"."
Меню

Пайгамбарлар киссаси

 

 

 

ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМ 
Аллоҳ таоло Лут алайҳиссаломнинг исми шарифларини Қуръони Каримда 27 марта зикр қилган. У зотга тегишли ояти карималар Ҳуд, Ҳижр, Ҳаж, Шуаро, Намл, Анкабут, Сод, Қоф, Қамар, Таҳрим, Анъом, Аъроф, Анбиё ва ас-Саффот сураларида келган. Аллоҳнинг пайғамбарларининг машҳурларидан бўлмиш Лут алайҳиссалом Ироҳим алайҳиссаломнинг акалари Ҳороннинг ўғли бўлганлар. Аллоҳ таоло у зотни ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг вақтларида пайғамбар қилиб юборган. Яъни, Иброҳим алайҳиссалом Лут алайҳиссаломга амаки бўладилар. 

Дастлаб Лут алайҳиссалом ҳам Иброҳим алайҳиссаломга иймон келтириб, у зотнинг йўлидан юрганлар. Бу ҳақда «Анкабут сурасида: «Бас, унга Лут иймон келтирди ва: «Албатта, мен Роббимга ҳижрат қилгувчиман. Албатта, У азиз ва ҳакимдир», деди». (26 оят)
Яъни, Иброҳим алайҳиссаломга Лут иймон келтирди. Аввал айтилганидек, Лут алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга жиян бўлар эди. Лут алайҳиссалом амакилари Иброҳим алайҳиссаломга иймон келтирган биринчи одам бўлдилар. Шунингдек, ўша пайтда Иброҳим алайҳиссаломга хотинлари Биби Сора ҳам иймон келтирган эдилар.
Тафсирчи уламоларимиз оятдаги:
«Албатта, мен Роббимга ҳижрат қилгувчиман» жумласини ким айтгани тўғрисида икки хил фикр билдирганлар. Баъзилари, бу гапни Лут алайҳиссалом айтган, десалар, кўплари, Иброҳим алайҳиссалом айтган, дерлар. 
Нима бўлганда ҳам, Аллоҳга ҳижрат қилиш, дунёдаги барча нарсани ташлаб, Аллоҳ таолога томон интилиш туйғуси Иброҳим алайҳиссаломда ҳам, Лут алайҳиссаломда ҳам кучли бўлган. Аллоҳ таолонинг азиз-ғолиб, барчадан устун эканлигига ва ҳар нарсани ҳикмат билан қилишига ҳам уларнинг ишончлари юқори даражада бўлган. Ҳамма нарсадан кечиб, фақат Аллоҳни деганлари учун ҳам Аллоҳ таоло уларга барча яхшиликларни кутганларидан зиёда қилиб берган.
Кейинчалик, Лут алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг изнлари билан Урдуннинг Садум деган жойига кетдилар. 
Ҳа, Иброҳим алайҳиссалом у кишини сўлим яйловлари бор жойларга, Урдун дарёсининг шарқига жойлаштирдилар. 
Шундай қилиб, Аллоҳ изни билан улар Ўлик денгиз ўрнидаги Садум номли шаҳар ва унинг атрофидаги аҳоли яшайдиган жойларда истиқомат қилдилар ва ўша ерлар аҳолисига Пайғамбар этиб юборилдилар.

ЛУТ ПАЙҒАМБАР БЎЛДИЛАР

Аллоҳ таоло «ас-Саффот» сурасида: Албатта, Лут ҳам юборилган Пайғамбарлардандир»,деб узотнинг пайғамбарликларини тасдиқлайди.
Шуаро сурасида эса пайғамбарлик ҳақидаги хабар Лут алайҳиссаломнинг ўзлари томонидан айтилади:
«Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди». 
Улар Ўлик денгиз яқинидаги шаҳар-қишлоқларда яшаганлар. 
Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми?! Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар. Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир».

ҚАВМНИ ИНСОФГА ЧАҚИРИШ

Лут алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келган Садум шаҳари аҳолиси дунёдаги энг ёмон гуноҳлардан бирига мубтало эдилар. Улар баччабозлик ила шуғулланар эдилар. Уларнинг пайғамбарлари Лут алайҳиссаломнинг бош вазифаларидан бири уларни шу қабиҳ ишдан қайтариш бўлди.
Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасида бу ҳақда қуйидагиларни айтади: «Ва Лутни (ҳам юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: «Албатта, сиз ўзингиздан олдин ўтгани оламлардан ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қилмоқдасиз». 
Яъни, биз Лутни ҳам Пайғамбар қилиб юбордик. Ўшанда у қавмига улар дунёда ҳеч ким содир этмаган фоҳиша ишни қилишаётганини айтди.
Бу фоҳиша иш нима экани ҳаммага маълум. Бу қавм жинсий бузуқликка берилган эди. Ушбу оятда мазкур бузуқликни Лут қавмидан олдин инсоният тарихида ҳеч ким қилмагани ҳам таъкидланмоқда. Кейинги оятда Лут алайҳиссалом мазкур фоҳиша ишни очиқ баён этадилар:
«Сизлар эркакларга яқинлик қилиб, йўлни кесасизми ва тўплантиларингизда мункир иш қилурмисиз?!» деди. Унинг қавмининг жавоби: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга Аллоҳнинг азобини келтир», дейишдан бошқа бўлмади». 
Лут алайҳиссалом қавмга уларнинг хатолари нақадар катта эканини англатишда давом этиб: «Сизлар эркакларга яқинлик қилиб, йўлни кесасизми ва тўплантиларингизда мункир иш қилурмисиз?!» деди. 
Лут қавмининг қилган фаҳш амали эр кишининг эр кишига шаҳват ила жинсий яқинлик қилишидан иборат эди. Пайғамбар Лут алайҳиссалом бу ерда ўша амални эслатмоқдалар. Оятдаги «йўлни кесасизми» ибораси бошқа маънодан олингандир. Аслида «йўл кесиш» маъноси қароқчилик қилиш, одамларнинг йўлини тўсиб, озор бериш, молу мулкларини тортиб олиш маъноларини ифодалашда ишлатилади. Бу ерда эса, кишиларнинг йўлини тўсиб, фоҳиша ишга мажбур қилганларини англатиш учун ишлатилмоқда. Лут қавми бу ишга ўта мубтало бўлганидан, йўловчиларни тўсиб, зўрлаш даражасига бориб етган эдилар.
«...ва тўплантиларингизда мункир иш қилурмисиз?!»
Лут қавми бу ишга муккаларидан кетганликларидан тўп-тўп бўлиб олиб, очиқчасига қилишар эди. Улар на ўзларидан, на бошқалардан уялишарди. 
Бу ишлари оддий фаҳш эмас, балки ўтакетган ёвузлик, инсонийлик доирасидан чиқиб кетишдир. Бундай даражага етган одамлар дарҳол тавба қилиб, ўзларини ўнгламасалар, оқибати ёмон бўлиши аниқ кўриниб қолган эди. 
Шунинг учун ҳам Лут алайҳиссалом қавмларини юқоридаги гаплар билан бу йўлдан қайтишга даъват қилдилар. Хўш, қавм бу даъватга қандай жавоб берди?
«Унинг қавмининг жавоби: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга Аллоҳнинг азобини келтир», дейишдан бошқа бўлмади».
Табиати бузилиб, ҳирсга берилган бу фоҳиша қавмга ўзларидан чиққан Пайғамбар Лут алайҳиссаломнинг даъвати заррача ҳам таъсир қилмади. Балки туғёнга кетган қавм ўз Пайғамбарига истеҳзо билан, агар гапинг рост бўлса, бизга Аллоҳнинг азобини келтир, дейишди. Бу ҳол Лут алайҳиссалом учун катта синов эди. Шаҳвоний лаззатга берилган қавмнинг иймон ва дину диёнат билан ҳам, Аллоҳнинг амри ва Пайғамбарнинг даъвати билан ҳам ҳеч қандай иши йўқ эди. Улар қилаётган гуноҳлари учун азоб келишидан ҳам қўрқмай қўйган эдилар. Ана ўшанда Лут алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолога ёлборишдан бошқа чоралари қолмади.
«У: «Эй Роббим, менга бузғунчи қавмларга қарши Ўзинг нусрат бер», деди». 
Бу бузғунчи қавмга ҳеч қандай насиҳат, даъват фойда бермади. Энди, уларга қарши Аллоҳнинг Ўзи нусрат бермаса, бошқа илож йўқ эди.

НОБАКОР ҚАВМ ИЛА ТОРТИШУВНИНГ ДАВОМ ЭТИШИ

Ўтган қиссалар мазмунидан Пайғамбарлар ўз умматларига бир хил даъват ила келганини ва қавмлар эса, уларни турли ҳийла ва баҳоналар ила инкор қилганларини билиб олган эдик. Лут алайҳиссалом қиссаларида, у зот дафъатан ўз қавмларининг улкан қабиҳ ишлари-баччабозликларини қоралашга бошлайдилар.
Анъом сурасида Аллоҳ таоло бу ҳолатни қуйидагича васф қилади:
«Ва Лутни (юбордик). Унинг ўз қавмига: «Сиздан олдин оламларда ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қиласизларми?! 
Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!» деганини эсла». 
Дарҳақиқат, улар қилаётган фоҳиша ишни, умуман, бирор-бир оламда одам зоти қилмаган эди. Улар, умуман, инсонлик, жонзотлик табиатига зид ишни қилишни ҳаммадан бурун бошлаган эдилар. Бу ҳолни Лут алайҳиссалом:
«Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар», деб таърифламоқдалар.
Аллоҳ таоло инсонни эркак ва аёл жинсида яратди. Ҳар бирига ўзига хос аъзолар ва хусусиятлар берди. Жумладан, инсон наслини бардавом этиш учун ҳар бирини ўзига хос таносул аъзолари билан яратди. Инсон наслини эркак ва аёлнинг қўшилиши натижасида пайдо бўладиган қилди. Бу қўшилишдан икковлари ҳам табиий лаззат оладиган бўлдилар. Бунинг учун уларда зарур аъзолар-ҳис-туйғу, ҳужайралар ва шу каби анвойи моддаларни халқ қилди. Ушбу қўшилишдан ҳосил бўладиган лаззат ва рағбатга нисбатан бўлган қизиқишни фарзанднинг ғоят қаттиқ азоб билан туғилиши, унинг тарбияси каби машаққатларни ҳам унутадиган даражада қудратга айлади. 
Аллоҳ таоло инсон зотини жинсий яқинлик йўли билан яратиб, унинг насли покиза йўл билан кўпайиб туришини ирода ва ҳаётий зарурат қилди. Бу йўлдан тажовуз қилганлар ва Аллоҳ иродасига зид бориб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиладиганлар ақидаси бузуқ ва тубан кишилар ҳисобланадилар. 
Шу боисдан мазкур қиссада худди шу фоҳишалик бош масала қилиб кўтарилади. Бинобарин, Лут алайҳиссалом бу ёруғ оламда ҳеч бир зот қилмаган улкан гуноҳга биринчи бўлиб қўл урган қавмларини:
«Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!» деб таърифламоқдалар.
Хўш, бу пасткаш қавм ўз Пайғамбарининг бу гапига нима деб жавоб қилди?
«Қавмнинг жавоби: «Уларни қишлоғингиздан чиқариб юборинг, чунки улар жуда ҳам покиза бўлаверадиган одамлар экан», дейишларидан бошқа нарса бўлмади». 
Инсофни кўринг. Инсон табиатига мувофиқ иш қилган, ҳалолу пок бўлиб, бошқаларни покизаликка чақирган кишилар юртларидан ихрож қилинар эканлар. Уларнинг «айблари» битта-жуда ҳам покиза одам бўлганликлари. Инсонийлик қиёфасини йўқотган қавм шу даражага етар экан-да. Ўзлари инсоният бўйнига тавқи лаънат бўлиб осиладиган амалларни тап тортмай қилаётганлари етмаганидек, уларга ўхшашни хоҳламаган, инсонлигини йўқотмаган, Аллоҳнинг амрида юришга ҳаракат қилганларни покизаликда айблайдилар.
Бу доимо рўй бериб келаётган ҳол. Ҳозир ҳам ана шундай покиза зотларнинг кўплари ё қамоқда, ёхуд сургунда, жилла қурса, тазйиқ ва таҳдид остидадирлар.

ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДУОЛАРИ

Табиати бузилиб, ҳирсга берилган бу фоҳишачи қавмга ўзларидан чиққан Пайғамбар Лут алайҳиссаломнинг даъвати заррача ҳам таъсир қилмади. 
Балки туғёнга кетган қавм ўз Пайғамбарига истеҳзо билан, агар гапинг рост бўлса, бизга Аллоҳнинг азобини келтир, дейишди. 
Бу ҳол Лут алайҳиссалом учун катта синов эди. Шаҳвоний лаззатга берилган қавмнинг иймон ва дину диёнат билан ҳам, Аллоҳнинг амри ва Пайғамбарнинг даъвати билан ҳам ҳеч қандай иши йўқ эди. 
Улар қилаётган гуноҳлари учун азоб келишидан ҳам қўрқмай қўйган эдилар. Ана ўшанда Лут алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолога ёлборишдан бошқа чоралари қолмади.
«У: «Эй Роббим, менга бузғунчи қавмларга қарши Ўзинг нусрат бер», деди». (Анкабут сураси 30 оят)
Бу бузғунчи қавмга ҳеч қандай насиҳат, даъват фойда бермади. Энди, уларга қарши Аллоҳнинг Ўзи нусрат бермаса, бошқа илож йўқ эди.

АЗОБ ФАРИШТАЛАРИНИНГ КЕЛИШИ

Аллоҳ Лут алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул этди. Фоҳиша қавмни ҳалок қилиш учун фаришталарни юборди. Ўша фаришталарга йўл-йўлакай Иброҳим алайҳиссаломга фарзанд кўришлари ҳақидаги башорат-хушхабарни етказиш ҳам топширилган эди. Шу мақсад ила улар аввал Иброҳим алайҳиссалом ҳузурларига келдилар.
Бунинг тафсилотини «Анкабут» сурасидан ўрганамиз: 
«Бизнинг элчиларимиз Иброҳимга хушхабарни келтиришганида: «Албатта, биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Албатта, унинг аҳли зулм қилгувчилардан бўлдилар», дедилар». 
Иброҳим алайҳиссалом билан фаришталар орасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилоти бошқа сураларда келган. Бу ерда эса, сиёққа мос жиҳатларигина келтирилади. Лут алайҳиссалом Аллоҳдан нусрат сўраб, дуо қилган эдилар. У зотнинг дуосини Аллоҳ таоло ижобат қилганини ушбу оятдан билмоқдамиз.
Фаришталар Иброҳим алайҳиссаломга: «Албатта, биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз», дедилар.
Яъни, Лут қавми истиқомат қиладиган Садум шаҳрини ҳалок этамиз. Бунинг сабаби унинг аҳли зулм қилувчи бўлганларидир.
«Албатта, унинг аҳли зулм қилгувчилардан бўлдилар», дедилар».
Ҳа, Аллоҳ йўллаган Пайғамбарнинг гапига кирмай, гуноҳ қилишда бардавом бўлишдан ҳам катта зулм борми ўзи?!
Жияни Лут яшаб турган шаҳарнинг ҳалок этилиши ҳақидаги хабарни эшитган Иброҳим алайҳиссалом дарҳол ташвишга тушиб савол бердилар.
«У: «Унда Лут бор-ку?!» деди. Улар: «Биз унда ким борлигини яхши билурмиз. Биз, албатта, унга ва унинг аҳлига нажот берурмиз. Магар унинг хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир», дедилар».
Иброҳим алайҳиссалом бутунлай ҳалокатга учраши лозим бўлган шаҳарда Лут алайҳиссалом бор-ку, сизларга барибирми, ҳалок қилаверасизларми, деган маънода фаришталардан:
«Унда Лут бор-ку?!» деди.
Бу гапда савол аралаш эътироз бор эди. Фаришталар буни тўла тушунган ҳолда қониқарли жавоб бердилар:
«Улар: «Биз унда ким борлигини яхши билурмиз. Биз, албатта, унга ва унинг аҳлига нажот берурмиз», дедилар.
Яъни, ўша Садум шаҳрида ким борлигини яхши биламиз. Жумладан, Лут борлигини ҳам яхши биламиз. Эй Иброҳим, сен уни ўйлаб, безовта бўлма, биз, албатта, Лутга ва унинг аҳлига, яъни, унга иймон келтирганларга ҳалокатдан нажот берамиз.
«Магар унинг хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир», дедилар».
Чунки у хотин жиноятчи қавмнинг ёнини оларди, уларнинг жиноятларини инкор этмасди.
Иброҳим алайҳиссалом билан бўлган суҳбатдан сўнг фаришталар Лут алайҳиссалом томон жўнаб кетдилар.

ФАРИШТАЛАРНИ ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМ ҲУЗУРЛАРИГА КЕЛИШЛАРИ

Мазкур хушрўй йигитлар шаклидаги фаришталар Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳузурларига қандоқ қилиб меҳмон шаклида кириб келган бўлсалар Лут алайҳиссаломнинг ҳузурларига ҳам шундоқ ҳолда кириб келдилар. 
Бу ҳолатни «Анкабут» сурасида қуйидагича васф қилинади: 
«Элчиларимиз Лутга келишганида, у улар сабабли маҳзун бўлди ва келишларидан юраги сиқилди. Улар: «Сен хавфсирама ва маҳзун ҳам бўлма, албатта, биз сени ва аҳлингни қутқаргувчилармиз. Магар хотининг ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир». 
Лут алайҳиссаломнинг Аллоҳ юборган фаришталарни кўриб хафа бўлишларига сабаб бор эди. Аввалло, элчи-фаришталар навқирон, ҳуснли йигитлар қиёфасида келган эдилар. 
Қолаверса, Лут алайҳиссалом уларнинг элчи-фаришталар эканидан ҳали-ҳануз хабар топмаган эдилар. Ёш ва чиройли меҳмон йигитларга жиноятчи қавм тажовуз қилиб, мезбон Лут алайҳиссаломни шарманда этишлари мумкин эди. 
Шу сабабли Лут алайҳиссалом уларни кўриб маҳзун бўлдилар ва юраклари сиқилди.
Бу ҳолни сезган фаришталар у зотга тасалли бериб:
«Сен хавфсирама ва маҳзун ҳам бўлма», дедилар.
Улар Лут алайҳиссаломни хотиржам этиб, нима иш қилишларини айтдилар.
«...албатта, биз сени ва аҳлингни қутқаргувчилармиз», дедилар.
Яъни, шаҳар аҳолисининг ҳаммасини ҳалок қиламиз, аммо сени ва сенинг аҳлингни ҳалокатдан қутқарамиз
«Магар хотининг ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир», дедилар».
Яъни, у сенинг хотининг бўлса ҳам, ҳалок қиламиз.
Сўнгра фаришталар сўзларида давом этиб дедилар:
«Албатта, биз ушбу шаҳар аҳолиси бошига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан азоб туширгувчимиз», дедилар». (34 оят)
Аллоҳ таоло бу қавмни қилмишига яраша жазолади. 

ЖИНОЯТЧИ ҚАВМ ҲАЛОКАТИ

Жиноятчи қавмнинг жазоланиши қандоқ бошланганини «Қамар» сурасидаги ушбу ояти карима баён қилиб беради:
«Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар». 
Аввал ҳам айтилганидек, маълум ва машҳур бўлганидек, Лут қавми ўзларидан олдин ҳеч ким қилмаган қабиҳ жиноятни, эркакларнинг ўзаро жинсий алоқа қилиш жиноятини қилишга мубтало бўлган эди.
Бу борада иш шу даражага бориб етдики,
«Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар».
Жиноятчи қавм ўз Пайғамбарлари Лут алайҳиссаломдан у кишининг ҳузурларига меҳмон бўлиб келган ёш йигитларни фоҳиша иш қилиш учун ўзларига топширишни талаб қилдилар.
«Бас, кўзларини кўр қилдик».
Ана ўшанда Биз мазкур фоҳишачи қавмнинг кўзини кўр қилдик.
«Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар».
Аллоҳнинг амрига исён қилишнинг оқибати нима бўлишини билиб қўйсинлар.
Лут алайҳиссаломнинг хонадонларига ёш, хушрўй йигитлар билан баччабозлик қилиш ниятида у зотнинг уйларига ёпирилиб келган жиноятчи қавм меҳмонлари ўзларига топрилишларини талаб қилди. Пайғамбар алайҳиссалом қавмни бу жиноий мақсаддан қайтаришга кўп уриндилар, ҳеч фойда бермайди. 
Йигитлардан бири ташқарига чиқди ва баъзи бир ҳаракатлар қилди. Шунда фоҳишакор қавмнинг кўзлари кўр бўлиб қолди ва тумтарақай бўлиб, келган жойларига қайтиб кетиш учун йўл ахтариб қолишди. 
Ана шундан кейин меҳмонлар ўз ҳақиқатларини ошкор қилдилар:
Гап шу ерга етганда фаришталар ҳақиқатни ошкор қилдилар:
«Улар: «Эй Лут, биз Роббингнинг элчиларимиз, булар сенга ҳаргиз тега олмаслар. Бас, кечанинг бир бўлагида аҳлинг ила юргин ва сизлардан хотинингдан бошқа ҳеч ким ўгирилмасин. Чунки уларга етадиган мусибат у(аёл)га-да етгувчидир. Уларга тайин қилинган вақт, субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!» дедилар». (Ҳуд сураси 81 оят)
Ёш йигитлар камқувват, ўзларини ҳимоя қила олмайдиган меҳмонлар эмас, балки Аллоҳнинг элчилари-мазкур жиноятчи қавмни ҳалок қилиш учун юборилган қувватли фаришталар эди. 
Улар Лут алайҳиссаломга у киши мустаҳкам паноҳда-Аллоҳ таолонинг ҳимоясида эканликларини эслатдилар:
«Улар: «Эй Лут, биз Роббингнинг элчиларимиз, булар сенга ҳаргиз тега олмаслар».
Яъни, золим қавмдан ҳеч қўрқма, улар сенга ҳеч қачон заррача зарар еткиза олмайдилар. Буни сенга биз-Роббингни элчилари айтмоқдамиз, дедилар.
Сўнгра эса, у зот алайҳиссаломга қутулиш йўлини ўргатдилар:
«Бас, кечанинг бир бўлагида аҳлинг ила юргин ва сизлардан хотинингдан бошқа ҳеч ким ўгирилмасин».
Демак, кўрсатма бўйича Лут алайҳиссалом аҳлларини олиб, кечанинг бир бўлагида диёрларини ташлаб чиқишлари керак эди. Кечаси улардан ҳеч ким қолмай чиқиб кетиши керак эди. Тонггача улгуриш керак эди. 
Лут алайҳиссаломнинг аҳлидан фақат бир киши-у зотнинг хотинлари қолиб кетади. Ё чиқмай, шаҳарда қолиб ёки кетаётиб ўгирилиб ортда қолиб, балога гирифтор бўлишига Аллоҳнинг ҳукми чиққан эди.
Бунинг сабабини ояти каримада:
«Чунки уларга етадиган мусибат у(аёл)га-да етгувчидир», деб баён қилинмоқда. 
Шунинг учун у аёл қавм билан бирга ҳалок бўлади.
Бу аёл улуғ Пайғамбарнинг жуфти ҳалоли бўлишига қарамай, гуноҳкорлик қилгани учун золим қавмга қўшилиб ҳалок бўлишини Аллоҳ таоло ирода қилган эди. Ҳалок бўлиш вақти ҳам Аллоҳ таоло томонидан белгиланган.
«Уларга тайин қилинган вақт, субҳдир».
Эътибор ва мулоҳаза ила қараладиган бўлса, кўп ҳалокатлар субҳ вақтида юз бериши маълум бўлади. Бу пайтни Аллоҳ таоло баракали қилиб қўйган. Лекин гуноҳкор ва кофир қавмлар кечаси билан гуноҳ ишларни қилиб, айни тонг-субҳ чоғида ғафлат уйқусига кетган бўладилар.
«Субҳ яқин эмасми?!» дедилар».
Албатта, яқин.
«Амримиз келган пайтда у ўлкани остин-устун қилдик ва устидан кетма-кет сопол тошларни ёғдирдик.
Уларга Роббинг ҳузурида белги қўйилган эди ва улар золимлардан узоқ эмасдир». (Ҳуд сураси 82-83 оятлар)
Яъни, ўша золим қавм яшаган ўлкани ҳалок қилиш ҳақидаги
«Амримиз келган пайтда у ўлкани остин-устун қилдик».
Мазкур диёрнинг номи Садум бўлиб, ривоятларда келишича, Аллоҳнинг амри ила фаришталар Садумни борлигича кўтариб чаппа айлантириб қўйганлар. Яъни, ернинг остини устига айлантириб қўйганлар. Садум бутун аҳолиси ва бор-йўғи ила ер остига кўмилган. Фақиҳлардан, Лут қавмининг жиноятини қилганларни, яъни, баччабозлик ила шуғулланганларни ётқизиб туриб устидан деворни йиқитиш керак, деганлар ва бу ҳукмларига айнан шу ҳолатни далил қилиб келтирадилар.
Аллоҳ таоло яратган соф инсоний табиатга тамоман зид иш қилган бундай нобакорларга бу ҳам оз. Шунинг учун Аллоҳ таоло:
«ва устидан кетма-кет сопол тошларни ёғдирдик», демоқда.
Яъни, Садум остини устига қилиб туриб, яна устидан кетма-кет сопол тошлар ёғдирдик. Биз «сопол» деб таржима қилган маъно оятда «сажжил» лафзи ила келган. Бунинг маъносини бир сўз билан англатиб бўлмайди. Луғат уламолари бу сўзнинг маъноси ҳақида лойи қаттиқ қотиб қолган тош, ҳам деганлар. Баъзи уламоларимизнинг баён қилишларича, Лут қавми истиқомат қилган диёрлар беш шаҳар-қишлоқдан иборат бўлган, уларнинг каттаси Садум деб номланган. Аллоҳ таоло уларнинг барчасини остин-устин қилиб ташлаганидан сўнг, устидан лойи қотиб қолган тош ёғдирган.
«Уларга Роббинг ҳузурида белги қўйилган эди».
Яъни, тошларга белги қўйилган эди. Уламоларимиз айтишларича, ким ўлиши керак бўлса, ўша одамнинг исми ёзилган тош унга тегиб ўлдирар экан. Ўлка остин-устин қилинганида ўлмай тирик қолганларни ўша тошлар қувиб етиб уриб ўлдирган.
«ва улар золимлардан узоқ эмасдир».
Яъни, тошлар золим қавмларга жуда яқиндир. Золимлар у тошлардан қочиб қутула олмаслар.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳи ушбу тош билан ўлдирилганларни ҳужжат қилиб, Лут қавми амалини қилганларнинг ҳукми, олдин баланд жойдан улоқтириб, кейин тошбўрон қилишдир, деганлар.
Машҳур муҳаддислар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Кимни Лут қавмининг амалини қилаётган ҳолда топсангиз, қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдиринг», деганлар.
Шу ерга келганда Иброҳим алайҳиссалом, Лут алайҳиссалом ва у кишининг қавми қиссаси охирига етади. Бу қисса ҳам, аввалгиларига ўхшаб, ваъз-насиҳат ва ибратларга бой. 
Шунингдек, унда осий, гуноҳкорларга эслатма, таҳдид бор.
Мулоҳаза қилсак, бу қиссада аввалги қиссаларга ўхшаб гап бевосита иймон ҳақида, Пайғамбар, унга келган илоҳий ваҳийни инкор қилиш ва унинг оқибатлари ҳақида бормайди. Балки, иймонсизлик туфайли жамиятда тарқаладиган ижтимоий касаллик ва унинг оқибатлари ҳақида айтилади.
Бу касалликлар ҳам иймонсизлик оқибатида, Аллоҳнинг амрига, Пайғамбарининг кўрсатмаларига юрмаслик оқибатида келиб чиқаётган эди. Аллоҳ таоло уларни хоҳлаган пайтда ҳалок қилиши мумкинлигини эслатиб қўймоқда.




 Ҳизр алайҳиссалом ҳақида 

Хизр а.с тўгрисида гаплар нихоятда кўп, бу гапларнинг ичида хакикатга якинидан хакикатга узоклари кўп. Кўпчиликнинг ичида Хизр а.с абадий бир зот бўлиб, у киши кимга кўринса, кимга назарлари тушса ўша банданинг хохлаган нарсасини ёрдам берар эканлар, Хизр а.снинг бош бармокларининг суяги йўк экан, фалон ерда пистончига кўринган эканлар, ундок бўлган экан, бундок бўлган экан каби гаплар нихоятда кўп. 

Бундай гапларнинг тез-тез кўзгалиб туриши, таркалиб туриши, кўпчиликдан уламоларга ушбу саволга ўхшаш саволларнинг берилиши хам хаммага маълум. 
Уламоларимиз мулохаза киладиларки, Хизр а.с тўгрисидаги саволлар, миш-мишлар, гап-сўзлар одамларда бир зумда бойиб кетиш, бир зумда ўз мушкулотларини хал килиб олиш ва шунга ўхшаган харакатсиз, тезрок максадига эришиш кайфияти таркалган пайтда, ривожланган пайтда кўпаяди. 
Ана шу муаммоларни ечиш ёки максадига осонлик билан эришиш иштиёкидаги кишилар Хизр а.с ни излаб коладилар. 
Хизр а.с тўгрисида уламоларимиз хам кўп тортишганлар. Бу саволдаги каби «Хизр а.с бўлганмилар?» каби савол жуда кам учрайди, чунки бўлганлари тўгрисида хеч кандай ихтилоф йўк. Хизр а.с бўлганлар, у киши хакида кисса Куръони Каримнинг «Кахф» сурасида келган. 
Бу киссани муфассир уламоларимиз «Мусо а.с ва солих банда киссаси» деб атайдилар. Чунки Куръонда Хизр а.с «Хизр а.с» номи билан аталмаган балки «солих банда» деб атаган. Ана шу киссада Мусо а.с бир куни Бани Исроил ичида ваъз-насихат, маъруза килиб турганларида кишилардан бири «Эй Мусо, дунёда сиздан хам билимдонрок одам борми?» деган саволни беради. Шунда Мусо а.с жавоб бера олмай бир оз ўйланиб коладилар. Мана шу холатдан кейин Аллох субхану ва таоло «Хар бир билувчининг устидан билувчирок бордир» деган хабарни бериб, Мусо а.с га у кишидан кўра билимдонрок одам борлиги, уни излаб топиш зарурлиги, топгандан кейин у кишидан баъзи бир нарсаларни ўрганишларини хабарини беради. 
Ана шундан кейин Мусо а.с хизматчи йигитлари билан бирга озик-овкатларни олиб йўлга чикадилар ва Аллох айтган жойда халиги солих бандани излаб топадилар ва ўша ерда Мусо а.с «Аллох ўргатган нарсалардан менга ўргатгин» деб илтимос киладилар. Солих банда «Лекин менинг шартларим кийин, бунга сабр килишинг керак, чидашинг керак» дейдилар. Мусо а.с сабр килишга ваъда берадилар. 
Улар сувнинг бўйида туриб гаплашган бўладилар, кемага чикилади, кетаётиб солих банда кемани тешиб кўяди. Шунда Мусо а.с сабр кила олмай «Бизга яхшилик килган, сафаримизда ёрдам берган, сувдан ўтказиб кўяётган одамнинг кемасини нимага тешасиз, нимага унга зарар етказасиз» деган маънода эътирозли савол берадилар. Шунда солих банда «Мен сенга сабр кила олмайсан демаган эдимми» дейди. Мусо а.с узр сўраб, бундан кейин бесабрлик килмасликка ваъда берадилар. Курукликка чикиб кетаётсалар бир тўп болачалар ўйнашаётган экан. Шу болаларнинг ичидан бир ўгил болани чакириб халиги солих банда бир уриб ўлдириб кўяди. Мусо а.с яна чидай олмасдан «Бегунох болани нимага ўлдирдингиз?» деган эътирозли саволни беради. Солих банда «Мен сенга сабр кила олмайсан демаган эдимми» деб яна айтади. 
Шунда Мусо а.с «Энди яна бир бор узр сўрайман, бундан кейин шартни бузсам айб ўзимда бўлади» деган гапни айтадилар. Ана ўша вокеадан кейин бир ерга борадилар, у ернинг ахолисидан таом сўрайдилар, ўзларининг мусофир эканликларини айтадилар. Лекин у жойнинг ахолиси мехмон килмайди, таом бермайди. Чарчаб-хориб, шахарнинг ташкарисига чикиб ўтирганларида кўзлари бир йикилиб кетай деб турган деворга тушади. Солих банда туриб Мусо а.с ни хам чорлаб халиги деворни йикитиб, кайта уриб кўядилар. 
Шунда Мусо а.с яна сабр косалари тўлиб «Кизик одам экансиз, хеч бўлмаса шу деворларини уриб кўйганимизга хак сўрасангиз бўлар эди» дейди ва солих банда «Энди хаддинг битди, энди сен мен бу ишларни нима учун килганимни хакикатини билгин» деб ўтган уч ходисанинг хикматини баён килиб берадилар. 
«Биринчиси: кемани тешишга боис, ўша куни подшохнинг буйруги чиккан эди, буйрукка биноан хар бир бутун кемани давлат ихтиёрига олиниши лозим эди, кемачининг шу кемасидан бошка ризку-рўз топишга воситаси йўк эди, шунинг учун кемани тешиб, айбдор килинди, токи кема ўша камбагал одамнинг мулки бўлиб колсин, подшохликка ўтмасин, тешик бўлса хам шу кемадан фойдаланиб бола-чакасини бокишга, оиласини тебратишга маблаг топиб турсин. Сиртдан караганда зарарли нарса бўлиб кўринади, лекин аслида кемачи учун фойдали иш килинган. 
Уриб ўлдирилган бола бўлса катта бўлганида кофир бўлиб, осий бўлиб, ота-онасига ор-номус келтирадиган, кулфат, мусибат келтирадиган бўлиши керак эди. Лекин Аллох таоло уларга ахли солих бўлганлари учун бу келажакда безори бўладиган боланинг ўрнига яхши бола беришни ирода килди, ва бу болани кичиклигидаёк ўлдириб кўйди, кейин уларга яхши фарзандларни ато килди. 
Девор ходисасига келинганда эса деворнинг остида икки етим боланинг хазинаси кўмилган эди. Уларнинг отаси ахли солих бўлган эди. Шунинг хурматидан етим болалар вояга етгунича уларнинг хазинасига бегоналарнинг кўзи тушмаслигини ирода килган Аллох деворни бузиб, кайта уриб кўйишга амр килди». 
Мана шу кисса тафсилоти билан Куръони Каримда келган. Лекин аввал айтганимиздек, Мусо а.сга устоз бўлган зотни Куръони Карим «Хизр» деб атамаган, балки «солих банда» деб атаган. Ана шу оятларнинг тафсирида Имом Бухорий келтирган ривоятда солих бандани «Хазр» деб аталади, биз «Хизр» деб ўрганиб колганмиз. Ана шундан Хизр а.с борлиги, Куръонда «солих банда» номи билан эсга олинганлиги ва сахих хадисларда «Хизр» номи билан танилганликлари, машхур бўлганликлари келиб чикади. 
Кишилар мана шу киссадан «Хизр а.с Мусо а.с дан кейин яшаб колди, Ийсо а.с ни хам кўрдилар, ундан кейин Мухаммад а.с даврларида хам яшадилар ва хозир хам яшамокдалар» деган гапни айтадилар ва у кишининг бархаётлиги Киёмат кунигача давом этади» дейдилар. 
Ва аввалги айтиб ўтганимиздек, турли киссаларни, деди-дедиларни, ривоятларни келтирадилар. Лекин ўшаларга карасак хеч ким «Хизр а.с менга кўринди, мен Хизр а.с.ман деб айтди, менга фалон нарсани килди» деган хеч кандай ривоят йўк. Балки ривоятларнинг кўплари «фалончига кўринган эмиш, пистончига ундок килган эмиш, яна бировга бундок килган эмиш» деган миш-мишлардан иборат, аник хабарга асосланган бирон нарса йўк. 
Ана шунинг учун кейинрок баъзи бир ёлгон гаплар тўкилганлиги хам бор. «Хизр а.с борлар, доим бўладилар, одамларга кўриниб туради» деган уламоларимиз хам бор. Бу гапни кўпрок ахли тасаввуфлар айтишади. Лекин очик-ойдин Хизр а.с нинг бархаёт эканликлари, Киёматгача бокий колишлари ва одамларга кўриниб туришлари тўгрисида на Куръонда, на Хадисда, на мўътамад уламоларнинг илмий бахсларидан далил келтира олмайдилар. 
Агар мабодо хозирги кундаги баъзи бир кишилар далил келтиришаётган бўлса хам, у далиллар нотўгри, тўкима, заиф хадислардан олинганлиги маълум. 
Бу хакида «Алманорул мунис фил хадисис сахихил вал заиф» деган китобда очик-ойдин илмий бахслар келган. Ана шу китобда Хизр а.с тўгрисида бир ривоятни зикр килиб, уни нотўгри эканлиги исбот килинган. Эмишки, Расулуллох с.а.в масжидда турган эканлар ортларидан бир гап эшитиб колибдилар. Одамлар бориб карашса ўша гапирган одам Хизр а.с эмишлар. 
Иккинчи бир тўкима, ёлгон, хадис бўлмаса хам хадис деб аталган нарсада «Хизр ва Илёс а.с лар хар йили учрашиб турадилар» деган хадис бор. 
«Арафотда Жиброил, Микоил ва Хизр а.с учрашиб туради» деган тўкима хадис бор. Буларнинг хаммаси тўкима эканлиги, асоссиз эканлиги, мўтаъмад, эътиборли хадис олимлари томонидан фош этилган. Иброхим ал-Харбий р.а дан «Хизр а.с доимо бархаёт эмишлар, бокий эмишлар» деган гап бор, нима дейсиз бу тўгрисида» дейилганида, одамларнинг ичига бундай гапни шайтон илко килган-ташлаган, бу шайтоннинг гапидир» деган жавобни берганлар. Буюк ватандошимиз, мухаддисларнинг имоми, мўминларнинг хадис бўйича амири Имоми Бухорийдан Хизр а.с ва Илёс а.с хакида сўраб, «уларнинг икковлари тирикмилар» деб савол берилган экан. Шунда Имоми Бухорий хазратлари мархамат килиб: «Бу кандок бўлиши мумкин, батахкик Набий с.а.в «Ла ябко аъла расими ати санатин мин ман хувал явма аъла зохирил арзи ахадун» деганларку деган эканлар. Яъни бу билан Имоми Бухорийнинг ўзлари ва Имоми Муслим ривоят килган бир хадисни Хизр а.с ни бархаёт эмасликларига, ва у киши Киёматгача бокий колмасликларига далил килиб келтирган эканлар. Бу хадиснинг маъноси шуки: «Янги юз йил кирганда, яъни бир аср бўлганда ер юзида турган кишилардан бирортаси колмайди» деган эканлар. Бу сахих хадис, Пайгамбар с.а.в дан келган хадис, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят килган хадис. Демак, юз йилнинг ичида бирор киши колмайди деган бўлсалар, ўша хадис айтилганидан бери неча марта юз йиллар ўтиб кетди, ким колиши мумкин? Хизр а.с кандок килиб колишлари мумкин? 
Унда Расули Акрам а.в нинг хадислари нотўгри бўлиб чикади-ку, агар у киши коладиган бўлсалар, тирик бўладиган бўлса» деган эканлар Имом Бухорий. 
Бошка катта уламолар хам Хизр а.с нинг бархаёт эмасликларига, у кишини Киёматгача бокий колишлари мумкин эмаслигига «Анбиё» сурасидан далил келтирадилар: «Сендан олдин Биз хеч бир башарга абадийликни килганимиз йўк. Агар сен ўладиган бўлсанг, улар абадий колурларми?» деган оят. Мана шу оятда хеч ким абадий колиши мумкин эмаслиги таъкидланмокда. Модомики, Мухаммад с.а.в вафот этар эканлар, Аллохнинг афзал махлуки, Аллохнинг афзал Пайгамбари, барча пайгамбарларнинг сарвари вафот этар эканлар, бошкаларнинг колиши мумкин эмас. 
Ахли Сунна ва-жамоатнинг кўзга кўринган уламолари яна бир далилни келтирадилар, бу далил нихоятда кучли далил хисобланади: Агар Хизр а.с бардавом хаёт бўлсалар, Киёмат кунигача бокий колсалар бизнинг Пайгамбар с.а.в нинг хузурларига келишлари керак эди, у кишига иймон келтиришлари керак эди, у кишига байъат килишлари керак эди, у зоти бобаракотдан таълим олишлари керак эди ва бирга харакат килишлари лозим эди. Бу ишларнинг килинмаганлигининг ўз Хизр а.с нинг бархаёт эмасликларига далилдир. 
Хизр а.с нинг бархаёт эмасликларига далиллардан яна бири - Бадр уруши куни Пайгамбар с.а.в Аллох таолога илтижо килиб, тазарру килиб килган дуоларида «Аллохумма ин тахлик хазихил асабату ла туъбадифул арзи» деганлар. «Эй Аллохим, агар мана шу тўп одамлар халокатга учраса, Сенга ер юзида ибодат килинмас», деганлар. Яъни ўзлари билан душманга карши жанг килишга хозирланиб турган 313 кишини кўрсатиб туриб, Аллохи таолонинг пайгамбари юкоридаги гапларни айтганлар. Ана ўша 313 кишилик Бадр урушининг катнашчилари исмлари, оталарининг исмлари, кабилаларининг исмлари билан сийрат китобларимизда бирма-бир эслаб ўтилганлар, ёзилганлар. Ана ўшаларнинг ичида Хизр а.с йўклар. У киши ташкарида турсалар, Набий бўлсалар, солих банда бўлсалар, Аллохга ибодат килиб турсалар, Пайгамбаримиз ва 313 кишилик гурух халокатга учрасалар, «Ер юзида Аллохга ибодат киладиган колмайди» дейишлари мумкин эмас эди. 
Бас, мана шу нарсаларни ўйлаб кўриш керак бўлади. Хизр а.с башар бўлсалар абадий бархаёт бўлишлари мумкин эмас. 
Уламоларимиз дейишади: «Агар у киши абадий бархаёт дейдиган бўлсак, Куръони Каримнинг оятларини инкор килган бўламиз. Чунки Куръонда Аллох таоло: «Биз сендан олдин башарга абадийликни килганимиз йўк. Агар сен вафот этсанг, ўлсанг улар абадий колурларми?» деб турибди. 
Аллох таоло бошка бир оятда «Хар бир жон ўлим шаробини тотгувчи» деяпти, ана шу оятларга хилоф бўлиб колади. 
Агар «Хизр а.с бархаётлар, Киёматгача бокийлар» дейдиган бўлсак юкорида зикр килинган хадиси шарифларга хилоф бўлиб колади» дейди уламоларимиз. Агар аввалда айтганимиздек, Хизр а.с доимий тирик бўлсалар Пайгамбар с.а.в хузурларига келиб байъат килишлари, имон келтиришлари лозим эди. 
Мана шу лозимликни Пайгамбар с.а.в ўзларининг бошка бир хадисларида баён килганлар. Бу хадисни Имом Ахмад ибн Ханбал р.а, улуг сахобий Жобир ибн Абдуллох р.а ривоят килганлар: «Пайгамбар с.а.в : Аллохга касамки, агар Мусо хозир тирик бўлса менга эргашишдан бошка нарса килиши мумкин эмас» дедилар. Уламоларимиз айтадиларки, тасаввур килайлик, Хизр а.с пайгамбар эканлар, лекин пайгамбар бўлганларида хам Мусо а.с дан афзал бўлишлари мумкин эмас. Мусо а.ски Расулуллох а.с га эргашишлари лозимки, хадисга биноан, Хизр а.с нинг келиб эргашишлари лозим ва лобуд бўлган. 
Мана бу нарсани яхши ўрганишимиз керак. Агар Хизр а.с валий бўлсалар унда хам келишлари керак эди. Чунки Абу Бакрдек улуг валий инсонлар Расулуллохга эргашганлар, у кишига уммат бўлганлар. Мана шу маъноларни айтиб уламолар, мухаддислар, фукахоларнинг кўплари «Хизр а.с бархаёт» деган гаплар заиф эканлиги, уларни ривожлантиришнинг фойдаси йўк эканлигини айтадилар. 
«Хизр а.с набий бўлганмилар, валий бўлганмилар» деган саволга ихтилофли бўлганлиги учун икки хил жавоб берилган: баъзилари валий десалар, бошкалари набий деганлар. Лекин «набий» деганларнинг гаплари кучли бўлади, чунки ўша Хизр а.с киссасида келган оятларда, Хизр а.с тилидан, сураи «Кахф»да : «Мен буни ўзимча килганим йўк» дейилган гап бор. Демак, ўзича килмаган бўлса Аллох таолодан вахий келган бўлади, ана ўша вахийга эргашиб килган бўладилар, вахий келган одам эса албатта набий бўлади.

 

 

 

 

 

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов