"."
Меню

Савдо-сотиқ китоби

 

1-боб. Аллоҳ азза ваа жалланинг: «Аллоҳ савдо-сотиқни ҳалол ва судхўрликни ҳаром этди» («Бақара» сураси, 275-оят) ва «Ораларингизда юргазиб турган нақд савдо бўлса...» («Бақара» сураси, 282-оят) ва «Намоз ўқиб бўлингач, ер юзи бўйлаб тарқалингизлар-да, Аллоҳнинг фазлу карамидан (ризқ) тилангизлар, Аллоҳни кўп зикр этингизлар, шояд нажот тосангизлар» (“Жумъа» сураси, 10-оят) ва «Қачонки улар бирор тижоратни ёки ўйин-кулгини кўриб қолсалар, ўша томон югурурлар ва сизни тик турган ҳолингизда тарк қилурлар. Айтинг, (Эй Муҳаммад), Аллоҳ ҳузўридаги нарса (иймон-эътиқод ва амали солиҳлар учун бериладиган мукофот) ҳар қандай тижорат ва ўйин-кулгидан ҳам улуғдир» (Жумъа» сураси, 10—11-оятлар) ва «Эй мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ йўллар бирлан емангиз, балки ўзаро розилик бирлан бўлган савдо-сотиқ орқали мол-дунё касб этингиз» («Нисо» - сураси, 29-оят) деган сўзларни (қавллари) хусусида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Абу Ҳурайра Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини кўп айтур, муҳожир ва ансорлар эрса Жаноб Расулуллоҳнинг ҳадисларини Абу Ҳурайрачалик кўп билмаслар», – дейсизлар. (Бунинг боиси) — муҳожир биродарларим бозорларда бор-барака қилиш бирлан банд бўлишган кезларда мен қорним тўйиши бирлан кифояланиб Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларини қилиб юрдим, улар бўлмаган жойларда бўлдим, улар эшитмаган нарсаларни эшитиб, ёд олдим. Шунингдек, ансорий биродарларим ўз мол-мулклари ишлари бирлан банд эрдилар. Мен эрсам, бир мискин сифат одам бўлиб, улар эшитмаган нарсаларни эшитиб, ёд олдим. Жаноб Расулуллоҳ бир куни: «Кимки ушбу ҳадисимни тугатгунимча кийимини ерга ёйиб ўлтириб, ҳадисимни тугатганимдан кейин, уни йиғиб олиб бағрига босса, мендан эшитганларини ёддан чиқармайдиган бўлур», — дедилар. Шунда мен чакмонимни ерга ёйиб қўйдим. Ҳадис тугагач, уни олиб бағримга босдим. Шу-шу Жаноб Расулуллоҳдан нимаики эшитсам, ёдимда қоладиган бўлди».

 

Иброҳим ибн Саъд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Абдурраҳмон ибн Авф (разияллоҳу анҳу): «Биз Мадинага келганимизда Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени Саъд ибн ар-Рабиъ бирлан ака-ука тутинтириб қўйдилар Саъд ибн ар-Рабиъ менга: «Мен ансорларнинг (ичида) энг бойиман, сизга молу дунёмнинг тенг ярмини бераман. Хотинларимнинг қай бири маъқул бўлса, ўша сизники булсин, иддаси тугагандан кейин, унга ўйланаверинг!»— деб айтдилар», — дедилар. Шунда Абдурраҳмон: «Аллоҳ таоло сиз, аҳлу аёлингиз ва молу дунёнгизга барака берсин! Менга бозорни кўрсатинглар!»— дебдилар. Ул кишига Қайнуқоъ бозорини кўрсатишибди. Сўнг, Абдурраҳмрн эртаси куни эрталаб ўша бозорга бориб, озгина пишлоқ ва сариёғ харид қилибдилар. Бир неча кундан кейин, Жаноб Расулуллоҳ ул кишини учратиб қолибдилар-да, қўлларида бир сариқ нарсанинг доғи борлигани кўриб: «Эй Абдурраҳмон, аҳволинг нечук?»— дебдилар. Абдурраҳмон: «Бир ансория аёлга ўйландим», — дебдилар, Жаноб Расулуллоҳ: «Маҳрига нима бердинг?» — деб сўрабдилар. Абдурраҳмон: «Данакдек олтин», — дебдилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Битта қўй сўйиб бўлса ҳам, тўй қилгил!»— дебдилар».

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Абдурраҳмон ибн Авф Мадинага келдилар. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ул кишини Саъд ибн ар-Рабиъ ал-Ансорий бирлан ака-ука тутинтириб қўйдилар. Саъд катта мол-мулк эгаси эрдилар. Шунинг учун ҳам Абдурраҳмонга: «Бойлигимнинг тенг ярмини сизга бердим ва аёлларимдан хоҳлаганингиз сизники бўлсин!»— дедилар. Абдурраҳмон: «Аллоҳ таоло сиз, аҳлу аёлингиз ва молу дунёнгизга барака ато этсин, менга бозорни кўрсатингизлар!»— дедилар. Сўнг, бозордан бир оз сариёғ ва пишлоқ харид қилиб, ўзлари тушган манзил аҳлига олиб келдилар. Орадан қанча вақт ўтганлигини худо билади, бир куни Абдурраҳмон эгниларида янги либос бирлан келиб қолдилар. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ул кишига: «Бирортасини севиб қолдингми?»— дедилар. Ул киши: «Бир ансория аёлга ўйландим», — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Қанча (маҳр) бердинг?»— дедилар. Абдурраҳмон: «Данакдек (ёки данак вазнидек) тилло бердим», — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Битта қўй суйиб бўлса ҳам, тўй қилгил!»— дедилар».

 

Абу Суфён разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Жоҳилият даврида Укоз, Мажанна ва Зулмажоз номли бозорлар бўларди. Ислом қарор топгач, мусулмонларга бу ерларда савдо-сотиқ қилиш гуноҳдек туюла бошлади. Шунда ушбу оят нозил бўлди: «Аллоҳдан фазлу карам исташингизда сизлар учун ҳеч қандай гуноҳ йўқдир» (яъни, Ҳаж кунлари ва ҳаж сафарида тижорат қилмоқ жоиздур, агар асл мақсад ҳаж қилмоқлик бўлса) (Бақара сураси, 198-оят).

 

2-боб. Ҳалол(нинг ҳалоллиги) аниқдур ва ҳаром(нинг ҳаромлиги) аниқдур, аммо баъзилар учун иккисининг орасида ҳалол ёхуд ҳаромлигини фарқлаш қийин бўлган нарсалар мавжуд

 

Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ҳалол аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Лёкин, иккисининг орасида шубҳали нарсалар мавжуд. Кимки бирор нарсанинг ҳалол ёки ҳаромлигига шубҳаланса-ю, аммо унга қўл урмаса, ҳалолга яқин иш қилган бўлур. Гуноҳ ишлар Аллоҳнинг қўриқхонаси бўлиб, унинг атрофида юрганлар билмай унинг ичига кириб қолиши мумкин».

 

3- боб. Шубҳали ишлар тафсири

 

Ҳассон ибн Абу Синон:

 «Художўйликдан (тақводорликдан) осонроқ нарса кўрмадим. Ўзингни шубҳалантирадиган нарсани шубҳалантирмайдирган нарса бирлан алмаштирсанг, бас!»— дедилар».

 

Абдуллоҳ ибн Абу Мулайка разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бир қора хотин келиб: «Мен иккаласини (Уқба бирлан ул ўйланган аслни) эмизганман, деб даъво қилди. (Уқба ўшал хотиннинг сўзига инонмаётганлигини) Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эрди, ул зот унга эътироз билдирдилар. Сўнг, табассум қилиб: «Қандай уни хотин қилурсан? Ахир, иккалангизни ҳам эмизганлигини айтибди-ку!»— дедилар. Уқба ўйланган аёл Абу Иҳобнинг қизи эрди».

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

«Утба ўз укаси Саъд ибн Ваққосга васият қилиб: «(Замъа чўрисининг) боласи мендан, уни сенга топшираман, уни қарамоғингга ол!»— деди. Макка фатҳ қилинган йили Саъд болани ўз қарамоғига олди ва: «Бу акамнинг ўғли, уни ўз қарамоғимга олишимни акам менга васият қилган»,— деди. Шунда Замъанинг ўғли Абд ибн Замъа ўрнидан туриб: «Бул менинг укам ва отамнинг жориясининг ўғли, у отамнинг тўшагида дунёга келган», — деди. Улар бир-бирларини етаклашиб, Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузўрларига боришди. Саъд: «Ё Расулаллоҳ, бу акамнинг ўгли бўлиб, уни ўз қарамоғимга олишимни менга васият қилган», — деди. Абд ибн Замъа эрса: «Бу менинг укам ҳамда отамнинг жориясининг ўғли, у отамнинг тўшагида бунёд бўлган»» деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Эй Абд ибн Замъа, бу бола сенга, зеро фарзанд тўшак эгасиникидир, фоҳиша эрса боладан маҳрум этилгай»,— дедилар. Сўнгра, Савда бинти Замъанинг Утбага ўхшашлигини кўриб: «Эй Савда, ундан юзингни беркит!»— дедилар. Кейин, бола Аллоҳ таоло даргоҳига риҳлат қилгунга қадар ҳам Савдани кўрмади».

 

Адий ибн Ҳотим разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламддан миъроз бирлан ов қилмоқ ҳақида сўрадим (миъроз – бир томонига темир учлик ўрнатиладиган ёғоч ёки калтак). Жаноб Расулуллоҳ: «Унинг учи бирлан жароҳат етказилган бўлса еявер. Агар ён томони бирлан жароҳат етказилиб улдирилган бўлса, ема, чунки у ҳаром ўлган бўлади», — дедилар, Мен: «Агар итимни «бисмиллоҳ» деб қўйиб юборган бўлсам-у, унинг (унинг ёнида «бисмиллоҳ» айтилмаган бошқа ит (ҳам) турган бўлса ва овни қайси бири ушлагани маълум бўлмаса. ўша овнинг гўштини еса бўладими, йўқми?»— деб сўрадим. Жано Расулуллоҳ: «Ундай овнинг гўштини ема, чунки сен ўз итингга «бисмиллоҳ» айтгансан, бегона итга эса айтмагансан», — дедилар».

 

4-боб. Шубҳали нарсалардан ўзни йироқ тутмоқ ҳақида

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлда кетаётиб ерда тушиб ётган бир хурмога кўзлари тўшади-да: «Агар (бошдан) садақа қилиб ташланмаганлигини билганимда эрди, уни еяверган бўлардим», — дедилар».

 

Абу Ҳурайра рязияллоҳу янҳу ривояг қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳ: «Тўшагимга тушиб қолган хурмонинг садақа эмаслигини билсам, еяверган бўлардим», — деганлар».

 

5 боб. Кунгилни хавотирга солгувчи айрим нарсаларни шубҳали деб ҳисобламаган зот ҳақларида

 

Ибод ибн Тамимнинг амакилари Жаноб Расулуллоҳга бир киши хусусида шикоят қилиб:

 «Намоз вақтида бир кишининг орқасидан ел чиққандек бўлди, унинг намози бўзилдими ёки йўқми?»— деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бундай ҳолда елнинг овозини эшитмагунча ёки ҳидини сезмагунча намозни бўзмаслик керак», — дедилар».

 

Аз-Заҳрий бу ҳақда:

 «Расулуллоҳ: «Елнинг ҳидини сезмагунча ёки овозини эшитмагунча, қайта таҳорат қилинмайди, деганлар», — дедилар.

 

Ойша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Бир қавм Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузўрларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, бизга бир қавм гўшт олиб келиб туради. Лёкин, биз ул гўшт «бисмиллоҳ» айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўштими ёки йўқми, билмаймиз», — дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзларингиз «бисмиллоҳ» айтиб еяве-ринглар!»— дедилар».

 

6-боб. Аллоҳ таолонинг «Агар бирор тижорат ёки тамошони кўриб қолсалар, ўша томон кетиб қоладилар» деган қавли ҳақида

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бир куни биз Жаноб Расулуллоҳ бирлан бирга намоз ўқиб турган эрдик, Шом тарафдан озиқ-овқат ортилган карвон келиб қолди. Буни кўрган намозхонлар дув этиб ўша ёққа кетишди. Жаноб Расулуллоҳ бирлан фақат 12 кишигина қолди. Шунда юқоридаги оят нозил бўлди».

 

7-боб. Мол-дунёни қай йўл бирлан топганининг фарқига бормайдиганлар ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларга шундай замон келадики, инсон ўз топган молу дунёсини ҳалол йўл бирлан топдими ёки ҳаром йўл бирлан топдими, иши бўлмай қўяди», – дедилар».

 

8-боб. Қуруқликда савдо-сотиқ қилмоқлик ва Аллоҳ таолонинг «Уларни (пок, художўй инсонларни) на савдо-сотиқ ва на бошқа нарсалар Аллоҳнинг зикридан чалғита олур...» («Нур» сураси, 37-оят) деган қавли хусусида

 

Қатода:

 «Бир қавм савдо-сотиқ ва тижорат бирлан шуғулланарди, лёкин Аллоҳнинг ҳақини адо этиш вақти келганда, то уни тўла-тўкис бажармагунча, бошқа ишга қўл урмасди», — дедилар.

 

Абу Минҳол: «Мен тилла ва кумуш бирлан савдо қилардим. Шул ҳақда Зайд ибн Арқамдан сўрагандим, у: «Жаноб Расулуллоҳнинг замонларида дўконларимиз бўлиб, олтин ва кумуш бирлан савдо қилардик. Жаноб Расулуллохдан шу ҳақда сўраганимизда: «Қўлдан-қўлга ўтса (яъни, нақдга нақд бўлса), майли, лекин насияга сотиш ярамайди» — деб айтдилар», — деди.

 

9-боб. Тижорат ишларига берилиб кетиш ва Аллоҳ таолонинг: «Намоз тугагач, ўз тирикчиликларингиз бирлан банд бўлингизлар ва Аллоҳнинг фазлу карамидан умидвор бўлингизлар» деган қавли ҳақида

 

Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Ҳазрат Умарнинг ҳузўрларига кириш учун уч марта изн сўрадим. Аммо, ул киши ниҳоятда банд бўлганлари сабабли менга ҳадеганда рухсат беравермадилар. Шунинг учун орқамга қайтиб кетдим. Ҳазрат Умар ишларини тугатиб: «Боя Абдуллоҳ ибн Қайснинг овози эшитилгандек бўлдими? Айтингизлар, кирсин!»— дебдилар. Сўнг, қайтиб кетганимни эшитиб, мени чақиртирибдилар. Мен Ҳазрат Умарнинг ҳузўрларига кириб: «Агар бизга изн берилмаса, қайтиб кетмоқлик буюрилган-дур»,— дедим. Ҳазрат Умар: «Бу гапингизга гувоҳ келтирингиз!»— дедилар. Кейин, мен ансорлар ўлтирган жойга бориб, Ҳазрат Умарнинг гапларини айтдим. Улар: «Бунга фақат энг ешимиз Абу Саид ал-Худрий гувоҳлик бера олур», — дейиш-ди. Мен Абу Саид ал-Худрийни олиб, Ҳазрат Умарнинг ҳузўрларига бордим. (Абу Саид гапимнинг тўғрилигига гувоҳлик бергач), Ҳазрат Умар: «Бозорларда бор-барака қилиш бирлан овора бўлиб, Жаноб Расулуллоҳнинг бул муборак амрларини эшитмоқдан бенасиб қолган эрканман», — дедилар».

 

10-боб. Денгиз орқали (бирор юртга бориб) тижорат қилмоқлик ҳақида

 

Матар:

 «Денгиз орқали (бирор юртга бориб) тижорат қилмоқликнинг зарари йўқ, Аллоҳ таоло Қуръонда унинг хусусида зикр қилган барча гаплар фақат ҳақиқатдур» — дедилар-да, «Сиз унда (денгизда сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз. (Аллоҳ ўзининг) фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) исташингиз (ва берган неъматларига) шукр қилишингиз учун (сизларга денгизларни бўйинсундириб қўйди)» деган оятни тиловат қилдилар.

 

11-боб. Аллоҳ таолонинг қавли: «Эй мўьминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан... эҳсон қилиб турингизлар» («Бақара» сураси, 267-оят)

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар аёл яхши ният бирлан ўз уйидаги егуликлардан садақа (хайр-эҳсон) қилса, унга хайр қилгани учун, эрига ишлаб топиб келгани учун савоб теккайдур, шунингдек хазиначи ҳам савоб олгайдур, барчалари баробар савоб олгайлар»,— дедилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар аёл эри ишлаб топган нарсалардан унинг буйруғисиз яхши ниятда нафақа (садақа) қилса, бундан тегадирган савобнинг ярмиси эриникидир», — дедилар».

 

12-боб. Ризқи улуғ бўлишини истаган одам ҳақида

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки ризқи улуғ бўлмоғини ёки номи ўзоқ вақт эсланмоғини истаса, қариндош-уруғларига яхшилик (хайр-эҳсон) қилиб турсин!»— дедилар».

 

13-боб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насияга нарса олганлари тўғрисида

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли аёлларининг емаги учун бир яҳудийдан насияга таом (арпа уни) олдилар ва эвазига темир совутларини гаровга қолдирдилар».

 

Анас разияллоҳу анҳу бир куни Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўйларига арпа нон ва думба ёғи олиб борибдилар. Ўша куни Жаноб Расулуллоҳ Мадинадаги бир яҳудийга темир (қалқон) совутларини гаровга қўйиб, ундан ахли аёллари учун арпа уни олган эрканлар. Анас разияллоҳу анҳу (бир неча кун бурун) пайгамбаримизнинг: «Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонида бир сиқим буғдой ҳам, бир дона дон ҳам қолмади», — деганларини эшитибдилар. Ўшанда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари 9 та эркан.

 

14-боб. Кишининг касби ва ўз қўли бирлан меҳнат қилиши ҳақида

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Абу Бакр Сиддиқ халифа бўлганларида: «Менинг ўз касбим борлигини қавмимиз яхши билур. Мен гарчи мусулмонлар ишлари бирлан банд бўлсам ҳам, шу касбим орқали оила тебратурман», — дедилар».

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг саҳобаларим ўз касблари (меҳнатлари) бирлан тирикчилик қилурлар»,— дедилар».

 

Миқдом разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч ким ўз қўли бирлан топган ризқдан кўра лаззатлироқ таом емаган. Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам ўз қўлларининг меҳнати бирлан ти-рикчилик қилганлар», – дедилар».

 

Абу Ҳурайра разяллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллҳу алайҳи ва саллам: «Бир қучоқ ўтин териб, бозорга орқалаб олиб бориб, сотиб тирикчилик қилган одам тиланчилик бирлан қўл чузиб кун кўрган одамдан афзал», — дедилар.

 

15-боб. Савдо-сотиқда енгиллик туғдириш ва олижаноблик қилиш ҳақида. Кимки ҳақини талаб қилса, инсоф бирлан талаб қилсин!

 

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бирор нарса сотишда ёки харид қилишда ёхуд бирор ҳукм чиқаришда олижаноблик кўрсатган одамни Аллоҳ таоло ўз раҳматига олур», — дедилар».

 

16-боб. Қарзини узишга қурби етадирган кишига муҳлат берган одам ҳақида

 

Ҳузайфа разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Фаришталар сизлардан олдин ўтиб кетган бир одамнинг руҳини ушлаб: «(У дунёда) бирор хайрли иш қилганмидинг?»— деб сўрашибди. Бояги одам: «Қарзини узишга қурби етадирган кишига муҳлат берингизлар, ночорнинг эрса қарзини кечиб юборингизлар, шояд Аллоҳ таоло ҳам бизнинг гуноҳимиздан ўтса!»— деб болаларимга буюрардим»— деб жавоб берибди. Шунда Аллоҳ таоло ҳам унинг у дунёда гуноҳидан ўтибди».

 

17-боб. Қарзини узишга қурби етмайдиган кишининг қарзини кечиб юборган одам ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бир тожир (савдогар) одамларга қарз берарди. Агар ночор одамларга қарз берса, қўл остидагиларга: «Унинг қарзидан ўтиб қўя қолинглар, шояд Аллоҳ таоло ҳам бизнинг гуноҳимиздан ўтса!»— дерди. Шунга биноан унинг хизматчилари ночорларнинг қарзини кечиб юборардилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло у дунёда ўша савдогарнинг гуноҳидан ўтди».

 

18-боб. Олувчи ва сотувчининг бир-бирларига ғирромлик қилмасликлари лозимлиги ҳақида

 

Ал-Адо ибн Холид разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сотувчи ўз молининг айбини яширмаса ҳамда олувчи ҳам пул беришда ғирромлик қилмаса, (бундай) савдода барака бўлур. Агар ҳар иккала томон ҳам бир-бирига ғирромлик қилса, бундай савдода барака бўлмас!»— дедилар».

 

Ал-Адо ибн Холид ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Бу Муҳаммад Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва салламнинг Ал-Адо ибн Холиддан харид қилган (сотиб олган) нарсаси бўлиб, муслим бирлан муслим ўртасидаги савдо-сотиқдур. Унда на бирор зоҳирий ва на бирор ботиний айб ва на бирор камомат бор» деб ёзиб бердилар».

Одамлар Иброҳимга баьзи оқ танли чўрилар бирлан савдо қилувчиларнинг «Хуросон ва Сижистон орийлари» деб аталиши ҳақида сўзлашиб: «Фалончи кеча Хуросондан келди, фалончи эрса бугун Сижистондаи келди»— (дейишди). Иброҳим бундайлардан қаттиқ нафратландилар.

 

Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳу:

«Киши ўз молининг айбини яширган ҳолда савдо қилиши ҳалол эрмас», — дедилар.

 

Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар.

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сотувчи ўз молининг айбини яширмаса ва харид қилувчи ҳам (пул беришда) ғирромлик қилмаса, бундай савдода барака бор, агар ҳар иккала томон ҳам бир-бирлари бирлан ғирромлик қилса, бундай савдода барака бўлмайди (савдо ҳалолликни ёқтиради)», — дедилар».

 

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки киши ўртасидаги савдо-сотиқ ҳар иккала томон учун ҳам, то улар бир-бирлари бирлан келишиб олгунча, ихтиёрийдир. Агар улар бир-бирларига рост сўзлаб, молнинг айбини яширмасалар, ғирромлик қилмасалар, бундай савдода барака бўлур, агар молнинг айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака бўлмас!»— дедилар».

 

19-боб. Гўшт сотувчи ва қассоб ҳақида

 

Абу Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Абу Шуъайб исмли бир ансорий ўзининг қассоб ғуломи қошига келиб, унга: «беш кишилик овқат тайёрла! Мен Жаноб Расулуллоҳни меҳмон қилмоқчиман, чунки ул зотнинг юзларида очлик аломатини кўрдим»,– деди. Кейин, у Жаноб Расулуллоҳ бошлиқ беш кишини меҳмонга таклиф этди. Лёкин уларга яна бир киши эргашиб келди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ Абу Шуъайбга: «Бул одам биз бирлан (эргашиб) келаверди. Рухсат берсанг, ичкарига кирур, йўқ десанг, қайтиб кетур», — дедилар. Уй эгаси: «Майли, кираверсин!»— деди».

 

20-боб. Савдо-сотиқда алдов ва молнинг нуқсонини яширмоқлик нени барбод қилур?

 

Ҳаким ибн Хизом разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сотувчи ўз молининг айбини яширса ва олувчи ҳам ғирромлик қилса (яъни, сотувчи ва олувчи бир-бирига ғирромлик қилса), ундай савдода барака бўлмас! Агар сотувчи ва олувчи бир-бирига рост гапирса, бир-бирини алдамаса, бундай савдода барака бўлур!»-дедилар».

 

21-боб. Аллоҳ таолонинг қавли: «Эй мўьминлар, (берган қарзларингизни) бир неча баробар қилиб олиш бирлан судхўрлик қилмангизлар! Аллоҳдан қўрқингизлар, (шунда) шояд нажот топсангизлар!» («Оли Имрон» сураси, 130-оят).

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шундай замон келурки, унда одамлар ҳалол йўл бирлан ризқ-рўз топаётирларми ёки ҳаром йўл бирланми, фарқига бормай қўюрлар», — дедилар».

 

22-боб. Судхўрлик, унинг гувоҳи (шоҳиди) ва уни қўйгувчиси ҳамда бу ҳақда Аллоҳнинг: «Судхўр бўлган кимсалар қиёмат куни жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Савдо-сотиқ ҳам судхўрликнинг ўзику!»— деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ савдо-сотиқни ҳалол ва судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимки ўзига Аллоҳдан мавъиза (насиҳат) етгач, судхўрликдан қайтса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади, яъни Аллоҳ хоҳласа авф этади), ва ким (судхўрликни) давом эттирса, улар жаҳаннамийдурлар ва унда абадий қолажаклар («Бақара» сураси, 275-оят) деган қавли ҳақида

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Бақара» сурасининг (судхўрлик ҳақидаги) охирги оятлари нозил бўлганда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни масжидда кўпчиликка қироат қилдилар, сўнг ичимликлар бирлан савдо қилишни таъқиқладилар».

 

Сумра ибн Жундуб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бу кеча тушимда икки киши (фаришта)нинг ҳузўримга келганларини кўрдим. Улар мени бир муқаддас жойга олиб бордилар. Йўлда бир қон оқар дарёга дуч келдик. Дарёнинг ўртасида унинг қирғоғида ҳам биттадан одам бўлиб, дарёнинг қирғоғидаги одамнинг қўлида (анча) тош бор эрди. Дарёнинг ўртасидаги одам қирғоққа чиқишга ҳар қанча интилмасин, қирғоқдаги одам унинг оғзига тош отиб, турган жойига қайтарар эрди. Мен улардан (фаришталардан): «Булар ким?»— деб сўрагандим: «Қон дарёсининг ўртасида турган киши судхўрлик бирлан тирикчилик қилган одамдур»— деб жавоб беришди».

 

23-боб. Судхўр хусусида Аллоҳ таолонинг: «Эй мўьминлар, Аллоҳдан қўрқингаз ва агар чиндан ҳам мўьмин бўлсангиз, судхўрликни тарк қилингиз! Агар (фармонимизни) бажармасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва унинг Расули томонидан (сизларга) уруш эълон қилур! Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз Ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмассиз. Агар (қарздор) ночор бўлса, бойигунча кутингиз! Агар билсангизлар, (берган қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшидир. Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра, ҳар бир жонга қилган амалига яраша тўла жазо берилур ва ҳеч кимга зулм қилинмас» («Бақара» сураси, 278-281-оятлар) деган қавли ҳақида

 

Ибн Аббос:

 «Булар Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган охирги оятлардур», — дейдилар».

 

Абу Жуҳайфа ривоят қиладилар:

 «Мен отамнинг зулук солиб (ёки қортиқ бирлан) даьволовчи бир қул сотиб олганларини кўриб, (нега бундай қилганларини) сўрадим. Шунда ул киши: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ит учун ва қон олганлик учун ҳақ олишдан, баданга игна билан аломатлар чиздириш ва чизишдан ҳамда судхўрлиқдан қайтардилар ва мусаввирни лаънатладилар», — дедилар». (Абу Жуҳайфанинг оталарининг қортиқчи қул сотиб олганларининг боиси шуки, қулга қон олганлиги учун ҳақ тўланмайди, чунки у қулдур. Аммо, 4-жилднинг 18-бетидаги 13-бобда келтирилган ҳадисда Жаноб Расулуллоҳ қортиқчига ҳақ берганлар. Эҳтимол, ул зот буни кейинчалик таъқиқлаган бўлишлари мумкин).

 

24-боб. «Аллоҳ судхўрлик(дан орттирилган фойда)ни йўқ қилиб (яъни, судхурга юқтирмай), садақаларни (яъни, уларнинг савобини) зиёда қилур. Аллоҳ ҳеч бир кўрнамак (судхўр) гуноҳкорни севмас!» («Бақара» сураси, 276-оят)

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Савдодаги ёлғон) қасам, гарчи молнинг бозорини чаққон қилсада, баракани йўқ қилур», — дедилар».

 

25-боб. Савдо-сотиқда қасам ичмоқликнинг макруҳлиги ҳақида

 

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Бир одам бозорда бир матони ўлчатиб олиб, пулини бердим, деб Аллоҳ номи бирлан қасам ичди. Ваҳоланки, у матонинг пулини тўламаган эрди. Бу бирлан у бир мусулмонни чув туширмоқчи бўлди. Шунда «Дарҳақиқат, Аллоҳга берган аҳду қасамларини арзимас пулга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч бир насиба йўқдур» деган оят нозил бўлди».

 

26-боб. Бўёқчи ҳақида

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...бу ернинг ўт-ўланларини юлмоқ ҳаромдир», — дедилар».

 

Аббос эрса:

 «Жаноб Расулуллоҳ: «Изхирдан бошқасини юлмангизлар», — дедилар» — деб қўшиб қўйдилар.

 

Али разияллоҳу анҳу бундай дейдилар:

 «Ўлжалардан менинг улушимга берилган бир қари урғочи туям бор эрди. Кейин, Жаноб Расулуллоҳ менга хумсдан яна бир қари урғочи туя бердилар. Жаноб Расулуллоҳнинг қизлари Фотимага ўйланмоқчи бўлганимда Бану Қайнуқоъ қабиласидан бўлмиш бир буёқчи бирлан келишиб олдим, у мен бирлан бирга буёқчилар ҳузўрига бориб, изхирларимни яхшироқ нарҳда уларга сотйб берадирган бўлди. Мен унинг пулини тўйимга ишлатмоқчи эрдим».

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Маккани муқаддас қилгандур. Маккада уруш қилмоқ ва одам улдирмоқ мендан аввал ҳам ҳалол бўлмаган ва мендан кейин ҳам ҳеч кимга ҳалол бўлмас. Менга бу ерда бир соатгина уруш қилишга рухсат берилди. У ҳеч қачон бўшаб (ҳувиллаб) қолмас. Шу соатдан бошлаб бу ернинг ўт-ўланларини юлмоқ, дарахтларини кесмоқ, йўқотилган (тушиб қолган) нарсани эгасини қидириб топширмоқдан ўзга ниятда олмоқ ҳаромдир», — дедилар. Шунда Аббос ибн Абдуллоҳ ибн Мутталиб: «Изхирни мустасно қилингиз, чунки ундан бўёқ оламиз ва уни ўйларимизнинг томига ишлатамиз», — дедилар. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Изхирдан бошқасини юлмангизлар!»— деб қўшиб қўйдилар».

 

27-боб. Темирчи ҳақида

 

Хаббоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Жоҳилият даврида темирчилик қилардим. Ал-Ос ибн Воил мендан қарздор эрди. Қарзимни талаб қилиб борган эрдим, у менга: «Муҳаммадга куфр келтирсанг, қарзимни тўлайман», — деди. Мен: «Аллоҳ жонингни олиб, Қиёматда қайта тирилтиргунига қадар ҳам Муҳаммадга куфр келтирмасман!»— дедим. «Ундай бўлса, мен ўлиб, қайта тирилгунимча ўз ҳолимга қўй! Қайта тирилганимда менга яна молу дунё ва бола-чақа ато этишур, ўшанда қарзимни узарман», — деди. Шу воқеадан сўнг, қўйидаги оят нозил бўлди: «(Эй Муҳаммад), Бизнинг оятларимизга куфр келтириб, «Қасамки, албатта (охиратда ҳам) менга мол-мулк ва бола-чақа ато этилур» деган кимсани кўрдингизми?! У ғайбдан хабардор бўлдимикин ё Раҳмон даргоҳидан аҳду паймон олдимикин?!» («Марям» сураси, 77—78-оятлар).

 

28-боб. Тикувчи ҳақида

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бир тикувчи Жаноб Расулуллоҳни ўзи пиширган (тайёрлаган) таомга таклиф этди. Мен ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга бордим. Тикувчи Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига нон ҳамда сур гўшт ва ошқовоқдан қилинган шўрва келтирди, Жаноб Расулуллоҳ ошқовоқ шўрвани иштгаҳа бирлан тановул қила бошладилар. Ўшандан бери мен қовокни жуда хуш кўраман».

 

29-боб. Тўқувчи ҳақида

 

Абу Ҳозим разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бир аёл бурда олиб келди. Саҳл ибн Саъд: «Бурда нималигини биласизларми?»— деб саҳобалардан сўради. Саҳобалар: «Ҳа, биламиз, бурда — четига попук тўқилган шамладир», — дейишди. Ҳалиги аёл: «Ё Расулаллоҳ, буни сизга атаб ўз қўлим бирлан тўқиганман», — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари муҳтож бўлганликлари учун ҳам уни олдилаар, сўнг (ичкарига кириб), изор ўрнида кийиб, бизнинг олдимнизга чиқдилар. Шунда қавмдошлардан бири: «Ё Расулаллоҳ, шуни менга кийдиринг!»— деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Майли», — дедилар. Ўша киши Аллоҳ таоло истаганча мажлисда ўлтириб, сўнг қайтиб кетди. Расулуллоҳ бурдани ўраб, кетидан унга бериб юбордилар. Кейинчалик, қавмдошлари унга: «Яхши иш қилмадинг, ул зотнинг бирор нарса сўраган кишига «йўқ» демасликларини яхши билардинг-ку!»– дейишди.У: «Аллоҳ таоло ҳақи, мен бурдани ўлганимда ўзимга кафанлик бўлсин, деган ниятдагина сўраган эрдим», — деди. Саҳл ибн Саъд; «Дарҳақиқат, ўша бурда унга кафан бўлди», — деган эди».

 

З0-боб. Дурадғор ҳақида

 

Абу Ҳозим разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Одамлар Саҳл ибн Саъд ҳузўрига келиб минбар борасида сўрашди. Шунда Сахл уларга: «Жаноб Расулуллоҳ бир аёлга одам юбордилар. У келгач: «Дурадғор ғуломингга буюргил, менга устида ўлтириб ваъз айтмоғим учун бир минбар ясаб берсин!»— дедилар. Аёл ғуломига буюриб эрди, у юлғун ёғочидан минбар ясаб берди. Сўнг, аёл уни Жаноб Расулуллоҳга юборди. Ул зот унда ўлтириб ваъз айтдилар».

 

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Бир ансория аёл Жаноб Расулуллоҳга: « Ё Расулаллоҳ, ваъз чоғида ўлтиришингиз учун бир нарса ясатиб берайми, чунки менинг дурадғор ғуломим бор», — деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Агар хоҳласанг, майли, унга айт, менга бир минбар ясаб берсин!»— дедилар. Жумъа куни Жаноб Расулуллоҳ (янги) минбарга чиқиб ўлтирдилар. Шунда Жаноб Расулуллоҳ илгари ёнида туриб (ёки устига чиқиб) ваъз айтган хурмо тункаси шул қадар ўксиниб йиғладики, ҳатто ёрилиб-ёрилиб кетадигандек туюлди. Жаноб Расулуллоҳ буни эшитиб минбардан тушдиларда, тўнкани бағрларига босдилар. Шундан сўнг, тўнка хўрсина-хўрсина юпаниб қолган гўдак каби аста-сёкин тинчланди. Сўнг, Жаноб Расулуллоҳ: «Илгари эшитган ваъз-ларни қўмсаб йиғлади», — дедилар».

 

31-боб. Имомнинг ўзига керакли нарсаларни шахсан ўзи сотиб олмоғи ҳақида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрат Умардан (бир) туя сотиб олдилар».

 

Абдурраҳмон ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бир мушрик қўй олиб келганди, Набий саллаллоху алайҳи ва саллам уни сотиб олдилар. Жобирдан эрса туя сотиб олдилар».

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан насияга таом сотиб олдилар ва ўрнига ўзларининг темир совутларини вақтинча гаровга қўйдилар».

 

32-боб. Улов сотиб олиш ҳақида. Агар биров бир кишининг миниб келаётган уловини сотиб олса, ул улов (ўшал киши манзилига етиб олиб, ундан) тушгунига қадар сотиб олинган ҳисобланадими?

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни (яъни, асов) туянгни менга сот!»—дедилар».

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Жаноб Расулуллоҳ бирлан бирга ғазотда эрдим. Туям чарчаганидан имиллаб келарди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ кетимдан етиб келиб: «Жобир!»— дедилар. Мен: «Лаббай, ё Расулаллоҳ!»— дедим. Ул зот: «Нечун сёкин кетаётирсан?»— дедилар. Мен: «Туям чарчаганидан имиллаб қолди. Шунинг учун орқада қолиб кетдим», — дедим. Сўнг, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларидан тушиб, қўлларидаги (асо) бирлан туямни ниқгадилар-да:- «Қани энди туянгга мин-чи!»— дедилар. Мен туямга минган эрдим, у лўкиллаб югуриб кетди. Мен Жаноб Расулуллоҳдан илгарилаб кетмаслик учун туямнинг жиловини тортиб бордим. Жаноб Расулуллоҳ менга: «Ўйландингми?»— дедилар. Мен: «Ҳа, ё Расулаллоҳ, ўйландим», — дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Бокирагами ёки жувонгами?»— дедилар. Мен: «Жувонга», — деди. Ул зот: «Бокира қизга ўйланганингда, бир-бирларингиз бирлан ҳазил-ҳўзил қилиб юрган бўлардингиз», — дедилар. Мен: «Сингилларим кўп. Шунинг учун, уларни ювиб-тараб, уларга оналик қила оладиган аёлга ўйландим», — дедим. Ул зот: «Сен уйингга кетаётирсан, етиб борганингда фикру ўйингда жимоъ бўлсин!» (яъни, «Фарзандли бўлмоғинг керак!») — дедилар. Кейин: «Туянгни сотасанми?»— дедилар. «Майли», — дедим. Жаноб Расулуллоҳ уни мендан бир уқияга сотиб олдилар. Сўнг, туяларини қамчилаб, тезлаб кетдилар-да, шаҳарга мендан илгари етиб бордилар, мен ул ерга эрталаб кириб бордим. Сўнг, масжидга борган эрдим, ул зотнинг масжид эшиги олдида турганларини кўрдим. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳозир етиб келдингми?»— дедилар. Мен: «Ҳа», — дедим. «Масжидга кириб икки ракъат намоз ўқиб чиқ!»— дедилар. Намоз ўқиб чиққанимдан кейин, Билолга қараб: «Бир уқия (дирҳам) ўлчаб бер!»— дедилар. Билол менга бир уқия ўлчаб бердилар. Пулни олиб, эндигина йўлга тушган эрдим, Жаноб Расулуллоҳ мени тўхтатдилар. Дарҳол хаёлимдан «Ҳозир туямни қайтариб берадилар» деган фикр ўтди. Бу эса мен учун жуда нохуш эрди. Айтганимдек, Жаноб Расулуллоҳ: «Туянгни ол, унинг ҳақи ҳам ўзингга»— дедилар».

 

ЗЗ-боб. Жоҳилият давридаги бозорлар ва одамларнинг Ислом даврида ҳам у ерларда савдо-сотиқни давом эттирганлари ҳақида

 

Ибн Аббос ривоят қиладилар:

 «Укоз, Мажанна ва Зулмажоз жоҳилият давридаги энг катта бозорлардан ҳисобланарди. Ислом жорий бўлгандан кейин, одамлар бу бозорларда савдо-сотиқ қилишни гуноҳ, деб ҳисобладилар. Шунда Аллоҳ таолонинг «Ҳаж мавсумларида (кунларида) савдо-сотиқ бирлан шуғулланиш сизларга гуноҳ эрмас» деган ояти каримаси нозил бўлди. (Бу оятни Ибн Аббос қироат қилдилар).

 

34-боб. Истисқо дардига чалинган ёки қўтир туя ҳақида. Истисқо дардига чалинган туяни сотиш ҳар қандай ҳолда ҳам мақсадга хилофдир

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бир одамдан икки киши эгалик қилгувчи туяни сотиб олдим. Туя қўтир эркан. Ўша одамнинг шериги келиб: «Шеригим сизга айби бор туяни алдаб сотибди», — деди. Мен: «Туяни олиб келингизлар-чи!» — деб буюрдим. Кейин, фикримдан қайтиб: «Қўяверингизлар, Жаноб Расулуллоҳ: «Бир-бирларингизга адоват қилмангизлар!» — деб айтганлар» — дедим».

 

35-боб. Фитна содир бўлган чоғда ва бошқа пайтларда қурол сотиш ҳақида. Имрон ибн Ҳусайн фитна чоғида қурол сотмоқни макруҳ деганлар

 

Абу Қатода разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан Ҳунайн ғазотига чиққан йилимиз ул зот менга совут бердилар. Мен уни сотдим, пулига эрса Бану Салама еридан хурмо қоқи қиладирган жой олдим. Бу менинг Исломдаги биринчи бисотим эрди».

 

З6-боб. Аттор ва мушк сотиш ҳақида

 

Абу Мусо ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Яхши ва ёмон суҳбатдош мисоли мушк сотгувчи ва темирчи дамгари кабидир. Бири хўшбўй ҳид таратса, иккинчиси чўғ отиб туради. Мушк сотгувчидан олган нарсанг димоғингни чоғ этса, темирчи дамгаридан чиққан чўг ё баданингга ёки кийимингни куйдиради ёки бирор ёқимсиз ҳид келтиради».

 

37-боб. Зулук (ёки қортиқ) бирлан даволовчи ҳақида

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Абу Тийба (Абу Таййиба) Жаноб Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва салламга зулук (ёки қортиқ) солди. Сўнг, ул зот унга бир соъ хурмо беришни ва оиласидан олинадиган солиқни камайтиришни буюрдилар».

Ибн Аббос разияллҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳга зулук (қортиқ) солинди. Кейин, ул зот қон олдирганлари ҳақини тўладилар. Агар зулук (қортиқ) солиш ҳаром бўлса, ул зот унинг ҳақини тўламаган бўлардилар». (Бу воқеа қон олганлик учун ҳақ олиш маън қилинмасидан бурун бўлган бўлса керак).

 

38-боб. Эркак ва аёлларнииг кийиши макруҳ бўлган нарсалар тижорати ҳақида

 

Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрат Умарга ипакдан тўқилган ҳўлла бериб юбордилар. Сўнг, уни Ҳазрат Умарнинг устиларида кўриб: «Мен буни кийгин, деб эрмас, балки бирортасига сотиб фойдалангин, деб юборгандим, чунки буни охиратда насибаси йўқлар киюрлар», — дедилар».

 

Оиша уммул-муъминийн разияллҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Мен суратли матодан қилинган бир ёстиқ сотиб олдим. Ул зот ўшал ёстиқни кўрибоқ ичкарига кирмай, эшик олдида туриб қолдилар. Мен Жаноб Расулуллоҳнинг юзларида жирканиш аломатини сезиб: «Ё Расулаллоҳ, Аллоҳ ва унинг Расулига тавба қилдим, не гуноҳ қилиб қўйдим?» — дедим. Ул зот: «Нечун бу ёстиқ бу ерда турибди?». — дедилар, Мен: «Ўлтирасиз ёки (бошингизга) ёстиқ қиласиз, деб сотиб олгандим», — дедим. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана шу суратларни чизган кишиларга Қиёмат куни азоб берилгусидир. Сўнг, уларга: «Ўзингиз яратган нарсаларга ўзингиз жон ато этингиз!» - деб айтилгусидир», — дедилар. Сўнгра, ул зот: «Суратлар бор уйга фаришталар кирмайдилар» — деб қўшиб қўйдилар».

 

39-боб. Мол эгаси (ўз молига) нарх қўйишга барчадан кўра ҳақлидир

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Бани Нажжор, менга боғингизнинг ундаги кулба-ю хурмо дарахтлари бирлан нархини айтингизлар!» — дедилар».

 

40-боб. (Сотувчи бирлан харидор молнинг ўзлари) ихтиёр (қилган нархини) қай вақтга қадар (бир-бирларига таклиф қилмоқлари) жоиз?

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Сотувчи бирлан харидор молнинг ўзлари ихтиёр қилган нархини савдолашиб турган жойларини тарк қилгунларига қадар бир-бирларига таклиф қилмоқлари лозимдур, бошқача қилиб айтганда, иккаласининг ўрталаридаги савдо ихтиёрий бўлмоғи даркор (яъни, савдолашиб турилган жойдан жилмай туриб ҳаридор сотувчига: «Мен таклиф қилган нархни ихтиёр қилсанг, сот!» — демоғи ёхуд сотувчи харидорга: «Мен таклиф қилган нархни ихтиёр қилсанг, ол!» — деб айтмоғи керак)».

 

Нофиъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Ибн Умар ўзларига ёққан бирор нарсани харид қилсалар, дарҳол сотувчини тарк қилур эрдилар».

Бу ерда юқоридаги ҳадис такрорланган.

 

41-боб. Сотувчи бирлан харидор молнинг ўзлари ихтиёр қилган нархини бир-бирларига таклиф қилмасалар, савдо жоиз бўлурми?

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Сотувчи бирлан харидор молнинг ўзлари ихтиёр қилган нархини савдолашиб турган жойларини тарк қилгунларига қадар бир-бирларига таклиф қилмоқлари лозимдур, бошқача қилиб айтганда, савдолашиб турилган жойдан жилмай туриб харидор сотувчига: «Мен таклиф қилган нархни ихтиёр этсанг, сот!» — демоғи ёки сотувчи харидорга: «Мен таклиф қилган нархни ихтиёр этсанг, ол!» — деб айтмоғи керак».

 

42-боб. Сотувчи бирлан харидор молнинг ўзлари ихтиёр қилган нархини савдолашиб турган жойларини тарк қилгунларига қадар бир-бирларига таклиф қилмоқлари лозим

 

Ҳаким ибн Ҳизом разияллҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Сотувчи бирлан харидор молнинг ўзлари қилган нархини савдолашиб турган жойларини тарк қилгунларига қадар бир-бирларига таклиф қилиб, (сўнг ўрталаридаги савдонинг бўлиши ёки бўлмаслигини қатъий маълум қилмоқлари) лозимдур. Агар ҳар иккала томон ҳам ҳалоллик қилса, яъни сотувчи молнинг нуқсонини яширмаса ва харидор пул тўлашда ғирромлик қилмаса, уларнинг савдоси баракали бўлур. Башарти улар бир-бирларини алдасалар, яъни сотувчи ўз молининг нуқсонини яширса ва харидор унга пул тўлашда ғирромлик қилса, ўрталаридаги савдодан барака кўтарилур».

 

43-боб. Агар сотувчи бирлан харидордан қайси бири, ўзаро савдолашилгандан сўнг, иккинчисининг мол нархи хусусидаги таклифини қабул қилса, савдо вожиб (амалга оширилмоғи лозим) бўлур

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар «Агар икки киши (бирор мол хусусида) ўзаро савдолашса, улардан ҳар бири савдолашиб турган жойини тарк қилгунга қадар иккинчисига молнинг ўзи ихтиёр қилган нархини таклиф қилмоғи ва иккаласи муайян бир нархга келишиб, савдони битирмоқлари лозимдур. Бошқача қилиб айтганда, бири иккинчисининг мол нархи хусусидаги таклифини қабул қилур. Шунда, гарчи иккаласи ўзаро савдолашгандан сўнг, (келиша олмай), турган жойларини тарк қилсалар-да, савдони амалга оширмоқлари даркордур. Агар иккаласидан бири савдолашиб турган ерини тарк қилмаса ҳам, савдони амалга оширмоқ зарурдур».

 

44-боб. Агар сотувчи ўзи ихтиёр қилган (нархда туриб олган) бўлса, (у бирлан) савдо қилмоқ жоиз бўлурми?

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят ҳиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Ҳар бир сотувчи бирлан харидор ўртасидаги савдо иккаласи савдолашиб турган жойини тарк қилгунга қадар бир-бирига ўзи ихтиёр қилган нархни таклиф қилгандагана жоиздур».

 

Ҳумом разияллоҳу анҳу:

 «Китобимда «Сотувчи бирлан харидор молнинг ўзлари ихтиёр қилган нархини бир-бирларига уч бор таклиф қилмоқлари даркор» деб ёзилганини кўрдим. Агар сотувчи бирлан харидор ўзаро ҳалоллик қилсалар, қилган савдолари баракали бўлур ва агар ўз фойдаларини кўзлаб, бир-бирларига ғирромлик қилсалар, савдоларидан барака кўтарилур», — дейдилар.

 

Ҳаким ибн Ҳизом юқоридаги ҳадисни Жаноб Расулуллоҳга мансуб эканлигини айтганлар.

 

45-боб. Агар харидор бирор нарсани сотиб олгач, ўша заҳотиёқ уни сотувчининг кўзи оддида бировга ҳадя қилиб юборса ёҳуд бир қулни сотиб олиб, дарҳол уни озод қилса, сотувчи унга монеълик қилмаслиги лозим

 

Товус разияллоҳу анҳу:

«Агар харидор сотувчини муайян бир нархга кўндириб, ундан бирор мол сотиб олса-ю, сўнг уни ўзга кишига сотиб юборса, жоиздур, (чунки) ул мол ўзининг мулки бўлиб, фойдаси ҳам ўзиникидур», — дейдилар.

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Биз (саҳобалар) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарда бўлдик. Шунда мен (отам) Умарнинг ҳали минилмаган бўталоқларига миниб олган эрдим. У менга буйсунмай, қавмнинг олдига ўтиб олиб, илгарилаб кетар эрди. (Отам) Умар эрсалар уни бақириб-чақириб ортига қайтарар, аммо у яна қавм олдига ўтиб олар, ул киши уни яна бақириб-чақириб ортига қайтарар эрдилар. Шу аснода Жаноб Расулуллоҳ Ҳазрат Умарга: «Уни менга сотгил!» — дедилар. Ҳазрат Умар: «У сизники, ё Расулаллоҳ!» — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ қайта: «Уни менга сотгил!» — дедилар. Шундан сўнг, Ҳазрат Умар уни Жаноб Расулуллоҳга сотдилар. Сўнг, Жаноб Расулуллоҳ (менга): «Эй Абдуллоҳ ибн Умар, бу сенга ҳадя! Уни не қилсанг, ихтиёр Ўзингда» — деб марҳамат қилдилар». Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Мен мўъминлар амири Ҳазрат Усмонга ул кишининг Хайбар-даги бир ерлари бадалига (қадимда Самуд қабиласи яшаган) водийдаги бир ерни сотдим. Ўзаро савдолашиб бўлганимиздан сўнг, мен Ҳазрат Усмон айниб қолмасинлар, деб тезда ўйларидан чиқиб, ортимга қайтдим. Чунки, Жаноб Расулуллоҳ «Икки ўзаро савдолашгувчи савдолашиб турган жойларини тарк қилгунларига қадар молнинг ўзлари ихтиёр қилган нархини бир-бирларига таклиф қилиб, ўрталаридаги савдони узил-кесил ҳал қилмоқлари лозим» деган ҳадиси шарифни айнан шу йили айтган эрдилар. Ўртамиздаги савдо-сотиқ амалга ошгач, мен ўзимни ул кишини алдагандек ҳис этиб, (қаттиқ хижолат чека бошладим). Чунки, мен ул кишини (Мадинадан) уч кечалик (йўл наридаги) Самуд ерига (яъни, Аллоҳ таоло ҳалок қилган Самуд қабиласи ерига) олиб бориб қўйган эрдим, ул киши эрсалар мени (Самуд еридан) уч кечалик (йўл наридаги) Мадинага (яъни, Жаноб Расулуллоҳнинг суюкли шаҳарлари бўлмиш Мадинадаги Хайбарга) олиб бориб қўйган эрдилар». (Яъни, Аллоҳ таолонинг лаънатига учраб, ҳалок қилинган Самуд қавми яшаган водийдаги ерни Жаноб Расулуллоҳнинг суюкли шаҳарлари бўлмиш Мадинанинг Хайбар мавзесидаги ер бадалига сотганлари боисидан хижолат қилдилар).

 

46-боб. Савдода алдовнинг макруҳлиги ҳақида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бир одам Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга (ҳар сафар) савдода алданиб қолишидан шикоят қилди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳар сафар савдо қилаётганингда: «Савдода алдов йўқ, деб қўй!» — дедилар».

 

47-боб. Бозорлар хусусида

 

Абдурраҳмон ибн Авф ривоят қиладилар:

 «Мадинага келганимизда мен: «Бу ерда тижорат қилмоқ учун бирор бозор борми?» — деб сўрадим. Шунда менга Қайнуқоъ бозори борлигини айтишди».

Анаснинг айтишларича, Абдурраҳмон ибн Авф: «Менга бозорни кўрсатинглар!» — дебдилар.

 

Ҳазрат Умар:

 «Мен бозорларда бор-барака қилиш бирлан овора бўлиб, (Жаноб Расулуллоҳнинг бул муборак амрларини эшитмоқдан бенасиб қолибман)» — деган эрканлар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир қўшин (хароб қилмоқ қасдида) Каъбага юриш қилур. Улар Байдоъ деган ердаликларида биринчисидан охиргисигача ер ютур», — дедилар. Шунда мен: «Ё Расулаллоҳ, қандай қилиб биринчисидан охиргисигача ер ютур, ахир уларнинг ораларида бозор аҳли ва уларга мансуб бўлмаганлар ҳам бор-ку?!» — дедим. Жаноб Расулуллоҳ (менга жавобан): «Ул қўшинни биринчисидан охиргисигача, (ҳаттоки беихтиёр уларнинг орасида бўлганларни ҳам) ер ютур. Сўнг, (Қиёматда) барчалари қайта тирилтирилиб, улардан ҳар бири (ўшал вақтдаги) қасдига (ниятига) кўра ҳисоб-китоб қилинур», — дедилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят киладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан кимнинг бўлмасин, жамоат бирлан ўқиган намози бозори ва уйида ўқиган намозидан йигирма неча марта савоблироқдур. Ва бу шунинг учунки, агар у яхшилаб таҳорат олиб, фақат намоз ўқийман деб ва намоздан бўлак нарсага чалғимай масжидга келса, босган ҳар бир қадами учун (Аллоҳ таоло наздида эътибори) бир даража юқори бўлади ёки қилган хатоларидан бири кечирилур ҳамда намоз уқиётган чоғида малоикалар: «Ё парвардиғоро, бул бандангни ярлақагайсан, унга раҳматингни бисёр қилгайсан, унга бирор кулфат ва азият етмоғига йўл қўймагайсан!» — деб дуо қилиб тургайлар».

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бозорда юрган эрдилар, бир одам: «Эй Абулқосим!» — деб чақирди. Жаноб Расулуллоҳ унга қараб эрдилар, у (ҳижолат бўлиб): «Мен (сизни эрмас), мана бу одамни чақирган эрдим», — деди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Мени Абулқосим, деб лақабим бирлан эрмас, балки исмимни айтиб чақирингизлар!» — дедилар». Бу ерда юқоридаги ҳадис такрорланган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир куни Жаноб Расулуллоҳ, қай вақтдалиги ёдимда йўқ, менга индамай кўчага чиқдилар. Мен ҳам (эҳтимол, ваҳий келиб қолган бўлса, индамаётгандирлар, деб) жимгина орқаларидан кетавердим. Жаноб Расулуллоҳ Бану Қайнуқоъ бозорига бордилар, сўнг ортларига қайтиб, Фотима ризияллоҳу анҳо ўйлари айвонига келиб ўлтирдилар-да: «Тойчоқ қаерда? Тойчоқ қаерда?»— Деб (набиралари Ҳасанни) чақирдилар. Аммо, Фотима разияллоҳу анҳо ҳадеганда Ҳасанни ул зотнинг олдиларига чиқаравермади. Шунда мен: «Фотима Ҳасанни кийинтираётган ёки ювинтираётган бўлса керак» — деб ўйладим. Кейин, Ҳасан уйдан югуриб чиқди, ул зот уни қучоқлаб ўпдилар-да: «Ё парвардиғоро, буни суйгайсан ва буни суйганларни мен ҳам суяйин!»— дедилар».

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида одамлар бозорга мол олиб келаётганларни тўхтатиб, улардан егуликлар сотиб олишар (ва ўшал ернинг ўзида уларни қайта сотишар эрди). Шул боисдан Жаноб Расулуллоҳ ул олиб сотарларга одам юбориб, таомни сотиб олинган ернинг ўзида сотишни маън қилдилар ва уни таом сотиладирган жойга олиб бориб сотишни амр қилдилар».

 

Ибн Умар ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи саллам сотиб олинган озиқ-овқатларни бирмунча вақт ўзи ушлаб турмай ва сотиб олинган еридан бўлак жойга олиб бормай қайта сотишни маън қилдилар».

 

48-боб. Бозорда (одамларга) ўшқириш ва бақириб-чақиришнинг макрухлиги ҳақида

 

Ато ибн Ясор разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳуни учратиб, ул кишига: «Менга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Тавротдаги тавсифлари хусусида айтиб берингиз!» — дедим. Шунда ул киши бундай дедилар: «Майли, айтиб берурман. Аллоҳ таоло ҳақи, дарҳақиқат Жаноб Расулуллоҳ Тавротда (ҳам) Қуръонда баён қилинган баъзи сифатлари бирлан тавсиф қилингандурлар, ул қўйидагичадур: «Эй пайғамбар, Биз сиз(умматингизнинг Ислом ва унинг аҳкомларига иймон келтирганлигига, кофирларнинг эрса бул нарсаларни ёлғонга чиқарганлигига ҳамда ўзингиздан илгариги пайғамбарларнинг ўз умматларига Аллоҳ таолонинг аҳкомларини етказганлигига) гувоҳ, (калимаи тавҳидни айтиб, унга амал қилган мусулмонларга жаннатга киражаклари ҳақида) ҳушхабар етказгувчи, (кофирларни дўзах азобидан) огохлантиргувчи ва оми аҳолини шайтон ёмонликлари ва кофирлар босқинидан ҳимоя қилгувчи) бир қалъа қилиб юбордик. Сиз Бизнинг бандамиз ва элчимизсиз. Биз сизни (Аллоҳга) таваккал қилгувчи, дағаллик ва бағритошлик қилмагувчи, бозорларда бақир-чақир қилиб (одамларга) ўшқирмагувчи, ёмонликка қайтармагувчи, аксинча афв этгувчи ва кечиргувчи ҳамда Иброҳимнинг йўлдан озган миллатини «Ло илоҳа иллаллоҳ» дегазиб, тўғри йўлга солмагунча ва бул калима бирлан сўқир кўз, кар қулоқ ва ғофил қалбларни очмагунча Аллоҳ жонини олмагувчи (бандамиз), деб атадик».

 

49-боб. Сотувчи ва харидорнинг (савдо чогида молни ўлчамоғи даркорлиги ҳақида

 

Аллоҳ таоло:

«(Молни) кам ўлчаб берувчиларнинг ҳолига вой! Улар одамлардан (бирор нарсани) ўлчаб олаётган вақтларида ошиқча ўлчаб оладирган, уларга ўлчаб бераётганларида эрса кам ўлчаб берадирган кимсалардур» — дейди. («Мутаффифун» сураси, 1—3-оятлар).

 

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам:

«(Молни) тўлиқ ўлчаб берингизлар!» — деб марҳамат қилганлар.

 

Усмон разияллоҳу анҳу:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Бирор нарса) сотсангиз, ўлчаб берингиз ва (бирор нарса) сотиб олсангиз, ўлчаб олингиз!» — деб марҳамат қилдилар», — дейдилар».

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бирор озиқ-овқат сотса, тўла-тўкис ўлчаб берсин!» — дедилар».

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«(Отам) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром вафот этиб, буйинларидаги қарзлари узилмаганча қолди. Шунда мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Отамга қарз берган кишиларга айтингиз, берган қарзларининг бир қисмидан воз кечишсин!» — деб илтимос қилдим. Жаноб Расулуллоҳ уларга илтимосимни етказдилар, аммо улар кўнишмади. Кейин, ул зот менга: «Бориб хурмоларингни тўп-тўп қилиб қўй, ажвани алоҳида ва азқни алоҳида тўп қил!» — дедилар. Мен хурмоларни тўп-тўп қилиб бўлиб, Жаноб Расулуллоҳга одам юбордим. Ул зот келиб, хурмо тўпларидан бирининг устига ўлтириб олдилар-да, менга: «Қарзингни сўраб келганларга ўлчаб беравер!» — дедилар. Мен ҳаммага ўлчаб бериб, отамнинг қарзларини тўла-тўкис уздим, лекин хурмоларимдан бир дона ҳам камаймагандек эрди».

 

50-боб. (Тўғри) ўлчашнинг фазилати ҳақида

 

Миқдом ибн Маъдикариба разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Озиқ-овқатларингизни (тўғри) ўлчангизлар, (Аллоҳ таоло) сизга барака ато этур!» — дедилар».

 

51-боб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (Мадина) соъи ва муддига барака тилаганлари ҳақида

 

Абдуллоҳ ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иброҳим Халилуллоҳ Маккани муқаддас атаб, уни дуо қилганлари каби, мен ҳам Мадинани муқаддас атаб, унинг мудди ва соъига барака тиладим!» —дедилар».

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳ, Мадина аҳлининг тошу тарозусига, мудди ва соъига барака ато эт-гил»— дедилар».

 

52-боб. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва олибсотарлик ҳақида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида озиқ-овқат маҳсулотларини кўтарасига сотиб олгач, уларни қўлларига олмай (ҳамда жойидан кўзғатмай) туриб ўшал ернинг ўзида бўлак одамларга сотаётганларнинг калтакланганларини кўрдим».

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кишининг ўзи сотиб олган озиқ-овқат маҳсулотларини қўлига олмай туриб ўшал ернинг ўзида бўлак кишига сотиб юбормоғини маън қилдилар», — дедилар.

 

Ибн Аббосдан:

 «Жаноб Расулуллоҳ бундай савдони нечун маън қилганлар?» — деб сўрашди. Ибн Аббос: «Бундай савдода дирҳамни дирҳамга (пулни пулга) сотилгандек бўлур, чунки сотилаётган озиқ-овқат маҳсулоти қўлдан қўлга ўтмаётганлиги боисидан савдода иштирок қилмаётир» — деб жавоб бердилар. Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллеҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки таом (озиқ-овқат маҳсулотлари) сотиб олса, уни ушламай (ва жойидан жилдирмай) туриб бўлак кишига сотмасин!».

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Тиллани тиллага (ёхуд тиллани кумушга ёки кумушни кумушга) сотиш, икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирлан «Ол» демасалар ва бир-бирларининг молларини (тилла ёки кумушларини) қўлларига олмасалар, судхўрлиқдур (порахўрлиқдур). Буғдойни буғдойга сотиш, икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирлан «Ол» демасалар ва бир-бирларининг моллари қўлларига олмасалар, судхўрликдур. Хурмони хурмога сотиш икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирлан «Ол» демасалар ва бир-бирларининг молларини қўлларига олмасалар, судҳўрликдур. Арпани арпага сотиш, икки томон бир-бирларига тиллари бирлан «Ол» демасалар ва бир-бирларининг молларини қўлларига олмасалар, судхўрликдур». (Яъни, агар икки савдолашгувчидан бири нақдга, иккинчиси эрса насияга савдолашса, демак нақдга савдолашгувчи насияга савдолашгувчига қандайдир шарт қўяди. Бу эрса судхўрлиқдур).

 

53-боб. Сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини қўлга олмай (ушламай) туриб қайта сотиб юбориш ёки ўзингда йўқ нарсани (яъни, сотиб олинган жойида қолдирган нарсангни) қайта сотиб юборишинг ҳақида

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизларга маън қилган нарсалари сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини ушламай туриб (сотиб олинган ерида қолдирган ҳолда) қайта сотиб юбориш бўлиб, бул амрлари бўлак нарсаларга ҳам тааллуқли, деб ўйлайман».

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки озиқ-овқат маҳсулоти сотиб олган бўлса, уни қўлига олмай туриб қайта сотиб юбормасин!» — дедилар».

 

54-боб. «Кимки бирор озиқ-овқат маҳсулотини кўтара сотиб олган бўлса, уни уловига ортмай (яъни, сотиб олинган еридан бўлак жойга олиб бормай) туриб қайта сотиб юбормаслиги керак, чунки тижорат одоби шуни тақозо қилур!» — деб ҳисоблаган киши ҳақида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида одамларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини кўтара сотиб олиб, уларни турган ерларида қайта сотиб юбораётганларини ва уловларига ортиб, бўлак ерга олиб бориб сотмаганлари учун калтакланганларини кўрдим».

 

55-боб. Агар киши бирор матоъ ёхуд улов сотиб олиб, уни сотувчининг ҳузўрида (омонат) қолдирса, жоиздур

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникига кўпинча эрталаб ёки тушдан кейин келардилар. Мадинага ҳижрат қилишга (Аллоҳ таолодан) рухсат бўлган куни эрса ҳар сафардагидек эмас, балки туш пайтида келдилар. Жанрб Расулуллоҳнинг бизникига келаётганлари Абу Бакрга хабар қилинганда, ул киши: «Бирор муҳим воқеа юз берган бўлса керақ, акс ҳолда бизникига бу вақтда келмаган бўлардилар», — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ хонага (уйга) кирганларида, бизга ишора қилиб: «Булар ташқари чиқиб туришсин!» — дедилар. Отам (Абу Бакр): «Ё Расулаллоҳ, булар менинг қизларим Оиша ва Асмодур», — дедилар. Сўнг, Жаноб Расулуллоҳ: «(Мадинага) ҳижрат қилиш лозимлиги менга хабар қилинди (ваҳий келди)», — дедилар. Отам: «Бирга жўнаймизми, ё Расулаллоҳ?» — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа, бирга жўнаймиз», — дедилар. Отам: «Ё Расулаллоҳ, менда сафарга тайёрлаб қўйилган икки туя бор, биттасини олингиз!» — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Уни сотиб олдим, (ҳозирча Ўзингизда тураверсин!)» — дедилар».

 

56-боб. (Мусулмон одам мусулмон) биродарининг савдосига, токи унинг ўзи рухсат бермагунча ёҳуд ўзи (савдони) тарк қилмагунча, зинхор аралашмас ҳамда ўз молини ўтказиш ёки бирор молни сотиб олиш учун (мусулмон) биродарининг савдосиниш айнитмас!

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирортангиз биродарингиз савдоси устига савдо қилмангиз!» — дедилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтроқ аҳолини кўчманчилар молини олиб қолиб, қиммат нархда сотиб беришдан қайтардилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтроқ аҳолини кўчманчилар молини олиб қолиб, қимматроқ нархда сотиб беришдан қайтардилар-да, бундай дедилар: «(Бировни алдаш учун) молнинг нархини атайлаб оширмангизлар, биродарингиз савдоси устига савдо қилмангизлар, биродарингиз хутбаси устига хутба қилмангизлар, бирорта аёл ўз (муслима) синглисини ризқини тортиб олиш учун унинг талоқ қилинмоғини талаб қилмасин».

 

57-боб. «Ким ошди» савдоси ҳақида

 

Ато ривоят қиладилар:

«Ўлжаларни «Ким ошди» савдо қилса, бўлаверади, деб ҳисоблаганларни кўрдим».

 

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир одам ўз қулига: «Ўлганимдан кейин, озодсан» — деб ваъда қилиб қўйди, аммо у (тез фурсатда ўшал қулни сотиб), пули(ни сарф қилиш)га муҳтож бўлиб қолди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ (ўшал одамга ёрдам қилмоқ учун) қулни (сотиб) олдилар-да, (уни «ким ошди» савдосига қўйиб): «Буни мендан ким сотиб олур?» — дедилар. Уни Нуъайн ибн Абдуллоҳ фалон ва фалон нархга сотиб олди. Сўнг, ул зот сотилган қулнинг пулини ўшал одамга бердилар».

 

58-боб. Молнинг баҳосини сунъий ошириш ҳақида ҳамда «Бундай савдо ножоиз» деганлар хусусида

 

Ибн Абу Авфо: «Молнинг баҳосини сунъий оширгувчи одам судхўр, хоин ва алдамчи бўлиб, топгани ҳалол эрмас» дейдилар.

 

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Алдамчининг жойи дўзахдур. Кимки биз буюрмаган ишни қилса, ул иш рад этилур» — деганлар.

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам молнинг баҳосини сунъий оширишдан қайтардилар».

 

59-боб. Туғилмаган бўталоқни сотиш ҳақида

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилмаган бўталоқни сотишни маън этдилар. (Жоҳилият даврида жорий бўлган қоидага биноан туянинг ҳали туғилмаган бўталоғининг бўталоғини ҳам сотишарди).

 

60-боб. Матони (тахини очиб кўрмай, фақат) ушлаб кўриш шарти бирлан савдо қилмоқлик ҳақида

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (қоронғуда) матони (тахини очиб кўрмай, фақат) ушлаб кўриш шарти бирлан савдо қилмоқдан қайтардилар».

 

Абу Саъид разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мунобазадан қайтардилар. Мунобаза — кишининг ўз матосини бировга ушлаб кўрмаслик ва тахини очиб қарамаслик шарти бирлан сотмоғидур. Шунингдек, ул зот муломасадан ҳам қайтардилар. Муломаса — матони тахини очиб кўрмай, фақат ушлаб кўриш шарти бирлан сотмоқликдур».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кишининг яланг қават кийим кийиб юрмоғидан ҳамда унинг этагини елкасига ташлаб олмоғидан қайтардилар, (чунки ул шундай қилса, аврати кўриниб қолур). Шунингдек, ул зот муломаса ва мунобаза шарти бирлан савдо қилмоқлиқдан ҳам қайтардилар».

 

61-боб. Сотувчи туя, сигир ва совлиқ каби соғин ҳайвонларни серсут қилиб кўрсатиш мақсадида атайлаб соғмай қўймаслиги лозим!

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Туя ва совлиқларингизни (серсут қилиб кўрсатиш мақсадида) атайлаб соғмай қўймангизлар! Кимки (билмай) шундай ҳайвонни сотиб олган бўлса, унинг ихтиёрида икки йўл бордур, бири — уни соғиб кўргач маъқул бўлса, ўзида олиб қолмоқлик, иккинчиси — уни эгасига қайтариб бермоқликдур Агар қайтариб берадирган бўлса (бир-икки кун соққани учун) бир соъ хурмо қўшиб берсин!» — дедилар».

 

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Кимки атайлаб соғилмаган совлиқни (билмай) сотиб олган бўлса, уни эгасига қайтари6 6ерур, аммо (бир-неча кун соққани учун) бир соъ хурмо ҳам берур. Жаноб Расулуллоҳ бозорга мол олиб келаётганларни тўхтатиб, улардан озиқ-овқат маҳсулотларини кўтара сотиб олиб, ўшал ернинг ўзида қайта сотмоқдан ҳам қайтардилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бозорга мол олиб келаётганларнинг йўлиги тўсмангизлар, биродарингизнинг (пишиб турган) савдосини бузмангизлар, атайлаб нарх-навони оширмангизлар, шаҳарликлар қишлоқдан келганларнинг молини арзон-гаровга олиб, қимматга сотмасинлар, совлиқларингизни атайлаб соғмай қўймангизлар! Кимки (билмай) шундай совлиқни сотиб олган бўлса, ихтиёр ўзида, хоҳласа олиб қолур, хохламаса, эгасига қайтариб берур, лекин унга бир соъ хурмо ҳам қўшиб берур», — дедилар».

 

Бу ерда юқоридаги ҳадис такрорланган.

 

62-боб. Зинокор қулни сотиб юбормоқ ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Агар чўри зино қилиб қўйса-ю, зино ошкора бўлиб қолса, унга дарра урилур, лекин танбиҳ берилмас. Агар у иккинчи марта зино қилса, яна дарра урилур, лекин танбиҳ берилмас. Башарти учинчи марта зино қилса, яна дарра урилиб, бир жун арқон нархида бўлса ҳам сотиб юборилур.

 

Абу Ҳурайра ва Зайд ибн Холид разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга (зинодан тийилмаган) чўри ҳақида савол беришди. Шунда ул зот: «Бирингчи марта зино қилганда дарра урингизлар, иккинчи марта зино қилганда ҳам дарра урингизлар, аммо уинчии марта зинони такрорласа, дарра уриб, сўнг уни бир жун арқон нархида бўлса ҳам, сотиб юборингизлар!» — дедилар».

 

63-боб. Аёллар бирлан савдо-сотиқ қилмоқ ҳақида

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

«Жаноб Расулуллоҳ менинг ҳузўримга келдилар. Шунда мен чўри Барирани сотиб олиб, озод қилмоқчи эканлигимни, аммо унинг эгалари унга ҳомийлик ҳуқуқини ўзларида қолдириш шарти бирлангина сотишга рози эканликларини айтиб эрдим, ул зот: «Уни сотиб олиб, озод қилавер, чунки ҳомийлик ҳуқуқи пулини тўлаб, озод қилган шахсга ўтур!» — дедилар. Сўнг, хуфтон намозини тугатгач, ўринларидан туриб Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтдилар-да: «Нечун одамлар Аллоҳ таолонинг Китобида йўқ шартларни қўюрлар? Кимки Аллоҳ таолонинг Китобида йўқ шартни қўйса, гарча юз марта қўйса ҳам, у ботилдир.Аллоҳ таолонинг шарти энг кучлидур» — дедилар».

 

64-боб. Ўтроқ киши кўчманчининг молини ундан нарса олмай сотиб берурми, унга фийсабилиллох ёрдам ёки маслаҳат (насиҳат) қилурми?

 

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Сизлардан бирортаси биродаридан насиҳат (маслаҳат) сўраса, насиҳат (маслаҳат) берсин!» — деб марҳамат қилганлар.

 

Жарир ризияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Расулуллоҳнинг ҳузўрларида калима келтириб, беш вақт намоз ўқимоққа, закот бермоққа, Ислом аҳкомларига қулоқ солиб, итоат этмоққа ва ҳар бир мусулмонга насиҳат (маслаҳат) бермоққа байъат қилдим».

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бозорга озиқ-овқат олиб келаётганларни йўлда тўхтатиб, молини сотиб олмангазлар! Ўтроқ кўчманчининг молини (бирор нарсага) сотиб бермасин!».

 

Товус Ибн Аббосдан:

«Жаноб Расулуллоҳнинг «Ўтроқ кўчманчининг молини сотиб бермасин!» деганлари не маънодур?» — деб сўрадилар. Шунда Ибн Аббос: «Ўтроқ одам: кўчманчи одамнинг молига даллоллик қилмасин, деганларидур» — деб жавоб қилдилар.

 

65-боб. «Ўтроқ одамнинг кўчманчи одам молини нарса эвазига сотиб бермоғи макруҳдур» деган зот ҳақларида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳ ўтроқни кўчманчининг молини (бирор нарса эвазига) сотиб беришдан қайтардилар».

 

66-боб. Ўтроқ одам кўчманчининг молини даллоллик қилиб сотиб бермасин!

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши ўз биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, (бировни алдаш учун) молнинг нархини атайлаб оширмаргизлар, ўтроқ одам кўчманчи одамнинг молини (бирор нарса эвазига даллоллик қилиб)сотиб бермасин!» — дедилар».

 

67-боб. Бозорга мол олиб келаётганларнинг йўлларини тўсиб чиқиб, уларнинг молини кўтарасига сотиб олмоқ ва ул молни турган ерида қайта сотиб юбормоқ макруҳдур. Савдода бировни алдаган одамнинг топгани ҳаром бўлиб, ўзи осийдур, чунки ул билиб туриб бировни алдар, савдода эрса алдов жоиз эрмас!

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бозорга мол олиб келаётганларнинг йўлларини тўсиб чиқиб, улардан кўтарасига мол сотиб олмоқни ва ул молни турган ерида қайта сотиб юбормоқликни ҳамда ўтроқ (яъни, шаҳарлик) одамнинг кўчманчи (яъни, шаҳарлик бўлмаган) одам молини (бирор ҳақ эвазига даллоллик қилиб) сотиб бермоғини маън қилдилар».

 

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Кимки серсут қилиб кўрсатиш мақсадида бир неча кун соғилмаган ҳайвонни (билмай) сотиб олган бўлса, уни (бир неча кун соққани учун) бир соъ хурмо қўшиб эгасига қайтарур! Жаноб Расулуллоҳ бозорга мол олиб келаётганларнинг йўлларини тўсиб чиқмоқдан ҳам қайтарганлар».

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Баъзиларингиз баъзиларингизни савдоларингиз устига савдо қилмангизлар ва мол то бозорга етиб келмагунча, йўлда сотиб олиб қўймангизлар!».

 

68-боб. Бозорга мол олиб келаётганларнинг йўлларини тўсиб чиқишга чек қўйилгани ҳақида

 

Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Биз бозорга озиқ-овқат олиб келаётганларнинг йўлларини тўсиб чиқар ва улардан озиқ-овқат сотиб олар эрдик. Кейин, Жаноб Расулуллоҳ (бозорга мол олиб келаётганларнинг йўлларини тўсиб чиқиб), улардан сотиб олинган озиқ-овқатларни озиқ-овқат бозорига олиб бормай туриб сотишни бизга маън қилдилар».

 

69-боб. Тижоратда (ноҳақ) шартлар қўйиш ҳалол эрмаслиги ҳақида

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Барира ҳузўримга келиб: «Эгаларим ҳар йили туққиз уққа тўлашим шарти бирлан мени озод қилишга ваъда беришди, ул тўловни адо этмоғимга ёрдам берингиз!» — деди. Шунда мен: «Агар эгаларинг сенга ҳомийлик ҳуқуқининг менга ўтмоғига рози бўлишса, бўйнингдаги тўловни уларга берурман», — дедим. Сўнг, Барира ўз эгалари ҳузўрига бориб, менинг таклифимни айтган эрди, улар кўнишмади. Барира менинг қошимга қайтиб келганда Жаноб Расулуллоҳ ҳам ўлтириб эрдилар. Барира: «Мен сизнинг таклифингизни эгаларимга айтиб эрдим, кўнишмади, улар менга ҳомийлик ҳуқуқининг ўзларида қолмоғини талаб қилишаётир», — деди. Жаноб Расулуллоҳ унинг гапини эшитгач, менга: «Буни сотиб олавер ва валоят ҳуқуқининг ўзингда бўлмоғини шарт қилиб қўявер, чунки валоят ҳуқуқи (пул тўлаб) озод қилган кишиникидур» — дедилар. Кейин, (намоздан сўнг), Жаноб Расулуллоҳ одамлар орасида тик туриб Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтдилар-да: «Нечун одамлар Аллоҳ таолонинг Китобида йўқ шартларни қўюрлар? Аллоҳ таолонинг Китобида йўқ шарт гарчи юз марта шарт қилиб қўйилса-да, ботил бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳукми энг ҳаққоний ва Аллоҳ таолонинг шарти энг ишончлидур! Қулга ҳомийлик ҳуқуқи уни озод қилган шахсники бўлур», — дедилар».

 

70-боб. Хурмони хурмога сотиш ҳақида

 

Ибн Умар рязияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Буғдойни буғдойга сотиш, икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирлан «Ол» демасалар ва бир-бирларининг молларини қўлларига олмасалар (ушламасалар), судхўрликдур. Арпани арпага сотиш, икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирлан «Ол» демасалар ва бир-бирларининг молларини қўлларига олмасалар, судхўрликдур. Хурмони хурмога сотиш, икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирлан «Ол» демасалар ва бир-бирларининг молларини қўлларига олмасалар, судхўрликдур».

 

71-боб. Майизни узумга ёки таомни таомга сотиш ҳақида

 

Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали дарахтдан узиб олинмаган ҳўл хурмони хурмо қоқисига ва ҳали токдан узилмаган узумни майизга сотишни маън қилдилар, чунки тўпидан узиб олинмаган ҳўл меванинг вазни номаълум бўлиб, бундай савдода икки томондан бирининг ҳақи иккинчисига ўтиб кетур».

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тўпида турган ҳар қандай ҳўл мевани қоқисига сотишни маън қилдилар. Яъни, бул шундай савдоки, бир киши иккинчи бир кишига: «(Дарахтдаги меваларингни туришича менга сотгил, эвазига сенга фалон миқдорда қоқисидан берурман). Агар меваларинг узиб олганимда кўп чиқса, хўб-хўб, мен фойда қилурман, башарти кам чиқса, зарар қилсам ҳам, майлига» — дейди».

 

Зайд ибн Собит разияллоҳу янҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам арийяга, яъни (бир ёки бир неча) хурмо дарахтларини бирор муҳтож кишига бериб турмоққа ижозат қилдиларки, ул муҳтож киши ўшал дарахтлар ҳосилини то пишгунига қадар кутур, сўнг уни сотмай, фақат ўзи бола-чақалари бирлан истеъмол қилур».

 

72-боб. Арпани арпага сотиш хусусида

 

Молик ибн Авс разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен ёнимдаги олтинни юз динорга алмаштириб беришни илтимос қилиб эрдим, Талҳа ибн Убайдуллоҳ мени чақирдилар. Биз ўзаро савдолашдик, охири ул киши мен айтган нархга рози бўлиб, олтинимни олдилар-да, уни у ёғ-бу ёғини айлантириб кўрдилар, сўнг менга: «Хазиначим ўрмондан (боғдан) келсин, алмаштириб берурман», — дедилар. Ҳазрат Умар ул кишининг бул гапларини эшитиб: «(Эй Молик ибн Авс), олтининг эвазига ундан юз динорни олмагунингча олдидан жилма! Чунки, Жаноб Расулуллоҳ: «Олтинни олтинга сотиш, икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирлан «Ол» демасалар ва (савдолашиб бўлгач, турган ерларини тарк қилмоқларидан бурун) бир-бирларининг молларини қўлларига олмасалар, судхўрликдур. Буғдойни буғдойга сотиш, икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирлан «Ол» демасалар ва бир-бирларининг молларини қўлларига олмасалар, судхўрликдур. Арпани арпага сотиш, икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирла «Ол» демасалар ва бир-бирларининг молларини қўлларига олмасалар, судхўрликдур. Хурмони хурмога сотиш, икки томон бир-бирларига ўз тиллари бирлан «Ол» демасалар ва бир-бирларининг молла-рини қўлларига олмасалар, судхўрликдур!» — деб айтганлар»,— дедилар».

 

73-боб. Олтинни олтинга сотиш ҳақида

 

Абу Саъид разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: «Олтинни олтинга (улар танга ёки бирор буюм шаклида бўладими ёхуд қуйма бўладими, бундан қатъий назар) бир-бирига тенг огирликда сотингизлар, бирини иккинчисидан афзал қилмангизлар! Кумушни кумушга ҳам айнан шул тариқа сотингизлар! Савдолашиб турган ерингиздан жилмай туриб, бир-бирингизнинг молингизни қўлга олингизлар!».

 

74-боб. Динорни динорга насияга сотиш ҳақида

 

Абу Зайёт разияллоҳу анҳу ривоят қиладидар:

 «Мен Абу Саъиднинг «Динорни динорга, дирҳамни дирҳамга (бир-бирига тенг вазнда „сотмоқ лозим)» деганларини эшитиб: «Ибн Аббос айтган ҳадисда сиз айтган гаплар йўқ-ку?!» — дедим. Абу Саъид Ибн Аббосга: «Сиз ўзингиз айтган ҳадисни Жаноб Расулуллоҳдан эшитганмидингиз ёки Аллоҳ таолонииг Китобида ўқиганмидингиз?» — дедилар. Шунда Ибн Аббос: «Мен ўзим айтган ҳадисни на Жаноб Расулуллоҳдан эшитдим ва на Аллоҳ таолонинг Китобида уқидим, (аминманки) сизлар Жаноб Расулуллоҳни мендан кўра яхшироқ билурсизлар, (чунки сизлар ул зотнинг хизматларида бўлганларингизда мен ёш бола эрдим). Аммо, Усома (ибн Зайд) менга ул зотнинг «Насия савдодагина судхўрлик мавжуд» деганларини айтган эрди», — дедилар».

 

75 боб. Кумушни олтинга насияга сотиш ҳақида

 

Абу Минҳол ривоят қиладилар:

 «Мен Баро ибн Озиб ва Зайд ибн Арқам разияллоҳу анхумодан пул алмаштириш (майдалаш) ҳақида сўрадим. Улар иккалови бир-бирини кўрсатишиб: «Бу мендан яхшироқ билур», — дейишди-да, сўнг иккалови ҳам: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам олтинни кумушга қарзга (насияга) сотишни таъқиқладилар»,— дейишди».

 

76-боб. Олтинни кумушга нақдга нақд сотиш ҳақида

 

Абу Бакра ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кумушни кумушга, олтинни олтинга, агар қиймати ва вазни бир-бирига тенг бўлмаса, сотишни маън қилдиларда, сўнг: «Олтинни кумушга ва кумушни олтинга, хоҳласангиз, бир-бирига тенг вазнда, хоҳласангаз, бир-бирига тенг бўлмаган вазнда (агар нақдга нақд бўлса), сотаверингазлар!» — дедилар».

 

77-боб. Пишган (дарахтдан узиб олинган) хурмони (да-рахтдаги) хом хурмоға, майизни (ёки пишган, ток-дан узиб олинган узумни тоқдаги ғур) узумга сот-моқ ҳамда муҳтож кишининг ўзигй ҳадя қилинган (ҳали дарахтдаги) хом хурмоларни (пишишини пойламай) сотиб юбормоги хусусида

 

Анас разияллоҳу янҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пишган (дарахтдан узиб олинган) хурмони (дарахтдаги) хом хурмога, майизни (ёки пишган, токдан узиб олинган узумни токдаги ғўр) узумга ва (ҳали ўриб олинмаган), бошоғидан тозаланмаган буғдойни (ўриб), бошоғидан тозалаб қўйилган буғдойга сотишни маън қилдилар».

 

 Абдуллоҳ ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳ шундан (яъни, юқоридагиларни маън қилганларидан) сўнг, муҳтож кишининг ўзига вақтинча берилган дарахтдаги хом хурмони (пишишини пойламай) янги узиб олинган хурмога ёки хурмо қоқисига сотиб юбормоғига рухсат бердилар, аммо буни ундан бўлак кишига ижозат қилмадилар».

 

78-боб. Хурмо дарахтларидаги хом ҳосилни олтин ва кумушга сотмоқ хусусида

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (дарахтдаги хом) ҳосилни яроқли бўлгани кўринмай (яъни, пишмай) туриб сотмоқни маън қилдилар. (Бундан буён) дарахтдаги хом ҳосил фақат динору дирҳамга сотиладирган бўлди, муҳтож кишига вақтинча берилган дарахтдаги хом ҳосил бундан мустаснодур».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳтож кишининг ўзи вақтинча берилган дарахтдаги хом ҳосилдан беш васақ ё ундан камроқ (1 васақ — 60 соъ, 1 соъ — 5 ратл, 1 ратл — 1 дирҳам ёки 449,28 гр) сотмоғига рухсат бердилар».

 

Саҳл ибн Абу Ҳасма разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дарахтдаги хом хурмони янги узиб олинган (ёки қоқи) хурмога сотмоқни маън қилдилар ҳамда (истисно тариқасида) муҳтож кишининг ўзига вақтинча берилган хурмо дарахтларидаги хом ҳосилни пишишини кутмай сотмоғига ва бола-чақалари бирлан тирикчилик қилмоғига рухсат бердилар».

 

79-боб. Арийялар тафсири

 

Молик разияллоҳу анҳу:

 «Арийя — бир одамнинг бир (муҳтож) кишига (ўзининг бир ёки бир неча) хурмо дарахтини вақтинча бериб турмоғидур. Ўз хурмо дарахтларини муҳтож кишиларга вақтинча бериб қўйган одамлар ўшал муҳтож кишиларнинг ҳадеб ҳузўрларига келаверганларидан норози бўлгач, Жаноб Расулуллоҳ уларга ўзлари вақтинча бериб қўйган хурмо дарахтларидаги хом ҳосилни муҳтож кишилардан хурмо қоқисига (ёки пишган хурмога) сотиб олмоқни рухсат қилдилар», — дейдилар.

 

Ибн Идрийс:

 «Арийя, яъни вақтинча бериб қўйилган хурмо дарахтларидаги хом ҳосилни пишган (ёки қоқи) хурмога сотиб олмоқлик кўтара савдо йўли бирлан эмас, балки фақат тортиб олиш ва нақдга нақд савдо йўли бирлан амалга оширилади»,— дейдилар.

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу:

 «Арийялар — бир кишининг иккинчи бир (муҳтож) кишига ўзининг бир ёки икки хурмо дарахтини вақтинча бериб турмоғи бўлиб, (ўшал муҳтож киши ундаги хом ҳосилнинг пишмоғини кутур, сўнг уни бола-чақалари бирлан истеъмол қилур, аммо уни сотмас)», — дейдилар.

 

Суфён ибн Ҳусайн:

«Арийялар — мискинларга ҳадя қилинган хурмо дарахтлари бўлиб, улар (ҳосил пишгунга қадар) кутиша олмас эрди. Шул боисдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга хом ҳосилни ўзлари хоҳлаган хурмога (яъни, истасалар, янги узилган хурмога, истасалар, хурмо қоқисига) сотмоқни рухсат қилдилар, аммо улардан бўлакларга буни ижозат қилмадилар», — дейдилар.

 

Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вақтинча бериб қўйилган хурмо дарахтларидаги ҳосилни пишгач, тортиб (ўлчаб) сотмоққа рухсат бердилар».

 

Мусо ибн Уқба:

«Арийялар — ҳосилини истаган вақтда келиб сотиб олсанг бўладирган муайян хурмо дарахтларидур»,— дейдилар.

 

80-боб. Дарахтдаги ҳосилни пишмасидан олдин савдолашиб қўймоқ ҳақида

 

Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Одамлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида дарахтдаги ҳосилни (пишмасидан олдин) савдолашиб қўюр эрдилар. Ҳосил пишиб, уни узиш вақти келганда эрса улар сотувчи ҳузўрига келишиб, «Ҳосил ириб кетибди, унга касал тёғибди, у қовжираб қолибди» деган турли баҳоналарни айтиб, илгариги савдоларидан айнишар эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузўрларига ана шу хусусда жанжаллашиб келгувчилар кўпайиб кетгач: «Бундай савдони бас қиласизларми, йўқми?! Ҳосил то етилиб пишмагунча сотмангизлар!» — дедилар».

 

Хорижа ибн Зайд ибн Собит хабар қиладиларки, ул кишининг оталари Зайд ибн Собит ўз ерларида битган ҳосилни сурайё юлдузи чиқиб, сариғи сариғ, қизили қизил бўлиб пишмагунча сотмас эрдилар. (Сурайё юлдузи Ҳижозда ёз фаслининг дастлабки ойида, мевалар қизариб, сарғайиб ғарқ пишадирган маҳалда чиқади).

 

 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳосилни етилиб пишмагунча сотмоқни маън қилдилар. Яъни, сотувчининг пишмаган ҳосилни сотмоғини ва олувчининг пишмаган ҳосилни олмоғини маън қилдилар».

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳосилни қизариб пишмагунча сотмоқни маън қилдилар».

 

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мевани рангги ўзгармагунча сотмоқни маън қилдилар Шунда: «Ранг ўзгарши нима?» — дейишди. «Қизариб, сарғайиб пишиши ва ейишли бўлишидур», — дедилар».

 

81-боб. Хурмони пишмасидан олдин сотмоқ хусусида

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мевани яроқли бўлгани кўринмагунча (яъни, пишмагунча) ва хурмони ранг кирмагунча сотмоқни маън қилдилар. Шунда: «Ранг кириши нима?» — деб сўрашди. «Қизариб пишишидур», — дедилар».

 

82-боб. Агар киши ҳосилни пишмасидан олдин сотган бўлса-ю, кейин ул ҳосил касал тёғиб нобуд бўлса, сотувчи (сотиб олган кишига) тўлаган маблағини қайтариб бермоғи лозим бўлур

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳосилни то унга ранг кирмагунча сотмоқни маън қилдилар. Шунда бир киши: «Ранг кирмагунча дегани недур?» — деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Қизариб пишмагунча» — деб жавоб қилдилар. Сўнг, унга киноя бирлан: «Қани, менга айт-чи, агар Аллоҳ таоло ҳосилингни нобуд қилса, (пишишидан олдин пулини тўлаб қўйган) биродарингнинг тўлаган пулини қандай қилиб (ноҳақ) олиб қолурсан?» — дедилар».

 

Ибн Шиҳоб бундай дедилар:

«Агар бир одам бирор ҳосилнинг пулини пишмасидан олдин тўлаб қўйган бўлса-ю, сўнг унга касал тёғиб нобуд бўлса, кўрилган зарар сотувчининг бўйнида бўлур».

 

83-боб. Пулини кейинроқ бериш шарти бирлан егулик (сотиб) олмоқ ҳақида

 

Оиша розияллоҳу анҳо:

 «Жаноб Расулуллоҳ бир яҳудийдан егулик (сотиб) олиб, гаровга совутларини қолдирдилар», — дейдилар.

 

84-боб. Агар хурмони хурмога сотмоқчи бўлса, яхшисини танлаб олурми?

 

Абу Сяъид ал-Худрий ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одамни Хайбарга амир (ёки солиқ йиғувчи) этиб тайинладилар. У нуқул сархил хурмолар келтирди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Хайбарнинг ҳамма хурмолари сархил эрканми?»— дедилар. У: «Йўқ, ё Расулаллоҳ, биз икки соъ ёмон хурмо ўрнига бир соъ яхши хурмо ва уч соъ ёмон хурмо ўрнига икки соъ яхши хурмо олурмиз», — деди. Жаноб Расулуллоҳ эътироз билдириб: «Бундай қилма, ёмон хурмони дирҳамга сотиб, сўнг ул дирҳамга яхши хурмо харид қил!» — дедилар».

 

85-боб. Мева туккан хурмо дарахтини ёки экин экилган ерни сотиш ёхуд ижарага бериш ҳақида

 

Нофиъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Мева туккан ҳар қандай хурмо дарахти сотилса-ю, меваси хусусида шартлашилмаган бўлса, унинг ўшал йилги меваси сотувчиникидур. Қул ва экин экилган ерга нисбатан ҳам шул ҳукм тааллуқлидур».

 

86-боб. Экинни бирор егуликка чамалаб сотиш ҳақида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам боғнинг хом ҳосилини, агар у хурмо бўлса, пишган хурмога, агар у узум бўлса, майизга, агар у экин бўлса, бирор озиқ-овқат маҳсулотига чамалаб сотишдан қайтардилар».

 

87-боб. Хурмо дарахтининг ўзинигина сотиш ҳақида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи на саллам бундай дедилар: «Кимки хурмо дарахтини мевага киргач, сотса-ю, аммо харидор унинг ҳосили хусусида шартлашмаган бўлса, ўшал йилги ҳосил сотган кишиникидур».

 

88-боб. Хом ҳосилни сотиш хусусида

 

Анас ибн Молик ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали ўрилмаган, бошоғидан тозаланмаган буғдойни ўриб олинган, бошоғидан тозалаб қўйилган буғдойга сотишни, мева ва донларни пишмай туриб сотишни, матони қоронғида ушлатиб, лекин тахини очдирмай ҳамда матони ушлатмай ва тахини очиб кўрсатмай сотишни ва пишган хурмони хом хурмога сотишни маън қилдилар».

 

Ҳумайд ривоят қиладилар: «Анас разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дарахтдаги хом хурмони токи унга ранг кирмагунча пишган (узиб олинган) хурмога сотишни маън қилдилар», — дедилар. Шунда биз Анасга: «Хурмога ранг кириши нима?» — дедик. Анас: «Қизариб, сарғайиб пишишидур. Менга айтинглар-чи, агар Аллоҳ таоло ҳосилга офат юбориб, уни нобуд қилса, биродарингизнинг (хом хурмоингиз бадалига берган) маблағини қандайин ўзлаштириб олурсизлар?!» — дедилар».

 

89-боб. Хурмонинг этини (яъни, пўстини олиб ташлаб, фақат юмшоқ жойини) сотмоқ ҳамда тановул қилмоқ ҳақида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузўрларида бўлдим, шунда ул зот хурмо этини тановул қилаётган эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ (саҳобаларга қарата): «Дарахтлар орасида шундай бир дарахт борки, мўъмин киши (иймонини тарк қилмагани янглиғ (баргларини тарк қилмас)», — дедилар. Мен: «Ўшал дарахт хурмодур, деб айтмоқчи бўлдим-у, аммо ул зотнинг ҳузўридагилар ичида энг ёши бўлганим учун истиҳола қилиб индамадим. (Ҳеч ким жавоб бермагач), ул зотнинг ўзлари «Ул дарахт хурмодур», — дедилар».

 

90-боб. Шаҳарлар аҳолисининг савдо-сотиқ, ижара, газлама ўлчови, тарозуда тортиш, (вақф, васият, пул, нафақа ва бошқалар)га доир (шаръий ҳукм чиқарилмаган) масалаларини уларнинг ўзлари ўзаро биладирган қонун-қоидалар ва (ўрталаридаги) урф-одатларга биноан, мақсаду барчага маълум хулқ-атворларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиб берган кишилар хусусида

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳинд (Умму Муовия)га:

 «(Эринг Абу Суфённинг молидан) инсофан (яъни, урфга кўра) ўзинг бирлан болаларингга етарлича олгил!» — марҳамат қилганлар.

 

Аллоҳ таоло:

 «Кимки (яъни, етим сақлаётган киши) фақир бўлса, (етимнинг молидан) инсофан (яъни, урф тақозо қилганча, адолат бирлан) есин!» — дейди.

 

Ҳасан (бир куни) Абдуллоҳ ибн Мирдоснинг эшакларини кирага (ижарага) олаётиб: «Неча пул берурман?» — дедилар.

 

Абдуллоҳ ибн Мирдос:

«Икки дониқа» — дедилар. Сўнг, Ҳасан эшакни миниб кетдилар. Кейин, яна келиб: «Эшак-эшак», — дедилар-да, Абдуллоҳ бирлан пулини келишмай, эшакни миниб кетавердилар, (чунки одатдагидек, яна икки дониқа, жами — ярим дирҳам беришларини билур эрди Сўнг, бир одамдан Абдуллоҳга ярим дирҳам бериб юбордилар.

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 Абу Тайба Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қортиқ солди. Кейин, Жаноб Расулуллоҳ унга бир соъ хурмо бермоқни амр қилдилар ҳамда унинг бўйнидаги тўловни бир оз камайтирмоқларини эгаларига буюрдилар».

 

Бу ерда Ҳинд (Умму Муовия) ҳақларидаги ҳадис такрорланган.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Аллоҳ таолонинг «Қайсики одам (валий) бой бўлса, (адолатсизлиқдан парҳез қилсин, борди-ю қамбағал бўлса, инсофу адолат бирлан есин!» деган ояти каримаси етим қиз асраётган киши ҳақида нозил қилинган бўлиб, агар етим қиз гўзал бўлса, унга — маҳр бермасдан уйланмоқчи бўлур ва агар хунук бўлса, қўлдан кетмасин, деб ўзи ҳам уйланмай, бировга ҳам бермай юрур. Шул боисдан Аллоҳ таоло валийларнинг бундай қилмоқларини маън қилиб, «Агар валий камбағал бўлса, етимнинг молидан инсофу адолат бирла есин!» деб амр қилди».

 

91-боб. Шерикнинг ўз шериги улушини сотиб олмоғи ҳақида

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қандай тақсимланмаган ( умумий) мулкка нисбатан шуфъа (ҳуқуқини) жорий қилдилар. Агар умумий мулк тақсимланиб, чегаралари белгиланган бўлса, унда шуфъа (ҳуқуқи) йўқдур».

 

92-боб. Тақсимланмаган (умумий) ер, ҳовли ва мол(товарлар)ни сотмоқ хусусида

 

Бу ерда юқоридаги ҳадис такрорланган.

 

93-боб. Бир киши бир одамнинг ҳақига ўзидан рухсат сўрамай нарса сотиб олиб қўйганда ўшал одамнинг уни рози бўлиб олиб кетгани хусусида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий салаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Уч киши кетаётган эрди, бирдан ёмғир ёгиб қолиб, тоғдаги бир ғорга кириб беркинишди. Шу пайт, тоғдан бир катта тош думалаб тушиб, ғорнинг оғзини тўсиб қўйди. Шунда улар бир-бирларига: «Аллоҳ йўлида бирор хайрли иш қилган бўлсангиз-лар, ўшани ўртага қўйиб парвардиғорга илтижо қилингизлар, зора у ғорнинг оғзини очса!» — дейишди. Улардан бири: «Ё Аллоҳ, менинг кексайиб қолган ота-онам бор эрдилар. Ўзим эрсам қўйчивонлик қилардим. Ҳар куни яйловдан қайтгач, қўйларни соғиб, сутини аввал ота-онамга, сўнг болаларим ва аҳли аёлимга берардим. Бир куни яйловда кеч қолиб кетдим, келсам, улар ухлаб қолишибди. Одатдагидек, қўйларни соғиб, сутини ота-онамнинг ҳузўрларига олиб бордим-у, уларни уйғотишга ботинолмай туриб қолдим. Болаларим эрса (сут сўраб) оёқларим остида талпиниб йиғлашарди. Шу аҳволда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ, агар билсанг, бу ишни сени юз-хотир қилиб қилган эрдим. Бизга ғорнинг оғзини бир оз очгил, токи биз осмонни кўрайлик!» — деб илтижо қилди. Шунда Аллоҳ таоло ғорнинг оғзини бир оз очди. Кейин, уларнинг иккинчиси: «Ё Аллоҳ, агар билсанг, мен амакимнинг қизларидан бирини эркаклар аёлларни яхши кўргандек қаттиқ севардим. У (яъни, амакимнинг қизи менга): «Юз динор бермагунингча мақсадга эришолмайсан», — деди. Мен юз динор топиб унинг олдига бордим-да, ўзимни оёқлари орасига олиб эрдим: «Аллоҳдан қўрқгил, муҳрни ҳалоллаб очгил!» — деди. Шунда мен дарҳол ўрнимдан туриб, ундан нари кетдим. Ё Аллоҳ, агар билсанг, мен бу ишни сени юз-хотир қилиб қилган эрдим. Бизга ғорнинг оғзини (каттароқ) очгил!» — деди. Аллоҳ таоло ғор оғзининг учдан икки қисмини очди. Сўнг, улардан учинчиси: «Ё Аллоҳ, агар билсанг, мен бир кишини бир фарақ (3 соъ) маккажўхорига ёллаб эрдим. Иш тугагач, ҳақини бердим, аммо у олмай кетиб қолди. Кейин, мен ўша (бир фарақ) маккажўхорини экиб, деҳқончилик қилдим, ҳосилини сотиб, пулига бир сигир ва молга қараб туриш учун бир хизматкор (қул) сотиб олдим. Бир куни ўша ёлланган одам келиб, ҳақини мендан талаб қилди. Мен: «Бор, анави сигир ва унинг боқув-чиси сенга!» — дедим. У менга: «Мени масхара қилаётирсан-ми?» — деди. Мен: «Йўқ, масхара қилмаётирман, ўша сигир ва унинг боқувчиси сенга, уларни олиб кетавер!» — дедим. Ё Аллоҳ, агар билсанг, мен бу ишни сени юз-хотир қилиб қилган эрдим. Ғорнинг оғзини бутунлай очгил!» — деб илтижо қилди. Шунда Аллоҳ таоло ғорнинг оғзини бутунлай очди».

 

94-боб. Мушриклар ва ҳарб аҳли (зиммий бўлмагаи, мусулмонлар бирлан уруш ҳолатида бўлган ғайридинлар) бирлан савдо-сотиқ қилмоқ ҳақида

 

Абдурраҳмон ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга ўлтирган эрдик, сочлари ўсиқ бир мушрик қўй етаклаб келиб қолди.Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Сотгани олиб келдингми ёки хадя қилганими?» — дедилар. Мушрик: «Сотгани», — деди, Ксйин, Жаноб Расулуллоҳ ундан ўшал қўйни сотиб олдилар».

 

95-боб. Ҳарб аҳлидан қул сотиб олмоқ, уни озод қилмоқ ва ҳадя қилмоқ ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Иброҳим алайҳиссалом Биби Сора бирлан бирга ҳижрат қилиб, подшоҳи золим бир юртга келдилар. Шунда унга: «Иброҳим дунёда тенгги йўқ бир гўзал аёл бирлан бирга шаҳрингизга кириб келди» — деб хабар қилишди. Подшоҳ Иброҳим алайҳиссаломга одам юборди. Улар Иброҳим алайҳиссаломдан: «Бу аёл ким?» — деб сўрашди. Иброҳим алайҳиссалом: «Бу менинг (диндош) синглим» — деб жавоб бердилар-да, Биби Соранинг ҳузўрларига кириб: «Мен сизни уларга (диндош) синглим, деб танитдим. Сўзимни ёлғонга чиқарманг. Биз ҳозир турган ерда биздан бўлак мўъмин йўқ», — дедилар. Сўнг, Биби Сорани подшоҳнинг ҳузўрига олиб кетишди. Биби Сора саройга боргач, таҳорат олиб, намоз ўқидилар-да, Аллоҳга илтижо қилиб: «Ё Аллоҳ, сенга ва сенинг элчингга иймон келтирганман. Фаржимни жуфти ҳалолимдан бўлак эркаклардан сақлаганман, кофирни менга эга қилмагил!» — дедилар. Подшоҳ Биби Сорага энди яқинлашмоқчи ҳам бўлган эрдики, қандайдир куч томоғидан буғиб, нафас олдирмай қўйди. Шунда Биби Сора: « Ё Аллоҳ, агар у ўлиб қолса, Сора ўлдирди, деб ўйлашур», — дедилар. Шул боис подшоҳ қўйиб юборилди. Аммо, у ҳушига келиб, яна Биби Сорага яқинлашмоқчи бўлди. Биби Сора яна Аллоҳ таолога илтижо қилиб: «Ё Аллоҳ, мен сенга ва сенинг элчингга иймон келтирганман. Фаржимни жуфти ҳалолимдан бўлак эркаклардан сақлаганман, кофирни менга эга қилмагил!» — дедилар. Ғоибий куч уни яна бўғиб, нафас олдирмай қўйди, Шунда Сора: «Агар у ўлиб қолса, мендан кўришур», — дедилар. У яна қўйиб юборилди. Учинчи бор шу ҳолат такрорлангандан кейин, подшоҳ ходимларига: «Худо ҳақи, сизлар менга шайтонни олиб келибсизлар, буни Иброҳим алайҳиссаломга қайтаринглар, унга Ҳожарни ҳам бериб юборинглар!» — деди. Биби Сора Иброҳим алайҳиссаломнинг Ҳузўрларига қайтиб келиб: «Кўрдингизми?! Аллоҳ кофирни ўз уясида даф қилиб, менга Ҳожарни хизматкор қилиб берди». — дедилар».

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 "Саъд иби Абу Ваққос бирлан Абд ибн Замъа бир етим бола тўғрисида баҳслашиб қолишди. (Саъд: «Ё Расулуллоҳ, бу бола акам Утба ибн Ваққоснинг ўғли бўлиб, унга қараб туришни менга васият қилганлар.Унинг (акамга) ўхшашлигига бир қарангиз!» деди. Абд ибн Замъа: «Ё Расулаллоҳ, бу менинг укам, отамнинг тўшагида ўз чўрисидан дунёга келган», — деди. Жаноб Расулуллоҳ унинг (боланинг) Утбага жуда ўхшашлигини кўриб: «Бу бола сеники, эй Абду! Бола тўшак эгасиники, фоҳиша эрса боладан маҳрум этилади. Эй Савда бинти Замъа, ундан юзингни беркит!» — дедилар. Шундан сўнг, бола уни бир умр кўрмади».

 

Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: « Ё Расулаллоҳ, мен жохилият даврида тақводорлик ва силаи раҳм қилиш бирлан бирга қулларни озод этиб, садақа ҳам бериб турардим. Менга шу қилган ишларим учун савоб борми?» — деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Шунча қилган хайрли ишларинг устига Исломни ҳам қабул қилдинг»,— дедилар».

 

96-боб. Ҳаром ўлган ҳайвонлар териси ҳақида

   

 Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилир:

 «Жаноб Расулуллоҳ ўтиб кетаётиб, ҳаром ўлган бир қўйни кўриб қолдилар-да: «Унинг терисидан фойдаланмадингизларми?» — дедилар. Одамлар: «У ҳаром ўлган-ку?!» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳаром ўлган қўйнинг гўштинигина ейиш ҳаром этилган», — дедилар».

 

97-боб. Тўнғиз (чўчқа)ларни қириб, ер юзидан йўқ қилиш ҳақида

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тўнғиз (чўчқа) сотшни ҳаром қилганлар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган зот номи бирлан айтаманки, яқинда Ибн Марям адолатли ҳукм юритиш (Ер юзида адолат ўрнатиш) учун осмондан ораларингизга тушиб, салб (крест)ни синдирадилар, тўнғизни ўлдирадилар, жизяни бекор қиладилар ва бойлик ҳеч ким олгиси келмайдирган даражада ошиб-тошиб кетур», — дедилар».

 

98-боб. Ҳаром ўлган ҳайвоннинг ёғи на эритиб олинур ва на сотилур!

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳуга «Фалончи хамр (ичимлик) сотаётир» деб хабар беришди. Шунда ул киши ичимлик сотаётган ўшал одамни «Аллоҳ таоло уни лаънатласин!» деб дуоибад қилдилар-да: «Наҳотки у Жаноб Расулуллоҳнинг «Аллоҳ таоло ядийларни лаънатлади, улар ҳаром ўлган ҳайвонлар ёғи ейиш маън қилинганда уларнинг ёғларини эритиб сотар ва пулини еганлар» деганларини эшитмаган (билмаган) булса?!» — дедилар».

 

99-боб. Руҳсиз нарсалар суратини чизиб сотиш ҳақида

 

Саъид ибн Абу Ҳасан ривоят қиладилар:

«Мен Ибн Аббоснинг уйларида эрдим, бир киши ҳузўрларига келиб: «Эй Ибн Аббос, мен қўлларим меҳнати бирлан тирикчилик қиладирган одамман, мен мана бундай суратларни чизўрман», — деди. Шунда Ибн Аббос: «Мен сенга Жаноб Расулуллоҳдан бул хусусда нимаики эшитган бўлсам, шуни айтурман, ул зот: «Ким сурат чизган булса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни чизган суратларига жон ато этмоқни амр қилиб азоблар, аммо у уларга асло жон ато этолмас!» — деб айтганлар», — дедилар. Буни эшитиб, бояги одамни қалтироқ тутди, рангги сарғайиб кетди. Сўнг, Ибн Аббос унга: «Шу ишинг бирлан яна шуғулланаверсанг, ҳолингга вой! Анави дарахтни кўриб турибсан, унинг руҳи йўқ, ўшани (яъни, табиат манзараларини) чизиб юравер!» — дедилар».

 

100-боб. Маст қилгувчи ичимликларни сотиш маън қилингани ҳақида

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам маст қилгувчи ичимликлар сотишни маън қилдилар».

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Бақара» сурасининг охирги оятлари нозил бўлганда, Жаноб Расулуллоҳ маст қилгувчи ичимликлар сотишни маън қилдилар».

 

101-боб. Озод одамни сотмоқнинг гуноҳи ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мен Қиёмат куни қўйидаги уч тоифа одамнинг душманидурман: менинг номим бирла онт ичиб ваъда бергач, ваъдасига вафо қилмаганнинг, озод одамни (қул қилиб) сотиб, пулини еганнинг ва бир одамни ёллаб ишлатиб, сўнг ҳақини бермаганнинг (душманидурман)», — дейди».

 

102-боб. Жаноб Расулуллоҳнинг яҳудийларни (Мадинадан) бадарға қилаётганларида ерларини, уй-жойларини сотиб кетишни амр қилганлари ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудийларни бадарға қилаётиб, ер ва уй-жойларини сотиб кетишни буюрдилар.

 

103-боб. Қулни насияга сотиш ва ҳайвонни ҳайвон (эвази)га насияга сотиш ҳақида

 

Ибн Умар тўртта эркак туя (эвази)га битта урғочи туя сотиб олганлар.

Рофиъ ибн Хадийж икки тўяга бир туя сотиб олдилар-да, биттасини бераётиб: «Иккинчисини, иншоАллоҳ, эртага олурсан», — дедилар.

 

Ибн Мусайяб:

 «Бир туяни икки туяга, бир қўйни икки қўйга (насияга) сотишда судхўрлик йўқ», — дейдилар. Ибн Сирийн ҳам: «Битта туяни икки туяга насияга сотишда судхўрлик йўқ»,—дейдилар.

 

Анас разияллоҳу анҳу:

 «Асирлар ичида Сафийя ҳам бош бўлиб, у аввал Диҳянинг, сўш Жаноб Расулуллоҳнинг қўлларига ўтди», — дейдилар.

 

104-боб. «Ўлганимдан кейин озодсан» дейилган қулни сотиш ҳақида

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бировнинг «Ўлганимдан кейин озодсан» деб қўйилган қулини сотдилар».

 

Зайд ибн Холид ва Абу Ҳурайра ривоят қиладилар:

 «Агар чўри ўзини зинодан тиймаса, не қилгаймиз?» — деб Жаноб Расулуллоҳдан сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ: «Агар чўри зино қилса, дарра урингиз, кейин яна зино қилса, дарра урингиз, кейин яна зино қилса, дарра урингиз-да, (бир жўн арқон баҳосида бўлса ҳам) сотиб юборингиз!» — дедилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бирортангизнинг чўрингиз зино қилса-ю, гуноҳи исботланса, дарра урингиз, аммо танбиҳ бермангиз, у яна зино қилса, яна дарра урингиз, аммо танбиҳ бермангиз, сўнг у учинчи бор зино қилса-ю, айби исботланса, бир жун арқон баҳосида бўлса ҳам, сотиб юборингиз!».

 

105-боб. Киши (янги сотиб олган ёки ҳадя қилинган) чўрисини (бир бор ҳайз кўриб, аввалги эгасидан) покланмоғини талаб қилмай, ўзи бирлан сафарга олиб кетса, жоизми?

 

Ҳасан:

«Киши ўзининг (янги сотиб олган ёхуд ҳадя қилинган) чўрисини (бир бор ҳайз кўриб, илгариги эгасидан покланмоғини талаб қилмай), ўпса ёки жимоъ қилса, ҳечқиси йўк», дейдилар.

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу:

 «Агар жувон чўри ҳадя қилинса ёки сотилса ёхуд озод қилинса, бир бор ҳайз бирлан бачадони покланмоғи даркор, аммо бокиранинг покланмоғи шарт эмас», — дейдилар.

 

Ато:

 «Киши ҳомиладор чўрисининг фаржидан бўлак еридан насиба олса, (яъни, ўпса, қучоқласа) зарари йўқ», — дейдилар. Аллоҳ таоло: «Улар (яъни, мўъминлар) ўз авратларини (ҳаромдан, зинодан) сақлагувчилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қулларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маломат қилинмайдилар», — дейди («Мўъминун» сураси, 6—7-оятлар).

 

Анас ибн Молик ривоят қиладилар: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи на саллам Хайбарга келиб, Аллоҳ таоло Хайбар қалъасини ул зотга фатҳ этганда Сафийя бинти Ҳуяй ибн Ахтабнинг жамолини васф қилишди. Сафийя ёш келинчак бўлиб, эри жангда ўлдирилган эрди. Жаноб Расулуллоҳ уни ўзларига танлаб олдилар-да, у бирлан йўлга чиқдилар. Биз Равҳо тўғонига етиб келгач, Жаноб Расулуллоҳ Сафийяни озод қилиб, унга қўшилдилар. Сўнг, ул зот кичик бир чарм палосни ёзиб, унга ҳайс тайёрлаб қўйдилар. Кейин, менга: «Атрофингдагиларни зиёфатга чақир!» — дедилар. Бу Жаноб Расулуллоҳнинг Сафийяга уйланганликлари муносабати бирлан берилган зиёфат эрди. Кейин, биз Мадинага йўл олдик. Шунда мен Жаноб Расулуллоҳнинг Сафийяни чакмонларига ўраб олиб чиққанларини, сўнг тиззаларини унга тутганларини, ул эрса тиззаларига оёғини қўйиб, туяга миниб олганини кўрдим».

 

106-боб. Ҳаром ўлган ҳайвон гўшти ва бутларни сотиш ҳақида

 

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳ Макка фатҳ этилган йили Маккада: «Аллоҳ ва унинг Расули маст қилгувчи ичимлик, ҳаром ўлган Ҳайвон (гўшти), чўчқа гўшти ва бутларни сотишни маън қилди», — дедилар. Шунда Жаноб Расулуллоҳга: «Ё Расулаллоҳ, ҳаром ўлган ҳайвон ёғидан кема ва териларга ишлов беришда ҳамда чироқ ўрнида фойдаланилади-ку?!» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Уни сотмангизлар, уни сотиш ҳаромдур», — дедилар. Сўнгра: «Яҳудийларни Аллоҳ лаънатлади, чунки Аллоҳ уларга ҳаром ўлгаи ҳайвон ёғини ейишни ҳаром этганда, улар уни эритиб олиб сотдилар ва пулини едилар», — дедилар».

 

107-боб. Ит сотиб, пулини ейиш ҳақида

 

Абу Масъуд ал-Ансорий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 саллаллоҳу алайҳи ва саллам ит сотиб, фоҳишалик қилиб, сурат чизиб ва коҳинлик қилиб пул топишни (олишни) маън қилдилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Отам бир қортиқчи ғулом сотиб олдилар. Шунда мен бунинг сабабини сўраб эрдим, ул киши: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қон олганлик учун пул олишни, ит сотиб, фоҳишалик қилиб пул топишни, чўрининг баданини пуллашни маън қилдилар ҳамда бировнинг баданига игна бирлан расм чизувчи ва ўз баданига шундай расм чиздирувчиларни, порахўр (судхўр) бирлан унинг воситачисини ва (руҳи бор нарсаларни чизгувчи) рассомларни лаънатладилар», — дедилар».

 

 

 

 

 

 

Бўнак бериб мол олиш ҳақида китоб

 

 

1-боб. Бўнак бериб мол олиш чоғида молни ўлчаб олмоқликнинг зарурлиги ҳақида

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида одамлар бўнак (аванс) бериб, қолган ҳақини эрса бир-икки йилда узиш шарти бирлан самар (дон-дун, мева-чева ва сабзавот) олар эрдилар. (Буни кўриб), Жаноб Расулуллоҳ: «Кимки бўнак (аванс) бериб, қолган ҳақини эрса маълум муддатда узиш шарти бирлан хурмо (ва ундан бўлак нарсалар) оладирган бўлса, ўлчанадирганини ўлчаб, тортиладирганини тортиб олсин!» — дедилар».

 

2-боб. Бўнак бериб мол олиш чоғида молни тортиб олмоқликнинг зарурлиги ҳақида

 

Бу ерда юқоридаги ҳадис мазмунан такрорланган.

 

Муҳаммад ёки Абдуллоҳ ибн Абу Мужолид ривоят қиладилар:

 «Абдуллоҳ ибн Шаддод ибн ал-Ҳод ва Абу Бурда бўнак (аванс) бериб мол олиш хусусида баҳслашиб қолиб, мени Ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳунинг ҳузўрларига жўнатишди. Мен бориб, Ибн Абу Авфодан сўраб эрдим, менга: «Биз, шунингдек Абу Бакр ҳам, Умар ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида бўнак (аванс) бериб буғдой, арпа ва майиз олар эрдик», — дедилар. Сўнг, мен Ибн Абзийдан ҳам сўрадим, ул киши ҳам айнан шул гапни айтдилар».

 

З-боб. Бўнак бериб ерсизлардан мол олиш ҳақида

 

Муҳаммад ибн Абу Мужолид ривоят қиладилар:

 «Абдуллоҳ ибн Шаддод ва Абу Бурда мени Абдуллоҳ ибн Авфо разияллоҳу анҳунинг ҳузўрларига юбориб, «Жаноб Расулуллоҳнинг даврларида саҳобалар бўнак бериб буғдой олишар эрдими?» деб сўраб келишимни илтимос қилишди. Мен бориб, Абдуллоҳ ибн Авфодан шул ҳақда сўраб эрдим, ул киши: «Шом аҳли орасига келиб ўрнашиб қолган набийтлардан бўнак бериб, қолган ҳақини эрса муайян муддатда узиш шарти бирлан маълум ўлчовда арпа, буғдой ва майиз олар эрдик», — дедилар. Шунда мен: «Ери бор кишиларданми?» — дедим. Ул киши: «Биз буни улардан сўраб ўлтирмас эрдик», — дедилар. Сўнг, иккалалари мени Абдурраҳмон ибн Абзийнинг ҳузўрларига жўнатишди. Мен бориб, ул кишидан шул ҳақда сўраб эрдим, менга: «Жаноб Расулуллоҳнинг саҳобалари ул зотнинг даврларида бўнак бериб одамлардан буғдой, арпа ва майиз олишар эрди, аммо биз улардан: «Ерларингиз борми ё йўқми?» — деб сўраб ўлтирмас эрдик», — дедилар».

 

4-боб. Бўнак бериб хурмо олмоқ ҳақида

 

Абу Бухтурий бундай дейдилар:

 «Мен Ибн Умар разияллоҳу анҳудан бўнак бериб хурмо олиш тўғрисида сўрадим. Ул киши: «Набий даллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмони то етилиб пишмагунча ҳамда кумушни насияга сотишни таъқиқладилар», деедилар».

 

Абу Бухтурий бундай дейдилар:

 «Мен Ибн Умар разияллоҳу анҳудан бўнак бериб хурмо олиш тўғрисида сўрадим. Ул киши: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмони пишиб етилмагунча ва кумушни тиллага насияга сотишдан қайтардилар», — дедилар».

 

5-боб. Бўнак бериб мол олишдаги кафолат ҳақида

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан (бўнак бериб) насияга таом сотиб олдилар-да, (қолган ҳақининг кафолати учун) темир совутларини унга гаровга қолдирдилар».

 

6-боб. Бўнак бериб мол олишда бирор нарсани гаровга , қолдирмоқ ҳақида

 

Бу ерда юқоридаги ҳадис такрорланган.

 

7-боб. Бўнак бериб, қолган ҳақини эрса маълум муддатда узиш шарти бирлан мол олиш ҳақида

 

Бу ерда юқоридаги ҳадислар такрорланган.

 

8-боб. Туянинг қорнидаги боласи учун бўнак бермоқ ҳақида

 

Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу:

 «Одамлар туянинг қорнидаги боласини ҳам савдолашишар эрди. Жаноб Расулуллоҳ бундай қилмоқдан қайтардилар», -дейдилар.

 

 

 

 

 

 

Шуфъа китоби

 

 

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИЙМ

 

(Шуфъа — уй ва ерлари туташ бўлган қўшниларнинг бир-бирларининг уй ва ерларини ҳамда бирор мулкка шерик ёҳуд бирор мулкда улуши (насибаси) бор кишиларнинг бир-бирларининг улуш (насиба)ларини биринчи бўлиб сотиб олиш ҳу- қуқларидур. Шунга биноан, қўшни ён қўшнисининг ижозатисиз ўз уйи ва ерини ҳамда шерик шеригининг рухсатисиз ўз улуши (насибаси)ни бировга сота олмас).

 

1-боб. Тақсимланмагаь (умумий) мулкда шуфъа (ҳуқуқи) мавжуд, агар ул мулк тақсимланиб, чегаралари белгиланган бўлса, унда шуфъа (ҳуқуқи) йўқдур

 

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қандай тақсимланмаган (умумий) мулкка нисбатан шуфъа (ҳуқуқини) жорий қилдилар. Агар умумий мулк тақсимланиб, чегаралари белгиланган бўлса, унда шуфъа (ҳуқуқи) йўқдур».

 

2-боб. Бирор мулкда шуфъа ҳуқуқи бор кишига ўшал мулкни бировга сотишдан олдин «Оласанми?» деб таклиф қилмоқ ҳақида

 

Амр ибн Шарид ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг озод қилган қуллари Абу Рофиъ разияллоҳу анҳу Саъд ибн Абу Ваққоснинг ҳузўрларига келиб, ул кишига: «Ҳовлингиздаги уйимни мендан сотиб олингиз!» — дедилар. Саъд: «Аллоҳ таоло ҳақи, мен сенга (уйинг учун) тўрт минг (бошқа ривоятда «тўрт юз» мисқол)дан ортиқ бермасман, шунда ҳам муайян муддатда бўлиб-бўлиб берурман», — дедилар. Абу Рофиъ: «Уйимни беш юз динорга оладирган харидор бор эрди. Агар мен Жаноб Расулуллоҳнинг «Қўшни қўшнига (уй-жойларининг) туташлиги бирлан (бошқалардан кўра) ҳақлироқдур» деганларини эшитмаганимда эрди, беш юз динорга оладирган харидорим бўла туриб, уни сизга тўрт юз динорга бермас эрдим!» — дедилар-да, уйларини ул кишига (тўрт юз динорга) сотиб юбордилар».

 

З-боб. Қўшнилардан қайсиниси яқинроқ?

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ё Расулаллоҳ, менинг иккита қўшним бор, уларнинг қай бирига ҳадя қилайин?» — деб сўрадим. Жаноб Расулуллоҳ: «Қай бирининг эшиги ўзингга яқинроқ бўлса, ўшанга», — дедилар».

 

 

 

 

 

 

Одам ёллаб ишлатиш ҳақида китоб

 

 

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИЙМ

 

1-боб. Солиҳ одамни ёллаб ишлатиш ҳақида

 

Аллоҳ таолонинг қавли:

«Эй отажон, уни (Мусони ишга) ёллангиз, зеро сиз ёллаган шахс энг яхши, кучли, ишончлидир» («Қасас» сураси, 26-оят).

 

Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузўрларига икки ашъарий бирлан бирга келиб: «Билишимча, булар амал сўраб келишган», — дедим. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Биз амал сўраб келган одамни амалимизга таъйин қилмасмиз!» — дедилар».

 

2-боб. Бир неча қийротга қўйчивонлик қилиш ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло юборган барча пайғамбарлар қўйчивонлик қилишган», — дедилар. Саҳобалар: «Сиз ҳам қўйчивонлик қилганмисиз, ё Расулаллоҳ?» — деб сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа, бир неча қийротга Макка аҳлининг қўйларини боқар эрдим», — дедилар».

 

3-боб. Зарурат туғилганда ки аҳли Исломдан бирор одам топилмаганда мушрикларни ҳам ёллаб ишлатишнинг жоизлиги ҳақида

 

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар яҳудийларини ёллаб ишлатганлар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

«Жаноб Расулуллоҳ ва Абу Бакр (аввал) Бану ад-Дайл қавмига, кейинчалик Бану Абд ибн Адий қавмига мансуб бир одамни (у Қурайш кофирлари динида эрди) моҳир йўл кўрсатувчи бўлгани учун ўзларига йўл кўрсатувчи қилиб ёллашди-да, унга икки туяларини топшириб, у бирлан уч кечадан кейин Савр ғорида учрашишни ваъдалашишди. У учинчи кечанинг тонггида туяларни уларга (эсон-омон) топширди. Шу ердан улар Омир ибн Фуҳайра ва йўл кўрсатувчи бирлан бирга йўлга тушдилар. Йўл кўрсатувчи уларни соҳил бўйлаб бошлаб кетди».

 

4-боб. Агар киши бир одамни уч кун, бир ой ёки бир йилдан кейин ишлаб бериш шарти бирлан ёллаган бўлса, жоиздур. Фақат, иккаласи ваъдалашилган вақт келганда ўрталаридаги келишувга вафо қилмоқлари даркор бўлур

 

Бу ерда юқоридаги ҳадис такрорланган.

 

5-боб. Ғазот вақтида хизмат қилиши учун одам ёллаш ҳақида

 

Яъло ибн Умайя разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен Жаноб Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Усра ғазотига чиқдим. Бул ғазотда иштирок қилганим менинг энг умидбахш амалларимдан эрди. Ўшал ғазот вақтида менга хизмат қилмоғи учун бир одамни ёллаган эрдим. У бир одам бирлан жанжаллашиб, бири иккинчисининг бармоғини тишлаб олди. Бармоғи тишланган одам тишлаган одамнинг оғзидан бармоғини тортиб олганда унинг курак тиши тушиб кетди. Кейин, иккаласи жанжаллашиб Жаноб Расулуллоҳни ҳузўрларига боришди. Ул зот: «Ул ўз бармоғини айғир каби чайнагин, деб оғзингга тиқмаган-ку!» — дедилар».

 

6-боб. Бир одамни ёллаб, унга қилинадирган иш муддатини айтган, аммо унинг қандай иш эканлигини айтмаган киши ҳақида

 

Аллоҳ таолонинг қавли: «(Шуайб) айтди:

 «(Эй Мусо, агар рози бўлсанг), менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман. Агар ўн йил тўла ишлаб берсанг, сен томонингдан (бизга марҳамат бўлур). Мен сени қийнашни истамайман. ИншоАллоҳ, сен менинг солиҳ одам эканлигимни кўрурсан». (Мусо) деди: «Мана шу сен бирлан менинг ўртамиздаги битимдур). Икки муддатдан қай бирини адо этсам бас, менга зўрлик қилинмас. Аллоҳ айтаётган сўзимизга гувохдир» («Ал-Қасас» сураси, 27-оят).

 

7-боб. Йиқилай деб турган деворни тиклаш учун одам ёллашнинг жоизлиги ҳақида

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сўнг, (Мусо ва Хизр алайҳиссалом) яна йўлга тушдилар, йиқилай деб турган бир деворни кўришгач, (Хизр алайҳиссалом) қўллари бирлан уни тиклаб қўйдилар. Шунда Мусо алайхиссалом Хизр алайҳиссаломга: «Агар хоҳласангиз, шу меҳнатингаз учун ҳақ олишингаз мумкин», — дедилар».

 

8-боб. Куннинг ярмигача (пешингача) одам ёллаб ишлатиш хусусида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Сизлар бирлан икки китоб аҳлини (яъни, яҳудий ва насороларни) қўйидагача қиёслаш мумкин:

Бир одам: «Ким эрталабдан куннинг ярмига қадар бир қийрот ҳақ учун менга ишлаб берур?» — деб одам ёлламоқчи бўлди. Шунда яҳудийлар (рози бўлиб) унга ёлланиб ишлашди. Кейин, у (яна): «Ким куннинг ярмидан асргача бир қийрот ҳақ учун менга ишлаб берур?» — деди. Шунда насоролар (рози бўлиб) унга ёлланиб ишлашди. Сўнг, у (яна): «Ким асрдан то Қуёш ботгунча икки қийрот ҳақ учун менга ишлаб берур?» — деди. Ана ўшал ёлланганлар сиз (мусулмонлар)дурсизлар. Шунда яҳудий ва насоролар ғазабланиб: «Биз кўп ишладик, аммо кам ҳақ оддик», — дейишди. Одам ёллаган киши уларга: «Мен ҳақингаздан уриб қолдимми?» — деди. Улар: «Йўқ, (ваъдалашилган ҳақни тўла-тўкис бердинг)», — дейишди. У: «Менинг фазлим шундай, уни ўзим истаган кишига ато этурман!» — деди».

 

9-боб. (Пешиндан) аср намозигача одам ёллаб ишлатиш ҳақида

 

Бу ерда юқоридаги ҳадис такрорланган.

 

10-боб. Ёллаб ишлатилган одамнинг ҳақини бермасликнинг гуноҳи ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ таоло: «Мен Қиёмат куни қўйидаги уч тоифа одамнинг душманидурман: менинг номим бирла онт ичиб ваъда бергач, ваъдасига вафо қилмаганнинг, озод одамни (қул қилиб) сотиб, пулини еганнинг ва бир одамни ёллаб ишлатиб, сўнг ҳақини бермаганнинг (душманидурман)», — дейди».

 

11-боб. Асрдан тунгача одам ёллаб ишлатиш хусусида

 

Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар бир киши маълум ҳақ бадалига эрталабдан тунгача ишлаш шарти бирлан ёллаган қавмга ўхшайдилар. Улар (яҳудийлар) ўшал кишига ёллангач куннинг ярмига қадар ишладилар-да, (меҳнатга тоқат қилолмай, танбаллик қилиб ва аҳдларига хиёнат қилиб): «Сен биз бирлан шартлашган ҳаққа эҳтиёжимиз йўқ , (куннинг ярмига қадар) қилган ишимиз ҳам хайф бўлди», — дейишди. Шунда бояги киши уларга: «Бундай қилмангизлар, зиммангиздаги ишни ниҳоясига етказиб, ҳақингизни тўла-тўкис олингизлар!»— деди. Аммо, улар кўнмай, кетиб қолишди. Кейин бояги киши уларнинг ўрнига бошқа бир қавмни (насронийларни) ёллаб: «Куннинг қолган қисмида ишни ниҳоясига етказсангизлар, мен пешингача ишлаб кетиб қолганлар билан шартлашган ҳақни сизларга берурман», — деди. Улар ҳам аср вақтигача ишлагач, (аввалги қавм каби меҳнатга тоқат қилолмай, танбаллик қилиб ва ахдларига хиёнат қилиб): «Зое кетган ишимиз ҳам ўзингга сийлов, сен бизга ваъда қилган ҳақ ҳам ўзингга сийлов!» — дейишди. Шунда бояги киши уларга: «Зиммангиздаги ишни ниҳоясига етказингизлар, кеч киришига ҳеч қанча вақт қолгани йўқ, (кўпи кетиб, ози қолди, қирқига чидаб, бирига чидамайсизларми?)» — деди. Аммо, улар ҳам кўнмай, кетиб қолишди. Сўнг, бояги киши уларнинг ўрнига бўлак бир қавмни куннинг қолган қисмида ишлатиш учун ёллади. Улар қуёш ботгунга қадар ишлаб, (ишни поёнига етказишди-да), аввалги (меҳнатга чидамаган) иккала қавмнинг ҳақини олишга муяссар бўлишди. Бу — Аллоҳ таолонинг ҳидоятини ҳамда Аллоҳнинг Расули келтирган нарсаларни қабул қилган мусулмонлар бирлан Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини тарк қилган яҳудий ва насронийларни ўзаро қиёсловчи бир мисолдур».

 

12-боб. Ёлланган одамнинг омонат қолдирган ҳақини ишлатиб, кўпайтириб қўйган ёки бировнинг молини ишлатиб, кўпайтириб қўйган киши ҳақида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Уч киши йўлда кетаётган эрди. Бирдан ёмғир ёғиб қолиб, тоғдаги бир ғорга кириб беркинишди. Шу пайт, тоғдан бир катта тош думалаб тушиб, ғорнинг оғзини тўсиб қўйди. Шунда улар ўзаро : «Аллоҳ таоло йўлида бирор амали солиҳ қилган бўлсангизлар, ўшани ўртага қўйиб парвардигорга илтижо қилингизлар, зора у ғорнинг оғзини очса» — дейишди. Улардан бири: «Ё Аллоҳ, менинг кексайиб қолган ота-онам бор эрдилар. Ўзим эрсам қўйчивонлик қилар эрдим. Ҳар куни яйловдан қайтгач, қўйларни соғиб, сутини аввал ота-онамга, сўнг болаларим ва аҳли аёлимга берар эрдим. Бир куни яйловдан кечроқ қайтдим, қарасам, улар ухлаб қолишибди. Одатдагидек, қўйларни соғиб, сутини ота-онамнинг ҳузурларига олиб бордим-у, лекин уларни уйғотишга журъат қилолмай тепаларида туриб қолдим. Болаларим эрса (сут сўраб) оёқларим остида талпиниб йиғлашар эрди. Шу аҳволда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ, агар билсанг, бу ишни сени юз-хотир қилиб қилган эрдим. Бизга ғорнинг оғзини бир оз очгил, токи биз осмонни кўрайлик!» — деб илтижо қилди. Шунда Аллоҳ таоло ғорнинг оғзини бир оз очди. Кейин, уларнинг иккинчиси: « Ё Аллоҳ, агар билсанг, мен амакимнинг қизларидан бирини эркаклар аёлларни яхши кургандек қаттиқ севар эрдим. У менга: «Юз динор бермагунингча мақсадга эриша олмайсан», — деди. Мен юз динор топиб унинг олдига бордим-да, ўзимни оёқлари орасига олиб эрдим: «Аллоҳ таолодан қўрқгил, муҳрни ҳалоллик бирлан очгил!» — деди. Шунда мен дарҳол ўрнимдан туриб, ундан нари кетдим. Ё Аллоҳ, агар билсанг, мен бу ишни сени юз-хотир қилганимдан қилган эрдим. Бизга ғорнинг оғзини (каттароқ) очгил!» — деди. Аллоҳ таоло ғор оғзининг учдан икки қисмини очди. Сўнг, улардан учинчиси: «Ё Аллоҳ, агар билсанг, мен бир кишини бир фарақ (3 соъ) маккажўхорига ёллаб эрдим. Иш тугагач, ҳақини бердим, аммо у олмай, (омонат) қолдириб кетди. Кейин, ўша (бир фарақ) маккажўхорини экиб, деҳқончилик қилдим, ҳосилини сотиб, пулига бир сигир ва молга қараб туриш учун бир хизматкор (қул) сотиб олдим. Бир куни ўша ёлланган одам келиб, ҳақини мендан талаб қилди. Мен: «Бор, анави сигир бирлан унинг боқувчисини олиб кетавер!»— дедим. У менга: «Менинг устимдан кулаётирсанми?» — деди. Мен: «Масхара қилаётганим йўқ, ўша сигир ва унинг боқувчиси сеники, уларни олиб кетавер!» — дедим. Ё Аллоҳ, агар билсанг, мен бу ишни сени юз-хотир қилганимдан қилиб эрдим. Ғорнинг оғзини бутунлай очгил!» — деди. Шунда Аллоҳ таоло ғорнинг оғзини бутунлай очди, улар ташқарига чиқиб, йўлларида давом этдилар».

 

13-боб. Ҳаммол бўлиб ёлланган, сўнг ҳаммолликдан топган нарсасини садақа қилган киши ҳамда ҳаммоллик қилиб ҳақ олиш ҳақида

 

Абу Масъуд Ал-Ансорий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам биз саҳобаларгаларга садақа қилишни буюрсалар, бозорга бориб, ҳаммоллик қилардик. Сўнг ҳақига бир мудд (егулик) олиб, уни садақа қилар эрдик. Ҳозир эрса баъзиларимизда юз минг динор бор».

 

14-боб. Уруш ерида (мусулмонларга тобеъ бўлмаган ерда яшовчи) мўъминнинг мушрокка ёлланиб ишламоғи мумкинми?

 

Хаббоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Мен темирчи эрдим, талай вақт Осой ибн Воилга ёлланиб ишладим. Унда анча ҳақим йиғилиб қолган бўлиб, уни талаб қилгани борган эрдим, у менга: «Агар Муҳаммаднинг динига куфр келтирсанг, қарзимни узаман, акс ҳолда мендан бир дирҳам ҳам ололмайсан!» — деди. Мен: «Сен ўлиб, қайта тирилгунингга қадар ҳам Муҳаммаднинг динига куфр келтирмасман!» — дедим. У: «Ҳали, мен ўлиб, қайта тириламанми?» — деди. Мен: «Ҳа», — дедим. У: «Ундай бўлса, (қайта тирилганимда) у дунёда ҳам менинг молу дунём ва болаларим бўлур. Ана ўшанда қарзимни узурман», — деди. Шундан сўнг, Аллоҳ таоло: «Бизнинг оятларимизга куфр келтириб, «У дунёда ҳам менинг молу дунём ва болаларим бўлур» дегувчи кимсани кўрдингизми? » деган оятни нозил қилди».

 

15-боб. Араб қабилалари (дан бирининг бошлиғи)ни «Фотиҳа» сураси бирлан дам солиб даволаган (саҳоба)га берилгани хусусида

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 « Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эвазига ҳақ оладирган нарсаларингиз ичида Аллоҳнинг Китоби ҳақлироқдур!» — деб марҳамат қилдилар».

 

Шаъбий:

 «Қуръон муаллими (фалон нарса ёҳуд фалон миқдорда пул берилишини) шарт қилиб қўймай, нима берилса, ўшани олмоғи лозим», — дедилар.

 

Ҳакам:

 «Мен бирор фақиҳнинг (Қуръон) муаллимининг ҳақ олмоғини рад қилганини эшитмаганман», — дейдилар.

 

Ҳасан (Қуръон) муаллимига ўн дирҳам берганлар.

 

Ибн Сирин (ал-Ҳудрий) разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир гуруҳ саҳобалари сафарга чиқиб, йўл-йўлакай араб қабилаларидан бирининг манзилига бориб тушди-да, меҳмон қилишларини сўрашди, лекин улар кўнишмади. Кейин ўша қабиланинг оқсоқолини чаён чақиб олди. Улар барча чораларни кўришди, лекин фойдаси бўлмади. Шунда улардан баъзилари: «Бизнинг манзилга келиб тушганларнинг бирортасида, эҳтимол, дори-дармон бордир? », — дейишди. Кейин улар саҳобалар ҳузурига келиб: «Эй одамлар, бизнинг оқсоқолимизни чаён чақиб олди, барча чораларни қилдик, лекин фойда бермади. Сизларнинг биронтангизда дори-дармон топиладими? » — деб сўрашди. Шунда саҳобалардан бири: «Ҳа, ҳудо ҳаққи, мен дуохонман, лекин сизлардан бизни меҳмон қилишларингизни сўраганимизда, кўнмадингизлар. Энди, токи бизга ҳақ тўламас экансизлар, дам солмайман», — дедилар. Ниҳоят ҳар икки томон бир пода қўйга келишишди. Бояги саҳоба бориб, «Сураи Фотиҳа»ни ўқиб дам сола бошладилар. Оқсоқол тўлғаниб ётган еридан туриб, юриб кетди. Сўнг, қабила аҳли келишилган қўйларни саҳобаларга бераётиб: «Қўйларни сизларга тақсимлаб берайликми? » — дейишган эрди, дам солган саҳоба: «Йўқ, бундай қилмангизлар, биз аввал Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бўлган воқеани айтайлик, сўнг, ул зот нимаики буюрсалар, шуни қилайлик» — дедилар. Кейин саҳобалар Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб, бўлган воқеани айтишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дам солган саҳобага: «Сураи Фотиҳа»ни даъво эканлиигни қаердан билдинг? Қўйларни менинг изнимсиз тақсимлаб олмай, тўғри қилибсизлар, уларни ўзаро тақсимлаб, менга ҳам улуш ажратингизлар! », — дедилар-да, кулиб қўйдалар.

 

16-боб. Қул бўйнидаги тўлов ҳақида

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Абу Тайба Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қортиқ солиб қон олди. Сўнг, ул зот унга бир ёки икки соъ хурмо беришни амр қилдилар ва унинг эгалари бирлан гаплашдилар, улар унинг бўйнидаги тўловни камайтирадиган бўлишди».

 

17-боб. Қортиқчига ҳақ бериш ҳақида

 

Ибн Аббос ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қортиқ солдириб, қортиқчига ҳақ бердилар».

 

Ибн Аббос ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қортиқ солдирдиларда, қортиқчига ҳақ бердилар. Агар қортиқчига ҳақ беришни макруҳ, деб билганларида эрди, унга ҳақ бермас эрдилар».

 

Амр ибн Омир ривоят қиладилар: «Анаснинг айтишларича, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга тез-тез қортиқ солдириб турар ва доимо қортиқчига ҳақ тўлар эканлар».

 

18-боб. Қул эгаларига ўз қуллари бўйнидаги тўловни камайтирмоқни амр қилган зот ҳақларида

 

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қулни ҳузурларига чақириб, қортиқ солдирдилар. Сўнг, унга бир ёки икки соъ (ёхуд бир ёки икки мудд) хурмо беришни буюрдилар ҳамда унинг буйнидаги тўловни камайтирмоқни эгаларига тайинладилар».

 

19-боб. Фоҳишалик қилиб ва чўриларнинг баданини пуллаб кун кўришнинг макруҳлиги ҳақида

 

Иброҳим азаларда йиғлаб бериб ҳақ олмоқни, ашула (ва рақс тушиб) пул топмоқни макруҳ ҳисоблаганлар.

 

Аллоҳ таолонинг қавли:

 «Покликни истаган чўриларингизни ҳаети дунё нарсаларини деб зинокорлик қилишга мажбурламанглар. Энди ким уларни мажбур этса, бас, албатта, Аллоҳ мажбурлаганларидан сўнг, (ул чўриларни) мағфират қилгувчи ва (уларга) раҳм-шафқат қилгувчидур» («Нур» сураси, 33-оят).

 

Абу Масъуд ал-Ансорий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилир:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ит сотиб, фоҳишалик ва коҳинлик қилиб кун кўришдан қайтардилар».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Жаноб Расулуллоҳ чўриларнинг баданини пуллаб тирикчилик қилишни маън этдилар».

 

20-боб. Эркак ҳайвонни ижарага бериб ҳақ олиш хусусида

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам эркак ҳайвонни (урғочи ҳайвонни қочириб олиш учун) ижарага бериб ҳақ олишдан қайтардилар».

 

21-боб. Бир киши иккинчи бир кишидан ижарага ер олса-ю, сўнг иккаласидан бири вафот этиб қолса...

 

Ибн Сирийн:

«Маййит оиласи ижара муддатини ниҳоясига етказиши шарт эмас», — дейдилар. Ал-Ҳакам, ал-Ҳасан ва Иёс ибн Муовия: «Ижара муддати охиригача етказилиши керак», дейдилар.

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи саллам Хайбар ерларини (яҳудийларга) тенг шерикликка ижарага бердилар ва бу тартиб Жаноб Расулуллоҳ даврларида ҳам, Абу Бакр ва Умар даврларида ҳам, (Муовия халифалигининг дастлабки даврида ҳам) ўзгармади».

 

Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар ерларини ундан олинадиган ҳосилнинг тенг ярмини олиш шарти бирлан (ижарага) бердилар».

 

 

 

 

 

 

Бир киши зиммасидаги қарзни иккинчи киши зиммасига ҳавола қилиниши ҳақидаги боблар

 

 

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИЙМ

 

1-боб. Бир киши зиммасидаги қарзнинг иккинчи бир киши зиммасига ҳавола қилиниши хусусида. Бир киши ўзининг зиммасидаги қарзни узмоқни иккинчи бир кишига ҳавола қилса, зиммасига қарз ҳавола қилинаётган киши уни рад этадими?

 

Ҳасан ва Қатода:

«Агар қарзини ҳавола қилгувчи киши ҳавола қилаётган вақтида ўзи бой бўлса, ҳавола қилинаётган одамнинг уни рад этмоғи жоиздур», — дейдилар.

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зиммасидаги қарзни тўлашга қодир одамнинг қарзини атайлаб тўламай юриши (қарз берган одамга нисбатан) зулмдур! (Гарчи қарз берган одам берган қарзига муҳтож бўлмаса-да, уни узмоқлик зарурдур). Агар бирортангизнинг зиммангиздаги қарзни узмоқлик бирор бой кишига ҳавола қилинса, у рад этмасин!» — деб марҳамат қилдилар».

 

2-боб. Агар бир киши ўзининг зиммасидаги қарзни узмоқни бирор бойга ҳавола қилса, у рад этмасин!

 

Бу ерда юқоридаги ҳадис такрорланган.

 

3-боб. Агар маййитнинг зиммасидаги қарзни узмоқлик бирор кишига ҳавола қилинса, жоиздур

 

Салама ибн ал-Акваъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Биз Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўлтирган эрдик, тобутда бир маййитни келтиришди-да, ул зотдан унга жаноза ўқишларини илтимос қилишди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Унинг қарзи борми?» — дедилар. «Йўқ»,— дейишди. «Бирор нарса (бойлик, мерос) қолдирган-ми?» — дедилар. «Йўқ», — дейишди. Шундан кейин, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза ўқидилар. Сўнг, яна бир маййитни келтиришди-да, ул зотдан унга жаноза ўқиб беришни сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ: «Унинг қарзи борми?» — дедилар. «Ҳа», — дейишди. «Бирор нарса қолдирганми?» — дедилар. «Уч динор», — дейишди. Шундан сўнг, Жаноб Расу луллоҳ унга ҳам жаноза ўқидилар. Сўнг, учинчи маййитни келтиришиб, Жаноб Расулуллоҳдан унга жаноза ўқиб беришларини сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ: «Бирор нарса қолдирганми?» — дедилар. «Йўқ», — дейишди. Сўнг: «Қарзи борми?» — дедилар. «Уч динор», — дейишди. Шунда ул зот: «Бу одамга ўзларингиз жаноза ўқийверингизлар» — деб эрдилар, Абу Қатода: «Ё Расулаллоҳ, унинг қарзи менинг зиммамга, жанозасини ўқиб берингиз» — дедилар. Шундан сўнг, Жаноб Расулуллоҳ унинг жаноза сини ўқидилар».

 

 

 

 

 

 

 

Кафолат китоби

 

 

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИЙМ

 

1-боб. Пул ё мол бирлан берилган қарзнинг узилмоғига бирор нарсани гаров ёхуд бирор кишини кафил қилмоқ ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бану Исроилга мансуб бир яҳудий иккинчи бир яҳудийдан қарз сўради. Шунда қарз бергувчи: «Менга ишончли гувоҳлар келтир!» — деди. Қарз олгувчи: «Аллоҳнинг гувоҳлиги кифоя» — деб айтди. Қарз бергувчи: «Ундай бўлса, менга кафил келтир!» — деди. Қарз олгувчи: «Аллоҳнинг кафиллиги кифоя», — деди. Қарз бергувчи: «Рост гапни айтдинг», — деди-да, унга муайян муддатга қарз берди . Кейин, қарз олган одам кемага ўлтириб равона бўлди-да, мўлжаллаган ишларини адо этгач, қарз берган одамга олган қарзини вақтида олиб бориб бериш учун кема ахтара бошлади, аммо бирорта ҳам кема топа олмади. Ноилож, у бир ёғочни олди-да, ичини ўйиб, кавагига минг динор ва қарз берган кишига ёзган хатини тиқиб қўйди. Сўнг, кавак оғзини беркигиб, ёғочни денгиз соҳилига олиб келди-да: «Ё парвардигоро, менинг бир одамдан минг динор қарз олга нимни ва у гувоҳ келтирмоғимни талаб қилганда «Аллоҳнинг гувоҳлиги кифоя» деганимни, сўнг у сенинг гувоҳлигингга рози бўлиб, кафил келтирмоғимни талаб қилганда «Аллоҳнинг кафиллиги кифоя» деганимни ва у сенинг кафиллигингга рози бўлганини билурсан. Кейин, мен унинг ҳақини вақтида олиб бориб берииш учун кема топишга кўп ҳаракат қилдим, аммо тополмадим. Энди, бу омонатни сенга ишониб топширурман» — деб ёгочни денгизга ташлади, ёгоч денгизда кўздай ғойиб бўлди.

Сўнг, у ўз юртига борадирган кема ахтара бошлади. Унга қарз берган бояги киши хусусига келсак, у: «Шояд қарз олган киши бирор кемада пулимни олиб келиб қолган бўлса, бориб қарай-чи!» — деди-да, уйидан чиқиб соҳилга борди. Шунда унинг кўзи сувда қалқиб турган бир ёгочга тушиб, ўтинга яраб қолар» деган ўй бирлан уни уйига олиб кетди.

Уйига боргач, еғочни арралаб эрди, ичидан пул ва бир хат чиқди. Шу аснода қарз олган киши етиб келиб, унга минг динор узатди-да: «Оллоҳ таоло ҳақи, қарзимни вақтида олиб келиб бериш учун тинмай кема ахтардим, аммо ҳозир мен келган кемадан илгарироқ йулга чиқадирган кема тополмадим» — деб узр айтди. Қарз берган киши унга: «Менга бирор нарса жўнатиб эрдингми?» — деди. Қарз олган киши: «Сенга ҳозир айтдим-ку, ахир, бундан илгарироқ етиб келиш учун кема тополмадим, деб!» — деди. Шунда қарз берган киши унга: «Дарҳақиқат, Оллоҳ таоло еғоч ичида юборган нарсанг-ни сенинг номингдан менга етказди», — деди. Сунг қарз олган киши узи бирлан олиб келган минг динорни қайтариб олиб кетди».

 

2-боб. Оллоҳ таолонинг қавли: «Ул кишиларики, улар бирлан аҳд-паймон қилдингиз, бас, уларга уз ҳиссаларини берингиз» («Нисо» сураси, 33-оят)

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Оллоҳ таолонинг «Ҳар бир инсон учун маволий таъйин қилиб қуйдик» деган қавлидаги «маволий» сузининг маъноси «меросхурлар» демақдур. «Ул кишиларики, улар бирлан аҳд-паймон қилдингиз...» деган қавли эрса муҳожирларни англатур, чунки муҳожирлар Мадинага келганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ансорлар бирлан аҳду паймонли биродар қилиб қўйган эрдилар. Мана шу аҳду паймонга биноан, муҳожир марҳум ансорий биродарига (қариндош бўлмаса-да) меросхўр бўлар эрди. Оллоҳ таолонинг «Ҳар бир инсон учун ота-она ва (бўлак) қариндошлар қолдириб кетган меросга меросхурлар таъйин қилиб қўйдик» деган ояти каримаси нозил бўлгач, муҳожирлар бирлан ансорларнинг узаро меросхурлиги бекор қилинди. Энди, улар васиятга биноан ўз насибаларини оладирган бўлдилар».

 

Анас разияллоҳу анҳу:

«Абдурраҳмон ибн Авф бизнинг ҳузуримизга келди, шунда Жаноб Расулуллоҳ у бирлан Саъд ибн ар-Рабийъни ака-ука тутинтириб қуйдилар», — дейдилар.

Осим бундай деб хабар қиладилар: «Мен Анас разияллоҳу анҳуга: «Сиз Жаноб Расулуллоҳнинг «Исломда қасам ичиш йўқ» (жоҳилият даврида аҳду паймон қилишган нарсаларга Исломда аҳду паймон қилинмас) деганларини эшитганмисиз?» — дедим. Анас менга жавобан: «Жаноб Расулуллоҳ менинг ҳовлимда (уйимда) Қурайш бирлан ансорларни ўзаро онт ичириб, ака-ука тутинтириб қўйганлар», — дедилар». (Исломда, агар зарур булса, Оллоҳ таолонинг номини айтибгина қасам ичиш жоиздур).

 

3-боб. Кимки бирор маййитнинг қарзини ўз бўйнига ол-ган булса, ундан қайта олмас!

 

Бу ерда 3-бобдаги ҳадис такрорланган.

 

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (менга): «Агар Баҳ-райндан мол келса, сенга ундан шунча ва шунча берурман»— деб ваъда қилиб эрдилар. Аммо, ул мол келгунча Жаноб Расулуллоҳ вафот этиб қолдилар. Баҳрайндан мол келгач, Абу Бакр: «Жаноб Расулуллоҳ кимга Баҳрайн молидан ваъда қилган бўлсалар, менинг ҳузуримга келиб, (ваъда қилинган) моли-ни олеин!» — деб эълон қилдилар. Шунда мен Ҳазрат Абу Бакрнинг ҳузурларига бориб: «Жаноб Расулуллоҳ менга Баҳрайн молидан шунча ва шунча ваъда қилгандилар», — дедим. Ҳазрат Абу Бакр менга ушал молдан бердилар. Санаб курсам, у беш юз (динор) эркан. Кейин, Ҳазрат Абу Бакр: «Яна икки ҳисса ол!» — дедилар».

 

4-боб. Жаноб Расулуллоҳнинг даврларида Абу Бакрни бир қўшни қабила бошлиги ўз ҳимоясига олгани ва Абу Бакр бирлан Қурайш катталари ўртасидаги келишув ҳақида

 

Жаноб Расулуллоҳнинг жуфти ҳалоллари Оиша онамиз разияллоҳу анҳо:

 «Эсимни танибманки, ота-онам (Ислом) динига эътиқод қилишур», — дейдилар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

 «Эсимни танибманки, ота-онам (Ислом) динига эътиқод қилишур ва деярли ҳар куни эрталаб еки кечқурун Жаноб Расулуллоҳ бизникига келиб турардилар. Мусулмонлар қийин аҳволга тушиб қолган-да Абу Бакр Ҳабашистон тарафга ҳижрат қилдилар. Ул киши «Барк ул-Ғимод» деган жойга етганларида Қорат қабиласи-нинг бошлиги Ибн Дагина дуч келиб: «Қаерга кетаётирсиз?»— деб сўради. Шунда Абу Бакр: «Қавмим мени юртимдан ҳайдаб чиқарди, энди мен ер юзини кезиб, раббимга ибодат қилмоқ-чиман», — дедилар. Ибн Дағина: «Сиз каби яхши инсон ўз юртидан чиқариб юборилмас, ўзи ҳам чиқмас! Чунки, сиз бева-бечораларга ердам қилиб тургувчи, қариндош-уруғларин-гизга меҳр-оқибат кўрсатгувчи, кўпчиликнинг оғирини енгил қилгувчи, меҳмоннавоз ва мусибат етганларга ҳамдард киши-сиз. Мен сизнинг қўшнингиздурман, (қўшни эрса қўшнисига озор етмоғига йўл қўймас), ортингизга қайтингиз, юртингизда парвардигорингизга ибодат қилаверингиз!» — деди-да, ул ки-шини йўлдан қайтариб, Қурайшнинг улуғлари олдига олиб борди. Сўнг, Ибн Дагина уларга: «Абу Бакрга ўхшаш одамлар юртидан ҳайдаб чиқарилмас, ўзи ҳам чиқиб кетмас! Камбағалпарвар, қариндош-уруғга раҳм-шафқатли, кўпчиликнинг ғами-ни ейдирган, меҳмондўст, мусибат тушганга ердам қўлини чўзадирган инсонни ўз юртидан ҳайдайсизларми?!» -- деди. Шунда Қурайш зодагонлари Ибн Дағинага қулоқ солиб, Абу Бакрга омонлик ваъда қилдиларда, Дағинага: «Абу Бакрга буюр, ўз уйида раббига ибодат қилаверсин, қариндош-уруғла-рига раҳм-шафқат қилаверсин, меҳмондўстликни давом эттираверсин, хоҳлаган (китобини) ўқийверсин, лекин бу нарсалари бирлан бизга азият етказмасин, намоз ва Қуръонни паст овоз бирла ўқисин! Чунки, биз болаларимиз ва аёлларимиз-нинг унинг таъсирига берилиб кетишларидан қурқамиз», — дейишди. Сўнг, Ибн Дагина Абу Бакрга Қурайш уруғларининг сўзини тўла-тўкис етказди. Шу кундан бошлаб, Абу Бакр ўз уйларида тоат-ибодат қиладирган бўлдилар. Кейинчалик, ул киши ўз ҳовлиларида бир маежид бино қилиб, ўша ерда тоат-ибодат ва Қуръон тиловати бирлан машғул бўлдилар. Абу Бакрнинг намоздаги ва ундан кейинги тиловатларини эшитган мушрик аел ва болалар ажабланиб, ҳайрон бўлишиб, се-кин-аста ул кишининг таъсирига берила бошлади. Абу Бакрнинг кунгиллари жуда юмшоқ бўлиб, тиловат чоғида ўзларини йиғидан тўхтата олмасдилар. Бу ҳолат мушрик аёл ва болалар-га янада қаттиқ таъсир кўрсата бошлади. Бундан хавотирга тушган Қурайш катталари Ибн Дағинага одам юбориб: «Биз Абу Бакрдан фақат ўз уйида тоат-ибодат қилишни ва бошқа-ларга эшиттирмай тиловат қилишни талаб қилган эрдик. Лекин, у ҳовлисининг саҳнига маежид қуриб олиб, ўша ерда баралла намоз ўқиб, тиловат қилмоқда. Биз бола-чақаларимизнинг унинг таъсирига тушиб қолишидан қўрқамиз. Агар ибодат бирла тиловатни паст овоз бирла адо этеа, этеин, акс ҳолда сенинг ҳимоянгдан воз кечеин! Биз уртамиздаги аҳдни бузишни истамадик, аммо унга ошкора тиловат қилишга рух-сат бермагаймиз!» — дейишди. Кейин, Ибн Дағина Абу Бакрнинг ҳузурларига келиб: «Сиз хусусингизда Қурайш катталари-га ваъда берганимни билурсиз, ё сиз тоат-ибодатингиз ва тило-ватингизни баланд овоз бирлан ўқимайсиз еки мен (ўз) ваъдамни зиммамдан соқит қилурман, чунки баъзиларнинг «Ибн Дағина ваъдасининг устидан чиқолмабди» деган гапини эшитишни хоҳламасман!» — деди. Шунда Абу Бакр: «Мен сенинг ҳимоянгдан воз кечдим, менинг молу жоним Оллоҳнинг ҳимоясидадур», — дедилар.

Жаноб Расулуллоҳ ўшал кунлари Маккада бўлиб, мусулмонларга: «Менга хобимда ҳижрат қиладирган ерларингиз кўрсатилди. У икки тошлоқ ўртасидаги хурмозор ерда эркан», — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ шундай деганларидан кейин, Маккадаги баъзи мусулмонлар ва Ҳабашистонга ҳижрат қилган кишилар Мадина томон йўл олдилар. Ҳазрат Абу Бакр ҳам йўлга ҳозирландилар. Жаноб Расулуллоҳ буни кўриб: «Менга ҳижрат изн этилгунча кутиб туринг» — дедилар. Абу Бакр: «Отам сизга фидо бўлсинлар,  сиз рухсат берилишини истайсизми?» — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа», — дедилар. Шундан сунг, Абу Бакр Сиддиқ Жаноб Расулуллоҳ бирлан қиладирган сафарга ҳозирлик кўра бошладилар. Бунинг учун иккита кучли туяни тўрт ой давомида самур дарахти барглари бирлан парвариш қилдилар».

 

5-боб. Қарз хусусида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «(Исломнинг дастлабки даврида) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг қошларига қарздор маййитни олиб келишса, ул зот: «Қарзини узиш учун бирор нарса қолдирганми?» — деб сўрар, агар қолдиргани айтилса, унга шахсан узлари жаноза уқир эрдилар. Акс ҳолда ул зот мусулмонларга: «Биродарингизга ўзларингиз жаноза ўқийверингизлар!» — деб айтар эрдилар. Оллоҳ таоло мушрикларга тобеъ бир қанча ерларни Жаноб Расулуллоҳга фатҳ қилиб бергач, ул зот: «Мен мўминларга (дунё ва охиратга тааллуқли барча ишлари хусусида) узларидан ҳам ҳақлироқман. Мўминлардан кимки вафот қилиб, ўзидан кейин қарз қолдирган бўлса, унинг қарзини узишни мен буйнимга олурман ва кимки ўзидан кейин мол-дунё қолдирган булса, у унинг меросхурлариникидур» — деб марҳамат қилдилар».

 

 

 

 

 

 

 

Ваколат китоби

 

 

1-боб. Бирор мулқда насибаси бор кишилардан бирининг иккинчисига ўшал мулкни ўзаро тақсимлаш ёхуд унга тааллуқли бўлак ишларни қилиш ваколатини бермоғи ҳақида

 

Жаноб Расулуллоҳ Ҳазрат Алига қурбонликка аталган жон-лиқларини сўйишни, сунг гўштини одамларга тақсимлаб бе-ришни амр қилганлар.

Али разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мен суйган туяларнинг жун ва териларини садақа қилмоғимни буюрдилар», — дейдилар.

 

Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча қўйларни менга бердилар-да, уларни саҳобаларига тақсимламогимни буюрдилар. Уларни тақсимлаб булганимда бир улоқ ортиб қолди. Мен шул ҳақда ул зотга айтиб эрдим, менга: «Уни ўзинг қурбон қил!» — дедилар».

 

2-боб. Агар мусулмон Одам кофирлар юртидаги ёки мусул-монлар юртидаги ғайридинга (бирор нарса хусусида) ваколат берса, жоизми?

 

Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Мен (кофирлар юртидаги) Умайя ибн Халаф (исмли бир ғайридин) бирлан хат орқали келишиб олдим, у менинг Маккадаги мол-мулкимни, мен эрсам унинг Мадинадаги мол-мулкини муҳофаза қилиб турадирган бўлдик. Аммо, хатимда номимни «Абдурраҳмон» деб ёзганим унга маъқул булмай, «Мен Раҳмоннинг не эканлигини билмасман, менга жоҳилият давридаги исмингни ёзиб юбор!» деб мактуб йўллади. Кейин, мен унга жоҳилият давридаги исмим «Абду Амр» эканлигини езиб юбордим.

(Кейинчалик, яъни) Бадр ғазоти куни (кофирлар енгилгач, Умайя тоққа чиқиб беркинди). Шунда мен уни асраб қолиш мақсадида одамларнинг ухлаб еттанидан фойдаланиб, тоққа чиқдим. Лекин, уни Ҳазрат Билол куриб қолиб, дарҳол ансорларнинг олдига бордилар-да, (уларга хабар қилдилар). Буни куриб турган Умайя ибн Халаф менга: «Агар мен қочиб қутилиб кетсам, (биродарларинг) сени омон қўйишмас», — деди. Ҳазрат Билол бир гуруҳ ансорлар бирлан бизни таъқиб қила бошладилар. Шунда мен уларнинг бизга етиб олишларидан қурқиб, Умайянинг ўглини чалғитиб туриш учун ортимизда қолдирдим, аммо уни ўлдиришди. Кейин, бизни таъқиб қилишда давом этищди. Умайя ибн Халаф жуссаси катта, вазмин одам (бўлиб, тез югура олмас эрди). Улар бизга етиб олишганда мен унга: «Тиз чўк» — дедим, у тиз чўкиб эрди, мен уни пана қилиш учун устига ўзимни ташладим. Лекин, улар остимдан қилич тиқиб, барибир уни ўлдиришди. Шунда улардан бири қиличи бирлан оегимни жароҳатлади».

 

З-боб. Сарф қилиш ва тарозуда тортиб олиш хусусида ваколат бермоқлик

 

Абу Саъид ал-Худрий ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одамни Хайбарга амир этиб тайинладилар. У Жаноб Расу-луллоҳга нуқул сархил хурмолар олиб келди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Хайбарнинг ҳамма хурмолари сархил эканми?» — дедилар. У: «Йўқ, е Расулаллоҳ, биз икки соъ бмон хурмо ўрнига бир соъ яхши хурмо ва уч соъ емон хурмо ўрнига икки соъ яхши хурмо олурмиз», — деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Бундай қилма, емон хурмони (олгил-да), уни дирҳамга сотиб, сўнг ул дирҳамга яхши хурмо харид қил, (харид қилишда) тарозуда тортиб ол!» — дедилар».

 

4-боб. Агар чупон ўлаетган қўйни куриб қолса, уни суйиб юбормоғи ва ваколати бор одам бирор нарсанинг айниб қолабтганини курса, бунинг олдини олмоғи лозим

 

Каъб ибн Моликривоят қиладилар:

 «Бизга тегишли қуйлар тоғ енбағрида утлаб юрарди. Ногаҳон, чуримиз бир қуйнинг ўлаётганини куриб қолиб дарҳол бир тошни синдирди-да, унинг тиғи бирлан бояги қуйни сўйиб юборди. Кейин, унинг гўштини тановул қилиш б тановул қилмаслик хусусида сўраб келиш учун бир одамни Жаноб Расулуллоҳга юбордик. Жаноб Расулуллоҳ ул одамга: «Унинг гўштини еяверингизлар!» — дебдилар».

 

5-боб. Ҳозир ва ноҳозир одамга ваколат бермоқнинг жоизлиги ҳақида

 

Абдуллоҳ ибн Амр оилаларидаги катта-кичик номидан за-кот бериб юбориш хусусида хазиначиларига хат езиб қолдир-дилар, (хазиначи шул вақтда қаергадир кетган эрди).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Бир киши Жаноб Расулуллоҳга бир ёшар туя қарз берган эрди. Кейин, у қарзини сўраб келиб қолди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ унга ўша ешдаги бир туя бериб юборишни буюрдилар. Лекин, бир яшар туя тополмай, каттароқ ешдаги туяни келти-ришди. Жаноб Расулуллоҳ: «Шу туяни бериб юбораверингиз-лар!» — дедилар. Бояги одам: «(Е Расулаллоҳ), сиз менга вафо қилдингиз, Оллоҳ таоло сизга вафо қилсин!» — деди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг энг яхшила-рингиз — қарзини ўз вақтида адо этганингиздир!» — дедилар».

 

б-боб. Қарзларни узишга бировни вакил қилмоқ ҳақида

 

Бу ерда юқоридаги ҳадис такрорланган.

 

7-боб. Агар киши бирор қавмнинг вакилига ехуд енини олиб келган одамига ҳадя берса, жоиздур

 

Ҳавозин қавмининг вакиллари Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўлжа сўрашганда, ул зот:

«Менинг улушим сизларники» деб ўз улушларини уларга ҳадя қилиб юборганлар.

 

Марвон ибн ал-Ҳакам ва Мисвар ибн Махрама ривоят қиладилар.

 «Ҳавозин қабиласи вакиллари Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига мусулмон бўлиб келиб, ўлжа олинган мол-мулклари ва асир олинган одамларини қайтариб берилишини илтимос қилишганда, ул зот (уларга): «Мен учун энг маъқул сўз — чин сўздур! Иккисидан бирини — е мол-мулкларингизни ёки асир олинган одамларингизни танлангизлар, мен (тавба қилиб) келмоқларингизни кутиб, (анчагача уларни мусулмонларга тақсимламай) турган эрдим», — дедилар. Дарҳақиқат, Жаноб Расулуллоҳ Тоифдан қайтаетиб, уларни ўн кундан ортиқ кутган эрдилар. Улар Жаноб Расулуллоҳнинг икки нарсадан биринигина қайтариб беражакларини билишгач: «Асирларимизни танладик», — дейишди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ мусулмонлар ўртасида туриб Оллоҳга ҳамд-санолар айтдилар, сўнг: «Аммо, баъд, мана бу биродарларингиз тавба қилиб келишибди. Мен уларга асир олинган одамларини қайтариб беришни ирода қилдим. Сизлардан кимки амали солиҳ қилмоқчи бўлса, ҳеч нарса олмай, қўлидаги асирларни қайтариб берсин ва кимки ўрнига бирор нарса олмоқчи бўлса, айтсин, биз унга Оллоҳ таоло ато этадирган дастлабки ўлжалардан берурмиз», — дедилар. Шунда мусулмонлар: «Биз Жаноб Расулуллоҳни деб уларга асирларни қайтариб беришни маъқул кўрдик», — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ уларга: «Сизлардан ким шунга рози-ю, ким норози эканлигини билмасмиз. Шунинг учун узаро кенгашиб, ўз фикрларингизни оқсоқолла-рингизга айтингизлар, кейин улар бизга хабар қилишсин!» — дедилар. Улар ўзаро Кенгашиб, ўз фикрларини оқсоқолларига айтишди. Сўнг, оқсоқоллар Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб: «Барча мусулмонлар сизнинг қарорингизни маъқул-лашди ва асирларни бирор нарса олмай, уларга қайтариб беришга қарор қилишди», — дейишди».

 

8-боб. Агар бир киши (иккинчи бир кишига ўзи харид қилган молнинг пулини тўлаш) ваколатини бер-са-ю, аммо неча (пул) тўлашни (унга) айтмаса, (ул ҳолда вакил қилинган киши) одатда одамлар (ўшан-дай молга) қанча (пул) тўласалар, шунча (пул) тўлар

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарда эрдим. Туям жуда имиллаб келарди. Шу пайт енимдан Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтиб қолдилар-да: «Бу ким?» — дедилар. Мен: «Жобир ибн Абдуллоҳман», — дедим. «Нега орқада қолдинг?» — дедилар. «Туям имиллаб қолди», — дедим. «Таёғинг борми?» — дедилар. Мен: «Бор», — дедим. «Уни менга бер!» — дедилар. Мен таёқни бергандим, ул зот у бирлан туяни уриб: «Чу, жонивор!» — дедилар. Шунда туям илгарилаб кетиб, қавмнинг олдига ўтиб олди. Сўнг, Жаноб Расулуллоҳ: "Уни менга сот!» — дедилар. «У сизга, олақолинг, ё Расулал-лоҳ!» — дедим. «Уни менга сот, тўрт динорга харид қилдим, аммо Мадинагача уни ўзинг миниб борасан», — дедилар. Мадинага яқинлашганимизда туямни тезлатдим. Шунда ул зот: «Намунча шошмасанг!» — дедилар. «Яқинда бир бевага уйлангандим», — дедим. «Сен бирлан ўйнаб-куладиган бирор-та ёш қиз йўқмиди?» — дедилар. «Отам вафот этганларидан кейин, (тўққизта) сингилга қараб туриш менинг зиммамга тушди. Шунинг учун уларни ювиб-тараб, тарбиялай оладирган бевага уйлана қолдим», — дедим. Мадинага етиб келганимиз-да Жаноб Расулуллоҳ Билол (разияллоҳу анҳу)га:  «Бунинг (туянинг) ҳақини ортиги бирлан тўлагин!» — дедилар. Билол менга тўрт динор-у бир қийрот бердилар. Жаноб Расулуллоҳ-нинг ўша бир қийрот сийловларини умрбод чўнтагимда сақладим».

 

9-боб. Аёлнинг никоҳ борасида имомга ваколат бермоғи ҳақида

 

 Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Бир аёл Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, мен ўзимни сизга бахшийда қилдим!» — деди. (Аммо, ул зот жавоб қилмадилар). Шунда (ўшал ерда ҳозир бўлган) саҳобалардан бири: «(Ё Расулаллоҳ), уни менга никоҳлаб қўйингиз!» — дедилар. Жаноб Расулуллоҳ ўшал саҳо-бага: «Биз сени Қуръондан ед билган сураларинг бадалига (яъни, Қуръондан ед билган сураларингни маҳр қилиб) унга уйлантирдик!» — деб марҳамат қилдилар».

 

10-боб. Бирор нарсани қўриқлаш ваколатини олган киши, ваколат берган киши ижозат берса, ўзи қўриқлаб турган нарсадан еб кетарга ёхуд маълум муддатга қарзга берса, жоиздур

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу риоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга Рамазон закотини (фитри рўзани) қўриқлаб туриш ваколатини бердилар. Шунда бир одам келиб, закотга берилган хурмолардан ҳовучлаб ола бошлади. Мен уни ушлаб олиб: «Сени ҳозир Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб борурман!» — дедим. У: «Мен муҳтожман, бола-чақам кўп, жуда зориқиб қолдим», — деди. Кейин, мен уни қўйиб юбордим. Эрталаб Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Эй Абу Ҳурайра, кеча сиз қўлга туширган одам не қилди?» — дедилар. Мен: «Ё Расулаллоҳ, у жуда муҳтож эканлиги ва бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилди. Шул боис раҳмим келиб, уни қўйиб юбордим», — дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Аммо, у сизга ёлғон гапирган, бугун яна қайтиб келур»,— дедилар. Кейин, мен: «Жаноб Расулуллоҳ «Қайтиб келур» дедиларми, демак, албатта қайтиб келур» — деб уни пойладим. Ўшал куни у яна келиб, хурмодан ҳовучлаб ола бошлади. Мен уни яна ушлаб олдим-да: «Ҳозир сени Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб борурман!» — дедим. У яна: «Муҳтожман, бола-чақам кўп, энди келмайман, мени қўйиб юбор!» — деди. Шунда    мен раҳмим келиб, уни яна қўйиб юбордим. Эрталаб Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Эй Абу Ҳурайра, асирингиз не қилди?» — дедилар. Мен: «У бола-чақаси кўплигидан, муҳтож эканлигидан шикоят қилиб, энди қайтиб кел-маслигини айтиб эрди, раҳмим келиб, яна қўйиб юбордим», — дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «У сизни алдаган, у яна қайтиб келур», — дедилар. Сўнг, мен уни учинчи марта пойлаб турдим. У яна келиб, хурмодан ҳовучлаб ола бошлаган эрди, мен уни ушлаб олдим-да: «Ҳозир сени Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб борурман, уч сафардан бери мени алдаб «Энди қайтиб келмайман» дейсан-у, яна қайтиб келасан!» — дедим. Шунда у   менга: «Мени қўйиб юбор, (бунинг эвазига) мен сенга шундай сўзларни ўргатайинки, Оллоҳ ул (сўзларни айтганинг) туфайли сенга нафъ етказур»,  — деди.  Мен:   «Ул (сўзлар) қандай сўзлар эркан?» — дедим. У: «Агар ўрнингга Стсанг, «Оят ул-Курсий»ни охирига қадар қироат қилгил, шунда Оллоҳнинг ҳузуридан (бир) ҳимоячи (келиб) сени (туни бирлан) муҳофаза қилур, ҳаттоки эрталаб уйғонгунингга қадар шайтон ҳам сенга яқин кела олмас», — деди. Сўнг мен уни қўйиб юбордим. Эрталаб Жаноб Расулуллоҳ менга: «Асирингиз кеча не қилди?» — дедилар. Мен: «Ё Расулаллоҳ, у менга шундай сўзларни ўргатмоғини таъкидладики, агар ул сўзларни айтсам, Оллоҳ таоло менга нафъ етказар эркан, сўнг мен уни қуйиб юбордим», — дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Ул (сўзлар) қандай сўзлар эркан?» — дедилар. Мен: «Ул менга:  «Агар ўрнингга ётсанг, «Оят ул-Курсий»ни охирига қадар қироат қилгил, шунда Оллоҳнинг ҳузуридан (бир) ҳимоячи (келиб) сени (туни бирлан) муҳофаза қилур, ҳаттоки эрталаб уйғонгунингга қадар шайтон ҳам сенга яқин кела олмас» — деб айтди», — дедим. (Саҳобалар хайрли нарсаларни ўрганмоққа яна шундай иштиёқманд эрдилар). Жаноб Расулуллоҳ: «Аммо, ул ёлғончи бул сафар сизга рост айтибди. Эй Абу Ҳурайра, уч кечадан бери ёлғон сўзлаётган кишининг аслида ким эканлигини билурсизми?» — дедилар. Мен: «Йўқ», — дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «У шайтон эрди», — дедилар».

 

11-боб. Вақфга нисбатан бериладиган ваколат ҳамда вақф-га нисбатан ваколати бор кишининг вақф нафақасидан ўртоқларига едирмоғи ва ундан ўзи ҳам инсоф бирлан емоғи ҳақида

 

Суфён Ҳазрат Умарнинг вақфлари хусусида гапириб: «Ҳазрти Умар разияллоҳу анҳунинг вақф қилган ерларига қараб тургувчи киши унинг ҳосилиддн инсоф бирлан ўзи ҳам еса, уртоқларига ҳам едирса, гуноҳи йўқ эрди», — дейдилар.

Ибн Умар оталари Ҳазрат Умар вақф қилган хурмозорни парвариш қилиб туришга вакил қилинган бўлиб, уйларига меҳмонга келадирган Макка аҳлига унинг ҳосилидан инъом қилар эрдилар.

 

12-боб. Ҳадд уриш (дарра уриш ёки тошбўрон қилиш) ваколатини бермоқ ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Анас, мана бу одамнинг хотинининг олдига бор, агар айбига иқрор булса, уни тошбурон қил!» — дедилар».

 

Уқба ибн ал-Ҳорис разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Нуъмон ёки унинг уғли маст ҳолда келтирилди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хонада мавжуд булганларнинг ҳаммасига: «Уни уринглар!» — дедилар. Ўшанда уни калтаклаганлар орасида мен ҳам бор булиб, биз уни тепган ва хурмо новдалари бирлан савалаган эрдик».

 

13-боб. Қурбонликка аталган туяни Маккага олиб бориб сўйиш ваколатини бермоқ ҳақида

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

«Мен Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қурбонликка аталган туяларининг буйнига осиладирган нишон боғичини ўз қўлим бирлан йигирдим. Сўнг, ул зот уз қуллари бирлан нишонни туянинг буйнига боғлаб қуйдилар. Кейин, уни Маккага олиб бориб сўйишни отамга топширдилар. Шунда Оллоҳ таоло Жаноб Расулуллоҳга ҳалол қилган бирор нарса то жонлиқ сўйилгунга қадар ҳам ул зотга ҳаром қилинмади».

 

14 боб. Бир киши ўз вакилига: «Уни Оллоҳ таоло ўзингиз-га амр қилган нарсага сарф қилингиз!» — деганда, вакилнинг унга: «Не деганингни эшитдим» — деб айтгани ҳақида

 

Анас ибн Малик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Абу Талҳа мадиналик ансорларнинг энг бадавлати ҳисобланарди. Унинг энг яхши кўрган бойлиги (мол-мулки) Байруҳо боғи эрди. Б у боғ масжиднинг рўпарасида булиб, Жаноб Расулуллоҳ ерга кириб, унинг (ширин) сувидан ичиб турардилар.

(Эй мусулмонлар), ўшнгиз яхши курган нарсаларингиздан хайру    эҳсон   қилмагунингизча ҳаргиз яхшилик камолотига эриша  олмайсизлар» деган оят нозил булганда, Абу Талҳа Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, Оллоҳ таоло ўз Китобида: «(Эй мусулмонлар), ўзингиз яхши курган нарсаларингиздан хайру эҳсон қилмагунингизча ҳаргиз яхшилик камолотига эриша олмассизлар» дейди. Менинг энг севимли мулким Байруҳодур. У Оллоҳ таоло йулида садақа бўлсин! Бунинг учун мен Оллоҳ таолонинг даргоҳида ажр олмоқ умидидаман. Ё Расулаллоҳ, уни Оллоҳ таоло ўзингизга амр қилган нарсага сарф қилингиз!» — деди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Воҳ-воҳ! Нақадар хаириятовар бу боғинг! Нақадар хаириятовар бу боғинг! Мен унинг хусусида не деганингни эшитдим. Уни қариндошларингга бўлиб берганинг маъқул», — дедилар. Абу Талҳа: «Айтганингиздек қилгум, е Расулаллоҳ!»— деди-да, уни энг яқин қариндошлари ва  амакиваччаларига булиб берди».

 

15-боб. Ҳалол (хазиначи)нинг хазина ва шу кабилардаги ваколати ҳақида

 

Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Нимани кимга садақа қилмоғи буюрилган бўлса, ўшани савоб умидида садақа олгувчига тўла-тўкис бергувчи ҳалол (ишонч-ли) хазиначи — икки садақа қилгувчидан биридур». (Яъни, ул икки садақа қилгувчидан бири — садақа бериб юборишни буюрган хўжайин ва иккинчиси — унинг хазиначиси).

 

 

 

 

 

 

 

 

Ер ҳайдаш ва ерни ижарага бериш хусусидаги ҳадислар

 

 

1-боб. Экин ва дарахт экишнинг фазилати ҳақида

 

Оллоҳ таолонинг қавли:

 «Сизлар узларингиз экаётган экинингиз хусусида ҳеч ўйлаб кўрдингизларми? Уни сизлар ундирурсизларми ёки Биз ундирурмизми?! Агар Биз истасак, албатта уни қуруқ чўп қилиб қўйган бўлур эрдик!» («Воқиъа» сура-си, 63—65-оятлар).

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир мусулмон бирор дарахт ёҳуд бирор экин экса-ю, унинг ҳосилидан инсон, қуш ёки ҳайвон еса, бунинг учун унга ажру савоб ато этилур» — деб марҳамат қилдилар».

 

2-боб. Деҳқончилик қуролларини бировлардан қизғаниб уйга олиб кириб қуйишнинг оқибати емон эканлиги хусусида

 

Абу Умома ал-Боҳилий разияллоҳу анҳу омоч еки бошқа бир деҳқончилик асбобини куриб:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу (нарсани, унга узгалар муҳтож булиб турган бир маҳалда), қайси қавм (қизғаниб даласидан) уйига олиб кириб қуйса, албатта (ушал қавмнинг) уйига хорлик кирур» — деб марҳамат қилганлар», — дедилар.

 

3-боб. Экинни қуриқлаш учун ит боқиш ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки ит боқса, ҳар кунги амали солиҳларидан икки қийротини бой берур, (аммо) пода ва экинни қуриқловчи (ҳамда овчи) ит бундан мустаснодур»— деб марҳамат қилдилар».

Бу ерда юқоридаги ҳадис бир неча бор мазмунан такрорланган.

 

4-боб. Ер ҳайдашда ҳўкиздан фойдаланиш ҳақида

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Қадимда бир киши бир ҳукизни миниб кетаеттан эрди, бирдан у инсон тилида: «Мен миниш учун эмас, балки ер ҳайдаш учун яратилганман», — деди. Унинг инсон тилида сузлаганига мен, Абу Бакр ва Умар ишонурмиз. Бир куни бир бури подадан бир қўйни олиб қочди. Чўпон уни қувиб, (қўйни қутқариб олганда), бури унга: «Қуйингни арслон оладирган куни (сен тумтарақай қочиб қолиб), чўпонлик қиладиган ким-са қолмаганда, мен подангга чўпонлик қилиб, (улардан хоҳлаганимни ерман)», — деди. Мен, Абу Бакр ва Умар ушал бурининг инсон тилида сузлаганига ишонурмиз».

 

5-боб. Киши: «Хурмозорни (парвариш қилишда) менга ердам берсанг, кифоя, ҳосилига шерик бўлурсан»— деб айтса, (жоизми?)

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Ансорлар Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Хурмозорларимизни биз ва муҳожир биродарларимиз ўртасида булиб берингиз!» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ (кейинчалик ўрталарида бирор келишмовчилик чиқмасин, деган мақсадда): «Йўқ», — дедилар. Шунда ансорлар (муҳожирларга): «Ундай булса, хурмоларни (парвариш қилишда) бизга ёрдам берсангизлар, кифоя, ҳосилига шерик қилурмиз», — дейишди. (Сўнг ансору муҳожирлар): «Қулоқ осдик ва итоат этдик», — дейишди».

 

6-боб. Дарахтларни, шу жумладан хурмоларни кесиш ҳақида

 

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир хурмозорни кесишни буюриб эрдилар, у кесиб ташланди».

Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар.

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Назир хурмозорининг бир қисмига ўт қуйдирдилар ва бир қисмини кестириб юбордилар. Ул хурмозорнинг номи «Бувайра» булиб, Ҳассон унинг ҳақида қуйидаги сатрларни битган:

«Зарра қийналмай Луай сардорлари, Бувайра узра еқди катта гулхан».

 

Рофиъ ибн Хадийж ривоят қиладилар:

«Биз Мадинада энг куп деҳқончилик бирлан шуғулланадиган кишилар булиб, ер-ни унинг бир қисмига ер эгаси учун экиш шарти бирлан ижарага берардик. Шунда, баъзан ер эгаси, баъзан ерни ижа-рага олган одам (ҳар хил сабабларга кура) зарар курарди. Шунинг учун Жаноб Расулуллоҳ ерни ижарага беришдан биз-ни қайтардилар. Уша пайтларда тилла ва кумуш (ерни ижарага бериш муомаласида) йўқ эрди».

 

7-боб. Ҳосилнинг ярми еки шунга яқин қисмини олиш шарти бирлан шерикликка экин экиш ҳақида

 

Абу Жаъфар ривоят қиладилар:

 «Мадинада ҳосилнинг учдан бир ва туртдан бир қисмини олиш шарти бирлан шерикликка экин экмаган муҳожир хонадони йуқ эрди. Али, Саъд ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Умар ибн Абдулазиз, ал-Қосим, Урва ибн аз-Зубайр, Абу Бакр хонадони, Умар хонадони, Али хонадони, Ибн Сирийн шерикликка экин экишган».

Абдурраҳмон ибн ал-Асвад ривоят қиладилар:

 «Мен Абдур-раҳмон ибн Язид бирлан шерикликка деҳқончилик қилардим. Ҳазрат Умар: «Агар уруғни мен олиб келсам, ҳосилнинг ярми меники, агар сизлар олиб келсангизлар ҳам, худди шундай» — деб бир неча киши бирлан шерикликка экин экишга келишдилар».

 

Ал-Ҳасан.

 «Агар икки кишидан бири ер эгаси булиб, деҳқончилиқдаги сарф уртада булса, иккаласининг ҳосилни тенг булиб олиши жоиз», — дейдилар. Бу фикрга аз-Зуҳрий ҳам қўшиладилар. Ал-Ҳасан: «Пахтани тент шерикликка териб олса бўлади», — дейдилар. Иброҳим, Ибн Сирийн, Ато, ал-Ҳакам, аз-Зуҳрий ва Қатода шерикликка тўқилган матонинг учдан бири ёки туртдан бири берилса, жоиз», — дейишади.

 

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам етиштириладиган ҳосилнинг ярмини олиш шарти бирлан Хайбар ерларини (яҳудийларга) ижарага бердилар. Ҳосилнинг ўзларига тегишли қисмидан юз васағини, яъни саксон васақ хурмо ва йигирма васақ арпани хотинларига ажратар эрдилар».

 

Ҳазрат Умар Хайбар ерларини тақсимлаётиб, пайғамбаримизнинг оилаларига ер-сув ёки васақ (ҳосилдан улуш) олишни таклиф этдилар. Оиша разияллоҳу анҳо ерни танладилар.

 

8-боб. Ижарага ер берса-ю, аммо неча йилга бераётганини айтмаса, (жоиздур)

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мевали дарахтлар ва полиз экинлари ҳосилининг ярмини олиш шарти бирлан Хайбар ерларини (яҳудийларга) ижарага бердилар».

 

9-боб.

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам корандалик йули (усули) бирлан экин экиш (деҳқончилик қилиш)дан қайтармаганлар, аммо ул зот: «(Корандаликка ажратган ерингизни) биродарингизга инъом қилмоғингиз (ул ердан фойдалангани учун) ундан ҳақ олмогингиздан яхшироқдур» — деб марҳамат қилганлар».

 

10-боб. Яҳудийлар бирлан корандалик усулида деҳқончилик қилиш ҳақида

 

Бу ерда Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар йилги ҳосилнинг ярмини олиш шарти бирлан Хайбар ерларини яҳудийларга ижарага берганлари ҳақидаги ҳадис қайтарилган.

 

11-боб. Корандаликдаги макруҳ шартлар ҳақида

 

Рофиъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Биз Мадинада энг ери кўп одамлар бўлиб, корандаларга: «Ернинг мана бу булагига ўзингиз учун, мана бу бўлагига эрса биз учун экасиз!»— деб шарт қўяр эрдик. Шунда баъзан коранданинг экини ва баъзан ер эгаси учун экилган экин нобуд бўлар эрди.

Шунинг учун Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам корандалик усулида деҳқончилик қилишдан қайтардилар».

 

12-боб. Агар киши бирор қавмнинг донини уларнинг рухсатисиз, аммо манфаатларини кўзлаб   экса...

 

Бу ерда «Одам еллаб ишлатиш ҳақида китоб»нинг 12-бобидаги ҳадис такрорланган.

 

13-боб. Жаноб Расулуллоҳ саҳобаларининг вақф ва хирож ерлари ҳамда уларнинг шериклик ва корандалик усулида деҳқончилик қилганлари ҳақида

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрат Умарга:

 «Ерингни таг-туги бирлан, (яъни) сотилмайдирган, лекин ҳосили нафақа ва садақа қилинадиган шарт бирлан вақф қилгил!» — деганлар.

 

Ҳазрат Умар:

 «Агар менинг давримдаги мусулмонлар (илгариги мусулмонларга нисбатан молталаброқ) бўлмаганларида эрди, бирор қишлоқни фатҳ қилишим бирланоқ, мен уни Жаноб Расулуллоҳ Хайбарни тақсимлаганлари каби, (ҳосилнинг муайян қисмини олиш шарти бирлан) ўшал қишлоқ аҳлининг ўзига тақсимлаб берган бўлур эрдим!» — деб айтганлар. (Демак, Ҳазрат Умар ўз даврларидаги мусулмонларнинг кайфияту табиатлари тақозосига кура, фатҳ қилинган ерларни муайян шартлар бирлан эгаларига қайтармай, мусулмонларга нақф қилиб берганлар).

 

14-боб. Ўлик ерни жонлантирадирган киши хусусида

 

Умар разияллоҳу анҳу:

 «Кимки ўлик ерни жонлантирса, ул уникидур», — деганлар.

 

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки эгасиз ерни обод қилса (ёки ўзлаштирса), ул ўшал ерга барчадан кўра ҳақлироқдур» — деб марҳамат қилганлар».

 

Урва разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу ҳам халифалик даврларида эгасиз ер хусусида шундай деб ҳукм чиқарганлар».

 

15-боб.

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ақиқ водийсидаги Зулҳулайфада дам олиб  турганларида бир туш кўрдилар, тушларида ул зотга: "Сиз! (Зулҳулайфадаги) Муборак Батҳодасиз» — деб айтилди».

 

Мусо:

 «Солим биз бирлан туялар боғлаб қўйиладирган жойга келди-да, туясини чуктирди. Абдуллоҳ (ибн Умар) ҳам Жаноб Расулуллоҳ дам олган ана шу жойда туясини чўктириб дам олар эрди. Бу жой Ақиқ водийсининг қоқ ўртасидаги масжид бирлан йўл оралиғидадур», — дедилар.

 

Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ақиқ водийсида эканликларида: «Бул кеча парвардигорим ҳузуридан бир фаришта келиб, менга: «Ана шу Муборак Водийда намоз ўқингизда, сунг: «Мен ҳажни умрага айлантирдим (ҳаж урнига умра қилдим)» — деб айтингиз!» — деди», — дедилар».

 

16-боб. Агар ер эгаси (корандага): «Оллоҳ таоло сени (бул ерда қай шарт асосида қолдиришга) қарор қилган бўлса, мен ҳам (ўшал шарт асосида) қолдиришга қарор қилдим» — деса-ю, лекин қанча муддатга қолдираётганини айтмаса ва иккаласи шунга рози булса...

 

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «(Отам) Умар ибн ал-Хаттоб разияллоҳу анҳу яҳудий ва насронийларни Ҳижоз еридан бадарға қилдилар. Чунки, Жаноб Расулуллоҳ Хайбарни мағлуб қилганларида яҳудийларни ул ердан чиқариб юбормоқчи булган эрдилар. Шунда яҳудийлар Хайбар ерларидан олинадиган ҳосилнинг ярмини бериш шарти бирлан шул ерда қолдиришларини илтимос қилган эрди. Жаноб Расулуллоҳ уларга: «Биз сизларни (узларингиз айтган) шарт асосида Хайбарда қолдиришга қарор қилдик, аммо истаган вақтимизда сизларни бул ердан чиқариб юборурмиз», — деган эрдилар. Сунг яҳудийлар, Ҳазрат Умар уларни Таимо ва Арийҳога чиқариб юборгунларига қадар, Хайбарда қолишди».

 

17-боб. Жаноб Расулуллоҳ саҳобаларининг деҳқончилик ва боғдорчилик борасида бир-бирларига кўмаклашганлари хусусида

 

Рофиъ ибн Хадийжривоят қиладилар:

«Зуҳайр ибн Рофиъ: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ўз фойдамизни кўзлаб иш қилишдан қайтардилар», — дедилар. Меи: «Жаноб Расулуллоҳ не деган бўлсалар, туғридур», — дедимю Сўнг, Зуҳайр (гапларида давом этиб) бундай дедилар: "(Бир куни) Жаноб Расулуллоҳ мени ҳузурларига чақирдиларда: "Экинзор (дала)ларингизни не қилаётирсизлар?» — дедилар Мен: "Биз далаларимизни ариқлари четида ўсган ўтлари ҳамда етиштирилган хурмо ва арпанинг бир неча васағи бадалига ижарага бераетирмиз», — дедим. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Ундай қилмангизлар, далаларингизга ё ўзларингиз экин экингизлар еки уларни (ҳақ олмай) бировга экин экишга берингизлар ёхуд уларни (экин экмай) ташлаб қўйингизлар!»— дедилар. Мен (ул зотга жавобан): «Амрингизга қулоқ осдим ва бўйинсундим!» — дедим».

 

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Илгарилари одамлар ҳосилнинг учдан бир, тўртдан бир ва тенг ярмини олиш шарти бирлан ерни ижарага беришарди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (бизни) бундай қилишдан қайтардилар-да: «Кимнинг ери бўлса, унга ўзи эксин еки уни бирорта (мўмин) биродарига ҳадя қилсин еки уни ўз ҳолига ташлаб қуйсин!» — дедилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг ери бўлса, унга ўзи эксин еки уни мўмин биродарига ҳадя этеин, агар ҳадя этишни истамаса, уни ўз ҳолига ташлаб қуйсин!» — дедилар».

 

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ерни ижарага беришни таъқиқламадилар, балки: «Ерни ўз (мўмин) биродарига ҳадя қилиш ундан (маълум миқдорда) ҳақ олгандан кўра афзалроқ!» — дедилар».

 

Нофиъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Ибн Умар разияллоҳу анҳу ўз далаларини Жаноб Расулуллоҳ, Абу Бакр, Умар ва Усмон даврларида ҳам, Муовия амирлигининг дастлабки даврида ҳам ижарага берар эрдилар. (Бир куни) Ибн Умар одамлардан Рофиъ ибн Хадийжнинг «Жаноб Расулуллоҳ далаларни ижарага беришдан қайтарганлар» деб айтганини жштдилар-да, ул кишининг ҳузурига йўл олдилар, шунда мен ҳам бирга бордим. Ибн Умар (Рофиъга): «Мен (яхши) биламанки, биз Жаноб Расулуллоҳнинг даврларида далаларимизни ариқлари бўйида ўсган ўтлари ва (арпа) сомони бадалига ижарага берур эрдик» — деб эътироз билдирдилар».

 

Солим разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу: «Мен Жаноб Расулуллоҳнинг даврларида ернинг ижарага берилганини (яхши) билурман» — деб айтар эрдилар. Сунг, ул киши: «Жаноб Расулуллоҳ ерни ижарага бериш хусусидаги ҳукмни бекор қилган булсалар-у, мен ундан бехабар қолган бўлсам-чи?» — деган хавотирлик бирлан ерни ижарага бермай қўйдилар».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Бир куни Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (саҳобалар бирлан) гаплашиб ўлтирган эрдилар, ҳузурларида бир бадавий ҳам бор эрди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Жаннат аҳлидан бўлмиш бир киши (жаннатда) деҳқончилик қилишга Оллоҳ таолодан рухсат сўради. Оллоҳ таоло унга: «Кўнглинг тусаган нарса (ноз-неъмат)лар ичра эмасмисан?!» — деди. Бояги киши: «Бу ерда ҳамма нарса муҳайё булса-да, мен деҳқончилик қилмоқчиман»,— деди. Кейин, у дон эқди, эккан донлари тезда униб чиқиб, мул ҳосил берди. Кейин, у уриб олиб, тоғлар каби баланд-баланд хирмонлар уйди. Шунда Оллоҳ таоло бояги киши-га: «Эй Одам боласи, бу ҳам сенга кам, чунки сени ҳеч нарса туйдира олмас!» — деб айтди», — дедилар. Шунда ҳузурларидаги бадавий: «Ё Расулаллоҳ, ўшал одам ё қурайший ёхуд ансорий бўлса керак, чунки қурайший ва ансорийлар деҳқондурлар, биз бадавийлар эрсак, деҳқон эрмасмиз», — деди. Унинг бул гапидан Жаноб Расулуллоҳ кулиб юбордилар».

 

18-боб. Кўчат (экин) экиш ҳақида

 

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

 «Биз жумъа куни келса, хурсанд бўлур эрдик. Чунки, бизнинг бир кампиримиз булиб, жумъа куни у биз ариқлар буйига экиб қўйган қанд лавлагидан оларди-да, унга бир оз арпа қушиб, қозонда қайнатиб қўяр эрди. Оллоҳ таоло ҳақи, ул таомда на гўшт ва на ёғ бўлар эрди. Биз ҳар сафар жумъани ўқиб булиб, ўшал кампирни кўргани борар, ул эрса бизга мазкур таомдан келтирар ва биз уни тановул қилар эрдик. Жумъа кунидан хушнуд булишимизнинг боиси шул эрди. Биз (ўшал кезларда) жумъани ўқигачгина тушлик ва қайлула қилар эрдик».

 

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Одамлар: «Абу Ҳурайра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини кўп айтур, муҳожир ва ансорлар эрса ул зотнинг ҳадисларини Абу Ҳурайрачалик кўп билмаслар», — дейишур. (Бунинг боиси) — муҳожир биродарларим бозорларда бор-барака қилиш бирлан банд бўлишган кезларда мен қорним тўйиши бирлан кифояланиб Жаноб Расулуллоҳнинг хизматларини қилиб юрдим, улар бўлмаган жойларда бўлдим, улар эшитмаган нарсаларни эшитиб, ед олдим. Шунингдек, ансорий биродарларим ўз мол-мулклари (ва экин экиш) ишлари бирлан банд эрдилар. Мен эрсам, бир мискин сифат одам булиб, улар эшитмаган нарсаларни эшитиб, ёд олдим. Жаноб Расулуллоҳ бир куни: «Кимки ушбу ҳадисимни тугатгунимча кийимини ерга ейиб ўлтириб, ҳадисимни тугатганимдан кейин, уни   йиғиб олиб бағрига босса, мендан эшитганларини ёддан чиқармайдиган бўлур», — дедилар. Шунда мен чакмонимни ерга ейиб қўйдим, ҳадис тугагач, уни олиб бағримга босдим.   Шу-шу Жаноб  Расулуллоҳдан нимаики  эшитсам, ёдимда қоладиган бўлди».

 

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов