"."
Меню

Намоз ўқиш қоидалари

ИСЛОМ ВА ИЙМОН ШАРТЛАРИ

Ислом тинчликка, покликка, инсонийлик-ка, меҳр-мурувватга, ватанпарварликка, илм олишга чақирувчи диндир. У инсонни икки дунё саодатига етказади.

Қуйидагилар Ислом динининг рукнларидир:

1.Иймон

2.Намоз

3.Рўза

4.Закот

5.Хаж

Қуйидагиларга ишонган киши иймонлидир:

1)  Аллоҳга;

2)   Аллоҳнинг фаришталарига;

3)   Аллоҳнинг китобларига;

4)   Аллоҳнинг пайғамбарларига;

5)   Охират кунига;

6)   Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;

7)    Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа.

 

ИЙМОН  КАЛИМАЛАРИ

«Лаа илааҳа иллаллооҳ, Муҳаммадур-расуулуллооҳ».

Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад  Аллоҳнинг Пайғамбаридир».

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва расуулуҳ».

Маъноси: «Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва элчиси эканига иқрорман».

 

ТАҲОРАТ ОЛИШ  ТАРТИБИ

 


1. Аввало, таҳорат олишга ният қилиниб, «Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожийм. Бисмиллааҳир- роҳмаанир-роҳиийм», дейилади.                                         

2. Қўллар бандигача уч марта ювилади. Бармоқда узук бўлса, қимирлатиб, остига сув югуртирилади. 

 

   3. Ўнг қўлда сув олиниб, оғиз уч марта ғарғара қилиб чайилади ва мисвок қилинади.

 

 

4. Бурунга ўнг қўл билан уч марта сув тортилиб,   чап   қўл   билан қоқиб тозаланади.

 

  5. Юз уч марта ювилади.

 


6. Аввал ўнг қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади.

 

 

7. Сўнгра чап қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади

 

 8. Ҳовучга сув олиб, тўкиб ташлаб, ҳўли билан бошнинг ҳамма қисмига масҳ тортилади.

 

9. Кўрсаткич бармоқ билан қулоқларнинг ичи, бош бармоқлар билан эса қулоқ орқаси масҳ қилинади.  

 

10. Иккала кафтнинг орқаси билан бўйин масҳ қилинади.


 

11. Чап қўл билан ўнг оёқни ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб ва бармоқлар орасини (ишқалаб) уч марта ювилади.

12.Чап оёқ хам шу тарзда уч марта ювилади.

 

 

Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув ишлатмаслик, уст-бошга сув сачратмаслик керак.

Тирноқларга суртилган лак, теридаги ҳар хил бўёқлар кетказилмасдан олинган таҳорат саҳиҳ (ҳақиқий) ҳисобланмайди.

 

ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

1.Баданнинг бирор жойидан қон ёхуд йиринг чиқиб оқиши.

2.Оғиз тўлиб қусиш.

3.Кичик ё катта ҳожат.

4.Ел чиқиши.

5.Милк қонаб, тупурганда тупук рангининг қизил бўлиши;

6.Ҳушдан кетиш;

7.Намоз ўқиётиб, ёнидаги одам эшитадиган даражада кулиш.

 

 

ҒУСЛ

Уйқуда эҳтилом бўлиб қолинганида, жинсий алоқадан кейин ҳамда аёллар ҳайз ва нифос ҳолатидан чиқишгач, ғусл (бутун баданни сув билан ишқалаб ювиш) фарздир.

Бундан ташқари, ҳар жума ва ҳайит намозлари олдидан ғусл қилиш суннат — Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бажарган амаллардандир.

 

Ғуслнинг фарзлари:

1. Оғизга сув олиб ғарғара қилиш.

2. Бурунга, ачиштиргунча сув тортиш.

3. Бутун баданни тозалаб ювиш.

Ғусл қуйидаги тартибда қилинади:

 «Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм» дейилади ва ғуслга ният қилинади: «Навайту ан ағтасила ғуслан минал-жанаабати раф-ъан лил-ҳадаси ва истибаҳатан лис-солаати тақоррубан миналлооҳи таъаалаа».

Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз ўқишни жоиз этиш ҳамда Аллоҳга яқинлик истаб ғуслни ният қилдим.

 Қўллар ювилгач, бадан маний ёхуд бошқа нопок нарсалардан тозаланади.

 Белгиланган тартибда таҳорат олинади. Аввал бошга, кейин ўнг ва чап елкага сув қуйилиб, бутун бадан яхшилаб ювилади. Бу ювинишда баданда игнанинг учидай қуруқ жой қолса ҳам, ғусл мукаммал олинмаган ҳисобланади.

Ғуслга эҳтиёжманд киши оғзи ва бурнини чайиб, сўнг чўмилса ҳам, ғусл олган ҳисобига ўтади.

 

 

ТАЯММУМ

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 43-оятида шундай марҳамат қилади (мазмуни): «Борди-ю бетоб ё сафарда бўлсангизлар ёки сизлардан бирортангиз ҳожатхонадан чиққан бўлса ёхуд хотинларингиз билан яқинлик қилган бўлсангизу сув топа олмасангиз, покиза ер (тупроқ, тош, қум, чанг кабилар) билан таяммум қилиб, юзларингиз ва қўлларингизга суртинг. Албатта, Аллоҳ афу этувчи ва кечирувчидир».

Таяммум қилишда таҳоратга ёки ғуслга ҳам ният қилинади. Ҳар иккисини қўшиб ният қилиш ҳам мумкин.

Таяммум олиш тартиби қуйидагичадир:

Енгларни тирсакларигача шимариб «Таҳорат (ёки ғусл) учун таяммум олишга ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.

«Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм», дейилади ва қўллар, бармоқлари очиқ ҳолда, тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган бирор нарсага бир марта урилади.

Қўлларнинг ичи (кафт) билан юзга масҳ тортилади.

Қўлларни иккинчи бор тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган нарсага уриб, чап қўлнинг кафти билан ўнг қўлга тирсаги билан қўшиб, ўнг қўл кафти билан эса чап қўлга айни тарзда масҳ этилади.

Таяммумни бузадиган ҳоллар:

Таҳоратга яроқли сув топиши

Бадандаги яра ёки (бошқа) узр туфайли таяммум олган кишидан бу ҳолатларнинг кетиши.

Таҳоратни бузадиган ҳоллар таяммумни ҳам бузади.

 

АЁЛЛАРГА ХОС ҲОЛАТЛАР

Балоғат ёшига етган қизлар ва аёлларга хос уч ҳолат мавжуд:

I.Ҳайз ҳолати. Ҳайз энг ками уч кун, кўпи билан ўн кун бачадондан келадиган қондир. Бу кунлар ичида қон давомли келмасдан, ора-сира тўхташи ҳам мумкин. Бироқ ораликдаги бу кунлар ҳам ҳайз кунлари ҳисобланади. Ҳайз кунлари аёлларга қуйидаги амаллар тақиқланади:

1.  намоз ўқиш

2.  рўза тутиш;

3.  Қуръон ўқиш. Бироқ ҳайз ҳолидаги Қуръон муаллимаси Қуръон ўқиш нияти билан эмас, толибага ўргатиш мақсадида ҳарфма-ҳарф, сўзма-сўз Қуръон ўргатиши мумкин;

4.Қуръони каримга қўл теккизиш;

5.Каъбани тавоф этиш;

6.масжидга кириш;

7.эри билан жинсий алоқада бўлиш.

Аёллар ҳайз кўрган кунлари ўқиёлмаган намозларининг қазосини ўқимайдилар, бироқ тутолмаган рўзаларини кейин тутадилар. Ҳомиладор аёллар ҳайз кўрмайдилар.

II. Нифос ҳолати. Аёлларда туққандан сўнг бачадондан қирқ кунгача келадиган қон нифос қонидир. Бу қон қирқ кундан олдин ҳам тўхташи мумкин. Қон тўхтаган куни ғусл олиб ибодатларда давом этилади. Қирқ кун ичида қон келиши яна бошланиб қолса, қон тўхтаган олдинги кунлар ҳам нифос ҳолатидаги кунлар ҳисобланади.

Ҳайз кунларида тақиқланган (ҳаром саналган) амаллар нифос ҳолатида ҳам тақиқланади. Бу кунларда ўқилмаган намозлар қазо қилиб ўқилмайди, тутилмаган рўзаларнинг қазоси тутилади.

III. Истиҳоза. Хасталик туфайли аёлларда таносил узви йўли билан бачадондан эмас, томирдан келадиган қон изтиҳоза қонидир. Ҳайз қонининг ўн кундан ошиғи ва уч кундан оз давом этгани, кўзи ёригач нифоснинг қирқ кундан ортиқ давом этгани ва ҳомиладорлик пайтида келадиган суюқликлар истиҳозадир. Бундай ҳолатлар аёллар учун узрли саналади.

 

 

НАМОЗ

Намоз Исломнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилиб қўйган. Намоз Аллоҳ берган ҳадсиз-ҳисобсиз неъматларга бандасининг шукронаси ҳамдир. Намоз ибодати туфайли кишининг Аллоҳ наздидаги даражаси юксалади. Намозхон охират ҳаётига тайёргарлик кўриб боради. Турли баҳоналар билан намоз ўқимай юрган киши Аллоҳнинг буйруғига қарши чиққан бўлади. Бу эса, катта мусибатдир.

Қуръони каримда намоз ўқиш амр этилган кўплаб оятлар бор (мазмунлари):

«Намозни мукаммал адо этингиз, закот берингиз ва руку қилувчилар билан бирга руку қилингиз» (Бақара, 43).

«Намозни мукаммал адо этингиз ва закот берингиз!» (Бақара, 110).

«Аллоҳ имонларингизни (Байтул-Мақдисга қараб ўқиган намозларингиз ажрини) зое кеткизмас. Албатта, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир» (Бақара, 143).

«(Эй Муҳаммад)) имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни мукаммал адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган Кун (қиё-мат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!» (Иброҳим, 31).

"Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир. Тунда (бир қисмида) уйғониб ўзингиз учун таҳажжуд (нафл) намозини ўқинг! Шоядки, Раббингиз сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган мақомда) тирилтирса» (Ал-Исро, 78-79).

«Аҳлингизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!» (Тоҳа, 132).

«Дарҳақиқат, мўъминлар нажот топдилар. Улар намозларга (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардирлар. Улар намозларни (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир» (Мўъминлар, 1-2, 9).

«Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтарур! Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир!» (Анкабут,  45).

«Бас (эй, Муҳаммад), улар (кофирлар) айтаётган сўзларга сабр қилинг ва Қуёш чиқишидан ва ботишидан аввал Раб-бингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг (намоз ўқинг)! Яна кечанинг (бир қисмида) ва саждалар (намозлар) ортидан тасбеҳ айтинг!» (Қоф, 39-40).

«(Эй Муҳаммад,) Сиз Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг! Зотан, сиз Бизнинг кўз ўнгимизда (ҳимоямизда)дирсиз! (Тонгдан уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг! Шунингдек, кечадан (вақт ажратиб) ва юлдузлар юз ўгиргач (ботгач саҳарда) ҳам Унга тасбеҳ айтинг» (Тур, 48-49).

«Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яра-тилгандир. Қачонки унга ёмонлик (камба-ғаллик ёки мусибат) етса, у ўта бесабрлик қилувчидир. Қачонки унга яхшилик (бойлик, саломатлик) етса, у ўта ман этувчи (бахил)дир. Фақат намозхонлар бундан мустаснодирлар» (Маориж,  19-23).

 

ҲАДИСЛАРДАН НАМУНАЛАР

*   Пайғамбаримиз (с.а.в.) асҳобларидан сў-радилар: «Бирортангиз уйингизнинг олдидан оқиб ўтадиган дарёда (ёки сойда) ҳар куни беш маҳал ювинсангиз, баданимда кир қолибди, деб айтасизми?» Саҳобалар: «Сира ҳам кир қолмайди», дейишди. Расули Акрам: «Беш вақт намоз ҳам шунга ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таоло бу ўқилган намозлар туфайли гуноҳларни кечиради».

*   «Аср намозини  қазо қилиб қўйган одам бола-чақасию мол-дунёсидан ажраган киши янглиғдир».

*   «Қоронғу кечаларда масжидга борган кишиларга, Қиёмат куни бир нурга мазҳар бўлишлари хушхабарини етказинг».

*   «Сизлардан бирларингиз намоз ўқиган жойда таҳоратини бузмасдан ўтирган муддатгача, фаришталар: «Илоҳо, бу кишининг гуноҳларини кечир ва унга раҳм айла», деб дуо этишади».

*   «Аллоҳга қасамки, шундай нарса хаёлимдан ўтяпти: ўтин тўплашни буюрсам ва ўтинлар тўпланса. Кейин намозга буюрсам, намоз учун азон айтилса, кейин бир кишини мўъминларга имомликка ўтишни буюрсамда, намозга келмаганларнинг бориб уйларини ёқсам...»

*   «Мўъминлар хуфтон ва бомдод намозларидаги савобни билганларида эди, бу намозларни жамоат билан ўқиш учун, эмак-лаб бўлса ҳам, масжидга келишар эди».

*   «Намоз инсон билан ширк ва куфр ўртасидаги бир пардадир. Намозни тарк этиш бу пардани кўтариш бўлади».

*   «Улар (кофирлар) билан бизнинг ўртамизни фарқлайдиган аломат намоздир. Бино-барин, намозни тарк қилган кимса кофирларга ўхшабди».

*   «Банда Қиёмат кунида энг аввало намоздан ҳисоб-китоб қилинади. Агар намози дуруст чиқса, қутулибди ва ютибди. Агар намози дуруст чиқмаса, ютқазибди. Фарз намозлари кам чиқса, Аллоҳ азза ва жалла: «Қарангчи, қулимнинг нафл намозлари борми?» дейди. Намозларининг ками нафл намозлар билан тўлдирилади. Қолган амаллари ҳам шу тарзда ҳисоб-китоб қилинади».

*   «Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида намоз ўқимай тонг отгунча ухлаган бир кишининг номи тилга олинди. Расули Акрам: «Ундай бўлса, у одамнинг қулоқларига ё қулоғига шайтон бавл этибди», дея марҳамат қилдилар».

*   «Сизлардан биров ухлаб қолса, шайтон унинг орқа миясига уч тугун тугиб қўяди ва ҳар тугунга: «Ҳали тунлар узун, (бемалол) ухла», дея афсун ўқийди. Агар у одам уйғониб Аллоҳни зикр этса, тугунлардан биттаси, таҳорат олганида яна бири, намоз ўқиганида эса, қолгани ҳам ечилади ва қалби қувонч ва хушнудликка тўлиб тонг оттиради. Акс ҳолда, шайтон тугиб қўйган тугунларнинг таъсирида дангасалик билан тонг отгунча ухлаб қолади».

*   Кечаси туриб ибодат қилган ва хотинини уйғотган, хотини туришни хоҳламаса юзига сув сепган, одамга Аллоҳ раҳматини ёғдирсин. Кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, эри туришни хоҳламаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳ раҳматини ёғдирсин».

*   «Намоз жаннатнинг калитидир».

*   «Намоз диннинг устунидир».

*    «Намоз мўминнинг меърожидир».

*   «Эй Муҳаммад, бир кеча-кундузда умматларингга беш вақт намозни фарз қилдим. Ахд қилдимки, ким шу беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб юрса, у кишини жаннатга киритаман. Ким ўз вақтида адо этиб юрмаса, у банда хусусида ахдим йўкдир» (Ҳадиси қудсий).

 

 

АЗОН ДУОСИ

Аллооҳумма робба ҳаазиҳид-даъватит-тааммаҳ. Вас-солаатил-қооимаҳ, аати Му-ҳаммаданил-васиийлата вал-фазиийлаҳ. Ваддорожатал-ъалиятар-роофиъа. Вабъас-ҳу мақоомам маҳмууданиллазиий ваъат-таҳ. Варзуқнаа шафааъатаҳуу явмал-қийаамаҳ. Иннака лаа тухлифул-мйъаад!

Маъноси: Ушбу комил даъватнинг, ҳозир қоим бўлган намознинг Парвардигори, эй Аллоҳ! Муҳаммадга (с.а.в.) васила, фазилат ва баланд олий даража ато этгин. Уни Узинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтиргин. Бизга Қиёмат кунида унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмассан.

 

НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ

Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.

 

БОМДОД НАМОЗИ

Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз — жами тўрт ракатдан иборат.

Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:

 

1. «Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.   

 

2. «Аллооҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади. Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар.

  

 

3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади.

Аёллар ўнг қўлни чап қўл устида тугиб, қўлла-рини кўкракка кўядилар. Бу ҳол «қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳалда) сажда қи-линадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар ўқилади.

    

 

 

Субҳаанакаллооуҳумма  ва биҳамдика ва табааро касмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук.

Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

 

 

                                                ФОТИҲА СУРАСИ

 

Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм. Алҳамду лиллааҳи роббил-ъааламиийн. Ар-роҳмаанир-роҳиийм. Маалики явмид-диийн. Иййаака наъбуду ва иййаака настаъиийн. Иҳдинас-сироо-тол-мустақиийм. Сироотоллазиийна ан-ъамта ъалайҳим ғойрил-мағдзууби ъалайҳим валадззооооллиийн.

 Мазмуни: Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Ҳамд оламлар рабби Аллоҳгаким, (У) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб куни (Қиёмат)нинг эгасидир. Сен-гагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, (У) Сен инъом (ҳидоят) этганлар-нинг (Пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидларнинг) йўлидир, ғазабга учраган (Мусо қавмидан итоатсизларининг) ва адашган (Исо қав-мининг «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиган)ларнинг эмас!

Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади.

Янги ўрганувчилар қуйидаги кичик суралардан бирини зам қилишса бўлади:

  

  КАВСАР СУРАСИ


Иннааа аътойнаакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шааниаъка ҳувал-абтар.

Мазмуни: «(Эй Муҳаммад,) дарҳақиқат, Биз Сизга Кавсарни* бердик. Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир».

*Кавсар — жаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сувдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқоқлик кўрмайди.

 

ИХЛОС СУРАСИ

 

 

 

 

 

 

 

Қул ҳуваллооҳу аҳад. Аллооҳус-сомад. Лам ялид. Ва лам йуулад. Ва лам якуллаҳуу куфууван аҳад.

 

Мазмуни: (Эй Муҳаммад,) айтинг: «У — Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ беҳожат, (лекин) ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унга тенг бирор зот йўқ-дир».

 

   ФАЛАҚ СУРАСИ

 

Қул аъуузу бироббил-фалақ. Мин шар-ри маа холақ. Ва мин шарри ғоосиқин изаа вақоб. Ва мин шаррин-наффаасаати фил-ъуқод. Ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад.

Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: "Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвар-дигорига яратган нарсаси ёвузлгидан, тугунчага дам урувчи аёллар ёвузлигидан ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан панох тилайман. 

 

АН-НОС СУРАСИ

 

 

Қул аъуузу бирробин-нааси мааликин-нааси илааҳин-нааси мин шаррил-васваасил-хоннаас. Аллазиий ювасвису фиий судуурин-нааси минал-жиннати ван-наас.

Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: "Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига, одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига яширин васвасачи (шайтон) ёвузлигиданки, (у) одамларнинг дилларига васваса солур. (Узи) жинлар ва одамлардандир"».

5.Зам сура тугагач, «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам  чангаллаб эгиладилар.

 

Аёллар эркакларга нис-батан озроқ эгиладилар. Тиззаларини бироз букадилар. Бармоқларини жам-лаб тиззаларини тутадилар.

Рукуда уч марта «Суб-ҳаана роббиял-ъазиийм» (Эй буюк Роббим, Сен барча нуқсонлардан поксан), дейилади.

             

                                                                                           

5.Рукудан «Самиъал-лооҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Уни ҳамд этган-ларни эшитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. Қавма ҳолида: «Роббанаа лакал- ҳамд» (Эй Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир)     

 

6.«Аллооҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади.  Сажда  қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди. Аёллар тирсакларини ерга қўядилар.        

 

Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа» (Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсон-лардан поксан), дейилади.

 

7. «Аллооҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бироз ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим.

                                                                                         

Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади.

Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар.

                                                 

 

8.«Аллооҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади.

                            

Шу билан биринчи ракат тугайди.

 

9.«Аллооҳу акбар» деб қиёмга (тикка) турилади.

10.Қиёмда «Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм»-дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқасидан бир зам сура ўқилади.

                        

 

11. «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳаана роб-биял-ъазиийм», дейилади.

                     

 

12. «Самиъаллооҳу ли-ман ҳамидаҳ», деб тик турилади, кетидан «Роббанаа лакал-ҳамд», дейилади.

                       

                                                                                                                                                             

13. «Аллооҳу акбар», деб саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади.

  

  

14. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилади ва бир оз                                   ўтирилади.

       

        

15. «Аллооҳу акбар», деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади.

                                                                                         

 

16. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилиб қаъдада ўтирилади ва қуйида-гилар ўқилади:

  

  

«АТТАҲИЙЯТ» ДУОСИ              

Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солааваату ват-тоййибаат. Ас-салааму ъалайка айюҳан-набиййю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ас-салааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадил-лааҳис-соолиҳиийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ.

Мазмуни: Мол, бадан, тил билан адо этила-диган бутун ибодатлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти Сизга бўлсин. Сизга ва солиҳ қулларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Иқрорманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва яна иқрорманки, Муҳаммад, алайҳиссалом, Аллоҳнинг қули ва элчисидир-лар.

 

Саловот

Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадив-ва ъалаа аали Муҳаммад. Камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.

Аллооҳумма баарик ъалаа Муҳаммадив-ва ъалаа аали Муҳаммад. Камаа баарокта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим.  Иннака ҳамиидум-мажиид.

Мазмуни: Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласига раҳмат айла, Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.

Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига баракотингни эҳсон этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласи устига ҳам баракотингни эҳсон айла. Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.

 

                                                                            Дуо

Роббанаа аатинаа фид-дунйаа ҳасанатав-ва фил-аахироти ҳасанатав-ва қинаа ъазаабан-наар.

Мазмуни: «Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».

17. Аввал ўнг, кейин чап елкага қараб: «Ассалааму алайкум ва роҳматул-лооҳ» деб салом берилиб намоздан чиқилади.

   

Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди.

Бомдод намозининг икки ракат фарзи ҳам худди шу тартибда ўқилади. Фарқи — аввало, эркаклар ниятдан олдин (бошқа фарз намозлари олдидан ҳам) қуйидаги иқомат такбирини айтишади:

Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар,

Аллооҳу акбар, Аллооху акбар.

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ,

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ.

Ашҳаду анна Муҳаммадар-росуулуллооҳ,

Ашҳаду анна Муҳаммадар-росуулуллооҳ.

Ҳайя ъалас-солааҳ, ҳайя ъалас-солааҳ,

Ҳайя ъалал-фалааҳ, ҳайя ъалал-фалааҳ.

Қод қооматис-солааҳ, қод қооматис-солааҳ

Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар,

Лаа илааҳа иллаллооҳ.

Иқомат такбирининг лафзлари азонникига ўхшайди, фарқи — буниси тез айтилади.

Бомдод намозининг фарзига қуйидагича ният қилинади; «Аллоҳ ризолиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим».

 Қолган қисми суннат билан бир хил давом этаверади.

 

ПЕШИН НАМОЗИ                                          

Пешин намози тўрт ракат суннат, тўрт ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Тўрт ракат суннат қуйидагича ўқилади:

1.Ният қилинади.

2.Ифтитоҳ такбири айтилади.

3.Сано дуоси ўқилади.

4.Фотиҳа сураси. Кейин бирорта зам сура.

5.  Руку.

6.Сажда.

7.«Аллооҳу акбар» деб туриб, яна Фотиҳа сураси, зам  сура.

8.Руку.

9.Сажда.

10.Утириб «Аттаҳийят» ўқилади.

11.«Аллооҳу акбар» деб яна туриб, Фотиҳа сураси ва зам сура.

12.Руку.

13.Сажда.

14.«Аллооҳу акбар» деб тўртинчи ракатга турилади. Яна Фотиҳа сураси ва зам сура.

15.Руку.

16.Сажда.

17.Ўтириб, «Аттаҳийят», «Саловот», «Робба-на» дуолари ўқилади.

18.Салом бериб намоздан чиқилади.

Пешин намозининг фарзи ҳам айни шу тартибда ўқилади. Фақатгина ният қилинаётганда «Аллоҳ розилиги учун пешин намозининг тўрт ракат фарзини ўқишга ният қилдим», дейилади. Бундан ташқари, фарзда учинчи ва тўртинчи ракатларда «Фотиҳа»дан кейин зам сура қўшилмайди.   

Пешин намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг суннати каби ўқилади.

 

Аср намози

Аср намози тўрт ракат фарздан иборат. Бу намоз билан пешин намози фарзининг ўқилиши бир хил. Ниятда «Аср намозининг тўрт ракат фарзини...» дейилса бўлди.

 

Шом намози 

Шом намози уч ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Уч ракатли фарзнинг ўқилиши:

1.Ният.

2. Ифтитоҳ такбири.

3. Сано.

4.Фотиҳа, зам сура.

5. Руку.

6.Сажда.

7.Туриб, Фотиҳа, зам сура.

8.Руку.

9.Сажда.

10.Ўтириб, «Аттаҳийят».

11.Туриб, фақат Фотиҳа.

12.Руку.

13.Сажда.

14.Ўтириб, «Аттаҳийят», «Саловот», «Роббана» дуолари.

15.Салом.

Шом намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг икки ракат суннати каби ўқилади.

 

Хуфтон намози

Хуфтон намози тўрт ракат фарз, икки ракат суннатдан иборат.

Хуфтон намозининг тўрт ракат фарзи пешин намозининг фарзи каби ўқилиб, фақат ниятда фарқ бўлади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ҳам юқорида ўрганганимиз бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби бир хил тартибда ўқилади.

 

ВИТР НАМОЗИ                               

Витр намози уч ракатли бўлиб, вожиб ибодат саналади. Фарздан қуйироқ, суннатдан улуғ туради. Ўқилиши шарт. Бирор сабаб ила вақтида ўқилмай қолса, қазоси ўқилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин ўқилади.

Қуйидаги тартибда адо этилади:

1.Ният.

2.Ифтитоҳ такбири.

3.Сано.

4.Фотиҳа, зам сура.

5.Руку.

6.Сажда.

7.Иккинчи ракатга туриб, «Фотиҳа», зам сура.

8.Руку.

9. Сажда.

10.Ўтириб, «Аттаҳийят» дуоси.

11. Учинчи ракатга туриб «Фотиҳа», зам сура.

12.Зам сурадан кейин ўша тик турган ҳолда «Аллооҳу акбар», деб қулоқ қоқилади.

13. Қўл қовуштирилиб, Қунут дуоси ўқилади.


                                                                Қунут дуоси

Аллооҳумма иннаа настаъиинука ва нас-тағфирук. Ва нуъмину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусниий ъалайкал-хойра кулла-ҳуу нашкурука ва лаа накфурук. Ва нах-лаъу ва натруку май-яфжурук. Аллооҳумма иййаака наъбуду ва лака нусоллиий ва насжуду ва илайка насъаа ва наҳфиду наржуу роҳматак(а). Ва нахшаа ъазаабака инна ъазаабака бил-куффаари мулҳиқ.

Маъноси: Аллоҳим! Биз Сендан ёрдам истай-миз, гуноҳларимизни афу этишингни сўраймиз. Аллоҳим! Сенга имон келтирамиз, ишларимизда Сенга суянамиз ва Сенга таваккал қиламиз. Ва Сенга ҳамд айтамиз. Бутун яхшиликлар Сендандир. Бизларга берганинг шунча неъматлар туфайли Сенга шукрона айтамиз ва нонкўрлик қилмаймиз. Сенга қарши нонкўрлик қилган гуноҳкорлардан айриламиз, улар билан алоқани узамиз.

Аллоҳим! Биз ёлғиз Сенгагина қуллик қиламиз, намозни Сен учунгина ўқиймиз. Сенгагина сажда қиламиз. Сенгагина интиламиз. Ибодатни хушуъ-камтарлик билан адо этамиз. Раҳма-тинг кўп бўлишини сўраймиз, азобингдан қўрқамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, Сенинг азобинг кофирларгадир. 

14 .Руку 

15. Сажда. 

16.Ўтириб «Аттаҳийят», «Саловот», «Роббана» дуолари.

17. Салом.

 

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР

Намоз салом билан тугайди. Саломдан кейинги амаллар (тасбеҳоту дуолар) мажбурий эмас, аммо ниҳоятда савоблидир.

Фарз намозларидан кейин қуйидаги дуони ўқиш суннатдир:

Аллооҳумма антас-салааму ва минкас-салаам. Табаарокта йаа зал-жалаали вал-икроом.

Мазмуни: Эй Аллоҳим, Сен барча айб-нуқсонлардан поксан. Барча саломатлик ва раҳмат Сендандир. Эй азамат ва қудрат эгаси бўлган Аллоҳим, Сенинг шонинг улуғдир.

Умуман, ҳар вақт намозни тугатгандан сўнг Оятал  курси ўқилса, тасбеҳот қилинса, савоби улуғ бўлади.

 

  ОЯТАЛ КУРСИЙ

Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-ро-ҳиийм.

Аллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал-ҳайюл-қоййуум. Лаа таъхузуҳуу синатув-ва лаа навуум. Лаҳуу маа фис-самааваати ва маа фил-арз. Ман заллазиий яшфаъу ъиндаҳуу иллаа би изниҳ. Яъламу маа байна айдииҳим ва маа холфаҳум ва лаа юхиитууна би шай-им-мин ъилмиҳии иллаа бимаа шааъ. Васиъа курсийюҳус-самааваати вал-арз. Ва лаа яъуудуҳуу ҳифзуҳумаа ва ҳувал-ъалийюл-ъазиийм.

Мазмуни: Аллоҳ — Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) ҳамиша тирик ва абадий турувчидир. Уни на мудроқ тутар ва на уйқу. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (ҳеч кимни) Унинг рухсатисиз шафоат қилмас. (У) улар (одамлар)дан олдинги (бўлган) ва кейинги (бўла-диган) нарсани билур. (Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаганча ўзлаштирурлар. Унинг Курсийси осмонлар ва Ердан (ҳам) кенгдир. У иккисининг ҳифзи (тутиб туриши) Уни толиқтирмас. У олий ва буюкдир. 

Тасбеҳ

Субҳааналлооҳ

(33 марта)

Алҳамду лиллааҳ (33 марта)

Аллооҳу акбар (33 марта)

 

КАЛИМАИ ТАВҲИД

Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд. Ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир.

Мазмуни:Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, шериги йўқ, бутун мулк Уникидир. Ҳамд-мақтов Унга хосдир. Ва У ҳар нарсага қодир зотдир.

 

ЖАНОЗА НАМОЗИ

Ният: «Аллоҳ ризолиги учун жаноза намозини ўқишни ният қилдим. Ушбу имомга иқтидо қилдим».

Имом билан бирга такбир туширилгач, Сано дуоси ўқилади: «Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдик. Ва табаарокасмук. Ва таъаалаа жаддук. Ва лаа илааҳа ғойрук».

Сўнг имом овоз чиқариб, «Аллооҳу акбар» деб такбир айтади. Бу такбирда қўллар кўтарилмайди. Қовуштирилган ҳолида «Саловот» дуоси ўқилади. Яна қўлни кўтармасдан «Аллооҳу акбар» деб такбир айтилади ва жаноза дуоси ўқилади.

Дуодан сўнг яна қўллар қовуштирилган ҳолда «Аллооҳу акбар», дейилиб, ўнг ва чап томонларга салом берилади.

 

ЖАНОЗА ДУОЛАРИ

Ҳар бир жанозада дастлаб қуйидаги дуо ўқилади:

Аллооҳуммағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа ва шааҳидинаа ва ғооъибинаа ва соғиийринаа ва кабиийрина ва закаринаа ва унсаанаа. Аллооҳумма ман аҳяйтаҳуу миннаа фа аҳйиҳии ъалал-ислаам. Ва ман таваффайтаҳу миннаа фатаваффаҳуу ъалал-ииймаан.

Маъноси: «Эй Раббим! Тиригимизни ва ўлигимизни, бу ерда бўлганларни ва бўлмаганларни, кичикларимизни ва катталаримизни, эркак ва аёлларимизни кечиргин. Аллоҳим, биздан туғилажак янги наслларни Ислом динида дунёга келтир. Ажали етиб ҳаётдан кўз юмадиганларнинг жонларини имонли ҳолларида олгин».

Жанозаси ўқилаётган маййит балоғатга етмаган ўғил бола бўлса, мана бу дуо ўқилади:

Аллооҳуммажъалҳу ланаа фаротан важ-ъалҳу ланаа ажрон ва зухрон важъалҳу ланаа шаафиъан мушаффаъан.

Мазмуни: «Аллоҳим! Бу болани жаннатда бизни қаршилаб олувчи ва охират армуғони қил... Аллоҳим! Бу болани биз учун шафоатчи қил ва шафоатини мақбул айла».

Жаноза балоғатга етмаган қиз бола учун ўқилаётган бўлса, қуйидаги дуо ўқилади:

Аллооҳуммажъалҳаа ланаа фаротан важ-ъалҳаа ланаа ажрон ва зухрон важъалҳаа ланаа шаафиъатан мушаффаъаҳ.

Маъноси: «Аллоҳим! Шу қиз болани жаннат-да бизни қаршилаб олувчи ва охират армуғони қил... Аллоҳим! Бу қизни биз учун шафоатчи қил ва шафоатини мақбул айла».

Бу дуоларни билмаганлар «Аллооҳуммағфир лии ва лаҳуу ва лил-муъминиина вал-муъ-минаат».

Яъни, Аллоҳим, мени ва уни, эркак ва аёл барча имон келтирганларни мағфират айла», дея дуо қилсалар ёки «Роббана...» дуосини ўқисалар ҳам бўлади.

Жаноза намозининг бошланишига улгурмаган киши жамоатга тезда қўшилиб ифтитоҳ такбирини айтади ва имомга иқтидо қилади. Имом салом берганидан кейин, лекин ҳали тобут кўтарилмасдан аввал қолган такбирларни ўзи айтади.

Тушган, ўлик туғилган болага жаноза ўқилмайди. Бир исм қўйилиб ювилади ва матога ўраб, кўмилади. Тирик туғилиб ўлган бола ювилиб, жанозаси ўқилади.

 

Ҳайит намози

1. «Аллоҳ ризолиги учун Рамазон (ёки Қур-бон) ҳайити намозини ўқишни ният қилдим. Юзимни қибла тарафга қаратдим. Ушбу имомга иқтидо қилдим», деб ният қилинади.

2. Имом «Аллооҳу акбар», дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбирини айтади.

  1. Ҳар ким ичида Сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом кетма-кет қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
  2. Шундан кейин имом ичида «Аъузу»ни ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб, овоз чиқариб Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди.

5. Руку ва саждадан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом Фотиҳа сураси билан бир кичик сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади. Тўртинчи такбирдан кейин қўллар боғланмасдан рукуга кетилади ва саждалар адо этилади. Саждадан сўнгра «Аттаҳийят» ва «Саловот» ўқиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

 

ЖУМЪА НАМОЗИ

Жума намози икки ракат фарз бўлиб, ундан олдин ва кейин тўрт ракат суннат ўқилади. Илк ва охирги суннатлар пешин намозининг суннатлари каби ўқилади. Имомга иқтидо қилиб ўқиладиган икки ракат фарз эса, бомдод намозининг фарзи каби ўқилади.

Жума намозида икки ракат фарз ўқилмасдан олдин имом минбарда хутба қилади.

Жума намози ҳур, озод, муқим, саломатлиги жойида, оёқлари соғ кишига фарздир.

Жума намозининг шартлари:

1. пешин намози ўқиладиган вақтда ўқиш;

2. намоздан олдин хутба ўқиш;

3. жума ўқиладиган жой ҳаммага очиқ бўлиши;

4. имомдан ташқари камида уч кишидан иборат жамоат бўлиши;

5. имом жума намозини ўқиши учун расман рухсатли бўлиши;

6. жума ўқиладиган жой шаҳар ёхуд шаҳар ҳукмида бўлиши керак.

 

НАМОЗНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

—    намоз пайтида гаплашиш;

—    бирор нарса ейиш ёки ичиш;

—   ўзи эшитадиган  даражада кулиш (ёнидаги эшитадиган қилиб кулса, таҳорат ҳам бузилади);

—    бировга салом бериш ёки саломга алик олиш;

—    қибладан бошқа томонга бурилиш;

—    дунёвий бирор ташвиш туфайли «уф» тортиш, «оҳвоҳ» дейиш ва йиғлаш (гуноҳларига тавба қилиб, Аллоҳдан кечиришликни сўраб йиғласа бўлади);

—    атайлаб йўталиш;

—    бир рукнда уч мартадан ортиқ бегона ҳаракат қилиш (масалан: кийимни тўғрилаш, қашиниш ва ҳоказо);

—    намозда ўқиладиган оятларни маъноси бузиладиган даражада янглиш ўқиш;

—    намоз ўқилаётган пайтда таҳоратнинг синиши.

—    сажда ҳолида иккала оёқни ердан кўтариш.

 

НАМОЗНИНГ САВОБИНИ КАМАЙТИРАДИГАН ҲАРАКАТЛАР

— Бармоқларни қисирлатиш, уст-бошни ўйнаш;

— кўзни юмиш, у ёқ-бу ёққа аланглаш;

— рукуда «Субҳаана роббиял-ъазиийм»ни уч мартадан кам айтиш ёки умуман айтмаслик;

— саждада «Субҳаана роббиял-аълаа»ни уч мартадан камайтиш ёки ҳеч айтмаслик;

— қибла, ўнг томон ва саждагоҳда жонли нарсалар суратининг бўлиши;

— йўл устида эгаси рози бўлмаган бир жойда намоз ўқиш;

— сажда ҳолида бир оёғини ердан кўтариш.

 

 НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ

1. Қиёмда Фотиҳа сурасини ўқиш.

2. Фарз намозларининг аввалги икки ракати, витр ва нафл намозларининг ҳар ракатида Фотиҳадан кейин зам сура ўқиш.

3. Уч ва тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан кейин ўтириш.

4. Имомнинг бомдод, ҳайит, жума намозларида, шом, хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиши. Пешин ва аср намозларида эса, имомнинг ҳам, якка ўзи ўқиётган намозхоннинг ҳам овоз чиқармай ўқиши.

5.Витр намозида Қунут дуосини ўқиш

 

НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ

1.«Аллооҳу акбар» деб намоз бошлагандан кейин Санони ўқиш.

2. Санодан кейин ичида «Аъузу биллаҳ» ва «Бисмиллаҳ»ни айтиш.

3.Фотиҳани ўқигандан кейин махфий тарзда «Амийн» дейиш.

4.Имом рукудан кейин «Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ» деб турганида «Роббанаа лакал-ҳамд» дейиш. Намозни ёлғиз ўқиганлар учун эса, иккаласини ҳам айтиш.

5.Фарзларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда «Аллооҳу акбар» дейиш.

6.Намозда бошни жуда эгиб ҳам, жуда тикка ҳам тутмаслик, ўртамиёна ушлаш.

7.Рукуда қўл бармоклари орасини очиб икки тиззани мақкам чангаллаш, камида уч марта «Субҳаана роббиял-ъазиийм» дейиш. Аёллар бармокларини тизза устида, жипс ҳолда  тути-шади, тиззаларини бир оз букишади.

8.Саждада пешонани қўллар орасига олиш, қўл бармокларини жипс тутиш. Бунда бош бармоқ қош тўғрисига қўйилади.

9.Саждада эркаклар оёқлари, қўллари, бурни ва пешонаси ерга тегиб туриши, боши икки қўли орасида бўлиши, билакларини ерга ҳам, қобирғасига ҳам теккизмасдан тутиши ҳамда оёқларининг бармоқларини қиблага қаратиб туриши. Аёллар эса,қўлларини ёнларига жипс этган ҳолда ерга теккизиб, сажда қиладилар.

10.Эркаклар ўтирганда чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғи қадамини тик тутиб, бармоқларини қиблага қаратиб ўтириши, аёлларнинг эса икки оёқларини ўнг томонга қаратиб, чап қуймичига ўтириши.

11.Тик турганда икки оёқ орасини тўрт бармоқ кенглигида очиқ ушлаш. Аёллар оёқларини жипс тутишади.

12.«Ташаҳҳуд» (Аттаҳият), «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқиш.

13.Аввал ўнг, кейин чап томонга салом бериш.

 

НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

1.Кўча-кўйда ёки далаларда, умуман очиқ жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, олдидан бирор ҳайвон ёки инсон ўтмаслиги учун бир тўсиқ — сутра кўйиш.

2.Намоз бошлаётганда «Аллооҳу акбар» деб бош бармоқларини қулоқ юмшоғига, кафтини эса қиблага қаратиш. Аёллар эса, қўлларини кўкрак баробарида кўтариб, сийналари устига қўядилар.

3.Муаззин такбирда «Ҳайя ъалас-солааҳ» дейиши билан ўрнидан туриш, «Қод-қооматис-солааҳ» деганида, «Аллооҳу акбар» деб намозни бошлаш.

4.Қиёмда сажда қиладиган ерга, рукуда оёқ устларига, саждада бурнининг юмшоғига, қаъдада кўкраклари ўртасига, саломда эса елкасига қараш.

5.Саждага боришда аввал тиззаларини, кейин қўлларини ерга қўйиш.

6.Намозда эсноқ келса, оғизни очмаслик. Агар бунга кучи етмаса, чап қўлининг орқаси ёки ўнг қўл кафти билан оғизни ёпиш.

 

МУСОФИР НАМОЗИ

Бизнинг динимиз қулайлик, инсонларга марҳамат динидир. Чунончи, у мусофирларга ҳам анча енгилликларни муҳайё қилиб қўйган. Яшаб турган жойидан ўртача юришда камида 18 соатлик (90 чақирим) масофага ўн беш кундан оз муддатни ният қилиб йўлга чиққан киши қишлоғи ёки шаҳрининг охирги уйлари кўринмай қолган дақиқадан бошлаб мусофир ҳисобланади. Ўн беш кунга ё бундан кўпга ният қилиб чиқилса, йўлдагина мусофир саналади, бораётган манзилининг дастлабки уйлари кўрингандан бошлаб эса, муқим ҳукмига ўтади ва намозларини тўлиқ ўқийди.

Мусофир одам тўрт ракатлик фарз намозларини икки ракатга қисқартириб (бомдод намозининг фарзи каби) ўқийди. Бироқ шом намозининг уч ракат фарзи ва уч ракатлик витр намозларини тўлиқ адо этади. Агар мусофир киши муқим кишига эргашиб намоз ўқиса, тўрт ракатлик фарзларни ҳам тўлиқ ўқийди. Муқим киши мусофир кишига иқтидо қилиб намоз ўқиётган бўлса, унда имом икки ракатдан сўнг салом бергач, эргашувчи салом бермайди, ичи-да «Аллооҳу акбар» деб қиёмга турадида, қолган икки ракатни мустақил ўзи ўқиб тугатади.

 

ИМОМГА ЭРГАШИШ

Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салом бир ҳадиси шарифларида жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намознинг савобидан йигирма етти марта ортиқ эканини марҳамат қилганлар.

Беш вақт намознинг фақат фарзлари, жума намозининг икки ракат фарзи, ҳайит намозлари, рамазон ойида таровеҳ ва витр намозлари имомга иқтидо қилиб ўқилади. Имомга эргашиб жамоат билан намоз ўқийдиган киши «муқтадий» дейилади.

Муқтадий қуйидагиларга амал қилиши керак:

1. Аввало, ҳам ўқилаётган намозга, ҳам имомга эргашишга ният қилмоғи лозим. Масалан, «Аллоҳ розилиги учун бугунги бомдод намозининг икки ракат фарзини ушбу имомга эргашиб ўқишни ният қилдим».

2.  Имом ифтитоқ такбирини айтгач, муқтадий ҳам ундан кейин дарҳол такбир айтиб, қўлларини боғлайди ва ичида фақат Сано (Субҳанака) дуосини ўқийди. Имомга эргашиб намоз ўқиётган киши тикка турганида (қиёмда) Фотиҳа ва зам сураларни ўқимайди. Овоз чиқариб ўқиладиган бомдод, шом, хуфтон намозларининг фарзида, жума намозининг фарзида, ҳайит намозларида, рамазон ойида таровеҳ ва витр намозларида имом Фотиҳа сурасини тугатгач, муқтадий ичида «Амийн» дейди.

3. Рукуда уч марта «Субҳаана роббиял-ъазиийм», дейди. Имом «Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ», деб тик тургач, «Роббанаа лакал-ҳамд», дейди. Саждаларда ҳам муқтадий уч мартадан «Субҳаана роббиял-аълаа»ни айтади.

4.Ўтиришларда муқтадий ичида «Аттаҳийят», «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқийди ва имом билан бирга салом беради.

Имомга иқтидо қилиб жамоат билан бирга намоз ўқиётган киши барча амалларда имомдан кейин ҳаракат қилади, ундан олдинга ўтиб кетмайди.

Жамоатга кечикиб келиб қўшилган киши такбир айтиб, имомга эргашади. Охирги ўтиришда «Аттаҳийят»ни ўқиб, имомнинг салом беришини кутади. Имом икки томонга салом берар-бермас, салом бермай «Аллооҳу акбар» деб тикка туради ва кечиккан ракатларни ўзи ўқиб намозни тугатади.

Бирор ракатнинг рукусига улгурган, яъни имом ҳануз рукудан бош кўтармасидан илга-рироқ ният қилиб, жамоатга қўшилган киши ўша ракатни ўқиган ҳисобланади.

 

ҚАЗО НАМОЗЛАРИ

Мўмин-мусулмонлар намозларини доимо вақтида ўқишга ҳаракат қилишлари лозим. Лекин бирор сабаб билан ўқилмай қолса, у намознинг қазоси ўқилиши керак. Фарз намозлар ва витр намози қолдирилса, қазо қилиб ўқилади.

Қазо намози ва умуман ҳар қандай намоз ўқиш макруҳ ҳисобланган уч вақт борки, булар кун чиқиш, кун ботиш ва кун тиккага келган (қиём) пайтларидир.

Намозни ўтказиб юбориш катта гуноҳдир. Бинобарин, қазо намози ўқилгач, Аллоҳ таолодан мағфират тилаш ва ҳар намозни ўз вақтида, қазо қилмай ўқишни насиб этишини сўраб дуо қилиш керак.

 

САЖДАИ САҲВ

Намознинг фарз ё вожибларидан бири вақтидан кечиктириб бажарилса ёки вожиб амали унутилиб, бажарилмаса, қаъдаи охирада (охирги ўтиришда) фақат «Аттаҳийят» ўқилиб, ўнг томонга салом беради ва «Аллооҳу акбар», деб икки марта сажда қилади ва яна ўтирган ҳолда «Аттаҳийят», «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқиб, ўнг ва чап томонга салом бериб намозни тугаллайди. Бу икки сажда «саждаи саҳв» (хатони ўнглайдиган сажда) дейилади.

 

ДУО

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 186-оятида шундай марҳамат қилади: «Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлига юришлари учун (улар ҳам) менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва менга имон келтирсинлар».

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дуо ҳам ибодат эканини марҳамат қиладилар. Бино-барин, намоз сўнгида Пайғамбаримиз томонларидан тавсия қилинган ушбу дуоларни ўқиш мақсадга мувофиқдир:

*     Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан саклагин.

*     Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва ғино (бировга муқтож бўлмаслик ҳолатини) сўрайман.

*     Аллоҳим, мени афу эт, ёрлақа, тўғри йўлдан бошла, менга офият бер, ҳалолдан ризқлантир.

*     Қалбларимизни ризолигингга уйғун бўлган амал ва ибодатга томон йўналтир.

*     Парвардигоро, дош бериб бўлмайдиган балодан, инсонни ўлимга қадар судраб борувчи (мол, жон, оилага тааллуқли) мушкулотга дуч келишдан, (мол, жон, оилага   тааллуқли) бало-қазодан ва душманларни қувонтирадиган бир мусибатга рўбарў бўлишдан Сенинг паноҳингга сиғинаман.

*     Илоҳо, ожиз қолишдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, алжиратиб қўювчи қариликдан, хасталикдан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан Сенинг паноҳингга сиғинаман.

*     Ё Роббим! Мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Сендан ўзга гуноҳларни кечиргувчи йўқ. Мени ёрлақа ва афу эт. Ғофур, Роҳийм ёлғиз Сенсан.

*   Илоҳо, фойдаси тегмайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, қабул бўлмайдиган дуолардан паноҳ бер.

*   Аллоҳим! Дўзах ўтида ёнишимга сабаб бўладиган фитнадан, дўзах оловидан, бойлик ва фақирликнинг ёмонлигидан мени асрагин.

*   Аллоҳим! Ёмон феъл-атвор ва амаллардан, нафсоний орзулардан асрагин.

*   Аллоҳим! Қулоғимнинг, кўзимнинг, тилимнинг, қалбимнинг, фаржимнинг ёмонлигидан асрагин.

 

ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво жаннатдан чиқарилганларида ушбу дуони ўқиганлар:

«Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:

«Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, албатга, зиён кўрувчилардан бўлурман» (Худ, 47).

Лут алайҳиссаломнинг дуолари:

«Эй Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Узинг мени ғолиб қил!» (Анкабут, 30).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:

«Парвардигорим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо етгувчи қилгил. Парвар-дигоро, дуоимни қабул айла. Парвардигоро, ҳисоб-китоб (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўъминларни мағфират қилгил» (Иброҳим, 40-41).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:

«Эй осмонлар ва ерни ижод этган Зот! Дунё-ю охиратда Узинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин» (Юсуф, 101).

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:

«Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳақиқий ажримлик ато эт! Сен ажрим қилувчиларнинг яхши-сидирсан» (Аъроф, 89).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:

«Эй Раббим, бағримни кенг қилгин, ишимни осон қилгин, тилим (дан дудуқлик)ни ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни англасинлар» (Тоҳа, 25),

«Парвардигорим, Узинг мен учун нима яхшилик, (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман» (Қасос, 21).

Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:

«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқ-сонлардан поқдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).

Закариё алайҳиссаломнинг дуолари:

«Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт), Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан» (Анбиё, 89).

«Раббим, менга ҳам ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эши-тгувчидирсан» (Оли Имрон 38).

Аҳли илмнинг дуоси:

«Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин, энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Уз ҳузурингдан раҳмат ато эт!» Амийн.

 

Қуръони каримда Муҳаммад алайҳиссаломга ўргатилган баъзи дуолар 

«Эй Раббим, мени (қабрга) содиқлик билан (гуноҳларим кечирилган ҳолимда) киритгин ва (тирилтирганингда ҳам) содиқлик (розилигинг) билан чиқаргин ҳамда мен учун ўз дарго-ҳингдан бир мадад берувчи ҳужжат ато қилгин» (Ал-Исро, 80).

«Эй Раббим, менга (кофирларга) ваъда қилинаётган нарса (азоб)ни кўрсатсангчи?! Эй Раббим! (Ўшанда) мени у золимлар қавми ичида қилмагин! Эй Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ бери-шингни сўрайман. Яна мен Сендан, эй Раббим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ сўрайман. Эй Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан!» (Мўъми-нун, 93, 94, 97, 98, 118).

«Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин» (Тоҳа, 114).

«Парвардигоро, бизлар Сенга имон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» (Оли Имрон, 16).

 

ОЛТИ  ДИНИЙ  КАЛИМА

1. Калимаи тоййиба

Лаа илааҳа иллаллооҳу Муҳаммадур-росуу-луллооҳ.

Тўғри сўз: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир!

2. Калимаи шаҳодат

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ.

Иқрорлик сўзи: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг банда-си ва расули эканига иқрорман.

3. Калимаи тавҳид

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, бияди-ҳил-хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир.

Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!

4. Калимаи раддил-куфр

Аллооҳумма иннии аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лимаа лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул-ғуйууб.

Куфрни қайтариш сўзи: Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.

5. Калимаи истиғфор

Астағфируллооҳ, астағфируллооҳ, астағфируллооҳа таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъалаанияҳ. Ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул-ғуйууб.

Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи: Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гунохларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайб-ларни билгувчи Зотсан.

6. Калимаи тамжид

Субҳааналлооҳи вал-ҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-ъалиййил-ъазиийм. Маа шаа Аллооҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун.

Улуғлаш сўзи: Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлақ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди.

 

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов