"."
Меню

Куръони карим (Алоуддин Мансур)

 

 

 

(53) «Ван-Нажм» сураси

Олтмиш  икки  оятдан  ташкил   топган  бу  сура   Маккада   нозил  қилинган.  У   бутун

 

пайғамбарлар      тарихида      ягона      бўлган      мислсиз      мўъжиза —    Муҳаммад

алайҳиссаломнинг меърожга чиқишларини ва у даргоҳдаги ақлу шуурни лол қилгувчи

манзарани  тасвирлаш билан   бошланади. Сўнгра мушриклар ўз қўллари билан     ясашиб,

кейин  ўзларича  турли  номлар  билан  атаб  олишиб  сиғинадиган   бут  ва  санамлари  ҳеч

кимга ҳеч  қандай фойда ҳам, зиён ҳам    етказа олмайдиган жонсиз махлуқлар эканлиги

уқтирилади.

Бу   сурада   яна   ҳар   бир   инсон   Охиратда   фақат   ўзи   қилиб   ўтган   амаллари   билан

жазоланиши,   ўзгалар   унинг   гуноҳларини   ўз  елкаларига   ололмаганлари   каби,   унга

ўзларининг савобларидан ҳам бера олмасликлари айрича таъкидланади.

Сура  этагида  эса ўтмишда   куфру исён   билан  ўтган  қавмларнинг қандай    ҳалокатларга

дучор бўлганликлари эслатилиб, барча инсонларни Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилишга

даъват этилади. Сура ўзининг илк ояти номи билан "Ван-Нажм — Юлдузга қасам" деб

аталгандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2.   Ботиб   кетаётган   юлдузга   қасамки,   сизларнинг    соҳибингиз  (яъни,     Муҳаммад

алайҳиссалом) залолатга ҳам кетгани йўқ, йўлдан ҳам озгани йўқ! 

 

3. Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. 

 

4.    У  (Қуръон)       фақат  (Аллоҳ       томонидин    Пайғамбарга)    ваҳий    қилинаётган

(туширилаётган) бир ваҳийдир. 

 

5-6-7.    Унга  (бу      ваҳийни)    бир    кучга    тўлган,    соҳиби    қудрат  (яъни,      Жаброил

алайҳиссалом) таълим бермишдир. Бас, у (аввал) юксак уфқда (кўриниб), тик турди. 

 

8. Сўнгра яқинлашиб, пастлади. 

 

9. Бас, (Муҳаммад алайҳиссаломга) икки камон оралиғида ё (ундан-да) яқинроқ бўлиб; 

 

10. (Аллоҳ) ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)га туширган ваҳийни келтирди. 

 

11. (Пайғамбарнинг)     кўнгли   кўрган   нарсасини   инкор   этмади. (Яъни,     Жаброил

фариштанинг суратини кўриб, Пайғамбарнинг кўнгли ҳам қаноатланди ва унинг Аллоҳ

таъоло томонидан юборилган фаришта эканлигига иймон келтирди). 

 

12.  Энди  сизлар, (эй   мушриклар,  Пайғамбар  ўз  кўзи  билан)  кўриб  турган  нарсаси

устида у билан тортишурмисизлар?! 

 

13-14.   Дарвоқеъ, (Муҳаммад      алайҳиссалом   Жаброил   фариштани   ўзининг   аслий

суратида) иккинчи бор (жаннат) четидаги Нилуфар олдида кўрди.

Изоҳ:  Бу  кўриш  Пайғамбар  алайҳиссалом  Жаброил  фаришта  билан  бирга  меърожга

кўтарилганларида     рўй     берган     эди.     Энди     қуйидаги     оятларда      Расулуллоҳ

алайҳиссаломнинг ўша меърожда кўрган — гувоҳ бўлган манзаралири тасвирланади.

 

15. (Тақводор    зотларга   ваъда   қилинган)  Жаннати  маъво   ҳам   ўша  (Нилуфар)нинг

олдидадир.

16. Ўшанда Нилуфарни ўраган нарса (яъни, Аллоҳ таъолонинг файзи Илоҳийси) ўраб

олган эди. 

 

17-18. (Пайғамбарнинг) кўзи (ўнгу сўлга) оғгани ҳам йўқ, ўз ҳаддидан ошгани ҳам йўқ.

Дарҳақиқат,   у  (ўша   соатда)  Парвардигорининг    буюк   оятларини  (яъни,    У  Зотнинг

қудрати Илоҳийси далолат қиладиган жуда кўп аломатларни), кўрди. 

 

19-20. (Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган      санамларингиз) — "Лот", "Уззо",     ва

яна учинчилари бўлмиш тубан "Манот" ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?! 

 

21. (Сизлар   ўша  бут-санамларни   ва  фаришталарни  "Аллоҳнинг   қизлари",   дейсизлар,

демак), эркак (жинси) сизларники-ю, аёл (жинси) У Зотникими?! 

 

22. У ҳолда бу адолатсиз тақсим-ку?! 

 

23. У (ном)лар фақат    сизлар ўзларингиз   ва  ота-боболарингиз  қўйиб олган   номлардир.

Аллоҳ  улар(га  ибодат қилиш) ҳақида   бирон  ҳужжат туширган   эмас. У (мушрик)ларга

(Пайғамбар   алайҳиссалом   воситаларида)   Парвардигор   томонидан   Ҳидоят  (Қуръон)

келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашадилар-а! 

 

24. Ёки инсон учун ўзи орзу қилган нарса бўлаверарми?! (ҳаргиз бўлмас!)

Изоҳ:   Мушриклар   ўзлари   ясаб,  кейин: "Лот,     Уззо   ва  Манот"   деб  от  қўйиб   олган

бутлари ҳақида: "Булар Аллоҳнинг қизларидир. Мана шулар Қиёмат Кунида бизларни

шафоат  қилишади",   деб  хомхаёл  қилиб   юрар   эдилар.   Юқоридаги   оят  уларнинг   бу

хомхаёллари ҳеч қачон амалга ошмаслигини таъкидлади.

 

25. Зеро, Охират ҳам, дунё ҳам Ёлғиз Аллоҳникидир! 

 

26. Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон

фойда бермас, магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлган кишилар учун (шафоатга) изн

берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур). 

 

27.  Дарвоқеъ, Охиратга   иймон  келтирмайдигаи   кимсалар  фаришталарни  аёллар  номи

билаи атайдилар. 

 

20.  Ҳолбуки,   улар  учун  бу  ҳақда  (яъни,   фаришталарнинг   қайси   жинсдан   эканлиги

ҳақида) бирон   билим-ҳужжат йўқдир. Улар фақат     гумон-тахминга эргашурлар, холос.

Аниқки, гумон ҳақиқатдан бирон нарсанинг ўрнига ўтмас! 

 

29. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Бизнинг Эслатмамиздан орқа ўгириб кетган

ва фақат ҳаёти дунёнигина истаган кимсалардан юз ўгиринг! 

 

30.   Уларнинг  «илм»дан      етган    жойлари    мана   шу  (ҳаёти     дунё   матоларинигина

исташ)дир.   Албатта   Парвардигорингизнинг    Ўзи   Унинг   Йўлидан   озган   кимсаларни

жуда яхши Билгувчидир ва У ҳидоят топган зотларни ҳам жуда яхши Билгувчидир. 

 

31.   Осмонлардаги   ва   ердаги   бор   нарсалар   ёлғиз   Аллоҳникидир.    У   Зотнинг   Ўзи

ёмонлик-гуноҳ қилиб ўтган кимсаларни қилган      амаллари билан жазолагай ва чиройли

амал қилган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай! 

32.    Улар  (яъни,     жаннатга   сазовор   бўлганлар)   кичик   хатолардан    бошқа    катта

гуноҳлардан       ва       бузуқликлардан       йироқ       бўладиган       зотлардир.       Албатта

Парвардигорингиз   мағфирати   кенг  Зотдир.  Унинг   Ўзи   сизларни  (яъни,   оталарингиз

Одамни)   ердан —    тупроқдан   пайдо   қилган   пайтиданоқ   ва  сизлар  оналарингизнинг

қорнида    ҳомила    бўлган    пайтингизданоқ     жуда    яхши    Билгувчидир.    Бас,   сизлар

ўзларингизни   покламай  қўя  қолинглар!  Унинг  Ўзи  тақводор  бўлган  кишиларни   жуда

яхши Билгувчидир. 

 

33-34. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом,   иймондан)   юз  ўгириб   кетган   ва  озгина  (мол)

бериб, (кейин шарт қилинган молнии беришни) тўхтатган кимсани кўрдингизми?

Изоҳ:  Бу  оятларнинг   нозил  бўлишига   бир  воқеа  сабаб  бўлган.  Валид  ибн  Муғийра

деган   бир   киши   Пайғамбар    алайҳиссалом   ҳузурларида   ўтириб,   у   зотнинг    панд-

насиҳатларини    эшитгач,    таъсирланиб,    Ислом    диниги    кирмоқчи    бўлади.    Шунда

мушриклардан    бири    унга: "Сен      ота-боболарингни    йўлдан    озган   кимсалар,    деб,

уларнинг  динини  тарк  қилиб,  Муҳаммаднинг   динига  кирмоқчимисан",  деб   қутқу

солади.  Иккиланиб   қолгаи  Валид: "Ахир    мен  Исломга  кирмасам  Аллоҳнинг   азобига

гирифтор   бўламан-ку?",    деганида,   ҳалиги   мушрик   унга: "Агар     сен   менга   фалон

миқдорда   мол-пул   берсанг,   сенинг    барча   гуноҳларингни    Охиратда   ўз   бўйнимга

оламан",    дейди.    Унинг    васвасасига    учган   Валид    диндан    юз    ўгиради   ва   ўзаро

шартлашган   молларидан   бир   қисмини    ҳалиги   мушрикка   беради,   аммо   қолганини

бахиллик қилиб бермай қўяди, Шунда юқоридаги ояти карималар нозил бўлади ва шу

мавзуъ қуйидаги оятларда ҳам давом этади.

 

35. Унинг ҳузурида ғайб илми бормидики, у (келажакда бошқа биров ўзининг гуноҳини

зиммасига олишини) билиб олса?! 

 

36-37.    Ёки     унга    Мусонинг     ва  (аҳдига)       вафодор    зот    бўлган     Иброҳимнинг

саҳифаларидаги сўзлар хабари берилмаганмиди?! — 

 

38.— Ҳеч  бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳор жон)      ўзга  жоннинг  юкини (яъни, гуноҳини)

кўтармас. 

 

39.  Ва  инсон  учун  фақат  ўзи  қилган   ҳаракатигина   бўлур  (яъни,  ўзгаларнинг   қилган

яхши амалларидан унга бирон фойда етмас). 

 

40. Унинг қилган саъй-ҳаракати эса яқинда (Қиёмат Кунида) кўринур. 

 

41. Сўнгра у (ўша саъй-ҳаракати учун) тўла-тўкис жазо-мукофот олур. 

 

42. Албатта охирги чегара ёлғиз Парвардигорингиз олдига (бормоқлик)дир. 

 

43. Албатта кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир. 

 

44. Албатта ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Унинг Ўзидир. 

 

45-46. Ва албатта У Зот отилиб чиқадиган нутфадан эркак-аёл жуфтларни яратгандир. 

 

47.  Албатта  (барча  халойиқни   ўлганидан   сўнг)  иккинчи   бор  пайдо  қилиш   ҳам  ёлғиз

Унинг зиммасидадир. 

 

48. Албатта бой қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам Унинг Ўзидир. 

49. Албатта Шеъро (юлдузи)нинг Парвардигори ҳам Унинг Ўзидир.

Изоҳ:   Мушрикларнинг  бир  тоифаси  ёзнинг  иссиқ  кечаларида  кўринадиган  Шеъро

(Сириус)   номли   юлдузга   сиғинар   эдилар.   Мазкур   ояти   карима   Аллоҳ  таъоло  улар

сиғинаётган Шеъронинг ҳам Парвардигори экаилигини уқтиради.

 

50-51. Албатта  У Зот  аввал ўтган   Од  ва  Самуд  (қабилалари)ни  ҳам  ҳалок қилди, бас,

(улардан бирон кишини тирик) қолдирмади. 

 

52. Яна У Зот илгари Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок қилгандир). Чунки уларнинг ўзлари жуда

золим ва туғёнга тушган кимсалар эдилар. 

 

53-54.  Яна  У  Зот  зеру  забар  бўлган  (қишлоқни,   яъни,  Лут  пайғамбар  қавмини)   ҳам

қулатиб,   уни  ўраган   нарса  (яъни,   осмондан   ёғилган   тошлар)  билан   ўраб —   кўмиб

ташлади. 

 

55.   Бас, (эй      инсон)    Парвардигорингнинг     қайси    неъматлари    ҳақида    шак-шубҳа

қилурсан?! 

 

56. Бу (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом ҳам) аввалги огоҳлантиргувчилар (пайғамбарлар

жумласи)дан бир огоҳлантиргувчидир. 

 

57-58. Яқин бўлгувчи (Қиёмат) яқин қолди. Унинг учун Аллоҳдан ўзга бирон очгувчи

(қачон бўлишини билдиргувчи) йўқдир. 

 

59. (Эй мушриклар), ҳали сизлар мана шу Сўздан (Қуръондан) ажабланурсизларми?! 

 

60-61. (Ундаги     оятларнинг   беназир   ва   бемисл   ўгит-насиҳатларидан    таъсирланиб)

йиғламасдан, ғофил бўлган ҳолларингизда кулурсизларми?! 

 

62. Бас, сизлар Ёлғиз Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар!

Изоҳ:  Ушбу  ояти карима   навбатдаги   сажда ояти   бўлиб,  уни  ўқиган  ва  тинглаган  ҳар

бир киши учун бир бор сажда қилмоқ лозим бўлур.

 

 

 

 (54) «Қамар» сураси

Бу    Сура    ҳам    Макка    сураларидан    бўлиб,    эллик    беш    оятдир.    У    Пайғамбар

алайҳиссаломга  ато этилган   мўъжизалардан бири — Ойнинг бўлиниши ҳақидаги ояти

карима   билан  бошланади.   Суранинг  "Қамар —    Ой"  деб  номланишининг   боиси  ҳам

шудир.

Сўнгра барча  одамлар "гўё  ёйилган чигирткалар каби қарбрларидан     чиқиб келадиган"

Қиёмат Куни ва у Кунда рўй берадиган даҳшатли ҳодисалар тасвирланади.

Бу   сурада   ҳам   ўтмишдаги    ўзларига    юборилган    пайғамбарларни    ёлғончи    қилган

қавмларнинг   ана  шу  дунёдаёқ  ҳалокатга  дучор  этилганликлари   уқтирилиб,  уларнинг

Охиратда кўражак азоб    уқубатлари янада даҳшатлироқ    эканлиги тўғрисида ҳам    хабар

берилади. Сура  тақво эгалари  учун Аллоҳ  таъоло хузурида   тайёрлаб кўйилган гўзал

оқибат — жаннатнинг тавсифи билан хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Қиёмат) Соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди. 

 

2.   Агар   улар  (Қурайш     кофирлари    Муҳаммад    алайҳиссаломнинг    ҳақ   Пайғамбар

эканликларига   далолат  қиладиган)   бирон  оят-мўъжиза   кўрсалар  (ҳам  у  Пайғамбарга

иймон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва "(Бу) ҳар доимги сеҳр-ку!", дерлар.

Изоҳ:   Жуда    кўп    саҳорбалар   томонидин    ривоят   килинишича,    Макка    кофирлари

Пайғамбар   алайҳиссаломга: "Агар    сен  чин  Пайғамбар  бўлсанг,  бизларга  анави   ойни

иккига    бўлиб   бер-чи",   дедилар   ва   агар   у   зот   шу   ишни    қила   олсалар,   иймон

келтиришларини   айтишди.   Ўшанда   ой   тўлган   кеча   эди.   Шундан   сўнг   Расулуллоҳ

алайҳиссалом Парвардигорига илтижо қилиб, фазлу марҳаматини дариғ тутмаслигини

ёлвориб  сўраган  эдилар,  баногоҳ  тўлин  ой  қоқ  ўртасидан  бўлишиб,  ярми  Сафо  тоғи

устида, ярми эси унинг рўбарўсидаги Қайқаои тоғи устида пайдо бўлди. Бу мўъжизани

кўриб   турган   мушриклар... "Муаммад      бизларни   сеҳрлаб   кўйди.   Майли,   у   ҳамма

одамларни   сеҳрлай   олмайди-ку,   бу   ерда   ҳозир   бўлмаган   кишилардан    сўраймиз",

дедилар.  Мана  шу  пайтда  Маккага   кириб  келган  карвон  аҳлидан  сўрашган  эди,  улар

ҳам йўлда келишаётганида ойнинг иккига бўлинганини кўрганларини айтдилар. Лекин

Абу Жаҳл (жоҳил — нодонларнинг отаси) лақабли бир мушрик бошлиқ кофирлар: "Бу

ҳар  доимги   сеҳрлардан   бири",   деган   гапдан   нарига   ўтмадилар.   Шунда   юқоридаги

оятлар нозил бўлди.

 

3. Улар (Пайғамбарни) ёлғончи қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар.— Ҳар бир

иш  (ўз) жойини   топгувчидир  (яъни,  гарчи кофирлар   юз ўгирсалар-да,   бу  Ҳақ Дин   Ер

юзида қарор топур). 

 

4-5.—   Ҳолбуки,   уларга  (илгари    ўтган   кофирларнинг    динсизликлари    учун   топган

халокатлири  ҳақидаги)   хабарларидан  иборат  нарсалар — (ўша    хабарларни  батафсил

еткизадиган) етук ҳикмат — Қуръон келдики, унда (куфру залолатдан) тийилиш (лозим

эканлигини    уқтиргувчи    ибратлар)   бор   эди. (Лекин     улар   ўзларининг   куфрларидан

тийилмадилар). Бас, (уларга ҳеч қандай) огоҳлантириш фойда бермас! 

 

6-7. (Эй      Муҳаммад   алайҳиссалом),    энди   Сиз   улардан   юз   ўгиринг!    Чорлагувчи

(Исрофил  фаришта)  нотаниш   бўлган  бир  нарсага  (яъни,   Қиёматдаги   кофирлар  учун

бўладиган   даҳшатли   ҳисоб-китобга)   чорлайдиган  Кунда   улар  (кофирлар)   кўзлари

(қўрқувдан)   қуйига   боққан   ҳолларида   гўё   ёйилган   чигирткалар   каби,   қабрларидан

чиқиб келурлар! 

8. Чорлагувчи томонига шошганларича (кетар эканлар), у кофирлар "Бу оғир кундир",

дерлар! 

 

9.  Улардан  (Макка   кофирларидан)   илгари  Нуҳнинг   қавми  ҳам  (уни)  ёлғончи  қилган

эди.— Улар Бизнинг бандамиз (Нух)ни ёлғончи қилишиб; "(У)         бир мажнун", дедилар

ва у (ўз пайғамбарлик вазифасини адо этишдан) тўсиб қўйилди. 

 

10. Шунда у   Парвардигорига: "Мен (у    кофир қавмимдан) мағлубдирман. Ўзинг ёрдам

қилгин", деб дуо-илтижо қилган эди. 

 

11. Биз осмон дарвозаларини (тинимсиз) қуйилгувчи сув — сел билан очиб юбордик. 

 

12. Ва ерни   ҳам ёриб чашмалар чиқариб юбордик. Бас, (осмон ва ернинг) суви тақдир

қилиб қўйилган бир иш (яъни, кофирларни ғарқ қилиб юбориш) устида учрашдилар! 

 

13. Уни (Нуҳни) эса тахта-ю, михлар эгасида (яъни, тахталар ва михлардап ясалган бир

кемада) кўтардик.

 

14. У (кема) бизнинг кўз ўнгимизда (ҳифзу ҳимоямизда) сузар. (Бу ўз қавми томонидан

пайғамбарлиги) инкор қилинган киши (яъни, Нуҳ пайғамбар) учун мукофотдир. 

 

15.  Дарҳақиқат,   Биз  у  (Тўфон  билоси)ни  бир  оят-ибрат  қилиб  қолдирдик.   Бас,  бирон

эслатма-ибрат олгувчи борми?! 

 

16. Бас, Менинг (пайғамбарларимини     ёлғони қилган   кимсаларга  кўрсатган)  азобим  ва

огоҳлантиришим қандоқ бўлди?! 

 

17. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон

эслатма-ибрат олгувчи борми? 

 

18.  Од  (қабиласи   ҳам  ўзларига   юборилган   Ҳуд  пайғамбарни)   ёлғончи   қилди.   Бас,

Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?! 

 

19-20.  Дарвоқеъ, Биз   уларнинг  устига  бир давомли   нахс кунида  (яъни, нахс-шумлиги

ҳеч  кетмайдиган   кунда)   бир  даҳшатли  бўронни  юбордикки,   у  одамларни  гўёки  улар

суғуриб олинган хурмо (дарахти)нинг таналаридек юлиб-учириб кетур. 

 

21. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?! 

 

22. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўидик. Бас, бирон

эслатма-ибрат олгувчи борми?! 

 

23. Самуд (қабиласи ҳам Солиҳ пайғамбир келтирган) огоҳлантиришларни ёлғон, деди. 

 

24. Бас, улар   айтдилар: "Бизлар   ўзимизнинг орамиздаги  бир одамга  (пайғамбар  деб)

эргашурмизми?!  У  ҳолда  бизлар  ҳақиқатан  ҳам  гумроҳлик  ва  аҳмоқлик-нодонликда

бўлурмиз-ку! 

 

25. Бизларнинг  орамиздан  ана ўшанга эслатма-ваҳий ташланибдими?!   Йўқ, у  ҳаддан

ошган ёлғончидир". 

26. Улар эртага (Охиратда) ким ҳаддан ошган ёлғончи эканлигини билиб олажаклар. 

 

27.  Албатта  Биз  уларни  имтиҳон  қилиш  учун  бир  туя   юборгувчидирмиз.  Бас, (эй

Солиҳ),   сен  (уларнинг    қилмишларинм)    кузатиб   ва  (озор-азиятларига)    сабр   қилиб

туравергин! 

 

28. Ва сувнинг улар (билан туя) ўртасидаги тақсимлаб қўйилгани (яъни, сувдан бир кун

улар  ичсалар,  бир  кун   туя  ичишлиги   лозим  эканлиги)   ва  ҳар  бир  ичишга  (навбат

келганида) ҳозир бўлиниши (лозим эканлиги) ҳақида уларга хабар бергин! 

 

29.  Сўнг улар  (Самуд қабиласи)    ўзларининг  бир  шерикларини  (туяни ўлдириш   учун)

чорлаган эдилар, у (келиб қиличини) олди-да, (туяни) сўйиб юборди. 

 

30. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?! 

 

31. Дарвоқеъ, Биз   уларнинг устига   бир даҳшатли  қичқириқ юборган эдиу, улар худди

(қўйлари учун) қўра ясовчининг (қўрасидан тўкилган) хас-хашак каби бўлиб қолдилар. 

 

32. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон

эслатма-ибрат олгувчи борми? 

 

33. Лут қавми (у келтирган) огоҳлантиришларни ёлғон деди. 

 

34. Дарвоқеъ, Биз уларнинг устига  (тош) бўрон юбордик. Магар Лут хонадонигагина

тонг-саҳарда нажот бердик. 

 

35. (Бу нажот) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган бир неъматдир. Шукр қилган кишиларни

Биз мана шундай мукофотлаймиз. 

 

36.  Аниқки, (Лут)   Бизнинг  (азоб  билан)  ушлашимиздан  уларни  (яъни,  ўз  қавмини)

огоҳлантирган эди, (аммо) улар огоҳлантиришлардан шубҳаланиб, (ёлғон дедилар). 

 

37.   Аниқки,  улар  (Лутнинг)   меҳмон(лар)ини  йўлдан  урмоқчи   бўлдилар.  Бас,   Биз

уларнинг кўзларини кўр қилиб қўйдик: "Энди Менинг азобимни ва огоҳлантиришимни

тотиб кўринглар!" 

 

38. Ҳақиқатан, эрта тонгда уларга барқарор-мангу азоб келди. 

 

39. Энди Менинг азобимни ва огоҳлантиришимни тотиб кўринглар! 

 

40. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон

эслатма-ибрат олгувчи борми?! 

 

41. Аниқки, Фиръавн хонадонига ҳам огоҳлантиришлар келди. 

 

42. Улар Бизнинг   барча оят-мўъжизаларимизни ёлғон деганларидан сўнг, Биз уларни

Кучли-Қудратли  Зотнинг  ушлаши  билан  ушладик  (яъни,  барчаларини  денгизга  ғарқ

қилиб юбордик). 

 

43. (Эй Макка аҳли), сизларнинг кофирларингиз ана ўшалардан яхшироқ-ортиқроқми

ёки  сизлар  учун  (самовий)  китобларда  ора  очиқлик  (васиқаси) борми  (яъни,  сизлар кофир  бўлиб,  ўз  пайғамбарларингизни ёлғончи  қилсангизлар  ҳам  ҳеч  қандай  азоб-

уқубатга йўлиқмасликларингиз тўғрисида васиқаларингиз борми)?! 

 

44. Балки, улар: "Биз ғолиб жамоатдирмиз", дейишар?! 

 

45. Яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар!

Изоҳ:  Ушбу  оят Пайғамбар   алайҳиссаломнинг чин   Пайғамбар эканликлариги    далолат

қиладиган,    келажакда    содир    бўладиган    ҳодиса    ҳақидаги    хабарлардан    биридир.

Дарвоқеъ,  мана  шу  оят  нозил  бўлганидан  сўнг  кўп  воқт  ўтмай, "Бадр"   жангида   ўша

мағрур мушриклар енгилиб ортларига қараб қочиб қолдилар.

 

46. (Бугина    эмас),   балки   уларга  (мангу   азоб   учун)   ваъда   қилинган   вақт  (Қиёмат)

Соатидир. У Соат янада билолик, янада аччиқдир! 

 

47. Албатта жиноятчи-осий кимсалар гумроҳлик ва ахмоқликдадирлар.

 

48.  Улар  юзтубан   ҳолларида  дўзахга  судраладиган   Кунда  (уларга): "Дўзах    азобини

тотиб кўринглар!", (дейилур). 

 

49. Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик. 

 

50. (Яратмоқчи   бўлган  ҳар  бир  нарсамиз  учун)  Бизнинг   фармонимиз  фақат  биргина

(яъни, "Бўл", деган суз)дир. (Бас, ўша нарса) кўз юмиб очгунча (йўқдан бор бўлур). 

 

51. Дарҳақиқат, Биз    сизларнинг ўхшашларингизни    ҳалок  қилдик. Бас, бирон    эслатма-

ибрат олгувчи борми? 

 

52. Улар қилган ҳар бир нарса китобларда (номайи аъмолларида) бордир. 

 

53. Ҳар бир кичик ва катта (амал Лавҳул-Маҳфузда) битилмишдир. 

 

54-55.  Албатта   тақводор   зотлар   жаннатларда   ва   дарёлар  (усти)да,   Қодир   Подшоҳ

ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар.

 

 

 

 

(55) «Раҳмон» сураси

Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, етмиш саккиз оятдир.

У  ўзининг  илк  оятида  Аллоҳ  таъолонинг  Раҳмон —   Меҳрибонлигини  уқтириб,  У

Зотнинг  Ўз  бандаларига  кўрсатган  энг  катта  марҳамати  уларга  бутун  ҳаётлари  учун

дастурул-амал бўлган Куръони Каримни туширгани эканлигини таъкидлайди.

Сўнгра  коинотдаги  энг  катта  сайёралардан  тортиб, энг   майда  заррагача  бўлган  барча

мавжудот   Аллоҳ   таъоло   томонидан    ўта   нозик   ҳисоб-китоб   билан   яратилгани    ва

улардан ҳар бири ўз зиммасига қўйилган вазифани бажаришда Яратганга сўзсиз итоат

этиши баён қилиниб, инсонлар учун ҳам ўзаро олди-берди муомалаларида адлу инсоф

билан иш тутсинлар, деб мезон-тарозу барпо қилингани уқтирилади.

Бу  сурада  мўъминларга   ато  этиладиган   жаннат  неъматлари  ва  кофирларга  кўз  тутиб

турган  дўзах  азоби  батафсил  баён  этилади   ва  ўзга  сураларда  гувоҳ  бўлинмаган   бир

услуб  қўлланиб,  Аллоҳ  таъолонинг   қудрати  Илоҳийясига  далолат  қиладиган  ҳар  бир

жумладан    сўнг,   яъни,    сура   давомида    ўттиз   бир   бор   инсу   жинга    қараб: "Бас,

Парвардигорингизнинг     қайси    неъматларини    ёлғон   дея   олурсизлар?!",    деб   хитоб

қилинади.   Сура  Аллоҳ  таъолонинг   Буюк  ва  Баракотли  Зот  эканлигини   яна  бир  бор

таъкидлаш билан хотималанади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2. Меҳрибон (Аллоҳ Муҳаммад Пайғамбар ва унинг умматларига) Қуръонни таълим

берди.  

 

3-4.  У  Зот  инсонни  яратиб,  унга  (дилидаги   мақсадини   аён  эта  олиши  учун)  баённи

(нутқни) таълим берди. 

 

5. Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисоб-ўлчов билан (жорий бўлур). 

 

6. Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам (Ёлғиз Аллоҳга) сажда қилур — бўйинсунур. 

 

7-8.    У    Зот    осмонни    баланд    қилиб    қўйди    ва    сизлар    тош-тарозида     туғёнга

тушмасликларингиз  (яъни,    ўзгаларга  зулм  қилмасликларингиз)    учун  мезон-тарозини

ўрнатди. 

 

9. (Эй   инсонлар, ўзаро олди-берди    муомаларингизда) тўғри, адолат    билан  тортинглар

ва тарозидан уриб қолманглар! 

 

10.  Ерни  У  Зот  (жамийки)   жонзотлар  учун  (яъни,  улар  жойлашиб,   фойдаланишлари

учун) паст-текис қилиб қўйди. 

 

11. Унда (турли-туман) мева-чева ва гулкосали хурмо дарахтлари бор. 

 

12. Яна сомонли дон-дун ва хушбўй (гуллар) бор. 

 

13.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея (яъни, инкор қила) олурсизлар?! 

 

14.  У  Зот  инсонни  (яъни,   Одам   алайҳиссаломни)   сопол  каби   қуриган   қора  лойдан

яратди. 

 

15. Жин-иблисни эса алангадан — оловдан яратди. 

16.  Бас, (эй   инсонлар ва  жинлар), Парвардигорингизнинг қайси  неъматларини  ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

17. (Аллоҳ)       икки    Шарқнинг  (яъни,       кун    ва    ой    ботадигин    жойларнинг)     ҳам

Парвардигоридир. 

 

18.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

19.  У  Зот  икки   денгиз-дарёни   бир-бирлари  билан  учрашадиган   ҳолларида  (ёнма-ён)

оқизиб қўйди.

 

20. (Аммо)    у  иккисининг    ўрталарида  бир  тўсиқ  бўлиб,  улар  (ўша  тўсиқдан)   ошиб

ўтмаслар.

Изоҳ:  Маълумки,   денгиз  қаъри  ҳам,  дарё  туби  ҳам  сув  бемалол  сизиб  ўта  оладиган

қумлоқ ёки тупроқдир. Кўп ҳолларда шўр сувли денгиз билан чучук сувли дарё ёки кўл

шундоқ   ёнма-ён   жойлашиб   ҳам   қолади.   Лекин   Аллоҳ   таъолонинг   қудрати   билан

улардан бирининг шўри иккинчисига уриб кетмайди.

 

21.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

22. У иккисидан (бири бўлмиш денгиздан) марварид ва маржонлар чиқур. 

 

23.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?!  

 

24.  Денгиздаги   тоғлар  каби  баланд  кўтарилган  қатновчилар  (яъни,   елканли  кемалар)

ғам ёлқиз У Зотникидир. 

 

25.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

26. (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. 

 

27.  Буюклик   ва  карам  Соҳиби  бўлган  Парвардигорингизнинг    Юзи —   Ўзигина   боқий

мангу қолур. 

 

28.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

29.  Осмонлар  ва  ердаги  (барча)  жонзот  (Унга муҳтождир   ва  бор  тилак-мақсадларини

Ёлғиз) Ундан сўрар. У Зот ҳар куни иш-амалдадир.

Изоҳ: Ушбу ояти карима ўзи мўъжаз бўлишига қарамасдан Исломий ақиданинг асосий

рукнларидан  бирини тўла ифодалагандир. Яъни, еру     осмонда Аллоҳ таъолога   муҳтож

бўлмаган ва Ундан   мадад-ёрдам тиламаган бирон жонзот йўқдир. У Зот ҳар куни, ҳар

соат,  ҳар  лаҳзада  ўзи  яратган  коинотдаги  барча  жонзотни   бошқариб-парвариш   қилиб

турадиган   Парвардигордир.   Бу   оят, «Аллоҳ    таъоло   борлиқ   ва   ундаги   нарсаларни

яратгач,   уларни   ўз   ҳолига   ташлаб   кўйган»,   дейдиган   айрим   файласуфларга   очиқ

раддиядир.

30.  Бас, (эй   инсонлар ва  жинлар), Парвардигорингизнинг қайси  неъматларини  ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

31.  Яқинда  (Қиёмат   қойим  бўлган  Кунда)  сизлар(ни  ҳисоб-китоб  қилиш)  учун  фориғ

бўлажакмиз, эй инсу жинлар!

Изоҳ:  Яъни,  озгина  фурсат  ўтгач, ҳаёти   дунё  тугаб,  ундаги  иш-амал  битар  ва  Аллоҳ

таъоло барча инсонлар ва жинларнинг ҳаётларида қилиб ўтган амалларини ҳисоб-китоб

қилиш ва муносиб мукофот-жазо бериш учун фориғ бўлур. У Кунда Аллоҳ таъолонинг

одил жазосидан ҳеч ким қочиб кутула олмас. Куйидаги оятларда сўз шу ҳақда боради.

 

32.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

33. Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва ер

чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, у      ҳолда ўтиб кетаверинглар! Сизлар

фақат  куч-қудрат билангина ўта олурсизлар, (лекин у Кунда сизларда ҳеч қандай қуч-

қудрат бўлмас)! 

 

34.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

35. (У Кунда) сизларнинг устингизга оловдан бир аланга ва тутун юборилурки, сизлар

(ундан ҳаргиз) қутула олмассизлар! 

 

36.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

37.   Энди   қачон  (Қиёмат     қойим   бўлгач),   осмон   ёрилиб, (жаҳаннам      ҳароратидан

доғланган) ёғ каби қизариб қолганида — 

 

38.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

39. Ана ўша Кунда на бир инс ва на бир жин (қилиб ўтган) гуноҳидан сўралмас! 

 

40.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

41. (Чунки у Кунда) жиноятчи-осий кимсалар сиймо-белгиларидан танилиб, пешона ва

оёқларидан олинурлар (ва жаҳаннамга отилурлар)! 

 

42.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

43. Жиноятчи-осий кимсалар ёлғон дейдиган жаҳаннам мана шудир! 

 

44. Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланаверурлар!

Изоҳ:  Яъни,  ҳаёти  дунёдан  куфру  исён  билан  ўтган  кимсалар  Охиратда  дўзах  ўтида

куяр  эканлар,  дўзах  ходимлари  бўлмиш  фаришталардан   бирон  қултум  сув  беришни сўрарлар. Шунда уларга қайноқ сув берилиб, яна дўзахга отилурлар ва бу ҳол абадул-

абад давом этур.

Мазкур  оятларда  кофирлар  дучор  бўлажак  азоб-уқубатлар  баён  этилди. Энди   қуйида

келадиган   оятларда  иймон  эгаларига   кўз  тутиб  турган   гўзал  оқибат —    жаннатдаги

мангу саодатли ҳаёт зикр қилинади.

 

45.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

46.  Парвардигори  (ҳузурида)   туришидан  (яъни,   ўзининг   Парвардигор   олдида  туриб

ҳаёти  дунёда  қилиб   ўтган  барча  амалларига  жавоб  беришидан)   қўрққан   киши  учун

икки жаннат бордир. 

 

47.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

48. (У   икки   жаннат  сон-саноқсиз)   шоҳ-новдалар  эгасидирлар, (яъни,    сермева  ва  соя-

салқиндирлар). 

 

49.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

50. У иккисида икки оқар чашма бордир. 

 

51.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олур-сизлар?! 

 

52. У иккисида барча мевадан икки нави бордир. 

 

53.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигориигизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

54. (Аҳли   жаннат)   астарлари  шойидан  бўлган  кўрпачалар  устида  ястанган  ҳолларида

(ўлтирурлар). У жаннатларнинг меваси яқин      бўлгувчидир (яъни, жаннат аҳли қай бир

мевани ейишни истаса, ўша меванинг ўзи уларга эгилиб, яқин келур). 

 

55.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

56.   У  (жаннат)ларда     шундай    кўзларини  (бегона     эркакларга    қарашдан)   тийгувчи

(қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир. 

 

57.  Бас, (эй   инсонлар ва  жинлар), Парвардигорингизнинг қайси  неъматларини  ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

58. Улар (софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар. 

 

59.  Бас, (эй   инсонлар ва  жинлар), Парвардигорингизнинг қайси  неъматларини  ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

60. Эҳсон-яхшиликнпнг жазоси-мукофоти фақат яхшиликдир.

Изоҳ: Яъни, ҳаёти дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан ўтган кишининг Охиратдаги

мукофоти    жаннатдир.    Эҳсон    калимасининг    луғавий    маъноси —      чиройли    амал

қилмоқликдир.   Пайғамбар   алайҳиссаломдан: «Эҳсон    нимадир?»,   деб  сўралганида,   у

киши   шундай  жавоб   қилган  эканлар: "эҳсон —      Аллоҳ  таъолога   гўё   Уни  кўриб

тургандек ибодат қилишингдир. Зотан, сен У Зотни кўрмасанг-да, У Зот шак-шубҳасиз,

сени Кўриб тургувчидир".

 

61.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

62. У икки (жаннат)дан қуйироқда яна икки жаннат бордир. 

 

63.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

64. (У икки жаннат серсув ва серяпроқликдан) қорамтирдирлар. 

 

65.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

66. У иккисида тинмай отилиб тургувчи икки чашма бордир. 

 

67.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

68. У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир. 

 

69.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

70. У (жаннат)ларда хушхулқ ва гўзал юзли (аёл)лар бордир. 

 

71.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

72. (Улар) чодирларда асралган ҳурлардир. 

 

73.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

74. Уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир. 

 

75.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

 

76. (Жаннат   аҳли  у  жаннатларда)  яшил  болишлар ва   гўзал  гиламлар  устида  ястанган

ҳолларида (ўлтирурлар). 

 

77.  Бас, (эй   инсонлар  ва  жинлар),   Парвардигорингизнинг    қайси  неъматларини   ёлғон

дея олурсизлар?! 

78.   Буюклик  ва  карам   Соҳиби  бўлган  Парвардигорингизнинг номи  Баракотли — Буюкдир.

 

 

 

 

(56) «Воқеа» сураси

Тўқсон олти оятдан ташкил топган бу сура Маккада нозил бўлган.

Бу  сурада   Қиёмат  қойим  бўлиши  ва  ўша  пайтда  рўй  берадиган  даҳшатли   воқеа-

ҳодисалар   ҳамда   у  Кунда   кишилар   уч   тоифага   бўлиниб   қолишлари   ҳақида   хабар

берилади  ва  сура  давомида   ҳар  бир  тоифанинг   топажак   оқибатлари   баён  қилинади.

Шунинг учун ҳам у "Воқеа — Воқеъ бўлгувчи" (Қиёмат) деб номлангандир.

Шунингдек,     бу    сурада    дўзах    даҳшатлари    ва    жаннат     манзаралари     батафсил

тасвирланади    ҳамда   Охират   ҳаётини    инкор   этгувчи    кимсаларга    ҳеч   рад   қилиб

бўлмайдиган   ҳужжатлар    билан   жавоб   берилади.   Сура   хотимасида   юқорида   зикр

қилинган    ҳар  бир   хабар   аниқ   ҳақиқат   эканлиги    яна   бир   бор  таъкидланиб,   барча

мўъмин-мусулмонларни     Улуғ    Парвардигор    номини    поклаб-тасбеҳ    айтишга    амр

этилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2. Қачон Воқеа — Қиёмат воқеъ бўлса, у воқеъ бўлган чоғда бирон ёлғон сўзлагувчи

бўлмас.

Изоҳ:   Яъни,   аниқ   тушгувчи   бўлган   Қиёмат   Соати   келганида,   ҳаёти  дунёда   Аллоҳ

таъоло шаънига ёлғон тўқиб юрган кимсалардан биронтаси ёлғон сўзлай олмай қолади.

 

3. (Қиёмат   кофирларни  дўзахга  дучор  этиш  билан)  паст  қилгувчи, (мўъминларни эса

жаннатга киритиш билан) баланд қилгувчидир.

Изоҳ: Яъни, бу дунёда нафслари истаган хирсу ҳавасларга муккадан кетиб, мол-давлат

ва сатанатлари билан ҳаволаниб юрган динсиз-иймонсиз кимсаларни Қиёмат энг тубан

дўзахга   ташлаш   билан   паст  қилиб   қўяр,   аммо  бу  ҳаёти  дунёда   мудом   рўй  бериб

турадиган    зулму    ситам   ва    ҳақсизлик    азобидан    эзилиб    юрсалар-да,    ўз   иймон-

эътиқодларида    устивор   бўлган   мўъмин-мусулмонларни    эса   жаннатлардаги    баланд

мақомларга кўтарур.

 

4-5-6-7. (У Кунда) Ер (қаттиқ) ларзага     келди; тоғлар титилиб, чанг-тўзонга айланди ва

сизлар уч синф-тоифа бўлиб қолдингизлар. 

 

8. Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ)

не (саодат)дир! 

 

9. (Иккинчи   тоифа)  шум-чап  томон  эгаларидир.  Шум-чап томон   эгалари  (бўлмоқ)  не

(бахтсизлик)дир!

Изоҳ:   Ўнг   томон   эгалари   ҳаёти-дунёдан   иймон-эътиқод    билан   ўтганлари   сабабли

Қиёмат  Кунида   номаи   аъмоллари  ўнг  томонларидан   берилиб,  жаннат   неъматларига

сазовор  бўлган  саодатманд  кишилардир.  Чап  томон эгалари   эса ҳаёти   дунёдан куфру

исён  билан   ўтганлари  сабабли  Қиёмат  Кунида   номаи  аъмоллари  чап  томонларидан

берилиб, дўзахга гирифтор бўлган бадбахт кимсалардир.

 

10. (Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат

неъматларига эришишда ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир! 

 

11-12. Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Аллоҳ таъолога) яқин қилингувчилардир. 

 

13-14. (У     пешқадамлар)    аввалги  (уммат)лардан     кўпчилик,    кейингилардан  (яъни,

Муҳаммад алайҳиссалом умматларидан) эса оздир.

Изоҳ:  Яъни,  Одам  алайҳиссаломдан  тортиб,  то  Муҳаммад   алайҳиссаломгача  ўтган

барча  пайғамбарларга   иймон   келтирган   ва  уларнинг   ёнларида   туриб  Аллоҳ  таъоло

буюрган Динга даъват қилишда ёрдамчи бўлган аввалги умматлар орасидаги пешқадам

зотларнинг   синоқларига   нисбатан   Муҳаммад   алайҳиссалом   умматлари   ўртасидаги

пешқадам зотларнинг сонлари оздир.

 

15-16. (Улар олтиндан) тўқилган сўриларда ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў

бўлиб (ўлтирурлар). 

 

17—18.  Устларида  эса  мангу  ёш  (яъни,   ҳеч  қаримайдиган)   болалар  оқар  чашмадан

(майли) қадаҳларни, кўзаларни ва косаларни айлантириб турурлар. 

 

19. У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар. 

 

20-21. Яна ўзлари танлаб оладиган мева-чева ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштлари

ҳам (айлантириб турилур). 

 

22-23.  Яна  (улар  учун)  худди  (садаф  ичида)  яшириб  қўйилган   гавҳар  мисол  оҳу  кўз

ҳурлар бордир. 

 

24. (Бу) улар (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир. 

 

25-26. Улар у жойда   бирон беҳуда  ва  гуноҳ-ёлғон (сўз)ни   эшитмаслар, фақат "Салом-

салом", дейилганинигина (эшитурлар). 

 

27. Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!

 

28. (Улар) тикансиз бутазорларда; 

 

29. Тизилган бананзорларда; 

 

30. Ёйилган соя (ости)да; 

 

31. Оқизиб қўйилган сув (усти)да; 

 

32-33. Тугаб қолмайдиган ва   манъ этилмайдиган кўпдан-кўп  (турли-туман) мева-чева

(ости)да; 

 

34. Баланд кўтарилган кўрпачалар (усти)дадирлар. 

 

35.  Дарвоқеъ,   Биз  уларни  (оҳу   кўз   ҳурларни)   дафъатан   пайдо   қилдик  (яъни,    улар

онадан туғилмадилар, балки Аллоҳнинг қудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар). 

 

36-37-38.  Сўнг   уларни  ўнг   томон  эгалари   учун  (ёшда   ҳам,  хусну   жамол  ва  қадду

қоматда ҳам) бири-бирига тенг, эҳтиросли, бокира қизлар қилиб қўйдик. 

 

39-40. (Ўнг томон эгалари    бўлмиш саодатманд кишилар)    аввалги (уммат)ларидан   ҳам

кўпчилик,     кейингилардан  (яъни,       Муҳаммад     алайҳиссалом    умматларидан)     ҳам

кўпчиликдир. 

 

41. Чап томон эгалари... Чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир! 

42. (Улар дўзахда тинимсиз эсиб турадиган, бандаларни илма-тешик қилиб юборувчи)

Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида; 

 

43-44. Ва на салқин, на фойдали бўлмаган қора тутундан иборат "соя" (ости)дадирлар. 

 

45. Дарвоқеъ, улар бундан илгари (яъни, ҳаёти дунёда хирсу хавасга муккадан кетган)

боёнлар эдилар. 

 

46. Улар улуғ гуноҳ (яъни, ширк) устида оёқ тираб турар эдилар. 

 

47-48.    Ва: "Бизлар       ўлиб,    тупроқ    ва    суякларга    айлангач,    ростдан    ҳам    қайта

тирилгувчимизми, аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!", деб (масхара қилар) эдилар. 

 

49-50. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом,   Сиз  уларга)   айтинг: "Албатта    аввалгилар   ҳам,

кейингилар        ҳам       маълум       Кундаги        белгиланган       вақтга       шак-шубҳасиз,

тўплангувчидирлар. 

 

51. Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар! 

 

52. Шак-шубҳасиз, (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи —

 

53. — ундан қоринларингнзни тўлдиргувчидирсизлар. 

 

54. Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам) — 

 

55. Ташна-тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар! 

 

56. Мана шу уларнинг Жазо (Қиёмат) Кунидаги «зиёфат»ларидир! 

 

57. (Эй инсонлар), сизларни Биз Ўзимиз яратдик-ку! Энди сизлар (Охиратда яна қайта

яратишга Қодир эканлигингизни) тасдиқ этмайсизларми?!

Изоҳ: Яъни, йўқдан бор қилишга Қодир бўлган Зот қайта яратишга ҳам шак-шубҳасиз,

Қодирдир.   Энди   қуйидаги   оятларда  Аллоҳ  таъоло  Ўзининг   қайта  яратишга   Қодир

эканлигига    тўрт  нарсани,   яъни,   инсонии   яратганини,   наботот  (экин-ўсимликлар)ни

яратганини, сувни яратганини ва ўт-оловни яратганини далил қилиб келтиради.

 

58.  Сизлар  (хотинларингизнинг    бачадонига)  тўкадиган   маний-уруғ   ҳақида  ҳеч  ўйлаб

кўрдингларми? 

 

59. Уни сизлар (комил инсон қилиб) яратурмисизлар ёки Биз яратгувчимизми?!

Изоҳ: Дарҳақиқат, бу инсон кўз ўнгида доимо такрорланиб турганлиги сабабли эътибор

берилмайдиган    буюк   бир   мўъжизадир:    наҳотки   киши   баданидин    ажралиб   чиқиб

турадиган   тер,  кўз  ёши  каби  бўлган  бир  томчи  сувдан —   манийдан   озгина  муддат

ўтгач,  ўз-ўзидан  эркак  ё  аёл  жинсига   мансуб,  эшитгувчи,   кўргувчи  бир  инсон  пайдо

бўлиб  қолса.  Тасаввур  ҳам  қилиб  бўлмайдиган  бу  иш  қандай  содир  бўлди?  Ахир  бу

инсон   ўзининг   суяклари,   гўшти  ви  териси  билан;   томирлари-ю,   тук  ва  тирноқлари

билан  ҳамда фақат ўзигагина хос бўлган хулқи-табиати билан       қаерга яшириниб олган

эди?! Қай бир доно одам бир томчи сув ўз-ўзидан мана шундай        инсонга айланган   дея

олади?  Ҳеч  ким!  Чунки   манҳий  она  бачадонига  тушиши  биланоқ  эр-хотиннинг   иш-

амали  битган:  улар  ўша  бир  томчи  сувдан  ҳомила  пайдо  бўладими-йўқми   билишга қодир эмаслар, энди бу ёғи Ёлғиз Яратганнинг хоҳишига ҳавола. Агар У Зот хоҳласа,

Ўз   қудратини   намоён   қилиб,   бир   хил   ҳужайрадан   иборат   бўлган   ўша   манийдан

инсоннинг     жамийки     аъзоларининг     ҳар    бири    ўзига    хос    бўлган    минг-минглаб

ҳужайраларини    пайдо   қилади   ва   ҳар   бир   аъзонинг    ҳужайрисига    ўз   вазифасиии

белгилаб  беради. Ўша бир   томчи сувдан  аста-секин  инсон жасадини   пайдо  қилади  ва

унга жон киритади... Дарҳақиқат, бу Илоҳий мўъжизада ақл юритгувчи кишилар учун

етарли ибрат бордир.

 

60-61.   Сизларнинг    ўртангиздаги    ўлимни   ҳам   Биз   белгилаб   қўйгандирмиз  (яъни,

сизларга  ҳаётни  ҳам,  ўлимни  ҳам  Биз  берурмиз).  Ва  Биз  (сизларни   вафот  топдириб,

ўрнингларга) сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз

билмайдиган ҳолат-суратда қайта пайдо қилишга ҳам ожиз эмасдирмиз. 

 

62. Дарвоқеъ, сизлар дастлабки пайдо бўлишларингиз (қандай бўлгани)ни билдинглар-

ку! Бас, эслатма-ибрат олмайсизларми?! 

 

63. Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? 

 

64. Уни сизлар ўндириб-ўстирурмисизлар ёки биз ундиргувчимизми?! 

 

65.  Агар  Биз  хоҳласак,  албатта  уни  қуруқ  чўп  қилиб  қўйган  бўлур  эдик,  бас,  сизлар

ажабланган ҳолларингизда: 

 

66. "Шак-шубҳасиз, бизлар зиён кўргувчилармиз. 

 

67.  Йўқ,  бизлар  (барча  ризқу   рўздан)  маҳрум  бўлгувчилармиз", (деб    надомат  қилиб

қолган бўлур эдингизлар). 

 

68. Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида хеч ўилаб кўрдингларми? 

 

69. Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?! 

 

70. Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?! 

 

71. Сизлар ўзларингиз ёқадиган ўт-олов ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? 

 

72. Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингларми ёки Биз пайдо қилгувчимизми?! 

 

73.  Биз  уни  (жаҳаннам  ўтидан)  бир  эслатма  ва  (саҳроларда   юрадиган)  мусофир -

йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик.

 

74. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай

айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг! 

 

75-76-77-78.  Мен  юлдузларнинг  ботар  жойларига  қасам  ичурманки, —   ҳолбуки,  бу

(қасам) агар билсангизлар, шак-шубҳасиз, улуғ-катта қасамдир —      албатта у  (Куръон

сеҳр   ёки   уйдирма   эмас,   балки)   асралган   Китобдаги  (Лавҳул-Маҳфуздаги)    Улуғ

Қуръондир! 

 

79. Уни фақат таҳоратли — пок кишиларгина ушларлар. 

80. (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир. 

 

81. Бас, (эй   кофирлар), сизлар мана   шу Сўз —   Қуръонга  бепарволик қилурмисизлар

(яъни,      сизлар      шундай      улур      Китобни      назарларингизга       илмасдан      инкор

қилмоқдасизларми)?! 

 

82.   Ва   сизлар  (Куръонни)     ёлғон   дейиш(дек    бадбахтлик)ни    ўзларингизнинг    ризқ-

насибаларингиз қилиб олурсизларми?! 

 

83-84-85-86-87.  Бас,  қачон  (вафот  қилаётган   кишининг   жони)  халқумига   етганида —

ҳолбуки,  ўша  вақтда  сизлар  қараб  турурсизлар  ва  Биз  унга  сизлардан  кўра  яқинроқ

бўлурмиз, лекин сизлар (буни) кўрмайсизлар (билмайсизлар). — Бас, агар сизлар эгасиз

бўлсангизлар (ва ўзларингизнинг: "Ҳеч қандай эга — Пирвардигор ҳам, қайта тирилиш

ҳам  йўқ",   деган   сўзларингизда)   ростгўй   бўлсангизлар   ўша  (ҳалқумга   келиб   қолган

жонни яна жисадга) қайтара олсангизлар эди! (Йўқ, ҳеч қачон қайтара олмассизлар). 

 

88-89. Энди агар ўша (вафот қилгувчи киши Аллоҳга) яқин қилинган (пешқадам)лардан

бўлса, у ҳолда (унинг учун) роҳат-фароғат, гўзал ризқ ва ноз-неъматли жаннат бордир! 

 

90-91. Энди агар у ўнг томон эгаларидан бўлса, у ҳолда (эй саодатманд бандам), сенга

ўнг томон эгаларидан салом бўлгай! 

 

92-93-94. Энди агар у (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлардан (яъни, чап томон

эгаларидан)  бўлса,  у  холда   қайноқ  сувдан  иборат  "зиёфат"   ва  дўзахга  киритилиш

бордир! 

 

95. Шак-шубҳасиз, (ушбу сурада зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир! 

 

96. Бас, улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг!

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов