"."
Меню

Намоз китоби

 

 НАМОЗНИНГ РУКНЛАРИ

Намознинг ичидаги фарзларига «рукн» дейилади. Рукнлар ҳаммаси

бўлиб беш донадир:

 

1. ҚИЁМ: Намоздаги бешта рукндан биринчиси бўлиб, оёқда тик

туриш деган маънони англатади. Тик туролмайдиган хаста, намозини

ўтириб ўқийди. Ўтира олмайдиганлар эса, чалқанча ётган ҳолда боши

билан имо-ишора қилиб ўқишади. Бу вазиятда касалнинг юзи осмонгамас,

Қиблага қараб туриши учун, бошининг тагига ёстиқ қўйилади. Оёқларни

Қиблага узатиб ётмаслик учун, тиззаларни букиб ётиш керак.

Тик туриб ўқиёлмайдиган касал, ўтириб ўқиётганида, рукуъда бироз

эгилади. Саждада эса бошини ерга қўяди. Ерга сажда қилолмайдиган

касал, саждада рукуъдагидан кўпроқ эгилади. Бу касалнинг сажда учун

эгилиши, рукуъ учун эгилишидан камроқ бўлса, намози қабул бўлмайди.

Олдига тош, тахта ёки шунга ўхшаш сал баландроқ нарса қўйиб устига

сажда қилса, намоз қабул бўлса-да гуноҳ ишлаган, яъни таҳриман макруҳ бўлади.

ҚИРОАТ: 2.   Суннат ва витр намозларининг ҳар ракаъатида, фарз

намозини ёлғиз адо этаётганда, илк икки ракъатида тик турган ҳолда

Қуръони каримдан бир оят ўқиш фарздир. Қисқа суралардан тиловат

қилиш афзалдир. Қироат– ўқиш демакдир.

Бу ерда қироат сифатида Фотиҳа ўқиш, суннат ва витр намозларининг

ҳар ракаъатида, фарз намозларининг илк икки ракъатларида Фотиҳадан

кейин бир сура ёки уч оят ўқиш вожибдир. Фарзларда, Фотиҳани ва замми

сурани илк икки ракъатда ўқиш вожиб ёки суннатдир. Фотиҳани замми

сурадан аввал ўқиш вожиб ёки суннатдир. Фотиҳани замми сурадан аввал

ўқиш ҳам вожиб. Намознинг қироат рукнида бу бешта вожибдан биттаси

унутилса,  саждаи  саҳв  керак  бўлади.  Қироатда  Қуръони  каримнинг

таржимасини  ўқиш  асло  жоиз  эмас.  Имомнинг  Жума  ва  Байрам

нмозларидан бошқа жамоат билан ўқиладиган бутун намозларда биринчи

ракъатда, иккинчи ракъатда ўқийдиганидан икки марта узун сураларни

ўқиши суннатдир. Ёлғиз ўқиётганида ҳар ракъатда бир хил узунликдаги

сураларни тиловат қилиши мумкин. Имомнинг маълум намозларнинг,

маълум  ракъатларида  маълум  сураларни  ўқишни  одат  қилиб  олиши,

макруҳдир. Биринчи ракъатда ўқиганини иккинчи ракъатда ҳам ўқиши,

танзиҳан(ҳалолга яқин) макруҳ бўлади. Сураларни Қуръони каримда

жойлашган  тартибининг  терсига  ўқиш,  баттарроқ  макруҳ  бўлади.

Иккинчи ракъатда, биринчисида ўқиган сурадан кейин келадиган сурани

ташлаб ундан кейин сурани ўқиш ҳам макруҳдир. Сураларни Қуръони

каримдаги навбатига кўра ўқиш ҳамма вақт вожибдир. Агар бирортаси

ташланиб  ундан  кейингиси  ўқилмоқчи  бўлса,  у  ҳолда  орада  ташлаб

ўтилган сураларнинг сони камида икки дона бўлиши керак.

3. РУКУЪ: Қиёмда қироатдан кейин такбир айтиб эгилиш фарз

бўлиб, бунга«рукуъ» дейилади. Рукуъда эркаклар, бармоқ ораларини

бироз  очишиб,  тизза  кўзининг  устига  қўйишади,  орқаларини  ва

бошларини бир текисликда тутишади. Рукуъда энг кам уч марта “Субҳона

роббиял озыйм”-дейилади. (З ҳарфи қалин ўқилиши учун, орқасига ы

ҳарфи қўйилиб ифода этилди.) Жамоат уч марта айтишга улгурмасдан

имом қаддини рукуъдан кўтарса, жамоат ҳам рукуъдан туради. Рукуъда

қўллар ва оёқлар букилмайди. Аёл кишилар рукуъда бармоқ ораларини

очишмайди, орқаларини, тизза ва қўлларини текис тутишмайди. Рукуъдан

қад тиклаётганда “Самиъ аллоҳу лиман ҳамидаҳ” дейиш, имомга ва

ёлғиз намозхонга суннатдир. Жамоат эса буни демайди. Қад ростлангач

“Робана  лакал  ҳамд”  дейилади.  Кейин  “Аллоҳу  акбар”  дейилиб,

саждага борилади. Саждага аввал ўнг тизза кейин чап, сўнгра ўнг кафт

кейин чап кафт, кейин навбат билан бурун ва пешона қўйилади.

4. САЖДА:  Саждада  қўл  бармоқларининг  ораси  ёпиқ  ҳолда

қулоқларнинг  ҳизосига  қўйилади.  Яъни  саждага  қўйилган  кафтлар,

қулоқларнинг тўғрисига қўйилган бўлиши керак. Бош эса, икки кафтнинг

орасига қўйилади. Пешонани тозароқ жой; тош, тупроқ, тахта, мато устига

қўйиш фарз бўлиб, бурунни ҳам саждага қўйиш вожиб, дейилди. Сабабсиз,

узрсиз ёлғиз бурунни саждага қўйиш жоиз эмас. Ёлғиз пешонанинг ўзини

қўйиш ҳам макруҳ бўлади.

Икки оёқни ёхуд ҳеч бўлмаганда ҳар бирининг биттадан бармоғини

ерга қўйиб туриш фарз ёки вожибдир. Яъни бунга фарз деган олимлар

ҳам, вожиб деган олимлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Яна икки оёқ

ерга тегмай турса, намоз қабул бўлмайди ёки макруҳ бўлади. Саждада оёқ

бармоқларини букиб Қиблага қаратиб туриш суннатдир.

Эркаклар  саждада,  қўл  ва  оёқларини  қорин  ва  биқинларига

текказмасдан айри тутадилар. Тирсаклар ерга тегмайди. Кафт ва тиззани

ерга  қўйиш  суннатдир.  Тўпиқларни,  қиёмда  бирбиридан  тўрт  энлик

узоқ тутиш, рукуъ ва саждада бирлаштириб тутиш, суннатдир. Саждага

бораётганда шим каби либосларнинг балоғини, этагини юқорига тортиш

макруҳдир.  Намоздан  аввал  кўйлак  ва  шимнинг  енг  ва  балоқларини

шимариб қўйиб намозга киришиш ҳам макруҳ бўлади. Енг, балоқ ва этаги

қисқа либослар билан намоз ўқиш макруҳ. Бундан енги калта кўйлак

билан намоз ўқишнинг макруҳ эканлиги келиб чиқади. Эринчоқлик қилиб

ёки бош кийим ёхуд енги узун кўйлак кийиб намоз ўқишнинг аҳамиятини

ўйламасдан бош ва қўл очиқ ҳолда намозга киришиш макруҳдир. Агар

бош ва қўл очиқ намоз ўқишининг сабаби намозга аҳамият бермасликдан

бўлса, дарҳол кофир бўлади. Чунки намозга аҳамият бермаслик куфрдир.

Ифлос ва иш кийими билан намоз ўқиш макруҳдир.

5. ҚАЪДАИ  ОХИРА:  Сўнгги  ракъатда  бир  аттаҳиёту  миқдори

ўтириш фарз бўлиб, бунга«қаъда-и охира» дейилади. Бир аттаҳиёту

дуосини  ўқишга  кетадиган  вақт  қадар  ўтирганда  бармоқлар  билан

ишорат  қилинмайди.  Эркаклар  чап  оёқларини,  бармоқ  учлари  ўнг

тарафга узатилган ҳолда ерга тўшаб устига ўтиришади. Ўнг оёқ тик

ҳолатда тутилиб, бармоқлари Қиблага қаратилиб букилади. Бу ўтириш

суннатдир.

Аёл  кишилар  думбаларини  ерга  қўйиб,  сонларини  бир-бирига

яқинроқ қилиб ўтиришади. Ўнг оёқ ўнг тарафдан ташқарига чиқарилади,

чап оёқ эса, бармоқ учлари ўнгга қаратилган ҳолда тагда қолади.

 

НАМОЗ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

ЁЛҒИЗ ЎҚИЙДИГАН ЭР КИШИНИНГ НАМОЗИ

МАС: БОМДОД СУННАТИНИНГ ЎҚИЛИШИ

Аввало қиблага қараб турилади. Оёқ ораси бир-биридан тўрт  1.

бармоқ энида бўлиб, параллел тутилади. Қўлнинг бош бармоғи қулоқ

юмшоғига текказилиб, ҳовуч ичи қиблага қаратилади. Бармоқ оралари

озмунча очиқ тутилади.

«Аллоҳ  ризоси  учун  Қиблага  ўгирилдим  ва  бугунги  Бомдод

намозининг  суннатини  ўқишга  ният  қилдим»-деб  кўнгилдан

ўтказилгач, “Аллоҳу акбар” деб, қўллар киндик узра, ўнг қўлни чап қўл

устига қўйиш билан боғланади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари

чап  билакни  ҳалқа  қилиб  ўраб  туради.  Нариги  учта  бармоқ  эса  чап

билакнинг устига қўйилади.

Кўзлар сажда жойига қараб турган ҳолда; 2.

а) Субҳонака ўқилади.

б) Аъузу-бисмиллодан кейин фотиҳа ўқилади.

в) Фотиҳадан  кейин«омин» дейилиб,  бир  Замми  сура  ўқилади.

[Шофиъий  мазҳабида  фотиҳа  билан  замми  сура  орасида  бисмилло

айтилади.]

3. Замми сурадан кейин “Аллоҳу акбар”- деб, рукуъга борилади.

Рукуъда кафтлар билан тизза кўзлари қопланиб ушланади. Бел, орқа

ва бош бир текис ҳолда тутилади. Кўзлар оёқ учига қараб туради. Бу

вазиятда уч марта “Субҳона роббиял озым” дейилади. Беш ёки етти

марта ҳам айтилиши мумкин.

4. Кейин “Самиъ аллоҳу лиман ҳамидаҳ”- деб қад ростланади.

Бу  пайтда  шимнинг  балоғи  тортилмайди  ва  кўзлар  сажда  жойидан

узилмайди. Қад ростлаб бўлгач, “Роббана лакал ҳамд”-дейилади. [Қад

ростлаб тик туришга қавма дейилади.]

5. Сўнгра дарров “Аллоҳу акбар” дейилиб саждага борилади.

Саждага бораётганда навбат билан:

а) Ўнг тизза, чап тизза, ўнг қўл, чап қўл, бурун ва пешона ерга қўйилади.

б) Оёқ бармоқлари қиблага қараб букилади.

в) Бош икки қўлнинг орасига олинади.

г) Қўл бармоқларининг ораси ёпиқ бўлади.

д) Ҳовуч ичи ерга текис теккизилади.

е) Кўзлар буруннинг икки ёнига қараб туради.

ж) Тирсак биқиндан, сон қориндан узоқ тутилади.

з) Бу вазиятда камида уч марта «Субҳона роббиял аъло» дейилади.

6. Сўнгра  “Аллоҳу  акбар” дейилиб,  чап  оёқ  учи  ўнг  тарафга

ётқизилади. Ўнг оёқ тик ҳолатда бармоқ учлари Қибла истиқоматида

букилган бўлади. Чап оёқ устига ўтирилади. Қўл бармоқлари учлари

тиззанинг букилган жойига тўғри келтирилиб, оралари бироз очиқ ҳолда

сон устига қўйилади. [Бу вазиятда бир марта «Субҳоналлоҳ» дейдиган

миқдор жим ва қимирламасдан турилади. Бу ҳаракатсизлик таъдил-и

аркондан бўлиб, вожибдир.]

7. Кўп кутилмасдан “Аллоҳу акбар”- деб иккинчи саждага борилади.

[Икки сажда орасидаги ўтиришга жалса дейилади.]

8. Саждада яна энг кам уч марта “Субҳона роббиял аъло” дейилгач,

“Аллоҳу акбар”- деб қад ростланади. Ўриндан турилаётганда қўллар

билан  ерга  таянилмайди;  Оёқлар  ўрнидан  ўйнатилмайди.  Саждадан

туришда навбат билан аввал пешона, сўнгра бурун, кейин чап қўл ва ўнг

қўл, чап тизза ва ўнг тизза ердан кўтарилади. Бу ҳаракатлар давомида

бошқаларнинг диққатини жалб қилмайдиган, сезиларсиз ҳаракат қилиш яхши.

9. Қиёмда яна кўзлар сажда жойида бўлиб, аввал Бисмиллоҳ сўнгра

Фотиҳа, ундан кейин замми сура ўқилади. Кейин “Аллоҳу акбар”- деб

рукуъга эгилинади.

10.  Иккинчи  ракъат  ҳам,  худди  биринчи  ракъатда  таъриф

қилинганидек адо этилади. Фақат, иккинчи саждадан кейин “Аллоҳу

акбар”- деб туриб кетилмасдан чап оёқ устига ўтирилади ва кўзлар ўнг

тиззада бўлган ҳолда;

а)  “Аттаҳиёту”,  “Аллоҳумма  солли”,  “Аллоҳумма  борик”  ва

“Роббана отина” дуолари ўқилиб аввал ўнг елкага кейин чап елкага

алоҳида  алоҳида  “Ассалому  алайкум  ва  раҳматуллоҳ”- деб,  намоз

тугатилади.

б) Салом бергандан кейин “Аллоҳумма антассалом ва минкассалом

таборакта ё зал жалоли вал икром” дейилади ва ҳеч бир ортиқча нарса

қўшимча қилинмасдан, гапирмасдан ва ортиқча ҳаракат қилинмасдан

бомдод намозининг фарзига киришилади. Чунки Оловуддин Ҳаскафий

ҳазратларининг “Дурр-ул-мухтор” исмли китобларида «Суннат билан

Фарз намози орасида гапириш, ўқилган суннатни бузмаса ҳам савобини

кетказади. Бу орада дуо(ёки сура) ўқиш ҳам бидъатдир. Баъзи олимлар:

«Бу ҳолда суннат намози қабул бўлмайди бошқатдан ўқиш лозим бўлади»-

дедилар.»- деб ёзилган.

Фарз  намозини  ҳам  битиргач,  уч  марта  “Астағфируллоҳ”  деб

кейин “Оятал-курси” ва33 (ўттиз уч) тасбиҳ[Субҳоналлоҳ], 33 таҳмид

[Алҳамдулиллоҳ], 33 такбир[Аллоҳу акбар] ва бир таҳлил[Ло илоҳа

иллаллоҳ ваҳдаҳу ло шарикалаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъло

кулли шай’ин қодийр] ўқилади. Буларнинг тамомини ҳар бир намозхон

ўзи мустақил, овоз чиқармасдан ўқиш керак. Ким бўлишидан қатъий

назар бу тасбиҳ дуоларини баланд овозда ўқиш бидъатдир.

Тўрт ракъатлик суннатларнинг ва фарзларнинг иккинчи ракъатида

ташаҳҳудга ўтирилиб“Аттаҳиёту” ўқилгач, ўрнидан турилади. Суннат

намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида Фотиҳадан кейин замми

сура ўқилади. Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида

фақатгина Фотиҳа ўқилади, Замми сура ўқилмайди. Шом намозининг

фарзи  ҳам  шу  тариқа  ўқилади.  Яъни  учинчи  ракъатда  Замми  сура

ўқилмайди. Витр намозининг ҳар учала ракъатида ҳам Фотиҳадан кейин

Замми сура ўқилади. Кейин қўллар қулоққа кўтарилиб такбир айтилади.

Қўл боғлангач“Қунут дуолари” ўқилади. Суннати ғайри муаккада бўлган

Аср  ва  Хуфтон  намозининг  тўрт  ракъатлик  аввалги  суннатлари  ҳам,

нариги суннатлар каби ўқилади. Фақат, уларнинг иккинчи ракъатларидан

кейинги  ўтиришда“Аттаҳиёту” билан  бирга“Аллоҳумма  солли” ва

“Аллоҳумма борик” дуолари ҳам ўқилади.

 

ЁЛҒИЗ ЎҚИЙДИГАН АЁЛ КИШИНИНГ НАМОЗИ

Мас: БОМДОД СУННАТИНИНГ ЎҚИЛИШИ

1. Вужуднинг  шакли  билинмайдиган,  сезилмайдиган  қилиб  кенг

ва узун либос кийилади. Кафтлар ва юздан бошқа бутун аъзолар аврат

бўлгани учун ёпилади. Намозда ўқиладиган дуо ва суралар эр ва хотин

кишиларга қараб ўзгармайди, яъни бир хилда ўқилади. Фарқ қиладиган

тарафлар эса қуйидагича:

а) Қўллар қулоққа кўтарилмайди, балки елка ҳизосига кўтарилиб,

бармоқлар жипс ҳолда, кафт ичи Қиблага қаратилиб, ният қилиб такбир

олинади. Қўллар кўкрак узра бармоқ оралари ёпиқ ҳолатда, ўнг қўл чап

қўл устига қўйилади. Шу тариқа намозга кирилган бўлади.

б) Аёл киши рукуъда90

оС даража эгилмайди ва орқасини бир текисда

тутмайди.

в) Саждада тирсаклар ерга қўйилади. Қўллар биқинга ва сон ҳам

қоринга тегиб туради

г) Ташаҳҳудда чап ва ўнг оёқ, ўнг тарафдан чиқарилиб чап оёқ устига

ўтирилади.

Намоздан кейинги дуо қисмида, кафтлар кўкка кўтарилиб бир-бирига

параллел вазиятда тутилади. Эркаклар каби олдинга узатилмайди, балки

тирсак зиёдароқ букилиб, кафтлар юзга қарши эгик тутилади.

Аёл киши эркакларга имом бўлолмайди. Хотин кишининг ҳотинларга

имомлик қилиши ҳам макруҳдир.

 

НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ

1. Имомнинг ва ёлғиз намозхоннинг ҳар ракъатда Фотиҳа сурасини

бир дафъа ўқиши– вожибдир.

2. Фотиҳадан кейин бир сура ёки камида уч қисқа оят ўқиш.

3. Фарз  намозларининг  илк  икки  ракъатида  ва  бошқа  бутун

намозларнинг ҳар ракъатида Фотиҳадан кейин бир Замми сура ўқиш

вожиб.

4. Фотиҳани Замми сурадан аввал ўқиш;

5. Саждаларни кетма-кет адо этиш;

6. Фотиҳани суннат ва вожиб намозларининг ҳар бир ракъатида бир

марта ўқиш;

7. Уч ва тўрт ракъатлик намозларнинг иккинчи ракъатидан кейин

ўтириш;

8. Намозда  таъдил-и  арконга  риоят  қилиш  ҳам  вожибдир.  Яъни

рукуъда, рукуъ билан сажда орасида, икки саждада ва икки сажда орасида

бир дафъа“Субҳоналлоҳ” дейдиган вақт миқдорида ҳаракатсиз туриш–

вожиб бўлиб, бунга“Таъдили аркон” дейилади.

9. Иккинчи ракъат охирида ташаҳҳудга ўтирилганида, бир“Аттаҳиёту”

ўқишга кетадиган вақт миқдоридан кўпроқ ўтирмаслик вожибдир. Бу

аснода янглишиб саловат ўқилгудек бўлса ёки“Аллоҳумма”- деб қўйилган

бўлса, вожиб тарк этилган бўлиб, саждаи саҳф лозим бўлади.

10. Саждада ҳам пешона, ҳам буруннинг ерга қўйилиши;

11. Қаъдаи охирада, яъни сўнги ўтиришда «Аттаҳиёту» дуосини

ўқиш;

12. Намозни «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ» калимаси билан

битириш;

13. Витрнинг учинчи ракъатида Қунут дуоларини ўқиш,

14. Байрам(Ҳайит) намозларида  байрам  такбирларини  такаллум

қилиш;

15. Имомга Бомдод, Жума, Ҳайит, Таровиҳ, Витр намозларида ва

Шом билан Хуфтоннинг илк икки ракъатларида овоз чиқариб қироат

қилиш,  вожибдир. (Ёлғиз  намозхон  бу  ҳолларда  ихтиёрий  равишда

ҳаракат қилади).

16.  Имом  ва  ёлғиз  намозхонга,  Пешин  ва  Аср  намозининг

фарзларида, Шомнинг учинчи, Хуфтоннинг охирги икки ракъатларида

овоз чиқармасдан қироат қилишлари, вожибдир. (Овоз чиқармай ўқиётган

намозхонни ёнидаги бир-икки кишининг эшитиши макруҳ бўлмайди.

Чунки овоз чиқариб қироат қилиш дегани- кўпчиликка эшиттириб ўқиш

деганидир.)

Қурбон  байрамининг  арафа  куни  Бомдод  намозидан,  ҳайитнинг

тўртинчи куни Аср намозигача адо этиладиган23 та фарз намознинг

орқасидан «Ташриқ такбири» ўқиш вожибдир.

 

[Ислом ахлоқи китобидан]:

НАМОЗДА ТАЪДИЛИ АРКОН

Намознинг  бешта  жойида[Рукуъда,  рукуъ  ва  сажда  орасида,

икки саждада ва ораларида] қаршимизга чиқадиган Таъдили аркондан

бирортаси унутилмасдан била туриб тарк этилса, имоми Абу Юсуфга

кўра«раҳима-ҳуллоҳу таоло» намоз фосид бўлади. Тарафайнга кўра:

фосид бўлмайди-ю лекин вожибнинг тарки туфайли намознинг иёдаси

(бошқатдан  ўқилиши)  лозим  бўлади.  Агар  унутилиб  тарк  этилса,  у

ҳолда саждаи саҳв лозим бўлади. [Тарафайн- имоми Аъзам ва имоми

Муҳаммаддир.]

Таъдили  Аркон  деб,  намознинг  беш  жойида  бир  дафъа

«Субҳоналлоҳ»  дейишга  кетадиган  вақт  мобайнида  ҳаракатсиз,

қимирламай туришга айтилади.

 

ТАЪДИЛИ АРКОННИ ТАРК ЭТИШДАН

ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ЗАРАРЛАР

1. Фақирлик(камбағаллик)ка сабаб бўлади.

2. Охират уломаси у кимсага буғз(гина) қилишади.

3.  Адолатдан  маҳрум  бўлади,  гувоҳлиги  қозиликда  қабул

қилинмайди.

4. Намоз ўқиган макони, ундан шикоятчи бўлади.

5. Бир кимса таъдили арконсиз намоз ўқиётганида бошқа бири уни

кўрса-ю огоҳлантирмаса, гуноҳига шерик бўлади.

6. Ўша намозни бошқатдан ўқиш вожиб бўлади.

7. Иймонсиз жон беришга олиб боради.

8. Намоздан ўғирлаб, унвони«намоз ўғриси» бўлади.

9. Ўқиган намози, қиёмат куни эски латтага айланиб юзига урилади.

10. Аллоҳу таолонинг марҳаматидан маҳрум бўлиб қолади.

11. Аллоҳу таолога ибодат қилишда суи адаб(беадаблик) қилган бўлади.

12.  Намоз  учун  бериладиган  қўшимча  савоблардан  маҳрум қилинади.

13. Бошқа ибодатлари учун оладиган савобларидан ҳам айрилиб

қолишига сабаб бўлади.

14. Жаҳаннамга мустаҳақ бўлади.

15. Жоҳиллар ундан ўрнак олиб, таъдили арконсиз намоз ўқишларига

сабаб бўлади. Шунинг учун, дин одамининг, яъни имом ва дин аҳлининг

гуноҳ иш қилиши, бошқаларга ўрнак бўлгани учун шиддатли азобга

гирифтор қилинади.

16. Имомига муҳолафат(рақиблик) қилган бўлади.

17. Интиқолат(нақл,  ўтиш)да  бўлган  суннатларни  тарк  этган бўлади.

18. Аллоҳу Озийм-уш-шоннинг ғазабига дучор бўлади.

19. Шайтонни мамнун қилган бўлади.

20. Жаннатдан узоқлашган бўлади.

21. Дўзах[Жаҳаннам]га яқинлашган бўлади.

22. Ўз нафсига зулм қилган бўлади.

23. Нафсини мулаввас(ифлос, кир) қилган бўлади.

24. Ўнг ва чап тарафидаги малакларга азият қилган бўлади.

25. Расулуллоҳ«саллаллоҳу алайҳи ва саллам» ҳазратларини маҳзун

(хафа) қилган бўлади.

26. Бутун махлуқотга зарари тегади. Зеро, ўша бадбахт кимсанинг

гуноҳи,  яъни  таъдил-и  арконни  тарк  этиши  дастидан  ёғингарчилик

камайиб қурғоқчилик бўлади, ерда экин унмайди ва бевақт ёмғир ёғиб

фойда ўрнига зарар келтиради.

[“Ислом ахлоқи”дан олинган қисм тугади.]

 

САЖДАИ САҲФ

Намозхон намознинг фарзларидан бирини билиб туриб ёки унутиб

тарк  этса,  намоз  бузилади.  Буни  қайтадан  ўқиши  фарз  бўлади.  Агар

бирорта  вожибни  унутиб  тарк  этадиган  бўлса,  намоз  бузилмайди.

Лекин,  саҳф  саждаси  вожиб  бўлади.  Агар  намознинг  вожибларидан

бирортасини қасддан тарк айласа, намоз бузилмайди, саҳф саждаси ҳам

вожиб бўлмайди. Чунки намозда нуқсонлик содир бўлгани учун, уни

янгидан ўқиши вожиб бўлади. Бу намозни иёда этмаса, гуноҳкор бўлади.

Намознинг суннатларидан бирортасини қасддан тарк айласа, гуноҳкор

бўлади. Лекин, намоз бузилмагани каби иёда ва саждаи саҳф ҳам лозим

бўлмайди. Суннатлар унутилиб тарк этилган тақдирда ҳам саждаи саҳф

керак бўлмайди.

Намозда,  фарзларидан  бирортаси  кечиктирилса  ва  вожибларидан

бирортаси унутилиб тарк этилса, Саҳф саждаси вожиб бўлади.

Бир  намозда  бир  неча  бор  саҳф  саждасини  ижоб  эттирадиган

камчиликларга йўл қўйилса, барчасининг талофиси учун бир маротаба

саждаи саҳф қилиш, кифоя қилади.

Жамоат намозида, имомнинг хатоси жамоатга сажда-и саҳфни вожиб

қилади. Имомга иқтидо қилганлардан бирининг хатоси эса ҳеч кимга  бу

саждани вожиб қилмайди.

Саҳф саждасининг бажоси учун охирги ўтиришда«Аттаҳиёту» дуоси

ўқилгандан кейин ўнг тарафга салом берилиб икки марта сажда қилинади.

Кейин яна«Аттаҳиёту», «Аллоҳумма солли ва борик», «Роббана отина»

дуолари ўқилиб намоз тугатилади. Бир ёки икки тарафга салом бериб ёки

ҳеч салом бермасдан ҳам саҳф саждасини қилса бўлади.

Саждаи саҳфни керак қиладиган хусуслар:

1. Ўтириш керак бўлган жойда туриб кетиш.

2. Туриш керак бўлган жойда ўтириш.

3. Овоз чиқариб қироат қилиш керак бўлган жойда паст овоз билан

ўқиш. (Имом)

4. Ичида ўқиш керак бўлган жойда баланд овоз билан ўқиш.

5. Дуо ўқиш керак бўлган жойда Қуръони каримдан ўқиш.

6. Сура ўқиш керак бўлган жойда дуо ўқиш. Масалан: Фотиҳанинг

ўрнига Аттаҳиёту дуосини ўқиш каби. Бу ҳолда Фотиҳа тарк этилган бўлади.

7. Намоз тугамасидан салом бериб қўйиш. (Бу вазиятда намоздан

чиқилган бўлмайди. Лекин, саҳф саждаси вожиб бўлади.)

8. Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида Замми

сура ёки бирор оят ёхуд ортиқча бир калима ўқиш.

9. Фарзларнинг биринчи ва иккинчи ракъатларида Фотиҳадан кейин

Замми сура ўқимаслик.

10. Ҳайит намозидаги такбирларни тарк этиш.

11. Витр намозида Қунут дуосини тарк этиш, Саждаи саҳфни керак қилади.

 

 

ТИЛОВАТ  САЖДАСИ

Қуръони Каримнинг ўн тўртта жойида сажда ояти мавжуд бўлиб,

булардан бирортасини ўқиган ёки эшитган кимсага, маъносини тушунмаса

ҳам бир маротаба сажда қилиши вожиб бўлади. Ушбу оятларни бирор

жойга ёзган ёки ҳижжалаб ўқиган кимса сажда қилмайди.

Тоғ-тошдан, чўл ва бошқа жойлардан акс садо бўлиб қайтиб келган

сажда оятини ва қушдан бу оятни эшитган кимсага тиловат саждаси

вожиб бўлмайди. Тиловат саждасининг вожиб бўла олиши учун бевосита

инсон овози бўлиши шарт. Радиодан ва карнайдан чиқадиган овозларнинг

ҳеч қайсиси инсон овози эмаслиги, балки инсон овозига ўхшаш электро-

магнит тўлқинлар эканлиги аввалги мавзуларда ҳам билдирилди. Шунинг

учун радио, телевизор, магнитофон ва овоз юксалтгичлардан эшитилган

сажда оятлари учун сажда қилиш вожиб бўлмайди.

Тиловат саждасининг ижроси учун таҳоратли ҳолда Қиблага қараб

турилади ва қўлни қулоққа кўтармасдан«Аллоҳу акбар»- деб саждага

борилади. Саждада уч марта«Субҳона роббиял аъло» дейилгач, «Аллоҳу

акбар»- деб саждадан турилади. Шу тариқа тиловат саждаси тамомланган

бўлади. Аввало ният қилиш лозим. Ниятсиз қабул бўлмайди.

Сажда ояти намозда ўқилса, дарров алоҳида бир рукуъ ва сажда

қилиб, турилиб намоз давом эттирилади. Намозда сажда ояти ўқилгандан

кейин яна икки оят ўқилса-ю сўнгра рукуъга борилса ва тиловат саждасига

ният қилинса, намознинг ўша рукуъ ва саждаси, тиловат саждаси ўрнига ўтади.

Жамоат  намозида  имом  сажда  ояти  ўқиса,  жамоатдан  баъзилари

эшитишмаса ҳам, имом билан бирга алоҳида рукуъ ва сажда қилишади.

Бироқ жамоат, тиловат саждаси учун рукуъда ният қилиши лозим. Яна

тиловат саждасини намоздан кейинга кечиктириш ҳам жоиздир.

 

 

ШУКР САЖДАСИ

Шукр саждаси ҳам тиловат саждаси каби бажо келтирилади. Ўзига

бирор неъмат берилган ёки бирор дарду балодан ва ғамдан халос бўлган

кимсанинг  Аллоҳу  таоло  учун  шукр  саждаси  қилиши  мустаҳабдир.

Саждада аввало «Алҳамдулиллоҳ» дейилади, сўнгра сажда тасбиҳлари

айтилади.  Намоздан  кейин,  намоз  ўқигани  учун  сажда  қилиш

макруҳдир.

 

НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ

1. Таҳрима такбири ва Қунут такбирида эркаклар қўлларини қулоққа,

аёллар эса кўкракка кўтариши суннатдир.

2. Такбирда кафтни қиблага қаратиб туриш.

3. Такбирдан кейин қўл боғлаш.

4. Ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиш.

5. Эркаклар қўлларини киндик тагида, аёллар эса кўкрак устида

боғлашлари суннатдир.

6. Такбирдан кейин “Субҳонака” ўқиш.

7. Имом ва ёлғиз намозхоннинг “Аъузу..” ўқиши суннатдир.

8. Фотиҳадан аввал “Бисмиллоҳ” ўқиш.

9. Имом фотиҳани тугатганида имом ва жамоатнинг, ёлғиз намозхон

Фотиҳани тугатганида эса, ўзи паст овозда «омин» дейиши суннатдир.

10. Имомнинг Жумъа ва Байрам намозларидан бошқа жамоат билан

адо этиладиган барча намозларда, иккинчида ўқийдиганидан икки марта

узунроқ сура ёки оят ўқиши суннатдир.

11. Қиёмдан рукуъга эгилаётганда такбир айтиш.

12. Рукуъда қўлларни тизза кўзининг устига қўйиб, бармоқ ораларини

очиш суннатдир.

13. Рукуъда уч марта“Субҳона роббиял озыйм” дейиш.

14. Рукуъда бел билан бошнинг бир текис туриши.

15. Имом  ва  ёлғиз  намозхоннинг  рукуъдан  тураётганда“Самиъ

аллоҳу лиман ҳамидаҳ” дейиши.

16. Жамоатнинг  ва  ёлғиз  намозхоннинг  рукуъдан  қад  ростлагач

“Роббана лакал ҳамд” дейиши.

17. Қиёмдан саждага бораётганда такбир айтиш.

18. Саждада қўл бармоқларини бирлаштириш.

19. Оёқ бармоқларини букиб, учларини Қиблага қаратиш.

20. Саждада эркаклар, тиззаларини ерга қўйиб сонларини қориндан,

тирсакларини  ердан  ва  биқиндан  узоқ  тутиши  суннатдир.  Аёлларга

эса  сонларини  қоринга,  тирсакларини  ерга  ва  биқинларига  текказиб

туришлари суннатдир.

21. Саждада уч марта “Субҳона роббиял аъло” дейиш.

22. Иккинчи саждадан туришда такбир айтиш.

23. Эркаклар ўнг оёқларини тикиб, чап оёқларини ётқизиб устига

ўтириш.

24. Қада-и  охирада,  яъни  охириги  ўтиришда  саловот  дуоларини ўқиш.

25. Ўнгга ва чапга салом бераётганда бошни ҳам буриш.

26. Ташаҳҳудда қўл учларини тизза учларига тенг тутиб, бармоқ

ораларини ўз ҳолича қўйиш.

27. Саждада қўл ва оёқ бармоқларини Қиблага қаратиб тутиш.

28. Саждада қўлни қулоқ тўғрисида тутиш.

29. Еттита аъзо узарига сажда қилиш. [Пешона, бурун, икки кафт,

икки тизза ва ўнг оёқнинг бош бармоғи].

30. Қиёмда, тўпиқларни тўрт энлик масофада, рукуъ ва саждада эса

бирлаштириб тутиш суннатдир.

31. Тўрт ракъатлик фарз намозларининг охирги икки ракъатида ёлғиз

Фотиҳани ўқиш.

32. Азонни суннатларига риоя этган ҳолда ўқиш.

33. Хоҳ  жамоат,  хоҳ  ёлғиз  бўлсин  фарз  намозларида  эркакларга

иқомат айтиш суннатдир.

34. Намозларни бош кийим, узун енглик либос ва пайпоқ кийиб

ўқиш суннатдир.

 

НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

1. Қиёмда, сажда ўрнига қараб туриш.

2. Рукуъда оёқ учларига қараб туриш.

3. Саждада бурун қўйилган жойга қараб туриш.

4. Ташаҳҳудда тизза устига қараб ўтириш.

5.  Фотиҳадан  кейин  ўқиладиган  оятнинг  Бомдод  ва  Пешин

намозларида узунроқ, бошқа намозларда қисқароқ бўлиши мустаҳабдир.

6. Таҳрима ва Қунут такбирларида, эркакларнинг бош бармоқларини

қулоқ юмшоқларига текказишлари мустаҳабдир.

7. Имомга иқтидо қилган киши такбирларни сассиз айтиши.

8. Рукуъ ва саждаларда, тасбиҳларни учдан зиёда айтиш.

9. Саждада аввал ўнг, кейин чап тиззани ерга қўйиш.

10. Саждада бурундан кейин пешонани ерга қўйиш.

11. Намозда эснаганда кафтнинг орқаси билан оғизни ёпиш.

12. Уч дафъа тасбиҳ ўқишга кетадиган вақт миқдори рукуъда ва

саждада туриш.

13. Саждадан аввал бош, кейин қўлларни кўтариш. Қўллардан кейин

тиззаларни кўтариш.

14. Салом бераётганда елка учларига қараш.

15. Имомнинг, салом бераётганда елкадаги Ҳафаза малаклари ва

жамоатга ният қилиши; жамоат йўқ бўлса, ёлғиз ҳафаза малакларига ният

қилиши, мустаҳабдир.

16. Намоз ичида оққан терларни артмаслик.

17. Намозда келган йўтални ва эсноқни тарк этиш.

18.  Намоздан  кейин,  имомнинг  жамоатга  ўгирилиб  ўтириши

мустаҳабдир.

 

НАМОЗНИНГ МАКРУҲЛАРИ

1. Кийимни киймай елкага ташлаб қўйиб намозга киришиш.

2. Саждага бораётганда этакни ёки шим балоғини юқорига тортиш.

3. Кийимларнинг  енг  ва  балоқларини  шимариб  қўйиб  намозга

киришиш.

4. Намозда ортиқча ва фойдасиз ҳаракатлар қилиш.

5. Иш кийими ва катталарнинг олдига кийиб чиқила олмайдиган

кийимлар билан намозга туриш.

6. Оғизда  қироат  қилишга  тўсқинлик  қилмайдиган  бирор  нарса

билан намозга туриш. Агар оғиздаги нарса қироатга тўсқинлик қилаётган

бўлса, намоз бузилади.

7. Бош очиқ, калта енглик кўйлак билан ва яланг оёқ ҳолда намоз

ўқиш, макруҳдир. [Ҳаж мавсумида эҳромга кирилгач, баъзи нарсаларнинг

ишланиши тақиқланади. Масалан: Бош кийим, пайпоқ ва тикилган либос

кийиш, эҳромга кирган эркакка жоиз бўлмайдиган хусуслардан атиги бир

нечасидир. Бу фақатгина ҳаж ибодатига хос. Бу ердаги фарқни яхшилаб

тушуниб олиш керак.]

8. Таҳорати қистаб турган ҳолда намозга бошлаш.

9. Намозда  сажда  қилинадиган  жойдаги  тош-тупроқни  тозалаш,

супуриш.

10. Намозда бармоқларни шиқиллатиш.

11. Намозда қўлларни биқинга қўйиш.

12. Намозда бош ва юзни атрофга ўгириш, кўзлар билан аланглаш.

Агар кўкрак ҳам бошқа тарафга ўгирилса, намоз бузилади.

13. Ташаҳҳудда итга ўхшаб оёқларни тикиб ўтириш.

14. Эркакларнинг саждада тирсакларини ерга қўйиши.

15.  Намозни  инсоннинг  юзига  ёки  баланд  овозда  гаплашиб

ўтирганларга қарши ўқиш макруҳдир.

16. Бирининг саломига қўли ёки боши билан алик олиш.

17. Намозда ва намоз ташқарисида эснаш.

18. Намозда кўзларни юмиш.

19. Намозда имомнинг меҳроб ичига тўлиқ кириб туриши.

20. Имомнинг ёлғиз ўзи жамоатдан ярим метр баландроқда туриши,

танзиҳан макруҳдир.

21. Имомнинг ёлғиз ўзи жамоатдан пастроқда туриши ҳам танзиҳан

макруҳдир.

22. Олд сафларда бўш жой бўлган ҳолда орқа сафларга туриш; Олд

сафда бўш жой бўлмаганида орқада ёлғиз туриш, макруҳдир.

23. Эгнида жонли расми бўлган либос билан намозга туриш.

24. Намоз  ўқиладиган  маконнинг  тепасида,  олдида,  ўнг  ва  чап

тарафида жонли расмнинг бўлиши, макруҳдир. Хоч(крест) ишорати ҳам

жонли расмга киради.

25. Ёниб турган оловга қараб намоз ўқиш.

26. Намозда оят ва тасбиҳларни бармоқ билан санаш.

27. Бошдан-оёқ узун, яхлит бир матога ўралиб намоз ўқиш.

28. Бошга салла ўраб, салланинг тепаси очиқ ҳолда намоз ўқиш.

29. Оғиз ва бурунни ёпиб олиб намоз ўқиш.

30. Намозда узрсиз, бўғиздан балғам чиқариш.

31. Қўлни бир икки марта ҳаракат эттириш. [Чунки уч ва ундан кўп

ҳаракат эттириш, намозни бузади- дейилди.]

32. Намознинг суннатларидан бирини тарк этиш.

33. Заруратсиз, гўдакни қучоғига олиб намозга туриш.

34. Қалбни жалб қилувчи, диққат билан ва берилиб туриб намоз

ўқишга тўсқинлик қилувчи нарсалар ёнида, масалан: чиройли ашёлар

қошида, ўйин-кулги, чолғу ёнида ва яхши кўрган таомлар ёнида намоз

ўқиш макруҳдир.

35. Фарз намозларининг адоси асносида узрсиз, бирор нарсага ёки

деворга суяниш.

36. Рукуъга эгилаётиб ва рукуъдан туришда қўлларни қулоқларга

кўтариш.

37. Қироатни рукуъда ёки эгилиш жараёнида тугаллаш.

38. Рукуъ ва саждаларга имомдан аввал бориш ва имомдан аввал

бош кўтариш.

39. Нажс бўлиш эҳтимоли бўлган жойларда намозга туриш.

40. Қабрга қарата намоз ўқиш.

41. Ташаҳҳудда суннатга хилоф ўтириш

42. Иккинчи ракъатда биринчисидагидан уч оят миқдори узун сура

ўқиш, макруҳдир.

Намоз ташқарисидаги макруҳлар

1. Хожатхона ёки хоҳлаган бир маконда таҳорат ушатишда олд ва

орқанинг қиблага тўғри келиши.

2. Истинжода олд ва орқанинг Қибла истиқоматига тўғри келиши.

Ой ва қуёшга қараб таҳорат бузиш.

3. Кичкина болаларни ўша жиҳатларга қаратиб ҳожат қилдириш,

катталарга макруҳ бўлади. Шунинг учун кичикларга бирор ҳаром иш

қилдирилганда, гуноҳ уни ишлатган каттага ёзилади.

4. Оёқларни узрсиз, сабабсиз Қиблага узатиш ва ҳатто биттасини ҳам

узатиш макруҳдир.

5. Қуръони  каримга  ва  ҳақиқий  диний  китобларга  оёқ  узатиш,

макруҳдир. Агар китоблар баландроқда бўлса, макруҳ бўлмайди.

 

НАМОЗНИНГ МУФСИДЛАРИ

1. Намозда узрсиз, бекордан бекорга йўталиш ёки тамоқ қириш,

намозни бузади.

2. Бири  аксирганда,  намоз  ўқиётган  кимсанинг“Ярҳамукаллоҳ”

дейиши, намозни бузади.

3. Ёлғиз  намоз  ўқиётган  кимса,  яқинидаги  жамоатдан  имомнинг

янглишганини сезса-ю уни огоҳлантирса, ўзининг намози бузилади.

4. Бир кимса, намозда “Ло илоҳа иллаллоҳ”- деса ва мақсади жавоб

бериш бўлса, намози бузилади. Агар мақсади билдириш, дарак бериш

бўлса, бузилмайди.

5. Намозда аврат жойини очиш, намознинг муфсидларидандир.

6. Намозда оғриқ, дард ва қайғу туфайли йиғланса, намоз бузилади.

Аллоҳдан  қўрқиб,  Жаннат  ва  Дўзах  хотирга  келиб  йиғланса,  намоз

бузилмайди.

7. Намозда қўл ва тил билан алик олиш, намозни бузади.

8. Қазога қолган намозларининг йиғиндиси бешдан кўп бўлмаса, у

ҳам намозда хотирига тушса, намоз бузилади.

9. Намозда шундай бир ҳаракат қилса-ю кўрганлар унинг намозда

эканлигидан шубҳа қилишса, ўша намоз бузилган бўлади.

10. Намозда таом ейиш ва ичиш.

11. Намозда гапириш.

12. Намозда имомидан бошқасини хатоси учун огоҳлантириш.

13. Намозда кулиш.

14. Инграш ёки оҳ уриш.

15. Уҳ тортиш намозни бузади.

16. Намозда  Қуръони  каримда  ва  ҳадиси  шарифларда  бўлмаган

дуони ўқиш.

17. Жамоат намозида, имомидан бошқасининг ўқиган сура ёки дуоси

учун“Омин” дейиш, намозни бузади. Ёлғиз ўқиётган намозхон, намоз

ташқарисидаги  ҳеч  бир  товушга  аҳаммият  бермайди.  Ташқи  овоз  ва

сигналларга итоат қилиш, муфсиддир. [Шунинг учун баъзи масжидларда

имом  микрофон  орқали  Фотиҳани  тугатганида  жамоатнинг«Омин»

дейиши ёки микрофон орқали«Аллоҳу акбар»- дейилганида, жамоатнинг

шунга қараб ҳаракат қилиши, жамоатнинг намозини бузиши мумкин.

Чунки карнайдан чиқадиган овоз, акс садо каби жонсиз жисмдан ҳосил

бўлган товуш ҳисобланади.]

18. Қуръони каримга, китобга ёки қоғозга қараб намоз ўқиш намозни бузади.

Ҳар қандай намозни бузишни

мубоҳ қиладиган сабаблар

1. Илонни ўлдириш учун намозни бузиш, мубоҳдир.

2. Бўшалиб кетган молини ёки уловини тутиш учун

3. Сурувни йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун.

4. Ўт устидаги тошиб тўкилаётган таомни олиш учун.

5. Вақтнинг  ўтиб  кетиш,  жамоатнинг  тарқаб  кетиш  андишаси

бўлмаган пайтларда, бошқа мазҳабда намозни бузадиган бирор ҳодисани,

гумондан  ҳолис  бўлиш  мақсадида  бартараф  қилиш  учун, (масалан:

дирҳамдан кичик бўлган нажосатни ёки бегона бўлган аёлнинг баданига

бадани билан текканини эслаб, янгидан таҳорат олиш учун) намозни

бузиш, жоиздир.

6. Таҳорат ва ел қисташидан фориғ бўлиш учун намозни бузиш,

мубоҳдир.

Ҳар қандай намозни бузишни

фарз қиладиган сабаблар

1. “Дод” - деб қичқирган бир кимсани қутқариш учун, чуқурга тушиб

кетган ёки тушиши мумкин бўлган кўр кимсага ёрдам бериш учун, куйиб

қолиш ёки чўкиб кетиш эҳтимоли бўлган инсонларни қутқариш учун ва

ёнғинни ўчириш учун ҳар қандай намозни бузиш фарздир.

2. Ота, она, бобо ва бувидан бири чақирганида намозни бузиш вожиб

эмас, балки жоиз бўлса ҳам эҳтиёж бўлмаса, бузмаслик керак. Нофила

(Суннатлар ҳам киради) намозларда бузса бўлади. Агар бу яқинлардан

бирортаси«Дод»- деб ёрдамга чақиргудек бўлса, фарз намозларни ҳам

бузиш лозим бўлади.

 

 

ЖАМОАТ БИЛАН НАМОЗ

Намозда,  энг  кам  икки  кишидан  бирининг  имом  бўлиши  билан

жамоат ҳосил бўлади. Беш вақт намознинг фарзларини жамоат билан

адо  этиш,  эркаклар  учун  суннатдир.  Жума  ва  Байрам  намозларида

эса, жамоат– фарздир. Жамоат намозларига кўп-кўп савоб берилиши

ҳадиси шарифларда билдирилган. Пайғамбаримиз«саллаллоҳу алайҳи

ва саллам» марҳамат қилдиларки: «Жамоат намозига, ёлғиз ўқилган

намоздан йигирма етти марта кўп савоб берилади.» Бошқа бир ҳадиси

шарифда  эса:  «Чиройли  таҳорат  олиб,  масжидлардан  бири  сари,

жамоат билан намоз ўқиш мақсадида йўлга тушадиган кимсанинг

ҳар қадамига Аллоҳу таоло бир савоб ёзади ва ҳар бир қадамида амал

дафтаридан бир гуноҳ ўчирилади ва яна Жаннатдаги даражасини бир

марта юксалтади.»- деб, марҳамат қилинди.

Жамоат билан ўқиладиган намозлар– мусулмонлар орасида бирлик,

ҳамдўстлик, ҳамжиҳатлик ва жамият ҳаётини таъминлаб туради. Севги

ришталарини мустаҳкамлаб, меҳр-оқибат деган қадриятларни орттиради.

Жамоат сабабли, мўминлар тўпланишиб, суҳбат қилишади. Масжидга

келолмаганлар, дард-қайғуси бўлганлар, бошига иш тушган ва қийин

аҳволда  бўлган  кимсалар  ва  касалликка  чалинганлар,  ўша  суҳбатлар

натижасида  маълум  бўлади.  Оқибатда,  намоздан  кейин  жамоатдан

баъзилари касал кўришга, баъзилари муҳтожларга ёрдам беришга, яна

бошқа бирилари эса кўнгил олиш учун кетишади.

Жамоат– мусулмонларнинг  бир  тан-у  бир  жон  эканликларига

энг чиройли далил ва мисолдир. Бу бирликни бузадиган инсонсурат,

шайтонсифат,  мазҳабсиз  бўлган  мол-дунё  жинниси  мунофиқ

тўполончиларга Аллоҳу таоло инсоф берсин!

Касал ва шол бўлган кимсалар, бир оёғи кесик бўлган ногиронлар,

ўзи  юролмайдиган  қариялар  ва  кўзлари  кўрмайдиган  узрлиларнинг

жамоатга иштирок этиши шарт эмас.

Жамоатда, намоз учун иқтидо қилинган кимсага, Имом дейилади.

Имом бўлиш, унга иқтидо қилиш ва жамоат ташкил қилишнинг ўзига хос

бир неча шартлари бордир.

 

 

ИМОМЛИКНИНГ ШАРТЛАРИ

Имом бўла олиш учун олтита шарт тўкис бўлиши керак. Булардан

лоақал  биттасига  эга  бўлмаган  кимсанинг  орқасида  намоз  дуруст

бўлмайди. Шартлар эса қуйидагича:

1. Мусулмон бўлиш. Абу Бакр ва Умарнинг«родияллоҳу анҳума»

ҳалифа эканликларига, меърож ҳодисасига ва қабр азобига ишонмайдиган

кимса имом бўла олмайди.

2. Балоғат ёшига етган бўлиш.

3. Ақли жойида бўлиш. Маст ва эси паст кимса имом бўлолмайди.

4. Эр киши бўлиш. Хотин киши эркакларга имом бўла

олмайди. Аёлнинг аёлларга имом бўлиши эса, макруҳдир.

5. Ҳеч бўлмаганда, Фотиҳа ва яна бир оятни тўғри қироат қила олиш

шарт. Ёддан битта ҳам оят билмайдиган, билганда ҳам тажвид билан ўқий

олмайдиган ва нуқул нағма қилиб ашулага ўхшатадиган кимсалар, имом

бўлолмайдилар.

6. Диний  бир  узр  соҳиби  бўлмаслик,  шарт.  Узрли  кимса  узри

бўлмаганларга имом бўлолмайди.

Имомнинг  қироати  чиройли  бўлиши,  Қуръони  каримни  тажвид

билан  ўқиши  лозим.  Мақомга  ва  мусиқа  пардаларига  солиш,  катта

гуноҳдир. Намознинг шартларига ва суннатларига аҳамият бермайдиган

имомларнинг орқасида намоз ўқилмайди.

«Солиҳ ва фожир кимсаларнинг орқасида намоз ўқингиз.» - деган

ҳадиси  шариф  масжид  имомлари  учун  эмас,  балки  жума  намозини

ўқитадиган амирлар ва ҳокимлар учундир.

Имом бўлишга энг лаёқатли кимса– суннатни, яъни дин илмлари-ю

аҳкомларини(мазҳаб ҳукмларини) яхши биладиган кимсадир. Юқорида

билдирилган  имомлик  шартларида,  икки  мўмин  тенг  бўлиб  қолгудек

бўлса, у ҳолда имомлик ҳаққи, Қуръони каримни яхшироқ ўқийдиганига

берилади. Агар бу мавзуда ҳам тенг бўлсалар, ичларидан тақводори,

яъни ҳаромлардан кўпроқ тийиладигани имом бўлади. Тақвода ҳам тенг

бўлишса, ёши улуғроғи имомликка ўтади.

Қул(малай), бадавий, фосиқ, кўр ва ҳароми(никоҳсиз туғилган)

кимсанинг имом бўлишлари макруҳдир.

Имомнинг намозни, жамоатни қийнайдиган даражада узун ўқитиши,

макруҳдир. Аёл кишиларнинг ўзаро жамоат қилишлари ҳам макруҳдир.

Жамоат бир кишидан иборат бўлса, имом уни ўнг тарафига олади.

Чап тарафига туриши макруҳдир. Икки киши бўлишса, имом уларнинг

бир метр қадар илгарисига ўтиб туради. Эркакларнинг аёл кишига ва ёш

болаларга иқтидо қилишлари жоиз эмас. Жамоатда, имомнинг орқасига

аввал эркаклар, сўнгра болалар, кейин эса аёллар саф тортишади. Имом,

аёлларга ҳам имом бўлишга ният қилган бўлиб, ўша жамоатда бир эркак

билан бир аёл киши бир сафда ёнма-ён туриб қолган бўлса, эркакнинг

намози  бузилади.  Агар  имом  аёллар  учун  алоҳида  ният  қилмаган

бўлса, аёлнинг ёнига туриб қолган эркакнинг намозига ҳеч қанақа зиён

келмайди, намози бузилмайди. Чунки бу вазиятда, аёл киши намозда,

деб ҳисобланмайди. Имом аёлларга ният қилмагани учун аёл кишининг

намози  жоиз  бўлмайди.  Тик  туриб  ўқий  оладиганларнинг,  ўтириб

ўқийдиган кимсага иқтидо қилишлари, жоиздир. Фарз ўқиётган кимса,

нофила ўқиётган кимсага иқтидо қилолмайди. Бунинг акси эса, жоиздир.

Имом  билан  бирга  намозини  адо  этган  кимса,  имомнинг  бетаҳорат

эканлигини фаҳмласа, ўша намозини иёда этади.

Рағойиб,  Барот  ва  Қадр  каби  кечаларга  хос  бўлган  намозларни

жамоат билан адо этиш макруҳдир. Жамоат хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам,

имомнинг намоздаги қироат ва тасбиҳларни суннат миқдоридан ошириб

ўқиши таҳриман макруҳдир.

Кеч келиб, жамоатга рукуъда улгура олмаган кимса, ўша ракъатни

имом  билан  ўқиган  бўлиб  ҳисобланмайди.  Имом  рукуъда  турганида

жамоатга келган кимса, ният қилади ва тик турган ҳолатда такбир олиб

намозга  киргач,  дарров  эгилиб  рукуъ  ҳолатига  ўтади.  Агар  рукуъга

эгилаётганида  имом  рукуъдан  бош  кўтаргудек  бўлса,  ўша  ракъатга

етишолмаган бўлади.

Жамоатда имомдан аввал рукуъ ёки саждага бориш ёхуд қад ростлаш,

таҳриман(ҳаромга яқин) макруҳдир. Фарз намозлар битгач сафларни

бузиш, мустаҳабдир.

Бир мўмин беш вақт намозини ҳар куни жамоат билан адо этиш

учун  ғайрат  қилса,  бутун  пайғамбарлар  билан  адо  этгандек  савобга

ноил бўлади. Бунча савоб ва фазилатларнинг берилиши, имом ўқитган

намознинг қабул бўлишига боғлиқ.

Бир  кимса,  жамоатни  узрсиз  тарк  этса,  жаннатнинг  ҳидини  ҳам

туёлмайди. Жамоатни узрсиз тарк этадиганларга ҳар тўрттала китобда

ҳам“малъун” деб хитоб қилинган.

Беш вақт намозни жамоат билан адо этишга тиришиш керак. Қиёмат

куни Хақ таоло ҳазратлари етти қават ер ва етти қават осмонни, Аршни,

Курсини ва бутун махлуқотни тарозининг бир палласига қўйса-ю иккинчи

палласига эса, шартларига ва суннатларига риоят қилган ҳолда ўқилган

битта жамоат намозининг савобини қўйса, жамоат билан адо этилган

намознинг савоби оғир босади.

Имомга иқтидо саҳиҳ бўлиши учун ўнта шарт мавжуд

1. Намозга тураркан такбир айтмасдан аввал, имомга иқтидо қилишга

ният қилмоқ шарт. «Уйдим ёки иқтидо қилдим ҳозир бўлган имомга»- деб

қалбдан ўтказиш керак. Такбир олиб, намозга киргандан кейин қилинган

ният, саҳиҳ бўлмайди.

2. Жамоатда  аёллар  ҳам  бўлса,  имомнинг  «аёлларга  имомлик

қилишга» - деб алоҳида ният этмоғи ҳам даркор. Эркаклар учун имоматга

ният қилиш, шарт эмас. Агар ният этса, имом ҳам жамоат савобидан

баҳраманд бўлади. Ният этмаса,  намоз саҳиҳ бўлади лекин, имом худди

ёлғиз ўқигандек савобга эришади холос.

3. Жамоатнинг  тўпиғи,  имомнинг  тўпиғидан  орқароқда  бўлиши шарт.

4. Имом  ҳам  жамоат  ҳам  бир  хил  фарз  намозига  ният  қилган

бўлишлари шарт.

5. Имом билан жамоат орасида аёллар сафи бўлмаслиги шарт.

6. Имом билан жамоат орасида қайиқ ўта оладиган кенгликда ариқ

ёки ирмоқ ва арава ўта оладиган даражада йўл бўлмаслиги шарт.

7. Жамоатнинг орасида, имомни кўришга ёки имомни кўриб турган

жамоатни кўришга ёхуд табиий овозларини эшитишга имкон бермайдиган

туйнуксиз ва деразасиз деворнинг қатъиян бўлмаслиги шарт.

8. Имом билан жамоат, бир-бирига боғланмаган ёки тегмай турган

икки кемада бўлмасликлари шарт.

9. Ўзга мазҳабдаги имомга иқтидо қилган жамоатнинг намози саҳиҳ

бўлиши учун иккита қавл воқиъдур:

Биринчи қавлга кўра: Жамоат, ўз мазҳабларида намозни бузадиган

сабаблардан ҳеч бирини имомда кўрмаслиги ва тополмаслиги шарт.

Иккинчи қавлга кўра: Ўз мазҳабида намози саҳиҳ бўлган имомга

бошқа мазҳабдаги мўминлар ҳам иқтидо қилишлари мумкин. Бу қавлга

кўра, қоплама тиш солдирган ёки тиш ковагини тўлдиртган(пломба)

имомларга ҳам иқтидо қилиш жоиз бўлади. (Аҳл-и суннатнинг тўртта,

яъни Ҳанафий, Моликий, Шофиъий, Ҳанбалий мазҳабидан бошқа гуруҳ

ёки фирқаларга мансуб кимсаларга иқтидо қилиш жоиз эмас.)

Жамоат  бир  кишидан  иборат  бўлган  ҳолларда  бу  кимсанинг,

имомнинг чап ва орқа тарафида туриши макруҳдир. Бу кимса, имомнинг

ўнг тарафида жой олади ва тўпиғи имомнинг тўпиғидан салгина орқароқда

турса, намози саҳиҳ бўлади. Жамоат икки ёки ундан кўп кишидан иборат

бўлса, имомнинг орқасига ўтиб туришлари керак бўлади.

Имомга  иқтидо  қилган  кимса,  “Субҳонака”ни  ўқийди.  Имом,

овоз чиқариб ўқиса ҳам, ичида ўқиса ҳам жамоат ҳеч нима ўқимайди.

[Шофиъий мазҳабида, жамоат ҳам имом билан бирга ичларида қироат

қилишади.] Имом жаҳран[овоз чиқариб] ўқиётганида, Фотиҳани битиргач

жамоат ҳафиян[ичида] “омин”- дейди. Рукуъдан тураётиб, имом “Самиъ

аллоҳу лиман ҳамидаҳ” деганида, жамоат фақатгина “Роббана лакал

ҳамд”- дейди. Такбирларни жамоат ҳам ичида айтади. Рукуъ, сажда ва

ташаҳҳудлардаги дуоларни бутун жамоат ичида ўқийди.

Витр намози, ёлғиз Рамазон ойида жамоат билан адо этилади. Бошқа

вақтларда мустақил ўқилади.

Масбуқнинг Намози

Имомга иқтидо қиладиган кимсалар тўрт тоифага бўлинади. Булар:

«Мудрик», «Муқтадий», «Масбуқ» ва «Лоҳиқ»дир.

Мудрик:  Намозда  таҳрима  такбирини  имом  билан  бирга  олган,

намозга имомла бирга кирган кимсага айтилади.

Муқтадий:  Таҳрима  такбирига  улгуролмаган,  намозга  қироатда

етишган кимсага айтилади.

Масбуқ: Имомга биринчи ракъатдан кейин етишиб иқтидо қилган

кимсага айтилади.

Лоҳиқ: Таҳрима такбирини имом билан бирга олгану фақат намозда

таҳорат бузувчи бирор иш содир бўлиб, шу сабаб-ла таҳоратини янгилаб

келиб, имомга қайтадан иқтидо қилган кимсага айтилади. Бу кимса, яна

худди аввалгидек қироатсиз, рукуъ ва сажда тасбиҳларини ўқиб намозини

адо этади. Агар таҳорат янгилаш жараёнида дунё сўзи сўзламаган бўлса,

имомнинг орқасида турган бўлиб ҳисобланаверади. Лекин, масжиддан

чиққач энг яқин жойда таҳорат олиш лозим. Зеро, кўп узоққа кетса,

намози бузилади- дейилди.

Масбуқ, яъни имомга биринчи ракъатда етишолмаган кимса, имом

салом бергандан кейин, салом бермасдан ўрнидан туриб, намозининг

нуқсон  ракъатларини  тамомлайди.  Қироатларни  биринчи,  кейин

иккинчи, ундан кейин учинчи ракъатларни ўқиётгандек қилиб, бошдан

бошлайди. Ўтиришларда эса тўртинчи, учинчи ва иккинчи ракъатдан,

яъни намознинг охиридан бошлагандек қилиб ҳаракат қилади.

Масалан:  Хуфтоннинг  охириги  ракъатида  жамоатга  етишган

кимса, имом салом бергандан кейин ўрнидан туради ва худди биринчи

ракъатдагидек«Субҳонака,  Аъузу-бисмилло,  Фотиҳа  ва  Замми  сура»

ўқийди. Рукуъ ва сажда қилгач, туриб кетмасдан ташаҳҳудга ўтиради.

Чунки, имом билан ўқиган бир ракъат ва ўзи алоҳида ўқиган бир ракъати

икки ракъатни ташкил қилган бўлади. Ҳар икки ракъатда бир ташаҳҳудга

ўтириш, вожибдир. Масбуқ, «Аттаҳиёту»ни ўқигач, ўрнидан туради ва бу

сафар худди иккинчи ракъатни ўқиётгандек қилиб«Бисмилло, Фотиҳа

ва Замми сура» қироат қилади. Рукуъ ва саждадан кейин ўтирмасдан

қиёмга туради. Бу ракъатда эса худди учинчи ракъатдагидек«Бисмилло

ва Фотиҳани»ни ўқиб, намозини тугатади.

Бешта нарсани имом тарк қилса, жамоат ҳам тарк этади:

1. Имом, Қунут дуосини ўқимаса, жамоат ҳам ўқимайди.

2. Имом,  Байрам  намозида  такбирларни  айтмаса,  жамоат  ҳам

айтмайди.

3. Имом,  тўрт  ракъатлик  намознинг  иккинчи  ракъатидан  кейин

ўтирмаса, жамоат ҳам ўтирмайди.

4. Имом сажда оятини ўқиса ва тиловат саждаси қилмаса, жамоат

ҳам қилмайди.

5. Имом саҳф саждасини қилмаса, жамоат ҳам қилмайди.

(Албаттаки бу хусусларга, намоз асносида амал қилинади)

Тўртта нарсани имом қилса ҳам,

жамоат тарк этади

1. Имом икки мартадан кўп сажда қилса, жамоат сажда қилмайди.

2. Имом, Байрам намозининг такбирини бир ракъатда уч мартадан

кўп айтиб қўйса, жамоат ортиқчасини айтмайди.

3. Имом,  жаноза  намозида  тўрттадан  кўп  такбир  айтса,  жамоат

ортиғини айтмайди.

4. Имом, адашиб бешинчи ракъатга туриб кетса, жамоат турмайди,

балки имомни кутиб, бирга салом беришади.

Ўнта нарсани имом тарк этса ҳам,

жамоат тарк этмайди.

1. Ифтиҳоҳ(таҳрима, бошлаш) такбирида қўл кўтариш.

2. Субҳонакани ўқиш.

3. Рукуъга эгилаётиб такбир айтиш.

4. Рукуъда тасбиҳ ўқиш.

5. Саждага бориш ва туришда такбир айтиш.

6. Саждаларда тасбиҳ ўқиш.

7. Имом«Самиъ аллоҳу лиман ҳамидаҳ» демаса ҳам«Роббана лакал

ҳамд» дейиш.

8. Аттаҳиётуни охиригача ўқиш.

9. Намоз сўнгида салом бериш.

10. Қурбон байрамида йигирма учта фарз намози(яъни арафа куни

бомдод намозидан, ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача бўлган23

намоз)дан кейин салом бергач, ташриқ такбирини айтиш.

 

 

ИФТИҲОҲ(ТАҲРИМА) ТАКБИРИНИНГ

ФАЗИЛАТЛАРИ

Бир кимса, ифтиҳоҳ такбирини имом билан олса, кузда шамол дарахт

баргларини қандай тўкадиган бўлса, ўша кимсанинг гуноҳлари ҳам худди

шундай тўкилади.

Бир куни Расулуллоҳ«саллаллоҳу алайҳи ва саллам» бомдод намозини

ўқиётганларида, саҳобадан бир кимса ифтиҳоҳ такбирига етишолмаган

эди. Сўнгра бир қулни озод этиб келиб Пайғамбаримизга савол бердилар:

“Ё Расулаллоҳ! Мен бугун таҳрима такбирига улгуролмадим. Эвазига

бир қул озод этдим. Ажабо, ифтиҳоҳ такбирининг савобига ноил бўла

олдимми?” Расулуллоҳ секин ҳазрати Абу Бакрга юзландилар ва «Сиз

бу ифтиҳоҳ такбири ҳақида нима дейсиз?»- деб сўрадилар. Абу Бакр

Сиддийқ«родияллоҳу анҳ» айтдилар: «Ё Расулаллоҳ! Агар менинг қирқ

туям бўлса ва уларнинг ҳар бирининг юки жавоҳир бўлса, буларнинг

ҳаммасини фақирларга садақа қилсам ҳам, имом билан олинган ифтиҳоҳ

такбирининг  савобига  қовуша  олмайман”.  Ундан  кейин  Расулуллоҳ

ҳазратлари: «Ё Умар! Сиз нима дейсиз бу ифтиҳоҳ такбири ҳақида?»

- деганларида, ҳазрати Умар«родияллоҳу анҳ»: «Ё Расулаллоҳ! Мадина

билан Макка орасини тўлдирадиган даражада жуда кўп туям бўлса,

барчасининг  юклари  жавоҳир  бўлса  ва  мен  уларни  бева-бечораларга

улашиб чиқсам ҳам, имом билан олинган ифтиҳоҳ такбирининг савобига

ноил бўлолмайман»- деб жавоб бердилар. Ундан кейин Пайғамбаримиз

«саллаллоҳу алайҳи ва саллам», ҳазрати Усмондан сўрадилар: «Ё Усмон!

Сиз бу ҳақда нима дейсиз?» Ҳазрати Усмони зиннурайн«родияллоҳу

анҳ»: «Ё  Расулаллоҳ! Кечаси  икки  ракъат  намоз  ўқисам-у  ҳар  бир

ракъатида Қуръони каримни бошдан оёқ хатм қилиб чиқсам ҳам имом

билан олинган ифтиҳоҳ такбирининг савобига эришолмайман.»- деб

жавоб бердилар. Сўнгра Пайғамбаримиз«саллаллоҳу алайҳи ва саллам»

ҳазрати Алини сўроққа тутдилар: «Ё Али! Ифтиҳоҳ такбири ҳақида сиз

нима дейсиз?» Ҳазрати Али-ул-Муртазо«карамаллоҳу важҳаҳ» бундай

деб жавоб бердилар: «Ё  Расулаллоҳ! Мағриб билан Машриқнинг ораси

кофирлар билан лиқ тўла бўлса, Раббим менга қувват берса-ю ҳаммасини

қиличдан  ўтказсам.  Яна  имом  билан  олинган  ифтиҳоҳ  такбирининг

савобига ноил бўлолмайман.» Бу жавобдан кейин Расулуллоҳ«саллаллоҳу

алайҳи ва саллам» ҳазратлари: «Эй менинг умматим ва асҳобим! Етти

қават осмон ва етти қават ер қоғоз бўлса, дарё-ю денгизлар сиёҳ

бўлса бутун дарахтлар қалам бўлса ва бутун малаклар котиб бўлиб

қиёматгача ёзсалар ҳам, имом билан олинган ифтиҳоҳ такбирининг

савобини ёзиб тугатолмайдилар.» - деб марҳамат қилдилар.

Манқиба: Саройга қурилган масжид

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратларининг талабаларидан бўлмиш

имоми Абу Юсуф, Хорун ар-Рашид замонида қози эди. Бир куни имоми

Абу Юсуф, Хорун ар-Рашиднинг ҳузурида ўтирганларида бир кимса,

биттаси устидан даъвогар бўлиб шикоят қилди. Хорун ар-Рашиднинг

вазири, даъвогар кимсага гувоҳлик қилишга ваъда берди. Имоми Абу

Юсуф вазирнинг гувоҳлигини қабул қилмадилар. Халифа таажжубланиб:

«Нимага  вазирнинг  гувоҳлигини  қабул  қилмадингиз?»-  деганларида,

қози бундай деб жавоб берди: «Бир куни Сиз вазирингизга битта иш

буюрган  эдингиз.  Ўшанда  вазирингиз, “Қулингизман  тақсир”- деб

амрингизни бажарган эди. Агар ўша пайтда вазирингиз тўғри гапирган

бўлса, динимизда қул(малай)нинг гувоҳлиги мақбул бўлмайди. Агар ёлғон

гапирган бўлса, ёлғончининг ҳам гувоҳлиги инобатга олинмайди.» Буни

эшитган  халифа: «Мен  гувоҳлик  қилсам-чи? У  ҳолда,  ҳайнаҳой  қабул

қиларсиз?» - деб сўради.

- Йўқ, қабул қилмайман, - деди имоми Абу Юсуф.

- Нима учун? - ҳайрон бўлди халифа.

-  Чунки  Сиз  намозингизни  жамоат  билан  ўқимайсиз!  Менга

мусулмонларнинг  масалалари  билан  шуғулланишдек  жуда  оғир  ва

маъсулиятли  ишни  ишониб  топширганлар.  Холиққа(яратганга)  тоат

қилинаётган жойда, махлуққа(яратиққа) итоат қилинмайди, - деб жавоб

берди қози. Халифа пушаймон бўлиб:

- Тўғри айтасиз, эй имом, - деди ва саройга масжид қуришларини

амр қилди. Масжид битгач, унга имом ва муаззин тайин этган халифа

ўшандан кейин бутун намозларини жамоат билан ўқиди.

 

 

ЖУМА НАМОЗИ

Аллоҳу таоло, жума кунини мусулмонларга хос кун қилди. жума

куни пешин намози вақтида жума намозини ўқиш, Аллоҳнинг амридир.

Жаноби  Ҳақ“Жума”  сурасининг  охирида  маолан  бундай  деб

буюрмоқда: «Эй  иймон  келтириш  билан  шарафланган  қулларим!

Жума кунлари пешин азони айтилганида, хутба тинглаш ва жума

намозини  адо  этиш  учун  масжидларга  ошиқинг!  Савдо-сотиқни

тўхтатинг! Жума намози ва хутба, сизга бошқа барча ишларингиздан

зиёдароқ савоб келтиради. Жума намозини адо этгач, масжидлардан

чиқиб  ишларингизга  тарқалишингиз  мумкин.  Аллоҳу  таолодан

ризқингизни  тилаб  меҳнат  қилгайсиз.  Аллоҳу  таолони  кўп  ёдга

олингки, қутулишингиз осон бўлгай!»

Намоздан кейин хоҳлаганлар ишига бориб ишлайди, хоҳлаганлар

масжидда қолиб намоз, Қуръони карим ва дуо билан машғул бўлади.

Жума намозининг вақти кирганда савдо-сотиқ қилиш гуноҳдир.

Пайғамбаримиз«саллаллоҳу алайҳи ва саллам» айтдиларки: «Бир

мусулмон жума куни ғусл олиб, жума намозига борадиган бўлса, бир

ҳафталик гуноҳи кечирилади ва ҳар қадами учун савоб ёзилади.»

«Жума намозини ўқимайдиганларнинг қалбларини Аллоҳу таоло

муҳрлайди. Улар ғофил бўладилар.»

«Кунлар орасида энг афзали жума кунидир. Жума куни, Ҳайит

ва Ашура кунидан ҳам қийматлироқдир. Жума- дунёда ва жаннатда

мўминларнинг байрамидир.»

«Бир  кимса,  ҳеч  қандай  сабабсиз  уч  марта  жума  намозини

ўқимаса, Аллоҳу таоло қалбини муҳрлаб қўяди. Ўша кимса, ҳеч қачон

яхшилик қиломайдиган бўлиб қолади.»

«Жума намозидан кейин етти марта Ихлос ва Муъаввизатайн

ўқиган  мўминни,  Аллоҳу  таоло  бир  ҳафта  қазо-балодан  ва  ёмон

ишлардан сақлайди.»

«Шанба  яҳудийларга,  якшанба  христианларга  берилгани  каби

жума куни ҳам мусулмонларга берилди. Бу кунда мусулмонларга хайр,

барака ва яхшилик бордир.»

Жума куни қилинган ибодатларга бошқа кунларда қилинганларга

нисбатан камида икки марта кўп савоб берилади. Жума куни қилинган

гуноҳлар ҳам икки баравар қилиб ёзилади.

Жума куни руҳлар тўпланишади ва бир бирлари билан танишишади.

Қабрлар  зиёрат  қилинади.  Бу  кунда  қабр  азоби  тўхтатилади.  Баъзи

ривоятларга қараганда, мусулмон маййитларга бошқа азоб берилмайди.

Кофир  маййитларга  эса  фақат  жума  куни  ва  Рамазон  ойида  азоб

берилмайди. Бошқа кунларда азоб берилади ва бу ҳол қиёматгача шу

тариқа  давом  этади.  Жума  куни  ва  кечасида  вафот  этган  мўминлар,

қабр азоби кўрмайдилар. Дўзахда ҳам жума кунлари оловнинг ҳарорати

пасайиб туради.

Одам«аллайҳиссалом»  жума  куни  яратилдилар.  Жума  куни

жаннатдан чиқарилдилар. Жаннат аҳли Аллоҳу таолони жума кунлари

кўришади.

Жума намозининг фарзлари

Жума  куни  пешин  вақтида  ўн  олти(16) ракъат  намоз  ўқилади.

Булардан икки ракъати фарз бўлиб, бу ўша куннинг пешин намозидан

ҳам қувватлироқ фарздир. Жума намозининг фарз бўлиши учун икки

турли шарт бор:

1. Адо шартлари.

2. Вужуб шартлари.

Адо шартларидан бири нуқсон бўлса, намоз қабул бўлмайди. Вужуб

шартларидан бири нуқсон бўлса ҳам намоз қабул бўлади.

Адо шартлари

(Жуманинг саҳиҳ бўлиши учун шартлар)

1. Намозни шаҳарда ўқиш шарт. (Шаҳар- деб, жамоати энг катта

масжидига сиғмайдиган аҳоли пунктига айтилади.)

2. Давлат раҳбари ёки ҳокимнинг рухсати билан ўқиш. Ёхуд ўшалар

тайинлаган хатиб ёки хатибнинг вакили ўқитиши мумкин.

3. Пешин намозининг вақтида ўқиш.

4. Вақт  ичида  хутба  ўқиш. [Олимлар:«Жумъа  хутбасини  ўқиш,

ифтиҳоҳ такбири каби муҳимдир»-деганлар.

Яъни  ҳар  иккала  хутбани  ҳам  араб  тилида  ўқиш  керак.  Хутба

ўқийдиган хатиб аввал ичида Аъузу-Бисмиллони ўқиб, кейин баланд овоз

билан ҳамд-у сано, калима-и шаҳодат ва салоту салом ўқийди. Кейин

ваъз, яъни азобга, савобга сабаб бўладиган хусусларни хотирга солиб

ўтади. Ояти карималар ўқийди. Орада бир марта ўтириб туради. Иккинчи

хутбани ўқиётганда, ваъз ўрнига мўминларга дуо қилади. Хутбада тўрт

халифанинг исмини зикр этиш, мустаҳабдир. Хутбага дунё масалаларини

аралаштириш  ҳаромдир.  Хутбани  нутқбозлик  ёки  конференцияга

айлантирмаслик керак. Хутба ўқиш суннат бўлса ҳам ҳаддан зиёд узун

ўқиш макруҳдир.]

5. Хутбани намоздан аввал ўқиш.

6. Жума намозини жамоат билан ўқиш.

7. Масжиднинг  эшикларини  барчага  очиқ  тутиш,  Жуманинг  адо

шартларидандир.

Вужуб шартлари

1. Шаҳарда, қасаба ва катта қишлоқда яшаш шарт. Сафарий, яъни

мусофирга Жума ўқиш фарз эмас.

2. Сиҳҳати  жойида  бўлиши  шарт.  Хасталарга,  беморни  ташлаб

кетолмайдиган боқувчига ва жуда ҳам кексайиб қолганларга фарз эмас.

3. Ҳур(озод) бўлиш.

4. Эр киши(ўғил) бўлиш. Аёлларга фарз эмас.

5. Оқил(ақлли) ва болиғ(балоғатга етган) бўлиш.

6. Кўр  бўлмаслик.  Йўлида  йўлдоши,  ёрдамчиси  бўлса  ҳам  кўзи

кўрмайдиганларга фарз эмас.

7. Ўзи юра олиши шарт. Элтувчи ёрдамчиси ёки воситаси бўлса ҳам

шол ёхуд чўлоқ бўлган кимсага фарз эмас.

8. Қамоқда, зиндонда бўлмаслик шарт. Душман ва ҳукумат тақиқи,

золимнинг хавфи бўлмаслиги керак.

9. Шиддатли  бўрон,  қор,  ёмғир,  довул,  лой,  ботқоқлик  ва  аёз

бўлмаслиги шарт.

Жума намози қандай ўқилади?

Жума куни Пешин азони айтилгач16 (ўн олти) ракъат намоз ўқилади.

Булар навбати билан қуйидагича:

1. Аввал жума намозининг тўрт ракъатлик илк суннати ўқилади. Бу

суннат, худди пешин намозининг илк, яъни дастлабки суннатидек ўқилади.

Бу тўрт ракъат учун «Аллоҳ ризоси учун жума намозининг илк суннатини

ўқишга ният қилдим. Юзландим қиблага» - деб ният қилинади.

2. Сўнгра, масжид ичида иккинчи азон ва хутба ўқилади.

3. Хутба тугагач, иқомат айтилиб жамоат билан жума намозининг

икки ракъат фарзи ўқилади.

4. Фарз  адо  этилгач,  жума  намозининг  тўрт  ракъатлик  охирги

суннати ўқилади.

5. Ундан кейин, «зиммамга фарз бўлиб, ўқиёлмаган энг охирги пешин

намозининг фарзини ўқишга»- деб ният қилиниб[халқ орасида Эҳтиёти

пешин  деб  юритиладиган]  зуҳри  охир,  яъни  охирги  пешин  намози

ўқилади.

[Бу  намоз  жума  намозининг  баъзи  шартларида  аҳён-аҳён  зоҳир

бўлган  гумон  ва  шубҳаларга  тадбир  сифатида  минг  йиллардан  бери

ўқиб келинаётган намоздир. Бошқача исми«эҳтиёт-и пешин» бўлса ҳам

ниятда«эҳтиёти пешин»- деб эмас, балки«зиммамга фарз бўлган..»-деб

ният қилиш, мақсадга мувофиқдир.

«Зиммамга фарз бўлган охирги пешин...» - деб ният қилинганда,

жума қабул бўлмаса, ўша намоз жума кунги пешин намозининг ўрнига

ўтади. Лекин шояд, жума қабул бўлган бўлса, шу куннинг пешин намози

ҳам ўқилган бўлиб, жума қабул бўлгани учун, бу намоз соқит бўлади.

У ҳолда бу намоз нофилага, яъни фарз бўлмаган бир намозга айланади.

Чунки фарзга ният қилиб суннат ўқиш жоиздир. Лекин бу намоз, ўтган

қазо намозларининг ўрнига ўтмайди.

Қазо намозларининг ўрнига ўтиши учун, ниятда: «Зиммамга фарз

бўлиб, ўқиёлмаган охирги пешин намозининг фарзига...» - дейиш, афзал

ва уйғундир. Фақатгина мана шу ният билан адо этилган намоз, ҳам қазо

ўрнига, ҳам пешин фарзи ўрнига ўтиши, ҳам-да нофилага айланиши

мумкин. Аммо, ҳеч қанақа қазо намози бўлмаганлар, охирги пешиннинг

ҳар ракъатида замми сура ўқишлари даркор.

Шояд, жума қабул бўлмасдан бу намоз ўша кунги пешиннинг ўрнига

ўтгудек бўлса, у ҳолда фарз намозларнинг ҳар ракъатида сура ўқишнинг

ҳеч қандай зарари бўлмайди. Пешин қазоси бўлган кимса, ҳар ракъатда

замми сура ўқимайди. Чунки, жума қабул бўлмаган тақдирда бу намоз

пешин ўрнига ўтади. Қабул бўлса, қазо ўрнига ўтади.].

6. Энг охирида икки ракъат вақтнинг суннати ўқилади.

7. Намоз битгач ҳар ким ўз ичида алоҳида оятал курси, тасбиҳ

ва  дуоларни  ўқиб,  имомни  кутиш  адабдандир.  Иши  бўлган  мўмин

кутмаслиги мумкин.

Жума кунининг суннат ва адаблари

1. Муборак жума кунини пайшанба кунидан кутиб олиш.

2. Жума куни ғусл олиш.

3. Сочни қисқартириш. Соқолнинг бир тутамдан узунини қирқиш.

Тирноқ олиш. Оқ либослар кийиш.

4. Жума намозига мумкин қадар эртароқ чиқиш.

5. Масжидда олд сафларга ўтиш учун жамоатнинг елкасидан ошиб

ўтмаслик.

6. Масжидда намоз ўқиётганларнинг олдларидан ўтмаслик.

7. Хатиб ёки имом минбарга чиққандан кейин лом-мим демасдан

жим ўтириш. Ҳатто гаплашиб ўтирган бир кимсага ишора ҳам қилмаслик

керак. Ич азонни оғиз билан такрорламаслик ва қўл очиб дуо қилмаслик.

Намозга киришмаслик. Хатиб дуо қилаётганда«омин»- демаслик. Салавот

ва дуоларни тил билан эмас, дил билан ўқиш жуманинг адабларидандир.

Хутба ўқилаётганда, юқоридагиларга хилоф иш қилиш ҳаромдир.

8. Жума намозидан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос

сураларини етти мартадан ўқиш.

9. Асргача масжидда қолиб ибодат билан машғул бўлиш.

10. Аҳли  Суннат  олимларининг  китобларидан  берилаётган  ёки

ўқилаётган дарс ва ваъзларга иштирок этиш

11. Жума кунини тамоман ибодат билан ўтказиш.

12. Бу кунда кўп-кўп салавоти шарифа келтириш.

13. Қуръони карим ўқиш. «Каҳф» сурасини ўқиш катта савоб.

14. Садақа бериш.

15. Ота-онани ёхуд қабрларини зиёрат қилиш.

16. Уйда  таомларни  ҳар  кунгидан  кўпроқ  ва  мазалироқ  қилиб

пишириш.

17. Кўпроқ намоз ўқиш. Қазоси бўлган кимсанинг қазо ўқиши.

[1] Аҳли суннат деб мавжуд ва машҳур тўрт мазҳабга айтилади. Ўзини аҳли сунна деб тақдим

қилаётган ҳар гуруҳга ишонавермаслик керак. Айниқса Ҳанбалийни баҳона қилган мазҳабсизларга ал-данмаслик керак. Чунки Туркистон диёрида ҳақиқий ҳанбалийлар йўқ. Бу исм тагига кўпинча ваҳҳобий

ва салафий деган ислом душманлари яширинишади.

 

 

БАЙРАМ(ҲАЙИТ) НАМОЗЛАРИ

Шаввол ойининг биринчи куни– фитр, яъни Рамазон ҳайитнинг;

Зулҳижжанинг ўнинчи куни эса– Қурбон ҳайитнинг биринчи куни бўлиб

ҳисобланади. Бу икки кунда, қуёш чиққандан кейин эркакларнинг икки

ракъат байрам намози ўқишлари– вожибдир.

Байрам  намозининг  шартлари  худди  жума  намозининг  шартлари

кабидир.  Бироқ  ҳайит  намозида  хутба  ўқиш  суннат  бўлиб,  намоздан

кейин ўқилади.

Рамазон байрамида намоздан аввал ширинлик(хурмо ёки қандалот

маҳсулоти) тановвул қилиш, ғусл олиш, мисвок қўлланиш, энг яхши,

чиройли кийимларини кийиш, фитр садақасини намоздан аввал бериш,

йўлда паст овоз билан такбир ўқиш- мустаҳабдир.

Қурбон байрамида эса намоздан аввал ҳеч нарса емаслик, намоздан

кейин  дастлаб  қурбонлик  гўштидан  ейиш,  намозга  кетаётганда  овоз

чиқариб такбир айтиш(узрли кимса, паст овозда айтади) - мустаҳабдир.

Ҳайит намозлари икки ракъатдан иборат бўлиб, фақатгина жамоат

билан адо этлади.

Байрам намози қандай ўқилади?

1. Дастлаб «Ният қилдим вожиб бўлган байрам намозини ўқишга.

Уйдим(иқтидо қилдим) ҳозир бўлган шу имомга» - деб ният қилиниб,

намозга кирилади. Кейин«Субҳонака» ўқилади.

2. Субҳонакадан кейин, ҳар бирида бир такбир айтилиб, қўллар уч

марта  қулоққа  кўтарилади.  Биринчи  ва  иккинчи  такбирларда  қўллар

боғланмасдан  икки  ёнга  туширилади.  Учинчисида  киндик  тагига

боғланади.  Имом  аввал  Фотиҳа  кейин  бир  Замми  сура  ўқийди  ва

биргаликда рукуъга эгилинади.

3. Иккинчи ракъатда имом аввал Фотиҳа, кейин бир сура ўқийди.

Кейин  ҳар  бирида  бир  такбир  айтилиб,  қўллар  уч  марта  қулоққа

кўтарилади ва учаласида ҳам боғланмасдан ёнга ташланади. Тўртинчи

такбир айтилганда, қўллар қулоққа кўтарилмасдан рукуъга эгилинади.

Осон эсда қолиши учун қисқача: Икки ташла бир боғла; уч ташла бир

эгил- деб ёдланади.

 

ТАШРИҚ ТАКБИРЛАРИ

Қурбон  ҳайитнинг  олдидаги  арафа  куни  Бомдод  намозидан

эътиборан, тўртинчи куни Аср намозигача, ҳожилар ҳам дохил, эркак-аёл

барча мусулмоннинг ёлғиз ёки жамоат билан ўқишидан қатъий назар, ҳар

бир фарз намозидан кейин дарҳол бир марта Ташриқ такбирини айтиши,

вожибдир.

Жаноза намозидан кейин айтилмайди. Масжиддан чиққандан ёки

орада гапириб қўйгандан кейин, ташриқ такбирини айтиш лозим эмас.

Имом,  ташриқ  такбирини  айтишни  унутса  ҳам,  жамоат  тарк

этмайди. Эркаклар баланд овозда айтишлари мумкин. Аёллар паст овозда

айтишади. Ташриқ такбири:

«АЛЛОҲУ АКБАР, АЛЛОҲУ АКБАР. ЛО ИЛОҲА ИЛЛАЛЛОҲУ

ВАЛЛОҲУ АКБАР. АЛЛОҲУ АКБАР ВА ЛИЛЛОҲИЛ-ҲАМД».

ЎЛИМГА ТАЙЁРГАРЛИК

Ўлимни хотирлаш– энг аъло насиҳатдир. Ҳар бир мўмин кимсанинг

ўлимни тез-тез эсга олиб туриши, суннатдир. Ўлимни эслаш– амрларни

бажаришга ва гуноҳлардан тийилишга сабаб бўлади. Ҳаром ишлашга

жасорат  камаяди.  Севгили  Пайғамбаримиз«саллаллоҳу  алайҳи  ва

саллам» айтдиларки:  «Лаззатларни  бўғадиган,  ўйин  кулгиларга  чек

қўядиган ўлимни тез-тез эслаб туринг!»

Авлиёуллоҳдан баъзилари ўлимни ҳар куни бир марта эслашни одат

қилган эдилар. Авлиёнинг улуғларидан бўлган Муҳаммад Баҳовуддин

Бухорий«қуддиса сирруҳ», ҳар куни ўзларини йигирма маротаба ўлган

ва қабрга қўйилган деб фараз қилардилар.

Узун амал- узун яшашни орзу қилиш деганидир. Ибодат ва динга

хизмат  мақсадида,  кўп  яшашни  орзу  қилиш– узун  амал  бўлмайди.

Узун амал соҳиблари ибодатларини ўз вақтларида адо этиша олмайди.

Тавбани  тарк  этишади.  Қалблари  қаттиқлашади.  Ўлимни  хаёлларига

ҳам  келтиришмайди.  Ваъз  ва  насиҳатлардан  ибрат  олишмайди.  Узун

амал касаллигига мубтало бўлганлар, нуқул дунёнинг мол ва мансабига,

мақом ва мавқеига эришиш учун умрларини ҳароб қилишади. Охиратни

унутишади. Фақатгина завқу сафосини ўйлайдиган бўлиб қолишади.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: «Ўлмасдан аввал ўлинг.

Ҳисобга тортилмасдан аввал ўз-ўзингизни ҳисобга тортинг.»

«Ўлимдан кейин бўладиганлар ҳақида, сизнинг билганларингизни

ҳайвонлар ҳам билсаларди, ейишга биронта семиз ҳайвон тополмаган

бўлардингиз.»

«Кеча  кундуз  ўлимни  эслаб  юрадиган  кимса,  қиёмат  куни

шаҳидларнинг ёнида бўлади.»

Узун амалнинг сабаблари: дунё лаззатларига тушкун бўлиш, ўлимни

унутиш,  соғлиги  ва  ёшлигига  ишониб  алданишдан  иборатдир.  Бу

касалликдан қутулиш учун, ўша сабабларни йўқотиш керак. Ажалнинг

ҳар  сонияда  келиши  мумкинлигини  унутмаслик  керак.  Узун  амалли

бўлишнинг  зарарларини  ва  ўлимни  эслаб  туришнинг  фойдаларини

ўрганиш лозим. Бир ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: «Ўлимни

кўп хотирланг! Уни хотирлаш, инсонни гуноҳ ишдан сақлайди ва

охиратда зарарли бўлган нарсалардан тийилишга сабаб бўлади».

 

ЎЛИМ НИМА?

ЎЛИМ–  йўқ  бўлиш  эмас,  балки  руҳнинг  баданга  бўлган

боғлилигининг  тугашидир.  Яъни  руҳнинг  бадандан  айрилишидир.

Ўлим, инсоннинг бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўтиши, айланишидир.

Бу, бир уйдан бошқа бир уйга кўчишга ўхшайди. Умар бин Абдулазиз

ҳазратлари айтдиларки: «Сизлар абадий яшаш учун яратилгансиз. Лекин

маълум бир вақтларда бир уйдан бошқа уйга кўчиб турасизлар.» Ўлим,

мўминларга ҳадя ва неъмат, гуноҳкорларга эса ғам ва мусибатдир. Ҳеч

кимса ўлишни хоҳламайди. Лекин, ўлим фитнадан хайлироқдир. Инсон

яшашни хоҳлайди. Ҳолбуки, ўлим ҳаётдан хайрлироқдир. Солиҳ бўлган

мўмин ўлим воситасида, дунёнинг азият ва хорғинлигидан фориғ бўлади.

Золимларнинг ўлими туфайли, мамлакатлар, халқлар ва қуллар зулмдан

нажот  топишади.  Бир  золимнинг  ўлими  муносабати  билан  битилган байт:

На ўзи қилди роҳат, на оламга берди ҳузур,

Ўтди дунёдан, зулмига чидасин аҳл-и қубур.

Мусулмон руҳининг бадандан айрилиши, асир одамнинг қамоқдан

қутулишига ўхшайди. Мўмин кимса вафот этгач, қайта дунёга келишни

истамайди.  Фақатгина  шаҳидлар  дунёга  қайтишни  ва  яна  бир  марта

шаҳид бўлишни орзу қилишади. Ўлим ҳар бир мўмин учун совғадир. Бир

кимсанинг динини ёлғиз қабри ҳимоя қила олади. Мозордаги, қабрдаги

ҳаёт, мавтонинг амалларига қараб, ё жаннат боғларидан бир боғчада, ёки

жаҳаннам чуқурларидан бир чакалакзорда ўтиши мумкин.

ЎЛИМ ҲАҚ

Ўлимдан қочиб қутулишнинг иложи борми? Албаттаки йўқ! Ҳеч

кимсанинг муддатидан бир сония ҳам ортиқроқ яшашга имкони йўқ.

Ажали етган мутлақо ўлади. Бу вақт кўз очиб юмгунча ўтадиган бир ондир.

Қуръони каримдаги бир ояти каримада маъолан: «Ажаллари келган

вақтда, уни бир соат илгари ёки бир соат кейинга ололмайдилар» -

дейилган.

Аллоҳу таоло бир кимсанинг ўлимини қаерда ихтиёр қилган бўлса,

ўша кимса бор-будини, бола чақасини ташлаб ўша жойда жонини таслим

қилади.

Аллоҳу  таоло  бизнинг  кунда  қанча  нафас  олиб  берганимиздан

хабардордир.  У  билмайдиган,  унинг  хабари  бўлмайдиган  ҳеч  нарса

йўқдир. Агар умримиз давомли иймон, ибодат ва тоат билан ўтадиган

бўлса, охири саодат бўлади. Аллоҳу таоло Азроил«алайҳиссалом»га

буюрдики: «Дўстларимнинг жонини осонлик-ла ол, душманларимнинг

жонини эса, қийноқ билан ол!» Иймонли қалбларга бу қандай катта

суюнчи ва қандай катта бахт. Иймонсизлар учун эса, қандай катта фалокат

ва қандай катта залолатдир.

 

ЖАНОЗА НАМОЗИ

Бир  мўминнинг  вафот  хабарини  олган  эркакларга,  эркаклар

бўлмаса, аёлларга жаноза намози ўқиш фарзи кифоядир. Жаноза– деб,

Аллоҳ  учун  намозга,  маййит(ўлик)  учун  дуога  айтилади.  Аҳамият

бермайдиганларнинг ва масхара қиладиганларнинг иймони кетади.

Жаноза намозининг шартлари

1. Маййит мусулмон бўлиши керак.

2.  Ғасл  қилинган,  яъни  ювилган  бўлиши  шарт.  Ювилмасдан

кўмилаётган бўлса, қаралади, агар устига тупроқ ташланмаган бўлса,

чиқарилиб ювилиб, намози ўқилиб кейин кўмилади. Жанозада маййит ва

имом турган жойлар тоза бўлиши керак.

3. Маййитнинг бадани, агар парчаланган бўлса, тананинг ярми билан

боши ёхуд бадан бошсиз бўлса, тананинг ярмидан кўпроғи имомнинг

олдида бўлиши шарт.

4. Маййит ерда ёки ерга яқинроқ, ёхуд қўлда кўтарилиб турган ҳолда

ёки тош устида бўлиши шарт. Жанозанинг боши имомнинг ўнг, оёғи эса,

чап тарафига келиб туриши керак. Маййитни имомнинг олдига тескари

қилиб қўйиш гуноҳ бўлади.

5. Маййит ва имомнинг аврат жойлари ёпиқ бўлиши керак.

Жаноза намозининг фарзлари

1. Тўрт маротаба такбир келтириш.

2. Тикка туриб оёқда ўқиш.

Жаноза намозининг суннатлари

1. Субҳонака ўқиш.

2. Саловат ўқиш.

3. Ўзига, маййитга ва барча мусулмонларга авфу мағфират учун

билдирилган дуолардан бирини ўқиш.

Жаноза намози масжиднинг ичида ўқилмайди. Туғилганида тирик

бўлиб, кейин ўлган чақалоққа исм қўйилади, ювилади, кафанланади ва

намози ҳам ўқилади.

Жаноза кўтарилиши керак бўлган пайтда тобутнинг тўртта учидан

тутилади. Аввал жанозанинг бош тарафи ўнг елкага, кейин оёқ тарафи

ўнг елкага, Ундан сўнгра бош тарафи чап елкага, кейин оёқ тарафи чап

елкага қўйилиб, ҳар бирида ўн қадамдан кўтариб юрилади. Яъни ҳар бир

инсон жанозанинг тўртала тарафини тутиб ўн қадам ташимоғи суннатдир.

Қабристонга борилгач, жаноза елкадан туширилмагунча ўтирилмайди.

Дафн қилинаётганда иши бўлмаганлар ўтиришади.

Жаноза намози қандай ўқилади?

Жаноза намозининг тўртта такбиридан ҳар бири худди бир ракъат

кабидир. Бу такбирлардан фақат биринчисида қўллар қулоққа кўтарилади.

Кейинги учтасида қўллар кўтарилмайди.

1. Биринчи  такбир  келтирилиб  қўллар  боғлангач,  “Субҳонака”

ўқилади ва бу орада, “ва жалла саноука” ҳам қўшиб ўқилади. Фотиҳа

сураси эса ўқилмайди.

2. Иккинчи такбирдан кейин ташаҳҳудда ўтирилганда ўқиладиган

“салавот”лар, яъни “Аллоҳумма солли” ва “Борик” дуолари ўқилади.

3. Учинчи такбирдан кейин жаноза дуоси ўқилади. [Жаноза дуосининг

ўрнига “Роббана оти-на..” ёки фақатгина “Аллоҳуммағфирлаҳ” дейиш

ёхуд дуо нияти билан “Фотиҳа”ни ўқиш кифоя қилади.]

4. Тўртинчи такбирдан кейин дарров ўнгга ва чапга салом берилади.

Салом берилаётганда жанозага ва жамоатга ният қилинади.

Имом фақат тўрт такбирни ва икки елкага бериладиган саломни овоз

чиқариб, қолганларини ичида ўқийди.

Жаноза маросими тугагач, тобутнинг ёнида дуо қилиш жоиз эмас.

Макруҳ бўлади.

 

 

ТАРОВИҲ НАМОЗИ

Таровиҳ  намози  эркак  ва  аёллар  учун  суннатдир.  Рамазони

шарифнинг  ҳар  оқшомида  ўқилади.  Таровиҳни  жамоат  билан  ўқиш

суннати кифоядир. Ўқилиш вақти– витрдан аввал, хуфтондан кейин

бўлиб, витрдан кейин ҳам ўқилиши мумкин. Масалан: Таровиҳнинг бир

қисмига етишиб, имом билан витрини ҳам адо этган кимса, таровиҳнинг

улгуролмаган ракъатларини витрдан кейин ўқийди.

Вақтида адо этилмаган таровиҳ намозининг қазоси бўлмайди. Агар

қазоси ўқилган бўлса, у таровиҳ эмас, балки нофила бўлади.

Таровиҳ намози йигирма ракъатдан иборат.

Таровиҳ намози қандай ўқилади?

Таровиҳ намозини ҳар икки ракъатда бир салом ва ҳар тўрт ракъатда

тасбиҳ ўқиш йўли билан адо этиш мустаҳабдир. Қазо намози бўлган

кимса, беш вақт намознинг суннатлари ва таровиҳ намози ўрнига қазо

нияти билан қазо намозларини ўқиб  битириши, ана ундан кейин суннат

ва нофилалар билан машғул бўлиши лозим.

Таровиҳ  намози  жомеларда,  масжидларда  жамоат  билан  ифо

этилаётган  бўлса,  бошқалари  уйларида  ёлғиз  ўқишлари  ҳам  мумкин,

гуноҳ  бўлмайди.  Фақат  жамоат  савобидан  маҳрум  бўлиб  қолишади.

Уйда бир ёки бир неча киши билан жамоат бўлиб адо қилишса, ёлғиз

ўқигандан йигирма етти марта кўп савоб қозонилади. Ҳар бир ифтиҳоҳ

такбирида алоҳида алоҳида ният қилиш афзалроқдир. Ҳуфтонни жамоат

билан  ўқиёлмаганлар,  таровиҳни  ҳам  жамоат  билан  ўқишолмайди.

Хуфтонни бир жойда бир жамоат билан ўқимаганлар, яъни хуфтонни

бошқа-бошқа жамоатларда адо этганлар ҳам битта жойда тўпланишиб,

таровиҳни жамоат билан ўқишолмайди. Чунки хуфтондаги жамоат билан

таровиҳдаги жамоат бир бўлиши керак. Агар бир кимса, хуфтон намозини

у ёки бу жамоат билан ўқимаган бўлса, фарзни ёлғиз ўзи адо этиб келиб,

таровиҳни жамоат билан адо этиши мумкин.

 

 

САФАРДА НАМОЗ

Ҳанафий мазҳабида бўлган бир кимса, ўн беш кундан оз қолиш нияти

билан104 (юз тўрт) километр ёки ундан ҳам узоқроқ бир манзилга сафар

қилса, мусофир, яъни“сафарий” бўлади. Сафарий ёки мусофир, йўловчи

демакдир. Сафарий бўлган кимса, тўрт ракъатлик фарзларни икки ракъат

қилиб ўқийди. Муқим(сафарий бўлмаган) имомга иқтидо қилса, яна тўрт

ракъат қилиб ўқийди. Сафарий имом бўлса, икки ракъатдан кейин салом

бериб намоздан чиқади. Унга иқтидо қилган муқим жамоат эса, уч ва

тўртинчи ракъатларни ўқиб, тўртга тамомлайди.

Сафарий, маҳси устига уч кеча-кундуз масҳ торта олади. Рўзасини

буза  олади.  Лекин  сафарда  қийналмаётган  бўлса,  рўзасини  бузмаган

афзалроқдир. Сафарийга қурбонлик сўйиш вожиб эмас. Жума намозини

ўқиш ҳам фарз бўлмайди.

Тўрт ракъатлик намоз вақтининг охирида сафарга чиққан кимса,

ҳали намозини ўқимаган бўлса, икки ракъат қилиб ўқийди. Бироқ намоз

вақтининг  охирида  ватанига  қайтган  сафарий,  ўша  намозини  йўлда

ўқимаган бўлса, ватанига киргани учун тўрт ракъат қилиб тўлиқ ўқийди.

«Неъмати ислом» деган мўтабар китобда: «Нофила намозларини

оёқда ўқишга қурби етган ҳолда, ўтириб ўқиш, ҳамма вақт ва ҳамма

жойда жоиздир. Ўтириб ўқиётганда рукуъ учун гавдани эгиш, сажда

учун эса, бошни ерга қўйиш керак. Лекин ҳеч қандай узри бўлмаган кимса,

нофилаларни ўтириб ўқиса, оёқда ўқиганларга нисбатан икки баравар

кам савоб олади. Беш вақт намознинг суннатлари ва таровиҳ намози

ҳам нофила намоздир. Йўлда, яъни шаҳардан ва қишлоқдан ташқарида

нофила намозларни улов устида ўқиш, жоиздир. Қиблага ўгирилиш, рукуъ

ва сажда қилишнинг ҳожати йўқ. Имо билан ўқилади. Яъни рукуъ учун

бироз эгилиб, сажда учун эса рукуъдагидан кўпроқ эгилади. Уловининг

устида  ёки  ўз  баданида  кўпроқ  нажосат  бўлиши  намозга  монеълик

қилмайди. Ерда нофила ўқиётган кимса, чарчаса ёки мажолсизлашса,

ҳассага,  деворга,  ҳамроҳига  суяниб  ўқиши  жоиздир.  Пиёда  юриб

кетаётиб, намоз ўқиш саҳиҳ эмас.»

Фарз ва вожиб намозларини зарурат бўлмагунча, улов устида ўқиш

жоиз эмас. Фақат, узрли ҳоллардагина ўқилиши мумкин. Зарурат бўлган узрлар:

1. Жони, моли ва улови учун қандайдир бир хавф туғилса;

2. Уловдан тушган тақдирда йўлдошларининг уни кутмасдан кетиб

қолиш хавфи бўлса;

3. Уловдан тушган тақдирда уловининг йўқолиш, уловдаги ашёнинг

ёки ёнидаги молнинг ўғирланиш хавфи бўлса;

4.  Касалманд  бўлсаю,  уловдан  тушиш-миниш  касаллигини

орттирадиган бўлса;

5. Тушгандан кейин уловига қайтадан минолмайдиган бўлса;

6. Ҳамма  тараф  лой,  ёмғир  бўлиб,  ҳеч  намоз  ўқийдиган  жой

тополмаса;

7. Душман  хавфи  бўлса,  узрли  бўлиб  ҳисобланади.  Юқоридаги

сабаблардан бири билан намозини улов устида ўқишга мажбур бўлган

кимса, иложи бўлса, уловини Қиблага қаратиб тўхтатиб қўйиб ўқиши

керак. Иложи бўлмаса, қайси тарафга кетаётган бўлса, ўша тарафга қараб

ўқийди. Улов устига ортилган катта сандиқ каби маҳмил дейиладиган

катта қутилар устида намоз ўқиётганда ҳам юқоридаги шартларга риоя

ва қулайликлардан истифода қилинади. Улов тўхтатилиб ҳалиги маҳмил

дейиладиган  сандиқнинг  тагига  тирак  қўйиладиган  бўлса,  супа  ёки

стол ҳукмига ўтади ва устида ўқиладиган намоз, ерда ўқилган бўлиб

ҳисобланади. Бу шартларда қиблага қараб, оёқда ўқилиши керак. Уловидан

туша оладиган кимса, фарз намозларини маҳмилда ўқиши жоиз эмас.

Жаъфар  Тайёр  ҳазратлари  Ҳабашистонга  кетаётганларида

Расулуллоҳ«саллаллоҳу алайҳи ва саллам» ҳазратларидан кемада намоз

ўқиш хусусида қуйидагиларни ўрганган эдилар:

Ҳаракат  ҳолидаги  кемада  фарз  ҳам,  вожиб  ҳам  тарк  этилмасдан

ўқилади.  Кемада  жамоат  билан  ўқилса  ҳам  бўлади.  Сузиб  кетаётган

кемада имо-ишорат билан намоз ўқиш жоиз эмас. Ҳар намознинг рукуъ ва

саждаси тўлиқ бажарилиши, Қиблага қараб ўқилиши шарт. Намоз бошида

Қиблага қаралиб турилади. Намоз давомида кема Қибла истиқоматидан

буриладиган бўлса, намозхон ҳам намоз ичида аста секин Қибла тарафга

бурилади. Кемада нажосатдан таҳорат ҳам албатта лозим. Имоми Аъзам

Абу Ҳанифа ҳазратларига кўра, ҳаракат ҳолидаги кемада фарз намозларни

узрсиз бўлганда ҳам, ўтириб адо этиш жоиз.

Денгиз ўртасида тўхтаб турган кема кўп чайқалаётган бўлса, ҳаракат

ҳолидаги кема ҳукмида бўлади. Билинар-билинмас чайқалаётган бўлса,

соҳилда тўхтаб турган кема ҳукмида бўлади. Соҳилда турган кемада эса

фарз намозларини ўтириб ўқиш асло жоиз бўлмайди. Агар қуруқликка

чиқиш имкони мавжуд бўлса, фарзларини оёқда ўқиш ҳам саҳиҳ бўлмайди.

Қуруқликка чиқиб ўқиш шарт бўлади. Моли, жони ёки кеманинг кетиб

қолиш хавфи бўлса, кемада тик туриб ўқиш, жоиз бўлади.

Ибни  Обидин  ҳазратлари  айтадиларки:  «Икки  ғилдиракли  бўлиб,

уловга боғланмагунча текис туролмайдиган аравалар ҳам улов бўлиб

ҳисобланади. Бу араваларда тўхтаб турганда ҳам, кетаётганда ҳам

намоз ўқишнинг ҳукми, улов устида ўқиш кабидир. Тўрт ғилдиракли арава

тўхтаб турганида супа ёки стол ҳукмидадир. Ҳаракат ҳолида эса, улов

учун керакли юқорида билдирилган узрлар бўлгандагина, фарз ўқилиши

мумкин. Бу шартларда аравани тўхтатиб қўйиб, Қиблага қараб ўқийди.

Тўхтатолмаса, сузаётган кемадагидек қилиб ўқийди.» Ҳаракат пайтида

Қиблага қараб туролмайдиган мўмин, Шофиъий мазҳабини тақлид қилиб,

икки намозини жам(бир вақтда бирлаштириб) қилиб ўқийди. Бунинг

ҳам иложи бўлмаса, истиқболи қибла(қиблага ўгирилиш) фарзи соқит

бўлади. Стулда, креслода, ўриндиқ ва шунга ўхшаш ўтиришга мосланган

нарсаларда ўтириб, имо-ишорат билан намоз ўқиш ҳеч кимга жоиз эмас.

Автобусда,  учоқда(тайёра), автомобилда  намоз  ўқиш,  аравада  ўқиш

деганидир. Демак, аравада намоз ўқиш учун қанақа рухсат ва енгиллик

берилган  бўлса,  автобус,  поезд,  учоқ  ва  енгил  автомобилда  ҳам  ўша

шартларга риоя қилиш керак. Ўша воситаларда юқоридаги шартларга

риоя  қилиб,  яъни  тик  туриб  ўқишнинг  имкони  бўлмаслиги,  ўтириб

ўқишни ҳеч қачон ва ҳеч кимга жоиз қилмайди, ўтириб ўқишга баҳона

бўлолмайди.

Фарз ва вожиб намозларини сафарда иложи борича уловда; восита

(транспорт)да  ўқимаслик  керак.  Зарурат  бўлган  пайтда  воситаларни

тўхтатиб, Қиблага қарши тик туриб ўқиш керак бўлади. Шунинг учун

воситага минмасдан аввал керакли тадбирларни олиш, керакли инсонлар

билан келишиб олиш даркор.

Автобусда, поездда, тайёрада, тўлқинли денгиздаги кемада намоз

ўқиётган кимсанинг кўкраги Қибла томондан ўгирилса, намози бузилади.

Шунинг учун бу кимса, сажда жойининг ёнига компас қўйиши ва шунга

қараб Қибла тарафига ўгирилиб туриши керак. Булар фарз ва вожиб

намозларига тегишли ҳукмлардир. Автобусда, поездда, автомобиль ва

тўлқинли денгизда Қиблага ўгирила олмайдиганларнинг фарз намозлари

жоиз  бўлмагани  учун  булар  сафар  давомида  Қиблага  қараб  ўқиш

имконини топган вақтларда Шофиъий мазҳабини тақлид қилган ҳолда,

пешин билан асрни алоҳида ва шом билан хуфтонни алоҳида жам этиб

ўқишлари мумкин. Яъни сафарда бу икки жуфт намозни, ўз жуфти билан

кетма-кет ўқишлари мумкин. Чунки, Шофиъий мазҳабида, 80 кмдан узоқ

давом этадиган сафарларда, асрни пешин намози вақтига хуфтонни шом

намози вақтига тақдим қилиб(илгари олиб) ўқиш, ёхуд пешинни аср

вақтига, шомни хуфтон вақтига та’хир қилиб(кейинга олиб) ўқиш жоиз.

Шунинг учун ҳанафий мазҳабида бўлган кимса, йўлда Қиблага ўгирила

олмайдиган  бўлса,  йўлга  чиққач  кундуз  бирон  жойга  тўхтаганларида

пешин вақтида пешин намозини ўқиб бўлгач, дарров аср намозини ҳам

ўқиши керак. Кечаси тўхтаганида эса, хуфтон вақтида аввал шомни кейин

хуфтонни ўқиб олади. Бу тўртта намозга ният қиларкан: «Шофиъий

мазҳабини  тақлид  қилиб  адо  этишга,  ўқишга...»  -  деб  қалбидан

ўтказади. Йўлга чиқмасдан аввал ёки сафардан кейин икки намозни бир

вақтга жамлаш жоиз эмас.

 

ХАСТАЛИКДА НАМОЗ

Таҳоратни бузадиган нарсалардан бирортаси давомли равишда содир

бўлиб турса, бунга “Узр” дейилади. Бавл, ич суриши, ел тутолмаслик,

бурун қонаши ва ярадан қон, сариқ сув оқиши, шишдан, оғриқдан кўз

ёши оқиши каби ҳолатлар бир намоз вақтида тўхтовсиз бўлиб турса, ўша

кимса ва истиҳоза қони оқаётган аёл, узрли бўлишади. Устини беркитиш

билан, дори-дармон билан ёки намозини ўтириб ёхуд имо билан ўқиш

орқали  юқоридаги  узр  ҳолини  кетказиш  керак.  Бавлини(сийдик)

тутолмайдиган  эр  киши,  бавл  йўлига  арпадек  пахтани  юмалоқлаб

тиқади. Бу пахта кам сизаётган бавлни шимиб олиб бадандан ташқарига

чиқишига тўсқинлик қилади. Шу йўсин таҳорат бузилмайди. Тиқилган

пахта хожатга борганда чиқиб кетади. Агар бавл кўп сизаётган бўлса,

ортиғи пахтадан ўтиб, ташқарига сизади ва таҳорат бузилади. Пахтадан

сизаётган бавл, ич кийимни кирлатмаслиги лозим. Аёллар олдиларига

китобларда курсуф деб юритиладиган бирон латта қўйишлари лозим. Бавл

сизишини тўхтата олмасалар, ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олиб,

намозларини шундай адо этишади. Узрли кимса, бу таҳорат билан вақт

чиққунча Қуръони карим ушлаши, фарз, нофила ва қазо ўқиши мумкин.

Намоз вақти чиққанида таҳорат ўзлигидан бузилади. Вақт чиқмасдан

аввал, узрдан бошқа, бирон таҳорат бузувчи ҳодиса рўй берса, таҳорат

бузилади. Масалан: Бурун тешикларининг биридан қон оқаётгани баҳона

қилиниб узр билан таҳорат олингандан кейин иккинчи тешикдан ҳам қон

кела бошласа, таҳорат бузилади. Чунки, биринчи тешикдан келаётган

қон узр сифатида қабул қилинган эди. Иккинчи тешикдан оққан қон эса

узр ташқарисида, ўзга таҳорат бузувчи ҳодисадир. Узр соҳиби бўлиш

учун таҳорат бузувчи бир ҳодиса, бир намоз вақти бўйича тўхтамасдан

содир бўлиб туриши керак. Таҳорат олиб, ўша вақтнинг фарзини ўқишга

етадиган маълум вақт қадар сақлай оладиган кимса, узрли ҳисобланмайди.

Моликий мазҳабининг бир қавлига кўра, таҳорат бузувчи ҳодисалардан

битта томчи оқса ҳам узрли бўлишга кифоя қилади. Узрли бўлгач, яъни

таҳорат бузадиган сабаблардан бири, намоз вақти давомида ҳеч узликсиз

такрорланиб  турган  кимса,  кейинги  намоз  вақти  ичида  узр  жойидан

бир томчи бўлса ҳам оққанини кўрса, узр ҳоли ҳамон давом этаётган

бўлади. Бу кимса, узрлилар учун билдирилган қулайликлардан бемалол

фойдаланиши мумкин. Бир намоз вақти давомида ҳалиги жойидан ҳеч

қанақа  томчи  чиқмаса,  узр  ҳоли  тугаган  бўлиб  ҳисобланади.  Узрдан

оққан нажосат, кийимга бир дирҳам миқдоридан кўпроқ юқса ва яна

юқишининг олди олиниши мумкин бўлса, ҳалиги нажосат теккан жойни

ювиш керак бўлади.

Ғусл  олганида,  хасталанишдан  ёки  касалининг  оғирлашишидан

ёхуд соғайиш муддати узайиб кетишидан хавотирланган кимса, таяммум

қилади. Бу хавфсираш, кишининг ўз тажрибаси билан ёки мусулмон,

ишонарли  докторнинг  кўрсатмаси  бўлгандагина,  эътиборга  олинади.

Фисқи, гуноҳи ва алдамчилиги овоза бўлмаган доктор ёки табибнинг

кўрсатмалари ҳам инобатга олинади. Совуқ бўлиб, турар жойи, бош-панаси бўлмаслик, сув иситадиган имконларга эга бўлмаслик ва шаҳарда

ҳаммом  учун  пул  тополмаслик  каби  хусуслар  хасталанишга  сабаб

бўлиши мумкин. Ҳанафий мазҳабида бир марта қилинган таяммум билан

хоҳлаганча фарз намози ўқилиши мумкин. Шофиъий ва Моликийда эса,

ҳар бир фарз намози учун алоҳида таяммум қилиш керак.

Таҳорат аъзоларидан ярми яра бўлган кимса, таяммум олади. Яра,

таҳорат аъзоларининг ярмидан камроғини қоплаган бўлса, у ҳолда соғлом

аъзолар ювилиб, яралар устига масҳ тортилади. Ғуслда бутун бадан битта

аъзо бўлиб ҳисоблангани учун, бутун баданнинг ярми яра ва жароҳат

бўлган тақдирдагина, таяммум олинади. Яра жой баданнинг ярмидан кам

бўлса, соғлом аъзолар ювилади ва яра устига масҳ тортилади. Масҳ ҳам

ярага зарар берадиган бўлса, яра боғланиб, бинт устига масҳ тортилади.

У ҳам зарарли бўлса, масҳ тарк қилинади. Таҳоратда ва ғуслда бошни

масҳ қилиш зарар берса, бошга масҳ тортилмайди. Қўлсиз бўлгани ёки

шол бўлгани учун сув ишлата олмайдиганлар, таяммум олишади. Юзини,

қўлларини ерга ёки[оҳакли, тупроқли, тошли деворга] суришади. Қўл-оёғи  бўлмаган  кишининг  юзи  ҳам  яра  бўлса,  намозини  таҳоратсиз

ўқийди. Таҳорат олишга ёрдамчи тополмаган кимса ҳам таяммум қилади.

Бу кимсага фарзанди, хизматкори ва ёллаган одами таҳорат олдиришга

мажбурдир. Бошқа инсонларни ҳам ёрдамга чақириши мумкин, лекин

улар ёрдам беришга мажбур эмас. Эр-хотин ҳам бирбирларига таҳорат

олдиришга мажбур эмаслар.

Қон олдириш ёки зулукка сўрдириш натижасида ҳосил бўлган ярага

дока, мато боғланса ёки малҳам қўйилса; бу ярага совуқ сув ҳам, иссиқ сув

ҳам текказиш мумкин бўлмаса ёки масҳ тортиш мумкин бўлмаса, таҳорат

ва ғуслда ўша жойнинг ярмидан кўпроғига масҳ тортилади. Яра устидаги

бинтни очиш зарарли бўлса, тагида қолган соғлом жойлар ювилмайди.

Ўралган бинт орасидан кўриниб турган соғлом жойларга масҳ тортилади.

Бинт ўрашдан аввал таҳорат олиш шарт эмас. Масҳ тортилгандан кейин

бинт алмаштирилгудек бўлса ёки устидан янгиси боғланса, янгиси устига

масҳ тортиш ҳам шарт эмас.

Оёғида туролмайдиган даражада касал бўлган ёки тик турганида

касаллигининг  ортишидан  ёхуд  соғайиш  муддатининг  узайишидан

хавфсираган кимса, намозини ўтириб ўқийди. Рукуъ учун бироз эгилади.

Кейин қоматини тиклаб олиб, сўнгра сажда қилади. Шунақа узрли одамлар

ўтиришда, ўзларига қулайроқ бўлганини танлашади. Чўккалаб ўтириш,

чордона қуриб ўтириш, иҳтибо, яъни думбаси билан ўтириб тиззаларини

юқорига кўтариб, қўллари билан қучиб ўтириш жоиздир. Бош, тизза ва

кўз оғриғи ҳам, хасталик ҳисобланади. Тик турганида душманга кўриниб

қолиш хавфи ҳам узр ҳисобланади. Оёқда намоз ўқиганида рўзаси ёки

таҳорати  бузиладиган  узрли  кимса,  намозини  ўтириб  ўқийди.  Бирор

нарсага суянган тақдирдагина оёқда тура оладиган одам, намозини суянган

ҳолда оёқда ўқийди. Яъни рукуъ учун бироз, сажда учун рукуъдагидан

кўпроқ эгилади. Баданини энгаштиролмайдиган намозхон, ёлғиз бошини

эгади. Бирор нарсанинг устига сажда қилиш дуруст эмас. Агар бирор

баландроқ нарса устига сажда қилса ва сажда учун рукуъдагидан кўпроқ

эгилса, намоз саҳиҳ бўлади, лекин макруҳдир. Суяниб ўтиришга қудрати

етган ҳолда, ётиб имо қилиш жоиз эмас. Пайғамбаримиз«саллаллоҳу

алайҳи ва саллам», бир касални зиёрат қилдилар. Касалнинг ёстиқни

кўтариб, устига сажда қилганини кўриб, ёстиқни олдилар. Касал олдига

тахта қўйиб устига сажда қилди. Уни ҳам олдилар ва «Агар кучингиз

етадиган бўлса, ерга сажда қилинг! Кучингиз етмаса, имо қилинг

ва  сажда  учун  рукуъдан  кўпроқ  эгилинг!  Ерга  энгашолмасангиз,

олдингизга  бирор  нарса  қўйиб,  устига  сажда  қилманг!»,-  деб

буюрдилар.  «Бахр-ур-роиқ»  китобида  билдирилганидек,  Оли  Имрон

сураси191-ояти  каримасида  маъолан:  «Намозни  кучи  етадиганлар

оёқда, ожизлар ўтириб ўқишади. Ундан ҳам ожиз бўлганлар эса, ётиб

ўқишади» дейилган. Имрон бин Ҳусан хаста бўлганларида Расулуллоҳ

«саллаллоҳу алайҳи ва саллам» у кишига «Намозингизни туриб ўқинг!

Кучингиз етмаса, ўтириб ўқинг! Унга ҳам мажолингиз етмаса, ён ёки

чалқанча ётиб ўқинг!»– деб, буюрдилар. Бундан кўриниб турибдики,

тик  туролмайдиган  хаста  ўтириб  ўқийди,  ўтиролмайдиган  эса  ётиб

ўқийди. Лекин стулда, курсида, ўриндиқда ўтириб намоз ўқишга рухсат

берилмаган. Хаста одамнинг ёки автобус, поезд, тайёра ва автомобилда

кетаётган одамнинг стулда, курсида, ўриндиқда ўтириб намоз ўқиши

Исломиятга  уйғун  эмас.  Масжидга  борадиган  бўлса,  ҳолдан  тойиб

намозини  тик  туриб  ўқий  олмайдиган  кимса,  масжидга  бормай  уйда

намозини тик туриб адо этади.

Қуйидаги20та  шартдан  бирининг  кам  бўлиши  жамоатга  ёки

масжидга бормаслик учун узр ҳисобланади:

Ёмғир; қаттиқ совуқ ва иссиқ; жонига ёки молига ҳужум қиладиган

душман хавфи; йўлдошларидан ажралиб ёлғиз қолиш хавфи; жудаям

қоронғу бўлиш; камбағал қарздорнинг ҳибсга олиниш хавфи; кўрлик;

шол бўлиш; бир оёғи кесик бўлиш; касалликка; оёқ ва қўлнинг қувватсиз

бўлиши; йўлнинг ботқоқ бўлиши; ўзи юра олмаслик узри; юролмайдиган

даражада қария бўлиш; муҳим ва кам насиб бўладиган фиқҳ дарсини

ўтказиб юбориш хавфи; яхши кўрган таомига кўз қиёлмаслик; сафарга

отланиш;  ёлғиз  ташлаб  кетишнинг  иложи  бўлмайдиган  оғир  касалга

қаровчи  одамнинг  ўрнига  қўйиб  кетиш  учун  ёрдамчи  тополмаслиги;

қаттиқ шамол бўлиши(хуфтон ва бомдодда); ҳожати қистаб туриш.

Касаллигининг ортишидан ёки соғайиш муддатининг узайишидан

хавфсираган  кимсалар;  дармонсизликдан  ёки  қариликдан  юриши

қийин  бўлган  кимсалар  жума  намозига  бормасликлари  мумкин.

Юқорида саналган20 та сабаб ҳам, жума намозига бормаслик учун узр

ҳисобланади.

Жамоатга  ёки  масжидга  пиёда  бориб-келиш,  воситада  бориб

келишдан афзалдир. Масжидда курсида, стулда ўтириб имо билан ўқиш

жоиз эмас. Исломда билдирилмаган ёки рухсат берилмаган тарзда ибодат

қилиш “Бидъат”дир. Бидъат аралаштириб ибодат қилишнинг не чоғли

катта гуноҳ эканлиги бутун фиқҳ китобларида очиқча билдирилган.

Бирор нарсага суяниб ўтиролмайдиган касал, чалқанча ётган ҳолда;

чалқанча ёта олмаса, ўнг тарафи билан ётиб, боши ила имо қилиб ўқийди.

Қиблага ўгирила олмайдиган кимса, қайси тарафга ўгирилиши осон бўлса,

ўша тарафга қараб ўқийди. Чалқанча ётган одамнинг боши тагига бирон

нарса қўйиб, юзини Қиблага қаратиш керак. Ўша кимсанинг, оёқларини

Қиблага  узатиб  ётмаслик  учун  тиззаларини  букиб  ётиши  яхшироқ

бўлади. Бошини қимирлатиб имо қилолмайдиган касалнинг намозларини

кўзи билан имо қилиб ўқиши мумкин эмас. У кимса намозини қазога

қолдиради. Намоз ўқиётганда касал бўлиб оғирлашиб қолган намозхон

кучи етган тарзда намозини давом эттиради. Ўтириб ўқиётган хаста,

намозда ўзини яхши ҳис қилгудек бўлса, ўрнидан туриб давом этади.

Ақли-шуури,  ҳушидан  кетган  кимса,  намоз  ўқимайди.  Бешта  намоз

вақти ўтмасдан аввал ўзига келса, намозларининг қазосини ўқийди. Агар

ҳушдан кетганидан ёки ақлдан, шуурдан озганидан кейин олтита намоз

вақти ўтсаю сўнгра ўзига келса, қазога қолган намозларини ўқимайди.

Уламодан кўпчилиги: «Қазо намози бўлганларга, қазоларини имо билан

(бўлса-да) тезда ўташлари фарздир. Қазолари тугамасдан аввал ўлим

ҳоли муқаррар бўлиб қолса, қарз намозларининг исқоти(соқит бўлиши)

учун ўз молидан фидя берилишини васият қилиши вожиб бўлади. Васият

қилмаса, меросхўри ёки ҳатто бегона одам ҳам ўз молидан исқот қилиши

жоиз бўлади»- дейишган.

 

 

ҚАЗО НАМОЗЛАРИ

Намоз- бадан билан бажо келтириладиган ибодат бўлгани учун уни

бири ўрнига бошқаси ўқиёлмайди. Ҳар ким бевосита ўзи ўқиши керак.

Намозларнинг  ўз  вақтида  ўқилишига  “Адо”  дейилади.  Ўша  намозни

ўз вақтида ёки бошқа вақтларда бошқатдан ўқишга “Иёда” дейилади.

Масалан,  макруҳ  аралаштирилиб  ўқилган  намозни  вақти  чиқмасдан

аввал ёки иложи бўлмаса, вақти чиққач иёда(такрор) қилиш вожибдир.

Фарз ва вожиб намозларини ўз вақтидан бошқа вақтларда ўқишга “Қазо”

дейилади.

Бир кунлик беш вақт фарз ва витр намозларини адо этаётганда,

тартибга риоя қилиш фарздир. Қазолари бештадан кўп бўлмаган кимсага

“Тартиб соҳиби”, яъни тартиб эгаси дейилади.

Жума намози ўша куни пешин намози вақтида ўқилади. Жума куни

бомдодга уйғона олмаган тартиб соҳиби кимса буни хутба ўқилаётган

пайтда  ҳотирласа,  дарҳол  қазосини  ўқиб  олиши  керак  бўлади.  Бир

намозни ўқимагунча, ундан кейин келадиган бешта намозни ўқиш жоиз

бўлмайди. Ҳадиси шарифда: «Бир намозни уйқуда ёки унутиб ўтказиб

юборган  кимса,  кейинги  намозни  жамоат  билан  адо  этаётганда,

(аввалгиси) эсига тушиб қолса, имом билан намозини битиргач, аввалги

намозининг  қазосини  ўқисин! Ундан  кейин  имом  билан  ўқиганини

бошқатдан ўқисин!»- деб, марҳамат қилинди. Бу шартлар жами қазо

намозларининг адади бештадан кам бўлган тартиб саҳиблари учунгина

тааллуқлидир.

Ўтказиб юборилган фарзнинг қазосини ўқиш фарздир. Вожибнинг

қазоси вожибдир. Суннатларнинг қазоси эса, амр қилинмади. Ҳанафий

мазҳабининг  олимлари  иттифоқ  билан  билдирдиларки:  намозларини

билиб туриб ва узрсиз тарк этиш катта гуноҳ эканлиги билдирилган

бўлиб,  бундай  ўтказиб  юборилган  намозларнинг  қазосини  ўқиш  ҳам

фарздир. Фарз ва вожиб намозларии билиб туриб қазога қодира олиш

учун  иккита  узр  мавжуд  бўлиб,  биринчиси,  душман  билан  юзма-юз

бўлиш,  иккинчиси  эса,  сафардаги  кимса  ёки  сафарий  бўлмаса  ҳам

йўловчи кимсага, йиртқич ҳайвон, ўғри-қароқчи, сел, тошқин ва бўрон

хавфи бўлишидир. Бу кимсалар, ўтириб ва хоҳлаган тарафга ўгирилиб

ёки  от-улов  устида  имо  билан  ҳам  ўқий  олмайдиган  пайтлардагина,

намозларини  қазога  қолдиришлари  жоиз  бўлади.  Ўша  икки  узр  ва

уйқи ёки унутиш сабаби билан намозларини қазога қолдириш гуноҳ

бўлмайди. “Ашбоҳ” китобининг шарҳида: «Бўғилаётган, чўкаётган ва

шунга ўхшаш хатарли вазиятдаги кимсаларни қутқариш билан машғул

бўлиб, намозларини вақтидан кейин ўқиш ҳам саҳиҳ бўлади..»-дейилган.

Табиб, доктор жарроҳ ва доянинг мана шунга ўхшаш узрлар натижасида

намозларини ўз вақтидан кечиктиришларига динимиз ҳам изн берган.

Лекин, узр ҳоли битгач, тезда қазосини ўқиш фарз бўлади. Ҳаром бўлган

уч вақтдан бошқа бутун вақтларда ўқиш нияти билан, бола-чақасининг

ризқини  ва  эҳтиёжларини  таъминлаш  учун  меҳнат  қилиниши  керак

бўлган вақтлардагина, қазо намозларини ўқишни кечиктириш мумкин.

Бу  қулайликдан,  иш  вақтида  фарзларини  қазога  қолдириш  мумкин

экан  деган  хулоса  чиқармаслик  керак.  Зеро,  севгили  пайғамбаримиз

Ҳандак  жангининг  шиддатидан  ўқий  олмаган  тўрт  намозни  Асҳоби

киромнинг  ярадор  ва  хорғин  эканликларига  қарамай  ўша  кечасиёқ

жамоат  билан  ўқиган  эдилар.  Пайғамбаримиз«саллаллоҳу  алайҳи  ва

саллам» айтдиларки: «Икки фарзни бир орага келтириш, катта гуноҳ

ҳисобланади.» Яъни бир намозни ўз вақтида ўқимасдан бошқа вақтга

кечиктириш  катта  гуноҳдир.  Бир  ҳадиси  шарифда  хабар  берилдики:

«Бир намозни вақти чиққандан кейин ўқиган кимсани Аллоҳу таоло

саксон ҳуқба дўзах азобига маҳкум қилади». Бир ҳуқба- саксонта охират

йилига тенг. Охиратнинг бир куни эса, дунёнинг минг йилича келади.

Бир вақт намозни ўз вақтидан кейин ўқишнинг жазоси бу бўлса, ҳеч

ўқимайдиганларнинг ҳоли нима кечади?

Пайғамбаримиз«саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам»  марҳамат

қилдиларки: «Намоз диннинг таянчидир. Намозини ўқийдиган кимса

динини тиклаган, тарк этадиган эса, вайрон қилган бўлади.» Бошқа

бир  ҳадиси  шарифда  айтилдики:  «Қиёмат  куни  иймондан  кейин

биринчи сўроқ намоздан сўралади». Ўшанда, Аллоҳу таоло буюрадики:

«Эй  қулим!  Намознинг  ҳисоб-китобидан  ўта  олсанг  бас,  нажот

сеникидир. Бошқа ҳисобларингни осонлаштираман». Анкобут сураси

45-оятининг мазмунида: «Қусрсиз тўғри адо этиладиган намоз, инсонни

чиркин, ифлос ишлардан ҳимоя қилади» - дейилган. Пайғамбаримиз

«саллаллоҳу алайҳи ва саллам» яна марҳамат қилдиларки: «Инсоннинг

Раббига энг яқин пайти, намоз ўқиётган пайтидир».

Бир  мусулмоннинг  хоҳлаган  бир  намозни  ўз  вақтида  адо  этмай,

қазога қолдириши икки хил бўлади:

1. Узр сабаби билан;

2. Фарз эканини, вазифа эканини била туриб, аҳамият бера туриб,

дангасалик билан ўқимаслик.

Фарз  намозини  узрсиз,  сабабсиз  ўз  вақтидан  кейин  ўқиш,  яъни

қазога қолдириш- ҳаромдир, катта гуноҳдир. Бу гуноҳ, қазо ўқилган

ҳолда  ҳам  кечирилмайди.  Қазо  ўқилганида,  фақатгина  намозини  ўз

вақтида ўқимаганнинг гуноҳи кечирилади. Намозини кечиктиргани учун

эса, алоҳида тавба керак бўлади. Бир кимсанинг қазолари бўлсаю уларни

ўтамасдан, ёлғиз тавба қилса, гуноҳи кечирилмайди. Қазоларини ўқиб

бўлгач, тавба қилса кечирилиши умид қилинади. Тавба қилаётганида

ўқимаган қарз намозларини ҳам ўташи керак. Қазо ўқишга имкони бўла

туриб ўқимаган кимса, яна-да катта гуноҳ қилган бўлади. Ўша катта

гуноҳ, ҳар намоз ўқигулик вақт ўтган сайин икки баравар ортиб боради.

Чунки, қазоларни бўш вақт топган заҳоти ўқиш ҳам фарздир.  Ҳарбир

фарзнинг тарки, ҳаром ва гуноҳ бўлгани учун, бу гуноҳ, қарз ўталмагунча

ортаверади.  “Умдат-ул-ислом”  ва  “Жомиъ-ул-фатово”  исмли  фиқҳ

китобларида: «Душман билан юзма-юз келганда, бир фарзни ўқишнинг

имкони бўлган ҳолда, (душман баҳона қилиниб) бу фарзни тарк этишнинг

гуноҳи, етти юз катта гуноҳга тенг бўлади» - дейилган.

ИЗОҲ: Сунатлар ўрнига қазо ўқиш мумкинми?

Ғавс-ул-аъзам  Абдулқодир  Гейлоний(Гийлоний  ёки  Ғилоний)

ҳазратлари  “Футуҳ-ул-Ғайб”  китобида  ёзадиларки: «Мўмин,  аввало,

фарзларни бажо келтириш керак. Фарзлар битгач, суннатларни адо этади.

Ундан кейин нофилалари билан машғул бўлади. Фарз ибодатидан қарзи

бўлган кимсанинг, суннатлар билан вақт ўтказиши аҳмоқликдир. Фарз

қарзи[қазолари] бўлган кимсанинг суннатлари қабул бўлмайди. Али ибн

Абу Толиб«родияллоҳу анҳ» ривоят қиладилар: Расулуллоҳ«саллаллоҳу

алайҳи  ва  саллам» марҳамат  қилдиларки:  «Зиммасида  фарз  қарзи

бўлган  кимса,  қазони  қўйиб  нофила  амал  ишласа,  бекорга  заҳмат

чеккан бўлади. Бу кимса, қазосини ўтамагунча Аллоҳу таоло унинг

нофила  намозларини  қабул  қилмайди».  Ғавс-ул-аъзам  Абдулқодир

Гейлоний ҳазратлари билдирган бу ҳадиси шарифни Ҳанафий мазҳаби

олимларидан бўлмиш Абдулҳақ Деҳлавий ҳазратлари қуйидагича изоҳ,

яъни шарҳламоқдалар: «Бу хабар, фарз қарзи[қазоси] бўлган кимсанинг

суннат ва нофила ибодатлари қабул бўлмаслигини билдирмоқда. Суннат

намозлари,  фарзларни  тамомлашини  биламиз.  Лекин  бу, «суннат

фарзнинг ўрнига ўтади», - деган маънога келмайди. Балки, фарз адо

этилаётганда, “намоз  ичида  тарк  этилган  суннат  ва  адабларни

тамомлаш”- деган маънони билдиради. Демакки, суннатларни ўқишдан

мақсад,  фарз  намозининг  ичидаги  камчиликларни  тўлдириш  учундир.

Бироқ, фарз қарзи бўлганларнинг суннат ўқишларидан ҳеч қанақа наф

тегмайди.»

Қудуси шариф[Иерусалим] шаҳрининг қозиси Муҳаммад Содиқ

афанди  “Наводир-и  фиқҳийя  фи  мазҳаб-ил-аиммат-ил  Ҳанафия”

номли фиқҳ китобида, фоита намозининг қазолари қисмида қуйидагиларни

билдирмоқдалар:  «Буюк  олим  Ибни  Нужайм  ҳазратларидан“Бир

кимсанинг қазога қолган намозлари бўлса-ю, у кимса бу намозларини

бомдод,  пешин,  аср,  шом  ва  хуфтон  суннатлари  ўрнига  қазо  нияти

билан ўқиса, суннатларни тарк этган ҳисобланадими?”- деб, сўралди.

Бу  сўроққа  Ибни  Нужайм  ҳазратлари: «Суннатларни  тарк  этган

ҳисобланмайди.  Чунки,  беш  вақт  намознинг  суннатларини  ўқишдан

мақсад, ўша вақтларда фарздан бошқа бирон намоз ўқишдир. Шайтон

инсонга ҳеч намоз ўқитишни хоҳламайди. Фарзнинг ёнида бошқа бир

истаган намозни ўқиш натижасида шайтон шарманда қилинган бўлади.

Суннатларнинг ўрнига қазо ўқиш билан суннатлар ҳам бажо келтирилган

бўлади. Қазо намози бўлган мўминлар ҳар вақтнинг суннатида қазога

ният қилишлари лозим. Бу билан, ўша вақтнинг фарзидан бошқа бир намоз

ўқилгани туфайли, ҳам суннат бажо келтирилади, суннатга қазо нияти

билан киришилгани учун, ҳам қазо қарзи ўталган бўлади. Замонамизда

жуда кўп кимсалар фарз қазоларини ўтамасдан, суннатлар билан овуниб

юришибди. Булар жаҳаннамга кетишади. Ҳолбуки, суннат намозларини

қазо нияти билан ўқиётганлар эса, жаҳаннам азобидан халос бўлишади»-деб, жавоб бердилар.»

Қазо намозлари қандай ўқилади?

Қазо  намозлари  бўлган  мусулмонлар,  катта  жазодан,  азобдан

қутулишлари  учун  тез  кунлар  ичида  бутун  қарз  намозларини  қазо

этмоқлари  ва  бу  гуноҳни  қилганлари  учун  алоҳида  тавба,  истиғфор

қилмоқлари  керак.  Бунинг  учун  суннатларини  қазо  нияти  билан  адо

этишлари лозим. Дангасалик қилиб намоз ўқимаганлар, йилларча қазо

намози  бўлганлар,  намозга  тураётганларида,  суннат  намозларининг

ниятида, ўша вақтнинг энг аввал қазога қолган намозини қазо этишга

деб, ният қилишлари даркор. Қазо намозлари бўлган кимсанинг суннат

намозларини қазога ният қилиб ўқиши, 4 мазҳабда ҳам лозимдир.

Ҳанафий мазҳабида намозни узрсиз қазога қолдириш акбари кабоир,

яъни катта гуноҳдир. Бу катта гуноҳ, ҳар бир тўрт ракъат намоз ўқишга

кетадиган вақт ўтган сайин икки марта ортиб бораверади. Чунки, намозни

бўш вақт топган заҳотиёқ қазо этиш фарздир. Мана шундай ҳисобга,

сонга сиғмайдиган ва дақиқа сари ортиб бораётган бу даҳшатли гуноҳдан

ва унинг азобидан халос бўлиш учун, қазоларни қуйидагича ўқиш керак.

Пешин  намозининг  аввалги  суннатида; “энг  аввал  қазога  қолган

пешиннинг қазосига” деган ният билан ўқиш керак. Пешиннинг охирги

суннатини эса, “энг аввал қазога қолган бомдоднинг фарзига” деб ният

қилган ҳолда ўқиш керак.

Асрнинг олдидаги тўрт ракъат суннатини, “энг аввал қазога қолган

асрнинг қазосига” деб ният қилиб ўқиш керак.

Шомнинг  суннатида  “энг  аввал  қазога  қолган  шомнинг  фарзини

ўқишга” деб уч ракъат қилиб ўқиш керак.

Хуфтоннинг олдинги суннатини “энг аввал қазога қолган хуфтоннинг

фарзини ўқишга” деб ният қилган ҳолда ўкиш керак. Хуфтоннинг охирги

суннатида «энг авволо қазога қолган Витри вожибнинг қазосига» деб ният

қилиш керак. Мана шу тарзда ўқийдиган кимса, бир кунда, ортиқча овора

бўлмасдан, ҳам ўша куннинг намозини, ҳам-да бир кунлик қазо намозини

ўтаган бўлади. Таровиҳ намозини ҳам қазо нияти билан ўқиш, мақсадга

мувофиқдир. Фарз қазоси қанча йиллик бўлса, шунча йил юқоридагидек

ибодат қилиш керак. Қазолар битгач яна суннат нияти билан давом этиш

мумкин. Агар бўш вақт кўп бўлса, суннатларни кутиб ўтирмасдан бошқа

пайтларда ҳам қазоларни ўқиб, қарз ва гуноҳлардан бир соат бўлса-да

олдинроқ қутулишга ҳаракат қилиш керак. Ўталмаган қазоларнинг гуноҳи

кун сайин ортиб бораётганини унутмаслик керак.

 

НАМОЗ ЎҚИМАЙДИГАНЛАР ҲАҚИДА

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ«родияллоҳу анҳум» айтадиларки: «Беш

намознинг вақтлари кирганда, малаклар: «Эй Одам ўғиллари, туринг!

Инсонларни ёқиш учун тайёрланган оловни намоз ўқиб, сўндиринг!»-

деб ҳайқирадилар».

Бир ҳадиси шарифда: «Мўмин билан кофирни ажратувчи фарқ-

намоздир» дейилди. Яъни мўмин, намоз ўқийди, кофир эса ўқимайди.

Мунофиқлар  баъзан  ўқишади,  баъзан  тарк  этишади.  Мунофиқлар

дўзахда қаттиқ азобга дучор бўлишади. Муфассирларнинг шоҳи бўлган

Абдуллоҳ ибн Аббос«родияллоҳу анҳумо» айтадиларки: «Расулуллоҳдан

(саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам)  эшитдим.  Айтдиларки:  “Намоз

ўқимайдиганлар  Қиёмат  куни  Аллоҳу  таолонинг  ғазабнок  ҳолида

ҳузурига чиқишади.”»

Ҳадис  имомлари  иттифоқ  билан  билдирдиларки:  «Бир  намозни

вақтида  атайлаб  ўқимаган,  яъни  намоз  вақти  ўтаётганида,  адо

этмагани  учун  ачинмаган  кимса,  кофир  бўлур».  Ёки  ўлаётганида

иймонсиз  кетади.  Намоз  ўқимагани  учун  ачинмаганнинг  оқибати  бу

бўлса, намоз ўқиш хаёлига ҳам кириб-чиқмайдиган ва намозни вазифа

деб тан олмайдиганнинг ҳоли нима кечади?

Аҳли суннат олимлари иттифоқ билан: «Ибодатлар иймондан бир

парча-жуз эмас!»- деб билдирганлар. Фақат намоз мавзусида иттифоқ

бўлмади, икки хил ижтиҳод зоҳир бўлди. Фиқҳ имомларидан Имоми

Аҳмад  ибни  Ҳанбал,  Исҳоқ  бин  Раҳовайҳ,  Абдуллоҳ  ибни  Муборак,

Иброҳийм Наҳоий, Ҳокам бин Утайба, Айюб Саҳтиёний, Довуд Тоий,

Абу Бакр ибни Шайба, Зубайр бин Ҳарб ва яна кўпгина буюк олимлар

бир намозни қасддан тарк этган кимса кофир бўлади, - дедилар. У

ҳолда эй мўмин биродар! Ҳеч бир намозингизни оқсатманг ва парвосизча

ўқиманг! Жони дилингиз билан ўқинг! Аллоҳу таоло Қиёмат куни, ўша

олимларнинг ижтиҳодларига кўра жавобга тортса, нима қиласиз?

Ҳанбалий мазҳабида бир намозни узрсиз тарк этган кимса, муртад

яъни кофир каби қатл қилинади. Бу кимса ювилмайди, кафанланмайди

ва  жасадига  жаноза  ҳам  ўқилмайди.  Мусулмон  қабристонига  ҳам

кўмилмайди. Бир тоғдаги чуқурга ташланади.

Шофиъий мазҳабида намоз ўқимаган мўмин муртад бўлмаса ҳам,

жазоси- қатлдир. Моликий мазҳабининг ҳукми ҳам, худди мана шундай.

Намоз  ўқимаган  кимса,  Ҳанафий  мазҳабида  қайтадан  намозга

бошлагунга қадар зиндонга ташланади. Ёки қон чиққунча калтакланади.

Кўриб  турганигиздек,  мазҳаблар  инсонларнинг  абадийян  дўзахда

қолмасликлари учун мана шундай тадбирлар олишган.

Беш нарсанинг тарки, беш нарсадан маҳрум бўлишга сабаб бўлади:

1. Мол-мулкининг закотини бермаган кимса, бойликнинг хайрини кўрмайди.

2. Ушр бермаган кимса, полизнинг баракатидан маҳрум бўлади.

3. Садақа бермаган кимсанинг вужудида сиҳҳат қолмайди.

4. Дуони тарк этган кимса, орзуларига эриша олмайди.

5. Намоз  вақти  кирганида,  ўқишни  хоҳламаган  кимса,  охирги

нафасда калимаи шаҳодат келтира олмайди. Калима айтмасдан ўлган

кимса, абадиян дўзахдадир.

Бир  ҳадиси  шарифда  марҳамат  қилиндики:  «Намозини  узрсиз

ўқимаган кимсага, Аллоҳу таоло ўн бешта мусибат беради. Булардан

олтитаси дунёда, учтаси ўлим тўшагида, учтаси қабрда ва учтаси

эса қабрдан тураётганда арз қилинади.

Дунёда бериладиган олтита азоб:

1. Бенамознинг умрида баракат бўлмайди.

2. Юзида, Аллоҳнинг севгили қулларида бўладиган гўзаллик ва нур қолмайди.

3. Ҳеч қандай яхши амалига савоб берилмайди.

4. Дуолари қабул бўлмайди.

5. Уни ҳеч ким ҳурмат қилмайдиган бўлади.

6. Мусулмонлар унга ҳар қанча хайр дуо қилсалар ҳам фойдаси бўлмайди.

Ўлим тўшагида чекадиган азоблари:

1. Ёмон, қўрқинч ва жирканч ҳолда жон беради.

2. Очлик азоби чекиб, қийналиб ўлади.

3. Кўп сув ичса ҳам ташналик азоби билан ўлади.

Қабрда тортадиган азоблари:

1. Қабр  уни  шунчалик  сиқадики,  суяклари  бир-бирига  кириб

кетади.

2. Қабри  олов  билан  тўлдирилади.  Кеча-кундуз  оловлар  ичида

қолади.

3. Аллоҳу таоло ўша бадбахтнинг қабрига жудаям катта бир

илон юборади. У дунё илонларига ўхшамаган бўлиб, ҳар куни ҳар намоз

вақти кирганида уни чақиб туради ва асло ўз ҳолига қўймайди.

Қиёматда дучор бўладиган азоблар:

1. Дўзахга судрагучи ҳодим малаклар, унинг ёнидан бир зум ҳам

айрилмайди.

2. Аллоҳу таоло уни дарғазаб ҳолида кутиб олади.

3. Ҳисоби шиддатли бўлиб, натижада дўзахга ташланади.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                            кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов