Хайит китоби
1-боб. Икки ҳайит ва уларда ясаниш тўғрисида
Солим ибн Абдуллоҳга Абдуллоҳ ибн Умар бундай деган эканлар:
«Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу бозордан битта ипак чопон сотиб олдилар-да, Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, мана бу чопонни сотиб олингиз, уни ҳайитда ва меҳмон кутганингизда кийғайдирсиз»,— дедилар». Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу кийим охиратдан насибаси йўқ одамнинг кийимидир!» — дедилар. Аллоҳ ирода қилганча вақт ўтиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Х,азрат Умарга битта ипак чопон тортиқ қилиб юбордилар. Х,азрат Умар ипак чопонни олиб Расулуллоҳ саллаллоҳу. алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдилар-да: «Ё Расулуллоҳ, сиз: «Бу чопон охиратдан насибаси йўқ одамнинг чопонидир! — деб айтган эрдингиз-ку! Энди буни менга юборибсиз?!»—дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Чопонни сотиб, бирор ҳожатингизга яратғайдирсиз»,— дедилар».
2-боб. Ҳайит куни қиличбозлик, найзабозлик ўйинларининг жоизлиги
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг ҳужрамга кирганларида икки чўри қиз ёнимда ўлтириб «Буос» деган машҳур ашулани айтаётган эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларига ёнбошлаб, юзларини ўгириб олдилар. Шунда Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (Оишанинг оталари) кириб, мени ва ашулачи қизларни қаттиқ койидилар-да: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида шайтон сурнайи чалинғайдирми?» — дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр Сиддиққа қараб: «Қўяверингиз уларни!» — дедилар. Абу Бакр Сиддиқ биз томонга қарамай турганларида чўри қизларга ишора қилдйм, чиқиб кетишди. Бу воқеа ҳайит куни бўлган эрди. Ўша куни суданляклар найзабозлик, қиличбозлик ўйинлари кўрсатишганди. Ўшанда, ёки мен ўзим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Кўрсам майлими?»— деб сўрагандим, ёҳуд Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари менга: «Томоша қиласанми?»—дегандилар. Шунда мен: «Ҳа»,— дегандим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида» туриб томоша қилгандим, юзим юзларига шундоққина тегиб турганди. Жаноб Расулуллоҳ: «Эй Баний Арфада, бўш келмангйз!» — деб хитоб қилган эрдилар. Кейин, менинг зерикканимни билиб: «Бўлдими?» — дегандилар. Мен: «Ҳа»,— деб айтгандим. «Борғил бўлмаса, кетақол!» — дегандилар».
3-боб. Ҳайит куни дуо айтмоқ
Барро разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хутба айтиб туриб: «Албатта бугун (ҳайит куни) биринчй бўлиб қиладирган ишимиз — намоз ўқимоқ, кейин эрса, бориб қурбонлик қилмоқдир. Кимки шундай қилса, бизнинг суннатимизни бажо келтирибдир!» — дедилар».
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Ҳузуримга (отам) Абу Бакр кирдилар. Олдимда иккита ансорий чўри қиз ансорийларнинг «Буос» кунига бағишланган байтларини ашула қилиб айтаётган эрди. Лекин, иккала чўри қиз ҳам ашулачи эрмас эрди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ: «Шайтоннинг сурнайлари (келиб-келиб) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларида чалинғайдирми?» — деб койидилар. Бу воқеа ҳайит куни бўлган эрди, Ўшанда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Бакр, ҳар бир қавмнинг ўз байрами бордир, бу кун бизнинг байрамимиз!» — дегандилар».
4-боб. Рамазон ҳайити куни ҳайит намозига чиқишдан олдин овқатланмоқ
Анас разияллоҳу анҳу нақл қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча хурмо еб олмасдан ҳайит намозига чиқмас эрдилар».
Анас разияллоҳу анҳу нақл қиладирлар:
«Расулуллох. саллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмони тоқлаб (1, 3, 5) ер эрдилар».
5-боб. Қурбон ҳайити куни ҳайит намозидан сўнг овқатланмоқ
Анас разияллоҳу анҳу нақл қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки Ҳайит намозидан аввал қурбонлик қилган эрса, қайта қурбонлик қилсин!» — дедилар. Шунда бир киши: «Бу кун иштаҳа бирлан гўшт ейдирган кун!» деб қўшнилари тўғрисида гапирди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ўз қўшнилари тўғрисидаги сўзини маъқуллагандек бўлдилар. Кейин, бояги киши: «Менда икки яшар бўлай деб қолган бир эчки бордир, у мёнга иккита қўйдан ҳам афзалдир»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша эчкини қурбонлик қилмоққа рухсат бердилар. Эчкини қурбонлик қилмакка фақат ўша кишига рухсат бердиларми ёким ҳаммагами, билмайман».
Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбон ҳайити куни ҳайит намозидан сўнг хутба айта туриб: «Кимки биз сингари намоз ўқиб, қурбонлик қилгайдир, қурбонлиги қабул бўлғайдир, аммо кимки ҳайит намозидан аввал қурбонлик қилғайдир, ҳисобга ўтмағайдир»,— дедилар, Абу Бурда ибн Наййор (Барронинг тоғаси): «Мен қўйимни ҳайит намозидан илгари сўйдим. Бугун еб~ичадирган кун эрканлигини билганим учун, қўйимни қурбонлик қилинадирган қўйлар ичида биринчи бўлсин, деб уйимда сўймоқни афзал кўрдим, шул сабабдан қурбонлик қўйимни ҳайит намозига келишдан аввал сўйиб, гўштидан пишириб, овқатланиб келдим»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қўйинг қурбонлик эрмас, гўштга сўйилган қўй булибдир»,— дедилар. Ибн Наййор: «Ё Расулуллоҳ, бизда икки яшар бўлай деб қолган бир эчки бордир, у менга иккита қўйдан ҳам афзалроқдир, ўшани қурбонлик қилсам, кифоя қилғайдирми?» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, сенга кифоя қилғайдир. Сендан бошқа ҳеч кимга икки яшар бўлай деб қолган эчки қурбонликка ўтмағайдир»,— дедилар (Икки ёшга тўлган эчки қурбонликка ярайдир, лекин икки ёшга тўлмагани 1—ярамайдир)».
6-боб. Минбар бўлмаган намозгоҳда ваъз айтмоқ
Абу Саъид ал-Худрий ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитида намозгоҳга чиқар эрдилар. Дастлаб намоз ўқир эрдилар, сўнг ўринларидан туриб одамларга юзланар эрдилар. Одамлар эрса, саф тортиб ўтиришар эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ваъз айтар эрдилар, васият қилар эрдилар ҳамда ҳалолликка даъват этиб, ҳаромдан ҳазар айламакни буюрар эрдилар. Агар бирор томонга аскар юбормоқчи бўлсалар, буюрар эрдилар. Сўнг, Мадинага қайтар эрдилар. Одамлар шу тартибга кўникиб қолдилар. Бу тартиб Мадина амири Марвон давригача давом этди. Бир куни мен ва Марвон, Қурбон ҳайитимиди, Рамазон ҳайитимиди, намозгоҳга чиқдик. Намозгоҳга етганимизда Касир ибн Салт ясаб берган минбарга назарим тушди. Шу вақт Марвон намоз ўқимасдан аввал минбарга чиқмоқчи бўлди. Мен унинг этагидан тортдим, ул эса этагини мендан тортиб олиб, минбарга кўтарилди-да, намоздан аввал хутба айтди. Сўнг. мен унга: «Худо ҳаққи, ўзгартириб юбордингиз!» — дедим. Марвон: «Эй Абу Саъид, билган нарсаларимиз унут бўлди!»—деди. Мен унга: «Билган нарсаларим, худо ҳаққи, билмаган нарсаларимдан афзалроқдир!» — дедим. Марвон: «Одамлар намоздан кейин хутбага қулоқ солиб ўтирмай қўйдилар, шунинг учун хутбани намоздан аввал айтдим»,— деди».
7-боб. Ҳайит намозига пиёда ва уловда бормоқ ҳамда хутбадан аввал азон ҳам, такбир ҳам айтмай, намоз ўқимоқ
Абдуллоҳ ибн Умар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон ҳайити ва Рўза ҳайитида намоз ўқиб, сўнг хутба айтар эрдилар»,—дейдилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рўза ҳайити куни намозгоҳга чиқдилар. Аввал намоз ўқидилар, сўнг хутба айтдилар. Абдуллоҳ ибн Зубайр халифаликни қабул қилиб, байъат (қасам) қилган куни Ибн Аббос юборган одам келиб, унга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида ҳайит намозида азон ўқилмас эрди.ва хутба намоздан кейин айтилар эрди»,— деб айтган экан».
Жобир ибн Абдуллоҳ ва Ибн Аббос: «Рўза ва Қурбон ҳайитларида азон айтилмас эрди»,— дейдилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни ўринларидан туриб, аввал намоз ўқидилар, кейин эркакларга хутба айтдилар. Хутбадан сўнг, хотинлар ёнига бориб Билолнинг қўлига таянган ҳолда ваъз айтдилар. Билол эрса, этагини тутиб турар эрди, хотинлар унга иона ташлар эрдилар. Ибн Журайж: «Ҳозирги кунда ҳам имомнинг хотинларга ваъз айтмоғи лозимми?» — деб Атога мурожаат қилди. Ато: «Ҳа албатта, улар шундай қилмоқлари лозим. Лекин, нечун бундай қилмағайлар, билмасман»,— деди».
8-боб. Ҳайит намозини ўқигандан кейин хутба айтмоқ
Ибн Аббос ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр ва Усмон разияллоҳу анҳулар бирлан бирга ҳайит намозини ўқидим. Уларнинг ҳаммалари ҳам ҳайит намозини хутбадан аввал ўқидилар».
Ибн Умар разияллоҳу анҳу:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, Абу Бакр ва Умар ҳам икккала ҳайит намозини хутбадан аввал ўқидилар»,— дейдилар.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рўза ҳайити куни икки ракъат ҳайит намози ўқидилар, ҳайит намозидан аввал ҳам, кейин ҳам намоз ўқимадилар. Сўнг, хотинлар жамоаси олдига бордилар, ул киши бирлан бирга Билол ҳам бор эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларни садақа бермакка даъват қилдилар. Хотинлар Билолнинг этагига садақа ташлай бошладилар. Биров сирғасини, биров билагузугини ташлади».
Барро дейдилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бугун (ҳайит куни) энг аввало ҳайит намозини ўқиғаймиз, кейин бориб, қурбонлик қилғайдирмиз. Ким шундай қилғайдир, бизнинг суннатимизни бажарган бўлур. Ким намоздан аввал қўй сўйган бўлса, бола-чақасига гўшт ғамлаб берибдир, қурбонлик қилмабдир»,— дедилар. Шунда ансорийлардан Абу Бурда деган саҳоба: «Ё Расулуллоҳ, намозга келишимдан аввал қўй сўйиб эрдим. Менда яна икки ёшга етмаган бир эчкича бордир, икки яшардан ҳам кўркамроқ, шуни қурбонлик қилсам бўлғайдирми?» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўрнига ўшани қурбонлик қила қолғил, лекин сендан бошқа ҳеч кимга бу рухсат зтилмайдир!» —дедилар».
9-боб. Ҳайитда ва ҳарамда қурол кўтариб юрмоқнинг макруҳлиги
Ҳасан Басрий:
«Ҳайит куни саҳобаи киромларга қурол тақиб (ёким олиб) юрмоқ манъ қилинган бўлиб, душман хавфи бўлгандагина рухсат қилингандир»,— дейдилар.
Саъид ибн Жубайр ривоят қиладирлар:
«Ибн Умар бирлан бирга от миниб кетаётганимизда ул кишининг оёқларининг кафтига найзанинг учи кириб қадалиб қолди. Мен отдан тушиб суғуриб ташладим. Бу воқеа Минода бўлган эрди. Бундан хабар топган Ҳажжож кўргани келиб: «Найзани сизга ким тиққанини билганимизда эрди!» — деди. Шунда Ибн Умар: «Сиз тиқдингиз!» — дедилар (Ҳажжож суиқасд қилмоққа буюрган эрди). Ҳажжож: «Қандай қилиб?»—деди. Ибн Умар: «Қурол олиб юрмоқ мумкин бўлмаган кунда қурол олиб юрмоққа ижозат бердингиз. Ҳарамга қурол бирлан кирмоқ мумкқн эрмас эрди, бунга ҳам рухсат бердингиз!» —дедилар».
Саъид ибн ал-Осим: «Отам бундай деб айтган эрдилар»,— дейдилар:
«Ҳажжож Ибн Умар ҳузурларига кирганда мен ҳам ўша ерда эрдим. «Аҳволингиз нечук?» — деди Ҳажжож. «Яхши»,— дедилар Ибн Умар. «Ким найза урди сизга?» — дёб сўради Ҳажжож. Ибн Умар: «Қурол кўтармоқ мумкин бўлмаган кунда қурол кўтармрққа рухсат берган киши урди»,— дедилар»
10-боб. Ҳайит намозига эртароқ бормоқ
Абдуллоҳ ибн Бусур:
«Биз худди шу вақтда ҳайит намозини ўқиб бўлган бўлур эрдик, бу нафл намоз ўқимоқ мумкин бўлган вақтга тўғри келғайдир»,— деди.
Барро разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбон ҳайити куни бизга хутба айта туриб: «Албатта, мана шу кунимизда энг биринчи қиладирган ишимиз — намоз ўқиғаймиз, сўнг қайтиб бориб қурбонлик қилғайдирмиз. Кимки шундай қилғайдир, шубҳасиз бизнинг суннатимизни адо этган бўлур. Аммо, кимки ҳайит намозидан аввал қўй сўйса, оиласига гўшт тайёрлаб берган бўлиб, қурбонлик қилган ҳисобига ўтмағайдир»,— дедилар. Шунда тоғам Абу Бурда ўринларидан туриб: «Ё Расулуллоҳ, мен ҳайит намозидан аввал қўйни сўйиб қўйибман. Менда икки ёшга етмаган бир эчкича бордир»,— дедилар. Расулуллоҳ: «Ўрнига ўша эчки боласини қурбонлик қила қолғил, лекин бу сендан кейин ҳеч кимга рухсат қилинмайдир!» —дедилар».
11-боб. (Ташриқ кунларида) 1—4-ҳайит кунларида қилинадирган амали солиҳларнинг фазилати
Аллоҳ таоло:
«Муайян кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!» — деганда, Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигини, «... ва саноқли кунларда» — деганда, ҳайитнинг 1—4-кунларини тушунмоқ керак»,— дейдилар Ибн Аббос. Ибн Умар ва Абу Ҳурайра Зулҳижжа ойининг 1—10-кунлари бозорга чиқиб такбир айтишар эрди, одамлар ҳам уларга қўшилиб такбир айтишар эрди. Муҳаммад ибн Али нафл намозидан кейин ҳам такбири ташриқ айтдилар».
Ибн Аббос қуйидаги ҳадисни айтдилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулҳижжа ойининг биринчи 10 кунида қилинадирган амаллардан афзалроқ амали солиҳ йўқдир!» — дедилар. «Ё Расулуллоҳ, жиҳоддан ҳам афзалдирми?» — дейишди саҳобалар. «Ҳа, жиҳоддан ҳам!—дедилар Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам — ўз жону молини хатарга қўйиб, Аллоҳ йўлига тикиб чиққан ва молидан ҳеч нарсани қайтариб олиб келмаган киши афзалдир!»
12-боб. Арафотга чиқаётганда ва Мино кунларида такбири ташриқ айтмоқ
Умар разияллоҳу анҳу Минодаги чодирларида такбири ташриқ айтар эрдилар, уни эшитган масжид ва бозор аҳли ҳам қўшилиб айтар эрди, ҳатто Мино бундан ларзага келур эрди. Ибн Умар ўша кунлари Минода бетўхтов такбири ташриқ айтур эрдилар, беш вақт намоздан кейин ҳам, чодир ичида ҳам, ўрин-тўшак устида ҳам, ўтирган ўринларида ва юрган йўлларида ҳам такбири ташриқ айтур эрдилар. Маймуна онамиз ва бошқа аёллар ҳам ташриқ кунлари масжидда Аббон ибн Усмон ва Умар ибн Абдулазиз бошлиқ эркаклар орқасида ўтириб такбири ташриқ айтишди».
Муҳаммад ибн Абу Бакр ривоят қиладирлар:
«Минодан Арафотга кетаётиб Анасдан талбия (лаббайка Аллоҳумма, лаббайка, демоқ) ҳақида сўрадим: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга қандай талбия айтар эрдингизлар?» Анас: «Хоҳлаган киши — талбия, хоҳламаган — такбири ташрик, айтур эрди, унга ҳеч ким ҳеч нарса демас эрди»,— деди».
Умму Атиййа ривоят қиладирлар:
«Ҳайит куни бизга ҳайит намозига чиқмоқни буюришар эрди, ҳатто бокира қизлару ҳайз кўрган хотинлар ҳам ҳайит намозига чиқишар эрди. Эркаклар орқасида туриб, улар такбир айтишса, такбир айтур эрдик, дуо айтишса, дуо айтур эрдик, Ўша куннинг баракотини тилаб, гуноҳларимиздан фориғ бўлмоқни ният қилур эрдик».
13-боб. Ерга санчиб қўйилган найзага қараб намоз ўқимоқ
Ибн Умар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам иккала ҳайитда ҳам рўпараларига найзани санчиб қўйиб (қибла томонни тўсиб қўйиб), намоз ўқидилар»,— дейдилар.
14-боб. Ҳайит куни имом ҳузурида аназа (учида темири бор ҳасса) ёки ҳарба (калта найза) кўтариб юрмоқ
Ибн Умар ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга чиқсалар, кетларидан аназа кўтариб юришар эрди. Намоздан олдин уни рўпараларига санчиб қўйишар эрди. Жаноб Расулуллоҳ ўшанга қараб намоз ўқир эрдилар».
15-боб. Ҳайз кўрмаган ва ҳайз кўрган хотинларнинг намозга чиқиши
Умму Атиййа:
«Паранжи ёпинадиган қизларимизга ҳам (ҳайит) намозига чиқмоқни буюришар эрди»,— дейдилар.
Ҳафса онамиз мазкур ҳадисга қўшимча қилиб:
«Эндигина бўйига етган (ҳали турмушга чиқмаган) қизларга ҳам, паранжи ёпинадирган қизларга ҳам ҳайит намозида қатнашмакни буюришар эрди. Ҳайз кўрган аёллар намозгоҳдан четроқда турар эрдилар»,— дейдилар.
16-боб. Ёш болаларнинг намозгоҳга чиқмоғи
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Рўза ҳайити ёким Қурбон ҳайити куни намозгоҳга чиқдим (мен ёш бола эрдим). Ҳайит намозини ўқиб бўлиб, (эркакларга) хутба айтдилар, сўнг хотинлар олдига бориб, уларга ҳам ваъз айтиб, насиҳат қилдилар ҳамда уларни садақа бермакка даъват қилдилар».
17-боб. Ҳайит намози ўқилгандан кейин имомнинг одамларга қараб хутба айтмоғи
Абу Саъид:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга қараб хутба айтдилар»,— дейдилар.
Барро разияллоҳу анҳу бундай дейдилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон ҳайитида икки ракъат ҳайит намози ўқигач, бизга қараб: «Бизнинг бугун қиладирган биринчи қурбонлиғимиз — энг аввало намоз ўқимоқдир, кейин эрса, қўй сўйиб қурбонлик қилғаймиз. Кимки шундай қилғайдир, бизнинг суннатимизни адо этган бўлур, аммо кимки ҳайит намозидан аввал қўй сўйса, ўз оиласига гўшт тайёрлаб берган бўлур. Қурбонликка бунинг ҳеч алоқаси йўқдир!»—дедилар. Шунда бир киши туриб: «Ё Расулуллоҳ, мен ҳайит намозидан аввал қўй сўйиб қўйибдирман. Менда яна икки яшардан ёшроқ бир эчки боласи бордир»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўшани сўя қолғил, лекин бу сендан кейин бирор кишига рухсат этилмағайдир! — дедилар.
18-боб. Намозгоҳга ўрнатилган байроқ
Ибн Аббосдан:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга ҳайит намозига борганмисиз?» — деб сўрашди. «Ҳа, борганман, лекин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин одам бўлмаганимда намозга боролмаган бўлур эрдим, чунким мен ҳали ёш бола эрдим-да!» — дедилар Ибн Аббос, кейин яна давом этиб, қуйидагиларни айтиб бердилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Касир ибн Салт ҳовлиси ёнида ўрнатилган байроқ ёнига келиб ҳайит намозини ўқидилар, сўнг эркакларга хутба айтдилар. Кейин, хотинлар олдига бориб (ёнларида Билол ҳам бор эрди), уларга ҳам ваъз айтиб, насиҳат қилдилар, уларни садақа бермакка даъват этдилар. Хотинларнинг қўлларини чўзиб, Билолнинг этагига тақинчоқларини садақа қилиб ташлаётганларини кўрдим. Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол бирлан бирга уйларига қайтдилар».
19-боб. Имомнинг ҳайит намозида хотинларга ваъз-насиҳат айтмоғи
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рўза ҳайитида ўринларидан туриб ҳайит намозини ўқидилар, сўнг хутба айтдилар. Хутба айтиб бўлиб, минбардан тушдилар ва хотинлар олдига бордилар. Билолнинг қўлига суяниб туриб, уларга ваъз-насиҳат қилдилар. Хотинлар Билолнинг этагига садақа ташлай бошладилар. Мен: «Фитри рўза беришганмиди, ўшанда?»—деб Атодан сўрадим. Ато: «Йўқ, фитри рўза эрмас эрди, лекин ўшанда хотинлар сирга ва билагузукларини садақа қилишганди»,— деди. «Не деб ўйлайдирсиз, имом ҳозир ҳам ўша пайтдагидек хотинларга садақа бермакни буюрмоғи ва уларга ваъз-насиҳат қилмоғи мумкинми?» — деб сўрадим. «Ҳа, албатта, шундай қилмоқлари керак, лекин имомлар нега бундай қилишмағайдир, билмасман»,— деди Ато».
Ибн Аббос нақл қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр, Умар ва Усмон бирлан бирга ҳам Рўза ҳайитларида намоз ўқиганман. Уларнинг ҳаммалари ҳам ҳайит намозини хутбадан аввал ўқир эрдилар, сўнг хутба қилар эрдилар. Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит намозига чиқдилар. Ўша кунги воқеа ҳалигача кўз ўнгимда. Ўшанда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларга қўллари бирлан «Ўтирингиз!» деб ишора қилгандилар, эркаклар сафини оралаб ўтиб, хотинлар олдига боргандилар. Ул киши бирлан бирга Билол ҳам бор эрди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Эй пайғамбар алайҳиссалом, агар мўъмин хотинлар сенга байъат (қасам) қилмакка келсалар...» деган ояти каримани ўқиб: «Эй хотинлар, сизлар ўша ваъдада турибсизларми?»—дегандилар. Хотинлардан бири: «Ҳа, биз ўша сўзда турибмиз»,— деб жавоб берганди. Бошқа хотинлар эрса индамаганди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхд ва саллам: «Шундай эркан, унда садақа қилингиз!»— дегандилар. Билол эрса этагини очиб: «Ота-онам сизларга фидо бўлсин, марҳамат қилингиз!» — деганди. Шунда хотинлар сирғалари борми, узуклари, борми, ҳаммасини Билолнинг этагига ташлаганди».
Абдурраззоқ:
«Жоҳилия даврида узук ва сирғалар катта-катта бўлар эрди»,— дейди.
20-боб. Хотин кишининг ҳайит намозига ёпиниб чиқишга иаранжиси бўлмаса...
Ҳафса бинти Сирин ривоят қиладирлар:
«Ҳайит куни аёлларимизнинг ҳайит намозига чиқишларини манъ қилар эрдик. Бир вақт бир аёл (Умму Атиййа) келиб Баний Халаф қасрига тушди. Мен бориб у билан гаплашдим. Опасининг эри Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам бирлан бирга 12 марта ғазот қилган эркан. Опаси ҳам эри бирлан бирга 6 та ғазотда қатнашган эркан. Ўша рпаси: «Биз касалларга қарар эрдик, ярадорларни даволар эрдик. Бир куни: «Ё Расулуллоҳ, биронтамизнинг ёпинчиғимиз бўлмаса, ҳайит куни намозга чиқмасак, гуноҳ бўлмагайми?» — дебди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дугонасининг ёпинчиғларидан бирини олиб турсин, яхшиликка (ҳайит намозига) қатнашсин ва мўъминлар бирлан дуо ўқисин!»—дебдилар. Умму Атиййадан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам фалон нарсалар ҳақида не деганлар, эшитганмисиз?» —деб сўрадим, «Ҳа, отам. ҳаққи-ҳурмати, эшитганман (ул, Жаноб Расулуллоҳнинг номларини тилга олганда, кўпинча «отам ҳаққи-ҳурмати»,— деб қўярди). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эндигина бўйига етган қизларга ҳам, паранжи ёпинадирган аёлларга ҳам, ҳайз кўрган хотинларга ҳам намозга чиқмоқни буюрар эрдилар»,— деди. «Хайз кўрган хотинларга ҳамми?» — деб сўрадим. Шунда у: «Ҳа, ҳайз кўрган хотин Арафотга чиқмайдирми? Ёким фалон қилмайдирми, ё пистон қилмайдирми? дея ҳаж маросимларини санай кетди».
21-боб. Ҳайз кўрган хотинларнинг намозгоҳдан нарида турмоғи
Умму Атиййа:
«Бизга намозгоҳга чиқмакни буюришар эрди, ҳайз кўрганлар ҳам, эндигина бўйига етган қизлар ҳам, паранжи ёпинадирган аёллар ҳам, хаммамиз чиқардик. Аммо, ҳайз кўрган хотинлар намозгоҳдан четда туриб иштирок этишди»,— дейдилар.
22-боб. Ҳайит куни намозгоҳда қурбонлик қилмоқ
Ибн Умар ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон ҳайити куни намозгоҳда (туя, сигир ёким қўй) сўйиб қурбонлик қилур эрдилар».
23-боб. Ҳайит намози хутбасида имом ва одамларнинг гапирмоғи; Имомдан бирор нарса тўғрисида сўралса, жавоб берадирми?
Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон ҳайити куни намоздан сўнг хутбага чиқиб: «Кимки биз сингари намоз ўқиб, қурбонлик қилғайдир, ул шубҳасиз тўғри қурбонлик қилибдир. Кимки қурбонликка аталган қўйни ҳайит намозидан аввал сўйган эрса, ул қурбонлик эрмас, гўштдир!» — дедилар. Шунда Абу Бурда ўрнидан туриб: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамёд этиб айтурменким, ҳайит намозига чиқишдан олдин қурбонликка аталган қўйни, бугун еб-ичадирган кун деб тушуниб, шошиб сўйиб қўйибман. Гўштидан ўзим ҳам едим, қўшниларим ва бола-чақаларимга ҳам едирдим»,— деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ул гўштга сўйилган қўйдир!»—дедилар. Абу Бурда: «Менда бир яшар эчки бор, икки яшар қўйдан ҳам яхшироқ, ўшани сўйсам, қурбонликка ўтғайдирми?» — деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа, бўлур, лекин бу сендан кейин бирор кишига ҳам рухсат этилмағайдир!» —дедилар. Кейин, яна бундай деб қўшиб қўйдилар: «Кимки ҳайит намозидан аввал қурбонлик сўйган бўлса, намоздан кейин ўрнига бошқасини сўйсин! Кимки сўймаган бўлса, намоздан кейин «Бисмиллоҳ» деб сўйсин!»
24-боб. Ҳайит намозидан қайтаётганда борган йўл қолиб, бошқа йўлдан юрганлари
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон ҳайити куни ҳайит намозини ўқиб, кейин хутбага чиқдилар. Ким намоздан аввал қурбонликни сўйиб қўйган бўлса, қайтадан сўймоқни буюрдилар. Шунда ансорийлардан бир киши туриб: «Ё Расулаллоҳ, менинг қўшниларим бор («улар муҳтожроқ ёким фақирроқ»,— деди), . шунинг учун мен намоздан аввал қурбонликни сўйдим. Менда яна бир яшар эчкича бор, у менга иккита қўзидан ҳам афзал,— деди. Расулуллоҳ унга ўша эчкини қурбонлик қилмоқни буюрдилар».
Жундуб разияллоҳу анҳу нақл қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни намоз ўқиб, хутба қилдилар, сўнг қурбонлик сўйдилар».
Жобир разияллоҳу анҳу нақл қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни намозга борган йўл қолиб, бошқа йўлдан қайтар эрдилар».
25-боб. Ҳайит намозига улгурмай қолган эркаклар ҳам, намозгоҳга кела олмаган хотинлар ҳам, уйда ва қишлоқда қолганлар ҳам икки ракъат намоз ўқийдир
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бу кун (яъни, ҳайит) биз аҳли исломларнинг байрамимиздир!» — деб айтганлар.
Анас ибн Молик шаҳардан четда яшовчи Ибн Абу Утба деган мавлосига (озод қилинган қулига) бола-чақаларини йиғмоқни буюрди, Ибн Абу Утба бола-чақаларини чақириб келгач, Анас шаҳарликлар қандай намоз ўқиб, такбир айтишса, ўшандай намоз ўқиб, такбир айтди. «Қора халқ ҳайитда тўпланиб,— дейди Икрима,— мамлакат бошлиғи ўқигандек икки ракъат намоз ўқийдир». «Ҳайит намозига улгурмай қолган одам икки ракъат намоз ўқийдир»,— дейди Ато.
Урва разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Абу Бакр Оиша онамизнинг ҳузурларига кирдилар. Оиша онамиз олдиларида икки чўри қиз, Мино кунлари бўлишига қарамай, доира чалиб ўйнашар эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кийимларига бурканиб ётар эрдилар. Абу Бакр Сиддиқ чўриларни койиб бердилар. Шунда Жаноб Расулуллоҳ юзларини очиб: «Қўяберинг уларни, эй Абу Бакр! Бу кунлар байрам кунлари, Минога чиқадиган кунлар» — дедилар. Оиша онамиз: «Масжид ҳовлисида ҳарбий ўйин ўйнаётган ҳабашларни томоша қилаётганимда Жаноб Расулуллоҳ мени пана қилиб турганларини эслайман. Ўшанда (Умар) ўйинни тўхтатган эрдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Умарга: «Қўяберинг, биз уларга рухсат бердик, ўйнаверинглар, эй Баний Арфада!» деган эрдилар»,— дейдилар».
26-боб. Ҳайит намозидан аввал ва ундан кейин намоз ўқиш мумкинми?
Абулмуъалло:
«Ибн Аббос, ҳайит намозидан аввал намоз ўқиш макруҳ, деб айтибдирлар, буни менга Саъид айтди»,— дейдилар.
Ибн Аббос ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рўза ҳайитида намозгоҳга чиқдилар ва икки ракъат ҳайит намози ўқидилар. Ҳайит намозидан аввал ҳам, кейин ҳам бошқа намоз ўқимадилар. Ўшанда Жаноб Расулуллоҳ бирлан бирга Билол ҳам бор эрди».
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИ
27-боб. Витр ҳақидаги ҳадислар
Ибн Умар ривоят қиладирлар:
«Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан тунда ўқиладирган намоз ҳақида сўради. Шунда Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тунги намоз икки ракъат-икки ракъатдан ўқилғайдир. Қайси бирингиз намози бомдоднинг қазо бўлиб қолишидан чўчисангиз, бир, ракъат ўқингиз, шу ўқиганингиз витр бўлғайдир»,— дедилар».
Нофиъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Абдуллоҳ ибн Умар витр намозининг биринчи ракъати бирлан иккинчи ракъати ўртасида ҳам салом берар, ҳатто бирор ҳожатлари бўлса, бажариб келмакни буюрар эрдилар».
Курайб разияллоҳу анҳуга Ибн Аббос қуйидаги ҳадисни айтиб берган эркаплар:
«Бир куни Маймуна холамникида тунаб қолдим. Ёстиқнинг энсиз томонига мен, энли томонига эрса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан хотинлари — Маймуна холам бош қўйиб ётдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ярим кечагача ухладилар. Сўнг, ўринларидан туриб уйқуни кетказиш учун юзларини қўллари бирлан ишқадилар. Кейин, «Оли Имрбн» дан 10 оят ўқидилар, сўнг ўринларидан туриб, осиқлиқ мешчани олиб яхшилаб таҳорат қилдилар. Кейин, намозга турдилар. Мен ҳам таҳорат олиб ёнларига бориб турдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўллари бирлан қулоғимни (эркалатиб) ишқаб қўйдилар, сўнг икки ракъат, кейин икки ракъат, кейин икки ракъат, кейин икки ракъат, кейин икки ракъат, кейин яна икки ракъат намоз ўқидилар. Кейин, бир ракъат витр ўқидилар, сўнг муаззин келгунча ёнбошладилар. Муаззин келгандан кейин ўринларидан туриб икки ракъат намоз ўқидилар, кейин ҳужраларидан чиқиб одамлар бирлан икки ракъат бомдод ўқидилар».
Абдуллоҳ ибн Умар нақл қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кечасиги намоз икки ракъат-икки ракъатдан ўқилғайдир. Намоздан уйингга қайтгинг келганда бир ракъат ўқигил. Ўша юқорида ўқиган намозларингнинг ҳаммаси витр бўлғайдир»,— дедилар. Қосим: «Балоғатга етганимиздан (яъни, масжидга чиқадиган бўлганимиздан) бошлаб, одамларнинг уч ракъатдан витр ўқиётганини кўрдик. Бир ракъат ўқишнинг ҳам, уч ракъат ўқишнинг ҳам, менимча ҳеч бир зарари бўлмаса керак»,— дейди».
Урва ибн Зубайрга Оиша онамиз бундай дебдилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн бир ракъат витр ўқир эрдилар (тунда ўқийдирган намоз назарда тутилаётир). Сажда қилганларида, сиз 50 оят ўқимакка қанча вақт сарф қилсангиз, ўшанча муддат бош кўтармай турардилар. Намози бомдодни ўқишдан аввал икки ракъат суннат ўқир эрдилар. Сўнг, муаззин келиб намозга чақиргунча ўнг қўлларини босиб ёнбошлаб ётар эрдилар».
28-боб. Витр ўқиладирган вақтлар
Абу Ҳурайра:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқуга ётишдан аввал витр ўқимакни тавсия қилдилар»,— дейдилар.
Анас ибн Сирин:
«Айтинг-чи, намози бомдоддан аввал ўқиладирган икки ракъат суннатни узунроқ қироат қилайинми?» — деб Ибн Умардан сўрабдилар. Ибн Умар бундай деб жавоб берибдирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси икки ракъат-икки ракъат намоз ва бир ракъат витр ўқир эрдилар. Намози бомдоддан аввал ,эрса, тезлик бирлан икки ракъат намоз ўқиб олар эрдилар».
Оиша онамиз:
«Ҳар кеча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тонг отаргача витр ўқир эрдилар»,— дейдилар.
29-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинларини витрга уйғотганлари
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси намоз ўқир эрдилар. Мен эрсам, ул кишининг рўпараларида кўндаланг бўлиб тўшакда ётар эрдим. Қачон витр ўқийдирган бўлсалар, мени уйғотар эрдилар, мен ҳам витр ўқир эрдим».
30-боб. Намозхон кечаоиги намознинг охирини витр қилсин!
Абдуллоҳ ибн Умар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кечасиги намозингизнинг охирини витр қилингиз!» деб айтганлар»,— дейдилар.
31-боб. От-улов устида витр ўқимоқ
Саъид ибн Ясор ривоят қиладирлар:
«Абдуллоҳ ибн Умар бирлан бирга Макка кўчаларидан бирида кетаётган эрдим. Шунда тонг отиб қолмоғидан қўрқиб, отдан тушдим-да, витр ўқиб олдим. Кейин, Абдуллоҳга етиб олдим. Абдуллоҳ менга: «Қаерда қолиб кетдинг?»—деди. Тонг отиб қолмоғидан қўрқиб, витр ўқиб олдим, дедим. Абдуллоҳ: «Бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ибрат олсанг бўлмайдирми?!» — деди. «Аллоҳ ҳаққи, албатта шундоқ»,—дедим. Абдуллоҳ: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туя устида ҳам витр ўқир эрдилар»,— деди».
32-боб. Сафарда витр ўқимоқ
Ибн Умар ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда қаёққа қараб кетаётган бўлсалар, ўша томонга қараб улов устида имо-ишора бирлан, кечасиги нафл намозларини ўқиб кетаверар эрдилар. Лекин, фарз ва витр намозларини улов устида ўқимас эрдилар».
33-боб. Рукуъдан аввал ва рукуъдан кейин Қунут дуосини ўқимоқ
Муҳаммад ибн Сирин ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозида Дуои Қунутни ўқирмидилар?» — деб Анасдан сўрашди. «Ҳа, ўқир эрдилар»,— дедилар. «Рукуъдан аввал ўқиганмилар?» — дейишди яна. «Рукуъдан бир оз кейинроқ»,— дедилар».
Осим разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Анас ибн Моликдан Дуои Қунут тўғрисида сўрадим. «Қунут — шаръий, бор нарса»,— дедилар. «Рукуъдан аввалми ёким кейинми?» — дедим. «Рукуъдан аввал»,— дедилар. «Менга фалончи айтдиким, сиз «Рукуъдан кейин» деган эмишсиз?!» —дедим. «Ёлғон айтибдир!—дедилар Анас ибн Молик, — гап шундаким, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ойгина рукуъдан кейин Қунут ўқиганлар. Ўшанда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам етмишга яқин қориларни мушрик қавмлардан бирига (исломга даъват қилгани) юборган эрдилар. Ҳар икки томон ўртасида сулҳ тузилганлигига қарамай, мушриклар қориларни ўлдиришган эрди. Шу боисдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ой мобайнида беш вақт намознинг охирги ракъатларида ўлдирганларни дуои бад қилиб Қунут дуосини ўқигандилар».
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ой давомида беш вақт намознинг охирги ракъатларида Раъл ва Заквон қабилаларини дуои бад қилиб, Қунут дуосини ўқидилар».
Анас разияллоҳу анҳу:
«Қунут шом ва бомдод намозларида ўқилар эрди»,— дейдилар.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИ
34-боб. Аллоҳ таолодан ёмғир сўрамоқ; Жаноб Расулуллоҳнинг ёшғир сўраб илтижо қилганлари
Ибод ибн Тамимнинг амакилари бундай деган эканлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан ёмғир сўрамоқ учун (намозгоҳга) чиқдилар, сўнг ридоларини таналарига яхшилаб ўраб олиб, илтижо қила бошладилар».
35-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Илоҳи, уларга Юсуф алайҳиссалом даврларидагидек қурғоқчилик (йилларини) юборгил!» деб дуои бад қилганлари ҳақида
Абу Ҳурайра ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар доим охирги ракъатдан бош кўтарганларида: «Илоҳи, Ийош ибн Абу Рабиъага нажот бергил! Илоҳи, Салама ибн Ҳишомга нажот берғил! Илоҳи, Валид ибн Валидга нажот берғил! Илоҳи, заиф мўъминларга нажот берғил! Илоҳи, Музар қабиласига нисбатан азобингни кучайтириб, уларга Юсуф алайҳиссалом даврларидагидек қурғоқчилик (йилларини) юборғил!» — деб илтижо қилар эрдилар. Кейин, яна: «Аллоҳ таоло Ғифор (қабиласинйнг) гуноҳларини мағфират қилсин! Аллоҳ таоло Аслам (қабиласига) омонлиқ берсин!» — деб қўяр эрдилар».
Ибн Абу аз-Зинод:
«Жаноб Расулуллоҳ бу дуоларнинг ҳаммасини бомдод намозида айтар эрдилар, деб отам айтгандилар»,— дейди.
Масруқ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ҳузурида ўтирган эрдик. Шунда ул: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш аҳлининг исломдан юз ўгирганини кўриб, «Илоҳи, Қурайшга етти йил давомида Юсуф алайҳиссалом даврларидагидек қаҳатчилик юборғил!» деб дуои бад қилгандилар»,—деди. Кейин, шундан сўнг бўлган воқеаларни бирма-бир ҳикоя қилиб берди: «Қурайш бошига қаҳатчилик тушди, ўсимликларнинг барча тури қуриб, қовжираб кетди. Қурайшликлар ҳаром ўлган ҳайвонларнинг ҳатто терисигача еб битиришди. Очликдан силлалари қуриб, осмонга қарасалар, кўзлари тиниб, бошлари айланадирган бўлиб қолди. Шунда Абу Суфён Жаноб Расулуллоҳ ҳузурларига келиб: «Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам, сиз бизга Аллоҳга итоат қилмакни ва қариндошчиликка риоя қилмакни буюрғайсиз-ку! Қариндошларингиз бўлмиш Қурайш аҳли қаҳатчилик ва очликдан ҳалок бўлмоқда, уларнинг ҳаққига Аллоҳ таолодан нажот тилаб, дуо қилингиз!» — дедилар. Шунда Жаноб Расулуллоҳ Аллоҳ таоло ояти каримасининг «Осмонни тутун қоплайдирған кунни кутғил!» деган жойидан, «... Биз қаттиқ жазолаб (уриб), қасос оладирған кунни кутғил!» деган жойигача ўқидилар. (Мана, ўзингиз билурсиз) осмонни тутун қоплайдирган кун ҳам, қаттиқ жазолаб (уриб), ўч оладирған кун ҳам бўлиб ўтди. Ушанда Жаноб Расулуллоҳ ўқиган оятлари—«Рум» сурасининг дастлабки оятидир».
36-боб. Қаҳатчилик бўлганда одамларнинг «Аллоҳ таолодан ёмғир тилаб беринг!» деб имомга айтмоғи
Абдуллоҳ ибн Динорга оталари қуйидагича ривоят қилган эрканлар:
«Ибн Умарнинг «Эй Тангрим, бева-бечоралар ва етим-есирлар ҳаққи, ёмғир, ёгдирғил!» деган мазмундаги Абу Толиб ёзган шеърни ўқиб илтижо қилаётганини эшитдим».
Солимга отаси Абдуллоҳ ибн Умар бундай деб айтган эрканлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбарда туриб ёмғир сўрашлари биланоқ юзларига ёмғир томчилай бошлаганини кўрганимда шоир Абу Толибнинг «Эй Тангрим, бева-бечоралар ва етим-есирлар ҳаққи, ёмғир ёғдирғил!» деган мазмундаги шеъри ёдимга тушган эрди шекилли».
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Ҳазрат Умар, қурғоқчилик бўлганда, Аббос ибн Абд ул-Муталлибни ўртага қўйиб Аллоҳдан ёмғир сўрар эрдилар. «Илоҳий, биз сендан пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни ўртага қўйиб ёмғир сўрар эрдик, ёмғир берар эрдинг. Энди биз Расулуллоҳнинг амакиларини ўртага қўйиб сендан ёмғир сўраймиз, ёмғир берғил бизга!» деб илтижо қилур эрдилар. Сўнг, Аллоҳ таоло ёмғир юборар эрди».
37-боб. Ёмғир сўраётганда ридони танага яхшилаб ўраб олмоқ
Абдуллоҳ ибн Зайд ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ридоларини яхшилаб ўраб олиб, кейин Аллоҳ таолодан ёмгир сўрадилар».
Абдуллоҳ ибн Зайд ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозгоҳга чиқиб, ёмғир сўрадилар. Сўнг, қиблага қараб туриб ридоларини таналарига яхшилаб ўраб олдиларда, икки ракъат намоз ўқидилар».
38-боб. Жомеъ масжидида ёмғир сўрамоқ
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Бир киши жумъа куни масжидга минбар тўғрисидаги эшикдан кирди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тик туриб хутба айтаётган эрдилар. Вояги киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга юзланиб, тик турган ҳолда: «Ё Расулуллоҳ, чорва қирилиб кетди, кўчалар ҳувиллаб қолди, Аллоҳ таолодан сўрангиз, бизга ёмғир берсин!»— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб: «Илоҳи, бизга ёмғир берғил! ЙлоҲи» бизга ёмғир берғил! Илоҳи, бизга ёмгир берғил!» — деб уч марта дуо қилдилар. Аллоҳга қасам ичиб айтурменким, ўшанда ҳаво мутлақо очиқ бўлиб, осмонда бир парча ҳам булут кўринмас эрди, хуллас, ҳавонинг ёмғир ёғадиган сиёғи йўқ эрди. Биз турган жой бирлан Салъ (Мадинаи Мунавварадаги тоғ) оралиғида бирорта уй ҳам, ҳовли ҳам йўқ эрди. Тўсатдая тоғ ортидан қалқонсимон бир булут пайдо бўлиб, тобора катталаша бошлади ва ниҳоят бутун осмонни қоплаб олди. Сўнг, ёмғир ёғди. Олти кун Қуёшни кўрмадик. Кейинги жумъада ҳам Расулуллоҳ тик туриб хутба айтаётган эрдилар. Бирдан ўша эшикдан бир киши кириб келиб: «Ё Расулуллоҳ, ёмғир кўплигидан чорва қирилиб кетди, кўчалар ҳувиллаб қолди, Аллоҳ таолодан сўранг, ёмғирни тўхтатсин!» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларйни кўтариб: «Илоҳи, атрофимизга ёғдирғил, устимизга ёғдирмагил! Илоҳи, тепаликларга, тоғларга, водийларга, ўтлоқларга ёғдирғил!»—деб дуо қилдилар. Дам ўтмай ёмғир тўхтади, масжиддан чиқиб кетаётганимизда Қуёш чарақлаб турарди». Кейинчалик, Шарийк разияллоҳу анҳу: «Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига кейинги келган одам, ўша ёмгир сўраб келган одамнинг ўзимиди?» — деб сўраганда, Анас: «Ёдимда йўқ»,— деган эканлар.
39-боб. Жумъа хутбасида қиблага қарамай ёмғир сўрамоқ
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Жумъа куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тик туриб хутба айтаётганларида қозихона томондаги эшикдан бир киши кириб келиб: «Ё Расулуллоҳ, чорва қирилиб кетди, кўчалар ҳувиллаб қолди, Аллоҳдан сўраб берингиз, бизга ёмғир берсин!» — деди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб: «Илоҳи, ёмғир берғил бизга! Илоҳи, ёмғир берғил бизга! Илоҳи, ёмғир берғил бизга!» — деб уч бор дуо қилдилар. Аллоҳга қасамёд этиб айтурменким, ҳаво очиқ бўлкб, осмонда бир парча ҳам булут йўқ эрди. Биз бирлан Салъ (Мадинаи Мунавварадаги тоғ) оралиғида на бирорта бино ва на ҳовли бор эрди. Ногаҳон тоғ ортидан қалқондек булут кўриниб, биз томонга кела бошлади, секин-аста катталашиб, бутун осмонни қоплаб олди. Кейин, ёмғир ёғди. Аллоҳга қасам ичиб айтурменким, олти кунгача Қуёш юзини кўрмадик. Кейинги жумъа куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба айтиб турганларида ўша эшикдан бир киши кириб келиб: «Ё Расулаллоҳ, чорва қирилиб кетди, кўчалар ҳувиллаб қолди, Аллоҳдан сўрангиз, ёмғирни тўхтатсин!» — деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб: «Илоҳи, атрофимизга ёғдирғил, устимизга ёғдирмағил! Илоҳи; тепаликларга, водийларга, боғу роғларга, ўтлоқларга ёғдиргил!» — деб дуо қилдилар. Бир оз ўтмай ёмғир тўхтади. Масжиддан чиққанимизда Қуёш чарақлаб турган эрди».
Кейинчалик, Шарийк разияллоҳу анҳу:
«Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига кейинги келган одам, ўша ёмғир сўраб келган одамнинг ўзимиди?» — деб сўраганда, Анас: «Ёдимда йўқ»,— деб айтган эканлар.
40-боб. Минбарда туриб ёмгир сўрамоқ
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Жумъа куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба айтиб турган эрдилар, бирдан бир киши кириб келиб: «Ё Расулуллоҳ, ёмғир ёғмай қўйди, Аллоҳдан сўраб берингиз, бизга ёмғир берсин!» — деди. РасулуллоҲ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилдилар, Аллоҳ таоло бизга ёмғир юборди. Шунчалик кўп ёғдики, ҳатто уйларимизга етолмай қолаёздик. Ёмғир келаси жумъагача тинмай ёғди. Шунда ёмғир сўраб келган (ёки бошқа бир) одам: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таолодан сўраб берингиз, ёмғирни биздан бошқа ёққа юборсин!» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илоҳи, атрофимизга ёғдирғил, устимизга ёғдирмағил!»—дедилар. Буни қарангки, булутларнинг ўша дамдаёқ ҳар томонга (ўнгга-чапга) тарқаб кетаётганини кўрдим. Мадинанинг ўнг ва сўл томонларига ёмғир ёғди-ю, лекин Мадина аҳли устига ёғмади».
41-боб. Ёмғир сўрашда жумъа намознинг ўзи билангина кифояланмоқ
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, чорва қирилиб кетди, кўчалар ҳувиллаб қолди»,—деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилиб эдилар, жумъадан жумъагача ёмғир ёғди. Бояги киши яна келиб: «Ё Расулуллоҳ, уйлар босиб қолди, кўчалар ҳувиллаб қолди, чорва қирилиб кетди, Аллоҳ таолодан сўрангиз, ёмғирни тўхтатсин!»—деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илоҳи, адирларга, паст-текисликларга, водийларга, экинзор ва ўтлоқларга ёғдирғил!» — деб дуо қилдилар. Ечилган кийим баданни қандоқ тарк ‘этса, булут ҳам Мадина осмонини шундоқ тарк этди».
42-боб. Ёмғир кўп ёғиб, кўчалар ҳувиллаб қолганда дуо айтмоқ
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, (қурғоқчиликдан) чорва қирилиб кетди, кўчалар ҳувиллаб қолди, Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб берингиз!» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилдилар, жумъадан жумъагача ёмғир ёғди. Сўнг, бир киши келиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё Расулуллоҳ. уйлар бузилди, кўчалар ҳувиллаб қолди, чорва қирилди»,— деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дуога қўл очиб: «Илоҳи, тоғ чўққиларига, адирлару водийларга, экинзору ўтлоқларга ёғдирғил! — дедилар. Булут Мадинадан «ечилган кийимдек» чиқиб кетди».
43-боб. Жумъа куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмғир сўраганларида ридоларини яхшилаб ўраб олмаганлари тўғрисида айтилган гаплар
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга чорваси ҳалок бўлганию аҳли аёлининг қийналиб қолгани тўғрисида шикоят қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмғир сўраб дуо қилдилар».
Мазкур ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ридоларини яхшилаб ўраб олганлари ҳақида ҳам, қиблага қараб дуо қилганлари тўғрисида ҳам ҳеч нарса дейилмаган.
44-боб. Одамлар «Ёмғир сўраб берингиз!» деб илтимос қилса, имом рад қилмаслиги лозим
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, чорва ҳалок бўлди, кўчалар ҳувиллаб қолди, Аллоҳдан сўраб берингиз, бизга ёмғир берсин!» — деди. Жаноб Расулуллоҳ дуо қилиб эдилар, жумъадан жумъагача ёмғир ёғди. Сўнг, бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, уйлар бузилиб кетди, кўчалар ҳувиллаб қолди, чорва қирилиб кетди»,— деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илоҳи, тоғ устига, тепаликлар ва водийларга, экинзор ва ўтлоқларга ёғдирғил!»—дедилар. Булут «ечилган кийимдек» Мадинани тарк этди».
45-боб. Мушриклар қаҳатчиликда мусулмонлардан шафқат қилишни сўраганда...
Масруқ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Ибн Масъуднинг ҳузурларига борган эрдим, менга қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар: «Қурайш аҳли исломга кирмоқни пайсалга солди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни дуои бад қилиб, Аллоҳ таолодан қаҳатчилик ва қурғоқчилик юборишини сўрадилар. Қурайш аҳли ўша йилларда ҳалокатга учраб, ҳатто ўлимтик ва суякларгача еди. Сўнг, Абу Суфён келиб: «Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам, бизга доимо раҳм-шафқатли бўлмоқни буюрдингиз, Қурайш эрса, сизнинг қавмингиз, улар қурғоқчилик ва қаҳатчиликдан ҳалокатга учраяпти. Аллоҳ таолодан уларга нажот тилангиз!» — дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Осмонни тутун қоплайдирган кунни кутғил!...» деган оятни ўқидилар. Мазкур кунлар ўтиб кетгач, мушриклар яна кофирлик қилавердилар., Бунга нисбатан Аллоҳ таоло: «Кофирларни қаттиқ жазолаб, қасос оладирган кун келғайдир, кутғил!»—деди. Бадр уруши бўлган кун — ўша кун эрди».
Мансур разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб дуо қилдилар, Аллоҳ таоло етти кун ёмғир ёғдирди. Одамлар ёмғир кўп ёғаётганидан шикоят қилишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илоҳи, атрофимизга ёғдирғил, устимизга ёғдирмағил!» — деб илтижо қилдилар. Булут Мадина устидан тарқаб кетиб, фақат шаҳар атрофига ёмғир ёғди».
46-боб. Ҳаддан зиёд ёмғир ёққанда «атрофимизга ёғдирғил, устимизга ёғдирмагил!» — деб илтижо қилмоқ
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъада хутба айтиб турганларида одамлар ул кишига баланд овоз бирлан: «Ёмғир ёғмай қўйди, дов-дарахтлар қуриди, Аллоҳдан сўраб берингиз, бизга ёмғир юборсин!» — дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илоҳи, бизга ёмгир берғил!» — деб икки марта дуо қилдилар. Аллоҳга қасамёд этиб айтурменким, ҳаво очиқ эрди, ҳатто осмонда бирор парча булут ҳам кўринмас эрди. Бирдан қаердандир булут пайдо бўлиб, ёмғир ёғди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушиб, жумъа намозини ўқидилар. Намоз ўқиб бўлганларида ҳам ёғаётган ёмғир келаси жумъагача тинмади. Келаси жумъа куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб хутба айтаётганларида одамлар қичқириб: «Ё Расулуллоҳ, уйлар бузилиб кетди, кўчалар ҳувиллаб қолди, Аллоҳдан сўрангиз, ёмғирни тўхтатсин!» — дейишди. Шунда Расулуллоҳ табассум қилиб: «Илоҳи, атрофимизга ёғдирғил, устимизга ёғдирмағил!» — деб дуо қилдилар. Мадинада ҳаво очилиб, ёмғир шаҳар атрофига ёға бошлади. Мадина устига бир томчи ҳам ёғмади. Мадинага қарасам, тож сингари товланиб турарди».
47-боб. Тик турган ҳолда ёмғир сўраб дуо айтмоқ
Абу Исҳоқ разияллоҳу анҳу нақл қиладирлар:
«Абдуллоҳ ибн Язид ва ул киши бирлан бирга Барро ибн Озиб ҳамда Зайд ибн Арқам (Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин) Аллоҳдан ёмғир сўраб саҳрога чиқдилар. Абдуллоҳ ибн Язид ва ул бирлан бирга чиққан одамлар оёқ яланг тик туришди. Абдуллоҳ ибн Язид Аллоҳ таолога истиғфор айтиб ёмғир сўради (минбарга чиқмади, чунким минбар йўқ эрди). Сўнг, азон ҳам, такбир ҳам айтмай, эшиттириб қироат қилиб, икки ракъат намоз ўқиди. Абдуллоҳ ибн Язид Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган саҳобалардан эрди».
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бўлмиш Ибод ибн Тамимнинг амакилари бундай деб ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан одамларга ёмғир сўраб бермоқ учун улар бирлан намозгоҳга чиқдилар. Шунда минбарга чиқмай, тик турган ҳолда Олло.ҳ таолодан ёмғир сўраб дуо қилдилар. Сўнг, қибла томон юзланиб, ридоларини яхшилаб ўраб олдилар-да, намоз ўқидилар, кейин ёмғир ёғди».
48-боб. Ёмғир сўраб намоз ўқиганда овоз чиқариб қироат қилмоқ
Ибод ибн Тамим ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан одамларга ёмғир сўраб бермоқ учун намозгоҳга чиқдилар, қиблага юзланиб дуо қилдилар. Кейин ридоларини яхшилаб тузатиб олдилар-да, овоз чиқариб қироат бирлан намоз ўқидилар».
49-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (ёмғир сўраётганда) одамларга қандай қилиб орқа ўгириб турдилар?
Ибод ибн Тамимнинг амакилари ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳдан одамларга ёмғир сўраб намозгоҳга чиққан кунлари кўрдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга орқаларини ўгирдилар-да, қиблага қараб дуо қилдилар. Сўнг, ридоларини яхшилаб тузатиб олиб, икки ракъат намоз ўқидилар. Қироатлари бизга аниқ эшитилиб турди».
50-боб. Ёмғир сўраб ўқиладирган намоз икки ракъатдир
Ибод ибн Тамимнинг амакилари ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан ёмғир сўраб, икки ракъат намоз ўқидилар. Намоздан аввал ридоларини яхшилаб тузатиб олгандилар».
51-боб. Намозгоҳга чиқиб ёмғир сўрамоқ
Ибод ибн Тамимнинг амакилари ривоят . қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозгоҳга чиқиб ёмғир сўрадилар. Ридоларини яхшилаб тузатиб олиб, икки ракъат намоз ўқидилар. Абу Суфёнга Ал-Масъудий, унга эса Абу Бакр бундай деган эрканлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ридоларини ўнгдан чапга ўраб, тузатиб олдилар».
52-боб, Ёмғир сўраётганда қиблага қараб турмоқ
Ибод ибн Тамимнинг амакилари ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб намоз ўқигани одамлар бирлан намозгоҳга чиқдилар. Ридоларини тузатиб олдилар-да, қиблага қараб дуо қилдилар».
53-боб. Имом ёмғир сўраётганда одамларнинг ҳам у бирлан баравар дуога қўл очмоқлари
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Жумъа куни бир бадавий Расулуллоҳ ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, чорва қирилиб кетди, бола-чақалар, одамлар ҳалок бўлди»,— деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи. ва саллам қўлларини очиб дуо қилдилар, одамлар ҳам баравар дуога қўл очишди. Буни қарангким, масжиддан чиқиб улгурмасимиздан устимизга ёмғир ёға бошлади. Ёмғир келаси жумъагача тинмади. Ҳалига киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига яна келиб: «Ё Расулуллоҳ, йўлларда юриб бўлмай қолганидан мусофирлар , кетолмай қолдилар»,— деди».
Яҳё ибн Саъид ва унинг шерикларига Анас: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини дуога кўтардилар ҳатто мен қўлтиқларининг оппоқлигини кўрдим»,— деб айтган эрканлар.
54-боб. Имомнинг ёмғир сўраётганда дўога қўл очмоғи
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон қўлларини очиб дуо қилмас эрдилар. Аммо, Аллоҳ таолодан ёмғир сўраётганларидз қўлларини баланд кўтариб дуо қилар эрдилар, ҳатто қўлтиқларининг оппоқлиги кўринар эрди».
55-боб. Ёмғир ёққанда нима дейиладир?
Ибн Аббос: «Қуръони Кариймдаги «Ав ка-саййибин» иборасидаги «саййиб» сўзи ёмғир демакдир»,— дейдилар.
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмғир ёғаётганини кўриб: «Аллоҳумма саййибан нофиъан (Илоҳи, нафи тегадирган ёмғир берғил!)»,— деб айтар эрдилар».
56-боб. Соқолидан сув томгунча ёмғирда турган киши ҳақида
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида қурғоқчилик йили бўлди. Жумъа кунларидан бирида Жаноб Расулуллоҳ хутба айтиб турган эрдилар, бир бадавий ўрнидан туриб: «Ё Расулуллоҳ, чорва қирилиб, кетди, бола-чақа оч қолди, Аллоҳдан бизга ёмғир сўраб берингиз!» — деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини очиб дуо қилдилар, осмонда бир парча ҳам булут йўқ эрди. Ногаҳон, қаердандир тоғдек-тоғдек булут пайдо бўлди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушмасларидан соқолларидан ёмғир томчиларининг юмалаб тушаётганини кўрдим. Ёмгир ўша куни ҳам, эртасига ҳам, индинига ҳам ёғиб, келаси жумъагача тинмади. Келаси жумъада бояги бадавий (ёким бошқаси) ўрнидан туриб: «Ё Расулуллоҳ, уйлар босиб қолди, моллар ғарқ бўлди; Аллоҳдан сўраб берингиз, ёмғирни тўхтатсин!»—деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини очиб: «Илоҳи, атрофимизга ёғдирғил, устимизга ёғдирмағил!» — деб дуо қилдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам осмоннинг қайси томонига ишора қилиб кўрсатсалар, ўша томондаги булутлар тарқаб кетар эрди. Ҳаттоки, Мадинаи Мунаввара тепаси доира шаклида очилиб қолди. Водийларда эрса, бир ой давомида ёмғир ёғиб анҳор-анҳор сел оқди. Ўша кунлари кимки водийдан биз томонга келса, нуқул мўл ёмғир ёғаётганидан гапирар эрди».
57-боб. Қаттиқ шамол эсганда...
Ҳумайд разияллоҳу анҳу Анасдан бундай деб эшитган эрканлар:
«Қаттиқ шамол турса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларида хавотир аломати сезилар эрди».
58-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Аллоҳ таоло тонгги шамол ила менга зафар йўллади»,— деганлари
Ибн Аббос ривоят қиладирлар:
«Жаноб Расулуллоҳ: «Аллоҳ таоло менга тонгги шамол ила зафар йўллади, Од қавмини эрса, Дабур шамоли (кун ботар томондан эсадирган кечки шамол) ила ҳалокатга учратди»,— дедилар».
59-боб. Зилзила ва ҳар хил офатлар тўғрисида айтилган ҳадислар
Абу Ҳурайра ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илм (ислом илми) бутунлай йўқ бўлмагўнча, зилзила кўпаймагунча, вақт (умр) тез ўтадирган бўлмагунча, фитна ва гуноҳлар ошкора қилинадирган бўлмагунча қиёмат бўлмағайдир. Қиёматга яқин шунчалик бойиб кетғайдирсизким, ҳатто мол-дунёингиз (уйингизга) сиғмай кетғайдир»,— дедилар».
Ибн Умар:
«Илоҳи, бизнинг ўнгу сўлимиздаги мамлакатларга баракот ато этғил!» — дедилар. «Бизнинг Наждга ҳам баракот ато этғил, денг!»— дейишди саҳобалар. Ибн Умар: «Ул ерда зилзилалар, фитналар бўлажакдир ҳамда шайтон жамоаси юзага келажакдир»,— дедилар.
60-боб. Аллоҳ таолонинг «Ризқни ёлгонга чиқармангиз!» деган ояти каримаси; Ибн Аббоснинг «ризқ» сўзини «шукр» деб талқин қилгани
Зайд ибн Холид ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тунлардан бирида Худайбияда ёмғирдан намиққан ерда (бизга имомлик қилиб) бомдод намозини ўқидилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан сўнг одамларга ўгирилиб: «Билурмисиз, раббингиз не дейдир?»— деб айтдилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва унинг Расули билғайдир»,— дейишди. «Аллоҳ таоло: «Бандаларимнинг баъзилари менга иймон келтирди, баъзилари эрса, мени инкор қилиб, кофир бўлди. Кимки ёмғирни Аллоҳнинг бандаларига юборган марҳамати, дегайдир, ул мўъмин бўлиб, сайёраларни илоҳ сифатида инкор этган бўлур, аммо кимки ёмғир сайёраларнинг ундоқ ёким бундоқ бўлмоғидан, дегайдир, ул кофир бўлиб, сайёраларга сиғинган бўлур, деб айтди»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ».
61-боб. Ёмғир қачон ёғмоғини Аллоҳдан ўзгаси билмағайдир!
Абу Ҳурайра:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бешта нарсани Аллоҳ таолодан ўзгаси билмағайдир, деганлар»,— дейдилар.
Ибн Умар ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ройиб (инсон билолмайдиган) нарсалар бешта бўлиб, уларни Аллоҳнинг ўзигина билур, холос. Улар қуйидагилар: 1. Эртага не бўлмоғини билмас; 2. Ҳомиланинг ўғил ёким қиз эрканини билмас; 3. Эртага қай ердан ризқини топиб емоғини билмас; 4. Қай ерда ўлмоғини билмас; 5. Ёмғир қачон ёғмоғини билмас»,— дедилар».
Создано на конструкторе сайтов Okis при поддержке Flexsmm - накрутка подписчиков инстаграм