"."
Меню

Куръони карим (Алоуддин Мансур)

 

 

 

(88) «Ғошия» сураси

Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, йигирма олти оятдир. У барча халойиқни ўз

даҳшати  билан  ўраб  оладиган  Қиёмат   Куни  рўй  берадиган   воқеа-ҳодисаларни   баён

қилиш   билан   бошланади.   Шунинг    учун   бу   сура  "Ғошия —      Ўраб   олгувчи"   деб

номлангандир.

Бу сурада еру осмондаги ҳар бир мавжудот Ягона Яратгувчининг — Аллоҳ таъолонинг

борлигига далолат қилиб туриши таъкидланади.

Сура   ниҳоясида   Пайғамбар   алайҳиссаломнинг    зиммаларидаги   вазифа   фақат   панд-

насиҳат  билан  Ҳақ  Йўлига  даъват  қилиш  эканлиги   уқтирилиб,  панд-насиҳатга   кулоқ

тутмааган кимсалар Аллоҳ таъолонинг ҳузурига борганларида ўз қилмишларига яраша

жазо олишлари ҳақида хабар берилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй   Муҳаммад  алайҳиссалом),  Сизга  ўраб  олгувчи  (Қиёмат   Куни)  ҳақидаги  хабар

келдими? 

 

2. У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолгувчи. 

 

3. (Бўйин    ва   кўл-оёқлари   кишан   ва   занжирларни   судраш  билан)   меҳнат-машаққат

чеккувчидир. 

 

4. (Улар) қизиган дўзахга кирур! 

 

5. Қайнаб турган булоқдан суғорилур! 

 

6-7.   Улар   учун   бирон   таом   бўлмас, (уларнинг     емишлари)   фақат  (еган    кимсани)

семиртирмайдиган   ва   очликдан   халос  қилмайдиган    зарийъдан  (зарарли    ва   бадбўй

тикансимон ўсимлик) бўлур! 

 

8. (Мўминларнинг) юзлари эса у Кунда (ўзларига ато этилган ноз неъматлардан) шод-

хуррам; 

 

9. (Ҳаёти-дунёда Аллоҳ Йўлида қилган) саъй-ҳаракатларидан рози бўлур. 

 

10. (Улар) олий жаннатда бўлиб; 

 

11. У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар. 

 

12. У жойда оқар булоқ бордир. 

 

13. У жойда баланд сўрилар;

 

14. Ва (булоқ бўйига) қўйиб қўйилган қадаҳлар; 

 

15. Тизиб қўйилган ёстиқлар; 

 

16. Ва тўшалган гиламлар бордир.

Изоҳ:  Юқоридаги   оятларда  кофирлар  тушадиган  дўзах  азоби  ва  мўъминлар  етадиган

жаннат  неъматлари  тасвирланди.  Охират  ҳаётидан  келтирилган  бу  жонли  лавҳалар

кишилар  ўқиб,  ибрат  олишлари  учун  эди.  Энди  инсонлар  кўриб  ибрат  олишлари  ва Яратганнинг борлигини, бирлигини билиб иймон келтиришлари учун улар ҳар кун, ҳар

соатда рўбарў келадиган тўрт нарса мисол тариқасида келтирилади.

 

17-18-19-20.   Ахир   улар   туянинг   қандай   яратилганига,    осмоннинг   қандай   кўтариб

қўйилганига,    тоғларнинг    қандай    тикланганига    ва   Ернинг    қандай    ёйиб-текислаб

қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!

Изоҳ:  Ушбу  оятларда  кишиларнинг назари   аввало  ҳайвонот оламидан  "саҳро   кемаси"

деб   ном   олган   туяга   қаратилмоқда.   Дарҳақиқат,   саҳро   аҳли   учун   туя   ҳам   алоқа

воситаси, ҳам оғир юкларни ташувчи ва оғир вазифаларни бажарувчи хизматкор; унинг

юнги кийим бўлса, сути тўйимли ва суюмли таом. У ўзи баҳайбат ва ниҳоят даражада

бақувват   бўлишига   қарамасдан   ёш  гўдак   етакласа   ҳам   бўйсуниб   кетаверади.   Унга

миниш ёки   вазмин юкларни ортиш ўта қулай: бир ишора билан олдингизга чўкиб, гўё

бир  харсанг  тошдек  қилт  этмасдан  туради,  миниб  олгач  эса  яна  бир  ишора  билан  у

"харсанг   тош"   ўрнидан    кўчиб,   исталган   тарифга    равона   бўлади.   Булар   туянинг

ташқаридан    кузатилган    пайтда    кўзга    ташланадиган    жиҳатлиридир.    Энди    унинг

вужудига ибрат назари билан қаралса, у ойлаб овқатсиз, сувсиз юра олишидан тортиб,

унинг   баданидаги   ҳар   бир   аъзо    нақадар   саҳрога   мослаб    яратилганини   кўриб

Яратганнинг кудратига тан бермай илож йўқ.

Энди яна кўриб, ибрат олишимиз лозим бўлган мавжудотлардан бири устимизда "том"

бўлиб,  бизларни  бошқа  сайёралар  ва  бошқа  оламлардан  етиши  мумкин   бўлган  зиён

заҳматдан    сақлаб   тургувчи    осмон   бўлса,   яна   бири  "ернинг     қозиқлари"    бўлган

тоғлардирки,    улар    ўзларининг     атрофидаги    иқлимни    мудом    мўътидиллаштириб

туришларидан  ташқари ичларида   инсонлар  учун зарур  бўлган хазиналирни   ҳам  асраб

берадилар. Энди тоғлардан ерга тушадиган бўлсак, у ҳам бизлар яшашимиз, уй-жойлар

бино қилишимиз ва экинзорлар, боғ-роғлар барпо этишиииз учун қулай — текис қилиб

қўйилибди. Хўш, буларнинг барчаси ўз-ўзидан пайдо бўлиб, шундай аниқ ва ҳикматли

тартиб-интизомга   келиб  қолганми?   Ёки  бу  мавжудотларнинг   ҳар  бирини   одамлар  ўз

қўллари    билан    яратиб,    мана    шундай    жойлаштириб    кўйишдимикан?     Бу    икки

тахминнинг ҳам   тўғри эмаслигини билиш учун катта     илмнинг ҳожати йўқ фақат    тоза,

заҳарланмаган  фикр ва озгина инсоф бўлса, бас, мазкур мавжудотларни яратиш фақат

барча   оламлар  Парвардигори   бўлмиш   Аллоҳ   таъолонинг   Кўлидан   келиши   маълум

бўлади —     қорлади.   Шунинг    учун   ҳам   юқоридаги    оятларда   барча   инсонлар   Еру

осмондаги   нарсаларга   холис   кўз   билан,   ибрат   олиш   учун   назар   солишга   даъват

қилиндилар.

Куйидаги   оятларда   Пайғамбар   алайҳиссаломга   кишиларни   Исломга   даъват   этишда

мана шундай ибратли мисоллар билан панд-насиҳат қилиш йўлини тутмоқ амр этилди.

 

21. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан, Сиз фақат бир

панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос. 

 

22. Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз. 

 

23. Илло ким (бу панд-насиҳатдан) юз ўгириб, кофир бўлса; 

 

24. У ҳолда Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблар! 

 

25. Зеро, ёлғиз ўзимизга қайтишлари бордир! 

 

26.    Сўнгра     уларни     ҳисоб-китоб     қилиш  (жазо        бериш)    ҳам     ёлғиз     Бизнинг зиммамиздадир!

 

 

 

(89) «Вал-Фажр» сураси

Бу сура ҳам Макка сураларидан бўлиб ўттиз оятдан иборатдир.

Бу   сурада   сўз   аввал  узоқ   ўтмишда   ўтган  ва  Аллоҳ  таъолонинг  пайғамбарларини

ёлғончи қилганлари сабабли ҳалокатга дучор бўлган баъзи бир қавмлар ҳақида, сўнгра

Ҳақ  таъоло  бандаларини   бойлик  билан  ҳам,  камбағал-фақирлик    билан  ҳам  имтиҳон

қилиши  хусусида   ва   сура   ниҳоясида   эса   Қиёмат   Куни  рўй   берадиган  даҳшатли

ҳодисалар  ва  дунёдаги  ҳаётини  иймону  эътиқодда  устивор  бўлиб  ўтказган  жонлар  у

Кунда жаннат неъматларига эришишлари тўғрисида боради.

Сура ўзининг илк ояти билан "Вал-фажр — Тонгга қасамя", деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Тонгга қасам; 

 

2. (Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам; 

 

3. Жуфт ва тоқ (ракаатли намозлар)га қасам; 

 

4. Ўтиб бораётган кечага қасамки, (албатта кофирлар азобга гирифтор бўлурлар)! 

 

5. Мана шу (қасам ичилган нарсаларда) ақл эгаси учун (етарли) қасам бордир?! 

 

6-7-8. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   Парвардигорингиз  (бошқа)     юртларда  ўхшаши

яратилмаган,     баланд    устун(ли    қаср)лар    эгаси     бўлган    Ирам  (шаҳридаги)       Од

(қабиласи)ни қандай (ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми? 

 

9. (Қуро)   водийсида   харсанг  тошларни  кесиб  ўзларига   уйлар  солиб  олган  кимсалар

бўлмиш Самуд (қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)? 

 

10. Қозиқлар (яъни, ерга қозиқдеқ қоқилган баланд эҳромлар ва        қасрлар) эгаси бўлган

Фиръавнни (қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)? 

 

11-12.  Улар   юртларида   ҳадларидан   ошиб,   у  жойларда   бузғунчиликни    кўпайтириб

юборган эдилар. 

 

13. Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди! 

 

14. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз (барча нарсани) Кузатиб тургувчидир.

Изоҳ:  Юқоридаги   оятларда  куфру  исёнлари  сабабли  ҳалокатга  дучор  бўлган  қавм  ва

қабилалар    зикри    ўтгач,   энди    бахт-саодатни    мол-дунё    билан   ўлчайдиган    кофир

кимсалар ҳақида хабар берилади.

 

15. Бас, энди инсон қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга

неъмат  ато этса  дарҳол: "Парвардигорим  (иззат-ҳурматга лойиқ    бўлганим  учун) мени

азиз қилиб қўйган", дер. 

 

16. Энди қачон (Парвардигори) уни имтиҳон қилиб, ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол:

"Парвардигорим мени хор қилди", дер. 

 

17.  Йўқ, (сизлар    гумон   қилганларингиздек,    иззат-икром —     бойлик   билан,   хор-зор

қилиш - камбатллик билан бўлмас). Йўқ, сизлар етимни иззат-икром қилмассизлар!

Изоҳ: Аллоҳ таъоло бировни яхши кўргани учун бой қилиб, ёки бошқа бировни ёмон

кўргани  учун  камбағал  қилиб  кўймайди.  Умуман,  агар  Аллоҳ  наздида  мол-дунёнинг

пашшанинг қанотича ҳурмати бўлганида, кофирга ундан бир чақа ҳам бермаган бўлур

эди.   Лекин   Аллоҳ  таъоло  инсонларни   шукр   қиладиларми-йўқми   синовдан   ўтказиш

учун   ризқларини    танг   қилиб    кўяди,    Демак,    инсоннинг    бойлик    билан   суюниб,

камбағаллик билан куйиниб кетиши нотўғридир.

Оятнинг   давомида  энди   Макка   кофирларига   хитоб  қилиниб,   уларнинг   ўта  очкўз  ва

хасис   кимсалар   эканликлари,    бировнинг    ҳақидан   ҳазар   қилмасликлари    ва   ҳалол-

ҳармнинг фарқига бормасликлари фош қилинади.

 

18. Мискин-бечорага таом беришга ҳам бир-бирларингни таргиб қилмассизлар!

 

19. Меросни эса (ўзларингизнинг улушингизга ўзгаларникини ҳам) қўшиб ейиш билан

еяверурсизлар! 

 

20. Яна мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан яхши кўрурсизлар! 

 

21. Йўқ  (бундай кирдикорларингиздан    қайтингиз)! Қачон    Ер  (зилзилага  тушиб, барча

нарса) чил-парчин қилинганда; 

 

22. Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда; 

 

23. (Кофирлар      кўришлари    учун)   ўша   Кунда   жаҳаннамни    ҳам  (яқин)     келтириб

қўйилганда —   ана ўша Кунда инсон (бу кўрганларидан) эслатма-ибрат олур! (Аммо у

Кунда) бу эслатма-ибрат(нинг фойдаси) қаёқдан тегсин?! 

 

24.  У: "Эҳ   кошки   эди  мен  ҳаёт  вақтимда  (яхши   амаллар)  қилиб  ўтган  бўлсам"!  деб

қолур!

 

25. У Кундаги (Аллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас!

 

26. Ва У Зотнинг (кишан ва занжирлар билан) боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас! 

 

27. (У    Кунда   ҳаёти   дунёдан   Аллоҳ   таъолонинг   ваъдасига   ишониб   иймон   ва   эзгу

амаллар  билан  ўтган  мўъминларга   хитоб  қилиниб,   дейилур): "Эй  (Аллоҳнинг    зикри

билан) хотиржам-сокин нафс; 

 

28.  Сен  (Аллоҳ   ато  этган   неъматлардан)   рози  бўлган  (ва   Аллоҳ  таъоло  томонидан

сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт! 

 

29. Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига киргин; 

 

30. Ва Менинг жаннатимга киргин!"

 

 

 

 

(90) «Балад» сураси

Маккада нозил қилинган бу сура йигирма оятдан ташкил топгандир.

Сура  аввалида Аллоҳ  таъоло — Ўзининг неча-неча пайғамбарлари    туғилиб ўсган  ва

хусусан   сўнгги   Пайғамбари   ҳазрати   Муҳаммад   алайҳиссаломнинг   она   масканлари

бўлган  улуғ шаҳар — Маккаи    мукаррамага ва   барча инсонларнинг   ҳақларига қасамёд

қилиш  билан — инсон   зоти бу  дунёга  меҳнат-машаққат чекиш  учун келиши ҳақида

хабар беради. Бу сура "Балад — Шаҳар" деб номланишининг боиси шудир.

Сўнгра   кўлларидаги    мол-мулкларини    хўжакўрсинга    совуриб,   мақтаниб    юрадиган

кимсалар    огоҳлантирилиб,    фақат    иймон-эътиқод     билан    Аллоҳ    таъоло    буюрган

жойларга   бефарқ   сарф-ҳаражат   қилиш   билангина    Охират   бахт-саодатига   эришиш

мумкинлиги, Аллоҳ   таъолонинг  оятларига  кофир  бўлган  кимсалар эса   шак-шубҳасиз,

дўзахи бадбахтлар эканликлари таъкидланади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2-3. (Эй Муҳаммад    алайҳиссалом), мана   шу  шаҳарга — ҳолбуки, Сиз     ҳам  мана  шу

шаҳарда яшарсиз — ҳамда Ота ва ундан бўлган болаларга (яъни, Одам алайҳиссалом ва

унинг барча зурриётларига) қасамёд қилурманки; 

 

4. Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик.

Изоҳ: Яъни, инсон ўзига жон ато этилганидан то ўша жон баданини тарк қилиб чиқиб

кетгунича меҳнат-машаққатда ҳаёт кечиради. Бу борада мусулмон ҳам, кофир ҳам бир-

бирига ўхшаган меҳнaт-машаққатларни бошдан ўтказадилар. Лекин мусулмон Яратган

буюрган   иш-амалларда  жон  куйдиради,   ўзининг  куч-ғайратини   имкон  қадар  савобли

ишларга   сарфлайди  ва  керак  бўлса  Ҳақ  Йўлида  жонини   курбон  қилиб,  Охиратдаги

мангу   роҳат-фароғатга   эришади.   Аммо   кофир,  эътиқодсиз   кимсалар   эса   арзон  ҳою

ҳаваслар ва ўзларига ҳам, ўзгаларга ҳам     бефойда-бевафо бўлган пуфак орзу-ҳаёлларга

етиш     йўлида     жонларини     жабборга     бериб,     оқибатда     бу     дунёдаги     меҳнат-

машаққатларидан    ташқари    у    дунёдаги    дўзах   азоби-машаққатига     ҳам    гирифтор

бўладилар.  Куйидаги   оятларда  ана  шундай  топган  мол-дунёси  ва  куч-қуввати   билан

мағрурланиб,   Пайғамбар   алайҳиссаломга   ва  бошқа   мўъминларга   дилозорлик   қилиб

юрадиган бир кимса ҳақида ҳикоя қилинади.

 

5. У ўзига ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ўйларми?! 

 

6. У (мақтаниб): "Жуда кўп мол-дунёни (сарфлаб) йўқ қилдим", дер. 

 

7.  У  ўзини  (риёкорлик   билан  мол-дунё  совураётган  пайтида)  ҳеч  ким  кўрмаган,  деб

ўйларми?! (Йўқ, Аллоҳ таъоло ҳар вақт, ҳар нарсани кўриб-билиб турур!) 

 

8-9. Ахир Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб (ато) қилмадикми?! 

 

10.  Ва  Биз  уни  икки   баландликка  (яъни,   яхшилик   ёки  ёмонлик   довонларини   ошиб

ўтишга) йўллаб қўйдик-ку!

Изоҳ:  Яъни,   Аллоҳ  таъоло  инсонни   яратиб,  яхшилик   йўлига   юришга   ҳам,  ёмонлик

йўлига  юришга   ҳам  ихтиёр  бериб  қўйди.   Бу  икки   йўл  ҳам  баландлик —   довондир.

Демак,  иккисига   чиқиш   учун  ҳам  тер  тўкиш,  машаққат  чекиш  лозим  бўлади.  Лекин

яхшилик   довонига   чиқиш   учун   саъй-ҳаракат   қилиб   довондан   ўтган   киши   жаннат

неъматларига  етса,  ёмонлик  довонига  чиққан  кимса  унинг  ортидаги  дўзах  жарлигига қулайди.

 

11. Бас, у (мақтанчоқ кимса яхшилик) довонини ошиб ўтмади! 

 

12.— (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), довон  (ошиш) нима эканини Сиз қаердан билар

эдингиз?! 

 

13. (Яхшилик довонини ошиб ўтиш — бир қул) бўйнини (қулликдан) озод қилмоқ; 

 

14-15-16. Ёки очарчилик кунида бирон қардош етимга ё муҳтож бечора-мискинга таом

бермоқдир. 

 

17.— Сўнгра у (мақтанчоқ кимса) иймон келтирган       ва бир-бирларига (тоат-ибодатини

адо   этишдаги    машаққатларга)    сабр-қаноат   қилишни    тавсия   этган,   бир-бирларига

(Аллоҳнинг бандаларига) меҳр-мурувват кўргазишни тавсия этган зотлардан бўлмади!

(Демак, у мақтанчоқ   кимсанинг юқорида зикр қилинган сифатларга эга бўлмай        туриб,

хўжакўрсинга   совурган  молу  давлатидан   унинг   ўзига  ҳеч  қандай   манфаат —   савоб

йўқдир). 

 

18. Ана ўша (яъни,    юқоридаги   фазилатларга эга бўлган)    зотлар ўнг томон эгаларидир

(яъни, Охират Кунида ишлари ўнгдан келгувчи саодатманд кишилардир). 

 

19. Бизнинг оятларимизга кофир бўлган кимсалар эса чап томон эгаларидир! 

 

20. Уларнинг устида қопланиб қолгувчи олов-дўзах бўлур!

 

 

 

 

(91) «Ваш-Шамс» сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил бўлган. У ўн беш оятдир.

Бу сурада Аллоҳ таъоло Ўзи яратган бир қанча мавжудотга ва Ўз Зотига қасам билан

жонини   иймон   билан  пок  тутган  киши   нажот  топиши,  уни  куфр  билан  хор  қилган

кимса эса номурод бўлиши ҳақида хабар беради.

Сўнгра   ана   шундай   ҳалокатга   учраган   қавмлардан   Самуд   қабиласи   мисол   қилиб

келтирилади.    Сура   ўзининг    илк   ояти   билан  "Ваш-шамс —       Қуёшга   қасам",   дeб

номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Қуёш ва унинг ёғдусига қасам; 

 

2. У (Қуёш)нинг ортидан келган ойга қасам; 

 

3. У (Қуёшни оламга) ошкор қилган кундузга қасам; 

 

4. У (Қуёшни ўз зулмати билан) ўраб-яшираётган кечага қасам; 

 

5. Осмонга ва уни бино қилган Зотга қасам; 

 

6. Ерга ва уни ёйиб-текис қилиб қўйган Зотга қасам; 

 

7-8. Жонга ва   уни расо қилиб-яратиб, унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини қам илҳом

қилиб-ўргатиб қўйган Зотга қасамки; 

 

9.  Дарҳақиқат,   уни  (яъни, ўз   нафсини-жонини   иймон  ва  тақво  билан)  поклаган  киши

нажот топди. 

 

10. Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди.

Изоҳ:  Сахобалардан   ибн  Аббос  томонидан  (Аллоҳ   у  кишидан   рози  бўлсин)  ривоят

қилинишича,   Пайғамбар  алайҳиссалом  қачон  юқоридаги   оятларни  тиловат  қилсалар,

бир тўхтаб Аллоҳ таъолога бундай дуо қилар эканлар: "Аллоҳим, Ўзинг нафсимга —

жонимга   тақво  ато  этгин,  Ўзинг   унинг  Эгаси —   Хожасисан  ва  Ўзинг  уни  энг  яхши

Поклагувчисан".

Энди   қуйидаги   оятларда  Самуд   қабиласининг    кирдикорлари   баён   қилинади.   Улар

ўзларига  юборилган  пайғамбар — Солиҳ алайҳиссаломни     ёлғончи қилишиб, у зотдан

мўъжиза  талаб  қилганларида   Солиҳ  алайҳиссалом  Аллоҳ  таъолонинг   қудрати  билан

бир   харсанг    тошни   тирик    туяга   айлантириб    қўядилар    ва   Самуд    қабиласининг

одамларига у туяга бирон зиён-заҳмат етказмасдан, навбати келганда суғориб туришни

буюрадилар   ва  акс   ҳолда  ҳалокатга   учрашлари   ҳақида   огоҳлантирадилар.   Лекин   у

кофирлар   пайғамбарнинг   устидан   кулишиб,   туяни   сўйиб   юборадилар   ва  барчалари

ҳалок   бўладилар. (Бу     ҳодиса   ҳақида   аввалги   сураларнинг   изоҳларида   ҳам   айтиб

ўтилган).

 

11.   Самуд  (қабиласи)     ҳаддан   ошганлари   сабабли  (ўз    пайғамбарларини)    ёлғончи

қилишди. 

 

12. Эсланг, уларнинг орасидаги энг бадбахт кимса (туяни сўйиш учун) қўзғалганида;

 

13. Аллоҳнинг пайғамбари (Солиҳ алайҳиссалом) уларга: "Аллоҳнинг туяси(ни сўйиб

юбориш)дан ва уни суғориш(га тўсиқ бўлиш)дан (сақланинглар)!" деди. 

 

14.   Бас,  улар  (пайғамбарни)    ёлғончи   қилишиб,   у  (туя)ни   сўйиб   юборган   эдилар,

Парвардигорлари   уларнинг   бу   гуноҳлари   сабабли   устларига   қирғин   юбориб,   уни

(қирғинни барчаларига) баробар қилди. 

 

15. (Зотан, Аллоҳ таъоло бу ишининг) оқибатидан қўрқмас!

Изоҳ:  Яъни, Еру   осмонлардаги  барча  мавжудот  Аллоҳ таъолонинг   Ўз мулки   бўлгани

сабабли У Зот Ўз мулкини Ўзи ҳоҳлагандек тасарруф қилади ва бу тасарруфи хусусида

ҳеч   кимнинг    олдида   ҳисоб-китоб   бермайди.    Аксинча,    бутун   борлиқ   У   Зотнинг ҳузурида ҳисоб-китоб беради.

 

 

 

(92) «Ал-Лайл» сураси

Йигирма бир оятдан иборат бўлган бу сура Маккада нозил қилинган.

Унда сўз   инсонларнинг туриш-турмушлари  ҳам, саъйу-ҳаракатлари ҳам   турли-туман

экани    хусусида    бориб,   Охират   Кунидаги    мукофотга   иймон    келтириб,   тақво    ва

муҳтожларга  хайру  саҳоват  билан  умрларини  ўтказадиган   кишиларга  ато  этиладиган

жаннат   ва  бахиллик,  иймонсизлик   билан  тирикчилик   қилиб   ўтадиган  кимсаларнинг

борар жойлари бўлган дўзах азоби тўғрисида хабар берилади.

Сура ниҳоясида Ёлғиз Аллоҳинг ризолигини кўзлаб қилинган эзгу амалларгагина ажр-

савоб  берилиши   таъкидланади.   Бу  сура  ҳам  ўзининг   илк   ояти  билан  "Вал-лайл —

Кечага қасам" деб номланган.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Борлиқни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кечага қасам; 

 

2. Ёришиб-кўринган кундузга қасам; 

 

3. Эркак ва аёлни яратган Зотга қасамки; 

 

4-5. Шак-шубҳасиз, сизларнинг саъйу ҳаракатларингиз хилма-хилдир. Ана энди ким (ўз

мол-давлатидаги    камбағал-бечораларга    берилиши    лозим    бўлган   закот    ва   бошқа

садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса; 

 

6. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, жаннат бор эканини) тасдиқ этса;

 

7. Бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз.

Изоҳ: Ушбу оятлардан маълум бўлишича, ким дунё ва Охиратда бахтли-саодатли ҳаёт

кечириши   учун  осон   йўл  изласа,   у  киши   уч  хислатга   эга   бўлиши   лозим   экан:   ўз

зиммасидаги   Аллоҳ  таъоло  буюрган   хайр-эҳсонни   камбағал   бечораларга   ато  этиш,

мудом  тақво билан, Ёлғиз Аллоҳдан кўрқиб     яшаш ва  яхши амал учун гўзал   мукофот-

жаннат   бўлишини   чин   дилдан  тасдиқ   этиш.  Аллоҳ  таъоло  ана  шу  уч  хислатга   эга

бўлган кишиларга жаннат йўлини осон қилишга ваъда берди. Энди қуйидаги оятларда

юқоридиги   хислатларнинг   зиддига  мубтало  бўлган  кимсалар  ва  улар  топажак  оқибат

ҳақида сўз юритилади.

 

8.  Энди   ким  (Аллоҳ   Йўлида   хайр-саҳоват   кўрсатишдан)   бахиллик   қилса  ва  (ўзини

Аллоҳ ҳузуридаги ажр-мукофотлардан) беҳожат билса; 

 

9. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса; 

 

10. Бас, Биз уни (дунё ва Охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга "муяссар" қилурмиз! 

 

11. Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси унга асқотмас! 

 

12.  Шак-шубҳасиз,   ҳидоят  (яъни,  инсонларни  Тўғри  Йўлга  йўллаш)  ёлғиз  Бизнинг

зиммамиздадир. 

 

13. Шак-шубҳасиз, Охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Бизникидир.

Изоҳ: Яъни, дунёнинг ҳам, Охиратнинг ҳам Якка-ю Ягона ҳақиқий Подшоҳи — Эгаси

Ёлғиз Аллоҳ таъолодир. Бас, кимки Аллоҳдан ўзга бирон кимсага сиғинса, Аллоҳдан

ўзга бирон кимсадан ҳидоят ёки бахт-саодат сўраса, у очиқ гумроҳдир.

 

14.  Бас, (эй    инсонлар),  Мен  сизларни  ловуллаб  ёниб  турган  оловдан —   дўзахдан

огоҳлантирдим. 

 

15-16.  Унга  фақат  (Ҳақни)   ёлғон  деган   ва  (иймон-эътиқоддан)    юз   ўгирган   бадбахт

кимсагина кирур! 

 

17-18. Ўзи покдоман бўлиб, мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган тақводор

зот у (дўзах)дан йироқ қилинур. 

 

19.  У  (тақводор   зот)  ҳузурида —    зиммасида  бирон  кимсага   қайтариладиган   неъмат

йўқдир. (Яъни, у    бирон  кимсанинг   ўзига  ўтказиб  кўйган  яхшилигини қайтариш    учун

хайр-саховат кўрсатмайди). 

 

20.  У  фақат  энг  Олий   Зот  бўлмиш  Парвардигорининг   Юзини —    ризолигини   истаб

(мол-давлатини сарф қилур). 

 

21.  Ва  яқинда  (Парвардигори   унга  ато  этадиган   мукофот —   жаннат  неъматларидан) рози бўлур.

 

 

 

(93) «Ваз-Зуха» сураси

Маккада нозил қилинган бу сура ўн бир оятдан иборатдир. 

У  Пайғамбар  алайҳиссалом  шахсиятларига  хос  бир  сура  бўлиб,  унда  Аллоҳ  таъоло

Ўзининг   сўнгги   Пайғамбарига   нисбатан   бўлган   меҳр-муҳаббати   ва   раҳм-шафқати

ҳақида хабар беради. Сўнгра у кишига Илоҳий йўл-йўриқлар кўрсатилади. 

Сура ўзининг илк ояти билан "Ваз-зуҳа — Чошгоҳ вақтига қасам" деб номланган.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Чошгоҳ вақтига қасам; 

 

2.     (Ўз     зулмати     билан     чор-атрофни)     қоплаб-ўраб     олган     кечага     қасамки; 

 

3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингиз Сизни тарк этгани ҳам йўқ, ёмон

кўриб қолгани ҳам йўқдир.

Изоҳ: Ушбу оятлар Пайғамбаримизга ваҳий келиши бир неча муддат тўхтаб қолган ва

айрим мушриклар: "Мана Муҳаммадни Парвардигори ташлаб кетди", деб гап тарқатган

вақтларида  нозил  бўлгандир.  Аллоҳ  таъоло  Ўзи  яратган  чошгоҳ  (ёруғлик)  ва  кеча

(қоронғулик) хaққига қасам билан Муҳаммад    алайҳиссаломни тарк этмагани ва ёмон

кўриб  қолмагани  ҳақида  хабар  бериш  орқали  гўё  ойнинг  (ваҳий келмай  қолган)  ўн

беши қоронғу бўлган бўлса, қолган ўн беши ёруғ бўлишига ишора қилаётгандек.

 

4. Албатта Охират Сиз учун дунёдан яхшироқдир. 

 

5.  Яқинда  Парвардигорингиз Сизга  (шундай  неъматлар)  ато  этурки,  Сиз  (у  Илоҳий

марҳаматлардан) рози бўлурсиз. 

 

6. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Парвардигорингиз) Сизни етим ҳолда топгач, бошпана

бермадими?

Изоҳ:   Бу   ўринда   Пайғамбар   алайҳиссалом   ёш   гўдаклик   чоғлариди   етим   бўлиб

қолганларида    аввал    боболари    Абдулмутталиб,    сўнгра    амакилари    Абу    Толиб

қарамоғларида тарбия топганларига ишора қилинмоқда.

 

7. У Зот Сизни гумроҳ-ғофил ҳолда топиб, (Ҳақ Йўлига) ҳидоят қилиб қўйди-ку! 

 

8. У Зот Сизни камбғал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди-ку! 

 

9. Бас, энди Сиз ҳам етимга қаҳр қилманг! 

 

10. Сўрагувчи — тиланчини эса (бирон нирса бермасдан) ҳайдаманг! 

 

11. Ва Парвардигорингизнинг (Сизга ато этган пайғамбарлик ва бошқа барча) неъмати

ҳақида (кишиларга доимо) сўзланг!

Изоҳ:   Ушбу   Илоҳий  йўл-йўриқлар   фақат   Пайғамбар   алайҳиссаломнинг   ўзларига

тааллуқли бўлмай, балки у зотнинг барча умматларига ҳам алоқадордир. Зеро, ҳар бир

иймон-эътиқодли кишининг бурчи ўзи фазлу марҳаматига муҳтож бўлган энг Олий Зот

—  Аллоҳ таъолонинг  унга  ато этган беҳисоб   ноз-неъматларини эслаб, ўзига муҳтож

бўлган етим-бечораларга зулм қилмай, аксинча уларга кўлидан келганича ёрдам бериб юрмоқдир.

 

 

 

(94) «Шарҳ» сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, саккиз оятдир. 

У ҳам ўзидан аввалги сура каби бошидан охиригача Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб

бўлиб, Аллоҳ таъоло   томонидан у  зотга ато  этилган фазл-марҳаматлар зикр    қилинади

ва  у  зотни   машаққатларга   сабр-тоқат   қилишга   ҳамда  Аллоҳ  таъолонинг   ибодатига

мудом рағбат кўрсатишга даъват этилади.

Суранинг   номи   бўлмиш  "Шарҳ"    калимаси  "Очмоқ,    кенг   қилмоқ"   деган   маънони

англатади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй   Муҳаммад  алайҳиссалом),  Биз  Сизнинг   қалбингизни  (иймон    ва  Қуръон  нури

билан) кенг-мунаввар қилиб қўймадикми? 

 

2-3. Ва Биз Сиздан елкангизни эзиб турган оғир юкингизни олиб қўйдик.

Изоҳ: Мазкур оғир юкдан мурод Пайғамбар алайҳиссалом йўл қўйган ва йўл кўядиган

— мунофиқларнинг жиҳодга чиқмасликларига изн беришлари, олдиларига келган кўзи

ожиз саҳобага қовоқ уйганлари каби кичик хатолар эдики, булар мудом оғир юк бўлиб

Пайғамбаримизнинг    елкаларини   эзиб-азоблаб   турар  эди.  Ушбу  оятлар  билан  Аллоҳ

таъоло Ўзининг Ҳабиби ва сўнгги Пайғамбарига у кишининг бу янглиғ кичик хатолари

афв     этилгани     хусусида     хабар    бермоқда.     Энди     қуйидаги     оятда    Расулуллоҳ

алайҳиссаломга ато этилган яна бир файзи Илоҳий ҳақида сўз боради.

 

4. Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни, мартабангизни) баланд қилиб қўйдик.

Изоҳ:  Дарҳақиқат,   ҳар  бир  мўъмин-мусулмон   қаерда  Аллоҳ  таъолонинг   номини   ёд

этиб,    У    Зотни    улуғласа,    албатта    У    Зот    билан    бирга    Пайғамбар    Муҳаммад

алайҳиссаломнинг номларини ҳам зикр қилиб, у кишига салавот ва салот айтадики, бу

мартабайи олия Пайғамбаримиздан ўзга ҳеч кимга насиб этган эмас.

 

5. Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. 

 

6. Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.

Изоҳ: Агар эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги оятларда ҳар бир машаққатдан кейин

эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга енгиллик борлиги икки бор таъкидланди.

Буни  икки хил маънода   тушуниш мумкин. Биринчиси: ҳар     бир қийинчиликдан кейин

шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнма-ён тургандек бўлади. Бас,

демак,   қийинчиликка    рўбарў   келганда   ноумидликка   тушишнинг   асло  ҳожати   йўқ.

Иккинчи маъно: бир кишининг бошига иймон, эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса,

у  киши ҳаргиз бундан ранжимаслиги лозим. Зеро, у Охиратдаги осонликка — мангу

саодатга айни мана шу дунёда тортаётган қийинчилиги шарофати билан, яъни, мана шу

қийинчиликка     сабр-тоқат    қилгани    сабабли    эришиши    мумкин.    Демак,    у   киши

тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу бахт-саодат бор экан.

 

7.   Бас, (эй     Муҳаммад   алайҳиссалом),   қачон   Сиз  (кишиларни    Ҳақ   Йўлига   даъват

қилишдан     ва    бошқа     дунёвий     ҳожатлардан —        ишлардан)     фориғ     бўлсангиз

(ўрнингиздин) туринг! 

 

8. Ва ёлғиз Парвардигорингизга юзингизни буринг!

 

 

 

 

(95) «Ват-Тийн» сураси

Бу сура саккиз оятдан ташкил топган бўлиб, Маккада нозил қилинган.

Унда Аллоҳ таъоло яратган энг гўзал ва мукаммал хилқат инсон эканлиги, лекин айрим

кимсалар  куфру  исён  ботқоғига   ботиб,  пастларнинг   пастига  айланиб  қолишлари,   бу

ҳаёти  дунёдан  иймон   ва  эзгу  амаллар  билан  яшаб  ўтган   инсонлар  эса  беадоқ  ажр-

мукофотларга эга бўлишлари ҳақида сўз боради.

Сура ўзининг илк ояти билан "Ват-тийн — Анжир мевасига қасам" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Анжирга қасам, зайтунга қасам; 

 

2. (Аллоҳ таъоло Мусо пайғамбар билан бевосита сўзлашган) Тури Сино тоғига қасам;

 

3. Мана шу тинч-осойишта шаҳар (Маккаи мукаррама)га қасамки; 

 

4. Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик. 

 

5.  Сўнгра  (у   Биз  ато  этган   шундай   гўзал  сурат  ва  мукаммал   қилқатнинг   шукрини

қилмасдан, куфру туғён йўлига кетгач), уни асфаласофилинга (яъни, энг тубан дўзахга)

қайтардик. 

 

6.  Фақат  (қай)  бир  зотлар иймон   келтирсалар  ва  яхши  амаллар  қилсалар,  ана ўшалар

учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.

 

7. Бас, (эй инсон), энди (яъни, Аллоҳ таъолонинг барча нарсага Қодир Зот эканлигини

билганингдан   сўнг) нима сени (Қиёмат Кунида бандаларнинг қилиб ўтган        амалларига

бериладиган) жазони ёлғон дейишга мажбур қилур?! 

 

8. Ахир Аллоҳ энг афзал, энг одил Ҳукм қилгувчи эмасми?! (Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло

Қиёмат  Кунида   энг  одил  ҳукм  қилгувчидир.   Демак,  У  Зот  албатта  ҳар  бир  яхшига

баҳосини, ёмонга жазосини бериши муҳаққақдир).

 

 

 

 

(96) «Алақ» сураси

Маккада нозил бўлган бу сура ўн тўққиз оятдан иборатдир. Суранинг ўқиб-ўрганишга

ва Яратганнинг қандай Зот эканини, инсоннинг нимадан яратилганини англашга даъват

этувчи  аввалги  беш  ояти  заминни  осмон  билан  боғлаб  тургувчи  Каломуллоҳнинг —

барча   инсонлар    учун   Илоҳий    дастурул-амал    бўлмиш    Куръони    Каримнинг    илк

оятларидир,     Аллоҳ    таъоло    Ўзининг     сўнгги     Пайғамбари     Ҳазрати     Муҳаммад

алайҳиссаломга қилган илк Илоҳий хитобдир.

Суранинг   кейин нозил   бўлган  оятларида  инсон  табиатидаги  бир  қусур — ўзини    бой-

беҳожат   кўриши   билан   туғёнга   тушиши   тўғрисида   сўз   юритилиб,   ана   шундай

ҳадларидан  ошган  кимсалар  ҳали  Парвардигор  даргоҳига  қайтиб  ҳисоб-китоб  бериш

борлиги ҳақида огоҳлантириладилар.

Сўнгра ўшалардан бири, ўзининг мол-дунёси ва ҳамтовокдарининг       кўплигига ишониб

ҳаддидан   ошган   ва   Пайғамбаримизга    тинимсиз   озор-азиятлар   етказган   Абу   Жаҳл

(Жоҳил —     нодонларнинг   отаси)   лақабли   бир   малъун   кофирнинг  кирдикорлари

келтирилиб, агар   у  ўзининг   куфру турёнидан   қайтмаса, охир-оқибат   дучор  бўладиган

ҳалокати  ҳақида  хабар  берилади.  Бу  сурада  инсон  куюқ —   лахта  қондан  яратилгани

тўғрисида илк бора айтилгани сабабли уни "Алақ — Лахта қон" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом,   Сиз   ўзингизга   нозил   бўладиган   Куръонни   барча

мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! 

 

2. У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир). 

 

3-4. Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни)

ўргатган ўта Карамли Зотдир. 

 

5. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди.

Изоҳ:  Ушбу  оятлар  инсоният  ҳаётига  янги  Илоҳий  таълимот  ва  то  Қиёмат  бузмлмай

сақланиб қоладиган, Аллоҳ таъоло юборган динларнинг энг сўнггиси бўлган мукаммал

бир  Дин —   Ислом  кириб келгани   ҳақидаги  илк  хабарлар  эди. Ушбу илк   оятларданоқ

Ислом  дини  инсонларни  жаҳолат-хурофотга  эмас, балки   илм-маърифатга  чорлаши  ва

фақат  ўқиш-ўрганиш   билан  Яратган  рози  бўладиган  Ҳидоят  Йўлини  топишга  даъват

этиши маълум бўлди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳиссалом: "Илм исташ ҳар бир

муслим ва  муслима учун фарздир", деб    марҳамат қилганлар. Энди қуйидаги     оятларда

динсиз  кимсаларни  мол-дунё  ва  мансаб-мартабалар  қандай  кўйларга  солиши  ҳақида

хабар берилади.

 

6-7  Дарҳақиқат, (кофир)    инсон  ўзини  бой-беҳожат  кўргач,  албатта  туғёнга  тушар —

ҳаддидан ошар. 

 

8. (Эй     инсон),   албатта   Ёлғиз   Парвардигорингга    қайтишинг    бордир! (ўшанда     бу

туғёнларинг учун ҳисоб-китоб қилиниб, жазоланишинг аниқдир)! 

 

9-10. (Эй инсон), бир бандани (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломни) намоз ўқиган вақтида

(намозидан) тўсадиган кимсани кўрдингми?! 

 

11-12. Хабар бергин-чи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри Йўлда бўлса ёки (ўзгаларни)

тақвога  (Аллоҳдан  кўрқишга)  буюрса  (уни  намоздан  ва  тақводан  тўсган  кимса  ҳалок бўлмасми)? 

 

13-14. Хабар бергин-чи, агар у (намоздан тўсгувчи кимса Аллоҳнинг Китобини) ёлғон,

деса   ва  (у   Китобга   иймон   келтиришдан)   юз   ўгирса,   албатта   Аллоҳ  (унинг    барча

қилмишларини) кўриб туришини билмасми?!

Изоҳ: Бу оятлар Қурайш зодагонларидан бўлган Абу Жаҳл лақабли ашаддий кофир бир

кимса   ҳақида   нозил   бўлгандир.   У   Пайғамбаримизни    Масжид    ал-Ҳаромда   намоз

ўқишларидан тўсиб: "Агар Муҳаммад яна шу ерга келиб намоз ўқийдигин бўлса, унинг

бўйнини   эзиб  юзини   тупроққа  белайман",  деб  ўзининг  бутлари  номига  қасам  ичади.

Юқоридаги оятларда бу кофирнинг барча қилмишларини Аллоҳ таъоло кўриб тургани

айтилгач,   энди   қуйида   агар   у  бундай   бемаъниликларни    тўхтатмаса,  қандaй   азобга

гирифтор бўлиши ҳақида хабар берилади:

 

15-16. Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, албатта биз уни пешона

сочидан — ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармиз-да (жаҳаннамга отурмиз)! 

 

17. Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин! 

 

18. Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз! 

 

19.  Йўқ! (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   Сиз   унга  итоат  этманг   ва  (Ёлғиз)   Аллоҳга

сажда-ибодат қилиб, (У Зотга) яқин бўлинг!

Изоҳ:  Ушбу  ояти  карима  Қуръондаги  сўнгги  сажда  ояти  бўлиб, бу  оятни  ўқигин  ёки

эшитган киши бир марта Аллоҳга сажда қилиши вожиб бўлади. Бу оятдаги хитоб гарчи

Пайғамбар    Муҳаммад    алайҳиссаломга    қаратилган    бўлса-да,    унинг    ҳукми    барча

мусулмонлар учун умумий ҳукмдир. Бинобарин, Яратганга ибодат қилишдан тўсадиган

бирон   кимсага   итоат   этмасдан   Ёлғиз   Аллоҳ   таъологагина    сажда   қилиш   ҳар  бир мусулмон учун фарздир.

 

 

 

(97) «Қадр» сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, беш оятдан иборатдир. 

Унда  сўз  инсоният  тарихида  мисли  кўрилмаган  бир  Кеча  ҳақида —   инсонларга  бу

ҳаёти  дунёдан чин   инсоний  ҳаёт  кечириб  ўтиш  йўл-йўриқларини   кўрсатиб  берадиган

сўнгги    муктаммал    Илоҳий    дастурул-амал    бўлмиш    Қуръони    Карим    нозил    бўла

бошлаган ниҳоят қадрли бир Кеча ва унинг фазилатлари ҳақида боради.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоқ номи билан (бошлайман).

 

1. Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. 

 

2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Кадр кечаси нима эканлигини Сиз қаердан ҳам билар

эдингиз?! 

 

3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.

Изоҳ:  Демак,  у  кечада  қилинган  тоат  ибодат  ҳам  минг  ойлик  ибодатдан  яхшироқ

бўлади. Бу  кечанинг баракоти   ҳақида «Духон» сурасининг 2-5-оятлари изоҳида айтиб

ўтилган. Кўпчилик уламоларнинг айтишларича, Қадр кечаси Рамазон ойининг йигирма

еттинчи кечасидир.

 

4. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг

изни-ихтиёри-ла  (йил   давомида  қилинадиган)   барча  ишлар  билан  (осмондан  заминга) тушурлар. 

5. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир.

 

 

 

(98) «Баййина» сураси

Бу сура Мадинада нозил қилинган. У саккиз оятдир. 

Бу    сурада    сўз    аҳли    Китоблардан   бўлган    яҳудий    ва    насронийларнинг   ҳамда

мушрикларнинг   кирдикорлари   ҳақида;   Ёлғиз   Аллоҳ  таъолонинг   ўзига  ихлос   билан

ибодат қилиш лозимлиги тўғрисида ва Охиратда кофирлар дучор бўладиган азоб ҳамда

иймон  ва  яхши  амал  билан  ўтган  зотларга муяссар  қилинадиган   мангу  бахт  хусусида

боради.

Сурадан  Пайғамбар  алайҳиссалом  Аллоҳ  таъоло  томонидан  юборилган   аниқ  ҳужжат

эканликлари   ҳақидаги   оятлар  ҳам  ўрин  олгани   сибабли  бу  сура  "Баййина —    Аниқ

ҳужжат" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Аҳли  Китобдан  ва  мушриклардан   бўлган  кофир  кимсалар,  то  уларга очиқ   ҳужжат

келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар. 

 

2. (У   очиқ  хужжат)  Аллоҳ  томонидан  (юборилган)   бир  Пайғамбар  (яъни,  Муҳаммад

алайҳиссалом бўлиб, уларга) покиза саҳифаларни (яъни, Қуръонни) тиловат қилур. 

 

3. У (Қуръонда) энг тўғри ёзувлар — ҳукмлар бордир.

Изоҳ:   Аллоҳ   таъолонинг   сўнгги,    мукаммал   Дини    бўлмиш   Ислом   дини   келиши

арафасида  Таврот,  Инжил  каби  аввал  нозил  қилинган   Китоблар  берилган  яҳудий  ва

насронийлар   ҳам,  бутпараст   мушриклар   ҳам  куфр  ботқоғига   ботиб  қолишган,   ахди

Китоблар Таврот ва Инжилда келиши айтилган бир Пайғамбарга кўз тутаётган эдилар.

Қачонки   улар   кутган   ҳужжат —     Пайғамбар   алайҳиссалом   тилларида   Аллоҳнинг

Каломи — Қуръон билан келганларида эса...

 

4.  Китоб  ато  этилган  кимсалар  фақат  уларга  очиқ  ҳужжат —   Пайғамбар  келганидан

кейингина   бўлиниб   кетдилар  (яъни,   айримлари   ўша —    ўзлари  кутган   Пайғамбарга

иймон келтирдилар, айримлари эса унга кофир бўлдилар). 

 

5. Ҳолбуки, улар фақат Ягона Аллоҳга, У Зот учун Динни холис қилган, Тўғри Йўлдан

оғмаган   ҳолларида   ибодат   қилишга   ва   намозни   тўкис   адо   этишга   ҳамда   закотни

(ҳақдорларга)   ато  этишга  буюрилган   эдилар.  Мана  шу  Тўғри  (Йўлдаги   миллатнинг)

Динидир. 

 

6.  Албатта аҳли   Китобдан  ва  мушриклардан бўлган   кофир  кимсалар жаҳаннам   ўтида

бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар. 

 

7.  Албатта  иймон  келтирган  ва  яхши  амаллар  қилган  зотлар —   ана  ўшалар  яралмиш

жонзотларнинг энг яхшисидирлар. 

 

8. Уларнинг Парвардигорлари ҳузуридаги жазо-мукофотлари — остидан дарёлар оқиб

турадиган  мангу  жаннатлардир.  Улар ўша жойда   абадул-абад  қолгувчидирлар. Аллоҳ

улардан  рози  бўлди,  улар  (Аллоҳдан) рози  бўлдилар.  Бу  (мукофот)  Парвардигоридан қўрққан киши учундир.

 

 

 

(99) «Залзала» сураси

Саккиз оятдан иборат бу сура ҳам Мадинада нозил бўлгандир. 

"Залзала" (Зилзила), деб номланган бу сура дастлаб Қиёмат қойим бўлган Кунда замин

зилзилага тушиб титраб-ёрилиб, тилга кириши ҳақида ҳикоя қилади.

Сўнгра у  Кунда ҳаёти дунёда қилиб ўтилган     бир зарра мисоли яхшилик ҳам, ёмонлик

ҳам бежазо қолмаслиги баён қилинади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида; 

 

2.   Ва   ер  (ўз    бағридаги   хазина-ю    дафиналардан    ва   инсои   жасадларидан    иборат)

«юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида; 

 

3.   Ва  (ҳаётлик    пайтиди   қайта   тирилишни   инкор   қилгувчи    бўлган)   инсон  (қайта

тирилганидан даҳшатга тушиб: "Ерга) нима бўлди ўзи?", деб қолганида

 

4-5.  Ана  ўша  Кунда  (Ер),   Парвардигорингиз   унга  ваҳий  қилиб,   сўзлашга   буюргани

сабабли ўз хабарларини сўзлар!

Изоҳ:    Саҳобалардан    Абу    Ҳурайра  (Аллоҳ      у    кишидаи    рози    бўлсин)    ривоят

қилишларича,  Пайғамбар   алийҳиссалом  Ернинг  хабарлари   нима   эканлиги  ҳақида

сўзлаб: "Ернинг    хабарлари —   ҳар  бир  эркагу  аёл  унинг   устида  қандай  амал  қилган

бўлса, барчасини Аллоҳ таъоло ҳузурида сўзлаб, гувоҳлик беришидир", деган эканлар.

 

6.  Ўша  Кунда  одамлар,  уларга  (қилиб  ўтган)  амаллари(нинг   жазо  ёки  мукофотлари)

кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар! 

 

7.  Бас,  ким  (ҳаёти  дунёдалик  пайтиди)  зарра  мисқоличалик   яхшилик  қилса, (Қиёмат

Кунида) ўшани кўрур. 

 

8. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур.

 

 

 

 

(100) «Вал-Одиёт» сураси

Маккада нозил қилинган бу сура ўн бир оятдан иборатдир. 

Бу сурада Аллоҳ таъоло Йўлида жиҳод қилгувчи зотлар жангга миниб борадиган учқур

отларга  қасамёд  қилиш  билан  динсиз-эътиқодсиз   кимсалар  албатта  Яратган  ўзларига

ато   этган    неъматларга    ношукурлик    қилгувчи,    ашаддий    дунёпараст    бўлишлари

таъкидланади ва Аллоҳ таъоло барча ишлардан Хабардор бўлиб туриши, демак, бирон

ёмонликни бежазо қолдирмаслиги уқтирилади.

Сура ўзининг илк ояти билан "Вал-одиёт — Чопқир отларга қасам" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2-3-4-5. (Аллоҳ      Йўлида)    ҳарсиллаб   чопадиган, (чопган       пайтида    туёқларидан)

чақмоқлар чақадиган, тонг пайтида (ёв устига) бостириб борадиган, бас, ўшанда чанг-

тўзон   кўтариб,   шу  (чанг-тўзон)    билан  (душман)    жамоасининг   қоқ   ўртасига   кириб

келадиган (от)ларга қасамки; 

 

6.    Шак-шубҳасиз, (кофир)       инсон    Парвардигори  (унга      ато   этган    неъматлар)га.

кўрнамаклик қилгувчидир. 

 

7. Ва шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукурлигига) гувоҳдир. 

 

8. Ва шак-шубҳасиз, у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилгувчи)дир. 

 

9.   Ахир   у   билмасмики, (Қиёмат      қойим    бўлиб),    қабрларнинг    ичидаги    нарсалар

(жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига) чиқарилганида; 

 

10. Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида;

 

11.  Ана ўша Кунда шак-шубҳасиз, Парвардигорлари улардан (яъни, барча халойиқнинг

ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан) Огоҳ – Хабардор-ку!

Изоҳ:  Бу  оятларда  Қиёмат  Кунида барча   сирлар ошкор бўлишини эслатиш     билан  ҳар

бир инсон ўз ҳаётини ўша Кунда шарманда бўлиб қолмайдиган тарзда ўтказиши лозим эканлиги уқтирилмоқда.

 

 

 

(101) «Ал-Қориа» сураси

Маккада нозил қилинган бу сура ҳам ўн бир оятдан ташкил топгандир.

Бу сурада ҳам Қиёмат даҳшатлари тасвирланиб, у Кунда ҳар бир инсон ўз қилмишига

қараб мукофот ёки жазога мустаҳиқ бўлиши ҳақида хабар берилади.

Суранинг   номи  бўлмиш  "Ал-қориа"   калимаси  "Қалбларни   қаттиқ  қоқувчи  (Қиёмат)"

деган маънони англатади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Ўз даҳшатлари билан кишилар қалбини) қаттиқ қоқувчи (Қиёмат)! 

 

2. У қаттиқ қоқувчи недур?! 

 

3. (Эй инсон), қаттиқ қоқувчи (Қиёмат) нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?! 

 

4.  У  Кунда  одамлар  тўзғитиб   юборилган   парвоналар   каби   бўлиб  қолурлар! (Яъни,

қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар). 

 

5. Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб юрадиган) бўлиб қолур! 

 

6-7. Бас, энди (у Кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (киши

ҳар бир инсон) рози бўладиган-орзу қиладиган ҳаётда бўлур. 

 

8-9. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи «жарлик»дир! 

 

10. Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?! 

 

11. (У) қизиган дўзахдир!

 

 

 

 

(102) «Такосур» сураси

Бу сура Макка сураларидан бўлиб, саккиз оятдан ташкил топгандир.

Бу  сурада  кўп  одамларнинг  то  жонлари  чиқиб,  қабрларига  киргунларича  мол-дунё

тўплашга ва ўша арзимас матолар билан бир-бирларига мақтанишга машғул бўлишиб,

Аллоҳни   эслашдан   ва   У  Зот  буюрган   Ҳақ   Йўлда   юришдан   юз   ўгирганлари   баён

этилади   ва   уларга   бу   қилмишларининг    оқибати   жаҳаннам   экани   тўғрисида   хабар

берилади.

Сура "Такосур — Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2. (Эй инсонлар), сизлар то қабрларни      зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга

киргунларингизча)    сизларни  (мол-дунё)     тўплаб-кўпайтириш  (Аллоҳга     тоат-ибодат

қилишдин) машғул қилди!

Изоҳ: Дарҳақиқат, бутун ҳаётларида Аллоҳ таъолога бирор кун ибодат қилмасдан мол-

дунёга   сиғиниб   ўтадиган   кимсалар   жуда   кўпдир.   Бу   хусусда   Саҳиҳул-Бухорийда

ривоят қилинган Пайғамбаримизнинг бир ҳадислари ўта ибратлидир:

"Маййитнинг —     ўликнинг   ортидан  уч  нарса  эргашиб   боради  ва  кейин   у  учовидан

иккиси   қайтиб  кетади,  бири  эса  ўлик  билан  бирга  қолади —   унга  бола-чақаси,  мол-

дунёси ва шу   дунёда қилган амаллари эргашиб боради-да, сўнгра бола-чақаси ва       мол-

дунёси яна қайтиб кетади. Қилиб ўтган амаллари эса у билан бирга қабрда қолади".

 

3. Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар! 

 

4. Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар. 

 

5.  Йўқ,  агар  сизлар  (дунёга   қул  бўлиб  қолишнинг   оқибати  нима   эканлигини)   аниқ

билиш билан билсаларингиз эди, (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)! 

 

6. Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар! 

 

7. Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар! 

 

8. Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.

 

 

 

(103) «Вал-Аср» сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, уч оятдан иборатдир.

Қуръони Каримдаги  энг қисқа  суралардан бири  бўлган  бу сурада   Аллоҳ  таъоло Аср

намозининг   вақтига  қасам  билан, инсоният ҳақиқий    бахт саодатга  эришиш  учун тўрт

нарсага —   иймонга, эзгу   амалга, Ҳақ Йўлга   ва  шу Йўлда чекиладиган   машаққатларга

сабр-тоқат қилишга муҳтож эканлигини таъкидлайди.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2. Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. 

 

3. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (Йўли)ни тавсия

этган   ва   бир-бирларига  (мана    шу   Ҳақ   Йўлида)   сабр-тоқат   қилишни   тавсия   этган зотларгина (нажот топгувчидирлар).

 

 

 

(104) «Ҳумаза» сураси

Тўққиз оятдан ташкил топган бу сура Маккада нозил бўлгандир.

Унда  тўплаган  мол-дунёлари  билан  қувонишиб,  ўша  моллари  ўзларини  ҳар  қандай

бало-офатдан сақлайди, деб ўйлайдиган ва ҳадларидан ошиб бировларнинг обрўларини

тўкиб     юрадиган     ғийбатчи-бўҳтончи      кимсалар     албатта     дўзах     азобига     дучор

қилинишлари ҳақида сўз юритилади.

Суранинг номи бўлмиш "Ҳумаза" сўзи "Бўҳтончи" деган маънони англатади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.   Барча  (кишиларга     дилозорлик    қилиб,    уларнинг   обрўларини    тўкиб   юрадиган)

бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай. 

 

2-3.  Ки,  у  (топган)  мол-дунёси  ўзини  мангу  (ўлмайдиган)  қилиб, деб   ўйлаган холида

(фақат)   мол  тўплаган   ва  ўша  (мол-дунё)ни   ҳисоб-китоб  қилиб  (бирон   савобли  ишга

сарфламасдан) юрган кимсадир. 

 

4.  Йўқ, (унинг    бу  ҳисоб-китоби   бекордир)!  Қасамки,  албатта  у  чил-парчин  қилгувчи

(дўзах)га ташланур! 

 

5. (Эй инсон), чил-парчин қилгувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?! 

 

6-7. (У)   Аллоҳнинг   ёқиб   қўйилган   бир  оловидирки, (ўз    алангаси  билан  баданларни

тешиб ўтиб) юракларга қадар етур! 

 

8-9. Албатта (у кофирлар) узундан-узун устунларга (занжирлар билан боғлаб кўйилган

ҳолларида олов) уларнинг устида қопланиб қолгувчидир (яъни, кишанбанд бўлганлари

сабабли на улар жаҳаннам қаъридан кутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво кирур)!

 

 

 

(105) «Фил» сураси

Бу сура беш оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил қилингандир.

У   Каъбатуллоҳни   вайрон  қилиш  ғаразида   келганлари  сабабли   Аллоҳ   таъолонинг

ғазабига учраб ҳалок бўлган "Асҳоби фил — Фил минган лашкарлар" қиссаси ҳақида

сўзлайди.    Бу   воқеа    Аллоҳ   таъолонинг    сўнгги,    суюкли    Пайғамбари    Муҳаммад

алайҳиссалом таваллуд топган милодий 570 - йилда рўй берган бўлиб, саноқсиз лашкар

билан, кудратли филларга миниб     Аллоҳнинг уйини бузиш учун     Яман ҳокими   Абраҳа

бошчилигида  бостириб  келган кофирларни   Аллоҳ  таъоло   Ўзининг  ожиз  махлуқлари

бўлмиш   кушлар   тумшуқларида   келтирган   майда   тошлар   билан   ҳалок   қилади   ва

Каъбатуллоҳни  яқинда  туғилажак  Пайғамбар Муҳаммад   алайҳиссалом учун, келажак

янги Дин, янги уммат учун сақлаб қолади. Кейин ҳазрат дунёга келиб, вояга етгач ва у

кишига   Куръон  оятлари  нозил  бўла  бошлагач,  ўша  Илоҳий  мўъжиза   то  Қиёматгача

Каъбатуллоҳ томон юзланиб ибодат қилгувчи мўъминларга ибрат, Аллоҳнинг Динига

қарши  тургувчи кофирларга   эса бир аччиқ   сабоқ бўлиши учун у ҳақда мана шу сураи карима нозил қилинди.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   Парвардигорингиз   фил   эгаларини   қандай  (ҳалок)

қилганини кўрмадингизми? 

 

2.   У   Зот   уларнинг  (Каъбатуллоҳни     вайрон   қилиш   учун   қўллаган   барча)   ҳийла-

найрангларини барбод қилмадими? 

 

3-4.  У  Зот  уларнинг   устига  сополдан  бўлган  тошларни  отадиган  тўп-тўп   қушларни

юбориб; 

 

5. Уларни (қурт-қумурсқалар    томонидан)  чайнаб  ташланган  сомон каби (илма-тешик)

қилиб юборди!

Изоҳ:  Ривоят  қилинишича,   қушлар  томонидан  отилган  ҳар  бир  тош  бир  кофирнинг

бошидан тешиб кириб, остидан чиқиб кетган экан.

 

 

 

(106) «Қурайш» сураси

Бу     сура     Макка     сураларидан     бўлиб,     тўрт     оятдир.     Бу     сурада     Пайғамбар

алайҳиссаломнинг   қабилалари  бўлмиш  Қурайш  қабиласига   Аллоҳ  таъоло  томонидан

ато  этилган икки улуғ неъмат — тинчлик-омонлик       ва  тўқлик-фаровонлик неъматлари

зикр  қилиниб,   Қурайшликларни   мана  шундай   роҳат-фароғатда  яшашларига   сабабчи

бўлган Байтуллоҳнинг Парвардигорига ибодат қилишга даъват этилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2.  Қурайшга  (агар  улар  Аллоҳнинг  бошқа  саноқсиз   неъматларини  эсламаганларида

ҳам, мана бу   неъмат, яъни, уларга)   осон қилиб қўйилгани — уларга қиш ва ёз       сафари

осон қилиб қўйилгани учунгина; 

 

3. Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар! 

 

4. У Зот уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди.

Изоҳ:  Яъни,  Қурайшга Аллоҳ   таъоло  томонидан  жуда кўп   неъматлар  ато этилгандир.

Агар   улар  бошқа   неъматлар   учун   Аллоҳ  таъолога   ибодат   қилмасалар   ҳам,  уларга

тижорат, олди-сотди қилсинлар, деб қишда Яманга, ёзда эса Шомга сафар қилишлари

осон   қилиб   қўйилгани   ва   улар   бу   сафарлардан    доимий   равишда   фойдалиниб

келаётганлари   учун   мана   шу   Байтуллоҳинг   Парвардигорига  ибодат   қилишлари

лозимдир.    Чунки   айни   мана   шу   Байтуллоҳинг    шарофатидан   атроф-живонибдаги

одамлар    Қурайшликларга     тегмайдилар     ва: "Қурайш        қабиласи     Байтуллоҳнинг

кўшниларидир. Ким уларга бирон зиён етказса худди Абраҳа ва унинг қўшинига ўхшаб

мана шу Уйнинг Эгаси бўлган Аллоҳ таъолонинг ғазабига учрайди", дейдилар. Демак,

Қурайш  одамлари  сафар-саёҳатлирида   бирон  кимса  уларга  зиён  бермай,  тинчлик   ва

тўкин-сочинликда яшаётганлари учун     мана шу  Байтуллоҳдан ва   унинг  Эгаси бўлмиш

Аллоҳ  таъолодан қарздордирлар. Бас, улар    У Зотга  ибодат қилиш   билан  ўзларига ато этилган неъматнииг шукрини адо этсинлар!

 

 

 

(107) «Моъувн» сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил бўлган. У етти оятдир. Бу сурада Диннинг моҳияти ҳақида

сўз  юритилиб, айрим  ўзларини  диндор  ҳисоблаб  юрган,  лекин  атрофларидаги  етим-

ғарибларга  дилозорлик  қиладиган,   бечора-мискинларнинг   ҳолидан  хабар  олмайдиган

кимсаларни Динни (яъни, қилинган ҳар бир иш-амал учун Охиратда ҳисоб-китоб, жазо

бор эканини) инкор қилгувчилар деб аталади.

Шунингдек, бу сурада ўзлари ёлғиз бўлганларида намоз ўқишни "унутиб" кўядиган ва

фақат  эл  кўрсинга   намозхон  бўлган  ҳамда  қўни-қўшни,   ҳамсоялардан  одатда  ўртада

ишлатиладиган    энг   арзимас   рўзғор   буюмларини    ҳам   аяйдиган    риёкор   ва   хасис

кимсалар   ҳаққига   дуойи   бад  қилинади   ва  бу  билан  етим-бечораларга   мудом  ёрдам

қўлини    чўзадиган,    тоат-ибодатини    Ёлғиз    Яратганнинг    ризолигини    кўзлаб,   бериё

қиладиган     хайр-саҳоватли     зотларгина     ҳақиқий     мъўмин-мусулмонлар     эканлиги

таъкидланади.

Суранинг   номи  бўляиш  "Моъувн"   калимаси —    Идиш-товоқ   болта-теша  каби  майда

рўзғор буюмлари деган маъноларда келади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Динни (Охиратдаги жазони) ёлғон, дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини)

кўрдингизми — билдингизми? 

 

2-3. Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан)      ҳайдаб соладиган ва (кишиларни)     мискин-

бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир.

Изоҳ:   Яъни,    кимки    иймон    келтирганман,    деса-ю,    аммо   етим-есирнинг    ҳақидан

кўрқмаса; бечора-мискинларнинг бошини силаб меҳрибонлик қилмаса, у Динни инкор

қилгувчи кимсалар билан баробардир.

 

4-5.  Бас,  намозларини  "унутиб"   қўядиган   кимсалар  бўлган  «намозхон»ларга   ҳалокат

бўлгайки; 

 

6-7.   Улар   риёкорлик    қиладиган    ва   рўзғор   буюмларини   ҳам  (кишилардан)     манъ

қиладиган (яъни бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!

 

 

(108) «Кавсар» сураси

Уч оятдан ташкил топган бу сура Маккада нозил қилингандир.

Қуръони Каримдаги энг ихчам сура бўлган бу сурада Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб

қилиниб, Аллоҳ таъоло у кишига ато этган буюк неъмат — жаннатдаги Кавсар ҳовузи

зикр   этилади   ва   бу  билан   бирга   ана   шундай   Илоҳий   мукофотга   етишнинг   барча

воситалари —    Қуръон,   Пайғамбарлик   ато  этилгани   таъкидланиб,   Ҳазратни   бундай

Илоҳий  марҳаматнинг   шукронаси   учун  намоз  ўқишга   ва  қурбонлик   қилишга   даъват

этилади.

Сўнгги оятда эса кимда-ким Пайғамбар алайҳиссаломни ёмон кўриб-душманлик қилса,

ана ўша кимса беному нишон йўқ бўлиб кетиши ҳақида башорат берилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), албатта Биз Сизга Кавсарни ато этдик.

 

2. Бас, Сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлик қилинг! 

 

3. Албатта Сизни ёмон кўргувчи     кимсанинг думи   қирқилгандир (яъни, беному нишон

йўқ бўлиб кетгувчидир)!

 

 

 

(109) «Кофирун» сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, олти оятдир. 

Бу сурада Ислом дини кучайиб, тарқалиб кетаётганини кўриб хавотирга тушиб қолган

кофирлар Пайғамбар алайҳиссаломни ҳам, саҳобаларни ҳам бу Тўғри Йўлдан чалғитиш

ғаразида    у   кишининг     олдиларига    келиб: "Эй       Муҳаммад,    кел,    бизлар    сенинг

Худойингни    тан   олиб   унга   ҳам  ибодат   қилайлик,   сен   ҳам  ўз  Худойингга    кўшиб

бизларнинг бутларимизга ҳам сиғингин", дейишганида нозил бўлгандир. 

Бу  сурадан   кўзда   тутилган   мақсад   Пайғамбар   алайҳиссаломни   ҳам,   у  зотнинг   то

Қиёматгача   келадиган   барча  умматларини   ҳам  кофирларнинг   бундай   найрангларига

учмасликка ва Ёлғиз Аллоҳ таъологагина ибодат қилишга даъват этишдир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: "Эй кофирлар! 

 

2. Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. 

 

3. Ва сизлар ҳам мен ибодат ҳиладиган (Аллоҳ)га ибодат ҳилгувчи эмасдирсизлар. 

 

4. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. 

 

5. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. 

 

6. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг Диним ўзим учундир!"

 

 

 

(110) «Наср» сураси

Мадинада нозил бўлган бу сура уч оятдан иборатдир. Унда Пайғамбаримизга ва барча

мўъмин мусулмонларга Аллоҳ таъоло Ўз Динини барча динлардан ғолиб қилган Кунга

гувоҳ бўлганларида, берган мадад ва ғалабаси учун Аллоҳга ҳамду тасбеҳ айтиш ва У

Зотдан мағфират сўраб, тавба-тазарруълар қилиш таълим берилади.

Сура "Наср — Ёрдам" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса; 

 

2.    Ва   одамлар    тўп-тўп    бўлишиб    Аллоҳнинг    Дини  (Ислом)га      кираётганларини

кўрсангиз; 

 

3. Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У Зотни ҳар қандай «шерик»лардан)

покланг   ва  У  Зотдан  мағфират   сўранг!   Зеро,  У  тавбаларни  Қабул  қилгувчи   бўлган

Зотдир.

Изоҳ:  Ушбу  сураи  каримада   мўъмин-мусулмонларнинг   вазифаси   имконлари   борича

Диннинг    равнақи   йўлида   саъй-ҳаракат   қилиш   эканига,   ғалабани   эса   Ёлғиз   Аллоҳ

таъолонинг Ўзи беришига ишора бор.

 

 

 

(111) «Масад» сураси

Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, беш оятдир. 

Бу  сурада  гарчи  ўзи  Пайғамбар  алайҳиссаломга  амаки  бўлса  ҳам,  Пайғамбаримизга

ҳаддан ташқари азийятлар етказган "Абу Лаҳаб — дўзах ўтининг отаси" деган лақабга

эга бўлган бир ашаддий кофир ва унинг куфрда ундан қолишмайдиган хотини ҳақида

сўз юритилади.

Сура "Масад — Пишиқ тола" деб аталгандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Абу  Лаҳабнинг   қўллари  қуригай —    ҳалок  бўлгай! (Аниқки,)     у  қуриди —    ҳалок

бўлди! 

 

2. Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! 

 

3-4-5. Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан (эшилган)

арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!

Изоҳ:     Абу    Лаҳабнинг     хотини     Умми     Жамил     доимо    кишиларни     Пайғамбaр

алайҳиссаломга   қарши   гиж-гижлиб,    уларнинг   ўртасида   адоват  ўтини   ёқиб   юргани

сабабли  Куръон  уни  "ўтин  орқалаган"  деб  сифатлади  ва  дўзахга ҳам  эри  билан  бирга

худди ўша ҳолида кириши ҳақида хабар берди.

 

 

 

(112) «Ихлос» сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил бўлган. У тўрт оятдир. Бу буюк сура мўъминларга Аллоҳ

таъолони қандай танишни ва У Зотга қандай ихлос-эътиқод қилишни ўргатади. Бу сура

бир    гуруҳ    Макка    мушриклари    Пайғамбар    алайҳиссалом    ҳузурларига    келишиб,

Аллоҳинг  таъриф-тавсифини   қилиб  беришни   сўрашганида,   ўшаларга  жавобан   нозил

бўлгандир.   Пайғамбар   алайҳиссалом   ушбу   сураи   карима   ҳақида: "Ихлос"     сураси

Қуръоннинг учдан биридир", деб марҳамат қилганлар.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: "У — Аллоҳ Бирдир. (Яъни, Унинг хеч қандай

шериги йўқдир. У Якка-ю Ёлғиздир). 

 

2.   Аллоҳ  (барча    ҳожатлар   билан)   кўзлангувчидир  (яъни,     барча   ҳожатлар   Ундан

сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). 

 

3.   У  туғмаган   ва   туғилмагандир  (яъни,    Аллоҳнинг   ўғил-қизи   ҳам,   ота-онаси   ҳам

йўқдир. У Азалий ва Абадий Зотдир). 

 

4. Ва ҳеч ким У Зотга тенг эмасдир".

 

 

 

(113) «Фалақ» сураси

Бу  сура  Маккада нозил  қилинган бўлиб, беш оятдир. Ушбу ва     бундан  кейинги сура

"Ал-Муаввазатони",   яъни  "Икки  паноҳ  сўралгувчи сура"   деб  ҳам  аталади. Чунки   ҳар

икки   сурада   Аллоҳ  таъоло   Пайғамбар   алайҳиссаломга   ва   барча   мўъминларга   еру

осмондаги   барча   ёмон   нарса   ва   ҳодисалардан   Ёлғиз   Ўзига   илтижо   қилиб   паноҳ

сўрашларини таълим беради.

Бу сура ўзининг илк оятидаги сўз билан "Фалақ — Тонг" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2-3-4-5. (Эй   Муҳаммад  алаҳиссалом),  айтинг: "Мен    тонг  Парвардигоридан  (менга)

Ўзи   яратган   нарсаларнинг   ёмонлигидан;    зулматга   чўмган   кечанинг   ёмонлигидан;

тугунларга    дам    солгувчи  (жодугар)ларнинг        ёмонлигидан     ва    ҳасад    қилаётган

ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман".

 

 

 

(114) «Ан-Нос» сураси

Бу  сура   ҳам  Маккада   нозил  қилинган.  У  олти  оятдан   иборатдир.  Бу   сура,  айтиб

ўтилганидек, ўзидан аввалги суранинг узвий давомидир.

Бу сурада жинлар ва инсонлардан бўлган, кишиларни васвасага солиб йўлдан урадиган

«шайтон»ларнинг   ёмонлигидан Ёлғиз   Парвардигорга сиғиниб паноҳ сўраш лозимлиги

уқтирилади.

Сура ўзининг илк оятидаги сўз билан "Ан-нос — Инсонлар" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2-3-4-5-6. (Эй        Муҳаммад    алаҳиссалом),     айтинг: "Мен        барча    инсонларнинг

Парвардигоридан,   барча  инсонларнинг   Подшоҳидан,   барча  инсонларнинг   Илоҳидан

(менга)  ўзи  жин  ва  инсонлардан  бўлган, инсонларнинг    дилларига  васваса  соладиган,

(қачон     Аллоҳнинг     номи     зикр     қилинганида)      яшириниб     оладиган     васвасачи

(шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман".

 

* * *

 

Аллоҳ  таъолонинг   тавфиқ  ва  мадади  билан  Қуръони   Каримнинг   ушбу   таржимаси

ҳижрий 1412-йил, Рабийъус-соний ойининг 21-инчиси, сешанба куни (милодий 1991 йил

29 окябр)да ўз ниҳоясига етди.

Ҳижрий 1422-йил,   Рабиъу-соний  ойининг 11-инчисин —     сешанба  куни  (милодий 2001

йил,  З  июл)да  эса,  Жаноби   Ҳақнинг   марҳамат   ва  инояти   билан  ушбу   таржимани

қайта  ишлаш,   тузатиш  ва  тўлдириш   ишлари  ўз  поёнига  етди.  Аллоҳ  таъоло  ушбу

Муқаддас  Китоб  маъноларини  англаб, унинг   кўрсатмаларига  амал  қилган  кишиларга

улуғ  ажру  мукофотлар   ато  айласин  ҳамда  уларни  Ўзи   рози  бўладиган   Ҳақ  Йўлга ҳидоят қилсин. 

Омийн!

Алоуддин МАНСУР

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов