"."
Меню

Ислом лугати

 

Аъроф

(араб. тўсиқлар) - ислом манбаларида, хусусан, Қуръонда таърифланган жаннат б-н дўзах ўртасидаги баландлик жой - девортўсиқ. Ўзбек тилида А. ўрнида одатда Арасот истилоҳи ишлатилади. Ислом ақидасига кўра, қиёмат куни жаннатга ҳам, дўзахга ҳам тушмай ўртада қоладиган одамлар А.да турадилар. Улар жаннатда роҳат қилаётганларни ҳам, дўзахда азоб тортаётганларни ҳам кўриб турадилар, уларни таниб, улар б-н суҳбатлашадилар. Баъзи ривоятларда А. устидан боғлар униб, анҳорлар оқиб туради, дейилади. Демак, унинг қалинлиги ҳам ҳийлагина бўлган. А.даги одамлар кимлар эканлиги ҳақида уламолар ўртасида икки хил фикр мавжуд. Биринчиси: улар яхшилик ва ёмонликлари тенг келиб, на жаннатга, на дўзахга ҳукм бўлмай қолган кишилар. Иккинчиси, ўз қавмига пайғамбарларнинг ҳақ даъватларини етказиб, уларни яхшиликка бошлаган даъватчилар, уламолар ва шуҳадолардир. Маълум муддатдан сўнг Аллоҳ таоло А. аҳлига жаннатга киришликни амр этади ва улар биҳиштдан ўз мақомларига яраша жой оладилар. Қуръоннинг 7-сураси А. деб номланган.

 


ABU BAKR SIDDIQ 
 
тўлиқ исми Абу Бакр Сиддиқ Абдуллоҳ ибн Абу Қаҳҳофа ибн Омир (571/572 - 634.23.8) - исломда "хулафои рошидин" ("тўғри йўлдан борувчи халифалар"), Мовароуннаҳрда "чаҳорёрлар", "чорёрлар" деб аталган дастлабки тўрт халифадан биринчиси (632-634). Муҳаммад (сав)нинг энг яқин сафдошлари, қайноталари (Оишанинг отаси). Йирик савдогар. Макканинг курайш қабиласидан. Муҳаммад (сав) даъватлари б-н исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган. Исломга киришдан олдин исми Абдулкаъба эди. Абдуллоҳ исмини Муҳаммад (сав) қўйганлар. Сиддиқ деб аталишига сабаб шуки, исро ва меърож ҳодисасини энг биринчи бўлиб тасдикдаган. Муҳаммад пайғамбар унга Сиддиқ, яъни имони кучли деб лақаб берганлар. Маккадан Мадинага ҳижрат қилишда Муҳаммад (сав)га ҳамроҳ, ғорда ҳамнишин бўлган. Бадр, Уҳуд, Ҳандақ, Худайбия ва б. жойлардаги жангларда иштирок этган. А.Б.С. (ра) умр бўйи тўплаган 40 минг дирҳамларини ислом йўлига сарф қилган, чунончи, Билол Ҳабашийни сотиб олиб, қулликдан озод этган. Муҳаммад (сав) вафотларидан кейин биринчи халифа бўлиб сайланган (632). Араб қабилаларининг Мадина ҳокимиятига қарши кўтарган қўзғолонларини бостирган (қ. Ридда). А.Б.С. (ра) халифалиги даврида араблар Ироқ ва Сурияни фатҳ этган. 634 й.дан Византия императори (Рум султони) Ираклий (Хирақил) юборган юз мингдан ортиқ қўшин ҳам ислом лашкарларидан енгилган. Қуръони каримни тартибга солиб, жилд ҳолига келтиришга киришган. Сарвари оламдан 142 ҳадис ривоят қилган. Ислом давлатини бошқаришда қатор тартиблар жорий этган, мамлакатни бошқариш учун Маслаҳат кенгаши, ҳар бир вилоятга волий (ҳоким) тайинлаш, Байтулмол ташкил этиш кабилар шулар жумласидандир. А.Б.С. (ра) Муҳаммад (сав) васиятларига содиқ қолиб жуда камтарона ҳаёт кечирган. Мадинада вафот этган ва Муҳаммад (сав) ёнларига дафн қилинган.

 

 

ABU HANIFA 
 
 
Нуъмон ибн Собит ал-Куфий; Имоми Аъзам (699 - 767) - илоҳиётчи, фиқҳшунос, муҳаддис, улуғ имом, ҳанафийлик мазҳаби асосчиси. Куфада туғилган. "Имоми Аъзам" (буюк имом) - улуғлиги эътироф этилиб берилган унвон. Узига тўқ, зодагон оиладан бўлиб, олим ва фозил инсонлар орасида вояга етган. Отасидан қолган катта бойликни илм йўлида сарф этган. Ёшлигидаёқ Қуръонни ёд олган. Калом илми ва мантиқни ўрганган. 22 ёшида ироклик улуғ аллома, илоҳиётчи Ҳаммод ибн Абу Сулаймонга шогард тушиб, унинг таълимини олган. Кейин Куфа ва Басранинг энг обрўли фақиҳи бўлиб етишган ва ўзи шогирдлар тарбиялаган. Камтар, меҳрибон ва ўта саховатли, ниҳоятда тақводор инсон сифатида ҳурмат қозонган. Унинг қирқ йил мобайнида хуфтон таҳорати б-н бомдод намозини ўқигани, 55 марта ҳаж қилгани ҳақида ривоят бор. 747-48 й.ларда А.Ҳ. Ироқ ҳокими ибн Ҳубайра таъқибидан қочиб Маккага кетган. Аббосийлар ҳокимият тепасига келгач, Ироққа қайтиб уламолик фаолиятини давом эттирган. Халифа ал-Мансур (754-775) унга янга пойтахт Бағдодца қозилик ёки бошқа истаган юксак лавозимни таклиф қилган. Бироқ А.Ҳ. бу таклифни қатъиян рад этган. Шунда Мансур уни қамаб, турли қийнокларга солган. А.Ҳ. кўп ўтмай Бағдодда вафот этди. Мансур А.Ҳ.га заҳар ичирган ва у шу сабабдан шаҳид бўлган, деган ривоят ҳам бор.

 

А.Ҳ. фиқҳий илмни биринчи бўлиб тасниф қилиб, уни бобларга ажратиб, тартибга солган ва китоб шаклига келтирган. А.Ҳ.нинг илми калом, фиқҳ, ҳадис, сарфга оид бир неча китоблари бўлиб, улар жумласига "Китоб ас-салот" ("Намоз аҳкомлари китоби"), "Китоб ал-Маносик" ("Ҳаж китоби"), "Китоб аш-шурут" ("Шартномалар ҳақида китоб"), "Китоб ал-фароиз" ("Мерос илми ҳақида китоб"), "Китоб ал-олим вал-мутааллим" ("Устоз ва шогард ҳақида китоб"), "Китоб ал-фиқх ал-акбар" ("Катта фиқх китоби"), "Китоби ал-васия" ("Васиятнома китоби") ва б. киради.

 

А.Ҳ. фақихдарнинг устози, имом Шофиъий таъбири б-н айтганда, "барча одамлар фиқхда унинг боқимандалари" эди. Ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмайдиган даражадаги аниқ ҳужжат ва далиллар асосида ҳукм чиқарадиган олим бўлган. А.Ҳ.нинг булардан ташқари ҳадис соҳасида ҳам асарлари мавжуддир. Ўрта аср фақиҳи Абул Муайяд Муҳаммад ибн Маҳмуд Хоразмий А.Ҳ. муснадларини жам қилиб, китоб шаклига келтирган, 1907 й.да Мисрда чоп этилган бу китоблар замонлар оша мусулмонлар таянадиган илмий манба ва асос бўлиб келмокда. А.Ҳ.дан таълим олган шогирдлар замонасининг етук пешволари бўлиб етишган. Улардан бири Абу Юсуф бўлиб, Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик вазифасида ишлаган. Иккинчи шогарди имом Муҳаммад ибн Ҳасан ўз навбатида имом Шофиъийга таълим берган. Ҳадисларни саралашда ниҳоятда моҳир бўлган, ҳар бир масалани далил б-н исботлай оладиган Зуфар ибн Ҳузайл ҳам А.Ҳ.нинг кўзга кўринган издошларидандир. Яна бир шогирди Хасан ибн Зиёд А.Ҳ.нинг "Ал-Мужаррад", "Қозининг одоби", "Нафақалар", "Фароиз" (Мерос илми), "Хислатлар" каби китобларини ёзиб тугатган. А.Ҳ.нинг ўғли Ҳаммод ва набираси Исмоил ҳам шаръий илмлар борасида етук аллома бўлганлар, турли шаҳарларда қозилик мансабида ишлаган. Хуросонда биринчи бўлиб ҳадисни ёзиб олган Абдуллоҳ ибн Муборак ҳам А.Ҳ.дан таълим олган. Мовароуннаҳрдаги мамлакатларда ва дунёнинг бошқа кўпгина жойларида мусулмонлар А.Ҳ. мазҳаби қоидалари асосида ибодат қилади.

 

 

ABU JAHL 

асл исми Амр ибн Ҳишом (? -624) - Макка зодагонларидан бири. Муҳаммад (сав) тарғиботига қарши тургани, унга душманлик кдпгани учун лаънатланган. Ислом анъанасида унга А.Ж. (жаҳолат эгаси) лақаби берилган. А.Ж. Бадр жангида. ҳалок бўлган.

 

  
ABU LAHAB 

(араб. - "ўтда куювчи", "алангаланувчи"; асл исми Абд ал-Уззо ибн Абдулмутталиб (6-а. ўрталари - 624) -Муҳаммад (сав)нинг амакиси ва ёвуз душмани. А.Л.НИНГ Атаба ва Утайба исмли икки ўғли пайғамбар (ас)нинг қизларига уйланган. Абу Толиб ўлимидан сўнг (619 й.) у бану Ҳошим қабиласининг бошлиғи бўлган. Дастлаб Абу Толиб каби Муҳаммад (сав)га ҳомийлик қилган. Аммо Муҳаммад (сав) Макка аҳли сиғинган уч маъбудни тан олишдан бутунлай воз кечганларидан сўнг, қайноғаси Абу Суфён таъсирида Муҳаммад (сав)ни ҳимоя қилишдан бош тортган. Пайғамбар (ас)ни масхаралаб, хотини б-н биргаликда у зотга қарши ҳар хил макрлар ишлатган. Муҳаммад (сав)нинг душманлари ичида Қуръонда исми келтирилган ягона шахсдир. Қуръоннинг 111-сурасида А.Л. лаънатланади.

 

 

ABU SUFYON 
 
тўлиқ исми Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб ибн Умаййа ибн Абдушшамс (567-652) - йирик савдогар, курайшийлар зодагони. Маккада Муҳаммад (сав)га ва уларнинг диний тарғиботига қарши курашиб, ул зотни таъқиб қилган. Мушрикларнинг мусулмонларга қарши олиб борган Уҳуд ва Хандақ жангларидаги бошлиқларидан бири. Муҳаммад (сав) Маккани фатҳ қилиши арафасида исломни қабул қилган. Кейинчалик Мадинанинг мавқеи кучая бошлагач, ўз хонадони вакилларининг ислом давлатида таъсирли ўрин эгаллашини таъминлаш мақсадида Муҳаммад (сав) б-н ярашган. 630 й.да Маккани мусулмонларга жангсиз топширган. Ислом ҳимояси учун Ҳунайн ва Тоиф жангларида қатнашиб, бир кўзидан жудо бўлган. Сўнгра Расулуллоҳ (сав) уни Нажрон вилоятига ҳоким этиб тайинлаганлар. Набиуллоҳнинг вафотларидан кейин Шом фатҳида қатнашган. Ярмук жангида жасорат кўрсатиб, иккинчи кўзидан ҳам ажралган. Халифа Усмон (ра) даврида А.С.нинг ўгли Муовия Сурия ҳокими этиб тайинланган. Кейинчалик, Али (кв) вафотидан кейин (661), халифалик ҳокимиятини қўлга олган Муовия умавийлар сулоласига асос солган.

 


ABU ZARR 
 
ал-Ғифорий, тўлиқ исми Жундуб ибн Жунода ибн Суфён ибн Убайд ал-Рифорий (? - 652/53) - саҳобаларнинг улуғларидан. Ғифор қабиласидан. Исломга жуда эрта кирган зотлардан. Халифаликда Али авлодлари ҳукмрон бўлиши керак деган ғояни илгари сурган. А.З.нинг бу ғоялари шиаликдаги имомат таълимотига асос бўлган. А.З. ўзининг тақвоси ва содда ҳаёт тарзи б-н машҳур бўлган. Пайғамбар (сав) вафотидан сўнг Шом саҳросида яшаган. Усмон (ра) халифалиги даврида Дамашкда яшаган. Унинг ҳузурига кўплаб камбагал ва бечоралар келиб турган. А.З. уларга Пайғамбар (сав)нинг шариатга итоат қилмайдиган, зиқна бойларни мазаммат қиладирган ҳадисларини ривоят қилиб берган. А.З. камбағалларнинг бойлар мулкида ҳаклари борлигини тарғиб қилган. Муовияншг шикояти асосида Усмон (ра) уни Мадинага чақиртириб олган. Лекин камбағалларни бойларга қарши қўзғатгани учун ар-Рабда қишлоғига жўнатилган ва шу ерда вафот этган. 281 та ҳадис ривоят қилган.

 

 

АЛИ 

 ибн Абу Толиб (кв) (тахм. 600-661.21.1, Кўфа) - "хулафои рошидин" ёхуд "чорёрлар" деб аталувчи дастлабки тўрт халифанинг тўртинчиси, Муҳаммад (сав)нинг амакиваччалари ва куёвлари (Фотиманинг эри). Отаси - Абу Толиб ибн Абдулмутталиб, онаси - Фотима бинти Асад ибн Ҳошим. 9 ёшидан Муҳаммад (сав)нинг тарбиясида бўлган. Лақаби - Ҳайдар. Исломда вужудга келган шиалик ҳаракати бевосита А. (кв) исми б-н боғликдир. 7-а. ўрталарида халифа Усмон (ра) сиёсатидан норозилик оммавий тус олди. Муҳаммад (сав)нинг барча юришларида иштирок этган, қўрқмас ва содиқ жангчи, ўта тақводор инсон, моҳир нотиқ А. (кв) халифаликка муносиб номзод сифатида кўпчиликка маъқул эди. 656 й. июнида Усмон (ра) ўлдирилди ва А. (кв) халифа деб эълон қилинди. Аммо саҳобалардан Талҳа ва аз-Зубайр ҳамда А. (кв)га нисбатан адоватда бўлган пайғамбар (сав)нинг беваси Оиша (ра) тарафдорлари унга қарши бош кўтардилар. Қатл этилган Усмон (ра)нинг қариндоши Сурия ҳокими Муовия ҳам А. (кв)га қарши уруш эълон қилди. 657 й. Фурот дарёси ўнг қирғоғидаги Сиффин деган жойда юз берган жангда А. (кв) қўли баланд келган бўлса-да, у рақиблари б-н келишишга кўнди. Бундан норози бўлган А. (кв) аскарларидан 12 минг киши жанг майдонини тарк этдилар ва хорижийлар деб аталган диний-сиёсий оқимни ташкил қилдилар. Хорижийлар рақибларига нисбатан якка террор усулини қўллай бошладилар. 661 й. 19 янв.да А. (кв) Абдураҳмон ибн Мулжам ас-Соримий деган шахс томонидан Куфа масжидидан чиқиш пайтида жароҳатланади ва икки кундан сўнг вафот этди. Жасади ана шу масжид яқинига дафн этилган, кейинчалик Нажаф қасабасига кўчирилган. Расулуллоҳдан 586 та ҳадис ривоят этган. Исломда А. (кв) шахсига муносабат турличадир. Хорижийлар унга ўта салбий муносабат билдирган бўлсалар, шиалар аксинча уни илоҳийлаштириб юборганлар. Ахли сунна А. (кв) шахсига мўътадил ва тўғри баҳо беради. А. (кв) тарафдорлари кейинчалик исломдаги шиалик (араб. - "шиа" - гуруҳ, бу ўринда "Али тарафдорлари" мазмунида) оқимини ташкил этганлар. А. (кв) шиаларнинг 1-имоми ва шиа имомлари шажарасини бошлаб берувчи ҳисобланади. Шиа йўналишининг баъзи ашаддий фирқалари А. (кв) шахсини илоҳийлаштириб, уни Муҳаммад пайғамбардан ҳам юқори қўядилар. Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистонда бир неча қадамжо ва мозорлар А. (кв) номи б-н боғланиб, муқаддаслаштирилган. Ҳақиқатда эса А. (кв) Ўрта Осиё ва Эронда ҳеч қачон бўлмаган.

 


AHMAD ibn HANBAL 

 Абу Абдуллоҳ; И б н Ҳ а н б а л (780-855) - илоҳиёт олими, суннийликдаги ҳанбалийлик мазҳабининг асосчиси ва имоми. А.и.Ҳ. ўсмирлигиданоқ ҳадис ва фиқҳни ўргана бошлаган, замонасининг йирик уламолари, жумладан Абу Юсуф ва аш-Шофиъийлар б-н мулоқотда бўлган. 816-833 йларда Бағдодда мударрислик қилган ва фиқҳ илми б-н шуғулланган. А.и.Ҳ. анъанавий суннийликни ҳимоя қилган, муътазилийларга қарши курашган. Аббосий халифалар Маъмун (813-833), Муътасим (833-842) ва Восиқ (842-847)лар даврида муътазилийлар оқими таълимоти расмий эътиқод сифатида эътироф этилган, А.и.Ҳ. мансуб бўлган анъанавий ислом тарафдорлари таъқиб остига олинган эди. Аслида анъанавий ислом уламолари ва муътазийлар ўртасидага баҳс бир асрдан (халифа Ҳишом (724-743) давридан) бери давом этиб келар, улар ислом уммасининг парчаланишида бир-бирини айбларди. Маъмун ана шу баҳсга барҳам бериш, муътазилийларнинг бир неча ақидалари, ва айниқса, Қуръоннинг яратилганлиги (яъни Аллоҳ томонидан яратилгани), ҳақидаги фикрни қарор топтириш мақсадида 833 й. махсус ҳайъат тузган ва барча уламоларни имтиҳон (меҳна) қилдирган. Бу ақвдаларни қабул қилмаган дин арбоби Қуръонни Аллоҳ б-н бир даражага қўювчи мушрик, яъни кўпхудолик тарафдори деб эълон қилинар ва шунга яраша жазога тортиларди. Ўз фикрларидан қайтмаган бир неча уламо қатори А.и.Ҳ. 2 йил зиндонда ётган. Озодликка чиққач, умрининг охиригача диний-сиёсий фаолиятини давом эттирган. Пировардида меҳна кутилган натижа бермади ва анъанавий ислом тарафига ўтган халифа Мутаваккил (847-861) 848 й. меҳнани бекор қилган. Кексайиб қолган А.и.Ҳ. Бағдодда энди ўзининг номи б-н атала бошлаган диний-сиёсий ҳаракатнинг ғоявий раҳнамосига айланган. Бағдод ва Басрадаги фаол муътазилийларнинг рўйхати тузилиб, улар қирғин қилинганлар. 9-а.нинг 20-40-йлари мусулмон уммасида юз берган парокандалик ҳолатини таҳлил қилиб, А.и.Ҳ. исломнинг "олтин даври" - Муҳаммад(сав) ва илк халифалар даврига қайтиш керак, деган хулосага келди. Айниқса, "бидъат" масаласида у кескин мавқеда бўлди. Унинг фикрича, Куръон, ҳадис ва мусулмон уламоларининг илк уч авлоди фикри (ижмо)га асосланмаган дин ва ҳаётга оид ҳар қандай "янгилик" қораланмоғи даркор. Шунингдек, у диний арбоблар ҳокимга таъсир ўтказишлари лозим, деб уқтирди. А.и.Ҳ. таълимотини унинг шогирди ал-Барбаҳарий (847-941) ўз асарларида давом эттирган. Ҳанбалийлик мазҳаби назарияси Ибн ал-Жавзий (1116-1200) ва Ибн Таймия (1263-1328) асарларида ўз ифодасини топди. А.и.Ҳ.нинг "6 ақида" (ислом дини аҳкомларининг қисқача баёни), ҳадислар тўпламлари, шу жумладан 30 минг ҳадисни ўз ичига олган "Муснад" ("Иснодли ҳадислар тўплами") ва имон-эътиқод, фиқҳ ва ибодат масалалари бўйича рисолалари ҳозиргача сақланиб қолган.

 

 

ALI AVLODLARI 

 - Али ибн Абу Толиб авлодлари. Манбаларга кўра, Али (кв)нинг турли хотинларидан (8 ёхуд 9) кўплаб фарзандлари - 14 (ёки 18) ўғил ва 19 (ёхуд 17) қизи бўлган. Уларнинг ичида тарихда энг машҳурлари Муҳаммад (сав) қизлари Фотимадан туғилган Ҳасан ва Ҳусайн ҳамда бану ҳанифа қабиласидан бўлган хотинидан туғилган Муҳаммад ибн ал-Ҳанафийа ҳисобланади. Айнан мана шу уч фарзандцан тарқалган тармоқ олий ҳокимиятга даъвогар бўлишган. Шиаликдаги имомийлар оқими тан оладиган 12 имомдан 9 таси Ҳусайн тармоғига мансубдир. Исломнинг деярли бутун тарихи мобайнида А.а. ёхуд уларнинг тарафдорлари олий ҳокимиятга эришиш йўлида қуролли ва ғоявий кураш олиб борганлар. Улар имоматга фақат А.а. ҳукмрон бўлиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайдилар. Кураш жараёнида халифаликнинг турли чеккаларда А.а. бош бўлган имоматлар барпо этилган. Уларнинг ичида энг машҳурлари Марокашдаги Идрисийлар (789-926), Шимолий Африка, Миср ва Суриядаги Фотимийлар (909-1171), Ямандаги Рассийлар (9-а. бошидан 1281 й.гача), Табаристон (863-64 - 928) ва Яман (1592-1962)даги Зайдийлар сулоласи ҳисобланади. Ҳоз. вақтда кўплаб А.а. барча мусулмон мамлакатларида яшайдилар. Улар имтиёзли ҳуқукларга эга бўлиб, яшил салла ўрайдилар ва саййидлар ёхуд шарифлар деб аталадилар. Тор маънода А.а. алавийя деганда "ашаддий" шиалар жамоаси - нусайрийлар тушунилади. Халқ фикрига кўра, Фотимадан тарқалган А.а. Ўзбекистонда "сайидлар" ёхуд "тўралар" деб аталади. Али (кв)нинг бошқа хотинларидан тарқалган авлодлари "хўжалар"га киради.

 


AQIQA 

(араб. - "чақалоқ сочини олиш, қурбонлик сўйиш") - мусулмон оилаларида янги туғилган болага исм қўйиш ва "қорин сочи" (боланинг туғилгандаги сочи)га қайчи уриш б-н боғлиқ одат. Жоҳилият давридаги турли маъбуд ва маъбудаларга атаб қилинадиган курбонликлар ўрнига мусулмон оиласида фарзанд туғилганлигининг шукронаси сифатида бир қўй сўйиб (имкониятга қараб) А. маросимини ўтказишлик жорий этилган. Сўйиладиган қўй соғлом, нуқсонсиз бўлиши лозим. Ислом анъанасида А.ни чақалоқ туғилган куннинг 7 ёки 14 ёхуд 21-кунлари ўтказиш тавсия этилади. Бу кунларда А. ўтказилмай қолинса, сўнг қайси кунда, қачон амалга оширилса ҳам вазифа бажарилган ҳисобланаверади. Исломда А. суннат амаллардан. Имом Бухорийнинг "Адаб дурдоналари" номли китобларида пайғамбаримиз (ас) набиралари Имом Ҳасан ила Имом Ҳусайнга биттадан қўй сўйиб А. қилиб берганлари ривоят қилинган. А. куни чақалоққа ном қўйиш, унинг танглайини ширинлик ила кўтариш, қорин сочини олиб сочни тарозининг бир палласига, иккинчисига сочга баробар кумуш солиб, уни ҳадя қилиш ҳамда чақалоқ ўғил бўлса хатна қилиш ҳам шу куни ўтказилган.

 


ARAFOT 

 - Макка ш.дан 20 км нарида жойлашган, узунлиги 11-12 км ва кенглиги 6,5 км бўлган водий. Шимол томондан тоғ тепалиги б-н ўралган, бу тепалик ҳам А. дейилади. Қурбон ойи (Зилҳижжа ойи)нинг 9-куни, яъни арафа куни ҳожилар шу тепаликка чиқиб, то қуёш ботгунга қадар ибодат б-н машғул бўладилар. Ислом манбаларидаги ривоятга кўра, Иброҳим (ас)га Жаброил шу тепаликни кўрсатиб: "Шу жой - Арафотдир, билиб олинг, ҳаж арконлари шу ерда камолига етади, шу ерда гуноҳларингизни эътироф этасиз", деганлар. Бошқа бир ривоятда Одамато б-н Момоҳаво жаннатдан чиқариб юборилганидан кейин бир-бирлари б-н шу ерда учрашган, дейилади. А. тепалигида бир баланд жой борки, у ерни "жабалир раҳма" яъни "раҳмат тоғи" дейилади. Муҳаммад (сав) вафотларидан 81 кун олдин, ҳижратнинг 10-йили Мадинадан ҳажга келиб, арафа куни шу тепаликка чиққанлар ва оқ туяларини чўктириб, унинг устида туриб машҳур "Видолашув ваъз"ларини айтганлар. Шу сабабли бу жой узоқдан кўриниб туришлиги учун устун шаклида кўтарилиб, оққа бўяб қўйилган.

 

 

Ашуро

(араб. - ўн кунлик) - 1) Муҳаммад (сав) Мадинага кўчиб ўтганларидан сўнг дастлабки пайтда, муҳаррам ойининг 10-кунида тутилган рўза. Кейинроқ рамазон ойида рўза тутиш белгилангач, А. рўзасини тутиш ихтиёрий деб эълон этилган; 2) шиаларда халифа Алининг ўғли Ҳусайннинг Карбало ёнидаги жангда ҳалок бўлганлиги хотирасига бағишлаб муҳаррам ойининг дастлабки ўн кунлигида ўтказиладиган мотам маросимлари. Эрон ва Ирокда А. куни масжид ва мадраса ҳовлилари, такяхона ва ҳусайнияхоналарда имом Ҳусайн ва сафдошлари чеккан азоб-укубатлар ҳақидаги қиссалар жамоат орасида ўқилади. Кўчаларда шиалар юриш қилиб, мотам туғлари ва шиорларини кўтариб: "Шоҳ Ҳусайн, воҳ Ҳусайн" сўзларини такрорлаб, нола чекишади, мушт ва занжир б-н кўкракларига уришади. А. кунида ислом мамлакатларидан минглаб шиалар Карбало ш.га йиғилишиб, имом Ҳусайн ва сафдошлари қабрини зиёрат этишади. Суннийларда А. куни одатдага табаррук саналардек ўтади, айрим жойларда "ашур оши" улашилади.

 


BADR JANGI 

- Муҳаммад (сав) раҳбарлигида мусулмонларнинг Бадр қудуғи яқинида (Мадинадан 150 км жан.-ғарбда) Макка қўшинлари б-н қилган биринчи йирик жанги (624 й. 15 ёки 17 март). Маккадан Фаластин ва Сурия ерларига олиб борадиган йирик карвон йўли Мадина яқинидан ўтар эди. Бу йўл Макка ҳокимлари ва савдогарлари учун катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлган. Мусулмонлар бу йўлдаги Макка карвонларини босиб олишга, Макка зодагонлари эса карвонларни ҳимоя қилишга уринган. Бадр қудуғи ёнида мадиналиклар маккаликларнинг савдо карвонига ҳужум қилган. Манбаларда кўрсатилишича, жангда мусулмонлар томонидан 80 муҳожир, 230 ансор, маккаликлар томонидан Абу Жаҳл раҳбарлигида 850 киши қатнашган. Маккаликлар енгилган, катта талафот кўрган. Маккаликларнинг 50 дан ортиғи ҳалок бўлди, яна шунчаси асир олинди. Улар ўз йўлбошчиси Абу Жахлдан ҳам жудо бўлишди. Мусулмонлардан фақат 14 киши ҳалок бўлди. Кучлар нисбати кам бўлишига қарамай мусулмонлар қозонган ғалаба Муҳаммад (сав) нинг сиёсий ва диний обрўйини ошириб юборди, Мадина ва бутун Арабистон я.о.да фаол ҳаракат бошлаб юборишга асос солди. Жангда катта ўлжа, жумладан 30 та от, 150 туя, кўп қурол, анжомлар қўлга киритилди. Муҳаммад (сав) бу ўлжаларни жанг иштирокчиларига тақсимлаб, унинг бешдан бир қисмини ўзлари олганлар. Ислом анъанасида ўлжа тақсимлашда унинг бешдан бир қисми халифалар хазинасига тушиши, пиёда аскарга бир ҳисса, отлиқ аскарга икки ҳисса берилиши ана шундан бошланган. Кейинчалик бу шариатда қонунлаштирилган.

 


BILOL 

тўлиқ исми Абу Абдулло Билол ибн Рабоҳ ал-Ҳабаший (? - 641) - ислом тарихвдаги биринчи муаззин. Баланд, ширали, таъсирли овозга эга бўлган. Асли ҳабашистонлик, Маккада исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган қуллардан. Хожаси Умайя ибн Ҳалаф исломдан воз кечишни талаб этиб, Б.га тоқат қилиб бўлмас азобларни берган. Абу Бакр Сидди (ра) Б.ни Умайядан сотиб олиб, озодликка чиқарган. Пайғамбар (сав) б-н Мадинага ҳижрат қилган. 622 й. Мадинада оммавий азон айтиш жорий этилганда у биринчи бўлиб баланд овози б-н мусулмонларни намозга чорлаган ва бир неча йил давомида Муҳаммад (сав)га муаззинлик қилган. Пайғамбар (сав) вафотидан сўнг Шомда яшаган ва ҳазрат Ҳусайн илтимосига кўра Мадинага келганида бир бор бомдрд намози азонини айтган, деган ривоят бор. Қабри Дамашқ ш.да.

 

 

BUROQ 

(араб. "ярқироқ", "барқ" сўзидан) -ислом ривоятларида жуда тез чопадиган ва учадиган отсимон махлуқнинг номи. Қуръони Каримда зикр қилинишича (17:1), Муҳаммад (сав) уни миниб Макка ш.дан "тунги сайр"да дастлаб Куддусга, сўнфа меърожга чиққанлар. Ривоят қилишларича, Б. Муҳаммад (сав)ни Каъба олдига келиб кутиб турган, аввалига у саркашлик қилган, ҳазрат Жаброил мажбур этгандан сўнг бўйсунган. Б. бошқа пайғамбарлар, чунончи Иброҳим (ас) ва Довуд(ас) га ҳам хизмат қилган, дейдилар. Б. гоҳ от, гоҳо хачир шаклида ифодаланган, оқ рангли, бўйни чўзиқ, қулоқлари узун, оёкларида қаноти бўлган, деб таърифланган.

 


BUXORIY 

И м о м а л-Б у х о р и й (асл исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий) (810.21.7, Бухоро - 870.31.9, Самарканд яқинвдаги Хартанг қишлоғи) - ислом оламининг йирик мутафаккири, буюк муҳаддис. Муҳаддислар имоми, ҳадис илмининг султони деб ҳам юритилади.

 

Отаси Исмоил ўз даврининг етук муҳаддислардан, имом Молик ибн Анаснинг шогирд ва асҳобларидан бири бўлиб, тижорат ишлари б-н шуғулланган. Онаси тақводор, диёнатли, оқила аёл эди. Отаси вафот этгач, унинг тарбияси волидаси зиммасига тушган. У 5-6 ёшидан исломий илмларни, Муҳаммад (сав)нинг ҳадисларини ўрганишга ва ёдлашга киришади. Таникли муҳаддислар-ал-Доҳилий, Муҳаммад ибн Салом ал-Бейкандий, Муҳаммад ибн Юсуф ал Бейкандий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Маснадий ва б. дан сабоқ олган. Азалдан муҳадцислар сафарга чиқишдан олдин ўз юртидаги ровийлардан бирорта ҳам ҳадис қоддирмасдан ёзиб олган бўлиши ва шундан кейингана бошқа шаҳар ёки мамлакатга сафарга отланиши мумкин эди. Б. 16 ёшга етгунча, ўз юртидага машойихлардан ҳадис эшитиб, ёзиб олиб, халифаликнинг турли вилоятлари томон йўл олади. 825 й. Б. онаси ва акаси Аҳмад б-н Маккага келиб, ҳаж ибодатини адо этади. Онаси ва акасини Бухорога қайтариб, ўзи Маккада қолади. Бу ерда фаолият кўрсатаётган машойихларнинг илмий йиғинида қатнашади. 827 й. Мадинага боради. Мадинадаги машхур уламолардан Иброҳим ибн ал-Мунзир, Мутриф ибн Абдуллоҳ, Иброҳим ибн Ҳамза ва б. б-н мулоқотда бўлиб, улардан ҳадислар бўйича сабоқ олади. Бу вақтда Расулуллоҳнинг саҳобалари, саҳобаларнинг издошлари турли мамлакатга тарқаб кетган эдилар. Шундай шароитда Муҳаммад(ас)нинг ҳадисларини тўплаш турли шаҳар ва мамлакатларга боришни тақозо қилар эди. Бир неча тарихчиларнинг таъкидлашича, Б. Ҳижоз, Макка, Мадина, Тоиф, Жиддага қилган рихлати 6 й. давом этган. Сўнг Басра, Куфа ва Бағдодга сафар қилади. Шом ва Мисрга ўтади. Бундан ташқари Хуросон, Марв, Балх, Хирот, Нишопур, Рай, Жибол каби шаҳарларда бўлиб, бу шаҳарлардаги олимлардан сабоқ олди ва ҳадислар тўплади. Хорижий юртлардаги сафардан кейин Бухорога қайтгач, ҳадис илмини тарғиб этишга киришади. Ул зотнинг бу саъйу кушишлари бу вақтда Бухорода ҳукмдорлик қилган Холид ибн Аҳмад аз-Зуҳлийга хуш келмайди. Шу сабабли Б. Бухорони тарк этиб, Пойкендга, кейин эса, Самарқавд яқинидаги Хартанг қишлоғига келиб яшашга мажбур бўлади. Б. бутун фаолияти давомида илм кишиларини маънавий ва моддий жиҳатдан кўллаб-кувватлаган. Тижорат қилганда топган ойлик даромадидан беш юз дирҳамдан фақиру мискин ва талабаларга сарфлаган. Шахсий ҳаётида ортиқча дабдаба ва сарф-харажатларга йўл қўймаган. Б. умр бўйи ҳадисларни тўплаш ва тизимга солиш б-н шуғулланган, уларни саҳиҳ (тўғри, ишончли) ва ғайри саҳиҳ (хато, заиф)га ажратган. Бу ишни ҳадис ровийларининг маиший ҳаётлари, яшаш жойлари, туғилган ва вафот этган саналари, бир-бирлари б-н қилган ўзаро мулоқотларини ўрганиш б-н боғлиқ ҳолда олиб борган. Б. жами 600 мингга яқин ҳадис тўплаган бўлиб, шундан 100 минг "саҳиҳ" ва 200 минг "ғайри саҳиҳ" ҳадисни ёдцан билган. Б. ўзининг ноёб қобилияти, иқтидори, қувваи-ҳофизасининг ўта кучлилига б-н илм аҳлларини лол қолдирган. Ҳадис илмига ўта фидойилик, ақл-заковатини бахшида этиш Б. га шон-шараф келтирди, уни ислом дунёсининг энг буюк алломаларидан бири сифатида танитди. Б. 20 дан ортиқ китоб тасниф этган. Улардан айримлари бизгача етиб келган. Б.нинг "Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ" ("Ишончли тўплам") деб номланган 4 жилд (жузъ)дан иборат ҳадислар тўплами ислом оламидаги бошқа муҳадцислар тузган ҳадис тўпламлари орасида энг ишонарли ва мукаммалидир. Асар бир қанча хорижий тилларга таржима қилинган. Шу жумладан ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб, 1991-96 й.ларда 4 жилдда нашр этилди (яна қ. "Саҳиҳи Бухорий").

 


Довуд

(ас) - Қуръонда номи зикр қилинган "Бани Исроил" қавмидан чиққан пайғамбарлардан бири. Аллоҳ Д.(ас)га пайғамбарлик б-н бирга подшоҳликни ҳам берган. Д.(ас)га Аллоҳ Забур китобини туширган. Забурни ахди китоблар ал-Мазомир деб атайдилар. Бу китоб, асосан, диний шеърлар, Аллоҳни улуғлайдиган байтлар, Аллохнинг савоб ва иқоблари васфини ўз ичига олган. Д.(ас)нинг исмлари Қуръонда ўн олти ўринда зикр қилинган, унда Д.(ас) ҳақида гоҳида мухтасар ва гоҳида мукаммалроқ тарзда маълумот берилган бўлиб, булар бир-бирини тўлдиради. Д.(ас) Толут (Шовл) аскарлари сафида хизмат қилиб юрган чоғларидаёқ, душманлар саркардаси Жолут (Жулиёт)га қарши яккама-якка муборазага чиқиб, ғолиб бўлганлар ва халқ орасида ном қозонганлар. Д.(ас)нинг ҳаёт кечириш тарзлари ҳам ўзгача эди. Кунларни тўрт қисмга бўлиб қўйгандилар. Бир кунни фақат ибодат б-н ўтказардилар. Бир кунни халқ орасида юриб, шунга қарата ҳукм чиқарар эдилар. Бир кунни халққа ваъзу иршод этиш б-н яна бир кунни ўзларининг шахсий ишлари б-н ўтказардилар. Аллоҳ Д.(ас)га бир неча мўъжизалар инъом этган эди, шулардан энг асосийси темирларни ўтда қиздириб, болғада уриб ўтирмай ундан ҳар хил нарсалар ясашлик қобилиятига эга эдилар. Темир Д.(ас)нинг қўлларида гўё шамдек енгил ва осон тарзда ҳар хил шаклга кирарди. Бу борада Куръонда Сабаъ сураси 10-11-оят ва Анбиё сураси 80-оятда баён қилинган. Куръонда Д.(ас) ниҳоятда Аллоҳга ихлосли, ҳар доим зикру ибодатда бўлганликлари бир неча оятларда мадҳ этилган. Д.(ас) шундай хушовоз эдиларки, тасбеҳ айтиб Аллоҳга муножот қилганларида, тоғлару қушлар ул зотга қўшилиб тасбеҳ айтишарди. Лекин буни Д.(ас)дан бошқа одамлар сезмас эдилар. Шунингдек, Аллоҳ Д.(ас)га мукаммал илм, даъволашувчи томонлар орасида одилона ҳукм қилиш қобилиятларини ато этганди. Бу ҳакда Сод сурасининг 17-19-оятлари нозил бўлган. Д.(ас) вафотларидан сўнг, барча мулк ва пайғамбарлик ўғиллари Сулаймон (ас)га мерос бўлиб қолди.

 

IBROHIM
 
 
 
 (ас) - Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири, ўзидан кейин ўтган барча пайғамбарларнинг бобокалони, араблар ва яҳудийларнинг умумий аждоди. Яккахудоликни тарғиб қилган. Аллохнинг чин дўсти (халилуллоҳ), имом ("жамоа раҳбари"), сиддиқ ("ҳақиқатгўй") ва ҳаниф ("яккахудоликни тарғиб қилувчи") деб таърифланади. Яҳудий-христиан диний адабиётларида Авраам номи б-н маълум. Бобилда таваллуд топган. Аввалига юддуз, ой, қуёшга сиғинмоқчи бўлган, кейин ёлғиз Аллоҳга ибодат қила бошлаган. Отаси Озор ва қавмларини ҳам ана шунга даъват қилган. Бу ҳакда Куръонда (Анбиё сураси 53-56-оятлар) келган. Улар б-н баҳслашган, аммо ишонтиролмагач, отаси ва қавмлари сиғиниб юрган ҳамма бутларни синдириб ташлаган (Анбиё сураси 58-60-оятлар). Шу сабабли уни ёндириб юбормоқчи бўлиб ўтга ташлаганлар, аммо, у Аллоҳ иродаси б-н оловдан соғ-саломат чиққани Қуръонда баён қилинган (Анбиё сураси 68-72-оятлар). Қуръонда ёзилишича, Аллоҳ И.(ас)га қариганда икки фарзанд берган. Булар Исмоил ва Исҳок; (ас)лардир. Исмоил (ас) Муҳаммад (сав)нинг катта бобоси, Исҳоқ эса, Исо (ас) ва ундан аввал ўтган пайғамбарларнинг катта бобосвдир. И.(ас) тушида қилинган илҳомга асосан Аллоҳга бўлган чин эътиқоди эвазига битта ўғли (Исмоил)ни курбон қилишга қарор қилган, лекин Аллоҳ боланинг ўрнига қўчқор юборган (қ. Курбонлик). Маккаи мукаррамада Байтуллоҳ (Аллоҳнинг уйи)нинг бунёд бўлиши, ислом арконларининг 5-фарзи - ҳаж қилиш И. (ас)га бориб тақалади. Каъба яқинидаги "И. жойи" ("И. мақоми") мусулмонлар зиёратгоҳидир. Одатда, хатна қилишни ҳам И. (ас) номи б-н боғлайдилар. Манбаларда И. (ас)нинг 175 йил умр кўргани, ўғиллари томонидан Мадинатул Халил (Хеврон, Фаластин)га да

 


IDRIS 

(ас) - Куръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Ривоят қилишларича, И. (ас) ер юзида 365 йил яшаган. Бу олижаноб, тақводор инсонни Аллоҳ "юксак мартабага кўтарган" (Қуръони карим,. Исломшунослар И. (ас)ни Библиядага Эноҳ, баъзан Эздра каби афсонавий шахслар б-н таққослайдилар. И. (ас) ислом ривоятларидаги Илёс (ас) ва Хизр (ас) ҳазратлари сингари "абадий барҳаёт" ҳисобланади. У хат ва ёзувни, кийим тикиб, кийиниб юришни бошлаб берган, юлдузларга қараб такдирни айтиб беришни, вақт ҳисобини билган памғамбардир.

 


ILHOM 

- кўнгилга солиш; тасаввуфда солик қалбида Аллоҳ томонидан пайдо этилган фикр. Шариат уламолари фикрича, И. қатъий маълумот манбаи бўла олмайди. Тасаввуф ахди, аксинча, И.ни илоҳий файз деб қабул қилиб ҳамда унга асосланиб, сўз ва иш юритади. И. тор маънода "ваҳий"нинг синонимидир. И. ўз моҳиятига биноан "ақлий илм"дан ҳам фаркланади, чунки И. фикр-мулоҳаза юритиш ва хулоса чиқариш йўли б-н вужудга келмайди. Тасаввуфга кўра, И. мўмин дилини ёритувчи илоҳий нурдир, Қуръоннинг ботиний маъносини ҳам И. орқали англаб етиш мумкин.

 


INJIL 

Аллоҳ таоло Исо (ас)га Жаброил орқали оғзаки тарзда нозил қилган китоб. Мусулмонлар бунга имон келтирадилар. Бу ҳакда Куръонда бир неча оятлар келган. "Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади" (Оли Имрон сураси 48-оят). "Уларнинг изларидан Исо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдикдовчи қилиб юбордик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор. У ўзидан олдинги Тавротни тасдиклагувчидир. у тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир" . Қуръонга кўра, И.да Муҳаммад (сав)нинг келишлари ҳақида башорат қилинган, бироқ И. матни насоролар томонидан бузилган. Лекин ўша илоҳий китобнинг асл нусхаси ҳоз. йўқ. Чунки, Исо (ас)нинг вақтларида И. китоб шаклида бўлмаган. Ҳеч ким ҳеч нарсани ёзмаган. У зотдан кейин баъзи кишилар ўзлари китоб ёзиб, мана шу И., менга ваҳий қилинди ва уни мен ёзиб олдим, деб чикдилар. Аста-секин "И. ваҳий қилинганлар" кўпайиб бораверди. Охири бориб уларнинг сони жуда ҳам кўпайиб кетди. Уларнинг ҳар бири ўзининг И.и ҳақ эканини даъво қилар эди. Орада гап-сўз, ихтилофлар кучайди. Шунда император Константин мил. 325 й.да Никея (Niсеа)да катта мажлис чақирди. Бу мажлисда 2048 патриарх қатнашди. Сўнгра турли жамоалардан 2000 дан ортиқ руҳоний ўнлаб Иларни кўтариб келдилар. Император мажлис ахди олдига мавжуд И.лардан энг ишончлисини танлаб олиш вазифасини қўйди. Улар узоқ талашиб-тортишишлардан кейин 4 дона И.ни танладилар. Ҳоз.да насоролар эътиқод ва амал қиладиган И.лар ана ўша 4 И.дир. 1-Мутто (Матфей) И.и. Бу И. энг қад. И. ҳисобланади. У Исо (ас)дан 4 й. кейин ёзилган. У иброний тилда ёзилган эди. Аммо, ўша асл нусхаси ҳам ҳоз. йўқ. Ҳоз. бори ўшанинг таржимаси. Лекин таржимон ҳам, у қайси матндан таржима қилгани ҳам ҳозиргача маълум эмас. Бунинг устига бу И.нинг муаллифи Мутто Исо (ас)нинг ҳаворийларидан эмасди. Кейинроқ уни хоин Яҳузонинг ўрнига сайлашган эдилар.

 

2-Маркос (Марк) И.и. Бу И. юнон тилида Исо (ас)дан 23 й. кейин ёзилгани аниқ. Аммо уни ким ёзгани ноаниқ. Баъзи насоролар, уни Пётр ёзган, дейдилар. Бошқалари эса, уни Пётрнинг ўлимидан кейин Маркос ёзган, дейдилар.

 

3-Лука И.и. Бу китоб Масиҳ (ас)дан 20 й. кейин ёзилган. Лука у зотнинг шогардларидан эмас. У Полнинг шогарди. Унинг устози ҳам Исо (ас)ни кўрган эмас. Бунинг устига Пол насороликка душман бўлган яҳудийлардан эди. Шунинг учун ҳийла б-н насороликка қарши кўп бузғунчиликлар қилган.

 

4-Юҳанно (Иоанн) И.и. Бу И. Исо (ас)дан 32 й. кейин ёзилган. Баъзи насоро тоифапари уни Исо (ас)нинг шогирдларидан бири Юҳанно ибн Забдий ёзган, дейдилар. 500 таникди насоро олимлари иштирокида ёзилган "Британия энциклопедияси" бу китобни, қалбаки китоб, деган. Мусулмон шахс И.ни Аллоҳ томонидан Исо (ас)га туширилган илоҳий китоб деб имон келтирмаса мусулмонлига қолмайди. Шу б-н бирга мусулмон шахс асл нусхадаги И.нинг йўкдиги ва ҳоз. Илар бузилган эканига ишонади. Аллоҳ Қуръонда Исо (ас)нинг туғилишидан олдин унинг келажаги ҳақида қуйидагиларни айтган: "Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади" (Оли Имрон сураси 48-оят). Таврот Мусо (ас)га туширилган илоҳий китобдир. У Исо (ас)га ҳам китоб бўлишини Аллоҳнинг Ўзи айтиб турибди. Таврот Исо (ас)га келган диннинг ҳам асосини ташкил этади. И. эса, Тавротни тўлдириб келган. И.нинг ўзбек тилидаги тўлиқ нашри кирилл ёзувида 1992 й.да сўзбоши, луғат, жадвал ва рангаи суратлар б-н бирга Библияни таржима қилиш ин-ти (Стокгольм) томонидан чиқарилган.

 


ISLOM 

(араб. - бўйсуниш, итоат этиш, ўзини Аллоҳ иродасига топшириш) - жаҳонда кенг тарқалган уч дин (буддавийлик ва христианлик б-н бир қаторда)дан бири. И. динига эътиқод қилувчилар арабча "муслим" ("исломни қабул қилган", "итоатли", "садоқатли"; кўплиги "муслимун") деб аталади. "Муслим", "муслимун" сўзининг бошқа халқлар орасида ўзгача талаффуз этиш (мас., форсларда -мусалмон, ўзбекларда - мусулмон, қирғиз ва қозокларда - мусурмон, Украина ва Россияда - басурман) натижасида бу динга эътиқод қилувчилар турли ном б-н аталади. Лекин буларнинг ичида ҳозир мусулмон ибораси кенг тарқалган.

 

Жаҳонда қарийб 1,2 млрд. киши И.га эътиқод қилади. Мусулмонларнинг 2/3 қисмидан кўпроғи Осиёда яшайди ва бу қитъа аҳолисининг 20% идан ортиқроғини ташкил этади. Қарийб 30% мусулмонлар Африкага тўғри келади (қитьа аҳолисининг деярли ярми). Дунёда мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 120 дан ортиқ мамлакатдан 35 тасида мусулмонлар аҳолининг кўпчилигани ташкил қилади - Шим. Африка, Рарбий Осиёнинг барча мамлакатларида (Кипр, Ливан, Исроил мустасно), Сенегал, Гамбия, Нигер, Сомали, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва б. баъзи мамлакатларда аҳолининг 80% дан ортиғи мусулмонлардир; бир қанча мамлакатларда мусулмонлар аҳолининг ярмидан 80% игача ташкил қилади (Гвинея, Мали, Ливан, Чад, Судан). Малайзия ва Нигерияда қарийб ярми, баъзи бир мамлакатларда мусулмонлар озчиликни ташкил қилса ҳам, таъсир доираси кучли (Гвинея-Бисау, Камерун, Буркина Фасо, Сьерра-Леоне ва б.)- Мусулмонларнинг сони жиҳатдан энг йирик давлатлар - Индонезия, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш; мусулмонларнинг анчаси Хитой, Таиланд, Эфиопия, Танзания, Кипрда, Европанинг айрим мамлакатлари (Югославия, Албания, Буюк Британия, ГФР, Франция ва б.), Шим. ва Жан. Америка қитъаси мамлакатлари (АҚШ, Канада, Аргентина, Бразилия, Гайана, Суринам, Тринидад ва Тобаго)да, Австралияда, Фиджи оролларида яшайди.

 

И. 7-а.да Ҳижоз (Ғарбий Арабистон)да пайдо бўлди. Унинг асосчиси Муҳаммад (сав)дир. Ислом динининг пайдо бўлиши хусусида ислом манбаларига асосланган диний анъанада у илоҳий ҳодиса, инсонларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ томонидан юборилган охирги таълимот деб ҳисобланади. И. талқинида дастлаб яҳудий ва христианлар ҳам айнан мусулмонлар эътиқод қилган худога ишонганлар. Шу худо, яъни Аллоҳ одамларга пайғамбар - элчилар юборган. Аммо, инсонлар пайғамбарлар таълимотини бузганлар. Шунинг учун Аллоҳ инсонларга охирги расул этиб Муҳаммад (сав)ни танлади, унга ўзининг каломи - Қуръонни нозил қилди. Муҳаммад (сав) олдин ўз ҳамшаҳарларини, сўнг барча арабларни кўплаб қабила худоларига сиғинишдан воз кечиш ва ягона худо - Аллоҳга эътиқод қилиш, солиҳ ҳаёт кечириш, у дунёда жаннатга. тушиш учун бу дунёда эзгу ишлар қилишга даъват этдилар. Қуръонга кўра, араблар ва яҳудийларнинг умумий бобокалони Иброҳим (ас) Аллоҳга биринчи бўлиб имон келтирган. Демак, И. батамом янги эътиқод эмас, балки Иброҳим(ас)нинг қайта тикланган динидир.

 

И. дини тарихини ўрганишда ўша даврдага ижтимоий, иқтисодий ва маданий омилларни ҳисобга олиш керак. И. дини вужудга келган даврда Арабистон я. о.да Макка ва Ясриб (Мадина) каби шаҳар-давлат (полис)лар бошқаларга нисбатан муайян устунликка эга эдилар. Бу шаҳарлар халқаро савдонинг энг йирик марказларидан бўлиб, иқтисодий ҳаёт жўшқин тус олганди. Шаҳар-давлатнинг келажак тараққиёти учун полис тузуми торлик қила бошлаган. Ҳижоз (Макка, Ясриб, Хайбар, Думат ал-Жандал, Тайма ва б.) ва умуман Арабистонни халқаро савдони барқарор қиладиган, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қодир ҳарбий кучга эга бўлган ягона салтанатга айлантириш давр талаби бўлиб қолган эди. Салтанат тузиш б-н бир қаторда Арабистон я. о.даги қабилаларнинг этник ва маданий жиҳатдан бирлашуви, ягона араб тили, огзаки ва ёзма адабиёт, умумий фикрлашнинг шаклланиши ва ниҳоят, арабларнинг диний тафаккурида ўзгариш жараёнлари кечаётган эди. Бундай ҳаракатни бошқарган кишилар ўз фаолиятларини илоҳий илҳом б-н асослай олган ҳолдагана муваффақиятга эриша оларди. Шувдай қилиб, Муҳаммад(сав)нинг диний ва сиёсий фаолиятлари юқоридаги жараёнларнинг хусусий кўриниши бўлган. Муҳаммад (сав) ҳар томонлама баркамол инсон бўлганлари учун, у зотнинг шахсий фазилатлари туфайли яҳудий-христиан таълимотларига яқин ғоя б-н яшовчи маҳаллий ҳижозликлар ҳаракати ўзига хос хусусиятлар касб этди, диний ва сиёсий кучга эга бўлди; бу куч исломнинг вужудга келишини энг муҳим тарихий воқеалардан бирига айлантирди.

 

Муҳаммад(сав) 610 й., яъни 40 ёшларида ваҳий (илоҳий илҳом) олаётганларини эълон қилдилар. Аммо, бир неча нуфузли яқин қариндошларини ҳисобга олмаганда, Макканинг кўпчилик аҳолиси, айниқса, Қурайш қабиласининг зодагонлари уларнинг тарғиботларига очикдан-очиқ қарши чиқцилар. У зот ўзга ерларда тарафдорлар излашга мажбур бўлдилар. Дастлаб бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистонга кўчди, сўнг Макка зодагонлари б-н маълум даврдан буён рақобатлашиб келаётган Ясрибдаги Бану Авс ва Бану Хазраж қабилаларининг вакиллари 622 й. мусулмон жамоасини ўзига қабул қилиш, Муҳаммад(сав)ни умумий раҳнамо сифатида тан олишга рози бўлишди. Ясриб шаҳридаги мавжуд этник вазият ҳам шуни тақозо этганди. Ҳижра номини олган бу воқеа И. тарихида бурилиш ясади. Кўчиб ўтган кишилар муҳожирлар (кўчиб келганлар), Мадинада И.ни қабул қилганлар ансорлар (тарафдорлар) деб аталдилар. Мадина ва Макка ўртасида бошланган кураш 8 й. давом этди (қ. Бадр жанги, Ухуд жанги, Хандақ жанги ва б.). 628 й. Макка зодагонлари Муҳаммад(сав) б-н келишишга мажбур бўлдилар. 630 й. мусулмонлар қўшини ҳеч қандай қаршиликсиз Маккага кириб борди. Макка аҳолиси ёппасига И. динини қабул қилди ва Муҳаммад (сав)ни Аллоҳнинг элчиси (расули) деб эътироф этди. Ана шундан бошлаб Макка И. дини марказига, Каъба мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳига айланган. Муҳаммад (сав) вафот этган 632 й.да Арабистон я. о. тўла бирлаштирилган, унинг аксарият аҳолиси И. динини қабул қилган эди. Арабистоннинг сиёсий, иқтисодий, этник ва маданий жиҳатлардан бирлашишида И. дини муҳим омил бўлиб хизмат қилди ва келажакда вужудга келган мусулмон оламининг мафкурасига айланди.

 

Муҳаммад (сав) вафотларидан сўнг Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб пайғамбарнинг ўринбосари (халифа) сифатида ҳукмронлик қилдилар. 7-8-а.ларда Ироқ, Фаластин, Сурия, Эрон, Мовароуннаҳр, Миср, Шим. Африка, Пиреней я. о., Шим. Ҳиндистон фатҳ этилди. Бир асрдан камроқ вақт давомида Шим. Хитойдан Испаниягача, Кавказ ортидан Ҳинд океанигача бўлган катта ҳудудни забт этилди ва И. дини кенг ҳудудда тарқалди.

 

И.нинг муқаддас китоби Қуръондир. Мусулмончиликда бу китобнинг бутун мазмуни Аллоҳнинг ваҳий қилинган сўзи деб тушунилади. И.нинг ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлари, чеклаш ва тақиқлари Қуръон б-н бирга унинг тафсирларида, ҳадис тўпламлари ва шариат қўлланмаларида, шунингдек, 8-12-а.ларда вужудга келган илоҳиёт адабиётларида ўз ифодасини топган.

 

И.нинг асосий ақидаси - "Аллохдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг расули". И. илоҳиётининг илк шакли - калом бўлиб, 8-а.да араб халифалигида вужудга келган. Мутакаллимлар И. дини ақидаларини ишлаб чиққанлар.

 

И. дини 5 "асос" ёки "устун" (аркон ад-дин ал-исломий)га эга: 1) калима келтириш; 2) намоз ўқиш; 3) рўза тутиш; 4) закот бериш; 5) имконият топилса ҳаж қилиш. Шулардан биринчиси имон ва қолганлари ибодат деб эътироф этилган. Имон 7 акдцани - Аллоҳга, унинг фаришталарига, муқаддас китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, такдир (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси б-н бўлиши)га ва ўлгандан кейин тирилишга ишонишни ўз ичига олади. Исломда хатна, рўза ҳайити, қурбонлик ва қурбон ҳайити, ақиқа, мавлуд, худойи, ашуро каби ўзига хос диний маросимчилик таркиб топган. 

 

Бундан ташқари, маҳаллий халқларда исломгача мавжуд бўлган урф-одатлар, жумладан, фол очириш, дам солдириш, азиз-авлиёларга, муқаддас жойларга сиғиниш ҳам И. маросимчшшгага мослашиб кетган. Исломда илк даврдан пайдо бўлган энг биринчи йирик муаммо - олий ҳокимиятни эгаллашга пайғамбардан кейин ким ҳаклироқ, деган масала бўлди. Али (кв) тарафдорлари "шиа" номини олиб, исломда биринчи бўлинишни бошлаб бердилар. Учинчи халифа Усмон (ра) айнан шу бўлинишнинг қурбони сифатида жон таслим қилди. Икки тараф - суннийлик ва шиалик ўртасидага кураш асносида хорижийлар деб аталган учинчи йўналиш ҳам пайдо бўли. Аммо, И. тарихи узра суннийлик асосий йўналиш бўлиб келди. Ўрта асрларда ҳукмронлик қилган аббосийлар, салжуқийлар, айюбийлар, мамлуклар, усмонли турклар, темурийлар сулолалари суннийлар эдилар. Ҳоз. кунда ҳам суннийлар мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги (93%)ни ташкил этади. Бирдан-бир давлат - Эронда "шиа" расмий диний йўналиш сифатида қабул қилинган. Ироқ, Ливан, Шим. Яман, Озарбайжон ва Афғонистонда шиаларнинг йирик жамоалари мавжуд. Уммон ва Шим. Африкада хорижийларнинг баъзи тоифалари сақланиб қолган. Мусулмон ҳуқуқшунослиги - фиқҳда 4 сунний (ҳанафийлик, шофиъийлик, моликийлик, ҳанбалийлик} ва 1 шиа (жаъфарийлик) мазҳаблари шаклланга

 


 

ISMOIL 

(ас) - Куръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Иброҳим (ас)нинг аёли Сорадан фарзанди йўқ эди. Иброҳим (ас) Аллоҳга дуо қилиб фарзанд ато этишини сўради. Иброҳим (ас)нинг фарзандга бўлган иштиёқини сезган Сора ўзи фарзанд кўрмаётгани учун Иброҳим (ас)га ўзининг Ҳожар исмли жориясига уйланишни тавсия қилади. Иброҳим (ас) Ҳожарга уйлангач, ундан фарзанд кўради ва уни Исмоил деб номлайди. Ҳожар фарзанддик бўлгач, Соранинг нафсида унга нисбатан ғайирлик кўпая борди ва Иброҳим (ас)дан уни фарзанди б-н олисроқ ерга олиб бориб қўйишини талаб қилди. Аллоҳнинг иродаси ва амри ҳамда Соранинг талабига биноан Иброҳим (ас) эмизикли И.(ас)ни ўз онаси Ҳожар б-н бирга бир чўлу биёбонга, ҳозирдаги Каъба ёнига олиб бориб қўйди. Қайтиб кетиши арафасида Ҳожарнинг ноласига жавобан Иброҳим (ас) бу ишни Аллоҳнинг амри б-н қилаётганини айтгач, у таскин топди. Иброҳим (ас) қайтгач, қолдирган сув ва озиқа тугаб, Ҳожар ўзи ва фарзанди учун сув ахтариб Сафо ва Марва тепаликлари орасида етти марта у ёкдан бу ёққа югурган (ҳожиларнинг бу тепаликлар орасида югуриш ибодатининг келиб чиқиши ушбу воқеа б-н боғланади). Шу пайт И.(ас) оёғи остидан Замзам булоғи пайдо бўлади ва ундан муқаддас сув отилиб чиқади. Иброҳим (ас) гоҳида келиб улардан хабар олиб кетар эди. Аллоҳ Иброҳим (ас)ни имтиҳон қилиш мақсадида ўзининг суюкли фарзанди И.(ас)ни Аллоҳ йўлида курбонлик қилишга амр қилади. Иброҳим (ас) бу воқеани фарзанди И.(ас)га айтганида у отасига "Парвардигор нимага амр қилган бўлса бажараверинг, мен розиман" - деб жавоб беради. Иброҳим (ас) фарзанди И.(ас)ни қурбонлик қилмоқчи бўлганида Аллоҳдан хитоб келиб И.(ас) ўрнига бир қўчқорни юбориб шуни сўйишликка амр қилади. И.(ас) вояга етгач, Аллоҳнинг амрига биноан ўз отаси Иброҳим (ас) б-н бирга Каъбани бино кдладилар. И.(ас) шу атрофда яшовчи Журҳум қабиласидаги бир қизга уйланади, лекин бу аёлнинг ношукур ва бесабрлигини билган И.(ас) ушбу қабиладан яна бошқа бир қизга уйланади. Улардан араб тилини ўрганади. Ривоятларга кўра, шим. араб қабилаларининг ҳаммаси И.(ас)дан тарқалган. И.(ас) 137 й. умр кўриб, Маккада вафот этгани ва онаси Ҳожар ёнига дафн қилингани ривоят қилинган.

 


ISO 

ИСО (ас), Исо Масиҳ (Иисус Христос) - Куръонда зикри келган пайғамбарлардан бири. И.(ас) исломда Муҳаммад (сав)дан олдинги пайғамбар - Исои Руҳуллоҳ (Аллоҳнинг руҳи) сифатида эъзозланади, шунингдек, "Масиҳ", "Ҳакни сўзловчи", "Ибн Марям", "Аллоҳнинг муқарраби" (яқини) деб таърифланади. И.(ас) ёши 30 га етганида Аллоҳ уни "Бани Исроил" қавмини ҳидоятга бошлаш учун пайғамбар қилиб юборади. И.(ас)нинг даъватида шижоат ва сидқидилдан ёрдам берган 12 нафар шогардлари бўлган, улар Қуръонда "ҳаворийлар" деб номланади. И.(ас)ни кўра олмаган гумроҳ қавми ундан ўз пайғамбарлигини исботлаш учун мўъжиза кўрсатишини талаб қилган. Аллоҳнинг иродаси б-н И.(ас) лойдан қуш шаклини ясаб, унга пуфласа қуш бўлиб учар, туғма кўр бўлиб туғилганларни қўли б-н силаса, у кўрадиган бўлар, песларга қўлини теккизса, у тузалар эди. И.(ас) Муҳаммад(сав)нинг дунёга келишини ҳам башорат қилган эди. Куръон таълимотига кўра, И.(ас) - Аллоҳнинг ўғли эмас, Худо ҳам эмас. И.(ас) - Аллоҳнинг қулидир ва бокира қиз Марямнинг мўъжиза б-н туғилган ўғлидир. Аллоҳ томонидан И.(ас)га Инжил нозил қилинган. Қуръонда яна таъкидланишича, И.(ас)ни душманлари ўлдиришмаган, у чормих этиб қатл килинмаган, бу ҳодиса улар кўзига кўринган, холос. Аслида И.(ас) тириклайин осмонга кўтарилган ва Қиёмат куни арафасида Ер юзида яна пайдо бўлади ("Марям" сураси). И.(ас) ҳақида Оли Имрон сураси 52-59-оятларда, Марям сураси 33-37-оятларда, Саф сураси 6-оятда, Моида сураси 112-115-оятларда баён қилинган.

 


JANOZA 

- исломда дафн этиш маросими; маййит, мурда, тобут. Қуръонда Ж. тўгрисида ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Фиқҳга оид асарларда Ж.га батафсил тавсиф берилган. Ж. маросими турли мусулмон мамлакатларида турлича бўлиб, исломгача бўлган даврда ушбу халкларда мавжуд бўлган тегашли урф-одатлар б-н қоришиб кетган. Бироқ, амалда ҳамма ерда риоя қилинадиган асосий қоидаларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Ўлим яқинлашиб келаётганини сезган мусулмон калимаи шаҳодат келтириши лозим. Агар унинг ўзи буни амалга ошира олмаса, уни бошқа одам қулоғига шивирлаб айтиши лозим. Бемор "Есин" сурасини ўқиши ёки эшитиши керак. Ўлим содир бўлгандан кейин мурданинг юзи қиблага қаратиб қўйилади. Ундан сўнг мурдани одатда махсус одам - ғассол ювади (ғусул қилади). Ғусулдан сўнг мурда 2-5 қаватдан иборат тоза матога ўралиб кафанланади. Кафанлик одатда, оқ, яшил, қора мато бўлиши мумкин. Мурданинг кўзини юмиб, энгаги боғланади. Тиззалари бир-бирига боғланиб, қўллари кўкрагига буклаб қўйилади. Шундан сўнг уйида ёки масжидда марҳумга Ж. намози ўқилади. Ўз жонига қасд қилган ва динсизларга Ж. ўқилмайди (9:84/85). Чақалоқ лоақал бир марта овоз чиқариб йишаган бўлса унга Ж. ўқилади. "Шаҳид кетганлар" ғусул қилинмайди ва қандай кийимда қазо қилган бўлса, ўша кийимда дафн этилади. Ж. ўқилмайди. Агар ўлим эрталаб содир бўлган бўлса, ўша куни (имкон борича, кун ботгунга қадар), агар кундузи ёки кечаси вафот этган бўлса эртасига дафн этилади. Аёллар одатда, дафн маросимида қабристонга боришмайди. Уларнинг қаттиқ овоз чиқариб йиғлашлари ҳам ман этилади. Қабрга маййитнинг яқин қариндошларини туширишади ва унинг юзи қиблага қаратиб қўйилади. Қабр имкон борича кенгроқ қилиб кавланади, унинг ён бурчагида туйнук бўлиб, ундан пастга қараган лаҳадга тушилади. Унда эътиқодга кўра, Мункарнакир савол-жавобга келганда маййит "ўтира оладиган" бўлиши лозим. Бунинг учун кафандаги боғичлар ҳам бўшатиб (ечиб) қўйилади. Дафн маросими Қуръон сура (одатда 1, 2, 18, 36, 44, 97-сура)ларини ўқиш б-н якунланади. 

 

 
JANOZA NAMOZI 

- вафот этган мусулмонлар учун жамоат бўлиб ўқиладиган намоз. Маййит ювилиб, кафанланади, масжидга келтирилади. Жамоатнинг олдига юқорироқ ерга қўйилади. Имом жамоатнинг олдига ўтиб Ж.н.ни ўқийди. Ж.н.ни ўқувчи киши аввал: "Ният қилдим ушбу марҳум учун Ж.н.ни ўқимоққа, иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи Таоло", деб ният қилади. Имом баланд овоз б-н, қолганлар имомга иқтидо қилиб ичда "Аллоҳу Акбар" деб қўлларини боғлайди. Иқтидо қилиб ўқувчи ичида такбир айтиб қўлларини боғлайди. Сўнгра овоз чиқармасдан "Сано"ни ўқийди: "Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук". Сўнгра имом б-н биргаликда такрор такбир айтилади. Лекин қўллар кўтарилмайди. Солли ва Барик дуолари ўқилади. Такрор яна қўллар кўтарилмаган ҳолда такбир айтилади, жаноза дуоси ўқилади. Жаноза дуосини билмайдиганлар эса, Қунут дуосини ёки дуо нияти б-н Фотиҳа сурасини ўқиса ҳам бўлади. Сўнгра имом б-н биргаликда такрор такбир қилиниб олдин ўнгга, кейин чапга салом берилади. Ж.н. ўқилиб бўлганидан кейин маййит мозорга олиб борилади, қабрга қўйилади, рухдарига бағишлаб Қуръон тиловат ва дуо қилинади.

 


Жин

(араб. тўсилган, яъни одамлар кўзидан тўсилган нарса; кўплиги - ажина) - Аллоҳ яратган уч тоифадаги аклли мавжудотлардан бири (фаришталар ва одамлар б-н бир қаторда). Куръони карим нозил бўлаётган пайтда араб қабилалари Жларга махфий, норавшан худолар деб эътиқод қилардилар. Улар Ж.ларнинг насаби Аллоҳ таолога етиб боради, унинг Ж.лардан шериклари бор, деган бузуқ эътиқодга ҳам бўйсунишарди. Шунингдек, араблар Ж.лар ғойибдан хабардор, фолбин ва мунажжимларга осмон сирларини айтиб туришади, деган ўйда эдилар. Арабларда Жларнинг ҳукми ер юзида ўтади, деган хом хаёл бўлиб, агар улардан бирорталари маълум бир ерга бориб ётиб қолмоқчи бўлсалар, "Ушбу жойнинг хўжайин Ж.идан паноҳ сўрайман", деган маънодаги дуони қилишарди. Ҳоз. вақтгача кишиларда юқоридаги айтиладиганларга ўхшаш турли-туман бузуқ, бидъат-хурофотдан иборат тушунчалар мавжуд ва улар бу ёлғон эътиқодга бўйсунадилар. Ислом илоҳиётчилари Ж.ларнинг мавжудлигини тан оладилар. Шу б-н бирга Ж.лардан кутиладиган мавҳум қўрқинч ва хавфу хатарни ҳам рад этади. Ж.лар ҳақиқатда бор мавжудотлар бўлиб, асли ўтдан яратилган. Ж. сўзининг луғавий маъноси аввал айтилганидек, тўсилган дегани, яъни одамлар кўзидан тўсилган нарса. Шу сабабли ҳам у инсонларга кўринмайди. Улар ўзлари кўринмай туриб, одамларни ва б. нарсаларни кўришлари мумкин. Шу б-н бирга турли шаклларга киришлари ҳам мумкин. Ж.лар эркак ва аёл жинсига мансуб, дашту биёбонлар, тоғ ва ўрмонларда яшайди. Улар бир неча тоифадан иборат, ғул, ифрит, силот тоифасидагилари машҳур. Шайтонлар Ж.ларнинг ёвузларидир. Қуръонга кўра, Муҳаммад (сав)ни Аллоҳ инсонларга ҳам, Ж.ларга ҳам юборган. Ж.ларнинг бир қисми Расулуллоҳ томонидан ўқилган Қуръон тиловатини эшитиб, динга эътиқод қўйган ва исломни тарғиб қилган. Уларнинг ичида ҳам худди одамларга ўхшаб имонсиз-имонли, яхши-ёмон, адашган ва ҳидоятда юрганлари, фирибгар ва соддалари бор. Ж.лардан ҳам Қуръонга, Пайғамбар (ас)га имон келтириб яхши йўлда юрганлари жаннатга, имонсиз бўлиб ёмон йўлда юрганлари дўзахга тушадилар. Улар одамларга ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар ва ғойиб сирларини билмайдилар, чунки Куръони карим нозил бўлгандан сўнг улар бу хислатлардан маҳрум бўлганлар. "Сабаъ" сурасида бир гуруҳ Ж.лар Сулаймон (ас)га хизматкор бўлганликлари, у зот ҳассага суяниб туриб вафот этганликларидан сўнг ҳам тирик, кузатиб турибди, деб ўйлаб, машаққатли ишда давом этганликлари ҳақидаги оятлар бор. Исломдан аввалги вақтда Жлар осмонга чиқиб малоикаларнинг ўзаро суҳбатларини, жумладан яқин кунларда содир бўладиган баъзи ишлар ҳақидаги маълумотларни яширин эшитиб, ердага фолбину мунажжимларга бирга ўнни қўшиб етказишар эди. Орадан анча вақт ўтиб, осмон хабарига қулоқ осгани чиқсалар, уларни юлдузлардан узилиб чиққан учқунлар уриб ҳайдайдиган бўлиб қолибди. Улар ерга ўз қавмлари ҳузурига қайтиб, "Нима бўлди экан, бизни учқунлар қувадиган бўлиб қолди-ку? дейишади. Шунда баъзилари, дунёда улкан, оламшумул ўзгариш бўлган бўлса керак, дейишади. Машриқу мағрибни кезиб биздан осмон хабарини тўсган нарсани қидириш зарур, деган қарорга келиб, сафарга отланадилар. Ривоятларда накл қилинишича, Насийбин номи б-н аталувчи жойда яшовчи Ж.лардан етти нафари Пайғамбаримиз (сав) бомдод намозини қироат қилаётганларини эшитиб тўхташган, биздан осмон хабарини тўсган нарса шу, деб ўз қавмларига қайтиб, бўлган ҳодисани айтадилар. Шунда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига "Жин" сурасини нозил қилди

 


KA'BA 

(араб. - куб, тўрт бурчак) - ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси. Байтуллоҳ (Аллохнинг уйи) деб ҳам юритилади. Уни зиёрат қилиш - ҳаж ва умранинг асосин амалларидан бири.

 

К. Маккадаги энг катта Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган бўлиб, 10x12x15 (бал. 15 м ва пойдевори 12x10 м) ўлчамдага бино. Одатда, К.нинг усти қора мато (кисва) б-н қопланган бўлади, унга Куръоннинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал б-н ёзиб қўйилган. К. деворининг ташқи ғарбий бурчагида "Қора тош" ("Ҳажар ал-асвад") жойланган. Шим.-шарқий девордаги эшик ҳам чойшаб б-н қопланган ва ердан чамаси 2 м баланд ўрнатилган. К.нинг ичи тавоф қилинганда деворга нарвон қўйилади. Ичкарида учта устун бўлиб, шифтига сирланган кўпдан-кўп чирок осилган.

 

Деворнинг эшик б-н "Қора тош" оралиғидаги қисми ал-мултазам дейилади, унинг ёнида Аллоҳга айниқса ёқадиган дуолар ўқилади. Шим.-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов б-н ғарбий бурчак оралиғи қибла ҳисобланади. Шим.-шарқий девор ёнидаги ярим доира шаклидаги девор (ал-хатим) ал-ҳижр (ёки ҳижр Исмоил)ни тўсиб туради, ҳожилар тавоф вақтида бу жойга киритилмайди; Иброҳим (ас) замонида бу жой К.нинг бир қисми бўлган; бу ерга Исмоил (ас) ва унинг онаси Ҳожар дафн этилган, деб ривоят қиладилар. Девор қаршисида мақом Иброҳим деб аталган иншоот бўлиб, ундаги тошда одам излари кўринади. Айтишларича, Иброҳим (ас) К.ни қайта тиклаётганида шу тош устида турган. "Қора тош" яқинида эса Замзам булоғи бор. Ривоят қилишларича, Муҳаммад (сав) 25-30 ёшларида бу ердаги таъмирлаш ишларида қатнашганлар.

 

Одаматонинг учинчи ўғли Шис (ас) томонидан қурилган, Иброҳим (ас) томонидан таъмирланган ва Муҳаммад (сав) томонидан кофирлардан тозаланган К. Йасриб (Мадина)да қибла деб эълон қилингач, унинг аҳамияти жуда ошиб кетди (ўшангача Куддусга қараб ибодат қилинар эди). К. исломнинг алоҳида дин сифатида шаклланишида ғоят катта вазифани бажарди.

 

Муҳаммад (сав) бошчилигадаги мусулмонлар 629 й.да Маккага кичик ҳаж қилган, 630 й.да эса, улар Маккани эгаллаб, Марйам ва Исо (ас) тасвиридан бошқа барча санам ва тасвирларни олиб ташлаганлар, суврат ва ёзувларни ўчирганлар. 630 й.да Абу Бакр (ра) бошчилигида биринчи ҳақиқий мусулмон ҳажи адо этилади. Муҳаммад (сав) 631 й.да ҳаж амалларига бошчилик қиладилар. Халифа Умар (ра) даврида К. ёнидага уйлар бузиб ташланди ва унинг атрофида Масжиди ал-Ҳарам қурилди. 683 й.да К.ни Умавийлар қўшинлари ўққа тутди. Кейин у қайта тикланиб, кенгайтирилди (ва унинг ёнига ал-ҳижр қўшилди. 929 й.да Қарматийлар Маккага
ҳужум қилиб, "Қора тош"ни олиб кетди. Орадан 20 й. ўтгандан кейин бу тошни қайтариб олишга муваффақ бўлинди. Аста-секин К. теварагида турли иншоотлар, жумладан, асосий мусулмон мазҳабларининг минбарлари тикланди. 20-а.нинг 50-60-й.ларидаги катта таъмирлаш вақтида бу иншоотлар олиб ташланди. К. бутун дунё мусулмонларининг энг муҳим маркази ва бирлик рамзи бўлиб келди, ҳозир ҳам шундай бўлиб турибди. Ислом динидаги барча оқимлар унинг муқадцаслиги ва алоҳида аҳамиятини тан оладилар. Ҳар йили дунёнинг барча мамлакатларидан мусулмонлар ҳаж ибодатини адо этиш учун бу ерга келадилар. КИСВА - Каъба деворларини ёпиб турадиган чойшаб. Пахта аралашган саккиз бўлак қора шойи матодан тикилади. Деворнинг юқори қисми учдан бир бўлагани ёпиб турувчи К. парчасига Қуръони каримнинг: "Албатта одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй - Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадурки..." деган ояти (3:96) зарҳал ёзувда битилган. Шунингдек, К.га Куръоннинг яна бошқа сура ва оятлари ёзилади. Каъбага кириладиган эшик махсус зарҳал б-н қогшанган бўлиб, унга ҳам Қуръон оятлари битилган. Муҳаммад (сав) ҳаётликларида К. Яманда тайёрланарди. Халифа Умар замонига келиб К. Мисрда тўқиладиган бўлди. Халифа Маъмун (813-833) даврида К. ҳар йили уч марта янгилаб турилган. Халифа Мутаваккил (847-861), эса ҳар икки ойда Каъбатуллоҳга янги К. юборган. Халифа Умар бошлаб берган анъана давом эттирилиб, К. 1924 й.гача Мисрда тайёрланди. Ҳар йили янги К. ҳаж сафарига чиққан мисрлик зиёратчилар б-н бирга Маккага келтириларди. Аввалги К. девордан олиниб, Каъба хазинабонлари ва Макка шарифи ихтиёрига топшириларди. 1443-1452 й.лари Шоҳруҳ Мирзо Миср К.си б-н бирга Мовароуннаҳрда тайёрланган махсус каъбапўш ёпилиб туришига эришган. 1925 й. қирол Абдул Азиз Маккада ихтисослашган фабрика очиб, унда қора рангли табиий шойидан К. тиктирди. Шундан бошлаб Каъба К.си фақат Саудия Арабистонида тайёрланади. Саудия Арабистони подшоҳи Фахд ибн Абдул Азиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга туҳфа қилган К. - Каъбапўш парчаси ҳозир Имом Бухорий ёдгорлик мажмуида масжид деворига осиб қўйилган.

 


LAVHUL MAHFUZ 

(араб. - муҳофаза қилинган лавҳ) - Аллоҳ инсониятнинг тақдирларини ёзган улкан китоб; диний манбаларга кўра, оқ дурдан ясалган, узунлиги ер б-н осмон оралиғича, эни Машриқ б-н Мағриб оралиғича, икки саҳифадан иборат. Унинг ёнида ёзув қалами бўлиб, унинг ҳам катталиги Лавҳга мос келадиган шаклда. У бир улкан фариштанинг кўкрагига ўрнатилган бўлиб, устки қисми Арши аълога боғлаб қўйилган. Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан олдин мазкур Лавҳ б-н Қаламни яратиб, то қиёматгача яратадиган нарсаларини ва бўлажак ишларни, илоҳий китобларни, такдир ва қазони ҳам Лавҳга битиб қўйган. "Раъд" сурасининг 39-оятига кўра, Аллоҳ таоло ундаги ёзувлардан хоҳлаганича ўчириб, хоҳлаганича ўзгартиришлар киритиб туради. Л.М. тўгрисида Қуръони каримнинг Буруж сураси 22-оятида, Зухруф сураси 4-оятида ("Уммул Китоб" номи б-н), Ёсин сураси 12-оятида (Имом номи б-н) ҳам келган. Расулуллоҳ (сав): "Албатта, Аллоҳ лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари ёқутдандир. Қизилдир. Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун 360 лаҳза бор. Унинг кенглига осмон б-н ернинг орасича. Ҳар куни унга 360 марта назар солади. Халқ қилади. Ризқ беради. Ўлдиради. Тирилтиради. Азиз қилади. Хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади" -деганлар. (Табароний "Муъжамул кабир"да ривоят қилган). Куръони карим Аллоҳ таоло ҳузуридага Л.Мда сақланган. Бу эса, уни Аллоҳ таоло нақадар зўр қадрлаганини кўрсатади. Аллоҳ таоло етадиган ҳар бир мусибат -касаллик, очлик, камбағаллик, ўлим ва б., улар юзага чиқишидан аввал ҳам Л.М.да, Аллоҳнинг илмига собит бўлишини таъкидлаган.

 

 

LUQMON 

(ас) - Қуръонда тилга олинган донишманд (31-"Луқмон" сураси). Л. (ас)нинг пайғамбар экани ҳақида ривоят мавжуд. Накд қилишларича, Л. (ас) минг йил умр кўрган бўлиб, Аллоҳ у зотга нарса ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳият-ҳақиқатига бехато етиш ва энг тўғри ҳукм чиқара олиш неъматини, яъни ҳикматни ато этган экан. Қуръонда Л. (ас)нинг ўғлига қилган панд-насиҳатлари (Аллоҳга ширк келтирмаслик, яхши амаллар қилиш, намоз ўқиш, сабр-тоқатли бўлиш, кибр-ҳаволи, мақтанчоқ бўлмаслик кабилар) келтирилади. Л. (ас) ҳақида ривоятлар кўп. Шулардан бирига кўра, Л. (ас) Од қавмидан бўлиб, уни Л. (ас) ибн Од деб аташган. Ривоятларда айтилишича, Арабистонда яшаган ана шу халқ Аллоҳнинг ғазабига учраб курғоқчиликка дучор бўлади. Халқ бу офатдан қутулиш мақсадида ўз вакилларини Маккага ёмгар сўраб, дуо қилиш учун юборади. Уларга Л. (ас) бошлиқ бўлади, лекин у Аллоҳдан ўзига узоқ умр сўрайди. Аллоҳ Л. (ас)га еттита бургут умрига тенг келадиган умр ато этади. Ўрта Осиё халқлари орасида Л. (ас) буюк ҳаким, доно, билимдон инсон тимсоли сифатида машҳур бўлган.

 

 

LUT 

(ас) - Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Ҳаррон ш. (Месопотамия) да таваллуд топиб, Иброҳим (ас) б-н бирга Фаластинга борган. Садум, Амура ва унинг атрофларидаги ерларда чорвачилик б-н шугулланган. Пайғамбарлик даражасига етишгач, одамларга панд-насиҳат қилган, Аллоҳнинг бирлигига имон келтиришга чақирган. Бироқ, ахлоқи бузуқ Садум аҳолиси баччавозлик одатини тарк этмай, Л.(ас)нинг ўзини бу юртдан ҳайдаб чиқармоқчи бўлади. Фаришталар унга оиласи ва имонли кишилар б-н бирга (хотинидан ташқари, чунки хотини Аллоҳнинг қаҳрига учраган эди) шаҳардан чиқиб кетишни буюрганлиги ривоят қилинади. Қуръоннинг "Ҳижр" сураси, 61-65-оятлари ва 74-оятида баён қилинган. Л. (ас) маълум масофага етиб олгач, шаҳар остин-устун(араб. - шаҳар, тўлиқ араб. номи -Мадинат Расулуллоҳ ёки Мадинат ан-набий -пайғамбар шаҳри) - Саудия Арабистонининг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Ҳижоз вилоятида. Халқ уни М.и мунаввара -Нурафшон шаҳар деб эъзозлайди. Маккадан 400 км шимолда жойлашган. М.га асос солинган вақт номаълум. Қад. Ясриб (Ятриб) илк ўрта асрлардан бошлаб М. деб аталган. 622 й. Муҳаммад (сав) Маккадан М.га кўчиб ўтганлар (қ. Ҳижра) ва қолган умрлари шу ерда кечган. Ҳарбий ҳаракатларга раҳбарлик қилиш, Макка зиёратига бориш учунгина шаҳарни тарк этганлар. М.да мусулмонлар жамоаси (умма) тузилиб, ислом мустақил дин сифатида шаклланди; 7-а.дан бошлаб М. мусулмонларнинг Маккадан кейинги энг катта зиёратгоҳи ҳисобланади. М. 632-656 й.ларда Араб халифалигининг пойтахти бўлган. Умавийлар ва аббосийлар даврида Ҳижознинг маъмурий марказига айланган. 10-а.дан бошлаб эса, Мисрга тобе бўлган. 1517 й.да турклар Мисрни босиб олгач, М. Усмонли турк салтанатига, 1919 й.да эса, Ҳижоз қироллигига қўшиб олинган. Орадан 5 йил ўтгач, М.ни Ибн Сауд қўшинлари забт этди. 1932 й. бу шаҳар Саудия Арабистонига қўшиб олинган. М. атрофи илгари мудофаа девори б-н ўралган бўлиб, саккизта дарвозаси бор эди. Ҳозир улар бузилиб кетган. Ҳожиларга ҳаждан сўнг М.и мунавварага бориб, Муҳаммад(сав)нинг қабрларини зиёрат қилиш расм бўлган. М. марказида Расулуллоҳнинг уйлари (Ҳарами шариф) ва мақбаралари бор, Мақбара устига катта масжид курилган (656). Шаҳар аҳолиси, асосан, савдо, зиёратчиларга хизмат қилиш, ибодат қилиш учун зарур буюмлар (тасбеҳ, жойнамоз, зиёратчилар учун махсус кийимлар) и.ч. б-н машғул. Аҳолининг бир қисми хурмо ва сабзавот етиштиради. Бугунга М. ҳам кўҳна, ҳам навқирон шаҳар. Саудия Арабистонининг деярли барча қатнов йўллари М. шаҳри б-н боғлиқ. Шаҳар энг замонавий алоқа воситалари б-н жиҳозланган. 1961 й. Ислом университети очилди. Шаҳарнинг туб аҳолиси 0,5 млн. кишидан иборат. Шаҳарда аэродром бор. М. шаҳрига ҳаж мавсумида жаҳоннинг турли мамлакатларидан миллионлаб мусулмон зиёратчилари қадам ранжида қилишади.

 

 

MAKKA 

 мусулмонларнинг муқаддас шаҳри. Саудия Арабистонининг ғарбида, Қизил денгаз соҳилидан 80 км узоқликда тоғлар орасида жойлашган бу шаҳарни араблар Умм ул-Қурро, Умм ул-Мадоин, яъни шаҳарлар онаси деб юритадилар. Қуръонда "Бакка" номи б-н келган. У Ҳижознинг маъмурий ва савдо маркази, мусулмонлар ҳаж қиладиган -мусулмончиликнинг бешинчи аҳкоми бажариладиган жой. Қуръони карим 114 сурасининг 86 таси Маккада нозил бўлган. М.да Каъба б-н бош масжид - Ҳаром масжиди бор. М. - ислом динининг Муҳаммад пайғамбари (сав)нинг ватанлари, арабларнинг қад. зиёратгоҳи. Мусулмон ривоятларига кўра, М.да Одамато ва Момоҳаво ҳамда Шис, Иброҳим, Исмоил ва Ҳожар яшаганлар. Макка ш.га қачон асос солингани маълум эмас. Илк бор Замзам булоғи теварагида аҳоли яшаш масканлари пайдо бўлгани ҳақида маълумот бор. Исломга қадар Макка мажусий араб қабилаларининг диний ҳамда Шарқ б-н Ўрта денгаз бўйидаги давлатлар ўртасидаги муҳим савдо маркази бўлган. Ислом вужудга келишидан кўп асрлар илгари Маккадаги Каъба ибодатхонаси араб қабилаларининг зиёрат маркази бўлиб, унда қабила худоларининг санамлари сакланган. Шаҳар биринчи марта юнон тарихчиси Птолемей асарларида Макораба номи б-н тилга олинган ва бу ерда мил. 2-а.да ибодатхона мавжудлига айтиб ўтилган. Маккада пайғамбар Муҳаммад (сав) таваллуд топганлар ва шу ерда ислом тарғиботини бошлаганлар. Муҳаммад (сав) 622 й. ўз саҳобалари б-н Маккадан Ясриб (кейинчалик ал-Мадина деб аталадиган) шаҳрига ҳижрат қилганлар. Ривоятга кўра, қад. Журҳум, Хузоъа қабилалари, 4-а. охиридан эса, Қурайш қабиласи кўчиб келиб яшай бошлаган. 6-7-а. ўрталарида Каъбадан 800-900 м шим.-шарққа ва тахм. 500 м жан.-ғарбга чўзилган водий бўйлаб аҳоли истиқомат қиларди. Марказда, Каъбадан жан.рокда бозор бўлган. Турар-жойлар деворлар б-н ўралган катта ҳовлилардан иборат бўлиб, ҳовли ичида қавми қариндош оилаларнинг иморатлари жойлашган. Ўша вақтда М.да 6-7 минг аҳоли яшаган. М.да суғориш учун сув йўклиги, муқаддас ҳудудда деҳқончилик ва ов б-н шуғулланиш ман қилингани устига атрофдага қабилалар учун муқаддас ҳисоблангани туфайли қурайшларнинг савдо б-н машғул бўлишига тўғри келган. Шаҳар аҳолиси асосан диний маросимлар учун зарур бўлган буюмларни тайёрлаган ва ҳажга келганларга хизмат қилган. Муҳаммад (сав) М.дан чиқиб кетгач, Мадинадаги янги масжидни Каъбага қарши қўя бошлаганлари йўқ, аксинча, уни Каъба (қибла)га тўғрилаганлар. 630 й. мусулмонларнинг М.ни фатҳ этишлари шаҳарнинг муқаддас марказ сифатидаги алоҳида мавқеини тиклабгана қолмай, уни янги мақомга кўтарди; ҳаж қилиш маросимида Каъбани тавоф қилиш б-н бирга Арафот тоғига кўтарилиш ҳам қўшидци; М.ни зиёрат қилиш исломнинг асосий рукнларидан бири ҳисобланади.Умавийлар даврида М. ривожланди ва қиёфаси бутунлай ўзгарди: бир қаватли иморатлар ўрнида кўп қаватли уйлар ва қасрлар қад кўтарди. М. маъмурлари сув йиғиладиган иншоотлар бунёд этдилар, осма қувурлар ўтказдилар, шаҳар атрофларида боғ-роғлар пайдо бўдди. Халифаликнинг ҳамма томонидан кела бошлаган маблағлар, шунингдек, зиёратчилардан тушган даромад маккаликларни имтиёзли мусулмонлар гуруҳига айлантирди. Каъба 624 й. қибла деб эълон қилинганидан кейин Каъбага томон қараб ибодат қилина бопшаган. 19-а. бошигача М.ни Ғарбий Арабистонда ҳокимиятни амалга оширган давлатларнинг ноиблари бошқариб келганлар, лекин шаҳарнинг ички ҳаётида кўп нарсаларни шарифлар (Муҳаммад (сав) авлодлари) ҳал қиларди. Маълумки, Бағдод халифалиги инқирозга учраганидан сўнг Макка фотимийлар, айюбийлар ва мамлуклар қўл остига, кейинчалик - 1517 й.да Усмонли турк салтанати тобелигига ўтди. 1925 й.дан Саудия Арабистони таркибида. Ислом дини амал қилаётган 14 а.дан ортиқ вақт давомида М. ғайридинлар учун ёпиқ шаҳар ҳисобланади, аммо 18-а.дан эътиборан европалик айрим тадқиқотчилар мусулмон зиёратчилари ниқобида унга кира бошлаганлар. 20-а. бошигача М. аббосийлар давридаги ҳудудга тенг жойни эгаллаб келган, доимий аҳолиси 50 минг кишидан ошмаган. Ҳоз. вақтда М.нинг туб аҳолиси салкам 0,5 млн. кишини ташкил этади, шаҳар автомобиль йўллари орқали ташқи дунё б-н боғланган.

 

 

MARYAM 

- Куръонда тилга олинган тақволи, сиддиқа аёл, Исо пайғамбарнинг онаси, христианликдаги Марияга тўғри келади. Ислом таълимотига кўра, у тақволи, мўмина она, жаннатдаги аёлларнинг раҳнамоси. Қуръони каримнинг 19-сураси "Марям" деб аталади. М.нинг отаси Имрон "Бани Исроил" қавми ичида энг обрўли кишилардан эди. Унинг хотини Ҳанна бефарзанд эди. Ҳанна Аллоҳга илтижо килиб, фарзанд ато этишни сўради ва агарда фарзандли бўлса, ушбу фарзандни Аллоҳ йўлида Байтул Мақцис хизматига вақф (назр) қилишини ният қилди. Аллоҳ унга қиз фарзанд ато этди ва уни Марям деб номлади. Одатда ибодатхоналардаги хизматларни эркаклар бажарганидан у ўз назри, қизининг такдири қандай бўлишини ўйлаб, ҳайрон қолди. М. ёшлигидаёқ отаси вафот этди, энди унинг тарбиясини кимдир ўз кафолатига олиши керак эди. М.ни тарбиялаш холасининг эри Закариё (ас) пайғамбарнинг чекига тушади. У қачон М.нинг хонасига кирса, у ерда қишда ёз мевалари, ёзда қишда бўладиган ноз-неъматларни кўради. "Бу нарсалар сенга қаёқдан келди?" деб сўраганида М.: "Булар Аллоҳ ҳузуридандир" дейди. Ибодатхона хизматига назр қилингани учун доимо шу ерда бўлиб, умрини фақат тоат б-н ўтказар эди. У одамларга аралашмас, ибодатхонада ёлғиз қолиб тоат б-н банд бўларди. Кунларнинг бирида, М. ибодатхонада тоат б-н машгул бўлиб турганида, Аллоҳ таоло унга Жаброил (ас)ни юборади. М. ўз ахди-оиласидан четга -кун чиқар томонга бориб, улардан беркиниб олган пайтида, Жаброил: "Парвардигорингнинг сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) элчисидурман" дейди. Бундан М. таажжубланиб: "Ахир мен турмушга чиқмаган бўлсам ёки фожира аёл бўлмасам, қандай қилиб мен фарзандли бўлишим мумкин" -дейди. Шунда Жаброил (ас): "Айтганинг тўғри, лекин Аллоҳ айтдики: "Бир гўдакни отасиз яратиш менга осон, бу мени улуғ қудрат эгаси эканлигимнинг белгиси бўлур", дейди. Шундай қилиб, Исо Аллоҳ ирода этгани учун отасиз яратилди. Тўлғоқ азоби уни бир хурмо царахтининг ёнига олиб борди (ва у хурмо шохига осилган ҳолда кўзи ёригач), деди: "Қанийди, мана шу кундан илгарироқ ўлиб кетсам-у, бутунлай унутилсам эди". Шунда хурмо дарахтининг ортидаги Жаброил нидо қилди: "Ғамган бўлма, Парвардигоринг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. (Мана шу куриб қолган) хурмо шохини силкитган, у сенга янга хурмо меваларини ташлар. Энди сен еб-ичгин, шод-хуррам бўлгин". М. боласини кўтарган ҳолда қавмига келганда улардан таъналар эшитади. Шунда бешикдаги гўдак Исо тилга кириб дейди: "Мен Аллоҳнинг бандасидирман. У зот тез кувда менга Китоб - Инжил ато этади ва мени пайғамбар қилади".

 

 

MUBOH 

(араб. - умумий, ихтиёрий иш-ҳаракат) - шариат тушунчаларидан бири. Унга кўра, қилиш ва қилмаслик баробар бўлган амал. Уни қилган кишига ҳам, қилмаган кишига ҳам савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўкдир. Ҳаром бўлмаган, ман қилинмаган (қайтарилмаган) ишларнинг ҳаммаси М.дир. Мас., ўтириш, туриш, юриш, ётиш, ухлаш, ҳалол таомларни ейиш ва б. М. амалларнинг адади беҳисоб. М. б-н жоиз тушунчаси мазмунан бир. М. масаласи фиқҳнинг аҳком бўлими томонидан талқин қилинади. Мазҳабга кўра, бир хил хатти-ҳаракат М. ёки М. бўлмаслиги мумкин. Ҳоз. ислом жамиятида М. муаммоси анча долзарбдир, чунки у жамият ҳаётидаги ва маиший турмушдага янга ҳодисаларни қабул қилиш ёхуд рад этиш б-н боғликдир. Чунончи, артистлик ва бадиий ижод айниқса, рассомлик ва мусиқа б-н боғлиқ кўплаб саволлар хусусида анчадан буён мунозаралар мавжуд. "Ортиқча дабдаба деб билинадиган нарсалар" тушунчасини белгилаш, чўчқа териси ва мойидан фойдаланиб тайёрланган импорт маҳсулотлар (пойабзал, косметика)ни ишлатиш мумкинлигани аникдаш, европача кийиниш, айниқса, аёлларни шундай кийим кийиш имкониятларини белгилаш, бўш вақтдан фойдаланиш ва б.ни аниклаш жуда мураккаб бўлиб келмокда. Ҳар бир мамлакатда умумий шароитдан келиб чиқиб М.нинг энг кам чекланишлари устидан назорат қилиш кучли ёки кучсиз бўлиши мумин. М. масалаларини ҳал этишда ҳуқуқнинг рационал манбалари (истиҳсон, истислоҳ ва б.)ни жалб этиш катта аҳамиятга эга.

 


MUHAMMAD 

(сав), Аҳмад ибн Абдуллоҳ (570/571 - 632) - ислом дини пайғамбари ва мусулмонларнинг биринчи жамоаси асосчиси. Мусулмонлар эътиқодига кўра, Аллоҳнинг охирги пайғамбари ва унинг элчиси. У зот орқали одамларга Қуръон нозил қилинган. Ислом таълимотига кўра, М. номларини айтган ёки эшитган киши "саллалоҳу алайҳи васаллам" (сав) - "унга Аллоҳнинг раҳмат ва саломи бўлсин" ёки "алайҳиссалом" - "унга салмлар бўлсин" деб саловат айтиб қўйиш вожиб ҳисобланади. Қурайш қабиласининг ҳошимийлар уруғига мансуб, Маккада унча бой бўлмаган, лекин Макка зодагонларига яқин оилада туғилганлар. М. (сав)нинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақидаги маълумотлар жуда кам. М. (сав) гўдакликларидаёқ етим қолганлар; оталари Абдуллоҳ - пайғамбар (ас) туғилмасларидан аввал, олти ёшликларида эса - оналари Омина вафот этган. Сўнг М. (сав)ни ўз тарбиясига олган боболари Абдулмутталиб ҳам кўп ўтмай оламдан ўтади. Етим болани тарбия қилишни амакилари Абу Толиб ўз зиммасига олади. 12 ёшларида М. (сав) бир муддат Абу Толибнинг подасини боқадилар, кейин тижорат ишларига жалб қилинганлар. 21 ёшларида Абу Толиб М. (сав)ни Ҳувайлид ибн Асъаднинг қизи, бадавлат бева аёл Хадича хонадонига дастёрликка беради. Хадичанинг савдо ишлари б-н шуғулланган М. (сав) Сурияга сафар қилганлар. хусусан. Халаб ва Дамашқ шаҳарларига борадилар. М. (сав) 595 й. 25 ёшда 40 ёшларга бориб қолган Хадичага уйланганлар. Хадича ҳаётлигада М. (сав) бошқа хотин олмаганлар. М. (сав)дан Хадича уч ўғил (Қосим, Тоҳир, Таййиб) ва тўрт қиз (Руқия, Зайнаб, Умму Кулсум, Фотима) кўрган. Ўғиллари гўдаклигидаёқ вафот этган. Қизларидан Фотимагана М. (сав) авлодларини давом эттирган. Хадича вафотидан сўнг М. (сав) бир неча бор уйланганлар (лекин, Оишадан бошқа бокира қиз хотин олмаганлар), улардан фарзанд кўрмаганлар. Фақат жориялари Мориядан Иброҳим исмли ўгил бўлган. У ҳам жуда ёшлигида нобуд бўлган. М. (сав) қирқ ёшга тўлганларида ўзларини бошқача сеза бошлаганлар. Ёлғизликни қўмсаб, Макка ёнидаги Ҳиро тоғида жойлашган ғорга бориб ибодат б-н машғул бўлар, ўйга толардилар. Тахм. 610-й.да М. (сав) Маккада ўзларининг худодан ваҳий олаётганларини эълон қиладилар. Буни биринчилардан бўлиб Хадича, М. (сав)нинг амакиваччалари Али ибн Абу Толиб ҳамда асранди ғиллари Зайд ибн Ҳориса эътироф этиб имон келтиришган. Кўп ўтмай, Макканинг энг нуфузли савдогарларидан Абу Бакр, Зубайр, Талҳа, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдураҳмон ибн Авф ва Усмон ибн Аффон М. (сав)нинг чин пайғамбар деб тан олишган. М. (сав) издошлари жамоаси дастлабки пайтларда 50 кишидан ошмаган. Макканинг қолган аҳолиси, айниқса, нуфузли қурайшийлар эса, М. (сав) таълимотларини очиқдан-очиқ душманлик б-н қарши олган. Бунинг натижасида М. (сав) тарафдорларидан 11 хонадон (50 га яқин одам) Ҳабашистон (ҳоз. Эфиопия)га кўчиб кетган. М. (сав) жамоаларига жасур жангчилар сифатида танилган Ҳамза б-н Умарнинг қўшилиши жамоанинг мавқеини оширди. Айни вақтда курайш зодагонларининг М. (сав) ва у зотнинг тарафдорларига душманлиги янада кучайди. 620 й.да Хадичанинг, сўнгра Абу Толибнинг вафотидан сўнг Маккада вазият ёмонлашади, М. (сав) муайян хатар остида қоладилар. Ҳар йилги анъанавий Макка зиёратига келган Ясриб (ҳозирги Мадина ш.)лик Авс ва Хазраж қабилаларининг вакиллари М. (сав) б-н учрашиб, содиқлик билдиришади ва ёрдам қилишга ваъда беришади, М. (сав)ни Ясрибга кўчиб боришга даъват қилишади. Аввал М. (сав)нинг издошлари (асҳоблар) ўз оилалари б-н қурайш зодагонларидан махфий равишда гуруҳ-гуруҳ бўлиб кўчади. Охирида М. (сав)нинг ўзлари Абу Бакр (ра) б-н жўнаб кетадилар. 622 й.да юз берган бу кўчиш пайти (араб. хижра)дан мусулмонлар эраси - ҳижрий йил ҳисоби болшанади. Дастлаб, кўпчилик Маккалик мусулмонлар, кейинчалик М. (сав)нинг ўзлари ҳам Ясрибга кўчиб ўтишган (Рабиул аввал ойининг 12 ёки 8-санасида ёки 622 й.нинг 24 ёки 22 сент.ида). Ясриб Мадинат ан-Набий ("Пайғамбар шаҳри") ёки шунчаки, Мадина деб атала бошланди. М. (сав) жамоанинг оддий даъватчисидан сиёсий етакчисига айланганлар. Аста-секин Маккадан М. (сав) б-н бирга кўчиб келган мусулмон - муҳожирлар ва мадиналик мусулмон ансорлар М. (сав)нинг асосий таянчлари эдилар.Шанба ўрнига мусулмонлар учун жамоа бўлиб намоз ўқиладиган жума куни белгиланади. Каъба муқаддас ҳаж зиёратгоҳи деб эълон қилинади. У ислом динининг асосий зиёратгоҳи, ибодат қилувчилар ўша тараф (Қибла)га қараб ибодат қиладиган бўлдилар. Мадинада биринчи масжид, М. (сав) уйлари қурилади, мусулмон арконлари (ақоид) -ибодат, таҳорат, рўза, намозга чорлаш - азон хайр-эҳсон эҳтиёжлари учун закот йиғиш қоидалари ишлаб чиқила бошлади. М. (сав) Аллоҳнинг элчиси, одамларга илоҳий йўл-йўриқ ва қонунларни етказувчи пайғамбар деб таниладилар. Мадинада М. (сав) атрофларига бирлашган муҳожир ва ансорлардан иборат мусулмонлар жамоаси (умма) вужудга келди. Бу жамоа Арабистонда азалдан ҳукм суриб келган қон-қариндошлиқцан иборат уруғ-қабилачилик бирлашмалари асосида эмас, балки ягона диний таълимот асосида вужудга келган эди. Умма диний рухдаги уюшма бўлиб, М. (сав) айни вақтда жамоанинг ҳам диний, ҳам дунёвий, ҳам ҳарбий раҳбари эдилар. Ҳижрадан сўнг бир неча йил давомида Мадина ва атрофдаги араблар исломни қабул қилиб, жамоага аъзо бўлиб киришди. Шаҳардаги яҳудийлар мусулмонлар б-н тузган ахдномани бузгани учун қисман ҳайдаб чиқарилди, бир қисми қириб юборилди. Шундай қилиб, М. (сав) диний таълимот, маросимлар ва жамоани уюштиришнинг асосий тартиб қоидаларини шакллантирганлар. Бу қонун-қоидалар келтирилган ваҳийларда кисман М. (сав)нинг ваъзлари, хатти-ҳаракатлари ва қарорларида ўз аксини топди.Мадина даврининг аввал бошидан жамоани жипслаштириш ва уни кенгайтиришнинг шаклларидан бири маккалик мушрикларга қарши курашиш эди. 623 й. мусулмонларнинг Макка савдо карвонларига ҳужумлари бошланди. Маккаликларга қарши уюштирилган иқтисодий уруш, улар фаровонлиганинг асосий манбаи бўлган савдо карвонлари ишини чиппакка чиқарди. 624 й.да Бадр қудукдари олдида, (қ. Бадр жанги) 625 й.да Уҳуд тоғи этагида (қ. Уҳуд жанги) жанглар бўлди. 626 й.да маккаликлар мадиналикларга узил-кесил зарба бериш мақсадида йирик ҳарбий сафарга отланишди. М. (сав) Мадинани узоқ қамал шароитига тайёрладилар, шаҳар атрофига чукур хандақлар қазилди ва у ерларга камончи ўқчилар жойлаштирилди. Қаттиқ тўзонли шамоллар қамал қилувчиларни толиқтирди, улар орасида низолар бошланди. Натижада Мадина қамали бекор қилинди, бу ғалаба Мадина жамоасини янада жипслаштириш б-н бирга, унга янги-янга бадавий қабилаларнинг қўшилишига олиб келди. Ҳижранинг 6-йилида маккалик қурайш зодагонлари мавжуд муаммоларни келишувчилик йўли б-н бартараф этиш учун М. (сав) б-н тенгма-тенг музокара олиб боришга мажбур бўлишди. Хусусан, Худайбияда муҳим битим тузилди: унга кўра, маккаликлар келгуси йили Мадина мусулмонларининг Каъба зиёратига тўсқинлик қилмаслик, улар Маккага келган кунлари шаҳардан ташқарига чиқиб туриш мажбуриятини олди. Мадиналиклар ўз навбатида бундан буён Макка карвонларига тегмайдиган бўлди. Бу даврга келиб маккаликларнинг Ғарбий Арабистондаги сиёсий таъсири тобора заифлаша бошлаган эди. Шу шароитда Макка ҳукмрон доиралари М. (сав) жамоаси б-н муносабатларни мустаҳкамлаш зарурлигини тушуна бошлади, Мадинага қарши курашнинг етакчиларидан бири бўлган Абу Суфён М. (сав) тарафига ўтди. 630 й.да Макка М. (сав)га жангсиз таслим бўлди, исломнинг диний марказига айланди. Каъба ичидаги бутлар ва санамлар бузиб ташланди, у янги диннинг энг муқаддас саждагоҳига айлантиридди, бу ерга зиёрат (ҳаж) қилиш бу диннинг шартларидан бири деб эълон қилинди. Маккаликларнинг ўзлари эса М. (сав) жамоаларига қўшилди. Бу ҳол М. (сав) жамоаларининг бадавийларга таъсирини янада кучайтиришда ва улар ўртасида исломни кенгроқ ёйишда муҳим аҳамият касб этди. 631 й.да кўп қабилалар М. (сав)га бўйсунди ва исломни қабул қилди. Ҳижранинг 10-йили (632 й. мартида) М. (сав)ўз оила аъзоларини олиб, Мадина атрофларидаги 100 мингдан ортиқ киши б-н Маккага биринчи ва охирга марта зиёрат (ҳаж)га бордилар. Буни исломда ҳажжат ул-вадоъ дейилади. Мана шу зиёрат Макканинг ислом диний маркази сифатидаги мавқеини узил-кесил ҳал этди. Ўшандан буён ўтган барча асрлар давомида мусулмонлар Маккани зиёрат қилади. Ана шу зиёратдан уч ой кейин узоқ давом этмаган касалликдан сўнг М. (сав) Мадинада вафот этадилар. Пайғамбар (ас)ни ўз ҳужраларига дафн қилишган, мақбаралари кейинчалик у ерда қурилган катта масжид ичига олинган, мусулмонларнинг зиёратгоҳига айлантирилган.М. (сав)нинг ҳаётлари ва таржимаи ҳоллари Сийрдяа, у зотнинг сўзлари ва қилган ишлари ҳақидаги ривоятлар Ҳадисларда баён этилган. Ислом таълимотида М. (сав) комил инсон сифатида таърифланадилар. Суннада пайғамбар (ас)нинг ҳаётлари барча мусулмонлар учун намуна бўлиши кераклиги таъкидланади. Ислом анъанасида М. (сав) ҳеч қандай ғайритабиий, илоҳий хусусиятга эга эмасликлари, балки ҳамма каби оддий одам, лекин Аллоҳнинг чин ва охирги пайгамбарлари эканликлари қайд этилади. М.(сав)нинг шаклу шамоиллари, сийрату сифатлари, инсоний фазилатлари, бошқа пайғамбарлардан фарқ этадиган хусусиятлари тўғрисида бирга юрган, суҳбатларидан баҳраманд бўлган саҳобалар ҳамда никоҳида бўлган аёллари томонидан накл қилинган ривоятлар асосида кўплаб асарлар битилган. Улардан Абу Исо Термизийнинг "Шамоили набавия", Муҳаммад Бусирийнинг "Қасидаи бурда", Абу Жаъфар Барзанжийнинг "Мавлидин-Набий", Муҳаммад ибн Солиҳнинг "Муҳаммадия", Мавлоно Муъиннинг "Сияри шариф", Акбарободийнинг "Нодирул-меърож", Саййид Маҳмуд Тарозийнинг "Ширин калом", "Нурул калом", "Нурул-басар" ва б. кўплаб муаллифларнинг асарларини мисол қилиб келтириш мумкин. Имом Термизийнинг "Шамоили набавия" китоби улар ичида кадимийлиги ва ривоятларининг саҳихдиги б-н ажралиб туради. Унда М.(сав)нинг жисмоний ва ахлоқий хусусиятларига батафсил таъриф берилган. Мас., икки кифтлари ўртасида "Муҳаммадун-Расулуллоҳ" дея битилган муҳри нубувватлари бўлгани, соч-соқолларининг оку қораси нечта бўлганидан тортиб, кийим-кечаклари, оёқ кийимлари, таққан узуклари, қилич-қалқонлари, салла-чопонлари, еган ва ёқтирган таомлари, овқатдан олдин ва кейин ўқиган дуолари, сув ичишлари, хушбўй нарсаларни истеъмол қилишлари, сўзлашиш одоблари, хулқ-одоблари, кулиш ва ҳазил-мутойибалари, мусиқа ва шеъриятга муносабатлари, ибодат ва риёзатлари, тиловат ва муножотлари, ётиш-туришлари, тиббиётга муносабатлари, кундалик тирикчиликлари, ному лақаблари, умрларининг микдори, хасталик ва вафотлари, қолдирган мерослари ва б. сифатлари тўғрисида алоҳида-алоҳида боб ва фасллар орқали баён этилган. Жисмоний тузилишлари тўғрисида жумладан шундай накл қилинади: "Ул зотнинг бўйлари унчалик новча ҳам, паст ҳам эмас, бош, қўл, оёқ ва кифтлари йўғон, юзлари қизғиш, кўзлари катга, оқи жуда оқ, қораси ўта қора, ўткир, сочлари қулоқларининг юмшокдаригача ёпиб, елкаларига тегиб-тегмай турар, бўйинлари сочлари орасидан товланиб, гўё кумуш кўзадек кўриниб турар, терласалар, маржондек терларидан муаттар ҳвд таралар, бирор кишига қайрилиб қарамоқчи бўлсалар бошларинигана буриб қарамай, балки бутун гавдалари б-н ўгирилиб қарар эдилар. Олд томонларини қандай кўрсалар, орқа томонларини ҳам шундай кўрар эдилар. М.(сав)нинг соялари ер узра намоён бўлмас эди.

 

 

ШАМОИЛИ МУХАММАДИЙЙА  
1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўрта бўй эдилар.

 

2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.

 

3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.

 

4. Икки елкалари ораси кенг эди.

 

5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.

 


 

6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.

 

7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.

 

8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.

 

9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.

 

10. Баданлари туксиз.

 

11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.

 

12. Пешоналари кенг.

 

13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.

 

14. Бурунлари баланд, қиррали.

 

15. Соқоллари қалин эди.

 

16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.

 

17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.

 

18. Кўкраклари кенг.

 

19. Билаклари узун.

 

20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.

 

21. Юришлари тез.

 

22. Барчадан илгари салом берардилар.

 

23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.

 

24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.

 

25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.

 

26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.

 

27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар.

 

28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.

 

29. Салла ўрардилар (7-12 газ).

 

30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.

 

31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.

 

32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.

 

33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.

 

34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.

 

35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.

 

36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.

 

37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.

 

38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.

 

40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.

 

41. Еттита қиличлари бўлган.

 

42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).

 

43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.

 

44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.

 

45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.

 

46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.

 

47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.

 

48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.

 

49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй ишлари; 3. Шахсий ишлар.

 

50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.

 

51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.

 

52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.

 

53. Сариқ либосни суймас эдилар.

 

54. Ҳеч кимни урмаганлар.

 

55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.

 

56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.

 

57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.

 

58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.

 

59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.

 

60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.

 

61. Кулишлари чиройли табассум эди.

 

62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.

 

63. Туя, от минганлар.

 

64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.

 

65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.

 

66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.

 

67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдам берганлар.

 

68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.

 

69. Мерослари садақа қилиб берилган.

 

 

MUHARRAM 

(араб. - тақикланган, муқаддас) - қад. арабларнинг Ой тақвимвда, шушшгдек, мусулмонларнинг ҳижрий йил ҳисобида биринчи ой. М. исломдан илгари ҳам арабларда муқаддас ой ҳисобланган, бу ойда қабилалар ўртасидага уруш-жанжаллар ва қон тўкишлар тақиқланган. Бу М. ойининг номидан ҳам кўриниб туради. М. ойининг биринчи ўн кунида шиалар имом Ҳусайнни ёдлаб мотам тутади, турли диний маросимлар ўтказади (қ. Ашуро). Исломда М. уруш ман қилинган тўрт ойнинг биридир.

 


MUHOJIR 

("ҳижрат қилган") - Макка фатҳига қадар Муҳаммад (сав)га эргашиб Мадинага кўчиб борган мусулмон. Дастлабки йилларда М.лар сони юзга яқин эркак бўлган. Бадр жангида 70 га яқин киши қатнашган. Улар мусулмон жамоасининг энг сара қисмини ташкил қилган. Улар имон, эътиқод йўлида қариндошлик ришталарини узиб, уй-жой, мулкларини ташлаб Расулуллоҳ (сав)га эргашганлар. Дастлабки даврда М.ларнинг кўпчилиги бадавлат диндошлари хайриялари ҳисобига қашшоқ яшаганлар (Қуръонда сахийликка қилинган кўплаб даъватлар шу б-н боғлиқ), лекин, яҳудийларнинг Бану Надир қабиласи кўчириб юборилгач, улар уй ва ерларга эга бўлишган, ўлжа ҳисобига бойий бошлашган. Умар I уларга бошқа мусулмонларга қараганда каттароқ маош белгилаган (қанча илгари ҳижрат қилган бўлса шунча кўп); ўлжа тақсимотида уларга кўпроқ улуш ажратилган. Ҳатто 8-а. бошидаги Миср ҳужжатларида Мларга аталган таъминотлар алоҳида қайд этиб ўтилган. Халифалик тахтига даъвогарларнинг барчаси М.лар ичидан чикқан. Муҳаммад (сав) М.лар қаторига Маккадан Ҳабашистонга кўчган ва 629 й. Мадинага қайтиб келган мусулмонларни ҳам киритганлар, лекин Умар Iмаош белгилаш чоғида уларни олий даражага киритмаган, зеро, улар дастлабки жангларда қатнашмаганлар. Кейинчалик уларни М. деб аташмаган.

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов