"."
Меню

Аллохнинг исмлари ва сифатлари

 

 

Аллохнинг борлигига ишонган одам У зотни яхши таниши хам керак. Акоид илми истилохи билан айтганда маърифат хосил килиши лозим. Бу маърифат эса Аллох таолонинг гўзал исмлари ва У зотнинг сифатларини билиш ила хосил бўлади.

 

Аллох таоло: «Аллохнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо килинг», деган

Аллохнинг барча исмлари гўзалдир. Мўмин-мусулмон банда Аллохга дуо килганида, ўша гўзал исмлар ила дуо килмоги лозим.

Аллох таоло яна: «У Аллох Холик, Бариъ, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У Азиз ва Хакимдир», деган

«Хашр» сурасининг бу сўнгги оятида Аллохнинг бир неча гўзал исмлари хакида сўз боряпти. Хусусан:

Холик - яратувчи.

Бариъ - йўкдан бор килувчи.

Мусаввир - махлукотларнинг сувратини шакллантирувчи.

Дунёдаги барча чиройли исмлар Аллохникидир.

Имом Ахмад ибн Ханбал Маъкал ибн Ясардан ривоят килган хадисда Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом:

«Кимки тонг чогида уч марта «Аъузу биллахис-самийъул алийм минаш шайтонир рожийм» деса ва «Хашр» сурасининг уч оятини ўкиса, Аллох таоло саловат айтадиган етмиш минг фариштани унга вакил килиб кўяди. Агар ўша куни вафот этса, шахид кетади. Кимки кеч кирганда ўкиса, худди ўша мартабага эришади», деб мархамат килганлар.

Ушбу хадиси шарифда зикр этилган «Хашр» сурасининг уч ояти юкоридаги ояти карима ва сурада ундан олдинги икки оятдир. Келинг, ўша икки оятнинг маънолари ва уларнинг тафсирини хам ўрганайлик: «У Аллох, Ундан ўзга илох йўк зотдир. У гойибни хам ошкорни хам билувчидир. У мехрибон ва рахмлидир».

Ушбу оятдан маълум бўладики, эътикод ва ибодат факат ягона Аллохнинг Ўзига бўлмоги керак. Барча калблар факат Унгагина талпиниши лозим. Аллох таоло шундок зотки, сиз билан биз билган ва билмаган барча нарсаларни билади. Осмонлару ерда Аллох билмаган нарса йўк, демак, Унга ибодат килиш керак.

 

«У Аллох, Ундан ўзга илох йўк зотдир. У - Малик, У - Куддус, У - Салом, У - Мўмин, У - Мухаймин, У - Азиз, У - Жаббор, У - Мутакаббирдир. Аллох Унга ширк келтиришаётган нарсалардан пок».

Аввалги оят каби бу ояти карима хам Аллох вахдониятининг исботи ила бошланган ва унинг бир неча исмларини эслатмокда, жумладан:

Малик - хакикий эгадир, Ундан ўзга эга йўк. Шунинг учун бандалар факат Унга кул бўладилар. Хеч вактда бир кулга икки хўжа бўлмайди. Шунинг учун инсонлар ўзларига ўхшаган инсонларга эмас, балки ягона яратганга, хакикий эгага кул бўлишлари лозим.

Куддус - барча айблардан холи, нолойик сифатлардан пок. Мутлак мукаддаслик ва мутлак поклик Аллохнинг Ўзигагина хосдир.

Салом - нуксонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва рохат берувчи зот. Аллох «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато килади.

Мўмин - иймон ва омонликни берувчи.

Мухаймин - хамма нарсани камраб олувчи, яъни, Аллох бандаларнинг барча холатларига гувох бўлиб туради, Ундан хеч нарса махфий колмайди.

Азиз - барчанинг устидан голиб.

Жаббор - олий кадар, улуг, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади.

Мутакаббир - кибрёси ва улуглиги муболагали зот.

Ушбу баркамоллик сифатларига эга бўлган айбсиз зот мушрикларнинг Унга ширк келтиришидан хам покдир.

Аллох таоло «Тохо» сурасида: «Аллох-Ундан бошка ибодатга сазовор илох йўк зотдир. Гўзал исмлар Уникидир», деган.

Яъни, Аллох таоло Ўзининг борлигида, моликлигида, илмида ва хамма нарсани Ўз тасарруфида тутишида ягонадир. Унинг исмлари факат ва факат гўзалдир. Гўзал исмларнинг барчаси танхо Унга хосдир.

Аллох таоло «Исро» сурасида: «Аллохга дуо килинглар, Рахмонга дуо килинглар, кайсисига дуо килсангиз хам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир», деган .

Ривоятларда келишича, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам бир куни: «Ё, Аллох! Ё, Рахмон!» деб дуо килаётганларини мушриклар эшитиб колиб, дархол: «Мухаммад якка худоликка чакирар эди, ўзи бўлса иккита худога дуо килмокда», деб гап таркатишибди.

Уларнинг бу жохилона тушунчаси ва тасарруфи жавобига ушбу оят тушган экан. Бу оятда мазкур нотўгри тушунча ва тасарруф тўгриланмокда.

«Аллохга дуо килинглар, Рахмонга дуо килинглар, кайсисига дуо килсангиз хам, барибир».

«Аллох», «Рахмон» исмлари икки хил бўлгани билан зот бир. Исм кўпайса, зот хам кўпайиб колмайди.

«Гўзал исмлар Уникидир», деб айт».

Дунёдаги энг гўзал исмлар Аллохникидир. Шундан тўксон тўккизтаси Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг бир хадисларида келган.

 

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллохнинг тўксон тўккизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллох токдир ва токни яхши кўради», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят килган.

Аллох ток бўлгани ва токни яхши кўргани учун хам Унинг гўзал исмлари тўксон тўккизта бўлган. Ким ўша тўксон тўккиз исмни ёд олса жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллох таолонинг гўзал исмларини доимо зикр килиб юрадиган банда бўлади.

Аммо бу Аллох таолонинг тўксон тўккиздан бошка исми йўк дегани эмас. Албатта, Аллох таолонинг исмлари кўп.

Кўйидаги хадиси шарифда Аллох таолонинг гўзал исмлари сифатида машхур бўлган тўксон тўккиз исмни зикри келади.

Яна ўша кишидан ривоят килинади: «Аллохнинг тўксон тўккизта исми бор. Ким уларни тўлик билиб олса, жаннатга киради. У Ундан ўзга илоху маъбуд йўк Аллохдир. Рахмон, Рохийм, Малик, Куддус, Салом, Мўмин, Мухаймин, Азиз, Жаббор, Мутакаббир, Холик, Бариъ, Мусаввир, Гаффор, Каххор, Ваххоб, Раззок, Фаттох, Алийм, Кобиз, Босит, Хофиз, Рофеъ, Муъизз, Музилл, Самийъ, Басийр, Хакам, Адл, Латийф, Хабийр, Халийм, Азийм, Гафур, Шакур, Алий, Кабийр, Хафийз, Мукийт, Хасийб, Жалийл, Карийм, Ракийб, Мужийб, Восеъ, Хакийм, Вадуд, Мажийд, Боъис, Шахийд, Хак, Вакийл, Кавий, Матийн, Валий, Хамийд, Мухсий, Мубдиъ, Муъийд, Мухъйи, Мумийт, Хайй, Кайюм, Вожид, Вохид, Сомад, Кодир, Муктадир, Мукаддим, Муаххир, Аввал, Охир, Зохир, Ботин, Волий, Мутаолий, Барр, Таввоб, Мунтаким, Афвву, Раъуф, Моликул Мулк, Зул Жалол вал Икром, Муксит, Жомеъ, Ганий, Мугний, Монеъ, Зорр, Нофеъ, Нур, Ходий, Бадийъ, Бокий, Ворис, Рашийд ва Сабур», дедилар». Термизий, Ибн Хиббон ва ал-Хоким ривоят килган.

Энди Аллох таолонинг бу гўзал исмларининг маънолари билан танишиб чикайлик.

1. Аллох.

Аллох лафзи «алаха» феълидан олинган «илох» масдарига мансуб бўлиб маъбуд - ибодат килинган зот - маъносини англатади. Арабларда «илох»нинг аввалига алиф ва лом харфлари киритилган ва «ал-илоху» хосил бўлган. Сўнгра хамзанинг харакатини ломи таърифга накл килинган ва бир жинсдаги икки харфни идгом килингандан кейин «Аллох» лафзи хосил бўлган.

Аллох лафзи яккаю ягона маъбуди хакка исм бўлиб колган. У зотдан бошкага бу исм ишлатилмаган.

Баъзи уламолар, Аллох исми аъзамдир, деганлар. Бу лафзи жалола хакида Ибн Атоуллох Сакандарий каби зотлар алохида китоблар хам ёзганлар.

 

2. ар-Рахмон - ўта мехрибон.

3. ар-Рахим - жуда рахмли.

4. ал-Малик - подшох.

5. ал-Куддус - нуксонлардан холи.

6. ас-Салом - офат ва балолардан саломат.

7. ал-Муъмин - амонли ва омон берувчи.

8. ал-Мухаймин - эгаллаб, коплаб олувчи.

9. ал-Азиз - иззат ва кудрат сохиби.

10. ал-Жаббор - бандалари ишини ислох этувчи.

11. ал-Мутакаббир - катталик ярашувчи зот.

12. ал-Холик - яратувчи, вужудга келтирувчи.

13. ал-Бориъ - яратувчи.

14. ал-Мусаввир - махлукот ва мавжудотларга сурат ва шакл берувчи.

15. ал-Гаффор - бандаларнинг айбу нуксонлари ва гуноху маъсиятларини фош килмай ёпиб турувчи, кечирувчи.

16. ал-Каххор - барчани бўйсундирувчи, голиб.

17. ал-Ваххоб - ўз неъматларини текин ато этувчи.

18. ар-Раззок - барча тирик мавжудот ризкини етказиб берувчи.

19. ал-Фаттох - кушойиш берувчи, рахмат хазиналарини очувчи.

20. ал-Алим - билувчи, доно, илм сохиби.

21. ал-Кобиз - кимларнингдир ризкини киювчи, рухларни кабз этувчи (олувчи).

22. ал-Босит - кимларгадир кенг ризк берувчи, рух бахш этувчи.

23. ал-Хофиз - кофирлар мартабасини туширувчи.

24. ар-Рофиъ - мўминлар мартабасини кўтарувчи.

25. ал-Муизз - кимларнидир азиз, кадрли этувчи.

26. ал-Музилл - кимларнидир хору залил килувчи.

27. ас-Самиъ - махфий ва ошкора гап ва шарпаларни, хатто дилдан ўтганини хам эшитувчи.

28. ал-Басир - хамма махфий ва ошкора нарсаларни кўрувчи.

29. ал-Хакам - катъий хукм этувчи.

30. ал-Адл - ўта адолатли.

31. ал-Латиф - бандаларига сездирмай ўз лутфу эхсонини етказиб берувчи.

32. ал-Хабир - хамма махфий ва ошкора ишлардан хабардор.

33. ал-Халим - жазолашга шошмайдиган, юмшоклик б-н яхшилик килиб турувчи.

34. ал-Азим - улуг, буюк, катта.

35. ал-Рафур - гунохларни яшириб, жазо бермай турувчи.

36. аш-Шакур - оз ишга кўп мукофот берувчи.

37. ал-Алий - улуг мартабали, буюк.

38. ал-Кабир - катта, хар жихатдан юкори.

39. ал-Хафиз - саклагувчи (ўз панохида).

40. ал-Мукийт - моддий ва маънавий озик берувчи.

41. ал-Хасиб - хар бир ишга ўзи кифоя килувчи.

42. ал-Жалил - барча сифатлари мукаммал, улуг зот.

43. ал-Карим - карамли, саховатли, кечиримли.

44. ар-Ракиб - хамма нарсани кузатиб, назорат остига олиб турувчи.

45. ал-Мужиб - дуоларни кабул этувчи.

46. ал-Восиъ - мулки, рахмати ва кудрати кенг зот.

47. ал-Хаким - хикмат сохиби. Дакик ва нозик илмларни билувчи.

48. ал-Вадуд - дўст, хайрихох, махбуб.

49. ал-Мажид - неъмати ва эхсони бепоён.

50. ал-Боис - пайгамбарлар юборувчи, ўлгандан кейин кайта тирилтирувчи.

51. аш-Шахид - хамма нарсани билиб, кўриб турувчи, гувох.

52. ал-Хак - хакикатан мавжуд зот.

53. ал-Вакил - хамма ишларни ўз зиммасига, кафолатига олувчи.

54. ал-Кавий - хакикий кувват ва кудрат эгаси.

55. ал-Матин - кувватли, матонатли.

56. ал-Валий - дўстларига дўст, мададкор.

57. ал-Хамид - хамду санога, мактовга лойик зот.

58. ал-Мухсий - барча махлукот ва мавжудотларнинг хисоб-китобини яхши билувчи.

59. ал-Мубдиъ - йўкдан бор килувчи, яратувчи.

60. ал-Муид - хаётдан ўлимга, ўлимдан яна хаётга кайтарувчи.

61. ал-Мухйий - тирилтирувчи.

62. ал-Мумит - ўлдирувчи.

63. ал-Хай - тирик.

64. ал-Кайюм - ўз-ўзидан турувчи, бошкаларни тургизувчи.

65. ал-Вожид - хохдаган нарсасини топувчи.

66. ал-Можид - карамли ва шарафли зот.

67. ал-Вохид - ягона, бир (худо-бир).

68. ас-Самад - хожатбарор.

69. ал-Кодир - кудратли.

70. ал-Муктадир - кудратли, кодир.

71. ал-Мукаддим - ўзига якин килувчи.

72. ал-Муаххир - ўзидан узок этувчи.

73. ал-Аввал - хамма нарсадан аввал, бошланиши чегарасиз.

74. ал-Охир - хамма нарсадан бокий, охири чексиз.

75. аз-Зохир - борлиги хамма томонлама баён бўлмиш зот.

76. ал-Ботин - ўзи мавжуд, лекин сезги воситаларимиздан махфий зот.

77. ал-Волий - барча ишларни тасарруф этувчи хоким.

78. ал-Мутаолий - улуг, олий мартабали.

79. ал-Барр - яхшилик ва эхсон сохиби.

80. ат-Таввоб - тавбаларни кабул этувчи.

81. ал-Мунтаким - гунохкор бандаларидан ўч олувчи, жазоловчи.

82. ал-Афув - гунохларни афв этувчи.

83. ар-Рауф - ўта мехрибон, рахмати кенг.

84. Моликул-мулк - мулк, салтанат, хукм сохиби.

85. Зул-жалоли вал-икром - шараф ва карам эгаси.

86. ал-Муксит - адолатли, одил.

87. ал-Жомиъ - тўпловчи, киёмат куни халойикни махшаргохга жам этувчи.

88. ал-Ганий - бой, эхтиёжсиз.

89. ал-Мугний - бой этувчи, кифоя килувчи.

90. ал-Мониъ - дўстларини химоя этувчи, нолойикларга ўз неъматларини ман этувчи.

91. аз-Зорр - хохдаган бандаларига офат, зарар ва мусибат етказувчи.

92. ан-Нофиъ - хохлаган бандаларига манфаат ва фойда етказувчи.

93. ан-Нур - ўз-ўзидан борлиги аён ва борликни хам аён этувчи.

94. ал-Ходий - йўл кўрсатувчи, хидоятга солувчи.

95. ал-Бадиъ - яратувчи (ихтиро ила)

96. ал-Бокий - доимий, абадий мавжуд.

97. ал-Ворис - борликни мерос килиб олувчи.

98. ар-Рашид - барча иш ва тадбирлари тўгри чикувчи.

99. ас-Сабур - гунохкор-исёнкорларга жазо беришга шошилмайдиган зот.

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов