"."
Меню

Илм китоби

 

 

1-боб. Илм фазилати тўғрисида

 

Аллоҳ таоло ояти каримасида:

 «Аллоҳ таоло сизларнинг орангиздаги иймон келтирганларни ва илмни юксалтирганларни бу дунёда ярлақаб, мартабасини улуғ қилғайдир, охиратда жаннатга кирмоқликни насиб этгусидир, Аллоҳ таоло қилаётган ишларингиздан хабардордир»,— дейилган. Яна бошқа ояти каримада эса: «Ё раббий, илмимни зиёда қилғайсен, деб айт! » — дейилган.

 

2-боб. Сўзга машғул бўлиб турган одамдан илм (билим) сўралганда, унинг сўзни тамомлаб, кейин жавоб бериши тўғрисида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда ўз қавмларига сўз сўзлаб турган эдилар. Бир аъробий (бадавий) келиб: «Қиёмат қачон?» — деб сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларида давом этавердилар. Баъзи саҳобалар: «Расулуллоҳ унинг сўзини эшитдиларку, лекин ёқтирмадилар шекилли»,— деб ўйладилар. Айримлари эса: «Сўзини эшитмадилар»,— деб ўйладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини тугатгач; «Қиёмат тўғрисида сўраган одам қани? »—дедилар. Аъробий: «Мана мен, ё Расулуллоҳ!» — деди. «Омонат (ҳалоллик) ўртадан кўтарилганда қиёматни кутаверғил!»—дедилар. «Буни қандай билса бўлур?»—деди аъробий. «Ишинг (кунинг) нопок одамларга қолганда қиёматни кутавер ғил!» — дедилар».

 

З-боб. Бирор илмни (билимни) баланд овоз билан айтмоқнинг мумкинлиги ҳақида

 

Саҳоба Абдуллоҳ ибн Амр айтадилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сафар вақтида биздан орқада қолдилар. Аср намози ўқийдиган вақтда бизга етиб олдилар. Биз таҳорат олаётган эдик. Оёқларимизни сув билан артаётганимизда (сувни кам ишлатиш мақсадида) Расулуллоҳ баланд овоз билан: «Ўт азобидан оёқ кафтларининг ҳолига вой!» — деб уч марта нидо қилдилар».

 

4-боб. Ҳадис айтган одамни (муҳаддисни) «бизга ҳадис айтди, хабар берди, хабар қилди»,— деган сўзлар билан ифодалаш тўғрисида

 

Саҳобалар ва тобеунлар (саҳобаларнинг замондошлари) ҳадисларни ривоят қилишда «бизга хабар қилди, айтди, фалончидан эшитиб гапириб берди, эшитдимки», деган сўзлар билан ифодалаганлар. Масалан: Саҳоба Ибн Масъуд ҳадис айтмоқчи бўлсалар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга сўзлаб бердилар» ёки «Расулуллоҳдан эшитганман»,— деб гап бошлаганлар ва ҳоказо.

 

5-боб. Имомнинг кишилар илмини синаш учун бирор масалани ўртага ташлаши

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

 «Дарахтлар орасинда бир дарахт бордир, баргини, ташламайдир, у мусулмонга ўхшайдир (яъни, мусулмонлик дарахтининг барги — иймондур). Айтингизчи, бу қайси дарахтдир?» Одамлар ўз қишлоқларидаги барча дарахтларнинг номларини айта кетдилар. Абдуллоҳ ибн Умар айтадилар: «Кўнглимга, бў хурмо дарахти бўлса керак, деган фикр келди (уялиб айтмадим, айтишга уялдим)». Одамлар: «Ўзингиз айтиб беринг, ё Расулуллоҳ»,— дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У хурмо дарахтидир»,— дедилар.

 

б-боб. Аллоҳнинг илм тўғрисида нозил қилган каломи

 

Аллоҳ таоло ояти каримасида:

 «Ё раббий, илмимни зиёда қилғайсен, деб сўра!»,— дейди.

 

7-боб. Қуръон қироатини муҳаддис кўригидан ўтказиб олиш лозимлиги тўғрисида

 

Ҳасан Басрий, Суфён ас-Саврий ва Имом Молик: «Бу жоиздир»,— деганлар.

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Зимом ибн Саълаба деган саҳоба келиб айтди:

 «Аллоҳ сизга беш вақт намоз ўқимоқни буюрдими?» «Ҳа»,— дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ушбу сўзни Зимом ўз қавмига бориб, Расулуллоҳдан деб ривоят қилди. Одамлар уни Расулуллоҳдан деб қабул қилдилар. Баъзи кишилар Қуръон муаллимига ўзлари билган оятларни ўқиб бериб, тасдиқдан ўтгач, фалончидан Қуръон ўргандим, деб унга нисбат берадир (қуйидаги ҳадис бунинг далилидир).

 

Анас ибн Молик айтадилар:

 «Мажлисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтирган эрдик. Бир киши туя миниб келди-да, туясини масжидга чўктириб, тушовлади. Кейин деди: «Қайси бирингиз Муҳаммад алайҳиссаломсиз?» Расулуллоҳ саҳобалар ўртасида суяниб ўтирган эрдилар. «Мана бу суяниб ўтирган оқ юзли киши»,— деб кўрсатдик. Расулуллоҳга қараб: «Муталлибнинг ўғлимисиз?» — деб сўради. «Ҳа»,— дедилар. Шунда у Расулуллоҳга қараб: «Мен сиздан баъзи бир масалаларни жиддмй сўрайдирмен, мендан хафа бўлмангиз»,— деди. «Сўрайверинг»,— дедилар Расулуллоҳ. «Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббини ўртага қўйиб сўрайдирмен, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?» — деб сўради. «Ҳа»,— дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайдирмен, 5 вақт намоз ўқимоғимизни Аллоҳ буюрдими?» — деди. «Ҳа»,— дедилар пайғамбаримиз, «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайдирмен, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб бермоқни сизга Аллоҳ буюрдими?» — деди, «Ҳа», — дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайдирмен, йилда бир ой рўза тутмоқни Аллоҳ буюрдими?» — деб сўради. «Ҳа»,— дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирмен, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданмен».

 

8-боб. Қуръон ва ҳадисларни бошқа мамлакатларга тарқатиш жоизлиги тўғрисида

 

Саҳоба Анас айтдилар:

 «Усмон разияллоҳу анҳу Мусҳаф (Қуръон)ни кўпайтириб, атрофдаги мамлакатларга юбордилар». Абдуллоҳ ибн Умар, Яҳё ибн Саъид ва Имом Молик: «Шундай қилмоқ жоиз»,— дедилар. Бир неча Ҳижоз уламолари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини мактубга қўшиб, махфий ишлар бошлиғига бердилар ва «Фалон жойга етиб борганингдан кейин ўқирсен»,— дедилар. Тайинланган жойга боргач, у мактубни одамларга ўқиб берди ва уларни пайғамбаримизнинг амрларидан бохабар қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир хат ёзиб, уни Баҳрайн бошлиғи орқали форс бошлиғига етказмоқни буюрдилар. Форс бошлиғи хатни ўқиб, йиртиб ташлади.

 

9-боб. Даврага келган одамнинг бўш жойга ёки давранинг бир чеккасига бориб ўтирмоғи зарурлиги тўғрисида

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлисда ўтирган эрдилар. Уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳга юзланиб, тўхтаб қолди, биттаси эса, қайтиб кетди. Қолган икки кишидан бири даврадаги бўш ўринни кўриб, ўша ерга бориб ўтирди. Иккинчиси эса, давранинг чеккасига аста келиб ўтирди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлаб бўлгач, дедилар: «Уч киши тўғрисида сизларга хабар айтайми? Биринчиси Аллоҳ Расулининг мажлисидан жой олди. Аллоҳ таоло унга охиратда (Арш соясидан) ўрин бергайдир, иккинчиси эса (қайтиб кетишдан) уялди, Аллоҳ таоло ҳам (уни азоблашдан) уялгайдир. Аммо учинчиси мажлисдан юз ўгирди. Аллоҳ таоло ҳам ундан юз ўгирди».

 

10-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Шояд, мендан эшитган одамдан кўра, кейин эшитган одам ёдида тутгувчироқ бўлса»,— деган сўзлари тўғрисида

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жиловини бир киши ушлаб турган туя устида ўтирган ҳолда ваъз айтдилар:

 «Бугун қайси кундир?»—дедилар. Ҳаммамиз жим қолдик ва бугуннинг бошқа номини айтсалар керак, деб ўйладик. «Қурбон ҳайити куни эмасмидир?» — дедилар. «Ҳа, шундай»,— дедик. «Бу ой қайси ойдир?» — деб сўрадилар. Ҳаммамиз жим қолдик. Биз бу ойнинг бошқа исмини айтсалар керак, деб ўйладик. «Зулҳижжа ойи эмасмидир?» — дедилар. «Ҳа, шундай»,— дедик. Расулуллоҳ дедилар: «Ўзаро қон тўкишингиз, талон-тарож қилишингиз, обрўйингизни тўкишингиз, худди шу кун ва шу ойда ва шу жойда ёмонлик қилиш қандай ҳаром бўлса, шундай ҳаромдир. Эшитганлар, эшитмаганларга шу хусусда етказсинлар! Чунки шу ерда бор киши ўзидан кўра ҳадисни ёдда сақловчироқ кишига етказса, ажаб эрмас».

 

11-боб. Бир ишни қилишдан ҳам, сўзлашдан ҳам аввал илм даркорлиги тўғрисида

 

Аллоҳ таоло ояти каримасида:

 «Билгил, Аллоҳ яккаю ягонадир»,— деган сўзини ҳам «бил» деган сўз билан бошлаган. Олимлар — пайғамбарларнинг меросхўрлари илмни пайғамбарлардан ўрганишади. «Кимки илм олган бўлса, пайғамбар алайҳиссаломдан тўлиқ мерос олибдир»,— деган ҳадисда ҳам илм олиш кераклиги уқтирилгандир. «Кимки илм истаб қадам қўйса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилғайдир»,—дейилади бошқа ҳадисда. Аллоҳ таоло ояти каримасида: «Аллоҳдан унинг олим бандалари ҳақиқатан ҳам қўрққайдирлар»,— дейилган. Иккинчи бир оятда: «Бу сўзларни фақат олимлар тушунгайдир»,— дейилган бўлса, бошқаларида: «Дўзахийлар: «Агар тинглаб, фикр юритганимизда эрди, дўзах аҳлидан бўлмаган бўлур эрдик»,— дейишади», «Билганлар бирлан билмаганлар тенгми?» — дейилган.

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 «Кимгаки Аллоҳ таоло яхшиликни раво кўргайдир, уни дин илмидан баҳраманд қилгайдир, илмга илм олмоқ йўли бирлан эришилғайдир»,— деганлар.

 

Саҳоба Абу Зарр:

 «Агар қилични мана бунга (бўйинга) қўйсангизу бўйнимни узиб юбормасингиздан аввал мен Расулуллоҳдан эшитган сўзларимдан бирортасини айтиб улгурмоғим мумкинлигини билсам, айтиб олар эрдим»,— деган эканлар.

 

Ибн Аббос «Куну раббонийна!», яъни «Раббоний бўлингиз!» деган Аллоҳ буйруғини «Ҳалим ва фақиҳ бўлингиз!» деб таржима қилдилар. Имом Бухорий: «Раббоний дегани одамларни катта илмлардан аввал кичик илмлар бирлан тарбиялаган кишидир»,— деганлар.

 

12-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамларга малол келмасин деб, муайян кунларни илм ва ваъз айтиш учун белгилаб қўйганлари

 

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтганлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга малол келмасин деб, ваъз айтмоқ учун маълум кунларни белгилаб қўйган эрдилар.

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 «Осонлаштирингиз, қийинлаштирмангиз! Хушхабар айтингиз, қизиқтирингиз, нафратлантирмангиз (ўзингиздан бездирмангиз)!» — деганлар».

 

13-боб. Илм ўрганувчилар учун маълум кунларни белгилаган киши тўғрисида

 

Абдуллоҳ ибн Масъуд одамларга пайшанба куни ваъз айтар эдилар. Бир киши уларга деди: «Эй Абдуллоҳ, ҳар куни ваъз айтишингизни жуда ҳам истардим». Абдуллоҳ дедилар: «Сизларга малол келиб қолишини истамаслигим кунда ваъз айтишдан мени қайтарадир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга вақти-вақти билан ваъз айтганларидек, мен ҳам сизларга вақти-вақти билан ваъз айтурмен».

 

14-боб. Аллоҳ таоло кимга яхшиликни раво кўргайдир, уни факиҳ қилғайдир

 

Муовия разияллоҳу анҳу хутбада туриб ушбу сўзни Расулуляоҳдан эшитганман, деб айтдилар:

 «Аллоҳ таоло кимга яхшиликни раво кўргайдир, уни фақиҳ (дин олими) қилғайдир, қасамёд қилиб айтурменким, Аллоҳ буни менга насиб айлайди. Ислом уммати Ҳақ дини йўлида собит, бўлса, токи Аллоҳ таолонинг ўзи истамас эркан, уларга душманлик қилаётганларнинг зарари тегмагайдир».

 

15-боб. Илмни фаҳмлаш (теран тушуниш)

 

Мужоҳид бундай деганлар:

 «Ибн Умар бирлан Мадинага бирга кетдим. Йўлда у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларидан биттасини айтиб берди. У бундай деди: «Расулуллоҳ ёнларида эрдик, хурмо ёғи келтириб қолдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дарахтлар орасинда бир дарахт бордир, у мусулмонга ўхшайдир»,— дедилар. Мен: «Хурмо»,— деб айтмоқчи бўлдиму, лекин ҳаммадан ёш бўлганим учун индамадим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари: «Бу хурмо дарахтидир»,— деб айтдилар».

 

16-боб. Илму ҳикматни орзу қилмоқ

 

Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу бундай деганлар:

 «Бошлиқ бўлмасингиздан аввал илмни чуқур ўрганинг! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ёшлари улгайганда ҳам илм ўрганганлар.

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 «Икки нарсадан ўзгасига ҳасад қилмоқ жоиз эрмас, бири — кишига Аллоҳ таоло ҳалол мол-дунё берсаю, уни Ҳақ йўлида сарфлаётган бўлса, иккинчиси — кишига Аллоҳ таоло илму ҳикмат ато этсаю, у шу туфайли олий мақомга эришиб, ҳукм сураётган, одамларга билганини ўргатаётган бўлса»,— деганлар».

 

17-боб. Мусо алайҳиссаломнинг денгиз бўйлаб Хизр алайҳиссалом ҳузурларига борганлари

 

Мусо алайҳиссаломнинг Хизр алайҳиссалом билан учрашганлари хусусида Аллоҳ таолонинг ояти каримасида бундай дейилган:

 «Аллоҳ берган илмингиздан менга ўргатмоғингиз учун сизга эргашсам майлими?»

Ибн Аббос билан ал-Ҳарр ибн Қайс Мусо алайҳиссалом билан учрашган кишига (яъни, Хизр алайҳиссаломга) қизиқиб қолдилар. Ибн Аббос: «Хизр билан учрашганлар»,— деди. Шу пайт уларнинг ёнидан Убай Ибн Каъб ўтиб қолди. Ибн Аббос уни чақириб: «Биз Ҳарр билан иккимиз Мусо алайҳиссаломга йўлиққан киши тўғрисида тортишиб қолдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу тўғрида эшитганмисиз?»—деди. «Ҳа, эшитганман,— деди Убай,— Мусо алайҳиссалом Баний Исроил қавмларидан бир тўдасининг ичида турган эканлар, бир киши келиб: «Ўзингиздан олимроқ бирор киши борлигини билурмисиз?»,— деб сўрабди. Мусо алайҳиссалом: «Йўқ»,— деб жавоб берибдилар». Аллоҳ таоло Мусога: «Ҳа, Хизр деган бандам бордир»,— деб ваҳий қилди. Мусо алайҳиссалом Хизр билан учрашмоқ йўлини сўрадилар. Аллоҳ таоло ҳут учрашув аломати бўлажагини билдирди. «Х,ут кўзингдан ғойиб бўлгач, орқангга қайт, Хизр билан учрашгайсен»,—дейилди. Мусо алайҳиссалом денгиз бўйлаб ҳут ортидан кета бошладилар. Бир вақт Мусо алайҳиссаломга ғуломлари: «Қоятош олдига бориб тўхтаганимизда, мени шайтон адаштириб, ҳутни йўқотдим»,— деди. Мусо алайҳиссалом: «Бизга худди шу керак эрди»,— дедилар. Хизрни излаб орқага, қоятош томонга қараб юрдилар. У ерда Хизр алайҳиссаломни топдилар ва Қуръони Каримда Аллоҳ айтиб берган Мусо ва Хизр воқеаси содир бўлди».

 

18-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Илоҳи, бу йигитга Қуръони Каримни ёд олмоқни ва уни (теран) тушунмоқни насиб айлагайсан!»— деб дуо қилганлари

 

Абдуллоҳ ибн Аббос айтганлар:

 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени қучоқлаб туриб: «Илоҳи, бунга Қуръони Каримни ёд олмоқни ва тушунмоқни муяссар айлағайсан!» — деб дуо қилдилар».

 

19-боб. Қай ҳолларда ёш болага танбеҳ бериш тўғри бўлади?

 

Абдуллоҳ ибн Аббос айтганлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Минода (Маккада қурбонлик келтириладиган жойда) намоз ўқиб турган эдилар, қибла томон тўсиб қўйилмаган эди. Мен балоғатга етай деб қолган йигитча здим. Бир урғочи эшак миниб, намоз ўқиётганлар олдидан ўтдим, кейин зшакни ўтлатгани қўйиб юбордимда, намоз ўқидим. Шу қилмишим учун ҳеч ким менга танбеҳ бермади».

 

Саҳоба Маҳмуд ибн Рабиъ айтганлар:

 «5 ёшимда Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пақирдан бир хўплам сув олиб, юзимга пуркаб юборганларини эслайман».

 

20-боб. Илм олмоқ ниятида сафар қилиш

 

Бу хусусда Мусо ва Хизр алайҳиссаломлар қиссаси Қуръони Каримда баён қилинган.

 

21-боб. Илм ўрганмоқ ва илм ўргатмоқнинг фазилати

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

 «Аллоҳ таоло менга юборган ҳидоят (Аллоҳ таоло бандаларига кўрсатган тўғри йўл, йўлланма) сингари илм ҳам кўп ёққан ёмғирга ўхшайдир. Баъзи ер соф, унумдор бўлиб, ёмғирни ўзига сингдирадир-да, ҳар хил ўсимликлар ва кўкатларни ўстирадир ва баъзи ер қурғоқ, қаттиқ бўлиб, сувни эммасдан ўзида тўплайдир, ундан Аллоҳ таоло бандаларини фойдалантиргайдир. Одамлар сувдан ичгайдирлар, ҳайвонларини ва зкинларини суғоргайдирлар. Баъзи ер эса текис бўлиб, сувни ўзида тутиб қолмайдир, кўкатни ҳам кўкартирмайдир. Буларни қуйидагича муқояса қилиш мумкиндир: Бир киши Аллоҳ илмини (исломни) теран ўрганадир, теран тушунадир ва ундан манфаатланадир ва Аллоҳ юборган ҳидоятни ўзи ўрганиб, ўзгаларга ҳам ўргатадир. Иккинчи бир киши илм ўрганиб, одамларга ўргатадир. Аммо ўзи амал қилмайдир. Учинчи бир киши мутакаббирлик қилиб, ўзи ҳам ўрганмайдир, ўзгаларга ҳам ўргатмайдир. Булардан биринчиси мўъмин, иккинчиси фосиқ, учинчиси кофирдир».

 

22-боб. Илмга эътиборсизлик ва нодонлик (жаҳолат)винг авж олиши

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

 «Илмга эътиборсизлик, нодонлик, арақхўрлик ва зинокорликнинг оммавий тус олмоги қиёмат аломатларидандир».

 

Ҳазрат Анас разияллоҳу анҳу (охирги саҳоба):

 «Мен сизларга бир ҳадис айтиб берай. Мендан кейин буни сизга ҳеч ким айтиб бермайдир. Расулуллоҳ қуйидагилар қиёмат аломатларидир, деганлар», — дедилар:

илмнинг сусаймоғи;

жаҳолатнинг кучаймоғи;

зинонинг авж олмоғи;

хотинларнинг кўпаймоғи;

эркакларнинг озаймоғи. Ҳатто 50 нафар хотинга 1 нафар эркакнинг бошчилик (эрлик) қилмоғи».

 

23-боб. Илм фазилатлари ҳақида

 

Расулуллоҳ айтганлар:

 «Тушимда менга бир идишда сут келтирилди, қонгунимча ичдим, ҳатто тирноқларимдан сут чиққанини кўрдим». Саҳобалар сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ, сутни нимага йўйдингиз?» «Илмга», — дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.

 

24-боб. Бирор улов миниб ёки бошқа нарса устида туриб фатво айтмоқ

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг саволларига жавоб бермоқ учун Минодаги (қурбонлик қилинадиган жойдаги) Ҳажжат ул-Видоъ олдига келиб тўхтадилар. Бир киши келиб дедй: «Ё Расулуллоҳ, қурбонлик қилмоқдан олдин билмай сочимни олдириб қўйибмен». Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энди сўявер, зарари йўқ»,— дедилар. Бошқа бир кяши келиб деди: «Шайтонга тош отмасдан аввал билмасдан қурбонлик қилиб қўйибмен». «Энди отавер, зарари йўқ», — дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг «бундай қилиб қўйибмен, ундай қилиб қўйибмен» деган саволларига жавоб бердилар.

 

25-боб. Фатво сўраган одамга бош ёки қўл билан ишора қилиб жавоб беришнинг мумкинлиги

 

Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ҳажжат ул-Видоъда турганларида сўрадилар: «Шайтонга тош отмасдан аввал қурбонликка аталган қўйимни сўйиб қўйибмен?» Расулуллоҳ «зарари йўқ» маъносида қўллари билан ишора қилдилар. Биров сўради: «Қурбонлик қўйни сўймасдан аввал соч олдирибмен?» Расулуллоҳ «зарари йўқ» деб қўллари бияан ишора қйлдилар.

 

Расулуллоҳ:

 «Илм йўқоладир, нодонлик кучаядир, фитналар содир бўладир, ҳараж кўпаядир»,— дедилар. «Ё Расулаллоҳ, ҳараж надир?»—деб сўрадилар. Расулуллоҳ «Қотиллик» деган маънода қўлларини бўғизлари устидан юргиздилар.

 

Асмо (Абу Бакр қизи) бундай деганлар:

 «Оиша синглимникига бордим. Намоз ўқиётган экан. Одамларга нима бўлди, десам, осмонга ишора қилди (одамлар «Кун тутилди» деб қўрқувдан намоз ўқишаётган экан). «Бу (қиёмат) белгисими?» — дедим. «Ҳа»,— деб бошини қимирлатиб қўйди. Мен ҳам кўзим тиниб кетгунча намоз ўқидим, сўнг (ўзимга келишим учун) бошимга сув қуя бошладим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хамду сано айтиб дедилар: «Бирорта кўрмаган нарсам қолмади, илло мана шу тик турган жойимда ҳамма нарсани, ҳатто жаннат ва дўзахни ҳам кўрдим. Менга: «Сизлар қабрларингизда Дажжол фитнасидек ёки шунга ўхшаш бир синовдан ўтгайсизлар»,— деган ваҳий келди. Синов вақтида: «Бу кишини танийсанми?» — деб сўралади. Сўроқ қилинаётган одам чин иймонли бўлса, «Бу киши Муҳаммад алайҳиссалом саллаллоҳу алайҳи ва саллам, бизга Аллоҳнйнг ҳидоятини олиб келгандир, мўъжизалар кўрсатгандир, биз қабул қилгандирмиз»,— дейди ва яна уч марта «Муҳаммад алайҳиссаломдир»,— деб қайтаради. «Қилган яхшиликларингнинг роҳатини кўриб ухлайверғил, биз чин иймонли эканингни билган эрдик»,— дейилади. Аммр сўроқ бергувчи мунофиқ бўлса, «Билмайман, одамлардан нимадир эшитувдим, шуни айтдим-да (яъни, бу киши пайғамбар, деб аниқ айта олмайдир)».— дейди».

 

26-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абд ул-Қайс қабиласидан келган меҳмонларга иймон ва илмни эҳтиёт қилиш кераклигини айтганлари ва бу тўғрида «келгуси авлодни ҳам хабардор қилингиз!»—деганлари

 

Саҳоба Молик:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Борингиз энди, уйингизга қайтиб, оила аъзоларингизни ҳам ўргатингиз!» —деб бизга айтдилар»,— деган.

 

 Абд ул-Қайс қабиласидан келган меҳмонлар: «Биз ражаб ойидагина кела олурмиз, жаннатга киргизадиган бир амалга буюринг!» — деганларида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 4 нарсага амал қилмоқни ва тўрт нарсани қилмасликни буюрганлари тўғрисидаги ҳадис шу ўринда такроран келтирилгандир.

 

27-боб. Вужудга келган масалани сўраб, билиб олиш учун сафар қилгил ва қайтгач, оила аъзоларига ҳам ўргатиш ҳақида

 

Уқба ибн Ҳарс разияллоҳу анҳу саҳоба Абу Иҳобнинг қизига уйланди. Шунда бир хотин келиб, Уқбага: «Мен сени ҳам, сен уйланаётган қизни ҳам эмизгандирмен»,— деди. «Мен сизнинг мени эмизганингизни билмасман, менга айтган ҳам эмассиз»,— деди Уқба. Шундан сўнг, Уқба Мадинага, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бу тўғрида сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қандай хотин қилурсен, разои эмикдош синглинг деб сенга айтибдирку ахир!?» — дебдилар. Ажратиб қўйдилар, қиз бошқа эрга тегиб кетди.

 

28-боб. Навбат билан илм олмоқ

 

Умар Одил айтадилар:

 «Мен ва Баний Умаййа қабиласидан бир ансорий қўшним Расулуллоҳ ҳузурларига галма-гал қатнар эдик. Бир кун мен борардим, бир кун у борарди. Мен борсам, қайтиб келгач, қўшнимга ўша куни пайғамбаримизга келган ваҳий ва бошқа хабарларни айтиб берар эдим. У борса, қайтиб келгач, менга айтиб берар эди. Бир куни (шу кун қўшнимнинг навбати эди) қўшним эшигимни қаттиқ тақиллатиб, «Умар борми?» — деди. Мен қўрқиб кетдим, шошиб олдига чиқдим. «Жуда қизиқ воқеа содир бўлди— деди у — Мадинага бориб, қизим Ҳафсани кўргани кирдим. Ҳафса йиғлаб ўтирган экан. «Расулуллоҳ сизларни талоқ қилдиларми?» — дедим. «Билмайман»,— деди. Расулуллоҳ ҳузурларига кирдим, тик туриб: «Хотинларингизни талоқ қилдингизми?» — дедим. Расулуллоҳ: «Йўқ»,— дедилар. «Аллоҳу акбар»— дедим (ансорлар ҳақида билмай номақбул гап айтиб қўйгани учун Расулуллоҳ хотинларига: «Бир ой алоқа қилмайман»,— деган эдилар).

 

29-боб. Ваъз айтаётган ва илм ўрганаётган кишининг ёқтирмаган нарсани пайқаганда ғазабланиши жоиз эканлиги ҳақида

 

Абу Масъуд (Ансорий) разияллоҳу анҳу айтдилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши: «Ё Расулуллоҳ, фалончи намозни чўзиб юборганидан намозимни бузиб қўйишимга оз қолади», — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ваъз айтаётганларидаги шу кунгидан кўра ғазаблироқ ҳолатларини кўрмаганман. Ўшанда дедилар: «Эй одамлар, баъзи бирингиз халқни бездирмоқдасизлар (қочириб юбормоқдасизлар), энди кимки одамларга имом бўлиб (намоз) ўқийдирган бўлса, енгил қилиб ўқисин, чунки улар ичида касал, заиф ва ҳожатли кишилар бордир».

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир киши топиб олинган нарса ҳукми тўғрида сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

 «Бир йилгача пул топиб олганингни эълон қилгайсен. Эгаси келса, бергайсен. Агар келмаса, ўзинг фойдаланғил». У киши айтди: «Йўқолган туяничи?» Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шунчалик ғазабландиларки, ҳатто юзлари қизариб кетди: «Туяга тегма, у сувсиз ҳам узоқ юра олур, оёғи бор, сувини топиб ичгайдир, ўтини топиб егайдир, эгаси уни топиб олгунча тегмағил!» Бояги киши деди: «Йўқолган қўйни-чи?» Расулуллоҳ дедилар: «У сеники ёким биродарингники ва ёҳуд бўриникидир».

 

Абу Мусо дедилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёмон кўрган нарсалари тўғрисида эзмаланиб сўрадилар. Савол кўпайиб кетгач, ғазаблари келди ва дедилар: «Оғзингизга келган нарсани сўрайверинглар!» Бир киши деди: «Менинг отам кимдир, ё Расулуллоҳ?» «Отанг — Ҳузофадир», — дедилар. Иккинчи бир киши туриб сўради: «Менинг отам-чи?» «Отанг — Салим, озод қул», — дедилар. Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг юзларидаги ғазабни кўргач: «Биз Аллоҳ азза, ва жаллага тавба қиламиз (сизни хафа қилиб қўйганимиз учун)», — дедилар».

 

30-боб. Имом ёки муҳаддиснинг ҳузурида тиз чўкиб ўтиришнинг афзаллиги

 

Анас ибн Моликдан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (жамоат) олдига чиқдилар (одамлар эзмаланиб савол беравердилар). Абдуллоҳ ибн Ҳузофа туриб: «Менинг отам кимдир?»—деди. «Отанг — Ҳузофадир»,— дедилар. Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сўрайверинглар, сўрайверинглар!»—дедилар. Шунда Умар Одил разияллоҳу анҳу тиз чўкиб ўтирдиларда: «Аллоҳни раббимиз деб билдик, исломни динимиз деб тан олдик, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбаримиз деб танидик»,— дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазабларидан тушдилар»

 

Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 «Гуноҳи азимлардан биттаси — ёлғондан гувоҳлик бермоқдир»,— деб такрор-такрор айтаверардилар. Ибн Умар бундай деганлар: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ топшириқларини сизга етказдимми?» — деб уч карра қайтариб айтдилар.

 

Анас ибн Молик айтадилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор сўз айтсалар, тушунарли бўлсин учун уч бор қайтарардилар. Салом берсалар, уч марта салом берардилар».

 

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу дедилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиққанимизда орқада қолдилар. Камози аср вақти эди, биз таҳорат олаётган эдик. Шу пайт етиб келдилар, оёқларимизни сув билан артаётганимизни кўриб, баланд овоз билан: «Ут азобидан оёқ кафтларининг ҳолига вой!» — деб уч бор нидо қилдилар».

 

Абу Бурда отаси Абу Мусодан эшитиб, бундай деган:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло уч кишига икки баробар кўп савоб бергайдир:

кимки аҳли китоб (ўз муқаддас китобига эга бўлган динлардан бирига эътиқод қилувчилар) бўла туриб, ҳам ўз пайғамбарига, ҳам Расулуллоҳга иймон келтирган бўлса;

қул бўлсаю, Аллоҳ ва хўжайини олдидаги бурчини адо этган бўлса; .

киши ўз чўрисига яхши одоб-ахлоқ ўргатиб, одобли ва илмли қилса, кейин озод қилиб, унга уйланса».

 

Омир аш-Шаъбий Солиҳ номли кишига айтди: «Биз сенга бу ҳадисни сендан ҳеч нарса талаб қилмай беряпмиз, арзимаган масалани ҳал қилиш учун ҳам Мадинага туя миниб борилар эди (яъни, азият чекиб)».

 

32-боб. Киши ўз оила аъзолари ва қўл остидагиларга (чўрисига) таълим бермоғининг афзаллига (Бу боб юқоридаги ҳадисга тегишли)

 

33-боб. Имомнинг аёлларга ваъз айтмоғи ва уларга диндан таълим бермоғи (мустаҳаблиги)

 

Ибн Аббосдан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол билан бирга аёллар қошига чиқдилар. Билол: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар гапини эшитмай қолдилар»,—деб ўйловдилар. Лекин Расулуллоҳ аёлларга ваъз айтдилар, сўнг уларни садақа беришга даъват қилдилар. Аёллар сирға ва узукларини ечиб, Билолнинг этагига ташлай бошлади».

 

34-боб. Ҳадис илмини ўрганишга иштиёқманд бўлишнинг афзаллиги

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан:

 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё Расулуллоҳ, қиёмат кунида шафоатингизга лойиқроқ одам кимдир?» — деб айтишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Ҳурайра, ҳадисга иштиёқмандлигингни кўриб, сендан олдин ҳеч ким бу тўғрида сўрамаса керак, деб ўйловдим. Чин дилдан, ихлос билан «Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ» деган одам қиёмат кунида шафоатимга муяссар бўлғусидир»,— дедилар».

 

35-боб. Илм қандай йўқоладир? (кишилар дилидан илмнинг кўтарилиб кетиши тўғрисида)

 

Умар ибн Абдулазиз Абу Бакр ибн Ҳазмга бундай деб ёзган эди:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган сўзлардан нимаки бўлса, ҳаммасини кўриб чиқиб, ёзиб юборғил, чунки мен уламоларнинг вафотидан сўнг илмнинг йўқ бўлиб кетишидан қўрқаётирман. Фақат Расулуллоҳ ҳадислари қабул қилинсин! Уламолар илм ўргатишга, илм тарқатишга киришсинлар, билмаганларга ўргатсинлар, зеро илм сир тутилмас экан, ҳалокатга учрамайди!»

 

Абдуллоҳ ибн Амр:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Аллоҳ таоло илмни бандалардан тортиб олмағайдир, уни уламоларни маҳв қилиш йўли бирлан тортиб олур. Одамлар бирорта ҳам уламо қолмаганидан динни тушунмайдиганларни ўзларига бошлиқ қилиб олғайлар. Сўнг, улардан сўрагайлар. Улар билмасдан фатво айтурлар. Ўзлари ҳам адашурлар, ўзгаларни ҳам адаштиргайлар» деганларини эшитганман»,—деб айтган.

 

36-боб. Аёлларга илм ўргатмоқ учун алоҳида кун тайинласа бўладими?

 

Абу Саид Худрийдан:

 «Аёллар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Эркаклар сиздан ҳар куни илм ўрганишур, бизга ҳам бир кун ажратинг»,— дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кунни тайинлаб, ўша кун келгач, уларга ваъз-насиҳат айтдилар, баъзи диний ишларни буюрдилар: «Эй хотинлар, орангизда 3 та боласи ўлган бирорта ҳам хотин бўлмаса керак, мободо бўлса, уни ўша болалари парда бўлиб дўзах ўтидан асрағайдир»,— дедилар. Шунда бир хотин: «2 та бўлса-чи?» — деди. Расулуллоҳ: «2 та бўлса ҳам (парда бўлғайдир)»,—дедилар (бу гап отага ҳам тааллуқлидир)».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Балоғатга етмаган 3 та фарзандни назарда тутгандирлар»,— деб ривоят қиладилар.

 

37-боб. Эшитганини яхшилаб билиб олмоқ учун қайтадан сўрашнинг жоизлиги

 

Ибн Абу Мулайка разияллоҳу анҳудан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари — Оиша онамиз Расулуллоҳдан бир нарсани эшитсалар, яхши тушуниб олиш учун яна қайта сўрар эдилар. (Бир куни) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким охиратда ҳисоб-китоб қилинса, азоб тортғайдир»,— дедилар. Шунда Оиша онамиз: «Аллоҳ таоло ояти каримасида «Кейин ҳисоби ясир (енгил ҳисоб) қилғайдирмиз» деган эмасмиди?» — дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу бандаларга бир эслатиб қўймоқдир. Аммо кимки ҳисоб-китобдан баҳс юритғайдир, ҳалокатга учрағайдир»,— дедилар».

 

38-боб. Ҳадис эшитганлар эшитмаганларга етказиши лозимлиги

 

Саҳоба Абу Шурайҳдан:

 «Абу Шурайҳ Амр ибн Саъидга, у Маккага вакиллар юбораётганда, бундай деди: «Гапиришга изн бер, эй Амр! Макка фатҳ (забт) қилинган куннинг эртасига Расулуллоҳ айтган сўзларни сенга айтиб берай, бу сўзларни айтаётганларида икки кўзим кўриб, икки қулоғим эшитиб, қалбим ўз онгига жо қилган. Расулуллоҳ Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан сўнг, дедилар: «Маккаи Мукаррамани Аллоҳ таоло муқаддас қилгандир, бу ерда одамлар жиноят (гуноҳ) қилган эмаслар, шу боисдан Аллоҳга ва охиратга ишонган кишининг бу ерда қон тўкмоғи ва дарахтларини синдирмоғи гуноҳдир. Агар бирор киши: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ уруш қилишга изн берганку?!» — деса, унга: «Аллоҳ таоло ўзининг Расулига изн берган, бизга рухсат бермаган»,— деб айтингиз! Аллоҳ менга ҳам бу ерда кундузи бир соатгина уруш қилмоққа изн берди, кейин Макканинг кечаги ҳурмати ўз ўрнига қайтди. Буни эшитганлар эшитмаганларга етказингиз!» Абу Шурайхдан «Ўшанда Амр сенга не деди?» — деб сўрашди. «Эй Абу Шурайҳ, мен сендан яхши билурмен. Макка гуноҳкорни қутқармағай, қасосдан қочганни қутултирмағай, ўғрини ҳам жазодан асрамағайдир, деб айтди»,— деди. Амр, Маккада Абдуллоҳ ибн Зубайднинг Язид халифалигини тан олмасдан бош кўтарганини осийлик деб ҳисоблаб, унга қарши қўшин юбормоқчи бўлди».

 

Абу Бакр разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни эслаб, Расулуллоҳ бундай деганлар деди:

 «Ушбу кун ва ой ҳурмати, бир-бирингизнинг мол-мулкингизни таламангиз, қонингиз ва обрўйингизни тўкмангиз. Гапимни эшитганлар эшитмаганларга етказсинлар!»

 

39-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғриларида ёлғон гап тўқиган одамнинг гуноҳи тўғрисида

 

Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг тўғримда ёлғон сўз айтмангиз, кимки айтса, дўзахга тушсин!» деганлар»,— деб айтганлар.

 

Абдуллоҳ ибн Зубайр отасига:

 «Сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғриларида фалончи ва пистончи каби сўзламаётирсиз»,— дебди. Зубайр: «Аммо мен ҳақиқатан Расулуллоҳдан ажралмагандирман, бирга бўлгандирман, ўзларидан эшитгандирман»,— дебди. «Кимки менинг тўғримда ёлғон сўзласа, дўзах ўтидан ўзига жой тайёрлайверсин!» деганлар»,— дебди Абдуллоҳ.

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу:

 «Мен сизларга кўл ҳадис айтиб берардимку, лекин Расулуллоҳ айтган бир сўзлари мени шаштимдан қайтарадир, у киши: «Кимки менинг тўғримда ёлғон сўз тўқиса, дўзах ўтидан ўзига жой тайёрлайверсин!» деганлар»,— деб айтганлар.

 

Салама разияллоҳу анҳу:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менинг номимдан айтмаганимни айтса, дўзах ўтидан ўзига жой тайёрлайверсин!» деганлар»,— деб айтганлар.

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингизга исмимни қўйингизлар, Абулқосим деб кунямни қўймангизлар! Қимки мени тушида кўрса, ўзимни кўрибдир, чунки шайтон менинг суратимга кира олмайдир, кимки менинг номимдан ёлғон сўзласа, дўзах ўтидан ўзига жой тайёрлайверсин!» деганлар»,— дейдилар.

 

40-боб. (Дин) илмини (китоб қилиб) ёзмоқ

 

Абу Жуҳайфадан:

 «Ҳазрат Али разияллоҳу анҳуга айтдилар: «Сизда Аллоҳнинг Китобидан бошқа китоб бормидур?» Али: «Йўқ, фақат Аллоҳнинг Китоби, мусулмон кишига бериладирган «Фаҳм рисоласи» ва мана бу саҳифадаги нарса бордир»,— дедилар. Абу Жуҳайфа деди: «Бу тарақдаги недир?» Али дедилар: «Хун ҳукми, асирни озод қилмоқ ва кофир учун мусулмондан қасос олмоқнинг ҳаромлиги (тўғрисида)».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан:

 «Макка фатҳ қилинган йили Хузоа қабиласи Баний Лайс қабиласидай бир кишини ўлдирди (жоҳилия даврида қабиладошларидан бир кишини ўлдиришгани учун қасос олишди). Бу хабар Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларига миниб ваъз айтдилар: «Аллоҳ таоло Маккаю Мукаррамадан ўлимни бартараф қилди (ёки фил аскарларини), Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамда мўъминларнинг қўлини баланд айлаб, уларни мағлуб этди. Огоҳ бўлингиз! Маккада уруш қилмоқ ва ўлдирмоқ мендан аввал ҳам бирор кишига рухсат этилмагандир (ҳалол бўлмагандир) ва мендан кейин ҳам бирор кюлига рухсат қилинмайдир (ҳалол бўлмайдир). Кундузи бир соатгагина (ҳалол бўлди) изн берилди, уруш қилмоқ ва ўлдирмоқ шу соатдан эътиборан ҳаромдир (манъ этиладир). Макканинг тикани ҳам юлинмағай, дарахти ҳам кесилмағай, тушиб қолган (йўқотилган) нарсаси ҳам олинмағай, фақат одамларга маълум қилмоқ учун олинғайдир. Ким ўлдирилган бўлса, унинг қариндоши икки йўлдан бирини танлағайдир, ё хунини олғайдир. ё қасосини олғайдир». Яманликлардан бири келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга ёзиб беринг!» — деди. Расулуллоҳ: «Фалончига ёзиб берингиз!»—дедилар. Қурайш қабиласидан бир киши деди: «Ё Расулуллоҳ, тиканлари юлинмағай, дарахтлари кесилмагай, дедингиз, бироқ изхир (хушбўй ўсимлик) ўрилса, майли денг! Ё Расулуллоҳ, биз изхирни ўриб, уйларимизга олиб борғаймиз ва қабрларимизга қўйғаймиз». Расулуллоҳ: «Изхир ўрилса, майли»,— дедилар».

 

 Абу Ҳурайра айтадилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари орасида ҳадисларни мендан кўра кўпроқ биладирган киши йўқдир. Ёлғиз Абдуллоҳ ибн Амргина кўпроқ билур эрди, чунки у ёзишни билур эрди, мен билмас эрдим».

 

Ибн Аббос бундай дедилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (огриқ) касаллари зўрайгач: «Қоғоз келтирингиз (дафтар-қалам), сизларга бирор нарса ёзиб берурмен, кейин адашмағайсизлар»,— дедилар. Ҳазрат Умар (ёнидаги саҳобаларга): «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни (оғриқ) дард енгиб қўйди, бизда Аллоҳнинг Китоби борку, бизга шу кифоя қилур»,— дедилар. Шунда саҳобалар ўртасида ғовур-ғувур бошланиб, гап кўпайиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени холи қўйингиз (олдимдан чиқингиз), менинг қошимда жанжал қилмангиз!» дедилар. Ибн Аббос ташқарига чиқиб: «Бу зўр бахтсизликдир, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёзиб берурмен, деган нарсаларига тўсқинлик қилмоқ — зўр бахтсизликдир!» — деб айтдилар.

 

41-боб. Тунда илм (таълим) бериш ва ваъз айтиш хусусида

 

Умму Саламадан:

 «Кунлардан бир куни кечаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб дедилар: «Субҳоналлоҳ, бу кеча қанчадан-қанча фитналар нозил қилдийкин ва қанчадан-қанча раҳмат хазинаси эшикларини очдийкин. Ҳужраларда ухлаб ётганларни (ибодатга) уйғотингиз, бу дунёда кийимлик — охиратда яланғочдир!»— дедилар».

 

42-боб. Тунда илмдан суҳбатлашиш

 

Абдуллоҳ ибн Умардан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларида сўнгги марта биз билан хуфтон намозини ўқидилар. Икки елкаларига салом берганларидан сўнг, ўринларидан туриб: «Билурмисиз, бу кечани? Шу кечадан бошлаб тўлиқ 100 йил ўтгач, ер юзида (ҳозир шу ерда ўтирган) кишилардан биронтаси қолмағайдир»,— дедилар.»

 

Ибн Аббосдан:

 «Расулуллоҳнинг жуфти ҳалоллари бўлмиш холам Маймунанинг уйларида ётиб қолдим. Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ю салламкинг ҳам холамникида бўладиган кечалари экан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан хуфтонни ўқиб бўлгач, уйларига кириб, тўрт ракъат намоз ўқидилар, кейин уйқута ётдилар, кейин туриб: «Бола ухлаб қолдими?» —дедилар ёки шунга ўхшаш бир сўз айтдилар. Кейин намоз ўқишга турдилар, мен чап ёнларига келиб турдим. Мени ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар. Аввал 5 ракъат, кейин 2 ракъат намоз ўқидилар, кейин мизғидилар, ҳатто мен пишиллаганларини эшитдим. Кейин туриб намозга чиқиб кетдилар».

 

43-боб. Илмни (ҳадисни) ёд олиш

 

Ал-Аъраж бу хусусда бундай дейдилар:

 «Абу Ҳурайра ҳадисни кўп айтади»,— дейишади, «Агар Аллоҳнинг Китоби (Қуръон) да икки оят бўлмаганда эрди, битта ҳам ҳадис айтмас эрдим»,—деган эдилар Абу Ҳурайра, кейин оятнинг «Биз нозил қилган йўл-йўриқлар ва ҳидоятни яширганлар»... деган жойидан то «ар-раҳим» деган сўзигача ўқигандилар (мазкур оятда илмни беркитган одамларни Аллоҳ таоло мазаммат қилғайдир — қоралағайдир). Муҳожир биродарларимиз бозорларда бор-барака қилиш билан оюра эди, ансорий биродарларимиз эса, ўз хўжаликларидаги ишлар билан банд эди. Абу Ҳурайра эса (мол-дунё тўплашдан юз кечиб), Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларидан қолмас эди. Қорнини бир тўйғазиб олиб, улар (муҳожирлар, ансорийлар) ҳозир бўлмаган жойларда Абу Ҳурайра ҳозир бўлар эди. Улар ёдламаган нарсаларни (ҳадисларни) Абу Ҳурайра ёдлар эди».

 

Абу Ҳурайра бундай деганлар:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё Расулуллоҳ, мен сиздан кўп ҳадис тингларману, аммо унутиб кўюрман»,— дедим. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан (сув ҳовучлагандек) Аллоҳнинг файзу баракотидан (чопонимга) ҳовучлаб солдилар, кейин: «Бағрингга босғил!»— дедилар. Мен бағримга босдим, шундан кейин ҳеч нарсани (ҳадисни) эсимдан чиқармайдиган бўлдим».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан «икки идиш» (нарса) ёд олдим, биттасини сочдим (одамларга айтдим), аммо иккинчисини агар сочадиган бўлсам (айтсам), мана бу ҳалқум кесиладир»,— дедилар (биринчиси ҳадислар эди, иккинчиси эса, келажакда бўладиган фитналар тўғрисидаги хабарлар эди).

 

44-боб. Уламоларга жим туриб қулоқ солишнинг маъқуллиги

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжат ул-Видоъда турганларида Жарир ибн Абдуллоҳга:

 «Одамларни жим қилғил!»— дедилар. Сўнгра: «Мендан кейин бирбирингизни ўлдирадиган кофирлар бўлиб кетмангиз!»— деб қўшиб қўйдилар.

 

45-боб. «Одамларнинғ энг олими қайсидир?»,— деб сўралганда, «Олим кишини Аллоҳ билгайдир»,— деб жавоб қилишнинг маъқуллиги

 

Саъид ибн Жубайр Абдуллоҳ ибн Аббосга:

 «Навфал Баколий: «(Хизр билан учрашган) Мусо — Баний Исроил пайғамбари эрмас, балки бошқа Мусо бўлган, деб даъво қилаётир»,— деганда, Абдуллоҳ ибн Аббос: «Ёлғон айтибдир, у Аллоҳнинг душмани эркан»,— дебдилар.

 

Убай ибн Каъб Расулуллоҳ хусусларида бундай ривоят қилганлар:

 «Мусо алайҳиссалом Баний Исроил қавмига ваъз айтиб турган эдилар, «Одамларнинг энг олими кимдир?» — деб сўрашди. Мусо алайҳиссалом: «Мен ҳаммадан олимроқдурмен», — дедилар. «Аллоҳ билғайдир», — демаганлари учун Аллоҳ таоло у кишига танбеҳ бериб, «Икки денгизнинг бирбирига қўшиладирган ерида бир бандам бордир, у сендан олимроқдир», — деган ваҳий юборди. «Ё раббий, қандай қилиб у киши билан учрашурмен», — дедилар. «Бир саватга балиқ солиб олғил, сўнг ўша томонга қараб юрғил, агар балиқни йўқотсанг, Хизр ўша ерда бўлур»,— дейилди. Мусо алайҳиссалом Юшаъ деган ғуломлари билан саватга балиқ солиб олиб, йўлга чиқдилар. Катта қоятош олдига борганларида, саватни қўйиб, уйқуга кетдилар. Балиқ саватдан чиқиб, денгизга тушиб, сузиб кетди. Мусо алайҳиссалом ва ғуломлари таажжубда қолдилар (чунки ўша балиқ ўлик эди). Кечанинг қолган қисмида ва кун бўйи йўл юрдилар. Эртасига тонг отгач, Мусо алайҳиссалом йигитга: «Нонуштани келтирғил, бу сафаримизда машаққат тортдик», — дедилар. Мусо алайҳиссалом тайинланган жойга етиб боргунга қадар бошқа машаққат чекмадилар. Йигит деди: «Кўрдингизми, қоятош олдида дам олганимизда балиқни ёдимдан чиқарибман (йўқолибди)». «Биз истаган нарса ҳам худди шу эрди», — дедилар Мусо алайҳиссалом ва орқага, қоятош томонга йўл олишди. У ерга етиб келишганда, кийимини ёпиниб ётган кишини кўрдилар. Мусо алайҳиссалом салом бердилар. Хизр: «Салом бермоғингнинг ўрни эрмас», — дедилар. Мусо дедилар: «Мен Мусомен». Хизр дедилар: «Баний Исроил Мусосими?» «Ҳа, Аллоҳ билдирган илмингиздан менга ўргатмоғингиз учун сизга эргашсам майлими?» — дедилар Мусо. «Менга эргашмоққа сабрингиз чидамайдир, эй Мусо!» — дедилар Хизр алайҳиссалом. «Аллоҳ таоло сизга бир илм ўргатгандирким, уни мен билмасмен. Менга бир илм ўргатгандурким, уни сиз билмассиз. ИншоАллоҳ, мен сабрли бўлғаймен, кўрурсиз, сизга осийлик қилмасмен», — дедилар Мусо алайҳиссалом. Сўнг дарё соҳили бўйлаб юриб кетишди. Кемалари йўқ эди, бир кема ўтди, кемадагилардан (ўзларини) олиб кетишни сўрадилар. Улар Хизрни таниб, ҳақ олмасдан олиб кетдилар. Кема четига бир чумчуқ келиб қўнди, бир-икки чўқиб, сув ичди. Хизр Мусога дедилар: «Сен билан мен билган илм чумчуқ денгиздаги сувни чўқилаб озайтиролмагани янглиғ, Аллоҳ илмини ҳам ҳеч камайтиролмағай». Хизр алайҳиссалом кема тахтасидан бирига тиралиб, синдириб қўйдилар. Шунда Мусо дедилар: «Ҳақ олмасдан бизларни олиб кетаётганларнинг кемасини тешиб, одамларни ғарқ қилмоқчимисиз?» Хизр дедилар: «Айтмадимми, сабр қилмассан, деб!» Бу Мусо алайҳиссаломнинг (Хизр алайҳиссалом сўзларини) биринчи бор унутишлари эди. Сўнг жўнаб кетишди. Бир жойда Хизр алайҳиссалом ўйнаб турган болалардан бирининг бошини қўллари билан узиб ташладилар. Мусо дедилар: «Бегуноҳ одамни наҳақ ўлдирдингиз». Хизр дедилар: «Айтмадимми сенга, мен билан юрмоққа сабр қилолмассан деб!» Абу Суфён: «Хизр алайҳиссалом шундай деб таъкидладилар, кейин жўнаб кетишди»,— дейди. Бир қишлоқ аҳли меҳмон қилмоқдан бош тортди. Қишлоқда улар йиқилаёзган бир деворни кўрдилар. Хизр алайҳиссалом «тузатиб қўюрмен» деган маънода қўллари билан ишора қилдилар. Деворни тўғирлаб қўйдилар. Мусо дедилар: «Агар хоҳласанг, шунга ҳақ олурсен» Хизр дедилар: «Мана бу (сўзинг) сен билан менинг ажралмоғимизга сабабдир». Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Мусони раҳмат қилсин! Жуда ҳам яхши кўрар эрдик уни, агар сабр қилганда (жуда ажойиб нарсаларни кўрар эрди), иккалалари ўртасида бўлган ишларни бизга ҳикоя қилиб беришар эрди»,— деб айтдилар».

 

46-боб. Ўтирган олимдан тик турган ҳолда масала сўрашнинг мумкинлиги

 

Абу Мусо ал-Ашъарий разияллоҳу анҳудан:

 «Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, деди: «Ё Расулуллоҳ, қайси жанг Аллоҳ йўлида қилинган жанг ҳисобланур? Биттамиз ғазабдан урушурмиз, биттамиз қариндошларимизни ҳимоя қилиб урушурмиз». Жаноб Расулуллоҳ сўровчига бошларини кўтариб қарадилар. Сўровчи тик турганлиги учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларини кўтариб дедилар: «Кимки Аллоҳнинг сўзини юқори (устун) бўлсин деб жанг қилғайдир, у жанг Аллоҳ йўлида қилинган жангдир!»

 

47-боб. Рамй ул-Жумморда (шайтонга тош отадиган жойда) савол ва фатво сўраш

 

Абдуллоҳ ибн Амрдан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни Жамрат ул-ақабада (шайтонга тош отадирган ерда) кўрдим, бир киши: «Ё Расулуллоҳ,тош отмасимдан аввал қурбонлик қилиб қўйибмен? — деб сўраётган эрди. «Отавер, зарари йўқ»,— дедилар. Бошқаси деди: «Ё Расулуллоҳ, қурбонлик сўймасдан аввал сочимни олдириб қўйибмен?» «Сўявер, зарари йўқ»,— дедилар. Аввал ё кейин қилинган ҳаж амалларидан нимаики сўралса, «Қилавер, зарари йўқ»,— деб жавоб бердилар».

 

48-боб. Аллоҳ таолонинг «Сизларга жуда ҳам оз илм берилди» деган ояти каримаси хусусида

 

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Мадинанинг харобароқ ерида кетаётган эдик. Расулуллоҳ қўлларида хурмо ёғочидан қилинган хасса тутиб олган эдилар. Бир тўда яҳудийлар ёнидан ўтаётганимизда улардан айримлари: «У кишидан руҳ тўғрисида сўранглар»,— деб айтишди. Баъзилари эса: «Сўраманглар, сизлар инкор қилган нарса ҳақида жавоб айтмайдир»,— дейишди. Яна баъзилар: «Албатта сўраймиз»,— дейишди. Шулардан бири туриб: «Ё Абулқосим, руҳ нима?» —деди. Жаноб Расулуллоҳ жим қолдилар. Мен ўзимча: «У кишига ваҳий нозил бўлаётир»,— дедим. Расулуллоҳни яҳудийлардан пана қилиб (ўртада) турдим. Ўзларига келгач: «Сендан руҳ тўғрисида сўрашмоқдалар, руҳ раббимнинг иши (ўзи билғайдир), бу тўғрида (одамларга) жуда оз билим берилмишдир, деб айт!»,— дедилар. Ал-Аъмаш: «Биздаги (нусхада) шундай ўқилади»,— деган.

 

49-боб. Баъзилар нотўғри тушунмасин, деб ўзи ихтиёр қилган нарсалардан воз кечиш

 

Асвад ан-Наҳилдан:

 «Абдуллоҳ ибн Зубайр менга: «Оиша онамиз сенга кўп сир айтадилар, Каъба тўғрисида сенга қандай ҳадис айтдилар?» — деди. Мен унга Оиша онамиз бундай деганлар, дедим: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Оиша, агар қавм куфрдан янги чиққан (эндигина мусулмон) бўлмаганда эрди, Каъбани тешиб, эшигини иккита қилур эрдим. Биридан кириб, иккинчисидан чиқадирган қилур эрдим». КейинчалиК Абдуллоҳ ибн Зубайр Расулуллоҳнинг ниятларини амалга оширган (бу Каъбанинг 4- таъмири эди. 5- таъмир Ҳажжож даврида бўлган).

 

50-боб. Тушунишни истамаган қавм ўрнига тушунадиган қавмга илм ўргатиш ҳақида

 

Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу:

 «Одамларга ақли етадиган нарсани гапирингиз. Аллоҳ ва унинг Расулини ёлғонга чиқаришларини истармисиз?» — деган эканлар.

 

Анас ибн Моликдан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабални уловларига мингаштириб кетаётганларида бундай дебдилар: «Эй Муоз ибн Жабал!» «Лаббайка, ё Расулуллоҳ ва саъдайка (мен шу ердамен, хизматингизга тайёрмен)»,— дебди Муоз. «Эй Муоз!» — дебдилар яна. «Лаббайка ё Расулуллоҳ ва саъдайка»,— деб жавоб берибди Муоз. Шу гапни уч бор қайтарганларидан кейин, «Ашҳаду алла илоҳа иллаллоҳу ва-шҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу» ни чин қалбдан айтган одамгагина Аллоҳ таоло дўзах ўтини ҳаром қилғайдир»,— дебдилар. Муоз дебди: «Ё Расулуллоҳ, умидвор бўлсинлар, деб одамларга буни хабар қилайми?» Расулуллоҳ: «Агар умидвор бўлсалар...»,— деб гапларини охиригача айтмабдилар. Муоз бу гапни ўлими олдидан (ҳадисни яшириб гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқиб) тўла-тўкис айтиб берган.

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Муозга:

 «Кимки Аллоҳ таолога ширк келтирмай рўбарў бўлса, жаннатга кирғайдир»,— деган эканлар. Шунда Муоз: «Одамларга бу хушхабарни айтайми?»—деган экан. «Йўқ, қаттиқ умид боғлашларидан қўрқамен»,— деган эканлар Расулуллоҳ (яъни, одамлар: «Аллоҳга ширк келтирмасак бас, жаннатга кирар эканмиз»,— деб нотўғри ўйламасинлар»,— деган маънода бўлса керак).

 

51-боб. Илм ўрганишдан уялмоқ

 

Мужоҳид айтганлар:

«Уялган киши илм ололмайдир. Уялган киши ва мутакаббир киши илм ололмайдир». Оиша онамиз айтганлар: «Аёлларнинг яхшиси ансория аёллар. Динни теран ўрганмоқлари учун уларга ҳаё монеълик қилмади».

 

Умму Салама деган аёл бундай дейди:

 «Умму Сулайм Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло ҳақиқатни айтмоқдан уялмайдир (шунингдек, мен ҳам уялмасман). Аёл киши агар иҳтилом бўлиб (булғаниб) қолса, ғусл вожиб бўлурми?»—деб сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар нам (маний) чиққанини кўрса»,— дедилар. Аёл юзини (уялиб) беркитди-да: «Ё Расулуллоҳ, аёл қиши ҳам иҳтилом бўладирми?»— деди. Расулуллоҳ: «Ҳа, бўлғайдир (аёлда ҳам маний бор), нечун бола онасига ўхшайдир!» — дедилар».

 

Абдуллоҳ ибн Умардан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дарахтлар орасинда бир дарахт бордир, баргини ташламайдир, у мусулмонга ўхшайдир, айтингизчи, бу қайси дарахтдир?» — дедилар. Одамлар қишлоқларидаги бор дарахтларни санаб чиқдилар. Менинг кўнглимдан «хурмо дарахти» деган фикр ўтди. Лекин (айтишга) уялдим. Одамлар: «Ё Расулуллоҳ, ўзингиз айтиб беринг!» — дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У хурмо дарахтидир»,— дедилар. Мен кўнглимга келган бояги фикрни отам Умарга айтдим. Шунда отам (Умар): «Ўшанда айтганингдаку, менга фалондақа-пистондақа ишлар насиб бўлиб, яхши бўлур эрди»,— дедилар».

 

52-боб. Сўрашдан ўзи уялса, биров орқали сўрашнинг жоизлиги тўғрисида

 

Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу бундай ривоят қиладилар:

 «Мен манийи кўп (шаҳвати тез) одам эрдим. Ал-Миқдодга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан шаҳвати тезликнинг ҳукмини сўрагил»,— деб буюрдим. У кириб сўради. Расулуллоҳ: «Маний келганда таҳорат олмоқ лозим бўлғайдир»,— деб айтибдилар».

 

53-боб. Масжидда илмдан сўзлашмоқ ва фатво айтмоқнинг жоизлиги

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бир киши масжидда тик турган ҳолда: «Ё Расулуллоҳ, таҳлилни («ло илоҳа иллаллоҳу» деб айтишни) қаердан бошлаб айтайлик?» — деди. Расулуллоҳ: «Мадина аҳли Ҳулайфадан бошлаб, Шом (Сурия) аҳли Жуҳфадан бошлаб, Нажд (Ироқ) аҳли Қарн деган жойдан бошлаб айтадирлар»,— дедилар». Ибн Умар: «Айрим кишилар, Расулуллоҳ Яман аҳли Яламламдан бошлаб таҳлил айтадир, деганлар, деб таъкидлашади»,— дейди. Ибн Умар: «Мен Расулуллоҳнинг бундай деганларини сира эслай олмайман»,— дер эди.

 

54-боб. Масала сўраган одамга сўраганидан кўпроқ жавоб қайтаришнинг жоизлиги

 

Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир киши сўради: «Эҳромга кирувчи одам (ҳаж вақтида) нима киядир?»«Кўйлак киймайдир, салла ўрамайдир, шим киймайдир, бурнус (чопонга ўхшаш) киймайдир, варс ва заъфарон ила бўялган кийим ҳам киймайдир (оқ эн мато билан танасини ўрайдир). Агар шиппак, яъни, оёқ ошиғидан паст оёқ кийими топмас эрса, маҳсини ошиқдан юқорисини кесиб ташласин, токи оёқ кийими ошишдан пастда бўлсин!»— дедилар».

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов