"."
Меню

Дуолар туплами

Витрдаги қунут дуоси

 

Витр намозида қунут дуосини ўқиш вожибдир.

«Аллоҳумма инна настаъийнука ва настаҳдийка ва настағфирука ва натубу илайка ва ну`мину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойро куллаҳ, нашкурука ва ла накфурука ва нахлаъу ва натруку май йафжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматака ва нахша ъазабака инна ъазабакал жидда билкуффари мулҳиқ» (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг ёрдам беришингни, ҳидоят қилишингни, гуноҳларни кечишингни сўрайман. Сенга тавба қилдим, иймон келтирдим ва Сенга суяндим. Яхшиликларнинг барчаси билан Сени сифатлаймиз. Сенга шукр қиламиз, ношукрлик қилмаймиз. Сенга фожирлик қилганлардан четлашамиз. Эй Раббим, Сенга ибодат, намоз, сажда этамиз. Ва Сенинг йўлингда саъй-ҳаракат қилиб, раҳматингни умид қиламиз. Азобингдан қўрқамиз. Албатта, ҳақ азобинг кофирларга рўпара қилинувчидир.) Ибн Абу Шайба ривоятлари

Ҳасан ибн Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ алайҳи c салом менга бир қанча калималарни ўргатдилар. Уларни мен витрда айтаман.

Имом намозда бу дуоларни ўқиётганида, фақат ўзига хослаб эмас, балки жамоат учун қилади. Расулуллоҳ алайҳиссалом қуйидаги ҳадисларида шундай қилишга буюрганлар.

Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Қавмга имом бўлган киши дуода ўзини хослаб олмасин. Агар шундоқ қиладиган бўлса, жамоатдагиларга хиёнат қилибди», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

 

Ташаҳҳуд

Ибн Масъуд (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». (Маъноси: «Саломлар, дуолар ва яхшиликларнинг барчаси Аллоҳ учундир. Эй Пайғамбар, сизга салом ва Аллоҳнинг раҳматию баракоти бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига ҳам салом бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман. Ва яна Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.) (Бизнинг Имом Аъзам мазҳабларида шу ҳадисдаги лафз ихтиёр қилинган. -- Таржимон.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

Ибн Аббос (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

«Аттаҳийатул мубарокатус солаватут тоййибату лиллаҳ. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ». Муслим ривоятлари

 

Абу Мусо Ашъарий (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятларида ташаҳҳуд қуйидаги лафзда келган:

«Аттаҳиййатут тоййибатус солавату лиллаҳ. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Муслим ривоятлари

 

Қосимга (р.а.) Оиша онамиз (р.а.) Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ташаҳҳудлари, дея қуйидагиларни ўргатганлар:

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Имом Байҳақий яхши иснод билан ривоят қилганлар.

 

Абдураҳмон ибн Умар Қорийдан ривоят қилинади. У киши Умар ибн Хаттоб (р.а.) минбарда туриб, қуйидаги ташаҳҳудни кишиларга ўргатаётганларини эшитган эканлар:

«Аттаҳиййату лиллаҳ, аззакийату лиллаҳ, аттоййибатус солавату лиллаҳ, ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Имом Молик ва Байҳақий ривоятлари

 

Ташаҳҳуддан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш

Намоз охирида ташаҳҳуддан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш Шофеъий мазҳабларида вожибдир. Ким уни тарк этса, намози намоз эмас. Набийнинг аҳлига саловот айтиш вожиб эмас, балки мустаҳабдир. Аммо вожиб деганлар ҳам йўқ эмас. (Имоми Аъзам мазҳабларида намоз ташаҳҳуд миқдорида ўтириш билан тугалланади. Ташаҳҳуддан кейин ушбу саловотни айтиш эса, суннатдир.)

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд». (Маъноси: Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан.)

 

Ташаҳҳуддан кейин мана бу саловотни ўқиш афзалдир:

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ъабдика ва росуликан набиййил уммиййи ва ъала али Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийма ва борик ъала Муҳаммадин набиййил уммиййи ва ъала али Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийма фил ъаламийна иннака ҳамийдум мажийд». (Маъноси: Аллоҳим қулинг, расулинг, оми набиййинг Муҳаммад алайҳиссаломни, аёллари ва зурриётларини раҳмат ва яхшиликда қил, худди Иброҳим алайҳиссаломни ва оилаларини раҳмат ва яхшиликда қилганингдек. Оми набий Муҳаммад алайҳиссаломни, у зотнинг аёллари ва зурриётларини баракотли қил, худди Иброҳим алайҳиссаломни оламларда баракотли қилганингдек. Албатта Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан.)

 

Охирги ташаҳҳуддан кейин ўқиладиган дуо

Ташаҳҳуддан кейин дуо қилиш ҳеч бир ихтилофсиз жоиз ишдир.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қиладилар: Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга ташаҳҳудни ўргатиб, ундан кейин хоҳлаган дуони ўқишни айтдилар», дейдилар. Имом Муслим ривоятларида: «У зот хоҳлаган нарсаларини сўрардилар», деб айтилган.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз охирги ташаҳҳудни ўқиб бўлса, тўртта нарсадан паноҳ сўрасин: жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, Масийҳ Дажжолнинг ёмонлигидан», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари

 

Имом Муслимнинг бошқа бир ривоятларида: «Агар бирортангиз ташаҳҳудда бўлса, тўрт нарсадан паноҳ тилаб айтсин:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазаби жаҳаннама ва мин ъазабил қобри ва мин фитнатил маҳйа вал мамат ва мин шарри фитнатил масийҳид дажжал».

 

Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда қуйидагича дуо қилар эдилар:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобри ва аъузу бика мин фитнатил масийҳид дажжал ва аъузу бика мин фитнатил маҳйа вал мамат. Аллоҳумма инний аъузу бика минал ма`сами вал мағром». (Маъноси: Аллоҳим, қабр азобидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан, тириклик ва ўлим фитнасидан, гуноҳкор ва қарздор бўлишдан паноҳ тилайман.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар, ташаҳҳуд билан саломнинг орасида (яъни, саловотдан кейин):

«Аллоҳуммағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту ва ма асрофту ва ма анта аъламу биҳи минний, антал муқоддим ва антал муаххир, ла илаҳа илла анта»ни ўқир эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, олдингию кейинги, ошкораю махфий ва исрофгарчилик билан қилган гуноҳларимни ва мендаги ўзинг билган гуноҳларимни кечир. Албатта, Сен аввалги ва охиргидирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ.) Муслим ривоятлари

 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) Абу Бакр Сиддиқдан (р.а.) ривоят қиладилар. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда ўқиб юришлари учун бир дуо ўргатишларини сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга:

«Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва ла йағфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм», деб айтинг», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечира олмайди. ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила гуноҳларимни кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен кечиргувчи ҳамда раҳмли зотсан.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

Абу Солиҳ Заквондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига: «Намозда қандай дуо қиласан?» деб сўрадилар. Ўалиги киши: «Ташаҳҳуд ўқийман ва:

«Аллоҳумма инний ас`алукал жанната ва аъузу бика минаннар» (Эй Раббим, Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ тилайман), деб айтаман. Аммо сиз сўраганингиздек ва паноҳ тилаганингиздек гўзал қилолмайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шунга яқин қилиб сўра», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

Ҳар бир ўринда «Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъафийаҳ. Аллоҳумма инний ас`алукал ҳуда ваттуқо вал ъифафа вал ғина», деб айтиш мустаҳаб амалдир. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сендан афв ва офиятни сўрайман. Эй Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойликни сўрайман.)

 

Намоздан салом билан чиқиш

Намоздан салом билан чиқиш унинг асосий рукнларидан бири, фарзларидан бир фарздир. Унингсиз намоз намозга ўтмайди. (Бизнинг мазҳабимизда салом билан чиқиш вожиб саналади. – Таржимон.) ўнг томонга бурилганда ҳам, чап томонга бурилганда ҳам «Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳ», деб айтади. Аммо «ва барокатуҳ»ни қўшмайди.

Киши намозда турганида бир одам гапирса, унга нима дейди?

Саҳл ибн Саъд Соидийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг намозида бирор ҳодиса юз берса:

«Субҳаналлоҳ», деб айтсин», дедилар. Бошқа бир ривоятда: «Агар бирор иш содир бўлса, эркаклар тасбиҳ айтсин, аёллар қарсак чалсин», дейилган. Яна бошқа бир ривоятда: «Тасбиҳ эркаклар учун, қарсак аёллар учун», дейилади. Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

Намоздан кейинги зикрлар

Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссаломдан: «Қайси дуо яхши эшитилади?» деб сўрашди, у зот: «Кечанинг охирги қисми ва фарз намозлари сўнгида қилинган дуо», деб жавоб бердилар. Имом Термизий ривоятлари

«Саҳиҳайн»да келтирилган ҳадисда Ибн Аббос (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини такбир билан тугатганларини биламан», деб хабар берганлар. У зот бошқа бир ривоятда яна айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида одамлар фарз намозидан қайтаётиб, овозларини баланд қилиб, такбир айтишар эди». Бухорий ва Муслим ривоятлари

Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.) Муслим ривоятлари

Муғийра ибн Шўъба (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориҚ бўлсалар:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар. (Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани маън қилувчи йўқ. Ва Сен маън қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Абдуллоҳ ибн Зубайр (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан таҳлил айтар эдилар», дейдилар. ўзлари ҳам ҳар намоз кетидан:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, ла илаҳа иллаллоҳу ва ла наъбуду илла иййаҳ, лаҳун ниъмату вал фазлу ва лаҳус санаул ҳасан, ла илаҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал кафирун», деб айтар эдилар. (Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам.) Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига камбағал муҳожирлар келиб: «Бадавлат кишилар олий даражаларга кўтарилиб, неъматда биздан ўзиб кетишди. Улар биз намоз ўқигандек намоз ўқийдилар, биз рўза тутгандек рўза тутадилар, шуларнинг устига, молларини сарфлаб, ҳаж, умра, садақа ҳамда жиҳод қиладилар», деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга бир нарса ўргатайми? У билан сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласиз ва кейингилардан ўзиб кетасизлар, бирор киши сизлардан афзал бўлолмайди. Фақат сизлар қилган амални қилса, афзал бўлади», дедилар. Саҳобалар: «ўргатинг, эй Расулуллоҳ», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир намознинг ортидан ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб айтинглар», деб буюрдилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Каъб ибн Ужрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир фарз намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар», тасбиҳларини айтса камбагал бўлмайди», дедилар. Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар. Муслим ривоятлари

Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз сўнгида ушбу калималарни айтиб, паноҳ тилар эдилар:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал жубни ва аъузу бика ан арудда ила арзалил ъумури ва аъузу бика мин фитнатид дунйа ва аъузу бика мин ъазабил қобр». (Маъноси: Эй Раббим, қўрқоқликдан, умрнинг зоеъ бўлишидан, дунё фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ беришингни тилайман.) Бухорий ривоятлари

 

Абу Умома (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор фарз ёки нафл намоз сўнгида яқинлашсам, у зотнинг:

«Аллоҳуммағфирлий зунубий ва хотойайа куллаҳа. Аллоҳумманъишний важбурний ваҳдиний лисолиҳил аъмали вал ахлақ, иннаҳу ла йаҳдий лисолиҳиҳа ва ла йасрифу саййиаҳа илла анта», деб айтаётганларини эшитар эдим». (Маъноси: Эй Раббим, гуноҳларимнинг ҳаммасини кечир. Эй Раббим, мени ишларимда фаол қил, ислоҳ эт ва хулқ, амалларнинг яхшисига ҳидоят қил. Сендан ўзгаси ишларнинг яхшисига ҳидоят қилиб, ёмонидан буролмайди.) Ибн Сунний ривоятлари

Абу Саид Худрий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар (салом беришдан олдин ёки кейин – аниқ билмайман):

«Субҳана роббика роббил ъиззати ъамма йасифун ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн», деб айтар эдилар» (Маъноси: Иззат эгаси бўлган Парвардигорингиз улар сифатлаётган нарсадан покдир. Барча пайғамбарларга салом бўлсин, оламларнинг Раббига ҳамд бўлсин.) Ибн Сунний ривоятлари

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

«Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро ъамалий ховатимаҳу важъал хойро аййамий йавма алқока», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Алоҳим, умримнинг яхшисини охири, амалимнинг яхшисини хотимаси ва кунларимнинг яхшисини Сенга йўлиқадиган кун қил.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Абу Бакрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар. (Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари

Фазола ибн Убайдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз намоз ўқиса, Аллоҳга ҳамд ва сано айтиш билан бошласин. Кейин Расулуллоҳга саловот айтиб, сўнгра хоҳлаганича, дуо қилсин», дедилар. Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар

 

Бомдод намозидан кейин Аллоҳни зикр қилишга ундаш

Билинг, кундузги зикр вақтларининг энг шарафлиси бомдод намозидан кейинги зикрлардир.

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиб, сўнг қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилса, кейин икки ракъат нафл намози ўқиса, худди тўла-тўкис ҳаж ва умра қилганнинг савобини олгандек бўлади», деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари

Абу Заррдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумийту ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, у кишига ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлик ўчирилади ва ўнта даражага кўтарилади. Шу кунида ёмон кўрган нарсасидан сақланади. Шайтон унга яқинлаша олмайди. Ва шу куни бирорта ҳам гуноҳ қилишга йўлиқмайди. Фақат Аллоҳга ширк бундан мустасно». Имом Термизий ривоятлари

Муслим ибн Ўорис Тамимийга (р.а.) Расулуллоҳ алайҳиссалом шивирлаб: «Шом намозини ўқиб бўлсанг,

«Аллоҳумма ажирни минан нар» (Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер), деб етти марта айт. Шуни айтган кечангда вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади. Агар ана уни бомдод намозида айтсанг ва шу куни вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

 

Тонг ва кечқурунда ўқиладиган дуолар

«Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни) покланг» (Тоҳа, 130-оят);

«Туну кун Раббингизга ҳамд айтиш билан (Уни) покланг» (ўофир, 55-оят);

«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!» (Аъроф, 205-оят);

«Эртаю кеч Парвардигорларининг юзини истаб Унга илтижо қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг!» (Анъом, 52-оят);

«У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордирки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳни зикр қилишдан машғул қила олмас» (Нур, 36-оят).

Шаддод ибн Авсдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.) Имом Бухорий ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Абу Довуднинг ривоятларида:

«Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи», деб келган.

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб (р.а.) айтадилар: «Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса йта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар». Абу Довуд, Термизий, Насоийлар ривояти

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

«Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар. Кеч кирганида эса:

«Аллоҳумма бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз), деб айтар эдилар. Абу Довуд, Термизий, Ибн Можалар ривояти

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда бўлсалар, эрта тонгда:

«Саммаъа самиъун биҳамдиллаҳи ва ҳусни балаиҳи ъалайна роббана соҳибна ва афзил ъалайна ъаизан биллаҳи минан нар», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эшитгувчи Аллоҳга ҳамд айтганимизни ва бизга чиройли синовлар берганини эшиттирди. Эй Раббимиз, бизни дўст айла. ўзингнинг номинг ила дўзахдан паноҳ тилашни бизга энг афзал амал қил.) Муслим ривоятлари

Абу Молик Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир неча саҳоба: «Эй Расулуллоҳ, бизга бир калимани ўргатингки, биз уни эрталаб ва кечқурун ҳамда тўшагимизга ётганимизда айтиб юрайлик», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги дуони айтиб, унга:

«ва ан нақтарифа су`ан ъала анфусина ав нажурроҳу ила муслим»ни қўшиб қўйдилар. (Маъноси: Нафсимизга ёмонлик бўлишидан ва мусулмоннинг ҳам ёмонликка гирифтор бўлишидан паноҳ тилаймиз.) Абу Довуд ривоятлари

Усмон ибн Аффондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

«Бисмиллаҳиллазий ла йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар. (Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.) Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кеч кирган пайтда:

«Розийту биллаҳи роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу ъалайҳи васаллама набиййа», деса, Аллоҳ уни рози қилиши (беражак неъматлари билан) ҳақиқат бўлади», дедилар.

Бу ҳадисни Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар. Лекин Абу Довуд ва Насоийлар Расулуллоҳга хизмат қилган бир кишидан келтирган бошқа ривоят эса саҳиҳдир. (Маъноси: Аллоҳни раббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар деб рози бўлдим.)

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида ёки кеч кирганида:

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатака ва жамийъа холқик, аннака анта ла илаҳа илла анта ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ва аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир.) Абу Довуд ривоятлари

Абдуллоҳ ибн Ҳанномдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

«Аллоҳумма ма асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака ла шарийка лак, лакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлҚиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.) Абу Довуд ривоятлари

Ибн Умар (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуоларни кеч кирганида ва тонг отганида ҳеч тарк қилмас эдилар:

«Аллоҳумма инний ас`алукал ъафийата фиддунйа вал ахироҳ. Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъафийата фий дийний ва дунйайа ва аҳлий ва малий. Аллоҳуммастур ъавротий ва амин равъатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадаййа ва мин холфий ва ъан йамийний ва ъан шималий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтала мин таҳтий». (Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг азаматинг ила паноҳ тилайман.) Абу Довуд, Насоий, Ибн Можалар ривояти.

Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида:

«Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал карийм ва бикалиматикат таммати мин шарри ма анта ахизум бинасийатиҳ. Аллоҳумма анта такшифул мағрома вал ма`сама. Аллоҳумма ла йуҳзаму жундука ва ла йухлафу ваъдука ва ла йанфаъу залжадди минкал жадд, субҳанака ва биҳамдик», дер эдилар. (Маъноси: Аллоҳим, карим юзинг ила барча калималарингни ўртага қўйиб, пешонасидан ушлашингга сабаб бўлувчи ёмонликдан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сен хасорат ва гуноҳларни фош қилувчисан. Эй Раббим, Сенинг аскарларинг асло енгилмасдир. Сенинг ваъданг хилоф қилинмас. Сенинг буюклигинг олдида бошқа улуғлик фойда бермас. Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклайман.) Абу Довуд ва Насоийлар ривояти

Абу Аййошдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ким тонг отганида:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деса, Исмоил алайҳисалом болаларидан қулни озод қилган баробарида бўлади ва унга ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлиги ўчирилади ҳамда даражаси ўн баробар кўтарилади, кеч киргунича шайтондан ҳимоя қилинади. Агар шу калималарни кеч кирганида айтса, тонггача шайтондан ҳимояда бўлади», дедилар. (Маъноси юқорида ўтди.) Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари

Абу Молик Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз тонг отганида:

«Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри ма фийҳи ва шарри ма баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар. (Маъноси: Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, Қалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман.) Абу Довуд ривоятлари

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, ла илаҳа илла анта» (Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ), деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра (р.а.): «Мен Расулуллоҳнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар. Абу Довуд ривоятлари

Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

«Фасубҳаналлоҳи ҳийна тумсуна ва ҳийна тусбиҳун. Ва лаҳул ҳамду фис самавати вал арзи ва ъашиййан ва ҳийна тузҳирун. Йухрижул ҳаййа минал маййити ва йухрижул маййита минал ҳаййи ва йуҳйил арза баъда мавтиҳа ва казалика тухрожун», деб айтса, шу кунги йўқотган нарсаларини топибди. Ким буларни кечки пайт айтса, тунда йўқотган нарсаларини топибди», дедилар. (Маъноси: «Кеч кираётганида, тонг отаётганида, оқшомда ва пешин пайтида Аллоҳга тасбиҳ айтинглар. Осмонлару ердаги ҳамду санолар У учундир. У ўликдан тирикни ва тирикдан ўликни чиқарур. Ва ерни ўлганидан кейин тирилтирур. Сизлар ҳам мана шундай тирилтирурсизлар» (Рум, 17 --19-оятлар). Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилганлар, лекин Имом Бухорий уни «Тарихул-кабийр» ва «Китобу зуафо» номли китобларида заиф, деб айтганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биттасидан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи маша`аллоҳу кана ва ма лам йаша` лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади. (Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.) Абу Довуд ривоятлари

Абу Саид Худрий (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени Қам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ Қамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин Қолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар». Абу Довуд ривоятлари

Абдуллоҳ ибн Абзодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг оттирсалар:

«Асбаҳна ъала фитратил Ислам ва калиматил ихласи ва дийни набиййина Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам ва миллати Иброҳийма ҳанийфам муслиман ва ма ана минал мушрикийн», деб айтар эдилар. (Маъноси: Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик.) Ибн Сунний ривоятлари

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

«Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи азза ва жалла валҳамду лиллаҳи вал кибрийау вал ъазомату лиллаҳи вал холқу вал`амру вал лайлу ван наҳару ва ма сакана фийҳима лиллаҳи таъала, Аллоҳуммажъал аввала ҳазан наҳари солаҳан ва авсатаҳу нажаҳан ва ахироҳу фалаҳан йа арҳамарроҳимийн», деб айтар эдилар». (Маъноси: Биз ҳам, бутун борлиқ ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ўамд, кибр, улуғлик, яратиш, буюриш, кечаси ва кундузи ҳамда улар орасида турадиган нарсаларнинг барчаси Аллоҳ учундир. Аллоҳим, бу куннинг аввалини ислоҳ, ўртасини нажот, охирини ютуқ қил, эй раҳм қилувчиларнинг Раҳмлиси.) Ибн Сунний ривоятлари

Маъқал ибн Йасордан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонг отганида ким уч марта:

«Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм», деб Ўашр сурасидан уч оят ўқиса, Аллоҳ таоло унга кеч киргунича саловот айтиб турадиган етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Агар вафот этса, шаҳид кетади». (Маъноси: Эшитувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила лаънатланган шайтондан паноҳ тилайман.) Термизий ва Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилишган.

Муҳаммад ибн Иброҳим оталаридан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бир сариййага (ўзлари иштирок этмаган уруш) юборатуриб, тонгда ва кеч кирганида:

«Афаҳасибтум аннама холақнакум ъабасан» (Сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда яратдикми?!) оятини ўқишни буюрдилар (Мўминлар сураси, 115-оят). Биз шу оятни ўқиганимизда, ғалаба қилиб, ғаниматларни қўлга киритар эдик». Ибн Сунний ривоятлари

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тонг отса ва кеч кирса:

 

Жума тонгида айтиладиган зикрлар

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.) Ибн Сунний ривоятлари

Жума куни қуёш чиққандан бошлаб, тоинки қуёш ботгунгача, ижобат соатига йўлиқиш умидида дуо билан машғул бўлиш мустаҳаб амалдир. Бу ижобат вақти хусусида ихтилофлар кўп. Буларнинг энг тўғриси Абу Мусо Ашъарий Расулуллоҳдан қилган қуйидаги ривоятларидир:

«Албатта, у вақт жума куни имом минбарга ўтириши билан намоздан салом бергунгача бўлган пайт оралиғидадир». Муслим ривоятлари

 

Қуёш чиққанда айтиладиган зикрлар

Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиқса:

«Алҳамду лиллаҳиллазий жаллаланал йавма ъафийатаҳу ва жаа биш шамси мин матлаъиҳа. Аллоҳумма асбаҳту ашҳаду лака бима шаҳидта биҳи линафсика ва шаҳидат биҳи малаикатука ва ҳамалату ъаршика ва жамийъу холқика аннака анталлоҳу ла илаҳа илла антал қоиму билқист, ла илаҳа илла анта ъазийзул ҳакийм. Уктуб шаҳадатий баъда шаҳадати малаикатика ва улил ъилм. Аллоҳумма антас саламу ва минкас саламу ва илайкас саламу ас`алука йа зал жалали вал икроми ан тастажийба лана даъватана ва ан ту`тийана роғбатана ва ан туғнийана ъамман ағнайтаҳу ъанна мин холқик. Аллоҳумма аслиҳ лий дийнийаллазий ҳува ъисмату амрий ва аслиҳ лий дунйайаллатий фийҳа маъийшатий ва аслиҳ лий ахиротийаллатий илайҳа мунқолабий», деб айтар эдилар. (Маъноси: Бугун бизга офиятини буюк этган ва қуёшни чиқадиган тарафидан келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Эй Раббим, тонг оттирдим ва ўзингга гувоҳлик берган нарсангга, фаришталаринг, аршингни кўтариб турувчилар ва бутун махлуқотлар гувоҳлик берган нарсаларга гувоҳлик бераман. Албатта, Сен Аллоҳсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен одиллик билан турувчи зотсан. Азиз ва ҳаким сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ. Фаришталаринг ва илм эгалари шаҳодатларидан кейин менинг шаҳодатимни ҳам ёз. Эй Раббим, Сен салом сифатли Зотсан. Салом Сендандир. Салом Сенга қайтажакдир. Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сендан дуоларимизнинг ижобат бўлишини, рағбатларимизнинг ҳосил бўлишини ва махлуқларингнинг беҳожатлари қатори бизларни ҳам беҳожат қилишингини сўрайман. Эй Раббим, ишларимнинг поклагувчиси бўлган динимни ислоҳ қил, яшашим унда бўлган дунёимни ислоҳ қил ва қайтишим унга бўладиган охиратимни ҳам ислоҳ қил.) Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. У зот қуёш чиқишини кузатишга бир кишини тайинлар эдилар. Ана шу киши қуёш чиққанининг хабарини берса:

«Алҳамду лиллаҳиллазий ваҳаба лана ҳазал йавма ва ақолана фийҳи мин асаротина», деб айтардилар. (Маъноси: Бизга бу кунни берган ва хатоларимизни афв этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Қуёш кўтарилганда айтиладиган зикрлар

Амр ибн Абаса (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш кўтарилганида халқ қилинган нарсаларнинг барчаси Аллоҳга ҳамд ва тасбиҳ айтади. Фақатгина шайтон ва одам болаларининг аътолари бундоқ қилмайди», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, одам болаларининг аътолари ким?» деб сўрадим. У зот: «Халқнинг энг ёмонлари», деб жавоб бердилар». Ибн Сунний ривоятлари

Қуёш заволга кетганидан кейин асргача бўлган вақт орасида айтиладиган зикрлар

Абдуллоҳ ибн Соибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш заволга оғганидан кейин пешиндан олдин тўрт ракъат намоз ўқир ва: «Бу бир соатки, унда осмон эшиклари очилади. Мен учун солиҳ амалларим ана шу соатда кўтарилишини яхши кўраман», дер эдилар. Термизий ривоятлари

Ғофир сурасининг 55-оятидаги Аллоҳнинг:

«Васаббиҳ биҳамди роббика бил ъашиййи вал`ибкар» (Қуёш оғганида ва кечқурун Раббингизга ҳамд айтиш ила (Уни) покланг), деган сўзига биноан пешиндан кейин зикрни кўпайтириш мустаҳабдир. Тилшунослар «ал-ъашиййи» сўзини «қуёш заволга кетганидан то ботгунгача бўлган пайт», деб айтишади. Арабларда ҳам ундан қуёш заволга кетганидан то ботгунгача бўлган фурсат тушунилади.

 

Асрдан кейин қуёш ботгунгача бўлган фурсатда айтиладиган зикрлар

Бу вақтда ҳам зикрларни кўпайтириш мустаҳабдир. Салаф ва халаф уламолари оятдаги «солатул вусто»--«ўрта намоз»ни аср намози деб иттифоқ қилишган. Аллоҳнинг:

«Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш ила (Уни) поклаб ёд этинг» (Тоҳа сураси, 130-оят), деган сўзи ҳам ушбу сўзимизга далил бўлади. Бу борадаги оятлар жуда кўп:

«Қуёш оғганида ва кечқурун Раббингизга ҳамд айтиш ила (Уни) покланг» (ўофир сураси, 55-оят);

«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд этинг» (Аъроф сураси, 205-оят);

«У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклаб ёд этадиган кишилар бордирки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳни зикр қилишдан тўса олмас» (Нур сураси, 36-оят).

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аср намозидан то қуёш ботгунигача Аллоҳни зикр қилувчи бир қавм билан ўтиришим Исмоил алайҳиссалом зурриётларидан саксонта қулни озод қилишдан маҳбуброқдир», дедилар. Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

 

Шом азонини эшитганда айтиладиган дуо

Умму Салама (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ алай-ҳиссалом менга шомга азон айтилганида,

«Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика ва идбару наҳарика ва асвату дуъатика фағфирлий», деб айтишни ўргатдилар». (Маъноси: Аллоҳим, бу (шом азони) кечангнинг келиши, кундузингнинг кетиши, Сенга дуо қилувчиларнинг овозидир. Бас, Менинг гуноҳларимни кечир.) Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

 

Витр намозида ўқиладиган ва ундан кейин айтиладиган нарсалар

Убай ибн Каъбдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозида салом берсалар:

«Субҳанал маликил қуддус», деб айтар эдилар. Абу Довуд ривоятлари

Насоий ва Ибн Суннийнинг ривоятларида «Субҳанал маликил қуддус»ни уч марта айтишлари ривоят қилинган. (Маъноси: Малик ва қуддус сифатли Аллоҳ покдир.)

Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витрларининг охирида:

«Аллоҳумма инний аъузу биризока мин сахотика ва аъузу бимуъафатика мин ъуқубатика ва аъузу бика ла ухсий сана`ан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсик», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг розилигинг ила Ғазабингдан паноҳ тилайман, офиятинг ила уқубатингдан паноҳ тилайман, Сенга сано айта олмасликдан паноҳ тилайман. Сен ўзингга сано айтганингдексан.) Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари

Уч ракъатли витр намозини ўқиётган киши аввалги ракъатда «Фотиҳа» сурасидан кейин «Саббиҳисма роббикал аъла» сурасини, иккинчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун» сурасини, учинчи ракъатда эса, «Қул ҳуваллоҳу аҳад», ёки Фалақ ва Нос сураларини ўқиш суннат амалдир. Агар «Саббиҳисма роббикал аъла» ни аввалги ракъатда ўқишни унутса, иккинчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун» билан бирга қўшиб ўқийди. Агар иккинчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун» ни ўқишни унутса, учинчи ракъатда «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ёки Фалақ ва Нос сураларига қўшиб ўқийди.

 

Ухлаш учун тўшакка ётганда айтиладиган зикрлар

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасини 190-оятида: «Албатта, осмонлар ва ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун оят-аломатлар бордир. Улар турганларида ҳам, ўтирганларида ҳам, ётганларида ҳам Аллоҳни зикр қиладилар», дейди.

Ҳузайфа (р.а.) ва Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига ётсалар:

«Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту», дер эдилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима билан Алига (розийаллоҳу анҳумо): «Тўшакка ётсангиз, ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳи, Аллоҳу акбар», деб айтинглар», деб тайинлаганлар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Бошқа ривоятда: «Тасбиҳни ўттиз тўрт марта айтингиз», яна биттасида: «Такбирни ўттиз тўрт марта айтингиз», деганлар.

Али (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимдан бери уларни айтишни тарк қилганим йўқ», деган эдилар, «Сиффин кечасида ҳам тарк қилмадингизми?» деб сўрашди. «Йўқ», дедилар Али (р.а.).

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:

«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар». Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

Аллоҳни зикр қилмасдан ухлашнинг кароҳияти

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир ўринга ўтириб, Аллоҳни зикр қилмаса, у кишига Аллоҳ томонидан ноқислик бордир. Ким бир суянчиққа ёнбошлаб, Аллоҳни зикр қилмаса, Аллоҳ томонидан у киши учун ҳам ноқислик бордир», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

 

Кечаси уйғониб, яна ухлашни хоҳлаган киши айтадиган зикрлар

Кечаси уйғонадиган киши икки ҳолатдан бирида бўлади: ё уйғонганидан кейин ухламайди (унинг зикрлари китоб аввалида айтиб ўтилди) ёки яна ухлашни хоҳлайди. Бунда уйқу Қолиб келгунича Аллоҳ таолони зикр қилиш мустаҳаб амалдир. Бу тўғрида зикрлар жуда кўп.

Убода ибн Сомитдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», ёки

«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар. Имом Бухорий ва Термизий ривоятлари

Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар:

«Ла илаҳа илла анта субҳанакаллоҳумма астағфирука лизамбий ва ас`алука роҳматак. Аллоҳумма зидний ъилман ва ла тузиғ қолбий баъда из ҳадайтаний ва ҳаб лий мил ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳаб», деб айтар эдилар». (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Эй Раббим, Сени поклаб ёд этурман. Гуноҳларимга истиғфор айтаман. Сендан раҳматингни сўрайман. Эй Раббим, илмимни зиёда қил. Мени ҳидоятга бошлаганингдан кейин қалбимни ундан оғдириб қўйма. Ва ўзингнинг ҳузурингдан раҳмат бер. Албатта, Сен кўплаб ато этгувчи зотсан.) Абу Довуд ривоятлари

Яна уммул мўминин Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳидул қоҳҳар роббус самавати вал арзи ва ма байнаҳумал ъазийзул ғоффар», деб айтардилар». (Маъноси: Қаҳҳор сифатли яккаю ёлҚиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У еру осмон ва унинг орасидаги бор нарсаларнинг рабби бўлган азиз ва Қаффор сифатли зотдир.) Ибн Сунний ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар Аллоҳ бир мусулмон бандага кечаси ўз нафсини қайтариб берса (яъни, ўлдирмаса), Аллоҳга тасбиҳ ва истиғфор айтсин ва дуо қилсин, ундан дуоларини қабул қилади», дедилар. Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз кечаси тўшагидан туриб, сўнг унга қайтса, уни изорининг бир тарафи билан уч марта қоқиб юборсин. Чунки унда нима борлигини билмайди. Агар ёнбошласа:

«Бисмикаллоҳумма вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳ, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин родадтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ёнбошимни ерга қўйдим ва Сенинг номинг ила тураман. Агар менинг нафсимни олсанг, раҳм қил. Агар уни яна ҳаётга қайтарсанг, солиҳ бандаларингни сақлаганингдек муҳофаза қил.) Имом Термизий, Ибн Можа, Ибн Суннийлар ривоятлари

Имом Моликдан ривоят қилинади. Абу Дардо (р.а.) агар ярим кечаси турсалар:

«Наматил ъуйуну ва ғоротин нужум ва анта ҳаййун қоййум», деб айтар эдилар. (Маъноси: Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди. Сен эса, Аллоҳим, тирик ва қойимсан.)

 

Тўшакда безовта бўлиб, ухлай олмаганда айтиладиган зикрлар

Зайд ибн Собит (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:

«Аллоҳумма Қоротин нужуму ва ҳада`атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла та`хузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди». (Маъноси: Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.) Ибн Сунний ривоятлари

Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳаббондан ривоят қилинади. Холид ибн Валид (р.а.) уйқусизликка чалинганларида, Расулуллоҳга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ухлаётган пайтингда Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларнинг ёмонидан, шайтон ҳозир бўлиб васваса қилишидан паноҳ тила», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

Бурайдадан (р.а.) ривоят қилинади. Холид ибн Валид (р.а.) Расулуллоҳга уйқусизликдан шикоят этганларида, Расулуллоҳи алайҳиссалом: «Агар тўшагингга ётсанг:

«Аллоҳумма роббас самаватис сабъи ва ма азаллат, ва роббал арзийна ва ма ақоллат ва роббаш шайатийна ва ма азаллат, кун лий жарон мин холқика куллиҳим жамийъан ан йафрута ъалаййа аҳадун минҳум ва ан йабғийа ъалаййа, ъазза жарука ва жалла санаука ва ла илаҳа ғойрука ва ла илаҳа илла анта», деб айт», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сен етти осмон ва уни соялантирадиган нарсаларнинг парвардигорисан, ер ва у кўтариб турган нарсаларнинг парвардигорисан, шайтон ва у адаштирган нарсаларнинг парвардигорисан. Менга бирор киши зўравонлик қилиб, ҳаддан ошмаслиги учун ҳаммасининг устидан ўзинг менга ҳимоячи бўл. Сенинг ҳимоянг азиз, саноинг олий бўлди. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Фақат Сенгина илоҳдирсан.) Термизий бу ҳадисни заиф деганлар.

 

Уйқуда қўрққанда айтиладиган дуо

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин Қозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатганлар. (Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.) Абу Довуд, Термизий ва Ибн Суннийлар ривоятлари

Абдуллоҳ ибн Амр шу дуони ақли кирган болаларига ўргатар эди. Агар ақли кирмаган бўлса, уни ёзиб бўйнига осиб қўярди.

 

Тушида яхши ёки ёқтирмаган нарсани кўрганда айтиладиган зикрлар

Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биронтангиз тушида яхши нарса кўрса, у туши Аллоҳ томонидандир. Бунинг учун Унга ҳамд айтсин ва уни одамларга сўйлайверсин. (Баъзи ривоятларда: «фақат яхши кўрган кишисига сўйласин», дейилган.) Агар ёмон туш кўрса, у шайтондандир. Унинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва уни ҳеч кимга сўйламасин. Шундай қилса, унга зарар бермайди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари

Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши туш (бошқа ривоятда: «солиҳ туш») Аллоҳ томонидандир. Алғов туш эса, шайтондандир. Ким ёқтирмаган нарсасини кўрса, чап томонига уч марта туфлаб, шайтондан паноҳ тиласин. Ана шундоқ қилса, унга зарар бермайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биронтангиз ёмон туш кўрса, чап томонига уч марта туфлаб, шайтондан Аллоҳнинг номи ила уч марта паноҳ тиласин. Сўнг бошқа томонга аҚдарилиб олсин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) марфуъ ҳолатда ривоят қилинган ҳадисда у киши айтганлар: «Агар биронтангиз ёмон туш кўрса, ҳеч кимга гапирмасин ва туриб намоз ўқисин». Имом Термизий ривоятлари

Ибн Суннийнинг ривоятларида Абу Ҳурайра (р.а.) бундай деганлар: «Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:

«Инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва саййиатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди». (Маъноси: Мен шайтоннинг амалидан ва булҚанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.)

 

Тушини айтиб берган кишига қилинадиган жавоб

Ибн Суннийнинг китобларида ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким туш кўрдим, деса:

«Хойрон роайта ва хойрон йакун» (Яхшисини кўрдинг, яхши бўлади), дердилар. Бошқа ривоятда:

«Хойрон талқоҳу ва шаррон таваққоҳу, хойрон лана ва шаррон ъала аъдаина, валҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн» (Яхшисига йўлиқасан ва ёмонидан сақланасан. Бу кўрган тушинг бизнинг фойдамизга, душманларимиз зарарларига бўлсин. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар, дейилган.

 

Кечанинг иккинчи ярмида истиғфор айтиш ва дуо қилишга ундаш

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечанинг охирги учдан бири қолганида Раббимиз дунё осмонига тушиб: «Ким Менга дуо қилади, ижобат этаман, ким Мендан сўрайди, сўраганини бераман, ким Менга истиғфор айтади, гуноҳларини кечираман», дейди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Кечанинг учдан бири ўтган пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб: «Мен подшоҳман, Мен подшоҳман, ким Менга дуо қилса, ижобат этаман, ким Мендан сўраса, бераман, ким Менга истиғфор айтса, уни кечираман», дейди. Мана шу ҳолат тонг отгунигача, (бошқа бир ривоятда: «кечанинг ярмигача ёки учдан иккиси ўтгунча») давом этади», дейилган.

Амр ибн Абасадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда Раббига яқин бўладиган пайт кечанинг иккинчи ярмидир. Ана шу соатда Аллоҳни зикр қилишга қодир бўлсанг, зикр қил», дедилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривоятлари

Ижобат бўладиган соатларга тўғри келишини умид этиб, кечанинг ҳаммасида дуо қилиш

Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечасида бир соат бор. Мусулмон киши ана шу соатга тўғри келиб, Аллоҳдан дунё ва охират яхшиликларини сўраса, Аллоҳ унга беради. Бу соат ҳар кечада бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Фавқулодда ҳолатларда қилинадиган дуо ва зикрлар китоби

Юқоридаги зикр этган дуоларимиз ҳар кеча ва кундуз такрор қилинади. Яъни, ҳаммасининг муайян вақти бор. Аммо қуйида келтириладиган дуо ва зикрларга маълум бир вақт тайинланмаган, улар фавқулодда ҳолатлар юзага келганида айтилаверади.

 

Истихора дуоси

Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихорани (яхшилик сўраш) худди Қуръондан сура ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарздан ташқари икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг:

«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғ уйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.) Имом Бухорий ривоятлари

Уламолар: Намоз ва мазкур дуо билан истихора қилиш мустаҳаб амалдир», дейишди. У икки ракъат бўлиб, фарз намозидан олдинги ё кейинги суннат намозларида, таҳиййатул масжид ва бундан бошқа нафл намозларида ҳам ҳосил бўлаверади. Фотиҳа сурасидан кейин биринчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун»ни, иккинчи ракъатда эса «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқийди. Дуони юқорида зикр қилганимиз билан бошлаб, Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳга саловот ва салом айтиш билан якунлайди. Ҳадиси шарифда зикр қилинганидек, истихорани ҳар бир ишда қилиш мустаҳабдир. Агар истихора қилгандан кейин қалби қайси томонга мойил бўлса, ўшани бажараверади.

 

Абу Бакр (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир иш қилишни хоҳласалар:

«Аллоҳумма хир лий вахтар лий», деб айтардилар».

(Маъноси: Аллоҳим, менга яхшилик ихтиёр қил) Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Анас (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Анас, агар бирор ишни қасд қилсанг, Раббингга етти марта истихора қил, сўнгра қалбингга яқинига қара, яхшилик ана шундадир», дедилар». Ибн Сунний ғариб санад билан ривоят қилганлар.

 

Муҳим ишларда ва қийинчиликдаги дуолар

Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда:

«Ла илаҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, Ла илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил ъазийм, Ла илаҳа иллаллоҳу роббус самавати ва роббул арзи роббул ъаршил карийм», деб айтардилар. (Маъноси: « Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор иш машаққат ёки маҳзунлик келтирса:

«Йа ҳаййу йа қоййуму бироҳматика астағису», дер эдилар. (Маъноси: «Эй ҳай ва қаййум сифатли Зот, Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман.) Термизий ривоятлари

 

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор иш хафалик олиб келса, бошларини осмонга кўтариб:

«Субҳаналлоҳил ъазийм», дер, дуо қилмоқчи бўлсалар: «Йа ҳай, йа қоййум»ни айтар эдилар. Имом Термизий ривоятлари

 

Анас (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча:

«Аллоҳумма атина фид дунё ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар», деб дуо қилар эдилар». (Маъноси: «Эй Аллоҳим, дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бер. Дўзах азобидан бизларни сақла.) Имом Бухорий ривоятлари

 

Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:

«Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн». (Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Насоий ва Ибн Сунний ривоятлари

 

Асмо бинти Умайс (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қийинчилик пайтларида айтиладиган калималарни сенга ўргатайми?

«Аллоҳу Аллоҳу роббий, ла ушрику биҳи шай`а», деб айт», дедилар». (Маъноси: Аллоҳ, раббим Аллоҳ. Унга бирор нарсани шерик қилмайман.) Абу Довуд, Ибн Можа ривоятлари

 

Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким хафалик пайтида Оятул курсий ва Бақара сурасининг охирги оятларини ўқиса, Аллоҳ таоло унга ёрдам беради», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен бир калимани биламан, уни маҳзунликка тушиб қолган киши айтса, нажот топади. У калима биродарим Юнус алайҳиссалом (балиқнинг қорнига тушиб қолганларидан кейин) зулматларда туриб:

«Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят), дея қилган дуоларидир», дедилар. (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Эй пок Парвардигор, албатта, мен (ўз жонимга) зулм қилувчилардан бўлдим. Ибн Сунний ривоятлари

Саъднинг ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон киши Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида Раббларига қилган дуолари – «Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн»ни айтиб, дуо қилса, дуоси ижобат бўлади», дедилар. Термизий ривоятлари

 

Бирор нарсадан қўрққанда айтиладиган зикрлар

 

Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор нарса чўчитса:

«Ҳуваллоҳ, Аллоҳу роббий ла шарийка лаҳ», деб айтардилар. (Маъноси: У Аллоҳдир. Аллоҳ менинг раббимдир. Унинг шериги йўқдир.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Ғам ёки ташвиш етганида айтиладиган зикрлар

Абу Мусо Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин, деганларида, бир киши: «Эй Расулуллоҳ мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратдами» деди, Расулуллоҳ: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Сўнгра, «Бу калималарни ўзинглар айтиб, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бир нарса талабида ана шу калималарни айтса, Аллоҳ ундан хафаликни кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади», деб ўша калималарни айтдилар:

«Ана ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика фи қобзотик, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, ас`алука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав иста`сарта биҳи фийъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий». (Маъноси: Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Кокилим Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган дуо

Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Али, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,

«Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, ҳар турлик балолардан халос қилади», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

 

Бир қавмдан қўрққанда айтиладиган дуо

Абу Мусо Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан хавфсирасалар:

«Аллоҳумма инна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим», деб айтардилар. (Маъноси: Эй Раббим, биз Сени уларга рўпара қўямиз ва Сенинг номинг ила уларнинг ёмонлигидан паноҳ тилаймиз.) Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

 

Душманга қараганда айтиладиган дуо

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга йўлиққанларида:

«Йа малика йавмиддин иййака аъбуду ва иййака астаъийн», деб айтганларида, кишиларни ерга ётқизиб, фаришталар олдидан ва орқасидан ураётганини кўрдим» (Маъноси: Эй қиёмат кунининг Подшоҳи, Сенгагина ибодат қиламан, Сендангина ёрдам сўрайман.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Бирор иш оғир келганида айтиладиган дуолар

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир. Ҳар иккаласида яхшилик бор. Сенга фойда берадиган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам талаб қил. Ожизлик қилма. Агар сенга бирор мусибат етса, агар ундоқ қилганимда, бундоқ бўларди, деб айтма. Балки, Аллоҳнинг тақдири, У хоҳлаган нарса бўлади, де. Чунки «агар» калимаси шайтон амалини очади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

 

Авф ибн Молик (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки киши ўртасида ҳукм қилдилар. Зарарига ҳукм қилинган киши:

«Ҳасбийаллоҳу ва ниъмал вакийл» деб айтди. Шунда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ожизни маломат қилади. Сен кучлиликни маҳкам тут. Агар сен ёқтирмайдиган бирор иш содир бўлса, « Ҳасбийаллоҳу ва ниъмал вакийл», деб айт», дедилар». (Маъноси: Аллоҳнинг ўзи менга кифоя қилади. У қандай яхши вакил.) Абу Довуд ривоятлари

Бир иш оғирлик қилганида айтиладиган дуо

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза ши`та саҳла», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сен енгил этган нарсагина енгилдир. Агар Сен хоҳласанг, қаттиқ ерни ҳам текис қилувчисан.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Яшаш қийинлашганда айтиладиган зикр

Ибн Умар (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг яшаши қийинлашиб қолса, уйидан кўчага чиқаётиб, қуйидаги дуоларни айтишдан нима манъ қилади?

«Бисмиллаҳи ъала нафсий ва малий ва диний. Аллоҳумма роззиний биқозоика ва барик лий фийма қуддиро лий ҳатта ла уҳибба таъжийла ма аххорта ва ла та`хийро ма ъажжалта». (Маъноси: Нафсим, молим ва динимга Аллоҳнинг исмини айтаман. Эй Раббим, қазои қадарингдан мени рози эт. Ва тақдир қилган нарсангни мен учун баракали қил. Токи, кечиктирган нарсангни шошилтиришни ва шошилтирган нарсангни кечиктиришни яхши кўрмайин.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Катта-кичик мусибат етганида айтиладиган дуо

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 155 - 156-оятларида:

«Бирор мусибат етса: «Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир» , деб айтган.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсада истиржоъ (яъни, «инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», деб) айтинг, ҳатто оёқ кийимингизнинг ипи (узилгани) учун ҳам, чунки у ҳам мусибатдир», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

 

Қарзини тўлашга қурби етмаганида айтиладиган дуо

Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Алидан (р.а.) ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ ўргатган калималарни ўргатайми? Агар

«Аллоҳумма акфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва а ғ ниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. (Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.) Имом Термизий ривоятлари

 

Қўрққанда айтиладиган дуолар

Валид ибн Валид (р.а.) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, мен қўрқяпман», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўшагингга ётганингда:

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва ъиқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айт, шунда сенга бирор нарса зарар бермайди ва яқинлаша олмайди», дедилар. (Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Баро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Субҳанал маликил қуддус, роббил малаикати варруҳ, жаллалтас самавати вал арза бил ъиззати вал жабарут», деб айтишни кўпайтир», дедилар. (Маъноси: Фаришталар ва Жаброил алайҳиссаломнинг рабби ва қуддус, малик сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман. Еру осмонларни иззатинг ва жабарут сифатинг ила улуғ қилдинг.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Эси оғганда ва бирор нарса чаққанда ўқиладиган дуолар

Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб маҳаллаларидан бирига тушиб, меҳмон қилишини сўрашди. Маҳалладагилар эса, уларни меҳмон қилишдан бош тортишди. Ногаҳон, ана шу маҳалла оқсоқолини бир нарса чақиб олди. Унга ҳамма нарсани қилиб кўришди, аммо фойда бермади. Баъзилар: «Ана у меҳмонларга боринглар-чи, шояд, уларда бирор нарса бўлса?» дейишди. Улар бориб: «Эй меҳмонлар жамоаси, бизнинг бошлиғимизни бир нарса чақиб олди. Ўамма ҳаракатни қилиб кўрдик, аммо фойда бермади. Сизларда бирор нарса борми?» деб сўрашди. Меҳмонлардан биттаси: «Аллоҳга қасамки, мен дам солинадиган бир дуони биламан. Лекин сизлардан бизни меҳмон қилишингизни сўраганимизда, рад этдинглар. Бизга бу дуонинг эвазига бирор нарса бермасанглар, уни айтмайман», деди. Улар бир тўда қўй беришга келишиб олишди. Шунда у саҳоба «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн»ни (яъни, Фотиҳа сурасини) ўқиб суфлади. Оқсоқол гўё арқондан чиққандек ҳаракатга келди. Унда бирор оҚриқ қолмай юриб кетди. Кейин улар келишилган нарсани беришди. Саҳобалар: «Уни тақсимланглар», дейишган эди, дам солган киши: «Расулуллоҳдан бу тўғрида сўраб, бизга бирор нарсани буюрмагунларича тақсимламанглар», деди. Саҳобалар Расулуллоҳ ҳузурларига бориб, бу воқеани айтиб беришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен унинг (Фотиҳа сурасининг) шифо эканини қаердан билдинг? - дедилар, сўнгра, тўғри қилибсизлар, уларни тақсимланглар. Менга ҳам улуш ажратинглар», деб кулиб қўйдилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

Бошқа ривоятда эса: «Фотиҳани ўқиб, суфлаб қўйди. Сўнг ҳалиги киши тузалиб кетди», дейилади.

Абдураҳмон ибн Абу Лайлодан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менинг иним касал», деди. Расулуллоҳ: «Унинг касали нима?» деб сўрадилар. У киши: «Бир оз жунунлиги бор», деди. Набий: «Уни менга олиб кел», дедилар. У кишини олиб келишди. Набий беморни олдиларига ўтқизиб, унга Фотиҳа сурасини, Бақаранинг аввалги тўрт оятини ва ўртадаги икки оятини (яъни, 163-164-оятларини), Оятул курсийни, яна Бақаранинг охирги уч оятини, Оли Имроннинг илк ва 18-оятини, Аърофнинг 54-оятини, Мўминуннинг 116-оятини, Жин сурасининг 3-оятини, Соффат сурасининг аввалги ўн оятини, Ҳашрнинг охирги уч оятини, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни, «Қул аъузу бироббил фалақ»ни, «Қул аъузу бироббин нас»ни ўқидилар. Ибн Сунний ривоятлари

Хорижа ибн Салт амакиларидан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордим ва мусулмон бўлдим. Қайтишда бир қавмнинг ёнидан ўтиб кетаётганимда, уларнинг олдида бир жинни одамни кўрдим. У занжир билан бо ғ ланган эди. Шунда унинг аҳли: «Биз эшитдикки, сизнинг дўстингиз яхши нарса келтирган эмиш (яъни, Расулуллоҳнинг рисолатларини назарда тутяпти). Сенда даволайдиган бирор нарса борми?» деб сўрашди. Мен Фотиҳа сурасини ўқиб дам солдим. Улар менга юзта қўй беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб, бунинг хабарини бердим. Расулуллоҳ: «Бундан бошқасини ҳам айтдингми?» дедилар. Мен: «Йўқ», дедим. «Уни ол, умрим ҳаққи, кимдир ботил билан дам солиб ризқланади. Сен хақ билан дам солиб, унинг орқасидан ризқландинг», дедилар». Абу Довуд ривоятлари

Хорижа (р.а.) амакиларидан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ ҳузурларидан келатуриб, араб маҳаллаларидан бирига етганимизда: «Сизларда даво (бўладиган бирор нарса) борми?» дейишди. Улар маҳкам қилиб бо ғ ланган, эси кетиб қолган кишини олиб келишди. Мен унга уч кун эрталаб ва кечқурун Фотиҳа сурасини ўқиб суфлаб қўйдим. Унинг касали тузалди. Бунинг эвазига менга нарса беришди. Мен олмай туриб олдим. «Ундоқ бўлса, Расулуллоҳдан сўра», дейишди. Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сўраган эдим, у зот: «Умрим ҳаққи, кимдир ботил билан ейди. Сен эса, ҳақ билан единг», дедилар». Абу Довуд ва Ибн Сунний ривоятлари

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қулоғига нима деб айтдинг?» деганларида, «Мўминун» сурасининг 115-оятидан то охиригача ўқиганларининг хабарини бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор киши мана шу оятларни ишонч билан ўқиса, тоҚни ҳам майдалаб юборади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.

 

Болаларга ва бошқаларга паноҳ тиланадиган дуо

Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга

«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимоссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар. (Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.) Имом Бухорий ривоятлари

 

Йиринглаганда, яллиғланганда ва аъзоларга тошадиган нарсаларга айтиладиган дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга кирдилар. Бармоғим яллиғ ланган эди. Шунда Расулуллоҳ: «Сенда ғаров қамиши (Ҳиндистондан келтирилган ўсимлик) борми?» деб сўрадилар. Уни бармоғимга қўйдилар ва:

«Аллоҳумма муса ғирол кабийр ва мукаббирос соғийр, со ғ ир ма бий», деб айт, шунда у сендан йўқолади», дедилар». (Маъноси: Эй каттани кичик, кичикни катта қилувчи Зот, мендаги нарсани кичик қил.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Ўлимни эслашни кўпайтиришнинг мустаҳаблиги

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Лаззатларни кетказувчи (ўлимни) кўп зикр қилинглар», дедилар. Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоятлари

Касалнинг аҳволини унинг аҳли ва қариндошларидан сўраш ҳамда сўралган кишининг жавоби тўғрисида

Ибн Аббос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётган эдилар. Али ибн Абу Толиб (р.а.) у зотнинг ҳузурларидан чиққанларида, одамлар: «Эй Абул Ҳасан, Расулуллоҳнинг аҳволлари қандай?» деб сўрашди. Шунда Али (р.а.): «Алҳамду лиллаҳ, шифо топган ҳолда тонг оттирдилар», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари

 

Касал айтадиган, унинг ҳузурида айтиладиган ва ўқиладиган зикрлар ҳақида

Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётишда икки кафтларини жамлаб, сўнг унга суфлар ва: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббин нас» сураларини ўқир, икки кафтлари билан қодир бўлганларича таналарига суртар эдилар. Суртишни бошлари, юзлари ва таналарининг олд томонидан бошлардилар. Уч марта шундай қилардилар. Шикоят қилсам, менга ҳам ана шундай қилишни буюрар эдилар». Бухорий ва Муслим ривоятлари

Бошқа бир саҳиҳ ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётганларидаги касалликларида ҳам иккита «Қул аъузу»ни ўқиб, ўзларига дам солардилар», дейилади.

Оиша (р.а.): «Расулуллоҳнинг аҳволлари о ғ ирлашганида, ана шуларни қўлларига ўқиб суфлаб, баракали бўлгани ўз қўлларини ўзларига суртар эдим», дейдилар.

 

Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биров бир нарсадан – чақами, жароҳатми – шикоят қиладиган бўлса, кўрсатгич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Бисмиллаҳи турбату арзина бирийқоти баъзина йушфа биҳи сақиймуна биизни роббина». (Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупро ғ и билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Раббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади.) Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.

 

Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:

«Аллоҳумма роббан наси азҳибил ба`са ишфи анта шафий ла шифаа илла шифаука шифаан ла йу ғ одиру сақома». (Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Бошқа ривоятда: «Эй инсонлар Рабби, касалликни кетказ. Шифо Сени қўлингда, сендан бошқа уни очувчи йўқ», дейилган.

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Собитга (р.а.): «Расулуллоҳ дам солиб ўқийдиганлари билан дам солайми?» деб қуйидагиларни айтдилар: «Аллоҳумма роббан нас, музҳибал ба`си ишфи анта шафий, ла шафия илла анта шифа`а ла йу ғ одиру сақома». (Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.) Имом Бухорий ривоятлари

Усмон ибн Абул Осийдан (р.а.) ривоят қилинади. У зотга касаллик етганидан Расулуллоҳга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга: «О ғ риётган ерингга қўлингни қўй, «Бисмиллоҳ»ни уч марта айтиб:

«Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб етти марта ўқи», дедилар. (Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.) Имом Муслим ривоятлари

 

Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касаллигимда мени кўргани кириб:

«Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан» (Саъдга шифо бер), деб айтдилар». Имом Муслим ривоятлари

Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким касал кўргани борганида, агар ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта:

«Ас`алуллоҳал ъазийм роббал ъаршил ъазийм ан йашфийака», деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади», дедилар. (Маъноси: Улуғ Аллоҳдан, буюк арш Раббидан сенга шифо беришини сўрайман.) Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир киши беморнинг зиёратига келса:

«Аллоҳумма ишфи ъабдака йанкау лака ъадувван ав йамший лака ила солатин», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг душманингга зарба берувчи ёки Сен учун намозга юрувчи кишига шифо бер.) Абу Довуд ривоятлари

Али (р.а.) айтадилар: «Мен касалимдан шикоят қилиб: «Эй Раббим, агар ажалим яқинлашган бўлса, мени роҳатлантир, агар ажалимни кечиктирган бўлсанг, мендан касалликни кўтар. Агар бало келтирган бўлсанг, менга сабр бер», деб айтаётганимда, ногаҳон олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар. Ва: «Нима дединг?» деб сўрадилар. Мен айтганларимни такрорладим. У зот оёқлари билан мени туртиб: «Йўқ,

«Аллоҳумма ъафиҳи» ёки «Аллоҳумма ишфиҳи» (Эй Раббим, офиятда қил ёки шифо бер), деб айт», дедилар. Мен ана шу кундан кейин касалликдан шикоят қилмадим». Имом Термизий ривоятлари

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир аъробий иситма чиқариб ётганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани кириб: «Бу касаллик гуноҳларга каффорат бўлувчи ва покловчидир», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касални зиёрат қилиш унинг пешонасига қўлни қўйиш ёки қўлини ушлаб, аҳволи нечук эканини сўраш билан мукаммал бўлади», дедилар. Термизий ривоятлари

Ибн Суннийнинг ривоятларида: «Касал кўришнинг мукаммаллиги касалга қўлни қўйиб туриб: «Қандай тонг оттирдинг?» ёки «Нечук кечлатдинг?» деб айтишдир», дейилади.

 

Салмон (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени касаллигимда кўргани кириб: «Эй Салмон:

«Шафаллоҳу сақомака ва ғофаро занбака ва ъафака фий дийника ва жисмика ила муддати ажалика», дедилар».

(Маъноси: Аллоҳ сенга шифо бериб, гуноҳингни кечирсин. Ажалинг келгунича жисминг ва динингни офиятда қилсин.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Усмон ибн Аффон (р.а.) ривоят қиладилар: «Мен касал бўлганимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга паноҳ тилардилар. Бир куни:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Уъийзука биллаҳил аҳадис сомад, аллазий лам йалид ва лам йулад ва лам йакуллаҳу куфуван аҳад. Мин шарри ма тажиду», деб менга паноҳ тиладилар. Буни айтиб бўлганларидан кейин тик туриб: «Эй Усмон, мана шу калималар билан паноҳ тила, бошқаси билан улардек паноҳ тилай олмайсан», дедилар». (Маъноси: Якка, беҳожат, туғмаган, туғилмаган ва бирор тенги йўқ Аллоҳ номи ила етадиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов