"."
Меню

Хидоят сари

 
 
 
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда бирон гунох ишни қилиб қўйса, сўнг таҳоратини чиройлик қилса, кейин туриб икки ракаат намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳ унинг гунохларини албатта кечиради» дедилар ва мана бу оятни ўқиб қўйдилар: «(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гунох қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гунохлари учун мағфират-кечирим сўрайдиган..... кишилардир» (Оли Имрон: 135) (Имом Абу Довуд ривояти: 1521)

 

ОДАМЛАР ПИСАНД КИЛМАЙ К,УЙГАН ХАРОМ АМАЛЛАР !
Шафоат (воситачилик) учун ҳадя олиш Обрў ва мансаб, агар шукри адо этилса,
Аллоҳнинг бандага берган неъматларидан саналади. Мусулмонларнинг манфаати йўлида ўз мансаби билан хизмат қилиш ана шу неъматнинг шукроналаридан бўлади. Умумий маънода айтилган ушбу ҳадис мазкур амалга (шафоатга) ҳам тааллуқлидир: “Сизлардан ким ўз биродарига наф келтиришга қурби етса
(шу ишни) қилсин!”.(Имом Муслим)
 
 
Мансаби ва обрўси билан биродарини зулмдан ҳимоя қилса ёки унга бирон нафи
тегса ва бунда ҳаром ишга қўл урмаса ёки бошқа бировнинг ҳуқуқига зарар етказмаса Аллоҳнинг олдида савобга ҳақли бўлади,башарти нияти холис бўлса. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Шафоат қилинглар ажр (савоб) оласизлар ”. (Абу Довуд)  Аммо қилинган шафоат, ҳомийлик эвазига бир нарса олиш жоиз эмас. Бунга саҳоба Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадис далилдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким шафоатчиликка ўтгани учун берилган хадяни олса, судхўрликнинг энг катта туридан бирига қўл урибди”. (Имом Аҳмад)
Бирор шахсни вазифага тайинлаш, бир соҳадан ё минтақадан бошқасига ўтказиш ёки касални даволатиб бериш ва бошқа шу каби ҳолатларда ўз мансаб обрўсини,
воситачилигини маълум маблағ эвазигатаклиф қиладиган кишилар ҳам бор, бу эса юқорида зикр қилинган ҳадисга биноан ҳаромдир. Ҳадиснинг зоҳири олдиндан шартлашмаган ҳолда ҳақ олишга ҳамтегишлидир. Савоб иш қиладиган кишига Қиёмат куни Аллоҳ таолодан оладиган ажр- мукофот кифоядир.
Бир киши Ҳасан ибн Саҳлнинг хузурига келиб бир ишда шафоат қилишларини сўради. Ҳасан ибн Саҳл унга ёрдам бердилар. Халигикиши ташаккур билдирди. Шунда Ҳасан ибн Саҳл: “Бизга нимага раҳмат дейсиз, биз молнинг закоти бўлгани каби обрўнинг ҳам закоти бор, деб биламиз”, дедилар. Шу ўринда бирон ҳақ эвазига бир ишни бошлаш, назорат қилиш ва битириб бериш учун шаръан жоиз бўлган одам ёллаш билан, жоиз бўлмаган ҳақ бадалига обрўсини ва
воситачилигини таклиф қилиш ўртасида фарқ борлигини билиш ўринлидир. Мардикорни тўла ишлатиб, ҳаққини тўла бермаслик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мардикорнинг ҳаққини кечиктирмасдан тез тўлашга тарғиб қилганлар: “Мардикорнинг ҳаққини, унинг (пешона) териси қуримасидан
олдин беринглар !”. (Ибн Можа) Жамиятда тарқалган зулм турларидан бири
ишчилар, мардикорлар ва ходимларнинг ҳақларини бермаслик бўлиб, унинг бир неча кўринишлари бор:
1) Хизмат ҳаққини беришдан бутунлай бўйин товлаш, сабаби кўпинча хизматчининг қўлида уни ишлатганликлари тўғрисида ҳужжат бўлмайди. Аммо лекин бечора заиф хизматчи (мардикор) бу дунёда ўз ҳаққидан
маҳрум этилган бўлса ҳам, Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида унинг ҳаққи сақланади.
Ҳаққини бермай еб кетган золим: “Еб кетдим бўлди”, деб ўйламасин. Қиёматда золимнинг яхши амалларидан мазлумга олиб берилади.
Агар яхши амаллари бўлмаса ёки ҳаққини адо қилмай тугаб қолса, у ҳолда мазлумнинг ёмон амаллари золимга юкланади ва уни дўзахга ташлаб юборилади.
2) Унинг ҳаққи тўла адо қилинмай қисман уриб қолинади. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло:
“Тарозидан (бировнинг ҳаққидан) уриб қолувчиларга ҳалокат бўлгай” деб
огоҳлантирган. Мутаффифун: 1.Баъзи иш берувчилар муайян ҳақ тўлашга келишиб, ишчиларни ўзга юртлардан таклиф қиладилар. Улар келиб ўрнашиб ишни бошлашганда эса шартлашилгандан камроқ ҳақга битимни ўзгартирадилар. Албатта ишчилар буни расмий идораларга исбот қила олмай, чорасиз Аллоҳга нола қилиб қоладилар. Агар иш берувчи мусулмон, ишчи эса кофир бўлса, ҳақни тўла бермаслик кофир ишчини Исломга киришига тўсиқ бўлади ва
ўша мусулмонга унинг гуноҳи ҳам юклатилади.
3) Ишчининг ҳаққини беришни пайсалга солиб, охири кўп машаққат, оворагарчилик, шикоят ва судлашувлардан кейингина бериш.
4) Қўшимча ҳақ тўламасдан ишни кўпайтириб юбориш ёки иш вақтини узайтириш.
Баъзан иш берувчининг юқорида ўтган ишлардан мақсади ишчини зериктириб ўз
ҳаққидан воз кечтириб юбориш ёки унинг пулини айлантириб фойдаланиб қолишни ҳамкўзлаган бўлади. Бечора ишчи бўлса на кундалик емиш топа олади ва на муҳтожликда қолган оиласига бирон нарса юбора олади.
Шунинг учун ҳам золимларга Қиёматда Аллоҳнинг азоби муқаррардир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло деди : “ Мен Қиёмат куни уч кишининг – Менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб, сўнг хиёнат қилган кишининг, ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг ва мардикорни ижарага олиб ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаган кишининг душманидирман ”. (Имом Бухорий)
 
 
Асрларга татигулик воқеа
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин ва аёлларга доимо яхшилик қилинг! Чунки улар қовурғадан яратилгандирлар. Албатта, қовурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир. Агар уни тўғрилайман деб уринсанг, синдирасан. Агар уни ўз ҳолига қўйсанг, эгрилиги бўйича қолур. Бас, аёлларга доимо яхшилик қилинг!” Икки шайх ва имом Термизий ривоят қилган. 
Шарҳ: Айбсиз инсон жумладан, хато қилмайдиган аёл киши ҳам йўқ. Беайб ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи. Аёл кишини Аллоҳ таоло ўзига хос табиат ила яратган. У хотин бўлиши, она бўлиши ва бу вазифаларга тегишли масъулиятларни адо этиши лозим. Шунинг учун ҳам аёл кишида тез ва таъсирли меҳр кўрсатиш қобиляти бўлиши зарур. Бунинг акси ўлароқ унда тез аччиқ чиқиш ва оғир нарсани кўтара олмаслик сифати ҳам юзага келган. Аёл киши ўз жинсига мос келадиган машаққатлардан эркак киши кўтара олмайдиган юз ва ундан ҳам ортиқ нарсани кўтариши мумкин, аммо ўзига хос бўлмаган қийинчилик, салгина қўпол муомала, бир оғиз ноқулай сўзни кўтара олмаслиги аниқ. Эр киши, ушбу ҳолатларнинг ҳаммасини ҳисобга олган ҳолда, хотинига яхши муомалада бўлиши лозим.  Шунинг учун Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам “Аёлларга доимо яхшилик қилинг!” деб таъкидламоқдалар. Аёлдан содир бўладиган ҳар бир нарсани тафтиш қилиб, унинг бошқача бўлиши учун уриниш маслаҳат берилмайди. Балки, аёл табиатига хос бўлган нарсаларни ўз ҳолида қолдириб, сабр қилиш афзал бўлади. Ана шунда уруш‑жанжаллар камайиб, оиланинг бузилиши хавфи йўқолади. Акс ҳолда уни тўғрилашга киришилса, синдириб қўйиш ҳеч гап эмас.    
                                                                                                                         
 
ДЎЗАХНИНГ КАНДАЙЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ? 
Пайгамбаримиз (с.а.в.) Жаброил (а.с.) га:"Менга дузахни сифатлаб беринг" - 
дедилар.Жаброил (а.с.) айтдилар: "У ер  коп- коронгу зулмат, агар игнани 
тешигидек тешик очилса,сузсиз ер юзидаги хамма нарса куйиб кетади.Агар дузах 
кийимларидан биттасини осмон ва ерни  орасига осиб куйилса, ер ахли унинг 
бадбуйлигидан улиб кетади. Агар заккумдан  1томчи ерга ташланса, ер ахлини бутун  хаёти бузилиб кетади. Агар Куръонда зикри 
кeлган18 фариштанинг биттаси ер ахлига  курсатилса, уни хунуклигидан ва 
аъзоларини хар- хиллигидан ер ахли  хаммаси улиб кетарди. Агар Куръонда 
зикри келган занжирлардан 1 булаги ерга  ташланса, ер энг тагигача бузилиб кетади".Кейин Пайгамбаримиз (с.а.в.): "Булди  етади" -деб йигладилар. Жаброил (а.с.) хам  йигладилар.Пайгамбаримиз: "Сен нега  йиглайсан? Ахир сени АЛЛОХни хузурида  урнинг борку." -деб сурадилар. Жаброил  (а.с.) айтдилар: "Эй Мухаммад(С.А.В), мен  АЛЛОХни ёнида булганим билан, хорут ва 
морутни ёки малъун иблисни имтихон  килганидек мени хам имтихон килмаслигига  ишончим йук . АЛЛОХ барчамизни дузах  азобидан сакласин.
 
 
 
ДЎСТЛАРИМИЗ ҲАҚИДА ГУМОНИМИЗ
Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга хотини: “Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман”, деди. У: “Нима учун бундай деяпсан?”, деди. Хотини: Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди”, деди. У хотинига қараб: “Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди”,  деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди: “Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!! Салаф солиҳлардан бири: “Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.”, деган экан. Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: “Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.
Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар: “Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир”, дегин”. 
Демак, дўстларимиз ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлишимиз керак.

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов