"."
Меню

Руза китоби

РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА МАКРУҲ ҲАМДА МУБОҲ БЎЛАДИГАН АМАЛЛАР

 

САВОЛ: Рўзасини қасдан бузса нима бўлади? Қандай ҳолатларда каффорат лозим бўлади?

ЖАВОБ:  Рўзасини  қасдан,  яъни,  рўзадор  эканлигини  била  туриб,  бузиш  асло  мумкин  эмас. Оғир

гуноҳкор бўлиб қолади. Зотан, Парвардигори олам мана бундай деб амр қилган:

“Эй мўминлар, Оллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз! Ва амалларингизни ботил-бефойда қилиб қўйманглар!” (Муҳаммад сураси, 33-оят).

Қасдан рўзани бузиш кундузи рўзадорлигини била туриб қуйидагиларни ишлашдир:

- Хотин билан қўшилган эркак;

- Хотин ҳам шунга рози бўлса у ҳам;

- Инсонга озуқа бўладиган нарсаларни еса ва ичса;

- Дори бўладиган нарсаларни еса ва ичса.

Юқоридаги ҳолатларда инсон йўқотилган ўша кун учун бир кун қазо тутиб беради ва қасдан қилганлик

жазосига яна каффорат тўлаб беради.

Каффорат ҳадиси шарифларда қуйидагича белгиланган:

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

“Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда қасдан рўзасини очган кимсага

бир  қул  озод  қилмоқни  ёки  икки  ой  пайдар-пай  рўза  тутмоқни  ёки  олтмиш  мискинни  тўйдирмоқни

буюрдилар”.

Имом  Шофиъий  ҳамда  Имом  Аҳмад  ибн  Ҳанбал  мазҳабларида  қасдан  Рамазонда  еб-ичган  одамга

каффорат  лозим  эмас,  дейилади. Улар  фақат  қасдан  жимоъ  қилганларга  каффорат  лозим,  дейдилар.  Уларнинг

далили  шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши ҳалок бўлдим, деб келиб

рўзадор  ҳолида  жимоъ  қилиб  қўйганлигини  айтган.  Шунда  Расули  акрам  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  унга

каффорат  тўлашини  буюрганлар.  Жимоъга  буюрилган  каффоратни  еб-ичишга  татбиқ  қила  олмаймиз.  Бу  ҳадис

сиҳҳоҳи ситтада зикр этилган.

Бизнинг мазҳабимиз уламолари айтадилар: Тўғри, ушбу ҳадиси шарифда рўзасини бузишда қасдан жимоъ

қилганга  каффорат  буюрилган.  Бу  ерда  қасдан  жимоъ  қилиш  муроддир. Еб-ичиш  билан  ҳам  рўзада  қасдан

жиноят  қилиш  бор.  Юқоридаги  Саҳиҳайндан  келтирилган  Абу  Ҳурайра  разийаллоҳу  анҳунинг  ҳадисида

келтирилган рўзани бузиш мутлақдир. Демак, у еб-ичишни ҳам ўз ичига олади. Бу қарашни Имом Дорақутний

мазкур  саҳобадан  қилган  ривоятлари  ҳам  очиқ  тасдиқлайди.  Унда  айтилишича,  Рамазонда  қасдан  еб  қўйган

кишига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қул озод қилишни ёки икки ой рўза тутишни ёки олтмиш

мискинни тўйдиришни амр қилганлар.

Бир одам рўзасини қасддан бузса, сўнгра ўша куни ҳайз кўриб қолса ёки касал бўлиб қолса, қазо лозим

бўлади, каффорат эмас. Бироқ, рўзани қасддан бузгандан сўнг сафарга чиқиб кетса, қазо ҳам, каффорат ҳам лозим

бўлади.

САВОЛ: Рўзани қасдан бузганда каффорат буюрилиши ҳамма рўзаларга тааллуқлими?

ЖАВОБ: Йўқ,  албатта.  Рамазони  шарифнинг  ҳурматидан  фақат  Рамазон  рўзасини  қасдан  бузганларга

каффорат  буюрилган.  Бошқа  рўзалар  қазо,  назр  ёки  нафлларда  қасдан  бузганларга  каффорат  буюрилмайди.

Уларни қасдан бузилганда, фақат ўша куннинг қазосини тутиш буюрилади, холос.

Рамазоннинг қазоси деб бир одам рўза тутишни бошлади, лекин кундузи маълум бўлдики, унинг қазоси

йўқ  экан. Агар  у  рўзасини  очиб  юборса,  унга  каффорат  ҳам,  қазо  ҳам  лозим  эмас.  (аз-Захоир  ал-ашрафиййа).

Яна  шуни  билмоқ  керакки,  бир  Рамазонда  бир  неча  марта  қасдан  рўзасини  бузса  ҳам,  бир  марта  каффорат

тўлайди. Чунки, жиноят такрор бўлгани билан бир Рамазонда бўлди. Каффорат эса жазо учун, зажр-қийнаш учун

чиқарилган. Бу бир марта етарли бўлади. Бир неча нарсани бир неча жойдан ўғирлаб, қўлга тушган ўғрининг бир

қўли кесилади.

Яна  шуни  билмоқ  керакки,  каффоратни  тўлашда  ҳадиси  шарифда  зикр  этилган  тартибга  риоя  этилиши

лозим. Яъни, аввал қул озод қилади. Агар ҳозирги замондагидек, қул топилмаса, икки ой пайдар-пай рўза тутади.

Агар рўза тутишга қуввати етмаса, олтмиш мискинни тўйдиради.

САВОЛ: Рўза тутиб кейин қасдан очиб юборса, кейинчалик тавбаси қабул бўладими?

ЖАВОБ: Албатта, тавбаси қабул бўлади. Шунингдек, имконияти ва шаръий мажбурияти бўла туриб, рўза

тутмаган одамнинг ҳам тавбаси қабул бўлади. Фақат ҳақиқий тавба қилмоқ лозим. Аллоҳ таоло деган:

“Эй мўъминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни  ўчириб,  остидан  дарёлар  оқиб  турадиган  жаннатларга  киритур. У  Кунда  Аллоҳ

Пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмас”. (Таҳрим сураси, 8-оят).

Аллоҳ таоло бошқа ўринда мана бундай деб марҳамат қилган:

“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят

қилган бандаларимга айтинг: "Оллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Оллоҳ (Ўзи

хоҳлаган  бандаларининг)  барча  гуноҳларини  мағфират  қилур.  Албатта,  Унинг  Ўзигина  Мағфиратли,

Меҳрибондир. Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни, Оллоҳнинг бирон бало-қазосига  дучор  бўлмай  туриб)  Парвардигорларингизга  қайтинглар  ва  Унга  бўйинсунинглар!”.  (Зумар

сураси, 53-54-оятлар).

САВОЛ: Рўзани қасдан бузганда, каффорат лозим бўлиши учун озуқа ёки дори бўладиган нарсаларни еб-ичса,  деб  қайд  этилади. Озуқа  ёки  дори  бўлмаса-чи?  Еб-ичмасдан  укол  орқали  юборилса,  ёки  қулоқдан  орқа

пешовдан юборилса-чи? Ундай ҳолатда ҳам каффорат тўлайдими?

ЖАВОБ: Каффорат  лозим  бўлиши  учун  рўзадор  одам  озуқа  бўладиган  нарсани  ейиши  керак. Демак,

тошни ёки тангани қасдан ютиб юборса, рўзаси очилади. Ўша куннинг қазосини тутиб беради. Лекин каффорат лозим эмас.

Болалар  ва  айрим  катталар  ҳам  баъзида  покиза  ва  маълум  кесак  ейдилар. Агар  ана  шундай  ейиладиган

кесакни Рамазонда рўза тутган одам қасдан еса, унга қазо ва каффорат лозим бўлади. Чунки, у озуқа сифатида

ейилмоқда. Агар шунга эҳтиёжи йўқ одамлар, қандайдир кесакни есалар, уларга фақат қазо тутиш лозим бўлади,

каффорат эмас. (“Радд ул-муҳтор”).

Ток  барги  одатда  ейиш  мумкин  бўлгани  учун,  шунингдек,  кашнич,  укроб  каби  гиёҳларни  қасдан  ейиш

билан қазо ва каффорат лозим бўлади. (“Оламгирия”).

Агар туз ютса, еса, фақат қазо рўзасини тутади. Баъзи уламолар агар у туз еб юрадиган бўлса, (масалан

таомланишдан аввал) ҳам қазо, ҳам каффорат тутади, деганлар. Шунингдек, тузни бир неча дафъада еса ҳам қазо

ва каффорат лозим бўлади. (“Мавсуъат ул-фиқҳия”). 

Дори  бўладиган  нарсани  ейиши  керак.  Демак,  темирни  қасдан  ютиб  юборса,  рўзаси  очилади,  қазосини

тутиб беради. Лекин каффорат лозим эмас. Аммо, масалан, аналгин ёки шунга ўхшаш таблеткаларни қасдан еса,

қазо ҳам, каффорат ҳам лозим бўлади.

Шунингдек, одатдагидек, еб-ичиши керак. Дорини укол орқали қасдан юборса ҳам каффорат лозим эмас.

Орқа  пешовдан  юборса  ҳам  каффорат  лозим  эмас.  Фақат  рўза  очилган  ҳисобланади.  Шунинг  учун  қазосини

тутади.  Дорини  қулоқдан  ёки  бурундан  юборса  ҳам  рўза  очилади.  Шунга  қазо  тутади,  лекин  каффорат тўламайди.  

САВОЛ: Одам  оғзида  тишлари  орасида  қолган  нарсаларни  ютса,  ёки  кунжутни  чайнаб  ютса,  рўза очиладими?

ЖАВОБ: Агар оғзида қолган нарса нўхатдан кичик бўлса, уни ютиб юбориш билан рўза очилмайди, акс ҳолда рўза очилади.

Агар  тишлари  орасида  қолган  нўхатдан  кичик  нарсани  оғзидан  чиқариб,  кўриб,  кейин  ютиб  юборса, рўзаси очилади.

Агар битта-иккита  кунжутни чайнаб ютса, рўза очилмайди, чунки, тишлари орасида қолиб кетади. Агар

чайнамай ютса, рўзаси очилади. Агар бир ҳовуч кунжутни ютса, чайнаса ҳам, чайнамаса ҳам рўзаси очилади.

САВОЛ: Укам рўзада билмасдан нон еяётган эди. Мен уни огоҳлантирдим. У рўзадорлигини билди, аммо

оғзидаги луқмасини ютиб юборди. Унга каффорат лозимми?

ЖАВОБ:  “Уйун  ал-масойил”  ҳамда  “Бадойиъ”  асарларида  айтилишича,  мазкур  масъала  борасида

мутааххирийн уламоларнинг тўртта қараши бор:

- Каффорат лозим бўлмайди;

- Каффорат лозим бўлади;

Агар  оғзида  турганида  ютиб  юборган  бўлса,  каффорат  лозим  эмас.  Агар  оғзидан  чиқариб,  кейин  ютиб

юборса, каффорат лозим бўлади;

Агар оғзидан чиқармасдан ютиб юборса, каффорат лозим бўлади, аксинча бўлса, яъни, оғзидан чиқариб,

кейин ютиб юборса, каффорат лозим бўлмайди.

Абул Лайс ас-Самарқандий кейинги қавлни энг саҳиҳ деганлар.

Демак,  укангиз  бу  ҳолатда  мана  шу  охирги  қавлни  олгани  маъқул.  Аввалгиларни  олса  ҳам  гуноҳ

бўлмайди. Аммо, у ҳар қандай ҳолатда, албатта, бир кун қазо рўза тутиб бериши керак.

САВОЛ: Рўзадор тупугини ютса бўладими?

ЖАВОБ: Тупук  рўза  учун  зарар  қилмайди. Чунки  у  оғиз  сувидир.  Демак,  тупугини  ютса,  зарари  йўқ.

Аммо, оғиздан тупугини чиқариб, кейин ютадиган бўлса, рўзаси очилиб кетади. Бир кунига бир кун қазо тутади.

Бировнинг тупугина ютса, ҳам шу ҳукмдир. (“Шарҳи Ниқоя”). Лекин “Фатовойи Таторхония”да яқин одамининг

тупугини  ютса,  қазо  ва  каффорат  лозим,  дейилибди  .  Гапирганда  лаб  намланса,  ва  шу  намни  ютса,  рўзаси очилмайди. (“Фатовойи Қозийхон”).

Баъзи  уламолар  оғизда  тупугини  тўплаб  туриб,  ютишни  ҳам  рўза  бузилишига  олиб  келади,  деганлар.

Аммо, бундай қилаверишнинг макруҳлигига уламолар иттифоқ қилганлар.

Бир-икки томчи кўз ёши ёки юз териси оғизга кириб, таъми сезилса, рўзани очмайди. Агар кўпини тўплаб ютилса, рўза очилади.

САВОЛ: Бурундаги балғам (мишиқи)ни қаттиқ тортиш билан ёки оғизга келган балғамни ютиш билан рўза очиладими?

ЖАВОБ:  Ҳанафий  ва  Моликий  мазҳабларида  бурунга  келган  мишиқини  димоғга  тортиш  билан  ёки

оғизга келган балғамни ютвориш билан рўза очилмайди. Бу Абу Ҳанифа ва Муҳаммад қавлига кўрадир. Ибн Аби

Шайбанинг ривоятига кўра Ҳасан Басрий, Иброҳим Нахаъий каби тобеънлар ҳам шундай фикрда бўлганлар. Агар

балғам  оғиз  ташқарисига  чиқса-ю,  уни  ютса  рўза  очилади,  албатта.  Имом  Абу  Юсуф  қавлида  балғамни  ютиш билан рўза очилади.

САВОЛ: Рўзадор  таҳорат  қилганда  оғиз  чайиш  ёки  бурунни ювиш  асносида  ногаҳон  ичига  сув кириб кетса, рўзаси очиладими?

ЖАВОБ: Аслида  рўзадор  одам  таҳорат  қилишда  жуда  эҳтиёт  бўлмоғи  керак. Хусусан,  оғиз  ва  бурун

чайишда. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буни бизга буюрганлар:

“Таҳоратни  комил  қилгин  ва  бурун  чайишда  муболаға  қил,  фақат  рўза  бўлсанг,  ундай  қилма!”.

(Сунан соҳиблари ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда унинг рўзаси очилади.

Имом  Шофиъий  ва  Имом  Молик  мазҳабларида  бир  қавлига  кўра  бу  ҳолатда  рўза  очилмайди. Жумҳур

Ҳанбалийлар очилмайди, дейди. Уларнинг далили шуки, Аллоҳ таоло деган:

“Сизларга унда хато қилган нарсаларда гуноҳ йўқдир”.

Яна  Имом  Табароний Савбон розияллоҳу  анҳудан ва  Имом  Байҳақий Ибн  Умар розияллоҳу  анҳудан

ривоят қилган ҳадиси  шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана  бундай деб марҳамат қилган эканлар:

“Умматимдан хато, эсдан чиқариш ва унга зўрлаш (гуноҳи) кўтарилган”.

Улар  унутиб  рўзада  еб  қўйишга  хато  қилиш  ва  зўрланишни  қиёс  қилганлар.  Чунки,  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган

ривоятлари (бошқа муҳаддислар ривоятлари мазмуни)да мана бу гаплар иршод қилинади:

“Кимки  рўзадор  ҳолатида  унутиб,  еса  ва  ичса,  рўзасини  тўла  қилсин,  тугатсин.  Зеро,  уни  Аллоҳ едирган ва ичиргандир”.

Бизнинг мазҳабимиз далили шуки, бу нарса нисёнга ўхшамайди. Зотан, нисёнда рўзадорлиги эсида йўқ,

еб-ичган. Парвардигори оламнинг ўзи уни меҳмон қилган. Хато бўлган суратда эса  рўзаси эсида бор эди, хато

қилиб  ичига  сув  киритиб  юборди.  Имом Байҳақий  “Сунан ал-кубро”да  Ибн  Аббос розияллоҳу  анҳудан қилган

ривоятда (Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган) ул зот  айтадилар:

“Албатта таҳорат бадандан чиққан нарсадан қилинади, кирган нарсадан эмас. Рўзанинг очилиши эса кирган нарсадандир”.

Мазҳабимизнинг мўътабар манбаси бўлмиш “ал-Ҳидоя”да айтилишича, нисён, яъни, рўзадорлиги эсидан

чиқиб, еб-ичиб қўйиш кўп содир бўлади. Хато ва зўрлаш эса жуда камдан-кам ҳолларда юз беради. Булар ўзи ёки

биров тарафидан йўл қўйилди. Нисёнда эса бундай бўлмади. 

Юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифдаги маъно эса фақат уларнинг гуноҳ олиш-олмаслиги ҳақида бормоқда.

САВОЛ: Агар ҳали тонг отмади, деб саҳарликда еб-ичиб ўтираверса, шу аснода тонг отганлиги маълум

бўлса, ёки қуёш ботди, деб ейишни бошласа, шунда ҳали қуёш ботмагани маълум бўлса, нима бўлади?

ЖАВОБ:  Бу  икки  суратда,  албатта,  рўза  бузилган  бўлади.  У  куннинг  ҳурмати  учун  қуёш  бутунлай

ботгунича,  имсок  қилиб,  яъни  еб-ичмай  туриши  лозим.  Унга  каффорат  лозим  бўлмайди,  чунки,  қасдан  очгани

йўқ. У ўша куннинг қазосини тутиб беради.

Имом  Абу  Довуд  Асмоъ розияллоҳу  анҳодан қилган  ривоятда  айтилади:  “Биз  Расулуллоҳ  соллаллоҳу

алайҳи  васалламнинг  даврларида  булутли  кунда  оғиз  очдик,  сўнг  ҳали  қуёш  чиқиб  турганини  кўрдик”.  Ушбу

ҳадиснинг  ровийларидан  Усома розияллоҳу  анҳу Ҳишомга  айтади:  “Ўшанда  оғиз  очганларнинг  ҳаммаси  қазо

тутишга  буюрилдилар.  Қазо  тутиш  лозимдир”.  Бунга  ўхшаш  ҳадиси  шарифни  Имом  Бухорий  ҳам  Асмоъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

Имом Шофиъий, Имом Байҳақий ва Абдурраззоқлар Бишр ибн Қайсдан ривоят қиладилар. У айтади: “Бир

куни кечқурун Ҳазрати Умарнинг олдида эдим. Булутли кун эди ўшанда. Қуёш ботди, деб ўйлаб Ҳазрати Умар

сув  ичди  ва  менга  ҳам  ичирди.  Сўнг  тоғ  тепасида  ҳали  қуёш турганини  кўриб  қолди.  Шунда  Ҳазрати  Умар:

“Ҳечқиси йўқ, ўрнига бир кун қазо тутамиз”, деди”.

САВОЛ:  Саҳарлик  пайтида  акам  тонг  отди,  деб  айтди.  Шунда  мен  унинг  гапига  ишонмай,  еб ўтиравердим. Кейин билсам, ҳақиқатан ҳам тонг отган экан. Менга қазо ва каффорат лозимми?

ЖАВОБ: Билмоқ  керакки,  агар  икки  киши  тонг  отганига,  яна  икки  киши  тонг  отмаганига  гувоҳлик

берганларидан  кейин  еб-ичишни  тўхтатмаган  бўлса,  сўнгра  олдингиларнинг  гапи  рост  чиқса,  ҳам  қазо,  ҳам каффоратни адо этади.

Агар тонг отди деб бир гувоҳ, тонг отмади деб бир гувоҳ айтганидан кейин еб-ичса ва олдинги гувоҳнинг

гапи рост чиқиб қолса, бир кун рўза қазоси вожиб бўлади. Каффорат вожиб бўлмайди. Зеро, тонг отганига битта

гувоҳнинг гапи тўлиқ ҳужжат бўла олмайди. (“Оламгириййа”, “Қозийхон”).

Демак, сиз акангизнинг гапига ишонмай, еб-ичган бўлсангиз, қазо тутиб берасиз.

Қуёш  ботди,  деб  икки  киши,  ботгани  йўқ,  деб  икки  киши  гувоҳлик  берганидан  кейин  оғзини  очиб

юборган  рўзадорга  қуёш  ботмай  туриб  ифторлик  қилгани  маълум бўлса,  қазо  вожиб,  каффорат  вожиб  эмас.

(“Оламгириййа”, “Қозийхон”).

САВОЛ:  Менинг  дадам  рўза  тутиб,  меҳмонга  бориб  ош  еб  қўйган.  Эсига  келган  заҳоти  ейишни

тўхтатган ва рўзани давом қилдирган. Тасодифни қарангки, эртасига шу ҳолат яна такрорланган. Энди, у шу

ердагиларнинг  гап-сўзи,  ўзининг  хаёли  билан  рўзам  очилиб  кетди,  деб  ошни  еяверган.  Бундай  ҳолатда нима қилмоқ керак?

ЖАВОБ: Биринчи куни унинг рўзаси очилмаган, ҳисобланади. Иккинчи куни эса очилган, шунинг учун у

Рамазондан сўнг ўша куннинг қазосини тутиб беради.

Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб: “Мен рўзадор ҳолимда унутиб,

еб-ичиб қўйдим”, деганида, ул зоти шариф бундай деган эканлар:

“Рўзангни  тугатгин,  чунки  сени  Аллоҳ  таоло  едирган  ва  ичиргандир. Сенга  қазо  тутиш  йўқ”. Бу

ҳадиси шарифни Имом Дорақутний ва Имом Баззор ривоят қилганлар.

Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг Абу

Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида мана бу гаплар иршод қилинади:

“Кимки  рўзадор  ҳолатида  унутиб,  еса  ва  ичса,  рўзасини  тўла  қилсин,  тугатсин.  Зеро,  уни  Аллоҳ едирган ва ичиргандир”.

Имом Ибн  Ҳиббон,  Имом  Ҳоким  ва Имом  Байҳақийлар  Абу  Ҳурайра  розияллоҳу  анҳудан  саҳиҳ  деб

ривоят қилган ҳадисларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай марҳамат қилганлар:

“Кимки Рамазонда унутиб оғзини очиб қўйса, унга қазо тутиш ҳам каффорат бериш ҳам йўқдир”.

Ушбу ҳадисларга биноан Рамазонда рўзадорлигини эсидан чиқариб бирор нарса еб қўйса ёки ичиб қўйса,

рўзадорлиги  эсига  келган  заҳоти  еяётган  ва  ичаётган  нарсасини  дарҳол  тўхтатиши,  оғзидагини  ҳам  чиқариб

ташлаши лозим. Шу билан рўзасини тутаверади. Рўзаси рўза бўлади.

Аммо рўзаси эсида йўқ, бирор нарса еб қўйса, кейин рўзам очилди, деб еса рўзаси очилган ҳисобланади.

У кечгача оч юриши лозим ва еб қўйганлиги учун Рамазондан сўнг бир кун қазо тутиб беради. Лекин, каффорат рўза тутиб бермайди.

 

Бир  одам  кўзига  сурма  суртса,  боши  қонаса,  хотинини  ўпса,  кейин  рўзам  очилган  бўлса  керак,  деб  еб-ичса, рўзаси ҳақиқатдан ҳам очилган бўлади. Гумони ножоиз ўринда бўлгани учун ҳам қазо тутади, ҳам каффорат

рўза тутиб беради. (“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”).

САВОЛ: Биз  аэропортда  кун  ботганлиги  учун  оғзимизни  очиб,  бемалол  еб-ичиб,  шомни  ўқиб,  кейин

самолётга чиқдик. Самолёт бироз учганидан кейин қарасак, қуёш кўриниб турибди. Биз нима қиламиз?

ЖАВОБ: Сизнинг  ўша  кунги  рўзангиз  тўлиқ  тутилган  ҳисобланади. Зотан,  сиз  кун  ботганидан  сўнг

оғизни очгансиз. Рўзанинг шарти қуёш ботгунигача еб-ичишдан тўхтаб туришдир.

Аммо,  сиз  самолётга  чиққанингизда  қуёш  кўриниб  турса,  еб-ичишни  то  қуёш  кўринмай  қолгунча

тўхтатиб турасиз. Зотан, ҳадисда келган:

“Рўза рўза тутадиганингиз кунда, ифтор рўзани очадиганингиз кундадир!” (Имом Абу Довуд ва ат-Термизийлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятлари).

Яъни, одамлар билан рўза тутиб, одамлар билан рўза очилади. Демак, сиз самолётдагилар ва самолёт учиб

бораётган ҳудуддагилар билан бирга бўлишингиз керак. Бу ҳақда мазҳабимизнинг улуғ фақиҳларидан бири Абу

Абдуллоҳ  аз-Зарир  Искандариййада  минорада  турган  одам  қуёшни  кўриб  турса,  пастдагилар  қуёш  ботганига

гувоҳ бўлсалар, пастдагилар рўзасини очади, минора тепасидаги рўзасини очмайди, деб фатво берган эканлар.

САВОЛ:  Рамазонда  мисвок  ишлатилмайдими?  Мисвок  ишлатса, бўладими?  Рамазонда  мисвок

ишлатишнинг афзал вақти қачон ҳисобланади?

ЖАВОБ: Рамазонда  ва  бошқа  кунларда  инсон  рўзадор  бўлганида  мисвок  ишлатмаслик  ҳақида  сўз  ҳам

бўлиши мумкин эмас. Чунки мисвок ишлатиш ҳар бир намоз, балки ҳар бир таҳорат учун суннати муаккададир.

Саҳиҳ ҳадисларда келганидек, мисвок оғизни покловчи, Парвардигорни рози қилувчидир. (Бухорий, Шофиъий,

Насоий ривоятлари). Уни рўза пайтида ҳам, рўзадан бошқа пайтда ҳам ишлатиш даркор. Уни рўзада ишлатиш

рўзани бузмайди. Мисвокнинг ҳўл ёки қуруқ бўлишининг фарқи йўқ. Ишлатаверади. Имом Абу Юсуф наздида

ҳўл мисвокни ишлатиш макруҳ бўлади.

Баъзи  Шофиъий  мазҳабидаги  уламолар  рўзадорнинг  оғзидан  келадиган  ҳид  Парвардигори  олам  учун

мушки  анбардан  ҳам  яхшироқ  эканлиги  ҳақидаги  ҳадиси  шариф  (Муҳаддислардан  Аҳмад,  Муслим  ва

Насоийларнинг Абу Ҳурайрадан ривояти)га асосланиб, пешиндан сўнг мисвок ишлатмагани маъқул, дейишади.

Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  ҳам  рўза  ҳолатларида  мисвок  ишлатишни  асло  тарк

қилмаганлар.  Жумладан,  Имом  Бухорий, Термизий  ва  Абу  Довудлар  Омир  розияллоҳу  анҳунинг  гапларини

келтирадилар:  “Мен  Пайғамбар  соллаллоҳу  алайҳи  васалламни  рўзадор  ҳолларида  мисвок  қилаётганларини

санаб-саноғига, ҳисоблаб-ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман”.

Ҳатто  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  мисвок  ишлатишни  рўзадорнинг  энг  афзал  хислати,

деганлар. (Имом Ибн Можжа ва Имом Дорақутнийлар Оиша розияллоҳу анҳодан қилган ривоятлари).

Лекин, мисвок ишлатганда милклар қонаса, ёки оғизга мисвок таъми сезилса, уни ютиб юбориб бўлмайди.

Рўза очилиб кетиши мумкин. Бунга диққат қилиш керак.

САВОЛ: Саҳарлик қилиб бўлгандан сўнг, масалан, эрталаб ёки бомдоддан сўнг тиш пастаси ва чўткаси билан тиш тозаласа бўладими?

ЖАВОБ: Оғизларни  сув  билан,  мисвок  билан,  тиш  чўткалари  билан  рўзадор  ҳолда  тозалаш,  шаксиз,

мумкиндир. Мисвок  ишлатишни  баъзи  уламолар  пешиндан  сўнг  маъқул  кўрмаган  бўлсалар-да,  (улар,  асосан,

Шофиъий  мазҳабидагилар)  аммо  мисвок  ҳақидаги  умумий  далилларга  суянган  ҳолда  уни  ишлатиш  жоиз

дейилади.  Мисвок  оғизнинг  ҳидларини  йўқотмайди,  балки  уларни  хушбўй  қилади,  таом  қолдиқларидан тозалайди.

Аммо,  тиш  пастасига  келсак,  унинг  ҳиди,  таъми  бор.  Таъмни  сезиш,  тотиб  кўриш  эса  бил-иттифоқ

макруҳдир.  Зотан,  оддий  сув  билан  ҳам оғизни  чаявериш  макрҳулиги  фатво китобларда  келтирилади.  Унинг

таъми оғиз сувига аралашиб кетади, ютиб юбормасликнинг иложи йўқ.

Шу  билан  бирга,  уни  саҳарликдан  сўнг  ишлатмасликнинг  иложи  бўлмаса,  эҳтиётини  қилиб,  ундан  ҳеч

нарсани ютиб юбормасдан ишлатиш мумкин, албатта. Зеро, мазҳабимиз китобларида, узр бўлган пайтда, масалан,

эрининг хулқи ёмон бўлса, хотинга овқатнинг таъмини кўриши, бозорда олаётган нарсасининг таъмини билиши жоиз, дейилган.

Агар  тишни  мисвок  қилаётганда,  ёки  тиш  пастаси  билан юваётганда  милклар  қонаб  кетса,  рўзани очмайди.

САВОЛ:  Рўзадор  одам  юзни  парваришлаш  мақсадида  юзига  крем  суриши  мумкинми?  Бунинг  рўзага зарари йўқми?

ЖАВОБ: Рўзадор одамнинг юзга крем суриши жоиздир. Бунинг рўзага зарари йўқ. Чунки  у баданнинг

устига сурилади,  у  ичга  кирмайди.  Рўза  эса  ичга  кирган  нарсаларга  бузилади.  Агар  бадандан  сўрилса  ҳам,

одатдаги жойлардан кирмаганлиги учун рўзани очмайди.

САВОЛ: Рўзада қон олдирса бўладими? Зулук қўйдирса, бўладими?

ЖАВОБ: Рўзада  қон  олдиришда  Ҳанбалий  мазҳабидагилар  ва  кўпгина  аҳли  ҳадислар  рўзани  бузади,

деганлар.  Уларнинг  далили  шуки,  Рамазонда  қон  олдириш  учун  келган  одамга  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Қон олгувчининг ҳам, қон олдирганнинг ҳам рўзаси очилади”, деган эканлар. Буни Имом Аҳмад ва

тўртта сунан соҳиблари Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа ривоят қилганлар. Имом Абу Довуд ва Ибн

Аби  Лайло  ривоят  қилган  ҳадиси  шарифдан  Пайғамбаримиз  алайҳиссалом  рўзада  қон  олдиришдан  қайтарган

эканлар. (Бу ердаги қон олганнинг рўзаси бузилишига сабаб бир пайтлар қон олувчи киши қон олиш учун қонни

махсус асбоб ёрдамида оғзи билан сўриб олар эди. Қон ичга кириб кетиш хавфи бўлганидан бу ҳадиси шарифда

унинг ҳам рўзаси бузилиши айтилмоқда).

Аслида, бу ҳадиси шарифлар мансух бўлган!

Уни  насх  қилган  ҳадиси  шарифни  Имом  Бухорий  ҳазратлари  Ибн  Аббос розияллоҳу  анҳудан ривоят қилганлар:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида қон олдирдилар”.

Дорақутний  ривоят  қилган  ҳадисда  айтилишича,  энг  биринчи  рўзада  қон  олдиришни  кариҳ  кўрган  зот

Жаъфар  ибн  Аби  Толиб розияллоҳу  анҳудан  бўлган  эканлар. Бу  ҳақда  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи

васалламдан  сўралганда,  ул  зоти  шариф  рўзадор  учун  қон олдиришга  рухсат  берганлар.  Шунга  биноан  Анас

розияллоҳу  анҳу рўзадор  бўлсалар-да,  қон  олдираверар  эканлар.  Имом  Дорақутнийнинг  бу  ҳадисларининг

ровийларининг барчаси ишончли кишилар бўлган.

Имом  Насоий  Абу  Саид  ал-Худрий  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилишича,  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу

алайҳи васаллам рўзада хотинини ўпишга ва қон олдиришга рухсат берганлар. Ҳатто Абу Ҳурайра розияллоҳу

анҳу:  “Қон  олгувчининг  ҳам,  қон  олдирганнинг  ҳам  рўзаси  очилади”,  деган  гап  бўлсада,  мен  қон  олдиришни ёмон кўрмайман”, деганлар.

Шунинг учун бизнинг мазҳабимизда рўзадор одам қон олдириши мумкин бўлади. Бу билан унинг рўзаси

очилмайди.  Қон  олдириш  хоҳ  тери  остидан  бўлсин,  хоҳ  томирдан  қон  олган  бўлсин,  фарқи  йўқ.  Демак,  зулук

ёрдамида  бўлсин,  игна  ёрдамида  бўлсин,  қон  олдириш  мумкин. Бироқ,  бошқа  мазҳабларнинг  ҳам  риоясини

қилиб, иложи борича, кечда қон олдирган маъқул. Чунки, “Фатовойи Таторзония”да агар заифлик юз берадиган

бўлса, қон олдиришни макруҳ дейилган, яхшиси, шомдан сўнг олдирсин, деб буюрилган .

САВОЛ: Рўзада укол олиш мумкинми?

ЖАВОБ: Аслида, укол, игна санчиш кейинги даврларда пайдо бўлган. Кейинги даврларда пайдо бўлган

ҳолатлар  учун  қадимда  ёзилган  китоблардан  жавоб  изланмайди.  Унинг  жавобини  замонамиз  олимлари  беради.

Улар аввал ёзилган китоблардаги ҳукмларга қиёс қилиб фатво беришлари мумкин.

Рўза ҳолатида укол олиш борасида ҳозирги замона фақиҳлари уч хил фикрдадирлар. Далилларнинг фақат

зоҳирига  қараб  ҳукм  қиладиганлар  укол  олиш  мутлақо  рўзани  бузмайди,  дейдилар.  Хоҳ  ўша  укол  томирдан

бўлсин, хоҳ тери остига бўлсин. Чунки, рўзани бузиш учун ичга ташқаридан нарса кетиши керак, дейилади. Бу

ҳолатда ичга, қоринга ҳеч нарса бормайди.

Иккинчи  фикр  эса  иккинчи  тоифа  уламолари  томонидан  айтилган,  бу  тоифа  уламоларига  бизнинг

юртимиз  уламоларидан  баъзилари  қўшиладилар. Уларнинг  фикрига  кўра,  рўзада  укол  олиш  мутлақо  рўзанинг

бузулишига олиб келади. “Ҳидояи шариф”да бадандаги бирор жароҳатга қуюқ дори қўйса, рўза очилмайди, агар

суюқ дори қўйилса, рўза очилади, дйилган. Бинобарин, суюқ дорини укол билан юбориш рўзани очилишига олиб келади.

Чунки,  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам:  “Таҳорат  чиққан  нарсага,  рўза  эса  кирган

нарсага  бузилади”,  демишлар. Аслида,  одатда  кирадиган  жойлардан  бошқа  ўринлардан,  масалан,  бадандан

кирган  нарса  рўзани  очмайди.  Аммо,  бу  суратда  ўзи  махсус  ичга нарса  киритаяпти.  Бинобарин,  рўза  очилади.

Ўртачаликни ўзларига шиор қилган уламолар эса мана бу хилда фатво берганлар:   

Укол  олиш  икки  хил  бўлади.  Бирисидан  ғизоий  мақсадда  фойдаланилади,  яъни,  баданга  қувват  бўлиш

учун укол олинади. У ҳолатда, ҳатто, ейиш ва ичишдан ҳам одам беҳожат бўлади. Бундай уколларни олиш бил-иттифоқ рўзани очади. Шунинг учун катта қон томирларга қилинган уколдан уламоларимиз қайтарадилар.

Аммо,  мускулга,  тери  остига  қилинган  уколдан  бадан  қувват  олмайди.  Шунинг  учун  у  рўзани  ҳам

очмайди. Яна унда баданга одатдан бошқа жойларидан нарса киритилмоқда. Бундай ҳолатда рўза бузилмайди.

Шуни  билмоқ  керакки,  ҳар  икки  ҳолатда  ҳам  инсон  ўз  динининг  эҳтиётини  қилмоқ  даркор.

Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  мусулмонни  эҳтиёткор  бўлади,  деганлар.  Шунинг  учун

юртимизнинг  баъзи  уламолари  рўзада  укол  олиш  рўзани  очади,  деб  ҳукм  қиладилар.  Бинобарин,  кечқурун,

ифтордан сўнг укол олиш эҳтиёткор, парҳезгор, тақводор мусулмоннинг нишонасидир.

САВОЛ: Рўза ҳолатда атир ишлатиш мумкинми? Гул ва шунга ўхшаш хушбўйликларни ҳидлашчи?

ЖАВОБ: Рўзада атир ишлатиш дуруст. Гул ҳидлаш рўзани очмайди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу

Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васалламдан  “Рўзадор  одам  ўпиши  мумкинми?”  деб  сўрайди.  Шунда

Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: “Бунинг  райҳон  гулини  ҳидлагандек  зарари  йўқ”, дейдилар.

(Табароний ривояти). Демак, гул ҳидлаш ўпиш каби рўзани очмас экан.

Фақат  уд,  анбар  ва  шунга  ўхшаш  ўтга  ташлаганда  ҳид  чиқарадиган  хушбўйликларнинг  тутунини  ичга

киритса, рўзани очади. Шунингдек, рўзада исириқ тутатиб, тутунни  ичга киритса ҳам рўза очилади. Имом аш-Шурунбулолий:  “Одамларнинг  кўпчилиги  бундан ғофилдирлар.  Уларни  огоҳлантириш  керак,  чунки,  улар  атир

билан уду анбар тутунини бир хил деб ўйлайдилар”, деган. (“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”).

САВОЛ: Бемор одам оғзидан кислород юбориб (ингаляция) қўйилади. Ушбу нарса рўзани очадими?

ЖАВОБ: Бемор  одам  рўза тутмасликка,  рўзани  кейин  тутиб  бериш  шарти  билан  қолдириб  туришга

шариат рухсат беради. Бинобарин, бундай имкониятдан фойдаланган маъқул.

Буғ ёки газ ҳолидаги шифобахш нарсалар билан нафас олдириб даволаниши (ингаляция)да  ичга мазкур

нарсалар кетганлиги учун рўза очилади ва кейинчалик бир кунига бир кун рўза тутиб беради.

Бир одам рўзани бошлаб қўйиб, кейин саволдаги каби кислород олишига тўғри келди. Кислород одамнинг

равон  нафас  олишига  ёрдам  берадиган,  аммо  таом  ва  сув  ўрнига  ўтмайдиган,  аммо  улардан-да  зарурроқ

Аллоҳнинг  бир  неъматидир.  Таом  ва  сув  ўрнига  ўтмаганлиги  учун  у  гул  ҳидига  ўхшаш  нарса  бўлиб,  рўзани

очмайди. Ислом Фиқҳи Академиясининг Жидда шаҳрида 1418-йил, 23-28 Сафар ойида (1997-йил, 14-17 июнь)да

бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида чиқарган қарорида ҳам бу алоҳида бандда кўрсатиб ўтилган.

САВОЛ: Ошқозонни, ичакларни текшириш учун тиббий кўзгу-асбоб (эндоскоп) юттирилади. Шу рўзани очадими?

ЖАВОБ: Аслида,  эски  фиқҳий  китобларимизда  тошни  ёки  танга  ёхуд  чўпни  ип  билан  боғлаб,  ипнинг

учини ушлаб туриб юттирилса ва уни тортиб олинса, рўза очилмайди, деган масъала зикр этилади . Бу нарса ўша

пайтлар воқеъликда содир бўлмаган бўлса ҳам, аммо бугунги кунда саволдаги ҳолатга ўхшаб воқеъликда содир

бўлмоқда.  Демак,  рўза  очилмас  экан.  Ислом  Фиқҳи  Академиясининг  Жидда  шаҳрида  1418-йил,  23-28  Сафар

ойида  (1997-йил,  14-17  июнь)  бўлиб  ўтган  ўнинчи  мажлисида  чиқарган  қарорида  ҳам  бу  алоҳида  бандда  қайд этилган.

САВОЛ:  Юраги  оғрийдиган,  нафас  сиқиш  (астма)  касали  бор  одамга  оғзига  сепадиган  дори  ёки

тилининг остига ташлайдиган дори бериб қўйилади. Уни ишлатиш рўзани бузадими?

ЖАВОБ:  Сепиладиган  ёки  тил  остига  қўйиладиган  дори  ўзи  ёки  оғиз  суви  билан  аралашиб  ичга

кетадиган бўлса, рўзани очади.

Ичга  кетмайдиган,  фақат  оғизда  қоладиган  бўлса,  фақат  унинг  таъмини  сезиш  сабабли  юрак

тинчланадиган  бўлса,  махсус  асбоб  (пульверизатор)  билан  оғизга  совуқ  ҳаво  юбориладиган  бўлса  рўза

очилмайди. Чунки, таъмни билиш билан рўза очилмайди. Оддий сувнинг ҳам таъми бўлади. Оғиз чайиш билан

рўза очилмайди-ку! 

САВОЛ: Укамнинг кўзи оғрийди. Рўзада кўзига дори томизсак бўладими? Бурунга дори томизса-чи?

ЖАВОБ: Рўзада кўзга дори томчилари томизилса бўлади. Рўзани очмайди . Чунки, томизилган бир-икки

томчи дори ичга кетмайди. Шунингдек, бурунга дори томизилса ҳам рўзани очмайди. Зеро, бу икки аъзо ташқи

аъзо ҳисобланади. Шунинг учун ғуслда бурунни чайиш фарздир. Кўз ичини ювиш ҳараж-машаққат бўлгани учун

заруратан  фарзлиги  қолдирилган.  Кўзга  ёғ  суртса  ҳам  рўза  очилмайди.  Бунда  димоғ  тарафга  ёки  ҳалқум  ичига

ўтиб кетмаслик шарти билан, албатта.

Қулоққа  ҳам  сув  томизилса,  рўзани  очмайди.  Лекин  унга,  шунингдек,  бурунга  ёғ  томизилса,  бизнинг

Имоми Аъзам мазҳабида рўзани очади. (“ал-Ҳидоя”).

Бошқа  хилофлардан  қочиш  учун,  эҳтиёт  ва  тақво  юзасидан  ана  шундай  ишларни  кечқурун,  рўзани

очгандан сўнг қилган маъқулроқдир.

САВОЛ: Рўзадор одам қайт қилса, рўзаси очиладими? Оғзига келган қайтни орқага қайтариб юборса-чи?

ЖАВОБ: Қайт  ўзи  ғалаба  қилиб  келса,  рўза  очилмайди.  Зотан,  бундан  сақланиш  қийиндир.  Динда  эса

қийинчилик ва машаққат йўқ. Аллоҳ таоло ўз китобида:

“Динда сизларга ҳараждан ҳеч нарса қилмади”, деган.

Асҳоби  сунан  (Термизий,  Абу  Довуд,  Насоий  ва  Ибн  Можжа)  ривоят  қилган  ҳадиси  шарифда

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деганлар:

“Кимгаки қайт келса, у рўзадор бўлса, унга қазо йўқ. Кимки ўзи қайт қилса, бас, қазо тутсин”.

Ушбу  ҳадиси  шарифга  биноан  ўзи  қайт  қилса  рўза  очилади.  Бундан  мурод  ўзини  мажбурлаб,  оғзига

бармоғини тиқиб, ёки бошқа иложини қилиб қайт қилса рўза очилади, деганидир. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи

алайҳи  оғиз  тўлдириб  қайт  қилса,  рўза  очилади,  деганлар.  Ўзини  мажбурлаб  қайт  қилган  суратда таҳорат  ҳам бил-иттифоқ синади.

Абуд  Дардо  розияллоҳу  анҳунинг  айтишига  қараганда  рўза  кунларидан  бирида  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  ўзларини  мажбурлаб  қайт  қилганлар  ва  рўзани  очган  ҳисоблаганлар,  кейин  сув

келтириб таҳорат қилганлар. (Имом Аҳмад, Насоий ва Абдурраззоқ ривояти).

Оғзига келган қайтни орқасига қайтариб юбориш рўзани очади, албатта. Чунки, ташқари (оғизга) чиққан

нарсани  ичга  киритиб  юбориш  рўзани  очишига  шубҳа  йўқ.  Фақат  уламоларимиз  унинг  миқдорида  ихтилоф

қилишган. Имом Абу Юсуф оғиз тўла ҳолда қайт келиб, уни яна ютиб юборилса, рўза очилади, дейдилар. Имом

Муҳаммад эса озгина бўлса ҳам ютилган қайтдан рўза очилиб кетади, деб фатво берганлар.

Умуман, оғизга келган қайтни ташқари чиқариб ташлаш керак. Ютиш рўзада ҳам, рўзадан бошқа пайтда

ҳам яхши эмас.

САВОЛ: Рўзадор одам рўза ҳолатида онанизм (кафтаки) билан шуғулланса, рўзаси очиладими?

ЖАВОБ:  Араб  тилида  “истимно”  деб  аталадиган  онанизм  билан  шуғулланиш,  албатта  гуноҳ ҳисобланади.

Зеро, ҳадис  китобларидан  асли  топилмаган  бўлса-да,  баъзи  фиқҳий  китобларимизда  келтирилишича,

Пайғамбар алайҳиссалом:

“Қўл билан кафтаки қилиш малъунликдир”, демишлар.

Парвардигори олам Мўминун сурасининг 5-7 оятларида бундай деган:

“Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва

қўлларидаги  чўриларидангина (сақланмайдилар).  Бас,  улар  маломат  қилинмаслар.  Энди  ким  шундан

ўзгани (яъни,  зино  ва  шу  каби  Шариати  Исломийяда  ҳаром  қилинган  бошқа  нарсаларни)  истаса,  бас,  ана

ўшалар ҳаддан ошгувчилардир”.

Шунга кўра рўзада ҳам, рўза ойидан бошқа пайтда ҳам бу ишни қилиш ярамайди.

Аммо, бизнинг Ҳанафий мазҳабининг баъзи уламолари, агар шаҳват ғалаба қилиб, зино қилиб қўйишдан

қўрқадиган бўлса, кафтаки қилганнинг авф этилишидан умид қилинади, деганлар.

Бироқ, аслида, йигитлар, яъни, шаҳвати кўпайганлар учун рўза тутиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи

васаллам томонидан зинодан сақланиш чораси сифатида тавсия қилинган:

“Эй йигитлар жамоаси, сизлардан кимки манба (бирор нарса) тополса, бас, уйлансин. Зеро, бу кўз

учун  ерга  қаратгувчироқ  ва  фаржни  сақловчироқдир.  Кимки  бунга  қодир  бўлмаса,  бас,  унга  рўза

лозимдир!”.  (Имом Бухорий, Муслим, Насоий, Ибн Можжа ва  Термизийлар Ибн  Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоятлари).

Ана  шундай  бўлгандан  кейин,  рўза  тутган  ҳолатда  бу  иш  билан  шуғулланиш  гуноҳни  янада

оғирлаштиради. Бундай ярамас қилиқдан сақланиш керак.

Агар рўза ҳолатида шу иш билан шуғулланса, рўза очилган ҳисобланади. Бир кунига бир кун кейинчалик

қазо  тутиб  беради.  Қасдан  қилган  ҳолатда  ҳам  қазо  тутади,  унда  ҳақиқий  жимоъ  маъноси  бўлмагани  учун каффорат лозим эмас.

САВОЛ: Рўзадор ҳолатда сочни бўяш, ҳино билан ювиш мумкинми? Сочни бўяшнинг намозга, таҳоратга зиёни борми?

ЖАВОБ: Рўзадор  ҳолатда  сочни  бўяш  ва  ҳино  қилишнинг  рўзага  зарари  йўқ. Чунки  у  кўзга  сурма

қўйгандек, рўзага алоқаси бўлмаган амалдир.

Соч бўёғи оддий ранг бўлгани учун намоз, аниқроғи таҳоратга зиёни тегмайди. Чунки у сув ўтказадиган

нарсадир. Бинобарин, таҳорат ҳино қилинган соч билан ҳам комил бўлаверади.

САВОЛ: Рамазонда кундузи  сувга  чўмилиш,  ҳаммомга бориш,  хусусан,  бир  неча марта  сувга  чўмилиш мумкинми?

ЖАВОБ: Устидан сув қуйиб чўмилиш мазҳабимизда бил-иттифоқ жоздир.

Аммо, сувга чўмилиш Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг наздида орқа тарафдан ёки қулоқдан сув

кириб кетиши хавфи бўлгани учун макруҳдир. Шунингдек, у зот рўза ҳолида иссиқда намланган кийимга ўралиб

олишни ҳам кариҳ кўрганлар. Чунки бунда ибодатни ёқтирмаслик маъноси ҳам бор, дейдилар.

Аммо,  Имоми  Абу  Юсуфнинг  наздида  юқоридаги  ҳолатларнинг  ҳеч  қайсисида  макруҳ  эмас,  балки

жоиздир. Сувга  чўмилганда  қулоғидан  сув  кириб  кетса  ҳам  рўзаси  очилмайди  .  Уламоларимиз  шу  зотнинг

қавлига  фатво  берганлар. Чунки  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  рўзадор  ҳолида  иссиқда  чанқаб

кетганлари  учун  бошидан  сув  қуйганлари  Имом  Абу  Довуд,  Насоий  ва  Имом  Аҳмад  томонларидан  ривоят

қилинади. Саҳобийи  киромлардан  Ибн  Умар  розияллоҳу  анҳу  ҳам  рўзадор  ҳолида  кийимларини  ҳўллаб, унга

ўралиб олар эканлар. Бу нарса, аслида, ибодатга ёрдам бўлади, табиий ёқимсизликнигина кетказади.

САВОЛ: Рўзадор одам кўзига сурма суриши мумкинми? Бу ишнинг жоизлиги ҳақида далиллар борми?

ЖАВОБ:  Рўзадор  одамнинг  сурма  суриши  мумкинлиги  ҳақида  ҳадиси  шарифларда  саҳиҳ  ривоятлар келган, албатта.

Жумладан,  Ибн  Можжа  Оиша  онамиз  розияллоҳу  анҳодан  қилган  ривоятларида  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолида кўзларига сурма қўйишлари зикр этилади.

Шунингдек, ушбу ривоятни Абу Довуд ва Дорақутнийлар ҳам келтиришган.

Саҳобийи киромлардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу рўзадор ҳолида кўзларига сурма қўяр эканлар.

Буни Имом Бухорий ва Имом Муслим иттифоқ қилиб ривоят қилганлар.

Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи

васлламнинг  олдиларига  келиб,  кўзи  оғриётганини,  рўзадор  бўла  туриб,  кўзига  сурма  қўйиши  мумкинлигини

сўрайди. Ул зоти шариф: “Майли”, деб рухсат берадилар.

Тобеъинларнинг  улуғларидан  Ҳасан  Басрий  ва  Иброҳим  Нахаъийлар  ҳам  рўзадор  одам  кўзига  сурма қўйишини жоиз деб билганлар.

Демак, рўзадор одам кўзига сурма қўйиши мумкин. Гарчи сурманинг таъмини ҳалқумида сезиб қолса ҳам,

рўзага зарари йўқдир. (“Жомиъ ур-румуз”, “Бадойиъ”).

САВОЛ: Рўзадор одам хотинини ўпиши, у билан ўпишиши мумкинми?

ЖАВОБ: Бизнинг  мазҳабимизда  агар  хотини  билан  ўпишганда,  уни  ўпганда  у  билан  қўшилиб  қўйиш,

янада  аниқроғи,  манийнинг  келишидан  хавф  қилмаса,  ўпиш  ва  ўпишиш  жоиздир. Аксинча  бўлса, макруҳдир.

Зеро, шаҳват билан ўпиб-ўпишишда рўзанинг очилиб кетиш фитнаси бор. Мазҳабимизнинг таниқли фақиҳлари

Имом атТаҳовий ҳамда Ибн Обидийнлар оғиз-оғиз билан, лаб-лаб билан ўпишишни мутлақо макруҳ, деганлар.

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний ўпганда закар қимирлайдиган бўлса, ўпиш ҳаромдир, деган.

Имом  Бухорий  ва  Имом  Муслимлар  Оиша розияллоҳу  анҳодан қилган  ривоятларида  Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолида аёлларини ўпар, уларни қучоқлар эканлар.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан Имом Дорақутний ривоят қилган ҳадиси шарифда айтилишича,

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпишга ва қон олдиришга рухсат берганлар.

Имом  Абу  Довуд  Абу  Ҳурайра розияллоҳу  анҳудан тоза  (жаййид)  иснод  ила  ривоят  қилган  ҳадиси

шарифда  келтирилишича,  бир  киши  рўзадор  ҳолида  хотинини  қучоқлашни  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи

васалламдан  сўраган. Ул  зоти  шариф  унга  рухсат  берганлар.  Сал  туриб,  бошқа  биров  келиб  айни  масъалани

сўраганида унга рухсат бермаган эканлар. Ровийнинг айтишига қараганда, биринчи сўраган чол, иккинчи сўровчи

йигит  бўлган.  Шунинг  учун  Имом  Термизий  ҳазратлари  саҳобалар  чолларга  хотинини  ўпишга  рухсат  берар,

йигитларга рухсат бермас эдилар, деб ёзади.

Охирги  ҳадиси шарифдан  маълум  бўлмоқдаки,  ўпишнинг  жоиз  ёки  жоиз  эмаслиги  инсоннинг  ўзига

боғлиқ  экан.  Шунинг  учун  Ҳазрати  Умар розияллоҳу  анҳу рўзадорни  ўпишишдан  қайтарар  эканлар.  (Ибн  Аби

Шайба ва Табароний ривояти).

Бинобарин,  Имом  Абу  Ҳанифа  рўзадор  хотинини  ўпишни,  у  билан  ялонғоч  бирга  ётишни  ҳам  макруҳ

деган экан.

САВОЛ: Биров хотини билан ўпишганда ва хотинини қучоқлаш, у билан ўйнашиш оқибатида иштонида

ва закарида ҳўллик аломатлари пайдо бўлар экан. Унинг таҳорати ва рўзаси нима бўлади?

ЖАВОБ: Унинг иштонидаги ва закаридаги бу намликка эътибор бермоқ керак. 

Агар у мазий, яъни закар кучли таранг бўлганида чиқадиган суюқлик бўладиган бўлса, у фақат таҳоратни

синдирган бўлади. У рўзани бузмайди.  Шу билан бирга ўша  суюқлик нажасдир. Бинобарин, закар ва иштонни

ювиб, таҳорат олинади. Унга ғусл вожиб эмас.

Агар ўша суюқлик маний, яъни фарзанд бўладиган суюқлик бўлса, унинг рўзаси бузилгандир. У кечгача

имсок, яъни рўзадорга ўхшаб ўзини тийиб юради. Уни билган заҳоти ғусл қилади. Иштонини ювиб, поклайди.

Рамазондан кейин ўша куннинг қазосини тутиб беради.

Аслида, хотини билан ўпишиш мумкин бўлса-да, юқоридаги ҳолатга келгунча, ёки шунинг хавфи бўлса, ўпишиш ҳам макруҳдир. Тақво қилмоқ керак.

САВОЛ: Худо уриб, рўзадор одам кундузи хотини билан яқинлик қилиб қўйса нима бўлади? Хотини нима қилади?

ЖАВОБ: Бундай ҳолатдан Худонинг ўзи асрасин!

Рўзадор ҳолатида рўзадор эканлигини билиб хотинига яқинлик қилиш жуда катта гуноҳдир. Тавба қилмоқ

керак! Рўзасини қасдан бузгани учун унга тавба қилмоқ, бир кун қазо тутмоқ ва каффорат вожибдир. Каффорат

эса бир қулни озод қилмоқ, агар топилмаса олтмиш кун пайдар-пай рўза тутмоқдир. Унга қодир бўлмаса, олтмиш

мискинга ярим соъдан (2 кило буғдой миқдорида) таом бермоқдир.

Сиҳҳоҳи ситта соҳиблари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган: Бир киши Пайғамбаримиз

соллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг  олдиларига  келиб:  “Эй  Расулуллоҳ! Мен  ҳалок  бўлдим”,  деган.  Расулуллоҳ

соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: “Нима  сени  ҳалок  қилди?”  деб  сўрабдилар.  У  киши  жавоб  берибди:  “Мен

Рамазонда рўзадор  ҳолимда  хотинимга  яқинлик  қилиб  қўйдим”.  Расули  акрам  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам

дедилар: “Озод  қилишга  қул  топа  оласанми?”. У “Йўқ” деди. Ул зоти шариф: “Икки  ой  пайдар-пай  рўза

тутишга  қодирмисан?”. У яна “Йўқ” деди. Ул зоти шариф: “Олтмиш  мискинни  таомлантиришга  нарсанг борми?”. У яна “Йўқ” деди....

Ушбу ҳадисдан шу тартибда каффорат бериш лозимлиги чиқмоқда. Ҳадиси шарифнинг давомини таъвил

қилиб,  мазҳабимиз  уламолари  агар  мана  шу  нарсалар  топилмаса,  топилгунча,  яъни  бой  бўлгунча  каффоратни

бермай туради, деб фатво берганлар. (Жумладан, Мавлоно Алий ул-қори “Шарҳи Ниқоя”да шундай деган).

Имом Дорақутний  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Рамазонда қасдан  еб-ичиб қўйган

одамга ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шу тартибда каффорат қилишини буюрганлар.

Юқоридаги ҳолатда хотинининг ҳам рўзаси, Ҳанафий мазҳабига кўра, бузилган бўлади ва у ҳам каффорат

рўзасини тутиб беришга мажбур бўлади. Чунки у ҳам рўзадорлигини билиб, жимоъни хоҳлаб қилди.

Кейин,  рўзадорлигини  билиб  туриб,  хотини  билан  яқинлик  қилганда  хоҳ  инзол  бўлсин,  хоҳ  инзол

бўлмасин, (маний чиқсин-чиқмасин) рўзасини қасдан бузган ҳисобланади.

Агар эр рўзадорлигини унутиб, хотини билан жимоъ қилса, лекин хотини рўза эканлигини билса, эрининг

рўзаси бузилмайди, хотин эса қазо ва каффорат тўлайди. Агар акси бўлса, эри шундай қилади.

САВОЛ: Эри Рамазонда рўзадор хотинини мажбурлаб, жимоъ қилса, нима бўлади?

ЖАВОБ: Бунда  икки  ҳолат  бор.  Эри  ҳам  рўзадор  бўлиб,  рўзаликларини  билиб  жимоъ  қилсалар,  гарчи

хотини шунга зўрланган бўлса-да, икковининг ҳам рўзаси бузилган бўлади ва эри Рамазондан сўнг бир кун қазо

ва каффорати учун олтмиш кун пайдар-пай рўза тутиб беради. Агар бунга қодир бўлмаса, олтмиш мискиннинг қорнини тўйдиради.

Хотини эса зўрлангани учун бир кун қазо тутиб беради, холос.

Агар  хотиннинг  ўзи  ҳам  бошидан  (яъни,  қўшилишдан  аввал)  хоҳлаб,  эри  билан  яқинлик  қилган  бўлса,

унга ҳам қазо ва каффорат лозим бўлади.

Эри  рўзадор  бўлмасдан,  рўзадор  хотинини  зўрлаб  жимоъ  қилса,  бечора  хотинининг  рўзаси  бузилган

бўлади ва у бир кун қазо тутиб беради.

САВОЛ: Рўзадор одам эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси бузиладими? У дарҳол ғусл қилиши керакми?

ЖАВОБ: Эҳтилом,  яъни  уйқуда  булғаниш  рўзани  бузмайди. Чунки,  у  ўзи  ихтиёри  билан  бўлмаган.  У

дарҳол  ғусл  қилиб  олмоғи  керак,  холос.  Имом  Термизий  Абу  Саид  ал-Худрий  розийаллоҳу  анҳудан  қилган

ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

“Уч нарса рўзани бузмагай: қон олдириш, ғолиб бўлган қайт ва эҳтилом бўлиш”. Бу хилдаги ривоят

бошқа муҳаддислар томонидан ҳам ривоят қилинган.

Агар  у  бомдоддан  сўнг  ухлаб,  эҳтилом  бўлган  бўлса,  пешин  вақтигача  ғуслни  кечиктириб  турса,  зиёни йўқ. Аммо намозни ўтказиб юбормаслиги керак.

САВОЛ: Кечаси хотини билан яқинлик қилиб ёки эҳтилом бўлиб қолиб, рўзани ғусл қилмасдан бошлаш

мумкинми? Шунингдек, хотин киши кечаси ҳайз ёки нифосдан покланган бўлса-ю, у ҳам рўзани бошлагандан сўнг ғусл қилса бўладими?

ЖАВОБ: Бу ҳолатларда рўзани ғусл қилмасдан бошлаш мумкин, албатта.

Имом  Абу  Довуд  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг  аёллари  Оиша  ва Умму  Салама

розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда, уларнинг айтишига қараганда,  Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи

васаллам ҳам Рамазонда жимоъ оқибатида жунуб бўлиб, тонг оттирар ва рўза тутар эканлар.

Яна  Абу  Довуд  Оиша  розияллоҳу  анҳодан  ривоят  қилган: Бир  киши  тонгда  Расулуллоҳ  соллаллоҳу

алайҳи  васалламнинг  эшиклари  олдига  келиб,  савол  тариқасида:  “Эй  Расулуллоҳ,  мен  жунуб  ҳолда  тонг

оттирдим,  рўза  тутмоқчиман?”  дебди. Пайғамбаримиз  алайҳиссалом  ҳам  ичкаридан  туриб: “Мен  ҳам  жунуб

бўлиб тонг оттирдим. Мен ҳам рўза тутмоқчиман. Ғусл қилиб олиб, рўза тутавераман”, дебдилар.

Аммо бомдод намози ўтиб кетмасдан аввал ғусл қилиб олмоқлари фарз бўлади. Ғусл қилиб олиб намоз

ўқийдилар. Эркаклар эса эртароқ ғусл қилиб, намоз ўқиш учун жамоатга чиқадилар.

Имом  Бухорий  ва  Имом  Муслим  Абу  Ҳурайра розияллоҳу  анҳудан ривоят  қилган: “Кимки  жунуб

ҳолатда тонг оттирса, унинг рўзаси йўқ, бўлмайди”, деган ҳадиси шариф мансух (ҳукми бекор) бўлган.

САВОЛ: Рўзадор эдим. Бошимга тош тегиб кўп қон кетди. Шу аснода қайт қилиб ҳам юбордим. Рўзам очиладими?

ЖАВОБ:  Баданнинг  қонаши  билан  рўза  очилмайди.  Чунки,  рўза  баданга  кирган  нарса  билан  очилади,

чиққан  нарса  билан  эмас.  Бош  қонаса,  таҳорат  синади,  холос.  Пайғамбаримиз  айнан  шундай  деганликлари маълум.

Қайт қилиш эса, ўзининг ихтиёрисиз ғалаба қилиб келгани учун рўзани бузолмайди. Зеро, Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Аҳмад ва сунан соҳиблари ривоят қилганларидек: “Қайт ўзи келса, унга қазо

йўқ. Кимки ўзи қайт қилса, унга қазо бор” деганлар.

Бироқ, ёрилган бошга суюқ дори суртиш билан Имоми Аъзам наздида рўза очилади, қуюқ дори суртиш

эса очмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздида икки суратда ҳам рўза очилмайди. Аммо, ичга етгани

маълум бўлса, рўзани бузади, деган уламоларимиз ҳам бор.

САВОЛ: Таҳлил учун рўзадор одам бармоғидан қон олдирса, бўладими?

ЖАВОБ: Таҳлил учун қон олдирса, бўлади. Чунки, унинг рўзани очиши тўғрисида ҳеч нима айтилмаган.

Шунга ҳожат бўлгандан кейин қон олдириш мумкин, албатта. У агар томирларидан қон олдирса ҳам зиёни йўқ.

САВОЛ: Рўзадор одам ҳайвонга яқинлик қилса, каффорат лозим бўладими?

ЖАВОБ: Ҳайвонга яқинлик қилиш оғир гуноҳдир. Яқинлик қилган одамнинг рўзаси, агар инзол бўлган

(маний чиққан) бўлса, бузилиши шубҳасиздир. Аммо у бир кун қазо тутиб беради, унга каффорат лозим эмас. У

ҳайвонни сўйиб, ёқиб юборишга уламоларимиз фатво берганлар. (“Мажмуат ул-фатово”).

САВОЛ: Кинофилм  ёки  бузуқ  фильларни  кўриб  ўтирганда  ёки  бузуқликни  ёки  ўз  хотини  билан  бўлган

жинсий  алоқаларни  хаёл  қилганда,  ёхуд  автобусларда  қизлар  орасида  тиқилинчда  қолганда,  закардан  маний чиқса, рўзани бузадими?

ЖАВОБ:  Бу  хилдаги  ишлар  рўзадорга  ҳам,  рўза  тутмаган  одамга  ҳам  асло  жоиз  эмас.  Чунки

Парвардигори олам мўъминларни сифатлаб, мана бундай деган:

“Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва

қўлларидаги  чўриларидангина (сақланмайдилар).  Бас,  улар  маломат  қилинмаслар.  Энди  ким  шундан

ўзгани (яъни,  зино  ва  шу  каби  Шариати  Исломийяда  ҳаром  қилинган  бошқа  нарсаларни)  истаса,  бас,  ана

ўшалар ҳаддан ошгувчилардир”. (Мўминун сураси, 5-7-оятлар).

Мазкур  ҳолатларда  закардан  маний  чиққани  билан  у  ҳақиқий  жимоъ  бўлмагани  учун  унинг  рўзаси

бузулмайди . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда мана бундай дейилган:

“Албатта  умматимдан  васваса  қилинган  нарсани  ёки  унинг  ичида  пайдо  бўлган  нарсаларни,

мадомики бажармаса ёки гапирмаса Аллоҳ таоло ўтгандир”.

Тиқилинчда  қолганда,  агар  ўзи  қизларга  суйкалаверса,  тегинаверса,  ушлаштирса,  шунинг  натижасида

маний чиқса, рўзаси очилиб кетади, бунга шубҳа йўқ. 

САВОЛ: Автобусга ёки таксига ўтирганда, баъзан сигарет чекишади. Умуман, чекаётган одам билан

ёнма-ён ўтиришга тўғри келади. Сигарет тутунини оғзимга киришига йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Агар тутун кирса рўзам нима бўлади?

ЖАВОБ: Чанг,  тутун  ёки  пашшанинг  ўзи  оғизга  кирса,  рўза  очилмайди. Чунки,  бундай  нарсалардан

ўзини сақлаш жуда қийин. Аммо қор ёки ёмғир оғизга кирса, рўза очилади. Чунки, ундан сақланишнинг, яъни

оғизни  юмиб  олишнинг  имкони  бор.  Шунингдек,  чанг  ёки  тутунни  ўз  ихтиёри  билан  ичига  киритса,  рўзаси

очилади, албатта.

Таксида  ёки  хона  ичида  сигарет  тутатаётган  одамга  рўзадор  эканлигингизни  айтишингиз  керак. Агар  у

сигаретини ташламаса, оғизни юмиб оласиз. Шунда ҳам тутун кирадиган бўлса, рўза очилмайди. Чунки, юқорида

айтганимиздек, тутунни киритса, рўза очилади.

Рўзадор  одам  сигарет  чекса,  ёки  исириқ  тутатиб,  тутунини ютса,  рўза  очилади.  Ҳанафий  ва  Моликий

мазҳабида  бу  ишни  қасдан  қилса,  қазо  ва  каффорат  лозим  бўлади.  (“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”).  Чунки,  сигарет

инсон  табиати  хоҳлайдиган,  шаҳват  хоҳиши  бўлган  нарсадир.  Бадан,  тана  ундан  қандайдир  роҳат  олади.

Бинобарин уни чекиш Рамазонда ҳам, бошқа вақтда ҳам шаръан ҳаромдир.

САВОЛ: Сақич чайнаш рўзадор учун мумкинми? Умуман, сақич чайнаш шариатда қандай?

ЖАВОБ: Рўзадор учун сақич чайнаши рўзасини очмайди. Чунки, у ичга кетмайди. Аммо, макруҳ бўлади.

Агар ажрагувчи бўлса, рўзани бузади, албатта. Зотан, баъзи қисмлари ичга кетади. Агар қора сақич бўлса, рўзани

бузади, дейилган. Чунки, у ажрагувчи, бўлак-бўлак бўлиб кетгувчидир.

Умуман,  сақич  чайнашни  рўзани  бузишдан  сақлаш  мақсадида  макруҳ,  дейилади.  Зеро,  рўзада  сақич

чайнаб  юриш  рўза  тутмаганликда  айбланиш,  маломатга  қолишга  сабаб  бўлади.  Ҳазрати  Али  каррамаллоҳу

важҳаҳу  бундай деганлар:  “Ақллар  инкор  қиладиган,  лекин  сенинг  олдингда  узр  бўла  оладиган  нарсалардан эҳтиёт бўл ва сақлан!”.

Агар  хотин  киши  рўзадор  бўлмаса,  мисвок  ўрнига  ўтганлиги  боис  сақич  чайнаши  макруҳ  эмас. Улар

мисвок  ишлатмайдилар.  Чунки,  тишлари  заифдир.  Сақич чайнаш  эса  тишларни  мисвок  каби  қувватлантиради.

Фахр  ул-ислом  ҳазратлари  зикр  қилганларидек,  эркаклар  учун  сақич  чайнаш  мутлақо,  яъни  рўзада  ҳам  рўза

ойидан  бошқа  пайтларда  ҳам  макруҳ  ҳисобланади.  Қачонки,  оғизларида  иллат  (масалан,  ёмон  ҳид)  бўлмаса.

Баъзилар,  эркакларнинг  сақич  чайнаши  мустаҳаб  эмас,  деганлар.  Аёлларга  эса  сақич  чайнашлари  мустаҳаб

бўлади. Зотан, эркакларнинг аёлларга ўхшаши макруҳдир.

САВОЛ: Ҳуқна (клизма) қилдириш рўзани бузадими?

ЖАВОБ: Албатта, рўзани бузади. Чунки, рўза Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганидек: “Рўза кирган нарсага бузилади, чиққан нарсага эмас”.

Аммо  ҳуқнада  рўзани  бузиш  комил  бўлмагани  учун  қасдан  қилган  бўлсада  каффорат  лозим  келмайди.

Фақат бир кунига бир кун қазо рўза тутиб беради. (“ал-Ҳидоя”).

Агар таблеткани орқа тешикка тиқса ёки ҳўл-нам латтани орқа тешикдан ёки аёллар фарждан киритсалар,

ёхуд намли бармоғини тиқса рўза бузилган ҳисобланади ва қазо (каффорат эмас) лозим бўлади.

Эркаклар  закарига  суюқ  дори  томизиб  киритсалар,  Имоми  Аъзам  наздида  рўза  бузилмайди. Имом  Абу

Юсуф  наздида  эса  агар  қовуқ  тарафга  етиб  борса,  рўза  бузилади,  агар  закар  ичида  қоладиган  бўлса,  рўза

бузилмайди. Аёлларнинг фаржидан суюқ дори томизиш рўзани бил-иттифоқ очади.

САВОЛ:  Ҳомиласи  бор-йўқлигини  текшириш  учун  ҳомилани  аниқлайдиган  асбоб  (ультратовуш)ни

жинсий аъзо ичига киритилса ёки жинсий аъзо ичини текшириш учун асбоб (зеркало) тиқилса, шундай ҳолатда

рўза очиладими?

ЖАВОБ: Энг саҳиҳ қавлга кўра очилади, лекин  ихтиёр қилинган фатвога кўра рўза очилмайди. Ислом

Фиқҳи  Академиясининг  Жидда  шаҳрида  1418-йил,  23-28  Сафар  ойида  (1997-йил,  14-17  июнь)  бўлиб  ўтган

ўнинчи  мажлисида  чиқарган  қарорида  ҳам  бу  алоҳида  бандда  қайд  этилган бўлиб,  рўза  очилмайди,  дейилган.

Аёл  жинсий  аъзоси  ичига  пахта  ёки  латтани  бутунлай  киритиб  қўйса,  рўза  очилади.  Баъзи  қисми  аъзо ташқарисида қолса, рўза очилмайди .

 

 

РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТМАСЛИК ЖОИЗ БЎЛГАНЛАР ҲАҚИДА

САВОЛ: Сил касалига йўлиққан одамга рўза тутиш машаққатлиги маълум. Шунинг оқибатида ўтган

йили у рўза тута олгани йўқ. Бу иллатдан соғайишга умиди ҳам сўнган. У нима қилади?

ЖАВОБ: Бундай одамга касаллиги оқибатида рўза тутишга қодир бўлмаса, касалидан тузалиш умиди ҳам

бўлмаса, унга рўза тутиш шарт эмас. У ҳар куни учун бир мискинга ярим соъ буғдой (масалан, буни ҳозирда икки

кило, дейилмоқда) садақа қилади. Демак, бир ой учун олтмиш кило буғдой, уни ёки пули садақа қилиниши фидя дейилади.

САВОЛ: Мен жуда оғир касал бўлдим. Акам мени зўрлаб Рамазон ойида касалхонага ётқаздилар. Рўза

тута  олмадим.  Кейинги  йили  яна  шундай  бўлди.  Яна  рўза  тутишдан  ожиз  қолдим.  Ҳозир  ўзимни  яхши  ҳис

қилмоқдаман. Шунинг учун уч-тўрт ойдан бери ҳар ойда уч кун рўза тутиб келаман. Мен қолдирган икки ойлик рўзамнинг қазосини тутишим шартми?

ЖАВОБ:  Сизга  ўтказиб  юборган  икки  ойлик  рўзанинг  қазосини  тутиш  вожибдир.  Бу  ҳолат  Аллоҳ

таолонинг ушбу оятининг ҳукми остига киради:

“1T Энди  сизлардан  бирон  киши  хаста  ёки  мусофир  бўлса,  у  ҳолда (рўза1T   1T тутолмаган  кунларнинг)

саноғини бошқа кунларда тутади1T ”. (Бақара сураси, 184-оят)

Саволда айтилган ҳар ойда уч кун тутаётган рўзангизни агар қазо ниятида тутган бўлсангиз, ана шу икки

ойлик қазонгизга ҳисоблайсиз ва қолганини тутиб берасиз. Агар нафл ниятида тутган бўлсангиз, унда икки ойни тўлиқ тутиб берасиз.

Сизга фидя тариқасида таом бериш лозим эмас. Чунки, касаллик сабаби билан рўза таъхир бўлган, холос.

Фидя эса рўзани умуман тутишнинг иложи бўлмаганда берилади.

САВОЛ: Мен касалманд аёлман. Ўтган йили Рамазон рўзасини тута олмадим. Касаллигим туфайли рўза

қазосини ҳам тута олмадим. Бу йил ҳам Рамазон рўзасини тутишга кучим етмайдиганга ўхшайди. Мен нима

қилишим керак? Унинг каффорати нима бўлади?

ЖАВОБ: Сизга  ҳеч  қандай  мажбурият  юкланмайди.  Чунки,  Аллоҳ  таолонинг  ўзи  касалмандларга  рўза

тутмасликка  рухсат  берган. Агар  Аллоҳ  шифо  бериб,  тузалиб  кетсангиз,  ўтказиб  юборган  рўзаларингизнинг

қазосини тутиб берасиз. Чунончи, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

“1T Энди  сизлардан  бирон  киши  хаста  ёки  мусофир  бўлса,  у  ҳолда (рўза1T   1T тутолмаган  кунларнинг)

саноғини бошқа кунларда тутади1T ”. (Бақара сураси, 184-оят)

САВОЛ: Саксон ёшдан ошган бувим борлар. Рўза тутмоқчи бўлсалар, қудрати етмай, жуда қийналиб

қолмоқдалар. Қазо рўзаларини ҳам тута олмайдилар. Улар нима қилишлари керак?

ЖАВОБ:  Ёши  улуғлиги  сабабли  ёки  тузалмайдиган  оғир  касаллик  сабабли  рўза  тутишга  қодир

бўлинмаса,  уларга  рўза  тутиш  шарт  эмас. Балки,  тутмаган  рўзаси  ўрнига,  ҳар  кунига  бир  мискинга  таом

берадилар. Чунончи, Аллоҳ таоло мана шундай деган:

“1T (Кексалик ёки заифлиги1T  1T сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин бечоранинг (бир

кунлик)1T  1T таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим1T ”. (Бақара сураси, 184-оят)

Ибн  Аббос  розияллоҳу  анҳунинг  айтишига  қараганда,  ушбу  ояти  каримадаги  мазмун  рўза  тутишга

қувватлари  етмайдиган  ёши  улуғ  чол  ва  кампирлар  учун  нозил  қилинган.  Улар  ҳар  куни  учун  бир мискин камбағалга таом берадилар:

“Ёши улуғ чол учун рўза тутмаслигига рухсат берилди. У ҳар куни учун бир мискинга таом беради.

Унга  рўзасининг  қазоси  йўқ”. (Имом  Дорақутний  ва  Ҳокимлар  Ибн  Аббос розияллоҳу  анҳудан  саҳиҳ  деб ривоят қилганлар).

Ҳар  кунига  бир  мискинга  таом  бериш  эса,  мазҳабимиз  фақиҳлари  томонидан  ярим  соъ  миқдоридаги

буғдойнинг маблағи дейилган. Демак, ҳар ким ўз юртида икки кило буғдойнинг пули қанча бўлса, ўшани садақа

қилар эканлар. Бир ой учун эса рўза тутишга қодир бўлмаган ёши улуғ отахон ва онахонларимиз 60 кило буғдой

ёки унинг маблағини фидя тариқасида камбағалларга тарқатадилар.

САВОЛ:  Қизимнинг  ёши  ўттиздан  ошди.  У  ўн  тўрт  ёшлар чамасида  ақли  зойил  бўлиб,  жиннилик

касалига  йўлиқди.  Шундан  бери  касал.  Баъзи  кунларда  яхши  бўлиб,  тузалгандек  бўлиб  юради.  Кейин  эса  яна

касали  қўзийди.  Мана  уч  ойдан  бери  яна  касал.  Рамазоннинг  аввалида  тузалгандек  бўлди. У  тузалиб  юрган

пайтларда  намоз ўқишга  ҳаракат  қилдирамиз.  Шунда  ҳам  ўзи  ўқий  олмайди.  Бировнинг  ёнида  туриб  ўқийди.

Шундай  пайтларда  рўза  ҳам  тутади.  Бу  йилги  Рамазонда  бир  кун  рўза  тутолди,  холос.

Мен унга қараб тураман. Нима қилиш керак? Илтимос, батафсил тушунтириб берсангиз?

ЖАВОБ: Аввало, шуни билиб олингки,  шаръий ибодатлар ақли ўзида бўлган, балоғатга етган мўъмин-мусулмонга лозим бўлади.

Ақли ўзида бўлмаган касалмандларга шаръий ибодатлар буюрилмайди. Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда

хоҳ у туғма жинни бўлсин, хоҳ балоғатга етгандан сўнг жинни бўлсин, ҳукмларда  фарқи йўқдир. Фақат Имом

Муҳаммад туғма ёки гўдаклигида жинни бўлган ёш бола мисолидир, деганлар. (“Шарҳи Виқоя”).

Аммо,  улар  баъзида  тузалиб,  баъзида  тузалмай  юрадиган  бўлсалар,  тузалган  кунлари  ибодатларни  адо

этадилар, масалан, намоз ўқийдилар, рўза тутадилар.

Шуни  билмоқ  лозимки,  Рамазон  ойининг  ҳаммасини  жиннилик  билан  ўтказса,  унга  ҳеч  нарса  лозим

бўлмайди. Бироқ,  Рамазон  ойининг  бир  кунида  жинни  бўлмасдан,  сўнг  қолган  барча  кунларида  жинни  бўлиб

қолса,  у  кейинчалик  тузалган  пайтда  Рамазоннинг  барча  куни  рўзасининг  қазосини  тутиш  лозим  бўлади.  Бу

бизнинг мазҳабимизда иттифоқий фатводир. Масалан, биров рамазондан бир кун қолганда жинни бўлди ва бир

неча  йиллардан  сўнг  рамазон  ойида  тузалди.  У  одам  биринчи  ва  охирги  ойларнинг  рўзасини  тутиб  беради.

Ўртадаги йилларнинг рамазони рўзасини тутмайди. (“Қозийхон”).

САВОЛ:  Жуда  оғир,  машаққатли  касб  эгасига  рўза  тутмасликка  рухсат  борми? Унга  рўза тутмаганлиги учун фидя бериш шартми? Умуман, машаққатли касб эгалари Рамазонда нима қиладилар?

ЖАВОБ: Сиз айтгандек, жуда оғир, машаққатли касб эгаларига рўза тутмасликка рухсат бор. (“Радд ул-муҳтор”). Фақат бизнинг мазҳабимизга кўра ҳалок бўлиш хавфи туғилганда рўзаларини очиб юборишга рухсат

берилади. Зотан, шариатда инсон тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилинмайди:

“1T Оллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди1T ”. (Бақара сураси, 286-оят).

Аввало, темирчилар, кон ишчилари ва шунга ўхшаш машаққатли касб эгаларига Рамазонда, иложи бўлса,

таътилга чиқишлари ва рўзаларини бемалол тутаверишлари таклиф қилинади.

Агар касбини тарк қилса, куни ўтмайдиган бўлса ва рўза тутса касбини қила олмай қоладиган бўлса, улар

шаръан  узрлидир. Улар  саҳарлик  қилиб,  рўзага  ният  қилиб,  бошлайдилар.  Кундузи  қувватлари  етмай,  ҳоллари

оғирлашса,  оғиз  очиб,  қоринларини  тўйдириб  оладилар  ва  кечгача  имсок  қилишлари  лозим  бўлади.  Яъни,  яна

рўза  тутгандек  юрадилар  ва  ҳамма  билан  ифторлик  қиладилар.  Бу  Рамазони  шарифнинг  ҳурмати  учундир.

Рамазондан  сўнг,  пайтини  топиб  кунма-кун  қазосини  тутиб  берадилар.  “Фатовойи  Таторхония”да  чўри

хўжайинининг  ишлари  оғирлик  қиладиган  бўлса,  ўша  куни  рўзасини  очади  ва  рўзадан  сўнг  қазосини тутиб

беради, дейилган . 

Ундай машаққатли касб эгаларига фидя бериш лозим бўлмайди, айтганимиздек, қазо лозим бўлади.

САВОЛ: Биз чўпонлик қиламиз. Рамазон ойида Бухоро чўлларида бўлишимизга тўғри келади. Кун жуда

иссиқ, рўза тутишга қийналамиз. Бизга рўза тутмасликка рухсат борми?

ЖАВОБ: Аслида,  машаққатли  касб  эгаларига  рўза  тутмасликка,  рўзасини  очиб  юборишга  рухсат  бор.

Сизлар, агар иложи бўлса, чўпонлик қиладиган бошқа одам топиб турасизлар-да, уйда бемалол рўза тутасизлар.

Агар  бундай  одам  бўлмаса,  рўза  тутишни  бошлайсизлар.  Кундузи  ўта  чанқоқлик  ёки  очлик  ҳаддан  ошса,

рўзангизни очасизлар ва чанқоқлик билан очликни қондирасизлар. Кейин кечгача имсок қиласизлар, яъни емай-ичмай юрасизлар. Бу Рамазон ҳурмати ва таъзими учун ниҳоятда муҳимдир. Рамазондан сўнг, қиш кунлари ўша

куннинг қазосини тутиб берасизлар. Сизларга бундан бошқа нарса, яъни каффорат ёки фидя лозим эмас. Бу ишни

Рамазоннинг  ҳар  кунида  такрорлайсизлар.  Мабодо,  бир  кунлари  кечгача  қувватларингиз  етгудек  бўлса,  ўша

кунлари рўзани охиригача тутиш фарз бўлади.

“Фатовойи  Таторхония”да нонвой Рамазон ойида ишлаганда, кундуз куни кечқурунга бориб заифлашиб

қоладиган  бўлса,  у  одам  пешингача  нонларини  ёпиб,  пешиндан  сўнг  дам  олиши  лозим,  дейилади. Ярим  кун

ишлаши унга кифоя қилмайди, деган сўзга у ёлғончидир, чунки, қишнинг кундузи ёз ойларининг кундузларининг

ярмига  тенг  бўлади-ку,  деб  жавоб  берилади  .  Демак,  оғир  иш  ишлашда  ҳам  ўта  эҳтиёткор  бўлмоқ,  шариат

ҳурматини сақламоқ, тақво қилмоқ ва шунга ҳаракат қилмоқ лозимдир!

САВОЛ: Келинойим  Рамазон  ойида  рўза  тутаётиб,  асрга  яқин  очликдан  йиқилиб  қолди. Ҳар  қалай,

доктор шундай деди. Ифторликка озгина қолганлигига қарамасдан, дадам мажбуран унга овқат едиртирдилар.

Айтингчи, мана шундай ҳолатда оғиз очиш мумкинми?

ЖАВОБ: Ўта  қаттиқ очлик  ва  чанқоқлик  оқибатида  ҳалок  бўлиш  даражасига  келса  ёки  беҳуш  бўлиб

қолса, жисмига зарар етиш хавфи бўлса, рўза тутиш узрли бўлади. (“Радд ул-муҳтор”). Зеро, Аллоҳ таоло мана бундай деган:

“Ва ўзингизни қўлларингиз билан ҳалокатга ташламанг!”

Демак,  инсон  рўза  тутади. Рўза  тутиш  асносида  чанқоқлиги  ёки  очлиги  ҳаддан  ўтса,  йиқилиб  қолиш

хавфи  бўлса,  рўзасини  очади  ва  қорнини  тўйдириб  олади.  Кейин  яна  ифторгача  рўза  ҳолатидек  юради.  Бу

Рамазоннинг ҳурмати учундир. Рамазон ўтгандан сўнг ўша куннинг қазосини тутиб беради, албатта.

 

ҲАЙЗУ НИФОС КЎРГАН ЁКИ ҲОМИЛАДОР ВА СУТ ЭМИЗУВЧИ АЁЛЛАР РЎЗАСИ

САВОЛ: Аёл  ҳайз  кўрмаслик  учун  Рамазоннинг  рўзасини  тутиш  ниятида  ҳайз қонини  тўхтатадиган

дори-дармонлар ёки бошқа муолажалар қилиши мумкинми?

ЖАВОБ: Ҳайз қони келиши аёлларга Аллоҳ таоло тарафидан тақдир қилингандир. Ҳайз кўрган аёлларга

Аллоҳ  таоло  рўза  тутмасликка  рухсат  берган.  Бинобарин,  рўза  тутиш  ниятида  ҳайз  келишини  олдини  олишга

ҳаракат қилиш шарт эмас. Рамазон ўтгандан сўнг қиш кунларининг бирида рўзанинг қазосини тутиб бераверади.

Фуқаҳоларимиз  ҳайз  қони  келишининг  олдини  олишни  жоиз,  дейдилар.  (“Нафъ  ул-муфтий”).  Аммо

мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда, инсоннинг ўзига аниқ зарар қилмайдиган бўлсагина бу мумкиндир.

Акс  ҳолда  ҳаром  бўлади.  Сийдик  баданда  ўз  вақтида  чиқмасдан  кўпроқ  туриб  қолиши  зарарли  бўлганидек,

қоннинг ҳам  ўз  вақтида  чиқмай  қолиши  зарарли  бўлса  керак.  Бинобарин,  қон  келишининг олдини  олишдан сақланиш лозим.

САВОЛ: Аёл киши бомдод вақтида ёки эрталаб ҳайздан пок бўлса, ўша куннинг рўзасига ният қилиб,

рўза тутса бўладими? У нима қилади?

ЖАВОБ: Хотинлар ҳайз ёки нифосларидан тонг отиши арафасида ёки тонгдан аввал поклансалар, рўзага

ният қилиб, рўза тутаверадилар. Агарчи тонг отиб кетгандан сўнг ғусл қилсалар ҳам.

Аммо,  бомдод  вақтида  ёки  эрталаб  қон  тўхтаса,  энди,  рўзага  ният  қила  олмайдилар. Бироқ,  уларнинг

кечгача,  ифтор  вақтигача  рўза  тутганлардек  имсок  қилиб  юришлари  вожиб  бўлади.  Рамазондан  кейин  ўша

куннинг қазосини тутиб берадилар.

САВОЛ: Ҳайз кўрган аёл рўза тутса бўладими?

ЖАВОБ: Ҳайз кўрган аёл асло рўза тутиши мумкин эмас. Агар тутса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Агар рўза

тутса,  рўзаси  рўза  ҳам  бўлмайди.  Ҳайз  кўрган  кунларининг  қазосини  пок  вақтида  тутиб  беради.

Имом Бухорий ва Имом Муслим Ойиша розияллоҳу анҳодан қилган ривоятларида бундай дейилади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳайз кўрганимизда, рўзанинг қазосига

буюрилар, намоз қазосига буюрилмас эдик”.

Намоз  бир  кунда  беш  вақт  ўқилганлиги боис,  ўн  кунлик  ҳайз  муддатида  унинг  қазоси  кўпайиб  кетади.

Нифосда янада ортади. Аёлларга енгиллик бўлиши учун унинг қазоси ўқилмайди. Рўзанинг қазоси эса тутилади.

САВОЛ: Бола туққан аёл икки ҳафта нифос қонини кўргандан сўнг қони тўхтади. У мусулмонлар билан

рўза тута бошлади. Бир ҳафтадан сўнг яна қон келиши бошланди. Энди, у нима қилади?

ЖАВОБ: Биринчи  марта  бола  туғиб,  қон  кўраётган  бўлса,  қачон  қон  тўхтаса  рўза  тутиб,  кейинги  қон

келишида тўхтатади-да, (яъни, ўртадаги покликда рўза тутиб), кейинги кўришини қирқ кунга етганидан сўнг яна

рўза тута бошлайди. Агарчи ҳали қон келиши давом этаётган бўлса ҳам. Чунки, нифоснинг энг кўп вақти қирқ

кундир.  У  биринчи  марта  нифос  кўраётгани  учун  унда  одат  шаклланмаган.  Демак,  қирқ  кун  нифос  бўлган.

Қолгани истиҳозадир. Шунинг учун у қирқ кундан сўнг ғусл қилиб олади. Истиҳоза қонининг ҳукми шуки, рўза

тутаверади,  ҳар  намозга  янги  таҳорат  олиб,  намоз  ўқийверади.  Икки  қон  ўртасидаги  тутган  рўзасига  тавба

қилади. Чунки, икки қон ўртасидаги поклик унинг ҳаққида нифосдир.

Иккинчи ва кейинги бола туғишларидан сўнг бирор ҳафта қон кўрган аёл ҳам қони тўхтагандан сўнг рўза

тута бошлайди. Бола кўрганидан қирқ кун ўтмасдан аввал яна қон кўрса, рўзасини тўхтатади. Чунки, нифоснинг

энг кўп вақти уламолар ижмоъси билан қирқ кундир.

Сўнг  у  қон  кўришини  кузатади.  Агар  қон  қирқ  кун  ичида  тўхтаса,  демак,  ўша  пок  юрган  кунлари  ҳам

нифос бўлган деб ҳукм қилинади. Шунинг учун у рўза тутганига, эри билан қўшилган бўлса, унга тавба қилади.

Агар  қирқ  кундан  бир-икки  кун  ўтиб  тўхтаса,  демак,  кейинги  кўрган  қони  истиҳоза  экан.  Поклангандан  сўнг,

пайтини топиб, ўша биринчидан кейинги қон кўрган кунларининг ҳаммасининг қазосини тутиб беради.

САВОЛ: Ҳомиладор аёл ёки сут эмизувчи аёл рўза тутса бўладими? Рўза тутмаса нима қилади? Қандай ҳолатда рўза тутмайди?

ЖАВОБ:  Ҳомиладор  ёки  сут  эмизувчи  аёл,  аслида  рўза  тутишга  буюрилган.  Фақат улар  узрли

ҳолатдагина рўза тутмасликлари мумкин.  Бунда уларнинг ўзларига ёки болаларига  зарар етадиган, етиш хавфи

бўлса, узр бўлади. Чунончи, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:

Энди  сизлардан  бирон  киши  хаста  ёки  мусофир  бўлса,  у  ҳолда (рўза тутолмаган  кунларнинг)

саноғини бошқа кунларда тутади ”. (Бақара сураси, 184-оят).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда ҳам бундай таъкидланади:

“Албатта,  Аллоҳ  таоло  мусофирдан  рўзани  ва  намознинг  ярмини,  ҳомиладор  ва  сут  эмизувчи

аёлдан эса рўзани (фарзиятини) олиб қўйган”.

Ҳомиладор ва сут эмизувчи аёл бу ўринда касал ҳукмидадир. Улар бошқа қулай вақт топилганда, ўтказиб

юборган рўзаларининг қазосини тутиб берадилар. Мазҳабимизнинг иттифоқий фатвосига кўра, уларга бошқа ҳеч қандай фидя лозим эмас.

САВОЛ:  Бир  аёл  Рамазонда  туғди,  боласига  хавф  қилиб  рўза  тута  олмади.  Кейинги  Рамазонгача

қазосини ҳам тута олмади. Қазосини кечиктиргани учун унга гуноҳ бўладими? Шунингдек, унга каффорат ёки фидя лозимми?

ЖАВОБ: Боласига хавфсираган аёлга рўза тутмасликка рухсат берилган. У боласи учун рўза тутмайди.

Ўтказиб юборган рўзасининг қазоси унга лозим бўлади. Унга бошқа ҳеч нарса, фидя ҳам, каффорат ҳам лозим эмас.

У  кейинги  Рамазонгача  қазосини  тутгани  афзал.  Кундузлари  қисқа  қиш  кунлари  бор...  Расулуллоҳ

соллаллоҳу алайҳи васаллам деганлар:

“Қиш  кунидаги  рўза  қийинчиликсиз  топиладиган  ғаниматдир”. Имом  Аҳмад  ва  Термизий  ҳамда

Табароний ва Ибн Хузаймалар Омир ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Агар  кейинги  Рамазонгача  тута  олмаса,  унинг  ҳеч  зарари  йўқ.  Имкон  топган  пайтда  қазосини  тутиб

беради.  Кечиктиргани  учун,  модомики  ҳаёт  экан,  гуноҳкор  бўлмайди.  Ҳечдан  кўра  кеч,  демишлар.

Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизга кўра, унга бошқа нарсалар (каффорат ва фидя) лозим эмас.

САВОЛ: Менинг ўғлим олти ойдан ўтди. Рамазонда рўза тутмоқчи бўлсам, қайнонам эмизадиган аёлга

рўза тутмасликка рухсат бор, демоқдалар. Эмизадиган аёлга рўза тутмаслик қандай ҳолатда рухсат берилади

ўзи? Баъзилар боласини уч ёшигача эмизадилар...

ЖАВОБ: Эмизадиган аёлларга рўза тутмаслик фақатгина боласига зарар етадиган  бўлса ёки онасининг

рўза  тутганлиги  сабабли  қони  ёхуд  сути  озайиб  кетиш  хавфи  бўлсагина  рухсат  берилади.

Чунки,  Аллоҳ  таоло  Қуръони  каримда  касалларга  рўза  тутмасликка  рухсат  беради.  Ҳомиладор  аёл  билан  сут

эмизувчи хотин ана шу касал ўрнидадир.  

Агар  бола  она  эмизмаса  ҳам  касал  бўлиб  қолмайдиган  бўлса,  бошқа  эмизувчи  топилса,  нон  чайнаб

едириладиган  бўлса,  бошқа  сунъий  таом  ва  сутлар  бериладиган  бўлса,  онага  рўза  тутиш  фарздир.

Олти  ойдан  ўтган  болалар  сут  билан  бирга  бошқа  таомлар  ҳам  ейдиган  бўлиб  қоладилар.  Бинобарин,  оналари

рўза тутсалар, уларга ҳеч зарари тегмайди. Демак, бундай ҳолатларда онага рўза тутмаслик узр бўлмайди.

САВОЛ: Мендан гоҳида оппоқ сув келади. Бу рўзани бузадими?

ЖАВОБ:  Сиз  ҳомиладор  аёлларда  туғишидан  бир-икки  кунлар  аввал  келадиган  оқ  сувни  айтаётган

бўлсангиз керак. Аслида, ҳомиладор аёлларга Аллоҳ таоло рўза тутмасликка рухсат берган. Сиз ана шу рухсатдан

фойдаланишингиз  яхшироқ  бўларди.  Шу билан  бирга  ихлос  билан  рўза  тутган  экансиз,  Аллоҳ  таоло  бу

рўзангизни қабул айласин ва ажру савобларини икки баробар кўпайтириб берсин!

Баъзи ҳомиладор аёллардан бундай оқ ёки сариқ сувлар келиши рўзани бузмайди. Чунки, рўза ичга кирган нарсадан бузилади, чиққан нарсадан эмас.

 

МУСОФИР ВА РЎЗА

САВОЛ:  Рамазони  шарифда  мусофирга  рўза  тутмаслик  рухсати  қай  ҳолатда  сафарга  чиққанига

боғлиқми? У пиёда ёки оту туяда сафарга чиқиши керакми? Сафарга машина, поезд ва самалётда чиққан бўлса-чи? Сафари машаққатли бўлиши шартми?

ЖАВОБ: Мусофир бу уч кунлик йўлни қасд қилиб, йўлга чиққан одамга айтилади. У шаҳри ёки қишлоғи

уйларидан узоқлашгандан сўнг шаръан мусофир одам ҳисобланади. Бундай одамга намозларини қаср қилиб ўқиш

буюрилган. Аллоҳ таоло бундай дейди:

“... намозингизни қаср (қисқа) қилиб ўқишларингизнинг гуноҳи йўқдир”. (Нисо сураси, 101-оят).

Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

мана бундай деганлар:

“Аллоҳ таоло Пайғамбарингиз тилига биноан намозларни муқимликда тўрт ракъат, сафарда икки

ракъат, душман хавфи кучайган вақтда бир ракъат қилди”.

Уч  кунлик  сафарнинг  ҳозирги  миқдорини  тўрт  мазҳаб  аҳли  келишган  ҳолда  90-120  километр  масофа деганлар.

Мусофирнинг намозни қаср қилишига унинг сафари машаққатли бўлиши шарт қилинмаган. Қай ҳолатда

сафарга  чиқса  ҳам  намозни  қаср  қилаверади.  Хоҳ  у  пиёда  ёки  туяда,  хоҳи  машина  ёки  самалётда  ўша  миқдор

узоқликка қасд қилиб, сафарга чиқса, намозни қаср қилади.

Шунингдек, мусофир одамга рўза тутмасликка ҳам рухсат бор. Жумладан, Аллоҳ таоло айтади:

Энди  сизлардан  бирон  киши  хаста  ёки  мусофир  бўлса,  у  ҳолда (рўза тутолмаган  кунларнинг)

саноғини бошқа кунларда тутади”. (Бақара сураси, 184-оят)

Ушбу  оят  каримада  мутлақ  сафар  қилиш  зикр  қилинди.  Демак,  қай  ҳолатда  сафарга  чиқса,  рўза

тутмасликка рухсат бор. Унинг сафари машаққатли бўлиши шарт эмасдир.

Шунингдек, Ҳанафий мазҳабида юқоридаги намоз ва рўзанинг мусофирга айтилган ҳукми мутлақ бўлгани

учун  ўша  мусофир  сафарида  гуноҳкор  бўлса  ҳам,  гуноҳ  ишни  ният  қилган  бўлса  ҳам  рўза  тутмасликка  ёки

намозларини қаср қилиб ўқишга рухсат бор, дейилади. Масалан, бир одам фалон юртга бориб, ўғирлик қилишни

ният  қилиб  йўлга  чиқди.  У  сафари  давомида  намозларини  қаср  қилиб  ўқийверади.  Шунингдек,  унга  рўза

тутмасликка  шариат  рухсат  беради.  Аммо  ўғирлик  қилгани  ва  шуни ният  қилиб  йўлга  чиққани  учун  гуноҳи кабира бўйнига юкланади.

САВОЛ:  Сафарда  умуман  рўза  тутишга  қийналмайдиган  одам  рўза  тутмаса  ҳам  бўладими?  Рўза тутгани яхшими? Агар рўза тутса, Рамазоннинг рўзаси соқит бўладими?

ЖАВОБ: Сафарда  рўза  тутишга  қийналадиган  одамнинг  рўза  тутмаслиги  яхшироқ.  Бунга  тўрт  мазҳаб

уламолари  иттифоқ  қилганлар.  Мазҳабимиз  фиқҳига  оид  “Жавҳарат  ун-наййира”да  йўлдош  ва  рафиқлари  рўза

тутмаётган  бўлсалар,  уларга  мувофақат  қилиш  учун  рўза  тутмагани  яхшироқ,  дейилади.

Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деганлар:

“Сафарда рўза тутишингизда яхшилик йўқ”. (Имом Муслим ривояти).

Имом  Муслим  ва  Насоийлар  Анас розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилишларича,  Расулуллоҳ  соллаллоҳу

алайҳи  васаллам  сафарда  бўлганларида  саҳобалардан  баъзилари  рўзадор  бўлганлар.  Баъзилар  эса  очиқ  эдилар.

Оғзи  очиқлар  бел  боғлаб  ишладилар,  рўзадорлар  эса  баъзи  ишларга  ярамай  қолдилар.  Шунда  Расулуллоҳ

соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бугун оғзи очиқлар ажрни олиб кетдилар”, дедилар.

Рўза тутишга қийналмайдиган одамга рўза тутгани яхшими ёки тутмагани яхшироқми, деган масъалада

ихтилоф  бор: Имом  Аҳмад  ибн  Ҳанбал  мазҳабларида  мусофирга  сафарида  хоҳи  қийналсин,  хоҳ  қийналмасин, умуман, рўза тутмаслиги яхшироқ, дейилади.

Бошқа  мазҳабларда  (жумладан,  бизнинг  мазҳабда  ҳам)  эса  рўза  тутишга  қийналмайдиган  одам  рўза

тутгани яхшироқ, афзалроқдир, дейилган. Бунга Аллоҳ таолонинг мана бу амри далил бўлган:

Агар  билсангиз,  рўзатутишларингиз  ўзингиз  учун (эваз  бериш  ёки  ҳатто  узрли  ҳолларда  рўза

тутмасликка нисбатан) яхшироқдир ”. (Бақара сураси, 184-оят).

Имом Аҳмад ва Муслим Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилган  ҳадисда  ул  зотнинг тилидан бундай дейилади:

“Биз  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  билан  бирга  Рамазон ойида  ғазотга  чиқар  эдик.

Бизларнинг  баъзимиз  рўзадор,  баъзимиз  эса  рўзадор  бўлмасди.  Рўза  тутган  тутмаганни,  рўза  тутмаган

рўза  тутганни  айбламасди.  Сўнг,  ким  ўзида  қувват  топса,  рўза  тутар  эди.  Бу  унга  яхшироқдир.  Кимки

ўзида заифлик топса, рўзасини очар эди. Бу унга яхшироқдир”.

Мазкур  ояти  карима  билан  ҳадиси  шарифни  қувватлайдиган  яна  бир  ҳадис  бор.  Уни  Имом  Абу  Довуд Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилган:

“Кимнингки тўқликда уни олиб юрадиган от-улови бўлса, Рамазонни топганда рўза тутсин”.

Рамазонда  мусофир  одам Рамазон  рўзасини  тутишни  ният  қилиб  рўза  тутмоғи  шарт.  Чунки,  мусофирга

Рамазон рўзасини тутмасликка рухсат бўлгани учун бошқа рўзаларни (нафл, назр ва қазо) ният қилса, уларнинг ҳисобига ўтиб кетиши мумкин.

САВОЛ: Мен  Бухородан  Тошкентга  Шаъбон  ойининг  ўртасида  келдим. Тахминан  бир  ойча  шу  ерда

туришимга  тўғри  келди.  Рамазон  бошланганда  баъзилар:  “Сен  мусофирсан,  рўза  тутмасанг  ҳам  бўлади”, дейишди. Мен нима қилишим керак эди?

ЖАВОБ: Имом Шофеъий ҳамда Имом Молик наздларида мусофир бирор жойга бориб, тўрт кун туришни

ният қилса, рўзасини ҳам тутади, намозини ҳам тўлиқ ўқийди.

Бизнинг мазҳабда эса бу муддат ўн беш кундир: Мусофир одам бирор шаҳарга ёки қишлоққа борганидан

сўнг ўша ерда ўн беш кун ёки ундан ортиқ туришни ният қилса ва туришини аниқ билса, демак у мусофир эмас,

мусофир  ҳукмини  олмайди. Балки,  у  намозларининг  фарзларини  тўлиқ  ўқийди,  рўза  ҳам  тутади.  Ибн Умар розийаллоҳу анҳу деганлар:

“Кимки ўн беш кун турса, намозни тўлиқ ўқийди”. Буни Имом Термизий ривоят қилганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу эса мана бундай деган:

“Қачон бир шаҳарга кирсанг, сен мусофирсан. Ўзингча у ерда ўн беш кеча турмоқчи бўлсанг, бас, у

ерда намозни тўла ўқигин. Агар қачон жўнаб кетишингни билмасанг, намозларни қаср қилгин”. Имом ат-Таҳовий ривоят қилган.

Сиз Шаъбон ойининг ўрталарида келган бўлсангиз, демак, аниқ ўн беш кундан зиёда турмоқдасиз. Демак,

Рамазон кириши билан рўза тутишингиз лозим бўлади.

САВОЛ: Бир одам рўза тутишни бошлаб, куннинг ўртасида сафарга чиқиб кетса, рўзасини тугатиши

лозимми ёки рўзасини очиб юбораверса бўладими? Шунингдек, мусофир одам рўза тутмасдан куннинг ўртасида ўз уйига келса, кечгача нима қилади?

ЖАВОБ: Рўзани  бошлаб  туриб,  ўртасида  сафарга  чиқса,  қолганини  тутмаслик  мумкин,  албатта.  Гарчи

буни Ҳазрати Али ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумолар жоиз кўришмаган бўлсалар ҳам, лекин Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи ғазотида Рамазон ичида рўза тутаётганларида сафарга отландилар ва рўзасини очдилар.

Барча мазҳаблар орасида иттифоқ қилинган фатвога кўра, рўза тутишни ният қилиб, рўзанинг, аниқроғи,

куннинг ўртасида сафарга чиқиб кетса, рўзасини охиригача тутиб бериши вожиб ёки мустаҳабдир. Шунингдек,

мусофир одам кундуз куни ўз юртига қайтиб келса, кечгача имсок қилиб туриши, яъни рўзани бузадиган амаллар

қилмай туриши вожиб ёки мустаҳабдир.

Бизнинг  мазҳабимизнинг  улуғ  фақиҳларидан  бири  Имом  Муҳаммад  раҳматуллоҳи  алайҳи  бундай деганлар:

“Мен қачон биров заволдан сўнг муқим бўлса-ю, одамлар рўзадор бўла туриб, у муқим ҳолатда еб-ичмоқлигини қабоҳат деб биламан!”

Мазҳабимизнинг  мўътабар  китобларида  мазкур  зотнинг  фатволарига  биноан  муқим  сафарга  чиқиб

кетгудек бўлса ёки мусофир муқимликка етушгудек бўлса, қуёш ботгунча имсок қилиб туриши вожиблиги баён қилинади.

Лекин,  агар  рўза  тутиб,  кейин  сафарга  чиқиб  кетган  одам  ёки  рўза  тутмаётган  мусофир  муқимликка

келганидан  сўнг  еб-ичса,  каффорат  лозим  эмас.  Балки,  ўша  куннинг  қазосини  тутиб  беради,  холос.

Аммо, ўз юртига келаётган ёки бирор шаҳарда истиқомат қилишни қасд қилиб келаётган одам ўша ерга кундузи

етиб боришини билса, унга рўзани очиб юриши макруҳдир. У ўша куни рўза тутмоғи керак. (“Бадойиъ”).

Мусофир  одам  рўза  тутмай  кунни  бошлади,  лекин ҳали  ҳеч  нарса  еб-ичмай  туриб,  ногоҳ  ўз  юртига

қайтадиган бўлиб, чоштгоҳдан аввал қайтиб келса, у рўзага ният қилади. Рўзаси дуруст бўлади. (“Шарҳи Виқоя”).

САВОЛ: Армияда, ўз юртларидан узоқда юрган солдат йигитлар рўза тутишлари шартми?

ЖАВОБ: Агар  улар  ўз  шаҳар  ёки  қишлоқларидан  узоқда  бўлсалар  ҳамда  хизмат  жойида  ўн  беш  ёки

ундан  зиёда  туришлари  маълум  бўлса,  уларга  рўза  тутишлари  шартдир. Бунда  уларнинг  оғир  меҳнат

қилмаётганлари  ва  хизмат  асносида  рўза  қийинчилик  туғдирмаслиги  инобатга  олинади,  албатта.  Агар  аксинча

бўлса, рўза тутмасликлари маъқул кўринади.

Армияда  хизмат  қилиш  ҳар  бир  мусулмоннинг  ўз  ватани  олдидаги  бурчидир. Уни  адо  қилиш  фарзи

(кифоя) эканлигига шак-шубҳа йўқ. Ҳақиқий жиҳод ҳам аслида ўз ватанини сақлашдир! Бу Аллоҳ таолонинг рози бўладиган йўлидир!

Имом Бухорий ва Муслим ҳамда Насоий, Термизий, Ибн Можжа, Имом Аҳмад, Ибн Аби Шайбалар Абу

Саид  ал-Худрий,  Абу  Ҳурайра,  Уқба  ибн  Омир розияллоҳу  анҳум  каби  саҳобалардан  ривоят  қилган  ҳадиси

шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар:

“Кимки Аллоҳнинг йўлида юрган вақтида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини етмиш куз дўзахдан узоқ қилади”.

Яна Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам шу маънода бундай деб марҳамат қилганлар:

“Кимки  Аллоҳнинг  йўлида  юрганида  бир  кун  рўза  тутса,  Аллоҳ  таоло  унинг  билан  дўзахнинг

орасида осмону ер ораси каби хандақ қилиб қўяди”. (Имом Термизий ва Табароний ривояти).

Яна бир жойда Расули акрам бундай дегандилар:

“Кимки Аллоҳнинг йўлида юрганида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло уни жаҳаннамга юз йиллик

масофага узоқлаштиради”. (Имом Насоий, Табароний ва Абдурраззоқ ривоятлари).

 

 

РЎЗАНИНГ ҚАЗОСИ ВА ФИДЯСИ

САВОЛ: Мен бир неча йил оғир касал бўлдим. Аллоҳ менга шифо берди, Худога минг қатла шукр. Энди,

ўтказиб юборган рўзамнинг қазоларини тутишим шартми? Ёки фидя бериб қўйсам, бўлаверадими?

ЖАВОБ: Касаллик  сабабли  ўтказиб  юборилган  Рамазон  рўзасининг  қазосини  қанча  бўлса  ҳам  тутиб

бериш касалликдан тузалгандан сўнг бажарилиши лозимдир. Бу ҳолатда фидя берилмайди. Аллоҳ таоло бундай деган:

Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда

(тузалгач  ёки  сафардан  қайтгач)  тутади.  Оллоҳ  сизларга  енгилликни  истайди,  сизларга

оғир  бўлишини  истамайди.  Токи  сизлар  бу  саноқни  тўлдирингиз  ва  ҳидоят  қилгани

сабабли Оллоҳни улуғлангиз. Шояд шукр қилсангиз ”. (Бақара сураси, 185-оят).

Агар  касаллик  тузалмайдиган,  тузалишга умид  йўқ  бўлса,  ундай  беморлар  ҳар  куни  учун  ярим  соъ  (2 кило)дан камбағалларга садақа қиладилар.

САВОЛ: Одамлар Шаъбон, Ражаб ойларида, кейин Шавволда олти кун, шунингдек, Ашура кунлари нафл

рўза  тутиб  юрадилар.  Менинг  ҳам  шу  кунларда  нафл  рўза  тутгим  келади. Бироқ,  менинг  бир  неча  йиллик

Рамазон рўзасининг қазоларим бор. Нима қилсам бўлади? Ўша кунлари қазо ниятида рўза тутсам ҳамда нафл рўза тутганлик савобидан умид қилсам бўладими?

ЖАВОБ: Албатта, Рамазон рўзасидан қазоси бор одам нафл рўза тутишнинг ўрнига қазоларини тутгани

афзалдир.  Рамазон  рўзасининг  қазосини  кечиктиришни  баъзи  уламолар  гуноҳ  санашади  ва  қазони

кечиктирганлиги  учун  бошқа  мазҳабларда  алоҳида  каффорат –  ҳар  кунига  ярим  соъ  буғдой  (икки  кило)

миқдорида камбағалларга садақа қилишни тавсия қиладилар.

Пайғамбаримиз  томонидан  нафл  рўза  тутиш  тарғиб  қилинган  кунларда  Рамазон  рўзасининг  қазоси  бор

одам қазо тутиши яхшироқдир. Ҳам қазо тутиб, ҳам шу кунда нафл рўза тутганлик савобидан умидвор бўлиш ҳам

яхши. Инша Аллоҳ, ниятига яраша ҳар икки рўзанинг, қазо ва нафлнинг савобидан баҳраманд бўлса ажаб эмас.

Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай демишлар:

“Албатта амаллар ниятга боғлиқдир. Шак-шубҳа йўқки, ҳар бир кимса учун ният қилган нарсаси

бўлур”. (Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятлари).

САВОЛ:  Отам  умрининг  охирларида  беш  йил  Рамазон  ойи  рўзасини  тутдилар.  Аввал  тутмаган

рўзаларининг  қазоларини  ҳам  тутар  эдилар.  Аммо,  ҳамма  рўзаларининг  қазоларини  тута  олмадилар.  Аллоҳ

раҳматига олган бўлсин, оламдан ўтдилар. Мен унинг қолган рўзаларини, унинг номидан  тутсам бўладими?

ЖАВОБ:  Йўқ,  сиз  отангиз  номидан  рўза  тута  олмайсиз.  Бу  бизнинг  мазҳабимиз,  Имом  Молик

мазҳабларида  иттифоқий  фатводир.  Саҳобалардан  Ибн  Умар,  Ибн  Аббос,  Оиша  онамиз розияллоҳу  анҳумлар,

шунингдек, тобеъийнлардан Ҳасан Басрий, Суфён ас-Саврий ва аз-Зуҳрийлар шундай фикрда бўлганлар. Имом

Шофеъий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг машҳур қавлларига кўра, ўлиб кетган отаси номига унинг рўзаларини тутиб берса бўлади.

Бизнинг  далилимиз  шуки,  буюк  саҳобий  Ибн  Умар розияллоҳу  анҳудан:  “Биров  биров  номидан  рўза

тутса, намоз ўқиса бўладими?”, деб сўралганда, у зот жавоб бериб айтган эканлар:

“Биров бировнинг номидан рўза ҳам тута олмайди, намоз ҳам ўқий олмайди”. Имом Молик ўзининг

“Муватто” асарида ривоят қилган.

Имом Шофеъийнинг суянган далиллари, яъни ўлиб кетган одам ўрнига рўза тутиб бериш ҳақидаги саҳиҳ

ҳадислар  эса  мансух  ўрнидадир. Ёки  ўз  ихтиёри  билан  нафл  рўза  тутиб,  савобини  отасига  бағишлаш

мумкинлигидир.  Чунки,  муҳаддислардан  Абдурраззоқ  ўзининг  “Мусаннаф”ида  ривоят  қилишича,  Ибн  Умар

розияллоҳу анҳу гапининг давомида бундай деган:

“Лекин,  шуни  қилмоқчи  бўлсанг,  унинг  номидан  садақа  қилишинг  ёки  ҳадя  қилишинг  мумкин бўлади”.

Демак,  сиз  отангизнинг  қолдирган рўзаларининг  қазосини  тута  олмайсиз.  Бироқ,  ўзингиз  рўза  тутиб,

савобини отангизга бағишлашингиз, ҳадя қилишингиз мумкин.

САВОЛ:  Вафот  этиб  кетган  отасининг  қолдирган  рўзаларининг  қазосини  тутиш  мумкин  бўлмаса, уларнинг фидясини бериш мумкинми? Бу нарса фарзандлик бурчими?

ЖАВОБ: Агар бир одам Рамазон рўзасини (рўзаларини) қазо қилиб, қазосини ҳам бажара олмай оламдан

ўтиб  кетса,  унинг  номидан  ворислари  (фарзандлари)  фидя  беришлари  мустаҳабдир. Бунда  ўлган  одам  Рамазон

рўзасини қазо қилиб, шу қазо қилган рўзани тутиш имконияти, муддати бўла туриб, кейин вафот этган бўлса, ўша

қазоларининг фидяси берилади. Бўлмаса, яшаган миқдорича бўлган қазо рўзаларининг фидяси берилади.

Агар  вафот  этган  одам  қазоларининг  фидясини  беришни  васийят  қилган  бўлса,  ворисларига бу  вожиб

бўлади. Демак,  отасининг  қолдирган  рўзаларининг  фидяларини  бериш  фарзандлик  бурчига  кирар  экан.  Бу отанинг қолдирган меросининг учдан биридан берилади.

Имом Шофиъий ҳазратлари ота васийят этсин, хоҳ этмасин, фарзандлар унинг қолдирган ҳамма молидан

унинг тутмаган рўза (ёки намоз)ларининг фидяларини беради, деб фатво берган эканлар.

Имом Термизий  ва Ибн Можжа Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

“Кимки вафот этса-ю, унинг гарданида Рамазон рўзаси қолган бўлса, унинг номидан ворислари ҳар

куни ўрнига бир мискинга таом берсин”.

Имом Насоий Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади:

...

“Лекин, ҳар бир куни ўрнига буғдойдан таом беради”.

Бизнинг мазҳабимиз уламолари рўза баданий ибодат бўлгани учун намозни ҳам унга қиёс қилиб, ҳар бир

намознинг  қазоси  бир  кунлик  рўза  кабидир,  дейишди  ва  унга  ҳам  фидя  берилади,  деган  истеҳсон  фатвосини

беришди. Витр  намозининг  ҳам  қазоси  ўқилишини  инобатга олсак,  бир  кунлик  намозлар  олти  вақт  бўлади.

(“Мухтасар ал-Виқоя”, “Жомиъ ар-румуз”).

Демак, ҳар кунига буғдойдан ярим  соъ (икки кило) фидя бўладиган бўлса, битта Рамазон учун 60 кило

буғдой, бир кунлик намоз учун 12 кило буғдой фидя берилади.Улар, албатта, камбағалларга берилиши керак.

САВОЛ: Мен фидя бериш тариқасини билмасам, нима қиламан?

ЖАВОБ:  Сиз  биладиган  бошқа  одамни  (муллани)  топиб,  уни  ота-онангиз  фидясини  беришга  вакил қиласиз. У сизнинг номингиздан иш юритади.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                

 кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов