"."
Меню

Намоз китоби

НАМОЗ ТУРЛАРИ

Мусулмонларга ўқишлари амр қилинган намозлар уч турли бўлиб,

булар: Фарз, Вожиб ва Нофила намозларидир.

1.  ФАРЗ  намозлари:  Беш  вақт  намознинг  фарзлари,  Жума

намозининг икки ракъат фарзи ва Жаноза намозидир. (Жаноза намози

фарзи кифоядир).

2. ВОЖИБ намозлари: Витр намози, байрам(ҳайит) намозлари,

аталган, яъни бирон нарса учун ният ва назр қилинган намозлардир.

Бошланиб, ярмида чала қолган намозни битириш ёки бошқатдан ўқиш ҳам

вожиб. Қазога қолган Витр намозининг қазосини ўқиш ҳам вожибдир.

3. НОФИЛА намозлари: Беш вақт намознинг суннатлари, таровиҳ

намози ва савоб учун ўқиладиган таҳажжуд, таҳиятул-масжид, ишроқ,

дуҳа, аввобин, истиҳора, тасбиҳ каби намозларни ўқиш нофила ибодат

ҳисобланади.  Яъни  буларни  ўқиш  мажбурий  вазифа  эмас.  Фарз  ва

вожиб туридан бўлган намозлардан қарзи бўлмаган инсоннинг нофила

намозларига ҳам савоб берилади.

Бу  китобимизда,  Беш  вақт  намоз  билан  Жума,  Байрам(ҳайит),

Жаноза  ва  Таровиҳ  намозлари  ҳақида  кенг  маълумот  берамиз.  Яна

сафарда, хасталикда, узрли ҳолларда, намозларнинг қандай ўқилиши ва

қазо намозларини баён қиламиз.

 

 

БЕШ ВАҚТ НАМОЗ

Намоз Аллоҳу таолонинг амридир. Аллоҳу таоло Қуръони каримнинг

юздан кўп жойида «Намоз ўқинг»- деб буюрмоқда. Ақлли ва балоғат

ёшига етган ҳар бир мусулмоннинг, ҳар куни беш вақтда намоз ўқиши,

Қуръони Каримда ва ҳадиси шарифда амр қилинган.

Рум сураси17- ва18- ояти карималарда маъолан: «Шом ва тонг

вақтларида Аллоҳни тасбиҳ этинг. Кўкларда ва ер юзидагиларнинг

тоатлари, аср ва пешин вақтларида айтилган ҳамдлар, барчаси Аллоҳу

таоло учундир.» Бақара сураси, 239-оятида маъолан: «Намозларни ва

Аср намозини муҳофаза қилинг(яъни, ўтказиб юборманг).»– дейилди.

Ояти карималардаги тасбиҳ ва хамд калималарнинг“намоз” маъносида

ишлатилганлиги  уламонинг  тафсир  китобларида  билдирилган.  Ҳуд

сурасининг114-ояти каримасида маъолан: «Кундузнинг икки палласида

(пешин ва аср вақти) ва тунга яқин уч вақтда,(шом, хуфтон ва бомдод)

намоз ўқи! Тўғриси, бу яхшилик,(беш вақт намознинг савоби кичик)

гуноҳларни маҳв этади. Бу ибрат истаганлар учун бир насиҳатдир.»- дейилди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам айтдиларки: «Аллоҳу

таоло  қулларига  ҳар  куни  беш  марта  намоз  ўқишни  амр  этди.

Яхшилаб таҳоратланиб, бу беш вақт намозни вақтида ўқийдиган,

рукуъ  ва  саждаларни  нуқсонсиз  бажо  келтирадиганларни  Аллоҳу

таоло кечиради».

Беш вақт намознинг йиғиндиси қирқ ракъат бўлади. Булардан ўн етти

ракъати фарз, уч ракъати вожиб, йигирма ракъати эса суннатдир. Яъни:

1. Бомдод намози: Тўрт ракъат бўлиб, аввал икки ракъат суннати,

кейин икки ракъат фарзи ўқилади. Бу суннат жуда қувватли бўлгани учун

унга вожиб деган олимлар ҳам бўлган.

2. Пешин намози: Ўн ракъатдан иборат. Аввал тўрт ракъатлик илк

суннати кейин тўрт ракъат фарзи, ундан кейин яна икки ракъат охирги

суннати ўқилади.

3. Аср намози: Саккиз ракъатдир. Аввал тўрт ракъат(ғайри муаккада)

суннати, кейин тўрт ракъат фарзи ўқилади.

4. Шом намози: Беш ракъатдир. Аввал уч ракъат фарзи, кейин икки

ракъат суннати ўқилади.

5. Хуфтон намози: Ўн уч ракъатдир. Аввал тўрт ракъатлик илк(ғайри

муаккада) суннати, кейин тўрт ракъат фарзи, сўнгра яна икки ракъатлик

охирги суннати ва унинг орқасидан уч ракъатлик Витр-и вожиб намози ўқилади.

Аср  ва  Хуфтон  намозларининг  илк  тўрт  ракъатлик  суннатлари

ғайри  муаккада  суннатидир.  Уларнинг  иккинчи  ракъатларидан  сўнг

ўтирилганда, Аттаҳийётудан кейин “Аллоҳумма солли” ва “Аллоҳумма

борик” дуолари ўқилади. Учинчи ракъатга турилганда“бисмиллоҳ”ни

айтмай туриб худди биринчи ракъатдагидек “Субҳонака” ўқилади ва

давом этилади.

Пешин  намозининг  илк  тўрт  ракъатлик  суннати  эса  Муаккад

суннатдир. Яъни қувват-ла амр қилинган бўлиб, савоби ҳам кўпдир. Бу

намознинг иккинчи ракъатидан кейинги ўтиришда, худди фарзлардагидек

фақатгина “Аттаҳийёту” ўқилиб, учинчи ракъат учун қиёмга турилади.

Ундан кейин“бисмиллоҳ” айтилиб тўғридан тўғри “Фотиҳа” ўқилади.

Пешин  ва  Хуфтоннинг  фарзидан  кейин  тўрт  ракъат,  Шомнинг

фарзидан кейин олти ракъат намоз ўқиш, мустаҳабдир, яъни катта савоби

бор. Бу мустаҳаб намозларни битта салом билан ёки ҳар икки ракъатда

бир салом бериш билан ўқиса ҳам бўлади. Ҳар икки ўқиш тарзида ҳам,

илк икки ракъати охирги суннат ўрнига ўтади. Қолганлари мустаҳаб

намозлари бўлади. Бу намозларни, вақтнинг охирги суннатидан кейин,

алоҳида ўқиса ҳам бўлади.

Намозлардаги биринчи ракъат“Аллоҳу акбар” деб кирган заҳоти

бошланади. Бошқа ракъатлар эса, саждадан ёки ташаҳҳуд(ўтириш)дан

қиёмга қад ростланганда бошланади. Ва келаси ракъат учун такрор қиёмга

туришгача давом этади. Жуфт ракъатли намозларда иккинчи ракъатдан

кейин албатта ташаҳҳудга ўтириш керак.

Ҳар  бир  ракъатда  намознинг  фарзлари,  вожиблари,  суннатлари,

муфсидлари  ва  макруҳлари  бўлади.  Кейинги  саҳифаларда  уларни

ҲАНАФИЙ мазҳабига кўра билдирамиз.

 

 

НАМОЗНИНГ ФАРЗЛАРИ

Фарз: Аллоҳу таоло амр қилган ва бажарилиши мажбурий бўлган

ишлардир. Бир ибодатнинг фарзлари бажарилмагунча ўша ибодат саҳиҳ

бўлмайди.  Намознинг  саҳиҳ  бўлиши  учун  эса,  ўн  иккита  шартининг

бажарилиши  лозим.  Бу  фарзларнинг  еттитаси  намоз  ташқарисида,

бештаси  эса  ичидадир.  Ташқарисида  бўлган  фарзларга  “шартлари”,

ичидаги фарзларга эса “рукнлари” дейилади. [Баъзи олимлар, таҳрима

такбирини намознинг ичидаги фарзлардан деб санаганлар. Бу олимларга

кўра, намознинг шартлари ҳам, рукнлари ҳам олтита бўлади. ]

А) Намознинг ташқарисидаги фарзлар

(Шартлари)

Ҳадасдан таҳорат: 1.   Таҳоратсиз бўлган одамнинг таҳорат олиши

ва жунуб(яъни булғанган) кимсанинг ғусл олишига айтилади.

Нажосатдан таҳорат: 2.   Намоз ўқийдиган кимсанинг вужудини,

кийимини,  намоз  ўқийдиган  жойини  катта-кичик  нажосатдан,  яъни

динимизда кир деб билинган нарсалардан тозалашига айтилади. (Мас:

қон, сийдик, спирт, йирингга ўхшаш моддалар динимизда нажс бўлиб

ҳисобланади.)

Сатри аврат: 3.   Аврат жойини беркитмоқ, яъни ёпмоқ деганидир.

Ёпиниш,  кийиниш-  Аллоҳу  таолонинг  амридир.  Мукаллаф  бўлган

инсоннинг,  намоз  ўқиётганида  очиши  ёки  ҳамма  вақт  бошқа  бирига

кўрсатиши ва бошқаларнинг ҳам қараши ҳаром бўлган жойларига АВРАТ

ЖОЙИ дейилади. Эркакларнинг киндик билан тизза оралари, аёлларнинг

юз ва кафтдан бошқа бутун баданлари- аврат жойи саналади.

Истиқболи қибла: 4.   Намоз ўқишдан аввал Қиблага қараб туришга

айтилади. Мусулмонларнинг Қибласи- Макка шаҳрида жойлашган Каъба

биноси эгаллаган майдондир. Яъни ўша майдоннинг ер қаридан Аршгача

бўлган бўйига Каъба дейилади.

Вақт: 5.   Намозни ўз вақтида адо этишга айтилади. Яъни намоз

вақтининг кирганини қатъиян билиш ва ўқийдиган намозининг вақтини

кўнглидан ўтказишдир.

Ният: 6.   Намозга бошлашдан аввал қалб билан ният қилишга

айтилади. Ёлғиз оғиз билан айтишга ният дейилмайди. Ният- намознинг

исмини,  вақтини,  қиблани,  жамоат  билан  ўқиладиган  бўлса,  имомга

иқтидо қилишни қалбдан ўтказиш деганидир. Ният таҳрима такбиридан

аввал қилинади. Такбирдан кейин қилинган ният, тўғри бўлмайди ва

намоз ҳам қабул этилмайди.

Таҳрима  такбири: 7.    Намозга  бошлаётганда  “Аллоҳу  акбар”

деганидир.  Бу  такбирга  “ифтитоҳ  такбири”  ҳам  дейилади.  Намозга

кириш учун“Аллоҳу акбар”дан ўзга бир сўз айтилса, намозга кирилган

бўлиб саналмайди.

Б) Намознинг ичидаги фарзлар (Рукнлари)

Намозга бошлангандан кейин, мутлақо бажарилиши керак бўлган

беш фарз бордир. Буларга Рукн дейилади. Намознинг ичидаги фарзлар

қуйидагилар:

Қиём: 1.   Намозга бошланганда тик туришга айтилади. Тик туриб

ўқишга  кучи  етмайдиган  беморлар,  ўтирган  ҳолатда  ўқишади.  Ўтира

олмайдиган даражада бетоб бўлган кишилар эса, жойида ётган ҳолатда

(имо-ишорат  билан)  ўқийди.  Стул,  кресло,  курси  ва  ўриндиқ  каби

ўтиришга мосланган жиҳозларга ўтириб намоз ўқиш жоиз эмас.

Қироат: 2.   Маъноси оғиз билан ўқиш демакдир. Яъни Қуръони

каримдан сура ёки оят ўқишга айтилади. Ичида кўнглидан ўтказишга

қироат дейилмайди.

Рукуъ: 3.   Қиёмда қироатдан кейин қўлларни тизза кўзи устига

қўйган ҳолатда эгилиш деганидир. Рукуъда энг камида уч марта “Субҳона

роббиял озыйм” дейилади ва “Самиъ аллоҳу лиман ҳамидаҳ”- деб

қад ростланади. Бу ҳолатда, ҳеч қимирламасдан“Роббана лакал ҳамд”

дейилади.

Сажда: 4.   Рукуъдан кейин қилинадиган ҳаракат бўлиб, қўлни,

пешонани ва бурунни кетма-кет ерга қўйиш билан адо этилади. Ҳар бир

саждада энг камида уч марта “Субҳона роббиял аъло”– деб айтилади.

Қаъда-и охира: 5.   Охирги ракъатдан кейин аттаҳийёту дуосини

ўқиш учун ўтган вақт қадар ўтиришга айтилади. Бунга “охирги ўтириш”

ҳам дейилади.

 

НАМОЗНИНГ ШАРТЛАРИ

1. ҲАДАСДАН ТАҲОРАТ

Бу моддада таҳорат, ғусл ва таяммум ҳақида маълумот берилади.

ТАҲОРАТ: Таҳорат олиш, намознинг фарзларидан биридир. Қуръони

каримни қўлга олиш, Каъбани тавоф қилиш, тиловат саждаси қилиш,

жаноза намозини ўқиш учун ҳам таҳорат олиш лозим. Доимо таҳоратли

юриш,  уйқуга  ҳам  таҳоратли  ётиш,  таҳоратли  ҳолда  ейиш  ва  ичиш,

катта савоб. Таҳоратли ҳолда вафот этганларга шаҳид савоби берилади.

Пайғамбаримиз“саллаллоҳу алайҳи ва салам” марҳамат қилдиларки:

«Таҳоратли ҳолда вафот этган киши, ўлим азобини

чекмайди.  Чунки  таҳорат  иймонли  бўлишнинг  аломатидир.

Таҳорат намознинг калити, гуноҳларнинг тозаловчисидир».

«Бир  мусулмон  таҳорат  олганда  гуноҳлари  қулоқларидан,

кўзларидан,  қўл  ва  оёқларидан  тўкилади,  Ўтирганда  эса  гуноҳсиз,

маъсум бир қул сифатида ўтиради».

«Намоз- амаллар ичида энг хайрли бўлган ибодатдир. Доимо

таҳоратли бўлишга ҳаракат қилиш, мусулмонларга хос хислатдир.

Мусулмон, кеча ва кундуз таҳоратли бўлиши керак. Фақат шундай

бўлган  тақдирдагина  Аллоҳу  таоло,  уларни  ўз  паноҳида  асрайди.

Таҳоратли кишининг барча еган ва ичганлари, Аллоҳу таолони зикр

қилади. Айни пайтда эгаси учун Аллоҳу таолога тавба– истиғфор қилади».

Таҳоратнинг  фарзлари,  суннатлари,  одоблари  ва  тақиқланган

нарсалари,  яъни  таҳоратни  бузадиган  муфсидлари  бордир.  Таҳорати

йўқлигини  билиб  туриб,  намоз  ўқиган  кимса,  кофир  бўлади.  Намоз

ўқиётган пайтда таҳорати бузилган кимса, дарров салом бериб намоздан

чиқади. Ва ўша намознинг вақти чиқмасдан аввал таҳорат олиб, намозини

такрор ўқийди.

Таҳоратнинг фарзлари

Ҳанафий мазҳабида таҳоратнинг фарзи тўрт донадир:

1.Юзни бир марта ювиш. 

2.Икки қўлни тирсаклари билан бирга бир марта ювиш.

3.Бошнинг тўртдан бирини масҳ этиш, яъни ҳўл қўлни бошга суриш.

4.Оёқларни тўпиқлари билан биргаликда бир марта ювиш.

Шофиъий мазҳабида ният ва тартиб ҳам фарз. Ният юзни юваётганда

айтилади. Агар сув юзига тегмасдан туриб ният қилинса, таҳорати саҳиҳ

(тўғри) бўлмайди. Юз ва жағлардаги соқолни ҳам ювиш Шофиъийда

фарздир. Моликий мазҳабида далк[силамоқ] ва муволот[орасини узмай

тез-тез ювиш] фарз. Шиялар оёқларини ювишмайди. Яланг оёқ устига

масҳ тортишади. (бу нотўғридир).

Таҳорат қандай олинади?

Таҳоратга бошлашда ушбу дуо ўқилади:  1.  «Бисмиллаҳил-озыйм.

Валҳамдулиллаҳи ъала динил-Ислом. Ва ъала тавфиқил-иймон. Алҳамду

лиллаҳиллази жаъолал моа таҳурон ва жаъолал-ислома нуран

 

.» Кейин

қўллар уч марта ювилади.

Сўнгра ўнг қўл билан оғизга уч марта сув беришда шу дуо  2.

ўқилади: «Аллоҳуммасқиний мин хавди набийика каъсан ло азмау баъдаҳу

абадан

 

Ўнг қўл билан бурунга уч марта сув берилади, чап қўл билан  3.

қоқилади ва ўша пайтда қуйидаги дуо ўқилади: «Аллоҳумма арихний

ройиҳатал жаннати варзуқний мин наиъмиҳо. Ва ло туриҳний ройиҳатан-Нор[3]

Ҳовучга сув олиниб пешонадан жағларнинг тагигача бутун юз  4.

ювилаётганда ушбу дуо ўқилади. «Аллоҳумма баййид важҳий бинурика

явма табядду вужуҳу авлиёика ва ло тусаввид важҳий би зунуби явма

тасвадду вужуҳу аъдоика

 

Ўнг қўл тирсаги билан бирга ювилаётганда:  5.  «Аллоҳумма аътиний

китобий бияминий ва ҳосибний ҳисабан ясийран

 

» дуоси ўқилади.

Чап қўл тирсаги билан ювилаётганда эса  6.  «Аллоҳумма ло туътини

китобий би шимолий ва ло мин варо-и зоҳрий ва ло туҳосибний ҳисобан

шадидан

» дуоси ўқилади.

Ҳар икки қўлни тирсаги билан ювиб бўлгандан кейин, такрор  7.

қўлларни бир марта ювиб, ҳўл кафти билан бошга масҳ тортилаётганда:

 Озийм(улуғ) бўлган Аллоҳу таолонинг(исми билан) бошлайман. (Бизга) Ислом динини берган ва

иймонни эҳсон этган Аллоҳу таолога ҳамду санолар бўлсин. Сувни тозаловчи, Исломни эса нур қилган

Аллоҳу таолога ҳамду санолар бўлсин.

Эй Аллоҳим! Ундан ичилганда ҳеч қачон чанқатмайдиган“Ҳавзи Набий” дан бу бандангга ҳам бир

коса ичказгин.

Эй Аллоҳим! Менга Жаннат бўйларини ҳидлат ва мени Жаннат неъматлари билан ризқлантиргин.

Жаҳаннам ҳидидан эмас.

Эй Аллоҳим! Нуринг билан авлиёнинг юзини ёритганингдек, менинг юзимни ҳам ойдинлатгин.

Душманларнинг юзлари қорайган кунда, менинг юзимни гуноҳларим сабабли қора қилмагин.

Эй Аллоҳим! Китобимни(амал дафтарим) ўнг тарафимдан бергин ва менинг ҳисобимни осон

қилгин.

Эй Аллоҳим! Китобимни чап тарафимдан ва орқамдан бермагин. Мени қийин ва азобли сўроққа

тортмагин.

«Аллоҳумма харрим шаъри ва башарий ъалан-Нор. Ва азылланий тоҳта

зиллий оршика явма ло зилла илло зиллу оршика » дуоси ўқилади.

Кейин  ўнг  ва  чап  қўлнинг  кўрсатгич  бармоқлари  билан 

қулоқларнинг ичини тозалаётганда бош бармоқлар билан қулоқларнинг

орқаси масҳ этилади ва «Аллоҳум-мажъалний миналлазина ястамиъунал-қовла фаяттабиъуна аҳсанаҳу дуоси ўқилади.

Қўлнинг терс тарафи билан энсани(бўйин) масҳ этаётганда:

«Аллоҳумма аътиқ рақабатий минан-Нор дуоси ўқилади.

Кейин  чап  қўлнинг  кичик  бармоғи  билан  ўнг  оёқнинг 

жимжилоғидан бошлаб бармоқ оралари ҳилолланиб, тўпиққача бўлган

жой, тўпиғи билан бирга ювилади. Шу пайтда қуйидаги дуо ўқилади:

«Аллоҳумма  саббит  қадамайя  ъалас-сироти  явма  тазиллу  фиҳил

ақдому.

Чап  оёқни  ювишда,  яна  чап  қўлнинг  жимжилоғи  билан, 

лекин бу сафар оёқнинг бош бармоғи орасидан бошлаб, бармоқ оралари

ҳилоллаб тозаланади ва тўпиғи билан бирга ювилади. Ва «Аллоҳумма

ло тотруд қадамайя ъалас-сироти явма тотруд кулла ақдами аъдоика

Аллоҳуммажъал саъйи машкуран ва занбий мағфуран ва амалий мақбулан

ва тижоратий лан табура

» дуоси ўқилади.

Пайғамбаримиз“саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам”  айтадиларки:

«Бир  кимса,  таҳорат  олгач,  кўкка  қараб  мана  бу  дуони  ўқиса,

(Субҳонакаллоҳумма ва биҳамдика, Ашҳаду ан ло илоҳа илло анта

ваҳдака ло шарика лака астағфирука ва атубу илайка ашҳаду ан ло

илоҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдука ва Расулука

Ҳақ таоло ҳазратлари ўша кимсанинг гуноҳларини кечиради ва қабул

имзоси билан тасдиқлаб, Арши аълонинг остида муҳофазага олади.

Қиёмат куни эса, ўша дуони ўқиган кимса келиб савобининг ажрини

олади». Бошқа ҳадиси шарифда эса: «Ҳар ким таҳорат олгандан кейин.

“Инна  анзалнаҳу” [Қадр]  сурасини  бир  марта  ўқиса,  Ҳақ  таоло

ҳазратлари  ўша  кимсани  сиддиқлардан  ёзади.  Икки  марта  ўқиса,

шаҳидлардан ёзади. Уч марта ўқиса, (Қиёматда) пайғамбарлар билан

бирга тирилтади»- дедилар.

Эй Аллоҳим! Вужудимни ва сочимни Жаҳаннам оташида ёқмагин. Ҳеч қандай соя бўлмайдиган

кунда, мени арши аълонинг соясида сақлагин.

 Эй Аллоҳим! Мени гап тинглаб, улардан энг яхшиларини оладиган ва риоя қиладиганлардан

айлагин.

Эй Аллоҳим! Бўйнимни Жаҳаннам оловидан холос айлагин.

Эй Аллоҳим! Оёқларнинг қоқилмасдан ва тоймасдан ўтиши қийин бўлган Сирот кўприги устида

менинг оёқларимни собит(мустаҳкам) айлагин.

Эй Аллоҳим! Сенинг душманларингни оёқлари Сиротда тоядиган куни, менинг оёғимни тойдирма.

Эй Аллоҳим! Ишларимни шукр қилгучи айла. Гуноҳимни авф айла. Амалимни қабул айла.

Эй Аллоҳим! Сени ҳамдинг билан тасбиҳ ва танзиҳ қиламан. Сендан бошқа маъбуд йўқлигига, бир

эканлигингга ва шеригинг йўқлигига ва Муҳаммад алайҳиссалом Сенинг қулинг ва Расулинг эканлиги-га гувоҳлик бераман.

Яна бир ҳадиси шарифда эса: «Бир кимса таҳорат олгач Менинг

ҳаққимга ўн марта салоту салом келтирса, Ҳақ таоло ҳазратлари,

ўша  кимсанинг  ғамини  кетказиб,  дилини  хурсанд,  дуосини  қабул

қилади»- деб марҳамат қилинди.

Бу  дуоларни  билмайдиганлар  ўқимаса  ҳам  бўлади.  Лекин  қисқа

вақтда ёдлаб олиш ва таҳорат олаётганда ўқиш фойдалидир. Катта савоб

ҳосил бўлади.

Таҳоратни тугатаётганда ёки тугатгач: «Аллоҳум-мажъалний минат-таввобина важъалний мин-ал-мута-тоҳҳирийна, важъалний мин ибодик-ас-солиҳийна, важъалний минал-лазийна ло хавфун ъалайҳим ва лоҳум

яҳзанун» дуосини ўқиш ҳам жуда катта савоб келтиради.

Таҳорат дуосини билмаганлар, ҳар аъзосини юваётганда калимаи

шаҳодат ўқиб мана шу орқали бу амалларга махсус савоблардан маҳрум

қолмаслиги керак.

ИЗОҲ: Таҳорат дуолари учун, 223 ва224 саҳифаларга қаранг!

Оқил эрсанг, қил намозни, чун саодат тожидур,

Сен намозни андоқ бил ким, мўминнинг меърожидур.

Таҳоратнинг Суннатлари

Таҳоратнинг ўн саккизта суннати бор:

Таҳорат олишда бисмиллоҳ деб бошлаш.  1.

Қўлларни билаклар билан бирга уч марта ювиш. 2.

Оғизни  алоҳида  алоҳида  уч  марта  чайқаш.  Бунга“мазмаза”  3.

дейилади.

Бурунни алоҳида алоҳида уч марта сув тортиб, қоқиш. Бунга  4.

“истиншоқ” дейилади.

Қош,  соқол  ва  мўйловнинг  тагидаги  кўринмайдиган  терини,  5.

юзни юваётиб ҳўллаш.

Юзни юваётганда икки қошнинг тагини ҳўллаш.  6.

Соқолнинг узун қисмини масҳ этиш.  7.

Соқолнинг узун қисмига ўнг қўлнинг ҳўл бармоқларини тароқ  8.

каби суқиб ҳилоллаш(тараш).

Тишларни  бирор  нарса  билан  ишқалаб  тозалаш. (Мисвок  9.

қўлланиш муҳим суннат).

Бошнинг тамомини бир марта масҳ этиш.  10.

Икки қулоқни бир марта масҳ этиш.  11.

Энсани учта бирлашган бармоқнинг орқаси билан бир марта  12.

масҳ этиш.

Қўл ва оёқ бармоқларининг орасини ҳилоллаш.  13.

Ювилиши керак бўлган аъзоларни уч мартадан ювиш.  14.

Юзни ювадиган пайтда қалб билан ният қилиш.  15.

Тартибга риоя қилиш, яъни аъзоларни ўз ўрнида, тартиб билан ювиш 16

Далк, яъни ювиладиган аъзоларни ишқалаш.  17.

Муволот, яъни ҳар аъзони бирин-кетин орасини узмай ювиш. 18.

Таҳоратнинг адаблари

Таҳоратнинг йигирма саккизта одоби бор:

Бу ерда, “АДАБ” - адосида савоб, таркида гуноҳ бўлмайдиган амаллар

демакдир. Ҳолбуки суннатларда ундай эмас. Суннатлар адо этилганда

савоб, тарк этилса танзиҳан макруҳ бўлади. Адабларга“Мандуб” ёки

“Мустаҳаб” ҳам дейилади. Таҳоратнинг адаблари қуйидагилардир:

Таҳоратни намоз вақти кирмасдан аввал олиш. (Узрлилар вақти  1.

кирганидан кейин олиши керак.)

Хожатхонада ич таҳорат олаётганда Қиблани ўнг ёки чап тарафга  2.

олиб ўтириш. Қибланинг орқа ва олд тарафга тўғри келиши, таҳриман

макруҳдир.

Нажосат тегмаган бўлса ҳам сув билан тозаланиш. Нажосат  3.

дирҳам миқдоридан оз бўлса, ювиш суннат; дирҳам миқдорича бўлса,

ювиш вожиб; дирҳамдан катта бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишда маълум

бир адад йўқдир. Тоза бўлганига ишонч ҳосил қилгунча ювилади.

Ич таҳоратдан(истинжо) кейин бирон бўз билан артиниш.  4.

Истинжодан(ич таҳорат) кейин аврат жойини тезда ёпиш. 5.

Таҳоратни бошқасининг ёрдамисиз, ўзи олиш. 6.

Таҳорат олаётганда Қиблага қараб ўтириш ё туриш. 7.

Ҳар бир аъзони ювишда калимаи шаҳодат айтиш. 8.

Таҳорат дуоларини ўқиш.  9.

Оғизга сувни ўнг қўл билан олиш. 10.

Бурунга сувни ўнг қўл билан олиш.  11.

Бурунни чап қўл билан қоқиш(тозалаш). 12.

Оғизни чайишда, тишларни   мисвок билан тозалаш. (тиш чўткаси

ҳам мисвок ўрнига ўтади)13

Оғизни юваётганда рўзадор бўлмаса, бўғзида енгил бир 14.

ғарғара қилиш. Ғарғара таҳоратда ҳам, ғуслда ҳам суннатдир. Рўзадор

бўлса, ғарғара макруҳдир.

Бурунга сувни, бурун суягига етадиган қилиб тортиш. 15.

Қулоққа масҳ қилишда, бир бармоқни тешигига суқиш. 16.

Оёқ  бармоқларининг  орасини  ҳилоллашда  чап  қўлнинг  17.

жимжилоғини қўлланиш.

Қўлларни  юваётганда  кенг  узукни  ўрнидан  ўйнатиш  ҳам  18.

мустаҳабдир.  Тор  ва  сиқиб  турадиган  узукни  ўйнатиш  шарт  бўлиб,

фарздир.

Сув  кўп  бўлса  ҳам,  исроф  қилмасдан  тежамкорлик  билан  ишлатиш.19

Сувни худди ёғ сураётгандай қилиб оз ҳам ишлатмаслик керак.  20.

Яъни ҳар бир ювилган аъзодан камида икки томчи сув томиши шарт.

Қумғондан ёки шунга ўхшаш бошқа идишдан таҳорат олгандан  21.

кейин ўша идишни қайта сувга тўлдириб қўйиш керак, токи ўзидан кейин

таҳорат оладиган одамга заҳмат бўлмасин.

Таҳорат  асносида  ёки  сўнгида  22.  “Аллоҳуммажъалний

минаттаввобийн..” дуосини ўқиш.

Таҳоратдан  кейин  икки  ракъатлик  Субҳо(шукри  таҳорат)  23.

намозини ўқиш.

Таҳоратли бўлса ҳам, янги намоз вақти кирганида, яна таҳорат олиш.24

Юзни юваётганда кўз атрофини(чилпиқдан) тозалаш. 25.

Юзни, қўлларни, оёқларни ювишда, сув тегиши фарз бўлган  26.

жойдан бир оз кўпроғини ювиш. (Қўлни юваётганда, ҳовучга сув тўлдириб

тирсакка қарата оқизиш керак.)

Таҳорат  олаётганда  ишлатилган  сувдан  уст-бошга,  кийимга  27.

сачратмаслик.

Ўз мазҳабида макруҳ бўлмаган бирон амал, бошқа мазҳабда 

фарз бўлса, шунга амал қилиш ҳам мустаҳабдир.28

Таҳоратда тақиқланган хусуслар

Таҳорат олиш жараёнида тақиқланган ҳатти-ҳаракатлар ўн иккита

бўлиб, буларга йўл қўйиш ҳаром ёки макруҳдир:

Хожатхонада,  қирда,  далада  таҳорат  ушатаётганда  олд  ва 

орқанинг Қибла тарафга қараб туриши.1

Истинжо(ич таҳорат олиш) учун ўзга киши ёнида аврат 

жойини очиш ҳаромдир.2

Ўнг қўл билан истинжо қилиш. 3.

Сув бўлмаган пайтда мева, сабзавот, тезак, суяк, мол озиғи,

кўмир, ўзганинг мол-мулки, чинни парчаси, керамика, қамиш, япроқ,

мато ва қоғоз билан нажосатни артиш макруҳдир.4

Ювилиши фарз бўлган аъзосини, керагидан жуда ҳам ошириб 

(кўп) ёки кам ва уч мартадан кўп ёки кам ювиш.5

Таҳорат олинадиган сувга туфлаш ва бурун қоқиш. 6.

Таҳорат  аъзоларини  истинжода  авратини  артган  бўз  билан 

артиш.7

Юзни ювишда, сувни юзга уриб ювиш. (сувни пешонадан пастга 

қараб секин оққизиб, ювиш керак.)8

Сувга уфлаш.  9.

Кўз карига оғизни сув тегмайдигандай қилиб қисиб юмиб олиш.  10.

Кўз қовоқларининг буришган жойларига ва лабнинг кўринадиган юзасидан

биронта кичик жойга сув тегмай қолса таҳорат қабул бўлмайди.

Ўнг қўл билан бурун қоқиш, тозалаш. 11.

Бош, қулоқлар ва бўйинни(энса), ҳар бирида алоҳида алоҳида 

қўлни ҳўллаб, бир мартадан кўп масҳ қилиш. (Лекин қўлни янгидан

ҳўлламасдан такрор масҳ қилса бўлади).12

МИСВОК  ишлатиш:  Мисвок- бир  қарич  узунлигида  кесилиб,

тишларни тозалаш мақсадида ишлатиладиган ва арок деган дарахтдан ёки

зайтун толидан олинадиган таёқчадир. Таҳорат олишда, мисвок ишлатмоқ

- суннати муаккададир. Бир ҳадиси шарифда: «Мисвок қўлланиб кейин

ўқилган намоз, мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш марта устундир»,-дейилди.

“Сирож-ул-ваҳҳож”(Абу Бакр бин Али Хаддодий Яманий) китобида

мисвок ишлатишнинг15та фойдаси ҳақида қуйидагиларни келтирган:

Ўлим онида калимаи шаҳодат айтишга сабаб бўлади.  1.

Тиш милкини мустаҳкамлайди.  2.

Балғамни кетказади.  3.

Ўт безининг ажралишини тартибга солади.  4.

Оғиз оғриғини олади.  5.

Оғиз ҳидини кетказади. 6.

Аллоҳу таоло ундан рози бўлади.  7.

Бош қон томирларини қувватли қилади. 8.

Шайтонга ғам чектиради.  9.

Кўзлар нурланади.  10.

Хайрли ишлари ва ҳасаноти кўпаяди. 11.

Суннатга риоя этган бўлади. 12.

Оғзи пок бўлади. 13.

Фосиҳ-ул-лисон, яъни чиройли гапирадиган бўлади. 14.

Мисвокли  ўқилган  намознинг  савоби  мисвоксиз  ўқилган 

намознинг савобидан жуда кўп бўлади.15

Мисвок-  Арабистонда  ўсадиган  Арок  дарахтидан  олинган  бир

новдадир.  Бир  учидан2см.лик  пўсти  арчилиб,  бир  неча  соат  сувга

ботирилиб қўйилади. Кейин эзилса, чўтка каби очилади. Арок дарахти

бўлмаса,  зайтун  ёки  тут  толидан  олиниши  ҳам  мумкин.  Аёлларнинг

мисвок  ўрнига,  мисвок  қўлланиш  нияти  билан  сақич  чайнашлари

мақсадга мувофиқдир.

Таҳоратда диққат қилинадиган хусуслар

Таҳорат олаётганда зарурат ва мажбурият бўлмагунча қуйидаги 10

нарсага риоя қилиниши лозим:

Икки қўли чўлоқ кимса, таҳорат ололмагани учун қўлларини  1.

тупроққа, юзини эса деворга суркаб таяммум олади. Агар юзида ҳам

яраси бўлса, намозини таҳоратсиз ўқийди ва ҳеч қачон тарк этмайди.

2. Касал  кишига  завжаси(хоними,  рафиқаси),  жорияси(чўри),

фарзандлари  ёки  қариндош(ака-ука,  опа-сингил)лари  таҳорат

олдиришади.

3. Тош ва шунга ўхшаш нарсалар билан истинжо қилиш ҳам сув

ўрнига ўтади.

4. Тутқаноғи  тутиб  қолган  ёки  хушидан  кетган  бир  кимсанинг

хушсиз аҳволи24 соатдан узоқ давом этадиган бўлса, хушига келгач

ўша муддат бўйича қазога қолган намозларининг қазосини ўқимайди.

Спиртли ичимлик, наша, кўкнори ва дори таъсирида хушидан кетган,

маст  бўлган  кимса,  хушига  келгач  намозларининг  қазосини  ўқийди.

[Хато тушунилмасин! Бундан, асло спиртли ичимлик, гиёҳванд модда

истеъмол қилиш жоиз экан деган маъно чиқмайди. Ҳар тоифадан намоз

ўқийдиганлар  бор.]  Ётган  жойида  боши  билан  имо  қилолмайдиган

(бошини  қимирлата  олмайдиган) даражада  оғир  касалнинг  касаллиги

24 соатдан кўп давом этса ҳам, ҳатто ақли-хуши жойида бўлса ҳам, унга

намоз фарз бўлмайди.

5. Таҳоратхона ва Хожатхонага хусусий, хос шалвор ва бошга бир

нарса кийган ҳолда кириш мустаҳабдир.

6. Холижойга кираётганда қўлда Аллоҳу таолонинг исми ва Қуръони

карим  ёзилган  нарса  бўлмаслиги  керак.  Бирон  нарсага  ўралган  ёки

чўнтакда бўлиши керак.

7. Хожатхонага чап оёқ билан кирилиб, ўнг оёқ билан чиқилиш

керак.

8. Хожатхонада аврат жойини, ўтиргандан кейин очиш ва гапирмаслик

керак.

9. Авратига ва нажосатга қарамаслик керак.

10. Ҳеч  қанақа  сувга,  деворга,  қабристонга  ва  йўлга  таҳорат

синдирмаслик керак.

Таҳоратни бузадиган сабаблар

Таҳоратни бузадиган нарсалар етти қисм бўлиб, қуйидагилардир:

1. Орқадан ва олддан чиқадиган нарсалар:

а) Катта ва кичик хожат, ел чиқиши.

б) Клизма мосламасининг учи ёки инсон бармоғи орқадан суқиб

чиқарилганда  атрофи  нам  бўлса,  таҳоратни  бузади.  Қурғоқ  бўлса,

таҳоратни янгилаш афзал.

в) Эркак ва аёлларнинг бавл сизмаслиги учун олдларига қўядиган

пахта тампонларнинг ташқарида қолган қисми ҳам ҳўлланса, таҳорат

бузилади.

2. Оғиздан чиқадиган нажс нарсалар:

а) Оғиз тўлиб қусилганда;

б) Туфланган пайтда, тупукда қон кўп бўлса;

в) Ошқозон ва жигардан келадиган суюқ қон Имоми Аъзамга кўра оз

бўлса ҳам бузади.

г) Қулоққа томизилган дори оғиздан чиқса, бузади.

3. Бадандан, теридан чиқадиган нарсалар:

а) Қон, йиринг ва сариқ сув алоҳида чиқса;

б) Чечак касаллигидан ва ҳар қандай қизамиқ ёки угри(ҳуснбузар)

дан чиқадиган қон ёки сариқ сув, ғуслда ювилиши фарз бўлган жойга,

яъни баданнинг ташқи юзига ёйилса; Бурундан келадиган қон, бурун

суягидан ўтса, таҳорат бузилади. Қулоқ ичидаги қон ёки яра сувлари

қулоқ тешигидан чиқса, яна таҳорат бузилади.

в)  Жароҳат,  ҳуснбузар  каби  яралардаги  қон  ёки  сувни  пахтага

шимдириб олинса, таҳорат бузилади.

г) Мисвок(тиш чўткаси ёки чўп) устидаги қон, оғизга ёйилса ёки

чапланса, таҳорат бузилади.

д) Қулоқ, киндик ва сийнадан(кўкрак) оғриқ ёки хасталик туфайли

бир суюқлик чиқса, таҳорат бузилади.

ж) Сулук кўпроқ қон сўрса(бадандан), таҳоратнинг бузилишига йўл

очади.

4. Ухламоқ. Ёнбошлаб, тирсагига таяниб ёки бирон нарсага суяниб

ухлаш, таҳоратни бузади.

5. Хушини йўқотиш. Хушдан кетиш, жинни бўлиш, тутқаноқ тутиши

ва юраётганда чайқаладиган даражада маст бўлиш таҳоратни бузади.

6. Намозда кулиш. Рукуъ ва саждалари бўлган[жанозадан бошқа]

намозларда қаҳқаҳа

билан кулиш, таҳоратни бузади. Агар кичкина бола

кулса, бузилмайди. Намозда табассум қилиш, намозни ҳам таҳоратни

ҳам бузмайди.

 Қаҳқаҳа- ўзига ва ёнидагиларга эшитиладиган даражада кулиш.

Табассум- ўзига ҳам эшитилмайдиган қилиб мийғида кулиш.

7. Мубошарати  фоҳиша.  Яъни  яланғоч  бўлиб  аврат  жойларини

суртиниш, эркакнинг ҳам аёлнинг ҳам таҳоратини бузади.

Таҳорат олгани эсида, лекин бузган-бузмаганлигини эслолмаган ёки

бузилганига шубҳа қилган кимсанинг таҳорати бор деб қабул қилинади.

Таҳорати бузилганини эслаган, лекин кейин янгидан таҳорат олганини

эслолмаган  ёки  таҳорат  олганига  шубҳа  билан  қараган  кимсанинг

таҳорати йўқ деб қабул қилинади ва таҳорат олиши лозим бўлади.

Таҳоратни бузмайдиган нарсалар

1. Оғиз, қулоқ, бадандан ва ярадан чиқадиган қуртлар.

2. Балғам(қақириқ) қусиш.

3. Қон қусганда, бошдан келадиган суюқ қон тупукдан оз бўлса;

4. Тишдан оқадиган қон тупукдан оз бўлса;

5. Бошдан  келадиган  қуюқ(қаттиқ,  қотган) қон,  кўп  бўлса  ҳам

бузмайди.

6. Меъдадан  ва  жигардан  келадиган  қуюқ  қон,  оғиз  тўлдириб

чиқмаса;

7. Қулоққа томизилган ёғ, қулоқдан ёки бурундан чиқса;

8. Бурунга тортилган нарса, бир неча кундан кейин бурундан қайтиб

чиқса ҳам бузмайди.

9. Бирор  нарсани  тишлаган  пайтда,  ўша  нарсанинг  устида  қон

кўринса;

10. Ҳеч қандай касаллиги бўлмасдан, бошқа сабаблардан йиғлаганда

ва  пиёз,  тутун,  газлар  таъсири  натижасида  кўздан  ёш  оқса,  таҳорат

бузилмайди.

11. Чақалоқ эмизилганда, таҳорат бузилмайди.

12. Қаттиқ терланганда ҳам, бузилмайди.

13. Пашша, чивин, бурга ва тахта бити каби ҳашаротлар кўп қон

сўрса;

14. Кам бўлиб ёйилмайдиган қон(чиққан жойида қолган қон) ва оғиз

тўлиб қусилмаган қайт, таҳоратга зарар бермайди.

15. Ухлаётганида суянган нарсаси олинса ёки тортилса-ю йиқилиб

тушмаса;

16. Намозда мудрамоқ;

17. Тиззалар тик қилиниб, бошни тиззаларга қўйган ҳолда ухланса;

18. Оёқлар бир ёндан чиқарилиб, аёллар каби ўтириб ухланса;

19. Эгарсиз улов устида ухласа, ҳайвон юқорига(тепага) чиқаётган

ёки текис йўлда кетаётган бўлса;

20. Намозда табассум қилиш.

21. Намозда кулганини ёлғиз ўзи эшитса, бунга «даҳқ» дейилади.

Даҳқ фақатгина намозни бузади.

22. Соч, сақол, мўйлов қирқиш.

23. Яранинг қобиғи кўчиб тушса, таҳорат бузилмайди.

 

Таҳорат учун қулайликлар

(маҳси ва яра юзасига масҳ тортиш)

МАСҲ- уқалаш, силаш деганидир. Икки турли масҳ бор:

1. МАҲСИ ЮЗАСИГА МАСҲ: Таҳоратда оёқнинг ювилиши фарз

бўлган жойларни бекитиб турадиган, сув ўтказмайдиган оёқ кийимга,

маҳси ёки масҳ дейилади. Мамлакатимизда маҳси деб юритиладиган

бу оёқ кийим агар каттароқ бўлиб, бармоқлар маҳсининг учигача бориб

турмаса ва тортилган масҳ бўш жойга тўғри келса, унга масҳ тортиш жоиз

бўлмайди. Маҳси кийилиб бир соат қадар юрилганда ҳам, оёқдан ечилиб

кетмайдиган даражада соғлом, яъни мустаҳкам ва оёққа уйғун(лойиқ)

бўлиш керак.

Таги билан усти чарм ёки фақатгина таги чармдан бўлган пайпоқлар

устига масҳ тортиш жоиз.

Бир соатча йўлда юрганда оёқдан ечилиб ва титилиб кетмайдиган

қаттиқ ва қалин пайпоқ устига ҳам масҳ тортиш жоиз.

Маҳсилар таҳоратсизликнинг оёққа ўтишига тўсқинлик қилмоқда.

Оёқларни ювгандан кейин маҳсиларни кийиш ва ундан кейин таҳорат

олиш ҳам жоиздир.

Масҳ маҳсининг устига тортилади. Тагига тортилмайди.

Суннатга  уйғун,  мос  масҳ  торта  олиш  учун,  ўнг  қўл  ҳўлланиб

бармоқлари билан ўнг маҳсининг устига, чап қўл бармоқлари ҳам айни

усулда чап маҳсининг устига босилиб, бармоқ учларидан юқорига қараб

тортилади. Кафт текказилмайди. Тортилган масҳ(яъни намлик)нинг эни

ва бўйи, учта қўл бармоғининг эни ва бўйи қадар бўлиши фарз.

Масҳни қўлнинг ташқи қисми билан тортиш жоиз бўлса ҳам, қўлнинг

ич қисми билан тортиш суннатдир.

Шудринг  тушган  нам  ўтлар  устида  юрилиб  ёки  ёмғир  билан

маҳсининг усти ҳўлланса, масҳ ўрнига ўтади.

Маҳси  устига  масҳ  тортилгандан  кейин  ўша  маҳсининг  муддати

муқим кимса учун йигирма тўрт соат. Мусофир, яъни сафарий учун, уч

кун ва уч кечадир(етмиш икки соат). Бу муддат, маҳсини кийган вақтдан

эмас,  балки  маҳси  кийилгандан  кейин  илк  таҳорат  бузилиши  билан

бошланади. Маҳси кийган мўмин таҳорати бузилгандан кейин24 соат

ўтмасдан сафарга чиққудек бўлса, ўша маҳсисини ечмасдан устига масҳ

тортиб, таҳорат олиб уч кун ва уч кеча фойдалана олади. Лекин, муддати

тўлгандан кейин маҳсисини ечиб янгидан тўлиқ бир таҳорат олиш керак

бўлади. Мусофир кимса, бирор жойга келиб ерлашса-ю маҳси кийганига

24 соатдан ошган бўлса, таҳорат олаётганда маҳсининг устига масҳ торта

олмайди. Чунки у аллақачон муқим инсон ҳукмига кирган бўлади. У

ҳолда, маҳсисини ечиб оёқларини ювиш шарти билан таҳорат олади.

Оёқнинг  учта  бармоғи  сиғадиган  катталикда  йиртиғи  бўлган

маҳсининг устига масҳ тортиш жоиз эмас. Йиртиқ бундан бироз кичик

бўлса,  масҳ  тортиш  жоиз  бўлади.  Бир  маҳсининг  бир  неча  жойида

кичкина-кичкина йиртиқлари бўлса, булар фаразан бир жойга тўпланади.

Агар  уларнинг  йиғиндисидан  ҳосил  бўладиган  йиртиққа  учта  оёқ

бармоғи сиғадиган бўлса, бу маҳсига ҳам масҳ тортиш ярамайди. Агар

кичик  бўлса,  масҳ  тортиш  жоиз  бўлади.  Маҳсиларнинг  бирида  икки

бармоқ  кўринадиган  катталикда  йиртиқ  бўлиб,  иккинчисида  ҳам  ана

шунча ёки бир бармоқ кўринадиган катталикда йиртиқ бўлса, ҳар иккала

маҳсига ҳам масҳ тортиш жоиз бўлади. Чунки, учта бармоқ кўринадиган

катталикдаги йиртиқ ўлчови, фақатгина бир маҳсига тегишли. Йиртиқлар

текширилаётганда ҳар икки маҳси алоҳида текширилади. Ва ҳеч қачон

бирининг  йиртиғи  иккинчисининг  йиртиғига  қўшилиб  ўлчанмайди.

Бир маҳсининг яроқсиз ҳолга келганини билдирадиган ўлчов- ундаги

йиртиқнинг учта бармоқ учи сиғадиган даражада бўлиши эмас. Балки,

бу учта бармоқнинг тамоми кўринадиган даражада бўлиши керак. Агар

йиртиқ ундан кичик бўлса, у маҳсининг устига масҳ тортса бўлади.

2. ЯРА ва БИНТ УСТИГА МАСҲ: Яра ва қизамиқнинг устига ва

бадандаги ёриқ, кесикларнинг ичига қўйилган малҳам, пахта, бинт, латта

каби  нарсалар  олинганда  ёки  ечилганда  ярага  зарар  етадиган  бўлса,

уларнинг устига масҳ тортилади.

Узрли  киши  хоҳлаган  пайтида,  таҳорат  олиши  мумкин.  Ва  бу

таҳорати билан истаганича фарз, нофила намозлари ва Қуръони карим

ўқиши мумкин. Лекин ҳар намоз вақти чиққанида таҳорати бузилади. Ҳар

бир намоз вақти киргач таҳорат олиб, вақт чиққунча хоҳлаган ибодатини

қила олади.

Узрли  бўлиш  учун,  таҳоратни  бузадиган  нарсалардан  биттаси

давомли  равишда  ҳалиги  кимсада  мавжуд  бўлиш  керак.  Яъни,  бир

намоз вақти ичида таҳорат олиб, намознинг фарзини адо этадиган вақт

қадар  таҳоратини  тутиб  туролмайдиган  кимса,  узр  соҳиби  бўлади.

Узр соҳибининг вужудидаги таҳоратни бузадиган ҳол, кейинги намоз

вақтларида ҳам такрорланса, у кимсанинг узри ҳам давом этаверади.

 

 

ҒУСЛ

Намознинг тўғри бўлиши учун, таҳорат ва ғусл ҳам тўғри ва бекаму

кўст  бўлиш  керак.  Булғанган,  жунуб  бўлган  эркак  ва  аёлга,  ҳайз  ва

нифосдан чиққан ҳар бир хотин-қизга бир намоз вақти ўтмасдан аввал,

ғусл олиб тозаланишлари фарздир. Булғаниш(жунублик) - жинсий алоқа

ва иҳтилом натижасида юзага келади.

Пайғамбаримиз«саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам» марҳамат  қилиб

айтдиларки:  «Ғусл  олиш  учун  ўрнидан  турган  кимсага  баданидаги

тукларнинг сони қадар(яъни жуда кўп) савоб берилади. Ва яна шунча

гуноҳи  ҳам  кечирилади.  Жаннатдаги  даражаси  ортади.  Ғусл  учун

унга бериладиган савоб, дунёдаги бутун маҳлуқотдан ҳам хайлироқ

бўлади.  Аллоҳу  таоло  малоикаларга,  Шу  бандамга  қаранг! Тунда

эринмасдан  ўрнидан  туриб,  Менинг  амримни  ўйлаб,  ифлосликдан

ғусл қилаяпти. Гувоҳ бўлингизки, бу қулимнинг гуноҳларини авф ва

мағфират қилдим,- дейди.» Бошқа бир ҳадиси шарифда: «Жунуб бўлгач

тезда ғусл олинг. Чунки кироман котибин малаклари ифлос кимсадан

ҳазар қилишади»,- дейилди.

Имоми  Ғазолий«раҳматуллоҳи  алайҳ» айтадиларки: «Бир  кимса

тушимда менга бундай деди: «Ҳаётлигимда озгина вақт жунуб ҳолда

кезгандим. Ҳозир эса, ўша гуноҳим учун эгнимга оловдан бир кўйлак

кийдиришди. Ҳамон олов ичидаман.»»

Бир ҳадиси шарифда: «Жонли расм, ит ва жунуб инсон бўлган уйга

раҳмат малаклари кирмайди» - дейилди.

Намоз ўқийдиган ёки ўқимайдиган ҳар бир инсон, бир намоз вақтини

жунуб(ифлос, булғанган) ҳолда ўтказса, жуда шиддатли азобга дучор

бўлади. Бундай ҳолларда сув билан ювиниб тозаланиш мумкин бўлмаса,

таяммум олиш керак.

Жунуб кимсага қуйидаги нарсаларни ишлаш ман қилинган:

Намоз ўқиш. 1.

Қуръони каримга ва оятларга қўл текказиш. 2.

Каъбани тавоф қилиш. 3.

Жомеъ ва масжидларга кириш.  4.

Ғуслнинг фарзлари

Ҳанафий мазҳабида ғуслнинг фарзи учта:

Оғиз ичида 1.   сув тегмаган жой қолмайдиган қилиб оғиз ичини

ювиш,  чайқаш.  Тишларнинг  ораси  ва  ковакларига  сув  кирмаса,  ғусл

ўтмайди.

Бурунни ювиш 2.  . Бурундаги қотган кирларнинг тагига ва оғиздаги

хамирга ўхшаган озиқ қолдиқлари ёпишган жойларга сув тегмаса, ғусл

саҳиҳ бўлмайди. Ҳанбалий мазҳабида бурун ва оғизни ювиш, ғуслда

ҳам, таҳоратда ҳам фарздир. Шофиъий мазҳабида эса, ғуслга ният қилиш

фарздир.

3. Игнадек қуруқ жой қолмайдиган қилиб бутун баданни ювиш.

Киндик чуқури, мўйлов, қош ва соқолни, уларнинг тагини, терини ювиш

фарздир. Тирноқларда, лаб, кўз қовоғи ёки вужуднинг бошқа хоҳлаган

жойида,  тагига  сув  ўтказмайдиган  бирор  модда  бўлса,  ғусл  қабул

бўлмайди. Баданда игнанинг учидек қуруқ жой қолдирмай ювинмагунча,

ғусл тамом бўлмайди.

Ғуслнинг суннатлари

Аввал қўлларни ювиш. 1.

Адаб(аврат) жойларини ювиш. 2.

Бутун баданни кирлардан тозалаш. 3.

Ғуслдан аввал таҳорат олиш ва юзни юваётганда ғусл учун ният  4.

қилиш. Шофиъий мазҳабида ният қилиш фарз.

Бутун баданни уч маротаба уқалаб ювиш. 5.

Бутун баданни ювгандан кейин икки оёқни ювиш. 6.

Ғусл қандай олинади?

Суннатга мос ғусл қуйидагича олинади:

Аввал тоза бўлса ҳам, икки қўл, аврат аъзолари ва баданнинг  1.

нажс теккан жойлари ювилади.

2. Кейин тўлиқ бир таҳорат олинади. Юз ювилаётганда ғуслга ният

қилинади. Ишлатилган сув тўпланиб оёқ тагида кўлмак ҳосил қилмаётган

бўлса, оёқлар ҳам ювилади.

3. Сўнгра бутун баданга уч марта сув қуйилиб ювилади. Аввал уч

марта бошга, кейин ўнг елкага, сўнгра эса чап елкага ҳам уч марта сув

қуйилиб, ҳар сув қуйишда ўша тараф тамоман ҳўлланиши керак. Биринчи

сув қуйишда қўл ёки бирон латта билан яхшилаб ишқаланиб ювилади.

Ғуслда бир аъзога қуйилган сув бошқа аъзоларга оқитилса, оқитилган

узвлар ҳам тозаланган бўлади. Чунки ғуслда бутун бадан бир аъзо бўлиб

ҳисобланади. Ваҳоланки таҳорат олаётганда бир аъзога тўкилган сув билан

бошқа аъзони ювиб бўлмайди. Ювилса ҳам, покланган ҳисобланмайди.

Ғусл олингач, дарров орқасидан таҳорат олиш макруҳдир. Лекин ғусл

олаётганда таҳорати синган бўлса, янгидан таҳорат олиш шарт бўлади.

Диққат!!!

Тиш қўйдирганлар ва пломбаси бўлганлар учун

Ҳанафий  мазҳабида  тишларнинг  орасига,  тиш  ковакларига  сув

тегмаса, ғусл олинган бўлиб ҳисобланмайди. Шунинг учун тиш қоплатиш

(қўйдириш, коронка) ва пломба қўйдириш ғуслга монелик қилади. Бу

аҳволдаги инсонлар жунубликдан поклана олмайдилар. Олтин, кумуш ва

нажс бўлмаган бошқа моддалардан ясалган сунъий тиш ва пломбаларнинг

тагига сув кирмагани учун, Ҳанафий мазҳабининг барча олимларга кўра

ғусл жоиз бўлмайди.

Таҳтавий  ҳазратлари  «Мароқ  ил-фалоҳ»  асарининг  ҳошиясида

(96-саҳифа) ва бунинг таржимаси бўлган «Неъмат-и ислом» китобида

бундай  деб  ёзганлар: «Ҳанафий  мазҳабидаги  мўминнинг  ўз  мазҳаби

бўйича қила олмаган бирон амални қила олиши учун Шофиъий(ёки

Моликий) мазҳабини тақлид қилишида бир баис йўқдир.»

«Баҳр-ур-роиқ»  ва  «Наҳр-ул-фоиқ»  китобларида  ҳам  худди

ана шундай деб ёзилган. Лекин, бу ишни амалга оширишда, ўша(ёки

Моликий) мазҳабнинг шартларига ҳам риоя қилиниш керак. Машаққат

ва  қийинчилик  бўлмаган  ҳамда  шартларига  риоя  қилмаган  ҳолда

бошқа мазҳабни тақлид қилиш жоиз эмас. Ундай қиладиган одамларга

мулаффиқ дейилади. Мулаффиқ: қулайликларни йиғувчи деган маънони

билдирадики, бундай қилиш жоиз эмас.

Бир  фарзни  ўз  мазҳабининг  шартларига  кўра  адо  этиш  мумкин

бўлмаса, ўша фарзнинг бажарилиши учун, бошқа мазҳабни тақлид қилиш

лозим. Бироқ бу ишда тақлид этаётган мазҳабининг шартларига ҳам риоя

қилиш шарт. Тиш қўйдирганлар ва пломбаси бўлганлар Шофиъий ёки

Моликий мазҳабини тақлид қилишлари лозим. Бунинг учун эса, ғуслда ва

таҳоратда, намозга ният қилишда Имоми Шофиъийга ёки Имоми Моликка

тобеъ бўлганлигини кўнглидан ўтказиш кифоя қилади. Яъни ғусл учун:

«Ният қилдим Аллоҳ ризоси учун Шофиъий(ёки Моликий) мазҳабига кўра

ғусл олишга»- жумласини қалбидан ўтказадиган кимсанинг ғусли саҳиҳ

бўлади, жунубликдан қутилади, покиза бўлади. Шофиъий ёки Моликий

мазҳабини тақлид этгани учун, таҳорати ҳам ўқийдиган намозлари ҳам

саҳиҳ бўлади. Бу кимса сунъий тиши ва пломбаси бўлмаганларга ҳам

имомлик қила олади. Шофиъий мазҳабини тақлид этадиган кимсанинг

қуйидаги нарсаларга эътибор бериши керак:

Имомнинг орқасида Фотиҳа сурасини ўқиши; ўзининг ёки ўзганинг

аврат аъзоларига қўлнинг ич қисми, яъни кафти билан текканида ва никоҳ

билан олиши ҳаром бўлган18та аёлдан(маҳрамларидан) ўзга аёлнинг

терисига очиқ териси билан текканида янгидан таҳорат олиши; таҳоратда

албатта ният қилиш ва озгина нажосатдан ҳам тозаланган бўлиш керак.

Қуръони каримни қўлига олмоқчи бўлганида ҳам Шофиъий мазҳабига

кўра  таҳоратли  бўлиши  даркор.  Ҳанафий  мазҳабидаги  сафарийнинг

зарурат туфайли Шофиъий мазҳабини тақлид этган ҳолда Пешин билан

Асрни ва Шом билан Хуфтон намозларини тақдим(илгари олиб) ёхуд

таъхир(кечиктириб) этган ҳолда жам қилиб бирликда ўқий олиши учун,

яна Шофиъий мазҳабига кўра таҳорат олган бўлиши керак.

Моликий мазҳабини тақлидда

диққат қилинадиган хусуслар:

Тиш пломбаси ёки идрор(сийдик) ва ел тутолмаслик, ёхуд бирон

оқувчи узр туфайли Моликий мазҳабини тақлид этган кимса нималарга

диққат қилиши керак?

Моликий  мазҳабини  тақлид  этган  Ҳанафий  фақатгина  ғуслда,

таҳоратда  ва  намозда  ўз  мазҳабининг  шартларига  қўшимча  қилиб,

Моликий мазҳабининг фарзларини бажариб муфсидларидан тийилиши

керак. Ҳанафийдан фарқли тарафлари қуйидагилардир:

Ғуслда  1.  ният, далк ва муволот фарздир.

Ғусл, таҳорат ва намоз учун ниятда Моликий мазҳабига уйишга ният

қилиш керак. [Таҳорат ёки ғусл олгандан ёхуд намоз ўқиб бўлгандан

кейин юқоридагидай ният қилмаганини хотирласа, “бу таҳорат, ғуслни

Моликийга кўра олдим, намозни Моликийга кўра ўқидим” деса, бошқатдан

таҳорат, ғусл олиши ва намоз ўқиши шарт бўлмайди.]

Муволот: ҳар аъзони орасида ортиқча ҳаялламасдан орқама-орқа

ювиш  демакдир.  Нормал  шартларда,  бир  аввал  ювилган  аъзо  қуриб

қоладигандай миқдор танаффус қилмасликдир.

Далк: ювилаётган аъзоларни қўл ёки сочиқ билан ишқалаш демакдир.

Қўл билан силаш ҳам далк ўрнига ўтади.

Ғуслда сочни, соқолни ва бошқа узун тукларни ҳилоллаш[соч орасига

икки қўл бармоқларини худди тароқдек суқиб таҳлил қилиш, яъни тараш]

фарздир. Сочни тароқ билан тараш ҳам ҳилоллаш ўрнига ўтади.

Аёл киши ғуслда, сочларининг тагига, яъни бош терисига сув етиб

борадиган бўлса, соч ўримини очиши шарт бўлмайди. Яъни ўрилган

сочнинг таги ҳўлланса, ўрилган қисмини ювиш керак эмас. Соч таги

ҳўлланмаса, ўримни очиш шарт бўлади. Ўрилмаган сочнинг тамомини

ювиш фарздир. [Ҳанафийда ҳам худди шундай]

Таҳоратда  2.  ният, муволот, далк, бошнинг тамомини масҳ қилиш

фарздир.

а) Бошнинг қулоқ орқасидаги қулоққача бўлган сочсиз тери ҳам масҳ

қилинади.

б) Аёл, сочининг тамомини масҳ қилади. Ўрилган сочини очмайди.

Ўримнинг устидан масҳ тортади.

Хонимига ёхуд бегона бир аёлга[терисига ёки сочига 3.  ] шаҳват

билан  теккан  эр  кишининг  ва  эркакка  шаҳват  билан  теккан  аёлнинг

таҳорати бузилади. Шаҳватсиз тегса, таҳорат бузилмайди. [Ўз олд аврат

жойига  қўлининг  ичи,  яъни  кафти  билан  теккан  эркакнинг  таҳорати

бузилади.

Таяммум намоз вақти киргандан кейин олинади. 4.

Маҳсининг усти ва таги тамоман масҳ қилинади.  5.

Маҳсини оёқни ювиш ташвишидан қутулиш нияти билан кийиш

саҳиҳ бўлмайди. Суннатга амал қилиш ёки совуқдан сақланиш нияти

билан кийиш керак. Маҳси чармдан ва шунга ўхшаш нарсалардан бўлиши

керак. Жундан бўлмайди.

Моликийда  маҳсининг  масҳ  қилиш  муддати  бўлмайди.  Жунуб

бўлгунча ечмаса ҳам бўлади. Фақат жума кунлари ғусл олиш учун ечиш

суннатдир. Лекин Моликийни тақлид қилаётган Ҳанафий маҳсини24

соатдан ортиқ киёлмайди.

Намозда ҳар ракатда Фотиҳа ўқиш, икки сажда орасида ўтириш,  6.

рукуда, саждаларда тумонинат, яъни бир муддат сокин туриш ва намоз

сўнгида  салом  бериш  фарздир. [Жамоат  имомнинг  орқасида  фотиҳа

ўқимайди. Айни Ҳанафийлар каби ҳаракат қилсалар, бу фарзлар ҳам адо

этилган бўлади.]

Бир мазҳабни тақлид қилиш, ўз мазҳабидан чиқиб ўша мазҳабга

кириш дегани эмас. Ўша мазҳабдаги тақлид қилинган масаланинг фақат

фарзи ва муфсидларигагина амал қилинади. Ҳанафийда суннат бўлган

бир амал Моликийда макруҳ бўлса ҳам ишланади. Масалан:

а) Ҳанафий мазҳабида намозда, фотиҳадан аввал аъузу-бисмиллоҳ

айтиш  суннат,  Моликийда  эса,  макруҳдир.  Моликийни  тақлид  этган

кимса аъузу-бисмиллоҳни айтади.

б) Моликийда Субҳонака(Сано) ўқиш макруҳ, Ҳанафийда суннат.

Моликийни тақлид этган кимса, субҳонакани ўқийди.

в) Сафарда кириш-чиқиш кунларидан бошқа4 кун ёхуд ундан кўпроқ

қолишга ният қилган Моликий кимса, муқим бўлади. 3 кун ёки ундан

оз қоладиган бўлса, сафарий бўлади. 4 кундан аввал битади деб гумон

қилган иши учун борган манзилида, ҳар галида балки эртага кетарман

деган ўй билан18 кундан ортиқ қолгандагина муқим бўлади.

Сафарда10 кун қолган кимса, Ҳанафийда сафарий ҳисобланса ҳам,

Моликий бўйича муқимдир. Агар Ҳанафийга уйиб намозларини2 ракат

қилиб ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Чунки Моликийда муқимликда

4 ракат ўқиш фарздир. Ҳанафийда эса, сафарда4 ракат қилиб ўқиш

макруҳдир. У ҳолда, тақлид қилинаётган мазҳаб фарз дегани учун фарзга

амал қилиб4 ракат ўқиш керак бўлади.

г) 80 км лик масофага борилганда Моликий бўйича сафарий бўлса

ҳам, Ҳанафийга кўра сафарий бўлолмайди. Бу ҳолдаги кимса, Моликийга

уйиб2 ракат ўқиса, Ҳанафийга кўра намози саҳиҳ бўлмайди, 4 ракат

қилиб ўқиши фарздир.

д) Бир аёлнинг муайян ҳоли13 кун давом этадиган бўлса, бу аёлнинг

Ҳанафийга кўра10чи кунидан кейингилари узр ҳисоблангани учун ғусл

олиб намозларини адо этади. Моликийда эса, муайян ҳол15 кунгачадир.

Яъни, 15 кунгача қон тўхтамасдан намоз ўқиб бўлмайди. Тақлид этган

аёл, 15 кунгача қон тўхтамаса, кутади. 16 чи куни ғусл олиб намозини

бошлайди. Ҳанафийнинг фарз деган10 кунидан кейингиларни ҳам қазо

қилиб ўтайди. Мана шу тариқа ҳар икки мазҳабнинг фарзларига амал

қилиниб, муфсидларидан сақланган бўлади.

Моликийда ҳайз ва нифоснинг шартлари қуйидагича:

Ҳайзнинг энг оз миқдори йўқ. Бир томчи келса ҳам, ҳайз қабул  1-

қилинади. Энг кўпи эса15 кундир. 15 кундан ортиқ келса, истиҳоза[узр]

бўлади. [Ҳанафийда ҳайзнинг энг ками3, энг кўпи10 кундир. Бундан ози

ва кўпи истиҳозадир.]

Иккинчи ҳайзнинг бошланиши учун, орадан энг камида15 кун  2-

ўтган бўлиши керак. 15 кун ўтмай туриб қон келса, бу ҳайз эмас, истиҳоза

бўлади, яъни бурундан келган қон кабидир. Бу ҳолда ғусл олинмасдан

ҳам намоз ўқишга бўлади.

Оисадан, яъни70 ёшидан кейин келган қон ҳайз эмас, истиҳоза  3-

бўлади. [Ҳанафийда оиса ёши55 дир.]

Ҳомиладан  ва  кўзи  ёришдан  аввал  келадиган  қон  ҳайздир.  4-

[Ҳанафийда истиҳозадир]

Кесерово  сечение,  яъни  қорин  ёрилиб  чақалоқ  олинганда  5-

келадиган қон нифос бўлмайди. [Ҳанафийда нифос бўлади.]

Нифоснинг  энг  узун  муддати60 кундир. [Ҳанафийда40  6-кундир.]

Нифос пайтида узликсиз15 кун ҳеч қон келмаса, нифос  7-

ҳоли  битиб,  тоза  кунлари  бошланган  бўлади.  Ўша15 кунлик

тозаликдан кейин такрор қон келса, бу қон нифос эмас, ҳайз қонидир.

Нифос кунлари орасидаги тоза кунлари15 кундан оз бўлса,  8-

ҳаммаси нифос бўлади. Орадаги тоза кунлар ҳисобдан чиқарилиб қон

кунлари йиғиндиси60 кунга етса, аёлнинг нифоси ниҳоясига етган бўлади.

Масалан20 кун қон, 7 кун тоза, кейин17 кун қон, 10 кун тоза, такрор23

кун қон кўрилса, қон кўрилган кунларнинг йиғиндиси60га етгани учун,

нифос тугади демакдир. 15 кун ўтмай яна қон келгудек бўлса, истиҳоза

бўлади. 15 кундан кейин келса, ҳайз бўлади.

Моликийдаги бошқа алоҳида хусуслар:

Қон, йиринг, сариқ сув агар касаллик оқибатида чиқса, таҳоратни  1-

бузмайди.

Соч олдирганда, тирноқ кесилганда таҳорат бузилмайди. Соқол  2-

олинганда бузади деган олимлар ҳам бўлгани учун, устара ва лезвия

билан соқол қиринилса, орқасидан таҳорат олиш яхши бўлади.

Таҳорати  бузилганини  билиб,  кейин  таҳорат  олганидан  3-

шубҳаланса, таҳорат олиши керак бўлади. Таҳорат олдимми олмадимми,

таҳоратим  бузилдими  бузилмадими-  деб  шубҳаланган  кимсанинг

таҳорати  бузилган  бўлади.  Агар  таҳорат  олганини  ва  бузилганини

хотирламаса, таҳорати бузилмаган бўлади.

Ҳанафийда ёнбошлаб, бирон нарсага суяниб ухлаш таҳоратни  4-

бузади,  лекин  Моликийда  уйқу  оғир  бўлмаса,  бузмайди.  Масалан

таҳҳиётда ўтирганда ухлаб қолса таҳорати бузилади, бироқ енгил ухлаб

дарров уйғонса таҳорати бузилмайди. Ҳанафийда оғир уйқу бўлса ҳам

намоз ичида ухлаш таҳоратни бузмайди.

Узрсиз асрни шомгача, хуфтонни бомдод вақтигача кечиктириш  5-гуноҳ.

Сафарда икки намозни жам этиш жоиздир. Моликийни тақлид  6-

қилаётган  киши  бир  машаққат  қаршисида  намозларини  жам  қилиши

мумкин.

 

 

Ҳайз ва нифос

Динимизда ғуслнинг ўн бир тури бўлиб, булардан бештаси фарздир.

Фарз бўлган бешидан иккитаси, аёлларнинг ҳайз ва нифос ҳолларидан

тозаланиш мақсадида олган ғуслларидир.

Ибни  Обидин  ҳазратларининг  «Манҳал-ул-Воридин»  асарида

айитилишича: «Ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга илмиҳол ўрганиш фарз

эканлигини фиқҳ олимлари иттифоқ билан билдирганлар. Ҳар бир муслима

хонимга ҳайз ва нифос илмини ўрганиш фарздир. Ҳар бир мусулмон эр

уйланадиган чоғида, аёлларнинг ҳайз ва нифос ҳолларини ўрганиши ва

уйлангач аёлига ҳам ўргатиши керак.»

Ҳайз  деб,  тўққиз  ёшга  тўлган  соғлом  бир  қиз  болада  ёки  ҳайз

ҳолининг сўнгги дақиқасидан ўн беш кун ўтган аёлдан келадиган ва энг

кам уч кун давом этадиган қонга айтилади. Оқ рангдан бошқа ҳар хил

рангли ва аралаш қонга, ҳайз қони дейилади. Бир қиз бола илк ҳайзини

кўргандан бошлаб балоғат ёшига етган бўлади. Ва аёл ҳукмида бўлиб,

динимизнинг бутун амр ва тақиқларидан жавобгар бўлади.

Қон кўрилган пайтдан тўхтаган пайтгача(кунгача) бўлган муддатга

«одат вақти» ёки«ҳайз вақти» дейилади. Бу вақтнинг энг ками уч кун,

энг кўпи эса ўн кундир. Ҳар бир заифа, ўз ҳайзининг кун сонини ва

соатини билиши лозим. Саккиз ёшга тўлган қиз болага онасининг, онаси

бўлмаса, бувиси, опалари, аммалари, холаларининг ҳайз ва нифос илмини

ўргатишлари фарздир.

Нифос - янги туққан, кўзи ёриган аёлдан келадиган қонга айтилади.

Бу қоннинг энг оз вақти бўлмайди. Шунинг учун, қон тўхтаган заҳоти

дарҳол чўмилиб, ғусл олиши керак бўлади. Нифоснинг энг кўп муддати,

қирқ кун бўлиб, бу қирқ кун тамом бўлганида тўхтамаса ҳам, ғусл олиб

тозаланиб, намозларга бошлаш керак бўлади. Чунки, қирқ кундан кейин

келадиган қон-истиҳоза, яъни узр бўлади. Аёлларнинг, нифос кунларини

ҳам ёдда тутишлари шартдир.

Истиҳоза- уч кундан(яъни етмиш икки соатдан) беш дақиқа бўлса

ҳам кам бўладиган; Ҳайзи янги бошланганларда эса, ўн кун давом этадиган;

Ҳайз кўришлари бир неча бор такрорланганларда ҳайз қони одатдагидан

кўпроқ давом этадиган, ўн кунни ҳам ошадиган; Ҳомилалардан; Эллик

беш(55) ёшдан ўтган аёллардан; Тўққиз(9) ёшдан кичик бўлган қиз

болалардан келадиган қонга- истиҳоза қони[узр қони] дейилади. Бу қон,

касаллик белгисидир. Узун муддат оқиши хавфли бўлиб, врачга кўриниш

лозим.

Истиҳоза кунларида бўлган аёл, тез-тез бурни қонайдиган одамга

ўхшайди. Бу ҳолда намоз ўқиши ва рўза тутиши мумкин.

Ҳайз ва нифос ҳолида бўлган аёллар, намоз ўқимайдилар ва рўза

тутмайдилар. Тоза бўлганларида эса, тутмаган рўзаларининг қазосини

тутишади. Лекин намозларининг қазоларини ўқишмайди. Бу кунларда,

тиловат ва шукр саждаси қилиш, Қуръони каримга қўл текказиш, жомеъ

ва масжидга кириш, ҳаромдир. Ҳаромга тушмаслик учун ҳар бир мўмина

аёл ҳайзнинг бошлаганини эрига билдирмоғи лозим.

Пайғамбаримиз«саллалоҳу  алайҳи  вас-саллам»  ҳазратлари:

«Ҳайзининг  бошлангани  ва  тугаганини  эридан  яширадиган  хотин

малъундир[яъни  лаънатлидир]»-деганлар.  Ҳайз  ва  нифос  тўхтаган

заҳоти тезда ғусл олиш фарз бўлиб, Аллоҳу таолонинг амридир.

Никоҳнинг бузилишига, яъни оила риштасининг узилишига сабаб

бўладиган жуда кўп сўзлар бордир. Киши иймоннинг кетишидан қўрққани

каби  никоҳнинг  бузилишидан  ҳам  қўрқиши  керак. [Том  Илмиҳол

«Саодат-и Абадийя»585-бетга қаранг]

 

 

ТАЯММУМ

Таяммум- тупроқ билан покланиш демакдир. Таҳорат ёки ғусл олиш

учун сув топилмаса ёки сув бўлса ҳам ундан фойдаланишнинг имкони

бўлмаган тақдирларда, тоза тупроқ, қум, тупроқ юқи, шўрхок каби тупроқ

жинсидан бўлган тоза моддалар билан таяммум қилинади.

Таяммум- қийин аҳволларда таҳорат ва ғусл учун бир қулайликдир.

Динимизда, тупроқ билан таяммум қилиш худди сув билан покланишдек

айни вазифани ўтайди. Динимиз, кўпгина нопокликларнинг тупроқ билан

ҳам тозаланиши мумкин эканлигини билдирмоқда.

Таяммум қачон олинади?

1. Таҳорат ва ғусл олиш учун пок сув топилмаса; (шаҳарда, қишлоқда

ҳамма вақт сув ахтариш фарздир.)

2. Сувдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бирор касаллик ёки

совуқдан ўлиш ёхуд касалланиш хавфи бор бўлса;

Сув ёнида душман, йиртқич ёки заҳарли ҳайвон бўлса; 3.

Сувга эҳтиёжи бўлган кимса қамоқда бўлиб, сувдан фойдаланиш  4.

имконидан маҳрум бўлса;

Сув ишлатган тақдирда, бирон зўравон тарафидан ўлим билан  5.

таҳдид қилинадиган бўлса;

6. Сафарда ёнида ичимлик сувидан зиёда суви бўлмаса;

7. Қудуқдан[сафарда] сув чиқаришнинг имкони бўлмаса, таяммум

олинади.

Таяммумнинг фарзлари

Ҳам таҳорат, ҳам ғусл учун таяммумнинг қилиниш тартиби бир хил

бўлиб, фақат ниятлари фарқлидир. Таҳорат ниятида қилинган таяммум

билан  ғусл  ҳам  олинган  бўлмайди.  Айни  таяммумнинг  ғуслни  ҳам

таьминлаши учун, таҳорат билан бирга ғуслга ҳам ният этилмоғи лозим.

Таяммумнинг фарзи3 дир:

1. Ният қилмоқ.

2. Икки кафтни тупроққа уриб, юзнинг тамомини масҳ этмоқ.

3. Кафтни тоза тупроққа уриб, аввал ўнг, сўнгра чап қўлни тирсаклари

билан бирга масҳ этмоқ.

Таяммумнинг фарзига иккита деган олимлар ҳам бор. Бу олимлар,

юқоридаги иккинчи ва учинчи фарзларни бир фарз деб ҳисоблаганлар.

Буларнинг ҳар иккаласи ҳам тўғридир.

Таяммумнинг суннатлари

Бисмиллоҳ билан бошламоқ; 1.

Тупроққа кафт, ҳовучнинг ичини қўймоқ; 2.

Кафтни тупроқда олдинга кейинга ҳаракат эттирмоқ; 3.

Тупроқли  кафтни  пастга  қаратиб,  қўллар  очиқ  ҳолатда,  тупроқ  4.

тамоман тўкилгунча, бош бармоқларни бир бирига тўқнаштирмоқ;

Қўлни тупроққа қўяётганда, бармоқ ораларини очмоқ; 5.

Аввал юзни, кейин ўнг қўлни, сўнгра чап қўлни масҳ этмоқ; 6.

Таяммумни худди таҳорат олаётгандек тез-тез олмоқ; 7.

Юзда ва қўлларда масҳ этилмаган жой қолдирмаслик; 8.

Таяммум қилишдан аввал умид қилган жойлардан сув ахтармоқ; 9.

Қўлни тупроққа қўяётганда кафтни зарб билан қўймоқ; 10.

Қўлларга юқорида билдирилгандай қилиб масҳ тортмоқ; 11.

Бармоқларнинг орасини масҳ этмоқ ва ўша аснода узугини ўйнатмоқ  12.

суннатдир.

Таяммумда диққат қилинадиган хусуслар

Таҳоратсиз кимса, ўргатиш мақсадида қилган таяммуми билан  1.

намоз ўқий олмайди.

Таяммум билан намоз ўқий олиш учун ёлғиз«таяммумга» ният  2.

этиш кифоя қилмайди. «Таяммум олиб намоз ўқишга»- деб ният этмоқ лозим.

Бир жойдаги тупроқдан бир неча киши таяммум қилиши мумкин.  3.

Чунки таяммум қилинган тупроқ, қум ва шағал каби жинслар мустаъмал,

яъни ишлатилган, кирланган бўлмайди. Бироқ таяммумдан кейин юздан

ва қўллардан тўкилган тўз-зарралар мустаъмал бўлади.

Шофеъий ва ҳанбалийда таяммум фақат тупроқ билан қилинади.  4.

Қолган  икки  мазҳабда(ҳанафий  ва  моликий)  юзасида  тўз-чанги

бўлмаса ҳам, тупроқ жинсидан бўлган ҳар пок нарса билан таяммум

қилинади. Ёниб кул бўладиган ва иссиқда эрийдиган моддалар тупроқ

жинсига ётмайди. У ҳолда, дарахт, ўт-ўлан, тахта, темир, гуруч, ёғли

бўёққа(эмульция) бўялган девор, мис, олтин, ойна-жом билан таяммум

саҳиҳ бўлмайди. Қум таяммум воситасидир, лекин чанг босган инжу-маржон бунга доҳил эмас. Оҳак ва гипс билан ювилган мармар, цемент,

сайқалланмаган кафель, силлиқланмаган чинни буюмлар ва лой билан

бўлади. Таяммум учун лойдан бошқа ҳеч нарса топилмаса, таркибида сув

яримдан кам бўлсагина, таяммум қилинади.

Таяммум олишга ярайдиган моддалар билан ярамайдиган моддалар

аралаш бўлса, у ҳолда қаралади, қайси модда кўпроқ бўлса, ўшанинг

исми қоришмага берилади.

Битта таяммум билан ҳар қандай намоз ўқишга бўлади. 5.

Мусофир кимса2км дан кам масофада сув борлигини 6.

белгиларидан фаҳмласа ёки ақлли, болиғ ва одил бир мусулмоннинг

дарак бериши орқали сув борлигига умид қилса, ҳар тарафга200 метргача

бориб ёки бир кимсани юбориб сув ахтармоғи фарз бўлади. Агар умид

қилмаса, сув ахтармоғи лозим бўлмайди.

Бир  кимса,  сув  борлигини  суриштирмасдан  таяммум  олиб  7.

намозга  бошласа-ю  сўнгра  ёнидаги  биронта  одил,  тўғрисўз  шахсдан

сувнинг борлигини эшитса, таҳорат олиб намозни иёда

этади, яъни бошқатдан ўқийди.

Икки километрдан узоқда сув бўлган тақдирда ҳам таяммум  8.

олиб намоз ўқиш жоиздир. (Сафарий учун)

Ашёлари орасида йўл учун олинган сувининг борлигини унутган  9.

кимса, агар шаҳар ёки қишлоқ ташқарисида бўлса, таяммум олиб намоз

ўқиши мумкин.

Сувнинг тугаганини тахмин қилган мўмин, таяммум билан  10.

намоз ўқиса-ю кейин сувнинг тугамаганини кўрса, таҳорат олиб, намозини

иёда қилади. (бошқатдан ўқийди)

Мусофир  кимсага,  ёнидаги  йўлдошларидан  сув  истамоғи  11.

вожибдир.  Сув  беришмаса,  таяммум  билан  намозини  ўқийди.  Агар

йўлдоши сувни ўз нархига сотадиган бўлса, ортиқча пули бўлган мусофир

уни сотиб олиши керак. Эгаси сувни ўз баҳосидан жуда қиммат нархга

сотадиган бўлса, мусофирнинг таяммум этмоғи жоиз бўлади. Сувни ўз

нархига оладиган пули ҳам бўлмаса, у ҳолда яна таяммум олади.

Чўлдан ўтадиган йўлларда ёнида ичимлик суви мавжуд бўлса  12.

ҳам таяммум олишга бўлади.

Сув кам бўлиб, мусофирлар орасида бир жунуб йўловчи, бир  13.

маййит ва ҳайзли хотин бўладиган бўлса, энг аввал жунуб йўловчи ғусл

олиши керак. Сувнинг эгаси ҳаммадан аввал ювиниш ҳуқуқига эга. Бу

вазиятда, бир неча кишига тегишли бўлган сувлар бир жойга тўплатилса,

аввал маййит ювилади.

Жунуб(булғанган)  кимса,  таяммум  олгандан  кейин  таҳорат  14.

бузувчи бирор ҳодиса рўй берса, ўша кимса яна жунуб бўлиб қолмайди.

Балки фақат таҳорати бузилган бўлади. Ва агар ёнида ғуслга етмайдиган

даражада оз миқдор суви бўлса, фақатгина таҳорат олади, холос.

15. Жунуб кимса баданининг ярмидан кўпи яра, чечак ёки бошқа, сув

тегизиши зарарли бўладиган яра билан қопланган бўлса, таяммум олади.

Агар баданнинг ярмидан кўпи соғлом бўлса ва яра бўлган қисмларга сув

текказмасдан чўмилишнинг имкони бўлса, фақат ўша соғ қисмини ювиб

ғусл олади. Агар ярага сув теккизмасдан чўмилишнинг имкони бўлмаса,

у ҳолда таяммум олади.

Таяммум қандай олинади?

Аввал жунубликдан ёки таҳоратсизликдан покланиш учун ният  1.қилинади.

Таяммум билан намоз ўқий олиш учун ёлғиз таяммумга деб ният

қилиш  етмайди.  Ибодат  саналадиган  бирор  амални,  масалан  жаноза

намози, тиловат саждасини адо этиш учун ёки ғусл ва таҳорат учун

таяммумга, деб ният қилиш керак.

Таяммум ниятида, таҳорат ёки ғусл учун- деб, ажратиб айтиш ҳожат

эмас. Чунки, таҳорат учун ният қилинганда, айни вақтда жунуб бўлса,

жунубликдан ҳам покланган бўлади. Ғусл учун ният қилиниб, олинган

таяммум билан намоз ўқиш мумкин. Бу таяммумдан кейин «Таҳорат

олишга»- деб, иккинчи марта таяммум олиш ҳожат эмас.

2. Енглар, тирсакдан юқорироққача шимарилиб, икки қўл кафти пок

тупроққа, тошга, тупроқ ёки оҳак билан шувалган деворга суркалади

ва энг камида уч бармоқ тегадиган қилиб, икки кафт билан юзга бир

марта масҳ тортилади. Кафт, юзнинг зарра қадар жойига тегмасдан ўтса,

таяммум олинган бўлиб ҳисобланмайди.

Юзни тамоман масҳ эта олиш учун ҳовуч очиқ ҳолда, тўртта бармоқ

бир бирига ёпиштирилган ва икки қўлнинг энг узун(ўртанча) бармоқлари

бир  бирига  текказилган  ҳолатда,  иккала  кафт  билан  сочнинг  тугаган

жойидан  жағларга  қараб  секин  силаб  тушилади.  Бунда,  бармоқлар

кўндаланг вазиятда пешонани, қовоқларни, буруннинг икки ёнини ва

лабнинг уст қисми билан лабнинг ўзини ва юзни яхшилаб силаб ўтиши

керак. Бу аснода, кафтнинг ичи ҳам чакка(яноқ)ларни силаб ўтади ва

масҳ том(тўлиқ) тортилган бўлади.

3. Кейин яна икки кафт тупроққа сурилиб, бир бирига тўқнаштирилиб

тупроқлари қоқилгач, аввал чап қўлнинг тўртта бармоғининг ичи билан

ўнг қўлнинг ост тарафи бармоқ учидан тирсаккача силанади. (Бу пайтда

ўнг қўлнинг кафти кўкка қараб туриши керак). Ундан кейин, ўнг қўлнинг

ич тарафи чап қўлнинг ички тарафи билан тирсакдан бармоқ учларига

қараб  силанади.  Охирида  чап  бош  бармоқнинг  ичи  билан  ўнг  бош

бармоқнинг ташқариси силанади. Бу вақтда, узук бармоқдан чиқарилган

бўлиши керак. Кейин яна худди ўша тартиб ва ўша шаклда ўнг қўл билан

масҳ қилинади. Кафтлар тупроққа суркалиши шарт. Сурилгандан кейин

кафтларга албатта тупроқ ёпишган бўлиши шарт эмас. Таҳорат учун ҳам,

ғусл учун ҳам таяммум бир хилда олинади.

 

Таяммумни бузадиган сабаблар

Таяммумни ижоб эттирадиган, яъни зарур қилиб қўядиган узр ҳоли

йўқолганида; сув топилганида; таҳоратни ва ғуслни бузгувчи ҳодисалар

содир бўлганида, таяммум ҳам бузилади.

Таҳорат, ғусл ва таяммумнинг фойдалари

Ибодат  мақсадида  қилинадиган  ҳар  иккала  тозалик  ҳам  бадан

соғлигимиз нуқтаи назаридан жуда кўп фойдаларни иҳтиво қилмоқда.

Бунинг ёнида руҳ соғлигимизга ҳам катта ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Илмий  тажрибалар  натижасида  аниқланган  беҳисоб  фойдалардан

баъзиларини қуйида билдиришни афзал кўрдик:

Кундалик ҳаётимизда қўлимиз тегмаган жой қолмагани каби  1.

қўлимизга  ёпишмаган  микроб  ҳам  қолмайди.  Таҳорат  олаётганда,

қўл, юз ва оёқларни ювиш, ҳар турли тери-таносул касалликлари ва

йиринглашнинг  олдини  олиш  учун  энг  чиройли  тадбир  ва  муҳофаза

бўлмоқда. Чунки, микроблар ва паразит бактериялар инсон баданига

асосан тери орқали дохил бўлади.

Нафас олиш системамизнинг посбони бўлган бурунни ювиш  2.

билан,  у  ердаги  чанг  ва  микроб  йиғиндиларини  ҳам  вужудимизга

киритмасдан, бартараф қилган бўламиз.

Юзнинг совуқ сув билан ювилиши эса, юз терисини мустаҳкам  3.

ва соғломлаштириб, бошдаги оғриқ ва ҳорғинликни ҳам камайтмоқда.

Айни пайтда, асаб ва қон томирларини ҳам ҳаракатга келтириб, баданни

ҳамма вақт тетик тутмоқда. Давомли таҳорат олиб юрадиган қарияларнинг

юзларидаги чирой ва гўзалликнинг кетмаслик боиси ҳам, шундадир.

Жинсий алоқа ва бошқа жунублик сабабларида, инсон вужуди  4.

катта энергия йўқотади. Сарфланган энергия натижасида, юрак уриш

ва қон айланиш тезлиги ортади, нафас олиш ҳам кучаяди. Йўқотилган

қувват  билан  бирга  ҳорғинлик,  ҳаракатсизлик  ва  ҳолдан  тойиш  каби

дармонсизлик  ҳис  қилинади.  Бунинг  оқибатида  кўпинча  зеҳний

фаолиятларнинг секинлашгани қайд қилинади. Бу вазиятда, ғусл олиш

билан вужуд ўзининг дастлабки ҳолига эришиб, тикланиш жараёнига

киради. Баданни маълум оралиқларда ювиб туриш, вужуднинг таянч ва

ўзини ҳимоя қилиш хусусиятларини ортиради.

Инсон организми нормал ҳолатда бир электростатик майдон  5.

билан ўралган бўлиб, ўша билан салбий оқимларга қарши ҳимояланиб

туради.  Вужуд  соғлиги  бу  майдоннинг  мувозанати  билан  бевосита

боғлиқдир. Ўша мувозанат, психологик ҳолларда, иқлим ўзгаришлари,

кийим-ашёлар,  кундалик  ҳаёт  шартлари,  иш  жойларидаги  шароит  ва

жунублик  натижасида  бузилади.  Ўша  электростатик  юк,  инсоннинг

асаби бузилганда тўрт баравар кучаяди. Жунубликдан кейин эса, нормал

ҳолатдагидан ўн икки марта ошиб, руҳга салбий таъсир кўрсата бошлайди.

Замонамизда,  инфра-қизил  нурлар  ёрдамида  текшириш  натижасида,

инсоннинг  жинсий  алоқадан  кейинги  ҳолати  суратга  туширилган  ва

натижа қуйидагича:

Бу ҳолатда олинган суратларда вужуднинг бутун юзасида ортиқча

статик  электрик  табақалари  вужудга  келгани  кўрилган.  Ўша  табақа,

организмнинг тери орқали кислород алмашинишига тўсқинлик қилгани

каби  тери  рангининг  бузилиши  ва  тезда  буришиб,  қариб  қолишига

ҳам сабаб бўлиши аниқланган. Зарядланган бундай зарарли электрик

табақасидан қутулиш учун вужудда игна учидек қуруқ жой қўймасдан

ювиниш  керак  бўлади.  Ана  ўшанда  сув  зарралари  вужуддаги  электр

майдонини олиб уни тупроқлайди ва танани янгидан нормал ҳолатга

қайтаради.  Бу  нуқтаи  назардан  ғусл-  тиббий  жиҳатдан  албатта

бажарилиши керак бўлган вазифадир.

Таҳорат  ва  ғуслнинг  организмдаги  қон  айланиш  ва  модда  6.

алмашиниш системалари устида ҳам каттагина мусбат таъсири аниқланган.

Бу тур ибодатлар, яъни ғусл ва таҳорат амаллари, қон томирларидаги

торайиш ва қаттиқлашишнинг олдини олмоқда. Таҳоратда, баданимизнинг

ҳаётий  муҳим  нуқталарига  тегиб,  ўша  нуқталарни  уйғотувчи  ва

қўзғатувчи ҳаракатлар бор. Масалан: Лимфатик системанинг энг муҳим

марказларидан бўлган бурун ичи(орқаси) ва ангина яъни муртак безлари,

таҳорат ёки ғусл олинаётганда сув тегиши натижасида ҳаракатга келади

ва  фаолияти  активлашади.  Бундан  ташқари  бўйин  ва  чеккаларнинг

ювилиши ҳам лимфа системасига ижобий таъсир кўрсатади. Таҳорат

ва ғусл олиш орқали фаолияти тезлашадиган ва осонлашадиган лимфа

натижасида лейкоцит деган ҳужумчи қон ҳужайралари вужудни зарарли

унсурлардан муҳофаза қилади ва баданнинг чидамлилигини орттиради.

Сув топилмаган пайтларда тупроқ билан олинадиган таяммум  7.

ҳам вужуддаги ортиқча зарарли кучланиш ва зарядларни йўқ этмоқда,

уни тупроқламоқда.

 

2. НАЖОСАТДАН ТАҲОРАТ

Бадан,  либос  ва  намоз  ўқиладиган  жойни  нажосат  ва  кирлардан

тозалашга- нажосатдан таҳорат, дейилади. Рўмол, салла, бош кийим,

маҳси ва оёқ кийим ёки пайпоқ ҳам либосдан саналади. Салладан осилиб

турадиган ва икки курак ўртасига ташлаб қўйиладиган ўрамнинг учи ҳам

намозхон билан бирга ҳаракат қилиб тургани учун, либосдан ҳисобланади

ва ўша жой ҳам тоза бўлмаса, намоз қабул бўлмайди. Жойнамознинг оёқ

босиб туриладиган жойи билан бош қўйиладиган жой пок бўлса бас, намоз

қабул бўлади. Бошқа жойларда нажосат бўлса ҳам, унинг намозга зарари

йўқ. Чунки жойнамоз, салланинг осилиб турган учи каби инсоннинг

баданига ёпишган ҳолда эмас. Лекин иложи борича тамоман покиза бир

сажжода(жойнамоз) устида намоз ўқишга ҳаракат қилиш керак. Оғзи ёпиқ

шишада ёки целофан халтада сийдигини ташиб юрадиган касалларнинг

намозлари  жоиз  бўлмайди.  Чунки  шиша  ёки  целофан  халта,  сийдик

ҳосил бўладиган жой эмас, балки сийдик, дастлаб организм ичида ҳосил

бўлиб, сўнгра ўша халта ёки шишага келади. [Демак бундан шуни ҳам

тушунса бўладики: чўнтакда спирт ва таркибида спирт бўлган ҳар хил

суюқликларнинг шишаси ёки ёпиқ бир қутида қонга булғанган дастрўмол

ёхуд нажосат артилган бўз бўлса, у ҳолда намоз жоиз бўлмайди.] Демак,

икки оёқ босадиган жой, шунингдек сажда қилинадиган маҳал тоза бўлса,

кифоя. Агар намоз ўқиладиган жойда нажосат бўлса, устига бўз, ойна,

клёнка ва шунга ўхшаш нарсаларни тўшаб қўйиб устида намоз ўқиш

мақбулдир. Саждага энгашганда этак ёки балоқ қуриган нажосатга тегса,

намозга зарари бўлмайди.

Баданда, либосда ва сажжодадаги бутун майда-чуйда нажосатлар

бир жойга тўпланса-ю уларнинг йиғиндисининг оғирлиги, ҳовуч ичига

сиғадиган ўртача катталикдаги юмалоқ темир танга(дирҳам) миқдоридан

кам бўлса, ўша ҳолатда ўқиладиган намоз қабул бўлади. Агар аҳвол,

бунинг акси бўлса, қабул бўлмайди. Агар ўша оғир нажосатнинг оғирлиги

дирҳам миқдорига тенг бўлса, таҳриман макруҳ бўлиб, ювиб поклаш

вожиб бўлади. Агар дирҳам миқдоридан кўп ва катта бўлса, у ҳолда ювиш

фарз бўлади. Дирҳам миқдоридан кам нажосат теккан бўлса, тозалаш

суннат бўлади. Шароб ва спиртли моддаларнинг бир томчиси теккан

бўлса ҳам уни ювиб кетказиш фарздир. Имомайнга кўра ва нариги уч

мазҳабда, оғир нажосат саналадиган моддаларнинг заррасини ҳам ювиш

фарздир. «Нажосат  миқдори» деганда,  нажосатнинг  кийимга  баданга

ва жойнамозга юққан вақти эмас, балки намозга туриладиган пайтдаги

нажосат юққан майдоннинг катта-кичиклиги инобатга олинади.

Дирҳам миқдори– қуюқ, қотган нажосатларда бир мисқол, яъни4

грам ва80 сантиграм оғирликдир. Суюқ нажосатларда эса, очиқ ҳолатда

турган кафт ўртасидаги чуқурда оқмасдан тура оладиган сув кўлмагининг

юза кенглиги қадар кенгликдир. Оғирлиги бир мисқолдан кам бўлган

қуруқ нажосат, кийимда кафт чуқуридан кенгроқ юзага ёйилган бўлса

ҳам намозга монеълик(тўсқинлик) қилмайди. Чунки, қуруқ нажосат учун

чекланган ўлчов бирлиги- бир мисқол оғирликдир. Кафт чуқурининг

кенглиги билан ўлчаш бирлиги эса, суюқ нажосатларга хос.

Нажосатлар икки турли бўлади:

1. Оғир  нажосат:  Инсон  баданидан  чиқиб,  таҳорат  ёки  ғусл

олишга сабаб бўладиган ҳар нарса; гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар ва

болаларининг(кўршапалакдан  бошқа)  шилинган,  ишлов  берилмаган

терилари, гўшти, тезаги бавл(сийдик)и; инсон ва бутун ҳайвонларнинг

қонлари  ва  шароб(спирт);  ўлакса,  чўчқа-тўнғиз  гўшти;  уй  ва  юк

ҳайвонларининг тезаги, қўй ва эчкининг нажосатлари- ғализдир, оғир

нажосатдир.

2.  Енгил  нажосат:  Гўшти  ейиладиган  ҳайвонларнинг  бавли

(сийдиги)  ва  гўшти  ейилмайдиган  паррандаларнинг  тезаги  енгил

нажосат  ҳисобланади.  Кабутар  ва  чумчуқ  каби  гўшти  ейиладиган

қушларнинг тезаги тоза ҳисобланади. Енгил нажосатлар, бир аъзомизга

ёки либосимизнинг бир қисмига юқса, кирланган жой ўша аъзо ёки ўша

қисмнинг тўртдан бир қисмидан кичик бўлса, намозга зарар бермайди.

Узумни ва бошқа меваларни ачитиш йўли билан ҳосил қилинадиган

рақи,  спирт  каби  алкоголь  ичимликлар  оғир  нажосат  бўлиб,  уларни

истеъмол қилиш шароб ичиш каби ҳаромдир. Намоз ўқишдан аввал либос

ва бадандаги одеколон, лосьон, дезодорант, гель, қон ва бошқа спирт

аралашган малзамалар ювиб тозаланиши шарт. Бу хил моддаларнинг

баданда ёки либосда қуришлари, учиб кетишлари, кийимнинг ва баданнинг

тоза эканлигига далолат қилмайди. Албатта сув билан ювилиши шарт.

Намоздан аввал юқорида санаб ўтилган оғир нажосатлар ва ўхшашлари,

оғзи берк идишда бўлса ҳам, уларни чўнтакдан олиб бир четга қўйиш

керак бўлади.

Нажосатни ҳар турли пок сув билан, таҳорат ва ғуслда ишлатилган

сув билан, сирка ва гул суви билан, оқувчи суюқликлар билан тозаласа

бўлади. Таҳорат ва ғуслда ишлатилган сувга “мустаъмал сув» дейилади.

Бу сув тоза бўлиб, ёлғиз нажосатни тозалашда ишлатилиши мумкин.

Лекин ҳадасдан покланишда, яъни таҳорат ва ғуслда ишлатила олмайди.

ИСТИНЖО: Олддан ва орқадан нажосат чиққач, ўша аъзоларнинг

покланишига  истинжо  дейилади.  Истинжо(ич  таҳорат) -  суннати

муаккададир. Яъни, эркак ёхуд аёлнинг Хожатхонада таҳорат бузгандан

кейин тош, кесак ёки сув билан икки махражни тозалаб, бавл ва нажосатни

кетказишлари суннатдир. Лекин, ёнида одамлар бўлиб ёлғиз қолишнинг

имкони  бўлмай,  уларнинг  ёнида  авратини  очиб  истинжо  қилолмаса,

нажосат  кўп  бўлса  ҳам,  сув  билан  ич  таҳорат  қилишни  тарк  этади.

Авратини очмайди. Намозини истинжосиз ўқийди. Агар ёнида атиги бир

кимса бўлса ҳам, унинг кўз олдида авратини очиб истинжо қилса, фосиқ

(гуноҳкор) бўлади. Ҳаром ишлаган бўлади. Танҳо бир жой топса, ўша

жойда истинжо қилиб, таҳоратланиб намозини иёда(бошқатдан) этади.

Чунки, бирон амрни бажо келтириш, ҳаром ишлашга сабаб бўлса,

унда амрнинг адоси кейинга қолдирилади ёки тарк этилади.

Суяк,  таом,  тезак,  ғишт,  ойна  парчалари,  кўмир,  ҳайвон  еми,

бегонанинг  моли  билан,  муҳтарам  яъни  пулга  чақиладиган  қийматли

ашёлар, масалан: ипак билан, масжиддан отилган нарсалар билан, замзам

суви билан, барг билан, қоғоз билан истинжо- таҳриман макруҳдир. Ёзув

ёзилмаган оппоқ қоғозга ҳам ҳурмат кўрсатиш керак. Махсус туалет

қоғозлари,  муҳтарам  бўлмаган  исмлар,  динга  ярамайдиган  ёзувлари

бўлган газета ва қоғозлар билан истинжо жоиздир. Аммо, Ислом(араб)

ҳарфлари билан ёзилган қоғоз билан, нима ёзилганидан қатъий назар,

истинжо- жоиз эмас. Олд ва орқани Қиблага қаратиб, тикка туриб, узрсиз

яланғоч  ҳолда  таҳорат  ушатиш  макруҳдир.  Оёқ  тагида  бавл  кўлмак

ҳолида йиғиладиган бўлса, ўша жойда ғусл олиш жоиз бўлмайди. Агар,

бавл тўпланмасдан оқиб кетадиган бўлса, ғусл жоиз бўлади. Истинжода

ишлатилган сув нажс бўлиб, уни кийимга сачратмаслик керак. Шунинг

учун истинжо, танҳода ва аврат жойи очилиб қилинади. Ариқ ёки чашма

ёнига бориб, қўлни иштонга тиқиб, бавл аъзосини ҳовучидаги сувга ювиш

билан истинжо бўлмайди. Бир томчи бавл томган заҳоти, ҳовучдаги сув

нажс бўлади ва ўша сув томган кийим ҳам ифлос бўлади. Кийимга томган

томчиларнинг  йиғиндиси  агар  кафт  чуқури  юзасидан  кенгроқ  юзага

ёйилган бўлса, бу либос билан ўқилган намоз қабул бўлмайди.

ИСТИБРО: Эркакларга, бавлдан кейин бироз юриш, йўталиш ёки

чап тарафини босиб бироз ётиш орқали истибро, яъни бавл йўлидаги

томчиларни  чиқаришлари  вожибдир.  Бавл  томчилари  қолмаганига

ишонч ҳосил қилмасдан аввал таҳорат олмаслик керак. Агар, таҳоратдан

кейин бир томчи сизиб чиқса ҳам таҳорат бузилади, яна ич кийим ҳам

ифлосланади.  Агар,  ич  кийимга  кафт  чуқури  юзасидан  оз  миқдорда

бавл сизадиган бўлса, таҳорат олиниб бу кийим билан ўқилган намоз

макруҳ бўлади. Кўп сизадиган бўлса, намоз қабул бўлмайди. Истиброда

қийналадиганлар,  авратига(бавл  йўлига) арпадай  келадиган  пахтани

юмалоқлаб суқишлари керак. Ўшанда, сизаётган бавлни пахта шимиб

олади. Лекин, пахтанинг бир учи ташқарига чиқиб қолмаслиги шарт.

Агар, ташқарига озгина учи чиқиб қолгудек бўлса, бавлни шимганида,

ташқаридаги учи ҳам ҳўлланади ва бавл бадандан ташқарига чиққани

учун таҳоратини бузади.

 

3. САТРИ АВРАТ

(Аврат ва мўминаларнинг ҳижоблари ҳақида)

Бир  кимсанинг  бошқа  бирига  кўрсатиши  ва  бошқаларнинг  ҳам

қараши ҳаром бўлган жойга- аврат жойи дейилади.

Эркакларда  аврат  киндикдан  тизза  кўзининг  тагигачадир.  Тизза

авратдан  ҳисобланади.  Ҳанафий  мазҳабида  ўша  жойлари  очиқ  ҳолда

ўқилган намоз қабул бўлмайди. Намозда вужуднинг бошқа қисмларини

ҳам беркитиш, масалан: қўлларни, бошни ёпиш ва пайпоқ кийиб намоз

ўқиш Ҳанафийда эркакларга суннат. Бу аъзоларни ҳеч қанақа заруратсиз

очиб, намоз ўқиш макруҳдир.

Хоним(хотин-қиз)ларнинг юзи ва кафтларидан бошқа бутун аъзолари,

қўлларнинг  усти,  соч,  оёқлар  тўрт  мазҳабда  ҳам  аврат  ҳисобланади.

Аёлларга юз ва кафтдан бошқа бутун узвларини ёпишлари фарздир. Аврат

аъзоларидан бирининг тўртда бир қисми, бир рукн бўйича(миқдорида)

очиқ қолса, намоз бузилади. Агар ундан кам муддат очиқ қолса, макруҳ

бўлади. Ва намоз бузилмайди. Либос ёки рўмол юпқа бўлиб ичидаги

аъзонинг шакли кўринадиган, ёхуд либос шаффоф бўлиб тананинг ранги

билинадиган бўлса, динимизда бундай либоснинг ҳукми- кийилмаган,

яъни очиқ бўлиб ҳисобланади.

Аёлларга ёлғиз пайтларида намоз ташқарисида, киндик билан тизза

оралиғини  ёпишлари  фарздир.  Орқани  ва  қоринни  ёпиш  эса,  вожиб;

бошқа узвларнинг ёпилиши-да одобдандир.

Расулуллоҳ«саллолоҳу алайҳи ва саллам» айтдиларки:

«Бегона аёлга шаҳват билан қараган кимсанинг кўзларига олов

тўлдирилиб,  дўзахга  ташланади.  Бегона  аёл  билан  қўл  олишган

кимсанинг қўллари энсасидан боғланиб, дўзахга ташланади. Бегона

аёл билан заруратсиз шаҳват-ла гаплашганлар, ҳар бир сўзлари учун

минг йил дўзахда азоб чекишади.»

Бошқа  бир  ҳадиси  шарифда: «Қўшнининг  хонимига(аёлига) ва

дўст-биродарларнинг  хонимларига  шаҳват  билан  қараш,  бегона

хотинларга қарашдан ўн марта баттар гуноҳдир. Турмушга чиққан

жувонларга қараш, қизларга қарашдан минг карра ортиқроқ гуноҳдир.

Зино гуноҳининг даражалари ҳам юқоридагидай бўлади.»- дейилди.

Расулуллоҳ“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” буюрдиларки: «Ё Али!

Тиззангдан юқорисини очма ва хоҳ тирик, хоҳ ўлик ҳеч кимсанинг

тиззасидан юқорисига қарамагин!»

«Аврат  жойларингизни  зинҳор  очмангиз!  Чунки  ёнингизда

сиздан ҳеч қачон ажралмайдиган кимасалар бор. Улардан ҳаё қилинг

ва ҳурмат кўрсатинг.»[Улар ҳафаза, яъни елкадаги малаклардир.]

«Авратингни  ёпгин.  Жуфти  ҳалолинг  ва  канизагингдан(қул,

чўри)  бошқа  ҳеч  кимга  кўрсатма.  Ёлғиз  қолганингда  эса,  Аллоҳу

таолодан ҳаё қилгин.»  «Ўзини аёлларга ўхшатадиган эркакларга ва

эркакларга ўхшатадиган аёлларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.»

«Бир қизнинг гўзаллигини кўрган кимса, дарҳол кўзларини ундан

олиб  қочса,  Аллоҳу  таоло  унга  бир  ибодатнинг  лаззатини  эҳсон

этадики, ўша кимса бу лаззатни дарров ҳис қилади.» «Аврат жойини

очганлар ва бошқасининг авратига қарайдиганларга Аллоҳу таолонинг

лаънати бўлсин.»

«Ўзини бир қавмга ўхшатган кимса ўшалардан бўлади»

Демак  ахлоқини,  юриш-туришини,  ишларини  ва  ибодатларини

бошқаларга  ўхшатадиган  кимса,  ўшалардан  бўлар  экан.  Модага,

кофирларнинг одатларига эргашадиганлар, ҳаром ишларга“санъат асари”,

ҳаром  ишни  касбга  айлантирганларга  эса“санъаткор”, дейдиганлар

бу ҳадиси шарифлардан ибрат олишлари, қўрқишлари ва бу ғафлатдан

уйғонишлари лозим.

Эркак эркакнинг, аёл ҳам аёлнинг аврат аъзоларига қарамаслиги

керак.  Бундан  кўриниб  турибдики,  эркакнинг  аёлга  ва  аёлнинг  ҳам

эркакни аврат жойига қараши ҳаром бўлганидек, эркакка эр кишининг,

хотинга ҳам аёл кишининг аврат жойига қараши ҳаромдир.

Эркакнинг эркак учун ва аёлнинг аёл учун қараши ҳаром бўлган

аврат маҳалли- тизза билан киндик орасидир. Эркакнинг, бегона аёл

учун ҳам аврат маҳалли- тизза билан киндик ораси бўлиб саналади. Аёл

кишининг, бегона эркак учун аврат жойи эса, кафтлари ва юзидан бошқа

бутун баданидир. Бегона аёл(қиз)нинг аврат жойига шаҳватсиз қараш

ҳам ҳаромдир.

Кўрпа тагида яланғоч ётган касал, бошини кўрпага буркаб ётган

ҳолда намоз ўқиса, намозни яланғоч ўқиган бўладики, бу жоиз эмас.

Бошини кўрпадан чиқариб ўқиса, кўрпа билан баданини ёпиб ўқиган

бўлиб, жоиз бўлади.

Бир эр киши, уйланиш абадиян ҳаром бўлган ўн саккизта маҳрам аёл

ва қизнинг бошига, юзига, бўйнига, қўлларига, тиззадан паст болдирига

агар шаҳватсиз қарай олишга кўзи етса, қараши мумкин. Бу қариндош

аёлларнинг  кўкракларига,  қўлтиқларига,  сонларига,  тиззаларига  ва

орқаларига қарашга бўлмайди. Қараши мумкин бўлган аъзоларига агар

шаҳватсиз қарай олмаса, қарамаслиги керак.

Бир аёл киши(қиз) учун, ўзининг тоға, амаки, амма ва холасининг

ўғиллари ҳам бегона, яъни номаҳрам ҳисобланади. Почча ва қайинлари

ҳам бегона- номаҳрам ҳукмидадир. Улар билан гаплашиши, ҳазиллашиши

ва ёлғиз қолиши ҳаромдир. Ўғил бола учун ҳам ўз тоға, амаки, амма ва

холасининг қизлари билан, болдизи ва янгаси билан узрсиз гаплашиши

ҳаромдир.

Бир эркак ҳаёти бўйича қуйидаги ўн саккизта[маҳрам] хотин-қизга

уйлана олмайди. Бу ўн саккиз аёл унинг маҳрами, яъни қариндошидир.

Улар билан гаплашиши, ёлғиз қолиши мумкин. Бир аёл киши учун ҳам

ўн саккизта эркак абадиян ҳаром бўлиб, буларга маҳрам дейиладики,

шахснинг ақраболаридир: 

НАСАБ ОРҚАЛИ ҚАРИНДОШ БЎЛГАНЛАР:

ЭРКАКЛАР АЁЛЛАР

1. Ота.1.Она.

2. Боболар

(ота ва онанинг оталари)

2. Бувилар.

(ота ва онанинг оналари)

3. Ўғли ва ўғлининг ўғли.

(невара)

3. Қизи ва қизининг қизи.

(невара)

4. Ака-укалари.4.Опа-сингиллари.

5. Ака ёки уканинг ўғли.5.Опа ёки сингилнинг қизи.

6. Опа ёки сингилнинг ўғли.6.Ака ёки уканинг қизи.

7. Амаки ва тоға.7.Амма ва хола.

СУТ ОРҚАЛИ ҚАРИНДОШЛИК:

ЭРКАКЛАР АЁЛЛАР

8. Сутота.

Эмчакдошининг отаси.

8. Сутона.

Эмчакдошининг онаси.

9. Сутота ва сутонасининг

оталари. (боболари)

9. Сутона ва сутотасининг

оналари. (бувилари)

10. Сут ўғли, сут ўғли ва сут

қизининг ўғиллари.

10. Сут қизи, сут қизи ва сут

ўғлининг қизлари.

11. Эмчакдош ака-укалари.11.Эмчакдош опа-сингиллари.

12. Эмчакдош опа-сингилининг ўғиллари.

12. Эмчакдош опа-сингилининг қизлари.

13. Эмчакдош ака-укасининг ўғиллари.

13. Эмчакдош ака-укасининг қизлари.

14. Сут амаки ва тоғалари. 14. Сут амма ва холалари.

НИКОҲ ОРҚАЛИ ҚАРИНДОШЛИК:

ЭРКАКЛАР АЁЛЛАР

15. Қайнота. 15. Қайнона.

16. Ўгай ўғли. 16. Ўгай қизи.

17. Ўгай ота. 17. Ўгай она.

18. Куёви. 18. Келини.

Аврат маҳаллари очиқ ҳолда ташқарига чиқадиган ва бошқаларнинг

аврат жойларига қарайдиган эркак ва аёллар, Жаҳаннамнинг шиддатли

оловларида азобга дучор қилинадилар.

 

4. ИСТИҚБОЛИ ҚИБЛА

(Қиблага юзланиш)

Истиқболи қибла- намозни қиблага қараб ўқиш деганидир. Макка-и

Мукаррама  шаҳрида  жойлашган  Каъба  биносига  «Қибла»  дейилади.

Қибла, авваллари Қудус шаҳри эди. Ҳижратдан ўн етти ой ўтгач, Шаъбон

ойининг ўртасида сешанба куни Қудусдан Маккадаги Каъбага ўгирилиш

буюрилди.

Қибла- Каъбанинг биноси эмас, балки унинг арсосидир. Яъни, Каъба

биносининг энича келадиган устунни ер қаърига ва осмону фалакка давом

эттирганимизда, ҳосил бўладиган улкан ўққа айтилади. Бошқача қилиб

айтганда, ердан Аршгача бўлган ўша бўшлик Қибладир. Шунинг учун

денгизларда, жарларда, қудуқ-ғорларда, баланд тоғларда ва тайёраларда

намоз, ўша тарафга қараб ўқилади. Кўз қири нервининг қиялаб кетадиган

истиқомати орсидаги бурчак, Қиблага тўғри келадиган бўлса, намоз қабул

бўлади. Фақат:

1. Касаллик сабаби,

2. Молнинг ўғирланиш хавфи,

3. Йиртқич ҳайвон хавфи,

4. Душманни сезмай қолиш хавфи,

5. Уловидан тушгандан кейин, ёрдамсиз такрор мина олмайдиган

бўлса, намозини кучи етган, ўгирила оладиган тарафига қараб ўқийди.

Кемада, поездда ва тайёрада бу хавфлар ва узрли ҳоллар бўлмагани учун

Қиблага ўгирилиш фарздир. Енгил автомобилда намоз бўлмаслиги ҳақида

илгарида баён қиламиз.

 

5. НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Расули  Акрам“саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам”  бир  ҳадиси

шарифларида  айтдиларки: «Жаброил“алайҳиссалом”  Каъбанинг

эшиги ёнида менга икки кун имом бўлди. Иккаламиз, шарқ тараф

оқара бошлаган пайтда БОМДОД намозини, Қуёш тик вазиятдан

бироз оғганида ПЕШИН намозини, ҳар жисмнинг сояси ўз бўйига

тенглашган пайтда АСР намозини, Қуёш тўлиқ ботган заҳоти ШОМ

намозини  ва  ғарбда  уфқ  қорайгандан  бошлаб  ХУФТОН  намозини

ўқидик.  Иккинчи  куни  эса,  Бомдод  намозини  атроф(ҳамма  нарса

бемалол кўринадиган бўлиб) ёришганида ўқидик. Пешин намозини,

ҳар жисмнинг сояси ўз бўйининг икки бараварига тенглашганида; Аср

намозини ҳам дарров унинг орқасидан; Шом намозини, рўза(ифтор

вақти) очадиган пайтда ва Хуфтон намозини эса, кечанинг учда бири

ўтгач ўқидик. Ундан кейин,“Ё Муҳаммад“алайҳиссалом”, Сенинг ва

ўтган пайғамбарларнинг намоз вақтлари мана шу бўлди. Умматинг беш

вақт намоздан ҳар бирини, мана шу икки вақт орасида адо этсин”-деди».

Ҳар куни ўқилиши амр қилинган намоз сонининг бешта эканлиги ушбу

ҳадиси шарифдан ҳам англашилмоқда.

Бомдод намозининг вақти: Субҳи содиқ яъни шарқ тараф уфқининг

ранги ўзгаргандан(оқара бошлагандан) эътиборан, қуёшнинг бир чеккаси

чиққунчадир.

Пешин намозининг вақти: Соялар қисқариб, яна узая бошлагандан

эътиборан, жисмнинг бўйи баравар ёки жисмнинг бўйи икки баравар

келадиган паллагача давом этади. Булардан биринчиси, икки имомга,

яъни имоми Абу Юсуф ва имоми Муҳаммадга кўра; иккинчиси эса, имоми

Аъзам Абу Ҳанифага“раҳматуллоҳи алайҳим” кўрадир.

Аср намозининг вақти: Пешин вақти битгандан бошланади. Бу ҳам:

1. Имоми Абу Юсуф ва имоми Муҳаммадга кўра, жисмнинг сояси

ўз бўйи баравар бўлганида бошланади ва то қуёш кўздан ғойиб бўлгунча

давом этади.

2. Имоми  Аъзамга  кўра  эса,  жисмнинг  сояси  ўз  бўйининг  икки

бараварига тенглашганида бошланиб, қуёш ғойиб бўлгунча давом этади.

Лекин, қуёш ботишига бир найза бўйи қолганида(ўша куннинг аср

намозининг фарзидан бошқа) ҳар қандай намозни ўқишга киришмоқ

ҳаром бўлади. Аср намозини ўша вақтгача кечиктириш ҳам ҳаромдир. Аср

намози, ўша вақтгача кечиктирилган бўлса, қуёш ботмасдан туриб ўқиб

олиш лозим бўлади. Чунки намозни ўз вақтидан кейинга кечиктириш,

ундан каттароқ гуноҳ бўлади.

Шом намозининг вақти: Қуёш тамоман ботгандан бошлаб, уфқда

қирмизилик йўқолгунча, яъни уфқ қорайгунча давом этади.

Хуфтон  намозининг  вақти:  Шом  намозининг  вақти  чиққандан

бошлаб, Субҳ-и содиққачадир.

Имоми  Аъзам“раҳматуллоҳи  алайҳ”га  кўра,  Хуфтон  вақти-

осмон  тамоман  қоронғи  бўлганда,  яъни  шарқ  ва  ғарб  уфқларининг

фарқи билинмай қолган паллада бошланади. Бу худди аср намозининг

вақтидагидек икки ижтиҳод билан билдирилган бўлиб ҳар иккаласи ҳам

тўғридир. Имомайнга кўра(Имоми Абу Юсуф ва имоми Муҳаммад),

Хуфтон вақти- ғарбда қизиллик йўқолганда киради. Ана ўша вақтдан ярим

соат ўтказилиб кейин намозга турилса, бутун имомларнинг ижтиҳодига

мувофиқ намоз ўқилган бўлади. Хуфтон намозини, узрсиз ва сабабсиз

туннинг иккинчи ярмига кечиктириш макруҳдир.

Ёлғиз  нофила  намоз  ўқиш  макруҳ  бўладиган  икки  вақт  бордир.

Булар: Бомдоднинг фарзини ўқигач, қуёш чиққунгача ва Асрнинг фарзини

ўқигач, Шом намози вақти киргунгача бўлган вақтлардир.

Намоз  ўқиш  таҳриман  макруҳ,  яъни  ҳаром  бўладиган  учта  вақт

бўлиб, бу уч вақтда бошланган фарз намозлари саҳиҳ бўлмайди. Қуёш

чиқаётганда,  тепага  келганда  ва  ботаётганда.  Бу  уч  вақтда  аввалдан

тайёрланган жанозанинг намози, сажда-и тиловат ва сажда-и саҳв ҳам

жоиз бўлмайди. Қуёш ботаётганда фақатгина ўша куннинг Аср намози

фарзини ўқиса бўлади.

ИЗОҲ: Қутбларда намоз ва рўза

Ҳар бир мамлакатнинг намоз вақтлари, ўша мамлакатнинг экватордан

узоқлиги ва мавсим(фасл)ларга қараб ўзгариб туради.

67ºС даражадан юқорида, шимолий қутб доирасининг яъни, 67ºС

градус паралеллдан юқорида жойлашган совуқ ўлка ва мамлакатларда,

қуёшнинг горизонтал қиялиги ортган пайтда, оқшом уфқ қораймасдан

туриб Субҳ-и содиқ(Имсок, Фажр) бошланади. Шунинг учун Болтиқ

(Балтика) денгизининг  шимолий  чеккасида  ёз  бўйича  тун  бўлмайди.

Шу сабабдан хуфтон ва бомдод намозларининг вақти ҳам кирмайди.

Ҳанафий мазҳабида, вақт- намознинг сабаби ҳисобланади. Агар сабаб

мавжуд бўлмаса, намоз ҳам фарз бўлмайди. У ҳолда, ўшанга ўхшаш

мамлакатларда  истиқомат  қилаётган  мусулмонларга  бу  икки  вақтда

намоз фарз бўлмайди. Жанубий ярим шарда ҳамма тараф уммон билан

қоплангани учун унақа мамлакат ҳам мавжуд эмас.

Шаъбон  ойининг  ўттизинчи  куни  ер  куррасининг  хоҳлаган  бир

шаҳрида ҳилол(янги ой) кўринса, бутун дунёда рўза тутишга бошланиши

фарз бўлади. Кундуз кўринадиган ҳилол, келаётган кечанинг ҳилоли бўлиб

ҳисобланади. Шунинг учун динига содиқ мусулмонлар Рамазон ойининг

кирганини, мазҳабсиз мамлакатларнинг бесавод масхарабозларидан эмас.

Илмий китоблар раҳбарлигида ҳилолни кузатиш орқали ўрганишлари керак.

[Қутбларга ва Ойга сафар қилган мусулмон, агар сафарийликка ният

қилмаган бўлса, Рамазон ойи кирди дегунча ҳар куни рўза тутиши лозим

бўлади. Кундузи24 соатдан узун бўладиган ўлкалардаги мусулмонлар

Рўза[саҳарлик ва ифтор]ларини соатга қараб тутишади. Улар кундузи узун

бўлмайдиган  шаҳарлардаги  тақвимлардан  фойдаланишади.  Агар  рўза

тутмасалар, кундузи узун бўлмаган шаҳарларга қайтиб келишганларида,

қазосини тутишади.

 

АЗОН ва ИҚОМАТ

Азон- хабар бериш, халққа билдириш деганидир. Беш вақт намоз

учун,  қазо  намозлари  учун  ва  Жума  намозларида  эркакларнинг  азон

айтишлари- суннати муаккададир. Аёл кишиларга, азон ёки иқомат айтиш

макруҳдир. Азон- бошқаларга билдирмоқ мақсадида юксакроқ жойга

чиқиб, бевосита ўз жонли овози билан айтиш орқали адо этиладиган

ибодатдир.  Азон  айтаётганда  муаззиннинг,  икки  қўлини  қулоқларига

кўтариб, бармоқларининг биттаси билан қулоқ тешикларини беркитиши

мустаҳабдир.  Иқомат  айтиш,  азон  айтишдан  афзалроқдир.  Азон  ҳам,

иқомат  ҳам  Қиблага  қараб  айтилади.  Азон  ва  иқомат  айтаётганда

гапирмаслик ва бири салом берса, муаззин алик олмаслиги керак.

Азон ва Иқомат қандай шароитда айтилади?

1. Қирда, далада ёлғиз ёки жамоат билан қазо ўқишда, эр кишиларнинг

овоз чиқариб азон ва иқомат айтиши суннатдир. Ўша азонни эшитадиган

инсонлар, жинлар ва тошлар қиёмат куни гувоҳлик қилишади. Бир нечта

қазо намозини бир вақтда ўқимоқчи бўлган мўмин, энг аввало азон ва

иқомат айтади. Кейинги қазо намозлари учун азон айтиб ўтирмасдан, ҳар

бирига алоҳида иқомат келтириб ўқийверади.

2. Уйда ёлғиз ёки жамоат билан вақт намоз ўқиш учун азон ва иқомат

айтиш шарт эмас. Чунки маҳалла масжиди ва жомеларида айтилган азон

ва иқомат уйда ҳам айтилган бўлиб ҳисобланади. Уйда азон ва иқомат

ўқимаслик  учун  масжидларда  азон  тўғри  ўқилиши  шарт.  Масалан:

Азоннинг микрофонсиз, инсоннинг ўз табиий овози билан айтилиши,

ҳар қандай вазиятда ҳам масжиднинг ташқарисида ўқилиши мақсадга ва

суннатга мувофиқдир. Акс ҳолда унга азон дейилмайди. Масжидларда

азон тўғри ўқилган бўлса ҳам уйдаги намозхоннинг, ҳар намоз учун азон

айтиш афзалдир.

Маҳалла  масжидларида  ва  жамоати  аҳолига  маълум  бўлган

масжидларда азон ва иқомат айтилиб, вақт намозларидан бири жамоат

билан ўқилгандан кейин, ўша маконда ёлғиз намоз ўқимоқчи бўлган

кимса, азон ва иқомат ўқимайди.

Йўл  ёқасида  жойлашган  ёки  имоми  ва  муаззини  бўлмаган  ёхуд

жамоати маълум бўлмаган масжидларда, келган ҳарбир намозхон ёки

жамоат алоҳида азон ва иқомат айтади. Улардан кейин ташриф этганлар

ҳам алоҳида айтишади. Бу шартларга молик масжидларда ёлғиз намозхон

ҳам азон ва иқоматни ўзи эшитадиган овозда айтади.

3. Мусофир инсонлар, ўзаро жамоат намозида ҳам ёлғиз намозда ҳам

азон ва иқоматни тарк этишмайди. Ёлғиз ўқимоқчи бўлган намозхоннинг

ёнида намоз ўқиётган ёки бошламоқчи бўлиб турган бири бўлса, азонни

тарк этиши уйғун бўлади. Сафарий кимса, намозини бир уйда ёлғиз

ўқимоқчи бўлса ҳам, азон ва иқомат айтади. Чунки масжидда айтилган

азон ва иқомат сафарийлар учун ўтмайди. Сафарийлардан баъзилари бир

маконда азон айтгач, ёнидаги йўлдошлари намозларини кейинроқ ўқишса

ҳам алоҳида азон айтишлари шарт бўлмайди.

Ақлли бола, кўр, валад-и зино(ҳароми) ва азон айтишни биладиган

саводсизнинг,  азон  айтиши  кароҳатсиз  жоиздир.  Жунуб  кимсанинг

азон, иқомат айтиши; таҳоратсиз азон айтиш; аёл киши, маст, фосиқ ва

ақлсиз боланинг азон айтишлари- ҳаромдир. Ўтириб азон айтиш ҳам

ҳаром ҳисобланади. Агар охирги санаб ўтганларимиздан бирортаси азон

айтиб қўйган бўлса, ўша азон такрор ўқилади. Азоннинг саҳиҳ, тўғри ва

ҳаққоний бўлиш учун муаззин, мусулмон ва ақлли бўлиши шарт. Азонни

микрофон  ва  карнай  орқали  ўқиш  саҳиҳ  бўлмайди.  Ибодатларда  ва

гувоҳликларда фосиқ, яъни очиқ-ойдин гуноҳ ишлайдиган кимсаларнинг

сўзи қабул қилинмайди. Шунинг учун бу тоифанинг айтган азони ҳам

саҳиҳ бўлмайди. Фосиқ инсон тарафидан айтилган азонга қараб вақтнинг

кирганига ишонмаслик ва унинг айтган азони, гапи ёки ишорати билан

рамазонда оғиз очмаслик керак. Одил кишиларга ёки шахсий тажрибага

асосланиб ҳаракат қилиш керак.

Азонга  ҳурмат  кўрсатадиганлар  ва  уни  ардоқлаб  ҳарфларини,

сўзларини ўзгартирмасдан, бузмасдан, куйга солмасдан минорага ёки

бир баландроқ жойга чиқиб ўз овози билан суннатга риоя қилган ҳолда

айтадиганлар, албатта катта мартаба ва савобларга ноил бўлгайлар.

Агар  азон,  суннатга  хилоф  равишда  ўқилаётган  бўлса,  Масалан;

баъзи ҳарф ёки сўзлари ўзгартирилиб, таржима қилиниб, бузиб ёхуд баъзи

жойлари ашулага монанд қилиниб ўқилаётган бўлса, ёки микрофон ва овоз

юксалтгич каби карнай-сурнайдан чиқарилмоқчи бўлиб уринилаётган

бўлса, (Чунки микрофондан чиқадиган овоз, имом ёки муаззиннинг овози

бўлмайди. Уларнинг овози электро-магнетик тўлқинларга айланади ва

ўша электр ва магнитдан ҳосил бўлган тебранишлар эшитилади.) уни

эшитган ҳеч қайси мўмин унинг битта ҳарфини ҳам ичида қайтармайди.

Чунки Пайғамбаримизга амр қилинган ва мўминларга мерос қолган азон

унақа эмас эди.

ИЗОҲ: Азон микрофон орқали ўқиладими?

Минораларга ва гумбазларга ўрнатилган овоз юксалтгич карнайлар,

муаззинлар  учун  дангасалик  воситаси  бўлиб  хизмат  қилиб  келаяпти.

Карнайлар,  муаззинларнинг  азонни  қоронғи  хоналарда  ўтириб  олиб,

суннатга риоя қилмасдан масжиднинг ичида айтишларига сабаб бўлаяпти.

Асрлар давомида кўкларга бўй чўзиб турган маънавий безагимиз бўлган

миноралар,  ўша  чиркин  бидъат  дастидан,  худди  радиокарнай  учун

қурилган устунга айлангандек, гўё.

Ислом олимлари фан-технологиядаги янгиликларга яхши муносабат

билдирганлар. Масалан, матбаанинг қурилишини ташвиқот қилганлар,

фойдали китобларнинг чоп эттирилиб, илмнинг ёйилишини истаганлар.

Радио ва микрофонга ўхшаш асбоблар билан ҳархил фойдали насиҳатлар,

эшиттиришлар  уюштириб  туриш,  Исломият  ёқтирадиган  ва  хайрли

хизматларда  ишлатиладиган  бир  кашфиёт  эканлиги  шубҳасиздир.

Лекин, мусулмонларни азоннинг мулойим, ёқимли овозидан жудо қилиб,

микрофон ва карнайларнинг мияни тирнайдиган хирилдоқ овози билан

ибодат қилиш, жуда ҳам зарарли бўлмоқда. Микрофон ва овоз юксалтгич

қурилмаларни жомеъ ва масжидларга ўрнатиш кераксиз бир исрофдир.

[Қуръони Каримнинг ўн тўртта жойида сажда оятлари бўлиб, бу

оятларни ўқиган, эшитган ҳар мусулмоннинг бир марта тиловат саждаси

қилиши вожибдир. Агар ушбу оятлар, бир тоғдан акс-садо бўлиб қайтиб

келса ёки қуш ўқиса, у ҳолда тиловат саждаси вожиб бўлмайди. Чунки,

тиловат саждасининг вожиб бўлиши ёки умуман айтганда динимизда

эътиборга олиниши учун ўқилган оят, дуо ёхуд азоннинг инсон овози

бўлиши шартдир. Тоғ-тошдан қайтиб келган акс-садо, табиий бўлишига

қарамасдан  инсон  овози  деб  қабул  қилинмас  ва  эътиборга  олинмас

экан, карнайдан чиқадиган овозга инсон овози дейиш, албаттаки ақлли

инсоннинг оғзига ярашмайдиган бир бемаънилик бўлади.

Намоз ўқиётганда, намоз ташқарисидаги бир амрга ёки овозга итоат

қилиш ёхуд жавоб бериш- намозни бузадиган омиллардан бири эканлиги

кўпгина биродарларимизга маълумдир.]

Иймон  тўла  қалбларга  илоҳий  таъсирлар  ўтказадиган,  солиҳ

муаззинлар овозининг ўрнига, худди черков қўнғироғи каби зириллайдиган

асбоблар масжидларга кирмаган пайтларда минораларда, баланд супаларда

айтилган азонлар у масжидлардан эшитилган такбирларнинг чин қалбдан

отилиб чиққан наволари, ажнабий ва ғайри динларнинг ҳам юракларини

юмшатиб,  кўзларига  ёш  келтирарди.  Ҳар  маҳалладан  самоларга

юксалган азон овозларидан маст бўлиб, масжидларни тўлдирган жамоат,

Пайғамбаримиз ва Асҳоб-и Киром замонидагидек намозларини хушуъ

билан, берилиб адо этишарди. Ҳозирги аҳвол ҳаммага аён, карнай билан

бошланаётган намозлар, жанжал билан тугаяпти. Азоннинг мўминларни

ҳаяжонга келтирувчи илоҳий таъсири, микрофон ва карнай-сурнайнинг

хирилдоқ овозларига айланиб, ғойиб бўлмоқдадир.

Расулуллоҳ«саллаллоҳу алайҳи ва саллам» ҳазратлари бир ҳадиси

шарифларида:  «Ҳар  ким  азон  овозини  эшитганида,  муаззин  билан

бирга паст овозда такрорлаб турса, ҳар бир ҳарфига мингта савоб

берилади, мингта гуноҳи кечирилади.»-деб марҳамат қилганлар.

Азонни  эшитган  кимса,  Қуръони  карим  ўқиётган  бўлса  ҳам

эшитганларини ичида такрорлаши суннатдир. Хайя ало... лар айтилаётганда,

уларнинг ўрнига «Ло ҳавла вало қуввата илло биллоҳ»- дейилади. Азон

битгач, саловат келтирилиб сўнгра азон дуоси ўқилади. “Ашҳаду анна

Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимаси иккинчи бора айтилаётганда, иккита

бош бармоқнинг тирноқларини ўпиб икки кўз устига суриш, мустаҳабдир.

Иқомат айтилаётганда эса ундай қилинмайди.

Азоннинг ўқилиши

Аллоҳу акбар 4 марта

Ашҳаду анло илоҳа иллаллоҳ 2 марта

Ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ 2 марта

Ҳайя алас-салоҳ 2 марта

Ҳайя алал-фалоҳ 2 марта

Аллоҳу акбар 2 марта

Ло илоҳа иллаллоҳ 1 марта

Ёлғиз,  бомдоднинг  азонида  “Ҳайя  алал-фалоҳ”дан  кейин  икки

марта “Ас-салоту ҳайрун минан-навм” калимаси айтилади. Иқоматларда

эса, “Ҳайя алал-фалоҳ”дан кейин икки марта “Қад қоматис-салоту”дейилади.  

 

Азон дуолари

Расулуллоҳ“саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам” айтдиларки:  «Азон

ўқилаётганда,  қуйидаги  дуони  ўқинг:  Ва  ана  ашҳаду  анло  илоҳа

иллаллоҳу ваҳдаҳу ло шарикалаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу

ва  расулуҳ  ва  радиту  биллоҳи  роббан  ва  бил  исломи  динан  ва  би

Муҳаммадин саллаллоҳу алайҳи ва саллам расулан набийё»

Яна  бошқа  бир  ҳадиси  шарифларида  айтдиларки:  «Эй  менинг

умматим, азондан кейин бу дуони ҳам ўқинг: Аллоҳумма робба ҳо зиҳид-даъватит-томмати  вас-салотил-қоимати  оти  Муҳаммаданил-василата вал-фазилата вад-даражатар-рафиата ва бъасҳу мақоман

Маҳмуданил-лазий ва адтаҳу иннака ло туҳлифул-миёд» .

Азон калималарнинг маънолари

АЛЛОҲУ АКБАР: Аллоҳу таоло буюкдир. Унинг ҳеч кимга ва ҳеч

нарсага эҳтиёжи йўқ. Қулларнинг ибодатларига ҳам муҳтож бўлишдан

покдир. Ибодатларимизнинг Унга ҳеч қанақа фойдаси йўқдир. Бу муҳим

маъно зеҳнларга яхшилаб жойлашсин деб, буни тўрт марта айтишади.

АШҲАДУ  АНЛО  ИЛОҲА  ИЛЛАЛЛОҲ:  Буюклиги  билан  ҳеч

кимнинг  ибодатига  муҳтож  бўлмагани  каби  ибодат  қилинишга  ва

сиғинилишга Ундан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эканлигига ҳам гувоҳлик

қиламан ва албатта ишонаман. Ҳеч нарса Унга асло ўхшамайди.

АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН РАСУЛУЛЛОҲ: Муҳаммад

«алайҳи ва ало олиҳиссалоту вас-салом» Аллоҳнинг элчиси ва юборган

Пайғамбари  эканлигига  ва  Аллоҳу  таолога  фақат  Пайғамбаримиз

билдирган, кўрсатган ибодатларгина ярашишига гувоҳлик қиламан. Ва

албатта шунга ишонаман.

ҲАЙЯ  АЛАС-САЛОҲ,  ҲАЙЯ  АЛАЛ-ФАЛОҲ:  Мўминларни

саодатга, нажотга, қутулишга чақирадиган калималардир.

АЛЛОҲУ АКБАР: Ҳеч кимса, Унга лойиқ ибодат қила олмайди. Ким

бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай банданинг қилган ибодати, Аллоҳу

таолога лойиқ бўлишдан узоқдир. Аллоҳу таолонинг улуғлиги, буюклиги

Унга лойиқ ибодатнинг бажо келтирилишидан покдир, муназзаҳдир.

ЛО ИЛОҲА ИЛЛАЛЛОҲ: Ибодат учун ҳузурида таъзим қилинишга

мустаҳақ, яъни ҳаққи бўлган ёлғизгина Удир. Унга лойиқ ибодатни ҳеч

ким қилолмагани каби, Ундан ўзга ҳеч ким ўзига ибодат қилинишга ҳаққи

йўқдир.

Намознинг шарафини, улуғлигини, уни халойиққа хабар қилиш учун

танланган ушбу калималарнинг буюклигидан ҳам тушунса бўлади.

 

6. НИЯТ

Намозга  бошлашдан,  яъни  ифтитоҳ  ёки  таҳрима(қулоқ  қоқиш)

такбиридан аввал ният қилинади. Намозга ният қилиш дегани, намознинг

исмини, вақтини, қиблани, имомга иқтидони дил(кўнгил)дан ўтказиш

деганидир.  Таҳрима  такбиридан,  яъни«Аллоҳу  акбар» деб  намозга

кирилгандан кейин қилинган ният саҳиҳ бўлмайди ва намоз ҳам қабул

бўлмайди. Фарз ва вожиб намозларига ният қилишда, қайси фарз ёки

вожибни ўқимоқчи эканлигини билиши шарт. Ракъатларнинг сонига ният

қилиш ҳожат эмас. Суннат намозларда ёлғиз, «намоз ўқишга»- деб ният

қилиш етарлидир. Жаноза намозида эса, «Аллоҳ учун намозга, маййит

учун дуога»- деб ният қилинади.

Имомнинг, эркакларга имомлик қилишга деб ният этиши шарт эмас.

Имом  «ҳозир  бўлган  жамоатга  имом  бўлишга»-деб  ният  қилмаса,

жамоат савобидан ўзи маҳрум бўлади. Имомлик қилишга ҳам ният қилса,

бу савобга эришади. Агар жамоатда аёл кишилар ҳам бўлса, имомнинг

«аёлларга имомлик қилишга»-деб алоҳида ният қилиши лозим бўлади.

Аёллар учун ният қилмаса, жамоат ва имомнинг намози саҳиҳ бўлади-ю

лекин аёлларнинг намози бўлмайди.

Ибодат  учун  ёлғиз  оғиз  билан  айтиб  қўяқолиш,  ният  бўлмайди.

Дилдан, қалб билан ният қилинмаса, ибодатлар қабул бўлмайди.

 

7. ТАҲРИМА ТАКБИРИ

Намозга  бошлашда  “Аллоҳу  акбар”-  дейиш  фарз  бўлиб,  унга

«таҳрима» ёки «ифтитоҳ» такбири дейилади. Бунинг ўрнига ўтадиган

бир бошқа калима йўқдир. Таҳрима такбири намознинг шартларидан

ҳисобланади, рукнига кирмайди.

 

кейинги сахифа...

 

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов