"."
Меню

Намоз китоби

 

 

1-боб. Меърож кечасида намоз қандай фарз қилинган?

(Меърож Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага ҳижратларидан бир йил аввал, Имом Нававийнинг айтишларича, Рабиъ ул-аввал ойида бўлган эрди).

Абу Суфён Ҳирақлга:
 «Пайғамбар алайҳиссалом бизга намоз ўқимакни, ҳалол ва пок бўлмакни буюрадилар»,— деб айтган эканлар.

Абу Заррга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деган эканлар:
 «Маккада эканлиғимда уйимнинг шипи очилиб, Жаброил алайҳиссалом тушдилар. Кўкрагимни ёриб, ичини зам-зам суви бирлан ювдилар, кейин иймону ҳикмат тўла тилла жом келтирдилар-да, уни кўкрагимга қўйдилар, сўнг кўкрагимни ёпдилар. Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом қўлимдан ушлаб мени энг яқин биринчи осмонга олиб чиқдилар. Биринчи осмонга чиққанимда Жаброил алайҳиссалом осмонбонга: «Эшикни очғил!» — деб айтдилар. У: «Ким бу?»— деди. «Жаброилман»,—дедилар, Осмонбон: «Сен билан бирга бирон киши борми?» — деди. «Ҳа, мен билан Муҳаммад алайҳиссалом бор»,— дедилар Ҳазрат Жаброил. Осмонбон: «Муҳаммад алайҳиссаломнинг осмонга чиқмоғига рухсат бўлдими?» — деди. Жаброил алайҳиссалом: «Ҳа»,— дедилар. Эшик очилгач, биринчи осмон ичкарисига кўтарилдик. У ерда бир киши ўтирибди. Унинг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам одам гавжум. Ўнг томонига қараса, кулади, чап томонига қараса, йиғлайди. Ўша киши менга қараб: «Хуш келибсиз, пайғамбар, яхши ўғил!»-деди. «Бу киши ким?» — деб сўрадим Ҳазрат Жаброилдан. «Бу —Одам алайҳиссалом ва мана бу ўнг ва чап томонларида турганлар Одам болаларининг руҳларидир. Булардан ўнг томондагилари жаннат аҳли ва чап томондагилари дўзах аҳлидир. (Шунинг учун ҳам) Одам алайҳиссалом ўнг томонларига қараганларида куладилар, чап томонларига қараганларида йиғлайдилар»,— дедилар Жаброил алайҳиссалом. Кейин, мени иккинчи осмонга олиб чиқиб, осмонбонга: «Очғил!» — дедилар. Иккинчи осмонбон ҳам биринчи осмонбон айтган сўзларни айтди, сўнг дарвозани очди».

Абу Зарр бизга:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам осмон қаватларида Одам алайҳиссаломни, Идрис, Мусо, Исо ва Иброҳим салавотуллоҳи алайҳимларни кўрдилар»,— деб айтди. Лекин уларни қайси осмонда кўрганларини аниқ айтмади. Фақат Одам алайҳиссаломни биринчи осмонда ва Иброҳим алайҳиссаломни олтинчи осмонда кўрганларинигина зикр қилди, холос»,— Дейдилар Анас разияллоҳу анҳу ва ҳикояни давом этдирадилар: «Хазрат Жаброил пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни Идрис алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтаётганларида, Идрис алайҳиссалом: «Хуш келибсиз, яхши пайғамбар, яхши биродар!» — дебдилар. Шунда Расулуллоҳ: «Бу ким?» — деб сўрабдилар. «Бу Идрис»,— дебдилар Ҳазрат Жаброил. Кейин, Мусо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтибдилар, у киши: «Хуш келибсиз, яхши пайғамбар, яхши биродар!»—дебдилар. Расулуллоҳ: «Бу ким?» — дебдилар. «Бу Мусо»,— дебдилар Ҳазрат Жаброил. Кейин, Исо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтибдилар. Шунда у киши: « Хуш келибсиз, яхши биродар, яхши пайғамбар!» — дебдилар. Расулуллоҳ: «Бу ким?»—деб сўрабдилар. «Бу Исо алайҳиссалом»,— дебдилар Ҳазрат Жаброил. Кейин, Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтибдилар. У киши: «Хуш келибсиз, яхши пайғамбар, яхши ўғил!» —дебдилар. «Бу ким?» деб сўрабдилар Жаноб Расулуллоҳ. «Бу Иброҳим алайҳиссалом»,— дебдилар Ҳазрат Жаброил».

Ибн Аббос ва Абу Ҳаййа ал-Ансорий:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дегандилар»,— дейишади: «Кейин мени шунчалик баландга олиб чиқдики, ҳатто ўша жойда (ёзув-чизув қилаётган) қалам шарпаларини эшитдим». Ибн Ҳазм ва Анас ибн Молик: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деб айтган эдилар»,— дейишади: «Аллоҳ таоло умматимга 50 вақт намоз фарз қилди, мен шуни олиб қайтдим. Мусо алайҳиссаломнинг ёнларига келганимда: «Умматингизга Аллоҳ таоло нимани фарз қилди?» — дедилар. «50 вақт намозни»,— дедим. «Қайтинг раббингиз ҳузурига, чунки умматингиз бунга чидамайдир»,— дедилар Мусо алайҳиссалом. Мен қайтдим, раббим ярмини кечди. Сўнг, Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: «Ярмини кечди»,— дедим. «Қайтинг раббингизнинг олдига, чунки уммагингиз бунга ҳам тоқат қилмайдир»,— дедилар Мусо алайҳиссалом. Қайтдим, раббим яна ярмини кечди. Мусо алайҳиссаломнинг ёнларига қайтиб келиб, яна ярмини кечганлигини айтдим. «Қайтинг раббингизнинг олдига, умматингизнинг бунга ҳам тоқати келмайдир»,— дедилар Мусо алайҳиссалом, Раббим олдига қайтиб бордим. Шунда раббим: «Беш вақт намоз фарз қилдим, лекин савоби эллик вақт намоз савобига тенгдир, эндиги сўзим қатъийдир, бошқа ўзгартирилмайдир»,— деди. Мусо алайҳиссаломнинг ёнларига қайтиб келдим. «Қайтинг раббингизнинг олдига»,— деб эдилар, «Раббимдан уяламан»,— дедим. Кейин, Ҳазрат Жаброил мени Сидрат ул-Мунтаҳо деган жойгача олиб чиқдилар. Сидрат ул-Мунтаҳони турли-туман ранглар шунчалик чулғаб олғанким, унинг не эканлиғин билолмадим. Кейин, жаннатга киритилдим. Унинг сўқмоқлари дурру гавҳарлар бирлан қопланган, туфроғи эрса мушк эркан».

Оиша уммулмуъминин:
 «Аллоҳ таоло намозни фарз қилган пайтида икки-икки ракъатдан фарз қилди; мусофир учун икки ракъат, муқим яшовчи учун икки ракъат. Сафарда ўқиладиган намоз ўша икки ракъатлигича қолди. Лекин муқим кишилар намози (3—4 ракъатга) кўпайтирилди»,— деганлар.

2-боб. Кийим кийиб намоз ўқимакнинг южиблиги, Аллоҳ таолонинг «Ҳар бир намоз ўқиганингизда ва таноф қилганингизда кийимда бўлингиз!» деган ояти каримаси ва биргина лунгига (матога) ўралиб намоз ўқимаслик ҳақида

Салама ибн ал-Акваъ бундай деб айтган эканлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агарчи бир тикан бирлан бўлса ҳам (аврат кўринмаслиги учун) уни (матони) қадаб олинғайдир»,— деганлар. Мазкур ҳадисда аслида «Хотини бирлан жинсий алоқа қиладирган кийимда (агар унга бир нарса тегмаган эрса) намоз ўқиса, бўлур» деган фикр бор. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбатуллоҳни яланғоч тавоф қилмасликни буюрганлар».

Умму Атиййа мана бу ҳадисни келтирадилар:
 «Иккала ҳайитда, ҳайз кўрганлар ҳам, балоғатга етган паранжидаги қизлар ҳам намозга чиқишга буюрилди. Улар (эркак) мусулмонларнинг йиғинида ва уларнинг таот-ибодатларида қатнашишди, ҳайз кўрганлари эса намозгоҳга яқин бормай, бир чеккада туришди. Бир хотин: «Ё Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, баъзи биримизнинг паранжимиз бўлмаса, (қатнашмай қўяверайликми)?»—деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дугонасининг паранжиларидан бирини олиб кийиб турсин»,— дедилар». Абдуллоҳ ибн Абу Ражоъ Умму Атиййа айтиб берган ушбу ҳадисни бошқачароқ қилиб ривоят қилган.

З-боб. Намоз ўқишдан аввал авратпўшни белга (орқага) боғлаб олиш

Саҳл разияллоҳу анҳу қуйидагича ривоят қиладилар:
 «Саҳобалар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга авратпўшлари орқаларига туғилган ҳолда намоз ўқиганлар».

Муҳаммад ибн ал-Мункадир дедилар:
 «Жобир разияллоҳу анҳу кийимларини қозиққа илиб қўйиб, авратпўшини орқасига тугиб олди-да, намоз ўқиди. Бир киши унга: «Биргина авратпўшда намоз ўқийсизми?»—деди. «Сенга ўхшаган нодон кўрсин деб, атайлаб шундай қилдим. Қайси бирингизнинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида иккита кийимингиз бўлган?» — дедилар Жобир разияллоҳу анҳу».

Муҳаммад ибн ал-Мункадир:
 «Жобир ибн Абдуллоҳ ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам бир кийимда намоз ўқиганларини кўрганман»,— деганлар.

4-боб. Бир кийимга (матога) ўралиб намоз ўқимоқнинг ҳукми

Аз-3уҳрий:
 «Бир кийимга ўралиб, дегани икки елкага бўйин аралаш ташланган матонинг ўнг учини чап томонга ўрашдир»,— дейдилар. Умму Ҳониъ айтадилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кийимга ўралдилар. Кийимнинг бу чеккасини елкадан айлантириб, у томондан бу томонга ва бу томондан у томонга ўрадилар».

Умар ибн Умму Салама дедилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кийимда намоз ўқир эрдилар, кийимларининг бир тарафини у томонга, у томонини бу томонга айлантириб намоз ўқидилар».

Умар ибн Салама айтдилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Умму Салама уйида бир кийимда намоз ўқиётганларини кўрдим. Кийимларининг икки тарафини икки елкага ташлаб олгандилар».

Урва ибн Зубайр деди:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир кийимга ўралиб намоз ўқиётганларини кўрдим, кийимларининг икки тарафини елкаларидан ўтказиб олгандилар».

Умму Ҳониъ бундай деган эканлар:
 «Макка фатҳ қилинган йили Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам ғусл қилаётган ва қизлари Фотима эса бир нарса билан пана қилиб турган эканлар. Расулуллоҳга салом бердим. «Бу ким?» — дедилар. «Мен Умму Ҳониъман, Абу Толиб қизиман»,—дедим. «Хуш келибсан Умму Ҳониъ!» — дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғусл қилиб бўлганларидан кейин туриб бир кийимга ўралган ҳолда 8 ракъат намоз ўқидилар. Намоз ўқиб бўлиб ўгирилдилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, укам мен паноҳимга олганим фалончи ибн Ҳубайрни ўлдирурмен, дейдир»,— дедим. Шунда Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам: «Эй Умму Ҳониъ, сен кимни паноҳингга олган эрсанг, биз ҳам ўшани паноҳимизга олдик»,— дедилар. Шу гапни айтганларида чошгоҳ эди».

Абу Ҳурайра айтдилар:
 «Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир кийимда намоз ўқимоқ тўғрисида сўради. «Ҳаммангизнинг ҳам иккитадан кийимингиз борми?» — дедилар Жаноб Расулуллоҳ».

5-боб. Агар бир кийимда намоз ўқиса, икки елкасидан ошириб ўраб олсин!

Абу Ҳурайрадан:
 «Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам: «Биронтангиз бир кийимда, икки елкангиз очиқ ҳолда намоз ўқимангиз!»—деганлар».

Икрима разияллоҳу анҳудан:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бир кийимда намоз ўқиса, икки ёғини ёпиб олсин!» — деганлар».

б-боб. Агар кийимлик энсиз бўлса, не қилғайдир?

Саъид ибн Ҳарс бундай дедилар:
 «Жобир ибн Абдуллоҳдан бир кийимликка ўралиб намоз ўқимоқ тўғрисида сўрадим. У киши қуйидагича жавоб қилдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бир сафарга чикдим. Кечаси бир масала хусусида Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бордим, намоз ўқиётган эканлар. Мен танамни мато билан ўраб олгандим холос. Ёнларида туриб намоз ўқидим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тугатиб: «Келмоғингнинг боиси недир, эй Жобир?» — дедилар. Ҳожатимни айтдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга қараб: «Бу нечук ўрамоқдир?» — дедилар. «Илгари туппа-тузук кийим эрди»,— дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар мато кенг эрса, яхшилаб ўраб олғил, агар тор эрса, (бирор нарса бирлан) уни қадаб олғил!» — дедилар».

Саҳл ас-Саъид разияллоҳу анҳу ушбу ҳадисни айтдилар:
 «Одамлар кийимларини ёш болалар сингари қадаб олиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга намоз ўқир эрдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (эркаклар ортида) намоз ўқиётган хотинларга: «Эркаклар тўлиқ ўтириб олгунларича бошингизни кўтарманг!» — деб айтдилар».

7-боб. Шомий (мажусий тўқиган) тўнда намоз ўқимоқ

Ҳасан Басрий:
«Мажусий тўқиган кийимда намоз ўқимоқнинг зарари йўқ»—дейдилар. Маъмар эса: «Гўшти ейиладиган ҳайвон сийдигига бўккан яманий кийимни Аз-Зуҳрий кийганини ва Ҳазрат Алининг узун кийимда намоз ўқиганларини кўрганман»,— дейдилар.

Муғира ибн Шуъба бундай дейдилар:
 «Сафарда Расулуллоҳ билан бирга эрдим. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Муғира, обдастани олғил!» — дедилар. Мен обдастани олдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқарига чиқиб кетдилар, ҳатто узоқлашиб, кўзимдан ғойиб бўлдилар, қазои ҳожат қилдилар. Устиларида шомий чопонлари бор эрди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (таҳорат олмак учун) қўлларини чопонларининг енгидан чиқараман дедилар, торлик қилди, шунда қўлларини енг ичидан тортиб чиқардилар. Сув қуйиб бериб турдим, у киши намозга мўлжаллаб таҳорат олдилар ва маҳсиларига масҳ тортдилар. Кейин намоз ўқидилар».

8-боб. Намоз вақтида (ва муқаддас жойларда) яланғоч бўлмакнинг макруҳлиги

Жобир ибн Абдуллоҳ ушбу ҳадисни айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш аҳли бирлан бирга Каъбани таъмирламак вақтида тош ташиётган эрдилар. Устиларида изорлари бор эрди. Шунда амакилари Аббос: «Эй жиян, изорингни ечиб, тошнинг тагидан елкангга қўйиб олсанг-чи»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам изорларини ечиб елкаларига қўйдилар ҳамки, ҳушларидан кетиб йиқилдилар (ўшанда 25 ёш атрофида эрдилар). Шундан бери ҳеч ҳам яланғоч юрмадилар».

9-боб. Кўйлак-иштон ёки калта иштон ва чопон кийиб намоз ўқимоқ

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
 «Бир киши туриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир кийимда намоз ўқимоқ тўғрисида сўради. Жаиоб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирортангизнинг иккитадан кийимингиз борми ўзи?» — дедилар. Кейин, бир киши туриб бир кийимда намоз ўқиш ҳақида Ҳазрат Умардан сўради. «Аллоҳ таоло енгиллик бергандан кейин, енгиллаштирингиз-да! (кийими битта бўлгач, . ўша битта кийимда намоз ўқийверади, бордию иккита бўлса, алмаштириб кийиб олиб ўқиса, афзалроқ) Кийими кўп бўлса, изор ва ридода, изор ва кўйлакда, изор ва чопонда, шим ю ридода, шим ва кўйлакда, шим ва чопонда, калта иштон ва чопонда ўқисин!» — дедилар».
«Умар талта иштон ва ридода ўқисин, деб айтганлигига шубҳам бор»,— дейдилар Абу Ҳурайра. Шиҳобуддин Қасталоний: «Агар ридо узун бўлиб, тиззани ёпиб турса, калта иштонда намоз ўқиса бўлур»,— дейдилар.

Ибн Умар ривоят қиладилар:
 «Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ҳажга эҳром боғлаган киши не қилғайдир?» — деб сўради. «Кўйлак-иштон ҳам, бурнус ҳам киймағайдир. заъфарон ва сариқ рангли мато ҳам киймағайдир (ўрамағайдир). Кимки ковуш сингари тўпиғдан паст оёқ кийим топмаса, маҳсисининг қўнжини тўпиғидан паст қилиб қирқиб ташласин!» — дедилар».

Ушбу ҳадисни Нофиъ (Ибн Умардан эшитиб) сал бошкдчароқ риюят қилиб берган.

10-боб. Авратни ёпғувчи кийимлар баёни

Абу Саъид ал-Худрийдан:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам енги йўқ ва тор кийим киймоқни, тиззани қучоқлаб, олдини очиб ўтирмоқни қаттиқ қораладилар».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки хил савдо-сотиқдан қайтардилар:
1) Айтганига бор-барака килмоқдан (савдолашмай олмоқдан);
2) Бўлгани шу, деб нархини туширмай туриб олмоқдан.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам енги йўқ ва тор кийим киймоқдан, тиззани қучоқлаб, авратини очиб ўтирмоқдан ҳам қайтарганлар».

«Абу Бакр разияллоҳу анҳу мени ўша ҳаж вақтида
«Бу йилдан кейин бирорта ҳам мушрик ҳажга келмасин ва Каъбатуллоҳни яланғоч тавоф қилмасин!» деб одамларга ҳайит куни Минода жар солиши лозим бўлган кишилар қошига жўнатдилар»,— дебдилар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Ҳумайд ибн Абдурраҳмонга. «Ўшанда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Алига «Бароат сураси» ни одамларга эълон қилмакни топшириб, унинг кетидан юборган эрдилар»,— дейдилар Ҳумайд. Ҳайит куни Минода биз бирлан бирга Ҳазрат Али «Бу йилдан кейин бирорта ҳам мушрик ҳажга келмасин ва Каъбани яланғоч тавоф қилмасин!»—деб эълон қилдилар»,— дейдилар Абу Ҳурайра.

11-боб. Ридосиз намоз ўқимоқ

Муҳаммад ибн Мункадирдан:
 «Жобир ибн Абдуллоҳнинг ҳузурларига кирдик, у киши биргина кийимга (матога) ўраниб олган ҳолда намоз ўқиётган эрканлар. Ридолари эрса, ерда ётибдир. Намозни ўқиб бўлиб ўгирилганларидан кейин: «Эй Абу Абдуллоҳ, ридойингизни ерга ташлаб қўйиб, намоз ўқимакдамисиз?»— дедик. «Ҳа, сизга ўхшаган жоҳилларга бир кўрсатиб қўяйин дедим-да! Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шу аҳволда намоз ўқиганларини кўрганман»,— дедилар».

12-боб. Соннинг аврат эканлиги ҳақида

Жарҳад разияллоҳу анҳу:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сон авратдир, деганлар»,— дейдилар. Анас: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (изорларини тиззадан юқори тортиб ўтирганларида) сонлари очилиб қолди»,— дейдилар. Анас айтган ҳадис тўғрироқ, аммо Жарҳад бўлса, уламолар ўртасида ихтилоф чиқмаслига учун ушбу ҳадисни эҳтиёткорлик бирлан айтган. Абу Мусо: «Усмон, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирганида у киши тиззаларини ёпдилар»,— дейдилар. Абу Зарр: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга, у кишининг сонлари менинг сонимни босиб турганда (кўпчиликнинг ичида тиқилишиб ўтирганда), оят назил бўлди. Шунда у кишининг сонлари шу қадар оғирлашдики, ҳатто оёғим синиб кетади деб қўрқдим»,— деганлар».

Анас разияллоҳу анҳу қуйидаги ҳадисни айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар. Ҳайбар ташқарисида ғира-ширада бомдод намозини ўқидик. Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уловларини миндилар, Абу Талҳа ҳам минди, мен эрсам унга мингашдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайбар кўчаларида уловда кетиб бораётганларида тиззам у кишининг сонларига тегиб турар эрди (кўча тор зрди). Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (уловни ниқтамоқ учун) изорларини юқори тортдилар. Мен ҳатто Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сонларининг оқлигини кўрдим. Ҳайбарга кирган вақтларида: «Аллоҳу акбар, Ҳайбар хароб бўлди. Биз бирор қавм яшаётган жойга келиб тушсак, бу ҳақда хабар етказғувчиларнинг ҳолига вой!» деб уч бор айтдилар. Анас: «Қавм ўз ишига чиқди»,— деди. Буни Муҳаммад алайҳиссаломга айтишди».

Абдулазиз ровий:
 «Бизга ушбу ҳадисни айтиб берган баъзи кишилар: «Ўшанда аскар билан борган эрдилар, дейишганди»,— дейдилар. Анас айтдилар: «Ҳайбарни куч билан қўлга киритдик, анчагина асир ҳам олдик. Шунда Диҳя келиб: «Ё Расулуллоҳ, аёл асирлардан бирини менга чўриликка беринг!» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Борғил, биттасини олғил!»—дедилар. У Сафиййа бинти Ҳуйайни олди. Бир киши Расулуллоҳга: «Ё Расулуллоҳ, Диҳяга Баний Назир ва Баний Қурайза қабилаларининг саййидаси Сафиййа бинти Ҳуйайни бердингиз, Сафиййа фақат сизга муносибдир!» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Диҳяни чақирингиз!» — дедилар. Диҳя Сафиййа бирлан бирга келди. Жаноб Расулуллоҳ Сафиййага қарагач, Диҳяга: «Асирлардан бошқа бирини олғил!» — дедилар. Кейин, Сафиййани озод қилиб, унга уйландилар. Собит: «Мен бунга ишонмайман»,— деди Анасга. Анас дедилар: «Ўзлари уни озод қилдилар, ҳатто йўлда бўлсалар ҳам, унга уйландилар. Умму Сулайм уни Расулуллоҳга тунлардан бирида ҳадя қилдилар. Шундай қилиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам куёв бўлдилар. Расулуллоҳ: «Ҳар ким топганини олиб келсин!» — дедилар, кейин ерга чарм палос ёздилар. Одамларнинг бири хурмо, бири ёғ кўтариб кела бошлади, Расулуллоҳ: «Ҳисобга олиб қўйғаймен».— дедилар. Ас-Сувайқ: «Тўйгунингизча ебичинглар!» — дегандилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўшанда тўйлари бўлганди»,— деб эслайдилар.

13-боб. Аёл неча кийимда намоз ўқимоғи лозим

 Икрима: «Аёл калта кийимда намоз ўқимоғи мумкин (агар бошқаси бўлмаса)»,— дейдилар.

Оиша онамиз айтдилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини ўқирдилар. У кишига иқтидо қилиб муъмина аёллар ҳам рўмолларига (паранжиларига) ўралган ҳолда намоз ўқишар эрди. Кейин уйларига қайтиб кетишар эрди, ҳеч ким уларни танимас эрди».

14-боб. Агар гулдор кўйлак кийган бўлса-ю, кўйлагининг гулларига кўзи тушиб, хаёли қочадиган бўлса, ўша кийимда намоз ўқиса жоизми?

Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам гулли қамиса кийиб намоз ўқирдилар. Ногаҳон қамисанинг гулига бир назар ташладилар, намозни ўқиб бўлгач, ўгирилиб: «Бу қамисамни Абу Жаҳмга олиб бориб берингиз, ўрнига унинг анбижониясидан (гулсиз матосидан) олиб келингиз, чунки бу қамиса ҳали мени намоздан алахситди»,— дедилар».
«Оиша онамизга Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: Намоз ўқиётганимда қамисамнинг гулига қараб қолдим. Мени намоздан чалғитади, деб қўрқамай, деган эканлар»,— дейдилар Ҳишом ибн Урва.

15-боб. Агар хоч ёки суратлар солинган кийимда намоз ўқиса, намози бузилгайдирми ва бу хусусда нималар манъ қилингайдир?

Анас разияллоҳу анҳу дедилар:
 «Оиша онамизнинг гулли жун пардалари бўларди. У билан уйларининг бир томонини тўсиб қўйгандилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу пардангни бизнинг рўпарамиздан олиб ташлағил, чунки ундаги суратлар мен намоз ўқиётганимда доим кўриниб турғайдир (хаёлимни бўлғайдир)»,— дедилар».

16-боб. Расулуллоҳнинг ипак чопонда намоз ўқиб, кейин уни счиб ташлаганлари тўғрисида

Уқба ибн Омирдан:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ипак чопон ҳадя қилишди. Расулуллоҳ уни кийиб (Аллоҳ таоло ипак кийимни эркакларга ҳаром қилишидан аввал), намрз ўқидилар. Кейин, намоздан турибоқ хазар қилгандек шоша-пиша уни ечиб ташладилар. «Бу (ипак кийим) тақводор кишиларга ярамайдир»,— дедилар».

17-боб. Қизил кийимда намоз ўқимоқнинг ҳукми


Авн ибн Абу Жуҳайфа оталаридан эшитганларини бундай деб ривоят қилган эрканлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни чармдан қилинган қизил чодирда кўрдим. Билол у кишига таҳорат учун сув қуйиб бераётган эрди. Одамлар эрсалар Расулуллоҳнинг таҳоратларидан тушаётган сувни талашиб олишар эрдилар. Кимга насиб қилса, баданига суртар эрди, насиб қилмаган биродарининг қўлида қолган намни ўзига суртиб олар эрди. Кейин Билолнинг анзани (темир учлик ҳассани) олиб, ерга санчиб қўйгапини кўрдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизил ҳулла (изор, ридо-лунги ва елкага ташлайдиган мато) кийиб чиқдилар, изорларини бир оз шимариб олгандилар. Расулуллоҳ ҳассаларини пана қилиб одамлар бирлан икки ракъат намоз ўқидилар. Одамлар ва ҳайюнлар ҳассаларини четлаб ўтаётганини кўрдим».

18-боб. Том, минбар ва тахта устида намоз ўқимоқ ҳукми

Имом Бухорий айтдилар: «Ҳасан Басрий муз ва кўприклар устида, гарчи унинг тагидан ёки устидан ёҳуд олдидан нажосат оқиб турган эрса-да, намоз ўқимоқнинг зарари йўқдир, факат намозхон бирлан нажосат ўртасини бирор нарса тўсиб турган эрса, бас»,— дейдилар. Абу Ҳурайра масжиднинг томида имом бўлиб намоз ўқидилар (Шофиъий ва Ҳанафий мазҳабларида имом ва намозхонларнинг намоз ўқиган жойлари бири иккинчисидан баланд бўлмоғи макруҳдир, зарурат туғилгандагина мумкин). Ибн Умар қор устида намоз ўқидилар.

Абу Ҳазм айтганлар:
 «Одамлар Саҳл ибн Саъддан: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбарлари нимадан қилинган?» — деб сўрадилар. Саҳл: «Одамлар орасинда буни мендан яхшироқ биладирган одам қолмади. У «юлғун» деган ўрмон дарахтидан қилингандир, уни фалончининг озод қилинган қули фалончи ясагандир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (уста) минбарни ясаб олиб келиб қўйгач, унга чиқдилар-да, қиблага қараб: «Аллоҳу акбар»,— дедилар, одамлар у кишига иқтидо қилдилар. Жаноб Расулуллоҳ қироат қилдилар ва рукуъ қилдилар. Одамлар ҳам кетларидан рукуъ қилдилар. Кейин, Расулуллоҳ бошларини (қадларини) кўтардилар, минбардан тисарилиб тушиб, ерда сажда қилдилар. Кейин, яна минбарга қайтиб чиқдилар-да, қироат қилдилар, сўнг рукуъ. қилдилар. Кейин, бошларини (қадларини) кўтардилар, минбардан тисарилиб тушиб, яна ерда сажда қилдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишлари мана шу». Имом Бухорийга Али ибн Абдуллоҳ: «Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳу мендан шу ҳадис тўғрисида, сўради»,— деб айтибдир. Аҳмад ибн Ҳанбал: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлардан баландда турганлар ва шу ҳадисга кўра, имом одамлардан баландда турса, зарари йўқдир, демоқчимисиз?» — дебди Али ибн Абдуллоҳ: «Суфён ибн Уяйнадан шу ҳадис тўғрисида кўп сўрашар эрди, сиз ҳеч эшитмаганмисиз?» — дебдилар Аҳмад ибн Ҳанбалга. Аҳмад: «Йўқ,— деб жавоб берибдилар.

Анас ибн Молик айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳижратнинг 5-нчи йили, зулҳижжа ойи) отдан йиқилиб, ўшанда болдирлари ёки кураклари шилиниб кетганди. Бир ой хотинлари олдига кирмасликка аҳд қилгандилар. Ёғоч устунли ҳужраларида ўтирганларида саҳобалар у кишини кўргани келдилар. Расулуллоҳ ўтирган ҳолларида имоматга ўтдилар, саҳобалари эрса тик турган ҳолларида намоз ўқидилар. Расулуллоҳ салом бергач: «Имомга иқтидо қилмоқ лозимдир. Шунинг учун имом «Аллоҳу акбар» деганда сиз ҳам такбир айтингиз, рукуъ қилса, сиз ҳам рукуъ қилингиз, сажда қилса, сиз ҳам сажда қилингиз. Агар тик туриб намоз ўқиса, тик туриб ўқингиз!»—дедилар (Расулуллоҳ касал бўлганлари учун ҳам бутун намоз давомида ўтирган ҳолларида имомлик қилганлар. Саҳобалар эрса тик туриб ўқийвермасдан ўзлари билиб иқтидо қилавермоқлари керак эрди). Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 29 кун деганда оилалари олдига чиқдилар. Шунда улар: «Сиз бир ойга аҳд қилган эрдингиз-ку?» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу ой 29 кун (дан иборат)»,— дедилар».

19-боб. Намозхон сажда қилган вақтида кийими хотинига тегиб кетса, намози бузиладирми?

Маймуна онамиз айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқир эрдилар, мен эрсам ҳайз ҳолимда у кишининг рўпараларида ўтирган эрдим, сажда қилганларида баъзан кийимлари менга тегиб кетар эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хумра (хурмо баргидан тўқилган жойнамоз) устида намоз ўқир эрдилар».

20-боб. Бўйра устида намоз ўқимоқ ҳукми

Жобир ва Абу Саъид кемада тик туриб намоз ўқидилар. Ҳасан Басрий:
 «Кемада кетаётганингда шерикларингга малол келмаса, тикка туриб намоз ўқийверасан ва кема бирлан бирга айланавёрасан (қибла қаёқда, деб ўтирмайсан). Агар шерикларингга малол келса, ўтириб, ўқийсан»,— деганлар.

Анас ибн Молик айтиб берганлар:
 «Бувим Мулайка таом тайёрлаб Расулуллоҳни чақирдилар. Жаноб Расулуллоҳ таомдан едилар, сўнг: «Турингиз, намоз ўқиймиз, мен имомлик қилурмен»,— дедилар. Мен туриб, эскилигидан қорайиб кетган бўйрага сув сочдим (тозаламак учун). Сўнг, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйра устига чиқдилар. Мен бирлан бир етим бола орқаларида турдик. Бувим эрсалар бизнинг орқамизда турдилар. Жаноб Расулуллоҳ икки ракъат намоз ўқидилар, сўнг намозни тугатиб турдилар».

21-боб. Хумра устида намоз ўқимоқ

Маймуна онамиз:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хумрада намоз ўқир эрдилар»,— деб айтганлар.

22-боб. Ўрин-тўшак устида намоз ўқимоқнинг ҳукми

Анас разияллоҳу анҳу ўрин-тўшак устида намоз ўқидилар. Анас: «Расулуллоҳ саллаллоҳў алайҳи ва саллам бирлан бирга намоз ўқир эрдик. Шунда баъзи биримиз кийимимиз устида намоз ўқир эрдик»,— дейдилар.

Оиша онамиз айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўпараларида ётар эрдим, оёқларим эрса у кишининг қибла томонларига узатиқ эрди, сажда қилган вақтларида туртар эрдилар, мен оёқларимни йиғиштириб олар эрдим. Қоматларини ростлаганларида яна узатар эрдим. Ўша вақтларда уйлар чироқсиз бўлур эрди».

Урва разияллоҳу анҳу айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларининг кўрпасида намоз ўқир эрдилар. Оиша онамиз эса Расулуллоҳ бирлан қибла ўртасида жанозада тобут қўйилгандек узаниб ётар эрдилар».

Аррок разияллоҳу анҳу менга Урва бундай деганди, дейдилар:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқир эрдилар. Оиша онамиз эса (иккалалари ётадиган) кўрпа устида Расулуллоҳ бирлан қибла ўртасида кўндаланг бўлиб ётар эрдилар».

23-боб. Жазирама иссиқда кийим устига сажда қилмоқ

Ҳасан Басрий айтиб берганлар:
 «Саҳобалар саждага бош қўядирган жойнинг ниҳоятда иссиқлиғидан қўлларини кийимларининг енгидан чиқармай, салла ва қалансуваларини олдиларига қўйиб, устига сажда қилур эрдилар».

Анас ибн Молик айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга намоз ўқир эрдик. Шунда баъзи биримиз саждагоҳнинг қаттиқ иссиқлиғидан кийимимизнинг бир четига (этаги ёки енгини тортиб қўйиб) саждага бош қўяр эрдик».

24-боб. Пойабзалда намоз ўқимоқ ҳукми

Саъид ибн Язид айтиб берганлар:
 «Анас ибн Моликдан Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пойабзал кийиб намоз ўқирмидилар?» — деб сўрадим, «Ҳа»,— деди (пойабзалнинг таги қуруқ бўлса, унда намоз ўқимоқ мумкин, аммо таги ҳўл бўлса, нажосат текканлиги эҳтимоли бор, уни ювмоқ лозимдир»,— дейдилар Имом Ҳанифа)».

25-боб. Маҳсида намоз ўқимоқ

Ҳамом ибн Ҳарс айтиб берганлар:
 «Жарир ибн Абдуллоҳни кўрдим, у киши пешоб қилдилар, кейин таҳорат олдилар, маҳсиларига масҳ тортиб, сўнг туриб намоз ўқидилар. Масҳ тортмоқ тўғрисида у кишидан сўралганда: «Жаноб Расулуллоҳнинг шундай қилганларини кўрдим»,— дедилар. Иброҳим разияллоҳу анҳу: «Жарир ибн Адуллоҳнинг бу гапи қавмга жуда маъқул келди, чунки у энг кейинги саҳобалардан эрди»,— дейдилар».

Муғийра ибн Шуъба айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга таҳорат учун сув бердим (у киши таҳорат олдилар). Маҳсиларига масҳ тортиб, кейин намоз ўқидилар».

26-боб, Намозхон қиёмига етказиб сажда қилмаса (намози қабул бўлмайди)

Абу Воил разияллоҳу анҳу айтиб берганлар:
 «Ҳузайфа бир кишининг руқуъ ва саждани қиёмига етказмай намоз ўқиганини кўриб, у намозини тугатгач: «Намоз ўқимадинг»,—деди. Кейин, назаримда, бояги одамга: «Ўлсанг, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини бажармай ўлган бўлурсан»,— деди ҳам шекилли».

27-боб. Икки билакни ерга теккизмай (билаклар енгидан чиқиб кўринадиган даражада) ўзидан нарироққа сажда қилмоқ


Абдуллоҳ ибн Молик:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқисалар саждада қўлни ўзларидан узоқроққа ташлар эрдилар, ҳатто қўлтиқларининг оппоқлиги кўринар эрди»,— дейдилар. Лайс ибн Саъд эса: «Жаъфар ибн Рабиъа ҳам шу ҳадисга ўхшаш ҳадисни ривоят қилиб берган эрди»,— дебдилар.

28-боб. (Жойнамозда) оёқ панжалари учини қиблага тўғрилашнинг афзаллиги

Анас ибн Молик айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бизнинг намозни ўқиғайдир, бизнинг қибламизни қибла қилғайдир, биз сўйган мол-ҳол гўштидан егайдир, у Аллоҳ ва унинг Расули ҳимоясидаги мусулмондир. Аллоҳнинг ҳимоясига кўрнамаклик қилмангиз!» — деганлар».

Анас ибн Молик:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деб айтганлар»,— дейдилар: «Одамлар ло илоҳа иллаллоҳу» дейдиган бўлгунларича жанг қилмоққа буюрилдим. Агар улар калимаи таййибани айтғайдирлар, бизнинг намозни ўқигайдирлар, қибламизни қибла қилғайдирлар ва биз сўйгандек (мол, қўй ва бошқалар) сўйғайдирлар, уларнинг қонини тўкмоқ ва молини олмоқ бизга ҳаромдир. Зеро уларнинг молу жонлари ҳам, охират ҳисоби ҳам Аллоҳнинг ихтиёридадир».

Анас ибн Моликдан Маймун ибн Сиёҳ: «Эй Абу Ҳамза, (мўъмин бандаларга) қандай банданинг молини таламоқ ва қонини тўкмоқ ҳаромдир?»—деб сўрадилар. Анас: «Кимки ло илоҳа иллаллоху дегайдир, қибламизни қибла қилғайдир, намозимизни ўқиғайдиру биз сўйган мол-ҳол гўштини егайдир, у мусулмондир. Мусулмонга не ҳуқуқ берилғайдир, унга ҳам ўша ҳуқуқ берилғусидир ва мусулмонга қандай вазифа юкланғайдир, унга ҳам ўша вазифа юкланғусидир»,— дедилар.

29-боб. Мадина, Шом ва Машриқ аҳлининг қибласи; қибла на машриқда ва на мағрибда

Абу Айюб разияллоҳу анҳу:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қазои ҳожатга борсангиз, қиблага юзланиб ёки қиблага орқа қилиб ўтирмангиз, балки машриққа қараб ўтирингиз ёким мағрибга қараб ўтирингиз! деб айтганлар»,— дейдилар. Абу Айюб яна бундай дейдилар: «Шомга келдик, таҳоратхона қиблага қаратиб қурилган эркан. Сал бурилиб ўтирдик-да, Аллоҳга истиғфор айтдик».

30-боб. Аллоҳ таоло: «Мақоми Иброхимда намоз ўқингиз!»—дейдир

Амр ибн Динор айтганлар:
 «Ибн Умардан киши Байтуллоҳни тавоф қилса-ю, Сафо ва Марва оралиғида югурмаса, хотинини жимоъ қилмоғи жоизми?» — деб сўрадик. Ибн Умар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб етти марта Каъбани тавоф қилдилар. Мақоми Иброҳим орқасида икки ракъат намоз ўқидилар, Сафо ва Марю оралиғида югурдилар. Бу борада сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхши ибрат олмоғингиз керак эрди»,— дедилар. Жобир ибн Абдуллоҳдан (шу ҳақда) сўрасак: «Сафо ва Марва ўртасини тавоф қилмагунча, хотинга яқинлашилмайдир»,— дедилар».

Сайф разияллоҳу анҳу қуйидаги ҳадисни Мужоҳиддан эшитдим дедилар:
 «Ибн Умар ҳузурларига келиб, «Ана, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбага кириб кетдилар»,— дейишди. Мен борсам, Жаноб Расулуллоҳ Каъбадан чиққан эрканлар, Билол эрса Каъба эшиклари оралиғида турган эркан. Билолдан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъба ичида намоз ўқидиларми?» — деб сўрадим. Билол: «Ҳа, кираверишдаги икки устуннинг ўнг томонида икки ракъат намоз ўқидилар, сўнг туриб Каъбага қараб яна икки ракъат намоз ўқидилар»,— деди».

31-боб. Қаерда бўлса ҳам қиблага қараб намоз ўқимоқ керак

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ю саллам: «Қаерда бўлсанг ҳам, қиблага қараб такбир айтғил! — деганлар»,— дейдилар.

Ал-Барро ибн Озиб айтадилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Байт ул-Муқаддасга қараб 16 ёки 17 ой намоз ўқиган эрдилар. Аслида Расулуллаҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбага қараб намоз ўқимоқни яхши кўрар эрдилар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳга «Юзингни бир Каъбага, бир осмонга қаратаётганингни кўриб турибмиз» деган оятини нозил қилди ва: «Одамларнинг энг ақлсизи яхудийлардир. Уларни илгариги қиблани ўзгартирмоққа не мажбур қилмишдир? Сен: «Мағрибу Машриқ ҳам Аллоҳникидир, у ўзи хоҳлаган бандасига тўғри йўл кўрсатғусидир, деб айтгил!» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бир киши намоз ўқиди, кейин у аср намозини Байт ул-Муқаддасга қараб ўқиётган бир ансорий қавм олдига бориб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Каъбага қараб намоз ўқиганини айтди. Шунда қавмнинг барчаси Каъбага ўгирилди».

Жобир разияллоҳу анҳудан:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туя миниб кетаётганларида, у қаёққа қараб кетаётган бўлса, ўша томонга қараб намоз ўқийверардилар. Лекин намоз фарзини ўқимоқчи бўлсалар, туядан тушиб, қиблага қараб ўқирдилар».

Абдуллоҳ ибн Масъуд:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин ёки аср намозини ўқидилар»,— деди. «Ўшанда кўпайтириб ўқидиларми ё камайтириб ўқидиларми, аниқ айтолмайман»,— деди Иброҳим. Расулуллоҳ (икки елкаларига) салом берганларидан кейин: «Ё Расулуллоҳ, намозга бирор янгилик киритилдими?» — дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нега бундай дейсизлар?»—дедилар. «Сиз бундай ўқидингиз», деб кўрсатишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чўккалаб ўтирдилар-да, қиблага қараб икки бор сажда қилиб, сўнг салом бердилар. Кейин, бизларга ўгирилиб: «Намозда бирор янгилик бўлғайдир, албатта мен сизларга хабар қилғайдирман, лекин (албатта) мен ҳам сиз каби одамдирман, сиз унутганингиздек мен ҳам унутғайман. Агар унутсам, эслатингиз, агар бирортангаз намоз ўқиётиб неча ракъат ўқиганингизни унутсангаз, ўз тахминингиз бўйича намозни ниҳоясига етказингиз, сўнг салом берингиз, ундан кейин икки ракъат намоз ўқингиз!» — дедилар.

32-боб. Қибла тўғрисида айтилган ҳадислар, янглишиб қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиган киши намозини қайтариб ўқимаслиги ҳақида

Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ракъат намоз ўқиб, қиблани янглиштирганларини сезиб, одамларга ўгирилдилар, кейин, қолган икки ракъатни қиблага қараб ўқиб, намозни тугалладилар.

Ҳазрат Умар дедилар:
 «Раббим менинг уч ниятимни рўёбга чиқарди. «Ё Расулуллоҳ, Мақоми Иброҳимда намоз ўқимоқни одат қилсак эрди!» — деганимда, «Мақоми Иброҳимда намоз ўқингиз!» деган оят нозил бўлди, «Ё Расулуллоҳ, хотинларингизга ёпинмакни буюрсангиз эрди! Чунки уларга яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам гапирғайдир» — деганимда, «Ҳижоб ояти» нозил бўлди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари бунга қаршилик қилишди, шунда мен: «Агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сизларни қўйиб юборсалар, Аллоҳ таоло ўрнингизга сиздан кўра яхшироқ хотинларни ато қилмоғи мумкиндир» — деганимда, айнан шу мазмунда оят нозил бўлди». Ҳумайд: «Юқоридаги ҳадисни Анасдан мен ҳам эшитгандирмен»,— дейдилар.

Абдуллоҳ ибн Умар айтиб берганлар:
 «Қубо масжидида одамлар бомдод намозини ўқишаётган вақтда, бир киши келиб: «Шу кеча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон ояти нозил бўлди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга Каъба тарафга қараб намоз ўқимоқ буюрилди», — деди. Одамлар юзларини Каъбага қаратдилар. Улар аввал юзларини Шом томонга қаратиб намоз ўқиётган эрдилар».

Абдуллоҳ ибн Масъуд дедилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешинда 5 ракъат фарз ўқидилар, Шунда саҳобалар: «Намознинг ракъати кўпайтирилдими?» — деб сўрадилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нечун бундай деб сўрайдирсиз?» — дедилар. «Беш ракъат фарз ўқидингиз», — дейишди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқларини ташаҳҳудда ўтиргандек қилиб букдилар-да, яна икки марта сажда қилдилар».

33-боб. Масжиддаги тупукни қўл билан кўчириб ташлаш

Анас айтадилар:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжиднинг қибла томонидаги деворида (қотиб қолган) балғамни кўрдилар. Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга жуда оғир ботди, ҳатто юзларида хафа бўлганлари кўриниб турарди. Расулуллоҳ ўринларидан туриб, балғамни қўл билан кўчириб ташладилар, сўнг: «Қайси бирингиз намоз ўқиғайдирсиз, раббингиз бирлан сўзлашғайдирсиз, раббингиз олдингизда, қиблада бўлғайдир. Шунинг учун бирортангиз қибла томонга тупурмангиз, агар зарур бўлғайдир, чап томонга ёки оёқ тагига тупурингиз!» — дедилар. Кейин, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ридоларининг бир тарафини ушлаб, унга тупуриб буклаб қўйдиларда: «Ёким мана шундай қилингиз!» — дедилар».

Абдуллоҳ ибн Умар дедилар:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжиднинг қибла томони деюридаги тупукни кўриб, қириб ташладилар, кейин одамларга қараб: «Агар бирортангиз намоз ўқиётган эрсангиз, қибла томонга тупурмангиз. Чунки, Аллоҳ таоло киши намоз ўқиётганида қибла томонда бўлғайдир», — дедилар».

Оиша онамиз дедилар:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қибла томон девордаги манқани (ёки балғамни) кўриб, қириб ташладилар».

34-боб Масжиддаги манқани майда тош бирлан кўчириб ташламоқ

Ибн Аббос:
 «Агар ҳўл ахлатни босиб олсанг, уни сув бирлан ювғил, агар қуруқ бўлса, юқмаса, ювмағил!» — деганлар.

Абу Ҳурайра ва Абу Саъид разияллоҳу анҳумо айтиб беришган ҳадис:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжид деюридаги манқани кўриб, уни тош бирлан кўчириб ташладилар, кейин: «Бирортангиз бурнингизни қоқмоқчи эрсангиз, олд ва ўнг томонингизга қоқмангиз, чап томонга ёким чап оёғингиз остига қоқингиз»,— дедилар».

35-боб. Намозхон ўнг томонига тупурмасин!

Абу Ҳурайра ва Абу Саъид разияллоҳу анҳумо айтиб беришган ҳадис:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжид деворидаги манқани кўриб, уни майда тош бирлан кўчирдилар, кейин: «Бирортангиз бурун қоқсангиз, олд ва ўнг томонга қоқмангиз, чап томонингизга ёким чап оёғингиз остига қоқингиз!»—дедилар».

Қатода разияллоҳу анҳу Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Бирортангиз олд томонингизга ҳам, ўнг томонингизга ҳам тупурмангиз, аммо чап томонингизга ёким оёғингиз остига тупурсангиз бўлур» деганларини «Менга Анас айтиб берган»,— дейдилар.

36-боб. Чап томонига ёки чап оёғининг остига тупурсин!

Қатодадан:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўъмин киши намоз ўқиётганида рабби билан сўзлашғайдир, (шу боисдан) олд ва ўнг томонига зинҳор тупурмасин, чап томонига ёким чап оёғининг остиға тупурсин!» — деганлар».

Абу Саъид ал-Худрийдан:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжиднинг қибла тарафи деворидаги манқани кўриб, уни тош бирлан кўчириб ташладилар. Кейин, одамларни олд ва ўнг томонга тупурмасликка даъват қилдилар. Лекин чап томонга ва чап оёқ остига тупуришдан қайтармадилар. Аз-Зуҳрий Абу Саъид айтиб берган ушбу ҳадисга ўхшаш ҳадисни Ҳамиддан эшитган эркан».

37-боб. Масжидда тупурган киши айбини қандай ювғайдир?


Қатодадан:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Масжидда тупурмоқлик гуноҳдир, бу гуноҳ тупукни кўммоқ ила ювилғусидир»,—деб айтдилар».

38-боб. Масжиддаги тупукни кўмиш

Ҳамомдан:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бирингиз намозда турсангиз, олд томонга тупурмангиз, чунким сиз Аллоҳ бирлан сўзлашаётган бўлурсиз. Модомики, намозда турган эркансиз, ўнг томонга ҳам тупурмангиз, чунким ўнг томонингизда фаришта бордир. Чап томонингизга ёким чап оёғингиз остига тупурингиз, сўнг уни кўмиб қўйингиз!»—деганлар».

39-боб. Агар тупугини қайтаролмаса, кийимининг бир чеккасига (ёким рўмолчасига) тупурсин!

Анас дедилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қибла томон девордаги манқани кўриб, уни ўз қўллари бирлан артиб ташладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундан хафа бўлганлари сезилди, бу у кишига жуда оғир ботганидан: «Қайси бирйнгиз намоз ўқиғайдирсиз, раббингиз бирлан сўзлашаётган бўлурсиз ёким раббингиз олдингизда ва қибла томонда бўлғайдир. Шу боисдан зинҳор қибла тарафга тупурмангиз, аммо чап тарафингизга ёким чап оёғингиз остига тупурсангиз бўлур»,— дедилар. Кейин, ридоларининг бир тарафини олиб, унга тупирдилар-да, буклаб қўйдилар (иложи бўлмаганда шундай қилингиз, деган маънода)».

40-боб. Имомнинг намозни мукаммал ўқиш ва қиблани ёддан чиқармаслик тўғрисида одамларга ваъз айтмоғи

Абу Ҳурайра айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиблани кўриб турибсизларми? Аллоҳга қасамёд қилиб айтурманким, сизнинг саждангиз ҳам, рукуъингиз ҳам менга махфий эрмасдир, мен сизни орқамда турсангиз ҳам кўриб турғайман»,— дедилар».

Анас разияллоҳу анҳу айтиб берганлар:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам биз бирлан бирга намоз ўқидилар, сўнг минбарга кўтарилиб, намоз ва унинг рукуълари (арконлари) тўғрисида гапириб: «Мен сизни олдимдан кўргандек, орқамдан ҳам кўрғайман»,— дедилар».

41-боб. Фалон қавмнинг масжиди, дейиш жоизми?

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтиб берганлар:
 “Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом совутилган отлар (минган чавандозлар) ўртасида Ҳафйо деган жойдан Санийятул Вадоъ деган жойгача, совутилмаган отлар (минган чавандозлар) ўртасида эса, Санийятул Вадоъдан то Бани Зурайқ масжидигача пойга уюштирдилар”. Пойгачилар орасида Абдуллоҳ ҳам бор эканлар.

42-боб. Масжидда мол тақсимлаш ва масжидга хурмо шингилини осиш

Анас разияллоҳу анҳудан:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга Баҳрайндан мол келтиришди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Масжидга тўкиб қўйингиз»,— дедилар. Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга илгари келтирилган моллардан ҳам кўп эрди. Сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга чиқдилар, лекин молга қайрилиб ҳам боқмадилар. Намозни тугатганларидан кейингина молни тақсимлашга киришдилар, кўзлари тушган одамга улашдилар, ҳеч ким қолмади, ҳаммасига бердилар. Шу пайт амакилари Аббос келиб қолдилар ва: «Ё Расулуллоҳ, шу молдан менга ҳам берингиз, чунки мен (Бадр урушида) ўзим ва укам Уқайл учун фидя бердим (жон тўлови тўладим)»,—дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олинг!»—дедилар. Аббос ридоларига ҳовучлаб солдилар, кейин кўтаришга уриндилар, кўтара олмадилар. Сўнг: «Ё Расулуллоҳ, биронтасига айтингиз, кўтартириб юборсин!»—дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ!»— дедилар. «(Бўлмаса) ўзингиз кўтарғизиб юборингиз!»—дедилар Аббос. Расулуллоҳ яна «Йўқ!» — дедилар. Амакилари бир оз тўкиб, сўнг кўтаришга уриндилар, яна кўтара олмадилар. Сўнг: «Расулуллоҳ, буюрингиз, биронтаси кўтартириб юборсин!»—дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Йўқ!»— дедилар. Амакилари: «Ўзингиз кўтартириб юборингиз!»— дедилар. Расулуллоҳ бу гал ҳам: «Йўқ!»—дедилар. Аббос яна озгина тўкиб ташладилар, кейин елкаларига кўтариб чиқиб кетдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аббос амакилари кўзга кўринмай кетгунларича орқаларидан тикилиб қолдилар, у кишининг молга нисбатан бўлган хирсига ажабландилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша ерда молдан бирон дирҳам қолмагунча ўринларидан турмадилар».

43-боб. Масжидга бориб овқатга таклиф қилган ва унга «хўп» деб жавоб қилган кишилар

 Абдуллоҳ ибн Умар айтиб берганлар:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам совутилган отлар (минган чавандозлар) ўртасида Ҳафйоъ деган жойдан Саниййат ул-Видоъ деган жойгача, совутилмаган отлар (минган чавандозлар) ўртасида эса Саниййат ул-Видоъдан то Баний Зурайҳ масжидигача пойга уюштирдилар». Пойгачилар орасида Абдуллоҳ ҳам бор эдилар.

Исҳоқ ибн Абдуллоҳга Анас айтиб берган эканлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни масжидда бир жамоа одамлар орасидан топдим, ёнларига бордим. Шунда менга: «Абу Талҳа юбордими сени?» — дедилар. «Ҳа»,— дедим. «Овқатгами?»—дедилар. «Ҳа»,— дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларидаги кишиларга: «Турингиз, кетдик!» — деб ўринларидан қўзғалдилар. Мен ҳам улар билан бирга йўл олдим».

44-боб. Масжидда қозилик ва лиъон қилмоқ

Саҳл ибн Саъд айтиб берганлар:
 «Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, нима дейсиз, кимки хотини бирлан ёт зркакнинг ётганини кўрса, ўлдирадими?»— деб сўради. Ўша киши бирлан хотини масжидда бизга лиъон қилди (яъни, ҳар бири ўз давосини айтиб, «Агар ёлғон сўзласам, менга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» — дейишди), мен бунинг шоҳидиман».

45-боб. Агар киши таклифга биноан бировнинг уйига кирса, пок ёки ифлослигини текширмай намозини ўзи хоҳлаган жойда ўқийверадими ёки хонадон соҳиби кўрсатган жойда ўқийдими?

Утбон ибн Молик айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг ҳовлимга келдилар ва: «Уйингнинг қаерида намоз ўқимоғимни истайдурсен?» — дедилар. Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир жойни кўрсатдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам такбир айтиб, намоз ўқий бошладилар. Биз орқаларида саф туриб иқтидо қилдик. Икки ракъат намоз ўқидилар».

46-боб. Уйларда (масжид) махсус намоз ўқийдирган жой қилиб олиш

Барро ибн Озиб ўз ҳовлисидаги масжидида жамоат билан намоз ўқиди.

Маҳмуд ибн ар-Рабиъ ривоят қиладилар:
 «Утбон — Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, Бадр урушида бирга қатнашган ансорий саҳобаларидандир. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Ё Расулуллоҳ, кўзим хиралашиб қолди. Мен ўз қавмимнинг имомиман. Ёмғир ёғганда менинг уйим бирлан қавмим ўртасидаги водийда сув тўпланиб, уларнинг масжидига бориб намоз ўқиб бера олмаётирман. Ё Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, сиздан илтижо қилғайман, меникига бориб, уйимда намоз ўқисангиз, мен ўша жойни ўзимга намозгоҳ қилиб олсам!» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «ИншоАллоҳ, шундай қилғайдурман»,— дедилар. Утбон айтадилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр Сиддиқ эрта билан қуёш бир оз кўтарилгач, келдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам киришга рухсат сўрадилар. Уларни ҳовлига таклиф қилдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга киргач, ўтирмасдан: «Уйингнинг қай ерида намоз ўқиб бермоғимни истайдурсен?» — дедилар. Мен уйимнинг бир томонини Расулуллоҳга кўрсатдим. Ул зот ўша ерда намозга такбири таҳрима айтдилар. Биз орқаларида саф туриб, у кишига иқтидо қилдик, икки ракъат намоз ўқиб, кейин салом бердилар. Биз Расулуллоҳни, у киши учун тайёрланган «хазира» деган таомни еб кетинг, деб қўймадик. Маҳалламдагилар (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келибдилар, деб) кетма-кет уйимга кириб келишди. Улардан бири: «Молик ибн Духшин қани?» — деди. Кимдир: «У мунофиқ, Аллоҳ ва унинг Расулини яхши кўрмайдир»,— деди. Шунда Расулуллоҳ: «Ундоқ демангиз, у Аллоҳнинг ризолиғини тилаб, «Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадун Расулуллоҳ»,— деганку, билмайдурсизми?» — дедилар. Кимдир: «Аллоҳ ва унинг Расули яхшироқ билғайдир»,— деди. Яна кимдир: «Биз унинг мунофиқларга ёндошаётганини, уларнинг ёнини олаётганини кўраётирмиз»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг ризолиғини истаб, «Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ»,— деган кишига Аллоҳ дўзах ўтини ҳаром айлади»,— дедилар. Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий: «Кейин ушбу ҳадисни ал-Ҳусайн ибн Муҳаммаддан сўрадим. У Баний Солим қабиласининг нуфузли кишиларидан бири бўлиб, мазкур ҳадисни тасдиқлайдир»,— дейдилар».

47-боб. Масжид ва бошқа жойларга ўнг оёқ бирлан кирмоқ

Ибн Умар (масжидга) ўнг оёқ бирлан кириб, чап оёқ бирлан чиқар эрдилар.

Оиша онамиз айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамма ишни иложи борича ўнгидан бошламоқни яхши кўрар эдилар (таҳоратни ҳам, соч тарамоқни ҳам, пойабзал киймоқни ҳам)».

48-боб. Жоҳилия давридаги (исломдан илгариги даврдаги) мушриклар қабрини кўчириб, ўрнига масжид қурса, бўлғайми? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Яҳудийларга Аллоҳ лаънат юборсин! Улар ўз пайғамбарларининг қабрларини масжидларга айлантириб олдилар»,— деганларига доир ҳамда қабрлар усти ва атрофида намоз ўқимакнинг макруҳлиги хусусида

Ҳазрат Умар Анас ибн Моликнинг қабр олдида намоз ўқиётганини кўриб:
 «Э, яхшимас, бу қабр, қабр-ку!» — дедилар-у, лекин намозни қайтариб ўқимакни буюрмадилар.

Оиша онамиз айтиб берганлар:
 «Умму Ҳабиба ва Умму Салама Ҳабашистонда ўзлари кўрган канисалар ва унинг ичидаги суратларни эслаб, сўзлашиб ўтирдилар, сўнг, булар тўғрисида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам айтдилар. Расулуллоҳ: «Улар, агар ораларида бирор тақводор киши вафот этғайдир, унинг қабри устига масжид қуриб, ўша суратларни солғайдирлар. Улар қиёмат куни Аллоҳ даргоҳида энг ёмон халқдир»,— дедилар».

Анас ибн Молик айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келдилар. Мадинанинг юқори қисмидаги Бану Амр маҳалласига келиб тушдилар. У ерда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 14 кеча туриб қолдилар. Кейин, Бану Нажжорга одам юбордилар. Улар қиличларини тақиб, тайёр бўлиб келишди. ҳозир ҳам кўз олдимда турибди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларида ўтирибдилар. Абу Бакр эса орқаларига мингашиб олган, Бану Нажжор чор атрофларида, ҳатто Абу Айюб майдонига сиғмай кетишган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз вақти қаерда тўғри келиб қолса, ўша ерда намоз ўқимакни яхши кўрар эдилар ва (ҳатто) қўй қўраларида ҳам намоз ўқийверардилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжид қурмакни буюриб, Бану Нажжор қабиласининг бир жамоасига одам юбордилар. Улар келгач, «Эй Баний Нажжор, менга мана бу боғ ҳовлиларингизни сотингиз!»—дедилар. Улар: «Йўқ, Аллоҳга қасам ичиб айтғаймизким, пул олмағаймиз, фи сабилиллоҳ берамиз»,— дейишди. Анас айтадир: «Ўша боғ-ҳовли ичида боя мен сизларга айтганим мушриклар қабрлари, харобалар бўлиб, хурмозор ҳам бор эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрикларнинг қабрларини кўчирмакни буюрдилар, кейин харобалар ҳам текисланди. Хурмоларни кесишга буюрдилар, кесишди. Хурмо ёғочлари (бўлажак) масжиднинг қибла томонига тахлаб қўйилди. Одамлар пойдеворга тош тера бошладилар, улар байт айтиб тош ташйшарди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам улар бирлан бирга ишлар эрдилар ва нуқул: «Илоҳи, охират хайриятидан бошқа хайрият йўқдир, муҳожиру ансорийларни мағфират қилғайсен!» — дер эрдилар».

49-боб. Қўйхоналарда намоз ўқимакнинг ҳукми

Абу ат-Тайёҳдан:
 «Анас разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўй қўраларида намоз ўкир эрдилар»,— деганди. Кейинчалик унинг «Расулуллол, саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжид бино бўлмасдан аввал қўйхоналарда намоз ўқир эрдилар»,— деганини ҳам эшитганман».

50-боб. Туяхоналарда намоз ўқимакнинг ҳукми

Нофиъ разияллоҳу анҳу:
 «Ибн Умар туясига қараб намоз ўқиётганини кўрдим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам шундай қилганларини кўрганман»,— деганлар (туя қибла тарафда тўсиқ бўлиб турган)».

51-боб. Олдида тандир ёким ўт (аланга) ёҳуд қандайдир сиғиниш манбаи тургани ҳолда фақат Аллоҳ таолони назарда тутиб намоз ўқиган киши хусусида

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
 «Мен намоз ўқиётганимда кўзимга дўзах оташи намоён қилинди, деб айтганлар»,— дейдилар Анас.

Абдуллоҳ ибн Аббос дедилар:
 «Қуёш тутилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқидилар, кейин: «Намоз ўқиёгганимда менга дўзах ўти кўрсатилди. Бугунгача бундан даҳшатлироқ манзарани кўрмагандурмен»,— дедилар».

52-боб. Қабристонда намоз ўқимаслик тўғрисида

Ибн Умар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уйингизда ҳам намоз ўқингиз. Уйингизни мозорга ўхшатиб қўймангиз!— деганлар»,— дейдилар.

53-боб. Одам ютган ерларда ва азоб юборилган жой ларда намоз ўқимаслик ҳақида

 «Ҳазрат Али Бобилдаги одам ютган ерда намоз ўқимоқни рад этдилар»,— дейилади.

Абдуллоҳ ибн Умар нақл қиладилар.
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Анави бошига азоб юборилган қавмнинг ерига кирмангиз. Мободо кирсангиз, йиғлаб кирингиз. Агар йиғлай олмасангиз, кирмангиз. Тағин уларнинг бошига тушган мусибат сизнинг ҳам бошингизга тушмасин!»—деганлар».

54-боб. Канисада (черковда) намоз ўқимоқнинг ҳукми

Умар разияллоҳу анҳу:
 «Биз канисаларингизга улардаги суратлар сабабли кирмағаймиз»,— деганлар. Ибн Аббос сурати йўқ канисада намоз ўқир эрди, сурати бўлса, ўқимас эрди.

Оиша онамиз нақл қиладилар:
 «Умму Салама Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда кўрган Мария канисаси, унинг ичидаги суратлар тўғрисида сўзлаб берди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар шундай қавмдурким, агар ораларида бирор солиҳ банда ёким солиҳ киши ўлғайдир, унинг қабри устига масжид қуриб, унга ўша суратларни солғайдирлар. Улар Аллоҳ таоло даргоҳидаги энг ёмон халқдир»,— дедилар».

55-боб.

Оиша онамиз ва Абдуллоҳ ибн Аббос қуйидагича нақл қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло даргоҳига риҳлат этмак муддати яқинлашгач, муборак юзларини гулдор бир мато бирлан ёпдилар, исиб кетганларидан кейин очиб ташладилар. Шу ҳолатда бўла туриб: «Яҳудий ва насороларға Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Улар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олмишлар»,— дедилар» (Бу билан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини яҳудий ва насоролар қилмишидан ҳазар қилмоққа даъват этдилар, дейди муҳаддис).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
 «Аллоҳ таоло яҳудийларни ўлдирсин! Улар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олмишлар, деб айтганлар»,— дейдилар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу.

56-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ер менга саждагоҳ ҳам таҳорат воситаси қилиб берилди»,— деганлари хусусида

Жобир ибн Абдуллоҳнинг нақл қилишларича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деган эканлар:
 «Аллоҳ таоло томонидан менга илгариги пайғамбарларнинг бирортасига ҳам ато этилмаган бешта имтиёз берилмишдир: 1) Бир ойлик йўлда тўрганимдаёқ душманларим юрагига қўрқув солиниб, ғолиб қилинмишмен 2) Бутун ер юзи менга саждагоҳ қилиб берилмишдир. Қайси бир умматимга намоз вақти қаерда тўғри келса, ўша ерда намоз ўқийверсин! 3) Жангда олинган ўлжа менга ҳалол қилинмишдир 4) Ҳар бир пайғамбар ўз қавмигагина пайғамбар қилиб юборилур эрди. Мен эрсам, ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юборилмишмен 5) Менга шафоат қилмоқ имконияти ҳам берилмишдур».

57-боб. Масжидда аёл кишининг (агар унинг бошқа бошпанаси бўлмаса) яшамоғи ва ухламоғи тўғрисида

Оиша онамиз қуйидагича нақл қиладилар:
 «Араб қавмларидан бирининг ёш занжия (негр қиз) жориясини озод қилдилар. У озод қилганлар бирлан бирга қолди. Ўша занжия қиз: «Бир куни мен қабиладаги ёш келинчаклардан бири бирлан ўйнагани чиқдим. Келинчакнинг қизил тақинчоғи бор эрди», — дебди. Оиша онамиз айтадилар: «Келинчак танқинчоғини бир жойга қўйибдир, шу пайт бир куш учиб келиб, тақинчоқни гўшт деб ўйлаб олйб қочибдир». «Тақинчоқни қидиришди, ҳеч топа олмадилар, кейин менга сен олдинг, деб туҳмат қилдилар-да, ҳамма ёғимни тинта бошладилар (Оиша онамиз айтадилар: Ҳатто унинг олдини ҳам қараб кўрибдилар»). Аллоҳга қасам ичиб айтурменким, мен улар бирлан бирга турибман-у, бирдан қуш учиб ўтиб, мунчоқни ерга ташлади. Мунчоқ шундоққина уларнинг олдига тушди. «Мана ўша сизлар менга олдинг, деб туҳмат қилаётган нарса, (ваҳоланки) мен бу гуноҳдан узоқдирман, дедим» — дебди занжия қиз. Оиша онамиз айтадилар: «Занжия қиз Расулуллоҳ ҳузурларига келиб, исломга кирди. Унинг масжидда чодири (ёки бир бошпанаси) бўлиб, менинг олдимга келиб турар эрди. Мен у бирлан суҳбатлашиб ўтирар эрдим. «Тақинчоқ воқеаси содир бўлган кун раббимизнинг ажойиботларидандир. У мени куфр оламидан қутқарди», — деб қўярди. Бир, куни мен: «Сенга не бўлган ўзи, қачон қараса, мен бирлан ўтирганингда тақинчоқ тўғрисида байт айтасан?» — деганимда, у мазкур қиссани айтиб берган эрди».

58-боб. Масжидда кишиларнинг ухламоғи тўғрисида

Анас разияллоҳу анҳу қуйидаги ҳадисни келтирадилар:
 «Ақл қабиласидан бир жамоа кишилар Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди, улар Масжид ун-Набий супасида яшаб турганди. Абдурраҳмон ибн Абу Бакр: «Супада яшовчи кишилар фақирлар эрди», — дейди».
«Абдуллоҳ ибн Умар бўйдоқлик вақтларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида ётиб қолар эрди», — дейдилар Нофиъ разияллоҳу анҳу.

Саҳл ибн Саъд нақл қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Фотиманинг уйига келдилар. (Куёвлари) Алини уйдан топмадилар. Шунда Фотимага: «Амакиваччанг (яъни, эринг) қаердадир?» — дедилар. «Ўртамиздан бир нарса ўтган эрди, мендан ғазабланиб, чиқиб кетди, намоздан кейин қайлула ҳам қилгани йўқ (кундузи мизғигани ҳам йўқ)»,— деди Фотима. Шунда Расулуллоҳ ёнларидаги кишига: «Қарагал, у қаерда эркан»,— дедилар. Киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, у масжидда ётибдир»,— деди. Расулуллоҳ масжидга келдилар. Али эса масжидда ридолари елкадан тушиб кетган, елкаларига туфроқ теккан ҳолда ётган эрканлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Алининг елкаларидаги туфроқни қоқиб туриб: «Турғил йигит, турғил туфроқ йигит!» — дедилар».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Аҳли супалардан (масжидда ётиб юрувчилардан) бирор етмиш нафарини кўрдим, бирортасининг ридоси йўқ, ё бир парча лунги ёким кўйлакни (кичиклигидан) бўйнига осиб олган, баъзисиники болдиргача, айримлариники тўпиққача ҳам етмайдир. «Авратим кўриниб қолмасин»,— деб доим қўли бирлан кийимини ушлаб юрадир».

59-боб. Сафардан қайтгач, ўқиладиган намоз

Каъб ибн Молик айтадилар:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафардан келсалар, энг аввало масжидга кириб намоз ўқир эдилар».

Жобир ибн Абдуллоҳ нақл қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва салламнинг хузурларига келдим, у киши масжидда эрканлар. Назаримда чошгоҳ вақти эрди. Шунда Мисвар: «Расулуллоҳ менга: «Сафардан қайтибдурсен (шукронасига) икки ракъат намоз ўқиб олғил!» — дедилар. Кейин, менда қарзлари бор эди, қарзларимни ҳам бердилар, яна унга қўшиб ҳадя пул ҳам бердилар»,— деди».

60-боб. Кимки масжидга кирса, икки ракъат намоз ўқисин!

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
 «Қайси бирингиз масжидга кирғайдирсиз, икки ракъат намоз ўқимай, ўтирмангиз!—деганлар»,— дейдилар Абу Қатода.

61-боб. Масжидда таҳорат синдириш тўғрисида

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бундай дейдилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бирингаз намоз ўқисангиз, фаришталар сиз учун истиғфор айтиб турғайдирлар, шундоқ эркан (намоз вақтида масжидда) таҳоратингизни синдирмангиз! Фаришталар: «Бу кишининг гуноҳларини кечирғил, илоҳи, бу кишига раҳм қилғил! — деб турғайдирлар»,— деганлар».

62-боб. Масжид ун-Набийнинг биноси


Абу Саъд нақл қиладилар:
 «Расулуллоҳнинг масжидлари шипи хурмо шохидан эрди. Ҳазрат Умар (халифалик даврида) масжид биносини тузатмакни буюрдилар. Устага: «Одамларни ёмғирдан асрағил, лекин масжидни қизартириб. саргайтириб бўямағил, одамларнинг хаёлини бузмасин!»— дедилар. Анас: «(Кейинчалик) одамлар масжид биноси бирлан фахрланиб юрғайдирлар-у, лекин кам таъмир қилғайдирлар»,— дедилар. Ибн Аббос эса: «Аллоҳга қасамёд қилиб айтурманким, яҳудий ва насоролар ибодатхоналарини безаганидек, сизлар ҳам масжидларни безайдирсизлар»,— дедилар».

Ибн Абдуллоҳ бундай деб айтган эканлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида Масжид ун-Набийнинг девори хом ғиштдан, шипи хурмо шохидан, устунлари эрса хурмо ёғочидан эрди. Абу Бакр халифалик қилган вақтида масжидга бирор ўзгариш киритмади. Халифа Умар эса масжиднинг бўйига ҳам энига ҳам қўшди. Асосий бинони ўзгартирмади. Девори хом ғиштлигича, шипи хурмо шохидан қилинганича қолди, аммо устунларини ўзгартирди. Чунки улар чириган эрди. Кейин, Усмон разияллоҳу анҳу масжид биносига кўп ўзгаришлар киритди. Масжиднинг деворларини нақшли тошлар ва ганч бирлан безаттирди, устунларини ҳам нақшли тошлардан қурдирди, шипини эрса сож дарахти ёғочидан ясаттирди».

63-боб. Масжид қурилишига ҳашар қилиш

Аллоҳ таоло бундай дейди:
 «Мушрикларнинг, ўзларини кофир эрканликларини била туриб, Аллоҳ таолонинг масжидларини обод қилмоқлари фойдасиздир. Уларнинг барча қилган ишлари бекор кетгандир (савоби йўқдир), улар дўзахда (оташда) абадий ёнғайдирлар, Аллоҳ таолонинг масжидларини, Аллоҳнинг бирлигига, охират кунининг ҳақлигига ишонган, намоз ўқийдирган, закот берган ва Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмаган кишиларгина обод қилғайдир. Шояд ўшалар ҳидоят топган (энг тўғри йўлда яшаған) эрсалар!».

Икрима бундай деб ривоят қиладилар:
 «Ибн Аббос мен ва ўғиллари Алига: «Борингиз, Абу Саъиддан ҳадис эшитингиз!» — дедилар. Биз бордик, у киши боғда ишлаётган эканлар, ридоларини олиб, унга ўрандилар-да, бизга ҳадис айта бошладилар, то Масжид ун-Набий биноси қурилишигача гапириб бердилар, сўнг: «Биз ғиштни битта-биттадан кўтарар эрдик, Аммор эса иккита-иккитадан кўтарар эрди. Шу пайт Расулуллоҳ уни кўриб қолдилар-у, устидаги чангни қоқиб: «Амморнинг ҳолига юй! Аммор уларни жаннатга даъват қилур, улар эрса Амморни дўзахга даъват қилмоқдалар»,— дедилар. Шунда Аммор: «Фитналар балосидан Аллоҳнинг ўзи асрасин мени!—деб қўйди»,— дедилар.

64-боб. Уста ва ҳунармандлардан масжид ва минбарларни тузатишда ёрдам сўрамоқ

Саҳл ибн Саъид нақл қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дурадгор ғуломиға буюрсин, менга ўриндиқ ясаб берсин!»—деб бир ансорий аёлга одам юбордилар».

Жобир разияллоҳу анҳу қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар:
 «Бир хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё Расулуллоҳ, сизга бир ўриндиқ ясатиб берайми, чунки менинг дурадгор ғуломим бор»,— деди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар истасанг, майли»,— дедилар. Сўнгра у хотин ўриндиқ ясатиб берди».

65-боб. Масжид қурган киши фазилати хусусида


Усмон Зуннурайн бундай деган эканлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини таъмирламак пайтида одамлар турли ғийбат гапларни айта бошладилар. Усмон разияллоҳу анҳу уларга: «Сизлар гапни кўпайтириб юбордингиз, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Кимки (шу суҳбатда бўлган Бакир. «Аллоҳнинг ризолигини истаб, деган эди шекилли»,— дейдилар) масжид қурғайдир, Аллоҳ таоло жаннатда унга шунга ўхшаш қаср барпо қилғусидир, деганларини эшитганман»,— дедилар».

66-боб. Масжидда ўқ-ёйнинг учидан ушлаб юрилғайдир

Суфён разияллоҳу анҳу қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар:
 «Мен Амрга: «Сен Жобир ибн Абдуллоҳнинг «Бир киши масжидда ўқ-ёй бирлан юрган эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Ёйнинг учидан (тиғидан) ушлаб юрғил!» — деб айтган эрдилар» деганини эшитганмисан? » — дедим. Амр: «Ҳа, эшитганман»,— деди».

67-боб. Масжидда юриш тартиби

Абу Мусо нақл қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бизнинг масжидларимизда ёким бозорларимизда ёйга ўхшаш тиғли нарса бирлан юрадирғон эрса, унинг тиғидан ушлаб юрсин, токим бирор мусулмонға жароҳат етказмагайдир!» — деганлар».

68-боб. Масжидда шеър айтмоқ тўғрисида

Абу Салама ибн Абдурраҳмон ибн Авф қуйидаги ҳадисни айтиб берганлар:
 «Ҳассон ибн Собит (шоир), Абу Ҳурайранинг гувоҳ бўлмоқларини сўраб: «Аллоҳ ҳаққи-ҳурмати, айтингиз-чи, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Эй Ҳассон, илоҳи, Расулуллоҳга Руҳ ул-Қуддусни (Жаброилни) мададкор айлағил, деб (шеър) айт!» деганларини эшитганмисиз?» — деди. Абу Ҳурайра: «Ҳа, эшитганман»,— дедилар».

69-боб. Найзабардорларнинг масжидга кирмоғи жоиз

Оиша онамиз бундай деган эрдилар:
 «Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужрам эшиги олдида турганларини ва ҳабаш жангчилар ҳарбий машқ қилаётганини кўрдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени, уларнинг ўйинига қараётганимда, ридолари бирлан тўсар эрдилар». Ушбу ҳадисни Иброҳим ибн Мунзар: «Оиша онамиз: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, ҳабаш жангчилар (у ерда) найзабозлик қилишаётган эркан»—деганлар», деб бир оз ўзгартириб айтиб берди.

70-боб. Масжид минбаридан туриб олди-сотди тўғрисида сўзлаш

Оиша онамиз ҳузурларига Бурайра исмли аёл келиб, ўзининг қулликдан озод бўлмоғига тўланадиган пулга ёрдам қилмакларини сўради. Оиша онамиз:
 «Агар истасанг, мен зиммангдаги маблағни эгангга берғайдирман, лекин унда сен менинг паноҳимга ўтғайдирсан»,— дедилар. Унинг эгалари: «Агар шуни хоҳласангиз, зиммасида қолган қарзини сиз бера қолингиз»,— дейишди. Суфён: «Агар хоҳласангиз, уни озод қилингиз, лекин у бизнинг паноҳимизда қолғайдир, дейишганди»,—дегандилар. Расулуллоҳ келганларидан кейин Оиша онамиз ҳалиги гапни айтдилар. Шунда Расулуллоҳ: «Уни сотиб олғил ва озод қилғил, кимки озод қилган эрса, у ўшанинг паноҳига ўтғайдир»,—дедилар. Сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга чиқиб: «Не бўлди одамларга, Аллоҳ таолонинг Китобида йўқ нарсаларни шарт қилиб қўйгайдир, гарчи ул юз карра шарт қилиб қўйса ҳам, мутлақо ҳисобга ўтмагайдир» деб айтдилар»,— дейдилар Суфён. Имом Молик Оиша онамиз ҳақларида ривоят қилган ҳадисда «Минбарга чиқдилар» деган жойи йўқ.

71-боб. Масжидда қарздордан пулини қистамоқ ва берасан, деб туриб олмоқнинг ҳукми

Каъб ибн Молик Ибн Абу Ҳидраддан қарзини қистади. Икковлари жанжаллашиб бақир-чақир қилишганини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида туриб эшитдилар. Ҳужраларининг пардасини очиб: «Эй, Каъб!» — дедилар. «Лаббайка, ё Расулуллоҳ! » — деди. «Қарзингнинг ярмини кечғил!» — дедилар ёки шу маънода ишора қилдилар. Каъб: «Хўп, кечдим»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи»ва саллам Ибн Абу Ҳидрадга: «Турғил, қарзингни тўлағил!»—дедилар.

72-боб. Масжидга тушган латта-путта, хас-чўп ва бошқа ташландиқ нарсаларни йиғиштирмоқ ҳамда масжидни супурмоқ

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу нақл қиладилар:
 «Бир қоп-қора киши (ёки қоп-қора хотин) масжидни супуриб юрар эрди. Бир куни у вафот этиб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни сўраганларида, «Вафот этди»,— дейишди. Расулуллоҳ: «Мени чақирмабсизлар-да, унга жаноза ўқиғай эрдим. Қабрини кўрсатингиз»,— дебдилар. Сўнг, қабрига бориб, жаноза ўқибдилар».

73-боб. Кайф қиладирган ичимликлар сотишни масжидда тақиқлаш

Оиша онамиз қуйидаги ҳадисни айтдилар:
 «Судхўрлик ҳаром, деб айтилган сураи Бақара оятлари нозил бўлганда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга чиқиб уларни ўқиб бердилар, сўнг ичимлик сотмакни манъ қилдилар».

74-боб. Масжидга хизмат қилиш

Ибн Аббос бу хусусда Биби Марямнинг «Сураи оли Имрон» даги «Илоҳи, қорнимдаги ҳомиламни сенга назр этдим, у фақат масжидга хизмат қилғусидир» деган сўзларини келтирадилар.

Собит разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
 «Хотинми ёки эркакми, бир одам масжидда хизмат қилиб юрар эрди»,— дедилар Абу Ҳурайра. Абу Рофиъ: «Назаримда, ўша хотин киши эрди»,— дедилар. Сўнгра, Абу Ҳурайра ўша масжидга хизмат қилғувчи одам вафот этгандан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг хусусида нималар деганларини ва унинг қабрига бориб жаноза ўқиганларини айтдилар».

75-боб. Асир ва душманни масжидга боғлаб қўймоқ

Абу Ҳурайра: «Жаноб Расулуллоҳ бундай дедилар»,— деб ривоят қиладилар:
 «Ифрит деган жин кеча кечқурун рўпарамга келиб қолмишдир, (олдимга ўтиб) намозимни бузмоқчи бўлмишдир. Аллоҳ таоло менга уни ушламакка имконият берди. Тонг отгач, ҳаммангиз кўрингиз деб масжид устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлдим. Шунда биродарим Сулаймон алайҳиссаломнинг «Илоҳи, мени кечирғил ва менга шундай бир қудрат берғилки, у мендан кейингиларда бўлмасин!» деган дуосини эсладим». «Жаноб Расулуллоҳ Ифрит деган жинни кейин ҳайдаб юбордилар»,— дейдилар Равҳ разияллоҳу анҳу.

76-боб. Кофирнинг мусулмон бўлганидан кейин ғусл қилмоғи лозимлиги ва (яна) масжидга асирни боғлаб қўймоқлик ҳақида

Шурайҳ қарздорларни масжид устунларига боғлаб қўймоқни буюрар эрдилар.

Абу Ҳурайра ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажд томонга аскар юбордилар. Улар Баний Ҳанифа қабиласидан бир кишини тутиб келишди. Унинг исми Сумома ибн Асол эрди. Асирни масжид устунларидан бирига боғладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ичкаридан чиқиб: «Сумомани қўйиб юборингиз!» — дедилар. Сумома масжид яқинидаги хурмозорга кириб ғусл қилди, сўнг масжидга кириб: «Ашҳаду алло илоҳа иллаллоҳҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ деб иймон келтирди».

77-боб. Масжидда касаллар ва бошқалар учун чодир қуришнинг жоизлига

Оиша онамиз дедилар:
 «Хандақ урушида Саъд қўлининг йўғон томиридан яраланди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг учун масжидга чодир тиклаб бердилар. Яқин кишилари уни тез-тез кўриб турмоқлари учун шундай қилдилар. Касалнинг масжидда ётмоғи саҳобаларни хафа қилмади. Масжидда Баний Рифор қабиласига тегишли яна бир чодир ҳам бор эрди. Улар ҳам бундан ранжимадилар, фақат Саъднинг чодиридан оқиб чиқаётган қон уларни ташвишга солди. Улар: «Эй, чодирдагилар, не бўлди? Сизнинг чодирингиздан қон оқиб чиқаётир»,— дейишди. Бориб қарасалар, Саъднинг жароҳатидан қон оқаётган эркан. Шу жароҳатдан Саъд вафот этди».

78-боб. Бирор зарурат сабабли масжидга туя бирлан кириш ҳақида

Ибн Аббос:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбатуллоҳни туяда тавоф қилдилар»,— дейдилар.

Умму Салама қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар:
 «Мен Расулуллоҳга тобим йўқлиғидан шикоят қилдим. Расулуллоҳ: «Одамларга эргашиб туяда тавоф қилаверғил!» — дедилар. Мен туяда тавоф қилдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, Каъбатуллоҳ ёнида «Ат-Тур» сурасини зам қилиб намоз ўқир эдилар».

79-боб.

Анас ибн Молик ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан икки киши Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларидан қоронғи кечада чиқдилар. Уларнинг йўлини бир нур чироқ каби ёритиб борар эрди. Ўша чироққа ўхшаган нур то иккалаларининг йўллари ажралмагунча бирга борди, кейин иккига бўлиниб, уларнинг ҳар бирини уйларигача кузатиб қўйди».

80-боб. Масжидга уйидан дарча ва йўл очмоқ

Абу Саъид ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хутбада ваъз айтиб: «Аллоҳ таоло бандасига бу дунёни ёким ўзининг ҳузуридаги охиратни танламак имконини берди, бандаси Аллоҳ ҳузуридагисини танлади»,— дедилар. Шунда Абу Бакр йиғладилар. Мен ўзимга ўзим: «Бу мўйсафид нега йиғлаётир эркан, Аллоҳ бандасига: «Бу дунёни ёким охиратни танлағил!» — деса, бандаси Аллоҳ ҳузуридаги охиратни танласа, шунга ҳам йиғлайдирми?» — дедим. Кейин билсам, ўша банда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эканлар. Буни бизга Абу Бакр айтдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй, Абу Бакр, йиғламангиз! Сиз молини ҳам, эзгу сўзини ҳам мендан аямаган энг яхши одамдирсиз! Агар Аллоҳдан бошқа яна умматларимдан бирор кишини ҳам ўзимга халил (энг яқин дўст) тутмоғимга ижозат бўлғай эрди, Абу Бакрни дўст тутар эрдим. Аммо бу мумкин эмасдир. Ислом биродарлиги ва ислом дўстлиғигина мумкиндир. Уйдан масжидга қаратиб очилган дарчаларнинг бирортаси ҳам қолдирилмай, уриб ташлансин! Фақат Абу Бакрнинг дарчасигина қолса, басдир!»—дедилар».

Ибн Аббос ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдинги касаллик пайтларида бошларини мато бирлан боглаб чиқдилар, Минбарга ўтириб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Сўнг: «Абу Бакрдан кўра кўпроқ молу жонини менга фидо қилган инсон йўқ! Агар одамлар орасидан ўзимга халил (энг яқин дўст)тутадирған бўлсам, Абу Бакрни тутар эрдим. Лекин Аллоҳнигина энг яқин дўст тутмоқ мумкиндир. Шу боисдан инсонларга ислом дўстлиги афзалроқдир. Масжид ичидаги Абу Бакрнинг дарчасидан бошқа барча дарчаларни уриб ташлангиз!» — дедилар».

81-боб. Каъбатуллоҳ ва масжидлар эшигини очмоқ ва уларни беркитмоқ тўғрисида

«Эй, Абдумалик, Ибн Аббос масжидларини ва унинг эшикларини бир кўрганингда эрди!» деб айтди менга Ибн Абу Мулайка», — дейдилар Ибн Журайж.

Ибн Умар ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага келдилар. Усмон ибн Талҳа: «Эшикни очингиз!» — деб оюз қилди. Эшикни очишгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (Каъбага) кирдилар. У киши бирлан бирга Билол, Усома ибн Зайд ва Усмон ибн Талҳалар ҳам кирди. Сўнг, эшикни ёпиб қўйдилар. Бир оздан кейин ҳаммалари қайтиб чиқдилар. Мен шоша-пиша: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқидиларми, йўқми? » — дедим Билолга.
Ҳа, ўқидилар, — деди.
Қайси жойда? — дедим.
Икки устун оралиғида, — деди.
Қарангким, ўшанда «неча ракъат» деб сўраш хаёлимдан кўтарилибдир».

82-боб. Масжидга мушрикларнинг кирмоғи хусусида

Саъид ибн Абу Саъид: «Қуйидаги ўадисни Абу Ҳурайрадан эшитдим», — дейдилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажд томонга аскар юбордилар. Аскарлар Баний Ҳанифа қабиласидан бир кишини тутиб келишди. Уни Сумома ибн Асол дейишарди. Сумомани масжид устунларидан бирига боғлаб қўйдилар» (бу ҳадис юқорида айтилган).

83-боб. Масжидларда баланд овоз бирлан гаплашмоқнинг ноўринлиги

Соиб ибн Язид ривоят қиладирлар:
 «Масжидда турган эрдим, бир киши майда тош отиб мени чақирди, қарасам, Ҳазрат Умар эрканлар. «Анави икки кишини олиб келғил!» — дедилар. Икковини бошлаб келдим. «Кимсизлар? Қаердансизлар?» — дедилар Ҳазрат Умар. «Тоифликмиз»,— дейишди. «Агар Мадина аҳлидан бўлганингизда, дарра урдирардим, (бу қанақаси?) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида овозларингизни кўтарғайсизлар?»—дедилар Ҳазрат Умар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида Каъб ибн Молик Ибн Абу Ҳидраддан масжидда қарзини қистади. Улар овозларини кўтариб жанжаллаша бошладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида туриб уларнинг овозини эшитдилар. Кейин, ҳужраларининг пардасини очиб: «Эй, Каъб ибн Молик!» — дедилар. «Лаббай, ё Расулуллоҳ?» — деди Каъб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари бирлан «қарзингнинг ярмини кечгил!» деб ишора қилдилар. «Кечдим, ё Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам!»—деди Каъб. Расулуллоҳ: «Турғил, қарзингни тўлағил!» — дедилар Ҳидрадга».

84-боб. Масжидда давра олиб ўтирмакникг жоизлиги

Ибн Умар қуйидаги ҳадисни айтдилар:
 «Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан минбарда турганларида: «Кечаси ўқиладирган намоз тўғрисида не дейсиз?» — деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ: «Икки ракъатдан-икки ракъатдан ўқийдир, тонг отиб қолмоғидан хавфсираганда, бир ракъат ўқийдир, ўқиганлари витр ўрниға ўтғайдир»,— дедилар. Ҳазрат Умар: «Тунги намозингизни тоқ ўқингиз, чунким Расулуллоҳ шундай деб буюрганлар»,— деганлар».

Ибн Умар ривоят қиладилар:
 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда ваъз айтиб турганларида бир киши келиб: «Тунги намоз қандай ўқиладир?» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки ракъатдан-икки ракъатдан, тонг отиб қолмоғидан қўрқсанг, бир ракъат ўқийдирсан, ўқиганларингнинг ҳаммаси витр ўрнига ўтғайдир»,— дедилар». Ибн Умарнинг бошқа бир ривоятлари «Расулуллоҳ масжидда турганларида бир киши деди» деб бошланган.

Абу Воқид ал-Лайсий қуйидаги ҳадисни айтдилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда (жамоат бирлан бирга) ўтирганларида уч киши келди. Шундан иккитаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига келди, биттаси эрса қайтиб кетди. Бояги икки кишининг бири даврадан бўш жой топиб ўтирди, иккинчиси эрса даврада ўтирганларнинг орқа томонига келиб ўтирди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам суҳбатни тамомлагач: «Сизга уч киши тўғрисида башорат айтайми? Биринчиси Аллоҳга ўзини топширди (дилида Аллоҳдан жой сўради), Аллоҳ унга жой берди, иккинчиси эрса (даврани ташлаб кетмоққа) Аллоҳдан уялди, Аллоҳ ҳам (унга азоб бермоқдан) уялғайдир. Аммо учинчиси (Расулуллоҳ мажлисидан) юз ўгирди, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди»,— дедилар».

85-боб. Масжидда чўзилиб ва оёқни узатиб ётмоқ ҳақида

Ибод ибн Тамим амакилари Абдуллоҳдан эшитиб, ривоят қиладилар:
 «Абдуллоҳ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидда бир оёқларини иккинчи оёқлари устига қўйиб чалқанча ётганларини кўрдилар. Саъид ибн Мусайяб: «Ҳазрат Умар ва Усмон ибн Аффонлар ҳам шундай қилишар эрди»,— дейдилар».

86-боб. Масжидни йўл чеккасига, одамларга халал бермайдиган қилиб қурмоқ

Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари Оиша онамиз ривоят қиладилар:
 «Ақлимни танибманким, ота-онамнинг диндор, тақводор эканликларини билурман, ўша кезлари Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизникига келмаган кунлари бўлмас эрди, эртаю-кеч бизникида эрдилар».
«Абу Бакр ҳовлилари саҳнига масжид қурмоқни кўпдан ният қилиб юрар эдилар, охири қурдилар ҳам. Кейин, унда намоз ва Қуръон ўқий бошладилар,— дейдилар Урва ибн Зубайр,— йўлдан ўтиб кетаётган мушрик хотинлар ва уларнинг болалари у кишининг қаршиларида тўхтаб, қизиқиб қарашар эрди. Абу Бакр Қуръон ўқиётганда кўз ёшларини тўхтата олмайдирган йиғлоқ киши эрдилар. Бу Қурайш қабиласига мансуб мушрик аъёнларни хавотирга сола бошлабди» (чунки улар бола-чақаларининг ислом динига кириб кетишидан чўчишарди).

87-боб. Бозордаги масжидда намоз ўқимоқ


Ибн Авн дарвозаси беркитиб қўйиладиган ҳовлидаги масжидда намоз ўқиди.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар»,— деб ривоят қиладилар:
 «Жамоат бирлан ўқилган намознинг савоби уйда ўқилган намознинг савобидан 25 марта ортиқдир, чунким қайси бирингиз бўлмангиз, яхшилаб таҳорат олиб, фақат намоз ўқийдирман, деган ниятда масжидга равона бўлсангиз, масжидга етиб келгунингизча босган ҳар бир қадамингиз учун Аллоҳ таоло мавқеингизни бир даража кўтарғайдир ва бир гуноҳингизни кечирғайдир. Киши масжидга киргач, унга намоз ўқиётган кишига тегадирган савоб теккусидир. Намоз ўқиб турганида, агар таҳоратини синдириб озор бермағайдир, малоикалар тепасида туриб: «Илоҳи, бу бандангни кечирғил, унга раҳм қилғил!» деб салавот айтиб туришғайдир».

88-боб. Масжид ва бошқа жойларда (бирор заруратга кўра) икки панжа бармоқларини бир-бирига чалиштирмоқ

Умар разияллоҳу анҳу:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини чалиштирдилар»,— дейдилар. Осим ибн Муҳаммад бундай дейдилар: «Қуйидаги ҳадисни отамдан эшитган эрдим, лекин ёдимда қолмабдир. Укам Воқид отамдан эшитиб, уни менга қайта айтиб берди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Амрга: «Эй Абдуллоҳ ибн Амр, одамлар бирлан мана шундай муомала қилаверсанг, бўлмайдирми?» деб бармоқларини бир-бирига чалиштирган эрканлар».

Абу Мусо ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бинони тўртта девори ушлаб тургандек мўъминлар ҳам бир-бирларини қўллаб-қувватлаб турғайдирлар» деб бармоқларини бир-бирига чалиштириб кўрсатдилар».

Ибн Сирин Абу Ҳурайрадан эшитиб, қуйидаги ҳадисни айтиб берганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам имоматга ўтиб, биз бирлан пешин ёки аср намозини ўқидилар»,— деб айтган эрди Абу Ҳурайра, лекин менинг ёдимдан кўтарилибдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ракъат намоз ўқиб салом бердилар. Сўнг, ўринларидан туриб, масжид чеккасидаги ёғочга бориб суяндилар, бир нарсадан ғазаблангандек ўнг қўлларининг бармоқларини чап қўлларининг бармоқлари орасига киргизиб чалиштирдилар-да, чап кафтларининг орқасига ўнг юзларини қўйдилар. Шошилиброқ турган кишилар масжид эшигидан чиқишди. Уларнинг орасида Абу Бакр ва Умар ҳам бор эрдилар. Улар Расулуллоҳга бир нарса дегани чўчишдилар. Шунда Зулядайн деган қўли узун бир киши: «Ё Расулуллоҳ, ёдингиздан чиқардингизми ёким намоз қисқардими?» — деди. Расулуллоҳ: «Унутганим ҳам йўқ, қисқармади ҳам»,— дедилар-да, «Зулядайн айтгандек бўлдими?»—деб қўшиб қўйдилар "Ҳа, шундай бўлди»,— дейишди. Сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдинга ўтиб, қолган ракъатларни ўқидилар, кейин салом бердилар ва такбир айтиб, одатдагидек ёки ундан узоқроқ саждаи саҳв қилдилар. Кеййн, бошларини кўтариб такбир айтиб, сажда қилдилар, яна такбир айтиб, одатдагидек ёки ундан узоқроқ сажда қилдилар».
Эҳтимол, Ибн Сириндан: «Салом бердиларми?» — деб сўрашгандир. У: «Имрон ибн Ҳусайн менга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кейин салом берганлар» деб айтган»,— дейди.

89-боб. Мадинага борадиган йўллар ёқасидаги масжидлар ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тўхтаб намоз ўқиган жойлар

Мусо ибн Уқба қуйидагича нақл қиладилар:
 «Солим ибн Абдуллоҳнинг Мадинага борадирган йўлнинг айрим жойларида атайлаб тўхтаб намоз ўқиётганини кўрдим. Унинг айтишйча, отаси Абдуллоҳ ибн Умар ҳам шу жойларда намоз ўқир эркан, у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айнан шу жойларда намоз ўқиганларини кўрган эркан».

Мусо ибн Уқба ривоят қиладирлар:
 «Нофиъ: «Ибн Умар разияллоҳу анҳу ўша жойларда намоз ўқир эрдилар»,— деди. Мен Солимдан: «Шу тўғрими?» — деб сўрадим. У Нофиънинг «Расулуллоҳ ўша жойларнинг ҳаммасида намоз ўқиганлар»,— деган фикрига қўшилди. Лекин, Нофиъ бирлан Солим Расулуллоҳнинг Равҳоъ тепалигида намоз ўқиганликлари тўғрисида аниқ бир гап айтиша олмади».

Нофиъ: «Менга Абдуллоҳ бундай деганди»,— дейдилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умра (кичик ҳаж) ва ҳаж (катта ҳаж) қилгани йўлга чиққанларида Зулҳулайфа деган жойдаги масжидда тўхтаб, самра дарахтининг тагида дам олардилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж ёки умрадан қайтишда (шу йўлдан юрсалар) Батни Водийнинг шарқий чеккасидаги Батҳо деган жойда тушар эрдилар. Кейин, тонг отгунча шу ерда қолар эрдилар. Катта, қоятош ёнидаги масжидда ҳам, устига масжид қурилган тепаликда ҳам қолмас эрдилар. Расулуллоҳнинг танлаган жойлари водийнинг чуқур ерида эрди. Абдуллоҳ бу жойда намоз ўқимоқни одат қилганди. Илгари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Абдуллоҳ намоз ўқиган жойда намоз ўқиган эрканлар, кейинчалик, ўша жойни сел олиб, кўмиб юборган эркан. Абдуллоҳ ибн Умар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва раллам Равҳо тепалигидаги катта масжид ўрнида эрмас, балким кичик масжид ўрнида намоз ўқиганлар»,— дедилар. Кейин менга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқиган жойларини тушунтираётиб: «Ямандан Маккага олиб борадирган йўлнинг чеккасидаги масжидда намоз ўқиб турганингда ўнг томонингда бўладир, масжид бирлан ўша жой оралиғи бир тош отимдан кўп эрмас ёким шунга яқин келадир»,— деб ҳам айтдилар.
Ибн Умар Равҳодан чиқаверишдаги Ирқ деган жойга қараб намоз ўқир эрдилар. Мадинага кетаётганингда Ирқ бирлан Равҳо тепалиги оралиғида масжид бор. Абдуллоҳ ўша масжидда намоз ўқимас эрдилар. Масжидни орқароқда қолдириб, Ирққа қараб намоз ўқир эрдилар. Абдуллоҳ ўша жойда намоз ўқимоқ учун Равҳодан пешинни ўқимай қайтар эрдилар. Агар Маккадан келаётган бўлсалар-у, шу жойга тонгдан бирор соат илгари ёки саҳарнинг охирроғида келиб қолсалар, бомдод намозини ўқимоқ учун атайлаб тўхтар эрдилар. Абдуллоҳ бундай дегандилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлнинг ўнг томонидаги Рувайса деган қишлоқ яқинидаги катта дарахтнинг тагига келиб тушар эрдилар. Кенг ва текис жойдаги бу дарахт тепаликка яқинроқ, Рувайсадан икки мил нарида. Тепалик усти бино сингари текис бўлиб, сал қийшиқроқ, пастда эрса кўплаб қум уюмлари мавжуд. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Арж қишлоғининг орқасидаги қум тепаликнинг чеккасида намоз ўқир эрдилар». Ҳадаба деган тепалик томонга кетаётганингдаги масжид ёнида 2 ёки 3 та қабр бор. Қабрлар устига катта-катта тошлар ўрнатилган. Абдуллоҳ кун кўтарилгандан кейин йўлнинг ўнг томонидаги саламазор (салама — дарахт тури) оралаб Арждан йўлга чиқар эрдилар. Пешинни ўша масжидга бориб ўқир эрдилар. Абдуллоҳ бундай дегандилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳарша тоғи этагидаги пастликка, йўлнинг чап томонидаги дарахтлар тагига келиб тушар эрдилар. Ўша пастлик Ҳарша тоғининг бир ёнига туташ эрди. У билан йўл ўртасидаги масофа бир камон ўқи етгулик эрди». Абдуллоҳ йўл ёқасига яқинроқ энг узун дарахтнинг тагида намоз ўқир эрдилар. Абдуллоҳ бундай дегандилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина тбмондан келаётганларида Марризаҳрон деган жойга яқинроқ жойлашган бир пастликда дам олардилар. Маккадан келаётганларида эса йўлнинг чап томонида жойлашган Сафравот деган жой орқали яна ўша пастликка тушар эрдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб тушадирган жрйлари бирлан йўл ўртасидаги масофа тош отганда етгулик эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Зу Туван деган жойда тонг отгунча қолар эрдилар. Маккадан келаётганларида эса у ерда бомдод вақтигача қолиб, бомдод намозини ўқиб кетар эрдилар».

НАМОЗ ЎҚИЛАДИГАН ЖОЙНИНГ ҚИБЛА ТОМОНИНИ ТЎСИБ ҚЎЙИШ ҲАҚИДАГИ БОБЛАР

90-боб. Имом олдидаги тўсиқ орқадаги намозхонларга ҳам кифоя қиладир

Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Минода (қурбонлик қиладиган жойда) одамлар бирлан намоз ўқиётган эдилар. Мен балоғат ёшига ётай деб қолгандим. Жаноб Расулуллоҳ олдиларига тўсиқ қўймай намоз ўқиётган эдилар. Тасодифан мен бир урғочи эшак миниб келиб қолдим, бир неча намозхонларнинг олдидан ўтдим-да, эшакдан тушиб, уни ўтлагани ҳайдаб юбордим, кейин ўзим намозхонлар сафига келиб турдим. Ўшанда менга ҳеч.ким танбеҳ бермади».

Ибн Умар қуйидаги ҳадисни айтдилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит намози ўқигани чиқсалар, ғуломларига учи найза ҳассаларини олиб келмоқни буюрар эрдилар. Кейин, ҳассани рўпараларига санчиб қўйиб, ўшанга қараб намоз ўқир зрдилар. Одамлар эрса у кишининг орқаларида (тўсиқ қўймай) намоз ўқишарди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиққанларида ҳам шундай қилар эрдилар. Ўша сабабдан амирлар ҳам намозгоҳга чиққанларида ўзлари бирлан ҳасса оладирган бўлишди».

Авн ибн Абу Жуҳайфа қуйидаги ҳадиспи отамдан эшитгандим, дейдилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Батҳо деган жойда рўпараларига учи найза ҳассаларини санчиб қўйиб, биз бирлан намоз ўқидилар. Пешинни 2 ракъат, асрни 2 ракъат ўқидилар. Олдиларидан бир аёл ва эшак ўтиб кетса ҳам, парво қилмадилар».

91-боб. Намозхон бирлан тўсиқ оралиғи қанча бўлмоқлиги баёнида

Саҳл ибн Саъд нақл қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқиётган жойлари бирлан девор орасида бир қўй ўтгудек масофа бор эрди».
Салама ибн Абу Каъб дедилар: «Минбар бирлан масжид девори оралиғи қўй ўтгудек эрди».

92-боб. Рўпарасига санчиб қўйилган найзага қараб намоз ўқимоқ

Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўпараларига найза санчиб қўйишар эрди, ўшанга қараб намоз ўқир эрдилар».

93-боб. Учи найза ҳассага қараб намоз ўқимоқ

Авн ибн Абу Жуҳайфа қуйидагини отам айтиб бергандилар, дедилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кун қизиган пайтда бизнинг олдимизга чиқдилар, таҳорат олдилар, сўнг биз бирлан пешин ва асрни ўқидилар. Рўпараларига учи найза ҳассалари санчиб қўйилган бўлиб, аёллар ва эшаклар унинг нариги томонидан ўтаверарди».

Ато ибн Абу Маймуна қуйидагини Анас ибн Моликдан эшитдим, дедилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, агар ҳожатга чиқсалар, мен ва бир хизматкор бола найза ёки ҳасса ёҳуд учи найза ҳасса (намозда рўпарага санчиб қўймоқ учун) ҳамда сув олиб, орқаларидан эргашар эрдик. Ҳожатларидан бўшаганларида идишдаги сувни берар эрдик».

94-боб. Маккаи Мукаррама ва бошқа жойларда намозхон олдига сутра (тўсиқ) қўйиш

Абу Жуҳайфа нақл қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, туш пайтида йўлга чиқиб, Батҳо деган жойда рўпараларига учи найза ҳассани сутра (тўсиқ) қилиб санчиб қўйдилар-да, пешин ва асрни икки ракъатдан (суннат ва фарзини) ўқидилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олганларида тушган сувни одамлар олиб, баданларига сурта бошладилар».

95-боб. Устунга қараб намоз ўқимоқ

«Масжиддаги устунлар, уларга суяниб гаплашиб ўтирган бекорчилардан кўра, намозхонларга керак!» — деганлар Ҳазрат Умар, Ҳазрат Умар икки устун оралиғида намоз ўқиётган бир кишини кўриб: «Устунга яқинроқ бориб намоз ўқиғил!» — дедилар.

Язид ибн Абу Убайд дедилар:
 «Салама ибн ал-Акваъ бирлан бирга (масжидга) келган эрдим, (Абу Муслим) Усмон Мусҳафи ёнидаги устун олдида намоз ўқиётган эркан. Мен: «Эй, Або Муслим, сиз доим шу устун рўпарасида намоз ўқимоқни яхши кўрасиз-а?» —дедим. «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг доим шу устун рўпарасида намоз ўқиганларини кўрганман»,—дедилар».

Анас разияллоҳу анҳу дедилар:
 «Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларининг киборлари мағриб томондаги устунлар тагидан жой олмоққа шошилаётганларини кўрдим». Шуъба разияллоҳу анҳу ушбу ҳадисга «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (масжидга) чиққунларича», деб қўшиб қўйдилар».

96-боб. Жамоатсиз, ёлғиз ўзи устунлар орасида намоз ўқимоқ

Ибн Умар ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбатуллоҳга кирдилар, Усома ибн Зайд, Усмон ибн Талҳа ва Билол ҳам бирга эрдилар. У ерда бир оз бўлгач, қайтиб чиқдилар. Мен биринчи бўлиб ичкарига кирдим-да, «Қаерда намоз ўқидилар?» — деб Билолдан сўрадим. «Олдиндаги икки устун оралиғида»,— деб айтди».

Абдуллоҳ ибн Умар қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбатуллоҳга кирдилар. Усома ибн Зайд, Билол ва Усмон ибн Талҳа ҳам бирга эрдилар. Эшикларни ёпиб олишди. Қайтиб чиқишгач, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам не қилдилар?» —деб Билолдан сўрадим. «Бир устунни ўнг томонларида, иккинчи устунни чап томонларида, учинчи устунни эса орқаларида қолдириб (ўша пайтда Каъбатуллоҳда 6 та устун бўлганди) намоз ўқидилар»,— деди. «Нофиъ менга: «Икки устун ўнг томонларида бўлганди, деб айтди»,— дейдилар Исмоил разияллоҳу анҳу.

97-боб.

Нофиъ разияллоҳу анҳу дедилар:
 «Абдуллоҳ ибн Умар Каъбага кирсалар, эшикни орқада қолдириб, рўпарадаги деворга 3 газ қолгунча яқин борар эрдилар. Билол «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқиган жойлари» деб кўрсатган жойда намоз ўқир эрдилар. Ибн Умар: «Каъбанинг ичига киргач, истаган томонга қараб намоз ўқиса бўлаверади»,— деганлар».

98-боб. Чўктириб қўйилган туя ҳамда дарахт ва эгарга қараб намоз ўқимоқ

Ибн Умар разияллоҳу анҳу қуйидаги ҳадисни айтиб берганлар:
 «Бир куни Убайдуллоҳ менга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларини ўзларига нисбатан кўндаланг чўктириб қўйиб, унга қараб намоз ўқир эрдилар»,— деди. «Агар туялари ўрнидан туриб кетса, не қилур эрдилар»,— дедим. Эгарини рўпараларига кўндалангига қўйиб олиб, намоз ўқийверардилар»,— деди».
Ибн Умарнинг ўзлари ҳам шундай қилар эканлар.

99-боб. Чорпояга қараб намоз ўқимоқ

Оиша онамизга кимдир:
 «Намозхоннинг олдидан ит, эшак ёким аёл ўтса, намози бузилғайдир» — деганда, «Ҳали бизни ит ёким эшакка тенг қилдиларингми?»—дедилар. «Мен чорпояда ётардим,— дейдилар Оиша онамиз,—Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чорпоянинг қоқ ўртасига қараб намоз ўқир эрдилар. Мен у кишининг қибла томонларига тўғри келиб қолганимдан хижолат тортиб, оёғимни кўрпа ичига йиғиштириб олардим».

100-боб. Намоз ўқувчи одам олдидан ўтаётган одамни орқасига қайтаради

Ибн Умар ташаҳҳудда (Калимаи шаҳодат айтмоқда) ўтирганларида ҳам, Каъбатуллоҳда ҳам олдиларидан ўтаётган кишини қайтардилар. «Агар қайтмаса, қўлинг бирлан итариб қайтарғил!» —дедилар.

Абу Солиҳ ривоят қиладилар:
 «Жумъа куни мен Абу Саъиднинг рўпарасига сутра (тўсиқ) қўйиб олиб намоз ўқиётганини кўрдим (бошқа бир ҳадисда, бу воқеани Жаноб Расулуллоҳ айтиб бергандилар, дейилади). Абу Муъит қабиласига мансуб бир бола унинг олдидан ўтмоқчи бўлди. Абу Саъид болани кўкрагидан итариб қайтарди. Бола бошқа ўтадиган жой топмасдан унинг олдидан ўтгани яна қайтиб келди. Абу Саъид болани қаттиқроқ итарди. Боланинг жаҳли чиқиб Абу Саъидни ҳақорат қилди-да, Марвон ҳузурига шикоят қилгани кириб кетди. Абу Саъид ҳам унинг кетидан кирди. Марвон: «Эй, Абу Саъид, жиянингиз (бу бола) бирлан сизнинг орангизда не ўтди?»—деди. Абу Саъид: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Агар бирортангиз сутрага (тўсиққа) қараб намоз ўқиётганингизда бирор киши сутра бирлан сизнинг орангиздан ўтмоқчи бўлғайдир, уни қайтарингиз, агар унамағайдир, уриб қайтарингиз, чунким у шайтондир!» — деганларини эшитганман»,— деди».

101-боб. Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтувчи кишининг гуноҳи

Абдуллоҳ ибн Юсуф қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар:
 «Зайд ибн Холид Умар ибн Убайдуллоҳнинг қули Абунназрни «Намоз ўқувчилар олдидан ўтувчилар тўғрисида Абу Жуҳайм Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан нималар эшитган эркан, билиб келғил!» — деб юборди. «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намоз ўқиётган одам олдидан ўтғувчилар нечук гуноҳ қилаётганларини билганларида эрди, намозхоннинг олдидан кесиб ўтмай, яхшиси қирқ (кун, ой, йил?) тўхтаб, кутиб турган бўлур эрдилар» дегандилар» — дебди Абу Жуҳайм.

Абунназр:
 «Ўшанда, қирқ қун, деб эдиларми, қирқ ой ёким қирқ йил, деб эдиларми, эсимда йўқ»,— дейдир».

102-боб. Намоз ўқиётган кишининг рўпарасига келиб турмоқ

Усмон Зуннурайн намоз ўқиётган кишининг рўпарасига келиб турмоқни макруҳ ҳисобладилар. Дарҳақиқат, бу намозхоннинг кўнглини бузса ёким фикрини бўлса, макруҳдир, аммо аксинча бўлса, зарари йўқдир.

Зайд ибн Собит:
 «Мен бунга парво қилмайдирман, намоз ўқиётган эркак кишининг рўпарасига эркак кишининг келиб турмоғи, намозни бузмайдир» — дейдилар.

Оиша онамиз ҳақларида ривоят қиладилар:
 «Оиша онамизнинг ҳузурларида намозни бузадирган нарсалар ҳақида суҳбат борарди. Саҳобалар: «Намозни намозхоннинг олдидан ит, эшак ва аёлнинг ўтмоғи бузғайдир» дейишди. Оиша онамиз: «Бизни итга тенглаштирдингизми?! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен қибла томонда ўриндиқда ёнбошлаб ётганимда келиб, намоз ўқий бошлар эрдилар. У кишининг қибла тарафларида узала тушиб ётмоқни ўзимга эп кўрмай, секингина ўрнимдан суғурилиб чиқиб кетар эрдим»,— дедилар».

103-боб. Ухлаётган одамнинг орқа томонида намоз ўқимоқ

Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқир эрдилар, мен у кишининг ўринларида қиблага кўндаланг ҳолда ётардим. Витр ўқимоқчи бўлганларида мени уйғотар эрдилар. У киши бирлан витр ўқир эрдим».

104-боб. Аёлнинг орқа тарафида нафл намози ўқимоқ

Оиша онамиз бундай деган эдилар:
 «Оёғимни узатиб ётган эрдим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб оёқ томонимда намоз ўқий бошладилар. У киши сажда қилаётганларида мени туртиб қўярдилар, мен оёғимни йиғиштириб олардим, қиёмга турсалар, узатиб юборардим. Ўша пайтларда уйларда чироқ бўлмас эрди».

105-боб. Намозхон олдидан ҳар қандай нарса ўтса ҳам, намоз бузилмайдир, дейдиганларнинг далили

Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
 «Аллоҳга қасам ичиб айтурманким, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётганларида ўрин-тўшакда у кишининг қибла томонларида ёнбошлаб ётган эрдим. Ўрнимдан туриб кетай десам, у кишига қибла бўлиб қолиб, озор бериб қўйғайман. Шунда секингина ўрнимдан суғурилиб чиқдим-да, оёқлари ёнидан ўтиб кетдим».
Яъқуб ибн Иброҳимдан акасининг ўғли Ибн Шиҳоб намозни бузадирган нарсалар тўғрисида сўрабдир. Шунда Яъқуб ибн Иброҳим: «Намозни ҳеч нарса бузмайдир», — деб жавоб берибдир.

Оиша онамиз бундай деганлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси туриб намоз ўқир эрдилар, мен эсам у кишининг қибла томонларида ўрин-тўшакда узала тушиб ётар эрдим».

106-боб. Намозхон намоз ўқиётиб елкасига қизчасини миндириб олса...

Абу Қатода нақл қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Зайнабнинг қизчасини (набираларини) бўйинларига миндириб олиб намоз ўқир эрдилар. Сажда қилсалар, тушириб қўяр эрдилар, қиёмга турсалар, кўтариб олар эрдилар» (бу — шофиъий, ҳанафий ва ҳанбалий мазҳабларида фарзда ҳам, нафлда ҳам жоиз, аммо моликий мазҳабида фақат нафл намоздагина мумкин ҳисобланадир).

107-боб. Киши қайз кўрган аёл ётган кўрпага қараб намоз ўқиса, кароҳияти борми?

Маймуна онамиз ривоят қиладилар:
 «Менинг ўрин-тўшагим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқийдирган жойлари рўпарасида эрди. Эҳтимол, мен ўрнимда ётганимда кийимлари менга тегиб кетгандир».

Яна Маймуна онамиз ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқир эрдилар, мен эрсам ҳайз кўрган ҳолимда ёнгиналарида ухлаб ётар эрдим. Саждага борсалар, кийимлари менга тегар эрди».

108-боб. Киши саждага бош қўяётиб: «Менга халал беряпсан, сал йиғиштириниброқ ётғил!» — деб хотинини туртиб қўйиши мумкинми?

Умар ибн Али нақл қиладилар:
 «Оиша онамиз «Намозхоннинг олдидан ит, эшак ва хотин киши ўтса, намоз бузилғайдир, деган кишиларга қарата: «Жуда ҳам ёмон ўхшатиш қилдингиз, бизни ит ва эшакка тенг қилдингиз! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётганларида у кишининг қибла томонларида ёнбошлаб ётганим эсимда. Сажда қилмоқчи бўлсалар, оёғимга туртиб қўяр эрдилар, мен оёғимни йиғиб олар эрдим»,— дедилар».

109-боб. Аёл кишининг намозхон устидаги бирор озор бериб турган нарсани олиб ташлаши

Абдуллоҳ ибн Масъуд дедилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбатуллоҳ ёнида намоз ўқиётган эрдилар. Қурайш мушрикларидан бир тўдаси ўзларининг ҳар доим йиғилишадиган жойларида гаплашиб ўтиришарди. Ногаҳон, улардан бири: «Манавининг ибодатни кўз-кўз қилмоғини кўрингиз! Қайси бирингиз фалончиларнинг қушхонасидан ичак-чавоқ олиб келиб, у саждага борганда, икки курагининг ўртасига ташлай олурсиз?» — деди. Шунда уларнинг энг бадбахти туриб ичак-чавоқ олиб келгани кетди. Олиб келгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сажда қилмоқларини пойлаб туриб, икки кураклари ўртасига ташлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саждада туриб қолдилар. Мушриклар бир-бирларига қараб қотиб-қотиб кулишди. Бир киши буни пайғамбаримизнинг қизлари Фотимага бориб айтди. Қизалоқлари югуриб келганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саждада турар эрдилар. Фотима ичак-чавоқларни у кишининг елкаларидан олиб ташлади-да, мушрикларни қарғади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тугатганларидан сўнг: «Илоҳи, Қурайшни ҳалокатга учратғил!»—деб уч марта дуои бад қилдилар. Кейин (бир оз ўйлаб тургач): «Илоҳи, Амр ибн Ҳишомни, Уқба ибн Рабиъани, Шайба ибн Рабиъани, Валид ибн Утбани, Умайя ибн Халафни, Уқба ибн Абу Муъитни, Аммора ибн Валидни ҳалок қилғил»,— деб номма-ном айтдилар. Аллоҳга қасам ичиб айтурменки, уларнинг ҳаммасини Бадр жангида ўлиб ётганини кўрдим, уларни судраб олиб бориб сувсиз қудуққа ташладилар». «Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қудуққа ташланганларни охиратда лаънатлағайсан!» деб Аллоҳга илтижо қилдилар»,— дейдилар Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу.

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов