"."
Меню

Тажвидул Куръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

 

Барча олам Холиқи ва Роббиси Оллоҳу таъолога ҳамду санолар ва унинг Росули - уммати МуҳамМаддийянинг ҳодийси ва муршиди бўлган пайғамбаримизга ва у кишининг Оли ва асҳобларига беҳад дуруд ва солавотлар бўлсин.

2.Аммо баъд, мен кўпдан бери Оллоҳ каломини ёд олишни мақсад қилиб юрар эдим –Оллоҳга минг бора шукрки-менга буни У муяссар қилди. Қуръони Каримни ёдлаш асносида унга ва қироатга тегишли кўп китобларни ўқидим ва фазовий ТВ орқали др. Айман Рушдийнинг “Қуръонни қандай ўқиймиз” номли кўрсатувини деярли ҳаммасини кўрдим ва кўп қисмини ёзиб ҳам олдим. Бу билимларни юртдошларимиз ёзиб қолдирган “Тажвид илми” китобларидаги маълумотлар билан солиштирганимдан кейин Қуръонни ёдлашга ҳиммат қилган толиблар учун, қироат қоидаларини кенгроқ қамраб оладиган бир китоб ёзишга қарор қилдим. Бунга Риёзлик “ Диросатул – Қуръон “ факультетининг мударриси Атийя Қобил Насрнинг “Ғоятул мурид фи илмит - тажвид” (Тажвид илмидаги мурид ғояси) китобини асос қилиб ва бошқа манбаалардан ҳам фойдаланиб ушбу китобни ёзишга киришдим. Қуръон тиловатининг ўзига хос қонун-қоидалари, ўзгармас усуллари бор. Қалби таскин топиб, Оллоҳни рози қиладиган қироатда ўқишни ҳоҳлаган ҳар бир қори бу қоидаларга риоя қилиши вожибдир.

Бунга у, қироатни фақат бир, силсилалик мутахассис қоридан сабоқ олиб ўрганиш билангина эришади.

Китобни, толиб учун зарур бўлган баъзи кўрсатма ва насиҳатлардан, сўнгра Қуръон ўрганиш ва ўргатишнинг, қорининг дунё ва охиратдаги фазли ҳамда қори устидаги Қуръоннинг ҳаққи тўғрисида сўзлашдан бошладим.

Албатта бунда хатодан холи бўлолмайман, шунинг учун китобхонлар мени кечириб хато ўринларига ишора қилсалар олдиндан миннатдорлигимни билдираман. Бу китобга  “Тажвидул Қуръон” деб ном қўйдим. Улуғ Аршнинг эгаси бўлган Улуғ Парвардигоримдан сўзларимиз, феълларимизда, бизларни холислик билан ризқлантиришини, солиҳ амалларимизни қабул қилиб  гуноҳларимиздан ўтишини сўрайман.

اِنَّهُ مَوْلانَا فَنِعْمَ الْمَوْلَى وَنِعْمَ النَّصِيرْ وَآخِرُ دَعْوَانَا أَنِ الْحَمْدُ لِلهِ رَبِّ الْعلمِينْ

 

Қурьони Карим, Оллоҳнинг ўз росули Муҳаммад (r)га туширган Каломи, тиловат қилиш  ибодат бўлиб ҳисобланган ва бизларгача мутавотир нақл билан етиб келган ва қиёматгача боқий китобдир. У Оллоҳнинг пишшиқ арқони, ҳаққа етаклайдиган ва мустақим йўлни кўрсатадиган нурдир. У осмон билан ерни боғлаб турувчи арқон. Оллоҳ билан бандалар орасидаги аҳди-паймон ва осмондан туширилган ваҳй китобидир.Қисқа қилиб айтганда Оллоҳ таолонинг каломи бўлиб унга бирон сўз яқин келолмайди ва ўхшамайди.

Оллоҳ, Қуръонни бошқа  китоблардан ажратиб турадиган хусусиятларини  баён қилиб шундай дейди;

 

يَاأَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ كَثِيرًا مِمَّا كُنْتُمْ تُخْفُونَ مِنْ الْكِتَابِ وَيَعْفُواْ عَنْ كَثِيرٍ قَدْ جَاءَكُمْ مِنْ اللَّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُبِينٌ(15)يَهْدِي بِهِ اللَّهُ مَنْ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلامِ وَيُخْرِجُهُمْ مِنْ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ(16)

 

Сизларга Оллоҳ тарафидан  Нур ва Очиқ китоб келдики, Оллоҳ у сабабли ўзининг ризвонига эргаш -

ган зотларни нажот-омонлик йўлларига ҳидоят қилур ва Ўз изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни тўғри йўлга ҳидоят қилур.  (Сураи Моида 15-16)

 

وَيَوْمَ نَبْعَثُ فِي كُلِّ أُمَّةٍ شَهِيدًا عَلَيْهِمْ مِنْ أَنفُسِهِمْ وَجِئْنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَى هَؤُلاء وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ(89)

 

Ва сизга, ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, Ҳидоят, Раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни-Қуръонни нозил қилдик.  ( Сураи Наҳл 89)

Росулуллоҳ r бизларга инсон, Қуръон оятлари ва сураларидан қанча ёд олган бўлса, жаннат даражаларига ўшанча кўтарилишини баён қилиб ўтганлар. Бу ҳадисни Абдуллоҳ бин Амр Бин Ос t ривоят қилган: “Қуръонни дунё ҳовлисида ўқиганингдек(бу ерда ҳам) аста ўқиб кўтарилавер чунки, бу ердаги манзилатинг-мартабанг ўқиган оятларингнинг охиридадир».  Бу ҳадис тўғрисида Ибн Ҳажар  дан: Бу фазилат Қуръонни ёддан ўқиб дунёдан ўтгангами ёки у билан мусҳафга қараб ўқиган баробарми? - деб сўраганларида у, “Мазкур хабар Қуръонни мусҳафдан эмас, балки ёддан ўқийдиганларга хосдир, негаки мусҳафдан оз-кўп ўқишда ҳамма тенг, бир бирларидан фарқ қилмайдилар. Балки Қуръони Каримни ўз қалбига ким оз, ким кўп ёддан жойлашига қараб фарқ қилади ва жаннатдаги мартабаси ҳам шунга қараб бўлади. Шу боис Қуръонни ёд қилиш фарзи кифоядир”, деб жавоб бердилар.

Оллоҳ таолонинг китобини ёддан ўқиш шу уммати Муҳаммаддийянинг фазилатларидан бўлиб, бунинг аксича  бошқа умматлар ўз пайғамбарларига туширилган  китобларини ёддан ўқимаганлар. Оллоҳ ўз марҳамати билан бизларга Қуръонни ўқиш ва ёдлашни осон қилиб берган:

 

وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ(17)

 

Дарҳақиқат Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?

Шунингдек Қуръон ўқиш билан  инсон ором олишини ҳам Росулуллоҳ r айтиб ўтганлар. Чунки Қуръони Каримни иймон-эътиқод билан ўқийдиган қорининг ичи-таши бир хил бўлади. Унга эътибор берсангиз унинг виждони софлигини, юриш-туриши гўзаллигини кузатасиз.

Абу Мусо-Ал-Ашъарий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ r шундай дейдилар: “Қуръон ўқийдиган мўъмин апелсинга ўхшайди:    ҳиди ҳам ширин таъми ҳам. Қуръон ўқимайдиган мўъмин хурмога ўхшайди: таъми ширин, лекин ҳидсиз. Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳонга ўхшайди: ҳиди хушбўй, таъми  аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ, бадбўй итҳамакка ўхшайди”.

Улуғ саҳобий Абдуллоҳ бин Масъуд айтадилар: “Ким Оллоҳ ва унинг Росулига маҳбуб бўлишни ҳоҳласа ўзига қараб  фикр қилсин, агар Қуръонни яхши кўрадиган инсон бўлса, демак у Оллоҳ ва Росулуллоҳни яхши кўради”.

Қуръон фазилати хусусидаги хабарлар жуда кўп, ҳоҳлаганлар тегишли китобларга мурожаат қилсалар яхши бўлади.

 

2.Қуръон ўқишнинг фазилатлари.

 

Оллоҳ Субҳанаҳуга яқин бўлиш учун энг улуғ ибодатлардан бири, Қуръони Каримни тиловат қилишдир. Оллоҳу Ҳақ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди:

فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْ الْقُرْآنِ

 

Энди (кечалари намозларингизда)Қуръондан муяссар бўлган  миқдорда ўқийверинглар. (сураи Муззаммил 20).  Абу Умома ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ r. шундай деганлар; “Қуръонни ўқинглар чунки у қиёмат куни эгасига шафоатчи бўлади”

Қуръон ўқиган одамга Оллоҳ U буюк ажр ва савобларни ҳозирлаб қўйганлигини Росулуллоҳ r Абдуллоҳ бин Масъуд t ривоят қилган ҳадисларида шундай хабар берганлар: «Ким Оллоҳ китобидан битта ҳарф ўқиса, ўқиган одамга ўша ҳарф туфайли бир савоб берилади, бир савобни эса Оллоҳ ўн баробар қилиб кўпайтириб беради. Мен Алиф, Лом, Мим буларнинг ҳаммаси битта ҳарф деб айтмайман, балки Алиф бир ҳарф, Лом бир ҳарф, Мим бир ҳарфдир”.

Шунингдек Қуръонни тажвид билан пухта ўрганиб, унинг ҳукмларига амал қилган киши, фаришталар каби Оллоҳга яқин бўлишини Оиша онамиз ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ r қуйидагича баён қилганлар: “Моҳир қори фаришталар  билан бирга бўлади, Қуръонни қийналиб-ҳаракат қилиб ўқиганга икки савоб берилур.” Оллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг муҳкам китобида, Қуръон тиловати билан кеча-ю кундуз машғул бўлиб, унинг аҳкомларига амал қилиб, унга хилоф қилишдан ҳазар қилган кишиларга савобларини Ўз фазлидан неча баробар қилиб кўпайтириб беришини шундай баён қилади:

 

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَوةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَنْ تَبُور * لِيُوَفِّيَهُمْ أُجُورَهُمْ وَيَزِيدَهُمْ مِنْ فَضْلِهِ إِنَّهُ

غَفُورٌ شَكُورٌ

 

29-30. Албатта, Оллоҳнинг Китобини (Қуръонни) тиловат қиладиган, намозини тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотдидан (яъни, улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон, Оллоҳдан ажру-мукофот бўлишидан) умидвордирлар, зеро, (Оллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлу-карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам берур. Албатта У ўта Мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир (яъни, озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилгувчидир). (Фотир 29-30)

Абу Саъид t ривоят қилган ҳадиси қудсийда Оллоҳ U шундай дейди: “Ким тиловати Қуръон ва менинг зикрим билан машғул бўлиб ҳожатини сўраёлмай қолса унга, сўраганларга берганимдан афзалроғини берурман”.

Ва яна Алий t Росулуллоҳ r дан қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: “Ким Қуръонни ёд олиб, у ҳалол қилган нарсаларни ҳалол, ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билса, Оллоҳ уни жаннатга киргизади ва дўзахга тушиш вожиб бўлиб қолган аҳли байтларидан ўнтасига шафоатчи қилади”.

 

3.    Қуръонни ўрганиш ва ўргатишнинг аҳамияти.

 

Қуръонни таълим бериш, уммати муҳамМаддийяга фарзи кифоя, уни ёд олиш эса

вожиби кифоядир, токи унинг мутавотирлигига футур етиб, унга тағйир ва табдил йўл топмасин.  Бу вазифани бир қисм мўъминлар бажарсалар қолганлардан соқит бўлади ва илло барча баробар гуноҳкор бўлади. Жаноби Росулуллоҳ u оят ва сураларни нозил бўлган вақтдаёқ еткизиб таълим беришдан сустлик қилмас эдилар:

 

يَاأَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ وَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ وَاللَّهُ يَعْصِمُكَ مِنْ النَّاسِ إِنَّ اللَّهَ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِين

 

Эй Пайғамбар r, Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар  (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларга) етказмаган бўлурсиз.

Росулуллоҳ r Қуръонни ўрганиш ва ўргатиш билан шуғулланган кимсалар, одамларнинг энг афзали эканлигини қуйидаги Усмон бин Аффон t ривоят қилган ҳадисларида шундай баён қилганлар:

 

خَيْرُكُمْ  مَنْ  تَعَلَّمَ ا لْقُرْانَ  وَ  عَلَّمَهُ

 

Яъни, “Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва ўргатганингиздир”.

Ва яна Росулуллоҳ r марҳамат қиладиларки:

 

اِنَّ الَّذِى َ لَيْسَ  فِى جَوْفِهِ  شَئْ ٌ مِنَ  ا لْقُرْانِ  كَالْبَيْتِ ا لْخَرِبِ

 

 

Яъни, “Ичида андак бўлса ҳам  Қуръон бўлмаган киши харобага айланган уйга ўхшайди”. Бу ҳадисни Абдуллоҳ бин Аббос  t ривоят қилганлар.

Анас ибн Молик, Росулуллоҳ r дан қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар:

 

 

اِنَّ لِلهِ اَهْلِينَ مِنَ النَّاسِ فَقِيلَ مَنِ اَهْلُ اللهِ فِيهِمْ-قَالَ اَهْلُ الْقُرْانِ اَهْلُ اللهِ وَ خَاصَّتُهُ

 

Яъни бу ҳадиси шариф, аҳли Қуръонлар Оллоҳнинг дўстлари, ансорлари, соф ва хос бандаларидирлар, деган манодадир.

 

4.    Тиловати Қуръоннинг одоблари.

 

Тиловати Қуръоннинг ўзига хос одоблари бор. Уларнинг баъзиларига қисқача ишора қилиб ўтамиз. Ҳар бир қори учун қуйидаги одобларга риоя қилиш вожибдир.

1. Мумкин қадар қиблага қараб ўқиш, 2. Қуръонни таъзими ва оғиз пок бўлиши учун мисвок билан тишларини тозалаш, 3. Иккала бетаҳоратликдан пок бўлиш, 4. Баданлари ва кийимларини пок тутиш, 5. Ҳушбўй бўлиш. 6. Хушуъ, тафаккур ва тадаббур билан қироат қилиш, 7. Ҳузури қалб билан, ўқилаётган оятлардан таъсирланиб, ўзи-ўзи билан сўзлашмаслик, 9. Қори учун Қуръонни йиғлаб қироат қилиш мустаҳаб кўрилган, агар йиғлолмаса йиғлашга уриниши лозим. 10. Қўлидан келганча қироатини чиройли савт билан зийнатлаб тафаккур билан ўқиш. Чунончи Ҳақ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:

 

كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُوْلُوا الْأَلْبَابِ

 

(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, ушбу Қуръон барча

одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак китобдир.

 

5.Қуръонни қандай ўқиш керак.

 

Оллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръон тиловати учун муайян сифат, собит бир кайфиятни  шариат қилди, Ўз Пайғамбари Муҳаммад uга:

 

وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلا

 

Яъни,  “Қуръонни  шошмасдан,  хотиржамълик  ва  тадаббур  билан  ўқигин”- деб  буюрди.  Бу  эса  ҳарфларнинг  ўз сифатларини адо этиб яъни,  доим тилнинг  риёзати билан    тажвид  қоидаларига  риоя  қилиб ўқиш билан  бўлади.  Оллоҳ Y  шундай  дейди:

 

وَقُرْآنًا فَرَقْنَاهُ لِتَقْرَأَهُ عَلَى النَّاسِ عَلَى مُكْثٍ وَنَزَّلْنَاهُ تَنزِيلًا

 

“Сиз Қуръонни  одамларга  аста-секин  ўқиб  беришингиз  учун Биз уни бўлакларга  бўлдик  ва  бўлиб-бўлиб  нозил  қилдик”. (Ал-Исро сураси  106)      

Чунки  бундай ўқиш фаҳмга яқин, ёдлашга осондир.  Кўриб  турибсизки,  тажвид  қоидалари  Росулуллоҳ u  қироатларига  мос  қилиб  ёзилган  ва  бу  бизга  собит тавотир  ва  саҳиҳ  ҳадислар  орқали  етиб  келган.  Анас бин Молик t  дан  Росулуллоҳ u нинг  қироатлари  қандай бўлган?-  деб  сўралганда,  У  зотнинг  қироатлари  мадли бўлган деб, сўнг: بِِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِни қироат қилиб бердилар.  Бизларга  бу сифатда қироат, ривоятнинг  энг  аъло мартабаси  бўлган  мушофаҳа  яъни  оғизма-оғиз  сабоқ  олиб  ўқиш йўли  билан  етиб  келган. Қуръон  тарихидан аниқ маълумки,  саҳобалар  қироатни  Росулуллоҳ u дан, У зот  Жаброил u дан,  У киши Оллоҳ  U дан  талаққий  қилганлар. Ва саҳобаларга  худди мана шу сифатда талқин қилиб таълим олишга тарғиб қилганлар. Тарихдан маълумки  Набий u Абдуллоҳ бин Масъуднинг намозда қироат қилаётганини эшитиб шундай деганлар:

 

مَنْ سَرَّهُ  اَنْ  يَقْرَأَ  ا لْقُرْآنَ غَضًّا كَمَا أ ُنْزِلَ

فِلْيَقْرَأْهُ  عَلَى  قِرَا ءَةِ  اِبْنِ  أُِّمِّ عَبْدٍ

 

Яъни,  кимники  Қуръони  Каримни   янги тушурилгандек яшанг ҳолда ўқиш  хурсанд қилса  Абдуллоҳ бин Масъуд қироатида ўқисин. (бу ҳадисни имоми Бухорий ривоят қилган.) Бу хусусда Росулуллоҳe қироатни, пухта ўрганган бир неча нафар саҳобаларни  хослаб гапирганлар. Булар Убай бин Каъб, Абдуллоҳ бин Масъуд, Зайд бин Собит, Абу Мусо Ал Ашъарий, Усмон бин Аффон, Алий бин  Аби Толиб, Абуд Дардоъ,  Муоз бин Жабал ва бошқалардир.                

Мана шулар ҳаммаси қироатни муайян сифат ва кайфиятда ўқиш лозим эканлигига далилдир. Бу эса Росулуллоҳ e дан олинган сифатда ўқиш демакдир. Қуръон шу кайфиятда нозил бўлган. Ким бунга хилоф қилиб аҳамият бермаса суннатга хилоф қилиб, Оллоҳ U дан нозил бўлмаган сифатда ўқиган бўлади.

 

6. Қироат мартаба (даража)лари.

 

Қироат учун уч мартаба мавжуд; 1. Тартил(таҳқиқ), 2. Тадвир, 3. Ҳадр.

1.    Тартил бу Қуръони Каримни шошмасдан, хотиржамлик билан, маъноларини тадаббур қилиб, тажвид аҳкомларига риоя қилиб ўқишдир.  

Бу меъёр бошқа меъёрлардан афзалидир, чунки бу тўғрида Қуръон нозил бўлган. Оллоҳ Таоло ўз пайғамбарига шундай деб буюради: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلا

яъни: ва Қуръонни тартил билан (дона-дона қилиб) ўқинг. 

2.    Тадвир бу Қуръони Каримни тажвид қоидаларига риоя қилиб тез ва секин ўқишнинг ўртасидаги ўқиш бўлиб афзалликда «тартил”дан кейинги мартабада туради.

3.    Ҳадр бу Қуръони Каримни тажвид аҳкомларини сақлаган ҳолда тез ўқишдир.

Баъзи уламолар “тартил”мартабасидан кўра янада секинроқ ўкиладиган “таҳқиқ” мартабаси ҳам бор дейдилар. Бу қироат таълим мақомида чиройли саналади, лекин ҳаракатларни меъёридан ортиқча чўзиб юбориб баъзи ҳарфлар қўшилиб қолишидан, ғунналарни муболаға билан ошириб юборишдан ва умуман қироатни жоизликдан чиқариб юборишдан эҳтиёт бўлиш керак.    

Ҳадр мартабасида эса ҳарфларни бир-бирига киргизиб юбориш ва мад ва ғунналарни меъёридан кам  чўзишдан эҳтиёт бўлиш зарур. “ Қироат гўё оппоқ рангга ўхшайди, оқлик оз бўлиб қолса у бўзрайиб қолади, кўпайиб кетса барас яъни песликка айланади “, деб бежиз айтишмаган.

Энди, Қуръонни ёдлаб эсдан чиқармасликнинг чораси учун Росулуллоҳ r дан Абдуллоҳ бин Аббос t орқали Тирмизий ва Ал Ҳоким   ривоят қилган бир ҳадисни келтирамиз:  سنن الترمذي    11/486

 عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّهُ قَالَ بَيْنَمَا نَحْنُ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ جَاءَهُ عَلِيُّ بْنُ أَبِي طَالِبٍ فَقَالَ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي تَفَلَّتَ هَذَا الْقُرْآنُ مِنْ صَدْرِي فَمَا أَجِدُنِي أَقْدِرُ عَلَيْهِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا أَبَا الْحَسَنِ أَفَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ يَنْفَعُكَ اللَّهُ بِهِنَّ وَيَنْفَعُ بِهِنَّ مَنْ عَلَّمْتَهُ وَيُثَبِّتُ مَا تَعَلَّمْتَ فِي صَدْرِكَ قَالَ أَجَلْ يَا رَسُولَ اللَّهِ فَعَلِّمْنِي قَالَ إِذَا كَانَ لَيْلَةُ الْجُمُعَةِ فَإِنْ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَقُومَ فِي ثُلُثِ اللَّيْلِ الْآخِرِ فَإِنَّهَا سَاعَةٌ مَشْهُودَةٌ وَالدُّعَاءُ فِيهَا مُسْتَجَابٌ وَقَدْ قَالَ أَخِي يَعْقُوبُ لِبَنِيهِ { سَوْفَ أَسْتَغْفِرُ لَكُمْ رَبِّي } يَقُولُ حَتَّى تَأْتِيَ لَيْلَةُ الْجُمْعَةِ فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقُمْ فِي وَسَطِهَا فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقُمْ فِي أَوَّلِهَا فَصَلِّ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ تَقْرَأُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَسُورَةِ يس وَفِي الرَّكْعَةِ الثَّانِيَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَحم الدُّخَانِ وَفِي الرَّكْعَةِ الثَّالِثَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَالم تَنْزِيلُ السَّجْدَةِ وَفِي الرَّكْعَةِ الرَّابِعَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَتَبَارَكَ الْمُفَصَّلِ فَإِذَا فَرَغْتَ مِنْ التَّشَهُّدِ فَاحْمَدْ اللَّهَ وَأَحْسِنْ الثَّنَاءَ عَلَى اللَّهِ وَصَلِّ عَلَيَّ وَأَحْسِنْ وَعَلَى سَائِرِ النَّبِيِّينَ وَاسْتَغْفِرْ لِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلِإِخْوَانِكَ الَّذِينَ سَبَقُوكَ بِالْإِيمَانِ ثُمَّ قُلْ فِي آخِرِ ذَلِكَ

 

Абдуллоҳ ибн Аббос y айтадилар: “ Биз Росулуллоҳ r ҳузурларида турган эдик  Алий ибн Аби Толиб y келиб: “ Ота онам сизга фидо бўлсин. Бу Қуръон зеҳнимдан қочяпти, ушлаб қолишга қодир бўлолмаяпман”-деди. Шунда Росулуллоҳ r: “ Эй Абул- Ҳасан, Сенга , сен ўргатган кишиларга Оллоҳ нафъ етказадиган ва ёдлаган Қуръонингни  қалбингда собит турғизадиган бир қанча калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “ Ҳа ё Росулаллоҳ, ўргатинг”- деди  Алий  t .

“ Жумъа кечаси ( пайшанбадан жумага ўтар кечаси) Қўлингдан келса кечанинг охирги учдан бирида, чунки Фаришталар шоҳид бўладиган ва дуо ижобат бўладиган вақт, Яъқуб r  ҳам ўғилларига ( жума кечаси келганда дуо қиламан деб ваъда қилганлар), агар буни иложи бўлмаса туннинг ярмида, агар бунга ҳам қодир бўлмасанг кечанинг бошланишида тўрт ракаат нафл намоз ўқигин, биринчи ракаатга “Ёсин”, иккинчи ракаатга “Духон”, учинчи ракаатга الم сажда, тўртинчи ракаатга “Таборак” сураларини зам сура қилиб ўқигин.Ташаҳҳудни битирганингдан кейин Оллоҳга гўзал ҳамду сано, менга ва бошқа пайғамбарларга салавот ва барча ўзингдан илгари ўтган аёлу эркак мўминларнинг гуноҳини мағфират қилишини сўраб дуо қиласан , кейин охирида ушбу дуони ўқийсан.

 

اللَّهُمَّ ارْحَمْنِي بِتَرْكِ الْمَعَاصِي أَبَدًا مَا أَبْقَيْتَنِي وَارْحَمْنِي أَنْ أَتَكَلَّفَ مَا لَا يَعْنِينِي وَارْزُقْنِي حُسْنَ النَّظَرِ فِيمَا يُرْضِيكَ عَنِّي اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ وَالْعِزَّةِ الَّتِي لَا تُرَامُ أَسْأَلُكَ يَا أَللَّهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلَالِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُلْزِمَ قَلْبِي حِفْظَ كِتَابِكَ كَمَا عَلَّمْتَنِي وَارْزُقْنِي أَنْ أَتْلُوَهُ عَلَى النَّحْوِ الَّذِي يُرْضِيكَ عَنِّيَ اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ وَالْعِزَّةِ الَّتِي لَا تُرَامُ أَسْأَلُكَ يَا أَللَّهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلَالِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُنَوِّرَ بِكِتَابِكَ بَصَرِي وَأَنْ تُطْلِقَ بِهِ لِسَانِي وَأَنْ تُفَرِّجَ بِهِ عَنْ قَلْبِي وَأَنْ تَشْرَحَ بِهِ صَدْرِي وَأَنْ تَغْسِلَ بِهِ بَدَنِي فَإِنَّهُ لَا يُعِينُنِي عَلَى الْحَقِّ غَيْرُكَ وَلَا يُؤْتِيهِ إِلَّا أَنْتَ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ

 

Яъни, Илоҳим гуноҳларимни тарк қилишимда менга доимо раҳм айла,  бемаъни нарсаларга уринишимдан сақлаб раҳм қил, Илоҳий ўзинг рози бўладиган ишларга ҳусни назар қилишни менга насиб айла.  Эй Осмону Ерни йўқдан бор қилган, улуғлик ва икром эгаси ва поёнсиз қувват соҳиби бўлган Зот, Ё Оллоҳ, ё Раҳмон! Улуғлигинг ва Юзингнинг нури ҳурмати, Қуръонингни ёдлашни Ўзинг ўргатганингдек дилимга жо айла! Ўзингни мендан рози қиладиган тиловат билан тиловат қилишни насиб айла!

Эй Осмону Ерни йўқдан бор қилган, улуғлик ва икром эгаси ва поёнсиз қувват соҳиби бўлган Зот, Ё Оллоҳ, ё Раҳмон! Улуғлигинг ва Юзингнинг нури ҳурмати, Сендан, Китобинг билан кўзимни нурли қилишингни, тилимни равон, қалбимни очиқ, дилимни ёруғ ва аъзоларимни Қуръон билан ишлайдиган қилишингни сўрайман, чунки ҳаққа етишга Сендан бошқаси ёрдам беролмас ва бу талабни Сендан ўзгаси раво қилолмас. Ҳеч кимда куч қувват йўқ, улар фақат Оллоҳи Азимдадир.

                                                                

يَا أَبَا الْحَسَنِ تَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلَاثَ جُمَعٍ أَوْ خَمْسًا أَوْ سَبْعًا تُجَبْ بِإِذْنِ اللَّهِ وَالَّذِي

بَعَثَنِي بِالْحَقِّ مَا أَخْطَأَ مُؤْمِنًا قَطُّ قَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبَّاسٍ فَوَاللَّهِ مَا لَبِثَ عَلِيٌّ إِلَّا خَمْسًا أَوْ سَبْعًا حَتَّى جَاءَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي مِثْلِ ذَلِكَ الْمَجْلِسِ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي كُنْتُ فِيمَا خَلَا لَا آخُذُ إِلَّا أَرْبَعَ آيَاتٍ أَوْ نَحْوَهُنَّ وَإِذَا قَرَأْتُهُنَّ عَلَى نَفْسِي تَفَلَّتْنَ وَأَنَا أَتَعَلَّمُ الْيَوْمَ أَرْبَعِينَ آيَةً أَوْ نَحْوَهَا وَإِذَا قَرَأْتُهَا عَلَى نَفْسِي فَكَأَنَّمَا كِتَابُ اللَّهِ بَيْنَ عَيْنَيَّ وَلَقَدْ كُنْتُ أَسْمَعُ الْحَدِيثَ فَإِذَا رَدَّدْتُهُ تَفَلَّتَ وَأَنَا الْيَوْمَ أَسْمَعُ الْأَحَادِيثَ فَإِذَا تَحَدَّثْتُ بِهَا لَمْ أَخْرِمْ مِنْهَا حَرْفًا فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عِنْدَ ذَلِكَ مُؤْمِنٌ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ يَا أَبَا الْحَسَنِ

 

Эй Абул-Ҳасан уч, беш ё етти жума қиласан, Оллоҳни изни билан мустажоб бўлади, Мени Ҳақ билан юборган Зотга қасамки бу марҳамат мўминга тегмай қолмайди”- дедилар.

Ибни Аббос t айтадилар: Оллоҳга қасамки, шундан беш ё етти жума ўтгандан кейин Алий t Росулуллоҳ r нинг ҳузурига келиб, “Ё Росулаллоҳ! Мен ўтган вақтларда Қуръондан фақат тўрт оят миқдарида сабоқ олар эдим, лекин қайтиб ўқиганимда эсимга келмай зеҳнимдан қочиб кетар эди, энди эса қирқ оятча сабоқ оламан, қайтиб ўқиганимда кўзларим гўё китобга қараб тургандай ўқийман, илгарилари ҳадисларни ҳам эшитар эдим, агар қайтарсам эсимдан чиқар эди, ҳозир эса кўплаб ҳадисларни эшитаман ва бирорта ҳарфини ҳам қолдирмай айтиб бераоламан”,- дедилар. Шунда Росулуллоҳ r: “Каъбанинг Роббисига қасамки сен мўминсан”- дедилар.

 

7. Нима учун Росулуллоҳ e нинг замонларида Қуръони Каримни бир китоб шаклида тўпланмаган?

Ас Суютий  айтадилар; “У замони саодатда Росулуллоҳ e баъзи аҳком ёки тиловатларни насх (бекор) қиладиган оят ёки сура туширилиб қолишини кутар эдилар, шунинг учун Қуръонни бир мусҳафга жамъ қилинмаган. Росулуллоҳ e вафотлари билан Қуръон нузули тўхтаб қолгач, Оллоҳ U Хулафои рошидинларнинг қалбларига уни жамълаш ва тартибга солишни жо қилди”.

Имоми Молик  дан Қуръонни янги имло қоидалари билан ёзса бўладими?-деб сўрашганда “Мен буни жоиз деб ўйламайман, уни фақат Росулуллоҳ u даврида ёзилган имлодагина ёзиш мумкин- деганлар. Росулуллоҳ e ҳаётларининг сўнги йилида вафотларидан аввал Қуръонни Жабраил u га икки марта тиловат қилиб ўтгазганлар.    

Сўнг биринчи халифа Абу Бакр сиддиқ t Қуръонни бир мусҳафга жамъладилар, Зайд бин Собит уни жамълаб, тартиблаб У зотнинг олдига қўйдилар. Кейин бу мусҳаф Умар t га сўнг у кишининг қизлари Ҳафса онамизнинг қўлларига, кейин учинчи халифа ҳазрати Усмон t нинг қўлларига ўтди. Халифалигининг учинчи йили Арман ва Озарбайжон ғазотлари бўлиб ўтди, аҳли Шом ва аҳли Ироқлар қўшилдилар. Буларнинг ораларида қорилар бўлиб бири ўқир яна бирлари эса эшитар эдилар, лекин қорилар орасида қироат важҳлари (вариантлари)да ихтилофлар пайдо бўлди. Усмон t бу хилофлар нимага олиб келишини идрок қилдилар ва Қуръонни қайтадан ёздириб, нусхалар олдириб, Ислом шаҳарларига юборишга қарор қилдилар.

Қуръони Каримни қироат қилиш осон бўлиши учун арабларнинг турли лаҳжаларига мос равишда туширилганлиги сабабли, қироат ривоятлари турлича бўлган, шу боис ҳазрати Усмон t  ёздирган мусҳафлар етти ҳарф (7 қирра)да бўлган ва Росулуллоҳ e нинг сўнги марта Жаброил u га арз қилган собит ва мутавотир қироатларини ўз ичига олган. Аммо бу мусҳафлар турли белгилар, нуқталар ва ҳаракатлардан холи бўлган. Кейин Ислом музофоти кенгайиб, араблар билан ажамлар аралашиб кетди, бу ҳолат амирларни Қуръонни лаҳн ва таҳриф (бузиб ва алмаштириб ўқиш) дан сақлаш учун бир йўл қидиришга ундади. Буни биринчи бўлиб Абул Асвад Ал Дуалий ихтиро қилди. У бир кишининг Қуръони Каримдаги Оллоҳ таолонинг

 

إِنَّ اللَّهَ بَرِيءٌ مِنْ الْمُشْرِكِينَ وَرَسُولُهُ

 

оятидаги ورسولِه калимасини жар билан (яъни “Росулуҳуу” калимасини “Росулиҳии” қилиб) ўқиганини эшитиб қолди ва “Оллоҳ U ни ўз Росулидан безор дейишдан Оллоҳ сақласин”- дедилар. Сўнг ҳарфларнинг охирига эъроб белгиларини ихтиро қилди. Аммо муъжам ب ت ث ج خ  га ўхшаш ҳарфларнинг нуқталарини Наср бин Носир ва Яҳё бин Яъмур ихтиро қилди. Ташдид, сукун, мад, равм, ишмом, имола ва бошқа аломатларни Ал Холил бин Аҳмад ўйлаб топти.         

Энди қироатларнинг турлича, бир биридан фарқли бўлишига сабаб, ҳазрати Усмон t ноҳияларга фақат мусҳафларни юбориш билан кифояланиб қолмай, Қуръонни ўргатадиган қориларни ҳам юборганлар. Ҳар юборилган саҳобий одамларга Росулуллоҳ u дан ўрганган қироатини ўргатганлар. Уларнинг ривоятлари бошқача бўлгани учун қироатлари ҳам бошқача бўлган, аммо бу ихтилофлар бир бирларига зидликда эмас балки рангбарангликда бўлган, усмоний нусхаларда нуқта ва шакллар бўлмагани учун ҳамма қироат важҳларига тўғри келаверган. Ҳар бир иқлим қорилари ўзларига юборилган саҳобийнинг қироатини маҳкам ушлаб бошқасига эътибор бермаган, шундай қилиб қироатлар орасида фарқ вужудга келган.      

 

8.Мутавотир қироатлар.

 

Мутавотир қироат деганда Саййидимиз Муҳаммад e га нозил бўлган Қуръон лафзининг турли кайфиятда ўқилиши ва қироатни муттасил санад билан Росулуллоҳ e дан ривоят қилган қорига нисбат берилишини тушунилади. Шу ўринда қироат истилоҳлари билан танишиб ўтишимиз жоиз.

  1. 1.                Қироат деб қуррои ашарадан бири муттасил санад билан Росулуллоҳ e дан Қуръон лафзини талаффуз қилишдаги танлаган услубини айтилади ва бу қироат шу қорийга мансуб дейилади. Масалан Осим қироати, Нофеъ қироати дейилгани каби ва ҳ.к.
  2. 2.                Ривоят қуррои ашарадан мушофаҳатан Қуръон лафзини қироат қилиш кайфиятини ровийсига мансуб ривоятни айтилади. Буни шундай тушуниладики, ҳар бир қироат имомининг иккитадан ровийси бўлиб, ҳар қайсилари ўз имомларидан бошқа-бошқа қироат кайфиятларини ривоят қилган, шу ривоят билан танилиб унга нисбат берилган. Масалан Ҳафснинг имоми Осимдан, Варшнинг Нофеъдан ривояти дегани каби…

3. Тариқ яъни қироат йўли. Ровийдан нақл қилган қорига нисбат берилган йўл. Масалан “бу Варшнинг Ал-Азрақ орқали ривояти”дегани каби.

9. Қироатнинг етти ҳарфда (яъни услубда) нозил бўлиши.

Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши Росулуллоҳ e дан мутавотир йўл билан ривоят қилингани собитдир. Ҳазрати Ибни Аббосдан Росулуллоҳ e нинг:

 

أَقْرَاَنِى  جِبْرِيلُ  عَلَى  حَرْفٍ  فَرَاجَعْتُهُ فَلَمْ أَ زَلْ أَسْتَزِيدُهُ وَ يَزِيدُنِى حَتَّى انْتَهَى  إِلَى سَبْعَةِ  أ َحْرُفٍ

 

Яъни; “Жаброил u менга Қуръонни бир ҳарф-

да ўқиб берар, мен эса яна бошқасини ҳам зиёда қилиб ўргатишини талаб қилар эдим, У охири етти ҳарфгача ўқиб берди”- деган сўзлари ривоят қилинган.

Яна Ал-Мусаввар Бин-Махрама ва қори Абдурраҳмон бин Абд ҳазрати Умар t дан ривоят қиладилар. Умар t айтадилар: Мен Росулуллоҳ u нинг ҳаётлигида Ҳишшом бин Ҳакимнинг сураи Фурқонни  ўқиётганини эшитганман. Қулоқ солсам У, Росулуллоҳ u нинг менга ўргатганидан бошқа ҳарфларда ўқиётган эди. Уни намозида туриб ёқасидан тутмоқчи бўлдим, лекин салом бергунча сабр билан кутиб туриб, сўнг ридосидан тортиб: “Бу сурани сенга ким ўргатди”-дедим. У, “Менга Росулуллоҳ r ўргатди”-деди. Мен унга “Ёлғон айтдинг  Росулуллоҳ (u) менга сен ўқигандан бошқача ўқитган”- деб уни  Росулуллоҳ u нинг олдига етаклаб бордим.     Ва У зотга: “Мана бу сураи Фурқонни Сиз менга ўқитмаган ҳарфларда ўқияпти”- дедим. Шунда Росулуллоҳ r: Уни қўйиб юбор, ўқи эй Ҳишшом!”-дедилар. У худди мен эшитгандай қироат қилиб берди. Росулуллоҳ  r “Оят шундай нозил бўлган, сен ҳам ўқи эй Умар!”-дедилар. Мен ҳам ўзим ўрганган ҳарфда ўқиб бердим. Сўнг Росулуллоҳ (r): Қуръон шундай нозил бўлган, бу Қуръон етти ҳарфда нозил бўлган, Қуръондан сизга муяссар бўлганча ўқийверинглар”-дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Бу етти ҳарфдан мурод нима эканлигида олимлар ихтилоф қилдилар. Муҳаққиқ уламолар: “Имоми Абул Фазл Розий мазҳабини рожеҳ санаб, бу ҳарфлардан мурод қуръоний лафзларда воқеъ бўладиган ўзгаришлар (бошқачаликлар), бу ўзгаришлар еттитадан ошмайди”-дедилар.

1. Исмлардаги ифрод (бирлик), тасния (иккилик), жамъ (кўплик), тазкир ва таънис (яъни, жинсий) жиҳатдан ўзгаришлар, масалан сураи Бақарада:

 

 وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ

 

مِسْكِينٍ   лафзи бирликда келиб, бошқа ҳарфда َمَساكِينَ  бўлиб жамъ кўпликда ўқилган, Сураи Ҳужуротда  فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ  тасния лафзи билан, бошқа қироатда اخوتكم  жамъ суратида ўқилган, сураи Бақарадаги

 

تُقْبَلُ وَلا       - وَلا يُقْبَلُ مِنْهَا شَفَاعَةٌ

 

бўлиб ҳам ўқилган.

2. Феълларнинг замонларидаги ўзгаришлар, масалан: فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا (Бақара-184) мозий (ўтган замон) сийғасида ўқилиб, бошқа ҳарфда يطوع музореъ яъни, келаси замон суратида,

قَالَ رَبِّي يَعْلَمُ الْقَوْلَ فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ (Анбиё-4)даги قال  феъли قل бўлиб амр (буйруқ) сиғасида ўқилган. Булар қироатдаги морфологик фарқлар.

3.    Эъроб важҳларидаги (грамматик)  ҳар хиллик, м: Бақарадаги    وَلا تُسْأَلُ عَنْ أَصْحَابِ الْجَحِيمِ 119 оятида биринчи сўзни لاتسالُ қилиб, бошқа қироатда эса уни  لا تسأ لْқилиб жазм ҳолатда ўқилган.          

4. Лафздаги бир ҳарфнинг кам ёки ортиқлигидаги ҳар  хилликлар, м: (Оли Имрон-133) даги  رَبِّكُمْ  وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ

оятини و  ни ҳазфи билан яъни “вов” сиз ҳам ўқилган.

5. Айрим сўзларни баъзи қироатларда аввал, бъзиларида кейин ўқилишдаги ихтилофлар, м:(Оли Имрон-195)даги وَقَاتَلُوا وَقُتِلُوا бошқа қироатда َقَاتَلُوا  و    وَقُتِلُوا ўқилган.

6.    Бир ҳарфни иккинчи ҳарфга алмаштириш (бадал) даги ҳар хиллик. М: (Юнус-30) даги هُنَالِكَ تَبْلُو كُلُّ نَفْسٍ مَا أَسْلَفَتْ оятида تَبْلُوا сўзи икки ت билан аввалгиси фатҳали, кейингиси сокинли  تًتْلُوا бўлиб  ҳам ўқилган.

7.    Лаҳжалардаги ва шунингдек имола, изҳор, идғом, тасҳил, таҳқиқ, тафхим, тарқиқ ва ҳ. к. лардаги ихтилофлар. Бу қоидалар ҳақида кейинроқ баён келади.

М: خطوات  сўзи  ط ҳарфининг заммаси билан ҳам, сукуни билан ҳам, ва بيوت  калимасидаги ب   ҳарфи замма билан ҳам касра билан ҳам ўқилган.

Саҳиҳ ўн хил қироатдан ташқари яна тўрт хил шоз қироат ҳам бор:

  1. Ал Ҳасан бин Ясор Ал Басрий.
  2. Муҳаммад бин Абдур Раҳмон Ал Маккий. Бу кишини Ибнул Маҳис дейдилар.
  3. Яҳё бин ал Муборак Ал Язидий.
  4. Ал Аъмаш номи билан танилган Сулаймон бин Миҳронларнинг қироатлари.  

10.  Илмут-тажвид.

 

Бу илм хусусида сўз юритишдан аввал Имоми Осим ва у кишининг ровийлари Ҳафс бин Сулаймонни таниб олишимиз лозим, токи толиби илм буларнинг санадлари Росулуллоҳ r га етганидан  воқиф бўлсин.

Етти қироат соҳибларидан бири Осим бин Абин Нажуд Ал Асадий Ал Куфий, куньялари Абу Бакр, отасининг номи Абдуллоҳ, онасининг исми Баҳдаладир. Ўрта Осиё, Яқин шарқ, Арабистон ярим ороли ва шарқий халқларнинг кўпчилик қисми шу имомнинг қироатларида қироат қиладилар. Куфада Қуръонни ўқитишда “ Шайхул-иқроъ” деб танилган ва ўзлари улуғ тобеинлардан бўлиб, саҳобийлар- Абу Рамса Рафоатут Тамимий, Ал Ҳорис бин Ҳассонул Бакрий(t)лардан ҳадис ривоят қилганлар,  Абу Рамсадан ривоят қилган ҳадислари имоми Аҳмад бин Ҳанбалнинг муснадларида, Ал Ҳорисдан ривоят қилган ҳадислари Ал Қосим бин Саломнинг китобларида келтирилган. Имоми Осимда фасоҳат, чуқур илм, таҳрир ва тажвид жамъланган бўлиб Қуръон тиловатида энг гўзал овозга эга эдилар. Барча имомлар у кишига таҳсин айтиб қироатини қабул қилганлар. Аввал Куфада қироат раислиги Абу Абдирраҳмонис Суламий t да эди, у зотдан кейин имоми Осим иқроъ (қироат илмини ўқитиш) ўрнига ўтирдилар, ер куррасининг турли томонларидан қироат ўрганиш учун одамлар кела бошлади. Абу Бакри Шуъба бин Аёш, Абу Исҳоқ Ас Субайъийнинг Осим ҳақида: “ Осим бин Абин Нажуддан кўра Қуръонни чиройли ўқийдиган кимсани кўрмаганман”- деб неча бор айтганини саноғига етолмайман”- деганлар. У киши суннатни яхши биладиган луғавий, ҳам наҳвий ҳам фақиҳ олим эдилар.

Абдуллоҳ бин Аҳмад бин Ҳанбал у киши тўғрисида шундай дейдилар: “ Осим ҳақида отамдан сўраганимда, у ишончли солиҳ киши деди”, мен яна сизга қайси қироат ёқади дедим. У. “Маддина аҳлининг қироати, агар йўқ бўлса Осимнинг қироати ёқади” деб жавоб берди. Абу бакр Шуъба бин Аёш айтадилар: “ Ўлим тўшагида ётган Осим ҳузурига кирсам, у гўёки намозда тургандай Оллоҳ Таолонинг:

 

ثُمَّ رُدُّوا إِلَى اللَّهِ مَوْلاهُمْ الْحَقِّ

 

деган оятини камоли таҳқиқ билан секин ўқиб ётар эди, чунки Қуръон тажвиди унда туғма фазилатга айланиб кетган эди”.   

У кишининг қироатини жуда кўп қорилар жумладан Ҳафс бин Сулаймон, Абу Бакр Шуъба бин Аёш, Аббон бин Тағлиб, Ҳаммод бин Салама, Сулаймон бин Меҳрон Ал Аъмаш, Абул-Мунзир Салом бин Сулаймон, Саҳл бин Шуъайб ва бошқалар ривоят қилишган. Буларнинг энг машҳурлари Ҳафс бин Сулаймон ва Абу бакр Шуъба бин Аёшдир. Абу Амр бин Ал-Ало, Ал Халил бин Аҳмад ва Ҳамза Ал Зайёт, Осимдан қироатнинг бир неча ҳарфини ривоят қилганлар. Имоми Осим 127  ҳижрий йилида вафот қилиб Шоми шариф йўналишидаги “Самова” деган жойга дафн қилинган. Яна, 128  ҳижрий йилининг бошида Куфада вафот қилган деган ривоят ҳам бор. Барчаларини Оллоҳ раҳмат қилсин!

Имоми Осим қироатининг санади, Усмон бин Аффон, Алий бин Аби Толиб, Зайд бин Собит, Убай бин Каъб ва Абдуллоҳ бин Масъуд каби улуғ саҳобийларга етиб боради. Имоми Осим қироатларини, улуғ тобеий Абу Абдурраҳмон Ассуламийдан, У киши Алий бин Аби Толибдан, у киши Росулуллоҳ r дан олганлар. Шунингдек қироатни Зирру бин Ҳубайш Асадийдан, У киши Абдуллоҳ бин Масъуддан, У киши Росулуллоҳ r дан олганлар. Ва Ҳафсга, Абу Абдурраҳмонис-Суламий дан, Шуъбага эса Зиррубни Ҳубайшдан ривоят қироатларини ўргатганлар. Шу билан, унинг қироатининг Росулуллоҳ u га туташган санади муттасил ва мутавотир эканлиги маълум бўлади.

 

11.         Имоми Осимнинг ровийси Ҳафснинг таржимаи ҳоли.

 

Исми Ҳафс бин Сулаймон бин Аби Довуд ал Асадийюл Куфий ал Баззоз, эл орасида Ҳуфайс номи билан машҳур бўлиб, Осим(р.ҳ.)нинг шогирди ва унинг ўгай ўғли бўлган.

У қироатни устозидан, ҳам арз ҳам талқин билан (яъни ҳам эшитиб, ҳам ўқиб бериб) олиб пухта эгаллаган, ўта ёддош бўлиб, бу тўғрида кўп уламолар гувоҳлик  беришган. Имоми Шотибий у кишини шундай деб мақтайди:

َ حَفْضٌ وَبِالإتْقانِِ كانَ مُفَضلاً وَ...

 

Яъни, Ҳафс, қироатининг пишшиқлиги билан элдан афзал эди.

Ҳафс илми бўлди мукаммал.

Ҳафс  элда  бўлди  муфаззал.

 

Ҳафс қироати эл орасида шу қадар машҳур бўлдики, ҳатто унинг ривоятини қироат имомлари ҳеч иккиланмай қабул қилдилар.Чунки у Осим  уйида тарбия топиб мудом у билан бирга бўлди ва Осим шогирдларининг энг олимига айланди.Яҳё бин Муъин айтади: “Осимдан ривоят қилинган ривоятларнинг ичида энг саҳиҳи, бу Абу Умар ҳафс бин Сулаймон ривоятидир”.

Устозларининг вафотидан кейин узоқ вақтгача одамларга қироатдан дарс бердилар.

Ҳафс  дан қироатни жуда кўп, жумладан Ҳусайн бин Муҳаммад ал Марвазий, Ъамр бин Ас-Сабоҳ, Убайд бин Ас-Сабоҳ, Ал-Фазл бин Ал-Анборий, Абу Шуайб ал Қаввос ва бошқалар арз ва самоъ йўли билан олиб ривоят қилганлар.

Ҳафс  90  ҳижрий санада туғилиб 180  санада вафот қилганлар.  

Имоми Ҳафс Қуръонни имоми Осимдан, У зот, Ҳафсга ўргатган ривоятини Абу Абдурраҳмон Суламий орқали Алий  t дан, У киши Росулуллоҳ  r дан олиб ривоят қилганлар.

Ҳафс  айтадилар: “Бир кун устозимга - менинг қироатим Абу Бакр Шуъбанинг қироатидан фарқ қилаяптику, деганимда у, мен сенга Абу Абдурраҳмон Ас-Суламийнинг Алий  t дан олган қироатини, Шуъбага эса Зирр бин Ҳубайшнинг Абдуллоҳ бин Масъуддан олган қироатини ўргатдим”-дедилар.

 

12. Уммати исломийянинг тажвид илмига бўлган эҳтимоми.

 

Уммати исломийя тажвид илмига зўр эътибор берган. Бу борада салаф олимларимиз тажвид илмини таҳқиқлаш, китоб таълиф қилиш, ўқиш ёки ўқитишдан иборат буюк хизматларни амалга оширганлар.

Шунинг учун ҳам Қуръони Карим Оллоҳу Таолонинг:

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَفِظُونَ

 

Яъни, албатта бу Эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагучимиз, деган ваъдаси туфайли тартил, тажвид-у таҳқиқ билан ўқилиб асрлар оша ҳануз мўъминлар қалбида сақланиб келмоқда.

Демак Қуръони Каримнинг биз мусулмонлардаги ҳаққи, уни тажвид билан ўқишда бардавом бўлмоғимиз лозим, токи Қуръон маъноларини тушуниб, уни идрок қилишимиз осон бўлсин. Аммо бу ўз-ўзидан ҳосил бўлмайди, балки тажвид илмининг қоида ва аҳкомларини мужаввид қорилардан эшитиш орқали дарс олиб - ўрганиб ёки буюк ҳофизи Қуръон устозлар олдида ўқиб бериш орқали татбиқ қилиш билангина амалга ошади.

Энди тажвид илми хусусида гапириш вақти етди.

13. Амалий тажвид қисмлари.

 

Тажвид  амалий ва илмий қисмларга бўлинади.

1. Амалий тажвид, бундан Қуръони Карим Росулуллоҳ r га қандай нозил бўлган бўлса шундай ҳолда тиловат қилиш тушунилади.

Росулуллоҳ r Қуръони Каримни саҳобаларига ҳам ўқиб бериб, ҳам улардан эшитиб етказар эдилар. Шу эътибор билан амалий тажвид илмига биринчи асос солган Росулуллоҳ u дирлар.

 

14. Илмий тажвиднинг ҳукми.

 

Ҳар бир муслим ва муслима учун Қуръони Каримни тажвид билан тиловат қилиш вожиби айнийдир. Бу, Қуръон, суннат ва ижмоъи уммат билан собитдир. Оллоҳ Таоло Ўз каломида:

وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلا

дейди. Бу хусусда юқорида сўз ўтган. Шунингдек Оллоҳ U Қуръонни ёдлаб, уни тўғри тиловат қилган кимсаларни ҳам улуғлаб шундай дейди:

 

الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَتْلُونَهُ حَقَّ تِلَاوَتِهِ أُوْلَئِكَ يُؤْمِنُونَ بِهِ

 

Яъни, Биз Китоб (яъни Таврот, Инжил) ато этган зотлар (орасида) уни тўғри тиловат қиладиган кишилар (ҳам) бордирки, ана ўшалар (Қуръонга) иймон келтирурлар. Қатода y, “бу оятдаги китоб ато этилганлардан мурод саҳобалар”, дейдилар. Бу таъвилга қараганда китобдан мурод Қуръондир. Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам: “ Китоб берилганлардан мурод исломга кирган бани исроиллардир”, дейдилар.Бу таъвил бўйича китобдан мурод Таврот ва Инжил бўлади. Оятдаги الذين сўзи ом бўлиб ҳар иккала тоифага тегишли ва булардан Қуръонни тиловат қилувчилар кўзда тутилган. (Қуртубий тафсири). Ҳаққут-тиловатдан мурод эса, ҳарф ва калималарнинг ҳаққини бериб, оятларни ўз маромида ҳусни адо билан тиловат қилишдир. Имоми Шавконий ўзининг “Фатҳул Қодир” номли тафсирида ҳаққут-тиловатдан мурод ҳарфларни ўз жойларидан жилдирмай ва алмаштирмай ўқиш, деганлар.

Шубҳасиз бу оятдан, Қуръони Каримни тўғри тиловат қилмаган ва тажвид қоидаларига риоя қилмаган кимсаларнинг мазаммати ҳам тушунилади.

Яъло бин Мумлик Росулуллоҳ r нинг қироатлари ва намозлари қандай бўлганлиги ҳақида Умми Салама онамиздан сўраганларида, шундай жавоб берганлар: Росулуллоҳ r нинг намозлари билан сизларнинг нима ишингиз бор? Яхшиси Қуръонни ўқишларини айтиб берай” деб Росулуллоҳ  r қандай тиловат қилганларини ҳарфма ҳарф тушунтириб айтиб бердилар. Имоми Тирмизий бу ҳадисни “Ҳасан Саҳи” деб баҳолаганлар.???

Ва яна Мусо бин Язид Ал Киндий t айтадилар: Ибн Масъуд t бир кишига Қуръон ўқитаётган эди, у киши:

 

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ

 

оятидаги لِلْفُقَرَاءِ  калимасининг маддини қаср билан чўзмай қироат қилди, шунда Ибн Масъуд t, Росулуллоҳ r менга бундай ўқитмаган деганларида, у киши, бўлмаса қандай ўқитганлар эй Абу Абдурраҳмон?- деди, кейин Абдуллоҳ мазкур калимани маддини чўзиб ўқиб берди. Бу ҳадис ҳам Қуръонни тажвид билан ўқиш вожиблигига далолат қилади.

Дарҳақиқат одамлар учун Қуръони Карим маъноларини фаҳмлаш, унинг аҳкомлари чегарасида яшаш ибодат бўлгани каби, унинг ҳарфлари ва лафзларини ҳам, санадлари Набий r га етиб борган қироат имомларидан олинган сифатда саҳиҳлаб ўқиш ҳам ибодатдир. Лекин бу сифатни саҳифа ва китоблардан олиш қийин, уни фақат мутахассис уламолардангина олиш мумкин, “равм”, “ишмом”, “тасҳил”каби баъзи нозик аҳкомларни фақат эшитиш билангина эмас, балки кўз билан ҳам кўриб ўрганиш мумкин холос. 

Қуръони Каримни Росулуллоҳ r давридан то бизнинг замонимизгача тажвид билан тиловат қилиш вожиблигига уммати исломийя ижмоъ қилган, бунга ҳеч ким хилоф қилмаган. Қайси бир қори уни бе тажвид ўқиса Ушбу оят ваъидининг таҳтига дохил бўлади:

 

وَمَنْ يُشَاقِقْ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا

 

Яъни, Ким ўзи учун Ҳақ Йўл аниқ бўлганидан кейин Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра Жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир. (Нисо 115). Ал Имом ибн Ал Жазарий шундай дейди:

 

والأََخذ بالتجويد حتم لازم

من  لم يجود القرآن آثم

هكذا  منه   الينا   و صلا

لأنـه بـه  الاله   أنزلا

و زينة ا لا داء  و القراءة

وهو ايضا حلية ا لتلاوة

      Қироат қилмоқ чун тажвид даркордир,

Тажвидни   олмаган   билки   гумроҳдир,

Қуръоннинг  нузули  тажвид   биландир,

Шу билан  Қуръонимиз  бизга  етгандир,

У яна  қироат-у  ижросининг   зийнати,

Ҳар   бир    қори   тиловатининг   безаги.

 

“Тиловат” деганда қорининг кетма кет оят кетидан оят, сура кетидан сура, шунингдек кунма кун қўймай қироат қилишини айтилади. “Адо” деганда қорининг устозига ўқиб бериб, яна ундан тўғри талаффузини олишини айтилади. “Қироат” буларнинг ҳар иккисига шомилдир.  

Ибнул Жазарий мужаввад қироатни шаръан вожиб демоқдалар, бу дегани шундай ўқимаган одам гуноҳкор бўлади деганидир. Кўпчилик фуқаҳоъ ва уламоълар шундай дейдилар. Чунки Қуръон мужаввад ўқилиб тушган ва Росулуллоҳ r Жаброил u дан шундай олиб саҳобаларга шундай ўргатганлар.

 

 

 кейинги сахифа...

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов