"."
Меню

Куръони Карим (Алоуддин Мансур таржимаси)

(22) «Ҳаж» сураси

 

Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, етмиш саккиз оятдир.

Сура диллар даҳшатга тушиб, ақллар адашадиган; она эмизаётган гўдагини унутиб,
ҳомиладор аёл ҳомиласини ташлаб юборадиган Қиёмат олди даҳшатларини тасвирлаш
билан бошланади ва ўз ҳаётларини Аллоҳ таъоло буюрган дини Ислом аҳкомларига
амал қилиш билан ўтказган кишилар учун ўша Кунда ҳам ҳеч қандай хавф-хатар
бўлмаслиги, дину иймонсиз тирикчилик қилиб ўтган кимсалар эса У Кунда хору расво
бўлишлари таъкидланади.
Маълумки, агар Маккада нозил қилинган сураларда сўз асосан иймон, эътиқод ҳақида
кетса, Мадинада инган сураларда ғолибан Шариати Исломиядаги қонун-қоидалар зикр
қилинади. Инчунун ушбу сура ҳам бундан мустасно эмас. Бу сурада Ислом динининг
беш асосий рукнидан бири бўлмиш Ҳаж ибодати ва Одам алайҳиссаломдан қолган
"Эски Уй - Байтуллоҳ" хусусида анча батафсил баён қилинадики, суранинг "Ҳаж" деб
номланишига ҳам сабаб шудир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро, (Қиёмат) Соати (олдидаги)
зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир.  

2. Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча
ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар; одамларни маст-аласт ҳолда
кўрурсиз, ҳолбуки, улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.  

3. Одамлар орасида ўзи билмаган ҳолида Аллоҳ хусусида мужодала қиладнган ва ҳар
бир итоатсиз шайтонга эргашиб кетаверадиган кимсалар ҳам бордир.  

4. У (шайтонга эса) ўзини дўст тутган кимсани албатта йўлдан оздириш ва дўзах
азобига йўллаш ёзиб қўйилгандир - ҳукм қилингандир.  

5. Эй инсонлар, агар сизлар қайта тирилишдан шубҳада бўлсангизлар, у ҳолда
(қаранглар), Биз сизларга (Аллоҳнинг кудратини) баён қилиш учун сизларни (яъни,
отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (барча жонзотни аввало) нутфа-манийдан, сўнгра
лахта қондан, сўнгра яралиб битган-битмаган (яъни, инсон суратида шаклланиб битган,
ёки битмаган) тишлам гўштдан яратдик. Биз (сизларни) ўзимиз хоҳлаганимизча -
муайян муддатгача (оналарингиз) қорнида қолдириб, сўнгра чақалоқ ҳолингизда (ёруғ
оламга) чиқарурмиз, сўнгра вояга етгунларингизгача (ҳам ўзимиз тарбия қилурмиз).
Сизлардан (гўдаклик, ёшлик йилларидаёқ) вафот топадиган кишилар ҳам бўлур, яна
сизлардан (кўп нарса-билимларни ўрганиб) билганидан сўнг ҳеч нарсани билмай
қолиши учун энг тубан умрга (яъни, қариб мункиллаб қолишга) қайтариладиган
кишилар ҳам бўлур. (Қайта тирилиш ҳақ эканлигининг яна бир далили ушбудир) -
сиз(лар) бу ерни қуруқ-ўлик ҳолида кўрурсиз. Энди қачонки Биз унинг устидан сув-
ёмғир ёғдирсак, у харакатга келиб кўпчир ва турли-туман гўзал (наботот) жуфтларини
ундирур.  

6. Бунга сабаб, Аллоҳ Ҳақ экани ва Унинг Ўзи ўликларга хаёт бериши ҳамда У ҳамма
нарсага қодир эканлигидир.  

7. Яна аниқки, (Қиёмат) Соати шак-шубҳасиз, келгувчидир ва албатта Аллоҳ
қабрлардаги бор жонзотни тирилтирур.  
 



8-9. Одамлар орасида ўзи билмаган ва (Ҳақ Йўлига) ҳидоят топмаган ҳолида, бирон
нурли Китобсиз (яъни, аниқ хужжатсиз, Тўғри Йўлдан) бўйин буриб, (ўзгаларни ҳам)
Аллоҳ Йўлидан оздириш учун Аллоҳ хусусида мужодала қиладиган кимсалар ҳам
бордир. У (кимсалар) учун бу дунёда расволик-шармандалик бўлур, Қиёмат Кунида эса
унга ўт азобини тотдирурмиз.  

10. (Ва унга дермиз): "Бу (азоб) ўз қўлларинг (билан) қилган гуноҳинг сабаблидир.
Зеро, Аллоҳ ҳаргиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир".  

11. Одамлар орасида Аллоҳга бир четда (яъни, сидқидилдан эмас, балки тил учида)
ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан)
яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна-бахтсизлик етса,
(диндан) юз ўгириб кетур. У дунё-ю Охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир.  

12. У Аллоҳни қўйиб ўзига зиён ҳам, фойда ҳам бера олмайдиган бутларга илтижо
қилур. Бу - йўлдан қаттиқ озишнинг ўзидир.  

13. У шак-шубҳасиз, зиёни фойдасидан яқинроқ бўлган бутларга илтижо қилур. (Лекин
у бутлар) нақадар ёмон «хожа»дир ва нақадар ёмон «ошно»дир!  

14. Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар
оқиб турадиган жаннатларга дохил қилур. Албатта Аллоҳ Ёлғиз Ўзи хоҳлаган ишни
қилур.  

15. (Албатта Аллоҳ Ўз Пайғаймбари Муҳаммад алайҳиссаломга ёрдаш берур, энди)
кимда-ким: "Аллоҳ на дунёда ва на Охиратда харгиз унга ёрдам қилмас", деб гумон
қилгувчи бўлса, у ҳолда бир арқон билан осмонга-шифтга осилиб, (ўзини Ердан) узсин
(яъни, ўзи учун дор ясаб, унга осилсин), сўнг қарасин - бу найранги ғазабини
кетказармикан.
Изоҳ: Бу оятни шундай тушунмоқ лозим: Аллоҳ таъоло Ўз Пайрамбари Муҳаммад
алаҳиссаломга ва Ислом динига ёрдам-ғалаба бермайди, деб ўйлаб юрадиган кимсалар
яхшиси бир дор ясаб ўзларини осганлари маъқул. Акс ҳолда Аллоҳ таъолонинг
мусулмонларга берадиган ғалабасини кўриб у кимсаларнинг бошлари хафачиликдан
чиқмай қолур. Демак, уларни ғазаб-хафачилшдан халос қиладиган бирдан-бир Тўғри
Йўл ўз ихтиёрлари билан Исломни қабул қилиш, ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга
эргашишдир. Чунки Аллоҳ таъоло албатта бу дунёда ҳам, Охират диёрида ҳам Ўзининг
суюкли Пайғамбарига ёрдам ва ғалаба ато этади.

16. Биз (Қуръонни) мана шундай ашиқ-равшан оятлар(дан иборат) ҳолида нозил
қилдик. Албатта Аллоҳ Ўзи истаган кишиларни ҳидоят қилур.  

17. Дарҳақиқат, (Аллоҳга ва Муҳаммад алайҳиссаломга) иймон келтирган зотлар,
яҳудий бўлган кимсалар, (Аллоҳга ишонадиган, аммо бирон шариатга амал
қилмайдиган тоифа бўлган) собиийлар, насронийлар, мажусийлар (оташпарастлар) ва
мушрик бўлган кимсалар - аниқки, Аллоҳ Қиёмат Кунида уларнинг ўртасини ажрим
қилур (яъни, мўминларни жаннатга дохил қилур, кофирларни дўзахга гирифтор қилур).
Албатта Аллоҳ барча нарсага Гувоҳдир.  

18. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз осмонлардаги ва Ердаги бор жонзот, қуёш, ой,
юлдузлар, тоғлар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар хамда кўпдан-кўп инсонлар
(Ёлғиз) Аллоҳга сажда қилишини кўрмадингизми? Кўп (одамларга эса кофир
 
бўлганлари сабабли) азоб ҳақ бўлгандир. Кимни Аллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни (ҳеч
ким) азиз қилгувчи бўлмас. Албатта Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани қилур.
Изоҳ: Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир.

19. Мана шу икки ғаним (яъни, мўминлар билан кофирлар) Парвардигорлари(нинг Ҳақ
Дини) хусусида талашдилар (яъни, мўъминлар Аллоҳинг Ҳақ Дини бўлмиш Исломнинг
ғолиб бўлишини истадилар, кофирлар эса бу Динни йўқ қилмоқчи бўлдилар). Бас,
кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг
бошларидан қайноқ сув қуйилиб;  

20. У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур.  

21. Улар учун темир гурзилар бордир.  

22. Ҳар қачон улар (дўзах) ғам-азобидан (қочиб) чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан)
яна унга қайтарилурлар ва (уларга): "Ўт азобини тотиб кўрингиз", (дейилур).  

23. Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар
оқиб турадиган жаннатларга дохил қилур. Улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар
ва марварид-маржонлар билан безанурлар, либослари эса ҳарир-ипак бўлур;  

24. Улар (бу дунёда) Хуш - Ҳақ Сўзга (яъни, "Аллоҳ Якка-Ягонадир", деган сўзга)
ҳидоят қилинурлар ва ҳамду сано Эгаси - Аллоҳнинг Йўлига ҳидоят қилинурлар.

25. Албатта ўзлари кофир бўлган ва (ўзгаларни) Аллоҳ Йўлидан тўсадиган, ҳамда Биз
(Маккада) тургувчи учун ҳам, (бошқа юртлардан) келгувчи учун ҳам баробар қилиб
қўйган Масжид ал-Ҳаромдан (тўсадиган) кимсалар ва кимки у жойда зулм-зўравонлик
билан йўлдан чиқмоқчи бўлса, (буларнинг ҳар бирига) аламли азобдан тотдириб
қўюрмиз.  

26. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини (ўша
Уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб, (унга шундай
деган эдик): "Сен Менга бирон нарсани шерик қилмагин ва Менинг Байтим - Уйимни
тавоф килгувчилар қиём (яъни, намозда тик - ғоз туриш), рукуъ, сажда қилгувчилар
(яъни, ўша жойда намоз ўқигувчилар) учун пок тутгин!
Изоҳ: Ушбу оятдаги "Байтуллоҳинг ўрнини" шундай тушунмоқ лозим: Одам
алайҳиссалом жаннатдан Ерга тушганларида Аллоҳ таолонинг амри билан биринчи
бино қилган уйлари Байтуллоҳ бўлган экан (шунинг учун ҳам қуйидаги оятларда уни
"Эски Уй", деб ҳам аталади). Лекин Нуҳ пайғамбар замонларида бўлган тўфон
балосида Аллоҳ таъолонинг фармони билан фаришталар у Уйни еттинчи осмонга олиб
чиқиб кетган экан. Ҳадиси шарифда айтилишича, ўша даврдан буён самодаги
Байтуллоҳни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилар, аммо Аллоҳнинг лашкари
бўлмиш фаришталарнинг саноғи шу қадар беадад эканки, ҳанузгача бир фаришта икки
марта тавоф қилишга улгурмаган экан. Ана ўша самога олиб чиқиб кетилган
Байтуллоҳнинг ўрнини Ҳақ таъоло Иброҳим алайҳиссаломга билдириб, ўша жойга
барча мусулмонлар учун қибла бўлган Байтуллоҳ бино қилишни буюрган.

27. Ва одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чақиргин, улар сенга (яъни, сенинг
даъватингга жавобан) яёв ҳолларида ва барча йироқ йўллардан келадиган ориқ-ҳолдан
тойган туялар устида келурлар.  

28. Улар ўзлари учун бўлган (диний ва дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш учун ва
маълум кунларда (яъни, Курбон ҳайити кунларида Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган
чорва ҳайвонлари(ни қурбонлик учун сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш учун
(келурлар). Бас, ундан ўзларингиз ҳам еяверинглар, бечора камбағалларга ҳам
едиринглар.  

29. Сўнгра (қурбонлик қилганларидан кейин) улар кирларини кетказсинлар (яъни,
эҳромдан чиқиб, сочларини олдириб, тоза либосларини кийсинлар), назрларини (яъни,
зиммаларидаги ҳаж мажбуриятларини) тўла адо қилсинлар ва «Эски Уй»ни тавоф
қилсинлар!  

30-31. (Иш) шудир. Ким Аллоҳ харом қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу
Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир. Сизлар учун (ҳаром эканлиги) тиловат
қилинадиган нарсалардан бошқа (барча) чорва моллари ҳалол қилинди. Бас, сизлар
Аллоҳ учун Ҳақ Йўлдан юрмаган (мусулмон) бўлган ҳолларингизда ва У Зотга ширк
келтиргувчи бўлмаган ҳолларингизда бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлингиз ва
ёлғон сўздан йироқ бўлингиз! Ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўё осмондан
қулагану уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ
жойларга учириб кетган (кимса) кабидир.  

32. (Иш) шудир. Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат)
дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур.  

33. Сизлар учун уларда (яъни, Байтуллоҳда қурбон қилиш учун олиб кетаётган кўй,
мол, туяларингизда) маълум муддатгача фойда-манфаатлар бордир (яъни, йўлда уларни
қўзилатиб, соғиб, миниб фойдаланиб кетишларингиз жоиздир). Сўнгра Эски Уйга
(етгач), уларни сўйиш (вожибдир).  

34. Биз (сизлардан аввал ўтган мўъмин миллатлардан) барча миллатга ҳам - (Аллоҳ)
уларни ризқлантирган чорва ҳайвонларини (сўйиш - қурбон қилиш) устида
Аллоҳнинг номини зикр қилишлари учун - қурбонлик қилишни буюрганмиз. Бас,
(барчаларингизнинг) илоҳингиз бир Илоҳдир. Бас, Унгагина бўйсунингиз! (Эй
Муҳаммад алайҳиссалом), ором ва тавозу билан итоат қилгувчи зотларга хушхабар
беринг!  

35. Улар Аллоҳ зикр қилинганида қалблари қўрқувга тушадиган, ўзларига етган
балоларга сабр-тоқат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган
нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладиган зотлардир.  

36. (Ҳаж мавсумида) туя-молларни (сўйиб қурбон қилишни) Биз сизлар учун Аллоҳ
қонунларидан қилдик. Сизлар учун улар(ни қурбон қилиш)да яхшилик бордир. Бас,
улар (сўйиш учун) тизиб қўйилган ҳолларида Аллоҳ номини зикр қилингиз. Энди
қачон ёнбошлари билан тушганларида (яъни, жон таслим қилганларида) улардан
(ўзларингиз ҳам) еяверинглар, (бировдан бир нарса сўрамайдиган) қаноатли кишига ва
(муҳтож) тиланчига ҳам едиринглар. Шукр қилишларингиз учун Биз уларни (яъни, туя-
молларни) сизларга бўйсундирдик.  

37. Аллоҳга (қилган курбонликларингизнинг) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин
У Зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли У
Зотни улуғлашларингиз учун (яъни, қурбонликларингизни сўяётган пайтингизда
 
Аллоҳнинг исмини зикр қилишингиз учун) уларни сизларга бўйсундириб қўйди.
Яхшилик қилгувчиларга хушхабар беринг.  

38. Албатта Аллоҳ иймон келтирган зотларни мудофаа - ҳимоя қилур. Албатта Аллоҳ
барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни суймас.

39. Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни
берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга Қодирдир.
Изоҳ: Муфассирлар айтишларича, ушбу оят мусулмонларга жиҳод қилиш учун
берилган биринчи рухсатдир. Пайғамбар алайҳиссалом Маккада турган пайтларида ҳам
саҳобалар у кишининг ҳузурларига кўп марта мушрикларнинг қилаётган
ҳужумларидан шикоят қилиб келар эдилар. Лекин у зот: "Сабр қилинглар, менга ҳали
Парвардигорим томонидан жанг қилишга рухсат берилгани йўқ", деб қайтарардилар.
Дарҳақиқат, Қуръони Каримдаги етмишдан ортиқ оятда мусулмонлар кофирларга
қарши жиҳоддан қайтарилгандир. Мадинага ҳижрат қилинганидан кейин Ислом
давлати барпо бўлгач, мазлум мусулмонларга золим кофирларга қарши жиҳод қилиш
изни берилди ва бу жангда албатта Аллоҳ Йўлида курашган зотлар ғолиб бўлиши
башорат қилинди.

40. Улар ўз диёрларидан ноҳақ, фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (Ягона)
Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир. Агар Аллоҳ одамларнинг
айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳ номи кўп
зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари,
(яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган
бўлур эди. Албатта, Аллоҳ Ўзига (яъни, Динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб
қилур. Шубҳасиз, Аллоҳ Кучли, Қудратлидир.
Изоҳ: Бу оятдаги бир нукта айрича эътиборга лойиқдир. Мусулмонларнинг муқаддас
Китоби бўлмиш Қуръонда мисжидлар ўзга диндаги кишиларнинг ибодатхонларидан
кейин - тўртинчи ўринда зикр қилинди. Бундан маълум бўладики, Ислом дивлатида
ўзга дин аҳллари ҳам мусулмонлар билан баб-баробар ҳуқуққа эга бўлар эканлар.

41. Уларни (яъни, мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак, улар намозни тўкис
адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан
қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир).  

42. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар улар (яъни, Макка мушриклари) Сизни ёлғончи
қилсалар, (билингки), улардан илгари Нуҳ қавми, Од, Самуд (қабилалари) ҳам
(ўзларига юборилган пайғамбарларни) ёлғончи қилгандирлар.  

43-44. Иброҳимнинг қавми (Иброҳимни), Лут қавми (Лутни), Мадян (шаҳрининг)
аҳолиси (Шуайбни ёлғончи қилгандирлар). Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Мен эса кофир
бўлган кимсаларга муҳлат бериб қўйиб, сўнгра уларни (ўз азобим билан) ушладим. Бас,
Менинг (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган кофирларга қарши) инкорим қандай
бўлди?!  

45. Зотан, қанчадан-қанча золим-кофир бўлган ҳолларида Биз ҳалок қилган, бас,
томлари (йиқилиб) ҳувиллаб қолган қишлоқ-шаҳарлар, (қанча) ташландиқ қудуқлар ва
юксак (лекин кимсасиз) қасрлар бордир.  
 
46. Ахир улар (яъни, Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана
ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр
бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур.  

47. Улар Сиздан (истеҳзо билан Аллоҳ ваъда этган) азобни тезлатишингизни талаб
қиладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўз ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмас. Дарвоқеъ,
Парвардигорингиз наздидаги бир кун(лик азоб) сизларнинг ҳисоб-китобингиздаги минг
йил каби бўлур.  

48. Қанчадан-қанча золим-кофир қишлоқ-шаҳарлар бўлгандирки, Мен уларга (ҳалок
қилмай) мухлат бериб қўйиб, сўнгра (азобим билан) ушлаганман. Ёлғиз Менгагина
қатиш(ингиз) бордир.  

49. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: "Эй инсонлар, мен сизлар учун фақат бир
очиқ огоҳлантиргувчиман, холос".  

50. Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун мағфират ва улуғ ризқ
бўлур.  

51. Бизнинг оятларимизга қарши ҳаракат қилиб олишишга уринган кимсалар - ана
ўшалар дўзах эгаларидир.  

52. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз Сиздан илгари юборган хар бир элчи ва
пайғамбар борки, қачон (улардан биронтаси ўзига нозил бўлган оятларни) қироат қилса
шайтон унинг қироатига (асли оятдан бўлмаган нарсаларни) ташлагандир. Бас, Аллоҳ
шайтон ташлайдиган нарсани бекор қилур, сўнгра Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам
қилур. Аллоҳ Билгувчи ва ҳикмат Эгасидир.  

53. (Аллоҳ) шайтон ташлайдиган нарсани дилларида мараз бўлган (мунофиқлар) ва
тошдил кимсалар (яъни, кофирлар) учун фитна-синов қилиш учун (пайдо қилур). -
Дарҳақиқат, золим-кофирлар мангу ихтилофдадирлар. -  

54. Ва илм ато этилган кишилар у (Қуръон) Парвардигорингиз томонидан келган
Ҳақиқат эканини билиб, унга иймон келтиришлари, бас, диллари у сабабли таскин
топиши учун (Аллоҳ шундай қилур). Дарҳақиқат, Аллоҳ иймон келтирган зотларни
Тўғри Йўлга Ҳидоят қилгувчидир.
Изоҳ: Ривоят қилинишича, юқоридаги уч оятнинг нозил бўлишига ушбу воқеа сабаб
бўлган экан: Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом Қуръон сураларидан "Ван-Нажми"ни
қироат қилаётганларида шайтон васвасаси билан адашиб, Қуръонда бўлмаган сўзларни
ҳам қўшиб юборадилар. Бундан шу ерда ҳозир бўлган мунофиқ ва кофирлар шодланиб
хурсанд бўлишади. Лекин Аллоҳ таъоло дарҳол Ўз пайғамбарини бу хатодан огоҳ
қилади ва мазкур оятларни нозил қилиб, бу иш беҳуда бўлмаганини, балки муиофиқ ва
кофирларни яна бир бор синаш ҳамда мўъминларнинг иймонларини янада зиёда қилиш
учун бўлганини уқтиради.

55. Кофир бўлган кимсалар то уларга тўсатдан (Қиёмат) Соати келгунича ёки туғмас
(яъни, эртаси бўлмаган) Куннинг азоби келгунича (Қуръон)дан шак-шубҳададирлар.  

56. У Кунда подшоҳлик (Ёлғиз) Аллоҳникидир. У Зотнинг Ўзи улар ўртасида ҳукм
қилур. Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар ноз-неъматларга (тўла)
жаннатлардадирлар.  
 
57. Кофир бўлган ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар - улар учун хор
қилгувчи азоб бордир.  

58. Аллоҳ Йўлида ҳижрат қилган, сўнгра қатл қилинган ёки вафот топган зотларни
албатта Аллоҳ гўзал ризқ (яъни, мангу жаннат) билан ризқлантирур. Дарҳақиқат,
Аллоҳнинг Ўзигина энг яхши Ризқ бергувчидир.  

59. Албатта (Аллоҳ) уларни ўзлари рози бўладиган жойга - жаннатга дохил қилур.
Дарҳақиқат, Аллоҳ Билгувчи ва Ҳалимдир.  

60. (Иш) шудир. Ким ўзига берилган азоб-уқубат баробарида ўч олса, сўнгра яна унга
зулм-зўравонлик қилинса, албатта Аллоҳ у (мазлумга) ёрдам қилур. Дарҳақиқат, Аллоҳ
Афв қилгувчи, Кечиргувчидир.  

61. Бунга (яъни, Аллоҳ мазлумга ёрдам қила олишиги ва ҳар бир ишда адолатли ҳукм
қилишига) сабаб, Аллоҳ кечани кундузга киритиши (яъни, кечани қисқартириб,
кундузни узайтириши) ва (аксинча) кундузни эса кечага киритиши (яъни, У Зот Ўзи
хоҳлаган нарсага Қодир экани) ва шак-шубҳасиз, Аллоҳ Эшитгувчи, Кўргувчи
эканлигидир.  

62. Бунга сабаб, Аллоҳнинг Ўзигина Ҳақ экани ва Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо
қилаётган (бутлар) эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзигина
энг Юксак ва Буюк Зот эканлигидир.  

63. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Аллоҳ осмондан сув-ёмғир ёғдириб, (бутун) ер кўм-
кўк бўлишини кўрмадингизми?! Дарҳақиқат, Аллоҳ Мехрибон ва Огоҳ Зотдир.  

64. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Ўзигина
Беҳожат ва ҳамду сано Соҳибидир.  

65. Аллоҳ сизларга ердаги нарсаларни ва денгизда Унинг амри билан сузиб кетаётган
кемаларни бўйсундириб қўйганини хамда ўзи осмонни ерга қулаб тушишдан тутиб
туришини, магар (осмон) Унинг изни-иродаси билангина (қулаши мумкинлигини)
кўрмадингизми?! Дарҳақиқат, Аллоҳ одамларга Меҳрибон ва Раҳмлидир.  

66. У сизларга ҳаёт берган, сўнгра (ажалларингиз етганида) ўлим берадиган, сўнгра
(Қиёмат Қойим бўлганида яна) ҳаёт берадиган Зотдир. Дарҳақиқат, инсон куфрони
неъмат қилгувчидир.  

67. Биз барча миллатга қурбонлик қилиш (қонунини) буюрганмиз - улар ўша
(қонунга) амал қилиб қурбонлик қилурлар. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), улар Сиз
билан (қурбонлик) иши хусусида ҳаргиз талашмасинлар! Сиз (одамларни)
Парвардигорингизга даъват қилинг! Албатта Сиз Тўғри Йўл устидадирсиз.  

68. Агар улар Сиз билан мужодала қилсалар, у холда айтинг: "Аллоҳ сизлар қилаётган
(ёмон) ишларни жуда яхши Билгувчидир".  

69. Аллоҳ Қиёмат Кунида сизлар ихтилоф қилиб ўтган нарсалар хақида ўртангизда
ҳукм қилур.  
 



70. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Аллоҳ осмон ва ердаги бор нарсани билишини
билмадингизми?! Албатта бу Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда ёзиб кўйилгандир).
Албатта бу Аллоҳга осондир.  

71. Улар (яъни, Қурайш кофирлари) Аллоҳни қўйиб У Зот (илоҳ эканига) бирон
ҳужжат туширмаган ва ўзлари ҳам билмаган нарсаларга ибодат қиларлар. Бу золимлар
учун бирон ёрдамчи йўқдир.  

72. Қачонки уларга Бизнинг очиқ-равшан бўлган оятларимиз тиловат қилинса, кофир
бўлган кимсаларнинг юзларида инкор (аломатини) сезурсиз. Улар, ўзларига Бизнинг
оятларимизни тиловат қилаётган зотларга чанг солишга яқин бўлурлар. (Сиз уларга)
айтинг: "Энди мен сизларга бундан ҳам ёмонроқ нарсанинг хабарини берайми? (У)
Аллоҳ кофир бўлган кимсаларга ваъда қилган дўзахдир. Нақадар ёмон оқибат у!"  

73. Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас, унга қулоқ тутингиз! - аниқки, сизлар
Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам хатто
бир дона чивинни ярата олмаслар, агар биронта чивин улардан бирон нарсани тортиб
олса, уни (ўша чивиндан) қутқариб ҳам ола билмаслар. (Демак, ўша бутлардан
ҳожатини раво қилишни) сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-
нотавондир.  

74. Улар Аллоҳнинг ҳақиқий қадри - улуғлигини билмадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ
Кучли, Қудратлидир.  

75. Аллоҳ фаришталардан ҳам элчилар танлар, инсонлардан ҳам. Дарҳақиқат, Аллоҳ
Эшитгувчи, Кўргувчидир.  

76. У Зот уларнинг олдиларидаги ва ортларидагн нарсаларни билур. Ва (барча) ишлар
Ёлғиз Аллоҳга қайтарилур.  

77. Эй мўъминлар, рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Парвардигорингизга ибодат
қилиб, яхшилик қилингиз - шоядки нажот топсангизлар.  

78. Ва Аллоҳ (Йўлида) ҳақ жиҳод-ла жиҳод қилингиз! Унинг Ўзи сизларни (шу
муқаддас Дин учун) сайлади ва бу Динда сизларга бирон ҳараж-танглик қилмади.
Оталарингиз Иброҳимнинг Динини (яъни, Исломни ушлангиз)! Токи (Қиёмат Кунида)
Пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса (барча динлардаги)
одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги муқаддас
Китобларида) ҳам, мана шу (Қуръонда) ҳам мусулмонлар (яъни, Ўзининг Динига
бўйинсунувчилар) деб атади. Бас, сизлар намозни тўкис адо этингиз, закотни
(ҳакдорларги) ато этингиз ва Аллоҳга боғланиигиз! У сизларнинг Хожангиздир. Бас, У
Зот нақадар яхши Хожа ва нақадар яхши Мададкордир.  
 



 

(23) «Мўъминун» сураси

 

 

Бир юз ўн саккиз оятдан иборат бу сура Маккада нозил қилингандир.
Сура Аллоҳ таолонинг борлиги ва бирлигига ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом У Зотнинг
сўнгги Пайғамбари эканлигига иймон келтирган мўъминлар Фирдавс боғларига
меросхўр бўлиш учун қайси амалларни қилиб, қайси амаллардан тийилишлари лозим
эканлигини баён қилиш билан бошланади. Шу боисдан у "Мўъминун - Мўъминлар"
деб аталгандир.
Бу сурада ҳам ўтмишдаги айрим пайғамбарлар ва уларга мушриклар томонидан етган
озорлар зикр қилиниши билан Пайғамбар алайҳиссаломга Макка кофирларининг
етказаётган азиятларидан тасалли берилади. Суранинг меҳвари (ўқи) асосан бу
дунёдаги ҳаёт инсоннинг узун умр йўлидаги биринчи - нисбатан жуда қисқа босқич
экани, бу босқич ўтилгандан кейин Охиратда абадий ҳаёт учун қайта тирилиш ҳақ
экани атрофида айланади. Яна бу сурада ҳаётларини куфр билан ўтказган
кимсаларнинг "сакаротул-мавт - ўлим талвасаси" чоғида тортадиган азоблари,
ажаллари етиб - орзу-хаёллари пучга чиққан пайтида чекадиган афсус-надоматлари
ҳам баён қилинади.
Сура одамлар икки тоифага - бахтли ва бадбахтларга бўлинадиган, ҳар қандай насл-
насаб, қариндош-уруғчиликдан тониладиган, фақат иймон ва қилинган яхши амалгина
фойда берадиган Қиёмат Куни ҳақида хабар бериш билан ниҳоя топади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Дарҳақиқат, мўъминлар нажот топдилар.  

2. Улар намозларида (кўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир.  

3. Улар беҳуда - фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир.  

4. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир.  

5. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир.  

6. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар).
Бас, улар маломат қилинмаслар.  

7. Энди ким шундан ўзгани (яъни, зино ва шу каби Шариати Исломияда ҳаром
қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир.  

8. Улар (яъни, мўъминлар) ўзларига (ишонилган) омонатларга ва (ўзгаларга) берган
аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир.  

9. Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб, қазо бўлишдан) сақлагувчи
кишилардир.  

10-11. Ана ўшалар Фирдавс (жаннатига) меросхўр бўлгувчи ворислардир. Улар ўша
жойда мангу қолурлар.
Изоҳ: Юқоридаги оятлардан маълум бўлишича, мўъминлар нажот топиб, бахт-саодатга
эришишлари учун, Фирдавс жаннатига меросхўр бўлишлари учун мазкур фазилатларга
эга бўлишлари лозим экан.

12. (Қасамки), Биз инсонни (яъни, Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик.
 
Изоҳ: «Лойнинг мағзи»дан мурод - лой-ер жинсидаги барча моддалардир. Дарвоқеъ,
замонавий тиббиёт ҳам инсон вужудида ер жинсининг барча моддалари мавжуд
эканини исботлайди.

13. Сўнгра уни (яъни, барча иисонларни аввало) мустаҳкам қароргоҳдаги (яъни,
бачадондаги) нутфа-маний қилдик.  

14. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан бир тишлам гўштни яратиб,
бир тишлам гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўштни "кийдирдик", сўнгра (унга
жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув - нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот
ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг Гўзал Яратгувчи (яъни, йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш)
Аллоҳ Баракотли - Буюкдир.
Изоҳ: Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга
айлангунигача кечган жараён Яратганнинг Ўз Илоҳий қалами билан аниқ-равшан
қилиб чизиб берилди. Дарвоқеъ, Буюк Яратгувчи - Аллоҳдан ўзга ҳеч ким мазкур
жираённи бу қадар ойдин ва муфассал баён қилишга қодир эмас.

15. Сўнгра шак-шубҳасиз, сизлар (эй инсонлар), мана шундан (яъни, яралиб, ҳаётга
келганингиздан) кейин (ажалларингиз битгач) албатта вафот топгувчидирсизлар.  

16. Сўнгра шак-шубҳасиз, сизлар Қиёмат Кунида қайта тирилурсизлар.  

17. (Қасамки), Биз сизларнинг устингизда етти йўлни (яъни, етти қават осмонни)
яратдик. Биз Ўз халқимиздан ғофил бўлмадик.
Изоҳ: Муфассирлар айтишича, бу оятда етти қават осмоннинг етти йўл деб аталишини
шундай тушунмоқ мумкин:
Аллоҳ таъоло инсонни ва барча махлуқотни яратганидан сўнг уларнинг ҳолидан ғофил
бўлиб қолгани йўқ, балки уларга ризқу рўз ёғилиб туриши учун устларида етти йўл -
етти осмонни пайдо қилди.

18. Ва Биз осмондан (аниқ) ўлчов билан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, уни ерга жойлаб
қўйдик. Шак-шубҳасиз, Биз уни кетказишга ҳам Қодирдирмиз.  

19. Сўнг Биз сизлар учун у (сув) ёрдамида хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик.
Сизлар учун у (боғларда) яна кўп мевалар бўлур, сизлар улардан ейсизлар.  

20. Яна (Биз сизлар учун) Тури Сайно (тоғи)дан чиқадиган ёғли ва егувчилар учун
(нон) хуруш бўлган ҳолда ўсадиган бир дарахтни (яъни, зайтунни яратдик).  

21. Албатта сизлар учун чорва молларида ҳам ибрат бордир - Биз сизларни уларнинг
қорнидаги сут билан суғорурмиз, яна сизлар учун уларда (юнгларидан кийимлар
тўқиш, миниш каби) кўп фойдалар бордир, шунингдек, улар(нинг гўшт-ёғлари)дан
ейсизлар.  

22. Яна уларнинг устида ва (дарё-денгизларда эса) кемаларда юк ташийсизлар.  

23. Дарҳақиқат, Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас, у: "Эй қавмим, Аллоҳга
ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир қўрқмайсизларми",
деди.  
 
24. (Шунда) унинг қавмидан кофир бўлган кимсалар: "Бу ҳам худди сизларга ўхшаган
одам. (Фақат) сизлардан устун бўлиб олмоқчи. Агар Аллоҳ (пайғамбар юборишни)
хоҳласа, эди фаришталарни туширган бўлур эди. Бизлар бу (Нуҳ айтаётган "Аллоҳ
Якка-Ягонадир", деган сўз)ни аввалги ота-боболаримиздан эшитган эмасмиз.  

25. У (яъни, Нуҳ) фақат бир жинни бўлган одамдир. Бас, унга бир (оз) вақтгача кўз
тутинглар, (агар шу сўзидан қайтмас экан, ўлдириб юборурсизлар)", дедилар.  

26. (Нуҳ) айтди: "Парвардигорим, улар мени ёлғончи қилганлари сабабли Ўзинг менга
ёрдам қилгин (ва уларни ҳалок қилгин)".  

27. Бас, Биз унга ваҳий қилдик - Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, ҳифзу-ҳишоямизда) ва
Бизнинг ваҳий-таълимимиз билан бир кема ясагин! Бас, қачон Бизнинг фармонимиз
келиб, таннурдан (олов ўрнига) фавворалар отилган вақтида у кемага ҳар (жонивордан)
бир жуфтдан ва аҳли-оилангни солгин. Лекин (кофирлардан) қайси кимсалар устида
Бизнинг Сўзимиз (яъни, сувга ғарқ бўлиши ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса (уларни
тарк қилгин) ҳамда у золим кимсалар ҳақида (яъни, уларга нажот беришимни сўраб)
Менга хитоб-илтижо қилмагин. Улар шак-шубҳасиз, ғарқ қилингувчидирлар.
Изоҳ: Айрим саҳобалар «таннур»дан мурод барча ер юзи, деган фаразни ҳам айтганлар.
Шунинг учун биз Ҳуд сурасининг 40-оятида таннурни ер деб ҳам таржима қилганмиз.

28. Энди қачон ўзинг ва сен билан бирга бўлган кишилар кема устида жойлашиб олгач,
айтгин: "Бизларни золим қавмдан қутқарган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин".  

29. Яна айт: "Парвардигорим, мени бир муборак манзилга туширгин. Сен Ўзинг энг
яхши (манзилларга) Туширгувчисан".  

30. Албатта бунда (яъни, Нуҳ ва унинг қавми можаросида) оят-ибратлар бордир. Биз
имтиҳон қилгувчидирмиз.  

31. Сўнгра Биз улардан кейин бошқа асрларни (яъни, авлодларни - Од қабиласини)
пайдо қилдик.

32. Бас, уларга ўзларидан бўлган бир пағрамбарни (яъни, Ҳудни) юбордик. (У айтди):
"Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир
қўрқмайсизларми?!"  

33. Унинг қавмидан кофир бўлган, Охиратдаги мулоқотни ёлғон деган ва Биз хаёти
дунёда бой-бадавлат қилиб қўйган кимсалар дедилар: "Бу ҳам худди сизларга ўхшаган
одам. У ҳам сизлар ейдиган нарсадан ейди, сизлар ичадиган нарсадан ичади.  

34. Қасамки, агар сизлар ўзингизга ўхшаган одамга итоат қилиб (ўз бутларингиздан
кечсангизлар) у ҳолда албатта зиён кўргувчидирсизлар.  

35. У сизларга ўлиб тупроқ ва суякларга айланганингиздан кейин албатта
(қабрларингиздан) чиқарилгувчидирсизлар, деб ваъда бермоқдами?  

36. Сизларга ваъда қилинаётган нарса жуда-жуда узоқдир.  

37. Ҳаёт фақат (шу) дунёдаги хаётимизднр (Айримларимиз) ўлсак, (бошқаларимиз)
ҳаётга келаверамиз. Биз ҳеч қайта тирилгувчи эмасмиз.  
 
38. У (яъни, Ҳуд) фақат Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган бир кимсадир. Бизлар унга ҳеч
иймон келтиргувчи эмасмиз.  

39. (Шунда Ҳуд) айтди: "Парвардигорим, мени ёлғончи қилганлари сабабли Ўзинг
менга ёрдам қилгин (ва уларни ҳалок қилгин)".  

40. (Аллоҳ) деди: "Озгинадан кейин улар албатта надомат қилгувчиларга айланиб
қолурлар".  

41. Бас, хақли равишда уларни (даҳшатли) қичқириқ тутиб, Биз уларни хас-хашакка
айлантирдик. У золим қавмга халокат бўлгай.  

42. Сўнгра улардан кейин бошқа асрларни (авлодларни) пайдо қилдик.  

43. Бирон миллат-авлод ўз ажалидан ўзиб ҳам кета олмас, (уни) кетга ҳам сура билмас.  

44. Сўнгра Биз пайдар-пай пайғамбарлар юбордик. Ҳар қачон бирон миллатга ўз
пайғамбарлари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни (яъни, у иймонсиз
миллатларни) бирин-кетин (ҳалок қилдик) ва уларни (кишилар ўртасида кўчиб
юрадиган) гапга айлантириб қўйдик. Бас, иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат
бўлгай.  

45-46. Сўнгра Биз Мусо ва унинг биродари Ҳорунни Ўз оят-мўъжизаларимиз ва очиқ
хужжат билан Фиръавн ва унинг одамларига пайғамбар қилиб юборган эдик, улар кибр
ҳаво қилдилар. Улар мутакаббир қавм эдилар.  

47. Улар айтдилар: "Ўзимизга ўхшаган икки кишига иймон келтирурмизми?! Ҳолбуки,
уларнинг қавми (яъни, бани Исроил) бизларнинг қулларимиз-ку".  

48. Бас, улар (Мусо ва Ҳоруннинг) иккисини ҳам ёлғончи қилишиб, халок
қилингувчилардан бўлдилар.  

49. Дарҳақиқат, Биз Мусога (бани Исроил қавми) ҳидоят топиши учун Китоб -
Тавротни ато этдик.  

50. (Кейин) Биз Марямнинг ўғли (Ийсони отасиз дунёга келтириш билан) ва унинг
онаси (Марямни эрсиз фарзандли қилиш билан Бизнинг кудратимизга далолат
қиладиган) оят-аломат қилдик ва иккисини бир оқар сувли баланд-кўркам қароргоҳга
жойладик.  

51. (Юборган борча пайғамбарларимизга шундай дедик): "Эй пайғамбарлар, халол-пок
таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаётган
амалларингизни Билгувчидирман.  

52. Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни,
Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина
қўрқингиз!".  
 
53. Сўнг (одамлар) ишларини (яъни, динларини) бўлакларга бўлиб юбордилар. Ҳар бир
ҳизб - гуруҳ ўз олдиларидаги нарса (дин) билан хурсанддирлар (яъни, ҳар бир ҳизб
ўзини ҳақ, бошқаларни эса ноҳақ деб даъво қилади).  

54. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз (маълум) вақтгача уларни ўз ғафлатларида
қолдиринг!  

55-56. Улар Биз уларга бераётган мол-давлат ва болаларни ўзлари учун яхшиликларни
тезлатишимиз деб ўйлайдиларми?! Йўқ, улар (буни ғафлатлари янада зиёда бўлиши
учун қилинаётганини) сезмайдилар.  

57. Албатта Парвардигорларидан қўрқиб хавфда тургувчи кишилар;  

58. Парвардигорларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар;  

59. Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар;  

60. (Қиёмат Кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорларига қайтгувчи эканликларидан
диллари қўрқиб турган ҳолда (камбағал-бечораларга) садақалар берадиган кишилар;  

61. Ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи бўлган ҳолларида яхшиликлар қилишга
шошурлар.  

62. Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмасмиз. Бизнинг
даргоҳимизда фақат хақни сўзлаидиган китоб (яъни, ҳар бир банданинг номайи
аъмоли) бордир. Уларга (Қиёмат Кунида яхшиликларини яшириш ё ёмонликларини
ошириш билан) зулм қилинмас.  

63. Йўқ, (кофирларнинг) диллари бундан (яъни, юқорида мазкур бўлган
мўъминларнинг фазилатларидан) ғафлатдадир. Улар учун бундан бошқа (динсизлик,
риёкорлик, ширк ва дилозорлик каби) ўзлари қилувчи бўлган амаллари бордир.  

64. То қачон Биз уларнинг боёнларини азобга гирифтор қилганимизда (яъни, мол-
давлатларини кетказиб, оч-яланғоч қилиб кўйганимизда) баногоҳ улар фарёд қилиб
қолурлар.  

65. (Шунда Биз дермиз): "Бугун энди фарёд қилмангиз! Аниқки, сизларга Биз
томонимиздан (ҳеч қандай) ёрдам бўлмас.  

66. (Чунки) сизларга Менинг оятларим тиловат қилинганида, сизлар кетингизга
тисланган эдингиз.  

67. ("Байтуллоҳ бизларники", деб), у билан мутакаббирлик қилган ҳолларингизда тунги
суҳбатларингизда (Қуръон хусусида) беҳуда сўзлар айтар эдингизлар".  

68. Ахир улар бу Сўзни - Қуръонни тадаббур - тафаккур қилиб кўрмадиларми ёки
уларга аввал ўтган ота-боболарига келмаган нарса келдими (яъни, уларнинг ота-
боболарига ҳам Аллоҳ тарафидан пайғамбарлар Китоблар билан келган эди-ку)?!

69. Ёки ўз пайғамбарларини (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ишончли, ростгўй ва
хушхулқ инсон эканини) танимай, шу сабабли уни инкор қилгувчи бўлдиларми?!  
 
70. Ёхуд: "Унда (Муҳаммадда) жиннилик бор", дедиларми?! Йўқ, (Муҳаммад
алайҳиссалом) уларга Ҳақ (Дин)ни келтирди. Уларнинг кўплари эса Ҳақни ёмон
кўргувчилардир.  

71. Агар Ҳақ - Қуръои уларнинг ҳавойи нафсларига эргашса эди (яъни, унда:
"Аллоҳнинг шериклари бор", деган гап келса эди) албатта осмонлар, ер ва улардаги бор
жонзот бузилиб-ҳалок бўлган бўлур эди. Йўқ, Биз улар учун Эслатма келтирдик, улар
эса ўзларига (келган) Эслатмадан юз ўгувчидирлар.  

72. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ёки Сиз улардан харж (яъни, Қуръон оятларини
келтирганингиз эвазига ҳақ) сўрамоқдамисиз? (Йўқ, Сиз ҳаргиз улардан харж
сўрамассиз, чунки) Парвардигорингизнинг харжи - берадиган ажри яхшироқдир. У
энг яхши Ризқ бергувчидир.  

73. Шак-шубҳасиз, Сиз уларни фақат Тўғри Йўлга даъват қилурсиз.  

74. Албатта Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар ушбу Йўлдан озгувчидирлар.  

75. Агар Биз уларга раҳм-шафқат қилсак ва улар билан бўлган нарсани (қаҳатчиликни)
аритсак шак-шубҳасиз, улар яна ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришга қайтурлар.  

76. Мана Биз уларни азоб-очарчилик билаи ушладик. Улар эса на Парвардигорга бўйин
эгдилар ва на тавба-тазарруъ қилдилар.  

77. То қачон Биз уларга қаттиқ азоб-қаҳатчилик дарвозасини очиб қўйганимизда эса
баногоҳ улар ноумид бўлгувчидирлар.
Изоҳ: Ривоят қилинишича, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳиссаломнинг
қарғишларига учраб очарчиликка гирифтор бўлишиб ҳам иймон келтирмаганларидан
кейин уларга "азоб дарвозаси очилиб", бу қаҳатчилик етти йилга чўзилган экан. Шунда
Қурайш катталари бутунлай умидсизликка тушиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг
ҳузурларига келишганида, Аллоҳ таъоло у зотга агар бу кофирларга яна мўл-кўлчилик
берилса, улар яна ўзларининг кибру туғёнларига қайтишлари ҳақида хабар беради.
Юқорида мазкур бўлган уч ояти карима шу ҳақдадир.

78. (Аллоҳ) сизлар учун қулоқ(лар)ни, кўзларни ва дилларни пайдо қилган Зотдир.
Сизлар эса камдан-кам шукр қилурсизлар.  

79. У сизларни ер юзида яратиб - (таратган) Зотдир. Ва Сизлар (Қиёмат Кунида)
Унинг ҳузурига тўпланурсизлар.  

80. У ҳаёт ва ўлим берадиган Зотдир. Кеча ва кундузнинг ўзгариб туриши ҳам Унинг
(измидадир). Ахир ақл юргизмайсизларми?!

81. Йўқ, улар ҳам худди аввалгилар айтган сўзларни айтдилар -  

82.- Улар дедилар: "Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айланган вақтимизда яна қайта
тирилгувчимизми?!  

83. Дарвоқеъ, бизларга ҳам, илгари ота-боболаримизга ҳам мана шу ваъда қилинган. Бу
фақат аввалгиларнинг афсоналаридир".  
 
84. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) айтинг: "Агар билгувчи бўлсанглар
(айтинглар-чи), бу ер ва ундаги бор жонзот кимники?"  

85. Улар: "Аллоҳникидир", дерлар. Айтинг: "Бас, (шундан) ибрат-эслатма
олмайсизларми?!  

86. Айтинг: "Етти осмоннинг Хожаси ва улуғ Аршнинг Соҳиби кимдир?"  

87. Улар: "(Буларнинг барчаси) Аллоҳникидир", дерлар. Айтинг: "Ахир
қўрқмайсизларми?!"  

88. Айтинг: "Агар билсанглар (айтинглар-чи), барча нарсанинг подшоҳлиги Қўлида
бўлган, Ўзи (барчага) Ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила
олмайдиган Зот кимдир?"  

89. Улар: "(Бундай подшоҳлик ва ҳомийлик Ёлғиз) Аллоҳникидир," дерлар. Айтинг:
"Қандай алданмоқдадирсизлар-а?!". 

90. Йўқ, Биз уларга (қайта тирилишлари ҳақидаги) Ҳақиқатни келтирдик. Улар эса
шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар.  

91. Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У Зот билан бирга бирон илоҳ йўқдир. Акс ҳолда
албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур
эдилар (яъни, ҳар бир "илоҳ" ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон
бузилиб кетган бўлур эди). Аллоҳ улар айтаётган шериклардан Покдир.  

92. У ғайбу шаҳодатни (яъни, йўғу борни) Билгувчидир. Бас, У (мушрикларнинг)
ширкларидан Юксакдир.  

93. Айтинг: "Парвардигорим, агар Сен менга (кофирларга) ваъда қилинаётган (азоб)ни
(уларнинг устига тушганини) кўргузадиган бўлсанг;  

94. Парвардигорим, (ўша соатда) мени у золим қавм билан бирга қилмагин".  

95. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Биз Сизга уларга ваъда қилаётган
(азобимизни) кўргизишга Қодирдирмиз.  

96. Сиз (улар қилаётган) ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! Биз улар
(Сизни масхаралиб) айтаётган гапларни жуда яхши Билгувчидирмиз.  

97. Ва айтинг: "Парвардигорим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ
беришингни сўрайман.  

98. Яна мен Сендан (ё) Парвардигорим, улар менинг ёнимга (яқин) келишларидан
паноҳ беришингни сўрайман".  

99. То қачон улардан (яъни, мушриклардан) бирига ўлим келганида: "Парвардигор,
мени (яна ҳаётга) қайтаринглар.  
 
100. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам", деб қолур. Йўқ, (у асло ҳаётга
қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётгин кофир) айтадиган сўздир.
Уларнинг ортида то қайта тириладиган Кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб
турадиган) бир тўсиқ бўлур.
Изоҳ: Нақл қилишларича, умрини куфру турён билан совурган кимсага ўлим соати
келганида шу қадар надомат ва азобга дучор қилинадики, бу азоб олдида дунёдаги
барча уқубатлар роҳат бўлиб қолади. Энди у жаҳаннамда шундай азобларга гирифтор
бўладики, бунинг олдида ўлаётган соатида кўрган азоби роҳатга айланиб қолади.

101. Бас, қачон сур чалинганида, (яъни, Қиёмат қойим бўлганида) ана у Кунда
уларнинг ўрталарида ҳеч қандай насл-насаб қолмас ва улар бир-бирлари билан савол-
жавоб ҳам қила олмаслар.  

102. Энди кимнинг (яхшилик) мезонлари (ёмонлик-гуноҳларидан) оғир келса бас, ана
ўшалар нажот топгувчидирлар.  

103. Кимнинг мезонлари енгил бўлса (яъни, ёмонликлари яхши амалларини босиб
кетса) бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Улар жаҳаннамда мангу
қолгувчидирлар.  

104. Уларнинг юзларини ўт куйдириб, бадбашара бўлиб қолгувчидирлар.  

105. (Уларга): "Сизларга Менинг оятларим тиловат қилинган эмасмиди, сизлар уларни
ёлғон деган эмасмидингизлар?!" (дейилганида),  

106. Улар дедилар: "Парвардигоро, бадбахтлигимиз бизлардан ғолиб келиб, адашган
қавм бўлиб қолган эканмиз.  

107. Парвардигоро, бизларни (жаҳаннамдан ҳаёти дунёга) чиқаргин. Бас, агар яна (куфр
ва туғёнга) қайтсак, у ҳолда шак-шубҳасиз, (ўз жонимизга) жабр қилгувчидирмиз
(яъни, жаҳаннам азобига лойиқдирмиз)".  

108. (Аллоҳ) айтди: "(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!  

109. Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳ бор эди. Улар: "Парвардигоро,
(Ўзингга) иймон келтирдик. Бас, Сен бизларни мағфират қилгин ва бизларга раҳм айла:
Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг Яхшироғидирсан", дер эдилар.  

110. Сизлар эса уларни масхара қилдингиз, ҳатто улар(нинг устидан кулиш) сизларга
Мени эслашни унутдирди. Сизлар улардан кулган эдингиз.  

111. Мен бугун уларни (сизларнинг озор-азиятларингизга) сабр-тоқат қилганлари
сабабли мукофотладим - улар хақиқий (бахт-саодатга) эришгувчидирлар".  

112. "Ерда қанча йил турдинглар?", деди (Аллоҳ).  

113. Улар айтдилар: "Бир кун ё ярим кун. Санаб тургувчи (фаришталардан) сўрагин".  

114. (Аллоҳ) деди: "Агар сизлар биладиган бўлсангизлар (дунёда) жуда оз
турдингизлар (яъни, сизлар абадий деб ўйлаган дунё аслида жудн оз муддатдир).  
 
115. Ёки сизларнинг гумонингизча Биз сизларни беҳуда (яъни, дунёда сизларга бирон
вазифа бермайдиган, Охиратда ҳисоб-қитоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар
Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!" (Ундоқ эмас)!  

116. Зотан, Ҳақ Подшоҳ - Аллоҳ (бирон ишни беҳуда қилишдан) Юксакдир. Ҳеч
қандай илоҳ йўқ, магар У - улуғ Арш Соҳиби бордир.  

117. Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон
илоҳга дуо-илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур.
Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар.  

118. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: "Парвардигорим, Ўзинг (гуноҳларимизни)
мағфират қилгин ва (ҳолимизга) раҳм айла. Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг
Яхшироғидирсан".
 



 

(24) «Нур» сураси

 

 

Бу сура Мадинада нозил бўлган. У олтмиш тўрт оятдир. Суранинг асосий мавзуси
Исломий жамиятдаги ахлоқ-одоб қонун-қоидаларидир. Унда мусулмонларнинг бир-
бирлари билан ўрнатишлари лозим бўлган муносабатларидан тортиб, Исломий
оилаларнинг ичида барпо қилиниши зарур бўлган тоза иқлим ва покиза муҳит йўл-
йўриқларигача батафсил баён қилинади.
Яна бу сурада жамиятни фисқу-фасоддан тоза тутиш, насл-насабларни аралашиб
кетишидан сақлаш ва инсонларни ахлоқий тубанликдан асраш учун Аллоҳ таъоло фарз
қилиб қўйган айрим жазо чоралари, жумладан зинокорликка қарши, тухматчиликка
қарши Исломий жазо чоралари ҳам зикр қилинади. Ва бу билан Ислом назарида киши
учун бировнинг молини ноҳақ олиш қандай ҳаром саналса, бировнинг ор-номусига
тегиш ёки ноҳак, обрўсини тўкиш ҳам шундай ҳаром эканлиги уқтирилади.
Суранинг "Нур" деб номланишининг сабаби биринчидан ундан Аллоҳ еру
осмонларнинг нури - асл ижодкори эканлиги хусусидаги гўзал ояти карималар ўрин
олгани бўлса, иккинчидан бу сурада инсонлар бахтли, саодатли ҳаёт кечиришлари учун
нур каби зарур бўлган Илоҳий аҳкомлар мавжудлигидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. (Ушбу сура) Биз нозил қилган ва (ундаги ҳукмларни мусулмонлар зиммасига) фарз
қилган бир сурадир. Сизлар эслатма-ибрат олишингиз учун Биз унда очиқ-равшан
оятларни нозил қилдик.  

2. Зинокор аёл ва зинокор эркак - улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар. Агар
сизлар Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтиргувчи бўлсангизлар Аллоҳнинг (бу)
ҳукмида (яъни, зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат
(туйғулари) тутмасин! Уларнинг азобланишига бир тоифа мўъминлар гувоҳ бўлсинлар!
Изоҳ: Бу ҳукм бўйдоқ, яъни, оиласиз зинокорларнинг жазосидир. Агар оилали эркак ва
хотинлар зинокорлик қилсалар, уларнинг жазолари тошбўрон қилиб ўлдирилмоқдир.

3. Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат
зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни, зинокор аёлларга уйланиш)
мўъминларга ҳаром қилингандир.  

4. Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ
келтира олмаган кимсалар(ни) - уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон улар
томонидан бирон гувоҳликни қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир.
Изоҳ: Маълумки, жамият интизомини издан чиқарадиган нарсалардан бири турли миш-
мишлар тарқатишдир. Шунинг учун Ислом динида бировлар ортидан миш-миш
тарқатиш, бировни бузуқликда айблаб тош отиш фосиқлик деб аталиб, қаттиқ
кораланади ва бундай кимсаларга мазкур оятдаги жазо берилади ҳамда уларни
гувоҳликлари ўтмайдиган ёлғончилар деб эълон қилинади. Шу ўринда бир савол
туғилиши табиий: Бир одам ёлғиз ўзи ёки тўртта эмас, масалан учта гувоҳ билан бирга
бировнинг зино қилаётгани устидан чиқиб қолса ва бу воқеа - жиноятдан ўзгаларни
огоҳ қилиб қўйса бунинг нимаси ёмон, нега у жазоланиши керак? Муфассирлар бу
саволга шундай жавоб берадилар: Биринчидан, у ўзи гувоҳ бўлган нопок манзарани
кўтариб келиб бир тоза мажлисни ҳам ифлос қилмаслиги яхшироқдир. Иккинчидан,
агар ўша зинокор эркак ё аёл жиноятлари очилмай қолгани сабабли бандалар берадиган
жазодан қутулиб қолсалар ҳам, ҳеч шак-шубҳа йўқки, улар ҳар ерда Ҳозиру Нозир -
Аллоҳ таъоло берадиган жазодан ҳеч қаёққа қочиб қутула олмайдилар.
 
5. Магар шу (қилмишларидан) сўнг тавба қилиб, (ўзларини) тузатган кишиларгина
(фосиқ эмасдирлар). Зеро, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.  

6. Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолида ўз хотинларини (бузуқ деб) бадном
қиладиган кимсалар - уларнинг ҳар бири ўзини шак-шубҳасиз, ростгўйлардан, деб
Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши (вожибдир).  

7. (У эрнинг) бешинчи (гувоҳлиги эса) агар ёлғончилардан бўлса устига Аллоҳнинг
лаънати (тушишини сўрамоқлигидир).
Изоҳ: Биронта гувоҳсиз ўз хотинини бузуққа чиқарган эр бу даъвосининг рост
эканлигига Аллоҳ номига тўрт марта қасам ичиши гўё унинг учун тўртта гувоҳнинг
ўрнига ўтади ва бешинчисида агар хотинига туҳмат қилган бўлса, Аллоҳнинг
лаънатига дучор бўлишини айтади. Мана шу қасамлари билан у саксон даррадан
қутулади ва навбат бадном қилинган хотинга келади. Энди у зинокорлик жинояти учун
белгиланган жазога дучор бўлмислиги учун куйидаги икки оятда зикр қилинган
қасамни ичиши лозим, акс ҳолда зинокор деб топилиб жазоланади.

8. Ундан (яъни, аёлдан) азоб-жазони: "У (яъни, эри) шак-шубҳасиз, ёлғончилардан",
деб Аллоҳ, номига тўрт марта гувоҳлик бериши дафъ қилур.

9. (У аёлнинг) бешинчи (гувоҳиги эса) агар (эри) ростгўйлардан бўлса, ўзининг устига
Аллоҳнинг ғазаби (тушишини сўрамоқлигидир).  

10. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса ва Аллоҳ тавбаларни Қабул
қилгувчи, ҳикмат Соҳиби бўлмаса эди (албатта ё эр, ё хотин шарманда қилинган бўлур
эди).  

11. Шак-шубҳасиз, бу бўхтонни (вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлган
бир тўдадир. Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар
учун яхшиликдир. Улардан (яъни, бўҳтончилардан) ҳар бир киши учун ўзи касб қилган
гуноҳ(га яраша жазо) бордир. Уларнинг орасидаги (гуноҳнинг) каттасини кўтарган
кимса учун улуғ азоб бордир.
Изоҳ: Ушбу оятда мазкур бўлган «бўҳтон»нинг тарихи бундайдир: Пайғамбар
алайҳиссалом саҳобалари билан бирга бир зотдан қайтар эканлар, Мадинага яқинлашиб
қолганларида қоронғу кечада аскарларга бир оз ором олиш учун рухсат берадилар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга ғазотга чиққан жуфти ҳалоллари Оиша
- (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ҳожат учун чиқиб аскарлардан анча узоққа кетиб қолади
ва қайтиб келганида карвон жилиб кетганини кўради. Шу пийт одатда карвон ортидан
қолган нарсаларни йиғиб юриш учун тайинланган бир саҳоба келиб қолиб Оишани
кўриб танийди ва уни туяга миндириб ўзи яёв ҳолда карвоннинг ортидан етказиб
боради. Буни кўрган айрим мунофиқ кимсалар Оишани бадном қилишиб турли миш-
мишлар тарқатадилар. Бу миш-мишларни эшитган Пайғамбар алайҳиссалом ҳам, Оиша
ҳам, Абу Бакр Сиддиқ ҳам ва бошқа мусулмоилар ҳам ниҳоятда изтиробда қоладилар.
Орадан тўла бир ой вақт ўтгандан сўнггина Пайғамбар алайҳиссаломга юқорида мазкур
бўлган ва қуйида зикр қилинадиган оятлар нозил бўлиб, Оишанинг поклиги
аниқланади ва бу миш-миш бўҳтон эканлиги ошкор бўлади ҳамда бўҳтончиларнинг ҳар
бири учун қилган гуноҳига яраша жазо берилиши, уларнинг каттаси бўлган мунофиқ
учун эса Охиратда улуғ азоб борлиги ҳақида хабар берилади. Аллоҳ, таъоло бу
можарони мўъминлар учун ёмонлик эмас, балки яхшилик - Оишанинг Каломуллоҳ
гувоҳлигида оқланиши деб атайди.
 
12. (Эй мўъминлар), сизлар (бу бўҳтонни) эшитган пайтингизда мўъмин ва мўъминалар
бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: "Бу очиқ бўҳтон-ку!", десалар бўлмасмиди?!  

13. Улар (яъни, Оишани бадном қилмоқчи бўлганлар ўз даъволарига) тўртта гувоҳ
келтирсалар бўлмасмиди?! Бас, агар гувоҳ келтира олмасалар, у ҳолда Аллоҳ, наздида
улар ёлғончидирлар.  

14. Агар сизларга дунё ва Охиратда Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, албатта
сизларни тинмай сўзлаган нарса - бўҳтонларингиз сабабли улуғ азоб ушлаган бўлур
эди.  

15. Ўшанда сизлар уни тилдан тилга олиб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ
билмаган нарсани сўйлар ва буни енгил иш деб ўйлар эдингизлар. Ҳолбуки, у Аллоҳ
наздида улуғ (гуноҳдир).  

16. Уни эшитган пайтингизда: "Бу (миш-мишни) сўзлаш биз учун жоиз эмасдир. Эй
Пок Парвардигор, бу улуғ бўҳтон-ку!", десангизлар бўлмасмиди?!

17. Агар мўъмин бўлсангизлар ҳаргиз унга ўхшаган нарсаларга қайтмасликларингизни
Аллоҳ сизларга панд-насиҳат қилур.

18. Ва Аллоҳ сизларга Ўз оятларини баён қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат Соҳибидир.  

19. Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган
кимсалар учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар
билмассиз.  

20. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати ва Аллоҳнинг Меҳрибон ва Раҳмли
экани бўлмаса эди (албатта У Зот сизларга бу қилмишларингиз учун азобни нақд
қилган бўлур эди).  

21. Эй мўъминлар, шайтониинг изидан эргашманглар! Ким шайтоннинг изидан
эргашса бас, албатта (шайтон) бузуқлик ва ёмонликка буюрур. Агар сизларга
Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, ҳеч қачон сизлардан бирон киши (бирон
гуноҳдан) пок бўлмас эди. Лекин Аллоҳ (фазлу марҳамати билан) Ўзи хоҳлаган
кишини поклар. Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир.  

22. Сизлардан фазл ва кенг-катта (мол-давлат) эгалари қариндошларга, мискинларга ва
муҳожирларга Аллоҳ Йўлида инфоқ-эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки (уларни)
афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?!
Аллоҳ, Марфиратли, Мехрибондир.
Изоҳ: Бу оят Абу Бакр Сиддиқ (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ҳақидадир. У киши қизи
Оиша ҳақида миш-миш тарқатганлар орасида бўлгани учун ўзининг қариндошларидан
бирига ёрдам бермасликка қасам ичган эди. Юқоридаги оят нозил бўлганидан сўнг
дарҳол қасамини бузиб унга инфоқ-эҳсон қилган экан ҳамда қасамни бузганлик
каффорат-тўловини ҳам тўлаган экан.

23. Албатта покиза, (бузуқ ниятлардан) бехабар, мўъмина аёлларни бадном қиладиган
кимсалар дунёда ҳам, Охиратда ҳам лаънатга дучор бўлдилар. Улар учун улуғ азоб
бордир.  
 
24. У Кунда - Қиёматда қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўл
ва оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур.  

25. Ўша Кунда Аллоҳ уларнинг хақиқий жазоларини комил қилиб берур ва улар
Аллоҳнинг очиқ-равшан Ҳақиқат эканини билурлар.  

26. Нопок аёллар нопок эрлар учундир (яъни, лойиқдир), нопок эрлар нопок аёллар
учундир. Покиза аёллар покиза эрлар учундир, покиза эрлар покиза аёллар учундир.
Ана ўша (покиза эрлар ва покиза аёллар) уларнинг (яъни, нопок эрлар ва нопок
аёлларнинг) айтаётган бўҳтонларидан покдирлар. Улар учун мағфират ва улуғ ризқ
(яъни, жаннат неъматлари) бордир.  

27. Эй мўъминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва
эгаларига салом бермагунингизгача кирмангиз. Мана шу сизлар учун яхшироқдир.
Шояд эслатма-ибрат олсангизлар.  

28. Энди агар у (уй)ларда хеч кимни топмасангизлар, у ҳолда то сизларга изн
берилмагунча уларга кирмангиз! Агар сизларга "қайтинглар", дейилса (яъни, киришга
изн берилмаса) қайтиб кетинглар! Шу сизлар учун энг тоза (йўлдир). Аллоҳ қилаётган
амалларингизни Билгувчидир.  

29. (Биров учун) маскан бўлмаган (меҳмонхона, карвонсарой каби) сизлар
фойдаланадиган уйларга (изн сўрамасдан) киришларингизда сизларга гуноҳ йўқдир.
Аллоҳ ошкор қилаётган нарсангизни ҳам, яшираётган нарсангизни ҳам билур.  

30. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), мўъминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга
тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг
тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан Хабардордир.  

31. Мўъминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар
ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-
зийнатларини (яъни, устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини
номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар
зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига
ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг
ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга ё қўл
остиларидаги чўриларга ё (аёллардан) беҳожат бўлган (яъни, жуда кексайиб қолган ёки
ақлсиз-девона) эркак хизматкор-қулларга ё аёлларнинг авратларидан хабардор
бўлмаган гўдакларгагина (ўз зеб-зийнатларини кўрсатишлари жоиздир). Яна яширган
зеб-зийнатлари билинсин учун оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга
тавба қилинглар, эй мўъминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар.  

32. Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини
уйлаб қўиинглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан
бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу-карами) Кенг, Билгувчидир.  

33. Никоҳ (учун лозим бўлган мол-давлатни) топа олмаган кишилар то Аллоҳ уларни
Ўз фазлу-карами билан бой-бадавлат қилгунича ўзларини (ҳаромдан, зинокорликдан)
пок тутсинлар!! (Эй мўъминлар), қўл остингиздаги қуллардан битим тузишни
истайдиган кишилар бўлса, у ҳолда агар сизлар уларда яхшиликни (яъни, диёнат,

иймонни) билсангизлар, улар билан битим тузинглар ва уларга Аллоҳнинг сизларга ато
этган молидан ато этинглар!
Покликни истаган чўриларингизни ҳаёти дунё нарсаларини истаб зинокорлик қилишга
мажбурламанглар. Энди ким уларни мажбур этса, бас, албатта Аллоҳ
мажбурлаганларидан сўнг (у чўриларни) Мағфират қилгувчи ва (уларга) Раҳм-Шафқат
қилгувчидир.
Изоҳ: Маълумки, Ислом дини келган вақтида қулдорлик даври эди. Бинобарин,
мусулмонлар орасида ҳам хожалар ва қул-чўрилар бўлиши табиий хол эди. Лекин
Ислом мусулмонлирга қулларни озод қилишнинг бир қанча йўл-йўриқларини
кўрсатган. Шулардаш бири мукотаба - битим тузишдир. Унда озод бўлишни истаган
қул ўз хожаси билан муайян миқдордаги пулни топиб бериб озод бўлиш ҳақида битим
тузади. Мана шу битим тузилган соатидан бошлаб у қулнинг бўйни қулликда бўлса-ди,
қўли озод бўлади, яъни, келишилган миқдордаги пулни топиш учун хожасининг
уйидан ташқарига чиқиб ишлаб юравериши жоиз бўлади. Қолаверса, юқорида зикр
қилинганидек, Аллоҳ таъоло хожаларга Ўзи уларга ато этган мол-дунёдан бериб, битим
тузган қулларининг озод бўлишларига ёрдам қилишни буюради...
Бу оятнинг иккинчи қисми Абдуллоҳ ибн Салул деган мунофиқ ҳақида нозил
бўлгандир. У пул-мол топиш учун ўзининг икки чўрисини зинокорлик қилишга
мажбурлайди. Улар пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига у мунофиқнинг устдан
шикоят қилиб келганларида Аллоҳ таъоло Ўз Пайғамбарига юқоридаги сўзларни нозил
қилади.

34. (Эй мўминлар), дарақиқат, Биз сизларга очиқ-равшан оятларни, сизлардан илгари
ўтган зотлар тўғрисидаги мисолларни ва тақводор кишилар учун панд-нисиҳатни нозил
қилдик.

35. Аллоҳ осмонлар ва ернинг Нуридир (яъни, уларнинг барчасини ёритиб, кўзга
кўрсатиб - йўқдан бор қилиб тургувчидир). У Зот нурининг (мўъмин банда
қалбидаги) мисоли худди бир токча, унинг устида бир чироқ, бу чироқ бир шиша
ичида, у шиша гўё бир дур юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на Шарқий ва на Ғарбий
бўлмаган (балки заминнинг қоқ марказидаги) муборак зайтун дарахтининг (мойидан)
ёқилур. Унинг мойи (тиниқ, мусаффолигидан) гарчи унга олов тегмаса-да (атрофни)
ёритиб юборгудек. (Олов теккач эса) нур устига нур (бўлур). Аллоҳ Ўзининг (бу)
Нурига Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун
(мана шундай) мисоллар келтирур. Аллоҳ барча нарсани Билгувчидир.  

36-37. (У чироқ) бир уйларда (яъни, масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд
кўтариб (бино) қилинишига ва уларда ўзининг номи зикр қилинишига изн берган
(яъни, амр қилган) эди. У (масжидларда) эрта-ю кеч У Зотни поклайдиган кишилар
бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис
адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва
кўзлар (нажот топишга умидворлик ва ҳалокатдан қўрқув ўртасида) изтиробга тушиб
қоладиган (Қиёмат) Кунидан қўрқурлар.  

38. Улар Аллоҳ ўзларини қилган амалларининг энг гўзаллари сабабли мукофотлаши ва
яна уларга Ўз фазлу карами билан зиёда (савоблар ато) қилиши учун (эрта-ю кеч
Аллоҳни поклаб ибодат қилурлар). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур.  

39. Кофир бўлган кимсаларнинг қилган амаллари эса саҳродаги саробга ўхшайди.
Ташна одам уни сув деб ўйлар, то қачон унинг олдига келгач, ҳеч нарса эмаслигини
 
кўрур ва Аллоҳни унинг (яъни, қилган амалининг) олдида топур. Бас, У Зот унинг
хисоб-китобини комил қилур. Аллоҳ жуда тез ҳисоб-китоб қилгувчидир.  

40. Ёки (кофирларнинг қилган амаллари) тўлқин устига тўлқин, яна унинг устидан
(қора) булут қоплаб олган денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст
зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб (қараса, қоронғуликнинг куюқлигидан) уни
кўришга яқин бўлмас. Кимга Аллоҳ нур (иймон) бермаса, бас, унинг учун (ҳеч қандай)
нур бўлмас.  

41. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Аллоҳга осмонлар ва Ердаги бор жонзот ҳам,
(самода) саф тортган қушлар ҳам тасбеҳ айтиб - поклашини кўрмадингизми? Аниқки,
(Аллоҳ) барчанинг дуо-ю тасбеҳини билиб турур. Аллоҳ, уларнинг қилаётган (барча)
ишларини Билгувчидир.  

42. Осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. Ёлғиз Аллоҳга қайтиш бордир.  

43. Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра уларни бирлаштиришини, сўнгра уларни
устма-уст қилишини кўрмадингизми? Сўнг (булут) орасидан ёмғир чиқаётганини
кўрурсиз. (Аллоҳ) осмондан - ундаги (булутлар) тоғидан дўл ёғдириб унинг (зиёнини)
Ўзи хоҳлаган кишиларга етказур ва Ўзи хоҳлаган кишилардан нари кетказур. Унинг
чақмоғининг ёруғлиги (қараган) кўзларни кетказгудек бўлур.  

44. Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта бунда дил эгалари учун ибрат
бордир.  

45. Аллоҳ барча жониворни сувдан яратди. Улардан қорни билан (судралиб)
юрадиганлари ҳам бор, икки оёқда юрадиганлари ҳам бор, тўрт (оёқда) юрадиганлари
ҳам бордир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта Аллоҳ, барча нарсага
Қодирдир.

46. Дарҳақиқат, Биз очиқ-равшан оятларни нозил қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган
кишиларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилур.  

47. Улар (яъни, мунофиқлар): "Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва
бўйсундик", дейдилар-у, шундан кейин улардан бўлган бир гуруҳ юз ўгириб кетур.
Улар мўъмин эмасдирлар.  

48. Қачон улар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун
чорлансалар баногоҳ улардан бир гуруҳи (Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурига
келишдан) юз ўгиргувчидир.  

49. Агар ҳақиқат улар (тараф)да бўлса (Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига) бўйин
эгиб келурлар.  

50. Уларнинг дилларида мараз борми ёки (Муҳаммад алайҳиссаломнинг Ҳак,
Пайғамбар эканлигидан) шубҳаландиларми ёҳуд Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ўзларига
зулм қилишидан қўрқарларми?! Йўқ, уларнинг ўзлари золимлардир.  

51. Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чоғланган
вақтларида мўъминларнинг сўзи "эшитдик ва бўйсундик", демоқдир. Ана ўшаларгина
нажот топгувчилардир.  
 
52. Ким Аллоҳ ва Унинг Пағрамбарига бўйсунса ва Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилса, бас,
ана ўшаларгина (бахт-саодатга) эришгувчилардир.  

53. (Мунофиқлар) агар Сиз амр этсангиз албатта (жиҳодга) чиқишлари хақида жон-
жаҳдлари билан Аллоҳга қасам ичдилар. Айтинг: "Қасам ичманглар! (Жиҳод)" маълум
ибодатдир (яъни, бу ҳақда қасам ичишга ҳожат йўқдир). Албатта Аллоҳ, қилаётган
амалларингиздан Хабардордир.  

54. Айтинг: "Аллоҳга бўйсунингиз ва Пайғамбарга бўйсунингиз! Энди агар юз
ўгирсангизлар бас, (Пайғамбар алайҳиссалом) зиммасида ўзига юкланган нарса (яъни,
одамларга Аллоҳнинг Динини етказиш) бордир, сизларнинг зиммангизда эса
ўзларингизга юкланган нарса (Пайғамбар алайҳиссаломга бўйсуниш) бордир. Агар
унга бўйсунсангиз ҳидоят топурсизлар. Пайғамбар зиммасида (сизларни зўрлаб динга
киргизиш эмас, балки) фақат (сизларга Ҳақ Динни) очиқ-равшан етказиш бордир.  

55. Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари
ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (Ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам
Ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) Динини ғолиб-
мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан
сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар
Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу
(ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, улар итоатсиз кимсалардир.
Изоҳ: Бу оятда биз икки нуктага эътибор қилишимиз лозим, биринчиси, Аллоҳ, таъоло
сизларни ер юзига Мен халифа қиламан, сизлар ўзингиз халифалик қура олмайсизлар,
деб, ер юзига халифа - ҳукмрон қилиш Ёлғиз Ўзининг қўлида эканлиги ҳақида
огоҳлантиради. Иккинчидан, сизлар иймон келтирсангиз ва яхши амаллар
қилсангизгина Мен сизларни ерда халифа-ҳукмрон қиламан, деб ваъда беради.

56. (Эй мўъминлар), намозни тўкис адо этинглар, закотни ато этинглар ва Пайғамбарга
бўйсунинглар. Шояд раҳматга эришсангизлар.  

57. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз ҳаргиз кофир бўлган кимсаларни ер юзида
(бирон жойга) қочиб қутулгувчи деб ўйламанг! Уларнинг борар жойлари дўзахдир.
Нақадар ёмон оқибатдир у!  

58. Эй мўъминлар, қўл остингиздаги (қул ва чўриларингиз) ҳамда ўзларингизнинг
балоғатга етмаган (болаларингиз) уч вақтда (ҳузурингизга кириш учун) сизлардан изн
сўрасинлар - бомдод намозидан илгари, пешин вақтида (иссиқдан) кийимларингизни
ташлаган пайтингизда ва хуфтон намозидан кейин. (Бу) уч вақт сизларнинг
авратларингиз (очиқ бўлиши мумкин бўлган вақтлардир). Улар ўша (вақтлардан) сўнг
(изн сўрамай киришларида) сизларга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўкдир. (Чунки) улар
сизларга, бирингиз бирингизга келиб-кетиб тургувчидирсизлар. Аллоҳ оятларни
сизларга мана шундай баён қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир.  

59. Қачон гўдакларингиз балоғатга етсалар, бас, улар ҳам (сизларнинг олдингизга
кирмоқчи бўлишган хар қандай вақтда) худди улардан илгари (балоғатга етганлар)
каби изн сўрасинлар! Аллоҳ Ўз оятларини сизларга мана шундай баён қилур. Аллоҳ
билим ва ҳикмат Соҳибидир.  
 
60. Хотинлардан ўтириб - кексайиб қолган, эрга тегишни ўйламайдиганлари бирон зеб-
зийнат билан ясанмаган ҳолларида кийимларини (яъни, рўмол, ёпинчиқларини) олиб
қўйишларида уларга гуноҳ йўқдир. Ўзларини пок (яъни, рўмол, ёпинчиқ) тутишлари
ўзлари учун яхширокдир. Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир.  

61. (Жиҳодга чиқмай қолишларида) кўзи ожиз кишига ҳараж-танглик йўқдир, чўлоққа
ҳараж йўқдир, хастага ҳараж йўқдир (яъни, улар жиҳодга чиқмаганлари учун
айбланмаслар). (Эй мўъминлар), сизлар ўз уйларингиздан ё оталарингизнинг уйларидан
ё оналарингизнинг уйларидан ё оға-иниларингизнинг уйларидан ё опа-
сингилларингизнинг уйларидан ё амакиларингизнинг уйларидан ё аммаларингизнинг
уйларидан ё тоғаларингизнинг уйларидан ё холаларингизнинг уйларидан ё сизлар
калитларига эга бўлган уйлардан ё дўстингизнинг уйидан (изн сўрамасдан)
таомланишингизда сизларга (гуноҳ йўқдир). Тўпланган ё бўлинган ҳолларингизда
таомланишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Бас, қачон уйларга кирсангизлар бир-
бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни,
"Ассалому алайкум", денглар). Сизлар ақл юргизишларингиз учун Аллоҳ Ўз оятларини
сизларга мана шундай баён қилур.  

62. Албатта мўъминлар Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига иймон келтирган зотлардир.
Улар (Пайғамбар алайҳиссалом) билан бирон муҳим иш устида бўлган вақтларида то
ундан изн сўрамагунларича кетмаслар. Сиздан изн сўрайдиган зотлар - ана ўшалар
Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига иймон келтирадиган зотлардир. Энди қачон улар
Сиздан баъзи бир ишлари учун изн сўрасалар, бас, улардан ўзингиз хоҳлаган
кишиларга изн беринг ва Аллоҳдан уларни мағфират қилишини сўранг. Албатта Аллоҳ
Мағфиратли, Меҳрибондир.  

63. (Эй мўъминлар), Пайғамбарни чақиришни ўрталарингизда бир-бирларингизни
чақириш каби қилмангизлар (яъни, у зотни ҳурмат-эҳтиром билан "эй Аллоҳнинг
Пайғамбари", деб чақиринглар). Сизлардан беркинган ҳолларида (Пайғамбар
ҳузуридан) суғурилиб чиқиб кетадиган кимсаларни Аллоҳ яхши билур.
(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат
етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!  

64. Огоҳ бўлингизким, осмонлар ва ердаги бор нарсалар шак-шубҳасиз, Аллоҳникидир.
У Зот сизлар устида турган нарсани (яъни, мўъмин ё мунофиқлигингизни) ҳам, (барча
бандалар) ўзига қайтариладиган (Қиёмат) Кунини ҳам яхши билур, бас, уларга (ўша
Кунда) қилиб ўтган амалларининг хабарини берур. Аллоҳ барча нарсани Билгувчидир.
 



 

(25) «Фурқон» сураси

 

 

Маккада нозил қилинган бу сура етмиш етти оятдан иборатдир.
Сура ушбу Фурқонни - Ҳақ билан ботилни ажратиб бергувчи Китобни Муҳаммад
алайҳиссаломга Буюк Аллоҳ таъоло нозил қилганини таъкидлаш билан бошланади.
Сўнгра: "Нега пайғамбар фаришта эмас, балки оддий одамларга ўхшаб таом еб,
бозорларда юрадиган инсондан бўлар экан", дейдиган саркаш мушрикларнинг
даъволари қатъий ҳужжатлар билан рад этилади.
Яна бу сурада доҳий «дўст»ларнинг васвасаларига учиб ўз иймон-эътиқод ва дину-
диёнатларидан воз кечган кимсалар Охиратда бу қилмишларидан афсус-надомат чекиб
бармоқларини тишлаб қолишлари ҳақида огоҳлантириб ўтилади.
Сура ниҳоясида эса Раҳмон бандалари - ҳақиқий мўъмин-мусулмонларнинг
сифатлари ва уларни жаннат неъматларига эришишларига сабаб бўладиган хулқ-
атворлари тасвирланади.
Куръони Каримда, Аллоҳ таъоло томонидан нозил қилинган барча Илоҳий Китоблар
Фурқон - Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи Китоб, деб аталаверади. Бу сурага
ном бўлган Фурқондан мурод эса Қуръондир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Барча оламлар учун (Охират азобидан) қўрқитувчи бўлсин деб ўз бандаси
(Муҳаммад алайҳиссалом)га Фурқон - Қуръон нозил қилган Зот - Аллоҳ, Баракотли
- Буюкдир.  

2. У - осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган, бола-чақа қилмаган,
подшоҳликда бирон шериги бўлмаган ва барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан
ўлчаб қўйган Зотдир.  

3. (Мушриклар) эса У Зотни қўйиб, бирон нарса ярата олмайдиган, (балки) ўзлари
яралгувчи бўлган, (ўзгалар у ёқда турсин, хатто) ўзларига ҳам бирон зиён ё фойда
беришга эга бўлмайдиган ва на (бировларга) ўлим беришга, на ҳаёт беришга ва на
қайта тирилтиришга эга бўлмайдиган «худолар»ни ушладилар (яъни, ўшаларга
сиғиндилар).  

4. Кофир бўлган кимсалар: "(Бу Қуръон) фақат (Муҳаммад) ўзи тўқиб олган бир
ёлғондир. Унга бу (ёлғонни тўқишда) бошқа бир қавм (айрим аҳли Китоблар) ёрдам
қилган", деб куфр келтирдилар ва бўҳтон қилдилар.  

5. Яна улар: "(Бу) аввалгиларнинг афсоналаридир, (Муҳаммад) уларни кўчириб олган.
Бас, (бу афсоналар бировлар томонидан) унга эрта-ю кеч ўқиб берилур", дедилар.  

6. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз уларга) айтинг: "Уни осмонлар ва Ердаги барча
сир-асрорни биладиган Зот нозил қилгандир. Албатта У Мағфиратли Меҳрибон бўлган
Зотдир".  

7-8. Яна улар (масхара қилишиб): "Нега бу Пайғамбар (оддий одамлардек) таом ер ва
бозорларда юрар?! Унга (пайғамбарлигини тасдиқлайдиган) бирон фаришта
туширилиб, у билан бирга қўрқитгувчи бўлса эди. Ёки унга (осмондан) хазина
ташланса (ва у бозорларда савдо-сотиқ билан тирикчилик ўтказмай ўша хазинадан
сарф қилиб юрса) эди, ёҳуд унинг учун бир боғу-бўстон бўлиб, у (фақат ўша боғдан)
еб-ичса эди", дедилар. Бу золим кимсалар (мўъминларга): "Сизлар фақат бир
сеҳрланган - ақлдан озган кишига эргашмокдасиз", дедилар.  
 
9. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қаранг, улар Сиз учун қандай мисоллар келтирдилар-
а?! Бас, улар (Ҳақ Йўлдан) оздилар. Энди улар йўл топишга қодир эмаслар.  

10. Агар хоҳласа Сиз учун (шу дунёдаёқ) ўшандан (яъни, улар айтган боғу-хазинадан)
яхшироқ нарсани - остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларни қилиб бера
оладиган ва Сиз учун қаср-саройларни қилиб бера оладиган Зот - Аллоҳ Баракотли -
Буюкдир.  

11. Йўқ улар (Қуръон оятларига боқмайдилар, чунки улар Қиёмат) Соатини ёлғон
деганлар. Биз эса у Соатни ёлғон деган кимсалар учун дўзах ўтини тайёрлаб
қўйгандирмиз.  

12. (Дўзах) уларни узоқ жойдан кўрган вақтидаёқ унинг хайқириқ ва бўкиригини
эшитурлар.  

13. Қачон улар кишанланган ҳолларида (дўзахдан) тор бир жойга ташланганларида ўша
жойда (ўзлирига) ўлим тилаб қолурлар.  

14. (Шунда уларга): "Сизлар бугун бир ўлимни эмас, кўп ўлимларни тиланглар (чунки
сизлар бутун умрларингизни куфру исёнда ўтказганларингиз учун кўпдан-кўп ўлим-
халокатларга дучор бўлурсиз", дейилур).  

15. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) айтинг: "Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводор
зотларга ваъда қилинган мангу жаннатми?!" У (яъни, жаннат тақводорлар) учун
мукофот ва оқибат - борар жой бўлди.  

16. Улар учун ўша жойда мангу қолгувчи бўлган ҳолларида барча хоҳлаган нарсалари
(муҳайё) бўлур. Бу Парвардигорингиз зиммасидаги сўралгувчи ваъда бўлди.  

17. (Аллоҳ) уларни (яъни, мушрикларни) ҳам, улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган
бутларини ҳам тўплаб (у бутларга): "Менинг анави бандаларимни сизлар йўлдан
оздирдингизларми ёки уларнинг ўзлари (Тўғри) Йўлдан оздиларми?", дейдиган Кунда;

18. Улар дерлар: "Эй Пок Парвардигор бизлар учун Сендан ўзга бирон дўст тутиш
жоиз бўлган эмасдир (бас, қандай қилиб ўзгаларни бизга бандалик қилиб сиғинишга
мажбурлаб йўлдан оздирайлик)?! Лекин Сен уларни ва ота-боболарини (узоқ умр ва
мўл-кўл ризқу рўз билан шундай) фойдалантирдингки, хатто улар (Сенинг ўзингни)
эслашни ҳам унутдилар ва ҳалок бўлгувчи қавм бўлиб қолдилар.  

19. (Эй мушриклар), мана, (сизлар «Худо»лар деб сиғинган бутлар) сизларни айтаётган
сўзларингизда аниқ ёлғончи қилдилар. Энди (азобдан) қутулишга ҳам, (ўзларингга)
бирон ёрдам қилишга ҳам қодир эмассизлар. Сизлардан ким золим - мушрик бўлса,
Биз унга катта азобни тотдирурмиз.  

20. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз Сиздан илгари юборган барча пайғамбарлар ҳам,
шак-шубҳасиз, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Биз сизларнинг баъзиларингизни
баъзиларингиз учун фитна - синов қилиб қўйдик (яъни, Сизнинг оддий одамлар киби
фақирона кун кечиришингиз бошқалар учун бир синовдир. Чунки агар Биз Сизни бой-
бадавлат қилиб кўйганимизда, улар Сизга мол-дунёингиз учун итоат қилган бўлур
 
эдилар). Сизлар (Бизнинг бу синовимизга) сабр қила олурмисизлар? Парвардигорингиз
Кўриб тургувчи бўлган Зотдир.
 



Ўн тўққизинчи жузъ

21. Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсалар: "Бизларга (пайғамбарлик учун
одам эмас, балки) фаришталар туширилса эди ёки бизлар Парвардигоримизни (ўз
кўзимиз билан) кўрсак (ва У бизларга Муҳаммаднинг ҳақиқий Пайғамбар эканлигини
билдирса) эди", дедилар. Дарҳақиқат, улар ўзларига бино қўйдилар ва жуда катта
кетдилар.  

22. Улар фаришталарни кўрадиган Кунни (яъни, Қиёмат Кунини эсланг)! У Кунда
жиноятчи кимсалар учун бирон хушхабар бўлмас. Ва (фаришталар уларга) дерлар:
"(Ҳар қандай хушхабар сизлар учун) бутунлай ҳаромдир".  

23. (Зотан), Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби)
қилиб қўйгандирмиз.
Изоҳ: Исломий ақидага кўра ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмасдан туриб қилинган ёки
Ягона Аллоҳни кўзламасдан хўжакўрсинга қилинган ҳар қандай яхши амал ҳам худди
ҳавода учиб юрган чанг-тўзон каби фойдасиздир. Шу боисдан бут-санамлар йўлида
қилинган ёки яхши ном чиқариш учун риёкорлик билан қилинган «савоб иш»ларнинг
эгалари учун Қиёмат Кунида бирон ажру-мукофот бўлмас.

24. Жаннат эгалари эса у Кунда энг яхши қароргоҳлар ва энг гўзал истироҳатгоҳларда
бўлурлар.  

25. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), осмон булут билан ёрилиб, (барча) фаришталар (ўша
булутларда қўлларида бандаларнинг номайи аъмоллари билан ер юзига) туширилган
(Қиёмат) Кунини (эсланг)!  

26. Ўша Кунда (барча подшоҳлар йўқ бўлиб), хақ - собит подшоҳлик (Ёлғиз) Раҳмон
учун бўлур. (Чунки бошқа барча муваққат подшоҳликлар йўқ бўлиб битур). У (Кун)
кофирларга кўп қийин Кун бўлур.  

27. У Кунда бу золим қўлларини (бармоқларини) тишлаб (надоматлир қилиб) дер: "Э,
қани эди мен ҳам Пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди;  

28. Ўлим бўлсин менга, қани эди мен фалончини дўст тутмаганимда эди;  

29. Аниқки, менга Эслатма - Қуръон келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени йўлдан
оздирди". (У Кунда) шайтон (ҳаёти дунёда ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз
қўйгувчидир".
Изоҳ: Бу оятлардаги "золим" Уқба ибн аби Муайт, фалончи эса Убай ибн Халафдир.
Уқба Пайғамбар алиҳиссаломнинг даъватларини қабул қилиб Исломга кирганидан сўнг
ўша дўсти Убай уни йўлдан оздириб, васвасага солиши оқибатида муртад бўлиб,
диндан чиқади. Мазкур оятларда Аллоҳ таъоло ана шундай шайтонларнинг
васвасаларига учиб ўз динларидан воз кечадиган золимларнинг Қиёмат Кунидаги
аҳволини тасвирлайди ва у шайтонлар Охиритда бирон ёрдам бермаслигини
таъкидлайди.

30. Пайғамбар айтди: "Ё Парвардигорим, дарҳақиқат, менинг қавмим (Қурайш
қибиласи) ушбу Қуръонни тарк қилиб (ундан юз ўгирдилир)."  
 
31. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз (Сиздан илгари ўтган) ҳар бир пайғамбар учун
(ҳам) жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) қилганмиз.
Парвардигорингизнинг ўзи етарли Етакчи ва Ёрдамчидир.  

32. Кофир бўлган кимсалар: "(Нега) бу Қуръон унга (Пайғамбир алайҳиссаломга) битта
тўплам бўлган ҳолида нозил қилинмади?", дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз
у - Қуръон билан Сизнинг дилингизни устивор қилиш учун мана шундай (парча-
парча ҳолда нозил қилдик) ва уни дона-дона қилиб баён этдик.  

33. Улар Сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол келтирсалар
албатта Биз Сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик.  

34. Юзтубан ҳолларида жаҳаннам томонга судраладиган кимсалар - ана ўшалар энг
аҳволи ёмон ва бутунлай йўлдан озган кимсалардир.  

35-36. Қасамки, Биз Мусога Китоб - Таврот ато этдик ва биродари Ҳорунни у билан
бирга бўлгувчи вазири қилиб, дедик: "Бизнииг оятларимизни ёлғон деган қавм
(Фиръавн ва унинг қавми) олдига боринглар!" Бас, (икковлари бориб Аллоҳнинг
Динига даъват қилган вақтларида улар ўз куфрларидан қайтишмагач), Биз уларни
(денгизга ғарқ қилиш билан) қириб ташладик.  

37. Нуҳ қавмини (эсланг)! Қачонки, улар пайғамбарларини ёлғончи қилишгач, Биз
уларни ғарқ қилдик ва уларни одамлар учун оят-ибрат қилиб қўйдик. Яна Биз золим-
кофир кимсалар учун (Охиратда ҳам) аламли азоб тайёрлаб қўйгандирмиз.  

38. Од, Самуд (қабилаларини) ва қудуқ эгаларини (яъни, Шуъайб пайғамбарни ёлғончи
қилганлари сабабли кудуққа қулаб ҳалок бўлган кимсаларни) ҳамда шу орадаги
кўпдан-кўп асрларни ҳам (эсланг)!  

39. Барчаларига Биз мисоллар - далиллар келтирдик ва (Бизнинг панд-насҳатларимиз
кор қилмагач), барчаларини бутунлай йўқ қилиб юбордик.  

40. Аниқки, улар (яъни, Макка мушриклари ўзларининг сафар-саёҳатларида) энг ёмон
ёмғир (яъни, тош) ёғдирилган шаҳардан ўтгандирлар. Ахир улар уни кўриб ибрат
олмайдиларми?! Йўқ, улар қайта тирилишдан умидсиз бўлган кимсалардир.  

41-42. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон улар Сизни кўрсалар: "Аллоҳ мана шуни
пайғамбар қилиб юбордими?! Агар сабр қилиб (маҳкам турмаганимизда) ҳақиқатан, у
бизларни худоларимиздан оздираёзди-я", деб Сизни масхара қилурлар. Яқинда азобни
кўрган вақтларида ким йўлдан озганроқ эканини билиб олурлар.  

43. Хабар беринг-чи, ким ҳавойи нафсини илоҳ қилиб олган (яъни, нафс бандаси бўлиб
қолган) бўлса Сиз унинг устида вакил-қўриқчи бўлурмисиз?! (Йўқ Сизнинг вазифангиз
ҳавойи нафсига қуллик қиладиган кимсаларни бу қилмишларидан сақлаш - қўриқлаш
эмас, балки фақат Биз Сизга юборган ваҳийни бандаларимизга еткизмоқдир).  

44. Ёки Сиз уларнинг кўпларини (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб
ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро), улар (Ҳақни англамасликларида) ҳеч нарса эмаслар,
магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!  
 
45. Парвардигорингизнинг (қудратини) - сояни қандай ёйиб қўйганини
кўрмадингизми?! Агар хоҳласа уни сокин - жилмас қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра
қуёшни унга (яъни, соянинг борлигига) далил қилдик.  

46. Сўнгра уни аста-секин ўзимизга тортиб олдик.
Изоҳ: Юқоридаги икки оятни муфассирлар қуйидагича тафсир қиладилар. Субҳи
содиқдан то қуёш чиққунича уфқда ёйилган қоронғулик билан ёруғлик ўртасидаги
ҳолат - Аллоҳ ер юзи узра ёйиб қўйган бир соядир. У Зот агар хоҳласа уни
кетмайдиган қилиб қўяр эди, лекин Аллоҳ таъоло чиқаётган қуёшни соя борлигига
далил қилди - зеро, нур бўлмаса соянинг борлиги билинмас - ва У Зотнинг Ўзи қуёш
кўтарилган сари у соя - пардани ер юзидан аста тортиб олди.

47. (Аллоҳ) сизлар учун кечани (ўраб олгувчи) бир либос, уйқуни эса (баданларингиз
учун) бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган
Зотдир.  

48-49. У Ўз раҳматининг (яъни, ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни
юборган Зотдир. Биз ўлик шаҳар-масканларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб
чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғориш учун осмондан пок сув ёрдирдик.  

50. Ва у (сувни) эслатма олишлари учун (одамлар) орасида тақсимлаб қўйдик, (аммо)
одамларнинг кўплари фақат куфрони неъмат қилишнигина истадилар.  

51. Агар Биз хоҳласак ҳар қишлоқ-шаҳарга бир (Охират азобидан) қўрқитгувчи -
пайғамбар юборган бўлур эдик. (Лекин Биз бирча қишлоқ-шаҳарларни Охират
азобидан огоҳ қилиш бурчини Сизнинг зиммангизга юкладик, эй Муҳаммад
алайҳиссалом)!  

52. Бас, Сиз кофир кимсаларга бўйсунманг ва (Қуръон) ёрдамида уларга қарши қаттиқ
курашинг!  

53. (Аллоҳ) икки денгиз - дарёни буниси чучук - ширин, униси шўр - аччиқ қилиб
оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида (бир-бирларига аралашиб кетишдан тўсиб
турадитан) тўсиқ-тўғон ва кўринмас парда қилиб қўйган Зотдир.  

54. У Зот сувдан - нутфадан инсонни яратиб, сўнг уни насл-насаб (эгаси) ва қуда-анда
қилиб қўйган Зотдир. Дарҳақиқат, Парвардигорингиз (ҳар ишга) Қодирдир.  

55. (Кофирлар эса мана шундай ҳар ишга Қодир) Аллоҳни қўйиб, ўзларига фойда ҳам,
зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Кофир ўз Парвардигорига
қарши (шайтонга) ёрдамчи бўлган кимсадир.  

56. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз Сизни фақат (мўъминларга жаннат)
хушхабарини етказувчи, (кофирларни эса Охират азобидан) қўрқитувчи қилиб
юбордик.  

57. Айтинг: "Мен Сизлардан бунинг учун хеч қандай хақ сўрамайман, фақат
Парвардигор томонга йўл тутишни хоҳлаган кишилар (ўша йўлни тутишларини
сўрайман").  
 
58. Ва ўлмайдиган Тирик Зотга таваккул қилинг ҳамда У Зотга ҳамду сано айтиш билан
покланг! У Ўз бандаларининг гуноҳларидан етарли Огоҳ Зотдир.  

59. У осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб,
сўнгра Ўз Аршига ўрнашган Зотдир. (У) Раҳмондир. Бас, У Зот хақида Огоҳ-Билимдон
(Зотдан, яъни, Аллоҳ таолонинг Ўзи)дан сўранг!  

60. Қачон (мушрикларга): "Раҳмонга сажда қилинглар", дейилса, улар: "Нима у
Раҳмон? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?!", дейишар ва (бу сўз) уларни
янада (иймондан) йироқлаштирар.
Изоҳ: Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир.  

61. Осмонда буржларни барпо қилган ва унда чироқ - қуёшни ва нурли ойни пайдо
қилган Зот Баракотли - Буюкдир.  

62. У эслатма-ибрат олмоқчи бўлган ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва
кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган Зотдир.  

63. Раҳмоннинг (суюкли) бандалари Ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар
уларга (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам "Омон бўлинглар", деб жавоб қиладиган
кишилардир.  

64. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб -
бедор ўтказадиган кишилардир.  

65-66. Улар: "Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини дафъ қилгин.
Дарҳақиқат, унинг азоби кетмас - мангу (азобдир). Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ
ва энг ёмон жойдир", дейдиган кишилардир.  

67. Улар инфоқ-эхсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (балки
эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида - мўътадил бўлур.  

68. Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилмаслар ва Аллоҳ
(ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар.
Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур.  

69. Қиёмат Кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган
ҳолида мангу қолур.  

70. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана
ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ,
Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир.  

71. Ким тавба қилиб яхши (амаллар) қилса, бас, албатта у Аллоҳнинг (ризо-
мағфиритига) қайтган бўлур.  

72. Улар (яъни, Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермайдиган ва лағв
(беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз
ўгирган ҳолларида) ўтадиган кишилардир.  
 
73. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида у (оятларга) гунг ва кўр
ҳолларида ташланмайдиган, (балки уларни англаб-билиб амал қиладиган) кишилардир.  

74. Улар: "Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва
зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво
қилгин", дейдиган кишилардир.  

75. Ана ўшалар сабр-қаноат қилганлари сабабли (жаннатдаги) юксак манзиллар билан
мукофотланурлар ва у жойда (фаришталар томонидан) салом ва омонлик билан қарши
олинурлар.  

76. Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ (энг гўзал) манзилдир.  

77. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мушрикларга) айтинг: Агар дуо-илтижо қилмас
экансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас. Бас, сизлар (У Зот юборган
Пайғамбарни) ёлғончи қилдингиз. Энди албатта (азоб-уқубат) сизларга лозим бўлур".
 



 

(26) «Шуъаро» сураси

 

 

Икки юз йигирма етти оятдан иборат бўлган "Шуаро" сураси ҳам Макка
сураларидандир.
У Қуръонинг Аллоҳ томонидан нозил қилинган (очиқ оятлардан) иборат Эслатма
эканини таъкидлаш билан бошланиб, Пайғамбар алаҳиссаломга мушрикларнинг
иймонсизликларидан қайғурмаслик кераклигини уқтиради ва улар яқинда - Қиёмат
Кунида Аллоҳинг азобига дучор бўлишлари ҳақида хабар беради.
Бу сурада ҳам аввал ўтган айрим пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилиниб, уларнинг
барчалари бир нарсага - Якка-ю Ягона Аллоҳга иймон келтириб, У Зотнинг Ўзигагина
итоат этишга даъват қилганлари айтилади ва уларни ёлғончи қилган кимсаларнинг
топган оқибат-ҳалокатлари тасвирланади.
Сура ниҳоясида сўз яна Қуръонга қайтиб, унинг жинлар келтирган чўпчак ё шоирлар
битган шеър эмас, балки Аллоҳ томонидан Жаброил фаришта воситасида очиқ араб
тилида нозил қилинган Илоҳий Китоб эканлиги таъкидланади. Бу сурадан Аллоҳ
таолонинг шоирлар ҳақидат сўзлари ҳам ўрин олгани сабабли у "Шуаро" сураси деб
аталгандир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. То, Син, Мим.  

2. Ушбу (оятлар) очиқ-равшан Китоб оятларидир.  

3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эҳтимол Сиз (Макка мушриклари) мўъмин
бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилгувчидирсиз. (Ундоқ қилманг, чунки),  

4. Агар Биз (уларнинг мўъмин бўлишларини) хоҳласак уларга осмондан оят-мўъжиза
нозил қилиб шу билан бўйинлари эгилиб қоларди. (Лекин, Биз буни истамаймиз, зеро,
иймон-ишонч ночор-ноиложликдан эмас, балки қалб қаноати билан ихтиёрий бўлиши
лозимдир).  

5. Уларга Раҳмон томонидан бирон бир янги Эслатма келса, албатта улар ундан юз
ўгирувчи бўлдилар.  

6. Мана улар (Пайғамбар алайҳиссаломни) ёлғончи қилдилар. Энди яқинда уларга
ўзлари масхара қилган нарсанинг хабарлари (яъни, оқибати) келур.  

7. Ахир улар ерни - Биз унда барча турли фойдали (ўсимлик) навларидан қанчасини
ундириб қўйганимизни кўрмадиларми?!  

8. Албатта бунда оят-ибрат бордир. (Лекин Макка мушрикларининг) кўплари иймон
келтиргувчи бўлмадилар.  

9. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб,
(мўъминларга) Меҳрибондир.  

10-11. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Парвардигорингиз Мусога нидо қилиб: "У
золим қавмга - Фиръавн қавмига боргин, улар (Мендан) қўрқмайдиларми?!", (деган
эди);  
 
12. Мусо айтди: "Парвардигорим, (албатта амрингга итоат этурман - у золим қавм
олдига борурман, фақат) улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман;  

13. Ва (улар мени ёлғончи қилишларидан) дилим сиқилур, тилим бурро эмасдир, бас,
(Мисрда - Фиръавн зулми остида яшиб турган биродарим) Ҳорунга (ҳам)
пайғамбарлик юборсанг, (у менга ёрдамчи бўлса).  

14. Яна уларнинг наздида мен гуноҳкорман (яъни, улар мени бир мисрлик-Қибтий
йигитни қасддан ўлдиришда айблайдилар), бас, мени (Сенинг фармонингни уларга
етказмасимдан) ўлдириб куйишларидан қўрқурман".  

15. (Аллоҳ) деди: "Йўқ, (улар сени ўлдира олмаслар). Бас, (биродаринг Ҳорун билан
бирга) Бизнинг оят-мўъжизаларимиз билан боринглар! Албатта Биз сизлар билан бирга
(савол-жавобларингизни) Эшитиб тургувчидирмиз.  

16. Энди Фиръавнга бориб айтинглар: "Ҳақиқатан, биз барча оламлар
Парвардигорининг элчиларидирмиз.  

17. (Қўл остингдаги) бани Исроил (қавми)ни бизга қўшиб (ўз юртлари - Фаластинга)
жўнатгин".  

18. (Улар келиб Фиръавнга шу сўзларни айтишгач, у Мусого қараб) деди: "Биз сени
болалик чоғингда ўз ичимизда (яъни, саройимизда) тарбияламаганмидик, умрингнинг
бир неча йилида орамизда турган эдинг-ку!  

19. Кейин нонкўрлардан бўлиб қилган қилмишингни - қилган эдинг-ку (яъни, бир
Қибтийни ўлдириб қўйиб қочиб кетган эдинг-ку)!"  

20. (Мусо) айтди: "Ўшанда мен у ишни билмаган ҳолда қилган эдим.  

21. Сўнг сизлардан қўрқиб қочиб кетдим. Кейин Парвардигорим, менга ҳикмат - илм
ҳадя этди ва мени пайғамбарлардан қилди.  

22. Ўша сен менга миннат қилаётган неъмат (аслида) сен бани Исроилни қул қилиб
олишингдир".
Изоҳ: Бу оятни шундай тушунмоқ лозим: "Эй Фиръавн, сен мени болалигимдан
тарбиялиб ўстирганингни менга миннат қилмоқдасан. Аслида нима сабабдан мен
сенинг саройингга келиб қолдим? Сен бани Исроил қавмини қул қилиб, уларнинг барча
ўғил болиларини ўлдираётганинг учун онам мени аниқ ўлимдан қутулиб қолармикан,
деб сандиққа солиб дарёга оқизганида сенинг хотининг мени дарёдан тутиб олгаш эди-
ку! Агар снн бани Исроил қавмига бундай зулму ситамлар қилмаганингда, мени ҳам ўз
ота-онам тарбиялаган бўлар эди-ку! Ана ўша қилмишингни неъмат деб аташга
уялмайсанми?!" Бу оят ўзга юртларни босиб, ўзига қарам қилиб олган, сўнгра "Биз
сенларни тарбиялаб одам қилганмиз", деб даъво қиладиган барча мустамлакачиларга
берилган жавобдир.

23. Фиръавн деди: "Барча оламларнинг Парвардигори (деганинг) нимаси яна?"  

24. (Мусо) айтди: "Агар ишонадиган бўлсанглар, (Аллоҳ) осмонлар ва ернинг ҳамда
уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори - Хожасидир".  
25. (Фиръавн) атрофидаги (аъёнлар)ига.: "Қулоқ солмайсизларми", деб (масхара
қилди).  

26. (Мусо) айтди: "(Аллоҳ) сизларнинг ҳам, ўтган ота-боболарингизнинг ҳам
Парвардигоридир".  

27. (Фиръавн) деди: "Сизларга элчи қилиб юборилган бу пайғамбарингиз шак-
шубҳасиз, жиннидир".  

28. (Мусо) айтди: "Агар ақл юргизувчи бўлсангизлар, (Аллоҳ) Машриқ ва Мағрибни
ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигоридир".  

29. (Фиръавн) деди: "Қасамки, агар сен мендан ўзгани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг
албатта мен сени зиндонбанд кимсалардан қилиб қўюрман!"  

30. (Мусо) айтди: "Агар мен сенга (ўзимнинг ҳақ Пайғамбар эканлигимга далолат
қиладиган) очиқ нарса - мўъжиза келтирсам ҳам-а?"  

31. (Фиръавн) деди: "Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг ўша (мўъжизангни) келтир-чи?!"  

32. Шунда (Мусо) асосини ташлаган эди, баногоҳ у ростакам аждарга айланди.  

33. Кейин қўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам)
оқ бўлиб кўринди, (ҳолбуки, Мусо ўзи қорамағиз одам эди).  

34. (Фиръавн) атрофидаги одамларга: "Шубҳасиз, бу (Мусо) ўткир сеҳргардир.  

35. У ўз сеҳри билан сизларни ўз ерларингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар", деди.  

36-37. Улар айтишди: "Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга
(билимдон, сеҳргарларни) йиғиб келадиган кишиларни жўнатгин, улар сенга жами
ўткир сеҳргарларни келтирсинлар".  

38. Бас, сеҳргарлар маълум кунда белгиланган жойга тўпландилар.  

39-40. Ва одамларга: "Сизлар ҳам тўпланиб бўлдингларми? Агар сеҳргарлар ғолиб
бўлиб чиқсалар, эҳтимол бизлар ўшаларга эргашурмиз", дейилди.  

41. Энди қачонки, сеҳргарлар келишгач, Фиръавнга: "Агар биз ғолиб бўлсак, бизлар
учун аниқ мукофот бўлурми?", дейишди.  

42. У: "Ҳа, у ҳолда албатта сизлар (менинг) яқинларимдан бўлурсизлар", деди.  

43. Мусо уларга: "Ташлайдиган нарсаларингизни ташланглар", деди.  

44. Бас, улар арқон ва асоларини (ерга) ташладилар ва: "Фиръавннинг қудратига
қасамки, албатта бизларгина ғолиб бўлгувчидирмиз", дедилар.  

45. Сўнг Мусо асосини ташлаган эди, баногоҳ у (асо) уларнинг «уйдирма»ларини юта
бошлади.  
 
46-47-48. Шунда у сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб: "Барча
оламларнинг Парвардигорига - Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон
келтирдик", дедилар.  

49. (Фиръавн) айтди: "Мен сизларга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?!
Албатта у (Мусо) сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Энди яқинда билурсизлар -
албатта мен оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг кўл, чап оёғингизни ёки
аксинча) кесурман ва сизларнинг барчангизни (дорга) осурман".  

50. Улар дедилар: "Зарари йўқ. Зеро, бизлар Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз.  

51. Албатта бизлар (Мусога) биринчи иймон келтирган кишилар бўлганимиз сабабли
Парвардигоримиз бизларнинг хато-гуноҳларимизни мағфират этишини умид
қилурмиз".  

52. Биз Мусога: "Бандаларим (яъни, бани Исроил қавми) билан тунда йўлга чиққин!
Албатта сизларнинг изингизга тушилур (яъни, Фиръавн ва унинг кўшини ортингиздан
кувиб етур"), деб ваҳий юбордик.  

53. Бас, (Мусо ва унинг қивми йўлга тушганларидан хабар топгач), Фиръавн барча
шаҳарларга (аскар) йиғувчиларни жўнатди (ва деди):  

54. "Аниқки, улар бир ҳовуч ялангоёқлардир.  

55. Дарҳақиқат, улар (қўл остимиздан чиқиб кетишлари билан) бизларни
ғазаблантирдилар.  

56. Шубҳасиз, бизлар барчамиз эҳтиёт чораларини кўриб тургувчи қавмдирмиз".  

57-58-59. Бас, мана шундай қилиб Биз уларни (яъни, Фиръавн ва унга эргашганларни)
боғлар ва булоқлардан, хазиналар ва улуғ-гўзал маскандан айирдик ва мана шундай
қилиб, Биз улар(нинг барчаси)га бани Исроилни ворис қилдик.  

60. Бас, (Фиръавн ва унинг лашкари) тонг пайтида уларни қувиб етдилар.  

61. Энди қачонки икки жамоат бир-бирларини кўришгач, Мусонинг ҳамроҳлари:
"Бизлар аниқ тутилдик, (чунки олдмизда ҳеч қандай йўл йўқ фақат денгиз бор)",
дедилар.  

62. (Мусо) айтди: "Йўқ, аниқки, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта У мени
(нажот) йўлига бошлар".  

63. Бас, Биз Мусога: "Асойинг билан денгизни ургин", деб Ваҳий юбордик. Бас, (у
асосини текизган эди, денгиз ўртасидан) бўлиниб ҳар бир бўлак (сув) баланд тор каби
бўлди. (Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга тушдилар).  

64. Ва кейингиларни (яъни, Фиръавн ва унинг қўшинини ҳам) ўша (йўлга) яқин қилдик.  

65. Ва Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик.

66. Сўнгра кейингиларни (денгига) ғарқ қилиб юбордик.  
 
67. Албатта бунда (Фиръавн ва унинг қавми ҳалокатида) оят-ибрат бордир. (Лекин
одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.  

68. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб,
(мўъминларга) Меҳрибондир.  

69. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), уларга Иброҳим хабарини тиловат қилинг!  

70. Ўшанда у отаси ва қавмига: "Нимага ибодат қилмоқдасизлар?", деганида;  

71. Улар: "Бут-санамларга ибодат қилмоқдамиз. Бас, уларга содиқлигимизча
қолурмиз", дедилар.  

72-73. (Иброҳим) айтди: "Дуо-илтижо қилган пайтларингизда (бутларингиз)
сизларни(нг дуо-илтижоларингизни) эшитадиларми ёки сизларга фойда ё зиён етказа
оладиларми?!"  

74. Улар дедилар: "Йўқ, бизлар ота-боболаримизнинг мана шундай (бутларга ибодат)
қилишларини кўрганмиз (шунинг учун бизлар ҳам бутларга ибодат қиламиз).  

75-76. (Иброҳим) айтди: "Сизлар ўзингиз ҳам, қадим-қадим ота-боболарингиз ҳам
ибодат қилгувчи бўлган бутларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?  

77. Шак-шубҳасиз, улар мен учун душмандир (бас, мен уларга ибодат қилмайман),
магар барча оламлар Парвардигоригагина (ибодат қилурман).  

78. У мени яратгандир, бас, Ўзи мени ҳидоят қилур.  

79. Унинг Ўзигина мени тўйдирур ва қондирур.  

80. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо берур.  

81. У мени ўлдирур, сўнгра (Қиёмат Кунида қайта) тирилтирур.  

82. Жазо (Қиёмат) Кунида менинг хато-гуноҳларимни Унинг Ўзи мағфират этишини
умид қилурман.  

83. Парвардигорим, менга ҳикмат - илм ҳадя этгин ва мени солиҳ (бандаларинг)
қаторига қўшгин.  

84. Яна мен учун кейин келгувчи кишилар ўртасида рост мақтовлар қилгин.  

85. Яна мени ноз-неъматлар боғининг ворисларидан қилгин.  

86. Отамни ҳам мағфират қилгин. У шубҳасиз, адашганлардан бўлди.  

87. Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин".  

88. У Кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас;  
 
89. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур).

90. (У Кунда) жаннат тақводор бўлган зотларга яқин қилинди.

91. Дўзах йўлдан озган кимсаларга кўрсатиб қўйилди.  

92-93. Ва уларга: "Сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган бутларингиз қани?! Улар
сизларга ёрдам бера олурми еки ўзлари ёрдам ола билурми?!", дейилди.  

94-95. Бас, у (бутлар) ва йўлдан озган кимсалар ҳамда иблис лашкарлари (яъни,
кишиларни ҳақ Йўлидан оздирган доҳийлар) барчалари (дўзахга) улоқтирилди.  

96. Улар (дўзахда) талашиб-тортишар эканлар, дедилар:  

97-98. "Аллоҳ, номига қасамки, албатта бизлар сизларни (эй бут ва санамлар), барча
оламларнинг Парвардигорига тенглаштирган пайтимизда очиқ залолатда бўлган
эканмиз.  

99. Бизларни фақат жиноятчи («доҳий»)лар йўлдан оздирдилар.  

100-101. Энди бизлар учун на қўлловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир.  

102. Қани энди биз учун яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам
мўминлардан бўлсак".  

103. Албатта бунда (яъни, Иброҳим ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат
бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.  

104. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб,
(мўминларга) Меҳрибондир.  

105. Нуҳ қавми пайғамбарларини ёлғончи қилди (яъни, Нуҳни ҳам, бошқа
пайғамбарларни ҳам инкор қилдилар).  

106. Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ айтган эди: "(Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!  

107. Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.  

108. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!  

109. Мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-
мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳнинг зиммасидадир.  

110. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!"  

111. Улар дедилар: "Сенга пасткаш (ялангоёқ) кимсалар эргашган бўлса, бизлар сенга
иймон келтирурмизми?"  

112. (Нуҳ) айтди: "Мен уларнинг нима иш-амал қилгувчи эканликларини билмасман.  
 
113. Агар пайқай олсангизлар уларнинг ҳисоб-китоби ёлғиз Парвардигоримнииг
зиммасидадир.  

114. Ва мен (сизнинг сўзингизга кириб) мўъмин бўлган кишиларни (ҳузуримдан)
қувмайман ҳам.  

115. Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчидирман".  

116. Улар дедилар: "Қасамки, агар (бу даъватингдан) тўхтамасанг, эй Нуҳ, албатта
тошбўрон қилингувчилардан бўлурсан!"  

117. (Шунда Нуҳ) айтди: "Парвардигорим, қавмим мени ёлғончи қилдилар.  

118. Энди Сен Ўзинг мен билан Уларнинг орасини очиб қўйгин ва менга ҳамда мен
билан бирга бўлган мўъмин кишиларга нажот бергин".  

119. Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлган кишиларга (одамлар, ҳайвонлар ва
паррандалар билан) лиқ тўла бўлган кемада нажот бердик.  

120. Сўнгра (уларга нажот берганимиздан) кейин қолганларни ғарқ қилдик.  

121. Албатта бунда (яъни, Нуҳ ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир.
(Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.  

122. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлир устидан) ғолиб,
(мўминларга) Меҳрибондир.  

123. Од (қабиласи) пайғамбарларини ёлғончи қилди.  

124. Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд айтган эди: (Аллоҳдаи) қўрқмайсизларми?!  

125. Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.  

126. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!  

127. Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман Менинг ажр-
мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.  

128. Сизлар ҳар бир тепаликка ўйин-кулги учун бир белги - баланд бино
қураверасизларми?!
Изоҳ: Нақл қилишларича, Од қабиласи ҳою-ҳавасга жуда берилган бўлиб, ўз
шаҳарларидан ташқаридаги йўл ёқаларига ҳам ўйин-кулги қиладиган баланд-
қимматбаҳо иморатлар куришар ва ўзлари яшайдиган уй-жойларни ҳам гўё ҳеч қачон
ўлмайдигандек ҳаддан ортиқ мустаҳкам ва нақшу нигорли қилиб қуриб бутун
умрларини мана шундай беҳуда ишларга сарфлашар ва бу билан фахрланиб, мақтаниб
юрар эдилар.
Муҳтарам ўкувчи! Эътибор беринг, замонамиз боёнларининг кўплари Охиратни
унутиб, дунё ҳою-ҳавасларига берилишда худди ўша Од қабиласига ўхшаб
кетмайдими?!
 
Юқоридаги ва қуйидаги оятларда Ҳуд алайҳиссалом уларни бундай беҳуда ишлар
билан машғул бўлишдан қайтариб, дунё ва Охират учун фойдали юмушлар билан банд
бўлишга даъват қилганлари ҳақида хабар берилади.

129. Ва гўё мангу яшаб қоладигандек қаср-саройлар соласизлар?!  

130. Қачон (бирон кишини жазолаш учун) ушласангизлар бераҳмларча ушлайсизлар?!  

131. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!  

132. Ва сизларни ўзларингиз биладиган (неъматлар) билан қўллаган-сийлаган Зотдан
(Аллоҳдан) қўрқингиз!  

133-134. У сизларни чорва ҳайвонлари ва ўғиллар билан, боғлар ва булоқлар билан
қўллади-ку!  

135. Албатта мен сизларнинг устингизга улуғ Куннинг - Қиёматнинг азоби
(тушиши)дан қўрқурман".  

136. Улар дедилар: "Сенинг ваъз-насиҳат қилишинг ёки ваъз қилгувчилардан
бўлмаслигинг бизлар учун баробардир (яъни, бизларга панд-насиҳат қилиб овора
бўлма).  

137. Албатта бу (айшу ишратга берилиб умр ўтказиш) аввалгилардан қолган одатдир.  

138. Бизлар азоблангувчи эмасмиз".  

139. Бас, улар (Ҳудни) ёлғончи қилишгач, Биз уларни ҳалок этдик. Албатта бунда
(яъни, Ҳуд ва унинг қавми бўлмиш Од қабиласи хақидаги қиссада) оят-ибрат бордир.
(Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.  

140. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнииг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб,
(мўъминларга) Меҳрибондир.  

141. Самуд (қабиласи) пайғамбарларини ёлғончи қилди.  

142. Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ айтган эди: (Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!  

143. Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.  

144. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!  

145. Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-
мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.  

146-147-148. Сизлар бу Ердаги нарсаларда - боғлару булоқларда, экинлар ва мевалари
ғарқ пишган хурмо дарахтлари ичида қўйиб қўйилурмисиз (яъни, шундай нозу
неъматлардан фойдаланиб мангу яшайверамиз, деб ўйлайсизларми)?!  

149. Яна моҳирлик билан тоғлардан уйлар ҳам йўнмоқдасизлар (ясамоқдасизлар)?!  
 

150. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!  

151-152. Ва ер юзида бузғунчилик қиладиган ва (ҳеч нарсани) ўнглай олмайдиган
ҳаддан ошувчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар!"  

153. Улар дедилар: "Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган - ақлдан озган
кимсалардандирсан.  

154. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Бас, агар (пайғамбарман деган
даъвойингда) ростгўйлардан бўлсанг бирон оят-мўъжиза келтир!"  

155. У айтди: "(Менинг мўъжизам) мана шу туядир. (Маълум бир кун сув) ичиш
навбати уникидир. Маълум бир кун эса сизларнинг ичиш навбатингиздир.  

156. Яна унга бирон ёмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни улуғ Куннинг -
Қиёматнинг азоби ушлар".  

157. Бас, улар (туяни) сўйдилару, надомат қилгувчиларга айландилар.  

158. Уларни азоб ушлади. Албатта бунда (яъни, Солиҳ ва унинг қавми хақидаги
қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи
бўлмадилар.  

159. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб,
(мўминларга) Меҳрибондир.  

160. Лут қавми пайғамбарларини ёлғончи қилди.  

161. Ўшанда уларга биродарлари Лут айтган эди: "(Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!  

162. Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.  

163. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!  

164. Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-
мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.  

165. Сизлар бутун оламлардан (ажраб - ҳеч бир жонзот қилмаган ишни қилиб,
аёлларга уйланиш ўрнига) эркакларга яқинлашурмисизлар?!  

166. Ва Парвардигорингиз сизлар учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк
қилурмисиз?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсизлар".  

167. Улар дедилар: "Қасамки, агар тўхтамасанг эй Лут, албатта сургун
қилингувчилардан бўлурсан".  

168. У айтди: "Албатта мен сизларнинг (бу) ишларингизни ёмон кўргувчиларданман.  

169. Парвардигорим, менга ва аҳлимга (яъни, менга иймон келтирган кишиларга) улар
(кофирлар)нинг қилаётган амаллари (оқибати)дан нажот бергин".  
 
170. Бас, Биз унга ва унинг барча аҳли тобеъларига нажот бердик. -  

171. Магар (азоб остида) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (яъни, Лутнинг
иймонсиз бўлган хотинига нажот бермадик). -  

172. Сўнгра бошқаларни ҳам ҳалок қилдик.  

173. Ва уларнинг устига (тош) ёмғир ёрдирдик. Бас, (азоб ҳақида) огоҳлантирилган
(лекин ўзларининг ярамас қилмишларидан қийтмаган) кимсаларнинг ёмғири нақадар
ёмон бўлди.  

174. Албатта бунда (Лут ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин
одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.  

175. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб,
(мўъминларга) Меҳрибондир.  

176. Дарахтзор эгалари (яъни, Шуайб пайғамбар қавми) пайғамбарларини ёлғончи
қилдилар.  

177. Ўшанда уларга Шуайб айтган эди: "Аллоҳдан" қўрқмайсизларми?!  

178. Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.  

179. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!  

180. Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-
мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.  

181. Ўлчовни тўла ўлчанглар ва камайтириб (тортгувчилардин) бўлманглар!  

182. Ва тўғри тарози билан тортинглар!  

183. Одамларга нарсаларини камайтириб берманглар ва ер юзида бузғунчилик қилиб
санқиб юрманглар!  

184. Ҳамда сизларни ҳам (сизлардан) аввал яралган умматларни ҳам яратган Зот -
Аллоҳдан қўрқинглар!"  

185. Улар дедилар: "Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган - ақлдан озган
кимсалардандирсан.  

186. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Албатта бизлар сени ёлғончи
кимсалардан, деб гумон қилурмиз.  

187. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, устимизга осмондан бир бўлагини ташлаб юбор!"  

188. У айтди: "Парвардигорим Ўзи сизларнинг қилаётган амалларингизни жуда яхши
Билгувчидир (яъни, сизлар қандай азобга мустаҳиқ бўлсангиз Аллоҳ, Ўзи билиб
жизойингизни бергувчидир)".  
 



189. Бас, улар (Шуайбни) ёлғончи қилишгач, уларни "соябон" кунининг азоби ушлади.
Даиҳақиқат, у улуғ-даҳшатли Куннинг азоби эди.
Изоҳ: Уламолар айтишларича, Аллоҳ таъоло Шуайб алсҳиссаломнинг қавмини
Шуайбга иймон келтиришдан бош тортишгач, аввало қаттиқ иссиқ билан ушлиган
экан. Шунда улар нафаслари қайтиб уйларидан ташқарига - очиқ саҳрога
чиққанларида Аллоҳ таъоло уларнинг устига соябон қилиб бир булут юборган ва улар
ўша "соябон" остида тўпланиб турганларида осмондан олов ёғилиб барчалари тириклай
ёниб кетган эканлар.

190. Албатта бунда (яъни, Шуайб ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир.
(Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.  

191. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб,
(мўъминларга) Меҳрибондир.
Изоҳ: Ушбу сурада ўтган пайғамбарлар ва уларнинг қавмлари ҳақидаги етти қисса
мазкур бўлди. Аллоҳ таъоло Ўзининг сўнгги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга
Макка мушрикларининг иймонсизликларидан беҳад озор чекиб турган пайтларида
аввалги пайғамбарларнинг қиссалирини сўйлаш билан у кишига таскин-тасалли бериб,
бундай иймонсиз кимсалир илгари ҳам бўлганини ва бундан кейин ҳам албатта
бўлишини билдиради. "Албатта бунда оят-ибрат бордир".

192. Албатта (бу Қуръон) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир.  

193-194-195. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз (Охират азобидан)
огоҳлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни, Қуръонни) Руҳул-
Амин - Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди.  

196. Албатта (Қуръон ҳақидаги хабарлар) ўтганларнииг Китобларида ҳам бордир.  

197. Ахир (Қуръон ҳақида) бани Исроил олимлари ҳам билишлари (Макка
мушриклари) учун (Қуръон ҳақиқатан, Аллоҳ томонидан нозил бўлганига) оят-далил
эмасми?!  

198-199. Агар Биз (Қуръонни) ажамлардан (яъни, араб бўлмаган кишилардан) бирига
нозил қилсак, бас, у (Қуръонни) уларга ўқиб берса, унга ҳам иймон келтиргувчи бўлмас
эдилар.  

200. (Пайғамбарларни ёлғончи қилишни) жиноятчи кимсаларнинг дилларига мана
шундай йўллаб-киритиб қўйганмиз.  

201. Улар то аламли азобни кўрмагунларича (Қуръонга) иймон келтирмайдилар.  

202. Бас, у (азоб) уларга ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан келур.  

203. Сўнг улар: "Бизларга (бир оз) мухлат берилармикан, (албатта иймон келтирган
бўлур эдик)", деб қолурлар.  

204. Бас, улар Бизнинг азобимизни шоштирурларми?!  

205-206-207. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), хабар беринг-чи, агар Биз уларни (узоқ)
йиллар (сиҳат-саломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирсак-да, сўнгра уларга ваъда
 
қилинган нарсалари (яъни, азоб) келса, (ўша пайт) уларга (ҳаёти дунёда) фойдаланган
нарсалари асқотурми?!  

208-209. Биз бирон қишлоқ-шаҳарни ҳалок қилмадик, магар унииг учун (азоб-
ҳалокатдан) огоҳлантиргувчи (пайғамбарлар) бўлган ҳолида (у қишлоқ аҳли ўз
пайғамбарларини ёлғончи қилганларидан кейингина келажак авлод учун) эслатма-
ибрат бўлсин, деб (ҳалок қилдик). Ва Биз золим бўлмадик.  

210. (Қуръонни осмондан) жинлар олиб тушганлари йўқ.  

211. Улар учун бунинг имкони йўқ ва улар бунга қодир ҳам эмаслар.  

212. Чунки улар (ваҳийни ўғринча) эшитиб олишдан четлатилганлари аниқдир.
Изоҳ: Макка мушриклари аввал "Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи ёзиб олган", деб
кўрдилар, лекин бу иғволари фойда бермади, чунки Пайғамбар алаҳиссаломнинг
Қуръондек беназир Китобни ёзиш эмас, балки уни ўқиб беришга ҳам қодир бўлмаган
саводсиз киши эканликлири Маккаликларга маълум эди. Шундан кейин, улар
"Муҳаммаднинг ҳам бошқа коҳин-фолбинларга ўхшаб ўз жинлари бор, Қуръонни унга
ўшалар ўргатадилар", деган янги ёлғонни ўйлаб топдилар. Мазкур оятларда Аллоҳ
таъоло бу иш жинларнинг кўлидан келмаслигини, улар осмон хабарларини эшитишдан
четлатилганларини айтиб, (бу ҳақда Ҳижр сурасининг 17-18-оятларида ҳам зикр
қилингин эди) Қуръони Карим У Зотнинг Ўзи нозил қилган Китоб эканини
таъкидлайди. Суранинг 221-22З-оятларида яна шу мавзуга қайтилиб, жинлар
кимларнинг олдига тушиши аниқ айтилади.

213. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Аллоҳ, билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га
илтижо қилманг! Акс ҳолда азоблангувчи кимсалардан бўлиб қолурсиз.  

214. Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!
Изоҳ: Ушбу икки оятда Аллоҳ таъоло Ўз пайғамбарига Ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирон
кимса ё нарсага сиғинмасликни ва бошлаб бу Ҳақ Динга ўз қариндош-уруғларини
чорлашни буюрди. Шу оятлар нозил бўлиши билан Пайғамбар алайҳиссалом
қариндошларини йиғиб, уларни Охират азобидан фақат ўз иймон-амаллари билангина
халос бўлишлари мумкин эканлиги ҳақида огоҳлантирадилар ва жумладан ўз қизларига
қараб шундай дейдилар: "Эй Фотима, қанча сўраб-ёлвормагин, Охират Кунида мен
сенга асқотмайман (яъни, Охират азобидан Пайғамбар қизи бўлганинг учун эмас, балки
ўз амалинг билангина қутула олурсан)", дейдилар. Бу Муҳаммад алайҳиссаломнинг
барча умматларига сабоқдир.

215. Ўзингизга эргашган мўъминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, уларга хуш
хулқ билан камтарона муомалида бўлинг)!  

216. Бас, агар улар итоатсизлик қилсалар, у ҳолда айтинг: "Албатта мен сизларнинг
амалингиздан покдирман".

217. Ғолиб ва Меҳрибон (Аллоҳ)га таваккул қилинг!  

218-219. У Сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар
(намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан
иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турар.  
 



220. Шак-шубҳасиз, У Эшитгувчи, Билгувчи Зотдир.  

221. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг): "Мен сизларга жинлар кимларга тушиши
ҳақида хабар берайми?  

222. Улар барча гуноҳга ботган товламачиларга тушиб;  

223. Эшитиб олганларини уларга ташларлар. Уларнииг (жинларнинг) кўплари
ёлғончилардир".  

224. Шоирларга йўлдан озганлар эргашур.  

225-226. Уларнинг (сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни, ўзларига ёқиб
қолган энг тубан кимса ё нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа
қоришларини) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?!
Изоҳ: Бу оятлар барча замонлардаги Аллоҳдан қўрқмайдиган, устларидаги ҳокимият -
сиёсат ўзгариши билан ёзаётган мавзулари, қаҳрамонлари ҳам ўзгариб кетаверадиган,
ўзгаларга тўғрилик, эзгулик ҳақида лоф уриб, ўзлари нопок йўллардан юрадиган
маддоҳ қаламкашлар ва ўзларининг бор илҳом-истеъдодларини маъшуқаларининг
таъриф-тавсифларига сарф қилидиган назмбозлар ҳақидадир. Лекин иймонли, эзгу
амаллар қиладиган ва доим Аллоҳни ёдда тутадиган шоирлар бундан мустасно
эканлиги тўғрисида қуйидаги ояти каримада айтиб ўтилади. Яна бу хусусда Пайғамбар
алайҳиссаломдан ҳам кўп ҳадислар ривоят қилинган. Шулардан бири мана бу
ҳадисдир: Саҳобалардан бўлган бир шоир келиб пайғамбар алайҳиссаломга, Аллоҳ
таъоло шоирлар ҳақида айтган бу сўзлардин кейин бизларнинг ҳолимиз не кечади,
деганларида Ҳазрат шундай жавоб берганлар: "Мўъмин киши ҳам тиғи билан, ҳам тили
(яъни, қалами) билан Аллоҳ Йўлида жиҳод қилур. Яратган Эгамнинг номига қасамки,
сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткаиррорқдир".

227. Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни ёдда тутган
ва (илгари) мазлум бўлганларидаи кейин (Ислом зафар топгач), ғолиб бўлган кишилар
(яъни, шоирлар йўлдан оздиргувчи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинда қандай
оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар.

 

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов