"."
Меню

Ислом рукнлари

 

40 фарз 

 

Исломда 5 фарз бор

Иймонда 7 фарз бор

Намозда 12 фарз бор

Тахоратда 4 фарз бор

Таяммумда 4 фарз бор

Ғуслда 3 фарз бор

Амру маъруфда 1 фарз бор

Нахий мункарда 1 фарз бор

Хайзда 1 фарз бор

Нифосда 1 фарз бор

Илм излашда 1 фарз бор

 

Исломдаги 5 фарз

1.Иймон

2.Намоз

3.Рўза

4.Закот

5.Хаж

 

 

Иймондаги 7 фарз

1.Аллох Таолога иймон келтириш

2.Фаришталарга иймон келтириш

3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш

4.Пайғамбарларига иймон келтириш

5.Қиёмат кунига иймон келтириш

6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш

7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш

 

 

Намоздаги 12 фарз

 Намоздан ташқаридаги 6 фарз

1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши

2.Жойи пок бўлиши

3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши

4.Қиблани топиши

5.Ният

6.Ўз вақтида ўқиш

 

Намознинг ичидаги 6 фарз

1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)

2.Қиёмда туриш

3.Қироат қилиш

4.Руку

5.Сажда

6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)

 

Тахоратдаги 4 фарз

1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини  бир марта ювиш

2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш

3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш

4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш

 

 

Таяммумнинг 4 фарзи

1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш

2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)

3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш

4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш

 

 

Ғуслдаги 3 фарз

1.Оғизга сув олиб ювиш

2.Бурунга сув олиб ювиш

3.Бутун баданга сув етказиб ювиш

 

 

Амру маъруфда 1 фарз бор

Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш

 

Нахий мункарда 1 фарз бор

Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш

 

 

Хайзда 1 фарз бор

Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чгараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади)

Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг фазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

 

 

Илм излашда 1 фарз бор

Илм излаш,ўқиш фарз.Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам “Бешикдан қабргача илм изланглар” деганлар


Мазхаблар хақида

 

Ахли сунна ва жамоада тўрт мазхаб бор

 

1.Ханафий

2.Моликий

3.Шофиъий

4.Ханбалий

 

1.Ханафий мазхабининг етакчиси Имом Аъзам Абу Ханифа Нўъмон рахматуллохи алайхи-Имоми Аъзам.

2.Моликий мазхабининг етакчиси Имом Молик рахматуллохи алайхи.У киши Абу Бакр розияллохи анхунинг йўлини ушлаган.

3.Шофиъий мазхабининг етакчиси Имом Шофиъий рахматуллохи алайхи.У киши Али розиллохи анхунинг йўлларини ушлаган.

4.Ханбалий мазхабининг етакчиси Имом Ахмад ибн Ханбал рахматуллохи алайхи.У Усмон розияллохи анху тутган йўлни ушлаган.

 

Исломдаги амаллар

 Фарз амаллар

1.Куръони Каримда буюрилган.

2.Мутавотир,машхур хадислар билан (Имом Бухорий,имом Муслим ривоят қилган муттафақун алайх хадислар).

3.Ижмои уммат билан (Уммат олимларининг ижмолари билан)мустахкамланган амаллар.

Фарз амалини қилган киши савобга эришади.Қилмаган киши гунох қилган бўлади.Фарзнинг фарзлигини инкор қилган диндан чиқиб кофир бўлади.

 

Вожиб амаллар

Вожибни бажарган киши савоб топади.Бажармаган гунохкор бўлади.Инкор қилган гунохкор бўлади ва кофир бўлмайди.

 

Суннат амаллар

Суннат Пайғамбаримиз саллоллохи алайхи васаллам қилган ва буюрган амаллар.Қилган киши кўп савобга эришади,қилмаган киши пайғамбаримиз саллоллохи алайхи васалламнинг шафоатидан бенасиб бўлади ва гунохкор бўлади.

 

Мустахаб амаллар

Мустахаб Пайғамбаримиз саллоллохи алайхи вассаллам баъзан қилиб ,баъзан қилмаган амаллардир.Бу амални қилган киши савоб олади.

 

Харом амаллар

Харомнинг хукми 3 хил далиллар билан мустахкамланган:

1.Қуръони Каримда буюрилган

2.Мутавотир,машхур хадислар билан (Имом Бухорий,имом Муслим ривоят қилган муттафақун алайх хадислар).

3.Ижмои уммат билан (Уммат олимларининг ижмолари билан)мустахкамланган амаллар.

Шариатимизда харом амални қилиш таъқиқланган.Харомдан ўзини тийган одам савобга эга бўлади.Харом амални қилган киши қиёмат куни азобланади.Харомни халол деган киши иймонсиз бўлиб кофир бўлади.

 

 

Макрух амаллар

1.Макрухи тахримий-харомга яқин бўлган макрух

2.Макрухи танзихий-халолга яқин бўлган макрух

Харомга яқин бўлган макрух ислом шариатида ман қилинган амал бўлиб бундан қайтган одам савобга эришади,қилган киши азобга қолади.Макрухи тахримийнинг хукми харомга ўхшаш.(Масалан,эркакларнинг ипак кийим кийишлари ва тилло узук тақишларига ўхшаш).

Макрухи танзихий халолга яқин макрух амал,буни хам шариатимизда қилишда қайтарган.Ўзини тортган одам савобга эришади.Қилган одам азобга қолиш эхтимоли бор.

 

Мубох амаллар

Қилса савоб хам гунох хам бўлмайдиган амаллардир.

 

 

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов