"."
Меню

Намоз китоби

НАМОЗ ЎҚИЙДИГАНЛАРНИНГ

ФАЗИЛАТЛАРИ

Намоз ўқишнинг фазилатларини баён қилувчи ва уларга бериладиган

савоблардан суюнчилар берувчи ҳадиси шарифлар беҳисобдир. Абдулҳақ

бин Сайфуддин Деҳлавий ҳазратларининг “Ашиъот-ул-ламаъот” исмли

китобларида намознинг аҳамиятини билдирувчи ҳадиси шарифлар нақл

қилинган бўлиб, уларда бундай деб марҳамат қилинган:

1. Абу Ҳурайра«родияллоҳу анҳ» ривоят қиладилар. Расулуллоҳ

“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Беш вақт намоз ва Жума

намози келажак Жумагача бўладиган гуноҳларга; Рамазон рўзаси эса

келажак Рамазонгача қилинадиган гуноҳларга каффоратдир. Бу ибодат,

катта  гуноҳдан  тийиладиган  кимсаларнинг  кичик  гуноҳларининг

кечирилишига сабаб бўлади». Бу ибодатлар орасида қилинган гуноҳлар

ичида қул ҳаққи бўлмаганлари, ўша ибодатларнинг ҳурматига ювилиб

кетади. Кичик гуноҳлари ювилиб бўлгач, катта гуноҳларга бериладиган

азобларнинг  енгиллатилишига  сабаб  бўлади.  Катта  гуноҳларнинг

кечирилиши  учун  алоҳида  тавба  қилиш  ҳам  керак.  Катта  гуноҳлари

бўлмаса, унда бу ибодатлар унинг даражасининг ортишига сабаб бўлади.

Бу ҳадиси шариф “Саҳиҳи  Муслим”да билдирилган. Беш вақт намози

қусурли бўлганларнинг кечирилишига, Жума намозлари сабаб бўлади.

Жума намозлари ҳам қусурли бўлганларниг кечирилиши эса, Рамазон

рўзасига боғланади.

2. Абдуллоҳ ибни Масъуд“родияллоҳу анҳ” баён қиладилар, Аллоҳу

таолонинг энг кўп қайси амални ёқтиришини Расулуллоҳдан сўрадим.

«Ўз  вақтида  ўқилган  намоз»-  деб  жавоб  бердилар.  Баъзи  ҳадиси

шарифларда  эса:  «Вақтнинг  аввалида  ўқилган  намозни  ёқтиради»

-  деб  марҳамат  қилганлар.  Ундан  кейин  қайси  амални  ёқтиришини

сўрадим. «Ота-онага яхшилик қилишни» - дедилар. Ундан кейин-чи?

деб сўраганимда, «Аллоҳ йўлида қилинган жиҳодни»- деб марҳамат

қилдилар. Бу ҳадиси шариф, икки саҳиҳ китоб бўлмиш “Бухорий” ва

“Муслим”да келтирилган. Бошқа бир ҳадиси шарифда: «Амалларнинг

энг яхшиси таом едирмоқдир»- дейилди. Бошқа биттасида эса: «Салом

беришни ёйиш». Яна бошқасида: «Кечаси ҳамма ухлаётганда намоз

ўқиш». Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, «Энг қийматли амал, қўлингдан

ва тилингдан ҳеч кимнинг озор кўрмаслигидир» - дейилди. Яна бир неча

ҳадиси шарифда: «Энг қийматли амал жиҳоддир», «Аллоҳу таолони

зикр этмоқдир», «Давомли бўлган амалдир» ва «Энг қийматли амал

ҳажжи  мабрурдир», -  деганлар,  яъни  гуноҳ  аралаштирмасдан  бажо

келтирилган  ҳаждир,  деганлар.  Албатта  бу  ҳадиси  шарифлар  турли

маконларда, турли хил инсонларнинг саволларига ёки замонларига уйғун

тарзда берилган жавоблардир. Масалан,  Исломиятнинг бошларида энг

қийматлик амал жиҳод эди. [Замонамизда, амалларнинг энг афзали- ёзув

билан, нашриёт билан кофирларга, мазҳабсизларга тегишли жавоблар

бериш ва Аҳли суннат эътиқодини ёйиш бўлиб ҳисобланади. Мана шу

йўл билан жиҳод қилаётганларга пул билан, бадан билан, хайр дуолари

билан ёрдам берадиганлар, савобларга шерик бўлишади. Ояти карималар,

ҳадиси шарифлар, намознинг закотдан ва садақадан устунроқ эканлигини

исботлаб турибди. Лекин, ўлим тўшагида ётган кимсага бирон нарса

бериб,  уни  ўлимдан  қутқариш  намоздан  ҳам  устунроқдир.  Демакки,

шартларига  ва  ҳолларига  қараб  амалларнинг  бир-биридан  устунлик

даражаси ўзгариб турар экан]. 

3. Убода  бин  Сомитнинг“родияллоҳу  анҳ” хабар  беришларича,

Расулуллоҳ“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Аллоҳу таоло

беш вақт намоз ўқишни амр этди. Бир кимса, яхшилаб таҳорат

олиб, бу намозларни вақтида рукуъларига ва хушуъларига риоя қилган

ҳолда адо этса, Аллоҳу таоло ўша кимсани афв этишга ваъда берди.

Намозларини тарк этадиганларга ҳеч қанақа ваъда берилмади. Уларни

Аллоҳу  таоло  хоҳласи  кечиради,  хоҳласа  озор  беради.».  Бу  ҳадиси

шарифни Имоми Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ҳазратлари билдирганлар.

Кўриниб турибдики, намознинг шартларига рукуъ ва саждаларига риоя

қилиш жудаям муҳим. Аллоҳу таоло ваъдасида тургучидир. Тўғри намоз

ўқийдиганларни, албатта, кечиради.

4.  Асҳоби  киромнинг  машҳурларидан  Бурайда  Асламийнинг

“родияллоҳу анҳ” хабар беришича, Расулуллоҳ“саллаллоҳу алайҳи ва

саллам” айтдиларки: «Менинг сиз билан қилган аҳдномам- намоздир.

Намозни  тарк  этадиган  кимса,  кофир  бўлади.»  Бундан  намоз

ўқийдиганларнинг  мусулмон  эканликлари  маълум.  Намозга  аҳамият

бермайдиган, намозни биринчи вазифа сифатида қабул қилмагани учун

адо этмайдиган кимса, кофир бўлади. Бу ҳадиси шарифни Имоми Аҳмад,

Термизий, Насоий ва Ибни Можа ҳазратлари билдирганлар.

5. Абу  Зар  Ғифорий  ривоят  қиладилар,  куз  кунларининг  бирида

Расулуллоҳ“саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам”  билан  кўчага  чиқдик.

Япроқлар  тўкилаётган  мавсум  эди.  Пайғамбаримиз  дарахтдан  иккита

новдани узиб олгандилар, барглари тўкилиб кетди. Бунга қараб «Ё Або

Зар! Бир мусулмон, Аллоҳ ризосини кўзлаб намоз ўқиса, гуноҳлари

мана шу япроқ мисоли тўкилади.», - деб марҳамат қилдилар. Бу ҳадиси

шарифни Имоми Аҳмад ҳазратлари хабар берганлар.

6.  Зайд  бин  Холид  Жуҳаний  ривоят  қиладилар.  Расулуллоҳ

“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Бир мусулмон хушуъ билан

икки ракъат намоз ўқиса, қилган гуноҳлари афв қилинур». Яъни Аллоҳу

таоло унинг жами кичик гуноҳларини кечиради. Бу ҳадиси шарифни ҳам

Имоми Аҳмад ҳазратлари билдарганлар.

7. Абдуллоҳ бин Амр ибни Ос бундай дейди: Расулуллоҳ“саллаллоҳу

алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Бир кимса, намозини адо этса, бу намоз

Қиёмат куни нур ва бурҳон бўлур ва Жаҳаннамдан озод бўлишига

сабаб бўлур. Намозини муҳофаза қилмаса, нур ва бурҳон бўлмайди ва

нажот ҳам бўлмайди. Қиёматда эса Фир’авн, Қорун, Ҳомон ва Убай

бин Халаф билан бирга бўлади».

Бундан  кўриниб  турибдики,  бир  кимса  намозни  фарзларига,

вожибларига, суннатларига ва адабларига риоя қилган ҳолда адо этса, бу

намоз қиёматда унинг нур ичида бўлишига сабаб бўлади. Мана шундай

намоз ўқишга давом этмаса, қиёматда  ҳадисда билдирилган кофирлар

сафида бўлади. Яъни Жаҳаннамда шиддатли азобга маъруз қолади. Убай

бин Халаф, Макка кофирларининг ашаддийларидан эди. Уҳуд жангида

Расулуллоҳ“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” муборак қўллари билан уни

жаҳаннамга юбордилар. Бу ҳадиси шарифни Имоми Аҳмад ва Доримий

ҳазратлари билдирганлар. Бейҳакий деган олим ҳам бу маълумотларни

“Шуаъбул-иймон” исмли китобларида билдирганлар.

Тобеъиннинг буюкларидан бўлмиш Абдуллоҳ бин Шақиқ ҳазратлари

айтадиларки:  «Асҳоби  киром“родияллоҳу  анҳум”  ибодатлар  ичида

фақатгина намознинг таркидан куфр содир бўлишини билдирдилар».

Буни Термизий ҳазратлари билдирганлар. Абдуллоҳ бин Шақиқ Умар,

Усмон, Али ва Оиша ҳазратларидан“родияллоҳу анҳум” кўпгина ҳадиси

шариф ривоят этган бўлиб, ҳижратнинг юз саксонинчи йилида вафот

этганлар.

8. Абуддардо“родияллоҳу анҳ” айтдиларки, жонимдан ҳам кўп яхши

кўрадиган инсоним“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” менга буюрдиларки:

«Қийма-қийма  бўлсанг  ҳам,  ўтда  ёқилсанг  ҳам  Аллоҳу  таолога

ҳеч  нарсани  шерик  қўшма! Фарз  намозларини  тарк  этма! Фарз

намозларини билиб туриб тарк этган кимса, мусулмонликдан чиқади.

Шароб ичма! Шароб бутун ёмонликлапрнинг онасидир!» Бу ҳадиси

шарифни Ибни Можа ҳазратлари билдирганлар. Кўриниб турганидек

фарзларга эътибор бермасдан тарк этган кимса, кофир бўлади. Танбаллик

қилиб тарк этадиган кимса, кофир бўлмаса ҳам катта гуноҳ қилган бўлади.

Намозни Исломият билдирган бешта узрдан бири бўлсагина фавт[тарк,

кечиктириш] этиш гуноҳ бўлмайди. Шароб ва спиртли ичимликларнинг

барчаси ақлни кетказади. Ақлсиздан ҳар нарса кутиш мумкин.

9.  Абдуллоҳ  ибни  Умар“родияллоҳу  анҳ”  хабар  бердилар.

Расулуллоҳ“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Намозларини

вақтлар кирганда тезда ўқийдиганлардан Аллоҳу таоло рози бўлади.

Вақтининг охирида ўқийдаганларни эса кечиради». Бу ҳадиси шарифни

Термизий ҳазратлари билдирганлар.

10. Умми Фарва“родияллоҳу анҳо” хабар берадилар: Расулуллоҳдан

“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” қайси амалнинг афзал эканлиги ҳақида

сўралди. «Амалларнинг афзали вақтнинг бошида ўқиладиган намоздир»

- деб жавоб бердилар. Бу ҳадиси шарифни имоми Аҳмад Термизий ва Абу

Довуд ҳазратлари билдирганлар. Намоз ибодатларнинг энг устунидир.

Вақти кирар-кирмас адо этилганида, устунлиги янаям ортмоқда. Ҳазрати

Оиша“родияллоҳу  анҳо” айтдиларки:  “Расулуллоҳнинг,  намозларини

вақтининг охирида ўқиганларини икки марта қайта кўрмадим.” Яъни

бутун умрлари бўйича намозларини атиги бир марта вақтининг охирида

ўқиганлар.

11. Оиша“родияллоҳу анҳо” хабар бердиларки, «Расулуллоҳнинг

“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” ҳеч тарк этмасдан давом этадиган нофила

ибодатлари, бомдод намозининг суннати эди.» Бу хабар ҳам “Бухорий”да,

ҳам-да  “Муслим”да  билдирилган.  Бундан  кўриниб  турибдики,  Оиша

“родияллоҳу анҳо” беш вақт намознинг фарзлари ёнида бирга ўқиладиган

суннат намозларига ҳам нофила намози демоқдалар.

Буюк Ислом олими, Аллоҳ ошиқларининг етакчиси бидъатчиларга,

мазҳабсизларга қарши Аҳли суннатнинг энг қувватли ҳомийси, Аллоҳу

таолонинг севган динини бутун оламга ёйган, бидъатларни ва хурофаларни

йўқ этган улуғ мужоҳид Имоми Раббоний мужаддиди алфи соний Аҳмад

бин Абдул-Аҳад Форуқий Сарҳандий“раҳматуллоҳи алайҳ” ҳазратлари,

Ислом динида мисли йўқ «Мактубот» исмли китобларининг1-жилд, 29-мактубларида айтадиларки:

Аллоҳу  таолонинг  ризосига  сабаб  бўлгучи  ишлар- фарзлар  ва

нофилалардир. Фарзлар ёнида нофилаларнинг ҳеч қандай қийматлари

йўқдир. Бир фарзни ўз вақтида адо этмоқ, минг йил тинмасдан нофила

ибодат  қилмоқдан  қийматлироқдир.  Намоз,  закот,  зикр  ва  фикр  каби

ибодатларнинг нофилалари ҳам мана шу ҳукмга тобеъдир. Ҳатто, бир

фарз ибодатни бажо келтираётганда, таркибидаги суннат ва адабларидан

бирортасини  ишлаш  ҳам,  бошқа  нофилаларни  адо  этишдан  юзларча

марта афзалроқдир. Амирул-мўминин Умар-ул-Форуқ“родияллоҳу анҳ”

бир куни бомдод намозларини ўқитганларида, жамоат ичида бир кимсани

учрата  олмадилар.  У  кишининг  қаердалигини  сўраганларида, “У  ҳар

кеча нофила ибодат билан машғул бўлади. Балки ухлаб қолиб жамоатга

кела олмагандир,”- деган жавоб олдилар. Буни эшитган Умар-ул-Форуқ

ҳазратлари: «Кошки, бутун кеча ухлаб, бомдод намозини жамоат билан

ўқиса эди, қандай яхши бўлар эди», - дедилар. Кўриниб турибдики, бир

фарзни адо этаркан, унинг ичидаги суннат ва адабларидан бирортасини

бажо келтириш ва бир макруҳдан тийилиш, зикр, фикр ва муроқабадан

ҳам афзалроқдир. Ҳа, бу нофила ибодатлар ўша адабларга риоя қилиш ва

макруҳлардан тийилиш каби амаллар билан бирга адо этилса, албаттаки

жудаям қийматли бўлади. Акс ҳолда, яъни фарзлар ва фарз ичидаги суннат

ва адабларга риоя қилинмаган ҳолда нофила билан машғул бўлинса, унинг

ҳеч қанақа қиймати бўлмайди. Шунинг учун, бир тийин закот бериш,

мингларча сўм нофила садақа беришдан устун ва яхшироқдир. Закот

сифатида берилган ўша бир тийинни бериш асносида, униг адабларига

риоя қилиш, масалан яқин қариндош-уруғлардан бирига бериш амали

ҳам, ҳалиги мингларча сўм нофила садақадан қат-қат даража устундир.

[Таҳажжуд намози ўқишни ният қилган кимсанинг кечаси қазо нияти

билан қарз намоз ўқишининг афзалроқ эканлиги, бу мисолдан ҳам очиқча

англашилмоқда]. «Мактубот»  китоби  форисийдир.  Имоми  Раббоний

ҳазратлари1034 [м.1624]йилда  Ҳиндистоннинг  Сарҳанд(Сирҳинд)

шаҳрида вафот этганлар. Ҳол таржималари “Ҳақ сўзнинг васиқалари”,

“Саодати Абадийя” ва “Асҳоби Киром” ва форисий “Баракот” исмли

мўтабар китобларда батафсил ёритилган.

 

НАМОЗНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Буюк  ислом  олими  Абдуллоҳ  Деҳлавий“раҳматуллоҳу  алайҳи”

“Макотиби шарифа” китобининг85-мактубида бундай демоқдалар:

«Намозни  жамоат  бирлан  “Тумонийнат”иға,  рукуъ  сўнграси

“Қавма”сига ва икки сажда орасидаги “Жалса”сига риоя қилғон ҳолда

ўқимоқ, бизларга Аллоҳу таолонинг пайғамбари тарафидин билдирилди.

Қавма ва жалсанинг аҳамиятига биноан, унга“фарз”- деган олимлар

ҳам бўлғон. Ҳанафий мазҳабининг азиз муфтийларидан бўлмиш Қодихон

(Қозихон)  ҳазратлари,  бу  иккаласининг  вожиб  эканлигини;  намозда

унутғонда,  саждаи  саҳв  қилмоқ  ва  қасддан  тарк  этилғонида  эрса,

намозни янгидан ўқимоқ кераклигини билдирмишдур. Муаккад суннат

бўлғонини  сўйлаган  олимлар  ҳам  буни, “вожибга  яқин  суннат”- деб

таъриф  қилмишлар.  Суннатни  менсинмасдан  тарк  этиш  куфрдир.

Намознинг қиёми, рукуъи, қавмаси, жалсаси, саждалари-ю ташаҳҳудида,

руҳга  ҳузур  бергучи,  алоҳида-алоҳида  ва  ўзгача  кайфиятлар,  ҳоллар

ҳосил бўлур. Бутун ибодатлар, намоз ичинда жамланмишдир. Қуръони

карим ўқимоқ, тасбиҳ айтмоқ, саловат келтирмоқ, гуноҳларга тавба

истиғфор қилмоқ, ва эҳтиёжларни ёлғиз Аллоҳу таборак ва таолодин

истайиб, фақат Анга дуо қилмоқ каби ибодатлар ҳам намозда жам

қилинмишдур. Табиатда дарахтлар ва ўт-ўланлар, худди қиёмдагидек

тик турубдирлар. Ҳайвонлар рукуъ ҳолинда, жонсизлар эрса намознинг

қаъдасида  ўтирғон  янглиғ  ерга  узанмишлар.  Намоздаги  мўмин  эрса,

уларнинг жами ҳаракатларини, намозда мужассам қилиб, адо этмоқда.

Намоз, меърож кечасинда фарз қилинди ким, ўшал кеча меърожға чиқмоқ

шарафига муяссар бўлғон Аллоҳнинг севгили Пайғамбариға эргашмоқни

ният  қилиб,  намоз  ўқиғон  бир  мусулмон,  ўшал  буюк  Пайғамбардек,

Аллоҳга  яқлаштиргучи  мақомларга  юксалур.  Аллоҳу  таоло  ва  Унинг

севгили Пайғамбарига қарши адаб бирлан, хушуъ бирлан намоз ўқигучи

кимасналар бу мартабаларга юксалмиш бўлғонларини ҳис қилгайдурлар.

Аллоҳу таборак ва таоло ва Пайғамбари, бу умматға раҳм қилиб, намозни

фарз  қилмишлар.  Анинг  учун  Раббимизга  ҳамд  ва  шукурлар  бўлсин!

Унинг севгили Пайғамбарига салавот, таҳийёт ва дуолар бўлсин! Намоз

ўқиётганда  ҳосил  бўладурғон  сафо  ва  ҳузурнинг  қаршисинда  ҳайрон

қолмасликни ҳеч иложи йўқ. Устодим Мазҳари Жон-и Жонон ҳазратлари

айтғонларки: “Намозда  Аллоҳу  таолони  кўриш  мумкин  бўлмаса-да,

худди Ани кўраётган каби бир ҳолат ҳосил бўлмоқдадур.” Бу ҳолнинг

ҳақиқат эканлигини тасаввуф улуғлари иттифоқ бирлан билдирмишдур.

Исломиятнинг бошларинда, намоз Қуддус тарафға қараб ўқилур эрди.

Байтул-муқаддас(Қуддус)ни қўюб, Иброҳийм алайҳиссаломни қибласига

(Каъба) ўгирилмоқ  амр  қилинғон  пайтда,  Мадинада  яҳудийлар  ғазаб

қилдилар: “Байтул-Муқаддасга қараб ўқиғон намозларинг эмди нечук

бўлғай?” Бақара  сурасининг143-ояти  каримаси  келубон:  «Аллоҳу

таоло  иймонларингизни  зое  қилмас», -  деб  намозларнинг  савобсиз

қолмаслиги билдирилди. Ушбу ояти каримада намоз, «Иймон» калимаси

бирлан таъбир қилинди ким, мундин«Намозларни суннатлариға риоят

қилмасдан ўқимоқ, Иймонни зое қилмоқ турур», маъниси англашилмиш

бўлди. Расулуллоҳ жанобимиз“саллаллоҳу алайҳи ва саллам”: «Кўзимнинг

нури ва лаззати намоздадур»,- дебон марҳамат қилғонлар. Бу ҳадиси

шариф, «Аллоҳу таоло, намозда зоҳир ва мушоҳада бўлинур. Андоқ бўлғоч,

кўзимға роҳатлик келмоқда.» маъносиға келур. Бир ҳадиси шарифда:

«Ё Билол! Мени бир роҳатлантир»,- дебон марҳамат қилмишлар. Бу

эрса, «Эй Билол, Азон ўқиб, иқомат келтуриб менинг кўнглимни шод

айлагил»-маъносини  англатур.  Намоздин  ўзга  нимарсаларда  ҳузур-ҳаловат ахтарғон киши, мақбул қул эрмас. Намозни зое қилғон, қўлдан

бой берган кимасна, бошқа бутун ибодатларини, тағи дин ишларини ҳам

бой бермиш, ҳароб қилмиш саналур».

 

НАМОЗДАГИ УСТУНЛИКЛАР

Имоми  Раббоний“раҳматуллоҳи  алайҳ” ҳазратлари.  “Мактубот”

исмли китобларининг1-жилд, 261-мактубида бундай деганлар:

«Шул  нарса  муҳаққақ  билинмоғи  керакки,  намоз  Исломнинг

бешта  шартидан  иккинчисидир.  Бутун  ибодатларни  ўзида  мужассам

қилмишдир.  Исломнинг  бешда  бири  бўлишига  қарамай,  мана  шу

жам  қилувчи  хусусияти  туфайли,  намоз  дейилганда,  бутун  Исломият

тушуниладиган ҳолга келмишдур. Инсонни Аллоҳу таолонинг севгисига

қовуштирадиган сабабларнинг энг биринчиси бўлмишдир. Оламларнинг

сарвари  ва  бутун  пайғамбарларнинг“алайҳи  ва  алайҳимуссолавоту

вассалом” энг  буюклари  бўлган  Муҳаммад  Мустафога“саллаллоҳу

алайҳи  ва  саллам” меърож  ҳодисасида  Жаннатда  насиб  бўлган  ру’ят

шарафи,  дунёга  қайтганларида  дунёнинг  шартларига  уйғун  қилиниб,

намоз  ибодати  ичида  берилди. [Яъни  Пайғамбаримизнинг  меърожда

кўрган ру’ят(кўриш) ҳоллари дунёнинг шартларига тўғри келмагани

учун, ерда бевосита берилмади. Яъни дунёнинг гуноҳ ва зулмат қоплаган

курраси  каби  паст  ва  Илоҳий  ҳолларга  муносиб  бўлмаган  жойларда,

бу  ҳол  пайғамбаримизга  меърождагидай  очиқча  кўрсатилмади.  Бу

ру’ят ҳолати, инсоннинг Аллоҳга энг яқин пайти бўлган намоздагина,

ўшанга хос қилиб берилди.] Шунинг учун ҳадиси шарифда: «Намоз-

мўминнинг меърожидир»,- деб марҳамат қилмишдур. Яна бир ҳадиси

шарифда: «Инсоннинг Аллоҳу таолога энг яқин ҳоли намоздадур», - деб

хабар берилмиш. Ул ҳазратнинг йўлларидан илгариламоқда бўлган дин

буюкларимизга ҳам ўша ру’ят давлатининг дунёдаги улуши, фақатгина

намозда насиб бўлмоқдадур. Ҳа, бу олчоқ дунёда Аллоҳу таолони кўриб

бўлмайди.  Дунё  олчоқлиги,  ифлослиги  туфайли  бу  давлатга  лойиқ

ва  муносиб  эмас.  Лекин  шундай  бўлишга  қарамай,  пайғамбаримизга

“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” астойдил кўнгил қўйиб, уларга боғланиб,

ихлос билан йўлларидан юришга уринадиган буюкларга, намоз ичида

ру’ят давлатидан баъзи ҳоллар насиб бўлмоқдадур. Намоз ўқиш амр

қилинмаса эди, ошиқлар маъшуқни қандай топишарди? Намоз-ғамгин

руҳларга лаззат бергучи малҳамдир. Намоз- касалларнинг кўнгулларига

фароғат берадиган шифодур. Руҳнинг озиғи намоздур. Қалбнинг шифоси

намоздур. «Эй Билол Менга роҳатлик бер»- деб, азон айтишни амр

қилган ҳадиси шарифлар ҳам, намознинг ҳар дардга даво эканлигини

кўрсатиб турибди. «Намоз кўзимнинг нури, дилимнинг қувончидир»

- ҳадиси шарифи ҳам ўша устунликка ишорат қилиб турибди. Завқлар,

важдлар,  маълумотлар,  маърифатлар,  мақомлар,  нурлар,  ранглар,

қалбдаги талвин ва тамкинлар, тушуниладиган ва тушуниб бўлмайдиган

тажаллийлар,  сифатли  ва  сифатсиз  зуҳурлардан  қай  бири  намоз

ташқарисида ҳосил бўлаётган бўлса ва намознинг ҳақиқатидан ҳам ҳеч

нарса англашилмаётган бўлса, ўша ҳосилотларнинг барчаси қуруқ аксдан

ва суратдан ҳосил бўлмишдур. Балки-да булар ваҳм ва хаёлдан бошқа

нарса эмасдур. Намознинг ҳақиқатини англаган бир комил инсон, намозга

тургач, худди бу дунёдан чиқиб охират ҳаётига кирган ва охиратга хос

баъзи неъматлардан тотгандай бўлади. Бундай одам намозда тураркан,

орага ҳеч қанақа акс ва хаёлни аралаштирмасдан, ҳақиқий бўлган аслдан

завқ ва улуш олишга муяссар бўлади. Чунки дунёдаги бутун камолот,

неъматлар аксдан, суратдан ва кўринишдан ҳосил бўлмоқдадур. Акс ва

кўринишдан бўлмай, балки тўппа-тўғри аслдан ҳосил бўлиш неъмати

- охиратга  хос  бўлган  ҳодисадур.  Дунёда  аслдан  бирор  нарса  қўлга

кирита олиш учун, меърож деган ҳодиса бўлиши шарт. Ўша меърож-

мўминнинг намозидир. Бу неъмат, ёлғиз бу умматга хос бўлиб, улар ўз

пайғамбарларига  тобеъ  бўлиш  даражасида,  ушбу  неъматларга  ноил

бўлишади.  Чунки  бу  умматнинг  Пайғамбари“саллаллоҳу  алайҳи  ва

саллам”, Меърож кечасида дунёдан чиқиб, охиратга сафар қилдилар.

Жаннатга  кириб,  ру’ят  саодати  ва  неъмати  билан  шарафландилар.  Ё

Рабби! Сен ўша улуғ пайғамбарга“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” бизнинг

тарафимиздан, Ул ҳазратнинг шанларига ярашадиган эзгуликлар насиб

айла! Инсонларни Сенинг динингга ва розилигингга чақирганлари ва сен

ёрлиқаган йўлни қулларингга кўрсатганлари учун жами пайғамбарларга

“аъло набиййина ва алайҳимуссаловоту ваттаслимот” ҳам яхшиликлар ва

хайрлар эҳсон айла!

Тасаввуф  йўлида  бўлган  кимсаларнинг  кўпчилигига  намознинг

ҳақиқати билдирилмагани ва шунга хос бўлган камолот танитилмагани

учун,  улар  дардларининг  давосини  бошқа  нарсалардан  ахтаришди.

Мақсадларига етиш учун, намоздан ўзга нарсаларга кўнгил боғлашди.

Ҳатто баъзилар намозни, тасаввуфнинг ташқарисидаги ва мақсад била

алоқаси  бўлмаган  нарса  деб  ўйлашди.  Рўзани  намоздан  устун  деб

билишди. Намознинг ҳақиқатини тушуна олмаганлардан баъзилари эса,

изтиробларини таскин этиш ҳамда руҳларини рохатини симоъ ва нағмада,

яъни мусиқада, важдга келишда, бехуш бўлишда, жодугарликда ва шунга

ўхшаш бемани ишларда ахтаришди. Улар мақсадларини, маъшуқларини,

яъни  Аллоҳу  таолони  мусиқа  пардаларининг  орқасида  деб  ўйлашди.

Шунинг учун рақсга ва куйга муҳаббат қўйдилар. Ҳолбуки улар, «Аллоҳу

таоло  ҳаром  нарсаларда  шифо  таъсирини  яратмаган» -  ҳадиси

шарифини эшитишганди. Сузишни билмаган, сув илондан мадад кутар

- деганларидек, улар ҳам охират неъматларини ва Жаннатни ҳаромларда

ахтариш билан овора бўлишяпти. Лекин нажот дея осилган нарсаларининг,

дўзахга элтгучи восита эканлигини, ўжарликлари туфайли, тушунгилари

ҳам келмайди. Ишқ оташи ошиқни ҳам кўр, ҳам кар қилади, - деган гап

бежиз айтилмаган. Агар ўша кимсаларга намознинг камолотидан озгина

тотдирилса  эди,  у  ҳолда  симоъ  ва  нағмани[мусиқа] оғизларига  ҳам

олишмаган, важдга ва жунбушга келишни хаёларига ҳам келтиришмаган

бўлардилар.

Эй биродар! Эй қардош! Намоз билан мусиқа орасида қанчалик

фарқ бўлса, намоздан ҳосил бўладиган камолат билан мусиқадан ҳосил

бўладиган  та’ассур  ҳам  бир-биридан  шунчалик  узоқдир.  Ақли-хуши

жойида бўлган инсон, бунча ишоратдан кўп нарса тушунади ва ибрат олади.

Ибодатлардан завқ олиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилишда ҳеч

қийналмаслик ва эринмаслик, ҳар кимга ҳам насиб бўлавермайдиган,

Аллоҳу  таолонинг  энг  улуғ  неъматларидандир.  Намоз  ҳақиқатининг

мазасини татиб кўриш бахти, бу йўлнинг ниҳоятига етмаганларга насиб

бўлмайди. Фарз намозининг лаззатини, завқини, мазасини руҳи билан

туйиш, яъни ҳис қилиш, ниҳоятга етганларгагина насиб бўлади. Чунки

уларга нофила намозларининг лаззати тотдирилади. Тасаввуф йўлининг

ниҳоятида, ёлғиз фарз намозлариниг лаззати, мазаси туюла бошлайди.

Ўша мақомда, нофила намозлар ортиқ завқсиз бўлиб, фарзларнинг адо

этилиши, катта фойда ва ютуқ, деб билинади.

[Нофила  намоз  деб,  фарз  ва  вожибдан  бошқа  бутун  намозларга

айтилади. Беш вақт намознинг суннатлари ва бошқа вожиб бўлмаган

намозларнинг барчаси нофиладир. Муаккад ва ғайри муаккад суннатлар

ҳам нофиладир.]

Бутун намозларда ҳосил бўладиган лаззатдан, нафсимизга ҳеч қанақа

улуш йўқдир. Бу лаззатни руҳимиз туяди. Инсон бу завқни олаётганда,

нафс инграйди, фарёд қилади. Чунки ҳарбир нафс кофирдир. Нафс, ҳеч

қачон ибодатга яқинлашишни истамайди. Шунинг учун бир мўмин бир

ибодатни тўла-тўкис адо этганида, руҳи рохатланади. Нафси эса, бир

бурчакка сиқилиб, кучсизлашиб қолади. Ё Рабби! Бу қандай аъло мартаба

экан! Бизлардек руҳлари қисилиб, нафслари ғовлаб кетган бечораларнинг,

мана шунақа илмларнинг борлигини эшитишга муяссар бўлишимиз ҳам,

катта неъмат ва ҳақиқий саодатдир.

Шуни яхши билингизки, дунёда намознинг мартабаси ва даражаси,

охиратда Аллоҳу таолони кўришнинг юксаклигига ўхшайди. Инсоннинг

дунёда  Аллоҳу  таолога  энг  яқин  пайти,  намоз  ўқиётган  пайтидир.

Охиратда энг яқин бўлган пайти эса, ру’ят, яъни Аллоҳу таолони кўрадиган

пайтидир. Дунёдаги бутун ибодатлардан мақсад, инсонни намоз ўқий

оладиган  даражага  келтиришдан  иборатдир.  Яъни,  асл  мақсад  намоз

ўқишдир! Саодати абадияга ва битмас-туганмас неъматларга қовушиш,

фақатгина намоз ўқиш орқали амалга ошади. Намоз бутун ибодатлардан

ва рўзадан ҳам қийматлидир. Намоз, хаста қалбларга малҳамдир. Шундай

намоз бордирки, барча гуноҳларни ювиб кетади, инсонни ёмон ишлардан

қайтаради ва сақлайди.

Ҳадиси  шарифда:  «Намоз-қалбимнинг  қувончи  ва  севинч

манбаидир» - деб  марҳамат  қилинди.  Намоз  ғамгин  руҳларга  лаззат

беради.  Намоз  руҳнинг  озиғи.  Намоз  қалбнинг  шифосидир.  Намозда

шундай  бир  он  бўладики,  орифнинг  тили  Мусо“алайҳиссалом”га

гапирган дарахтдек бўлади.»

 

НАМОЗНИНГ СИРЛАРИ

Имоми  Раббоний“қуддиса  сирруҳ”  “Мактубот”  китобининг

биринчи  жилд, 304-мактубида  айтадиларки: «Аллоҳу  таолога  ҳамд

этгандан ва пайғамбаримизга“саллаллоҳу алайҳи ва саллам” салавот

келтиргандан кейин, абадий саодатга қовушишингиз учун дуо қиламан.

Аллоҳу  таоло  кўпгина  ояти  каримада,  яхши  амалларни  ишлайдиган

мўминларнинг  жаннатга  киришини  билдирмоқда.  Бу  яхши  амаллар

нималар, яхши ишларнинг барчасими ёки бир нечтасими? Агар яхши

ишларнинг  барчаси  бўлса,  уларни  ҳеч  ким  тўлиқ  ишлай  олмайдику,

агар бир нечтаси бўлса, у ҳолда, қайсилари ояти карималарда айтилган?

Ниҳоят, Аллоҳу таоло лутф қилиб билдирдики, яхши амаллар-Исломнинг

бешта рукни, устунидир. Исломнинг бу бешта рукнини, бир кимса тўла-тўкис, қусрсиз бажо келтирса, у кимсанинг жаҳаннамдан қутулишга катта

ишонч билан умид қилинади. Чунки бу ишлар аслида яхши, солиҳ ишлар

бўлиб, кишини гуноҳлардан ва чиркин ишлардан муҳофаза қилиб туради.

Қуръони  каримда  Анкобут  сураси, 45-оятида  маъолан:  «Нуқсонсиз

ўқилган намоз инсонни ёмон, ифлос ишларни қилишдан сақлайди»

- деб марҳамат қилинди. Бир инсонга, Исломнинг бешта шартини бажо

келтириш, насиб бўлган бўлса, ўша кимса неъматларнинг шукрини ҳам

адо этган бўлади. Чунки Аллоҳу таоло Нисо сураси146-ояти каримасида

маъолан: «Иймон келтирадиган ва шукр этадиган бўлсангиз, азоб

бермайман» - деб билдирмоқда. У ҳолда киши Исломнинг бешта шартини

адо этишга жонудили билан бел боғлаши керак.

Ўша бешта шартдан энг муҳими намоз бўлиб, Исломнинг таянчидир.

Намоз ўқиётганда унинг адабларидан ҳеч бирини қўлдан чиқармасдан

ҳаммасига  риоя  қилишга  ҳаракат  қилиш  керак.  Ўшанда  ҳам  намоз

ҳеч  бир  нуқсонсиз,  мукаммал  адо  этилган  бўлса,  Исломнинг  асоси

бўлган пойдевори қурилган бўлиб ҳисобланади. Мана шу иш туфайли

жаҳаннамдан  қутқарувчи  нажот  ипи  ҳам  қўлга  киритилган  бўлади.

Аллоҳу таоло ҳаммамизга тўғри намоз ўқишни насиб айласин! Омин!

Намозга киришда “Аллоҳу акбар” демоқ, Аллоҳу таоло ҳеч бир

махлуқнинг  ибодатига  муҳтож  эмаслиги,  ҳар  тарафлама  ҳеч  ким  ва

ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқлигини ва инсонлар ўқиган намоздан Унга ҳеч

қанақа  фойда  бўлмаслигини  билдирмоқда.  Намоз  ичидаги  такбирлар

эса, Аллоҳу таолонинг буюклигига ярашадиган ибодатни адо этишга

лойиқ эмаслигимиз ва кучимиз ҳам етмаслигини кўрсатади. Рукуъдаги

тасбиҳларда  юқоридаги  маънолар  мавжуд  бўлгани  учун,  рукуъдан

тураётганда такбир айтиш амр қилинмади. Ҳолбуки сажда тасбиҳларидан

кейин такбир айтиш, амр қилинди. Чунки, сажда тавозе’ ва камтарликнинг

энг зиёдаси, зиллат ва кичикликнинг энг охирги даражаси бўлгани учун

сажда қилган инсон Аллоҳу Азим-уш-шонга лойиқ ибодат қилдим деб

ўйлайди. Мана шу ўйдан узоқ туриши учун саждалардан тураётганда

такбир айтиш суннат бўлганидек сажда тасбиҳларда ҳам“аъло” дейиш

амр  қилинди.  Намоз  мўминнинг  меърожи  бўлгани  учун  намознинг

сўнгида  пайғамбаримизнинг“саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам” меърож

кечасида  айтиб  шарафланган  калималарини,  яъни  “Аттаҳийёту”-  ни

ўқиш амр қилинди. У ҳолда ҳар бир мўмин намозини ўзига меърож

ҳодисасидек қабул қилиши ва Аллоҳу таолога бўладиган яқинлигининг

ниҳоясини  намозда  излаши  керак.  Пайғамбаримиз“алайҳи  ва  аъло

алиҳиссалоту ва саллам” айтадиларки: «Инсоннинг Раббига энг яқин

бўлган пайти, намоз ўқиётган пайтидир». Намоз ўқиган кимса, Рабби

билан гаплашмоқда, Унга ёлвормоқда ва Унинг буюклигини, Ундан бошқа

ҳар нарсанинг“ҳеч” эканлигини кўрмоқдадир. Шу боис намозда қўрқув,

даҳшат ҳосил бўлиши сабабли, намозхоннинг тасалли олиши ва роҳат

бўлиши учун намознинг сўнгида икки марта салом бериш, амр қилинди.

Пайғамбаримиз“саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам”  бир  ҳадиси

шарифда «фарз намозидан кейин33 тасбиҳ33 таҳмид, 33 такбир

ва бир таҳлил»ни амр қилганлар. Бунга сабаб, тасбиҳ(субҳоналлоҳ)

намоздаги қусрларни беркитади. Яна лойиқ бўлган бенуқсон ибодатнинг

адо  этилмаганини  изҳор  қилади.  “Таҳмид”(алҳамдулиллоҳ)  билан,

ўқиган намозини адо этишга Аллоҳу таолонинг ёрдами ва насиби орқали

мушарраф бўлганлигини ўйлаб, бу катта неъматга шукр қилади, ҳамд

этади.  “Такбир”(Аллоҳу  акбар) айтиш  билан  эса,  Аллоҳу  таолодан

бошқа ибодатга лойиқ ҳеч бир маъбуд йўқлиги маълум қилинади.

Бир намоз юқоридагидай, шартларига ва адабларига уйғун ҳолда адо

этилиб ва шунинг эвазига камчиликлари ҳам беркитилиб, ўқиш насиб

бўлганига шукр қилиниб, ибодатга Аллоҳу таолодан бошқа ҳеч кимнинг

ҳаққи йўқлиги чин қалбдан, самимий ва холис бир вазиятда калимаи

тавҳид билан ўқилиб адо этилса, бу намоз қабул бўлиши мумкин. Бундай

намозни  адо  этадиган  мўмин  иншоаллоҳ,  намозхонлардан  ва  нажот

топганлардан бўлгай. Ё Рабби! Пайғамбарларнинг энг улуғи бўлган икки

жаҳон сарвари Муҳаммад Мустафонинг“саллаллоҳу алайҳи ва саллам”

ҳурматлари учун бизларни намозхон ва нажот топган масъуд қулларингдан

айла! Омин!»

 

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУО

Алҳамдулиллоҳи  Роббил-оламийн.  Вассолату  вассалому  аъло

расулина Муҳаммадин ва алиҳий ва Соҳибиҳи ажмоъин. Ё Рабби! Ўқиган

намозимни қабул айла! Охир ва оқибатимни хайр айла. Охирги нафасимда

калимаи тавҳид айтишимни насиб айла. Ўтган-кетган аждодларимни,

қариндошларимни афв ва мағфират айла! Аллоҳуммағфир варҳам ва анта

хойрур-роҳимийн. Таваффани муслиман ва алҳиқни биссолиҳийн.

Аллоҳуммағфир-лий ва ли волидайя ва ли устозийя лил-муъминина

вал муъминот явма яқумул ҳисоб.

Ё Раббий! Мени шайтоннинг тузоғидан, душманнинг шарридан ва

нафс-и амморамнинг балосидан муҳофаза айла! Уйимизга яхшиликлар,

ҳалол ва хайрли ризқлар эҳсон айла! Аҳли исломга саломат эҳсон айла!

Ислом  душманларини  қаҳр-у  паришон  айла! Кофирлар  билан  жиҳод

қилаётган мусулмонларга имдоди илоҳиянг билан имдод ва ёрдам айла!

Аллоҳумма иннака афуввун каримун тухиббул-афва фаъфу анний.

Раббий! Касалларимизга шифо, дардлиларимизга даво эҳсон айла!

Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал-офията вал-омоната ва ҳуснал-хулқи варридоа бил-қодари би-раҳматика ё арраҳамарроҳимийн. Онамга,

отамга ва авлодларимга хайрли, ҳусни-хулқ ва ақли салим, сиҳҳат ва

офият, рушд-у ҳидоят ва истиқомат эҳсон айла ё Раббий! Омин. Вал-ҳамдулиллоҳи роббил-оламийн!

Аллоҳумма солли... Аллоҳумма борик... Аллоҳумма роббана отина

... Вал-ҳамду лиллоҳи Роббил-оламийн. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ,

астағфируллоҳ, астағфируллоҳал-озим ал-карийм аллазий ло илоҳа илло

ҳув ал-ҳаййал-қайюма ва атубу илайҳ.

ИЗОҲ: (Дуонинг қабул бўлиши учун шартлар)

1. Мусулмон бўлиш.

2. Аҳли суннат эътиқодида бўлиш керак. Бунинг учун, тўрт мазҳабдан

бирига тобе бўлиш керак.

3. Фарзларни адо этиш. Қазога қолган намозларнинг қарзини ҳам

тунги намозлар, ҳам суннат намозларининг ўрнига қазо нияти билан ўқиб

бир кун бўлсаям тезроқ ўташ керак.

Фарз намози қазога қолган кимсанинг суннат ва нофила намозлари

ва дуолари қабул бўлмайди, яъни саҳиҳ бўлса ҳам савоб берилмайди.

Шайтон, мусулмонларни алдаш учун, фарзларни аҳамиятсиз кўрсатиб

унинг  ўрнига  кўп  вақтни  нофила  ва  суннатлар-ла  банд  қилади.  Ҳар

бир намозни, вақтининг кирганини билиб, вақтининг аввалида ўқимоқ

даркор.

4. Ҳаромдан  тийилиш  керак  Ҳалол  луқма  ейдиганнинг  дуоси мақбулдир.

5. Авлиёи киромдан бирини восита қилиб дуо этиш керак.

Ҳиндистон  олимларидан  Муҳаммад  бин  Аҳмад  Зоҳид  “Тарғиб-ус-салот” китобининг54-фаслида форисий лисон билан айтадиларки:

Ҳадиси  шарифда:  «Дуонинг  қабул  бўлиши  учун  иккита  нарса

зарурийдир; Биринчиси: дуони ихлос билан қилиш. Иккинчиси: еган

ва  кийгани  ҳалолдан  келган  бўлиши  керак.  Мўминнинг  хонасида

ҳаромдан келган битта ип бўлса ҳам, ўша хонада қилинган дуоси ҳеч

қачон қабул бўлмайди.» -деб марҳамат қилинди. Ихлос Аллоҳу таолодан

исташ, деганидир. Бунинг учун Аҳли суннат олимлари билдиргандек

иймон этиш, шариатга, яъни ҳеч кимнинг ҳаққига тажовуз қилмаган

бўлиш ва беш вақт намозни ўз вақтида ўқийдиган бўлиш керак.

 

 

ТАЖДИДИ ИЙМОН ДУОСИ

(Иймонни янгилаш)

Ё Раббий! Ҳини булуғимдан(балоғат ёшимдан) бугунгача, Ислом

душманларига  ва  бидъат  аҳлига  алданиб,  ўрганган  бутун  нотўғри  ва

бузуқ эътиқодимга, бидъат ва фисқ бўлган гапларимга, эшитган, кўрган

ва қилганларимга нодим бўлдим, пушаймон бўлдим. Энди асло ундай

нотўғри, бузуқ нарсаларга ишонмасликка ва қилмасликка азму жазму

қасд  айладим.  Пайғамбарларнинг  аввали  Одам“алайҳиссалом”  ва

охири севгили пайғамбаримиз Муҳаммад“алайҳиссалом”дир. Бу икки

пайғамбарга ва бу иккаласи орасида келиб-кетган жами пайғамбарларнинг

барчасига  иймон  келтирдим,  ишондим.  Барчаси  ҳақдир  ва  содиқдир.

Барчасининг билдирганлари тўғридир. Асло шак ва шубҳам йўқдир.

Оманту биллаҳ ва би-мо жоа мин индиллоҳ, аъло муродиллоҳ ва

оманту би-Расулиллоҳ ва би-мо жоа мин инди Расулиллоҳ аъло муроди

расулиллоҳ, Оманту биллоҳи ва Малоикатиҳи ва кутубиҳи ва Русулиҳи

вал явмил-охири ва бил-қадари хайриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таоло

вал-баъсу баъдал-мавти ҳаққун ашҳаду ан ло илоҳа иллаллоҳ ва ашҳаду

анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ.

 

НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ

(Намоз ва соғлигимиз)

Мусулмон  кимса,  намозни  Аллоҳу  таолонинг  амри  бўлгани

учун ўқийди. Раббимизнинг амрларида жуда кўп ҳикмат ва фойдалар

бор.  Тақиқлаган(ман  этган) нарсаларида  эса,  беҳисоб  зарарларнинг

борлиги шубҳасиздир. Ўша фойда ва зарарлардан бир қисми бугун тиб

мутахассислари тарафидан аниқланган. Исломиятнинг соғликка берган

аҳамиятини ҳеч қайси дин ва мафкура бермаган. Динимиз, ибодатларнинг

энг улуғи бўлган намозни то умримизнинг охиригача ўқиб юришимизни

амр этган. Намозхон инсон, намознинг соғликка бўлган фойдаларига

албатта эришади. Бу фойдалардан баъзиларини қуйида келтирамиз:

1. Намозда адо этиладиган ҳаракатлар секин, мулойим ва мўътадил

бўлгани учун қалбга юк бўлмайди, чарчатмайди. Намоз ибодати куннинг

маълум  соатларида  мунтазам  бажарилгани  сабабли  инсонни  давомли

тинч ва сокин тутади.

2. Бир кунда бошини саксон марта ерга қўядиган кимсанинг миясига

ритмик равишда кўпроқ қон бориши таъминланади. Қоннинг кўпроқ

келиши натижасида мия ҳужайралари қониб озиқлангани учун, хотира ва

шахсият бузуқлиги намозхонларда жудаям сийрак кўринади. Намозхон

инсонлар  бошқаларга  нисбатан  чидамли  ва  соғлом  бўлиб,  тинч  ҳаёт

кечирадилар. Бундай инсонлар бугун тиббиётда“demans senil” (деманс

сенил) дейиладиган асаб касаллигига чалинмайдилар.

3. Намоз ўқйдиганларнинг кўзлари, мунтазам эгилиб, қад ростлаш

натижасида янаям қувватли бир қон айланниш жараёнига молик бўлади.

Бу  сабабдан  кўз  ичи  қон  босимида  ортиш  бўлмайди  ва  кўзнинг  олд

қисмидаги  кўз  суюқлигининг  давомли  равишда  алмашиниб  туриши

таъминланган бўлади. Бу эса кўзни“katarakt” (катаракт) ва“қора сув”

касаллигидан сақлаб туради.

4.  Намоз  ибодатидаги  изометрик  ҳаракатлар,  ошқозондаги

озиқларнинг яхшигина аралашишига, ўтдан ҳазм қилувчи суюқликнинг

осонлик билан ажралиб чиқишига ва шу туфайли ўтда суюқликнинг

йиғилиб  қолмаслигига,  ўн  икки  бармоқ  ичагига  ҳазм  қилувчи  модда

етказиб  турадиган  панкреас  безидан  моддаларнинг  осонлик  билан

ажралишига ёрдам беради. Ундан бошқа, ич қотишининг олди олиниб,

оғриқсиз ва қийинчиликсиз ахлат чиқаришда ҳам катта роль ўйнайди.

Намоздаги ҳаракатлар натижасида буйрак ва сийдик каналларининг

тўхтовсиз чайқалиши туфайли, буйракда тош ҳосил бўлишининг олди

олинмоқда  ва  қовуқнинг  осонлик  билан  бўшалишида  ҳам  ижобий

таъсирлар вужудга келтирмоқда.

5. Кунда  беш  вақт  ўқиладиган  намоздаги  ҳаракатлар,  кундалик

ҳаётда  ҳеч  қанақа  эҳтиёж  бўлмагани  учун  ишлатилмасдан  заифлаган

баъзи мускулларни ишга солиб, “artroz” (артроз) ва туз йиғилиши каби

суяк бўғинларидаги касалликларни ва томир тортиб қолишини бартараф

қилади.

6. Вужуднинг саломатлиги борасида тозаликнинг аҳамияти ҳақида

гап  бўлиши  мумкин  эмас.  Чунки  таҳорат  ва  ғусл,  ҳам  моддий,  ҳам

маънавий тозалик ҳисобланади. Намоз ана шунинг учун ҳам, тозаликнинг

ва покликнинг ўзигинасидир. Зеро ҳам бадан, ҳам руҳ тозалиги амалга

ошмасдан намоз бўлмайди. Таҳорат вазифасини бажо келтирган кимса

ибодатини тугатганда руҳан покланган ҳолатда бўлади.

7. Бадан соғлиги нуқтаи назаридан, муайян вақтларда қилинадиган

ҳаракатлар,  жудаям  муҳимдир.  Тиббиётда  намоз  вақтлари,  қон

айланишини янгилаш ва нафас олиш системасини жонлантириш учун энг

мақбул вақтлар эканлиги аниқланган.

8. Уйқу жараёнини маълум бир тартибга солиб турадиган ўлчов ҳам

намоздир. Ҳатто, вужудда бирикадиган статик электр оқими, сажда қилиш

билан пешона орқали тупроққа(ерга) ўтказилади. Бу эса вужудимизнинг

ортиқча ва зарарли электр кучланишидан фориғ бўлиб, қайтадан соғлом

ва чидамли ҳолатга ўтишини таъминлайди.

Намознинг юқорида баён қилинган фойдаларидан истифода қила

олиш учун, намозларни ўз вақтида адо этиш билан бирга тозаликка, кўп

емасликка ва истеъмол қилинадиган озиқ-овқат, сабзавотларнинг тоза,

ҳалол бўлишига ҳам диққат қилиш керак.

Банда,  дунёда  бутун  ибодатларини  фақатгина  Аллоҳу  таолонинг

амри бўлгани учун бажо келтириши керак. Бадан соғлиги ва инсонлар

орасида  обрўли бўлиш  нияти  билан  ибодат  қиладиган  бўлса,  бунинг

фойдаси дунёда қолади, охиратда зарра қадар нафи тегмайди. Чунки

Ислом олимларининг хабар беришича, инсонларнинг кўпчилиги дунёда

нотўғри  ниятлари  туфайли  охиратда  хароб  бўлишади.  Охиратда  «Эй

қулим, дунёда ким ёки нима учун ибодат қилган бўлсанг савобини

бор ўшандан ол!» - хитобига рўпара келган қуллар ниятларига қараб

жаҳаннам ёки жаннат йўлига равона бўлишади.

Ҳеч кимга боқий йўлдошмас, молу мулк, дунё ва зар,

Бир хароб бўлган кўнгилни таъмир этмоқдир ҳунар!

 

НАМОЗ ИСҚОТИ

Маййит учун исқот ва давр

“Нур-ул-изоҳ”да  ва  “Таҳтовий”  китобининг  ҳошиясида  ва

“Ҳалабий”  билан  “Дурр-ул-мухтор”  китобларида,  намоз  қазоси

баҳсининг  охирида,  “Мултақо”  ва  “Дурр-ул-Мултақо”  исмли

китобларда,  ундан  ташқари  “Виқоя”,  “Дурар”  ва  “Жавҳара”  каби

кўпгина қийматли китобларда рўза баҳсининг охирида, васият қилиб

кетган маййит учун исқот ва давр қилишнинг шарт ва лозим эканлиги ёзилган.

Масалан “Таҳтовий” китобининг ҳошиясида бундай деб ёзилган:

«Тутилмаган рўзаларни фидя бериш орқали исқот қилиш ҳақида носс

[яъни далил] бордир. Намоз рўзадан муҳимроқ бўлгани учун, шаръий бир

узр билан қазога қолган ва қазосини ўқишни ният қилгану бироқ, ўлим

касаллигига  чалинган  кимсанинг,  қазо  қилолмаган  намозларини  худди

рўзада бўлганидек исқот қилдириши учун, барча олимларнинг иттифоқи

бордир.  Намознинг  исқоти  бўлмайди- деган  кимса,  ғирт  жоҳилдир.

Чунки мазҳабларнинг иттифоқли сўз бирлиги[фикрбирлиги]га қарши

чиққан бўлади. Ҳадиси шарифда: «Бир кимса бошқа бировнинг ўрнига

рўзасини ва намозини адо этолмайди. Лекин, унинг рўзаси ва намози

учун фақирларни тўйғазади»- дейилган». Аҳли суннат олимларининг

буюкликларини  тушуна  олмаган  ва  мазҳаб  имомларимизни  ўзларига

ўхшаб қисқа ақлу хаёли билан ҳукм чиқарган- деб ўйлайдиган баъзи

кимсаларнинг  «Исломиятда  давр  ва  исқот  деган  нарса  йўқ! Исқот

христианларнинг  гуноҳ  кечириш  маросимларига  ўхшайди»-  деган

аҳмоқона гапларни айтиб юришганини эшитяпмиз. Бу гаплари уларнинг

ўзларини  хавфли  ҳолатга  тушириб  қўймоқда.  Чунки  Пайғамбаримиз

“саллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам”: «Умматим  ботил  [нотўғри,  бузуқ]

йўлда иттифоқ этмайдилар!» - деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадиси

шариф умматнинг мужтаҳид олимлари учун айтилган, йўқса, қора ҳалқ

учун айтилмаган. Мужтаҳидларнинг иттифоқ билан, фикрбирлиги ила

билдирган ҳукмларининг албатта тўғри эканлиги бу ҳадиси шариф билан

тасдиғини топган. Олимларнинг иттифоқларини қабул қилмайдиганлар

бу ҳадиси шарифни ҳам рад этган бўлишади. Ибни Обидин ҳазратлари

витр намозини баён қиларкан: «Динда зарурий бўлган, яъни жоҳиллар

ҳам  биладиган  ижмоъ  илмларига  ишонмайдиган  кимса  кофир  бўлур»

-  деганлар. “Ижмоъ”-олимларнинг  фикр  ва  сўзбирлиги(иттифоқи)

деганидир.  Исқотни,  христианларнинг  гуноҳ  кечириш  маросимларига

ўхшатиш учун, ё кофир бўлиш керак, ёки сотқин. Ахир христиан папалари

гуноҳ кечиряпмиз деб инсонларни талон-тарож қилишмоқда, чўнтакдаги

пулларини шилмоқда. Ҳолбуки, Исломиятда исқот ишини имом, муфтий

каби дин одамлари қилмайди! Исқот ишини фақатгина марҳумнинг яқини

амалга ошира олади ва исқот учун бериладиган пул ҳам дин одамларига,

яъни имомларга эмас, балки фақирларга, муҳтожларга берилади.

Бугун  деярли  барча  мусулмон  ўлкаларда  исқот  ва  давр  ишлари

Исломиятга мос тарзда амалга оширилмаяпти. “Исломда исқот йўқ”- деб

жар солиб юрган кимсалар, унинг ўрнига “Сиз қилаётган исқот, Исломга

кўра тўғри амалга ошмаяпти” - десалар яхшироқ бўларди. Биз ҳам уларни

қўллаб-қувватлаган бўлар эдик. Улар ҳам бу гаплари билан иймонларини

хавф остига ташламаган бўлардилар ҳамда Исломиятга хизмат қилган

бўлардилар. Исқот ва давр ишининг қандай қилиб Исломиятга кўра тўғри

бажарилиши  қуйида  билдирилади.  Ибни  Обидин  ҳазратлари,  “Радд-ул-мухтор” асарларида қазо намози баҳсининг охирида айтадиларки:

«Фоита намозлари[узр билан қазога қолган намозлари] бўлган бир кимса,

уларни имо-ишора билан қазо қилишга кучи етиб турган ҳолда ўқимаган

бўлса, ўлим олдидан бу каффоратининг исқот қилиниши учун васият

этмоғи вожибдир. Қазосини ўқишга қудрати етмаган бўлса, васият

этмоғи лозим бўлмайди. Рамазони шарифда рўзасини бузган мусофир ва

касал ҳам, қазосини тутишга вақт тополмасдан амри Ҳақ воқиъ бўлса,

васият  этишлари  лозим  бўлмайди.  Аллоҳу  таоло  уларнинг  узрларини

қабул этади. Касалнинг каффорат исқоти, ўлимидан кейин яқинлари

тарафидан  ифо  этилади.  Киши  ўлмасдан  аввал,  исқот  қилинмайди.

Ҳаётда бўлган кимсанинг ўзи учун исқот қилдириши жоиз эмас.» “Жило-ул-қулуб” китобида эса: «Зиммасида Аллоҳу таолонинг ҳақи ёки қул ҳақи

бўлган кимсанинг, икки гувоҳ ёнида васият этмоғи ёки ёзган васиятини

уларга эшиттириб ўқимоғи вожибдир. Бўйнида бегонанинг ҳақи бўлмаган

кимсанинг васият этмоғи мустаҳабдир.»-дейилган.

Каффорат исқотини марҳумнинг васият қилган яқини, яъни меросини

керакли жойларга тақсим қилишини васият қилиб қолдирган одами ёки

вориси(меросхўри) амалга оширади. Мероснинг учда биридан, ҳар бир

вақт намоз учун ва витр намози учун қазо қилиниши лозим бўлган бир

кунлик рўза учун бир фитра миқдори яъни ярим саъ[беш юз дирҳам ёки

бир минг етти юз эллик грамм] буғдойни фақирларга[ёки яқинларига]

фидя сифатида беришади.

Каффорат  исқоти  учун  васият  қилмаган  маййитнинг  меросхўри

ёки яқини, Ҳанафий мазҳабида исқот қилишга мажбур эмас. Шофиъий

мазҳабида, васият қилмаган бўлса ҳам, яқинлари маййитнинг исқоти

билан  шуғулланиши  керак.  Қул  ҳақи  васият  қилинмаган  бўлса  ҳам,

меросхўр  маййитнинг  молидан  олиб  қарзини  узиши  Ҳанафийда

зарурийдир. Ҳатто қарз олган одамлари мерос қўлга киргач, ҳақларини ҳеч

қанақа маҳкамасиз олишлари ҳам мумкин. Қазога қолган рўзаларининг

фидясини ўташни васият қилган бўлса, буни амалга ошириш вожибдир.

Чунки Исломият буни амр қилмоқда. Ҳеч васият қилмаган бўлса, намоз

фидясини бериш вожиб эмас, жоиз бўлади. Бу охирги иккаласи қабул

қилинмаса,  ҳеч  бўлмаганда  садақа  савоби  ҳосил  бўлиб,  маййитнинг

гуноҳларини поклашга ёрдам беради. Имоми Муҳаммад ҳазратлари ҳам

мана шундай деганлар. “Мажмо-ул-анҳур” китобида: «Нафс ва шайтон

етовида намозни тарк этиб, умрининг охирида бунга пушаймон бўлиб

[қазосини ўқий бошлаган] кимсанинг, намозларини умр охиригача қазо

этолмаса, буларни исқот учун васият этмоғи жоиз бўлмайди,- дейилган

бўлса-да, бунинг жоиз эканлиги “Мустасфо” китобида мазкурдир.»

“Жило-ул-қулуб”  китобида:  «Қул  ҳақлари  деб–тўланадиган

қарзлар, омонат, зўравонлик билан тортиб олинган мол, ўғирлик, иш

ҳақи ва савдо туфайли қарзланиш, уриш, яралаш, ноҳақ фойдаланиш каби

бадан ҳақлари ва сўкиш, масхара қилиш, ғийбат, ифтиро ва бўҳтон каби

қалб ҳақларига айтилади.»- дейилган.

Васият қилган марҳумнинг молидан учда бири исқот қилиш учун

етадиган бўлса, меросхўри ўша мол билан фидя бермоғи лозим. Агар

етмайдиган бўлса, бутун мероснинг учда биридан кўпроғини меросхўр

исқот  мақсадида  ишлатиши  жоиздир.  Бу  фатво  “Фатҳ-ул-қодир”

китобидан олинди. Шунингдек, марҳум ўлими олдидан ёки аввалроқ фарз

ибодати бўлган ҳажнинг адо этилишини васият қилган бўлса-ю унинг

меросхўри ҳажга бориш ўрнига ажратилган пулни фақирларга садақа

қилса, жоиз бўлмайди. Марҳум ўлмасдан аввал, васият қилмай туриб,

меросхўри ўз пули билан ҳажнинг исқотини қилса ёки ҳаж ибодатини адо

этса, марҳумнинг қарзи тўланган бўлади. Бу ишлар ворисдан бошқасининг

пули билан амалга ошса, “жоиз бўлмайди”- деганлар бўлса ҳам, “Дурр-ул-мухтор”,  “Мароқил-фалоҳ”  ва  “Жило-ул-қулуб”  муаллифлари

“жоиз бўлур” дедилар.

Каффорат исқоти, буғдой ўрнига ун ёки бир саъ арпа, хурмо, узум

билан ҳам ҳисоб қилиниб, берилиши мумкин. [Чунки булар буғдойдан

қимматроқ бўлгани учун, фақирларга нисбатан кўпроқ фойда келтиради.]

Улар ўрнига ўша нархдан кам бўлмаган олтин ёки кумуш ҳам берилиши

мумкин. [Қоғоз пул билан исқот бўлмайди] Саждаи тиловат учун фидя

бермоқ лозим эмас.

 

ИСҚОТ ва ДАВР иши қандай бажарилади?

[Марҳум, ўлимидан кейин қарзларининг, яъни қазога қолган фарз

ибодатларининг соқит бўлиши учун ўзига бир ишончли валий ёки вакил

тайинлайди. Бу вакил марҳумнинг яқини ёки таниши ҳам бўлиши мумкин.

Ишончли бўлган бу инсонга марҳум ўлишидан аввал бутун қазо(қарз)

ибодатларини  билдиради.  Меросининг  миқдорини  ҳам  билдиради  ва

исқот(қарз ибодатларининг соқит бўлиш) ишини адо этишларини васият

қилади. Ўша васият қилинган кишига Валий дейилади. Валий исқот

ишини юритаётганда марҳумнинг ибодатларини Исломда белгиланган

мулк миқдорига айлантириб, ўша мулкни фақирларга садақа қилади. Бу

мулкка Фидя дейилади. Валий, марҳум меросининг учдан бирини фидя

сифатида садақа қилиш ҳақига эга.]

Фидя пули, мероснинг учда биридан ошиб кетса, ворислар рухсат

бермагунча, валий мероснинг учда биридан ортиғини сарфлай олмайди.

“Қиня” китобида: «Бутун умри бўйича қазога қолган намозлари учун

молининг  учдан  бирини  беришни  васият  қилиб  кетган  марҳум,  бир

кимсага қарздор бўлса-ю қарз эгаси ҳақини олмай, аввало васиятнинг

бажарилишига  рухсат  берса  ҳам,  васиятнинг  бажарилиши  жоиз

бўлмайди.  Чунки  Исломият  аввал  қарзни  тўлашни  амр  қилади.  Қарз

узишни, қарз эгасининг розилигига қараб кечиктириш мумкин эмас.»-

дейилади.

Жумла намозларининг исқот қилинишини васият қилган кимсанинг

неча  ёшда  вафот  этганлиги  номаълум  бўлса,  қолдирган  меросининг

учдан бири намозларининг исқотига етмайдиган миқдорда бўлсагина,

васият жоиз бўлади. Мероснинг учдан бири исқот учун етса ва ортса,

васияти  жоиз  бўлмайди,  ботил  бўлади.  Чунки  молининг  учдан  бири

исқотга етмаган тақдирда, ўша мол билан исқот қилинадиган намозлар

сонини аниқлаш мумкин бўлганлигидан, васият бу намозлар учун саҳиҳ

бўлади.  Қолган  намозлари  учун  қилган  васияти  лағв,  яъни  бўш  гап

бўлади. Мероснинг учдан бири намоз исқотидан кўп бўлган тақдирда,

марҳумнинг умри номаълум бўлгани учун қарз намозларнинг сони ҳам

номаълум бўлиб қолади. Бундай аҳволда васият ботил бўлади.

Намоз исқоти учун васият қилиб кетган марҳумнинг ҳеч ҳам моли

бўлмаса ёки қолдирган меросининг учдан бири исқотга етмаса ёки васият

қилмасдан кетган бўлса-ю, валий ўз истаги билан ва ўз моли билан исқот

қилишни хоҳласа, давр қилиши мумкин. Лекин, мажбур эмас. Шояд

бунга бел боғлаган бўлса, давр учун валий, бир ойлик ёки бир йиллик

исқотга керакли бўлган олтин танга ёки билагузук, узук ёки кумушдан

ясалган,  бозорда  ўтадиган  тангани  вақтинчалик  қарз  олиб  туради.

Марҳум, эр киши бўлса, умридан ўн икки йилини, хотин киши эса, тўққиз

йилини айриб, қолган ёшларига кўра неча йиллик қарзлари борлигини

ҳисоблайди.  Бир  кунлик  олтита  намоз  учун10 кило;  бир  қуёш

йили учун3660 кило буғдой бериш керак. Масалан, бир кило буғдой

1 сўм80 тийин бўлган пайтда, бир йиллик намоз исқоти6588 сўм ёки

қисқача6600 сўм бўлади. Бир олтин танга(мас: 7 грамм20 сантиграмм

бўлиб) 120 сўм бўлган пайтда, бир йиллик намоз исқоти учун55 ёки

эҳтиётан60 танга(олтин танга) лозим бўлади. Марҳумнинг валийси,

қарзга бешта олтин олса ва дунёпараст бўлмаган, динини биладиган ва

севадиган бир нечта, масалан тўртта фақирни топса[Бу инсонларнинг

фитра беролмайдиган, яъни садақа оладиган даражада фақир бўлишлари

шарт. Фақир бўлмасалар исқот қабул бўлмайди.] Марҳумнинг валийси,

яъни васият қилинган одам ёки ворисларидан бири ёхуд ўша ворислардан

бири  тарафидан  тайинланган  вакили:  «Марҳум  фалончи  ўғли(қизи)

фалоннинг исқоти салоти учун, бадал сифатида, бу бешта олтинни

сенга бердим»- деб, ўша беш олтинни биринчи фақирга садақа ният

қилиб беради. Кейин фақир: «Олдим, қабул этдим ва сенга ҳадя қилдим»

- деб олтинни қайтадан ворисга ёки вориснинг вакилига совға қилади ва

ворис ҳам қабул қилади. Сўнгра ворис, ўша олтинни ҳалиги фақирга ёки

иккинчи фақирга юқоридаги гапларни айтиб топширади ва унинг совғаси

сифатида қайтиб олади. Мана шундай қилиб бир фақирга тўрт марта ёки

тўрт фақирга бир мартадан садақа қилиб, кейин совға сифатида қайтиб

олиш билан бир давр, яъни бир айланиш ҳосил бўлган бўлади. Бу бир

даврда20 олтинлик намоз каффорати исқот қилинган бўлади.

Марҳум, эр киши бўлса ва олтмиш ёшида вафот этган бўлса, ёшдан

12 йил олиб ташланади ва қолган48 йиллик намози учун48х60=2880

олтин бериш лозим бўлади. Бунинг учун2880:20=144 марта давр, яъни

айланиш ҳосил бўлиши керак. Агар олтин сони10та бўлса, 72 давр;

олтин20та бўлса, 36 давр вужудга келтирилади. Фақирларнинг сони10та

ва олтин сони ҳам10та бўлса48 йиллик намоз каффоратининг исқоти

учун29 давр қилинади. Чунки:

Намоз ўқимаган йиллар х бир йиллик олтин сони = фақир сони

х давр қилинадиган олтин сони х давр сонидир. Мисолимизга кўра

тахминан:

48х60=4х5х144=4х10х72=4х20х36=10х10х29 бўлади.

Бундан кўриниб турибдики, намоз исқотида, давр сонини топиш учун

бир йиллик олтин сони билан марҳумнинг намоз қарзи кўпайтирилади.

Ундан  ташқари  давр  қилинган  олтин  сони  билан  фақир  сони  ҳам

кўпайтирилади  ва  биринчи  кўпайтма,  иккинчи  кўпайтмага  бўлинади.

Чиққан бўлинма давр сонини келтириб чиқаради.

Буғдойнинг ва олтиннинг қоғоз пул баҳоси ҳамма вақт деярли бир

хил миқдорда ўзгариб туради. Яъни олтиннинг баҳоси билан буғдойнинг

баҳоси ҳамма вақт бир хилда ошиб ёки камайиб туради. Шу сабабдан,

исқот учун бир йиллик буғдой миқдори ўзгармаганидек, бир йиллик

олтин сони ҳам, яъни юқорида ҳисоблаб топган60 олтин ҳам ўзи бўйича

қолади. Шунинг учун, (бир олтин танга оғирлиги7,20 грамм бўлганда)

исқот ҳисобида ҳамма вақт эҳтиётан:

Бир ойлик намоз исқоти беш олтин(36 грамм)

Бир ойлик Рамазон рўзасининг исқоти бир олтин(7гр20сгр) деб

қабул қилиняпти. Давр қиладиган, айланадиган олтин миқдори ва давр

сони шу ердан топилади.

Намоз  исқоти  битгач,  тутилмаган,  қазо  этилиши  лозим  бўлган

рўзаларнинг  исқоти  учун,  беш  олтин  тўртта  фақирга  уч  марта  давр

қилинади. Чунки, бир йиллик, яъни ўттиз кунлик рўзанинг каффорат

исқоти52,5 кг буғдой ёки5,25 грамм олтин, яъни0,73 дона олтин танга

бўлмоқда. Бундан кўриниб турибдики Ҳанафийда бир олтин(7,20гр) бир

йиллик рўза каффоратини исқот қилади ва48 йиллик рўза учун48 дона

олтин бериш керак бўлади. Беш дона олтин билан тўртта фақирга давр

қилинса, 20 олтин берилган бўлиб ҳисобланади. Қазо қилиниши лозим

бўлган рўзаларнинг исқоти ҳам битгач, марҳумнинг закоти учун, ундан

кейин қурбонлиги учун бир неча давр қилинади.

Марҳум  ҳаётлигида  қасам  қилиб,  онт  ичган  ишларини  бажара

олмасдан  кетган  бўлса,  унинг  қасам  каффорати  ҳам  берилиши  керак бўлади.

Бир  қасам  каффорати  учун,  ҳар  куни  бир  фақирдан  ўн  кунда

ўн  фақирни  икки  мартадан  тўйдириш  лозим.  Ният  қилиниб  кейин

бузилган  бир  кунлик  рўзанинг  каффорати  учун  бир  кунда  олтмиш

фақирни тўйдириш керак бўлади ва бир фақирга бир кунда, ярим саъ

(ярим саъ=1750гр) буғдойдан ортиғи берилмайди. Яъни бир неча қасам

каффорати, бир кунда ўнта фақирга берилмайди. У ҳолда, қасам ва рўза

каффоратлари учун бир кунда давр қилиш мумкин эмас.

Марҳумнинг қасам васияти бўлса, бир қасам каффорати учун бир

кунда ўнта фақирдан ҳар бирига икки кг буғдой, ун ёки қиймати шунга

тенг  бўладиган  хоҳлаган  бир  мол,  олтин,  кумуш  берилиши  мумкин.

Буларни бир фақирга ўн кунда кетма-кет берса ҳам бўлади. Ёки бир

фақирга қоғоз пул берилиб: «Сени вакил тайинладим. Бу пул билан

ҳар куни икки марта эрталаб ва кечқурун бўлиш шарти билан ўн

кун қорнингни тўйғазгин!» - деб айтса ҳам мақбул бўлади. Агар фақир

қорнини ўн кун тўйғазмасдан туриб пулни қаҳва, газета ва шунга ўхшаш

майда чуйдаларга сарфласа, жоиз бўлмайди. Энг яхшиси, бир ошпаз

дўкондор билан келишиб, ўн кунлик пулни ошпазга бериб, фақир ҳам ўша

дўкондан ҳар куни икки марта, эрталаб ва кечқурун қорнини тўйғазиши керак.

Ниятлангандан  кейин  бузилган  рўза  ва  зиҳор  каффоратлари  ҳам

мана шундай бўлиб, бу иккаласида бир кунлик каффорати учун, олтмиш

фақирга бир кун ёки бир фақирга олтмиш кун ярим саъ буғдой ёки айни

қийматга тенг бўлган бошқа мол бериш ёки бўлмаса ҳар куни икки марта

қорнини тўйғазиш лозим.

Васият қилинмаган закотнинг каффорати учун, исқот қилмоқ лозим

эмас. Аммо ворислардан бирининг закот исқотини ўз хоҳиши билан давр

қила олишига олимлар тарафидан фатво берилган.

Давр қилинаётганда валий, фақирларга олтинни ҳар садақа қилишида,

қалбидан “намоз ёки рўза исқоти учун” деб ният қилмоғи даркор. Фақир

ҳам қайтариб бераётганида “ҳадя ёки совға қилдим”- дейиши керак ва

валий ҳам “қабул қилиб олдим”-дейиши лозим.

Валий исқот қила олмайдиган аҳволда бўлса, марҳумнинг исқотини

қилиш учун бирини вакил сайлаб, вазифа берилади. Исқот ва даврни ўша

вакил амалга оширади.

Имоми Биргивий ҳазратларининг “Васиятнома” деган китобларида

ва шу китобнинг Қозизода Аҳмад афанди тарафидан ёзилган шарҳида

айтиладики: «Фақирлар нисобга молик бўлмаслиги шарт. Марҳумнинг

қариндош-уруғларидан бўлса, жоиздир. Фақирга каффоратни бераётганда

“фалончининг шунча намозининг исқоти учун шуни сенга бердим”- дейиш

керак. Фақир эса “қабул этдим”- дейиши лозим ва олтинларини олгач, бу

олтинлар энди ўзиники бўлганини билиши керак. Агар билмаса, аввалдан

ўргатиш керак. Ўша фақир ҳам лутф этиб ўз хоҳиши билан «Фалончининг

намозининг исқоти учун бадал сифатида шу олтинларни сенга бердим»

- деб бошқа фақирга беради. У фақир ҳам олтинларни олиб: “қабул

этдим”- дейиши керак. Олтинларни олганида энди бу олтинларнинг ўз

мулки бўлганига ишониши ва билиши керак. Агар буни омонат совға деб

оладиган бўлса, давр қабул бўлмайди. Ўша иккинчи фақир ҳам “олдим

қабул этдим”-дегандан кейин ўз истаги билан: “ўша мақсад ва ўша важҳ

билан сенга бердим”- деб учинчи фақирга беради. Мана шу тариқа намоз,

рўза, закот, қурбон, садақаи фитр, назр ва қул ҳақлари, ҳайвон ҳақлари

учун давр қилиниши керак. Фосид ва ботил бўлган савдо-сотиқ ҳам қул

ҳақларига киради. Қасам ва рўза каффоратлари учун давр қилмоқ жоиз эмас.

Энг  охирида,  олтинлар  қайси  фақирда  қолса,  ўша  фақир  лутф

этиб, орзуси ва ризоси билан олтинларни валийга совға қилади. Валий

олиб  “қабул  қилдим”  дейди.  Агар  фақир  совға  қилишни  хоҳламаса,

зўравонлик билан тортиб олишга бўлмайди. Чунки олтинлар шариатга

кўра ортиқ фақирнинг мулки бўлиб ҳисобланади. Фақир совға қиладиган

бўлса, валий уларга бирон нарса бериб севинтириши мақбулдир. Валий

маълум миқдор олтинини ёки қоғоз пулидан бир қисмини ёки бўлмаса,

марҳумнинг ашёсидан бир қисмини ўша фақирларга бериб, ҳосил бўлган

савобни ҳам, марҳумнинг руҳига совға қилади. Қарздор бўлган фақир ва

балоғат ёшига етмаган бола, давр ишига қатнашмаслиги керак. Чунки

ундай  фақирга  қўлига  кирган  олтин  билан  аввало  қарзларини  тўлаб

қутулиши фарз бўлади. Унинг ўша фарзни қўйиб, олтинларни марҳумнинг

каффорати учун ёнидаги фақирга бериши жоиз бўлмайди. Давр қабул

бўлса ҳам, ўзи савоб ололмайди. Ҳатто, аксинча, гуноҳкор бўлади.

Мол-мулки бўлмаган маййит, давр қилишни васият қилиб кетган

бўлса, валийга давр қилиш вожиб бўлмайди. Маййитга, яъни марҳумга,

каффоратларини  исқот  қиладиган  пулнинг  миқдори  мероснинг  учдан

бирини ошмайдиган қилиб, васият қилиш вожибдир. Ана шу тақдирдагина

даврга ҳожат қолмасдан, исқот иши амалга оширилади. Агар маййит,

меросининг учдан бири исқотга етиб турган ҳолда ундан ҳам камроқ пул

билан давр қилишни васият қилса, гуноҳкор бўлади.»

Ибни  Обидин  ҳазратлари  “Радд-ул-мухтор”  китобининг5-жилд

273-саҳифасида айтадиларки:

«Ёш фарзандлари бўлган ёки фақир бўлиб, меросга муҳтож, солиҳ

ва  болиғ  ўғил-қизлари  бўлган  касалнинг,  мол-мулкини  нофила  ибодат

бўлган хайр ва ҳасанот ишларига сарфлашни васият қилмай, молини

солиҳ фарзандларига ташлаб кетиши афзалроқдир.»

Мўтабар  “Баззозия”  китобида  совға  мавзуси  баён  қилинаркан

айтиладики: «Мол-мулкни хайр-ҳасанот ишларига сарфлаб, фосиқ бўлган

фарзандларга мерос қилиб ташлаб кетмаслик керак. Чунки фосиқ кимса,

бу  пулни  гуноҳ  ишларида  сарфлайди.  Берилган  мерос  ҳам  ўша  гуноҳ

ишга ёрдамчи ва шериклик қилган бўлади. Фосиқ фарзандга нафақадан

ортиқча мол берилмаслик керак.»

Жуда кўп миқдорда намоз, рўза, закот, қурбон ва қасам қарзлари

бўлган кимса, булар учун мероснинг учда биридан кам мол билан давр

қилинишини ва қолган мол билан Қуръони карим, хатми таҳлил ва мавлид

ўқитилишини васият қилса, бу жоиз бўлмайди. Чунки, буларни ўқиш ёки

ўқитиш учун пул олиб-берадиган кимсалар, гуноҳкор бўлишади. Қуръони

карим ўргатиш учун пул олиб-бериш жоиздир. Ўқиш ёки ўқитиш учун

эса, жоиз эмас.

Маййитнинг қазога қолган намозларини ва рўзаларини, вориси ёки

бошқа бир кимсанинг қазо қилиши, жоиз эмас. Лекин ўзи нофила намоз

ўқиб, рўза тутиб, савобини маййитнинг руҳига ҳадя қилиши жоиз ва

яхши бўлади.

Маййитнинг  қарзи  бўлмиш  ҳаж  ибодатини,  васият  қилинган

кимсанинг қазо қилиши жоиздир Яъни маййитни қарздан қутқаради.

Чунки ҳаж, ҳам бадан билан, ҳам мол билан бажариладиган ибодатдир.

Нофила  ҳаж  ибодатини  бошқаларининг  ўрнига  ҳамма  вақт  адо  этса

бўлади. Фарз бўлган  ҳаж ибодати эса, умрида ҳажга боролмайдиган

кимсанинг ўрнигагина вакили тарафидан адо этила олади.

“Мажма-ул-анҳур”  ва  “Дурр-ул-мунтақо”  китобларида  зикр

этилишича:  «Маййитнинг  исқотини  дафндан  аввал  бажо  келтириш

керак».  Дафндан  кейин  ҳам  исқот  қилишнинг  жоиз  эканлиги

“Куҳистоний” китобида мазкурдир.

Маййитнинг  намоз,  рўза,  қурбон  каффоратларининг  исқоти

асносида, бир фақирга нисоб миқдоридан кўп мол берилиши мумкин.

Ҳатто, олтинларнинг ҳаммаси бир фақирга берилиши ҳам мумкин.

Ўлим тўшагида ётган кимсанинг ўқий олмаган намозлари учун фидя

бериш жоиз эмас. Рўза тутолмайдиган даражада қари бўлган кимсанинг,

тутолмаган  рўзалари  учун  фидя  бериш  жоиздир.  Касал  ётган  кимса,

намозларини боши билан имо қилиб ўқиши керак. Мана шундай имо

билан бир кундан кўп намоз  ўқиёлмайдиган касалнинг адо этилмаган

намозлари, кечирилади. Касал тузалган пайтида, уларни, қазо қилиши

шарт  эмас.  Лекин  тутолмаган  рўзаларини,  тузалганида  тутиши  керак

бўлади. Тузалмасдан вафот этса, бу рўзалар ҳам кечирилади.

 

ЎТТИЗ ИККИ ВА ЭЛЛИК ТЎРТ ФАРЗ

Болиғ бўлган бир бола ёки бир кофир, “Калима-и тавҳид” айтса,

яъни «Ло илоҳа иллаллоҳ Муҳаммадун расулуллоҳ» деса ва маъносини

билиб ишонса, Мусулмон бўлади. Бу калимани айтиб мусулмон бўлган

кофирнинг барча гуноҳлари ўша заҳотиёқ афв қилинади. Лекин у кимса,

ҳар бир мусулмон каби, имкон топган заҳоти имоннинг олти шартини,

яъни “Оманту”ни ёдламоғи ва маъносини ўрганиб, уларга ишонмоғи

керак. Яна «Исломиятнинг тамомини, яъни Муҳаммад“алайҳиссалом”

ҳазратлари келтирган амр ва тақиқларнинг барчасини, Аллоҳу таолонинг

амри деб, ишондим»- дейиши керак. Кейин кун сайин аста-секин олдига

чиқадиган бутун иш-ҳодисалардан фарз ва ҳаром бўлганларини, яъни

амр ва ман қилинганларини ўрганиши ҳам фарздир. Буларни ўрганиш ва

фарзларни бажариб, ҳаромлардан тийилишнинг фарз эканлигини инкор

этса,  рад  этса,  ишонмаса  имони  кетади.  Ўша  ўрганганларидан  атиги

биронтасини ёқтирмаса, қабул қилмаса муртад бўлади. (Муртад диндан

қайтган  демакдир) Муртад  ўзини  мусулмонман  деб  ўйлайди.  Лекин

муртад бўлганлар«Ло илоҳа иллаллоҳ» дейишса ҳам, ёки исломиятнинг

баъзи  амрларини  бажо  келтиришса  ҳам,  масалан  намоз  ўқишса,

рўза  тутишса,  ҳажга  боришса,  хайр-ҳасанот  қилишса  ҳам,  мусулмон

бўлолмайдилар.  Муртаднинг  садақаси,  ибодати  ва  яхшилиги  худди

кофирнинг яхшилигидек, охиратда ҳеч қанақа фойда бермайди. Муртад

минг йил ибодат қилса ҳам, кофирлигича қолади ва абадий дўзахда ёнади.

Қайта мусулмон бўлиш учун, Исломнинг қайси ҳукмини ёқтирмай ёхуд

менсинмай диндан қайтган бўлса, худди шу қилмишига пушаймон бўлиб

тавба қилиши шарт.

Ислом олимлари, ҳар бир мусулмонга ўрганиши, ишониши ва тобе

бўлиб амал қилиши лозим бўлган фарзлардан муҳимроқ ўттиз икки ва

яна эллик тўрт донасини танлаб чиқарганлар. (Моварауннахрда булар40

фарз атамаси билан юритилади. Фарз сонидаги фарқлиликлар бир фарз

таркибидаги қисмларини алоҳида фарз санашдан юзага келган.)

 

ЎТТИЗ ИККИ ФАРЗ

Иймоннинг шарти: олти (6)

Исломнинг шарти: беш(5)

Намознинг фарзи: ўн икки(12)

Таҳоратнинг фарзи: тўрт(4)

Ғуслнинг фарзи: уч(3)

Таяммумнинг фарзи: икки (2)

Таммумнинг фарзи учта деган олимлар ҳам бор. Бу олимларга кўра,

бу фарзларни тамоми ўттиз уч бўлади. Иккаласиям тўғридир.

ИЙМОННИНГ ШАРТЛАРИ(6)

1. Аллоҳу таолонинг борлигига ва бирлигига ишониш.

2. Малакларга(фаришталарга) ишониш.

3. Аллоҳу таоло юборган китобларга ишониш.

4. Аллоҳу таолонинг жумла пайғамбарларига ишониш.

5. Охират кунига ишониш.

6. Тақдирга ишониш.

ИСЛОМНИНГ ШАРТЛАРИ(5)

7. Калима-и шаҳодат келтириш.

8. Ҳар куни беш марта вақти кирганида намоз ўқиш.

9. Молининг закотини бериш.

10. Рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш.

11. Кучи етган кишини умрида бир марта ҳажга бориши.

НАМОЗНИНГ ФАРЗЛАРИ(12)

А) Ташқи фарзлари7та, уларга“шартлари” дейилади.

12. Ҳадасдан таҳорат.

13. Нажосатдан таҳорат.

14. Сатри аврат.

15. Истиқболи қибла.

16. Вақт.

17. Ният.

18. Ифтитоҳ ёки таҳрима(кириш) такбири.

164 165

Б) Ички фарзлари бешта, уларга“рукн” дейилади.

19. Қиём.

20. Қироат.

21. Рукуъ.

22. Сажда.

23. Қаъдаи охира.

ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗЛАРИ(4)

24. Таҳорат олаётганда юзни ювиш.

25. Қўлларни тирсаклари билан қўшиб ювиш.

26. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш.

27. Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.

ҒУСЛНИНГ ФАРЗЛАРИ(3)

28. Оғизнинг ичини чайқалаш(мазмаза).

29. Бурунга сув тортиб қоқиш(истиншоқ).

30. Бутун баданни қуруқ жой қолдирмай ювиш.

ТАЯММУМНИНГ ФАРЗЛАРИ(2)

31. Жунубликдан  ёки  таҳоратсизликдан  тозаланиш  учун  ният

қилиш.

32. Икки кафтни тоза тупроққа уриб, юзни масҳ қилиш ва такрор

икки кафтни тупроққа уриб, бу сафар икки қўлни тирсакдан ҳовучгача

масҳ тортиш ёки силаш.

 

ЭЛЛИК ТЎРТ ФАРЗ

1. Аллоҳу таолонинг бир, яъни ягона эканлигига ишониш.

2. Ҳалол ейиш ва ичиш.

3. Таҳорат олиш.

4. Беш вақт намоз ўқиш

5. Жунубликдан ғусл олиш.

6. Ризқнинг Аллоҳу таолодан эканлигига ишониш.

7. Ҳалол ва тоза либос кийиш.

8. Аллоҳу таолога таваккул қилиш.

9. Қаноаткор бўлиш.

10. Берган неъматлари учун Аллоҳу таолога шукр қилиш.

11. Қазога розилик кўрсатиш.

12. Бало-қазоларга сабр қилиш.

13. Гуноҳлардан тавба қилиш.

14. Аллоҳ ризолигини кўзлаб ибодат қилиш.

15. Шайтонни душман деб билиш.

16. Қуръони каримнинг ҳукмига рози бўлиш.

17. Ўлимни ҳақ деб билиш.

18. Аллоҳнинг дўстларига дўст, душманларига душман бўлиш.

19. Отага ва онага яхшилик қилиш.

20. Амри маъруф ва наҳйи анил-мункар қилиш. (Яхшиликни амр

қилиш, ёмонликни ман қилиш.)

21. Қариндош-уруғларни зиёрат қилиш.

22. Омонатга хиёнат қилмаслик.

23. Доимо Аллоҳу таолодан қўрқиб, фароҳни(эркалик ва осийликни)

тарк этиш.

24. Аллоҳга ва Расулига итоат этиш.

25. Гуноҳлардан қочиб, ибодатлар билан машғул бўлиш.

26. Мусулмон амирларига итоат қилиш.

27. Оламга ибрат назари билан қараш.

28. Аллоҳу таолонинг борлигини тафаккур қилиш.

29. Тилини фуҳш(сўкиш) сўзлардан муҳофаза қилиш.

30. Қалбини(юрагини, кўнглини) тоза тутиш.

31. Ҳеч кимни масхара қилмаслик.

32. Ҳаром нарсага қарамаслик.

33. Мўмин кимсанинг ҳамма вақт сўзига содиқ бўлиши.

34. Қулоғини  мункарот(ман  қилинган  нарсаларни)  тинглашдан тийиш.

35. Илм ўрганиш.

36. Тарози ва ўлчов асбобларини ҳақ узра қўлланиш.

37. Аллоҳнинг  азобидан  амин  бўлмасдан, (омон  қоладиганига

ишонмасдан) доимо қўрқиш.

38. Мусулмон фақирларга закот ва ёрдам бериш.

39. Аллоҳнинг раҳмат ва марҳаматидан умид узмаслик.

40. Нафсининг истакларига бўйсунмаслик.

41. Аллоҳ розилиги учун ош бериш.

42. Оиласига етадигандай ризқ топиш учун меҳнат қилиш.

43. Молининг  закотини,  хирмони(мева,  сабзавот)нинг  ушрини

бериш.

44. Ҳайзли ва нифосли бўлган хонимига яқинлашмаслик.

45. Қалбини гуноҳлардан тозалаш.

46. Кибрли бўлишдан тийилиш.

47. Балоғатга етмаган етимнинг молини муҳофаза қилиш.

48. Ёш ўғлонларга яқинлик қилмаслик.

49. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиб, қазога қўймаслик.

50. Зулм ила ўзганинг молини тортиб олмаслик ва емаслик.

51. Аллоҳу таолога шерик(ширк) қўшмаслик.

52. Зинодан қочиниш.

53. Шароб, спиртли ичимликларни ичмаслик.

54. Бекордан бекорга ва ёлғон жойга қасам, онт ичмаслик.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                              кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов