"."
Меню

Куръони карим (Алоуддин Мансур)

 

 

 

(48) «Фатҳ» сураси

Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, йигирма тўққиз оятдир. Бу сурада Пайғамбар

алайҳиссалом билан Макка мушриклари ўртасида хижрий олтинчи санада бўлиб ўтган

Ҳудайбийя  сулҳи ҳақида   ва  бу  сулҳнинг орадан  бир йил  ўтгач  рўй  берадиган буюк

Фатҳ — Макка мушриклари устидан қозонилган ғалабанинг бошланиши бўлиб қолгани

тўғрисида   сўз  боради.   Суранинг  "Фатҳ —     Ғалаба"   деб  номланишининг    боиси  хам

шудир.

Яна  унда  мўъминларнинг   Дин  Йўлида  қилган  жиҳодлари,  иймони  заиф  кимсалар  ва

мунофиқларнинг     эса    бу   жиҳоддан    қолиш    учун    кўрсатган    баҳоналари    хақида,

шунингдек,   саҳобаларнинг   то  бошларига   ўлим  келгунича   Аллоҳ   Йўлида   курашиш

хусусида   Расулуллоҳ   алайҳиссаломга    берган   байъат-қасамёдлари    тўғрисида   хабар

берилади.

Бу сурадан Аллоҳ таъоло Ўз Пайғамбарининг кўрган тушларини рост қилгани хақдаги

оят    ҳам    ўрин    олгандир.    Сура    Муҳаммад     алайҳиссаломнинг     хақ    Пайғамбар

эканликларини   таъкидлаш  ва  у  зот  билан  бирга  бўладиган —   у  зот  кўрсатган  йўлга

юрадиган   мўъмин  мусулмонларнинг   сифат-фазилатларини   баён  қилиш  билан  хотима

топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2-3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), токи Аллоҳ Сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтган

ва  кейин   кел(ади)ган   нарсалар  (барча   гуноҳларингиз)ни   мағфират   қилиши   учун   ва

Сизга   Ўз  неъматини   комил   қилиб   бериб,  Сизни   Тўғри   Йўлга  ҳидоят  қилиши   учун

ҳамда  Аллоҳ Сизга   қудратли ёрдам бериши   учун  дарҳақиқат, Биз   Сизга  очиқ-равшан

фатҳ — ғалаба ато этдик.

Изоҳ: Сура мана шундай файзи Илохий — кечмиш-келмиш барча гуноҳларни мағфират

қилиш, Илоҳий   неъматларни  комил қилиб   бериш, Тўғри Йўлга   ҳидоят, Аллоҳ   таъоло

томонидан бериладиган қудратли мадад ва очиқ-равшан фатҳ — ғалабани эълон қилиш

билан   бошланди.    Шунинг    учун   ҳам   Пайғамбар    алайҳиссалом   ушбу   сура   нозил

бўлганида: "Бу   кеча  менга  дунё  ва  ундаги  бор  нарсадан  суюклироқ   бўлган  бир  сура

нозил   қилинди",    деган   эканлар.   Хўш,   мазкур   ғалаба   қандай   ғалаба   эди?   Ислом

тарихидан    маълумки,    хижрий    олтинчи   сананинг    охирида  (милодий 627       йилда)

Расулуллоҳ  алайҳиссалом  ўзларининг   бир  ярим  мингга  яқин  саҳобалари  билан  умра

(суннат   бўлган   ҳаж   ибодати)    қилиш   ниятида    Мадинайи    мунавварадан    Маккайи

мукаррамага   қараб  йўл  оладилар.  Улар  уруш  ғаразида   кетмаётганларини   билдириш

учун  Маккага   етиб  борганларида  қурбонлик   қилиш   учун  олган  чорва  ҳайвонларини

олдиларига солиб ҳайдаб борадилар. Лекин мусулмонлар Макка яқинидаги Ҳудайбийя

деб   номланган    бир   водийга   етиб   келганлариди,    мушриклар   уларни   Байтуллоҳга

киришдан   тўсадилар.   Шунда   Муҳаммад   алайҳиссалом   мақсадлари   Макка   шаҳрини

эгаллаб   олиш  эмас,  балки   Каъбатуллоҳни   зиёрат-тавоф   қилиб   қайтиб   чиқиб   кетиш

эканлигини    етказиш   учун  Усмон   ибн  Аффон   розияллоҳу   анҳу   бошлиқ   бир   гуруҳ

элчиларни   Макка   катталари  олдига  юборганларида,   улар  Усмонни  ҳибсга   оладилар,

лекин   Пайғамбар   алайҳиссаломга   мушриклар   Усмонни   қатл  қилдилар,   деган   хабар

боради. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом саҳобаларни Маккани фатҳ этиш учун байъат

— қасамёд қилишга чақирганларида, уларнинг барчалари байъат қиладиларки, бу ҳақда

сура  давомида   алоҳида   ҳикоя   қилинади.   Мусулмонларнииг    қасамёдларини   эшитиб

даҳшатга   тушиб   қолган   мушриклар   ўз   одамларини   Ҳудайбйяга    жўнатиб,   бу   йил

мусулмонларни   Каъбатуллоҳга   йўлатмасликларини    ва   агар   рози   бўлсалар   келгуси

йилда   ўзлари   мусулмонларга   бемалол   зиёрат   қилишлари   учун   Маккани    бўшатиб

беришларини   билдириб,  сулҳ  таклиф  қиладилар.   Пайғамбаримиз   бу  таклифни   қабул

қиладилар   ва  бу  сулҳ  дини   Ислом  тарихидиги   бурилиш  нуқталаридап   бири  бўлиб қолади. Чунки бундан бор-йўғи бир йил олдин    мусулмомларни ер юзидан йўқ қилиб

юбориш   ғаразида   жуда   катта   лашкар   билан   Мадинага   борган   Макка   мушриклари

бугунга  келиб  уларга  қарши  урушиш  у  ёқда  турсин,  ўзлари  яраш  таклиф  қилмоқда

эдиларки,   бу  ўз  моҳият  эътибори  билан  Ислом  динининг   хақ  ва  ўлмайдиган  бир  дин

экаилигини эътироф  этиш эди. Бу сулҳнинг   Маккадаги ва бошқа атроф-жавонибдаги

одамларга  жуда катта таъсири   бўлиб, мусулмонларнинг улар   билан бевосита   мулоқот

қилишлари  ва  Исломга  даъват  этишлари  натижасида   минглаб  кишилар  бу  ҳақ  Динга

иймон келтирадилар.

 

4. (Аллоҳ)     ўз   иймон-ишончларига    яна   ишонч   қўшишлари    учун   мўъминларнинг

дилларига    сакинат-ором    туширган    Зотдир.   Осмонлар    ва    ер   қўшинлари  (яъни,

коинотдаги   барча  жонзот   ва  кучлар)   ёлғиз  Аллоҳникидир.   Аллоҳ  билим  ва  ҳикмат

Эгаси бўлган Зотдир. 

 

5. У мўъмин ва мўъминаларни остидан дарёлар оқиб      турадиган, улар мангу қоладиган

жаннатларга  киритиш  учун ва  улардан  ёмонлик-гуноҳларини   ўчириш  учун  (уларнинг

дилларини   ўзи  буюрган,   кофирларга   қарши  жиҳод  қилиш   каби  ҳукмлардан   таскин-

ором оладиган қилиб қўйди). Ва бу Аллоҳ наздида буюк саодат бўлди. 

 

6.  Ва  Аллоҳ  ҳақида  (У  Ўз  Пайгамбарига   ва  мўъминларга  мадад —   ғалаба бермайди,

деб)    ёмон    гумон    қилгувчи     мунофиқ     ва    мунофиқаларни     ҳамда    мушрик     ва

мушрикаларни   азоблаш  (учун  мўъминларни   уларга  қарши  жиҳод  қилишга   буюрди).

Уларнинг устига ҳалокат балоси (тушгувчидир). Аллоҳ улардан дарғазаб бўлди, уларни

лаънатлади ва улар учун жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Нақадар ёмон жойдир у! 

 

7. Осмонлар ва   ер қўшинлари Аллоҳникидир. Аллоҳ қудрат ва     ҳикмат Соҳиби   бўлган

Зотдир. 

 

8. (Эй     Муҳаммад   алайҳиссалом),   дарҳақиқат,   Биз   Сизни  (Қиёмат     Кунида   барча

умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўъминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи

ва (у кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи қилиб юборгандирмиз. 

 

9. (Эй инсонлар, Биз    бу Пайғамбарни) сизлар Аллоҳга    ва  Унинг Пайғамбарига   иймон

келтиришларингиз учун ва У Зотни улуғлаб, эҳтиром қилишларингиз ҳамда эрта-ю кеч

Уни поклаб, тасбеҳ айтишларингиз учун (юбордик). 

 

10. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   дарҳақиқат,   Сизга   байъат —    қасамёд   қиладнган

зотлар  ҳеч  шак-шубҳасиз,   Аллоҳга   байъат  қилурлар —    Аллоҳнинг   Қўли   уларнинг

қўллари устида бўлур. Энди ким (ўз қасамёдини) бузса, бас, у фақат ўз зиёнига бузур.

Ва  ким  Аллоҳ  билан  аҳд-паймон  қилган  нарсасига  вафо  қилса,  у  ҳолда  (Аллоҳ)  унга

улуғ ажр-мукофот ато этур.

Изоҳ:   Саҳиҳул-Бухорийда   ривоят  қилинишича,   Ҳудайбийя   водийсидаги   бир  дарахт

остида   ўша   жойда    ҳозир   бўлган    бир   ярим    мингга    яқин    саҳобалар   Пайғамбар

алайҳиссаломга кўл бериб, то бошларига ўлим соати келгунича у зотга содиқ бўлишга

байъат-қасамёд     қиладилар.     Қуръон     уларнинг     Пайғамбар     воситаларида     Аллоҳ

таъолонииг    Ўзига   байъат   қилганларини    уқтиради   ва   бу   байъат   Ислом   тарихида

"Байъатур - ризвон", яъни, Аллоҳ рози бўлган байъат деган ном билан қолади. Бу ҳақда

ушбу сурада алоҳида оят мавжуддир.

 

11. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   ҳали  (Мадинага    қайтганингиздан    кейин)   Сизга

аъробийлардан  бўлган  (Сиз  билан  бирга  умра  сафарига чиқишдан)    қолган  (мунофиқ) кимсалар: "Бизларни    мол-мулкларимиз   ва  аҳли-оилаларимиз  машғул  қилиб  қўйди,

(шунинг   учун   сен   билан   бирга   сафарга   чиқа   олмадик).   Энди   ўзинг   бизлар   учун

(Аллоҳдан)  мағфират  сўрагин",  дерлар.  Улар тилларида   дилларида бўлмаган   нарсани

— ёлғонни айтурлар. Айтинг: "Агар  (Аллоҳ) сизларга бирон зиён (етказиш)ни истаса

ёки  У  сизларга  бирон  манфаат  (етказиш)ни   истаса,  у  ҳолда  ким  сизлар  учун  Аллоҳ

томонидан  бўлган  бирон  нарса(ни  дафъ  қилиш)га  эга  бўла  олур?!  Йўқ,  Аллоҳ сизлар

қилаётган амалларингиздан Огоҳ бўлган Зотдир! 

 

12. Балки   сизлар Пайғамбар ва   мўъминлар (бу   сафарларидан) ўз   аҳли-оилаларига ҳеч

қачон  қайтиб  келмайдилар,   деб  ўйладинглар   ва  бу  дилларингизга   чиройли  кўриниб,

ёмон гумон қилдинглар ҳамда ҳалок бўлгувчи қавм бўлдинглар!" 

 

13.  Ким  Аллоҳга  ва  Унинг  Пайғамбарига   иймон  келтирмаган   бўлса, бас, албатта   Биз

ундай кофирлар учун дўзахни тайёрлаб қўйгандирмиз. 

 

14.  Осмонлар  ва  ернинг  мулки  Аллоҳникидир.   У  Ўзи  хоҳлаган  кишиларни  мағфират

қилур  ва  Ўзи  хоҳлаган  кимсаларни  азоблар,  Аллоҳ  Мағфиратли  ва  Меҳрибон  бўлган

Зотдир. 

 

15.  Ҳали  сизлар  (Хайбар   жангида   қўлга   киритган)   ўлжаларни   олиш  учун  кетаётган

вақтингизда  (жиҳодга    чиқмасдан)   қолган   кимсалар: "Бизлар     ҳам  (ўша   ўлжалардан

олиш   учун)   сизларга   эргашишимизга  (йўл)     қўйинглар",    дерлар.   Улар   Аллоҳнинг

Каломини    ўзгартирмоқчи    бўладилар.   Айтинг: "Ҳаргиз      бизларга   эргашмайсизлар!

Аллоҳ   илгари   мана   шундай   дегандир".   Энди   улар: "Йўқ,     сизлар   бизларга   ҳасад-

бахиллик қилмоқдасизлар", дерлар, Йўқ, улар камдан-кам нарсаларнигина англарлар.

Изоҳ:   Пайғамбар   алайҳиссалом   бошлиқ   саҳобалар  Ҳудайбийя   сулҳидан   қайтишгач,

Хайбар  воҳасидаги   яҳудийларга   қарши   жанг   қилишиб,   ғалаба  қозонадилар   ва  катта

ўлжаларни   кўлга   киритадилар.   Бу   ўлжалардан   хабар   топган   мунофиқлар   ўзлари

жангдан   қочган   бўлсалар-да,   ўлжадан   хомтамаъ   бўлганларида,   мазкур   оят   орқали

уларга кескин   рад жавоби берилади   ва Аллоҳ  таъоло  бу ўлжаларни   фақат Ҳудайбийя

сулҳида   иштирок   этган   кишилар   учун   хос  қилиб   кўйгани   баён   этилади,   ҳамда  у

мунофиқларнинг   Аллоҳ  буюрган   ҳукмларидаги   ҳикматни   англай   олмасликлари   ҳам

ошкор қилинади.

 

16. Аъробийлардан бўлган (жиҳодга чиқмасдан) қолган (мунофиқ) кимсаларга айтинг:

"Яқинда   сизлар  куч-қувват   эгалари   бўлган   бир  қавм  (билан   жанг   қилиш)га   даъват

этилурсизлар. (Ўшанда ё) улар билан уришурсизлар ёки улар (жанг-жадалсиз) Исломга

кирурлар. Бас, агар (ўша пайт сизларни кофир қавмга қарши жиҳод қилиш учун даъват

этувчига) итоат этсангизлар, Аллоҳ сизларга гўзал ажр-мукофот ато этур. Агар илгари

юз ўгириб кетганларингиздек юз ўгириб кетсангизлар, (Аллоҳ) сизларни         аламли азоб-

ла азоблар. 

 

17. (Жиҳодга    чиқмай   қолишдан)   кўзи  ожиз   кишига   ҳараж-танглик   йўкдир.  Чўлоққа

ҳараж   йўқдир,    хастага   ҳараж   йўқдир  (яъни,     улар   жиҳодга    чиқмаганлари    учун

айбланмаслар).   Ким  Аллоҳ  ва  Унинг   Пайғамбарига   итоат  этса,  У  Зот  уни   остидан

дарёлар оқиб  турадиган жаннатларга киритур. Ким юз ўгириб кетса, уни       аламли азоб-

ла азоблар. 

 

18-19. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), дарҳақиқат, Аллоҳ мўъминлардан — улар дарахт

остида   Сизга   байъат   қилаётган   вақтларида —     рози   бўлди.   Бас,   У   Зот   уларнинг

дилларидаги нарса (садоқат ва вафо)ни билиб, уларга сакинат-ором туширди ва уларни (Хайбар  жангида  эришиладиган)  яқин  ғалаба  ва  ўзлари(гина)  оладиган  кўпдан-кўп

ўлжалар билан мукофотлади. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Соҳиби бўлган Зотдир. 

 

20. (Эй    мўъминлар),   Аллоҳ  сизларга   кўпдан-кўп   ўлжалар  ваъда  қилдики,   сизлар  у

(ўлжа)ларни  (вақти соати   билан  албатта)  олурсизлар. Энди   мана  бу  (Хайбар  жангида

кўлга киритадиган ўлжаларингиз)ни эса нақд қилиб қўйди ва (сизларга душман бўлган)

одамларнинг   қўлларини   сизлар(га   бирон   зиён   етказиш)дан   тўсиб  қўйди.   Токи  (бу

неъматлар) мўъминлар учун оят-ибрат бўлгай ва (Аллоҳ) сизларни Тўғри Йўлга ҳидоят

қилгай. 

 

21. Яна бошқа сизлар хали-ҳануз қодир бўлмаган (ўлжаҳлар ҳам борки, Аллоҳ уларни

(сизларлинг   ўлжаларингиз   эканини   Ўз илми   Илоҳийси  билан)  иҳота  қилиб  олгандир.

Аллоҳ барча нарсага Қодир бўлган Зотдир. 

 

22.  Агар  (Макка   аҳлидан)  кофир  бўлган  кимсалар  (сулҳ  тузиш  ўрнига)  сизлар  билан

жанг  қилганларида, албатта ортларига қараб    қочган бўлур эдилар. Сўнгра улар     бирон

дўст ҳам бирон ёрдамчи ҳам топа олмаслар. 

 

23. (Бу, яъни, мўъминлар    зафар топиб, кофирлар   мағлуб бўлиши) Аллоҳнинг Йўли —

қонуни бўлиб, илгари ҳам ўтгандир. Аллоҳнинг Йўлини эса ҳаргиз ўзгартира олмассиз. 

 

24. (Аллоҳ)   сизларни  уларнинг  (Макка  мушрикларининг)  устига  ғолиб  қилганидан

кейин   Макканинг   ичида  (яъни,     Ҳудайбийяда)   уларнинг   қўлларини   сизлардан,

сизларнинг қўлларингизни улардан тўсган  (яъни, ўрталарингизда  сулҳ пайдо  қилган)

Зотдир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни Кўриб тургувчи бўлган Зотдир. 

 

25. Улар (Макка мушриклири) кофир бўлган ва сизларни Масжид ал-Ҳаромдан тўсган,

ҳадя  (курбонлик қилиш учун  олган ҳайвонларингиз)ни эса маҳбус бўлган ҳолида, ўз

(сўйиладиган) жойига етишдан (тўсган) кимсалардир. Агар (Маккада) сизлар билмаган

мўъмин   кишилар   ва   мўъмина   аёллар   бўлмаса   эди —     сизлар   уларни   билмаган

ҳолингизда  (мушриклардан деб ўйлаб) бостириб — ҳалок қилиб қўйиб, улар сабабли

сизларга ор-гуноҳ етмаса эди, (Аллоҳ сизларни Маккага юриш қилишдан тўсган бўлур

эди). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни Ўз раҳматига дохил қилиш учун  (яъни, уларни

мушриклар қаторида ҳалок бўлиб кетишларидан асраш учун сизларни жанг қилишдан

тўсди).  Агар  (Маккадаги  мўъминлар  мушриклирдан)  ажралиб  олганларида,  албатта

улардан  (яъни,  Макка  аҳлидан)  кофир  бўлган  кимсаларни  аламли  азоб-ла  азоблаган бўлур эдик. 

 

26.    Ўшанда    кофир    бўлган   кимсалар    дилларига    қизиққонликни —     динсизлик

қизиққонлигини   солганларида, (яъни,       Муҳаммад    алайҳиссаломнинг    Пайғамбар

эканликларини  инкор   этишиб,   мусулмонларни   Маккага   киришдан   тўсганларида),

Аллоҳ Ўз Пайғамбарининг ва мўъминларнинг устига Ўз сакинат — оромини туширди

ва уларга тақво калимасини (яъни, Ла илаҳа илла иллоллоҳ, калимасини) лозим қилди.

Улар ўша (калима)га жуда ҳақдор ва аҳл-лойиқ эдилар. Аллоҳ барча нарсани Билгувчи

бўлган Зотдир. 

 

27. Албатта Аллоҳ Ўз Пайғамбарига (у киши кўрган) тушни ҳаққи-рост қилди: албатта

сизлар  (эй  мўъминлар), иншаоллоҳ, Масжид    ал-Ҳаромга  тинч-омон, бошларингизни

(сочларингизни)   қирдирган   ва  (ёки)     қисқартирган   ҳолларингизда   ҳавф-хатарсиз

кирурсизлар. Бас, (Аллоҳ) сизлар    билмаган  нарсани билиб, ундан  (Макқа   фатҳидан)

олдин яқин бир ғалабани (Хайбар жангидаги ғалабани муяссар) қилди.

 

Изоҳ:    Муфассирлир    ривоят   қилишларича,   Пайғамбар   алайҳиссалом    Ҳудайбийя

сулҳидан   илгари    тушларида   саҳобалари   билан    бирга   Маккага    кирганларини    ва

Киъбатуллоҳни     тавоф    қилишгач,     айримлари    сочларини     қирдириб,     айримлари

қисқартириб   ҳаж-умра   маросимларини    адо  этганларини    кўрган   ва   саҳобаларга   бу

тушларини сўзлаб берган эканлар. Бундай хушхабардан бениҳоя шодланган саҳобалар

Расулуллоҳ   алайҳиссалом   билан   бирга   умра   ибодатини   адо   этиш   учун   Маккайи

мукаррима  томон  юриш  қиладилар.  Лекин  Ҳудайбийя водийсига  етиб келганларида

мушриклар   тарафидан  йўллари  тўсилиб,  икки   ўртада  ўтган  оятларда  мазкур  бўлган

сулҳ  тузилгач,   Маккага   кира   олмасдан   Мадинага   қайтиб   кетишаётганида   мунофиқ

кимсалар: "Муҳаммаднинг кўрган туши рост чиқмади-ку!", деб, мусулмонлар орасида

иғво   тарқатганларида   юқоридаги    оят   нозил   бўлиб,   Пайғамбир   алайҳиссаломнинг

тушлари  шак-шубҳасиз,   ўнгдан   келиши,   аммо  Аллоҳ  таъоло  бандалар  билмайдиган

сир-асрорларни   билиб   Макка   фатҳидан   аввал   Хайбар   жангидаги   ғалабани   муяссар

қилгани  ҳақида  хабар  берилди.  Мана  шундан  кейин  орадан  бир  йил  кечгач, Макка

мусулмонлар томонидан фатҳ қилинди.

 

28. У (Аллоҳ) Ўз Пайғамбари (Муҳаммад алайҳиссалом)ни Ҳидоят ва Ҳақ Дин (Ислом)

билан,    у  (Дин)ни     барча  (дин)ларга     ғолиб-устун    қилиш    учун    юборган    Зотдир.

Аллоҳнинг Ўзи (ушбу ваъдасининг рўёбга чиқишига) етарли Гувоҳдир. 

 

29.   Муҳаммад    Аллоҳнинг    Пайғамбаридир.    У   билан   бирга    бўлган  (мўъмин)лар

кофирларга    қаҳрли,   ўз   ораларида  (мўъминлар     билан)    эса   раҳм-шафқатлидирлар.

Уларни  (мудом)   Аллоҳдан   фазл-марҳамат  ва  ризолик   тилаб   рукуъ-сажда   қилаётган

ҳолларида   кўрурсиз.   Уларнинг   юзларида   сажда   изидан  (қолган)    сиймо-аломатлари

бордир. Мана шу (яъни, кофирларга қаҳрли, мўъминларга меҳрли бўлиш ва кўп намоз

ўқиб,  рукуъ-сажда   қилиш)   уларнинг  Тавротдаги  мисолларидир. (Яъни,    Тавротда  ҳам

Аллоҳ  таъоло  мўъминларни  мана  шундай  сифатлар  билан  сифатлагандир).   Уларнинг

Инжилдаги мисоллари эса худди бир шоҳлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз

новдасида     тик     турган,     деҳқонларни     лол    қолдирадиган     ўсимликка     ўхшайди.

(Мўъинларнинг аввал-бошда    заиф-озчилик бўлишиб, кейин аста-секин кўпайиб, кучга

тўлиб кетишлари Инжилда юқорида зикр қилинганидек, ўсимликка ўхшатилиши) улар

сабабли  кофирларни   хафа  қилиш  учундир.  Аллоҳ  (мўъминлардан)   иймон  келтириб,

яхши амаллар қилган зотларга мағфират ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилгандир.

 

 

(49) «Ҳужурот» сураси

Бу  сура  Мадинада нозил   қилинган бўлиб,  ўн саккиз  оятдир. У   нисбатан  қисқа  сура

бўлишига қарамасдан, ўз ичига Исломий одоб-ахлоққа оид жуда кўп қонун-қоидаларни

қамраб олгандир.

Сура  дастлаб мўъминларни Аллоҳ ва    Унинг  Пайғамбари изни-рухсатисиз    бирон иш  ё

сўз  қилмасликка   буюриш   билан   бошланиб,   сўнгра   Пайғамбарга   нисбатан   муомала

одоби  баён  этилади.  Шунингдек,   бу  сурада  жамият  интизомини   сақлаш  учун  зарур

бўлган кўпдан-кўп йўл-йўриқлар кўрсатилади. Сура мўъминларни бировларни масхара

қилиб  кулишдан, бир-бирларига турли лақаблар тақишдан, ғийбат, айғоқчилик қилиш

ва асоссиз ўзгалардан бадгумон бўлиш каби иллатлардан сақланишга чақиради.

Сура  ниҳоясида  тилларида  иймон  келтирдик,   дейдиган,  аммо  дилларига  иймон  нури

кирмаган   кимсалар  тўғрисида  хабар  берилиб,  ҳақиқий   мўъминлар  эга  бўлиши  лозим

бўлган сифат-фазилатлар баён этилади. Бу сурада Пайғамбар алайҳиссаломнинг жуфти

ҳалоллари  бўлмиш  оналаримиз  истиқомат  қиладиган  ҳужралар  ҳақида  зикр  қилинган

ояти карима ҳам мавжуд бўлгани сабабли у "Ҳужурот — Ҳужралар" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Эй мўъминлар, сизлар Аллоҳ     ва  Унинг Пайғамбари   олдида (яъни, Аллоҳ ва    Унинг

Пайғамбарининг     изнисиз    бирон    сўз    ёки    ишга)    қадам    босманглар!    Аллоҳдан

қўрқинглар! Албатта Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир. 

 

2.    Эй     мўъминлар, (токи        қилган     яхши)     амалларингиз     ўзларингиз     сезмаган

ҳолларингизда    беҳуда-бефойда   бўлиб   қолмаслиги   учун   сизлар  (Пайғамбар    билан

сўзлашган     пайтларингизда)      овозларингизни      Пайғамбарнинг      овозидан      юқори

кўтарманглар   ва  унга  бир-бирларингизга   очиқ  (дағал   сўз)  қилгандек   очиқ-дағал   сўз

қилманглар! 

 

3.  Албатта  Аллоҳнинг   Пайғамбари   ҳузурида  овозларини   паст  қилган   зотлар —   ана

ўшалар Аллоҳ дилларини тақво учун имтиҳон қилган (яъни, тақво имтиҳонидан ўтган)

зотлардир. Улар учун мағфират ва улуғ ажр-мукофот бордир. 

 

4. (Эй     Муҳаммад    алайҳиссалом),   албатта  (Сизнинг     аҳли   аёлларингиз    истиқомат

қиладиган)    ҳужралар   ортидан   туриб   Сизни  (бақириб)     чақирадиган    кимсаларнинг

кўплари ақлсиз кимсалардир. 

 

5. Агар улар то Сиз ўзингиз     уларнинг олдига чиққунинггизча (Сизни чақириб безовта

этмасдан)    сабр   қилганларида,    албатта   ўзлари   учун   яхшироқ    бўлур   эди.   Аллоҳ

Мағфиратли, Меҳрибондир. 

 

6.   Эй   мўъминлар,   агар   сизларга   бир  фосиқ   кимса   бирон   хабар   келтирса,   сизлар

(ҳақиқий  аҳволни) билмаган   ҳолингизда бирон   қавмга мусибат   етказиб  қўйиб, қилган

ишларингизга   афсус-надомат   чекиб   қолмасликларингиз    учун  (у   фосиқ   кимса  олиб

келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар! 

 

7. Ва  билингларки, ораларингизда Аллоҳнинг     Пайғамбари  бор. Агар  у  кўп  иш(лар)да

сизларга  (иймони      комил    бўлмаган    жоҳил    кимсаларга)    бўйсунса, (яъни,      Аллоҳ

томонидан ваҳий нозил бўлишини кутмасдан сизлар келтирган хабарларга ишонадиган

бўлса),   албатта   сизлар   бало-мусибатларга   дучор   бўлур   эдингизлар.   Лекин    Аллоҳ

сизларга (иймони комил, тақво имтиҳонидан ўтган зотларга) иймонни суюкли қилди ва

уни  дилларингизга чиройли кўрсатди ҳамда сизларга куфрни, (Аллоҳ ва Пайғамбарга) итоатсизликни ва исённи ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина (яъни, иймон йўлида

собитқадам)   бўлиб,  куфр-исённи   ёмон   кўрган   кишиларгина)   Тўғри   Йўлга   юргувчи

зотлардир. 

 

8. (Бу) Аллоҳ томонидан бўлган фазлу марҳамат ва неъматдир. Аллоҳ билим ва ҳикмат

Соҳибидир. 

 

9. (Эй мўъминлар), агар мўъминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб

қолсалар,   дарҳол  сизлар  уларнинг   ўртасини   ўнглаб   қўйинглар!   Энди   агар  улардан

бирови   иккинчисининг     устига   тажовузкорлик    қилса,   бас,   то  (тажовузкор    тоифа)

Аллоҳнинг     амрига    қайтгунича,     сизлар     тажовузкорлик     қилган  (тоифа)       билан

урушинглар!  Энди  агар  у  (тоифа  тажовузкорликдан)   қайтса,  сизлар  дарҳол  уларнинг

ўртасини   адолат  билан   ўнглаб  қўйинглар. (Мудом)     адолат  қилинглар!   Зеро,  Аллоҳ

адолат қилгувчиларни севар. 

 

10.  Мўъминлар   ҳеч  шак-шубҳасиз,   оға-инилардир. Бас,   сизлар  икки  оға-инингизнинг

ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У Зот томонидан бўладиган

раҳматга эришсангизлар. 

 

11.  Эй  мўъминлар, (сизлардан бўлган)    бир  қавм  (бошқа)  бир  (мўъмин)  қавм  устидан

масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ

бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўъмина) аёллар устидан масхара

қилиб  (кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ

бўлсалар.    Ўзларингизни  (яъни,       бир-бирларингизни)     мазах    қилманглар    ва    бир-

бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш

(яъни,    мўъмин   кишининг    юқорида    манъ   қилинган    фосиқона    ишлар   билан   ном

чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир. 

 

12.   Эй    мўъминлар,    кўп   гумон(лар)дан    четланинглар!    Чунки    айрим    гумон(лар)

гуноҳдир!     (Ўзгаларнинг      айблари     ортидан)     жосуслик     қилиб     юрманглар     ва

айримларингиз   айримларни   ғийбат  қилмасин!   Сизлардан  бирон  киши  ўзининг   ўлган

биродарининг гўштини ейпшни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи

бундан-да  ортиқ  бўлган  ғийбатни  ҳам  ёмон  кўрингиз)!   Аллоҳдан  қўрқингиз!   Албатта

Аллоҳ тавбаларни Қабул қилгувчи, Меҳрибондир.

Изоҳ:    Мазкур    ояти    каримада    мўъминлар    жамиятдаги     тартиб-интизомни    издан

чиқарадиган    ва    меҳр-оқибат    йўқолиб    кетишига    сабаб    бўладиган    уч    иллатдан

қайтарилдилар.   Булардан  биринчиси,   ўзгалар  ҳақида  ёмон  гумон  қилиш,  иқкинчиси,

бировларнинг    айбларини    ахтариб   топиш   учун   орқаларидан    жосуслик-айғоқчилик

қилиб   юришдир.   Шариати   Исломийяда   шахснинг   зоҳирда   қилаётган   иш-амали   ва

айтган  сўзи  мўътабардир.  Яъни,  масалан  бир  кишининг   муайян  бир  айб  ё  жиноятга

дахлдор   эканлигига   аниқ   ҳужжат   бўлмас   экан,   унинг   ўша  айб   ё  жиноятда   гумон

қилиниши   ҳаромдир.   Фақат   унинг   мунофиқлиги    ёки   хоинлиги   аниқ   бўлиб   қолган

тақдирдагина   у  ҳақда   ёмон  гумон   қилиш   ва  ундан   хазар  қилиш   вожибдир.   Чунки

Пайғамбар   алайҳиссалом   айтганларидек: "Мўъмин     киши  бир  тешикдан  (яъни,   унда

яшириниб ётган илон ё чаёндан) икки марта чиқилмайди".

Юқоридаги     оятда    яна    ғийбатдан    қайтирилди.    Ғийбат    ўзи    нима?    Бу    тўғрида

Пайғамбаримиз   шундай   деганлар: "Ғийбат —      биродарингнинг   ортидан  ўзи  эшитиб

қолса хафа бўладиган айб-нуқсонини     айтишингдир". Демак, бир мўъминнинг ортидан

унда  бўлмаган  айбларни  унга  нисбат  бериш  айрим  билимсиз  киштилар   ўйлаганидек

ғийбат  эмас, балки   унинг  ҳақига  бўҳтон ва  туҳмат  бўлар  экан, унда   бўлган  айбларни

ортиҳдан   айтиш   эса   уни   сифатлаш   эмас,   балки   ғийбат   қилиш   бўлар   экан.   Энди ғийбатнинг  нақадар   оғир   гуноҳ   эканлиги  хусусида   мазкур   оятда   Аллоҳ   таъоло

томонидин   келтирилган   мисол  ибратлидир.   Чунки   ақл-хуши   жойида   бўлган   бирон

инсон   бошқа   бир   инсоннинг    гўштини   ейишни   истамайди.   Энди   агар   ўша   инсон

ўзининг   биродари  бўлса-чи,  яна  камига  ўлган  ҳолда  бўлса-чи!  Унинг   гўштини  ейиш

дунёдаги  энг  ваҳший   ҳайвон  ҳам  хазар  қиладиган   бир  жиноятдир!   Бир  мўъминнинг

ортидан   ғийбат   қилиш    ана   ўшандан-да   оғирроқ    жиноятдир!    Шунинг    учун   ҳам

Пайғамбар      алайҳиссалом:     "Ғийбат      қилиш  (бировни         ноҳақ)     ўлдиришдан-да

ёмонроқдир", деганлар.

 

13.  Эй  инсонлар,  дарҳақиқат,  Биз  сизларни  бир  эркак  (Одам)   ва  бир  аёл  (Ҳавво)дан

яратдик   ҳамда  бир-бирларингиз   билан   танишувинглар  (дўст-биродар    бўлишинглар)

учун   сизларни  (турли-туман)     халқлар   ва   қабила-элатлар    қилиб   қўйдик.    Албатта

сизларнинг   Аллоҳ   наздидаги   энг   ҳурматлироғингиз    тақводорроғингиздир.    Албатта

Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир.

Изоҳ: Ушбу оятда Ислом динининг инсоният оламига нисбатан бўлган кўз қараши баён

этилгандир:      биринчидан,     барча     инсонлар     бир     ота-онанинг     фарзандларидир.

Иккинчидан, инсонларнинг турли эл-уруғларга бўлинишлари бир-бирлари билан ер ёки

мол-дунё талашиб уруш-жанжал билан умр ўтказишлари учун эмас, балки бир-бирлари

билан  танишиб, ҳамкорлик   қилишлари  ва  биргаликда   ўзлари халифа   бўлган  заминни

обод  қилишлари учундир. Ва ниҳоят учинчидан, одамларнинг Аллоҳ таъоло ҳузурида

обрў-эътиборли   бўлишлари   мол-дунё   ёки   олийнасаб   билан   эмас,   балки   Аллоҳдан

қўрқиш ва У Зот нозил қилган амр-фармонларга итоат этиш билан бўлур.

 

14.  Аъробийлар: "Иймон    келтирдик",   дедилар. (Эй   Муҳаммад  алайҳиссалом,  уларга)

айтинг: "Сизлар    иймон  келтирганларингиз   йўқ,  лекин   сизлар  "Бўйсундик",   денглар,

(чунки   ҳали-ҳануз)   иймон   дилларингизга   кирган   эмасдир.   Агар   сизлар  Аллоҳга   ва

Унинг Пайғамбарига итоат этсангизлар, У Зот сизларга (қилган яхши) амалларингиздан

(яъни,   уларнинг   савобидан)   бирон   нарсани   камитмас.   Албатта   Аллоҳ  Мағфиратли,

Меҳрибондир".

Изоҳ:   Муфассирларнинг    айтишларичи,   бу   ва   қуйидаги    оятлар   бани   Асад   номли

қибиладан   бўлган  бир  гуруҳ  аъробийлар  ҳақида   нозил  бўлгандир.  Улар  қаҳатчилик

йилида Мадинага тушиб, Пайғамбар алайҳиссаломга ўзларининг мўъмин бўлганларини

пеш    қилиб,    у   зотдан    мусулмонларга    тегишли    бўлган    ўлжалардан    уларга    ҳам

беришларини талаб қилишади. Лекин Куръон уларнинг дилларига иймон кирмаганини,

улар фақат ўлжага эга бўлиш учун зоҳирда Исломга кириб турганларини ошкор қилади

ва агар улар сидқидилдан иймон келтириб, Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этсалар, Аллоҳ

таъоло уларни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам кам қилмаслигини уқтиради.

 

15.  Ҳақиқий   мўъминлар  Аллоҳ  ва  Унинг  Пайғамбарига   иймон  келтириб,  сўнгра  (ҳеч

қандай)    шак-шубҳа    қилмаган   ва   молу   жонлари    билан   Аллоҳ   Йўлида   курашган

зотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир. 

 

16. (Эй       Муҳаммад    алайҳиссалом,    у    аъробийларга)    айтинг: "Сизлар        Аллоҳга

динингларни (иймонларингни ҳақиқий     эканлигини) билдирмоқчимисизлар?!     Ҳолбуки,

Аллоҳ осмонлардаги ва ердаги бор нарсани билур. Аллоҳ барча нарсани Билгувчидир!" 

 

17.  Улар  Сизга  мусулмон  бўлганларини  миннат  қилурлар.  Айтинг: "Сизлар   менга

мусулмон  бўлганларингизни миннат  қилманглар.  Балки  агар  (иймонингларда) содиқ

бўлсангизлар, (яъни, агар ростдан ҳам иймон келтирган бўлсангизлар) Аллоҳ сизларни

иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур. 

 

18.   Албатта   Аллоҳ   осмонлар   ва   ердаги   ғайб-сирларни   билур.   Аллоҳ   қилаётган

амалларингизни Кўриб тургувчидир."

 

 

 

 

(50) «Қоф» сураси

Қирқ  беш  оят  бўлган  бу  сура  Маккада нозил  қилинган. Барча  Макка  суралари каби

Исломий   ақиданинг    асослари   ҳақида   сўзлагувчи   бу   сурада   сўз   асосан   мана   шу

ақиданинг бир бўлаги бўлган қайта тирилиш ва бу дунёда қилиб ўтилган барча амаллар

ҳисоб-китоб қилиниши ҳақ эканлиги тўғрисида боради.

Сура  оятлари  Охиратни  инкор   этувчи   кимсаларнинг   назарини   еру  осмондан   Аллоҳ

таъолонинг   кудрати   Илоҳийясиги   далолат  қилиб   турган  кўпдан-кўп   ажойиботларга

жалб қилади ва   мана шу коинотни йўқдан    бор қилган   Зот уларни қайта яратишга    ҳам

Қодир эканлигини таъкидлайди.

Бу  сурада   ҳам  қайта  тирилишни  ёлғон  деганлари  сабабли   турли  азоб-уқубатларга

гирифтор бўлган аввалги қавму-қабилалар яна бир бор эслатиб ўтилади.

Сура  сур чалипиб  қабрлардан ҳисоб-китоб   учун чиқиладиган Кунда бўладиган     воқеа-

ҳодисаларни  баён  қилиш  билан  хотима  топади.  Сура  ўзининг  илк  калимаси  бўлмиш

"Қоф" ҳарфи билан номланган.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Қоф. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   Улуғ   Куръонга   қасамки, (Биз    Сизни   қайта

тирилиш хақ  эканлигидан огоҳлантиргувчи Пайғамбар қилиб  юборганимизда, Макка

аҳли иймон келтирмади). 

 

2.  Балки  уларга  (фаришта  эмас),  ўзларидан  бўлган  бир  огоҳлантиргувчи   келганидан

ажабландилар —   ҳайрон бўлдилар. Шунинг учун    ҳам у  кофирлар айтдилар: "Бу жуда

қизиқ нарса-ку! — 

 

3. — Бизлар ўлиб, тупроқ бўлиб қолган вақтимизда (яна ҳаётга қайтариламизми)?! Бу

жуда узоқ (ақл бовар қилмайдиган) қайтишлар!" 

 

4. Аниқки, Бизга ер улар(нинг жасадлари)ни камайтираётгани (яъни, жасадлари чириб

тупроққа   айланиб   кетаётгани)   маълум.   Ва   Бизнинг   ҳузуримизда  (барча    нарани   ўз

саҳифаларида)    сақлагувчи   Китоб  (Лавҳул-Маҳфуз)     бордир, (демак,     уларни   қайта

тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиш Биз учун қийин иш эмасдир). 

 

5.  Балки,  уларга Ҳақ  (Қуръон)   келган  вақтида  уни  ҳам  ёлғон  дедилар.  Бас,  улар  бир

ноаниқ   ишга —    ҳолга  (тушиб   қолганлар.   Шунинг   учун  улар  гоҳ  Қуръонни  "сеҳр"

дейишса, гоҳ "шеър" дейишади, гоҳо эса "Аввалгилардан қолган афсона", дейдилар). 

 

6.  Ахир улар   устларидаги  осмонни —   Биз  уни  қандай  бино  қилиб, (юлдузлар   билан)

безаб қўйганимизни ва унинг учун бирон тешик-ёриқ йўқ эканлигини кўрмадиларми?! 

 

7. Ерни эса ёйиқ — кенг қилдик ва унда тоғларни ўрнатиб қўйдик ҳамда унда (ўсимлик

мевалардан) ҳар турли гўзал жуфтларни ундириб-ўстирдик. 

 

8. (Парвардигорга) қайтгувчи — тавба-тазарруъ қилгувчи ҳар бир бандага кўргазма ва

эслатма-ибрат бўлсин учун (мани шундай қилдик).

 

9-10. Биз  осмондан баракотли   сув —  ёмғир  ёғдириб, унинг   ёрдамида  боғ-роғларни ва

ўриб   олингувчи   дон-дунларни   ҳамда   тизилган  (мевали)    новдалари   бўлган   баланд

ҳурмоларни ундириб-ўстирдик. 

11. Бандаларга  ризқ  бўлсин  учун  (мана  шундай  қилдик). Яна у  (сув)   ёрдамида  ўлик

шаҳарни —      ерни    тирилтирдик. (Ўликларнинг        ўз    қабрларидан    қайта    тирилиб)

чиқишлари ҳам мана шундай бўлур.

Изоҳ:  Ушбу  оятларда  худди  ўлик  замин  вақти соати   билан  тирилиб боғу   роғларга  ва

гулу  гулзорларги айлангани каби инсонларга     ҳам Қиёмат   Соати  келганида  қайиа жон

ато  этилиб, қабрларидан   чиқишлари эслатиб   ўтилгач, энди   қуйидаги   оятларда  илгари

ўтган   ва   Охиратни   инкор   этгувчи   бўлган   қавм-қабилаларнинг    бошларига   тушган

кўргулик зикр қилинади.

 

12-13-14.  Улардан  (Макка   кофирларидан)   илгари   Нуҳ   қавми,   қудуқ   эгалари  (яъни,

Шуайб   пайғамбарни   ёлғончи   қилгаилари   сабабли  қудуққа   қулаб   ҳалок  бўлган  бир

қавм),   Самуд  ва  Од  (қабилалари),   Фиръавн  (ва   унинг  қавми),   Лутнинг   оға-инилари,

дарахтзор   эгалари  (яъни,    Шуайб   пайғамбарнинг    қавми)   ва   Туббаъ   қавми   ҳам  (ўз

пайғамбарларини)   ёлғончи  қилган   эдилар. (Уларнинг)    барчалари   пайғамбарларни

ёлғончи қилишгач, Менинг ваъдам (яъни, азобим уларнинг устига) ҳақ-вожиб бўлди. 

 

15.  Хўш  Биз  аввалги  яратишга  (яъни, йўқдан   бор  қилишга)  ожизлик   қилдикми?   Йўқ,

(ожизлик   қилмадик,  демак,  тупроққа  айлангач  жасадларга   қайта  жон  ато  этишга  ҳам

ожизлик    қилмаймиз),    улар   эса   янги   яралишдан  (яъни,     қайта   тирилишдан)   шак-

шубҳададирлар. 

 

16.  Аниқки,   инсонни  биз  яратганмиз, (демак),   унинг  нафси  васваса  қиладиган  (яъни,

кўнглидан   ўтган  барча)  нарсаларни  ҳам  билурмиз. —    Биз  унга  жон  томиридан  ҳам

яқинроқдирмиз. 

 

17. Зотан, ўнг ва   чап (томон)да   ўтирган икки қабул қилгувчи (ёзиб тургувчи фаришта

инсоннинг    айтган   ва   қилган   барча   яхши-ёмон   сўз-амалларини)   қабул   қилиб-ёзиб

турурлар. 

 

18.  У  (инсон)   бирон  сўзни  талаффуз  қилмас,  магар  (талаффуз  қилса),  унинг  олдида

ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур). 

 

19. Мана ўлим мастлиги (яъни, жон чиқар пайти) хаққи-рост (етиб) келди. (Эй инсон),

бу (ўлим) сен қочгувчи бўлган нарсадир. 

 

20. (Қайта тирилишга даъват қилгувчи) Сур ҳам чалинди.— Бу (кофирларга азоб) ваъда

қилинган Кундир! — 

 

21.— Ва ҳар бир жон ўзи билан бирга (уни маҳшаргоҳга) хайдагувчи (бир фаришта) ва

(унинг қилиб ўтган амалларига) гувоҳлик бергувчи (бир фаришта) бўлган ҳолда келди. 

 

22. (Эй    инсон),  аниқки,  сен   бу  (оғир   Кун)дан   ғафлатда   эдинг.  Бас,   Биз   сендан

пардангни (яъни, мана бу Қиёмат Куни ҳақидаги шак-шубҳаларингни) очиб юбордик.

Энди бу Кун сенинг кўзинг жуда ўткирдир. 

 

23. Унинг  (кофирнинг) яқини-ҳамроҳи (бўлган, унинг қилиб ўтган гуноҳларини ёзиб-

гувоҳлик бергувчи фаришта) деди: "Мана бу (номаи аъмол) менинг ҳузуримда ҳозиру

нозир бўлган нарсадир". 

24-25. (Шундан кейин дўзах    ходимларидан икки фариштага   айтилур): "Барча  (Ҳаққа

қаршилик    қилгувчи)    қайсар,   яхшиликни    манъ   қилгувчи,    зўравон   ва  (Аллоҳнинг

Динига) шак келтиргувчи кофир-кўрнамакни жаҳаннамга ташланглар! 

 

26. (Қай)   бир  кимса  Аллоҳ  билан  бирга  бошқа  бир  "илоҳ"  қилиб  олса  (яъни,  Ёлғиз

Аллоҳга    бирон   нарса    ё   кимсани    шерик    қилиб    олса),   бас,   уни   қаттиқ    азобга

ташланглар!" 

 

27. Унинг яқини (бўлган шайтон): "Парвардигоро, уни мен туғёнга солганим йўқ, лекин

унинг ўзи (Ҳақ Йўлдан) йироқ — залолатда бўлди", деди. 

 

28. (Аллоҳ     кофирга   ва   унинг   шайтонига)    айтди: "Менинг      даргоҳимда   талашиб-

тортишманглар,    аниқки,    Мен    илгари    сизларга  (кофир      бўлганларингиз     сабабли

Охиратда азобга гирифтор бўлишларингиз тўғрисида) ваъда қилганман. 

 

29.  Менинг   даргоҳимда  (ваъда  қилинган)   сўз  ўзгартирилмас  ва  Мен  бандаларга  зулм

қилгувчи ҳам эмасдирман". 

 

30.  У   Кунда   Биз   жаҳаннамга: "Тўлиб     битдингми?",  дермиз,    у  эса: "Яна    қўшимча

борми?", дер.

Изоҳ:   Юқоридаги   оятларда   ҳаёти   дунёдан   куфру   исён   билан   ўтган   кимсаларнинг

Қиёмат   Кунида   кечадиган   аҳвол-кўргуликлари   батафсил   баён   этилгач,   энди   тақво

эгалари учун тайёрлаб куйилган жаннат манзаралари тасвирланади.

 

31.  Жаннат   тақводор  зотларга  йироқ  бўлмаган  (бир  маконга)  келтирилди  (ва   уларга

дейилди): 

 

32-33. "Мана   шу  (неъматлар)  сизларга —   ҳар  бир  (Аллоҳга)  қайтгувчи, (ўз    аҳдини)

сақлагувчи (риоя қилгувчи), ғайбдаги Раҳмондан қўрққан ва тавба-тазарруъ қилган дил

билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир. 

 

34. Унга (жаннатга) тинч-омон кирингиз! Бу (кун) мангу (қоладиган) Кундир". 

 

35. Улар   учун у  жойда  хоҳлаган  нарсалари бордир. Ва   яна Бизнинг  даргоҳимиздаги

қўшимча (иззат-икром)лар ҳам бордир. 

 

36.  Биз  улардан  (Қурайш   кофирларидан)   илгари  улардан  кучли-қувватлироқ   бўлган

қанча   аср-авлодни   ҳалок   қилдик.   Бас,   ўшалар  (Биз   бошларига   туширган   балодан)

қочиб,   бирон   нажот   бормикан,   деб  шаҳарларда   изғиб   юрдилар, (лекин    ҳалокатдан

қочиб қутула олмадилар). 

 

37.   Албатта   бунда  (огоҳ)    қалб   эгаси   бўлган   ёки   ўзи   ҳозир   бўлган   ҳолда  (яъни,

сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир. 

 

38. Аниқки, Биз осмонлар ва    ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда

яратдик ва Бизни хеч қандай чарчоқ ушлагани йўқ. 

 

39. Бас, (эй   Муҳаммад  алайҳиссалом), улар  (кофирлар) айтаётган    сўзларга  сабр-тоқат

қилинг   ва  қуёш   чиқишидан   илгари  ва  ботишидан   аввал  Парвардигорингизга    ҳамду

сано айтиш билан (У Зотни) покланг — намоз ўқинг! 

 

40.   Яна  кечанинг  (бир   қисмида)  ва  саждалар  (яъни,   намозлар)   ортидан  У   Зотни

покланг! 

 

41.  Ва  жарчи  (Исрофил   фаришта)   яқин   бир  макондан   туриб  жар  соладиган   Кунда

(унинг нидосига) қулоқ тутинг! 

 

42. У Кунда улар  (барча халойиқ) у даҳшатли кичқириқни ҳаққи-рост эшитурлар. Бу

(қабрлардан тирилиб) чиқиш Кунидир! 

 

43. Албатта Биз Ўзимиз (барча жонзотга) ҳаёт берурмиз ва ўлим берурмиз. Ёлғиз Бизга

қайтиш бордир! 

 

44.  У  Кунда   уларнинг   устидаги   ер  ёрилиб, (улар)    шошган   ҳолларида  (қабрларидан

чиқиб келурлар). Бу (яъни, Қиёмат Кунида барча халойиқни ҳисоб-китоб учун тўплаш)

ёлғиз Бизгагина осон бўлган тўплашдир. 

 

45.  Биз   улар  (кофирлар)   айтаётган   сўзларни   жуда   яхши  билурмиз. (Эй    Муҳаммад

алайҳиссалом),   Сиз  уларнинг   устида  (дину  иймонга)   зўрлагувчи  эмассиз.   Бас,  ушбу

Қуръон    билан    Менинг  (кофирларни       азоб-уқубатга    гирифтор    қилиш    ҳақидаги)

ваъдамдан қўрқадиган кишиларга панд-насиҳат қилинг!

 

 

 

 

(51) «Ваз-Зориёт» сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, олтмиш оятдан ташкил топгандир. Сура

аввалида  Аллоҳ  таъоло  Ўзи  яратган  тўрт  нарса  номи  билан  қасамёд  қилиб,   Охират

диёри  ва  ундаги  жазо-мукофот   ҳақ  эканлигини   таъкидлайди   ва  инсонларга   нотаниш

бўлган  у  сирли  оламнинг сир-синоатини —   кофирларни  ютишга  ҳозир  бўлиб кутиб

турган жаҳаннамни   ва  мўъминларга мунтазир кўз тутиб турган жаннатни Илоҳий Сўз

билан таърифлаб, Ўз бандаларини огоҳлантиради.

Бу  сурада  ҳам  ўз  қавмининг   иймон  келтирмаётганидан   озурдадил  бўлган  Пайғамбар

алайҳиссаломга   таскин-тасалли   ва   барча   инсонларга   эслатма-ибрат   бўлсин   учун  у

кишининг    салафлари   бўлмиш   ўтган   пайғамбарлар   ва   уларни   ёлғончи   қилганлари

сабабли   турли   азоб-уқубатларга    дучор   бўлган   қавм-қабилалар    ҳақидаги    ибратли

қиссалар зикр қилингандир.

Сура   инсу   жинснинг    яратилишидан   кўзда   тутилган   бирдан-бир   мақсад   уларнинг

Яратганни   таниб,  Ёлғиз  Ўша  Зотгагина  сиғиниб-ибодат   қилиб  ўтишлари  эканлигини

таъкидлаш  билан  хотима  топади.  Бу  сура  ўзининг   илк  ояти  "Ваз-зориёт"  номи  билан

аталган   бўлиб,   бу   калима  "Суриб     кетгувчи    шамолларга   қасам"    деган   маънони

англатади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2-3-4-5. (Булутларни)       суриб    кетгувчи  (шамол)ларга;       юк  (ёмғир)       ташигувчи

(булут)ларга; (сув юзида) енгил сузиб боргувчи (кема)ларга ва (Аллоҳнинг амри билан

барча) иш(лар)ни тақсимлагувчи (фаришта)ларга қасамки, сизларга ваъда қилинаётган

нарса (қайта тирилиш) шак-шубҳасиз, ҳаққи-ростдир! 

 

6. Ва  албатта  (Қиёмат  Кунида ҳисоб-китоб   қилинганидан кейин)    жазо-мукофот  воқеъ

бўлгувчидир. 

 

7-8. (Самодаги    юлдузлар   ҳаракат  қиладиган)   йўллар  эгаси   бўлган  осмонга  қасамки,

албатта сизлар (ушбу Пайғамбар хусусида) хилма-хил сўз устидадирсизлар.

Изоҳ:   Яъни,   худди   самодаги   сайёраларнинг   ҳаракат  қиладиган   йўллари   хилма-хил

бўлгани каби сизлар ҳам эй    мушриклар, Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида турли-туман

сўзлар  айтурсизлар:   айримларингиз   у  зотни  "сеҳргар",   десангизлар,   бошқаларингиз

"шоир", дейсизлар.

 

9.   Ундан  (яъни,     Қуръондан,    Пайғамбардан    Аллоҳнинг    илми   азалийсида    Ҳидоят

Йўлидан) бурилган (ва саодатдан маҳрум қилинган) кимса бурилиб (юз ўгириб) кетур. 

 

10-11. (Ҳақ    Пайғамбарни  "ёлғончи,    сеҳргар,  шоир",   дегувчи)   ўша  ёлғончиларга —

(жаҳолат) гирдобида адашиб юргувчи бўлган кимсаларга ўлим — лаънат бўлгай! 

 

12. Улар жазо (Қиёмат) Куни қачон бўлишини сўрарлар. 

 

13. (У Кун) улар дўзахда текшириладиган — ёндириладиган Кунда бўлур. 

 

14. (Ўшанда   уларга  айтилур): "Азобларингизни  тотинглар!  Сизлар  (ҳаёти дунёдалик

пайтингизда) шоштиргувчи бўлган нарса мана шудир!" 

 

15-16. Албатта тақводор зотлар (у    Кунда) Парвардигор ўзларига    ато этган нарсаларни

(ажр-мукофотларни)     қабул    қилган     ҳолларида    жаннатлар    ва    чашмалар    устида (бўлурлар).   Зеро,  улар  бундан  илгари  (яъни,  ҳаёти  дунёдалик  чоғларида)  чиройли

амаллар қилгувчи эдилар. 

 

17. Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар. 

 

18. Ва саҳарларда улар (қилган саҳву-хатолари     учун Парвардигордан) мағфират сўрар

эдилар. 

 

19. Уларнинг   мол-мулкларида  сўрагувчи ва (мол-давлатдан)    маҳрум-муҳтож кишилар

учун (ажратилган) ҳақ-улуш (бўлар эди). 

 

20-21. (Эй    инсонлар),   ерда  (ундаги   тоғу  тошлар  ва  водий-дараларда,   денгизлар   ва

дарёларда,   ҳайвонот   ва  наботот  оламида)   ҳамда  ўзларингизда  (ушбу   ҳаётга  келиб-

кетишингиздан    тортиб,   вужудларингиздаги    ҳар  бир   аъзойингизда,    балки   ҳар  бир

ҳужайрангизнинг      нақадар     нозик     тартиб-интизом     билан     яратилиб,     ўз    ўрнига

жойлаштирилганида   ва  ўз  зиммасидаги   Яратган  буюрган   вазифани   қулоқ  қоқмасдан

адо этиб боришида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг кудратига далолат қиладиган)

оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?! 

 

22. Осмонда эса сизларнинг ризқу рўзларингиз (яъни, ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб

бўлгувчи ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни, жаннат) бордир. 

 

23.  Бас,  осмон  ва  ернинг   Парвардигорига   қасамки,   албатта  у  (яъни,  сизларга   ваъда

қилинаётган    барча   нарса)   худди    сизларнинг    сўзлашингиз    каби  (яъни,     сўзлаган

сўзларингиз ўзларингиз учун қандоқ хақ бўлса, ана шундай) ҳаққи-ростдир! 

 

24. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   Сизга   Иброҳимнинг   иззат-икромли    меҳмонлари

ҳақидаги хабар келдими? 

 

25.  Ўшанда   улар  (Иброҳимнинг)    ҳузурига   кириб, "Салом",     дейишган   эди,   у  ҳам:

"Салом, (Булар) нотаниш қавм-ку", деди. 

 

26-27. Сўнг у аста оиласи олдига чиқиб, (қовурилган) бир семиз бузоқни келтирди-да,

уни уларга яқин қилиб, "(Таомдан) емайсизларми?", деди. 

 

28. (Лекин меҳмонлар овқатга кўл чўзишмагач), улардан хавфсирай бошлади. (Шунда)

улар: "Қўрқмагин. (Бизлар    фаришталармиз, шунинг   учун  таом  емаймиз)",  дедилар  ва

(Иброҳимга) бир доно ўғил хушхабарини бердилар. 

 

29. Шунда (уларнинг сўзини эшитиб турган Иброҳимнинг) хотини қичқирганча келди-

да, (бу     хушхабардан   ажабланганидан)    ўзининг    юзига   уриб: "(Ахир     мен)   туғмас

кампир(манн)-ку!", деди. 

 

30.  Улар   айтдилар: "Парвардигоринг     мана   шундай   деди.   Албатта   Унинг   Ўзигина

ҳикмат ва билим Соҳибидир".

 

 

 

 

Йигирма еттинчи жузъ

 

31. (Иброҳим) деди: "Эй элчилар, не юмуш билан келдингиз?" 

 

32-33-34. Улар айтдилар: "Бизлар бир жиноятчи қавмга (яъни, Лут қавмига) уларнинг

устидан, Парвардигорнинг Ҳузурида хаддан ошувчи кимсалар учун белгилаб қўйилган,

лойдан-сополдан   бўлган  (яъни,  ҳар  бир  ҳалок  қилингувчи   кофирнинг   номи  ёзилган)

тошни ёғдириш учун юборилгандирмиз. 

 

35. Бас, Биз у жойдаги мўъминлардан бўлган кишиларни чиқариб юбордик.

 

36. (Лекин)     у   жойда   бир   хонадондан  (яъни,    Лут   пайғамбар   хонадонидан)   ўзга

мусулмонларни топмадик. 

 

37.  Биз  (у  қишлоқдаги   барча  кофирларни  ҳалок қилганимиздан    сўнг)  аламли  азобдан

қўрқадиган зотлар (ибрат олишлари) учун у жойда оят-аломат қолдирдик.

Изоҳ: Ушбу ояти каримада Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатлардан

фақат  Охиритдаги   аламли  азобдан  кўрқадиган   кишиларгина   панд-насиҳат   олишлари

таъкидлаб ўтилди. Энди Иброҳим алайҳиссаломга юборилган фаришталар ви уларнинг

Лут  қавмидан   кофир   бўлган  кимсаларни   ҳалок  қилганлари   ҳақидаги   ибратли  қисса

ҳикоя   қилингач,   навбатдаги   оятларда   кофир   бўлганлари   сабабли   ҳалокатга   дучор

қилинган бошқа бир қанча қавмлар тўғрисида қисқача хабарлар берилади.

 

38. Мусо (қиссаси)да ҳам (ибрат бордир). Эсланг, Биз уни очиқ ҳужжат билан Фиръавн

олдига юборган эдик. 

 

39. У ўз аркони (давлати)га суяниб (Мусога иймон келтиришдан) юз ўгирди ва "(Мусо

ё) сеҳргар ёки мажнун", деди. 

 

40. Бас, Биз   уни  ҳам, қўшинларини   ҳам  ушлаб, уларни  денгизга  отдик — ғарқ    қилиб

юбордик.   У  (Фиръавн   ўзининг   кибру   ҳавоси  ва  куфру   исёни   сабабли  ҳар  қандай)

маломатга лойиқдир. 

 

41.  Од  (қабиласининг   қиссаси)да   ҳам  (ибрат  бордир).  Эсланг,   Биз  уларнинг   устига

туғмас (яъни, ҳеч қандай фойда етказмайдиган) бўронни юборган эдик. 

 

42.  У  (бўрон)  ниманинг   устидан  ўтса,  албатта  уни  (ҳалок  этиб)  худди  чириб-битган

суяклар каби қилиб қўяр эди. 

 

43.   Самуд  (қабиласининг     қиссаси)да   ҳам  (ибрат    бордир).   Эсланг,   уларга  (Аллоҳ

томонидан мўъжиза қилиб юборилган туяни сўйиб юборган пайтларида): "Бир вақтгача

(яъни, уч кунгача тириклик неъматидан) фойдаланиб қолингиз", дейилган эди. 

 

44.  Бас,  улар  Парвардигорнинг   амри(га  итоат  этиш)дан   кибр-ҳаво   қилишгач,   қараб

турган ҳолларида уларни чақмоқ урди.

 

45.  Бас,  улар  (у  чақмоқдан   қочиб  кутулиш   учун  ўринларидан)   туришга   ҳам  қодир

бўлмадилар ва (бирон кимса томонидан) ёрдам олгувчи ҳам бўлмадилар! 

 

46. (Мазкур   қавмлардан) илгари   Нуҳ қавмини   ҳам  (ҳалок қилгандирмиз). Чунки    улар

фосиқ-итоатсиз қавм эдилар. 

47. Осмонни Биз қудрат билан барпо қилдик. Дарҳақиқат, Биз Қудратлидирмиз. 

 

48. Ерни эса ёйиқ-кенг қилиб қўйдик. Бас, (Биз) нақадар яхши Ёйгувчидирмиз. 

 

49. Сизлар эслатма-ибрат олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб

яратдик. 

 

50. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга айтинг): "Бас, Аллоҳга (иймон келтириш учун)

чопинглар-шошинглар!     Албатта    мен    сизлар    учун    У    Зот(нинг    азоби)дан    очиқ

огоҳлантиргувчидирман. 

 

51. Ва сизлар Аллоҳ билан    бирга яна   бошқа бирон илоҳ бор, деманглар! Албатта мен

сизлар учун У Зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман". 

 

52.  Худди  шунингдек, (яъни, Сизни     сеҳргар, мажнун,   шоир  деганлари каби)   улардан

(яъни,   Макка   мушрикларидан)   аввалги  (кофир   бўлган)  кимсаларга   бирон  пайғамбар

келганида, улар ҳам албатта (ўша пайғамбарни ё) сеҳргар ёки мажнун, дер эдилар. 

 

53. Улар  ўша (сўз)ни   бир-бирларига васият   қилиб қолдирганмилар?   Йўқ, (зотан, улар

бир-бирларидан йироқ замонларда ва маконларда яшаб ўтганлари сабабли ўзаро васият

қилиш имконига эга эмаслар, лекин фақат бир нарса уларнинг барчаларини юқоридаги

каби сўзларни айтишга мажбур этар) — улар туғёнга тушган қавмдирлар! 

 

54. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз улардан юз ўгиринг! Энди (зиммангиздаги

Пайғамбарликни тўла етказганингиздан сўнг кофирлардан юз ўгирсангиз) Сиз маломат

қилингувчи эмассиз. 

 

55.  Ва  (Қуръон   билан)   панд-насиҳат   қилинг!   Зеро,  у  панд-насиҳатлар   мўъминларга

нафъ етказур. 

 

56. Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. 

 

57.   Мен   улардан   бирон   ризқ   истамасман   ва   улар   Мени   таомлантиришини    ҳам

истамасман. 

 

58. Зеро, Аллоҳнинг Ўзигина (барча халойиққа) ризқу рўз бергувчи, куч-қувват Соҳиби

ва Қудратлидир. 

 

59. Бас, золим-кофир бўлган кимсалар учун шак-шубҳасиз, худди (илгари ўтган кофир)

дўстларининг   насибалари   каби  (азобдан   иборат)  насиба   бордир.  Бас,  улар  Мени(нг

азобимни) шоштирмай қўя қолсинлар! 

 

60.  Бас,   кофир   бўлган   кимсалар   учун  уларга   ваъда   қилинаётган  (азобга    гирифтор

қилинидиган) Кунларида халокат бўлгай!

 

 

 

 

(52) «Ват-Тур» сураси

Бу сура Маккада нозил бўлган. У қирқ тўқиз оятдир. Сура аввалида Аллоҳ таъоло беш

нарсага   қасамёд   қилиб,   Қиёмат   Кунидаги    кофирлар   устига   тушадиган   азоб   ҳақ

эканлигини уқтиради.

Сўнгра  Аллоҳ  таъолодан  кўрқувчи  тақво  эгалари  учун  тайёрлаб  кўйилган   жаннат  ва

унда кечажак мангу саодатли     ҳаёт ҳақида сўз боради. Шунингдек, бу сурада Қуръони

Каримга     иймон     келтирмаган     ва    Муҳаммад     алайҳиссаломни     ёлғончи     қилган

кимсаларнинг барча даъволари пуч ва асоссиз эканлиги рад этиб бўлмайдиган далиллар

воситасида очиб берилади.

Сура ниҳоясида Пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳ таъолонинг ҳукми Илоҳийсига сабр

қилишга  буюрилиб, эрта-ю   кеч Аллоҳни поклаб   тасбеҳ айтишга даъват этилади. Сура

ўзининг илк ояти номи билан "Ват-Тур — Тур тоғига қасам" деб аталгандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Тур (тоғи)га; 

 

2-3. Очиқ саҳифага битилган Китобга (Қуръонга); 

 

4. Байтул-Маъмурга (Обод Уйга); 

 

5. (Баланд) кўтарилган томга (осмонга); 

 

6. Ва тўлиб-тошган денгизга қасамки, 

 

7. Парвардигорингизнинг азоби шак-шубҳасиз, воқеъ бўлгувчидир! 

 

8. Унинг учун бирон дафъ қилгувчи — тўсиқ йўкдир.

Изоҳ:   Юқорида    зикр    қилинган  "Байтул-Маъмур —        Обод   Уйдан    мурод   Аллоҳ

таъолонинг   амри   билан   Одам   алайҳиссалом   бино   қилган   Байтуллоҳ   бўлиб,   Нуҳ

пайғамбар   замонлариди   рўй  берган  тўфон   балосида  Аллоҳ  таъолонинг   амри  билан

фаршиталар у уйни еттинчи осмонга олиб чиқиб кетган экинлар. Унинг "Обод Уй" деб

аталишига сабаб, у уйни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилишидир.

 

9.  У  Кунда   осмон  титраб-чайқалур. (Яъни,     ундаги   бор  юлдузлар —    сайёраларнинг

ўринлари ўзгариб, тартиблари бузилур). 

 

10. Ва тоғлар ҳам (ўрнашган жойларидан жилиб), йўлга тушур! 

 

11-12. Ана ўша Кунда (пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчи, ўзлари шўнғиган (нотўғри

йўлларида) адашиб юрадиган кимсаларга ҳалокат бўлур! 

 

13. У Кунда улар жаҳаннам ўтига ҳайдалурлар! 

 

14. (Ва уларга дейилур): "Сизлар ёлғон деб юрган дўзах мана шудир! 

 

15. Қани, бу (азоб) ҳам    сеҳрми ёки  сизлар (ҳаёти   дунёда ҳақни кўра олмаганларингиз

каби бу азобни ҳам) кўрмаяпсизларми?! 

16. (Дўзахга) кирингиз! Энди (унинг азобига) хоҳ сабр қилинглар, хоҳ сабр қилманглар,

сизларга   баробардир! (Яъни,     у   азоб   сизлардан   енгиллатилмас). —     Сизлар   фақат

ўзларингиз қилиб ўтган қилмишларингизнинг жазосини тортурсизлар!" 

 

17-18.  Тақводор   зотлар  эса  уларга  Парвардигорлари   ато  этган  нарсалар  билан  шод-

хуррам     бўлган      ҳолларида     шак-шубҳасиз,      жаннатлар      ва      неъматлар     ичра

барқарордирлар. Парвардигорлари уларни дўзах азобидан сақлагандир. 

 

19-20. (Уларга): "Сизлар     қилиб   ўтган  (яхши)   амалларингиз   сабабли   қатор  тизилган

сўрилар   устида   ястанган    ҳолларингизда   пок   ва   муборак  (жаннат    неъматларидан

кўнгилдагидек) еб-ичинглар", (дейилди) ва Биз уларга оҳу кўзли ҳурларни жуфти ҳалол

қилиб бердик. 

 

21. Ўзлари иймон келтирган ва зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга

(жаннатда  ўша)  зурриётларини   қўшдик  ва  уларга  қилган  амалларидан  бирон  нарсани

ҳам  камитмадик. Ҳар   бир киши ўзи   касб қилган   иши  билан  гаровга  олингувчидир —

ушлангувчидир.

Изоҳ:  Ушбу  оятни  шундай  тушунмоқ лозим.   Агар  аждодлар  ҳаёти  дунёдан иймон   ва

эзгу  амаллар  билан  ўтиб,  Аллоҳ  таъоло  наздида   юксак   даражотларга   эришсалар   ва

уларнинг   фарзандлари   ҳам  уларга   иймон   билан   эргашсалар-у,   аммо   ота-боболари

муяссар  бўлган  баланд  мақомларга  кўтарила  олмасалар-да, Аллоҳ таъоло   уларни  ҳам

ота-боболарига  кўшиб, барчаларига Ўзи ваъда қилган жаннатдан      жой ато этади, аммо

фарзандлари  сабабли  аждодларнинг   ажр-мукофотларини   заррача  камитмайди.   Чунки

ҳар бир жон ўзи қилган ишига жавобгардир.

Энди  қуйидаги   оятларда  яна  ўша  аҳли  жаннатга   ато  этиладиган   бахт-саодат  ва  ноз-

неъматлар зикр қилинади.

 

22.  Яна   Биз   уларни  кўнгиллари   истайдиган   мева-чева   ва   гўшт(ли   таомлар)   билан

қувватлантирдик. 

 

23. Улар у жойда (шундай шароб) косаларини талашиб — қўлма-қўл қилиб ичурларки,

у (шароб)да (яъни, уни ичганлари сабабли) на беҳуда-сергаплик ва на гуноҳ бўлар. 

 

24.  Уларнинг   устида  гўё  (садаф   ичида)  яширинган   гавҳардек  (покиза   ва  хушсурат)

ғуломлар айланиб (хизматга ҳозир бўлиб) турур. 

 

25-26.  Улар  бир-бирларига   боқишиб,  басти-жавоб   қилишиб, (дейдилар): "Ҳақиқатан,

бизлар   илгари  (ҳаёти    дунёда)   аҳли-оиламиз   орасида  (бўлган    чоғимизда   Охиратда

Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик. 

 

27. Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни Самумдан (яъни, баданларни

илма-тешик қилиб юборадиган дўзахий шамолдан) сақлади. 

 

28. Дарҳақиқат, бизлар илгари (ҳаёти дунёда) У Зотга дуо-илтижо қилар эдик. Албатта,

Унинг Ўзигина Марҳаматли, Меҳрибондир". 

 

29.  Бас, (эй   Муҳаммад  алайҳиссалом), Сиз  (инсонларга   Қуръон  оятлари билан)   панд-

насиҳат    қилаверинг!    Чунки    Сиз   Парвардигорингизнинг     неъмат-марҳамати    билан

коҳин-фолбин ҳам, мажнун ҳам эмасдирсиз. 

30. Балки улар  (мушриклар: "Муҳаммад), бир шоирдир. Бизлар унга       замон ҳодисот-

балолари (етиши)ни кутурмиз", дерлар?! 

 

31.  Айтинг: "Кутаверинглар!      Мен   ҳам   сизлар   билан   бирга   кутгувчилардандирман.

(Қани, балога ким йўлиқар экан)?!" 

 

32.  Балки уларнинг  "ақллари"   мана  шундай ("доно"   сўзларни  айтишга)  буюрар?!  Ёки

улар туғёнга тушган қавмлар(ки, бундай сўзларни айтишларига сабаб ўша турёнми)?! 

 

33. Балки улар: "(Муҳаммад Қуръонни) ўзи ичидан тўқиб олган", дерлар?! — Йўқ, улар

иймон келтирмаслар! — 

 

34.— У ҳолда агар ростгўй бўлсалар ўзлари ҳам ўша (Қуръон)га ўхшаш бирон сўз

— китоб келтирсинлар-чи?! 

 

35.  Балки  улар  ҳеч  нарсадан  (яъни,   Яратгувчисиз)   яралиб  қолгандирлар?!   Ёки   улар

ўзлари яратгувчимиканлар-а?! 

 

36. Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар! 

 

37. Балки уларнинг ҳузурларида Парвардигорингизнинг хазиналари бордир?! Ёки улар

(бутун борлиқни) бошқариб тургувчимиканлар-а?! 

 

38. Балки уларнинг (осмонга кўтарилиб, фаришталарнинг сўзларини) эшитиб оладиган

нарвонлари   бордир?!  У  ҳолда  уларнинг   эшитиб   олгувчилари  (ўзларининг   ҳақиқатан

Аллоҳнинг амридан хабардор бўлганига) бирон очиқ ҳужжат келтирсин-чи?! 

 

39. (Эй мушриклар), балки қизлар У Зотники-ю, ўғиллар сизларникидир?!

Изоҳ: Яъни, сизлар "Фаришталар Аллоҳнинг қизлари", деб даъво қиласизлар. Қай бир

ҳужжат билан бундай демоқдасизлар?! Сизлар "доно"ликларингиздан ўзларингиз ёмон

кўрадиган  ва  орланадиган  қизларни   Аллоҳники   деб,  ўғил  болаларни  ўзларингизники

қилиб   олмоқчимисизлар?!   Агар  шу  «доно»ликларингиз   бўлса,  сизларнинг   Қуръонни

ҳам,  Пайғамбарни   ҳам,  ўлгандан   кейин  қайта  тирилишни   ҳам  инкор  қилишларингиз

ҳеч тонг эмасдир!

 

40. (Эй   Муҳаммад  алайҳиссалом),  балки  Сиз  улардан  (ўз  даъватингиз   учун)  ажр-хақ

сўраётгандирсизки,   улар  (ўша)   тўлов(ни   тўлаш)дан   қийналиб   қолгандирлар  (ва   шу

сабабли иймон келтирмаётгандирлар)?! 

 

41.  Балки  уларнинг   ҳузурларида  ғайб  (илми —   Аллоҳ  таъолонинг   Ўз  бандаларидан

яширган сирлари) бўлиб, улар (ўша сирларни) ёзиб олаётгандирлар (ва шу сабабли Сиз

келтирган  хабарларга  ишонмаётгандирлар?!   Асло  ундоқ  эмасдир!  У  ҳолда  нега  улар

Сизга иймон келтирмаслар?!) 

 

42.  Балки улар  (Сизни   ҳалок  қилиш  учун) бирон   ҳийла-найранг  қилмоқчидирлар?!   У

ҳолда ўша кофир бўлган кимсаларнинг ўзлари ҳийла-найрангга гирифтор бўлурлар! 

 

43.   Балки    улар   учун    Аллоҳдан    ўзга   бирон  "илоҳ"     бордир?!   Аллоҳ    уларнинг

ширкларидан Покдир! 

44.   Агар   улар  (устларига    уларни   ҳалок   қилиш   учун)   осмоннинг   бир   парчаси

тушаётганини   кўрсалар, (ўшанда     ҳам  иймон   келтирмаслар,   балки) "Бу     тўпланган

булутдир", дерлар. 

 

45.  Бас, (эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   Сиз  уларни   токи  ўзлари  ҳалок  қилинадиган

кунларига рўбарў бўлгунларича тарк қилинг! 

 

46.  У  Кунда  уларнинг   ҳийла-найранглари   бирон  фойда  бермас  ва  уларга  ёрдам  ҳам

берилмас! 

 

47. Албатта золим-кофир бўлган кимсалар учун бундан (Қиёмат Кунидан) илгари (ана

шу дунёда) ҳам азоб-уқубат(лар) бордир, лекин уларнинг кўплари (буни) билмаслар! 

 

48. (Эй       Муҳаммад    алайҳиссалом),    Сиз    Парвардигорингизнинг     ҳукмига  (яъни,

мушрикларни  дарҳол азобга дучор   қилмаганига ва Сизни турли машаққатли синовлар

билан   имтиҳон   қилишига)   сабр   қилинг.—   Зотан,   Сиз   шак-шубҳасиз,   Бизнинг   кўз

ўнгимизда  (яъни,         ҳифзи-ҳимоямизда)дирсиз.—      Ва  (тонгда        уйқудан)      турган

пайтингизда    Парвардигорингизга    ҳамду   сано   айтиш   билан  (У    Зотни   барча   айб-

нуқсондан) покланг! 

 

49. Шунингдек, кечадан (бўлган соатларда) ва юлдузлар юз ўгириб кетгач (яъни, саҳар

пайтларида) ҳам У Зотга тасбеҳ айтинг!

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов