"."
Меню

Тажвидул Куръон,тажвид,куръон,курон

35. Ибтидо (бошлаш).

 

Ибтидоъ деб, вақф қилгандан кейин, ёки янгидан ўтириб қироат бошлашни айтилади.Агар янгидан бошлаётган бўлса истиоза ва басмала аҳкомларига риоя қилиши лозим бўлади. Аммо вақфдан кейин буни мулоҳаза қилишга ҳожат йўқ, чунки вақфни фақат нафасни янгилаш учунгина қилинади холос. Ибнул Жазарий “ Ибтидоъ фақат ихтиёрий бўлади, чунки унга вақф каби бир зарурат мажбур қилмайди, шунинг учун ибтидоъни мақсуд маънони ифода қиладиган мустақил калом билангина бошлаш жоиз бўлади”,- дейдилар. Ибтидоъ икки хил: ҳасан (кофий) ва қабиҳ бўлади.

Оллоҳ Таоло ирода қилган маънони баён қиладиган, унга мухолиф келмайдиган мустақил калом билан бошлашни ибтидои ҳасан дейилади ва бундай ибтидоъ қилиш ҳамиша жоиздир. Баъзан жоиз ибтидоъ том бўлади.М: ﴾ خَتَمَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ ﴿,    ﴾ وَعَلَى سَمْعِهِمْ ﴿ , ﴾ وَعَلَى أَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴿, баъзан ҳасан бўлади: ﴾ وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ ﴿, баъзан кофий бўлади:   

﴾ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿.

Қоида: Қуръони Каримда  الَّذِي  ва الَّذِينَ  калималари билан ворид бўлганки оятлардан ибтидоъ қилиш ҳам ва юқорига васл қилиб ўқиш ҳам жоиз, илло етти ўринда васл жоиз эмас, фақат ибтидоъ қилиш таъйин топади.

 

1

الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَتْلُونَهُ حَقَّ تِلَاوَتِهِ ﴿

Бақара – 121

2

الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ ﴿

Анъом - 20

3

الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ

Бақара

4

﴿الَّذِينَ آمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِهِمْ

тавба-20

5

الَّذِينَ يُحْشَرُونَ عَلَى وُجُوهِهِمْ

 

Фурқон-34

6

الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ ﴿

 

Ғофир-7

7

الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ ﴿

 

Аннос-5.

 

Охирги еттинчи ўринда агар  الَّذِي يُوَسْوِسُ ﴿ маҳаллан рафъ ёки насб ҳолатда бўлсагина у билан ибтидоъ қилинади, агар юқоридаги  الْخَنَّاسِ  га сифат деб қаралса васл ҳам дуруст бўлади.Шунингдек сураи  Анъом-20 даги           الَّذِينَ خَسِرُوا أَنفُسَهُمْ فَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ  ҳам, ва умуман олдидаги исмга сифат деб қаралиши мумкин бўлганки  الَّذِينَ , الَّذِي  лар  шу қоидага бўйин сунади. Шу оятдан аввалги яъни иккинчи ўринда кўрсатилган оятда эса васл дуруст эмас.

Маънони фосид қиладиган, номурод маънога айлантириб юборадиган калом билан бошлашни қабиҳ ибтидоъ дейилади ва бу хунукликда бир биридан фарқ қилади.

Агар ўзидан аввалги калимага лафзан ва маънан тааллуқли калима билан бошласангиз, у қабиҳ ибтидоъ бўлади. М: أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ  деб бошласангиз маъно узилиб қолади ва  تَبَّتْ يَدَا  дан бошлаш зарур бўлади. Агар Оллоҳ Таоло ирода қилмаган маънони англатадиган калимадан бошласангиз ибтидоъ янада қабиҳроқ бўлади. М:  يَدُ اللَّهِ مَغْلُولَةٌ,  عُزَيْرٌ ابْنُ اللَّهِ   وَإِيَّاكُمْ أَنْ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ ,            لَا أَعْبُدُ الَّذِي فَطَرَنِي  шу ва шунга ўхшаган фосид маъно чиқадиган ўринлардан ибтидоъ қилиш очиқ қабоҳатдирки, қори бундай ўринлардан қўлидан келганча эҳтиёт бўлмоғи зарур.

 

36. Қатъ ва сакта.

 

Луғатда андак сукут қилишни сакта дейилади.

Истилоҳда қуръоний калима устида нафас олмасдан икки ҳаракат миқдорида бироз сукут қилишни айтилади. Д. Айман, “унинг миқдори икки ҳаракатдан ортиқ бўлади”, дейди. Бошқа уламолар икки ҳаракат миқдорида бўлишини айтганлар. Ундан ташқари, агар сакта бу миқдордан ортиб кетса аслий маддан ҳам ортиб бошқа мадлар қаторига кириб қолади. Унинг ўринлари нақл ва уламолардан эшитишга боғлиқ. Шунинг учун саҳиҳ ривоят билан келган ўринлардагина сакта қилинади.

Ҳафс  дан тўрт ўринда вужубан сакта қилиш ривоят қилинган, яъни калимани кейинги калимага васл қилганда фақат сакта қилиб ўтиш вожиб бўлади.

1. Сураи Каҳф-1 ﴾ وَلَمْ يَجْعَلْ لَهُ عِوَجَا ﴿ даги  عِوَجَا нинг алифида. Сакта ҳам вақф каби бўлгани учун танвинсиз алиф билан сакта қилинади.

2. Ёсин-52 ﴾ قَالُوا يَاوَيْلَنَا مَنْ بَعَثَنَا مِنْ مَرْقَدِنا ﴿ даги  مَرْقَدِنا ﴿нинг  алифида.

3. Қиёмат-52 ﴾ وَقِيلَ مَنْ رَاقٍ ﴿ даги  مَنْ ﴿нинг нунида.

4. Мутоффифин-14 ﴾ كَلَّا بَلْ رَانَ عَلَى قُلُوبِهِمْ ﴿ даги  بَلْ нинг ломида. Сактанинг мусҳафлардаги аломати калиманинг устига қўйилган  س  ҳарфидир. Имоми

Шотибий бу ўринларга ишора қилиб дейди:

وَ سَكْتَةُ حَفْصٍ دُونَ قَطْعٍ لَطيفَةٌ       عَلَى  ألِفِ  التَنْوينِ فى عِوَجا بَلآ

وَفى نُونِ مَنْ راقٍ وَ مَرْقَدِنا وَلا    مِ بَلْ رانَ وَالْباقونَ لا سَكْتَ مُوَصَلا

Яъни, Ҳафс  мазкур тўрт ўринда латиф - енгил сакта қилади, бошқа қорилар ғуннасиз идғом билан васл қилиб ўтадилар. بَلآ  яъни Ҳафс буни пухта нақл ва ривоят қилган.

Ҳафс ривоятига кўра яна икки ерда сакта қилиш жоиз (вожиб эмас) бўлади. 1. Анфол ва Тавба сураларининг орасида. 2.Ал Ҳааққоҳ-28  ماليَه даги ه да:

﴾ مَاأَغْنَى عَنِّي مَالِيَهْ(28)هَلَكَ عَنِّي سُلْطَانِيه ﴿ Бу ўринда сакта қилиш ҳам қилмаслик ҳам жоиз, лекин сакта қилиш муқаддам.

Қатъ деб луғатда орани узиш ва зоил қилишни айтилади, истилоҳда эса тиловатга алоқаси бўлмаган иш билан шуғулланиш учун қироатни тўхтатишни айтилади. Яна қироатга қайтса истиоза айтиб бошлаш мустаҳаб бўлади.

Қироатни узиш сураларнинг охирида, ло ақал оятларнинг охирларида бўлади.

Ибнул Жазарий “ Ан Нашр” да   улуғ тобиинлардан Абдуллоҳ Бин Абил Ҳузайлдан нақл қилади.У киши: “ Саҳобалар оятни бутун қилмай, чала қолдириб қироатни тўхтатиб қўйишни кариҳ кўрар эдилар” деганлар.

 

37.Вақфнинг мусҳафлардаги рамзлари.

 

Уламоларимиз Оллоҳ китобини қироат қиладиган қори Оллоҳу Азза ва Жалла рози бўладиган ҳолатда тиловат қилсин учун мусҳафларда вақф қиладиган ўринларга аломат ва белгилар қўйганлар. Қуйида охирги пайтларда мусҳаф бостиришда қарор топган вақф белгиларини баён қиламиз.

 вақфи лозим аломати, шу белги остида тўхталмаса номурод маъно ваҳмга келиб қолади.

   вақфи том белгиси, тўхташ жоиз, васлдан вақф авло.

   вақфи кофий белгиси, вақф ва васл баробар жоиз, кейинги калимадан ибтидо қилиш ҳам жоиз.

  вақфи кофий белгиси, вақфдан васл авло.

 баъзан дуруст, баъзан дуруст бўлмайдиган вақф, лекин кейинги калимадан ибтидо қилиш бил иттифоқ жоиз эмас. Бу аломат қабиҳ вақфда ҳам, ҳасан вақфда ҳам воқеъ бўлади. Агар қабиҳ вақфга қўйилган бўлса тўхташ ҳам кейингисидан бошлаш ҳам жоиз эмас. Масалан:

وَلَوْ تَرَى إِذْ يَتَوَفَّى الَّذِينَ كَفَرُوا  оятидаги  كَفَرُوا  устига ﻻ белгиси қўйилган.Агар вақф ҳасан бўлса тўхташ жоиз бўлади, лекин кейингисидан бошлаш чиройли бўлмайди. Масалан:  عَلِمَ أَنْ سَيَكُونُ مِنْكُمْ مَرْضَى бу ерда مرضى нинг устига ﻻ қўйилган.

(·´·   ·´·) Қўшоқ белги, бирида тўхталса,   иккинчисида тўхташ жоиз эмас.Масалан:

 

Агар биринчисида тўхтасангиз, кейингисида васл қилишингиз лозим бўлади, ва агар иккинчисида тўхтасангиз биринчисида васл қилиш лозим бўлади.

Вақф, ибтидоъ, қатъ ва сакта ҳукмларини Лаолил баён соҳиби қуйидаги байтларда шундай баён қилади.

 

 

 

38. Алоҳида ва қўшиб ёзилган калималар ва улар устида вақф қилиш ҳукмлари.

 

Бундай калималарни истилоҳда мақтуъ ва мавсул дейилади. Мақтуъ асл бўлиб, мавсул унинг фаръи ҳисобланади. Қатъ ва васл усмоний мусҳаф расмининг хоссаларидан бўлиб, уламолар бундай сўзларни танишликни қориларга вожиб қилганлар, токи қорилар усмоний мусҳаф ёзувига мувофиқ равишда қуръоний калималар устида тўхтасинлар. Лекин бу қоидадан бир қанча калималар мустасно.

Агар калима алоҳида ёзилган бўлса, унинг устида таълим, имтиҳон ёки зарурат мақомидагина тўхташ мумкин. Агар қўшиб ёзилган бўлса, фақат иккинчи калима устидагина вақф қилиш мумкин. Агар унинг мақтуълиги ва мавсуллигида ихтилоф бўлса иккисининг бирида тўхташ жоиз. Шунга қараганда алоҳида ёзилган калималар устида тўхташни қасд қилиш, хунук бўлганлиги учун жоиз эмас, юқорида айтганимиздек фақат таълим ё имтиҳон ёки мажбур бўлганликдан тўхташ мумкин холос. Мақтуъ ва мавсулни танишда иккита қоидани доим назарда тутишимиз керак.

Мақтуъ калиманинг охирги ҳарфи, гарчи кейинги ҳарфга идғом қилинган бўлса ҳам ёзувда собит туриши керак.М:﴾ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا ﴿оятидаги أنْ нинг нуни билан  لا  нинг ломига ўхшаган.

Мавсул калиманинг охирги ҳарфи кейинги ҳарфга идғом қилинган бўлса ёзувда маҳзуф бўлади. Масалан:

إِلا تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ اللَّهُ ﴿ оятида  إلا даги нун ёзилмаган.

Бундай калималар бир неча навъ бўлади.

Биринчи навъ усмоний мусҳафларнинг ҳамма ўринларида алоҳида ёзилишига иттифоқ қилинган калималар. Булар ҳаммаси бўлиб олтита калима.

1.Тахфиф қилинган нунли أنْ  ва لَمْ калимаси, Қуръоннинг ҳамма ерида алоҳида ёзилган. Масалан:

ذَلِكَ أَنْ لَمْ يَكُنْ رَبُّكَ مُهْلِكَ الْقُرَى بِظُلْمٍ   ﴾ كَأَنْ لَمْ تَغْنَ بِالْأَمْسِ ﴿ яна     ﴾ أَيَحْسَبُ أَنْ لَمْ يَرَهُ أَحَدٌ ﴿ ва ҳ.к. бошқа ўринларда .

2.  عَنْ  билан исми мавсул  مَنْ  , бу сўзлар ҳам алоҳида ёзилган ва икки ўринда келади.

а)   فَيُصِيبُ بِهِ مَنْ يَشَاءُ وَيَصْرِفُهُ عَنْ مَنْ يَشَاءُ ﴿

б)  ﴾ فَأَعْرِضْ عَنْ مَنْ تَوَلَّى عَنْ ذِكْرِنَا ﴿ бошқа ўринларда келмайди.

3. حَيْثُ ﴿ билан ما ﴿ калималари, икки жойда келади.

а)  ﴾  وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ ﴿       Бақара-144

в)  ﴾ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ ﴿ Бақара-149. Қуръонда бошқа келмайди.

4. أيًا билан  ما  сўзлари, бир жойдагина келади.

أَيًّا مَا تَدْعُوا فَلَهُ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَى﴾ ﴿, бу икки калиманинг қайси бири устида тўхташ мумкинлиги тўғрисида ихтилоф қилинди, лекин машҳур гап шуки ҳар бирида имтиҳон ёки зарурат юзасидан тўхташ жоиз, лекин бошлашда أيًا ﴿ дан бошлаш таъйин топади.

5. ابْنَ  билан أُمَّ ﴿ , قَالَ ابْنَ أُمَّ إِنَّ الْقَوْمَ اسْتَضْعَفُونِي ﴿ бунда ҳам иккисининг бирида тўхташ жоиз лекин   

  ابْنَ  дан ибтидоъ қилиш таъйин топади.

6. إِلْ ﴿ билан يَاسِينَ ﴿, سَلَامٌ عَلَى إِلْ يَاسِينَ ﴿, Ҳафс (р.а.) бу оятни ҳамзанинг касраси ва ломнинг сукуни билан ўқиганлар. Гарчи ёзувда бўлак ёзилса ҳам иккаласи бир калима, вақфда бирини иккинчисидан ажратиб бўлмайди. Бу сўз Қуръоннинг бошқа ерида келмайди.

Иккинчи навъ усмоний мусҳафларнинг ҳамма ўринларида қўшиб ёзилишига иттифоқ қилинган калималар, булар ҳаммаси бўлиб 22 калимадир.

1. Шартга далолат қиладиган ﴾ إنْ ﴿ билан ﴾ لا ﴿ нофия. М: ﴾ إِلَّا تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ ﴿, ﴾ إِلَّا تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ اللَّهُ ﴿, ﴾ وَإِلَّا تَغْفِرْ لِي وَتَرْحَمْنِي أَكُنْ مِنْ الْخَاسِرِينَ ﴿. Нунни ломга ёзувда ҳам лафзда ҳам идғом қилинган.

2.  أمْ  билан  ما ﴿, ﴾ أَمَّا اشْتَمَلَتْ عَلَيْهِ أَرْحَامُ الْأُنثَيَيْنِ ﴿ Анъомда икки жойда, ﴾ أَمَّا يُشْرِكُونَ ﴿ ﴾ أَمَّاذَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿ ,

 ﴾ فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ(9)  وَأَمَّا السَّائِلَ فَلَا تَنْهَرْ ﴿.

3.  نِعِمْ  билан  ما, ﴾ فَنِعِمَّا هِيَ ﴿ ﴾ إِنَّ اللَّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُمْ بِهِ ﴿. Буни учинчиси келмайди.

4. Ташдидли  كَأَن  билан  ما , Қуръоннинг ҳамма жойида қўшилиб ёзилган. М: ﴾ كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاءِ ﴿

5. Шартийя ﺃى ва ما,   أَيَّمَا الْأَجَلَيْنِ قَضَيْتُ فَلَا عُدْوَانَ عَلَيَّ

6. مَهْما  , وَقَالُوا مَهْمَا تَأْتِنَا بِهِ مِنْ آيَةٍ ﴿ буни икки калима деганлар ҳам бор.

7.  رُب  билан  مارُبَمَا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا ﴿ фақат 1 жойда.

8. Ҳарфи жар  مِنْ  билан исми мавсула  مَنْ  М:

﴾ وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ مَنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَنْ يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ ﴿

﴾ وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا ﴿

9. Жар ҳарфи  مِنْ  билан алифи ҳазф қилинган истифҳомия  ما, فَلْيَنظُرْ الْإِنسَانُ مِمَّ خُلِقَ ﴿ фақат бир жойда.

10. فى билан алифи ҳазф қилинган истифҳомий ما М: قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ , ва فِيمَ أَنْتَ مِنْ ذِكْرَاهَا ﴿ Шуни ҳам айтиш керакки  ما  истифҳомийя жар ҳолатда келганда доим унинг алифи маҳзуф бўлади.

11. عَنْ  билан   ما  истифҳомийя عَمَّ يَتَسَاءَلُونَ ﴿ фақат бир жойда.

12. وَيْ билан  كَأنَ   وَيْكَأَنَّ اللَّهَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ  ﴿ .

13. وَيْ  билан  كَأنَهُ  ﴾ وَيْكَأَنَّهُ لَا يُفْلِحُ الْكَافِرُونَ ﴿ .

Ҳафс  вақф қилсалар аввалги калимада нун устида, кейинги калимада эса ҳоъ ни устида тўхтаган.

14. إلْياسْ  ﴾ وَإِنَّ إِلْيَاسَ لَمِنْ الْمُرْسَلِينَ ﴿ ,

﴾ وَزَكَرِيَّا وَيَحْيَى وَعِيسَى وَإِلْيَاسَ كُلٌّ مِنْ الصَّالِحِينَ ﴿ .

15. يَبْنَﺅﻡ  ﴾ قَالَ يَبْنَؤُمَّ لَا تَأْخُذْ بِلِحْيَتِي وَلَا بِرَأْسِي ﴿ Аслида учта калима, ҳарфи нидо  يا  , ابن ва  أم  бўлган, ҳарфи нидодан алиф,  ابن дан ҳамзаи васлийя ҳазф қилинган. Шу сабабдан вақф, бу сўзнинг фақат охиридагина жоиз бўлади.

16. يَوْمَ билан  اذْ,  Мисол:     ﴾ وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَاضِرَةٌ ﴿,   

وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ خَاشِعَةٌ ﴿, ﴾ وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَاعِمَةٌ ﴿ вақф бу калималарнинг фақат охиридагина жоиз бўлади.

17.  حِينَ  билан  اذْ  Мисол:     وَأَنْتُمْ حِينَئِذٍ تَنظُرُونَ ﴿ бунда ҳам вақф, фақат охирида  жоиз.

18-19. كَالُوهُمْ ва وَزَنُوهُمْ وَإِذَا كَالُوهُمْ أَوْ وَزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ  Қуръонда бу иккисидан бошқа буларга ўхшаш сўз топилмайди. Барча мусҳафларда шундай муттасил ёзилган .هُم нинг мансуб ёки марфуъ замир эканлигида ихтилоф қилишган, тўғриси у, жамънинг алифи маҳзуфлиги далили билан мансуб замир, агар марфуъ бўлганда  وَإِذَا مَا غَضِبُوا هُمْ يَغْفِرُونَ  каби алиф ҳазф бўлмаган ва мунфасил ёзилган бўлар эди. Шунинг учун و устида вақф қилиш зарурат юзасидан жоиз, лекин ибтидоъ қилишда  وَإِذَا  дан бошланади.

20. Алиф ломи таъриф ال ﴿ жуда кўп келганлиги учун мадхулининг бир жузъи деб қаралиб муттасил ёзилган.

Масалан:    الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ بِحُسْبَانٍ ﴿.

21. Ҳои танбиҳ ها ﴿,   هَاأَنْتُمْ هَؤُلَاءِ﴿. Барча мусҳафларда гўё калиманинг бир жузъи каби қўшиб ёзилган, унинг устида вақф қилиб бўлмайди.

22. Ҳарфи нидоъ  يا  бу калима Қуръонда кўп келади. يَامَرْيَمُ اقْنُتِي لِرَبِّكِ ﴿,﴾ يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ

Учинчи навъ мусҳафлар аро ёзилиши хусусида  ихтилоф воқеъ бўлган калималар. Улар икки қисм бўлиб биринчиси фақат бир ўринда, иккинчиси эса бир неча саноқли ўринларда келади.

1.    Қуръонда фақат бир ўринда келиб, бошқа учрамайдиган фақат битта калима لاتَ  билан حين         وَلَاتَ حِينَ مَنَاصٍ ﴿ бу ерда , нофия бўлиб, رُبَتْ ва ثَمَتْ калималарига ўхшаш тои таънис дохил бўлган ва уни ҳукман га муттасил деб қаралади. Бинобарин нинг устида фақат зарурат, ё таълим, ё имтиҳон юзасидангина вақф қилиш дуруст, аммо ибтидоъ фақат وَلاتَ калимасидан бўлади.

2.    17 та калима, уч хил кўринишда келади: а). Баъзи ўринларда бил иттифоқ алоҳида-алоҳида ёзилган, баъзи ўринларда мусҳафлар орасида ихтилафли сўзлар.   

Фақат битта калима أنْ  билан لَوْ  тўрт ўринда келиб, икки қисм бўлади. 1) Барча мусҳафларда бўлак ёзилиб, уч ўринда келган. أَنْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ الْغَيْبَ

﴾ أَنْ لَوْ نَشَاءُ أَصَبْنَاهُمْ بِذُنُوبِهِمْ ﴿ أَنْ لَوْ يَشَاءُ اللَّهُ لَهَدَى﴾ النَّاسَ جَمِيعًا

2) Баъзи мусҳафларда қўшиб, баъзиларида алоҳида ёзилган.  Бу   тўртинчи ўринда келадиган أنْ  билан لَوْ .  

  وَأَلَّوْ اسْتَقَامُوا عَلَى الطَّرِيقَةِ ﴿  Кўпчилик тажвид китобларида бу ўринда ажратиб ёзилганига амал қилиш керак дейилган, лекин аксар мусҳафларда, жумладан Жомиул Азҳар, Малик Фаҳд мусҳафларида муттасил ёзилган ва шунга амал қилинади.

б). Баъзи ўринларда бил иттифоқ қўшиб, баъзи ўринларда бил иттифоқ алоҳида-алоҳида ёзилган сўзлар. Бу сўзлар еттита калима бўлиб бир неча ўринларда келади.

1. إنْ билан  ما  икки қисм, а) қатъига иттифоқ қилинган, бир жойда келади. وَإِنْ مَا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ الَّذِي نَعِدُهُمْ

б) бошқа ўринларда жуфт ёзилишига иттифоқ қилинган.

فَإِمَّا تَثْقَفَنَّهُمْ فِي الْحَرْبِ ﴿,    وَإِمَّا تَخَافَنَّ مِنْ قَوْمٍ خِيَانَةً ﴿,

وَإِمَّا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ الَّذِي نَعِدُهُمْ ﴿   فَإِمَّا تَرَيْنَ مِنْ الْبَشَرِ أَحَدًا فَقُولِي ﴿

2-  чи калима  عَنْ  билан  ما  мавсула, а) фақат бир жойда  алоҳида ёзилган فَلَمَّا عَتَوْا عَنْ مَا نُهُوا عَنْهُ ﴿ б) бошқа ўринларда ва ҳамма мусҳафларда жуфт ёзилган. Масалан:

  وَإِنْ لَمْ يَنتَهُوا عَمَّا يَقُولُونَ ﴿, سُبْحَانَ اللَّهِ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ ﴿

﴾ سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ ﴿.

3 - чи калима يَوْمَ билан هُمْ  бу ҳам икки қисм а) икки ўринда алоҳида ёзилган   يَوْمَ هُمْ بَارِزُونَ  ﴿ ва  яна يَوْمَ هُمْ عَلَى النَّارِ يُفْتَنُونَ ﴿, бу икки ўринда يَوْمَ, هُمْ  га музоф эмас, балки уни жумлага музоф деб қаралади, шунинг учун алоҳида ёзилган. в) Ҳамма мусҳафларда қўшиб ёзилган, чунки у музоф ва музофун илайҳ,худди шу сабаб يَوْمِ касра билан бўлганда ҳам жуфт ёзилади. Масалан:

 ﴾ فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ يَوْمِهِمْ الَّذِي يُوعَدُونَ ﴿

حَتَّى يُلَاقُوا يَوْمَهُمْ الَّذِي فِيهِ يُصْعَقُونَ  ﴾ حَتَّى يُلَاقُوا يَوْمَهُمْ الَّذِي يُوعَدُونَ ﴿

4 - чи калима,كَى  билан لا нофия, а) уч ўринда

алоҳида ёзилган, كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ ﴿

لِكَيْ لَا يَعْلَمَ بَعْدَ عِلْمٍ شَيْئًا ﴿ لِكَيْ لَا يَكُونَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ حَرَجٌ ﴿.

 б) Тўрт ўринда жуфт ёзилган, لِكَيْلَا تَحْزَنُوا عَلَى مَا فَاتَكُمْ

 لِكَيْلَا يَعْلَمَ مِنْ بَعْدِ عِلْمٍ شَيْئًا ﴿, ﴾ لِكَيْلَا يَكُونَ عَلَيْكَ حَرَجٌ ﴿,      لِكَيْلَا تَأْسَوْا

5 - чи калима أمْ билан  مَنْ истифҳомийя: а) тўрт ўринда ажратиб ёзилган. 1. مأَْ مَنْ يَكُونُ عَلَيْهِمْ وَكِيلًا

2. أَمْ مَنْ أَسَّسَ 3) أَمْ مَنْ خَلَقْنَا 4) أَمْ مَنْ يَأْتِي آمِنًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ б) қолган жойларда қўшилиб ёзилган .

أَمَّنْ لَا يَهِدِّي ﴿, أَمَّنْ يُجِيبُ الْمُضطَرَّ إِذَا دَعَاهُ ﴿

أَمَّنْ هَذَا الَّذِي هُوَ جُندٌ لَكُمْ ﴿, أَمَّنْ هَذَا الَّذِي يَرْزُقُكُمْ ﴿,

6 – чи калима жар қилувчи лом билан унинг мажрури, бу ҳам: а) тўрт ўринда  алоҳида   ёзилган, فَمَالِ هَؤُلَاءِ الْقَوْمِ ﴿,      مَالِ هَذَا الْكِتَابِ ﴿            مَالِ هَذَا الرَّسُولِ ﴿ فَمَالِ الَّذِينَ كَفَرُوا قِبَلَكَ مُهْطِعِينَ ﴿         Бу ҳолатларда ما устида ёки ل нинг устида тўхташ ҳам мумкин.Лекин яна бошлашда ломдан ёки ундан кейинги калимадан бошлаш дуруст эмас, фақат ما дан ибтидоъ қилиш дуруст халос.

б) Қолган ўринларда жуфт ёзилган.                       مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ ﴿   مَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ حَمِيمٍ ﴿                وَمَا لِأَحَدٍ عِنْدَهُ مِنْ نِعْمَةٍ تُجْزَى ﴿.

7 нчи калима إنْ билан  لَمْ .а) Фақат бир ўринда қўшилиб ёзилган فَإِلَّمْ يَسْتَجِيبُوا لَكُمْ ﴿, б) Қолган жойларда алоҳида ёзилган. فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا ﴿, لَئِنْ لَمْ يَرْحَمْنَا رَبُّنَا ﴿      وَإِنْ لَمْ يَنتَهُوا عَمَّا يَقُولُونَ ﴿,            إِنْ لَمْ يُؤْمِنُوا بِهَذَا الْحَدِيثِ أَسَفًا ﴿.

в). Учинчи хил кўриниш, баъзи ўринларда бил иттифоқ қўшиб, баъзи ўринларда бил иттифоқ алоҳида-алоҳида ёзилган, яна баъзи ўринларда эса мусҳафлар орасида ихтилофли бўлган сўзлар. Бу сўзлар 9 та калима бўлиб,  бир неча ўринда келади, бу 9 калимадан ҳар қайсиси уч қисмдан бўлади; а) жуфт ёзилган, б) алоҳида ёзилган в) икки хил ёзилган.

1 - чи калима, ташдидли إنَ билан ما мавсула, а) фақат бир жойда  алоҳида ёзилган: إِنَّ مَا تُوعَدُونَ لَآتٍ ﴿ б) бир ўринда баъзи мусҳафларда алоҳида, баъзиларида қўшиб ёзилган, лекин кейингисига амал қилинади. Масалан: 

إِنَّمَا عِنْدَ اللَّهِ هُوَ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ ﴿.

в) қолган ўринларда барча мусҳафларда жуфт ёзилган: М:  إِنَّمَا اللَّهُ إِلَهٌ وَاحِدٌ ﴿ إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ ﴿     إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَصَادِقٌ ﴿

2 - чи калима, مِنْ билан ما мавсула, а) бир ўринда: فَمِنْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ مِنْ فَتَيَاتِكُمْ الْمُؤْمِنَاتِ ﴿ алоҳида ёзилган. б) икки жойда баъзи қуръонларда жуфт, баъзан алоҳида ёзилган هَلْ لَكُمْ مِنْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ﴿ وَأَنْفِقُوا مِنْ مَا رَزَقْنَاكُمْ ﴿ лекин алоҳида ёзилганига амал қилинади. в) булардан бошқа ўринларда ҳамма мусҳафларда бир хил  қўшиб ёзилган. М:      وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا ﴿

﴾ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ ﴿ ﴾ وَالَّذِينَ يَبْتَغُونَ الْكِتَابَ مِمَّا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ﴿.

Танбеҳ. Жар қилувчи مِنْ, таркибида мим ва алиф, яъни ما бўлган исмларга дохил бўлганда доим алоҳида ёзилади!  

      مِنْ مَالِ اللَّهِ الَّذِي آتَاكُمْ ﴿ مِنْ مَالٍ وَبَنِينَ ﴿, خُلِقَ مِنْ مَاءٍ دَافِقٍ ﴿

3 - чи калима, كُلٌ билан ما а) бир ўринда ҳамма мусҳафларда ажратиб ёзилган, وَآتَاكُمْ مِنْ كُلِّ مَا سَأَلْتُمُوهُ  б) тўрт ўринда баъзи мусҳафларда алоҳида, баъзиларида қўшиб ёзилган:

كُلَّ مَا رُدُّوا إِلَى الْفِتْنَةِ أُرْكِسُوا فِيهَا ﴿ ﴾ كُلَّ مَا جَاءَ أُمَّةً رَسُولُهَا كَذَّبُوهُ ﴿

كُلَّمَا دَخَلَتْ أُمَّةٌ لَعَنَتْ أُخْتَهَا ﴿   كُلَّمَا أُلْقِيَ فِيهَا فَوْجٌ سَأَلَهُمْ خَزَنَتُهَا ﴿ Лекин аввалги икки ўринда, яъни Нисо ва Муъминун сураларида алоҳида ёзилганига, кейинги икки ўрин, яъни Аъроф ва Мулк сураларида жуфт ёзилганига амал қилинади. в) бу икки қисмдан бошқа ўринларда ҳамма мусҳафларда қўшилиб ёзилган. Масалан:

بِمَا لَا تَهْوَى  أَفَكُلَّمَا جَاءَكُمْ رَسُولٌ ﴿, كُلَّمَا دَخَلَ عَلَيْهَا زَكَرِيَّا الْمِحْرَابَ ﴿, كُلَّمَا أَوْقَدُوا نَارًا لِلْحَرْبِ أَطْفَأَهَا اللَّهُ ﴿ ва ҳ.к.

4 - чи калима فى билан ما мавсула, бу калимада уламолар 5 мазҳабга бўлинган, лекин биз Имом Ибнул Жазарий ихтиёр қилган йўлни баён қиламиз.

а) Ўн бир жойда бехилоф ажратиб ёзилган.

 

1

فِي مَا فَعَلْنَ فِي أَنفُسِهِنَّ مِنْ مَعْرُوفٍ ﴿

Бақара-240

2

          لِيَبْلُوَكُمْ فِي مَا آتَاكُمْ ﴿

 

Моида-48

3

          ﴾  لِيَبْلُوَكُمْ فِي مَا آتَاكُمْ ﴿

Анъом-165

4

قُلْ لَا أَجِدُ فِي مَا أُوحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا﴾ ﴿   

 

Анъом-145.

5

   وَهُمْ فِي مَا اشْتَهَتْ أَنفُسُهُمْ خَالِدُونَ ﴿   

 

Анбёъ-102.

6

لَمَسَّكُمْ فِي مَا أَفَضْتُمْ فِيهِ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴿

 

Нур-14.

7

أَتُتْرَكُونَ فِي مَا هَاهُنَا آمِنِينَ

Шуаро-146.

8

فِي مَا رَزَقْنَاكُمْ ﴿

Рум-28.

9

إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ

Зумар-3.

10

أَنْتَ تَحْكُمُ بَيْنَ عِبَادِكَ فِي مَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ

 

Зумар-46.

11

نُنْشِئَكُمْ فِي مَا لَا تَعْلَمُونَ  ﴿

Воқиа-61

      

б) Қолган ўринларда бехилоф жуфт ёзилган: Масалан:

فِيمَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ ﴿ فِيمَا فَعَلْنَ ﴿ Бақара-113. 234.

لَمَسَّكُمْ فِيمَا أَخَذْتُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴿ Анфол-68. ва ҳ.к. Бу калиманинг қироатида шу мазҳабга амал қилинади.

5 - чи калима, ташдидли أنَ билан ما мавсула: а) Икки ўринда ҳамма мусҳафларда алоҳида ёзилган.

﴾ وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ هُوَ الْبَاطِلُ ﴿  Ҳаж-62.

وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ الْبَاطِلُ ﴿ Луқмон-30. б) Бир ўринда баъзи мусҳафларда жуфт,баъзиларида алоҳида келган.

وَاعْلَمُوا أَنَّمَا غَنِمْتُمْ مِنْ شَيْءٍ ﴿ Анфол -41. Жуфт ёзилгани рожеҳроқ ва шунга амал қилинади. в) Қолган ўринларда ҳамма мусҳафлар жуфт ёзилишига иттифоқ қилган. Мисоллар:

﴾ فَإِنْ تَوَلَّيْتُمْ فَاعْلَمُوا أَنَّمَا عَلَى رَسُولِنَا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ ﴿ Моида-92.

﴾ فَإِنْ تَوَلَّيْتُمْ فَإِنَّمَا عَلَى رَسُولِنَا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ ﴿ Тағобун 12.

6 - чи калима أنْ билан لا  нофия: а) Ўн ерда ажратиб ёзилган:

1

أَنْ لَا يَقُولُوا عَلَى اللَّهِ إِلَّا الْحَقَّ

Аъроф -105

2

حَقِيقٌ عَلَى أَنْ لَا أَقُولَ عَلَى اللَّهِ إِلَّا الْحَقَّ

Аъроф-169

3

وَظَنُّوا أَنْ لَا مَلْجَأَ مِنْ اللَّهِ إِلَّا إِلَيْهِ

Тавба -118.

4

وَأَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ فَهَلْ أَنْتُمْ مُسْلِمُونَ

Ҳуд-14.

5

أَنْ لَا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ إِنِّي

Ҳуд-26.

6

أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا

Ҳаж-26

7

يَابَنِي آدَمَ أَنْ لَا تَعْبُدُوا الشَّيْطَانَ

Ёсин-60.

8

وَأَنْ لَا تَعْلُوا عَلَى اللَّهِ إِنِّي آتِيكُمْ بِسُلْطَانٍ

Духон-19.

9

يُبَايِعْنَكَ عَلَى أَنْ لَا يُشْرِكْنَ بِاللَّهِ شَيْئًا

Мумтаҳина-12

10

أَنْ لَا يَدْخُلَنَّهَا الْيَوْمَ عَلَيْكُمْ مِسْكِينٌ﴾

Қалам-24.

 

б) Бир ўрин, аксар мусҳафларда узилиб ёзилган, баъзи мусҳафларда қўшиб ёзилган, лекин алоҳида ёзилганига амал қилинади ва шуниси мухтор:

فَنَادَى فِي الظُّلُمَاتِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنْ الظَّالِمِينَ ﴿

в) Қолган жойларда бу икки ҳарфни қўшиб ёзилган. Мисоллар:

أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ إِنَّنِي لَكُمْ مِنْهُ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ ﴿ Ҳуд-2.

أَفَلَا يَرَوْنَ أَلَّا يَرْجِعُ إِلَيْهِمْ قَوْلًا ﴿ Тоҳо -89

 إِذْ جَاءَتْهُمْ الرُّسُلُ مِنْ بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ ﴿ Фуссилат-14. وَمَا لَكُمْ أَلَّا تُنْفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ ﴿ Ҳадид-10. ва ҳ.к.

7- чи калима, أنْ билан لَنْ а) Ҳамма мусҳафларда 2 ўринда жуфт қилиб ёзилган أَلَّنْ نَجْعَلَ لَكُمْ مَوْعِدًا ﴿ Каҳф-48,     أَلَّنْ نَجْمَعَ عِظَامَهُ ﴿ б) Бир ўринда, баъзи мусҳафларда жуфт, баъзиларида алоҳида ёзилган ва кейингисига амал қилинади.  عَلِمَ أَنْ لَنْ تُحْصُوهُ ﴿ в) Қолган ўринларда бу калималар, ҳамма мусҳафларда алоҳида ёзилган.Мисоллар:

أَنْ لَنْ يَنْقَلِبَ الرَّسُولُ ﴿ Фатҳ-12.

زَعَمَ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنْ لَنْ يُبْعَثُوا ﴿ Тағобун-7                            أَنْ لَنْ يَقْدِرَ عَلَيْهِ أَحَدٌ Балад-5 ﴿ Ва ҳоказо.

8 - чи калима, بِئْسَ  билан  ما  : а) Бир жойда

Қуръонларда жуфт ёзилган. بِئْسَمَا اشْتَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ ﴿ Бақара-90. б) Икки ўринда баъзи мусҳафда алоҳида, баъзисида қўшиб ёзилган. قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ إِيمَانُكُمْ ﴿ Бақара 93. بِئْسَمَا خَلَفْتُمُونِي مِنْ بَعْدِي Аъроф-150 ﴿ Шунисига амал қилинади. в) Олти ўринда мусҳафлар айрим ёзилишига муттафиқ келган. 1-    فَبِئْسَ مَا يَشْتَرُونَ  Оли Имрон-187 ﴿

2-﴾ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ ﴿ 3-(لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ ﴿ Бақара-102.

4- لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَصْنَعُونَ ﴿  5-   (لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ )

6-  لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ ﴿ Моида -62-63-79-80.

9 - чи калима,  أيْنَ  билан ما  а) Икки ўринда жуфт ёзилган, فَأَيْنَمَا تُوَلُّوا فَثَمَّ وَجْهُ اللَّهِ  أَيْنَمَا يُوَجِّهُّ لَا يَأْتِ بِخَيْرٍ Бақара-115,Наҳл-76. б) Уч жойда алоҳида, баъзи мусҳафларда қўшиб ёзилган. أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْركِكُّمْ الْمَوْتُ

وَقِيلَ لَهُمْ أَيْنَ مَا كُنْتُمْ تَعْبُدُونَ ﴿ مَلْعُونِينَ أَيْنَمَا ثُقِفُوا أُخِذُوا ﴿ Нисо билан Аҳзобда васлига, Шуарода қатъига амал қилинади.

в) Бу беш ўриндан бошқа жойларда бу калималар бўлак ёзилган. أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمْ اللَّهُ جَمِيعًا

قَالُوا أَيْنَ مَا كُنتُمْ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ ﴿ وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنْتُمْ ﴿

Қуйидаги оятлардан алоҳида ва жуфт ёзилган калималарни, ва қайсилари икки хил ёзилиши мумкинлигини аниқланг!

 

39. То (تْ ) билан тўхталадиган ҳои таънис.

Тамҳид.

 

Тои таънис ё феълга ёки исмга дохил бўлади. У феълга дохил бўлганда доим, тои мафтуҳа (تْ ) шаклида ёзилади, вақф қилинганда ҳам худди мана шу تْ билан тўхталади. Мисол: وَأُزْلِفَتْ الْجَنَّةُ لِلْمُتَّقِينَ ﴿        وَدَّتْ طَائِفَةٌ ﴿

وَقَالَتْ لِأُخْتِهِ قُصِّيهِ ﴿ Ва буни тои таънис дейилади.

Агар у исмга дохил бўлса, ة  шаклида ёзилади ва вақф қилинганда   ه  билан тўхталади, шунинг учун  бу  ة  ни ҳои таънис ёки тоъ марбута  дейилади. رَحْمَة   نِعْمَة  جَنَة   каби. Бироқ Усмоний мусҳафларда исмга дохил бўлган  баъзи ة лар, ои мафтуҳа ت  шаклида ёзилган, шунинг учун вақф қилинганда, расмул хат шундай бўлгани учун мана шу ت билан тўхталади. Бу икки қисм бўлади:

Биринчи қисмида барча қорилар уни муфрад сиғасида ўқишга иттифоқ қилишган, вақф қилишда эса баъзи қорилар ҳои таънис билан, Имоми Ҳафс расмул хатга мувофиқ тои мафтуҳа билан тўхтаган.

Ва бу 13 калимадан иборат. Биринчи калима نِعْمَت  11 ерда тои мафтуҳа билан ёзилган .

1. وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَمَا أَنزَلَ عَلَيْكُمْ ﴿ Бақара-231.

2. وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً ﴿ Оли Имрон-103.   

3. اذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ هَمَّ قَوْمٌ ﴿     Моида-11.        

4. أَلَمْ تَرَى إِلَى الَّذِينَ بَدَّلُوا نِعْمَتَ اللَّهِ كُفْرًا ﴿   Иброҳим-28.

5. وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَـَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا  ﴿        Иброҳим-34.

6.     وَبِنِعْمَتِ اللَّهِ هُمْ يَكْفُرُونَ  ﴿                    Наҳл-72

7. يَعْرِفُونَ نِعْمَتَ اللَّهِ ثُمَّ يُنكِرُونَهَا ﴿      Наҳл-83.            

8. وَاشْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ ﴿  Наҳл-114       

9. أَلَمْ تَرَى أَنَّ الْفُلْكَ تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِنِعْمَتِ اللَّهِ ﴿  Луқмон-31.          10. يَاأَيُّهَا النَّاسُ اذْكُرُوا نِعْمَتََ اللَّهِ عَلَيْكُمْ ﴿    Фотир-3.        

11. فَذَكِّرْ فَمَا أَنْتَ بِنِعْمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنٍ وَلَا مَجْنُونٍ ﴿      Тур-29.   

Аммо وَلَوْلَا نِعْمَةُ رَبِّي ﴿ Вассоффат-57 да хилоф воқеъ бўлган. Мана шу 12 ўриндан ташқари ўринларда тои марбута билан ёзилган ва ҳои таънис билан вақф қилинади.Масалан:

أَفَبِنِعْمَةِ اللَّهِ يَجْحَدُونَ ﴿ Наҳл-71 ﴾ وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ ﴿

Иккинчи калима رحمت . Етти ўринда бил иттифоқ тои мафтуҳа билан ёзилган.

1. أُوْلَئِكَ يَرْجُونَ رَحْمَتَ اللَّهِ ﴿

2. إِنَّ رَحْمَتَ اللَّهِ قَرِيبٌ مِنْ الْمُحْسِنِينَ ﴿

3. رَحْمَتُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الْبَيْتِ ﴿,

4.. ذِكْرُ رَحْمَتِ رَبِّكَ عَبْدَهُ زَكَرِيَّا ﴿

5. أَهُمْ يَقْسِمُونَ رَحْمَتَ رَبِّكَ ﴿

6. فَانظُرْ إِلَى آثَارِ رَحْمَتِ اللَّهِ﴾ ﴿

7. وَرَحْمَتُ رَبِّكَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ ﴿

Аммо Оли Имрон-159 даги فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنْ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ ﴿ тои таънисда хилоф воқеъ бўлган, машҳурроғи ҳои таънис билан ёзилиши ва тўхташидир. Бу ўринлардан бошқа жойларда رَحْمَةٍ сўзи тои марбута билан ёзилган ва бе ихтилоф ҳои таънис билан вақф қилинади إِلا رَحْمَة مِنْ رَبِّكَ ﴿.

Учинчи калима  امْرَأت етти ўринда бил иттифоқ тои мафтуҳа билан ёзилган.

1.    إِذْ قَالَتْ امْرَأَتُ عِمْرَانَ ﴿                Оли Имрон-35.

2.    امْرَأَتُ الْعَزِيزِ تُرَاوِدُ فَتَاهَا ﴿                    Юсуф-30

3.    قَالَتْ امْرَأَتُ الْعَزِيزِ الْآنَ حَصْحَصَ الْحَقُّ ﴿    Юсуф-51

4.    وَقَالَتْ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ ﴿                        Қосос-9

5. 6 اِمْرَأَتَ نُوحٍ وَاِمْرَأَتَ لُوطٍ ﴿                    Таҳрим-10

7.     اِمْرَأَتَ فِرْعَوْنَ ﴿                 Таҳрим-11                    . Бунинг қоидаси шуки, қайси аёл Қуръонда эри билан бирга зикр қилинса, мана шу етти ўриндаги каби тои мафтуҳа билан ёзилади. Бундан бошқа ўринларда тои марбута билан ёзилиб, ҳои таънис билан вақф қилинади. وَامْرَأَةً مُؤْمِنَةً Аҳзоб-50 ﴿    وَإِنْ امْرَأَةٌ خَافَتْ  Нисо-128  , إِنِّي وَجَدتُّ امْرَأَةً  Намл- 23﴿

Тўртинчи калима سُنتْ беш ўринда бил иттифоқ тои мафтуҳа билан ёзилган. Масалан:

1. فَقَدْ مَضَتْ سُنَّتُ الْأَوَّلِينَ ﴿ Анфол-38.  

2-3-4. فَهَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا سُنَّتَ الْأَوَّلِينَ فَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّتِ اللَّهِ تَبْدِيلًا وَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّتِ اللَّهِ تَحْوِيلًا ﴿ Фотир-43.

5 سُنَّتَ اللَّهِ الَّتِي قَدْ خَلَتْ فِي عِبَادِهِ ﴿ Ғофир-85. Бу беш ўриндан бошқа ўринларда тои марбута билан ёзилган ва бе хилоф ҳои таънис билан тўхталади.

سُنَّةَ اللَّهِ الَّتِي قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلُ  ﴿ Фатҳ-23.

سُنَّةَ اللَّهِ فِي الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلُ وَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلًا ﴿ Аҳзоб-62.

Бешинчи калима لَعْنَت икки ўринда бил иттифоқ тои мафтуҳа билан ёзилган,   Мисол:

1. فَنَجْعَلْ لَعْنَتَ اللَّهِ عَلَى الْكَاذِبِينَ ﴿ Оли Имрон-61. وَالْخَامِسَةُ أَنَّ لَعْنَتَ اللَّهِ عَلَيْهِ ﴿ Нур-7. Қолган ўринларда тои марбута билан ёзилган ва бе хилоф ҳои таънис билан вақф қилинади. أُوْلَئِكَ جَزَاؤُهُمْ أَنَّ عَلَيْهِمْ لَعْنَةَ اللَّهِ  *   *وَإِنَّ عَلَيْكَ اللَّعْنَةَ إِلَى يَوْمِ الدِّينِ ﴿  أُوْلَئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ اللَّهِ  ﴿ ва ҳ.к.

Олтинчи калима وَمَعْصِيَتِ икки ўринда бил иттифоқ тои мафтуҳа билан ёзилган ва унинг учинчиси йўқ. وَيَتَنَاجَوْنَ بِالْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَمَعْصِيَتِ الرَّسُولِ ﴿

﴾ فَلَا تَتَنَاجَوْا بِالْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَمَعْصِيتِِ الرَّسُولِ ﴿.

Еттинчи калима كلمت , Аъроф сурасида муфрад сиғада келиб, ت сида ихтилоф бор, лекин тоъ мафтуҳа билан ёзилиши ва ت билан тўхташ машҳур. وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ الْحُسْنَى бошқа жойларда тои марбута билан ёзилган ва бехилоф ҳои таънис билан вақф қилинади.

М: وَجَعَلَ كَلِمَةَ الَّذِينَ كَفَرُوا السُّفْلَى وَكَلِمَةُ اللَّهِ هِيَ الْعُلْيَا ﴿.

Саккизинчи калима بَقيت бир ўринда ( Ҳуд-86 да ) бил иттифоқ тои мафтуҳа билан ёзилган, بَقِيَّتُ اللَّهِ خَيْرٌ لَكُمْ . Бундан бошқа ўринларда тои марбута билан ёзилган ва бехилоф ҳои таънис билан вақф қилинади. Масалан:  وَبَقِيَّةٌ مِمَّا تَرَكَ آلُ مُوسَى ﴿

﴾ أُوْلُوا بَقِيَّةٍ يَنْهَوْنَ عَنْ الْفَسَادِ فِي الْأَرْضِ ﴿ .

Тўққизинчи калима قُرت  Фақат бир жойда бил иттифоқ  ت  билан ёзилган قُرَّتُ عَيْنٍ لِي وَلَكَ ﴿ Қосос-9. Бошқа ўринларда тои марбута ة билан ёзилган ва бил иттифоқ ҳои таънис  ه билан тўхталади. Мисол:

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ  ﴿ Фурқон-74.

﴾ فَلَا تَعْلَمُ نَفْسٌ مَا أُخْفِيَ لَهُمْ مِنْ قُرَّةِ أَعْيُنٍ ﴿ Сажда-17.

Ўнинчи калима فِطْرَت Қуръонда фақат бир жойда келган ва тои мафтуҳа билан ёзилган масалан:

﴾  فِطْرَتَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا ﴿ Рум 30

Ўн биринчи калима  شَجَرَت  фақат бир ўринда ҳамма мусҳафларда тои мафтуҳа ت билан ёзилган.

М: Духон-43-44. ﴾   إِنَّ شَجَرَتَ الزَّقُّومِ طَعَامُ الْأَثِيمِ ﴿ қолган

ўринларда тои марбута билан ёзилган ва бил иттифоқ   ه    билан тўхталади.Масалан:

 هَلْ أَدُلُّكَ عَلَى شَجَرَةِ الْخُلْد﴾ِ ﴿  وَشَجَرَةً تَخْرُجُ مِنْ طُو سَيْنَاءَ ﴿.

Ўн иккинчи калима جَنت фақат бир ўрин (Воқиа-89) да бил иттифоқ тои мафтуҳа билан ёзилган  وَرَيْحَانٌ وَجَنَّتُ 

Бошқа ўринларда тои марбута билан ёзилган ва ҳои таънис билан вақф қилинади.

وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ ﴿

﴾ أَيَطْمَعُ كُلُّ امْرِئٍ مِنْهُمْ أَنْ يُدْخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ ﴿ .

Ўн учинчи калима ابْنَت  фақат бир жойдагина тои мафтуҳа билан ёзилган, وَمَرْيَمَ ابْنَتَ عِمْرَانَ ﴿ Таҳрим -12. Бу калима Қуръонда фақат бир марта учрайди...

Илова: Яна олти калима тои мафтуҳа билан ёзилган ва Ҳафс қироатига биноан تْ билан вақф қилинади.

Биринчи калима يَاأَبَتِ саккиз ерда келади.

يَاأَبَتِ إِنِّي رَأَيْتُ ﴿, يَاأَبَتِ هَذَا تَأْوِيلُ رُؤْيَاي ﴿ Юсуф---4,-100.

يَاأَبَتِ لِمَ تَعْبُدُ ﴿,﴾ يَاأَبَتِ إِنِّي قَدْ جَاءَنِي ﴿  ﴾ يَاأَبَتِ لَا تَعْبُدْ الشَّيْطَانَ ﴿

يَاأَبَتِ إِنِّي أَخَافُ ﴿ Маръям42-43-44-45. يَاأَبَتِ اسْتَأْجِرْهُ ﴿ Қ/с-26.

يَاأَبَتِ افْعَلْ مَا تُؤْمَرُ ﴿ .

Иккинчи калима مَرْضَات тўрт ерда келади.Бақара 207-265. مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ ﴿  يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ ﴿ Нисо-114  تَبْتَغِي مَرْضَاتَ أَزْوَاجِكَ  Таҳрим-1 ﴿

3 калима ذَاتَ Қуръоннинг ҳамма жойида шундай ёзилган فَأَنْبَتْنَا بِهِ حَدَائِقَ ذَاتَ بَهْجَةٍ ﴿,

         بِذَاتِ الصُّدُور  وَاللَّهُ عَلِيمٌ ﴿

ِ4 калима هَيْهَاتَ фақат Муъминун сурасидаги бир оятда икки марта келади. ﴾ هَيْهَاتَ هَيْهَاتَ لِمَا تُوعَدُونَ ﴿ .

5 калима وَلَاتَ Сод -1 да келади. ﴾  وَلَاتَ حِينَ مَنَاصٍ ﴿ .

6 калима اللَّاتَ أَفَرَأَيْتُمْ اللَّاتَ وَالْعُزَّى ﴿ оятида холос.

Иккинчи қисм қорилар,муфрад ёки жамъ сиғасида ўқишда ихтилоф қилган муаннас калималар. Булар тои мафтуҳа билан ёзилган 7 та калима бўлиб,12 ерда келади. Имоми Ҳафс буларнинг тўрттасини муфрад, учтасини жамъ сиғада қироат қилганлар.

Биринчи كَلِمَت, тўрт ўринда келади ва муфрад ўқилган. كَذَلِكَ حَقَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ عَلَى الَّذِينَ فَسَقُوا أَنَّهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ           إِنَّ الَّذِينَ حَقَّتْ عَلَيْهِمْ كَلِمَتُ رَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿ وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ صِدْقًا وَعَدْلًا وَكَذَلِكَ حَقَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّهُمْ أَصْحَابُ النَّارِ ﴿

Иккинчи غَيَابَت Ҳафс муфрад ўқиган ва икки ерда келади.﴾ وَأَلْقُوهُ فِي غَيَابَتِ الْجُبِّ ﴿ وَأَجْمَعُوا أَنْ يَجْعَلُوهُ فِي غَيَابَتِ الْجُبِّ

Учинчи بَيِّنَت фақат Фотир-40 да тои туло билан ёзилган أَمْ آتَيْنَاهُمْ كِتَابًا فَهُمْ عَلَى بَيِّنَتٍ مِنْهُ ﴿ Қолган ўринларда ё муфрадлигига иттифоқ қилинган ва ҳои таънис билан вақф қилинади, حَتَّى تَأْتِيَهُمْ الْبَيِّنَةُ﴾ ﴿ , ёки жамълигига иттифоқ қилинган ва тои туло билан вақф қилинади. М:

  بَلْ هُوَ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ فِي صُدُورِ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ ﴿ Анкабут-49.

Тўртинчи جِمَالَت бир ерда келади ва Ҳафс уни муфрад сиғасида ўқиган, كَأَنَّهُ جِمَالَتٌ صُفْرٌ ﴿ Мурсалот-33.

 

Бешинчи (آيَات) икки ўринда келади, Ҳафс жамъ

сиғада ўқиган, ﴾ لَقَدْ كَانَ فِي يُوسُفَ وَإِخْوَتِهِ آيَاتٌ لِلسَّائِلِينَ ﴿ Юсуф 7  ва ﴾ وَقَالُوا لَوْلَا أُنْزِلَ عَلَيْهِ آيَاتٌ مِنْ رَبِّهِ ﴿ Анкабут-50.

Бошқа ўринларда ё, муфрадлигига иттифоқ қилиниб ҳои таънис билан вақф қилинган, Мисол: إِنَّ آيَةَ مُلْكِهِ ﴿ ёки жамълигига иттифоқ қилиниб тои мафтуҳа билан вақф қилинган, قُلْ إِنَّمَا الْآيَاتُ عِنْدَ اللَّهِ.

Олтинчи غُرُفَاتِ бир жойда وَهُمْ فِي الْغُرُفَاتِ آمِنُونَ  ﴿

Еттинчи  ثَمَرَاتٍ  бир ерда келади,Ҳафс жамъ сиғасида ўқиганлар, وَمَا تَخْرُجُ مِنْ ثَمَرَاتٍ مِنْ أَكْمَامِهَا ﴿, бошқа ўринларда бил иттифоқ ё муфрад сиғада келиб ҳои таънис билан тўхталади, كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِنْ ثَمَرَةٍ رِزْقًا ﴿ ёки жамъ сиғада келиб тои туло билан тўхталади. Масалан: وَمِنْ ثَمَرَاتِ النَّخِيلِ ﴿

Мазкур етти калиманинг муфрад ва жамълигида ихтилоф қилинганларида Имоми Ҳафс  тои мафтуҳа  билан вақф қилганлар.

Қуйидаги оятларнинг остига чизилган калималарида қандай вақф қилинишини баён қилинг!

يَعْرِفُونَ نِعْمَتَ اللَّهِ ثُمَّ يُنكِرُونَهَا ﴿  إِنِّي وَجَدتُّ امْرَأَةً تَمْلِكُهُمْ  ﴿

رَحْمَتُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الْبَيْتِ ﴿فَرَوْحٌ وَرَيْحَانٌ وَجَنَّتُ نَعِيمٍ

أَلَمْ تَرَى كَيْفَ ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا كَلِمَةً طَيِّبَةً ﴿ فَهُمْ عَلَى بَيِّنَتٍ مِنْهُ ﴿

قُرّتُ عَيْنٍ لِي ﴿ أُوْلُوا بَقِيَّةٍ يَنْهَوْنَ عَنْ الْفَسَادِ فِي الْأَرْضِ ﴿

 

40. Васлийя ва қатъийя ҳамзалар ва улар

билан ибтидоъ қилиш ҳукмлари.

 

Бошлашда собит ва даржи каломда, яъни калималарни қўшиб ўқилганда ҳазф қилинадиган ҳамзани васлийя ҳамза дейилади. Бошлашда доим ҳаракатли бўлади чунки сокин билан бошлашнинг имкони йўқ. Шунингдек у исмда ҳам, феълда ҳам, ҳарфларда ҳам бўлади ва сўз бошида ҳар доим ҳаракатли бўлади.

Васлийя ҳамза феъллардан фақат мозий ва амрда бўлади. Мозий феъллар беш ва олти ҳарфли бўлади.

إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَى آدَمَ وَنُوحًا ﴿, هُنَالِكَ ابْتُلِيَ الْمُؤْمِنُونَ ﴿,

 وَإِذْ اسْتَسْقَى مُوسَى وَالرَّبَّانِيُّونَ وَالْأَحْبَارُ بِمَا اسْتُحْفِظُوا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ ﴿. Амр уч, беш ва олти ҳарфли бўлади.

 ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ,

فَقُلْنَا اضْرِبْ بِعَصَاكَ الْحَجَرَ ﴿ اذْهَب بِكِتَبِي هَذَا فَأَلْقِهِ إِلَيْهِمْ ﴿, انتَظِرُوا إِنَّا مُنتَظِرُونَ ﴿,   انطَلِقُوا إِلَى مَا كُنتُمْ بِهِ تُكَذِّبُونَ ﴿,

يَاأَبَتِ اسْتَأْجِرْهُ ﴿, فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا ﴿.

Қоида.

Сулосий мужаррад буйруқ феълларини васлийя ҳамза билан бошлаганда, агар “айни феъл”яъни, айн баробаридаги ҳарф заммали, ёки феъл мажҳул сиғада бўлса ҳамзани албатта замма билан ўқилади. Агар сулосий феъллар маълум сиғада бўлиб, “айни феъл”фатҳали ё касрали бўлса,ҳамзаи васлийяни ибтидода касра билан ўқилади. Шунингдек беш ҳарфлик, олти ҳарфлик феълланинг масдарлари, мозийлари ва амрларидаги ҳамзаи васлийялар ҳам ибтидода касра билан бошланади. Юқоридаги ва қуйидаги мисолларга қаранг!

ثُمَّ اقْضُوا إِلَيَّ وَلَا تُنْظِرُونِِِ ﴿ وَامْضُوا حَيْثُ تُؤْمَرُونَ ﴿ ثُمَّ ائْتُوا صَفًّا      

ابْنُوا عَلَيْهِمْ بُنْيَانًا ﴿,    أَنْ امْشُوا وَاصْبِرُوا عَلَى آلِهَتِكُمْ ﴿

Танбиҳ!

Агар ҳамза зоида бўлмай аслий бўлса у қатъийя бўлади.  

أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ﴿,         إِنَّهُ رَبِّي أَحْسَنَ مَثْوَايَ ﴿

Исмлардаги васлийя ҳамзалар қиёсий ё самоий бўлади. Қиёсий васлийя ҳамзалар юқоридаги мисолларда ўтган, сулосий, рубоий мазид феълларининг масдарларида бўлади ва ибтидода касра билан ўқилади. Мисоллар:

وَحَرَّمُوا مَا رَزَقَهُمْ اللَّهُ افْتِرَاءً عَلَى اللَّهِ ﴿ وَاللَّهُ عَزِيزٌ ذُو انتِقَامٍ ﴿

اسْتِكْبَارًا فِي الْأَرْضِ وَمَكْرَ السَّيِّئِ ﴿,

 ﴾ وَمَا كَانَ اسْتِغْفَارُ إِبْرَاهِيمَ لِأَبِيهِ ﴿

Самоий ҳамзаи васлийялар қуйидаги еттита исмда бўлади.

М: اسْمُهُ الْمَسِيحُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ ﴿  إِنَّ ابْنِي مِنْ أَهْلِي ﴿.

وَمَرْيَمَ ابْنَتَ عِمْرَانَ﴾ ﴿ ﴾ قَالَ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُنكِحَكَ إِحْدَى ابْنَتَيَّ هَاتَيْنِ ﴿

﴾ إِنْ امْرُؤٌ هَلَكَ ﴿,﴾ مَا كَانَ أَبُوكِ امْرَأَ سَوْءٍ ﴿

﴾ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ ﴿   ﴾ فَانفَجَرَتْ مِنْهُ اثْنَتَا عَشْرَةَ عَيْنًا ﴿

﴾ اِمْرَأَتَ فِرْعَوْنَ ﴿,  وَإِنْ امْرَأَةٌ خَافَتْ﴾ ﴿, سَبِّحْ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى

﴾ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ مِمَّنْ تَرْضَوْنَ ﴿ ﴾ لَا تَتَّخِذُوا إِلَهَيْنِ اثْنَيْنِ ﴿

اثْنَانِ ذَوَا عَدْلٍ مِنْكُمْ ﴿ فَإِنْ كَانَتَا اثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا الثُّلُثَانِ مِمَّا تَرَكَ

وَبَعَثْنَا مِنْهُمْ اثْنَيْ عَشَرَ نَقِيبًا.﴾ وَقَطَّعْنَاهُمْ اثْنَتَيْ عَشْرَةَ أَسْبَاطًا أُمَمًا ﴿

﴾ وَمُبَشِّرًا بِرَسُولٍ يَأْتِي مِنْ بَعْدِي اسْمُهُ أَحْمَدُ ﴿, 

Мазкур мисоллардаги ҳамзалар билан ибтидоъ қилинса уни вужубан касра ўқилади.

Қуръон сўзларидан бошқа сўзларда самоий васлийя ҳамза қуйидаги учта исмда келади.1) اسْتٌ , 2) зоида  م    билан ابْنَمٌ , 3  أيْمُنٌوَأيمُنُ اللهِ لأفْعَلَنَ الخَيْرَ ﴿.

Ҳарфларга дохил бўладиган васлийя ҳамзалар, Қуръони Каримда фақат ال таърифдагина бўлади ва

ибтидода касрали ўқилади.  

الذى الذين ﴿ إِنَّ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ وَالْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ﴿

Танбиҳ!

Касрали васлийя ҳамзага истифҳом ҳамзаси дохил бўлганда, ҳамзаи васлийя ҳазф қилинади ва ҳамзаи истифҳом фатҳали бўйича қолади. Ва бу ҳолат етти ўринда учрайди.

1. قُلْ أَتَّخَذْتُمْ عِنْدَ اللَّهِ عَهْدًا ﴿ أَطَّلَعَ الْغَيْبَ أَمْ اتَّخَذَ عِنْدَ الرَّحْمَانِ عَهْدًا

3. أَفْتَرَى عَلَى اللَّهِ كَذِبًا أَمْ بِهِ جِنَّةٌ ﴿ أَصْطَفَى الْبَنَاتِ عَلَى الْبَنِينَ ﴿

5. أَتَّخَذْنَاهُمْ سِخْرِيًّا أَمْ زَاغَتْ عَنْهُمْ الْأَبْصَارُ ﴿,

6. أَسْتَكْبَرْتَ أَمْ كُنتَ مِنْ الْعَالِينَ ﴿

7. سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَسْتَغْفَرْتَ لَهُمْ أَمْ لَمْ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ لَنْ يَغْفِرَ اللَّهُ لَهُمْ ﴿.

Имоми Ҳафс ривоятига кўра васлийя ҳамза бу етти ўриндан бошқа жойларда ҳазф қилинмайди.

Аммо васлийя ҳамза, истифҳом ҳамзаси билан ломи таъриф орасида келганда, жумланинг иншо ёки хабар эканлигини ажратиш учун, уни ҳазф қилинмайди, балки алифга бадал қилиниб, икки сокин жамълангани учун олти ҳаракат миқдорида чўзилади, ёки уни ҳамза билан алиф орасида тасҳил қилинади, булар آلذكَرَيْنِ   آلآنَ  آلله ﴿  учта калима бўлиб, олти ўринда келади, бу тўғрида юқорида мадди лозим бобида айтиб ўтилган.

Аммо сураи Ҳужурот بِئْسَ الاِسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الْإِيمَانِ ﴿ оятидаги الاِسْمُ  сўзининг ҳамзасида ибтидо ҳолида икки иш жоиз.

1.    Ломга касра бериб, васлийя ҳамзани фатҳали اَلاِسْمُ қилиб, 2- ҳамзани ҳазф қилиб ломни касраси билан لاِسْمُқилиб ўқиш жоиз.             

Қатъийя ҳамзалар.

 

Қатъийя ҳамзалар ҳамавақт,- ибтидода, васлда, ёзувда, сўзнинг бошида, ўртасида ва охирида, хоҳ фатҳали, хоҳ касрали, хоҳ заммали бўлсин собит турадилар.

 

إِنَّا* أَعْطَيْنَاكَ * وَأُتُوا بِهِ ﴿, ﴾ قُرْآنَ * سُئِلَتْ * الْمَوْءُودَةُ ﴿

 

وَبِئْرٍ * جَاءَ * قُرُوءٍ* يَسْتَهْزِئُ * إِنْ نَشَأْ﴿ ва ҳ.к. каби. Қатъийя ҳамза доим таҳқиқ билан ўқилади,             أَأَنذَرْتَهُمْ ** وَإِذَا أَرَدْنَا ﴿ каби, фақат Фуссилат-44 даги أَأَعْجَمِيٌّ ﴿ калимасидагина Ҳафс  ривоятига биноан иккинчи ҳамзани тасҳил қилинади.

 

Қуйидаги оятларда остига чизилган калималардаги ҳамзаларнинг ҳукмларини баён қилинг!

 

﴾ إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنْ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمْ الْجَنَّةَ ﴿

 

أَلْهَاكُمْ التَّكَاثُرُ ﴿ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ ﴿

 

سَبِّحْ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى ﴿     إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَى آدَمَ ﴿

 

 

 

41. Ҳафс қироатида риоя қилинадиган

 

қоидалар.

 

 

 

Қуръони Каримни қироат қилиш икки қисм бўлиб усул ва фаршдан иборат.

 

Барча калималарга тегишли, масалан танвин ва сукунли нун ҳукмлари, мад аҳкомлари каби умумий қоидаларни усул дейилади.

 

Қуръоний калималарнинг баъзиларига хос бўлган ҳукмларни фарш дейилади.Масалан:           اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ ﴿ оятидаги الصِّرَاطَ ﴿ калимасини  Қунбул холис س  билан, Ҳамза ишмом билан, қолган қорилар ва Ҳафс холис ص билан ўқиганлари каби. Қуйида баъзи сўзларни Ҳафс ривояти билан қироат қилган қори учун  нималарга риоя қилиши кераклигини баён қиламиз. Баъзиларининг ҳукмлари юқорида ўтган.

 

1. Фуссилат-44 أَأَعْجَمِيٌّ وَعَرَبِيٌّ ﴿ даги أَأَعْجَمِيٌّ ﴿ сўзининг иккинчи ҳамзаси тасҳил билан ўқилади.

 

2. Ҳуд-41 بِاِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا ﴿ даги مَجْرَاهَا ﴿ калимаси имола билан яъни фатҳани касрага, алифни ى га яқин қилиб ўқилади. 3- Рум-54

 

اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ ضَعْفٍ ثُمَّ جَعَلَ مِنْ بَعْدِ ضَعْفٍ قُوَّةً ثُمَّ جَعَلَ مِنْ بَعْدِ قُوَّةٍ ضَعْفًا وَشَيْبَةً ﴿ даги ضَعْفٍ калимасининг ض  ҳарфини  фатҳа билан ҳам, замма билан ҳам ўқилади ва фатҳа билан ўқиш муқаддам ҳисобланади.

 

4. Бақара-245 وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ ﴿ даги َيَبْسُطُ калимасини холис (س ) билан ўқилади.

 

5. Аъроф-69 وَزَادَكُمْ فِي الْخَلْقِ بَسْطَةً ﴿ даги بَسْطَةً  сўзини холис س билан ўқилади.

 

6. Тур-37 أَمْ هُمْ الْمُسَيْطِرُونَ ﴿ даги الْمُسَيْطِرُونَ калимасини ص ёки  س билан ўқилаверади.

 

7. Ғошияҳ-22 لَسْتَ عَلَيْهِمْ بِمُصَيْطِرٍ ﴿ даги بِمُصَيْطِرٍ сўзини холис ص  билан ўқилади.

 

8. Қуйидаги лафзларда алифни ҳар доим вақф ҳолатда исбот қилиб, васл ҳолатда ҳазф қилинади.

 

أنا  , أَنَا أُنَبِّئُكُمْ بِتَأْوِيلِهِ ﴿ даги أنا , لَكِنَّا هُوَ اللَّهُ رَبِّي ﴿ даги لَكِنَّا وَتَظُنُّونَ بِاللَّهِ الظُّنُونَا ﴿ даги الظُّنُونَا,                      وَأَطَعْنَا الرَّسُولا ﴿ даги الرَّسُولا  ва فَأَضَلُّونَا السَّبِيلا ﴿ даги السَّبِيلا  калималари.

 

9. Қуйидаги калималар васл ҳолатда нун билан вақф ҳолатда алиф билан қироат қилинади.

 

وَلَيَكُونًَا مِنَ الصَّاغِرِينَ ﴿ даги وَلَيَكُونًَا                            كَلَّا لَئِنْ لَمْ يَنْتَهِ لَنَسْفَعًاَ بِالنَّاصِيَةِ  даги لَنَسْفَعًاَ,                              وَإِذًا لَا يَلْبَثُونَ خِلَافَكَ إِلَّا قَلِيلًا ﴿ даги وَإِذًا.

 

10. إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ سَلَاسِلًا ﴿ оятидаги  سَلَاسِلًا  калимаси васл ҳолатида танвинсиз ломнинг фатҳаси билан,  вақф ҳолатида алиф билан ёки ломнинг сукуни билан ўқилади.

 

11. وَأَكْوَابٍ كَانَتْ قَوَارِيراَ ﴿ оятидаги  قَوَارِيراَ  калимаси вақф ҳолатида алифнинг исботи билан, васл ҳолатида уни ҳазф қилиб ўқилади, аммо кейинги  قَوَارِيرَا مِنْ فِضَّةٍ оятидаги قَوَارِيرَا доим алифни ҳазф қилиб ўқилади.

 

12. فَمَا آتَانِيَ اللَّهُ خَيْرٌ مِمَّا آتَاكُمْ ﴿ оятидаги  آتان  калимаси васл ҳолатида ى нинг фатҳаси билан ўқилади, аммо вақф ҳолатида икки важҳ, ى нинг ҳазфи ва исботи билан ўқиш жоиз бўлади.

 

13. بِئْسَ الاِسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الْإِيمَانِ ﴿ оятидаги الاِسْمُ калимаси, агар шу калимадан бошласак икки иш жоиз бўлади: а) ҳамзанинг фатҳаси, ломнинг касраси ва синнинг сукуни билан яъни  أَلِسْمُ  деб, б) касрали лом ва сукунли син билан لِسْمُ  деб бошлаш жоиз бўлади.

 

14. أَلَمْ نَخْلُقْكُمْ مِنْ مَاءٍ مَهِينٍ ﴿ оятидаги نَخْلُقْكُمْ  калимаси. Бу сўзда қофни кафга комил ёки ноқис идғом қилишда ихтилоф қилинган, ҳар иккаласи ҳам жоиз. Ноқис идғом деганда, аввалги ҳарфнинг баъзи сифатларини, масалан бизнинг мисолда қофнинг истеъло сифатини қолдириб, қалқала сифатини йўқотиб идғом қилишни тушунилади. Комил идғомда эса аввалги ҳарфнинг умуман ҳамма сифатлари йўқолади. Бизнинг мисолда       أَلَمْ نَخْلُكْكُمْ бўлиб қолади ва шундай ўқилади. Имоми Ибнул Жазарий, қироат қилишда комил идғом авло деб айтганлар.  

 

 42.  Сўз охири.

 

 

 

Ҳурматли ўқувчи! Китобимнинг бошида илм, олим, Қуръон ва қори ҳақида айтилмай қолган, улуғ олимларимиз айтиб қолдирган  баъзи сўзларни шу ерда айтиб ўтишни лозим топдим. Инсон, ҳаётида тавфиқли ҳаёт кечириши учун илм олиши жуда зарур. Имоми Абу ҳомид ал-Ғаззолий ўзининг “ иҳёу улумид-дин” китобида илмнинг фазилатлари хусусида қуйидаги далилларни келтиради.

 

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ

 

 

 

Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур. Мужодала-11. Ибн Аббос y айтадилар: “ Олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан етти юз даража юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг”. Оллоҳ Таоло:

 

 

 

قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لا يَعْلَمُونَ

 

 

 

Айтинг: “ Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!” деб айтган. ( Зумар-9).

 

Илм, Пайғамбар e тиллари билан Оллоҳ Таоло барча одамлардан талаб қилиниши ибодат эканлиги эълон қилинган энг муҳим ғоядир. У зот айтдилар: “ Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”.  

 

У зот яна шундай дейдилар: “ Қиёмат куни уч тоифа кишида шафоат қилиш ҳуқуқи бўлади: пайғамбарлар, олимлар ва шаҳидлар”.

 

Яна пайғамбар y айтадилар: “Кимга Қуръон илми берилган бўлсаю, бошқа одамни ўзидагидан яхшироқ нарсага эга деб билса, Оллоҳ таоло улуғлаган Қуръонни камситган бўлади”.

 

Исломимиз буюкларидан ҳам илм ҳақида кўп асарлар қолган.

 

Алий ибн Аби Толиб Куммайлга:” Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Мол нафақа қилиш билан камайса, илм сарф қилиган сари зиёда бўлади”, деганлар.

 

Имоми Ғаззолий илм ва олим хусусида жуда кўп оят ва ҳадисларни келтирганлар, ҳоҳлаган кишилар шу китобга мурожаат қилсинлар.

 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос e дан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ Ким Қуръони Каримни уч кундан оз фурсатда хатм қилса, маъноларини англамайди”, дедилар. (Абу Довуд, Тирмизий ва Насаийлар ривояти.)

 

Аммо Қуръон ўқишни қачон бошлаш ва қачон тугатиш вақти қорининг ихтиёридадир. Масалан,

 

Саъд ибн Аби Ваққос t айтадилар: “ Қуръонни хатм қилувчининг хатми кечанинг аввалига тўғри келса, фаришталар тонг отгунча унга салавот айтишади. Агар кечанинг охирига тўғри келса, эртаси куннинг охиригача салавот айтишади”. И. Аҳмад.

 

Хуллас, қори ва қироат ҳақидаги маълумотларни бир неча мужаллад китоблар ҳам қамраб ололмайди. Ким бу хусусда кўпроқ маълумот олишни ҳоҳласа, “Ат-Тибён фий одоби ҳамалатил-Қуръон” китобига мурожаат қилсин.

 

 

 

 

 

بِكَلامِ الْخَالِقِ يُحْفِيها

هَذا الْمُخْتَارُ أَتَى الدُّنْيَا

وَ يُعَـلِّمُهَا وَ يُرَبِّيهَا

وَ يُطَهِّرُهَا وَ  يُزَكِّيهَـا

فَعَطِّرْ مِنْهُ الأفْوَاهَــا

ذِ كْرُ الرَّحْمَانِ هُوَ الْقُرْانْ

فَحَا ذِرْ مِنْ أَنْ تَنْساها

 

آيَاتُ اللهِ هِيَ الْـبُرْهَان

 

 

أللَّهُمَّ اجْعَلِ اْلقُرْانَ الْعَظِيمَ رَبِيعَ قُلُوبِنَا  وَ جَلاَءَ هُمُومِنَا وَ أَحْزَانِنَا

 

وَذَكِّرْنَا  مِنْهُ مَا نَسِيْنَا وَ عَلِّمْنَا مِنْهُ مَا جَهِلْنَا وَارْزُقْنَا تِلاَوَتَهُ عَلَى الْوَجْهِ الَّذِى يُرْضِيكَ عَنَّا  آنَاءَ اللَّيْلِ وَ أَطْرَافَ النَّهَارِ يَا رَبَّ الْعَلَمِين.

 

 

 

Ё раб! Улуғ Қуръонимизни қалбимизга баҳор қилиб, ғаму-андуҳимизга жило айла. Унутганларимизни ёдимизга солиб, билмаганларимизни билдиргайсан. Ё Илоҳал оламин! Бизларни кеча-ю кундуз Қуръон тиловати билан ризқлантиргайсан.

 

Китобнинг бошида айтганимиздек, банда хатодан холи эмас, хатосиз ёлғиз Оллоҳдир. Ўқувчилар хато ўринларини кўрганда уни ислоҳ қилиб, ишора қилиб огоҳлантирсалар беҳад улардан мамнун бўлар эдим.

 

 

 

 

 

 

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов