"."
Меню

Рамазон фазилатлари

Рамазон маърузалари...

Росулуллох (сав) хижратлари    

Сурока ибн Молик розияллохи анху  

Сумома ибн Усол розияллохи анху  

Абу Дардо розияллохи анху  

Масжидлар хакида  

Жумъа маърузаси  

 

 

Абдуллох домла...

Жумъа маърузаси 

 

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) нияти:

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъла. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Аллох таоло учун Рамазон ойининг рўзасини субҳдан кун ботгунча тутмоқликни холисона ният қилдим.

 

Ифторлик (оғиз очиш) нияти: 

Аллоҳума лака сумту ва бика аманту ва алайка таваккалту ва ала ризқика афтарту, фағфирлий ма қаддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар

Маъноси: Эй бор худоё, ушбу рўзани фақат сен учун тутдим ва сенга имон келтирдим ва сенга таваккал қилдим ва сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим, эй гунохларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират  қилгин ва ярлақагин.                         

 

Рамазон фазилати хақидаги маърузалар... 

                                               

Абдуллох домла - Рамазон фазилати хақида...

 

 

Абдували домла - Рўза хақида... 

  

 

Муродил домла - Рамазон ойи...

 

 

Махмуд домла - Рўза хақида

 

Рамазон  хақида хадислар...

 

1-боб. Рамазонда рўза тутмоқнинг фарз эканлиги ҳақида

Бу хусусда Аллоҳ таоло бундай дейдир:

 «Эй мўъминлар! Сизлардан аввал ўтган бандаларга фарз қилингани янглиғ, сизларга ҳам рўза тутмоқ фарз қилинғайдир. Шоядки, сизлар тақво қилсангизлар!»

 

Талҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Бир бадавий сочлари тўзиган ҳолда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди: «Ё Расулуллоҳ! Менга хабар берингиз, Аллоҳ менга қайси намозларни фарз қилган?» Жаноб Расулуллоҳ: «Бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилган, бироқ бунга қўшимча тарзда хоҳлаганингча нафл (ихтйёрий намоз) ўқимоғинг мумкин».— деб жавоб бердилар. Бадавий: «Хабар берингиз, Аллоҳ менга қайси рўзани фарз қилган?»— деб сўради. «Рамазон ойининг рўзасини тутмоқни, бироқ бунга қўшимча тарзда бир оз нафл рўза тутмоғинг мумкин»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ. У яна сўради: «Хабар берингиз, Аллоҳ менга нималар учун закот бермоқни фарз қилган?» Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга исломда закот бириладирган моллар қайсилар ва улар қайси миқдорга етганда қанчадан ва кимларга берилиши ҳақида хабар бердилар. Бадавий: «Сизни мукаррам қилган худо ҳаққи-ҳурмати, қасам ичиб айтурменким, Аллоҳ менга фарз қилган амали солиҳларни кўпайтирмасман ҳам, камайтирмасман ҳам»,— деди. «Агар бул киши қавлида мустаҳкам бўлса, нажот топғусидир (ёким «жаннатга киргайдир»,— дедилар шекилли)»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ».

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутар эрдилар ва бошқаларни ҳам шул куни рўза тутмоққа буюрар эрдилар. Рамазон ойининг рўзаси фарз қилингандан сўнг, Муҳаррам ойида тутадирган рўзани тарк этдилар».

Абдуллоҳ ибн Умарнинг ўзлари ҳам Рамазонда рўза тутмоқ фарз қилингандан кейин Муҳаррам ойида рўза тутмоқни тарк этдилар. Аммо, нафл рўза Муҳаррамнинг ўшгачи кунига тўғри келса, тутар эрдилар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо айтадирлар:

 «Жоҳилия даврида (яъни, исломдан аввал) Қурайш қавми Муҳаррамнинг ўнинчи куни рўза тутар эрди. Сўнг (яъни, ислом дини барпо бўлгандан сўнг), Жаноб Расулуллоҳ Рамазонда рўза тутмоқни буюриб: «Хоҳлаган киши Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутсин, хоҳламаган киши тутмасин»,— дедилар».

 

2-боб. Рамазон ойи рўзасининг фазилати ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб айтганлар: «Рўза (тутмоқлик) дўзах ўтидан асровчи воситадир! Бинобарин, рўза тутган киши ҳақорат сўзларини тилга олмасин, сўзлашганда бақирмасин, бировни масхара қилмасин! Агар бирор киши рўзадор бирлан уришса ёким уни ҳақорат қилса, рўзадор икки бор: «Мен рўзамен», десин! Аллоҳга қасамёд қилиб айтурменким, рўзадорнинг оғзидан келган бўй, Аллоҳ наздида мушк-анбар бўйидан ҳам хушбўйроқдир, чунким Аллоҳ таоло: «Рўзадор мени деб еб-ичмас ва мени деб рўза тутар, бинобарин унинг мукофотини ўзим берғайдирмен ва ҳар бир яхшилиғи эвазига мендан ўн баробар мукофот олғусидир»,— дейдир».

 

3-боб. Рўза тутмоқлик гуноҳлар учун каффорат (гуноҳларни ювгувчи восита) бўлиши ҳақида

 

Абу Воил разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Умар разияллоҳу анҳу: «Ким Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фитна тўғрисида айтган ҳадисларидан бирортасини эслай олур?»—деб сўрадилар. «Мен шундай ҳадисни эшитганман, — дедилар Ҳузайфа, — Жаноб Расулуллоҳ: «Кишининг оиласига, молу дунёсига берилиб ҳамда қўшнисига тенглашғайман деб, бандачилик қилиб, йўл қўйган хатоларини унинг ўқиган намози, тутган рўзаси ва қилган садақаси ювгайдир, яъни каффорат бўлғайдир»,— деганлар». Ҳазрат Умар: «Мен бундай фитна тўғрисида сўраётганим йўқ, мен денгиз тўлқинларидек мавжланиб келадирган энг катта фитналар тўғрисида сўрамакдамен»,— дедилар. «Ундай фитна сизнинг даврингизда чиқмағайдир, чунким унинг эшиги, яъни, чиқадирган жойи қулфлангандир»,— дедилар Ҳузайфа (Ул киши «эшик» деганда Ҳазрат Умарнинг ўзларини назарда тутдилар, чунким Ҳазрат Умар давлатда фитнага йўл қўймовчи шахс — халифа эрдилар). «Мазкур эшик фитнага очиб берилғайдирми ёки синдирилғайдирми?»—деб сўрадилар Ҳазрат Умар. Ҳузайфа: «Синдирилғайдир»,— дедилар. Ҳазрат Умар: «Фитнани тўсиб қололмаган эшик синдирмоққа лойиқдир, чунким очилса, уни қиёматгача беркитиб бўлмас»,— дедилар. Биз Масруққа: «Ҳузайфадан сўрағил-чи, Ҳазрат Умар ўша фитна эшигини билғайдирларми?»—деб айтдик. «Билғайдирлар! Тундан кейин тонг келмоғини аниқ билганларидёк, буни ҳам аниқ билғайдирлар»,— деб жавоб бердилар Ҳузайфа».

 

4-боб. Рўза тутувчиларнинг жаннатга Раййон номли махсус эшик орқали киришлари хусусида

 

Саҳл разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Жаннатда Раййон номли бир эшик бордир,— дейдилар Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам,— бул эшикдан рўзани канда қилмай тутганларгина кирғайдирлар, холос. Қиёмат куни «Рўзадорлар қани!» деб нидо қилинғайдир. Шунда, улар ўринларидан туриб мазкур эшикдан киришғайдир. Сўнг, эшик ёпилғайдир. Улардан бошқа бирорта одам бу эшикдан кира олмас».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки Аллоҳ йўлида нимаики бўлса ҳам, бир жуфтдан (икки динор, икки дирҳам, икки кўйлак, икки дўппи) эҳсон қилса, жаннат эшикларидан «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу қилган ишинг хайрлик ишдир!» деб ичкарига даъват қилйнғайдир. Кимки намозхонлардан бўлса, намозхонлар кирадирган эшикдан, кимки жиҳод қилганлардан бўлса, жиҳод қилганлар кирадирган эшикдан, кимки рўза тутган бўлса, Раййон номли эшикдан, кимки эҳсон қилганлардан бўлса, эҳсон қилганлар кирадирган эшикдан чақирилғайдир»,— дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу сўрадилар: «Отам-онам фидойингиз бўлсин, ё Расулуллоҳ! Бир эшикдан кирадирган бўлганимдан кейин, ҳамма эшикдан чақирилмоғимнинг не ҳожати бордир? Ҳамма эшиклардан чақирилғайми?». Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа»,— деб жавоб бердилар, сўнг: «,Мен сизни ҳамма эшикдан чақириладиган бандалардан бўлмоғингизни истағайдирмен!» — дедилар».

 

5-боб. Рамазонми ё Рамазон ойими? «Ундай деса ҳам бўладир, бундай деса ҳам бўладир»,— деган киши ҳақида

 

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 «Рамазон рўзасини Рамазон ойи келмасдан бурун тутмангиз!» — деб айтганлар.

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар Рамазон ойи кирса, жаннатнинг эшиклари очилғайдир»,— деб айтганлар»,— дейдилар.

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар Рамазон кирса, осмон эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилғайдир ҳамда шайтонлар кишанланғайдир»,— деганлар».

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу:

 «Мен Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Рамазонда осмонда ойни кўрганингиздан кейингина рўза тутмоқни бошлангиз, Шаввол ойи киргач, рўза тутмоқни бас қилингиз. Агар ойни булут тўсиб қўйган бўлса-ю, сиз уни кўра олмасангиз, унда Шаъбон ойининг ўттиз кунини тўла ўтказиб, сўнг рўза тутингизлар!» — деганларини эшитганман»,— дейдилар.

 

6-боб. Кимки Рамазон рўзасини иймон-эътиқод билан, қаноат ва ишонч билан, яхши ният қилиб тутса...

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик қилишда ҳаммадан ҳам сахийроқ эрдилар. Хусусан, Рамазон ойида, Жаброил алайҳиссалом бирлан учрашганларида, яна ҳам саховатлари ошиб кетғай эрди, чунки Жаноб Расулуллоҳ то Рамазон тугагунча, кечалари Жаброил алайҳиссалом бирлан учрашиб, Қуръонни ўқиб берар ва ўзларини имтиҳон қилдирар эрдилар. Ҳамиша ул Жаноб, Жаброил алайҳиссалом ила учрашсалар, яхшилик қилишга бўлган саховатлари кучли шамолдан ҳам тезлашиб кетар эрди».

 

7-боб. Кимки рўзада ёлғончилигини қўймаса ва Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтмаса...

 

Кимки ёлғон сўзламоқни тарк этмаса ва Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтмаса, рўза тутиб, емай-ичмай қўйгани бирлан рўзаси қабул бўлмағайдир. Аллоҳ унга раҳмат назарини ташламағайдир.

 

8-боб. Рўза тутган кишини ҳақорат қилишса «Мен рўзадорман», деб айтадирми?

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Аллоҳ таоло: «Бандаларимнинг одамлар кўзи тушгулик барча қиладирган ишлари (намоз ўқимоқлари, хайр-эҳсон қилмоқлари, закот бермоқлари) ўзлари учундир, тутадирган рўзалари эрса, мен учундир (Худо учун бўлмаганда эрди, яширинча еб-ичиб олмоқ мумкин эрди, чунким уни ҳеч ким кўрмағайдир), бинобарин, унинг мукофотини ўзим берғайдирмен»,— дейдир. Рўза дўзах ўтидан сақловчи воситадир, агар сизлардан бирортангиз рўзадор бўлсангиз, гуноҳ бўладирган сўзларни сўзламангиз, биров бирлан жанжаллашмангиз, агар биров ҳақорат қилса ёким уришса, мен рўзадормен, деб айтингиз. Аллоҳга қасам ичиб айтурменким, рўзадорнинг оғзидан келадирган бўй Аллоҳнинг наздида мушкдан ҳам хушбўйроқдир! Рўзадор икки бор хурсанд бўлур, бири — оғиз очганда (яъни, ифтор қилганда), иккинчиси — рўза тутиб, ёруғ юз бирлан Аллоҳга йўлиққанда!»

 

9-боб. Зино қилмоқдан қўрққан кишининг рўза тутмоқлиги ҳақида

 

Алқама ривоят қиладирлар:

 «Мен Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу бирлан бирга кетаётган эрдим. Шунда Абдуллоҳ: «Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга бўлганимизда, ул Жаноб: «Кимки уйланмоққа қодир бўлса, уйлансин, чунким уйланмоқ киши кўзини номаҳрам аёлларга қарамоқдан, уни ношаръий жинсий алоқа қилмоқдан сақлағайдир. Агарда кимки уйланмоққа қодир бўлмаса, рўза тутсин, чунким рўза рўзадорнинг шаҳватини (аёлга бўлган рағбатини) кесгувчидир!» — дедилар».

 

10-боб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Рамазон ойида янги ой чиққач (кўрингач), рўза тутингиз, Шаввол ойида янги ой чиққач, рўза тутишни бас қилингиз!» деганлари ҳақида

 

Сила разияллоҳу анҳу:

 «Кимки шак куни рўза тутса, Абу-л-Қосим (Жаноб Расулуллоҳни шундай деб ҳам аташар эрди) саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларида осий бўлибдир!» — деганлар.

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳақида бундай деганлар: «Рамазон ойида янги ой чиққанини кўрмагунингизча, рўза тутмангиз, Шаввол ойида ҳам янги ой чиққанини кўрмагунингизча, рўза тутмоқни тўхтатмангиз. Агар булут ойни тўсиб турган бўлса, Шаъбон ва Рамазон ойларини тўлиқ ўттиз кун, деб ҳисоблангиз».

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдирлар: «Шаъбон ойи йигирма тўққиз кун, лекин Рамазонда янги ой чиқмагунча рўза тутмангиз, агар булут ойни тўсган бўлса, Шаъбон ойини ўттиз кун қилиб тўлдириб, кейин рўза тутишни бошлангкз».

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Тепамизда турган ой», деб кўрсатдилар-да, мана бундай, мана бундай қилиб, икки муборак қўлларининг бармоқларини ёзиб, икки бор ишора қилдилар, бу эрса йигирма сонини билдирғайдир. Кейин, бошмолдоқларини тик қилиб, иккинчи қўлларининг кафти бирлан уни олиб ташлагандек ҳаракат қилдилар, бу эрса, тўққизни билдирғайдир, жами йигирма тўққиз бўлур».

 

Умму Салама разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ой ўз аёлларига яқинлик қилмағайман, деб қасам ичдилар (Шариатда бундай қасам бор, унинг номи «ийло» дейилур). Йигирма тўққиз кун ўтгандан сўнг, аёллари олдига кирдилар. Шунда, ул кишидан: «Сиз бир ой кирмағайман, деб қасам ичган эрдингиз-ку!» — деб сўраганимда, «Тепамиздаги ой йигирма тўққиз кундир»,— дедилар».

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ой ўз аёлларига яқинлик қилмағайман, деб қасам ичдилар, ўша пайтда муборак оёқлари чиққан эрди. Бир хонада йигирма тўққиз кун турдилар, сўнг хонадан чиқиб, аёллари олдиларига кирганларида, «Ё Расулуллоҳ, бир ой яқинлик қилмағайман, деб қасам ичган эрдингиз-ку!» — деб айтишди. Шунда, Расулуллоҳ: «Бу ой йигирма тўққиз кундир»,— дедилар».

 

11-боб. Иккала ҳайит ойларининг кунлари тенг бўладир

 

Имом Бухорий:

 «Башарти иккала ҳайит ойларининг кунлари (ўттиз кундан) кам бўлганда ҳам, савоби тўлиқдир, иккала ой ҳам бараварига кам келмоғи мумкин эрмас!» — дейдирлар.

 

Абдурраҳмон ибн Абу Бакра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки ой бир хил, улар ўттиз кундан кам бўлмағайдир, бири — Рамазон ойи, иккинчиси — Зулҳижжа ойидир»,— дейдирлар».

 

12-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Биз ёзмағаймиз ҳам, ҳисобламағаймиз ҳам», деганлари ҳақида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўпчилигимиз уммий (ўқимоқ ва ёзмоқни билмайдирган) жамоадирмиз. Шул сабабдан, биз араб жамоаси ёзмоқни ҳам, юлдузларга қараб ҳисобламоқни ҳам ва уларнинг қай тартибда ҳаракат қилмоғини ҳам билмасмиз, бунинг ўрнига қиладирган ибодатларимизнинг вақтларини шундоқ аниқ ва кўзга кўринадирган қилиб белгиладикким, бу белгиларни билишда ва ҳисоб-китоб қилишда уммийлар ҳам, бошқалар ҳам бирдир»,— деб, икки муборак қўлларининг бармоқлари ила мана бундай ва мана бундай қилиб, бир гал йигирма тўққиз ва бир гал ўттиз рақамини кўрсатдилар».

 

13-боб. Рўзани, ҳар эҳтимолга қарши, бир-икки кун илгари тутмаслик ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алаиҳи ва саллам: «Ҳеч ким эҳтиёт юзасидан Рамазондан бир ёким икки кун илгари рўза тутмасин, рўзани Рамазонда янги ой чиққанини кўриб, сўнг тутсин, аммо ҳафтанинг маълум кунлари доимо нафл рўза тутиб юрган одам рўзаси Рамазоннинг дастлабки кунларига тўғри келиб қолса, тута берсин»,— деб айтганлар».

 

14-боб. Аллоҳ таолонинг «Сизларга Рамазон кечасида хотинлар ила жинсий алоқа этмоқлик ҳалол қилинди» деган ояти кариймаси хусусида

 

Барро разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бирортаси рўзадор ҳолда ифторга келса-ю, лекин ифтор қилмай, ухлаб қолса, то эртаси куни кун ботгунча унга емоқ ҳам, ичмоқ ҳам, жинсйй алоқа ҳам мумкин эрмас эрди (Рамазон рўзасини тутмоқ фарз бўлган дастлабки даврларда шундоқ эрди). Қайс ибн Сармат ал-Ансорий деган саҳоба рўза эрдилар. Ифтор вақти бўлганда хотинларининг олдига келиб, «Егани бирор нарсанг борми?» — деб сўрадилар. Хотинлари: «Йўқ, лекин сиз учун бирон егулик топиб келғайман»,— деди. Лекин, куни билан ишлаганликлари сабабли, чарчаб, кўзлари уйқуга кетди. Хотинлари келиб қарасалар, ифтор қилмай ухлаб қолибдирлар. Шунда хотинлари: «Ифтордан маҳрум бўлибсиз-ку!» — дедилар. Қайс ибн Сармат эртасига ҳам рўзани давом эттирдилар. Кун ярим бўлган пайтда очликдан ҳушдан кетиб қолдилар. Кейин, бу воқеани Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб беришди. Шунда, «Сизларга Рамазон кечасида хотинлар ила жинсий алоқа этмоқлик ҳалол қилинди» деган оят нозил бўлди. Бундан саҳобалар жуда хурсанд бўлдилар. Сўнг, «Оқ ипни қора ипдан ажратадирган бўлгунча (яъни, тонг ёришай дегунча) еб-ичингизлар!» деган оят ҳам нозил бўлди».

 

15-боб. Аллоҳ таолонинг «Оқ ипни қора ипдан ажратадирган бўлгунча еб-ичингизлар, сўнг рўзани тонгдан бошлаб, то кун ботгунга қадар давом эттирингизлар!», деган ояти кариймаси ҳақида

 

Адий ибн Ҳотим разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Оқ ипни қора ипдан ажратадирган бўлгунча еб-ичингизлар!» деган ояти карийма нозил бўлганда, бир қатим оқ ва бир қатим қора ипни олиб, ёстиғим остига қўйиб, (ёстиғимни қия қилиб кўтариб) қарай бошладим, қанча тикилиб қарамай, барибир қайсиниси оқ ва қайсиниси қора эканлигини сира ажрата олмадим. Сўнг, кундузи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб, бўлган воқеани айтиб бердим. Жаноб Расулуллоҳ: «Бундан мақсад, тун қоронғуси-ю, кун ёруғидир»,— дедилар».

 

Саҳл ибн Саъд ривоят қиладирлар:

 «Оқ ипни қора ипдан ажратадирган бўлгунча еб-ичингизлар!» деган оят нозил бўлди. Лекин, «Тонгдан бошлаб...» деган оят ҳануз нозил бўлмаган эрди. Шунда, одамлар рўза тутган пайтларида, оёқларига оқ ва қора ип боғлаб олиб, то бир-биридан ажратадирган бўлгунча еб-ичабердилар. Пировардида, Аллоҳ таоло «Тонгдан бошлаб...» деган ояти кариймасини нозил қилди. Бундан одамлар билдиларки, оқ ип ва қора ипдан мақсад, кеча ва кундуз эркан».

 

16-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Билол айтған азон сизларни саҳарлик қилмоқдан тўхтатмасин!» деган сўзлари ҳақида

 

Оиша разияллоҳу анҳо:

 «Билол кечаси азон айтар эрдилар»,— дейдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: «Ибн Умму Мактум азон айтмагунча еб-ичаверингизлар, чунким ул тонг отиши арафасида азон айтғайдир»,— деганлар. Қосим ибн Муҳаммад бундай дейдир: «Билол бирлан Ибн Умму Мактумнинг азонлари ўртасида ҳеч қанча вақт йўқ эрди, чунким Билол мезанадан тушиши бирлан ўрнига Ибн Умму Мактум чиқар эрди».

 

17-боб. Саҳарликка ажратилган вақтдан тўла-тўкис фойдаланмоқ ҳақида

 

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Мен ўз оилам бирлан саҳарлик қилиб бўлганимдан кейин, тез юриб бориб, бомдоднинг биринчи ракъатидаги саждани Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга қилмоққа улгурар эрдим».

 

18-боб. Саҳарлик билан бомдод ўртасидаги муддат

 

Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳу:

 «Биз Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга саҳарлик қилдик. Сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга (бомдодга) турдилар»,— дедилар. Анас разияллоҳу анҳу Зайддан: «Бомдодга айтилган азон бирлан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам иккалангиз қилган саҳарлик ўртасида қанча муддат бор эрди?»—деб сўрадилар. Зайд: «Қуръондан эллик оят ўқимоққа кетадирган вақтча бор эрди»,— дедилар.

 

19-боб. Саҳарликка турмай, рўзани иккинчи кунга улаб юбориш мажбурий эрмас

 

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар (баъзан) саҳарлик қилмай, рўзани иккинчи кунга улаб юборар эрдилар, саҳарлик қилмоқ эсларига келмас эрди.

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (баъзан) саҳарлик қилмай, рўзани иккинчи кунга улаб тутаверар эрдилар. Бошқалар ҳам шундоқ қилғаймиз, деб анча қийналиб қолишгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга бу тариқа рўза тутмоқни манъ қилдилар. Одамлар: «Ўзингиз шундай рўза тутмоқдасиз-ку?!»— дейишганда, Жаноб Расулуллоҳ: «Менинг аҳволим сизларнинг аҳволингиздан яхшидир, чунким менга еган ва ичганнинг қуввати бериб турилгайдир»,— дедилар».

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилингиз, чунким саҳарлик қилишда баракот бордир!» — деганлар»,— деб ривоят қиладирлар.

 

20-боб. Кундузи «рўзаман», деб ният қилса...

 

Умму Дардоъ ривоят қиладирлар:

 «Абу Дардоъ: «Ейишга овқатларинг борми?»—деб сўрардилар, шунда биз: «Йўқ»,— десак, «Бўлмаса, мен бугун рўзаман»,—деб ният қилингиз»,— дердилар. Абу Талҳа, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос ва Ҳузайфа разияллоҳу, анҳулар ҳам шундай қилишар эрди (яъни, егулик ҳеч нарса бўлмаса, кундузи ният қилиб, рўза тутишаверарди)».

 

Салама ибн Акваъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салЛам Муҳаррам ойининг ўнинчи куни: «Кимки бугун бирор,нарса еган бўлса, бошқа ҳеч нарса емасин, аммо бирор нарса емаган бўлса, куннинг қолган қисмида ҳам емай, рўза тутсин! », —деб одамларга хабар қилмоқни топширар эрдилар».

 

21-боб. Рўза тутган одам жимоъдан сўнг ғусл қилиб рўзасини давом эттирса...

 

Оиша ва Умму Салама разияллоҳу анҳумо:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинлари бирлан яқинлик қилганларида тонг отиб қоларди. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ ғусл қилиб, рўза тутишни давом эттираверардилар»,— деб айтишди. Абдурраҳмон ибн Ҳарас ушбу ҳадисни Мадина ҳокими Марвонга айтиб берганида, «Буни Абу Ҳурайрага айтиб, уни бир мулзам қилмайдирсанми?» — деди (чунки, Абу Ҳурайра: «(Кечаси) жимоъ қилган киши рўзасини давом эттирмоғи дуруст эрмас»,— деб юрар эрдилар). Марзоннинг: «Абу Ҳурайрани бир мулзам қилмайдирсанми?» — деган гапи Абдурраҳмонга ёқинқирамади. Абдурраҳмон бундай дейдилар: «Мен Зулҳулайфа деган жойда Абу Ҳурайра бирлан учрашиб қолдим. Шунда, мазкур ҳадисни ул кишига айтиб бердим-да, «Менга Марвон буюрмаганда, айтмас эрдим»,—дедим. Абу Ҳурайра менга жавобан: «Наҳс одамнинг рўза тутишни давом эттирмоғи дуруст эрмас», деган ҳадисни менга Ибн Аббос айтиб берган эрди, ул киши эрса, ҳаммамиздан кўра билимдонроқдирлар»,— дедилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Ҳумом ва Ибн Абдуллоҳ ибн Умарга:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Кечаси) наҳс бўлиб қолган одам (ўша куни) рўза тутмаслиги лозим»,— деб буюрар эрдилар»,— деган эканлар.

 

22-боб. Рўзадор кишининг бадани хотинининг баданига тегиши мумкин

 

Оиша онамиз:

 «Рўзадор киши хотинининг авратигагина яқинлашмаслиги лозим»,— дейдилар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза бўла туриб, аёлларини ўпар эрдилар, муборак баданлари уларнинг баданларига тегар эрди, лекин ул Жаноб ўз нафсларини сизлардан кўра, кўпроқ тия билган одам эрдилар (аммо, ўз нафсига кучи етмайдиганларнинг рўза тутган ҳолда хотинига бундай муомалада бўлмоғи хатарлидир)».

 

23-боб. Рўзадор кишининг ўз аёлини ўпмоғи ҳақида

 

Жобир ибн Зайд:

«Агар рўзадор киши ўз хотинига муҳаббат ила қараса-ю, таҳорати синса, рўзасини давом эттираверғайдир»,— дейдирлар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза тутган ҳолларида баъзан хотинларини ўпар эрдилар»,— дедилар-да, кулиб қўйдилар.

 

Умму Салама разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бир тўшакда ётган эрдим, тўсатдан ҳайз кўриб қолдим. Шунда, Жаноб Расулуллоҳнинг бағрларидан секингина чиқиб кетдим. Жаноб Расулуллоҳ: «Нима, ҳайз бўлиб қолдингми?»—дедилар. Мен: «Ҳа»,— дедим-да, кийимларимни алмаштириб, яна тўшакка кирдим».

Умму Салама ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам иккалалари ҳам наҳс бўлиб қолганларида бир идишдан ғусл қилар эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ рўза бўлсалар ҳам Умму Саламани ўпар эрдилар.

 

24-боб. Рўза тутган одамнинг ғусл қилмоғи ҳақида

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу рўза тутган бўлсалар ҳам, бир кўйлакни хўллаб, ўз устларига ташлаб қўймоқни буюрдилар. Имом Шаъбий рўза тутган бўлсалар ҳам ҳаммомга кирдилар. Ибн Аббос:

 «Киши рўза бўла туриб қозондаги таомнинг тузини тили бирлан татиб кўриб, ичига ютмасдан туфлаб ташласа, зарари йўқдир»,— дейдирлар. Ҳасан Басрий: «Рўзадор киши оғзига сув олиб, чайқаб ташласа, сув бирлан баданига ором берса бўлур»,— дейдилар. Ибн Масъуд: «Қайси бирингиз рўза тутсангиз, баданингизга хушбўй нарсалардан суртиб, ўзингизга оро берингиз!»— деб тавсия қиладирлар. Анас разияллоҳу анҳу: «Менда бир катта идиш бор, унга сув тўлдириб, рўза бўлишимга қарамай, ичига тушиб олғайман»,— дейдилар. Жаноб Расулуллоҳ рўза тутган пайтларида ҳам мисвок бирлан тишларини тозалар эрдилар, дейишади. Ибн Умар: «Рўзадор одам эрталаб ва кечга яқин мисвок бирлан тишини тозаламоғи мумкин»,— дейдилар. Ато разияллоҳу анҳу: «Рўзадор одам тупугини ютса, рўзаси очилғайдир. демасман»,— дейдилар. Ибн Сирин: «Рўзадор одам мисвок ишлатса, зарари йўқдир»,— деб айтдилар. Шунда ул кишига: «Мисвок нам бўлгач, оғизга унинГ мазаси чиқадир-ку!» — дейишди. Ибн Сирин: «Рўзадор бўла туриб сув бирлан оғиз чайқаладир-ку, унда ҳам маза бор-ку!»—деб жавоб қилдилар. Анас ва Ҳасан Басрий: «Рўзадор одам сурма ишлатса, зарари йўқдир»,— дейишади.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда субҳ вақтида булғаниб қолар эрдилар. Сўнг, ғусл қилиб, рўза тутишни давом эттираверардилар».

 

Абу Бакр ибн Абдурраҳмон ривоят қиладирлар:

 «Отам бирлан бирга Оиша разияллоҳу анҳонинг уйларига кирдик. Шунда Оиша онамиз: «Қасам ичиб айтурменким, Жаноб Расулуллоҳ жинсий яқинлик қилмай туриб, наҳс бўлиб қолганларида (булганиб қолганларида) ғусл қилардилар-да, рўза тутишда давом этаверардилар»,— деб айтдилар. Сўнг, биз Умму Салама олдиларига кирдик, улар ҳам Оиша онамиз айтган гапларни айтдилар».

 

25-боб. Рўзадор киши эсидан чиқиб бирор нарса еб-ичиб қўйса...

 

Ато разияллоҳу анҳу:

 «Агар бир киши бурнига сув олиб (таҳорат чоғида), ҳаммасини чиқариб юборолмай, озроғи димоғи орқали томоғига ўтиб кетса, унинг зарари йўқдир»,— дейдилар.

 

Ҳасан Басрий:

 «Рўзадорнинг томоғига пашша кириб кетса, зарари йўқдир»,— дейдилар.

 

Ҳасан ва Мужоҳид:

 «Агар рўза тутган киши рўзалиги эсида бўлмай, ўз хотини бирлан жинсий алоқа қилиб қўйса, ҳеч зарари йўқдир»,— дейдилар.

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар рўзадор одам эсидан чиқиб ебичиб қўйса, рўзасини давом эттирсин, чунким уни Аллоҳ еб-ичирибдир», деганлар»,— дейдилар.

 

26-боб. Рўзадор одам ҳўл ва қуруқ мисвокни ишлатса...

 

Омир ибн Рабийъа:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадор бўла туриб, мисюк ишлатганларини жуда кўп кўрганман»,— дейдилар. Абу Ҳурайра: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар умматимга оғир бўлмоғини ўйламаганимда, ҳар таҳорат қилганда мисвок ишлатмакни буюрган бўлар эрдим»,— деб айтганлар»,— дейдилар. Абу Ҳурайра Жаноб Расулуллоҳ ҳақларида ривоят қилган ҳадисларига ўхшаш бошқа бир ҳадисни Жобир ва Зайд ибн Холид ҳам айтиб беришган. Имом Бухорий: «Мазкур ҳадис рўзадор одамгагина тааллуқлидир»,— дейдилар.

 

Оиша оиамиз:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мисвок бирлан оғиз тозаламак Аллоҳ таоло ризолиги учун қилинадирган амалдир!» — деганлар»,— дейдилар. Ато ва, Қатода: «Рўза тутган киши тупугини ютса, зарари йўқдир»,—деб айтишади.

 

Ҳумрон ривоят қиладирлар:

 «Мен Усмон разияллоҳу анҳунинг таҳорат қилганларини кўрдим. Ул киши аввал уч бор икки қўлларига сув қуйдилар, сўнг, оғиз ва бурун чайқадилар, кейин уч бор юзларини ювдилар, кейин уч бор ўнг ва чап қўлларини тирсак бирлан қўшиб ювдилар, сўнг ўнг ҳамда чап оёқларини уч бор ювдилар. Кейин, менга қараб: «Расулуллоҳ, худди ҳозир мен қилган таҳоратдек, таҳорат қилиб, «Кимки ҳозирги менинг таҳоратимдек таҳорат қилса, кейин икки ракъат намоз ўкиб, намоз вақтида намозга алоқадор бўлмаган сўзларни сўзламаса, шул вақтгача қилган майда гуноҳларининг ҳаммаси кечирилғайдир»,— деб айтганлар»,— дедилар».

 

27-боб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Бирортангиз таҳорат қилсангиз, албатта димоғингизга сув олиб чайқангиз!» деганлари ҳамда бунда рўзадор бирлан рўза тутмаганларни ажратмаганлари ҳақида

 

Ҳасан Басрий:

 «Рўзадор димоғига дори қуйса-ю, томоғига кетиб қолмаса, зарари йўқдир ҳамда рўзадор сурма қўйса ҳам бўлур», — дейдилар. Ато разияллоҳу анҳу: «Рўзадор оғзига сув олиб, чайқаб ташласа-ю, тупуги ва оғзида қолган сувни ютиб юбормаса, зарари йўкдир. Рўзадор сақич чайнамаслиги керак, мободо сақич чайнаса-ю, сўлагини ютса, рўзаси очилғайдир, демасман»,— дейдилар. Лекин, кўпчилик уламолар сақич чайнаганда чиқадирган сўлакни ютмаслик кераклигини айтиб, «Рўзадор димоғини чайқаганда томоғига сув кетса, зарари йўқдир, чунким ул томоғига кетаётган сувни қайтаришга қодир эрмас»,— дейишади.

 

28-боб. Рамазонда хотини билан яқинлик қилса...

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:

 «Кимки Рамазонда касал бўлмай туриб, узрсиз бир кун рўза тутмаса, ўша узрсиз рўза тутмаган бир кун эвазига умр бўйи рўза тутса ҳам, Рамазондаги бир кунлик рўзанинг савобига эриша олмайдир»,— дейдилар. Ибн Масъуд ҳам худди шундай деган эканлар. Саъид ибн Мусаййаб, Шаъбий, Ибн Жубайр, Иброҳим Қатода ва, Ҳаммодлар: «Узрсиз тутилмаган бир кунлик рўза эвазига яна бир кун қўшимча рўза тутғайдир»,— дейдилар.

 

Абдуллоҳ ибн Зубайр қуйидаги ҳадисни Оиша разияллоҳу анҳодан эшитган эканлар:

 «Бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, «Мен ўзимни ўзим куйдирдим!» — деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Не қилдинг?» — дедилар. Бояги киши: «Мен Рамазонда кундузи хотинимга яқинлик қилиб қўйдим», —деди. Шу пайт, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир катта замбилда хурмо келтириб қолишди. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Бояги ўзини ўзи куйдирган киши қани?» — деб сўрадилар. «Мен шу ердаман»,—деди у. Жаноб Расулуллоҳ: «Қилган гуноҳингни ювмок; учун (каффорат учун) мана шул хурмони одамларга эҳсон қилғил!» — дедилар».

 

29-боб. Рамазон куклари кундузи хотинга яқинлик қилиб қўйса-ю, бунинг каффорати учун берадирган ҳеч нарсаси бўлмаса....

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Биз Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга ўтирган эрдик. Шу пайт, бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, мен ҳалок бўлдим!» — деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Сенга не бўлди?» — дедилар. Бояги киши: «Рўза ҳолимда кундуз куни ўз хотинимга яқинлик қилиб қўйдим»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир қул озод қилмоққа қурбинг етғайдирми?» — деб сўрадилар. Ў: «Йўқ, қурбим етмағайдир»,— деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Икки ой кетма-кет рўза тута олурмисен?»—дедилар. У: «Йўқ»,— деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Бўлмаса, олтмиш кишига таом бера олурмисен?»—дедилар. У: «Йўқ»,— деди-да, жим қолди. Шу аснода Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир катта саватда тўла хурмо келтириб қолишди. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Бояги одам қани?» — деб сўрадилар. У: «Шу ердаман»,— деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Мана бу хурмони олиб, камбағалларга эҳсон қилғил»,— дедилар. У: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасам ичиб айтурменким, Мадинада менинг хонадонимдан камбағалроқ хонадон йўқ»,— деди. Жаноб Расулуллоҳ табассум қилдилар, ҳатто муборак оғизларидаги тишлари ҳам кўриниб кетди: «Ундоқ бўлса, хурмони олиб бориб, оилангга едирғил»,— дедилар».

 

30-боб. Рамазон куни хотинига яқинлик қилиб қўйган киши, оиласи муҳтож бўлса, берадиган каффоратини оиласига едирадими?

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир киши келиб, Рамазонда ўз аҳлияси бирлан жинсий алоқа қилиб қўйганини айтди. Жаноб Расулуллоҳ: «Қилган гуноҳинг эвазига қул озод қилмоққа қодирмисен?»—деб сўрадилар. У киши: «Йўқ»,— деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Икки ой кетма-кет рўза тутмоққа қодирмисен?» — деб сўрадилар. У яна: «Йўқ»,— деб жавоб берди. Жаноб сўрадилар: «Олтмиш кишига таом бермоққа қодирмисен?» У киши: «Йўқ»,— деди. Шу пайт, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир сават хурмо ҳадя қилинди. Жаноб: «Бу хурмони ўз номингдан муҳтожларга едирғил!» — дедилар. У киши: «Ё Расулуллоҳ, Мадина шаҳрида менинг оиламдан ҳам муҳтожроқ оила борми?» — деди. «Ундоқ бўлса, буни ўз оилангга едирғил!» — дедилар Расулуллоҳ».

 

31-боб. Рўзадорнинг қон олдириши ва қайт қилиши ҳақида

 

Абу Ҳурайра:

 «Агар рўзадор қайт қилса, рўзаси очилмайдир, чунки бу ҳолда овқат рўзадорнинг ошқозонидан чиқадир, унга кирмайдир»,— дейдилар. Абу Ҳурайранинг бошқа бир ривоятларида «Рўзадор қайт қилса, рўзаси очиладир», деб айтилган, лекин аввалгиси тўғри. Ибн Аббос ва Икрима: «Рўза қоринга кирган нарсадан очиладир, чиққан нарсадан эрмас»,— дейдилар. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу рўза бўла туриб, кундузи қон олдирар эрдилар, сўнг кечаси олдирадирган бўлдилар. Абу Мусо ҳам кечаси қон олдирардилар. Саъд, Зайд ибн Арқом ва Умму Саламалар рўза бўла туриб, кундузи қон олдиришгани ҳақида ривоят қилинган. Букайр Умму Алқама: «Оиша разияллоҳу анҳо ҳузурларида рўза ҳолимизда қон олдирар эрдик, лекин ул киши бизни бундан қайтармас эрдилар»,— дейдилар. Ҳасан Басрий ва бошқалар: «Киши рўза ҳолда қон олдирса, қон олганнинг ҳам, олдирганнинг ҳам рўзаси очилғайдир», — деб ривоят қилишади.

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳромда бўлган чоғларида ва рўза тутган пайтларида қон олдирганлар»,— деб ривоят қиладирлар.

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза ҳолларида қон олдирар эрдилар»,— дейдилар.

 

Собитулбуноний Анас разияллоҳу анҳудан:

 «Рўзадорнинг қон олдиришини ёқтирмас эрдингизларми?» — деб сўрадилар. У киши: «Ҳа, қон олдиргандан сўнг, мадори қуриб қолишини ёқтирмас эрдик»,— деб айтдилар.

 

32-боб. Сафарда рўза тутмоқ ва тутмаслик ҳақида

 

Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарда эрдик. Жаноб Расулуллоҳ бир кишига: «Ифтор қилмоғим учун уловдан тушиб, сутни сувга (ёким талқонни сувга) аралаштириб берғил!»—деб буюрдилар, Ул киши: «Қуёшнинг нурлари ҳали сўнгани йўқ-ку?!»— деди. Жаноб Расулуллоҳ иккинчи марта буюрдилар. Бояги киши яна: «Қуёшнинг нурлари ҳали сўнгани йўқ-ку?!» — деди. Жаноб Расулуллоҳ учинчи марта буюрганларидан кейин, у уловдан тушиб, сутни сувга аралаштириб берди. Жаноб Расулуллоҳ ўшандан ичиб, оғиз очдилар. Сўнг, муборак қўллари бирлан кун ботар томонга ишора қилиб, «Агар қоронғулик машриқ томондан туша бошласа, рўзадор оғиз очғайдир»,— дедилар».

Оиша разияллоҳу анҳо: «Ҳамза ибн Амруласламий: «Ё Расулуллоҳ, мен ҳар доим, ҳар куни рўза тутғайман»,— деб айтди»,— дейдилар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Ҳамза ибн Амруласламий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан «Сафарда бўлганимда ҳам рўза тутаверайинми?» —деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ: «Хоҳласанг тутғил, хоҳламасанг, тутмағил!» — дедилар».

 

33-боб. Агар киши Рамазонда бир неча кун рўза тутиб, сўнг сафарга чиқса...

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда Маккага сафар қилдилар. Шунда, Кадид деган жойга келгунча рўза тутдилар, ундан сўнг рўза тутмадилар. Буни кўрган одамлар ҳам рўза тутмай қўйишди».

 

34-боб.

 

Абуддардоъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Одамлар қўлларини бошларига соябон қиладирган даражада ҳаво исиб кетадиган пайтларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарга чиқар эрдик. Бундай сафарларда Жаноб Расулуллоҳ ва Ибн Рувоҳадан бошқа ҳеч ким рўза тутмас эрди».

 

35-боб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Жазирама иссиқда сафарга чиққан одамнинг рўза тутмоғи яхши эрмас» деганлари ҳақида

 

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафар чоғида бир тўда кишиларнинг кимнидир Қуёшдан пана қилмоққа уринишаётганини кўриб: «Не қилмоқдасизлар?» — дедилар. Шунда, улар бояги кишининг рўзадор эканлигини айтишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Сафарда рўза тутмоқ яхши эрмас»,— дедилар».

 

36-боб. Набий саллаллоҳу алайқи ва салламнинг саҳобалари бир-бирларига рўза хусусида таъна қилишмас эрди

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарда эрдик. Айримларимиз рўза тутган ва айримларимиз рўза тутмаган эрдик. Шунда, рўза тутмаган кишига «Нега тутмағайсан?», деб ёки тутган кишига «Нега сафарда рўза тутғайсан?», деб таъна қилмас эрдик».

 

37-боб. Сафарда рўза тутган кишининг «Одамлар мендан ибрат олсин», деб ошкора оғиз очганлиги ҳақида

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойида Маккага қараб сафарга чиқдилар. Асфон деган ерга етгунча неча кун кетган бўлса, шунча кун рўза тутдилар. Ўша ерга етгандан сўнг, Жаноб Расулўллоҳ сув келтирмакни буюрдилар. Сув келтиришгач, одамлар кўрсин, деб атайлаб баланд кўтариб ичдилар. Кейин, Маккага етгунча рўза тутмадилар. Бу воқеа Рамазонда бўлганди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда кўпинча рўза тутардилар ва баъзан тутмай ҳам юрардилар. Шунинг учун бу галги сафаримизда хоҳлаган рўза тутди, хоҳламаган тутмади».

 

38-боб.

Ибн Умар ва Салама ибн ал-Акваъ:

 «Аллоҳ таолонинг «Рўза тутмоққа қурби етадирган кишилар рўза тутмасалар, бир кунлик рўза эвазига бир мискин тўядирган таом берсинлар!» деган оятини унинг кейинги — «Кимки Рамазон ойи келгач, рўза тутмоққа қодир бўлса, рўза тутсин... », деган ояти бекор қилган»,— дейишади. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари — Абу Лайло бундай дейдилар: «Рамазон ойида рўза тутмоқ ҳақидаги оят нозил бўлганда биз рўза тутмоққа жуда қийналдик, шунда рўза тутмоққа қодир бўлмаганларга бир кунлик рўза ўрнига бир мискин тўядирган миқдорда фидя (тўлов) бермакка рухсат этилди. Кейинчалик эрса, «Рўза тутганингиз таом берганингиздан афзалроқдир!» деган оят нозил бўлиб, аввалги оятни бекор қилди ва бизга рўза тутмоқ буюрилди».

 

Нофиъ ривоят қиладирлар:

 «Ибн Умар разияллоҳу анҳу: «Рўза тутмаганлар ҳар кунги рўзаси учун бир мискин тўядирган таом берсин!» деган оятни ўқиб, « Бу оят бекор қилинган»,— дедилар».

39-боб.

Ибн Аббос:

«Агар киши бир неча кун рўза тута олмаган бўлса, Рамазон ойидан сўнг тутса ҳам бўлур, узлуксиз бўлмоғи шарт эрмас. Чунки Аллоҳ таоло: «Тута олмаган рўзаларингизни бошқа кунларда тутиб берғайдирсизлар, деган»,— дейдилар. Саъид ибн Мусаййаб: «Рўзанинг қазоси Зулҳижжа ойининг ўнинчи кунигача тутилгани яхшироқ, чунки келгуси Рамазон ойигача тутилмай қолиб кетса, яхши эрмас»,— дейдилар. Иброҳим: «Киши Рамазон ойида бепарво бўлиб, рўза тутмаса, кейинги Рамазон ойи келганда ҳар иккаласини бир қилиб тутиши керак бўлади, қазо бўлган рўза учун фидя бермоқ яхши эрмас»,— дейдилар. Абу Ҳурайра ва Ибн Аббос: «Рамазон ойи келганда кимки рўза тутолмай қолса, қазо бўлган рўзаси эвазига бир мискин (камбағал, бечора) тўйгудек таом бермоғи керак»,— деганлар. Имом Бухорий эрса: «Аллоҳ таоло қазо қилинган рўзалар ўрнига таом бермоқни эрмас; балким рўза тутиб бермоқни амр қилган»,— дейдилар.

 

Абу Салама ривоят қиладирлар:

 «Оиша разияллоҳу анҳо: «Рамазонда тута олмаган рўзаларимнинг қазосини то Шаъбон ойи келмагунча тута олмас эрдим»,— дедилар. Чунким, Жаноб Расулуллоҳ ҳам Шаъбон ойида рўза тутар эрканлар. Яҳё: «Ул кишининг Шаъбон ойигача рўза тута олмасликларига сабаб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан машғул эрканликларидадир»,— дейдилар».

 

40-боб. Ҳайз кўрган аёлнинг рўза ва намозни тарк қилмоғи ҳақида

Абуззанод ривоят қиладирлар:

 «Пайғамбарнинг суннатлари ва шаръий ишлари кўпинча киши фикрига хилоф бўлур, бинобарин мусулмон киши бирор шариат ҳукмини ўз фикрига, ақлига хилоф, деб билса, албатта шариат кўрсатган йўлга эргашмоғи шартдир. Шундай ишлардан биттаси ҳайз кўрган аёлнинг рўза қазосини тутиб, намоз қазосини ўқимаслигидир».

 

Абу Саъид разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳайз кўрган хотинларнинг намоз ўқимаслиги ва рўза тутмаслиги улар эътиқодидаги нуқс эрмасму?» — деганлар (яъни, аёллар Аллоҳ таолога ибодат қилмоқ хусусида эркакларга нисбатан айрим нуқсонларга эгадир)».

 

41-боб. Вафот қилган киши зиммасида қолган рўзанинг ҳукми

Ҳaсан Басрий:

«Вафот қилган киши зиммасида ўттиз кун рўза қолган бўлса, ўттиз киши бир кундан тутиб берса бўлғайдир»,— деганлар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки вафот қилса, унинг зиммасида қолган рўзаларини (яъни, тута олмаган рўзаларини) вафот қилган кишининг яқинлари тутиб берғайдирлар»,— деганлар».

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, онам, зиммаларида бир ойлик рўза бўлган ҳолларида вафот қилдилар, ўша зиммаларидаги рўзани мен адо қилсам бўлурми?» — деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа,— бўлғайдир. Чунки Аллоҳнинг қарзини адо этмоқ бошқа қарзларни адо к;илмоқдан ҳам зарурроқдир! »— дедилар».‘‘

 

 42-боб. Рўзадор қайси вақтда огаз очса, яхши бўладир? Абу Саъид қуёш гардиши кўринмай қолганда оғиз очар эрдилар

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қоронғулик машриқдан кела бошласа, ёруғлик эрса мағрибдан кета бошласа ва қуёш ботса, рўзадор оғиз очғайдир»,— дедилар».

 

Ибн Абу Авфо ривоят қиладирлар:

 «Биз Жаноб Расулуллоҳ бирлан бирга сафарда эрдик, ул киши рўза эрдилар. Кун ботгандан сўнг, бир кишига оғиз очмоқ учун сут бирлан сувни аралаштирмоқни буюрдилар. У киши эрса: Оғиз очмоққа ҳали эртароқ зрмасмикин?» — деди, Жаноб Расулуллоҳ буйруқларини уч бор такрорлаганларидан сўнг, у киши ичимлик суви тайёрлади. Набий саллаллоҳу алайҳи ьа саллам сув ичиб: «Агар қоронғулик машриқдан келаётган бўлса, рўзадорнинг рўзаси очилган бўлур»,— дедилар».

 

43-боб. Рўзадорнинг ўзида мавжуд бўлган сув ёки бошқа нарсалар билан оғиз очиши мумкинлиги ҳақида

Ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга юрган эрдик. Ул киши рўза эрдилар. Кун бртгандан сўнг, «Эй Билол, уловдан тушиб, бизга оғиз очмоқ учун сут бирлан сувни аралаштириб берғил!»— дедилар. Билол: «Ё Расулуллоҳ, оғиз очмоқни бир оз кечиктирсангиз бўларми эрди?»—дедилар. Жаноб Расулуллоҳ яна: «Сув тайёрлағил!» — дедилар. У киши яна: «Ҳали ёруғ-ку!»— дедилар. Жаноб Расулуллоҳ яна: «Сув тайёрлағил!» — дедилар. Шундан сўнг, Билол сув тайёрлаб бердилар. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Агар қоронғулик мана бу томондан (қўллари бирлан машриқ томонга ишора қилдилар) келса, рўзадор оғиз очғайдир»,— дедилар».

 

44-боб, Кун ботиши биланоқ ифтор қилмоқ ҳақида

Саҳл ибн Саъд ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадорлар қуёш ботиши бирлан бир пайтда оғиз очсалар, доимо яхшилик кўрғайдирлар»,— деганлар».

 

Ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарда эрдик, Жаноб Расулуллоҳ кечгача рўза тутдилар. Сўнг, бир кишига: «Оғиз очмоққа нарса (сув) тайёрлағил!» — дедилар. У киши: «Яна бир оз кеч киришини кутсак яхши бўлармиди?»—деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Агар туннинг машриқ томондан келаётганини кўрсанг, бўлди, рўзадор бўлсанг, оғиз очаверғил!»—дедилар».

 

45-боб. Агар Рамазонда оғиз очилгандан сўнг қуёш кўриниб қолса...

Асмо бинти Абу Бакр:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳаво булут куни оғиз очдик, бироқ оғиз очилгандан сўнг Қуёш чиқиб қолди»,— дедилар. Мазкур ҳадис ровийларидан бири — Ҳишомдан: «Ўша кунги рўзанинг қазосини тутмоқни буюрдиларми?» — деб сўрашганда, ул киши: «Рўзанинг қазосини албатта тутмоқ лозим»,— деб жавоб қилдилар. Маъмар эрса: «Ҳишом ўшанда рўза қазосини тутишганми, йўқми, билмадим, деб айтган эрди»,— дейдилар.

 

46-боб. Ёш болаларнинг рўза тутмоғи ҳақида

Умар разияллоҳу анҳу Рамазонда май ичган Нашвон деган кишига:

 «Ёш болаларимиз рўза тутсалар-у, сен май ичиб юрсанг?! Бу қилмишинг учун дўзах азобига гирифтор бўлғил!» — деб саксон дарра урдилар.

 

Рабиъ бинти Муавваз ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Муҳаррам ойининг ўнинчи куни эрталаб Мадина теграсидаги қишлоқларга «Кимки рўза тутмаган бўлса, то кун ботгунча ҳеч нарса емасин, кимки рўза тутган бўлса, рўзасини давом эттирсин!», деб хабар юбордилар. Ўша куни ўзимиз ҳам, ёш болаларимиз ҳам рўза тутган эрдик. Болаларимиз қоринлари очиб, йиғласалар, уларни ифторгача овунтириш учун бўялган жундан ўйинчоқлар ясаб берган эрдик».

 

47-боб. «Икки ва ундан ортиқ кун ифтор қилмай, узлуксиз рўза тутмоқ ҳамда кечаси рўза тутмоқ дуруст эрмас»,— деган кишилар ҳақида

Аллоҳ таоло:

 «Рўзани кун ботгунча давом эттирингиз!» — деган. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кишиларга раҳм-шафқат қилиб, уларнинг саломатликларини ўйлаб, узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганлар ва «Динда буюрилмаган нарсаларни қиламан, деб ўзини қийнамаклик дуруст эрмас»,— деганлар.

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Узлуксиз рўза тутмангиз!» — деганларида, «Ўзингиз шундай рўза тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Жаноб : «Мен сизларга ўхшаган эрмасмен, узлуксиз рўза тутганимда, Аллоҳ томонидан кечалари еб-ичирилғаймен»,— дедилар».

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганларида, одамлар: «Ўзингиз тутғайдирсиз-ку?!»—дейишди. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Мени Аллоҳ кечалари едирғайдир ва ичирғайдир»,— дедилар».

 

Абу Саъид ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни узлуксиз рўза тутмоқдан қайтариб: «Агар хоҳласангиз, то саҳаргача тутингиз!» — деганларида, одамлар: «Ё Расулуллоҳ, ўзингиз тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Жаноб: «Мен. сизларга ўхшаган эрмасмен, чунки кечаси Аллоҳ томонидан таомлантирғувчи келиб, менга таом берғайдир ва суғорғувчи келиб, сув берғайдир»,— дедилар».

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Жаноб Расулуллоҳ ода.мларга раҳм-шафқат қилиб, узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганларида, улар: «Узингиз тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Ул киши: «Мен сизларга ўхшаган эрмасмен, мени раббим едириб-ичириб турғайдир»,— дедилар».

 

48-боб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаддан зиёд узлуксиз рўза тутганларни койиганлари ҳақида

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни рўзани узлуксиз тутмоқдан қайтардилар. Шунда, мусулмонлардан бири: «Ё Расулуллоҳ, ўзингиз узлуксиз рўза тутғайдирсиз-ку?!»— деди. Жаноб: «Қайси бирингиз мендек бўла олурсиз? Мени кечаси раббим едириб-ичирғайдир»,— дедилар. Одамлар узлуксиз рўза тутмасликка кўнишмагандан сўнг (саҳобалар Расулуллоҳ қилган ишни қийналсалар ҳам қилиб, савоб топмоқ мақсадида кўнишмаган эрди), Жаноб Расулуллоҳ улар бирлан бирга кетма-кет оғиз очмай, икки кун рўза тутдилар. Учинчи куни янги ой чиқиб қолди, шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Агар янги ой кўринмаганда узлуксиз рўза тутаверар эрдим»,— дедилар-да, саҳобаларни узлуксиз рўза тутганлари учун бир оз койигандек бўлдилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки марта кетма-кет оғиз очмай, рўза тутмоқдан эҳтиёт бўлингиз!» — дедилар, шунда улар: «Узингиз тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Мени Аллоҳ кечаси едириб-ичирғайдир. Сизлар қурбингиз етадирган ишни қилмоғингиз лозимдир»,— дедилар».

 

49-боб. Фақат саҳаргача узлуксиз рўза тутмоқ ҳақида

Абу Саъид Худрий ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Узлуксиз рўза тутмангиз, агар қай бирингиз узлуксиз рўза тутмоқни ихтиёр этсангиз, фақат саҳаргача давом эттирингиз»,— дедилар. Одамлар: «Ё Расулуллоҳ, ўзингиз тутгайдирсизку?!» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Мен сизларга ўхшаган эрмасмен, менга кечаси таомлантирғувчи келиб, таом берғайдир, сув берғувчи келиб, сув ичирғайдир»,— дедилар».

 

50-боб. Бир одам нафл рўза тутган бошқа бир одамга «оғиз очасан!», деб туриб олса-ю, лекин унинг оғиз очганлиги учун ўзи бир кун рўза тутиб бериши зарур эканлигини билмаса, аммо, рўза тутган кишига огиз очишдан кўра, рўза туган афзалроқ бўлса...

Абу Жуҳайфа ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Салмон билан Абуддардоъни ўзаро ака-ука тутинтириб қўйдилар. Шундан сўнг, Салмон Абуддардоъни кўргани уйларига борсалар, Абуддардоънинг хотинлари Уммуддардоъ эски кийим кийиб олган эрканлар. Салмон: «Сизга не бўлди, бунчалик хароб кийим кийиб олибдирсиз?»—деб сўрадилар. Уммуддардоъ: «Биродарингиз Абуддардоънинг дунёни сув босса, тўпиқларига чиқмағайдир»,— дедилар. Салмон гап нимада эканлигини фаҳмлаб, Абуддардоъ келганларида у кишига овқат тутиб эдилар: «Мен рўзаман, емасмен»,— дедилар. Салмон: «Агар сиз бу таомдан емасангиз, мен ҳам емасмен»,— дедилар, Абуддардоъ ночор едилар. Кечаси Абуддардоъ уйқудан уйғониб, ибодат қилмоқчи бўлиб эрдилар, Салмон: «Ётингиз!»— дедилар, у киши ётдилар, бир оздан кейин яна турмоқчи бўлиб эдилар, яна: «Ётингиз!»—дедилар, у киши яна ётдилар. Тонг отай деб қолганда, Салмон: «Мана энди турингиз!» — дедилар-да, ўзлари ҳам туриб, биргалашиб намоз ўқидилар. Сўнг, Салмон Абуддардоъга: «Сизда раббингизнинг ҳам, ўзингизнинг ҳам, оилангизнинг ҳам ҳаққи бордир, сизнинг уларнинг бирортасининг ҳам ҳаққига хиёнат қилмоққа ҳаддингиз йўқдир!» — дедилар. Кейин, Абуддардоъ бу воқеани Жаноб Расулуллоҳга айтиб берганларида, ул киши: «Салмон тўғри айтибдир»,— дедилар».

 

51-боб. Шаъбон ойида рўза тутмоқ ҳақида

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзани шунчалик маромига етказиб тутар эрдиларки, биз ҳатто ул киши ҳар доим рўза бўлсалар керак, дердик. Рўза тутмаган пайтларида эрса, энди сира ҳам рўза тутмасалар керак, деб ўйлардик. Жаноб Расулуллоҳнинг Рамазон ойидан бошқа ойларда тўлиқ рўза тутганларини кўрмадим. Шаъбон ойидан бошқа ойларда ҳам тўлиқ рўза тутганларини кўрмаганман».

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойидан бошқа ойларда кўп рўза тутмас эрдилар, чунки Шаъбон ойида тўлиқ рўза тутар эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Қурбингиз етадирган ишни қилингиз, сизларга малол келмаса, Аллоҳга ҳам малол келмағайдир»,— дер эрдилар. Расулуллоҳ қисқа бўлса ҳам, канда қилмай намоз ўқимоқни яхши кўрар эрдилар. Агар нафл намоз ўқимакни одат қилган бўлсалар, уни ҳам канда қилмай ўқир эрдилар».

 

52-боб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза тутмоқлари ва рўза тутмай юришлари ҳақида

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойидан бошқа ойларнинг ҳаммасида ҳам рўза тутавермаганлар. Жаноб рўза тутсалар, «Аллоҳга қасамлар бўлсинким, бул кишининг оғизлари очиқ кун бўлмағайдир!» — дейишарди. Оғизлари очиқ бўлган вақтларда эрса, «Аллоҳга қасамлар бўлсинким, бул киши рўза тутмағайдирлар!» — дейишарди».

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи ойларда ҳеч ҳам рўза тутмас эрдилар, ҳатто биз: «Бу зот ҳеч ҳам нафл рўзэ. тутмасалар керак?» — деб ўйлардик. Баъзи ойларда шунчалик кўп рўза тутар эрдиларки, биз: «Бу зот доимо рўза бўлсалар керак?»—деб ўйлардик. Баъзан биз, кечаси Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқимасалар керак, деб ўйлаб уйларига борсак, ул киши намоз ўқиётган бўлар эрдилар. Баъзан эрса, ул киши кечаси бирлан ухламай намоз ўқиб чиқсалар керак, деб ўйлаб борсак, ухлаётган бўлар эрдилар».

 

Анас разияллоҳу анҳудан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қандай рўза тутишлари тўғрисида сўрашди. Ул киши: «Баъзи ойларда Жанобни рўза ҳолда кўрмоқни истасам, албатта рўза ҳолида кўрар эрдим. Агар оғизлари очиқ ҳолда кўрмоқни истасам, оғизлари очиқ ҳолда кўрар эрдим. Кечалари намоз ўқиётганларини кўрмоқни истаганимда эрса, намоз ўқиётган ҳолда кўрар эрдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак кафтларидек юмшоқ ва иссиқ кафтни ушламаганман. Расулуллоҳнинг бўйларидан хушбўйроқ мушкни ҳам, анбарни ҳам ҳидламаганман!» — деб жавоб бердилар.

 

53-боб. Рўзадорда меҳмоннинг ҳам ҳаққи бор

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг олдимга келдилар-да, «Сенда, сени зиёрат қилгани келганларнинг (меҳмонларнинг) ҳам, хотинингнинг ҳам ҳаққи бор»,— дедилар. Ул кишидан мен: «Довуд пайғамбар нечук рўза тутганлар?»—деб сўрадим, чунки Жаноб Расулуллоҳ: «Сен Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидан ошириб юбормағил!»—деган эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Ярим умрларига баробар рўза тутганлар»,— деб жавоб қилдилар».

 

54-боб. Рўзадорда ўз танасининг ҳам ҳаққи бор

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Эй Абдуллоҳ, сенга ҳар куни рўза тутиб, ҳар кеча ухламай, ибодат қилмоқ хусусинда айтайинми?»— дедилар, мен: «Айтингиз, ё Расулуллоҳ!» — дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Ундоқ қилмағил, рўза ҳам тутғил, оғиз ҳам очғил, кечаси ибодат ҳам айлағил, уйқуга ҳам ётғил! Чунким сенда ўз танангнинг ҳам ҳаққи бор, кўзингнинг ҳам ҳаққи бор, аёлингнинг ҳам ҳаққи бордир, меҳмонингнинг ҳам ҳаққи бордир. Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутмоғинг кифоя қилғайдир, чунким ҳар бир қилган яхшилиғинг учун ўн баробар савоб теккайдир, бу эрса сенга умр бўйи рўза тутганлик савобини берғайдир»,— дедилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, бундан ҳам кўпроқ рўза тутмакка қувватим етғайдир, деб ўйлармен»,— дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Довуд пайғамбарнинг рўзаларидек рўза тутғил-у, аммо андин ошириб юбормағил!» — дедилар. Мен: «Довуд пайғамбар нечук рўза тутганлар?» — деб сўрадим. Жаноб Расулуллоҳ: «Ярим умрлари рўза тутмоқ бирла ўтган»,— дедилар».

 

Абдуллоҳ кексайиб рўза тутмоққа қийналиб қолганларида, афсусланиб:

«Кошки эрди, ўшанда Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўгитларини қабул қилган бўлсам эрди!»—дер эканлар.

 

55-боб. Умр бўйи рўза тутмоқ хусусида

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ номи бирла қасам ичурменким, бутун ҳаётим бўйи кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қила олғайдирмен!»,— дедилар. Шунда мен Жаноб Расулуллоҳга: «Отам-онам фидойингиз бўлсин, хўп яхши айтдингиз-да!» — дедим. Жаноб: «Сен бундоқ қилмоққа қодир эрмассен, шунинг учун рўза ҳам тутғил, оғиз ҳам очғил, кечаси туриб, ибодат ҳам айлағил, ухлағил ҳам! Ҳар ойда уч кун рўза тутсанг бўлғайдир, чунким ҳар бир қилган яхшилиғингга ўн баробар савоб теккайдир, бу эрса, умр бўйи сенга рўза тутганлик савобини берғайдир»,— дедилар. Мен: «Бундан ҳам кўпроқ рўза тутмакка қодирмен»,— дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Бир кун рўза тутиб, икки кун . тутмағил!»— дедилар. Мен: «Бундан кўпроғига ҳам қурбим етғайдир»,— дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмағил, Довуд пайғамбар шундоқ рўза тутганлар, рўза тутсанг, шундоқ рўза тутғил!»—дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, бундан ҳам яхшироқ рўза тута олғаймен»,— дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Бундан яхшиси йўқдир»,— дедилар».

 

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Менинг узлуксиз рўза тутмоғимдан, туни бирла ибодат қилмогимдан Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар топибдирлар. Ўшанда, Жаноб менинг олдимга бир кишини юбордиларми ёким ул кишига ўзим учрадимми, ёдимда йўқ. Шунда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Айтишларича, сен муттасил рўза тутар эмишсен, тун бўйи ухламай, ибодат қилар эмишсен. Рўза тутғил, бироқ вақтида овқатланғил, кечаси ибодат айлағил, аммо вақтида ухлағил, чунким, сенда ўзингнинг ҳам, аҳлу аёлингнинг ҳам, кўзингнинг ҳам ҳаққи бордир (кўзингни деганларида, «уни уйқусиз қолдирмоққа ҳаққинг йўқдир»,— демоқчилар)»,— дедилар. Мен: «Менинг бундан ҳам кўпроқ ибодат қилмакка қувватим етғайдир»,— дедим. «Ундоқ бўлса, сен Довуд алайҳиссаломнинг тутган рўзаларини тутгил!» — дедилар. Мен: «Ул нечук рўзадир?» — деб сўрадим. «Довуд пайғамбар, бир кун рўза тутиб, бир кун тутмас эрдилар, жангларда душман бирлан юзма-юз келсалар ҳам, қочмас эрдилар (яъни, «Рўза ул кишини заифлаштирмас эрди»,— демоқчилар)»,— деб жавоб бердилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, менинг душмандан қочмаслиғимга ким кафил бўла олур?»—дедим».

 

Ато разияллоҳу анҳу:

 «Мен Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муттасил рўза тутмоқ тўғрисида не деганларини билмадим. Бироқ, шуни эсларменким, узлуксиз рўза тутган кишига рўзанинг ҳеч қандай савоби бўлмағайдир, деб икки марта такрорлагандирлар»,— дейдилар.

 

56-боб. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмаслик ҳақида

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ҳар ойда уч кун рўза тутғил, дедилар. Мен бундан ҳам кўпроқ тутмоққа қурбим етмоғини айтдим. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ бир кун рўза тутиб, бир кун тутмаслигим ҳамда бир ойда бир марта Қуръонни хатм қилмоғим мумкинлигини айтдилар. Мен: «Бундан ҳам кўп хатм қилмоққа қодирмен»,— дедим. Ниҳоят, Жаноб Расулуллоҳ уч кунда бир марта хатм қилмоғимни буюрдилар».

 

57-боб. Довуд алайҳиссалом қандай рўза тутганлар?

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳу:

 «Менга Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен узлуксиз рўза тутиб, кечанинг ҳаммасида ибодат қилар эмишсен»,— дедилар. Мен: «Ҳа, шундоқ»,— дедим. Ул киши: «Агар шундоқ қилаверсанг, кўзингнинг «кўриш қобилияти заифлашғайдир ва бутун аъзоларинг толиқғайдир. Умр бўйи тутган рўзанг савобсиз қолиб, зое кетғайдир. Ҳар ойда уч кун рўза тутган кишига эрса, умр бўйи рўза тутганнинг савоби берилғайдир»,— дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, бундан ҳам кўпроқ тутмоққа кучим етғайдир»,— дедим. Шунда ул зот: «Бўлмаса, Довуд алайҳиссалом тутган рўзани тутғил, ул киши бир кун рўза тутиб, бир кун тутмас эрдилар. Душман бирла рўбарў келганларида ҳам қочмас эрдилар (яъни, бундоқ рўза инсон аъзосини заифлаштирмағайдир)»,— дедилар.

 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳу:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам узлуксиз рўза тутмоғимдан хабар топиб, олдимга кирдилар. Мен Жанобга ўтирмаклари учун теридан қилинган, ичига хурмо барги тўлдирилган тўшак солдим, ул киши унга ўтирмай ерга ўтирдилар, тўшак эрса, иккимизнинг ўртамизда қолди. Сўнг, Жаноб: «Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутмак кифоя қилмағайдирми?»— деб сўрадилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, бу оздир»,— дедим. «Бўлмаса, беш кун»,— дедилар. Мен: «Бу оздир»,— дедим. «Ул киши: «Етти кун»,— дедилар. Мен: «Бу ҳам оздир»,—дедим. Жаноб: «Тўққиз кун»,— дедилар. «Бу ҳам оз»,— дедим. Ул киши: «Ўн бир кун»,— дедилар. Мен буни ҳам оз, дедим. Шунда ул киши: «Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидан афзал рўза йўқдир, ул ярим умрга тенгдир, бир кун рўза тутғил, бир кун оғзинг очиқ бўлсин»,— дедилар».

 

58-боб. Ой тўлган кунлари — ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларда рўза тутмоқ ҳақида

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:

 «Менга дўстим саллаллоҳу алайҳи ва саллам уч нарсани — ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, эрталабки намознинг икки ракъат суннатини ҳар куни ўқимоқни ва витр намозини ётиш олдидан ўқимоқни васият қилдилар»,— дейдилар.

 

59-боб. Нафл рўза тутган кишининг ҳеч қаерда оғиз очмаслиги ҳақида

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Сулаймнинг (Анаснинг оналарининг) уйларига кирдилар. Умму Сулайм Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига хурмо бирлан ёғ қўйдилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Ёғларингизни идишига қайтариб қуйиб қўйингиз, хурмоларингизни ҳам олиб қўйингиз, чунким мен рўзадирман»,— дедилар. Сўнг, Жаноб Расулуллоҳ уйнинг бир чеккасига бордилар-да, нафл ўқиб, Умму Сулайм ва ул кишининг аҳли байтлари ҳаққига дуо қилдилар. Шунда, Умму Сулайм: «Менинг бир махсус илтимосим бор»,— дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Ул не эркан?» — деб сўрадилар. Умму Сулайм: «Илтимосим, сизнинг хизматкорингиз Анас хусусинда»,— дедилар. Жаноб Расулуллоҳ дунёда ва охиратда неки яхшилиғ бўлса, ҳаммасини айтиб, мени (яъни, Анасни) дуо қилдилар. Шунинг учун ҳам мен ансорлар ичида энг бадавлат кишидирмен!»

 

60-боб. Ҳар ойнинг охирида рўза тутмоқ ҳақида

Имрон ибн Ҳусайн разияллоҳу анҳу ривот қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан (ёким бошқа бир кишидан сўрганлар-у, Имрон эшитганлар): «Эй фалончи, ушбу ойнинг охирида рўза тутмадингми?» — деб сўрадилар. (Мазкур ҳадиснинг ровийларидан Абуннуъмон: «Жаноб Расулуллоҳ «Ушбу ойнинг» деганларида, Рамазонни назарда тутганлар, деб ўйлайман»,— дейдирлар). Мен: «Йўқ, тутмадим, ё Расулуллоҳ!»—дедим.. Жаноб Расулуллоҳ: «Рамазон тугагач, ҳайитдан икки кун ўтказиб, рўза тутиб қўйғил!»— дедилар».

 

Имом Бухорий:

 «Имрон айтган бошқа бир ривоятда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Шаъбон ойининг охиридан икки кун ўтказиб» — деганлар»,— дейдилар.

 

61-боб. Жумъа куни рўза тутмаслик ҳақида

Муҳаммад ибн Аббод ривоят қиладирлар:

 «Мен Жобир разияллоҳу анҳудан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жумъа куни (нафл) рўза тутмоқдан қайтарганлари тўғрисида сўрадим. Жобир: «Ҳа, қайтарганлар»,—дедилар».

 

Мазкур ҳадис ривийларидан бири Абу Осим:

 «Жаноб Расулуллоҳ, жумъа кунигина (нафл) рўза тутмак одат бўлиб қолиб, бошқа кунлари рўза тутмай қўйишмасин, деганлар»,— дейдилар.

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:

 «Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, ҳеч қайси бирингиз жумъа куни (нафл) рўза тутмангиз, агар тутадирган бўлсангиз, жумъадан олдинги бир кунни ёким жумъадан кейинги бир кунни қўшиб тутингиз, деганларини эшитганман»,— дейдилар.

 

Абу Айюб ривоят қиладирлар:

 «Жумъа куни Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Жувайра бинти Ҳарс разияллоҳу анҳонинг уйларига кирибдирлар. Ул киши рўза эрканлар. Жаноб Расулуллоҳ: «Кеча ҳам рўзамидинг?» — деб сўрабдирлар. Жувайра: «Йўқ»,— дебдирлар. Кейин, Жаноб Расулуллоҳ: «Эртага ҳам рўза тутғаймисен?» — деб сўрабдилар. Ул киши: «Йўқ» — дебдирлар. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Ундоқ бўлса, рўзангни очгил!» — дебдирлар. Жувайра оғиз очибдирлар».

 

62-боб. Киши ўзи учун рўза тутадирган кунларинй белгилаб олса, бўладирми?

Алқама ривоят қиладирлар:

 «Оиша разияллоҳу анҳодан: «Жаноб Расулуллоҳ ўзлари учун рўза тутадирган кунларни белгилаб олганми эрдилар?» — деб сўрадим. Ул киши: «Жаноб Расулуллоҳ доимо рўза тутар эрдилар, сизларнинг қайси бирингиз ул киши қилган ибодатга чидай олурсиз?!» — дедилар».

 

63-боб. Арафа куни рўза тутмоқ ҳақида

Уммулфазл ривоят қиладирлар:

 «Арафа куни менинг ҳузуримда ўтирган одамлар Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза ёким рўза эрмасликлари тўғрисида тортишиб қолишди. Айримлар: «Жаноб рўзалар»,— деса, баъзилар: «Рўза эрмаслар»,— деди. Шунда мен Жанобга бир идишда сут юбордим. Жаноб туя миниб Арафотда турган эрдилар, сутни ичдилар».

 

Маймуна разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Одамлар Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг арафа куни рўза тутганлари тўғрисида шубҳа қилиб қолишди. Шунда мен Жанобга сут юбордим. Жаноб Арафотда турган эрдилар, одамлар кўз олдида сутни ичдилар».

 

64-боб. Қурбон ҳайити куни рўза тутмаслик ҳақида

Ато разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Икки рўза ва икки савдо-сотиқ, яъни Рамазон ва Қурбон ҳайитлари куни рўза тутмак, молни кўрмасдан ёким кўрсатмасдан бор барака қилмак ҳамда сотилган нарсани қайтиб олмак ёким қайтариб олмак манъ қилингандир»,— дейдирлар».

 

Зиёд ибн Жубайр ривоят қиладирлар:

 «Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб: «Бир одам ҳар доим маълум бир кунда рўза тутмоққа аҳд қилган эркан, ўшал кун — душанба куни бўлиб, ҳайит кунига тўғри келиб қолибдир, энди ул не қилғайдир?» — деб сўради. «Аллоҳ: «Аҳд қилсангизлар, унга вафо қилингиз! » — дейдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эрса, ҳайит куни рўза тутмакни манъ қилганлар»,— дебдирлар (уламолар: «Ҳайит кунига тўғри келган рўзани қазо қилиб, бошқа куни тутса, оятга ҳам, ҳадисга ҳам амал қилган бўлур»,— дейишадир)».

 

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга ўн иккита ғазавотда иштирок этган Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳу:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мени ғоят таажжубга солган қуйидаги тўрт ҳикматни. эшитдим»,— дейдирлар:

1)ёнида маҳрами бўлмаган аёл икки кунлик йўлга ёлғиз ўзи чиқмасин!

2)икки кун — Рамазон ва Қурбон ҳайитлари куни рўза тутилмасин!

3)Бомдоддан сўнг, то кун чиққунча ва асрдан сўнг, то кун ботгунча намоз ўқилмасин!

4)Учта масжид — Масжид ул-Ҳаром, Масжид ул-Ақсо ва менинг масжидларимдан (яъни, Масжид ун-Набийдан) ўзга масжидларга тавоф қилмак ниятида сафар қилинмасин!

 

65-боб. Ташриқ кунлари рўза тутмоқ ҳақида

Ҳишом разияллоҳу анҳу:

 «Оиша разияллоҳу анҳо ҳам, оталари (Абу Бакр) ҳам Ташриқ кунлари рўза тутмак қурбонликка жонлиқ сўймакка қурби етмаганларгагина рухсат этилди»,— дейдилар.

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу:

 «Бир йўла ҳаж ва умра қилмакни ният айлаб, эҳром боғлаганлар, арафа кунигача умра қилган бўлсалар-у, лекин қурбонликка жонлиқ сўймакка қурбилари етмаган бўлса, ҳамда рўзани ҳайит кунигача тутишмаган бўлса, Ташриқ кунлари рўза тутмаклари керак бўлғайдир»,— дейдирлар.

 

66-боб. Ашуро куни рўза тутмоқ ҳақида

Солим разияллоҳу анҳунинг оталари:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам, кимки Ашуро куни рўза тутмакни истаса, тутсин! деб айтганлар»,— дейдилар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Рамазон ойининг рўзаси фарз қилингунга қадар, Ашуро куни рўза тутмакни буюрган эрдилар. Рамазонда рўза тутмак фарз бўлганидан кейин эрса, Ашуро куни истаганлар рўза тутди, истамаганлар тутмади».

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:

 «Исломдан авюл, жоҳилия даврида қурайш аҳли Ашуро куни рўза тутар эрди. Жаноб Расулуллоҳ Мадинага келганларидан кейин ҳам Ашуро куни рўза тутдилар, бошқаларни ҳам тутмакка буюрдилар. Рамазон ойида рўза тутмак фарз қилиниб, Жаноб Расулуллоҳ Ашуро куни рўза тутмакни тарк этганларидан кейин, Ашуро куни рўза тутмак ихтиёрий бўлиб қолди».

 

Ҳумайд ибн Абдурраҳмон ривоят қиладирлар:

 «Муовия ибн Абу Суфён ҳаж қилган йиллари Ашуро куни минбарга чиқиб: «Эй Мадина аҳли, уламоларингиз эшитиб қўйсинлар! Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ашуро куни рўза тутмак фарз қилинмаган эрса ҳам, мен рўзадирман, аммо сизларга бу ихтиёрийдир», деб айтганларини эшитганман»,— дедилар».

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида, қарасалар, яҳудийлар Ашуро куни рўза тутишар эрканлар. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу нечук рўзадир?» — деб сўрадилар. Яҳудийлар: «Бу яхши кундир, шу куни Мусо, Аллоҳ таоло Баний Исроилни душманларидан халос қилгани учун рўза тутганлар»,— дейишди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз Мусога сизлардан кўра ҳақлироқдирмиз»,— деб шу куни ўзлари ҳам рўза тутдилар, бошқаларга ҳам рўза тутмакни амр қилдилар».

 

Абу Мусо разияллоҳу анҳу:

 «Яҳудийлар Ашуро кунини байрам, деб ҳисоблашар эрди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар ҳам шул куни рўза .тутингиз!» — деб айтдилар»,— дейдилар.

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу: «Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ашуро кунини бошқа кунлардан ортиқ билиб ва Рамазон ойини бошқа ойлардан ортиқ билиб, рўза тутмакка қасд қилганларини кўрмаганман»,— дейдилар.

 

Салама ибн Акваъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аслам қабиласидан бир кишига: «Кимки бугун овқат еган бўлса, куннинг қолган қисмида рўза тутсин, кимки овқат емаган бўлса, саҳаргача овқат емасин, чунким бул кун Ашуро кунидир!»—деб эълон қилмакни буюрдилар».

 

 

Эътикоф ҳақида...

1-боб. Эътикоф ҳақидаги боблар

Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф қилинадир. Ҳамма масжидларда ҳам эътикоф қилмоқ мумкин. Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломи бунга далил: «Масжидларда эътикофда ўтирган кунларингизда аёлларга яқинлик қилмангиз! Бу Аллоҳ белгилаган чегаралардир. Бинобарин, аларга яқинлик қилмангиз! Шул тариқа Аллоҳ таоло ўз ҳукмларини бандаларига тушунтирғайдир, шояд улар Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтсалар!»

Абдуллоҳ ибн Умар:
 «Расулуллоҳ Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикофга ўтирар эрдилар»,— дейдилар.

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам то Аллоҳ таоло омонатини олгунча Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикофга ўтирмакни канда қилмадилар. Жанобдан сўнг, ул кишининг аёллари ҳам шундоқ эътикоф қилишадиган бўлди»,— дейдилар.

Абу Саъид Ҳудрий разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси бир йили Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикофга ўтирдилар. Йигирманчи куни эрталаб эътикофни тугатиб, ташқарига чиқдилар-да, бундай дедилар: «Кимки мен бирлан бирга эътикоф қилган бўлса, охирги ўн кунликда ҳам эътикофни давом эттирсин! Шул кеча менга Лайлат ул-Қадр ўтадиган кун тайин қилинган эди, аммо ёдимдан кўтарилибдир. Тушимда лой ерда сажда қилаётган эрмишман, Лайлат ул-Қадрни охирги ўн кунликнинг тоқ кунларида кутингиз!» Шу кечаси ёмғир ёғди. Масжид томи хурмо шохлари бирлан ёпилган эрди, ёмғир ўтиб кетди. Расулуллоҳнинг пешоналарига лой текканини йигирма биринчи куни эрталаб ўз кўзим бирлан кўрдим».

2-боб. Ҳайз кўрган хотин эътикофда ўтиргай эрининг сочини тараши мумкин

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда эътикофда ўтирган кунлари муборак бошларини дарчадан чиқарар эрдилар, мен ҳайз кўрган бўлсам ҳам, сочларини тараб қўярдим»,— дейдилар.

3-боб. Эътикофда ўтирган киши уйига жуда зарур бўлганда кирадир

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжиддан чиқмай бошларини дарчадан чиқарар эрдилар, мен сочларини тараб қўярдим. Эътикофда бўлсалар, уйга ҳеч кирмас эрдилар, фақат зарур бўлсагина кирар эрдилар»,— дейдилар.

4-боб. Эътикофда ўтирган кишининг ювинмоғи ҳақида

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз кўрган бўлсам ҳам мени қучоқлар эрдилар. Эътикофда ўтирган кунлари бошларини дарчадан чиқарар эрдилар, мен ҳайз кўрган бўлсам ҳам ювиб қўярдим»,— дейдилар.

5-боб. Кечаси эътикофда ўтирмоқ ҳақида


Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Ҳазрат Умар Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Мен жоҳилия даврида бир кеча Масжид ул-Ҳаромда эътикоф қилурмен, деб ният айлаган эрдим»,— дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Ниятингга вафо қилғил!»—дедилар».

6-боб. Аёлларнинг эътикофда ўтирмоғи ҳақида


Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикофда ўтирар эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ менинг учун масжид саҳнида чодир тутиб берган эрдилар, бомдоддан сўнг олдимга кирардилар. Жаноб Расулуллоҳнинг бошқа заифалари — Ҳафса мендан ўзига чодир тутиб олмоққа рухсат сўраб эрди, рухсат бердим, чодир тутиб олди. Буни кўрган Зайнаб бинти Жаҳш (Расулуллоҳнинг хотинларидан бири) ҳам ўзига чодир қуриб олди. Эртасига эрталаб Жаноб Расулуллоҳ чодирларни кўриб: «Бу несидир?»—дедилар. «Хотинларингизнинг чодири»,— дейишди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар яхши иш қилишибдир, деб ўйлайсизларми?»— дедилар. Шундан сўнг, Жаноб Расулуллоҳ ўша ойдаги эътикофни тарк этдилар. Бунинг эвазига Шаввол ойида ўн кун эътикоф қилдилар».

7-боб. Масжидга чодир тикмоқ ҳақида

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
 Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикоф қилмоқ ниятида масжидга чиқиб эрдилар, мен, Ҳафса ва Зайнабнинг чодирларимизни кўриб қолдилар. Шунда: «Булар яхши иш қилишибдир, деб ўйлайсизларми?»— дедилар-да, эътикофга ўтирмай, чиқиб кетдилар. Кейин, Шаввол ойида ўн кун эътикоф қилдилар».

8-боб. Эътикофда ўтирган киши бирор ҳожат бирлан масжид эшиги олдигача борадирми?

Сафиййа разияллоҳу анҳо:
 «Мен Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва салламни Рамазоннинг охирги ўн кунлигида масжидда эътикофда ўтирганларида кўргани бордим»,— дейдилар. Кейин, Сафиййа Жаноб Расулуллоҳ ҳузурларида бир оз суҳбатлашиб ўтирганларидан сўнг қайтиш учун ўринларидан турибдирлар, Жаноб Расулуллоҳ ҳам ул киши бирлан бирга туриб, масжиднинг эшиги олдигача бирга борибдирлар. Шунда, ансорлардан икки киши ўтиб кетаётиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга салом беришибди. Жаноб Расулуллоҳ уларга: «Шошмангиз, бул Сафиййа бинти Ҳуйай (яъни, «Кўнглингизга бир нарса келмасин, бу — менинг хотиним» демоқчилар)»,— дебдирлар. Бояги икки кишига бу гап оғир ботиб: «Субҳоналлоҳ»,— дейишибди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шайтон инсоннинг қон томирларида юриб, васваса қилғайдир, шул боисдан сизларни ҳам шайтон васваса қилиб, хаёлингизга бўлмағур фикрни келтирмадимикан, деб хавотир олдим»,— дебдирлар.

9-боб. Эътикофда ўтирмоқ ва Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йигирма кун бўлди, деганда эътикофни тугатиб, ташқарига чиқишлари ҳақида

Абу Салома ибн Абдурраҳмон Абу Саъид Худрийдан:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Лайлат ул-Қадр тўғрисида гапирганларини эшитганмисиз?»—деб сўрадилар. Ул киши: «Ҳа»,— дедилар-да, қуйидагиларни ривоят қилиб бердилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигидз эътикофга ўтирдик, йигирма кун бўлди, деганда эрталаб эътикофни тугатиб чиқдик. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ бизга ваъз айтдилар-да: «Лайлат ул-Қадр куни менга таййн қилиниб .эрди, аммо ул ёдимдан кўтарилиб қолди. Уни Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида, тоқ кунларда кутингиз. Тушимда мен лой ерда сажда қилаётган эрмишман. Кимки мен бирлан бирга эътикоф қилган бўлса, масжидга қайтсин!»—дедилар. Одамлар масжидга қайтиб киришди. Шу пайтда осмонда бир парча ҳам булут йўқ эрди, бирдан қаердандир булут пайдо бўлиб, ёмғир ёғди. Сўнг, бомдодга такбир айтилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам лой ерда сажда қилдилар, ҳаттоки мен Жаноб Расулуллоҳнинг муборак пешоналари ва бурунларига лой текканини кўрдим».

10-боб. Мустаҳозанинг (ичидан муттасил қон кетадирган аёлнинг) эътикоф килмоги ҳақида

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга хотинларидан бири мустаҳоза ҳолида эътикофга ўтирди. Унинг ичидан қизил ва сариқ суюқлик келиб турарди, биз остига тоғора қўйиб қўйгандик»,— дейдилар.

11-боб. Аёлнинг эътикофда ўтирган эрини кўргани бормоғи ҳақида

Али ибн Ҳусайн ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда (эътикофда) эрдилар. Ул кишини кўргани келган) аёллари уйларига қайтмоқчи бўлиб, ўрнидан қўзғалди. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Сафиййага: «Шошмағил, кузатиб қўйғаймен!» — дедилар. Сафиййанинг уйи Усоманинг ҳовлисида эрди. Жаноб Расулуллоҳ Сафиййа бирлан бирга чиқдилар. Иттифоқо, икки ансорий йўлиқиб, Жаноб Расулуллоҳга бир нигоҳ ташлашди-да, йўлда давом этишди. Жаноб Расулуллоҳ уларни чақириб: «Бу — Сафиййа бинти Ҳуйай (яъни, «Бу — менинг хотиним» демоқчилар)»,— дедилар. Улар таажжубланиб: «Субҳоналлоҳ, ё Расулуллоҳ!»—дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Шайтон инсоннинг қон томирларида юрғайдир, шул боисдан шайтон васваса қилиб, ёмон хаёлга бормангиз, деб хавотир олдим»,— дедилар». 

12-боб. Эътикофда ўтирган киши шубҳани ўзидан соқит қиладирми?

Али ибн Ҳусайн ривоят қиладирлар:
 «Сафиййа разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикофда ўтирганларида ҳузурларига келдилар, сўнг қайтишларида Жаноб Расулуллоҳ ҳам биргалашиб йўлга тушдилар. Йўлда ансорлардан бири уларни кўрди. Жаноб Расулуллоҳ ансорни чақириб: «Бу — Сафиййа (яъни, менинг хотиним), тағин хаёлингга ҳар хил фикр келиб юрмасин, чунким шайтон одам боласининг қон томирларида юрғайдир»,— дедилар».

Зуҳрий Суфёндан:
 «Сафиййа кечаси келганмиди?»—деб сўраганларйда, ул киши: «Ҳа, кечаси»,— деб жавоб берган эрканлар.

13-боб. Эрталаб эътикофни тугатиб чиқса...

Абу Саъид Худрий ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикофга ўтирдик. Йигирманчи куни эрталаб нарсаларимизни кўтариб, Расулуллоҳнинг хузурларига келдик. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Кимки мен бирлан бирга эътикоф қилган бўлса, яна жойига қайтсин (эътикофни давом эттирсин), чунким шул кеча менга Лайлат ул-Қадр ўтадирган кун аён қилинди. Тушимда мен лой ерда сажда қилаётган эрмишман»,— дедилар. Жаноб Расулуллоҳ жойларига қайтдилар ҳамки, ёмғир ёға бошлади, Аллоҳга қасам ичиб айтурменким, ўшал куни кечгача ёмғир ёғиб, шох-шабба ташланган масжид томидан чакка ўтиб кетди. Кейин, мен Жаноб Расулуллоҳ (сажда қилаётганларида) бурунларига лой текканини кўрдим».

14-боб. Шаввол ойида эътикофга ўтирмоқ ҳақида


Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар Рамазонда эътикофга ўтирар эрдилар. Бомдод вақти бўлгач, туриб намоз ўқирдилар-да, яна қайтиб эътикофга ўтирардилар»,— дейдилар. Оиша онамиз Жаноб Расулуллоҳдан эътикофга ўтирмоққа рухсат сўраганларида, унга ижозат бердилар. Шунда, Оиша разияллоҳу анҳо ўзларига чодир қуриб олдилар. Буни эшитиб, Ҳафса ҳам ўзларига чодир қуриб олдилар. Кейин, Зайнаб ҳам эшитиб, чодир қуриб олдилар.. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдоддан сўйг келиб, тўртта чодир турганини кўриб, . «Бу несидир?»—дедилар. Жаноб Расулуллоҳга чодирлар аёллариники эканлигини айтишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Не сабабдан бундоқ қилишди, яхши ниятдами? Олиб ташлангиз, мен иккинчи кўрмайин!»—деганларидан сўнг, чодирларни олиб ташлашди. Шундан кейин, Жаноб Расулуллоҳ Рамазон ойидаги эътикофларини тўхтатиб, Шаввол ойининг охирги ўн кунлигида уни давом эттирдилар».

15-боб. Эътикофда ўтирган киши рўза тутмаса ҳам бўладир

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу:
 «Ё Расулуллоҳ, мен жоҳилия даврида, Масжид ул-Ҳаромда бир кеча эътикоф қилғаймен, деб аҳд этган эрдим»,— дедилар. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Аҳдингга вафо қилғил!»—дедилар (бироқ рўза тутмок, ҳақида индамадилар). Кейин, Ҳазрат Умар бир кеча эътикофга ўтирдилар».

16-боб. Жоҳилия даврида эътикоф қилишга аҳд қилиб, сўнг мусулмон бўлса...

Ибн Умар ривоят қиладирлар:
 «Жоҳилия даврида Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу Масжид ул-Ҳаромда (назаримда, бир кеча) эътикофга ўтирмоққа аҳд қилган эрдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ул кишига: «Аҳдингга вафо қилғил!»—деб айтдилар».

17-боб. Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикофга ўтирмоқ ҳақида

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар Рамазонда ўн кун эътикофга ўтирар эрдилар. Вафот қиладирган йиллари эрса, йигирма кун эътикоф қилдилар»,— дейдилар.

18-боб. Эътикофга ўтирган киши эътикофни тўхтатмоқчи бўлса...

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикофга ўтирғайман, деб одамларга айтдилар»,— дейдилар.
Ўшанда Оиша ҳам эътикофга ўтирмакка Жанобдан рухсат сўрадилар, ул киши ижозат бердилар. Ҳафса Оишага: «Менга ҳам рухсат сўраб берингиз»,— дедилар. Оиша ул кишига рухсат сўраб бердилар. Буни кўрган Зайнаб ҳам ўзларига масжиддан эътикоф учун жой тайёрладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиганларидан сўнг, эътикофда ўтирадирган жойларига қайтганларида, ул ердаги эътикофга тайёрлаб қўйилган жойларни кўриб: «Бу несидир?»—дедилар. «Оиша, Ҳафса ва Зайнабнинг жойлари»,— деб айтишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Яхши иш қилишмабдир, мен эътикофимни тўхтатғаймен»,— деб рўзаларини буздилар. Кейин, Шаввол ойида ўн кун эътикоф қилдилар».

19-боб. Эътикофдаги киши ювдирмоқ учун бошини дарчадан чиқарадир

Оиша разияллоҳу анҳо:
 Жаноб Расулуллоҳнинг муборак бошларини, эътикофда бўлганларида ҳайз кўрганлигимга қарамай, ювиб-тараб қўярдим»,— дейдилар. Жаноб Расулуллоҳ масжидда туриб, дарчадан бошларини чиқарар эрдилар. Оиша онамиз ҳужраларида туриб, муборак бошларини ювиб-тараб қўярдилар.

 

 

 

Лайлат ул-Қадрнинг фазилати ҳақида


2-боб. Лайлат ул-Қадрнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло бундай дейдир:
 «Биз ушбу Қуръонни Қадр Кечаси нозил қилдик. Лайлат ул-Қадр деганда, нени тушунғайсен ва Лайлат ул-Қадр ўзи недир? Лайлат ул-Қадр минг ойдан ҳам яхшироқдир. Ўшал кеча парвардигорлари ҳукми ила фаришталар ва Жаброил тушғайдирлар, ул кеча тонг отгунча омонлиқ кечаси бўлғайдир».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки Рамазоннинг фарз эканлиғига ишониб, унга ихлос қилиб ва унинг савобидан умид айлаб, рўза тутгайдир, илгариги қилган гуноҳларининг барчаси кечирилғайдир, ва шунингдек, кимки Қадр Кечасини, унинг улуғлигига инониб, унга ихлос қилиб ва ундан савоб умид айлаб, бедор ўтказғайдир ҳам, илгари қилган гуноҳларининг барчаси кечирилғайдир»,— деганлар».

2-боб. Лайлат ул-Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида кутингиз!

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қанча саҳобалари Лайлат ул-Қадрнинг Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида бўлмоғини тушларида кўришган эркан. Шунда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг тушларингиз Лайлат ул-Қадр Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисинда эрканлиғига мувофиқ келғайдир, деб ўйлармен. Кимки Лайлат ул-Қадрни кутмоқчи эрса, Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисинда кутсин!» — дедилар».

Абу Саъид ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикофга ўтирдик. Жаноб Расулуллоҳ Рамазоннинг йигирманчи куни эрталаб чиқиб, бизга ваъз қилдилар, сўнт: «Тушимда менга Лайлат ул-Қадр аниқ кўрсатилди, аммо унинг қайси кун бўлмоғи ёдимдан чиқиб қолди. Уни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларида кутингиз! Мен тушимда лой жойда сажда қилаётган эрмишман, энди кимки пайгамбар бирлан эътикрфга ўтирган эрса, уйига қайтсин!» —дедилар. Биз уйимизга йўл олдик. Осмонда ҳеч қандай булут йўқ эрди. Иттифоқо, бир булут пайдо бўлиб, шундоқ ёмғир ёғдиким, ҳатто масжиднинг томи оқиб тушди, чунки масжиднинг томига хурмо шохлари ёпилган эрди. Сўнг, бомдодга такбир айтилди. Шунда, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг лой жойда сажда қилаётганларини, ҳатто пешоналарига лой текканини кўрдим». 

3-боб. Лайлат ул-Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларида кутмоқ лозим


Оиша разияллоҳу анхо:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Лайлат ул-Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунлари кутингиз, деб айтибдирлар»,— дейдилар.

Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойининг иккинчи ўн кунлигида эътикофга ўтириб, йигирманчи кечани ўтказгач, эътикофни тугатар эрдилар. Кейин, йигирма биринчи кечани ўтказиб, яна эътикофга ўтирар эрдилар, бошқалар ҳам қайтиб бирга эътикоф қилишар эрди. Жаноб Расулуллоҳ Рамазон ойида одатдагидек эътикофга ўтирдилар. Йигирманчи кечани ўтказгач, ташқарига чиқдилар-да, одамларга таъз айтдилар, сўнг уларга бир қанча юмушларни буюриб: «Бу ўн кунликда эътикоф қилдим, аммо менга охирги ўн кунликда ҳам эътикоф қилмоқ лозимлиги аён бўлди, кимки Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикоф қилган эрса, эътикофни давом эттирсин! Тушимда менга Лайлат ул-Қадр (кечаси) бўладирган кун аниқ тайинланди, бироқ ул ёдимдан чиқиб қолди. Энди, уни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларида кутингиз! Мен тушимда лой ерга сажда қилаётган эрканман»,— дедилар. Шул кеча ёмғир ёғди, масжид томидан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқийдирган ерларига чакка ўтиб, лой бўлиб кетди. Кейин, Рамазоннинг йигирма биринчи кечаси Жаноб Расулуллоҳнинг бомдод ўқиб қайтаётганларида муборак юзларига лой текканини кўрдим».

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қадр Кечасини кутингиз!» деб айтдилар»,—дейдилар. 

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикофга ўтирардилар ва «Лайлат ул-Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигида кутингиз!» — дер эрдилар»,— дейдилар.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Лайлат ул-Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигида, рўзанинг тўққиз куни қолганда ёким етти куни қолганда ёҳуд беш куни қолганда кутингиз!» — дер эрдилар»,— дейдилар.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Лайлат ул-Қадр охирги ўн кунликда — йигирма тўққизда, йигирма еттида бўлғайдир»,— дедилар»,— дейдилар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу «Лайлат ул-Қадрни тўртинчи кеча кутингиз!» деган ҳадисни ҳам айтганлар.

4-боб. Лайлат ул-Қадр тайин қилинган куннинг, кишилар жанжаллашиб қолганлиги сабабли, ёддан кўтарилганлиги ҳақида

Убода ибн ас-Сомий разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Лайлат ул-Қадр қайси куни бўлмоғини хабар қилмоқ учун чиқдилар. Йўлда икки мусулмоннинг жанжаллашаётганини кўриб, ўшал кун ёдларидан чиқиб қолди. Жаноб Расулуллоҳ саҳобаларга: «Мен сизларга Лайлат ул-Қадр бўладирган кунни хабар қилмоқчи бўлиб чиққан эрдим, бироқ йўлда фалончи бирлан пистончининг жанжаллашаётганини кўриб, ёдимдан кўтарилиб кетди, Қадр Кечасини Рамазоннинг йигирма тўққиз ёким йигирма етти ёки йигирма бешинчи кунларида кутингиз!» — дедилар».

5-боб. Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ибодат қилмоққа қаттиқ киришмоқ лозимлиги ҳақида

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, аҳллари ила алоқа қилмоқдан узоқлашар эрдилар, кечалари ухламас эрдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилмоққа уйғотар эрдилар»,— дейдилар.



Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов