Меню

<

Дуолар ва зикрлар

Витрдаги кунут дуоси


( اللهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيْتَ، وَعَافِنِي فِيمَنْ عَافَيْتَ، وَتَوَلَّنِي فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَبَارِكْ لِي فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَقِنِي شَرَّ مَا قَضَيْتَ، فَإِنَّكَ تَقْضِي وَلاَ يُقْضَى عَلَيْكَ، إِنَّهُ لاَ يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ، [ وَلاَ يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ]، تَبَارَكْتَ رَبَّنَا وَتَعَالَيْتَ ) .

1 - Эй Аллох! Мени хидоят этган кишиларинг катори хидоят этгин. Офият (соглик, тўгрилик) ато этганларинг каторида офият бергин. Якин тутганларинг каторида мени хам Ўзинга якин этгин. Ато килган нарсаларингни мен учун баракотли этгин. казо-хукм этган нарсаларинг ёмонлигидан мени асрагин. Албатта, Сен хукм этасан. Сенга (карши) хукм этилмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас (ва Сен душман тутган киши азиз бўлмас). Парвардигоро! Сен баракотли-буюк ва олий Зотдирсан. (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва бошкалар ривояти).

 اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ، أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ)

2 - Эй Аллох! Мен Сенинг розилигинг билан менга газаб килишингдан панох беришингни, авфу-кечиришинг билан мени азоблашингдан панох бершингни сўрайман. Мен Сендан менга Ўзингдан (газабингдан) панох беришингни тилайман. Сенга бўлган хамду санонинг хисобига етолмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан. (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва бошкалар ривояти).

( اللَّهُمَّ إِيَّاكَ نَعْبُدُ، وَلَكَ نُصَلِّي وَنَسْجُدُ، وَإِلَيْكَ نَسْعَى وَنَحْفِدُ، نَرْجُو رَحْمَتَكَ، وَنَخْشَى عَذَابَكَ، إِنَّ عَذَابَكَ بِالْكَافِرِينَ مُلْحَقٌ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْتَعِينُكَ، وَنَسْتَغْفِرُكَ، وَنُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ، وَلاَ نَكْفُرُكَ، وَنُؤْمِنُ بِكَ، وَنَخْضَعُ لَكَ، وَنَخْلَعُ مَنْ يَكْفُرُكَ).

3 - Эй Аллох! Сенга ибодат этурмиз ва Сен учун намозўкиб саждалар киламиз. Сен томон (якин бўлиш учун) харакат этиб, Сенга ошикамиз. Рахматингдан умидвормиз, азобингдан кўркамиз. Албатта, азобинг кофирларга етгувчидир. Парвардигоро! Биз Сендан мадад сўраймиз, магфират тилаймиз. Сенга яхши сано-мактовлар айтамиз. Сенга кофир бўлмаймиз. Сенга иймон келтириб, итоат этамиз ва Сенга кофир бўлган кимсаларни тарк киламиз. (Байхакий ривояти. Албоний санадини сахих деган).



Кайгу гамда ўкиладиган дуолар

لاَ إِ إِلاَّ اللَّهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الأَرْضِ، وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمُ ). 

1 - Улуг, Халим (мехрибон) Аллохдан Ўзга илох йўк. Арш эгаси улуг Аллохдан ўзга хеч илох йўк. Осмонлар Раббиси, ер Раббиси, арш Раббиси бўлган Карим Аллохдан ўзга илох йўк. (Бухорий ва Муслим ривояти).

( اللهُمَّ رَحْمَتَكَ أَرْجُو، فَلا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ، وَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كَلَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ).

2 - Эй Аллохим! Рахматингдан умидворман. Мени бирон лахза хам ўзимга топшириб кўймагин. Менинг бутун шаънимни-ишларимни ўнглагин. Сендан ўзга хеч кандай илох йўк. (Абу Довуд ва Ахмад ривояти).

( لاَ إِله إِلاَّ أَنْتَ، سُبْحَانَكَ، إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظالِمِينَ ) .

3 - Сендан ўзга хеч бир илох йўк. Сен барча айбу нуксондан пок Зотдирсан. Албатта, мен зулм килгувчилардан бўлдим. (Термизий ва Хоким ривояти).

( الله رَبِّي، لاَ أَشْرِكُ بِهِ شَيْئاً ) .

4 - Аллох, Аллох Парвардигорим. Унга хеч бир нарсани шерик килмасман. (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).




Султоннинг зулмидан кўрккан-хавфда бўлган киши ўкийдиган дуолар

(اللهُمَّ رَبَّ السَّمَاوَاتِ السَّبْعِ، وَرَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ، كُنْ لِي جَاراً مِنْ فُلاَنِ بْنِ فُلاَنٍ، وَأَحْزَابِهِ مِنْ خَلاَئِقِكَ، أَنْ يَفْرُطَ عَلَيَّ أَحَدٌ مِنْهُمْ أَوْ يَطْغَى، عَزَّ جَارُكَ، وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ ) . 

1 - Етти осмон Раббиси, улуг арш Парвардигори бўлган эй Аллох! Фалончи ва яна Сенинг бандаларингдан бўлган унинг гурухидаги кимсалардан бири менга шошиб озору азиятлар етказишидан, тугёнга тушишидан химоячим бўлгин. Сенинг химоянг кудратли химоядир. Сенинг мактовинг юксакдир. Сендан ўзга хеч кандай илох йўк. (Бухорий ривояти).

(اللهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَعَزُّ مِنْ خَلْقِهِ جَمِيْعاً، اللَّهُ أَعَزُّ مِمَّا أَخَافُ وَأَحْذَرُ، أَعُوذُ بِاللهِ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، الْمُمْسِكِ السَّمَاوَاتِ السَّبْعِ أَنْ يَقَعْنَ عَلَى الأَرْضِ إِلاَّ بِإِذْنِهِ، مِنْ شَرِّ عَبْدِكَ فُلاَنٍ، وَجُنُودِهِ، وَأَتْبَاعِهِ، وَأَشْيَاعِهِ، مِنَ الْجِنِّ وَالإِنْسِ، اللَّهُمَّ كُنْ لِي جَاراً مِنْ شَرِّهِم، جَلَّ ثَنَاؤُكَ، وَعَزَّ جَارُكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ) (ثَلاَثَ مَرَّاتٍ). 

2 - Аллох улугдир! Аллох жамики махлукотларидан кудратли - Азиз зотдир. У мен кўркаётган ва хавфланаётган нарса (кимса)лардан кудратлирогдир! Яккаю ёлгиз илох бўлган етти осмонни ер устига тушиб кетишидан тутиб тургувчи - магар Унинг изни билан тушиши мумкин - Аллохдан фалончи банданг хамда унинг инсу жинлардан бўлган кўшинлари, эргашувчилари ва гурухларининг ёмонлигидан панох беришини сўраб илтижо этаман. Эй Аллохим! Мени уларнинг шарри-ёмонлигидан асрагувчи химоячим бўлгин. Сенинг мактовинг юксак, химоянг кудратлидир. Сенинг исминг буюк-баракотлидир ва Сендан ўзга илох йўк. (Уч маротаба айтилади). (Бухорий ривояти).

 

Душманга карата килинадиган дуо

(اللهُمَّ مُنْزِلَ الْكِتَابِ، سَرِيْعَ الْحِسَابِ، اِهْزِمِ الأَحْزَابَ، اللَّهُمَّ اهْزِمْهُمْ وَزَلْزِلْهُمْ ). 

%3"/span>1 - Китоб нозил этгувчи, хисобни тез килгувчи эй Аллох! (Душман) гурухларини маглуб этгин. Эй Аллох! Уларни маглуб этгин ва зилзила-саросима солгин. (Муслим ривояти).

 


Иши огирлашган киши ўкийдиган дуо

(اللهُمَّ لاَسَهْلَ إِلاَّ مَا جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحَزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلاً ) .

1 - Эй Аллох! Факат Сен енгил этган нарсагина енгилдир. Агар Сен хохласанг, огирлик-каттикликни хам енгил этгувчидирсан. (Ибн Хиббон ва Ибн Сунний ривояти).

 


Шайтон ва унинг васвасасини кувиш (хайдаш) дуоси

(الاسْتِعَاذَةُ بِاللهِ مِنْهٌ ) .

1 - Аллох таолодан шайтондан панох беришини сўрайди. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

( الأَذَانُ) .

2 - «Азон». (Азон айтилганда шайтон кочади). (Бухорий ва Муслим ривояти).

(الأَذْكَارُالمَشٍرُعَةُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ ) .

3 - (Юкорида келтирилган барча) зикрлар ва куръон тиловати (шайтонни хайдайди). (Уйларингизни макбараларга айлантирмангиз, албатта, шайтон «Бакара» сураси ўкилган уйдан кочади). (Муслим ривояти).



 Мусибат етган киши дуоси

( إِنَّا لِلَّهِ، وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ، اللَّهُمَّ أْجُرْنِي فِي مُصِيْبَتِي، وَأَخْلِفْ لِي خَيْراً مِنْهَا). 

1 - Албатта, биз Аллохнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У зотга кайтгувчилармиз. Эй Аллох! Мана шу мусибатимда (сабабли) менга ажру-мукофот бергин ва мен учун ундан яхши бўлган нарсани ўрнига колдиргин. (Муслим ривояти).


Ёмгир сўралганда ўкиладиган дуолар

( اللَّهُمَّ اسْقِنَا غَيْثاً مُغِيثاً مَرِيئاً مَرِيعاً، نَافِعاً غَيْرَ ضَارٍّ، عَاجِلاً غَيْرَ آجِلٍ ) . 

1 - Эй Аллох! Бизга фойдали бўлган, ўт-ўланларни ўстирадиган, зарар етказмайдиган ва кеч эмас, тезда бўладиган мўл-кўл ёмгир ёгдиргин-сугоргин. (Абу Довуд ривояти. Албоний сахих деган).

( اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا ) . 

2 - Эй Аллох! Ёмгир ёгдиргин! Ёмгир ёгдиргин! Ёмгир ёгдиргин! (Бухорий ва Муслим ривояти).

( اللَّهُمَّ اسْقِ عِبَادَكَ، وَبَهَائِمَكَ، وَانْشُرْ رَحْمَتَكَ، وَأَحْيِ بَلَدَكَ الْمَيِّتَ ) . 

3 - Эй Аллох! Бандаларингни ва хайвонларингни сугоргин! Рахматингни сочгин ва ўлик шахрингга хаёт бергин. (Абу Довуд ривояти. Албоний сахих деган). 

 Ёмгирнинг тўхташини - очик хавони сўрашда ўкиладиган дуо

( اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا، وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَام وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ ) . 

1 - Эй Аллох! Бизнинг устимизга эмас, атрофларга ёгдиргин. Парвардигоро! Кир-адирларга, водийлар ичкарисига ва дарахтзорларга ёгдиргин! (Бухорий ва Муслим ривояти).




Реклама:
Как создать блог? Очень быстро и просто на mypage.ru!


Яндекс.Метрика
ban-peo Заработок на своем сайте People Group Заработок на своем сайте People Group Контекстная и баннерная реклама People Group or.ru real
bin ban bin sl tea-med