"."
Меню

Куръони карим (Алоуддин Мансур)

 

 

 

(62) «Жумъа» сураси

Бу сура ҳам мадина сураларидан бўлиб, ўн бир оятдан ташкил топгандир. Сура барча

инсониятни   Жаҳолат-билимсизлик   ботқоғидан   чиқариб,  уларга  Қуръон  таълимотини

етказиш учун Муҳаммад алайҳис-саломни Пайғамбар қилиб юборган Аллоҳ таъолога

тасбеҳ айтиб, У Зотни барча айбу нуқсондан поклаш билан бошланади.

Шунингдек,   бу  сурада  ўзларига  ато  этилган   Таврот   кўрсатмаларига   амал  қилмаган

яҳудийларни   устларига  китоб  юкланган   эшакларга   ташбеҳ  қилиниб,   уларнинг  золим

қавм эканликлари таъкидланади.

Сўнгра    Жумъа    намозининг    аҳкомлари    баён   қилиниб,    мўминларни    ҳаёти   дунё

матоларига учмасдан Аллоҳ таоло хузуридаги ажр-мукофот учун амал қилишга даъват

этилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Осмонлардаги   ва  ердаги  бор  нарса  (Ёлғиз)   Подшоҳ, (барча    айб-нуқсондан)   Пок,

қудрат ва ҳикмат Соҳиби бўлмиш Аллоҳга тасбеҳ айтур.

 

2. У (Аллоҳ) ойимлар (яъни, аҳли Китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзла-ридан

бўлган,  уларга  (Куръон)  оятларини  тиловат  қиладиган,  уларни  (ширк  ва  жахолатдан)

поклайдиган   ҳамда  уларга  Китоб —   Қуръон  ва  ҳикмат —   ҳадисни  ўргатадиган  бир

Пайғамбарни  (яъни,    Муҳаммад   алайҳис-саломни)    юборган   Зотдир.   Шак-шубҳасиз,

улар (ўзларига Пайғамбар келганидан) илгари очиқ залолатда эдилар. 

 

3. (Аллоҳ бу Пайғамбарни) яна улардан бошқаларга — уларга ета олмаган (энди дунёга

келадиган барча инсонларга ҳам юборгандир). У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир. 

 

4. Бу (яъни, барча инсониятга Пайғамбар бўлмиш) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб,

уни Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат Соҳибидир. 

 

5. (Устларига)        Таврот     юкланган     сўнгра    уни     кўтара    олмаган  (яъни,       унинг

кўрсатмаларига  амал  қилмаган кимсалар (яҳудийларнинг     мисоли худди (устига ортиб

кўйилган)   китобларни   кўтариб  кетаётган  эшакка   ўхшайди  (яъни,   бу  кимсалар  унинг

визминлигидан    чирчаб-толадилар-у,    аммо    у    Китобнинг    ичидиги    нарсалардан

фойдаланмайдилар).   Аллоҳнинг   оятларини   ёлғон,  деган   қавмннинг   мисоли   нақадар

ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас! 

 

6. (Эй     Муҳаммад    алайҳис-салом),    айтинг: "Эй      яҳудийлар,   агар   сизлар  (бошқа)

одамларни  эмас, фақат   ўзларингизни   Аллоҳнинг  дўстлари деб  даъво  қилсангизлар —

агар (мана шу даъволарингизда) ростгўй бўлсангизлар — ўлимни орзу қилинглар-чи?! 

 

7. Улар қўллари (яъни, ўзлари) қилиб      қўйган ишлари (яъни, Тавротда Ҳақ Пайғамбар

эканликлари   зикр  қилинган Муҳаммад алайҳис-саломни ёлғончи қилганлари) сабабли

ҳеч қачон (ўлимни) орзу қила олмаслар. Аллоҳ бундай золим кимсаларни Билгувчидир. 

 

8. Айтинг: "Сизлар қочаётган бу ўлим албатта сизларга йўлиқгувчидир. Сўнгра сизлар

ғайбу шаҳодатни (яъни, барча яширин ва ошкора нарса-амалларни) Билгувчи (Аллоҳ)га

қайтарилурсизлар. Бас, У Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур!" 

 

9.  Эй  мўъминлар,  қачон  Жумъа   кунидаги  намозга  чорланса  (яъни,   азон  айтилса),

дарҳол Аллоҳнинг зикрига (яъни, жумъа намозини адо қилиш учун) шошиб боринглар

ва   олди-сотдини  тарк   қилинглар!  Агар   биладиган   бўлсангизлар   мана   шу  (яъни,Аллоҳнинг   зикрига —      Жумъа    намозини   ўқишга    шошилиш)    ўзларингиз   учун

яхшироқдир.

 

10.  Энди  қачон  намоз  адо  қилингач,  Ерга  тарқалиб,  Аллоҳнинг  фазлу  марҳаматидан

(ризқу рўз) истайверниглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар. 

 

11. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   қачон   улар  бирон   тижоратни   ёки   ўйин-кулгини

кўриб  қолсалар,  ўшанга  қараб  сочилиб-тарқалиб   кетурлар  ва  Сизни  (минбарда)   тик

турган  ҳолингизда   тарк қилурлар. Айтинг: "Аллоҳ     хузуридаги  нарса  (иймон  ва  яхши

амаллар    учун    бериладиган    ажр-мукофот)    ўйин-кулгидан     ҳам,    тижоратдан    ҳам

яхшироқдир! Аллоҳ ризқ бергувчиларнинг Яхшироғидир!

Изоҳ:   Ривоят   қилинишича,   бир  Жумъа   кунида   Пайғамбар   алайҳис-салом   минбарда

хутба —    ваъз   айтиб   турганларида,   Мадинага    савдогарлар   карвони   кириб   келиди.

Шунда  айрим  саҳобалар  Расулуллоҳни   минбарда  қолдириб  савдо-сотиқ   қилиш  учун

карвон    томонига    югуришганида,    мусулмонларга    танбеҳ   бўлиб   ушбу   оят   нозил

қилинади.  Оят   давомида   дунёнинг  фоний   матоларидан  Аллоҳ   таоло   мўминларга

Охиратда ато этадиган нарсалар яхшироқ эканлиги такидланади,

 

 

 

 

(63) «Мунофиқун» сураси

Ўн бир оятдан иборат бўлган бу сура Мадинада нозил қилингандир.

"Мунофиқун —   Мунофиқлар"  деб  номланган  бу  сура  уларнинг  кирдикорларини —

тубан   ахлоқларини,    ярамас    сифатларини,    тиллари   билан    диллари    бошқа-бошқа

эканлигини    ва   ниҳоят   улар   устларига   Ислом   тўнини    кийиб   олишиб,   одамларни

Исломдан тўсишларини фош этади.

Сура  ниҳоясида  мўъминларни дунё   зийнатларига   алданиб қолмасликка   ва  бошларига

ўлим келиб қолишидан илгари Аллоҳ таъоло уларга ато этган нарсалардан инфоқ-эҳсон

қилишга буюрилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   қачон   мунофиқлар   Сизнинг   олдингизга   келсалар:

"Гувоҳлик   берамизки,   Сиз   шак-шубҳасиз,   Аллоҳнинг   Пайғамбаридирсиз",    дерлар.

Аллоҳ   дарҳақиқат,   Сиз   Ўзининг   Пайғамбари   эканлигингизни    билур,   яна   Аллоҳ   у

мунофиқларнинг шак-шубҳасиз, ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур.

Изоҳ: Яъни, мунофиқлар Муҳаммад   алайҳиссаломнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига

чин  дилдан иймон   келтирганлари йўқ   балки  фақат тилларидагина   гувоҳлик бердилар,

демак, уларнинг бу гувоҳликлари ёлғон гувоҳликдир.

 

2.  Улар ўзларининг  (мусулмон   эканликлари ҳақида    ичган ёлғон)   қасамларини  қалқон

қилишиб   олиб, (одамларни)   Аллоҳнинг   Йўлидан  тўсдилар!  Уларнинг   қиладиган   иш-

амаллари нақадар ёмондир! 

 

3.  Бунга   сабаб,   уларнинг  (тилларида)    иймон   келтириб,   сўнгра  (дилларида)    кофир

бўлганларидир.   Бас,   уларнинг   диллари   муҳрлаб   қўйилди.   Энди   улар  (иймоннинг

ҳақиқатини) англай олмаслар! 

 

4. Қачон Сиз уларга боқсангиз, уларнинг жисмлари (кўринишлари, кийган кийимлари)

Сизни   ҳайратга   солур,  сўзлаганларида   эса   сўзларига  (оҳангдор,   фасоҳатли  бўлгани

учун  берилиб)  қулоқ солурсиз. (Лекин    уларнинг  диллари  иймон  ва  яхшиликдан холи

бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар. Улар

(юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-

офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар! Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни

Аллоҳ лаънатлаган! Қандай адашмоқдалар-а! 

 

5.  Қачон  уларга: "Келинглар,    Аллоҳнинг  Пайғамбари   сизлар  учун  мағфират  сўрар",

дейилса, албатта улар бошларини буриб кетурлар ва Сиз (эй Муҳаммад алайҳиссалом),

уларни кибр-ҳаво қилган ҳолларида юз ўгиришларини кўрурсиз.

Изоҳ:  Ушбу  ва  қуйидаги  оятлар  мунофиқлар  бошлиғи  Абдуллоҳ  ибн  Салул  ҳақида

нозил  бўлгандир.   Воқеа  бундай   бўлган.  Пайғамбар   алайҳиссалом   саҳобалари  билан

банул-Мусталиқ қабиласига қарши жанг қилиб ғалаба қозонганларидан сўнг Мадинага

қайтаётганларида    бир   мунофиқ   кимса   муҳожир   мусулмонлардан   бири   билан   сув

талашиб  жанжаллашиб   қолишади.   Шу   пайт  ўша  ерда  ҳозир  бўлган   Абдуллоҳ  ибн

Салул  ҳалиги  муҳожир ва   умуман  барча  муҳожир мусулмонлар   ҳақида  ножўя  сўзлар

айтиб, уларни ҳиқорат қилади ва ўз қавмига қараб:

"Бу келгиндиларги (яъни, муҳожирларга) ёрдам ва хайр-саҳоват қилманглар, токи улар

Муҳаммадни  яхшилаб ўз юртларига қайтиб кетсинлар. Ҳали Мадинага қайтганимизда

албаттта   кучлилар  (яъни,    бизлар)   кучсизларни  (яъни,    мусулмонларни)   Мадинадан

кувиб чиқарур", дейди. Аммо кейинроқ Пайғамбар алайҳиссалом бу воқеадан хабардор

бўлганларидан кейин ундан: "Сен шу гапларни       айтдингми?",  деб сўраганларида   эса у қасам ичиб айтган сўзларидан тонади ва ёлғон қасамни қалқон қилиб олади. Энди у ва

унинг ҳамтовоқлари ҳақида оятлар нозил бўлгач, айрим кишилир унга: "Эй Абдуллоҳ

сенинг  хусусингда   қаттиқ  оятлар  тушди,  сен  Расулуллоҳнинг   ҳузурларига  бориб  узр

сўрагин, у киши сенинг гуноҳларингни мағфират қилишини сўраб Аллоҳ таъолога дуо

қилсалар,   шояд   Аллоҳ  мағфират   қилса",   дейишганида,   у  бундан   бош   тортади  ва:

"Сизлар   иймон   келтир,   дединглар,   иймон   келтирдим;   молингнинг    закотини   бер,

дединглар, закот бердим, энди бир ками бориб Муҳаммадга сажда қилиш қолувди", деб

жавоб   беради.  Шунда   юқоридаги   оят  нозил  бўлади  ва  навбатдаги   оятда  эса  ундай

мунофиқ   кишсалар   ҳақида   қилинган    ҳеч   қандай   дуо-илтижо    ижобат   бўлмаслиги

уқтирилади.

 

6. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз улар учун мағфират сўрадингизми ёки мағфират

сўрамадингизми уларга баробардир — Аллоҳ уларни ҳаргиз мағфират қилмас! Албатта

Аллоҳ бундай фосиқ-итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас.

 

7.   Улар   шундай   кимсаларки, (ўзларииинг      тобеъларига): "Аллоҳнинг      Пайғамбари

ҳузуридаги    кишиларга   инфоқ-эҳсон    қилманглар,    токи   улар   тарқалиб   кетсинлар",

дейдилар.    Ҳолбуки,    осмонлар    ва    ер    хазиналари    Ёлғиз    Аллоҳникидир.     Лекин

мунофиқлар (буни) англамаслар. 

 

8. Улар: "Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта кучлилар кучсизларни ундан қувиб

чиқарур",    дерлар.   Ҳолбуки,    куч-қудрат    Аллоҳники,    Унинг    Пайғамбариники     ва

мўъминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар. 

 

9.  Эй мўъминлар, на    мол-дунёларингиз  ва  на бола-чақаларингиз   сизларни  Аллоҳнинг

зикридан  (яъни, Аллоҳга  ибодат қилишдан) юз ўгиртириб   қўймасин!  Кимки шундай

қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир! 

 

10. Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: "Парвардигорим, мени озгина муддатга

(ҳаётда)   қолдирсанг,    мен   хайр-садақа    қилиб,    солиҳ  (банда)лардан     бўлсам",   деб

қолишидан   илгари —     Биз   сизларга   ризқ   қилиб   берган   нарсалардан   инфоқ-эҳсон

қилингиз! 

 

11. (Чунки) Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вифот этдирмасдан) қолдирмас.

Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир.

 

 

 

 

(64) «Тағобун» сураси

Бу  сура Мадинада нозил   қилинган бўлиб, ўн саккиз   оятдир. Сура  Аллоҳ таъолонинг

кудрати Илоҳийясига далолат қиладиган оятлар билан      бошланиб, сўнгра илгари ўтган

динсиз кимсалар топган оқибатлар ва улар Охиратда гирифтор бўлидиган аламли азоб

ҳақида хабар берилади.

Бу   сурада   ўлгандан   кейии   қайта   тирилиш    Куни   бор   эканлигини    инкор   қилган

кофирларнинг даъволари кескин рид этилиб, Парвардигори олам номига қасам билан у

Куннинг ҳақ экани таъкидланади ва уни "Тағобун", яъни, "Бир-бирларини алдаш-зиён

етказиш" Куни деб аталади. Чунки бу дунёда мўъминларни алдаб, уларга зиён етказиш

ҳаракатида юрган кофирлар у Кунда дўзахга гирифтор қилинишлари билан ўзларининг

зиён тортиб, алданиб қолганликларини билишиб, надоматлар қилурлар, мўъминлар эса

у  Кунда  жаннат  неъматига   эришишлари   билан  ҳаёти  дунёда  кофирларнинг   васваса-

алдовларига учмаганликлари сабабли катта фойда кўрганликларини билурлар.

Сура  охирида  мўъминларга  топган  мол-мулк  ва  бола-чақалари  улар  учун  фақат  бир

имтиҳон    эканлиги    уқтирилиб,    уларни    қўлларидан    келганича    тақво    билан    ҳаёт

кечиришга ва Аллоҳ Йўлида бечора-мискинларга хайр-эҳсон қилишга даъват этилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Осмонлардаги   ва  Ердаги  бор  нарса  Аллоҳга  тасбеҳ  айтур.  Эгалик —    подшоҳлик

ёлғиз Уникидир ва ҳамду сано ёлғиз Унинг учундир. У барча нарсага Қодирдир. 

 

2.   У   сизларни   яратган   Зотдир.   Бас,  сизлардан  (айримларингиз)     кофир,   сизлардан

(айримларингиз) мўъминдир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни Кўриб тургувчидир. 

 

3.  У  осмонлар  ва  ерни  Ҳақ  (қонун)   билан  яратди  ва  сизларга   сурат-шакл  берди —

суратларингизни гўзал қилди. Ёлғиз Унга қайтиш бордир. 

 

4.  У  осмонлар  ва  ердаги  бор  нарсани  билур  ва  У  сизлар  яширадиган   нарсани  ҳам,

ошкор қиладиган нарсани ҳам билур. Аллоҳ диллардаги сирларни Билгувчидир. 

 

5. (Эй    Макка  кофирлари),   сизларга  аввалги  кофир  бўлган,  сўнг  (ҳаёти  дунёдалик

пайтларидаёқ) ўз ишларининг зиёнини тотган кимсаларнинг хабари келдими? Яна улар

учун (Охиратдаги) аламли азоб ҳам бордир. 

 

6.   Бунга   сабаб,   уларга   пайғамбарлари  (ўзларининг     хақ   пайғамбар   эканликларини

билдирувчи)   ҳужжатлар   билан   келганларида,   улар: "Бизларни  (ўзимизга      ўхшаган)

башар  (авлодлари)     ҳидоят    қилурларми?!",    дейишиб, (у      пайғамбарларга)    кофир

бўлганлари  ва  (иймондан)   юз  ўгириб  кетганларидир. (Шунда)    Аллоҳ  (уларни  ҳалок

қилиш   билан   Ўзи   уларнинг   иймонларидан)    Беҳожат   эканлигини    кўрсатди.   Аллоҳ

Беҳожат ва ҳамду санога Лойиқ Зотдир. 

 

7.  Кофир   бўлган   кимсалар  ўзларининг   ҳеч  қачон  қайта   тирилмасликларини   гумон-

даъво қилдилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) айтинг: "Йўқ, Парвардигоримга

қасамки,      албатта      қайта     тирилурсизлар,      сўнгра      албатта      сизларга      қилган

амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллоҳга осондир". 

 

8. Бас, сизлар Аллоҳга,    Унинг Пайғамбарига   ва  Биз  нозил  қилган  Нурга —   Қуръонга

иймон келтиринглар! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир. 

9. (Аллоҳ)    сизларни   тўпланиш  Кунига  тўплашини  (эслангиз)!   Бу  (одамлар)    бир-

бирларини  "алдаб-зиён    етказадиган"   Кундир  (яъни,   ҳаёти   дунёда   иймон   эгаларини

алдаб-зиён   етказиб   юрган   кофирлар   у  Кунда   дўзах  азобига   дучор  қилиниш   билан

ўзларининг   алданган  кимсалар   эканликларини   билиб  олурлар).  Ким  Аллоҳга  иймон

келтирса   ва  яхши   амал  қилса, (Аллоҳ)    унинг   ёмонлик-гуноҳларини    ўчирур  ва  уни

остидан    дарёлар    оқиб    турадиган, (барча       жаннат    аҳли)    абадул-абад    қоладиган

жаннатларга киритур. Бу эса буюк саодатдир. 

 

10. Кофир бўлган ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар — ана ўшалар дўзах

эгалари бўлиб, ўша жойда мангу қолгувчидирлар. Нақадар ёмон оқибат (бу)! 

 

11. (Бирон   кимсага)  бирон  мусибат  етмас,  магар  Аллоҳнинг  изни-иродаси   билангина

(етур). Ким Аллоҳга иймон келтирса, У Зот унинг қалбини (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилур.

Аллоҳ барча нарсани Билгувчидир. 

 

12.  Аллоҳга  итоат  этингиз   ва  Пайғамбарга   бўйсунингиз!   Энди  агар  (итоатдан)   бош

тортсангиз,    у    ҳолда  (билингизки),       Пайғамбаримиз     зиммасида    фақат  (Бизнинг

ваҳийларимизни сизларга) очиқ-равшан қилиб етказиш бир, холос. 

 

13.  Аллоҳ —   ҳеч  қандай  тангри  йўқ,  фақат  унинг  Ўзи  бордир. Бас,  мўъминлар  ёлғиз

Аллоҳга таваккул қилсинлар — суянсинлар! 

 

14.  Эй   мўмиилар,   албатта  жуфтларингиз   ва  болаларингиздан   сизлар   учун   душман

бўлганлари   ҳам  бордир.  Бас,  улардан  эҳтиёт  бўлинглар!   Агар  сизлар  (уларни)   афв

этсанглар,   кечириб   юборсанглар   ва   мағфират   қилсанглар,   у  ҳолда   албатта   Аллоҳ

Марфиратли, Меҳрибондир.

Изоҳ:   Ривоят   қилинишича,    Макка    аҳлидан   бир   гуруҳ   кишилар   Исломни    қабул

қилишиб,    сўнгра   Пайғамбар   алайҳиссалом   ҳузурларига —     Мадинаи    мунавварага

ҳижрат  қилмоқчи  бўлганларида,   уларнинг   динсиз  бўлган  хотин  ва  бола-чақалари  бу

ниятларидан тўсишиб: "Исломга кирганларингизга сабр қилдик аммо бизларни ташлаб

ҳижрат   қилишларингизга    чидай   олмаймиз",   дейишган   экан.   Шунда   улар   бу   гапга

кўнишиб Маккада қолишган ва орадан анча замон ўтиб, Мадинага келганларида эса бу

ердиги мусулмонлар   Диний билимларни пухта эгиллаб олганларини кўришиб, илгари

ўзларининг    йўлларини   тўсган   хотин,   бола-чикрларидан   ўч   олмоқчи   бўлганларида

юқоридаги оят нозил бўлгандир. Муфассирлар айтишларича, ушбу ояти карима Аллоҳ

таъолога    тоат-ибодат    қилишдан    тўсадигин    хотинлар    ви    болаларнинг    сўзларига

кирадиган барча кишилар учун танбеҳдир.

 

15. Сизларнинг мол-мулкларингиз ва бола-чақаларингиз фақат бир фитна-имтиҳондир,

холос. Улуғ ажр-мукофот эса Ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. 

 

16.  Бас,  кучларингиз   етганича  Аллоҳдан  қўрқинглар, (ўзларнгизга    қилинаётган   панд-

насиҳатга) қулоқ тутинглар ва итоат этинглар ҳамда инфоқ-эҳсон қилинглар, (мана шу)

ўзларингиз  учун  яхшироқ  бўлур.  Ким  ўз  нафсининг   бахиллигидан  сақлана  олса, бас,

ана ўшалар нажот топгувчидирлар. 

 

17.   Агар   сизлар   Аллоҳга   қарзи-ҳасана   берсангизлар  (яъни,    Унинг   мискин-бечора

бандаларига   инфоқ-эҳсон    қилсангизлар),    У  Зот   сизларга   бир   неча   баробар   қилиб

(қайтарур)    ва   сизларни(нг    гуноҳлариигизни)     мағфират    қилур.   Аллоҳ   ўта   Шукр

қилгувчи (яъни, озгина яхши амал учун кўп мукофот ато этгувчи) ва Ҳалимдир. 

18. (У) ғайбу шаҳодатни (яъни, барча яширин ва ошкор ишларни) Билгувчи, қудрат ва ҳикмат Соҳибидир.

 

 

 

 

(65) «Талоқ» сураси

Бу сура ўн икки оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил қилинган.

Унда  сўз  асосан  оилавий  аҳволга  тааллуқли  Шариат  ҳукмларидан  талоқ  ва  унинг

қонун-қоидалари ҳақида боради. Шунинг учун у "Талоқ" сураси деб номлангандир.

Яна  бу  сурада  идда  ва  унинг   турлари  ҳамда  иддадаги   аёлни   жой  ва  нафақа   билан

таъминлаш тартиблари   ҳам баён  этилади. Сура   давомиди эр ё   хотиндан бирорнтасига

зулм бўлмаслиги учун Аллоҳдан қўрқишга бўлган даъват бот-бот такрорланиб туради.

Сура   Қуръони   Карим   нозил   қилинишидан    ва   Муҳаммад   алайҳиссалом   Пайғамбар

қилиб  юборилишларидан   мурод,  мўъминларни   жаҳолат  зулматларидан  иймон  нурига

олиб чиқиш эканини таъкидлаш ҳамда етти осмону етти заминни яратган Зот бўлмиш

Аллоҳ  таъоло  барча  нарсани  Билиб,  Иҳота  қилиб  тургувчи  Зот  эканлигини   уқтириш

билан хотималанади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Эй Пайғамбар (алайҳиссалом), қачон сизлар (яъни, мўъминлар) аёлларингизни талоқ

қилсангизлар,   уларнинг   иддаларида  (яъни,    ҳайз  ёки   нифосдан   поклик   пайтларида)

талоқ   қилинглар   ва   идда   сананглар!    Ва   Парвардигорларингиз    бўлмиш   Аллоҳдан

қўрқинглар! (То   иддалари тугагунча)   уларни  (ўзлири  яшаб  турган)  уйларидаи  ҳайдаб

чиқарманглар   ва  улар  ўзлари  ҳам  чиқиб  кетмасинлар!  Фақат  улар  очиқ  фаҳш  ишни

(яъни, бузуқлик ёки беҳаёлик каби қилиқларни) қилсаларгина (яшаб турган уйларидан

ҳайдаб     чиқарилурлар).      Бу     Аллоҳнинг      қонун-чегараларидир.      Кимки      Аллоҳ

чегараларидан   тажовуз   қилиб   ўтса,  аниқки,   у  ўзига   зулм  қилибди.   Сиз  билмассиз,

эҳтимол Аллоҳ бу (талоқ)дап кейин бирон ишни пайдо қилар.

Изоҳ:   Бақара  сурасининг 228-оятида     айтилганидек,   талоқ  қилинган   аёллар  уч  ҳайз

муддатида   идда   сақлаб  ўзларининг   ҳомиладор   бўлган-бўлмаганларини   кузатадилар.

Агар бирон аёл ҳайз кўриш пайтида талоқ қилинса, у мана шу ҳайзидан ташқари яна уч

ҳайз идда сақдаши лозим бўладики, бу ўша аёлга зулм қилиш демакдир. Чунки у идда

муддати  тугаши билан   бошқа эр   билан  турмуш  қуриш  ҳуқуқига  эга. Мазкур   ҳолатда

эса талоқ қилинган аёл яна ортиқча бир ҳайз идда сақлашга        мажбур бўлади. (Умуман

оиласиз   эркак   ва   аёлларнинг   кўпайиши   жамиятда   бузуқлик   ва   нопокликнипг    авж

олишига  сабаб бўлгани учун Ислом дини оилаларнинг бузилиб кетишига имкон қадар

йўл  бермасликка,  агар  бузилган  чоғда эса   иложи борича   тезроқ ярашишга   ёки  бошқа

турмуш  қуришга   даъват  этади).   Шунинг   учун  юқоридаги   оятда  талоқ  қилгувчилар

хотинларини  идда сақлайдиган   поклик пайтларида   талоқ қилишга   ҳамда иддани   аниқ

ҳисоб-китоб  қилиб  боришга  буюриладилар.  Ушбу  фармоннинг  яна  бир  ҳикмати,  аёл

киши   ҳайз  кўриш   пайтида   одатда  эри  унга  поклик   пайтидагидек   рағбат  қилмайди,

бинобарин, ундан ажралиш ҳам    эр учун у қадар қийин иш     эмасдек туюлиши мумкин.

Шу  сабабдан  Қуръон   эркакларга,   агар  улар  хотинларидан   ажрашмоқчи   бўлсалар,  у

аёлларни   пок   ва  марғуба   бўлган   пайтларида   талоқ   қилишлари   мумкин   эканлигини

билдиради.   Бундан   ташқари   ушбу  оятда  талоқ  қилинган   аёлларни   модомики,   улар

бузуқлик,   беҳаёлик   қилмас   эканлар,   то  идда   муддатлари   тугамагунича   эрларининг

уйларидан   чиқариб   юбориш   дуруст   эмаслиги   баён   қилинди.    Бу   ҳукмдан   мурод,

биринчидан, идда сақлаётган аёл мана шу идда муддати асносида талоқ қилган эрининг

ҳуқуқида   эканлигини,   яъни,  бошқа  эрга  никоҳланиши   дуруст  эмаслигини   билдириш

бўлса,  иккинчидан,   агар  у  аёл  уч  талоқ  қилинмасдан   бир  ёки  икки   талоқ  қилинган

бўлса, жаҳл устида талоқ қилиб юборган эри ҳар куни уни        кўриб турганлиги сабабли,

меҳр  кўзда,   деганларидек,   яна   унга   мойил   бўлиб,   эр-хотиннинг    қайтадан   ярашиб

кетишлари   ҳам  осонлашишидир.   Шунинг   учун  ҳам  оят  ниҳоясидаи  "Сиз   билмассиз,

эҳтимол Аллоҳ бу (талоқ)дан кейин бирон ишни пайдо қилир", дейилди.

2.  Энди  қачон  (талоқ  қилган  ақлларингизнинг  идда)  муддатлари  битиб  қолса,  бас,

уларни  яхшилик  билан  олиб  қолинглар  (яъни,   қайта  никоҳларингизга   олинглар)  ёки

яхшилик   билан  (яъни,   ҳаққи  маҳрларини   бериб)  улардан   ажрашинглар.   Ва  (ярашиб

олиб     қолаётган     ёки     ажрашиб     кетаётган     чоғларингда)     ўзларингиздан  (яъни,

мусулмонлардан)     бўлган    икки     адолат    соҳибини     гувоҳ    қилинглар     ва  (гувоҳ

бўлгувчилар)   гувоҳликни    Аллоҳ   учун   тўкис   адо  қилинглар!    Бу  (ҳукм)дан    фақат

Аллоҳга  ва  Охират   Кунига  иймон   келтиргувчи   бўлган  киши   панд-ибрат   олур.  Ким

Аллоҳдан  қўрқса  (яъни,   юқорида  мазкур   бўлган  талоқ   қилиш  қонун-қоидаларига

Аллоҳдан кўрққани учун риоя этса), У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар

йўлни (пайдо) қилур. 

 

3.  Ва  уни  ўзи  ўйламаган  томондан  ризқлантирур.   Ким  Аллоҳга  таваккул   қилса,  бас,

(Аллоҳнинг)   Ўзи  унга  Етарлидир.  Албатта  Аллоҳ  Ўзи  (хоҳлаган)  ишига  Етгувчидир

(яъни, Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса

учун  миқдор-ўлчов қилиб   қўйгандир  (яъни, ҳаётда рўй    берадиган ҳар   бир яхши-ёмон

воқеа-ҳодиса Ёлғиз Аллоҳ хоҳлаган — белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради). 

 

4. Аёлларингиз орасидаги (кексайиб қолгини сабабли) ҳайз кўришдан умид узганлари,

агар сизлар (уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида) шубҳалансангизлар, бас,

(билингизки),     уларнинг    иддалари    уч    ойдир,    яна  (ҳали-ҳануз)      ҳайз    кўрмаган

(аёллар)нинг (иддалари ҳам уч ойдир). Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) муддатлари эса

ҳомилаларини   қўйишлари  (яъни,   кўз  ёришларидир).   Ким  Аллоҳдан  қўрқса, (Аллоҳ)

унинг ишини осон қилур. 

 

5.  Бу  Аллоҳнинг   сизларга  нозил   қилган   ҳукмидир.   Ким   Аллоҳдан  қўрқса, (Аллоҳ)

унинг ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва унинг ажр-мукофотини улуғ қилур. 

 

6.  Уларга  (яъни,   талоқ  қилиниб,   идда  сақлаётган   аёлларингизга)   ўзларингиз   маскан

тутган — қудратингиз етган жойдан маскан беринглар ва уларни (турган жойларидан)

қисиб чиқариш учун уларга зиён етказманглар. Агар улар ҳомиладор бўлсалар, у ҳолда

то  ҳомилаларини   қўйгунларича   уларга   нафақа   бериб  туринглар!   Энди   агар  (талоқ

қилган аёлларингиз) сизлар учун (бола) эмизсалар (яъни, ўзларининг сизлардан бўлган

болаларини   эмизсалар),    у   ҳолда   уларнинг  (эмизганликлари      учун)   ажр-ҳақларини

беринглар!  Ва  (эмизиш,  ҳамда унинг   ҳаққи  хусусида)  ўзаро  яхшилик  билан  келишиб

олинглар!  Агар  (келиша  олмасдан)  танг ҳолга   тушсангизлар,  у  (ота)  учун  (боласини)

бошқа (бир аёл) эмизур. (Яъни, ота боласини бошқа — бегона аёлга эмиздурур). 

 

7.  Бой-бадавлат   киши   ўз  бойлигидан  (яъни,   бойлигига   ярашадиган)   нафақа   берсин.

Кимнинг    ризқи   танг   қилинган  (камбағал)     бўлса,   у  ҳолда   Аллоҳ   ўзига   ато   этган

нарсадан  (яъни, ўз   ҳолига  яраша)  нафақа  берсин!  Аллоҳ  ҳеч  бир жонни   ўзи унга   ато

этган  (ризқ-рўз)дан бошқа    нарсага  таклиф  қилмас  (яъни, ҳар   бир  инсон  фақат  Аллоҳ

ўзига    ато    этган    ризқдан     инфоқ    қилишга     таклиф    қилинур).     Аллоҳ    танглик-

камбағалликдан кейин енгиллик-бойликни ҳам (пайдо) қилур. 

 

8.    Қанчадан-қанча      қишлоқ-шаҳарлар     борки,     ўз    Парвардигорлари     ва     Унинг

пайғамбарлари   амридан   бош   тортгандирлар,   бас,   Биз   улардан   қаттиқ   ҳисоб-китоб

олганмиз ва ёмон азоб билан азоблаганмиз. 

 

9. Бас, у (қишлоқ-шаҳарларнинг аҳли) ўз иш-қилмишларининг зиёнини тотдилар ва бу

ишларининг оқибати зиён тортиш-ҳалокат бўлди. 

10. Аллоҳ улар учун (Охиратда ҳам) қаттиқ азобни тайёрлаб қўйгандир. Бас, эй иймон

келтирган  ақл  эгалари,  Аллоҳдан  қўрқинглар!   Дарвоқеъ,   У  Зот  сизларга  Эслатма —

Қуръонни нозил қилди. 

 

11.  Иймон келтирган   ва  яхши амаллар  қилган  зотларни  зулматлардан  нурга  чиқариш

учун   сизларга   Аллоҳнинг   очиқ-равшан   оятларини   тиловат   қиладиган   Пайғамбарни

(Муҳаммад   алайҳиссаломни   юборди).   Ким   Аллоҳга   иймон   келтирса   ва  яхши   амал

қилса, (Аллоҳ)    уни   остидан   дарёлар   оқиб   турадиган,   улар   абадул-абад   қоладиган

жаннатларга   киритур.  Дарҳақиқат,   Аллоҳ  унинг   учун  гўзал  ризқ  (яъни,   жаннатнинг

туганмас ризқини ато) қилди. 

 

12.  Аллоҳ  етти  осмонни  ва  ердан  ҳам  ўшаларнинг  мислини  (яъни,   етти  қават  ерни)

яратган  Зотдир. (Аллоҳнинг)   амри фармони   уларнинг (яъни, етти қават    осмон ва  етти

қават  ернинг)   ўртасига  нозил  бўлиб-тарқалиб   турур.  Токи   сизлар   Аллоҳнинг   барча

нарсага  Қодир  эканлигини   ва  Аллоҳ  барча  нарсани  (Ўз)  билими  билан  иҳота  қилиб

олганини   билишларингиз   учун  (У   Зот  сизларга   юқорида   зикр   қилинган   нарсалар

ҳақида хабар берди).

 

 

 

 

(66) «Таҳрим» сураси

Ўн икки оятдан ташкил топган бу сура ҳам Мадинада нозил бўлган. "Таҳрим — Ҳаром

қилиб  олиш", деб   номланган  бу  сура  Пайғамбар алайҳиссаломга   Аллоҳ  ҳалол  қилган

нарсаларни ўзлари учун ҳаром қилиб олганлари учун танбеҳ бериш билан бошланади.

Сўнгра у зот билан аҳли байтлари ўртасида бўлиб ўтган айрим воқеа-ҳодисалар ҳақида

ҳикоя қилинади ва бу билан мусулмонларга эр билан хотиниинг оилада тутиши лозим

бўлган ўрни-мавқеи ҳамда улар ўртасидаги риоя этилиши лозим бўлган айрим тартиб-

қоидалар ўргатилади.

Сура   давомида   мўминлар   ўзларини   ва   аҳли-оилаларини    дўзахга   дучор   қиладиган

гуноҳлардан   сақлашга   ҳамда   холис  тавба-тазарруълар   қилишга   қайта-қайта   даъват

этиладилар. Сура мўъмин   зот (Нуҳ ва Лут пайғамбарлар) қарамоғидаги кофира аёллар

ва кофир кимса (Фиръавн) кўл остидаги мўъмина аёл ва Марям бинти Имрон ҳақидаги

икки ибратли мисол билан хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Эй Пайғамбар (алайҳиссалом), нега Сиз жуфтларингизнинг розилигини истаб Аллоҳ

Сиз    учуи    ҳалол   қилган    нарсани    ҳаром    қилиб    олурсиз?!    Аллоҳ    Мағфиратли,

Меҳрибондир.

Изоҳ:  Ушбу  ояти  карима   нозил  бўлишининг   сабаблари   ҳақида   бир  неча  ривоятлар

мавжуд бўлиб, улардан    бири «Саҳиҳул-Бухорий»да   келтирилган қуйидаги    ривоятдир:

Пайғамбар   алайҳиссалом   жуфти  ҳалоллари  Зайнаб  бинти  Жаҳш  (Аллоҳ   ундан  рози

бўлсин)нинг хоналарида истироҳат қилиб, онамиз қуйиб берган асал шарбатидан ичиб

ўтирар  эканлар, бошқа   аёллари Оиша ва   Ҳафса оналаримизнинг (Аллоҳ    улардан рози

бўлсин) рашклари келиб, Пайғамбар алайҳиссалом бу ердан чиқиб қайси биримизнинг

олдимизга кирсалар: "Мағофийр (ўзи лаззатли, аммо саримсоққа ўхшаган бадбўй таом)

едингизми",   деймиз,  деб  келишиб   оладилар  ва  Расулуллоҳ  олдиларига  кирганларида

ҳар иккалалари ўша сўзни айтадилар. Шунда ҳар қандай бадбўй ҳидни ёмон кўрадиган

Пайғамбаримиз: "Йўқ    мен  фақат  Зайнабнинг   олдида  асал  шарбати  ичган   эдим",  деб

қайта асал тановул қилмасликка қасам ичганларида юқоридаги оят нозил бўлади.

 

2.  Дарвоқеъ, (эй    мўъминлар),   Аллоҳ  сизлар  учун  (маълум   миқдорда   каффорат-эваз

тўлаб)  қасамларингиздан   қутулиб  чиқишни   буюрган-ку.   Аллоҳ  Хожаларингиздир.   У

Билгувчидир ва ҳикмат Соҳибидир.

Изоҳ:   Бу   оятда  Аллоҳ  таъоло  Пайғамбаримизни    ва   у  зотнинг   барча  умматларини

ноўрин ичилган қасамларидан каффорат-эваз тўлаб қутилишга буюрмоқда. Қасамнинг

каффорати ҳиқида Моида сурасининг 89-оятида батафсил айтилгандир.

 

3.  Пайғамбар   жуфтларидан   бирига  (яъни,    Ҳафсага)   бир  сўзни   пинҳона   айтганини

эсланг!   Энди   қачонки  (Ҳафса)    у  (сир)    ҳақида  (Оишага)    хабар   бергач   ва   Аллоҳ

(Жаброил фаришта воситасида Пайғамбарни Ҳафсанинг қилмишидан) воқиф қилгач, у

(Ҳафсага ўзи воқиф бўлган    нарсанинг) баъзисини билдирди ва баъзисидан юз ўгирди-

билдирмади.   Бас,   қачонки  (Пайғамбар     алайҳиссалом    Ҳафсага   ўзи   воқиф   бўлган

нарсанииг биъзиси хақида) хабар бергач, у: "Ким Сизга бу хабарни берди?",  деган эди,

(Пайғамбар алайҳиссалом): "Менга Билгувчи ва Хабардор Зот хабар берди", деди. 

 

4. (Эй Ҳафса, Оиша), агар сизлар иккингиз (бу қилмишларингиз учун) Аллоҳга тавба

қилсангизлар  (ўзларингизга     яхшироқ   бўлур).   Чунки   сизларнинг   дилларингиз  (Ҳақ

Йўлдан) тойиб кетди! (Аммо) агар сизлар (Пайғамбарнинг) зиёнига (яъни, у зот билин

аёллари   ўртасини   бузадиган   ишлир   устида)   бир-бирингизга   ёрдам  берсангизлар,   у

ҳолда  шак-шубҳасиз,  Аллоҳнинг   Ўзи  ҳам,  Жаброил  ҳам,  аҳли  солиҳ  мўъминлар  ҳам унинг   мададкоридирлар.    Яна,   булардан    кейин   фаришталар    ҳам  (Пайғамбарга)

ёрдамчидир. 

 5. Эҳтимол Парвардигори — агар у сизларни талоқ қилса — унга сизлардан яхшироқ

жуфтларни — муслима, мўъмина (Аллоҳ ви Унинг Пайғамбарига) итоат этгувчи, тавба-

тазарруъ  қилгувчи,   обида, (мудом    Аллоҳнинг   йўлида)  кетгувчи   жувон   ва  қизларни

алмаштириб берур.

Изоҳ:   Юқоридаги    оятларда   Аллоҳ  таъоло   Пайғамбар   алайҳиссаломнинг    аёлларига

ибратли  панд-насиҳат қилиб, уларни Расулуллоҳ алийҳиссалом     билан бирга кечаётган

саодатли    ҳаётларининг    қадриги    етишга   даъват    этгач,    қуйидаги    оятларда   барча

мўминларга хитоб қилади.

 

6. Эй мўъминлар, сизлар ўзларингизни ва     аҳли-оилаларингизни   дўзахдан сақлангизки,

унинг   ўтини  одамлар  ва  тошлардир,  у  (дўзаҳ)нинг   устида  қаттиқдил   ва  қаттиққўл,

Аллоҳ    ўзларига    буюрган    нарсага    итоатсизлик    қилмайдиган, (фақат)        ўзларига

буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур. 

 

7. (Кофирлар   дўзахга  киритилар  эканлар, уларга дейилур): "Эй кофирлар, бу Кун       узр

айтмай қўя қолинглар, (чунки энди ҳар қандай узр-баҳона бефойдадир)! Сизлар фақат

ўзларингиз қилиб ўтган амалларингиз билан жазоланмоқдасизлар! 

 

8.   Эй   мўъминлар,    Аллоҳга   холис    тавба   қилинглар,    шоядки,    Парвардигорингиз

сизларнинг    ёмонлик-гуноҳларингизни     ўчириб,    остидан    дарёлар    оқиб    турадиган

жаннатларга киритур. У Кунда Аллоҳ Пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган

зотларни   шарманда   қилмас.    Уларнинг   нурлари   олдиларида   ва   ўнг   томонларида

(уларнинг  йўлларини ёритиб)   юрур. Улар: "Парвардигоро, Ўзинг бизларга      нуримизни

комил қилгин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта Сен барча нарсага Қодирдирсан",дерлар. 

 

9.  Эй   Пайғамбар  (алайҳиссалом),   Сиз   кофир  ва  мунофиқларга   қарши   курашинг   ва

уларга қаттиққўл бўлинг! Уларнинг жонлари жаҳаннамдир! Нақадар ёмон оқибат бу! 

 

10.    Аллоҳ   кофир    бўлган    кимсалар  (ва      уларни    мўъминлар    билан    бирга    ҳаёт

кечиришлари   ҳам  Аллоҳинг   азобидан   кутқара   олмаслиги)   ҳақида   Нуҳнинг   аёли  ва

Лутнинг аёлини мисол келтирди. У иккиси Бизнинг бандаларпмиздан икки солиҳ банда

қўл остида эдилар. Бас, у (аёл)лар (Нуҳ ва Лутга) хиёнат қилган        эдилар, (Нуҳ ва   Лут)

Аллоҳ(нинг   азоби)дан  бирон  нарсани  у  иккисидан   дафъ  қила  олмадилар  ва  (уларга):

"Киргувчилар билан бирга дўзахга киринглар!", дейилди. 

 

11.  Аллоҳ  иймон  келтирган  зотлар  (ва  улар  ўзлари  ҳақиқий   мўъмин  бўлсалар,  яқин

одамларининг  кофир  ҳолда  бўлиши  уларга  зиён  қилмаслиги)  ҳақида  Фиръавннинг

аёлини  мисол  келтирди. Ўшанда  (яъни, Фиръави    у  аёлнинг  Мусо  пайғамбарга   иймон

келтирганини   билиб  қолгач,   азоблаган  чоғида)   у: "Парвардигорим,    Ўзинг   мен  учун

ҳузурингда —   жаннатда   бир  уй  бино  қилгин,   менга  Фиръавн   ва  унинг  қилмишидан

нажот бергин ва менга бу золим қавмдан нажот бергин", деди. 

 

12. Яна (Аллоҳ иймон келтирган зотлар хақида) ўз номусини сақлаган аёлни — Марям

бинти   Имрони  (мисол    келтирди).   Бас,   Биз   Ўз   тарафимиздан    бўлган   руҳни   унга

пуфладик  (ва     у   Ийсога    ҳомиладор   бўлди).   У   Парвардигорининг    Сўзларини    ва

Китобларини тасдиқ этди ҳамда (Аллоҳнинг амрига) итоат этгувчилардан бўлди.

 

 

 

 

Йигирма тўққизинчи жузъ

(67) «Мулк» сураси

Бу  сура Маккада нозил қилинган бўлиб, ўттиз оятдан ташкил топгандир. Сура барча

оламлар мулки – подшоҳлиги Ўз Қўлида бўлган Аллоҳ таборака ва таъоло беҳад Буюк-

Баракотли Зот эканини таъкидлаш билан бошланади. Шу боисдан у «Мулк» сураси деб

номлангандир. Айрим манбаъларда уни «Таборак» сураси деб ҳам атайдилар.

Бу  сурада  Аллоҳ таъоло ўлим   ва  ҳаёт неъматларини нима учун яратгани ҳамда У Зот

етти қават осмон ва ундаги бор мавжудотни қандай дақиқ ҳикмат-интизом билан бунёд

этгани   баён  қилинган   оятлар  қаторида   Охират  ҳақида   ва  у  Кунда   кофирлар   дучор

бўладиган азоб ҳамда уларнинг чекадиган бефойда афсус-надоматлари тўғрисида хабар

берадиган   оятлар  ҳам  мавжуддир.   Сўнгра   еру  осмондаги   Ҳақ   таъолонинг   қудрати

Илоҳийсига   далолат   қилиб   турган   турли-туман   оят-аломатлар   тасвирланади   ҳамда

кофир ва мўъмин ҳақида ибратли мисоллар келтириб, барча инсонларни Аллоҳ таъоло

рози бўладиган Тўғри Йўлни тутишга даъват этилади.

Ушбу суранинг фазилатлари баёнида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, улардан

бири    имом    Тирмизий    ривоят    қилган    мана    бу    ҳадиси    шарифдир:    Пайғамбар

алайҳиссалом   айтдилар: «Дарҳақиқат,     Аллоҳнинг   китобида   ўзи  фақат  ўттиз  оятдан

иборат  бўлган  бир  сура  ҳам  борки,  у  (ўша  сурани  ўқиб,  амал  қилиб  юрган)  кишини

шафоат  қилур  ва  ҳатто  Қиёмат  Кунида   уни  дўзахдан  чиқариб,  жаннатга   киритур.  У

«Таборак» сурасидир».

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Барча оламлар) подшоҳлиги Ўз Қўлида бўлган Зот – Аллоҳ Баракотли-Буюкдир. У

барча нарсага Қодирдир.

 

2. (Эй   инсонлар,   У)  сизларнинг   қайсиларингиз   чиройлироқ-яхшироқ   амал  қилгувчи

эканлигингизни   имтиҳон  қилиш  учун ўлим  ва  ҳаётни  яратган  Зотдир. У  Қудратли  ва

Мағфиратлидир.

Изоҳ:  Демак, Аллоҳ таъоло   ҳар бир инсоннинг мана    шу ҳаёти  дунёда қилиб ўтадиган

амалларини   синаб,  Охиратда  ўша  амалга  яраша  мукофот-жазо   бериш  учун  ўлим  ва

ҳаётни   яратган    экан.    Ушбу   ояти   каримада    ўлим   сўзи   ҳаёт   сўзидан    муқаддам

келтирилишига     сабаб    шуки,    ўлим    калимасининг     мазмуни    ҳаёт    калимасининг

маъносидан   теранроқ,  қамровлироқдир.   Чунки   ҳаёт  сўзи  мана  шу  ўткинчи     дунёда

вақтинча  яшашнинг  бошланишини  билдирса,  ўлим   сўзи  Охират  диёридаги  мангу

ҳаётнинг  бошланишини   англатади.  Демак,  ўлим  юзаки   қараганда   муваққат  ҳаётнинг

интиҳоси   бўлиб   кўринса-да,   аслида   у   мангу   ҳаётнинг   ибтидосидир.   Бу   хусусида

пайғамбар  алайҳиссалом  шундай  деганлар: «Жоним    Қўлида  бўлган  Зотга –   Аллоҳга

қасамки,    сизлар    менинг    сўзларимни    улардан  (ўликлардан)      яхшироқ    англагувчи

эмассизлар. Фақат улар жавоб қила олмайдилар, холос».

 

3. (У) етти осмонни    устма-уст қилиб   яратган Зотдирки, сен (эй инсон), У Раҳмоннинг

(Меҳрибон   Зотнинг)   яратишида  бирон  тафовут-нуқсонни   кўрмассан.   Энди  кўзингни

яна (самога) қайтаргин-чи, (унда) бирон футур-ёруқни кўрармикансан?

 

4. Сўнгра кўзингни қайта-қайта (самога) қайтаргин, кўзинг сенга чарчаб, ҳолдан тойган

ҳолда қайтур (аммо Аллоҳ таъоло яратган осмонлардан бирон айб-нуқсон топа олмас).

Изоҳ: Ушбу оятларда Қодир Аллоҳ осмонларни ер деган бинонинг устидаги етти қават

томга, ўзини эса мана шу     бинонинг бундёдкори – устасига ўхшатади. Одатда усталар

уйни   битириб,    эгаларига    топширишдан    олдин, «Қани      кўринглар-чи,    биз   қурган

бинодан бирон тафовут, яъни унинг деворидан, эшик-деразасидан ёки шифти-томидан чиройда ва пухталикда бирон номутаносиблик, бошқача айтганда, бирон нуқсон топа

олармикансизлар», деб сўрайдилар. 

Худди  шунингдек Ҳақ таъоло    ҳам устимизга   етти  қавит осмонни   бирон  устунсиз том

қилиб кўтариб   қўйиб, "Қани, эй    инсонлар, қайта-қайта қараб, текшириб кўринглар-чи,

Биз  кўтаргап томдан —    осмондан  бирон  айб  топа  олармикансизлар",   деб  сўрайди  ва

дарҳол  Ўзи қатъий   жавоб қилади: "Ҳеч қачон     ҳеч  ким ҳеч  қандай  тафовут — нуқсон

топа  олмайди!".  Бу  аён ҳақикатдир. Бас, шундай    экан,  ҳар бир ақлли, инсофли инсон

осмоилар ва ер ҳамда улардаги барча нарсаларни Ягона Бунёдкори ва Ҳукмдори бўлган

Аллоҳ таъолонииг   борлигига, бирлигига ва    чексиз қудратига дарҳол   иймон келтиради

—   теран   ишонч   ҳосил   қилади.    Фақат    гумроҳ   ва   адашган    кимсаларгина    ушбу

ҳақиқатдан   кўз   юмишлари,   Яратгандан   юз   ўгиришлари   мумкин.   Жаноби   Ҳақ   эса

Ўзининг   бандалари  ичидаги  ақлли,  инсофли,  Тўғри  Йўл  истаган  кишиларга  Ўзинииг

чексиз   қудратини   намойиш   қилишда   давом   этиб,   Ўзи   кўтарган   томга —    осмонга

юлдузларни қандил қилиб илиб кўйганини, қоронғу тушиши билан уларни ўзи "ёқиб",

тонг отиши билан "ўчириб" туришини миннат қилади ва у «қандиллар»нинг яна бошқа

визифалари ҳам бор эканлигини уқтиради:

 

5.  Дарҳақиқат,   Биз  энг  яқин  осмонни  чироқлар  (юлдузлар)  билан  безадик  ва  уларни

шайтонларга    отиладиган     тошлар    қилиб    қўйдик.     Биз    улар  (шайтонлар)      учун

(Охиратдаги) олов-дўзах азобини ҳам тайёрлаб қўйгандирмиз. 

 

6.   Парвардигорларига   кофир   бўлган   кимсалар   учун   ҳам   жаҳаннам   азоби   бордир.

Нақадар ёмон оқибат бу! 

 

7.  Қачон  улар  (жаҳаннамга)   ташланганларида,   қайнаб   турган  (жаҳаннамнинг    худди

эшак ҳанграшидек) бир ўкирик-фарёдини эшитурлар. 

 

8.  У ғазабдан   бўлиниб-парчалаииб   кетгудек  бўлур.  Ҳар  қачон  (жаҳаннамга)  бир  тўда

кофир)  ташланганида,  унинг  қўриқчилари  улардан  (кофирлардан): "Сизларга  (ҳаёти

дунёда) бирон огоҳлантиргувчи — пайғамбар келмаганмиди?", деб сўраганида; 

 

9. Улар дерлар: "Ҳа, дарҳақиқат, бизларга огоҳлантиргувчи       келган эди, (лекин бизлар

уни)  ёлғончи  қилганмиз   ва: "Аллоҳ  (ҳеч   кимга)  ҳеч  нарса  нозил  қилган  эмас, сизлар

фақат катта залолат-гумроҳликдадирсизлар", деганмиз". 

 

10.  Улар  (кофирлар)   яна: "Агар   бизлар  (огоҳлантиргувчи   пайғамбарнинг   сўзларини)

тинглаб, ақл юргизувчи бўлганимизда, дўзах эгалари қаторида бўлмас эдик", дерлар. 

 

11.  Мана   улар  ўз   гуноҳларини   эътироф   этдилар!   Энди   у  дўзах  эгаларига   ҳалокат

бўлгай! 

 

12.   Албатта   ғайбдаги  (кўзларига    кўринмайдиган)    Парвардигорларидан    қўрқадиган

зотлар учун мағфират ва катта ажр-мукофот бордир. 

 

13. (Эй инсонлар), сизлар сўзларингизни яширинглар ёки ошкора қилинглар (ҳар ҳолда

Аллоҳ билиб турур). Албатта У диллардаги сирларни Билгувчидир. 

 

14. (Ахир) яратган Зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У Меҳрибон ва (ҳар нарсадан Огоҳдир. 

15. У (Аллоҳ) сизлар учун ерни ҳокисор-бўйсунгувчи қилиб қўйган Зотдир. Бас, сизлар

у (ернинг   ҳар томонида (сайр-сиёҳат) қилиб ё тижорат билан ёки деҳқончиликни касб

қилиб)    юраверинглар    ва  (Аллоҳнинг     берган)    ризқ-рўзидан    енглар!   Ёлғиз    Унинг

ҳузурига тирилиб чиқиш-қайтиш бордир. 

 

16. (Эй   Макка   кофирлари),   ё  сизлар  (кофирлигингизда    оёқ  тираб  тураверсангизлар)

осмондаги Зот сизларни Ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (Ер) титроққа тушиб,

(сизларни босиб) қолишидан хотиржаммисизлар (кўрқмайсизларми)?! 

 

17. Ёки сизлар осмондаги Зот устингизга тош ёғдиришидан хотиржаммисизлар?! Хали

(азобга   гирифтор   қилинганларингизда)    Менинг   огоҳлантиришим   қандай   эканлигини

билиб олажаксизлар! 

 

18.    Дарвоқеъ,     улардан    аввалги    кимсалар    ҳам  (ўз      пайғамбарларини)     ёлғончи

қилгандилар. Бас, Менинг инкорим — азобим қандоқ бўлди?! 

 

19.  Улар   устларида  (қанотларини)    ёйгувчи   бўлган   ва   йиққан   ҳолда  (учиб   юрган)

қушларни   кўрмадиларми?!   У  (қуш)ларни   Ёлғиз   Раҳмонгина  (самода)   ушлаб  турар!

Албатта У барча нарсани Кўриб тургувчидир. 

 

20. (Эй   мушриклар),   Раҳмондан  ўзга  сизларга  ёрдам  берадиган,  сизлар  учун  қўшин-

ёрдамчи бўлган ўша зот ким ўзи?! (Аллоҳдан ўзга бирон мададкор йўқдир). Кофирлар

эса   фақат   ғурур-алданишдадирлар. (Шунинг       учун   улар   ўзлари   сиғинаётган    бут-

санамлари уларни Аллоҳнинг азобидан қутқара олади, деб ҳисоблайдилар). 

 

21. Агар (Раҳмон) Ўз ризқини ушлаб-тўхтатиб қўйса, сизларга ризқ-рўз берадиган ўша

зот ким ўзи?! (Аллоҳдан ўзга    бирон  ризқ-рўз бергувчи йўқдир). Йўқ, улар (кофирлар)

катта кетишда ва (Ҳақдан) йироқлашишда оёқ тираб туриб олдилар. 

 

22. Ахир юз тубан (яъни, оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса Ҳақ

Йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида Тўғри Йўлда юрадиган кишими?!

Изоҳ:   Ушбу   ояти   карима   кофир   билан   мўъмин   ҳақида   келтирилган    ибратли   бир

масалдир.   Уни   шундай   тушунмоқ   лозим.   Динсиз-эътиқодсиз    кимса   бирон   Илоҳий

йўлланмасиз,   ўтган   кунини   ҳам,   келажагини    ҳам  унутиб,   фақат   бугунини   қандай

ўтказиш  ғами,  бугуннинг   муаммоларини  ҳал  қилиш   ташвиши  билан  овора-ю  сирсон

бўлиб,  яъни, фақат   оёғининг   тагига  қараб  кун ўтказади.   Демак,  унинпг  эрта  бир кун

йўлидан   чиқиб   қолиши   аниқ   бўлган   ҳар  қандай   тошга-тўсиққа   қоқилиб,   юз  тубан

қулаши   ҳеч   гап   эмас.   Аммо   иймон-эътиқод    эгаси    эса   Яратган   юборган   Илоҳий

кўлланма  кўрсатиб  қўйгаи  Тўғри  Йўлда,  қаддини  рост тутиб,   қиладиган  ҳар  бир иш-

амалида   фақат   ҳозирнинг   ҳузурини   кўзламасдан,   балки   Эрта —    Қиёмат   Кунидаги

ҳисоб-китоб  ва  ажр-мукофотни   ўйлаб  боради.  Бинобарин,   бугуннинг,   яъни,  ўткинчи

дунёнинг арзон матолари уни ўзи танлаб олган Тўғри Йўлидан адаштира олмайди.

 

23. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, у кофирларга) айтинг: "У (Аллоҳ) сизларни (йўқдан)

пайдо қилган ва сизлар учун қулоқ-кўзлар ва дилларни (ато) қилган Зотдир. Сизлар эса

камдан-кам шукр қилурсизлар". 

 

24.  Айтинг: "У    сизларни   Ер  юзида   яратиб  қўйган   Зотдир.  Сизлар  (Қиёмат   Кунида)

ёлғиз Унинг ҳузурига тўпланурсизлар". 

25.  Улар: "Агар   ростгўй  бўлсангизлар  (айтинглар-чи)  ушбу  ваъда  қилинган Қиёмат

Куни) қачон бўлади?", дерлар. 

 

26. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом,   уларга)   айтинг: "(Қиёмат     қачон   қойим   бўлиши

ҳақидаги)      билим      ёлғиз      Аллоҳнинг      ҳузуридадир.      Мен      фақат      бир     очиқ

огоҳлантиргувчидирман, холос". 

 

27.  Бас,  қачонки   улар  (Қиёмат  Кунида  ваъда  қилинган   азобни  ўзларига)  яқин  ҳолда

кўришгач, у кофирларнинг юзлари қорайиб кетур ва (уларга): "Мана шу сизлар истаган

нарсадир", дейилур. 

 

28. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом,   у  кофирларга)   айтинг: "Хабар    берингиз-чи,   агар

Аллоҳ  мени ва  мен билан  бирга бўлган   кишиларни ҳалок   қилса ёки (умримизни узун

қилиш  билан)  бизларга  раҳм-шафқат  қилса  (Ўзининг   изн-ихтиёридадир).   Аммо  энди

кофирларни (яъни сизларни) ким аламли азобдан ҳимоя қилур?!

Изоҳ:   Макка   кофирлари   доим   Муҳаммад   алайҳиссалом   ва   у  зотнииг   саҳобаларига

ўлим-ҳалокат    тилар   эдилар.    Шунда    Аллоҳ   таъоло   томонидин    Пайғамбаримизга

юқоридаги   оят  нозил   қилиниб,   у  кишини   кофирларга   шундай   жавоб   қилишга   амр

этилди: "Биз мўъминлар икки гўзал оқибатга кўз тутиб яшаймиз. Улардан бири сизлар

орзу  қилаётганингиздек    Дин  Йўлида   ҳалок  бўлиб  жаннатга   етиш  бўлса,  иккинчиси

омон  қолиб, сизларнинг устингиздан ўзимиз     умид қилган   ғалабага эришишдир. Аммо

сизлар кофир бўлган ҳолларингизда кимнинг ҳимоясини кутмоқдасизлар?!"

 

29.  Айтинг: "У  (Аллоҳ)    Раҳмон —   Меҳрибондир.   Бизлар  Унга  иймон   келтирдик   ва

ёлғиз   Унинг   Ўзига   таваккул   қилдик —    суяндик.   Ҳали   сизлар  ким   очиқ   залолатда

эканлигини билиб олажаксизлар!". 

 

30. (Эй   Муҳаммад  алайҳиссалом,   у  мушрикларга)   айтинг: "Хабар    берингиз-чи,   агар

(баногоҳ  ичар)  сувларингиз  (Ер  тубига)  сингиб  кетар бўлса,   у  ҳолда  (Аллоҳдан ўзга)

ким  сизларга оқар   сув келтира   олур?! (Жонсиз   бутларингизми?!   Бас, нега   у бефойда-

бежон бутларни Меҳрибон Аллоҳга шерик қилиб олдингизлар?!)"

 

 

 

 

(68) «Қалам» сураси

Бу сура ҳам Макка сураларидан бўлиб, эллик икки оятдир.

Сура аввалида Аллоҳ таъоло инсон зотига ато этган буюк неъмати — қалам ва у билан

битиладиган    битикларга   қасам   ичиб,   Ўз   Пайғамбар   Муҳаммад   алайҳиссаломнинг

Макка    мушриклари    ҳасад,   адоват   билан   у   кишига    тақаётган    тухмат-мажнунлик

айбидан  пок  эканликларини   уқтиради  ва  у  зотнинг   улуғ  Хулқ  устида  эканликларини

таъкидлайди.   Сўнгра   Пайғамбаримизга   кофирларнинг   бирон  сўзига   итоат  этмаслик

буюрилиб,   улардан   бирининг   ҳатто  ўзи   ҳам  билмайдиган   иллатлари   ҳақида   хабар

беради.

Бу  сурадан  бахиликлари   сабабли  бор  нарсаларидан   айрилган   бир  қавм  тўғрисидаги

ибратли   масал   ҳам   ўрин   олгандир.    Сура   Пайғамбар    алайҳиссаломни    кофирлар

томонидан   етадиган  озор-азиятларга   сабр-тоқат  қилишга   даъват  этиш  билан  хотима

топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2. Нун. Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки, (эй Муҳаммад

алайҳиссалом), Сиз — Парвардигорингизнинг марҳамати билан мажнун эмасдирсиз.

Изоҳ:  Сура  "Нун"  ҳарфи  билан  бошланди. Қуръондаги  бир  неча  сура  мана  шундай

ёлғиз-ёлғиз   ҳарфлар  билан  бошланади.   Кўпчилик   Ислом  уламолари  наздида   мазкур

ҳарфлар  "хуруфи   муқаттаот",   яъни,   маънодан   узилган   ҳарфлар   саналиб,   уларнинг

маъноси Ёлғиз Аллоҳ таъологагина маълумдир.

Жаноби  Ҳақ Ўзининг   Муқаддас  Каломидаги айрим   сураларни  мана  шундай, одамлар

осон ўқиб-англайдиган ҳамда ўзаро мулоқот ва ёзувларида ишлатадиган оддий ҳарфлар

билан  бошлашида  яна  бир  илоҳий  ҳикмат  зоҳирдир.  Яъни,  масалан  қора  лойдан  энг

хунарманд   ёки   санъаткор   киши   ҳам  нари  борса  бирон   одамнинг   ҳайкалини   ясаши

мумкин,   аммо   Аллоҳ  таъоло  ана   ўша   қора   лойдан   хазрати  Одам   алайҳиссаломни

яратди.  Худди   шу  янглиғ   оддий  ҳарфлар  билан   Хақ  таъоло  шундай   Буюк   Илоҳий

Мўъжиза — Қуръонни нозил қилдики, бундай Сўзни айтиш бирон инсоннинг қўлидан

келмас.

Қуръондаги  сураларнинг  жойлашиш  тартибида  ушбу  сура  ёлғиз-ёлғиз  ҳарфлар  билан

бошланадиган сураларнинг сўнггисидир.

 

3. (Эй Муҳаммад   алайҳиссалом), албатта Сиз учун (кофирларнинг      бундай озорларига

сабр-тоқат қилганингиз сабабли) битмас-туганмас ажр-мукофот бордир. 

 

4. Албатта Сиз улуғ Хулқ устидадирсиз.

Изоҳ:  Айрим муфассирларнинг айтишлирича, бу     оятдаги «улуғ Хулқ»дан    мурод улур

диндир.   Зеро,  Аллоҳ  таъоло  наздида  Ислом  динидин   суюклироқ   ва  гўзалроқ  бирон

хулқ йўқдир.

Оиша  онамиздан (Аллоҳ   ундан рози бўлсин) Пайғамбар алайҳиссаломнинг      ахлоқлари

тўғрисида сўралганида: "У зотнинг     хулқлари Қуръон   эди. Куръон   рози бўлган   ишдан

рози, Куръон   норози  бўлган  ишдан  норози  бўлар  эдилар", деб   жавоб  қилганлари  хам

юқоридаги   тафсирни  қувватлайди.   Зотан,  Расулуллоҳ  алайҳиссаломнинг   ўзлари  ҳам:

"Дарҳақиқат,     мен    улуғ    хулқларни    камолига    етказиш    учун    Пайғамбар    қилиб

юборилганман", деб марҳамат қилганлар.

 

5-6.    Ҳали    яқинда     қайсиларингиз  (яъни,       Сизми     ёки    уларми)    мафтун-мажнун

эканликларингизни Сиз ҳам кўражаксиз, улар ҳам кўражаклар.  

7. Албатта Парвардигорингизнинг  Ўзи Унинг Йўлидан  озган кимсаларни жуда яхши

Билгувчидир ва У ҳидоят топгувчпларни ҳам жуда яхши Билгувчидир. 

 

8. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сизнинг Хақ Пайғамбарлигингизни ва Қуръонни)

"ёлғон", дегувчи кимсаларга итоат этманг! 

 

9.  Улар  Сизнинг  (ўзларга)   кўнгилчанлик-муроса   қилшингизни   истарлар,  шунда  улар

ҳам (Сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин Сиз уларнинг бу истакларига бўйсунманг!) 

 

10-11-12-13. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), яна Сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи-

ю,  гап  ташувчи,  яхшиликни  манъ  қилгувчи —   бахил,  тажовузкор,  гуноҳга  ботган,

қўпол ва булардан ташқари бенасаб-ҳароми кимсага итоат этманг! 

 

14-15. У мол-мулк ва ўғиллар эгаси бўлгани учун (ўзидан кетиб), қачон унга бизнинг

оятларимиз тиловат қилинса: "Булар аввалгиларнинг афсоналари-ку!", дер. 

 

16. Яқинда Биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз!

Изоҳ: Бу оятлар малъун кофир Валид ибн Муғийра ҳақида нозил бўлгандир. У Қуръон

оятларига  аввалгилардан  қолган  афсоналар,  деб,  Пайғамбаримизга  эса  мажнун,  деб

туҳмат қилганида, Аллоҳ таъоло унинг бир эмас, тўққиз иллатини фош қилади. Шунда

у мазкур иллатлардан саккизтасини рад эта олмайди, аммо тўққизинчи, бенасаб-ҳароми

деган  номни кўтара олмай, (чунки   то Аллоҳ таъоло Ўз ояти билан ошкор қилгунича

Валид ўзининг ҳаромдан — зинодан пайдо бўлган бола эканлигидан бехабар эди) бу

шармандаликни ўзидан дафъ қилиш учун туққан онасини қисти-бастига олиб сўровга

тутганида,   онаси   ҳақиқатан,   унинг  зинодан   бўлган   бола   эканлигини  тан   олади.

Саҳобалардан  Ибн Аббос  (Аллоҳ  ундан рози   бўлсин)  гувоҳлик беришларича, Аллоҳ

таъоло   Ўзи   ваъда   қилганидек,  Валид   ибн   Муғийра   Бадр   жангида  "тумшуғидан

тамғаланади",   яъни,   худди   бурнидан   қилич   еб,   ўлгунича   одамлар   орасида   ўша

«тамға»си  билан  юради.  Мана,  ушбу  оятларда  бир  кофир  кимсанинг  кирдикори  ва

кўргулиги   ҳақида   хабар   берилгач,   қуйидаги   оятларда   Аллоҳ   таъоло   ато   этган

неъматларга ношукрлик-нонкўрлик қилгаилари учун бутун Макка аҳли қаҳатчилик ва

очарчиликка  мубтало  қилинганлари  баён  этилиб,  илгари  ҳам  ҳақ  таъоло   имтиҳон

қилиш  учун  берган  ноз-неъматлардан  камбағал-бечораларнинг  ҳақларини  бермасдан

бахиллик қилганлари сабабли бир боғнинг эгалари бор будларидан махрум бўлганлари

тўғрисидаги бир ибратли   қисса  сўйланади. Қиссанинг  аввали будир:  Маккадан  унча

узоқ бўлмаган Яман диёрида жуда катта мевали боғ эгаси бўлган бир киши ўтган эди.

У ҳар йили ҳосил пишганида ундан камбағал-мискинларнинг ҳақ-улушларини ажратиб

берарди.    Лекин   у    киши   вафат    этгач,   мевазор-боғнинг   эгалари   бўлиб   қолган

фарзандлари бошқа йўлни тутадилар. Қуйидаги оятларда Аллоҳ таъоло мана шу ҳақда

ҳикоя қилади.

 

17-18.   Дарҳақиқат,   Биз   уларни  (Макка    аҳлини   очарчилик  ва   қаҳатчилик   билан)

балоладик. Биз (илгари) боғ эгаларини ҳам худди шундай (маҳрумлик билан) балолаган

эдик.  Ўшанда   улар  албатта   уни  (яъни,  боғнинг  ҳосилини)  эрта  тонгда  (камбағал-

мискинларга ҳақ-улуш) ажратмаган ҳолларида узиб олишга қасам ичган эдилар. 

 

19-20. Бас, (тунда) улар уйқуда бўлган чоғларида у (Боғ)нинг устида Парвардигорингиз

томонидан   бўлган   айлангувчи  (Бало-олов)    бир   айланди-ю,   у  (боғнинг    ҳосили)

узилгандек бўлди-қолди (яъни, бутун боғ куйиб кул бўлди). 

21-22. Улар эса тонгда туришиб (тунда бўлган ҳодисадан бехабир бўлган ҳолларида):

"Агар (ҳосилни) узмоқчи бўлсангизлар зироатгоҳларингизга юра қолинглар", (деб) бир-

бирларини чақирдилар. 

 

23-24. Сўнг: "Бугун у (боғда ҳосил узаётган вақтда) устларингизга бирон мискин кириб

қолмасин-да", (дейишиб) бир-бирларпга пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар. 

 

25.    Улар   ёмон    ният    билан  (ўз     гумонларича    мискинларни    боққа    йўлатмаслик

тўғрисидиги мақсад-ғаразга) қодир бўлган ҳолларида тонг-саҳарлаб бордилар. 

 

26-27.  Энди  қачонки   уни  (яъни,   куйиб  кулга   айланган  боғларни)   кўришгач, (аввал):

"Шак-шубҳасиз,   бизлар   йўлдан  адашиб   қолдик  (яъни,   адашиб   бошқа  боғга  келиб

қолдик)", дедилар, (сўнг бу    ўзларининг  боғлари эканини   билишгач эса): "Йўқ, бизлар

(боғимиздан) маҳрум бўлибмиз", дедилар. 

 

28. (Шунда) уларнинг инсофлироқлари: "Мен сизларга (Аллоҳга) тасбеҳ айтиб — шукр

қилмайсизларми  (яъни,          шундай      мўл     ҳосил     ато     этганининг      шукронасига

камбағалларнинг улушларини бермайсизларми) демаганмидим?, деган эди; 

 

29.   Улар  (энди    вақт   ўтгач): "Парвардигоримизни      поклаймиз.    Дарҳақиқат,   бизлар

(ўзимизга) зулм қилгувчи бўлдик", дедилар. 

 

30. Сўнг улар бир-бирларига боқиб, маломат қилиша бошладилар. 

 

31.  Улар  дедилар: "Эй    ўлим  бўлсин   бизларга!   Дарҳақиқат,   бизлар  ҳаддан  ошгувчи

бўлдик. 

 

32. Шоядки Парвардигоримнз бизларга у (боғ)дан ҳам яхширорини алмаштириб берса.

Бизлар албатта Ёлғиз Парвардигоримизга рағбат-илтижо қилгувчидирмиз". 

 

33. (Аллоҳнинг амридан четга    чиққан кимсалар учун) мана шундай азоб бордир. Агар

билсалар, Охират азоби шак-шубҳасиз, янада каттароқдир. 

 

34.  Албатта   тақводор   зотлар  учун   Парвардигорлари   ҳузурида   ноз-неъмат   боғлари

бордир.

Изоҳ:    Ушбу    оят    нозил   бўлганида    Макки   мушриклари: "Агар      Муҳаммаднинг

айтганлори рост бўлса, бизларга худди бу дунёда бўлганидек Охиратда ҳам ундан ва у

билан    бирга    бўлган    мусулмонлардан     яхшироқ     ноз-неъматлар    берилади",     дея

бошладилар. Шунда уларнинг    бу  пуч даъволарини инкор этиб    қуйидаги оятлар   нозил

бўлди.

 

35. Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми?! 

 

36. (Эй мушриклар), сизларга нима бўлди? Қандай хукм чиқармоқдасизлар? 

 

37-38.  Балки  сизлар   учун  (осмондан   туширилган)   бирон  китоб   бўлиб,  унда  сизлар

ўзларингиз    учун  (Охиратда)    шак-шубҳасиз,    танлаган-хоҳлаган    нарсаларингиз    бор

эканлигини ўқиб-ўрганаётгандирсизлар?! 

39. Балки  сизлар учун   Бизнинг зиммамизда: "Шак-шубҳасиз, ўзларингиз    ҳукм-қарор

қилган   бор  нарса  сизларники   бўлур",  деган   то  Қиёмат   Кунигача   етгувчи   қасамлар

(яъни, Биз томондан берилган аҳд-паймонлар) бордир?! 

 

40. (Эй      Муҳаммад    алайҳиссалом),    улардан    сўранг-чи,    қайсилари    бунга  (яъни,

ўзларининг пуч даъволарининг ҳақ эканлигига) кафил бўла олар эканлар?! 

 

41.  Балки   уларнинг  (бу   даъволарини   тасдиқайдиган)   шериклари   бордир?!   У  ҳолда

ростгўй бўлсалар ўша шерикларини келтирсинлар! 

 

42-43.   Болдир    очиладиган  (яъни,      оғир   ҳисоб-китобга    чоғланиладиган)    ва   улар

(кофирлар)   кўзлари  (қуйига)   эгилган,   хорлик   уларни  ўраб-эгаллаб   олган  ҳолларида

сажда қилишга чоғланишиб, (лекин саждага) кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг!

Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга

чорланар эдилар (аммо сиждага қодир бўла туриб ундан бош тортар эдилар). 

 

44.  Бас, (эй   Муҳаммад  алайҳиссалом), Сиз   ушбу  Сўзни — Қуръонни    ёлғон  дейдиган

кимсаларни    Менга    қўииб    беринг!    Яқинда    Биз    уларни   ўзлари   билмайдиган —

сезмайдиган томондан аста-секин (ҳалокатга дучор қилажакмиз)!

 

45.  Мен  (гуноҳларини   кўпайтиришлари   учун)  уларга муҳлат  бериб, (умрларини   узун

қилиб) қўюрман. Дарвоқеъ, Менинг "макрим" жуда қаттиқдир! 

 

46. Балки Сиз, (эй Муҳаммад алайҳиссалом, Динга диъват қилганингиз учун), улардан

ажр-ҳақ сўраб, улар зиён қилишларидан оғирсинаётгандирлар?! (Яъни, Сиз улардан ҳеч

қандай ҳақ сўраётганингиз йўқ-ку)! 

 

47.  Балки  уларнинг  олдиларида  ғайб  (яъни,  ғайбда  бўладиган  барча  ишлар  битилган

Лавҳул-Маҳфуз)      мавжуд     бўлиб,     улар  (айтаётган       сўзларини     ўшандан)     ёзиб

олаётгандирлар?! 

 

48. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Парвардигорингизнинг ҳукмига (яъни, У Зот

кофирларга   муҳлат  бериб  қўйганига,   Ислом  дини  тезроқ  ғолиб  бўлмаётганига)   сабр

қилинг ва наҳанг-балиқ соҳиби (яъни, Юнус пайғамбар) каби (бесабр) бўлманг! Эсланг,

у  (ўзи   бесабрлиги   учун   тушиб   қолган   балиқ   қорнида   туриб)   ғамга   тўлган   ҳолда

(Парвардигордан паноҳ тилаб) нидо қилган эди. 

 

49.  Агар  унга  Парвардигори  томонидан  бўлган  неъмат-марҳамат етмаганида, албатта

қуруқликка мазамматланган ҳолда улоқтирилган бўлур      эди (лекин Парвардигори    унга

марҳамат кўрсатиб балиқ қорнидан соғ-омон чиёарди). 

 

50.  Сўнг   Парвардигори   уни  (яна   пайғамбарликка)   танлаб,  солиҳ  (пайғамбар)лардан

қилди. 

 

51. (Эй     Муҳаммад    алайҳиссалом),   албатта   кофир    бўлган   кимсалар    Эслатма —

Қуръонни   эшитган   вақтларида   Сизни   кўзлари  билан   йиқитаёзурлар   ва  (Муҳаммад)

шак-шубҳасиз, мажнундир, дерлар. 

 

52. Ҳолбуки, у (Қуръон) барча оламлар учун фақат бир (буюк) Эслатмадир.

 

 

 

 

(69) «Ал-Хааққа» сураси

Бу  сура эллик  икки оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил    қилингандир. "Ал-ҳаақа —

Аниқ  рўй бергувчи"   деб  номланган бу сурада   асосан қиёмат Кунида содир бўладиган

воқеа-ҳодисалар ҳақида сўз юритилади.

Шунингдек,     бу   сурада   ўтмишдаги    куфр    йўлини    тутган    миллатларнинг    топган

оқибатлари,   Сур   чалинадиган   Кунда   осмону   заминда   рўй   берадиган   даҳшатли

ҳодисалар  ва  шундан  кейин ҳар   бир банда  ҳаёти  дунёда  қилиб  ўтган  барча  амаллари

тўғрисида    ҳисоб   бериши,   ўша   ҳисоб-китоб    Кунида   номаи   аъмоли   ўнг   кўлидан

келадиган   саодатманд  кишиларга  ато  этиладиган   улуғ  мукофотлар  ва  номаи  аъмоли

чап  томонидан  келадиган бадбахт   кимсалар дучор   бўладиган мудҳиш   азоб-уқубатлар

хусусида хабар бергувчи оятлар ҳам мавжуддир.

Сура    Муҳаммад    алайҳиссаломнинг    ҳақ    Пайғамбар    эканликларини     ва    Қуръони

Каримнинг чин Илоҳий Китоб эканини таъкидлайдиган оятлар билан хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Аниқ рўй бергувчи (Қиёмат)... 

 

2. Ўша аниқ рўй бергувчи нимадир? 

 

3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Аниқ рўй бергувчининг нима эканлигини қаердан

билурсиз?

Изоҳ:  Ушбу  оятларда  "Ал-ҳааққа" (Қиёмат    Кунининг   номларидаи  бири)  яъни,  Аниқ

рўй  бергувчи Қиёмат   ибораси  кетма-кет уч   бор  такрорланди. Бунга сабаб, у    Куннинг

Аллоҳ таъоло наздида нақадар улуғ мақом тутишини таъкидлашдир. Шунинг учун ҳам

сўнгги   оятда   Пайғамбар   алайҳиссаломга   хитоб   қилиниб,    у   Куннинг   қандай   Кун

эканини,   моҳият-ҳақиқатини    Сиз  билмассиз,  дейилди.   Энди  қуйидаги   оятларда  ўша

Қиёмат  Куни  ҳақ  эканлигини  инкор  этиб  ҳалокатга  дучор  бўлган  қавмлар  ҳақида

хабарлар берилади.

 

4. Самуд ва Од (қабилалари ўз даҳшатлари     билан қалбларни) қаттиқ қоқувчи (Қиёмат

Куни)ни ёлғон, дедилар. 

 

5. Энди Самуд (қабиласига келсак), бас, улар ҳаддан ташқари қаттиқ нарса (қичқириқ)

билан ҳалок қилиндилар. 

 

6. Энди  Од (қабиласига   келсак), бас, улар бир даҳшатли, қутурган     бўрон билан ҳалок

қилиндилар. 

 

7.  У  (бўронни  Аллоҳ)  уларнинг  устига  пайдар-пай  етти  кеча  ва  саккиз  кундуз  ҳоким

қилиб   қўйдики,   энди   у  жойдаги   қавмни   худди  чириб —    ичи  бўшаб  қолган   хурмо

дарахтининг танасидек қулаб — ҳалок бўлиб ётганларини кўрурсиз. 

 

8.  Бас,  улардан   бирон  (омон)   қолгувчини   кўрармисиз? (Асло,    уларнинг   барчалари

ҳалок бўлиб битдилар). 

 

9.   Фиръавн    ҳам,   ундан   аввал  (ўтган     динсиз)   кимсалар   ҳам,   зеру   забар   бўлган

қишлоқлар (яъни, Лут пайғамбар қавмининг қишлоқлари) ҳам катта хато қилдилар 10.Улар   Парвардигорларининг пайғамбарига  итоатсизлик  қилдилар.  Бас,   У  Зот

уларни   ортиқча   қаттиқ   ушлаш   билан   ушлади  (яъни,    мислсиз   қаттиқ   азоб   билан азоблади). 

 

11. Дарвоқеъ, Биз сув туғёнга тушган вақтида сизларни (Нуҳ пайғамбар ясаган) кемада кўтардик. 

 

12.  Биз   у  (ишни,   яъни,   мўъминларга   нажот   бериб,   кофирларни   сувга   ғарқ   қилиб

юбориш)ни   сизлар  учун  эслатма-ибрат   қилиш   учун  ва  англагувчи   қулоқлар   англаб-

эшитиб олишлари учун (қилдик). 

 

13. Бас, қачон сур бир бор чалинганида; 

 

14.   Ва   еру   тоғлар  (ўз    жойларидан)    кўтарилиб, (бир-бирларига)      бир   бор   урилиб

(чилпарчин бўлганида); 

 

15. Ана ўша Кунда Воқеа воқеъ бўлур! (Яъни, Қиёмат қойим бўлур!) 

 

16. Ва осмон ёрилур! Чунки (осмон) у Кунда заиф бўлиб қолур! 

 

17.  Ва  фаришталар  (осмоннинг)    чор-атрофида  (Аллоҳнинг   амрига   мунтазир   бўлиб)

турурлар. Уларнинг устида Парвардигорингизнинг Аршини у Кунда саккиз (фаришта)

кўтариб турур. 

 

18.   Ўша   Кунда   сизлар  (ҳисоб-китоб    учун   Аллоҳга)   кўндаланг   қилинурсизлар —

сизларнинг бирон сирингиз махфий қолмас. 

 

19-20. Бас, энди ўз китоби — номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган киши: "Мана менинг

китобимни    ўқинглар.    Дарҳақиқат,    мен   ҳисоб-китобимга  (яъни,     Охиратдаги    ажр-

мукофотга) рўбарў бўлишимни билган эдим", дер. 

 

21-22-23.  Сўнг  у  кўнгилли   ҳаётда,  мевалари  (аҳли  жаннат   учун)  яқин  бўлган  юксак

жаннатда бўлур. 

 

24. (Жаннат     аҳлига): "Ўтган      кунларда  (яъни,     ҳаёти   дунёда)   қилиб   ўтган  (эзгу)

амалларингпз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) пок билиб еб-ичаверинглар", (дейилур). 

 

25. Энди ўз китоби чап қўлидан берилган кимса эса дер: "Эҳ қани энди менга китобим

берилмаса эди! 

 

26. Ва мен ҳисоб-китобим (яъни, оладиган жазойим) нима эканлигини билмасам эди! 

 

27.  Эҳ  қани  энди  ўша  (биринчи  ўлим  барча  нарсани)  тугатгувчи-узгувчи  бўлса  (ва

Қиёматдаги мана бу қайта тирилиш бўлмаса) эди! 

 

28. Менга (не машаққатлар билан топган) мол-дунёйим асқотмади-я! 

 

29. Мулку салтанатнм ҳам ҳалок бўлиб кетди-я!" 

 

30. (Бас, Аллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дер): "Уни ушлаб, кишанланглар! 

 

31. Сўнгра дўзахга ташланглар! 

 

32. Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!" 

 

33. Чунки у (ҳаёти дунёдалик пайтида) Улуғ Аллоҳга иймон келтирмас эди. 

 

34. Ва мискин-бечорага таом беришга (ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам) тарғиб қилмас эди. 

 

35. Бас, Бугун, бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўкдир! 

 

36. Ва бирон таом ҳам йўқдир! Фақат йирингдан бўлган (бир "таом" борки); 

 

37. Уни фақат (йўлдан) адашган (кофир)ларгина ерлар! 

 

38-39-40.   Бас,   Мен   сизлар   кўрадиган   нарсаларга   ҳам,   сизлар   кўра   олмайдиган

нарсаларга   ҳам   қасам   ичурманки,   у  (Қуръон)   шак-шубҳасиз,   улуғ   Пайғамбарнинг

(Аллоҳ даргоҳидан келтирган) сўзидир? 

 

41.   У   бирон   шоирнинг   сўзи   эмасдир!   Сизлар  (ушбу    Куръон   Аллоҳнинг   Каломи

эканлигига) камдан-кам иймон келтирурсизлар! 

 

42.  Ва  бирон  коҳин-фолбиннинг   сўзи  ҳам  эмасдир.  Сизлар  камдан-кам   панд-насиҳат

олурсизлар! 

 

43. (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилинган (Китобдир). 

 

44.  Агар  (Пайғамбир)    Бизнинг   шаънимизга  (Биз    айтмаган)   айрим   сўзларни   тўқиб

олганида; 

 

45-46.  Албатта  Биз  унинг  ўнг  қўлидан   ушлаган,  сўнгра  албатта  унинг  шохтомирини

узиб ташлаган бўлур эдик. 

 

47. У ҳолда сизлардан бирон киши ундан (яъни, Пайғамбардан ҳалокатни) тўса олгувчи

бўлмас  эди. (Бас, Муҳаммад    алайҳиссалом  Аллоҳнинг  Каломига  ўз  томонидан  бирон

сўз    қўшмагани,    балки    зиммасидаги    омонат-Пайғамбарликни     ҳалол    адо    қилиб

келаётгани   учун  ҳам   сизларнинг   орангизда   соғу-омон   ҳаёт  кечирмоқда,   акс   ҳолда

Аллоҳ  уни  ҳалок  қилган  бўлур  эди.  Бу  Муҳаммад  алийҳиссаломнинг   хақ  Пайғамбар

эканликларининг яна бир ёрқин далилидир). 

 

48. Албатта у (Қуръон) тақводор зотлар учун панд-насиҳатдир. 

 

49.  Шак-шубҳасиз,   Биз  сизларнинг   орангизда  (Қуръонни)   ёлғон  дегувчилар  ҳам  бор

эканини аниқ билурмиз. 

 

50.  Албатта у  (Қуръон)   кофирларга  (улар  Қиёмат  Кунида Куръонга   иймон  келтирган

кишиларнинг савобга эга бўлганлирини кўрган вақтларида) ҳасрат-надомат бўлур. 

 

51. Албатта у (Куръон) аниқ Ҳақиқатдир! 

 

52.  Бас,  Улуғ  Парвардигорингизнинг    номини  (мудом,   барча  айб-нуқсонлардан)   пок

тутинг!

 

 

 

 

(70) «Маориж» сураси

Бу сура Маккада нозил бўлган. У қирқ тўрт оятдир. Сура кофирларнинг туғёнга тушиб,

ўзлари  огоҳлантирилган   Охират  азобини  инкор  этишлари  ҳақида  хабар  бериш  билан

бошланиб, сўнгра улар   иймон келтирмаётган Қиёмат Кунида кофирларга бериладиган

хақли жазодан ҳеч қандай тўлов билан қутулиб бўлмаслиги яна бир бор таъкидланади.

Бу  сурада  яна  инсоннинг   хафачиликни   ҳам,  хурсандчиликни   ҳам  кўтара  олмайдиган

ожиз   вужуд   эканлиги    уқтирилиб,   фақат   тақво   ва   эзгу   амалгина   инсонни   бундай

ожизликдан омон сақлай олиши мумкинлиги айтилади.

Сура   ниҳоясида   кофирларнинг    жаннатга   кириш   тўғрисида   беҳуда-бефойда   тамаъ

қилишлари баён қилиниб, сўнгра Пайғамбар алайҳиссаломга уларни то ўзларига ваъда

қилинган   азобга   йўлқишгунча   тарк   қилиш   буюрилади.   Сура  номланган  "Маориж"

калимаси асли "Поғоналар" маъносида бўлиб, бу сурада "Осмон қаватлари" маъносида

келгандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2-3.  Бир  сўрагувчи  кимса  (осмонларнинг   барча)  поғоналари —    қаватлари   Соҳиби

бўлмиш Аллоҳ томонидан кофирларга тушгувчи, биров қайтара олмайдиган азобни (ўз

устига тушишини) сўради.

Изоҳ:   Бу   оятлар  мушриклардан   Назр   ибн   Хорис   ҳақида   нозил   бўлган.   Пайғамбар

алайҳиссалом    кофирлар    учун    тайёрлаб    кўйилган    Аллоҳ   таъолонинг    азоби   бор

эканлигини   билдириб, уларни   огоҳлантирганларида   Назр  туриб: "Эй Худо,    агар  мана

шу  (Қуръон)   Сенинг   даргоҳингдан   келган   ҳақиқат   бўлса,   устимизга   самодан   тош

ёғдиргин ёки бизларга аламли азоб келтиргин", дейди. Мана шу тилакнинг ўзидан Назр

ва у кабиларпинг ким эканликлари маълумдир. Чунки улар Хақ Йўлга юришни истаган

кишилар  бўлганларида: "Эй Худо, агар     мана шу  Қуръон Сенинг   даргоҳингдаи келган

ҳақиат бўлса, бизларни ҳам унинг йўлига ҳидоят қилгин", деган бўлур эдилар.

Энди   куйидаги   оятда  барча  фаришталар   Қиёмат   Кунида   осмон   қаватларини   босиб

ўтишиб, Аллоҳ хузурига тўпланишлари зикр қилинади.

 

4. Фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил) миқдори-узунлиги (дунё ҳисобида) эллик минг

йил бўлган бир Кунда (яъни, Қиёмат Кунида) У Зотнинг ҳузурига кўтарилурлар. 

 

5.  Бас, (эй   Муҳаммад  алайҳиссалом,  кофирларнинг   озор-азийятларига)   чиройли  сабр

билан сабр-тоқат қилинг! 

 

6-7. Чунки улар у (Кун)ни узоқ деб билурлар, Биз эса унинг яқинлигини билурмиз! 

 

8. У Кунда осмон эритилган ёғ каби бўлиб қолур. 

 

9. Тоғлар эса юнг каби (енгил) бўлиб қолурлар. 

 

10. Ва бирон дўст дўстидан (ҳол-аҳвол) сўрамас. 

 

11-12-13-14. (Ҳолбуки,) улар (бир-бирларига) кўрсатилурлар! Жиноятчи-кофир кимса у

Куннинг азобидан (қутулиш учун) ўғилларини, хотинини, биродарини, уни ўз паноҳига

оладиган    қариндош-уруғини     ва    ердаги    барча    кишиларини     тўлов   қилиб    бериб

юборишни, сўнгра (бу тўлов) унга нажот беришини истар. 

15-16. Йўқ, (ҳеч қандай тўлов уни азобдан қутқара олмас)! Албатта у (яъни, кофирлар

ташланадиган  дўзах  ўз ҳарорати  билан)  бош терилариии   сидириб  олгувчи бўлган бир

оловдир! 

 

17-18.  У  (Ҳақ  Йўлидан)  юз  ўгириб,  терс  қараб  кетган  ва  (пул-мол)  йиғиб тўплаган

(яъни, уни Аллоҳ буюрган жойларга сарфламаган) кимсаларни (ўзига) чорлаб турар! 

 

19. Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир. 

 

20.    Қачон    унга    ёмонлик  (камбағаллик-кулфат)       етиб    қолса,    у    ўта    бесабрлик

қилгувчидир. 

 

21. Қачон унга яхшилик (бойлик, саломатлик) етса, у ўта манъ қилгувчи-бахилдир. 

 

22. Фақат намоз ўқигувчи зотлар (яъни, мусулмонларгина ундоқ эмасдирлар)ки, 

 

23. Улар намозларида доим-барқарор бўлгувчи зотлардир. 

 

24-25. Улар (топган) мол-мулкларида сўрагувчи — тиланчи ва (мол-давлатдан) махрум

кишилар учун маълум хақ (яьни, закот) бўлган зотлардир. 

 

26. Улар Жазо — Қиёмат Кунини тасдиқ этадиган зотлардир. 

 

27. Улар Парвардигорларининг азобидан қўрқувчи бўлган зотлардир. 

 

28.  Зотан,  Парвардигорларининг    азоби  (ҳеч   ким   учун)   бехатар  эмасдир  (яъни,   ҳеч

кимнинг "Менга Аллоҳнинг азоби тушмайди", деб хотиржам бўлишга ҳаққи йўқдир). 

 

29. Улар авратларини (ҳаромдан — зинодин пок) сақлагувчи зотлардир. 

 

30. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги      чўриларидангина (сақланмайдилар).

Бас, улар маломат қилинмаслар. 

 

31.  Энди   ким  бундан   ўзгани  (яъни,   зино  аа  шу  каби   Шариати   Исломийяда   ҳаром

қилингаи бошқа нарсиларни) истаса, бас, ана ўшалар хаддан ошгувчи кимсалардир. 

 

32. —      Улар  (яъни,     мўъмин-мусулмонлар)    ўзларига    ишонилган    омонатларга    ва

(ўзгаларга берган) аҳд-паймонларига риоя қилгувчи зотлардир. 

 

33. Улар ўз гувоҳликларини тўғри-холис адо қилгувчи зотлардир. 

 

34. Улар намозларини (вақтида адо этиб, қазо бўлишдан) сақлагувчи бўлган зотлардир. 

 

35. Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчидирлар.

Изоҳ:  Мазкур  оятларда  ҳақиқий  мўъмин-мусулмонларнинг  сифат-фазилатлари  баён

қилинди  ва  ана  ўшалар  жаннат  неъматларига  сазовор  бўлгувчи  зотлар  эканликлари

уқдирилди. Энди  қуйидаги оятларда Пайғамбар алайҳиссалом   атрофларига келишиб,

тўп-тўп  бўлиб  ўтиришиб  олишиб,  у  зот  айтган  сўзларни  масхара  қиладиган  ва  бир-

бирларига   саҳобаларни   кўрсатишиб: "Агар     мана   шулар   Муҳммад   айтаётгандек,

жаннатга кирадиган бўлсалар, бизлар ҳеч шак-шубҳасиз, улардан олдинроқ ўша жойга

кирамиз", деб сафсатабозлик қиладиган мушриклар ҳақида сўзланиб, уларнинг бундай тамаълари бефойда эканлиги таъкидланади ва Пайғамбар алайҳиссаломни улардан юз ўгиришга амр этилади.

 

36-37. Бас, (эй   Муҳаммад алайҳиссалом), бу    кофир  бўлган кимсаларга   нима бўлдики,

улар ўнг ва сўлдан тўда-тўда бўлиб, Сиз томонга чопурлар?! 

 

38. Ё улардан ҳар бир кимса ноз-неъмат жаннатига киритилишни тамаъ қилурми?! 

 

39. Йўқ, (улар ҳеч   қачон  жаннатга кирмаслар)! Албатта Биз     уларни ўзлари биладиган

нарсадан (яъни, бир томчи сувдан) яратдик.

 

40-41. Бас, (шундоқ экан) Машриқу Мағрибларнинг Парвардигорига қасам ичурманки,

шак-шубҳасиз,   Биз  (бу    кофирларни   ҳалок   қилиб,   ўринларига),   улардан   яхшироқ

(инсонларни) алмаштириб қўйишга Қодирдирмиз ва Биз (бу ишга) ожиз эмасдирмиз. 

 

42. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз уларни тарк қилинг! Улар то ўзларига ваъда

қилинаётган Кунларига рўбарў бўлгунларича (ўз ботил-беҳуда ҳаёлларига) шўнғишиб,

ўйнаб-кулиб юраверсинлар! 

 

43-44.   У   Кунда    улар   гўё  (ўзлари    сиғинадиган)    бутларга   қараб   чопишаётгандек

шошилган,   кўзлари  (қуйига)   эгилган,   хорлик  уларни   ўраб-эгаллаб   олган  ҳолларида

қабрларидан чиқиб келурлар! Мана шу (ҳаёти дунёда) уларга ваъда қилингувчи бўлган Кундир!

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов