"."
Меню

Руза китоби

    РАМАЗОН РЎЗАСИ ҲАҚИДА

САВОЛ-ЖАВОБЛАРДАН ТУЗИЛГАН

МУХТАСАР РИСОЛА

 

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Эй мўминлар, сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам

саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Шояд тақводор бўлсаларингиз”

(Бақара сураси, 183-оят)

“(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб

Ҳидоят ва Фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб

Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин”

(Бақара сураси, 185-оят)

Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Одам боласининг ҳар бир амали ўзи учундир. Фақат рўза мен учундир.

Унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман!”

(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Муслим, Насаий ва Имом Аҳмад ривоятлари)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

“Сизга муборак Рамазон ойи келди.

Аллоҳ азза ва жалла сизларга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди.

Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур.

Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур.

Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир.

Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди”

(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Насаий ва Байҳақий ривоятлари)

 

РЎЗА ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

САВОЛ: Рўза ёки араб тилидаги “ас-савм”, “ас-сийам” нима дегани?

ЖАВОБ: Рўза бу – луғатга кўра мутлақо бирор нарсадан ўзини тийиб туришдир. Масалан, Парвардигори

оламнинг ўзи бундай деган:

“Мен Раҳмон Йўлида рўза тутмоқни назр (аҳд) қилганман, бас, бугун бирон инсонга сўзламайман”.

(Марям сураси, 26-оят).

Демак,  бу  оятда  рўза  “Тафсири  Жалолайн”да  келганидек,  сўзлашдан  ўзини  тўхтатиш  маъносида

ишлатилган.

Шаръий истилоҳда эса ният қилиб, тонг отгандан кун ботгунча еб-ичиш ва хотинига яқинлик қилишдан

тийилиб туришга рўза дейилади.

“Рўза”  сўзи  бизга  форс  тилидан  ўтган  бўлиб,  луғатда  кун,  кундалик,  ризқ-рўз  маъноларини  билдиради.

Яъни, Рамазон ойининг кундузи махсус ибодат қилинади, шу билан бирга бу ойда ризқ-рўз кенг бўлади.

САВОЛ: Рўза тутишнинг аҳамиятли томонлари нимада кўрилади?

ЖАВОБ: Рўза тутишнинг жуда катта ва зарурий бўлган маънавий аҳамияти бор.

1) Рўза неъматларга шукр қилишга, неъматларнинг қадрини билишга васила бўлади. Чунки, нафс ейиш,

ичиш  ва  жимоъдан  ўзини  тияди.  Бу  учови  эса  дунёвий  неъматларнинг  энг  улуғларидандир. Улардан  бир  неча

муддат  тийилиб  туриш,  неъматларнинг  қадрини  яққол  кўрсатади,  чунки,  одатда  неъмат  йўқолганда  билинади.

Неъматларнинг  қазоси  шукр  билан  бўлади.  Неъматларга  шукр  қилиш  эса  фарздир.  Бунга  рўза  оятида  (Бақара

сураси, 185-оят) Парвардигори оламнинг ўзи ишора қилган:

... 

“Шояд, шукр қилсангиз”.

2)  Рўза  тақвога  ҳам  василадир.  Чунки  нафс  рўза  сабабли  ҳалол  нарсалардан  тийилиб  туради,  ўзини

асрайди. Бунинг сабаби у Аллоҳнинг розичилигини топмоқчи, аламли азоблардан сақланмоқчидир. Бу билан ўз-ўзидан  ҳаромлардан,  Аллоҳ  манъ  қилган  нарсалардан  сақланиш  келиб  чиқиши  табиийдир.  Зотан,  ҳаромлардан

сақланиш ҳам фарздир. Бунга Парвардигори оламнинг ўзи рўза оятида (Бақара сураси, 183-оят) ишора қилган:

... 

“Шояд тақводор бўлсаларингиз”.

3) Рўза  нафсга  қаҳр  қилиш,  шаҳватларни  синдириш  воситасидир.  Чунки,  нафс  қанчалик  тўқ  бўлса,

шунчалик  қутуради,  шаҳватларни  хоҳлайди.  У  оч  бўлса,  нафси-ҳавосининг  попуги  пасаяди.  Шунинг  учун  ҳам

Аллоҳнинг расули алайҳиссалом деган:

“Сизлардан  кимки  зинодан  қўрқса,  бас,  рўза  тутсин!”. (Ҳадис  мазмунини  Имом  Бухорий  ва  Имом

Муслим Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

4) Рўза шайтонга ҳам қаҳр қилиш воситасидир. Зотан, шайтоннинг иши адаштириш, шаҳватларга ёрдам

бериш ва ундашдир. Адашиш ва шаҳватга берилишнинг асли кўп таом ейиш эканлигига шубҳа йўқ. Шунинг учун

ҳам  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: “Шайтон  одам  болаларининг  қон  юрадиган  жойларида

юради, бас, унинг йўлини очлик билан торайтиринг!”, демишлар.

5)  Рўза  камбағал  ва  мискинларга  ёрдам  беришга  бир  василадир.  Зотан,  рўзадор  ўзида  очлик  ва

чанқоқликни сезар экан, ўзгаларнинг очлик ва чанқоқлигига аҳамият беради ва уларга ёрдам бергиси, дардларига

шерик бўлгиси келади. Шу билан Аллоҳ таолонинг раҳматига эришишни кўзлайди.

САВОЛ: Рўза инсоннинг соғлиги учун зарарли эмасми? Унинг тиббий фойдалари ҳам борми?

ЖАВОБ: Дин душманлари рўза инсон соғлиги учун кони зарар деб қанчалик оламга жар солмасинлар,

тиб  олимлари,  ҳақиқий  илм  кишилари  рўзанинг  ҳақиқий  кони фойда  эканлигини  таъкидламоқдалар,  исбот

қилмоқдалар.  Жумладан,  “Ҳадис  ва  ҳаёт”  китобида  рўза  инсоннинг  соғлигига  фойда  бўлишини  қуйидаги

жиҳатларда кўрсатилган:

1. Рўза инсондаги касалликларга қарши қобилият (иммунитет)ни кучайтиради. Чунки рўза тутган одамда

ушбу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайиши илмий равишда собит бўлган.

2. Рўза  тутган  одамда  семизликка  қарши  монеълик  пайдо  бўлади.  Рўзадор  руҳий  изтироблардан  ҳам

сақланади...

3. Рўза буйракда тошлар йиғилишидан сақлайди. Чунки рўза тутган одамнинг қонида сода кўпайиб, калий

тузлари  тўпланишини  ман  қилади.  Шунингдек,  рўзадор  сийдигида  сийдик  йўлларидаги  тузларни  тўпланиб

қолишини йўқотадиган модда кўпайиши ҳам илмий равишда исбот этилган.

4. Рўза инсон жисмини  унинг тўқималарида тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам

беради…

5. Рўза жинсий майлнинг кучини қирқади. Бу, айниқса, ёшлар учун жуда фойдалик бўлиб, жисмни турли

асабий ва жисмоний изтироблардан сақлайди.

Ҳозирги кунда рўза кўплаб беморликларни даволашда қўл келмоқда:

1. Семизликдан келиб чиқадиган қон томирларининг торайиши, қон босимининг ортиши ва баъзи юрак

касалликларини даволашда.

2. Қон айланишига оид касалликларни даволашда.

3. Бўғинларнинг сурункали шишини даволашда.

Умуман,  ичак  касалликлари,  жигар,  сариқ,  бавосил,  бронхит,  бронхиал  астма,  аллергия,  экзема,

қанда,саратон,  тутқаноқ,  склероз,  ўпка  касалликлари,  камқонлик  каби  касалликларга  рўзанинг  жуда  фойдали

эканлигини илмий равишда тиббиёт олимлари исбот қилганлар.

Шуни билмоқ керакки, аслида рўзани биз мусулмонлар касалликларга фойдали бўлгани учун эмас, балки

Аллоҳ таоло буюргани учун, унинг розилиги учун тутамиз!

САВОЛ: Рўза тутишда ният шартми? Шарт бўлса, қандай ният қилинади ва қачон ният қилинади?

ЖАВОБ: Рўза  тутишда,  шунингдек,  бошқа  барча  асосий  ибодатларда  ният  қилиш  шарт  ҳисобланади.

Ният  бўлмаса,  ибодат  ҳам  бўлмайди.  Зотан,  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васалам  Имом  Бухорий ривоятида:

“Амаллар  ниятга  боғлиқдир”  демишлар.  Бинобарин,  ният  рўзада  ҳам  фарз  амаллардан  бири ҳисобланади.

Аслида, ният дегани қалбда бўладиган нарсадир. Қалбда, дилда қилинган ниятгина ҳисобга ўтади. Тилда

ният қилинса-ю, қалбида ҳеч нарса бўлмаса, рўзаси рўза бўлмайди. Мавлоно Алий ул-Қорий айтганидек, тилда

ҳам ният қилиш бидъати ҳасана, яъни мақбул амал ҳисобланади. Шунга кўра, одатдагидек: “Тонг отгандан то кун

ботгунча  Рамазон  ойи  рўзасини  тутмоқни  ният  қилдим”  каби  сўзларни  дилда  ўтказиб  ва  тилда  айтиб,  ният қилади.

Зотан, бизнинг фиқҳий китобларимизда тил билан ният қилиш ҳам суннатдир, дейилган. (“Оламгириййа”, “Кофий”, “Ниҳоя”, “Наҳр”).

“Инша Аллоҳ, эртага рўза тутишни ният қилдим” деса, нияти ният бўлади, у рўзадорга айланади. Чунки,

бу  ерда  “инша  Аллоҳ”  сўзи  Аллоҳдан  тавфиқ  ва  ёрдам  сўраш  маъносидадир.  Агар  истисно  маъносида  бўлса, нияти ўтмайди .

Шуни билмоқ керакки, рўза дегани бир кунлик ибодатдир. Демак, ҳар бир куннинг рўзаси учун алоҳида

ният  қилинади.  Хусусан,  Рамазон  рўзаси  учун  бир  ойлик  ният  қилиб  қўйиш  мазҳабимиз  кўрсатмасига  биноан

(Имом  Зуфар  қавлидан ташқари)  мақбул  эмас.  Ҳар  куни  учун  алоҳида  ният  қилади.  Чунки,  ҳар  бир  куннинг

рўзаси  алоҳида  фарздир.  Бу  намоз  ракъатларига  ўхшамайди.  Намозда  бир  ракъатни  бузса,  ҳамма  ракъатлар

бузилиб кетган ҳисобланади.

Бола  Рамазоннинг  ўртасида  балоғатга  етиб  қолса, мусофир  шаҳрига  келса,  ҳайз  кўрган  аёл  ундан  пок

бўлса,  ўшандан  бошлаб,  рўза  фарз  бўлаверади.  Боладан  бошқасига  ўтказиб  юборган  рўзасининг  қазоси  ҳам лозим.

Яна ният давомий (истимрор) бўлиши керак. Масалан, бир одам саҳарликда рўза тутишга ният қилди-ю,

кейин рўза тутмасликни ўйлайди. Сўнг кечгача оч юрса ҳам рўзаси рўза бўлмайди. Саҳарликда эрта ният қилиб

олсаю,  кейин  саҳар  бўлгунча  еб-ичса,  нияти  бузилмайди.  Демак,  саҳарликни  тугатаётганда  ният  қилиш  шарт эмас.

Куннинг  ярмида  имсок  қилишни,  яъни  рўзадорларга  ўхшаб  еб-ичмасдан  юришни  ният  қилса-ю,  кейин

қуввати етгани учун ёки бошқа сабабли кечгача шу ҳолатда юрса ҳам рўза тутмаган ҳисобланади.

САВОЛ: Мен баъзида Рамазон ойида нафл рўза деб, ният қилиб қўяман. У нафлга ўтиб кетадими? Бир

куни касал бўлдим, шунда ҳам рўза тутдим. Ўшанда ҳам нафл деб ният қилган эканман?

ЖАВОБ: Рамазон  ойи  маълум  ва  белгиланган  ой  бўлгани  учун,  унинг  рўзаси  фарзи  айн  бўлганидан,

Рамазон  ойида  ҳар  қандай  (нафл,  вожиб)  деб  рўзага  ният  қилса  ҳам,  Рамазон  рўзасидан  ҳисобланади.

Бироқ,  мусофир  ёки  касалманд  одам  Рамазон  рўзаси  деб  ният  қилиши  керак.  Чунки,  уларга  Рамазон  рўзасини

тутмасликка рухсат берилгани учун, Рамазон рўзасини тутаётганини аниқ белгилаб олиши лозим. (“Мухтасар ул-Виқоя”).

САВОЛ: Мен ифторлик қилаётганимда эртанги куннинг рўзасини ҳам ният қилиб қўяман. Шунинг учун

баъзида саҳарликка турганимда ният қилиш эсимдан чиқиб кетади. Баъзан эса, ухлашдан аввал ният қилиб олиб,

саҳарликка турмасдан шу ниятим билан рўза тутавераман. Бундай қилишим менга жоизми?

ЖАВОБ: Аслида рўзанинг нияти кечаси қилинадиган амалдир. Яъни, тонг отиб кетмасдан аввал рўзага

ният қилиб олиш даркор. Эртаги рўза учун шомдан кейин қилинган ният кифоя қилади.

Баъзи  фиқҳий  китобларимизда,  оғиз  очаётганда,  кейинги  куннинг  ниятини  қилиб  олишни  суннат  ҳам дейилган. (“Оламгирия”).

Саҳарликнинг  вақти  эса  кечанинг  ярмидан  то  тонг  отгунгача  бўлган  вақтдир.  Фақат  уни  таъхир  қилиш

мустаҳабдир.  Яъни,  тонгга  яқин  саҳарлик  қилиш  ва  тонг  отиши  билан  саҳарликни  тугатиш  мақбул амаллардандир.

Имом  Бухорий ва  Имом  Муслимлар  Анас  розияллоҳу  анҳудан  қилган  ривоятларида  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: “Саҳарлик  қилинглар,  зеро,  унда  барака  бор”, деганлар.  Шунингдек,  ул  зоти

шариф: “Бизнинг рўзамиз ила аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик емагидадир”, деганлар.

(Бухорийдан бошқа муҳаддислар ривояти). Шу боисдан сизнинг саҳарликни қолдиришингиз яхши эмас.

САВОЛ: Бир  куни  мен  кечаси  ухлаб  қолдим.  Саҳарликка  ҳам  турмадим,  ҳатто,  Худо  кечирсин,  қуёш

чиққандан сўнг уйғонибман. Рўзага шунда ният қилиб олдим, ўша кунги рўзам дуруст бўладими?

ЖАВОБ:  Ўша  кунги  рўзангиз  шаръан  жоиздир.  Бизнинг  мазҳабимиз  ҳукми  шундай.

Чунки,  шак  кунида  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  олдига  бир  аъробий  келиб,  гувоҳлик  бериб,

мусулмонлигини  тасдиқлаб,  Рамазоннинг  ҳилолини  кечқурун  оқшомда  кўрганлигини  айтади.  Шунда

Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  Билолга  одамларга  хабар  етказишини  ва  рўзага  ният  қилиб,  рўза

тутишни бошлаверишларини уқтирадилар. Буни тўртта сунан соҳиблари (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн

Можжа) Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Ҳали Рамазон  рўзаси  фарз  бўлмасдан  аввал,  Ашуро  куни  рўза  тутилар  эди. Шунда  чоштгоҳ  пайтида

Жаноби Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга “Кимки еб-ичган бўлса, кечгача еб-ичмай турсин.

Кимки шу пайтгача еб-ичмаган бўлса, рўза тутсин” деб буюрганлар. Буни Имом Бухорий ва Имом Муслимлар

Салама ибн ал-Акваъ разийаллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Аммо  доим  шундай  қилавериш  (яъни,  тонг  отгандан  ёки  қуёш  чиққандан  сўнг  рўзага  ният  қилиш)

ярамайди. Чунки,  бошқа  мазҳабларда  бу  нарса  асло  жоиз  эмас.  Зотан,  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи васаллам ҳам бундай деганлар:

“Кимки рўзасини тонгдан аввал жамъ қилиб, қасд қилиб олмаса, унинг рўзаси йўқдир”. Абу Довуд

ва Термизий лафзи. Ибн Можжа ва Насоийлар ҳам шу маънодаги ҳадисни ривоят қилганлар.

Рамазондан  бошқа  рўзаларни  (каффорат  ва  мутлақ  назр  рўзалари  ҳамда  Рамазоннинг  қазосини)  кечаси

ният қилиш ва қайси рўза эканлигини таъйин қилиш шартдир.

Бирор сабаб билан, масалан ухлаб қолиб, қолдирилган намознинг қазосини ўқиш лозим ва лобуддир.

САВОЛ: Саҳарликка туриш, умуман саҳарлик одоблари қандай?

ЖАВОБ: Рўза тутиш учун саҳарликка туриш мустаҳаб амал эканлигига бутун уммат ижмоъ қилган. Уни тарк қилган гуноҳкор бўлиб қолмайди, албатта.

Имом  Бухорий  ва  Имом  Муслимлар  Анас  розияллоҳу  анҳудан  қилган  ривоятларида  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар:

“Саҳарлик қилинглар! Зеро, шак йўқки, саҳарлик баракадир”.

Миқдом ибн  Маъдикараба  розияллоҳу  анҳу  ривоятида  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам

бундоқ  демишлар: “Бу  саҳарликни  ўзингизга  лозим  тутинглар! Зеро,  бу  муборак  озиқдир”. Имом  Насоий ривоят қилган.

Бараканинг  сабаби  рўзадор  қувватли  бўлади,  хурсанд  бўлади,  рўза  тутиши  осон  бўлади.  Боз  устига, охиратдаги савоби ҳам бор.

Шунинг учун саҳарлик қилиш керак. У озгина таом, гарчи бир қултум сув бўлса ҳам кифоя қилади. Имом

Аҳмад Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

“Саҳарлик  баракадир. Шунинг  учун,  ҳеч  бирингиз  уни  бир  қултум  сув  ичиб  бўлса  ҳам  тарк

қилманглар. Зеро, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга саловот айтурлар”.

Саҳарлик  қилишнинг  вақти  тун  ярмидан  бошлаб  то  тонг  отгунгачадир.  Лекин,  кечиктириб  саҳарлик

қилиш авлодир. Яъни, тонг отишидан сал олдин саҳарлик тугатилиши яхшироқ. Зайд ибн Собит рзияллоҳу анҳу

айтадилар:  Биз  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  билан  бирга  саҳарлик  қилар  эдик.  Сўнг  намозга  турар

эдик. “Икковининг ораси қанча вақт эди?” – деб сўралди. У: “Эллик оят ўқиш миқдорича эди”, деди.   Буни Имом

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Тобеъинлардан Амр ибн Маймуннинг эслашича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари

одамлар  ичида  ифторга  энг  шошадигани,  саҳарликни  энг  кечиктирадигани  бўлган  эканлар. Имом  Байҳақий ривоят қилган.

Аммо,  шуни  билмоқ  керакки,  саҳарликни  кечиктирганда,  агар  тонг  отиб  кетди,  деган  гумон  бўладиган

бўлса, унда еб-ичиб ўтириш макруҳ бўлади. Тонг отгани аниқ бўлганда ейиш эса, рўзани бузади.

САВОЛ: Шариатимизда рўза тутиш неча хил бўлади?

ЖАВОБ:  Рўза  асосан  икки  хил  бўлади.  Мажбурий  тутиладиган  фарзу  вожиб  рўзалар  ва  ихтиёрий

тутиладиган нафл рўзалар. Мажбурий тутиладиган фарзу вожиб рўзаларга Рамазон ойининг рўзаси, каффоратлар

учун тутиладиган рўзалар ва назр қилинганда тутиладиган рўзалар киради. Ихтиёрий тутиладиган нафл рўзаларга

эса  Шаъбон,  Шаввол  ва  Муҳаррам  ойларида  тутиладиган  рўзалар,  шунингдек,  Зулқаъда,  Зулҳижжа  ва  Ражаб

ойларида  тутиладиган  рўзалар  киради.  Ҳафтанинг  ҳар  душанба  ва  пайшанба  кунлари,  ойнинг  ўртасида  уч  кун

тутиладиган рўзалар ҳам ихтиёрийдир.

САВОЛ: Рўзанинг ихтиёрий ва мажбурий турларга бўлинишини биламан. Вожиб рўзаларнинг турлари

ҳақида батафсил тўхталсангиз?

ЖАВОБ: Мажбурий  тутиладиган  рўзалар  икки  турга  бўлинади:  муайян,  яъни  вақти  таъйинланган  ва

таъйинланмаган рўзалар. Уларнинг ҳар қайсиси ўз навбатида муттасил тутиш, яъни, пайдар-пай тутиш лозим ва

пайдар-пай тутиш лозим бўлмаган турларга бўлинади.

- Рамазон ойининг рўзаси;

- Рамазон рўзасини қасдан очгандаги каффорат рўзаси;

- Билмасдан одам (юртимизда яшаётган ғайри динни) ўлдириб қўйгандаги каффорат рўзаси;

- Хотинини зиҳор қилгандаги (ўз маҳрамига ўхшатганда) тутиладиган каффорат рўзаси;

- Қасам ичиб, уни бузиб қўйгандаги каффорат рўзаси;

- Вақти белгиланган, муайян назр рўзаси;

- Вақти белгиланган, муайян қасам рўзаси;

- Рамазон рўзасининг қазоси;

- Таматтуъ ҳажжида, унинг шукронасига тутиладиган рўза;

- Ҳажда муддатидан аввал соч олдириб қўйганда тутадиган каффорат рўзаси;

- Ҳажда ов овлаганда жазосига тутиладиган рўза;

- Вақти белгиланмаган мутлақ назр қилгандаги рўза;

- Вақти белгиланмаган мутлақ қасам ичгандаги рўза.

Улардан қуйидагилар пайдар-пай тутилиши шарт:

1) Рамазон рўзасини адо қилаётганда. Зотан, Рамазон рўзасининг бир куни ҳам қолмаслиги шарт. Бир ой

муттасил рўза тутиш фарздир. Аллоҳ таоло деган:

“Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин”. (Бақара сураси, 185-оят).

2) Қатл каффорати (хун жазоси) рўзаси. Яъни, бировни билмасдан ўлдириб қўйганда, унинг каффоратига

жазо  таъйинланган.  Эгасини  рози  қилиш,  қул  озод  қилиш,  кейин  рўза  тутиш.  У  ҳам  пайдар-пай  тутилади.  Бу

ҳақда Аллоҳ таоло деган:

“Бас, ким (озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Оллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой

рўза тутмоғи лозим”. (Нисо сураси, 92-оят).

3) Зиҳор каффорати рўзаси. Ким хотинининг талоқда боғлаш мумкин бўлган жойларини ўзининг никоҳи

ҳаром  бўлган  маҳрамларининг  қараш  ҳаром  бўлган жойларига  ўхшатса,  унга  шу  ўйланмай  айтган  гапининг

жазосига каффорат жазо таъйинланган. Аллоҳ таоло деган:

“Энди ким (озод қилиш учун қул) топа олмаса, (унинг зиммасида эр-хотин) қўшилишларидан илгари

пайдар-пай икки ой рўза тутиш бордир”. (Мужодала сураси, 4-оят).

4) Қасам ичиб, бузиб қўйгандаги каффоратда эса, бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда уч кун пайдар-пай рўза

тутиб беради. Аллоҳ таоло деган:

“Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин!” (Моида сураси, 89-оят).

Мазкур  оят  ҳукмидаги  “мутатобиъот”  (яъни,  пайдар-пай)  сўзи  бизлар  ҳозирда  ўқийдиган

Қуръонларимизда йўқ. Аммо, у буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд разийаллоҳу  анҳунинг қироатида мавжуд бўлган

5) Рамазон рўзасини қасдан очганда, икки ой каффорат рўза тутилади. У ҳам пайдар-пай бўлмоғи шарт.

Рўза  эканлигини  билиб  туриб,  жимоъ  қилган  аъробийга  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  бундай деганлар:

“Унда икки  ой  пайдар-пай  рўза  тутгин!”. (Муҳаддислар  жамоаси  Абу  Ҳурайра розияллоҳу  анҳудан ривоят қилган).

6) Вақти белгиланган назр рўзада ҳам пайдар-пай рўза тутиши  лозим. Масалан, бу ҳафта рўза тутаман,

деб назр қилса, у ўша ҳафта тўлиқ, бир кун ҳам қолдирмасдан рўза тутиши вожибдир.

7) Вақти белгиланган қасам рўзасида ҳам пайдар-пай рўза тутиши лозим. Масалан, бир одам Ражаб ойида

рўза тутаман, деб қасам ичса, у ўша ойда муттасил, пайдар-пай рўза тутмоғи лозимдир.

Мана шу етти рўзадан бошқа рўзаларда пайдар-пай тутиш лозим эмасдир. Чунки, уларга оид далилларда

рўза мутлақ зикр қилинган. Жумладан, Рамазон рўзасининг қазосини тутишликка буюрилар экан, Аллоҳ таоло бундай дейди:

“Энди  сизлардан  бирор  киши  хаста  ёки  мусофир  бўлса,  у  ҳолда (рўза  тутолмаган  кунларининг)

саноғини бошқа кунларда тутади”. (Бақара сураси, 184-оят).

Таматтуъ  ҳажжи  шукронасига  сўйиладиган  қурбонликка  қодир  бўлинмаса,  рўза  тутишга  буюрилган.

Аллоҳ таоло айтади:

“Қачонки  хотиржам  бўлсангиз, (ораларингиздан)  ким  ҳаж (йўлида)  умрадан  фойдаланган  бўлса,

муяссар  бўлган бирон  ҳадяни  юборсин!  Ким (ҳадя қиладиган нарса) топа олмаса,  уч  кун  ҳажда,  етти  кун

қайтганларингиздан кейин рўза тутсин! Бу тўла ўн кундир”. (Бақара сураси, 196-оят).

Ҳажда соч олдириш маълум куни, ўз муддатида қилиниши вожибдир. Аммо, биров сочида иллат пайдо

бўлгани учун муддатидан олдин соч олдириб қўйса, унинг каффоратига уч кун рўза тутади. Бу ҳам мутлақдир:

“...  токи ҳадянгиз  ўз  жойига  етиб бормагунча бошларингизни (сочларингизни) қирманг! Энди  агар

сизлардан (ҳожилардан) кимдир касал ёки бошида бирон дарди бўлса (шу узр билан иҳромда турган ҳолида

сочини қирдирса), у ҳолда (уч кун) рўза тутиш ёки (олти мискинга) садақа бериш ёхуд (бир қўй) сўйиш билан

эваз тўласин!” (Бақара сураси, 196-оят).

Ана  ўша  ҳажда  Ҳарам  ерларида  ов  қилиш  мумкин  эмас.  У  ов  қилиб  қўйса,  ёки  бировни  овга  далолат

қилса, унга жазосига рўза буюрилади. Аввалига икки одил гувоҳ ёрдамида ўша овланган ов қийматини аниқлаб,

шу  миқдордаги  жонлиқни  сўяди.  Ёки  ўша  қиймат  миқдорида  мискинларни  2  кило  буғдойдан  қилиб,

таомлантиради  (ёки  қийматини  улашади).  Агар  бунга  ҳам  қодир  бўлмаса,  ҳар  бир  мискин  баробарида  рўза

тутади. Аллоҳ таоло бундай деган:

…           

“Эй  мўминлар,  иҳромда  бўлган  чоғингизда  бирон  овни  ўлдирманг! Сизларнинг  орангиздан  ким

қасддан  бирон  овни  ўлдирса, (унинг  зиммасида)  чорва  молларидан  ўлдирган  ови  баробарида  жазо

бордирки...ёки (унинг зиммасида) каффорат – (ўша овнинг қиймати баробарида) мискинларга таом бериш ё

ўз  ишининг  зиёнини  тотиб  кўриш  учун  шунинг (яъни, ўша қийматнинг) баробарида рўза тутиш бордир”.

(Моида сураси, 95-оят).

Мутлақ  назр  қилувчи  ва  мутлақ  қасам  ичганлар  ҳам  пайдар-пай  рўза  тутишлари  шарт  эмас. Масалан,

бирор  кимса  қайси  ойлигини  айтмасдан  бир  ой  рўза  тутишга  назр  қилди  ёки  қасам  ичди.  Ўшанда  у  бир  ой

муттасил рўза тутиши шарт эмас.

Баъзи уламолар Рамазон ойининг қазосини тутганда, гарчи мазҳабимизда шарт қилинмаса-да, пайдар-пай

тутишни маъқул кўрадилар. Чунки ўша Рамазон қазоси буюрилаётган оятда:

“...саноғини бошқа кунларда тутади” (Бақара сураси, 184-оят), дейилган бўлсада,  буюк саҳобий Убай

ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг қироатларида “мутатобиъот” (яъни, пайдар-пай) сўзи қўшилган экан. Кейин қазо

адонинг ўрнида бўлгандан кейин рўза кунлари ҳам бир-бирига ўхшаш бўлиши керак. Саҳобалардан Ҳазрати Али

каррамаллоҳу важҳаҳу шу фикрга қўшилган экан.

Юқорида айтганимиздек, Рамазон қазосини пайдар-пай тутиш шарт ёки вожиб эмас. Буни саҳобалардан

Ҳазрати Ибн Аббос, Абу Саид ал-Худрий, Абу Ҳурайра ва Ойша онамиз розияллоҳу анҳумлар ихтиёр қилганлар

ва “Хоҳласа, муттасил қилиб тутсин, хоҳласа, ажратиб тутсин”, деганлар. 

Шунинг учун, пайдар-пай қилиб тутса, ихтилофларга барҳам берган бўлади ва бу мустаҳабдир.

САВОЛ: Ихтиёрий тутиладиган нафл рўзаларга шариатимизда тарғиб борми?

ЖАВОБ: Албатта бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари шунга бирма-бир тарғиб қилганлар.

1.  Муҳаррам  ойида  Ашура  куни  рўзаси.  Абу  Ҳурайра розияллоҳу  анҳудан ривоятда  айтилишича,

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралди: “Рамазондан кейин энг афзал рўза қайси?”. Ул зоти шариф

дедилар: “Аллоҳнинг  ойидурки,  уни  сизлар  Муҳаррам  дейсизлар”.  Имом Аҳмад, Муслим ва Абу Довуд

ривояти. Муҳаррам ойининг ушбу ўнинчи кунида рўза тутиш бир йиллик сағира гуноҳларга каффорат бўлиши

башорат қилинган. Пайғамбаримиз ва саҳобаларда мазкур кунга бир кун қўшиш, хусусан, тўққизинчи куни ҳам

рўза тутиш суннат бўлиб қолган.

2. Зулҳижжа  ойининг  ўн  кунлик  рўзаси.  Бу ҳақда Имом  Бухорий  ва  Термизийдан  бошқа  муҳаддислар

ривоят қилган саҳиҳ ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз мана бундоқ деган эканлар:

“Арафа  кунининг  рўзаси  икки  йиллик  (сағира  гуноҳларга)  каффорат  бўлади:  ўтган  ва  келаси

йилга. Ашура кунининг рўзаси эса ўтган йилга каффорат бўлади”.

Зулҳижжа  ойининг  бу  кунларида  рўза  тутиш  жиҳоддан  ҳам  афзал  эканлиги  саҳиҳ  ҳадиси  шарифларда

баён  этилган.  Моликийлар  томонидан  Тарвия  куни,  яъни  Зулҳижжанинг  саккизинчи  куни  бир  йиллик  сағира

гуноҳларга каффоратлиги айтилган.

Аммо, Арафот майдонида турган ҳожиларга заифлашиб қолиш эҳтимоли бўлгани учун рўза тутиш тавсия

қилинмаган. Ибн Умар разийаллоҳу анҳунинг айтишига қараганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам

ҳам, чаҳориёри киром ҳам ҳаж қилган вақтларида ўша кунлари рўза тутмаган эканлар.

3. Шаввол ойида олти кун рўза тутиш. Имом Муслим, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можжалар Абу Айюб

ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида ҳайит эртасидан тутиш бошланадиган  ушбу олти кунлик

рўза ҳақида Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар:

“Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кунни эргаштириб рўза тутса, худди йил бўйи рўза тутгандек савоб бўлур”.

Йил  бўйи  рўза  тутганликнинг  ҳикмати  шуки,  ҳар  бир  амалга  ўнтадан  савоб  берилиши  маълум.

Рамазоннинг ўттиз куни уч юз кунга тенг, Шавволнинг олти куни олтмиш кунга тенг бўлади. Қолган беш кун эса

рўза тутиш макруҳ бўлган кунлар – ҳайит ва ташриқ кунлари ҳисобига чиқиб кетади.

4. Шаъбон  ойида  рўза  тутиш.  Жаноби  Расулуллоҳнинг  одати  шарифларидан  бири  шу  эдики,  Шаъбон

ойининг кўпроғида рўза тутар эдилар. Бу ҳақда ул зоти шарифдан Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу сўраган экан.

Шунда Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай бир ойки, одамлар ундан ғофилдирлар. Ражаб ва

Рамазоннинг ўртасида келади. У ойда оламлар раббиси ҳузурига амаллар кўтарилади. Шундай экан, мен

рўза  ҳолимда  амалларим  кўтарилишини  яхши  кўраман-да!”.  Абу  Довуд  ва  Насоийлар  ривоят  қилган.

Муҳаддис Ибн Хузайма уни саҳиҳ деган.

Имом  Бухорий  ва  Имом  Муслимлар  Имрон розияллоҳу  анҳудан ривоят  қилган  ҳадиси  шарифда

Пайғамбаримиз соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  ҳеч  бўлмаганда  Шаъбонда  икки  кун  рўза  тутиш  кераклигини таъкидлаганлар.

5. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

ўзлари  шу  икки  кунда  кўп  рўза  тутиб  ўрнак  кўрсатганлар.  Шу ҳақда сўралганда, ул  зоти  шариф: “Албатта

амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари арз қилинади. Бас, (шу кунларда рўза тутса), Аллоҳ таоло ҳар

бир  мусулмонни  мағфират  қилади.  Фақат  бир-биридан  қочиб  юрадиган  қариндошларни  мағфират

қилмагай”.  Бошқа  ўринда  эса  ул  зоти  шариф  душанба  куни  туғилганлари  ва  душанба  куни  Пайғамбарлик

ваҳийси илк бора келгани, шунинг учун шукронасига ўша куни рўза тутишини яхши кўришларини айтганлар.

6. Ҳар ойнинг ўртасида рўза тутиш. Бу кунлар “айём ал-бийз” деб аталади. Яъни, “оппоқ кунлар” дегани.

Чунки, бу вақтда ойнинг ёғдуси энг кучли бўладиган кунлардир. Абу Зар ал-Ғифорий розияллоҳу анҳу бизга буни

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари буюрганларини айтганлар. Имом Насоий ривояти. Муҳаддис

Ибн Ҳиббон буни саҳиҳ деган.

Бу кунлар ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи кунлар бўлиб, Қатода ибн Малҳон разийаллоҳу анҳунинг

ривоятида  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  мазкур  кунларда  рўза  тутишга  одатланиш  бир  йиллик

рўза  билан  тенглигини  ваъда  қилганлар. Чунки,  ҳар  бир  амалга  ўнтадан  савоб  беришини  Аллоҳ  таоло  ваъда қилган:

 

“Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайтарилур). Ким бирон ёмон иш қилса,

фақат ўшанинг баробарида жазоланур ва уларга зулм қилинмас”. (Анъом сураси, 160-оят).

Фақат юқоридаги кунлар тартиби Зулҳижжа ойида ўзгаради. Ўн учунчи Зулҳижжада рўза тутиш макруҳ

бўлгани учун, унинг ўрнига ўн олтинчи куни рўза тутади.  

7. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмаслик. Буни Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам  Абдуллоҳ

ибн Амр розияллоҳу анҳуга тавсия қилганлар. Имом Аҳмад ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган. Бир кун рўза

тутиб, бир кун тутмай юришни Довуд алайҳиссаломнинг рўзаси деб мадҳ қилинган:

“Аллоҳ  таолога  рўзаларнинг  энг  севимлиси  Довуд  алайҳиссаломнинг  рўзасидир. Аллоҳ  таолога

намозларнинг энг яхшиси Довуд алайҳиссаломнинг намозидир. Ул зот кечанинг ярмида ухлар эдилар-да,

учдан бири қолганда намозга турар эдилар ва яна олтидан бири қолганда ухлаб олар эдилар. Ул зот бир

куни рўза тутар эдилар ва бир куни рўза тутмасдан юрар эдилар”.

Шуни  билиб  қўйган  яхшироқки,  Ҳанафий  мазҳаби  билан  Моликий  мазҳабида  ихтиёрий  тутиладиган

рўзалар  уч  қисмга  бўлинади  ва  савоб  олиш  даражаси  билан  фарқланади. Ҳанафий мазҳабига  кўра  ихтиёрий

рўзалар суннат, мандуб (мустаҳаб) ва ҳақиқий нафл турларга бўлинади. Ашура куни рўза тутиш суннат, ҳадиси

шарифларда мадҳ ва тарғиб қилинган қолган рўзалар эса мандуб, умуман ўз ихтиёри билан, рўза тутгиси келиб

қолиб рўза тутиш ҳақиқий нафл деб номланган. (“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”). 

Яна билиб қўйиш яхшироқ бўлган нарса бор. У ҳам бўлса, нафл рўза учун табйит шарт эмас. Яъни, кечаси

тонг отгунча ният қилиб олиш шарт эмас. Бу Ҳанафий мазҳабида Рамазон рўзасида ҳам шарт эмас эди. Яъни, бир

одам уйқудан турди, эрталаб бомдодни ўқиди, соат саккизларда ёки эртароқ чой ичмоқчи бўлди-ю, турганидан

бери  ҳеч  нарса  емаганлигини  эслаб,  рўза  тутгиси  келиб  қолди.  Дарҳол  ният  қилиб  нафл  рўзани  бошлаб

юбораверса бўлади. Бу қоида бизнинг мазҳабдан ташқари Шофиъий, Ҳанбалий мазҳабларида ҳам шундай.

Ҳанафийлар инсон бундай ҳолатда катта чоштгоҳгача ният қилиб олса бўлаверади, деганлар. Бунга Ойша

онамиз  розияллоҳу  анҳонинг  ҳадиси  далил  бўлган.  Эрталаб  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  унга:

“Ейдиган  бирор  нарса  борми?”  деганларида,  ҳеч  нарса  йўқлигини  айтади.  Шунда  Онҳазрат  соллаллоҳу  алайҳи

васаллам: “Ундай бўлса, мен рўза тутдим”, деб рўза тутишни бошлаган эканлар.

САВОЛ: Рамазон рўзасининг қазоси бор одам нафл рўзалар тутиши мумкинми?

ЖАВОБ: Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда Рамазондан қазоси бор одамнинг нафл рўза тутиши ҳеч қандай кароҳатсиз жоиздир.

Аммо,  шуни  билмоқ  керакки,  Ҳанафий  мазҳабидан  бошқа  мазҳабларда  Рамазон  рўзасининг  қазоси  бор

одамга нафл рўзаларни тутиши макруҳдир. Чунки, у фарз қазоси туриб, уни бажаришни таъхир қилиб, нафлларни

бажара  олмайди. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу  анҳунинг  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васалламдан

ривоят қилиб айтган ҳадиси ҳам бор:

“Рамазондан гарданида қазосини тутмаган рўзаси бор кимса нафл рўза тутса, Рамазон рўзасининг

қазосини тутмагунча, нафл рўзаси қабул бўлмайди”.

САВОЛ: Рўза тутиш қайтарилган кунлар ҳам борми? Рўза тутса, гуноҳ бўладиган кунлар ҳам бор деб эшитган эдим?

ЖАВОБ:  Тўғри,  рўза  тутишдан  қайтарилган  вақтлар  ҳам  бор.  Улар  ҳақида  саҳиҳ  ҳадиси  шарифлар

асосида фиқҳий китобларимизда батафсил тўхталинган.

1.  Икки  ҳайит  кунида  рўза  тутиш.  Мазҳабимиз  уламолари  бу  кунда  хоҳ  нафл,  хоҳ  вожиб  рўзасини

тутишни  макруҳи  таҳримийдир,  деганлар.  Чунки  Ҳазрати  Умарнинг  сўзи  нақл  қилинади:  “Расулуллоҳ

соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Рамазон ҳайити куни эса рўзангиздан

ифтор қилишдир. Қурбонлик куни эса сўйган қурбонлигингиздан ейсизлар”.  Буни Имом Аҳмад ва тўртта сунан

соҳиблари Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжалар ривоят қиишган.

2.  Ташриқ  кунларида  рўза  тутиш.  Қурбонлик  ҳайитидан  кейинги  уч  кун  ҳам  рўза  тутиш  макруҳи

таҳримийдир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай демишлар:

“Бу  кунларда  рўза  тутманглар. Зеро,  бу  кунлар  ейиш  ва  ичиш  ва  Аллоҳ  таолони  зикр  қилиш

кунларидир”. (Имом Аҳмаднинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривояти).

Ушбу ривоятга қўшимча Имом Табароний саҳобийи киромлардан Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан қилган

ривоятни  келтириш  мумкин. Унда  айтилишича,  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  жарчига  буюриб,

чақиртирганлар: “Бу  кунларда  рўза  тутманглар.  Чунки,  бу  кунлар  ейиш,  ичиш  ва  жимоъ  қили кунларидир”.

 

3. Фақат жумъа кунининг ўзида рўза тутиш. Бу Имом Абу Юсуф қавлига кўра макруҳи танзиҳийдир. Агар

жумъа куни рўза тутиш одатига тўғри келса, ёки арафа, ашуро кунларига тўғри келиб қолса ёки олдин ва кейинги

кунлари рўза  қўшиладиган  бўлса,  жумъа  кунида  рўза  тутишнинг  ҳеч  бир  зарари  йўқдир.  Имом  Бухорий  ва

Муслимлар Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи

васаллам мана бундай деб марҳамат қилганлар:

“Жумъа куни (ни хослаб) рўза тутманглар. Фақат ундан олдин бир кун ёки ундан кейин бир кун қўшиб тутсанглар, майли”.

Бу қайтариқ қатъий бўлмаганлиги учун Ҳазрати Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу фақат шу куни бўлса ҳам

рўза тутаверар эканлар. Шунинг учун Имоми Аъзам ва Имом Муҳаммад аш-Шайбоний наздларида шу куни рўза

тутиш  макруҳ  эмас.  (“Фатовойи  Қозийхон”).  Шу  боисдан  ҳатто  Имом  ал-Ҳаскафий  шу  кунини  хослаб  рўза

тутишни мандуб (мустаҳаб) деганлар! (“Мавсуаът ул-фиқҳиййа”). Бу Моликий мазҳабининг ҳукми ҳамдир.

4.  Фақат  шанба  куни  рўза  тутиш.  Чунки  бу  кунни  яҳудийлар  жуда  ҳам  улуғлайдилар.  Бундан

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу тарзда қайтарганлар:

“Шанба  куни  рўза  тутманглар. Фақат  сизларга  шу  куни  фарз  бўлса,  майли.  Агар  сизлардан

бирортангиз (шу куни) фақатгина узумнинг пўсти ёки дарахтнинг илдизини топса ҳам уни чайнасин!”.

Шунинг учун бу кунни хослаб нафл рўза тутиш фиқҳий мазҳаблар ўртасида иттифоқан макруҳ деб эълон

қилинган. Шунингдек,  фақат  якшанба  куни  рўза  тутиш,  наврўз  байрами  куни  рўза  тутишни  ҳам  мазҳабимиз

уламолари кариҳ кўришган . Умуман, байрам кунлари нафл рўза тутиш яхши эмас.

Имом  Аҳмад  ва  тўртта  сунан  соҳиблари  ҳамда Имом  Ҳоким  ривоят  қилган  ушбу  ҳадисдаги  “Фақат

сизларга шу куни фарз бўлса, майли” деган жумласидан рўза тутиш одати шу кунга тўғри келиб қолса ёки арафа,

ашуро куни шу кунга тўғри келиб қолса, шанба куни ҳам рўза тутаверса бўлаверади, дегани англашилади.

Шунингдек, шанба куни қазо рўзасини ёки назр қилган рўзасини тутса ҳам бўлаверади.

5. Шак куни рўза тутиш. Аммор ибн Ёсир разийаллоҳу анҳу бундай деганлар:

“Кимки  унда  шак  қилинадиган  кунда рўза  тутса,  Абулқосим  Муҳаммад  Мустафо  соллаллоҳу

алайҳи васалламга осий бўлибди!”

Ушбу ривоятни тўртта  сунан соҳиблари – ат-Термизий,  Абу  Довуд,  ан-Насоий ва  Ибн  Можжалар  зикр қилганлар.

Шунга кўра Рамазондан аввал Рамазондан ният қилиб рўза тутиш макруҳдир. Аммо, ўша куни фақат нафл

рўза тутиш бизнинг мазҳабимизда макруҳ эмасдир.

6. Йил  бўйи  рўза  тутиш.  Чунки  бу  кунларда  Пайғамбаримиз  рўза  тутишдан  қайтарган  кунлари – икки

ҳайит ва ташриқ кунлари ҳам бор. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай демишлар:

“Кимки  абадий  рўза  тутса,  рўза  эмас  экан”.  Буни  Имом  Аҳмад,  Бухорий  ва  Муслимлар  ривоят қилганлар.

Аммо юқорида ўтган бешта кунни чиқариб ташлаб, бошқа кунлари рўза тутса, макруҳ эмас.

7. Хотин  кишининг  эрининг  рухсатисиз  нафл  рўза  тутиши.  Имом  Аҳмад,  Бухорий  ва  Муслимлар  Абу

Ҳурайра розияллоҳу  анҳудан қилган ривоятда  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  мана  бундай  деган эканлар:

“Хотин  эри  ҳозир  бўлганда  бирор  кун  ҳам  рўза  тутмайди. Фақатгина  унинг  рухсати  билан  рўза

тутади. Рамазон бундан мустаснодир”.

Шунинг учун Ҳанафий мазҳабида эрининг рухсатисиз нафл рўза тутиш макруҳи таҳримийдир.

Ҳадисда келганидек,  Рамазонда  эрининг рухсатисиз  ҳам  ёки  рухсат  бермаса  ҳам,  балоғатга  етган  ақлли

аёлларга Рамазон рўзасини тутиш фарздир.

САВОЛ: Менинг баъзида қорним тўқ бўлади. Очлик ва чанқоқликни сезмайман. Ифторлик қилмасам ва

саҳарлик емасдан рўзани улаб тутсам бўладими? Ёки ифторликни еб, саҳарлик қилмасам жоизми? Бу макруҳ эмасми, ишқилиб?

ЖАВОБ: Рўзани  улаб  тутиш  шариатимизда  макруҳдир.  Бундан  мурод  рўзани  ифторсиз  ёки  саҳарлик

қилмасдан  бир  неча  кун  тутаверишдир.  Буни  фиқҳ  китобларида  “висол  рўзаси”  деб  аталади.  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг  ўзлари  шундай  рўза  тутганлари  билан  биз  умматларини  ундан  қайтарганлар.

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар қилган ривоятда ул зоти шариф: “Сизлар мендек эмассизлар. Мени кечаси

Парвардигорим  тўйдиради,  чанқоғимни  қондиради.  Сизлар  эса  тоқатингиз  етадиган  амалларни қилинглар”,  деб марҳамат қилганлар.

Саҳарлик  ейишда  эса  барака  бор.  Пайғамбаримиз  озгина  сув  билан  бўлсада,  саҳарлик  қилишга

буюрганлар.  Имом  Аҳмад  Абу  Саид  ал-Худрий розияллоҳу  анҳудан ривоят  қилган  ҳадиси  шарифда  ул  зоти

шариф бундай деб марҳамат қилганлар: “Саҳарлик баракадир, бас, сизлардан бирларингиз бир қултум сув

ичиб  бўлса  ҳам,  уни  тарк  қилманглар.  Зеро,  Аллоҳ  ва  унинг  фаришталари  саҳарлик  қилгувчиларга саловот айтурлар”.

САВОЛ: Ер куррасининг шимолига борган сайин кеча ва кундузнинг узайиши ёки қисқариши кузатилади.

Масалан,  кундуз  куни  22  соат  давом  этади,  бир,  бир-ярим  соатгина  кеча  бўлади.  Агар  қутб  шаҳарларига

борсангиз, олти ой кеча, олти ойгача кундузни кўрмайсиз. Бу жойларда рўза қандай тутилади?

ЖАВОБ: Аллоҳ ва унинг расули  амрларига бўйсиниш бутун  инсониятга у қаерда  яшашидан ва қандай

ҳолатда  яшаётганидан  қатъи  назар  лозим  ва  лобуддир.  Хусусан,  бу  Аллоҳ  ва  унинг  расулига  иймон  келтирган

мўъмин ва мўъминалар учун лозим ва лобуддир.

Сиз  тасвирлаган  жойларда  фақатгина  рўза  эмас,  балки  намоз  ўқиш  муаммоси  ҳам  бор.

Кеча  ва  кундузи  бор  шаҳарлар,  гарчи  уларда  кеча  ёки  кундуз  узун  ва  қисқа  бўлса-да,  шунга  қараб  намоз

ўқийверадилар  ва  рўза  ҳам  тутаверадилар.  Гарчи  кундузи  22  соат  бўлса-да,  рўза  тутади.  Аллоҳ  у  ерларда

истиқомат қиладиган мўъминларга сабр ва ихлос берсин! Улар кун ботган заҳоти шом ўқийдилар ва ярим соат

ўтказиб  хуфтан  ўқийдилар.  Тонг  отиши  билан  эса  бомдод  ўқийдилар.  Шунинг  орасида  рўза  тутадиганлар

ифторлик ва саҳарлик ҳам қилиб оладилар. Таровеҳга ҳам улгуришлари керак, бўлади.

Уларнинг  бундай  узун  кунларда  рўза  тутишлари  ҳараж  туғдирмайди.  Гарчи  Аллоҳ  таоло  бандаларига

ҳараж,  қийинчиликни  раво  кўрмаган  бўлса-да,  аммо,  ҳар  бир  шаръий  амалнинг  ўзига  яраша  машаққати,

қийинчилиги  бўлади. Бу  ана  шундай  машаққатдир.  Худои таоло  бандаларини  ўшандай  кундузи  узун,  кечаси

қисқа  шаҳарларда  яшатиб  қўйибдими,  демак,  уларни  шунга  мослаб,  ўргатиб  яшатмоқда.  Бинобарин,  у  ерларда

яшаётганларга  рўза  тутиш  машаққат  бўлмайди.  (“Мажмуат  ал-фатово”).  Милодий  ўн  тўртинчи  асрдаёқ

Булғорияга сафар қилган араб сайёҳи Ибн Баттута у ерда мусулмонларига қўшилиб, 23 соатлик рўза тутганлиги,

хуфтон ва таровеҳни бир амаллаб ўқиб олганини таажжуб ва ҳайрат ила ёзиб қолдирган.  

Аммо,  қутб  шаҳарларида – олти  ой  кундуз,  олти  ой кеча  бўладиган  маконларда  вақтни ўлчайдилар, белгилаб оладилар.

Қандай белгилаш ҳақида уламоларимиз ихтилофга боришган:

Баъзи  уламолар  бундай  маконда  яшовчилар  вақтларини  Маккаи  мукаррама  билан  белгилайдилар,

дейдилар. Чунки,  Маккаи  муаззама  шаҳарлар  онасидир.  Бунга  барча  мусулмонлар  келишиб  олишган.  Она  эса

эргашишга лойиқ имом кабидир.

Бу ерларда яшаётганлар энг ўрта вақтни оладилар, дейдиган уламолар ҳам бор. Яъни, кундуз ва кечани ўн

икки соатдан белгилаб оладилар. Зотан, мана шу қишу ёзда энг мўътадил вақтдир.

Учинчи  қавлни  билдирган  уламолар  бундай  дейдилар:  қутб  шаҳарларида  яшовчи  мусулмонлар

вақтларини кеча ва кундуз мунтазам бўладиган шу шаҳарларга энг яқин шаҳарлар вақтини оладилар. Жуғрофий

жиҳатдан ҳам мана шу фикр муносиброқ.

Демак, қутб шаҳарларида яшовчилар охирги қарашни олиб иш тутадилар ва шунга мос равишда намоз ва

рўза вақтларини белгилаб оладилар.

САВОЛ: Баъзи бировлар Ражаб ойида ёки Рамазон ойида қўй сўйиб вафот этиб кетган ота-онаси учун садақа эҳсонлар қилишади. Бу жоизми?

ЖАВОБ: Аслида, вафот қилган кимса учун садақа ва хайротлар қилиш аҳли суннат вал-жамоат наздида

мутлақо жоиздир. Савоблари, албатта, уларга етиб боради.

Ота-она учун хайр эҳсон қилиш, қўй сўйиб (нафлий) садақалар қилиш бу ойларда шарт эмас. Имконият

бўлган пайтда қилинаверади. Рамазон ойида савоблар кўпайтириб берилади, Рамазонда рўза тутганларга ифтор

қилиб берилади, деган мақсадда бу ишлар қилинса, янада хайрлироқ, яхшироқ бўлади.

Аммо,  шу  амални  вожиб  санаса  ёки  фақат  бойлар  чақириладиган  бўлса,  рўзадор  бўлмаганлар  кўпайиб

кетса,  асъаса-ю  дабдаба  бўладиган  бўлса,  риё  аралашса,  бу  ишнинг  бидъатлигига,  гуноҳлигига  шак-шубҳа

қолмайди. Эҳтиёт бўлмоқ даркор!

САВОЛ: Шаввол  ойида  олти  кун  рўза  тутилишини  биламан. Уни  Рамазон  ҳайити  эртасига  бошлаш

шартми? Агар Шаввол ойида рўза тутолмай қолсам, унинг қазосини бошқа ойда тутишим керакми?

ЖАВОБ:  Шаввол  ойида  олти  кун  рўза  тутиш  суннат  (мустаҳаб)  бўлиб,  фарз  эмас.  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

“Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун (нафл) қўшса, худди бир йиллик

рўза каби бўлади”. (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадис мазмуни мутлақ келгани учун бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайити эртасига бошласа ҳам

бўлади ёки бир неча кун ўтказиб кейин рўза тутса ҳам бўлади. Шаввол ойида олти кун рўза тутса, бўлди.

Баъзи уламолар хайрли ишларни қилишга шошилиш лозимлиги, мусобақа қилиш афзаллигини инобатга

олиб,  ҳайит  эртасига  Шавволнинг  рўзасини  тутишни  бошлаш  керак,  деб  ҳисоблайдилар.  Одамлар  ҳам  шунга ўрганиб қолишган.

Баъзи уламолар эса, (Бу уламолар орасида Имом Абу Юсуф ва Имом Молик ҳам бор) одамларнинг бу ҳам

Рамазон рўзаси таркибига киради ёки тутмаса бўлмас экан, деган фосид хаёлларга бормасликлари, ва асосийси,

насронийлар  каби  фарз  рўзаларга  ўз  ихтиёрлари  билан  рўзалар  қўшиб  олганларига  ўхшамаслик  учун  ҳайитдан

бир неча кун ўтказиб тутишни маъқул кўрадилар ва ҳайит эртасига бошлаб, улаб тутишни кариҳ кўрадилар. Бу

“Шарҳи Виқоя”да ҳам ўз ифодасини топган. Шамс ул-аимма ал-Ҳалвоий шунга фатво берган. Демак, эҳтиётан

ҳайитдан сўнг бир-икки кун ўтказиб Шаввол рўзасини тутишга киришмоқ маъқул.

Шаввол  ойида  рўза  тутишга  одатланиш  вожиб  эмас,  балки  афзал  ва  маъқул  ишдур.  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

“Аллоҳга амалларнинг энг севимлиси амал эгаси, гарчи у оз бўлса-да, доим бажариб юрганидур”.

Шаввол ойида рўза тутиш, шунингдек, Рамазондан бошқа ойларда рўза тутиш нафл ибодат бўлгани учун

уни бажармаса, қазо тутиб ўтирмайди. Чунки, у ихтиёрий ибодатдир.

Шавволда  рўза  тутмаса  бўлмайди,  албатта  тутиш  керак,  дейиш,  шунингдек,  тутмаганларни  маломат

қилиш, Шаввол рўзасини тутганлик билан фахрланиш ёмон иллат бўлгани учун ҳатто Имоми Аъзам Шавволда

рўза тутишни кариҳ кўрган эканлар. (“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”).

САВОЛ: Нафл рўзани  бошлаб қўйиб  уни бузиш  мумкинми? Бузса  нима  қилади?  Нафл  рўзаларни  қачон бузиш мумкин?

ЖАВОБ: Нафл ибодатларни бошлаб қўйиб, ўртасида бузиб қўйса, унинг қазоси вожиб бўлади. Масалан,

Шаввол ойида рўза тутдингиз, бир сабаб бўлиб, кундузи рўзангизни очиб юбордингиз. Ўша куннинг рўзасининг

қазоси тутилади, холос. Шунинг учун Ҳанафий ва Моликий мазҳабларида нафл рўзаларини бирор сабаб бузиш

мумкин ва бузиб қўйганда, албатта қазоси вожиб бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло деган:

“Ва амалларингизни ботил-бефойда қилиб қўйманглар!” (Муҳаммад сураси, 33-оят).

Бир куни Ойша онамиз билан Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳумо рўза тутган эканлар. Ҳадияга таом келиб

қолибди, иштаҳалари келиб, рўзаларини очиб юборибдилар. Кейин бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи

васалламга  айтганларида,  ул  зот: “Икковингиз  ҳам  бир  куни  рўзангизнинг  қазосини  тутиб  берсасизлар”,

деган эканлар. Бу ҳадисни муҳаддислардан Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Табаронийлар ривоят қилишган.

Шунингдек,  Ҳазрати  Умар  розияллоҳу  анҳу  бир  куни  одамлар  орасига  чиқиб:  “Мен  рўза  тутган  ҳолда

тонг оттирган эдим. Кейин менинг жориям олдимдан ўтиб қолди, мен у билан бўлишдан бошқа илож топа олмай

қолдим. Энди нима бўлади?” деб сўради. Шунда Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу: “Сизга ҳеч нарса бўлмайди.

Фақат  кейин  қазосига  рўза  тутиб  берасиз”,  деди.  Ҳазрати  Умар:  “Сен  фатво  берувчиларнинг  энг  яхшисисан!”, деди.

Нафл рўзаларни бузиш фақат узр билан мумкин. Зиёфатга бориш, унда ҳозир бўлиш, уйига меҳмон келиб

қолиши узрга киради. Бу заволдан аввал бўлса, шундайдир. Заволдан кейин рўзасини бузмайди. Агар меҳмонга

борганда меҳмон унинг ҳозир бўлганига хурсанд бўлиб, еб-ичмаслигига хафа бўлмайдиган бўлса, нафл рўзасини

бузмайди.  (“Радд  ул-муҳтор”).  Ота-онасининг  рози  бўлиши  учун  асргача  нафл  рўзасини  бузиш  мумкин.

(“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”).

Шуни билмоқ керакки, рўза тутган одамнинг олдида еб-ичсалар, у шунга  сабр қилиб, рўзасини очмаса,

унга катта савоблар берилади, фаришталар унга саловотлар айтади: “Қачон рўзадорнинг олдида оғзи очиқлар

таом  еса,  фаришталар  унга  саловот  айтурлар”,  деган  эдилар  Муҳтарам  Расулимиз  соллаллоҳу  алайҳи

васаллам. (Имом Термизий ривояти).

САВОЛ: Мен хотинимни нафл рўза тутишдан манъ қилсам бўладими? Масалан, Шаввол ойидаги олти

кунлик рўзани тутмасликка буюрсам, гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

ЖАВОБ: Аслида, нафл рўзаларни хотин киши эрининг рухсати билан тутиши керак. Чунки, эри жимоъ

қилишга  майли  бўлиб  қолиши  мумкин.  Абу  Ҳурайра  розияллоҳу  анҳу  ривоят  қилишича,  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ демишлар:

“Хотин бир кун ҳам эри бор пайтда рўза тута олмайди. Фақат унинг изни билангина тутади. Фақат

Рамазонда изн шарт эмас”. (Имом Аҳмад, Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Мазкур ҳадисга кўра, фарз рўза тутиш учун эрнинг ва бошқанинг изн бериши шарт эмас. Фарз бўлгандан

сўнг  тутаверади.  Аммо,  нафл  рўзада  эрининг  унга  эҳтиёжи  тушиб  қолиши  эҳтимолидан  эридан  рухсат  олиб тутади. Эри сафарга кетган бўлса, ғойиб бўлса, ёки хотини билан қўшилишга ярамайдиган касалманд бўлса, нафл

рўза учун ҳам эридан рухсат олиши шарт эмас.

Хотини эридан рухсат олмасдан нафл рўза тутган бўлса, эрининг у билан ётгиси келиб қолса, хотинига

рўзасини  очдиришга  ҳаққи  бор.  Хотини  ҳам  жимгина  рўзасини  очади-да,  эрининг  дилини  хушнуд  қилади  ва

бошқа пайтини топиб ўша куннинг қазосини тутиб олади.

Шунингдек, агар эмизикли боласи бўлса, болаларга тарбия беришга имкон топа олмайдиган бўлса, ўзига

зарар  етиши  эҳтимоли  бўлса,  эр  хотинини  нафл  рўза  тутишдан  манъ қилса  бўлади.  Акс  ҳолда,  ибодатдан

қолдиргани учун нафл рўзадан ҳам қайтариш макруҳ ҳисобланади.

Шунингдек,  эркак  ўзининг  қизини,  онасини  опа-сингилларини  ҳам  нафл  рўза  тутишларидан  манъ  қила

олмайди. Буни яхши билмоқ керак! (“Бадойиъ”).

САВОЛ: Бир одам ҳайит куни рўза тутишга назр қилса ёки қасам ичса, нима қилади?

ЖАВОБ: Ҳайит  куни  рўза  тутиш  макруҳи  таҳримийдир.  Чунки,  Ҳазрати  Ибн  Умар  розияллоҳу  анҳу бундай деганлар:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутишдан қайтардилар: Рўза ҳайити

куни,  бас,  рўзангиздан  чиқиб  ўша  куни  еб-ичасизлар.  Қурбон  ҳайити  куни  эса  қурбонлигингиздан

ейсизлар”. (Имом Аҳмад, асҳоби сунан – Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можжа ривояти).

Шунинг  учун  кимки  ўша  куни,  умуман,  рўза  тутиш  макруҳ,  дейилган  кунлар – икки  ҳайит  ва  Қурбон

ҳайитидан  кейин  уч  кун,  яъни  айёми  ташриқ  кунлари,  ҳаммаси  бўлиб  беш  кунда  рўза  тутишга  назр  қилса  ёки

қасам  ичса,  қасамига  риоя  қилмайди. Чунки,  маъсиятга  ичилган  қасамни  бажариш  ҳам  маъсиятдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

“Кимки Аллоҳга итоат қилишга қасам ичса, унга итоат қилсин. Кимки Унга осий бўлишга қасам ичса, бас, унга осий бўлмасин!”.

Аммо,  ҳайитда  рўза  тутмагани  билан  қасам  ичгани  ёки  назр  қилгани  учун  қазосини  тутиб  беради  ва

каффорат  ҳам  беради.  Қасамнинг  каффорати  қул  озод  қилиш  ёки  ўн  мискинга  таом  бериш  ёки  уларни

кийинтиришдир. Булардан ожиз қолса, уч кун пайдар-пай рўза тутишдир. Чунки, Аллоҳ таоло бундай деган:

“Оллоҳ  сизларни  тилларингиздаги  беҳуда  қасамларингиз  сабабли  жазоламайди.

Балки  (дилларингиздаги)  маҳкам  туккан  қасамлар  сабабли  (агар  шундай  қасамни

бузсангиз)  жазолайди.  Бас,  унинг  каффорати  ўз  оилангизни  боқадиган  ўртача

таомлардан  ўнта  мискинга  таом  бериш  ёки  уларнинг  сарпосини  қилиш  ёҳуд  бир  қулни

озод  қилишдир.  Ким  (бу  нарсаларни)  топа  олмаса,  уч  кун  рўза  тутсин!  Мана  шу  -  қасам

ичган  (ва  уни  бузган)  пайтингиздаги  қасамларингиз  каффоратидир.  Қасамларингизни

(бузишдан)  сақланингиз.  Шукр  қилишингиз  учун  Оллоҳ  сизларга  Ўз  оятларини  мана

шундай очиқ-ойдин баён қилур”. (Моида сураси, 89-оят).

Имом Байҳақий Ойша онамиздан нақл қилишича, мазкур оятдаги “беҳуда қасамлар”дан мурод бир одам

бирор  нарсани  аниқ  билиб  қасам  ичадию,  кейин  ўша  нарса  бирор  сабаб  билан  бошқача  бўлиб  чиқади.

Мабодо  у  макруҳ  бўлса  ҳам  ўша  кунлари  назр  қилган  ёки  қасам  ичган  рўзасини  тутадиган  бўлса,  назр  ва

қасамининг уддасидан чиққан ҳисобланади. (“Шарҳи Виқоя”).

САВОЛ: Бирор  мусулмон,  Худо  асрасин,  ўзи  динидан  қайтиб,  бошқа  динга,  масалан  христианлик  ёки

кришнага ўтиб кетса, нима бўлади? Яъни, унинг Исломдаги амаллари, қилган савоблари куюб кетаверадими? У

бир оз муддатдан сўнг яна тавба қилса, ибодатлари нима бўлади? Қазоларини бажарадими?

ЖАВОБ:  Диндан  қайтиш  энг  оғир  гуноҳдир.  Бошқа  динга  ўтиб  кетиш,  шариатимизда  кечирилмас

маъсиятдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда деган:

 Сизлардан ким ўздинидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунё-ю Охиратда беҳуда кетур. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар”. (Бақара сураси, 217-оят).

Аммо,  у  вақтида  эсини  йиғиб,  ўлиб  кетмасидан  аввал  Исломга  қайтса,  Имоми  Аъзам  ва  Имом  Молик

мазҳабларига  кўра,  муртад  бўлиб  юрган  вақтларидаги  намоз  ва  рўзаларини  қазоси  лозим  бўлмайди.

Бироқ, муртадликдан аввал тутган рўза, ўқиган намозларининг қазосини тутиб ва ўқиб беради. Бир ривоятга кўра

бажарган ҳажжини ҳам яна қайтаради. Чунки, Аллоҳ таоло деган:

“Агар улар мушрик бўлганларида, қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди”. (Анъом сураси, 88-оят).

“Аниқки,  ким  иймонидан  қайтса,  унинг  қилган  амали  беҳуда  кетур ва  у  Охиратда  зиён

кўргувчилар тоифасидандир”. (Моида сураси, 5-оят).

Мазкур икки ояти каримада Аллоҳ таоло амалларнинг ҳабата бўлиши учун куфр ва ширкни шарт қилиб

қўйди. Демак, муртад тавба қилиб, асл динига қайтса, муртадликдан аввалги амалларини қайтариши, яъни қазо

тутиши лозим бўлади. (“Шарҳи Ниқоя”).

САВОЛ: Рўзасини билмай очиб ўтирган одамга рўза эканлигини эслатиш лозимми?

ЖАВОБ: Рўзадорнинг ҳолатига қаралади. Агар кечгача чидай оладиган ёшроқ одам бўлса, унга рўзасини

эслатиш вожиб бўлади. Зотан, бу ҳам амри маъруф ва наҳий мункар қилиш каби амаллар сирасига киради. Аммо,

у қари киши бўлса, унга эслатмаслик мумкин. Чунки, у рўзадорлигини эсидан чиқариб еб-ичиб ўтирибди. Уни

Аллоҳ таолонинг ўзи меҳмон қилмоқда!

 

 

РАМАЗОН РЎЗАСИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Рамазон нима дегани, унинг рўзаси қачон фарз қилинган?

ЖАВОБ: Рамазон сўзини араблар қадимдан келаётган луғатларидан олганлар. Ҳижрий тақвимнинг 9-ойи

бўлмиш Рамазон илк бор шиддатли жазирама иссиқ кунларига, куйдирадиган ҳароратли кунларга тўғри келгани

учун  “Рамазон”  деб  аталган.  Рамазон  дегани  “рамз”  сўзидан  олинган  бўлиб,  “қизимоқ”,  “қизиб чўғ  бўлмоқ”,

“куйдирмоқ” маъноларидадир. Жазирама иссиқда қолган қўйлар куйиб, қорайиб, ўлиб қолар экан. Шунинг учун

мазкур  ойда  рўза  тутган  одамнинг  гуноҳлари  куйиб,  йўқ  бўлади,  айбу  нуқсонлари  Рамазоннинг  савоблари

жиловланиб турган муборак қуёшида ўлиб кетади, деган тушунча пайдо бўлган.  

Рамазон рўзаси Пайҳамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларининг иккинчи

йилида Шаъбон ойидан икки кеча ўтганидан сўнг душанба куни фарз қилинди. Бу милодий 623-йили 7-февралга

тўғри келса керак, валлоҳу аълам.

Шаъбон  ойи  тугаши  билан  Пайғамбар  алайҳиссалом  бошлиқ  мусулмонлар  илк  Рамазон  рўзасини  тута

бошладилар. Бу  кунлар  жуда  иссиқ  эди.  Айтганимиздек,  Рамазон  ҳам  “жуда  иссиқ”,  “куйдирадиган  иссиқ”

деганидир. Шояд, Рамазонда рўза тутганларнинг гуноҳлари куйиб йўқ бўлса!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 9 йил Рамазон рўзасини тутганлар.

САВОЛ: Рамазон ойи бошқа ойлардан нимаси билан фарқ қилади?

ЖАВОБ: Рамазон  ойларнинг  саййиди,  хожасидир.  Унинг  бошқа  ойлардан  фазилатли  жиҳатлари  бор.

Улар қуйидагилар:

1. Рамазонда Қуръони Карим нозил бўлди. У Рамазонда, хусусан,  Лайлат ул-қадрда Лавҳ ул-маҳфуздан

Байт  ул-иззатга  бир  дафъада  индирилди.  Кейинчалик  Қуръони  карим  Муҳаммад  Мустафо  соллаллоҳу  алайҳи

васалламга 23 йил давомида бўлиб-бўлиб нозил этилди. Аллоҳ таоло деган:

“1T (У  саноқли  кунлар)  Рамазон  ойидирки,  бу  ойда  одамлар  учун  ҳидоят  бўлиб  ва1T

1T ҳидоят  ва  Фурқон  (ҳақ  билан  ботилни  ажратгувчи)нинг  очиқ  оятлари  бўлиб,  Қуръон1T

1T нозил қилинган1T ”. (Бақара сураси, 185-оят).

2. Рамазон ойининг рўзаси Исломнинг бешта арконларидан биридир. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар

Ҳазрати Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Ислом бешта устун

тепасига  бино  бўлгандир:  Аллоҳдан  ўзга  илоҳ  йўқлигига,  Муҳаммад  Аллоҳнинг  элчиси  эканлигига  гувоҳлик

бериш; намозни барпо қилиш; закотни бериш; Байтуллоҳни тавоф қилиш; Рамазон рўзасини тутишдир”.

3. Рамазон  ойида  қилинган  садақалар,  хайр-эҳсонлар  бошқа  ойлардан  кўра  афзалдир. Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари табиатан сахий эдилар, Рамазон кириши билан эса саховатлари, яхшиликлари

оммавий,  узлуксиз  бўлиб  кетар  эди.  Рамазон  ойида  қилинган яхшиликлар  бошқа  ойлардагидан  етмиш  баробар

ортиқ  бўлиши  ҳақидаги  ҳадиси  шариф  (Байҳақий  ривоятида)  ворид  бўлган.  Иброҳим  Нахаъийдек  тобиъин:

“Рамазонда бир марта тасбиҳ айтиш бошқа ойларда минг марта айтишдан яхшироқдир”, деган эканлар.

4. Рамазонда минг ойдан яхшироқ бўлган бир кеча бор. У Лайлат ул-қадр, яъни Қадр кечасидир. Мазкур

кечанинг  минг  ойдан  яхшироқ  эканлигини  Аллоҳ  таолонинг  ўзи  ҳам,  Расулуллоҳ  алайҳиссалом  ҳам таъкидлаганлар.

5. Рамазонда бошқа ойлардан фарқли ўлароқ кечалари намоз билан қоим бўлиш суннат қилинган. Таровеҳ

намозлари масжидларда омматан ўқилиши, жамоат бўлиб дуо қилишлар файзу футуҳини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди!

6. Рамазоннинг  охирги  ўн  кунлигида  масжидларда  эътикоф  ўтиришлар  суннати  муаккададир.  Жаноби

Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам,  аҳли  аёллари  ва  асҳоблари  билан  эътикоф  ўтиришни  канда

қилмаганлар.  Ҳатто  ул  зоти  шариф  умрларининг  охирги  йилида  йигирма  кун  эътикоф  ўтирганлари  нақл

қилинган. Эътикоф эса ибодатларга шўнғиш, Аллоҳга астойдил бандалик қилиш демакдир!

7. Рамазон  Қуръон  ойидир. Қуръони  каримни  ўқиш  ва  ўрганиш  ойидир.  Қуръон  ўқишни  кўпайтириш,

Қуръон дарсларини зиёда қилиш бу ойда мустаҳабдир. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам

Жаброил алайҳиссалом билан Қуръон дарсларини Рамазони шарифда ҳамманинг кўз ўнгида қилар, кўпайтирар

эдилар.  Ўтган  салафи  солиҳийн,  ота-боболаримиз  ҳатто  мадраса  дарсларини,  ўзларининг  илмий  ишларини

Рамазонда тўхтатиб, фақатгина Қуръони карим билан шуғулланганлари маълум.

8. Рамазонда  бошқа  ойларда  бўлмайдиган ифторликлар  бор.  Бу  хурсандчилик,  каттаю  кичикнинг  дили

шод  бўладиган  бир  тадбирдир.  “Кимки  бир  рўзадорни  ифтор  қилдириб,  қорнини  тўйдирса,  унинг  савобидан

камайтирилмасдан унга ҳам берилади”, деган маънодаги ҳадиси шариф ворид бўлган.

9. Рамазонда қилинган умра ибодати бошқа вақтда қилинганидан савоби ортиқдир. Рамазонда қилинган

умра фарз ҳаж амали билан тенглиги айтилган ҳадис ҳам бор.   

САВОЛ:  Рамазон  рўзаси  фарз  бўлмасдан  аввал  ҳам  рўза  тутиш  фарз  бўлганми?  Аввалги

Пайғамбарларнинг умматларига рўза тутиш фарз бўлганми?

ЖАВОБ: Албатта рўза тутиш фарз бўлган. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай хабар берилади:

“1T Эй мўъминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари1T  1T ўтганларга фарз қилингани

каби, сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз1T  1T қилинди1T ”. (Бақара сураси, 183-оят).

Демак,  Одам  алайҳиссаломдан  тортиб  Муҳаммад  Мустафо  соллаллоҳу  алайҳи  васалламгача  бўлган

Пайғамбарларнинг умматларига ўзига яраша рўза фарз қилинган экан. Баъзи умматларнинг рўзаси 50 кун бўлган.

Мусулмонларга ҳали Рамазон рўзаси фарз қилинмасдан аввал Ашуро куни рўза тутишга буюрилган эди. Рамазон

рўзаси фарз қилингандан сўнг эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким хоҳласа, у кун рўза тутади, ким хоҳласа, рўза тутмайди”, деганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

САВОЛ: Рамазон рўзасини тутишнинг ҳукми нима?

ЖАВОБ:  Рамазон  рўзасини  тутиш  Китоб,  Суннат  ва  Ижмоъ  билан  собит  бўлган  фарздир.

Аллоҳ  таолонинг  Китобига  келадиган  бўлсак, Рамазон  рўзасининг  фарз  қилиниши  Бақара  сурасининг  183-185-оятларида ўз аксини топган. Жумладан, унда қуйидагилар баён этилган:

Эй мўъминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани

каби, сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз  қилинди”. (Бақара сураси, 183-оят).

 (У  саноқли  кунлар)  Рамазон  ойидирки,  бу  ойда  одамлар  учун  ҳидоят  бўлиб  ва

ҳидоят  ва  Фурқон  (ҳақ  билан  ботилни  ажратгувчи)нинг  очиқ  оятлари  бўлиб,  Қуръон

нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин ”. (Бақара сураси, 185-оят).

Расули  акрам  соллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг “Ислом  беш  устунга  бино  қилинган:  Аллоҳдан  ўзга

илоҳ  йўқ  ва  Муҳаммад  Аллоҳнинг  расулидир,  деб  гувоҳлик  келтирмоқлик;  намоз  ўқимоқлик;  закот

бермоқлик;  Рамазон  рўзасини  тутмоқлик;  Байтуллоҳни  ҳаж  қилмоқликдир”,  деган  маънодаги  ҳадиси шарифлари машҳурдир.

Уммати  Муҳаммадий  рўзанинг  фарз  эканлигига  ижмоъ  қилганлар.  Чунки  у  Исломнинг  асосий

устунларидан биридир, диннинг зарурий амаллари сирасидандир.

Бинобарин,  рўзани  инкор  қилган  кимса  Ислом  дини  доирасидан  чиққан  кофир  ҳисобланади.  Ҳатто,

мазҳабимизнинг  фиқҳий  китобларида  ошкоро  рўза  тутмасдан,  рўзани  ва  мусулмонларни  менсимасдан  кундузи

еб-ичиб юрган, рўза тутаётганларни масхара қиладиган, аммо ўзини мусулмонман, деган одамни аввалига ҳибс

қилинади, агар ақлини йиғиб, тавба қилмаса, қатлга буюрилади, деб зикр қилинади. Бу Шофиъий мазҳабида ҳам шу тарзда олинган.

САВОЛ: Намозда, масалан, шарт, рукн кабилар борлиги маълум. Рўзада ҳам шарт ва рукнлар борми?

ЖАВОБ: Рўзанинг фиқҳга кўра сабаби, шарти, рукни ва ҳукми мавжуд.

Рўзанинг сабаби Рамазон ойига етиб келишдир. Яъни, Рамазон ойига гувоҳ бўлиш.

Рўзанинг шарти: мусулмон ва  ақли жойида бўлиш ва балоғатга етган бўлиш, рўзани адо этиш  учун эса саломат ва муқим бўлиш шартдир.

Рўзанинг рукни эса рўзани очадиган нарсалардан сақланишдир. 

Рўзанинг фиқҳдаги ҳукми шуки, уни бажариб зиммадан соқит қилиш ва бажарганига савоб олиш бор.

САВОЛ: Рамазон рўзаси кимларга фарз?

ЖАВОБ: Рамазон рўзаси мусулмон одамга, ақлли  инсонга, балоғатга етганга,  соғлом ва муқим одамга,

ҳайзу нифосдан пок аёлга фарздир.

Демак, кофирга лозим эмас. Ақлидан зойил бўлган мажнунга фарз эмас. Балоғатга етмаган ёш болага рўза фарз эмас.

Касал  соғайганидан сўнг  қазо  рўза  тутиб  беради.  Шунингдек,  мусофир  юртига  келганидан  кейин,  аёл

ҳайзу нифосдан тозалангандан сўнг рўза тутадилар, тутмаган рўзанинг қазосини тутиб берадилар. Ҳомиладор ёки

сут  эмизувчи  аёл  ўзларига  ва  болаларига  зиён  етмайдиган  бўлганда,  рўза  тутадилар,  ўтказиб  юборган

рўзаларининг қазосини тутадилар. Улуғ ёшдаги бобо ёки момо рўза тутишга қийналадиган бўлсалар рўза тутмай

қўя қоладилар. Унинг ўрнига фидя берадилар. Қийналмайдиган бўлсалар, рўзаларини (ёки қазосини) тутадилар.

Шунингдек,  тузалмайдиган  касалмандлар  фидя  берадилар.  Оғир  ишда ишлайдиганлар  ҳам  рўза  тутмасликлари мумкин.

САВОЛ: Рўзанинг фарзлигини билмасдан мусулмон одамнинг рўза тутмасдан юриши  мумкинми?

ЖАВОБ: Исломий  амаллар  йўлга  қўйилган,  кўпчилиги  мусулмонларни  ташкил  қиладиган  давлатларда

рўзанинг  фарзлигини  билмасдан  юриш  узр  ҳисобланмайди.  Ота-оналар  болаларига  ўргатишлари,  масжидларда

маърузалар  бўлиши,  матбуотда,  телеканалларда  Рамазон  ҳақида  айтиб  турилиши  бундай  узрнинг  инобатга

олинмаслигига далил бўлади.

Имоми  Аъзам  мазҳабига  кўра  кофирлар  юртида,  кўпчилиги  куфр  аҳли  бўлган  давлатларда  яшаётган

мусулмонга,  агар  рўза  ва  намознинг  фарзлигини  билдирадиган  манба  ва  даъватлар  етиб  бормаса,  унга  рўза  ва

намозни  билмасдан  юриши  узр  бўлади. Лекин,  бугунги  кунда  бундай  ҳолатлар  жуда  камдир.  Ҳамма  ерда

телевидения  ва  матбуот  мусулмонлар  ҳақида,  уларнинг  рўзаси  ва  намози  ҳақида  билдиришлар  бериб  турибди.

САВОЛ: Рўзанинг фазилатлари ҳақидаги ҳадиси шарифлардан гапириб берсангиз?

ЖАВОБ:  Ислом  шариатидаги  ҳар  бир  ибодат  ҳақида  ҳадиси  шарифлар  ворид  бўлган. Уларнинг

фазилатлари  қайта-қайта  таъкидланган.  Жумладан,  рўзанинг  фазилати  баён  қилинган  юзлаб  ҳадиси  шарифлар

муҳаддислар томонидан ривоят қилинган. Улардан энг машҳурларини келтирамиз:

1. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бундай деган:

“Одам  боласининг  ҳар  бир  амали  унинг  учундир. Фақат  рўза  мен  учундир.  Унга  ўзим  мукофот

бераман!”. Имом Аҳмад, Муслим ва Насоийлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоятлари.

2.  Абу  Умома розияллоҳу  анҳу  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг  олдиларига  келдимда,

сўрадим, дейдилар: “Мени жаннатга киритадиган амални менга буюринг?”. Ул зоти шариф дедилар:

“Ўзингга рўзани лозим тут. Чунки унга тенг келадиган бирорта амал йўқ”.

Сўнг  иккинчи  марта  ул  зот  олдига  келиб  шундай  деганимда  Расули  акрам  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам

яна: “Ўзингга рўзани лозим тут!” дедилар. Имом Аҳмад ва Насоий ривояти. Уни Имом Ҳоким саҳиҳ деган.

3. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу ривоят қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

“Албатта  жаннатда  бир  эшик  бор. Унга  ар-Райён  дейилади.  Қиёмат  кунида  одамларга  қарата:

“Рўзадорлар  қаерда?”  дейилади.  Бас,  уларнинг (рўздорларнинг) охиргиси  ўша  эшикдан  кириб  бўлганида,

ушбу эшик ёпилади”. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

4.  Имом  Аҳмад,  Насоий  ва  Байҳақийлар  Абу  Ҳурайра розияллоҳу  анҳудан  қилган  ривоятларида

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кириши арафасида мана бундай марҳамат қилган эканлар:

“Муборак  ой  сизларга  кириб  келмоқда. Сизларга  унинг  рўзасини  тутиш  фарз  қилинди.  У  ойда

жаннат  эшиклари  очилади,  жаҳаннам  эшиклари  қулфланади  ва  шайтонлар  кишанланади.  Унда  минг

ойдан  яхшироқ  бир  кеча  ҳам  бор.  Кимки  бу  ойнинг  яхшиликларидан  маҳрум  қолса,  ҳақиқатдан  ҳам маҳрум қолгандир!”

5.  Имом  Аҳмад  ва  сунан  соҳиблари Термизий,  Абу Довуд, Насоий ва ибн Можжа  Абу  Ҳурайра

розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деган эканлар:

“Кимки Рамазон рўзасини иймону ихлос билан тутса, ўтган жами гуноҳлари мағфират қилинади”.

САВОЛ:  Рамазон  рўзасини  била  туриб,  имконияти  бўла  туриб, тутмайдиганларга  шариатимизда қандай қаралган?

ЖАВОБ: Рамазон рўзаси фарз амалдир. Демак, уни бажармаслик оғир гуноҳ эканлиги барчага маълум.

Имом Заҳабий айтганидек, ҳеч қандай узрсиз Рамазон рўзасини тутмаслик зинокордан ҳам, ароқхўрдан ҳам оғир

гуноҳкордир.  Ундай  одамнинг  кофир  бўлиб  кетиш  хавфи  бор,  наъузу  биллоҳ.  Ҳатто,  мазҳабимизнинг  фиқҳий

китобларида ошкоро рўза тутмасдан, рўзани ва мусулмонларни менсимасдан, уларни масхара қилиб, кундузи еб-ичиб юрган, аммо ўзини мусулмонман, деган одамни ҳибсга олинади, тавба қилмаса  қатлга буюрилади, деб зикр қилинади. 

Рамазон  рўзасининг  бир  кунининг  ўрнини  бошқа  ҳеч  нарса  босаолмайди.  Чунончи,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам деганлар:

“Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир куни очиқ юрса, (рўза тутмай ўтказса), унинг

қазосини умр бўйи тутган рўзаси тўлдира олмайди”.

САВОЛ: Рамазон рўзаси ўғил-қизларга қайси ёшдан фарз бўлади? Балоғатга етишнинг шаръий ҳолати борми ва унга маълум ёш белгиланганми?

ЖАВОБ: Шариатимиздаги  ҳар  бир  буюрилган  амал  инсон  мусулмон  ҳолида  балоғатга  етганида  лозим

бўлади. Ёш болаларга шариат ҳеч нарса буюрмайди. Шунингдек, у жинни бўлмаслиги ҳам керак. Имом Ҳоким

саҳиҳ деб, шунингдек, Имом Аҳмад, Абу Довуд  ва  Насоийлар  ривоят  қилган  ҳадиси  шарифда  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ деганлар:

:

“Уч  нафар  одамдан  қалам (шариат  ҳукми) кўтарилган:  Ухлаб  ётган  одамдан  то  уйғонгунча,  ёш

боладан то катта бўлгунча, жиннидан то соғайгунча”.

Демак, балоғатга етишнинг ҳолати ва вақтини билиш ҳам жуда муҳимдир.

Бизнинг  Ҳанафий  мазҳабимизда,  яъни,  Имоми  Аъзам  мазҳабларида  балоғатга  етишнинг  энг эрта  вақти

ўғил бола учун ўн икки ёш, қиз бола учун эса тўққиз ёш, деб олинган. Саҳобайи киромлардан Абдуллоҳ ибн Амр

ибн ал-Осс розияллоҳу анҳумонинг оталари ўн икки ёшларида вояга етганликлари ҳадис ва тарих китобларидан маълум бўлади.

Ўғил  болаларнинг балоғатга  етишлари  уларнинг  эҳтилом  бўлишлари,  ҳомиладор  қилишга  қодир

бўлишлари,  баданларига  туклар  ўсиб  чиқиши  билан  билинади.  Қиз  болаларники  эса  эҳтилом  бўлишлари,  ҳайз

кўришлари, ҳомиладор бўлишга қодир бўлишлари билан белгиланган.

Тўрт мазҳаб уламоларининг иттифоқий фатволарига кўра, балоғатга етишнинг энг кеч вақти ўғил ва қизга

ўн беш ёшдир. Уҳуд жангида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Умар розияллоҳу анҳуга ўн тўрт

ёш  бўлганлари  учун  жангда  қатнашишга  ижозат  бермаганлар.  Хандақ  жангида  эса  у  ўн  беш  ёшида  эди.  Шу

боисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ижозат берганлар. (Байҳақий ва Ибн Ҳиббонлар саҳиҳ деб

ривоят  қилган).  Имом  Бухорийнинг  ривоят  қилишича,  Халифа  Умар  ибн  Абдулазиз  ўз  амалдорларига  балоғат

ёшини ўн беш деб белгиланганлигини ёзиб юборган экан. Одатда инсон ўн беш ёшларида вояга етиб улгуради.

Шунинг учун фақиҳларимиз томонидан охирги вақти қилиб, шу ёш белгиланган.

Имоми  Аъзам  раҳматуллоҳи  алайҳи  саҳобий  Ибн  Аббос  розияллоҳу  анҳунинг  қавлига  суяниб,

йигитларнинг  балоғатга  етишининг  энг  кеч  ёши  ўн  тўққиз,  қизларники  эса  ўн  еттидир,  ҳам  деган  эканлар.

(“Мухтасар ал-Виқоя”нинг “Китоб ал-ҳажр” қисми охирида).

Шундай қилиб, мўъмин ва мўъмина балоғатга етганида Рамазон рўзасини бир кунини ҳам қолдирмасдан

тута бошлаши лозим. Рамазоннинг ўртасида ёки бир куни қолган бўлса ҳам балоғатга етса, ўша қолганини тутиш

фарз бўлади. Агар Рамазон ойининг кундузи балоғатга етиб қолса, шу кунининг қазосини тутиб бермайди, холос.

Кофир  одам  кундузи  мусулмон  бўлса  ҳам  шу  кунининг  қазосини  тутиб  бермайди.  Эртасига  рўза  фарз  бўлади.

Рамазон  рўзасига  бепарво  бўлиб,  уни  ўтказиб  юборганлар  кунма-кун  қазосини  тутиб  беришлари  керак.

Бола эрталаб, тонг отганидан сўнг, чоштгоҳгача балоғатга етса ва рўзага ният қилиб, рўзани бошласа, ўша кунги

рўзаси нафл бўлади. Эртанги кундан бошланган рўзаси фарз ҳисобига ўтади. (“аз-Захоир ал-ашрафиййа”).

САВОЛ: Ёш болалар рўза тутса бўладими? Уларга рўза туттирса, уларни қийнаб қўйган бўлмайдими?

Болаларни қачондан бери рўзага ўргатиш даркор?

ЖАВОБ: Қийналмайдиган ёш болаларга рўза туттирса, уларни қийнаган бўлмайди. Ёш болаларни рўзага

ўргатиш  асло  уларни  қийнаб  қўйиш  эмасдир.  Болаларнинг  шунга  қодир  бўлганларини,  касалманд  бўлмаган

болаларни,  ёзнинг  узун  кунларидан  бошқа  кунларда  уларни  рўзага  ўргатишга  тарғиб  бор.  Саҳобаи  киромлар

болаларини  рўзага  ўргатар  эдилар.  Тобеъинлардан  Ибн  Сирийн  ва  Ибн  Шиҳоб  аз-Зуҳрийлар  болаларни  рўза

тутишларини мустаҳаб дер эдилар.

Жумладан, Рубаййиъ бинти Муъаввиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи

васаллам Ашуро кунида рўза тутишни (ҳали Рамазон фарз бўлмасдан аввал Ашуро куни рўза тутиш мажбурий

эди)  буюрган  эдилар. Шунда  биз  рўза  тутар  эдик.  Ёш  болаларимизни  ҳам  рўза  туттирар  эдик.  Масжидга

борганимизда,  болаларимиз  учун  жундан  ўйинчоқлар  тайёрлаб  олган  эдик.  Агар  болаларимиз  очликдан

йиғлагудек бўлсалар, уларга ўйинчоқларни берар, то ифторгача алданиб ўтирар эдилар”. (Имом Бухорий ва Имом

Муслим ривояти, шунингдек, Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма, Байҳақий ва Таҳовийлар ҳам ривоят қилганлар).

Бошқа бир ҳадиси шарифда (Имом Абу Довуднинг Амр ибн Шуайбдан, у эса отасидан, у эса бобосидан

қилган ривояти) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Болаларингизни  етти  ёшда  намозга  буюринг,  ўн  ёшда  эса  ўрганмаса  калтаклаб  бўлса-да,  намоз

ўқишга чақиринг, қиз ва ўғил болаларни шу ёшидан бошқа жойда ёттиринг”, деб буюрган эдилар. Бу ҳадис

одамлар орасида жуда машҳурдир. Мазкур ҳадисни яна Имом Термизий ҳасани саҳиҳ деб, Имом Ҳоким эса саҳиҳ деб ривоят қилган.

Демак,  болаларни  етти  ёшдан  ўтганларида  рўзага  ҳам  ўргатиб  бориш  даркор. Аммо,  бу  амри

истиҳбобиййа  бўлиб,  шунга  амал  қилса  савоб,  амал  қилмаса  гуноҳ  йўқдир.  Зотан,  шаръан  болаларга  ҳали

таклифи  илоҳий  бўлган  эмас.  Ўн  ёш  эса  қизларнинг  балоғатга  етиш  вақти,  ўғил  болаларнинг  балоғатга

яқинлашиб  қолган  давридир. Бинобарин,  уларни  бу  ёшларида  ибодатга  ўргатиш  масъулияти  янада  ортади.

Уларнинг ётоқларини ҳам бошқа-бошқа қилиш керак бўлади. 

Шуни  унутмаслик  керакки,  ёш  болаларга  рўза  туттирилганда  уларга  жисмоний  зарар  бўлмаслиги шартдир.

Шунинг  учун  Имом  Шофиъий:  “Болалар  тоқатлари  етгандагина  рўзага  буюрилиши  мумкин”,  деганлар.

Унинг  асҳоблари  болалар  учун  буни  ўн  ёш  деб  белгилаган  бўлсалар,  Исҳоқ  ибн  Роҳавайҳ  ўн  икки  ёш  деб

белгилаган. Имом Аҳмад ўн ёшда болалар рўза тутишлари керак, деган фикрни билдирган. Имом Авзоъий эса

болалар  қийналмай  кетма-кет  уч  кун  рўза  тутадиган  бўлсалар,  рўза  тутаверганлари маъқул,  деган  экан.  Имом

Молик эса болалар умуман рўза тутмагани маъқул, деган экан.

САВОЛ: Ёш  болалар  рўза  тутса,  уларга  зарар  етадиган  бўлса,  уларни  рўза  тутишдан  манъ  қилиш мумкинми?

ЖАВОБ: Албатта, мумкин, балки лозимдир. Чунки, рўза аслида балоғатга етгандан сўнг вожиб бўлади.

Ёш болаларга ҳам рўза тутишни ўргатиш эса уларга зарар етмайдиган бўлсагина мумкин. Ёш болаларнинг рўза

тутишлари мустаҳабдир, холос. Зотан, Аллоҳ таоло рўза тутиш агар катталарга зарар қиладиган бўлса, уларга ҳам

рўза  тутмасликка  рухсат  беради.  Болаларнинг  агар  хусусий  моллари  бўлса,  Аллоҳ  таоло  валийларига  ўша

бойвачча  болаларга  тасарруф  қилиш  учун  қўлларига  бермасликка  буюради.  Чунки,  улар  нотўғри  сарф  қилиб қўйишлари мумкин.

САВОЛ: Рамазон  ойида  кечаси  хотини билан  яқинлик  қилса,  бўладими?  Баъзилар  хотини  билан  бирга

ётилмайди, деб ўйлашади? Ўзи рўзада кечаси хотинига яқинлик қилишдан ҳам қайтарилганми?

ЖАВОБ: Рамазон  ойи  кечаларида  хотини  билан  яқинлик  қилса,  жимоъ  қилса,  албатта,  бўлади.  Бунга

Аллоҳ таолонинг ўзи рухсат берган:

“Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди. Улар сизларнинг либосингиз,

сизлар улар учун либоссиз ”. (Бақара сураси, 187-оят).

Демак, Рамазонда ва бошқа ҳар қандай рўзада кечалари хотини билан қовушиш мумкин. Фақат икки хил рўзада бу мумкин эмас.

Биринчиси,  Рамазон  ойида  ва  бошқа  вақтда  ҳам,  кимки  масжидда  эътикоф  ўтирган  бўлса,  у  кечалари

хотини билан яқинлик қила олмайди. Буни Аллоҳ таолонинг ўзи буюрган:

Масжидларда  эътикофда  бўлган  чоғингизда (кечалари  ҳам)  улар  (хотинларингиз)  билан қўшилманг! ” (Бақара сураси, 187-оят).

Иккинчиси, зиҳор каффорати учун тутилаётган рўзада кечаси ҳам хотини билан қовушишга рухсат йўқ.

Зиҳор бу хотинининг талоқни боғлаш мумкин бўлган аъзосини ўзининг маҳрамларидан бирининг қараш ҳаром

қилинган аъзосига ўхшатишдир. Масалан, хотинини ўз онасига ўхшатди ва зиҳор ният қилди. Ана  шунда  у бу

бўлмағур  гапнинг  жазоси  учун  каффорат  тўлайди.  Аввал  қул  озод  қилади,  қодир  бўлмаса,  ана  энди  икки  ой

давомида  пайдар-пай  рўза  тутади.  Орада  узулишлар  мутлақо  бўлмаслиги  керак.  Бунга  ҳам  қодир  бўлмаса, олтмиш мискиннинг қорнини тўйдиради.

Зиҳор  каффоратида  рўза  тутганда  кечаси  ҳам  хотини  билан  яқинлик  қилиб  бўлмаслигини  Аллоҳ таолонинг ўзи айтган:

“Энди  ким (озод қилиш учун қул) тополмаса, (унинг ўзиммасида эр-хотин) қўшилишларидан илгари

пайдар-пай икки ой рўза тутиш бордир”. (Мужодала сураси, 4-оят).

САВОЛ: Мен бир қишлоққа борганимда Рамазоннинг охирги ҳафтаси эди. У ердагилар ўша кунларнинг

бирида жамоат бўлиб тўрт ракъат намоз ўқишар эканлар. Бу “қазойи умрий” деб аталар экан, у қазо бўлиб

кетган, ўтган барча намозларга каффорат бўлар эмиш. Яна ортиғи билан ота-оналаримизнинг ҳам намозларига каффорат бўлар эмиш. Бунга мен унчалик ишонганим йўқ. Шунда у ернинг имоми бу нарса китобларда борлиги,

унга доир ҳадиси шариф ҳам мавжудлигини айтиб қолди. Шу нарса ҳақида тўхталсангиз?

ЖАВОБ: Бу ҳақда батафсил тўхталмасак бўлмайди.

Тўғри,  “қазойи  умрий”  деган  намоз  ҳақида  китобларда  зикрлар  учрайди.  Жумладан,  “Зод  ул-лабиб”,

“Авроди  роҳати  обидин”,  “Фатовойи  Вожидуддин  Насафий”,  “Мифтоҳ  ул-жинон”,  “Анис  ул-воизин”,  “Дуррат

ун-носиҳин”,  “Мажмуъ  ул-латойиф”  каби  китобларда  мазкурдир.  Уларда  келишича,  “қазойи  умрий”нинг  икки

хил  кўриниши  бор.  Рамазон  ойининг  охирги  жумъасида  беш  вақт  намозни  азону  иқомат  билан  жамоат  бўлиб

ўқилади.  Жаҳрий  намозлар  қироати  жаҳрий,  махфий  намозлар  қироати  махфий  ўқилади.  Ниятида:  “Ўтган

умримдаги жами қазо намозларига каффорат бўладиган тўрт ракъат фарз намоз ўқийман”, дейилади. Баъзилар эса

тўрт ракъат нафлни жамоат бўлиб ўқийдилар. Ниятида эса: “Ўтган жами  умримдаги қазо бўлган намозларимга

каффорат бўладиган тўрт ракъатли нафл намозини ўқийман”, дейдилар.

Бунга Ҳазрати Али, Халаф ибн Айюб, Шайх Рукниддин сингари зотлардан нақллар келтиришади. Уларда

айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ деган эканлар: “Кимнинг қазо намозлари бўлса,

уларнинг  қанчалигини  билмаса,  жумъа  куни  бир  салом  билан  тўрт  ракъат  нафл  намоз  ўқисин,  ҳар

ракъатида сураи фотиҳадан сўнг етти марта “Оят ул-курсий”, ўн беш марта “Инна аътойнака-л-кавсар”ни

ўқисин. Шунда унинг етти юз йиллик қазо намози бўлса-да, уларга каффорат бўлади”. Саҳобаи киромлар:

“Инсоннинг  умри  етмиш  ёки  саксон  бўлар.  Бунчалик  дейишнинг  маъноси  нима?”,  дейишибди.  Расулуллоҳ

соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзининг намози, ота-онасининг намозлари, фарзандларининг намозлари ҳам бор-ку!”, дедилар.

Баъзи  бир  нодонлар  юқоридаги  китобларга  алданиб,  юқоридаги  ривоятларга  учиб,  намозларини  қасдан

ҳам тарк қилар эканлар, наъузу биллоҳи мин золика!

Баъзи  бировларнинг  мана  шундай  қилиб  юришлари,  улар  келтираётган  ривоятлари  бир  неча  жиҳатдан ботилдир.

Биринчидан,  энг  катта  хато  ва  нодонлик намозларни  қасдан  тарк  қилишдир.  Саҳиҳ  ҳадиси  шарифларда

иймон билан куфрнинг орасидаги фарқ намоз ўқиш ёки уни тарк қилишда эканлиги очиқ баён этилган. Бизнинг

Ҳанафий мазҳабимиз уламолари якдиллик билан шунга қарор қилганларки, намозни қасдан тарк қилиш куфрдир!

Иккинчидан,  Рамазонда  ўқилган  битта  фарз  намоз  (нафлларни  гапириш  ортиқча)  Рамазондан  бошқа

вақтдаги бир неча намозлар ўрнига ўтади, дейиш иккинчи қабоҳатдир:

“Фатовойи Баззозиййа”да келган: “Бир одам фақат Рамазонда намоз ўқиса ва “мана шу менга етарлидир”

деса  ёки  “шунинг  ўзи  ҳам  кўпдир”,  деса  ёки  “бу  ўқиганларим  Рамазондан  бошқа  вақтлардаги  етмиштасининг

ўрнини босади” деса, кофир бўлади”.

“Фусули Имодий”да келган: “Кимки фақат Рамазонда намоз ўқиса-ю, “Мана шу менга етарлидир. Чунки,

Рамазонда ўқилган намозлар етмиш баробарига ортади, ҳали бу зиёда ҳам бўлиб қолади” деса, кофир бўлади”.

Мана  шу  хилдаги  фатволар  Ҳанафий  мазҳабининг  мўътабар  фатоволари  бўлмиш  “Хизонат  ул-муфтиййин”,

“Жомиъ ул-фусулайн”, “Фатовойи Оламгириййа” каби асарларда ўз аксини топган.

Тўғри, ҳадиси шарифда Рамазонда қилинган ибодатга етмиш ҳисса савоби берилиши айтилган. Аммо, бу

фақат савоб берилишидир. Бошқа намознинг ўрнини босиши ёки ўрнига ўтиши эмасдир. Зотан, бир намоз у ёқда

турсин, минг намоз ҳам битта намознинг ўрнига ўта олмайди, унинг ўрнини боса олмайди.

Учинчидан,  қазо  бўлган  намоз  фақат  у  ўқилсагина  зиммасидан  соқит  бўлади. Бошқа  ҳеч  нарса  унинг

ўрнини боса олмайди. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деганлар:

“Кимки  бирор  намозни  унутиб  қолдирса,  уни  эслаган  вақтида  ўқисин.  Унга  мана шундан бошқа

каффорат йўқдир”. Мазкур ҳадисни Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Имом Муслимнинг  Абу  Ҳурайра розияллоҳу анҳудан  қилган  ривоятида  эса  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу

алайҳи васаллам мазкур гапига Аллоҳ таолонинг оятидан далил ҳам келтирган:

“Кимки  бир намозни  унутса,  бас,  уни  эслаганида  ўқиб олсин.  Зеро,  албатта  Аллоҳ  таоло  айтади:

“Намозни  менинг  зикрим  учун  қоим  қил!”.  Бунга  ўхшаш  ҳадиси  шарифларни  сунан  соҳиблари –  Имом

Термизий,  Абу  Довуд,  Насоий,  Ибн  Можжа  ҳамда  Табароний,  Дориқутний  каби  муҳаддислар  ҳам  ривоят қилганлар.

Тўртинчидан, юқорида айтилган тўрт ракъат намоз билан ота-оналарнинг, фарзандларнинг намозлари ҳам

соқит бўлади, деб эътиқод қилиш ҳам ботилдир. Тўғри, бировга қилган ибодатнинг савобини бағишлаш мумкин.

У ота-она бўладими, ажнабий бўладими, ибодатнинг савоби аталса, унга етиб боради. Бу аҳли суннат вал-жамоат

эътиқодидир. Аммо, бировнинг намозини ўқилмайди, унинг рўзасини тутилмайди. Биров учун намоз ўқилса, рўза

тутилса,  ундан  намоз  ёки  рўза  соқит  бўлиб  қолмайди.  Зотан,  Жаноби  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам деганлар:                                                        Биров биров номидан намоз ўқий олмайди. Биров биров номидан рўза тута олмайди”. Буни Имом

Насоий  саҳиҳ  иснод  билан  Ибн  Аббос  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилган.  Имом  Абдурраззоқ  ҳам  Ибн  Умар розияллоҳу анҳудан шунга ўхшаш ҳадисни ривоят қилган.

Бешинчидан, юқоридаги намозни масжидда қазоларимиз учун деб ўқишлари ёки нафл сифатида жамоат

бўлиб  ўқишлари  ҳам  бўлмағур  ишдир. Чунки,  бу  амаллари  макруҳи  таҳримий  эканлигини  фақиҳларимиз таъкидлашган.  Чунки, инсон гуноҳларини яшириши, уларни ошкоро қилмаслиги вожибдир. Қазо намозим бор,

деб масжидга келиб намоз ўқишдан қайтарганлар. Нафл намозларни эса жамоат бўлиб ўқишдан жумла фақиҳлар манъ қилганлар.

Олтинчидан, бундай намоз, яъни тўрт ракъат намоз билан жумла қазо намозлар соқит бўлиб кетади, деган гап  Ислом  фиқҳининг  мўътабар  китобларида  зикр  этилмаган. Жумладан,  “Баззозиййа”,  “Қозийхон”,  “Хулоса”,

“Захира”, “Заҳириййа”, “Муҳит”, “Мабсут”, “Ҳидоя” ва унинг шарҳлари, “Виқоя” ва унинг шарҳлари, “Канз уд-дақойиқ” ва унинг шарҳлари, “Дурр ул-мухтор” ва унинг шарҳи “Радд ул-муҳтор”, Имом Муҳаммаднинг “Жомиъ ул-кабир  ва  “Жомиъ  ус-сағир”лари,  шунингдек,  Имом  аз-Зайлаъий,  Ҳоким  аш-шаҳид,  Шамс  ул-аимма  ас-Сарахсий,  Имом  ат-Таҳовий,  Имом  ал-Кархий,  Имом  ал-Қудурий  ва  шунга  ўхшаш  мазҳабимизнинг  улуғ фақиҳларининг  мўътабар  асарларида  ҳеч  нарса  айтилмаган.  Агар  бу  нарсанинг  асли  бор  бўлганда,  халққа  шу фойдали  бўлганда,  мана  бу  зотлар  ўзларининг  асарларида  уни  баён  қилишга,  фазилатларини  зикр  қилишга шошилган  бўлардилар.  Мана  шундай  фазилатдан  бебаҳра  ва  ғафлатда  қолмаган  бўлардилар.  Ҳатто мазҳабимиздаги  барча  масъалаларни  олишга,  зикр  этишга  ҳаракат  қилган  “Жомиъ  ур-румуз”  ва  “Хизотан  ур-ривоёт”  каби  фиқҳий  китобларимизда  ҳам  бу  ҳақда  ҳеч  нарса  дейилмаган. Ҳатто,  фазилатли  намозларни  зикр қилишга тамоми эҳтимом ва ҳаракат қилган, бу борада заиф ривоятларга суянишни ҳам тарк қилмаган “Иҳё ал-улум ад-дин” соҳиби Имом ал-Ғаззолий ҳам мазкур намоз ҳақида бир оғиз ҳам гапирмаган. Еттинчидан,  юқоридаги  тўрт  ракъатли  намоз  билан  жами  ўтган  қазолар  соқит  қилинади,  деган  гаплар ёзилган  китобларнинг  ҳаммаси  заиф  ва  ҳеч  қаерда  эътибори  йўқ  китоблардир.  Мавлоно  Алий  ул-қори,  Ибн Нужайм ал-Мисрий, Ибн Обидийн аш-Шомий, Ибн Камол Пошшо каби мазҳабимизнинг мутааххирийн олимлари орасида  энг  улуғлари  мўътабар  матнлар,  мўътамад  шарҳлар,  эътиборли  фатоволардан  бошқа  асарларга  фиқҳий масъалаларда суяниб бўлмаслигини, тафсир ва ҳадислар борасида эса фақатгина уларнинг ўз аҳли – муфассир ва муҳаддислардан олиниши лозимлигини баён этганлар.  Саккизинчидан,  юқоридаги  тўрт  ракъатли  намоз  билан  жами  ўтган  қазолар  соқит  қилинади,  деган гапларнинг далили сифатида келтирилган ҳадислар мўътабар саҳиҳ ҳадис китобларида келтирилмаган. “Сиҳҳоҳи ситта”,  яъни  олтита  саҳиҳ  тўпламда  ҳам,  “Сиҳҳоҳи  тисъа”,  яъни  тўққизта  саҳиҳ  тўпламда  ҳам  улар  ривоят этилмаган.

Тўққизинчидан,  юқоридаги  тўрт  ракъатли  намоз  билан  жами  ўтган  қазолар  йўқ  бўлади,  деган  гапларга далил қилиниб келтирилган ҳадиси шарифларнинг асли бўлмагани, исноди маълум эмаслиги, ровийлари йўқлиги ва ҳоллари маълум эмаслиги сабабли мазкур ҳадислар эътибордан соқитдир. Абдуллоҳ ибн ал-Муборак: “Иснод диндандир”,  Суфён  ас-Саврий:  “Иснод  мўъминнинг  қуролидир”,  Имом  аш-Шофиъий:  “Иснодсиз  ҳадис  тунда ўтин терадиган мисолидир”, деганлар. Бинобарин, ҳадис деб зикр этилган ҳар қандай гап олинавермайди.Ўнинчидан,  юқоридаги  тўрт  ракъатли  намоз  билан  жами  ўтган  қазолар  соқит  қилинади,  деган  гапларга далил сифатида келтирилган ҳадиснамо ибораларни Мавлоно Алий ул-қори, Имом ас-Саховий, Имом Зайниддин ал-Ироқий,  Имом  аз-Зарқоний,  Ибн  Ҳажар  ал-Ҳайтамий,  Шайх  Абдулазиз  Деҳлавий  сингари  ҳадисшунос алломалар  мавзуъ-тўқима  деб  таъкидлаганлар.  Мавзуъ  ҳадисларни  ривоят  қилиш  ҳам,  уларга  амал қилиш  ҳам ҳаромлиги маълумдир.

Шуни  таъкидлаш  лозимки,  Каъбанинг  ичида  тўрт  ракъат  намоз  ўқиш  ҳам  умрлик  қазоларга  каффорат бўлади, деган ҳадиснамо гап ҳам мавзуълигини ҳадисшунос олимлар зикр қилганлар. Баъзи бировлар Масжид ал-Ҳаром ва Масжид ан- Набавийда намозлар савоби бир  неча бора кўпайиши ҳақидаги  саҳиҳ  ҳадиси  шарифларни  ҳам  суи  истеъмол  қилаётганини  эшитиб  қолмоқдамиз. Яъни,  улар  ҳажга боришиб  бир  неча  кунлик  қазо  намозларини  ўқишиб:  “Мана,  намознинг  фазилатлари  бу  ерларда  ортади,  энди, қазо  бўлиб  кетган  намозларимиздан  қутилдик”,  деб  ҳаждан  келишаётган  экан.  Аҳмоқлик  бундан  ўтмас!  Зотан, ҳадисшунос  олимларимиз  бундай  эътиқод  инсонни  куфрга  олиб  боришини  ҳам  таъкидлаганлар.  Шуни  унутмаслик керакки, савоб берилиши бошқа нарса, амални қилиш бошқа нарсадир. Қазоларни ўқиш фарздир. Бу аҳли суннат вал-жамоатнинг иттифоқи билан бўлган ижмоъдир. Қазоларни ҳар бирини ўқимасдан унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. 

 

 кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов