Куръони Карим (Алоуддин Мансур таржимаси)
(37) «Вас-Соффот» сураси
Маккада нозил бўлган бу сура бир юз саксон икки оятдир.
Иймон-эътиқод ва ундан етадиган фойдалар, куфру исён ва унинг зиёнлари ҳақида
сўзловчи бу сура Аллоҳ таъолонинг амру фармонига мудом мунтазир бўлиб турадиган
зотлар ҳақида зикр қилиниши билан бошланади.
Сўнгра жинлар тўғрисида сўз юритилиб, айрим нодон кимсаларнинг "Жинларнинг
Аллоҳга яқинлиги бор", деган афсоналари кескин рад этилади.
Бу сурада Охират ҳаёти — жаннат аҳли мушарраф бўлган бахт-саодат, дўзахилар дучор
этилган азоб-уқубат ҳақидаги жуда жонли лавҳалар мазкурдир.
Шунингдек, бу сурада ҳам Аллоҳ таъолонинг бир неча пайғамбарларининг қиссалари
баён қилинади ва уларнинг барчалари "чиройли амал қилгувчи" бандалар
бўлганликлари уқтирилади. Хусусан Иброҳим алайиҳиссалом Аллоҳ таъоло томонидан
ўз ўғиллари Исмоилни қурбон қилишга буюрилишлари ва уларнинг ҳар иккиси
Яратганнинг амрига кулоқ қоқмай итоат этган чоғларида, Аллоҳ таъоло жаннатдан бир
қўчқор тушириб, Исмоил алайҳиссаломнинг ўринларига ўшани сўйишга буюргани
хусусидаги хабар билан иймон ва имтиҳон ҳақида ибратли мисол келтирилади.
Куръони Каримдаги бир неча сураларни Аллоҳ Ўзи яратган айрим махлуқоти номига
қасам билан бошлайди. Бу сура ҳам Яратганнинг барча буйруқларини дарҳол ижро
этиш учун саф тортиб турадиган ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари номига қасам ичиш
билан бошлангани сабабли у "Вас-соффот — Саф тортиб тургувчиларга қасам", деб
аталгандир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1-2-3-4. (Аллоҳ Йўлида) саф тортиб турадиган, (Аллоҳнинг бандаларини гуноҳ
йўлларидан) мудом тўсадиган, (Аллоҳнинг) Эслатмасини — Қуръонни доимо тиловат
қиладиган (инсонлар ва фаришталардан иборат барча) зотларга қасамки, шак-
шубҳасиз, сизларнинг Илоҳингиз Ягонадир.
5. (У Зот) осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигоридир. (У
Зот) бор кунчиқар жойларнинг (ва бор кунботар жойларнинг) Парвардигоридир.
6. Дарҳақиқат, Биз энг яқин осмонни юлдузлар билан зийнатладик
7. Ва (уни) ҳар бир итоатсиз шайтонан — жиндан сақладик.
8-9. У (жин)лар энг юксак мавжудотларни (яъни, фаришталарнинг сўзларини) ҳаргиз
эшита олмаслар ва (уларни) ҳайдаш учун уларга ҳар томондан (юлдузлар) отилур. Улар
учун (Охиратда) доимий азоб бордир.
10. Магар бирон марта (бирон сўзни) илиб олган кимса (яъни, жин) бўлса, уни ҳам учар
юлдуз қувиб етар (ва ҳалок этар).
11. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом, Макка кофирларидан) сўранг-чи, улар(ни)
яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларними?! (яъни, фаришталар ва Еру
осмондаги барча мавжудотни яратиш одамзотни яратишдан оғирроқ эмасми?!) Зотан,
Биз (инсонларнинг асли-аввали бўлмиш Одам алайҳиссаломни) ёпишқоқ бир лойдан
яратгандирмиз.
12. Балки Сиз (уларнинг қайта тирилишини инкор қилаётганларидан)
таажжубдадирсиз, (аммо) улар (Сизнинг Охират ҳаёти ҳақидаги сўзларингизни)
масхара қилурлар.
13. Уларга (Қуръон билан) панд-насиҳат қилинса, панд-насиҳатни олмаслар.
14. (Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканлигингизга далолат қиладиган) бирон оят-мўъжизани
кўрсалар (дарҳол иймон келтириш ўрнига янада зиёдароқ) масхара қилурлар.
15. Ва дерлар: "Бу фақат очиқ-равшан сеҳрдир.
16. Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айланиб кетган чоғимизда ростдан ҳам яна қайта
тирилгувчи эканмизми?!
17. Аввал (ўтиб кетган) ота-боболаримиз ҳам-а?!
18. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз уларга) айтинг: "Ҳа! Сизлар хор-зор бўлган
ҳолингизда (албатта қайта тирилурсизлар)".
19. У (яъни, қайта тирилиш) фақатгина (фаришта Исрофилнинг сури билан чалинган)
бир қичқириқдир холос, бас, баногоҳ улар (қайта тирилиб, "кунларини") кўрурлар.
20. Ва "Эй, ўлим бўлсин бизларга! Бу Жазо — Қиёмат Куни-ку!", деб қолурлар.
21. Мана шу сизлар ёлғон деб ўтган (ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кундир.
22-23. (Эй фиришталар, сизлар) золим-кофир бўлган кимсалар ва уларнинг
ҳамтовоқларини ҳамда улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўплаб,
дўзах йўлига бошланглар.
24. (Аммо то Менинг фармоним бўлмагунча) уларни тўхтатиб (дўзахга ташламай)
туринглар! Чунки улар (аввал хаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари тўғрисида)
сўралгувчидирлар.
25. (У Кунда кофирларга дейилар): "Нега бир-бирларингизга ёрдам бермаяпсизлар?!"
26. Йўқ, улар бу Кунда (ҳеч нарса қила олмаслар, балки фақат Бизнинг ҳукмимизга)
бўйинсунгувчидирлар.
27. Уларнинг бировлари бировларига қараб савол-жавоб қилурлар.
28. (Эргашувчилар ўзларини йўлдан урган пешволарига):"Ҳақиқатан, сизлар бизларга
ўнг томондан (яъни, бизлар ишониб яхшилик кутадиган томондан) келар эдинглар",
деганларида;
29. (Пешволар) айтурлар: "Йўқ, сизлар ўзларингиз мўмин бўлмаган эдинглар.
30. (Ахир) бизлар учун сизларнинг устингизда бирон салтанат — ҳукмронлик йўқ эди-
ку! Йўқ, сизлар ўзларингиз ҳаддан ошгувчи қавм эдинглар.
31. Бас, энди бизларга (ҳам, сизларга ҳам) Парвардигоримизнинг Сўзи — азоби хақ
бўлди. Шак-шубҳасиз, бизлар (уни) тотгувчидирмиз.
32. Чунки бизлар ўзимиз йўлдан озгувчи бўлганимиз сабабли сизларни ҳам йўлдан
урдик".
33. Бас, албатта улар (яъни, Аллоҳ Йўлидан озган кимсалар ва уларни йўлдан урган
пешволари) ўша Кунда азобда шерик бўлгувчидирлар.
34. Дарҳақиқат, Биз жиноятчи кимсаларни мана шундай (азобга дучор) қилурмиз.
35. Чунки уларга: "Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Ёлғиз Аллоҳгина бордир", дейилган
вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар.
36. Ва улар: "Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар
эканмизми?", дер эдилар.
37. Йўқ, (Муҳаммад алайҳиссалом асло мажнун шоир эмасдир, балки) у Ҳақ (Дин)ни
олиб келди ва (ўзидан аввал ўтган) барча пайғамбарларни тасдиқ этди.
38. (Эй жиноятчи кимсалар), сизлар шак-шубҳасиз, аламли азобни тотгувчидирсизлар.
39. Сизлар фақат қилиб ўтган жиноятларингиз сабабли жазоланурсизлар.
40. Магар Аллоҳнинг покиза бандалари бордирки;
41. Ана ўшалар учун маълум ризқ.
42-43-44.—(Ҳар турли) мевалар бўлур. Ва улар ноз-неъмат боғларида, сўрилар устида,
бир-бирларига рўбарў ўтирган ҳолларида иззат-икром кўргувчидирлар.
45-46. Уларга оқар чашмадан ичгувчилар учун лаззат бўлган оппоқ (шароб) косалари
айлантириб турилурки;
47. У (шароб)да маст қилгувчи —ақлдан оздиргувчи нарса бўлмас ва улар ундан маст
бўлмаслар.
48-49. Яна уларнинг олдиларида кўзларини (бегоналарга қарашдан) тийгувчи, гўё
яшириб қўйилган (оппоқ) тухумдек (заҳаланмаган) оҳу кўзлар бўлур.
50. Бас, улар (яъни, аҳли жаннат) бир-бирларига қараб савол-жавоб қилурлар.
51. (Шундай суҳбатларнинг бирида) улардан бири деди: "Менинг бир дўстим бор эди.
52-53. У (менга): "Ростдан ҳам сен (ўлганимиздан сўнг яна қайта тирилишимизни)
тасдиқ этгувчиларданмисан? Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айланиб кетган
вақтимизда ҳақиқатан ҳам (қайта тирилтирилиб) жазолангувчимизми?!", дер эди.
54. (Сўзлагувчи ҳаёти дунёда Охиратни инкор қилган дўсти ҳақидаги ҳикояни тугатгач,
жаннатдаги биродарларига): Сизлар (ҳим мен билан бирга ўша дўстимнинг дўзахдаги
ҳоли нима бўлганига) қарагувчимисизлар?", деди.
55. Сўнг ўзи қараб уни дўзахнинг ўртасида кўргач;
56. Деди: "Аллоҳ номига қасамки, дарҳақиқат, сен мени ҳам ҳалок қилаёзган эдинг.
57. Агар Парвардигоримнинг неъмати (яъни, ҳидояти) бўлмаса эди, албатта мен ҳам
(сен билан бирга дўзахга) ҳозир қилингувчилардан бўлур эдим.
58-59. (Энди сен менга айтгин-чи), бизлар (яъни, жаннат аҳли худди ҳаёти дунёда бизга
ваъда қилинганидек), фақат биринчи ўлимимиздан бошқа ўлгувчи эмаслигимиз рост
эканми?! Бизлар (ростдан ҳам) азоблангувчи эмас эканмизми?
60. Албатта мана шу (аҳли жаннат етадиган неъматлар) буюк саодатдир".
61. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар!
62. Мана шу яхшироқ зиёфатми ёки Заққум дарахтими?
63. Ҳақиқатан, Биз уни (яъни, Заққум дарахтини) золим кимсалар учун фитна-алдов
қилиб қўйдик.
Изоҳ: Дўзахда Заққум дарахти бўлиши ҳақида сўзланганида кофирлар: "Дўзахда
қандай қилиб дарахт ўсади, ахир дўзахнинг ўти уни куйдириб юбормайдими?",
деганлар. Юқоридаги оятда кофирлар Аллоҳ таъолонинг қудратига шак келтирганлари
учун у дарахт тўғрисида зикр қилинганида, ақллари бовар қилмай фитна-алдовга
дучор) бўлишлари уқтирилди.
64. Дарҳақиқат, у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир.
65. Унинг бутоқлари(даги мевалари хунуликда) худди шайтонларнинг бошларига
ўхшар.
66. Бас, улар (яъни, дўзахилар) албатта ундан еб, қоринларини тўлдиргувчидирлар.
67. Сўнгра албатта улар учун унинг (Заққум меваларининг) устига қайноқ сувдан
аралаштирилур (яъни, уларга мажбуран қайнаётган сув ичирилур).
68. Сўнгра албатта уларнинг яна қайтадан дўзахга қайтишлари бордир (Яъни, қайноқ
сув уларнинг бутун ички аъзоларини куйдирган битганидчан сўнг энди дўзах ўти
уларнинг баданларини куйдирур).
69. Албатта улар (яъни, Макка мушриклари) ўзларининг ота-боболарни йўлдан озган
ҳолда топдилар.
70. Энди ўзлари ҳам уларнинг изларидан чопмоқдалар.
71. Аниқки, улардан аввал ўтганларнинг кўплари ҳам йўлдан озган эдилар.
72. Ҳолбуки, Биз уларга (яъни, аввал ўтганларга) огоҳлантиргувчи (пайғамбар)ларни
юборган эдик.
73. Бас, (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), огоҳлантирилган кимсаларнинг оқибатлари
қандай бўлганини кўринг!
74. Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (ҳалокатги дучор бўлмадилар).
Изоҳ: Мазкур оятҳларда Макка мушрикларининг иймон-Исломга келмаганидан
бениҳоят ғамгин бўлиб қолган Муҳаммад алайҳиссаломга таскин-тасалли бўлсин учун
улардан илгари ҳам ўзларига юборилган пайғамбарлнрни ёлғончи қилиб ҳалокатга
дучор бўлган қавмлар ўтгани ҳақида хабар берилди. Қуйидаги оятларда эса Аллоҳ
таъоло ўзининг сўнгги Пайғамбарига аввалги пайғамбарлардан етти кишининг
қиссаларини мўъжаз (қисқача) баён қилади.
75. Дарҳақиқат, Нуҳ (ўз қавми уни ёлғончи қилган вақтида) Бизга нидо-илтижо қилди.
Бас, (Биз) нақадар яхши ижобат қилгувчидирмиз;
76.—Биз унга ва унинг аҳли-тобеъларига улуғ ғамдан (яъни, сувга ғарқ бўлишдан)
нажот бердик.
77. Ва унинг зурриётини (то Қиёмат) боқий қолгувчи кишилар қилиб қўйдик.
78. Ва кейинги (авлод)лар орасида (Нуҳ) ҳақида (гўзал мақтовлар-олқишлар)
қолдирдик.
79. Барча оламларда Нуҳга салом (айтилар, яъни, то Қиёмат унинг шаънига фақат
мақтов-олқишлар айтилар).
80. Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
81. Дарҳақиқат, у бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
82. Сўнгра бошқаларни (яъни, Нуҳни ёлғончи қилган кимсаларни) ғарқ қилиб юбордик.
83. Шак-шубҳасиз, Иброҳим ҳам (Нуҳ)нинг гуруҳидандир.
84. Эсланг, у Парвардигорига тоза дил билан келди.
85. Ўшанда у отаси ва қавмига деган эди: "Нимага ибодат қилмоқдасизлар?!
86. Аллоҳни қўйиб, сохта "худолар"(га сиғиниш)ни истайсизларми?!
87. У ҳолда барча оламларнинг Парвардигори ҳақида (яъни, У Зот сизларнинг
мушрикларингиз учун берадиган жазоси ҳақида) не гумонингиз бор?!"
88-89. Сўнг у юлдузларга тикилиб туриб: "Аниқки, мен касалман", деди.
Изоҳ: Нақл қилинишича, ўша даврда кишилар ўртасида юлдузларга қараб фол очиш —
мунажжимлик жуда кенг ёйилган экан. Шунинг учун Иброҳим алайҳиссалом
.мушрикларнинг байрамини нишонлаш учун ҳайитгоҳга чиқиб кетаётган қавмидан
ажралиб қолиш мақсадида, гўё юлдузларга қараб билиб олгандек уларга: "Мен вабога
йўлиқар эканман", дедилар. Бу сўзни эшитгач, вабо юқишидан қўрққан қавм...
90. Дарҳол ундан юз ўгирган ҳолларида кетдилар.
91-92. Бас, (Иброҳим) аста уларнинг бутлари олдига келиб:"(Олдиларингиздаги
таомларни) емайсизларми? Сизларга нима бўлди, сўзламаяпсизлар?!", деди.
93. Сўнг уларга яқин келиб ўнг қўлидааги болта) билан урди.
94-95-96. Бас, (қавми бу воқеадан хабар топишгач, ғазабланган ҳолларида) унинг
олдига шоша-пиша келишгач, деди: "Ўзларингиз йўниб-ясаб олган нарсаларга ибодат
қилурмисизлар?! Ҳолбуки, сизларни ҳам, ясаб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ
яратган-ку?!"
97. Улар (бир-бирларига) дедилар: Иброҳим учун (олов ёқиладиган) бинолар қуриб уни
ўша оловга ташланглар".
98. Бас, улар (Иброҳимга) макр қилмоқчи бўлган эдилар, Биз уларни тубан-мағлуб
қилдик.
99. (У ўт ичидан эсон-омон чиқди) ва деди:"Албатта мен Парвардигорим (буюрган
тарафга) кетгувчидирман. Унинг Ўзи мени (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилур.
100. Парвардигорим, Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ҳадя этгин".
101. Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
102. Энди қачонки у (бола катта бўлиб, отаси Иброҳим) билан бирга юрадиган бўлгач,
(Иброҳим): "Эй ўғилчам, мен (ҳадеб) тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни
кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй-фикр қилишингни бир ўйлаб кўргин", деган
эди. У айтди: "Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонида) буюрилган ишни
қилгин. Иншооллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан".
Изоҳ: Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтишларича, Аллоҳ
таъолонинг барча пайғамбарларининг кўрган тушлари вахийдир. Шунинг учун ҳам
Иброҳим алайҳиссалом тушларида берилган фармоннинг ўзи биланоқ ўғиллари
Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишга чоғландилар ва ўғиллари ҳам (ўшанда у киши
эндигина ўн уч ёшга қадим кўйган эканлар) тўла розилик билан Аллоҳниинг амрига
бўйинсундилар.
103. Бас, қачонки иккиси ҳам (Аллоҳнинг ваҳийсига) бўйинсуниб, (энди Иброҳим ўз
ўғли Исмоилни қурбон қилиш учун) пешонаси билан (Ерга) ётқизган эдики;
104-105. Биз унга нидо қилдик: "Эй Иброҳим, дарҳақиқат, сен (кўрган) тушингни рост-
бажо қилдинг". Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай
мукофотлармиз.
106. Албатта бу (яъни, Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-
равшан имтиҳондир, холос.
107. Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (кўчқор) сўйишни —
қурбонликни эваз қилиб бердик (яъни, катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик).
108. Ва кейинги (авлод)лар орасида (Иброҳим) хақида (гўзал мақтовлар-олқишлар)
қолдирдик.
109. Иброҳимга салом бўлгай!
110. Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
111. Албатта у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
112. Яна Биз унга —пайғамбар (ва) яхшилардан (бўлғуси) Исхоқнинг хушхабарини
бердик.
113. Ва (Иброҳимга) ҳам, Исхоққа ҳам (дину дунёларида) баракот бердик. Уларнинг
зурриётидан чиройли амал қилгувчи ҳам, ўз жонига очиқ жабр қилгувчи ҳам бўлур.
114. Дарҳақиқат, Биз Мусо ва Ҳорунга (пайғамбарлик) инъом қилдик.
115. Биз иккисига ва уларнинг қавмига улуғ ғамдан нажот бердик.
116. Ва уларни Ўзимиз қўлладик, бас, улар (Фиръавн ва унинг одамлари устидан) ғолиб
бўлдилар.
117. Биз уларга равшан Китоб — Таврот ато этдик.
118. Ҳамда уларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилдик.
119. Ва кейинги (авлодлар орасида (Мусо ва Ҳорун) ҳақида (гўзал мақтовлар —
олқишлар) қолдирдик.
120. Мусо ва Ҳорунга салом бўлгай!
121. Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
122. Албатта уларнинг иккиси ҳам Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
123. Илёс ҳам шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир.
124. Эсланг, у ўз қавмига деган эди:"(Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!
125-126. Сизлар Баъл (номли олтиндан ясалган бут)га сиғиниб, сизларнинг ҳам,
аввалги ота боболарингизнинг ҳам Парвардигорини — энг Гўзал-Афзал Яратгувчи
Аллоҳни тарк қилурмисизлар?!"
127. Бас, (қавми Илёсни) ёлғончи қилдилар. Энди албатта улар (дўзах азобига) ҳозир
қилингувчидирлар.
128. Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (азобга дучор бўлмаслар).
129. Биз кейинги (авлод)лар орасида (Илёс) хақида (гўзал мақтовлар-олқишлар)
қолдирдик.
130. Илёсга салом бўлгай!
131. Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
132. Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
133. Лут ҳам шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир.
134. Эсланг, Биз унга ва унинг барча аҳли-тобеъларига нажот берган эдик.
135. Фақат (азобда) қолгувилардан бўлган бир кампирга (яъни, Лутнинг хотинига
нажот бермадик).
136. Сўнгра бошқаларни (яъни, Лутни ёлгончи қилганларни) ҳалок қилдик.
137-138. (Эй Макка аҳли), аниқки, сизлар эрта-ю кеч уларнинг устидан ўтиб
турурсизлар. Ахир ақл юргизмайсизларми (яъни, Лутнинг қавми бошига тушган
ҳалокат сизларнинг ҳам бошингизга тушиб қолишидан қўрқмайсизларми)?!
139. Юнус ҳам шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир.
140. Эсланг, у (ўз қавмидан ғазабланиб Парвардигорининг изнисиз қишлоқдан чиқиб,
одамлар билан) тўла бўлган кемага қараб қочган эди.
141. Бас, у (кемадагилар билан) қуръа ташлашиб мағлуб бўлгач, (уни денгизга
улоқтирдилар).
Изоҳ: Ривоят қилинишича, Юнус алайҳиссалом ўзларини ёлғончи қилган қавмларидан
ғазабланиб уларнинг устига яқин-орада қаттиқ бало тушиши ҳиқида огоҳлантирадилар
ва ўзлари Аллоҳ таолонинг изни-фармонисиз ўз қишлоқларидан чиқиб кетиб, бир
денгиз соҳилига бориб қоладилар ва ўша вақтда жўнашга шай турган, одамлар билан
тўла бир кемага миниб йўлга тушадилар. Аммо у кема денгизнинг ўртасида тўхтаб
қолади. Шунда кемадагилар "Орамизда ўз ҳожасидан қочиб келаётган бир қул бор, агар
уни кемадан тушириб юбормасак, ҳаммамиз ғарқ бўлишимиз тайин", дейишиб
ўталарида қуръа ташлаганларида қуръа Юнус алайҳиссаломга чиқади ва кемадагилар
уни денгизга улоқтирадилар.
142. Бас, уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли)
маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди.
143-144. Энди агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди, албатта у
(балиқ) қорнида то қайта тириладиган Кунларигача (яъни, Қиёматгача) қолиб кетган
(яъни, ҳалок бўлган) бўлур эди.
145. Бас, Биз уни хаста ҳолида қуруқликка отдик.
146. Ва унинг устида (соя ташлаб туриши учун) қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
147. (Балиқ қорнидан эсон-омон чиқач, Биз уни юз минг, балки ундан-да кўпроқ
(одамга) пайғамбар қилдик.
140. Бас, улар Юнусга) иймон келтирдилар. Сўнг Биз уларни (маълум) бир муддатгача
(яъни, (ажаллари битгунча ҳаёт неъматмдан) баҳраманд этдик.
149. Энди (эй Муҳаммад алайҳиссалом, Макка кофирларидан) сўранг-чи, қизлар (яъни,
уларнинг гумонича, фаришталар Аллоҳнинг қизлари эмиш) Парвардигорингизники-ю,
ўғиллар уларникимикан?!
150. Ёки Биз фаришталарни улар гувоҳ бўлган ҳолларида қиз қилиб яратдикмикан?!
151-152. Огоҳ бўлингизким, улар ёлғончиликлари туфайли "Аллоҳнинг боласи (яъни,
қизлири) бор", дерлар. Улар шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар.
153. (Аллоҳ) ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олган эмишми?!
154. (Эй Макка аҳли), сизларга нима бўлди?! Қандай (ноҳақ-нораво) ҳукм
чиқармоқдасизлар-а?!
155. Ахир эс-ҳушингизни йиғмайсизларми?!
156. Ёки сизлар учун (Аллоҳ бола кўргани ҳақида) бирон очиқ-равшан ҳужжат борми?!
157. Бас, агар ростгўй бўлсангизлар (мана шу даъволарингизни қувватловчи)
китобингизни келтиринглар-чи?!
158. (Мушриклар, Аллоҳ) билан жинлар (яъни, фаришталар) ўртасида насаб (яъни, ота-
болалик бор, деб гумон) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар-фаришталар эса, (мушрикларнинг
Қиёмат Кунида Аллоҳ азобига) ҳозир қилингувчи эканликларини аниқ билдилар.
159. Аллоҳ уларнинг (''Аллоҳнинг боласи бор", деб) сифатлашларидан Покдир.
160. Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (мудом Аллоҳни У Зотга нолойиқ бўлган
сифатлардан пок тутарлар).
161-162. (Эй Макка аҳли), шак-шубҳа йўқки, сизлар ҳам, сиғинаётган бутларингиз ҳам
(бирон кишини, Аллоҳ)га қарши фитнага солгувчи — алдай олгувчи эмасдирсизлар.
163. Магар (Аллоҳнинг тақдири азалийсида) дўзахга киргувчи бўлган кимсаларнигина
(алдай олурсизлар).
164. (Фаришталар дедилар):"Бизларнинг ҳар биримиз учун (осмонларда) аниқ маълум
бир ўрин бордир(ки, бизлар ана ўша ўрнимизда Аллоҳнинг амрини адо этурмиз).
165. Дарҳақиқат, бизлар (Аллоҳнинг Йўлида) саф тортиб тургувчилардирмиз.
166. Дарҳақиқат, бизлар (Аллоҳни ҳар қандай айбу нуқсондан поклаб) — тасбеҳ
айтгувчилардирмиз".
167-168-169. Дарвоқеъ, (Макка аҳли Қуръон нозил бўлишидан илгари): "Агар бизнинг
олдимизда ҳам аввалгилар(нинг Китоблари)дан бирон эслатма — китоб бўлса эди,
албатта бизлар ҳам Аллоҳнинг покиза бандалари бўлур эдик", дер эдилар.
170. Энди (Қуръон нозил бўлгач) эса унга кофир бўлдилар. Бас, яқинда (бу
куфрларининг оқибати нима бўлишини) билиб олурлар.
171-172-173. Аниқки, Бизнинг пайғамбар бўлган бандаларимиз ҳақида: "Шак-
шубҳасиз, улар қўллаб-қувватлангувчилардир ва шак-шубҳасиз, Бизнинг қўшинимиз
(яъни, пайғмбарлар ва уларга иймон келтарган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар", деган
Сўзимиз ўтган — собит бўлгандир.
174. Бас, (Эй Мҳаммад алайҳиссалом), Сиз улардан (яъни, Макка кофирларидан
маълум) бир вақтгача юз ўгиринг!
175. Ва уларни (яқинда мағлуб бўлганларида) кўринг! Бас, яқинда улар (куфрларининг
оқибатини) кўражаклар!
176. Ҳали улар Бизнинг азобимизни шоштирмоқдамилар?!
177. Бас, қачон (Бизнинг азобимиз) уларнинг ҳовлиларига (яъни, устларига) тушганида
ўша огоҳлантирилган кимсаларнинг кунлари жуда ёмон бўлур.
178. Сиз улардан (маълум) бир вақтгача юз ўгиринг!
179. Ва уларни (яқинда мағлуб бўлганларида) кўринг! Бас, яқинда улар (куфрларининг
оқибатини) кўражаклар!
180. Қудрат Эгаси бўлмиш Парвардигорингиз улар айтаётган сифатлардан (яъни, ҳар
қандай айбу нуқсондан) Покдир.
181. (Барча) пайғамбарларга (Аллоҳ томонидан) салом бўлгай!
182. Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори — Аллоҳ учундир!
(38) «Сод» сураси
Саксон саккиз оятдан ташкил топган бу сура ҳам Маккада нозил бўлган.
Сура аввалида Қуръони Карим шаънига — унинг ҳақ Китоб эканига қасам ичилади.
Сўнгра мушрикларнинг Муҳаммад алайҳиссалом даъватларига нисбатан кўрсатган
шод-қайсарликлари тўғрисида хабар берилади ва у зотга таскин-тасалли бўлсин учун
ўз салафлари — ўтган айрим пайғамбарларнинг ҳаётларидан ва уларнинг кофирлар
томонидан кўрган озор-азиятларидан лавҳалар келтирилади.
Бу сурада ҳам Аллоҳ таъоло мўминлар учун ҳозирлаб қўйган гўзал оқибат-жаннат ва
ҳаёти дунёдан динсизлик билан ўтадиган кофирлар учун тайёрлаб кўйилган дўзах
ҳақидаги бир неча оятлар мавжуддир.
Шунингдек, бу сурада аҳли иймонни кибру-ҳаво иллатидан йироқ бўлишга даъват
этилиб, иблиснинг жаннатдан қувилишига сабаб бўлган нарса Аллоҳ таъолонинг
амрига итоат этишдан бош тортиб мутакаббирлик қилгани эканлиги айрича таькидлаб
ўтилади. Сура вақи-замон ўтиши билан Қуръон хабарларнинг ҳақиқат эканлиги маълум
бўлиб бораверишини уқтириш билан ниҳояланади.
Бу сура ўзи бошланган "Сод" харфи билан номлангандир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Сод. Шаъну-шараф соҳиби бўлган Қуръонга қасамки, (албатта Қуръон Илоҳий
мўъжизадир ва албатта Сиз, эй Муҳаммад алайҳиссалом, Аллоҳнинг ҳақ
Пайғамбаридирсиз).
2. Балки кофир бўлган кимсалар (бу ҳақиқатни қабул қилишдан) кибру-ҳавода ва
(Аллоҳ ва Пайғамбарга) мухолифликда собитдирлар.
3. Биз улардан илгари ҳам қанча аср авлодни (иймонсизликлари сабабли) ҳалок
қилганимизда улар (бошларига азоб тушганида ёрдам сўраб) нидо-илтижо қилганлар,
(аммо бу вақт азобдан) қочиб қутулиш вақти эмас эди.
4. (Макка мушриклари) уларга ўзларидан (яъни, башар авлодидан) бўлган бир
огоҳлантиргувчи — Пайғмбар келганидан ажабландилар ва у кофирлар дедилар: "Бу
бир ёлғончи сеҳргардир.
5. (Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса!"
Изоҳ: Макка мушриклари Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толибнинг
олдига келиб: "Муҳаммадга айтгин, бизларнинг динимизни айблашни ва
худоларимизни ҳақорат қилишни бас қилсин", дейишганида, уларнинг талабларидан
хабардор бўлган Ҳазрат: "У ҳолда менинг биргина сўзимни қабул қилингларки, сизлар
у сўз шарофатидан арабу ажамга подшоҳ бўлурсизлар", дейдилир. Шунда мушриклар
шодланишиб: "У қандай сўз экан-а? Агар айтганларинг рост бўлса, бир эмас ўн
сўзингни ҳам қабул қиламиз", дейишганида, Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: "У
сўз — Ла илаҳа иллаллоҳдир — яъни, ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Ёлғиз Аллоҳгина
бордир". Улар бу сўзни эшитишгач, даҳшатга тушадилар ва юқоридаги ояти каримада
мазкур бўлган сўзларни айтадилар ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларидан чиқиб
кетишаркан:
6. Улардан катталари (бир-бирларига шундай дея тарқалиб) кетдилар: "Юринглар ва ўз
худоларингизга (сиғинишда) қаноат қилинглар (яъни, устивор бўлинглар)! Албатта бу
(яъни, "Ла илаҳа иллаллоҳ" дейиш бизлардан) исталадиган (талаб қилинадиган жуда
катта) нарсадир.
7. Бизлар бу ҳакда (яъни, Аллоҳнинг Якка-ю Ягона эканлиги ҳақида) сўнгги миллат –
динда(ги одамлардан ҳам, яъни, Исломдан аввалги сўнгги дин бўлмиш Насроний
динидаги одамлардан ҳам) эшитган эмасмиз. Бу фақат бир уйдирмадир, холос.
8. Бизларнинг орамизда (шунча бой-зодагонлар туриб) ўша (Муҳаммад)га Эслатма —
Қуръон нозил қилинган эмишми?!" (Уларнинг бу сўзларни айтишларига сабаб, ўта
билимдонликлари эмас), балки улар Менинг Эслатмам – Қуръондан шак-
шубҳададирлар, балки улар ҳали Менинг азобимни тотиб кўрганлари йўқ (бас, шунинг
учун Қуръон ва Пайғамбар шаънига мана шундай нолойиқ сўзларни айтмоқдалар).
9. Ёки Қудратли ва Саховатли Парвардигорингизнинг раҳмат хазиналари уларнинг
олдиларидамикин-а?!
10. Ёки осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг подшоҳлиги
уларникимикин-а?! У ҳолда (уларни осмонларга элтадиган) нарвонларига
чиқаверсинлар (ва ўша жойдан ўзлари истаган одамларига виҳий нозил
қилаверсинлар).
11. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Макка мушриклари) ўша ернинг ўзида енгилиб
битгувчи ҳизблардан — фирқалардан бир, тўдадир холос, (бас, Сиз улар айтаётган
беҳуда сўзларга парво ҳам қилманг!)
12. Улардан илгари ҳам Нуҳ қавми (Нуҳни), Од (Қабиласи Ҳудни) ва қозиқлар (яъни,
Ерга қозиқдек коқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавн (ва унинг
одамлари Мусони) ёлғончи қилгандирлар.
13. Шунингдек, Самуд (қибиласи Солиҳни), Лут қавми (Лутни) ва дарахтзор эгалари
(Шуайбни ёлғончи қилгандирлар). Ана ўшалар (ҳам ўзларига юборилган
пайғамбарларга қарши чиққан) ҳизблардир.
14. Барчаларига пайғамбарларни ёлғончи қилганлари сабабли Менинг азобим хақ
бўлгандир. (Бас, Макка мушрикларига ҳам Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончи
қилганлари учун шак-шубҳасиз, азоб-уқубат бўлур).
15. Ана ўшаларнинг барчалари) ҳеч тўхтамасдан келадиган биргина даҳшатли
қичқириқни кутмоқдалар, холос. (Бас, ўша қичқичриқ бўлиши билан барча жонзот
қайта тирилур ва куфр йўлини тутган кимсалар дўзах азобига дучор бўлурлар).
16. Улар (яъни, Макка мушриклари масхара қилишиб): "Парвардигоро, бизларга (ваъда
қилинган азобдан иборат) насибамизни ҳисоб-китоб Кунидан илгариёқ (яъни, шу ҳаёти
дунёдаёқ) тезроқ келтира қолгин", дедилар.
17. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва Бизнинг
бандамиз — (тоат-ибодатда ва сабр-қаноатда) қувват соҳиби бўлган Довудни эсланг!
Дарҳақиқат, у (Аллоҳ рози бўладиган Йўлга) қайтгувчидир.
18. Албатта Биз тоғларни кечки пайт ва эрталаб (яъни, мудом) у билан бирга тасбеҳ
айтадиган қилиб бўйинсундириб қўйдик.
19. Ва (ҳар тарафдан) тўплангувчи бўлган қушларни ҳам (Довуд билан бирга тасбеҳ
айтадиган қилиб бўйинсундириб қўйдик. Тоғлар ва қушларнинг) барчалари (Довудга
итоат этишга) қайтгувчидир.
20. Яна Биз унинг мулку давлатини кучли-қувватли қилдик ва унга ҳикмат ҳамда аниқ-
равшан хитоб (яъни, забони гўё) ато этдик.
21-22. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сизга (бир-бирлари билан) жанжаллашувчи –
даъволашгувчи (икки жамоат) хабари келдими? Ўшанда улар (Довуд пайғамбар ибодат
қилаётган) меҳробга чиқишиб, Довуднинг олдига киришган эди, у улардан қўрқиб
кетди. Улар дедилар: "Қўрқмагин. (Бизлар) биримиз биримизга зулм қилган икки
даъволашгувчи (жамоат)дирмиз. Бас, сен бизларнинг ўртамизда ҳақ – адолатли (ҳукм)
билан ҳукм қилгин ва (бизлардан бирон тарафга) жабр қилмагин ҳамда бизларни текис
– Тўғри Йўлга бошлагин".
23. (Даъвогарларнинг бири деди): "Дарвоқеъ, мана бу менинг биродарим бўлиб, унинг
тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиғим бордир. Бас, у (шу
биргина совлиққа ҳам кўз олайтириб): "Ўшани менга топширгин", деди ва мени бу
сўзда — жанжалда енгиб қўйди.
24. (Довуд иккинчи даъвогарнинг сўзини тингламасданоқ) деди: "Дарҳақиқат, у сенинг
совлиғингни сўраб (ва) ўз совлиқларига (қўшиб олиш) билан сенга зулм қилибди.
Дарвоқеъ, кўп ошна-оғайнилар бир-бирларига зулм қилурлар. Фақат иймон келтирган
ва яхши амаллар қилган кишиларгина (зулм қилмаслар. Аммо) улар жуда оздирлар".
Довуд (бу ҳодиса воситасида) Биз уни имтиҳон қилганимизни билди-да,
Парвардигоридан (шошиб ҳукм чиқаргани учун) мағфират қилишини сўради ва
(саждага). эгилган ҳолида йиқилиб, тавба-тазарруъ қилди.
Изоҳ: Ушбу оят сажда оятидир.
25. Бас, Биз унинг ўша (хатоси)ни мағфират қилдик. Шак-шубҳасиз, унинг учун
Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат (яъни, жаннат) бордир.
26. Эй Довуд, дарҳақиқат, Биз сени Ерда (ўзингдан аввал ўтган пағамбарларга
ўринбосар —) ҳалифа қилдик. Бас, сен одамлар орасида хақ (ҳукм) билан ҳукм қилгин
ва (нафс) хоҳишига эргашиб кетмагин! Акс ҳолда у сени Аллоҳнинг Йўлидан оздирур.
Албатта Аллоҳ Йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб-китоб Кунини (яъни,
Қиёматни) унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир.
27. Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни беҳуда яратган
эмасмиз. Бу (яъни, улар беҳуда-бемақсад яратилган деган гумон) кофир бўлган
кимсаларнинг гумонидир. Бас, кофир бўлган кимсалар учун дўзах — ҳалокат бўлғай!
20. Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни Ерда бузғунчилик қилиб
юрган кимсалар каби қилиб қўяр эканмизми?! Балки Биз тақводор зотларни фисқу
фужур қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўяр эканмизми?! (Йўқ, асло ундоқ бўлмас!)
Изоҳ: Юқоридаги икки оятни шундай тушунмоқ лозим:
Аллоҳ таъоло осмону замин ва улар ўртасидаги бирон нарсани беҳуда яратган эмасдир.
Балки У Зот коинотдаги ҳар бир мавжудотни етук ҳикмат билан яратиб, уларни
ўзининг Ердаги халифаси бўлмиш инсон манфаати учун бўйсундириб қўйди.
Шунингдек, У Зот борлиқдаги ҳар бир нарсага алоҳида сурат ва сийрат ато этиб, то
Қиёмат амал қилиб ўтадиган ҳаёт қонунини белгилаб қуйди. Бас, энг кичик заррадан
тортиб энг йирик сайёрагача ҳар бир мавжудот Яратган белгилиб қўйган ана ўша
қонунга сўзсиз амал қилиши лозим. Акс ҳолда, ҳам Илоҳий қонунни бузувчи ҳалокатга
юз тутади, ҳам олам интизомига футур етади. Энди ушбу оламнинг азизу мукаррим
бир бўлаги ва Ер юзининг халифаси бўлмиш Инсон учун Аллоҳ таъоло томонидан
нозил қилинган Илоҳий қонун Шариати Иломийядирки, Аллоҳга иймон келтирган ва
Шириат кўрсатмаларига амал қилган Инсон ҳам ўзи икки дунё саодатига эришади, ҳам
унинг атрофидаги олам ундан бирон озор курмайди. Аммо Илоҳий қонунни инкор
этиб, унга бўйинсунмага
кимсалар эса ўзлари яшаб турган оламга ҳам жабр-зулм қиладилар, ўзлари хам мана шу
жиноятларига яраша жазоларини оладилар.
Тўғри, кўп ҳолларда ушбу имтиҳон олами бўлмиш ҳаёти дунёда яхши билан ёмон,
золим билан мазлум, мўмин билан кофир ёнма-ён – яхши баҳосини, ёмон жазосини
олмасдан ҳам ўтавериши мумкин. Аммо имтиҳон ўтиб, ҳаёти дунё ниҳоясига етиб
Охират диёрига борилгач, албатта Ер юзидаги халифаликни ўрнига қўйиб иймон ва
яхши амаллар билан ўтган тақодор зотлар ўзлари учун тайёрлаб қўйилган
мукофотларни, Яратганни унутиб Ерда бузғунчилик қилиб ўтган фосиқлар – кофирлар
эса ҳақиқий жазоларини олишлари аниқдир.
29. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур
қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз Сизга нозил қилган бир
муборак Китобдир.
30. Биз Довудга Сулаймонни ҳадя этдик (Сулаймон) нақадар яхши бандадир.
Дарҳақиқат, у (Аллоҳ рози бўладиган Йўлга) қайтгувчидир.
31. Эсланг, унга (бир куни) кечки пайт гижинглаб тургувчи учқур отлар рўбарў
қилинган эди.
32. Бас, у (ўша отларга маҳлиё бўлиб, кун ботиш олдида ўқийдиган намози қазо
бўлгач), деди: "Дарҳақиқат, мен Парвардигоримни эслашдан (яъни, ўқийдиган
намозимдан қолиб) бу суюкли отларни суюб-эркалашга берилиб кетибман! Ҳатто
(қуёш ҳам) парда ортига беркинибди (яъни, ботиб кетибди)!.
33. У (от)ларни менга қайтаринглар-чи! Бас, у (қилич билан отларнинг) оёқ ва
бўйинларини "силаш»га киришди (ва уларни Аллоҳ Йўлида қурбонлик қилиб юборди)
34. Дарҳақиқат, Биз Сулаймонни имтиҳон қилдик ва унинг тахти устига бир (жонсиз)
жасадни ташладик. Сўнгра у тавба-тазарруъ қилиб;
35. Деди: "Парвардигорим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин
биронтаси учун муяссар бўлмайдиган бир мулку давлат ҳадя этгин. Зеро, ёлғиз Сенинг
Ўзинггина (барча яхшиликларни) Ҳадя этгувчисан".
Изоҳ: Ҳадиси шарифда айтилишича, Сулаймон алайҳиссалом ўз куч-қувватлрига
ишониб бир куни: "Мен бу кеча аёлларимдан етмиштаси билан яқинлик қиламан ва
уларнинг ҳар бири менга биттадан Аллоҳ Йўлида курашадиган бола туғиб беради", деб
қасам ичиб юбордилар, аммо: "Худо хоҳласа", дейишни унутиб қўйдилир. Шунда
Аллоҳнинг хоҳиши билан ўша етмиш аёлдан фақат биргина аёл ҳомиладор бўлди ва
ой-куни етмасдан кўзи ёриб, ундан ўлик ҳолда, чала яралган бир бола дунёга келди.
Қачонки у аёл ўша чақалоқ мурдасини Сулаймон алайҳиссалом тахтларига келтириб
қўйганидан кейингина у зотнинг кўзлари очилиб, ҳар бир иш ёлғиз Аллоҳ таъолонинг
хоҳиш-иродаси билан бўлишига яна бир бор иймон келтирдилар ва Яратганга тавба-
тазарруълар қилдилар.
36. Бас, Биз (Сулаймонга) унинг амри билан, у истаган томонга майин эсаверадиган
шамолни бўйинсундирдик.
37. Яна барча (баланд қасрларни) бино қилгувчи ва (денгизларнинг қаъридан дурру
гавҳарларни топиб чикувчи) ғаввос шайтонларни (яъни, жинларни ҳам Сулаймонга
бўйинсундириб қўйдик).
38. Бошқа (бўйинсунмайдиган жин)ларни эса кишанлар билан боғланган ҳолга солдик.
39. (Ва Сулаймонга дедик):"Мана шу Бизнинг (сенга) ато этган нарсамиздир. Бас, сен
(ушбу неъматлардан ўзинг хоҳлаган кишиларга) бергин ёки бермагин (сени бу тўғрида)
ҳисоб-китоб қилинмас".
40. Шак-шубҳасиз, (Сулаймон) учун Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат
(яъни, жаннат) бордир.
41. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бандамиз Айюбнинг Парвардигорига нидо қилиб:
"Дарҳақиқат, мени шайтон бало ва азоб билан ушлади", деган пайтини эсланг!
42. (Шунда унга айтилди): "оқранг билан (остингдаги Ерни) тепгин!" (У Аллоҳнинг
амррини бажарган эди, ўша ердан бир чашма отилиб чикди. Сўнг унга айтилди): "Мана
шу чўмиладиган жой ва муздек ичимлик сувдир". (Қачонки Айюб у сувда чўмилиб,
сўнг ундан ичгач, унинг барча зоҳирий ва ботиний дардлари дарҳол даво топди).
43. Ва Биз Ўз томонимиздан меҳрибонлик кўрсатиб ҳамда ақл эгалари учун эслатма-
ибрат бўлсин деб, (Айюбга) аҳли оиласини ва улар билан қўшиб, яна ўшаларнинг
мислича (бола-чақа) ҳадя этдик.
Изоҳ: Айюб пайғамбар ва у зотнинг аҳли оилалари ҳақида "Анбиё" сурасининг 84-ояти
остида изоҳ берилган эди.
44. (Яна Биз Айюбга айтдик): "Қўлингга бир бор (новдани) олиб, у билан (хотинингни
ургин — қасамингни бузмагин".
Изоҳ: Айюб алайҳиссалом касаллик чоғларида боқиб парвариш қилган хотинлари бир
куни у кишига бепарволик кўрсатганида Айюб пайғамбар диллири оғриб
"Тузалганимда албатта сени юз қамчи ураман", деб қасам ичган эканлар. Шу боисдан
шифо топганларидан сўнг Аллоҳ таъоло у кишига ичган қасамларининг устидан
чиқишлари учун юзта новдани бир боғлам қилиб боғлаб, у билан хотинларини бир
марта уришга амр қилди.
Дарҳақиқат, Биз (Айюбни) сабр қилгувчи ҳолда топдик. У нақадар яхши бандадир.
Ҳақиқатан, у (Олллоҳ рози бўладиган Йўлга) қайтгувчидир.
45. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз бизнинг куч-қувват ва фаҳм-фаросат эгалари
бўлган бандаларимиз — Иброҳим, Исхоқ ва Яъқубларни эсланг!
46. Дарҳақиқат, Биз уларни бир тоза (хислат — мудом Охират) диёрини эслаш
(хислати) билан холис қилдик – покладик.
47. Ҳақиқатан, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган, яхши кишилардандир.
48. Яна Исмоил, ал-Ясаъ (Ювшаъ пайғамбар) ва Зул-Кифлни эсланг! Барчалари яхши
кишилардандир.
49. Бу (Биз Сизга сўйлаган қиссалар) бир эслатмадир. Шак-шубҳасиз, тақводор зотлар
учун гўзал оқибат —
50. — улар учун барча дарвозалари ланг очиқ мангу жаннатлар бордир.
51. Улар у жойлардаги (сўриларда) ястаниб ўтириб мўл-кўл (яъни, хоҳлаганларича)
мева-чева ва шароб чақирурлар.
52. Ва уларнинг олдиларида кўзларини (номаҳрамга боқишдан) сақлаган (ёш ва ҳуснда)
тенгдош (қиз)лар бўлур.
53. Бу (зикр қилинган нарсалар) сизларга ҳисоб-китоб (яъни, Қиёмат) Куни учун ваъда
қилинадиган нарсалардир.
54. Шак-шубҳасиз, бу Бизнинг (жаннат аҳлига ато этадиган) ризқу рўзимиздирки,
унинг учун тугаб қолиш (хавфи) йўқдир.
55. (Ҳақиқат) шудир. (Энди) хеч шак-шубҳасиз, ҳаддан ошгувчи-туғёнга тушгувчи
кимсалар учун энг ёмон оқибат —
56. — улар кирадиган жаҳаннам бордир. Бас, нақадар ёмон жой у.
57. Мана бу қайноқ сув ва йирингдир! Бас, улар ўшани тотиб кўрсинлар!
58. Бошқа (азоб-уқубатлар) ҳам ўша тур, ўша шаклда бўлур!
59. (Дўзахга кирган пайтларида кофирларнинг пешволарига хаёти дунёда уларга
эргашган кимсаларни кўрсатилиб): "Мана бу (одамлар) сизлар билан бирга (яъни,
сизлир сабабли жаҳаннамга) ташлангувчи жамоатдир", (дейилганида, пешволар
айтдилар): "Хуш келмадилар! Ҳақиқатан, уларнинг ўзлари дўзахга киргувчи
кимсалардир".
60. Улар (яъни, эргашувчилар пешволарга) дедилар: "Йўқ, сизлар хуш келмадингиз!
(Чунки) сизлар ўша (азоб)ни бизларга келтирдингиз! Бас, нақадар ёмон жой (бу
дўзах)!"
61. Улар (яна) дедилар): "Парвардигоро, ким бизларга мана шу (азоб)ни келтирган
бўлса, бас, Ўзинг унга дўзахда азобни бир неча баробар зиёда қилгин".
62. (Жаҳаннам) эгалари бир-бирларига) айтдилар: "Нега бизлар (дунёдалик
пайтимизда) ёмонлардан деб ҳисоблаб ўтган кишиларни (яъни, мўминларни дўзахда)
кўрмаяпмиз-а?!
63. Бизлар ўшаларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки (улар ҳам бизлар билан мана
шу жаҳаннамда бирга-ю, аммо) кўзларимиз оғиб (уларни илғамай қолдими)?!"
64. Албатта дўзах аҳлининг ана шундай талашиб тортишишлари ҳақдир – аниқдир.
65. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Макка мушрикларига) айтинг:"Мен фақат бир
огоҳлантиргувчидирман, холос. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Якка-ю ёлғиз Ғолиб
Аллоҳгина бордир.
66. (У) осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсанинг Қудратли ва
Мағфиратли Парвардигоридир".
67. Айтинг: "Ўша (яъни, мен сизларга етказган мана шу сўзлар) улуғ бир Хабардир.
68. Сизлар эса ундан юз ўгирмоқдасизлар!
69. Мен учун (Одамнинг Ер юзига халифа қилиниши тўғрисида Аллоҳ таъоло билан)
тортишаётган фаришталар ҳақида ҳеч қандай билим йўқ эди.
70. Менга фақат ўзимнинг очиқ-равшан огоҳлантиргувчи эканлигим ваҳий
қилинмоқда, холос".
71. Эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга деган эди: "Албатта мен лойдан бир одам
Яратгувчидирман.
72. Бас, қачон уни тиклаб, унга Ўз руҳимдан пуфлаб киргизганимдан сўнг унга сажда
қилган ҳолларингизда йиқилинглар!"
73. Бас, фаришталарнинг барча-барчалари (Одамга) сажда қилдилар.
74. Магар иблисгина кибру ҳаво қилиб, кофирлардан бўлди.
75. (Шунда Аллоҳ) деди: "Эй иблис, Мен Ўз Қўлларим билан яратган нарсага —
Одамга сажда қилишдан нима сени манъ қилди?! Кибру ҳаво қилдингми ёки сен
(Одамга нисбатан) юксак мартабали зотлардан эдингми?!"
76. У айтди: "Мен ундан яхшироқдирман. Сен мени оловдан яратгансан, уни эса
лойдан яратдинг".
77. (Аллоҳ) деди: "Бас, ундан (яъни, жаннатдан) чиқ! Энди сен, шак-шубҳасиз, (Менинг
даргоҳимдан) қувилган — малъунсан.
78. Ва албатта то жазо (Қиёмат) Кунигача сенга Менинг лаънатим бўлур".
79. (Иблис илтижо қилиб) деди: "Парвардигорим, у ҳолда менга улар тириладиган
Кунгача (ўлмасдан яшаш учун) муҳлат бергин".
80-81. (Аллоҳ) деди: "Бас, сен маълум вақтда етиб келадиган Кунгача (Қиёматгача)
муҳлат берилганлардансан".
82. (Иблис) айтди: "Энди Сенинг қудратингга қасамки, албатта уларнинг ҳаммасини
йўлдан оздирурман.
83. Магар уларнинг орасидаги (айрим) покиза бандаларинггина (Ҳақ Йўлдан озмай
қолурлар)".
84-85. (Аллоҳ) деди: "Хаққа (қасам). фақат ҳақни айтурманки, албатта Мен
жаҳаннамни сен ва (одамлар) орасидаги барча сенга эргашган кимсалар билан
тўлдирурман!"
86. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) айтинг: "Мен (Қуръонни етказганим учун)
сизлардан бирон ажр-ҳақ сўрамайман ва мен сохтакорлардан (яъни, ёлғондан
пайғамбарликни даъво қилгувчи кимсалардан) ҳам эмасман.
87. (Ушбу Қуръон) фақат барча оламлар учун (Аллоҳ таъоло томонидан нозил
қилинган) бир Эслатмадир, холос.
88. Албатта сизлар унинг (ҳақиқатан ҳам Илоҳий ваҳий эканлиги ҳақидаги) хабарни
(озгина) вақтдан сўнг (Қиёмат Куни) билиб олурсизлар".
(39) «Зумар» сураси
Макка сураларидан бўлган бу сура етмиш беш оятдир. Сура Қуръони Каримнинг
Аллоҳ таъоло томонидан нозил қилинган Китоб эканини таъкидлаш билан бошланиб,
сўнгра Пайғамбар алайҳиссаломни ва барча инсонларни Ёлғиз Аллоҳ учун
холисанлиллоҳ ибодат қалишга буюрилади.
Бу сурада Еру осмон ва уларнинг ўртасидаги барча мавжудотни йўқдан бор қилган
Аллоҳ таъоло ҳар бир нарсага ўзига хос сурат ва сийрат ато этгани ҳамда уларнинг ҳар
бирига алоҳида вазифа юклаб қўйгани, демак, бу олам корхонасидаги ҳар бир нарса
фақат Яратган буюрган ва имкон берган иш-амални қилиб ўтиши аниқ эканлиги
уқтириб ўтилади. Сўнгра инсоният учун Аллоҳ таъолодан ўзга бирон кимса ё нарсага
сиғиниш — ибодат қилиш дуруст эмаслиги хусусида сўзланиб, биргина Ҳожага
бўйсуниб, фақат Унинггина буйруқ-фармонини бажаришга ва фақат Унигина рози
қилишга ҳаракат қиладиган хизматкор билан бир неча ҳўжайин ўртасида қолиб,
уларнинг қайсиларини кўнглини олишни билмай, балки уларнинг бирорталирини тўла
рози қилиш имконини топа олмай аросатда колган хизматкор баробар эмаслиги ҳақида
ибратли мисол келтирилади.
Сура ниҳоясида Маҳшар Кунидаги ҳисоб-китоб тасвирланиб, у Кунда ҳеч кимга зулм
қилинмаслиги, билъакс иймон ва яхши амаллар қилиш билан яшаб ўтган мўминлар
тўп-тўп бўлган ҳолда жаннатга, куфру исён билан ўтган кофирлар эса тўда-тўда
қилиниб жаҳаннамга ҳайдалиши ҳақида хабар берилади. Суранинг "Зумар – Гуруҳлар"
деб номланишининг боиси ҳам шудир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. (Ушбу Қуръон) Қудратли ва Ҳикматли Аллоҳ томонидан нозил қилинган Китобдир.
2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Биз Сизга бу Китобни ҳаққирост нозил
қилдик, бас, Сиз Аллоҳга – У Зот учун Динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг!
3. (Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис Дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни, ёлғиз
Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ Зотдир). У Зотдан ўзга
«дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: "Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар
бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз", (дерлар). Шак-шубҳа
йўқки, Аллоҳ (Қиёмат Кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг
ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни
ҳидоят қилмас.
4. Агар Аллоҳ бола-чақа тутишни истаса, сўзсиз ўзи яратган нарсаларидан хоҳлаганини
танлаб олган бўлур эди. У Зот (будай айбдан) Покдир. У Якка-ю Ягона ва Ғолиб
Аллоҳдир.
5. У осмонлар ва Ерни Ҳақ (қонун) билан яратгандир. У кечани кундузнинг устига
ўрар, кундузни кечанинг устига ўрар. У қуёшни ҳам, ойни ҳам (Ўз амрига)
бўйсундириб қўйгандир. (Уларнинг) ҳар бири маълум муддатгача жорий бўлур. Огоҳ
бўлингизким, У Қудратли ва бенихоя Мағфиратли Зотдир.
6. У сизларни бир жондан (Одамдан) яратди, сўнгра ундан жуфтини (яъни, Ҳаввони
пайдо) “қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларидан саккизта жуфтни туширди (яъни,
дунёга келтирди). У сизларни оналарингизнинг қорнида уч (қават) зулмат ичида аста-
секин яратур. Мана шу Аллоҳ Парвардигорларингиздир. Барча подшоҳлик ёлғиз
Уникидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Бас, (ана Ўша Зотга
ибодат қилмай) қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар-а?!
Изоҳ: Ушбу ояти каримадаги саккизта жуфт чорва ҳайвонидан мурод туя, мол, қўй ва
эчкининг эркак ва урғочи жинсларидир. Чунки улардан ҳар бир жинс вакили ўз
муқобилидаги жинс вакилига нисбатан жуфт ҳисобланади. Бинобарин, мазкур тўрт тур
ҳайвон эркак ва урғочи бўлиб саккизта жуфтдир.
Энди она қорнидаги уч қават зулмат – она қорни, бачадон ва боланинг йўлдошидир,
боланинг аста-секин яратилиши эса унинг она қорнида аввал нутфа, сўнгра лахта қон,
сўнгра бир тишлам гўштга айланиб аста-секин ривожланиб боришидир.
7. Агар сизлар кофир бўлсангизлар, бас, албатта Аллоҳ сизлардан Беҳожатдир. (Аммо)
У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр қилсангизлар (ва иймон
келтирсангизлар) У Зот сизлар учун (фақат шукр қилиб, иймон
келтишришларингизгагина) рози бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳкор жон) ўзга
жоннинг юкини (яъни, гуноҳини) кўтармас. Сўнгра Ёлғиз Парвардигорларингизга
қайтишларингиз бордир. Бас, У Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини
берур. Албатта У диллардаги сирларни Билгувчидир.
8. Қачон инсонни бирон зиён ушласа, у Парвардигорига тавба-тазарруъ қилган ҳолида
дуо-илтижо қилур. Сўнгра қачон (Аллоҳ) Ўз томонидан унга бирон неъмат ато этса,
(инсон) илгари (Аллоҳга) қилган дуо-илтижоларини унутиб қўюр ва (ўзгаларни ҳам
Аллоҳнинг) Йўлидан оздириш учун У Зотга «тенг»ларни (ўйлаб) топур. (Эй Муҳаммад
алайҳиссалом), айтинг: "Сен ўз куфринг билан (бу ўткинчи дунёда) озгина фойдаланиб
қол! Шак-шубҳасиз, сен дўзах эгаларидандирсан".
9. Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмда – тик турган ҳолда тоат-ибодат қилгувчи,
Охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳмат-марҳаматидан умид қиладиган
киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми)?!" Айтинг: "Биладиган
зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!" Дарҳақиқат, фақат ақл
эгаларигина панд-насиҳат олурлар.
10. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Менинг иймон келтирган бандаларимга айтинг:
"Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун
(Охиратда) чиройли (оқибат-жаннат) бордир. Аллоҳнинг Ери кенгдир. Ҳеч шак-шубҳа
йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб
берилур.
Изоҳ: Ушбу оятда сўз ҳижрат ҳақидадир. Парвардигордан қўрқиб, тақводорлик билан
яхши амал қилган зотларнинг амаллари зое бўлмаслиги уқтирилиб, энди агар киши ўз
ватанида золим ҳоким ёки носоз тузум сабабли Аллоҳ таъолога ибодат қилишдан
маҳрум этилса, у ҳолда ўзга юртларга — Аллоҳ таъолога бехалал тоат-ибодат қилиш
мумкин бўлган жойларга ҳижрат қилиши вожиб бўлиши, зотан, Аллоҳнинг Ери кенг
эканлиги уқтирилади ва Дину иймон йўлида ўз диёрларидан ҳижрат қилгач, ватан
ҳижрони ва мусофирлик меҳнат-машаққатларига сабр-тоқат қилган кишилар учун
беҳисоб ажр-мукофотлар бўлиши ҳақида хабар берилади.
11. Айтинг: "Дарҳақиқат, мен Аллоҳга У Зот учун Динимни холис қилган ҳолда ибодат
қилишга буюрилганман.
12. Ва мен мусулмонларнинг — бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадами бўлишга
буюрилганман.
13. Айтинг: "Албатта мен агар Парвардигоримга осий бўлсам, улуғ Куннинг азобидан
қўрқурман".
14. Айтинг: "Мен ёлғиз Аллоҳга У Зот учун Динимни холис қилган ҳолда ибодат
қилурман.
15. Энди сизлар эса (эй мушриклар), У Зотни қўйиб, ўзларингиз хоҳлаган
бутларингизга ибодат қилаверинглар, (яқинда бу ширкларингизнинг оқибати қандай
бўлишини жуда яхши билиб олурсизлар!" "Эй Муҳаммад алайҳиссалом, агар ота-
боболарингнинг динидан чиқсанг, зиёнкор бўлурсан", дейдиган мушрикларга) айтинг:
"Албатта зиёнкорлар Қиёмат Кунида ўзларига ҳам, аҳли оилаларига ҳам зиён қилгувчи
(яъни, ўзи ҳам мушрик бўлиб, аҳли-оиласини ҳам Тўғри Йўлдан оздиргани сабабли
Қиёмат Кунида ўзи ва аҳлди оиласи дўзах азобига гирифтор бўлгувчи) кимсалардир.
Огоҳ бўлингизким, ана шугина очиқ зиёнкорликдир".
16. Улар учун устларидан ҳам оловдан бўлган "соябонлар", остларидан ҳам (оловдан
бўлган) "соябонлар" бўлур. Бу (бўлажак азоб-уқубат) билан Аллоҳ Ўз бандаларини
қўрқитур. Эй бандаларим, Мендан қўрқингиз!
17-18. Шайтондан — унга ибодат қилишдан йироқ бўлган ва Аллоҳга (яъни, ёлғиз
Аллоҳга ибодат қилишга) қайтган зотлар учун (жаннат) хушхабари бўлсин! Бас, (эй
Муҳаммад алайҳиссалом), Менинг бандаларимга — сўзга қулоқ тутиб, унинг энг
гўзалига (яъни, нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг!
Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир.
19. Ахир бир кимсага азоб Сўзи (яъни, азобга дучор бўлиш) ҳақ бўлса, (Сиз уни ҳидоят
қилишга қодир бўлурмисиз)?!. Ахир Сиз дўзахдаги кимсани қутқара олурмисиз?!
20. Лекин Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун (жаннатда) устма-уст қурилган
хоналар бўлиб, уларнинг остидан дарёлар оқиб турар. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир!
Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас.
21. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Аллоҳ осмондан сув (ёмғир-қор) ёрдириб, уни
Ердаги булоқлар-чашмалар қилиб оқизиб қўйганини кўрмадингизми? Сўнгра у
(сув)нинг ёрдамида ранго-ранг экин-тикин чиқарур, сўнгра у қуриб-қовжирар, бас, Сиз
уни сарғайган ҳолда кўрурсиз, сўнгра (Аллоҳ) уни хас-хашакка айлантирур. Албатта
бунда ақл эгалари учун эслатма-ибрат бордир.
22. Ахир Аллоҳ кўксини Ислом учун кенг қилиб қўйган, бас, ўзи Парвардигори
томонидан бир Нур — Ҳидоят устида бўлган киши (куфр зулматларида адашиб-улоқиб
юрган кимса билан баробар бўлурми)?!' Бас, диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган
(яъни, Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар очиқ
залолатдадирлар!
23. Аллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган,
(ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келгувчи бир Китоб — Қуръон қилиб нозил
қилдики, (ундаги Аллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида)
Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг терилари – баданлари титраб кетар,
сўнгра терилари – баданлари ҳам, диллари ҳам Аллоҳнинг зикрига юмшар – мойил
бўлур. Мана шу (Китоб) Аллоҳнинг Ҳидоятидирки, унга Ўзи хоҳлаган кишиларни
ҳидоят қилур. Ва кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи
бўлмас.
24. Ахир Қиёмат Кунида ёмон азобдан ўз юзи билан сақланадиган кимса (у Кундаги
ҳар қандай азобдан тинч-хотиржам киши билан баробар бўлурми)?! (У Кунда) золим-
кофирларга: "Ўзларингиз касб қилиб ўтган нарсани (яъни, динсизлик мевасини) тотиб
кўринглар!" дейилди.
Изоҳ: "Қиёмат Кунидаги ёмон азобдан ўз юзи билан сақанадиган кимса" дейилганида
қўллари кишанбанд бўлгани сабабли у қўллар билан юзларини дўзах ўтидан тўсишга
қодир бўлмайдиган ва оқибат-натижада у оловда аввал юзлари куядиган кимсалар
тушунилади.
25. Улардан (Макка мушрикларидан) аввалгилар ҳам (ўз пайғамбарларини) ёлғончи
қилганларида, уларга азоб ўзлари сезмайдиган томондан келган эди.
26. Бас, Аллоҳ уларга мана шу ҳаёти дунёда расволикни тоттирди. Шак-шубҳасиз,
Охират азоби янада каттароқдир. Агар улар (Аллоҳнинг азобини) билсалар эди (ўз
пайғамбарларини ёлғончи қилмаган бўлур эдилар).
27. Аниқки, Биз ушбу Қуръонда одамлар учун турли мисоллар келтирдик. Шояд
эслатма-ибрат олсалар.
28. (Биз уни) бирон эгрилик эгаси бўлмаган арабий Қуръон ҳолида (нозил қилдик).
Шояд (Аллоҳдан) қўрқсалар.
29. Аллоҳ (шундай) бир мисол келтирди: бир киши – қул борки, унинг устида
талашгувчи шериклар (яъни, ҳожалар) бор. Яна бир киши – қул борки, у бус-бутун
ҳолида бир киши — ҳожаникидир. Иккисининг мисоли баробар бўлурми?! (Йўқ,
баробар бўлмас. Худди шунингдек бир неча «худо»ларга сиғинадиган мушрик билан
ёлғиз Аллоҳгина бандалик қиладиган мўмин ҳам баробар бўлмас. Ҳамду сано (Ёлғиз)
Аллоҳ учундир. Йўқ, уларнинг кўплари билмаслар, (бас, ана шу сабабдан турли
«худо»ларга сиғинурлир).
30. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳеч шак-шубҳасиз, Сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам
ўлгувчидирлар.
31. Сўнгра албатта сизлар Қиёмат Кунида Парвардигорларингиз ҳузурида (бир-
бирларингиз билан) талашиб-тортишурсизлар (ва Сиз ўз зиммангиздаги
Пайғамбарликни тўла-тўкис етказганингизга ҳужжат келтирурсиз, улар эса Сизни
ёлғончи қилиб куфру залолатда ўтганларига турли баҳоналарни рўкач қилурлир, аммо
Аллоҳнинг адолатли ҳукмидан қочиб қутула олмаслар)!
Йигирма тўртинчи жуз.
32. Ахир Аллоҳ шаънига (Унинг шериги ва бола-чақаси бор", деб) ёлғон сўзлаган ва
Рост — Қуръонни ўзига келиб-етган пайтидаёқ (ўйламай-нетмай) ёлғон деган кимсадан
ҳам золимроқ бирон кимса борми?! Ё жаҳаннамда кофирлар учун жой йўқми?!
33. Рост Қуръонни келтирган зот (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом) ва уни тасдиқ этган
(мўминлар) – ана ўшалар тақводор зотлардир.
34. Улар учун Парвардигорлари ҳузурида (яъни, жаннатда) ўзлари хоҳлаган нарсалари
бордир. Бу чиройли амал қилгувчи кишиларнинг мукофотидир.
35. Зеро, Аллоҳ уларнинг қилган ёмон амалларини ўчириб, қилиб ўтган энг чиройли
амалларининг ажри билан мукофотлар.
36. Аллоҳ Ўз бандасига (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломга, у кишни барча бало-қазодан
асраш учун) етарли эмасми?! (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), улар Сизни (Аллоҳдан)
ўзга бутлари билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон
ҳидоят қилгувчи бўлмас.
Изоҳ: Қурайш кофирлари Пайғамбар алайҳиссаломни "Сен бизнинг худоларимизни
айблаётганинг сабабли улар сени ҳалок қилмасалар эди", деб қўрқитмоқчи
бўлганларида, ушбу оят нозил бўлиб, Аллоҳ Ўз бандасини ҳар қандай ёмонликдан
асрашга Қодир эканини уқтиради ва жонсиз бут-санамларга сиғинадиганларни йўлдан
озган кимсалар, деб атайди.
37. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, унинг учун бирон йўлдан оздиргувчи бўлмас.
Аллоҳ Қудратли ва (ўз душманларидан) Интиқом олгувчи эмасми?!
38. Қасамки, агар Сиз улардан: "Осмонлар ва Ерни ким яратган", деб сўрасангиз, улар
албатта "Аллоҳ" дерлар. Айтинг: "Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб
дуо-илтижо қилаётган бутларингиз — агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса –
ўша (бутлар) У Зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон
марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У Зотнинг марҳаматини ушлаб —
тўхтатиб қолгувчимилар?!" Айтинг: "Менга Аллоҳнинг Ўзи Етарлидир. Таваккул
қилгувчи — суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар".
39-40. Айтинг: "Эй қавмим, жойингиздан жилмай (яъни, куфрингиздан қайтмай)
амалингизни қилаверинг. Мен ҳам (Парвардигорим буюрган) амални қилгувчиман. Бас,
яқинда кимга расво қиладиган азоб келишини ва мангу азоб тушишини
билажаксизлар!"
41. Албатта Биз Сизга бу Китобни барча одамлар (билиб, амал қилишлари) учун ҳаққи-
рост нозил қилдик. Бас, ким Ҳидоят Йўлига юрса, ўз фойдасига (юрган бўлур). Ким (бу
Ҳидоят Йўлидан) озса, фақат ўзининг зиёнига адашган бўлур. Сиз уларнинг устида
вакил — қўриқчи эмассиз.
42. Жонларни ўша (жон)лар ўладиган вақтида Аллоҳнинг Ўзи вафот қилдирур, (ҳали-
ҳануз) ўлмаган (жонлар)ни ҳам ухлаётган пайтларида. (Аллоҳнинг Ўзи) олур. Сўнг
(ўша уйқудаги) Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (баданларга қайтармасдан, яъни,
уйқуларидан уйғотмасдан) ушлаб қолур, бошқаларини (яъни, ҳали ўлишга ҳукм
қилинмаган жонларни) эса белгиланган бир муддатгача (яъни, ажаллари етгунича)
қўйиб юборур. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
Изоҳ: Дарҳақиқат, ўлим – узун уйқу, уйқу эса қисқа ўлимдир. Маълумки, кундалик
одатдаги уйқуга чўмган кишилар ичидан куни битганлари уйғомасдан — қайта ҳаётга
келмасдан дунё ҳаётидан Охират диёрига ўтиб кетадилар. Лекин ҳали-ҳануз ажаллари
етмаган кишиларга эса қайтадан ҳаёт ато этилади ва улар ўлимдан ҳаётга
қайтганларидан бехабар ҳолди одатдаги уйқудан уйғондим, деб ҳаёл қиладилар. Аммо
тафаккур қиладиган ақлли кишилар эса бу янги кун Яратган томонидан берилган янги
ҳаёт эканини англаб, ибрат оладилар.
43. (Йўқ, мушриклар тафаккур қилмадилар), балки улар Аллоҳдан ўзга
«қўлловчилар»ни (яъни, ўзларининг гумонларича уларни Аллоҳ ҳузурида шафоат
қиладиган "қўлловчи" – бутларни) ушлаб олгандирлар?! (Эй Муҳаммад алайҳиссалом),
айтинг: "(Ўша жонсиз бутлар сизларни оқлайдими?!) Агар улар бирон нарсага эга бўла
олмайдиган ва (бирон нарсани) англамайдиган бўлсалар ҳам-а!".
44. Айтинг: "Барча шафоат-қўллаш ёлғиз Аллоҳникидир. Осмонлар ва Ернинг
подшоҳлиги ҳам Уникидир. Сўнгра (барчаларингиз) ёлғиз Унгагина
қайтарилурсизлар".
45. Қачон ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, Охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг
диллари сиқилиб кетар. Қачон У Зотдан ўзга бутлар зикр қилинганида эса баногоҳ улар
шодланиб кетурлар.
46. Айтинг:"Аллоҳим, (эй) осмонлар ва Ерни илк Яратгувчи Зот, (эй) ғайбу шаҳодатни
(яъни, яширин ва ошкор нарсаларни) Билгувчи Зот, Ёлғиз Ўзинггина бандаларинг
ўртасида улар ихтилоф қилиб ўтган нарсалар ҳақида ҳукм қилурсан".
47. Агар золим-кофир кимсалар учун Ердаги бор нарса ва у билан бирга яна ўшанинг
мислича нарса бўлса, албатта улар Қиёмат Кунидаги азобнинг ёмонлигидан, ўша
(қўлларидаги бор нарсаларини) тўлов қилиб бериб юборган бўлур эдилар. (Чунки у
Кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар — азоблар
кўринди.
48. Уларга ўзлари касб қилган ёмонликлари ошкор бўлди ва уларни ўзлари (дунёдалик
чоғларида) масхара қилиб ўтган (азоб) ўраб олди.
49. Бас, қачон инсонни бирон зиён ушласа, У Бизга дуо-илтижо қилур. Сўнгра қачон
Биз Ўз томонимиздан унга бирон неъмат ато этсак у: "Ҳеч шак-шубҳасиз, бу (неъмат)
менга ўзимнинг билимдонлигим сабабли берилди", дер. (Йўқ, у неъмат ўша инсоннинг
саъй-ҳаракати ва донолиги учун берилган эмас), балки у (ўша банданинг шукр ё
кўрнамаклик қилишини билиш учун бир) синов-имтиҳондир. Лекин уларнинг кўплари
билмаслар.
50. У (сўз)ни улардан аввалгилар ҳам айтган эдилар. Бас, уларга ўзлари касб қилиб
топган нарсалари асқотгани йўқ.
51. Бас, уларга қилган ёмонликлари етди. Ана улардан (Макка мушрикларидан) бўлган
золим кимсаларга ҳам яқинда қилган ёмонликлари етар. Улар ҳам қочиб қутилгувчи
эмасдирлар.
52. Ахир улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишининг ризқини кенг қилишини ва (Ўзи хоҳлаган
кишининг ризқини) танг қилишини билмадиларми?! Албатта бунда иймон
келтирадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
53. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз
жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: "Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан
ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳаган бандаларининг) барча гуноҳларини
мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина Мағфиратли, Меҳрибондир.
54. Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни, Аллоҳнинг
бирон бало-қазосига дучор бўлмай туриб) Парвардигорларингизга қайтинглар ва Унга
бўйинсунинглар)!
55. Сизларга, ўзларингиз сезмаган ҳолингизда тўсатдан азоб келиб қолишидан илгари
Парвардигорларингиз томонидан сизларга нозил қилинган энг гўзал Нарсага —
Қуръонга эргашинглар!
56. Бирон жой: "Аллоҳ ҳақида (яъни, У Зотга тоат-ибодат қилишда) сусткашлик
қилганимга надомат бўлғай! Ростдан ҳам мен (Унинг Динини ва Қуръонини) масхара
қилгувчилардан бўлган эдим", деб қолмаслиги учун;
57. Ёки: "Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта тақводорлардан бўлур эдим", деб
қолмаслиги учун;
58. Ёки азобни кўрган чоғида: "Қани эди мен учун яна бир карра (яшашнинг имкони)
бўлса-ю, мен ҳам чиройли амал қилгувчилардан бўлсам", деб қолмаслиги учун
(Қуръонга эргашинглар)!
59. (Акс ҳолда унга Аллоҳ томонидан айтилур): "Йўқ, (Мен сенга ҳидоят Йўлини
кўрсатган эдим) аниқки, сенга Менинг оятларим келганида, сен уларни ёлғон деган
эдинг ва кибр-ҳаво қилиб, кофирлардан бўлган эдинг!"
60. Қиёмат Кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда
кўрурсиз. Ё жаҳаннамда мутакаббир кимсалар учун жой йўқми?!
61. Аллоҳ тақво қилган зотларни (жаннатга) эришганлари сабабли (жаҳаннам азобидан)
қутқарур – уларга бирон ёмонлик ҳам етмас ва улар ғамгин ҳам бўлмаслар.
62. Аллоҳ барча нарсанинг Яратгувчисидир. У барча нарсанинг устида Вакил-
Ҳомийдир.
63. Осмонлар ва Ернинг очқичлари Унинг (қўл остидадир). Аллоҳ оятларига кофир
бўлган кимсалар – ана ўшаларгина зиён кўргувчилардир.
64. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, у мушрикларга) айтинг: "Ҳали сизлар мени Аллоҳдан
ўзгага ибодат қилишга буюрурмисизлар, эй нодонлар!"
65. Дарҳақиқат, Сизга ҳам, Сиздан аввалги (пайғамбарларга) ҳам (шундай) ваҳий
қилингандир: "Қасамки, агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва
албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан!
66. Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!"
67. Улар (мушриклар) Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун Ер Қиёмат Кунида
Унинг қабзаси – чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг Қўлида йиғилгандир. У Зот
уларнинг ширкларидан Пок ва Юксакдир.
68. Сур чалинди-ю, осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган
зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни,
барча ҳалойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар.
69. Ер (яъни, маҳшаргоҳ) Парвардигорининг нури билан ёришди; китоб – номайи
аъмол (ҳисоб-китоб қилиш учун ҳозирлаб) қўйилди; пайғамбарлар ва гувоҳлар
келтирилди ва уларнинг (яъни, барча бандаларнинг) ўрталарида (биронталарига) зулм
қилинмаган ҳолда ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилинди.
70. Ва ҳар бир жонга қилган амали(нинг мукофот ёки жазоси) комил қилиб берилди.
(Аллоҳ) уларнинг қилар ишларини жуда яхши билур;
71. Ва кофир бўлган кимсалар тўда-тўда қилиниб жаҳаннамга ҳайдалди. То қачон улар
(жаҳаннамга) келиб етганларида, унинг дарвозалари очилди ва унинг қўриқчилари
(кофирларга):
"Сизларга
ўзларингиздан
бўлган
пайғамбарлар
–
Парвардигорларнигизнинг оятларини сизларга тиловат қилган ҳолларида ва сизларни
мана шу Кунингиздаги мулоқотдан огоҳлантирган ҳолларида келмаганмидилар",
деганларида улар "Ҳа, (келганлар), лекин азоб Сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир,
(бас, бизлар ҳам уларни ёлғончи қилганимиз сабабли мана шу азобга гирифтор
бўлдик)", дедилар.
72. (Шунда уларга) айтилди: "Жаҳаннам дарвозаларидан киринглар! Сизлар ўша жойда
мангу қолурсизлар!" Бас, (Аллоҳ таъолога иймон келтиришдан ва яхши амаллар
қилишдан) кибр-ҳаво қилгувчи кимсаларнинг жойлари нақадар ёмондир!
73. Парвардигорларидан қўрққан зотлар эса тўп-тўп ҳолда жаннатга "ҳайдалдилар". То
қачон улар дарвозалари очилган ҳолдаги (жаннатга) келиб етганларида ва унинг
қўриқчилари: "Сизларга тинчлик-омонлик бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу
қолгувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз", деганларида (улар беҳад шодланурлар).
74. Ва "Бизларга ваъдасини рост қилган ва бизларни бу (жаннат) ерига ворис қилган
ҳамда жаннатдан ўзимиз хоҳлаган тарафда жой-ўрин олишимизга (муваффақ қилган)
Аллоҳга ҳамду сано бўлсин", дерлар. Бас, (чиройли) амал қилгувчи зотларнинг ажр-
мукофоти нақадар яхшидир!
75. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз (ўша Кунда) фаришталар Арш атрофини ўраб
олган ҳолларида Парвардигорларига ҳамду сано айтиш билан — (У Зотни) поклаб-
тасбеҳ айтаётганларини кўрурсиз. (Зеро), уларнинг (яъни, барча бандаларнинг)
ўрталарида ҳақ (ҳукм) билан хукм қилинди. Ва "Ҳамду сано барча оламларнинг
Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир", дейилди.
(40) «Ғофир» сураси
Қуръони Каримдаги суралар тартибида пайдар-пай жойлашиб, "Ҳо, Мим" харфлари
билан бошланадиган етти суранинг аввалгиси бўлган бу сура Маккада нозил қилинган.
У саксон беш оятдир.
Суранинг аввалида ушбу Қуръонни нозил қилган Зот — Аллоҳ таъолонинг улуғ
сифатларидан бир нечаси санаб ўтилади. Улардан бири "Ғофир — Мағфират қилгувчи"
сифати бўлиб, сура мана шу улуғ сифат билан номлангандир.
Бу сурада ҳам сўз бошқа Макка сураларида бўлгани каби Исломий ақида атрофида
бориб, ҳақ билан ботил, иймон билан туғён ўртасидаги Одам Ато давридан буён давом
этиб келаётган кураш Илоҳий қалам билан чизиб берилади.
Бу сурада фаришталар туну кун дуо-ю тасбеҳларида Яратгандан мўминларнинг
гуноҳларини мағфират қилишини сўраб дуо-илтижо қилишлари ҳақида хабар
берилади. Шунингдек, бу сурада ҳам Мусо пайғамбар билан Фиръавн ўртасида бўлиб
ўтган можаролар баён қилиниб, бошқа сураларда зикр қилинмаган бир лавҳа анча
батафсил тасвирланадики, у ҳам бўлса Фиръавн хонадонидан бўлган ва ўзининг Аллоҳ
таъолога иймон келтирганини сир тутиб юрган бир мўмин кишининг қиссасидир.
Шунинг учун бу сурани "Мўъмин" сураси деб ҳам атайдилар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Ҳо, Мим.
2-3. (Ушбу Қуръон) Қудратли ва Билгувчи, гуноҳни Мағфират қилгувчи, тавба-
тазарруъни Қабул қилгувчи, азоби қаттиқ ва инъом-эҳсон Эгаси бўлмиш Аллоҳ
томонидан нозил қилинган Китобдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина
бордир. Фақат Унинг Ўзига қайтилур.
4. Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақат кофир бўлган кимсаларгина талашиб-тортишурлар.
Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сизни уларнинг шаҳарларида кезишлари алдаб
қўймасин!
Изоҳ: Ушбу оятда Пайғамбар алайҳиссалом ва барча мўминларга хитоб қилиниб,
Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмаган кимсаларнинг ҳақ таъоло азобига дучор
бўлмай соғ-саломат шаҳарма-шаҳар кезиб юришлари ва савдо-сотиқлари ҳам ривож
топаётганини кўриб, алданиб қолмаслик лозимлиги уқдирилмоқда ҳамда ундай
кимсалар гарчи бу фоний дунёда айшу ишрат билан ўтсалар-да, Охиратда мангу азобга
гирифтор бўлишлари шубҳасиз эканлигига ишора қилинмоқда.
5. Улардан (яъни, Макка кофирларидан) илгари Нуҳ қавми ва у (қавмдан) кейинги (Од,
Самуд қабилалари каби турли) ҳизблар — фирқалар ҳам (ўз пайғамбарларини) ёлғончи
қилганлар. (Ўша миллатлардан) ҳар бир миллат ўзларининг пайғамбарларини тутишга-
ўлдиришга қасд қилган ва ботил (хужжатлар) билан талашиб-тортишиб, унинг
ёрдамида Ҳақни енгмоқчи бўлган эдилар. Шунда Мен уларни (ўз азобим билан)
ушладим. Бас, Менинг азобим қандай бўлди?!
6. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сизнинг қавмингиз орасидаги) кофир бўлган
кимсаларнинг устига ҳам Парвардигорингизнинг Сўзи — азоби мана шундай ҳақ
бўлгандир, албатта улар дўзах эгаларидир.
7. Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришталар) Парвардигорларига
ҳамду сано айтиш билан (У Зотни барча айбу нуқсонлардан) поклаб-тасбеҳ айтурлар ва
У Зотга иймон келтирурлар, ҳамда иймон келтирган кишиларни мағфират қилишини
сўрарлар: "Парвардигоро, Ўзинг раҳмат-меҳрибонлик ва илм жиҳатидан барча
нарсадан Кенгдирсан. Бас, тавба-тазарруъ қилган ва Сенинг Йўлингга эргашган
кишиларни Ўзинг мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин.
8. Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари
орасидаги солиҳ-мўмин бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилгаи мангу
жаннатларга дохил қилгин. Албатта Сенинг Ўзинггина қудрат ва ҳикмат
Соҳибидирсан.
9. Ўзинг уларни ёмонликлардан асрагин. Кимни ўша Кундаги (Қиёматдаги)
ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан, унга раҳм-шафқат қилибсан. Мана шу буюк
саодатдир".
10. Шубҳа йўқки, кофир бўлган кимсаларга (Қиёмат Кунида дўзахга ташланиб, шундай
азобга дучор қилган нафсларини лаъналаб турган вақтларида): "Сизлар (ҳаёти дунёда)
иймонга чорланиб (иймон келтириш ўрнига) кофир бўлган чоғларингиздаги Аллоҳнинг
ғазаби-ёмон кўриши сизларнинг (бу Кундаги) ўз нафсларингизни ёмон кўришингиздан
каттароқдир", деб нидо қилинур.
11. Улар дедилар: "Парвардигоро, Сен бизларни икки бор ўлдирдинг ва икки бор
тирилтирдинг (яъни, аввал она қорнида ўлик-жонсиз ҳолда яратиб, сўнгра Ўзинг
бизларга жон-хаёт ато этдинг. Кейин, ажалимиз етганда Ўзинг жонимизни олиб-
ўлдириб, Қиёмат Кунида яна тирилтирдинг). Бас, бизлар (ҳаёти дунёда қилиб ўтган
барча) гуноҳларимизни эътироф этдик. Энди (бу дўзах азобидан) чиқишнинг бирон
йўли борми?"
12. (Йўқ сизлар мана шу азобда мангу қолурсизлар). Бунга сабаб, қачон (сизларни)
ёлғиз Аллоҳгагина (ибодат қилишга) даъват қилинганида, кофир бўлиб-бўйсунмай,
агар У Зотга ширк келтирилса, (яъни, сизларни кимдир турли бут-санамларга
сиғинишга чорлаганда) иймон келтиришларингиздир. Бас, барча хукм Юксак ва Улуғ
Аллоҳникидир.
13. У Зот сизларга Ўз оятларини (яъни, Ўзининг борлиги ва бирлигига далолат
қиладиган аломатларни) кўргизур ва сизларга осмондан ризқу рўз ёғдирур. (Лекин бу
оят-аломатлардан) фақат (Аллоҳга) инобат-илтижо қиладиган кишигина эслатма-ибрат
олур.
14. Бас, (эй мўъминлар), гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да, Аллоҳга — У Зот учун
Динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!
15. (У) Юксак мартабалидир, Арш Соҳибидир. У Ўз амри билан бандаларидан Ўзи
хоҳлаган кишига — токи у (инсонларни) мулоқот Кунидан (яъни, Қиёматдан)
огоҳлантирсин учун — ваҳий туширар.
16. Улар (қабрларидан) чиқадиган Кунда Аллоҳга улар(нинг қилиб ўтган амаллари)ни
бирон нарса махфий бўлиб қолмас. Бу Кунда подшоҳлик кимникидир? Якка-ю Ягона
ва ғолиб Зот — Аллоҳникидир!
17. Бу Кунда ҳар бир жон ўзи қилган иш-амали билан жазоланур. Бу Кунда (ҳеч кимга)
зулм қилинмас. Албатта Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи Зотдир.
18. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз уларни яқин Кундан (яъни, қиёматдан)
огоҳлантиринг! Ўшанда улар юраклари халқумларига тиқилиб, (ўзлари) ғам-хасратга
тўлиб турурлар. Золим кофир кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на итоат
қилинадиган (яъни, шафоати қабул қилинадиган) қўлловчи бўлмас.
19. (Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (яъни, қараш ҳаром қилинган нарсага ўғринча кўз
ташлашни) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур.
20. Аллоҳ хақ (ҳукм) билан ҳукм қилур. Улар (Аллоҳни) қўйиб дуо-илтижо қилаётган
бутлари эса бирон нарсага ҳукм чиқара олмаслар. Албатта Аллоҳнинг Ўзигина
Эшитгувчи ва Кўриб тургувчи Зотдир.
21. Ахир улар ер юзида сайру саёҳат қилишиб, ўзларидан аввал ўтган, (ўз
пайғамбарларини ёлғончи қилиб, иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай
бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Ҳолбуки,
улар (Макка мушрикларидан) кўра куч-қувват ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан
зўрроқ эдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли ушлади — ҳалок қилди ва улар
учун Аллоҳдан (яъни, Унинг азобидан) бирон сақловчи бўлмади.
22. Бунга сабаб — уларга пайғамбарлари аниқ ҳужжатлар келтирганларида, улар кофир
бўлдилар. Бас, Аллоҳ уларни ушлади — халок қилди. Зеро, У қувват Эгаси ва азоби
қаттиқдир.
23-24. Аниқки, Биз Мусони, Ўз оят-мўъжизаларимиз ва очиқ ҳужжат билан Фиръавн,
Ҳомон ва Қорунга юборганимизда, улар "(Бу Мусо) ёлғончи сеҳргардир", дедилар.
25. Энди қачонки (Мусо) уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ (пайғамбарлик) билан
келганида, улар: "У билан бирга мўмин бўлганларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини
тирик қолдирингиз!", дедилар. (Лекин) кофирларнинг макр-ҳийлалари албатта
залолатдир (яъни, зое бўлгувчидир).
Изоҳ: Фиръавн бани Исроил қавмидан бўлган ўғил болаларни қатли ом қилгани ҳақида
бошқа сураларда (жумладан "Тоҳо" сурасидаги 37-40 - оятлар ва уларга берилган
изоҳда) батафсил айтилган эди. Энди юқоридаги оятда Фиръавн Мусо алайҳиссаломга
иймон келтирган кишиларни яна қатли ом қилишга буюргани, лекин унинг бу макру
ҳийласи ҳам бефойда кетгани ҳақида хабар берилди. Шунда у Мусо пайғамбарнинг
ҳаётларига суиқасд қилмоқчи бўлгани ва бу уриниши ҳам бехуда кетгани тўғрисида
қуйидаги оятларда баён қилинади.
26. Фиръавн деди: "Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. (Қани) у Парвардигорига дуо-
илтижо қилсин-чи, (унга нажот берармикан?). Дарҳақиқат, мен (Мусо) сизларнинг
динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчилик авж олдиришидан
қўрқмоқдаман".
27. Мусо айтди: "Албатта мен, Парвардигорим ва Парвардигорингиз (бўлмиш
Аллоҳдан ҳисоб-китоб Кунига иймон келтирмайдиган барча мутакаббир
(кимсаларнинг ёмонлиги)дан паноҳ сўраганман.
28. (Шунда) Фиръавн хонадонидан бўлган, ўзининг иймонини яшириб юрадиган бир
мўмин киши деди: "Бир кишини, "Менинг Парвардигорим Аллоҳдир", дегани учун
ўлдирурмисизлар?! Ҳолбуки, у сизларга Парвардигорингиз томонидан аниқ ҳужжатлар
келтиргандир. Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўз бўйнига. (Аммо) агар ростгўй бўлса, (у
ҳолда) сизларга у (кофирлар учун) ваъда қилаётган (азоблардан) айримлари етиб
қолади-ку! Албатта Аллоҳ ҳаддан ошгувчи, ёлғончи кимсаларни хидоят қилмас.
29. Эй қавмим, бугун-ку мулку давлат сизларники, мана шу ерда ғолибсизлар. Энди
агар бизларга Аллоҳнинг азоби келар бўлса, ким бизларга (ундан нажот топишимиз
учун) ёрдам берур?!" Фиръавн айтди: "Мен сизларга фақат ўзим раъй қилаётган
нарсани (яъни, Мусони ўлдиришнинг маслаҳатини)гина кўрсатурман ва мен сизларни
фақат Тўғри Йўлга етакларман.
30-31. Иймон келтирган киши деди: "Эй қавмим, хақиқатан, мен сизларнинг устингизга
ҳам худди Нуҳ қавми, Од, Самуд (қабилалари) ва улардан кейинги (куфр йўлини
тутган) кимсаларнинг иши — ўша ҳизбларнинг — фирқаларнинг куни тушиб
қолишидан қўрқурман. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўз бандаларига зулм қилишни истамас (яъни,
Аллоҳ ўша ҳизбларни ҳалок қилиш билан уларга зулм қилгани йўқ балки улар
ўзларининг куфру туғёнлари сабабли ҳалокатга мустаҳиқ бўлдилар).
32. Эй қавмим, хақиқатан, мен сизлар ҳақингизда (кишилар бир-бирларига) нидо қилиб
қоладиган Кундан (яъни, Қиёмат Кунида дўзах азобига дучор бўлиб, дод-вой қилиб
қолишларингиздан) қўрқурман.
33. У Кунда сизлар (жаҳаннам даҳшатларидан) юз ўгириб қочурсизлар, (аммо) сизлар
учун Аллоҳ(нинг азоби)дан сақлагувчи — тўсгувчи бўлмас. Кимни Аллоҳ йўлдан
оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас.
34. Дарвоқеъ, илгари Юсуф сизларга (ўзининг пайғамбар эканлигини исботлайдиган)
аниқ ҳужжатлар келтирганида ҳам, у сизларга келтирган нарсалардан шубҳа-гумон
қилиб туриб олган эдинглар. То қачон у ҳалок бўлганида эса: "(Энди Юсуф
алайҳиссаломдан) сўнг Аллоҳ ҳаргиз пайғамбар юбормас", дединглар. Ҳаддан ошувчи,
шак келтирувчи бўлган кимсаларни Аллоҳ мана шундай йўлдан оздириб қўяр.
35. Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирон ҳужжат-далилсиз талашиб-
тортишадиган кимсалар Аллоҳ наздида ҳам, иймон келтирган зотлар наздида ҳам катта
нафратга дучор бўлурлар. Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана
шундай муҳрлаб қўяр.
36-37. Фиръавн (мўъмин кишидан юқорида зикр қилинган сўзларни эшитган одамлар
Ҳақ Йўлига юриб кетишларидан кўрқиб, уларни чалғитиш учун ўз вазирига қараб)
деди: "Эй Ҳомон, мен учун бир (баланд) қаср қургин, шоядки, мен (у қасрнинг устиги
чиқиб) йўлларга — осмонларнинг йўлларига етиб, Мусонинг Илоҳини кўрсам,
дарҳақиқат, мен уни ёлғончп деб гумон қилмоқдаман". Фиръавнга ўзининг ёмон амали
мана шундай чиройли кўринди ва у (Тўғри) Йўлдан тўсилди. Фиръавнниг барча макру
ҳийласи албатта зиёндир — ҳалокатдир.
38. Иймон келтирган киши деди: "Эй қавмим, сизлар менга эргашинглар, мен сизларни
Тўғри Йўлга етаклайман.
39. Эй қавмим, бу ҳаёти дунё фақат бир (арзимас) матоъдир. Албатта Охиратгина
(мангу) қароргоҳ бўлган диёрдир.
40. Ким бирон ёмонлик қилса, унга (Охиратда ўши ёмонлиги) баробарида жазо
берилиши аниқдир. Ва эркакми, аёлми ким мўъмин бўлган ҳолида бирон яхшилик
қилса, ана ўшалар жаннатга дохил бўлурлар (ва) у жойда уларга беҳисоб ризқ берилур.
41. Эй қавмим, нега мен сизларни нажотга — жаннатга чорласам, сизлар мени дўзахга
чақирмоқдасизлар-а?
42. Сизлар мени Аллоҳга кофир бўлишга ва (ўзим илоҳ эканлигини) билмайдиган
нарсаларни У Зотга шерик қилишга чақирмоқдасизлар. Мен эса сизларни Қудратли,
бениҳоя Мағфиратли Зотга чорламоқдаман.
43. Шак-шубҳа йўқки, албатта сизлар мени (ибодат қилишга) чақираётган бутларингиз
(жонсиз нарсалар бўлгани сабабли) на дунёда ва на Охиратда (бирон кимсани ўзларига
ибодат қилиш учун) даъват қила олмас. Ва албатта (барчаларимизнинг) Аллоҳга
қайтишимиз бордир. Дарҳақиқат, ҳаддан ошувчи кимсаларгина дўзах эгаларидир.
44. Ҳали (бошларингизга азоб тушганида албатта ҳозир) мен сизларга айтаётган
сўзларни эслайсизлар. Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ
бандаларини Кўрпб тургувчидир".
45. Бас, Аллоҳ у (иймон келтирган киши)ни уларнинг ёмон макр-ҳийлаларидан сақлади
ва Фиръавн хонадонини ёмон азоб ўраб олди.
46. (У азоб бир) оловдирки, улар эрта-ю кеч ўшанга кўндаланг қилиниб
(куйдирилурлар). (Қиёмат) Соати қойим бўладиган Кунда эса (дўзах (фаришталарига):
"Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар", (дейилур).
Изоҳ: Ушбу оят бирча уламолар томонидин қабр азоби ҳақ эканига очиқ далил деб
тафсир қилинган. Чунки уида ҳали Қиёмат қойим бўлмасдан туриб Фиръавн ва унга
эргашган кофирлар эрта-ю кеч олов азобига гирифтор қилинишлари очиқ-ойдин бае
қилинди. Яна неча ўнлаб муборак ҳадислир ҳам ушбу ояти карима мазмунини —
қибрда азоб бўлишини тасдиқлайди. Демақ бу ҳар бир мусулмон учун қабр азобига
иймон келтириш вожиб эканлигига очиқ ҳужжатдир.
47. Ўшанда улар дўзахда ўзаро тортишиб, бечора (эргашувчи)лар мутакаббир
кимсаларга (яъни, ўзларининг собиқ йўлбошчиларга): "Бизлар сизларга эргашган эдик,
энди сизлар бизлардан дўзах (азоби)дан бирон бўлагини дафъ қила олурмисизлар", дер
эканлар;
48. Мутакаббир кимсалар айтдилар: "Бизларнинг барчамиз шак-шубҳасиз,
(дўзахдадирмиз). Дарҳақиқат, Аллоҳ бандалари ўртасида Ўз ҳукмини чиқарди".
49. (Шунда) дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига: "Парвардигорингларга дуо
қилинглар, бизлардан бирон кунлик азобни енгиллатсин", деб ёлворганларида;
50. Улар айтдилар: "Ахир сизларга пайғамбарларингиз аниқ ҳужжатлар билан
келмаганмидилар?!" "Ҳа, (келган эдилар, лекин бизлар уларни ёлғончи қилган эдик)",
деди улар. (Шунда фаришталар уларга) айтдилар: "У ҳолда ўзларингиз дуо-илтижо
қилаверинглар. Кофирларнинг дуо-илтижолари албатта залолатдадир (яъни,
бефойдадир)".
51. Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам,
гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (Қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз.
52. У Кунда золим-кофир кимсаларга узру баҳоналари фойда бермас ва уларга лаънат
бўлур, уларга энг ёмон жой — дўзах бўлур.
53-54. Аниқки, Биз Мусога ҳидоят ато этган ва бани Исроилни ақл эгалари учун ҳидоят
ва эслатма-ибрат бўлган Китоб — Тавротга ворис қилган эдик.
55. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сизга мушриклар томонидан етаётган озор-
азиятларга) сабр қилинг — зеро, Аллоҳнинг (Ўз пайғамбарлари ва мўъминларга ёрдам
бериш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир — ва гуноҳингизга мағфират сўранг ҳамда туну кун
Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У Зотни) покланг!
56. Албатта, Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирон ҳужжат-далилсиз
талашиб-тортишадиган кимсалар, аниқки, уларнинг дилларида бир кибр (яъни,
ўзларини сиздан катта олиш) бордирки, улар ўшанга (яъни, ўзлари орзу қилган
катталикка) етувчи эмасдирлар. Бас, Сиз Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта Унинг Ўзи
Эшитгувчи, Кўриб тургувчидир.
57. Шак-шубҳасиз, осмонлар ва ерни яратиш инсонларни яратишдан каттароқ (иш)дир.
Лекин кўп одамлар билмайдилар.
Изоҳ: Кофирларга: "Осмонлар ва ерни ким яратди?", дейилса: "Аллоҳ", дейдилар-у,
аммо "Аллоҳ таъоло Қиёмат Кунида барча инсонни қайта тирилтиради", дейилса,
ишонмайдилар. Мазкур ояти карима ана ўшаларга берилган танбеҳдир.
58. Кўр кимса билан кўргувчи зот, иймон келтириб, яхшп амаллар қилган зотлар билан
ёмонлик қилгувчи кимса баробар бўлмас. Камдан-кам эслатма-ибрат олурсизлар.
59. Албатта (Қиёмат) Соати келгувчидир. У ҳақда шак-шубҳа йўқдир. Лекин кўп
одамлар (унинг келишига) иймон келтирмаслар.
60. (Эй инсонлар), Парвардигорларингиз: "Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизларга
(қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-
хаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар",
деди.
61. Аллоҳ сизлар ором олишингиз учун (қоронғу) кечани ва (касбу кор, сайру саёҳат
қилишингиз учун) очиқ-ёрур кундузни яратиб қўйган Зотдир. Албатта Аллоҳ
одамларга фазлу марҳамат Соҳибидир. Лекин одамларнинг кўплари шукр
қилмайдилар.
62. Мана шу Аллоҳ Парвардигорларингиздир, У барча нарсанинг Яратгувчисидир. Ҳеч
қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Бас, (сизлар ана ўша ёлғчз Аллоҳга
ибодат қилиншдан юз ўгириб) қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?!
63. Аллоҳнинг оят-мўъжизаларини инкор қилгувчи бўлган кимсалар мана шундай
бурилиб кетурлар.
64. Аллоҳ сизлар учун ерни қароргоҳ, осмонни бино — том қилиб қўнган ва сизларга
сурат-шакл бериб, суратларингизни гўзал қилган ҳамда сизларни ҳалол-пок
нарсалардан ризқлантирган Зотдир. Мана шу Аллоҳ Парвардигорингиздир. Бас, барча
оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ Баракотли — Буюкдир.
65. У Тирик Зотдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Бас, (эй
мўъминлар), сизлар (Аллоҳга) У Зот учун Динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо
қилингиз! Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳ учундир.
66. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: "Шак-шубҳасиз, мен ўзимга Парвардигорим
томонидан аниқ ҳужжатлар келган пайтида, сизлар Аллоҳни қўйиб, дуо-илтижо
қилаётган бутларга ибодат қилишдан қайтарилдим ва барча оламларнинг
Парвардигорига бўйсунишга буюрилдим".
67. У сизларни(нг отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (унинг барча авлодларини)
нутфадан, сўнгра лахта қондан яратган Зотдир. Сўнгра У сизларнинг (оналарингиз
қорнидан) чақалоқ ҳолингизда (ёруғ дунёга) чиқарур, сўнгра (У Зот) сизларни вояга
етишларингизга, сўнгра қариб-қартайишингизга (қўйиб берур). Сизларнинг орангизда
(вояга етишдан ёки кексалик ёшидан) илгари вафот топадиган кишилар ҳам бўлур. (У
Зот) сизларни белгиланган ажалга етишларингизга (қўйиб берур). Шоядки, ақл
юргизсангизлар.
68. Ҳаёт берадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам Ўша Зотдир. Бас, қачон У Зот бирон ишни
ҳукм қилса, унга фақат "Бўл", дер, холос. Бас, у (иш) бўлур.
69. Аллоҳнинг оятлари ҳақида талашиб-тортишадиган кимсаларни кўрмадингизми?
Қаёққа бурилиб кетмоқдалар-а?!
70. (Биз Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган) Китоб — Қуръонни ва Биз (аввал
ўтган) пайғамбарларимиз билан юборган нарсаларни — Китобларни ёлғон деган
кимсалар яқинда (Қиёмат Кунида динсизликларининг оқибатини) билажаклар.
71-72. Ўшанда (яъни, дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар
(билан) қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар.
73-74. Сўнгра уларга: "Сизлар Аллоҳни қўйиб ширк келтириб ўтган бутларингиз
қани?", дейилганида, улар: "У (бут)лар бизлар(нинг кўзимиз)дан ғойиб бўлиб қолишди.
Йўқ-йўқ, бизлар илгари (ҳаёти дунёда) хеч нарсага дуо-илтижо қилган эмасмиз",
дедилар. Аллоҳ кофирларни мана шундай йўлдан оздирур.
75. Бунга (жаҳаннам азобига йўлиқишларингизга) сабаб, сизлар ерда (ўзларингиз
қилган айшу ишрат ва гуноҳ-маъсиятлар билан) ноҳақ шоду хуррам бўлганларингиз ва
кибру хаво қилганларингиздир.
76. Жаҳаннам дарвозаларидан у жойда мангу қолгувчи бўлган ҳолларингизда
кирингиз! Бас, мутакаббир кимсаларнинг жойи нақадар ёмон бўлди!
77. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сизга мушриклар томонидан етаётган озор-
азиятларга) сабр қилинг — зеро, Аллоҳнинг (Ўз Пайғамбари ва мўминларга ёрдам
бериш ва кофирларни азоблаш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир! Энди агар Биз Сизга ўша
(кофирлар)га ваъда қилаётганимиз (азоб)дан айримларини кўрсатсак (яъни, Сиз
ҳаётлик пайтингизда уларни айрим азоб-уқубатларга дучор қилсак) ҳам ёки Сизни
(уларга азоб туширишимиздан илгари) вафот топдирсак ҳам, ҳар ҳолда улар ёлғиз
Ўзимизга қайтарилурлар.
78. Аниқки, Биз Сиздан илгари (кўп) пайғамбарлар юборгандирмиз. Улардан Биз Сизга
ҳикоя қилиб берган кишилар ҳам бор, яна улардан Биз Сизга ҳикоя қилмаган кишилар
ҳам бордир. Бирон пайрамбар учун — Аллоҳнинг изну иродасидан ташқари бирон оят-
мўъжиза келтириш жоиз бўлган эмас (яъни, ҳар бир пайғамбар фақат Аллоҳ унга амр
қилган мўъжизаларнигина келтиргандир). Бас, қачон Аллоҳнинг (кофирларга азоб
тушиши тўғрисидаги) амри келгач, (пайғамбарлар ва уларни ёлғончи қилган кофирлар
ўртасида) ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилинур ва ўшанда бузғунчи кимсалар зиёнкор
бўлурлар.
79. Аллоҳ сизлар учун чорва ҳайвонларини (токи) сизлар ўша (ҳайвон)лардан
(айримларини) минишларингиз учун (пайдо) қилди. Ўша (ҳайвон)лардан ейсизлар ҳам.
80. Сизлар учун уларда (кўп) фойдалар бордир. (У ҳайвонлар) сизлар уларнинг устида
дилларингиздаги ҳожатларингизга етишларингиз учун ҳам (яратилгандирлар).
Сизларни (куруқликда) ўша (ҳайвонлар) устида ва (дарё-денгизларда эса) кемаларда
(кўзланган манзилларингизга) элтиб қўйилур.
81. (Аллоҳ) сизларга Ўз оят-аломатларини кўрсатур. Бас, сизлар Аллоҳнинг қайси
оятларини инкор қилурсизлар?!
82. Ахир улар ер юзида сайру саёҳат қилишиб, ўзларидан аввалги (ўз пайғамбарларини
ёлғончи қилиб иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар
қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Ҳолбуки, улар (Макка
мушрикларидан) кўра кўпроқ ҳамда куч-қувват ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан
зўрроқ эдилар. (Аммо) уларга топган (молу дунёлари ҳам, куч-қувватлари ҳам)
асқотгани йўқ.
83. Чунки уларга пайғамбарлари (Аллоҳга иймон келтириш ва У Зотга бўйсуниш зарур
эканлиги ҳақида) аниқ ҳужжатлар келтирган вақтларида улар ўзларининг олдиларидаги
(фақат дунёвий бўлган) билимлари билан шодланиб-мақтандилар (ва пайғамбарлари
огоҳлантирган азобни масхара қилиб кулдилар). Ва уларни ўзлари масхара қилгувчи
бўлган (азоб) ўраб олди.
84. Энди қачонки улар Бизнинг азобимизни кўришгач, "Якка-ю Ягона Аллоҳга иймон
келтирдик ва (илгари Аллоҳга) шерик қилиб олганимиз бутларга кофир бўлдик",
дедилар.
85. (Лекин) Бизнинг азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бергувчи
бўлмади — (Бу) Аллоҳнинг (барча) бандалари хақидаги ўтган Йўли — қонунидир
(яъни, азоб тушган вақтида келтирилган иймоннинг фойдаси бўлмас) — Ва ўшанда
кофирлар зиёнкор бўлдилар.
Создано на конструкторе сайтов Okis при поддержке Flexsmm - инстаграм накрутка подписчиков
Популярный корейский актёр Ким У Бин биография