"."
Меню

Куръони карим (Алоуддин Мансур)

 

 

 

(57) «Ҳадид» сураси

Йигирма тўққиз оятдан ташкил топган бу сура Мадинада нозил бўлган. У борлиқдаги

барча нарса мудом Яратганга тасбеҳ айтиб, улуғлаб туриши ҳақида хабар бериш билан

бошланади. Шундан кейин Аллоҳ таъолонинг Илоҳий сифатлари баён қилинади.

Бу  сурадан  мўъминларни Аллоҳ   уларга ато  эшган нарсалардан   хайр-саҳоват  қилишга

чорлаган    оятлар    ҳам   ўрин    олгандир.    Сура    мўъминлар    билан   мунофиқларнинг

Охиратдаги   аҳволи   тўғрисида   хабар   бериб,   у   жойда   мунофиқлар   дунёдаги   каби

мўъминлар   орасига   қўшилиб   кета  олмасдан   ажралиб   қолишларини   уқтиради   ва  бу

ҳаёти  дунёнинг ўткинчи эканлигини баҳор ёмғири      остида тўрт кун барқ уриб очилиб,

сўнг  ёз  иссиғига   бардош  бера  олмай  қуриб,  қовжираб   қоладиган   чечакларга  ташбеҳ

қилинади.    Сура   Ийсо   пайғамбар   йўлларига   эргашган   аҳли   китобларни   Аллоҳдан

кўрқишга    ва   У   Зотнинг    сўнгги    Пайғамбари    Муҳаммад    алайҳиссаломга    иймон

келтиришга даъват қилиш билан хотима топади.

Бу  сурада  кишиларнинг   тинчлик-осойишталик   кунларида  ҳам,  харбу  зарбларида  ҳам

бирдек зарур ва фойдали бўлган темир моддаси ҳақида зикр қилингани учун, у "Ҳадид

— Темир" сураси деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Осмонлар ва ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтди. У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир. 

 

2. Осмонлар ва ер Унинг мулкидир. У ҳаёт ва ўлим берур. У барча нарсага Қодирдир. 

 

3.  Аввал  ҳам,  Охир  ҳам,   Зоҳир  ҳам,   Ботин  ҳам   Унинг  Ўзидир.  У  барча  нарсани

Билгувчидир.

Изоҳ: Ушбу ояти каримада ҳар бир мўъмин Аллоҳ таъолонинг Бор ва Бирлигига иймон

келтириш билан бирга эътиқод қилиши лозим бўлган тўрт Илоҳий сифат баён этилди:

Аллоҳ  Аввалдир,  яъни,  У  Азалий  Зот  бўлиб,  Ундан  аввал  бирон  замон  ўтган  эмас;

Аллоҳ Охирдир, яъни, У Абадий-Мангу Зот бўлиб, барча нарса йўқ бўлур, лекин Унинг

интиҳоси йўқдир; Аллоҳ Зоҳирдир, яъни, коинотдаги ҳар бир нарса Унинг борлигига

очиқ-зоҳир далолат қилиб туради; Аллоҳ Ботин-Махфийдир, яъни, Унинг Зотини кўз

билан идрок этиб бўлмас ва Унинг моҳият-ҳақиқатига ақл билан етиб бўлмас.

 

4. У осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз Аршига ўрнашган Зотдир, У ерга

кирадиган (ёмғир-қор суви, хазина-ю дафина ва жасадлар каби) нарсаларни ҳам, ундан

чиқадиган  (ўт-ўлан,    наботот   ва   булоқ   сувлари   каби)   нарсаларни   ҳам,   самодан

тушадиган  (ризқу     насиба,   хайру   барака   каби)    нарсаларни   ҳам,    унга  (самога)

кўтариладиган (яъни, амал ва дуо-илтижо каби) нарсаларни ҳам билур. Сизлар қаерда

бўлсангизлар   У   сизлар   билан   биргадир.  Аллоҳ   қилаётган  амалларингизии  Кўриб

тургувчидир. 

 

5. Осмонлар ва ер Унинг мулкидир. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилур. 

 

6.  У  кечани  кундузга  киритур  ва  кундузни  кечага  киритур.  У  диллардаги  сирларни

Билгувчидир. 

 

7. (Эй инсонлар), Аллоҳга   ва Унинг  Пайғамбари  (Муҳаммад алайҳиссалом)га  иймон

келтиринглар ҳамда У Зот сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан (яъни, вақтинча

кўлларингизда   турган   эрта   бир   кун   сизлар   истасангиз-истамасангиз   ўзгаларнинг

кўлларига ўтиб кетадиган  Аллоҳ берган мол-давлатдан) инфоҳ-эҳсон қилинглар! Бас, сизлардан  иймон  келтирган ва  инфоқ-эҳсон  қилган  зотлар  учун  катта  ажр-мукофот

бордир.

 

8.   Агар   сизлар   иймон   келтиргувчи    бўлсангизлар —      Пайғамбар  (ораларингизда)

сизларни  Парвардигорингизга   иймон  келтиришга  даъват қилиб   тургани ҳолда  (Аллоҳ

эса   сизларнинг   руҳларингизни   яратган   пайтидаёқ   иймон   келтириш   ҳақидаги)   аҳду

паймонингизни олгани ҳолда нега сизлар (Аллоҳга) иймон келтирмаяпсизлар? 

 

9.  У  Ўз  бандаси  (Муҳаммад   алайҳиссалом)га  токи  у  сизларни  (куфр)  зулматларидан

(иймон)  нурига  олиб  чиқиши   учун  аниқ-равшан   оятларни  (яъни,  Қуръони   Каримни)

нозил қиладиган Зотдир. Албатта Аллоҳ сизларга Меҳрибон ва Раҳмлидир. 

 

10.  Нега  сизлар  Аллоҳ  Йўлида  инфоқ-эҳсон   қилмаяпсизлар?!   Ҳолбуки,  осмонлар  ва

ернинг  ворислиги Ёлғиз   Аллоҳники-ку (яъни, оз    кунда сизлар бу оламдан   ўтиб кетиб,

кўлларингиздаги барча мол-дунёларингиз Аллоҳга мерос бўлиб қолади-ку)! Сизлардан

(Макка)   фатҳ  бўлишидан   илгари   инфоқ-эҳсон   қилган   ва  (Расулуллоҳ   билан   бирга

кофирларга  қарши) жанг қилган кишилар (Макка фатҳидан кейии инфоқ-эҳсон қилган

ва  жанг  қилган  кишилар  билан)  баробар  бўлмас.  Улар  кейин   инфоқ-эҳсон   қилган  ва

жанг  қилган  кишилардан улуғроқ   мартабададирлар. Барчаларига   Аллоҳ  гўзал (оқибат

— жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир. 

 

11.   Аллоҳга   қарзи   ҳасана  (ихтиёрий     қарз,   яъни,   Уиинг    Йўлида   хайру   саҳоват)

қиладиган ким бор? Бас, У Зот ўша (киши)га бир неча хисса қилиб (қайтарур) ва унинг

учун улуғ ажр-мукофот бўлур. 

 

12. Мўъмин ва мўъминаларнинг олдиларида ва ўнг томонларида нурлари (яъни, қилган

яхши амаллари ва номаи аъмоллари йўлларини ёритиб) кетаётганини кўрадиган Кунни

(эсланг!   Ўша  Кунда   уларга  дейилур): "Сизлар     учун  Бугунги   хушхабар —    остидан

дарёлар оқиб  турадиган, (сизлар) мангу қоладиган жаннатлардир. Бу буюк       саодатнииг

ўзидир!" 

 

13.   У   Кунда   мунофиқ   ва   мунофиқалар    иймон   келтирган   зотларга: "Бизга     қараб

туринглар,  биз  ҳам  сизларнинг   нурпигиздан   озгина  олиб  (фойдаланайлик)",   десалар,

(уларга) "Ортингларга      қайтиб    нур   истайверинглар",    дейилур.   Сўнг   улар  (билан

мўъминлар)нинг    ўртасига   дарвозали   бир   девор   урилурки,   унинг   ичида   раҳмат—

жаннат, ташқарисида - олдида эса азоб — дўзах бўлур. 

 

14. Улар (мўъминларга) "Биз (ҳаёти дунёда) сизлар билан бирга эмасмидик", деб нидо

қилганларида, (мъминлар) дерлар: "Ҳа, (кўринишда биз билан       бирга  эдинглар), лекин

сизлар (мунофиқлик билан) ўзларингизни фитнага дучор килдинглар ва (бизларга бало-

офатлар  етишига)   кўз  тутдинглар   ҳамда  (Исломнинг   Ҳақ   Дин   эканлиги   тўғрисида)

шубҳаландинглар   ва  то  Аллоҳнинг  амри  (яъни,  ўлим)  келгунича   сизларни  (хали умр

узоқ   эканлиги,   Аллоҳ   ҳар  қандай   гуноҳни   кечиб   юборавериши   каби)   хомхаёллар

алдади.   Сизларни   Аллоҳ   ҳақида  (У   Зотнинг   карами   кенг,   ҳеч  қачон   Ўзи   яратган

бандаларни азобга гирифтор қилмайди, деб) алдагувчи (шайтон) алдаб қўйди". 

 

15. Мана Бугун сизлардан ҳам, (эй мунофиқлар), кофир бўлган кимсалардан ҳам (дўзах

азобидан   қутулушларингиз   учун)   бирон   тўлов  олинмас.   Жойларингиз   дўзахдир!   У

сизларга энг муносиб жойдир! Нақадар ёмон оқибат (бу)!

Изоҳ:   Мазкур   оятларда   зоҳирлари   мўъмин-у,   ботинлари   динсиз   бўлган   мунофиқ

кимсаларнинг Охиратда дучор бўладиган оқибатлари баён қилинди. Энди мўъминларга мурожаат қилиниб, уларни ўзларидан аввал ўтган аҳли китоблар каби диллари қотиб,

фосиқ-итоатсиз     бўлиб    кетмасдан    кўнгилларини     Аллоҳнинг    зикрига    ва    Қуръон

тиловатига мойил қилишга даъват этилади.

 

16.  Иймон  келтирган  зотлар  учун  Аллоҳнинг  зикри  сабабли  ва  нозил  бўлган  Ҳақ —

Қуръон  (тиловат    қилиниши)    сабабли   қалблари   эриб,   қўрқиш  (вақти)    келмадими?!

(Шунингдек,   улар  учун)  илгари  Китоб  ато  этилган,  сўнг  (улар  билан  Пайғамбарлари

ўртасидаги)    муддат   узайгач,    диллари   қотиб    кетган    кимсалар  (яъни,     яҳудий    ва

насронийлар)    каби    бўлиб   қолмаслик  (вақти      келмадими)?!    Улардан  (яҳудий     ва

насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!

Изоҳ: Ушбу ояти каримада мўъминларнинг сифати бўлиши керак бўлган икки фазилат

ҳақида   сўз  боради:   Аллоҳ   таъолонинг   номи  зикр   қилинганида   ва   Қуръон   тиловат

қилинганида, ҳақиқий    мўъминнинг дили   эрийди, қалби қўрқувга    тушади ва  кўзларига

ёш келади. Тошбағирлик ва Аллоҳнинг     амрига итоатсизлик эса аҳли Китобларнинг —

кофирларнинг    хулқларидандир.    Улуғ   саҳобалардан    Абу   Бакр   Сиддиқ  (Аллоҳ     у

кишидан   рози  бўлсин)   Ямома  қабиласидан   келган,  янги   Исломни  қабул  қилган  бир

жамоат билан   ўтирганларида юқоридаги оят тиловат қилинган эди, ўтирганлар қаттиқ

йиғлаб юбордилар. Шунда Абу Бакр: "Бизлар ҳам худди шундай эдик…" дедилар.

 

17. (Эй мўъминлир), билингларки, албатта Аллоҳ ўлган ерни тирилтирур (яъни, Аллоҳ

куриб-қақшаб ётган ерни ёмрир билан "тирилтиргани" каби сизларнинг дилларингизни

ҳам    Аллоҳнииг    зикри    ва    Қуръон    тиловати    билан    юмшатур).    Мана    Биз    ақл

юргизишларингиз     учун   сизларга  (Ўз     қудрати   Илоҳийямизга    далолат   қиладиган)

оятларни аниқ баён қилдик. 

 

18. Албатта садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар ҳамда Аллоҳга        қарзи

ҳасана берганлар учун (берган хайру сидақалари) бир неча ҳисса қилиб (қайтарилур) ва

улар учун улуғ ажр-мукофот бордир. 

 

19.   Аллоҳга   ва   Унинг    пайғамбарларига    иймон   келтирган   зотлар —     ана   ўшалар

Парвардигорлари    ҳузурида   сиддиқлар  (яъни,     жуда   ростгўй   зотлар)   ва   шаҳидлар

(мақомида)дирлар.    Улар   учун  (Охиратда)     ажр-мукофотлари    ва  (Қиёмат     Кунида

уларнинг   йўллирини   ёритиб  борадиган)  нурлари  (бўлур).   Кофир  бўлган  ва  Бизнинг

оятларимизни ёлғон деган кимсалар — улар дўзах эгаларидир! 

 

20.   Билингларки,    бу   ҳаёти   дунё   фақат  (бир     нафаслик)    ўйин-кулги,    зеб-зийнат,

ўрталарингиздаги   ўзаро  мақтаниш   ва  мол-дунё  ҳамда  фарзандларни   кўпайтиришдир,

холос. (У)   худди  бир  ёмғирга  ўхшарки, унинг  (ёғиши    сабабли  униб чиқан)   ўт-ўлани

деҳқонларни  ҳайратга  солиб  (ақлларини банд   қилиб  қўюр).  Сўнгра  у  қурир,  бас,  уни

сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам

шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб колганлар учун)

қаттиқ  азоб  ва  (иймон-эътиқод   билан  ўтганлар  учун)  Аллоҳ  томонидан  мағфират  ва

ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир.

Изоҳ:   Ушбу   оятдаги  "куффор —     кофирлар"   сўзини   кўпчилик   муфассир   уламолар

изидан  бориб, "деҳқонлар",    деб  таржима  қилинди.  Чунки  "кофир"   сўзининг   луғавий

маъноси  "кўмувчи",    деганидир.   Маълумки,   деҳқонлар   уруғни   ерга  кўмувчилардир.

Истилоҳий маънода эса Энг Олий Ҳақиқатни — Аллоҳинг борлигини инкор қиладиган

динсизлар  "кофирлар"     яъни,   ҳеч   яшириб    бўлмайдиган    Ҳақиқатни    кўмадиган —

яширадиган кимсалар, деб аталади.

21. (Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва

Унинг   пайғамбарларига   иймон   келтирган   зотлар  учун  тайёрлаб  қўйилган,   кенглиги

осмон   ва   ернинг   кенглиги    каби   бўлган   жаннатга    шошилингиз!    Бу  (яъни,    ваъда

қилинган   мағфират ва   жаннат) Аллоҳнинг   фазлу  марҳамати  бўлиб, уни   Ўзи хоҳлаган

кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу мархамат Соҳибидир. 

 

22.  На  ерга  ва  на  ўзларингизга   бирон   мусибат  етмас,  магар  (етса),   Биз  уни  пайдо

қилишимиздан    илгари    Китобда  (Лавҳул-Маҳфузда      битилган)    бўлур.   Албатта   бу

Аллоҳга осондир.

Изоҳ:  Яъни,   ҳаётда  содир  бўладиган   ҳар  бир  яхши-ёмон,   катта-кичик   воқеа-ҳодиса

албатта Аллоҳ таъолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз

бировнинг баданига бир тикан кирмайди. Бу ҳақиқат баён этилишига сабаб...

 

23. Токи сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсизлар ва (Аллоҳ) сизларга

ато   этган   нарса   билан   шодланиб  (ҳаволаниб)    кетмагайсизлар.   Аллоҳ  барча   кибр-

ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас. 

 

24.   Улар   бахиллик   қиладиган    ва   одамларни   ҳам   бахил   бўлишга   буюрадиган —

чақирадиган   кимсалардир.   Ким  (бахиллик  қилиб,  инфоқ-эҳсон   қилишдан)  юз  ўгириб

кетса, у ҳолда албатта Аллоҳнинг Ўзи (барча оламдан) Беҳожат ва ҳамду санога Лойиқ

Зотдир. 

 

25. Дарҳақиқат, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ хужжат-мўъжизалар билан юбордик

ва  улар  билан  бирга  Китоб, (шунингдек),    одамлар  адолатни  барпо  қилишлари   учун

мезон-тарози   туширдик  Яна  Биз  темирни  туширдик —    яратдик.  Унда  куч-қувват   ва

одамлар   учун   манфаатлар   бордир.   Аллоҳ   ғайбда  (бандалари    кўзига   кўринмасдан)

турган  ҳолида Ўзига   ва  пайғамбарларига  (Аллоҳ   Йўлида жиҳод   қилиш  билан)  ёрдам

берадиган    кишиларни     билиш    учун  (темирни      яратди).    Албатта    Аллоҳ    Кучли,

Қудратлидир.

Изоҳ:   Ушбу   ояти   каримада    жамият    интизоми    ва   кишилар    осойишталиги    учун

Аллоҳнинг Китоби ва адолат тарозиси билин бирга яна темир, яъни, қуролли кучга ҳам

муҳтож бўлинишига ишора қилинмоқда.

 

26. Дарҳақиқат, Биз Нуҳ ва Иброҳимни пайғамбар қилиб юбордик ҳамда пайғамбарлик

ва Китобни (яъни, Таврот, Инжил, Забур ви Қуръонни) ҳам икковининг зурриётларига

(ато)  қилдик. Бас, уларнинг (яъни, Нуҳ     ва Иброҳим  зурриётларининг) орасида ҳидоят

топгувчи (кишилар) ҳам бор, (аммо) уларнинг орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар. 

 

27. Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Ийсо бинни

Марямни   ҳам  (уларнинг)  ортидан  юбордик  ва  унга  Инжил  ато  этдик  ҳамда   унга

эргашган   зотларнинг   дилларида   меҳрибонлик   ва   раҳм-шафқат  (пайдо)     қилдик.

Роҳибликни  эса   улар   ўзлари   чиқариб   олдилар.   Биз   уларга  (роҳиб   бўлишларини)

ёзганимиз —    буюрганимиз  йўқ,  лекин  улар   ўзлари   Аллоҳнинг  ризолигини  истаб

(роҳибликни  одат  қилдилар-у), сўнг   унга  тўғри-тўла  риоя  қила  олмадилар.  Бас,  Биз

улардан  иймон  келтирган  зотларга  ажр-мукофотларини  ато  этдик. (Аммо)   уларнинг

орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар. 

 

28. Эй (Ийсога) иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг Пайғамбари

(Муҳаммад   алайҳиссалом)га  ҳам  иймон  келтиринглар, (шунда)   У  Зот  сизларга  Ўз

раҳматидан  икки  ҳисса  ато  этур  ва  сизлар  учун  (Қиёмат  Кунида  олдиларингизда) юрадиган  нур  (пайдо)  қилур  ҳамда  сизларни  мағфират  қилур.  Аллоҳ  Мағфиратли,

Меҳрибондир. 

 

29. Аҳли Китоб ўзлари Аллоҳнинг фазлу мархаматидан бирон       нарсага (етишга) қодир

бўла  олмасликларини   ва  фазлу  марҳамат  Аллоҳнинг   Қўлида  бўлиб,  уни  фақат  Ўзи

хоҳлаган    кишиларга    ато   этишини    билишлари    учун  (Аллоҳ     уларга    юқоридаги

ҳукмларни баён қилди). Аллоҳ улур фазлу марҳамат Соҳибидир.

 

 

 

 

Йигирма саккизинчи жузъ

(58) «Мужодала» сураси

Бу сура ҳам Мадинада нозил қилинган бўлиб, йигирма икки оятдир. Сура аввалида бир

аёл  ўз  эрининг   қилмиши   тўғрисида   шикоят   қилиб   келиб   Пайғамбор   алайҳиссалом

билан   мунозара   қилгани    баён   этилади.   Суранинг  "Мужодала —       Мунозара"    деб

номланганининг     боиси    шудир.    Сўнгра    ўша    шикоят    қилиб    келинган  "Зиҳор"

масъаласининг ҳукми ва зиҳор қилгувчи зиммасига тушадиган каффорат-тўлов ҳақида

сўз боради.

Бу сурада яҳудий ва мунофиқларнинг гуноҳ, зўравонлик ва Пайғамбар алайҳиссаломга

итоатсизлик   қилиш   тўғрисида   ўзаро   шивир-шивир   қилишиб   тил  бириктиришлари,

уларнинг мўъминларга ва хусусан Пайғамбаримизга етказадиган озор-азиятлари ҳамда

охир-оқибат топажак азоб-уқубатлари хусусида хабар берилади.

Шунингдек,   бу  сурада  мўъминларга   уларнинг   ўзаро  муносабатларида   ва  Пайғамбар

алайҳиссалом   билан   қиладиган   муомалаларида   риоя  этишлари   лозим   бўлган   одоб-

ахлоқ борасида йўл-йўриқлар кўрсатилади. Сура ниҳоясида Аллоҳ таъолога      ва Охират

Кунига   иймон   келтирган   кишиларнинг    сифат-фазилатлари   хусусида   сўзланиб,   улар

эришажак бахт-саодат хабари берилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),  дарҳақиқат,  Аллоҳ  Сиз  билан  ўз  жуфти  ҳақида

баҳслашаётган    ва   Аллоҳга   шикоят    қилаётган  (аёл)нинг      сўзини    эшитди.    Аллоҳ

сизларнинг басти-жавобларингизни эшитур. Албатта Аллоҳ Эшитгувчи, Кўргувчидир.

Изоҳ:  Ушбу  оятнинг  нозил  бўлишига  қуйидаги  воқеа  сабаб  бўлгандир. Саҳобалардан

Авс    ибн   Сомитнинг    хотини    Хавла    бинти    Саълаба   исмли    бир   аёл   Пайғамбар

алайҳиссаломнинг   ҳузурларига  келиб: "Ё   Расулуллоҳ, Авс   мени  зиҳор қилди",   деб  ўз

эридан  шикоят  қилади. "Зиҳор"   ибораси  арабларнинг   истилоҳида  киши  ўз  хотинига:

"Онамнинг   бадани   каби   сенинг   баданинг   ҳам  менга   ҳаром",   дейишини   англатади.

Ислом  дини келишидан илгари зиҳор қилинган хотин эри учун        онага айланиб колган,

демак   талоқ   қилинган   ҳисобланар   эди. (Бу    хусусда  "Аҳзоб"   сурасининг   тўртинчи

оятида  ҳам  баён қилинган). Шунинг учун мазкур      аёл  эрининг бу   қилмишидан нолиб,

ўрталарида  гўдак  болалари  борлиги, агар   эр-хотин  ажрашиб  кетсалар,  ўша болаларга

жабр бўлишини айтиб келади. Лекин Пайғамбаримизга "Зиҳор" масъаласи ҳақида ҳали-

ҳануз Аллоҳ таъоло томонидан бирон ҳукм     нозил қилинмаган эди. Шу сабабдан у зот

шикоятчи   аёлга: "Демак    сен  эрингга   ҳаром  бўлиб  қолибсан",   деб  жавоб  қиладилар.

Аммо  у  аёл  бу  жавобдан   қаноатланмай   яна  ўз  сўзларини   такрорлайди.   Расулуллоҳ

алайҳиссалом   ҳам  яна   аввалги   жавобларини   кайтарадилар.   Иккалалари   шу  тириқа

басти-жавоб қилиб туришлари асносида бирдан Пайғамбар алайҳиссаломга юқоридиги

ва   қуйидаги   оятлар  нозил   бўлади   ҳамда  уларда   Аллоҳ   таъоло  "Зиҳор"   масъаласи

хусусида Ўз ҳукмини баён қилади.

 

2.  Ораларингиздаги   ўз  хотинларини   зиҳор  қиладиган   кимсаларнинг  (зиҳор   қилинган

хотинлари) уларнииг оналари эмасдирлар. Фақат уларни туққан (аёл)ларгина уларнинг

оналаридирлар. Шак-шубҳасиз, улар сўзнинг номақбул ва ёлғонини айтурлар. (Лекин)

Аллоҳ шубҳасиз, Афв этгувчи ва Мағфират қилгувчидир.

Изоҳ:   Яъни,   ўша   ўз   хотинларини   оналарига   ўхшатишдек   номақбул   ва   ёмон   сўз

айтганлар  ўз  қилмишларидан   пушаймон  бўлиб, тавба   қилсалар  шак-шубҳасиз, Аллоҳ

таъоло  Афв  этгувчи,   Мағфират   қилгувчидир.   Уларнинг   ўртасига   ҳеч  қандай   талоқ

тушмайди.  Лекин  ўз  хотинини   зиҳор  қилиб,  кейин   унга  қайтмоқчи  бўлган  кимса  бу

қилмиши   учун  маълум  миқдорда  каффорат —    тўлов  тўлаши  керак.   Энди  қуйидаги

оятларда ўша каффорат миқдорлари баён қилинади.

3.   Ўз   хотинларини  зиҳор   қилиб,   сўнгра  айтган  сўзларидан   қайтадиган  кимсалар

(зиммасида   эр-хотин)  қўшилишларидан  илгари  бир  қулни  озод  қилиш  бордир.  Бу

сизларга мавъиза-ибрат бўлгай. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир. 

 

4.   Энди   ким  (озод    қилиш   учун   қул)   топа   олмаса, (унинг     зиммасида   эр-хотин)

қўшилишларидан   илгари   пайдар-пай   икки   ой  рўза  тутиш  бордир.   Энди   ким  (рўза

тутишга)  қодир  бўлмаса, (унинг    зиммасида)   олтмишта  бечора-мискинга   таом  бериш

бордир. Бу (ҳукмлар) сизлар Аллоҳ ва     Унинг Пайғамбарига    иймон келтиришларингиз

учун (нозил қилинди). Булар Аллоҳнинг (белгилаб      кўйган) ҳадлари —    қонунларидир.

Ва (бу қонунларни инкор этгувчи) кофирлар учун аламли азоб бордир. 

 

5.  Албатта  Аллоҳ  ва  Унинг  Пайғамбари   чизган  чизиқдан   чиқадиган   кимсалар  худди

ўзларидан  аввалгилар  ҳалок  қилингани   каби  ҳалок  қилинурлар.  Дарвоқеъ,   Биз  очиқ-

равшан  оятлар  нозил  қилдик  (Мана   шу  оятларни  инкор  этгувчи)  кофирлар  учун  хор

қилгувчи азоб бордир. 

 

6. (Ўша    кофирлар  азобга   дучор  қилинадиган)   Кунда   Аллоҳ  уларнинг   барчаларини

қайта  тирилтириб, (ҳаёти дунёда)    қилган амалларининг хабарини берур. У (амалар)ни

Аллоҳ  ҳисоблаб-битиб  қўйди, улар   эса  унутиб юбордилар.   Аллоҳ барча  нарса устида

Гувоҳдир. 

 

7.  Аллоҳ  осмонлардаги   ва  ердаги   бор  нарсани   аниқ   билишини   кўрмадингизми —

билмадингизми?! Уч кишининг ўзаро шивир-шивирлари бўлса, албатта У Зот уларнинг

тўртинчисидир,    беш   кишининг  (ўзаро     шивир-шивирлари    бўлса),   албатта   У   Зот

уларнинг   олтинчисидир. (Ўзаро    сирлашаётган   кишилар)   бундан   оз  бўладими  ё  кўп

бўладими,  албатта  У  Зот  қаерда  бўлсалар  ҳам  улар  билан  биргадир.  Сўнгра  Қиёмат

Кунида  уларга  қилган   амалларининг   хабарини  берур.  Албатта  Аллоҳ  барча  нарсани

Билгувчидир. 

 

8. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ўзаро ишвир-шивирдан қайтарилганларидан сўнг яна

ўзлари   қайтарилган    нарсага   қайтадиган    ҳамда   гуноҳ   зўравонлик   ва   Пайғамбарга

итоатсизлик   қилиш   тўғрисида   ўзаро  шивирлашадиган   кимсаларни   кўрмадингизми?!

Қачон  улар  Сизнинг   олдингизга   келсалар, Сизга   бир  ибора  билан  салом  берурларки,

Аллоҳ  Сизга   ўша  (сўз)   билан   салом  бермаган   эди.  Яна   ўзларича: "Нега    айтаётган

сўзимиз   сабабли   Аллоҳ   бизларни   азобламаяпти? (Агар     Муҳаммад   ҳақ   пайғамбар

бўлганида албатта Аллоҳ бизларни азобга гирифтор қилган бўлур эди)", дерлар. Уларга

ўзлари  кирадиган   жаҳаннам  (азоб  тўррисида)  кифоя  қилар!  Бас,  нақадар ёмон   оқибат

(бу)!

Изоҳ:  Ушбу  оят  мўминларни  кўрганларида  бир-бирлари  билан  пичир-пичир   ва  турли

имо-ишоралар   қилишиб   уларга   озор   берадиган   яҳудий   ва   мунофиқлар   ҳақидадир.

Пайғамбар алайҳиссалом уларни бу қилиқларидан қайтарганларидан кейин ҳам улар ўз

висир-висирларидан        қайтмайдилар,       балки       ҳадларидан       ошиб       Расулуллоҳ

алайҳиссаломга  рўбарў  бўлганларида: "Ассалому   алайкум", яъни, "Сизларга тинчлик-

омонлик  бўлсин",  дейиш  ўрнига: "Ассому    алайкум",   яъни, "Сизларга    ўлим  бўлсин",

дейдилар. Шунинг учун Аллоҳ таъоло уларнинг жазолари жаҳаннамга кириш эканлиги

хусусида хабар беради.

 

9.  Эй мўъминлар, сизлар    ўзаро  шивирлашиб  гаплашганларингизда   гуноҳ, зўравонлик

ва  Пайғамбарга  итоатсизлик қилиш тўғрисида шивирлашманглар, (балки) яхшилик   ва тақво ҳақида шивирлашинглар ҳамда сизлар ҳузурига тўпланадиган Зот — Аллоҳдан

қўрқинглар! 

 

10. (Яҳудий   ва  мунофиқларнинг)   ўзаро  шивир-шивирлари   фақат  шайтон   томонидан

бўлиб,   иймон   келтирган   зотлар  (у   сабабли)   ғамгин   бўлишлари   учундир. (Лекин     у

шивир-шивирлар)    Аллоҳнинг   изни   иродасисиз   уларга   бирон   зиён   етказа   олгувчи

эмасдир. Бас, мўъминлар, Ёлғиз Аллоҳгагина таваккул қилсинлар — суянсинлар! 

 

11. Эй  мўъминлар, қачон   сизларга  (мажлис-суҳбатларда  дўст-биродарларингиз   келиб:

"Бизларга ҳам шу мажлисдан) жой беринглар", дейилса, дарҳол жой беринглар, Аллоҳ

сизларга  ҳам  (Ўз  жаннатидан   жой  берур.  Ва  Қачон: "(Ўринларингиздан)    туринглар",

дейилса,   дарҳол  туринглар,   Аллоҳ   сизлардан  иймон   келтирган   ва  илм   ато  этилган

зотларни  (баланд)   даража-мартабаларга   кўтарур.   Аллоҳ  қилаётган   амалларингиздан

Хабардордир.

Изоҳ:  Бу  ояти  каримади   мўъминларга   мажлис  одоблари  таълим  берилди   ва  уларни

боғрикенгликка, яъни, мажлисларига келиб қўшилмоқни истаган дўстларига ёнларидан

жой  беришга   ва  агар  ҳамма  жойлар  банд  бўлса,  кейин   келганлирга   ўз  ўринларини

бўшатиб  беришга  даъват  этилди.  Яна бу   оятда  илмнинг  фазилати  алоҳида  таъкидлаб

ўтилганки, бу борада Пайғамбар алайҳиссалом томонларидин ҳам кўпдин-кўп ҳадислар

ривоят   қилнган   бўлиб,  улардан   бири   мана   бу  ҳадиси   шарифдир: "Олимнинг     обид

устидаги фазилати худди    тўлин ойнинг бошқа юлдузлар устидаги фазилати кабидир".

Ҳукамолардан  бирининг   қуйидаги   сўзлари  ҳам  ибратлидир: "Мен    илм  топа  олмаган

одам нима топганини, илм топган одам эса нима йўқотганини билсам эди".

 

12.  Эй  мўъминлар,  қачон  сизлар  Пайғамбар  билан  сирлашмоқ —   суҳбатлашмоқни

истасангизлар,   суҳбатларингиз   олдидан  (камбағал-мискинларга)     бирон   хайр-садақа

тақдим      этинглар.      Бу      ўзларингиз      учун      яхшироқ      ва      (гуноҳларингизни)

поклагувчироқдир.   Энди   агар  (садақа   қилгудек   нарса)  топа  олмасангизлар,   у  ҳолда

албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир. 

 

13. Суҳбатларингиз олдидан хайр-садақалар тақдим этишдан (камбағал бўлиб қоламиз,

деб)   қўрқдингларми?   Бас,  сизлар  (хайр-садақа)    қилмаган   экансизлар   ва   Аллоҳ  (бу

хатоларингиз учун қилган) тавбаларингизни қабул қилган экан, энди намозни тўкис адо

этинглар ва закотни  (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига

итоат этинглар! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир. 

 

14. (Эй       Муҳаммад    алайҳиссалом),    Аллоҳнинг    ғазабига    дучор    бўлган    қавмни

(яҳудийларга)      дўст     тутган     кимсаларни  (мунофиқларни)         кўрмадингизми?      У

(мунофиқлар)   сизлардан  (яъни,   мусулмонлардан)   ҳам,  улардан  (яъни,  яҳудийлардан)

ҳам   эмасдирлар!    Яна   улар  (ўзларининг     мунофиқ    эканликларини)     билиб   турган

ҳолларида ("Бизлар мусулмонлармиз", деб) ёлғондан қасам ҳам ичурлар. 

 

15. Аллоҳ улар учун қаттиқ азобни тайёрлаб қўйгандир! Дарҳақиқат, уларнинг        қилган

амаллари нақадар ёмондир! 

 

16.   Улар    ўзларининг  (ёлғон)      қасамларини    қалқон    қилиб    олишиб, (одамларни)

Аллоҳнинг Йўлидан тўсдилар. Бас, улар учун хор қилгувчи азоб бордир! 

 

17. Уларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳ томонидан (бўладиган) бирон нарсани-

азобни  улардан  дафъ   қила  олмас.  Улар  дўзах  эгаларидир.  Улар,  ўша  жойда  мангу

қолгувчидирлар! 

18.  У  Кунда  (яъни,  Қиёматда)  Аллоҳ  уларнинг  барчаларини  қайта  тирилтирур.  Бас,

улар  худди  сизларга  қасам  ичаётганларидек, У   Зотга  ҳам  қасам  ичурлар  ва  ўзларини

(шу    ёлғон    қасамлари    сабабли)    бирон  (фойда)      устида    деб    ҳисобларлар.    Огоҳ

бўлингизким, албатта улар ғирт ёлғончи кимсалардир! 

 

19.  Уларни  шайтон   эгаллаб  олиб,  уларга  Аллоҳни  эслашни  унуттирди.   Ана  ўшалар

шайтон    ҳизби-гуруҳидирлар.    Огоҳ   бўлингизким,    албатта   шайтон   ҳизби  (бўлгаи

кимсалар) зиён кўргувчилардир. 

 

20.  Албатта  Аллоҳ  ва  Унинг   Папғамбари   чизган   чизиқдан   чиққан   кимсалар —    ана

ўшалар энг хор кимсалар қаторидадирлар! 

 

21.  Аллоҳ  (Лавҳул-Маҳфузга): "Шак-шубҳасиз,     Мен Ўз   пайғамбарларим  билан  бирга

ғолиб бўлурман", деб ёзиб қўйгандир. Албатта Аллоҳ Кучли, Қудратлидир. 

 

22. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   Аллоҳга  ва  Охират  Кунига   иймон   келтирадиган

қавмнинг   Аллоҳ  ва  Унинг   Пайғамбари   чизган  чизиқдан   чиққан   кимсалар   билан —

гарчи улар  ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки       қариндош-уруғлари

бўлсалар-да  —дўстлашаётганларини    топмассиз.   Ана  ўшаларнинг   дилларига  (Аллоҳ)

иймонни   битиб   қўйгандир   ва   уларни   ўз  томонидан   бўлган   Руҳ —    Қуръон   билан

қувватлантиргандир.  У   Зот   уларни  остидан  дарёлар   оқиб   турадиган,   улар  мангу

қоладиган жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Аллоҳдан —

У Зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг хизбидирлар.

Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг ҳизби (бўлган зотлар) нажот топгувчидирлар!

 

 

 

 

(59) «Ҳашр» сураси

Йигирма тўрт оятдан иборат бу сура Мадинада нозил қилинган.

Сура меҳвари — ўқи яҳудийлардан бану Назийр номли қабиланинг хиёнаткорликлари

сабабли   ўз  диёрларидан   сургун   қилинишларини    ва  Ислом   тарихида  "Бану   Назийр

ғазоти" номи билан қолган ғазот тафсилотини баён қилиш атрофида айланади. Шунинг

учун  ҳам  бу  сура  "Жамлаб  сургун  қилиш"   деган  маънони  ифодаловчи  "Ҳашр"   номи

билан    аталгандир.    Шунингдек,     бу    сурада   яҳудийларнинг     ҳамтовоқлари    бўлган

мунофиқларнинг   кирдикорлари   очиб  ташланади  ва  улар  гарчи  кўринишларида   бир-

бирлари    билан    ўзаро    иттифоқдек    кўринсалар-да,    дилларидаги    ғараз-мақсадлари

тамоман турли-туман эканлиги таъкидланади.

Сура   саҳобайи    киромларнинг    таъриф-тавсифлари    ва   Куръони    Каримнинг    қадр-

мартабаси    ҳақидаги    оятларни    хам   ўз   ичига    олгандир.    Сура   ниҳоясида    Аллоҳ

таъолонинг   гўзал   исмлари   ва  Илоҳий   сифатлари   зикр   этилиб,   мўъминларни   Ёлғиз

Аллоҳдангина кўрқишга буюрилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Осмонлардаги   ва  Ердаги   бор  нарса  Аллоҳга   тасбеҳ  айтди.   У  қудрат  ва  ҳикмат

Соҳибидир. 

 

2. У аҳли Китоблардан (яҳудийлардан) кофир бўлган кимсаларни биринчи тўплашдаёқ

ўз  диёрларидан   ҳайдаб   чиқарган   Зотдир. (Эй    мўъминлар),   сизлар   уларнинг   чиқиб

кетишларини   ўйлаган   ҳам  эмас   эдингиз.   Улар  ҳам  ўзларининг   қўрғон-қалъаларини

Аллоҳнинг азобидан) тўсгувчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Аллоҳнинг азоби) улар ҳисобга

олмаган  томондан келди ва   дилларига қўрқинч солди. Улар (уйларини) ўз      қўллари  ва

мўъминларнинг   қўллари  билан  бузурлар.  Бас,  эй  ақл  эгалари, (уларнинг    аҳволидан)

ибрат олингиз!

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом Маккайи мукаррамадан Мадинайи мунавварага ҳижрат

қилиб  келганларидан   сўнг  яҳудийларнинг   Мадина  атрофида  яшайдиган  бану  Назийр

қабиласи  у  киши  билан  бетарафлик  тўғрисида  сулҳ  тузган  эди.  Лекин   мусулмонлар

Уҳуд  жангида   мағлубиятга  учраганларидан   кейин  бану  Назийр  яҳудийлари  ўртадаги

сулҳни бузишиб, мусулмонлар орасига суқулиб кириб олган айрим мунофиқ кимсалар

билан   тил    бириктиришиб,    Макка    кофирларига    одам    юборадилар    ва   Муҳаммад

алайҳиссаломга қарши жанг қилиш учун улар билан ҳамкорликка тайёр эканликларини

билдирадилар.    Расулуллоҳ    бу   хиёнатдан    хабар   топгач,    яҳудийларнинг    Маккага

юборилган  элчилари  Каъб  ибн  Ашрафни қатл қилишга    буюрадилир  ва  ўзлари қўшин

билан  бориб,  бану Низийр   қабилисини   қамл  қиладилар. Қамалнинг    йигирма биринчи

кунида   дилларига  кўрқинч  тушган  яҳудийлар  Пайғамбаримизга   қайта  сулҳ  тузишни

таклиф   қилишганида    у   зот   хоинлар   билан   ҳеч   қандай   сулҳ   тузилиши    мумкин

эмаслигини    билдириб,   улардан.   кўтарганларича   нарса-матоларини   олиб   дарҳол   бу

юртдан   чиқиб   кетишларини   талаб   қиладилар.   Шундай   қилиб   яҳудийлар   яшаётган

уйларнинг устун-тўсинларигача бузиб туяларга юклашиб ҳеч қандай жанг-жадалсиз ўз

диёрларидан жўнаб қоладилар.

 

3.  Агар   Аллоҳ  уларга  сургунни   ёзмаганида,   албатта  уларни   мана  шу  дунёда  (қатл

қилиш ёки   асирлик билан) азоблаган    бўлур эди. Улар учун   Охиратда дўзах  азоби ҳам

бордир. 

 

4. Бунга сабаб, уларнинг    Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига    қарши турганларидир. Кимки

Аллоҳга қарши турса, бас, албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир. 

5. (Эй   мўъминлар),  сизлар  (бану  Назийр  хурмозорларидан)  бирон  хурмо  дарахтини

кесдингларми ёки уни ўз поясида турган ҳолида қолдирдингларми, бас, (сизлар қилган

ҳар  бир  иш)  Аллоҳнииг изни-иродаси  билан  ва  у  фосиқ-итоатсиз  кимсаларни  расво

қилиш учун (бўлди). 

 

6. Аллоҳ Ўз Папғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсаларнинг устига сизлар оту

туяларни —      ўйнатиб-чоптириб    борганларингиз    йўқ  (яъни,     у   ўлжаларни    сизлар

қийналиб,   машаққат   чекиб,  жаҳлу-жадал   билан  қўлга  киритганларингиз   йўқ),  лекин

Аллоҳ  Ўз  пайғамбарларини   Ўзи  хоҳлаган  кимсалардан  (мана   шундай)  устун  қилиб

қўюр. Аллоҳ барча нарсага Қодирдир. 

 

7.  Аллоҳ   қишлоқ-шаҳарларнинг  (кофир)    аҳолисидан   Ўз   Пайғамбарига   ўлжа  қилиб

берган   нарсалар —     токи   сизлардан   бой-бадавлат   кишилар   ўртасидагина   айланиб

юраверадиган    нарса   бўлиб   қолмасин   учун —     Аллоҳники,    Пайғамбарники    ва  (у зотнинг) қариндош-уруғлари, етимлар, бечора-мискинлар ва йўловчи-

мусофирларникидир.  Пайғамбар   ўзи   сизларга   ато   этган  нарсани   олинглар,  у   зот

сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг

жазоси қаттиқдир. 

 

8. (У ўлжалар   яна)  ўз  диёрларидан  ва  мол-мулкларидан  ҳайдаб  чиқарилган зотлар —

камбағал  муҳожирларникидирки, улар  Аллоҳдан фазл-марҳамат ва   ризолик истарлар

ҳамда   Аллоҳ  ва   Унинг   Пайғамбарига   ёрдам  берурлар.   Ана  ўшалар  (иймонларида)

содиқ зотлардир. 

 

9. Улардан  (муҳожирлардан)   илгари (Мадина)   диёрига ўрнашган   ва  иймон-эътиқодни

(маҳкам  ушлаган)  зотлар  (ансорлар)  эса  ўзлари(нинг   ёнлари)га  ҳижрат  қилиб  келган

кишиларни   суюрлар   ва   дилларида   уларга  (муҳожирларга)    берилган   нарса-ўлжалар

сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб

(ўзгаларни)  ийсор-ихтиёр  қилурлар. Кимки   ўз  нафсининг бахиллигидан    сақлана  олса,

бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир.

Изоҳ:  Мазкур   оятларда  ўзларининг   уй-жой   ва  мол-мулкларини   тарк  этиб  Пайғамбар

алайҳиссалом   билан   Мадинайи   мунавварага   ҳижрат   қилиб   келган   муҳожирларнинг

орзу-ниятлари    фақат   Аллоҳнинг    ризолигини    исташ   хамда   Аллоҳ   ва   Пайғамбар

алайҳиссаломга   ёрдам   қилиш   бўлганлиги   таъкидланди    ва   ғазотлардан   тушадиган

ўлжаларнинг    бир   қисми    ўшаларнинг    хақлари    эканлиги    уқтирилди.    Шунингдеқ

уларнинг   йўлларига   уй-жой   ва   иймон-эътиқод    билан   пешвоз   чиққан   ансорлар —

ёрдамчилар  (улар   Пийғамбаримизга    ва   бошқа   муҳожирларга   ҳар  бир   ишда   кўмак

берганлари учун мана шу номга сазовор бўлганлар), ва уларнинг бағрикенгликлари, ўз

манфаатларидан ўзгаларнинг манфаатини устун қўя олишлари таърифланди.

Ҳукамолардан  Абу  Зайднинг  ғоят  ибратли  мана  бу  сўзи  худди  ўша  ансорлар  хиқида

айтилгандек: "Балхлик бир йигит менга: "Ўзларингизнинг зуҳд-тақволарингиз ҳақида

гапириб   бергин",   дегап   эди,  мен   айтдим: "Топсак     еймиз,   топмасак   сабр  қиламиз".

Шунда   у  деди: "Бизда    Балхнинг   итлари  шундай   қилишади,   биз  эса  топмасак   сабр

қиламиз, топсак ўзимиздан муҳтожроқларга берамиз".

 

10. Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: "Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва

бизлардан    илгари    иймон    билан    ўтган    биродарларимизни    мағфират    қилгин    ва

қалбларимизда      иймон     келтирган     зотлар     учун     бирон     ғилли-ғаш      қилмагин.

Парвардигоро, албатта Сен Меҳрибон ва Раҳмлидирсан". 

11. (Эй Муҳаммад    алайҳиссалом),  мунофиқ  кимсалар  ўзларининг аҳли  Китоблардан

(яҳудийлардан)   бўлган   кофир   биродарларига: "Қасамки,      агар   сизлар  (Мадинадан)

қувиб  чиқарилсангизлар,   албатта  бизлар  ҳам  сизлар  билан  бирга  чиқиб  кетурмиз  ва

сизлар(га  қарши  урушиш)  тўғрисида  ҳеч  қачон  бирон  кимсага  итоат  этмасмиз.  Агар

сизларга қарши жанг қилинса, албатта бизлар сизларга ёрдам берурмиз", дейишларини

кўрмадингизми? Аллоҳ гувоҳлик берурки, улар шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар. 

 

12. Қасамки, агар (яҳудийлар ўз     диёрларидан) қувиб   чиқарилсалар, (мунофиқар)   улар

билан   бирга   чиқиб   кетмаслар,   қасамки,   агар  (яҳудийларга    қарши)   жанг   қилинса,

(мунофиқлар)   уларга   ёрдам  ҳам   бермаслар  ва  агар  (фаразан)   ёрдам  берсалар  ҳам,

албатта  (яҳудийлар     мўъминлар    томонидан    мағлуб   қилинишиб)    ортларига   қараб

қочурлар ва кейин уларга бирон ёрдам берилмас. 

 

13. (Эй    мўъминлар),   аниқки,   сизлар  (мунофиқларнинг)     дилларида   Аллоҳдан   кўра

қўрқинчлироқдирсизлар.    Бунга   сабаб,   улар  (Аллоҳнинг    кудратини)   англамайдиган

қавм эканликларидир. 

 

14.  Улар  (мунофиқ   ва  яҳудийлар)  бирлашган   ҳолларида  сизлар  билан  фақат  қалъа-

қўрғонли  қишлоқлар  ичида  (беркиниб)  ёки  деворлар ортидангина жанг    қила  олурлар,

(яъни,   ҳеч  қачон   сизларга  қарши   очиқ  жангга   чиқа  олмаслар).  Улар  ўз  ўрталарида

кучли-қувватлидирлар, (яъни,       жанг-жадил     бўлмасдан    туриб    ўзаро   куч-қудратли

эканликлари    ҳақида   лоф   ураверадилар,   аммо   жанг    пайтида   ожиз-кўрқоқдирлар).

(Оғизларидаги   сўзларидан)   уларни   бир  деб   ҳисоблайсиз-у, (аммо)    диллари   хилма-

хилдир. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз қавм эканликларидир. 

 

15. (Улар)   худди  ўзларидан  озгина  олдин  ўтган,  ўз  қилмишларининг   зиёнини  тотган

кимсаларнинг  (яъни,      Бадр   жангида    енгилиб    шарманда    бўлган    мушрикларнинг)

ўхшашидирлар. Улар учун (Охиратда ҳам) аламли азоб бордир. 

 

16. (Яҳудийларни мўъминларга қаршилик қилишга гиж-гижлаётган мунофиқлар) худди

шайтоннинг   ўхшашидирлар. Эсланг, у инсонга "Кофир бўл", деган эди. Энди қачонки

(инсон)  кофир  бўлгач, (шайтон   унга) "Албатта   мен сендан   безорман. Зеро, мен   барча

оламлар Парвардигори бўлмпш Аллоҳдан қўрқурман", деди. 

 

17. Бас, иккисининг (шайтон ва     унинг сўзига кириб кофир бўлган инсоннинг) оқибати

дўзахга кириб, унда мангу қолишлари бўлди. Золим кимсаларнинг жазоси шудир! 

 

18.  Эй  мўъминлар,  Аллоҳдан  қўрқинглар   ва  (ҳар  бир)  жон  эрта  (Қиёмат  Куни)  учун

нимани  (яъни,   қандай   эзгу  амални)  тақдим  этганига   қарасин!  Аллоҳдан  қўрқинглар!

Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир. 

 

19. Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У Зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган),

бас, (шундан    кейин   Аллоҳ)  уларга  ўзларини   ҳам  унуттириб  қўйган  (яъни,   ўзларига

Охиратда  фойда  берадиган   амаллар  қилишдан   юз  ўгиртириб   кўйган)   кимсалар  каби

бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир! 

 

20.   Дўзах   эгалари   билан   жаннат   эгалари   баробар   бўлмас.  Жаннат   эгалари  (бахт-

саодатга) эришгувчи зотлардир. 

 

21. Агар  Биз  ушбу  Қуръонни  бирон  тоғга  нозил  қилганимизда, албатта Сиз    у  (тоғ)ни

Аллоҳнинг   қўрқувидан   эгилиб-ёрилиб   кетган  ҳолида  кўрган   бўлур  эдингиз. (Лекин айрим инсонларнинг диллари тоғнинг тошидан ҳам қаттиқроқ бўлгани сабабли уларга

Куръон  оятлари   ҳам  таъсир  қилмас).   Биз  бу  мисолларни  одамлар  учун,  шояд  улар

тафаккур қилсалар, деб келтирмоқдамиз. 

 

22. У — Аллоҳ, шундай    Зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. (У)

ғайб ва шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкора нарсаларни) Билгувчидир. У Меҳрибон ва

Раҳмлидир. 

 

23. У —   Аллоҳ, шундай   Зотдирки, ҳеч   қандай  илоҳ йўқ, фақат   Унинг  Ўзи бордир. У

(Ёлғиз)    Подшоҳдир, (барча      айб-нуқсондан)     Покдир-Саломатдир, (Ўзи       хоҳлаган

бандаларини     дунё    бало-офатлари     ва    Охират     азобидан)     Омон     қилгувчидир,

(бандаларнинг      амалларини)      Кўриб-Кузатиб      тургувчидир,      қудрат     Соҳибидир,

Бўйсундиргувчидир, (Танҳо)        кибр    Эгасидир.    Аллоҳ   уларнинг  (мушрикларнинг)

ширкларидан Покдир. 

 

24. У — Аллоҳ Яратгувчидир, (йўқдан) Бор қилгувчидир, (барча нарсага) Сурат-Шакл

бергувчидир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва ердаги бор нарса Унга тасбеҳ

айтур. У Қудрат ва ҳикмат Соҳибидир.

 

 

 

 

(60) «Мумтаҳана» сураси

Бу сура ҳам Мадинада нозил қилинган бўлиб, ўн уч оятдир.

У мўъминларга Аллоҳнинг ҳам, ўзларининг ҳам душманлари бўлган мушриклар билан

дўстлашмасликни буюриш билан бошланиб, сўнгра бу ҳақда Иброҳим алайҳиссалом, у

зотнинг     тобеълари    тарихида    ибрат     олса    арзийдиган     гўзал    намуна    борлиги

таъкидланади   ва  шу  билан  бирга  сура  давомида   мусулмонларга   қарши  урушаётган

ҳамда  уларнинг  зиёнларига   ўзгалар  билан  тил  бириктирмаётган   ғайри  динлар  билан

яхши алоқа-муомала тузиш дуруст эканлиги ҳам маълум қилинади.

Бу  сурада  мўъминларга   мушриклариинг   қўлларидан  қочиб,  Мадинага   хижрат  қилиб

келган   ва  ўзларининг   мўъмина   эканликларини    билдирган   аёллярнинг   иймонларини

имтиҳон қилиб кўриш буюрилади. Суранинг "Мумтаҳана — Имтиҳон қилингувчи аёл",

деб номланишининг боиси шудир.

Сура  мўъминларни  Аллоҳ  таъолонинг  ғазабига  дучор  бўлган  мушриклар  билан  дўст

бўлмасликка такроран даъват қилиш билан хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Эй  мўъминлар,  Менииг   ҳам  душманим,   сизларнинг   ҳам  душманларингиз  (бўлган

мҳушриклар)ни     дўст    тутманглар!     Сизлар    уларга    дўстлик  (хақида       хат-хабар)

юборурсизлар,    ҳолбуки,    улар    сизларга    келган    Ҳақ  (Дин      ва    Қуръон)га    кофир

 

бўлгандирлар!       Улар       Пайғамбарни      ҳам,       сизларни       ҳам       Аллоҳга

Парвардигорларингизга   иймон   келтирганларингиз   сабабли  (ўз     диёрларингиздан)

ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг Йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг

розилигимни   истаб  чиққан   бўлсангизлар, (у    ҳолда  мушрик-кофир   кимсаларии   дўст

тутманглар)!  Сизлар  уларга  пинҳона  дўстлик  қилмоқдасизлар!   Ҳолбуки,   Мен  сизлар

яширган   нарсани    ҳам,   ошкор   қилган   нарсани   ҳам   жуда   яхши   Билгувчидирман!

Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у Тўғри Йўлдан озибди!

Изоҳ:   Ушбу   оятнинг   нозил   қилинишига   куйидаги   воқеа   сабаб  бўлган.   Пайғамбар

алайҳиссалом Маккани    фатҳ этиш  учун тайёргарлик   кўриб  юрган кезларида муҳожир

саҳобалардан  Ҳотиб  ибн  аби-Бултаа  бу  ҳақда  Макка   зодагонларига   хат  ёзиб  улирни

қарши урушга ҳозирлик кўрилётганинг хабарини беради ва уни ўша тарафга кетаётгаи

бир   аёлдан  бериб   юборади.   Шунда   Жаброил   фаришта  келтирган   ваҳий   орқали   бу

хуфёна  ҳаракатҳ  Расулуллоҳ  алайҳиссаломга  маълум  бўлади  ва  у  зот  ҳазрати  Алини

яни   уч  саҳоба  билан   ўша  аёлнинг   изидан   юборидилар.   Улар  аёлни  Пайғамбаримиз

айтган  Мадина яқинидаги Равзиҳоҳ дегаи жойдат топиб, упдан хатни беришини талаб

қилганларида,   у   аввал   тонади,   лекин   кейин   элчиларнинг    дўқ-пўписиларидип    сўнг

сочларининг    орасидан   чиқариб    беради.   Хаи   қўллариги   келиб   теккач,   пайғамбар

алайҳиссалом   Ҳотибни   чакириб,   ундан: "Бу    қандай   қилиқ?",  деб   сўраганларида,   у

шундай живоб қилади: "Ё Расулуллоҳ, мен Исломга кирганимдаи буён Диндан қайтган

ҳам  эшасман,   Сизга   хиёнат   қилан   ҳам   эмасмаи.   Лекин   мен   ҳижрат   қилиб   чиқар

экакман, бола-чақаларим Маккада қолгандир. Бошқа муҳожирларнинг Маккади қолиб

кетган  бола-чақа  ва  мол-мулкларини  ўз  ҳимояси  остига  оладиган  қариндош-уруғлари

бор,  аммо  менинг   Маккада   бирон  ҳимоячим   йўқдир.   Шу  сабибдап  мана  шу  хатим

Макка зодагонлирининг қўллариги бориб тегса, улар аҳли-оиламга ҳомийлик қилишар,

деб  ўйлаган эдим. Мен бу хатни     динимизга бирон   зиён етказиш   учун ўзган эмасман".

Бу сўзни эшитган Умар: «Ё Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам, рухсат беринг, бу

мунофиқнинг  бошини  танасидан   жудо   қилай»,  деганида,   Пайғамбаримиз  шундай

дедилар: «Йўқ,    у  «Бадр»га  гувоҳ  бўлган  (яъни,   мусулмонлар  ҳали  жуда  озчилик   ва

ночор  ҳолдалик  пайтларида  улар  билан  бирга  Бадр  жангида   кофирларга  қарши  жанг

қилган). Сен қаердан билурсан, эй Умар, эҳтимол Аллоҳ таъоло Бадр жангида иштирок этган  мусулмонларнинг  барча   қилган  ва   қиладиган  гуноҳларини  мағфират  қилиб

юборгандир». Мана шу пайтда юқоридаги ояти карима нозил бўлди.

 

2. (Эй   мўминлар),  агар  улар  (мушриклар)  сизларга  зафар  топсалар,  душманларингиз

бўлурлар   ва   сизларга   қўл   ва   тилларини   ёмонлик   билан   чўзурлар  (яъни,   сизларни

ўлдирурлир,   ҳақоратлар   қилурлар).   Улар  сизларнинг   яна   кофир   бўлишларингизни

истарлар. 

 

3. (Қиёмат     Кунида)   сизларга   қариндош-уруғларингиз    ҳам,   бола-чақаларингиз    ҳам

ҳаргиз  фойда  бермас!  Қиёмат  Кунида  (Аллоҳ)   ўрталарингизни   ажратиб   қўюр, (Бас,

нечун ўша уруғ-авлодингизни ҳимоя қилиш учун Аллоҳга гуноҳкор бўлмоқдасизлар?!)

Аллоҳ қилаётган амалларингизни Кўриб тургувчидир. 

 

4.  Сизлар  учун  Иброҳим  ва  у  билан  бирга  бўлган  кишиларда  (уларнинг   кофирларга

қилган    муносабатларида)    гўзал   намуна    бордир.   Эслангиз,    улар   ўз   қавмларига:

"Дарҳақиқат,     бизлар    сизлардан    ва    сизлар    Аллоҳни    қўйиб     ибодат    қилаётган

бутларингиздан   безормиз.  Бизлар  сизлар  (ишониб,   ибодат  қилиётган   бут-санамларни

инкор  этдик.   Токи  сизлар  Ёлғиз   Аллоҳга  иймон  келтиргунларингизча,   сизлар  билан

бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир", дедилар. Фақат Иброҳим ўз(ининг

кофир бўлган) отасига: "Албатта мен (Аллоҳдан) сен учун мағфират сўрайман, (лекин)

сенга    Аллоҳ   томонидан    бўладиган    бирон    нарсани  (азобни     қайтиришга)    молик

эмасман", (деган сўзларигина сизларга намуна бўлмасин)!

Изоҳ:  Иброҳим  алайҳиссалом  оталарининг   иймонга  келишидан   умидвор  бўлиб,  уйга

Аллоҳ  таолодан  мағфирит   сўраш  ҳақида   ваъда  қилга   эдилар.  Аммо  унинг   иймонга

келмаслиги  аниқ  маълум  бўлгач,  Иброҳим  пайғамбар  ундан  юз ўгчрганлар.   Бу  ҳақда

"Тавба"  сурасининг 114-оятида баён    қилингандир. (Иброҳим    ва  у билан  бирга  бўлган

мўминлар   яна  шундай   дуо  қилган   эдилар): "Парвардигоро,     ёлғиз   Ўзингга   таваккал

қилдик ва Ўзингга инобат-тавба қилдик ёлғиз Сенгагина қайтишимиз бордир. 

 

5.  Парвардигоро,   бизларни   бу  кофир   бўлган   кимсаларга   мафтун-алдангувчи   қилиб

қўймагин, бизларни(нг гуноҳларимизни) мағфират қилгин. Парвардигоро, албатта Сен

Ўзинг қудрат ва ҳикмат Соҳибидирсан". 

 

6. Дарҳақиқат, сизлар учун — Аллоҳ ва Охират Кунидан умидвор бўлган кишилар учун

уларда  (Иброҳим   пайғамбар   ва   у   зот   билан   бирга   бўлган   мўъминларнинг   тутган

йўларида)  гўзал  намуна  бордир.  Ким  (Исломдан  ва  мана  шу  панд-насиҳа-лардан)   юз

ўғириб кетса, у ҳолда албатта Аллоҳ (ундай кимсалардан) Беҳожат ва мақтовга Лойиқ

Зотдир. 

 

7.  Эҳтимол, Аллоҳ   сизлар  билан  (Макка  кофирлари  орасидаги)  сизлар  душманлашиб

юрган кимсалар ўртасида — (уларни ҳам иймон ва Исломга муваффиқ қилиш билан)—

бир  дўстликни пайдо   қилиб  қўяр. Аллоҳ (барча   ишга) Қодирдир. Аллоҳ Мағфиратли,

Меҳрибондир. 

 

8.  Аллоҳ  Дин(ингиз —     Ислом)  тўғрисида   сизлар  билан  урушмаган   ва  сизларни   ўз

 

диёрларингиздан      ҳайдаб      чиқармаган      кимсалардан   уларга      яхшилик

 

қилишларингиздан ва  уларга адолатли бўлишларингиздан   қайтармас. Албатта Аллоҳ

адолат қилгувчиларни севар.

 

9. Аллоҳ сизларни фақат Динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз

диёрларингиздан   ҳайдаб  чиқарган   ҳамда  сизларни  ҳайдаб  чиқаришда   бир-бирларига ёрдамлашган  кимсалардан —    улар  билан  дўстлашишларингиздан  қайтарур.  Кимки

улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир. 

 

10.   Эй   мўминлар,   қачон    сизларга  (Макка     кофирларининг    қўли   остида   қолган)

мўминалар  ҳижрат  қилиб   келсалар,  сизлар  улар(иниг   иймонлари)ни   имтиҳон  қилиб

кўринглар  (яъни,   улар  ўз  эрларини   ёмон  кўриб  ёки  сизлардан  бироинтангизга   ишқи

тушиб қолгани учун эмас, балки фақат мўмина бўлганлиги сабабли, дини Ислом учун

ҳижрат қилганлари ҳиқида сизлирга қасам ичсинлар) – Аллоҳ уларнинг (дилларидаги)

иймонларини  (ҳам)   жуда  яхши  Билгувчидир.—   Бас,  агар  сизлар  уларнинг  (ҳақиқий)

мўъмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!— У

мўъминалар  (кофирлар)    учун  ҳалол  эмас   ва   у  (кофирҳлар  (мўминалар   учун   ҳалол

бўлмайдилар—    Ва   уларга  (яъни,     сизларнинг    олдингизда    қолган    мўминаларнинг

Маккада   қолган   кофир   эрларига   мана   шу  хотинлари   учун)   сарфлаган   маҳрларини

(қайтариб)    беринглар!    Қачон   сизлар   у  (мўмина)ларга     маҳрларини    берсангизлар,

сизларга  уларни  никоҳларингизга   олишда  бирон  гуноҳ  йўқдир. (Шунингдек),    сизлар

ҳам  кофираларнинг билак-қўлларидан ушламанглар  (яъни, сизларнинг хотинларингиз

кофира    бўлган    ҳоллариди    кофирлар    билин    қолишни    истаса,    қизлар    уларнинг

йўлларини   тўсиб   никоҳларингизда    сақламанглар,   балки   уларга   уйланмоқчи   бўлган

кофирлардан) ўзларингиз   сарфлаган маҳрни талаб қилинглар ва улар ҳам (ўзларининг

никоҳидан   чиққан   ва   мусулмонларнинг   олдига   ҳижрат   қилиб   кетган   мўминаларга)

сарфлаган маҳрларини талаб қилсинлар. Бу Аллоҳнинг ҳукмидирки, У Зот сизларнинг

ўртангизда ҳукм қилур. Аллоҳ Билгувчи ва ҳикмат Соҳибидир. 

 

11. Агар жуфтларингиздан биронтаси кофирлар томонга ўтиб кетса-ю, (аммо улар ўша

хотин   учун   берилган   маҳрни   унинг   эрига   қайтариб   бермасалар),   сўнг   сизлар   ўч

олсангизлар  (яъни,     у   кофирлар   билан   урушиб   ғалаба   қилсангизлар    ва   ўлжалар

олсангизлар),   у  ҳолда  (ўша  ўлжалардан)   жуфтлари  (кофирлар   томонга  ўтиб)  кетган

кишиларга    улар   сарфлаган    маҳр   миқдорини    беринглар!    Ва   ўзларингиз    иймон

келтиргувчи бўлган — Аллоҳдан қўрқинглар! 

 

12.  Эй  Пайғамбар  (алайҳис-салом),   қачон  Сизнинг   олдингизга   мўъминалар  келишиб,

Сизга     ўзларининг     Аллоҳга    бирон    нарсани     шерик     қилмасликларига,     ўғрилик

қилмасликларига,   зино   қилмасликларига, (камбағаллик     ёки   шарманда   бўлишдан

қўрқиб)   ўз  болаларини  ўлдирмасликларига   ва  қўл-оёқлари   ўртасида  тўқиб  оладиган

бўхтонни   қилмасликларига  (яъни,     фарзандсизлик    сабабли   ўз   эрларидан    ажралиб

қолмаслик    учун   бирон   ташландиқ    болани   топиб,   гўё   у   қўл-оёқлари    ўртасидин

чиққандек, яъни, ўзлари туқандек эрларига: "Мана шу бола сендан бўлди", деб бўҳтон

қилмасликка)   ҳамда  бирон  яхши  ишда  Сизга  итоатсизлик   қилмасликларига   қасамёд

қилсалар, Сиз уларнинг қасамёдларини қабул қилинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират

сўранг! Албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир. 

 

13.  Эй   мўминлар,   Аллоҳнинг   ғазабига   дучор  бўлган  қавм   билан   дўст  бўлманглар!

Худди  барча  кофирлар  қабр  эгалари(нинг   яъни, ўликларнинг    қайта  тирилишлари)дан

ноумид бўлганларидек уларнинг ҳам Охиратдан умидлари узилгандир.

 

 

 

 

(61) «Саф» сураси

Мадинада  нозил  бўлган  бу  сура  ўн  тўрт  оятдир.  У  дастлаб  Аллоҳ  таъолога  тасбеҳ

айтилганидан    сўнг   мўминларга   берган   ваъдаларининг    устидан   чиқишлари    лозим

эканлигини уқтириш билан бошланади.

Сўнгра   Аллоҳ  таоло  Ўзининг   Йўлида  саф  бўлиб   курашадиган   кишиларни   суйиши

таъкидланадики, суранинг "Саф" деб номланишига шу сабабдир. 

Бу сурада Мусо ва Ийсо пайғамбарларнинг бани Исроил қавми томонидан кўрган озор-

азиятлари   ҳам   зикр   қилингандир.    Сура   мўминларга   Аллоҳ   ва   Унинг   Пайғамбари

Муҳаммад   алайҳиссиломга   иймон   келиирганларидан    кейинги   энг   нажотбахш   амал

Аллоҳнинг   Йўлида   молу   жонлари   билан   жиход   қилишлари   эканлигини    уқтириб,

уларни Ҳақ таолонинг ёрдамчилари бўлишги даъват қилиш билан якунланади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Осмонлардаги   ва  ердаги   бор  нарса  Аллоҳга   тасбеҳ  айтди.   У  қудрат  ва  ҳикмат

Соҳибидир.

 

2.   Эй   мўъминлар,   нега   сизлар   ўзларингиз    қилмайдиган    нарсани  (қиламиз,     деб)

айтурсизлар?! 

 

3.  Сизларнинг   ўзларингиз   қилмайдиган   ишни  (қиламиз,   деб)  айтишларингиз   Аллоҳ

наздида ўта манфур (ишдир).

Изоҳ: Бу икки оят айрим саҳобалар ўзларича: "Аллоҳ таолога энг суюкли бўлган ишни

билсак эди, албатта ўша амални қилган бўлур эдик", деб юришиб, сўнгра ўша суюкли

амал Аллоҳ Йўлида жиҳод қилиш эканлиги ҳақида оят нозил бўлгач эса уларнинг баъзи

бирлари сусткашлик қилганларида нозил бўлгандир.

 

4. Албатта Аллоҳ Ўзининг Йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида

жиҳод қиладиган зотларни севар. 

 

5.   Эсланг,   Мусо   ўз   қавмига: "Эй     қавмим,   нега   сизлар   мен   Аллоҳнинг    сизларга

(юборган) пайғамбари эканлигимни билган ҳолларингизда менга озор берурсизлар?!",

деган  эди.  Бас,   қачонки  улар  (Ҳақ   Йўлидан)  оғшгач,  Аллоҳ  уларнинг  дилларини

(ҳидоятдан) оғдириб қўйди. (Зотан), Аллоҳ фосиқ-итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас.

 

6.  Эсланг,  Ийсо  бинни  Марям: "Эй    бани  Исроил,  албатта  мен  Аллоҳнинг  сизларга

(юборган)   пайғамбаридирман. (Мен)    ўзимдан  олдинги  Тавротни   тасдиқлагувчи  ва

ўзимдан  кейин  келадиган  Аҳмад  исмли  бир  Пайғамбар  ҳақида  хушхабар  бергувчи

бўлган  ҳолда  (юборилдим)",   деган  эди.  Бас,   қачонки  (Ийсо)   уларга  (ўзининг  ҳақ

пайғамбар  эканлигига)  аниқ-равшан  ҳужжат-мўъжизалар  келтиргач,  улар: "Бу    очиқ

сеҳр", дедилар.

Изоҳ: Ушбу икки оят Пайғамбар алайҳис-саломнинг салафлари ҳаётидан келтирилган

лавҳалар бўлиб, улар ҳам ўз қавмлари томонидан азийят тортиб, ёлғончи қилинганлари

баён   этилди  ва  бу  билан   Аллоҳ  таъоло   Ўзининг  сўнгги  Пайғамбарини  кофирлар

томонидан  етадиган  озорларга  ўз  салафлари  каби  сабр-тоқат  қилишга  даъват  этди.

Кейинги оятдаги Аҳмад — Пайғамбаримизнинг исмлири бўлиб, Муҳаммад сўзи билан

бир    ўзакдан    чиқандир.    У    ўзак  "ҳамд-мақтамоқ"      калимаси    бўлиб,    Аҳмад —

Парвардигорга кўп ва хўб ҳамд айтгувчи маъносини ифодаласа, Муҳаммад — дунё ва

Охиратда мақтовга сазовор бўлгувчи деган мазмунда келади.

7. Ўзи Исломга   даъват қилинаётган  ҳолида  (у  даъватни қабул  қилиш ўрнига) Аллоҳ

шаънига ("У     Зотнинг   боласи   бор,  шериклари   ҳам   бор",  деб,   ёки   Аллоҳнинг   оят-

мўъжизалирини "Бу сеҳр", деб) ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Аллоҳ

бундай золим қавмни ҳидоят қилмас! 

 

8.  Улар  Аллоҳнинг   нурини  (яъни,   Исломни)   оғизлари  (яъни,   беҳуда  гаплари)  билан

ўчирмоқчи   бўлурлар.  Аллоҳ  эса,  гарчи  кофирлар   истамасалар-да,  Ўз  нурини  (яъни,

Динини) тўла (яыни, ҳар тарафга) ёйгувчидир. 

 

9. У (Аллоҳ) — гарчи мушриклар истамасалар-да — Ўз Пайғамбарини Ҳидоят ва Ҳақ

Дин билан барча динларга ғолиб қилиш учун юборган Зотдир. 

 

10.   Эй   мўъминлар,   сизларга   аламли   азобдан   нажот   берадиган    бир  "тижорат»ни

кўрсатайми? 

 

11. (Ўша  "тижорат"         мана    будир) —       Аллоҳ   ва    Унииг    Пайғамбарига     иймон

келтирурсизлар ва Аллоҳ Йўлида мол ва жонларингиз билан жиход қилурсизлар. Мана

шу, агар билсангизлар, ўзларингиз учун энг яхшп (иш)дир. 

 

12. (Агар  шундай  қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг     гунохларингизни мағфират қилур

ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги

покиза масканларга киритур. Бу эса буюк саодатдир. 

 

13.  Ва  (Аллоҳ  сизларга)  яна  бошқа  сизлар  суядиган  (бир   неъматни  ҳам  берурки,  у)

Аллоҳ   томонидан   бўлган   ғалаба   ва   яқин(да   рўй   бергувчи   Макка)   фатҳидир. (Эй

Муҳаммад алайҳиссалом), мўъминларга (мана шу) хушхабарни етказинг! 

 

14.   Эй   мўъминлар,   сизлар   ҳам   худди  (ҳаворийлар    каби)   Аллоҳнинг   ёрдамчилари

бўлингиз!—   Ийсо бинни Марям    хаворийларга: "Аллоҳга  (яъни.   Унинг Динига   даъват

қилишимда)   ким   менинг   ёрдамчим   бўлур?",  деганида,    хаворийлар   айтдилар: "Биз

Аллоҳнинг (Динига) ёрдам бергувчилармиз". Бас, бани Исроилдан бир тоифа (одамлар

Ийсога) иймон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди. Бас, Биз иймон келтирган зотларни

душманларидан кучли қилиб, улар (кофирлар устига) ғолиб бўлиб қолдилар

 

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов