"."
Меню

Шайх Ахмад ибн Ажар Али Ал-Асалоний

 

Мунаббихот (Охират кунига тайёргарлик)

 

ИККИЛИК ХАДИС ВА ХИКМАТЛАР БОБИ

Пайғамбар алайхиссаломдан келтирилишича, икки хислат борки, ундан

афзалроқ нарса йўқ: 

1. Аллохга иймон келтириш; 

2. Мусулмон биродарларига ёрдам кўрсатиш. 

 

Ва икки хислат борки, ундан ёмонроқ нарса йўқ: 

1. Аллохга ширк келтирмоқ; 

2. Мусулмон биродарларига зиён етказмоқ. 

 

Пайғамбар алайхиссалом айтдилар: «Сизлар ўзингизга: 

1. Уламолар сухбатида ўлтирмоқни; 

2. хукамоларнинг сухбатини тингламоқни лозим кўринг. Чунки ёмғир

суви ўлик ерни тирилтирганидай, Аллох таоло хикмат нури билан ўлик

қалбларга жон бахш этади».

Абу Бакр Сиддиқ розийалллоху анху айтадиларки: «қабрга

тайёргарликсиз кирган одам кемасиз денгизга тушган кишига ўхшайди». 

 

Умар розийаллоху анху шундай дебдилар: 

1. Дунёнинг азизлиги мол билан; 

2. Охиратнинг азизлиги солих амаллар билан». 

 

Усмон розийаллоху анху айтадиларки: 

1. Дунёнинг ғами - қалбдаги зулматдир; 

2. Охиратнинг ғами - қалбдаги нурдир». 

 

Али каррамаллоху важхаху айтадиларки: 

1. Илм талаб қилган кишининг талабида хамиша жаннат бўлади; 

2. Гунох талаб этган одамнинг талабида хамиша дўзах бўлади. 

 

Яхё ибн Муъоз айтдилар: 

«Аллохга осий (гунохкор) бўлмаслик - каримликдир (улуғликдир). 

Дунёни охиратдан афзал кўрмаслик - хакимликдир». 

 

Аъмаш розийаллоху анху шундай дебдилар: 

1. Кимнинг дастмояси тақво бўлса, динининг фойдасини мақташдан

тиллар чарчабди; 

2. Кимнинг дастмояси дунё (бойлик) бўлса, динининг зиёнини

тахрифлашдан тиллар чарчабди». 

 

Суфён ас-Саврий айтибдилар: 

1. Шахват туфайли қилинган гунохлар кечирилишига умид қилса

бўлади, чунки Одам алайхиссаломнинг адашишлари шахватдан

бўлганди. 

2. Кибр туфайли қилинган гунохлар кечирилишига асло умид йўқ, чунки

шайтоннинг гунохи асли кибрдан бўлганди». 

 

Баъзи зухходлардан шундай ривоят келтирилибди: 

1. Кулиб гунох қилган кишини Аллох йилаган холида дўзахга

туширади. 

2. Йиғлаб Аллохга итоат қилган кишини Аллох жаннатга кулиб турган

холида киритади». 

 

Баъзи хукамолар айтадиларки: «Кичкина гунохни паст санаманг, албатта

ундан катта-катта гунохлар ўсиб чиқади». 

1. Доим қилишлик билан гунох кичкина холида қолмайди. 

2. Истифор айтиш билан гунох катталашмайди». 

  

Бир ўринда шундай дейилган экан: 

1. Орифнинг ғами - санодир; 

2. Зохиднинг ғами - дуодир». 

 

Яна шундай дейилибди: 

1. Орифнинг ғами - Раббисидир; 

2. Зохиднинг ғами - ўз нафсидир. 

 

Баъзи хукамолар айтишибдики: 

1. Аллохдан кўра улуғроқ дўст бор, деб ўйлаган кишининг Аллохни

танишлиги сусайибди. 

2. Нафсидан кўра ёмонроқ душман бор, деб ўйлаган кишининг нафсини

танишлиги озайибди». 

 

Абу Бакр Сиддиқ розийаллоху анху Аллохнинг «қуруқлик ва сувда фасод

содир бўлди», деган оятини шундай шархлаган эканлар: «Ана шу

оятдаги қуруқлик - тил, сувлик эса - дилдир. 

1. Агар тил фасод бўлса, унинг зарарига нафслар йиғлайди. 

2. Агар қалб фасод бўлса, унга малоикалар кўз ёши тўкади». 

 

Яна шундай бир хикматни келтиришади: 

1. Шахват подшохларни албатта қулларга айлантиради. 

2. Сабр қулларни албатта подшохларга айлантиради. 

Бунга далил топмоқчи бўлсангиз, Юсуф ва Зулайхо қиссасининг ўзи

кифоя. 

 

Яна шундай дейилибди: 

1. Ақли - амир, нафс хавоси эса - асир бўлган кишига бунча хам яхши

2. Нафсу хавоси - амир, ақли - асир бўлганларнинг холига вой» 

 

Яна айтишибдики: 

1. Гунохларини тарк қилган кишининг қалби юмшайди. 

2. халол еб, харомдан кечган кишининг фикри тоза бўлади». 

 

Аллох таоло баъзи пайғамбарларига шундай хабар юборди: 

1. Мен буюрган барча нарсаларга итоат қил. 

2. Насихат қилганимдай гунохлардан узоқроқ юр». 

 

қуйидагилар ақлнинг расолигидан хабар берур: 

1. Аллохнинг розилигига интилиш; 

2. Аллохнинг азабидан четланиш. 

 

Яна шундай хикмат бор: 

1. Фозил учун ғурбат йўқ. 

2. Жохил учун ватан йўқ. 

Изох: Фозил кишига хамма ерда иззат-икром кўрсатилади, у хеч қачон

мусофир саналмайди, жохил эса ўз юртига хам сиғмайди. 

 

Айтишларича, хамиша тоат-ибодатда юрган киши: 

1. Аллох хузурида унга яқин бўлади. 

2. Одамлар орасида ғариб бўлади. 

 

Яна шундай дейилибди: «Жисмнинг харакати хаётга далил бўлгани каби

тоатга харакат қилиш махфиратнинг далилидир». 

 

Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам айтибдилар: 

1. Дунё (бойлик)ни яхши кўриш - жамики хатоларнинг бошланишидир. 

2. Ушр ва закотни қизғаниб бермаслик - молига фитна келишининг

бошланишидир».  

 

Фозиллардан шундай хикмат бор:

1. Камчилигини эътироф этувчи абадий мақтовга лойиқ. 

2. Камчилигига иқрор бўлишлик - тан олганининг аломатидир. 

 

Яна шундай дейилибди: 

1. Неъматга ношукрлик қилиш - пасткашлик. 

2. Нодон билан сухбат қуриш - бахтсизлик». 

 

УЧЛИК ХАДИС ВА ХИКМАТЛАР БОБИ

Пайғамбар алайхиссаломдан ривоят қилинади: 

1. Яшаши оирлашганида хасрат билан тонг оттирган киши Аллох азза

ва жаллага шикоят қилганга ўхшайди. 

2. Дунё ишларидан хафа холда тонг оттирган киши Аллох азза ва

жаллага азаб қилганга ўхшайди. 

3. Бойнинг давлатига тавозеъ айлаган киши динининг учдан иккисидан

ажралибди». 

 

Абу Бакр Сиддиқ розийаллоху анхудан шундай ривоят келтирилган: «Уч

нарсани уч нарса билан топиб бўлмайди: 

1. Бойликни орзу билан топиб бўлмайди; 

2. Ёшликни бўяниш-пардоз билан топиб бўлмайди; 

3. Соғликни дори-дармон билан топиб бўлмайди». 

 

Умар розийаллоху анхудан шундай ривоят келтирилибди: 

1. Инсонларга чиройли дўст бўлиш - ақлнинг ярми; 

2. Билмаганини чиройли сўраш - илмнинг ярми; 

3. Чиройли тадбир қилиш хаётдаги бахтнинг ярмидир». 

 

Усмон розийаллоху анхудан ривоят қилинган: 

1. Дунё (бойлик)ни тарк қилган кишини Аллох таоло яхши кўради. 

2. Гунохларини тарк қилган кишини малоикалар яхши кўрадилар. 

3. Мусулмонлардан таъма қилишни тўхтатган кишини мусулмонлар яхши

кўрадилар». 

 

Али розийаллоху анхудан ривоят этилишича: 

1. Дунё неъматларидан - Ислом неъмати сизларга кифоя. 

2. Шуғулланишликда - тоатда шуғулланмоқлик кифоя. 

3. Ибратда - ўлим ибрати сизларга кифоя. 

 

Абдуллох ибн Масъуд розийаллоху анхудан ривоят қилишибди: 

1. Берилган неъматлар зарар қилиб, қанча-қанча ўз раъйига бино

қўйган кишилар бор. 

2. Мақтаниш зарар қилиб, фитналаниш оқибатида қанча-қанча бузилиб

кетганлар бор. 

3. Гунохларнинг бекитиқчаси зарар қилиб, қанча-қанча алданганлар

бор».  

 

Пайамбар Довуд алайхиссаломга Забурда қуйидаги вахий келган: «Оқил

киши учун бу дунёда фақат уч нарсага машғул бўлиш буюрилган: 

1. Солих амаллар қилиб, охират кунига тайёргарлик кўриш; 

2. Яшаш учун жамғарма тўплаш; 

3. Лаззатнинг халолидан талаб этишлик». 

 

Абу ҳурайра розийаллоху анхудан ривоят қилиб айтиладики, Пайғамбар

соллаллоху алайхи васаллам шундай дедилар: «Уч нарса нажот

бўлувчидир ва уч нарса гунохларга каффоратдир: 

Нажот бўлувчилар : 

1. Ичда хам, ташда хам Аллохдан қўрқиш; 

2. Бойликда хам, фақирликда хам ўртача юриш; 

3. Мамнунликда хам, азаб келганда хам бирдай одил бўлиш. 

ҳалок илувчилар : 

1. ҳаддан ортиқ бахил бўлиш; 

2.ҳавойи нафсга қул бўлиб, унинг буюрганини қилиш; 

3. Ўзига бино қўйиб, ўзини катта олиш. 

Даражот бўлувчилар : 

 

1. Очиқ салом бериш; 

2. Бечора-мискинларни таомлантириш; 

3. Тунда одамлар ухлаганда нафл намоз ўқиш. 

 

Гуноҳга каффорат бўлувчилар : 

1. қийинчиликда тахоратни комил (мукаммал) қилиш; 

2. Жамоат намозларига бориш; 

3. Намоздан сўнг навбатдаги намозни кутиш. 

 

Жаброил алайхиссалом Пайамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи

васалламга шундай дедилар:  

хохлаганингизча яшанг, лекин барибир бир куни вафот этасиз; 

истаган кишингизни яхши кўринг, аммо барибир бир куни ундан

ажраласиз; 

-хохлаган ишингизни қилаверинг, албатта унга мукофот ёки жазо

оласиз». 

 

Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: «Аллох таоло уч

хил кишини соя йўқ кунда Аршнинг соясида асрагай: 

1. қийинчиликда (масалан, сув танқислиги ёки кун совуқлигида)

тахоратни комил қилган кишини; 

2. Масжидга қоронғи тушганда хам борган кишини; 

3. Оч кишиларга таом улашувчи кишини». 

 

Иброхим алайхиссаломдан «Нима қилганингиз учун Аллох таоло сизни

дўст қилиб олди?» деб сўралганида, у зот шундай жавоб қилди:

«қуйидаги уч нарса туфайли: 

1. Аллох таоло амрини бошқалар амридан устун қўйганлигим учун; 

2. Аллох таоло мен учун кафил бўлган нарсаларга ғам қилмаганим учун; 

3. Кундузги овқатни хам, кечки овқатни хам мехмон билан бахам

кўрганим учун». 

 

Баъзи хукамоларнинг айтишларича, қуйидаги уч нарса ғам-уссаларни

кетказади: 

1. Аллох таолони зикр қилиш; 

2. Аллохнинг дўстлари билан мулоқотда бўлиш; 

3. ҳукамоларнинг сўзларини тинглаш. 

 

Хасан ал-Басрий рахимахуллох таоло айтдилар: 

1. Одоби бўлмаган кишининг илми йўқ. 

2. Сабри бўлмаган кишининг дини йўқ. 

3. Тақвоси йўқ кишининг Аллохга яқинлиги йўқ».  

 

Ривоят қилинишича, Бани Исроил қабиласидан бир киши илм ахтариб

чиқди. Уларнинг пайамбарига бу хабар етганида, у ўша кишининг

олдига ўз йигитларини юборди. Ва пайғамбар унга шундай деди: «Мен

сенга уч хислатни насихат қиламан, илмларнинг аввали-ю охири унда

мужассамдир: 

1. Аллох таолодан ичингда-ю ташингда қўрққин. 

2. Халқни ёмонлаб зикр қилишдан тилингни тий, фақат яхшиликларини

гапир. 

3. Сен еяётган нонингга қара, хатто у хам халолдан бўлсин»

 

Яна ривоят қилинадики, Бани Исроил қабиласидан бир киши саксон

сандиқдаги китобни мутолаа қилиб таълим олибди-ю, лекин илми асло

фойда бермабди. Шунда Аллох таоло уларнинг пайамбарига шундай

вахий туширибди: «Айтгин ўша илми жамланган кишига, сен кўп илм

олибсан, аммо у фойда бермаган экан, фақат уч нарсага амал қил: 

1. Дунёни яхши кўрма - бу дунё мўминларнинг ховлиси эмас. 

2. Шайтонга дўст бўлма, у мўминларнинг биродари эмас. 

3. Бирор кишига хам азият етказма - бу мўминларнинг касби эмас». 

 

Абу Сулаймон ад-Дороний муножотларида шундай деганлар: 

1. Илохо, мени гунох қилган холимда кўрсанг, Сенинг авфингни

сўрайман. 

2. Агар бахил холатимда кўрсанг, мен Сенинг сахийлигингни талаб

қиламан. 

3. Агар мени дўзахга киргизсанг хам, у ерда дўзах ахлига Сени яхши

кўришлигимдан хабар бераман». 

 

Айтишларича, одамларнинг бахтлироқлари қуйидагилардир: 

1.қалби илмга ташна кишилар; 

2. Жисми сабр қилувчи кишилар; 

3. қўлида бор нарсаларга қаноат қилувчи кишилар. 

 

Иброхим ун-Нахаъий шундай дедилар: «Сизлардан олдинги қавм уч

сабаб туфайли халокатга юз тутди: 

1. Кўп гапирганликлари сабабли; 

2. Кўп таом еганликлари сабабли; 

3. Кўп ухлаганликлари сабабли». 

 

Яхё ибн Муъоз рахимахуллох таоло шундай дебдилар: 

1. Дунё тарк қилмай туриб, уни аввал ўзи тарк этган кишига; 

2. қабрга кирмай туриб, олдин қабр синовини бино қилиб қўйган

кишига; 

3. Аллох хузурига бормай туриб, Аллохни рози қилган кишига қанчалар

яхши». 

 

Али розийаллоху анху айтдилар: «Кимнинг хузурида Аллох таолонинг

суннати, Пайамбар соллаллоху алайхи васаллам ва Аллох дўстларининг

суннати бўлмас экан, демакки, унинг қўлида хеч нарса йўқ экан». 

1. «Аллохнинг суннати нима?» деб сўралганида, «Сирни беркитмоқлик»,

дедилар. 

2. «Расулуллохнинг суннатлари нима?» деб сўралганида, «Одамлар

билан муроса қилмоқлик», дедилар. 

3. «Аллох дўстларининг суннатлари нима?» деб сўралганида,

«Инсонлардан етган азиятларга бардош бермоқлик», дедилар. 

 

Яна шу зот айтдиларки: «Биздан олдинги кишилар уч хислатни васият

қилиб ёзиб қолдирганлар. Булар қуйидагилар: 

1. Охирати учун амал қилган кишига дунё ва дин ишларида Аллохнинг

узи кафил. 

2. қалбини чиройли қилган кишининг устини (ташини) Аллох чиройли

қилиб қўяди. 

3. Ўзи билан Аллох ўртасини ислох қилган кишининг инсонлар билан

ўртасини (Аллох) ислох қилиб қўяди». 

 

Али розийаллоху анху айтадилар: 

1. Аллох таоло хузурида бандаларнинг яхшиси, афзали бўл. 

2. Нафс-хаво хузурида инсонларнинг ёмони бўл. 

3. Инсонларнинг хузурида уларнинг бири (яъни, инсонлар билан теппа-

тенг) бўл». 

 

Узайр алайхиссаломга Аллох таолодан шундай вахий келди: 

1. Агар кичкинагина гунох қилсанг, унинг кичиклигига қарама - сен уни

ким учун қилганингга эътибор бер. 

2. Агар сенга озгина яхшилик етса, унинг озлигига қарама - балки сени

ризқлантирган Зотга қарагин. 

3. Агар сенга бало етса, сенинг ёмонликларинг хузуримга чиққанида

малоикаларимга сендан шикоят қилмаганим каби Мен тўримда

махлуқларимга шикоят қилмагин».

отам ул-Асам айтдилар: «ар куни эрталаб мендан шайтон шундай деб

сўрайди: 

1. Нима ейсан? 

2. Нима киясан? 

3. Қаерда турасан?» 

 

Мен унга шундай жавоб қайтараман: 

Ўлимни ейман. 

Кафанни кияман. 

Қабрда тураман». 

 

Пайғамбар алайхиссалом шундай дедилар: «Гунохнинг хўрлигидан

тоатнинг азизлигига чиққан кишини Аллох таоло: 

1. Молсиз бой қилиб қўяди. 

2. Аскарсиз хам қўллаб-қувватлайди.

3. Қариндош-урусиз хам азиз қилиб қўяди».  

 

Пайамбаримиз соллаллоху алайхи васалламдан ривоят қилинишича,

бир куни у зот сахобаларининг хузурларига чиқиб: «қандай тонг

оттирдинглар?» деб сўраганларида, улар: «Аллох таолога мўмин бўлган

холда тонг оттирдик», деб жавоб бердилар. «Иймонларингизнинг

аломати нима?» деб сўраганларида, улар: «Балоларга сабр, кенгчиликка

шукр қиламиз, қазога рози бўламиз», деб жавоб қилишди. Шунда

Пайамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Каъбанинг Рабби - Аллох

таолога қасам бўлсинки, сизлар чин мўминсизлар», дедилар. 

 

Аллох таоло баъзи пайамбарларга шундай вахий юборган: 

1. Мени яхши кўрган холда Менга йўлиққан кишини жаннатимга

киргизаман. 

2. Мендан қўрққан холда менга йўлиққан одамни дўзахимдан асрайман. 

3. Мендан уялган холда менга йўлиққан кишининг сақланган

гунохларини эсдан чиқараман ёки кечиб юбораман». 

 

Абдуллох ибн Масъуд шундай дебдилар: 

1. Аллох таоло фарз қилган нарсаларни адо этинг, шунда инсонларнинг

обидроғи бўласиз. 

2. Аллох таоло харом қилган нарсалардан сақланинг, шунда

одамларнинг зохидрои бўласиз. 

3. Аллох таоло тақсимлаб берган нарсаларга рози бўлинг, шунда

кишиларнинг бойроғи бўласиз». 

 

Солих ал-Марқадий баъзи диёрлардан ўтиб кета туриб шундай савол

қилдилар: 

1. Сенинг олдингги ахлларинг қаерда қолди?

2. Олдинги обод қилувчиларинг қаерда қолди? 

3. Эски истиқомат қилувчиларинг қаерда қолди?» 

 

Шунда ғойибдан бир овоз келди: 

1. Дунёдан уларнинг излари ўчди. 

2. Жисмлари тупроқ тагида чириб битди. 

3. Амаллари эса бўйинларида маржон бўлиб қолди». 

 

Али розийаллоху анху айтдилар: 

1. Хохлаган кишингга фазилатли бўл - чунки сен унинг амирисан. 

2. Хохлаган кишингдан сўрайвер - чунки сен унга асирдурсан. 

3. Хохлаган кишингга бехожат бўл - чунки сен у билан баробарсан».  

 

Яхё ибн Муъоз рахматуллохи алайх айтган эканлар: «Дунёнинг

хаммасини тарк этишлик бу дунёнинг борини охиратга олиб

кетишликдир. Дунёнинг хаммасини тарк қилган киши дунёнинг борини

олибди. Кимки дунёнинг хаммасини олса, дунёнинг барчасини тарк

қилибди. Хуллас, дунёнинг хар бирини олиб кетишлик дунёнинг хар

бирини тарк қилишдадир ва дунёни қолдириб кетишлик дунёнинг

хаммасини эгаллаб олишдадир». 

Иброхим ибн Адхам рахимахуллохдан «андай қилиб зохидликка

эришдингиз?» деб сўрашганида, «Учта хислат туфайли», деб жавоб

берган эканлар. Яъни: 

1. қабр нақадар вахшатли, аммо мен билан бирга хамрох йўқ деб

билдим. 

2. Охират йўли узун, лекин менда тайёргарлик йўқ деб ишондим. 

3. Аллох таоло қози бўлган кунда Унинг хузурида менда хужжат йўқ деб

танидим». 

 

Улуғ орифлардан Шибли рахимахуллох шундай дебдилар: «Эй

Парвардигоро, албатта Сенга барча хасанотимни фақирлигим ва

заифлигим билан хийба (бахшида) қилишни яхши кўраман. Мендан

бехожат бўла туриб Сен нечук гунохларимни кечмакни яхши

кўрмайсан»

Яна айтадиларки: «Агар Аллохга дўст бўлишни хохласангиз,

нафсингиздан қўрқингх Агар Унга етишмоқликнинг мазасини бир оз

тотиб кўрганингизда эди, Ундан узилиб қолишнинг нақадар аччиқлигини

билган бўлардингиз».

Суфён ас-Саврий рахимахуллохдан «Аллохга дўст бўлиш нима?» деб

сўрашганида: 

- хар бир чиройли юзли кишига; 

- хар бир ёқимли хушовоз кишига; 

- хар бир ширин тилли кишига дўст бўлмасликдир», деган эканлар. 

Изох: «Хушрўй, хушовоз, ширинзабон кишилар билан дўст тутиниш

орқасидан Аллохдан узоқлашиш келиб чиқмасмикин?» деган шубха бор. 

  

Луқмони аким ўз ўилларига шундай насихат қилибдилар: «Эй ўғил,

инсон уч қисмга тақсим бўлади, шундан бир қисми Аллох учун, яна бир

қисми ўз нафси учун ва охирги бир қисми қурт-қумурсқа учундир: 

1. Инсоннинг рухи - Аллох учундир; 

2. Унинг қилган амаллари - нафси учундир; 

3. Инсоннинг жисми - қуртлар учундир». 

 

Али каррамаллоху важха дедилар: «Уч нарса хотирани зиёда қилади ва

сафрони кетказади. Булар: 

1. Мисвок ишлатиш; 

2. Рўза тутиш; 

3. Қуръон қироат қилиш». 

 

Каъб ул-Ахбор розийаллоху анху шундай дебдилар: «Мўминларга

шайтондан химояланиш учун учта қўрғон бор: 

1. Масжид; 

2. Аллохни зикр қилиш; 

3.Қуръон ўқиш». 

 

Баъзи хукамоларнинг айтишларича, уч нарса Аллохнинг хазинасидан

бўлиб, уларни фақат яхши кўрган бандаларига берур. Бу уч нарса

тубандагилар: 

1. Фақирлик; 

2. Касаллик; 

3. Сабр. 

 

Ибн Аббос розийаллоху анхудан «Кунларнинг қайси бири, ойларнинг

қайсиси, амалларнинг қай бири яхшироқдир» деб сўрашганида, у киши

шундай жавоб қилдилар: 

1. Кунларнинг яхшиси - жума кунидир. 

2. Ойларнинг яхшиси - Рамазон ойидир. 

3. Амалларнинг яхшиси - вақтида ўқилган беш вақт намоздир».

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов