"."
Меню

Сахобалар хикматлари


Абу Бакр Сиддиқ  розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Агар  яхшилик  қилсам,  менга  ёрдам  беринглар.  Агар  ёмонлик  қилсам,  мени тўғриланглар. Агар тўғри ҳаракат қилсам, менга эргашинг. Агар тўғри йўлдан чиқсам, мени тўғри йўлга солиб қўйинглар”.

“Содиқлик омонатдир. Козиблик хиёнатдир”.

“Қайси  бир  қавм  Аллоҳ  таолонинг  йўлида  урушни  тарк  қилса,  албатта,  Аллоҳ уларни хорлик ила урур. Қайси бир қавм ичида фоҳишалик тарқалса, албатта, Аллоҳ таоло уларни оммавий балога йўлиқтирур”.

“Ким бир гуноҳдан тавба қилса-ю, сўнгра ўша гуноҳни тарк этмаса, Аллоҳ таоло уни тавба қилишдан, қалбини илоҳий даргоҳга юзланишдан маҳрум этиб қўяди”.
     “Қабрга тайёргарликсиз кирган киши кемасиз денгизга тушган одамга ўхшайди”.
     “Яшаётган  кишиларга  эмас,  ўлгандан  сўнг  улар  ортда  қолдираётган  гўзал
нарсаларга ҳавас қилинг”.

“Дунё ила охират икки оиласи бор кишига ўхшайди. Киши бирини рози қиларкан, иккинчисини ранжитади”.

“Дунё  -  мўминларнинг  бозори,  кеча  ва  кундуз  -  сармоялари,  гўзал  амаллар  -
тижорат моллари, жаннат - фойдалари, жаҳаннам эса зарарларидир”.
     “Аллоҳ  таоло  йўлида  сарфланмайдиган  молда  яхшилик  йўқ.  Аллоҳ  таолодан
ўзганинг юзи учун айтилган сўзда яхшилик йўқ”.

“Мусулмонлардан  ҳеч  бир  кишини  кичик  билиб  таҳқирламанглар.  Чунки, мусулмонларнинг кичиги Аллоҳ таоло хузурида каттадир”.

“Қариндошлар ўртасидаги адоват ўрмон ёнғинига ўхшайди”.

“Агар тил фасод бўлса, унинг зарарига нафслар йиғлайди. Агар қалб фасод бўлса, унга малоикалар йиғлайди”.

“Бойликни орзу билан, ёшликни пардоз билан, соғликни дори-дармон билан топиб бўлмайди”.

“Қурол қўрқоқларнинг қўлига, раҳбарлик заифларнинг қўлига, мол зиқналарнинг қўлига тушса, ишлар бузилади”.

“Бир жойда ахлоқсизлик ёйилса, Аллоҳ яхши-ёмонни айирмай барчага бирдай бало юборади”.

“Яхшилик қилиш билан шайтондан пешқадам бўлинглар, шунда у ожиз қолади. Шайтонга  кўз  тикманглар,  акс  ҳолда  у  изингиздан  етиб  олиб,  сизларни  фитнага солади”.

“Намоз  - саждаи саҳв билан, Рўза  - садақаи фитр билан, Ҳаж  - фидя тўлашлик билан, Иймон - жиҳод қилишлик билан мукаммал бўлади”.

“Дунёни яхши кўришлик - қоронғулик ва унинг чироғи - тақво. Гуноҳ - қоронғулик ва унинг чироғи  - тавба. Қабр  - қоронғулик ва унинг чироғи  - калимаи шаҳодат. Охират  - қоронғулик ва унинг чироғи  - солиҳ амал. Сирот  - қоронғулик ва унинг чироғи - иймон”.

“Шайтон олдингизда туриб, иймоннни тарк қилишликка чақиради ва агар унга
итоат қилсангиз - сиздан дин кетади. Нафс ўнг томонингизда туриб, гуноҳ қилишликка
чақиради  ва  агар  унга  бўйсунсангиз -  сиздан  руҳоният  кетади.  Ҳавои-нафс  чап

томонингизда туриб, шаҳватга чақиради ва агар унга итоат этсангиз  - сиздан ақл кетади. Дунё ортингизда туриб, уни олишликка чақиради ва агар унга бўйсунсангиз -
сиздан охиратингиз кетади. Аъзоларингиз атрофингизда туриб, гуноҳларга чақиради ва агар уларга итоат қилсангиз - сиздан жаннат кетади. Аллоҳ таоло қудрати билан устингизда туриб, жаннат ва мағфиратга чақиради ва агар унга итоат қилсангиз  -
сиздан ёмон амаллар кетади, барча яхшиликларга эришасиз”.

“Поклик    -  камбағалликнинг,  шукр  қилишлик            -  неъматнинг,  сабр  қилиш          -

балонинг,  ҳалимлик  -  илмнинг,  тавозъелик  -  толибнинг,  кўп  йиғлаш  -  Алоҳдан

қўрқишнинг, миннат қилмаслик - эҳсоннинг, хушуъ - намознинг зийнатидир”.

“Аёллар  уч  хил  бўлади:  бири  машаққатсиз,  покиза,  муслима  аёл,  у  ҳаёт
(тирикчилик)да ўз аҳлига ёрдам беради, аҳлига зарар келтирувчи иш қилмайди, яна
бири бола учун идиш (яъни, фақат туғади, холос. Унда бошқа хислат йўқ). Учунчиси бир
кишанки, уни Аллоҳ таоло бандалари ичида хоҳлаганлари бўйнига ташлайди”.

“Билгинки, сенинг устингда Аллоҳ таолодан бўлган  “кўз”лар бор  (яъни, кузатиб турувчи фаришталар бор). Улар сени ҳимоя қилади ва кўриб кузатиб туради. Душманга йўлиқсанг,  ўлимга  ташна  бўлгинки,  сенга  саломатлик  берилади.  Шаҳидларнинг қонини ювма, чунки шаҳиднинг қони қиёматда унинг учун нур бўлади”.

“Кароматнинг  холиқи  Аллоҳ  таоло  бир  кишига  каромат  қиламан  деса,  сенинг
гумонинг  қандай!?  Ваҳоланки,  Аллоҳ  таоло  бунга  қодир.  Хорликнинг  холиқи  бир
кишини хорлайман деса, у тўғрисида гумонинг қандай!? Ваҳоланки у бунга қодирдир”.

“Ўлимга ташна бўлгин, сенга ҳаёт эҳсон қилинади”.

“Эй  қушча,  қандай  ҳам  бахтлисан,  мевалардан  ейсан,  дарахтларда  сояланасан,
(охиратда)хеч ҳисобсиз  (дунёда) учиб юрасан. Э воҳ! Қанийди Абу Бакр ҳам сендек бўлса”.

“Тўрт нарса борки, унинг зоҳири фазилат ботини фаризат (яъни, зарур). Солиҳлар
билан  бирга  бўлиш  фазилат,  уларга  эргашиш  фаризат,  Қуръон  тиловат  қилиш
фазилат,  унга  амал  қилиш  фаризат,  қабрларни  зиёрат  қилиш  фазилат,  ўлимга
тайёргарлик  кўриш  фаризат, касални  зиёрат  қилиш  фазилат,  ундан  вазият  олиш  фаризат”. “Ўлимга ташна бўл, сенга хаёт берилур”.

 

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Кундузлари рўзадор, кечалари қойим (бедор) бўлган мингта обиднинг ўлими ҳалолҳаромни ажрата олувчи бир олимнинг ўлимидан енгилроқдир”.

“Намозни зое қилган одамга Исломда улуш йўқ. Сизнинг устингизда намоз бор. Намоз  Исломнинг  аввалидир  ва  динингиздан  йўқотадиган  сўнгги  нарсангиз  ҳам намоздир”.

“Гуноҳ қилишдан тийилиш гуноҳга тавба қилишдан осонроқдир”.

“Эътиқодингизга кўра яшамаётган бўлсангиз, яшаётганингиз каби эътиқод қила бошлайсиз”.

“Иймоннинг учдан бири ҳаё, учдан бири ақл, учдан бири жўмардликдир”.

“Кимки Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса), Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳдан умид қилса, Аллоҳ уни ноумид қилмайди. Ким Аллоҳнинг йўлида эҳсон қилса, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун тақвони қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ниятсизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас”

“Аллоҳга  тақво  қилиш  душманга  қарши  энг  афзал  қурол  ва  урушда  энг  яхши ҳийладир”.

“Гуноҳ олдида нажот арқонини маҳкам ушла”.

“Ишингда Аллоҳдан қўрққанлар билан маслаҳатлаш”.

“Бизлар  ўнта  ҳалолнинг  тўққизтасини  шубҳа,  ҳаромга  тушиб  қоламиз,  деган қўрқинчда тарк қилдик”.

“Менинг айбларимни кўрсатган кимсани Аллоҳ марҳаматига олсин”. “Энг жоҳил инсон охиратини бировнинг дунёси учун сотган кишидир”. “Агар охират бўлмаса эди, дунёни бу тарзда кўрмас эдингиз”.
“Сенинг нажотингга хайрихоҳ бўлмаган кишидан ҳожатингни сўрама” “Қуръонга ғилоф, илмга манба бўлинг”.

“Ким ўз сирини беркитса, яхшилик унинг қўлидадир”.

“Ким  ўзини  туҳмат  қилинадиган  ўринда  кўрсатса,  унга  нисбатан  ёмон  гумон қиладиганларни маломат этмасин”.

“Агар яхшилик ўн қисмдан иборат бўлса, тўққизтаси сукут қилишдадир”.

“Агар яхшиликка буришнинг биронта йўли бўлса, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил”.

“Фожирлар билан ҳамсуҳбат бўлма, уларнинг фужурларидан ўрганасан”.

“Ўзингга доимо рост сўзларни ихтиёр қил, агар-да сени ростлик ўлдирса ҳам”.

“Ёлғон қасам ичишни енгил санама, унинг сабабидан Аллоҳ сени ҳалок қилур”.

“Агар уч ёмонликдан сақлансанг, йигитликнинг ёмонлигидан сақланасан, булар -
тилингнинг, фаржингнинг ва қорнингнинг ёмонлигидандир”.

“Итоат вақтида ўзингни хор тут”.

“Тавбанинг тўғри бўлиши гуноҳингни билиш билан, амалингнинг тўғри бўлиши мағрурликдан  воз  кечишинг  билан,  шукрингнинг  тўғри  бўлиши  камчилигингни билишинг биландир”.

“Сукут - инсоннинг энг ҳарир либосидир”.

“Учта иш сен ҳақингда дўстингда яхши фикр ҳосил қилади: уни салом билан қарши олишинг, мажлисда жой беришинг, уни у яхши кўрадиган исмлар билан чақиришинг”.
     “Ўзингга содиқ дўстлар танла, улар паноҳида яшайсан. Чунки улар кенгчиликда
зийнат, қийинчиликда қалқондирлар”.

“Дўстлар билан кўришиб, гаплашиб туринглар, ғам-қайғудан қутулишларингизга восита бўлади”.

“Бировнинг ислоҳ бўлишини истасанг, аввал ўзингни ислоҳ қил”.

“Хотинларга ҳар ишда итоат этманг. Уларга қаршилик қилиб турмасангиз, уйдан барака кетади”.

“Дунёнинг азизлиги мол билан. Охиратниг азизлиги солиҳ амаллар билан”.

“Инсонларга чиройли дўст бўлиш - ақлнинг ярми. Билмаганини чиройли сўраш -
илмнинг ярми. Чиройли тадбир қилиш - ҳаётдаги бахтнинг ярми”.
“Менга  дунёда  уч  нарса  яхши  кўрилди -  яхши  амалларга  буюришлик,  ёмон

ишлардан қайтаришлик ва эски кийим кийишлик”.

“Денгизлар сони тўрттадир. Кибру ҳаво - гуноҳлар денгизидир. Нафс - шаҳватлар денгизидир. Ўлим - умрларнинг денгизидир. Қабр - надоматлар денгизидир”.
“Муттақийликнинг аломати бештадир. Диндорлар билан бирга бўлиш.

Фаржи ва
тилига ғолиб бўлиш. Дунёдан катта бир нарса етганда уни зарар деб билиш ва диндан кичик бир нарса етганда уни ғанимат деб билиш. Ҳаром аралашишдан қўрққан ҳолда қоринни ҳалолдан бўлса ҳам тўйғазиб юбормаслик. Барча одамларни нажот топган деб ва ўзини ҳалок бўлдим, деб билиш”.

“Кўп дўстларни учратдим, лекин тилни тийишдан афзалроқ дўстни учратмадим. Кўп  либосларни  кўрдим,  аммо  тақводан  афзалроқ  молни  кўрмадим.  Кўп  молни кўрдим,  бироқ  қаноатдан  афзалроқ  молни  кўрмадим.  Кўп  яхшиликларни  кўрдим, лекин  насиҳатдан  афзалроқ  яхшиликни  кўрмадим.  Кўп  таомларни  кўрдим,  аммо сабрдан афзалроқ таомни кўрмадим”.

“Аллоҳ таоло олти нарсани олти нарса ичига беркитди. Розилигини  - ибодатга.
Ғазабини - осийликка. Исму аъзамини - Қуръони Каримга. Лайлат ул-Қадр кечасини -
Рамазон ойига. Ўрта намозни - беш вақт намоз ичига. Қиёматни - кунлар ичига”.

“Кимнинг кулгуси кўпайса - ҳайбати озаяди. Ким инсонларни камситса - ўзи ҳам
камситилади.  Ким  бирор  нарсага  кўп  машғул  бўлса  -  шу  касби  билан  танилади.
Кимнинг  кибру-ҳавоси  кўпайса  -  ҳаёси  камаяди.  Кимнинг  ҳаёси  озайса  -  парҳези
камаяди.  Кимнинг  парҳези  озайса  -  қалби  ўлади.  Кимнинг  сўзи  кўпайса  -  ҳатоси
кўпаяди”.

“Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади. Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади. Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади. Кимки ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади. Ким мазахни тарк этса, унга баҳо берилади. Ким дунё муҳаббатини тарк этса, унга охират муҳаббати берилади. Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилишлик берилади. Ким Аллоҳнинг кайфиятини изланишликни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланишлик берилади”.

“Жим  турганимга  бир  марта  надомат  қилган  бўлсам,  гапирганимга  кўп  бора надомат қилдим”.

 

“Саййид  (олийжаноб,  улуғ  инсон)     -  у  сўралганда  сахий,  жоҳиллик  қилинганда

мулойим ва муомала қиладиганларига яхшилик қилувчидир”.

“Учта нарса фалокатдир. Ҳасадчи қўшни, у яхшиликни кўрса, яширади, ёмонликни кўрса, тарқатади. Ёмон хотин, уни олдига кирсанг, тили билан озор беради, агар уни олдида бўлмасанг, ундан хотиржам бўла олмайсан. Ёмон подшо, яхши иш қилсанг, сени мақтамайди, ёмон иш қилсанг, сени қатл қилади”.

“Кишининг  ғами  фақат  дунё  бўлиб  қолса,  унинг  қалбига  тўртта  нарса ёпишиб олади. Бойлигига етиб бўлмайдиган фақирлик, чегараси йўқ ғам, боши кўринмайдиган машғуллик, охирига етиб бўлмайдиган орзу”.

“Вой бўлсин кимники орзуси дунё, амали хатолар бўлса, қорни катта ва зеҳни кам бўлса, дунёсининг ишини билса-ю, охиратининг ишидан жоҳил бўлса”.
     “Душманингдан четлан. Омонатли бўлмаган дўстдан эҳтиёт бўлгин. Аллоҳ таолодан
қўрққан кишигина амин (омонатли)дир.

“Эй, ўғлим! Аллоҳ таолодан қўрққин, чунки ким ундан қўрқса, Аллоҳ таоло уни
сақлайди, ким унга таваккал қилса, Аллоҳ таоло унга кифоя қилади, ким унга шукр
қилса,  Аллоҳ  таоло  унга  зиёда  қилади.  Шундай  экан  тақво  кўзингнинг  нури  ва
қалбингнинг жилоси бўлсин. Билгинки, нияти йўқ кишининг амали, Аллоҳ таолодан
қўрқуви йўқнинг ажри, мулойимлиги (рифқи) йўқнинг моли ва эскиси йўқнинг янгиси
ҳам йўқдир”.

“Аллоҳ таолодан қўрққин, нияти йўқнинг амали йўқ, рифқи (мулойимлик, муомала) йўқнинг моли йўқ, дини йўқнинг ҳурмати йўқ”.

“Ёмон аёллардан Аллоҳ таолонинг ўзи паноҳ беришини сўранглар, яхшиларидан эса доим эҳтиёт бўлиб юринглар”.

“Қоринни тўлдириб юборишдан сақланинглар, чунки у намоздан данкаса қилади, жисмни бузади ва касалликка етаклайди. Озиқланишда ўртачаликни лозим тутинглар. Чунки  у  исрофдан  узоқроқ,  баданга  сиҳҳатлироқ,  ибодатга  қувват  берувчироқдир. Банда шаҳватини динидан устун қўймагунча ҳалок бўлмайди”.

“Эркаклар уч турли бўлади; бири, бошига иш тушганда, уни ақли билан тўсади, яна бири, ишкал нарсаларда маслаҳат қилади ва ақлли кишилар буюрган ишни қилади, учинчиси, ҳайрон, ҳалок бўлувчидирки, тўғриликка маслаҳат қилмайди, тўғри йўл кўрсатганга итоат қилмайди”.

“Аллоҳ таолонинг амрини фақат заиф бўлмаганлар, пора олмаганлар ва тамаъга эргашмаганларгина қоим қила оладилар”.

“Албатта, раҳбарларнинг энг бахтлиси, халқи у билан бахтли бўлган раҳбардир. Аллоҳ  таолонинг  наздида  энг  бадбахт  раҳбар,  халқи  у  сабабли  бадбахт  бўлган раҳбардир. Роҳат-фароғатга берилишдан сақлангинки, қўл остингдаги раҳбарлар ҳам кайфу сафога бериладилар. Шунда сенинг мисолинг Аллоҳ таолонинг наздида бир ҳайвонга ўхшайди. У ернинг ўт ўланларини кўриб, семириш учун мазза қилиб ўтлайди, ваҳолангки унинг ўлими семизлигидадир”.

“Албатта, инсонлар ўз султонларидан нафратланадилар, бу нарса менга ва сенга
етиб қолишидан Аллоҳ таоло ўз паноҳида асрасин. Кундузнинг бир соати қолган бўлса
ҳам, ҳадларни қоим қил (яъни, эртага қолдирма). Агар икки иш ҳозир бўлса, бири Аллоҳ
таоло учун бири дунё учун, сен Аллоҳ таолодан бўлган насибангни устун қўй. Чунки
дунё  тугайди,  охират  боқий  қолади.  Мусулмонларнинг  касалларини  зиёрат  қил,
жанозаларига   ҳозир   бўл.   Эшигингни   очгин-да,   уларнинг   иши   билан   ўзинг
шуғуллангин. Чунки сен ҳам уларнинг бирисан, лекин Аллоҳ таоло сени уларнинг
ичида  юки  оғирроғи  қилиб  қўйди.  Менга  хабар  келдики,  сен  ва  аҳлингда  бошқа
мусулмонларда  бўлмаган  кийим,  таом  ва  уловлар  пайдо  бўлибди.  Сен,  ҳосилдор
водийдан ўтаётган, ғами семиришдан бошқа нарса бўлмаган ҳайвон ўрнида бўлишдан
эҳтиёт бўлгин. Унинг ўлими фақат семизлигидадир. Билки, раҳбар тойса, унинг халқи
ҳам тояди. Инсонларнинг  бахтсизи, халқи у сабабли бахтсиз бўлган кишидир”.

“Ким  қалбининг  софлигини  хоҳласа,  Аллоҳ  таолони  ўзининг  шаҳвати               (хоҳиш

истаклари)дан  устун  қўйсин.  Қалблар  шаҳватларга  қанчалик  боғлиқ  бўлса,  Аллоҳ таолодан ҳам шунчалик тўсилган бўлади”.

“Ким Аллоҳга тақво қилса, уни Аллоҳ таоло сақлайди, ким унга таваккал қилса, Аллоҳ таоло унга кифоя қилади, ким унга шукр қилса, унга зиёда қилади, ким Аллоҳ таолога қарз (холис, камбағалларга рибосиз қарзи ҳасана) берса, унга мукофотини беради. Тақвони қалбингнинг устуни, кўзингнинг жилоси қилгин. Чунки нияти йўқ одамнинг амали йўқ.  Қўрқуви йўқ одамга ажр йўқ, эскиси йўқ одамнинг янгиси йўқ”.

“Аллоҳ таоло йўлида йўл юришим, пешонамни Аллоҳ таоло учун ерга қўйишим, худди  хурмонинг  яхшиларини  танлаганидек  сўзнинг  яхшиларини  танлайдиган кишилар билан бирга ўтиришимдир”.

“Эй инсонлар, илм ўрганинглар. Аллоҳ таолонинг ҳузурида Унинг севган бир либос бўлиб, илмнинг бир бобини ўрганган кишига ўша либосни кийгизади. Агар олим бир гуноҳ қилса, либос ундан олинмаслиги учун уч марта танбеҳ беради. Гпчи бу гуноҳи вафотигача давом этса ҳам либос ечиб олинмай, танбеҳ берилаверади”.

“Агар  бир  киши  уйидан  чиқаётганида  гуноҳи  Туҳома  тоғидек  бўлса,  сўнг  илм эшитгач, қўрқиб гуноҳ қилишдан тўхтаса, уйига қайтганида унда гуноҳ қолмайди”
     “Кимнингдир  намози  ё  рўзаси  сизларни  алдаб  қўймасин.  Лекин,  гапирса  рост
гапирадими,  омонатга  хиёнат  қилмайдими,  қўлига  дунё  келганида  парҳез  қила оладими, шунисига диққат қилинглар”.

“Фожир билан дўстлашма, унга сирингни айтма, ишларингда Аллоҳдан қўрқадиган кишилар билан маслаҳатлаш”.

“Сизлардан бирингизнинг кўп бора бошини кўтариб-тушириши (кўп сажда қилиши) мени алдаёлмайди, дин  - Аллоҳнинг динида парҳезкор бўлиш, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилиш, Аллоҳнинг ҳалол ва ҳаромига амал қилишдир”.

“Қуйидаги уч сифатдан бири топилиши кишининг гумроҳлигига кифоя қилади: бир

ишни айблаб туриб, кейин ўзи ўша ишни қилиши; ўзида бор айбни кўрмасдан, айни айбни биродарида кўриши; кераксиз гаплар билан суҳбатдошига озор етказиши”.
     “Уч  нарса  биродаринг  кўнглида  сенга  нисбатан  муҳаббатни  кучайтиради:  унга
биринчи бўлиб салом беришинг; даврада сурилиб жой беришинг; уни ўзи суйган исми билан чақиришинг”.

“Аллохдан  кўркинг”,  дейишилик  накадар  яхши!  Шундай  гапни  айтмасанглар сизларда яхшилик йўк. Шундай гапни кабул килмасак бизларда яхшилик йўк”.
     “Қавмнинг  улуғ  саййиди  сўралганда сахий, жахолат  билан  муомала қилинганда
халим, бирга яшовчисига итоатли, содиқ кишидир”.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Агар қалбларингиз пок бўлса, Аллоҳнинг Китобидан тўймас эдингиз. Бирор наҳор ёки тунни Аллоҳнинг Китобига назар солмасдан ўтказишни истамайман”.
     “Сиз  ўткинчи  бир  ҳаёт  уйидасиз  ва  умрингизнинг  қолган  қисми  ҳам  ўтишини
кутмоқдасиз... Унутмангки, бу дунё ёлғон ва алдов устига бино бўлган”.
     “Дунёда экинлар экиб-ўрган, баланд кошоналар қурган, узоқ вақт завқу сафо сурган
дунёнинг ўғиллари, дўстлари бугун қаерда? Дунё уларни ютиб юбормадими? Жалил Аллоҳ дунёга нақадар аҳамият бермаганидек, сиз ҳам унга шундай берилманг. Охират учун ҳаракат қилинг”.

“Тақво - амал этиш, амал билан ҳукмларни муҳофаза қилиш, ваъдага вафо, борига ризо ва йўғига сабрдир”.

“Аллоҳга ҳақиқий қуллик - амал этиш, амал билан ҳукмларни муҳофаза қилиш, ваъдага вафо, борига ризо, йўғига сабрдир”.

“Сиздан аввал ўтган кимсаларнинг ҳолидан ибрат олинг. Сўнг саъй-ҳаракат қилинг ва ғафлатда қолманг. Зеро, сиз ғафлатга тушиб қолсангиз ҳамки, ишларингизни ҳисобкитоб қилишда сира ғафлатга тушилмайди”.

“Дунёнинг ғами - қалбдаги зулматдир. Охиратнинг ғами - қалбдаги нурдир”.

“Дунёни тарк қилган кишини Аллоҳ таоло яхши кўради. Гуноҳларини тарк қилган кишини  малоикалар  яхши  кўрадилар.  Мусулмонлардан  таъма  қилишни  тўхтатган кишини мусулмонлар яхши кўрадилар”.

“Менга дунёдаги уч нарса яхши кўрилди  - оч кишини тўйдириш, яланғочларни кийинтириш ва Қуръони Каримни ўқиш”.

“Мен ибодатнинг ҳаловатини тўрт нарсада топдим - Аллоҳ таолонинг фарзини адо
этишда,  Аллоҳ  ҳаром  қилган  нарсалардан  тийилишда,  Аллоҳдан  савоб  умидида
яхшиликка буюришда ва Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиб, ёмон ишдан қайтаришликда”.

“Албатта,  мўмин  олти  ҳолатда  қўрқинчда  бўлади            -  Аллоҳ  таолога  келтирган

иймонидан ажраб қолишдан, амалларини ёзувчи фаришталарнинг уни қиёмат куни шарманда  қиладиган  нарсаларни  ёзиб  қўйишидан,  амалларини  шайтон  ботил қилишлигидан, ўлим фариштасининг ғафлат пайтида тўсатдан жонини олишлигидан, дунёга  алданиб  охиратидан  ажраб  қолишлигидан  ва  бола-чақалари  Аллоҳнинг зикридан маҳрум қилиб қўйишлигидан”.

“Мен етти ҳил инсонларга ажабланаман. Ўлимнинг ҳақлигини билиб туриб ҳам,
кулган одамга. Дунёнинг йўқ бўлиб кетишини билиб туриб ҳам, унга рағбат қўйган
кишига. Ҳаммаси қадарга боғлиқлигини билиб туриб ҳам, ўтган ишларга ғам чеккан
кишига. Охиратда ҳисоб-китоб бўлишини билиб туриб ҳам, мол тўплаган кишига.
Дўзахни билиб туриб ҳам, гуноҳ қилган кишига. Аллоҳ таолонинг ҳақлигини билиб
туриб  ҳам,  Ундан  бошқаларни  зикр  қилган  одамга.  Жаннатни  билиб  туриб  ҳам,
дунёдан роҳатланган ҳамда шайтоннинг душманлигини билиб туриб ҳам, унга итоат
қилган кишига”.

“Орифнинг   аломати   саккиз   нарсада   кўринади               -   қалбида   доим   қўрқинч

бўлишлигида,  дилида  доим  умид  бўлишлигида,  тили  доим  ҳамд  ва  сано  билан бўлишлигида, назари доим ҳаё билан бўлишлигида, кўзи доим ёшга тўла бўлишлигида, иродаси доим тарки дунё билан бўлишлигида, хоҳиши доим Аллоҳ розилиги талаби билан бўлишлигида”.

 

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Албатта, ҳеч ким ўзига етган нарса зинҳор хато қилиши мумкин эмаслигига ва ундан ўтиб кетган нарса унга зинҳор етмаслигига ишонмагунича иймон   ҳаловатини татимас”.

“Албатта, неъмат шукр ила улангандир. Шукр эса зиёдага боғлангандир. Уларнинг иккиси  бир  жойга  жойлаштирилган.  Бандадан  шукр  узилмагунча,  Аллоҳдан  зиёда қилиш узилмайди”.

“Аллоҳ шукр эшигини очиб, зиёда эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ дуо эшигини очиб, қабул эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ тавба эшигини очиб, мағфират эшигини беркитиб қўймас”.

“Менинг қўрқадиган нарсам ҳавои нафсга тобеъ бўлиш ва узун орзулар қилишдир.
Ҳавои  нафсга  тобеъ  бўлиш  ҳақдан  қайтаради.  Узун  орзулар  эса  охиратни  эсдан
чиқартиради. Огоҳ бўлинглар, бу дунё орқада қолиб кетади. Охират эса, олдингизга
чиқиб  кутиб  олади.  Сизлар  охиратнинг  боласи  бўлинглар,  дунёнинг  боласи  бўлиб
қолманглар. Бу кунда амал бору ҳисоб йўқдир, эртага эса, ҳисоб бору амал йўқдир”.

“Илм  бойликдан  устундир.  Чунки  сен  бойликни  қўриқлайсан,  илм  эса  сени қўриқлайди. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Мол нафақа қилиш билан камайса, илм зиёда бўлади”.

“Уламолар  замон  тургунича  боқийдирлар.  Таналари  йўқолса  ҳам,  хотиралари
қалбларда  мавжуддир.  Уларнинг  адади  оздир.  Уларнинг  қадри  Аллоҳ  ҳузурида
улуғдир. Улар ила Аллоҳ ўз ҳужжатларини олға сурур. Илм уларни ҳақиқатга етказур.
Улар дунёда баданлари билан бўлсалар ҳам, руҳлари аъло манзарага боғлиқ бўлур. Ана
ўшалар Аллоҳнинг юртларидаги халифалари ва динига чақирувчиларидир”.

“Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас”.

“Фиқҳи бўлмаган ибодатда яхшилик йўқдир. Фаҳми бўлмаган фиқҳда ҳам яхшилик йўқдир. Тадаббури йўқ қироатда ҳам яхшилик йўқдир”.

“Ҳақиқий фақиҳ одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган, уларни Аллоҳ таолога осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган ва уларни    Аллоҳнинг макридан бепарво қолдирмайдиган кишидир”.

“Илм талаб қилган кишининг талабида ҳамиша жаннат бўлади. Гуноҳ талаб этган одамнинг талабида ҳамиша дўзах бўлади”.

“Дунё неъматларидан - Ислом неъмати сизларга кифоя. Шуғулланишликда - тоатда шуғулланиш  сизларга кифоя. Ибратда - ўлим ибрати сизларга кифоя”.
     “Аллоҳ  таоло  ҳузурида  бандаларнинг  яхшиси,  афзали  бўл.  Нафс  ҳузурида
инсонларнинг ёмони бўл. Одамларнинг ҳузурида уларнинг бири (тенгги) бўл”.
     “Жаннатга муштоқ киши яхшилик қилишга шошилади. Дўзахдан қўрққан киши
шаҳватдан тийилади. Ўлимни англаган кишининг лаззат-фароғати бузилади. Дунёни таниган кишига мусибатлар енгил бўлади”.

“Дин  ва  дунё  қоимликда  бўлади  -  бойлар  Аллоҳ  берган  неъматларга  бахиллик қилмасалар, уламолар билган нарсаларига амал қилсалар, илмсиз кишилар билмаган нарсаларини  сўрашликда  мутаккабир  бўлмасалар,  фақир  кишилар  охиратларини дунёларга сотмасал”.

“Амалларнинг  энг  оғири  тўрт  хислаттадир:  ғазаби  келганда  ютиб  юборишлик, қийналган  вақтда  эҳсон  қилишлик,  холи  қолганда  пок  бўлишлик,  қўрқадиган кишисига ҳақ сўзни айтишлик”.

“Буюк  неъматлар  олтитадир:  Ислом  неъмати,  Қуръон  неъмати,  Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари неъмати, тинчлик неъмати, Аллоҳнинг ҳивзуҳимоясида бўлишлик неъмати ва инсонлардан беҳожат бўлишлик неъмати”.

“Ақл каби бойлик, яхши хулқ каби дўст, одоб каби мерос, тавфиқ каби раҳбар, илм каби шараф, жаҳлдек фақирлик, машваратдек ёрдамчи йўқдир”.
     “Куфрга кетишнинг тўртта асоси бор: динда жуда чуқурлашиб кетиш, ўзаро кураш,
тўғридан-тўғри бош тортиш, дарз кетиб бўлиниш”.

“Хушуъ бўлмаган намозда, кераксиз нарсалардан сақланмасдан тутилган рўзада, қироат  билан  ўқилмаган  Қуръонда,  гуноҳлардан  тийилмасдан  қилинган  амалда, сахийлик  қилинмаган  молда,  жиддий  боғланмаган  биродарликда,  ихлос  бўлмаган дуода яхшилик йўқдир”.

“Уч нарса хотирани зиёда этади ва сафрони кетказади: мисвок ишлатиш, рўза тутиш ва Қуръон тиловат қилиш”.

“Уч нарса тавозуънинг бошидир: учраган кишига салом бермоқ, ўтиришда паст жойдан рози бўлмоқ ва риёкорлик ҳамда хўжакўрсинни ёқтирмаслик”.
     “Иймонларингизни садақа бериш билан маҳкам қилинглар, молларингизни закот
бериш билан омон сақланглар, балоларни дуо билан даф қилинглар”.
     “Ўқишни билсангиз, ҳар бир инсон ўзи бир китобдир”.

“Ақлини  ишлатган  одам  ақллидир.  Бошқаларнинг  ҳам  ақлини  ишлатган  одам ундан-да ақллироқдир”.

“Ақлли  кишининг  тили  юрагининг  ортида  бўлади,  аҳмоқнинг  юраги  тилининг орқасида бўлади”.

“Қалб кўр бўлганидан кейин кўзнинг кўришлигидан фойда йўқдир”.

“Дунё  ҳаётида  соғлом  одам  хастадир.  Завқу  сафо  сурган  одам  охири  пушаймон
бўлгусидир.  Фақир  одам  ҳазиндир.  Бой  одам  балога  гирифтордир.  Молининг
ҳалолининг ҳисоби, ҳаромининг азоби бор. Шубҳали фойдалардан озор топилгусидир”.

“Поклик фақирликнинг зийнати, шукроналик эса мол-дунёнинг зийнатидир”.

“Бойлик ғурбатда ҳам ватан бўлади, фақирлик ватанда ҳам ғурбат бўлади”.

“Жаннатга иштиёқи бўлган одам дунёда нафсоний орзу-ҳавасларидан тийилсин”. “Энг эзгу эҳсон ҳожатмандга берилганидир”.

“Мискинларни таомлантиринглар, касбингизга барака киради. Савдо қилинглар, аммо қасам ичманглар. Албатта, қасам молни ўтказади, баракани кетказади”.
 Бойлик эҳсон қилинса - иззат, беркитилса - хорлик келтиради”.

 Сўралмасидан аввал берилса, бу саҳовт ҳисобланади. Сўралганидан сўнг берилса, ҳаё ёки мазаммат билан боғлиқ бўлиб қолади”.

“Қизғанчиқлик ожизликнинг исёнидир”.
“Хасис киши ўз шаҳрида ҳам бегона”.

“Кимки   керилиб,   ўзидан   мамнун-мағрур   бўлиб   юрса,   у   ўзига   нисбатан бошқаларнинг нафратини клтиради”.

“Эй мутаккабир банда, сен жаннатга киришни ҳаёлингга ҳам келтирмагин. Чунки Иблис  жаннатдан  кибру  ҳавоси  туфайли  ҳайдалган.  Кибру  ҳаво  қилган  инсонлар жаннатга киритилмайдилар”.

“Ризқу рўзинг кўп бўлсин десанг, кўп садақа қил”.

“Адолат - охиратда нажот, дунёда саодатнинг бошидир”.

“Кимнинг ҳожати тушса, унга кўмак бериш сизга вожибдир”.

“Юксак  хулқ  қуйидаги  ўн  хислатдан  иборатдир:  саховат  ва  ҳаё,  ростгўйлик  ва омонатдорлик, камтарлик ва ҳамиятлик, шижоат ва ҳалимлик, сабр ва шукр”.
  “Кечириш - энг яхши ғалабадир”.

“Инсоф - олийжаноблик белгисидир”.

“Иффат ҳеч нарсага эҳтиёж қолдирмайди”.

“Иффат  -  очкўзликдан,  яхши  овқат  ва  ичкиликдан,  хотин-халажга  берилишдан ўзини тийишдир”.

“Даҳр   орзуларни   янгилайди,   тақдирни   яқинлаштиради,   ёмон   истаклардан узоқлаштиради”.

“Инсонларга марҳаматли бўлинг, қадрингиз ошади”.

“Сабр  икки  хил  бўлади:  ёмон  кўрилган  нарсага  чидамоқлик  ва  яхши  нарсани эшитишга сабр этмоқлик”.

“Ёрдамини ўзгалардан дариғ тутмаган инсон зикри кенг ёйилади”.
“Ўзгаларга озор беришдан сақланиш яхшилик аломатларидандир”.
“Ишининг мазаси бўлмаган кишининг насаби иш бермайди”.

“Яхшилик молингизни ва фарзандларингизни кўпайтиришда эмас. Балки илмингиз

ва    ҳилмингизни     зиёда   қилишда,     одамларга    ибодатингиз  билан

мағрурланмаслигингиздадир”.

“Қандайдир манфаат кўзлаб қилинган яхшилик яхши амал ҳисобланмайди”.

“Ичимизда сақланган сир бизнинг асиримиздир. Ошкор қилиниши билан биз унинг асирига айланамиз”.

“Тил  мисоли  тишлайдиган  ҳайвондир.  Агар  қўйиб  берсанг,  ғажиб  ташлайди. Шуниси борки, фақат уни тишлашдан холи қилиш керак”.

“Сукут сақланг, унинг энг оз фойдаси - омонликдир”.

“Шахсингизга душманлик қилганни авф этингиз. Лекин динингизга душманлик қилган кишини кечирмангиз”.

“Ўзига  дўст  тополмаган  киши  одамларнинг  энг  ожизи  саналади.  Бундан  ҳам ожизроғи эса олдинига бирорта дўст топадию кейинчалик уни ҳам йўқотиб қўяди”.
    “Чин дўст оғир кунингда билинади”.

“Яхши қариндошлик чидамлилик билан юзага келади”.
“Хотиннинг жиҳоди - эрга итоат этмоқликдир”.
“Ёмон хотин мисоли гўзал кийинган чаённинг ўзидир”.

“Кимда-ким ғаразгўйлик жилови билан бир нарсага эришишга ҳаракат қилар экан, у шу истагига эришолмайди, ҳатто ажали ҳам етмай ўлиб кетади”.
    “Ҳалимлик ғазаб ўтини ўчиради, қўполлик эса уни алангалатади”.
    “Ўз аҳлингизни қадрланг. Зеро, улар учар қанотингиз, ўрнашган пойдеворингиз ва
тутар қўлингиздир”.

“Ҳақиқат аҳли сукут қилган пайтда ботил аҳли ўзларини “Ҳақиқат устидамиз” деб ўйлашади”.

“Мен барча мазали нарсаларни тотиб кўрдим. Офиятдан кўра мазалироқ нарсани
кўрмадим. Барча аччиқ нарсаларни ҳам тотиб кўрдим. Одамларга муҳтож бўлишдан кўра аччиқроқ нарсани кўрмадим. Темир ва ҳарсанг тошни кўтардим. Қарздан кўра оғирроқ нарсани кўрмадим”.

“Ким олти хислатни ўзида жамласа, ҳақиқатан ҳам, жаннат талаб қилинадиган ва дўзахдан қочиладиган бирор иш қолдирмабди: ким Аллоҳ таолони таниб, итоат қилса, шайтонни таниб, унга қарши чиқса, ҳақни таниб, унга эргашса, ботилни билиб, ундан сақланса, дунёни таниб, уни тарк қилса, охиратни билиб, уни талаб қилса”.

“Яхши қўшничилик дегани азият етказишдан тийилиш эмас, балки азиятга сабр қилишдир”.

“Инсонларнинг   энг   аҳмоқи         -    ўзини   энг   ақлли   деб   ҳисоблаган   киши.            -

Инсонларнинг  энг  ақллиси  -  жоҳилларни  жазолашда  жимликдан  нарига  ўтмаган киши (яъни, жоҳилларни жимлик билан  жазолаган киши)”.

“Эй дунё, кўзимдан йўқол! Менга рўпара келдингми ёки менга қизиқдингми!? Ҳали сенинг вақтинг келмади, у жуда узоқ, жуда узоқ. Мендан бошқани алда, менинг сенга ҳожатим йўқ. Мени сени ҳеч ражъа  (қайтиш) қилмасдан уч талоқ қилдим. Сенинг айшу  ишратинг қисқа,  обрўйинг  паст,  орзуйинг  ҳақир.  Оҳ,  озуқанинг  камлиги, йўлнинг  узунлиги,  сафарнинг  узоқлиги  ва  борадиган  жойнинг  улуғлигидан  Аллоҳ таолога шикоят қиламан”.

“Дунё - сендан қочади ёки сенга зарар беради ёки сендан ўтиб кетади”.

“Ўзинг ва бошқалар ўртасида бир тарозу қўйиб олгин. Ўзинг яхши кўрган нарсани инсонларга  ҳам  яхши  кўргин.  Ўзинг  ёмон  кўрган  нарсани  улар  учун  ҳам  ёмон кўргин. Сенга  зулм  қилишларини  хуш  кўрмаганинг  каби,  сен  ҳам  бошқага  зулм қилма.    Ўзингни бошқанинг олдида синдирма (хор қилма), ҳақиқатда Аллоҳ таоло сени ҳур қилиб яратган”.

“Ким ростгўй бўлса, унинг учун дунё содиқлик диёри, уни тушунганларга у нажот диёри, ундан охират учун озуқа тўплаганларга у бойлик диёридир”.
     “Дунёнинг    мисоли    илонга    ўхшайди.    Агар    уни    қотил    ушласа,    уни
заҳарлайди. Дунёнинг сени ажаблантирган нарсаларидан юз ўгир. Чунки сен билан охиратда ҳамроҳ бўладиган жуда кам. Ундан ажралишингни аниқ билганинг учун унинг ғам-ташвишларини қўйгин. Дунёга улфатбўлиб турганингда ундан жуда эҳтиёт бўл.  Чунки  унинг  дўсти  хурсандчилик  билан  хотиржам  бўлса,  у  кишини  дунёдан ёқимсиз нарсалар узоқ қилади. Дунёдан улфатчилик билан сукунат топса, дунёдан у кишини ёлғизлик кеткизади”.

“Молинг  ва  боланг  кўпайиши  яхшилик  эмас,  балки  илминг  ва  ҳилминг кўпайишидир”.

“Эй, одам боласи! Ҳали келмаган кунингнинг ғамини бугунги кунга келтирма, агар
ажалингдан бўлса, у кунда ризқинг келади. Билгинки, сен озиқ овқатингдан ортиқ мол
касб қила олмайсан, касб қилган ҳолингда эса, бошқалар учун сақлаётган бўласан”.

“Эй, ўғилчам! Агар ўзинг ва Аллоҳ таоло ўртасида неъмат эгаси (яъни, сен яхшилигига муҳтож бўладиган кимса) қилмасликка қодир бўлсанг, шундай қилгин. Бошқа инсонга қул бўлмагинки, Аллоҳ таоло сени ҳур қилиб яратган. Чунки Аллоҳ таолодан бўлган озгина нарса, бошқаларнинг кўп нарсаларидан ҳурматли ва улуғдир”.

“Эй ўғилчам, менинг гапларимни ёдлаб олгин; энг катта бойлик ақлдир, энг катта фақирлик аҳмоқликдир, энг катта ёлғизлик ужб (ўзини яхши кўриш)дир, энг яхши насаб чиройли хулқдир. Эй, ўғилчам! Аҳмоқни дўст тутишдан эҳтиёт бўлгин, чунки у сенга фойда бермоқчи бўлса, сенга зарар беради. Бахил билан дўстлашишдан эҳтиёт бўлгин, чунки  у,  сен  энг  муҳтож  бўлиб  турган  нарсани  сендан  узоқ  қилади.  Ёлғончи билан дўстлашишдин ҳам эҳтиёт бўлгинки, у саробга ўхшайди, узоқни сенга яқин, яқинни узоқ қилиб кўрсатади”.

“Дўстларинг ҳам, душманларинг ҳам учтадир. Дўстларингга келсак,   улар; дўстинг, дўстингнинг   дўсти,   душмангнинг   душмани.   Душманларинг   эса;   душманинг, дўстингнинг душмани ва душмангнинг дўсти”.

“Албатта, инсонни  (аслида) ўтиб кетмайдиган нарсага етиши хурсанд қилади ва
(аслида) ета олмайдиган нарсасининг ўтиб кетиши хафа қилади. Дунёингдан етган нарсангга хурсанд, ундан ўтиб кетган нарсага хафа бўлмагин, охиратни амалсиз умид қилувчилардан бўлмагин, тавбани узун орзуларинг сабабли кечиктирмагин”. 

     “Агар сабр қилсанг, ажр олган ҳолингда тақдир сенинг устингга жорий бўлади, дод-
вой солсанг, гуноҳкор бўлган ҳолингда тақдир сенга жорий бўлади”.
     “Илм молдан яхшидир. Сен молни қўриқлаганинг ҳолда, илм сени қўриқлайди. Илм
ҳоким, мол эса маҳкумдир. Молни хазина қилганлар ҳалок бўлдилар, илмни хазина қилганлар (хотира ва илмлари) боқий қолдилар. Уларнинг айни ўзлари бўлмасаларда, шахслари қалбларда мавжуддир”.

“Кишининг           қадри          ҳиммати           миқдорича,           содиқлигининг           қадри

муруввати миқдорича,  ботирлигининг  қадри  иззат  нафси  миқдорича,  ғуссасининг қадри ғайрати миқдоричадир”.

“Зафар эҳтиёткорлик билан, эҳтиёткорлик фикрнинг ўткирлиги билан, фикр эса сир сақлаш билан бўлади”.

“Ўзингдан ажабланиш  (фахрланиш), фахрланаётган нарсангга ишонч ва мақтовни севишдан  сақлан.  Чунки  бу  нарсалар  шайтон  учун,  муҳсинларнинг  эҳсонини  йўқ қилишга энг ишончли фурсатлардандир”.

“Зуҳднинг афзали зуҳдни яширишдир”.

“Хоҳлаган  кишингга  яхшилик  қил,  унинг  амири  бўласан,  хоҳлаган  кишингдан беҳожат  бўл  унинг  тенги  бўласан,  хоҳлаган  кишингга  муҳтож  бўл,  унинг  асири бўласан”.

“Кишилар ҳақ билан танилмайдилар, балки ҳақ кишилар билан танилади”. “Кимга нафси азиз бўлса, унга шаҳватлари хор бўлади”.

“Яхшилик  молнинг  кўплиги  билан  эмас,  балки  яхшилик  (савобли)  амалларинг кўпайиши, ҳилминг каттариши, инсонларга роббинг ибодати билан фахрланишинг (яъни, улардан ибодатда устун бўлишинг), агар чиройли иш қилсанг, Аллоҳ таолога ҳамд айтишинг,  ёмон  иш  қилсанг,  унга  истиғфор  айтишингдир.  Дунёда  фақат  икки кишигагина яхшилик бор; бир кишики, гуноҳ қилганда изидан тавба қилади, яна бир кишики, яхшиликларга шошилади”.

“Ким  ўзини  туҳмат  (гумон)  ўрнига  қўйса,  у  ҳақда  ёмон  гумон  қилган  кишини айбламасин”.

“Тафаккурдек илм йўқ, камтарликдек насаб йўқ, маслаҳатдан ишончли (фойдани) зоҳир қилувчи йўқ”.

“Ким ўзи ва Аллоҳ таоло ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ таоло у ва инсонлар ўртасини ислоҳ қилади. Ким ўзига ваъз насиҳат қилувчи бўлса, у учун Аллоҳ таолодан ҳофиз (сақловчи-ҳимоячи) бўлади”.

“Ўз фикри билан беҳожат бўлган (яъни,бошқаларнинг фикрини эътиборга олмаган)

киши ўзини хатарга рўпара қилибди”.

“Агар бир ишни қилишни ўйласанг, унга аста секинлик билан кириш, чунки у ёмонлик бўлса, ундан сақланасан. Бу унга тушиб қолишингдан яхшироқдир”.
     “Бир шаҳар иккинчи шаҳардан ҳақли эмас, шаҳарларнинг ҳақлиси сени кўтариб
турганидир”.

“Оч  қолганда  олийжаноб  кишининг,  тўйганда  пасткашнинг  ҳамласидан эҳтиёт бўлинглар”.

“Ҳар бир киши учун ўз молида иккита шерик бор: ворис ва ҳодисалар”.

“Сизлар учун икки нарсадан қўрқаман; ҳавога эргашиш ва узун орзу. Чунки ҳавога эргашиш ҳақдан тўсади, орзунинг узуни охиратни унуттиради”.

“Эй инсонлар, гапирсанглар эшитадиган, яширсанглар биладиган Аллоҳ таолодан
қўрқинглар.  Қочсанглар  етадиган,  турсанглар  тутадиган  ўлимга (тайёргарликка)

шошилинглар”.

“Ким  жаннатга  муштоқ  бўлса,  шаҳватларни  унутади,  ким  дўзахдан  қўрқса, ҳаромлардан тийилади. Ким дунёдан зуҳд қилса, мусибатларни енгил санайди. Ким ўлимни кўз ўнгида тутса,  яхшиликларга шошилади”.

“Изидан дўзах келадиган яхшилик яхшилик эмас, изидан жаннат келадиган ёмонлик ёмонлик эмас”.

“Эй ўғлим, энг катта бойлик ақлдир, энг катта фақирлик аҳмоқликдир, энг ёмон ваҳшат такаббурликдир, энг улуғ фазилат ҳусни хулқдир”.

“Эй ўғлим, каззоб билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилади. Аҳмоқ билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга фойда етказаман деб зарар етказиб қўяди. Бахил билан дўстлашишдан сақлан, чунки унга энг муҳтож бўлган пайтингда у сени қуруқ қўл билан қайтаради. Фожир билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сени арзимас чақаларга сотиб юборади”.

“Одамлар уч хил бўлади:Биринчиси  - раббоний олим. Иккинчиси  - нажот топиш мақсадида илм ўрганувчи. Учинчиси - тўғри келган одамга эргашиб кетаверадиган, шамол қаёққа эсса ўша ёққа мойил бўладиган гўл одам”.

“Илм ишлатиш билан зиёда бўлади, бойлик эса камаяди”.

“Илм ўз соҳибини тириклигида тоат-ибодатга, ўлимидан сўнг яхшилик билан тилга олинишга  етказади.  Мол-дунё  сабабли  вужудга  келиб  турган  нарсалар  мол-дунё йўқолиши билан йўқолиб кетади”.

“Мол-дунёни  босиб  ётувчилар  тириклай  ўлган  кимсалардир,  олимлар  эса  замон тургунча боқийдирлар, жисмлари маъдум, васфлари дилларда мавжуддир”.
     “Юмшоқсўз одам муҳаббатга сазовордир”.

“Кишининг қиймати унинг гўзал амаллари билан ўлчанади”.

“Ҳақиқий шукр - Аллоҳнинг неъматларидан биронтаси ёрдамида Унинг маъсиятига қўл урмасликдир”.

“Харсангларни,  тошларни  кўтардим,  бироқ,  қарздан  кўра  оғирроқ  нарсани топмадим”.

“Аллоҳнинг шундай бандалари борки ботилни тарк этиб, уни ўлдирадилар. Ҳакни
зикр этиб, уни тургизадилар. Рағбатлантирилдилар, рағбат килдилар. Қўрқитилдилар,
қўрқдилар.  Хавфда  бўлдилар.  Хотиржам  бўлмадилар.  Қўрқув  уларни  мухлисга
айлантирди. Ўзлари учун бобий қолажак нарса сабаб фонийни тарк этардилар”.

“Илмсиз ибодатда, фахмсиз илмда, тадаббурсиз қироатда яхшилик йўқ”.

“Мендан  беш  нарсани  ёд  олинглар.  Агар  сизлар  туяларни  миниб  буларни изласанглар  топишларингдан  олдин  туяларни  холдан  тойдириб,  нимжон  килиб бўласизлар:  Банда  факат  роббисидангина  умид  килсин.  Банда  факао  гунохидан кўрксин.  Жохил  билмаганидан  сўрамокдан  уёлмасин.  Олим  билмаганидан  сўралса “Аллох билгувчирок” демокдан ор килмасин”.

“Сабр иймондан бошнинг жасаддаги ўрнидадир. Сабри йўк кишининг иймони йўк”.
     “Илм олимга хаётида тоат, ўлгандан сўнг чиройли хотира- сўз касб этади”.
     “Молнинг ёмони ундан сарф килинмайдигани, дўстларнинг ёмони ёрдамни тарк
этувчиси, хокимларнинг ёмони айбсиз киши ундан кўркувчиси, диёрларнинг ёмони хосилдорлик ва хотиржамлик бўлмаган юрт”.

“Дунёда  факат  икки  кишининг  биригагина  яхшилик  бор.  Бири  гунохо  килиб кўйганда, дархор тавба билан унинг тадорукини килган. Иккинчиси яхшилик ишларда тезлашиб,  шошилиб  килиб  юрган  кишидир.  Тақво  билан  бўлаётган  амал  кам бўлмайди. Қабул бўлаётган амал нечук кам бўлсин”.

 

Абу Убайда ибн Жарроҳ  розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Биз  дунёнинг  султонини  хоҳламаймиз.  Биз  дунё  учун  амал  қилмаймиз.  Биз ҳаммамиз Аллоҳнинг йўлидаги биродарларимиз”.

“Огоҳ бўлинглар! Кўпгина кийимини оқ қилувчилар динини қора қилувчилардир. Огоҳ бўлинглар! Кўпгина ўз нафсини икром қиламан деганлар, уни хор қилурлар”.
     “Эски ёмонликларни янги яхшиликлар билан кетказинглар. Агар бирортангиз ўзи
билан  осмон  орасича  ёмонлик  қилсаю  кейин  яхшилик  қилса,  ўша  яхшилиги ёмонлигининг устидан чиқиб, уни енгади”.

“Эй   одамлар!   Бир-бирингизга   насиҳат   қилинглар.   Амирларингизга   насиҳат қилинглар. Уларни алдаманглар. Дунё сизни ҳалок қилмасин”.

“Аллоҳ  таоло  бани  одамга  ўлимни  ёзгандир.  Улар  ўларлар.  Уларнинг  энг фаросатлиси ўз Роббисига итоаткорроқ бўлгани ва қайтар куни учун кўпроқ амал қилганидир”.

Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Ким бир фаҳш сўз ёки амални эшитиб, уни тарқатса, у худди ўша ишни қилган кишидек бўлади”.

Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Сенга икки иш иштибоҳли бўлса (яъни, аралашиб қолса), сенга севикли бўлганини қўйгинда, ўзингга қийинроғини ол”.

 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Кечанинг  бир  қисмида  илм  музокараси  билан  машғул  бўлиш  менга  кечани бутунлай бедор ўтказишдан маҳбуброқдир”.

“Илм олишда қийналдим, бир оз хорландим, тилагим ҳосил бўлгач, азизу мукаррам бўлдим”.

“Агар илм эгалари уни ҳаққи илм олганларида  ва унинг учун лозим бўлган нарсани
қилганларида, албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари ва аҳли солиҳлар уларга
муҳаббат қилган бўлар эди.Одамлар уларни эҳтиром қилар эди. Лекин улар илм ила
дунёни  талаб  қилдилар.  Бас,  Аллоҳ  уларга  ғазаб  қилди  ва  одамлар  олдида  хор
бўлдилар.”

“Тафаккур билан ва бажонидил ўқилган икки ракат намоз бутун тун бўйи истаристамас ўқилган намоздан хайрлироқдир”.

“Инсон  фақат  Аллоҳнинг  фазли  билангина  кўз  ёш  чиқаради.  Фаришта  киши қалбини силамагунича унинг кўзидан ёш чиқмайди”.

“Холис тавба - тил билан айтиб, дил билан пушаймон бўлиш. Агар тил билан тавба қилиб, дилида гуноҳ қилишга мойил бўлса, Аллоҳ таолони масхара қилгандек бўлади”.
     “Яхши нарса ҳақида тафаккур этиш унга амал қилишга ундайди, ёмон нарса ҳақида
ўйлаш уни тарк этишга ундайди”.

“Ҳалол касб қилиш тоғни кўчиришдан оғирдир”.

“Илмга сўровчи тил ва ақлли қалб билан етилади”.

“Фақиҳ билан ҳам сафиҳ (аҳмоқ) билан ҳам тортишма. Чунки фақиҳ сени енгади, аҳмоқ эса сенга журъат қилади (обрўйингни тўкади)”.

“Зуҳд сўзи уч ҳарфдир; “зе” - зодул маод (охират озиғи), “ҳо” - тақводорларга ҳидоят ва “дол” - давомийлик (ибодатда)”.

“Токи  ўрни  келмагунича,  фойдасиз  гапни  гапирма.  Гоҳида  ўринсиз  ҳақ  гапни айтувчи киши айбланади. Аҳмоқ билан ҳам, ҳалим киши билан ҳам тортишма, чунки аҳмоқ сенга зарар беради, ҳалим сендан ғазабланади”.

“Эй гуноҳга қўл урувчи! Сен унинг ёмон оқибатларидан ҳаргиз омонда эмассан!
Гуноҳ қилатуриб, ўнгу сўлингдаги кишилардан ҳаё қилмаслигинг қилган гуноҳингдан
ҳам каттароқдир. Аллоҳ ўша гуноҳингни нима қилишини кечирадими ё йўқми билмай
туриб  кулишинг  гуноҳдан  ҳам  каттадир.  Бир  гуноҳни  қилиш  имкониятини  қўлга
киритганинг  учун  хурсанд  бўлишинг  қилинган  гуноҳдан  ҳам  каттароқдир.  Бир
гуноҳни қила олмаганингдан қайғуришинг ўша гуноҳни қилгандан ҳам каттароқдир.
Гуноҳ қилар экансан, эшик пардасини қимирлатган шамолдан хавфсирашинг, бироқ
Аллоҳ  кўриб  турганидан  юрагинг  қалтирамаслиги  ўша  қилган  гуноҳингдан  ҳам  каттароқдир”.

“Яхшиликни билмайдиган кимсанинг нонкўрлиги сени яхшилик қилишдан асло тўсмасин.   Зеро   сен   ҳали   яхшилик   қилмаган   кишилар   орасида   яхшиликни биладиганлар бор”.

“Истаган   таомингни   е,   хоҳлаган   кийимингни   кий,   икки   нарсадан   ҳаргиз қутулмайсан - исроф ва кибр”.

“Икки  нарса  бирга  жам  бўлмайди:  Каноат  ва  хасад.  Икки  нарса  бир-биридан ажралмайди: Очкўзлик ва юзсизлик”.

“Сухбатдошимнинг менда учта хакки бор: Юзланганда кўзимни унга каратмогим, ўтирганда унга жойни бемалол килмогим, гапирганда унга кулок тутиб турмоғи”. 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов