"."
Меню

Тажвидул Куръон,тажвид,куръон,курон

Махраж қисмлари.

 Тўртинчи расм

Улар ом ва хос махражларга бўлинади. Ом махражлар бир ёки бир неча ҳарф махражини ўз ичига олиб бешта аъзо билан чегараланади. 1) Жавф(бўшлиқ). 2) Ҳалқум (бўғиз). 3) Тил. 4) Лаблар. 5) Димоғ.

Хос махражларнинг саноғи хусусида уламолар ихтилоф қилишган. Биз, Имом Ибнул Жазарий танлаган Халил Ибн Аҳмад мазҳабини зикр қиламиз. Бу мазҳабга биноан махражлар бешта ом махражни ичига жойлашган ўн етти махраждан иборатдир. Жавфда 1 махраж, бўғизда 3, тилда 10 махраж, лабларда 2 ва димоғда бир махраж жойлашган. Бунга Ибнул Жазарий шундай ишора қилади:

 

مَخارِجُ ا لحُرُوفِ  سَبْعَةَ  عَشَرْ      عَلَى  ا للذىَ  يَخْتارُهُ  مَنِ   اخْتَبَرْ

 

Ҳарфлар махражи бари ўн етти

Ихтиёр  қилмоқ  бўлса  нийяти.

1.Жавф
Бундан учала  ҳуруфи мад чиқади:*قَالَ * يَقُولُ * قِيلَ * каби. Бу ҳарфларни оғиз бўшлиғига уринмай чиққанлиги учун “ҳавоийя” ва беморлар оҳ-воҳ деганлиги учун ҳуруфи иллат ҳам дейилади.                 
                  

Расмдан кўриниб турибдики тарқиқли ҳарфлардан кейинги мад ҳарфилари алиф ва ё  чиққанда лаблар энига, муфаххам ҳарфлардан кейин эса тепага-бўйига очилади. Мад ҳарфи вов нутқ қилинганда эса лаблар бироз тепа ва пастга томон чигарилади.

2.Иккинчи махраж ҳалқ (бўғиз).

 

 

Олтинчи расм.

Бўғизда учта махраж бўлиб улардан олтита ҳарф чиқади.

1.    Ақсои ҳалқ, кўкракка яқин жой. Бундан ء  ва ه чиқади.

2.    Авсатул ҳалқ, ҳалқнинг ўртаси. Бундан ع  ва ح чиқади.

3.    Аднои ҳалқ, оғизга яқин жой. Бундан غ ва خ  чиқади.(Қ. Еттинчи расм).

                         7-расм.

 

3. Учинчи махраж тил.

 

Умумий махражлардан бўлмиш тилда ўнта махраж бўлиб ундан 18 та ҳарф чиқади.

1.    Ақсол лисон - тилнинг энг орқа ва тепа  қисми билан унинг рўпарасидаги танглай. Бу ق нинг  махражидир.

2.    Ақсол лисон – бу ҳам тилнинг орқа ва тепа қисми билан рўпарасидаги танглай. Бундан ك  ҳарфи чиқади. У  ق  махражининг бироз пастроғидан чиқади.(Қ. 8- Расм.).

1. Қофнинг чиқиши.     2. Кафнинг чиқиши

      

                             8.Расм.                             

                                         

Бу икки ҳарфнинг талаффузида тилнинг орқа қисми юқорига кўтарилиб қабариқ ҳосил қилади.

Қоф ҳарфининг талаффузида тил танглайга қаттиқ тақалади ва қалқала натижасида нафас олдинга бўшалиб чиқиб кетади. Ўнгдаги расмга қаранг. ك  нинг талаффузида эса,тил танглайга бўшроқ тақалади ва уни бироз бўшатилгандан кейин  нафас шу оралиқдан чиқиб кетади. Қ: 8 инчи расм.

3. Васатул лисон, тилнинг    танглай рўпарасидаги ўрта қисми, бундан  ج ,  ش   ва мад ҳарфи бўлмаган ى  чиқади.                                                         9- расм.

      ى  ش  ج    ҳарфларининг  чиқишидаги тилнинг вазиятлари.    

4.    Ўнг ёки чап ёки ҳар икки томон юқори,  озиқ тишлар қаршисидаги, тилнинг орқа ён томонлари. Бу махраждан ض  ҳарфи чиқади.

Тил агар олдинги саноё тишлар томон жиладиган бўлса ظ  ҳарфига айланиб кетиши мумкин.

Ўнинчи расмга қаранг.

 

                                   10-расм

Бу ҳарф тилнинг чап ёнидан чиқиши осонроқ. Росулуллоҳ (с.а.в.) ва Умар (р.а.) тилларининг ҳар икки ёнидан чиқарар эдилар. Ўнинчи расм.

ض  ҳарфи тилнинг ёнини озиқ тишлар устидаги танглайга йўлаш билан чиқади. Юқоридаги расмнинг ўнг томонидаги каби тил ёнининг анчагина қисми ён танглай бўйлаб чўзилади ва тилнинг олдидан орқаси томон оқиб, камайиб сўниб боради,тилнинг учи эса олдинги саноё тишларидан узоқда туради,  мана шу сифатни “иститола” дейилади. Лекин   (ظ ) ҳарфида ҳам “иститола” сифати бор. Иккала ҳарф ҳам “иститола” сифатига эга бўлгани, лекин махражлари бошқа бошқа бўлгани   учун,  ниҳоятда бир биридан ажратиб талаффуз қилиш зарур.

 

5.    Адно ҳоффатил лисон.

 

 

                          11- расм.

 Тилнинг олд қисмидаги ёнлари билан, шу ёнлар қаршисидаги ҳар икки томонда тўрттадан саккиз тишнинг устки милклари оралиғи. Бу махраждан  (ل ) чиқади.   Ўн биринчи расм.

Тил учининг бироз кўпроқ қисми милкларга тақалиб, бунда ҳам ё ўнг, ё чап томондан очилиб нафасни қўйиб юборилади.

Қ. 12 расм.

6. Тилнинг олд қисми билан  олдинги тепа тишлар милкининг   танглайга туташган жойлари оралиғи. Бу махраждан хоҳ сукунли бўлсин, хоҳ ҳаракатли бўлсин  изҳор қилинадиган  ن  ҳарфи чиқади.

7.    Тил устининг, учига яқин жойи, ن  махражидан бироз ичкарироғи билан

                                                          13- расм

олдинги юқори тишлар милклари оралиғи. Бу махраждан ر  ҳарфи чиқади.                                                     

Бунда тилнинг олд қисмидаги  ўнг ва чап ёнлари милкларга қаттиқ суянади, икки ёнининг ўртаси бироз чўкади ва нов шаклига келади ва нафас ўртадаги оралиқдан чиқиб кетади.

8.    Ост уст саноё тишларининг оралари бироз очиқ бўлгани ҳолда, устки саноё тишлари милкка туташган қисми билан тил олд қисмининг оралиғи. Бу махраждан ص ,  ز ,  س  ҳарфлари чиқади.  14- расм.

Тил устининг тепасини устки саноё тишлар милкка туташган жойига босилганда ز  ҳарфи чиқади. Тил устининг тепасини юқоридаги милкнинг ўртасига босганда ص  ҳарфи чиқади.Бунинг янада юқорисидан س  ҳарфи чиқади.Талаффуз чоғида ост ва уст тишларнинг ҳамда тил билан милкларнинг орасида бироз оралиқ қолади.Нафас мана шу оралиқлардан чиқиб кетади. Эслатма:

Жазарий  ўзининг муқаддимасида “сафир” ҳарфларининг махражи хусусида  والصفير مستكن منه و من فوق الثنا يا السفلى  дейди.

Яъни, “сафир” ҳарфларининг махражи тил олд томонининг ва остки саноё тишларининг  тепасидан жой олган. Шотибий  нинг ибораси و منه و من بين الثنا يا ثلاثة  яъни, тил олд томонининг усти билан юқори саноё тишлар орсидан учта “сафир” ҳарфлари чиқади. Бу таърифлар бир-бирига зид келмайди, чунки бу ҳарфларнинг товуши тил ва милклар ораси ҳамда остки ва устки саноё тишлар орасидан чиқади. Бунда тилнинг энг учи иштирок этмайди. Жазарийя ва шотибийя шарҳларига қаранг.

          махражлари                                9. Устки саноё тишларининг таги билан тил учининг тепаси. Бу махраждан ط , د , ت   ҳарфлари чиқади. 15- расм.  

ط  ҳарфининг талаффузида милкка тилнинг кўпроқ, د ҳарфида озроқ қисми қаттиқроқ, ت ҳарфида эса бўшроқ тақалади.

10.Тил учи билан юқори ва қуйи саноё тишларининг ораси. Бу махраждан ظ , ذ  ва ث  ҳарфлари чиқади.

   16- расм      

ذ  ва ث  ҳ/нинг чиқиши.                ظ  ҳ/нинг чиқиши.

Тил учини саноё тишларга босганда унинг орқароғи яъни ичкарироғидан,тил бироз юқори томон қабаргани ҳолда  ظ , тишлар ва тилнинг  учидан ث ва  ذ  ҳарфлари чиқади. Лекин тилни тишларга бўшроқ тақалади.

Жазарий   و الظاء و الذال و ثا للعليا من طرفيهما дейди. Яъни бу учала ҳарф тилнинг учи билан юқори саноё тишларининг орасидан тилнинг учи бироз чиққани ҳолда чиқади. (Жазарий шарҳи.)

4.    Лаблар. Лабларда иккита махраж бор.

1.    Остки лабнинг ичи билан устки саноё тишларнинг учлари, бу ердан   ف  ҳарфи талаффуз қилинади.

 

2.Лаблар орасидан ب* * م * و   ва ف    ҳарфлари чиқади. Қ. 18 расм.

 

                               18-а расм.

ب   م       ف  ва   و  ҳарфларининг махражи.

م  билан ب  ҳарфларининг талаффузида ёпилиб, сўнг очилади, و  нинг  талаффузида лаблар бироз заммага моил қилиниб очилади.

5.    Димоғ (бурун бўшлиғи).

Димоғ, бурун бўшлиғининг юқори қисми бўлиб ундан ғунна чиқади.

Қ.                    18- расм.

Ғунна, ғуннали ҳарфларнинг товуши бўлиб, мана шу хайшум яъни димоғдан чиқади. Ғуннали ҳарфларга, ғунна билан идғом қилинган ҳолатдаги ташдидли ва сокинли  нун ва танвин ва яна ب ҳарфи олдида иқлоб қилинган, ташдидли ҳамда ҳамжинс бўлган мимга идғом қилиниб иккиланган мим. Бу ҳарфларнинг жисмига ғуннани таркиб қилинган ва сингдирилган. Шунинг учун уларнинг товушлари  доим  ғунна билан димоғдан чиқади.

Фоида. Билингки сукунли нун ва танвин аҳкомларига биноан ҳижоийя ҳарфлари 28 та дир, изҳорда 6 та, идғомда 6 та, иқлобда 1 та ва ихфода 15 та. Шунингдек сукунли мим ва лом ҳукмларига биноан ҳам уларнинг сони 28 тадир. Учала мад ҳарфлари мазкур сукунли ҳарфлардан кейин келмайди.

Аммо ҳарфларнинг махражлари ва сифатлари хусусида уларнинг саноғи 31 тага етади. Махраж (жавф) тўғрисида сўз сўзланди, сифатларини кейин баён қиламиз ин шоОЛЛОҲ.

 

25. Ҳарфларнинг лақаблари.

 

1. Жавфийя ёки ҳавоийя ҳарфлари, жавф махражидан ҳаво тўсиққа учрамай чиққани учун шундай номланган. Булар учала мад ҳарфларидир.

2. Ҳалқийя ҳарфлари, булар 6та, ء*ه*ع*ح*غ*خ* ҳалқдан чиқади.

3. Лаҳавийя ҳарфлари ك*ق* , кичик тилга нисбатан шундай номланган.

4. Шажарийя ҳарфлари учта, ى*ش*ج тилнинг ўртаси юқорига кўтарилиб, кейин ҳаво дарахт шохларига ўхшаб ёйилиб чиққанлиги учун шу номни олган.

5. Асалийя ҳарфлари учта, ز*س*ص*  тилнинг учига нисбатан номланган.

6. الحروفُ النِطَعيَةُ Нитоийя ҳарфлари учта, ت*د*ط* , тил оғиз ғори яъни танглайнинг олдинги қисмига тиралиб чиққанлиги учун шу лақабни олган.

7. الحُرُوفُ الذَلَقيَةُ Залақийя ҳарфлари иккита ل* * ва *ن * тилнинг охиридан чиққанлиги учун шу номни олган.

8. الْحُرُوفُ اللَثَوِيَةُ Лисавийя ҳарфлари учта ث*ذ*ظ*  ҳаво тишлар орасидан чиққанлиги учун шу лақабни олган.

9.    Шафаҳийя ҳарфлари 4та, *م*ب*و*ف* бу лақабни лабларга нисбатан олган.

Ибнул Жазарий 17 махраж ҳақида шундай дейди:

 

26. Ҳарфларнинг сифатлари.

 

Харфлар бир-биридан  махражлари ва сифатлари билан ажрайди.

Сифат – луғавий жиҳатдан бир нарсани зотида турадиган маънони англатади. Масалан: одамда илм туради, шу одам десак зот бўлади, олим десак сифат бўлади, шу одамда олим деган сифат бор, ёки бир нарсанинг қоралиги ё оқлиги, мана шулар сифат бўлади. Бундан наҳвийлар айтган наът ҳам тушунилмайди, ёки маъно жиҳатдан мурожаат қилинадиган нарсани ҳам тушунилмайди. Масалан: фалон нарсага ўхшайди ёки фалон нарсанинг худди ўзи деган маънолар тушунилмайди, балки ўша нарсада турган ё хиссий ё маънавий маъно тушунилар экан. Олим десак маънавий сифат, қора ёки оқ десак хиссий сифат бўлади.

Тажвид истилоҳида  ҳарфга ўрнаб қолган бир кайфиятни айтилади, ҳарфни талаффуз қилаётганда шу ҳарфда собит бўлган кайфият, масалан: баъзи ҳарфларни жаҳрий ҳарф деймиз,    баъзиларини истеъло сифатига,  баъзи харфларни қалқала сифатига эга деймиз.

Сифатлар, ҳарфларни бир биридан ажратадиган  меъёр деб эътиборга олинади. Шу сифатларга қиёс қилиб бу фалон харф, бу бошқа харф деб таниб оламиз. Кучлигини заифидан ажратамиз, хусусан битта махраждан чиқадиган харфлар, масалан: ط  билан ت нинг махражи битта, агар  ط   да итбоқ ва  қалқала бўлмаганда ت дан ажратиб бўлмас эди. Демак мана шу сифатнинг баёни билан ҳарфни қандай нутқ қилиш кайфияти билинади. Бу табъи салим кишиларда кўринади.  Яъни товушни юриши ёки унинг тўсилиб қолишини ҳис қилиб талаффуз қилишга ўхшаган.

 

Сифатларнинг фойдалари.

 

Сифатларнинг учта фойдаси бор.

1- битта махражда иштирок қилган харфларни бир- биридан  бу ط , бу ت экан деб ажратиш.

2- кучли билан заифни таниб олиш-ки, бу билан идғом қилиш жоиз ва ножоиз ҳарфларни ажратиб билинади, чунки, қувватли ва имтиёзли ҳарфларни, шу сифатларга эга бўлмаган ҳарфларга киргизиб идғом қилиш жоиз эмас, акс ҳолда унинг ўша қувват сифати кетиб қолади.

3 – ҳар-хил махражларга эга бўлган харфларнинг талаффузини чиройли қилиш, табиий уларнинг сифатларини билгандан кейин талаффузи ҳам чиройли бўлади.

Уламолар сифатларнинг саноғи хусусида ихтилоф қилишган. Биз бу ерда машҳурини олиб ҳарфларнинг 20 та сифатини баён қиламиз.

 

27. Сифатларнинг тақсими.

 

Сифатлар иккига, зотий ва арозий сифатларга бўлинади.

1.    Ҳар қандай ҳолатда ҳарфдан ажрамайдиган қалқала ва шиддат каби сифатлар “зотий сифат” дейилади.

2.    Тафхим ва тарқиққа ўхшаш баъзан йўқ бўлиб, баъзан бор бўлиб  қоладиган сифатлар “аразий сифат” дейилади.

28.Зотий (аслий) сифатлар.

 

Аслий сифатлар, зидди бор ва зидди йўқларга бўлинади.

Зидди бор сифатлар ўн биттадир.

1—Жаҳр  2. Ҳамс. 3. Раховат. 4. Шиддат. 5. Шу икки сифатнинг орасидаги ўртача Байнийя. 6. Истифол.

7.    Истеъло, 8. Инфитоҳ. 9. Итбоқ. 10. Исмот. 11. Излоқ.

Зидди йўқ сифатлар тўққизтадир: 1. Сафир. 2.Қалқала. 3. Лин. 4. Инҳироф. 5. Такрир. 6. Тафашший. 7. Иститола. 8. Хафо. 9. Ғунна.

1-    Ҳамс, луғавий маъноси махфийлик бўлиб, тегишли ҳарфни талаффузида, махражига эътимод заиф бўлгани учун нафас жараёни давом этади. Бу сифатга эга бўлган ҳарфлар ўнтадир.  فَحَثَهُ شَخْصٌ سَكَت  жумласида жамъланган. Охирги иккита харфга эътибор бериб эсда сақлаб туринг. Буларнинг баъзилари баъзиларидан кучли бўлади.  Буларнинг энг аълоси ص ҳарфи бўлиб унда  3та қувват сифат, истеъло, итбоқ ва сафир сифатлари жамъланган.  Булар ҳаммаси кучли сифатларга киради. Бунга яна истеъло сифати борлиги учун خ харфи яқин келади, кейинги ўринда ك ва ت  ҳарфлари туради, бу   иккала харфда шиддат сифати борки, бу ҳам   қувват сифатларидандир.

1. Ҳамс сифати жаҳрнинг зидди бўлиб, ҳарфни сокинли ёки ташдидли қилиб, шунингдек ҳаракатли қилиб гапирсангиз ниҳоятда осон билинади. Энди ҳуруфи мадларга эса шартларининг ўзи кифоя қилади. Чунки улар махражлари муқаддар бўлгани учун жуда осон бекулфат чиқади. Булар ҳам ўзлари хамс сифатларига эга, лекин уларни хуруфи мад деб номланган.

2.    Жаҳр ҳамс сифатининг зидди.Унинг луғавий маъноси, зоҳир бўлиш ва эълон қилишдир. Истилоҳда эса ҳарфни нутқ қилинаётганда махражга  қаттиқ эътимод бўлганлиги учун нафас жараёнининг тўхтаб қолишини жаҳр дейилади. Бу сифатга эга бўлган харфлар, ҳижоийя ҳарфларининг ҳамс ҳарфларидан қолган 21та ҳарфдир.

Булар: *و*ن*م*ل*ق*غ*ع*ظ*ط*ض*ز*ر*ذ*د*ج*ب*ء ва учала мад ҳарфларидир.

Буларнинг баъзилари баъзиларига қараганда кучлироқ бўлади. Қайси харфда қувват сифатлари кўпроқ бўлса шу ҳарф қувватлироқ бўлади. Масалан ط, د дан қувватлироқдир, гарчи жаҳр сифати икковида бўлсада ط да итбоқ  ва истело бор, дол да эса у сифатлар йўқ.

Демак ҳижоийя ( алифбо) ҳарфлари ё мажҳур, ё маҳмус бўлади. Буларни бир биридан ажратиб чегаралашда бироз ғумузлик бор.

Ҳамс билан жаҳрни ажратиш учун тегишли ҳарфни сокин қилиб тепасига бир ҳаракатли харфни олиб келиб, тилингизнинг учини ост ва уст  тишларингизнинг орасига қўйиб, қулоқларингизни бармоқларингиз билан яхшилаб беркитиб, масалан мажҳур ҳарфлардан ذ ни, маҳмус ҳарфлардан ث  ни олиб талаффуз қилинг ва бир неча бор такрорланг.  Масалан أثْ  деганингизда ҳаво хеч қайси аъзойингизни қимирлатмасдан тилингизга урилиб енгилгина  чиқиб кетади, мана шу сифатни  ҳамс дейилади. Агар энди мазкур равиш билан  أذْ  деб кўрсангиз, нутқ аъзоларингизда иҳтизоз яъни бироз тебраниш-зингиллаш ҳосил бўлади. Бу иҳтизозни жаҳр, ҳарфни мажҳур ҳарф дейилади. Бунга сабаб Оллоҳ таоло ўпкадан чиқадиган ҳаво йўлига товуш чиқариш жиҳози-торларни яратган, нафас ичкаридан чиқаётганда торлар тебранади. Бу ўша ذ нинг нутқида эшитганингиз иҳтизоздир. Аммо ث ва бошқа маҳмус ҳарфлар нутқида торлар тебранмайди, ҳаво йўлларини тўсмай кенг очиб беради ва аъзоларга куч келмайди, натижада бўшгина товуш чиқади.

3.    Шиддат раховатнинг зидди. Шиддат дегани қувват деганидир. Истилоҳда, махражга кучли суяниш бўлганлиги учун нафасни махражда узилишидир. Бу шиддат сифатининг харфлари 8 та бўлиб уларни  Ибнул Жазарий أَجِدْ قَطٌ بَكَتْ жумласида жамлаган. ء ج د ق ط ب ك ت.

Мулоҳаза: Шиддат ҳарфлари жаҳр ҳарфларининг айни ўзидир, илло ك билан ت  ҳарфлари маҳмусдирлар.Бунинг сабаби, бу икки ҳарф ўз махражларига нутқнинг охирида бўшроқ суянади,натижада товуш осон чиқади. Демак бу икки ҳарф бир вақтнинг ўзида ҳам шиддат, ҳам ҳамс сифатларига эга. Бир ҳарфни ўзида икки зид сифат жамъланиб қолганга ўхшайди. Нутқнинг бошланишида шиддат сифати билан, интиҳосида эса ҳамс сифати билан чиқади. Икки зид жамъланиши мамнуълигининг шарти эса талаффуз замонлари бир бўлишидир.   

Шиддат деганда умуман товуш, ҳарф махражида қамалиб ташқарига чиқолмай қолиши керак. Юқорида ك ва ت ҳарфларининг талаффузида ҳамс сифати орқали тангликдан қутулдик. Энди ب ق ط د  ва ج ҳарфларининг талаффузидаги тангликдан қалқала қилиб махражни қўзғаш орқали қутуламиз. Энди битта ҳамза қолди, бу харф жуда осон чиқади, кўп ўринларда ўзидан илгариги ҳарф фатҳали, касрали ёки заммали бўлади, шунда қалб қонунини ишлатиб шу ҳаракатларга мос ҳарфларга алмаштириб тангликдан чиқамиз.

Шиддат ҳарфлари ҳам қувват жиҳатдан ҳар хилдир. Агар бир ҳарфда, ط  ҳарфига ўхшаш шиддат, жаҳр ва итбоқ жамъланган бўлса, бу харф энг қувватли харф бўлади. Демак ҳар бир ҳарф, ўзида қанчалик  кучли сифатлар бўлишига қараб кучли ва заиф сифатлар бўлишига қараб шунчалик заиф бўлади.

4.    Байнийя (тавассут) яъни ўртача сифат, шиддат ҳам эмас, раховат ҳам эмас.Ҳарфни нутқ қилганда товушни ўртача жараёнда бўлиши. Бу харфлар 5та бўлиб, уларни  Ибнул  Жазарий لِنْ عُمَرْ деган сўзда жамъ қилган. Бу харфлар шиддатли харфларга ўхшаб махражга қаттиқ комил равишда ҳам суянмайди ва раховат харфларига ўхшаб бир йўла бўш ҳам эмас. Балки ўртача, товушни бир йўла бўш чиқиб кетиши ва бир йўла беркилиб қолиши ўртасида бўлади.

5.    Раховат. Бу шиддат ва раховат сифатларининг зидди бўлиб луғавий маъноси бўш- юмшоқ, истилоҳда эса товуш ҳарфнинг махражидан сирғалиб  қийналмай чиқишидир.Лекин бу, нафас тўсилмайди дегани эмас.

Масалан  ض   ظ  غ   ҳам мажҳур, ҳам рихв ҳарфларидир.

Раховат ҳарфлари, шиддат ва тавассут ҳарфларидан қолган ушбу 18 та     ي  و  ه  ف  غ  ظ  ض  ص  ش  س  ز  ذ  خ  ح   ث  ва учала мад ҳарфларидир.

Шадид ва рихв ҳарфларининг фарқини билиш учун  الْحَج   ва  مَعايِشْ  калималарини ўқиб кўринг. Биринчи  сўзда товуш тамоман тутилиб, тўхтаб қолади, кейинги сўзда эса товуш тўла равишда оқади ва асло тутилмайди. Аввалги ҳарф шадид, кейингиси рихвдир. Тутилиш ҳам, оқиш ҳам тўла бўлмаса, шиддат ва раховат ўртасидаги байнийя ҳарфи бўлади,  الظل даги  ل  каби.

Эслатма.

Маълум бўлдики ҳарфлар аввало маҳмуса ва мажҳурага, сўнгра шадида, рихва ва мутавасситага бўлинади. Бунинг маъноси шуки, бир ҳарф бир вақтнинг ўзида бирнеча сифатга эга бўлаолади. Масалан, шиддат ва жаҳр ёки ҳамс ва раховат сифатларини, балки зидди бор сифатлардан бир бирига зид бўлмаган 5 та сифатни, зидди йўқ сифатлардан ҳам яна бир иккитасини қўшиб ўзида жамълаши мумкин. Агар қори бу сифатларнинг биронтасига эътибор бермай қолса, талаффуз қилаётган ҳарфи бошқа ҳарфга айланиб кетади. Масалан ( ق  ) ҳарфида жаҳр, шиддат, истеъло, қалқала, исмот ва инфитоҳ сифатлари жамъланган.Агар жаҳр ва истеъло сифатларини тарк қилинса  у  ك  га айланиб кетади ва ҳ.к.

6. Истеъло истифолнинг зиддидир. Луғавий маъноси кўтарилиш, истилоҳда эса ҳарфни нутқида тилнинг кўп қисми, ҳоҳ ёпишсин ҳоҳ ёпишмасин танглай томон кўтарилишидир. Истеъло ҳарфлари 7 та бўлиб,  خُصَ  ضَغْطٍ  قِظْ  ҳарфларидир. Бу ҳарфлардан бирини талаффуз қилишда товуш чиқишидан олдин оғиз гўё ҳавога тўлгандай бўлади. Истеъло ҳарфининг энг юқори даражаси ҳарф, خا га ўхшаган фатҳали ва алифли бўлганда, ундан кейин алифсиз фатҳали, ундан кейин заммали бўлганда бўлади ва ҳ.к.

7. Истифол истеълонинг зидди.  Луғавий маъноси пасайиш, тушиш демакдир. Истилоҳда эса ҳарфни нутқ қилиш вақтида тилнинг юқоридан оғиз қаърига қараб пасайишини айтилади.

Унинг ҳарфлари 24 тадир. ي و ه ن م ل ك ف ع ش س ز ر ذ د ح ج ث ت ب ва учала мад ҳарфлари. Бу ҳарфларда тил ақсо қисмидан бошлаб пасайгани учун, товуш ингичка чиқади. Шу сабаб бу ҳарфларнинг ҳукми бил иттифоқ  тарқиқ яъни, ингичкаликдир, илло ا  ل  ر  ҳарфларида тафхим яъни, йўғон ўқилиш  ҳолати ҳам бўлади, буни кейин баён қиламиз.

8. Итбоқ инфитоҳнинг зидди. Тилни олдинги қисмидан ўртасигача товуш қисилиб қолгунча танглайга ёпиштирмоқдир. Бу сифатга молик бўлган ҳарфлар 4 та : ص ض ط ظ  Энг кучлиси  ط   кейин ض ,  кейин ص ва энг кучсизи  ظ дир.

9. Инфитоҳ. Луғавий маъноси ажралиш бўлиб, истилоҳда ҳарфни нутқ қилиш вақтида ҳаво чиқиши учун тил билан юқори танглай ораси очилишини айтилади. Баъзи ҳарфларда тилнинг орқа қисми билан ўртаси, баъзи ҳарфларда эса фақат орқа қисми (ақсоси) танглайдан узоқлашади. Бунинг сабаби инфитоҳ ва истеълонинг  خ  غ  ق  каби паст даражаси, ёки нутқ қилинаётган ҳарфнинг мустафиллигидир. Инфитоҳ, истифолдан омроқ, ҳар бир мустафил ҳарф мунфатиҳ бўлаолади, акси эмас. Унинг ҳарфлари итбоқ ҳарфларидан қолган ушбу 27 та ҳарфдир:  ء  ب ت ث ج ح خ د ذ ر ز س ش ع غ ف ق ك ل م ن ه  و   ва учала мад ҳарфлари.

10. الإذْلاقُ- Излоқ исмотнинг зидди. Луғатда тил учининг ўткирлиги ва равонлигидир. Истилоҳда, ҳарфларни осон енгил ва тез нутқ қилишдаги тилнинг  бурролиги ва юпқалигини айтилади. Баъзилар излоқ, ل  ر  ن  каби тилнинг учидан ва ف  ب  م   каби лаблардан чиққанлиги учун ҳарфнинг ўзининг енгиллиги дейдилар. Бу залақийя ҳарфлари ҳарфларнинг энг енгил, осони ва бошқа ҳарфларга кўпроқ мос келадиганидир. Бу ҳарфлар 6 та бўлиб Ибнул Жазарий уларни  فِر مِنْ لُبٍ  “ақлдан қоч” жумласига тўплаган.

11. الإصْمَاتُ – Исмот. Луғатда манъ қилиш маъносида булиб, истилоҳда ҳарфни, тилнинг учи ва лаблардан узоқ бўлгани учун қийинлик билан ва секин нутқ қилинишидир. У излоқ сифатининг зиддидир, яъни излоқ сифати очиқликни, бу эса юмуқликни билдиради.

Бу таърифга  و  ҳарфи, махражи лаблар бўлганлиги учун тушмайди, лекин унда исмот сифати бор, чунки уни лабларни юқори ва пастга очиб чиқарилади. ف ب م  ларда эса бунинг акси, бу ҳарфлар энг енгил ҳарфлардир.

Шунинг учун араб тилида аслий ҳарфлари тўрт ёки бешта ва фақат исмот ҳарфларидан иборат бўлган сўз йўқ, агар шундай сўз бўлса у عَسْجَُدْ ( олтин) га ўхшаш араб тилидан эмаслиги билинади.Араб тилидаги сўзларнинг усулларига албатта залақий ҳарфлардан аралашади. Исмот ҳарфлари излоқ ҳарфларидан қолган 25 ҳарфдир. ي و ه ك ق غ ع ظ ط ص  ض ش س ز ذ د خ ح ج ث ت ء  ва учала мад ҳарфлари.

 

б). Зидди йўқ сифатлар.

 

Булар ҳаммаси тўққизтадир.

1. الصَفِير  – Сафир. Луғатда ҳуштак ёки қушнинг товушини билдиради. Истилоҳда сафир сифатидаги ҳарфлардан бирини нутқ қилинганда, саноё тишлари билан тил учи орасидан чиқадиган ортиқча товушни айтилади. Унинг ҳарфлари учта  ص  ز  س  дир. Сод, ғоз товушига, ز асалари товушига ва س чигиртка товушига ўхшайди.

Бу ҳарфларнинг энг кучлиси ص , чунки унда истеъло, итбоқ ва сафир сифатлари бор. Иккинчи ўринда ز  ҳарфи, унда жаҳр сифати бор. س ҳарфи буларнинг энг заифидир. Шунинг учун нутқ чоғида س нинг сафирини ز  никига қараганда, ز  никини ص  никига қараганда кўпроқ чиқариш лозим бўлади.

2. Қалқала. Бу сифат луғавий жиҳатдан изтироб, тебраниш демакдир. Истилоҳда эса шу харфни сукунли ҳолида гапираётганда қимирлатиб қўйиш, тебратиб қўйиш, бундан ноғорани чертгандаги каби чертиш эшитилади,бу чертиш кучли бўлади.  Қалқала харфлари 5та бўлиб, قُطْب جَد сўзларида жамъланган. Бу ҳарфларни қалқала қилинишига сабаб, уларда шиддат ва жаҳр сифатлари бор. Шиддат, товушнинг чиқишига, жаҳр, ҳавонинг оқишига халал беради, натижада ҳарфнинг чиқиши қийинлашади, шунинг учун махражни тебратиш орқали товуш йўлини очиб бу беш ҳарфни чиқарилади. Бу ҳарфлар қалқалада бир-биридан фарқ қилади ва  уч қисмга бўлинади.

Аъло - энг катта қалқала,бу фақат ط дагина бўлади. Ўртачаси ج ҳарфида, кичик қалқала ق , ب  ваد  харфларида бўлади.

Қалқала шадид ва заифлигига қараб тўрт мартабага бўлинади. Қалқаланинг энг кучлиси, бу калиманинг охирида сукун билан вақф қилиниб ташдидли бўлиб келган қалқала харфида бўлади. Мисол: الحق каби. Кейинги ўринда ташдидсиз сукун билан вақф қилинганидир,  خَلاقْ  каби. Ундан кейин калима ўртасидаги сукунли ҳолати, خَلَقْنا каби. ( Ал мутафаррид).

 

Қалқала қилишнинг кайфияти.

 

Бу тўғрида уламолар ихтилоф қилишган. Баъзи  олимлар уни мутлақо фатҳага яқин қилиб айтилади дейдилар. Лекин рожиҳроқ қовл шуки, у  ўзидан аввалги харфнинг харакатига боғлиқ бўлади. Аввали фатҳа бўлса أَقْرَب каби фатҳага яқин, اِقْرَءْ каби  касра бўлса касрага ва اُقْتُلُوا  каби замма бўлса заммага яқин қилиб айтилади. Бироқ қалқала бутун бир ҳаракат миқдорига тўла ўтиб кетмаслиги вожиб бўлади.  Бунга Лаолил-баён соҳиби шундай ишора қилади:

 

قَلْقَلَةٌ  [قُطْبُ جَدٍ ] وَ قَرُبَتْ          لٍلْفَتْحِ وَ الْاَرْجَحُ ما قَبْل اقْتَفَتْ

 

3.    Лин. Луғавий маъноси осон демакдир, истилоҳда эса ҳарфни махражидан тилга хеч кулфат келтирмасдан осонлик билан чиқаришни айтилади.  Лин ҳарфлари иккита бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф фатҳа бўлган ى билан و дир. Мисол: الْبَيْتِ * خَوْفٍ  каби.

4. Инҳироф. Луғавий маъноси бир томонга мойил бўлиш, ёки ўрнидан жилиб кетишлик. Истилоҳда харф, махражидан чиқаётганда унинг бир томонга оғишини айтилади. Унинг айтилишида тилнинг учи милкка тегиб, икки ёни салгина пасаяди ва бўшлиқ қолади, ҳаво оқими шу ердан сирғалиб чиқиб кетади. Унинг ҳарфлари ل билан  رдир. Ро ҳарфида тилнинг белига ва  ل махражига моиллик, Лом да эса тилнинг учи томон моиллик бор.

5.    Такрир. Луғавий маъноси қайтариш, истилоҳда харфни нутқ қилинаётганда ҳарф махражининг  титрашини айтилади. Унинг ҳарфи фақат    رдир.

Р товушининг айтилишида ҳаво оқимининг таъсири билан тил учи титрайди, айни вақтда тил билан танглай учрашади. Мана шу жараёнда ҳаво оқими чиқади. Шунга кўра  رтитроқ товуш ҳисобланади.     Такрир,  ر ҳарфига мулозим, ундан ажрамайдиган  сифат. Бу сифат ижросида тил танглайга жипслашиб, яна ора очилгани  учун, тилни агар жиловланмаса битта  رўрнига бир нечта    ر туғилишининг хавфи туғилади. Шунинг учун  ниҳоятда эҳтиёт бўлиб, муболаға қилмасдан, қироатда такрирни махфийроқ қилиш керак. Бу тўғрида Ибнул Жазарий  وَ أخْفِ  تَكْريرًا  إذا  تُشَددُ дейди:     яъни ر ташдидли бўлганда такрирни махфий қилинг.

Лекин такрирни махфий қилинг деганнинг маъноси,  тилнинг уч томонининг титрашини  бутунлай йўқотинг дегани эмас, чунки бунда  رтовуши тўсилиб қолади ва бу хато бўлади, қорилар буни “ҳасраматур-ро” дейишади, натижада ط га ўхшаш бир ҳарф чиқиб қолади.

 6.Тафашший. Бунинг луғавий маъноси ёйилиш, кенгайиш дегани, яъни дарёдаги сувга ўхшайди, тор жойда тиқилиб оқади, кенг жойда эса ёйилиб кетади, шунга ўхшаш тафашший харфини нутқида тилнинг бели танглайга яқинлашади ва товуш шу ерда тиқилиб, кейин оғиздан ёйилиб чиқиб, ظ нинг махражигача боради. Бу сифат ش  ҳарфига хосдир.

7.Иститола. Бу чўзилиш дегани. Истилоҳда товуш, тил  ёнларидан бирининг аввалидан бошлаб охиригача чўзилиб чиқишлигидир. Бу ض харфига хос сифатдир. Бу ҳарфни “мустатила” дейилишига сабаб, тил ёнлари танглайга тиралишининг, озиқ тишларидан бошлаб то ل нинг махражигача чўзилгани бўлса керак. Бу, шу ҳарф устида вақф қилинганда билинади, масалан  الأرضْ  المحيضْ   مرضْ калималарини  олингда диққат билан устозингиз вақф қилаётганда қулоқ солинг. Албатта бу мустатил ҳарфида товушнинг чўзилиш миқдори ҳам узун бўлади, лекин мадди аслийнинг миқдорига (икки ҳаракатга) етмайди. Чунки мустатил ҳарфнинг товуши унинг муҳаққақ махражида оқади, мад ҳарфлари эса ўзлари оқаверади, чунки буларнинг махражлари муқаддардир. Улар  ўз зотида чўзиқ бўладилар ва ҳаво чиқиб кетганда тўхтайдилар.

8. Хафо. Бунинг луғавий маъноси яширинлик дегани. Истилоҳда нутқ қилганда товушни махфий қолиши. Хафо сифатининг ҳарфлари тўрттадир; учала харфи мадлар ва ه .Улар هاوى  сўзида жамъланган. Мад ҳарфларининг махфийлиги, махражларининг узунлиги ва кенглигидадир.  هҳарфининг сифатлари ҳаммаси заиф сифатлар, шу сабабдан у сила билан қувватланади. Лаолил баён соҳиби айтади: والهاء مع حروف مد للخف “ҲО” ҳарфи, махфийликда  ҳуруфи мад билан биргадир.

9. Ғунна. Луғавий маъноси димоғдаги инграш, истилоҳда нун ва мимнинг жисмида таркиб топган ширин бир овоз, ва бу уларнинг ҳамма  ҳолатида мавжуд. Ғунна сифатига эга бўлган ҳарфлар фақат мана шу иккаласи холос. Биз ғунна ҳақида, унинг махражи, миқдори, кайфияти, мартабаси хақида ташдидли мим ва нун хукмларида сўзлаб ўтганмиз.

Хуллас, алифбо харфларининг қайси бирини олсангиз унинг сифати бешта сифатдан кам бўлмайди ва еттита сифатдан ошмайди. 1. Беш сифатли ҳарфлар.(жадвалга қ.)

6 ва 7 сифатли ҳарфлар.

 

 

 

                                                                     

 

 

Танбеҳ. Юқоридаги жадвалларга диққат билан қарасангиз, баъзи ҳарфларнинг бир сифатда муштарак эканлигини кўрасиз. Бу сифатлар ушбулар:

 

1- ت  билан  ك  ,  2- ث    билан ,   ح,  3-ج  билан د  , 4- ذ  билан ҳаракатли و  ва ى  , 5-م  билан ن ,  6-лин ҳарфлари و  билан ى .

Сифатларнинг кучли ва заифга бўлиниши.

Сифатлар икки қисмга бўлинади; кучли ва заиф.

Кучли сифатлар ўн битта. 1. Жаҳр 2. Шиддат, 3. Истеъло 4. Итбоқ 5. Сафир. 6. Қалқала. 7. Инҳироф. 8. Такрир. 9. Тафашший. 10. Иститола. 11. Ғунна.

Заиф сифатлар олтита. 1. Ҳамс. 2. Раховат, 3. Истифола.

4. Инфитоҳ. 5. Лийн.6. Хафо.

Қувват ва заифлик билан сифатланмайдиган сифатлар учта; излоқ, исмот ва тавассут. Бунга Лаолил баён соҳиби шундай ишора қилади:

 

ضعيفُها  هَمْسٌ وَ رِخْوٌ وَخَفا    لينٌ  انْفِتاحٌ   و اسْتِفالٌ  عُرِفا

وَ ما سِواها وَصْفُهُ بِالْقُوة    لا الذَلْقُ وَالإصْماتُ وَالْبَيْنِية

 

Яъни заиф сифатлар: ҳамс, рихв, хафо, лийн, инфитоҳ, истифол. Бундан бошқаси қувватлидирки, улардан иккаласига кирмайдигани залақ, исмот ва байнийя.

 

Хижоия харфларининг кучли ва заифга бўлиниши.

 

Хуруфи хижоиялар кучли ва заифлик жиҳатидан беш қисмга бўлинади; 1) кучли, 2) жуда кучли, 3) заиф, 4) жуда заиф, 5) ўртача. Кучли харфлар; булар заиф сифатидан кучли сифати кўпроқ бўлган харфлар, буларнинг адади саккизта; ب ج د ر ص ض ظ ق . Энди жуда кучли харф,  бу фақат биргина ط ҳарфи бўлиб, унда ҳамма қувват сифатлар жам бўлган. Энди заиф бўлган харфлар ўнта; ت خ ذ ز س ش ع ك  харакатли و  ва ى ва яна иккита лийн харфлари. Жуда заиф харфлар; бу сифатдаги харфларнинг ҳамма сифатлари, ёки ғолиб сифатлари заиф бўлиб тўрттагача етади ва биттагина сифати кучли бўлиб унинг махражи муқаддар бўлади.

Ҳамма сифатлари заиф бўлган харфлар тўртта бўлиб булар; ث ح  ف  ه дир.

Энди битта сифати кучли ва қолган тўрт сифати заиф бўлган харфлар учта мадли харфлардир.(و ا ى) ва буларнинг махражлари муқаддардир. Шунга қараганда жуда заиф харфлар сони еттита бўлади.

Ўртача харфлар. Бу 28 харфнинг ичида ўртача харфлар ҳам бор, булар кучли ва заиф сифатлари баробар бўлган харфлар, булар бешта; ء  غ  ل  م  ن .

Ҳарфларнинг сифатларига ишора қилиб Ибнул Жазарий шундай дейди:

 

Эслатма.

Баъзи қорилар ض  ни  ظ  қилиб ўқийдилар, ҳол буки икаласи сифат ва махражда фарқ қилади.

ض нинг махражи, юқорида баён қилганимиздек тилнинг ўнг ёки чап ёни билан,юқори озиқ тишлар орасидир. ظ  ҳарфи эса тилнинг олд қисми билан, устки саноё тишларининг учидан чиқади.

Сифат жиҳатдан эса бу икки ҳарф бешта сифатда, жаҳр, раховат, истеъло, итбоқ ва исмот сифатларида муштарак. ض  да эса иститола сифати ҳам бор,ظ  эса йўқ. Демак иккала ҳарфда ҳам махраж, ҳам сифат жиҳатдан очиқ фарқ бор,агар шу фарқ бўлмаганда бири иккинчисининг айни ўзи бўлган бўлар эди.

Шунинг учун қорига ض нинг иститола сифатини бериб, яъни тилнинг ёнини рўпарасидаги  озиқ устидаги танглайга босганда товушни  ل  нинг махражигача узайтириб чиқариши вожиб бўлади. Бунга Ибнул Жазарий шундай ишора қилади:

 

وَالضادَ بِاسْتِطالَةٍ و مَخْرَجٍ      مَيَز مِنَ الظاءِ وكلها تجئ

Билингки, дейдилар Алжазарий, баъзи қорилар  ض  ни  ظ   қилиб талаффуз қиладилар, бу, Оллоҳ ирода қилган маънога мухолиф бўлганлиги учун, Қуръон қироатида жоиз эмас. Агар الضَّالِّينَ нинг ўрнига    الظالِّينَ  десак “бизларни доим бўлмаганлардан қилгин” деган  бўлиб қолади.(Оллоҳ сақласин).

   

28. Тафхим ва тарқиқ.

 

Тафхим луғатда семиртириш маъносида бўлиб, истилоҳда ҳарфни талаффуз қилганда, унинг товушини каттайтириб, оғизни тўлдириб чиқаришни айтилади. Тарқиқ унинг зидди бўлиб товушни ингичка қилиб чиқаришдир. Унинг садоси билан оғиз тўлмай чиқади.

Шунга қараганда ҳижоийя ҳарфлари уч қисмга бўлинади. а). Доим муфаххам ҳарфлар. б). Доим мураққақ ҳарфлар. в). Баъзан тафхим баъзан тарқиқ қилинадиган ҳарфлар.

1. Доим тафхим қилинадиган ҳарфлар-истеъло ҳарфлари. Уларни Ибнул Жазарий   خُصَ  ضَغْطِ  قِظْ  жумласида жамълаган. Бу ҳарфлар, ўз ичига олган қувват ва заифлик сифатларида бир-биридан фарқ қилишига қараб, тафхимда ҳам  бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун тўртала  ص  ض  ط  ظ  итбоқ ҳарфлари тафхим жиҳатдан истеъло ҳарфларининг энг аълоси ҳисобланади. Бу тўғрида Ибнул Жазарий шундай дейди.

 

وَ حَرْفَ الإ سْتِعْلآءِ فَخِمْ وَاخْصُصا    الإطْباقَ أقْوى نَحْو قالَ وَا لْعَصا

Яъни, истеъло ҳарфларини тафхим қилинг ва тўртта ҳуруфи мутбақани  қолган учтасидан кўра ортиқроқ тафхим қилишга хосланг. الْعَصا даги тафхимقالَ  даги тафхимдан ортиқроқ бўлсин.

Бу етти ҳарфнинг кучли ва кучсиз бўлиш жиҳатдан тартиби қуйидагича,  чапдан ўнга: خ   غ  ق  ظ  ص  ض  ط . Тафхимнинг мартабалари,  Ибнул Жазарийнинг ихтиёрига кўра бештадир.:

Биринчи фатҳали истеъло ҳарфидан кейин алиф келган сурат.  قال  каби.

Иккинчи фатҳали истеъло ҳарфидан сўнг алиф келмаган сурат.---------------------     خَلَقَكُمْ   каби.

Учинчи заммали ҳолати--------- يَقُولُ   каби.

Тўртинчи сукунли ҳолати ------- فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَاقْرَأْ каби. Бешинчи касрали ҳолати---------قِيلَ  каби.

 

  1. Доим тарқиқ қилинадиган ҳарфлар.

 

  1. Булар,  ا  ل ва ر дан ташқари истифола ҳарфларидир. Ибнул Жазарий шундай дейдилар:

 

وَ رَقِقًنْ  مُسْتَفِلاً  مِنْ  أ حْرُفٍ      وَحاذِرَنْ  تَفْخيمَ   لَفْظِ   ا لألفِ

 

Яъни, ҳарфлардан мустафилларини ингичка ўқинг ва мустафилдан кейин келган алифларни ҳам йўғон қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг.

3. Баъзи ҳолларда тафхим, баъзи ҳолларда тарқиқ қилинадиган ҳарфлар. Булар мустафила ҳарфларидан истисно қилинган учта ҳарфдир.

Алиф, ўзидан аввалги ҳарфга тобеъ, агар муфаххам бўлса бу ҳам муфаххам, агар мураққақ бўлса мураққақ бўлади. قَالُوا       التَّرَاقِي  ва   الْكِتَابُ

Лом. Лом истифола ҳарфларидан бўлгани учун унинг аслий сифати тарқиқдир. لَكُمْ   ذَلِكَ  قُلُوبُهُمْ  У фақат الله  лафзи жалоласида, замма ёки фатҳадан кейин келса йўғон ўқилади.  عَبْدُ اللَّهِ *  قَالُوا اللَّهُمَّ  *

قَالَ اللَّهُ رَسُولَ اللَّهِ  Аммо касрадан кейин келганда мутлақо тарқиқ қилинади.

 

لِلَّهِ  * بِاِسْمِ اللَّهِ  * قُلْ اللَّهُمَّ  *  قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ(1)اللَّهُ الصَّمَدُ

 

Ро ҳарфи.  Қуръонда келган  ر лар учун тўрт ҳолат бор.

Биринчи, бил иттифоқ тарқиқ қилинадиган ر . Бу 8 суратда бўлади.

1. Касрали ҳолат  رِجَالٌ  *   مَرِيئًا  * وَرِضْوَانٌ مِنْ اللَّهِ ва васл ҳолатдаги  لَيْلَةُ الْقَدْرِ  *  وَاذْكُرِِِ اسْمَ رَبِّكَ   *  وَذَرِ الَّذِينَ

2. Имола қилинган ر. Ҳафснинг қироатида бундай  ر    фақат бир жойда, сураи Ҳудда келади:  مَجْراهَا  касрага моил қилиб ўқилади.

3. Васл ҳолатда касрали, равм билан вақф қилинган ر. Мисол: وَنُفِخَ فِي الصُّورِ  وَالْعَصْرِ

4. Аслий сукунли ҳарфдан кейин, калиманинг ўртасида, аслий сукун билан сукунланиб келган ва орқасидан шу калимада истеъло ҳарфи келмаган ر.  Масалан:   فِرْعَوْنُ 

5. Касрадан кейин, аслий сукун билан сукунланиб калиманинг охирида келган ر . Кейинги сўз бошида истеъло ҳарфи келмаса ҳам, м:  رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ каби, истеъло ҳарфи келса ҳам, м: فَاصْبِرْ صَبْرًا جَمِيلًا ** وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ *أَنْ أَنذِرْ قَوْمَكَ каби бари бир. Бу ر нинг ўзидан кейин бошқа калимада истеъло ҳарфи келганига Қуръонда яна бошқа мисол келмаган.

6. Касрадан кейин вақф учун оризий сукун билан сукунланган ر.  Мисол:* لِيُنْذِرَ ** مُنتَشِرٌ ** مُنْهَمِرٍ ** فَإِذَا نُقِرَ  

7. Касрали ҳарф, ортидан  истифола сифатли, саҳиҳ (иллат ҳарфи эмас) сукунли ҳарф келиб, ундан кейин вақф сабабли оризий сукунга эга бўлиб  келган ر  ҳарфи. Мисол:  الذِّكْرَ  ,   السِّحْرَ

8. Мад ҳарфи, ёки мадди лин бўлган  ى  ҳарфидан кейин келган оризий сукунли  ر , у хоҳ заммали, хоҳ фатҳали, хоҳ касрали бўлсин тарқиқ қилинади. Масалан: وَالْحَمِيرَ ,  َ    وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌذَلِكَ خَيْرٌ  , مِنْ بَشِيرٍ  ,  كَهَيْئَةِ الطَّيْرِ   لاضَيْرَ,

Иккинчи ҳолат,тарқиқ ва тафхим қилиб ўқилиши жоиз ر , бу  тўрт навъ бўлади.

1. Тахфиф сабабли ҳазф қилинган ى   дан аввал оризий сукунли   ر   ҳарфи, бу Қуръонда фақат иккита калимада ворид бўлган. وَنُذُرِ   ва   يَسْرِ ,  аввалги калима Қамар сурасида 6 жойда келади. Кейингиси Фажр сурасидаги  وَاللَّيْلِ إِذَا يَسْرِ  оятида келган.

Тарқиқ билан ўқиганлар аслига яъни маҳзуф ى га ва васл ҳолатидаги ر  нинг касрасига қараб вақфни ҳам васл ўрнига қўйишган.

Тафхим билан ўқиганлар ر  нинг шу ҳолатига назар қилиб, وَنُذُرِ  калимасида  заммадан кейинлиги учун يَسْرِ калимасида фатҳадан кейинлиги учун  ر ни тафхим қилишган.

2. Жазм қилингани учун ҳазф қилинган ى дан аввал келган  оризий сукун билан вақф қилинган ر , бу фақат олдида хоҳ أنْ хоҳ ف келсин,  أسْر сўзида

бўлади. Агар فَأَسْرِ  бўлса Қуръонда уч ерда келади.

فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍ مِنْ اللَّيْلِ وَلَا يَلْتَفِتْ مِنْكُمْ أَحَدٌ         Ҳуд.

فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍ مِنْ اللَّيْلِ وَاتَّبعْ أَدْبَارَهُمْ                  Ҳижр

فَأَسْرِ بِعِبَادِي لَيْلًا إِنَّكُمْ مُتَّبَعُونَ                                 Духон.

أنْ أسْرِ   калимаси Қуръонда икки жойда келади.

وَلَقَدْ أَوْحَـيْنَا إِلَى مُوسَى أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِي                     Тоҳа

وَأَوْحَيْنَا إِلَى مُوسَى أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِي إِنَّكُمْ مُتَّبَعُونَ             Шуаро

Тарқиқ билан ўқиганлар ҳазф қилинган ى ни эътиборга олганлар. Тафхим қилганлар эса аслига қарамай, унинг оризий сукунига қараганлар.

3. Оризий сукун билан вақф қилинган, аслида касрали бўлган (ر ) нинг олдидаги ҳарф истеъло ҳарфларидан, унинг олдида эса касрали ҳарф келади. Бу кўриниш Қуръонда фақат бир ўринда келади. الْقِطْرِ сўзи. وَأَسَلْنَا لَهُ عَيْنَ الْقِطْرِ   Сабаъ.

Тарқиқ қилганлар васл ҳолатига ва сокиндан аввалги касрага назаран ر  ни ингичка қилиб вақф қилишган. Тафхим қилганлар эса унинг оризий ҳолатига қараб, тафхим билан тўхтаганлар ва касра олдидаги сукунни тарқиқ қилишга тўсиқ деб билганлар.

4. Бу навъда сукунли ر ҳарфи калиманинг ўртасида аслий касра билан ҳаракатланган ҳарф билан худди шундай касрали истеъло ҳарфи орасида бир калимада келади. Бу навъ Қуръондаги бир ўринда فِرْقٍ  лафзида келади. فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍ كَالطَّوْدِ الْعَظِيمِ    Шуаро.

 ر  ингичка ўқиганлар аввалги касрага қараб, кейинги истеъло ҳарфи касрали бўлгани учун тарқиққа муносиб деб ингичка ўқиганлар, адо қилишда ҳам шу муқаддам. Тафхим қилганлар эса бу сабабларга қарамай фақат ҳарфи истеълони назарга олганлар.

Учинчи ҳолат тафхим ва тарқиқ жоиз, лекин тафхим авло. Бу икки хил турда бўлади.

1.Касрали ҳарф, ва сукунли ҳарфи истеълодан кейин келиб, васл ҳолатда фатҳали, лекин оризий сукун билан вақф қилинган ر ҳарфи. Бундай калима Қуръонда фақат бир лафзда ворид бўлган.Бу танвинсиз  مِصْرَ  лафзи  бўлиб Қуръонда тўрт ўринда келади: Юсуф ва Юнус сураларида.

وَقَالَ الَّذِي اشْتَرَاهُ مِنْ مِصْرَ لِامْرَأَتِهِ  * قَالَ يَاقَوْمِ أَلَيْسَ لِي مُلْكُ مِصْرَ

وَقَالَ ادْخُلُوا مِصْرَ إِنْ شَاءَ اللَّهُ آمِنِينَ *  أَنْ تَبَوَّأَا لِقَوْمِكُمَا بِمِصْرَ بُيُوتًا

 

Бу калимада ر ни тафхим қилиб ўқиганлар унинг васл ҳолатига қараб, уни касрадан ажратиб турган сукунли истеъло ҳарфига эътибор берганлар. Ижрода ҳам шу муқаддам. Тарқиқ қилганлар эса унинг васл ҳолатига қарамай, вақф ҳолатига қараб, касрадан кейинги истеъло ҳарфига эътибор бермаганлар.

2.Вақф қилинган  ر  нинг олдида фатҳа, замма ёки сокин, сокиннинг олдида фатҳа ёки замма бўлган тур. ر нинг бу тури Қуръонда кўп келади. Мисоллар: الْبَشَرِ *بِالنُّذُرِ ِ * َالْعَصْرِ  * وَالْفَجْرِ *الْعُسْرِ

Бу ر ни тафхим қилиб ўқиганлар унинг оризий сукунига қараганлар, ингичка ўқиганлар эса, унинг васлдаги касрали ҳолатига қараганлар. Ал Мутавалли бунга шундай ишора қилади:

 

وَالراجِحُ التَفْخيمُ في لِلْبَشَرِ     وَالْفَجْرِ أيْضًا وَ كَذا بِالنُذُرِ

 

Тўртинчи ҳолат. Бил иттифоқ тафхим қилиб ўқиладиган ر  Бу ر юқоридаги мазкур ўринлардан бошқа ўринларда, яъни қуйидаги жойларда келади:

1.    Фатҳали ر  . Агар калиманинг охирида бўлса васл қилинган фатҳали ر. Мисоллар:

رَبِّي  * بِرَبِّكُمْ * لَيْسَ الْبِرَّ

 

2. Сўзнинг бошида ёки ўртасидаги ва агар охирида бўлса васл ҳолатдаги, ёки равм билан вақф қилинган заммали   ر  الْكَذَّابُ الْأَشِرُ * لَا يُبْصِرُونَ * رُزِقُوا

3. Фатҳадан кейин келган аслий сукунли  ر.

مَرْيَمَ  **  لَا يَسْخَرْ قَومٌ

4.Заммадан кейинги аслий сукун билан сукунланган  ر. وَقُرْآنًا فَرَقْنَاهُ **** فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ

5.     Бир калимада фатҳали истеъло ҳарфидан аввал, аслий касрадан кейин, аслий сукун билан сукунланган ر. Бу Қуръонда бешта калимада келади. قِرْطَاسٍ  * فِرْقَةٍ * وَإِرْصَادًا * مِرْصَادًا *  لَبِالْمِرْصَادِ

6. Мунфасил касрадан кейин иккинчи калимада аслий сукун билан сукунланган ر.         الَّذِي ارْتَضَى ** وَقُلْ رَّبِّ ارْحَمْهُمَا 

7.    Муттасил оризий касрадан кейинги аслий сукун билан сукунланган ر. *** ارْجِعِي

8. Мунфасил оризий касрадан кейинги аслий сукун билан сукунланган ر. *** إِنْ ارْتَبْتُمْ *** أَمْ ارْتَابُوا

9.Ўзи фатҳали ё заммали бўлиб, фатҳали ҳарфдан кейин, ёки ўзи касрали бўлса ҳам тафхимни вожиб қиладиган сабабдан кейин, вақф сабабли оризий сукун билан сукунланган ر.        وَمَنْ كَفَرَ .  وَمَنْ كَفَرَ . بِشَرَرٍهُوَ الْبَرُّ

10. Заммадан кейин вақф сабабли оризий сукун билан сукунланиб келган ر. َيُوَلُّونَ الدُّبُرَ  فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ

11.Ўзи фатҳали, лекин вақф сабабли оризий сукун билан сукунланган, олдида сокинли ҳарф, унинг олдида эса фатҳали ё заммали ҳарф келган ر. إِنَّ الْأَمْر * فَاتَّقُوا النَّارَ* إِذَا جَاءَ نَصْرُ * лекин бундан лин ҳарфи ى мустасно: السَّيْرَ буни юқорида айтганимиздек тарқиқ билан ўқилади.

12.Ўзи заммали ёки фатҳали, аммо вақф учун оризий сукун билан сукунланган, олдида сукунли соғ ҳарф, ёки و , унинг олдида эса  заммали ҳарф келган ر .  سُندُسٍ خُضْرٌ * الْيُسْرَ * تُرْجَعُ الْأُمُورُ * أَنْ لَنْ يَحُورَ 

Эслатма.

а) Р ҳарфидаги асл сифат, уни тафхим қилиб ўқишдир. Аллома Шайх Али Муҳаммад Заббоъ Шотибийяга қилган шарҳида:” ر ҳарфини тарқиққа сабаб бўладиган ўринлардан бошқа ҳамма ўринларда тафхим қилинг чунки тарқиқ аслга хилофдир”- дейди.

б) Билингки ر ни тафхим ёки тарқиқ қилишда баъзан ر нинг ўз зотига қаралади, фатҳали ё заммали ر нинг тафхими   ва касрали ر нинг тарқиқи каби.

Баъзан унга ўзидан аввалги ҳарф билан қўшиб  қаралади,замма ёки фатҳадан кейин калиманинг ўртасидаги сокинлик ر нинг тафхими каби.

Баъзан унга, унинг  олди ва орқасидаги ҳарфлар билан қўшиб қаралади, касрали ҳарфдан кейин келиб, аслий сукун билан сукунланган ва ўзидан кейин истифола сифатли ҳарф келган ر нинг тарқиқига ўхшаш.

Баъзан унинг олдидагига қарамай орқасидаги ҳарф билан қўшиб қаралади, касрадан кейинги сокинлик ва ўзидан кейин  

бир калиманинг ўзида истеъло сифатли ҳарф келган ر нинг тафхими каби.

Ибнул Жазарий ر нинг ҳукмлари хусусида шундай дейди:

 

Қуйидаги  ر  лар нинг вақф ҳолатидаги ҳукмларини баён қилинг!

فِرْقٌ  * فِرْعَوْن * نُذُر * رِجال * مِصْر * وَرِضْوان * عَيْنَ ا لْقِطْر *ا لذي ارْتَضَى  * ارْجِعى * بِرَبِكُمْ * وَا لْفَجْر * مَجْريها *

 

29. Мутамосил, мутақориб, мутажонис ва

мутабоид ҳарфлар.

 

Икки бир - бири билан, ҳам ёзувда, ҳам лафзда икки калимада اضْرِبْ بِعَصَاكَ  каби, ёки фақат  ёзувда, إِنَّهُ هُوَ каби чунки бу “ҳо”ларни лафзда сила учун қўйилган кичкина “вов” ажратиб туради, ёки         مَا سَلَكَكُمْ каби бир калимада учрашган калималар сарлавҳадаги тўрт хил ҳолатда бўлади. Бу тўрт навъ ҳарфлар 21 қисмга бўлинади. Бунга Лаолил баён соҳиби шундай ишора қилади.

 

إنْ  يَجْتَمِعْ  حَرْفانِ  خَطا  قُسِما     عِشْرينَ  قِسْمًا   بَعْدَ  واحِدٍ  نَما

 

Бу тўрт навънинг баъзилари ўз навбатида яна бир неча навъларга бўлиниб кетади. Мутамосил-1 навъ, мутақориб-3 навъ, мутажонис-2 навъ ва мутабоид-1 навъ. Буларнинг ҳар қайсиси яна уч қисмга бўлиниб жами 21 қисм бўлади.                                                                                                                                                                                                                                                                                            кейинги сахифа...

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов