Абдуллох домла маърузалари
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтганлар: «Қўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллох таоло манъ этган нарсалардан кайтган киши худо йўлида жиход килган кишидир».
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан сўрадилар:
«Ё Расулуллох, мусулмонларнинг афзали қайси кишидир?» «қўлидан ва тилидан бошка мусулмонлар озор топмаган кишидир»,- деб жавоб бердилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:
«Шундай даврлар келгайдирки, мусулмон ўз динини фитналардан асрамоқ мақсадида тоғу тошларга қўй хайдаб чикиб кетишни афзал кўрса, ажаб эрмас».
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:
«Менга дўзах кўрсатилди, қарасам, ундаги одамларнинг кўпи инкор килувчи хотинлар экан». Сахобалар: «Аллохни инкор қилганми?»- деб сўрадилар. «Эрнинг яхшилигини инкор қилганлар, эрнинг кадрига етмаганлар. Агар буларнинг биттасига бир умр яхшилик қилсангу, кейин сендан бир кичик ёмонлик кўрса: «Сендан нима кўрдим, хеч яхшилик кўрмадим»,- деб айтадир»,- деб жавоб бердилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтганлар: «Қуйидаги тўртта хислат кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлгайдир, кимдаки улардан биттаси бўлса, уни тарк этмагунча мунофиқликдан бир хислати бор экан, дейиладир:
омонатга хиёнат қилгайдир;
сўзласа, ёлғон сўзлагайдир;
шартнома тузса, шартида турмагайдир;
уришиб колса, кек саклагайдир ва нохаклик қилгайдир».
Махир Ал Муаклий қироатлари...
Создано на конструкторе сайтов Okis при поддержке Flexsmm - накрутка instagram