"."
Меню

Дуолар ва зикрлар

Рўза зикрлари

Ойни янги чиққанда ёки кейин кўрганда айтиладиган зикрлар

Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар янги ойни кўрсалар:

«Ҳилалу хойрин ва рушдин, ҳилалу хойрин ва рушдин, ҳилалу хойрин ва рушдин. Аманту биллаҳиллазий холақока», деб уч марта айтар, сўнгра:

«Алҳамду лиллаҳиллазий заҳаба бишшаҳри каза ва жа`а бишшаҳри каза», дер эдилар. (Маъноси: Яхшилик ва ҳидоят ойи, яхшилик ва ҳидоят ойи, яхшилик ва ҳидоят ойи. Сени халқ қилган Аллоҳга иймон келтирдим. У ойни кетказиб, бу ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Абу Довуд ривоятлари

Ойни кўрганда айтиладиган дуолар

Оиша (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ой чиққанида, менинг қўлимдан ушлаб: «Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўра», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

Зайёд Номийрий (р.а.) қилган ривоятларида: «Ражаб ойи келса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма барик лана фий ражаб ва шаъбана ва баллиғ на ромазона», деб айтардилар», дейилади. (Маъноси: Эй Раббим, бизга ражаб ва шаъбон ойида барака ато айла ва бизни рамазонга етказ.) « Ҳ улйатул авлиё»да заиф иснод ила ривоят қилинган

 

Рўзада айтиладиган мустаҳаб зикрлар

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза шаҳватлардан тўсувчидир, агар бирортангиз рўза тутадиган бўлса, нолойиқ сўзларни айтиб, жоҳиллик қилмасин, бирор киши урушиб ёки сўкадиган бўлса, мен рўзадорман, деб икки марта айтсин», дедилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

Яна Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа кишининг дуоси рад этилмайди. Улар: Рўзадорнинг о ғ зини очгунича қилган дуоси, одил имомнинг дуоси, мазлумнинг дуоси». Термизий ва Ибн Можа ривоятлари

 

Ифтор пайтида айтиладиган дуолар

Ибн Умар (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар оҚизларини очсалар: «Заҳаба аз-замау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳу таъала», деб айтардилар». (Маъноси: Чанқоқлик кетиб, томирлар ҳўлланиб, Худо хоҳласа, ажр собит бўлди.) Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

 

Муоз ибн Зуҳра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма лака сумту ва ъала ризқика афторту», деб айтардилар». (Маъноси: Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим.) Абу Довуд мурсал ҳолатда ривоят қилганлар.

 

Муоз ибн Зуҳрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ифтор қилсалар:

«Алҳамду лиллаҳиллазий аъананий фасумту ва розақоний фаафторту», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳга ҳамд бўлсин. У менга ёрдам берди, рўза тутдим, менга ризқ берди, ифтор қилдим.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Ибн Аббос (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма лака сумна ва ъала ризқика афторна, фатақоббал минна иннака антас самиъул ъалийм», деб айтардилар». (Маъноси: Эй Раббимиз, Сен учун рўза тутдик ва Сен берган ризқ билан ифтор қилдик. Биздан қабул эт. Албатта, Сен билгувчи ва эшитгувчи зотсан.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўзадорнинг ифтор пайтида қилган дуоси рад қилинмайди», дедилар.

Ибн Абу Мулайка: «Абдуллоҳ ибн Амр ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма инний ас`алука бироҳматика аллатий васиъат кулла шай`ин ан та ғ фиро лий», деб айтардилар», дейди. (Маъноси: Эй Раббим, ҳар бир нарсада кенг қилиб қўйган раҳматингни сўрайман, мени мағфират айла.) Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари

 

Бирор қавмнинг ҳузурида ифтор қилганда айтиладиган зикрлар

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убоданикига ифторлик қилгани борганларида, у нон ва ё ғ қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам улардан тановул қилиб, сўнг: «Афтора ъиндакум соимуна ва акала тоъамакум ал-аброро ва соллат ъалайкум ал-малаикаҳ», деб айтдилар. (Маъноси: Рўзадорлар сизларнинг ҳузурингизда ифтор қилишди. Яхшилар овқатларингиздан танаввул қилишди. Ва фаришталар сизларга саловот айтишди.) Абу Довуд ривоятлари

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қавм ҳузурида ифтор қилиб, о ғ изларини очсалар: «Афторо ъиндакумус соимун», деб юқоридаги дуони охиригача айтар эдилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

Лайлатул қадрда айтиладиган дуо

Оиша (р.а.): «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, агар Лайлатул қадр эканини билсам, нима деб айтаман», деб сўрадилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айт», дедилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сен афв қилгувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт.) Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоятлари

Уламолар Қадр кечасида мана шу дуони ўқишни, Қуръон тиловат қилишни ва бошқа дуо-зикрларни кўп айтишни мустаҳаб дейишган.

 

Ўлим яқинлашганда айтиладиган нарсалар

Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари яқинлашган эди. Олдларида бир қадаҳда сув бор эди. Унга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб:

«Аллоҳумма аъинний ъала ғ омаротил мавти ва сакаротил мавт», деб айтдилар». (Маъноси: Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер.) Термизий ва Ибн Можа ривоятлари

 

Яна Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга суяниб туриб:

«Аллоҳуммағфирли варҳамний ва ъалҳиқний биррофиқил аъла», деганларини эшитдим». (Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм эт. Мени Олий дўст билан қовуштир.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

ўлими яқинлашган киши Қуръон тиловат қилиши ва зикрларни кўпайтириши мустаҳабдир. Аммо бесабрлик кўрсатиш, ноўрин ҳаракатлар қилиш, биров билан сўкишиш, хусуматлашиш ва тортишиш кариҳ кўрилган амаллар. Киши қалби ва тили билан Аллоҳга шукр этиши, умрининг сўнгги дақиқаларини яхшилик билан хотималашга ҳаракат қилиб, бор зеҳнини сарфлаши ва тиришиши, шунингдек, Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бўлиши, яъни, Аллоҳнинг унга раҳм қилишига умид боғлаши ва аҳлига сабр этишларини, вафот этса, йиҚламасликларини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган: «ўлик ўз аҳли йиғиси сабабли азобланади», дейилган саҳиҳ ҳадисни эслатиши ҳамда вафотидан кейин дўстларига яхшилик қилишни ва жанозада одат тусига кириб қолган бидъатлардан четланишни васият қилиши лозим.

Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрийлар (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётганларга «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтиб туришни буюрдилар». Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари

Уламолар: «Агар «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айта олмаса, ана шу ерда ҳозир бўлганлар мулойимлик билан оҳиста айтиб турилади», дейишган.

 

Ўлган кишининг кўзини юмгандан кейин айтиладиган зикрлар

Умму Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг олдига кирганларида, у зот вафот этиб, кўзлари очиқ қолган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўзларини юмиб қўйдилар. Сўнгра: «Агар руҳ олинса, кўз унга эргашади», дедилар. Абу Саламанинг аҳлларидан бўлган кишилар баланд овоз ила қичқириб юборишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ўзингизга дуо қилаётганингизда, фақат яхшилик сўранглар, чунки фаришталар айтаётган нарсангизга омийн, деб туришади», деб қуйидаги дуони ўқидилар:

«Аллоҳуммағфир лиабий Саламата варфаъ дарожатаҳу фил маҳдиййийна вахлуфҳу фий ъақибиҳи фил ғобирийна вағфирлана ва лаҳу йа роббал ъаламийн вафсаҳ лаҳу фий қобриҳи ва наввир лаҳу фийҳи». (Маъноси: Аллоҳим, Абу Саламани мағфират қил. Унинг даражасини ҳидоят топганлар қаторига кўтар. Орқасида қолганларга ўзинг унинг ўрнини бос. Эй оламлар Рабби, уни ва бизни мағфират қил. Унинг қабрини кенг қил, нурга тўлдир.) (Бу дуони ўқиётганда «Абу Салама»нинг ўрнига ўлган кишининг исми айтилади.) Муслим ривоятлари

 

Улуғ тобеъинлардан бири Бакр ибн Абдуллоҳ: «Агар маййитнинг кўзини ёпиб қўйсанг:

«Бисмиллаҳи ва ъала миллати росулиллаҳ», деб айт. Агар кўтарсанг, «Бисмиллаҳ», де. Агар кўтаришда яна давом этсанг, тасбиҳ айт», дейдилар. Байҳақий ривоятлари

 

Маййитнинг ҳузурида айтиладиган зикрлар

Умму Салама онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар касал ёки маййитнинг олдида ҳозир бўлсангиз, фақат яхши гапни айтинглар. Чунки фаришталар айтаётган нарсангизга омийн, деб туришади», дедилар. Абу Салама вафот этганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кириб: «Эй Расулуллоҳ, Абу Салама вафот этди», дедим, у зот:

«Аллоҳуммағфирлий ва лаҳу ва аъқибний минҳу ъуқба ҳасана» (Аллоҳим, мени ва уни мағфират қил ҳамда менга ундан яхшисини қолдир), деб айт», дедилар. Мен шу дуони айтганимда, Аллоҳ таоло менга эримдан ҳам афзал Расулуллоҳни берди (яъни, мени никоҳларига олдилар)». Имом Муслим ривоятлари

 

Маъқал ибн Ясордан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар», дедилар. Абу Довуддан бошқалар бу ҳадисни заиф санашган. Чунки санадида иккита ноаниқ киши бор.

 

Кишининг яқини вафот этганида айтиладиган зикрлар

Умму Салама онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Бирор бандага мусибат етганида:

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳумма ажурний фий мусийбатий вахлуфлий хойром минҳа» (Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Эй Раббим, мусибатимда ажр қил ва менга ундан яхшироғини бер), деб айтса, Аллоҳ таоло мусибатига ажр бериб, ундан яхшисини ато этади», дедилар. Эрим Абу Салама вафот этганида, Расулуллоҳ буюрганларидек, ўша дуони айтдим. Аллоҳ таоло эрим Абу Саламадан ҳам яхшироғига – Муҳаммад алайҳиссаломнинг никоҳларига мушарраф қилди». Имом Муслим ривоятлари

 

Яна Умму Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларнинг бирортангизга мусибат етса:

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳумма ъиндака аҳтасибу мусийбатий фаажурний фийҳа ва абдилний биҳа хойром минҳа», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Эй Раббим, мусибатимга сени ҳузурингдан савоб умид қиламан. Менга мусибатимда ажр бер ва уни ундан яхшироғига алмаштир.) Абу Довуд ривоятлари

Абу Мусо Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамнинг фарзанди руҳини олдингларми?» дейди. « Ҳа», деб жавоб беришади улар. «Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?» дейди сўнг. «Ҳа», деб жавоб беришади яна. «Бандам нима деди?» деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, деб) айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва унинг ҳамд уйи, деб атанглар», дейди», дедилар. Термизий ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Бир мўмин банданинг дунё аҳлидан энг яқин дўстининг руҳини қабз қилсам, у сабр этиб, шикоят қилмаса, Мен ҳузуримда унга жаннат деган мукофотни тайёрлаб қўйганман», деб айтди». Шу маънодаги ҳадис Имом Бухорийдан ривоят қилинган.

 

Дўстининг ўлими хабари етганида айтиладиган зикрлар

Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ўлим қўрқинчдир. Сизларнинг бирингизга биродарининг ўлими хабари етса:

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун ва инна ила роббина ламунқолибун, Аллоҳуммактубҳу ъиндака фил муҳсинийна важъал китабаҳу фий ъиллиййин вахлуфҳу фий аҳлиҳи фил ғ обирийн ва ла таҳримна ажроҳу ва ла тафтинна баъдаҳ», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: Биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз. Ва, албатта, биз Раббимизга қайтажакмиз. Эй Раббим, ўзингнинг ҳузурингда уни яхшилардан деб ёз. Ва унинг китобини Иллиййинда (еттинчи осмонда номаи аъмоллар битилган маконда) қил. Орқасида қолганларга ўзинг унинг ўрнини бос. Унинг ажрини бизлардан маҳрум қилма. Ундан кейин бизларни фитнага солма.) Ибн Сунний ривоятлари

 

Исломга душман бўлган одамнинг ўлими хабари етганида айтиладиган зикр

Ибн Масъуд (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло Абу Жаҳлни қатл этди», дедим, у зот:

«Алҳамду лиллаҳиллазий насоро ъабдаҳу ва аъазза дийнаҳу», деб айтдилар. (Маъноси: Қулига нусрат бериб, динини азиз қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Ибн Сунний ривоятлари

Маййитга йиғлаш ва жоҳилият даъволари билан дод-войлаш ҳаромлиги ҳақида

Абу Мусо Ашъарий (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиҚи билан овозини баланд қилувчидан, мусибат чоғида сочини қириб ташловчидан ва кийимларини йиртувчидан йироқдирлар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

 

Умму Атиййа (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитга овоз чиқариб йиғламасликка биздан байъат олдилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: Насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш», дедилар. Муслим ривоятлари

Абу Саид Худрий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўликка баланд овоз билан йиловчини ва ўринча қулоқ тутиб, эшитувчини лаънатладилар». Абу Довуд ривоятлари

Лаънатланган йии овозни баланд қўйиб, маййитнинг яхшиликларини зикр қилиб йилашдир. Аммо бақирмай, вой-дод қилмай йилаш ҳаром эмас.

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўҚиллари Иброҳим вафот этганида, кўзларидан кўп ёш оқди. Абдураҳмон ибн Авф: «Сиз шундоқ қиляпсизми, эй Расулуллоҳ?» деган эдилар, у зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳматдир, -- дедилар. Кейин қўшиб қўйдилар: -- Кўз ёш оқизади. Қалб хафа бўлади. Биз эса, Раббимиз рози бўлган нарсани айтамиз. Албатта, биз, эй Иброҳим, сендан ажраб қолганимизга хафамиз». Имом Бухорий ривоятлари

 

Таъзия ҳақида

Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ким мусибат етган кишига таъзия билдирса, унинг савобидек ажрга эга бўлади», дедилар. Термизий ва Байҳақийлар заиф иснод билан ривоят қилишган.

Абу Барза Асламийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фарзандидан айрилган аёлга таъзия билдирса, унга жаннатда кийим кийгизилади», дедилар. Термизий ривоят қилиб, исноди кучли эмас, деб айтганлар.

 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага (р.а.): «Эй Фотима, уйингдан нима сабаб билан чиқдинг?» деб сўрадилар. Фотима (р.а.): «Мана бу маййитга раҳм қилиб, таъзия билдириш учун чиқдим», дедилар. Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

Амр ибн Ҳ азмдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Қайси бир мўмин биродарининг мусибатига таъзия билдирса, Аллоҳ таоло унга қиёмат куни каромат кийимини кийгизади», дедилар. Ибн Можа ва Байҳақий ривоятлари

Таъзия сабрга чақириш, маййит эгаларига тасалли берадиган нарсаларни зикр қилиш ва хафалик, мусибатларини енгиллатиш, деганидир. Бунга Аллоҳ таолонинг: «Яхшилик ва тақвода бир-бирингизга ёрдам беринглар», деган сўзи ва Расулуллоҳнинг: «Аллоҳ биродарининг ёрдамида бўлган банданинг ёрдамидадир», деган ҳадислари чиройли мисол бўлади.

Усома ибн Зайд (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларидан бири отасига бир одам юбориб, неваралари ўлим бўса ғ асида ётганини айтди. Расулуллоҳ келган кишига: «Бориб қизимга айт, Аллоҳ берганини олувчидир. Ҳар бир нарсанинг ажали Унинг ҳузурида белгилаб қўйилгандир. Қизимга савоб учун сабр қилишни буюр», деб айтдилар». Бухорий ва Муслим ривоятлари

Мана шу ҳадиси шариф дин усуллари, фуруълари, одобларини ўз ичига олган энг катта қоидаларидандир. У мусибатларга, ғам ва касалликларга ҳамда бошқа қийинчиликларга сабр қилишни ўргатади.

Имом Шофеъий таъзия ҳақида: «Мен сенга таъзия билдираман, аммо ўзим ҳам абадий қолишга ишонмайман, буни дин буюргани учун бажараман. Таъзия айтилган киши ҳам маййитлигида боқий қолувчи эмас. Таъзия айтувчи ҳам узоқ муддат яшовчи эмас», деган маънода байт айтганлар.

Маййитнинг ўлимини дўстлари ва қариндошларига билдириш жоизлиги ва жарчиларни юбориб, ўлим хабарини етказиш кароҳияти

Ҳузайфа (р.а.): «Агар вафот этсам, ўлимим хабарини жарчилар орқали айттириб, мен туфайли бирор кишига озор берманглар. Чунки мен Расулуллоҳнинг жарчилар орқали ўлим хабари берилишидан қайтарганларини эшитганман», дедилар. Термизий ва Ибн Можалар ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ўлим хабарини жарчилар воситасида айтишдан сақланинглар. Чунки у жоҳилият амалларидандир», дедилар. Термизий ривоятлари

Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажоший ўлими хабарини саҳобаларга хабар қилдилар».

Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси ҳеч кимга билдирмасдан кўмилган маййит ҳақида эшитиб: «Нега менга айтмадинглар!» дедилар», дейилади.

Баъзи уламолар мана шу иккита ҳадисни маййитнинг ўлими хабарини дўстларига, қариндош-уруғларига етказиш жоиз эканига далил қилишган. Манъ қилинган ўлим хабари эса, жоҳилият давридагидек бир улуғ киши вафот этса, қабилаларга отлиқлар юбориб, фалончи ўлди, унинг ўлими билан бутун араблар ўлди, деб жар солиш кабилардир, дейишган.

 

Маййитни юваётганда ва кафанлаётганда айтиладиган зикрлар

Бу амалларни бажараётганда, Аллоҳни зикр қилиб, маййитни дуо қилиб туриш мустаҳабдир. Агар ғассол маййитни юваётганида, унинг юзида нур ёки хуш бўй сезса, уни одамларга айтиши яхши амаллардандир. Аммо бунинг аксини кўрса, одамларга айтиши ҳаромдир.

Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ўликларингизни яхшиликларини зикр қилинглар, ёмонликларидан тийилинглар» деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий буни заиф дедилар. Абу Рофеъдан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир маййитни ювиб, унинг айбларини бекитса, Аллоҳ таоло уни қирқ марта мағфират қилади», дедилар. Байҳақий ривоятлари

 

Маййитнинг жанозасида ўқиладиган зикрлар

Маййитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоядир. Шу сингари, уни ювиш, кафанлаш, дафн қилиш ҳам фарзи кифоядир. Бунга ҳамма бир овоздан иттифоқ қилишган.

Жаноза намози қуйидагича ўқилади: Аввал «Аллоҳу акбар» деб, яъни, такбири таҳримани айтиб қулоқ қоқади. Сўнг Сано – «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук» дуоси ўқилади. Сўнгра яна такбир айтади, аммо қўлини кўтармайди. Кейин Расулуллоҳга бирор саловотни айтади. Сўнг «Аллоҳу акбар», деб жаноза дуосини ўқийди. Жаноза дуоси:

«Аллоҳуммағфир лиҳаййина ва маййитина ва шаҳидина ва ғ оибина ва соғийрина ва кабийрина ва закарина ва унсана. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фааҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма ла таҳримна ажроҳу ва ла тафтинна баъдаҳу». (Маъноси: Эй Раббим тиригу ўлигимизни, ҳозиру ғ ойибимизни, кичигу каттамизни, эркагу аёлимизни мағфират қил. Эй Раббим, кимимизни ҳаётда қолдирадиган бўлсанг, уни Исломда қил, кимимизни ўлдирадиган бўлсанг, уни иймон билан вафот эттир. Бизни унинг ажридан маҳрум қилма. Ундан кейин бизни фитнага солма.) Агар маййит ёш бола бўлса, қуйидаги дуони ўқийди:

«Аллоҳуммажъалҳу лаҳума фаротан важъалҳу лаҳума салафан важъалҳу лаҳумо зуҳрон ва саққил биҳи мавазийнаҳума ва афри ғ ис собро ъала қулубиҳима ва ла тафтиннаҳума баъдаҳу ва ла таҳримҳума ажраҳ», сўнг яна «Аллоҳу акбар» дейди ва икки томонга салом бериб, намозни тугатади. (Маъноси: Аллоҳим, бу гўдакни ота-оналари учун ажр, фазл ва заҳира қил. У сабабли ота-онасининг тарозиларини оғир қил, қалбларига сабр ёғдир. Ундан сўнг уларни фитнага солма, уларни унинг ажридан маҳрум қилма.)

 

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозида:

«Аллоҳуммағфир лиҳаййина ва маййитина ва шаҳидина ва ғоибина ва соғийрина ва кабирийна ва закарина ва унсана, Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фааҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма ла таҳримна ажроҳу ва ла тафтинна баъдаҳу», деб айтдилар. (Маъноси юқорида ўтди.) Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривоятлари

 

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Агар маййитга намоз ўқисанглар, у учун дуони холис қилинглар», деб айтганларини эшитдим». Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозида:

«Аллоҳумма анта роббуҳа ва анта холақтаҳа ва анта ҳадайтаҳа лил ислам ва анта қобазта руҳаҳа ва анта аъламу бисирриҳа ва ъаланиййатиҳа жиъна шуфаъа фа ғ фирлаҳу», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сен унинг раббисан, Сен уни халқ қилдинг, Исломга ҳидоят этдинг ва руҳини олдинг. Сен унинг сирини ва ошкорасини билувчи зотсан. Биз унга шафеъ бўлиб келдик, унинг гуноҳларини кечир.) Абу Довуд ривоятлари

 

Восила ибн Асқаъ (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мусулмон кишининг жанозасида қуйидаги дуони ўқидилар:

«Аллоҳумма инна Фулан ибн Фулан фий зимматика ва ҳабли живарика фақиҳи фитнатал қобри ва ъазабан нари ва анта аҳлул вафа вал ҳамд. Аллоҳумма фағфир лаҳу варҳамҳу иннака антал ғ офурур роҳийм». (Маъноси: Аллоҳим, фалончининг ўғли фалончи Сенинг зиммангда ва ҳимоянгдадир. Уни қабр фитнаси ва дўзах азобидан сақла. Сен вафо ва ҳамд аҳлисан. Эй Раббим, уни мағфират қил, раҳм айла, Албатта, Сен кечирувчи ва раҳмли зотсан.) Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти

 

Тобут кўтарувчилар нима қилади?

Тобут қабристонга олиб кетилаётган пайтда Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш, шунингдек, маййитнинг оқибати, қаерга кетаётгани ҳақида фикр юритиш, фойдасиз сўзлардан тийилиш лозим. Чунки бу вақт ғофиллик, бефойда сўзлар сўйлаш мавриди эмас. Аслида-ку, фойдасиз сўзлар ҳеч бир жойда гапирилмаслиги керак. Хусусан, жаноза маҳали умуман мумкин эмас. Бунда энг тўғри иш, салаф олимлари таъкидлаганларидек, сукут сақлаш, зикр, қироат ва дуоларни овозни баландлатмасдан айтишдир.

 

Маййит олиб кетилаётганини кўрганда айтиладиган зикр

Тобутни кўрганда:

«Субҳанал ҳаййиллазий ла йамут» (Ҳаргиз ўлмайдиган, абадий тирик зот Аллоҳ покдир), деб айтиш мустаҳабдир. Ёки Абулмаҳосин Равйоний «Баҳр» номли китобларида келтирганларидек,

«Ла илаҳа иллаллоҳу ҳаййуллазий ла йамут», деб айтиб, сўнг маййитни яхшилик билан эсланади ва унинг ҳаққига дуо қилинади.

 

Маййитни қабрга қўяётганда ўқиладиган дуо

Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом маййитни қабрга қўяётганларида:

«Бисмиллаҳи ва ъала суннати росулиллаҳ», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, Расулуллоҳнинг суннатларига мувофиқ.) Абу Довуд, Термизий, Байҳақийлар ривояти

 

Дафндан кейин айтиладиган зикрлар

Маййитни қабрга қўяётган киши маййитнинг бош томонига уч чимдим тупроқ сочиб қўйиши суннатдир. Баъзилар: «Биринчи сочишда «Минҳа холақнакум» (Сизларни ундан (тупроқдан) яратдик), иккинчи сочишда «Ва фийҳа нуъийдукум» (Унга яна сизларни қайтарурмиз), учинчи сочишда: «Ва минҳа нухрижукум таротан ухро» (Сизлари яна бир бор ундан чиқарурмиз), дейди», дейишади. Маййитни кўмиб бўлгандан кейин, қабристонда ҳайвон сўйиб, гўштини тарқатиш миқдорича муддат ўтириш мустаҳабдир. ўтирувчилар Қуръон тиловати, маййит ҳаққига дуо, ваъз-насиҳат, солиҳ ва яхшилар ҳаётидан ибратли сўзлар айтиш билан машғул бўладилар.

Али (р.а.) айтадилар: «Биз «Бақийъул ғарқад»да жанозада бўлганимизда, Расулуллоҳ қўлларида бир новда олиб келдилар ва унинг учи билан чизиқ чизиб, сўнгра: «Сизлардан бўлган кишиларнинг жаннат ёки дўзахдаги бўлган маконлари ёзиб қўйилгандир», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ! Биз унда номаи аъмолимиздаги ёзилган нарсаларга суянмаймизми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амал қилинглар, зеро, ҳар бир киши халқ қилинган нарсасига муяссар қилингандир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоятлари

Амр ибн Ос (р.а.): «Мени дафн қилганларингдан кейин бир ҳайвон сўйиб, гўштини тақсимлаш миқдорича фурсат қабрим тепасида туринглар. Токи, сизларнинг ҳамроҳлигингизда Раббимнинг элчисига жавоб қайтариб олай», дедилар.

Усмондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилганларидан кейин унинг тепасида турдилар ва: «Биродарингиз учун истиғфор айтинглар ва у собит туришини сўранглар, чунки ҳозир у сўраляпти», дедилар. Абу Довуд ва Байҳақий ривоятлари

Ибн Умар (р.а.) дафндан кейин қабр устида Бақара сурасининг аввалини ва охирини ўқишни яхши амал деб билганлар. Байҳақий ривоятлари

Дафндан кейин маййитга қуйидагича талқин қилишни уламолар мустаҳаб дейишган. Улардан Шайх Наср Мақдисий «Таҳзиб» номли китобларида қуйидагиларни келтирадилар: «Агар киши маййитни дафн қилиб бўлса: «Эй фалончи ўғли фалончи, дунёга чиққанингдаги аҳдингни ва «ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ» шаҳодатини зикр қил, қиёмат, шак-шубҳасиз, қойим бўлувчидир, Аллоҳ қабрлардан қайта тирилтирувчидир. Раббим Аллоҳ, диним Ислом, пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, қиблам Каъба, йўлбошчим Қуръон, мусулмонлар биродарим, раббим Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У улуғ арш раббидир», деб айтсин».

Киши ўлимидан олдин жанозасини ўқишга бир одамни тайинлаши ва махсус сифат ва махсус ўринга дафн этилишини васият қилиши. Шунингдек, кафанлаш ва бошқа ишларда васият қилиш хусусида

Оиша (р.а.) ривоят қиладилар: «Абу Бакр (р.а.) касаллик пайтларида олдиларига кирганимда мендан: «Расулуллоҳни нечта кафан билан кафанлаган эдинглар», деб сўрадилар. «Учта билан», деб жавоб қилдим. Сўнг: «Расулуллоҳ қайси куни вафот этганлар», дедилар. «Душанба куни», деб жавоб бердим. Яна: «Қайси куни», деб сўрадилар. «Душанба куни», дедим. Шунда у киши: «Мен кечаси ўлишни истайман», деб кўйлакларига қарадилар. Кўйлакда касалликларида ишлатилган заъфароннинг изи қолган эди. «Мана шу кўйлагимни ювиб, унга яна иккита кўйлак қўшиб, ўша учтаси билан мени кафанланглар», дедилар. Шунда мен: «Бу эски-ку?» дедим. У зоти шариф: «Янгисига ўликлардан кўра тириклар ҳақли, бу эски кўйлагим эса, йирингни артиш учун», дедилар. Сўнг бу зот сешанба кечасида вафот этдилар ва тонг отишидан олдин дафн қилиндилар». Имом Бухорий ривоятлари

Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот жароҳатланганларида: «Вафот этсам, мени Оишанинг олдига кўтариб боринглар. Салом бериб, Умар изн сўраяпти, денглар. Агар изн берса, мени у ерга киргизинглар (дафн қилинглар). Агар рад этса, мени мусулмонлар қабристонига олиб бориб кўминглар», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари

Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинади. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.): «Менга қабрни лаҳад қилиб қазинглар ва худди Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларига қўйганингиздек, менинг қабримга ҳам ғишт қўйинглар», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Амр ибн Ос (р.а.) ўлим тўшагида ётганларида: «Агар вафот этсам, вой-дод солиб йи ғ лайдиганларни ва ўт ёқувчиларни ортимдан эргаштирманглар. Агар дафн қилсанглар, тупроқни оз-оздан ташланглар. Сўнг қабрим тепасида бир ҳайвон сўйиб, гўштини тақсимлагунча вақт туринглар. Мен сизларга ҳамроҳ бўлиб, Раббим элчисига нима деб жавоб беришимга тайёрланиб олайин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Маййит васият қилган ҳамма нарса ҳам бажарилавермайди. Балки унинг васиятлари илм аҳлларига етказилади. Агар рухсат беришса, амал қилинади. Рухсат беришмаса, у васиятни бажарилмайди. Масалан: «Мени тобут билан дафн этинглар, деса, у васиятига амал қилинмайди. Фақат эҳтиёж туфайли амал қилиниши мумкин. Яна қабрининг бошқа ерга кўчиришларини васият қилса, унга ҳам амал қилинмайди. Фақат Макка, Мадина ёки Байтул Мақдис каби муборак ерларга кўчирилиши жоиз. Шунингдек, дафн этилаётганида бошининг тагига ёстиқ ва шунга ўхшаш нарсалар қўйишни, ипак билан кафанлашни, шариатда белгиланганидан ошиқча кафан қилишни, баданини ёпишга етмайдиган кийим билан кафанлашни, жанозасини анча кечиктиришни, зиёрат қилишлари учун қабрига мақбара қуришни ва шунга ўхшаш шариатда жоиз кўрилмаган ишларни васият қилса, уларнинг бирортаси бажарилмайди. Аммо қабри ёнида Қуръон тиловат қилинишини, садақа берилишини ва шу каби Аллоҳга қурбат-яқинлик ҳосил қиладиган ишларни ёки шаҳридаги улуғлар ётадиган қабристонга кўмишни васият қилса, у васиятлари адо этилади.

 

Бошқаларнинг сўзидан маййит манфаат олиши ҳақида

Уламолар маййитга қилинган дуо фойда беради, савоби етади, деган фикрда якдилдирлар. Бу сўзларига Қуръони каримнинг Ҳашр сурасидаги 10-оятни ҳужжат қилишган:

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар: «Парвардигоро, ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қил...» деб айтурлар» . Бу хусусда Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам ворид бўлган машҳур ҳадислар ҳам бор: «Эй Раббим, “Бақийъил Қарқад” қабристони аҳлини мағфират қил» ёки «Эй Раббим, тирикларимиз-у ўликларимизни мағфират айла» каби.

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Саҳобалар бир жаноза олдидан ўтиб туриб, маййитни яхшилик билан сифатлашди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқа жаноза олдидан ўтиб, маййитни ёмонлик билан сифатлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Вожиб бўлди», дедилар. Умар ибн Хаттоб (р.а.): «Нима вожиб бўлди?» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўалиги яхшилик билан сифатланган кишига жаннат, ёмонлик билан сифатланган кишига дўзах вожиб бўлди. Сизлар эса, Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз», деб айтдилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

Абул Асвад (р.а.) айтадилар: «Мадинага бориб, Умар ибн Хаттоб (р.а.) ҳузурларида ўтирган эдим. Бир тобутни олиб ўтиб қолишди. Шунда маййит яхшилик ила сифатланди. Умар ибн Хаттоб (р.а.): «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқаси олиб ўтилди. Ундаги маййит ҳам яхши сифат ила мақталди. Умар ибн Хаттоб (р.а.): яна: «Вожиб бўлди», дедилар. Кейин учинчи маййитни олиб ўтишди. Уни ёмонлик ила сифатлашди. Умар ибн Хаттоб (р.а.): «Вожиб бўлди», дедилар. Шунда мен: «Нима вожиб бўлди эй Мўминлар амири?», деб сўраган эдим, Умар ибн Хаттоб (р.а.) худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Қай бир мусулмон кишининг яхши эканига тўрт киши гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатига киргизади», дедилар. Шунда биз: «Учта бўлса-чи?» деб сўрадик, «Учта бўлсаҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» деган эдик, «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Аммо «Битта бўлса-чи?» деб сўрамадик». Имом Бухорий ривоятлари

 

Ўлганларни сўкишдан манъ қилиш

Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ўлганларни сўкманглар, чунки амаллари билан борадиган жойларига бориб бўлдилар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари

Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ўликларингнинг яхшиликларини зикр қилинглар, ёмонликларини айтишдан тийилинглар», дедилар. А бу Довуд ва Термизийзаиф иснод ила ривоят қилишган.

Аммо ёмонлик билан донг таратган кишиларнинг ёмонлигини зикр этиш жоиз, бошқаларга ибрат бўлади. Аллоҳ таолонинг ўзи бизга Қуръонда ёмонларнинг ёмонликларидан хабар берган ва уни тиловат қилишни ҳамда бошқаларга етказишни буюрган. Ўадиси шарифларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Лухай, Абу Риғол, Ибн Жудъон ва бошқаларнинг қиссаларини зикр қилганлар. Юқоридаги ҳадисда ёмоннинг ёмонлиги айтилганида, Расулуллоҳ манъ этмадилар, балки «Вожиб бўлди», дедилар.

 

Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг навбатларидаги кеча охирида ҳамиша Бақийъ қабристонига чиқиб:

«Ассаламу ъалайкум даро қовмин му`минийна ва ъатокум ма туъадун, ғодан муажжалуна ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун, Аллоҳуммағфир лиаҳли бақийъил ғорқод», деб айтардилар. (Маъноси: Ассалому алайкум, эй мўминлар ҳовлисидаги қавмлар. Сизларга ваъда қилинган нарса келди. Иншааллоҳ эртага кечикиб бўлса ҳам, сизларга йўлиқамиз. Эй Раббим, «Бақийъ ғарқад» қабристондагиларни мағфират қил.) Имом Муслим ривоятлари

 

Оиша (р.а.) ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Расулуллоҳ, қабрларни зиёрат қилганимда нимани айтай?» деб сўрадим, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ассаламу ъала аҳлид-дийари минал муъминийна вал муслимийн ва йарҳамуллоҳул мустақдимийна минкум ва минна валмустаъ`хирийна ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун», деб айт», дедилар». (Маъноси: Эй мўмин ва мусулмонлардан иборат диёр аҳли, сизларга салом бўлсин. Аллоҳ сизлардан ва бизлардан олдин ўтганларга ва кейин келадиганларга раҳм қилсин. Иншааллоҳ, биз ҳам сизларга йўлиқурмиз.) Имом Муслим ривоятлари

 

Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в) қабристонга чиқиб:

«Ассаламу ъалайкум даро қовмин му`минийна ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун», деб айтардилар». (Маъноси: Мўминлар қавми ҳовлисидагилар, сизларга салом бўлсин. Аллоҳ хоҳласа, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз.) Абу Довуд, Насоий, Ибн Можалар ривояти

 

Ибн Аббос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳли қабристонидан ўтатуриб:

«Ассаламу ъалайкум йа аҳлал қубур, йағфируллоҳу лана ва лакум. Антум салафуна ва наҳну бил асар», деб айтдилар». (Маъноси: Ассалому алайкум, эй қабр аҳллари, Аллоҳ бизу сизни мағфират қилсин. Сизлар биздан олдин кетдинглар, бизлар изингиздан етиб оламиз.) Имом Термизий ривоятлари

 

Бурайда (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ (с.а.в) агар қабристонга чиқадиган бўлсалар:

«Ассаламу ъалайкум аҳлад дийари минал му`минийна ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун, ас`алуллоҳа лана ва лакумул ъафийаҳ», деб айтишни ўргатардилар». (Маъноси: Мўминлар диёри аҳли, сизларга салом бўлсин. Иншааллоҳ, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз. ўзимизга ва сизларга офият сўрайман.) Имом Муслим ривоятлари

 

Насоий ва Ибн Можаларнинг ривоятларида:

«Антум лана фаротун ва наҳну лакум табаъун» лафзи зиёда қилинган. (Маъноси: Сизлар биздан олдин ўтдинглар. Бизлар эса сизларга эргашувчимиз.)

Зиёрат қилувчи қабристонда йи ғ лаётган одамни йи ғ идан ва бошқа шариат манъ қилган нарсалардан қайтариши, уни сабрга ундаши хусусида

Анас (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в) қабр ёнида йиғлаётган бир хотиннинг олдидан ўтиб, унга: «Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

Башийр ибн Маъбад (р.а.) айтадилар: «Мен Расулуллоҳ (с.а.в) билан кетаётган эдим, у зот қабрлар орасида пойабзали билан юрган кишини кўриб: «Эй пойабзал соҳиби, оёқ кийимингни ечиб қўй», дедилар».

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов