"."
Меню

Хайз китоби

 

 

Аллоҳ таоло ояти каримасида:

 «Сендан ҳайз тўғрисида сўрарлар, ҳайз озор баргувчи нарсадир, ҳайздан пок бўлгунича хотинларга яқинлик қилмангиз, қачон ҳайздан пок бўлғайлар, ўшандагина Аллоҳ таоло буюрган (ҳалол қилган) томонидан алоқа қилингиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло тавба қилган ва покиза кишиларни суйғайдир, дегин!»— дейди. Яҳудийлар ҳайз кўрган хотинини уйидан чиқариб, алоҳида қилиб қўйғай эрди. Саҳобалар: «Хотинимиз ҳайз кўрса, биз не қилғайдирмиз?» — деб Расулуллоҳдан сўрашди. Шунда юқоридаги оят нозил бўлди.

 

1-боб. Аёллар қачондан бошлаб ҳайз кўра бошлаган?

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 «Бу Одам алайҳиссалом қизларининг пешонасига азалдан ёзилмишдир»,— деганлар. Баъзи саҳобалар: «Ҳайз аввал Баний Исроилга юборилган эрди»,— деганлар. Имом Бухорий: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганлари кенгроқ (энг тўғриси)»,— деганлар.

 

2-боб. Ҳайз кўрган хотинларга буйруқ

 

Оиша онамиз разияллоҳу анҳо дедилар:

 «Фақат ҳажни ният қилиб йўлга чиқдик. Сараф (Макка яқинидаги қишлок,) деган жойга борганимизда, ҳайз кўрдим. Йиғлаб ўтирганим устига Расулуллоҳ кириб келдилар. «Сенга не бўлди, ҳайз кўрдингми?» — дедилар. «Ҳа»,— дедим. «Ҳайз кўриш Аллоҳ таоло Одам қизлари пешонасига ёзган нарсадир, ҳаж амалларининг барчасини қилаверғил, бироқ Каъбатуллоҳни тавоф этмағил!» — дедилар». Сўнг: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинлари номидан бир сигирни қурбонлик қилдилар»,— деб айтгандилар ўшанда Оиша разияллоҳу анҳо.

 

3-боб. Ҳайз кўрган хотин эрининг бошини ювиб, сочларини тараб қўймоғи мумкин

 

Оиша разияллоҳу анҳо:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочларини ҳайз кўрган ҳолимда ҳам тараб қўйғай эрдим»,— деганлар.

 

Урвадан:

 «Ҳайз кўрган ёки ювуқсиз хотин менга хизмат қилмоғи мумкинмидир?»—деб сўрашди. Урва: «Буларга мен унчалик аҳамият бермасман. Ҳайз кўрган ҳолда, ювуқсиз ҳам менга хизмат қилишғай эрди. Мендан бошқа саҳобалар ҳам бу тўғрида бир хил фикрда. Менга Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сачларини ҳайз кўрган ҳолатда ҳам тараб қўйишларини айтганлар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда чилла (эътикоф) ўтирганларида, бошларини дарчадан чиқарар эрканлар (уйларининг дарчаси масжид ичига қараган бўлган), Оиша онамиз ҳужраларида туриб, ҳайз кўрган бўлсалар ҳам, сочларини тараб қўяр эканлар».

 

4-боб. Ҳайз кўрган хотиннинг қучоғида туриб қироат қилмоқ

 

Абу Воил ўз чўрисини, ҳайз кўрган бўлса ҳам, Абу Разийнга хизмат қилмоқ, учун юборар эрди. Чўри Қуръони Каримни ғилофининг ипидан ушлаб, олиб бориб берар эрди.

 

Оиша разияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен ҳайз кўрган бўлсам ҳам, қучоғимга суяниб ўтирган ҳолда қироат қилғай эрдилар»,— деганлар.

 

5-боб. «Ҳайз кўрмоқ» ибораси ўрнига «ой кўрмоқ» иборасини қўллаш

 

Умму Салама:

 «Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам иккаламиз ёнбошлаб ётган эрдик, бирдан ҳайз кўриб қолдим. Секингина бағриларидан суғурилиб чиқдим-да, ҳайз кийимларимни олдим. «Ой кўрдингми?» — дедилар. «Ҳа»,— дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени ёнларига чақирдилар. Мен ҳайз кийимида у кишининг ёнларида ётдим».

 

6-боб. Ҳайз кўрган хотинни эри қучоқласа бўлурми?

 

Оиша разияллоҳу анҳо дедилар:

 «Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам иккаламиз ювуқсиз бўлганимизда бир идишдан ғусл қилур эрдик. Ҳайз кўрганимда эса, менга ҳайз кийимимни кийиб олмакни буюрар эрдилар, кийиниб олардим, кейин қучоқлардилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда эътикофда (чилла ўтиришда) бўлганларида бошларини дарчадан чиқарар эрдилар, мен ҳайз ҳолимда бошларини ювиб қўяр эрдим».

 

Оиша разияллоҳу анҳо:

 «Биронтамиз ҳайз кўрган бўлсаг-у, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайз кийимни кийишни буюрар эрдилар, кейин қучоқлар эрдилар. Қайси бирингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдек шаҳватингизни тийиб тура олурсиз!» — дедилар.

 

Абдуллоҳ ибн Шаддод бундай деб ривоят қиладилар:

 «Маймуна онамиздан эшитдимки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларидан бирортасини ҳайз ҳолида қучоқламоқчи эрсалар, ҳайз кийимини кийиб олмакни буюрар эрдилар».

 

7-боб. Ҳайз кўрган хотин рўза тутмаслиги лозим

 

Абу Саъид ал-Худрий бундай ривоят қиладилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Қурбон ҳайити ёки Рамазон ҳайити эрди, намозгоҳга чиқдилар. Хотинларнинг ёнидан ўтаётиб: «Эй хотинлар жамоаси, садақа қилингиз! Дўзах аҳлининг кўпроғи аёллардир, деб менга аён қилинди»,— дедилар. Шунда хотинлар: «Не сабабдан, ё Расулуллоҳ?» —дедилар. «Кўп қарғайдирсизлар ва эрнинг яхшилигини билмайдирсизлар. Эрнинг яхшилигини камситғайсизлар, қадрламассизлар (кўрнамаклик қилғайсизлар), сизлардан кўра калтафаҳм ва эътиқоди сустроқ, ҳар қандай иймонли кишини ҳам йўлдан оздирғувчироқ тоифани кўрмадим»,—дедилар. Хотинлар: «Эътиқод ва ақлимизнинг нечук нуқсони бор эркан, ё Расулуллоҳ?» —дейишди. «Бир хотин кишининг гувоҳлиги яримта эркакнинг гувоҳлигига тенг эрмасдирми?» — дедилар Жаноб Расулуллоҳ. «Ҳа, шундай»,— дейишди хотинлар. «Худди мана шу ақлингизнинг нуқсони эмасдирми? Ҳайз кўрганингизда намоз ўқимаслигингиз, рўза тутмаслигингиз ҳам сизнинг (эркакларга нисбатан)нуқсонингиз эмасми?»—дедилар. «Ҳа, тўғри айтдингиз»,— дейишди аёллар. «Мана шулар аёллар динининг нуқсонли эканини англатғайдир»,— дедилар Расулуллоҳ».

 

8-боб. Ҳайз кўрган хотин ҳаж амалларининг барчасини қиладир, аммо Каъбатуллоҳни тавоф қилмайдир

 

Иброҳим ан-Наҳоий айтадилар:

 «Ҳайз кўрган хотиннинг Қуръон оятларини ўқиши зарарсиздир» (Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳабларига мансуб олимлар буни рад этадирлар). Ибн Аббос ҳам ювуқсиз одамнинг қироат қилмоғини зарарсиз, деб ҳисоблаганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамма вақт Аллоҳни зикр қилар эрдилар. Умму Атиййа: «Биз — хотинларга, ҳайз кўрган бўлсак ҳам, ийд (ҳайит) намозига чиқмакни бўюришар эрди. Эркаклар айтадирган такбир ва дуоларни ўқир эрдик, намоз ўқимас эрдик»,— дейдилар. Абу Суфён айтадилар: «Ҳирақл (Рум подшоси) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мактубларини олиб келмакни буюрди, сўнг ўқиб қараса, «БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИ, ё аҳл ал-китоб, таъолуу ила калимат ил-ояти» (БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИ, эй аҳлул китоб, иймон келтирингиз!») деб ёзилган экан».

 

Жобир разияллоҳу анҳу бундай ривоят қиладирлар:

 «Оиша онамиз ҳайз кўрдилар, сўнг ҳаж амалларининг барчасини қилавердилар, бироқ Каъбатуллоҳни тавоф қилмадилар ва намоз ўқимадилар». «Мен ювуқсиз ҳолда ҳам «Бисмиллоҳ, Аллоҳу акбар» деб ҳайвон сўяверар эрдим»,— дейди Ҳакам.

«Аллоҳнинг исми айтиб сўйилмаган ҳайвон гўштини емангиз!» — деган Аллоҳ таоло.

 

Оиша онамиз дедилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳажни ният қилиб йўлга чиқдик. Сараф деган жойга келганимизда ҳайз кўриб қолдим. Йиғлаб ўтирганимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб: «Нега йиғларсен?» — дедилар. «Худо ҳаққи, бу йил ҳажга чиққанимдан афсусланурмен»,— дедим. Расулуллоҳ: «Эҳтимол, ҳайз кўриб қолгандирсан?» — дедилар. «Ҳа»,— дедим. Аллоҳ таоло буни Одам қизларининг барчасининг пешонасига ёзмишдир, энди ҳажда қиладирган барча ишларни қилаверғил, лекин то поклангунингча Каъбатуллоҳни тавоф этмағил!» — дедилар Жаноб Расулуллоҳ».

 

9-боб. Истиҳоза (бетўхтов қон кетиши)

 

Оиша разияллоҳу анҳо бундай деганлар:

 «Фотима бинти Абу Ҳубайш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё Расулуллоҳ, мен покланмасман (бетўхтов қон келиб туради), намоз ўқимайми?»—деб айтди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу томир касаллигидир, ҳайз эмас, агар ҳайз келса, намозни тарк этгил, ҳайз тугаса, ғусл қилиб, намоз ўқийверғил!»—дедилар».

 

10-боб. Ҳайз қонини ювмоқ

 

Асмо бинти Абу Бакр бундай дейдилар:

 «Расулуллох, саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир хотин «Ё Расулуллоҳ, биронтамизнинг кийимимизга ҳайз қони тегиб қолса, нетгаймиз?» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангизнинг кийимингизга ҳайз қони тегиб қолса, қотиб қолган қонни ишқаб ташлаб, сўнг сув бирлан ювингиз, кейин ўша кийимда намоз ўқийверингиз!» — дедилар».

 

Оиша разияллоҳу анҳо:

 «Биронтамиз ҳайз кўрсак. қотиб қолган қонни ишқалаб ташлар эрдик, сўнг ўша жойни ювар эрдик ва кийимнинг қон тегмаган қисмини ҳам ювиб, ўша кийимда намоз ўқийверар эрдик», — деганлар.

 

11-боб. Истиҳоза бўлган хотиннинг масжидда эътикоф қилиб ўтириши

 

Оиша разияллоҳу анҳо:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга эътикоф (узоқ муддат Аллоҳга ибодат қилиб, масжиддан чиқмай ўтириш) қилиб ўтирмакка кирсалар, хотинларидан баъзиси ҳам истиҳоза бўлганлигига қарамай, бирга кирар эрди»,— дедилар. «Эҳтимол у тагига идиш қўйиб ўтиргандир, деб айтгандилар»,— дейди Акрама, Акрама бундай деб таъкидлайди: «Оиша онамиз (тосдаги) сарғиш суюқликни кўриб: «Бу фалончи аёлдан тушган истиҳоза қони бўлса керак»,— деб ўйлаганлар».

 

Оиша онамиз дедилар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинларидан бири у киши билан бирга эътикоф қилмакка ўтирди. У хотин ҳайз ва сарғиш қон ҳам кўрар эрди, шунинг учун намоз ўқиётганида тагига тос қўйиб олган эрди».

 

Оиша онамиз разияллоҳу анҳо:

 «Жаноб Расулуллоҳнинг хотинларидан бири истиҳоза кўрган ҳолида эътикоф қилмоққа ўтирди»,— дедилар (хотин киши истиҳоза бўлса ҳам масжидга кириб ибодат қилмоғи мумкин бўлган)

 

12-боб. Хотин киши ҳайз кўрган кийимида намоз ўқийдирми?

 

Оиша онамиз разияллоҳу анҳо дедилар:

 «Биронтамизда битта кийимдан бошқа кийим йўқ эрди. Ўша кийимда ҳайз кўрар эрдик. Агар унга қон тегиб кетса, ишқалаб ташлаб, кейин ювиб, намоз ўқир эрдик».

 

13-боб. Аёл қайздан кейин русл қилгач, ўзига хушбўй нарса сепадир

 

Умму Атиййа дедилар:

 «Ўликка 3 кундан ортиқ аза тутмасдик, эр ўлсагина 4 ойу 10 кун аза тутилар эрди. Кўзга сурма қўймасдик, ўзимизга хушбўйлик сепмасдик. Бўёқлик (гулдор) кийим киймасдик. Одми кийим кияр эрдик. Ҳайздан поклакиб, ғусл қилганимиздан кейингина қисман хушбўйлик ишлатмакка изн берилган эрди, жанозага эргашмоғимизга йўл қўйклмас эрди».

 

14-боб. Аёлнинг ҳайздан покланганда баданини ишқалаб ювмоғи ҳамда қандай қилиб ғусл қилмоғи, атирланган латтани олдига қўмиб, қонинг ҳидини кетказмоғи хусусида

 

Оиша онамиз бундай деганлар:

 «Бир хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳайздан нечук тозаланмак тўғрисида сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ғусл қилишни айтиб, сўнг: «Атирланган латта билан тозаланғил!» — дедилар. «У билан қандай тозаланурмен?» — деди хотин. «Субҳоналлоҳ, тозаланғил!» — деб айтдилар Расулуллоҳ. «Хотинни ўзимга тортдим-да, унга: «Қоннинг ҳидини кетказмак учун латтани ўша жойингга қўйғил! — дедим».

 

15-боб. Ҳайз келган жойни ювмоқ

 

Оиша онамиздан:

 «Ансорийлардан бир хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ҳайздан кейин нечук ғусл қилурмен?» — деди. «Ғусл қилганингдан кейин атирланган латтани олиб, тозалағил!» — деб 3 марта қайтардилар Расулуллоҳ. Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак юзларини уялиб ўгирдилар-да: «У билан артгил!» — дедилар. Шунда мен у хотинни ўзимга тортдим-да, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам нима демоқчи бўлаётганларики айтиб бердим».

 

46-боб. Аёлнинг ҳайздан кейин ғусл қилаётганда сочини тараши

 

Оиша онамиз Урва ибн Зубайрга бундай деб айтган эканлар:

 «Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжат ул-Видоъда эҳром боғладик. Мен умрага (кичик ҳаж) ният айлаб, эҳром боғлаганлардан эрдим, қурбонлик учун қўй олмаган эрдям. (Бахтга қарши) ҳайз кўриб қолдим. Арафа кечаси бўлгаи эрса ҳамки, ҳануз ҳайздан фориғ бўлмаганлигимни таъкидлаб: «Ё Расулуллоҳ, шу арафа кечаси умрага эҳром боғлагандим», — дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Сочингни ёйғил, тарағил (ғусл қилғил), умрани қўя тургил!» — деб буюрдилар. Мен шундай қилдим. Ҳажни (катта ҳажни) тугатганимда Расулуллоҳ (укам) Абдурраҳмонга Ҳасба (ҳаж тугаган) кечаси мен билан Танъимга (жой номи) бориб, илгари қилишим керак бўлган умрани қайтадан бажариб келмоқни буюрдилар».

 

17-боб. Ҳайз кўрган аёлнинг ғусл қилишдан олдин сочини ёймоғи тўғрисида

 

Урва ибн Зубайрга Оиша онамиз бундай деб айтган эканлар:

 «Зулҳижжа ойи келмаги бирлан Мадинадан (ҳажга) чиқдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким умрага (кичик ҳажга) ният қилмоқчи эрса, ният қилсин, агар мен қурбонлик олиб келмасам эрди, умрага ният қилур эрдим»,— дедилар. Шунда баъзилар умрага, баъзилар эса ҳажга (катта ҳажга) ният қилди. Мен умрага ният айлағанлардан эрдим. Арафа куни келди ҳамки, мен ҳайздан фориғ бўлмадим. Расулуллоҳга аҳволимни айтдим. «Умрани қўя турғил, Сочингни ёзиб, тарағил (ғусл қилғил) ва ҳажга ният қилғил!» — дедилар. Мен шундай қилдим. Ҳасба (ҳаж тугаган кеча) ҳам келди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам укам Абдурраҳмонни менга қўшиб юбордилар. Танъим деган жойга бориб, қайтадан умрага ният қилдим». Ҳошим ибн Урва: «Оиша онамиз қурбонлик ҳам қилмадилар, рўза ҳам тутмадилар, садақа ҳам бермадилар»,— дейдилар.

 

18-боб. Ой-куни етиб туғилган бола ва чала туғилган бола

 

Анас ибн Моликга Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

 «Аллоҳ таоло бачадонга бир фариштани вакил этғайдир (бачадонга уруғ тушиши бирлан). Фаришта айтадир: «Ё раббий, бу нутфага (уруғга, манийга) айланди, ё раббий, бу қуюқ қонга айланди, ё раббий, бу бир парча этга айланди»,— дейдир, Аллоҳ таоло: «Бола ой-куни етиб дунёга келсин!»—деса, фаришта: «Ўғилмидир, қизмидир, бахтлимидир, бахтсизмидир, ризқи қанчадир, яшаш муддати қанчадир?» — деб сўрағайдир. Буларнинг барчаси бола онанинг қорнида эканлигида манглайиға ёзилгусидир».

 

19-боб. Ҳайз кўрган хотин ҳаж ва умрага қандай эҳром боғлайдир?

 

Оиша онамиз дедилар:

 «Ҳажжат ул-Видоъдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга йўлга чиқдик, баъзи биримиз умрага эҳром боғладик, баъзимиз ҳажга эҳром боғладик. Сўнгра Маккага келдик. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким умрага эҳром боғлаган эрса, валекин қурбонлик етаклаб келмаған эрса, эҳромини ечсин, кимки умрага эҳром боглаган эрса-ю, қурбонлиқ етаклаб келған эрса, то қурбонлигини сўймагунича эҳромини ечмасин! Кимки ҳажга эҳром боғлаган эрса, ҳажини охирига етказсин (эҳромини ечмасин)!» — дедилар. Мен Сараф деган жойда ҳайз кўрдим, то арафа кунигача ҳайздан фориғ бўлмадим. Арафа куни умрага эҳром боғлаган эрдим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга сочимни ёзиб, Тарашимни (ғусл қилишни) ва умрани қолдириб, ҳажга эҳром боғлашимни буюрдилар. Шундай қилдим. Ҳажимни тутатганимда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга укам Абдурраҳмон билан бирга Танъим деган жойга бориб, қайтадан умрага эҳром боғламоғимни буюрдилар».

 

20-боб. Ҳайз келмоғи ва ҳайз тугамоғи

 

Хотинлар Оиша онамизга ҳайз қони теккан пахтани латтага ўраб юборишар эрди. Оиша онамиз:

 «То оқликни кўрмагунларича, ҳайздан тамоман тозаланмагунларича шошилмасинлар!» — дер эрдилар. Зайд ибн Собит қизи Умму Кулсумга «Хотинлар кечаси чироқ ёқиб, ҳайз латтасини текшириб кўрмакдалар (тозаландимми деб)»,— деган хабарни айтишди. Умму Кулсум: «Илгари хотинлар бундай қилишмас эрди»,— деб, кечаси латтасини текшириб кўрган хотинларни айбладилар (яъни, кундузи билинмаса, кечаси чироқ ёқйб билиб бўлмайди).

 

Оиша онамиздан:

 «Фотима бинти Абу Ҳубайш истиҳоза кўрар эрди. У бу тўғрида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу томир касаллигидир, ҳайз эрмасдир, агар ҳайз вақтинг келса, намозни тарк этгайсен, ҳайзинг тугаса, ғусл қилиб, намоз ўқиғайсен!»—дедилар».

 

21-боб. Ҳайз кўрган хотин намозининг қазосини ўқимайдир

 

Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абу Саъид ал-Худрий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ривоят қила туриб: «Ҳайз кўрган хотин намоз ўқимайдир»,— дедилар (яъни, қазосини ўқимайдир).

 

Муоз разияллоҳу анҳудан:

 «Бир хотин Оиша онамиздан: «Биронтамиз ҳайздан тозалансак, намоз қазосини ўқиғайдирмизми?» — деб сўради. Оиша онамиз: «Хаворижларданмисан?»—дедилар (яъни, аҳли суннага зид равишда: «Ҳайз кўрган хотинлар намоз қазосини ўқийдир»,— деган тоифа). Оиша онамиз: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида бизга ҳайз вақтида намоз қазосини ўқимакни буюрмас эрдилар ёким қазосини ўқимас эрдик»,— деб айтгандилар, шекилли»,— дейдилар Муоз.

 

22-боб. Ҳайз кўрган хотин бирлан, агар у ҳайз кийимида бўлса, бирга ётмоқнинг жоизлиги

 

Зайнаб бинти Абу Саламага Умму Салама бундай деб айтган эканлар:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга чайлада ётганимда ҳайз кўриб қолдим, шунда ёнларидан секин сирғалиб чиқдим, чайладан чиқиб, ҳайз кийимимни кийиб олдим. Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам менга: «Ҳайз кўриб қолдингми?» — дедилар. «Ҳа»,— дедим. Мени чайлага чақирдилар». Зайнабга Умму Салама яна бундай дебдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор бўлатуриб, мени ўпар эрдилар, (кечаси) жимоъдан сўнг у киши бирлан бир идишдан ғусл қилур эрдик».

 

23-боб. Хотин кишининг ҳайз кўрмаганда киядирган кийимидан ташқари, ҳайз учун (алоҳида) кийим қилиб қўймоғи

 

Зайнаб бинти Абу Саламага Умму Салама дедилар:

 «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга чайлада ёнбошлаб ётган эрдим, ҳайз кўриб қолдим, секин чайладан чиқдим, ҳайз кийимимни кийиб олдим! Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳайз кўриб қолдингми?»—дедилар-да, чайлага чақирдилар. Чайлада у киши бирлан ёнбошлаб ётдим».

 

24-боб. Ҳайз кўрган хотиннинг иккала ҳайитда ва мусулмонларнинг дуои илтижоларида (масалан, жамоат бўлиб ёмғир сўраш) намозгоҳдан нарироқда туриб қатнашуви

 

Ҳафса бинти Сириндан:

 «Бўйига етган қизларимизнинг иккала ҳайитга чиқмакларини манъ қилур эрдик. Бир хотин Басрадаги Баний Халаф қасрига келиб тушди, сўнгра опаси ҳақида сўзлаб берди. Опасининг эри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан 12 марта ғазотда қатнашган эркан. Шундан 6 тасида опаси ҳам бирга бўлган эркан. Опаси: «Биз ярадорларни даволар эрдик, касалларга қарар эрдик»,— деган экан. Бир куни опаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Биронтамизнинг ёпинчиғимиз бўлмаса-ю, (ҳайит намозига) чиқмасак, зарари бормидир?» — деб сўрабдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг ёпинчиғи бўлмаса, дугонасининг ёпинчиғларидан бирини олиб турсин, яхшилиғ мажлисларида қатнашсин, мусулмонларнинг дуои илтижоларида қатнашсин!»— дебдилар. Умму Атиййа келганда ундан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу хусусда эшитгандирмисиз? деб сўрадим»,— дейдилар Ҳафса. «Расулуллоҳга отам фидо бўлсин! Ҳа, эшитгандирман (у қачон Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хусусларида сўзласа, «отам фидо бўлсин!» деб қўшиб сўзлар эрди), бўйига етган қизлар ҳам, чимилдиқдаги келинчаклар ҳам (чимилдиқдаги қизлар ҳам, деб айтдиларми, билмайман), ҳайз кўрганлар ҳам чиқсинлар, яхшилиғ мажлисларида, мусулмонларнинг дуои илтожоларида қатнашсинлар, ҳайз кўрганлари жойнамоздан четда турсинлар! деб айтган эрдилар»,—дебдилар Умму Атиййа. «Ҳайз кўрган хотинлар ҳамми?» — деб сўрадим, шунда у: «Ҳайз кўрган хотин Арафотда қайнашади-ку, ахир! деб аёллар қатнашадиган маросимлар номини санай кетди»,— дейдилар Ҳафса.

 

25-боб. Бир ойда уч марта ҳайз кўрса.... аёлларнинг ҳайз кўриш ва ҳомиладорлик муддатини тасдиқловчи далиллар тўғрисида

 

Ҳайз кўриш тўғрисида Аллоҳ таоло:

 «Хотинларнинг ўз бачадонларидаги Аллоҳ яратган нарсани яширмоқлари гуноҳдир»,— дейдир.

 

 Ҳазрати Али ва Шурайҳ:

«Агар аёлнинг бир ойда 3 марта ҳайз кўрганига ишончли ва тақводор кишилар гувоҳлик берсалар, тасдиқланғайдир»,— деб айтган эканлар.

 

Ато разияллоҳу анҳу:

 «Аёлнинг (бир ойда 3 марта ҳайз кўрадиган аёлнинг) ҳақиқий ҳайз кўрадирган кунлари унинг дастлабки ҳайз кўрган кунлари ҳисобланғайдир»,— деб айтганлар (талоқ иддасини сақлаётган аёл бошқачароқ айтса, қабул қилинмайдир). Иброҳим ва Ато: «Ҳайз камида бир кечаю бир кундуз, кўпи билан 15 кун давом этғайдир»,— деганлар. Муътамирнинг оталари, ҳайзидан поклангандан кейин 5 кун ўтгач, яна қон кўрган хотин тўғрисида сўраганларида, Ибн Сирин: «Бу бобда хотинлар биздан кўра яхшироқ билғайдирлар»,— дедилар.

 

Оиша онамиздан:

 «Фотима бинти Абу Ҳубайш: «Мен истиҳоза кўрғайман, ҳеч покланмасман, намозни тарк этғайманми?» — деб Расулуллоҳдан сўрадилар. «Йўқ, тарк этмағайдирсен, бу томир қонидир. Валекин ҳайз кўрадирғон кунларинг намозни тарк этғил, ҳайздан поклангач, ғусл қилғил, намозингни ўқийвергил»,— деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ»

 

26-боб. Ҳайз кўрадиган кунлардан ташқари вақтда келадиган сарғиш ва хира ранг суюқлик

 

Умму Атиййа:

 «Хира ранг ва сарғиш суюқликни ҳайз ҳисобламас эрдик»,— деганлар.

 

27-боб. Истиҳоза келадиган томир

 

Оиша онамиздан:

 «Умму Ҳабиба 7 йил истиҳоза кўрди. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан истиҳоза тўғрисида сўраганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга (ҳайз тугагач) ғусл қилмоқни буюриб: «Бу томирдан келадирғон қондир»,— дедилар. Умму Ҳабиба ҳар бир намозга алоҳида ғусл қилур эрди» (ҳайздан кейин бир марта ғусл қилмоқ — фарз, лекин қолганига таҳорат қилса, кифоя қилур эрди. Имом Шофиъий ҳам истиҳоза кўрган хотиннинг ҳар бир намозга ғусл қилмоғи мустаҳабдир, деганлар).

 

28-боб. Ҳажда Арафот тоғидан тушгандан кейин ҳайз кўриб қолган хотин ҳақида

 

Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга:

 «Ё Расулуллоҳ, Сафийя бинти Ҳуйай ҳайз кўриб қолди»,— дедилар. Расулуллоҳ: «Ҳали у бизга Мадинага бормоғимизға халал бермаса эрди! Сизлар бирлан бирга тавоф қилмаганми эрди?» — дедилар. «Ҳа, (тавдф) қилган эрди»,—дейишди, «Йўлга чиқаверсин, айтингиз!»—дедилар Расулуллоҳ.

 

Ибн Аббос:

 «Хотин киши ҳайз кўриб қолса, (хайрлашув тавофини қилмасдан) ватанига қайтмоққа рухсат берилди»,— дедилар. Ибн Умар, илгарилари: «Ҳайз кўриб қолган аёл (хайрлашув тавофини қилмасдан) қайтмағайдир»,—дер эрдилар, энди бўлса: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга рухсат берибдирлар, (хайралашув тавофини қилмасдан) қайтаверар эркан»,— дейдилар.

 

29-боб. Истиҳоза кўрадиган хотин тозаланса...

 

Ибн Аббос:

 «(Бундай аёл) ғусл қилғайдир, намоз ўқиғайдир, кейин эри ҳам яқинлик қилаверғайдир. Намоз улуғдир»,— деганлар.

 

Оиша онамиздан:

 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар ҳайз кўрсанг, намоз ўқимоқни тўхтатғил, ҳайз тугаса, ғусл қилғил, теккан қонни ювиб ташлағил, сўнгра намоз ўқийверғил!»— деганлар.

 

З0-боб. Туғолмай ўлган хотинга жаноза ўқиш ва унинг суннати

 

Сумра ибн Жундубдан:

 «Бир хотин туғолмай ўлди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жанозани ўликнинг бели тўғрисида туриб ўқидилар (хотин ўлса, белининг тўғрисида, эркак ўлса, кўкраги қаршисида туриб жаноза ўқилғайдир)».

 

31-боб.

 

Абдуллоҳ ибн Шаддоддан:

 «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари Маймуна холам ҳайз кўрганларида, намоз ўқимас эрдилар. Холам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жойнамозлари қаршисида чўзилиб ётсалар ҳам, у киши намоз ўқийверар эканлар. Маймуна онамизнинг ўзлари бундай деганлар: «Расулуллоҳ сажда қилғанларида кийимлари қисман менга тегар эрди». (Имом Бухорий шу ҳадисга таяниб, "ҳайз кўрган хотин макруҳ ҳисобланмай, унга теккан нарса ҳам ҳаром бўлмас эркан, деган маънони тушунтирадирлар)».

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов