"."
Меню

Тажвидул Куръон,тажвид,куръон,курон

Мад ҳарфлари.

 

Мад ҳарфлари учта бўлиб уларни, товуш узайтирилиб осонлик билан бекулфат талаффуз қилинганлиги учун “мад ва лин” ҳарфлари деб аталади.

1.    Алиф ا , доим олдида фатҳа бўлади.

2.    Вов و  ўзи сокин ва олдида замма бўлиши шарт. 

3. Ё ى ҳарфи, сокин ва олдида касра бўлиши шарт.

Мад ҳарфлари واى  калимасида, шартлари билан نُوحِيهَا  калимасида жамланган.Агар ё ва вовнинг ўзлари сокин бўлиб, олдинги ҳарф  фатҳали бўлса фақат ҳарфи линга айланиб қоладилар.Масалан:  الْبَيْتِ    خَوْفٍ га ўхшаш.

Агар лин сўзига боғламай мутлақ айтсак мадга ҳам, линга ҳам тегишли бўлади.Юқорида айтилганлардан маълум бўладики алиф доим ҳарфи мад ва лин бўлади. Вов билан ё ҳарфи эса ҳарфи мад ҳам, ҳарфи лин ҳам ва шарти топилмаганда оддийгина ҳарфи иллат ҳам бўлади.

Мазкур қоидаларни “туҳфа” соҳиби шундай ифодалайди.

 

مـِنْ وَاىٍ  وَهْىَ  فـِى  نُـوحِيهَا

حُــرُوفـُهُ ثـَلآثـَةٌ  فـَعِيهَــا

شَرْطٌ   وَفَتْحٌ  قَبْلَ   أَلْفٍ   يُلْتَزَمْ

وَالَكَسْرُ قَبْلَ الْيَاء وَقَبْلَ الْوَاوِ ضَمْ

أِنِ   انْــفِتاحٌ   قَبْلَ  كـُلٍ   أُعْلِنَا

وَللِينُ  مِنْهَا  الْيَا وَوَا وٌ   سُــكِنَا

2.Мад қисмлари.

 

Мад, а) аслий  ва б) фаръий қисмларга бўлинади. а)Аслий мад, табиий мад деб ҳам номланиб, ҳарфи мад ҳам, ҳар қандай мадли калима ҳам шу аслий мад билан тўғри бўлади. Аслий мад бўлиши учун, мад ҳарфининг на олдида ва на орқасида ҳамза ёки сукун келмаслиги керак

Аслий мад чўзилишининг заманий миқдори икки ҳаракат миқдоричадир. Бу, қўл бармоқларининг ўртача ҳаракат билан ёзилиш (юмилиш) миқдорига ёки тахминан бир сонияга тенгдир.

Аслий мад бошқа мадларга нисбатан асил-асос бўлгани ва доим фақат икки ҳаракат миқдоридагина чўзилгани ва калима шу мад билан қоимлиги учун“аслий мад”дейилди.

Аслий маднинг турлари.

Аслий мад уч хил бўлади:

1.    Мад ҳарфи васлда ҳам вақфда ҳам собит бўлиши, бунда у, сўзнинг ўртасида ҳам охирида ҳам келаверади.Мисол: مَالِك , يُوصِيكُمْ  , بِيَمِينِهِ  ,وَضُحَاهَا  , قَالُوا  , وَأُمْلِي لَهُمْ   ва яна у ёзувда ҳам лафзда ҳам собит бўлади. Баъзи сураларнинг бошида келадиган икки ҳарфли “ҳуруфи муқттаот”ларнинг мадлари ҳам аслий маднинг шу навига  киради.Бу ҳарфларнинг ҳаммаси бешта бўлиб, Жамзурий  уларни حَىٌ طَهَر  калималарида жамлаган.

М: Етти ҳавамим сураларидаги  حم  каби. Бу ҳарфлар хусусида кейинроқ батафсил сўз келади.

2. Вақф ҳолатда мансуб  танвиндан бадал қилиниб, васл ҳолатда зоҳир бўлмайдиган алифлар.Масалан:  عَلِيمًا حَكِيمًا

Шунингдек маднинг бу турига вақф ҳолатда мад бўлиб тўхталадиган, устига думалоқ сукун қўйилган ( اْ )лар ҳам киради. Масалан: أَنَاْ نَذِيرٌ,          لَكِنَّاْ هُوَ اللَّهُ رَبِّي , الظُّنُونَاْ , كَانَتْ قَوَارِيرَاْ .

Шунингдек وَقَالاَ الْحَمْدُ لِلَّهِ , وَمَا فِي الْأَرْضِ , قُلْ ادْعُوا اللَّهَ  даги ижтимои сокинайн бўлганлиги учун васл ҳолатда ҳазф бўлиб, вақф ҳолатида собит турадиган мадлар ҳам шу турга киради.

3.    Вақф ҳолатида собит бўлмай васлда собит бўладиган мадлар. М: إِنَّهُو هُوَ , كَانَ بِهِى بَصِيرًا . Бу Мадди аслийни Мадди сила деб ҳам юритилади ва ғоиб сиғадаги ҳои замирга тегишли бўлиб бу ҳақда кейинроқ сўз келади. Унинг Қуръондаги аломати заммали “ҳо”дан кейин кичкина و , касрали ي дан кейин кичкина  ى нинг қўйилишидир.

б) Фаръий мадлар.

Аслий маддан ортиқча чўзиладиган мадни “фаръий мад” дейилади. Унинг иккита лафзий сабаби бор, сукун ва ҳамза. Фаръий мад беш турли бўлади:

1.    Мадди муттасил. 2. Мадди мунфасил. 3. Мадди бадал, бу учала маднинг сабаби ҳамзадир. 4. Мадди оризий лиссукун- оризий сукунга дуч келган мад. 5. Мадди лозим. Бу иккисининг сабаби сукун.

Унинг ҳукмлари учта- 1) вожиб, 2) жоиз, 3) лозим. Вожиблик фақат Мадди муттасилга хос. Жоизлик ҳукми мадди мунфасил, оризий сукунга дуч келган мад ва Мадди бадалга хосдир. Лузум эса фақат Мадди лозимга хос.

Мадди муттасилни Мадди табиийдан ортиқ чўзиш вожиб бўлганлигидан, барча қурролар иттифоқи билан бу мад вожиб бўлди.

Мад ҳам, қаср ҳам мумкин бўлганлиги учун Мадди мунфасил билан Мадди оризийнинг ҳукми жавоз яъни жоизлик бўлди. Мадди лозимни олти ҳаракат миқдорида чўзиш қатъий бўлганлиги учун унинг ҳукми лузум бўлди.

Қуйида бу беш хил маднинг ҳар қайсисига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

1.                 Мадди муттасил.

 

Мад ҳарфидан кейин бир калимада ҳамза ҳарфи келса бу мадни “Мадди муттасил” дейилади. М:

جَاءَ ;     قُرُوءٍ  ;    هَنِيئًا مَرِيئًا

 

Мадди муттасил, юқорида айтиб ўтганимиздек табиий маддан бил иттифоқ зиёда чўзилади.Имом Ибнул Жазарий “тоййибатун-нашр” китобида шундай дейди:”Муттасил мадни қаср қилиб ўқиш хусусида кўп суриштирдим, лекин уни на саҳиҳ ва на шоз қироатлардан тополМаддим,аксинча уни чўзиб ўқиш зарурлигига далил топдим”,-деб Абдуллоҳ Ибн Масъуд t ҳадисини зикр қилади.У зотга бир киши Қуръон ўқиб бераётиб:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ даги мадди муттасилни қаср қилиб ўқиб қўйди, Ибн Масъуд:“Менга Росулуллоҳ r  бундай ўргатган эмас”,- дедилар.  Бўлмаса қандай ўқитганлар эй Або Абдирраҳмон деди саҳобий. Абдуллоҳ: إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ  деб لِلْفُقَرَاءِ даги муттасил мадни чўзиб ўқиб бердилар.Кейин Ибнул Жазарий бу бобда бу ҳадис зўр ҳужжат ва далиллигини ва иснод ровийлари ишончли эканликларини сўзлайди.

Унинг чўзилиш  миқдори васлда ҳам, вақфда ҳам тўрт ёки беш ҳаракат, агар мад сабаби бўлган ҳамза сўзнинг охирида келса  олти ҳаракат чўзиш ҳам мумқин.

Мана шу кейинги ҳолат уч турли бўлади.

1.Калима охиридаги ҳамза фатҳали бўлган ҳолат. Бу фатҳа хоҳ эъроб, хоҳ бино фатҳаси бўлсин фарқи йўқ. Мисол учун:

جَاءَ  * ва   وَالسَّمَاءَ  бу ҳолатда муттасил маднинг миқдори уч хил бўлади, тўрт ҳаракат, беш ҳаракат ва ҳамзани холис сукун қилиб олти ҳаракат миқдорида чўзилади.

2.    Калима охиридаги ҳамза, ҳоҳ бино, ҳоҳ эъробники бўлсин касрали бўлган ҳолат. Масалан: وَالسَّمَاءِ  * ва  هَؤُلآء каби. Агар шу ҳамзада вақф қилсак беш важҳ жоиз бўлади.1) Холис сукун билан муттасил мадни тўрт,  2) беш ҳаракат миқдорида  чўзиш, 3,4) худди шу миқдорда равм билан чўзиш ва 5) холис сукун билан олти ҳаракат миқдорида чўзилади.

Аҳли адолар айтадиларки охири замма билан ёки рафъ ҳолатда тугаган калималарда маҳз сокин,равм ва ишмомларнинг бири билан тўхташ жоиз. Кейинги икки усул ҳам сукун ҳолатларидан бўлиб ҳисобланади.

Охири касра билан ёки жар ҳолатда тугаган калималарда холис сукун ва равм жоиз.

Охири фатҳа билан ёки насб ҳолатда тугаган калималарда фақат маҳз сукун билан тўхташ жоиз халос.

Бу қоидалар бизни равм, ишмом шунингдек ихтилоснинг таърифига чарлайди.

1. Равм. Бунда икки хил таъриф бор а) Замма ёки касрада овознинг кўпроқ қисми-учдан иккиси (2/3)ни кетказиб қолгани ўқилади.Товуш яқин туриб қулоқ солган одамгагина эшитилади. б) Замма ва касра ҳаракат миқдорининг фақат 1/3 қисминигина қолдирилади.Равмни фақат моҳир устозларнинг оғизларидангина олиб ўрганиш мумкин.Масалан: الرَّحِيمِ  * ва  نَسْتَعِينُ  каби.

2.    Ишмом. Бунда ҳарфни сокин қилингандан кейин ҳаялламай лабларни бироз очиқ қолдириб, заммага ишора қилиб юмилиб товушсиз бажарилади. Қарамай турган одамга билинмайди. Ҳафснинг қироатидаги:  لاتأْمَنا каби.

 3.                  Ихтилос, бу ҳаракатнинг кўпини олиб қолиб озини 1/3ни кетказишдир.Ихтилос вақф ҳолатда ҳам, учала ҳаракатда ҳам қўлланаверади.Ҳафснинг ривоятида фақат равм ва ишмомгина жоиз бўлади, лекин  يَاأَبَانَا مَا لَكَ لا تَأْمَنَّا عَلَى يُوسُفَ оятидаги تأْمَنا  сўзида, аслида تأمَنُنَا  эканлигини  билдириш учун ишмом қилиш вожиб бўлади. Ҳафснинг қироатида равм ва ихтилос иккаласи бирдир.

3.    Калиманинг охири, хоҳ эъроб, ҳоҳ биноники бўлсин заммали ҳамза билан тугаган ҳолат. السُّفَهَاءُ ва  وَيَسَمَاءُ  каби. Шу хил калималарнинг охирида тўхтасак саккиз иш жоиз бўлади. 1) Ҳолис сукун билан олти ҳаракат 2) Беш ҳаракат 3) Тўрт ҳаракат, 2) Беш ҳаракат ва миқдорида чўзиб ўқиш, худди шундай учала миқдорда, 4) Тўрт ҳаракат, 5) Беш ҳаракат, 6) Ишмом билан олти ҳаракат чўзиш, ва яна  7) Тўрт ҳаракат ва 8) Беш ҳаракат миқдорда равм билан чўзиб ўқиш.   

Мунфасил мадлар.

 

Мунфасил мад деб ҳарфи мад биринчи калиманинг охирида, сабаби мад ҳамза эса иккинчи калиманинг аввалида келган мадни  айтилади. Масалан:

 

إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ   قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا

وَفِي أَنفُسِكُمْ أَفَلَا تُبْصِرُونَ

 

Унинг чўзилиш миқдори тўрт ёки беш ҳаракатдир. Лекин беш ҳаракат миқдорини аниқлаб ўқиш тажрибаси оз бўлган қорилар учун қийин. Бундай ҳолатда, ҳамма вақт бир хил тўрт ҳаракат миқдорда чўзиб ўқиса қори адашмайди. Бу миқдор муттасил мадда ҳам борлиги учун, унга ҳам мос келади. Ва қироатда муқаддам саналади, унинг ҳукми, чўзиш ва қаср қилиш яъни бир алиф миқдорда чўзишнинг жоизлигидир, бироқ Ҳафс  дан келган қаср ривояти, Имом Шотибий йўли билан эмас, балки Ибнул Жазарийнинг «тоййибатуннашр» йўли билан келган. Шу боис ўқувчи, қаср йўлларининг ҳукмлари билан яхши таниш бўлмай туриб “қасри мунфасил” усулида қироат қилиши жоиз эмас, токи тиловат чоғида ривоят тариқлари бир бирларига қўшилиб аралашиб кетмасин. 

Қуйида аввалги жадвалда “Тоййибатун-нашр” йўли билан, кейинги жадвалда эса “Шотибийя” йўли билан муттасил ва мунфассил мадларнинг чўзилиш миқдори таққослаб кўрсатилган:

Тоййибатун-нашр.  Шотибий жадвали             Тавассут

 

Мунфасил

Муттасил

Мунфасил

Муттасил

Мунфасил

Муттасил

2

4

4

6

4

4

2

6

5

5

5

5

3

6

5

6

 

 

4

4

 

 

 

 

 

Эслатма 1:  Баъзи қорилар муттасил мадларни ишбоъ билан  чўзадилар ва мунфасил мадни қаср билан ўқийдилар, бундай қилиб ўқиш эса моҳир тиловат эгаларидан, учта тўғри талаққий йўлининг бири билан сабоқ олиб ўргангандан кейингина жоиздир. Лекин қори, китоблардан ўқиган қоидаларига суяниб ёки радио ва кассеталарда ўқийдиган қориларга тақлид қилиб ўқийдиган бўлса, саҳиҳ қироат рукнларининг бирини бузган ва Қуръони Карим ривоятини ёлғонга чиқарган бўлади. Масалан, Ҳафсдан “қасри мунфасил” ни ривоят қилган ровийлар    وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ  ** шунингдек** وَزَادَكُمْ فِي الْخَلْقِ بَسْطَةً * оятларида сод билан қироат қиладилар ва ҳ.к.(Ал мутафаррид,Ҳаққут тиловаҳ.)

Эслатма 2:  Биз юқорида, мунфасил мадда қаср ҳам, мад ҳам жоиз ва яна қасри мунфасил” шотибийя” йўли билан эмас, балки “тоййибатуннашр” йўли билан ривоят қилинган дедик. Ҳафс(р.ҳ.) дан шогирдлари ривоят қилган қироат бизга икки йўл(тариқ) билан келади. Улар мунфасил мадни ўртачаси(тавассути), маддини, шунингдек қасрини ҳам ривоят қилганлар.Булар,1.Убайд Ибн Ассобаҳ йўли 2. Амр Ибн Ассобаҳ йўли. Қироатни Убайд Ибн Ассобаҳдан Ал Ушноний олган ва Амр ибн Ассобаҳдан Аҳмад бин Муҳаммад Алфил , жуссаси катталиги учун “ал фил”лақаби билан лақабланган ва яна ундан қироатни Ибн Заръон Бағдодий олган.(Ал мутафаррид. )

Ҳафс  дан “Аннашр” орқали келган “қасри мунфасил” ривояти, муттасил маднинг учта мартабасидан фақат иккитасида келган:

а) Тавассут мартабаси тўрт ҳаракат (икки алиф) миқдорида.

б)  Ишбоъ мартабаси, олти ҳаракат (уч алиф) миқдорида.

Кўпинча қорилар кўпроқ такрор қилиб олиш учун, айниқса таровиҳ намозларида тез ўқишга муҳтож бўладилар. Ана шу ҳадр мартабасига муносиб  бўлгани учун “қасри мунфасил” ҳукмларини ўз қироатларида қўллаш учун билишлари вожиб.

Бундай қироатнинг важҳ (вариант) лари жуда кўп, шулардан осонларини баён қиламиз. Лекин бу важҳларни аралаштириб бўлмайди, бир ҳолатда, масалан бир намозда фақат бир важҳнигина қўлланилади, акс ҳолда ривоятга хиёнат бўлади.Қасри мунфасил, мутлақ ва муқайядга бўлинади.

Қасри мутлақ учун учта ҳолатни баён қиламиз:

Биринчи ҳолат.Мунфасилда қаср ва муттасилда тавассут мартабасини қўллаш.Бу ҳолатда қори қуйидагиларга риоя қилиши таъйин топади.

1.Суранинг қаеридан бошламасин басмалани айтиб бошлаш.

2.    والضحى  дан то والناس гача бўлган сураларнинг охирида такбир айтишни тарк қилиш.

3.    Муттасил мадни тавассут мартабада(тўрт ҳаракат) чўзиш.

4.    “Мадди таъзим” яъни لا اله الا الله  даги  мунфасил  мадни ишбоъ қилиб олти ҳаракат чўзишни тарк қилиш ва қаср йўлини тутиш.

5.    Маръям ва шуро сураларидаги  كهيعص  ва حم عسق  оятларида айн ҳарфидаги Мадди линни тавассут мартабасида чўзиб ўқиш.

6.    ءَ آلذكَرَيْنِ (Анъом-143-144), ءَآللهُ (Юнус  59, Намл  59)   ءَآلآنَ  (Юнус 51, 91) мана шу олти калимада ҳамзаи васлийяни алифга қалб қилиб олти ҳаракат миқдорда (ишбоъ важҳи билан) чўзиб ўқиш.

7.    ا ل  ва  شَيْء  каби калималарда умумий сакталарни, ( عِوَجًا ) ва унинг шериклари  مَرْقَدِنَا  ,    مَنْ * رَا ق *  *,

 بَلْ رَانَ  калималаридаги  хос сакталарни тарк қилиб идғом билан ўқиш.

8. ءاتآنِ (Намл-36) калимасида вақфда ҳам, васлда ҳам “ё”ни ҳазф қилиб ўқиш.

9.    سَلاسِل  * Инсон-4 ) калимасининг иккинчи ломини вақф ҳолатда сокин қилиб тўхташ.

10.*  اَ لَمْ  نَخْلُقْكُمْ  * ( Мурсалот- 77 )да ноқис идғомни тарк қилиб, комил идғом билан қироат қилиш.

11.* يس*وَا لْقُرْآنِ ا لْحَكِيمِ * ва  * ن* وَا لْقَلَمِ  * оятларида (ن )ни (و )га идғом қилиш жоизлигини қўллаш.

12.* يس وَا لْقُرْآنِ ا لْحَكِيمِ* ва * ن* وَا لْقَلَمِ* оятларидаги ن ни изҳор қилиб ўқилганда (Ал Ғошияҳ-22) даги * بِمُصَيْطِر * калимасини  ص билан, ( Бақара-245) даги *وَيَبْصُطُ * ва ( Аъроф-69) даги *  وَفِى ا لْخَلْقِ بَصْطَةٌ * оятларини фақат س  билан қироат қилиш таъйин топади.

13. Ўн биринчи банддаги қироатни қўллаганда *بِمُصَيْطِرٍ  * ни фақат  س  билан, وَيَبْصُطُ  ва بَصْطَةٌٌٌٌ  сўзларини фақат ص  билан қироат қилиш таъйин топади.

14.  Яна ўнбиринчи банд қўлланилганда ( Рум-56) даги * ضَعف * калимасида  ض  ни замма билан қироат қилиш таъйин топади.

15.*   يس وَالْقُرْآنِ الحَكيمِ * ва * ن والْقَلَمِ * да ن  ни изҳор қилинганда Рум сурасидаги  ضَعف  калимасини учала ўринда фатҳа билан ўқиш таъйин топади.

16.(Тур-37) даги  الْمُصَيْطِرُون ни фақат س  билан қироат қилинади.

17.(Шуаро-63) даги  كُلُ فِرْقِِ  да ر  ни тафхим билан ўқилади.

18.Сукунли нун билан танвин ل  билан ر  га йўлиққанда идғом қилиниб ғуннасиз ўқилади.

19.(Аъроф-176) يَلْهَثْ ذلِكَ  да ث  ни ذ  га идғом қилиб ўқилади.

20.(Ҳуд-42 ارْكَبْ مَعَنَا  да ب  ни م  га идғом қилиш вожиб бўлади.

21.(Юсуф-11 ما لَكَ لآ تَأمَنا  даги ن да ишмом қилиш вожиб бўлади.

Иккинчи ҳолат. Ҳафс  дан қилинган муттасил мадда тавассут, мунфасил мадда қаср ривоятига кўра қироат қилинса ўн бир ҳолат мавжуд бўлиб, буларнинг ўнтасини ушлаш вожиб ва биттасида икки важҳ жоиз ёки икковининг бири жоиз бўлади.

1.Сукунли нун ва танвинни لбилан رга идғом қилинганда ғунна қилмаслик. Масалан:

مِنْ لَّدْنْهُ *   هُدًى لِّلْمُتَقِين *  مُحَمَدٌ رَّسْولُ ا لله *

 

2. وَيَبْصُطُ *  , *  بَصْطَة  *  ва  * بِمُصَيْطِرٍ *  калималарида содли қироат йўлини ушлаш вожиб бўлади. Лекин шуни ҳам айтиш керакки шотибийя йўли билан қирооат қилинганда, аввалги икки калимани س  билан, кейинги калимани ص  билан ўқиш вожиб бўлади. Шунинг учун мусҳафларда аввалги икки калимадаги ص  нинг устига, кейинги калимада эса унинг остига кичкина س  ёзиб қўйилган.

3. (Ваттур—37) даги الْمُصَيْطِرُون калимасида ص ни س  билан қироат қилиш вожиб бўлади. Лекин Ҳафс раҳимаҳуллоҳ ривоятларида, шотибийя ва тоййиба йўллари билан иккала важҳнинг жоизлиги ҳақида ҳам ривоят бор.

4. ءآلذكَرَيْنِ ва унинг шерикларида ҳамзаи васлийяни алифга бадал қилиб ўқиш вожиб бўлади. Булар, Қуръони Мажидда олтита лафз бўлиб, улардаги мадни “мадди бадал”дейилади.

5. *ارْكَبْ مَّعَنَا да  ب  нинг م  га идғоми вожиб бўлади.

6. * يس وَالْقُرْآنِ * ва * ن وَالْقَلَمِ * да ن ни изҳор қилиш вожиб бўлади.

7 * عِوَجًا * ва унинг шерикларида сакта қилиш вожиб бўлади.

8. Маръям ва Шуродаги * كهيعص -عسق * оятларидаги ع нинг маддини тавассут мартабасида ўқиш вожиб бўлади, ишбоъ ва қаср манъ қилинади. Шотибийя йўли билан ишбоъ ҳам ривоят қилинган.Қаср эса тоййибанинг зиёдаларидандир. Бу ҳолатда тавассут мартабасини қўллаш таъйин топади.

9. *سَلاسِلا    * нинг иккинчи ломида  вақф қилинганда сукун билан тўхташ вожиб бўлади.

10. Рум сурасидаги* ضَعْف * калимасида ض  ни фатҳа билан ўқиш таъйин топади. Шуни ҳам айтиш керакки шотибийя ва тоййиба йўллари билан фатҳали ва заммали қироат ҳам ривоят қилинган. Иккала важҳ ҳам саҳиҳ. Лекин ижро қилишда фатҳа муқаддамдир. Шунинг учун бу ҳолатда фатҳали қироат важҳини ушлаш вожиб бўлади.

Аммо икки ҳукм ёки иккисининг бири жоиз бўлган ҳукмга келсак, бу Ваззуҳо сурасидан бошлаб то Ванносгача бўлган сураларнинг охирларида такбир айтишдир. Ҳафс(р.а.)нинг ривоятларида шотибийя йўли билан такбир жоиз эмас, лекин тоййибатуннашр йўли билан икки важҳнинг бири яъни такбирни айтиш ҳам, айтмаслик ҳам  жоиздир.

Учинчи ҳолат.Мунфасил мадни қаср (бир алиф вазни) билан, муттасил мадни ишбоъ (уч алиф вазни) билан ўқиганда қори, қуйидаги ҳукмларни маҳкам ушлаши вожиб бўлади.

1. Сукунли ن  билан танвинни ل  ва ر  га идғом қилганда ғуннани тарк қилиш.

2. وَيَبْسُطُ  * فِي الْخَلْقِ بَسْطَةً  ва* الْمُسَيْطِرُونَ * лафзларида фақат   س  билан қироат қилиш.

3. * بِمُسَيْطِرٍ  * лафзида фақат ص  ли қироат йўлини танлаш.

4. * ءَآلذَّكَرَيْنِ , ءَآللَّهُ *, * * лафзларида мадди фарқни қўллаш. Иншо билан хабарни фарқлагани учун “мадди фарқ” дейилган, яъни ҳамзаи васлийяни ўқилмай ўтилса жумланинг хабарийя ёки истифҳомийялиги билинмай қолади, уни истифҳомийялигини билдириш учун ҳамзаи васлийяни алифга қалб қилинган.

5. * ارْكَبْ مَّعَنَا * оятида ب  ни م  га идғом қилиб ўқиш.

6 * يس(1)وَالْقُرْآنِ الْحَكِيمِ  ва * ن وَالْقَلَمِ * оятларида ن  нинг изҳорини танлаш.

7. * عِوَجَا  , رَاقٍ * مَنْ , رَانَ * بَلْ  калималарини қироат қилганда сакта важҳини ушлаш,                *مِنْ مَرْقَدِنَا هَذَا مَا وَعَدَ الرَّحْمَانُ да эса сактани тарк қилиш.

8. كهيعص  ва عسق  حم  ларда ع нинг ي  сини қаср  қилиб ўқиш.

9. ضَعْفٍ  калималарида ض ни фақат фатҳа билан қироат қилиш.

10. سَلَاسِلًا  калимасида вақф қилганда иккинчи  ل  ни сокин қилиб тўхташ.

11. Такбир айтиладиган сураларнинг охирларида такбирни тарк қилиш.

 

б) Қасри мунфасили муқайяд.

 

Бу ривоят учун адо этишга яқинроқ бўлган бир важҳни баён қиламиз. Мунфасил мадни (бир алиф миқдорида) қаср қилиб, муттасил мадни (уч алиф вазнида) ишбоъ қилиб ва таъзим маддини яъни тавҳид калималари

لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ , لا إِلَهَ إِلا أَنْتَ  ва لا إِلَهَ إِلا هُوَ кабилардаги мунфасил мадларни ҳам уч алиф вазнида ишбоъ қилиб  ўқиганда қори учун қуйидаги ҳукмларни қўллаш таъйин топади.

1. Сукунли нун билан танвинни ل  билан ر  га киргизганда ғуннани изҳор қилиб ўқиш.

2. وَيَبْسُطُ , فِي الْخَلْقِ بَسْطَةً  ва بِمُسَيْطِرٍ  калималарида س  ларни ص  қилиб ўқишни қўллаш.

3. الْمُسَيْطِرُونَ  сўзида фақат ص  ли қироатни қўллаш.

4. ارْكَبْ مَعَنَا да идғом қилмай ب  ни изҳор қилиб ўқиш.

5. وَالْقُرْآنِ الْحَكِيمِ * يس  ва ن وَالْقَلَمِ ларда ن ни фақат изҳор қилиш йўлини ушлаш.

6. Хос сакта мақомлари яъни قَيِّمًا عِوَجَا , مَنْ رَاقٍ مَرْقَدِنَا هَذَا مَا وَعَدَ الرَّحْمَانُ مِنْ  ва بَلْ رَانَ  оятларида сактани

тарк қилиб идрож важҳини қўллаш.

7. ضَعْفٍ  калимасида ض  нинг фатҳали важҳини қўллаш.

8. Намлдаги آتَان ء калимасида вақф қилинганда ى ни ҳазф қилиб тўхташ.

9. َلاسِلا  сўзида вақф қилганда иккинчи ломдан кейинги алифни исбот қилиб тўхташ.

10. كهيعص  ва عسق حم  оятларидаги ع ҳарфининг маддида тавассут ёки ишбоъ мартабаларини қўллаш.

Мадди таъзимга тегишли сўз шуки, имоми Нававий ўзининг “Ал Азкор” деган китобида,”саҳиҳ мазҳаб шуки  ҳар бир Зокир         لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ  нинг маддини ишбоъ билан чўзиши мустаҳабдир”,- деганлар.

Эслатма: Шу ҳукмларга биноан юқорида айтганимиздек, Ҳафс(раҳимаҳуллоҳ) дан «тоййибатуннашр”орқали келган ривоятга биноан мунфасил мадни қаср қилиб, муттусил мадни ишбоъ билан қироат қилмоқчи бўлса, буни бир иснодли моҳир устоздан талаққий ва ривоят йўли билан сабоқ олиб ўрганиши лозимдир ва илло ривоятларни бир-бирига қўшиб, аралаштириб, ривоятга туҳмат қилган одамлар қаторига тушиб қолади.Бундай қилиш жоиз эмас, мамнуъдир.

Алломаи Иброҳим Али Шиҳотаҳ бу аҳкомларнинг 1инчисига “баҳжатул луҳҳоз ли Ҳафсин мин равзатиллуҳҳоз”китобида шундай ишора қилади:

 

 

 

3. Бадал мад.

 

Ҳамзадан кейин бир калимада мад ҳарфларидан бири келиб, ундан кейин сукун ёки ҳамза келмаса бундай мадни “бадал мад” дейилади. Масалан:

ءَامَنُوا *         إِيمَانًا        *     أُوتُوا  .

Бу маднинг мадди ва қасри жоиз, лекин Ҳафс  уни фақат қаср билан (бир алиф вазнида) ривоят қилган.

Унинг“мадди бадал”деб аталишига сабаб у кўпроқ ҳамзадан бадал қилинади, чунки бир калимада аввалгиси ҳаракатли, кейингиси сокин   икки ҳамза жамъланиб қолади, шу сабаб тахфиф учун кейингисини аввалгининг ҳаракатига мос ҳарфи мадга алмаштирилади. Ушбу қоидага ишора қилиб имоми Шотибий шундай дейди:

 

وَاِبْدالُ  أُخْرَى  الهَمْزَتَيْنِ  لِكُلِهِمْ     اِذا  سُكِنَتْ  عَزْمٌ  كَآدَمَ  أُوهِلا

 

Яъни, икки ҳамза бир калимада жамъ келиб, кейингиси сокин аввалгиси ҳаракатли бўлса, барча қорилар кейингисини ҳарфи мадга бадал қилишни вожиб (азм) деганлар. Агар аввалгиси фатҳали бўлса кейингисини алифга, заммали бўлса вовга, касрали бўлса ё га алмаштирилади. Масалан: ءَادَمُ каби унинг асли ءَءْدَمُ бўлган ва кейинги ҳамзани алифга бадал қилинган, اُوهِلَ нинг асли ءَءْهَلَ нинг мажҳули ءُءْهِلَ бўлган ва кейинги ҳамзани вовга бадал қилинган. اِيمَنًا нинг асли ءِءْمانا бўлган, кейинги ҳамзани ي га алмаштирилган.

Биз юқорида бадал мад кўпроқ ҳамзадан бадал бўлади дедик, чунки унга ўхшаш лекин ҳамзадан бадал бўлмаган мадлар ҳам бор. Масалан: قُرْآنَ * إِسْرَائِيلَ * مَسْئُولاً  лардаги мадлар аслий мадлардир.

Бу маднинг таърифида мад ҳарфидан кейин ҳамза ёки сукун келмаса дедик,чунки у ҳолда мад,бошқа ном билан номланади.

Масалан  آمِّينَ мадди лозим, بُرَآءُ  мадди муттасил, وَجَاءُوا أَبَاهُمْ мадди мунфасил, مَتَابِ вақф ҳолатда мадди оризий. Бу мадлар бадал мадга қараганда қувватли бўлгани учун уни бекор қилинади. Бу тўғрида кейинроқ яна гапирамиз.

Фоида: Билингки бадал мад учун тўрт ҳолат бор.1)Вақфда ҳам, васлда ҳам собит ҳолати: آمَنُوا ** , 2) Васлда собит туриб, вақфда ҳазф қилиш ҳолати: **مَآبٍ ** , 3) Вақфда собит туриб, васлда ҳазф ҳолати: **دُعَاءً **, 4) Калимани ўқишни бошлашда собит бўлиб, агар юқоридаги калимани бу калимага уланиб ўқилганда, бадал мадди йўқ бўлади. Мисол:

 

**ائْذَنْ لِي ** اؤْتُمِنَ ** ائْتِ **ائْتِنَا **اِئْتِيَا **ائْتُوا **اِئْتُونِي

 

4. Мадди оризий.

 

Мад ҳарфидан сўнг маднинг сабабчиси бўлган сукуни оризий воқеъ бўлса, мадди оризий ҳосил бўлади. Сукуни оризий деб тўхташда собит туриб, васлда ҳазф бўлувчи сукунга айтилади. Васл қилиш учун сукуннинг ўрнига ҳаракат келганда у, табиий мадга айланади. Мисоллар:

 

الرَّحْمَانُ** الْعَالَمِينَ ** الْمُفْلِحُونَ **الْبَيْتِ **مِنْ خَوْفٍ

 

Мадди оризийни чўзилишида уч важҳ жоиз бўлади. 1. Қаср (икки ҳаракат), 2. Тавассут (ўртача) тўрт ҳаракат, 3. Ишбоъ (олти ҳаракат).

1.    Қасрнинг сабаби, мад ҳарфидан кейин келган вақф ҳолатдаги сукун оризий бўлиб унга эътибор берилмайди,  умуман бундай ҳолатда ижтимои сокинайн жоиз бўлади ва васл ҳолатда мад табиий мадга айланади. Бу важҳ ҳадр мартабасида қироат қилинганда мустаҳаб ҳисобланади.

2.    Бу важҳда сукунни оризийлигини мулоҳаза қилиш билан бирга ижтимоъи сокинайнни ҳам эътиборга олинади-да мад, аслий мартабасидан тушади. Вақф сабабли бўлган сукун йўқолиб ҳам кетмайдики мад  табиийга айланса, доимий мавжуд ҳам бўлмайдики мад,  мадди лозимга айланиб олти ҳаракат миқдорида чўзилса, лекин сукуннинг оризий эканлигининг мулоҳазаси уни тавассут мартабасига тушуриб қўяди ва икки алиф вазнида чўзилади. Бу важҳ “тадвир” мартабасида мустаҳабдир.

3.    Ишбоъ важҳининг сабаби шуки, икки сокиннинг бир ерда келишини ҳисобга олганда, ундан қутулиш учун мадни уч алиф миқдорида чўзилади ва у мадди лозимга айланади. Бу важҳни “тартил” меъёрида қўлланилади.

Оризий сукунга дуч келган калималар уч навъ бўлади.

1.    Мансуб яъни охири эъроб ёки бино фатҳаси билан тугаган калималарда мадди оризий холис сукун билан уч хил даражада чўзилади: 1) қаср (икки ҳаракат), 2) тавассут (икки алиф), 3) ишбоъ (уч алиф). Равм ва ишмом жоиз эмас. Масалан:  **الْعَالَمِينَ ** الْمُسْتَقِيمَ .

3.    Мажрур яъни охири эъроб  الرَّحِيمِ ёки бино هَذَانِ خَصْمَانِ касраси билан тугаган сўзларда тўрт важҳ жоиз бўлади.

Холис сукун билан 1)қаср, 2) тавассут (ўртача), 3)  ишбоъ ва 4) қаср важҳи билан равм, чунки равмда оз бўлса ҳам ҳаракат борлиги учун қаср билан бўлади.

3.    Мазмум яъни охири نَسْتَعِينُ га ўхшаш эъроб  ёки يَاإِبْراهِيمُ  га ўхшаш бино  заммаси билан тугаган сўзларда етти важҳ жоиз бўлади. Холис сукун билан аввалги учта важҳ яна худди шундай ишмом билан учта важҳ, ва яна 7) қаср билан равм важҳи.

Демак ишмом охири заммалик калималарга хос, ундан ғараз ҳам лабларни юмиб заммага ишора қилиш, равм эса охири замма ёки касра бўлган сўзларга хос ва ундан ғараз  тўхталган ҳарфнинг ҳаракатига ишора қилишдир.

Агар оризий сукуннинг олдидаги  ҳарфи, ҳарфи лин бўлса, ** خَوْفٍ ** الْبَيْتِ  ** شَيْءٌ ** سَوْءٍ ** каби, бунда ҳам юқоридаги ҳукмлар жорий бўлади.Фақат қаср важҳида уламолар ихтилоф қилдилар. Баъзилар қасрдан мурод икки ҳаракат чўзиш,дедилар.Шотибийянинг аксар шориҳлари имоми Шотибийнинг “ وعَنْهُمْ سُقُوطُ الْمَدٍِ فِيهِ   яъни, оризий сукундан олдинги лин ҳарфида қурролар маднинг соқит бўлишини ривоят қилганлар”,- деган сўзидан, мадди оризийга ўхшаган бир алиф миқдоридаги қаср муроддир дедилар. Баъзи уламолар эса бундан вақф ва васл ҳолатларда ҳам, бир хилда саҳиҳ ҳарфлар каби умуман маднинг суқути муроддир дедилар.

Оризий мад ҳарфидан аввалги ҳарф ҳамза бўлган калималарда ҳам,**إِسْرَائِيلَ ** مَآبٍ ** لَرَءُوفٌ * каби, оризий мад юқоридаги етти важҳни қабул қилади.

4. Мадди лозим.

 

Хоҳ бир калимада, хоҳ ҳарфда бўлсин мад ҳарфидан кейин вақфда ҳам, васлда ҳам собит турадиган сукун келса, бу мадни мадди лозим дейилади. Мисол:    الْحَاقَّةُ *  الآنَ آ * الم * كهيعص

 

Унинг ҳукми ҳамма ҳолатда бил иттифоқ олти ҳаракат миқдорида чўзишдир. Лекин бундан иккита лафз мустасно, биттаси Маръям ва Шуро сураларининг бошидаги عَينْ  лафзи.Бу сўзда лин ҳарфидан кейин аслий сукун воқеъ бўлганлиги учун икки важҳ, ишбоъ ва тавассут важҳлари жоиз. Иккинчиси сураи Оли Имрон бошидаги الم  лафзидаги م ни الله лафзига васл қилинганда икки хил қироат ривоят қилинган,1.Аслини эътиборга олиб олти ҳаракат чўзиш. 2.Васл ҳолатда илтиқои сокинайндан қутулиш учун م га  ҳаракат бериш. Асли қоидада касра берилади, лекин الله лафзидаги ломнинг таъзими учун  م  га фатҳа берилиб лузум зоил бўлади ва чўзиш мадди табиийга айланади. Аммо вақф ҳолатда фақат олти ҳаракат миқдорда чўзиш таъйин топади.

Мадди лозим тўрт қисмга бўлинади.

1.    Мадди лозими килмиййи мухаффаф, яъни, бир калимада мад ҳарфидан кейин ташдидсиз аслий сукун келади. Масалан:

أَالْآنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ ** أَالْآنَ وَقَدْ كُنْتُمْ بِهِ تَسْتَعْجِلُونَ

 

2.    Мадди лозими килмиййи мусаққал, яъни бир калимада ҳарфи маддан сўнг ташдидли ҳарф келади. الْحَاقَّةُ * أَتُحَاجُّونِي мад ҳарфи (ى) бўлган мадди лозими килмийга мисол Қуръонда келмаган.

Огоҳ бўлинг! Агар мад ҳарфидан кейинги аслий сукун иккинчи сўзда келса, ҳарфи мадни ҳазф

қилинади. Масалан:

 

إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ * وَالْمُقِيمِى الصَّلَاةِ

Яна Қуръонда олти ўринда учта калима келади, мадларини уч алиф миқдорида чўзиш ва яна қаср билан иккинчи ҳамзани тасҳил қилиш жоиз бўлади. Бу калималар сураи Анъомда икки жойда أَالذَّكَرَيْنِ , сураи Юнусда икки жойда *أَالْآنَ *, бир жойда *أَاللَّهُ أَذِنَ لَكُمْ *ва сураи Намлда бир жойда * أَاللَّهُ خَيْرٌ келади. Ибнул Жазарий бунга шундай ишора қилади:

 

وَهَمْزَ وَصْلٍ مِنْ  كَآللهُ أذِنْ      أ بْدِلْ لِكُلٍ أَوْ فَسَهِلْ وَ اقْصُرَنْ

 

Яна огоҳ бўлингки мадди лозими килмиййи мусаққал,доим ишбоъ билан олти ҳаракат чўзилади.Лекин унинг сабаби яъни, ташдидли ҳарф калиманинг охирида келиб вақф қилинганда мадди лозими килмиййи мусаққал билан мадди оризий жамланиб қолади.Бу ҳолатда  фақат ишбоъ(уч алиф) важҳигина жоиз бўлади ва оризий мад важҳлари бекор бўлади. Чунки кучли сабаб яъни ҳарфи маддан кейинги идғом қилинган ташдидли ҳарф, заиф сабабни, яъни оризий сукунни енгади. Шунга қараганда мафтуҳул охир صَوَافَّ  калималарда фақат сукун билан, мажрур غَيْرَ مُضَارٍّ  калималарда маҳз сукун ва равм билан, марфуъ وَلَا جَانٌّ  калималарда маҳзи сукун,  ишмом ва равм билан  тўхталади ва шу учала хил мисоллардаги мадларни уч алиф миқдорида чўзилади.

3.    Мадди лозими ҳарфиййи мухаффаф. Ҳижоийя ҳарфларининг бирида, мад ҳарфидан кейин беташдид аслий сукун келса мадди лозими ҳарфиййи мухаффаф дейилади. М: * الم ** ق وَالْقُرْآنِ الْمَجِيدِ ** ن وَالْقَلَمِ * Бу мадлар фақат ҳижоийя ҳарфлари билан бошланган сураларда бўлади.

4.    Мадди лозими ҳарфиййи мусаққал, бу, ҳижоийя ҳарфларининг бирида, мад ҳарфидан кейин ташдидли аслий сукун келган калимадаги маддир. Мисоллар:

 

*الم *ва * المص  *  даги ل  ва *طسم   *  даги  س  каби.

Танбиҳ.

Мадди лозими ҳарфий, ҳижоийя ҳарфлари билан бошланадиган суралардаги, исми уч ҳарфли, ўртаси мад ҳарфи бўлган ва охирги ҳарфи сукунга мулозим бўлган  ҳарфларда бўлади. Булар كَمْ  عَسَلْ  نَقَصْ* сўзларида жамъланган.

Ҳаммаси саккиз ҳарф бўлиб, еттитасида вақфан ва васлан бехилоф олти ҳаракат чўзилади,илло Оли Имрон бошидаги мим ҳарфининг мадди вақф ҳолатда уч алиф, васл ҳолатда бир алиф чўзилади.Шу ва саккизинчи ҳарф айн ҳақида юқорида сўзланган. Фавотиҳус сувар ҳарфлари ҳаммаси ўн тўртта. Уларни “Туҳфа” соҳиби қуйидаги сўзларда жамълаган.

 

 

وَ يَجْمَعُ الْفَواتِحَ الأرْبَعْ عَشَرْ      صٍلْهُ سُحَيْرًا مَنْ قَطَعْكَ ذَاشْتَهَرْ

 

Яъни, бу 14 ҳарф صٍلْهُ  سُحَيْرًا  مَنْ  قَطَعْكَ   сўзларида жамланган. Маъноси, ким сендан алоқани у билан саҳарлаб яъни мумкин қадар эртароқ алоқани тиклагин.

Бу ҳарфлар тўрт қисмга бўлинади:1)Уч ҳарфдан таркиб топган  бўлиб, унинг ўртасида мад ҳарфи келади. Улар : كم عسل نقص  жумласидаги (ع) дан ташқари етти ҳарфдир. Бу ҳарфларнинг (ع) дан ташқарилари ишбоъ билан олти ҳаракат чўзилади. 2) Ўртадаги ҳарфи лин ҳарфи бўлиб, уч ҳарфдан тузилган ҳарфлардир.Бу ҳарф “Шуро” ва “Маръям” сураларининг биринчи оятидаги (ع) ҳарфидир. Юқорида айтганимиздек бу ҳарфда ишбоъ ва тавассут важҳлари жоиздир.3) Икки ҳарфдан тузилиб, иккинчиси ҳарфи мад бўлган ҳарфлар. Бу ҳарфлар бешта бўлиб, حَيٌ طَهَرْ жумласида жамъланган. Ва табиий мад каби бир алиф миқдорида чўзилади. 4) Уч ҳарфдан таркиб топиб, мадсиз бўлган ҳарфлар. Бу ҳарф, (ا ) алиф, унда асло мад бўлмайди.

 

22. Мадларнинг босқичлари.

 

Мад сабабларининг кучли ва заифлигига қараб маднинг мартабалари (босқичлари) ҳам турлича бўлади.Яъни агар сабаб кучли бўлса, мад ҳам кучли, агар заиф бўлса заиф  бўлади.Бу босқичлар бештадир:

1)    Мадди лозим, 2) Мадди муттасил, 3) Мадди оризий, 4) Мадди мунфасил, 5) Мадди бадал. Шайх Иброҳим Шаҳотаҳ Ас Саманнудий буни  шундай ифодалайди:

 

أَقْوَى  الْمُُدُِودِ لازِمٌ  فَما  اتَصَلْ     فَعَارِضٌ   فَذُو   ا نْفِصالٍ   فَبَدَ لْ

 

Мадларнинг кучлиси“лозим”дир билсанг,

Сўнгидан   келадир “муттасил”  сўрсанг,

Учинчи “ориз”дир  тўртинчи  мунфасил

Бешинчи      босқични     эгаллар   “бадал” .

Мадди лозим, унинг сабаби (сукуни), доимий ўзгармас бўлгани, сабаби билан бир калима ёки ҳарфда жамъланиб келгани ва доим бир меъёр(уч алиф)да чўзилгани сабабли бошқа мадлардан қувватли ҳисобланди.

Мадди муттасил, сабаби яъни ҳамза аслий бўлгани ва у билан бир калимада жамълангани, лекин мад меъёри ҳар хил (уч хил) бўлгани учун иккинчи ўринни эгаллади.

Мадди оризий, сабаби яъни сукун билан бир калимада жамълангани, лекин сукуни ўзгарувчан бўлгани ва яна маддининг меъёри ихтилоф (қаср, тавассут ва ишбоъ) бўлгани учун учинчи босқич унга тегди.

Мунфасил маднинг сабаби (ҳамза) бошқа сўзда келгани ва маддининг миқдорида ихтилоф борлиги учун 4-  босқичда қолди.

Мадди бадалнинг охирги босқичда бўлишига сабаб собиқ мадларнинг сабаблари ўзларидан кейин, буники эса ўзидан олдин келиши, шунингдек собиқ мадлар аслий, бошқа ҳарфдан бадал бўлмаган, бу мад эса ғолибан ҳамзадан бадал бўлганлигидир.

Эслатмалар:

1.    Агар мад сабаблари бир ерда бири кучли, бири кучсиз келиб қолсалар,кучсизи тарк қилиниб кучлиги қўлланади. Масалан:  وَجَاءُواأَبَاهُمْ ушбу оятдаги аввалги ҳамза сўнгида мад ҳарфи و  келган, Буни бадал мад деб ҳисобланади.Бу و  дан кейин эса иккинчи калимада ҳамза келган, бу эса мунфасил маддан ҳисобланади.Шунинг учун бу ўринда, мунфасил мад кучлироқ бўлгани учун, бадал мад қолдирилиб мунфасил мад қўлланилади.

2.    Бир турли мадлар кетма-кет келиб қолганда чўзиш миқдорлари бир хил бўлиши шартдир. Бирини ортиқ бирини кам қилиш дуруст эмас. М:   وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ     وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ

Ушбу оятда аввалги мадни тўрт ҳаракат  чўзилса кейингисини ҳам тўрт, беш ҳаракат чўзилса кейингисини ҳам беш ҳаракат чўзилади.

Ибнул Жазарийнинг: ُوَاللَفْظُ فِى نَظيرِهِ  كَمِثْلِهِ  дегани ҳам шуни ифодалайди. Яъни, қатор бир хил лафзлар келганда кейинги лафзлар ҳукмда аввалгиларига ўхшайди.

3.    Муттасил ва мунфасил мадлар кетма кет келиб қолсалар,Ҳафс  қироатида икки важҳ жоиздир.Масалан:

 

أَلا إِنَّهُمْ هُمْ السُّفَهَاءُ وَلَكِنْ لا يَعْلَمُونَ   وَإِذْ قُلْنَا لِلْملا ئِكَةِ اسْجُدُوا لآدَمَ فَسَجَدُوا إِلا إِبْلِيسَ

 

а) Агар аввалги мадни тўрт ҳаракат чўзилса кейинги мадни ҳам  тўрт ҳаракат чўзилади.

б) Агар аввалги мадни беш ҳаракат чўзилса кейингисини ҳам беш ҳаракат миқдорида чўзилади.

4. Мад сабаби ҳамза энг охирида бўлиб, устида вақф қилинган муттасил мадли калималарнинг ёлғиз ҳолатдаги мад қилиш важҳларини юқорида кўриб чиққан эдик. Аммо ҳамзаси устида тўхталган муттасил мад билан мунфасил мад ёки яна бошқа муттасил мад жамъланиб қолса мавқуфун алайҳ ҳамзада учта кўриниш бўлади.

Биринчи сурат: Агар ҳамзаси хоҳ эъроб, хоҳ бино фатҳаси билан мафтуҳ бўлса, масалан:

 

وَإِنْ كُنتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنْ الْغَائِطِ أَوْ لامَسْتُمْ النِّسَاءَ 

وَلا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلا بِمَا شَاءَ

 

каби, тўрт важҳ жоиз бўлади.

Аввалги муттасил ёки мунфасил ё иккаласини баробар икки алиф мад қилсак, ҳамзаси чеккада келган ва устида вақф қилинган мадди муттасилда икки важҳ, тўрт ҳаракат ва ҳолис сукун билан олти ҳаракат жоиз бўлади. Ва агар аввалги мадларни беш ҳаракат мад қилсак, биз вақф қилаётган муттасил мадда беш ҳаракат ёки маҳз сукун билан олти ҳаракат жоиз бўлади.

Иккинчи сурат. Агар мазкур калиманинг ҳамзаси,

وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ *    وَجِئْنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَى هَؤُلآء**

فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلآء

 

каби максур бўлса бунда олти важҳ жоиздир. Аввалги муттасил ёки мунфасил мадни ёки иккаласини тўрт ҳаракат чўзсак,вақф қилинаётган муттасил мадда уч важҳ жоиз бўлади.

Маҳз сукун билан а) тўрт ҳаракат, б) маҳз

сукун билан олти ҳаракат, в) Равм билан тўрт

ҳаракат, г) Агар ундан аввалги мадни беш ҳаракат мад қилсак буни ҳам холис сукун билан  беш ҳаракат, д) Холис сукун билан олти ҳаракат, е)Равм билан беш ҳаракат.

Учинчи сурат. Агар мазкур калиманинг ҳамзаси,

فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلآء       قَالُوا أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاءُ

حَتَّى إِذَا اسْتَيْئَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ قَدْ كُذ ِبُوا جَاءَهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّيَ مَنْ نَشَاءُ

 

оятларидаги каби заммали бўлса ўн важҳ жоиз бўлади. Бунда аввалги муттасил ёки мунфасил мадни ёки иккаласини баробартўрт ҳаракат мад қилсак биз вақф қилаётган охири ҳамза билан тугаган сўзда беш важҳ жоиз бўлади. 1) Холис сукун билан тўрт ҳаракат 2) Маҳз сукун билан олти  ҳаракат 3) Ишмом билан тўрт ва 4) Олти ҳаракат 5) Равм билан тўрт ҳаракат. Агар аввалги мадни беш ҳаракат чўзсак, мазкур калимада яна беш важҳ жоиз бўлади: 6 Маҳз сукун билан  беш ҳаракат 7) Маҳз сукун билан олти ҳаракат 8) Ишмом билан беш ҳаракат ва 9) Олти ҳаракат 10) Равм билан беш ҳаракат.

5.    ** وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ ** оятидаги каби муттасил мад б/н оризий мад жамъланиб қолса, муттасил мадни тўрт ҳаракат чўзилганда, оризий уч важҳ жоиз бўлади. Қаср, тавассут ва ишбоъ.Муттасил мадни беш ҳаракат мад қилганда ҳам оризий мадда  шу уч важҳ жоиз бўлади.

Ушбу **  وَلَهُمْ فِيهَا أَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ ** оятидаги каби мунфасил мад билан мадди оризий жамъ келиб қолса ҳам оризий мадда мазкур уч важҳ, қаср, тавассут ва ишбоъ жоиз бўлаверади. Яъни мунфасил мадни тўрт ҳаракат чўзганда ҳам, беш ҳаракат чўзганда ҳам айнан ўша уч меъёр жоиз бўлади.

  1. 1.         Оризий мадларнинг ёлғиз ҳолатларида  қаср, тавассут ва ишбоъ жоизлигини юқорида айтган эдик. Аммо ушбу оятдаги каби:
  2. 2.          

قَالَ لآ يَنَالُ عَهْدِي الظَّالِمِينَ(124)وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ

 

Мадди лин б/н мадди оризий жамъланиб қолса олти важҳ жоиз бўлади. 1) Агар * الظَّالِمِينَ * да қаср қилиб тўхтасак, * الْبَيْتَ * да ҳам қаср билан тўхтаймиз. 2) Агар унда твассут билан тўхтасак * الْبَيْتَ * да тавассут ва қаср жоиз бўлади. 3) Агар * الظَّالِمِينَ * да ишбоъ билан тўхтасак * الْبَيْتَ * да ишбоъ, тавассут ва қаср жоиз бўлади. Ҳаммаси бўлиб олти важҳ бўлади.

Аммо ** ذَلِكَ الْكِتَابُ لآ رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ  ** оятидаги каби мадди лин мадди оризийдан муқаддам келганда, агар **

لا رَيْبَ  ** ва ** لِلْمُتَّقِينَ ** да тўхтасак бунда ҳам олти важҳ жоиз бўлади.1) * لا رَيْبَ* да қаср  қилинса ** لِلْمُتَّقِينَ * да қаср, 2) тавассут, 3) ишбоъ жоиз бўлади. Ва  агар * لَا رَيْبَ * да тавассут билан тўталса, 4,5)  * لِلْمُتَّقِينَ  * да тавассут ва ишбоъ жоиз бўлади. 6) Агар * لَا رَيْبَ  * да ишбоъ билан вақф қилинса ** للمتقين ** да ҳам ишбоъ таъйин топади.

Хуллас мадди оризий билан мадди лин жамъланганда, уларнинг  ҳар қайсисида тўхталса, қайсиниси муқаддам бўлишидан қатъий назар олти важҳ жоиздир.

 

23. Маднинг лақаблари.

 

Баъзи тажвид уламолари мадларни турли туман номлар билан атайдилар, лекин буларнинг ҳаммаси биз юқорида баён қилган аслий ва фаръий маддан фарқ қилмайди. Ҳафснинг  ривоятига асосан баъзи муҳимларини айтиб ўтамиз.

1.    Маддус сила. Бу, эр жинсидан ғоиб (учинчи шахс) бирлигини билдирадиган исмлардан киноя қилинган ва калималарнинг охирига туташиб келадиган  هُ  замирдир. Агар у заммали бўлса, кейинги калимага васл қилиб ўқилганда орага мад ҳарфларидан бир و , агар касрали бўлса, бир  ي  қўшилади. Бундай мадни сила (улаш) мадди дейилади. Агар замир фатҳали бўлса аёл жинсини билдирадиган замирга айланади. Бу эса мадди аслийнинг бир тури.

2.    Мадди тамкин. Бу бир латиф (юмшоқ ) маддир. Уни   икки  و  ёки икки  ي  ни ажратиш ва идғом ёки ҳазфдан  сақлаш учун қўлланилади. М: * آمَنُوا وَعَمِلُوا * فِي يَوْمَيْنِ *  Ва бу мадни ҳам аслий мад деб эътибор қилинади. Баъзи олимлар уни حُيِّيتُمْ ва النَّبِيِّينَ каби ташдидли максур ي билан сукунли ى орасидаги мад деб таърифлайдилар.

3.    Маддул эваз. Бу أَفْوَاجًا  каби мансуб танвиндан эваз қилинган ва алиф билан ўқиладиган маддир.

Алломаи Заббоъа“Ал изоъа фи усулил қироа” китобида: “маддул эваз”,  نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ ва  يُؤَدِّهِ إِلَيْكَ каби  жазм ҳолатда охири ҳазф қилинган феълга туташиб келган ҳои киноядир”,-дейди.Агар ундан кейин ҳамза келса мунфасил мад ва агар ҳамза келмаса табиий мад ҳукмида бўлади.

4.    Маддут Таъзим. Бу Қуръони Каримнинг ичидаги барча *لا إِلَهَ إِلا هُوَ  * لا إِلَهَ إِلا أَنْتَ سُبْحَانَكَ  * каби тавҳид оятларига хос маддир. لا  калимасидаги мадни Оллоҳнинг таъзими ва ўзгадан илоҳликни нафй қилиш учун қўлланилади ва бошқа мунфасил мадларни қаср қилинганда тавассут миқдорида мад қилиш жоиз бўлади. Ҳафснинг бу қироати “ Ан Нашр” йўли билан ривоят қилинган.

5.    Маддул фарқ. Истифҳом ҳамзаси муарраф исмга дохил бўлганда,жумлани хабарликдан ажратиб, истифҳом жумласи эканлигини билдириш учун уни мад ҳарфи (ا )га алмаштирилади.М: * ءالذَّكَرَيْنِ * ءَاللَّهُ * ءالآنَُ * Бу калималар ҳар қайсиси иккитадан, олти калиМаддир. Бу мад ҳам мадди лозими килмиййи мусаққал ёки мухаффафга дохил.

Қуйидаги оятдан мадларни топиб, номлари, ҳукмлари,сабаблари ва миқдорларини сўзланг.

 

اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الاَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالاَرْضَ وَلا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيم

24. Ҳарфларнинг махражлари.

 

Махраж деб ҳарфларнинг чиқадиган ва бошқа ҳарфлардан ажрайдиган ўрнини айтилади. У ҳарф миқдорларини билиб олиш ва  бошқа ҳарфдан ажратиб олиш учун мезондир. Ҳарф, махраждан чиқадиган товуш (овоздир). Махраж, муҳаққақ ва муқаддар бўлади. Муҳаққақ махраж шуки ҳарф чиқаётганда оғиз ё тилнинг бир жузъига суяниб-тегиб чиқади. Муқаддар махражда ҳарф ичкаридан оғиз ё тилнинг бирор жойига илашмай – тегмай чиқади. Муқаддар махраждан учала мад ҳарфлари чиқади.

Қайси махраж қайси ҳарфники эканлигини аниқлаш учун ҳарфни сокин ёки ташдидли  қилиб олдига ҳамзани қўйинг, ичкаридан чиқиб келаётган товуш-ҳаво қаерда тўхтаб қолса шу ер шу ҳарфнинг муҳаққақ махражидир. Масалан: أَنْ * أقْ *  رَب * каби.

Мад ҳарфларининг махражини билиш учун, унинг олдига ўзига мос ҳаракат билан ҳоҳлаган бир ҳарфни қўйиб қулоқ солсангиз ҳарф, оғиз ичкарисидан ҳавонинг тугаши билан тугайди, шундан билинадики бу ҳарфларнинг махражи муқаддардир.Ҳижоийя ҳарфлари.

Умуман ҳижоийя ҳарфлар иккига, аслий ва фаръийга бўлинади, аслий ҳарфлар машҳур қавлга қараганда 29 бўлиб алифдан бошланиб “ё” да тугайди. Фаръий ҳарфлар, икки махраждан чиқадиган, икки ҳарф ёки икки сифат орасида тараддудланиб турадиган саккиз ҳарфдир.

1.    Ҳамзаи мусаҳҳала (байна-байна) яъни ҳамза билан алиф оралиғида талаффуз қилинадиган ҳарф. Бу ҳамза Ҳафс қироатида фақат бир жойда (Фуссилат-44 أَأَعْجَمِيٌّ )     да келади.

2.    Алифи мумола, бу, ё га моил қилиб талаффуз қилинадиган алифдир, бу ҳам Ҳафс  қироатида фақат (Ҳуд- 41- مَجْريها ) да келади.

3.    Алифи муфаххама, ** الطَّامَّةُ * каби тафхимли- йўғон ўқиладиган ҳарфлардан кейин келиб йўғон ўқиладиган алифдир. Алиф, доим йўғон, ингичкаликда ўзидан аввалги ҳарфга тобеъ бўлади.

4.    Ломи муфаххама, бу, замма ёки фатҳадан кейин келган الله лафзидаги ломдир.* قَالَ اللَّهُ *

5.    Ихфо қилинган нун, у ўзидан кейинги ҳарфга *يَنكُثُونَ  каби аралашиб кетади.

6.    Ихфо қилинган мим, бу ҳам нун кабидир, иккаласи ҳам ихфо ҳолатида ноқис ҳарфга айланади. *  أَنْبِئْهُمْ بِأَسْمَائِهِمْ

7-8 - ҳарфлар Ҳафс қироатида йўқлиги учун айтилмади.                                                                                                                                                                                                                                                    кейинги сахифа...

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов