"."
Меню

Тажвидул Куръон,тажвид,куръон,курон

Илмий тажвид.

 

Илмий тажвид биз ушбу китобда зикр қилмоқчи бўлган тажвиднинг илмий (назарий) қоида ва аҳкомларидир. Бунинг ҳукмида одамлар иккига бўлинади. 1. Омма учун бу илмни ўрганиш вожиб эмас, балки мустаҳабдир. 2. Қуръони Каримни ўқиш ва ўқитиш ва ўрганиш билан шуғулланадиган хос кишилар учун вожиби айний бўлиб, булар Қуръонни ҳаққут тиловат билан тиловат қилишда одамларга намуна бўлишлари лозим. Бунга Оллоҳ(U)нинг ушбу ояти далилдир.

 

فَلَوْلَا نَفَرَ مِنْ كُلِّ فِرْقَةٍ مِنْهُمْ طَائِفَةٌ لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ...

 

Яъни, Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар (жанг учун) чиқмайдиларми? (Қолганлари эса Маддинада) Динни ўргангани (қолмайдиларми)?!...

Тажвид илмини билиш ҳам динда олим бўлишга киради. Бу илм билан бир жамоа хос кишилар шуғуллансалар қолганлардан соқит бўлади, агар ҳеч ким бу илм билан шуғулланмаса барча баробар гуноҳкор бўлади.

Имоми ибнул Жазарий тажвид илмига ишора қилиб шундай дейди:  

 

وَهُوَ اِعْطَاءُ الْحُرُوفِ حَقَّهَا    مِنْ  صِفَةٍ   لَهَا   وَ مُسْتَحَقَّهَا Тажвид бу ҳарфнинг ҳаққин бермоқлик

Ҳарфларга ўз сифатин жорий қилмоқлик

 

Демак тажвиднинг ғояси ҳар бир ҳарфнинг ўз сифат ва ҳаққини бериб, ҳусни адо билан қироат қилиш, ва Қуръони Каримда хато кетиш яъни лаҳндан тилни сақлаш, ва бу билан Оллоҳнинг розилигини топиб,дунё ва охиратда саодатга эришишдир.

Лаҳн икки хил бўлади, жалий ва хафий. Лаҳни жалий, маънога хоҳ халал берсин хоҳ бермасин калиманинг биносига халал берадиган хатодир. М: أَنْعَمتَ    калимасида ت  ҳарфини замма ёки касра билан ўқиш каби. Яна бир мисол:

 

 

 

وَمِنْ كُلِّ شَيْءٍ خَلَقْنَا زَوْجَيْنِ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

 

оятидаги خَلَقْنَا калимасининг маддини чўзмай қисқа қилиб ўқиб қўйганга ўхшаш. Бунда маънога жуда катта халал етади. Лаҳннинг бу қисми хусусан қори қасдан ёки бепарволик билан писанд қилмай ўқиганда бил-ижмоъ ҳаромдир.

Лаҳн хафий, маънога халал бермасада, қироат урфини бузадиган хатодир. Масалан изҳор, идғом, ихфо каби тажвид аҳкомларига риоя қилмай ўқишга ўхшаган. Бу ҳам уламолар қошида рожеҳ қавлга қараганда ҳаромдир, аммо баъзилар уни макруҳ ҳам деганлар. Имоми ибн Ал Жазарий шундай дейди:

وَالنَّاسُ فِى ذَلِكَ بَيْنَ مُحْسِنٍ مَأْجُورٍ       وَ مُسِيءٍ  آثِمٍ  أَوْ  مَعْذُورٍ

Тиловат қилишда бандалар уч хилдир

Муҳсиндир, мусийдир ёки маъзурдир.

 

Яъни, бу борада одамлар учга бўлинадилар, тўғри ўқиб савобга, нотўғри ўқиб гуноҳга мустаҳиқ бўлувчилар ва тиллари ўзларига итоат қилмайдиган ёки ўргатадиган устоз тополмайдиган узрли кишилар. Сўнги тоифани Оллоҳ кечиради, чунки У ҳеч бир нафсга тоқатидан ташқари юк юкламайди.

Хуллас, ҳар бир мусулмон Яратганнинг каломини лаҳн ва таҳрифдан холи, саҳиҳ қироат билан ўқишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоғи лозим.

Қироат бошлаш дуоси.

الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعلَمِينْ وَالصَّلاةُ وَالسَّلامُ عَلَى سَيِّدِ نَا مُحَمَّدٍ وَآلِهِ وَمَنِ اتَّبَعَ هُدَاهُ.  اللهُمَّ عَظِّمْ رَغْبَتِى فِى الْقُرْآنِِ  وَاجْعَلْهُ نُورًا لِبَصَرِى وَشِفَاءًا لِصَدْرِى وَذَهَابًا لِهَمِّى وَ حُزْنِى وَزَيِّنْ بِهِ لِسَانِى وَاحْشُرْنِى مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْه ِوَ َسَّلَمَ

 

Яъни, барча олам роббиси Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Саййидимиз Муҳаммад u га, У кишининг хонадонлари ва унинг ҳидоятига эргашганларга дуруд ва саломлар бўлсин! Илоҳим, Қуръонга рағбатимни кучайтир, уни кўзимга нур, қалбимга шифо ва мендан ғам-андуҳни кетказувчи қилиб, У билан тилимга зийнат бергайсан! Илоҳий! Қиёмат куни Росулинг зумрасига қўшгайсан!                                                                                

 

15. Ал истиъоза.

 

أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ ا لشيطانِ ا لرجيم

 

Бу жумланинг маъноси Оллоҳга илтижо қилмоқ ва унинг ҳимоясига кириб шайтондан қўриқланмоқдир.

Истиоза, бил ижмоъ қуръондан эмас, яъни, “Ё Оллоҳ,  мени шайтондан сақла! ” дегани. Жумҳури уламо ва аҳли адолар, қироат қилишни бошлаганда тааввуз айтишни мустаҳаб деб, қуръондаги:

 

فَإِذَا قَرَأْتَ ا لْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنْ ا لشَّيْطَانِ ا لرَّجِيمِ

 

оятидаги амрни истиҳбобга ҳамл қилдилар.

Яъни, (Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган-малъун шайтон(васвасаси) дан Оллоҳ паноҳ беришини сўрагин!

Агар қори қилаётган қироатини, йўталиш, атса уриш ёки шу қироатга тегишли бир гап билан тўхтатса, яна бошлашда тааввузни айтиши шарт эмас, аммо дам олиш, ёки гарчи бир саломга жавоб бериш бўлсада ўзга гап  билан  шуғулланиш   учун    тўхтатса,   қайтадан айтиши лозим.

 

16. Ал-басмала.

 

بِسْمِ اللهِ ا لرَّحْمَنِ ا لرَّحِيمِ.

 

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан.

Шубҳасиз олимлар орасида (ал-басмала) “Намл” сурасидаги оятнинг бир қисми эканлигида хилоф бўлмагани каби, етти қироат соҳиблари орасида ҳам у, “Фотиҳа” сурасининг аввалида собит эканлигида  хилоф йўқ. Шунингдек “Бароат” сурасидан бошқа  сураларни бошидан бошлашда басмалани айтиб бошлашга ижмоъ қилганлар. Бу тўрт хил суратда бўлади.

1. Қатъул жамиъ, яъни “истиоза” охирида ҳам, ва   “басмала”нинг охирида ҳам тўхтаб, кейин яна бошқа нафас билан сурани бошлаш. Бу тўрттала важҳнинг афзалидир.

2. “Истиоза” охирида вақф қилиб, “басмала” билан суранинг бошини васл қилиб ўқиш.

3. “Истиоза” билан “басмалани” васл қилиб, тўхтаб, кейин сурани бошлаш.

4. Орада тўхтамай уччаласини васл қилиб ўқиш.   

Аммо “Бароат”сурасини бошлашда “истиоза”да вақф қилиб кейин сурани бошлаш, ёки иккаласини васл қилиб ўқиш жоиз. Бу суранинг бошидан қироат бошланмайдиган бўлса ҳам шу қоидада ўқилади, чунки баъзи олимлар бу сурада умуман “басмала”ни айтиш мамнуъ, дейдилар. Бошқа баъзи олимларнинг наздида бу суранинг ўрталаридан бошлаганда “басмала”ни айтиш мумкин, у ҳолда мазкур тўрт важҳ жоиз.

Қироат асносида икки сурани (“Бароат”дан бошқа) бир бирига улаб кетишда уч важҳ жоиз: 1) аввалги суранинг ва “басмала”нинг охирида вақф қилиб кейинги сурани бошлаш, 2) аввалги суранинг охирида вақф қилиб “басмала”билан янги сурани васл қилиш. 3) уччаласини ҳам улаб кетиш. Лекин аввалги сура билан “басмала” орасини васл қилиб кейинги сурани фасл қилиш бил иттифоқ мамнуъ. 

Аммо “Анфол” сураси билан “Бароат” сурасини улаб кетишда фасл қилиб бошқа нафас билан ва бир нафасда сакта қилиб ёки васл қилиб ўқиш мумкин.

17. Сукунли нун ва танвин ҳукмлари.

 

Сукунли нун - ҳаракатдан холи бўлиб, васлда (қўшиб ўқилганда)  ҳам фаслда( вақф қилинганда) ҳам, ёзув ва лафзда ҳам собит бўлган нундир. У исмларда, феълларда, ҳарфларда ва уларнинг ўрталарида ва охирларида бўлиши мумкин. Калиманинг аслий ва зоида ҳарфларидан ҳам бўлиши мумкин.

Танвин, ёзувда ва вақф ҳолатда бўлмайдиган, лекин лафзда ва васл ҳолатда исмнинг охирига туташиб келадиган қўшимча сукунли нундир. Унинг белгилари қўш фатҳа ً  , қўш касра ٍ , қўш замма ٌ дир. Вақф ҳолатда фатҳали танвинни алифга қалб қилиниб, қолган иккиси ҳазф қилиниб сукун билан тўхталади. Агар калима, القارعة , قرية , دولة, خَاشِعَةٌ каби муаннас исм бўлса, учала ҳолатда ҳам танвин ҳам тои таънис ҳам ҳазф қилиниб, сукунли هْ билан тўхталади. Аммо وَكَأَيِّنْ калимасидаги танвин Қуръонда нун билан ёзилган шунинг учун унга  сукунли нун деб қаралади.

Сукунли нун билан танвин орасидаги фарқлар.???

  1. 1.                Сукунли нун аслий ҳам зоида ҳам бўлиши мумкин, танвин эса фақат зоида бўлади.
  2. 2.                Сукунли нун ёзувда ҳам, лафзда ҳам собит, танвин эса фақат лафзда бўлади.
  3. 3.                Сукунли нун васлда ҳам вақфда, танвин эса фақат васлда собит бўлади.
  4. 4.                Сукунли нун исмларда, феълларда, ҳарфларда бўлади, танвин эса фақат исмларга ло -

ҳиқ бўлади.

Бундан нуни таъкид хафифа мустасно, у Қуръонда фақат икки жойда келади.

  وَلَيَكُوناَ مِنَ  ا لصَّاغِرِينَ

لَنَسْفَعاًَ بِالنَّاصِيَةِ  бу нунлар, гарчи ёзувда ва вақфда йўқ бўлса ҳам, феълга туташгани учун танвин эмас, балки танвинга ўхшаш сокинли нундир.

5.    Сукунли нун калиманинг ўртасида ҳам охирида ҳам келаверади, танвин эса фақат охирида келади.

Сукунли нун ва танвин учун тўрт ҳукм бор. Изҳор, идғом, иқлоб ва ихфо. Буларнинг ҳар қайсисини алоҳида кўриб чиқамиз.

1. Изҳор.

Изҳор деб нунни ўз махражидан аниқ қилиб, тўла ғунна қилмасдан талаффуз қилишни айтилади. Изҳор ҳарфлари олтита, бўғиз (ҳалқум)дан чиқадиган ҳарфлардир. Булар, ҳамза, ҳои ҳавас, айн, ҳои ҳутти, ғайн ва хоъ ҳарфлари бўлиб, шулардан бирининг олдида, сукунли нун (танвин) ҳоҳ бир калимада, ҳоҳ бошқа бошқа калималарда келса, уни изҳор қилиб ўқилади. Алломаи Ал  Жамзурий ўзининг “Туҳфатул атфол” китобида бу ҳарфларни жамлаб шундай дейди:

 

هَمْزٌ  فََهاءُ  ثُم  عَيْنٌ  حاءُ     مُهْمَلَتانِ  ثُم  غَيْنٌ  خاُءُ

 

Бу ҳарфларни, ҳалқумдан чиққанлиги учун ҳуруфи ҳалқ дейилади. Бу ҳарфларга йўлиққанда нун ва танвиннинг изҳор бўлишига сабаб, махражларининг бир-биридан узоқ эканлигидир. Чунки нуннинг махражи тилнинг учидадир. Буларнинг орасида идғом ёки ихфони вожиб қиладиган тақоруб (яқинлик) ҳам, тажонус (ҳамжинслик) ҳам йўқдир.

Нунни очиқ ва равшан, комил ғуннасиз изҳор қилиб, кейин тўхтамай, сакта қилмай изҳор ҳарфларини талаффуз қилинади.

Энди мисоллар билан танишинг.

 

ء

وَيَنْأَوْنَ

مَنْ أَعْطَى

كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ

ه

وَهُمْ يَنْهَوْنَ

مَنْ هَاجَرَ

جُرُفٍ هَارٍ

ع

وَالأَنعام

مِنْ عَلَقٍ

وَاسِعٌ عَلِيمٌ

ح

يَنْحِتُونَ

مَنْ حَادَّ اللَّهَ

عَزِيزٌ حَكِيمٌ

غ

فَسَيُنْغِضُونَ

مِنْ غِسْلِينٍ

قَوْلاً غَيْرَ الَّذِي

خ

وَالْمُنْخَنِقَةُ

مَنْ خَشِيَ

لَطِيفٌ خَبِيرٌ

 

Изҳор ҳарфларининг 4 тасида нунни изҳор қилишга олимлар иттифоқ қилишган, 2 таси غ  билан خ да хилоф қилишган. Шунинг учун изҳор  уч хил мартабада бўлади.

1.Ҳамза билан ҳои ҳавас, 2. Айн билан ҳои ҳутти, 3. Ғайн билан хоъ мартабалари.   

2.Идғом.

Идғом, бир нарсани иккинчи нарсанинг ичига киритиш маъносида бўлиб, истилоҳда сукунли ҳарфни ҳаракатли ҳарфнинг ичига киритишдир. Бунда иккала ҳарф гўё битта ташдидли ҳарфга айланади. Идғом ҳарфлари ушбу يَرْمُلُونَ   калимасида жамъланган. Сукунли нун шу ҳарфлардан қайси бирига йўлиқса, уни шу ҳарфга идғом қилинади.

Идғом икки хил бўлади, ғуннали ва ғуннасиз. 1. Имоми Ҳафс қироатларида танвин ёки калиманинг охирида келган сукунли нундан кейин يَنْمُو  ҳарфларидан бири кейинги сўзнинг бошида келса “ғунналик идғом” қилиш вожиб бўлади, чунки و  билан ى  ни ғунна қилишда ихтилоф қилинган. (Алмутафаррид. 16 бет). Бу идғомни, нун ўзи кетиб ғунналик сифати қолгани сабабли   “идғоми ноқис” деб аталади. Бу ҳарфлар танвинга илҳоқ қилинган ن дан кейин келса ҳам худди шундай ғунна билан    وَلَيَكُوناًَ مِنَ الصَّاغِرِينَ га ўхшаш  идғом қилинади.  Аммо идғом ҳарфларидан و билан ى сукунли нундан кейин битта калимада келса идғом қилинмайди, балки изҳор қилиш вожиб бўлади ва ҳалқий, шафавий,қамарий деган номлари йўқлиги учун “ изҳори мутлақ” дейилади. Бу Қуръонда фақат тўрт ўринда келади. Булар: الدُّنْيَا , بُنيَانٌ , صِنْوَانٍ  ва قِنْوَانٌ  калималаридир. Бу ўринларда нуннинг  зоҳир қилинишига сабаб, музоафга илтибос бўлиб қолиши ёки маънолари равшан бўлмай қолишлигидир. Лекин وَالْقُرْآنِ يس  билан ن وَالْقَلَمِ  даги ن лар, ўзидан кейинги و га васл ҳолатда лафзий туташ бўлсада ҳукман алоҳидадир, чунки буларнинг ҳар қайсиси шулар билан бошланаётган суралар номидир, ن  эса калиманинг биносидан эмас, ҳижо (алифбо) ҳарфларидандир. Шу сабаб нунни изҳор қилинади. وَالْقُرْآنِ  يس , ن وَالْقَلَمِ  каби.

“Шуаро” ва “Қасос” суралари аввалидаги طسم  оятига келсак, Ҳафс ривоятига кўра, гарчи нун билан мим бир калимада келсада уларни идғом  қилинади. Баъзи уламолар бунга, нун калимадан бир жузъ бўлганлиги учун унда тўхтаб бўлмаслигини, вақф эса калиманинг охирида бўлиши кераклигини сабаб қилиб кўрсатадилар.

Лекин бу ҳукмларнинг барчасида, ривоят эътиборга олинади. Энди мисоллар билан танишинг:

  

 

Танвинга мисол

 

Нунга мисол

 

Идғом ҳарфи

 

وُجُوهٌ يَّوْمَئِذٍ

وَمَنْ يُّطِعْ اللَّهَ

ى

أَمْشَاجٍ نَّبْتَلِيهِ

لَنْ نَّدْخُلَهَا أَبَدًا

ن

يَتْلُوا صُحُفًا مُّطَهَّرَةً

مِنْ مَّاءٍ دَافِقٍ

م

وَوَالِدٍ وَّمَا وَلَدَ

مِنْ وَّالٍ

و

 

2.    Танвин ёки калима охиридаги сукунли нундан кейин, иккинчи калимада, ғуннасиз идғом ҳарфлари ل   ва ر дан бири келса, сукунли нун ва танвин ўша келган ҳарфга киритиб ўқилади ва буни “ғуннасиз идғом” дейилади. Аммо مَنْ رَاقٍ калимасида нунни ر га алмаштирилмайди, чунки бу ерда сакта қилиш вожиб, бу эса идғомга зиддир.

Мисоллар:

Идғом ҳарфи

Нунга мисол

Танвинга мисол

ل

أَنْ لَّنْ تَقُول

مَالًا لُّبَدًا

ر

مِنْ رَّسُولٍ

فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ

 

Эслатма: Ибнул Жазарий, “Тоййибатуннашр” китобида, Шуъбанинг Имоми Осимдан, ل  билан ر  ҳарфларида ғунналик идғом бўлиши мумкинлигини ҳам ривоят қилган, лекин ل  ҳарфига идғом қилишда ن  алоҳида ёзилган бўлиши керак. Юқоридаги َان لَّنْ تَقُولَ, яна  ان لاَّ اَقُولَ ,  اَنْ لاَّ مَلْجَأَ лар каби. Аммо нун билан лом  اَلَّنْ نَجْعَلَ каби қўшилиб ёзилган бўлса расмулхатни риояси учун ғунна қилинмайди.

Идғом икки хил бўлади: комил ва ноқис идғом. Идғом натижасида аввалги ҳарфнинг зоти ҳам, сифати ҳам йўқ бўлиб кетса идғоми комил дейилади, бу олимлар иттифоқи  билан ل  билан ر ҳарфларида бўлади.

Идғом натижасида аввалги ҳарфнинг зоти йўқолиб, унинг баъзи сифатлари қолса, буни юқорида зикр қилганимиздек  идғоми ноқис дейилади ва бу қолган тўрт ҳарфда бўлади.Баъзи олимлар комил идғом тўртта, ل  ,  رن  ва  م   ҳарфларида бўлади, чунки идғомдан ҳосил бўлган ғунна сукунли нун ва танвиннинг ғуннаси эмас, балки кейинги ҳаракатли нун ва мимнинг  ғуннасидир,  зеро ғунна бу иккала ҳарфга мулозим бўлган сифатдир  дейдилар.

Худди мана шу райга асосан мусҳафлар забт қилинган ва сукунли нун ва танвин мазкур тўрт ҳарфга йўлиққанда уларнинг устига ташдид аломати қўйилган. Ва ى билан و  ҳарфлари устига қўйилмаган.

Идғом сабаблари.

 

Умуман идғомнинг учта сабаби бор:

1.    Тамосул 2. Тақоруб Тажонус.  Нун ҳарфи нунга йўлиққанда (тамосул) идғоми мислайн, мимга йўлиқса идғоми мутажонисайн, қолган тўрт ҳарфда идғоми мутақорибайн ҳосил бўлади.

Идғом қилишнинг фоидаси талаффузни енгиллатишдир, чунки иккала ҳарфни битта ташдидли ҳарф қилиб ўқилади.

Агар иккала ҳарф мутамосил бўлса фақат биргина амал, идғом қилинади холос. М: مِنْ نِّعْمَةٍ  га ўхшаш. Агар мутақориб ёки мутажонис бўлсалар сукунли нунни шу кейинги ҳарфга қалб қилиниб сўнг идғом қилинади.Мисол:  مِنْ مَاءٍ  бунда нунни мимга қалб қилинган. مِنْ لَدُنْهُ  мисолида эса нунни ломга қалб қилинган.Танвин хусусида ҳам худди шу қоида жорий қилинади.

Идғом ва унинг қисмларига шайх Жамзурий “туҳфа”да шундай ишора қилади:

 

وَالثانِ إ دْغامٌ بِسٍتَةٍ  أ تَتْ    فى يَرْمُلونَ عٍنْدَهُمْ قَدْ ثَبَتَتْ

لكٍِنَها  قِسْمانِ قِِسْمٌ يُدْغَما    فيه    بِغُنةٍ    بِيَنْمو   عُلِما

وَا لثانِ إ دْغامٌ بِغَيْرِ  غُنَة    فى ا للامِ  وَالرا ثُمَ   كَرِرَنَه

 

Яъни сукунли нун ва танвин аҳкомларидан иккинчиси идғом бўлиб қурролар наздида  يَرْمُلُونَ  калимасидаги олтита ҳарфга йўлиққанда идғом собит бўлади,  лекин  يَنْمُو   даги  ҳарфларга йўлиққанда ғунналик, ل ва ر га йўлиққанда ғуннасиз бўлади.

Сўнг ر  ҳарфининг талаффузида тилингиз бир мартадан ортиқча тебранмасин.

Қуйидаги мисоллардан ғунналик ва ғуннасиз идғомларни кўрсатиб ўқиб беринг!

 

مِنْ مَّالِ اللَّه   يَوْمَئِذٍ يَّتَذَكَّرُ الْإِنْسَانُ   مِنْ نِّعْمَةٍ    مِنْ رَّبِّهِمْ    فَمَنْ يَّعْمَلْ     خَيْرٌ    وَّأَبْقَى  هُدًى لِلْمُتَّقِينَ    مِنْ وَاقٍ     صِرَاطًا مُسْتَقِيمًا     مِنْ ثَمَرَةٍ رِزْقًا    أَنْ لَنْ يَّقْدِرَ 

 

  1. 1.                Иқлоб.

 

Иқлобнинг луғавий маъноси, нарсани олдини орқасига қилиб ағдаришдир, истилоҳда сукунлик нун ёки танвинни ихфо қилинган ғунналик мимга айлантиришдир.Иқлоб ҳарфи фақат ب  ҳарфидир. Мана шу ب  ҳарфидан аввал, ҳоҳ бир калима ичида, ҳоҳ аввалги калиманинг сўнгида келган сукунли нун ёки танвинни мимга қалб қилиниб ҳам ихфо, ҳам ғунна қилинади. Танвин билан  ب  фақат иккита калимада воқеъ бўлади, танвин ҳукмига киргизилган нуннинг ҳукми ҳам шудир. Масалан:   لَنَسْفَعاَ بِالنَّاصِيَةِ .  Иқлоб комил бўлиши учун уч иш зарурдир. 1. Сукунли нунни мимга лафзан қалб қилиш, 2. Ўша мимни ب ҳарфининг талаффузи олдидан беркитиб ихфо қилиш, 3. Ғунна қилиш, чунки ғунна мимнинг аслий сифатидир.

Мусҳафларда шу қоидага ишора қилиб نْ  ва танвин устига кичкина думли م  ёзиб қўйилади.

Мисоллар:

 

ب

   

 

 

 

Нун ва танвин билан  ب  ҳарфининг махражлари бошқа бўлганлиги учун изҳор ёки идғом тилга оғир, худди шу сабаб ихфо ҳам оғир келади. Шунинг учун бу ҳолатда иқлоб қоидаси қўлланган, чунки мим ҳарфи ب ҳарфи билан махраж ва баъзи, жаҳр, истифола, инфитоҳ, излоқ каби, нун билан эса ғунна, жаҳр, тавассут, истифола, инфитоҳ, излоқ сифатларида муштаракдир. Шайх Жамзурий иқлоб ҳукмига ишора қилиб шундай дейди:

 

وَا لثالِثُ ا لإِقْلابُ عِنْدَ ا لْباءِ      ميماً  بِغُنَةٍ  مَعَ  ا لإِخْفاءِ

 

Ҳарфларнинг сифатлари тўғрисида кейинроқ сўз келади. Нундан қалб топган мимда ғунна қилинади дедик, бу ғунна, тахминан бир табиий мад миқдорича давом этади.(Ҳаққут тилова). Лекин аввалги уламолар бу миқдор тўғрисида бир ҳукмни айтмаганлар. Др. Айманнинг  айтишича ғунна мазкур миқдордан кўпроқ давом этади. Яна иқлоб қилишда мимнинг махражига қаттиқ эътимод қилмасдан, яъни лабларни қаттиқ қимтимай, кўп эмас бироз очиқ қолдирилиб талаффуз қилинади. Масалан:

 أَنْ بُورِكَ ва яна كِرَامٍ بَرَرَةٍ  каби. Буларни أَمْبُورِِِكَ ва كِرامِمْبَََرَرَة деб ғунна қилиниб ўқилади.

Қуйидаги оятларга иқлоб қоидасини татбиқ қилинг!

كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ٭ كَلَّا لَيُنْبَذَنَّ فِي الْحُطَمَةِ

وَأَمَّا مَنْ بَخِلَ وَاسْتَغْنَى

 

4.Ихфо.

 

Ихфо, луғатда беркитиш маъносида бўлиб, истилоҳда ҳарфни изҳор билан идғом ўтасидаги бир сифатда ташдидсиз лекин ғунна билан талаффуз қилишдир. Ихфо ҳарфлари 15 та бўлиб, изҳор, идғом, иқлоб ҳарфларидан қолган ҳарфлардир. Шайх Жамзурий бу ҳарфларни қуйидаги байт калималарининг бош ҳарфлари билан баён қилган.

 

دُمْ  طَيباً زِدْ فى تُقىً ضَعْ ظالما

صِفْ ذا ثَنا كَمْ جادَ شَخْصٌ قَدْ  سَما

Мана шу ўн беш ҳарфнинг биридан аввал танвин ёки хоҳ бир калимада, хоҳ бошқа-бошқа калималарда сукунли нун келса уни ихфо қилиш вожиб бўлади ва уламолар иттифоқига кўра “ҳақиқий ихфо” деб аталади.

Бу ҳарфлардан аввал келган нунни ихфо қилинишига сабаб, унинг махражи идғом ҳарфларининг махражларига яқин бўлгани каби яқин эмаски идғом қилинса, изҳор ҳарфларининг махражларидан узоқ бўлгани каби узоқ эмаски изҳор қилинса.

Мана шу идғомни вожиб қиладиган яқинлик ва изҳорни вожиб қиладиган йироқлик йўқлиги учун нунга “ихфо” деб номланган ўртача ҳукмни берилди. Нунни ихфо қилишда тилни олдинги саноё тишларнинг милкига текизишдан эҳтиёт бўлмоқ лозим. Умуман ихфода тил иштирок этмайди. Танбеҳ!

Ихфо ҳолатида сукунли нундан аввал замма келиши мумкин  كُنْتُمْ  ё касра  مِنْكُمْ  ёки фатҳа келиши мумкин  عَنْكُمْ каби.

Мана шу ҳолатда қори бу ҳаракатларни ортиқча чўзиб ўқишдан эҳтиёт бўлмоғи лозим-ки заммадан و ,  касрадан  ى  ва фатҳадан  ا  ҳосил бўлиб қолмасин, у ҳолда лафз  كُونْتُم  ,  مينْكُمْ  ва   عَانْكُمْ га айланиб қолади. Кўпинча баъзи мутаассиб қорилар мана шу қабиҳ хатога тушиб қоладилар, бу эса Каломуллоҳга очиқ таҳрифдир.

Ихфонинг идғомдан фарқи шуки, биринчидан идғомда ташдид бўлиб ихфода бўлмайди, иккинчидан, ихфо кейинги ҳарфдан олдин, идғом эса кейинги ҳарфнинг ичида бўлади, учинчидан идғомда иккита калима бўлиши шарт, ихфода эса бу шарт эмас.

Билингки ихфо ҳам, унинг ҳарфлари ҳам уч даража бўлади:

а) Ихфо ҳарфларининг даражалари: 1) Нунга махражлари энг яқин ҳарфлар, тоъ, дол ва те. 2) Нундан махражи энг узоқ ҳарфлар, қоф ва каф ҳарфлари. 3) Узоқлик ва яқинликда ўртача ҳарфлар, булар қолган ўнта ҳарф.

б) Ихфо мартабалари ҳам учта: 1) Аъло, нун ط , د , ت  ҳарфларига дуч келганда. 2) Энг қуйи мартаба, нун,  қоф ва каф ҳарфларига йўлиққанда. 3) Ўртача мартаба, нун, қолган ўнта ҳарфга дуч келганда.  Мисоллар:

 

رِيحًا صَرْصَرًا

مِنْ صَلْصَال ٍ

يَنْصُرْكُمْ        ْ

ص

1

سِرَاعًا ذَلِكَ

مَنْ ذَا الَّذِي

مُنذِرٌ     ٌ

ذ

2

مُطَاعٍ ثَمَّ أَمِينٍ

فَأَمَّا مَنْ ثَقُلَتْ

مَنثُورًا

ث

3

كِرَامًا كَاتِبِينَ

فَمَنْ كَانَ

يَنكُثُونَ

ك

4

فَصَبْرٌ جَمِيلٌ

إِنْ جَاءَكُمْ

أَنجَيْنَاكُمْ

ج

5

رَسُولًا شَاهِدًا

إِنْ شَاءَ اللَّهُ

أَنْشَرَهُ

ش

6

كُتُبٌ قَيِّمَةٌ

فَإِنْ قَاتَلُوكُمْ

يَنقَلِبُونَ

ق

7

عَابِدَاتٍ سَائِحَاتٍ

مِنْ سُلَالَةٍ

مَا نَنسَخْ

س

8

قِنْوَانٌ دَانِيَةٌ

وَمَنْ دَخَلَهُ

أَندَادًا

د

9

شَرَابًا طَهُورًا

مِنْ طَيِّبَاتِ

يَنطِقُونَ

ط

10

صَعِيدًا زَلَقًا

مَنْ زَكَّاهَا

أَنزَلْنَاهُ

ز

11

شَيْئًا فَرِيًّا

مِنْ فَضْلِ اللَّهِ

فَانفِرُوا

ف

12

حِلْيَةً تَلْبَسُونَهَا

وَإِنْ تَصْبِرُوا

أَنْتُمْ مُنتَهُونَ

ت

13

قَوْمًا ضَالِّينَ

مِنْ ضَرِيعٍ

مَنْضُودٍ

ض

14

قُرًى ظَاهِرَةً

أَمَّا مَنْ ظَلَمَ

فَانظُرْ

ظ

15

 

18.Ташдидли нун ва мим ҳукмлари.

 

Ташдидли ҳарф, аввалгиси сокин кейингиси эса ҳаракатли, бир бирига идғом қилинган икки ҳарфдир.

  Ташдидли мим ва нун калиманинг ўртасида ҳам, чеккасида ҳам, исмда, феълда ва ҳарфда ҳам

келади. М: وَيُمَنِّيهِمْ     إِنَّ   ва      أُمَّتُكُمْ  ثُمَّ каби. Буларда на қилиш вожиб бўлади ва ғунна ҳарфлари деб аталади. Ғунна, димоғдан чиқадиган, истилоҳда эса нун билан мимнинг жисмига таркиб қилинган ва юқорида айтганимиздек тил иштирок этмайдиган ёқимли товушдир. Баъзилар уни, боласини йўқотган кийикнинг инграшига ўхшатадилар. Ғ­уннанинг миқдори икки ҳаракат ёки бир табиий мад миқдоричадир, тахминан бир сонияга тўғри келади. Ғуннани тафхим ёки тарқиқ қилишда ўзидан кейинги ҳарфга қаралади, агар у ҳуруфи истеълодан бўлса тафхим, агар ҳуруфи истифоладан бўлса тарқиқ қилинади. Масалан: يَنطِقُونَ  ва  مَا نَنسَخْ   каби. Нун ва мимдаги ғунна беш хил мартабада бўлади:

1. Ташдидли бўлганда. 2. Ғуннали идғом қилинганда. 3. Ихфо ва иқлоб қилинганда. 4. Сукунли изҳор ҳолатида. 5. Ҳаракатли ҳолатда. Бунда 1-энг юқори, 5-энг паст мартабадир.

Шу ерда, 4 ва 5 нчи ҳолатларда ғунна қандай ҳосил бўлиши мумкин? деган бир савол туғулади. Буни билиш учун бармоқларингиз билан бурнингизни қаттиқ қисиб нун ёки мимни чиқариб кўринг, димоғдан ҳаво юрмаганлиги учун уларни чиқара олмайсиз, шундан маълум бўладики кейинги ҳолатларда ҳам ғунна мавжуд.

Қуйидаги ташдидли нун ва мим ғунналарини ўз мартабасида ўқинг!         إِنْ كُلُّ نَفْسٍ لَمَّا عَلَيْهَا حَافِظ

 

  وَأَمَّا مَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُه    ُ فَأُمُّهُ هَاوِيَةٌ    ,  إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ

يَحْسَبُ أَنَّ مَالَهُ أَخْلَدَهُ         ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنْ النَّعِيمِ

 

 

19.Сукунли мим ҳукмлари.

 

Сукунли мим учта мад ҳарфларидан ташқари барча ҳижоийя ҳарфларидан аввал келаверади ва унда учта ҳукм бўлади: ихфо, идғом ва изҳор.

Биринчи ҳукм сукунли мим ب ҳарфига йўлиққанда ва бу фақат икки калимада бўлиб ғунналик ихфо қилинади.Буни ихфои шафавий дейилади.  Масалан:

 

وَمَنْ يَعْتَصِمْ بِاللَّهِ        وَهُمْ بِالآخِرَةِ       يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ بِالْغَيْبِ 

 

“Ихфои шафавийя”да ихфо дейилишининг сабаби م нинг яширинлигидир, чунки م ва ب нинг махражлари бир ва яна бирнеча сифатларда муштараклар. Бундай ҳолатда ихфо нутқни енгиллаштиради. “Шафавийя” дейилишига сабаб م ва ب  ҳарфлари лабдан чиқади.

Эслатма:  Ихфо икки хил бўлади, ҳаракат ва ҳарф ихфолари.Ҳаракат ихфоси бу, ҳаракат заманий миқдорининг бир қисмини яшириб қолишдир. Чунончи “Юсуф” сурасининг  لا تَأْمَنَّا  калимасидаги нун ҳаракатининг ихфоси каби.Бу калимада  Имоми Ҳафсдан икки хил ривоят бор, биринчиси нун ҳаракатининг 2/3сини яшириб, 1/3ни чиқариш, буни истилоҳда “равм”деб аталади,ва иккинчиси нунни сокин қилгандан кейин лабларни заммага мойил қилиш, буни “ишмом” деб аталади. Бу ерда биринчи ривоятга ишора қилинмоқда.

Ҳарфнинг ихфоси икки ҳил бўлади,1) ҳарфнинг зотини яшириб унинг баъзи сифатини (ғуннасини)  қолдириш, бу,  нуннинг 15 та ҳарф олдидаги ихфосида бўлади ва 2) ҳарфнинг зотини яшириб, унинг бир қисмини айтиш, бу ихфои шафавийяда бўлади.

Иккинчи ҳукм. Сукунли мимдан кейин ҳаракатли мим келса бир бирига киргизилиб, ғунна ҳам қилинади ва буни “ идғоми мислайни сағир” дейилади. Масалан:

 

إِنْ كُنتُمْ مُّؤْمِنِينَ        وَلَهُمْ مَّا يَشْتَهُونَ     أَمْ مَّنْ أَسَّسَ

 

Бу идғомни аввалги мим сукунли кейингиси ҳаракатли бўлганлиги учун “идғоми сағир”дейилади. Яъни, ортиқча амал керак бўлмай идғом қилинаверади.

Учинчи ҳукм(изҳори шафавий).Сукунли мимдан сўнг, ҳукми айтилиб ўтилган ب  ва  م ҳарфларидан ташқари 26 ҳарфдан биронтаси келса изҳор қилиш вожиб бўлади ва буни “изҳори шафавий”дейилади.Бунинг“шафавий” деб ном олишига сабаб, мимнинг махражи лабларда эканлигидир. Ва م ни изҳор қилинишига сабаб  мазкур 26  ҳарфнинг махражлари م нинг махражидан узоқлигидир. Ҳуруфи ҳалқ фақат 6 та бўлиб ҳаммаси ҳалқумдан чиққанлиги учун у ерда изҳорни “изҳори ҳалқий” деб номланган.

 م ҳарфи, ушбу 26 ҳарф ичида, айниқса و билан ف нинг олдида келганда изҳор бўлмай ихфо бўлиб яшириниб қолишидан эҳтиёт бўлиш жуда ҳам зарур, чунки م  ва ف  ҳарфларининг махражлари ўта яқин,  و  билан эса биттадир. Баъзи бепарво қориларимиз бунга эътибор бермайдилар-да      عَلَيْهِمْ وَلا الضَّالِّينَ   даги  و ни мимга ёки م ни  вовга айлантириб, عَلَيْهِوْ وَلاَاضَالين ёки عَلَيْهِمْ مَلَضَالينْ қилиб ўқиб юборадилар. وَهُمْ فِيهَا да эса мимни яшириб ихфо қилиб қўядилар. Лекин мимни изҳор қилишда идғом ёки ихфодан қочаман деб, мимга ҳаракат бериш ва сакта қилиш ёки ғунна қилиб қўйишдан ҳам эҳтиёт бўлиш жуда зарур. Бу ҳолатларда мимни ўз махражига қаттиқ йўлаш ва ғунна қилмасдан сукунини очиқ изҳор қилиш лозим. Шайх Жамзурий “туҳфа”да шундан эҳтиёт бўлишга чақириб шундай дейди:

 

لِقُرْبِهَا  وَ الاِتِحَادِ  فَاعْرِف

وَ احْذَرْ لَدَى وَاوٍ وَ فَا  أَنْ  تَخْتَفى

 

Сукунли  مнинг сукунли ҳарфга йўлиққандаги ҳолатларини билиш учун “илтиқои сокинайн” қоидаси билан танишиб чиқамиз. Маълумки икки сокинли ҳарф бир жойда келганда, иккаласини сокин қилиб талаффуз қилиш мумкин бўлмайди. Бу тангликдан қутулиш учун ё уларнинг бирини ҳазф қилиш ёки биттасига ҳаракат бериш билан қутуламиз. Ҳаркатларнинг енгили касрадир.

1.Агар калиманинг охиридаги мад ҳарфи кейинги калиманинг аввалидаги сокинга йўлиқса уни ҳазф қилинади. М: ذَاقَا الشَّجَرَةَ     وَقَالا الْحَمْدُ لِلَّهِ  

    غَيْرُ مُعْجِزِي اللَّهِ    غَيْرَ مُحِلِّي الصَّيْدِ     وَالْمُقِيمِى الصَّلَاةِ              مُرْسِلُو النَّاقَة                   وَأَقَامُوا الصَّلاةَ 

2.    Агар биринчи калиманинг охиридаги ҳарф лин ҳарфи бўлса унга замма берилади. Масалан:

 

 

وَآتَوُا الزَّكَاةَ     وَعَصَوُا الرَّسُولَ

3.    Агар биринчи калиманинг охирида م  ҳарфидан бошқа ҳижоийя ҳарфларидан биронтаси сукунли ҳолда иккинчи калиманинг аввалидаги сукунга йўлиқса унга касра берилади. Масалан:

 

قَالَتِ الْأَعْرَابُ    وَسُيِّرَتِ الْجِبَالُ   وَلَقَدِ اسْتُهْزِئَ   أَنْ أَنْذِرِ النَّاسِ ва ҳ.к.

Бу ҳарфларнинг ичида م ҳарфи учун икки ҳолат мавжуд.

1.    Агар у жамъ яъни кўплик учун бўлмаса сукунга йўлиққанда бошқа ҳарфлар каби касра қилинади. Мисол: قُمِ اللَّيْلَ      أَمِ ارْتَابُوا       أَمِِ اللَّهُ

2.Агар калиманинг охиридаги  сукунли мим жамъ учун келган бўлиб кейинги калиманинг аввалидаги мазкур 26 ҳарфдан биронта сокинлигига йўлиқса, Ҳафс Ибн Сулаймон қироатларида бу мим ҳарфи учун учта ҳолатдан бири бўлади.

1.    Вақф ҳолатида мутлақо сокин қилинади. Масалан: وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمْ الْمَسْكَنَةُ      إِذْ جَاءَهُمْ الْهُدَى

Бу мимлар устида вақф қилинса хоҳ ҳаркатли бўлсин хоҳ сукунли бўлсин сокин қилиниб тўхталади.

2.    Орқасидан ҳаракатли ҳарф келиб васл қилиб ўқилса, бу ҳолатда ҳам сокин қилинади. Масалан: أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ   каби.

3.Агар сукунли ҳарф олдида келиб васл қилиб ўқилса уни замма қилиб ўқилади.Масалан:

 بِهِمُ ا لْأَسْبَاب       عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ      فِي قُلُوبِهِمُ الْعِجْلَ   

مِنْ دُونِهِمُ امْرَأتَيْنِ

Изҳори шафавий ҳарфлари икки қисм бўлиб, биринчи қисми мим ҳарфи билан икки калимада тўқнашади.Булар саккизта ҳарфдир. Мисоллар:

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ

خ

2

وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ

ج

1

إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ

ص

4

وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ

ذ

3

فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ

غ

6

وَأَنْتُمْ ظَالِمُونَ

ظ

5

بَلْ هُمْ قَوْمٌ يَعْدِلُونَ

ق

8

ذَرَأَكُمْ فِي الْأَرْضِ

ف

7

 

Иккинчи қисм ҳарфлари 18 та бўлиб мим билан, ҳам бир, ҳам икки калимада учрашади. Мисоллар:

إِذْ رَأَيْتَهُمْ ضَلُّوا

وَامْضُوا

ض

10

أَلَمْ أَعْهَدْ

الظَّمْآنُ

ء

1

لَهُمْ طَرِيقًا

أُكُلٍ خَمْطٍ

ط

11

كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

يَمْتَرُونَ

ت

2

بَعَثْنَا عَلَيْكُمْ عِبَادًا

فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ

ع

12

فِي دَارِكُمْ ثَلَاثَةَ

أَمْثَالَكُمْ

ث

3

وَمَزَّقْنَاهُمْ كُلَّ

فَيَمْكُثُ

ك

13

أَمْ حَسِبْتُمْ

يَمْحَقُ

ح

4

كَأَنَّهُمْ لُؤْلُؤٌ

وَأُمْلِي لَهُمْ

ل

14

لَكُمْ دِينُكُمْ

وَأَمْدَدْنَاكُمْ

د

5

وَأَمْدَدْنَاكُمْ

مَنِي يُمْنَى

ن

15

وَلَهُمْ رِزْقُهُمْ

بِأَمْرِهِ

ر

6

أَمْ هُمْ الْخَالِقُونَ

يَمْهَدُونَ

ه

16

أَيُّكُمْ زَادَتْهُ

إِلا رَمْزًا

ز

7

لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ

بِأَمْوَالِكُمْ

و

17

نَوْمَكُمْ سُبَاتًا

إِلا هَمْسًا

س

8

وَلَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ

ى

18

لَقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا

أَمْشَاجٍ

ش

9

 

Қуйидаги оятлардаги сукунли мим ҳукмларини айтиб беринг!

 

وَهُمْ سَالِمُونَ....  لِئَلا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيْكُمْ حُجَّةٌ....  تَعْرِفُهُمْ بِسِيمَاهُمْ....  لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ,,,,  يَوْمَ هُمْ بَارِزُونَ,,,,,   وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ,,,,   كَمَا أَرْسَلْنَا فِيكُمْ رَسُولا مِنْكُمْ,,,,  وَيُعَلِّمُكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَ,, كَمْ مِنْ فِئَةٍ قَلِيلَةٍ غَلَبَتْ فِئَةً كَثِيرَةً بِإِذْنِ اللَّهِ,,,اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ,,,,  فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ     صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ

 

  Мимни изҳор қилишдаги лабларнинг ҳолати.

 

20.Сукунли лом ҳукмлари.

 

Араб тилида сукунли лом беш хил бўлади:

1. Таъриф ломи, 2. Феълдаги, 3, ҳарфдаги, 4. Исмдаги ва 5. Буйруқ феълидаги ломлар.

Қуйида ҳар қайси ломнинг ҳукмини алоҳида баён қилиб чиқамиз.

 

  1. 1.                Таъриф ломи ال нинг ҳукми.

 

Бу лом фақат исмга дохил бўладиган зоида ломдир.У, шу ломсиз мустақил бўла оладиган ва мустақил бўла олмайдиган исмларга ҳам дохил бўлаверади. М:  اَلأرْضُ     ва  أللذى   каби. Кейинги мисолдаги ломни “лозима”деб аталади, чунки ундан калима жудо бўлолмайди.Бу ломдан кейин яна лом келса бир бирига идғом қилиш лозим бўлади. Масалан:

 

الَّذِي      الَّذِينَ      الَّتِي     وَاللَّذَانِ     الَّذَيْنِ   اللَّائِي    اللَّاتِي    

Агар ундан  кейин الْآنَ   ва   وَالْيَسَعَ   каби    ء    ёки   ى   ҳарфлари келса изҳор қилиш вожиб бўлади. Шу ўтган сўзлардаги ломлар асло калимадан ажрамайди.

Ломсиз ўзи мустақил бўла оладиган исмларга ال дохил бўлганда ҳуруфи ҳижодан аввал икки ҳолат, изҳор ва идғом ҳолатлари ҳосил бўлади.

Изҳор қилиб ўқиладиган ломни,  وَالْقَمَرِ إِذَا تَلآهَا  оятида изҳор қилингани учун “ломи қамарийя” деб аталади.Бу ўн тўрт ҳарфга хосдир. Шайх Жамзурий уларни қуйидаги калималарда жамълаган.

أِبْغِ  حَجَكَ  وَ  خَفْ  عَقِيمَهُ

Яъни, ҳажжингни мабрур бўлишини ният қил ва савобсиз бўлиб қолишидан хавфда бўл!

Булар  ء ء      ب    غ         ح      ج       ك      و       خ ف

ع    ق       ى      م   ва    ه   ҳарфларидир.

Мана шу ўн тўрт ҳарфдан биронтаси ال нинг ломидан кейин келса, бу ломни изҳор қилиб ўқиш вожиб бўлади.

Бу ҳарфлардан олдинги ломни изҳор қилинишига сабаб махражларининг лом махражидан узоқлигидир. Мисоллар:

 

ء

الإِيمَانُ

ك

الْكِتَابَ

ق

الْقَمَرُ

ب

الْبَصِيرُ

و

الْوَدُودُ

ى

الْيَوْمَ

غ

الْغَفُورُ

خ

الْخَبِيرُ

م

الْمُصَوِّرُ

ح

الْحَاقَّةُ

ف

وَالْفَجْرِ

ه

الْهُدَى

ج

الْجَنَّةِ

ع

الْعَالَمِينَ

 

 

     ال нинг ломи ҳуруфи ҳижоийянинг қолган 14 ҳарфидан олдин келса, идғом қилиш вожиб бўлади ва бу ломни ҳам, ҳарфларни ҳам وَالشَّمْسِ калимаси -дагиل  ва ش га ўхшагани учун “шамсийя” деб, аталади. Бу ҳарфларни   “туҳфа” соҳиби қуйидаги байт сўзларининг бош ҳарфлари билан ифодалаган:

 

طِبْ ثُمَ صِلْ رَحِمًا تَفُزْ ضِفْ ذَا نِعَمْ   دَعْ  سُوءَ  ظَنٍ  زُرْ  شَرِيفًا  لِلْكَرَمْ

 

Яъни, покиза бўл, силай раҳм қил, фавз топасан, неъматли ҳолингда (мискинларни) зиёфат қил, бадгумонликни ташла, карамли бўлиш учун улуғларни зиёрат қил!

Булар, ط       ث     ص    ر      ت     ض ذ     ن     د  س

ظ   ز   ва   ش    ҳарфларидир. Бу ҳарфларнинг идғом қилинишига сабаб, лом билан мутамосил, қолганлари билан мутақориб бўлгани учундир. Мисоллар:

 

الظَّانِّينَ

ظ

وَالضُّحَى

ض

الطَّيِّبَاتِ

ط

وَالزَّيْتُونِ

ز

وَالذَّاكِرِينَ

ذ

الثَّمَرَاتِ

ث

وَالشَّمْسِ

ش

النُّشُورُ

ن

الصَّلَوَاتِ

ص

اللَّهُ

ل

الدَّهْرِ

د

الرَّحْمَانُ

ر

 

 

السَّلَامُ

س

التَّائِبُونَ

ت

 

الله лафзи, аслида اِلهٌ эди, унга الْ дохил бўлгандан кейин الآلهُ  бўлди, кейин тахфиф учун ҳамзани ҳазф қилиниб икки мутамосил ломларни идғом қилингандан сўнг лафзи жалола الله калимасига айланди. Лом ҳарфини фатҳа ва заммадан кейин таъзим учун тафхим, касрадан кейин, бу касра тарқиққа муносиб бўлгани учун тарқиқ қилинди.

 

2. Феълдаги ломнинг ҳукми.

 

Бу лом, фълнинг ўртаси ёки чеккасида келадиган сукунли ломдир.М: Ўтган замон феъли-мозийга  الْتَقَى , ва أَنزَلْنَاهُ , келаси замон феъли - музориъга يَلْتَقِطْهُ ва  أَلَمْ أَقُلْ لَكَ , буйруқ феъли – амрга мисол  وَأَلْقِ ва وَتَوَكَّلْ . Бу лом баъзи ҳолатларда идғом ва баъзи ҳолатларда изҳор бўлади.

а) Ломи феълдан кейин ل ёкиر ҳарфи келса, лом билан ҳамжинс бўлганлиги,ر махражи яқин(мутақориб) бўлгани учун уни шуҳарфларга қалб қилиб, сўнг идғом қилинади. Масалан  أَلَمْ أَقُلْ لَكَ , قُلْ لآ أَسْأَلُكُمْ ,  وَقُلْ رَبِّ  ,  وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ  мана шундай ҳолатларда ل  билан уни ташдидли қилиб,ر билан учрашганда уни ر га қалб қилиб ва ташдидли қилиб         أًلًمْ أًقُلّكً  ва  وَ قُرّبِّ  каби ғуннасиз ўқилади.

б)Агар лом ҳарфи мазкур икки ҳарфдан бошқа қайси ҳарфга йўлиқса изҳор қилиниб ўқилади.

Аммо قُلْ نَعَمْ  да, гарчи махражлари яқин бўлсада, нақл ва ривоят идғомсиз келгани учун идғом қилинмади.

 

3.Ҳарфдаги ломлар.

 

Бу лом фақат هَلْ ва  بَلْ  ҳарфларида бор халос.

بَلْ ҳарфидаги ломдан кейин, агар ل келса бир жинсли бўлгани учун, агар ر келса мутақориб бўлгани учун идғом қилинади. Мисол:

بَلْ لَمَّا يَذُوقُوا عَذَابِ  ва بَلْ رَّفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ  каби. Аммо بَلْ رَانَ   бу  қоидадан мустасно, чунки бу ерда сакта қилинади,  сакта эса идғомни манъ қилади. Бундан бошқа ўринларда ҳамиша ل  ни изҳор қилинади. Масалан:    بَلْ هُمْ فِي شَكٍّ يَلْعَبُونَ  каби. هَلْ  даги ломдан кейин агар ل ҳарфи келса  идғом қилинади فَقُلْ هَلْ لَكَ إِلَى أَنْ تَزَكَّى  га  ўхшаш. Бошқа ҳолатларда доим изҳор қилинади. М:   هَلْ تََربَّصُونَ بِنَاهَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ الْغَاشِيَةِ   

 

4.    Исмдаги ломлар ҳукми.

 

Бу лом, исм аломатлари кўринган калимада бўлиб, исмнинг аслий ҳарфларидан бўлади ва исмнинг бошида келмайди ва доим изҳор қилинади. Мисоллар: أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ , سَلْسَبِيلاً,   سُلْطَانٌ

 

5.    Буйруқ феълидаги ломнинг ҳукми.

 

Бу, сукунли зоида лом бўлиб музориъ(келаси замон) феълига киради  ва уни амр(буйруқ феъли) сиғасига айлантиради ва доим исмдаги лом каби изҳор қилиб ўқилади, лекин ундан аввал ثُم   ёки و    ёки  ف  ҳарфларидан бири келиши шарт. Масалан:

 

ثُمَّ لِيَقْضُوا تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا نُذُورَهُمْ  ,   فَلْيَمْدُدْ بِسَبَبٍ إِلَى السَّمَاءِ

 

Шу ерда бир савол туғулади,التَّائِبُونَ га ўхшаш исмларда ломни ت га идғом қилинган, فَلْتَقُمْ طَائِفَةٌ да эса зоҳир ҳолда қолган? Бунга жавоб шуки فَلْتَقُمْ даги амр ломи Қуръонда ٌкам учрайди, бинобарин уни изҳор қилишда қийинчилик туғилмайди, التَّائِبُونَ даги лом эса Қуръонда кўп учрайди ва тахфифга муҳтож.

Эслатма. Билингки сукунли ломдан кейин воқеъ бўладиган ҳарфлар сони 28 дир, лекин учта ҳарфи мад و   ا  ى  бундан мустасно, чунки бу уч ҳарф доим сукунли бўлиб ўзидан аввалги ҳарфни ҳаракатли бўлишини тақозо қилади.

“Туҳфа” соҳиби аввалги учта ҳукмни шундай баён қилади:

 

أُولآهُمَا  أِظْهَارُهَا  فَـلْتَعْرِفِ

لِلآمِ اَلْ حَالآنِ قَـبْـلَ الأَحْـرُفِ

مِنْ أبْغِ حَجَكَ وَ خَفْ  عَقِيمَهُ

قـَبْـلَ ارْبَعٍ مَعْ غَشْرَةٍ خُـذْ عِلْمَهُ

وَعَشْرَةٍ  أَيْضًا وَ رَمْزَهَا فَعـِى

ثَـانِيهِـمَا أِدْغَـامُـهَا فِى  أَرْبَـعٍ

دَعْ سُوءَ ظَنٍ زُرْ شَرِيفًا لِلْكَرَمْ

طِبْ ثُمَ صِلْ رَحِمًا تَفُزْ ضِفْ ذَا نِعَمْ

و الآمَ ا لأُخْرَى سَمِهَا شَمْسِيَهْ

وَا لـلآمَ الأُولَى سَمِـهَـا قَـمَرِيَهْ

فِى نَحْوِ قُلْ نَعَمْ  وَ قُلْنَا وَالْتَقَى

وَ أَظْـهِـرَنَ لآمَ فِـعْـلٍ مـُطْلَقًا

                                     

   Яъни, ال даги  сукунли лом 14 ҳарфдан илгари келса изҳор ва яна қолган 14 ҳарфдан илгари келса идғом қилинади, бу ҳарфлар баёни ўтган. 1- ломни “қамарийя”, 2- ломни “шамсийя” дейилади.Аммо феълда келган ломларни мутлақо изҳор қилинг! Мисоли матнда ўтди.       َ

Саволлар. 1. Нима учун قُلْ نَعَمْ оятида ل  билан ن  идғом қилинмаган?  

2.Нима учун التَّائِبُونَ да ل таъриф ت га идғом қилинган فَلْتَقُمْ да қилинмаган?  

3.    Сураи “мулк”ни وَأَعْتَدْنَا لَهُمْ عَذَابَ السَّعِيرِ гача ўқиб сукунли нун ҳукмларини баён қилинг!

4.    Қуйидаги сўзлардаги ломларнинг навлари ва ҳукмларини баён қилинг!

﴿ سُلْطَانٌ  الرَّحْمَانُ( ﴿ وَقُلْ رَّبِّ   ﴿ وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا               ﴿ هَلْ أَتَى     ﴿ بَلْ طَبَعَ اللَّهُ      ﴿ يَلْهَثْ ذَلِكَ

﴿ بَل لَا تُكْرِمُونَ  ﴿وَتَبَتَّلْ إِلَيْهِ          ﴿ فَقُلْ هَلْ لَكَ

                              

21. Мад ва қаср боби.

 

Бу бобдаги асл (манбаъ) Қатода  дан ривоят қилинган ҳадисдир. У зот айтадилар: Анас ибн Молик (р.а.)дан  Росулуллоҳ r  нинг қироатлари қандай бўлган? деб сўраган эдимдим, У киши:    كانَ يَمُدُ صَوْتَهْ مَدًا,  деб жавоб бердилар. Яъни Росулуллоҳ r  овозларини чўзиб ўқир эдилар. (Бухорий ривояти.)

Маднинг луғавий маъноси зиёда қилиш яъни ошириш бўлиб, истилоҳда мад ва лин ҳарфларидан кейин сабаблари келганда овозни чўзиб ўқишдир.

Қасрнинг луғавий маъноси манъ қилиш, қамаб қўйиш бўлиб, истилоҳда сабаблари бўлмагани учун мад ва лин ҳарфларини чўзишни керагидан зиёда қилмасдан исбот қилишдир.

Аслида мад, икки ҳаракат миқдорича бўлса ҳам чўзишдир, умуман чўхзмасликни қаср дейилади. Лекин “тажвид” илми истилоҳида, юқорида айтиб ўтганимиздек, икки ҳаракатдан ортиқ чўзиш мад, икки ҳаракат чўзиш эса қаср деб юритилади.                                              

кейинги сахифа... 

 

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов