"."
Меню

Ғусл китоби

Аллоҳ таоло бундай дейдир:

 «Агар яқинлик (алоқа) этғайдирсиз, ғусл қилингиз! Агар бетоб эрурсиз, ёким сафарда эрурсиз, ёким қазои ҳожат этғайдирсиз ёким аёлга яқинлашғайдирсиз-у сув топмағайдирсиз, тоза туфроққа таяммум қилингиз, (икки кафтингизни туфроққа еккизиб), юзингизга суртингиз, (иккинчи марта теккизиб) икки қўлингизга (тирсаккача) суртингиз. Аллоҳ таоло сизни қийнаб қўймакни истамайдир, аммо сизнинг гуноҳдан ва нопоклиқдан фориғ бўлмоғингизни истағайдир. Сизга мўл-кўл неъмат ато қилғаймен, шоядким сиз шукр этгайдирсиз!»

 

Ҳақ таоло яна бир ояти каримасида:

«Эй мўъминлар, не деб айтаётганингизни биладирган бўлгунингизча намозга кирмангиз ва нопок ҳолда таҳорат олмагунингизча масжидга яқин бормангиз, йўловчи эрсангиз, ўтиб кетсангиз, майли. Агар бетоб эрурсиз ёким сафарда эрурсиз ёким таҳорат ушатғайсиз ёким хотинга яқинлик қилғайдирсиз-у, сув топмағайдирсиз, тоза туфроққа таяммум қилингиз (икки кафтингизни туфроққа теккизиб) юзингизга суртингиз, (иккинчи марта теккизиб) қўлларингизга (тирсаккача) суртингиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло (гуноҳларни) авф қилғувчидир ва кечирғувчидир»,— дейди.

 

1-боб. Ғуслдан аввал таҳорат олмоқ

 

Расулуллоҳнинг хотинлари Оиша разияллоҳу анҳо дедилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жимоъдан кейинги ғуслни аввал қўлларини ювишдан бошлар эрдилар. Кейин намозга таҳорат олгандек таҳорат олар эрдилар, сўнг қўлларини сувга тиқиб ҳўллаб, сочларининг ораларига панжаларини киргизиб, ишқар эрдилар, кейин бошларига 3 ҳовуч сув қуяр эрдилар. Шундан сўнг бутун баданларини сув қуйиб ювар эрдилар».

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари Маймуна разияллоху анхо дедилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга таҳорат олгандек таҳорат олдилар, лекин оёқларини ювмадилар (мустаҳаб қилдилар). Сўнг маний теккан жойни ювиб ташладилар, кейин устларига сув куйиб, бутун баданларини ювдиларда, четга чиқиб туриб, икки оёқларини ювдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жимоъдан кейинги ғусллари мана шудир».

 

2-боб. Эру хотиннинг бирга ғусл қилмоғи

 

Оиша разияллоҳу анҳо дедилар:

 «Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир идишдан ғусл қилур эрдик. Идишнинг номи фарқ (7—5 литрга яқин сув сиғадирган тоғора) деб аталар эрди».

 

3-боб. Бир соъ (3—6 литр) ёким шунга яқин сув билан ғусл қилмоқ

 

Абу Бакр ибн Ҳафс Абу Саламанинг мана бундай деганини эшитган эканлар:

 «Мен ва Оишанинг укаси иккаламиз Оиша разияллоҳу анҳонинг олдиларига кирдик. Укаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нечук ғусл қилмоқлари тўғрисида сўради. Шунда Оиша разияллоҳу анҳо бир соъ сув сиғгудек идишда сув келтирмакни буюрдилар. Сув келтирилгач, ғусл қилдилар. Сувни бошларидан қуйдилар. Улар билан бизнинг орамизда парда бор эрди.

 

Абу Жаъфар айтадилар:

 «Жобир ҳузурида бир жамоа кишилар бор эрди, улардан бири ғусл тўғрисида сўради. «Сенга бир соъ сув кифоя қилур»,—деди Жобир. «Менга кифоя қилмас»,— деди у. Шунда Жобир: «Сендан еочи кўпроқ, ўзи яхшироқ кишига (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга, демоқчи) ҳам кифоя қилган эрди»,— деди. Кейин юпун кийинган ҳолда имоматга ўтди».

 

Ибн Аббосдан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Маймуна онамиз бир идишдаги сувга ғусл қилур эрдилар». Имом Бухорий: «Ибн Аббос Маймунадан ҳадис тинглаб, бошқаларга айтиб берар эрди»,— дейдилар.

 

4-боб. Бошга уч ҳовуч сув қуймоқ

 

Жубайр ибн Мутъимдан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аммо мен ғусл қилур бўлсам бошимга 3 ҳовуч сув қуйгайдирмен»,— деб икки қўлларига ишора қилдилар».

 

Жобир ибн Абдуллоҳдан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғусл қилсалар, бошларига уч ҳовуч сув қуяр эрдилар».

 

Абу Жаъфарга Жобир разияллоҳу анҳу бундай деган эканлар:

 «Ёнимга амакиваччанг (Ҳасан ибн Муҳаммад, Ҳазрат Алининг Фотимадан бошқа хотинларидан туғилган бола) келди. «Жимоъдан сўнг нечук ғусл қилинур?» — деб сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 3 ҳовуч сув олиб, бошларидан қуяр эрдилар, сўнг баданларини ювар эрдилар»,— дедим. «Менинг сочим кўп»,— деди Ҳасан. «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочлари сеникидан ҳам кўп эрди»,— дедим унга».

 

5-боб. Бир марта ювмоқ

 

Маймуна разияллоҳу анҳодан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ғусл қилмак учун сув қуйдим. Икки қўлларини бўғинигача 2—3 марта ювдилар. Кейин чап қўлда сув олиб, мустаҳаб қилдилар, сўнг ўша қўлларини ерга суртдилар-да, ювиб ташладилар. Шундан сўнг оғиз ва бурун чайқадилар, юзларини, икки қўлларини тирсагигача ювдилар. Кейин баданларига сув қуйдилар. Сўнг четга чиқиб оёқларини ювдилар».

 

6-боб. Ғуслни хушбўйликлар ишлатишдан бошламоқ

 

Оиша разияллоҳу анҳо бундай деганлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жимоъдан кейин ғусл қилсалар, ҳилоб (муаттар суюқлик)га ўхшаш бирор хушбўйлик олиб келмоқни буюрар эрдилар. Уни кафтларига қуйиб, аввал бошларининг ўнг қисмига, сўнг чап қисмига суртар эрдилар» (бир йўла икки кафтлари билан ҳам суртар эрдилар, дейишади).

 

7-боб. Жимоъдан кейин ғусл қилиш вақтида огиз ва бурунни чайқамоқ ҳукми

 

Ибн Аббосга Маймуна разияллоҳу анҳо бундай ривоят қилган эканлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ғусл учун сув қуйиб бердим. Қўлларини ювдилар, кейин олатларини ювдилар, сўнг қўлларини ерга ишқаб, ювиб ташладилар. Сўнг оғиз ва бурун чайқадилар, юзларини ювдилар, бошларидан сув қуйдилар, кейин четга чиқиб оёқларини ювдилар. Сочиқ узатишган эрди, артинмадилар».

 

8-боб. Қўлни поклаш учун ерга ишқамоқ

 

Маймуна разияллоҳу анҳо қуйидаги ҳадисни айтдилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жимоъдан кейин ғусл қилдилар. Аввал олатларини ювдилар, кейин қўлларини деворга ишқаб, ювиб ташладилар, сўнг намозга таҳорат олгандек, таҳорат олдилар. Таҳорат қилиб бўлгач, оёқларини ювдилар».

 

9-боб. Жимоъ қилган киши, агар қўлига ифлос тегмаган бўлса, қўлини ювмай туриб сувга тиқиши мумкинми?

 

Ибн Умар ва Барро ибн Озиб разияллоҳу анҳумо қўлларини ювмасдан туриб сувга тиқдилар, кейин таҳорат олдилар. Ибн Умар ва Ибн Аббос ғусл қилаётганда бадандан тушаётган сувнинг қисман тоза сувга сачрашининг зарари йўқ, деб ҳисоблашди.

 

Оиша разияллоҳу анҳо бундай деганлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан мен бир идишдан сув олиб ювинар эрдик, қўлларимизни идишга галма-гал тиқар эрдик».

 

Оиша разияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жимоъдан сўнг ғусл қилсалар, аввал қўлларини ювар эрдилар»,— деганлар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мен жимоъдан сўнг бир идишдан сув олиб, ювинар эрдик»,— деб ҳам айтганлар.

 

Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Жубайр:

 «Мен Анас ибн Моликнинг «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хотинлари биргалиқда бир идишдан сув олиб ғусл қилишур эрди»,— деганини эшитдим. Шунда Муслим: «Жимоъдан сўнг» деган сўзни қўшиб қўйди».

 

10-боб. Ғусл билан таҳоратни алоҳида-алоҳида қилмоқ жоизми?

 

Ибн Умар хусусларида «У киши таҳорат қилганларида баданларидаги сув қуриб бўлгандан кейингина оёқларини ювдилар»,— деб ривоят қилишадир.

 

Маймуна разияллоҳу анҳо бундай деган экаилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ғусл қилмак учун сув қуйдим. Шунда қўлларини 2 ёки 3 марта ювдилар, кейин ўнг кафтларига қуйилган сувни чапига олиб, мустаҳаб қилдилар, сўнг чап қўлларини ерга ишқаб, ювиб ташладилар. Шундан кейин оғиз ва бурун чайқадилар, юзларини ва қўлларини ювдилар, бошларини 3 марта ювдилар, кейин бутун баданларига сув қуйдилар. Кейин ўринларидан туриб, четга чиқиб оёқларини ювдилар».

 

11-боб. Ғуслда аввал ўнг кафтига сув олиб. кейин чап кафтига қуйиш тўғрисида

 

Маймуна разияллоҳу анҳодан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни ғусл қилаётганларида бегона кўздан пана қилиб, сув қуйиб турдим. Бир-икки марта қўлларини ювдилар» (Сулаймон: «Ушанда уч марта дедиларми, йўқми, билмайман»,— дейди). Кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўлларига қуйилган сувни чапига олиб, олатларини ювдилар. Сўнгра қўлларини ерга ёки деворга ишқаб, ювиб ташладилар. Шундан кейин оғиз ва бурун чайқадилар, юз-қўлларини, бошларини ювдилар, кейин бутун баданларига сув қуйдилар, Охири четга чиқиб, оёқларини ювдилар. Артингани сочиқ узатсам, қўллари билан «керакмас», деб ишора қилдилар, артинмакни хоҳламадилар».

 

12-боб. Киши хотини билан бир марта алоқа қилиб, кейин (ғусл қиляхасдая) яна алоқа қилиши ёки (қамма) хотинларини айланиб чиққач, бир марта ғусл қилиши мумкинми?

 

Иброҳим ибн Муҳаммаднинг отаси Оиша разияллоҳу анҳога:

 «Ибн Умар хушбўйликлар сепиб эҳромга кирмакни ёқтирмас эрди»,— дебди. Шунда Оиша разияллоҳу анҳо: «Аллоҳ таоло Абу Абдурраҳмон ибн Умарни раҳмат қилсин! Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга хушбўйликлар сепар эрдим, кейин хотинларини (жимоъ қилмак учун) қириб чиқар эрдилар, чиққанларидан сўнг, хушбўй ҳид анқиб турган ҳолда эҳромга кирар эрдилар», — дебдилар.

 

Анас ибн Малик разияллоҳу анҳу:

 «РасулулЛоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаскми, кундузими, бир вақтнинг ўзида ҳамма хотинларини айланиб чиқар эрдилар, ваҳоланки, улар 11 та эрди», — дебдилар. Шунда Қатода Анасдан: «Бир вақтнинг ўзида шунчага кучлари етармиди?» — деб сўрабдилар. Акас: «Биз саҳобалар, Расулуллоҳга 30 кишининг қуввати берилган, деб сўзлаб юрар эрдик», — дебдилар. «Анас бкзга, Расулуллоҳнинг 9 та хотинлари бор, деб айтди»,— дейдилар Саъид (демак, 11 хотиндан 2 таси чўри бўлган).

 

13-боб. Мазий (олат учига манийдан олдин келадиган нам) келса, таҳорат жоизми?

 

Ҳазрат Али разияллоҳу анҳудан:

 «Шаҳватим кўп одам эрдим, бу ҳақда Расулуллоҳдан сўра, деб бир кишига буюрдим. Расулуллоҳнинг қизлари менга хотин бўлгани учун ўзим сўраёлмадим. Расулуллоҳ: «Олдингни ювиб, таҳорат олғил! » — дебдилар».

 

14-боб. Ўзига хушбўй нарсалар сепиб, кейин ғусл қилса-ю, лекин баданида ҳиди қолса, жоизми?

 

Иброҳим ибн Муҳаммаднинг отаси Оиша разияллоҳу анҳодан бир масала хусусида сўраб, Ибн Умарнинг «Баданимдан хушбўй ҳид анқиб турган ҳолда эҳромга кирмакни ёқтирмасман» деган сўзларини эслатдилар.

«Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга хушбўй нарсалар суртдим, кейин хотинларини айланиб чиқдилар, сўнг эҳромга кирдилар»,— дедилар Оиша.

 

Оиша разияллоҳу анҳодан:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳромда эрканликларида пешоналарининг ярқираб турганини кўргандек бўлар эрдим» (яъни, баданга суртилган хушбўй ёғ ялтираб турган).

 

15-боб. Баданнинг ҳаммасини ювиб бўлдим, деб ҳисоблагандан кейин ҳам соч орасиға панжани тиқиб ювмоқ

 

Оиша разияллоҳу анҳо бундай деганлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жимоъдан сўнг ғусл қилганларида, аввал қўлларини ювиб, кейин намозга таҳорат олгандек таҳорат олар эрдилар. Шундан қейингина ғусл қилмакка киришар эрдилар. Ҳатто ҳамма ёғимни ювиб бўлдим, деб ўйлаганларида ҳам сачларининг орасига панжаларини тиқиб, устидан 3 марта сув қуйиб ювар эрдилар. Сўнг баданларининг қолган қисмини ювар эрдилар. Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам иккаламиз бир идишдан сув олиб ювинар эрдик».

 

16-боб. Бир киши жимоъдан сўнг таҳорат олса, кейин қолган аъзоларини ювса, таҳоратда ювган жойларини қайтадан ювмаса, жоизми?

 

Маймуна разияллоҳу анҳодан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга жимоъдан сўнг ғусл қилмак учун сув қуйдим. Ўнг қўлларига қуйилган сувни чапига олиб, 2 ёки 3 марта мустаҳаб қилдилар. Кейин қўлларини ерга ёқи деворга ишқаладилар, 2 ёки 3 марта ювиб ташладилар, кейин оғиз ва бурун чайқадилар, юзларини ювдилар, икки билакларини тирсагигача ювдилар, сўнг бошларига сув қуйдилар, кейин бутун аъзоларини ювдилар (аввал таҳорат қилган аъзоларидан ташқари), сўнгра четга чиқиб оёқларини ювдилар. Сочиқ олиб келдим, хоҳламадилар. Қўллари билан сувни сидира бошладилар».

 

17-боб. Агар киши масжидда турган вақтда жимоъдан кейин ювинмаганлиги эсига тушиб қолса, шу аҳволда масжиддан чиқиб кетадими ёки таяммум қиладими?

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан:

 «Намозга такбир айтилди, сафлар тўғриланди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоат олдига чиқдилар. Мусаллоларига (намозгоҳларига) келганларида ювуқсиз эканлари эсларига тушиб қолди. Шунда бизга: «Жойингизда тура турингиз!»—деб қайтиб кириб кетдилар, Бир оздан сўнг сочларидан сув томганича чиқиб келдилар. Кейин такбири тахрима айтдилар, биз у киши билан бирга намоз ўқидик».

 

18-боб Жимоъдан сўнг ғусл қилганда қўлда қолган сувни силқитмоқ

 

Маймуна разияллоҳу анҳо дедилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни (бегона кўз тушмаслиги учун) кийим билан тўсиб туриб, ғуслга сув қуйиб бердим. Аввал қўлларини ювдилар, сўнг ўнг кафтларидаги сувни чап кафтларига қўйиб, мустаҳаб қилдилар. Кейин қўлларини ерга ишқалаб, ювиб ташладилар, оғиз ва бурун чайқадилар, юзларини ювдилар, икки қўлларини тирсагигача ювдилар, бошлари ва бутун баданларига сув қуйдилар. Кейин ўринларидан туриб, четга чиқдилар-да, оёқларини ювдилар. Сочиқ узатдим, олмадилар, қўлларини сувини силқитиб чиқиб кетдилар» (қўлнинг сувини силқитишнинг ҳалоллигига бу ҳадис далилдир. «Лекин зарурат бўлмаса, силқитмаслик керак», —дейдилар Қасталоний).

 

19-боб. Ғуслни ўнг томондан бошламоқ

 

Оиша разияллоҳу анҳо дедилар:

 «Биронтамизга ғусл лозим бўлиб қолса, қўлга сув олиб, бошга 3 марта қуяр эрдик. Кейин қўлга сув олиб, аввал ўнг елкага, сўнг чап елкага қуяр эрдик.

 

20-боб. Хилватда яланғоч чўмилмоқ мумкинми? Хилватда панада чўмилмоқ афзалдир!

 

 Баҳз ибн Ҳакимнинг бобосига Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деган эканлар:

 «Аллоҳ таоло кишининг одамлардан кўра, ўзидан ҳаё қилишларига ҳақлироқдир» (яъни, одамлардан кўра, Аллоҳдан уялинг, одамлардан ўзни пана қилиш мумкин-у, лекин Аллоҳдан ўзни иана қилиб бўлмайдир, у барибир кўриб турадир).

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб айтганлар, дейдилар:

 «Баний Исроил қавми бир-бирига қараб яланғоч ювинаверарди. Мусо алайҳиссалом ёлғиз ўзлари ювинар эрдилар. Шунинг учун ҳам: «Мусонинг биз билан бирга ювинмоғига унинг даббалигигина монеълик қилур»,— дейишарди. Бир куни Мусо алайҳиссалом ювингани бориб, кийимларини бир тош устига ечиб, қўйиб эрдилар, тош кийимларини (Аллоҳнинг амри билан) олиб қочди. Мусо алайҳиссалом: «Эй тош, кийимимни берғил, кийимимни берғил!» — деганларича кетидан қувиб кетдилар. Шу фурсатда Мусо алайҳиссаломнинг яланғоч баданларига кўзи тушган Баний Исроил қавми: «Аллоҳга қасамёд бўлсинким, Мусода ҳеч айб (жисмоний айб) йўқ эркан»,— деди. Мусо алайҳиссалом кийимларини олиб, тошни дўппослай кетдилар». «Аллоҳга қасам ичиб айтурменким, ўшанда у кишининг зарбларидан тошда 6 ёки 7 та дарз пайдо бўлганди»,— дейдилар Абу Ҳурайра.

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб айтиб берган эканлар:

 «Айюб алайҳиссалом яланғоч ювинаётган эрдилар, устларига тилла чигиртка қўнди. Айюб алайҳиссалом (чигирткани) кийимларига яшира бошладилар. Шунда Аллоҳ таоло нидо қилиб: «Эй Айюб, сени кўриб турганингга (тилла чигирткага, яъни бойликка) эҳтиёжсиз қилмаганми эрдим?!» — деди. «Иззатинг ҳаққи, ҳа, эҳтиёжсиз қилгандирсен, аммо мен сенинг баракотингдан бенасиб эрмасмен»,— дедилар Айюб алайҳиссалом». Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ривоятни бежиз айтмаганлар. Бу ерда, яланғоч чўмилишдан уялгандан кўра, бойликка ружуъ қилишдан уялмоқ керак, деган маъно ётади).

 

21-боб. Одамлар бор жойда ўзини панага олиб ғусл қилмоқ

 

Абу Толибнинг қизи Умму Ҳониъ бундай деган экан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига Макка фатҳ бўлган йили бордим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғусл қилаётган эканлар. Қизлари Фотима пана қилиб турган эканлар. Шунда Расулуллоҳ: «Ким бу?» — дедилар. Мен: «Умму Ҳониъман»,—дедим».

 

Маймуна разияллоҳу анҳодан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни жимоъдан сўнг ғусл қилаётганларида тўсиб турдим. Аввал қўлларини ювдилар, сўнг ўнг кафтларидаги сувни чапига олиб, олатларини ювдилар, кейин қўлларини ерга ёки деворга ишқаб ювиб ташладилар, кейин намозга таҳорат олгандек таҳорат олдилар, оёқларини ювмадилар. Шундан сўнг бутун баданга сув қуйиб ювиндилар-да, четга чиқиб оёқларини ювдилар». Абу Увона ва Ибн Фазил ҳам ғусл қилаётганда ўзни панага олмоқ хусусида шу ҳадисни зикр қилган.

 

22-боб. Хотин киши иҳтилом бўлиб (булғаниб) қолса...

 

 Умму Салама бундай деган эканлар:

 «Абу Талҳанинг хотини Умму Сулайм Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларйга келиб: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло ҳақ нарсадан уялмоқни буюрмайдир. Агар хотин киши иҳтилом бўлиб қолса, ғусл лозимдирми?» — деб сўрабди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, агар нам келганини кўрса (лозими нам бўлиб қолганини сезса)»,— дебдилар».

 

23-боб. Ювуқсиз кишининг (уятдан) терлагани ва мўъмин кишининг ювуқсиз юрмаслиги хусусида

 

Абу Рофиъ бундай ривоят қиладилар:

 «Абу Ҳурайра Мадина кўчаларидан бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ювуқсиз ҳолда йўлиқиб қолди. У Расулуллоҳдан ўзини четга олиб, секингина ғойиб бўлди. Бир оздан сўнг ғусл қилиб, қайтиб келганида: «Қаерда эрдинг, эй Абу Ҳурайра?»,,— дедилар. «Ювуқсиз эрдим, таҳоратсиз сиз билан ўтирмоқни лозим кўрмадим»,—деди Абу Ҳурайра. Шунда: «Субҳоналлоҳ, мўъмин киши, ҳеч вақт нопок бўлмағайдир»,— дедилар».

 

24-боб. Ювуқсиз ҳолда уйдан чиқиб, бозор ва бошқа жойларда юриш мумкинми?

 

Ато разияллоҳу анҳу:

 «Ювуқсиз киши таҳоратсиз қон ва соч олдирса, тирноқ олса, бўлур»,— дейдилар.

 

Анас ибн Моликдан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кечада ҳамма хотинларига айланиб чиқар эрдилар, ўша вақтда 9 та хотинлари бор эрди».

 

Абу Ҳурайра бундай дейдилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ювуқсиз ҳолда йўлиқиб қолдим, қўлимдан ушладилар. У киши бир жойга бориб ўтиргунларича бирга бордим, кейин секин ғойиб бўлдим. Ғусл қилиб, қайтиб келдим. У киши ҳали ҳам ўтирган эканлар. «Қаерда эдинг, эй Абу Ҳурайра?»—дедилар. Мен нима қилганимни айтиб бердим. «Субҳоналлоҳ, эй Абу Ҳурайра, мўъмин одам нопок бўлмағайдйр»,— дедилар».

 

25-боб. Ювуқсиз одам таҳорат олиб (ғусл қилмай) ётавериши мумкинми?

 

Абу Салама бундай дейдилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ювуқсиз ҳолда ётармидилар?» — деб Оиша онамиздан сўрадим. «Ҳа, таҳорат олиб ётар эрдилар»,— деб жавоб қилдилар».

 

Умар ибн ал-Хаттоб:

 «Ғусл қилмай ётсак бўлурми?» — деб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар. «Ҳа, биронтангиз ювуқсиз бўлсангиз, таҳорат олиб ётсангиз бўлғайдир»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ.

 

26-боб. Ювуқсиз одам таҳорат олиб, кейин ухлайди

 

Оиша разияллоҳу анҳо бундай дейдилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жимоъдан сўнг ухламоқчи бўлсалар, намозга таҳорат олгандек таҳорат олиб, сўнг ётардилар».

 

Абдуллоҳ ибн Умардан:

 «Ҳазрат Умар ал-Хаттоб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ювуқсиз ҳолда ухласак жоизми?» — деб фатво сўрадилар. «Ҳа, агар таҳорат олса»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ».

 

Абдуллоҳ ибн Умардан:

 «Ҳазрат Умар ал-Хаттоб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга кечалари булғаниб қолишини айтди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Олатингни ювғил, таҳорат олғил, кейин ухлағил!»—дедилар».

 

27-боб. Эру хотиннинг олатлари бир-бирига тегса...

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар эркак хотинининг икки оёғи орасига кириб, ҳаракат қилғай, ғусл вожиб бўлгай»,— деганлар».

 

28-боб. Аёл кишининг олатидан теккан рутубатни ювиш

 

Усмон ибн Аффондан Зайд ибн Холид:

 «Эр хотинини жимоъ қилса-ю, тўкмаса, нима қилмоғи керак?»— деб сўради. «Олатини ювиб, намозга таҳорат олгандек таҳорат олғайдир. Мен буни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман»,— дедилар Усмон ибн Аффон. Зайд йбн Холид: «Мен Али, Зубайр ибн Аввом, Талҳа ибн Убайдуллоҳ ва Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳулардан сўрадим, улар ҳам шундай дейишди»,— дейдилар. Абу Айюб ҳам худди шу гапни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитибди»,— дейдилар Урва ибн Зубайр.

 

Убай ибн Каъб:

 «Ё Расулуллоҳ, агар киши хотинини жимоъ қилса-ю, тўкмаса, нима қилмоғи лозим?»—деб сўрадилар. «Хотинидан теккан рутубатни ювиб ташлаб, таҳорат олғайдир, Кейин намоз ўқийверғайдир»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ.

 Имом Бухорий: «Ғусл қилмоқ бехавотирроқдир, энг яхшиси шулдир. Юқоридаги ҳадисларни эрса, ушбу масалада саҳобалар ўртасидаги ихтилофларни кўрсатмоқ учун баён қилдик»,— дейдилар.

 

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов