Меню

<

Улим хакида

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ 

Еру-осмонларнинг Яратувчиси, Олий ва Буюк, ўлдирадиган ва тирилтирадиган, махлуқларини ўлим ва фонийлик, яхшиик қилган тақводорларнинг ўз ҳузурида гуруҳ-гуруҳ бўлиб тўпланиб, зафар қозонишлари, юз ўгирган бахтиқароларнинг эса жаҳаннам томон отилиб, зарарга учраши учун қайта тирилишга маҳкум этган; мўъмин бандалари учун Фирдавс боғларини манзилгоҳ, юз ўгирганлар учун эса жаҳаннамни қароргоҳ қилиб қўйган Оллоҳ таъолога ҳамдлар бўлсин. 

Мен, уни айтган кимса Қиёмат кунида бахтиёр бўладиган (калима): «Шериксиз ягона Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси, пайғамбарларнинг саййиди ва охиргисидир» деб, гувоҳлик бераман.

Сўнг ...

Оллоҳ таъоло исонларни беҳуда яратмади ва ўз ҳолларига ташлаб қўймади. Уларни еру-осмон ва тоғларга кўндаланг қилинса масъулиятни кўтаришдан бош тортган ва Оллоҳга ялиниб-ёлборишган: Роббимиз, агар амр этсанг бошимиз устига, аммо (қабул қилишимизга) ихтиёр берсанг, Сенинг марҳаматингни истаб, унга бирон нарсани бадал қилишни хоҳламаймиз, деб айтишган улкан иш-вазифа учун яратилганлар.

Инсон заиф, кўтаришга ожиз бўлишига қарамай, ўз жонига жабр қилиб, бу юкни кўтарди. Баъзи одамлар оғирлиги туфайли бу юкни елкаларидан туширдилар. Натижада, дунёга тилсиз ҳайвонлардек ошно бўлдилар: Яратувчилари ва Унинг ўз зиммаларидаги ҳақлари; барқарор Оламга кўприк ва йўл бўлган бу дунёга нега яратилиб, чиқарилганлари; бу фоний дунёдаги лаҳзалик қолишлари ҳамда боқий бўлган охират диёрига зудлик билан ўтиб кетишлари ҳақида тафаккур қилмадилар.

Уларга хиссиётлар ҳукмрон бўлиб, ақлларини йўқотдилар, ғафлатга тушдилар. Алдамчи, каззоб умид ва пуч орзулар уларни ўз оғушига олди. Уларнинг қалблари, қилган ёмон амаллари сабабли қаро бўлди. Натижада, улар дунё лаззатлари ва ҳайвоний хирсларини қандай бўлмасин қўлга киритиш қайғусида бўлдилар ва имконияти бўлган ҳар бир лаҳзани ғанимат билдилар. 

Улар, агар дунёнинг арзимас матосини кўриб қолсалар, унга якка-якка ёки гуруҳ-гуруҳ бўлиб шошилдилар ва дунёнинг бир матоси устига Оллоҳнинг савоби ва розилигини афзал кўрмадилар: «Улар дунёнинг зоҳиринигина биладилар. Ҳолбуки, улар охиратдан ғафлатдадирлар!» (Рум: 7) 

«Сизлар Оллоҳни унутиб. Оллоҳ ҳам уларни унутган кимсалардан бири бўлмангиз! Ўшалар фосиқдирлар» (Ҳашр: 19).

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг «Ҳодил-Арвоҳ» китобининг муқаддимасидан иктибос қилинди.

Одамларнинг кўплари ушбу ҳолатга тушиб қолганлари учун: «Мен ҳам шулардан бири бўлиб қолмадимми?» дея, қўрқиб кетдим ва дарҳол шу ҳолатлардан қутулиш йўлларини изладим. Шояд бу йўллар нафсимнинг оқибатлари учун эслатма бўлиб, қўрқмаган қалбларни мулойим қилса ва қуриган кўзлардан ёшларни Оллоҳдан қўрқиб оқитса...

Оллоҳннг Китоби, расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари, ўтмишда яшаб ўтган ҳалқларнинг тариҳи ва ҳукамоларнинг ҳикматларини чуқур ўргандим ва ҳайратомуз ибрат ва ажойиб насиҳатларни кўрдим.

Мен уларни ўзимга эслатма, ҳаётим ва ўлимимдан сўнг, охиратнинг баъзи лаҳзаларида ва ўлим асносида, солиҳ амал бўлишини умид қилиб, қўлимга қалам олишни ният қилдим ва Уммат уламоларининг китоблари ичидан мавзуга муносиб сатрларни тўпладим. Шояд Оллоҳ таъоло буни ўқиган бандаларга манфаатлар ато этса...

Қўлингиздаги рисола - тўплаган ҳосилимдир. Мен унда руҳини олиш учун фаришталар осмондан тушганидан, то жаннат ёки жаҳаннамга киргунига қадар дуч келиши мумкин бўлган кофир, осий мўъмин ва тақводорларнинг ҳолатларини ёритиб беришга ҳаракат қиламан.

Маълум бўлсинки, мен бу ҳолатларни батафсил ёритиб беришни қасд қилмадим. Чунки, бу иш мен каби инсонга, ҳусусан мазкур рисолада осон эмасдир. Менинг бу китобчада қаламга олганларим, олмаганларимдан огоҳлантиришдир. Иқтибосларимга, Оллоҳнинг изни билан, баъзи фойда ва иловаларни қўшдим. 

Эй ўқувчи, ўлжа сизники бўлсин

Ёмони менгаю, яхшиси сизга бўлсин!

Бу - менинг фикрларим ва ҳаракатларим ўз ерини топса - яхшиликни қабул қилиш ёки эътиборсиз қўймаслик кераклигини унутманг! Агар бунинг акси бўлса, Оллоҳга сиғинаман ва У ёрдам бергувчидир. Агар бирон бир тўғрилик бўлса, у - Оллоҳ таъолодан, хато бўлса у - мендан ва Шайтондан бўлиб, Оллоҳ ва расули соллоллоҳу алайҳи ва саллам у хатодан покдир.

Оллоҳ таъолодан ушбу рисолани юзи учун холис, муаллифи, ўқувчиси, қотиби (ва нашр қилишга ёрдамчиси)ни жаннат неъматлари билан мукофотлаши; бу рисолани Оллоҳнинг зарарига эмас фойдасига хужжат қилиши ва етиб борган ерига қадар фойдали қилишини сўрайман. У - умид қилинганларнинг энг яхшисидир. У - биз учун кифоя ва қандай яхши вакилдир

 

Одамларнинг ўлим пайти ва қабрларидаги ҳолатлари

 

* Одамларнинг жон чиқиш ва қабрларидаги ҳолатларининг баёни. Оллоҳ таъолодан офият тилаймиз!

Бунинг баёни Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда ўз аксини топган. Бу ҳадисда бир банда ўтиши керак бўлган босқич - қабр оламининг (барзах) ҳаёти ифодаланган бўлиб, одамларнинг барча тури: мўъмин, кофир ва мунофиқларнинг ҳолатлари очиқ баён қилинган

Мен қуйида бу ҳадиснинг шайх аллома Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ ривоят қилар экан, ривоят йўллари, ривоятлари ва лафзларига диққат қилган ривоятни келтираман. Бу ишларни батафсил билмоқчи бўлган одам, мазкур алломанинг «Аҳкамул-жанаиз» (Жаноза намозининг ҳукмлари) номли китобига мурожаат этсин (198 - 202 -бетлар).

Ҳурматли ўқувчи биродарим ва синглим, ҳадиснинг матни қуйидагичадир:

Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳу деди: 

«Биз расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ансорлардан бирининг жанозасига чиқдик ва қабрига қадар бордик. Қабр ҳануз қазиб бўлинмаган экан. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қиблага қараб ўтирдилар, биз ҳам У зотнинг атрофига ўтирдик. Биз гўё бошимизга қуш қўнгандек, қимирламай ўтирардик. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларидаги новда билан ерни чизар эканлар, кўзларини бир осмон, бир ерга қарата бошладилар. Уч марта шундай қилдилар ва икки ёки уч марта: «Оллоҳдан қабр азобидан паноҳ сўранглар!», дедилар. Сўнгра: "эй парвардигор мен сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман" деб айтдилар.

Кейин дедилар: «Мўъмин банда дунёдан узилиш ва охират бўсағасида турганида, унинг олдига осмондан юзлари оппоқ Қуёшдек нурли фаришталар тушадилар. Улар билан бирга жаннат кафанлари ва ҳушбўйлари бўлади. Улар банданинг нигоҳи тушар ерга келиб ўтирадилар. Кейин Малакул мавт (ўлим фариштаси алайҳиссалом) келади ва унинг бош тарафига ўтириб: "Эй, ширин жон - бошқа бир ривоятда: эй, хотиржам жон - Оллоҳнинг мағфирати ва розилиги томон чиқ!", дейди».

«Жон сувдон оғзидан қатра оқиб тушганидек оқиб чиқади ва фаришта у жонни ушлайди; (Бошқа бир ривоятда: «У жонга чиққан пайтида Ер ва Осмон ўртасидаги ҳамда Осмондаги барча фаришта истиғфор айтади. Осмон дарвозалари очилади. (Осмон дарвозаларидаги) дарвозабонлар у банданинг руҳи улар тарафидан (юқорига) кўтарилишини сўраб, Оллоҳ таъолога дуо қиладилар.)

Ўлим фариштаси жонни олганидан сўнг, фаришталар жонни бирон лаҳза ҳам унинг қўлида қолдирмайдилар ва уни олиб (ҳалиги) кафан ва ҳушбўйга соладилар. Бу - Оллоҳ таъолонинг: «Бизнинг элчиларимиз ҳеч сустлик қилмайдилар» оятининг (маъносидир).

Ундан Ер юзидаги энг ширин ҳушбўйдан кўра ҳушбўйроқ ҳид таралади».

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Фаришталар бу ширин руҳни олиб кўтарилар эканлар, қайси бир фаришталар жамоасининг олдидан ўтмасинлар улар: «Бу ширин руҳ кимники?» - деб сўрайдилар. Улар дунёда чақирилган энг гўзал исми билан: «У - фалончининг ўғли фалончи!»- деб жавоб берадилар. Шу аснода уни қуйи осмонга олиб бориб, дарвозаларни очишни сўрашади ва дарвоза очилади. Ҳар бир осмондан шу самонинг муқарраб фаришталари унга ҳамроҳ бўлиб, келгуси самогача олиб чиқишади ва охири еттинчи осмонга етиб борилади. Оллоҳ таъоло: «Бандамнинг номасини Иллийюнга ёзинглар!» - деб амр қилади: «Иллийюн нима эканини биласизми?! У - (Оллоҳга) яқин фаришталар гувоҳ бўлган Китобдир!».

Унинг номаси Иллийюнга ёзилади ва айтилади: «Уни Ерга қайтаринглар! Мен уларга ваъда қилганман: Мен уларни ундан (Ердан) яратдим, унга (Ерга) қайтараман ва ундан бошқа бир марта қайта чиқараман (тирилтираман)».

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «У (жонни) Ерга қайтарилади ва жасадига киради».

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «ўлик (дафндан сўнг) қайтаётган биродарларининг оёқ товушларини эшитади. Унинг олдига шиддатли икки фаришта келиб, уни бир силтаб ўтқазадилар ва ундан сўрайдилар:

Роббинг ким? 

У жавоб беради:

Роббим - Оллоҳдир.

Дининг нима?

Диним - Исломдир.

Сизларга юборилган бу одам ким?

У - Оллоҳнинг элчисидир, саллоллоҳу алайҳи ва саллам.

Нима ишлар қилдинг?

Оллоҳнинг Китобини ўқидим, унга иймон келтирдим ва тасдикладим!

Фаришталар уни бир силтайдилар».

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Роббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким? Булар мўъминга рўпара бўладиган охирги фитна-имтиҳондир! Бу - Оллоҳ таъоло «Оллоҳ мўъминларни барқарор сўз билан дунё ҳаётида собитқадам қилади» деб айтган сўздир. Банда: «Роббим - Оллоҳ, диним - Ислом ва пайғамбарим - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламдир»- деб айтади. Сўнгра, осмондан бир дарғачи: «Бандам тўғри айтди. Унга жаннат жойларидан тўшанглар, жаннат кийимларидан кийдиринглар ва жаннат томон бир эшик очинглар!»- деб нидо қилади»

«Унга жаннат рохатлари ва ҳушбўйларидан олиб келинади. Унинг қабри кўзи етган ерга қадар кенгайтирилади».

«Унга ҳушрўй, чиройли кийим кийган ва ширин бўй (ҳид)ли бир одам келади». Бошқа бир ривоятда: «намоён бўлади». У одам: «Сени қувонтирадиган нарса билан ҳурсанд бўл, Оллоҳнинг розилиги ва унда давомий неъматлар бўлган жаннатлар билан ҳурсанд бўл! Бу - сенга ваъда қилинган кундир!»- дейди. У (ўлик): «Сенга ҳам Оллоҳ хайрларни насиб этсин, (сен) кимсан? Юзларинг яхшиликдан дарак бермокда?!»- деб савол беради. У одам: «Мен - сенинг солиҳ амалингман! Оллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, сенинг Оллоҳга итоат қилишга шошилган, Унга осий бўлишда суст эканингни яхши биламан. Оллоҳ сенга яхши мукофотларни берсин!»- дейди.

Сўнгра, унга (маййитга) жаннат ва жаҳаннамдан биттадан эшик очилади. Унга: «Агар Оллоҳга осий бўлганингда, бу сенинг маконинг бўлар эди. Бироқ, Оллоҳ таъоло уни бунга алиштирди», дейилади. Банда жаннатдаги нарсаларни кўргани замон: «Роббим, оилам ва молу мулкимга қайтишим учун, Қиёматнинг қоим бўлишини тезлаштир!»- дейди».

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кофир банда - бир ривоятда: фожир банда - дунёдан узилиш ва охират бўсағасида тургани замон, осмондан шафқатсиз ва ғазабнок, юзлари қора фаришталар тушадилар. Улар билан бирга жаҳаннамдан бир дағал кафанлик бўлади. Улар банданинг нигоҳи тушадиган ерга ўтирадилар. 

Кейин ўлим фариштаси яқинлашиб, банданинг бош тарафига ўтиради ва: «Эй, ифлос жон, Роббингдан бўлган ғазаб учун чиқ!»- дейди».

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Руҳ жасадга ёйилади. Фаришта уни бутоқлари кўп савачўп нам жундан сугуриб олинганидек, тортиб олади Руҳ билан бирга кон ва асаб томирлари қирқилиб кетади. У (кофир)ни осмон ва ер ўртасидаги ва самодаги барча фаришталар лаънат қиладилар. Само дарвозалари бекилади. (Само) дарвозаларидаги барча дорвазобон бу руҳнинг ўзи орқали кўтарилмаслигини сўраб, Оллоҳга дуолар қилади. 

Ўлим фариштаси жонни олади. У олиши билан фаришталар бирон лаҳза ҳам кечикмай уни ҳалиги дағал кафанликка соладилар. Ундан Ер юзидаги энг сассиқ ҳиддан баттарроқ ҳид таралади. Фаришталар у жонни олиб, (осмонга) кўтариладилар. Улар фаришталарнинг қайси гуруҳи олдидан ўтсалар улар: «Бу ифлос руҳ кимники?»- деб савол берадилар. Фаришталар: «У - фалончининг ўғли фалончи» деб, дунёда чақирилган энг ёмон исмини айтадилар. Фаришталар жонни энг қуйи осмонга олиб борадилар ва дарвозаларни очишни сўрайдилар. Само давозаси очилмайди».

Расулуллоҳ шу аснода: «У (кофир ва фожир)ларга само (дарвозалари) очилмайди ва туя нинанинг тешигидан ўтмагунича жаннатга кира олмайдилар» оятини тиловат қилдилар.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Оллоҳ таъоло: «Унинг номасини Ернинг қуйи (табақаси)даги сижжийнга ёзинглар!»- деб буюради ва: - Бандамни Ерга қайтаринглар! Чунки, Мен ваъда қилдим: Мен уларни Ердан яратдим, Ерга қайтараман ва бошқа бир марта Ердан қайта тирилтираман, дейди. Жонни жасадига кириши учун Осмондан (ерга) улоқтирилади». Расулуллоҳ солалллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Оллоҳга шерик қилса, гўё осмондан ерга тушаётган ва уни қушлар тутиб ёки шамоллар чуқур ерга улоқтираётган киши кабидир» оятини тиловат қилдилар ва : «Руҳ жасадга қайта киради»- дедилар.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «ўлик қайтаётган ёру-биродарларининг оёқ товушларини эшитади. Унинг ҳузурига қўпол икки фаришта келиб, уни силтаб ўтқазадилар ва савол берадилар:

Роббинг ким?

Аааҳ! Ааааҳ! Билмайман.

Дининг нима?

Аааҳ! Ааааҳ! Билмайман.

Сизларга юборилган бу киши ҳақида нима дейсан? У одамнинг исмини айта олмайди.. Унга айтилади:

У - Муҳаммаддир (соллоллоҳу алайҳи ва саллам)!

Аааҳ! Ааааҳ! Билмайман, одамлар Унинг ўша эканини айтар эдилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:. Унга айтилади: Танимадинг ҳам эргашмадинг ҳам! Унга осмондан бир зот нидо қилиб: Унинг учун жаҳаннамдан тўшанглар ва жаҳаннам томон бир дарвоза очинглар», дейди. Жаҳаннамнинг иссиқлари ва самумлари (иссиқ шамолнинг номи) унга етиб келади ва қабри шу даражада тораядики қовурғалари бир-бирига киришиб кетади» «Унинг олдига хунук юзли, хунук кийимли ва бадбўй бир одам келади - бошқа ривоятда намоён бўлади-да: «Ўзингга зарар қиладиган нарсалардан ҳурсанд бўл! Бу - сенга ваъда қилинган кундир!, дейди.

Сенга ҳам Оллоҳ ёмонлик хабарларини берсин, сен кимсан? Юзинг ёмонликдан дарак бермоқда!

Мен сенинг ёмон амалингман. Мен сенинг Оллоҳга итоат этишга суст ва Оллоҳга осий бўлишга тезкор бўлганингни билардим. Оллоҳ сени ёмонликлар билан жазоласин! - Сўнгра унга қўлида гурзиси бўлган бир кўр, кар ва соқовни ҳукмрон қилинади. Агар бу гурзи билан тоғни урилса толқон бўлади. У ўликни бир уради натижада у тупроққа айланади. Оллоҳ таъоло уни аввалги ҳолатига қайтаради. Уни иккинчи марта уради, ўлик шундай қаттиқ фарёд чекадики, унинг фарёдини инсон ва жиндан бошқа барча махлуқот эшитади. Кейин у ўлик учун жаҳаннамдан эшик очилиб, жаҳаннам тўшаклари тўшалади. Шунда у: «Роббим, Қиёматни коим қилма!»- дейди» 

Одамларнинг ўлимдан кейинги аҳволлари


КОФИРЛАРНИНГ ҲОЛАТЛАРИ

 

* Кофирлар жонлари чиқиш асносида даҳшат ва оғир мусибатларни бошидан кечирадилар

Оллоҳ таъоло деди:

«Сиз золимларни ўлим талвасасидаги ҳолатларини бир кўрсангиз эди! Фаришталар қўлларини очиб: «Жонларингизни чиқарингиз! Оллоҳ ҳақида ноҳақ сўзларни айтганингиз ва Унинг оятларидан кибр қилганингиз эвазига бугун сизлар хорлик азоби билан жазоланасизлар!» (Анъом: 93).

Шайх аллома Абдурраҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида ушбу сатрларни ёзган:

«Сиз золимларнинг ўлим талвасасидаги ҳолатларини кўрсангиз эди»: яъни, ўлимнинг даҳшатлари ва оғир мусибатларини кўрсангиз эди, даҳшатли ва васфлашга сўз топилмас ҳолатга гувоҳ бўлар эдингиз. 

«Фаришталар қўлларини очиб...»: яъни, ўлим талвасасидаги ўша золимларни уриш ва азоблаш учун. Фаришталар чиқишдан бош тортган жонларини олиш пайтида золимларга: «Жонларингизни чиқаринглар! Бугун хорлик азоби билан жазоланасизлар»: яъни, сизларни хорлайдиган ва таҳқирлайдиган азоб билан. Зеро, жазо - қилинган амалнинг жинси-туридан бўлади.

Бу азоб «Оллоҳ ҳақида айтган ноҳақ сўзларингиз»: Оллоҳни ёлғончига чиқарганингиз ва пайғамбарлар олиб келган ҳақикатни рад этганингиз ва «Оллоҳнинг оятларидан кибр қилганингиз», яъни, Оллоҳнинг оятларига бўйсунмаганингиз ва ҳукмларига итоат этмаганингиз учундир. 

Бу оят - барзах - қабр азоби ва неъматлари бор эканига далилдир. Золимларга қаратилган бу хитоб ва азоб, ўлимларидан бир оз аввал - ўлим талвасаси онидадир. Бундан ташқари бу оят, руҳнинг кириб чиқадиган, хитоб қилинадиган, жасадга жойлашиб, ундан ажраладиган жисм эканига далилдир. Демак, бу - золимларнинг барзах ҳаётидаги ҳолатларидир» Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳунинг расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: «ўлим фариштаси ўзи билан бирга бошқа қора юзли ва ғазабнок фаришталар билан ўлим тўшагидаги кофир олдига келади. Жонга: «Эй ифлос жон, самум, қайнок сув ва Яхмум сояси учун чиқ!», дейилади. Жон баданнинг барча тарафига ёйилади. Фаришталар уни сербутоқ савачўпни нам жунлар ичидан суғуриб олгандек суғуриб оладилар. Жон билан бирга қон ва асаб томирлари ҳам чиқади».

 

* Қайта тирилиш пайтидаги хорлик, хўрлик ва даҳшатлар

Оллоҳ таъоло кофирларнинг қабрларидан чиқаётган пайтларини тавсифлаб шундай дейди: «У (кофир)лар қабрларидан гўё ўзлари учун тикилган байроқ остига кетаётганларидек шошилиб, хорликдан кўзлари чақнаб - қўрқиб чиқиб келадилар. Бу - уларга ваъда қилинган кундир!» (Маъориж: 43, 44).

«У (кофир) лар қабрларидан чиқадилар» яъни, чақирган зотга ижобат қилиб, қўрқувдан кўзлари чақнаб, шошилиб чиқадилар. 

«ўзлари учун тикилган байроқ остига кетаётганларидек» яъни, қасд қилган ва ўзлари тўпланишадиган байроқ остига шошиладилар, бироқ, чақирган зотга на қаршилик ва на итоатсизлик қила оладилар. Балки мағлуб ва хорланган ҳолатларида Роббул-оламийн ҳузурига келадилар.

«Хорликдан кўзлари чақнаб - қўрқиб» яъни, хорлик ва қўрқув уларнинг қалбларини қамраб, кўзлари чақнайди ва овозлари чиқмай, қотиб қоладилар.

Ушбу буюк Маҳшаргоҳда кофирларнинг қалбларига ҳукмрон бўлган қўрқув не даражада бўлиши ҳақида тафаккур қилиб кўринг. Оллоҳ таъоло деди: «(Эй Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам,) Сиз уларни "А`зифа" Яқин кун (қиёмат)дан огоҳлантиринг! Ўшанда улар жонлари ҳалқумларига тиқилиб, (ўзлари) ғам-ҳасратга тўлиб турарлар. Золим кофир кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на итоат қилинадиган (яъни шафоати қабул қилинадиган) оқловчи бўлмас» (Гофир: 18).

«А`зифа Яқин кун» - қиёмат исмларидан бири бўлиб, яқин қолгани учун шундай деб номланган. Инчунун, Оллоҳ таъоло: «Яқин бўлгувчи кун - Қиёмат яқин қолди. Уни Оллоҳдан бошқа очгувчи (унинг бўлишини билувчи зот) йўқдир» (Ван-Нажм: 57, 58)- деди. 

Оллоҳ таъолонинг (юқоридаги оятдаги): «жонлари ҳалқумга тиқилганида...» сўзининг маъноси: «жонлар ҳалқумга қўрқувдан тиқилиб, на чиқади ва на ўз ерига қайтади», «ғам-ҳасратга тўлиб» сўзининг маъноси эса: «жим турадилар. Оллоҳ изн берганларгина гапирадилар», бошқа бир ривоятда эса: «йиғлаб», демакдир  

* Кофирларни кишан ва занжирлар билан боғлаб олиб келинади, қора мойдан кийим кийдирилади ва юзларини олов ўраб олади

Оллоҳ таъоло деди: «(Албатта, Оллоҳ ғолибдир ва) Ер бошқа бир Ерга, осмонлар (бошқа осмонларга) айланиб қоладиган ҳамда (барча одамлар) Ёлғиз ва қудратли Оллоҳга рўбарў қилинадиган кунда (қиёмат кунида интиқом олгувчидир). (Эй Муҳаммад,) у кунда гуноҳкор кимсаларни кишанлар билан боғланган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов ўраб олади» (Иброҳим: 48 - 50).

Ушбу даҳшатли кунда: Ер бошқа бир ерга айланганида, яъни имом Бухорий ва имом Муслимларнинг «Саҳиҳ» китобларида Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамлар Қиёмат кунида ундек оппоқ рангда ва ҳеч бир аломатлари (ўнкир-чўнкирлари) бўлмаган Ер устида тўпланадилар» (Имом Бухорий, Ҳадис № 6521. Имом Муслим, ҳадис № 2790) ҳадисларида тавсифланган; одамлар расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан уммул-муъминийн Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилган: «Мен, расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ер бошқа Ерга ва осмонлар (бошқа осмонларга) ўзгаради» ояти ҳақида илк сўраган одам эдим. Мен: «Ё расулуллоҳ, у кунда одамлар қаерда бўладилар?»- деб савол бердим, расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Сирот (кўприги) устида»- деб жавоб бердилар» (Имом Муслим, № 2791) ҳадисида баён қилинганидек одамлар Сирот устида туришган кунда гуноҳкорлар кўринадилар: улар қилган куфр ва фасодларига кўра бир-бирлари билан жамланадилар. Оллоҳ таъоло: «Золимларни ўз жуфтлари билан бирга тўпланглар!» деб айтганидек, бир золим тоифа сифатдаги ўз тенгги билан бирга жамланади. Уларнинг қўллари ва оёқлари бўйинларига занжир ва кишанлар билан боғланади 
Кофирларнинг кийимларига келсак, у - Оллоҳ таъоло баён қилганидек: «Кийимлари қора мойдандир». Уларнинг кийимлари туяларни бўяладиган мойдир. У мой - оловга тез туташадиган мойдир!! 

Баъзи ривоятларда бу кийимларнинг ўта иссиқ ёки эритилган мис экани ҳам нақл қилинган. «Кофирларнинг юзларини олов коплайди» ва куйдириб ташлайди 

* Кофирлар кўр, кар ва соқов ҳолатларида юзтубан судралиб, жаҳаннамга отиладилар.

Бунинг далили - Оллоҳ таъолонинг: «Биз уларни Қиёмат кунида кўр, кар ва соқов ҳолатларида юзтубан судраб тўплаймиз. Уларнинг жойлари - жаҳаннамдир. У (нинг олови) сусайса, биз уларга оловни ловуллатиб юборамиз» оятидир (Исро: 97).

(Суннатдан далил эса), имом Бухорий ва имом Муслимларнинг «Саҳиҳ» китобларида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдир: «Бир киши: «Ё расулуллоҳ, кофир қандай қилиб юзтубан маҳшарга келади?»- деб берган саволига расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай жавоб бердилар: «Бу дунёда икки оёғи билан юргизишга қодир бўлган зот, уни Қиёмат кунида юзтубан юргиза олмайдими?!». Анас разияллоҳу анҳудан нақл қилган Қатода разияллоҳу анҳу: «Роббимизнинг иззатига онт ичиб айтаманки, албатта юргиза олади»- 
«Оллоҳ таъолонинг «кўр» сўзи - улар кўра олмайдилар, «соқов» сўзи - улар гапира олмайдилар, «кар» сўзи - улар эшитмайдилар, маъносидадир. Бу - бир ҳолатга кўра фарқли бўлиши мумкин. Бу - дунё ҳаётида ҳақга нисбатан кўр, кар ва соқов бўлганлари учун бадалдир. Шунинг учун ҳам, улар энг эхтиёжли бўлган онлари - маҳшарда бу жазога маҳкум бўладилар. Ва жойлари оловлари сусайгани сайин олови, қўри ва иссиқлиги кучайтириладиган жаҳаннамдир!!» 
Оллоҳ таъоло кофирлар ҳақида яна шундай деди: «Албатта, осий-гуноҳкорлар гумроҳлик ва аҳмоқликдадирлар. Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга): «Дўзах азобини тотиб кўринглар!» (деб айтилади)» (Камар: 47, 78).

Кофирлар у Куннинг ҳарорати баланд бўлиши билан бирга, қаттиқ чанқоқ билан турадилар. Оллоҳ таъоло деди: «Биз жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолатларида ҳайдаб борамиз» (Марям: 86). Бу ҳолат - ҳолатларнинг энг даҳшатлисидир: кофирлар хорлик ва хўрлик билан энг буюк ва энг қаттиқ жазолар мавжуд бўлган ер - жаҳаннам сари ХАЙДАЛАДИЛАР! Улар чанқоқдирлар, қийналадилар! Ёрдам сўраб ҳайқирадилар, ёрдам берилмайди! Дуо қиладилар, ижобат қиладиган кимаса йўқ! Ҳомий излайдилар, ҳомий йўқ!!


* Тортишув, бир-бирига хужжат келтириш ва бир-бирини лаънат қилиш.

Оллоҳнинг душманлари бўлмиш кофирлар, Оллоҳ таъолонинг тайёрлаб қўйган қийноқлар ва қийноқлар ичидаги даҳшатларни кўрганлари он, дўстликлари душманликка айланиб, бир-бири билан жанжаллашиб, хужжатлар келтириб, бир-бирини лаънат қиладилар. Оллоҳ таъоло деди: «(Қиёмат кунида) барча халойик Оллоҳга рўбарў бўлиб, бечора (эргашувчи)лар мутакаббир кимсаларга (яъни, ўзларининг собиқ йўлбошчиларига): «Бизлар сизларга эргашган эдик, энди сизлар бизни Оллоҳнинг азобидан қутқара оласизларми?!» деганларида, улар айтадилар: «Агар Оллоҳ бизни (Ҳақ йўлга) хидоят қилганида эди, биз ҳам сизларни ҳидоят қилган бўлур эдик. (Энди эса) дод-фарёд қиламизми, сабр-қаноат қиламизми, биз учун фарқи йўқ - ҳеч қандай нажот йўқдир» (Иброхим: 21;

«Ўшанда улар дўзахда ўзаро тортишиб, бечора (эргашувчи)лар мутакаббир кимсаларга (яъни ўзларининг собик йўлбошчиларига): «Бизлар сизларга эргашган эдик, энди сизлар бизлардан дўзах (азоби)дан бирон бўлагини даф қила оласизларми?!» дер эканлар мутакаббир кимсалар айтадилар: «Бизларнинг барчамиз шак-шубхасиз (дўзахдадирмиз). Дарҳақиқат, Оллоҳ бандалар ўртасида Ўз ҳукмини чиқарди» (Гофир: 47, 48).

У даҳшатли кунда тортишувлар хилма-хил бўлади: сиғинганлар ва сохта тангрилар, эргашганлар ва адаштирган йўлбошчилар, бир хил гуноҳ қилганлар бир-бири билан тортишадилар. 

Даҳшат ва тортишув банда билан аъзолари тортишган пайтида ўз ниҳоясига етади: «Оллоҳнинг душманлари дўзахга (хайдалиш учун) тўпланиб, тизилиб туришадиган Кунни (эсланг). Энди улар качонки (дўзахга) келишгач, ҳаёти, дунёда қилиб ўтган куфру-исёнлари ҳақида сўралади, лекин улар ўз қилмишларидан тонишга уринадилар. (Шунда) уларнинг кулоклари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради. Улар териларига «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?!!»- дейишганида, (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган Оллоҳ сўзлатди. Сизларни дастлаб У яратган ва яна Унинг ўзигагина қайтарилурсизлар», дейдилар» (Фуссилат: 19 - 21).

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу деди: «Биз расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурида эдик. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар-да: «Мен нега кулганимни биласизларми?»- деб савол бердилар. Биз: «Оллоҳ ва Унинг расули билади»- деб жавоб бердик. «Банданинг Роббисига: «Роббим, мени зулмдан кафолатга олмадингми?» деб қилган хитобига Оллоҳ: «Ҳа (кафолатга олган эдим)»- дейди. Банда: «Менга ўзимдан гувоҳлар бўлишига ижозат берасанми?»- дейди. Оллоҳ таъоло: «Сенга қарши ўзинг ва мухтарам қотиблар - киромун қотибийнлар етарли гувоҳдирлар!»- дейди.  

Кейин банданинг ғафзи мухрланади (гапира олмай қолади). Унинг аъзоларига «Сўзланглар!» дейилади. Аъзолар ўз қилмишларини айтиб берадилар. Кейин, бандага сўзлаш ҳақки қайтариб берилади ва у: «Йўқолинглар, мен сизларни химоя қилмокчи эдим!» дейди (Имом Муслим ривояти). 

Улар жаҳаннамга кирганларида, бир-бирларини лаънатлаган ва бир-бирларига кучайтирилган азоблар тилаган овозлар кўтарилади. Оллоҳ таъоло деди: «Унга (жаҳаннамга) қайси ҳалқ кирса, бошқасини лаънат қилади. Хатто уларнинг барчаси бир-бирини таниганларида бириси иккинчисига: «Роббимиз шулар бизни адаштирган эдилар. Уларга оташ азобини кат-кат қилиб бер!»- дейди» (Аъроф: 38). 

 

* Хасрат, афсус ҳамда ҳаёт дунёсига қайтиш ёки Оллоҳ халок қилиб ташлашини умид қилиш.

Қийноқ, хорлик ва хўрликни кўрганларида кофирларни хасрат ва афсус камрайди. Азобдан хасрат чекиш кўп бўлгани учун ҳам, Оллоҳ таъоло бу кунни - Хасрат куни деб номлади: «(Эй Муҳаммад), сиз уларни (яъни Макка мушрикларини) барча иш битирилиб (яъни жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга ҳукм қилиниб,) улар хасрат-надомат қилиб қоладиган Кун-Қиёматдан қўрқитинг! Бугун улар ғафлатдадирлар, (шу сабабдан) улар иймон келтирмайдилар» (Марям: 39). 

Кофирларнинг ўзларига юборилган Оллоҳнинг пайғамбарига эргашмай, пайғамбар душманларига эргашишнинг афсуси шу даражага етиб борадики, улар қўлларини тишлайдилар. Оллоҳ таъоло деди: «У кунда золим қўлларини тишлайди ва: «Кошки пайғамбар билан бир йўлда бўлсам. Кошки фалончи билан дўст бўлмасам эди. У мени менга етиб келган зикр (Оллоҳни эслаш)дан адаштирди»- дейди. Ҳолбуки, Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб қўйгувчидир» (Фуркон: 27 - 29).

Ўша кунда кофирлар гуноҳларининг кечирилмас, узрларининг қабул бўлмаслигини аниқ билганларидан сўнг, Оллоҳнинг рахматидан ноумид бўладилар. Оллоҳ таъоло дейди: «Қиёмат қоим бўлган кунда гуноҳкорлар ноумид бўладилар» (Рум: 12).

Кофирлар дунё ҳаётига қайтиб, солиҳ амалларни қилиб тақводорлар сафида бўлишни орзу қиладилар. Оллоҳ таъоло дейди: «Жаҳаннам устида турар эканлар кофирларни: «Кошки (дунё ҳаётига) қайтарилсак, Роббимизнинг оятларини рад этмасак ва мўъминлардан бири бўлсак» деганларини бир кўрсангиз эди» (Анъом: 37);

«Сиз гуноҳкорларнинг Роббилари ҳузурида бошларини эгиб: «Роббимиз, кўрдик ва эшитдик, бизларни (дунё ҳаётига) қайтар ва биз солиҳ амалларни қилиб, иймонлилардан бири бўлайлик» деганларини кўрсангиз эди» (Сажда: 12).

Кофирларнинг қийноқ ва азоблардан қийналишлари шу даражага етиб борадики, улар Оллоҳдан ўзларини халок қилиб, тупроққа айлантириб ташлашини умид қиладилар. Оллоҳ таъоло деди: «Кофир ва пайғамбарга осийлик қилганлар у кунда ер билан баробар бўлишни хоҳлаб қоладилар» (Нисо: 41);

«Кофир: «Кошки тупроққа айлансам» дейди» (Набаъ: 40).

Кофирлар жаҳаннамда мангу қолиб, у ердан чиқмайдилар. Жаҳаннам азоби эса узлуксиз бўлади.

Жаҳаннамда мангу қоладиганлар - кофир, мушрик ва мунофиқлардир.

Оллоҳ таъоло деди: «Оятларимизни рад этган ва улардан юз ўгирган кимсалар, ўшаларгина жаҳаннам аҳли бўлиб, жаҳаннамда мангу қоладилар» (Аъроф: 36)

«Кофир бўлган ва оятларимизни рад этган кимсалар, ўшалар жаҳаннам аҳлидирлар ва у ерда мангу қоладилар» (Бақара: 39);

«Мунофиқлар жаҳаннамнинг энг тубида бўладилар ва уларга ёрдамчи топа олмайсиз» (Нисо: 145).

«Жаҳаннам аҳли қаттиқ қийналиб, ҳар бир нарсадан ноумид бўлиб -ҳолбуки ўша пайтда жим бўладилар-, Оллоҳ таъоло айтганидек, жаҳаннам посбони - Молик (фаришта)га нидо қиладилар: «Ҳой Молик, Роббинг бизлар устимиздан ҳукм қилсин!»- дейдилар. Яъни, Роббинг бизларнинг жонимизни олиб, бу қийноқлардан қутқарсин. Бу қаттиқ қийноқларга бизда на сабр ва на матонат қолди. Биз қаттиқ ғам ичидамиз!

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу деди: «Молик уларга минг йил ўтганидан сўнг: «Сизлар бу ерда қолгувчидирсизлар!»- яъни, сизлар бу ердан ҳеч ҳам чиқмайсизлар»- дейди. Уларнинг мақсадлари ҳосил бўлмайди. Балки уларга умидларига зид жавоб берилади. Бу - уларнинг қайғуларига қайғуни зиёда қилади» 
Оллоҳ таъоло деди: «Кофирлар жаҳаннамдан чиқишни хоҳлайдилар. Улар у ердан чиқа олмайдилар. Уларга узлуксиз қийноқлар бордир» (Моида: 37).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга, жаҳаннам аҳли жаҳаннамга кирганларидан сўнг, ўлимни жаннат ва жаҳаннам ўртасига олиб келинади-да, бўғизланади ва бир дарғачи: «Ҳой жаннат аҳли (энди) ўлиш йўқдир! Ҳой жаҳаннам аҳли, (энди) ўлиш йўқдир!»- деб нидо қилади. Жаннат аҳли қувончларига қувончни, жаҳаннам аҳли қайғуларига қайғуни зиёда қиладилар».

Қуртубий раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадиснинг бир неча ривоят силсилаларини нақл қилганидан сўнг, шундай деди: «Ушбу ҳадислар соғлом-саҳиҳ бўлиши билан бирга жаҳаннам аҳлининг жаҳаннамда бир вақт, замонга қадар эмас, балки ҳаёт, ҳузур ва қутулиш бўлмай, мангу қолишларининг очиқ баёнидир. Балки Оллоҳ таъоло ўзининг мукаррам Китобида кофирларнинг қийналишини изоҳлаб деди: «Кофирларга жаҳаннам азоби бордир, уларга на (ўлим) ҳукм қилинар ва на азоб енгиллаштирилур. Биз барча нонкўрларни шундай жазолаймиз» (Фотир: 36);

«Терилари пишгани сайин, янги терига алиштирамиз» (Нисо: 56);

«Кофир бўлганларга оловдан кийим бичилир ва бошларининг устларидан қайнок сувлар қуйулурки, уларнинг ички аъзолари ва териларини эритиб ташлар. Улар учун темир гурзилар бордир. Улар қачон (жаҳаннам) ғам-азобидан чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна қайтарилурлар...) Хаж: 19 - 22).

 

 


Осий-гуноҳкорларнинг аҳволлари


Аҳли суннат вал жамоат қарор қилган нарсалардан бири - Қуръон ва суннатда баён қилинган куфр ишларни қилиб ҳужжат қоим бўлган ҳамда мажбурлик ёки жоҳиллик ёҳуд таъвил аломатлари кўринмаган гуноҳлардан бошқа гуноҳларни қилган қибладошлар устидан «кофир» дея ҳукм чиқармасликдир. Бинобарин, Оллоҳ таъоло ёки расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам кофир эканликлари ҳақида ҳукм қилган мушрик, яхудий, насоро (христиан) ва бошқаларнинг кофирлигида шубҳа қилиш мумкин эмасдир.

Шу ердан маълум бўладики, Оллоҳ таъолога шерик қилмаган ва Исломни бузадиган бирон ишни қилмаган, бироқ гуноҳ ва маъсиятларга қўл урган кимсалар, Оллоҳ таъолонинг хоҳишига хаволадирлар: уларни хоҳласа азоблайди, хоҳласа кечиради. Оллоҳ таъоло деди: «Оллоҳ ўзига шерик қилинишини кечирмайди ва ундан бошқа барча гуноҳларни хоҳлаган кишиси учун кечиради» (Нисо: 48 ва 116).

Гуноҳ қилган, бироқ у сабабли жаҳаннамда мангу қолинмайдиган ишларни Қуръон Карим талайгина оятлари ва расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг кўплаб ҳадислари баён қилиб берди.

Мен энди, истиғфор айтмаган осий-гуноҳкорларнинг ўлимларидан сўнгги аҳволларини, қудратим етганича, ожизона тақдим этаман.

 

* Намозни тарк этган ёки уни адо этишда сустлик ва ялқовлик қилган одамнинг аҳволи.

Намозни бутунлай тарк этган одам, расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига кўра, Ислом динидан чиққан кофирдир: «Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасидаги фарқ - намоздир. Ким уни тарк этса, кофир бўлади
Бошқа бир ривоятда расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «(Мўъмин) киши билан ширк ўртасидаги аҳд - намозни тарк этишдир»- дедилар 
Вақтидан кечиктириш, ёки ухлаб қолиш ёҳуд буюрилганидек адо этишда камчиликларга йўл қўйган намозхонларга ҳам, гарчи улар кофир бўлмасаларда, жазолар белгиланган.

Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ» китобида Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳу тарафидан ривоят қилинган узун ҳадисда шу сўзлар қайд қилинган. «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Биз бириси ёнбошлаган, иккинчиси унинг бошида (қўлида) тош билан тик турган одамларнинг олдига етиб келдик. У (тик турган) ёнбошлаб ётганннинг бошига тош билан урмоқда. Тош унинг бошини мажақлаб, юмалаб кетмоқда. У тош орқасидан бориб яна (қўлига) олар экан, боши аввалги ҳолатига қайтмокда. Кейин ҳалиги одам яна қайтиб келиб, унга аввалги ишини такрорламоқда». Бу ҳадиснинг изоҳида, (боши мажақланган) одам - Қуръонни қўлига олиб (ўрганиб), кейин тарк этган ва фарз намозларидан ухлаб қолган одам экани таъкидланган. Ҳолбуки, Оллоҳ таъоло ҳам: «Намозларига бепарво бўлган намозхонларнинг ҳолларига войлар бўлсин!», деган (Маъувн: 4, 5).

Ҳофиз ибн Касир раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида шундай деди:

«Улар ё доимо ёки кўпинча намозни (кирган) аввалги вақтидан охирги вақтига қадар кечиктирадилар, ёҳуд намозни буюрилганидек ўз рукн ва шартлари билан адо этиш ёҳуд намоздаги ҳушуъ ёҳуд намознинг мақсадларини тушунишда камчиликка йўл кўядилар. Лафз - бу нарсаларнинг барчасини ўз ичига олади. Буларнинг биронтаси кимда топилса, унга бу ваъийднинг бир қисми берилади. Агар бу нарсаларнинг барчаси бирон кимсада топилса, унга бу жазо тўлалигича ижро этилади ва унда амалий нифоқ (мунофиқлик) камолига етади» Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам намоз ҳақида шундай дедилар: «Ким намозни (тарк этмай) риоя этса, у (намоз) унга Қиёмат кунида нур, ҳидоят ва нажот бўлади. Ким намозни (тарк этиб) риоя этмаса, у (намоз) унга Қиёмат кунида нур, ҳидоят ва нажот бўлмайди. У (банда) Қиёмат кунида Фиръавн, Қорун, Ҳомон ва Убай ибн Халафлар билан бирга бўлади» (Изоҳ: юқорида зикри ўтган Фиръавн - Мусо алайҳиссалом даврида яшаб, пайғамбар даъватига қаршилик қилган ҳамда Оллоҳнинг интиқомига учраб, кофир ўлароқ ўлган золим подшоҳдир. Ҳомон - мазкур подшоҳнинг золим вазиридир. Қорун - мазкур подшоҳ даврида, Убай ибн Халаф эса расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга замондош бўлган дунёга муккасидан кетган ҳамда Оллоҳнинг таълимотларига бўйсунмай кофир ҳолда ўлган шахслардир. Мутаржим изоҳи).

Чунки, бу тўрт шахс ё бойлиги ё подшоҳлиги ё вазирлиги ёҳуд тижорати сабабли намоз ўқимаган эдилар. Шунинг учун ҳам намозни бойлиги сабабли ўқимаса Қорун, подшохлиги сабабли ўқимаса Фиръавн, вазирлиги сабабли ўқимаса Ҳомон, тижорати сабабли ўқимаса Мака савдогари - Убай ибн Халаф билан бирга Қиёмат куни бирга тирилади 
 

* Закотни бермаган кимсанинг аҳволи.

Оллоҳ таъоло деди: «Олтин ва кумушни тўплаб, Оллоҳ йўлида сарфламаган кимсаларга аламли азобдан хабар беринг! У кунда (Қиёматда) ўша (олтин-кумушни) жаҳаннам ўтида қизитилиб, ўша билан уларнинг пешоналари, ёнлари ва орқаларига босилиб: «Мана бу ўзларингиз учун тўплаган нарсаларингиздир. Энди тўплаб-босган нарсаларингизнинг мазасини тотиб кўринглар» (дейилади)» (Тавба: 34, 35).

Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Оллоҳ бойлик ато этган, бироқ унинг закотини бермаган кимсага (шу бойлиги) Қиёмат кунида кўз қорачиқлари қоп-қора катта илон бўлиб гавдаланади ва у (одам)ни оғизлари билан тишлайди-да: «Мен сенинг бойлигинг ва хазинангман!» дейди». Сўнгра расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни ўқидилар: «Оллоҳ ўз лутфи билан ато этган нарсаларни қизғанган одам, бу бахилликларини ўзлари учун яхши бўлди деб ўйламасинлар. Балки, бу бахиллик - улар учун ёмонликдир. Бахиллик қилган нарсалари эса, Қиёмат кунида уларнинг бўйинларига ўралажакдир» (Оли Имрон: 180)» 
Имом Муслим ҳам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ушбу ҳадисни нақл қилди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Олтин ва кумуши бўла туриб закотини бермаган кимса учун Қиёмат кунида оловдан товоқлар қилинади. Бу товоқларни жаҳаннам оловида қиздирилиб, у одамнинг биқини, пешонаси ва орқасига босилади. Улар совугани сайин, қайта (қизитилади). Бу бир кундаки унинг узунлиги эллик минг йилга тенгдир. Бу азоб бандалар ўртасида ҳукм қилиниб, унинг йўли ё жаннат ва ёки жаҳаннам томон экани кўрингунича давом этади».

Сахобалар: «Ё расулуллоҳ, туя-чи?»- деб сўрадилар.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: «Туяларнинг эгаси ҳам, уларнинг ҳақкини бермаса, Қиёмат куни бўлса улар учун кенг ва текис ер қилинади. У ерда биронта ҳам туя сиғмай қолмайди. Ва туялар уни туёқлари билан босадилар, оғизлари билан тишлайдилар. Бир туя ўтганидан кейин, (навбатдаги) иккинчиси келади. Бу, муддати эллик минг йил бўлган кунда бандалар ўртасида ҳукм қилиниб, унинг йўли ё жаннат ва ё жаҳаннам томон кўрингунича давом этади».

Сахобалар: «Ё расулуллоҳ, сигир ва қўйлар-чи?»- деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: ««Сигир ва қўй эгаси ҳам уларнинг ҳақкини бермаса, Қиёмат кунида улар учун кенг ва текис ер қилинади. У ерга ҳамма (сигир ва қўйлари) сиғади. Ва улар ичидаги шохли, шохсиз ва шохи синган сигир ва қўйларнинг барчаси уни сузадилар ва туёқлари билан босадилар. Бир сигир ёки қўй ўтганидан кейин, (навбатдаги) иккинчиси келади. Бу, муддати эллик минг йил бўлган кунда бандалар ўртасида ҳукм қилиниб, банданинг йўли ё жаннат ва ё жаҳаннам томон кўрингунича давом этади» 


* Судхўрларнинг аҳволи.

Оллоҳ таъоло Қуръон Каримда Қиёмат - қайта тириладиган кунда судхўрларнинг ҳолини тавсифлар экан, уларнинг ёмон ҳолатда бўлишларини баён қилди: «Судхўрликни ейдиганлар (қабрларидан) худди Шайтон чалган одамлар каби (қайта) турадилар» (Бақара: 275).

Яъни, улар Қиёмат кунида қабрларидан, мажнун, Шайтон чалган пайтидаги телбалигидан ўзига келганидек, қабрларидан турадилар.

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу: «Судхўр - қиёмат кунида бўғилган телба каби (қабридан) туради»- деди.

Судхўрларнинг Қиёмат кунида хомиладор аёллар каби коринларининг шишиши, турганлари сайин янада шишиб, одамлар уларнинг коринлари устидан юришлари ҳам ривоят қилинган.

Баъзи уламолар: «Бу - уларнинг Қиёмат кунидаги таниқлик белгиларидир. Азоб ва қийноқлар ундан кейин бўлади».

Имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳудан «Узун уйку (туш)» ҳадисини нақл қилди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Биз бир дарёга етиб келдик». - Самура разияллоҳу анҳу менимича «қон каби кизил рангдаги дарёга» дедилар шекилли. -Дарёда бир одам сузар эди. Дарёнинг лабида эса бошқа бир киши бўлиб, у талайгина тошларни тўплаган эди. Сузаётган одам узоқ сузди-да, соҳилдаги одам олдига келди ва оғзини очди соҳилдаги одам унинг оғизига бир дона тошни ташлади. У сузиб кетди кейин ўша одамга яна қайтиб келди. У яна унинг оғзини очиб, тош билан тўлдирди»» (Имом Бухорий, ҳадис № 7048). Бу ҳадиснинг шарҳида сузган одамнинг судхўр эканлиги ифодаланди.

Ибн Ҳубайра раҳимаҳуллоҳ деди: «Сўдхўрнинг дарёда сузиш ва оғзига тош тўлдириш билан жазоланиши - судхўрликнинг (кўпинча) олтин билан бўлиши, олтин ранги эса кизил бўлишидир. Аммо фариштанинг судхўрнинг оғзига тош тўлдириши - судхўрликнинг судхўрга фойда бермаслигига ишоратдир. Зотан, судхўр бойлигининг кўпаяётганини хаёл қилади, бироқ, Оллоҳ унинг бойликларини нобуд қилади».

 

* Зоний ва зонияларнинг аҳволлари.

Оллоҳ таъоло зино (ношаръий жинсий алоқа)ни ҳаром қилди. Унинг Ислом динида ҳаром экани ҳаммага маълумдир. Шунинг учун ҳам, мусулмон эркак ва аёл, зинонинг ҳаром эканини жуда яхши билади. Оллоҳ таъоло деди: «Зинога яқинлашмангиз! Чунки у, бузуқликдир ва энг ёмон йўлдир» (Исро: 32).

Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Самура ибн Жундубдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис, барзах ҳаётида зоний ва зониялар ҳақида баён қилинган маълумотлардан биридир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам «Узун уйку (туш)» ҳадисида шундай дедилар: «Тандирга ўхшаган бир ерга келдик». Самура разияллоҳу анҳу: «Менимча расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «У ерда фарёд ва шовқинлар бор эди»- дедилар. - У ерга қарадик. У ерда яланғоч эркак ва аёллар бор эди. Уларнинг остларидан олов кўтарилар, айни шу аснода улар фарёд солар эдилар...». Буларнинг кимлиги ҳақида сўралганида, у одамларнинг зоний ва зониялар экани баён қилинди.

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ деди: «Уларнинг яланғоч бўлишлари - уларни расволикка лойиқликларидир. Чунки улар, одатда, жазосиз қолишни хоҳлар эдилар. Бироқ, «пардалари»нинг очилиши билан жазоландилар. Азобнинг остларидан келишининг сабаби эса, пастки аъзолари билан жиноят қилганликларидир»

Мусулмон эркак ва аёл бу буюк гуноҳдан, бунга олиб борадиган: номаҳрам билан ёлғиз қолишдан, ёки аёллар пардозланиш, ўзларининг жозибали аъзоларини кўрсатишдан, ёки ўзи билан бирга чиқса уйланишни таклиф қилган, чиққанидан сўнг ўзининг шаҳвоний мақсадларига эришиб, ташлаб кетадиган фосиқларнинг тузоғларидан ва бошқа шу каби сабаблардан жуда ҳам эхтиёт бўлишлари керак. 

 

* Ғийбатчи ва чақимчиларнинг аҳволи

 Ғийбат - бир инсон ҳақида ёмонликларни, гарчи унда бўлсада, гапиришдир. Чақимчилик эса - одамлар ўртасини бузиш учун гап ташишдир. Чақимчиликнинг ғийбатдан фарқи, унинг бузғунчилик қасдида бўлишидир. Ғийбатда эса бу шарт йўқдир. Ғийбат - ўзининг сўз юритилаётган одамга нисбатан айтилган ёмон сўзлар билан ажралиб туради. Бошқа жиҳатларда ғийбат ва чақимчилик ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқдир. 
Ҳозирги кунда чақимчилик ва ғийбатнинг бозори одамлар ҳусусан аёллар ўртасида қизиган. Шунинг учун ҳам, бу иллатларнинг иккисини ёҳуд бирини қилган одамлар учун берилажак жазоларни бошқаларга нисбатан кенгроқ ёритдим. Шояд Оллоҳ таъоло каминанинг -Оллоҳ менга офият бериб, афв этсин- ушбу камтарона сатрларимни бу иллатни юқтирганлар ва улар атрофидагилар учун эслатма-огоҳлантириш қилса. Оллоҳ таъоло барчамизни ғийбатчи ва чақимчиларнинг ёмонликларидан сақласин ва (уларни) биздан узок қилсин!.

Ғийбатчи, чақимчи ва одамлар ўртасида фасод ва бузғунчиликларни ёядиган: одамлар ўртасини гап ташиш билан бузадиган, ўрталаридаги меҳр-мухаббатни нафрат-адоватга айлантирадиган одам - ўша одамлар энг бадбахт ва фосиқ одамдирлар. Улар бир тоифадан эшитган нарсаларини бошқа тоифага бошқача қилиб олиб борадилар. Уларнинг ўз хоҳишларига кўра сўзлайдиган тез ўзгарувчан тиллари бор. Шунинг учун ҳам, Оллоҳ таъоло уларни: «Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай» (Хумаза: 1)- деб огоҳлантирди. Улар одамларни гаплари ва ҳаракатлари билан айблайдилар. Ҳолбуки улар, нафрат ва таҳқирга лойиқдирлар. Нега лойиқ бўлмасинлар? Ахир улар бўҳтон, ғийбат, чақимчилик, хиёнат, гина, ҳасад ва алдовни тарк этмаяптилар-ку!

Шунинг учун ҳам, қабр азобининг сабабларидан бири - одамлар ўртасида гап ташиб чақимчилик қилишдир. 

Аббос ибн Абдулмутталиб разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадина ёки Маккада, атрофлари девор билан ўралган бир ердан ўтар эканлар, қабрларида азобланаётган икки одамнинг овозларини эшитдилар ва: «Улар азобланмоқдалар. Улар катта гуноҳ сабабли азобланмаяптилар!» улардан бири ўз бавли (сийдиги)дан сақланмас, бошқаси эса чақимчилик қилар эди ...»- дедилар» Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мени Осмонга олиб чиқилганида юзлари ва кўкракларини тирнаётган мис тирнокли инсонларни кўрдим ва: «Эй Жибрил, булар кимлар?»- дедим. Жибрил: «Улар - одамларнинг гўштларини еб, шарафларини булғайдиган одамлар»- деди» Қатода разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга қабр азоблари уч қисмдан иборат эканини зикр қилдилар: учдан бири ғийбат, учдан бири сийдикдан сақланмаслик ва учдан бири чақимчиликдир» 

Ғийбатчи ва чақимчи бўҳтон гапириши аниқ бўлгани учун ҳам, бўҳтончи-каззобларга бериладиган жазолар билан огоҳлантирилгандир. Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳу расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган «Узун туш» ҳадисида қуйидаги сўзлар бор: «Юзининг бир томони билан юзтубан ётган одам олдига етиб келдик. Унинг устида бошқа биров қўлидаги учи илмоқди темир билан турарди. У, ётган одамнинг юзини (темир билан шундай тортдики), оғзининг бир тарафи, бурни ва кўзлари пешонасига қадар орқа томонига ўтиб кетди. Кейин ётган одамнинг бошқа томонига ўтди ва (юзнинг) биринчи томонида қилганини, иккинчи томонида ҳам қилди. Иккинчи томонни тугатмай туриб, биринчи томон аввалгидек ўз ҳолатига қайтди. Яна қайта аввалгидек (озоблаш) давом этди
Чақимчига қаттиқ жазолар ваъда қилинган. Хузайфа разияллоҳу анҳу расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилган: «Чақимчи жаннатга кирмас!» Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бу дунёда икки юзи бўлган одамнинг, Қиёмат кунида оловдан икки тили бўлади» 
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу деди: «Мен расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларни айтганларини эшитганман: «Оллоҳ бир мўъмин ҳақида унда бўлмаган нарсани айтган одамни, шу айтган нарсасидан қайтмагунича телбалик лойига жойлаштирадиАбу Яъло разияллоҳу анҳу Оиша ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумолардан, улар эса расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилдилар: «Бу дунёда биродарининг гўштини еган одамга Қиёмат кунида ҳам шу гўшт яқинлаштирилади ва унга: «Буни тириклигида еган эдинг, энди ўлик ҳолда ҳам е!»- дейилади ва у ейди-да, қош-қовоғи осилиб, фарёд чекади» 

* Мутакаббирларнинг аҳволи

Амр ибн Шуайб разияллоҳу анҳу отасидан, у эса бобосидан ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мутакаббирлар Қиёмат кунида (кўпликларидан) қумурсқалар каби инсонлар шаклида жамланадилар. Уларни хорлик қамрайди ва жаҳаннамдаги «Булас» номли зиндонга хайдаладилар. У ерда мутакаббирларни олов ўрайди ва "тийнатул хобал" жаҳаннамдагилардан оқиб чиққан йиринглар билан суғориладилар» Ҳолбуки, қумурсқа - ҳеч ким эътибор бермай босиб кетаверадиган митти махлуқдир.

 

* Етарли нарсалари бўла туриб, одамлардан гадойлик қилиб сўраган одамнинг аҳволи. 

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Етарли нарсалари бўла туриб, одамлардан гадойлик қилиб сўраган одамнинг шу сўраган нарсаси Қиёмат кунида унинг юзида бўлиб келади»- дедилар. Сахобалар: «Ё расулуллоҳ, етарли нарсанинг миқдори қанча?»- деб сўраганларида расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Эллик дирҳам ёки шу миқдордаги олтин»- деб жавоб бердилар 

* Қўл остидагиларнинг ҳолидан хабар олмаган (ёки уларга кўринмаган) подшоҳ ва масъул шахсларнинг аҳволлари.

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди: «У зот дедилар: «Одамлар ишига раҳбарлик қилган, бироқ, заиф ва хожатманд одамлардан яширинган (улардан хабар олмаган) одамдан, Қиёмат кунида Оллоҳ ҳам яширинади»



Бўҳтончи-каззобларнинг аҳволи.

Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳу «Узок уйку (туш)» ҳадисида расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди: ««Юзининг бир томони билан юзтубан ётган одам олдига етиб келдик. Унинг устида бошқа бир одам (фаришта) қўлида эгри темир билан турарди. У, ётган одамнинг юзини (темир билан шундай тортдики), оғзининг бир тарафи, бурни ва кўзлари пешонасига қадар шилинди. Кейин ётган одам юзининг бошқа тарафи билан юзтубан ётди. Тепасидаги одам (юзнинг) биринчи томонида қилганини, иккинчи томонида ҳам қилди. Иккинчи томонни тугатмай туриб, биринчи томон аввлгидек ўз ҳолатига қайтди. Яна қайта аввалгидек (жазолаш) давом этди
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу деди: «Мен расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларни айтганларини эшитганман: «Оллоҳ бир мўъмин ҳақида унда бўлмаган нарсани айтган одамни, шу айтган нарсасидан қайтмагунича телбалик лойига жойлаштиради 

* Ёктирмасликларига қарамай одамларнинг сўзларига ўғринча қулоқ солиш ва улар зарарига жосуслик қилиш.

Имом Бухорий «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Одамлар ёктирмаган ёки қочсаларда, уларнинг сўзларига қулоқ солган одамнинг кулоғига Қиёмат кунида эритилган қўрғошин қуйилади» Одамларнинг сўзларига ўғринча қулоқ солиб қилинган жосуслик ғийбат, чақимчилик ва каззобликнинг бир парчаси бўлгани учун ҳам, унга берилган жазолар ҳам айнандир.

 

* Рассомларнинг аҳволи

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилди: «Бу (жонли махлуқлар) сурат(и)ни чизган кимсалар, Қиёмат кунида азобланадилар. Уларга: «Яратган нарсаларингизни тирилтиринглар!»- дейилади» Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳума деди: «Мен расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бу дунёда сурат чизган одамни Қиёмат кунида (шу суратга) руҳ киритишга мажбур қилинади ва у кирита олмайди Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу деди: «Мен расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қиёмат кунида энг қаттиқ азобланадиганлар - рассомлардир»- деб айтганини эшитганман» 
 

* Гўянда (ўлик учун овоз чиқариб йиглаган) нинг аҳволи.

Абу Молик Ашарий разияллоҳу анҳу расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Гўянда ўлимидан аввал тавба қилмаса, Қиёмат кунида эгнида эритилган кўрғошиндан иштони ва қўтир совут билан қайта тирилтирилади» Яъни, гўяндага эритилган кўрғошин кийдирилади ва баданларига совут қоплаганидек қўтир ва қичима қоплатилади.

 

* Маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилган одамнинг аҳволи.

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Маст қилувчи барча нарса - ҳаромдир. Маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилган одамга тийнатул-хобални ичириш - Оллоҳнинг зиммасидаги аҳддир»- дедилар. Сахобалар: «Тийнатул-хобал» нимадир?»- деб савол бердилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «У - жаҳаннамдагиларнинг терлари» ёки «йиринглари»- дедилар» Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Маст қилувчи барча нарса - шароб (вино)дир ва барча шароб ҳаромдир. Бу дунёда муккасидан кетиб шароб ичган ва тавба қилмаган одам, уни охиратда ичмайди» 

* Олтин ва кумуш идишларда еб-ичган одамнинг аҳволи.

Умму Салама разияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кумуш идишда ичган одамнинг қорнида жаҳаннам олови гулдурайдиБошқа бир ривоятда: «Кумуш ва олтин идишда еб-ичган одамнинг қорнида жаҳаннам олови гулдурайди» 

* Ўз жонига қасд қилган одамнинг аҳволи.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилди: «Тоғ устидан ўзини отиб ўлдирган одам - жаҳаннамга киради ва жаҳаннам тубига шунғиб кетади-да, у ерда мангу қолади. Заҳар ичиб ўзини ўлдирган одам, (ўша) заҳари қўлида, уни ичиб, жаҳаннам оловида абадул-абад қолади. Бирон бир темир билан ўзини ўлдирган одамнинг қўлида ўша темири бўлиб, мангу қоладиган жаҳаннамда қорнига суқиб туради
«ўзини бўғиб ўлдирган одам, ўзини жаҳаннамда бўғади. Ўзига (пичоқ каби нарсаларни) суққан одам, жаҳаннамда (ўша нарсаларни) суқиб туради» 

* Етимлар молини ноҳақ еган ва уларга зўравонлик билан эгалик қилган одамнинг аҳволи.

Оллоҳ таъоло деди: «Етимлар молини ноҳақ еганлар, қоринларида оловни емоқдалар ва тез кунда жаҳаннамга кирадилар» (Нисо: 10).

Яъни, етимлар молини ҳеч бир сабабсиз ноҳақ еган одамлар, Қиёмат кунида қоринларида гулдураган оловни ейдилар Имом Бухорий ва имом Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят нақл қилинган: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Етти ҳалок қилувчи гуноҳдан узоқ бўлингиз!»- дедилар. Сахобалар: «Улар нима нарсалардир?»- деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Оллоҳга шерик қилиш, сеҳргарлик, Оллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш (ҳақли бўлса ўлдириш мумкин), етимлар молини ейиш, (жиҳодда) ҳужум кунида ортга чекиниш, ғофила мўъмина иффатли аёлларга (зино билан) туҳмат қилиш»- деб жавоб бердилар» (

* Одамларнинг кўчмас мулк каби эгадорлик ҳуқуқларини тортиб олган ёки уларга хиёнат қилган одамнинг аҳволи.

Саид ибн Зайд разияллоҳу анҳу деди: «Мен расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллалмнинг: «Ким (бировнинг) ерини тортиб олиб зулм қилган бўлса, Қиёмат кунида унинг бўйнига ана шу ерни етти қати билан илиб қўйилади» - деб айтганларини эшитганман» Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ушбу ҳадисни нақл қилди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: (Бировнинг) ер(и)дан бирон парчасини ноҳақ олган одамни Ернинг еттинчи катига қадар (ерга) юттирилади» - дедилар» 

Яъло Мурра разияллоҳу анҳу деди: «Мен расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Бир қарич ерни ноҳақ олган кимсани Оллоҳ (ўша ерни) еттинчи қатига қадар қазишга мажбур қилади, кейин Қиёмат кунида одамлар ўртасида ҳукм қилингунигача (бўйнига) ўраб қўйилади» Имом Аҳмад ибн Ханбалнинг ривоятида шу жумла бор: «Ким бирор ерни ноҳақ олган бўлса, унинг тупроғини маҳшарга ташиб келишга мажбурланади» Абу Яълонинг ривоятида эса шу жумлалар бор: «Мусулмонларнинг йўлларидан бир қарич олган кимса, Қиёмат кунида етти қат ерни ташиб келади» 
Ҳорис ибн Барсо разияллоҳу анҳу деди: «Мен расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг икки Жамра (хаж пайтида тош отиладиган жойлар) ўртасида юрар эканлар: «Фожир (бўҳтон) қасам билан мусулмон одамнинг моли (ери)дан бир қарич олган кимса, жаҳаннамдан уйини тайёрлаб олсин!»- деганларини эшитганман» Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан турдилар ва ғулул-ғанимат тақсим қилинишидан аввал яширинча олинган нарса ҳақида сўзладилар. Ғулулнинг катта гуноҳ ва унинг оқибатлари ёмон эканини айтдилар: Сизлардан бирингизни Қиёмат кунида бўйнида маъраб турган эчки, кишнаб турган от турганини кўрмайин. У Менга: «Ё расулуллоҳ, менга ёрдам беринг!»- дейдиган бўлса. Мен унга: «Мен сенга бирон фойда бера олмайман, Мен сенга етказган эдим!» - дейман. Сизлардан бирингизни бўйнида ўкираётган туя бўлади ва у Менга: «Ё расулуллоҳ, менга ёрдам беринг!» - дейди. Мен унга: «Мен сенга бирон фойда бера олмайман, Мен сенга етказган эдим!» - дейман. Сизлардан бирингизни бўйнида шалвираган ямок (кийимлар) турганида кўраман ва у Менга: «Ё расулуллоҳ, менга ёрдам беринг!»- дейди. Мен унга: «Мен сенга бирон фойда бера олмайман, Мен сенга етказган эдим!»- дейманБу ҳадиснинг маъноси: хиёнатчи, гувоҳлар ҳузурида расво бўлиши учун, хиёнат қилган ҳар бир нарсасини хоҳ ҳайвон, хоҳ инсон, хоҳ олтин-кумуш ва хоҳ бошқа нарса бўлсин, бўйнига илиб келади. Бу - Оллоҳ таъолонинг: «Ким хиёнат қилса, хиёнати билан бирга келади» (Оли Имрон: 161) оятининг тафсиридир.

 

* Гўзаллигини номахрамларга кўрсатиш учун пардоз қилган хотин-кизларнинг аҳволлари.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам пардозли хотин-кизларнинг Қиёмат кунидаги аҳволлари ҳақида берган хабарларида, уларнинг жаннатга киришдан узоклаштирилишлари ва (кириш учун) кечикишлари баён қилинган.  

Имом Муслим ўз «Саҳиҳ» ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл этди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг икки тоифаси борки, мен уларни кўрмадим» - дедилар. «улар ярим-ялангоч кийинган, ўзига мойил қилиб, нозланиб юрадиган, бошлари эса туянинг эгилган ўркачи каби аёллар. Улар жаннатга кирмайдилар, жаннатнинг бўй-ҳидлари фалон-фалон (узок) масофалардан келсада, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар». Аёлларнинг (номаҳрамлар кўрсин дея) пардоз-андоз қилишлари катта гуноҳлардан экани, шубхасиздир. Чунки, бу гуноҳни қилган хотин-қизлар учун қаттиқ ваъийд ва жазолар айтилган ва уларнинг пардозлари сабабли жаҳаннам аҳлидан бири бўлиб қолишлари мумкиндир.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Дунёда кийинган қанча-қанча хотин-қизлар борки, охиратда яланғочдирлар», дейилган Сўнгги ҳадис қуйидагича тафсир қилинди:

1 - Аёл бу дунёда бойлиги ва кўп кийимлари билан кийинган, бироқ, қилган солиҳ амаллари йўқлиги сабабли охиратда кийимсиз-яланғоч бўлади;

2 - Аёл бу дунёда кийинган, бироқ, кийимлари шаффоф бўлгани учун авратларини тўса олмаган ва охиратда қилган бу иши эвазига яланғочлик билан жазоланади;

3 - Аёл бу дунёда Оллоҳнинг неъматларини кийган, бироқ, самаралари охиратда савоб бўлиб кўринадиган шукроналардан ялангоч (шукрона келтирмаган) бўлади;

4 - Аёлнинг кийимлари баданини тўсган, бироқ, рўмолини орқасига ташлаган-да, кўкрақлари ва жисмининг айрим ерлари очиқ қолган. Натижада, у яланғоч хисобланган ва охиратда унга яраша жазо бўлади;

5 - Аёл бу дунёда солиҳ умр йўлдошига турмушга чиққан, бироқ, охиратда амалсиз яланғоч қолиб, эрининг солиҳлиги унга фойда бермаган. Зотан Оллоҳ таоло: «У кунда насаблар фойда бермайди»- деган (Мўъминун: 101).

Бундай хотин-қизлар бу дунёда шараф ва мансаб кийимини кийган бўлсаларда, охиратда жаҳаннамда яланғоч қолишлари эҳтимолдан ҳоли эмас Ақлли хотин-қизлар бу даҳшатли манзара ва пардоз олиб бораётган натижалар ҳақида бир ўйланиб кўрсинлар!

Бу манзара ва оқибат ҳақида, ҳижоб воситаларидан бири бўлган рўмоли ва ёпнчиқларини фитнали ва жозибали қилиб олганлар тафаккур қилиб кўрсинлар!

Булар ҳақида ўзини мўъмин ва мўъминалар учун фитна қилиб, уларни жаннатнинг равон йўлларидан адаштирган хотин-қизлар фикр юритиб кўрсинлар!

 

* Оллоҳ таъоло Қиёмат кунида гапирмайдиган, қарамайдиган ва покламайдиган ҳамда аламли азоб берадиган кимсалар.

Оллоҳ таъоло ўзининг гаплашмаслиги, қарамаслиги, покламаслиги ва аламли азоблар тайинлангани билан огоҳлантирган кўплаб оят ва ҳадислар бор. Бу каби кимсаларнинг баъзилари қуйидагилардир:

* Оллоҳ таъоло нозил қилган Китобларни яширган олимлар. 

Улар бу китоблардаги илм-таълимотларни ҳоким-подшоҳларни рози қилиш, бирон бир манфаатга эришиш ёки дунёвий фойдалар учун яширадилар. Оллоҳ таъоло деди: «Оллоҳ индирган Китоб (илми)ни яшириб, уни озгина пул эвазига сотаётган кимсалар коринларида оловни емоқдалар. Оллоҳ уларга Қиёмат куни гапирмас ва уларни покламас. Уларга аламли азоблар бордир. Улар залолатни ҳидоят, азоб-қийноқни эса мағфират-кечирим эвазига сотиб олдилар. Улар жаҳаннам (олови)га қандай сабр қиладилар-а?!» (Бақара: 174, 175).

Имом Бағавий раҳимаҳуллоҳ деди: ««Оллоҳ уларга Қиёмат кунида гапирмайди» - яъни, Оллоҳ улар билан раҳмат ва уларни севинтирадиган нарсалар билан гаплашмайди. Балки, улар билан қўполлик билан гаплашади. Оллоҳ таъолонинг уларга нисбатан ғазабнок бўлиши ҳам нақл қилинган. Зотан ҳалқ ўртасида: «У бу одам билан гаплашмайди, чунки у, ундан ғазабланган» жумласи истеъмол қилинади» 
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бирон илмдан сўралган ва у илмни яширган кимсани, Оллоҳ таъоло Қиёмат кунида жаҳаннам олови билан жиловлайди»» (

 * Оллоҳ таъолога берган аҳдларини бузган ва қасам-онтларини озгина пул эвазига сотган ҳамда арзимас шахсий манфаатлари учун бўҳтон касам ичган кимсалар.

Оллоҳ таъоло деди: «Оллоҳнинг аҳди ва қасамларини арзимас пулга сотаётганларга, ўшаларга охиратда насиба йўқдир ҳамда Оллоҳ уларга гапирмас, қарамас ва уларни покламас. Уларга аламли азоб-қийноқлар бордир» (Оли Имрон: 77).

 

* Кийимларини оёқ тўпиқларидан пастга тушириб юрган эркак, миннатчи, матоси сотилиши ёки мақбул бўлиши учун бўҳтон қасам ичган кимса.

Абу Зар разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч тоифа инсонлар борки, уларга Қиёмат кунида Оллоҳ таъоло гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди. Уларга аламли азоб-қийноқлар бор»- деб, уч марта такрорладилар». Мен: «Улар зарар ва зиён кўрар эканлар! Улар кимлар, ё расулуллоҳ!»- дедим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Кийимларини оёқ тўпиқларидан пастга тушириб кийган одам, миннатчи ва матосини бўҳтон қасам билан ўтказган кимса» - дедилар» 

* Сув танқис бўлган жойда яшаган, бироқ, ўзида етарли, балки ортиқча суви бўла туриб, сўраганларга бермаган одам ва унга ўхшаганлар, имом (раҳбар)га дунё мато ва манфаатлари учун байъат қилган одам. 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч тоифа одам борки, Оллоҳ уларга Қиёмат кунида гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди ҳамда уларга аламли азоб-қийноқ бордир: саҳро-чўлда ортиқча суви бўла туриб мусофирга бермаган, аср вақтидан сўнг матосини фалон-фалон нархга сотиш илинжида Оллоҳ номига онт ичган ва харидор уни тасдиқлаган сотувчи ҳамда дунё (матолари) учун имом (раҳбар)га байъат қилган: дунё матоларини берса вафодор, бермаса бевафо бўлган одам 

* Зоний чол, каззоб подшоҳ, кибрли камбағал.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч тоифа одамга Оллоҳ Қиёмат кунида гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди ҳамда уларга аламли азоб бордир: зоний чол, каззоб подшоҳ ва мутакаббир камбағал»

* Ота-онасига оқ бўлган одам, эркакларга кийиниши ва ҳаёт тарзида тақлид қилган аёл ва даюс - махрамларидаги ёмон ишларни кўра-била туриб рашки келмаган эркак.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч тоифа одам борки, Оллоҳ Қиёмат кунида уларга қарамайди: ота-онасига оқ бўлган одам, ўзини эркакларга ўхшатган аёл ва даюс. Уч тоифа одам борки, улар жаннатга ҳеч ҳам кирмайдилар: ота онасига оқ бўлган одам, муккасидан кетиб маст қилувчи ичимликларни ичган (пиёниста) ва берган нарсасини миннат қилган миннатчи»



Тақводорларнинг аҳволлари

 

* Фаришталар тақводорлар олдига жонлари чиқиш асносида нозил бўлиб, уларни хотиржам қиладилар ва яхшиликлардан башорат берадилар.

Оллоҳ таъоло деди: «Роббимиз - Оллоҳдир, деган ва (Оллоҳнинг динида) собитқадам бўлган кимсаларга фаришталар нозил бўлиб, айтадилар: «Қўрқманглар, қайғурманглар ва сизга ваъда қилинган жаннат билан севининглар. Биз - сизларнинг дунё ҳаёти ва охиратдаги дўстларингизмиз. Жаннатда сизлар учун нафсингиз хоҳлаган ва ўзингиз иддао этган барча нарса бордир. Жаннат - сизлар учун Раҳмли ва Кечиримли зот тарафидан хозирлаб қўйилган қўнимгоҳдир» (Фуссилат: 30 - 32).

Имом Бағавий раҳимаҳуллоҳ деди: «Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Оллоҳ таъолонинг «Уларга фаришталар нозил бўлади» оятини «ўлишлари асносида», Қатода ва Муқотил раҳимаҳумуллоҳлар эса «Қабрларидан турганларида», деб тафсир қилдилар. Вакиъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ эса: «Башорат уч ўринда: ўлим пайтида, қабрда ва қайта тирилиш вақтида бўлади»- деди Ҳофиз ибн Касир раҳимаҳуллоҳ (Оллоҳ таъолонинг): «Биз сизларнинг ҳаёт дунёсида ҳам, охиратда ҳам дўстларингизмиз» оятининг тафсирида шундай деди: «Фаришталар жонлари чиқаётган мўъминларга айтадилар: «Биз сизлардан дунё ҳаётида ҳеч ажралмаган: сизларни Оллоҳнинг изни билан тўғри йўлга солган, муваффақиятларга эриштирган ва ҳимоя қилган эдик. Охиратда ҳам сизлар билан биргамиз: қабрларда, Сурга дам урилганида ёнингиздамиз. Қайта тирилиш ва тўпланиш кунида сизларни омонда тутамиз, тўғри йўлдан - Сиротдан ўтказиб, неъмат боғлари - жаннатга етказамиз» 
Саҳиҳ ҳадисда жонларни олиш ҳақида шундай дейилган: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «... кейин ўлим фариштаси -алайҳиссалом - келади ва банданинг бош тарафига ўтиради-да: «Ҳой пок нафс, - бошқа бир ривоятда: «хотиржам нафс» - Оллоҳнинг мағфирати ва ризолиги сари чиқ!»- дейди. Жон сувдон оғзидан сув қатраси қандай ажралса, шундай (осонлик билан) чиқади. Ўлим фариштаси у (жон)ни олади. - Бошқа бир ривоятда: Унинг жони чиқиши биланоқ, унга само ва ер ўртасидаги ҳамда самодаги барча фаришталар истиғфор айтадилар. Унга само дарвозалари очилади...» 

* Тақводорлар ўлим пайтида Оллоҳ таъолога дуч келиш сабабли севинадилар.

Тақволи мўъминлар фаришталар башорат берганида, Оллоҳ таъолога учрашиш умидида севинадилар.

Оиша разияллоҳу анҳо деди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Оллоҳга дуч келишни севган кимсани Оллоҳ яхши кўради. Оллоҳга дуч келишни ёктирмаган кимсаларни Оллоҳ ёктирмайди»- дедилар. Мен: «ўлимни ёктирмаганиданми? Ҳаммамиз ҳам ўлимни ёктирмаймиз»- дедим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай эмас» - дедилар. Лекин мўъминга Оллоҳнинг раҳмати, розилиги ва жаннатидан башорат берилса, Оллоҳга дуч келишни яхши кўради. Натижада, Оллоҳ ҳам унга дуч келишни яхши кўради. Кофирга Оллоҳнинг азоби ва ғазабидан хабар берилса, у Оллоҳга дуч келишни ёқтирмайди. Натижада, Оллоҳ ҳам унга дуч келишни ёктирмайди» Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳунинг расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадиси нақл қилинди: «Жаноза (тобутга) қўйилиб, одамлар уни елкаларида кўтарганларида, агар маййит солиҳ бўлса: «Мени тезроқ олиб боринглар!», агар солиҳ бўлмаса ўз аҳлига: «Ҳолимга войлар бўлсин, мени каёққа олиб кетмоқдасизлар!» - дейди. Унинг бу товушларини инсондан бошқа барча (махлуқ) эшитади. Агар инсон эшитса эди, ҳушини йўқотар эди» 
 

* Тақводорлар Қиёмат кунида чиройли ҳолатда, хотиржам ва неъматдор бўлиб тўпланадилар.

Оллоҳ таъоло деди: «Биз тақводорларни отлиқ ҳолларида Раҳмон даргоҳида тўплайдиган .... кунни (эсланг)» (Марям: 85).

Ҳофиз ибн Касир ушбу оят тафсирида шундай деди: «Оллоҳ таъоло дунё ҳаётида Оллоҳдан қўрққан, Унинг пайғамбарларига эргашган, пайғамбарлар берган барча хабарларни тасдиқлаган ва буюрган нарсаларига итоат этган, таъқиқлаган нарсаларидан тийилган тақволи дўстларининг Қиёмат кунида ўз ҳузурига отлиқ келишларидан хабар бермокда. Уларнинг отлари охират маркабларидан бўлиб, нурдан яратилгандир. Улар Оллоҳнинг эҳтиром ва розилик даргоҳига энг яхши маркабларни миниб келадилар» 
Оллоҳ субҳонаҳу ва таъоло деди: «Роббиларидан тақво қилган бандаларни гуруҳ-гуруҳ қилиб (жаннат сари) хайдалади. Улар жаннатга етиб келиб, жаннат дарвозалари очилганида жаннат посбонлари: «Сизларга саломлар бўлсин, ҳуш келдингиз! Жаннатга мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз» - дейдилар» (Зумар: 73).

Бу оятларда Оллоҳ тарафидан нурдан яратилган отлар устида жаннат сари гуруҳ-гуруҳ: Оллоҳга яқин бўлганлар, кейин яхши амалларни қилганлар, кейин улардан кейингилар, кейин булардан кейингилар, қўйингки, ҳар бир тоифа ўзига муносиб шахслар: пайғамбарлар пайғамбарлар билан, сиддиқлар сиддиқлар билан, шаҳидлар шаҳидлар билан, уламолар уламолар билан, ҳар бир синф ўзига муносиб синф билан бирга хайдалаётган бахтиёр мўъминлар Сирот кўпригидан ўтиб, жаннат дарвозалари олдига келганларида жаннат ва жаҳаннам ўртасидаги жой-Қантарада тўпланадилар. Бу ерда дунё ҳаётида бир-бирларига қилинган зулмлар интиқоми олиниб, улар гуноҳлардан тозаланганларида, жаннатга кириш учун руҳсат берилади  

* Тақводорлар жаҳаннам узра курилган Сирот кўпригидан ўтар эканлар, Оллоҳ таъоло уларга нажот беради. Бироқ кофир ва осийларнинг оёқлари тойилиб, жаҳаннамга тушадилар.

Оллоҳ таъоло деди: «Ҳар бирингиз жаҳаннамга келасиз. Бу - Роббингиз зиммасидаги ҳукм қилинган аҳддир. Сўнгра, тақволиларни қутқариб, золимларни тиз чўктириб у (жаҳаннамда) қолдирамиз».

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда шу жумлалар бор: «Одамлар жаҳаннамга келадилар ва қилган амалларига кўра (жаҳаннамдан) ўтадилар. Аввалгилари чақмоқдек, кейингилари шамолдек, кейингилари чопкир отдек, кейингилари туя минган кишидек, кейингилари одамнинг тез юришидек, кейингилари одамнинг юришидек 

Ибрат:

Абдуллоҳ ибн Равоҳа касаллик пайтида бошини хотинининг кўксига қўйиб, йиғлай бошлади. (Уни кўриб) хотини ҳам йиғлади. Абдуллоҳ хотинидан нега йиглаётганини сўраганида, хотини: «Сизнинг йиғлаганингизни кўриб, мен ҳам йиғладим» - деб жавоб берди. Абдуллоҳ ибн Равоҳа: «Мен Оллоҳ таъолонинг Сизларнинг барчангиз жаҳаннамдан ўтасиз!» оятини эсладим. Билмайманки, ундан қутуламанми ёки йўқми?»- деди.

 

* Тақводорларнинг баъзилари соя бўлмаган Қиёмат кунида Оллоҳнинг (Арши) соясида бўладилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Етти тоифа одамлар борки, Оллоҳ уларга соялар бўлмаган бир кунда соя беради: адолатли имом (раҳбар), Роббисининг ибодати билан улғайган йигит, қалби масжидларга боғлик киши, Оллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган: Оллоҳ мухаббати билан бирлашиб, Оллоҳ мухаббати билан ажралган икки одам (дўст), мансабли ва гўзал бир хотин ўзига чақирганида: «Мен (бу ишни қилишдан) Оллоҳдан қўрқаман!» деган эркак, яширин садақа берган: ўнг қўли берган нарсани чап қўли билмаган одам ва танҳоликда Оллоҳни эслаб, кўзлари ёш қуйган одам» Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисда зикр қилинганларнинг сони еттита бўлиши, Қиёмат кунида Оллоҳнинг (арши) соясида турадаганларнинг сони еттитага чекланган эканини ифодаламайди. Балки, қуйида зикр қилинадиган баъзи амалларни қилган одамларнинг ҳам, Қиёмат кунида Оллоҳнинг арши соясида бўлиши ваъда қилинган дедилар:

* Имом Муслим нақл қилган ҳадисдаги каби қийналган қарздорга муҳлат бериш ёки қарзни кечиб юборган киши.

* Ибн Ҳиббон ва бошқалар ишончли ривоят силсиласи билан нақл қилган ҳадисдаги мужоҳидни жиҳод қилиш учун таъминлаган одам.

* Имом Аҳмад ва Ҳоким нақл қилган ҳадисдаги қарзни кечган одам ва мукотаб (ўз хурриятига эришиш учун хожаси билан муайян маблағга келишган) қулни озод бўлишига ёрдам берган одам.

* Имом Бағавийнинг «Шарҳус-сунна» китобида ишончли ривоят силсиласи билан нақл қилинган ҳадисдаги садоқатли савдогар.

Юқорида зикри ўтган ҳадисларда эркаклар тилга олинган бўлсада, бу ишлар ичида эркакларга хос бўлган имомлик (раҳбарлик) ва масжидларга боғлик амаллардан бошқа барча ишларнинг савобида хотинлар ҳам муштаракдирлар. 

 

* Тақводорлар жаннатда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон фарзандининг хаёлига келмаган анвойи неъматлар ичида даврон сурадилар.


Жаннатдаги неъматлар ва Оллоҳ таъоло мўъмин бандалари учун тайёрлаб қўйган нарсаларни тавсифлаш учун вақт етмас, таърифлаш учун тиллар ва қаламлар ожиздир! Шунинг учун ҳам, камина уларнинг қайси биридан бошлашим ва қайси бири ҳақида сўз юритишга ҳайрон бўлиб қолдим. Менимча, расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу пурмаъно ҳадисини келтирсам айни муддао бўлар: «Расулуллох саллалллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Оллоҳ таъоло айтди: «Мен солиҳ бандаларим учун кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим.