Жаноза намози хақидаги боблар
1-боб. Жаноза ва кимнинг охирги айтган сўзи «Ло илоҳа иллаллоҳ» бўлса, ўшалар (яъни, ўликлар) ҳақидаги боблар
Ваҳб ибн Мунаббаҳга:
«Ло илоҳа иллаллоҳ» жаннатнинг калити эрмасми?» — дейишди. Ваҳб: «Ҳа шундоқ, бироқ тишсиз калит калит эрмас. Калитингнинг тиши бўлсагина сенга жаннатнинг эшиги очилғайдир, борди-ю, калитинг тишсиз эрса, жаннатнинг эшиги сенга очилмағайдир»,— дедилар.
Абу Зарр разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раббим ҳузуридан менинг олдимга бир киши (Жаброил алайҳиссалом) келиб, хушхабар айтди. Менинг умматимдан кимки Аллоҳга ширк келтирмай жон таслим қилғайдир, жаннатга кирғай эркан»,— дедилар. «Зино ва ўғирлик қилса ҳамми?»—дедим. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зино қилса ҳам, ўғирлик қилса ҳам»,— дедилар».
Абдуллоҳ ибн Молуд ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки Аллоҳга ширк келтириб ўлғайдир, дўзахга кирғайдир»,— дедилар. Мен: «Кимки ширк келтирмай ўлса, жаннатга кирғайдир»,— дедим».
2-боб. Жанозада қатнашмоқ тўғрисида берилган буйруқ
Барро разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 7 нарсага одат қилиб, 7 нарсадан ҳазар қилмакни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат қилингиз!» — дедилар:
Жанозага қатнашмакни;
Касални бориб кўрмакни;
Чақирилган жойга бормакни;
Мазлумга ёрдам бермакни;
Қасам ичса, қасамида турмакни;
Саломга алик олмакни;
Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамука-л-лоҳ» демакни.
Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар:
Кумуш идиш тутмоқдан;
Тилла узук тақмоқдан;
Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган);
Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан;
Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан;
Истабрақ (атласга ўхшаган мато) киймоқдан;
(бу ривоятда 7-нчиси тушириб қолдирилган)».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир мусулмоннинг иккинчи бир мусулмонда 5 та ҳаққи бордир»,— деганлар. Булар қуйидагилар:
Саломига алик олмоқ;
Касал бўлганда бориб кўрмоқ;
Вафот этса, жанозасига қатнашмоқ;
Даъватига жавоб бермоқ;
Акса уриб «Алҳамду ли-л-лоҳ» деса, «Йарҳамука-л-лоҳ» демоқ».
3-боб. Кафанлаб қўйилган ўлик ётган уйга кирмоқ
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу Сунуҳ деган жойдаги ҳовлиларидан от миниб келдилар. Отдан тушиб масжидга кирдилар-да, одамларга гапирмасдан тўппа-тўғри Оиша онамизнинг ҳужраларига Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўргани кирдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (вафот этган эрдилар) яманий кўк тўнларига ўраб қўйилган ҳолда ётар эдилар. Абу Бакр Сиддиқ Жаноб Расулуллоҳнинг муборак юзларини очиб, қучоқлаб ўпдилар. Сўнг, йиғлаб туриб: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Аллоҳ таоло сизга икки ўлим бермағайдир (Кимлардир: «Жаноб Расулуллоҳ яна тирилғайдирлар»,— дегани учун шундай дедилар). Аммо, Аллоҳ таоло пешонангизга ёзган ўлимни адо этдингиз»,— дедилар».
Абу Салама мазкур ривоятнинг давомини Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан эшитган эрканлар, ул киши бундоқ дейдилар:
«Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу ҳужрадан қайтиб чиққанларида Умар разияллоҳу анҳу одамлар бирлан сўзлашиб турган эрдилар. Абу Бакр Сиддиққа: «Ўтирингиз!» — дедилар. Абу Бакр қаттиқ хафа бўлганларидан ўтиргилари келмади. Шунда ул киши яна: «Ўтирингиз!» — дедилар. Абу Бакр барибир ўтирмадилар. Сўнг, Абу Бакр Сиддиқ Калимаи Шаҳодат айтдилар, одамлар ул кишига ўгирилиб қарашди. Шунда Абу Бакр: «Аммо баъд, кимки (шул кунгача) Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга ибодат қилиб келган эрса, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. Кимки (шул кунгача) Аллоҳ таолога ибодат қилиб келган эрса, Аллоҳ таоло ҳамиша тирикдир, ул ҳеч қачон ўлмағайдир! Аллоҳ таоло Каломи Шарифида: «Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаммангизга ўхшаган инсондир, сизлардан фарқи шулдирким, ул Аллоҳнинг бандаларига юборган элчисидир» деган»,— дедилар (Сураи «Оли Имрон» нинг «аш-Шокирийн» деган жойигача ўқидилар). Аллоҳга қасамёд қилиб айтурменким, одамлар Аллоҳ таоло ушбу ояти кариймани нозил қилганини билишмагандек, Абу Бакр Сиддиқ ўқиганларида ўрганиб олдилар. Ушбу оятни Абу Бакрдан бошқа бирор кишининг ўқиганини ҳеч ким эшитмаган эрди».
Хорижа ибн Зайд ибн Собит ривоят қиладирлар:
«Ансорийлардан Умм ул-Ало деган бир хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номларини ўртага қўйиб, байъат қилиб (онт ичиб) бундай деди: «Муҳожирлардан ким кимнинг уйида қолмоғини аниқламоқ учун ўзаро чек ташлашдик. Шунда Усмон ибн Мазъун бизнинг чекимизга тушдилар. Биз ул кишини уйимизга жойлаштирдик. Кейин бирдан бетоб бўлиб қолиб вафот этдилар. Маййитни ювиб, ўз кийимига кафанлашди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам маййитни (Усмонни) кўргани кирган эрдилар, «Аллоҳ раҳмат қилсин сизни, эй Усмон! Сизни Аллоҳ таоло мукаррам қилганининг шоҳиди бўлиб турибдирмен»,—дедим. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло уни мукаррам қилганини қаёқдан билдингиз?» — дедилар. «Отам фидо бўлсин сизга, ё Радулаллоҳ! Аллоҳ таоло шул одамни мукаррам қилмаса, кимни мукаррам қилғайдир?!» — дедим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Афсуски, Усмон вафот этди. Аллоҳга қасамёд этиб айтурменким, мен унинг охирати бахайр бўлмогини жуда ҳам истағайдирман. Аллоҳга қасамёд этиб айтурменким, ўзим Аллоҳнинг расули бўлатуриб охиратда нечук муомала бўлмоғини билмасман»,— дедилар. Аллоҳга қасамёд этиб айтурменким, ўшандан кейин бирор маййитни олдиндан жаннати деб айтмоққа жазм қилмадим».
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Отам (жангда) ўлдирилгач, юзларига ёпиб қўйилган кийимни йиғлаб-сиқтаб оча бошладим. Саҳобалар мени йиғидан тиймоққа интилишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эрса, мени йиғидан тиймадилар. Аммо, Фотима ҳам йиғлай бошладилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йиғласанг ҳам, йиғламасанг ҳам, малоикалар то қабрга олиб боргунларича қанотлари бирлан соя солиб турғайдирлар»,— дедилар».
4-боб. Вафот этган одамнинг тепасида бўлган киши унинг оиласига шахсан ўзи хабар етказмоғи жоиз
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажоший вафот этган куни саҳобаи киромларига шахсан ўзлари хабар бердилар, кейин саҳобалари бирлан намозгоҳга чиқиб, саф тортиб, тўрт марта такбир айтиб (ғойибона) жаноза ўқидилар».
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзлари жиққа ёшга тўлиб: «(Жангда) байроқни Зайд қўлида тутиб борар эрди, шаҳид бўлди, сўнг байроқни Жаъфар қўлига олди, ул ҳам шаҳид бўлди, кейин байроқни Абдуллоҳ ибн Рувоҳа олди, ул ҳам шаҳид бўлди. Байроқни Холид ибн Валид қўлига олди, зафар бизга ёр бўлди»,— дедилар бир неча қайта».
5-боб. Жанозага чақирмоқ
Абу Ҳурайра ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (масжидда хизмат қилиб юргувчи бир кишининг жанозасини ўқиб, кўмиб юборишганда): «Мени чақирсангиз бўлмасмиди?» — дедилар».
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одамни касаллигида бориб кўриб келиб турардилар. Ўша киши кечаси вафот этиб қолди. Саҳобалар уни ўша кечасиёқ дафн қилдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга эрса, тонгда хабар беришди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга унинг вафот этгани тўғрисида ўз вақтида хабар қилмоғингизга не монеълик қилди?»—дедилар. «Кечаси бўлгани учун сизни қийнаб қўймоқни истамадик»,— дейишди. Кейин, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша кишининг қабрига бориб жаноза ўқидилар».
6-боб. Боласи ўлган одамнинг Аллоҳнинг иродасига рози бўлиб, сабр-тоқат қилмоғининг афзаллиғи
Аллоҳ таоло азза ва жалла:
«Сабр қилганларга (Аллоҳнинг раҳмати ҳақида) хушхабар айтингиз!» — дейдир.
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар орасида учта боласи ўлган мусулмон бўлса, Аллоҳ таоло уни ўша болаларига нисбатан қиладирган раҳмати туфайли жаннатга киргизгайдир»,— дедилар».
Абу Саъид розияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир тўда аёллар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: Муайян бир кунни белгилаб, бизга ваъз қилсангиз»,— дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кунни белгилаб, хотинларга ваъз айтдилар: «Қайси бир хотиннинг уч боласи ўлса, ўшал болалари уни парда бўлиб дўзах ўтидан тўсиб туришғайдир»,—дедилар. Бир хотин: «Иккита боласи ўлган бўлса-чи?» — деб сўради, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иккита бўлса, ҳам»,—дедилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Агар норасида болалари ўлган бўлса, деганлар»,— дейдилар».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илоҳи, бирорта мусулмоннинг учта боласи ўлмасин! Мободо, учта боласи ўлган мусулмон дўзахга тушса ҳам бирров кириб чиқғайдир, холос (Аллоҳ таолонинг: «Орангизда дўзахга кирмайдиганингиз бўлмағайдир» деган сўзига биноан)»,— дедилар».
7-боб. Қабр устида йиғлаб ўтирган аёлга «Сабр қилингиз!» деган киши қақида
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр устида йиғлаб ўтирган бир аёлнинг ёнидан ўтаётиб: «Аллоҳдан қўрқингиз (дод-вой қилмангиз), сабр қилингиз!»—дедилар».
8-боб. Ўликни сув ва сидр (хушбўй ишқор) бирлан ювиб, таҳорат қилдириб қўймоқ
Ибн Умар разияллоҳу анҳу Саъид ибн Зайд ўғли (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) ўлганида, унинг жасадига хушбўй ҳанут сепдилар, сўнг уни ташқарига кўтариб чиқиб, жаноза ўқидилар. Ибн Умар разияллоҳу анҳу: «Мусулмоннинг тириги ҳам, ўлиги ҳам пок бўлғайдир»,— дейдилар. Саъид ибн Абу Ваққос: «Агар пок бўлмаганида қўлимни теккизмас эрдим»,— дейдилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эрса: «Мўмин нопок бўлмағайдир»,— дейдилар.
Умму Атиййа разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Зайнаб вафот этганда бизнинг олдимизга кириб: «Уч марта ёким беш марта ювингиз, агар лозим топсангиз, ундан ҳам кўпроқ ювингиз, сув ва сидр (хушбўй-ишқор) бирлан ювингиз! Энг охирида кофурдан (камфарадан) ҳам бир оз қўшингиз, ювиб бўлганингиздан сўнг мени чақирингиз!» — дедилар. Ювиб бўлгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни чақирдик, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ўз ҳақвларйни (белга ўрайдирган катта матони) бериб: «Мана шунга ўрангиз!»— дедилар (Умму Атиййа «ҳақв» деганларида изорни назарда тутдилар, шекилли)».
9-боб. Ўликни тоқ марта ювмоқнинг мустаҳаблиги
Умму Атиййа разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Зайнабнинг жасадини юваётганимизда бизнинг олдимизга кириб: «Уч марта ёким беш марта, балким ундан ҳам кўпроқ сидр ва сув бирлан ювингиз! Охирги марта юваётганингизда кофур (камфара) қўшингиз, ювиб бўлганингиздан сўнг, менга хабар қилингиз!» - дедилар. Ювиб бўлганимиздан сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар қилдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ўз ҳақвларини (изорларини) узатиб: «Қизимни аввал шунга ўрангйз!» — дедилар. Айюб разияллоҳу анҳу айтадилар: «Ҳафса менга Мухаммад ибн Сирин айтган ҳадисга ўхшаш бошқа бир ҳадисни айтиб берди. Ҳафса айтган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййитни тоқ ювингиз, уч марта ёким беш марта ёким етти марта, аввал ўнг томонидан, таҳорат қилинадирган жойларидан бошлангиз!» — деганлар»,— дейилган. Умму Атиййа эрса: «Сочини уч ўрим қилио ўриб қўйдик»,— деб айттандилар»
10-боб. Маййитни ўнг аъзоларидан бошлаб ювиладир
Умму Атиййа ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Зайнабнинг жасадини юваётганимизда бизга: «Аввал ўнг аъзоларидан ва таҳоратда ювиладирган жойларидан бошлаб ювингиз!» — деганлар».
11-боб. Эркак кишининг изорига аёл кишини кафанлаб бўладирми?
Умму Атиййа ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари вафот этганда бизга: «Уни уч марта ёким беш марта ёким лозим топсангиз, ундан ҳам кўпроқ ювингиз, ювиб бўлганингизда менга хабар қилингиз!» — дедилар. Биз маййитни ювиб бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар қилдик, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам изорларини бизга узатиб: «Уни (Зайнабни) аввал шунга ўрангиз!» — дедилар»
12-боб. Энг охирида сувга кофур қўшиб ювиладир
Умму Атиййа ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизларидан бири вафот этди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдимизга кириб: «Уни сувга сидр қўшиб уч марта ёким беш марта ёким етти марта, зарур бўлса, ундан ҳам кўпроқ ювингиз, энг охири кофур қўшиб ювингиз! Ювиб бўлганингиздан кейин менга хабар қилингиз!» — дедилар. Ювиб бўлгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни чақирдик. Расулуллоҳ саллаллОҳу алайҳи ва саллам изорларини бизга узатиб: «Аввал шунга ўрангиз!» —дедилар».
Ҳафса разияллоҳу анҳо Умму Атиййанинг мазкур ривоятини эслаб:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч марта ёким беш марта ёким етти марта, зарур деб ҳисобласангиз, ундан ҳам кўпроқ ювингиз!» — деганлар. Умму Атиййа эрса: «Сочини уч ўрим қилиб қўйдик, деб айтганди»,— дейдилар.
13-боб. Вафот этган хотиннинг сочини тараб қўймоқ
Ибн Сирин:
«Ўликнинг сочини тараб қўймоқнинг зарари йўқдир»,— дейдилар.
Умму Атиййа разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Ювғучи аёллар Расулуллоҳ салиаллоҳу алайҳи ва саллам қизларининг сочини тараб, уч ўрим қилдилар, сўнг ювдилар, сўнг яна тараб уч ўрим қилдилар».
14-боб. Ўлик ички кафан бирлан қандай ўраладир?
Ҳасан Басрий:
«Кафаннинг 1/5 бўлаги бирлан аёл маййитнинг икки сони ва думбалари ўралгайдир, кейин булар (янги) кўйлак остида қолғайдир»,— дейдилар.
Муҳаммад ибн Сирин ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилган бир ансория аёл ўғлини кўргани Басрага келиб, уни тополмагач, Умму Атиййанинг ҳузурларига кирди. Шунда Умму Атиййа бизга қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизларининг жасадини юваётганимизда олдимизга кириб бизга: «Уч марта ёким беш марта, агар зарур бўлса, ундан ҳам ортиқ ювингиз, сувга сидр қўшингиз. Энг охирида кофур ҳам қўшингиз! Ювиб бўлгач, менга хабар қилингиз!»—дедилар. Ювиб бўлгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар қилдик, ул киши бизга изорларини узатиб: «Аввал шунга ўрангиз!» — дедилар». (Ибн Сирин ҳадиснинг давомини айтмади). Айюб разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳнинг қайси қизлари тўғрисида сўзлаганини билолмай қолдим»,— дейдилар. Ул киши: «Ишъор» (ички кафан ўраш) деганда, ташқи кафан (бутун баданни ялписига ўрайдиган кафан) ўрамакни тушунгайман»,— дейдилар. Шунингдек, Ибн Сирин ҳам аёл жасадининг аввал белдан пастини эрмас, балки биратўла бутун баданини кафанламоқни буюрар эрдилар.
15-боб. Аёл маййитнинг сочини уч ўрим қилинадир
Умму Атиййа:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлган қизларининг сочини уч ўрим қилдик»,— дейдилар. Суфён: «Пешона устидаги сочни бир ўрим, икки чаккадаги сочни икки ўрим қилдилар»,— дейдилар.
16-боб Аёл маййитнинг сочи орқасига ташлаб қўйилади
Умму Атиййа ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизларидан бири вафот этди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдимизга келиб: «Сувга сидр қўшиб тоқ марта — уч, беш ёким етти марта, зарур бўлса, ундан ҳам кўпроқ ювингиз, энг охирги ювишда кофурдан бир оз қўшингиз, ювиб бўлганингиздан сўнг менга айтингиз!»— дедилар. Ювиб бўлганимизни Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва салламга айтган эрдик, бизга изорларини узатдилар. Вафот этган қизнинг сочини уч ўрим қилиб, орқасига ташлаб қўйдик».
17-боб. Оқ матодан кафанлик қилмоқ
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак жасадларини уч эн яманий оқ сурп билан кафанлашди. Кафан остида на кўйлак ва на салла бор эрди».
18-боб. Икки қават қилиб кафанлашнинг жоизлиги
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир киши Арафот тоғида туя миниб турган эрди, бирдан туядин ййқилиб кетиб, бўйни синиб ўлди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййитни сув ва сидр бирлан ювиб, икки қават қилиб кафанлангиз, ҳанут (хушбўй модда) сепмангиз ва бошини ўрамангиз! Чунким, ул қиёмат куни талбия (Лаббайка Аллоҳумма. лаббайка) айтиб турган ҳолида тирилтирилғайдир»,— дедилар».
19-боб. Ўликни ҳанутламоқ (хушбўй моддалар сепмоқ)
Ибн Аббос ривоят қиладирлар:
«Бир вақт бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Арафотда турган эрди. Бирдан туядан йиқилиб, ўша заҳотиёқ ўлди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййитни сув ва сидр бирлан ювиб, икки қават қилиб кафанлангиз, ҳанутламангиз, бошини ҳам ўрамангиз! Чунки Аллоҳ таоло бул кишини қиёмат куни талбия айтиб турган ҳолида тирилтирғайдир»,— дедилар».
20-боб. Маййитнинг эгнида эхроми бўлса, қандай кафанланадир?
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир кишини туяси йиқитиб юборди. Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга ўша ерда эрдик. Бояги одамнинг эгнида эҳроми (ҳаж кийими) бор эрди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бул кишини сув ва сидр бирлан ювиб, икки қават қилиб кафанлангиз, унга хушбўй нарсалар сепмангиз, бошини ҳам ўрамангиз! Чунким Аллоҳ таоло қиёмат куни уни талбия айтиб турган ҳолида тирилтирғайдир»,— дедилар».
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Арафотда турган эрдик, бир киши «туясидан йиқилиб тушди (Айюб: «Бўйни узилиб кетди»,— дейдилар. Амр: «Бўйни синиб кетганидан, тил тортмай ўлди»,— дейдилар). Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни сув ва сидр бирлан ювиб, икки қават қилиб кафанлангиз, хушбўй нарсалар сепмангиз, бошини ҳам ўрамангиз! Чунки ул қиёмат кунида... (Айюб: «Талбия айтиб туриб тирилғайдир»,—дейдилар. Амр эрса: «Талбия айтиб турган ҳолида тирилтирилғайдир», дейдилар)».
21-боб. Этаги букилган ёки букилмаган кўйлакка кафанламоқ
Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Абдуллоҳ ибн Убай вафот этганда ўғли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Ё Расулуллоҳ. отамни кафанламак учун менга кўйлагингизни берсангиз, отамга жаноза ўқиб, Аллоҳ таолодан унга талаби мағфират қилсангиз!» — деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўйлакларини бериб: «Менга хабар қилғил, жаноза ўқиғайдирман»,— дедилар. У Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар қилди. Жаноб Расулуллоҳ жаноза ўқимоқ учун жамоат олдига ўтмоқчи бўлганларида Ҳазрат Умар кийимларидан тортиб: «Аллоҳ таоло сизга мунофиқларга жаноза ўқимоқни манъ этмаганми?» — дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга икки яхшиликдан бирини танламак ихтиёри берилгандир. Аллоҳ таоло: «Улар ҳаққига иста, талаби мағфират қилғил, иста, талаби мағфират қилмағил! Агар уларга етмиш карра талаби мағфират қилсанг ҳам, Аллоҳ таоло уларни мағфират қилмағайдир, деган»,— дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Убайга жаноза ўқидилар. Шунда: «Булардан бирор киши ўлса, сира ҳам жаноза ўқимағил!» — деган оят нозил бўлди»,
Амр ибн Динор ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Убай дафн қилингандан кейин келдилар. Шунда қабрдан ул кишини чиқармакни буюрдилар. Маййит қабрдан чиқарилгандан сўнг, Жаноб Расулуллоҳ унинг баданига тупукларини суртиб, эгнига ўзларининг кўйлакларини кийдириб қўйдилар».
22-боб. Кўйлак кийдирмай кафанламоқ
Оиша онамиз:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни салласиз ва кўйлаксиз ҳолда уч қават қилиб кафанладилар»,— дейдилар.
23-боб. Салла кийдирмай кафанламоқ
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни уч қават яманий сурп бирлан кафанладилар. Кафан ичида салла ҳам, кўйлак ҳам йўқ эрди».
24-боб. Кафанлик ҳақи маййитдан қолган молу маблағдан чегириб қолинғайдир
Ато, Зуҳрий, Амр ибн Динор ва Қатода ҳам шундоқ фикрдадирлар. Амр ибн Динор:
«Маййитга ишлатиладирган хушбўй нарсалар, гарчи ундан қолган молу маблағнинг ҳаммаси кетса ҳам, харид қилинғайдир»,— дейдилар. Иброҳим ан-Накасий: «Маййитдан қолган молу маблағ аввал кафан харид қилмоқ учун, сўнг қарзини узмоқ учун, ундан кейин эрса, мерос учун тақсимланғайдир» — дейдилар. Суфён: «Гўрков ва ғассол ҳақи ҳам кафанга ажратилган маблағдан тўланғайдир»,— дейдилар.
Саъд ибн Иброҳим ривоят қиладирлар:
«Бир куни Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳуга таом келтиришди. Ул киши (овқатлана туриб): «Мусъаб ибн Умайр шаҳид бўлди. Ул мендан кўра яхши эрди. Уйидан кафанликка яроқли бирор нарса топилмади. Унинг биргина чопони бор эрди, холос. Кейин, Амир Ҳамза ўлдирилди. Ул ҳам мендан яхши эрди. Унинг уйидан ҳам кафанлик учун бирор нарса топилмади. Унинг ҳам битта чопони бор эрди, холос. Охиратда кўрсатиладирган яхшилиғлар бизга бу дунёда кўрсатиляптимикан, деб қўрқғаймен»,— дея хўнграб йиғлай бошладилар (чунким,ул киши ўзларига тўқ одам эрдилар)».
25-боб. Маййитни кафанлаш учун кийимидан бошқа нарса топилмаса...
Саъд ибн Иброҳим ривоят қиладирлар:
«Абдурраҳман ибн Авфга (рўзада) огиз очмоқ учун таом келтиришди. Шунда Абдурраҳмон: «Мусъаб ибн Умайр шаҳид бўлди. Ваҳоланки, ул мендан яхшироқ эрди. (Кафанлик топилмай) биргина чопонига ўраб кўмдилар. Чопон калталиғидан оёғини ёпса, боши очилиб қолар эрди, бошини ёпса, оёғи очилиб қолар эрди. Амир Ҳамза ҳам ўлдирилди, ваҳоланки, ул ҳам мендан яхшироқ эрди. Уни ҳам биргина чопонига ўраб дафн қилдилар, Бизга эрса, бисёр мол-дунё берилди. Варча яхшилиғларни шу дунёда кўриб, охиратда ҳеч нарса қолмаса эрди, деб қўрқғаймиз»,— дея йиғлай бошладилар, ҳатто ифтор вақтида овқат ҳам емадилар».
26-боб. Маййитга бошини ёпса, оёғи, оёгини ёпса, боши очилиб қоладирган нарсадан бўлак кафанлик топилмаса, бош томонини ўрайдир
Хаббоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Аллоҳ ризолиғини истаб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга ҳижрат қилдик. Аллоҳ таоло бу дунёда бизга ато этмоғи лозим бўлган мукофотларини охиратга мўлжаллаб олиб қолди, чунким орамиздан ул дунёга риҳлат қилганлардан бирортаси ҳам ўшал мукофотлардан заррача баҳраманд бўлгани йўқдир. Улардан бири — Мусъаб ибн Умайр. Бироқ орамизда бул дунёда мукофотини олиб, айшини суриб юрганлар ҳам бордир. Мусъаб эрса, Уҳуд жангида ўлдирилди, уни кафанламоққа (уйидан) ҳеч нарса тополмадик. Бошини ёпса, оёғи, оёғини ёпса, боши очилиб қоладирган биргина чопони бор эркан, холос. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чопони бирлан бош томонини ўрамоқни, очилиб қолган оёғини эрса, изхир (ўсимлик) бирлан ёпмоқни буюрдилар».
27-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида ўзига кафан тайёрлаб қўйган кишини койишмагани ҳақида
Саҳл разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга четига попук тикилган бурда (устки узун кўйлак) олиб келиб, ҳадя қилди: Шунда: «Билурмисиз, бурда қандоқ кийимдир?» — деб сўрадим. Саҳобалар: «Бу — шамладир (бутун баданни қамраб турадирган кийимдир)», — дейишди. Мен: «Ҳа, топдингиз!» — дедим. Бояги аёл Жаноб Расулуллоҳга: «Буни атайлаб сизга ўз қўлим бирлан тўқиб, келтирдим»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўзларига керак бўлгани учун олдилар, кейин ичкарига кириб (изор ўрнига) белдан пастларига ўраб чиқдилар. Шунда фалончи (Абдурраҳмон ибн Авф): «Қандоқ яхши эркан, менга кийдира қолингиз!»—деди. Саҳобалар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига керак бўлгани учун кийиб эрдилар, яхши қилмадинг, сўраган нарСангни йўқ демай бермакларини билурсен-ку!» — дейишди. Абдурраҳмон: «Аллоҳга қасамёд қилиб айтурменким, кўйлакни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан киймоқ учун сўраганим йўқ, уни ўзимга кафанлик қилиб олиб қўймоқчиман»,— деди. Ўшал кўйлак (кейинчалик) унга кафанлик бўлди».
28-боб. Аёлларнинг жанозада иштирок этмоғи ҳақида
Умму Атиййа разияллоҳу анҳо:
«Бизга жанозада қатнашмоқ манъ қилинди, аммо қатъиян эрмас»,— дейдилар.
29-боб. Аёл кишининг эридан бошқа яқинлари вафот қилганидаги азадорлик муддати ҳақида
Муҳаммад ибн Сирин ривоят қиладирлар:
«Умму Атиййа разияллоҳу анҳонинг ўғиллари ўлди. Учинчи куни сафра (суртиладиган рангли хушбўй модда) келтирмакни буюрдилар, олиб келингач, уни ўзларига суртдиларда: «Аёлларга эридан бошқа яқинларига уч кундан ортиқ аза тутмоқ макруҳ қилингандир»,— дедилар».
Зайнаб бинти Абу Салама ривоят қиладирлар:
«Шомдан Абу Суфённинг вафот этганлиги ҳақидаги хабар етиб келганда, учинчи куни Абу Суфённинг қизлари Умму Ҳабиба (Расулуллоҳнинг хотинлари) сафра келтирмакни буюрдилар. Олиб келишгач, уни ёноқлари, манглайлари, қулоқларининг таги ва билакларига суртдилар-да: «Агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Аллоҳга ва охират кунига ишонган аёлнинг ўликка уч кундан ортиқ аза тутмоғи макруҳдир, эри ўлсагина тўрт ойу ўн кун мотамда бўлғайдир» демаганларида, мен бундоқ қилмас эрдим»,— дедилар».
Зайнаб бинти Абу Салама ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари Умму Ҳабибанинг ҳузурларига кирдим. Ул киши менга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Аллоҳга ва охиратга ишонадирган аёлнинг уч кундан ортиқ ўликка аза тутмоғи макруҳдир, эри ўлсагина тўрт ойу ўн кун аза тутғайдир» деганларини эшитганман» — дедилар. Сўнг, Зайнаб бинти Жаҳшнинг ҳузурларига акалари ўлганда кирдим. Шунда улар хушбўй нарсалар олиб келмакни буюрдилар, хушбўйликни ўзларига суртиб, сўнг: «Менинг хушбўй нарсалар суртмакка ҳушим йўғ-у, лекин мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбарда туриб, «Аллоҳга ва охиратга ишонган аёлнинг ўликка уч кундан ортиқ аза тутмоғи макруҳдир, эри ўлсагина тўрт ойу ўн кун аза тутғайдир» деганларини эшитганман»,— дедилар».
30-боб. Қабрларни зиёрат қилмоқ ҳақида
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр тепасида йиғлаб ўтирган бир аёлнинг ёнидан ўтаётиб унга: «Аллоҳдан қўрқингиз, сабр қилингиз!»— дедилар. Хотин: «Йўлингиздан қолмангиз, сизнинг бошингизга бундоқ мусибат тушмаган-да!» —деди. У Расулуллоҳни танимас эрди. Одамлар хотинга: «Ул киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эрдилар»,— дейишди. Шунда хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эшиклари олдига келди. Қараса, эшик олдида (подшоҳ саройларида бўладирган) дарвозабон йўқ. Хотин (ичкарига кириб) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Сизни танимабмен»,—деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одам бошига мусибат тушган дастлабки кунларда сабр-тоқат қилмоғи керак!» — дедилар».
31-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Агар маййит ҳаётлигида ўз аҳлини ўликка аза тутганда (ортиқча) йиғи-сиғи қилмакка ўргатиб қўйган бўлсаю, ўзи ўлганда аҳли унга аза тутиб, оҳ-воҳ қилиб йиғласа, қабрида унга азоб берилгайдир»,— деганлари
Аллоҳ таоло:
«Эй мўминлар, ўзингизни ва аҳлингизни жаҳаннам ўтидан сақлангиз!» — деган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳар бирингиз бошлиқдирсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздаги кишиларга масъулдирсиз. Агар маййит ҳаётлигида ўз аҳлини ўликка аза тутганда, дод-вой қилиб йиғламакка ўргатиб қўйган бўлмаса, (қабрида азоб чекмағайдир)»,— деганлар. Оиша онамиз айтганларидек, биров бировнинг гуноҳи учун гуноҳкор бўлмағайдир. Мана бул оятнинг мазмуни ҳам худди шу хусусда: «Агар биров ўзи қилган гуноҳларининг кўплиғидан аларни кўтаролмай қолса-ю, бошқа бир одамни чақириб, унга: «Бир қисмини ўзингга олғил!» — деса, ул заррачасини ҳам олмағайдир.
Овоз чиқармай йиғлашга рухсат берилганлиги ҳақида
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Биров бировни ноҳақ ўлдирмағайдир, мабодо ноҳақ ўлдирса, Одам алайҳиссаломнинг тўнғич ўғиллари Қобил кенжа ўғиллари Хобилни ўлдиргани сабабли, унинг гуноҳига шерик бўлғайдир, чунким, дунёда ул биринчи бўлиб одам ўлдирмакни, ноҳақ қон тўкмакни одат қилган шахсдир!»— деганлар».
Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳнинг қизлари (Зайнаб): «Ўғлим жон таслим қилай деяпти, ота, тезроқ келингиз!» — деб Жаноб Расулуллоҳга одам юбордилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эрса, бунга жавобан салом айтиб: «Фарзанд берадирган ҳам Аллоҳ, уни қайтиб оладирган ҳам Аллоҳ. Аллоҳнинг даргоҳида уларнинг умри аниқ белгилаб қўйилгандир. Ўзига Аллоҳдан сабру қаноат тилаб, унинг иродасига бўйинсунсин!»—деб айтиб юбордилар. Қизлари: «Отам албатта келсинлар!»—деб яна одам юбордилар. Бу гапни эшитиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан турдилар, ул киши бирлан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам туриб, йўлга тушдилар. Етиб боришгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу, алайҳи ва салламга болани узатишди, бола маҳмаса ҳолатида (жон бериш вақтидаги ҳолатда) эрди. Назаримда, бола суви йўқ мешдек қуриган-у, жон танасидан чиқиб кетайин, деб тургандек эрди. Буни кўриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак икки кўзларидан дувуллаб ёш оқди. Шунда Саъд: «Ё Расулуллоҳ, бу несидир?!»—дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Бу кўз ёши — Аллоҳнинг бандалари қалбига солган раҳматидир! Аллоҳ таоло раҳмдил бандаларига раҳм қилғайдир (яъни, бу дод-вой солиб йиғлагандаги кўз ёши эрмасдир)»,— дедилар».
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизларининг (Умму Гулсумнинг) жанозасида эрдик. Қарасам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр ёнида ўтирибдирлар-у, кўзларидан дув-дув ёш оқаётир. Ногаҳон, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Орангизда бу кеча хотинига яқинлик қилмаган бирор киши бордирми?»—деб сўрадилар. Шунда Талҳа: «Мен»,— дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундоқ бўлса, қабрга тушғил!»—дедилар. Талҳа (маййитни қўйгани) қабрга тушдилар».
Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ибн Абу Мулайка разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Маккада Усмон разияллоҳу анҳунинг қизлари вафот этди, жанозасига қатнашгани бордик. Жанозага Ибн Умар ва Ибн Аббос разияллоҳу анҳулар ҳам келишди. Иккинчилари менинг ёнимга келиб ўтирдилар. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Усмоннинг ўғли Амрга: «Хотинларни йиғидан тўхтатсангиз-чи! Ахир, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййит ўз аҳлининг йиғисидан (қабрда) азобланғайдир, деганлар-ку!» - дедилар. Шу ерда ўтириб Ибн Аббос менга бир воқеани айтиб бердилар:
«Ҳазрат Умар бирлан бирга Маккаи Мукаррамадан (Мадинага) қайтиб келаётиб Байдоъ деган ерга етганимизда, ногаҳон самура дарахтининг соясида турган бкр жамоага Ҳазрат Умарнинг кўзлари тушди. Ҳазрат Умар менга: «Бориб қарағилчи, анави жамоа кимлар эркан?» — дедилар. Бориб қарасам, Суҳайб (жамоаси) эркан. Ҳазрат Умарга келиб буни айтдим. «Менга чақириб берғил уни!» — дедилар, Мен Суҳайбнинг олдига бориб: «Турингиз, Амир ул-мўъмининга етиб олингиз!» — дедим. Ҳазрат Умар Мадинага борганларидан сўнг, мусибат содир бўлиб (Ҳазрат Умарга бир одам пичоқ урган эрди) Суҳайб «вой биродарим, вой дўстим»лаб йиғлаб кирди. Шунда Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу: «Эй Суҳайб, сен мени деб (дод солиб) йиғлаётирмисен? Ваҳоланки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййит ўз аҳлининг (баъзи бир) йиғиси сабабли азобланғайдир, деб айтганлар»,— дедилар.
«Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳунинг вафотларидан сўнг, бу сўзни Оиша онамизга айтдим,— дедилар Ибн аббос разияллоху анҳу,— шунда Оиша онамиз: «Ҳазрат Умарри Аллоҳ раҳмат қилсин! Аллоҳ таолога қасамёд қилиб айтурменким, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўъмин одам ўлганда, аҳли йиғласа, Аллоҳ таоло уни азоблағайдир» — демаганлар. Лекин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кофир одам ўлганда, аҳли йиғласа, уни Аллоҳ қаттиқ азоблағайдир»»—деганлар. Сизларга Қуръоннинг ўзи далилдир, биров бировнинг гуноҳи учун азобланмағайдир»,— деб айтдилар. «Кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Аллоҳнинг ўзидир!» — дедим. Аллоҳга қасамёд қилиб айтурменким, Ибн Умар разияллоҳу анҳу (Ибн Аббоснинг ушбу ривоятини эшитиб) ҳеч нарса демадилар».
Амра бинти Абдурраҳмон Оиша онамиздан бундоқ деб эшитган эрканлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудий хотиннинг қабри ёнидан ўтаётиб, ўшал ерда унинг қариндошлари йиғлаб ўтирганини кўрдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Булар хотинга аза тутиб йиғлашмакда, хотин эрса, қабрда азобланмакдадир»,— дедилар».
Абу Бурданинг оталари бундай деган эрканлар:
«Умар разияллоҳу анҳуга мусибат (пичоқ урилган эрди) етганда Суҳайб разияллоҳу анҳу «вой биродарим» лаб йиғлай бошлади. Шунда Умар разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Маййит тирикнинг йиғиси сабабли азобланғайдир, деганларини билмасмисен?» — дедилар».
32-боб. Маййитга (аза тутиб) дод солиб йиғлашнинг макруҳлиги
Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу:
«Қўяверғил уларни, Абу Сулаймонга аза тутиб йиғлашаверсин, бошларига туфроқ сочиб ва дод солиб йиглашмаса, бўлгани!» — дедилар. Имом Бухорий: «Нақъ — бошга туфроқ сочмоқ, лақлақа — дод-вой солмоқ деганидир»,— дейдилар.
Муғийра разияллоҳу анҳу:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитганман»,— дейдилар: «Албатта, менинг номимдан ёлғон сўз айтмоқ, бошқа бирор кишининг номидан ёлғон сўз айтмоқ каби эрмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиғайдир, дўзахдан ўзига жой шайлайверсин! Қайси маййитга ким аза тутиб, дод солиб йиғлағайдир, ўшал маййит дод солиб йиглангани туфайли азобга қолғусидир».
Ибн Умар разияллоҳу анҳунинг оталари ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам; «Ўлик, унга аза тутгувчиларнинг дод солиб йиғлагани сабабли, қабрида азобланғайдир»,— деганлар».
Шуъба разияллоҳу анҳу: «Ўлик, унга аза тутгувчи тирикнинг йиғиси сабабли, азобланғайдир»,— деганлар.
33-боб.
Ибн ул-Мункадирга Жобир ибн Абдуллоҳ бундай деб ривоят қилган эрканлар:
«Уҳуд жанги куни отамнинг ўлигини кийимларига ўралган ҳолда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келтириб қўйишди-да, ул кишининг қулоқ ва бурунлари кесиб ташланганини айтишди. Мен бориб юзларини очмоқчи эрдим, қариндошларим қўйишмади, сўнг яна бориб очмоқчи бўлганимда, қариндошларим яна қўйишмади, сўнг яна очмоқчи бўлиб бордим, қариндошларим бу гал ҳам рухсат беришмади. Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари «Очингиз!» деб буюрдилар, юзларини очишди. Шунда бир хотиннинг додлаган овози эшитилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимдир ул?» — дедилар. «Амрнинг қизи ёким Амрнинг синглиси»,— дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йиғламасин!» — дедилар. Кейин, тобутни кўтаришгунча фаришталар қанотлари бирлан отамнинг тепаларида соя солиб туришди».
34-боб. Азада ёқасини йиртиб дод солган киши биздан эрмас (мусулмон эрмас)!
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки (мусибат етганда) ўзи ўзининг юзига уриб, ёқа йиртиб, исломдан олдинги жоҳилия давридаги одамларнинг ножоиз, ноўрин сўзларини айтиб йиғлағайдир, ул биздан эрмасдир!» — деганлар».
35-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Саъд ибн Хавлага марсия айтганлари
Амр ибн Саъдга оталари Саъд ибн Хавла бундай деган эрканлар:
«Ҳажжат ул-Видоъ йилида мен қаттиқ касал бўлувдим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени кўргани келдилар. Шунда мен: «Касалим кучайиб кетди, аҳволим оғир. Мен бадавлат кишидирман, бир қизимдан бошқа мерос оладирган одамим йўқдир. Молимнинг 1/3 қисмини эҳсон қилайинми?» — дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ»,— дедилар. «Ярмини садақа қилайинми?»—дедим. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Йўқ»,— дедилар. Сўнг: «1/3... 1/3 қисми ҳам анча кўп нарсадир, албатта сен болаларингни одамлардан тиланадирган фақир қилиб қолдирганингдан кўра, бойроқ қилиб қолдирганинг яхшироқдир. Агар сен хайру садақа учун молингни сарфлайдирган бўлсанг, албатта бунинг эвазига Аллоҳдан савоб олғайсан, ҳатто хотинингнинг оғзига солиб қўйган луқманг. учун ҳам»,— деб қўшиб қўйдилар. «Ё Расулуллоҳ, мен саҳоба биродарларимнинг орқасида қолармиканман (яъни, тузалиб кетармиканман)?» — дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен бордию, (саҳоба биродарларингдан) кейин қолиб, амали солиҳ қилсанг, бунинг эвазига Аллоҳ даргоҳида даража ва мартабанг зиёда бўлғайдир, шоядки, кейин қолсанг-у, сендан бир қанча мўъминлар фойдалансалар ва бир қанча мушриклар зарар топсалар! Илоҳи, саҳобаларимнинг ҳижратини бехатар қилғил, уларни (Мадинадан) орқага қайтармагил!» — дедилар».
Лекин, бечора Саъд ибн Хавла Маккада шфот этганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга марсия айтдилар.
36-боб. Мусибат етганда сочини юлмоқни манъ қилганлари ҳақида
Абу Бурда ибн Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Абу Мусо (отам) қаттиқ бетоб бўлиб қолиб, ҳушларидан кетдилар, бошлари хотинларидан бирининг қучоғида бўлиб, бирорта ҳам сўз айта олмас эрдилар. Ҳушларига келганларидан кейин: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кимдан нафратланган бўлсалар, мен ҳам ўшандан нафратланғайман. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бошига мусибат тушганда дод-вой солган, сочини юлган ва ёқасини йиртган хотинлардан нафратланғайман! дер эрдилар»,— деб айтдилар»
37-боб. Бошига мусибат тушганда юзига шапалоқлаб уриб, дод-вой солганлар биздан эрмасдир (мусулмон эрмасдир)!
Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки ўзи ўзининг юзига уриб, ёқа йиртиб, дод-вой солиб, исломдан аввалги одамларнинг шариатга номувофиқ қилиқларини қилғайдир, ул биздан эрмасдир!»— деганлар».
38-боб. Бошига мусибат етганда жоҳилия давридагидек дод солиб, шариатга номувофиқ сўзларни айтиб йиғламоқни манъ қилганлари
Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бошига мусибат етганда жоҳилия давридагидек шариатга номувофиқ сўзларни айтиб, ёқа йиртиб, юзига уриб йиғлаган одам биздан эрмасдир!» — деганлар».
39-боб. Бошига мусибат тушган одамнинг хафалиги юзидан билиниб турса...
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Ибн Ҳориса, Жаъфар ва Ибн Рувоҳаларнинг ўлдирилганлиги тўғрисидагй хабар келган куни Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда ўтирганларида хафаликлари юзларидан бйлиниб турди. Шунда мен эшикнинг тирқишидан қараб турган эрдим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир киши келиб, Жаъфарнинг хотинлари йиғлашаётганини айтди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни йиғидан тўхтатмакни буюрдилар. Хотинларни юпатмоққа кетган одам қайтиб келиб: «Итоат қилишмаётир»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Турғил, бориб уларни йиғидан тўхтаттил!» — дедилар. У киши яна қайтиб келиб: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамёд қилиб айтурменким, хотинлар бизга бўйинсунмаётирлар»,— деди. Шунда мен: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бояги кишига «Бориб хотинларнинг юзига туфроқ сочғил!» дедилар, деб ўйлаб, «Вой, Аллоҳ бурнингни ерга ишқагур! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганларини қилмай, ул кишини қийнаб қўйдинг-ку!» — дедим».
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажд қабиласига юборилган қорилар ўлдирилганда бир ой давомида «Қунут» дуосини ўқидилар. Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўша пайтдагидан кўра қаттиқроқ хафа бўлганларини кўрмаганман».
40-боб. Бошига мусибат етганда хафалигани билдирмаган киши
Муҳаммад ибн Каъб:
«Жазаъ сўзи — ёмон сўз айтиш ва ёмон хаёлга бориш ҳамда Аллоҳ таоло охиратда берадирган яхшилиғлардан ноумид бўлиш, демакдир»,— деганлар. Яъқуб алайҳиссалом: «Мен ўз дарду қайғумни ёлғиз Аллоҳнинг ўзига изҳор қилғайдирман»,— деганлар.
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Бир куни Абу Талҳанинг ўғли касал бўлиб, вафот этганди. Ушанда Абу Талҳа ташқарида юрган эрди. Хотини ўғлининг ўлганини кўриб, маййитга керак бўладирган айрим нарсаларни тайёрлаб, уйнинг бир чеккасига олиб бориб қўйди. Абу Талҳа уйга кириб: «Боланинг аҳволи нечук?»—деб сўради. Хотини: «Бир оз тинчиб қолди, ором олиб ухлаётган бўлса керак»,— деди. Абу Талҳа хотини рост айтаяпти, деб ўйлади. Ўша кеча ётиб, эрта билан туриб ғусл қилди. Кейин, уйидан чиқиб кетмоқчи бўлганида, хотини боласининг вафот этганини айтди.
Абу Талҳа Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга намоз ўқиб бўлгач, хотини бирлан ўзи ўртасида бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шоядки, Аллоҳ таоло иккалангизнинг ҳам тунингизга баракот берса (яъни, Аллоҳ фарзанд берса)!» — дедилар. Суфён разияллоҳу анҳу: «Ансорийлардан бир киши Абу Талҳанинг хотини тўққизта бола кўрганини, уларнинг ҳаммаси Қуръон тиловат қилмакка моҳир бўлганини менга айтди»,— дейдилар».
41-боб. Бошига мусибат тушган дастлабки вақтларда сабру тоқат қилмоқ ҳақида
Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Адолат ҳам яхши, бунинг эвазига олинадирган савоб ҳам яхшидир! Шундоқ одамлар бордирки, бошларига мусибат тушганда: «Инно ли-л-лоҳи ва инно илайҳи рожиъун» (Биз Аллоҳнинг бандаларидирмиз ва ҳаммамиз унинг даргоҳига қайтиб борғаймиз) деб айтишади. Ана шундоқ дейдиган инсонларни Аллоҳ таоло ярлақайдир ва улардан раҳматини дариғ тутмайдир, ана шундоқ инсонлар ҳидоятга эришган бандалардир! Аллоҳ таоло бу хусусда бундоқ дейдир: «Ва-стаъийнуу би-с-сабри ва-с-салоти ва иннаҳо ла-кабийратун илло ала-л-хошиъийн» (сабру тоқат қилсангиз, намоз ўқисангиз, дарду аламингиз ёзилғайдир, дарҳақиқат, сабру тоқат қилмоқ ҳамда намоз ўқимоқ Аллоҳдан қўрқувчилардан ўзгаларгагина амри маҳолдир!).
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллох саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бошига мусибат тушган дастлабки вақтларда сабру тоқат қилмоқ кўпроқ савоблидир»,— деганлар».
42-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Биз сендан ажраб қолаётганимиздан хафамиз»,— деганлари
Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Мусибат етганда) кўздан ёш оқғайдир, кўнгил ғам чеккайдир»,—деганлар».
43-боб. Касал ҳузурида йиғламоқ ҳақида
Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладирлар:
«Саъд ибн Убода бетоб бўлиб қолдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдурраҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Масъуд бирлан бирга кўргани кирганларида, бола-чақалари унинг теварагида туришган эркан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вафот этдими?» — дедилар. «Йўқ, ё Расулуллоҳ»,—дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Ул кишининг йиғлаганларини кўриб, бошқалар ҳам йиғлади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эшитмакдамисиз, Аллоҳ таоло кўз ёши ва дил қайгуси учун азоб бермағайдир. Лекин, мана бунинг учун азоб берғайдир ёки раҳм қилғайдир»,—деб тилларига ишора қилдилар».
Маййит ўз аҳлининг унга мотам тутиб (дод солиб) йиғлаши сабабли (қабрда) азоб чеккайдир. Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу дод солиб йиғлаганларни асо бирлан урур эрдилар, тош отиб, туфроқ сочиб ҳайдар эрдилар.
44-боб. Жаноб Расулуллоҳнинг дод солиб йиғламоқни манъ қилганлари ва уни қаттиқ қоралаганлари
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Зайд ибн Ҳориса, Жаъфар ва Абдуллоҳ ибн Рувоҳанинг ўлдирилгани тўғрисидаги хабар етиб келганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларидан хафаликлари шундоққина билиниб турар эрди. Мен эшикнинг тирқишидан қараб тургандим. Шунда Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, Жаъфарнинг хотинлари йиғлашаётир»,— деб айтди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни йиғидан тўхтатмакни буюриб, одам юбордилар. У киши қайтиб келиб: «Улар менга итоат қилишмаётир»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам иккинчи марта хотинларни йиғидан тўхтатмакни буюрдилар. Бояги киши кетди, кейин яна қайтиб келиб: «Аллоҳга қасамёд қилиб айтурменким, улар менга бўйинсунмаётирлар»,— деди. Мен бўлсам: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам у.кишига: «Йиғлаётган хотинларнинг оғзига туфроқ сочғил!»—дедилар, деб ўйлаб, «Аллоҳ бурнингни ерга ишқагур! Ё буйруқни бажармадинг ва ё Расулуллоҳни овора қилмакдан тўхтамадинг!» — дедим».
Умму Атиййа разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Бошимизга мусибат тушганда дод солиб йиғламасликка Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва салламга байъат қилдик (қасам ичдик). Лекин, қуйидаги бешта аёлдан бошқаси ўз онтига вафо қилмади: Умму Сулайм, Умм ул-Ало, Муознинг хотини — Бинти Абу Сабра ва яна икки хотин» (ёки «Бинти Абу Сабра, Муознинг; хотини ва бошқа хотинлар»,— дедилар).
45-боб. Жанозани кўрганда ўрнидан турмоқ
Омир ибн Рабиъа ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаноза келаётганини кўрсангиз, ўрнингиздан туриб, ўтиб кетгунча кутиб турингиз!» —деганлар, Ҳумайдий разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (жаноза) ўтиб кетгунча ёки маййит (елкадан) ерга қўйилгунча, деганлар»,— деб қўшимча қиладирлар.
46-боб. Жанозани ҳурмат қилиб ўрнқдан турган одам қачон ўтирадир?
Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бирортангиз жаноза келаётганини кўрсангиз-у, жаноза бирлан бирга (масжидга ёким мозорга) бормак ниятингиз бўлмаса, уни ўтказиб юборгунингизча ёким у ўтиб кетгунича ёким маййит (елкадан) ерга қўйилгунча ўрнингиздан туриб, кутиб туринтиз!» — деганлар».
Саъид ал-Мақйурий ривоят қиладирлар:
«Бир жанозада эрдик, Абу Ҳурайра Марвонни қўлидан ушлаб, «ўтирайлик» деб имлади, иккалалари маййит ерга қўйилмасдан бурун ўтириб олишди. Шунда Абу Саъид разияллоҳу анҳу келиб, Марвонни қўлидан ушлаб: «Турғил ўрнингдан! Аллоҳга қасам ичиб айтурменким, (Абу Ҳурайра) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг маййит (елкадан) қўйилмасидан бурун ўтирмоқни манъ қилганларини (яхши) билғайдир»,— дедилар. Шунда Абу Ҳурайра: «Тўғри айтадилар»,— деди».
47-боб. Тобутни кўтаришиб борган киши, уни одамлар елкаларидан тушириб, ерга қўймагунларича ўтирмайдир, мабодо ўтирса, туриш буюриладир
Абу Саъид ал-Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар жаноза келаётганини кўрсангиз, ўрнингиздан турингиз, башарти кўтаришиб борсангиз, елкалардан туширилиб, ерга қўйилмагунча ўтириб олмангиз!» — деганлар».
48-боб. Яҳудий маййитнинг тобутини кўриб, ўрнидан турган киши ҳақида
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Ёнимиздан бир маййитнинг тобутини кўтариб ўтишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан турдилар, биз ҳам турдик. Сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ё Расулуллоҳ, бу маййит яҳудий-ку?!» — дедик. Расулуллоҳ: «Маййитни кўрганингизда ўрнингиздан турингиз!»—дедилар».
Абдурраҳмон Абу Лайло ривоят қиладирлар:
«Саҳл ибн Ҳаниф ва Қайс ибн Саъд Қодисияда ўтиришган эрди, ёнларидан бир маййитнинг тобутини кўтариб ўтдилар. Шунда икковлари ўринларидан туришди. Буни кўрганлар улардан: «Бу маййит зиммийлардан-ку?!»—дейишди. Шунда улар бундай деб жавоб қилдилар: «Бир куни Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларидан бир маййитнинг тобутини кўтарйб ўтиб қолдилар. Шунда ул зот ўринларидан турдилар. Кейин, унинг яҳудий маййити эканини айтишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У руҳ эмасдирми?!» — дедилар».
49-боб. Маййитн» (тобутни) хотинлар эрмас, эркаклар кўтарадир
Саъид ал-Мақбурий отасидан, у эрса Абу Саъид ал-Худрийдан бундай деб эшитган эркан:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййит тобутга солингач, уни эркаклар елкаларига кўтарганда, агар ул солиҳ банда бўлса, «Мени тезроқ олиб борингиз!»—дейдир, агар солиҳ банда бўлмаса, «Вой шўрим, мени қаёққа олиб кетмоқдасизлар?»— дейдир. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитғайдир, агар инсон эшитса эрди, ҳушидан кетиб йиқилғай эрди!»—деганлар».
50-боб. Жанозани (тобутни) тез олиб бормоқ
Анас разияллоҳу анҳу:
«Жанозани (маййитни) кузатиб бораётганингизда тобутнинг олдида ҳам, орқасида ҳам, ўнгида ҳам, чапида ҳам юраверингизлар!» — деган эрканлар. Бошқа бир киши эрса: «Жанозаға (тобутга) яқин юрингизлар!» — деган эркан.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййитни тезроқ олиб борингизлар! Агар ул солиҳ банда бўлса, унга яхшилиғ қилиб, тезроқ манзилга етказган бўлурсиз, агар аксинча бўлса (яъни, солиҳ банда бўлмаса), ёмонни елкангиздан тезроқ тушириб, ундан тезроқ қутулган бўлурсиз»,— дедилар».
51-боб. Тобутда ётган маййитнинг «Мени тезроқ олиб борингиз!» деб айтиши ҳақида
Абу Саъид ал-Худрий ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййитни тобутга солиб, уни кишилар елкаларига кўтаришганда, агар ул солиҳ банда бўлса, «Мени тезроқ олиб борингиз!» — дейдир, башарти солиҳ бўлмаса, «Вой шўрим, мени қаёққа олиб кетмоқдасизлар?»—дейдир. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитғайдир, агар инсон эшитса эрди, ҳушидан кетиб йиқилғай эрди»,— деганлар».
52-боб. Жанозада имомнинг орқасида икки ёки уч саф бўлиб турмоқ
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳабаш подшоҳи) Нажошийга (ғойибона) жаноза ўқидилар, мен иккинчи ёки учинчи сафда турдим».
53-боб. Жанозадаги сафлар баёни
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажошийнинг вафот этганини саҳобаларга айтиб, сўнг олдинга — имомликка ўтдилар. Саҳобалар ул зотнинг орқаларида саф тортдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тўрт бор такбир айтдилар».
Шаъбий разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган зотлардан бири менга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мўъминнинг жанозасига бориб, саҳобаларни саф қилдиларда, тўрт марта такбир айтиб жаноза ўқидилар»,— деб эрди». Шайбоний: «Эй Абу Амр, сизга буни ким айтди?»—деб Шаъбийдан сўраганда, у: «Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди»,— деган эркан.
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бугун Ҳабашистонда бир солиҳ одам вафот этди, келингиз, шул ерда туриб унга (ғойибона) жаноза ўқийдирмиз!»—дедилар. Биз саф тортдик, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдинга ўтиб, унга жаноза ўқидилар, биз ул кишига иқтидо қилдик». Абу Зубайрга Жобир: «Мен ўшанда иккинчи сафда турган эрдим», — деган эрканлар.
54-боб. Жаноза намозида болаларнинг катталар бирлан бирга сафда туриши
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам нотаниш бир маййитнинг қабри ёнидан ўтаётиб: «Бу маййит қачон дафн қилинди?» — дедилар. «Кеча кечаси»,— дедик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени чақирсангиз бўлмасмиди?»—дедилар. Саҳобалар: «Қоронғи кечада кўмдик, сизни безовта қилмакни хоҳламадик»,— дейишди. Сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жаноза ўқимоққа киришдилар. Биз орқаларида саф тортдик. Мен эрсам ўша пайтда ёш бола эрдим».
55-боб. Маййитга жаноза ўқишнинг суннат эканлиги тўғрисида
Имом Бухорий ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки маййитга жаноза ўқиғайдир, унга бир қийрот савоб теккайдир»,— деганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дўсту биродарларингизга ўзингиз жаноза ўқингизлар!» — деганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нажошийга жаноза ўқингизлар!» — деганларида, жанозани «намоз» деб атаб: «Унинг рукуъ ва саждалари бўлмағайдир, уни ўқиётганда (дунёвий сўзлар) сўзланмайди, фақат такбири таҳрима айтилиб, салом берилғайдир»,— деганлар. Ибн Умар жанозадан аввал албатта таҳорат олар эрдилар ҳамда кун чиқаётган ва ботаётганда жаноза ўқимас эрдилар. Ибн Умар разияллоҳу анҳу қўлларини кўтариб такбир айтар эрдилар. «Саҳобалар ва уларнинг авлодлари орасида шундоқ кишиларни учратдимки,— дейдилар Ҳасан Басрий,— улардан жаноза ва фарз намозларини ўқимоққа ҳақлилари, жаноза вақтида ёким ҳайит намозида таҳоратлари синиб қолса, таяммум қилмай, сув қидириб топиб, албатта қайта таҳорат олғай эрдилар. Агар жаноза ўқилаётган вақтда келиб қолишса, ўзлари такбири таҳрима айтишиб, бошқаларга қўшилиб жаноза ўқийверар эрдилар».
Ибн Мусаййаб:
«Киши жаноза намозида хоҳ кечаси бўлсин, хоҳ кундузи бўлсин, хоҳ муқимликда ва хоҳ мусофирликда бўлсин, барибир тўрт марта такбир айтғайдир»,— дейдилар. Анас разияллоҳу анҳу: «Биринчи такбир — намозни бошлашда айтиладирган такбири таҳримадир, Аллоҳ таоло: «Мунофиқлардан бирортаси ўлса, унга зинҳор жаноза ўқимангиз!»—дейдир. Жаноза намозида одамлар саф тортғайдир, имом эрса, олдинга ўтиб жаноза ўқиғайдир»,— деганлар.
Шаъбий разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга бир мўъминнинг жанозасига борган киши: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жанозада бизга имомлик қилдилар, биз орқаларида саф тортдик»,— деб айтди». «Эй Абу Амр, бу ҳадисни сизга ким айтди?»— деб Шаъбийдан сўрашганда, у: «Ибн Аббос айтди»,— деб жавоб берган эркан.
56-боб. Жанозага боришнинг фазилати
Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳу:
«Жаноза ўқисанг, зиммангдаги вазифани бажарибсан»,— дейдилар. Ҳумайд ибн Ҳилол: «Жаноза ўқиб бўлгандан сўнг, жаноза эгаларидан уйга қайтмоққа ижозат сўрашнинг суннат эканлигини билмасмиз-у, бироқ кимки жаноза ўқиб уйига қайтса, унга бир қийрот савоб тегмоғини яхши билурмиз»,— дейдилар».
Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Абу Ҳурайра: «Кимки жаноза намозига қатнашғайдир, унга бир қийрот савоб теккайдир»,— дедилар. Кейин у киши бизга яна жуда кўп ҳадислар ҳам айтиб бердилар. Шунда Оиша онамиз Абу Ҳурайранинг сўзини тасдиқлаб: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундоқ деганларини мен ҳам эшитгандирмен»,— дедилар. Мен: «Унда, жуда кўп қийрот савобларни бой берибмиз-да!»—дедим».
57-боб. Маййит дафн қилингунча кутиб турган киши ҳақида
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки жанозада қатнашиб, жаноза намозини ўқиғайдир, унга бир қийрот савоб теккайдир, кимки жаноза намозини ўқиб, маййит дафн этилгунча кетмай турса, унга икки қийрот савоб теккайдир?» —дедилар. Шунда одамлар: «Ё Расулуллоҳ, икки қийрот қанчадир?»—деб сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ: «Иккита катта тоғдек келур»,— дедилар».
58-боб. Катталар бирлан бирга ёш болаларнинг ҳам жаноза намози ўқимоги ҳақида
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қабрнинг олдига келганларида, саҳобалар: «Бу қабрдаги киши ўтган куни дафн қилинган»,— дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида саф тортдик, ул киши қабрдаги маййитга жаноза ўқидилар (Ибн Аббос ўша пайтда ёш бола бўлганлар)».
59-боб. Намозгохда ва масжидда жаноза намози ўқимоқ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг вафот этганлигини бизга айтиб: «Биродарингиз ҳаққига талаби мағфират қилингизлар!»— дедилар».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаи киромларини намозга сафладилар, сўнг тўрт марта такбир айтиб, марҳум Нажошийга жаноза намози ўқидилар».
Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладирлар:
«Яҳудийлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига зино қилган бир эркак бирлан бир хотинни тутиб олиб келишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар, уларни масжид олдидаги жаноза ўқийдирган жойга олиб боришиб, тошбўрон қилишди».
60-боб. Қабрларни саждагоҳ қилиб олмоқнинг макруҳлиги ҳақида
Ҳазрат Алининг ўғиллари Ҳасан вафот этганда хотинлари Фотима қабр устига чодир қурдилар. Чодир бир йилгача ўша ерда турди, сўнг бузиб йиғиштиришди. Шунда ҳотифдан: «Аё, йўқотган кишиларини топишдими?»—деган овоз келди. Унга иккинчи бир овоз: «Аксинча, умидсиз бўлиб қайтиб кетдилар»,— деб жавоб қайтарди».
Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этмасларидан олдин бетоб бўлиб ётганларида: «Аллоҳ таоло яҳудий ва насороларга лаънат юборсин! Улар собиқ пайғамбарлар қабрларини саждагоҳ қилиб олдилар»,— деган эдилар».
Оиша онамиз шу сўзни эслаб:
«Агар қабрларни саждагоҳга айлантириб олмоқ хавфи бўлмаганда эрди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари атрофини очиқ ҳолда қолдиришар эрди. Афсуски, Жаноб Расулуллоҳнинг қабрларини маҳкамлашга тўғри келди. Лекин, мен ҳали ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ётган ҳужрани масжид қилиб олмоқларидан қўрқғайман»,— дедилар.
61-боб. Туғолмай ўлган хотинларга жаноза ўқимоқ ҳақида
Сумра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида туриб (яъни, иқтидо қилиб), туғолмай вафот этган хотинга жаноза ўқидим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эрса, маййит белининг тўғрисида туриб жаноза ўқидилар».
62-боб. Имом хотин кишининг жанозасида қаерда туради-ю эркак кишининг жанозасида қаерда туради?
Сумра ибн Жундуб разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида туриб, туғолмай ўлган бир хотиннинг жанозасини ўқидим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эрса, маййитнинг бели қаршисида турдилар».
63-боб. Жаноза намозида тўрт марта такбир айтмоқ
Ҳумайд ривоят қиладирлар:
«Анас разияллоҳу анҳу бизга имомлик қилиб жаноза намози ўқидилар. Шунда ул кишига: «Уч марта такбир айтдингиз»,—дейишди. Анас яна бир марта такбир айтиб, сўнг салом бердилар».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажоший вафот этган куниёқ бу ҳақда хабар бердилар. Сўнг, саҳобаи киромлар билан намозгоҳга чиқдилар. Уларни сафлаб, тўрт марта такбир айтиб, Нажошийга жаноза намози ўқидилар».
Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистон подшоҳи Нажошийга тўрт марта такбир айтиб, жаноза намози ўқидилар».
64-боб. Жаноза намозида сураи «Фотиҳа» ни ўқимоқ
Ҳасан Басрий ривоят қиладирлар:
«Гўдак боланинг жанозасида сураи «Фотиҳа» ўқилғайдир, кейин «Аллоҳум-ма-жъалҳу лано салафан ва фартан ва ажран (Илоҳи, бу гўдакни, жаннатга биздан аввал бориб, жой тайёрлаб тургувчи ва эрта вафот этганлигига сабр қилмоғимиз эвазига бизларга савобу мукофотлар ато этмоғингга сабабчи қилғайсен!)»,— дейиладир».
Талҳа разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Ибн Аббос разияллоҳу анҳуга иқтидо қилиб намоз ўқидим. Ўшанда у киши сураи «Фотиҳа» ни ўқиб, сўнг: «Сураи «Фотиҳа» ни жанозада ўқимоқ суннат эканлигини билишсин, деб атайлаб ўқидим»,— дедилар».
65-боб. Маййит дафн қилингандан сўнг қабр снида жаноза намози ўқимоқнинг жоизлиги
Шаъбий разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга бир мўъмин банданинг жанозасига борган киши: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр тепасида жаноза намози ўқидилар, саҳобалар ул кишига иқтидо қилдилар»,— деди».
Шайбоний: «Бу ҳадисни сизга ким айтди?»—деб Шаъбийдан сўраганимда, у менга: «Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди» деб жавоб қилди»,— дейдилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Масжидни супуриб юрадирган бир қора одам вафот этди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан бехабар эрдилар. Бир куни ўшал одам ёдларига тушиб: «Анави одамга не бўлди?» — дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, у вафот этган»,— дейишди. «Менга билдирмабсизлар-да!»—дедилар Расулуллоҳ. Саҳобалар: «У ундоқ эди, бундоқ эди»,— деб уни камситишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга қабрини кўрсатингиз!»—дедилар. Саҳобалар унинг қабрини кўрсатишган эрди, Жаноб Расулуллоҳ унга жаноза намози ўқидилар».
66-боб. Маййит оёқ товушларини эшитғайдир
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййит қабрга қўйилгач, барча биродарларининг қайтиб кетаётгандаги оёқ товушларини эшитиб турғайдир. Қабрга иккита фаришта кириб, маййитни ўтирғизиб қўйғайдир. Шунда иккала фаришта маййитга: «Мана бул киши, яъни Муҳаммад алайҳиссалом тўғриларида не дер эрдинг?»—дейдир. Маййит: «Бул кишининг Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бергаймен»,— дейдир. Шунда унга: «Дўзахдаги ўрнингга қарағил, Аллоҳ таоло сенга унинг ўрнига жаннатдан жой алмаштириб берди»,— дейишадир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларида давом этиб, яна бундай дедилар: «Банда (маййит) ўзининг дўзахдаги ва жаннатдаги ўрнини ҳам кўрғайдир. Аммо, ул кофир ёким мунофиқ эрса: «Бул киши ким?» — дейилганда, «Одамлар бир нарса дер эрди, мен ҳам улар не дейишган бўлса, шундоқ дер эрдим»,— дейдир. Шунда Мункар-Накир: «Ул кишини ҳам танимагандирсен (билмагандирсен), Қуръони Кариймни ҳам тиловат қилмагандирсен»,— деб олов-гурзи бирлан қулоғининг тагига урғайдир. Маййит қаттиқ қичқирғайдир, унинг овозини атрофдаги барча нарсалар эшитғайдир, фақат инсонлар ва жинлар эшитмағайдир».
67-боб. Байт ул-Муқаддасга ёки шу каби (муқаддас) жойларга дафн этилмоғини истаган шахс ҳақида
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Аллоҳ таоло Малак ул-мавтни (Ўлим фариштасини) Мусо алайҳиссаломнинг ҳузурларига юборди. Мусо алайҳиссалом (уйга ижозатсиз кирган одам, деб ўйлаб) бир мушт уриб, унинг кўзини чиқардилар. Малак ул-мавт Аллоҳ таолонинг даргоҳига қайтиб бориб: «Мени ўлмоқни истамаган кишининг олдига юборибдирсен»,— деди. Аллоҳ таоло фариштанинг кўзини қайтариб бериб (жойига келтириб): «Мусонинг олдига қайтиб бориб айтғил, қўлини ҳўкизнинг устиға қўйсин, қўли ёпиб турган тукларнинг ҳар бири учун унга бир йилдан умр берғайдирмен!»—деди. Мусо: «Ё Раббий, андин кейин-чи?»—дедилар. Аллоҳ таоло: «Андин сўнг — ўлим!»—деди. Мусо алайҳиссалом: «Ундоқ бўлса, ҳозир (жонимни ола қолсин)!»—дедилар-да, Аллоҳ таолодан: «Менинг қабрим «Байт ул-Муқаддасга бир тош отим масофада яқин бўлса!» — деб илтимос қилдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар ўшал ерда бўлганларингизда эрди, мен сизларга Мусонинг йўл ёқасидаги қизил қум тепалиги устида ўрнашган қабрини кўрсатғай эрдим»,— дедилар».
68-боб. Кечаси дафн қилмоқ
Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу кечаси дафн қилинганлар.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси дафн қилинган бир кишига жаноза намози ўқидилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан турдилар, орқаларидан саҳобалар ҳам туришди. Сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қабрдаги кимдир?» — деб сўраган эрдилар, саҳобалар: «Фалончи, кеча кечаси дафн қилинди»,— дейишди».
69-боб. Қабр устига масжид қурмоқ
Оиша онамиз разияллоху анхо ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бетоб бўлиб ётганларида, хотинлари (Умму Салама ва Умму Ҳабиба) ул кишига Ҳабашистонда ўзлари кўрган каниса тўғрисида сўзлаб беришди. Ўша каниса «Мария» деб аталар эрди. Уни Умму Салама бирлан Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳумо Ҳабашистонга боришганда кўрган бўлиб, уларни канисанинг чиройи ва унинг ичидагй суратлар жалб этган эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларини кўтариб: «Улар, агар ораларидан бир солиҳ киши вафот этғайдир, унинг қабри устига каниса қурғайдирлар, сўнг ичига суратлар чизғайдирлар. Улар Аллоҳ таоло даргоҳида энг ёмон отлиғ инсонлардир!»—дедилар».
70-боб. Хотин кишини қабрга ким қўядир?
Анас разияллоху анху ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари — Умму Гулсумнинг дафн маросимида қатнашдик. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қарасак, қабр ёнида турибдилар-у, кўзларидан дув-дув ёш оқаётир. Ногаҳон: «Орангизда бул кеча аёлига яқинлик қилмаган киши бормидир?»—деб сўрадилар. «Мен»,— дедилар Абу Талҳа. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тушғил қабрга!»—дедилар. Абу Талҳа қабрга тушиб, маййитни лаҳадга қўйдилар». Фулайҳ разияллоҳу анҳу: «Назаримда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Бул кеча гуноҳ қилмаган ким бордир?» —деб айтдилар шекилли»,— дейдилар.
71-боб. Шаҳидга жаноза ўқимоқ тўғрисида
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангида шаҳид бўлганларнинг ҳар иккитасини бир қабрга қўйдирар эрдилар. Қабрга қўйилмоғидан аввал: «Булардан қайси бири Қуръонни кўпроқ ёдлагандир?»—деб сўрар эрдилар. «Мана буниси» деб кўрсатишган маййитни олдин лаҳадга қўйдирар эрдилар. Сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бул кишиларга (Аллоҳ йўлида жонини қурбон қилганларга) қиёмат куни мен гувоҳдирмен!»—деб, уларнинг қонларини ювдирмай ва жаноза ҳам ўқитмай дафн қилдирар эрдилар».
Уқба ибн Омир ривоят қиладирлар:
«Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Уҳуд жангида шаҳид бўлганларга ўз ажали бирлан ўлган маййитга ўқигандек жаноза ўқидилар. Сўнг, минбарга чиқиб: «Мен сизлардан аввал бориб (жаннатдан жой) тайёрлаб турғувчимен ва мен сизнинг (қилган яхши амалларингизга) гувоҳдирмен. Аллоҳга қасам ичиб айтурменким, ҳозир мен Ҳавзи Кавсарни кўриб турибдирмен, менга Ер хазиналарининг калитлари (ёким «Ер калитлари»,— дедилар шекилли) берилди. Аллоҳ ҳаққи-ҳурмати, мен ўлганимдан кейин сизлардан хотиржамдирмен, фақат, мол-дунё кетидан қувмасангизлар, деб қўрқғаймен, холос»,— дедилар».
72-боб. Икки ёки уч маййитни бир қилиб дафн этмоқ ҳақида
Жобир ибн Абдуллох ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангида шаҳид бўлган кишиларнинг ҳар иккитасини бир қилиб қабрга қўйдирар эрдилар».
73-боб. «Шаҳидларни ювмоқ лозим эрмас»,— деган кишилар ҳақида
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаҳидларни (ювмай) қонлари бирлан дафн қилаверингизлар!» — дедилар. Ўшал куни шаҳидларни ҳеч ким ювмади».
74-боб. Лаҳадга (бирданига бир неча ўлик қўйиладирган бўлса) ким аввал қўйилғайдир?
Имом Бухорий «лаҳад» сўзининг маъноси ҳақида бундай дейдилар:
«Лаҳад қабрга нисбатан нишаброқ бўлгани учун ҳам лаҳад дейилғайдир, ҳар бир жабр қилғувчи одам эрса, мулҳид дейилғайдир. Қуръони Кариймдаги «мултаҳидан» сўзи ҳам «бир текис нишаб» деган маънони англатғайдир. Агар лаҳад (қабр) нишаб бўлмаганда эрди, зариҳ (соғона) бўлган бўлар эрди».
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангида ҳалок бўлганларнинг ҳар иккитасини бир қабрга қўйдирар эрдилар. Қабрга қўйишдан аввал: «Қайси бири Қуръонни кўп ёдлагандир?» — деб сўрар эрдилар. «Қуръонни кўп ёдлаган мана шулдир»,— деб кўрсатишган маййитни олдин лаҳадга қўйдирар эрдилар. Сўнг: «Мен буларнинг (Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганлиғига) гувоҳдирман!»—деб уларнинг жароҳатларидаги қонни ювдирмай ва жаноза ҳам ўқитмай дафн қилдирар эрдилар».
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангида ҳалок бўлган ҳар икки шаҳиддан бирини кўрсатиб: «Буларнинг қайси бири Қуръонни кўп ёдлагандир?»—деб сўрар эрдилар. Сўнг, қайси бирини кўрсатишса, ўшани шеригидан аввал қабрга қўйдирар эрдилар. Менинг отам бирлан амаким ҳам бир жангда ҳалок бўлиб, иккалалари битта кафанга кафанлангандирлар»(?).
75-боб. Қабрни (лаҳадни) беркитишда изхир ва бошқа ўт-ўланлардан фойдаланмоқ
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Маккаи Мукаррамани муҳтарам қилди. Унда қон тўкмоқ мендан аввал ҳам бирор кишига рухсат этилмаган, мендан кейин ҳам бирор кишига рухсат этилмағайдир. Менга эрса, фатҳ куни (Макка забт этилган куни) бир соатгагина уруш қилмоққа ижозат берилди. Макканинг ҳатто кўкатларини юлмоқ, дарахтларини синдирмоқ ҳам макруҳдир! Унда ов қилинмағайдир, тушиб қолган нарсага тегилмағайдир. Тушиб қолган нарсани одамларга маълум қилмоқ учунгина қўлга олмоқ мумкиндир»,— дедилар. Шунда мен: «Изхирнигина юлмоққа рухсат берингиз, чунким биз ундан бўёқ олғаймиз ва уни қабрни (лаҳадни) ёпишда ишлатғайдирмиз»,— дедим. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Изхирни бўлса, майли!» — дедилар. Абу Ҳурайра: «Расулуллоҳ ўшанда «Қабрларимиз ва уйларимиз учуд бўлса, майли!» деб айтдилар»,—дейдилар».
76-боб. Маййит, бирор сабабга кўра, қабрдан ёки лаҳаддан қайта кавлаб олинадими?
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Убай қабрга қўйилгандан сўнг келиб, уни қайта кавлаб олмоқни буюрдилар. Абдуллоҳни қабрдан чиқариб олишди. Сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳнинг бошини тиззаларига қўйиб, дам солдилар-да, унга ўзларининг кўйлакларини кийдирдилар (бунинг сабабини Аллоҳ билғайдир). Абдуллоҳ, ҳаётлигида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиларига бир кўйлак кийдирган эрди. Суфён бирлан Абу Ҳурайра бундоқ дейишадир: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг иккита кўйлаклари бўлиб, бир куни Абдуллоҳнинг ўғли: «Ё Расулуллоҳ, устингиздаги кўйлагингизни отамга кийдирингиз!» — деб айтди». «Саҳобалар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳнинг амакиларига қилган яхшилиғи эвазига ўз кўйлакларини бердилар, деб ўйлашди»,— дейдилар Суфён. Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар: «Уҳуд жанги кетаётган кунлардан бирида, кечаси мени отам чақириб: «Назаримда, Расулуллоҳнинг саҳобаларидан биринчи бўлиб мен шаҳид бўладирганга ўхшайман. Менинг қарзим бор, уни узғил, опа-сингилларингга яхшилик қилғил!» — дедилар. Тонг отди, Отам раҳматлик биринчи бўлиб шаҳид бўлдилар. Отамга қўшиб яна бир кишини қабрга қўйишди. Отамни бошқа бир киши бирлан бирга қабрда қолдирмоққа кўнглим бўлмади. Олти ойдан сўнг отамни қабрдан қайта кавлаб олдим. Бундоқ қарасам, ул киши худди шу бугун, эндигина қабрга қўйилгандек ётибдилар. Фақат қулоқларининг биттаси сал ўзгарган». Жобир разияллоҳу онҳу ривоят қиладирлар: «Отамга қўшиб яна бир кишини қабрга қўйишди. Отамни бегона киши бирлан бирга қабрда қолдирмоққа кўнглим бўлмади. Сўнг, отамни қабрдан қайта кавлаб олиб, алоҳида дафн қилдим».
77-боб. Қабрга лаҳад ва ёрма қилмоқ
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангида ўлганларнинг иккитасини бир қилиб қабрга қўйдирар эрдилар. Қабрга қўйишдан аввал: «Қайси бири Қуръонни кўпроқ билғайдир»,— деб сўрар эрдилар. Қайси бирини кўрсатишса, ўшанисини олдин лаҳадга қўйдирар эрдйлар. Сўнг: «Мен буларга қиёмат куни гувоҳдирмен!» — дер эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ шаҳидларнинг жароҳатларидаги қонни ювдирмай ва ғусл қилдирмай, дафн қилдирар эрдилар».
78-боб. Агар бола исломга кириши билан ўлса, унга жаноза намози ўқиладирми?
Ҳасан Басрий, Шурайҳ, Иброҳим ва Қатодалар бундай дейишган эркан:
«Агар бирор оиладаги ота-онадан биттаси исломга кирса, боласи ҳам у бирлан бирга исломга кирган ҳисобланур. Масалан, Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ҳам ўз қавмининг динида қолган отаси бирлан бирга эрмас, балки ислом ҳали заиф бўлган вақтда мусулмон бўлган онаси бирлан бирга эрди. Ислом юксалғайдир, ундан ўзга динлар юксалмағайдир!»
Солим ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
«Ҳазрат Умар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга бир тўда одамлар йўлдошлигида Ибн Сайёд яшайдирган томонга бордилар. Ибн Сайёдни Баний Муғола қалъаси ёнида болалар бирлан ўйнаб турганда учратишди. Ибн Сайёд балоғатга етиб қолаёзган эрди. У, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари бирлан елкасига қоқмагунларича, келганларини сезмади. Жаноб Расулуллоҳ: «Менинг Аллоҳнинг элчиси эрканлиғимга гувоҳлик берғил!» — дедилар. Ибн Сайёд Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қараб: «Гувоҳлик берғаймен, сиз, дарҳақиқат, уммийларнинг (саводсизларнинг) пайғамбаридирсиз, лекин сиз ўзингиз ҳам менинг Аллоҳнинг элчиси эрканлиғимга гувоҳлик берғаймисиз?» — деди шаккоклик қилиб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг гапини рад қилиб: «Мен Аллоҳ ва унинг пайғамбарларига ишонғаймен, сен не демоқчидирсан ўзи?»—дедилар. Ибн Сайёд: «Менга (миямга) гоҳи чин, гоҳи ёлғон гаплар келғайдир»,— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сени шайтон васваса қилғайдир, мен сенга кўнглимдаги бир гапни айтайин!» — дедилар. Ибн Сайёд «Дух... » деганча қолди. Расулуллоҳ: «Жим бўлғил, ҳеч қачон сен пайғамбарларга келадирган ваҳийдан бохабар бўлолмассен!» — дедилар. Дарҳақиқат, Жаноб Расулуллоҳ «Фа-ртақиб йавма таътийу-с-самоъу би-духонин мубийнин» деган оятни ўқимоқчи бўлган эрдилар. Ибн Сайёд ана шу оятдаги «духон» (тутун) сўзига ишора қилған эрди (оятнинг мазмуни: «Осмонни тутун қоплайдирган кунни кутғил!»). Шунда Ҳазрат Умар: «Уни менга қўйиб берингиз, калласини олиб ташлайдирмен!» — дедилар. Жаноб Радулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва. саллам: «Агар у Дажжол бўлса, унга сиз ҳукмингизни ўтказа олмассиз, борди-ю, Дажжол бўлмаса, ўлдирмоғингиздан сизга не наф?» — дедилар». «Кейинчалик,— дейдилар Ибн Умар,— Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб бирлан бирга Ибн Сайёд бирлан учрашишган ўшал хурмо дарахти остига боришди. Улар Ибн Сайёдга йўлиқмасдан илгари унинг тўғрисида бирор нарса билиб олмоқчи бўлишган эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қарасалар, Ибн Сайёд бир бахмал мато устида ёнбошлаб ётибдир. Матода қандайдир бир сирли аломат (ёким овоз) борлиги сезилиб турар эрди. Шунда Ибн Сайёднинг онаси Жаноб Расулуллоҳнинг хурмо дарахти панасидан кузатиб турганларини кўриб қолиб, «Эй Соф (онаси уни шундоқ дерди), қарағил, ана Муҳаммад!» — деди. Ибн Сайёд ўрнидан сапчиб турди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар онаси индамай турганида, Ибн Сайёднинг сирини билиб олган бўлур эрдик»,— дедилар».
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир яҳудий бола Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларини қилиб юрар эрди. Бир куни у касал бўлиб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўргани бордилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бош томонига ўтириб: «Исломга кирғил!» — дедилар. Бола ёнида ўтирган отасига қаради. Отаси болага: «Абулқосим саллаллоҳу алайҳи ва салламга (яъни, Расулуллоҳга) итоат этғил!» — деди. Бола исломга кирди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Болани дўзах ўтидан қутқарган Аллоҳга шукр!» — деб ташқари чиқдилар».
Убайдуллоҳга Ибн Аббос бундай деган эрканлар:
«Мен ва онам (Маккадан Мадинага ҳижрат қила олмай, Маккада қолган) заиф ва ночор мусулмонлардан эрдик. Мен болаларнинг, онам эрса аёлларнинг орасинда энг ночори эрди».
Ибн Шиҳоб ривоят қиладирлар:
«Ҳар бир вафот этган болага, гарчи уни кофир ёким бузуқ хотин туққан бўлса ҳам, жаноза ўқилғайдир. Ислом миллатида туғилган, ота-онаси мусулмонликни даъво қилаётган ёким онаси мусулмон бўлмаса ҳам, отаси ўзини «мусулмонман» деяётган ҳар бир тирик туғилган болага жаноза ўқилгайдир. Чирқираб туғилмаган болага, тушиб қолганлиги сабабли, жаноза ўқилмайдир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аслида ҳар бир бола табиатан (соғлом) мусулмон туғилғайдир. Кейин, ота-онаси уни, камчиликсиз туғилган ҳайвон боласининг думи, қулоғи ёким шохини қирқишгандек, истаса — яҳудий қилғайдир, истаса — насоро қилғайдир, истаса — мажусий қилғайдир. Бирорта бузоқнинг қулоғи ёким думи кесилган ҳолда туғилганини кўрганмисизлар?» — дер эрдилар».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таоло инсонга ато этган табиат — исломга мойил табиатдир, бунга Аллоҳ таолонинг ояти кариймаси далилдир!» дейдилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Исломга қалби мойил бўлиб туғилмаган бирорта ҳам бола бўлмағайдир, барча болаларнинг қалби исломга мойил бўлиб туғилғайдир, кейин ота-онаси уни, ҳамма аъзоси бенуқсон туғилган ҳайвон боласининг думи, қулоғи ёким шохини кесишгандек, ё яҳудий, ёким насоро, ёҳуд мажусий қилғайдир. Ёким бирортангиз ҳайвон боласининг қулоғи ё бурни кесик ҳолда туғилганини кўрганмисиз?» — дер эрдилар. Аллоҳ таоло инсон боласига азалдан ато этган табиатни ўзгартирмоқ ярамайдир, бунга «Аллоҳнинг махлуқини (Аллоҳ яратган жонзодни) ўзгартириш мумкин эрмас!» деган ояти карийма далилдир!»
79-боб. Агар мушрик ўлими олдидан «Ло илоҳа иллаллоҳ» деса....
Саъид ибн Мусаййабнинг оталари ривоят қиладирлар:
«Абу Толиб вафот этаётганларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишининг ҳузурларига келдилар. У ерда Абу Жаҳл ибн Ҳишом ва Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа ибн ал-Муғийрани кўрдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Толибга: «Эй амаки, «Ло илоҳа иллаллоҳ» деб калима келтирингиз! Мен бунга Аллоҳ таоло ҳузурида гувоҳ бўлайин!» — дедилар. Шунда Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа: «Эй Абу Толиб, Абд ул-Муталлиб динидан қайтғаймисен?» — дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Калима келтирингиз!» — деб қайта-қайта айтавердилар. Боягилар бўлса, ўзларининг гапларидан қолишмади. Ниҳоят, Абу Толиб ўзининг Абд ул-Муталлиб динида эканлигини айтиб, жон таслим қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қасамёд этиб айтурменким, агар Аллоҳ таоло рад этмаса, ундан сизни кечирмоғини сўрағаймен!»—дедилар. Аллоҳ таоло: «Пайғамбарнинг ҳаққи йўқ... » — деган оятни нозил қилди».
80-боб. Қабрга ҳўл чўп (новда) санчиб қўймоқ
Бурайда ал-Асламий ўзининг қабрига иккита ҳўл чўп (новда) санчиб қўймакларини васият қилди. Ибн Умар, Абдурраҳмоннинг қабри устидаги чодирни кўриб: «Олиб ташлағил, эй бола! Абдурраҳмонга унинг қилган яхши амаллари соя берғайдир!»—дедилар. Хорижа ибн Зайд: «Усмон ибн Аффоннинг замонида биз ёш йигитча эрдик. Ичимизда энг сакровчанимиз Усмон ибн Мазъуннинг қабридан бир сакраб ўтиб кетган эрди»,— дедилар (демак, қабр устида сағана бўлиб, ундан қабрда ётган маййитга на фойда ва на зарар бордир, фойда — маййитнинг ҳаётлигида қилган солиҳ амалларидир!).
Усмон ибн Ҳаким:
«Хорижа мени қўлимдан ушлаб қабр устига ўтқазиб қўйди-да, амакиси Язид ибн Собитнинг қабр устида қазои ҳожат қилмоқни қоралаганини айтди»,— дейдилар. Нофиъ разияллоҳу анҳу: «Ибн Умар разияллоҳу анҳу қабр устига ўлтириб ҳам дам олаверар эрдилар»,— дейдилар.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтаётиб: «Бу икки қабрдаги маййитлар азобланмоқдалар, аммо катта гуноҳлари учун азобланаётганлари йўқ. Улардан бири сийдигидан эҳтиёт бўлмас эрди, иккинчиси эрса, чақимчилик қилур эрди»,— дедилар. Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳўл новдани олиб, иккига бўлдилар-да, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйдилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, нега бундоқ қилдингиз,?»—деб сўрашди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шояд, шу икки новда қуригунча азоб ҳам барҳам топса!»—дедилар».
81-боб. Муҳаддиснинг қабр олдида ваъз айтмоғи ва тингловчиларнинг унинг атрофида тўпланиб ўтирмоги
Ҳазрат Али ривоят қиладирлар:
«Бақиъ ул-Ғарқад деган жойда жанозада бўлдик. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга келиб ўтирдилар, биз эса атрофларида ўтирдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларида ҳассалари бор эрди. Жаноб Расулуллоҳ бошларини қуйи солиб фикр қилдилар, сўнг ҳассалари бирлан ерни тўқиллатиб: «Орангизда жаннатдаги ҳамда дўзахдаги ўрни олдиндан белгилаб қўйилмаган ва бахтли ёким бахтсизлиги пешонасига ёзилмаган бирорта ҳам киши йўқдир»,— дедилар. Шунда бир киши туриб: «Ё Расулуллоҳ, ундоқ бўлса, тақдирга тан бериб, яхши ишларга қўлимиз бормай қолмағайдирми? Орамизда кимки азалдан бахтли қилиб яратилган бўлса, у турган гапки, бахтли кишиларга хос ишларни қилгайдир, аммо пешонасига азалдан бахтсизлик битилган киши эрса, маълумки, бахтсиз кишиларга хос ишларни қилгайдир»,— деди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бахтли кишиларга бахт келтиргувчи ишлар, бахтсизларга эрса, бахтсизлик келтиргувчи ишлар муяссар бўлғайдир»,— дедилар. Сўнг: «Фа аммо ман аъто ва-т-тақо» деган оятни ўқидилар.
82-боб. Ўзини-ўзи ўлдирувчилар хақидаги ҳадислар
Собит ибн аз-Заҳҳок разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки ислом динидан бошқа динни ўртага қўйиб, атайлаб ёлғондан қасам ичғайдир, ўша ўзи айтган динга мансуб бўлиб қолғайдир. Кимки ўзини темир бирлан ўлдирғайдир, ўшал темир бирлан унга жаҳаннамда азоб берилғайдир»,— деганлар».
Ҳасан разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Жундуб разияллоҳу анҳу бизга мана шу масжидда ҳадис айтиб берган эрдилар, биз уни ҳали унутганимизча йўқ. Биз, Жундуб разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ёлғон гап айтадирлар, деб ҳам қўрқмағаймиз. У кишининг айтишларича, Жаноб Расулуллоҳ бундай деб айтган эрканлар: «Бир киши ўзини-ўзи жароҳатлаб ўлдирди. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам мендан илгари ўз жонини ўзи олди, уни мен жаннатдан маҳрум қилдим!»—деди».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзини-ўзи бўғиб ўлдирган одамни дўзахда бўғишғайдир ва ўзига-ўзи пичоқ уриб ўлдирган одамни дўзахда пичоқлашғайдир»,— дедилар».
83-боб. Мунофиқларга жаноза ўқишнинг ва мушрикларнинг гуноҳларини тилаб истиғфор айтишнинг макруҳлиги ҳақида
Ибн Умар разияллоҳу анҳу бундай деб ривоят қиладирлар:
Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул вафот этганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни унга жаноза, ўқимоқ учун чақиришди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жаноза ўқимоққа шайланганларида, мен: «Ё Расулуллоҳ, Ибн Убайга жаноза ўқийдирмисиз? Ахир, у фалон ва фалон кунлари ундоқ деганди ва бундоқ деганди, деб унинг иллатларини санай кетдим. Мен кўп сўзлаб юбордим шекилли, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга табассум қилиб: «Эй Умар, қани нарироқ турғил-чи! Менга Аллоҳ таоло томонидан танламак ихтиёри берилган, мен танладим. Агар мен етмишдан ортиқ истиғфор айтганимда Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилмоғини билсам, етмишдан ортиқ истигфор айтган бўлур эрдим»,— дедилар. Шундан кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза ўқиб, уйларига қайтдилар. Бир оз ўтмай «Бароат» сурасининг икки ояти нозил бўлди («Улардан кимки ўлғайдир, сира ҳам жаноза ўқимағил!» деган жойидан то «Улар фосиқлардир!» деган еригача). Мен кейинчалик, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга журъат қилиб сўзлаганимдан таажжубланиб юрдим. Аллоҳ ва унинг Расули энг кўп билгувчидир!
84-боб. Одамларнинг маййитни мадҳ этишлари ҳақида
Абдуллоҳ ибн Суҳайб:
«Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан бундай деб эшитдим»,— дейдилар:
«Бир кишини тобутда олиб ўтдилар. Одамлар уни мақтаб, яхши сўзлар айтишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вожиб бўлди»,— дедилар. Кейин, бошқа бир маййитни олиб ўтишди. Одамлар унинг шаънига ёмон сўзлар айтдилар. Жаноб Расулуллоҳ бу гал ҳам: «Вожиб бўлди»,— дедилар. Умар ибн Хаттоб ажабланиб: «Не вожиб бўлди?» —дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Бу бандага яхшилиғни раво кўриб, мақтадингизлар, демак унга жаннат вожиб бўлди, кейингисига эрса, ёмонлиғни раво кўриб, ёмонладингизлар, демак унга дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги гувоҳларидирсиз!»—дедилар».
Абу ул-Асвад ривоят қиладирлар:
«Мен Мадинага келсам, шаҳар аҳли бир касалликка мубтало бўлган эркан. Шунда Умар ибн Хаттобнинг ёнларида ўтирган эрдим. Ногаҳон, бир маййитни тобутда кўтариб ўтиб қолдилар, одамлар унинг шаънига яхши сўзлар айтишди. Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу: «Вожиб бўлди»,— дедилар. Кейин, яна бир маййитни олиб ўтдилар, одамлар унинг шаънига ҳам яхши сўзлар айтишди. Ҳазрат Умар тағин: «Вожиб бўлди»,— дедилар. Ундан сўнг, учинчи бир маййитни олиб ўтдилар, одамлар бу гал унинг шаънига ёмон сўзлар айтишди. Ҳазрат Умар яна: «Вожиб бўлди»,— дедилар. Мен ажабланиб: «Ё Амир ал-муъминийн, не вожиб бўлди?» — деб сўрадим.
Ҳазрат Умар бундай дедилар: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган сўзларини қайтардим, холос. Жаноб Расулуллоҳ бизга: «Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхши деб гувоҳлик берса, уни Аллоҳ таоло жаннатга киритғайдир»,— деганлар. Биз ул кишидан: «Агар гувоҳ учта бўлса-чи-?»—деб сўрадик. «Учта бўлса ҳам, бўлур»,— дедилар. «Иккита бўлса-чи?» —дедик, «Иккита бўлса ҳам, бўлур»,— дедилар. Кейин, бизнинг ул кишидан: «Гувоҳ битта бўлса-чи?» — деб сўрагимиз келмади».
85-боб. Қабр азоби ҳақидаги ҳадис ва оятлар
Барро ибн Озиб разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўъмин бандани қабрига келиб, ўтқазиб қўйишғайдир! Сўнг, мўъмин банда: «Аллоҳ таолодан бошқа илоҳ йўқдир, Муҳаммад Аллоҳ таолонинг элчисидир»,— деб гувоҳлик берур. Бу хусусда Аллоҳ таоло бундай дейдир: «Бандалар қатъий сўзлари бирлан (яъни, калимаи шаҳодат айтиб) Аллоҳ таолога бўлган ишончларини исботлағайдирлар»,— дедилар».
Ғундар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Шуъба разияллоҳу анҳу бизга (юқоридаги ҳадисни) ривоят қила туриб, «Қабр азоби тўғрисида «Бандалар Аллоҳ таолога бўлган ишончларини исботлағайдирлар» деган оят нозил бўлган» деб қўшимча қилдилар».
Ибн Умар разияллоҳу анҳу Нофиъга бундай деб ривоят қилган эрканлар:
«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш қабиласига мансуб кишиларнинг ўликлари ётган чуқур тепасига келиб: «Раббингизнинг ваъдаси ҳақ эрканин бйлдингизми?»—деб хитоб қилдилар. Шунда одамлар: «Ўликларни чақирмакдамисиз?» — деб сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ: «Сизлар улардан кўра кўпроқ эшитиб турганингиз йўқ, улар сўзлай олмайдилар, холос»,— дедилар».
Оиша оиамиз ривоят қиладирлар:
«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар (ўликлар) менинг айтганларим ҳақ эрканлигини жуда яхши билишғайдир»,— дедилар». Аллоҳ таоло: «Сен ўликларга сўзингни ўтказа олмағайдирсен (яъни, иймони йўқ шахсларга, гарчи улар тирик бўлсалар ҳам, сўзинг ўтмағайдир)»,— дейди».
Масруқ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир яҳудий аёл Оиша онамизнинг ҳузурларига кириб, қабр азоби ҳақида гапира туриб: «Сизни Аллоҳ таоло қабр азобидан сақласин!» —дебдир. Шунда Оиша онамиз Жаноб Расулуллоҳдан қабр азоби тўғрисида сўрабдилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа, қабр азоби ҳақ!»—дебдилар. Оиша разияллоҳу анҳо: «Шундан бери мен, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқиганларида, Аллоҳ таолодан ўзларини қабр азобидан сақламакни сўрамай қўйганларини сира кўрмадим»,— дейдилар».
Урва ибн Зубайрнинг холаси Асмо Абу Бакр қизи бундай деган эрканлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хутбада бандага бериладирган қабр азобини эслатиб ўтдилар. Шунда хутба тинглаб ўтирган мусулмонлар (қўрқувдан) бақириб юборишди».
Анас ибн Молик ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Қабрга қўйилган банда жанозага келганларнинг қайтиб кетаётгандаги оёқ товушларини эшитиб ётғайдир. Кейин, икки фаришта келиб, маййитни ўтирғизиб қўйғайдир-да, «Бул киши, яъни Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида не дер эрдинг?» — деб сўрашғайдир, Агар, банда мўъмин-мусулмон бўлса, «Бул кишининг Аллоҳнинг бандаси ва унинг элчиси эрканлиғига гувоҳлик берурмен»,— дейдир. Шунда фаришталар: «Қарағил, Аллоҳ таоло сенга дўзах ўрнига жаннатдан жой ато этди!» — дейишғайдир, бандага бирваракайига дўзах ҳам, жаннат ҳам кўрсатилғайдир». Ушбу ҳадисни Анасдан эшитган Қатода: «Кейин, банда қабрида сиқилмай, бемалол ётғусидир»,— деб қўшимча қилдилар-да, Анаснинг ривоятини бундай деб давом эттирдилар: «Аммо, банда мунофиқ ва кофир эрса, «Бул киши ҳақларида не дер эрдинг?»—деб сўрашганда, «Кўпчилик не деган эрса, мен ҳам шундоқ деганман»,— деб жавоб берғайдир. Фаришталар унга: «(Ул кишини) билмагандирсан ҳам, (Қуръон) тиловат қилмагандирсан ҳам»,— деб темир гурзи бирлан уришғайдир. Шунда банда шунчалик қаттиқ қичқирғайдирким, буни инсон ва жинлардан бошқа, атрофдаги барча маййитлар эшитғайдир».
86-боб. «Қабр азобидан сақлағил!» деб Аллоҳ таолога илтижо қилмоқ ҳақида
Абу Айюб Ансорий ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуёш ботган пайтда ташқарига чиқдилар. Шунда (ҳотифдан) бир овозни эшитиб, «Яҳудийлар қабрларида азоб тортмоқдалар»,— дедилар».
Холид ибн Саъид ибн ал-Осийнинг қизи:
«Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таолога сиғиниб, қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитганман» деб айтди»,— дейдилар Мусо ибн Уқба.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй парвардигор, мени қабр ва ўт азобидан, ҳаёту мамот ҳамда Масиҳ Дажжол фитнасидан сақлағил, деб сенга илтижо қилғаймен!»—дер эрдилар».
87-боб. Ғийбатчиликдан ва сийдикдан ҳазар қилмаганлик учун қабрда бериладирган азоб тўғрисида
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтаётиб, «Бу қабрдаги маййитлар азоб чекмоқда, бироқ катта гуноҳ учун азобланаётганлари йўқдир. Булардан бири чақимчилик қилар эрди, иккинчиси эрса, сийдигидан эҳтиёт бўлмас эрди»,—дедилар. Кейин, бир ҳўл нордани олиб, иккига бўлдилар-да, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйиб: «Шояд, шул чўплар қуригунча азоблари енгиллашғайдир!»—дедилар».
88-боб. Маййитга эртами-кечми борадирган жойини кўрсатиб‘қўймоқ ҳақида
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бирортангиз ўлсангиз, сизга қабрда эртами-кечми борадиган жойингизни кўрсатишғайдир. Агар жаннатга лойиқ эрсангиз, жаннатга; агар дўзахга муносиб эрсангиз, дўзахга тайин қилинғайдирсиз. Кейин, сизга: «Аллоҳ таоло сени қиёмат куни қайта тирилтиргунча, борадиган жойинг қай ер эрканлиғин билиб қўйғил!»—дейишғайдир».
89-боб. Жанозада маййитнинг сўзлаши тўғрисида
Абу Саъид ал-Худрий ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Маййит тобутга қўйилиб, одамлар уни елкаларига кўтаришганда, агар ул ҳаётлигида солиҳ банда бўлган эрса, «Мени тезроқ олиб борингиз!»—дейдир, башарти солиҳ банда эрмаса, «Вой шўрим, мени қаёққа олиб кетмоқдасизлар?»—деб айтғайдир. Унинг овозини одамлардан бошқа ҳамма нарса эшитғайдир, агар одамлар ҳам эшитса эрди, ҳушидан кетиб, йиқилғай эрди».
90-боб. Мусулмонларнинг болалари тўғрисида нималар дейилган?
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг норасида учта боласи ўлса, улар ота-онасини дўзах ўтидан парда бўлиб тўсиб турғайдир, ёким ушбу ота-она ўлган норасида болалар туфайли жаннатга кирғайдир»,— деганлар».
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирорта ҳам мусулмоннинг норасида учта боласи ўлмасин! Мабодо, ўлса, Аллоҳ таоло уни ўшал болалари туфайли жаннатга киритғайдир»,— деганлар».
Барро разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (ўғиллари) Иброҳим алайҳиссалом вафот қилганларида, «Жаннатда унинг ризоъий онаси бордир» деб айтганларини эшитган эрканлар.
91-боб. Мушрикларнинг болалари ҳақида нималар дейилган?
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мушрикларнинг болалари тўғрисида сўрашганда, ул киши: «Аллоҳ таоло уларни яратган вақтда не қилмоқлари лозимлигини айтган»,— дедилар».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мушрикларнинг ўлган норасида болалари хусусида сўрашганда, ул киши: «Аллоҳ таоло уларнинг не қилмоқларини айтган эрди»,— дедилар».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир бола табиатан мусулмон бўлиб туғилғайдир, бироқ ота-онаси уни, ҳайвон ўз боласини ҳайвон қилиб тарбиялагандек, яҳудий ёким насоро ёҳуд мажусий қилиб тарбиялағайдир. Айтингиз-чи, сизлар ҳайвон боласининг бирор аъзоси (шохи, бурни, қулоғи) кесик ҳолда дунёга келганини кўрганмисизлар?» — дедилар».
92-боб.
Сумра ибн Жундуб разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиб бўлгач, бизга юзланиб: «Бул кеча ким туш кўрди?»—деб сўрар эрдилар. Одамлар кўрган тушларини айтиб беришар эрди, Жаноб Расулуллоҳ эрса, «Аллоҳ таоло не хоҳласа, ўша бўлғайдир!»—деб таъбир айтар эрдилар. Бир куни биздан: «Бирортангиз туш кўрдингизми?» — деб сўрадилар. Биз: «Йўқ»,— дедик. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Аммо, мен бул кеча туш кўрдим, тушимда икки киши қўлимдан етаклаб, мени Байт ул-Муқаддасга олиб боришди. Қарасам, у ерда бир киши ўтирибдир ва бир киши тик турибдир. Тик турган киши қўлидаги (ривоятнинг давомини Мусо ибн Исмоилдан эшитганмиз, дейишади айрим саҳобалар) темир чангакни ўтирган кишининг бу лунжига тиқиб, иккинчи лунжидан чиқармакдадир, кейин иккинчи лунжига тиқиб, бу лунжидан чиқармакдадир. Чангакни суғуриб олди дегунча, лунжи тузалиб қолаётир. Тик турган киши ўтирган кишининг лунжига темир чангакни шу тариқа тўхтовсиз тиқиб, суғурар эрди. Буни кўриб, «Бу не қилганларингдир?»—дедим. Улар: «Қани, юрғил, кетдик!» — дейишди. Бир жойга борсак, бир киши чалқанча ётибдир, яна бир киши бошида тик турибдир. Унинг қўлида муштдек тош бўлиб, чалқанча ётган кишининг бошига урмакдадир, тош сапчиб кетиб, нарига бориб тушмакдадир. У тошни тағин олиб келгунча чалқанча ётган кишининг боши тузалиб қолаётир. Шу тариқа тик турган киши чалқанча ётган кишининг бошини қайта-қайта мажақламоқдадир. Мен: «Бу кимдир?»—деб сўрадим. Улар: «Юрғил, кетдик!»— дейишди. Бир жойга борсак, тандирга ўхшаш оғзи тор, туби кенг бир чуқурлик бор эркан, унинг ичидаги аланга кучайганда одамлар аланга бирлан бирга чуқурдан учиб чиқиб кетай дейишаётир, аланга пасайганда эрса, аланга бирлан бирга яна чуқур тубига тушиб кетишмакдадир. Ўтда куяётганлар орасинда қип-яланғоч эркаклар ҳам, аёллар ҳам бордир. «Булар кимлардир?» — деб сўрадим. Улар: «Юрғил, кетдик!»—дейишди. Юра-юра қон дарёси бўйидан чиқиб қолдик. Дарёнинг қирғоғида бир одам, ўртасида эрса, бошқа бир одам турибдир. Дарёдаги одам қирғоққа чиқғаймен деса, қирғоқдагиси унинг лунжига тош бирлан уриб, дарёга қайтариб тушириб юбормакдадир. У яна чиқғаймен деса, тағин уриб тушириб юбормакдадир. «Бу недир?»—дедим. Улар: «Юрғил, кетдик!» — дейишди. Биз бу гал ям-яшил боғ олдидан чиқиб қолдик. Боғда бир азим дарахт бор эркан, унинг тагида бир чол ва бир тўда болалар ўтиришибдир. Дарахтга яқин жойда бир киши ўт ёқмакдадир. Шерикларим мени кўтариб дарахтнинг устидаги бир уйга олиб кирдилар. Мен шул чоққача бундоқ муҳташам уйни кўрмагандирмен, унинг ичида (кишилар) чоллар, йигитлар, болалар ва аёллар бор эркан. Кейин, мени дарахтнинг юқорироғидаги бошқа бир уйга олиб чиқдилар, буниси аввалгисидан ҳам муҳташамроқ ва файзлироқ эрди. Унда чоллар ва йигитлар ўтиришган эркан. Мен шерикларимга қараб: «Бул кеча мени роса сайр қилдирдингизлар, энди кўрганларимни тушунтириб берингиз!» — дедим. Улар: «Бўпти!»—деб менга тушунтира кетдилар: «Лунжига темир чангак тиқилаётган одам каззоб (ёлғончи) бўлиб, унинг гаплари ҳатто уфққа қадар етиб боргандир. Унга, ўзинг кўрганингдек, қиёматгача азоб берилғайдир. Боши мажақланаётган одам эрса, Аллоҳ таоло Қуръондан бехабар қилган одам бўлиб, у кечалари ғафлат уйқусида ётган, кундузи ҳам тиловат қилмаган. Унга қиёматгача бошини мажақлаб, азоб берилғайдир. Чуқурда кўрганларинг — зино қилган одамлардир, дарёда кўрганларинг эрса, судхўрлардир. Дарахт тагида ўтирган чол эрса, Иброҳим алайҳиссалом, теграсидаги болалар — одамларнинг норасида ёшда вафот этган болаларидир. Ўт ёндираётган шахс ўт ёқувчилар нозиридир. Сен кирган биринчи уй, умум мўъминлар уйидир, аммо кейинги уй эрса, шаҳидлар уйидир. Мен бўлсам, Жаброилдирмен, бул эса Микоилдир». Шундан сўнг, Жаброил ва Микоил менга: «Бошингни кўтарғил!» — дедилар. Мен бошимни кўтарсам, тепамда булутга ўхшаш бир жой кўринди. Улар: «Бу сенинг масканингдир!» — дейишди. Мен: «Қўйиб юборингиз, ўшал масканимга кирайин!» десам, улар: «Ҳали умринг тугагани йўқдир, тугаса, ўшал манзилингга келғайдирсан»,— дейишди».
93-боб. Душанба кунги ўлим ҳақида
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кирганимда ул киши мендан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни неча қават қилиб кафанладингизлар?»—деб сўрадилар. Мен: «Уч қават оқ суҳулиййа бирлан кафанладик, кафан остида на салла ва на кўйлак бор эрди»,— дедим. «Жаноб Расулуллоҳ қайси куни вафот этган эрдилар?»—деб сўрадилар. «Душанба куни»,— дедим. «Бугун қайси кундир?»— дедилар. «Душанба кунидир»,—дедим. «Шу сониядан то тунгача вафот этсам, деган умиддадирмен!»—дедилар. Сўнг, эгниларидаги бетоб бўлиб ётган кезларида кийдирилган кийимларига қараб қўйдилар. Унда заъфароннинг доғи бор эрди. «Мана шул кийимимни ювиб, унга тағин икки эн кафанлик қўшиб, кафанлангизлар!»—дедилар. «Бул эски-ку!» — деган эрдим, «Ўликдан кўра, тирик янги кийим киймакка ҳақлироқдир! Кафан бадандан оқадиган ҳар хил нарсалар учун керакдир»,— дедилар. Абу Бакр сешанба кечасйгача вафот этмадилар. Дафн қилинганларида ҳали тонг отмаган эрди».
94-боб. Бехос ўлим
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Онамнинг жони бирданига чиқиб кетди, сўзлашга улгурганларида эрди, садақа қилмакка буюрар эрдилар. Агар мен онамнинг номларидан садақа қилсам, ул кишига савоби теккаймидир?» — деб сўради. «Ҳа»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ».
95-боб. Набий салладлоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумо қабрлари ҳақидаги ривоятлар
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам оғир бетоб бўлиб қолсалар, «Бугун қай ердадирмен-у, эртага қай ерда бўлғаймен?» деб менинг ҳузуримда бўладирган кунларини орзиқиб кутар эрдилар. Буни қарангким, Жаноб Расулуллоҳ худди менинг навбатим келган куни қучоғимда Аллоҳ таолога жон таслим қилдилар ва менинг хонамга дафн этилдилар!».
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўнгги бор бетоб бўлиб ётганларида (шу касалликдан сўнг вафот этганлар); «Аллоҳ таоло яҳудий ва насороларни лаънатлади, чунким улар собиқ пайғамбарларнинг қабрларини масжид қилиб олдилар»,— деган эрдилар. Ана шу хавф (масжид қилиб олмоқ хавфи) бўлмаганида, Жаноб Расулуллоҳнинг қабрлари очиқ қолдирилар эрди».
Суфён ат-Таммор:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари дўппайиб турганини кўргандирмен»,— деган эрканлар.
Ҳишом ибн Урва оталаридан эшитганларини ривоят қиладирлар:
«Валид ибн Абд ул-Малик замонасида Ҳужрайи Саъодатнинг (Расулуллоҳ дафн этилган ҳужранинг) девори йиқилганида, уни қайта тикламоққа киришдилар. Шунда (девор кесаклари орасидан) оёқ кўриниб қолди. Одамлар даҳшатга тушиб, уни Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламминг оёқлари, деб гумон қилдилар. Бул кимнинг оёғи эрканлигини биладирган ҳеч ким йўқ эрди. Шунда отам Урва: «Худо ҳаққи, бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқлари эрмас, балки Умар разияллоҳу анҳунинг оёқларидир»,— деган эрканлар».
Ҳишом ибн Урва оталаридан эшитганларини ривоят қиладирлар:
«Оиша онамиз Абдуллоҳ ибн аз-Зубайрга: «Мени |гларнинг ёнига дафн этмағил, Бақиъдаги дугоналарим (Расулуллоҳнинг бошқа аёллари) ёнига дафн этғил, мен у жойга мутлақо лойиқ эрмасдирман!»—деб васият қилган эрканлар» (уларнинг ёнига деганда Расулуллоҳ, Абу Бакр, Умар назарда тутилган).
Амр ибн Маймун разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуни кўрдим. «Эй Абдуллоҳ ибн Умар, мўъминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳога бориб, мендан салом айтғил, сўнг менинг икки дўстимнинг ёнига дафн этилмоғимга ижозат сўрагил!» — дедилар. Оиша онамиз: «Илгари мен ўзим ўшал ерга дафн қилинмоғимни истар эрдим, энди бўлса, буни ўзимга эп кўрмаётирман»,— дедилар. Абдуллоҳ қайтиб келиб, Ҳазрат Умарга учрашганларида, ул киши: «Нечук хабар келтирдинг?» :—деб сўрадилар. Абдуллоҳ: «Эй Амир ал-мўъминин, сизга рухсат бердилар»,— деб айтдилар. Шунда Ҳазрат Умар: «Менинг учун ўшал жойдан табаррукроқ жой бўлмагандир, агар ўлсам, мени ўшал ерга элтиб, салом айтингиз! Кейин сен: «Умар ибн Хаттоб рухсат сўраётир», — дегил. Агар рухсат берсалар, мени ўшал ерга дафн қилингизлар, рухсат бермасалар, унда мени мусулмонлар мозорига олиб бориб, дафн қилаверингиз!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ризо бўлган ўшал вафот этиб кетган кишилардан кўра, халифаликка лойиқроқ бошқа бирорта одамни билмасмен. Мендан кейин кимни халифа қилсангизлар, унга итоат этиб, қулоқ солингизлар!»—дедилар. Сўнг, Усмон, Али, Талҳа, Зубайр, Абдурраҳмон ибн Авф ва Саъд ибн Абу Ваққоснинг исмларини тилга олдилар.
Шу пайт, бир ансорий йигит кириб келиб: «Эй Амир ал-мўъминин, Аллоҳ таолонинг сизга кўрсатган башоратидан хурсанд бўлингиз! Исломда ўз ўрнингиз бордир, буни билурсиз, кейин адолат бирлан халифалик қилдингиз, тағин бунинг устига шаҳид ҳам бўлдингиз!» — деди. Ҳазрат Умар: «Эй биродар, кошки эрди, шулар етарлик бўлса эрди! Узимдан сўнг бўладирган халифа муҳожирларга яхшилиғ қилсин, уларнинг ҳақини тан олсин, ҳурматларини ўрнига қўйсин, деб васият қилғаймен. Ўзимдан кейинги халифага яна бундай деб васият қилғаймен: «Мадина ва иймонни (қалбларига) жо айлаган ансорларга яхшилиғ қилсин, яхши ишларини мақбул кўриб, камчиликларини афв этсин! Унга тағин бундоқ деб васият қилғаймен: «Аллоҳ ва унинг Расули ўз зиммасига олган аҳолига (Аҳлу-з-зиммага; мусулмон халифалиғида жизъя — жон солиғи тўлаб яшаган ғайридинларга) берилган ваъдага вафо айласин, уларни қирғин қилмасин, уларнинг елкаларига қурблари етмайдирган юкни қўймасин!»
96-боб. Маййитларни ҳақорат қилмоқнинг макруҳлиги тўғрисида
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййитларни ҳақорат қилмангизлар, чунким улар келадирган жойларига келиб бўлдилар!» —деганлар». Бу ҳадисни Абдуллоҳ ибн Абд ул-Қуддус ва Муҳаммад ибн Анас ҳам Аъмашдан эшитиб ривоят қилиб беришган, Али ибн Жаъд эрса, уни давом эттирган.
97-боб. Маййитларнинг ҳаётликларида қилган ёмонликларини эслаш
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Абу Лаҳаб алайҳи лаънату-л-лоҳи (унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин) Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Келгуси ҳаётинг қуриб кетсин!»—деди. Шунда, «Абу Лаҳабнинг икки қўли қурисин!»—деган оят нозил бўлди».
Создано на конструкторе сайтов Okis при поддержке Flexsmm - инстаграм накрутка