"."
Меню

и

Ихлос ҳақида тушунча; 
Ихлоснинг таърифи ва унинг чегаралари; 
Риѐга интилишнинг нозик ва махфий томонлари; 
Риѐга интилишни даволаш; 
Салафи солиҳларнинг ихлос борасидаги сўз ва амалларидан баъзи 
намуналар; 
Ихлосга оид баъзи масалалар.
Ихлос ҳақида тушунча
"Ихлос" калимаси араб тилидаги "ахласа" феълининг масдари (иш-ҳаракат
номи) бўлиб, луғатда "бирон кишига нисбатан самимий, холис, содиқ бўлиш", деган
маънони ифодалайди. Шариат истилоҳида эса у "Аллоҳ Таолога нисбатан холис,
содиқ бўлиш, барча амалларни холис Унинг Ўзи учун қилиш" маъносини англатади.
Дарҳақиқат, ихлос Ислом динининг асл моҳиятидирки, ҳар бир яхши амал
унинг устига барпо қилинади. Одам алайҳиссаломдан тортиб, то Қиѐматгача
келадиган барча одамзот сўз ва амалда ихлос қилишга буюрилгандир. Ким ихлосни
маҳкам ушласа - нажот топади. Ким уни зое қилса - ҳалокатга юз тутади. Зеро,
амалнинг қабул бўлиш ѐки бўлмаслиги, унга мукофот ѐки жазо берилиши ўша
амалда ихлоснинг мавжуд ѐки мавжуд эмаслиги эътибори билан бўлади.
Аллоҳ Таоло биздан аввал ўтган қавмларни ҳам ихлосга буюрганини эслатиб,
шундай деди:
"...Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис тутган ва
тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни барпо қилишга
ҳамда закотни адо этишга буюрилган эдилар". ("Баййина" сураси, 5-оят).
Ўзини Аллоҳга ихлос билан таслим қилган мўминнинг дини энг гўзал дин
эканини таърифлаб, яна бундай деди:
"Муҳсин (мухлис) бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган кишидан
ҳам кўра дини гўзалроқ ким бор?" ("Нисо" сураси, 125-оят).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот: "Пайғамбар
алайҳиссаломдан қуйидагиларни эшитганман", дейдилар:
Ихлос -صلاخلإا
3
"Аллоҳ Таборака ва Таоло айтди: "Мен шерикларнинг шерикликдан энг
беҳожат бўлганидирман. Ким бирон амал қилиб, унда Менга бошқани ҳам
шерик қилса, Мен уни ҳам, шерик қилган нарсасини ҳам тарк қилурман".
(Муслим ривоятлари).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:
"Ким Аллоҳнинг юзини истаб ўрганиладиган илмни фақат бирон
дунѐвий нарсага етишиш мақсадида ўрганса, Қиѐмат куни жаннатнинг
ҳидини ҳам топмайди". (Абу Довуд ривоятлари, саҳиҳ).
Аллоҳ Таоло амалларни холислик билан қиладиган бандаларига - гарчи
уларнинг амаллари четдан қараганда арзимас ва оз бўлиб кўринса ҳам - ажр-мукофотни катта қилиб беради. Шунингдек, Аллоҳ уларнинг - гарчи хатолари
зоҳиридан катта ва йирик бўлиб кўринса-да - гуноҳларини кечиради.
Шайхул-Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Аллоҳ Таоло томонидан катта гуноҳларнинг ҳам кечиб юборилишига сабаб
бўладиган ягона амал Аллоҳ Таоло учун холис, фақат Унинг Ўзигагина қуллик
қилган ҳолда бажарилган амалдир".
Бу сўзларга исбот ўлароқ Суннати шарифада етарлича ҳадислар мавжуд.
Шулардан бири йўлдан одамларга озор берувчи нарсани холис Аллоҳ учун олиб
ташлаган ва шу туфайли гуноҳи кечирилган киши ҳақидаги ҳадисдир. Яна бири итни
сувга қондирган ва шу сабабли гуноҳи кечирилган фоҳиша аѐл ҳақидаги ҳадисдир.
Бу ҳадис хусусида Ибн Таймийя шундай деганлар:
"Бу аѐл қалбида соф иймонни сақлаган ҳолда итни сувга қондирди, шунинг
учун унинг гуноҳи кечирилди. Агар шундай бўлмаганида, (яъни амалларда ихлос
шарт қилинмаганда - тарж .) унда итни сув билан суғорган ҳар қандай
фоҳишанинг ҳам гуноҳи кечирилган бўлар эди..."
Шундай қилиб, бир амалнинг бошқа амалдан афзаллиги унинг катта ѐки
кичиклигига қараб эмас, балки шу амал соҳибининг қалбида сақланадиган иймон ва
ихлоснинг қай даражада эканига қараб белгиланар экан. Зеро, амал суратдир, ихлос
эса унинг руҳидир. Одамзот руҳи билан тирик саналганидек, амал ҳам ихлоси билан
тирикдир. Шайх Дувайш айтадилар: "Агар амалларда ихлос қилмасанг, ўзингни
чарчатиб ўтирма. Ихлос дарахтининг илдизи мустаҳкамдир, риѐ дарахтининг
илдизи эса қўпориб ташлангандир". Дарҳақиқат, агар дарахтнинг илдизи мустаҳкам
бўлса, унинг танаси қанчалик кесилиб-қирқилиб ташланмасин, барибир ўсишда,
ривожланишда давом этаверади ва агар унинг илдизи қўпориб ташланган бўлса,
унда унинг тезда қуришини кутавер!
Ихлоссиз қилинган ҳар қандай амал - гарчи у Исломда энг юксак амал
ҳисобланган бўлса ҳам - бирон қийматга эга бўлмайди, у учун бирон мукофот
Sodiqlar.com
4
берилмайди, балки аксинча, шу амал соҳиби азобга дучор бўлиши мумкин. Наувзу
биллаҳ.
Мана шу маъно Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Пайғамбар
алайҳиссаломдан ривоят қилган машҳур ҳадисларида ҳам ўз аксини топган:
"Қиѐмат куни одамлар ичида энг аввал тақдири ҳал қилинадиган киши
шаҳид одам бўлади. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга Ўз неъматларини
эслатади. Банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: "Уларнинг шукронасига нима
амал қилдинг?" - деб сўрайди. У банда: "То шаҳид бўлгунимга қадар Сен учун
урушдим", - деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ: "Ёлғон айтаяпсан, зеро сен
одамлар сени "жасур" дейишлари учун урушдинг ва дарҳақиқат, одамлар
шундай ҳам дейишди", - дейди. Сўнг буйруқ берилади - уни дўзахга ташлаш
учун юзтубан ерга судраб, олиб кетилади.
Кейин илм ўрганган ва уни ўргатган, ҳамда Қуръон ўқиган кишини олиб
келинади. Аллоҳ унга ҳам Ўз неъматларини эслатади. У банда уларни тан
олади. Сўнг Аллоҳ: "Буларнинг шукронасига нима амал қилдинг?" - деб
сўрайди. Банда: "Сен учун илм ўргандим, уни бошқаларга ўргатдим ва Куръон
ўқидим", - деб жавоб беради. Аллоҳ: "Алдаяпсан, сен илмни одамлар "илмли",
дейишлари учун ўргандинг, Қуръонни эса одамлар "қори", дейишлари учун
ўқидинг, дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам дейишди", - дейди. Шундан сўнг
буйруқ берилади - уни дўзахга ташлаш учун юзтубан ерга судраб, олиб
кетилади.
Шундан кейин Аллоҳ унга ризқини кенг қилиб берган, бойликнинг ҳамма
туридан инъом қилган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам Ўз
неъматларини танитади. Банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: "Буларнинг
шукронасига сен нима амал қилдинг?" - деб сўрайди. "Мол-давлатни Сен хуш
кўрган бирон йўлни қолдирмай, ҳаммасига Сен учун сарф қилдим", - дейди у.
"Ёлғон айтаяпсан, зеро сен бу ишни одамлар сени "сахий", деб айтишлари
учун қилгансан, дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам дейишди", - дейди Аллоҳ
Сўнг буйруқ берилади - уни дўзахга улоқтириш учун юзи билан ерга судраб
олиб кетилади". (Муслим ривоятлари).
Ихлоснинг таърифи ва унинг чегаралари
Ихлоснинг таърифи ва унинг чегаралари борасида тўхталадиган бўлсак,
айтиш мумкинки, уламолар бу борада турлича фикр билдиришган. Айрим олимлар
ихлосни: "Диний вожиботларни фақат холис Аллоҳ Таоло учун қилишдир", - деб
тушунтиришган. Айрим олимлар эса: "Ихлос бу амалларни одамларнинг назаридан
олиб қочишдир", - деб айтишган.
Ал-Харавий: "Ихлос бу амалларни ҳар қандай ташқи аралашмалардан халос
қилишдир", - деб таъриф берганлар.
Ихлос -صلاخلإا
5
Яна бир олим эса: "Мухлис (амалларни холис қилувчи) киши, бошқаларнинг
қалбида унинг эътибори бор ѐки йўқлигига заррача ҳам аҳамият қаратмайдиган
одамдир. Унинг қалби Аллоҳ азза ва жалла олдида тақволи бўлиб бўлган. Шунинг
учун у ҳатто энг арзимас амалларини ҳам одамлар билишини истамайди", -деганлар.
Шак-шубҳа йўқки, тўлиқ ихлосга эришиш учун бутун куч-ғайратни ишга солмоқ
керак. Ривоят қилинадики, бир куни Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарийдан: "Қалб учун
энг машаққатли нарса нимадир?" - деб савол беришганда, у зот: "У ихлосдир, чунки
унда қалб ҳоҳиши учун ҳеч қандай улуш қолмайди", - деган эканлар.
Суфѐн ас-Саврий эса: "Ниятимдан кўра қийинрок бирон нарсани муолажа
қилмадим, зеро, у тез ўзгариб турувчидир", - деганлар.
Риѐга интилишнинг нозик ва махфий томонлари
Билгинки, Пайғамбар алайҳиссалом умматлари учун энг қўрққан нарсалари
риѐ ва унинг маъносидаги нарсалар бўлган. Бунга у зотнинг қуйидаги ҳадислари
яққол мисолдир. "Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарса бу кичик ширкдир", -дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. "Кичик ширк нимадир?" - деб
сўрашди саҳобалар. Шунда у зот: "У риѐдир", - дедилар. (Аҳмад ривоятлари, саҳиҳ
ҳадис).
Ихлосга зид келадиган нарсалар жумласига риѐга интилиш, бу дунѐни, шуҳрат
ѐки шон-шарафни яхши кўриш ва ҳурматталаб-иззатталаб бўлиш киради.
Бу ерда "риѐга интилиш", деганда Аллоҳга фақат одамлар кўрсинлар ва
ибодатгўй сифатида мақтасинлар учун ибодат қилиш назарда тутилади. Одатда
бундай киши бошқа одамлар томонидан улуғланиши билан шуҳрати ѐйилишига
интилади ѐки унинг ибодатини кўриб турган одамнинг қалбида қандайдир бир ҳис-туйғу пайдо қилишни ѐхуд қўрқув ҳиссини уйғотишни хоҳлайди.
"Шон-шуҳратни яхши кўриш" га келсак, унинг маъноси Аллоҳ Таолога ибодат
турларини фақат одамлар эшитиб қўйсинлар учун, эътибор қилсинлар учун
қилишдир.
"Ҳурматталаб бўлиш" эса риѐга интилиш билан чамбарчас боғлиқдир, улар
орасидаги фарқни Шайхул-Ислом ибн Таймийя шундай тушунтирадилар:
"Бирон-бир амални риѐ учун қилиш ширкнинг шундай турига тааллуқлики,
бунда киши ўз амалларини нафақат Аллоҳ Таоло учун, балки одамлар учун ҳам
қилади. Ҳурматталаб бўлиш эса ширкнинг шундай турига тааллуқлики, унда киши
ўз амалларини нафақат Аллоҳ Таоло учун, балки ўз нафсини юксалтириш учун ҳам
қилади". ("Ал-Фатово", 10-жилд, 277-бет).
Ҳозир эса эй биродарим, сенга риѐга интилишнинг нозик кўринишлари ва
махфий томонларига оид бир неча мисоллар келтираман. Гап бу ерда баъзи
Sodiqlar.com
6
мисоллар ҳақида боради, чунки ихлосга зид нарсалар ҳақида узоқдан-узоқ гапириш
мумкин. Қуйида риѐга интилишнинг уч нозик жиҳатини келтириш бошқаларини
билишда сенга кифоя қилади.
Биринчиси:
Бу Абу Ҳомид ал-Ғаззолий "Иҳѐу улумид-дин" китобларида зикр қилиб ўтган
жиҳатдир. У зот риѐга интилишнинг махфий жиҳатлари ҳақида гапира туриб, шундай
деганлар:
"...Мана шу ширк туридан ҳам махфийроқ жиҳат борлигига кишининг шундай
амали ишора қиладики, у ўзининг диний вожиботларини ҳеч кимга билдирмай
махфий қилади ва солиҳ амалларини бошқалар билиб қолишини истамайди, лекин
шу билан бирга у одамларни кўрганда одамлар унга биринчи бўлиб салом
беришларини, уни хушмуомалалик билан кутиб олишларини, эҳтиѐжини
қондиришларини, ҳурмат қилишларини, мақтовли сўз айтишларини, савдо-сотиқ
ишларида ѐн беришларини ва унга жой беришларини ич-ичидан хоҳлайди. Агар
кимдир шундай қилмаса, буни ўзига оғир олади. У худди махфий амаллари учун
эҳтиром талаб қилаѐтгандек бу ишни (одамларнинг унга нисбатан
эътиборсизлигини-тарж.) амри маҳол деб ҳисоблайди… Гарчи ибодатларни қилиш
уларни қилмаслик билан баробар бўлмаса-да, у бу махфий ибодатлари Аллоҳнинг
Ўзига маълум эканидан қониқмайди. Бу шуни англатадики, бундай кимса риѐга
бўлган интилишнинг махфий ва нозик аралашмаларидан ҳоли эмас. Буларнинг
ҳаммаси банданинг ўз савобидан осонгина маҳрум бўлишига олиб келади. Бундан
фақат содиқларгина ҳолидирлар". ("Иҳѐу улумид-дин", 3-жилд, 305-306-бетлар).
Иккинчиси:
Бу Аллоҳга нисбатан бўлган ихлосни бирдан-бир мақсад эмас, балки дунѐвий бирон-бир нарсага етишиш учун восита сифатида кўришлик. Шайхул-Ислом ибн Таймийя
бу махфий офатдан огоҳлантириб, шундай деганлар:
"Айтишларича, Абу Ҳомид ал-Ғаззолийга кимдир: "Агар киши 40 кун
мобайнида амалларини холис Аллоҳ учун қилса, унинг қалбидаги ҳикмат
чашмалари тилига отилиб чиқади", - дебди. Абу Ҳомид айтадилар: "Буни эшитиб
мен 40 кун мобайнида Аллоҳга нисбатан ихлосни сақладим, лекин бу билан бирон
натижага эришмадим. Кейин буни бир ориф одамга айтиб берганимда, у зот:
"Чунки сиз ихлосни ѐлғиз Аллоҳ учун эмас, балки ҳикмат отилиб чиқиши учун
қилгансиз", - деб жавоб берди".
Сўнг Ибн Таймийя ѐзадилар:
"Бунинг сабаби шуки, гоҳо кишининг амалдан кўзлаган мақсади илм ва
ҳикматни ҳосил қилиш ѐки кароматга етишиш ѐки одамлар ҳурматига сазовор
бўлиш ва уларнинг мақтовларини эшитиш ѐки фақат Аллоҳга ихлос қилиш
туфайлигина етишиш мумкин бўлган бошқа бир нарсани ҳосил қилиш бўлиши
мумкин. Лекин билмоқ керакки, бу нарсаларга эришишга ихлос воситасида
Ихлос -صلاخلإا
7
интилиш айни шу воситага зиддир. Чунки агар киши бирон-бир нарсани бошқа
нарсага етишиш учун восита қилса, унда унинг кўзлаган мақсади кейингиси бўлиб
қолади, биринчиси эса фақат бунга етишиш воситаси бўлиб қолади. Шундай экан,
ким илм, маърифат, ҳикмат, кароматга етишиш учун ѐки бирон-бир нарсани
тасарруф этиш имкониятини ҳосил қилиш учун Аллоҳга нисбатан холисликни
сақласа, унда бу ҳолат кишининг Аллоҳга интилмаѐтганини, балки Аллоҳни
қандайдир бир ҳақир мақсадга эришиш учун восита қилаѐтганини англатади".
("Ад-Даръу", 6-жилд, 66-67-бетлар).
Шунинг учун ҳам Аш-Шотибий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
"Агар лаѐқатли киши бу ѐки у масаладаги буйруқ ѐки қайтариққа, шу буйруқ
ѐки қайтариқдан ўзга нарсага эътибор бермай бўйсунса, у ҳолда бундан ўша киши
ўз улушидан бош тортиб, Парвардигори олдидаги мажбуриятларига киришди ва
ўзини ҳақиқий қул сингари тутадиган бўлди, деган маъно чиқади. Агар иш бунинг
аксича бўлса, яъни киши буйруқ ѐки қайтариқнинг натижасига эътибор қаратиб,
уни эътиборга оладиган бўлса, унда унинг саъй-ҳаракати охирги натижа томон
йўналтирилган бўлиб қолади. Бошқача айтганда, унинг ўз Парвардигорига
нисбатан муносабати сабаб-натижа билан шарт қилинган бўлади… Шак-шубҳа
йўқки, бу икки ихлос даражаси орасида катта фарқ бордир". ("Ал-Мувафақот", 1-жилд, 219-220-бетлар).
Учинчиси:
Риѐга интилишнинг яна бир нозик жиҳатига ибн Ражаб Ал-Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ
қуйидаги сўзларида ишора қилиб ўтганлар:
"…Лекин бу ерда бир нозик нуқта бор, унинг моҳияти шундан иборатки,
киши одамларда унга нисбатан "Ичдан тавозеълик-камтарликка риоя қилади",
деган фикр пайдо бўлиши учун ўзини улар ҳузурида тергаб-койиши, камситиши
мумкин, бунинг натижасида у одамлар назарида юксалади ва улар уни мақтай
бошлашади. Бу ўша одамда риѐга бўлган интилишнинг нозик кўриниши борлигига
далолат қилади. Мана шунга салафлар қаттиқ эътибор қаратишган. Мисол учун
Мутриф бин Абдуллоҳ аш-Шиххир шундай деганлар: "Нафсингни
юксалтиришингга, уни зийнатлаш мақсадида хамманинг олдида тергаб-койишинг
кифоя қиладики, бу Аллоҳ наздида беҳаѐлик ҳисобланади"".
Риѐга интилишни даволаш
Ҳар қандай касалликнинг даволаш йўллари бор. Буни баъзилар билади,
баъзилар эса билмайди. Риѐга интилиш каби ихлосга зид касалликлар учун ҳам
турли муолажалар мавжуддир. Бундай муолажалар қаторига қуйидагиларни киритиш
мумкин:
1 - Ҳар бир мукаллаф мусулмон шуни яхши англаб етмоғи керакки, у Аллоҳга
нисбатан фақат қулдир, ундан ўзгаси эмас. Қул хўжайинига хизмат қилгани учун
товон-бадал ѐки ҳақ олишга ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмас. Чунки у хўжайинига ўзининг
Sodiqlar.com
8
ҳолати сабабидан хизмат қилиши лозимдир. Хизмати учун олиши мумкин бўлган ҳақ
ѐки мукофот товон-бадал эмас, балки хўжайини томонидан бўлган илтифот ва
мурувват ҳисобланади.
2 - Аллоҳ унга марҳамат ва ѐрдам бераѐтганини, у бирон нарсани ўзича эмас, балки
Аллоҳнинг тавфиқи-ѐрдами ила қила олишини, унинг амаллари ўзининг ҳоҳиш-истакларига эмас, балки Аллоҳнинг ҳоҳишига боғлиқ эканини тушуниб етиш. Зеро,
ҳар бир неъмат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг марҳаматидан ўзга нарса эмас.
3 - Ўзининг шахсий камчилик ва хатоларини ўрганиш, қайси иш ўзидан ва қайсиниси
шайтон томонидан содир бўлаѐтганини тушунишга ҳаракат қилиш. Чунки шайтон
қўли тегмаган иш жуда кам. Шайтон ҳатто арзимас саналган ишларга ҳам аралашади.
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: Мен Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламдан намоз вақтида четга бурилиш ҳақида сўрадим, шунда у зот: "Бу
шайтоннинг банда намозидан ўғирлайдиган ўлжасидир", - деб айтдилар.
Гап бу ерда жасаднинг бурилиши ҳақида кетаяпти. Энди қалбнинг Аллоҳдан ўзгага
юзланиши ҳақида нима дейиш мумкин?! (Бу уч нуқта Ибнул-Қаййимнинг "Мадорикус-солиҳийн" китобидан олинган).
4 - Аллоҳ камолотга ва қалбни поклашга буюрганини ҳамда амалларни бошқаларга
риѐ қилаѐтган кимса Аллоҳнинг ѐрдами ва иноятидан маҳрум бўлишини нафсга
эслатиш.
5 - Риѐ сабабли амаллар савоби - улар қанчалик катта бўлмасин - ювилиб кетишини
ва агар амал вожиботлардан бўлса, бунга қўшимча тарзда улкан гуноҳ ѐзилишини
эслаш.
Риѐ қилувчининг риѐси масжиди зирорни ташландиқ, харобага айлантирди.
Мухлиснинг ихлоси эса соч-соқоли тўзиган, жулдур кийинган кимсанинг қадр-мартабасини оширди, дуо қилса дарҳол қабул бўладиган қилиб қўйди.
(Масжиди зирор - мунофиқлар томонидан мусулмонларни фитнага солиш учун
махсус қурилган, ҳамда Аллоҳ Таоло томонидан бузиб ташлашга буюрилган зарарли
масжиддир).
6 - Қалб риѐга интилаѐтганини кўрганида, Аллоҳнинг ғазаби келишидан қўрқиб туриш.
7 - Нафл ибодатларни иложи борича махфий қилишга интилиш, масалан уларни
кечалари қилиш, садақани ҳеч ким билмайдиган даражада бериш, Аллоҳдан қўрқиб
йиғлашни якка ўзи қолганда, ҳеч ким пайқамайдиган пайтда қилиш.
Ал-Хурайбий айтадилар: "Саҳобалар солиҳ амалларини одамлар тугул,
ҳатто аѐли ҳам билмайдиган даражада махфий қилишини афзал санашар эди".
8 - Ўлим ва унинг оғир лаҳзаларини, қабр ва унинг даҳшатини, ҳатто ѐш болаларни
ҳам қаритиб юборадиган Охират кунини эсга олиш.
Ихлос -صلاخلإا
9
9 - Риѐга интилишнинг махфий томонларини ва бу интилиш инсон қалбида қандай
шаклланишини билишга ҳаракат қилиш.
10 - Риѐ қилиш бу дунѐ-ю, у дунѐда қандай оқибатларга олиб келишини тушуниш.
Аллоҳнинг бандаси шуни яхши тушуниши керакки, агар барча одамлар унга
бирон манфаат етказиш учун тўплансалар, у учун бирон манфаат етказа
олмайдилар, фақат Аллоҳ ѐзиб қўйган нарсанигина етказа оладилар. Зеро, фойда ва
зарар фақат Раҳмоннинг хоҳиши ва қўлидадир.
Салафлардан бирлари айтадилар: "Қалбдан риѐга ундайдиган ҳар қандай
нарсани чиқариб ташлаш учун қалбинг билан кураш, одамлар сенинг назарингда
гўѐ жонивор ѐки ѐш бола сифатида намоѐн бўлсинлар, зеро, сен ибодат билан
машғул бўлганингда, у ерда жонивор ѐки ѐш боланинг бор ѐки йўқлиги, уларнинг
буни билиш ѐки билмаслиги аҳамиятсиздир. Ибодатларингни ѐлғиз Аллоҳ билиб
турганлиги билан кифоялангин".
Умар разияллоҳу анҳу дедилар: "Кимнинг нияти нафс ҳоҳишига қарамай ҳақ
билан боғлиқ турса, Аллоҳ бундай кишини одамлардан ҳимоялаб қўяди. Ким ўзини
аслида унда мавжуд бўлмаган сифатлар билан зийнатлаб кўрсатишга ҳаракат
қилса, Аллоҳ уни бадном қилади".
Амирул-мўминийннинг бу сўзларини Ибнул-Қоййим шарҳлаб туриб, шундай
деганлар: "Ўзини унда мавжуд бўлмаган нарса билан зийнатлаб кўрсатишга
ҳаракат қиладиган киши мухлис одамнинг тескариси ҳисобланади. Бундай киши
одамларга асл ҳолатига тескари бўлган нарсани кўрсатишга интилади. Аллоҳ
бунга шу билан жавоб берадики, уни кўзлаѐтган мақсадига қарама-қарши бўлган
ишни қилишга олиб келади… Қачон мухлис банда ихлоси учун бу дунѐда одамлар
қалбидаги ѐқтириш, муҳаббат ва ҳурмат кўринишидаги мукофотни олса, бу
мукофот ўзида йўқ сифатлар билан нафсини зийнатлаб кўрсатишга интиладиган
кишига ҳам етиши мумкин. Шунинг учун Аллоҳ уни шундай жазолайдики,
ҳамманинг олдида бадном, шарманда қилади. Зеро у ўзини Аллоҳ олдида бадном,
шарманда қилиб бўлгандир…" ("Иълам", 3-жилд, 180-бет).
Амалларини риѐ қиладиган кишининг бу дунѐ-ю у дунѐда тортадиган жазоси
ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Ким қилаѐтган
ишларини бошқаларга эшиттиришга ҳаракат қилса, Аллоҳ унинг
шармандасини чиқаради, ким амалларини бошқаларга кўрсатишга ҳаракат
қилса, Аллоҳ уни шармандали ҳолда кўрсатиб қўяди". (Бухорий ва Муслим
ривоятлари).
Бундан ташқари, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг юқорида ўтган
ҳадисларидан ҳам маълум бўладики, амалларини хўжакўрсинга қиладиган кишилар
дўзахга биринчи бўлиб ташланар эканлар. Наувзу биллаҳ.
11 - Аллоҳ кишининг мухлис бўлишига ѐрдам бериши ҳамда уни риѐга интилишдан
сақлаши учун Унга дуо билан юзланиш зарур. Бунинг маъноси мусулмон киши
Sodiqlar.com
10
Аллоҳдан риѐ ва унга ундайдиган нарсалардан сақлашини тез-тез дуо билан сўраб
турмоғи лозим. Акс ҳолда риѐдан саломат қолишига ҳеч ҳам ишонч йўқдир. Бундай
дуонинг зарур эканига Пайғамбар алайҳиссалом қуйидаги ҳадисларида ишора қилиб
ўтганлар: "Сизлардаги ширк ўрмалаб кетаѐтган чумолидан ҳам кўра
махфийроқ, сезилмайдиганроқдир. Лекин мен сизларни шундай нарсага
йўллаб қўяманки, агар уни қилсангиз, ширкнинг кичиги-ю каттаси сиздан
кетади. Шундай дейсиз: "Аллоҳумма инний аувзу бика ан-ушрика бика ва ана
аъламу ва астағфирука лима ла аъламу". (Маъноси: Эй Аллоҳ мен Сендан Сенга
ширк келтиришимдан паноҳ беришингни сўрайман ва Сендан билмаган нарсам учун
мағфират тилайман"). ("Саҳиҳул-жомиус-сағийр", 3-жилд, 233-бет).
Салафи солиҳларнинг ихлос борасидаги сўз ва амалларидан баъзи намуналар
Рабиъ ибн Ҳузайм айтганлар: "Қайси бир амалдан Аллоҳнинг юзи исталмаса,
у қуриб, йўқ бўлиб кетгувчидир".
* * *
Имом Аҳмад ўғилларига насиҳат қила туриб, шундай деганлар: "Эй ўғилчам,
яхшиликни ният қил, зеро агар сен яхшиликни ният қилсанг, доим яхшиликда
бўласан".
* * *
Айюб ас-Суҳтиѐний айтадилар: "Аллоҳга қасамки, банда ҳолати-фазилатининг бошқаларга билинмаслигидан хурсанд бўлсагина содиқ-мухлис
бўлибди".
* * *
Бир киши Шақиқ ибн Иброҳимдан: "Одамлар мени солиҳ деб айтишади, солиҳ
ѐки солиҳ эмаслигимни қандай билсам бўлади?" - деб сўради. Шунда Шақиқ ибн
Иброҳим: "Яширин қиладиган ишларингни солиҳларга ошкор қил. Агар улар ундан
рози бўлишса, демак сен солиҳсан, бўлмаса солиҳ эмассан", - дедилар.
* * *
Муҳаммад ибн Юсуф ал-Асбаҳоний емишларини бир новвойдан сотиб олишга
одатланмас эканлар. Бунинг сабаби сўралганда, у зот: "Эҳтимол сизлар мени таниб
қолиб, ҳайбатланиб, нонни арзонроқ қилиб беришингиз мумкин, унда мен дини
билан кун кўрадиганлардан бўлиб қоламан", - деган эканлар.
* * *
Сураййа Рабиъ ибн Ҳузайм ҳақида айтадилар: "Рабиънинг барча амали
махфий эди. Агар у зот ҳузурига бирон кимса келиб қолса ва ўша вақт Мусҳафни
очиб қўйган бўлсалар, уни кўйлаклари билан бекитиб олар эдилар".
Ихлос -صلاخلإا
11
* * *
Иброҳим ан-Наҳаъий агар Мусҳафдан бирон сура ўқиѐтган бўлсалар ва
олдиларига бирон киши кириб қолса, уни бекитиб, яшириб қўяр эдилар.
* * *
Ибн Муборак ғазотга чиқсалар, кимликлари билинмасин учун юзларини
ѐпинчиқ билан тўсиб олар эканлар. Абдуллоҳ ибн Сулаймон айтадилар: "Мен
ѐпинчиқнинг бир четини ушлаб, тортдим. Шунда у зот: "Эй Абу Амр! Сиз бизни
уялтириб, шарманда қиладиган кимсалардан экансиз", - дедилар".
* * *
Ибн Мухайриз кўйлак сотиб олиш истагида чақа пул билан дўконга кирдилар.
Шунда бир киши сотувчига қараб: "Бу Ибн Мухайриз бўладилар, савдони чиройли
қилинг", - деди. Шунда Ибн Мухайриз савдони тўхтатиб, ўша дўкондан чиқиб
кетдилар ва: "Биз фақат пулларимиз билан сотиб оламиз, динимиз билан сотиб
олувчи эмасмиз", - дедилар.
* * *
Халаф ибн Тамим айтадилар: "Мен Суфѐн ас-Саврийни Маккада кўрдим, у зот
атрофларида ҳадис ўрганувчилар кўпайиб кетганида: "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи
рожиъун, мен каби инсонга одамларнинг ҳожати тушгани сабаб Аллоҳ бу умматни
йўқ қилиб юборишидан қўрқаман", - дедилар".
* * *
Имом Аҳмад айтадилар: "Бир киши Суфѐн ас-Саврийга у зотни тушида
кўргани ҳақида айтганда, "Ўзингни қийнама, мен нафсимнинг қандайлигини туш
кўрувчилардан кўра яхшироқ биламан", - деган эканлар".
* * *
Иброҳим ан-Наҳаъий айтадилар: "Қилинган бир яхши амални гапирдим. Агар
гапирмасликдан қутулиш йўлини топганимда эди, гапирмасдим. Қайси бир замонда
мен Куфа фақиҳи бўладиган бўлсам, демак ўша замон ѐмон замондир".
* * *
Ҳасанул-Басрий айтадилар: "Бир киши бир ерда зикр қилиб ўтирарди, качон
кўз ѐши келса, уни орқага қайтарарди. Агар кўз ѐши чиқиб кетишидан қўрқса,
туриб оларди".
Sodiqlar.com
12
* * *
Муҳаммад ибн ал-Восиъ: "Агар гуноҳларимга ҳид берилганида эди, сизлар
менга яқин келолмаган бўлардингиз. Мен шундай кишиларни кўрдим, улардан
бирлари аҳли билан бир ѐстиқда ѐтарди. Кўз ѐшидан чаккаси ҳўл бўлиб кетарди,
аммо буни аѐли ҳис қилмасди. Яна шундай кишиларга етишдимки, улардан бири
намозда бир сафда туриб йиғларди, буни ѐнида турган киши сезмасди".
* * *
Ҳассон ибн Синоннинг аѐли айтади: "Ҳассон ибн Синон келиб тўшакка
ѐтардилар, сўнг мени худди она ўз боласини алдаб ухлатганидек алдаб ухлатишга
ҳаракат қилардилар. Агар ухлаганимни билсалар, секин ўзларини тўшакдан
чиқариб олиб, хонадан чиқиб кетардилар. Сўнг намоз ўқишга турар эдилар".
* * *
Алий ибн Ҳусайн Зайнул-Обидин раҳимаҳуллоҳ кечанинг энг охирги қисмида
орқаларига бир қоп нонни ортиб, уни одамларга махфий равишда улашиб чиқар
эдилар ва: "Махфий қилинган садақа Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчирур", -дердилар. Мадина аҳли айтардилар: "Биз махфий садақани Алий ибн Ҳусайн вафот
этгунларига қадар йўқотмадик".
* * *
Амр ибн Қайс ал-Мулаий 20 йил нафл рўза тутдилар. Буни аҳли оилалари
билмади. У зот нонушталарини олиб, тонг-ла дўконга кетардилар ва ўша таомни
садақа қилиб юборардилар, буни оила аъзолари билмасди. Агар у зотга йиғи келиб
қолса, юзларини деворга қаратиб, шерикларига: "Шамоллаш қандай ҳам қаттиқ-а",
- дер эканлар.
Ихлосга оид баъзи масалалар
1. Амалларни махфий қилишлик ҳақида юқорида ўтган сўзлар одамлар олдида
бутунлай амалларни тарк қилиш лозим, деган маънони англатмайди. Амалларни
махфий қилиш қалбнинг риѐдан хотиржам бўлиши жиҳатидан афзалликка йўйилади.
Киши амалларини одамлар мавжудлигида ҳам қилавериши мумкин. Айниқса у
амаллар инсоннинг доимий қилиб юрадиган ибодатлари бўлса, уни ҳар қандай
ҳолатда адо этиши жоиз. Фақат бунда қалбини риѐдан қаттиқ сақлаши керак,
одамларни жонивор ѐхуд ѐш бола сифатида эътиборсиз санаши керак. Мусулмон
киши риѐдан сақланиш билан амаллардан тўсувчи шайтон васвасаси орасини
ажратиб олиши лозим, шунда у кўп яхшиликлардан ортда қолиб кетмайди. Зеро,
шайтон ҳам риѐ ва ундан қўрқиш мавзусини ибодатдан тўсиш учун қурол қилиб
олиши мумкин. Бирон яхши амал қилмоқчи бўлган одамга - хоҳ у толиб, хоҳ
Ихлос -صلاخلإا
13
мударрис, хоҳ ваъз айтувчи бўлсин - келиб, бу ишнинг риѐга олиб боришини, агар
тўхтамаса ширкка тушиб қолишини васваса қилиб, уни мақсадидан тўсиши эҳтимол.
Имом ибн Жавзий айтадилар: "Иблис зийрак ваъз ўкувчини алдаб, унга: "Сен
каби одам маъруза қилмайди, панд-насиҳатни фақат ҳушѐр одамгина ўқийди", -деб, уни жим бўлишга ва маърузасидан тўхташга ундайди. Мана шу шайтоннинг
ҳийла-найрангларидандир. Чунки у яхшилик қилишдан тўсаяпти… Баъзан у келиб:
"Сен ўзинг келтираѐтган нарсаларинг (оят, ҳадислар) билан лаззатланаяпсан ва
бундан роҳат топаяпсан, эҳтимол сўзингга риѐ кириб қолгандир, бундан кўра
одамлардан узоқ бўлишинг тинчроқдир", - дейди. Унинг бундан кўзлаган мақсади
яхшилик эшигини ѐпишдир". ("Талбису иблис", 125-бет).
Агар риѐ ѐки "сумъа" (одамлар эшитсин, деган тушунча) бирон амални
қилишга ундаѐтган бўлса, ўша амалдан тўхташ зарур, аммо кимнинг холис
бошланган амалига риѐ васвасаси аралашса, амални тарк қилмай, бу васвасани
бартараф этишга ҳаракат қилмоқ керак.
Демак, мусулмон киши қалбидаги ниятини тўғрилаб, азму-қарорини
мустаҳкамлаб, қаерда бўлмасин одатий солиҳ амалларини давом эттиравериши ва
бунда шайтоннинг васвасасига учиб қолмаслиги зарур. Лекин нафл амалларни
одамлар кўзидан панада қилишга одатланиши у учун аълороқдир.
2. Кўпинча шайтон солиҳ кишига у ҳақда одамларнинг мақташларини, илиқ сўз
айтишларини риѐ сифатида келтиради. Шак-шубҳа йўқки, ким амалини одамлар
мақтови учун қилса, бу риѐдир. Бироқ, ким амалини холис Аллоҳ учун қилса ва
амалидан сўнг одамларнинг унга айтаѐтган мақтовларидан озгина хурсанд бўлиб
қўйса, бу ихлос ҳақиқатига зид эмас.
Муслим ўз "Саҳиҳ" ларида Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Яхшиликдан биронтасини қилиб,
сўнг одамлардан мақтов эшитган кишининг амалини риѐ деб
ҳисоблайсизми?" - деб сўрашганида, у зот: "Бу мўминлар учун олдиндан
берилган хушхабардир", - дедилар.
3. Баъзан киши амалини холис Аллоҳ учун бошлайди, лекин ўша амал асносида
қалбига риѐ ҳиссиѐти келади. Бунда унинг амали бекор бўлган ѐки бўлмаганлиги
борасида иккиланиб қолади. Уламолар бу ҳақда турлича фикр билдирганлар. Бу
борадаги фикрларнинг тўғриси шуки, агар киши шу ҳолатда ўша риѐга қарши
курашса, уни ѐмон кўриб, қалбидан чиқариб ташлашга ҳаракат қилса, унинг амали
бекор бўлмайди. Аммо ўша хаѐлга рози бўлиб, шу фикрда амалини давом
эттираверса, унда унинг амали бекор бўлади. Валлоҳу аълам.
4. Биз риѐнинг ѐмон иллат экани ҳақида гапирар эканмиз, масаланинг бошқа
томонларини ҳам назардан қочирмаслигимиз керак. Одамларни, айниқса ѐшларни ва
Исломга янги кириб келаѐтганларни нафл ибодатларга рағбатлантириш, қизиқтириш
ва ўргатиш учун баъзан шу ибодатларни ошкора қилиш махфий қилишдан кўра
афзалроқ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим учун нафл
Sodiqlar.com
14
ибодатларини аҳли аѐллари олдида, баъзан саҳобалар билан бирга адо қилганлари,
ҳамда баъзи салафлар нафл амалларни бошқаларга ошкора кўрсатиб, қилганлари
бунга мисолдир.
Агар ибодатлар диндаги фарз ѐки муҳим таъкидланган суннатлардан бўлса,
унда уларни таълим учун ошкора қилиб кўрсатиш афзал, балки зарур бўлиши
мумкин.
Аллоҳ Таоло "Бақара" сурасининг 271-оятида инфоқ-эҳсон ҳақида сўз юритиб
шундай дейди: "Агар садақаларни ошкора ҳолда берсангиз, жуда ҳам яхши. Агар
уларни махфий қилсангиз ва фақир-камбағалларга берсангиз, бу сизлар учун
яна-да яхшироқдир. Аллоҳ гуноҳларингизни ўчирур. Аллоҳ қилаѐтган
амалларингиздан жуда яхши хабардордир".
Бу оят хусусида Имом Бағавий айтадилар: "Айрим муфассирлар: "Бу оят
нафл садақалар хусусидадир. Фарз қилинган закотни эса одамлар эргашишлари
учун ошкора бериш афзалдир. Бу худди фарз намозни жамоатда ўқиш, нафлни эса
уйда ўқиш афзал бўлгани кабидир", - дейишган. Баъзилар эса айтишганки: "Бу оят
фарз қилинган закот хусусидадир. Уни махфий бериш Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам замонларида яхшироқ бўлган. Бизнинг замонимизда эса ѐмон
гумонларни кетказиш учун уни ошкор қилиб, кўрсатиб бериш афзалдир"".
Риѐ бўлади, деб нафл амалларнинг ҳаммасини фақат яширин қилишга ўтиб
кетиладиган бўлса, ѐшларни нафл ибодатларга ўргатилмаса, бунинг ўзига яраша
салбий натижалари ҳам бўлиши мумкин. Жумладан, фарзанд ѐки шогирд нафл
ибодат қилаѐтганларни амалда кўрмаса, ибодатларга бўладиган тарғиботлар қуруқ
ва хаѐлий гапдан иборат бўлиб қолади. Бу ҳолда гўѐки устоз ѐки ота-она ўзи амал
қилмайдиган нарсага бошқаларни тарғиб қилгандек бўлиб қолишади. Демак, нафл
амалларни одамларнинг кўзидан йироқда қилиш риѐдан ҳоли бўлиши жиҳатидан
афзал эканини таъкидлаш билан бирга уларни одамларнинг кўз олдида ҳам ИХЛОС
риѐдан ҳоли ҳолда қилишга ўрганишимиз ва ѐшларга ўргатишимиз лозим. Зеро, бу
ҳам дини Ислом йўлида қилинадиган даъват ва тарбиядандир.
Сўзимиз охирида Аллоҳ Таолодан Ўзининг гўзал исмлари ва олий
сифатлари билан риѐ ва унга ўхшаш ширк турларидан паноҳ беришини сўраб
қоламиз.
Арабча манбалардан таржима қилиб, нашрга тайѐрловчи: Аҳмад Солиҳ
Фойдаланилган асосий адабиѐтлар:
1. "Ат-тарбиятур-руҳийя", "Ал-мифтаҳ" - Шайх Дувайш;
2. "Адабу толибил-илм" - Шайх Қарзон.
Ёруғлик бор экан демак бор соя,
Бошланиш бор экан , бордир ниҳоя ,
Буни англамаган дил не дил, ѐ Раб
Ихлос -صلاخلإا
15
Бундай ҳиссиз дилга Ўзинг кифоя.
* * *
Гар кимнинг бўлмаса қалбда иймони
Унинг шак шубҳасиз ақли калтадир.
Ким худо айлабди нафсу ҳавони,
Тургани битгани ахлатхалтадир.
* * *
Мўъминнинг ҳаѐти Ҳадис ва Қуръон,
Кофирнинг ҳаѐти фақат ошу нон.
Ҳаѐтнинг маъносин англаб етмаса,
Ҳайвондан нима фарқ қилади инсон.
* * *
Қуѐш чиройлидир зиѐси билан
Инсон чиройлидир ҳаѐси билан.
Ихлоссиз кишининг ботини хунук
Илло «чиройли»дир риѐси билан.

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов