"."
Меню

Куръони карим (Алоуддин Мансур)

 

 

 

Ўттизинчи жузъ

(78) «Набаъ» сураси

Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, қирқ оятдан иборатдир.

Қуръони Карим  сўнгги жузъининг илк  сураси бўлган  бу  сура  "Набаъ —  Хабар"  деб

номланган  бўлиб, унда ўлгандан   кейин қайта   тирилиш, Қиёмат   ва  у Кунда  мўминлар

етажак   мангу  бахт-саодат   ҳамда   кофирлар   дучор   бўлажак  абадий   азоб   ҳақидаги

хабарлар ўз аксини топгандир.

Бу  сурада  Аллоҳ  таолонинг  қудрати Илоҳийясига    далолат  қилиб  турадиган  бир  неча

ҳужжатлар   келтирилиб,   шундай   қудрат   Соҳиби   бўлган   Зот   учун   Қиёмат   Кунида

ўликларга қайта   жон ато этиб   тирилтириш жуда осон иш эканлиги таъкидланади ва       у

Кунни "Ҳақ билан ботил ажратиладиган Кун", деб аталади. Сура ўша Кунда кофирлар

Аллоҳ   таолонинг    одил   жазосидан    қочгани    жой   топа   олсдан   қайтадан    тупроққа

айланишни орзу қилиб қолишлари тўғрисида хабар бериш билан хотималанади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Мушриклар) бир-бирларидан нима ҳақида сўрашмоқдалар?! 

 

2-3. Улар ўзлари ихтилоф қилгувчи бўлган — улуғ хабар ҳақида (яъни, қайта тирилиш

тўғрисида савол-жавоб қилинмоқдалар). 

 

4.  Йўқ, (уларнинг    гумонлари   беҳудадир).   Улар  яқинда  (бу   хабарнинг   ҳақ  эканини)

билиб олажаклар! 

 

5. Яна бир бор йўқ! Улар яқинда билиб олажаклар!

Изоҳ: Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар қилиб юборилганларидан сўнг Макка ахлига

қайта тирилиш ҳақ эканлиги ҳақида хабар берганларида, айрим мушриклар бу хабарни

инкор  қилган бўлишса, айримлари унга    гумон билан   қарашиб, бир-бирлари билан    шу

ҳақда талашиб-тортиша бошладилар. Шунда юқоридиги оятлир нозил бўлиб, уларнинг

бундай савол-жавоблари нодуруст экани ва эрта бир Кун — Қиёмат қойим бўлгач, улир

бу  хабарнинг  ҳақ  эканлигини   билиб  қолишлари,  аммо  у  Кунда  уларнииг  билишлари

ҳам,   тавба-тазарруъ   қилишлари    ҳам   бефойда   бўлиб   қолиши   таъкидланди.    Энди

қуйидаги   оятларда  Аллоҳ  таоълонинг   қудратини   намойиш   этадиган,   ўлган   жасадни

қайта тирилтиришга нисбатан беқиёс улкан ва улуғ Илоҳий мўъжизалар саниб ўтилади.

 

6-7. Биз Ерни (барча жонзотлар маскан тутиб яшашлари учун) бир тўшак, тоғларни эса

(ўша ерни тутиб тургувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?! 

 

8. Биз сизларни жуфт-жуфт қилиб яратдик.

 

9. Биз уйқуларингизни (баданларингиз ва асабларингиз учун) ором қилдик.

Изоҳ:  Дарҳақиқат,   уйқу  Аллоҳ  таъолонинг   энг   улуғ  неъматларидан   биридир.   Зеро,

дунёдаги   барча  жонзот  мубтало  бўлган  толиқиш,   чарчаш  деган   бир  дард  борки,  бу

дарднинг   уйқудан   бўлак   дармони   йўқдир.   Эҳтимол   уйқусизлик   дардига   йўлиқан

кишини бирон дори воситасида ухлатиш мумкиндир, лекин мана шу уйқуни яна бадтар

чарчатадиган   меҳнат   эмас,   балки   ором-роҳат   қилиш   Яратгандан   ўзганинг   қўлидан

келмас.

 

10. Биз Кечани (ўз қоронғуси билан барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик.

 

11. Кундузни эса тирикчилик (учун белгиланган виқт) қилдик.

 

12. Устларингизда етти (қават) пишиқ-мустаҳкам (осмонни) бино қилдик. 

 

13. Ва доимо чарақлаб тургувчи чироқни (яъни, қуёшни пайдо) қилдик.

 

14-15-16. Яна Биз  (ўзидан ёмғирни)   сиқиб чиқаргувчи  (булут)лардан — ўша  (ёмғир)

ёрдамида  дон  ва  набототни  ҳамда  (қалинлигидан   дарахтлари)  бир-бирига  чирмашиб

кетган боғларни ундириб чиқариш учун — мўл-кўл сув-ёмғир ёғдирдик

Изоҳ: Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло Ўзининг қудратини кўрсатиб турадиган тўққиз

ёрқин   далилни   келтиргач,   энди   яна   аввалги   мавзу —     қайта   тирилиш   мавзусига

қайтилади.

 

17.  Албатта  (Ҳақ   билан  ботил,  яхши  билан  ёмон)  ажратиладиган   Кун  (ҳисоб-китоб

учун) белгиланган вақт бўлди. 

 

18. У Кунда сур чалинур, бас, сизлар тўп-тўп бўлиб (маҳшаргоҳга) келурсизлар! 

 

19. Осмон ҳам очилиб, (фиришталар тушиб келадиган) эшикларга айланиб қолди! 

 

20.  Тоғлар  ҳам  (минглаб   йиллар  ўрнашиб   турган  жойларидан   жилдирилиб),   сайрга

чиқарилиб, (осмонда учиб юрган) саробга айланиб қолди! 

 

21-22. Албатта туғёнга тушгувчиларнинг борар жойлари бўлган жаҳаннам (ўзига қулаб

тушадиган кофирларга) кўз тутиб тургувчи бўлди. 

 

23. Улар у жойда узоқ замонлар (яъни, абадул-абад) қолгувчидирлар! 

 

24. Улар у жойда жаҳаннам ўтидан ором берадиган) бирон салқинни ва бирон

ичимликни тотмаслар! 

 

25. Фақат қайноқ сув ва йирингнигина (тотурлар)! 

 

26. (Мана шу уларнинг қилмишларига) яраша жазодир! 

 

27. Чунки улар (Қиёмат Кунидаги) ҳисоб-китобдан умидсиз бўлган кимсалардир. 

 

28. Улар Бизнинг оятларимизни бутунлай ёлғон дер эдилар! 

 

29. Ҳолбуки, Биз барча нарсани хисоб-китоб қилиб, ёзиб қўйгандирмиз! 

 

30. Бас, (эй кофирлар, Бизнинг азобимизни) тотиб кўринглар! Энди Биз сизларга фақат

азобнигина зиёда қилурмиз! 

 

31. Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда) нажот манзили бордир. 

 

32. Яна боғлар ва узумзорлар; 

 

33. (Ёш ва хуснда) тенгдош хушқад (ҳур)лар, 

 

34. Ва (шароб билан) тўла майкосалар бордир. 

 

35. Улар у жойда бирон беҳуда ва ёлғон сўз эшитмаслар. 

 

36-37-38. (Бу)   Парвардигорингиз томонидан — осмонлар   ва  Ернинг ҳамда  уларнинг

ўртасидаги    бор   нарсаларнинг    Парвардигори    бўлмиш    Меҳрибон    Зот    томонидан

(берилган)  мукофот,  етарли  марҳаматдир.  Руҳ  (Жаброил)  ва  (барча)  фаришталар  саф

тортиб   турадиган   Кунда   улар  (инсонлар)   У   Зотдан  (Аллоҳдан   қўрқиб)   бирон   сўз

айтишга   эга  бўлмаслар.  Улар  сўзлай   олмаслар,  фақат   У  Меҳрибон   Зот  изн   берган

кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур. 

 

39. Бу ҳаққи-рост Кундир. Бас, ким хоҳласа ўз Парвардигори томон қайтадиган йўлни

тутур. 

 

40. (Эй Макка кофирлари), дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воқеъ бўладиган) азобдан

огоҳлантирдик. У   Кунда (ҳар  бир)  киши ўзи қилиб    ўтган нарсани (яъни, барча    яхши-

ёмон амалларини) кўрур ва кофир кимса: "Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб

кетсам (у, муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан кутулсам)", деб қолур.

 

 

 

 

(79) «Ван-нозиот» сураси

Маккада нозил бўлган бу сура қирқ олти оятдан иборатдир. Сура аввалида фаришталар

номига  қасам  ичиш  билан  қайта  тирилиш ҳақ   эканлиги   таъкидланади  ва  буни  инкор

қилган  мушрикларнинг  ўша  Кунда  қандай  ёмон  ахволга  тушиб  қолишлари  ҳақида

хабар берилади.

Сўнгра  Макка  кофирларининг   туғён  ва  қайсарликларидан   озор  чекаётган  Пайғамбар

алайҳиссаломга  таскин-тасалли   бериш  учун  ўзларининг   салафларидан  бўлмиш  Мусо

пайғамбар   ҳақида   ҳикоя   қилиниб,  ўша   зот   ҳам   Фиръавн   ва   унинг  одамларини

Аллоҳнинг  Динига   даъват  қилганларида, у   малъун  бу  даъватни  қабул  қилиш  ўрнига

ўзини   худо  деб  даъво  қилгани   ва  Ҳақ   Йўлига   қарши   тургани   оқибатида   ўзи  ҳам,

одамлари ҳам ҳалокатга дучор бўлганликлари баён этилади.

Сура  ниҳоясида  яна Қиёмат   Соати ҳақидаги   мавзуга қайтилиб, у    Куннинг даҳшатини

кўрган    пайтларида   кофирлар    бу   ҳаёти   дунёда   бир   кун   ҳам   турмагандек   бўлиб

қолишлари  уқдирилади.   Сура  ўзининг   илк  ояти  билан  "Ван-нозиот —    Жон  олгувчи

фаришталарга қасам" деб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 

 

1. (Кофирларнинг     жонларини   баданларининг)    ич-ичидан   қаттиқ   суғуриб   оладиган

(фаришта)ларга қасам; 

 

2. (Мўминларнинг жонларини осонлик     билан) илдам   тортиб оладиган (фаришта)ларга

қасам; 

 

3-4-5. (Осмонлар   билан  ер  ўртасида)  силлиқ  сузиб, (ўз   зиммаларидаги   вазифаларини

адо  этишда)  шошиб-ўзиб, (Аллоҳ буюрган барча)     ишнинг тадбирини тузиб турадиган

(фаришта)ларга қасамки, (сизлар албатта қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсизлар).

Изоҳ:   Мазкур   оятларда   Аллоҳ   таъоло   Ўз   фаришталарининг    номига   қасам   билан

ўлгандан  кейин  қайта  тирилиш  ва  бу  дунёда  қилиб  ўтилган  ҳар  бир  иш  учун  ҳисоб

бериш бор эканининг хабарини берди. Дарвоқеъ, Аллоҳинг лашкарлари ҳисобланмиш,

сон-саноғини Ёлғиз Яратгандан ўзга     ҳеч ким билмайдиган фаришталар Ҳақ таоло амр

этган  ҳар  бир  ишни  адо  қилишга   ҳозиру  нозир  бўлиб  турар  эканлар.  Хусусан,  ўлим

фариштаси Азроил ва   унинг ёрдамчилари  томонидан бандаларнинг жонларини олиш

соати   ибратлидир.   Ҳадиси   шарифда   айтилишича,   улар  кофирнинг   жонини   олишда

худди    бадасининг    ҳар   бир   аъзосидан    мих   сурургандек    азоблаб    олар   эканлар,

мўъминнинг жони эса унинг танасидан гўё боғлиқ кўл арқондан бўшатилгандек осон ва

роҳат   билан   чиқиб   кетар   экан.   Шунинг   учун   ҳам  Пайғамбар   алайҳиссалом   доим

намозларидан   кейин: "Парвардигоро,     бизларга   ўлим  мастлигини  (яъни,    жон   чиқар

соатидаги  машаққатни)   осон қилгил", деб   дуо  қилар  эдилар. Энди   қуйидаги  оятларда

юқорида зикр қилинган қайта тирилиш соатидаги аҳвол тасвирланади.

 

6-7.  У Кунда  (сур  биринчи марта   чалиниши   билан)  титрагувчи  (ер)  титраб  (устидаги

бор  жонзот  ҳалок қилинади),   унга эргашувчи   эргашур  (яъни, орадан қирқ    сана ўтгач,

сур  иккинчи марта чалиниб, барча нарсага қайтадан хаёт ато этилади ва        Қиёмат Куни

бошланади). 

 

8. У Кунда (кофирларнинг) диллари қўрқувга тушгувчи; 

 

9. Кўзлари эса (даҳшатдан ерга) эгилиб қолгувчидир! 

 

10. Улар  (бу  дунёда) дерлар: "Ҳақиқатан   ҳам  бизлар  (ўлганимиздан кейин яна қайта

тирилиб) аввалги ҳолатимизга қайтарилгувчимизми? 

 

11. Чириган суякларга айланиб қолган вақтимизда-я?" 

 

12. Улар (истеҳзо билан); "Ундоқ бўлса, бу (бизлар учун) зиён қилгувчи қайтиш-ку!",

дедилар. 

 

13.  Бас,  у  (қайтиш)   фақат   биргина   даҳшатли  қичқириқдир  (яъни,    сурнинг   иккинчи

марта чалинишидир). 

 

14. Сўнг баногоҳ улар (тирик ҳолда) ер устида бўлиб қолурлар! 

 

15. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сизга Мусонинг хабари келдими? 

 

16. Эсланг, Парвардигори унга муқаддас Туво водийсида (шундай) нидо қилган эди: 

 

17. "(Эй Мусо), сен Фиръавннинг олдига боргин, чунки у (куфру исён билан) ҳаддидан

ошди. 

 

18.   Бас, (унга)     айтгин: "Сенинг  (куфр        иллатидан)    покланишга    рағбат-хоҳишинг

борми?—

 

19.— Мен сени Парвардигоринг (Йўли)га ҳидоят қилсам, бас, сен (У Зотдан) қўрқсанг". 

 

20-21.  Сўнг  (Мусо)  унга  бир  улкан  мўъжиза кўрсатган  эди, (Фиръавн   уни)  ёлғончи

қилди  (яъни, Мусога: "Сен сеҳргарсан", деб туҳмат     қилди) ва  (Аллоҳ таолога)  осий-

итоатсиз бўлди. 

 

22. Сўнгра  (фисқу фасодни   ёйиш йўлида) саъй-ҳаракат қилган   ҳолида  (Мусодан) юз

ўгириб кетди. 

 

23-24.  Сўнг  (ўз   одамларини)  тўплади-да,   жар   солиб: "Мен    сизларнинг  энг  юксак

парвардигорингиздирман", деди. 

 

25. Бас, Аллоҳ уни ҳам Охират, ҳам дунё азоби билан ушлади (яъни, дунёда у денгизга

ғарқ қилиб юборилди, Охиратда эса дўзах азобига дучор бўлур). 

 

26. Албатта бу (қисса)да (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир.

Изоҳ: Юқоридаги оятларда Мусо алайҳиссалом қилган даъватни қабул қилмасдан, унга

қарши   фитна-фасод   тарқатиб   юргани  сабабли   дунё   ва   Охират  азобига   гирифтор

қилинган Фиръавн  қиссаси  зикр  қилингач, бу   қиссадан  фақат  Аллоҳдан  кўрқадиган

кишиларгина ибрат  ва  панд-насиҳат  олишлари  таъкидланди.  Бинобарин, Яратгандан

қўрқмайдиган  эътиқодсиз   кимсаларга   ҳеч   қандай   мўъжиза   ёки   ваъз-насиҳат   кор

қилмаслиги  аниқ  экан.  Энди  қуйида  Аллоҳ  таоло  Қиёмат  Кунида  барча  халойиқни

қайта тирилтириб, уларни ҳаёти дунёда қилиб ўтган амалларига яраша жазолашига шак

келтиргувчи кимсаларга хитоб қилинади.

 

27. (Эй мушриклар), сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! (Яъни, бутун ер

куррасининг атрофини  ўзга  сайёралардан  бирон  зиён  етмаслиги  учун  том —   осмон билан қоплаб кўйишга Қодир бўлган Зот учун сизларни яратиш ёки қайта тирилтириш ҳеч гап эмас-ку Аллоҳ) уни бино қилди; 

 

28. Шифтини баланд қилиб, тиклади. 

 

29. Ва У ўша (осмон)нинг тунини қоронғу қилиб, (ундан) кундузини чиқарди.

 

30. Ва шундан кейин Ерни ёйиб-текис қилди.— 

 

31.— Ундан сувни, ўтлоқларини чиқарди. 

 

32. Ва у (Ер)га тоғларни ўрнаштирди. 

 

33. (Буларнинг   барчаси)  сизлар  учун  ва  чорва  ҳайвонларингиз   учун  манфаат  бўлсин

деб қилингандир). 

 

34. Бас, қачон катта бало (яъни, Қиёмат) келганида — 

 

35.— Инсон ўз қилмишини эслаб қоладиган Кунда; 

 

36. Ва дўзах кўрадиган (ҳар бир) кишига кўрсатиб қўилганида; 

 

37. Бас, ана ўшанда ким (ҳаёти дунёда куфру исён билан) туғёнга тушган; 

 

38. Ва ҳаёти дунёни (Охиратдан) устун қўйган бўлса; 

 

39. У ҳолда фақат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлур! 

 

40. Энди ким (ҳаёти дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг

(ҳузурида)  туриши  (ва  У  Зотга  ҳисоб-китоб   бериши)дан  қўрққан   ва  нафсини  ҳавойи

хоҳишлардан қайтарган бўлса; 

 

41. У ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур. 

 

42. (Эй   Муҳаммад  алайҳиссалом,   мушриклир)   Сиздан  (ўша   Қиёмат)  Соатини   қачон

воқеъ бўлиши ҳақида сўрарлар. 

 

43.  Сиз  қаердасиз-у, уни  (яъни, Қиёмат    қачон  бўлишини)  зикр  қилиб-эслаш  (қаерда?

Яъни, Сиз ҳеч қачон у Куннинг вақтини айтиб бера олмайсиз). 

 

44. Уни (билиш) ёлғиз Парвардигорингизга бориб тўхтар. 

 

45.   Сиз   фақат   ўша  Қиёматдан   қўрқадиган    кишиларни   огоҳлантиргувчисиз,    холос.

(Аммо у Куннинг қачон воқеъ бўлишини айтиб бериш Сизнинг вазифангиз эмасдир). 

 

46. Улар у (Қиёмат Соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг

ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни, бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!

 

 

 

 

(80) «Абаса» сураси

Қирқ икки оятдан ташкил топган бу сура ҳам Маккада нозил бўлгандир.

У    хузурларига    келган    кўзи    ожиз    бир    кишига    рўйхуш    бермаган    Пайғамбар

алайҳиссаломга  танбеҳ бериш билан бошланади (шунинг     учун ҳам  бу  сура "Абаса —

Қош  чимирди",  деб номлангандир) ва   у  зотга зиммаларидаги   вазифалари  яна  бир бор

уқтирилиб,   сўнгра  Қуръон   оятлари  Аллоҳ  таоло  томонидан   панд-насиҳат   оладиган

бандалар учун юборилган бир эслатма эканлиги таъкидланади. Бу сурада ниҳоят ихчам

суратда инсонга ўзининг қаердан келганидан тортиб, то қаерга бориши ва кейинги ҳоли

нима  қечишигача   баён  қилиниб,   сўнгра  инсон  учун  яратилган  ноз-неъматлар,   санаб

ўтилади   ва  ўртага  бир  ҳақоний   савол  ташланади:   ҳаёт  йўлини   кўрсатиб   берадиган

Қуръон неъмати ҳам, ер юзидаги одамлар роҳат-фароратда яшашлари учун ато этилган

барча  ноз-неъматлари   ҳалқ  ақл  эгаларини   Ёлғиз  Яратганга   иймон  келтириб,  У  Зотга

шукр  қилишга   даъват  этиб   турибди-ку,   бас,  инсон   зотини  бу  қадар  куфру   туғёнга

қайтишга  нима мажбур   қилди?!  Сура кишилар аниқ    икки тоифага   бўлиниб келадиган

Қиёмат  Кунида  рўй  берадиган  даҳшатли  воқеа-ҳодисалар  ҳақида  хабар  бериш  билан

хотима топади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2. (Пайғамбар    алайҳиссалом)   ўзининг   олдига  кўзи   ожиз  киши   келгани   учун  қош

чимирди ва (ундан) юз ўгирди.

Изоҳ: Ривоят қилинишича, бир куни Пайғамбар алайхиссалом Қурайш зодагонларидан

бир  гуруҳини   Исломга  даъват   қилиб  турганларида   олдиларига   Абдуллоҳ  ибн  умми

Мактум  исмли  кўзлари  ожиз  бир  саҳоба  келиб,  бир  неча  бор: "Ё   Расулуллоҳ  менга

Аллоҳ  Сизга  билдирган  нарсалардан  таълим  беринг",  деб  такрорлади.  Чунки  у  киши

аъмо  бўлганлари   сабабли  Пайғамбаримизнинг    бошқалар  билан  банд  эканликларини

сезмаган   эди.   Пайғамбар   алайҳиссалом   ҳалиги   Курайш   катталари   Исломни   қабул

қилишса, уларга эргашиб орқаларидаги     тобеълари ҳам  мусулмон бўлиб келади, деган

умид  билан  берилиб  сўзлаётганлари   сабабли,  мана  шу  пайтда   Абдуллоҳ  ибн  умми

Мактум   келиб   сўзларини  бўлганидан   аччиқаниб,   қовоқ   солдилар  ва  у  кишига   орқа

ўгириб Қурайш катталари билан сўзлашишда дивом этдилар. Шунда Пайғамбаримизга

танбеҳ бўлиб мазкур вақкуйидаги оятлар нозил бўлди.

Шу   ўринда   биз   эътиборинигизни    мазкур   оятлардаги   икки   ибратли   нуктага   жалб

этмоқчимиз.

Биринчидан, Аллоҳ таъоло Ўзининг ҳабиби ва сўнгги Пайғамбарига танбеҳ берар экан,

у  кишига   бевосита   хитоб  қилмади,   балки   гўё  учинчи   шахс  ҳақида   гапираётгандек

танбеҳх бердики, бу Дўст Дўстга қиладиган муомаланинг беназир намунасидир.

Иккинчидан,    агар   бизда   Аллоҳ   таъолонинг   Ўзи: "Шак-шубҳасиз,      Сиз   улуғ   Хулқ

устидадирсиз", (Қалам сураси, 4-оят) деб     таърифлаган Пайғамбаримиз мазкур    воқеада

бир аъмо кишига озор бердиларми, деган савол турилса, бундай саволнинг жавоби ҳам

ўша   воқеанинг    ўзида    мавжуддир,    яъни,    юқоридаги    оятлар   гувоҳлик    беришича

Пайғамбар    алайҳиссалом   у   кишининг    дилига    озор   берадиган   бирон   қаттиқ    сўз

айтганлари   йўқ   балки   фақатгина   қовоқларини   уюб,   юз   ўгирдилар   холоски,  бундай

ҳолатни кўзи ожиз одам кўра олмагани учун озор топмаслиги аниқдир.

Аллоҳ  таъолонинг   танбеҳидан   сўнг  Расулуллоҳ  алайҳиссалом   қачон   Абдуллоҳ  ибн

умми Мактумни кўриб қолсалар: "Марҳабо, эй менга Парвардигоримдан дашном олиб

берган зот", деб у кишига пешвоз чиқадиган бўлган эканлар.

 

3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз қаердан билурсиз, эҳтимол у (Сиздан ўрганадиган

илму маърифати ёрдамида ўз гуноҳларидан) покланар. 

 

4. Ёки панд-насиҳат олар-да, сўнг бу панд-насиҳат унга фойда берар?! 

 

5. Энди (ўз мол-мулки билан иймондан) истиғно қилиб турган кимса бўлса; 

 

6. Бас, Сиз ўшанга иқбол қилиб — юзланмоқдасиз! 

 

7. Ҳолбуки, у (ўзининг куфридаи) покланмаслиги сабабли Сизга бирон зиён етмас! 

 

8-9. Энди (Аллоҳдан) қўрққан ҳолида олдингизга югуриб-елиб келган зот бўлса; 

 

10. Бас, Сиз ундан чалғиб — юз ўгириб олмоқдасиз! 

 

11. Йўқ, (Сиз асло бундай қилманг)! Албатта (Қуръон оятлари) бир панд-насиҳатдир. 

 

12. Бас, ким хоҳласа ундан панд-насиҳат олур. 

 

13-14. (У оятлар Аллоҳ наздида) азизу мукаррам, қадри баланд, покиза саҳифаларга; 

 

15-16.   Мукаррам,   итоатли  мирзолар  (яъни,   фаришталар)   қўллари   билан  (Лавҳул-

Маҳфуздан кўчириб битилгандир). 

 

17. Ҳалок бўлгур инсон-а! Бунчалар кофир бўлмаса! 

 

18. (Аллоҳ) уни қай нарсадан яратди ўзи?! 

 

19. Уни бир (хақир) нутфадан яратиб, сўнг Ўзи уни(нг она қорнидаги ривожини ва ой-

кунини) белгилаб қўйди-ку! 

 

20. Сўнгра Ўзи унга (она қорнидан чиқиш) йўлини осон қилди. 

 

21.  Сўнгра  унга  ўлим  бериб,  қабрга  киритди  (яъни,   бошқа  ҳайвонлар  сингари  унинг

жасадини Ер юзида қолдириб, йиртқичларга ем қилиб кўйгани йўқ). 

 

22. Сўнгра Ўзи хоҳлаган вақтида уни яна қайта тирилтирур. 

 

23. Йўқ, у (кофир кимса Аллоҳ) ўзига буюрган бирон нарсани адо қилмади. 

 

24. Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи! 

 

25. Биз (осмондан) сув-ёмғирни қуйдирдик. 

 

26. Сўнгра ерни (гиёҳлар билан) ёрдик. 

 

27-28-29-30-31-32. Сўнг Биз унда дон-дунни, узум ва кўкларни, зайтун ва хурмоларни,

қуюқ    дарахтзор    боғларни,     мева-чева-ю,     ўт-ўланларни    сизлар    учун    ва    чорва

ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин деб ундириб-ўстириб қўйдик-ку! 

 

33.  Бас,  қачон  (кулоқарни)   кар  қилгувчи  (даҳшатли   қичқириқ)   келганида  (яъни,   сур

иккинчи   марта  чалиниб, барча   халойиққа қайтадан   жон ато   этилганда, ҳар   бир инсон

ўзи билан ўзи бўлиб қолур)!

 

34-35-36. У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-

чақасидан ҳам қочур! 

 

37. (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур! 

 

38-39. У Кунда (мўъминларнинг) юзлари ёруғ, кулгувчи ва хуррам бўлур.  

 

40. Ва у Кунда (кофирларнинг) юзлари устида чанг-ғубор бўлиб, 

 

41. У (юз)ларни қаролик қоплаб олур! 

 

42. Ана ўшалар фисқу фужур қилгувчи кофирларнинг ўзидир!

 

 

 

 

(81) «Таквир» сураси

Бу   сура   Маккада   нозил  қилинган  бўлиб,   йитрма  тўқиз  оятдир.   У   Қиёмат   қойим

бўлганида бутун коинотда рўй берадиган даҳшатли инқилоб-ўзгаришлар тасвири билан

бошланиб,   ана  ўша  Кунда  ҳар  бир  жон  ўз  ҳаётида  қандай  амаллар  қилиб  ўтганини

билиб, икрор бўлиши ҳақида хабар берилади.

Сўнгра  Аллоҳ  таъоло  Ўзи  яратган  бир  неча  мавжудот  номига  қасам  билан  Куръони

Карим  фаришта  Жаброил  келтирган   Илоҳий  Сўз  эканини   ва  ушбу  Каломуллоҳнинг

бирон  оятини   қолдирмасдан   инсонларга   етказиб   бераётган  Муҳаммад  алайҳиссалом

мажнун эмасликларини таъкидлайди.

Сура  давомида  инсонларга  хитоб қилиниб,   улардан  кўлларида  Ҳақ  Йўлини  кўрсатиб

турган  шундай  буюк  Китоб  навжуд  бўла  туриб  ўзлари  учун  яна  қандай  йўл  ахтариб

кетаётганлари   сўралади.   Сура   Қиёмат   Кунида   бутун   ер   юзини   ёритиб   ва   иситиб

турадиган  куёш  ҳам  ўралиб,  нурсизланиб  қолиши  хусусидаги  оят  билан  бошлангани

сабабли "Таквир — Ўралиш" деқб номлангандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Қуёш ўралиб (нурсизланиб) қолганида; 

 

2. Юлдузлар ҳам (ўз фалакларидан) тўкилганида; 

 

3. Тоғлар ҳам (ўз жойларидан жилдирилиб), сайр қилдирилганида; 

 

4. (Қорнидаги боласи) ўн ойлик бўлган бўғоз туялар ҳам бўш қўйиб юборилганида; 

 

5. Ваҳший ҳайвонлар ҳам (бир жойга) тўпланиб қолганида; 

 

6. Денгизлар (тандир каби) қизитилганида (ва сув ўрнига олов билан тўлганида); 

 

7. Жонлар (қайтадан баданларга) жуфтланганида; 

 

8-9.   Тириклай    кўмилган  (ҳар     бир)    қиздан    қандай    гуноҳ    сабабли   ўлдирилгани

сўралганида; 

 

10. (Номаи аъмол) саҳифалари очилганида; 

 

11. Осмон (ернинг устидан) сидириб олинганида; 

 

12. Дўзах (кофирлар учун) ловуллатиб ёқилганида; 

 

13. Жаннат (тақводор зотларга) яқин қилинганида; 

 

14. (Ана   ўша  Кунда  ҳар  бир)  жон  ўзи  (мана  шу  Кун  учун)  ҳозирлаб  келган  нарсани

(яъни барчи яхши-ёмон амалларини) билур!

Изоҳ:  Мазкур   оятларда  Қиёмат  Кунида  рўй  беридиган  ўн  икки   ҳодиса  ҳақида  хабар

берилди.  Демак,  у  Кунда  кечаётган  даҳшатнинг  зиёдалигидан   куёшнинг   нури  сўниб,

юлдузлар   ҳар  ёққа   сочилиб   кетади   ва  тоғлар  ҳам  жойларидан   жилдирилиб,   худди

булутлар  каби осмонда сузиб юради. Саҳро аҳли жуда авайлаб-асрайдиган       ва уларинг

бой-бадавлатликлари рамзи бўлган — туғиш соати яқинлашиб қолган бўғоз туялар ҳам

эгаларининг   ёдидан  кўтарилиб,  ҳар  ким  ўзи  билан  ўзи  бўлиб  қолади  (яъни, кишилар

ўзларининг    энг    ардоқли    нарсаларини    ҳам   унутадилар).    Доимо   бир-бирларининг гўштларини  еб   тирикчилик  ўтказадиган  ваҳший  ҳайвонлар  ҳам   қандай  қилиб  бир

жойга тўпланганларини билмай қоладилар, денгизлар эса сувлари қуриб, худди тагидан

олов ёқилаётган қозонга айланадилар (минг-минг йиллик денгизларнинг бугунга келиб

қурий  бошлагани  ўша  Кун  яқин  қолганининг   аломати  эмасмикан?),  инсонлар   ўлиши

билан   чиқиб   кетган   жонлари   қайта   ўз   баданларига   киради,   шунингдек,    у   Кунда

тириклай  кўмиб юборилган мазлума қизларнинг ҳам додига      етилади (бу ҳақда "Наҳл"

сурасининг 59-оятида батафсил    изоҳ берилган)   ва  инсон ўлиши   билан  ёпилган номаи

аъмоли  қайта  очилиб, ҳисоб-китоб   қилинади, у   Кунда  ернинг томи бўлган   осмон  ҳам

очиб   юборилади   ва  ниҳоят   кофирларга   ловуллаб  ёнаётган   дўзах,  мўъминларга   эса

жаннат  яқин  қилинади —   мана  шу  воқеа-ҳодисалар  содир  бўладиган  Қиёмат Кунида

ҳар  бир жоннинг   ҳаёти  дунёда қилиб   ўтган яхши   амаллари ўнг  ёнига, ёмон   амаллари

чап   ёнига   келтириб   кўйилади   ва  ҳеч  ким   ўз  амалидан   тона  олмайди!   Демак,   ўша

Куннинг   қийноқ   азобидан  халос  бўлишни  истаган  ҳар  бир  инсон  бугунини  Исломий

эътиқод ва эзгу амал билан ўтказмоғи вожибдир!

 

15-16-17-18. Бас, Мен (кундузлари кўздан) ғойиб бўлгувчи, (кечалари ҳам) тез ўтиб (ўз

«уя»лари — буржларига) яширингувчи (юлдуз)ларга ўз зулмати билан келиб-кетаётган

кечага ва отаётган тонгга қасам ичурманки; 

 

19-20-21.  Шак-шубҳасиз,   у  (Қуръон)  бир  улуғ,  қувватли,   Аршнинг   Соҳиби  (бўлмиш

Аллоҳ) наздида макон-мартабали, у жойда (яъни, осмонларда фаришталар томонидан)

итоат   этилгувчи,   ишончли   элчининг  (яъни,     Жаброил   фариштанинг    Аллоҳ   таъоло

томонидан келтирган) Сўзидир. 

 

22. Ва сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад алайҳиссалом) мажнун эмасдир. 

 

23. Дарҳақиқат, у (Жаброилни) очиқ уфқда кўрди. 

 

24.  У  (Муҳаммад   алайҳиссалом)   ғайбга  (яъни,   ғайбдан   келган   ваҳийга)   бахил  ҳам

эмасдир. (У   Аллоҳ  таъоло  томонидан   ўзига  келадиган   ваҳийларни   бузмасдан,  тўла-

тўкис ҳолда сизларга етказур). 

 

25. Ва у (Қуръон) қувилган-малъун шайтоннинг сўзи эмасдир. 

 

26.  Бас,   сизлар  (мана   шу  Қуръони   Карим   кўрсатган   Ҳақ   Йўлни   инкор   этиб)   қаён

кетмоқдасизлар?! 

 

27-28. У (Қуръон)   ҳеч шак-шубҳасиз, бутун оламлар    учун —  сизларнинг орангиздаги

Тўғри Йўлда бўлмоқни хоҳлаган кишилар учун бир Эслатмадир. 

 

29.  Сизлар   фақат  бутун  оламлар  Парвардигори   бўлмиш  Аллоҳ  хоҳласагина  (Тўғри

Йўлда бўлишни) хоҳларсизлар.

 

 

 

 

(82) «Инфитор» сураси

Ўн тўқиз оятдан иборат бўлган бу сура ҳам Маккада нозил қилингандир.У ҳам Қиёмат

Кунининг    даҳшатли   манзараларини    чизиш    билан   бошланади    ва   инсонга    хитоб

қилиниб,    уни    йўқдан    бор   қилган    ва   унга    шундай    гўзал    сурат   бериб    қўйган

Парвардигорига ибодат қилишдан уни — инсонни нима тўсиб тургани сўралади.

Сўнгра   жазо   Куни   ҳақ  эканлиги   айтилиб,   хрр  бир  кишининг   қилган   амалини   ёзиб

турадиган   улуғ  фаришталар  бирон   ишни  қолдирмасдан   номаи  аъмол  саҳифаларини

тўлдириб бораётганликлари яна бир бор уқтириб ўтилади.

Сура  охирида  Жазо   Куни   қандай   Кун  эканини   Ёлғиз   Аллоҳдан  ўзга  ҳеч  ким  била

олмаслиги  ва  у  Кунда  барча  ҳукм  Ёлғиз  Аллоҳ  таъолонинг  қўлида  бўлиши  ҳақида

хабар берилади. Сура Қиёмат Кунида осмон ёрилиб — очилиб қолиши хусусидаги оят

билан бошлангани учун уни "Инфитор — Ёрилиш" деб аталади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Осмон ёрилганида; 

 

2. Юлдузлар (ҳар томонга) сочилганида; 

 

3. Дарё-денгизлар (ўртасидаги тўсиқ-тўронлар) очилганида; 

 

4. Қабрлар тўнкариб қўйилганида (яъни, уларнинг ичидаги инсонларга жон ато этилиб,

Ер юзига чиқарилганларида); 

 

5. (Ана ўша Кунда ҳар бир) жон ўзи (ҳаёти      дунёдалик чоғида) қилиб ўтган ва (ўзидан

кейин) қолдирган (барча) нарсаларни (яъни, яхши-ёмон амалларини) билур! 

 

6.  Эй  инсон,  нима   сени  Улуғ  Парвардигоринг   ҳақида  (Унга   ибодат  қилмасанг   ҳам

бўлаверади, деб) алдаб қўйди?! 

 

7. У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб

қўйган Зот-ку! 

 

8. У сени Ўзи қай    суратни хоҳлаган бўлса (ўша сурат —     шаклда)  таркиб топтирди —

ижод қилди-ку!

Изоҳ: Ушбу оятларда Аллоҳ таъоло инсонга ўзининг Ким томонидан яратилиб, бундай

ақл-хуш,  мавзун   қомат  ва  гўзал  суратга  эга  бўлганини   уқдирмоқда   ва  ундан  ўзини

бошқа  барча  махлуқотлардан   ажратиб   шундай  азизу  мукаррам   қилиб   яратган   Улуғ

Парвардигорига    нега    куллуқ —      ибодат   қилмаётганини    сўраб   танбеҳ   бермоқда.

Дарҳақиқат,   инсон  вужудидаги   қай  бир  аъзога  ибрат  кўзи  билан  қаралса —   ундаги

мукаммалликни    кўриб   Яратгиннинг    буюк   кудратига,   билим   ва   ҳикматига   куллуқ

килмасдан   илож  қолмайди. "Ким    ўзини   таниса,  ўша  Парвардигорини   танир",   деган

ҳадиси шариф ҳам мазкур оятларнинг шарҳи, десак, хато бўлмас.

Энди    куйидаги     оятларда    динсиз     кимсалар    Аллоҳ    таъолонинг     амрига    итоат

этмасликларининг сабаби нима эканлиги зикр қилинади.

 

9. Йўқ, балки сизлар жазо (Қиёмат Куни)ни ёлғон дерсизлар (шунинг учун ҳам Аллоҳ

буюрган    эзгу    амалларни    қимайсизлар    ва    У    Зот    қайтарган    ёмон    амаллардан

қайтмайсизлар)! 

 

10-11. Ҳолбуки, шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда  (қилган ҳар бир амалингизни)

ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир. 

 

12. Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар. 

 

13. Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўъминлар жаннат) неъматларидадирлар. 

 

14.  Шак-шубҳасиз,   фисқ-фужур   қилгувчи   кимсалар  (яъни,   Қуръон   ва  Пайғамбарни

ёлғончи   қилгувчи,    Жазо    Куни   ва   қайта    тирилишни    инкор   қилгувчи    кимсалар)

дўзахдадирлар! 

 

15. Улар (дўзах)га Жазо (Қиёмат) Кунида кирурлар! 

 

16. Ва улар (дўзахдан) ғойиб бўлгувчи (яъни, халос бўлгувчи) эмасдирлар! 

 

17. (Эй инсон), сен Жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?! 

 

18.   Сўнгра  (яна    такрор   айтаманки),    сен   Жазо   Куни   ннма   эканини    қаердан   ҳам

билурсан?! 

 

19. У Кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда

етказишга  ёки  ундан  бирон  зиёнии кетказишга) эга     бўлмас!  У  Кунда барча   иш  ёлғиз Аллоҳники бўлур!

 

 

 

(83) «Мутаффифун» сураси

Бу  сура   ўттиз   олти  оят  бўлиб,  Макка  сураларидандир.  У   дастлаб  Охират  ҳисоб-

китобидан кўрқмаганлари учун бировнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиган кимсалар Аллоҳ

таъолонинг    ғазабига    дучор   бўлишлари   тўғрисида    хабар   бергувчи    оятлар   билан

бошланади.

Бу  сурада  ҳаётларини  фисқу фужур   билан  ўтказадиган  иймонсиз кимсалар   топадиган

даҳшатли  оқибат — дўзах   азоби  ҳақида  огоҳлантиргувчи   оятлар  ҳам, бу  тўрт кунлик

дунёдан   Ҳақ  Йўлини   маҳкам  тутиб  ўтадиган   аҳли  иймон   учун   тайёрлаб  қўйилган

саодати абадийя — жаннат неъматлари зикр қилинган оятлар ҳам мавжуддир.

Суранинг   номи  бўлмиш  "Мутаффифун"   калимаси "(Бировларнинг     ҳақларидан)  уриб

қолгувчилар" деган маънони англатади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай! 

 

2-3.  Улар  одамлардан  (бирон  нирсани)   ўлчаб  олган  вақтларида  тўла  қилиб  оладиган,

уларга ўлчаб ёкн тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир. 

 

4-5-6. Улар ўзларининг улуғ бир Кунда — барча одамлар бутун оламлар Парвардигори

ҳузурида   тик   туриб  (ҳисоб-китоб     берадиган    Қиёмат)    Кунида    қайта   тирилгувчи

эканликларини ўйламайдиларми?! 

 

7.  Йўқ, (бировларнинг    хақларидан   уриб  қолишдан  ҳазар  қилинглар)!   Чунки  (бундай)

фисқ-фужур қилгувчи кимсаларнинг номаи аъмоллари албатта Сижжийнда бўлур! 

 

8. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Сижжийн нима эканини қаердан ҳам билурсиз?! 

 

9. (У) битилган китобдир. 

Изоҳ:  Сижжийн — уламоларнинг     таъкидлашича, етти   қават ер  остида тургувчи, инсу

жиндан бўлган кофирларнинг номаи аъмоллари битиб кўйиладиган бир китобдир.

 

10. У Кунда (ўша Кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай! 

 

11. Улар Жазо (Қиёмат) Кунини ёлғон дейдиган кимсалардир! 

 

12. У (Кун)ни фақат барча гуноҳга ботган тажовузкоргина ёлғон дер! 

 

13. Қачон (ундай кимсага) Бизнинг оятларимиз тиловат қплинса, у: "(Бу) аввалгилардан

(қолган) афсоналар", дер. 

 

14.   Йўқ, (ундоқ     эмас)!   Балки   уларнинг   дилларини   ўзлари   касб   қилгувчи    бўлган

гуноҳлари қоплаб олгандир!

Изоҳ:  Яъни,  уларнинг   дилларини   ўзларининг   доимий   касб-корлари   бўлган  гуноҳ  ва

жиноят   занглари   босиб  қолгани   сабабли  улар  Илоҳий  ҳақиқатни   афсонадан   ажрата

олмаслар.

 

15.    Ҳеч    шак-шубҳа    йўқки,     улар    ўша  (Қиёмат)      Кунида    Парвардигорларидан

тўсилгувчидирлар. (Яъни,       Парвардигорнинг     дийдорига    етиш    уларга    ҳеч    насиб қилмагай)! 

 

16. Сўнгра шак-шубҳасиз, улар дўзахга киргувчидирлар. 

 

17. Сўнгра (уларга): "Мана шу сизлар ёлғон деб юрган нарса — азобдир", дейилур. 

 

18. Дарҳақиқат, яхшиларнинг номаи аъмоллари шак-шубҳасиз, Иллиййундадир. 

 

19. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Иллиййун нима эканини қаердан ҳам билурсиз?! 

 

20. (У) битилган китобдирки; 

 

21. Унга (Аллоҳинг) яқин (фаришта)лари гувоҳ бўлурлар.

Изоҳ:  Иллиййун —   Пайғамбар  алайҳиссаломдан  ривоят  қилинган  ҳадиси  шарифда

айтилишича, еттинчи осмонда, Аллоҳ   таъолонинг  Арши  аълоси  остидаги  бир макон

бўлиб,  инсу  жиндан  бўлмиш  мўъминларнинг  номаи  аъмоллари  битилган  китоб  ўша

маконда сақланади.

 

22. Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўъминлар жаннат) неъматларидадирлар. 

 

23. Улар сўриларда (Аллоҳ таъоло ўзларига ато этган неъматларга) боқиб (ўтирурлар). 

 

24. Сиз уларнинг юзларида неъматларнинг жилвасини танирсиз — кўрурсиз. 

 

25. Улар (жаннатда) муҳрланган майдан суғорилурларки; 

 

26. У (май)нинг муҳри мушк бўлур. Бас, баҳслашгувчи — мусобақа қилгувчи кишилар

(мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баҳслашсинлар — мусобақа қилсинлар. 

 

27. У майнинг мизожи — аралашмаси Таснимдандир. 

 

28. (Тасним Аллоҳнинг) яқин (банда)лари ичадиган бир чашмадир. 

 

29.  Дарвоқеъ,  жинояткор —   кофир  кимсалар  иймон  келтирган  зотлардан  (масхара

қилиб) кулгувчи бўлдилар. 

 

30.  Қачон  (мўъминлар) уларнинг  олдидан ўтсалар, улар   бир-бирларига  кўз қисишиб

имо-ишоралар қилурлар. 

 

31.  Қачон   уйларига  қайтсалар, (мўъминларни    масхара   қилиб  озор  берганларидан)

шодланиб қайтардилар. 

 

32.   Қачон  (мўъминларни)    кўрсалар: "Ана      улар   шак-шубҳасиз,    йўлдан   озгувчи

кимсалардир", дердилар. 

 

33. Ҳолбуки, улар (мўъминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар. 

 

34. Энди бу (Қиёмат) Кунида иймон келтирган зотлар кофирлардан кулурлар. 

 

35. Улар (жаннатдаги) сўриларда (кофирларнинг азобланишига) боқиб (ўтирурлар). 

 

36.  Кофирлар  ўзлари  қилиб  ўтган  қилмишларининг жазосини  олдиларми? (Албатта олдилар).

 

 

 

(84) «Иншиқоқ» сураси

Маккада нозил бўлган бу сура йигирма беш оятдан ташкил топгандир. Сура аввалида

Қиёмат  қойим  бўлган  куни  само  ёрилиб,  замин  эса  ёйилиб,  теп-текис  бўлиб  қолиши

баён этилади. Шунинг учун ҳам бу сура "Иншиқоқ — Ёрилиш" деб номланган.

Бу  сурада  инсон   зоти  дунёга   келган   вақтидан   тортиб  ўзи  билса-билмаса,   хоҳласа-

хоҳламаса  Парвардигор   томонга,  яъни,   ўлим  деган —    дунё  билан  Охират  ўртасига

ўрнатиб  қўйилган кўприк орқали  Парвардигорнинг одил  ҳисоб-китоби сари интилиб

бориши  таъкидланади.   Сўнгра  ўша  Жазо  Кунида  қандай  кишиларнинг   ҳисоб-китоби

осон бўлиши ва қандай кимсалар мангу азобга йўлиқишлари ҳақида хабар берилади.

Сура  ниҳоясида  Аллоҳ  таъоло  қасам  билан  барча  инсонлар  ўлгандан  кейин  ўзларига

ваъда  қилинаётган   даҳшатли  ҳолатларга  босқичма-босқич йўлиқишларини    таъкидлаб,

сўнг   иймон   келтирмаган   кимсаларнинг   ҳолларига   таассуф   билдирилади   ва   уларга

аламли азоб "хушхабари", мўъминларга эса битмас ажр-мукофот муждаси берилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1-2. Осмон ёрилган ва у Парвардигори(нинг ёрилиш тўғрисидиги амри)га қулоқ тутган

— (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда; 

 

3-4-5.  Ер   ёйилган  (теп-текис    бўлган)   ва  ўз  ичидаги  (жасадларини    устига)   чиқариб

ташлаб, бўшаниб  олган ва у Парвардигори(нинг ёйилиб, теп-текис бўлиш тўғрисидаги

амри)га   қулоқ  тутган — (мана     шу  амрга)   лойиқ  топилган   вақтда  (ана   ўша  Қиёмат

Кунида ҳар бир инсон ўзи қилиб ўтган амалларига рўбарў бўлур)! 

 

6.  Эй   инсон,   албатта  сен   меҳнат-машаққат   чекиб   Парвардигорингга  (яъни,     Унинг

мукофот ёки жазосига) боргувчисан, бас, (бу ҳаёти дунёдан ўтганингдан сўнг) У Зотга

йўлиққувчисан. 

 

7. Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса; 

 

8. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак. 

 

9. Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду хуррам ҳолда қайтажак. 

 

10. Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса; 

 

11. Бас, у ўлимини чақириб қолажак. 

 

12. Ва дўзахга киражак! 

 

13. Дарвоқеъ, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду

хуррам эди. 

 

14. Албатта у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди. 

 

15. Йўқ, Парвардигори уни шубҳасиз, Кўриб тургувчи эди. 

 

16-17-18.  Бас,  Мен  (қуёш  ботаётган  пайтда  бутун  уфқни  қоплаб  оладиган)  шафаққа,

кеча ва у қамраб олган (барча) нарсага ҳамда тўла бўлган вақтидаги ойга (яъни, тўлин ойга) қасам ичурманки; 

 

19. Албатта сизлар  (эй инсонлар), табақадан табақага минурсизлар  (яъни, бир ҳолдан

иккинчи ҳолга кўчиб турурсизлар).

Изоҳ: Ушбу оятларда Аллоҳ таъолонинг Илоҳий қалами билан ҳар бир инсоннинг ҳаёт-

мамотидаги   бир  ҳолдан  иккинчи   ҳолга  кўчиши   тўғрисида   бетакрор   манзара  чизиб

берилди. Дарҳақиқат, худди уфқни қон йиғлатиб кун ботиб, сўнг атрофни тун зулмати

қоплаб, кейин самога балқиб чиққан тўлин ой кечани бамисоли кундузга          айлантириб,

агар  ерга  игна  тушса  топилгудек   ёруғ  қилиб  юборгани   каби  ҳар  бир  инсон  ҳам  ўз

ҳаётининг    шомида   устида   турган   яқинларини    қон   йиғлатиб,    ўлим   деб   аталган

остонадан  хатлайди.  Энди у  ёғи тамоман   бошқа  бир ҳолат —   худди тун коронғулиги

янглиғ қабр зулмати. Лекин бу асло сўнгги ҳолат эмас, балки киши бошидаги ҳолатлар

занжирининг   бир  ҳалқаси,  холос.  Навбатдаги ҳолат   Қиёмат  қойим  бўлган  Кунда  рўй

беради.  У  Кунда  худди  тўлин  ой  тун  қоронғулигида   яшириниб   ётган  барча  нарсани

ошкор  қилганидек,   ҳар  бир  кишининг   қоронғу   ўтмиши   ибтидосидан   интиҳосигача,

ипидан-игнасигача    ёритилиб,   ҳисоб-китоб   қилинади   ва   навбат   кейинги   ҳолатларга

келади. Улар энди саодати абадийя ёки мангу азобдир! Шундоқ эқан...

 

20. Бас, нега улар иймои келтирмайдилар?! 

 

21. Уларга  Қуръон қироат   қилинган вақтида    эса (унга   иймон келтиришиб, Яратганга)

сажда қилмайдилар?!

Изоҳ:  Бу  ояти  карима навбатдаги   сажда  ояти бўлиб, у   тиловат қилинганида    ўкувчига

ҳам, тингловчига ҳам бир марта Аллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади.

 

22. Йўқ, у кофирлар (Куръонни ҳам, Қиёмат Куни қайта тирилишни ҳам) ёлғон дерлар! 

 

23.   Аллоҳ  эса   улар   ичларига  солиб   яшираётган   нарсаларини  (яъни,   куфрларини,

иймонсизликларини) жуда яхши Билгувчидир! 

 

24. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз уларга аламли азоб «хушхабари»ни беринг! 

 

25. Фақатгина иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.

 

 

 

 (85) «Буруж» сураси

Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, йигирма икки оятдир. 

У  бошидан  охиригача  иймон-эътиқод  мавзусини  ёритгувчи  сура  бўлиб,  аввал  узоқ

ўтмишда   мўъминларни  фақат   Аллоҳ  таъолога   иймон  келтирганлари  учун  азоблаб

ўлдирган   бир   тўда   золим   кимсалар   ҳалокатга   дучор   қилинганлари    ҳақида   хабар

берилади ва барча   замонлардаги аҳли иймонни фитнага солиб, уларга зулм қиладиган

кимсалар дўзах азобига гирифтор бўлишлари таъкидланади.

Сўнгра Яратганнинг кудрати нақадар буюк      эканлигига далолат қиладиган    оятлар зикр

қилингач,   сура  ниҳоясида  Қуръони Мажид    ҳеч  қачон  бирон  ҳарфи  ўзгармайдиган —

бузилмайдиган     Китоб    экани    уқдирилади.     Бу    суранинг    номи  "Буруж"      бўлиб,

"(Осмондаги) буржлар" деган маънони англатади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Буржлар эгаси бўлмиш осмонга қасам; 

 

2. Ваъда қилинмиш (Қиёмат) Кунига қасам; 

 

3. (Ўша Кунда)   гувоҳ бўлгувчи  (барча   халойиққа)   ва  гувоҳ  бўлингувчи  (барча  воқеа-

ҳодисалар)га қасамки; 

 

4. Чоҳ эгалари лаънат қилингайлар! 

 

5. (У     чоҳ   ўзига   итқитилган    одамларнинг    таналаридан   иборат   бўлган) «ўтин»ли

оловдир! 

 

6. Ўшанда улар ўша (чоҳ)нинг устида ўтириб олган — 

 

7. Ва мўъминларга қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ бўлган эдилар.

Изоҳ:   Ушбу    оятларда   қадимда    ўтган   бир   золим    подшоҳ   ва   унинг    малайлари

мўъминларни Аллоҳ   таъолога  бўлган иймон-эътиқодларидан қайтариш учун кўллаган

мудҳиш   чоралари   ва   оқибат-натижада    ўзлари   қазиган   чоҳга   ўзлари   кулаб   ҳалок

бўлганлари  ҳақида  хабар  берилди.  Ўшанда  улар  мўъминларни  ташлаб  ёқиб  юбориш

учун  узун  ва  чуқур  чоҳ  кавлашиб,  ҳар  бир  мўъминни  ўша чоҳ  ёқасига келтиришгач,

агар  иймонидан   қайтишмаса,  мана  шу  ловуллаб  ёниб  турган  чуқурга  итқитилишини

айтишганида,   бирон  мўъмин  иймонсиз   яшашни  иймон  билан  шаҳид бўлишдан   ортиқ

билмаган  экан.   Лекин  улар  ўша  чуқурга  отилган  пайтларида   ҳали  олов  баданларига

тегмасдан    Аллоҳ    таъоло    уларнинг    жонларини     Ўз    ҳузури    олийсига    чорлаган,

мўъминларнинг   жасадларини   куйдиришдан   ор  қилган   олов  эса  юқорига   ўрлаб,  чоҳ

ёқасида   томошабин   бўлиб   ўтирган  кофирларни   куйдириб  ҳалок   қилган  экан.   Бу

қиссадан хисса шуки, мангу саодатга элтгувчи иймон Йўли осон йўл эмас, балки барча

замонлардаги носоз тузум ва    бузуқ жамиятларда аҳли иймон бошига ана шундай оғир

синов   тушиши   мумкин.   Ана   ўша  пайтда   иймон   имтиҳонидан   гарчи   шаҳид  бўлиш

баробарига бўлса-да, ўта олган мўъминлар нажот топган бўлурлар. Уларга зулму ситам

кўрсатган мустабид хокимлар эса шак-шубҳасиз, ҳалокатга маҳкумдирлар.

 

8-9. Улар (мўъминлардан) фақат у (мўъмин)лар қудрат ва мақтов Эгаси бўлган Аллоҳга

—   осмонлар   ва   Ернинг   подшоҳлиги   Ўзиники   бўлган   Зотга   иймон   келтирганлари

учунгина ўч олдилар! Аллоҳ барча нарсага Гувоҳдир! 

 

10.  Албатта  мўъмин  ва  мўъминаларни  фитнага  солиб,  сўнгра  (бу  қилмишларидан)

тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир! 

 

11.  Албатта  иймон  келтирган   ва  яхши  амаллар  қилган  зотлар  учун  остидан  дарёлар

оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу буюк саодатдир. 

 

12. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг (кофирларни

азоб билан) ушлаши қаттиқдир. 

 

13.  Албатта  Унинг  Ўзи  бошлар  (яъни, бошлаб   йўқдан  бор  қилур)  ва  қайтарур  (яъни,

халойиқи ўлганларидан кейин қайта тирилтирур). 

 

14. У (мўъминларга) Мағфиратли, Муҳаббатли Зотдир. 

 

15. (У) Арш Соҳиби бўлмиш Буюк Зотдир. 

 

16. (У) истаган нарсасини Амалга оширгувчидир. 

 

17-18. (Эй    Муҳаммад   алайҳиссалом),   Сизга   қўшинларнинг —     Фиръавн  (ва    унинг

одамларининг) ҳамда Самуд қабиласининг) хабари келдими?

Изоҳ:   Яъни,   улар   кофир   бўлганлари   сабабли   ҳалокатга   дучор   бўлдилар-ку!    Бас,

Қуръонга ва Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирмаганлар ҳам худди ўшалар каби

ҳалок бўлурлар!

 

19.  Йўқ,  кофир  бўлган  кимсалар  (ўзларидан   аввал  ўтган  динсиз   кимсалар  йўлиққан

азоб-ҳалокатлардан   ибрат   олмай,   ҳали   ҳам   Қуръонни)   ёлғон   дейишда  (оёқ    тираб

турибдилар!) 

 

20.    Ҳолбуки,    Аллоҳ    уларнинг     ортидан  (барча      нарсани    билиб)    Иҳота    қилиб

тургувчидир. 

 

21-22.  Йўқ, (улар   ёлғон  дейишаётган   нарса)  Лавҳул-Маҳфуздаги  (яъни,    ҳар  қандай бузилиш ва ўзгаришдан сақланган-ҳимояланган Лавҳдаги) Буюк Қуръондир.

 

 

 

 (86) «Ториқ» сураси

Бу сура ҳам Макка сураларидан бўлиб, ўн етти оятдир. 

Бу   сурада   ҳар   бир   инсоннинг  қилган  амаллари   махсус   фаришталар   томонидан

мунтазам  ёзилиб   борилиши;   Қиёмат  Кунида   жамийки   халойиқ   қайта   тирилиши  ҳақ

эканлиги; Қуръони Каримнинг Ҳақ билан      ботилни ажратгувчи Сўз эканлиги ва Аллоҳ

таъоло   буюрган    Динга    қарши    турли   ҳиила-найранглар    қилиш    кўчасига    кирган

кимсалар бир оз муддатдан сўнг ўз қилмишларига яраша жазо олишлари муқаррарлиги

ҳақидаги мавзулар атрофида сўз боради.

Суранинг   номи   бўлмиш  "Ториқ",    сўзи  "Тунги    йўлчи —    яъни,   Юлдуз"   маъносида

келгандир.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. Осмонга қасам, тунги йўлчига қасамки,— 

 

2.— (Эй Муҳаммад   алайҳиссалом), Сиз тунги йўлчи    нима эканини қаердан ҳам билар

эдингиз?! 

 

3. (У) учар юлдуздир.— 

 

4.— Ҳар бир жоннинг устида (унинг      қилган барча амалларини) ёд олгувчи (фаришта)

бордир.

 

5. Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин! 

 

6-7. У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир

сувдан яралган-ку! 

 

8-9.  Шак-шубҳасиз, (Аллоҳ)     уни   сирлар   фош  қилинадиган  (Қиёмат)    Кунида   қайта

тирилтиришга Қодирдир. 

 

10. Бас, (у Кунда инсон) учун (Аллоҳнинг азобини қайтаргувчи) бирон куч ҳам, бирон

ёрдамчи ҳам бўлмас!

Изоҳ: Демак, ҳар бир инсон ўзини бир томчи сувдан яратишга Қодир бўлган Аллоҳ уни

Қиёмат Куни   қайта тирилтиришга   ҳам  Қодир эканини ўйлаб, куч-қувватининг борида

иймон-эътиқод ва яхши амал билан ўша Кунга ҳозирлик кўрсин. 

Мазкур  оятларда Қиёмат ҳақида   хабар берилгач, энди   мана шу хабар келган Куръони

Карим қандай Китоб экани баён қилинади.

 

11. Қайта-қайта тушгувчи (ёмғир)нинг эгаси бўлмиш осмонга қасам; 

 

12. (Ўша   ёмғир  сабабли)  ёриб  чиққувчи  (дон-дун    ўт-ўлан)нинг   эгаси   бўлмиш  Ерга қасамки; 

 

13. Шак-шубҳасиз, у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажратгувчи Сўздир. 

 

14. У ҳазил (яъни, асоссиз, беҳуда сўз) эмасдир. 

 

15.   Албатта  (кофирлар     Муҳаммад    алайҳиссаломга    қарши    турли)   ҳийла-найранг

қилурлар. 

 

16. Мен ҳам бир ҳийла қилурман (яъни, уларнинг ҳийла-найрангларига муносиб жазо

берурман). 

 

17. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз кофирларга озгина вақт-муҳлат беринг (яъни

Сиз   бир   оз  шошмай   туринг,   майли   улар  бугун   Дину   иймонга   қарши   кўлларидан

келгатини   қилсинлар,   эртага  Қиёмат  қойим  бўлганида  албатта  қилмишларига   яраша жазоларини олурлар)!

 

 

 

(87) «Аъло» сураси

Маккада нозил бўлган бу сура ўн тўққиз оятдир. Сура аввалида барча нарсадан Олий ва

Юксак бўлган Зот — Аллоҳ таъолонинг номини пок тутишга амр этилади. Бу суранинг

"Аъло — Энг Олий Зот" деб номланишининг боиси ҳам шудир.

Сўнгра  Ҳақ таъоло Ўз Пайғамбарига    нозил  қиладиган оятларини у    кишининг қалбига

ҳеч қачон ўчмайдиган қилиб муҳрлаб куйиши ҳақида башорат беради. Бу сурада фақат

Яратгандан   қўрқадиган   кишиларгина   панд-насиҳатни   қабул  қилиб  фойдаланишлари,

аммо дўзахи бадбахтлар эса насиҳат эшитишдан қочишлари баён қилинади. 

Сура  ниҳоясида  ўзини  пок  тутиб,  Парвардигорини ёд  этиб  намоз-ибодатини  канда

қилмайдиган   ҳар  бир  киши  нажот топиши   ҳақида  хабар  берилади  ва  бу  сўзлар  аввал

ўтган Иброҳим ва Мусо пайғамбарларга нозил қилинган саҳифаларда ҳам бор эканлиги

уқтирилади.

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

 

1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), энг Олий Зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини

(ҳар қандай айб-нуқсондан) покланг! 

 

2. У (барча нарсани) яратиб, расо қилиб қўйган Зотдир. 

 

3.  У  (ҳар  бир  нарса  учун  м0уносиб  йўлни)  белгилаб, (У   нарсани  ўша  йўлга)  ҳидоят

қилиб қўйган Зотдир. 

 

4-5. У ўт-ўланни ундириб чиқариб, сўнг уни қорамтир хас-хашак қилиб қўйган Зотдир. 

 

6-7. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз Сизни (Жаброил фаришта воситасида Куръон)

қироат  қилдирурмиз.  Бас,  Сиз  Аллоҳнинг Ўзи  (унутишингизни) хоҳлаган  оятлардан

бошқа (бирон оят)ни унутмассиз. Албатта У Зот ошкора (сўз ва ишлар)ни ҳам, яширин

нарсаларни ҳам билиб турур. 

 

8. Биз Сизни осон (Динга) муваффақ қилурмиз.

Изоҳ:  Дарҳақиқат,  Шариати  Исломийя  динларнинг ичида  энг  осон  ва  енгилидир. У

буюрган  барча   аҳомларни  ҳар  бир  ақли  расо   киши  ҳеч  қийналмасдан  адо  этиши

мумкин.  Фақат   Ёлғиз   Аллоҳга  ва   У   Зот   юборган   Куръонга  сидқидилдан   иймон

келтирган бўлса, бас.

 

9. Бас, Сиз агар панд-насиҳат фойда берса, (кишиларга) панд-насиҳат қилинг! (Яъни,

насиҳат кор қилмайдиган кимсаларга сўзингизни исроф қилманг!) 

 

10. (Аллоҳдан) қўрқадиган киши панд-насиҳат олажак. 

 

11-12. Катта   ўтга  (дўзахга)  кирадиган бадбахт  кимса эса  ўзини у  (насиҳат)дан  четга

олур. 

 

13. Сўнгра у жойда у на ўла олур ва на яшай олур! 

 

14-15. Дарҳақиқат, (куфру исёндан) пок бўлган ва Парвардигорининг номини ёд этиб

намоз ўқиган (ҳар бир) киши нажот топгандир. 

 

16. Йўқ, сизлар (эй кофирлар), ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар! 

 

17. Ҳолбуки, Охират яхшироқ ва боқийроқдир. 

 

18-19. Дарвоқеъ, бу  (сурада мазкур бўлган панд-насиҳатлар) аввалги (пайғамбарларга

нозил бўлган) саҳифаларда — Иброҳим ва Мусо саҳифаларида ҳам бордир.

 

 

кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов