"."
Меню

Ибратли хикоялар

type="text/javascript">//



 



ДЕНГИЗ ТУБИДА АЛЛОХГА САЖДА ҚИЛГАН ЙИГИТ !

Бу дунё ҳаёти мол-дунё, ўйин – кулги, енгил-елпи нарсалардан
 иборат де. ўйлайдиган ёш йигит эдим… Жумъа куни эди.. Дўстларим билан бирга соҳил бўйида ўтирар эдик. Улар одатдагидек ғофил
 қалблилар жамоаси эди.. Бир пайт “Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган нидони эшитдим. Ҳаётим давомида жуда кўп маротаба “Азон” овозини эшитгандим. Лекин бирор марта бўлса ҳам “фалаҳ” сўзини
 маъносини тушунмаган эканман. Шайтон қалбимни шунчалар мухрлаб қўйган эканки.. Ҳатто азон сўзлари мен тушунмайдиган сўзларга айланган эди. Атрофимизда одамлар жойнамозларини солиб, намоз
 ўқиш учун тайёрланишар эди. Биз эса сув остида дам олиш учун сувга
 тушиш мосламалари, ҳаво олиш учун мўлжалланган асбобларни
 тайёрлаш билан овора эдик.. Ва ниҳоят махсус кийимларни кийиб,
 денгизга тушдик. Соҳилдан анча узоқлашиб, денгиз ўрталарига
 бориб қолдик.. Ҳамма нарса кўнгилдагидек эди… Нақадар ажойиб саёҳат!!! Кутилмаганда, тиш ва лаблар орқали оғизга сув киришини тўсиб турадиган, қувурчаси орқали ташқаридан ҳаво олиш учун мўлжалланган резина каучук ҳаво олаётган пайтимда ёрилиб кетди.
 Шўр сув томчилари оқиб кириб, нафас йўлимни беркитиб қўйди.
 Ўлишни бошлаётгандим.. Менга ҳаво керак эди! Ҳаво… Ҳавотирга туша бошладим.. Денгиз ҳам қоронғу зулмат эди.. Дўстларим
 эса мендан узоқда эдилар… Вазият ниҳоятда хатарли эканини
 англай бошладим.. Мен ўлаяпман… Инграй бошладим.. Шўр сув тобора
 тиқилиб борарди.. Ҳаётим бир тасма мисоли кўз ўнгимдан ўта бошлади.. ..биринчи инграшимдаёқ.. қанчалар заиф, ожиз эканимни ҳис қилдим..
 Аллоҳ таоло бир неча томчи шўр 
сувга эрк бериши билан, менга
 қанчалар кучли, Жаббор Зот эканлигини кўрсатиб қўйган эди..
 Аллоҳдан ўзга бошпана берадиган, асрайдиган Зот йўқ эканлигига
 ишонч хосил қилдим.. Тез ҳаракат қилиб сувдан чиқишга
 уриндим, лекин мен жуда ҳам чуқурда эдим.. Менинг ўлимимда хеч қандай муаммо йўқ эди. Муаммо, қандай қилиб Аллоҳ билан учрашишимда эди.. Мендан қилган амалларим ҳақида сўраган пайтда.. нима деб жавоб бераман?! Майли, уларни ҳисобламай тура 
қолай… Лекин намозимчи? Ахир уни ҳам зое қилиб қўйганман-ку?!
 Шаҳодат калималарини эсладим… Ҳаётим ушбу икки калима билан
 якунланишини хоҳлардим.. Эндигина “ашҳ..” деганимни
 биламан, томоғим бўғила бошлади… Гўё бир кўринмас қўл
 бўйнимдан тутиб гапиришдан тўсаётгандек эди… Бор кучим
 билан ҳаракат қилдим.. ашҳ… ашҳ… ашҳ…” Лекин ушбу
 ҳарфлардан уёғига ўта олмасдим.. Қалбим билан чинқира бошладим..
 “Роббим мени қайтар… Роббим мени қайтар… бир соатга…
 бир дақиқага… бир лаҳзага бўлса ҳам…” Лекин э-воҳҳ…
 Ҳеч нарсани сезмай беҳуш бўла бошлагандим.. Атрофимни қоронғу
 зулмат ўраб олганди.. Охирги ёдимда қолгани шу эди..
 Лекин бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ раҳмати жуда ҳам
 кенг Зотдир..
 Тўсатдан кўксимга ҳаво қайтадан кира бошлади… Кўз олдимда эса
 бир киши ҳаво найчасини оғзимга тутиб турарди. Биз денгизни
 ўртасида турган ҳолимизда у мени яшаб қолишим учун ҳаракат
 қиларди… Унинг юзида табассумни кўрдим. Бундан тушундимки, аҳволим яхшиланиб борарди.. Қалбим.. тилим… танамдаги ҳар
 бир ҳужайрам билан: “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ,
 Ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ… Аллоҳга ҳамд бўлсин..” дер эдим.. Сувдан чиққанимда, мен бошқа бир инсонга айланган эдим… Ҳаётга бўлган қарашларим ўзгарди… Кунлар ўтар экан мен Аллоҳга
 янада яқинлашиб борардим… Ҳаётда мавжудлигим, яшаётганлигим сирини англадим. Аллоҳ таолонинг: “Фақатгина ибодат қилишлари учун..” деган сўзини эсладим.. Нақадар ҳақ гап… Биз беҳудага
 яратилмаганмиз! Кунлар ўтди… Бу воқеани эслаб денгизга бордим… Махсус кийимларни кийиб сувга тушдим.. Бир ўзим денгизни ўртасидаги ўша жойга бордим…
 Ўша ерда Аллоҳ таъолога сажда қилдим.. Ҳаётимда ушбу сажда
 каби сажда қилганимни эслай олмайман… Мана шу жойда мендан илгари бирор киши сажда қилган ҳам деб ўйламайман… Шояд ушбу макон қиёмат куни шоҳидлик берса-ю, денгиз ўртасида қилган саждам сабабли Аллоҳ таъоло менга раҳм қилиб, Ўзининг жаннатига дохил айласа эди.
..Аллоҳим дуоларимни ижобат эт.. Амийн!

 

 

 

Қулоқ солинг, азон чақириляпти! 

Азон чақириш ҳижратнинг биринчи йили, Мадинада воқе бўлган. Динимизда азон чақириш суннат бўлиб, ислом аломатларидандир. Азон барчага билдириш, маълум арабча калималарни навбати билан ўқиш демак. Маъноси тушунилса-да, бошқа тилдаги таржимаси ўқилмайди.

Азон масжид ташқарисида ёки минорада чақирилади. Эшитган кимса азон калималарини такрорлаши суннатдир.

Аллоҳу акбар. Аллоҳ таоло буюкдир. У Зот ҳеч нарсага муҳтож эмас. Бандаларининг ибодатлари ўзлари учун, Аллоҳ таолога фойдаси йўқ.

Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ. Кибриёси, буюклиги ва ҳеч кимнинг ибодатига муҳтож бўлмагани ҳолда, ибодат қилишга лойиқ Зот Унинг Ўзи эканлигига гувоҳлик бераман. У Зотнинг ўхшаши, тенги йўқдир.

Ашҳаду анна Муҳаммадур Расулуллоҳ. Муҳаммад (с.а.в.)нинг Аллоҳ таоло юборган пайғамбар, Аллоҳ таоло истаган ибодатлар йўлининг билдирувчиси ва Аллоҳ таолога фақат у зот ўргатган ибодатларнинг ярашиқли эканига гувоҳлик бераман.

Ҳаййа алассолаҳ, Ҳаййа алал фалаҳ. Мўминларни намозга, нажотга чорлайдиган бу икки калимага бомдод намозида «Ас солату хойрун минан-навм» (Намоз уйқудан хайрлидир) сўзи илова қилинади.

Аллоҳу акбар. Аллоҳ буюкдир, У Зотга лойиқ ибодатни ҳеч ким қилолмайди.

Лаа илаҳа иллаллоҳ. Ибодатга, сўралишга ҳақли Зот фақат Аллоҳ таолодир. Ундан бошқа кимсанинг ибодат қилинишга ҳақи йўқ.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинади: «Азон овозини эшитганингизда муаззиннинг айтаётганларини такрорланг»; «Ҳар ким янги туғилган чақалоқнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат ўқиса, Умму Сибён деган жин зиён етказолмайди».

 

 

Ўрнак булсин бизларга!

Тўрт девордан иборат,аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. Уйларининг ёғоч эшиги бор бўлса-да, ёмғир, қор ёғса, шифти ёпилмаган бу кулба уларни ёғингарчиликдан сақламас эди. Шунга қарамай бу оила бор неъматларга шукр ва қаноат ила кун кечирар эди. 

 Бу аёлни энг қаттиқ қийнайдиган нарса бу қиш пайтидаги ёғингарчилик эди. Фарзанди тўрт ёшга тўлгунига қадар Аллоҳнинг фазли ила қаттиқ ёмғир ва қор ёғиши бу йилларда бўлмади. 

 Бир куни осмонни қуюқ булут қоплади ва кеч кирганда қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Одамлар уйларига кириб ёмғирдан сақландилар. Аммо бева аёл ва гўдаги жуда қийин аҳволда қолди, ёмғир суви остида кийимлари буткул ивиб ҳўл бўлди. 

 Она фарзандини ёмғирдан сақлай деб бағрига босса, жиққа ҳўл бўлган кийими билан янада кўпроқ озор берар эди. Шунда она зудлик билан эшикни ечиб олди ва деворга қия қилиб суяди. Эшик остига фарзандини ёмғирдан тўсай деб олди. 

 Ёмғирдан сақланган гўдак кўзларида бахтиёрлик ва юзида табассум ила онасига қаради ва деди : 
 - Онажон, эшиклари бўлмаган камбағаллар ёмғир ёғса, нима қиладилар ?!!! 
 Гўдак шу онларда уйида эшиги бор бўлганини катта бойлик деб ҳисоблади. 

 Аллоҳнинг қадаридан рози бўлиш катта бахт, шу розилик билан қалб хотиржамлиги келади, тушкунликка тушиш ва норозиликдан сақланиш мумкин бўлади!

 

 

Қуръони Карим ва Спорт автомобили

Ёш бир йигит Олийгоҳни тугатиш учун тайёрланаётган эди. У кўп ойлардан бери бир савдогарнинг кўргазма залида турган чиройли спорт автомобилини кўриб, завқланарди. Сотиб олишга отасининг бемалол қурби етишини билиб, унга ўзининг барча истаги мана шу автомобил эканлигини тушунтирди. Битирув куни яқинлашиши билан, йигит отасининг уни харид қилганлиги аломатларини кута бошлади. Ниҳоят Олийгоҳни тугатадиган куни, эрталаб отаси уни кабинетига чақирди. Отаси унга шундай қувноқ ўғли борлигидан фахрланиши, уни нечоғлик яхши кўришини маълум қилди ҳамда бежирим ўрамдаги совға қутисини топширди. Йигит қизиқиб, лекин нимадандир норозидай қутини очди ва бежирим, чарм-муқовали Қуръони Каримни топди. Шунда жаҳл билан отасига овозини кўтариб: «Нима, пулларингизнинг барчасига мен учун биттагина Қуръон совға қиласизми?» деди-да Қуръони Каримни қолдирганича, югуриб чиқиб кетди. Кўп йиллар ўтиб, ўша йигит ишида муваффақият қозонди. Шинам уйли ҳамда ажойиб оилали бўлди. Бироқ у отасининг қариганлигини тасаввур этиб, эҳтимол хабар олиш лозимдир, дея ўйлади. У отасини ўша битирув кунидан бери қайтиб кўрмаганди. Ишларини тартибга солиб бўлгунича, у отасининг вафот этгани ҳамда ҳамма мол-мулкини ўғлига васият қилиб қолдирганлиги тўғрисида телеграмма олди. Дарҳол уйга келиб нарсаларни тартиблашга эҳтиёж сезди. Ота ҳовлисига келганда , тўсатдан унинг қалбини маҳзунлик ҳамда ўкинч ҳисси қамраб олди. У Отасининг муҳим ҳужжатларини излай бошлаганида, йиллар олдин қолдириб кетганидек ҳалиям янги турган ўша Қуръони Каримни кўриб қолди. Кўзида ёш билан Қуръонни очиб, саҳифаларини ўгира бошлади. Ундаги сўзларни ўқир экан, Китобнинг ортида тасма билан боғланган ковертдан автомобил калити тушиб кетди. Калитда у орзу қилган айнан ўша спорт автомобили сотувчисининг исми ёзилган ёрлиқ ҳам бўлиб, ёрлиқ устига Олийгоҳни битирган санаси ҳамда «Пули тўланган» деган ёзув турарди. Эҳ яна қанча вақт Аллоҳнинг раҳматини биз кутгандек ўрамда бўлмаганлиги сабабли қўлдан чиқараркинмиз-а?

 

 

                                                                                  Мохов,кал ва кур киссаси

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 

“Бани Исроилдан уч кишини – мохов, кал ва кўрни Аллоҳ таоло синамоқчи бўлиб, уларга фариштани жўнатди. У моховнинг олдига келиб: 

- Сенга нима нарса ёқади? – деди. 

- Чиройли ранг, чиройли тери ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетиши, – жавоб берди мохов. 

Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса нарса кетди, чиройли ранг, чиройли тери ато қилинди. Сўнг сўради: 

- Сенга молнинг қайсиниси ёқади? 

- Туя, – деди. 

Унга ўн ойлик бўғоз туя бериб: 

- Аллоҳ сенга бундан барака берсин! – деди. 

Кейин калнинг олдига келиб: 

- Сенга нима нарса ёқади? – деб сўради. 

- Чиройли сочлар ва одамлар мендан жирканадиган нарса кетиши, – жавоб берди мохов. 

Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса нарса кетди, чиройли соч ато қилинди. Сўнг сўради: 

- Сенга молнинг қайсиниси ёқади? 

- Қорамол, – деди. 

Унга бўғоз сигир берди ва: 

- Аллоҳ сенга бундан барака берсин! – деди. 

Кейин кўрнинг олдига борди ва: 

- Сенга нима нарса ёқади? – деб сўради. 

- Аллоҳ менга кўриш қобилиятимни бериши, – деди. 

Фаришта уни силади, Аллоҳ унга кўриш қобилиятини берди. Сўнг сўради: 

- Сенга молнинг қайсиниси ёқади? 

- Қўй, – деди. 

Унга бўғоз қўй берди ва дуо қилди. 

Туя, қорамол ва қўйлар кўпайиб кетди. Биринчисининг бир водий туяси бўлди. Иккинчисининг бир водий қорамоли бўлди. Учинчисининг бир водий қўйи бўлди. 

Кейин фаришта моховнинг олдига унинг шифо топиши ва бойиб кетишидан аввалги кўриниши ва суратида келди. Унга: 

- Мен мискин кишиман. Сафаримда боримдан ажрадим. Бугунги кунда Аллоҳ ва Ундан сўнг сендан бошқа борар жойим қолмади. Сенга чиройли ранг ва чиройли ҳусн берган Зот ҳақи сўрайман – бир дона туя бер, сафаримни якунлаб олай, – деди. 

Мохов унинг сўраган нарсасини беришдан бош тортди. Мискин суратдаги фаришта: 

- Аллоҳга қасамки, мен сени таниётганга ўхшаяпман. Сен одамлар жирканадиган мохов ва фақир бўлган эмасмисан? Аллоҳ сенга (бу неъматларни) ато қилмадими? – деб сўради. 

- Йўқ. Мен бу молни мерос қилиб олганман, – жавоб қайтарди мохов. 

- Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин! – деди фаришта. 

Сўнг фаришта калнинг олдига унинг суратида бориб унга ҳам шунга ўхшаш гап айтди. У ҳам аввалгига ўхшаб қайтарди. 

- Агар ёлғон гапираётган бўлсанг Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин! – деди фаришта унга ҳам. 

Ундан сўнг кўрнинг олдига унинг сурати ва кўринишида борди ва ундан хайр-эҳсон сўради. Шунда кўр бўлган киши: 

- Эй, бу киши! Мен ҳам кўр бўлган эдим, Аллоҳ кўриш қобилиятимни қайтарди. Камбағал бўлган эдим, Аллоҳ мени бой қилди. Хоҳлаганингча олиб, холаганингча қолдир! Аллоҳга қасамки, бугунги кунда Аллоҳ учун олган нарсангга ҳеч ҳам чарчамайман! – деди. 

Шунда фаришта: 

- Молингни ўзингга олиб қол. Мен уларни ҳам синаган эдим, Аллоҳ сендан рози бўлди. Иккала бирдарларингга эса ғазаб қилди.         

 

 

Мени йиғлатган холат

Шуайба ибн Савфон ибн Абдул Хамиддан етказилишича: " Умар ибн Абдул Азиз айтадилар "Кимки, биродарига динида холис ердамини берса, ва ердамида охиригача собит турса, буйнидан биродарлик карзи сокит булади.
Аллохдан куркинг! Насихатни кабул килинг, калбдан айтган сузларим динингизга муносабатда керак булади; динда содик колинг, насихатим кейинги бокий хаетингиз ун сизни балолардан асраб, огохлантириб туради. 
Сиехлар куриди, такдир битилди. Шунга хам иймон келтирганлар узларига белгиланган чегарадан утмайдилар, хайрликларда биродардирлар, бирлашадилар. Едингизда тутинг, шукрда тукислик, каноат бор. Буйнингизда улчовли умр, олдингизда жаханнам турибди. Куз бн куриб турганингиз - чириб, йукликка айланувчи, сиздан аввалгилар худди яшамаганлари каби, келажакдагиси хам улимга махкум. Улим бугзида турганни, сунг дунени тарк килганни курганингизда "Кутилди, Аллох рахматига олсин" дейсиз. На киска фурсатда олиб кетган улим, на ортида колганлари унга аскотди. Сурови нихоятда шиддатли булган, хатто чумолининг огирлигичали хам енгиллик булмайдиган Кундан хазир булинг!"


Очилган қалблар

Мен ўзи асли христиан динига мансуб бўлган кичик рус оиласиданман. Ота-онам жуда художўй инсонлар бўлмаса ҳам йилига камида бир марта черковга боришарди. Ҳаммаси мен мактабни битирувчи синфда ўқиб юрган кезларимда бошланди. Бир куни мактабдан қайтаётиб, кўчада рўмол ўраган кичизимга хон, ўзимга бек эдим. Бир куни интернетда ўтириб, «AL Azhar» да ўқийдиган талабалар билан танишиб қолдим. Мен яна ўша биринчи марта танишган мусулмон оиласини эсладим. Ўша пайтда ҳис қилган туйғуларим яна эсимга тушди. Талабалар билан Ислом дини ҳақида гаплашдик ва баҳслашдик. 5 ёшимда мени христиан дини асосида чўқинтиришган эди, шу сабаб бўлса керак, мен христиан дини тарафдори бўлдим.
1-курсни битираётган пайтим эди. Кўчада кетаётиб, китоблар сотилаётганини кўрдим. Уларнинг ичида «Прямой путь к Богу» (Аллоҳ томон тўғри йўл) деган китобга кўзим тушди. Бу китобни рус одам Али Вячеслав Полосин ёзган экан. Шу китобни қизиқиб сотиб олдим. Ўша кезларда Қуръони Карим тугул Библиядан ҳам ҳеч қандай хабарим ва илмим бўлмагани учун ўқиб тушуна олмадим. Бу ерда ҳам мусулмон оиласи билан танишдим. Аста-секин Ислом динига бўлган қизиқишим ошиб борди. Христиан ва Ислом динларини солиштириб ўргана бошладим. Вақти келиб мен ҳам мусулмон бўлмоқчилигимни, Ислом динини қабул қилмоқчилигимни тушундим. 
Намоз ўқиб, ҳижобга кирмокчи эканлигимни тушундим. Лекин бу осон бўлмаслигини, йўлимда тўсиқлар бўлишини билардим. Айниқса ота-онам томонидан менда қўрқинч бор эди.
Биринчи марта масжидга кирганимда, менга Исломни қабул қилишда ёрдам бераётган аёл мени шу ердаги қизлар билан таништирди. Улар мени жуда яхши кутиб олишди. Мени ажаблантирган нарса қандай қилиб нотаниш одам умрида биринчи марта, балки охирги марта кўриб турган одамига беминнат ёрдам қўлини чўзиш эди. Ислом динидаги одамларни ўзаро муносабатлари мени ҳамон лол қолдирарди. Ислом динидаги аёл ва эркак ўртасидаги муносабатлар нозик бўлиб, ўзига яраша тўсиқлари бор экан. Лекин шунга қарамай, синглиси ёки аёли орқали менга ёрдам берган мусулмон эркаклар ҳам бўлди. Қандайдир хўрлигим ҳам келди. Чунки ҳозирги кунда бизнинг жамиятимизда Ислом динини қабул қилиш ва у билан яшаш осон эмас. Балки одам керак бўлса, ўзини ҳам хатлаб ўтиши керак. Аммо мен кўрган ёрдам ва қўллаб-қувватлаш менга янада куч берарди. Олға ҳаракат қилишимга ундарди. Айниқса атрофимда мендан кўра кўпроқ қийинчиликларни енгиб, мусулмон бўлган аёл ва эркаклар ўрнак бўлишарди.Ислом динини қабул қилишга сабаб, аввалам бор, оилавий муносабатлар бўлди. 
Мусулмон оиласидаги бир- бирини тушуниш, меҳр- оқибат, тотувлик, буларни христиан оилаларидан топиш қийин. Ислом динини қабул қилишим қадамма қадам бўлди. Аввало намоз ўқишни бошладим, кейин ҳижоб ўрадим. Ҳар сафар тўғри йўл танлаганимга амин бўлардим. Умуман, менинг фикримча, муслима аёл кучли аёлдир. Чунки ҳозирги замонда, ҳозирги жамиятда ҳаммага ўхшамаслик, ўз фикрида қатъий туришлик бу бир жасорат кабидир. Оддий рўмол ўраб, ҳижоб кийишни олайлик. Бу нафақат ёзги жазирамадаги қийинчилик, балки атрофдагиларнинг ёмон кўз билан қарашларига, кези келганда, «эсдан оғган» деган гапларига бас келиш ва ўзида шунга нисбатан сабр топиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Ислом дини Аллоҳ буюрган диндир. У энг тўғри ва мукаммал дин бўлиб, биз унга амал қилмоғимиз лозим!

 

 

 

Юракка чекилган имзо.....

Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг муаллифлик ҳаққи сифатида ўз имзосини қўяди. Инсон ҳам энг муҳташам санъат асаридир. У ҳам ўзини мутлақо яратган Буюк Ҳолиқнинг имзосини кўтариб юрган бўлиши керак. 
 Ҳа, бу имзо қўйилгандир ва инсон зоти уни юрагининг энг қимматли жойида сақламоқда. 
 Зобита атласини варақлар эканман, бир расмга кўзим тушди ва этларим жимирлаб кетди. Чунки у расмдаги юракнинг энг нодир жойида Роббимизнинг исми ёзилган эди. Менга шундай туюлгандир дея расмга янада диққат билан қарадим. Ёзув худди уста бир хаттот қўлидан ўтгандай ниҳоятда ҳассослик билан ёзилган эди. 
 Яна адашаётган бўлмайин дея дарров хонанинг деворида осиғлиқ турган лаган ичидаги «Аллоҳ» лафзига қарадим ва расмдаги ёзув билан солиштирдим. Бу асло тасодиф эмас эди. Чунки юракдаги «Аллоҳ» лафзининг на бир ҳарфи, на бир нуқтасида хато бор эди. 
 Ҳа, йиллар бўйи қидирганим ва мутлақо борлигига ишонганим у муҳташам имзони ғарбликлар томонидан тайёрланган бир атласда ниҳоятда аниқ бир шаклда топдим. Атласни қўлимдан қўймай, хаёлимдан ўтган саволларга жавоб қидирардим. 
 Бу имзо тасодифий бўлиши мумкинми? Яъни, фақатгина шу расмда аксланиб қолган бўлиши мумкинми? Менга тинчлик бермаган бу саволларга жавобни тиббий ёришлар ёрдамида топишим мумкин ва инсон юрагини ўз кўзим билан кўриб, ишонч ҳосил қилишим керак эди. 
 Дарҳақиқат, мен бажарган тиббий ёришларнинг натижаси шуни кўрсатдики, ҳар бир юракда бу имзо бор эди... Балки бу гапларимга лаб бурадиган хам топилиб қолар. Начора, Илоҳий Имзо бутун инсонларга хос бир тамғадир ва бу ҳақиқатни инкор қилувчиларнинг ўзларида ҳам бу муҳр бор-дир. Бунинг устига, юракнинг имзо чекилган ўрни ниҳоятда қизиқ ва диққатни жалб қилувчи қисмдир. Чунки юрак тўқимаси мускул толаларининг тўр каби ўрилишидан юзага келгани ҳолда имзо чекилган қисм бутун мускул тўқималаридан холидир ва бу қисм худди умуҳташам имзонинг аниқ кўриниши учун атайин шундай яратилгандай эди. 
 Қисқаси, юрак ҳар томонлама муҳташамдир ва илоҳий имзонинг бу хазина устига чекилгани тасодиф эмас. Бу имзо «Аллоҳ» ёзувини ва инсоннинг қайси қудратдан ҳаёт топганини кўрсатмоқда. 
 Ҳа, юрак ҳар урганда "Аллоҳ" дейди ва Яратувчининг исмини бир дарвиш каби такрорлаб, коинотга жар солади. 

 

 

NEGA 33 MARTA?

«Namozdan so`ng tasbih o`girilayotganda 33 marta «Subhonalloh», «Alhamdulilloh», «Allohu akbar» deyiladi. Bunda ushbu so`zlarni aynan 33 marta aytilishining siri nimada?»

– Imom Muslim Abu Ҳurayradan rivoyat qilgan hadisda Rasululloh (s.a.v.) shunday deganlar: "Kimki har namozdan so`ng 33 marta «Subhonalloh», 33 marta «Alhamdulilloh», 33 marta «Allohu akbar» desa, bular 99 ta bo`lib, ularni «Lo iloha illallohu vahdahu lo sharika lahu... (oxirigacha)»ni aytish bilan 100 martaga etkazsa, uning gunohlari dengizning ko`pigicha ko`p bo`lsa ham, Alloh ularni mag`firat qiladi». Yana bir hadisda sahobalardan ba`zi kambag`allari Rasululoh (s.a.v.) oldilariga kelib: "Bizlardan badavlatlarimiz tuya, mol, qo`ylarni Alloh yo`liga qurbonlik qilib katta-katta savoblarning egasi bo`lyaptilar. Bizlarda unday mol-dunyo bo`lmasa, qanday qilib ular qilgan savobni qila olamiz?” – deb arz qilishadi. Shunda Payg`ambarimiz (s.a.v.): "Sizlar har namozdan so`ng 33 marta «Subhonalloh», 33 marta «Alhamdulilloh», 33 marta «Allohu akbar» desangiz, bular 99 ta bo`lib, ularni «Lo iloha illallohu vahdahu lo sharika lahu... (oxirigacha)»ni aytish bilan 100 martaga etkazsangiz, Alloh yo`lida jonliq so`yib, qurbonlik qilganning savobini topasizlar», – deganlar. Demak, bizlar raqamga emas, balki Rasululloh so`zlariga e`tibor berishimiz lozim

 

 

 

3 savolga 1 oddiygina javob

Bir kishi bor ekan, o'zini juda mag'rur sanar ekan, Allohning birligi tugul borligigada ishonmas ekan

 Uni xidoyatga da'vat qilganlarga xar doim o'z tushunchasi va nazariyalari bilan qarshi turib xar safar o'zinikini maqularkanda xidoyatga kelmas ekan, (Zero Alloh hidoyat qilmasa bandasida xoxish yo'q)

 Shu o'jar mag'rur kishi dinga da'vat qilgan kishilarga 3 ta savol berarkan, agar shu savollarimga javob bersang, albata men dinga kiraman va Allohning borligiga iymon keltiraman der ekan. Aksiga olib ko'pincha shu mag'rur kishini dinga da'vat qilayotgan mo'minlar din ilmida mukaMmal emas ekanlar, bilimlar sayozligidan gaplari u kishiga ta'sir qilmas va shu Mag'rurning ko'ngli to'ladigan javob berisha olishmas ekan.

 Bir kuni ushbu mag'rur kishimiz, yo'l taqazosidan bir Alloh suygan Solih bandaga xamrox bolib qolibdi, Solih kishi yo'l davomida ibodat qilibdi amri ma'ruf qilibdi va hokazo diniy amallarni bajaribdi. Shunda xaligi Mag'rur kishi Solih kishiga axir birodar Alloh deysan ibodat qilasan bundan senga nima naf debdida, men Allohga uning borligiga ishonmiyman debdi, xamda men shuncha kishilar bilan dindorlar bilan suhbatlashdim dinga da'vat qilishdi, savol berudim javob bera olishmadi , mana ko'rdiz deb maqtanibdi
 Solih banda, uning gaplarini sukut saqlab eshitibdida, keyin xosh qanaqa savol bergandiz, biz xam eshitib ko'raylikchi debdi.

Savolim shundan iboratki deb gap boshlabdi Mag'rur kishi,

 1 dan. Allohga ibodat qil u bor Olamni yaratgan deysizlar, qani bo'lsa menga ko'rsating unga iymon keltiray, bir ko'raychi qanaqaligini?

 2 dan. Taqdir taqdir deysizlar, taqdirni Aloh oldinda yozib qoygan deysizlar qanday qilib oldinda yozib qo'yishligi mumkin?

 3 dan. Alloh shaytonni olovdan yaratdi deysizlar, ammo oxiratda shaytonni olovdan bo'lgan do'zaxga soladi deysizlar axir shayton xam olovdan yaratilgan bolsa, olov bilan olovga qanday qilib azob berish mumkin, bunda mantiq qani deb savol beribdi, mag'rur xolda, o'ziga ishonib.

 Bu gaplarni eshitgan Solih banda, savol berguvchining qulog'i tagiga shapaloq tortvoribdi. Safar davomida o'zining odobliligi, xushfelligi bilan alohida xurmat uyg'otgan, mo'min solih kishi bo'lgan bir inson oddiy gapga shapaloq tortib yuborganidan xayron qolgani g'azab qilganidan ustun turgan Mag'rur kishi Solih bandadan niaga bunaqa qilganini so'rabdi.

 Solih banda, sen 3 savol berding, mening senga urgan shapalog'im xar uchala savolinga javob bo'la oladi debdi.
 Solih kishidan gapini ma'nosini tushuntirib berishini so'raganidan keyin, u shunday debdii:

 - Men seni urdim, urganda nimani xis qilding, og'riqni, endi shu narsani ya'ni og'riqni menga ko'rsatib berchi, ko'rsataolmaysan chunki og'riqni ko'rib emas xis qilib bo'ladi, shunday ekan dunyoda shunday narsalar borki uni ko'rish mumkin emas, Amo uni qalban fikran ong bilan xis qiladi kishi, Allohni xam brligini qalban fikran xis qilib ong bilan tasdiqliymiz, bu sening birinchi savolingga javob !

 - Men senga shapaloq urdim, ammo shuni urishimdan oldin sen urishim xaqida bilarmiding, yoki kecha yoki o'tgan kuni bilganmiding yo'q bimagansan, bu sening taqdiringda bor edi va o'zing meni oldimga kelib taqdiringdagi nasibangni olding, shuni taqdir deydilar, taqdiringdagidan ozgina ko'p xam kam xam nasiba olaolmaysan bu xayotda, bu sening ikkinchi savolinga javob edi.

 - Men seni teridan iborat bo'lgan qo'lim bilan urdim, teridan iborat bo'lgan yuzingga, natijada og'riq berdi, sen azoblanding,Teri bilan terini tekkizishdan og'riq xosil qila olgan Alloh nimaga endi olovdan yaratilgan shaytonga olov bilan azob bera olmasa, Alloh istasa suyuqlik mijozi bo'lgan ko'katdan olov chiqaradi, Alloh istasa, qurqulik mijoz bo'lgan toshdan giyohundiradi, bu sening uchinchi savolinga javob edi, degan ekan

 Biroz sukut saqlab tafakur qilib ko'rgan mag'rur kishi, ko'zida yosh bilan Allohga tovba tazaru qilib iymon keltirgan ekan!!!


Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов