"."
Меню

Дуолар ва зикрлар

 

                                       

Уйқудан уйғонганда айтиладиган зикрлар

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ухлаётган вақтингизда шайтон бўйнингизга учта тугун тугиб қўяди. Ҳар тугунни ҳаракатга келтириб, кеча ҳали узун, ётавер, дейди. Агар киши уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, тугунларнинг бири ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчиси ечилади. Намоз ўқиса, тугунларнинг ҳаммаси ечилади ва киши нафси пок, фаол ва ғайратли бўлиб, тонг орттиради. Аммо уйқуда ётаверса, нафси ифлос, дангаса бўлиб уйғонади». Бухорий ва Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар сизлардан биронтангиз уйқусидан уйғонса:

«Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи», деб айтсин». (Маъноси: «Руҳимни менга қайтиб берган, жасадимни офиятда қилган ва ўзини зикр қилиш учун менга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Ибн Сунний бу ҳадисни саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир бандага Аллоҳ таоло руҳини қайтиб берганида (уйғонганда):

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни кечириб юборади», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғониб қолсалар, ўн марта такбир, ўн марта таҳмид, ўн марта «субҳанналлоҳи ва биҳамдиҳи», ўн марта «субҳаналқудус» деб, ўн марта истиғфор, ўн марта таҳлил айтардилар. Сўнгра:

Аллоҳумма инний аъузу бика мин зийқид дунйа ва зийқи йавмил қийамаҳ»ни ўн марта айтиб, намозни бошлардилар. (Маъноси: Эй Раббим, дунёнинг танглигидан, қиёматнинг торлигидан Сендан паноҳ тилайман.) Абу Довуд ривоятлари

Яна Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар:

«Ла илаҳа илла анта, субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, астағфирука лизанбий ва ас`алука роҳматак, Аллоҳумма зидний ъилман ва ла тузиғ қолбий баъда из ҳадайтаний ва ҳаб лий мин ладунка роҳмаҳ, иннака антал ваҳҳаб», деб айтар эдилар». (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Гуноҳларимга истиғфор айтаман. Раҳматингни сўрайман. Эй Раббим, илмимни зиёда эт. Ҳидоятга сол-ганингдан кейин қалбимни оғдирма. Ҳузурингдан менга раҳмат бер. Албатта, Сен кўплаб ато этгувчисан.) Абу Довуд ривоятлари

 

Кийим кийишда ўқиладиган дуолар

Кийим кийишда ва шу сингари амалларда бисмиллоҳни айтиш мустаҳабдир.

 

Абу Саид Худрий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг 

«Аллоҳумма инний ас`алука мин хойриҳи ва хойри ма ҳува лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма ҳува лаҳу», деб ўқир эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини ва унга бериладиган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ҳамда унга бериладиган нарсанинг ёмонидан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Муоз ибн Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кийим кийиб,

«Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар. (Маъноси: ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин). Ибн Сунний ривоятлари

 

Янги кийим ёки янги пойабзал ва шунга ўхшаш нарсалар кийганда ўқиладиган дуолар

Янги кийим кийганда бисмиллоҳни айтиш мустаҳабдир.

Умар (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким янги кийим кийиб, сўнг 

«Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ма уварий биҳи ъавротий ва атажаммалу биҳи фий ҳайатий» дуосини ўқиб, сўнг эскирган кийимини садақа қилишни қасд қилса, у Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида ва Унинг йўлида бўлади», деганларини эшитдим». (Маъноси: Авратларимни тўсиб, мени кийинтирган ва ҳаётимни гўзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Термизий ривоятлари

 

Биродари янги кийим кийганда айтиладиган дуолар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қора астарли кўйлак беришди. У зот: «Бу кўйлакни кимга раво кўрасизлар?» деб сўрадилар. Ҳеч ким индамади. Шунда: «Умму Холидни келтиринглар», дедилар. Умму Холид келганларидан кейин у зот кўйлакни муборак қўллари билан кийдирдилар ва: «Кийиб-кийиб тўздиргин», деб икки марта айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари

Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарнинг (р.а.) эгнида бир ки-йим кўриб: «Бу янгими ёки ювилганми?» дедилар. Умар (р.а.): «Ювилган», дедилар. Шунда Расулуллоҳ:

«Илбас жадийдан ва ъиш ҳамийдан ва мут шаҳийдан саъийдан», яъни, «Янгисини кий, мақтовли яша, шаҳид бўлиб дунёдан ўт», дедилар. Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари

 

Кийим ва пойабзални кийиб-ечиш тартиби

Кийим, пойабзал, иштон ва шунга ўхшаш енгли, почали либосларни ўнг томонидан кийиб, чап томонидан ечиш мус-таҳабдир. Шу сингари, сурма қўйиш, мисвок ишлатиш, тирноқ олиш, мўйловни қисқартириш, қўлтиқ тукини юлиш, соч олиш, намоздан салом билан чиқиш, масжидга кириш, ҳожатхонадан чиқиш, таҳорат олиш, ғусл қилиш, таом ейиш, ичимлик ичиш, қўл бериб сўрашиш, Ҳажарул асвадни ушлаш, бировдан нарса олиш ҳамда бериш ва шунга ўхшаш ишлар ўнг томон билан бошланади.

Оиша (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳар бир нарсани ўнг тарафдан бошлашни ёқтирар эдилар. Ҳатто, покланиш ва соч тарашда ҳам». Бухорий ва Муслим ривоятлари

Яна Оиша (р.а.) онамиз айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг қўллари покланиш ва таом учун, чап қўллари эса, хало ҳожати ва бошқа нохуш нарсалар учун эди». Абу Довуд ривоятлари

 

Ухлаш, ювиниш ёхуд бошқа эҳтиёжлар учун кийим ечилганида айтиладиган дуо

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон киши кийимини ечмоқчи бўлса 

«Бисмиллаҳиллазий ла илаҳа илла ҳува», деб айтсин, шу сўз одам боласи аврати билан жин кўзи орасида пардадир», дедилар. (Маъноси: Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳнинг исми билан.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуолар

Умму Салама онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар». (Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.) Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоятлари

 

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким уйидан чиққанида:

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» (Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ўзгартиришг ҳам, қувват ҳам йўқдир), деса, унга:

«Куфийта ва вуқийта ва ҳудийта» (Ҳидоят қилиндинг, шайтондан сақландинг ва ҳимоя этилдинг), дейилади ва ундан шайтон узоқлаштирилади», дедилар». Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари

 

Уйга кираётганда ўқиладиган дуолар

Манзилга кираётганда бисмиллоҳни айтиб, зикрни кўпайтириб, уйда одам бўлсин-бўлмасин, салом бериб кириш мус-таҳабдир. Аллоҳ таоло Нур сурасининг 61-оятида: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни, ассалому алайкум, денглар) » , деб буюради.

Анас (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ менга: «Эй ўғилчам, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ишинг ўзингга ва аҳли аёлингга барака келтиради», дедилар». Имом Термизий ривоятлари

 

Абу Молик Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Киши уйига кираётганида:

«Аллоҳумма инний ас`алука хойрал мавлажи ва хойрал махражи, бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хорожна ва ъалаллоҳи роббина таваккална» (Эй Раббим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик. Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Раббимиз Аллоҳга таваккал қилдик), деб айтиб, сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

Абу Умома Боҳилийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши Аллоҳ таолонинг ҳимоясидадир: Аллоҳнинг йўлида ғазотга чиққан киши то шаҳид бўлиб, жаннатга киргунича ёки ўлжа-мукофотларни олиб қайтгунича; масжидга кетаётган киши ё вафот этиб, жаннатга киргунича ёки ажр-савобларни олиб (аҳлига) қайтгунича; уйига салом бериб кирган киши», дедилар. Ҳасан иснод билан Абу Довуд ривоят қилганлар.

Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳдан қуйидагиларни эшитдим: «Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига: «Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Овқатгаям етишдингиз», дейди». Имом Муслим ривоятлари

 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар:

«Алҳамду лиллаҳиллазий кафаний ва аваний валҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ва сақоний валҳамду лиллаҳиллазий манна ъалаййа, ас`алука ан тужийроний минан нар», деб айтар эдилар. (Маъноси: Менга бошпана бериб беҳожат қилган, мени едириб-ичирган ва кўп неъматларни инъом этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ундан мени дўзахдан сақлашини сўрайман.) Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

 

Кечаси уйғонганда ва уйидан чиқаётганда ўқиладиган дуолар

Кечаси уйғонганда ва уйидан чиқаётганда, осмонга қараб, Оли Имрон сурасининг 190-оятидан то охиригача ўқиш мустаҳаб саналади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар ёки уйларидан чиқсалар, Оли Имрон сурасини 190-оятидан бошлаб охиригача ўқир эдилар. Имом Бухорий ривоятлари

 

Ибн Аббос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турсалар, таҳажжуд ўқир, сўнг ушбу дуони айтар эдилар:

«Аллоҳумма роббана лакал ҳамд, анта қоййимус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, лака мулкус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, анта нурус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, антал ҳаққ ва ваъдукал ҳаққ ва лиқоука ҳаққ ва қовлука ҳаққ вал-жаннату ҳаққ ван-нару ҳаққ ва Муҳаммадун ҳаққ вас-саъату ҳаққ. Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту ва илайка ҳакамту, фағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту. Антал муқаддим ва антал муаххир, ла илаҳа илла анта». Баъзи ривоятларда

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» зиёда қилинган. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларни сақловчисан. Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ер ва ундаги нарсалар Сенинг мулкинг. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен ҳақсан, ваъданг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ, сўзинг ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ, қиёмат ҳақ. Эй Раббим, Сенга бўйин эгдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим, Сенга қайтувчиман, хусумат қилиш Сенинг қўлингда, ҳукм чиқариш ҳам Сенинг қўлингда, олдингию кейинги, махфию ошкора гуноҳларимни мағфират қил. Сен энг аввалги ва энг охиргисан. Сендан бошқа илоҳ йўқ.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

Ҳожатхонага кираётганда ўқиладиган дуолар

Имом Термизий, Абу Довуд, Насоийларнинг ривоятларида:

«Бисмиллаҳ. Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис», деб келган.

Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳожатхонага кираётганда бисмиллаҳни айтиш одам боласининг аврати билан жинлар кўзи орасида парда бўлади», дедилар.

Бу ҳадисни Термизий ривоят қилганлар ва: «Исноди унчалик кучли эмас», деб айтганлар. Юқорида зикр қилганимиздек, заиф ҳадисларга фазилатли ишларда амал қилинаверади. Баъзи биродарларимиз: «Бисмиллоҳ тўсилган жойда ёки саҳрода ҳам айтилаверади», дейишади. Баъзилари эса: «Аввал бисмиллоҳ, сўнг «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис» айтилади», деб айтишган.

 

Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минар рижсин нажаси ал-хобийсил мухбиси аш-шайтонир рожийм», деб ўқир эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, кир, нажас, ифлос, ифлослик қилувчи, (Аллоҳнинг даргоҳидан) қувланган шайтондан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ва Табароний ривоятлари

 

Ҳожатхонада сўзлашиш ва зикр қилишни манъ этиш

Хоҳ яланглик-саҳрода бўлсин, хоҳ пана жойда, ҳожат чиқараётиб сўзлашиш ва зикр қилиш макруҳдир. Фақат зарурат юзасидан рухсат берилган. Баъзи биродарларимизнинг фикрича, акса урса, ҳамд айтилмайди, акса уриб, ҳамд айтганга жавоб берилмайди, саломга алик олинмайди, муаззинга ижобат қилинмайди. Чунки бу ҳолатида мусулмон киши жавобга мустаҳиқ эмас. Жавоб бериши макруҳ ҳисобланади. Аммо ҳаром эмас. Лекин акса урганида тилини қимирлатмасдан, қалби билан ҳамд айтса, зарари йўқ. Шунингдек, жимоъ пайтида ҳам айтиш безарардир.

Ибн Умар (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл(пешоб) қилаётганларида бир киши у зотга салом берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига алик олмадилар». Имом Муслим ривоятлари

 

Ҳожатда ўтирган кишига салом беришдан қайтариш

Биродарларимиз айтишади: «Ҳожатда ўтирган кишига салом бериш макруҳдир. Мабодо, салом берилса, жавоби шарт эмас». Юқоридаги бобда келган Ибн Умар ва Муҳожирлар ривоят қилишган ҳадислар бунинг далилидир.

 

Ҳожатхонадан чиқаётганда айтиладиган дуо

Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳожатхонадан чиққанларида:

«ғуфронака» (Сенинг мағфиратингни сўрайман ) ва «алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний» (мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар. Аввалгисини Абу Довуд ва Термизий, кейингисини Насоий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.

Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиқсалар:

«Алҳамду лиллаҳиллазий азақоний лаззатаҳу ва абқо фиййа қувватаҳу ва дафаъа ъанний азаҳу», деб айтардилар. (Маъноси: Мени (таомнинг) лаззатидан баҳраманд қилган ва менда унинг қувватини қолдирган, сўнг мендан азиятини даф қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Ибн Сунний ва Табароний ривоятлари

 

Таҳоратдан олдин ўқиладиган дуо

Юқорида айтилганидек, бисмиллоҳни айтиш мустаҳабдир.

Таҳорат қилганда ўқиладиган дуолар

Абул Фатҳ Наср Мақсидий: «Бисмиллоҳдан кейин таҳоратнинг бошида қуйидаги дуони ўқиш мустаҳаб», дейдилар:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». (Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.)

 

Абул Фатҳ Наср Мақсидий таҳорат қилиб бўлгандан кейин ушбу дуо ўқилади дейдилар:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн. Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка». (Маъноси: Якка Аллоҳдан бош-қа илоҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман. Эй Раббим, бизларни тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қил. Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.)

Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.

 

Ибн Умардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилганидан кейин, гапиришдан олдин:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», деса, икки таҳорат орасидаги гуноҳлари кечирилади», дедилар. Бу ҳадисни Дора Қутний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

 

Усмон ибн Аффон (р.а.) ривоят қилган ҳадисда:

«Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини уч марта такрорлаш айтилган. Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Баъзи фақиҳлар, ушбу зикр ва дуоларни таҳоратдан ке-йин қиблага юзланган ҳолда айтилади, дейишади.

Таҳорат мобайнида ҳар бир аъзо ювилаётганда ўқиладиган дуолар бор, аммо уларнинг бирортаси ҳам Расулуллоҳдан ворид бўлмаган. Лекин салаф уламоларимиз бу зикрларни айтишни мустаҳаб дейишган.

 

Оғиз чайқаётганида:

«Аллоҳуммасқиний мин ҳавзи набиййика соллаллоҳу алайҳи васаллама каъсан ла азмау баъдаҳу абада» (Эй Раббим, мени пайғамбарнинг ҳавзидаги сув билан суғор, ундан кейин ҳеч ҳам чанқамайин), дейилади.

 

Бурун чайқаётганида:

«Аллоҳумма ла таҳримний роихата наъиймика ва жаннатик» (Эй Раббим, неъматларинг ва жаннатингнинг ҳидидан мени маҳрум қилма), дейилади.

 

Юзни юваётганида:

«Аллоҳумма баййиз важҳий йавма табйаззу вужуҳун ва тасвадду вужуҳ» (Эй Раббим, юзлар оқ ва қора бўладиган кунда юзимни оқ қилгин), дейилади.

 

Икки қўл ювилаётганида:

«Аллоҳумма аътиний китабий бийамийний, Аллоҳумма ла туътиний китабий бишималий» (Эй Раббим, номаи аъмолимни ўнг қўлимдан бер, чап қўлимдан берма), дейилади.

 

Бошга масҳ тортилаётганида:

«Аллоҳумма ҳаррим шаърий ва башарий ъалан нари ва азолланий таҳта ъаршика йавма ла зилла илла зиллук» (Эй Раббим, сочимни ва юзимни дўзахга ҳаром қил ва мени соялар бўлмайдиган кунда аршингни остида соялантир), дейилади.

 

Икки қулоққа масҳ тортилаётганида:

«Аллоҳуммажъалний миналлазийна йастамиъунал қовла файаттабиъуна аҳсанаҳ» (Эй Раббим, сўзларни эшитиб, уларнинг яхшисига эргашадиганлардан қил), дейилади.

 

Икки оёқ ювилаётганида:

«Аллоҳумма саббит қодамаййа ъалас-сирот» (Эй Раббим, сирот кўпригида қадамимни собит қил), деб ўқилади.

 

Абу Мусо Ашъарий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳга таҳорат учун сув олиб бордим. У зот таҳорат қилиб бўлиб:

«Аллоҳуммағфирлий занбий ва вассиъ лий фий дарий ва барик лий фий ризқий» (Эй Раббим, гуноҳларимни кечир. Ўовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер), деган дуони ўқидилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг шундай-шундай деб ўқиётган дуоингизни эшитдим», дедим. Расулуллоҳ: «Бирор нарсани ўқимай ташлаб кетдимми?» дедилар». Насоий ва Ибн Сунний саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

 

Ғусл қилаётганда айтиладиган зикрлар

Ғусл қилувчи таҳорат олганида нимани зикр қилса, ўшаларни айтади. Бисмиллоҳдан тортиб ҳаммасини. Жунуб билан ҳайз кўрган аёлнинг бунда фарқи йўқ. Баъзи биродарларимиз: «Агар жунуб бўлган ёки ҳайз кўрган бўлса, бисмиллоҳни айтмайди», дейишган. Лекин уларнинг бисмиллоҳни зикр қилишлари афзалроқдир. Фақат бисмиллоҳни айтиш билан улар Қуръон тиловатини қасд қилмасликлари керак.

 

Тайаммум қилганда айтиладиган дуо

Тайаммум қилувчи киши, ҳоҳ у жунуб, хоҳ ҳайз кўрган аёл бўлсин, бисмиллоҳни айтиши мустаҳаб. Аммо юзи ва кафтига турпоқ суртгандаги ўқиладиган дуолар ҳақида бирор нарса кўрмадик.

 

Масжидга кетаётганда ўқиладиган зикрлар

Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот холалари Маймунанинг (р.а.) уйларида тунаб қолганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлганини айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетатуриб, қуйидаги дуони ўқидилар:

«Аллоҳуммажъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон важъал фий самъий нурон важъал фий басорий нурон важъал мин холфий нурон ва мин амамий нурон важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон, Аллоҳуммаътиний нуро» (Эй Раббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоҚимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил, эй Раббим, менга нур ато эт). Муслим ривоятлари

 

Билол (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга чиқсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Бисмиллаҳи аманту биллаҳи таваккалту ъалаллоҳи ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Аллоҳумма биҳаққис соилийна ъалайка ва биҳаққи махрожий ҳаза фаинний лам ахружҳу ашаран ва ла батаран ва ла рийа`ан ва ла сумъатан, хорожту ибтиҚоа марзотика ваттиқоа сахотик, ас`алука ан туъийзаний минан нар ва тудхиланий ал-жаннаҳ». (Маъноси: Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга иймон келтирдим. Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Эй Раббим, сўровчилар ҳаққи ва чиқувчилар ҳаққи, мен такаббурлик, куфроналик, риёкорлик ёки овоза бўлиш учун чиққаним йўқ. Бу чиқишимдан мақсад розилигингни талаб қилиш, Ғазабингдан қўрқиш, дўзахдан паноҳ тилаб, жаннатга киришни сўрашдир). Ибн Сунний бу ҳадисни заиф деганлар.

 

Масжидга кираётганда ва ундан чиқаётганда ўқиладиган дуолар

«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ. Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик» (Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини оч), деб, бисмиллоҳни айтиб, ўнг оёқ билан кирилади. Чиқишда эса, аввал чап оёқ қўйилади.

 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар:

«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. Агар мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», деб айтади». Абу Довуд ривоятлари

Абдуллоҳ ибн Ҳасан оналаридан, оналари момоларидан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, Аллоҳга ҳамд айтиб, бисмиллаҳ, дер эдилар. Сўнгра:

«Аллоҳуммағфир лий вафтаҳлий абваба роҳматик»ни ўқирдилар. Масжиддан чиқсалар:

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба фазлик» (Эй Аллоҳим, менга фазлинг эшикларини оч), деб ўқир эдилар. Ибн Сунний ривоятлари

Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: «Агар бирортангиз масжиддан чиқишни хоҳласа, иблис аскарларини чақиради. Ва асаларилар амирларининг олдида жамланишгандек, улар ҳам жамланишади. Шунинг учун масжид эшиги олдида турсангиз:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблийса ва жунудиҳ» (Аллоҳим, мен иблисдан ва унинг аскарларидан Сендан паноҳ тилайман), деб айтинглар. Шунда шайтон зарар бермайди». Ибн Сунний ривоятлари

 

Масжид ичида ўқиладиган дуо

Масжидда зикрлар – тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбирлар айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Расулуллоҳнинг ҳадислари, фиқҳ илми ва бошқа шаръий илмларни ўқиш ҳам фазилат саналади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нур сураси 36-оятида:

«Аллоҳ уларни (масжидларни) баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда ўзининг номи зикр этилишига изн берган (яъни, амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордир...» дейди. Ҳаж сурасининг 30-оятида айтадики:

«Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир» . Яна Ҳаж сурасининг 32-оятида дейди:

«Ким Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур» .

Бурайдадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжид нима учун қурилган бўлса, ўшанга асослангандир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга бавл қилган аъробийга: «Масжидда бавл этиш ёки ифлослик қилиш дуруст эмас. Балки унда Аллоҳ зикр қилинади, Қуръон ўқилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Баъзи биродарларимиз айтишадики: «Ким масжидга кириб, таҳорати йўқлиги ёки иши зарурлиги туфайли «Таҳий-йатул масжид» намозини ўқий олмаса, тўрт марта «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтиши мустаҳабдир. Баъзи салаф олимлари шундай қилишган. Унда зарар йўқдир.

Масжидда йўқолган нарсасини излаганни ва олди-сотди қилганни таъқиб этиш ёки лаънатлаш

Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб, ахтарилишини сўраган кишини эшитиб қолса, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин, деб айтсин. Албатта, масжидлар бунинг учун қурилмаган», деб тайинлаганлар». Имом Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Масжидда олди-сотди қилаётган кишини кўрсанглар, Аллоҳ тижоратингга фойда бермасин, деб айтинглар. Йўқолган нарсасини овоза қилиб, ахтарилишини сўраганни кўрсанглар, Аллоҳ сенга қайтармасин, денглар». Имом Термизий ривоятлари

Масжидда исломий ва ахлоқий бўлмаган шеърларни айтган кишини лаънатлаш

Савбон (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким масжидда шеър айтган кишини кўрса, Аллоҳ тишингни синдирсин, деб уч марта айтсин», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

 

Азоннинг фазилати

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар инсонлар азон билан биринчи сафда нима борлигини билганларида, чек ташлаб бўлса ҳам, унга эришар эдилар», деб айтдилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозга азон айтилса, шайтон орқасидан ел чиқариб, то азон эшитилмайдиган ергача қочади», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Муовия (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: «Қиёмат куни инсонларнинг энг бўйни узуни муаззинлардир», деганларини эшитдим». Имом Муслим ривоятлари

Биродарларимиз азонми ёки имомлик афзаллиги тўғрисида ихтилоф қилишди. Бу борадаги баҳс тўрт фикрдан иборат бўлди: 1) азон айтиш афзал; 2) имомлик афзал; 3) уларнинг мақомлари бир хил; 4) имомлик ҳуқуқини билса, имомлик афзал, билмаса, азон афзал.

 

Азоннинг сифати

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар (Аллоҳ улуғдир).

Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман).

Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ (Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули деб гувоҳлик бераман).

Ҳаййа ъалас солаҳ, Ҳаййа ъалас солаҳ (Намозга келинглар).

Ҳаййа ъалал фалаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ (Нажотга келинг-лар).

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.

Ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ).

Бомдод намозида «Ҳаййа ъалал фалаҳ»ни айтиб бўлгандан кейин

«Ассолату хойрум минан навм, Ассолату хойрум минан навм» (Намоз уйқудан яхшироқдир), деб айтади.

(Имоми Аъзам мазҳабларида азон таржийъ – иккита ашҳадуни бир гал паст овозда, бир гал баланд овозда қилиб айтилмайди. Лекин тасвиб – азон билан иқомат орасида ўша шаҳар тушунадиган лафз ила намозни билдирувчи калимани айтса бўлаверади. Баъзилар ана шу тасвиб фақат бомдод намозида жоиз холос, деб айтишади. – Таржимон.)

 

Иқоматнинг сифати

Азон ва иқомат суннат амалдир. Агар шаҳар аҳли азонни тарк этишга жамлансалар, уларга қарши уруш эълон қилинади. Чунки азон Исломнинг зоҳир шиорларидандир.

Азонни тартиб билан, орасини узиб ва овозини баландлатиб, иқоматни эса бир-бирига улаб, азонга нисбатан пастроқ овозда айтиш мустаҳаб амалдир. Муаззин чиройли овозли, ишончли, вақтдан хабардор, тажрибали киши бўлиши керак. Ва азонни тик туриб, таҳорат билан, баланд жойда, қиблага юзланиб айтиш ҳам мустаҳаб амалдир. Агар муаззин азонни ёки иқоматни қиблага орқасини қилиб ёки ўтириб ёки ёнбошлаб ёки таҳоратсиз ёки жунуб ҳолатда айтса ҳам жоиз бўлади, лекин кароҳияти бордир. Жунубликдаги кароҳият таҳоратсизликдан қаттиқроқдир. Иқоматдаги кароҳият эса, азонникидан қаттиқроқ.

Азон айтиш фақат беш вақт намоз учун машруъдир. Улар бомдод, пешин, аср, шом, хуфтондир. Хоҳ у вақтида ўқилаётган бўлсин, хоҳ қазо, хоҳ муқимликда бўлсин, хоҳ мусофирликда, хоҳ якка ўқилаётган бўлсин, хоҳ жамоат билан. Агар бир киши айтса, қолганларга ҳам кифоя қилади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта қазо намозларини ўқиса, фақат биринчисига азон айтиб, қолганларига иқомат айтади.

Иқомат фақат намозга кирилаётганда айтилади, азон эса, намоз вақти кирганда.

Азон ва иқоматни эшитганда айтиладиган зикрлар

Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ўаййа ъалал солаҳ, Ўаййа ъалал фалаҳ», деганда:

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтади. «Ассолату хойрум минан навм», деса:

«содақта ва барорта» ёки «содақа росулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:

«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Мухаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:

«розийту биллаҳи роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва билИслами дийна», дейди. Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳга саловот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ» (Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси--Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир). Сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек айтинглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У (яъни, васила) жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», дедилар. Муслим ривоятлари

 

Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ким муаззинни эшитган пайтда:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, розийту биллаҳи роббан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам росулан ва бил-Ислами дийна», деса, унинг гуноҳлари кечирилади».

 

Азондан кейинги дуолар

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар. Абу Довуд, Насоий, Ибн Сунний ва Термизийлар ривояти

Термизийнинг ривоятларида қуйидаги жумла зиёда қилинган: «Эй Расулуллоҳ, бу иккаласининг орасида нима деймиз?» деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан дунё ва охиратда офият беришини сўранглар», дедилар».

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) айтадилар: «Бир киши Расулуллоҳ алайҳиссаломдан: «Муаззинлар фазилатли бўлишда биздан ўзиб кетишяпти», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен ҳам муаззин айтганидек айт ва азон тугагандан кейин дуо қилиб сўра, сенга ҳам уникидек фазилат берилади», дедилар». Абу Довуд ривоятлари

Саҳл ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки нарса рад қилинмайди. Бири, азон пайтидаги дуо, иккинчиси, уруш пайтида қийинчиликдаги дуо», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

 

Бомдоднинг икки ракъат суннатидан кейин айтиладиган дуо

Абу Малийҳ оталаридан ривоят қиладилар. Оталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки ракъат суннатини унинг ёнида енгил ўқиб, мана бундай дуо қилган эканлар:

«Аллоҳумма робба Жибрийла ва Исрофийла ва Мийкаийла ва Муҳаммадинин набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъузу бика минан нар». «Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтдилар. (Маъноси: Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг робби бўлган Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Анас (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Ўай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Сафга тизилгандан кейин ўқиладиган дуо

Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) айтадилар: «Бир киши намозга келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган эдилар. У киши сафга турганидан кейин:

«Аллоҳумма атиний афзола ма туътий ъибадакас солиҳийн» (Эй Раббим, менга солиҳ бандаларингга берадиган нарсаларингнинг энг афзалини бер), деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом намозни тугатганларидан сўнг: «Ўозирги гапирган ким?» дедилар. Ўалиги киши: «Мен, эй Расулуллоҳ», деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Отинг ўлдирилиб, ўзинг Аллоҳ йўлида шаҳид бўласан», дедилар. Ибн Сунний ва Насоий ривоятлари

Бухорий ҳам тарих китобларида Муҳаммад ибн Муслимнинг таржимаи ҳолида шу ривоятни келтирганлар.

 

Намозга туришни хоҳлаган пайтда ўқиладиган дуо

Умму Рофиъ (р.а.) айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр берсин», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умму Рофиъ, агар намозга турсанг, Аллоҳга ўн марта тасбиҳ, ўн марта таҳлил, ўн марта таҳмид, ўн марта такбир, ўн марта истиғфор айт. Тасбиҳ айтганингда, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Таҳлил айтсанг ҳам, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Ўамд айтсанг ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Такбир айтганингда ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Агар истиғфор айтсанг, «Буни бажардим» (яъни, гуноҳларини авф этдим), дейди», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

 

Иқомат пайтида ўқиладиган дуо

Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: «Дуо ижобат бўлишини аскарлар душманга тўқнашганида, намозга иқомат айтилганида ва ёмғир ёгаётган пайтда изланглар».

Бу ҳадисни Имом Шофеъий мурсал ҳолатда ривоят қилганлар.

Намозга кирганда ўқиладиган зикрлар

Бу боб жуда кенгдир. Жуда кўп саҳиҳ ҳадислар турли даражада келган. Аммо биз бу ерда асл мақсадлардан огоҳ этган ҳолда, нозик ва нодирларига тўхталамиз. Кўп далилларни қисқартирдик. Бу китобни ёзишимиздан мақсад, бошда айтилганидек, далилларни баён қилиш эмас, балки амал қилиниши лозим бўлган нарсаларни айтишдир. Аллоҳ ўзи муваффақ қилсин.

 

Такбири таҳрима

Ҳар қандай намознинг бошида , у хоҳ фарз бўлсин , хоҳ нафл , такбири таҳримани ( намоз амалларидан бошқа нарсаларни ҳаром қилувчи такбирни ) айтиш билангина намоз дуруст бўлади. (Бизнинг Ўанафий мазҳабида буни айтиш намознинг биринчи фарзидир.) Такбири таҳриманинг лафзи «Аллоҳу акбар» калимасидир. Бу такбир икки ракъатли намозда ўн бир марта такрорланади. Уч ракъатли намозда ўн етти, тўрт ракъатли намозда йигирма икки марта такрорланади. Яъни, ҳар бир ракъатда бештадан такбир айтилади. Буларнинг биттаси рукуъда, тўрттаси иккита саждага боришда ва ундан кўтарилишда. Яна аввалги ташаҳҳуддан тураётгандаги такбир ҳам бор.

Бу такбирларни айтиш суннатдир. Уларни қасддан ёки хато қилиб тарк этган билан намоз бузилмайди, саҳв саждаси ҳам қилинмайди. Фақат намознинг аввалидаги такбири таҳрима бундай эмас.

Такбири таҳримадан кейинги дуолар

Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Улар умумий ҳолда қуйидагича дуолар қилишни тақозо этади:

«Аллоҳу акбар кабийро, валҳамду лиллаҳи касийро ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, важжаҳту важҳий лиллазий фатарос самавати вал-арза ҳанийфам муслиман ва ма ана минал мушрикийн, инна солатий ва нусукий ва маҳйайа ва маматий лиллаҳи роббил оламийна ла шарийка лаҳу ва бизалика умирту ва ана минал муслимийн. Аллоҳумма антал малику ла илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта, ваҳдиний лиаҳсанил ахлоқи ла йаҳдий лиаҳсаниҳа илла анта, васриф ъанний саййиаҳа ла йасриф саййиаҳа илла анта, лаббайка ва саъдайка валхойру куллуҳу фий йадайка вашшарру лайса илайка ана бика ва илайка таборокта ва таъалайта, астағфирука ва атубу илайка». (Маъноси: Аллоҳ буюкларнинг буюгидир. Аллоҳга бисёр ҳамд бўлсин. Аллоҳни эртаю кеч поклаб ёд этурман. Юзимни ҳаниф ва мусулмон бўлган ҳолда еру осмонни яратган Зотга юзлантирдим. Мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, қурбонлигим, тириклигим ва ўлимим оламларнинг рабби Аллоҳ учундир. Унинг бирор шериги йўқдир. Мен шуни айтишга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Раббим, Сен маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос. Хулқларнинг энг яхшисига мени ҳидоят қил. Сендан бошқаси ҳидоят қила олмас. Ва мени ёмонликлардан четлатгин. Сендан бошқаси четлата олмас. Ижобат қиламан, яхшиликнинг барчаси Сенинг қўлингда. Ёмонлик эса, Сенга эмас. Мен эса, Сенинг номинг ила Сенга қайтаман. Сен баракотли ва олийсан. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.) Муслим ривоятлари

Муҳаддислар, фуқаҳолар, саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейин келган мусулмон уламолар барчалари, яхшилик, ёмонлик ва фойда, зарарнинг ҳаммаси Аллоҳнинг ҳоҳиши ва тақдири билан бўлишига иттифоқ қилишган.Шунинг учун дуодаги «ёмонлик эса, Сенга эмас» деган иборани бир оз таъвил қилишга тўғри келади. Уламоларимиз жавоблари қу-йидагича бўлган. Назр ибн Шумайл, ёмонлик Сенга яқин бўлмайди, деганлар. Иккинчилари, ёмонлик Сенга кўтарилмайди, сенга фақат яхши сўзлар кўтарилади, деганлар. Учинчилари, одоб жиҳатидан Унга нисбат қилинмайди, яъни, ҳақиқатда чўчқани яратган бўлса ҳам, эй чўчқани яратувчи, дейилмай-ди-ку? Тўртинчилари эса, Сенинг ҳикматингда ёмонликка нисбат бериладиган нарса йўқдир, чунки Сен бирор нарсани беҳуда яратмайсан, дейилган.

 

Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар:

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа Қойрук», дер эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.)

 

Али (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга кирсалар:

«Ла илаҳа илла анта субҳанака золамту нафсий ва ъамилту суъан фаҚфирлий, иннаҳу ла йаҚфируз зунуба илла анта, важжаҳту важҳий»ни охиригача ўқир эдилар». Байҳақий ривоятлари

Бу ҳадис заифдир, чунки Алидан ривоят қилган ровий Ўорис ал-Аъварни ёлҚончи эканига иттифоқ қилинган. Шаъбий, Ўорис ёлгончи эди, деб айтган.

 

Расулуллоҳ (с.а.в) намозда қироатдан олдин:

«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм мин нафхиҳи ва нафсиҳи ва ҳамзиҳи» (Аллоҳнинг (номи) ила лаънати шайтоннинг пуфлашидан, сеҳридан, васвасасидан паноҳ тилайман), (бошқа бир ривоятда: «Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи», дердилар. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можалар ривояти

 

«Аъузу»дан кейинги қироат

Намозда қироат қилиш фарздир . Унинг ўрнини бошқаси босмайди. Бунга қуйидаги саҳиҳ ҳадис далил: Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Фотиҳа сураси ўқилмаган намоз ҳисобга ўтмайди», дедилар. Ибн Ўузайма ва Ибн Ўиббон ривоятлари

Яна: «Намоз Фотиҳа сураси билангина намоздир», деб айтганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Ҳузайфа ибн Йамон (р.а.) ривоят қиладилар: «Бир кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара сурасини бошладилар. Юз оятда рукуъ қилсалар керак, деб ўйладим. Аммо намозда давом этдилар. Ўаммасини ўқиб бўлиб, рукуъ қилсалар керак, деб ўйладим. Аммо намозда давом этдилар. Сўнг Оли Имрон сурасини бошладилар. Кейин Нисо сурасини шу тахлит ўқидилар. Оҳиста ва шошилмай қироат қилдилар. Бирор оятни ўқиётганларида тасбиҳ келса, тасбиҳ айтдилар, сўраладиган нарса келса, сўрадилар, паноҳ тилайдиган оят келса, паноҳ тиладилар». Имом Муслим ривоятлари

Соҳибларимиз айтишади: «Имомга, эргашувчига, ёлҚиз ўқиётган кишига намозда ёки бошқа нарсада тасбиҳ айтиш, сўраш, паноҳ тилаш оятлари келганида, ана шуларни қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Ват-тийн сурасининг

«Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми!» ояти ўқилганини эшитса, «Ўа, Аллоҳ таоло қиёмат кунида энг одил ҳукм қилгувчи эканига иқрорман», деб айтиш, Қиёмат сурасининг 40-оятидаги

«Ана шу (Аллоҳ) ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!» оятини эшитганида, «Албатта, Аллоҳ бунга қодирдир!» деб жавоб қилиш ёки Аъло сурасидаги

«Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айбу нуқсондан) покланг!» ояти ўқилганида, «Олий раббим Аллоҳ айб-нуқсонлардан покдир», дейиш мустаҳабдир.

 

Рукуъдаги зикрлар

Намоз ўқиётган киши рукуъга тўла эгилса ;

«Субҳана роббийал ъазийм», деб рукуъ зикрларини айтади. (Маъноси: Улуғ Раббим нуқсонлардан покдир.)

Ҳузайфа (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъларини Бақара, Нисо ва Оли Имрон сураларини ўқиш даражасида узун қилар эдилар. Унда «Субҳана роббийал ъазийм»ни такрорлардилар». Имом Муслим ривоятлари

«Сунани Абу Довуд»да эса, қуйидагича келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз «Субҳана роббийал ъазийм», деб уч марта айтса, рукуъси комил бўлади», дедилар».

 

Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ қилсалар:

«Аллоҳумма лака ракаъту ва бика аманту ва лака асламту хошаъа лака самъий ва басорий ва муххий ва ъазмий ва ъасабий» (Аллоҳим, Сенга рукуъ қилдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга бўйин эгдим ва Сенга қулоҚим, кўзим, миям, суягим, пайларим бўйсинди), дер эдилар». Имом Муслим ривоятлари

 

«Сунан» китобларида эса,

«Хошаъа самъий ва басорий ва муххий ва ъазмий ва мастақоллат биҳи қодамий лиллаҳи роббил ъаламийн» лафзи билан келган. (Маъноси: ҚулоҚим, кўзим, миям, суягим, юрувчи оёҚим оламларнинг рабби Аллоҳ учун бўйсинди.)

Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида:

«Суббуҳун қуддусур роббул малаикати варруҳ» (Фаришталар ва Жаброилнинг рабби суббуҳ ва қуддус сифатли Аллоҳдир), деб айтар эдилар». Имом Муслим ривоятлари

Авф ибн Молик (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиганимда, у зот Бақара сурасини ўқидилар. Раҳмат ояти келса, раҳмат сўрадилар, азоб ояти ўтса, тўхтаб паноҳ тиладилар. Сўнг қиёмда турганларича рукуъ қилдилар. Рукуъларида:

«Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрийаи вал ъазомат» (Жабарут, малакут, кибриё сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман), деб ўқидилар. Сўнг саждаларида ҳам худди шундоқ қилдилар». Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

Бу ҳадисдан Аллоҳ таолони қайси лафз билан бўлса ҳам, рукуъда улуғлаш тушунилади. (Бизнинг Имоми Аъзам мазҳабларида «Субҳана роббийал ъазийм»ни айтиш юқоридаги ҳадисда айтилганидек, Аллоҳни улуғлаш ҳисобланади.)

Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъда ёки саждада қироат қилишдан қайтардилар». Имом Муслим ривоятлари

Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Огоҳ бўлингларки, мен рукуъда ёки саждада Қуръон ўқишдан қайтарилдим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

 

Рукуъдан бош кўтарганда ва тик турганда ўқиладиган дуолар

Рукуъдан бош кўтарилганида «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дейилиши суннат амалдир.

 

Али (р.а.) ва Ибн Абу Авфо (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бошларини кўтарганларида:

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана лакал ҳамду мил`ас самавати ва мил`а ларзи ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд», дер эдилар. (Маъноси: Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади. Раббимиз, Сенга осмон тўлалигича, ер тўлалигича ва ундан кейин нимани хоҳласанг, ўшанинг тўлалигича ҳамд бўлсин.) Муслим ривоятлари

 

Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бошларини кўтарсалар:

«Аллоҳумма роббана лакал ҳамду мил`ас самавати вал арзи ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд, аҳлас санаи вал мажд. Аҳаққу ма қолал ъабду ва куллуна лака ъабд. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд», дер эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сенга еру осмон тўлалигича ва ундан кейин нимани хоҳласанг, ўшанинг тўлалигича ҳамд бўлсин. Эй Аллоҳ Сен сано ва улуғлик аҳлидансан. Банда айтадиган нарсага ҳақлироқсан. Ва барчамиз Сенга бандамиз. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Бошқаларнинг буюклиги ҳеч нарса эмас, буюклик фақат Сендандир.) Имом Муслим ривоятлари

 

Ибн Аббос (р.а.) ривоятларида:

«Роббана лакал ҳамду мил`ас самавати ва мил`ал арзи ва ма байнаҳума ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд», лафзида келган. Имом Муслим ривоятлари

Рифоъата ибн Рофиъ Зарқий (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортларида намоз ўқиётганимизда, у зот рукуъдан бошларини кўтариб:

 

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дедилар. Шунда бир киши:

«Роббана ва лакал ҳамд, ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ» (Эй Раббим, Сенга кўп, яхши, муборакли ҳамд бўлсин), деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатиб: «Бу калималарни ким айтди?» деб сўрадилар. Ўалиги киши: «Мен», деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ўттиздан ортиқ фаришта уни биринчи бўлиб ёзишга шошилаётганини кўрдим», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари

 

Саждадаги зикрлар

Ҳузайфа ( р . а .) айтадилар : « Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақара , Оли Имрон , Нисо сураларини бир ракъатда ўқиганларида , раҳмат ояти келса , уни сўрар , азоб ояти келса , ундан паноҳ тилар , сўнг сажда қилар эдилар , саждалари қиёмларига яқин бўларди . Унда «Субҳана роббийал аъла»ни айтардилар. (Маъноси: Олий Раббим айбу нуқсонлардан покдир.) Муслим ривоятлари

Мўминлар онаси Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом рукуъ ва саждаларида:

«Субҳанакаллоҳумма роббана биҳамдик, Аллоҳуммағфирлий», дер эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиб, Сени поклайман. Эй Раббим, менинг гуноҳларимни мағфират қил.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

Али (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сажда қилсалар:

«Аллоҳумма лака сажадту ва бика аманту ва лака асламту, сажада важҳий лиллазий холақоҳу ва соввароҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳ, табарокаллоҳу аҳсанул холиқийн», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга сажда қилдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга бўйин эгдим. Юзим халқ қилувчи ва суврат берувчи ва кўзни, қулоқни очувчи Зотга сажда қилди. Халқ қилувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли бўлди.) Имом Муслим ривоятлари

 

Авф ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узоқ рукуъ қилиб, унда:

«Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрийаи вал ъазомат»ни айтар эдилар. Саждаларида ҳам худди шундоқ қилардилар. Сунан китобларида ривоят қилинган .

 

Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар бирортангиз сажда қилса, камида уч марта:

«Субҳана роббийал аъла», деб айтсин», дедилар. Сунан китобларида ривоят қилинган.

 

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Раббига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар», дедилар». Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида:

«Аллоҳуммағфирлий замбий куллаҳу, диққоҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва ахироҳу ва ъаланийатаҳу ва сирроҳ»ни айтар эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, гуноҳларимнинг ҳаммасини, озини ва кўпини, аввалгиси ва охиргисини, очиқчасини ва махфийини кечир.) Муслим ривоятлари

Агар имкони бўлса, юқоридаги зикр қилган дуоларимизнинг ҳаммасини жамлаб, битта саждада ўқиш мустаҳабдир. Аммо имкони бўлмаса, уч марта «Субҳана роббийал аъла», деса кифоя қилади.

 

Тиловат саждасини қилганда, намоз саждасининг дуолари ўқилаверади. Уларга қўшимча қуйидаги дуони ўқиш мустаҳабдир:

«Аллоҳуммажъалҳа лий ъиндака зухрон ва аъзим лий биҳа ажрон ва зоъ ъанний биҳа визрон ва тақоббалҳа минний кама тақоббалтаҳа мин Давуда ъалайҳиссалам». (Маъноси: Эй Раббим, уни менга ҳузурингда захира қил, у сабабли ажримни кўпайтир, у туфайли гуноҳларни мендан кетказ, Довуд алайҳиссаломдан қабул қилганингдек, мендан ҳам қабул эт.)

 

Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон саждасида:

«Сажада важҳий лиллазий холақоҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳу биҳавлиҳи ва қувватиҳ», дер эдилар. (Маъноси: «Юзимни яратган ва унда куч-қуввати билан кўз-қулоқни очган Зотга юзим сажда қилди.) Термизий, Абу Довуд, Насоий ривоятлари

 

Саждадан бошини кўтарганда ва икки сажда орасида ўқиладиган дуолар

Ибн Аббос (р.а.) холалари Маймуна (р.а.) уйларида ётиб қолганларида, Расулуллоҳнинг тунги намозлари ҳақида кўрганларини қуйидагича ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саждадан бошларини кўтарсалар:

«РоббиҚфирлий варҳамний важбурний варфаъний варзуқний ваҳдиний ва ъафиний», деб айтар эдилар». (Маъноси: Эй Раббим, гуноҳларимни кечир, менга раҳм қил, менга ёрдам бер, мени олий мартабаларга кўтар, менга ризқ бер, мени ҳидоятда ва офиятда қил.) Байҳақий ва Абу Довуд ривоятлари.                                                                                                                                                                                                              

кейинги сахифа...          

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов