"."
Меню

Сахобалар хикмати

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Агар бирор киши хуфтон ва бомдод намозларида жамоатга чиқмаса, уни мунофиқ, деб гумон қилардик”.

“Эртаю кеч Аллоҳнинг зикрини қилиш Аллоҳнинг йўлида қилич синдиришдан, ҳовучлаб мол беришдан ҳам афзалдир”.

“Кимки бошини тўшакка қўйганида Аллоҳни зикр қилса, кейин шу холатда ухлаб қолса, то уйғонгунча у зикр қилувчи, деб ёзилади”.

“Бир бандага дунё молидан нима етса, сахий бўлса ҳам, Аллоҳ наздидаги даражаси пасаяди”.

“Банданинг вужудида покиза тутилиши лозим бўлган энг муҳим аъзо тилдир”.

“Илм уч нарсадир: нотиқ китоб, ўтувчи суннат ва “билмайман” дейиш”.

“Мен ўзим билан ҳаром нарсалар ўртасида аслида ҳалол нарсалардан иборат бир парда қўйиб, уни ҳеч қачон бузмасликни хоҳлар эдим”.

“Яхшилик қилиш жуда осон - очиқ юзли ва ширин сўзли бўлиш”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Илмни  фурсат  бўлганда  ўрганавериш  керак.  Чунки,  илм  зарур  бўлган  пайтда фурсат топилмайди”.

“Олим бўл ёки таълим олувчи бўл! Иккисининг орасида бўлма! Чунки иккисининг орасида жоҳил ёки жаҳолат бор. Агар уни қила олмасанг, олимларга муҳаббат қил. Уларни ёмон кўрма!”.

“Талаби  илмдаги  кишининг  ишидан  рози  бўлгани  учун  малоикалар  унинг  оёғи остига қанотларини ёзиб турурлар”.

“Эй  ахли  илм  эгалари!  Илм  булоқлари,  ҳидоят  юлдузлари,  уйларни  лозим тутувчилар,  туннинг  чироқлари,  қалбларнинг  янгиловчилари  ва  кийими  эскилари бўлинглар. Ўшанда осмонда таниласизлар, ер аҳлига махфий қоласизлар”.

“Гуноҳ қилиш илмнинг баракасини йўқотади, уни унутишга олиб келади”.

“Илм кўп ривоят қилиш билан эмас, кўп тақво қилиш билан бўлади”.

“Ҳақиқий тақво - Аллоҳга итоат қилиб, исён этмаслик, Уни эслаш ва унутмаслик, Унга доимо шукр қилиб, куфрга кетмасликдир”.

“Ҳеч ким олим бўлиб туғилмайди. Илм ўрганиш, таълим олиш билан эгалланади”.
     “Ким илм ўрганиб, унга амал қилмаса, илми фақат унинг кибрини зиёда қилади”.
     “Аллоҳ таоло Исломдан насиба олган кишини Исломдан бенасиб киши каби қилиб
қўймайди”.

“Банда   иймон   чўққисига   чиқмагунича,   унинг   ҳақиқатига   етишолмайди.
Камбағалликни  бойликдан,  пасайишни  юксалишдан  афзал  кўрмагунича  ва  уни
мақтаган ҳамда ёмонлаган кишиларни бир хилда кўрмагунича иймон чўққисига чиқа
олмайди”.

“Суннатдаги эҳтиёткорлик бидъатдаги ижтиҳоддан афзалдир”.

“Бир миллатда ишончли кишилар озайса, динини сотиб, дунё йиғувчилар кўпайса, у миллат орасида фитна болалайди”.

“Ҳақ оғирдир, бироқ томоқдан осон ўтади. Ботил енгилдир, аммо касаллик келтириб чиқаради”.

“Неча-неча  инсоний  орзу-истаклар  борки,  уларга  эргашилса.  Узоқ  вақт  давом этгувчи хафагарчилик билан ниҳоя топади”.

“Тилдан кўра бошқа бирон нарса тутқунликда ушлаб туришга ҳақли эмас. Унинг мисоли йиртқич ҳайвонга ўхшайди, маҳкам тутмасанг, ўзингга душманлик қилади”.
     “Нажот  икки  нарсада  -  тақво  билан  ниятдадир.  Ҳалокат  ҳам  икки  нарсада  -
умидсизлик ва мағрурланишдадир”.

“Илмда  Аллоҳга  тақво  кифоядир.  Жаҳолатда  Аллоҳнинг  мулкида  Унга  қарши ғурурланмоқ кифоядир”.

“Ким  золимнинг  зулмига  ёрдам  берса  ёки  бирон  мусулмонниг  ҳаққини  поймол қиладиган ҳужжатни унга ўргатиб қўйса, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади ва бу ишнинг гуноҳи униг устидадир”.

“Ким  эртага  Аллоҳ  таолога  мусулмон  ҳолида  рўбарў  бўлишидан  хурсанд  бўлса, намозларни  азон  айтилган  жойда  адо  қилсин.  Аллоҳ  Пайғамбарингиз  соллаллоҳу алайҳи  васаллам  орқали  ҳидоят  суннатларини  шариатга  киритгандир.  Албатта, жамоат  намози  ҳидоят  суннатларидандир.  Агар  сиз  уйингизда  намоз  ўқисангиз, Пайғамбарингиз суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Пайғамбарингизнинг суннатини тарк  қилсангиз,  залолатга  кетган  бўласиз.  Бизнинг  ичимизда  фақат  нифоқи  очиқойдин бўлган мунофиқгина жамоат намозидан қолишини кўрганман”.

“Қуръон ёдлаган қори кечаси одамлар ухлаганда бедорлиги билан, кундузи одамлар овқатланганда оч-наҳорлиги билан, одамлар қувонганда маҳзунлиги билан, одамлар кулганда  йиғиси  билан,  одамлар  вайсаганда  сукути  билан,  одамлар  гердайганда хушуъси билан танилиши керак. Қуръон ёдлаган қори йиғлоқиЮ маҳзун, ҳикматли, ҳалим, олим ва сукут сақловчи бўлиш керак. Қуръон ёдлаган қори жафокаш, ғофил, бақироқ бўлмаслиги керак”.

“Агар илм аҳллари илмни авайлаганларида ва уни ўз аҳли ҳузурига қўйганларида, ўз замонларидаги одамлар устидан саййид бўлар эдилар. Аммо улар илмни дунё аҳли ҳузурига  қўйдилар.  Уларнинг  дунёсидан  умидвор  бўлиб,  шундоқ  қилдилар.  Бас, уларнинг ҳузурида хор бўлдилар”.

“Агар бирингиз ўзи билмаган нарсадан сўралса, “Билмайман”, деб айтсин. Шунинг ўзи илмнинг учдан биридир”.

“Ким одамлар ундан сўраган барча нарсага фатво берса, у мажнундир”.

“Сизлар  Қуръонни  лозим  тутинглар!  Албатта,  у  Аллоҳнинг  зиёфатидир.  Ким
Аллоҳнинг зиёфатидан олишга қодир бўлса, олсин. Албатта, илм таълим олиш ила
бўлур”.

“Аллоҳ таоло бандаларининг қалбларига назар солиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ихтиёр қилди ва у зотни Ўз рисоласи ила юбориб, Ўз илми ила танлаб олди.  Сўнгра,  узотдан  кейинги  одамларнинг  қалбларига  назар  солди  ва  у  зотга саҳобаларни  танлаб  олди.  Бас,  уларни  Ўз  динининг  ёрдамчилари  ва  набийсининг вазирлари қилди”.

“Албатта,  инсон  султоннинг  олдига  дини  билан  киради,  чиққанида  эса  дини бўлмайди”, дедилар.  “Бу қандай бўлади?”, деб сўрашди. У зот:  “ Аллоҳ таоло ғазаб қиладиган нарса билан султонни рози қилади”

“Инсонлар қулоқлари билан эшитаётган, кўзлари билан қараб тураётган муддатча уларга гапир. Агар уларда бир малолни кўрсанг, ўзингни тий”.

“Уйинг сени сиғдирсин (яъни, уйингда туриб кўп ва хўп ибодат қила олгин), тилингни

сақла ва хатоларингга йиғла”.

“Ҳеч бир кимса, йўқки, тонгга етганида ўзи меҳмон, моли орият (қайтариладиган нарса) бўлмаса. Шундай экан меҳмон кўчувчи, орият қайтарилувчидир”.
     “Дунёнинг  сафоси  (поклиги)  кетди,  лойқаси  қолди.  Шундай  экан  ўлим  ҳар  бир
муслим учун туҳфадир”.

“Хоҳ бир художўй, ҳақгўй нафс бўлсин, хоҳ гуноҳкор, фожир нафс бўлсин, ўлим унга яхшидир”.

“Қуёши  ботган  кунга  пушаймон  қилганимдек,  бошқа бирор  нарсага  пушаймон қилмаганман. У шундай кунки, унда ажалим келмайди, лекин амалим кўпаймайди”.
     “Қайсиларингиз бир дирҳамни соғлигида ва бахиллигида инфоқ-эҳсон қилса, ўлим
вақтида юз дирҳамни инфоқ этишни васият қилишдан яхшидир”.

“Бойлигинг қуртларга ем бўлмасин ёкиқароқчилар қўлига тушмасин, десанг, садақа қил”.

“Яхши одам бўлиш учун ибодат қилишнинг ўзи кифоя эмас, балки яхши қалбли, ёмонларни ёмон кўрувчи бўлиш керак”.

“Кишининг маломтга лойиқ энг ёмон сифати рашкчи бўлмаганидир”.

“Ҳақни сўзланг, ҳақгўйлик билан таниласиз. Ҳаққа амал қилинг, ҳақиқат аҳлидан бўласиз”.

“Одамларни  мақташга  ҳам,  айблашга  ҳам  шошилмангиз!  Зеро,  бугун  бир биродарингизнинг мақтовли ишига кўзингиз тушса, эҳтимолки эртага унинг бирон айбли ишига кўзингиз тушар.Бугун унинг бирон айбли ишига кўзингиз тушган бўлса, эҳтимолки эртага мақтовли ишига кўзингиз тушар”.

“Албатта, мен ўрганган илмини унутган кишининг бу унутиш сабаби, шубхасиз, килган гунохи туфайлидир деб хисоблайман”.

“Пушаймоннинг  энг  ёмони  киёмат  кунидаги  пушаймон,  залолатнинг  энг  ёмони
хидоятдан  сўнгги  залолат,  бойликнинг  энг  яхшиси  кўзи  тўклик,  зоднинг (йўлга

олинадиган озик-овкат) энг яхшиси тақво, дилга жойланган нарсанинг энг яхшиси аниқ ишончдир”.

“Ким динини хурмат килишни истаса, подшохга алока боғламасин, аёллар билан хилватда бирга бўлмасин, хавои нафс эгалари билан мунозара килмасин”.
     “Илм ўрганинглар. Илм олгач амал килинглар. Илм олиб амал килмайдиган киши
холига  вой.  Илм  хакида  шундай  дейилган:  «илмнинг  офати,  айби  ва  бадбахтлиги бўлади. Офати нисёндир, камчилик-айби ноахллар кошида ёйилиши, бадбахтлиги эса бундаги ёлгондир”.

“Мен кишини на дунё амалида, на охират амалида машғул бўлмасдан, бекорчи холда кўрсам жуда ёмон кўраман”.

 

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Тўрт нарсани ҳеч малол кўрмайман: Мени фаҳмлаб турган ҳамсуҳбатимни. Менинг сатримни  қилиб  турган  кийимимни.  Мени  кўтариб  турган  кийимимни.  Менинг турмушимни яхши қилиб турган хотимни”.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу ва Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳикматли савол-жавоблари:

-     “Балоғат недир?”

-     “Ким ортиқча гапни тарк қилиб, қисқаси ила кифояланса”

-     “Одамлар ичида сабрлиси ким?”

-     “Кимнинг фикрида ҳавои нафсига раддия бўлса”

-     “Одамларнинг сахийси ким?”

-     “Дунёсини диннинг фойдаси учун сарф қилган”

-     “Одамларнинг шижоатлиси ким?”

-     “Жаҳлини ҳилми ила қайтаргани?”

“Эй  ўғлим,  одил  султон  баракали  ёмғирдан  яхшидир.  Жиловланган  шер  золим султондан яхшидир. Бешафқат, золим султон фитнаи бардавомдан яхшидир”.
     “Эй Аллоҳ таоло! Менга буюрдинг, мен исён қилдим, менга омонат топширдинг, мен
хиёнат қилдим, менга чегара белгиладинг, мен ундан ўтиб кетдим. Эй Аллоҳ таоло! Айбсиз эмасманки, узр айтсам, қувват йўқки ёрдам олсам. Балки гуноҳкор ва истиғфор айтувчи, доимий қилмайдиган ва кибр қилмайдиганман”.

“Бир  кишига  сирни  омонат  кўйиб,  фош  килган  бўлса,  уни  маломат  килиб юрмадим.Чунки сирни унга омонат кўяётганимда менинг калбим уникидан торрок бўлган эди”.

Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум эдилар. У зот мени волий этдилар.
Ўзлари мени ишга солдилар. Сўнгра Абу Бакр халифа бўлди. У ҳам мени волий қилди.
Сўнгра Умар халифа бўлди. У ҳам мени волий қилди. Сўнгра Усмон халифа бўлди. У
ҳам мени волий қилди. Улардан ҳар бири фақат мендан рози бўлганлиги учунгина
волий қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминлардан фақатгина
мукофотга аҳл бўлганларга иш берар эдилар. Албатта, Аллоҳ тутишга ва ўч олишга
соҳиб Зотдир. Албатта, Аллоҳ сизларни синамасдан ва сирингизни фош қилмасдан
тарк қилмайдир!”

“Одамларни ўз ишингизга тама қилдирманг. Аллоҳга қасамки, агар тама қилиб қолсалар, унда ишнинг орқага кетишидан бошқани кўрмай қоласизлар”.
     “Кимки илмини ёзмаса, унинг илмини илм ҳисобламайман”.

“Эй инсон, замон сендан. Сен яхши бўлсанг, замон ҳам яхши бўлади. Агар айнисанг, замон ҳам айнийди”.

“Ҳаммани рози қилишим мумкин, фақат неъматга ҳасад қилгувчини рози қила олмайман. Чунки уни фақатгина неъматнинг кетиши рози қилади”.
     “Эй ўғилгинам, ҳасаддан сақлангин. Чунки у душманинга етмасдан, сенинг ўзингга
билинади”.

“Ҳасад қилувчи бўлма, шунда Аллоҳнинг ҳикматларини тез илғайсан”.

“Учта  нарса  ҳур  (мард)  кишида  жам  бўлмайди.  Одамлар  билан  фахр  талашиш, одамларни ғийбат қилиш, дўстларга малол келтириш”.

“Ҳукмдорлар билан гаплашганда эҳтиёт бўл, зеро султоннинг ғазаби ёш боланинг ғазабидек тез, ҳамласи шернинг ҳамласидек кучли”.

“Олийжаноблик      -  ғазаб  пайтидаги  ҳалимлик  ва  қодир  бўлатуриб  кечириб

юборишликдир”.

“Кишиларнинг  энг  холи  аянчлиси  кўп  маърифатга  эга,  олийхимматли  бирок кудрати оз кишидир”.

“Уламолар билан ўтирсанг гапиришдан кўра тинглашга харисрок бўл”.

“Менга Аллохдан бошка ёрдамчи тополмаган инсонга зулм килишдан хаё киламан”.

 Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Аллоҳ илм билан қавмларни юксалтириб, етакчи қилиб қўяди. Улар одамларни яхшиликка етаклайди, бошқалар уларнинг изидан юради, қилган ишлари эътиборли бўлади”.

“Илм  ўрганинглар,  зеро,  уни  ўрганиш  - Аллоҳдан  қўрқиш,  уни  талаб қилиш  -
ибодат, музокараси - тасбеҳ, уни излаш - жиҳод, билмаганга ўргатиш - садақа, уни ўз аҳлига билдириш - Аллоҳга қурбатдир”.

“Илм   - танҳоликда ҳамроҳ, хилватда дўст, тўғри йўл кўрсатувчи далил, хурсандлигу хафалик пайтда кўмакчи, дўстлар олдида вазир, бнгоналар олдида яқин дўст ва жаннат йўлининг минорасидир”.

“Намозингни  ҳаёт  билан  видолашаётган  киши  каби  ўқи!  Яна  бир  бор  ўқий олишингни ўйлама. Шуни билгинки, мўмин киши бири бажарилган ва бири ортда қолган икки яхшилик ўртасида ўлади”.

“Жаннат  аҳли  дунёда  Аллоҳни  зикр  қилмай  ўтказган  бир  соатига  шу  қадар ачинадиларки, бошқа бирон нарсага шунчалик афсусланишларини тасаввур қилиб ҳам бўлмайди”

“Дунёдаги  улушинг  сени  албатта  қидириб  топади.  Сен  ундан  кўра  охиратдаги улушингга муҳтожроқсан. Бинобарин, сен охиратдаги улушингни танла!”.
     “Ризқинг  учун  ҳаракат  қил,  аммо  ризқ  топаман,  деб  тўғриликдан  айрилма  ва
мусулмон ҳолда ўлишга интил. Мазлумнинг дуоибадидан сақлан”.
     “Очлик ва қийинчилик фитнаси билан имтиҳон қилиндингиз, сабр этдингиз. Мўл-
кўлчилик  фитнаси  билан  ҳам  синаласизлар.  Мен  сизларнинг  аёллар  фитнасига учрашингиздан кўпроқ хавотирдаман”.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Ким катта гуноҳ қилувчилардан бўлмаса, шафоатга муҳтож бўлмайди”.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Киши тилини тиймагунича Аллоҳга ҳақиқий тақво қила олмайди”.

“Бадбахтлик тўрттадир: кўзнинг қуруқлиги, қалбнинг қаттиқлиги, орзу-ҳаваснинг узунлиги, дунёга ҳирс қўйишлиги”.

“Меҳмон кирмаган уйга фаришталар ҳам кирмайди”.

 

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Эй инсонлар, азалдан бор бўлган, охири кўринмайдиган катта бир ҳирс-эҳтирос сизларни ўлдирмасин”.

“Қабрнинг даҳшати ва у ердаги ёлғизликни ўйлаб, кечанинг тим қоронғисида туриб намоз  ўқинг.  Қиёмат  кунининг  машаққатларини  ўйлаб,  доимо  фойдали  гапларни айтинг”.

“Кунингизни иккига бўлиб, бир қисмини охиратга тайёргарлик ишлари, қолганини ҳалол ризқ-насиба топиш билан ўтказинг. Учинчи бўлимнинг эса сизга фойдаси йўқ, зарари бор.

“Молингизни ҳам иккига бўлинг. Бир қисмини ахли оилангизга сарфлаб, қолганини охиратингиз учун озиқа қилинг. Учинчи қисмининг эса сизга фойдаси эмас, зарари борлиги учун унга эҳтиёжингиз йўқдир”.

“Аллоҳ  таолога  ҳамд  бўлсинки,  бизни  ёмонликлари  мағфират  қилинадиган  ва
улардан бошқаларнинг яхшиликлари қабул қилинмайдиган уммат қилиб қўйди”.
     “Яхши дўст ёлғизликдан яхшидир. Ёлғизлик ёмон шерикдан яхшидир. Яхшиликни
гапирувчи жим турувчидан яхшидир. Ёмонликни ташувчидан сукут қилувчи яхшидир.
Омонатдорлик хотима (ўлим)дан яхшидир, хотима дунёдан яхшидир”.
     “Қанча  дўстингиз  бор”,  у  зот  дедилар:  “Ҳозир  билмайман,  чунки бугун  дунёда
иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда
билишим  мумкин.  Дўстнинг  яхшиси,  дунё  мендан  юз  ўгирганда  менга  иқбол
қилувчисидир”.

“Эй инсонлар, мен сизларга самимийман ва сизларга шафиқ  (раҳмдил)ман. Кеча зулматида намоз ўқинг, қабрдаги ёлғизлик ва қиёмат кунининг иссиғи сабабли дунёда рўза тутинглар. Қийин кундан қўрқиб садақа қилинглар. Эй инсонлар, мен сизларга самимийман ва шафиқман”.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Бу умматга уч нарсадан зарарлироқ нарса йўқдир: пулни яхши кўрмоқ, бошлиқ бўлишга  интилиш  ва  султонлар  эшигига  қатнаш.  Батаҳқиқ,  Аллоҳ  таоло  улардан чиқиш йўлини ҳам кўрсатиб қўйган”.

“Илмни тарк қилганинг уни зоеъ қилишингга етади (яъни уни зоеъ қилганингдир)”.

 

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Ҳар бир нарсанинг чегараси бўлади. Исломнинг чегаралари қуйидагилар: тақво, камтарлик, сабр, шукр. Тақво - ишларнинг асоси, камтарлик - кибрдан узоқ бўлиш, сабр - дўзахдан нажот топиш, шукр - жаннат билан мукофотланишдир”.

 

Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Сен олим, ё ўрганувчи ёки унга қулоқ тутувчи бўл. Лекин тўртинчиси бўлмагинки, ҳалокатга юз тутасан”.

“Ким илм ўрганишга чиқиш жиҳод эмас, деса, унинг ақли ва фикрида ноқислик бор экан”.

“Мўминнинг танасида тилчалик Аллоҳ севган парча эт йўқдир. Аллоҳ мўминни тили туфайли жаннатга киритади. Кофирнинг фужудида тилчалик Аллоҳга ёқимсиз парча эт йўқдир. Аллоҳ таоло кофирни тили туфайли дўзахга ташлайди”.

“Бой  биродарларимизга  адолат  қилмадик.  Улар  ейдилар,  биз  ҳам  еймиз.  Улар ичадилар, биз ҳам ичамиз. Улар қийналадилар, биз ҳам қийналамиз. Уларнинг кўп моллари бор, унга қарашади, биз ҳам улар билан бирга у молларга қараймиз. Улар ҳисоб беришади, аммо биз ҳисоб беришдан озодмиз”.

“Одамлар камбағалликни ёмон кўрадилар, мен яхши кўраман. Улар ўлимни ёмон кўрадилар, мен яхши кўраман. Фқирликни Роббимга тавозели ва ўлимни Роббимга муштоқ бўлганим учун яхши кўраман”.

“Банда ўлимни қанча кўп зикр қилса, унинг хурсандлиги ва ҳасади шунча кам бўлади”.

“Яхшилик қилганингизда Аллоҳга ҳамд айтинг, мабодо бирор гуноҳ иш содир этиб қўйсангиз, албатта Аллоҳдан мағфират сўранг”.

“Яхшилик чиримайди ва ёмонлик унутилмайди”.

“Яхшиларни севиб, сиз ҳақингизда ҳақ бир гап айтилганида қабул қилар экансиз, хайр-баракот ичидасиз”.

“Яхшилик мол ва фарзандларнинг кўплигида эмас. Яхшилик кенг феълли, аҳлоқли бўлиш, илм олиш ва Аллоҳга ибодат қилишда бошқаларга ибрат бўлишдадир”.
     “Эй, сен! Бизнинг ҳақоратимизга ғарқ бўлма. Сулҳга ҳам жой қолдиргин. Чунки биз,
биз сабабли Аллоҳ таолога осий бўлган кишига, у тўғрисида Аллоҳ таолога итоат қилишдан ортиқ нарса билан тенг бўлмаймиз”

“Жоҳилнинг  аломати  учтадир;  ужб  (ўзини  севиш,  ўзидан  ажабланиш),   фойдасиз нарсаларни кўп гапириши, ўзи қиладиган ишдан бошқаларни қайтариши”.
     “Кишининг уйи унинг учун қандай ҳам яхши ибодатхона! Унинг қулоғи, кўзи, дини
ва обрўсини (ҳаромдан ва офатдан) сақлайди. Сизлар бозорларда бефойда ўтиришдан сақланинглар, чунки у лағв (ботил) ва лаҳв (бекор) ишдир”.

“Икки қулоғинг ва оғзингга бўлган муносабатда эхтиёт инсоф кил. Гапирмоғингдан

кўра тингламоғинг кўп бўлиши лозимлиги учун ҳам сенга қулокни иккита, оғизни эса битта килиб берилди”.

“Эй,  инсонлар,  урушга  киришингиздан  олдин  амали  солих  бўлсин.  Сизлар амаллларингиз билангина жанг кила олурсиз”.

 

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Улуғлар билан ўтир, уламолар билан бирга юр, ҳукамолар билан дўст бўл”.

 

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Бугун    мунофиқлар    Пайғамбар    замонидагидан    кўпроқдир.    Бурунгилар нифоқларини ичида сақлашарди. Бугунгилар очиқдан-очиқ нифоқ қилишади. Яширин нифоқ  иймоннинг  самимийлиги  ва  камолига  тўсқинлик  қилади.  Мунофиқлардан қўрққан одам ундан узоқда бўлади. Ўзининг нифоқдан узоқдалигини айтиб юрувчи кимса эса мунофиқликка яқин туради”.

“Уч киши одамларга фатво беради: Қуръоннинг носих ва мансухини билган киши, фатво беришдан ўзга чораси қолмаган амир ва керагидан ортиқча юкни ўзиг ортиб олган аҳмоқ”.

“Ихлос инсоннинг зоҳири ҳм, ботини ҳам бир хил бўлганидир”.

 

Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Эй инсонлар! Бугун сиз яхшилик ва ёмонликлар ажратиб олинаётган ҳаёт уйида
яшамоқдасизлар.  Ва  жуда  яқин  бир  кунда  бошқа  уйга -  қабрга  кўчиб  ўтишга

мажбурсиз. Бу қабр - ёлғизлик, қоронғулик уйидир, сиқилиш ва танглик-қийинчилик уйидир”.

 

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Қайтиб келмас бўлиб видолашаётган кишидек намоз ўқи”.

“Одамларнинг қўлларидаги нарсалардан беҳожат бўл, бойлик аслида шудир”. “Тамагирлик ва ҳожатталабликдан сақлан, айни фақирлик шудир”.

 

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Тақво аҳлининг аломатлари борки, улар шу билан таниладилар ва ўзларини шу билан танийдилар. Ким балога сабр қилса, қазога рози бўлса, неъматларга шукр қилса ва Қуръон ҳукмига бўйсинса ўша киши тақво аҳлидандир”.

“Раҳбар бозорга ўхшайди, бозорда ниманинг савдоси чаққон бўлса, ўша нарсани олиб келинади. Агар раҳбарнинг олдида ҳақ савдоси чаққон бўлса, унга ҳақни олиб келинади  ва  ҳузурига  ҳақ  аҳллари  келади.  Агар  унинг  олдида  ботилнинг  савдоси чаққон бўлса, ҳузурига ботил аҳли йиғилади ва ботил ривожланади”.

 

Адий ибн Ҳотам Тоиий  розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Саййид  (олийжаноб, улуғ инсон)  - у ўз нафсида хўр  (яъни, ўзини паст тутувчи), молида (яъни, молни сарфлашда) аҳмоқ саналадиган, гина-қудратни ташлаб юборувчи ва омманинг (фойдаси) ишини қасд қилувчидир”.

 

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Эй ўғлим! Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини ва ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан”.

  

Ҳасан ибн Али  розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Қуръонни  кўтарувчи  (ёд  олувчи)лар  уч  хил  бўлади.  Бири,  уни  бир  шаҳардан иккинчи  шаҳарга  олиб  юриладиган  мол  қилиб  олади,    одамларнинг  ҳузуридаги нарсани талаб қилади. Бири, унинг ҳарфларини ёд олади-ю, чегараларини зое қилади, у билан инсонларга устунлик қилади, у билан волийларнинг меҳрини жалб қилади. Яна бири, ундаги нарсани билади ва ёд олади. Унга даъват қилувчи ва обид бўлиб амал қилади. Мана шу кўтарувчиларнинг яхшисидир”.

“Нима учун таҳажжуд намози ўқувчилар инсонлар ичида энг юзи чиройли кишилар бўлади?”, дейилганида у зот: “Чунки улар Аллоҳ таоло билан холий қолдилар ва Аллоҳ таоло уларга ўз нуридан бир нур кийдирди”

“Модомики    инсонларнинг    қўлидаги    нарсалар    устидан    тортишмасанг доимо инсонларга ҳурматли бўласан. Агар уларнинг қўлидаги нарса учун тортишсанг, улар сени паст санайдилар, сўзингни ёмон кўрадилар ва сенга ғазаб қиладилар”.

“Севган нарсаларингга фақат ҳавои нафсларинг хоҳлаган нарсаларни тарк этиб, орзу  қилган  нарсаларингга  эса,  фақат  хуш  кўрмаган  нарсаларингга  сабр  қилиб етасизлар”.

“Эй Одам боласи, оқ сочинг сенга насиҳат қилади, касаллигинг сени огоҳлантиради, сенга насиҳат қиладиганга қулоқ сол, огоҳлантирадигандан эҳтиёт бўл”.

“Эй одам боласи, сен фақат бир саноқ (адад)сан. Агар бир кун ўтса, баъзи қисминг кетади”.

“Мўмин  қабрида  дунёда  қилган  амалини  ёстиқ  қилади,  агар  яхши  бўлса, яхшиликни, ёмон бўлса, ёмонликни. Муҳлат борлигида (амалга) шошилишни ғанимат билинглар, Аллоҳ таоло сизларга раҳм қилсин”

“Зикр икки хил: бири тил билан зикр қилиш, бу ҳам яхши. Бундан ҳам яхшиси -
Аллоҳни Унинг буйруқ ва қайтариқлари олдида ёдга олишдир”.

 

Ҳусайн ибн Али  розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Онам кўз югуртирган нарсага мен аввал қўл югуртириб қўйишим ва унга оқ бўлиб қолишимдан қўрқаман”.

“Сўралмасидан берган - ҳақиқий саҳий одам, қасос олишга қодир бўлатуриб, афв этган - ҳақиқий мард одам”.

“Тил - қалбнинг ойнаси, қалб - руҳнинг ойнаси”.

 

Салмон Форсий  розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:

“Ўлим уни излаб юрган ҳолида, дунё орзусида юрган, кузатилиб турган ҳолида ғофил  юрган,  Роббиси  ундан  розий  ёки  ғазабланганини  билмасдан  туриб  кулувчи кишидан ажабланаман”.

 

Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳикматли сўзлари:

“Никоҳ  қулчиликдек  бир  гап,  ҳар  бирингиз  ўз  каримасини  қаерга  қулликка бераётганига назар солсин”.

“Агар  сенинг  эринг  бўлса,  икки  кўзингни  чиройлироқ  қилиш  имконинг  бўлса,
ўшандоқ қилгин. Ўзингдаги нохуш нарсаларни доимо кетказиб юр. Эринг учун бир
ерга борганингда ясанганингдек ясангин. У сенга амр қилса, итоат эт. У сен учун қасам
ичса, ўша қасамига биноан иш қил. Унинг уйига у ёқтирмайдиган одамни киритма”.

“Эй  аёллар  жамоаси!  Эрларингизга  итоат  қилганингиз,  болаларингизга  хизмат қилганингиз  учун  Аллоҳ  таолонинг  ҳузуридаги  нарсаларнинг  башоратини  қабул қилинг! Сизлар бу дунёда мискин бўлсангиз ҳам у дунёда анбиёларнинг хотинлари билан  бирга  жаннатга  биринчи  борганлардан  бўласиз.  Аллоҳ  таоло  сизларнинг кабирадан бошқа гуноҳларингизни мағфират қилади”.

“Менга ҳеч бир аёлга берилмаган тўққиз нарса берилган:

-     Жаброил  алайҳиссалом    Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  менга
      уйланишга амр қилинганларида сувратимни олиб тушиб, у зотга кўрсатган.
-У  зот  менга  бикр  ҳолимда  уйланганлар.  Мендан  ўзгага  бикр  ҳолида

уйланмаганлар.

-     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлари менинг қучоғимда туриб,

вафот этдилар.

-     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени уйимда қабга қўйилдилар.

-     Фаришталар менинг уйимни ўраь олган эдилар. У зотга мен чойшабларида

турганимда ваҳий нозил бўлар эди. У зот мени жасадларидан узоқлаштирмас

эдилар.

-     Мен у зотнинг халифалари ва сиддиқларининг қизлариман.

-     Менинг узрим осмондан нозил бўлган.

-     Мен Покнинг ҳузурида пок яратилганман.

-     Менга мағфират ва карамли ризқ ваъда қилинган”.

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов