"."
Меню

Куръони карим (Алоуддин Мансур)

 

 

 

(71) «Нуҳ» сураси

Маккада нозил қилинган бу сура йигирма саккиз оятдан ташкил топгандир. Бу сурада

пайғамбарлар  оқсоқоли  Нуҳ  алайҳиссаломнинг қиссалари    у  зотнинг  пайғамбар  қилиб

юборилишларидан   тортиб, то  қавмларининг   орасидаги кофир   бўлган  кимсалар  тўфон

балосига  дучор  қилинишларигача   батафсил  ҳикоя  қилинади.   Шунинг   учун  бу  сура

"Нуҳ" сураси деб аталади.

Бу  сурада  Аллоҳ  таъолонинг   Ўз  пайғамбарлари   орқали   юборган   Динига   қаршилик

қиладиган   кимсалар   барча  замон  ва  маконларда   бўлгани  ва  бўлажаги   ҳақида  хабар

берилиши   билан   бирга   инсоният   тарихида   Яратган   буюрган   Диндан   чиққан   барча

миллатларнинг оқибатлари ҳалокат бўлгани ҳам уқдирилади.

Сура  Нуҳ   алайҳиссалом   ўз  қавмлари   орасида  тўққиз   юз   эллик   йил   туриб,  уларни

Аллоҳинг  Динга  даъват  қилганларидан   кейин ҳам   улар  панд-насиҳат   олишиб  ҳидоят

Йўлига  юришагач,   у  зот  Аллоҳ  таъолога  илтижо   қилиб  бу  кофирларга  Ўз  балосини

юборишини сўраганлари ҳақида ҳикоя қилувчи оятлар билан хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Дарҳақиқат,   Биз  Нуҳни: "Қавмингни    уларга  аламли  азоб  келиб  қолишидан  илгари

огоҳлантиргин", деб ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. 

 

2.      У      деди:      "Эй      қавмим,       албатта      мен      сизларга      (юборилган)       очиқ

огоҳлантиргувчидирман. — 

 

3. — Аллоҳга ибодат қилинглар ва У Зотдан қўрқинглар ҳамда менга итоат этинглар. 

 

4. (Шунда Аллоҳ) сизларни гуноҳларингиздан мағфират қилур ва сизларни белгиланган

муддатгача  (яъни,       ажалларингиз     битгунича    тирик)     қолдирур.    Агар    билгувчи

бўлсангизлар,  Аллоҳнинг  (ўлим  учун  белгилаб  кўйган)   муддати  келган  вақтида  асло

ортга сурилмас". 

 

5. (Нуҳнинг бу даъватлари уларга кор қилмагач), у деди: "Парвардигорим, албатта мен

қавмимни кеча-ю кундуз (иймон-эътиқодга) даъват этдим. 

 

6. (Аммо) менинг даъватим уларга фақат (иймондан) қочишни зиёда қилди, холос. 

 

7.  Дарвоқеъ,  ҳар  қачон  мен   уларни  Сенинг  мағфиратингга  (сабаб   бўладиган  Дин

Йўлига)   даъват  қилсам,   улар  (менинг   сўзларимни   эшитмаслик   учун)   бармоқларини

қулоқларига  тиқиб, (мени   кўрмаслик  учун  юзу кўзларига)   кийимларини   ўраб-чирмаб

олдилар   ва  (ўз  куфрларида)   оёқ   тираб  турдилар  ҳамда  (менга   итоат  этишдан   бош

тортиб) кибр-ҳаво қилдилар.

Изоҳ:   Эътибор   берган   бўлсангиз,   Нуҳ   пайғамбарнинг    қавмлари   орасидаги   кофир

кимсалар    Муҳаммад    алаҳссалом    замонларидаги    ва   ундан    кейинги    даврлардаги

кофирларга ўхшаб Аллоҳнинг Динидан юз ўгириб, терс қараб кетмайдилар, балки улар

худди   гўдак   болаларга   ўхшаб   бармоқларини    кулоқларига    тиқиб,   юзу   кўзларини

рўмоллар  билан  ўраб  олишиб,  Ҳақ Йўлидан   қайсарлик  билан  бош  тортадилар. Бунга

сабаб,  Куръони   Карим   бизларга   ушбу  сурада   неча  ўн   минг   йиллар  илгари   ўтган,

иккинчи      Одам     Ато     ҳисобланмиш     Нуҳ     алайҳиссалом     замонларидан,     яъни,

башариятнинг айни гўдаклик палласидан ҳикоя қилмоқда. Куръоннинг бу ажиб услуби,

яъни, ҳар бир давр ҳақида айни ўша даврнинг руҳи — тили билан сўзлаши-тасвирлаши

ҳам   унинг    Илоҳий    мўъжиза    эканлигига    яна    бир   далолатдир.   Зеро,   Муҳаммад

алайҳиссаломдек   хат-саводи   бўлмаган  бир  киши  ўзининг   инсоний   онг-шуури   билан узоқ  ўтмиш  қаърига сингиб  кетган қавм-қабилаларнинг ҳар   бирини  "ўз тили"  билан

сўзлата олиши мумкин бўлмаган бир ишдирки, бунга фақат барча       замонларда Ҳаёт ва

барча нарсадан Огоҳ бўлган Азалий ва Абадий Зот — Аллоҳ таъологина Қодирдир.

 

8.  Сўнгра   мен   уларни   ошкора  (яъни,   одамлар  тўплангаи   жойларда   баланд  овозда)

даъват этдим. 

 

9. Сўнгра мен уларга (ўз даъватимни) очиқ эълон ҳам қилдим, пинҳона сир қилиб ҳам

айтдим. 

 

10.  Мен  дедимки: "Парвардигорингиз  (Аллоҳ)дан    мағфират  сўранглар, албатта   У  ўта

Мағфиратли бўлган Зотдир. 

 

11. (Шунда) У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур. 

 

12. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар

(ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур. 

 

13. Нега сизлар Аллоҳни улуғлашни (яъни, Унга ибодат қилишни) ўйламайсизлар?! 

 

14. Ҳолбуки, У Зот сизларни босқичма-босқич яратди-ку!

Изоҳ:  Ушбу  ва  қуйидаги   оятларда  нима  сабабдан  бандалар  Аллоҳ  таъолога  ибодат

қилишлари   зирур  эканлигига   далиллар  келтирилгандир.   Аллоҳ  таъоло  инсонларнинг

диққат-эътиборларини       аввало     ўзларининг      қандай      яратилганларига      қаратади.

Дарҳқиқат,  ҳар  бир  инсон  она  қорнида  дастиввал  бир  томчи  сув бўлиб,   сўнгра  қуюқ

қонга айланиб, кейин бир тишлам гўшт бўлиб, сўнгра унга жон ато этилиб ёруғ дунёга

келиши  ҳақида  ўйлаган  ҳар  бир  соғлом  ақл  ва  тоза  дил  эгаси  беихтиёр  Яратганнинг

кудратига-улуғлигига тасаннолар айтиб, У Зотга сажда қилмай тура олмас.

Энди    қуйидаги    оятларда    Аллоҳ   таъолонинг    қудрати    нақадар    чексиз-чегарасиз

эканлигига    очиқ   далолат   қилиб   турган   самовот   ва   ундаги   сайёралар   ҳақида   сўз

юритилади.

 

15-16. Аллоҳ етти  осмонни қандай устма-уст қилиб яратганини ва ойни улардаги нур-

ёруғлик қилиб, қуёшни эса (нур сочгувчи) чироқ қилиб қўйганини кўрмадингларми?! 

 

17. Аллоҳ сизларнинг (отангиз Одамни) ердан ундириб-ўстирди (яъни, пайдо қилди). 

 

18.  Сўнгра  (вафот  қилганларингизда)   У  Зот  сизларни  яна  (ерга)  қайтарур  ва  (Қиёмат

қойим бўлганида) Унинг Ўзи сизларни чиқариб олур! 

 

19-20.  Аллоҳ  ерни  сизлар  учун —   сизлар  ундаги  кенг  йўлларда  юришларингиз   учун

ёйиқ — текис қилиб қўйди". 

 

21.  Нуҳ  айтди: "Парвардигорим,    дарҳақиқат,   улар  менга  итоатсизлик   этдилар  ҳамда

(топган) мол-дунёси ва бола-чақаси ўзига фақат зиённи (яъни, куфр ва туғёнини) зиёда

қилган кимсаларга (ўзларининг бой-бадивлат бошлиқларига) эргашиб кетдилар". 

 

22. (Уларнинг бошлиқлари Нуҳга қарши) жуда катта макр-ҳийлалар қилдилар. 

23.    Ва  (ўзларига       эргашган    тубан-пасткаш    кимсаларга): "Сизлар        ҳаргиз    ўз

худоларингизни    тарк   қилманглар! «Вад»ни      ҳам, «Сувоъ»ни     ҳам, «Яғус»ни     ҳам,

«Яуқ»ни ва «Наср»ни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!", дедилар.

Изоҳ:  Бу  оятда  зикр   қилинган   бешта  ном  Нуҳ  пайғамбар   замонларидаги   кофирлар

сиғинадиган   бут-санамлариинг   номидир.   Улар  Нуҳ   алайҳиссаломнинг   даъватларига

кулоқ   солмай   ўша   бутларга   сиғинганликлари    учун   ҳам   тўфон  балосига   гирифтор

қилиниб, ҳалок бўлганлар.

 

24. "Дарҳақиқат,       улар  (яъни,      Нуҳ    қавмининг     бой-бадавлат    бошлиқлари)     кўп

(кишилар)ни    йўлдан    оздирдилар. (Парвардигорим),       бу   золим    кимсаларга    фақат

гумроҳликни зиёда қилгин", (деди Нуҳ). 

 

25. Улар  ўз хато-гуноҳлари сабабли   ғарқ қилиниб, дўзахга киритилдилар. Бас, ўзлари

учун  Аллоҳдан ўзга   ёрдам бергувчиларни   топмадилар  (яъни, сиғинган   бут-санамлари

уларни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмадилар). 

 

26.  Нуҳ   айтди: "Парвардигорим,     Ер   юзида   кофирлардан   бирон   ҳовли-жой   эгасини

қолдирмагин. 

 

27.   Чунки   Сен   агар   уларни  (Ер    юзида)   қолдирсанг,    улар   бандаларингни    йўлдан

оздирурлар ва улар фақат кўрнамак, нопок (кимсалар)ни туриб-кўпайтирурлар. 

 

28.  Парвардигорим,   Ўзинг   мени,  ота-онамни,   менинг   уйимга   мўъмин   холда  кирган

кишиларни  ва  барча  мўъмину  мўъминаларни  мағфират қилгин,   золим кимсаларга   эса

фақат ҳалокатни зиёда қилгин!"

 

 

 

 

(72) «Жин» сураси

Бу сура йигирма саккиз оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил қилингандир.

У Аллоҳ таъоло оловдан яратган кўзга кўринмас махлуқлар — жинлар олами ҳақида

ҳикоя  қилади.  Маълумки,  Муҳаммад   алайҳиссалом  инсу  жинга  баробар  Пайғамбар

қилиб   юборилганлар.   Худди  инсонлар  орасида  бўлгани  каби  жинлар  орасида  ҳам  у

зотнинг Пайғамбар эканликларига иймон келтирганлар ҳам, иймон келтирмайдиганлар

ҳам бордир. Бу сура аввалида Қуръон оятларини эшитишлари билан у Китобга дарҳол

иймон   келтирган   бир  гуруҳ  жинлар   ҳақида   хабар  берилиб,  сўнгра  умуман   жинлар

қандай  махлуқлар  эканликлари   тўғрисида  маълумотлар  келтирилади.   Ва  улар  айрим

кишилар ўйлаганидек, инсоиларга бирон фойда ёки зиён етказишга ё ғайб сирларини

билишга қодир эмасликлари, шунингдек, уларнинг ичида яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам,

мусулмонлари  ҳам, иблиси  лаин каби кофирлари ҳам    бор эканлиги очиқ-равшан баён

қилинади.

Сура    Пайғамбар     алайҳиссаломни     ўзларининг     зиммаларида     қандай     вазифалар

борлигини,    Аллоҳ   Ўз   Пайғамбарига    нималарни    маълум   қилиши    ва   нималарни

билдирмаслигини, Аллоҳ таъоло ва Унинг Пайғамбарига осийлик қилган кимсаларнинг

оқибатлари қандай бўлишини айтишга буюриш билан хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2. (Эй   Муҳаммад  алайҳиссалом),  айтинг: "Менга    ваҳий  қилиндики,   жинлардан  бир

гуруҳи  (менинг     Куръон   тиловат   қилганимни)    эшитишиб, (ўз     қавмларига    қайтиб

боришгач),   дедилар: "Дарҳақиқат,     бизлар   Ҳақ   Йўлга   ҳидоят   қиладиган   бир   ажиб

Қуръонни эшитдик ва дарҳол унга иймон келтирдик. Бизлар (энди) Парвардигоримизга

ҳаргиз бирон кимсани шерик қилмасмиз".

Изоҳ:  Саҳобийлардан   Ибн Аббос  (Аллоҳ   ундан рози   бўлсин)  гувоҳлик  беришларича,

Пайғамбар   алайҳиссалом   бомдод   намозини   ўқиётган   чоғларида   бир   гуруҳ   жинлар

ҳозир бўлишиб, Қуръон   оятларини тинглаганлар   ва дарҳол  Унга иймон келтирганлар.

Лекин   Расулуллоҳ  алайҳиссалом   уларнинг   келишганидан   ҳам,  Каломуллоҳга  кулоқ

тутишганидан ҳам бехабар эдилар. Қачонки ушбу сура нозил қилинганидан кейингина

у   зот   бу   воқеадан   огоҳ   бўладилар.   Юқоридаги    оятларда   жинларнинг    Қуръонни

эшитишлари    билан    бу    башар    сўзи    эмас,    балки    Илоҳий    мўъжиза    деб    иймон

келтирганлари    тўғрисида   хабар   берилишидан   кўзланган   мақсад,   муфассирларнинг

айтишларича,   биринчидан,   барча  инсониятга   Каломуллоҳ  фақат  инсонлар   учунгина

эмас, балки жинлар олами учун ҳам Илоҳий кўрсатма бўлиб нозил қилинганини эълон

қилиш    бўлса,   иккинчидан,    Муҳаммад   алайҳиссаломни    шахсан   танийдиган    ва   у

кишининг   хат-саводлари  йўқ  эканлигини   ҳам  жуда  яхши биладиган   Макка  ахлига —

арабларга, ўзларининг тилларида нозил    бўлган, фасоҳат-балоғатининг беназирлигидан

саводсиз  одам  эмас,  балки  дунёдаги   энг   етук  адиблар  бирлашиб  ҳам  ёза  олишлари

имконсиз   бўлган   бир   Китобга —     хатто   жинлар   ҳам   эшитибоқ    иймон   келтирган

Каломуллоҳга    улар  (Макка     аҳли)    иймон    келтирмаганлари    учун    танбеҳ-дашном

беришдир.

Энди қуйидаги   оятларда Аллоҳ таъоло мўъмин   жинлар тилидан ҳикоя қилишда давом

этади.

 

3. "Албатта буюклиги Юксак бўлган Парвардигоримиз бирон жуфт ва ё фарзанд тутган

эмасдир.

 

4. Албатта бизларнинг ичимиздаги аҳмоқ (иблис) Аллоҳ шаънига: ("У Зотнинг хотини

ва боласи бор", деб) ноҳақ сўз айтар эди. 

 

5. Албатта бизлар инс ҳам, жин ҳам Аллоҳ шаънига ҳаргиз ёлғон сўзламас, деб ўйлар

эдик".

Изоҳ:   Бу   сўзлар  жинлар   томонидан   Аллоҳ  таъолога   айтилган   узрдир.   Яъни,   улар

инсонлар ҳам, жинлар ҳам Аллоҳ шаънига ёлғон сўзни айта олмайди, деб ўйлаганлари

учун   жинлардан   бўлган   иблис   уларга  "Аллоҳнинг    хотини,   боласи   бор",   деб   иғво

қилганида      унинг      сўзларига      ишонганлари      ва     қачонки      Қуръон      оятларини

эшитганларидан   кейингина   Аллоҳ  таъолонинг   бирон  шериги  йўқ  Якка-ю   Ягона  Зот

эканини   билишиб, "Бизлар  (энди)    Парвардигоримизга     ҳаргиз  бирон  кимсани   шерик

қилмасмиз", деб онт ичганларини айтишиб узр сўрамокдалар.

 

6. "Албатта     инсдан   бўлган  (айрим)    кишилар    жиндан   бўлган   кимсалардан   паноҳ

тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни-муттаҳамликни зиёда қилур эдилар".

Изоҳ:   Яъни,   қадимда  (ҳозир    ҳам)   айрим   кимсалар   бирон   хилватроқ   ерга   бориб

қўнмоқчи   бўлсалар,   ўша  ернинг  "эгалари"    бўлган  жинларнинг    катталаридан   паноҳ

сўрар  эдилар   ва  буни   билган   жинларнинг   муттаҳамлиги   янада  зиёда  бўлиб, "Мана

бизлар   фақат   жинларга   эмас,   балки   инсларга   ҳам  хожамиз",   дейишиб   ғурурланар

эдилар.  Ушбу  оятда  Куръон  бундай  ақиданинг   ботил  эканлигини   айтиб,  жинлар  ҳам

худди    инсонлар    каби    Аллоҳнинг    бандалари    эканликларини,     бинобарин,    Аллоҳ

таъолонинг   изни-иродасисиз   хеч  кимга  фойда  ҳам,  зиён  ҳам  етказа  олмасликларини

билдиради.

Қуйидаги   оятларда   яна  жинлар   тилидан   ҳикоя   қилинади.   Дастлабки   оятда  мўъмин

жинлар кофирларига хитоб қилиб, дедилар:

 

7. "Албатта       улар  (яъни,      инсонларнинг     кофирлари)    ҳам    худди    сизлар    гумон

қилганингиздек, Аллоҳ ҳаргиз бирон кимсани қайта тирилтирмас, деб гумон қилдилар.

(Яъни,   сизларнинг   гумонларингиз   ҳам,  уларнинг   гумонлари  ҳам  нотўғридир.   Чунки

Куръонда  қайта   тирилиш  ва  ҳисоб-китоб   бўлиши    ҳақ  экани   тўғрисида  айтилди   ва

бизлар бунга иймон келтирдик). 

 

8.  Албатта  бизлар  (фиришталарнинг   сўзларини  ўғринча  эшитиб  олиш  учун)  осмонга

тақилган эдик, унинг кучли қўриқчи (фаришта)лар ва (ўғри жинларга отилгувчи учар)

юлдузлар билан тўла эканлигини кўрдик. 

 

9.  Албатта   бизлар  (илгари   осмондан   айрим)   жойларга  (фаришталарнинг    сўзларини

ўғринча)    эшитиб    олиш   учун   ўтириб    олар   эдик.    Энди    ҳозир  (яъни,     Муҳаммад

алайҳиссалом  Пайғамбар   қилиб  юборилганларидан   кейин)   эса  ким  (яъни,  қайси  жин

ўғринча) эшитар бўлса, ўзини кузатиб турган бир (учар) юлдузни кўрар. 

 

10. Албатта  бизлар  ердаги кишиларга  (Аллоҳ   томонидан)  ёмонлик  ирода қилинганми

ёки Парвардигорлари уларга тўғрилик — яхшиликни ирода қилганми, билмасмиз".

Изоҳ: Мазкур оятлардан маълум бўладики, Муҳаммад алайхиссалом Пайғамбар қилиб

юборилишларидан   илгари,   жоҳилият   даврида   жинлар   осмон   хабарларини   ўғирлаб,

айрим  коҳин-фолбинларга   етказиш   билан  машғул  бўлар  эканлар. (Бу    ҳақда  "Ҳижр"

сурасининг 18-оятига     берилган   изоҳда   батафсил  айтилган   эди).   Аммо  Ислом   дини

келиб,   Қуръон   нозил   бўла   бошлагач   эса   жинлар   учун   осмоннинг   барча   йўллари

беркилган  ва  юқоридаги   оятда  жинларнинг   ўзлари  эътироф  этишларича, улар   Аллоҳ

ердаги   бандалари   бўлмиш   инсонларга   нимани,   яъни,   яхшилик   ё  ёмонликни   ирода

қилишидан  мутлақо  бехабардирлар. Бас, жинлардан    паноҳ  тилаш  ёки улардан   нажот)

кутиш    нодонликдан    ўзга   нарса   эмасдир.    Паноҳ   ҳам,   нажот   ҳам   Ёлғиз    Аллоҳ

таъолонинг   Ўзидангина   сўралиши  лозимдир.   Қуръон  ушбу  оятлари  билан   мўъмин-

мусулмонларни ҳар қандай ваҳму гумондан халос этади.

Қуйидаги оятларда жинлар тилидан ҳикоя қилиш давом этади.

 

11. "Албатта   бизларнинг  орамизда  яхшилар  ҳам   бордир  ва  (шунингдек),  орамизда

ундоқ   эмаслар  (яъни,   ёмонлар)  ҳам  бордир.  Бизлар  (Қуръонни   эшитишдан   илгари)

бўлак-бўлак йўлларда эдик. 

 

12.   Албатта   бизлар  (Қуръонни    эшитганимиздан    сўнг)   билдикки,   ер   юзида   ҳаргиз

Аллоҳни  ожиз  қила  олмасмиз  (яъни, фақат   Аллоҳ  ирода  қилган  ишгина  бўлур)  ва  У

Зотдан (яъни, унинг жазосидан) қочиб ҳам қутула олмасмиз. 

 

13.  Албатта  бизлар  қачонки  Ҳидоятни —   Қуръонни   эшитгач,  унга  иймон  келтирдик.

Бас,  кимки   Парвардигорига   иймон   келтирса,   демак,   у  (яхшиликларининг)    камайиб

қолишидан   ҳам, (ёмонликларининг)      ҳаддан   ортиб   кетишидан   ҳам   қўрқмас  (яъни,

Парвардигори   унга  ҳаргиз  зулм  қилмас,  балки  қилган   хар  бир  амали  учун  муносиб

жазо-мукофот ато этур). 

 

14. Албатта  бизларнинг орамизда   мусулмонлар ҳам  бордир  ва (шунингдек), орамизда

(йўлдан)  озганлар  ҳам  бордир. Бас, кимки    мусулмон  бўлса, демак, ана ўшалар    Тўғри

Йўлни мақсад қилиб олибдилар. 

 

15.   Энди  (йўлдан)      озганларга    келсак,    бас,   улар    жаҳаннам    учун    ўтин    бўлган

кимсалардир".

Изоҳ:   Мана   шу   оятга   келиб,   иймон   келтирган    жинлар   тилидан   қилинган   ҳикоя

ниҳоясига етди.

 

16-17. Албатта агар (инсонлар ва жинлар Тўғри) Йўлда устивор турганларида, албатта

Биз  уларни  имтиҳон қилиш учун    мўл  ёмғир  билан суғорган бўлур   эдик (яъни, уларга

мўл-кўл ризқ ато этган бўлур эдик). Кимки Парвардигорининг Зикридан — Қуръондан

юз ўгирса, У Зот уни қаттиқ азобга йўллар. 

 

18. Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга

яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар! 

 

19. Албатта қачонки Аллоҳнинг бандаси (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом) У Зотга дуо-

илтижо қилган ҳолда турганида, улар (яъни, жинлар Қуръон эшитиш иштиёқида) унинг

устига ғуж-ғуж бўлиб ёпирилишга яқин бўлдилар. 

 

20. (Эй     Муҳаммад   алайҳиссалом,   Динингиздан    қайтишингизни    поклаб   қилаётган

кофирларга)   айтинг: "Мен     ёлғиз   Парвардигоримгагина    дуо-илтижо   қилурман   ва  У

Зотга бирон кимсани шерик қилмасман". 

 

21.  Айтинг: "Албатта    мен  сизларга   на  бир  зиён  ва  на  бир  Тўғри  Йўл  беришга   эга

эмасдирман, (Тўғри Йўлга солгувчи ҳам, зиён етказа олгувчи ҳам Ёлғиз Аллоҳдир)". 

 

22. Айтинг: "Албатта мени Аллоҳ(нинг азоби)дан (агар У Зотга осийлик қилсам), бирон

кимса ҳимоя қила олмас ва мен У Зотдан ўзга паноҳгоҳ ҳам топа олмасман.

 

23. (Мен) фақат Аллоҳ томонидан етказишга ва У Зотнинг элчилик вазифаларигагина

(эгадирман). Кимки Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осий бўлса, бас, албатта унинг учун

жаҳаннам олови бордир. (Ундай кимсалар) ўша жойда мангу қолурлар.

 

24.  Энди  қачон  улар   ўзларига  ваъда  қилинаётган  азобни  кўрганларида,  бас, (ўша

пайтда)   кимнинг  (яъни,    уларнингми   ёки   мўъминларнингми)    ёрдамчиси  ожизроқ   ва

саноғи ҳам озроқ эканини билажаклар!" 

 

25. (Эй      Муҳаммад    алайҳиссалом,    у   кофирларга)    айтинг: "Мен      сизларга    ваъда

қилинаётган (азоб) яқинми ёки Парвардигорим унинг учун (узоқроқ) муҳлат қилганми,

билмасман. 

 

26. (У Зот) ғайбни Билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. 

 

27-28.  Фақат  Ўзи  рози  бўлган   пайғамбарнигина  (Ўзининг    ғайбидин   сир-асрорининг

айримларидан      огоҳ     этар).     Бас,     албатта     У  (Аллоҳ)        токи  (пайғамбарлар)

Парвардигорларининг    элчилик   вазифаларини  (ўз   умматларига)   тўла  етказганларини

билиш  учун  (Ўзининг   ғайбидан   огоҳ  қилиб  қўйган  ҳар  бир  пайғамбарнинг)   олдидан

ҳам, ортидан  ҳам кузатгувчи (фаришта) йўллар. У Зот (пайғамбарлар) ҳузуридаги       бор

нарсани (яъни, уларнинг    илму амалларичи) иҳота қилиб олгандир ва (коинотдаги) ҳар

бир нарсанинг саноғини ҳисоб-китоб қилиб қўйгандир".

 

 

 

 

(73) «Муззаммил» сураси

Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, йигирма оятдан иборатдир. 

"Ё   айюҳал-муззаммил —     Эй  (кийимларига)   ўралиб   олган   зот!"   деб,   Муҳаммад

алайҳиссаломга  хитоб  қилиш билан   бошланадиган  бу  сурада  дастлаб  Пайғамбаримиз

кечаларни тоат-ибодат қилиб бедор ўтказишга ва     шу билан нозил бўлажак "Оғир Сўз"

—     Каломуллоҳни     башариятга      етказиш      учун     руҳий     тайёргарлик      кўришга

буюриладилар.

Сўнгра у кишига Макка мушриклари     томонидан етадиган турли озор-азиятларга сабр-

тоқат қилиш ва улардан юз ўгириш лозим эканлиги уқтирилиб, у мушриклардан Аллоҳ

таъолонинг   Ўзи   интиқом  олажаги   билдирилади.   Сура  ниҳоясида   Аллоҳ  таъолонинг

мўъминларга ато этган енгиллик — марҳаматлари баён қилиниб, уларга тоат-ибодатда

устивор бўлиш буюрилади ва бу ҳаети дунёда қилиб ўтган ҳар бир яхши амалнинг ажр-

мукофотини Охиритда Аллоҳ таъоло хузурида беками-кўст, зиёдаси билан топишлари

ҳақида хабар берилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2-3-4.  Эй  (кийимлирига)   ўралиб  олган  зот,  кечаси  (бедор  бўлиб,  намозда)  туринг!

Фақат  озгина —   унинг  (кечанинг)   ярмида  (ухлаб  ором  олинг)  ёки  (уйқуни  кечанинг)

ярмидан   ҳам  бир  оз  камайтиринг,   ёҳуд  унга  (бир  оз)  зиёда  қилинг  (яъни,   кечанинг

ярмидин  камроғида  ухлаб, истироҳат қилинг)    ва  Қуръонни  тартил билан (яъни, дона-

дона қилиб) тиловат қилинг!

Изоҳ: Ушбу оятларда Пайғамбар алайҳиссаломга кечанинг ярмини ёки учдан иккисини

ёҳуд  учдан  бирини  бедор  бўлиб  тоат-ибодат  билан  ўтказиш  ҳамда Қуръони   Каримни

шошмасдан, мазмун-моҳиятига эътибор бериб тиловат қилиш буюрилди.

Бу  оятларнинг  нозил  бўлиш  сабаблари  ҳакида  турли  ривоятлар  мавжуддир.  Улардан

бирида аитилишича, Пайғамбар алайҳиссалом Қурайш кофирлари тўпланишиб        Ислом

динига    ва    Пайғамбар    алайҳиссаломнинг     ўзларига    қарши    ҳар   хил    макр-ҳийла

режаларини    тузишаётганидан    хабар   топгач,   ғамгин    бўлиб,   кийимларига    ўралган

ҳолларида   ётиб    энди    уйқуга    кетганларида    Жаброил    фаришта    мазкур    оятларни

келтириб,  уларда  Пайғамбаримизга ҳозир   уйқу вақти   эмаслиги, балки   тунларни тоат-

ибодат    билан    бедор    ўтказиб,    барча    оламлар    Парвардигори    томонидан    нозил

қилинаётган Илоҳий Қўлланма — Қуръони Каримни дона-дона қилиб ўқиб, кишиларга

етказиш виқти эканлиги уқтирилади.

 

5. Зеро, Биз Сизга оғир Сўзни — Қуръонни туширажакмиз. 

 

6.  Албатта  кечаси  (ибодат   учун  бедор  бўлиб)  туриш  (тун  уйқу-ором  вақти  бўлгани

сабабли) жуда оғир юкдир ва (лекин у пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани учун)

энг тўғри сўздир.

Изоҳ: Тун сукунатида ибодат қилаётган киши Қуръонни ҳам адашмай тиловат қилади,

дуо-илтижоларни   ҳам  ҳузури   дил  билан  бехато  қилади   ва  бу  вақтда  ўзгалар  уйқу-

ғафлатда  бўлгани  учун  унинг   қилгат   ибодати —   ўқиган   намози  бериё,  яъни,  Ёлғиз

Аллоҳ  учун  бўлади.   Шунинг   учун  ҳам  Аллоҳ  таъоло  тунлари  бедор  бўлиб  ибодат

қилишни: "Энг тўғри сўздир", дейди.

 

7.  Албатта  Сиз учун   кундузи  узун-тинимсиз   машғулот  бордир  (шу  сабабли  кечалари

бедор бўлиб ибодат қилинглар. 

 

8.  Парвардигорингизнинг    номини  (мудом)  ёд  этинг  ва  Унга  бутунлай  берилиб, (чин

ихлос билан бандалик қилинг)! 

 

9. (У) Машриқ ва Мағрибнинг    Парвардигоридир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг

Ўзигина бордир. Бас, Сиз (ўзингиз учун) Унигина Вакил-Ҳомий қилиб олинг! 

 

10. Ва улар (мушриклар) айтаётган сўзларига (бераётган озорларига) сабр қилинг ҳамда

уларни чиройли тарк этинг! 

 

11. (Сизни)   ёлғончи  қилгувчи   у  аҳли  неъмат-аҳли  дунёларни   менга  қўйиб  беринг  ва

уларга озгина (Қиёматгача) муҳлат беринг! 

 

12.  Зеро,   Бизнинг   даргоҳимизда  (кофирлар    учун   тайёрлаб   кўйилган)   кишанлар   ва

(уларни куйдириб азоб бергувчи) олов-дўзах бордир! 

 

13. Ва (томоққа) тиқилгувчи (йиринг ва қон каби) "таом" ҳамда аламли азоб бордир! 

 

14. У Кунда   ер ва  тоғлар титроққа тушар   ва у  тоғлар тўкилиб   тургувчи қумтепаларга

айланиб қолур! 

 

15. (Эй      Макка   аҳли),   дарҳақиқат,   Биз    худди   Фиръавнга  (Мусо)    пайғамбарни

юборганимиз каби сизларга ҳам (агар бу ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтсангизлар

Қиёмат  Кунида)  сизларнинг зиёнингизга    гувоҳлик   бергувчи бўлган   бир  Пайғамбарни

(яъни, Муҳаммад алайҳиссаломни) юбордик. 

 

16. (Ўшанда) Фиръавн (Мусо) пайғамбарга итоатсизлик қилгач, Биз уни қаттиқ ушлаш

билан ушладик (яъни, денгизга ғарқ қилиб юбордик). 

 

17.  Бас, агар  сизлар  кофир  бўлсангизлар  (ўз  даҳшати  билан)  болаларни(нг  сочларини

оқартириб) чолларга айлантириб қўядиган Кун(нинг азоби)дан қандай сақланурсизлар! 

 

18. У  (даҳшатли Кун) сабабли осмон ҳам ёрилгувчидир! (Аллоҳнинг) ваъдаси амалга

ошгувчидир! 

 

19. Албатта ушбу (оятлар) бир эслатмадир. Бас, ким хоҳласа (бу насҳатдан ибрат олиб)

Парвардигорига йўл тутар. 

 

20. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Парвардигорингиз Сиз ва Сиз билан бирга

бўлган   кишилардан   иборат   тоифа  (яъни,    саҳобаларингиз   гоҳо)   кечанинг   учдан

иккисидан  озроғида, (гоҳо)    унинг  ярмида   ва  (гоҳо)   учдан   бирида  (бедор   бўлиб,

намозда) туришларингизни билур. Кеча ва кундуз (соатлари)ни Аллоҳ белгилар. У Зот

(фасллар  ўзгариши  билан  кечалар  ҳам  узун-қисқа  бўлиб  туриши  сабабли  сизлар  у

кечаларда     бедор     бўлишларингиз    лозим     бўлган     соатларнинг)     саноғига    ета

олмасликларингизни   билиб,    сизларга    қайта    енгиллик    берди.    Энди  (кечалари

намозларингизда)    Қуръондан   муяссар    бўлган   миқдорда    ўқийверинглар.   У    Зот

сизларнинг   орангизда  (кечалари    бедор    бўлишга   қуввати   етмайдиган)   беморлар

бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазл-марҳаматидан (ризқ-рўз) истаб Ер юзида (яъни,

унинг  турли  томонларига)  сафар  қилишларини  ва  яна  бошқалар  эса  Аллоҳ  Йўлида

жангга чиқиб  кетишларини билди. Бас, (ўзларингизни қийнамай Қуръондан) муяссар

бўлган    микдорда    ўқийверинглар.   Ва    намозни    тўкис    адо    этинглар,    закотни

(ҳақдорларга)   ато   этинглар  ва  (бечора   мискинларга  хайру   саховат  қилиш  билан)

Аллоҳга   қарзи   ҳасана   беринглар!   Ўзларингиз   учун   тақдим   қиладиган   ҳар   бир

яхшиликни  (Қиёмат   Куни)  Аллоҳнинг  ҳузурида   янада   яхшироқ   ва   улуғроқ   ажр- мукофот    ҳолида    топурсизлар.    Аллоҳдан    мағфират    сўранглар!    Албатта    Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.

 

 

 (74) «Муддассир» сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган. У эллик олти оятдир.

Бу  сурада ҳам  худди аввалги сурада бўлганидеқ сўз асосан Пайғамбар алайҳиссалом

шахсиятлари  хусусида  бориб,  дастлабки  оятларда  Пайғамбаримизга   даъват  юкини  ўз

зиммаларига   олишлари   амр   этилади   ва   бу   йўлда   кофирлар   томонидан    ўзларига

етадиган   озор-азиятларга   Аллоҳ  учун  сабр-тоқат  қилиш   буюрилади.   Сура  давомида

Қиёмат  Кунида  кофирлар  учун  осон  бўлмаслиги   таъкидланади  ва  улардан  бирининг

кирдикори  батафсил  фош этилади. Сўнгра кофирларга    ваъда қилинган дўзах ва    унинг

қўриқчи-ходимларининг   саноқлари  тўғрисида сўз   юритилиб,  бу  саноқ  фақат  имтиҳон

учун айтилгани баён қилинади.

Бу  сурадан  жаннат  аҳлининг   дўзахилар  билан  қиладиган   савол-жавоблари   ҳам  ўрин

олгандир. Сура Макка мушрикларининг Ҳақ Йўлига юрмаётганларидан ғамгин бўлган

Пайғамбар алайҳиссаломга ҳар иш Аллоҳ таъолонинг хоҳиш-иродаси билан бўлишини

билдириб, таскин-тасалли бериш билан хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2.  Эй  (либосларига)   бурканиб  олган  зот,  туринг-да, (инсонларни    Охират  азобидан)

огоҳлантиринг!

Изоҳ:   Саҳобалардан    Жобир    ибн   Абдуллоҳ  (Аллоҳ    ундан    рози   бўлсин)    ривоят

қилишларича,   Пайғамбар   алайҳиссалом   юқоридаги   оятлар  нозил   бўлиши   хусусида

шундай   деганлар: "Мен     бир   куни   йўлда   кетаётиб   осмондан   бир   овоз   эшитдим.

Бошимни   кўтариб   қарасам,  баногоҳ   мен  Ҳиро   ғорида  эканлигимда   олдимга   келган

фаришта  осмон  билан  Ернинг  ўртасида  муаллақ  бўлган  бир  курсида  ўтирибди.  Бу

ҳолни  кўриб  кўрққанимдан   ерга  йиқилдим   ва  қалтираб-титраган   ҳолимда  уйга  етиб

келиб, "Мени ўраб кўйинглар, мени ўраб қўйинглар", дедим. Энди кўрпага бурканиб

ётганимда  менга "Эй (либосларига) бурканиб     олган зот", деб   бошланган оятлар  нозил

бўлди".

 

3. Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! 

 

4. Либосларингизни пок тутинг! 

 

5. Бутлардан йироқ бўлинг! 

 

6. (Бераётган нарсангизни) кўп санаган ҳолингизда эҳсон қилманг! 

 

7. Ёлғиз Парвардигорингиз (Юзи) учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр

қилинг! 

 

8-9. Чунки қачон (Қиёмат Қойим бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида, ана

ўша Кун қийин Кундир! 

 

10. Кофирларга осон бўлмаган (Кундир)!

Изоҳ:   Ушбу   оятларда  Аллоҳ   таъоло  Ўз   Пайғамбарини   зиммасидаги   пайғамбарлик

вазифасини сабр-тоқат билан адо этишга чорлаб, у зотга яқинда Дин Йўлига ғов бўлган

кимсалар   учун   қийин   бир   Кун —     Қиёмат   келиши   тўғрисида   хабар   берди.   Энди

қуйидаги  оятларда  ўша  кофирлардан  бири  бўлган  Валид ибнул-Муғийранинг    Қуръон

ва Пайғамбар алийҳиссаломга қарши қилган кирдикори ва у топажак оқибат ҳақида сўз

боради.

 

11. (Эй Муҳаммад алайҳссалом), Мен сўққабош ҳолида яратган кимсани ўзимга қўйиб

беринг! 

 

12-13. (Сўнгра)     Мен   унга   кенг-мўл    мол-давлат   ва  (доимо    ёнида)   ҳозиру   нозир

ўғилларни (ато) қилдим. 

 

14. Яна унга (ҳаётнинг барча неъматларини) қулай-осон қилиб қўйдим. 

 

15. Сўнгра у яна зиёда қилишимни тамаъ қилур. 

 

16.   Йўқ, (унинг      тамаъси   беҳудадир).    Чунки    у   Бизнинг    оятларимизга    қаршилик

қилгувчидир. 

 

17. Яқинда Мен уни бир харсанг тошга (яъни, ўтиб бўлмас тўсиққа) дучор қилажакман! 

 

18. Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу Илоҳий Китобга қиндай туҳмат қилиш тўғрисида)

ўйлади, режа тузди. 

 

19. Ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! 

 

20. Яна ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! 

 

21. Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради. 

 

22. Сўнгра (Қуръондан бирон айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва (афтини)

буриштирди. 

 

23. Сўнгра (Ҳақдан) юз ўгирди ва кибр-ҳаво қилди. 

 

24—25. Бас, у: "Бу (Қуръон Аллоҳнинг Сўзи эмас, балки) фақат (аввалгилардан) нақл

қилинаётган бир сеҳрдир. Бу фақат башарнинг сўзидир", деди. 

 

26. Яқинда Мен уни Сақарга (жаҳаннамга) киритажакман! 

 

27. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сақарнинг нима эканлигини Сиз қаердан ҳам билар

эдингиз?!

 

28. У (бирон кофирни) қолдирмас — қўймас (балки куйдириб ҳалок қилур)! 

 

29. (У беш юз йиллик масофидан) инсонларга яққол кўриниб тургувчидир. 

 

30. Унинг устида ўн тўққиз (фаришта қўриқчилик-эгалик қилур). 

 

31. Биз дўзах эгаларини — қўриқчиларини фақат фаришталардан қилдик ва Биз фақат

кофир   бўлган  кимсаларни  синаш   учун   у(фаришта)ларнинг   саноғини  (ўн  тўқизта)

қилдик.  Токи  Китоб  берилган  кимсалар  (яъни,  яҳудий  ва  насронийлар  ўзларининг

Илоҳий   Китоблари  бўлмиш   Таврот   ва   Инжилни  ҳам   дўзах   қўриқчилари  бўлган

фаришталар   саноғи   ўн   тўққизта   экани   айтилганини   кўриб,   Қуръоннинг   Аллоҳ

томонидан нозил қилинган Ҳақ Китоб эканлигини) аниқ билгайлар ва иймон келтирган

зотларнинг иймонлари  эса  янада  зиёда  бўлгай  ҳамда Китоб  берилган кимсалар  ҳам,

мўъминлар ҳам (дўзах қўриқчиларининг саноғи тўғрисида) шак-шубҳа қилмагайлар. Ва токи дилларида мараз (мунофиқлик) бўлган кимсалар ва кофирлар: "Буни мисол қилиш

билан (яъни, фаришталар саноғини ўн тўққизта қилиш билан) Аллоҳ нима демоқчи?",

дегайлар. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўюр ва Ўзи

хоҳлаган   кишиларни   ҳидоят   қилур.   Парвардигорингизнинг  қўшинларини  (яъни,

фаришталарнинг   қанча  (ададда    ва   қандай   сифатда   эканликларини)  ёлғиз   Унинг

Ўзигина билур. У (яъни, ушбу оятларда таърифланган жаҳаннам фақат инсонлар (пинд-

насиҳат олишлари) учун бир эслатмадир. 

 

32. Дарҳақиқат, Ойга қасам; 

 

33. Ўтиб кетган тунга қасам; 

 

34. Ёришиб келаётган тонгга қасамки, 

 

35-36-37.   Албатта   у  (жаҳаннам    барча)   инсонлар   учун —     сизларнинг   орангизда

(яхшилик ва тоат-ибодат томонга) илгарилашни ёки (куфру исён томонига) чекинишни

хоҳлаётган кишилар учун огоҳлантиргувчи бўлган чўнг (бало)лардан биридир. 

 

38.    Ҳар   бир    жон   ўзи  (ҳаёти     дунёда)    касб   қилган   амали   сабабли  (дўзахда)

ушлангувчидир. 

 

39.  Фақат  ўнг  қўл  эгаларигина  (яъни,  ҳаёти  дунёда  иймюн  келтирганлари  ва  эзгу

амаллар   қилганлари   сабабли   Қиёмат   Кунида   номаи   аъмоллари   ўнг   қўлларидан

берилган саодатманд зотларгина дўзахдан нажот топгувчидирлар). 

 

40-41. Улар жаннатларда бир-бирлари билан (дузахга ташланган) жиноятчи-кофирлар

ҳақида савол-жавоб қилишурлар. 

 

42. (Улар дўзах аҳлига): "Сизларни нима Сақарга киритди?", (деганларида); 

 

43. Улар айтурлар: "Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик. 

 

44. Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик.

 

45.  Бизлар  (ботил-беҳуда  сўзларга)  шўнғигувчи кимсалар  билан  бирга  шўнғир  эдик

(яъни, Қуръон ва Пайғамбар хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик). 

 

46-47. То бизларга аниқ  (ўлим) келгунича бизлар Жазо — Қиёмат Кунини ёлғон дер

эдик". 

 

48. Энди қўллагувчиларнинг қўллови уларга фойда бермас!

Изоҳ: Яъни, Қиёмат Кунида ҳаёти дунёдан кофир бўлиб ўтган кимсалар ўзлари учун

бирон  қўлловчи  топа  олмаслар  ва  агар  фаразан  ер  юзидаги  барчи  одамлар  уларни

шафоат  қилган-кўллаган тақдирда  ҳам  бу  шафоат  уларга  фойда  бермас!  Юқоридаги

оятларда кофирлар топадиган оқибат зикр қилинди. Энди қуйидаги оятларда уларнииг

Ҳақдан юз ўгиришлари тўғрисида бир ибратли мисол келтирилади:

 

49-50-51. Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан Қуръондан юз ўгирадилар-а?! 

 

52. Йўқ, (улар ҳеч қачон    Қуръон оятларига қулоқ тутмаслар, балки) улардан ҳар бир

кимса ўзига очиқ саҳифалар берилишини истар!

Изоҳ:   Макка   мушриклари   Муҳаммад   алайҳиссаломга: "Токи      сен   бизларнинг    ҳар

биримизга  осмондан  алоҳида  саҳифа  келтирмагунингча   ва  у  саҳифада  ҳар  биримизга

Аллоҳ  томонидан   сенга  эргашиш   буюрилганини   ўқиб  кўрмагунимизча   сенга   иймон

келтирмаймиз", деганларида, ушбу ояти карима нозил бўлди.

 

53. Йўқ, (уларнинг кофир бўлишларига сабаб, асло уларга очиқ сиҳифалар берилмагани

эмас), балки улар Охират(га иймон келтирмайдилар ва унда бўладиган азоб-уқубатдан)

қўрқмайдилар (ва шу сабабдан Қуръондан юз ўгирурлар). 

 

54. Ҳа, албатта у (Қуръон) бир Эслатмадир. 

 

55. Бас, хоҳлаган киши ундан эслатма-ибрат олур. 

 

56. Улар Ёлғиз Аллоҳ хоҳлаганидагина (Куръондан) эслатма-ибрат олурлар. У (Аллоҳ)

тақво Эгасидир (яъни, бандалари Ундан тақво қилишлари — кўрқишлари лозимдир) ва

(У Аллоҳ тақво қилгувчи бандалари учун) мағфират Эгасидир.

 

 

 

 (75) «Қиёмат» сураси

Бу сура ҳам Макка сураларидан бўлиб, қирқ оятдан иборатдир.

Суранинг номидан маълум бўлиб турганидек, унда сўз асосан Қиёмат Куни ва      қайта

тирилиш    хусусида   боради.   Дастлабки    оятларда   Аллоҳ   таъоло   наинки    ҳар   бир

инсоннинг    суякларини    йиғиб   тўплашга,   балки   унинг   бармоқларигача   тиклаб   бут

қилишга Қодир экани уқтиралганидан сўнг, ана ўша Қиёмат Кунининг аломатлари зикр

қилинади  ва  у Кун келгач, бирон    инсон Ҳақ таъолонинг    одил жазосидан қочарга    жой

топа олмай қолиши ҳақида хабар берилади.

Шунингдек,   бу  сурада  Пайғамбар   алайҳиссаломга   нозил  бўлаётган  ваҳийни   қандай

қабул қилиб олишлари лозимлигини таълим берадиган оятлар мавжуддир.

Сура  давомида  дунё  маишатига  муккасидан   кетиб,  Охиратни  унутаётган   кимсаларга

дашном   берилиб,   у  Кунда   инсонлар   икки   тоифага —    Парвардигорнинг   дийдорига

мушарраф    бўлган    саодатмандларга    ва   юзлари    қаро    бадбахтларга    бўлинишлари

тўғрисида  огоҳлантирилади   ҳамда ажал   етиб,  ўлим  соати  келган вақтида   жон  таслим

қилаётган  киши  рўбарў  бўладиган  даҳшатлар  баён  этилади.  Сура  қайта  тирилиш ҳақ

эканлиги тўғрисида бир ибратли ақлий далил келтириш билан хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Мен Қиёмат Кунига қасам ичурман. 

 

2.  Ва  Мен   маломатгўй  нафсга  қасам  ичурманки, (хеч   шак-шубҳасиз,   қайта  тирилиб,

ҳисоб-китоб қилинурсизлар)!

Изоҳ:   Ушбу   ояти  каримадаги  "маломатгўй    нафс"   Аллоҳ  таъолога   ибодат   қилишда

қосирлик —      бепарволик    қилган    эгасини    маломат   қиладиган    нафсдир.    Умуман

Куръонда нафс калимаси уч хил сифат билан келади: 

1. Нафси аммора — (Ёмонлик-гуноҳга) буюргувчи нафс (Юсуф сураси, ЗЗ-оят), 

2. Маломатгўй нафс, 

3. Хотиржам-сокин нафс (Фажр сураси, 27-оят).

 

3.  Инсон   Бизни   унинг  (чириб,   тупроққа   айланиб  кетган)   суякларини   ҳаргиз  тўплай

олмас, деб гумон қилурми?! 

 

4.   Йўқ,   Биз   унинг   бармоқларини  (ҳам)    тиклаб-жойига    келтиришга   Қодир   бўлган

Зотдирмиз!

Изоҳ:  Аллоҳ  таъоло  Қиёмат   Кунида  ҳар  бир  инсоннинг   бармоқларигача   тиклаб-асл

ҳолига   келтириши   ҳақидаги    хабардан   икки    нарсани   уқиш   мумкин:    Биринчидан,

шундай кичик нозик бармоқларни тиклашга Қодир бўлган Зот бошқа суяк-сўнгакларни

ҳам  тиклай олиши шубҳасиздир. Иккинчидан, Қиёмат қойим бўлганида ҳар бир банда

ҳаёти   дунёда   қилиб   ўтган   барча   яхши-ёмон   амалларига   жавоб   берар  экан,   унинг

бармоқлари  бутун  бўлиши  ўта  муҳимдир.  Чунки дунёдаги   ҳеч  бир  кишининг   бармоқ

изи   иккинчи   кишининг   бармоқ   изига   ўхшамайди. (Бу    ҳақиқатни   илҳ-фан   ўрганиб,

исботлашидан неча аср илгари Қуръони Карим бир оғиз сўз билан        айтиб қўйганининг

ўзи барча инсонни ҳар бир бармоғигача яратган ҳам, ушбу азиз Китобни юборган ҳам

Ёлғиз   Аллоҳ   эканига   очиқ   далолатдир)!   Бинобарин,   қилинган   барча   эзгулик   ҳам,

ёмонлик   ҳам  адолат  тирозусида  тортилиб,  ўзининг   мукофот  ёки  жазосини   оладиган

Кунда  ҳар  бир  баркот  ўз  эгасининг   ҳаёти  дунёда  қилиб  ўтган  қилмишларига   жонли

гувоҳ бўлиши шубҳасиздир.

 

5-6.   Балки   инсон   олдинда  (келгуси    ҳаётида   ҳам)   фисқ-фужур  (гуноҳ    амалларни)

қилмоқни истаб: "Қиёмат Куни қачон ўзи?", деб сўрар?!

Изоҳ: Иймонсиз кимсаларни ёлғон амаллар қилишдан қайтарилса, улар ўзлари ўрганиб

қолган   фисқу-фужурларидан    ажралгилари   келмасдан: "Қиёматгача     ҳали  жуда   узоқ

кексайганимизда    қилган   гуноҳларимизга   тавба-тазарруъ   қилиб   оламиз",   дейдилар.

(Худди   қўлларида   то   кексайиб,  тавба   қилгунларича  ўлмаслик   ҳақида  васиқалари

бордек)!   Қуйидаги    оятларда   ана   шундай   кимсаларнинг    Қиёмат   Кунидаги    аҳоли

тасвирланади.

 

7-8-9-10. Бас, (кўрган даҳшатларидан) кўз қамашиб, (осмондаги) ой ҳам тутилган ҳолда

қуёш ва  ой бирлаштирилган вақтда — ана ўша Кунда у инсон: "(Бу бало-офатлардан)

қаерга қочиб-қутулиш мумкин?", деб қолур! 

 

11. Йўқ! (Эй инсон, Аллоҳнинг азобидан қочиб кутуладиган) бирон бошпана йўқдир! 

 

12. У Кунда ёлғиз Парвардигоринг (ҳукм қилган жой)га қарор топишгина бордир! 

 

13.   У   Кунда   инсонга  (ҳаёти     дунёдалик   чоғида)   қилиб   ўтган   ва  (ўзидан    кейин)

қолдирган (барча) нарсаларнинг (яъни, яхши-ёмон амалларнинг) хабари берилур. 

 

14-15.  Балки  (У   Кунда)   инсон —    гарчи   ўз  узр-баҳоналарини  (ўртага)    ташласа —

келтирса-да, — (унинг барча аъзолари) ўзининг зиёнига гувоҳлик бергувчидир!

Изоҳ:  Яъни, инсон ҳаёти дунёдалик    пайтида ҳар қандай   ҳакамни ўз тили-нутқи    билан

алдаб  кетиши   мумкин,  аммо  Қиёмат   Кунида —    Ёлғиз   Аллоҳ  таъоло  Ҳакам  бўлган

пайтида   инсоннинг   нотиқлиги   бекор-бефойда   бўлиб  қолади.  Чунки   у  Кунда  инсон

ўзини  оқлаш учун   қандай  сабаб-баҳоналар  топмасин, Аллоҳ   таъоло  томонидан  унинг

баданидаги    барча   аъзоларига   тил   ато   этилиб,    улар   ўз   эгаларининг    қилиб   ўтган

гуноҳларига гувоҳлик берадилар.

Мазкур оятларда Қиёмат Куни ва инсоннинг у Кундаги аҳволи тасвирлангач, энди сўз

Қуръонга   ва  унинг   оятларини   Жаброил   фариштадан   қабул  қилиб   олиш   тариқасига

кўчади.

Пайғамбар    алайҳиссалом   ўзларига   ваҳий   нозил   бўлаётган   пайтда   бирон   калима

ёдларидан чиқиб   қолмаслиги учун лабларини    қимирлатиб —   такрорлаб турар эдилар.

Ушбу оятларда у зотга бундай қилишнинг ҳожати йўқ эканлиги уқтирилди.

 

16. (Эй Муҳаммад    алайҳиссалом,  Қуръонни)  тезроқ  (ёдлаб)  олиш  учун  тилингизни   у

билан қимирлатмай — пичирламай қўя қолинг! 

 

17.  Зеро, уни  (Сизнинг дилингизда)     жамлаш ҳам, (тилингизда)    қироат  қилдириш  ҳам

Бизнинг зиммамиздадир. 

 

18.  Бас,   қачон  Биз  (яъни,   Жаброил   фаришта)  уни  (яъни,   ҳар   бир  ваҳийни)  ўқиб

битганимиздан сўнггина Сиз ҳам уни ўқишга эргашинг! 

 

19. Сўнгра уни — Қуръонни баён қилиб бериш ҳам албатта Бизнинг зиммамиздадир.

Изоҳ:   Яъни,   Аллоҳ   таъоло  Ўз   Каломидаги   тушуниб   етиш   мушкул   бўлган   айрим

оятларни  Пайғамбар   алайҳиссаломга   англатиш   кафолатини   ҳам  Ўз  зиммасига   олиб,

Пайғамбармизни     хотиржам     қилмоқда.     Мана     шу    оятлар    келгач,     Расулуллоҳ

алайҳиссалом ваҳий нозил бўлаётган вақда бошларини қуйи солиб, хомуш ўтирадиган

ва  қачонки   ваҳий   келтирган   Жаброил   алайҳиссалом   кетганларидан   сўнггина   нозил

қилинган оятларни ўқийдиган бўлдилар.

Қуйидаги   оятларда  сўз  яна  Қиёмат  Кунини  ёлғон  дегувчи  кимсаларга  ва  у  Куннинг

аҳволини тасвирлашга қайтади.

20.  Йўқ, (эй   Макка  мушриклари,  сизлар  гумон  қилгандек  қайта  тирилиш  ва  ҳисоб-

китоб йўқ нарсалар эмасдир)! Балки сизлар нақд (дунё)ни яхши кўрурсизлар. 

 

21. Охират (Куни)ни эса тарк қилурсизлар (яъни, Охират учун амал қилмайсизлар)! 

 

22-23.    У    Кунда  (мўъминларнинг)        юзлари     яшнаб,     Парвардигорларига     боқиб

тургувчидир!

Изоҳ: Дарҳақиқат, аҳли жаннат учун Парвардигорнинг дийдорига етишдан суюклироқ

бирон   нарса  йўқдир.  Шунинг   учун  ҳам  Яратганга   боқар  эканлар,   уларнинг   юзлари

янада яшнаб, мунаввар бўлиши табиий ҳолдир. Саҳиҳул-Бухорийда ворид бўлган мана

бу  ҳадиси  шариф  ҳам  мазкур  ояти  карима  мазмунини   таъкидлайди: "Албатта    сизлар

яқинда  Парвардигорингизни   худди  мана  шу  тўлин  ойни  кўриб  турганингиздек   очиқ-

аён кўрурсизлар".

 

24-25.   Ва    у   Кунда  (кофирларнинг)      юзлари    буришиб,    ўзларига    албатта    белни

синдиргувчи (бирон бало) қилинишини ўйлаб-кутиб қолур!

Изоҳ: Ушбу оятларда Қиёмат Кунида кишилар албатта икки гуруҳга — саодатмандлар

ва   бадбахтларга   бўлинишлари   ҳақида   хабар   берилгач,   қуйида   инсонларнинг   дунё

ҳовлисидан   Охират  диёрига  кўчишлари —    жон  таслим  қилиш   соатлари  ғоят  жонли

лавҳаларда тасвирланади.

 

26-27-28-29-30.    Дарҳақиқат, (жон)       ҳалқумга   етган, (вафот      қилаётган    кимсанинг

атрофидагилар   томонидан): "Дам     солиб-ўқиб   қўйгувчи   бирон   киши   борми?",   деб

қолинган, (жон      таслим   қилаётган   кимсанинг)    ўзи  (бу    ҳолатнинг   ҳаёти   дунёдан)

ажралиш эканини    англаган ва (жон бериш қийинлигидан) оёқ оёққа       чалмашиб қолган

бир вақтда — ана ўша Кунда Ёлғиз Парвардигорингиз (хузури)га. ҳайдалиш бордир!

Изоҳ: Дунёда яшаш соати битиб, ажали етган ҳар бир киши топган бола-чақасини ҳам,

мол-давлатини   ҳам,   шаъну   шавкатини    ҳам  тарк   этиб,   ёлғиз   ҳолда   Аллоҳ   таъоло

ҳузурига  ҳайдалиши бор   экан, демак,   у  Яратганга  ёруғ юз билан   рўбарў бўлиш  учун

ҳаёти   дунёдаги   ҳар   бир   лаҳзасини   иймон-эътиқод    ва   эзгу   амаллар   қилиш   билан

ўтказиши лозим. Аммо калтабин иисон эса...

 

31. На (Қуръон ва Пайғамбарни) тасдиқ этди ва на намоз ўқиди! 

 

32. Балки у (Куръонни) ёлғон деди ва (иймондан) юз ўгирди! 

 

33. Сўнгра (мана шу қилмишларидан уялиш ўрнига) гердайганича ўз аҳли томон кетди! 

 

34. (Эй кўрнамак инсон), ўлим бўлсин сенга, ўлим! 

 

35. Сўнгра яна ўлим бўлсин сенга, ўлим! 

 

36. Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, Охиратда эса қайта тирилиб

ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?! 

 

37. Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?! 

 

38. Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Аллоҳ уни) яратиб, расо (инсон) қилди. 

 

39. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларни (пайдо) қилди. 

 

40. Ана ўша (Аллоҳ) ўликларни тирилтиришга Қодир эмасми?! (Албатта Аллоҳ бунга

Қодирдир)!

 

 

 

 

(76) «Инсон» сураси

Мадинада  нозил  бўлган  бу  сура  ўттиз  бир  оятдан  ташкил  топгандир. "Инсон"   деб

номланган   бу  суранинг   аввалида  Аллоҳ  таъоло  инсон  зотини  қай  тарзда  йўқдан  бор

қилгани ва уни ҳаётга йўллагани тўғрисидиги оятлар зикр қилингач, дунёдан кофирлик

билан  ўтадиган  кимсаларнинг   Охират  Кунида  топажак   оқибатлари  ва  у  Кунда  аҳли

иймон эришадиган саодати абадийя хусусида батафсил хабар берилади.

Сўнгра Муҳаммад   алайҳиссаломга хитоб қилиниб, у кишига     Қуръони Киримни нозил

қилган    Парвардигор    ҳукмига   сибр-тоқат    қилиб   ўз   зиммаларидаги    пайғамбарлик

вазифасини    адо   этиш   ва   дин   душманларига   итоат   қилмаслик    ҳамда   эрта-ю   кеч

Яратганни ёдлаш билан тоат-ибодатга машғул бўлиш амр этилади.

Сура  Қуръон  оятлари  фақат  бир  эслатма  эканлигини   ва  хоҳлаган  кишиар  бу  Илоҳий

Эслатмадан  панд-насиҳат  олиб,  Аллоҳ  таъоло  томон  йўл  топишларини  таъкидлаш

билан ниҳояланди.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1.  Аниқки,   инсоннинг   устига  замондан   у  тилга   олгулик   бир  нарса   бўлмаган   вақт-

муддат ҳам келгандир.

Изоҳ: Ушбу ояти каримани муфассирлар икки хил тафсир қилганлар. Биринчи тафсир:

Аллоҳ таъоло ер юзчдаги барча мавжудотни ва ундаги ҳаёт кечиришга қулай-мувофиқ

қилиш Инсон   учун яратгандир. Лекин Аллоҳ таъоло     ягона шу оламни яратганидан то

Одам алайҳиссаломни яратиб, унга жон ато этгунича орадан ўтган узун бир муддатда

инсон  исмли,  ер  юзида  Яратганнинг   халифаси  бўлгувчи  жинзот  дунёга  келиши  зикр

қилинмаган —    тилга  олинмаган   эди.   Иккинчи   тифсир:  Одамзот  она  қорнида   пайдо

бўлганидан   тортиб   то   инсон   шаклига   кириб,   унга   жон   ато   этилгунича   ўтадиган

муддатда уни аввал нутфа, сўнг лахта қон, кейин бир тишлам гўшт, деб        номланади-ю,

аммо   уни   ҳали   инсон   дейилмайди.   Аниқки,    ҳар   бир   инсон   то   онадан   таваллуд

топгунича мана шу савдоларни ўз бошидан ўтказгандир.

 

2. Дарҳақиқат, Биз инсонни (вояга етганидан сўнг Шариат таклифлари билан) имтиҳон

қилгувчи бўлган ҳолимизда (дастлаб яралишида оталик ва оналик сувларидан) аралаш

бўлган   нутфадан   яратдик.   Бас,   уни  (Бизнинг    оятларимизни   тинглаши   ва  оламдаги

Бизнинг   борлигимизга   далолат  қилиб   турган  аломатларни   кўриши  учун)  эшитувчи,

кўрувчи қилиб қўйдик. 

 

3.  Дарҳақиқат,   Биз   уни  (инсонни)    хоҳ  у  шукр   қилгувчи-мусулмон   бўлсин   ва  хоҳ

кўрнамак-кофир   бўлсин  (Тўғри)   Йўлга  ҳидоят  қилдик  (яъни,   шукр  қилгувчилар   Биз

уларни  ҳидоят   қилган  Тўғри   Йўлни —    Ҳақ  Динни  маҳкам   тутадилар,  кўрнамак

кимсалар эса ўзларига кўрсатилган Тўғри Йўлдан юз ўгириб кетадилар). 

 

4.  Албатта  Биз  кофирлар  учун  занжиру  кишанларни   ва  (дўзах)  алангасини   тайёрлаб

қўйгандирмиз! 

 

5-6. Албатта (ҳаёти дунёдан Аллоҳ таъолонинг амру фармонларига итоат қилиб ўтган)

яхшилар  (жаннатда)    мизожи-аралашмаси    кофувр —     Аллоҳнинг  (яхши)    бандалари

ичадиган (жаннатий) чашма — бўлган майкосалардан (май) ичурлар. Улар у (чашмани

ўзлари хоҳлаган жойдан) чиқариб-оқизиб олурлар. 

 

7.   Улар  (ҳаёти    дунёда   ўз   зиммаларига   олган)   назрларини   тўла   адо   қилурлар   ва

ёмонлик-даҳшатлари кенг ёйилгувчи бўлган (Қиёмат) Кунидан қўрқурлар. 

8. Ва  таомни  суюб-хоҳлаб  турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва     есирларни

таомлантирурлар. 

9. (Улар     айтурлар): "Биз      сизларни   ёлғиз    Аллоҳнинг    Юзидан    таомлантирурмиз.

Сизлардан  (бу    ишимиз   учун)   бирон   мукофот   ва   миннатдорчилик    истамасмиз —

кутмасмиз. 

 

10. Албатта бизлар Парвардигоримиз томонидан бўладиган, (даҳшатли азобдан юзлар)

тиришиб, буришиб қолгувчи бир Кундан қўрқурмиз".

 

11.  Бас,  Аллоҳ  уларни   ўша  Куннинг   ёмонлигидан   сақлади  ва   уларни(нг   юзлари)га

жилва-нур, (дилларига) сурур бахш этди.

 

12.  Ва  уларни  сабр-қаноатлари   сабабли  жаннат  ва  (жаннатда  эгниларида   бўладиган)

ипак (либослар) билан мукофотлади. 

 

13.  Улар у  жойда  сўриларга  ястанган ҳолларида   ўтирурлар. Улар у   жойда  қуёш(нинг

қизиғи)ни ҳам, замҳарир (қишнинг совуғи)ни ҳам кўрмаслар. 

 

14. (Жаннат) соялари уларга    яқин ва   мевалари  ҳам (узиб   тановул қилиш осон   бўлсин

учун) эгиб қўйилган бўлур. 

 

15-16.   Уларга   кумуш   идишлар(да   таомлар)   ва   ўзи   кумушдан  (ясалган     бўлса-да

нафислигидан)    шиша-шиша  (бўлиб     кетган)    қадаҳлар(да    шароблар)   айлантирилиб

турилур. (У    шаробларни   соқийлар   ҳар   кимнииг   эҳтиёжига   яраша)   ўлчаб-белгилаб

қўйгандирлар. 

 

17-18. (Жаннат аҳли) у жойда мизожи-аралашмаси занжабил бўлган майкосалар билан

— (жаннатлардаги) салсабил-ўтимли деб аталадиган чашма билан сурорилурлар. 

 

19.  Уларнинг   устида   мангу   ёш  (яъни,   ҳеч  қаримайдиган)   болалар  (хизмат   қилиб)

айланиб     турурларки,    уларни    кўрган    вақтингизда  (гўзалликлари,        рангларининг

тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан) сочиб юборилган гавҳарларми, деб ўйларсиз. 

 

20. У жойда қачон қарасангиз ноз-неъматларни ва катта мулку давлатни кўрурсиз. 

 

21. Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билакузуклар

билан    безангандирлар   ва    Парвардигорлари   уларни    ниҳоятда    покиза   шароб-ла

суғоргандир. 

 

22.  Албатта  бу  (жаннат   ви  ундаги  ноз-неъматлар)   сизлар  учун  мукофот  бўлди  ва

сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбул бўлди. 

 

23. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Бизнинг Ўзимиз Сизга бу Қуръонни бўлиб-

бўлиб нозил қилдик. 

 

24.  Бас,  Сиз  Парвардигорингизнинг ҳукмига  сабр  қилинг ва  улардан  (кофирлардан)

бирон гуноҳкор ё кўрнамакка итоат қилманг! 

 

25. Ва эрта-ю кеч Парвардигорингизнинг номини зикр қилинг! 

26. Яна кечанинг бир қисмида ҳам У Зотга сажда қилинг ва узун тунда (бедор бўлиб) У

Зотга тасбеҳ айтинг! 

 

27.  Албатта  ана  у  (кофир)лар  нақд  (дунё)ни   суюрлар  ва  оғир  Кунни  (Қиёматни)   эса

орқаларига ташлаб қўюрлар (яъни, у Кун учун бирон амал қилмаслар). 

 

28.   Биз   уларни    яратдик    ва  (барча)    аъзоларини    мустаҳкам   қилдик    ва   хоҳлаган

вақтимизда  (уларни  ҳалок  қилиб,  ўринларига)  ўзларига  ўхшаганларни  алмаштириб

қўюрмиз. 

 

29. Албатта бу (сура) бир панд-насиҳатдир. Бас, ким хоҳласа (бу панд-насиҳатни қабул

қилиб), Парвардигори томонга йўл тутур. 

 

30. (Эй    инсонлар),   сизлар   фақат   Аллоҳ  хоҳлаган   вақтдагина  (У    Зот  томонга   йўл

тутишни)    хоҳларсизлар  (яъни,     бирон   иш   Аллоҳнинг    хоҳиш-иродасисиз    бўлмас).

Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир. 

 

31.  У   Ўзи  хоҳлаган  кишиларни  (яъни,  мўъминларни)  Ўз  раҳматига —   жаннатига

киритур. Золимлар учун эса аламли азобни тайёрлаб қўйгандир.

 

 

 

 

(77) «Вал-Мурсалот» сураси

Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, эллик оятдир. Сура Қиёмат қойим бўлиши ҳақ

эканлигини таъкидлайдиган оятлар билан     бошланиб, сўнгра у Кун келган вақтида рўй

берадиган хориқул-одат воқеа-ҳодисалар баён қилинади.

Бу  сурада динсизлик оқибатида ҳалокатга дучор бўлган аввалги қавмлар ҳақида        хабар

берилиб,  кишилирни   иймон-эътиқодга    даъвит  қилинади   ва  ҳар  бир  инсонни   Аллоҳ

таъоло Ўз қудрати билан бир томчи сувдан яратиб, комил инсонга айлантиргани алоҳда

таъкидлаб ўтилиди.

Сура   давомида    Қиёмат    Кунини    ёлғон    дегувчилар    ўша   Кунда   ҳалокатга    дучор

бўлишлари  бот-бот (суранинг   ўн оятида)   такрорланиб боради. Сура ўзининг     илк ояти

номи билан "Вал-мурсалот — Юборилган (шамолларга) қасам", деб аталади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2. Пайдар-пай юбориладиган (шамол)ларга, қутурадиган (бўрон)ларга қасам; 

 

3-4-5-6-7. (Булутларни Аллоҳ    хоҳлаган  томонларга)  ёйиб  юборадиган  (фаришталарга,

Ҳақ   билан   ботилни   ва   ҳалол  билан   ҳаромни)   ажратиб   берадиган  (фаришталарга,

мўъмин   бандаларни)   узр-мағфират   қилиш   учун   ё  (кофирларни    Охират   азобидан)

огоҳлантириш   учун  эслатма-ваҳий   олиб  тушадиган  (фаришта)ларга  (яъни,    юқориди

мазкур    бўлган    барча   нарсаларга)    қасамки,    ҳеч    шак-шубҳасиз,    сизларга    ваъда

қилинаётган нарса (Қиёмат ва ҳисоб-китоб) воқеъ бўлгувчидир! 

 

8. Бас, қачон юлдузлар (нурлари сўниб) ўчирилгач; 

 

9. Ва қачон осмон (қобиғи) ёрилиб-очилгач; 

 

10. Ва қачон тоғлар (қумлар каби) сочилгач; 

 

11.  Ва  қачон   пайғамбарларга  (уларни   ёлғончи   қилган   қавмлари   билан   ҳисоб-китоб

қилишлари   учун)  белгиланган   вақт  келгач, (ана    ўша  вақтда  ваъда  қилинган   Қиёмат

қойим бўлур). 

 

12. (Пайғамбар    ўз  қавмлари   билан  ҳисоб-китоб   қилишлари)   қай  Кунга   белгиланган

эди? 

 

13. (Ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кунга (белгилангандир)! 

 

14. (Эй инсон), сен (ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кун нима эканлигини қаердан ҳам

билурсан?!

 

15. У Кунда (ўша Кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

 

16.   Ахир   Биз   аввалги  (ўз     пайғамбарларини    ёлғончи   қилган    умматларни   ҳалок

қилмадикми?! 

 

17.   Сўнгра   кейинги  (яъни,   Муҳаммад   алайҳиссаломни   ёлғончи   қилгувчи  Макка

кофирлари ва бошқа)ларни ҳам уларга эргаштирурмиз! 

 

18. Биз барча жиноятчи-кофирларни мана шундай (ҳалок) қилурмиз! 

 

19. У Кунда (ўша Кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай! 

 

20. Ахир Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?! 

 

21-22-23. Сўнг у (сувни-нутфа)ни маълум муддатгача (яъни, ой-куни етиб туғилгунича)

мустаҳкам   қароргоҳда  (она   қорниди   барқарор)   қилиб   қўймадикми?!   Бас,  Биз  (бир

томчи сувни комил инсон қилиб яратишга) Қодир бўлдик — Нақадар Қудратлидирмиз!

Изоҳ:  Ушбу  оятларда  яна   қайта  тирилиш   масаласи  баён  қилинди.   Мана  бу  ҳадиси

Кудсий   ҳам  юқоридаги   оятларга  муносиб   тафсирдир.   Пайғамбар   алайҳиссалом  бир

куни кафтларига тупурдилар-да, саҳобаларга бармоқлари билан ўша тупукни кўрсатиб

дедилир: "Аллоҳ   таъоло  айтур: "Эй   одам  боласи,  ахир  Мен  сени  худди  мана  шунга

ўхшаган  бир томчи сувдан   яратдим-ку! Бас, сен Мендан (яъни, Қиёмат      Куни  Менинг

ҳузуримга йиғилиб, ҳисоб-китоб беришдан) қаёққа ҳам қочиб қутула олар эдинг?!"

 

24. У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай! 

 

25-26. Ахир Биз ерни тирикларни ҳам, ўликларни ҳам йиққувчи қилиб қўймадикми?!

Изоҳ:  Мазкур   оятлардан  заминни   беҳуда  она  дейилмаслиги   маълум  бўлади.  Зеро,  у

Аллоҳ   таъолонинг   амри   билан   тирикларни   ўз   елкисида —     устида   кўтариб   турса,

ўликларга ўз қучоғидан жой беради.

 

27. Яна Биз  (Ерда) баланд тоғларни  (пайдо) қилдик ва сизларни (ўша тоғлардан оқиб

тушадиган) чучук-тотли сув билан суғордик. 

 

28. У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай. 

 

29. (У    Кунда   кофирларга   дейилур): "Сизлар     ҳаёти   дунёдалик   пайтингизда)   ёлғон

дегувчи бўлган нарсага (ҳисоб-китоб ви дўзах азобига) боринглар! 

 

30-31. (Жаҳаннамда    ёнаётган   дўзахилардан   кўтарилаётган   бадбўй   тутундан   иборат,

осмонга   ўрлагин    сари   бўлиниб    кетган)    уч   бўлакли,    ҳеч   қандай    соя-салқинлик

бермайдиган ва (дўзах) алангасини ҳам тўсмайдиган «соя»га боринглар!" 

 

32-33.  Дарвоқеъ,  у  (жаҳаннам  ҳар  томонга  ҳар  бири)  қасрдек,  худди  сариқ  туяларга

ўхшаган учқунларни отиб турур! 

 

34. У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай! 

 

35-36.  Бу  (Кун)   улар   сўзлай   олмайдиган   ва   улар  учун   узр   айтишларига   ҳам  изн

берилмайдиган Кундир! 

 

37. У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай! 

 

38.   Бу  (ҳақ    билан   ботил)   ажратиладиган    Кундир! (Эй     бу   Кунни   ёлғон   дегувчи

кимсалар, мана) Биз сизларни ҳам, аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган)ларни

ҳам жамладик. 

 

39. Мана, агар   сизлар учун (дўзахдан   қутқарадиган) бирон   найранг  бўлса, Менга ўша

найрангларингизни кўрсатинглар-чи?! 

 

40. У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай! 

 

41-42.   Тақводор   зотлар    эса  (У     Кунда)    албатта   соя-салқинларда,   чашмалар    ва

кўнгиллари тусаган мева-чевалар устидадирлар. 

 

43. (Уларга   дейилур): "Қилиб   ўтган  (яхши)  амалларингиз  сабабли  (ушбу  жаннат ноз-

неъматларини) пок билиб еб-ичаверинглар". 

 

44. Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. 

 

45. У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай! 

 

46. (Эй   кофирлар),   озгина   вақт  (яъни,  тўрт  кунлик   дунёда  ақлсиз  ҳайвонлардек)   еб,

фойдаланиб қолинглар! Албатта сизлар жиноятчидирсизлар! 

 

47. У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай! 

 

48.   Қачон    уларга: "Рукуъ      қилинглар, (яъни,      намоз    ўқинглар)",    дейилса,    рукуъ

қилмаслар!

 

49. У Кунда (ўша Кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

 

50. Ахир улар (Қуръондан) кейин (яъни, беназир Илоҳий мўъжиза бўлган шундай азиз

Китобга иймон келтирмасдаш) қандай сўзга-китобга иймон келтирурлар?!

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов