"."
Меню

Намоз китоби

КУФР БАҲСИ

Дунёда  бадбахтликларнинг  энг  ёмони,  Аллоҳу  таолони  инкор

этиш, яъни даҳрийликдир(атеист). Ишониш керак бўлган хусусларга

ишонмаслик,  куфр  бўлади.  Муҳаммад  алайҳиссаломнинг  Аллоҳу

таолодан  келтириб  билдирган  нарсаларининг  барчасига  қалб  билан

ишониб, тил билан тасдиқлашга Иймон дейилади. Тил билан айтишга

бирон нарса моне бўлса, ёки гапиролмаслик каби узри бўлса, ундай ҳолда

тил билан айтмаслик узр қабул қилинади. Иймоннинг ҳосил бўлиши учун,

Ислом дини куфр деб билдирган нарсаларни айтишдан ва ишлатишдан

тийилиш ва улардан узоқ туриш керак. Ислом аҳкомидан яъни буйруқ

ва  тақиқларидан  бирортасини  менсинмаслик,  Қуръони  карим  билан,

пайғамбарлардан  бирортаси  билан«алайҳимуссолавоту  ваттаслимот»

алоқали  латифалар,  аскиялар  тўқиб,  уларни  масхара  қилиш  куфрлик

аломатларидандир.  Инкор  деб,  эшитгандан  кейин  ишонмасликка  ва

тасдиқ этмасликка айтилади. Шубҳаланиш ҳам инкор ҳисобланади.

Куфр уч турлидир: жаҳлий, жуҳудий ва ҳукмий.

 Эшитмагани,  тингламагани  ва  ўйламагани  сабабли  кофир

бўлганларнинг куфри куфри жаҳлийдир. Жоҳиллик эса икки хил бўлиб,

биринчиси  оддий  жоҳилликдир.  Бу  тоифадагилар,  ўзларининг  жоҳил

ва илмсиз эканликларини билишади. Буларда бузуқ эътиқод бўлмайди.

Худди ҳайвон кабидирлар. Чунки инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган

нарса  илм  ва  идрокдир.  Буларнинг  даражалари  ҳайвондан  ҳам  паст

бўлади. Чунки ҳайвонлар яратилишида, яъни ўзига хос дунёларида актив бўлишади.

Жоҳилликнинг иккинчи хили, мураккаб жоҳиллик бўлиб, залолат,

бузуқлик,  тўғри  йўлдан  оғган  эътиқодни  ўз  ичига  олади.  Юнон

(грек)  фалсафачиларининг  ва  мусулмонлардан  етмиш  икки  бидъат

фирқаларининг  динда  очиқча  билдирилган  хусусларга  хилоф  бўлган

тушунча ва эътиқодлари мана шу категорияга киради. Бу жаҳолат, аввалги

оддий жаҳолатдан минг марта ёмонроқ бўлиб, давоси йўқ касалликдир.

Билиб  туриб,  ўжарлик  қилиб  кофир  бўлганларнинг  куфрига

куфри жуҳудий дейилади. Бунга куфри инодий, яъни ўжарлик куфри ҳам

дейилади. Ўжарлик куфри, кибрдан, мансабпарастликдан ва танқидга

чидай олмасликдан ҳосил бўлади. Фиръавн ва йўлдошларининг, Византия

қироли Ҳераклиюс[Геракл]нинг куфрлари бунга мисолдир.

Кофирликнинг  учинчи  тури  куфри  ҳукмийдир.  Исломиятга

кўра “иймонсизлик белгилари” экани билдирилган гапларни айтган

ва  қилиқларни  қилганлар  қалбларида  тасдиқ  бўлса  ҳам,  иймонли

эканликларини айтса ҳам, кофир бўлишади. Чунки Исломият таҳқирини

амр этган нарсани таъзим, таъзимини амр этган нарсани таҳқир

куфрдир. Яъни динимиз ҳақоратлашни буюрган нарсани эъзозлаш ва

эъзозлашни буюрган нарсани ҳақоратлаш куфрдир.

Аллоҳу  таоло  Аршдан  ёки  осмондан  бизга  қараб  турибди, 

дейиш куфрдир.

Менга зулм қилганингдек энди Аллоҳу таоло ҳам сенга зулм 

қиляпти,- дейиш куфрдир. Аллоҳ зулм қилмайди.

Фалон  мусулмон  менинг  кўзимда  худди  яҳудийдек - дейиш куфрдир.

Ёлғон нарсага  Худо ҳаққи рост айтяпман, - дейиш куфрдир.

Малаклар(фаришталар)га ярашмаган ва уларни аския қиладиган 

гаплар айтиш куфрдир.

Қуръони каримга лойиқ бўлмаган, ҳатто бир ҳарфига ярашмаган 

гап айтиш ва атиги бир ҳарфига бўлсаям ишонмаслик куфрдир.

Чолғу чалиб Қуръони карим ўқиган одам кофир бўлади. 

Ҳақиқий  бўлган  Таврот  ва  Инжилга  ишонмаслик,  уларни 

ёмонлаш, кофир бўлишга сабаб бўлади. [Нозил бўлган пайтдаги ҳоли

назарда  тутилган  йўқса,  ҳозирги  замонда  ҳақиқий  Таврот  ва  Инжил йўқ.

Қуръон каримни шоз(хатоли) бўлган ҳарфлар билан ўқиб,  “мана

шу Қуръон бўлади” дейиш куфрдир.

Пайғамбарлар  ҳақида  латифа  уйдириш,  уларни  ҳазил  қилиш 

инсонни дарҳол диндан чиқаради.

Қуръон  каримда  исмлари  билдирилган  йигирма  бешта

Пайғамбардан“алайҳиссолавоту ваттаслимот” бирортасига ишомаслик

кофирликдир.

Кўп яхшилик қиладиган бир одамга   “Пайғамбардан ҳам яхши

экан” деган кимса дарҳол диндан чиқади.

“Пайғамбарлар бечора ва муҳтож эди” дейиш куфрдир. Чунки

улар фақирликни Аллоҳу таолодан ўзлари тилаб олишган.

Биттаси чиқиб ўзини пайғамбар эълон қилса, айтган ҳам унга 

ишонган ҳам кофир бўлади.

Охиратда бўладиган ҳодисаларни латифа, аскияга қўшиб ўйин-

кулги қилиш кофир бўлишга сабаб бўлади.

Қабрдаги ва қиёматдаги азобларга “булар ақлга, фанга тўғри

келмайди” деб ишонмаганлар кофир бўлишади.

Жаннатда Аллоҳу таолонинг жамолини кўришга ишонмаслик,

“Менга жаннат эмас, Аллоҳ керак”- дейиш куфрдир.

“Фан  илми  ёки  динсизликни  тарғиб  қиладиган  билимлар  дин 

илмидан афзалдир”- дейиш куфрдир.

“Намоз  ўқисам  ҳам  ўқмасам  ҳам  барибир  эмасми” -дейиш

диндан чиқаради.

Фарз бўлганида  “Закот бермайман”- дейиш куфрдир.

“Қани энди фоиз(рибо, процент) олиш ҳалол бўлса ёки бўлсайди” 

- дейиш кофир бўлиш учун етади.

“Қани энди зулм ҳалол бўлса, - дейиш куфрдир.

Бир кимса ҳаромдан топган пулини тиланчига ёки фақирга садақа 

бериб, савоб умид қилса, фақир ҳам пулнинг ҳаромлигини била туриб,

берганга хайр дуо қилса, ўша заҳоти иккаласиям кофир бўлишади.

“Имоми Аъзамнинг қиёс қилиб чиқарган ҳукмлари ҳам, қиёси ҳам 

тўғри эмас”- деган одам аллақачон кофир бўлиб, ўзига жаҳаннамдан жой

тайёрлаган бўлади.

Машҳур суннатлардан бирини ёқтирмаслик куфрдир. 25-

“Қабрим билан минбарим ораси   [Ровдаи мутаҳҳара] жаннат

боғларидан бир боғдир”- ҳадиси шарифини эшитган одам: “Мен минбар

билан қабрдан бошқа ҳеч нарса кўраётганим йўқ”- деса кофир бўлади.

Исломий илмларга ишонмаслик, буларни ва ислом олимларини

менсинмаслик ҳам куфр бўлади.

Кофир бўлишни истаган кимса, ният қилган пайтидан бошлаб 

кофир бўлади.

Бошқа бирининг кофир бўлишини истайдиган кимса, агар кофир 

бўлишни ёқтиргани учун истаётган бўлса, ўзи кофир бўлади.

Куфрга  сабаб  бўлишини  билиб  туриб,  ўз  орзуси  билан  куфр 

сўзларни  айтган  кимса  кофир  бўлади.  Агар  куфрга  сабаб  бўлишини

билмасдан айтса, олимларнинг кўпчилигига кўра яна кофир бўлади.

Куфрга сабаб бўладиган бирор ишни билиб туриб қилиш куфр

бўлади. Билмасдан қилса ҳам куфр бўлади, деган олимлар кўпчиликни

ташкил қилади.

Белга  зуннор  дейиладиган  христиан  папалар  ва  роҳиблар 

боғлайдиган белбоғ ёки ипни боғлаш ёки ғайри динларнинг ўз динларида

ибодат  мақсадида  киядиган  кийимларини  кийиш  куфрдир.  Мусулмон

савдогарнинг кофир мамлакатида юрганда ҳам улардан кийиши куфр

бўлади.  Бу  кийимларни  масхарабозлик  қилиш  учун  ёки  бошқаларни

кулдириш  учун  ёхуд  ролъ  ўйнаш  учун  киядиганлар  ҳам  кофир

бўлишади.

Кофирлар, яъни ғайри динларнинг байрам кунларида, ўша кунга

тегишли бўлган одатларни худди кофирлардек ижро этиш, ўша кунлар

муносабати  билан  кофирлардек  сайл  қилиш,  бир-бирига  совға-салом

юбориш мусулмонларнинг иймондан айрилишига сабаб бўлади.

Ақлли,  билимдон  эканлигини  кўрсатиб  қўйиш  учун  ёки 

инсонларни  ҳайрон  қолдириш,  кулдириш,  севинтириш  ёхуд  масхара,

аския қилиш учун айтиладиган гапларда куфр-и ҳукмий бўлиш хавфи

бор. Шунинг учун бунақа мажлислардан ва гаплардан узоқ туриш керак.

Ғазаб, алам ва жаҳл билан айтиладиган гаплар ҳам мана шу категорияга киради.

Бирини ғийбат қилган одам: “Мен ғийбат этмадим, фақатгина

ундаги камчиликларни айтдим”- деса кофир бўлади.

Кичиклигида никоҳ қилинган қиз булуғ ёшига етганда иймонни, 

исломни билмаса, сўралганда айтиб беролмаса, никоҳ бузилади ва ўзи

ҳам муртад бўлади. Ўғил бола учун ҳам мана шу ҳукм ўтади.

Бир мўмин кишини[ноҳақ] ўлдирган ёки қатлини амр этган

одамга “яхши қилдинг” деган кимса кофир бўлади.

Қатли вожиб бўлмаган кимса учун  “ўлдирилиши керак” дейиш куфрдир.

Бир кимсани ноҳақ калтаклаган ёки ўлдирган золимга  “яхши

қилибсан, ўзи шунга лойиқ одам эди”- дейиш куфрдир.

Ёлғондан  “Худо гувоҳ, сени фарзандимдан ҳам яхши кўраман”-

каби гапларни айтиш куфрдир.

Мансабдор  бир  мусулмон  аксирганда   “ярҳамукаллоҳ”  деган

кишига  “Каттаконларга  унақа  дейилмайди”-  деб  қарши  чиқиш куфрдир.

Вазифа  эканига,  бўйнининг  қарзи  эканлигига  ишонмасдан, 

менсинмасдан  намоз  ўқимаслик;  рўза  тутмаслик  ва  закот  бермаслик куфрдир.

Аллоҳнинг раҳматидан умид узиш куфрдир.

Асли ҳалол бўлиб, қўлга киритиш шакли ҳаром бўлиши натижасида 

ҳаром бўлган молга, пулга “ҳароми лиғайриҳи” дейилади. Ўғирлик ва

ҳаром йўллардан топиладиган мол-мулк ҳаром-и лиғайриҳидир. Буларга

ҳалол дейиш куфр бўлмайди. Ўлакса, тўнғиз(чўчқа), шароб каби асли

ҳаром бўлган нарсаларга “ҳароми лиайниҳи” дейилади. Буларга ҳалол

дейиш куфр бўлади.

Ҳаром  эканлиги  қатиян  маълум  нарсаларга“ҳалол” дейиш  куфрдир.

Азон,  фиқҳ  китоблари,  масжид  каби  динимиз  эъзозлаган 

нарсаларни ерга уриш, таҳқирлаш куфрдир.

Таҳоратсиз эканини билиб туриб, намозга киришиш куфрдир.

Қасдан Қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиш куфрдир. 

“Намозни Қиблага қараб ўқиш шарт эмас”- деган кимса кофир бўлади.

Бир мусулмонни ёмонлаш ниятида  “кофир” дейиш куфр эмас,

балки  ўша  мусулмоннинг  кофир  бўлишини  истаб  “кофир”  деса,  ўзи

кофир бўлади.

Гуноҳлигига аҳамият бермасдан гуноҳ иш қилиш, куфрдир.

Ибодат қилишнинг керакли эканлигига ва гуноҳдан тийилиш 

кераклигига ишонмаслик куфрдир.

Олинган  солиқларни  султоннинг  мулки  бўлди  деб  билиш  ва 

ишониш, куфрдир.

Кофирларнинг диний байрамларини ёқтириш, заруратсиз белга 

зуннор  деган  белбоғ  боғлаш,  куфр  аломатларини  ишлаш  ва  уларга

муҳаббат қўйиш, қўл қовуштириб, ҳурматлаш куфрдир.

Гапига ишонтириш мақсадида, масалан:  “Фалон нарсани фалон

киши олди. Ёлғон айтаётган бўлсам, кофир бўлай ёки яҳудий бўлай”- деб

ўз ризоси билан қасам ичган киши, рост гапираётган бўлса ҳам, ёлғон

гапираётган бўлса ҳам кофир бўлади. Чунки ўзи хоҳиши билан кофир

бўлишга розилик қилган бўлади.

Зино,  ливота(бачабозлик), фоиз,  ёлғон  гапириш  каби  барча 

самовий динларда ҳаром қилинган нарсалардан бири учун: “Қани энди

ўша нарса ҳалол бўлса-ю мен ҳам ишласам”, - деб орзу қилиш куфрдир.

“Пайғамбарларни барчасига“алайҳиссолавоту ват-таслимот” 

ишонаман,  бироқ  шу  Одам“алайҳиссалом” пайғамбарми  ёки  йўқми

ўшани билмайман”- дейиш куфрдир.

Муҳуммад  алайҳиссаломнинг  охир  замон  Пайғамбари 

эканликларини билмайдиган одам, кофир ҳисобланади.

Бир кимса:  “Агар Пайғамбарларнинг айтганлари тўғри бўлса,

биз қутилдик,”- деса кофир бўлади. [Бу гапни шубҳаланиб айтса ҳам

кофир бўлади.

Бир  кимсага: “Кел,  намоз  ўқиймиз”-  дейилганда,  “Йўқ

ўқимайман,”- деса кофир бўлади. Лекин нияти, “сен айтган учун эмас,

Аллоҳу таолонинг амри бўлгани учун ўқийман”- бўлса, кофир бўлмайди.

Бир кимсага  “Соқолнинг бир тутамдан узунини қирқ ёки бир

тутамдан қисқа қилиб қўйма, тирноқларингни ол, чунки, Расулуллоҳнинг

суннатлари бўлади» - дейишганда, “Йўғэ, қирқмайман ёки олмайман”-

деса кофир бўлади. Бошқа суннатларда ҳам мана шундай. “Сенинг гапинг

билан олмайман, аммо Расулуллоҳнинг суннати бўлгани учун оламан”,-

дейиш куфр бўлмайди. Агар инкор мақсади билан айтса куфр бўлади.

Бир кимса мўйловини қирқиб қисқартса-ю, ёнидагиси  “яхши

бўлмади”, ёки “нима бало қилдинг”,- деса, ўша гапни айтган одамнинг

кофир  бўлиб  қолишидан  қўрқилади. [Чунки  мўйловни  қисқартириб

туриш суннатдир. Суннатни менсинмаган бўлади.]

Эр киши бошдан-оёқ ҳарир(ипак) либос кийса, уни кўрганлар бу 

қиёфатига “муборак бўлсин, буюрсин” деса, куфридан қўрқилади.

Бир кимса, қиблага оёқ узатиш, қиблага қараб туфлаш ёки қиблага 

қараб ҳожат чиқариш каби макруҳ ишлардан бирини қилганида, унга бу

қилмишининг макруҳ эканлиги айтилса-ю, у бўлса, “Э-э, нима қилибди.

Бир макруҳ билан осмон ўпирилиб ерга тушибдими?”- деганда ўхшаш

эътироз билдирувчи гаплар айтса, кофир бўлади. Чунки макруҳдек бир

дин ҳукмини менсинмаган бўлади.

Бир  кимсанинг  хизматкори  уйга  кириб,  хожасига  салом

берса, ичкаридагилардан бири: “Э, ўчир! Ҳечам қул ўз хожасига салом

берадими?”- деса, кофир бўлади. Лекин нияти қандай салом беришни,

яъни  муносабат  одобини  ўргатиш  бўлиб,  “саломни  шалвирамай,  чин

кўнгилдан бериш керак эди.”- деса кофир бўлмайди.

“Иймон ортади ва камаяди” - дейиш куфрдир. Лекин камолоти,

мукаммалияти назарда тутилса, куфр бўлмайди.

“Қибла  иккита.  Бири  Каъба,  иккинчиси  Қудусдаги  Масжиди 

Ақсо”- деган киши кофир бўлади. “Ҳозир иккита қибла бор”- дейиш

куфрдир. Лекин “Байти муқаддас, яъни Масжиди Ақсо аввалари қибла

эди, кейин Каъбаи шариф қибла бўлди,”-дейилса, куфр бўлмайди.

Бир кимса Ислом олимига сабабсиз буғз қилса, нафратланса,

гина қилса ёки сўкса, ёмонласа, ўша кимсанинг кофир бўлиб қолишидан

қўрқилади.

Бир  кимса: “Овқат  ейилаётганда  гапирмаслик  мажусий

(оташпараст)ларнинг  ёки  русларнинг  яхши  одатларидандир”-деса

ёхуд“ҳайзли ва нифосли бўлган жуфти ҳалоли билан бирга ётмаслик

мажусийлар ёки яҳудийларнинг яхши одатларидан бўлади.”- деса кофир бўлади.

Бир  кимсадан“мусулмонмисан?”-  деб  сўралганда   “Худо

хоҳласа...”- деса-ю изоҳ этолмаса, кофир бўлади.

Бир кимсанинг фарзанди ўлса-ю, биттаси келиб отаси ё онасига

юпатиш учун “Ўғлингиз(қизингиз) Худога керак экан-да, ... ”- деган

гаплар билан тасалли берса, кофир бўлади.

Бир  хотин  белига  қора  ип  боғласа-ю,   “бу  нима?”-деб

сўраганларга, жиддий ё ҳазил аралаш “Нима бўларди, зуннор-да!”- деса,

кофир бўлади.

Бир кимса, ҳаром ейишдан ёки қилишдан аввал“бисмиллоҳ” 

деса кофир бўлади. Бу ердаги ҳукм, ҳароми лиайниҳи бўлган, яъни ўлакса,

тўнғиз, шароб каби асли ҳаром бўлган нарсалар учундир. Асли ҳалол

бўлган, ҳаром ли ғайриҳи учун куфр бўлмайди. Асли ҳалол нарсани,

масалан олмани ўғирлаб келиб“Бисмиллоҳ” айтиб ейиш куфр бўлмайди.

Чунки  олманинг  асли  ҳаром  эмас,  қўлга  киритиш  йўли,  ўғирланиши

ҳаромдир.

Бир  кимсанинг  кофир  бўлишига  рози  бўлмоқ  куфрдир.  Бир 

кимсага баддуо қилиб: “Аллоҳ жонингни кофир қилиб олсин”-деса, айтган

одамнинг  куфри  ҳақида  олимлар  ихтилоф  қилишди.  Яъни  баъзилар

“кофир бўлади” дейишди. Баъзилари эса“бўлмайди” дейишди. Куфрга

ризо куфрдир. Лекин, зулмидан ва фисқидан “азоби доим ва шиддатли

бўлсин”- деган ниятда айтиш куфр бўлмайди.

“Худо гувоҳ, фалон ишни қилдим”  деган кимса, ўша ишни

қилмаганини  жуда  яхши  билиб  турган  бўлса,  кофир  бўлади.  Чунки

Аллоҳу таолога жоҳиллик иснод қилган бўлади.

Бир кимса, бир хотинни гувоҳсиз никоҳига олса ва сўралганда 

ёки бир бирига: “Гувоҳимиз Худо ва Пайғамбар!”-десалар, ҳар иккаласи

ҳам кофир бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз“саллаллоҳу алайҳи ва саллам”

ҳаёт  чоғларида  ғайбни  билмасдилар.  Улар  ғайбни  билади,  дейиш

куфрдир. [Ғайбни Аллоҳу таоло ва У кимга билдирган бўлса, ўшаларгина

билишади.

Бир кимса:  “Мен ўғирланган ва йўқолган нарсаларни, яъни ғайбни

биламан”- деса, ўша гапни айтган ҳам, унга ишонган ҳам кофир бўлади.

Пайғамбарлар ва жинлар ҳам ғайбни билишмайди. [Ғайбни Аллоҳу таоло

ва Унинг билдирганларигина билишади.]

Бир кимса Аллоҳ номига қасам ичмоқчи бўлса-ю, ёнидагиси:

“Худо номи билан қасам ичишинг кетмайди. Хотининг талоқ бўлиши

учун, шарафинг учун, номусинг учун ёки калланг учун қасам ич!”- деса,

унинг кофир бўлишини ислом олимлари билдиришган.

Бир кимса:    “Аллоҳ, осмонда менинг гувоҳимдир”-  деса, кофир

бўлади. Чунки, Аллоҳу таолога макон, жой иснод қилган бўлади. Ҳолбуки,

Аллоҳу таоло макондан муназзаҳдир.

“Худо(й) бобо ёки Аллоҳ бобо”- деган кимса, кофирдир.

Бир кимса:  “Расулуллоҳ“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” овқатдан

кейин бармоқларини ялардилар”- деса, буни эшитган одам: “Шуям суннат

бўлдими? Ахир бу адабсизлик-ку”- деса, кофир бўлади.

Бир кимса:   “Пайғамбар“саллаллоҳу алайҳи ва саллам қоп-қора

эди”- деса, кофир бўлади. [Қора итларга“араб” деб от қўйиш, араб деб

чақириш, қора қўнғизларга қора Фотма дейиш, баъзи ўсимликларнинг

мевасига Худо(й) бобонинг нони, баъзи ялтироқ қўнғизларга ёки ойга

“Худонинг  қизи”  дейиш  кўпгина  ўлкаларда  одат  ҳолига  келганки,

булардан  тийилиш  керак.  Чунки  буларнинг  ҳаммаси  кофир  бўлишга

сабаб бўлади.

Ёмон  кўрган  одамига:  “Сенинг  башарангга  қараш  менга

худди  жон  суғураётгандай  бўлиб  туюлади”- деса  ёки  шеър,  қўшиқ,

адабиёт баҳона “жонимни ол”, “маъбудам”, “тангрим” каби гапларни

ишлатиш,  кишининг  иймонини  кетказади. (Чунки  жон  олиш  Азроил

“алайҳиссалом”дек, улуғ фариштага хос. Уни баъзи хунук инсонларга

ўхшатиш хавфли ишдир.)

Бир  кимса: “Намоз  ўқимаган  мазза,  қандай  роҳат”-  деса

кофир бўлади. Бир кимсага “Кел намоз ўқиймиз” дейилганида, “Менга

шу  намоздан  оғир  иш  йўқ”- деса  кофир  бўлишини  ислом  олимлари

билдиришган.

“Ризқ Аллоҳу таолодандир. Лекин қулдан ҳам ҳаракат керак”

дейилса,  бу  сўз  ширк  бўлади.  Чунки  қулнинг  ҳаракати  ҳам  Аллоҳу

таолодандир.

Бир  кимса: “Христиан  бўлиш  яҳудий  бўлишдан,  Американ

кофири бўлиш коммунист бўлишдан яхшироқ, афзалроқ.”- деса кофир

бўлади. Кофирнинг куфрига яхшироқдир дейиш иймоннинг кетишига,

кофир бўлишга сабаб бўлади. Чунки “кофир бўлиш афзал, яхши.”- дейиш

куфрдир.  Кофирларни  қиёслаётганда  яхши,  афзал  каби  калималарни

ишлатмаслик керак. Масалан: “Яҳудий бўлиш христианликдан, коммунист

бўлиш эса Американ кофиридан ёмонроқдир.”- дейиш керак.

“Ҳар  қандай  хиёнат  қилгандан  кофир  бўлган  тузук” -дейиш

куфрдир.

“Илм  мажлисида(суҳбатида) нима  ишим  бор?”  ёки  “Ўша

олимларнинг айтганини қилишга кимнинг ҳам кучи етарди” ёхуд фатвони

ерга ташлаган ва “дин олимининг гапи ҳозир кимга керак? Уларнинг

гапларидан нима фойда?”- деган киши мусулмонликдан чиқади иймони кетади.

Бир кимса куфр гап айтса, уни эшитган одам кулса, айтганнинг 

ҳам кулганнинг ҳам иймони кетади. Агар кулишга мажбурлаган бўлса

куфр бўлмайди.

“Машойих ва авлиёларнинг руҳлари ҳар жойда ҳозир бўлишади 

ва ҳаммасини билишади”- дейиш куфрдир. Фақатгина “ҳозир бўлишади”

деса куфр бўлмайди. [Авлиёнинг руҳлари Аллоҳу таолодек ҳар жойда

ҳозир бўла олмайди. Улар фақатгина ҳурмат билан тилга олинган, ёд

этилган  жойлардагина  ҳозир  бўлишади.  Ёдга  олинмасдан  аввал  ўша

жойда йўқ эдилар. Аллоҳу таоло эса, ҳамма вақт ҳар жойда ҳозир ва

нозирдир.]

“Ислом  нима  билмайман,  билишниям  хоҳламайман” - дейиш куфрдир.

Бир кимса:   “Одам алайҳиссалом тақиқланган мевани емаганда,

биз ҳам ҳозир шақий бўлмасдик» - деса кофир бўлади. Шояд:“..., биз

дунёда бўлмасдик” - деса куфрида ихтилоф қилганлар.

“Одам  алайҳиссалом  бўз  тўқир  эди” - дейилганда,  “Ундай

бўлса, биз бўзчидан тарқаган эканмизда”- дейиш куфрдир. Пайғамбарга

ҳақоратдир.

Бир кимса, кичик бир гуноҳ қилса-ю, ёнидаги одам  “Тавба қил”-

деганида, “Нима қилибманки, тавба қиладигандек”-деса кофир бўлади.

Бир  кимсага   “Кел  ислом  олимининг  суҳбатига  борайлик  ёки

ҳақиқий олимларнинг фиқҳ, илмиҳол китобларидан ўқиб, илм ўрганайлик”-

дейилганда “Нима қиламан илмингни”- деса кофир бўлади. Зеро илмни

ерга уриш, менсинмаслик куфрдир.

Ҳақиқий  тафсир  ва  фиқҳ  китобларини  ҳақорат  қиладиган, 

буларни ёқтирмайдиган, ёмонлайдиган кимса кофир бўлади.

Бир кимсадан кимнинг зурриётидансан, кимнинг миллатидансан, 

эътиқодда мазҳаб имоминг ким?, амалда мазҳаб имоминг ким? - деб

сўралганида, билмаса кофир бўлади.

Ҳаром экани аниқ бўлган нарсага  “ҳалол” деган кимса кофир

бўлади. [Тамакига ҳаром дейиш хавфлидир.]

Зино, ливота, қорни тўйгандан кейин овқат ейиш, фоиз олиб-

бериш каби бутун динларда ҳаром бўлган ва ҳалол қилиниши ҳикматга

тўғри келмайдиган нарсаларнинг ҳалол бўлишини орзу қилиш куфрдир.

Фақат шаробнинг ҳалол бўлишини орзу қилиш куфр бўлмайди дейилди.

Чунки шароб, барча динларда ҳаром эмасди.

Қуръони  Азим-уш-шонни  лоф  ва  латифа  орасида  истеъмол 

қилиш[қўлланиш, ўқиш] куфрдир.

Яҳё исмли бир кимсага:  “Ё Яҳё! Ҳуз-ил-китаба...” деб оят

бўлган калималар билан хитоб қилиш куфр бўлади. Қуръон-и Карим

билан ўйнаган бўлади. Чолғу, ўйин, қўшиқ орасида Қуръон-и Карим

ўқиш ҳам куфрдир.

Зулм кўрган киши    “Ишқилиб Худонинг кўзи тўғри бўлсин”- деса,

куфрга тушиш хавфи бор. Бирон нарсани кўп кўрганида “Моҳалақоллоҳ”-деган кимса, гапининг маъносини билмаса кофир бўлади.

Бир кимса   “Осмонда Худо ерда фалон...”–деса куфрдир.

Бир кимса:   “Нима бу, Азроилдек турқинг совуқ...”- деса кофир

бўлади. Чунки фариштани масхара қилган бўлади.

Валлоҳий, биллоҳий каби Аллоҳу таолониг отига ичиладиган 

қасамларни жоиз бўлмаган гапларга қўшиб айтиш, масалан: “Валлоҳий

ўғлимнинг боши учун”- деса, куфр содир бўлишидан қўрқилади.

Қуръони Каримни, мавлидни, ҳикматларни, илоҳий шеърларни 

чолғу чалиб ўқиш, куй басталаб айтиш ёки чолғу чалинаётган жойда,

мусиқа янграб турган жойда ўқиш куфрдир.  Қуръони Каримни,

мавлидни,  ҳикматларни,  салавоти  шарифларни  ва  илоҳий  шеърларни

фисқ,  яъни  гуноҳ  ишланаётган  мажлисда  ҳурмат  билан  ўқиш  ҳаром

бўлади. Кўнгил кўтариш учун, кайф учун, қизиқ бўлсин деб ўқиш, куфр бўлади.

Суннатларга  уйғун  ўқилаётган  азон-и  Муҳаммадийни 

тингламаган, қиймат бермаган одам дарҳол кофир бўлади.

Қуръони каримга ўз ақли билан маъно берадиган кимса кофир 

бўлади.

Қуръони каримда ва ҳадис-и шарифларда очиқча билдирилган 

ва  мужтаҳид  имомларнинг  иттифоқ  билан  билдирган  масалаларига

ва мусулмонлар орасида ёйилган иймон масалаларига уйғун равишда

ишонмаган, эътиқод қилмаган киши кофир бўлади. Бу куфрга «Илҳод»,

мана шундай бузуқ йўл тутиб нотўғри ишонганларга «Мулҳид» дейилиб,

бошқача исми кофирдир.

Кофирга ҳурмат билан салом бериш куфрдир. 

Кофирга ҳурмат-эҳтиром билдирадиган гаплар айтиш, масалан 

“устодим”-дейиш куфрдир.

Бир  инсоннинг  кофир  бўлишига  рози  бўлган  киши  кофир бўлади.

Қуръони карим ёзилган видео тасмалар, кассеталар, CD ва  

дисклар худди мусҳафи шарифдек қийматли бўлиб, уларга ҳурматсизлик

куфр бўлади. Буларни ҳам белдан юқори жойларга қўйиш ва таҳоратли

ҳолда ушлаш лозим.

Жин  билан  танишадиган  фолбинлар  ва  юлдузномага  қараб  113-

сўралган нарсаларга жавоб бериб ўтирадиганлар ҳамда сеҳргарларнинг

ҳузурига бориб, айтганларига, қилаётганларига ишониш баъзан тўғри

чиқса  ҳам,  Аллоҳу  таолодан  бошқасининг  ҳар  нарсани  билишига  ва

ҳар  истаганини  қилишига  ишонилган  бўлиб  куфрдир. [Фан  илмига

ишонмаслик бунга кирмайди.]

Суннатни  менсинмасдан,  аҳамият  бермасдан  тарк  этиш 

куфрдир.

Зуннор деган папалар белбоғини боғлаш, бутларга яъни хочга 

(крест), салиб деган тикка кесишган иккита новдага, ҳайкаллларга ва

уларнинг расмларига сиғиниш, таъзим қилиш, шариатни билдирадиган

китоблардан  бирортасига  ҳақорат  қилиш,  ислом  олимларидан

бирортасини масхара қилиш, куфрга сабаб бўладиган бирор гап айтиш

ёки ёзиш, таъзим(ҳурмат) қилишимиз амр қилинган нарсаларни таҳқир

қилиш ва таҳқир(ҳақорат) қилишимиз амр қилинган нарсаларга таъзим

қилиш куфрдир.

“Фалончи сеҳргар, сеҳр билан хоҳлаган нарсасини қила олади,

сеҳри ҳам, албатта, таъсир қилади”- деган ва бунга ишонадиган кимса

кофир бўлади.

Бир мусулмон ўзига“кофир” деган одамга “тақсир”, “домла”,

“лаббай” каби қабул билдирадиган калималар билан жавоб берса, кофир

бўлади.

Ҳаром  йўл  билан  топилгани  аниқ  бўлган  мол-дунё  билан 

масжид қурдириш, садақа бериш, бошқа хайр ишлар қилиш ва булардан

савоб умид қилиш куфрдир.

Бир кимса қўлидаги ҳаромлиги аниқ бўлган пулдан садақа 

берса, фақир ҳам олган садақанинг ҳаромлигини била туриб: “Аллоҳ рози

бўлсин”, “Худо хайрингни берсин” каби гаплар айтса, берган одам ёхуд

эшитганлар: “омин” ёки“айтганингиз келсин”- деса, барчаси ҳам кофир

бўлишади.

“Никоҳига олиши ҳаром бўлган аёллардан бири билан уйланиш 

ҳалолдир”- деган одам кофир бўлади.

Майхоналарда,  ўйин-кулгу  ерларида,  гуноҳ  қилинаётган 

мажлисларда, бозор-ўчарда радио билан ёхуд микрофон билан Қуръони

карим  ва  мавлид  ўқиб  ёки  тинглаб  ҳордиқ  чиқарадиган  одам  кофир

бўлади.

Қуръони каримни куй билан, чолғу чалиб ўқиш куфрдир.

Қуръони  каримнинг  радиода  ва  микрофонда  ўқиладиган 

ўхшашларига ҳам ҳурмат кўрсатмаслик куфр бўлади.

Аллоҳу таолодан бошқаси учун, нияти ва мақсадидан қатъий 

назар  “яратувчи” ёки  “яратди”  калималарини  ишлатиш  куфрдир.

Масалан: “Шеър, қўшиқ, куй, роман яратди” ёки “ижод қилди”, “ихтиро

қилди” каби фақат Аллоҳга хос феълларни махлуқлари учун қўлланиш

куфрдир. Бу гапларда маъжоз баҳона бўлмайди. Чунки бу феъллар йўқдан

бор қилиш демакдир. Одамзот маъжозан ҳам бирон нарсани йўқдан бор

қила олмайди.

Абдулқодир исмини  “Абдулқўйдир” дейиш, агар қасд қилиб

айтилса, куфр бўлади. Абдулазиз ўрнига “Абдулузайз”, Муҳаммад ўрнига

“Муха”, Ҳасан ўрнига “Ҳасо” каби исломда мўтабар исмларни қасдан

кулгили қилиб бузиб айтиш ҳам шу ҳукмга тобе. Бу исмларни фирма оти

сифатида оёқ кийим, шиппакларга ёзган ва устига босадиганларнинг

иймондан  ажраб  қолишларидан  қўрқилади.  Бундай  исмдаги  дин

душманларини ёмонлаганда ҳам исмини масхара қилмаслик керак.

Таҳоратсиз эканлигини била туриб намозга киришиш ва суннат 

бўлган бирон ишни ёқтирмаслик куфрдир. Суннатга аҳамият бермаслик

ҳам кофир бўлишга сабаб бўлади.

“Жоҳил  кимсалар  авлиёларга  сиғиниб  кетмасин  деб 

мақбараларни,  мозорларни  бузяпмиз”-  дейиш  кофирликнинг

ўзгинасидир.

Бошқа  инсонларнинг  ва  ўз  фарзандининг  кофир  бўлишига 

сабаб бўлиш, куфрдир.

Зинога, ливотага(бачабозлик)   “жоиз”-дейиш куфрдир.

Носс  билан(оят  ҳадис  билан) ва  ижмоъ  билан  очиқланиб 

билдирилган ҳаромларга аҳамият бермаслик куфрдир.

Катта гуноҳларга давом этиш, тийилмаслик инсонни куфрга 

судрайди. Намозга аҳамият бермаслик куфрдир.

Устига Ислом ҳарфлари билан ёзилган ёзув, ҳатто битта ҳарф 

бўлган қоғозни, дастурхонни, жойнамозни ерга ёзиш[ҳақорат учун ёзиш

ёки ишлатиш] куфр бўлади.

“Абу Бакр Сиддиқ билан Умар-ул-Форуқ“родияллоҳу таоло 

анҳум”нинг хилофатга ҳақлари йўқ эди”- дейиш куфрдир.

Аллоҳу таолодан бошқа, бирор ўликдан мадад ёки бирон нарса 

кутиш куфрдир.

Аллоҳу таоло учун   “Аллоҳ қозон ош бобо” ёки “Тез берадиган

бобо”- дейиш жудаям чиркин куфрдир.

Маййитни тупроққа кўмиш фарз бўлгани учун, ўша фарзга 

аҳамият  бермай  хизматдан,  дафндан  бош  тортадиган  одамнинг  илму

фанни, замонавийликни рўкач қилиб “Ўлганларни кўмиш ибтидоийлик.

Будда, брахман ва коммунистлардек ўликни ёқиш керак. Ёқиш кўмишдан

яхши ва арзон”- деса иймони кетиб, муртад бўлади.

Аллоҳу таолонинг авлиёларидан бирини тил ёки қалб билан 

инкор қилиш куфрдир. (Ҳозир мазҳабсизлар орасида расм.)

Авлиёларга ва илми билан амал қиладиганларга душманлик  

қилиш куфрдир.

“Авлиёларда исмат сифати бўлади” – дейиш куфрдир. [Исмат

сифати фақатгина пайғамбарларда бўлади].

Ботиний  илмдан  насиби  бўлмаганларнинг  иймонсиз  

кетишларидан  қўрқилади.  Бу  илмдан  насибини  олишнинг  энг  қуйи

даражаси  бу  илмнинг  ҳақ  эканлигига  ишонишдир.  Ботин  илми

тасаввуфдир.

Қуръони каримни ислом олимларининг ҳеч қайсиси ўқимаган 

усулда ўқиш, маънони ва калималарни бузмаса ҳам, куфрдир.

Папаларнинг ибодатларига махсус бўлган кийим ва ашёларни, 

ҳар не мақсадда бўлсин, қўлланиш куфрдир.

Хоҳлаган бир ҳодисанинг ўз-ўзидан жараён этганига ишониш, 

жонзотларнинг  бир  ҳужайрадан  кўп  ҳужайрали  организмларга  ва  ўз

навбати билан янаям мураккаб тузилишли организмларга айланиш йўли

билан ниҳоят бугунги кўринишларини олганлигига ишониш, инсон ҳам,

эволюция  назариясига  кўра  шаклланган  ҳайвондан,  яъни  маймундан

пайдо бўлганига ишониш куфрдир.

Намозни била туриб ўқимайдиган, қазосини ўқишни ўйлаб  

ҳам кўрмайдиган, бунинг учун азоб чекишдан қўрқмайдиган бадбахтлар

Ҳанафий мазҳабида кофир ҳисобланади.

Кофирларнинг(ғайри муслимларнинг) ибодатларини, ибодат  

сифатида бажариш, масалан: черковларда чалинадиган пианога ўхшаган

чолғуларни, қўнғироқларни масжидда чалиш ва шариат кофирлик белгиси

деб ҳисоблаган нарсаларни зарурат ва жабр бўлмасдан қўлланиш куфр бўлади.

Асҳоби Киромдан бирига душманлик қилган ёки ёмонлаган 

ёхуд биронтасини лаънатлаган ва сўккан бадбахт, мулҳид бўлади. Мулҳид

кофир демакдир.

Бирон расм, сурат, ҳайкалнинг эгасида ва салибда[хочда] ёки 

юлдуз, қуёш, сигир каби хоҳлаган бир жонли-жонсиз нарсада улуҳият

сифати, яъни илоҳлик сифати борлигига ишониб, масалан: “Хоҳлаганини

яратади, хоҳлаганини қилади, касалга шифо беради ёки менга мадад

беради”- деб унга таъзим қилиш ва шу эътиқодда ҳурматига сукут сақлаб

ҳурмат изҳор этиш куфр бўлади.

Ҳазрати Оиша онамизни қазф этадиган[ҳақорат қиладиган] ва 

оталарининг Саҳобий эканлигига ишонмайдиган кимса кофир бўлади.

Қуръони каримда ва ҳадиси шарифда жаннатга киришлари 

муждаланган  кимсаларга  “кофир”- дейиш,  куфрдир. [Асҳоби  Киром

буюкларимизнинг барчалари жаннат билан муждаланишган].

Исо“алайҳиссалом”нинг  осмондан  тушиши  ҳам  зарурий  

билиниши керак бўлган нарсалардан ҳисобланади. Бунга ишонмайдиган

кимсалар, кофир бўлишади.

Фан ва тажрибага алоқаси бўлмаган ояти карималарни тафсир 

қилаётганда  фан  илмларига  уйдириш  учун  ҳаракат  қилиш,  Салаф-и

солиҳийн[Асҳоби киром, тобеъин ва таба-и тобеъин деган буюклар

яшаган бошланғичдаги уч насл олимлари]нинг тафсирларини ўзгартириш

катта жиноят бўлиб, мана шунақа тафсир ва таржима ёзадиганлар кофир бўлишади.

Мусулмон фарзанди бир қиз бола, оқил ва болиғ бўлганида  

мусулмонликни билмаса, кофир бўлади. Ўғил бола ҳам ана шу ҳукмга тобеъ.

Мусулмон аёлнинг боши, қўллари ва оёқлари очиқ ҳолда кўчага 

чиқиши, эркакларга кўрсатиши ҳаромдир, гуноҳдир. Агар бир гуноҳга

аҳамият бермаса, писанд қилмаса иймони кетиб, кофир бўлади.

Пайғамбаримиз тарафидан билдирилган фарзлар ва ҳаромлар  154-

ҳам  худди  Қуръони  каримда  билдирилган  фарз  ва  ҳаромлар  каби

муътабардир, яъни аҳамиятлидир. Уларга ҳам ишонмайдиган, эътибор

қилмайдиган ёхуд қабул этмайдиган одам диндан чиқиб кофир бўлади.

Рукуъ тасбиҳида  155-  «Зы» билан “Озым” демоқ “Раббим буюкдир”

деганидир. Агар юмшоқ «Зе» ҳарфи билан “Азим” дейилса, “Раббим

душманимдир” деган маънога келади ва намоз бузилади. Бу ерда маъно

ўзгаргани учун куфрга сабаб бўлади.

Қуръони каримни тағанни билан[яъни товушларни мусиқа 

пардаларига, ноталарга солиб, ашулага ўхшатиб маъноларни бузадиган

қилиб]  ўқиган  қорига  “Қандай  яхши  ўқидингиз!”-  деган  кимсанинг

иймони кетади. Ҳар тўрт мазҳабда ҳаром қилинган нарсага “яхши” деган

одам кофир бўлади. “Овозингиз яхши экан”- демоқчи бўлган одамнинг

иймони кетмайди, кофир бўлмайди.

Малаклар ва жинларнинг борлигига ишонмаслик куфрдир.

Қуръони каримнинг оятларига, ўша оятдаги калималарнинг 

энг очиқ ва энг машҳур маънолари берилади. Бу маъноларни ўзгартириб,

ботинийларга(Исмоилий фирқасидагиларга) ўхшаганлар кофир бўлади.

Калласидаги фикрини дин ҳукмидек тарғиб қиладиганларнинг 

бу сафсаталарига далил кўрсатадиган ва ислом оламида илми билан

адашган  деб  ном  қозонган  Ибни  Таймияни  шайхул  ислом  дейиш куфрдир.

Сеҳр қилинаётганда, куфрга сабаб бўладиган калима ёки иш 

зоҳир бўлса, куфр бўлади.

Бир мусулмонга   “Эй, кофир”- деган одам[Ёки мусулмонга

масон, коммунист деган одам] агар ўша мусулмонни кофир деб эътиқод

қилса, ўзи кофир бўлади. [Бўлмаса, мусулмон эканини билиб туриб, унга

ҳақорат бўлиши учун “кофир, масон, коммунист”- деган бўлса иймони

кетмайди-ю, лекин бу қилиғи ҳам яхши эмас.]

Ибодатларини оқсатмай бажо келтириб юрадиган бир кимса  162-

иймоннинг  бузилишида  шубҳаланса  ва  “Гуноҳим  кўп,  ибодатларим

мени қутқара олмайди”- деб ўйлайдиган бўлса, бу иймоннинг қувватли

эканлигига далолат қилади. Агар иймоннинг давом этишидан шубҳаланса,

кофир бўлади.

Пайғамбарларнинг  сонини  аниқ  бир  рақам  билан

айтиш,  пайғамбар  бўлмаганларга  пайғамбарлик  иснод  қилиш  ёхуд

пайғамбарлардан  баъзиларини  инкор  бўлиб  қолиши  мумкин.  Бу  эса,

куфрдир. Чунки, пайғамбарлардан бирортасини танимаслик яъни инкор

этиш, улардан ҳеч қайсисини танимаслик демакдир.

Мусулмон  эр  ёхуд  аёл  киши,  олимлар  тарафидан  иттифоқ-ла

билдирилган куфрга сабаб бўлувчи сўзлар ёки ишлардан биронтасини,

куфрга сабаб бўлишини била туриб, ҳеч қанақа заруратсиз, қийноқсиз

ва таҳдидсиз жиддий вазиятда ёки ҳазил билан, кулдириш учун айтса ва

қилса, маъносини ўйлаб кўрмаган бўлса ҳам иймони кетади. «Муртад»

бўлади. Бунга куфри инодий дейилади. Куфр-и инодий билан муртад

бўлган одамнинг аввалги бутун ибодатларининг савоблари йўқ бўлади.

Тавба қилса ҳам қайтиб келмайди. Агар ўша одам бой бўлса, яна ҳажга

бориши керак бўлади. Муртад бўлган пайтларида ўқиган намозларини,

тутган рўзаларини ва берган закотларини қазо этмайди. Лекин муртад

бўлгунга қадар қилмаган ибодатлари, яъни қазога қолган ибодатларини

қазо этади.

Тавба қилган бўлиб ҳисобланиш учун, ёлғиз калимаи шаҳодатни

айтиш  кифоя  қилмайди.  Тавба  этган  бўлиш  учун,  ўша  куфрга  сабаб

бўлган гапи ёки иши учун ҳам тавба қилиши лозимдир. [Исломиятда

қайси  эшикдан  чиқилган  бўлса,  ўша  эшикдан  қайта  кирилиш  керак.

Бошқа эшиклардан кириб бўлмайди.

Агар,  куфрга  сабаб  бўлишини  билмасдан  айтиб  қўйса,  қилса

ёки  куфрга  сабаб  бўлиши  олимлар  орасида  ихтилофли  бўлган  гапни

билмасдан  айтиб  қўйса,  иймоннинг  кетиши  ва  никоҳнинг  бузилиши

шубҳали бўлади. У тақдирда ҳар эҳтимолга қарши эҳтиётан таждиди

иймон  ва  никоҳ  дуоларини  ўқиб  иймонини  ва  никоҳини  янгилаши,

мақсадга мувофиқ бўлади.

Билмасдан айтиб қўйишга Куфри жаҳлий дейилади. Билмаслик узр

эмас, катта гуноҳдир. Чунки ҳар бир мусулмоннинг, билиши керак бўлган

нарсаларни ўрганиши фарздир. Куфрга сабаб бўладиган гапни хатолашиб,

янглишиб ёхуд таъвилли, яъни изоҳ эта оладиган қилиб айтган одамнинг

иймони ва никоҳи бузилмайди. Лекин, тавба-истиғфор, яъни таждид-и

иймон этмоғи яхшироқ бўлади.

Бир  кофир,  бир  калимаи  шаҳодатни  айтиш  билан  мусулмон

бўлганидек, бир мусулмон ҳам бир гап билан ҳатто бир сўз билан диндан

чиқиб, кофир бўлиши мумкин.

Бир мусулмоннинг бир гапида ёки бир ишида юзта маъно бўлса,

яъни юзта нарса тушуниладиган бўлса, улардан фақатгина биттаси ўша

кимсанинг иймонли эканини кўрсатиб турса-ю, қолган тўқсон тўққизи

кофирлигига далолат қилиб турса, ўша одамнинг мусулмон эканлигини

айтиш ва ишониш керак. Яъни, куфрни кўрсатиб турган тўқсон тўққизта

маънога эътибор қилинмайди. Иймонни кўрсатиб турган бир маънога

қаралади. Бу гапни тўғри тушуниш керак. Бунинг учун иккита нуқтага

диққат қилиш керак. Биринчиси, гап ёки иш эгасининг мусулмон бўлиши

лозим. Бир француз Қуръони каримга мақтовлар ёғдирса, бир инглиз,

“Аллоҳ  бирдир!”-  деса,  мусулмон  бўп  қолмайди  ва  уларга  мусулмон

дейилмайди.  Иккинчиси,  бир  гап  ёки  ишнинг  юзта  маъноси  бўлса,

дейилди. Йўқса, юзта сўздан ёки юзта ишдан биттаси иймонни кўрсатиб

турса-ю, қолган тўқсон тўққизи куфрни билдириб турса, бунинг эгасига

мусулмон дейиш билдирилмади.

Ҳар бир мусулмон, эрталаб ва кечқурун қуйидаги шу иймон дуосини

ўқиши керак:

“АЛЛОҲУММА ИННИЙ АЪУЗУ БИКА МИН АН УШРИКА

БИКА ШАЙ-АН ВА АНА АЪЛАМУ ВА АСТАҒФИРУКА ЛИМО

ЛО-АЪЛАМУ ИННАКА АНТА АЛЛОМУЛ-ҒУЮБ.”

“АЛЛОҲУММА ИННИЙ УРИДУ АН УЖАДДИДАЛ ИЙМОНА

ВАН-НИКОҲА ТАЖДИДАН БИ ҚАВЛИ ЛО ИЛОҲА ИЛЛАЛЛОҲ

МУҲАММАДУН РАСУЛУЛЛОҲ.” деб тавба қилиш, таждиди иймон ва

таждиди никоҳ қилиш(янгилаш) керак.

Иймоннинг бизда давомли бўлиши учун:

1. Ғойибга иймон этиш керак.

2. Ғайбни Аллоҳу таоло ва фақатгина У кимга билдирган бўлса, ўша

одамларнинг билишига ишониш керак.

3. Ҳаром нарсага ҳаром- деб, эътиқод қилиш керак.

4. Ҳалол нарсага ҳалол- деб эътиқод қилиш керак.

5. Аллоҳнинг азобидан амин бўлмай доимо қўрқиш керак.

6. Аллоҳу таолодан умидни узмаслик керак.

Бир  инсон  муртад,  яъни  кофир  бўлган  бўлса,  муртадлигига

сабаб бўлган нарсани(гап ёки ишни) инкор қилса, тавба этган бўлиб

ҳисобланади.  Муртад  киши  тавба  этмасдан  ўлса,  жаҳаннам  оташида

абадий қолиб азоб чекади. Шунинг учун куфрдан жудаям қаттиқ қўрқиш

ва тийилиш керак. Оз гапириш керак. Ҳадиси шарифда «Ҳамма пайт

фойдали ва хайрли нарсалардан гапирингиз. Ёхуд сукут сақлангиз!»-

деб буюрилди. Жиддий бўлиш керак, латифачи, ўйинчи бўлмаслик керак.

Ақлга,  инсонликка  тўғри  келмайдиган  ишларни  қилмаслик,  гапларни

гапирмаслик  даркор.  Ўзини  куфрдан  муҳофаза  қилиш  учун  Аллоҳу

таолога кўп-кўп дуо қилиб, ёлвориш керак.

Иймони бўлган ҳолда, келажакда

иймоннинг кетишига

сабаб бўладиган нарсалар:

1. Аҳли бидъат бўлиш. Яъни бузуқ эътиқодда бўлиш. [Аҳли суннат

олимлари  билдирган  эътиқоддан  зарра  қадар  ажралган  одам  ё  бузуқ

эътиқодли, яъни бидъатчи ёки кофир бўлади.]

2. Заиф[шубҳали бўлган] иймон.

3. Тўққизта аъзосини тўғри йўлдан чиқариш.

4. Катта гуноҳларга давом этиш.

5. Ислом неъматларига шукр қилишни йиғиштириб қўйиш.

6. Охиратга иймонсиз кетишдан қўрқмаслик, бепарволик.

7. Ноҳақлик ва зулм қилиш.

8. Суннатга мос ўқиладиган азонни тингламаслик.

9. Отага ва онага осий, яъни оқ бўлиш.

10. Тўғри бўлса ҳам, ҳақ бўлса ҳам, кўп қасам ичиш.

11. Намозда таъдили арконни тарк этиш.

12. Намозни аҳамиятсиз билиб, яхши ўрганишга ва бола-чақасига

ўргатишга аҳамият бермаслик.

13. Спиртли ичимликлар ичиш[пиво ҳам спиртлидир.]

14. Мўминларга азият бериш.

15. Ёлғондан авлиёлик қилиш, ўзини авлиё деб танитиб, инсонларга

пул учун, шуҳрат учун дин илмини сотиш.

16. Гуноҳларини унутиш ёки писанд қилмаслик.

17. Кибрли бўлиш, ўз ўзини ёқтириш, катталик қилиш,

18. Ужб, илм ва амалим кўп деб ғурурланиш.

19. Мунофиқлик, икки юзламачилик.

20. Ҳасад қилиш, дин қардошини кўролмаслик

21. Ҳукуматнинг  ва  устодининг  исломиятга  терс  тушмайдиган

амрларини бажо келтирмаслик.

22. Бир  инсонга  уни  синаб,  тажриба  қилиб  кўрмасдан“яхши”-дейиш.

23. Ёлғон гапиришга давом этиш.

24. Уламодан узоқ юриш, қочиш.

25. Мўйловларини суннат миқдоридан кўп ўстириш.

26. Эркакларнинг ипак кийиши.

27. Ғийбат қилишдан тийилмаслик.

28. Кофир бўлса ҳам қўшнига азият қилиш.

29. Дунёлик учун қаттиқ ғазабланиш, жаҳли чиқиш,

30. Фоиз[процент] олиб-бериш. Судхўрлик.

31. Мақтаниш ва ғурурланиш учун либос енглари ва этакларини узун

қилиб судраб юриш.

32. Сеҳрбозлик, сеҳр-жоду билан машғул бўлиш.

33. Мусулмон ва солиҳ бўлган яқин қариндош-уруғларни зиёрат

қилишни тарк этиш.

34. Аллоҳу  таолонинг  суйган  қулларини  севмаслик,  Исломиятни

бузмоқчи бўлиб юрган хоинларга хурмат кўрсатиш.

35. Мусулмон қардоши билан уч кундан кўп аразлашиш.

36. Зинога давом этиш.

37. Ливота қилиб, тавба этмаслик.

38. Азонни фиқҳ китобларида билдирилган вақтларда ва суннатларга

риоя қилган ҳолда ўқимаслик ҳамда суннатга уйғун ўқилаётган азонни

эшитганда ҳурмат билан тингламаслик.

182 183

39. Мункарни қилаётган[ҳаром-ла банд] одамни кўрганда, кучи етиб

турган ҳолда уни ширин сўз билан қайтармаслик, келажакда иймоннинг

кетишига сабаб бўлади.

40. Келинининг, қизининг ва насиҳат бериш ҳаққига эга бўлган қўл

остидаги хотин-қизларнинг бошлари, қўллари, оёқлари очиқ, безаниб,

атир сепиб кўчага чиқишларига ва ёмон инсонлар билан кўришишларига

рози бўлиш ҳам иймоннинг кетишига сабаб бўлади.

 

КАТТА ГУНОҲЛАРДАН ЕТМИШ ИККИТАСИ

1. Ноҳақ одам ўлдириш.

2. Зино қилиш.

3. Ливота қилиш(бачабозлик).

4. Шароб ва ҳар турли спиртли ичимликлар ичиш[пиво ичиш ҳам

ҳаромдир.]

5. Ўғирлик қилиш.

6. Кайф учун гиёҳванд ва наркотик моддалар қўлланиш.

7. Ўзганинг молини зўрлик билан олиш, ғасб этиш.

8. Ёлғон шоҳидлик(гувоҳлик) бериш.

9. Рамазон кунида мусулмонлар олдида узрсиз овқат ейиш.

10. Фоиз олиб-бериш.

11. Кўп қасам ичиш.

12. Ота-онага осий бўлиш, қарши чиқиш.

13. Маҳрам  ва  солиҳ  ақрабога,  қариндош-уруғга  сила-и  раҳмни

(зиёратни) тарк этиш.

14. Муҳорабада, жангда жанг майдонини тарк этиб душманнинг

олдига тушиб қочиш.

15. Етимнинг молини ноҳақ ейиш.

16. Тарози ва бошқа ўлчов асбобларидан заррача бўлса ҳам уриб

қолиш.

17. Намозни ўз вақтидан аввал ёки кейин ўқиш.

18. Мўмин биродарининг кўнглини ранжитиш[кўнгил синдириш

Каъбани етмиш марта йиқитишдан ҳам каттароқ гуноҳдир.] Куфрдан

кейин Аллоҳу таолони энг кўп ранжида қиладиган гуноҳ, мўминнинг

кўнглини ранжитишдир.

19. Расулуллоҳ“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” ҳазратлари айтмаган

гапларини  айтиб,  унга  “ҳадис”  деб,  пайғамбаримизга  иснод  қилиш

жудаям  катта  гуноҳлардандир.  Ислом  олимларидан  ҳеч  қайсининг

китобида уйдирма ҳадис бўлмайди.

20. Пора олмоқ. «Пора олган ҳам, берган ҳам, ўртада турган ҳам

гуноҳкордир».

21. Ҳақ нарсага шаҳодат(гувоҳлик) беришдан қочиниш.

22. Мулкининг закотини ва ушрини бермаслик.

23. Кучи етган ҳолда мункарни, гуноҳ қилаётган одамни кўрганда

ман этмаслик.

24. Жонли ҳайвонни ўтда ёқиш.

25. Қуръони каримни ўргангач, уни ўқишни унутиш.

26. Аллоҳу таолонинг марҳаматидан умидни узиш.

27. Хоҳ мусулмон, хоҳ кофир, инсонларга ҳиёнат қилиш.

28. Хинзир(чўчқа) этини ейиш.

29. Расулуллоҳнинг“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” асҳобларидан

“ридвонуллоҳи таоло алайҳим ажмоъин” бирортасини севмаслик, ҳурмат

қилмаслик ва сўкиш.

30. Қорин тўйгандан кейин ҳам ейишга давом этиш.

31. Аёллар эрининг тўшагидан қочса, катта гуноҳ бўлади.

32.  Аёлларнинг  эрларидан  рухсатсиз  бирор  жойга  зиёратга

кетишлари.

33. Номусли, иффатли аёлга ёки қизга “фоҳиша” дейиш.

34. Намима, яъни мусулмонлар орасида гап ташиш.

35. Аврат жойини ўзгага кўрсатиш. [Эркак кишининг киндик билан

тизза  ораси,  хотин  кишининг  сочи,  қўллари,  оёқлари  ҳам  авратдир.]

Ўзганинг аврат жойига қараш ҳам ҳаромдир.

36. Ўлакса  ейиш  ва  инсонларга  едириш. [Исломий  усулга  кўра

сўйилмаган бутун ҳайвонлар ўлаксадир. Электр токи билан ўлдирилган

ҳайвон ҳам ўлакса бўлиб, ейиш ҳаромдир.]

37. Омонатга хиёнат қилиш.

38. Мусулмонни ғийбат қилиш.

39. Ҳасад қилиш.

40. Аллоҳу таолога ширк келтириш.

41. Ёлғон гапириш.

42. Кибр, ўзини бошқалардан катта ва устун кўриш.

43.  Ўлим  тўшагида  ётган  одамнинг  мулкини  ворисларидан

яшириши.

44. Бахиллик қилиш, хасис бўлиш.

45. Дунёга, молга муҳаббат қўйиш.

46. Аллоҳу таолонинг азобидан қўрқмаслик.

47. Ҳаром нарсага, ҳаром деб эътиқод қилмаслик.

48. Ҳалол нарсага, ҳалол деб эътиқод қилмаслик.

49. Фолбинлар фолига, ғайбдан хабар беришларига ишониш.

50. Динидан қайтиш, муртад бўлиш.

51. Узрсиз бегонанинг хонимига, қизига қараш.

52. Хотинларнинг эркак либоси кийиши.

53. Эркакларнинг хотин либоси кийиши.

54. Каъбада гуноҳ қилиш.

184 185

55. Вақти кирмасдан туриб азон айтиш, намоз ўқиш.

56. Давлат  одамларининг  амрларига,  қонунларига  қарши  чиқиш,

исён қилиш.

57. Хотинининг маҳрам жойларини онасининг маҳрам жойларига

ўхшатиш.

58. Хонимининг онасини сўкиш.

59. Пичоқ,  милтиқ  каби  қуроллар  билан  ҳазиллашиб  бўлса  ҳам

бирбирини нишонга олиш, ўқталиш гуноҳдир.

60. Итдан қолган сарқитни еб-ичиш.

61. Қилган яхшиликларини миннат қилиш.

62. Эр кишиларнинг ипак либос кийишлари.

63. Жоҳилликда  оёқ  тираб  туриш. [Аҳли  суннат  эътиқодини,

фарзларни, ҳаромларни ва керакли бўлган маълумотларни ўрганмаслик.]

64. Аллоҳу  таолодан  ва  Исломият  билдирган  исмлардан  бошқа

нарсалар билан қасам ичиш.

65. Илмдан қочиш.

66. Жоҳилликнинг мусибат эканлигини тушунмаслик.

67. Кичик гуноҳларни қайта қайта қилшда давом этиш.

68. Заруратсиз қаҳқаҳа билан кўп кулиш.

69. Бир намоз вақти муддатича жунуб ҳолда бўлиш.

70. Ҳайз ва нифос ҳолларида хонимига яқинлик қилиш.

71. Тағанний қилиш, ахлоқсиз ашулалар айтиш, мусиқа ва чолғу

асбобларини чалиш.

72. Интиҳор, яъни ўз жонига қасд қилиш.

Мутъа никоҳи дейиладиган вақтинчалик никоҳ қатиъян ҳаромдир.

Хотин-қизларнинг  боши,  сочи,  қўллари,  оёқлари  ва  болдирлари  очиқ

ҳолда кўчага чиқишлари ҳаром бўлганидек, шаффоф, юпқа, безакли, тор,

хушбўй либослар билан кўчага чиқишлари ҳам ҳаромдир.

Қўпол  аврат  жойлари  торгина  либос  билан  беркитилган  хотин-қизларга, шаҳватсиз қараш ҳам ҳаромдир. Бегона аёлнинг ич кийимларига

шаҳват билан қараш ҳаромдир. Қўпол бўлмаган аврат жойлари ҳам, тор

либос билан беркитилиб таранг тортилиб турса, ўша жойларга шаҳват

билан қараш ҳаром бўлади. Шаҳватга, ҳаромга сабаб бўладиган расмлар

чизиш, суратлар олиш, филъм тушириш, овозлар ва товушларни тасмага

қайд қилиш, шеър, роман, ҳикоя, китоб, қўшиқ ёзиш ва уларни босиб

чиқариш ҳаром бўлади. Ҳаром бўлган бирор нарсага “Нима қипти?”-

деб менсинмаслик куфр бўлади.

Таҳорат ва ғуслда керагидан ортиқча сув ишлатиш исроф бўлиб,

ҳаромдир.

Ўтган-кетган  авлиёларга  тил  текказиш,  орқаларидан  ёмонлаш,

уларга илмсиз, жоҳил- дейиш, уларнинг айтган гапларидан шариатга

тўғри  келмайдиган  маънолар  чиқариш,  вафотларидан  кейин  каромат

кўрсатишларига  ишонмаслик  ва  вафот  этганларида  авлиёликлари

ҳам  тугайди,  деб  ўйлаш  ҳаромдир.  Уларнинг  қабрлари  билан

баракатланадиганларга  тўсқинлик  қилиш,  мусулмонларга  суи  зан,

яъни  ёмон  гумон  қилиш,  зулм  қилиш,  мол-мулкларини  талон-тарож

қилишдек ва ҳасад, ифтиро, бўҳтон ва ёлғон гапириш ва ғийбат қилишдек

ҳаромдир.

 

ЎНТА НАРСА ОХИРГИ НАФАСДА

ИЙМОНСИЗ КЕТИШГА САБАБ БЎЛАДИ:

1. Аллоҳу таолонинг амр ва тақиқларини ўрганмаслик.

2. Иймонини Аҳли сунат эътиқодига кўра тузатмаслик.

3. Дунё молига, мартабасига, шуҳратига мубтало бўлиш.

4. Инсонларга, ҳайвонларга ва ўзига зулм, азият қилиш.

5. Аллоҳу  таолога  ва  неъматлар  келишига  сабаб  бўлганларга

ташаккур этмаслик.

6. Иймонсиз бўлишдан қўрқмаслик.

7. Беш вақт намозини ўз вақтларида адо этмаслик.

8. Фоиз(процент) олиб-бериш. Судхўрлик.

9. Динига боғли бўлган диндор, тоза мусулмонларни“фундаменталист,

босмачи,  хурофатчи,  бузғунчи” – туҳматлари  билан  одам  қаторида

кўрмаслик ва уларга озор бериш.

10. Фаҳш сўзларни, ёзувларни ва расмларни: айтиш, ёзиш ва чизиш.

 

АҲЛИ СУННАТ ЭЪТИҚОДИДА БЎЛИШ УЧУН

ҚЎЙИДАГИ ХУСУСЛАРГА ДИҚҚАТ ҚИЛИШ КЕРАК:

1. Аллоҳу таолонинг сифатлари бор ва зотидан айридир.

2. Иймон кўпаймайдиям, камаймайдиям.

3. Катта гуноҳ қилиш билан иймон кетмайди.

4. Динда ғойибга иймон этиш асосдир.

5. Иймон бобида қиёс бўлмайди.

6. Аллоҳу таоло Жаннатда кўринади.

7. Таваккал иймоннинг шартидир.

8. Амаллар(ибодатлар) иймоннинг бир бўлаги эмас.

9. Тақдирга ишониш иймоннинг шартидир.

10. Амалда тўртта мазҳабдан бирига тобеъ бўлиш шарт.

11.  Асҳоби  киромнинг,  Аҳли  байтнинг  ва  пайғамбаримизнинг

хонимларидан ҳаммасини яхши кўриш ҳурмат қилиш шарт.

12. Тўрт халифанинг бир-биридан буюкликлари хилофат тартибига кўра.

13. Намоз,  рўза,  садақа  каби  нофила  ибодатларнинг  савобини

ўзгаларга ҳадя қилиш жоиздир.

14. Меърож  ҳодисаси  ҳам  руҳан,  ҳам  жисмонан  рўй  берганига

ишониш.

15. Авлиёнинг каромати ҳақдир.

16. Шафоат ҳақдир.

17. Маҳси устига масҳ тортиш жоиздир.

18. Қабр саволи бордир, ҳақдир.

19. Қабр азоби руҳ ва баданга берилади.

20. Инсонларни ҳам, уларнинг ишларини ҳам Аллоҳу таоло яратади.

Инсонда ирода-и жузъия деган нарса бор.

21. Ризқ ҳалолдан ҳам, ҳаромдан ҳам бўлади.

22. Авлиёларнинг руҳлари восита қилиниб, дуо қилинади ва уларнинг

ҳурмати учун тилаклар, орзулар тиланиши мумкин.

Овоз бериб муаззин турди қомат айлади,

Каъбага ўгирди юзин ҳам-да ният айлади.

Эшитиб аҳл-и иймон ҳурмат билан тинглади,

Сўнгра намозга туриб, Ҳаққа қуллик айлади.

 

ЁМОН ХУЛҚ-АТВОР

1. Куфр.

2. Жаҳолат.

3. Танқид қилинишдан қўрқиш. [Инсонларнинг ёмонлаганларига,

танқидларига,  айблашларига  хафа  бўлиб,  ўжарлик  билан  ҳақ  гапни,

хатоларни қабул қилмаслик.]

4. Мақтовсуярлик. [Ўзини яхши деб билиш, мақталишни севиш.]

5. Бидъат эътиқод. [Бузуқ иймон.]

6. Ҳавои нафс. [Нафснинг истакларига, лаззатларига, шаҳватларига

бўйин эгиш.]

7. Тақлид  билан  иймон  этиш. [Билмаган,  танимаган  инсонларни

тақлид қилиш.]

8. Риё[Хўжа кўрсинга, дунёда яхши мансабларни қўлга киритиш,

инсонларга яхши кўриниш учун, охират амалларини, ибодатларини бажо

келтириш.]

9. Тули амал. [Завқ ва сафо суриш учун узун умр кўришни орзу

қилиш.]

10. Тамаъ. [Дунё лаззатларини ҳаром йўлда ахтариш.]

11. Кибр. [Ўзини бошқалардан устун кўриш.]

12. Тазаллул. [Ҳаддан ташқари камтарлик, тавозе кўрсатиш.]

13. Ужб. [Қилган ибодатларини ёқтириш ва уларга орқа суяш.]

14.  Ҳасад. [Қизғониш,  кўролмаслик,  неъматнинг  бошқалардан

кетишини хоҳлаш. Абуллайс Самарқандий ҳазратлари айтдиларки: «Уч

кимсанинг дуоси қабул бўлмас: Ҳаром ейдиганнинг, ғийбат қиладиганнинг

ва ҳасадгўйнинг».]

15. Ҳиқд. [Бошқаларни хўр кўриш.]

16. Шамотат. [Ўзгаларга келадиган бало ва зарарларга севиниш.]

17. Ҳижр. [Дўстлигини бузиб, араз қилиш.]

18. Жубн. [Қўрқоқлик, шижоатнинг оз бўлиши.]

19. Таҳаввур. [Ғазабнинг ва қаттиққўлликнинг ҳаддидан ошиши ва

зарарли бўлиши.]

20. Ғадр. [Аҳдида ва берган сўзида турмаслик.]

21. Хиёнат. [Мунофиқлик белгиси; Ишончни бузадиган сўз ва иш.]

22. Ваъдасини бузмоқ. [Берган сўзини бузмоқ. Ҳадиси шарифда:

«Мунофиқликнинг белгиси учтадир: Ёлғон гапириш, ваъдасини адо

этмаслик ва омонатга хиёнат қилиш.»-дейилди.]

23. Суи  зан. [Ёмон  гумонда  бўлиш  ҳаромдир.  Гуноҳларининг

кечирилмаслигини гумон қилиш, Аллоҳу таолога қарши суи зан бўлади.

Мўминларни  гуноҳ  қилгувчи,  яъни  фосиқ  деб  гумон  қилиш  суи  зан

бўлади.]

24. Мол-мулкка, дунёга муҳаббат қўйиш.

25. Тасвиф. [Хайрли ишни кечиктириш.] Ҳадиси шарифда: «Бешта

нарса келмай туриб беш нарсанинг қийматини билингиз: Ўлмасдан

аввал  ҳаётнинг  қийматини,  касалликдан  аввал  саломатликнинг

қийматини,  дунёда  охиратни  қўлга  киритишнинг  қийматини,

қаримасдан  аввал  ёшликнинг  қийматини,  фақирликдан  аввал

бойликнинг қийматини»- деб марҳамат қилинди.

26. Фосиқларга ҳурмат кўрсатиш, уларни яхши кўриш. [Фисқнинг

энг  ёмони  зулмдир.  Очиқча  ҳаромлар  билан  машғул  бўладиганларга

фосиқ дейилади.]

27. Олимларга душманлик қилиш. [Ислом илмлари ва олимларини

масхара қилиш куфрдир.]

28. Фитна. [Инсонларни  ёмон  аҳволга,  балога  гирифтор  қилиш.

Исён кўтариб, ҳукуматнинг халққа зулм қилишига сабаб бўлиш. Ҳадиси

шарифда:  «Фитна  уйқудадир,  уни  уйғотганга  лаънат  бўлсин!»-

дейилди.]

29. Мудоҳана ва мудора[Кучи етиб турган ҳолда, гуноҳ қилаётганларга

монеъ бўлмаслик ва дунёси учун, роҳати учун динидан тавиз бериш

мудоҳанадир. Дини учун дунёсини бериш эса мудорадир.]

30. Инод ва мукобара. [Ҳақ нарсани, тўғрини эшитса ҳам қабул

этмаслик. Ўжарлик.]

31. Нифоқ. [Мунофиқлик. Ўзи бошқа сўзи бошқа бўлганлар.]

32. Тафаккур  қилмаслик. [Гуноҳларини,  махлуқларни  ва  ўзини

ўйламаслик.  Олам  ҳақида  Аллоҳу  таолонинг  буюклиги  ҳақида  фикр

юритмаслик.]

33. Мусулмонларга баддуо қилиш.

34. Мусулмонларга ёмон от тақиш, лақаб қўйиш.

35. Узрни рад этиш.

36. Қуръони каримни ўзбошимча тафсир қилиш.

37. Ҳаром ишда оёқ тираш, яъни ҳаромларга давом этиш.

38. Ғийбат.

39. Тавба қилмаслик.

40. Мол-дунёга ва мансабпарастликка берилиш.

[Ёмон, чиркин феъл-атвордан тийилиш ва чиройли хулқ эгаси бўлишга

ҳаракат қилиш керак. Ҳадиси шарифларда айтилдики: «Ибодатлари кам

бўлган бир қул чиройли хулқи билан қиёматда юксак даражаларга

кўтарилади.»

«Ибодатларнинг энг осони ва афзали кам гапирмоқ ҳамда яхши

хулқли бўлмоқдир.»

«Узоқлашганларга  яқинлашиш,  зулм  қиладиганларни  кечириш,

ўзини  ўзи  маҳрум  қилиб  қўядиганларга  эҳсон  этиш-чиройли  хулқ

атвор эгаси бўлмоқди

 

 

НАМОЗ СУРАЛАРИ ВА ДУОЛАРИ

Сура ва дуоларни бошқа алифбо билан ёзса бўладими?

Сураларни  ва  дуоларни  лотин  ва  кирилл  ҳарфларида  тўғри  ёза

олиш учун ҳар қанча ҳаракат қилсак ҳам бўлмади. Лотин ёки кирилл

ҳарфларига қанақа ишорат қўйишдан қатъи назар, сура ва дуоларни ўзи

бўйича тўғри ўқиш ҳеч ҳам мумкин эмас. Буларни Қуръони каримдаги

ҳарфлардай ўқий олиш учун, биладиган одамнинг ўқитиши ва қайта-қайта такрорлатиб тилни кўниктириш, ўргатиш керак. Бу кўниктириш

иши албатта шарт бўлганига кўра биладиган одам учун ўқувчига тўғридан

Қуръони  карим  ҳарфларини  танитиш,  ўргатиш  имкони  ва  неъмати

туғилади. Бу неъматнинг аҳамиятини, дунё ва охиратдаги фойдаларини

ҳадиси шарифлар ва фиқҳ китоблари узун-узун изоҳ этиб, савобининг

кўплигини билдиришган.

У  ҳолда,  ҳар  бир  мусулмон  фарзандини  масжидларга,  Қуръони

карим  дарсларига  юбориши  лозим,  фарзандларга  Қуръони  карим

ҳарфларини ва буларнинг қандай ўқилишини яхшилаб ўргатишлари ва

ўша катта савобга эга бўлиш учун ҳаракат қилишлари керак. Бир ҳадиси

шарифда: «Фарзандига Қуръони карим ўргатадиганларга ёхуд Қуръон

муаллимига берганларга ўргатилган Қуръонининг ҳар бир ҳарфи учун,

ўн марта Каъбаи муаззама зиёратининг савоби берилади ва қиёмат

куни бошига давлат тожи кийдирилади. Бутун инсонлар кўриб ҳавас

қилишади.»,-деб  марҳамат  қилинди.  Яна  бир  ҳадиси  шарифда  эса:

«Фарзандига динини ўргатмайдиган кимсалар албатта жаҳаннамга

кетишади» - дейилди.

 

НАМОЗ СУРАЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ

ФОТИҲА СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан

Ҳамд Оламларнинг Рабби, Раҳмон, Раҳийм ва дин куни(қиёмат

куни)нинг соҳиби бўлган Аллоҳга махсусдир. Ёлғиз Сенга ибодат қилиб,

ёлғиз  Сендан  ёрдам  истаймиз.  Бизни  тўғри  йўлга,  ўзларига  неъмат

берган қулларингни йўлига туширгин. Ғазабингга дучор бўлганларнинг,

(бидъатчи) бузуқларнинг йўлига эмас. 

 

ФИЛ СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан

(Эй  Расулим!)  Раббинг  фил  соҳибларига  нима  қилганини

кўрмадингми? У зот уларнинг ёмон ниятларини бўшга чиқармадими? У

зот уларнинг устига гала-гала(қушлар) юборди. Ки бу(қуш)лар улар(фил

соҳиблари)га пишган ғиштдан(ясалган) тош(лар) отишаётган эди. Шу

тариқа(Аллоҳ) уларни куя еган экин япроғидек қилиб юборди. [Қаранг:

 

ФИЛ ВОҚЕАСИ: Ҳабаш ҳукмдори Нажошийнинг, Яман ҳокими

бўлган  Абраха  исмли  бир  одами  бор  эди.  Абраха  халқни  Маккаи

мукаррамадаги  Каъбани  зиёрат  қилишдан  воз  кечириш  учун,  Санъа

шаҳрида  баланд  ва  безакли  бир  черков  қурдирди.  Лекин,  мақсадига

етолмади. Каъбани зиёрат қиладиганларнинг биронтаси ҳам ўша черковга

қадам босишмади. У ҳам етмагандай, Фуқойм қабиласидан бўлган Нуфайл

исмли бир йигит кечаси яширинча, келтирган тезак ва ахлатлар билан

черковнинг ҳамма ёғини кирлатиб кетарди. Бундан ғазабланган Абраха

катта бир қўшин тўплаб Маккага юриш қилди. Қўшиннинг энг олдида

Нажошийдан олган катта, баҳайбат фил бор эди. Абраха фил қўшиннинг

олдида юрса, ғалаба қозонади деб ўйлар, филнинг омад келтиришига

ишонарди.

Мана  шундай  қилиб  Маккага  қараб  шовқин-сурон  билан  йўлга

тушдилар.  Шаҳарга  кираверишда  фил  чўкди  ва  ундан  кейин  ҳечам

илгарига юрмади. Бутун уринишлари, филни Макка томонга юргизолмади.

Фил бошқа томонларга лўкиллаб кетади-ю, Макка тарафга бир қадам

босмади. Ана шу пайтда Аллоҳу таоло Абобил деган қушларни юборди.

Тумшуқларида  ва  панжаларида  олиб  келган  тошларни  Абраханинг

қўшини устига ёмғирдай ёғдирдилар. Ояти каримада ҳам айтилганидек,

қўшин“куя еган экин барги” каби талқон бўлди. Бу ҳодиса рўй берган

йилга  Араблар, “Фил  йили” дейишарди.  Бу  воқеадан50-55 кунча

кейин Пайғамбаримиз“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” дунёга ташриф қилдилар.

 

ҚУРАЙШ СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан

Қурайшни омонлик ва саломатликка эриштириб, қиш ва ёз уларни

бориш  ва  келишлар

да  роҳатликка  қовуштириб  тургани  учун(ҳеч

бўлмаса) шу Байт(Каъба)нинг Раббига ибодат қилинглар. У зот, уларни

очликдан(қутқариб) тўйғазган, қўрқувдан омонлик берган(Аллоҳ)дир.

 

МОУН СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан

Динни  ёлғон  ҳисоблайдиганларни  кўрдингми? Етимни  шиддат

билан итариб ташлайдиган, фақирларга ош беришни ташвиқ қилмайдиган

(кимса) ана  ўша бўлади.  Мана(шунга  ўхшаш  қилмишлари  билан)

намоз ўқийдиган(мунофиқ)ларнинг ҳолига вой(бўлсин)ки, улар(ўз)

намозларидан  ғофилдирлар.  Улар  риёкорларнинг  то  ўзгинасидирлар.

Улар закотни

ҳам ман қиладилар. 

 

КАВСАР СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан.

(Ҳабибим) албатта, Биз сенга Кавсарни

ато этдик. У ҳолда Раббинг

учун намоз ўқи ва қурбонлик қил. Тўғриси, сенга(насли кесик деб) тил

текказидиган(нинг ўзи) хайрсиз насли кесикдир. [қаранг: 228-бет]

ИЗОҲИ: Ушбу муборак сура пайғамбаримиз“саллаллоҳу алайҳи

ва  саллам” ноил  бўлган  неъматларни  ва  у  зотнинг  икки  муқаддас

вазифаларини  билдирмоқда.  Ояти  каримадаги  “Кавсар”  лафзи  учун

Ислом олимлари турли хил маънолар беришган. Жумҳур уломага кўра

кавсарнинг маъноси:

[1] Қурайшликлар қишда Яманга, ёзда эса Шомга саёҳат мақсадида борардилар.

[2] Бир ривоятга кўра, Абу Жаҳлнинг вориси бўлган бир қул.

[3] Абу Жаҳл.

[4] Моун, закот ва садақа маъносига келиши билан бирга бир кишининг бошқа биридан қарзга олган

нарсасига ҳам айтилади.

[5] Ислом олимларига кўра.

а) Жаннатда бир ирмоқ ёки бир ҳовуз бўлиб суви, бол-асалдан ширин,

сутдан ҳам оқ ва қордан совуқдир.

б) Қуръони каримдирки: у дунёвий ва ухровий хайрларни ўзида

мужассам қилган бир китобдир.

в) Расули акрамнинг“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” соҳиб бўлган

шарафи нубувватларидир(набийлик шарафи).

г) Кўкда ва ерда Расулуллоҳ“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” учун

айтилаётган кўплаган зикру санодир.

д) Расулуллоҳнинг авлоди ва унга тобеъ бўлганлардир.

е) Расулуллоҳнинг Асҳоб ва Уламои умматларидир.

Пайғамбаримизнинг“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” ўғиллари Қосим

вафот  этганида  Ос  бин  Воил: «Муҳаммаднинг“алайҳиссалом” насли

кесилди, энди ундан хотира бир авлоди қолмайди» - деди. Бу гапни бошқа

мушриклар айтиб қувонишди. Мушриклар мусулмонларнинг бошига иш

келганда, уларга бир шиддат ёки бир торлик арз бўлганда, севинишарди.

Бу  сура-и  жалила  мана  шу  кофирларнинг  ботил  тушунчаларини,

фикрларини рад этди. Жудаям қисқа сура бўлишига қарамай жуда кўп

ҳақиқатларга ишорат қилиб турибди.

 

 

КОФИРУН СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан.

(Эй Ҳабибим!) Уларга айтгин

. Эй кофирлар мен сиз  сиғинаётган

(бут)ларингизга  сиғинмайман.  Мен  ибодат  қилаётган(Аллоҳу  таоло)

га  ҳам  сизлар  қуллик  қилгувчи  эмассиз.  Мен  сиз  сиғинган  нарсага

(ҳеч қачон) сиғинган эмасман. Сиз ҳам мен қуллик қилаётган(Раббим)

га(асло) қуллик қилувчилар эмассиз. Сизнинг динингиз сизга, менинг

диним менга(бўлсин). 

 

 

НАСР СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан.

Аллоҳнинг ёрдами ва фатҳлар(насиб) бўлганда, сен ҳам инсонларнинг

гуруҳ-гуруҳ  Аллоҳнинг  динига(мусулмонликка)  кираётганини

кўрганингда, дарҳол Раббингни мадҳу сано қил. Ундан мағфират сўрагин.

Шубҳасизки У, тавбаларни қабул этгувчи(зот)дир

[1] Макка мушрикларидан Абу Жаҳл, Ос бин Воил, Асвад бин Абдулмутталиб, Валид, Умайя бин

Халаф ва бошқалари, Аббос“родияллоҳу анҳ” воситаси билан пайғамбаримизга“саллаллоҳу алайҳи ва

саллам” хабар юбориб, қуйидаги фикрларни таклиф қилишди: “Бир йил у бизнинг илоҳимизга ибодат

қилсин. Бир йил эса биз унинг Аллоҳига ибодат қилайлик” Бу воқеанинг устига юқоридаги ояти карима

нозил бўлди.

[2] Бу сурада пайғамбаримизнинг“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” вафотларига ишорат бор.

Пайғамбаримиз бу сурани ўқиганларида, Аббос“родияллоҳу анҳ” йиғладилар. Расулуллоҳ ундан нима

учун йиғлаганларини сўраганларида Аббос“родияллоҳу анҳ”: “Бу сурада сизнинг вафотингизга ишорат

бор экан”- дедилар. Расул“алайҳиссалом” «Худди айтганингиздек»,- деб марҳамат қилдилар.

 

 

ТАББАТ СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан.

Абу Лаҳабнинг икки қўли қурисин. (Ўзи ҳам) қуриди. (ҳалок бўлди-ку). Унга на(ота мерос) мол-мулки, на топгани фойда келтирмади. У

оловли оташга киражак, хотини ҳам ўтин ташувчи каби бўйнида бир ип

бўлган ҳолда(киради).

ИЗОҲИ:  Бу  сура-и  жалила,  Расули  акрамга“саллаллоҳу  алайҳи

ва саллам” азо ва жафо чектирган Абу Лаҳаб ва аёлининг ҳалок бўлиб,

шиддатли  бир  азобга  тушажакларини  хабар  бермоқда.  Пайғамбар

“ақрабонгни(қариндошлар)  қўрқит!-  деган  амри  илоҳийни  олгач,

Сафо  тепалигига  чиқиб,  яқинларини  чақириб,  уларни  ислом  динига

даъват  этгандилар.  Абу  Лаҳаб  ўша  ердагиларга  монеълик  қилган  ва

Пайғамбаримизга ҳақорат қилиб ўгирилиб кетган эди. Абу Лаҳабнинг

аёли  ҳам  Расул“алайҳиссалом”нинг  ўтадиган  йўлларига  кечалари

тиконли  ўсимликларни  келтириб,  сочиб  чиқарди.  Ундан  ташқари

Пайғамбаримизнинг  орқаларидан  гап  ташир  ва  аслсиз  миш-мишлар

чиқарарди.

Абу  Лаҳаб  ҳижратнинг  иккинчи  йили  Бадр  жангида  Ислом

мужоҳидларининг муваффақиятларига чидаёлмасдан етти кундан кейин

ўлди.  Бадани  илма-тешик  бўлиб,  фарзандлари  ҳам  ёнига  яқинлаша

олмадилар. Уч кундан кейин зўрға кўмишди. Бил охира, аёли ҳам ўлиб,

лойиқ бўлган жазога эришди.

 

 

ИХЛОС СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан.

Ё Муҳаммад“саллаллоҳу алайҳи ва саллам”! Дегин ки: У, Аллоҳ

бирдир, Сомад

дир. У туғмаган ва туғилмаган. Ҳеч нарса Унинг тенги

(ва ўхшаши) эмас. 

 

 

ФАЛАҚ СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан

(Ё  Муҳаммад“алайҳиссалом”)  Яратилган  нарсаларнинг  шарри

(ёмонлиги)дан,  зулмат  атрофни  қоплаганда  туннинг  шарридан,  тугун

(сеҳрбозлар) жодугарларининг иплари ва арқонларига отган(тугун)ларга

уфлайдиган(нафас)ларнинг жодугар ва куфр қилувчиларнинг шарридан

ва ҳасадчиларнинг ҳасад қилган пайтидаги шарридан тонгнинг Раббига

сиғинаман,-дегин

Бутун маҳлуқот қайтадиган ва сиғинадиган зот-и аҳодиятдир. Бошқача айтганда бу калима бир

сифати аҳодиятдир.

Лабид бин Осом деган бир яҳудий Расулуллоҳнинг“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” сочларидан ўн

бир толасини тугиб жоду қилган ва қудуққа отган эди. Бундан Пайғамбаримиз“саллаллоҳу алайҳи ва

саллам” ҳолсизландилар. Сўнгра Жибрили Амин, Расул“алайҳиссалом”га жодуни билдирди. Тугилган

ипларни ҳазрати Али“родияллоҳу анҳ” воситаси билан қудуқдан чиқаришди. Шандай қилиб Расул

“алайҳиссалом” аввалги сиҳҳатларига қовушдилар. Муоввизатайн сураларининг ўн бир оятдан иборат

бўлиши шунга ишоратдир.

 

 

НОС СУРАСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан

(Ё Муҳаммад! алайҳиссалом). Инсонларнинг Раббига, инсонларнинг

маликига,  инсонларнинг  маъбудига,  инсонларнинг  кўксига  тинмай

васваса бериб турадиган, хоҳ жин, хоҳ инсондан(бўлсин), ўша ҳийлагар

шайтоннинг шарридан сиғинаман

-дегин. 

 

 

ОЯТАЛ КУРСИ

Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳнинг исми билан

Аллоҳ(нинг), ўзидан  бошқа  ҳеч  бир  илоҳ  йўқдир. (У), Ҳайй  ва

Қайюмдир. У на уйқисирайди, на ухлайди. Кўкларда ва ерда нимаики

нарса бўлса, ҳаммаси Унга оид. Унинг изни бўлмай, Унинг даргоҳида

ким шафоат қила олади? У(яратиқларнинг) олдиларида ва орқаларидаги

яширин ва ошкор, ҳар нарсани билгучидир. (Махлуқоти) Унинг илмидан,

ёлғиз Унинг тилаганидан бошқа ҳеч нарса олишолмайди. Унинг курсиси

кўкларни ва ерни қопламишдир. Булар(ер ва кўклар)нинг соқчилиги Унга

ҳеч ҳам оғир келмайди. У жудаям улуғ(ва) жудаям буюкдир.

 

 

НАМОЗ ДУОЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ

СУБҲОНАКА

Эй Аллоҳим! Сени нуқсонликлардан танзиҳ ва бутун комил сифатлар

билан тавсиф қиламан. Сенга ҳамд этаман. Сенинг исминг улуғ(ва Сенинг

шонинг барча нарсанинг устидадир)

. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.

 “Тафсир-и Лубоб”га кўра бу сурада кечадиган беш дона“Нос” калимаси беш синф инсонни билди-ради:

1. Болалар,

2. Ёшлар,

3. Қарилар,

4. Солиҳ(яхши)лар,

5. Инсон шайтонлардир.

Бу қисм жаноза намозида ўқилади.

 

 

АТТАҲИЁТУ

Ҳар турли ҳурмат, салавот ва бутун эзгуликлар Аллоҳга махсусдир.

Эй Набий! Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракати сизнинг узарингизга

бўлсин.  Салом,  бизнинг  ва  Аллоҳнинг  солиҳ  қулларининг  узарига

бўлсин. Шоҳидлик(гувоҳлик) қиламанки, Аллоҳ бирдир. Яна шаҳодат

қиламанки, Муҳаммад“алайҳиссалом” Унинг қули ва расулидир.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ

Эй Аллоҳим! Иброҳимга“алайҳиссалом” ва оли(оила, асҳоб, уммати)

га раҳмат этганингдек, Муҳаммадга“алайҳиссалом” ва оли(оила, асҳоб

ва уммати)га ҳам раҳмат айла. Муҳаққақ сен ҳамид ва мажидсан.

АЛЛОҲУММА БОРИК

Эй Аллоҳим! Иброҳимга“алайҳиссалом” ва оли(оила, асҳоб, уммати)

га барокатлар берганингдек, (жанобимиз) Муҳаммадга“алайҳиссалом”

ва олига ҳам барокатлар эҳсон айла Муҳаққақ сен ҳамид ва мажидсан.

РОББАНА ОТИНА

Ё Рабби! Дунёда ва охиратда бизга эзгуликлар бергин ва бизни

нор(оташ)нинг азобидан сақлагин. Эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси,

сенинг раҳматинг бирла..

 

 

ҚУНУТ ДУОСИ

Эй Аллоҳим! Биз сендан ёрдам тилаймиз. Сенга истиғфор айтамиз.

Сендан ҳидоят истаймиз. Сенга иймон этамиз. Сенга тавба ва сенга

таваккал қиламиз. Бутун хайрлар билан сени мадҳу сано қиламиз. Сенга

(неъматларингга) шукр қиламиз, куфрон-и неъмат(неъматга нонкўрлик)

қилмаймиз. Сенга қарши фисқу фужур(гуноҳ) қиладиганларни ҳайдаймиз

ва тарк этамиз.

Эй Аллоҳим! Ёлғиз сенга ибодат этар, намоз ўқир, сажда қилар, сенга

томон чопар ва илтижо қиламиз. Раҳматингни(марҳаматингни) ражо

(умид) қилар ва азобингдан қўрқамиз. Чунки сенинг азобинг ҳақиқатни

яширмоқчи бўлган кофирларга албатта етиб боради. [Қаранг: 225-бет]

 

ИСТИҒФОР ДУОСИ

[Кўпгина ояти карималарда “Мени кўп зикр этинг” ва “Изо жоа”

сурасида  “Мендан  мағфират  сўранг.  Дуоларингизни  қабул  қилиб,

гуноҳларингизни кечираман.” деб буюрилган. Кўриниб турганидек,

Аллоҳу таоло кўп истиғфор этишимизни амр қилмоқда. Шу боис Муҳаммад

Маъсум ҳазратлари “Мактубот” китобининг2чи жилд, 80-мактубларида:

«Камина, мана шу амрга биноан, фарз намозларидан кейин, уч маротаба

истиғфор дуосини ўқияпман ва67 марта ёлғиз Астағфируллоҳни айтиб,

етмишда тамомлаяпман. Истиғфор дуоси: “Астағфируллоҳал-озыйм

аллазий ло илоҳа илло ҳув ал-ҳайял қайюма ва атубу илайҳ”дир. Сиз ҳам

буни кўп ўқингиз! Ҳар бирини айтаётганда маъносини “Мени мағфират

қил, Аллоҳим” деб ўйлангиз. Бу дуо, ўқиганни ва ёнидагиларни ўлимдан

бошқа ҳар дарддан, ташвишдан қутқаради. Кўп кимсалар доим ўқиди.

Фойдаси ҳам ҳамиша кўрилди.» деганлар.] [Ухлашга ётганда, ё Аллоҳ, ё

Аллоҳ ва уч марта “Астағфируллоҳ мин кулли мо кариҳаллоҳ” дейиш

керак ва ухлаб қолгунча такрорлаш лозим.]

Шайх-ул-ислом Аҳмад Номиқий Жомий ҳ. 536, м.1142 йилда вафот

этдилар.  «Мифтоҳ-ун-нажот»  китобларида  айтадиларки:  “Бир  кимса

тавба-истиғфор қилса ва тавбанинг шартларини ҳам бажо келтирса,

ҳар ўтган-кезган кўчаси ва ҳар ўтирган, қўнган макони у кимса билан

ифтихор қилади. Ой, қуёш, юлдузлар ўша кимса учун дуо қилишади. Қабри

жаннат боғчаси бўлади. Мана шундай тавба қилиш насиб бўлмаган

кимса, ўшандай тавбага муяссар бўлганлар билан бирга бўлишга ҳаракат

қилиши  керак.  Ҳадиси  шарифда: «Ибодатларнинг  энг  қийматлиги,

авлиёга бўлган муҳаббатдир» ва «Тавба-истиғфор қилган кимсанинг

бутун гуноҳлари афв этилади»- деб  марҳамат қилинди”.[Тавба қалб

билан, истиғфор эса, тил билан бўлади.

 

ТАВҲИД ДУОСИ

Ё Аллоҳ, ё Аллоҳ. Ло илоҳа иллаллоҳ Муҳаммадун

Расулуллоҳ. Ё Раҳмон, ё Раҳим, ё афувву ё Карим, фаъфу

анний  варҳамний  ё  арҳамарроҳимин!  Таваффаний

муслиман ва алхиқний бисолиҳин. Аллоҳуммағфирлий

ва  ли-обоий  ва  уммаҳотий  ва  ли  обои  ва  уммаҳот-и

завжатий  ва  ли-аждодий  ва  жаддотий  ва  ли-абноий

ва банотий ва ли-иҳватий ва аҳавотий ва ли-аъмомий

ва  аммотий  ва  ли-аҳволий  ва  ҳолотий  ва  ли-устозий

Абдулҳакими  Арвосий  ва  коффатил  муъминина  вал-муъминот. “Раҳматуллоҳи таоло алайҳим ажмоъин.”

Аъузу биллоҳи минашшайтонир-рожим

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим

Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” марҳамат қилдиларки:

«Умматим  орасида  фисқу  фасод  ёйилган  замонларда  суннатимга

ёпишадиган  кимсага  юзта  шаҳид  савоби  берилади». Мавжуд  тўрт

мазҳабдан хоҳлаган бирининг олимларига Аҳли суннат олими дейилади.

Аҳли суннат олимларининг раиси, имоми Аъзам Абу Ҳанифадир. Бу

олимлар,  китобларига  Асҳоби  киромдан  ўрганганларини  ёзганлар.

Асҳоб-и  киром  бўлса,  буларга  Расулуллоҳдан  эшитганларини  баён

этганлар. Бугун ер юзидаги жами инсонлар уч тоифага ажралишган:

1.  Кофирлар: Булар мусулмон эмасликларини ҳеч

кимдан яширмайдилар. Яҳудийлар ва христианлар бу тоифадандир.

2.  Аҳли суннат: Яъни тўрт мазҳабдан бирига тобеъ

бўлган Сунний мусулмонлардир. Булар барча мамлакатларда бор ва

кун сайин сафлари кенгаймоқда.

3.  Мунофиқлар: Мусулмон эканлигини рўкач қиладиган, лекин

иймонлари ва баъзи ибодатлари Аҳли суннатга тамоман хилоф бўлган

тоифалар. Бу мазҳаб танимас бечораларнинг ҳақиқий мусулмонлик билан

алоқалари йўқ.

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов