"."
Меню

Куръони карим (Алоуддин Мансур)

 

 

 

(44) «Духон» сураси

Бу  сура   ҳам   Маккада   нозил  қилинган  бўлиб,   эллик  тўқиз  оятдир.  Сура  Қуръони

Каримнинг    муборак    Қадр   кечасида    нозил    бўлгани    ҳақида    хабар   бериш    билан

бошланади.

Сўнгра бу  азиз Китобдан   шак-шубҳада  бўлган мушриклар осмондан "тутун" — ғубор

ёғиладиган    кун   билан    огоҳлантириладиларки,    суранинг  "Духон —       Тутун",    деб

номланиши    шундандир.    Бу    сурада    Аллоҳ    таолонинг    пайғамбарларидан     Мусо

алайҳиссаломнинг    Фиръавн    қавмига   юборилишлари    ва   у   зотга   иймон   келтирган

кишиларга   қандай   нажот   берилиб,   инкор   этганлар   қандай   ҳалокатга   йўлиққанлари

батафсил баён қилинади.

Сура  кофирлар  тушадиган   дўзах  даҳшатлари  ва  мўминлар   учун  тайёрлаб  кўйилган

жаннат манзараларини тасвирлаш билан ниҳоясига етади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Ҳо. Мим. 

 

2-3.   Очиқ-Равшан    Китобга —     Қуръонга   қасамки,   албатта   Биз   уни   бир   муборак-

баракотли   кечада  нозил   қилдик.   Дарҳақиқат,   Биз  (инсонларни   ушбу  Қуръон   билан

Охират азобидан) огоҳлантиргувчи бўлдик.

Изоҳ:  Кўпчилик  уламоларнинг  айтишларича,  бу  кеча  Рамазон  ойидаги  Қадр  кечаси

бўлиб,   Қуръони   Карим   ўша   кечада   нозил   бўла   бошлагандир.    Унинг  "муборак-

баракотли кеча" дейилишига сабаб эса жаҳолат зулматларида қолиб, ўз йўлини йўқотиб

қўйган  инсоният олами ўша кечада    осмон билан  боғланиб, ундан ўзи учун то Қиёмат

дастурул-амал  бўладиган   Илоҳий  йўл-йўриқлар   ола  бошлаганидир.   Бу  кечанинг   яна

бошқа хислатлари ҳам борки, у ҳақда қуйидаги оятларда баён қилинади.

 

4. У (кеча)да барча пухта-аниқ иш(лар) айрилур (белгиланур). 

Изоҳ:  Ибн  Аббос  (Аллоҳ ундаи  рози бўлсин)   айтадиларки, Аллоҳ   таоло бу  кечада  то

келгуси  сананинг шу кечасигача бўладиган, бандаларга      тааллуқи  барча ишлар  ҳиқида

ҳукм қилур.

 

5. (Бу  кечада тақдир қилинадиган барча ишлар) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган Ишдир.

Дарҳақиқат, Биз (башариятга пайғамбарлар) юборгувчи бўлдикки; 

 

6. (Бу)  Парвардигирингиз   томонидан  бўлган  раҳмат-меҳрибонликдир. Албатта    Унинг

Ўзи (барча нарани) Эшитгувчи, Билгувчидир. 

 

7.   Агар    ҳақиқий    ишонгувчи    бўлсангизлар  (ўша     сизларнинг    Парвардигорингиз)

осмонлар     ва     ернинг      ҳамда     уларнинг      ўртасидаги     бор     нарсаларнинг      ҳам

Парвардигоридир. 

 

8. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва        ўлим берадиган ҳам Унинг

Ўзидир.      Сизларнинг      Парвардигорнигиз       ҳам,      аввалги      ота-боболарингизнинг

Парвардигори ҳам (Унинг Ўзидир). 

 

9.   Йўқ,   улар  (яъни,     мушриклир    қайта   тирилиш    хусусида)   шак-шубҳада    бўлиб,

(Аллоҳнинг пайғамбарларининг устидан масхара қилиб) ўйнарлар. 

 

10.  Бас, (эй   Муҳаммад  алайҳиссалом), Сиз   осмон  очиқ  (яъни, барчага   кўрчинадиган)

тутунни келтирадиган Кунга кўз тутинг! 

 

11. У (тутун барча) одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир.

Изоҳ:   Имом   Бухорий   ривоят  қилишларича,   қурайшликлар   ўз   куфру-исёнларидан

қайтишмагач, пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таъолодан Юсуф пайғамбар замонларида

бўлиб  ўтган қаҳатчилик каби бало    юборишини сўраган   эканлар. Шунда бир    неча йил

давомида  шундай  қурғоқчилик   ва  қаҳатчилик  бўлибдики,   одамлар  қўлларига  тушган

нарсани    ея   бошлабдилар    ва   қуриб-қақшаб    кетган    ердан   кўтарилган    чанг-тўзон

уларнинг кўзларига тутундек кўрина бошлабди. Ана энди улар Аллоҳ таъолога ёлвориб

дуо-илтижо қилишга тушадилар.

 

12. "Парвардигор,      Ўзинг    бизлардан    бу   азобни   аритгин.    Албатта   бизлар   иймон

келтиргувчидирмиз". 

 

13-14. (Лекин) улар учун қаёқдан ҳам (бошларига тушган бу бало-офатлардан) эслатма-

ибрат олиш бўлсин?! Ҳолбуки, уларга очиқ Пайғамбар (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом)

келди,  сўнгра  ундан  юз  ўгирдилар  ва: "(Унга    Қуръон  бировлар  томонидан)   ўргатиб

қўйилган, (у)      мажнун",    дедилар-ку?! (Бас,      очиқ-равшан    мўъжиза —      Қуръонни

келтирган   Пайғамбарга   иймои   келтирмай,  ундан  юз  ўгирган   кимсалар  бошқа  бирон

нарсадан панд-насиҳат олармидилар?!

 

15. Албатта Биз бу азобни (сизлардан) бир оз (вақтгача) аритгувчидирмиз, сизлар хам

шак-шубҳасиз, (ўз куфру исёнларингизга) қайтувчидирсизлар. 

 

16.  Биз  даҳшатли  ушлаш  билан  ушлайдиган  кунда  (яъни,   Бадр  жангида   ёки  Қиёмат

Кунида Биз улардан интиқом олурмиз). Зеро, Биз Интиқом олгувчидирмиз. 

 

17.  Аниқки, Биз   улардан  илгари  Фиръавн  қавмини  ҳам  имтиҳон  қилганмиз   ва  уларга

бир улуғ пайғамбар (яъни, Мусо алайҳиссалом) келгандир. 

 

18. (У   Фиръавн   ва  унинг  одамларига  деди): "Сизлар    менга  Аллоҳнинг  бандаларини

(яъни,   бани   Исроил   қавмини)   топширинглар!    Албатта   мен   сизлар   учун   ишончли

пайғамбардирман".

Изоҳ:  Маълумки,   Фиръавн   ва  унинг   қавми  бўлган   мисрлик  қибтийлар   бани  Исроил

қавмини   мустамлака   қилиб,   уларга   кўп   зулму  зўравонликлар   қилар   эдилар.   Мусо

пайғамбар  Аллоҳ  таъолонинг  амри  билан  Фиръавн  олдига  бориб, ундан бани   Исроил

қавмини  Мисрдаги тутқунликдан   озод қилиб, ўз ватанлари Шом диёрига кетишларига

йўл беришини талиб қилади. Мазкур ва қуйидаги оятларда шу ҳақда хабар берилади.

 

19. "Ва     Аллоҳга   кибру   ҳаво   қилманглар!    Албатта   мен   сизларга  (ўзимнинг     ҳақ

пайғамбар эканлигимга) очиқ-равшан ҳужжат (мўъжизалар) келтирурман". 

 

20. (Шунда   Фиръавн   ва  унинг  қавми  Мусони  ўлдириш  билан  таҳдид  солганларида  у

деди): "Албатта   мен Парвардигорим ва    Парвардигорингиз (бўлмиш Аллоҳ)дан сизлар

мени      тошбўрон     қилишларингиздан      паноҳ      сўрагайман,      (демак,      сизларнинг

таҳдидларингиздан қўрқмайман). 

 

21. Агар менга иймон келтирмасангизлар, у ҳолда мени холи қўйинглар!'' 

 

22. Бас, у Парвардигорига: "Дарҳақиқат, улар жиноятчи қавмдир (яъни, Ўзинг уларнинг

жазоларини бергин)», деб дуо қилди. 

 

23.  Бас, (Аллоҳ   Мусога  ваҳий  юбордики), "Бандаларим  (яъни,   бани  Исроил  қавми)

билан   бирга   тунда   йўлга   чиққин!   Албатта   сизларнинг   изингизга   тушилур. (Яъни,

Фиръавн ва унинг қўшини ортингиздан қувиб етур). 

 

24. Ва  денгизни  сокин  (яъни, сизлар ўтаётганда    иккга  бўлинган  эди, ана ўша ҳолида)

қўявергин  (ва     Фиръавн    ундан   ўз   қўшини    билан   ўтиб   олишидан   қўрқма).   Шак-

шубҳасиз, улар ғарқ қилингувчи қўшиндир". 

 

25-26.   Улар   қанчадан-қанча   боғларни,   чашмаларни,   экинзорларни   ва   улуғ-гўзал

жойларни қолдириб (ўзлари ғарқ бўлиб) кетдилар! 

 

27. Ва (қанчадан-қанча) ўзлари вақтичоғлик қилган неъматларни (қолдириб кетдилар)!

 

28. Шундай қилиб, Биз у (неъматларни) бошқа бир қавмга мерос қилиб бердик! 

 

29. Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам (аза тутиб) йиғлагани йўқ ва        уларга (тавба-тазарруъ

учун) муҳлат ҳам берилмади! 

 

30-31.  Дарҳақиқат,   Биз  бани  Исроилга  хор  қилгувчи   азобдан —   Фиръавндаи   нажот

бердик. У ҳақиқатан, мутакаббир, хаддан ошувчилардан эди. 

 

32.    Дарҳақиқат,     Биз    уларни  (бани       Исроил    қавмини)     билган    ҳолимизда  (ўз

замонларидаги) барча оламлар — одамлардан танлаб олдик — афзал қилдик. 

 

33.  Ва   уларга  оят-мўъжизалардан  (денгизнинг     қоқ   ўртасидан   бўлиниши,   осмондан

ризқу  рўз  ёғилиши   каби)  нарсаларни  ато  этдикки,   уларда  (тафаккур  қилгувчи   учун)

очиқ имтиҳон-синов бордир. 

 

34-35-36.   Албатта   ана   улар  (яъни,     Қурайш    кофирлари: "ўлим)      фақат    биринчи

ўлимимиздир ва бизлар қайта тирилгувчи эмасмиз. Бас, агар ("Охират ҳаёти        ҳам бор",

деган  сўзларингизда)   ростгўй   бўлсангизлар  (ўлиб   кетган)   ота-боболаримизни  (қайта

тирилтириб) келтиринглар-чи?", дерлар. 

 

37.    Улар  (куч-қувватда)       яхшироқми    ёки    Туббаъ    қавми    ва    улардан    аввалги

кимсаларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Чунки улар жиноятчи — осий эдилар.

Изоҳ: Туббаъ — қадим замонда Мадина атрофида яшаб ўтган бир солиҳ подшоҳ бўлиб,

унинг   қавми   жуда  бақувват   кишилар   эди.  Улар  куч-қувватларига   ишониб  Туббаъги

итоат   этмаганлиридан    кейин   Аллоҳ   таоло   уларни   ҳалок   қилган   эди.   Ушбу   оят

"Бизларни ёшимизни яшаб    бўлгунмизча ҳеч ким ҳалок қила олмайди ва ўлганимиздан

кейин ҳеч киш тирилтира олмайди", дейдиган Қурайш кофирлари ҳақидадир.

 

38.   Биз   осмонлар   ва   ерни   ҳамда   уларнинг  орасидаги   нарсаларни   ўйнаб-беҳуда

яратганимиз йўқ. 

 

39. Биз уларни фақат Ҳақ (қонун, интизом) билан яратганмиз. Лекин уларнинг кўплари

билмаслар. 

 

40. (Ҳақ     билан   ботилиинг)    ажралиш   Куни  (яъни,     Қиёмат   Куни)   барчаларининг

(инсонларнинг ҳисоб-китоб) вақтидир. 

 

41. У Кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. 

 

42.   Магар  Аллоҳ   раҳмат   қилган  кишиларгагина  (ёрдам   берилур).   Албатта   Унинг

Ўзигина Қудратли ва Меҳрибондир. 

 

43-44. Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкорнинг таомидир. 

 

45-46. (У     таом)   мисоли   қайноқ   сувнинг  қайнаши   каби  қоринларда   қайнайдиган

эритилган (дорланган) ёғдир! 

 

47-48. (Дўзах   фаришталарига): "Уни  (гуноҳкорни)  ушлаб  дўзахнинг ўртасига судраб

олиб боринглар, сўнгра боши устидан қайноқ сувдан — азобдан қуйинглар!" (деб амр

этилур). 

 

49-50. (Унга масхара қилиш учун: "Мана бу азобни) тотиб кўргин! Ахир сен "қудратли

ва улуғсан-ку". Дарвоқеъ, бу (азоб) сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шак-шубҳа

қилган нарсангиздир!", (дейилур). 

 

51-52. Албатта тақводор зотлар (У Кунда) осойишта жойда, боғлар ва чашмалар устида

бўлурлар. 

 

53.   Улар   бир-бирларига   рўбарў   бўлган   ҳолларида   ипак-шойидан  либослар   кийиб

(ўлтирурлар). 

 

54. Мана шундай! Яна Биз уларга оҳукўз хурларни жуфти ҳалол қилиб қўйгандирмиз. 

 

55.  Улар  у  жойда  тинч-хотиржам  бўлган  ҳолларида  (хизматкорлардан)  барча  мева-

чевани чақирурлар. 

 

56. Улар (жаннатда) биринчи ўлимдан (яъни, ҳаёти дунёдан кўз юмганларидан) бошқа

ўлимни тотмаслар. (Аллоҳ) уларни дўзах азобидан сақлагандир. 

 

57. (Бу)    Парвардигорингиз  томонидан  бўлган  фазлу   марҳаматдир.   Мана  шу  буюк

саодатдир. 

 

58. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), дархақиқат, шояд улар эслатма-ибрат олсалар,

деб Биз (бу Қуръонни) Сизнинг тилингиз билан осон-енгил қилиб бердик, (Лекин улар

Куръон панд-нисиҳатларини қибул қилмадилар). 

 

59.  Бас,   энди  Сиз  (уларнинг  ҳоллари  не  кечишига)  кўз  тутинг!  Улар  ҳам  албатта

(Сизнинг ҳалокатингизга) кўз тутгувчидирлар.

 

 

 

 

(45) «Жосия» сураси

Ўттиз   етти  оятдан   иборат  бўлган  бу   сура   ҳам  Макка   сураларидандир.  Дастлабки

оятлариданоқ    осмонлар    ва    ердаги    ҳар    бир    нарса    ва    воқеа,    ҳодисада    Ягона

Яратгувчининг      борлигига     далолат    қиладиган     аломатлар     мавжуд     эканлигини

уқтирадиган бу сурада ҳам сўз иймон-эътиқод устида боради.

Бу   сурада   яна   бани   Исроил   қавмига   Аллоҳ   таъоло   томонидан   ато   этилган   ноз-

неъматлар на имтиёз фазилатларга улар ношукурлик қилганликлари ҳақида ва умуман

ҳавойи   нафсларини  "худо"   қилиб   олган  кимсалар  ва  уларнинг   топажак   оқибатлари

хусусида хабарлар берилади.

Сура ниҳоясида Қиёмат Кунида рўй берадиган аҳвол тасвирланади ва у Кунда ҳар бир

уммат тиз чўккан ҳолда Аллоҳ Роббил-оламийн тарвфидан бўладиган ҳукмга кўз тутиб

туриши баён этилади. Суранинг "Жосия — Тиз чўкувчилар", деб аталишининг сабаби

шудир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Ҳо, Мим. 

 

2. (Бу Қуръон) Қудратли ва Ҳикматли Аллоҳ томонидан нозил қилинган Китобдир. 

 

3. Шак-шубҳасиз, осмонлар ва    ерда мўъминлар учун (Аллоҳнинг қудрат ва ҳикматига

далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир. 

 

4.  Яна  сизларнинг  (бир  томчи  сув —   нутфадан)  яралишингизда   ва  (Аллоҳ  ер  юзига)

тарқатиб  юборгаи жониворлардан иборат нарсаларда ҳам аниқ ишонадиган қавм учун

оят-ибратлар бордир. 

 

5.  Яна   кеча  ва  кундузнинг   алмашиб   туришида   ва  Аллоҳ  осмондан   ёғдириб,   унинг

ёрдамида      "ўлган"       ерни      тирилтирган       ризқ-ёмғирда       ҳамда      шамолларнинг

йўналтирилишида ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир. 

 

6. (Эй   Муҳаммад  алайҳиссалом),  булар  Аллоҳнинг   оятлари  бўлиб, Биз   уларни  Сизга

ҳаққирост  тиловат қилиб бермоқдамиз. Бас, улар (Макка      кофирлари)  Аллоҳ ва  Унинг

оятларини қўйиб қайси сўзга иймон келтирурлар?! 

 

7. Барча бўҳтончи-ёлғончи гуноҳкорга ҳалокат бўлғайки; 

 

8.   У   ўзига    тиловат   қилинаётган    Аллоҳ   оятларини    эшитар,    сўнгра    гўё   уларни

эшитмагандек    кибру   ҳаво   қилган   ҳолда  (ўз    куфрида)   оёқ   тираб   турар!   Бас, (эй

Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз унга аламли азоб "хушхабарини" беринг! 

 

9.  Қачон   у  Бизнинг   оятларимиздан   бирои   нарса  билиб   олса,  у  (оят)ларни   масхара

қилур! Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир! 

 

10. Уларнинг ортида жаҳаннам бор! Касб қилган-топган (мол-дунё, бола-чақалари) ҳам,

Аллоҳни  қўйиб   ушлаган  "дўстлари"   ҳам  уларга  бирон  нарсада  асқотмас!  Улар  учун

улуғ — катта азоб бордир! 

 

11. Ушбу  (Қуръон   иймон келтирган зошлар  учун)  Ҳидоятдир. Парвардигорларининг

оятларига кофир бўлган кимсалар учун эса ашаддий азобдан аламли насиба бордир! 

12. Аллоҳ — (денгиздаги) кемалар ўзининг амри билан жорий бўлиши ҳамда сизлар (у

кемаларда)   Унинг   фазлу   марҳаматидан  (ризқу    рўз)   исташларингиз    учун   ва   шукр

қилишларингиз учун сизларга денгизни бўйсундириб қўйган Зотдир. 

 

13. У Ўз томонидан (яъни, Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги

барча  нарсаларни   бўйсундирди.   Албатта  бунда  тафаккур   қиладиган   қавм  учун  оят-

ибратлар бордир. 

 

14. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), иймон келтирган зотларга айтинг, улар Аллоҳ (ваъда

қилган    ҳисоб-китоб)     Кунларидан     ноумид    бўлган    кимсалар  (етказаётган       озор-

азиятлар)ни  кечириб  юбораверсинлар. Токи (Аллоҳ ўша     озорларга  сабр-тоқат  қилган)

қивмни касб қилган нарсалари (яъни, кечириб юборганликлари) сабабли мукофотлагай! 

 

15. Ким бирон яхшилик қилса, бас, ўзи учун  (яъни ўз фойдасига қилган) бўлур, ким

ёмонлик    қилса,    бас,    ўз    зиёнига  (қилган)     бўлур.    Сўнгра    Парвардигорингизга

қайтарилурсизлар. 

 

16. Дарҳақиқат, Биз бани Исроил (қавми)га Китоб — Таврот, ҳикмат ва пайғамбарлик

ато   этдик    ва    уларни    ҳалол-пок    нарсалардан    ризқлантирдик    ҳамда   уларни  (ўз

замонларидаги) барча оламлардан устун қилдик. 

 

17. Яна Биз уларга (Дин) ишлари ҳақида      аниқ-равшан ҳужжатлар ато этдик. Бас, улар

ихтилоф   қилмадилар,   магар   уларга  (Биз    томонимиздан   Дин   ҳақида)   илм-ҳужжат

келганидан    сўнг    ўзаро    ҳасад-адоват    қилишиб  (талашиб-тортишдилар).       Албатта,

Парвардигорингиз     Қиёмат    Кунида    уларнинг    ўрталарида    ихтилоф    қилиб    ўтган

нарсалари ҳақида ҳукм қилур.

Изоҳ:   Муфассирларнинг     айтишларича,    мазкур    оятларда   бани    Исроил    қавми    ва

уларнинг    ўзларига    Аллоҳ   таъоло    томонидан    ато   этилган    шунчалик    аниқ    оят-

мўъжизалар ва ноз-неъматлардан кейин ҳам ўзаро ҳасад-адоват     қилишиб Дин ҳақида

турли  ихтилофларга   берилиб   кетганликлари   тўғрисида   ҳикоя  қилинишидан   мақсад,

Макка   мушриклари   томонидан   берилаётган   хилма-хил   озор-азиятлардан   изтиробга

тушган Муҳаммад алайҳиссаломга таскин-тасалли бериш ва у кишини ҳам худди Мусо

пайғамбар   бани   Исроилнинг    зулмига   сабр   қилганидек    сабр-тоқат   қилишга   даъват

этишдир.

 

18. Сўнгра (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз Сизни (Дин) ишидан бир Шариат (аниқ-

равшан қонун)   устида (барқарор) қилдик. Бас, Сиз (фақат мана шу қонунга) эргашинг

ва билмайдиган кимсаларнинг хавойи нафсларига эргашманг! 

 

19.  Чунки  (агар  Сиз  уларнинг  ҳавойи  нафслари  кўрсатган  залолат  йўлига  юрсангиз),

улар   Сиздан   Аллоҳ   томонидан   бўлган   бирон   нарсани  (азобни)    қайтара   олмаслар.

Албатта    золимлар    бир-бирларига    дўстдирлар.    Аллоҳ    эса    тақводор    зотларнинг

Дўстидир. 

 

20. Ушбу (Қуръон барча) одамлар учун (равшан) кўрсатмалардир ва аниқ ишонадиган

қавм учун Ҳидоят ва Раҳматдир. 

 

21. Балки ёмонлик-гуноҳлар касб этган кимсалар Биз       уларни  ҳам иймон  келтирган  ва

яхши амаллар қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам (яъни,

дунёлари  ҳам,  Охиратлари  ҳам  мўминлар  билан)  баробар  бўлишини ўйлагандирлар?!

Нақадар ёмон (нотўғри) ҳукм қилурлар-а?! 

 

22. Аллоҳ осмонлар ва   Ерни (ўзининг кудрати Илоҳийясига далолат      қилиши учун)   ва

ҳар бир жон мазлум бўлмаган ҳолларида ўзлари қилган амаллари сабабли жазоланиши

учун Ҳақ (қонун ва низом) билан яратди. 

 

23. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳавойи нафсини ўзига "илоҳ" қилиб олган ва Аллоҳ

уни   билган  ҳолида  йўлдан  оздириб,   қулоқ  ва  кўнглини   муҳрлаб,  кўз  олдига  парда

тортиб  қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни      Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким

ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?! 

 

24.  Улар  (яъни,   Қиёматни   инкор   қилгувчилар: "Ҳаёт)    фақат   дунёдаги   ҳаётимиздир.

(Баъзиларимиз)     ўлиб, (бошқаларимиз)       ҳаётга    келаверамиз    ва    бизларни  (Аллоҳ

ўлдирмайди, балки) фақат замон (ўтиши)гина ўлдиради", дедилар. Ҳолбуки, улар учун

бу тўғрида бирон билим-ҳужжат йўқдир. Улар фақат (шундай) гумон қилурлар, холос. 

 

25.  Қачон  уларга  (қайта  тирилиш  ҳақлиги  тўғрисидаги)   Бизнинг   аниқ-равшан   бўлган

оятларимиз тиловат қилинса, уларнинг (бу оятларга қарши) "ҳужжатлари" фақат: "Агар ростгўй      бўлсангизлар,       ота-боболаримизни       (тирилтириб)      келтиринглар-чи",

дейишларигина бўлур. 

 

26. Айтинг: "Аллоҳ сизларга хаёт берур, сўнгра (ажалларингиз етгач), ўлдирур, сўнгра

сизларни  хеч  шак-шубҳасиз, (келадиган)    Қиёмат  Кунига  тўплар.  Лекин  одамларнинг

кўплари (буни) билмаслар"! 

 

27.   Осмонлар    ва   ернинг    мулки-эгалиги    Аллоҳникидир. (Қиёмат)       Соати    қойим

бўладиган Кунда — ана ўша Кунда бузғунчи кимсалар зиён тортурлар! 

 

28. (У  Кунда)  барча  умматни  (даҳшат  ва  изтироб-ла)  тиз чўккан   ҳолда кўрарсиз. Ҳар

бир  уммат  ўз  номаи аъмолига   чақирилур, (сўнг   уларга  дейилур): "Бугун қилиб    ўтган

амалларингиз билан жазоланурсизлар. 

 

29.  Мана   бу  китобимиз  (яъни,   Бизнинг   амримиз   билан   ёзилган  номаи   аъмолингиз)

сизларга     ҳақиқатни     айтур.    Дарҳақиқат,     Биз     сизлар    қилгувчи     бўлган     барча

амалларингизни (ушбу номаи аъмолга) кўчириб қўйгандирмиз". 

 

30.    Бас,   иймон    келтирган    ва    яхши    амаллар    қилган    зотларга    келсак,    уларни

Парвардигорлари —    Аллоҳ  Ўз  раҳмати-жаннатига   дохил  қилур.   Бу  очиқ   бахтнинг

ўзидир! 

 

31.  Энди   кофир   бўлган   кимсаларга   келсак, (бас,    уларга   айтилур): "Ахир     сизларга

Менинг    оятларим   тиловат   қилинган    эмасмиди?!    Бас,   сизлар  (у    оятларга   иймон

келтирмасдан) кибру хаво қилдинглар ва жиноятчи қавм бўлдинглар! 

 

32.  Қачон  (сизларга): "Дарҳақиқат, Аллоҳнинг     ваъдаси ростдир, (Қиёмат) Соати    шак-

шубҳасиз, (келгувчидир)",     дейилса,   сизлар: "Биз    у  Соат  нима  эканини   билмаймиз,

фақат гумон қиламиз, холос. Биз (Қиёмат Соати келишига) аниқ ишонгувчи эмасмиз",

дединглар. 

 

33. (Мана энди) уларга қилиб ўтган ёмонликлари ошкор бўлди ва ўзлари масхара қилиб

ўтган (азоб) уларни ўраб олди! 

 

34.  Ва  (уларга)  дейилди: "Худди    сизлар  мана  шу  бугунги   Кунингиздаги   учрашувни

унутганларингиздек,    биз   ҳам   бугун   сизларни  "унутурмиз".     Сизларнинг    жойингиз

дўзахдир ва сизлар учун (дўзах азобидан қутқаргувчи) ёрдамчилар хам йўқдир! 

 

35.  Бунга  сабаб —    сизлар  Аллоҳнинг   оятларини   масхара  қилиб   олган  эдинглар   ва

сизларни  ҳаёти  дунё  алдаб  қўйган  эди.  Бас,  бугун улар  (дўзахдан)   чиқарилмаслар  ва

улардан (Аллоҳ рози бўладиган амалларга) қайтиш хам талаб қилинмас. 

 

36.  Бас,  барча  хамду  сано  осмонлар  Парвардигори,   ер  Парвардигори,  бутун  оламлар

Парвардигори — Аллоҳ учундир. 

 

37. Осмонлар ва Ердаги буюклик ёлғиз Уникидир! У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир!

 

 

Йигирма олтинчи жузъ

(46) «Аҳқоф» сураси

«Ҳо, Мим» ҳарфлари билан   бошлангувчи сураларнинг сўнгги – еттинчиси бўлган   бу

сура Маккада нозил қилинган бўлиб, ўттиз беш оятдир. У Қуръони Каримнинг қудрат

ва  ҳикмат  Соҳиби бўлмиш  Аллоҳ томонидан  туширилган  Китоб эканини таъкидлаш

билан  бошланиб,  сўнгра  мушрикларнинг   сиғинаётган   бутлари  бирон  нарса  яратишга

ҳам,   уларнинг   дуо-илтижоларини    эшитишга   ҳам   қодир   бўлмаган,   жонсиз   тошлар

эканлигини уқтиради.

Бу  сурада  ҳар бир инсон   ота-онасига яхшилик   қилишга  амр  этилгани хусусида   хабар

берилади  ва  фарзандни   туғиб,  қаторга  қўшгунча  она  чекадиган   меҳнат  машаққатлар

айрича тасвирланади.

Бу сурада ўтган пайғамбарлардан Ҳуд алайҳиссаломнинг Яман юртидаги қумтепаларни

маскан   тутган   Од   қабиласини    Ёлғиз   Аллоҳ   таологагина   ибодат   қилишга   даъват

этганлари, улар эса куч-қувватларига ишониб, пайғамбар даъватини инкор қилишлари

оқибатида   ҳалокатга   дучор  бўлганлари   ҳақида  хабар  берилади.   Суранинг  «Аҳқоф -

Қумтепалар» деб номланишининг боиси шудир.

Сура   пайғамбар  саллоллоҳу   алайҳи  ва   салламни  кофирлар   томонидан  тортаётган

азиятларга сабр-тоқат қилишга чақириш билан хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Ҳо, Мим.

 

2. «Бу Қуръон) Қудратли ва Ҳикматли Аллоҳ томонидан нозил қилинган Китобдир.

 

3. Биз осмонлар ва   Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат Ҳа- (қонун)       ва

(Қиёмат   Кунигача)   белгиланган   муддат  билан  яратдик.  Кофир   бўлган  кимсалар  эса

ўзлари огоҳлантирилган нарсадан (яъни, Охиратдаги азобдан) юз ўгирувчилардир (уни

инкор қилгувчилардир).

 

4. (Эй   Муҳаммад  алайҳиссалом, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳни      қўйиб  дуо -

илтижо қилаётган (бутларингиз) ҳақида хабар беринглар – менга кўрсатинглар-чи, улар

ердан  нимани яратганлар?! Ёки    улар  учун  осмонлар(ни  яратиш)да шериклик   борми?!

Агар   ростгўй   бўлсангизлар,    менга   ушбу  (Қуръон)дан     илгари  (нозил     бўлган    ва

сизларнинг    бутларга   сиғинишингизни    тасдиқлайдиган)    бирон   китобни   ёки   бирон

илмий     асарни  (яъни       ввалги     уламолардан     қолган     биронта     аниқ     ҳужжатни)

келтиринглар!»

 

5. Аллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга

дуо-илтижо  қиладиган   кимсадан  ҳам  ақлдан озганроқ   ким  бор?!  Ҳолбуки,  у  (жонсиз

бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар!

 

6. (Қиёмат    Кунида)   инсонлар  (ҳисоб-китоб    учун)   тўпланган   вақтида   ўша  (бутлар)

уларга (мушрикларга) ушман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат

қилганларини ҳам инкор этурлар.

 

7. Қачон уларга Бизнинг аниқ-равшан бўлган оятларимиз тўғрисида у ўзларига келган

вақтидаёқ (тафаккур қилиб кўрмасданоқ): «бу очиқ сеҳрдир», дерлар.

 

8.  Ёки   улар («Қуръонни    Муҳаммаднинг)    ўзи   тўқиб   олган»,  дейдиларми?!   Айтинг:

«Агар уни ўзим тўқиб олган бўлсам, у ҳолда сизлар мен учун Аллоҳ (азоби)дан бирон нарса(ни  даф  қилиш)га  эга  бўла  олмассизлар  (яъни  у  ҳолда  Аллоҳнинг  Ўзи  Унинг

шаънига ёлғон тўқиганим учун мени ҳеч ким қайтара олмайдиган азоб билан жазолаган

бўлур   эди.   Бас,   мен   сизлардан   эмас,   балки   Аллоҳ   таъолодан   қўрққаним   сабабли

сизларга    Ҳақ    ваҳийни    келтирмоқдаман)!    У   сизлар    киришаётган    нарсани  )яъни

Қуръонни    бир   сеҳр   десангизлар,    бир   уйдирма    деяётганларингизни)     жуда   яхши

Билгувчидир. Унинг Ўзи мен Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир».

 

9. (Эй      Муҳаммад    алайҳиссалом),    айтинг: «Мен       пайғамбарлардан    янги-биринчи

эмасман  (яъни    мендан  аввал   ҳам  Аллоҳнинг   пайғамбарлари   ўтган-ку,   нега   сизлар

менинг пайғамбарлигимга ҳайрон бўлиб, инкор қилмоқдасизлар?!) Мен (келажакда) на

ўзимга ва   а  сизларга нима   қилинишини билмасман (яъни ғайбдан хабардор      эмасман).

Мен    фақат    ўзимга    ваҳий    қилинадиган    нарсага    эргашурман.    Мен    фақат    очиқ

огоҳлантиргувчидирман».

 

10.   Айтинг: (Эй     мушриклар),   хабар   берингиз-чи,   агар  (ушбу   Қуръон)   Аллоҳнинг

ҳузуридан  бўлса-ю,  сизлар  унга  кофир  бўлсангизлар  ва  бани  Исроилдан  бўлган  бир

гувоҳ   ҳам  у  (Қуръон)нинг   ўхшаши  (Ёдғиз   Аллоҳ  томонидангина   нозил  бўлиши)га

гувоҳлик    бериб,   иймон   келтирса-ю, (у     ҳолда   сизлар   энг   золим   одамлар   бўлиб

қолмайсизларми?!) Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!»

Изоҳ: Муфассирлар айтишларича, «Бани Исроил қавмидан бўлган бир гувоҳ» - яҳудий

Абдуллоҳ  ибн   Салам   бўлиб,   у  киши   пайғамбар   саллоллоҳу  алайҳи   ва  салламнинг

олдиларига   келиб   Қуръони   Карим   оятларини   эшитгач   ва   бир   неча   саволларига

росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан аниқ жавоблар олгач, дарҳол Қуръоннинг

Илоҳий Китоб эканига ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига

иймон келтирган экан.

 

11. Кофир  бўлган  кимсалар иймон   келтирган  зотлар ҳақида: «Агар (бу Қуръон) яъши

бўлганида, (анавий     ялангоёқлар)   унга   бизлардан   илгари   бормаган   бўлур   эдилар»,

дедилар.  Улар  ўзлари  у  (Қуръон)  билан  ҳидоят  топишмагач: «Бу   эски  уйдирмадир»,

дерлар.

Изоҳ:  Маълумки, аввал-бошда    Ислом  динини  Аммор,  Билол, Суҳайб   ва  Хаббоб  каби

камбағал бечоралар қабул қилган эдилар. Шунинг учун зодагон мушриклар юқоридаги

сўзларни айтдилар.

 

12. У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмат бўлган Китоби (Таврот) бор эди.

Бу (Қуръон) арабий лисондаги, (ўзидан аввал нозил бўлган барча Илоҳий Китобларни)

тасдиқлагувчи   бир  Китобдир.   У  золим-кофир   бўлган   кимсаларни  (Охират   азобидан)

огоҳлантириш учун ва   чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш

учун (нозил қилингандир). 

 

13.   Албатта  «Парвардигоримиз     Аллоҳдир»,   деган,   сўнгра  (Тўғри    Йўлда)   устивор

бўлган зотлар учун ҳеч қандай хабар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. 

 

14. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган

амалларининг мукофотидир. 

 

15.   Биз   инсонни    ота-онасига   яхшилик    қилишга    буюрдик.   Онаси   унга   қийналиб

ҳомиладор   бўлиб,   қийналиб    туққандир.   Унга   ҳомиладор   бўлиш   ва   уни  (сутдан)

ажратиш) (муддати)     ўттиз  ойдир.  Энди   қачон   у  вояга  етиб,   қирқ   ёшга  тўлганида:

«Парвардигорим,    мени   Сен   менга   ва   ота-онамга   инъом   этган   неъматингга    шукр

қилишга ва   Ўзинг рози бўладиган яхши амалларни қилишга муваффақ этгин ва Ўзинг мен  учун  зурриётимда  ҳам  яхшилик  қилгин  (яъни, фарзандларимни  ҳам  аҳли солиҳ

бандаларингдан  қилгин).  Албатта,  мен   Сенга  (қилган  барча  гуноҳларимдан)  тавба

қилдим ва албатта мн мусулмолардандирман» деди.

Изоҳ: Ушбу ояти каримада яна ҳар бир инсонни ота-онага яхшилик қилишга буюрилди.

Табиий бир савол туғилиши мумкин: Нега Қуръонда бот-бот ота-онага меҳр мурувват

кўрсатиш     вожиб     эканлиги     уқтирилди-ю,     фарзандларга     меҳрибонлик     қилишга

буюрилган  оятлар деярли учрамайди?   Каломуллоҳни синчиклаб ўқиб –ўрганган киши

ундан  юқоридаги   саволга  жавоб  топа  олади:  Қуръонда  бирон  беҳуда  жумла  ёки  сўз

йўқдир.   Аллоҳ  таъоло   мўмин-мусулмонларни   кофил   инсон   қилиб   тарбиялаш   учун

қайси фармонни неча такрорлаш лозим бўлса, уни шунча марта нозил қилган. Негаки,

Яратган   Ўз  бандаларининг   жисмоний   жиҳатларидан   ҳам,  руҳоний   хусусиятларидан

ҳам  жуда  яхши Огоҳдир. Масалан, У Зот     ота-онага, хусусан оанага   ўз фарзандларига

нисбатан  шундай  меҳр  ато  этганки,   она  учун  энг   оғир  ҳатто  таҳликали  давр  бўлган

тарбиялаш  йиллари  ота-она  ҳаётидаги  энг дамлардир.   Бинобарин, ота-онани  (албатта

улар   агар   инсоний   маънавиятдан    ажраб,   ваҳшийлик    даражасига   тушиб   кетмаган

бўлсалар) фарзандга яхшилик қилишга буюраверишнинг ўзи ортиқча бир ишдир. Аммо

фарзандлар эса   ёшликларига бориб   ёки  ўзларининг олдиларидаги ўғил-қизлари     билан

овора бўлишиб, ортларидаги ота-оналарига бепарво бўлиб қолишлари мумкин. Шунинг

Қуръон фарзандларни тез-тез, ота-она олдидаги бурчларини адо этишга даъват қилади.

Юқоридаги оятнинг давомида камолот ёши бўлмиш қирқ ёшга етган мусулмони комил

киши   учун   Аллоҳ   таъолодан   қандай   тилак-истаклар   сўраш   лойиқ   эканлиги    баён

қилинди.     Энди    қуйидаги     оятда    ана    шундай    хислат    эгалари    бўлган    мўмин-

мусулмонларнинг келажак-оқибатлари ҳақида хабар берилади.

 

16. Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амалларни қабул

қилурмиз    ва    жаннат    эгалари    қаторида    уларнинг    ёмонлик    гуноҳларидан    ўтиб

юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир.

 

17. Яна бир кимса борки, ота-онасига: «Суф сизларга! Сизлар менга (ўлганимдан кейин

қайта   тирилиб,   қабрдан)   чиқарилишим    ҳақида   ваъда   бераяпсизларми?!    Ҳолбуки,

мендан   илгари   ҳам   асрлар-авлодлар   ўтган-ку, *улардан     биронтаси   қайта   тирилиб

келдими)?!»   дер.  У  иккиси   Аллоҳдан   мадад  тилаган   ҳолларида  (ўғилларига   қараб):

«Ҳалок   бўлгур,   иймон   келтиргин!    Албатта   Аллоҳнинг  (барча     бандаларни    қайта

тирилтириш   ҳақидаги)    ваъдаси   ҳақдир», (десалар),     у: «Бу     фақат   аввалгиларнинг

афсоналаридир», дер. 

 

18. Ана ўшалар шундай кимсалардирки, уларнинг устига ўзларидан илгари ўтган инсу-

жиндан  иборат  (кофир)  умматлар  қаторида  (азоб)  Сўзи  ҳақ  бўлгандир.  Албатта  улар

зиён кўргувчи бўлдилар.

 

19. (Мўминлар     ва   кофирлардан)   ҳар   бири   учун   ўзлари   қилган   амаллари   сабабли

даража-мартабалар   бордир.  Чунки  (Аллоҳ  уларга  қилган   амалларини(нг   мукофот  ва

жазоларини) комил қилиб берур ва уларга зулм қилинмас.

 

20.  Кофир   бўлган  кимслар   дўзахга  кўндаланг  қилинадиган   Кунда  (уларга   дейилур):

«Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни ҳаёти дунёларингиздаёқ кетказдингиз ва улардан

фойдаланиб бўлдингиз. Энди Бугун Ерда ноҳақ кибру ҳаво қилганларингиз ва итоатсиз

жазоланурсизлар».

 

21. (Эй      Муҳаммад    алайҳиссалом),    Од  (қабиласи)нинг      биродарини  (яъни,      Ҳуд

пайғамбарни)   эсланг!   Ўшанда   у -    дарвоқеъ,   ундан   илгари   ҳам,  ундан   кейин   ҳам огоҳлантиргувчи (пайғамбар)лар ўтгандир - ўзининг қумтепалардаги қавмини: «Сизлар

Ёлғиз  Аллоҳгагина   ибодат  қилинглар!  Мен ҳақиқатан,    сизларнинг  устингиздаги улуғ

Куннинг азобидан қўрқурман», деб огоҳлантирган эди;

 

22. Улар: «Мен бизларни худоларимиздан буриш (юз ўгиртириш) учун келдингми?! У

ҳолда  агар  ростгўй  кишилардан   бўлсанг,  бизларга  ваъда  қилаётган   нарсангни  (яъни

Аллоҳнинг азобини) келтиргин-чи?» дедилар.

 

23. У айтди: «(Азоб келар вақтнинг) билими       Ёлғиз Аллоҳ ҳузуридадир. Мен сизларга

ўзим  элчи  қилиб  юборилган  нарсани – динни етказурман. Лекин мен      сизларни  нодон

қавм эканлигингизни кўрмоқдаман».

 

24.  Бас,  қачонки,   улар  ўша  (азоб)ни  ўз  водийларига   қараб  келаётган  бир  қора  булут

ҳолида  кўришгач: «Бу   бизларга  ёмғир  келтиргувчи   булутдир»  дедилар. (Ҳуд   айтди):

«Йўқ, у ўзларингиз шоштирган нарса- бир бўронки, унда аламли азоб бордир.

 

25.  У  Парвардигорининг   амри  билан  барча  нарсани  вайрон  (ҳалок)   қилур».  Бас, (у

бўрон келиб, од   қабиласидаги кофирларнинг    ўзларини ҳам, мол-ҳолларини    ҳам ҳалок

қилди.   Барчалари   қирилиб   битиб),   тонг   отганида,   фақат   уларнинг   уй-жойларигина

кўзга ташланар эди. Биз жиноятчи-осий қавмни мана шундай жазолаймиз.

 

26.   Ҳолбуки, (эй     Макка    аҳли),   Биз   уларни  (мол-дунё    ва   куч-қувват    жиҳатидан)

сизларни  қодир  қилмаган  нарсаларга  қодир  қилган   эдик  ва  уларга  ҳам  қулоқ, кўз   ва

диллар  (ато)     қилган    эдик. (Лекин)       улар   Аллоҳнинг    оят-мўъжизаларини    инкор

этганлари  учун  уларга  қулоқ-кўзлари   ҳам,  диллари  ҳам  бирон  фойда  бермади, (яъни

Ҳақ  Йўлни  кўриб  –идрок  қила  олмадилар).  Ва  уларни  ўзлари  масхара  қилиб  кулган

нарслари (Аллоҳнинг азоби) ўраб олди.

 

27. (Эй    Макка   аҳли),   аниқки,   Биз  сизларнинг   атрофингиздаги   қишлоқ-шаҳарларни

ҳалок    қилдик.     Биз    шояд  (куфру      исёнларидан)    қайтсалар,    деб  (уларга)      оят-

мўъжизаларни   батафсил   баён   қилган   эдик, (лекин     улар   қайтмай,   ҳалокатга   дучор

бўлдилар).

 

28. Ахир ўзлари Аллоҳни қўйиб, (Аллоҳга) яқин қиладиган "худолар", деб ушлаб олган

—    сиғинган     бутлари  (халокатдан      қутулишлари    учун)    уларга    ёрдам    берсалар

бўлмасмиди?! Йўқ, у (бутлар мушриклардан ёрдамга муҳтож бўлган вақтларида) ғойиб

бўлиб  қолишди.  Бу  (яъни,  бутлар  бутпарасларни   Аллоҳга  яқин  қилади,  деган  ақида)

уларнинг уйдирмаларидир ва (Аллоҳ шаънига) тўқиб олган бўҳтонларидир. 

 

29. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Биз Сизнинг олдингизга бир гуруҳ жинларни

Қуръон тингласинлар, деб юборган эдиқ Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир

бўлишгач, (бир-бирларига): "Жим         туринглар",    дедилар.   Энди   қачонки  (тиловат)

тугатилгач,    улар   ўз   қавмлари   олдига   огоҳлантиргувчи    бўлган   холларпда   қайтиб

кетдилар.

Изоҳ: Ривоят қилинишича, пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бир неча бор жин

тоифасининг   вакиллари   келиб,   Қуръонни   тинглаб   кетган   эканлар.   Мазкур   оятдаги

воқеа    шулардан    бири    бўлиб,    уни    келтиришдан    мурод    Макка    мушрикларини

огоҳлантиришдир. Гўё уларга: «Инсон тоифасидан бўлмаган жинлар Қуръонни бир бор

эшитишлари   биланоқ,   унга  иймон   келтириб,   бошқа   жинларни   ҳам  иймонга   даъват

қилиш    учун    кетсалару,    сизлар    ўзларингизнинг     тилингиздаги     Қуръонга    ва    ўз тифангиздан бўлган пайғамбарга иймон келтирмай, кофирлигингизча

қолаверасизларми?!», дейилмоқда. Қуйидаги оятларда жинларнинг ўз қавмлари олдига

бориб, Қуръон хабарини етказганлари баён қилинади.

 

30.  Улар дедилар: "Эй қавмимиз, дарҳақиқат      бизлар  Мусодаи  кейин  нозил  қилинган,

ўзидан  олдинги  (илоҳий   китоб)ларни   тасдиқ  қилгувчи   бўлган,  Ҳақ  (Дин)га   ва  Тўғри

Йўлга ҳидоят қиладиган бир Китобни — Қуръонни тингладик.

 

31. Эй қавмимиз, Аллоҳга    даъват қилгувчи  (Муҳаммад   алайҳиссаломнинг даъвати)ни

қабул     қилинглар     ва    унга     иймон     келтиринглар, (шунда        Аллоҳ)    сизларнинг

гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур. 

 

32. Ким  Аллоҳга  даъват қилгувчи (даъвати)ни    қабул  қилмаса, бас, у ер   юзида (бирон

жойга)   қочиб   қутулгувчи   эмасдир   ва  унинг   учун  (Аллоҳдан)   ўзга  (Унинг   азобидан

кутқаргувчи) "дўстлар" ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар". 

 

33.   Ахир   улар  (Охиратда   қайта   тирилиш   ҳақ   эканини   инкор   қилгувчи   кимсалар)

осмонлар  ва  Ерни  яратган,  уларни  яратишга  ожизлик   қилиб  қолмаган  Зот —   Аллоҳ

ўликларни тирилтиришга   ҳам Қодир эканлигини (ўйлаб) кўрмадиларми?! Йўқ, албатта

(Аллоҳ ўликларни тирилпшришга ҳам Қодирдир). Зеро, У Зот барча нарсага Қодирдир. 

 

34.  Кофир  бўлган  кимсалар  дўзахга  кўндаланг  қилинаднган Кунда  (уларга): "Ушбу

(азоб)   ҳақ  эмас  эканми?!", (дейилганида),   улар; "Йўқ,    Парвардигоримизга  қасамки,

(бизларга ваъда қилинган азоб   ҳақ экан)", дерлар. (Шунда Аллоҳ) айтар: "Бас, кофир

бўлганларингиз сабабли мана шу азобни тотинглар". 

 

35. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз ҳам (ўтган) пайғамбарлар орасидаги улул-

азм — сабот-матонат эгалари сабр қилганларидек  (мушрикларнинг озор-азиятларига)

сабр   қилинг   ва   уларга  (тушадиган    азоб)ни   шоштирманг!   Улар   ўзларига   ваъда

қилинаётган (азобни) кўрадиган Кунда гўё (бу дунёда) фақат кундуздан бир соатгина

тургандек   бўлиб   қолурлар! (Бу     Аллоҳ   томонидан   нозил   қилинган)  бир   баёнот-

хабардир. Бас, фақат итоатсиз қавмгина ҳалок қилинур.

 

 

(47) «Муҳаммад» сураси

Мадинада нозил бўлган бу сура ўттиз саккиз оятдан ташкил топган. Унда сўз асосан

Аллоҳ Йўлида жиҳод қилиш ва у жангда риоя қилиниши лозим бўлган тартиб-интизом

ва конун-қоидалар ҳақида боради. Шунинг учун уни "Жанг" сураси деб ҳам атайдилар.

Бу сурада мўъминларга агар улар Аллоҳнинг Динига ёрдам берсалар, Аллоҳ таоло ҳам

уларнинг ёрдамида бўлиши таъкидланади.

Шунингдек    рўбарўдаги   душманга   қарши   жанг   қилиш   билан   бирга,   ораларидаги

мунофиқлардан ҳам огоҳ-эҳтёт бўлиб туриш лозимлиги уқтирилади ва уларнинг айрим

сифат-кирдикорлари анча батафсил баён қилинади. 

Сура ниҳоясида Аллоҳ таоло мўъмин-мусулмонларга Ўзи улар билан бирга эканлигини

уқтириб,  уларни  Ҳақ  Йўлида  сустлашмай-оғишмай   саъй-ҳаракат  қилаверишга   даъват

этади. Бу сура Пайғамбар алайҳиссалом номлари билан "Муҳаммад" деб аталгандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Кофир  бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ     Йўлидан тўсган кимсаларнинг    амалларини

(Аллоҳ) зоеъ кетказур.

Изоҳ:   Ушбу   оятда  ўзлари   иймонсиз   бўлиб,   бошқаларни   ҳам   Дин-иймон    Йўлидан

тўсадиган  кимсалар  агар  яхши  амлларни  қилсалар  ҳам  уларга  ҳеч  қандай  ажр-савоб

берилмаслиги баён этилди.

 

2. Иймон келтирган    ва яхши амаллар   қилган  ҳамда Муҳаммад (алайҳиссаломга    нозил

қилинган    Нарсага  (Қуръонга) —       ҳолбуки,   у   Парвардигорлари    томонидан   келган

Ҳақиқатдир —     иймон   келтирган   зотларнинг   эса   ёмонлик-гуноҳларини    ўчирур   ва

ишларини ўнглар. 

 

3.  Бунга  (яъни,   кофирларнинг   амаллари  зоеъ  бўлиши   ва  мўъминларнинг   гуноҳлари

ўчирилишига)   сабаб, кофир   бўлган  кимсаларнинг   ботил  (йўл)га  эргашганлари, иймон

келтирган   зотларнинг   эса  Парвардигорлари   томонидан   бўлган  Ҳақ  (Қуръон   Йўли)га

эргашганларидир. Аллоҳ инсонларга    уларнинг  мисолларини  мана шундай   баён  қилиб

берур. 

 

4. Бас, (эй   мўъминлар), қачон   сизлар (жанг майдонида) кофир бўлган     кимсалар билан

тўқнашганларингизда    бўйинларига   урингиз —     ўлдирингиз!   Энди   қачон   уларни(нг

кўпларини)   қириб  (мағлуб   қилганингиздан   кейин  уларни  асир  олиб)  арқонлар  билан

боғлангиз!   Сўнг  ё  (уларни  озод  қилиб  юбориш  билан)  марҳамат  кўрсатурсизлар  ва  ё

(уларни қўйиб юбориш учун) фидя-товон олурсизлар. Токи уруш юкларини қўйгунича

(яъни, тўхтагунича сизларга буюрилган иш) мана шудир. Агар Аллоҳ хоҳласа, улардан

(жанг-жадалсиз   ҳам) Ғолиб  бўлур (яъни, уларни   йўқ  қилиб юборур) эди, лекин У Зот

сизларнинг   айримларингизни    айримларингиз   билан  имтиҳон   қилиш   учун  (сизларни

жангга    буюрди.    Аллоҳ   Йўлида    ўлдирилган    зотларнинг    амалларини    ҳаргиз    зое кеткизмас. 

 

5. Уларни (жаннат йўлига) ҳидоят қилур ва ишларини ўнглар. 

 

6. Уларни (Аллоҳнинг) Ўзи уларга танитган жаннатга киритур. 

 

7. Эй мўъминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни, Унинг Йўлида жиҳод

қилсангизлар), У Зот ҳам сизларга ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни

собит-барқарор қилур. 

8. Кофир  бўлгаи  кимсалар  учун эса   ҳалокат бўлур   ва  (Аллоҳ) уларнинг амалларини

зоеъ кетказур. 

 

9.  Бунга  сабаб,  уларнинг   Аллоҳ  нозил  қилган   нарсаларни  (яъни,   Қуръон  ва  ундаги

ҳукумларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказди. 

 

10. Ахир улар   Ер юзида  сайру саёҳат қилишиб, ўзларидан аввалги  (Пайғамбарларни

ёлғончи қилиб иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини (улар қандай

қисматга  йўлиқишганини)  кўрсалар   бўлмайдими?!  Аллоҳ   уларнинг  устига  ҳалокат

юбориб (бутунлай йўқ бўлиб кетдилар-ку)! Бу кофирлар учун ҳам худди ўша (оқибат-

ҳалокат)ларнинг ўхшаши бўлур. 

 

11. Бунга (яъни, Аллоҳ мўъминларга ёрдам беришига, кофирларни эса ҳалок қилишига)

сабаб, Аллоҳ   иймон  келтирган  зотларнинг Дўсти-Ҳомийси эканлиги, кофирлар  учун

эса ҳеч қандай ҳомий йўқ эканлигидир. 

 

12. Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар

оқиб  турадиган  жаннатларга  киритур.  Кофир  бўлган  кимсалар  эса  (мана  шу  ҳаёти

дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек, еб-ичурлар

ва дўзах уларнинг жойлари бўлур! 

 

13. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   Сизни  ҳайдаб   чиқарган  қишлоқ  (яъни,   Макка

аҳли)дан  кўра  (аҳолиси)  кучли-қувватлироқ  бўлган  қанчадан-қанча  қишлоқни ҳалок

қилганмиз. Бас, улар учун бирон ёрдамчи бўлмаган. 

 

14. Ахир Парвардигори томонидан аниқ-равшан Ҳужжатга (яъни, Қуръонга) эга бўлган

киши  (яъни,   Расулуллоҳ   алайҳиссалом   ва   мўлминлар),   қилган  ёмон  амали   ўзига

чиройли  кўрсатиб   қўйилган  ва   ҳавойи  нафсига  эргашган  (кофир)   кимсалар  каби

бўлурми?! 

 

15.  Тақво  эгалари  учун  ваъда  қилинган жаннатнинг  мисоли-сифати  (будир): "Унда

айнимаган сувдан бўлган  дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган    дарёлар ҳам,

ичгувчилар  учун  лаззатли  (яъни,   бадтаъм  ва  ақлдан  оздиргувчи  бўлмаган)  майдан

бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда

барча   мевалардан   бордир   ва  (улар    учун   у   жойда)   Парвардигорлари   томонидан

мағфират  бордир. (Ана    шундай  жаннат  аҳли  бўлган  тақо  эгалари)  дўзахда  мангу

қоладиган ва  (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у  (сув) ичакларини бўлак-бўлак

қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!

Изоҳ:   Юқоридаги  оятларда   Аллоҳ   таъоло   мўъминлар  билан   кофирлар  ҳеч   қачон

баробар бўлмасликларини аниқ далиллар билан баён этди ва тақводор мўъминларнинг

борар жойларини ҳам, кофирларнинг топажак оқибатларини ҳам жонли лавҳалар билан

тасвирлаб берди. Энди қуйидаги оятларда сўз мунофиқлар ва уларнинг кирдикорлари

ҳақида боради.

 

16. (Эй     Муҳаммад   алайҳиссалом),    уларнинг  (мунофиқларнинг   орасида   шундай

кимсалар  ҳам  борки,  улар  Сизга  қулоқ  солиб  турадилар-да  ҳузурингиздан  чиққан

вақтларида эса илм ато этилган зотлардан (масхара қилишиб): "Ҳозиргина (Муҳаммад)

нима   девди?",   деб   сўрарлар.   Ана   ўшалар   Аллоҳ   дилларини   муҳрлаб   қўйган   ва

ўзларининг хавойи нафсларига эргашган кимсалардир. 

 

17.  Ҳидоят  топган —   Тўғри  Йўлга  юрган  зотларга  эса  (Аллоҳ)  яна  ҳидоятни  зиёда

қилур ва тақво ато этур, (яъни, уларга ҳаромдан парҳез қилиш йўлларини кўрсатур). 

 

18.  Улар  (Макка  кофирлари ўтмишдаги   ўз  пайғамбарларини   ёлғончи  қилган  қавмлар

дучор   бўлган  ҳалокатлардан  эслатма-ибрат   олмадилар),  энди  улар   фақат  тўсатдан

(Қиёмат)   Соати   келиб   қолишинигина    кутмоқдалар.   Дарвоқеъ,   унинг   шартлари —

аломатлари келди. Бас, уларга (Қиёмат Соати) келган вақтида уларнинг эслатма-ибрат

олишлари (учун) қандай (имкон) бўлур?!

Изоҳ:  Яъни,   Аллоҳ  таолонинг   оят-мўъжизаларидан   панд-насиҳат   олиб  Тўғри   Йўлда

юришни   истаган  киши   Қиёмат  Соати  келиб   колишидан  илгири   панд-насиҳат   олсин.

Чунки у Соат келиб колгач, қилинган тавба-тазарруънинг ҳеч қандай фойдаси йўқдир.

Дарвоқеъ, Қиёмат яқинлигининг аломатлари кўриниб қолди. ўзлар ётга, оғайнилар ёвга

айланиши,    улуғлар    камайиб,    пасткаш-тубан    кимсалар    кўпайиши    ана    шундай

аломатлардандир.

 

19.  Бас, (эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   ҳеч  қандай   илоҳ  йўқ,   магар  Аллоҳгина   бор

эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўъмин-мўъминалар(нинг гунохлари)

учун  мағфират   сўранг!   Аллоҳ  сизларнинг  (бу   дунёдаги)   кезар  жойларингизни    ҳам,

(Охиратда) борар жойларингизни ҳам билур. 

 

20-21. Иймон келтирган зотлар: "(Кофирларга қарши жанг      қилишга буюрилган) бирон

сура  нозил қилинганида   эди", дерлар. Энди қачон    аниқ бир сура нозил    қилиниб, унда

жанг   зикр  этилса,  дилларида  мараз  бўлган  кимсаларни,   Сизга  худди  (келиб   қолган)

ўлимдан  (қўрқиб)    беҳуш   бўлиб   қолган   кимсанинг    қараши   билан   қарашаётганини

кўрурсиз. (Ҳолбуки), улар учун (Сизга) итоат этиш ва яхши сўз (сўзлаш) лойиқроқ эди.

Энди  иш — жанг муқаррар    бўлган вақтда эса, агар улар    Аллоҳга (иймон келтириш ва

Унинг   жанг   қилиш   ҳақидаги   амрига   итоат   этишда)   содиқ-ростгўй    бўлганларида,

албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди. 

 

22. Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқин-ки, сизлар Ерда бузғунчилик қилурсизлар

ва қариндош-уруғлариигиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар! 

 

23.  Ундай  кимсаларни   эса  Аллоҳ  лаънатлагандир,   бас,  уларнинг  (қулоқларини   панд-

насиҳат  эшитишдан)   кар,  кўзларини   эса  (Тўғри  Йўлни   кўра  олмайдиган)   кўр  қилиб

қўйгандир. 

 

24.  Ахир   улар  Қуръон  ҳақида   фикр  юритмайдиларми?!   Балки   дилларида   қулфлари

бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?! 

 

25.  Албатта  ўзларига   Ҳидоят  (Йўли)   аниқ-равшан   бўлганидан   кейин   яна  ортларига

(куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди         ва

улар учун (пуч орзу-аёлларни) узун қилиб қўйди. 

 

26.  Бунга  (яъни, мунофиқирнииг    куфрга  қайтиб кетишларига)   сабаб, уларнинг   Аллоҳ

нозил   қилган   Нарсани  (Қуръонни)    ёмон   кўрган   кимсаларга: "Биз     айрим   ишларда

сизларга итоат этамиз", деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлари)ни

билур.

Изоҳ: Мунофиқлар яҳудийлар билан мусушонларга қарши баъзи бир режаларни хуфёна

тузиб юрар эдилар. Мазкур оятда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига уларнинг сирларини

ошкор қилди.

27. Энди — фаришталар уларнинг юзлари ва кетларига уриб, жонларини олар вақтида,

(уларнинг ҳоллари) қандай бўлур?! 

 

28.    Бунга  (яъни,       ўлим    соатидаги    бундай    азобга)    сабаб,    уларнинг     Аллоҳни

ғазаблантирган   нарсага  (яъни,   мунофиқлик   йўлига)  эргашиб,   У  Зотнинг  ризолигини

(яъни, мўминлар билан    бирга кофирларга   қарши жанг   қилишни) ёмон кўрганларидир.

Бас, (Аллоҳ) уларнинг (қилган яхши) амалларини ҳам беҳуда кетказди. 

 

29.  Балки   дилларида   мараз-нифоқ   бўлган   кимсалар   Аллоҳ  уларнинг  (дилларидаги

мўъминларга нисбатшҳ бўлган) адоватларини ошкор қилмас, деб ўнлагандирлар?! 

 

30. (Эй      Муҳаммад    алайҳиссалом),    агар    Биз    хоҳласак,    албатта    Сизга    уларни

(мунофиқларни)    кўрсатиб-танитиб    қўйган   бўлур   эдик,   у   ҳолда   Сиз   уларни  (Биз

белгилаб  қўйган)   белги-аломатларидан   таниб  олган   бўлур  эдингиз. (Қасамки,     энди)

албатта Сиз уларни (улар сўзлаётган — зоҳири иймонга далолат қиладиган, ботини эса

куфр   бўлгин)   сўз   оҳанг —     услубидан   таниб   олурсиз.   Аллоҳ   сизлариииг  (барча)

амалларингизни билиб турур. 

 

31. Албатта биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг Йўлимизда молу жонлари билан)

жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча ҳамда

сизларнинг    ҳоли-хабарларингизни    текшириб —      юзага    чиқаргунимизча,    сизларни

имтиҳон қилурмиз. 

 

32.   Албатта   кофир   бўлган   ва  (ўзгаларни    ҳам)   Аллоҳнинг   Йўлидан   тўсган   ҳамда

ўзларига  Ҳидоят  (Йўли)   аниқ-равшан   бўлганидан   кейин   яна  Пайғамбарга   қаршилик

қилган    кимсалар,    Аллоҳга    бирон    зиён    етказа    олмаслар    ва  (Аллоҳ)     уларнинг

(Пайғамбарга қаршилик қилиш йўлидаги барча) амалларини беҳуда кетказур. 

 

33.  Эй мўъминлар, Аллоҳга    итоат  этингиз ва   Пайғамбарга  итоат  этингиз!   Ва  (куфр ё

мунофиқлик    йўлига   кириш   билан,   қилган)    амалларингизни    ботил-бефойда   қилиб

қўйманглар! 

 

34.  Албатта  кофир  бўлган  ва  (ўзгаларни   ҳам)  Аллоҳ  Йўлидан  тўсган,  сўнгра  кофир

ҳолларида ўлган кимсаларни ҳаргиз Аллоҳ мағфират қилмас! 

 

35.  Бас, (эй   мўъминлар), сизлар  (у   кофирларга   қарши  жанг  қилаётганингизда   ҳаргиз)

сусткашлик   қилмангиз   ва   ўзларингиз   устун-ғолиб   бўлган   ҳолларингизда  (уларни)

ярашга    ҳам   чақирмангиз!    Аллоҳ    сизлар    билан    биргадир    ва   У   ҳаргиз    қилган

амалларингизни(нг савоб-мукофотини) камайтирмас. 

 

36.  Албатта  бу  ҳаёти  дунё  фақат  бир  нафаслик)   ўйин-кулгидир.   Агар  сизлар  иймон

келтирсангизлар      ва      тақво     эгалари      бўлсангизлар,      У     Зот     сизларга      ажр-

мукофотларингизни    берур   ва   сизлардан   мол-дунёларингизни(нг    барчасини   Аллоҳ

Йўлида  сарф  қилиб  юборишни)  сўрамас, (балки   фақат  мол-дунёларингиздан   қирқдан

бирини закот қилиб беришларингизни буюрар). 

 

37.   Агар  (Аллоҳ)     сизлардан  (мол-дунёларингизнинг      барчасини)    сўраб,   сизларни

қийнайдиган   бўлса, сизлар   бахиллик  қилурсизлар  ва  У сизларнинг  (дилларингиздаги)

кек-адоватларингизни ошкор қилур. 

 

38. (Эй   мўъминлар),  мана,  сизлар  шундай  кишилардирсизки,  Аллоҳ  Йўлида  инфоқ-

эҳсон қилиш учун даъват қилинурсизлар. Бас, (аниқи), сизларнинг орангизда бахиллик

қиладиган кимсалар хам бордир. Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига

бахиллик   қилур. (Чунки     у   ажр-савобдан   махрум   бўлур).  Аллоҳ  (сизларнинг    хайр-

эхсонларингиздан)     Бой-Беҳожат,    сизлар    эса  (У      Зотнинг    ажр-савобига)     фақир-

муҳтождирсизлар. Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У Зот

(ўрнингизга)   сизлардан   бошқа  бир  қавмни   алмаштириб  қўюр,   сўнгра  улар  сизларга

ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар).

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов