"."
Меню

Тажвидул Куръон,тажвид,куръон,курон

Мутамосил ҳарфлар.

 

Мутамосил ҳарфлар- وَقَدْ دَّخَلُوا даги د лар каби исми, махражи ва сифати бир хил ҳарфлар бўлиб уч қисмга: сағир,кабир ва мутлаққа бўлинади.

Мутамосили сағир - аввалгиси сокин кейингиси ҳаракатли бўлган ҳарфларни айтилади: اذْهـَب بِكِتَا بِي هَذَا ва  يُدْركِكُّمْ الْمَوْتُ **,

 وَقَدْ دَّخَلُوا ** فَلَا يُسْرِفْ فِّي الْقَتْلِ  каби. Бу ҳарфларни идғом қилиш вожиб бўлади. . Идғомнинг шарти ўз ўзидан мавжудлиги, яъни, бу икки ҳарфнинг аввалгиси сокин, кейнгиси ҳаракатли бўлганлиги учун ва у ҳеч қандай амалсиз осон бажарилгани учун уни сағир деб аталди. Мутамосили сағирни идғом қилиш вожиблигидан икки масъала мустасно.

Биринчи масъала, биринчи ҳарф мад ҳарфи бўлганда уларни идғом қилинмайди. М: قَوْمِي يَعْلَمُونَ  ва آمَنُوا وَعَمِلُوا , бу ҳолатда мад ҳарфини сақлаб қолиш учун ва иккала ҳарфнинг махражлари икки хил бўлгани учун و ва ى ни изҳор қилинади. Чунки мадли ى  ва  و нинг  махражи жавф эканлиги маълум, ҳижоийя  ى   нинг  махражи тилнинг ўртаси,  و  ники эса  лабларнинг ораси.

Агар шу масъалада و ва  ى  нинг олдидаги ҳарф фатҳали бўлса, عَصَوْا وَكَانُوا  ва  لا تَخْتَصِمُوا لَدَيَّ  каби, бил иттифоқ идғом қилиш вожиб бўлади, чунки бу икки ҳарф мадди лин бўлганда муҳаққақ махражларидан чиқадилар.

Иккинчи масъала мутамосил ҳарфларнинг авалгиси ҳои сакта бўлган ҳолат, مَالِيه(28)هَلَكَ  каби. Бу ҳолатда Ҳафс  ривоятларига кўра икки иш, изҳор ва идғом жоиз, изҳор эса фақат сакта қилганда ҳосил бўлади, ва идғом қироатидан кўра бу рожиҳроқдир.

Мутамосили кабир бу, хоҳ бир, хоҳ икки калимада бўлсин, مَنَاسِكَكُمْ ва الرَّحِيمِ (3) مَالِكِ каби иккала мислайннинг ҳаракатли бўлган ҳолати. Идғомнинг шартини вужудга келтириш учун мислайннинг аввалгисини сокин қилишга ҳожат тушгани сабабли, бу идғомни кабир деб аталди. Бундай ҳарфларни Ҳафс  фақат иккита сўздагина идғом қиладилар.

1.    تَأْمَنَّا  калимаси, бунда икки важҳ жоиз.

Биринчи, идғом қилиб ишмом билан ўқиш, яъни лабларни яқинлаштириб заммага моил қилиш, تَأْمَنَّا  нинг асли  تَأمَنُنا  бўлиб аввалги  ن  заммали бўлган.

Иккинчи, изҳор қилиб, биринчи  ن  ни равм билан, яъни паст товуш билан унинг ҳаракат вазни -

ни озайтириб ўқиш.

2.    قَالَ مَا مَكَّنَِي فِيهِ رَبِّي خَيْرٌ  оятидаги مَكَّنَِي калимасининг асли  مَكَنَني , икки нун билан бўлган. Ҳафс  биринчи нунни иккинчи нунга идғом қилиб ўқиганлар.

Мутамосили мутлақ бу, مَا نَنسَخْ  каби аввалги ҳарф  ҳаракатли бўлиб, кейингиси сукунли бўлган ҳолат, бунда бил иттифоқ изҳор қилиш вожиб.

 

Мутақориб ҳарфлар.

 

Бу ҳарфлар уч навъ бўлади.

Биринчи навъ махраж ва сифатда яқин бўлган ҳарфлар. Бу ҳам уч қисмга: сағир, كَذَّبَتْ ثَمُودُ даги ت билан ث  га ўхшаган, кабир مِنْ فَوْقِكُمْ даги қоф билан кафга ўхшаган, ва وَلَا يَسْتَثْنُونَ  даги ت  билан ث  ўхшаш мутлаққа бўлинади.

Иккинчи навъ махражлари яқин, сифатлари узоқ ҳарфлар, булар ҳам уч қисм бўлади. Сағир,  قَدْ سَمِعَ  даги د билан س  каби, Кабир, عَدَدَ سِنِينَ даги د  ва س  каби, Мутлақ, سُندُسٍ  даги س  ва ن  каби.

Учинчи навъ сифатда яқин, махражда узоқ ҳарфлар. Булар ҳам уч қисм, إِذْ جَاءُوكُمْ даги  ذ   ва   ج   каби сағир,  قَدَرٍ مَعْلُومٍٍ даги ق  билан د каби кабир, ва يَلْتَقِطْهُ  даги  ق  билан  ط  каби мутлақ.

 

Учала навъдаги сағир идғомнинг ҳукмлари.

 

Бу ҳукмларда Ҳафс  ривоятига кўра 32 масъалада  изҳор қилмасликка иттифоқ қилинган, ва бир масъалада комил ёки ноқис идғом қилиш хусусида иҳтилоф қилинган. Бу 32 изҳор қилинмаган  масъалаларнинг баъзиларида идғом баъзиларида қалб, баъзиларида ихфо қилинади. Қуйидаги масъалаларда идғом қилишга иттифоқ қилинган:

1-Сукунли нунни ушбу 6 та ن , م ,ى , و , ل ,  ر  ҳарфларига идғом қилинади, лекин бундан  нун билан вовни икки жойда: يس(1)وَالْقُرْآنِ  ва  ن وَالْقَلَمِ  истисно қилинган, чунки бу икки ўринда изҳор ривоят қилинган. Шунингдек  ن билан ر  ни бир ўринда- مَنْ رَاقٍ -  изҳор қилинади, чунки бу ерда сакта ривоят қилинган ва у, идғомни манъ қилади.

2-Ломи шамсийяни, кейинидан келадиган 14та ҳуруфи  шамсийяга идғом қилиш вожиб.

3- قُلْ  ва بَلْ  калималаридаги ل  ни орқасидан келадиган ر  га идғом қилиш вожиб, лекин бундан بَلْ رَانَ  мустасно, чунки сакта идғомга мухолиф.

Ва идғомида ихтилоф қилинган масъала  أَلَمْ نَخْلُقّْكُمْ  даги ق билан  ك  ни қандай идғом қилиш масъаласидир. Чунки бу хусусда Ҳафс  дан икки хил идғом ривоят қилинган.

а) Комил идғом ва бу авло ва машҳурроғи. Имоми Шотибий бундан бошқасини ривоят қилмаган. Комил идғом деганда ق ни ك нинг  ичига, истеъло, қалқала каби бирон сифатини зоҳир қилмай киргизишни тушунилади.

б) Ноқис идғом, бундан ق   нинг  қалқала   сифатини йўқ қилиб, ва  истеъло  сифатини қолдириб идғом қилишни тушунилади.

Қалб қилишга иттифоқ қилинган масъала, сукунли нундан кейин  ب  ҳарфи келганда  م га қалб қилишдир.

 Ихфосига иттифоқ қилинган масъала бу ن ҳарфи

ихфонинг 15 та ҳақиқий  ҳарфларидан олдин келганда ихфо қилиш масъаласидир. Бу 15 ҳарфдан ق  билан  ك  мустасно. Бу икки ҳарф ن га нисбатан мутабоиддир. Мисоллар юқорида ихфо бобида ўтган. Аммо мутақориби кабир ва мутлақда изҳор доимийдир.

 

Ҳамжинс ҳарфлар.

 

Ҳамжинс ҳарфлар икки навъ бўлади.

а) Махражи бирхил, сифати ҳар хил бўлган ҳарфлар. Бу ҳам уч қисмга бўлинади. 1- Сағир. 2- Кабир. 3- Мутлақ.

1-    Сағир,  أُجِيبَتْ دَّعْوَتُكُمَا даги ت билан  د каби.

2-    Кабир,  الصَّالِحَاتِ طُوبَى даги ت билан ط  каби.

3-    Мутлақ, أَفَتَطْمَعُونَ даги  ت  билан  ط  каби.

б) Сифатлари бир хил, махражлари ҳар хил бўлган ҳарфлар. Бу ҳам уч қисм бўлади.

1-    Сағир,  مِنْ مَّا لِ  даги нун билан мим каби.

2-    Кабир,  فَأَنْذَرْتُكُمْ  даги ت билан ك га ўхшаш.

3-    Мутлақ,  أَلَمْ يَجِد ْكَ даги ج билан د  каби.

 

Мутажонисайн сағирнинг ҳукми.

 

Иккала навъида ҳам изҳор қилиш вожиб бўлади. Бундан 8 масъала мустасно бўлиб, улардан олтитасида тўла  идғом қилишга, биттасида ноқис идғом қилишга иттифоқ қилинган ва бир масъалада изҳор ёки идғом қилишда  ихтилоф қилинган.

Идғомига иттифоқ қилинган олти масала қуйидагилар.

1-    ارْكَبْ مَّعَنَا даги каби  ب  билан  م  ни,

2-    أَثْقَلَتْ دَّعَوَا оятидаги каби  ت  билан د  ни,

3-    إِذْ هَمَّتْ طَّائِفَتَانِ  оятидаги каби  ت  билан  ط  ни,

4-  يَلْهَثْ ذَّلِكَ  даги каби ث   билан  ذ  ни,

5-    وَمَهَّد ْتُُّ  даги каби  د  билан  ت  ни,

6-    إِذْ ظَّلَمْتُمْ  даги каби ذ  билан  ظ  ни идғом қилиш  вожибдир.

Бир масъалада ноқис идғом қилишга иттифоқ қилинган. Бу  أَحَطتُ  даги каби ط ни ўзидан кейинги ت га идғом қилишда.

Яна бир масъалада идғомни комил ёки ноқис қилишда ихтилоф қилинган. Бу  مِنْ مَّالِ каби сўзларда,  сокинли ن ни, ўзидан кейинги م га идғом қилишда бўлади. Баъзилар димоғдан чиқаётган ғунна ن  нинг ғуннаси, шунинг учун бу идғом ноқис десалар, баъзи олимлар ғунна, идғомдан кейинги م нинг ғуннаси шунинг учун бу идғом комил дедилар. Ва яна تَرْمِيهِمْ بِحِجَارَةٍ  каби оятларда ب  дан олдинги сукунли م  ни ихфо қилишда ихтилоф қилинган. Юқорида мимни ихфо қилиш муқаддамлиги хусусида сўз ўтган. Мутажонисайни кабир ва мутлақда, доим изҳор бўлади.

 

Мутабоид ҳарфлар.

 

Булар, махражлари узоқ, сифатлари ҳар хил ҳарфлар бўлиб бир навъ бўлади ва мазкур уч қисмга бўлинади. 1-      Сағир, وَالْمُنْخَنِقَةُ даги ن  билан خ каби. 2- Кабир, دِهَاقًا даги د билан ه каби. 3- Мутлақ, أَنفُسَهُمْ даги ه билан م  каби.

Бу ҳарфларнинг ҳукми, доимий изҳор. Бундан ихфосига иттифоқ қилинган икки масъала мустасно:

1- انقَلَبُوا да ن  ва ق , 2- أَنكَالًا даги ن ва ك ҳарфларидир.

Бу ҳарфларнинг кабир ва мутлақ қисмларининг ҳукми, доимий изҳордир. “Туҳфа” соҳиби бу учала навъга шундай ишора қилади:

 

Қуйидаги оятлардан ҳарфларнинг учала навъларини топиб, қисмлари ва ҳукмларини аниқланг!

يُدْركِكُّمْ الْمَوْتُ  *  *  أُجِيبَتْ دَعْوَتُكُمَا  * بَسَطتَّ إِلَيَّ يَدَكَ *

خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ * أَفَأَنْتَ تُسْمِعُ * وَقُلْ رَّبِّ * ارْكَبْ مَعَنَا *

 

30.Калималарнинг охирида тўхташлик.

 

Калимани охирида тўхташ уч турли бўлади. 1-Маҳзи сукун. 2 - Равм. 3 - Ишмом. Қуйида буларнинг баёнини батафсил келтирамиз; биринчи навъ—маҳзи сукун. Маҳзи сукун - ҳаракати бўлмаган холис сукундир. У вақфда асил хисобланади. Бунга имоми Жазарий “Тоййибатуннашр” китобида шундай ишора қилади: وَالأصْلُ فى الْوَقْفِ السُكونُ

Вақф қилишда сукун асилдир. Араблар хеч сокин билан бошламайдилар, чунки сокин билан бошлаш мумкин эмас ёки жуда қийин. Шунингдек  ҳаракат билан ҳам тўхтамайдилар, чунки сокин билан тўхташлик, харакат билан тўхташликдан осон, нафасни янгилашга сукунат мосроқ бўлади.

Иккинчи навъ—равм. Равм дегани—бу товушни камайтириш, заифлаштириш бўладики, унинг учдан икки қисми йўқотилиб бир қисми қолади. Бу маънога имоми Шотибий шундай ишора қилади:

وَرَوْمُكَ إسْماعُ الْمُحَرَكِ واقِفا    بِصَوْتٍ خَفيٍ كُلُ دانٍ تَنَوَلا  

 

Яъни равм, бу устида вақф қилинган ҳарфнинг харакатини енгил товуш билан яқин турган кишига эшиттирмоқлигингиздир.

Равм калиманинг ўртасида, Ҳафснинг ривоятига кўра Қуръоннинг бир жойидагина-            لَاتَأْمَنَّا Юсуф-11 да воқеъ бўлган холос. Имоми Шотибий мана шу ўриндаги равмни ихфо деб айтадилар, яъни биринчи нуннинг заммасини беркитилади, яъни изҳор қилинадию, лекин ҳаракатини ўғирланади дейдилар. Баъзилар бу равмни ихтилос—ҳаракатни ўғирлаш ҳам дейишади. Равм билан ихтилос, ҳаракатни камайтиришда иккаласи муштарак, лекин баъзи олимлар равмда ҳаракатнинг учдан иккиси ўғирланса, ихтилосда учдан бири ўғирланади дейдилар. Ундан ташқари яна мансуб ва охири мафтуҳ калималарда равм бўлмайди, бу ҳамма қурроларнинг раъйидир. Лекин улуғ наҳвий  олим Сибавайҳ,   иккала ҳолатда  ҳам равмни жоиз дейдилар. Ихтилосда эса учала ҳаракат билан тўхтаса бўлаверишига ҳамма қорилар иттифоқ қилишган. Бу қоидаларнинг ҳаммасини устозлардан оғизма-оғиз ўрганиш керак бўлади, йўқса ҳар ким ҳар-хил талаффуз қилиб юбориши мумкин.

Учинчи навъ—ишмом. Ишмом бу, лабларни қўғириш бўлади, харфни сокин қилингандан кейин ҳаялламай нафас чиқсин учун озгина очиқ жой қолдириб, лабларни заммага моил қилиб чегиришдир. Буни қараб турган одамгина билади. Имоми Шотибий айтади:

 

يُسَكَنُ لا صَوْتٌ هُناكَ فَيَصْحَلا     . وَالإشْمامُ إطْباقُ الشفاهِ بُعَيْدَ ما

 

Яъни ишмом, бу устида вақф қилинган ҳарфнинг харакатини беркитиб, сокин қилгандан кейин, лабларни бироз юқорига кўтариб, товушсиз заммага моил қилишдир..

 

Равм ва ишмомнинг фойдалари.

 

Равм ва ишмомнинг фойдаси, вақф қилиш керак бўлган жойда охирги ҳарфнинг аслий ҳаракатини билдириб қўйишликдир. Равм қилинганда харакат қанақа эканлигини эшитган киши билади, лекин ишмомда эса фақат қараб турган кишигина билади.

Имоми Ибнул  Жазарий, ишмом эмас, равм ҳам эмас, тўла ҳаракат билан тўхташни жоизэмаслигига

ишора қилиб айтади:

 

وَ حاذِرِ الْوَقْفَ بِكُلِ الْحَرَكَة    إلا إذا رُمْتَ فَبَعْضُ حَرَكَة

 

Яъни,тўла ҳаракат билан тўхташликдан эҳтиёт бўлинг, лекин ҳаракат билан равм қилиб тўхтамоқчи бўлсангиз унинг   баъзиси (учдан бир қисми) билан тўхтанг. Насб ва фатҳали ҳолатда равм жоиз эмас, балки раф ва заммали ҳолатдагина жоиз.

Танбиҳ. Ишмом тўртта нарсага ишлатилади. Биринчиси,  ҳарфни сокин қилгандан кейин лабларни чегириб бир-бирига яқин келтириш. Иккинчиси идғом қилинган ҳарфнинг сукунига яқинлаштириб лабларни қўғириш. Ва бу Юсуф сурасидаги لا تَأْمَنَّا  лафзида бўлади.  Бунинг  кайфияти,  аввалги нунни сокин қилгандан кейин,  иккинчисига тамом идғом қилишдан олдин бевосита лабларингизни заммага моил қилиб чегирасиз. Ишмомнинг бу навъи,  вақфга хос бўлган илгари ўтган навъга ўхшайди, чунки биринчи нун аслида заммали эди, кейин уни вақф учун сокин қилинган ҳарфдек, идғом учун сокин қилинган. Бино барин ҳар иккаласининг сукуни оризийдир. Бироқ  бу ерда ишмом, иккинчи нунни айтишни тугатмасдан илгари бўлади. Вақф қилишдаги ишмом эса, охирги калимани сокин қилиб бўлгандан кейин қилинади. Шу ерда қори ишмом қилишдан кеч қолса, унда мужаррад сокин билан вақф қилган  бўлади.

Учинчиси, битта ҳарфга иккинчи ҳарфнинг ҳидини келтириб қўйишлик, яъни битта ҳарфнинг товушини иккинчи ҳарфнинг товушига қўшиб  юборишлик бўлади. Масалан    الصِّرَاطَ лафзида ص билан  ز ни аралаштириб юборилса, шу ҳам ишмом бўлиб қолади. Бу ҳолат кўпроқ Ҳамзанинг қироатида бўлади.

Тўртинчиси, бир ҳаракатга иккинчи ҳаракатни ҳидини келтириш, яъни битта ҳаракатни иккинчисига аралаштириш. Масалан; касрани заммага аралаштирсак и ҳам эмас у ҳам эмас, балки иккаласининг ўртасидаги товуш чиқади, бу эса тахминан «э» ўхшаш товушини  беради. Масалан Кисоий ва Ҳишшомнинг қироатида «қийла»ни «қэла» деб ўқилади. Бунинг кайфияти, биринчи ҳарфнинг ҳаракатини иккита ҳаракатдан таркиб топган ҳаракатга келтирмоғингиздир. Бу ерда замманинг улуши касраникига қараганда озроқ ва муқаддам бўлади.

Ҳарфларда тўхташлик уч хил бўлади; биринчиси—маҳзи сокин билан тўхталадиган, равм ҳам ишмом ҳам қилиб бўлмайдиган ўрин, бу ҳолат бир неча жойда бўлади.

Вақфда  ҳам  васлда  ҳам  сокин  бўлган  ҳарф,  масалан فَلا تَنْهَرْ бу ерда васл қилсангиз ҳам ўзи сокин, нафас олмай улаб кетаверасиз, вақф ҳолида ҳам сокин, равм ва  ишмом мумкин эмас,  чунки равм билан ишмом ҳаракатли ҳарфларда вақф қилинганда  бўлади.

Васл ҳолатда ижтимои сокинайндан қутилиш учун  ҳаракат берилган  ҳарф  устида  тўхташ.  Масалан  قُمْ اللَّيْلَ إِلَّا قَلِيلًا  ва   وَأَنْتُمْ الْأَعْلَوْنَ , аввалги мисолда мимга касра, кейинги мисолда замма берилган. Бу ерда равм ҳам, ишмом ҳам қилинмайди, чунки бу ердаги мимнинг ҳаракати оризий ҳаракатдир.Уни ижтимои сокинайндан халос бўлиш учун васл ҳолатда берилган. Шунинг учун бу ерларда тўхташ лозим бўлиб қолса ҳаракатига эътибор берилмайди. Буни тақозо қилиб турган нарса ижтимои сокинайн эди, у йўқ бўлса, равм ва ишмом йўқ бўлади,балки сокин бўлиб қолади.

Ва  حِينَئِذٍ-га ўхшаган калималар ҳам шу навъга дохил бўлади, чунки  ذ нинг касраси, музофун илайҳ жумладан эваз қилиб берилган танвин сабаблидир, вақф ҳолатда танвин зоил бўлгандан кейин  ذ нинг аслий сукуни ўзига қайтади, лекин كُلٍّ ва غَوَاشٍ  каби исмлардаги касралар аслийдир.

الْجَنَّةَ каби охири тои таънис билан тугаган калималардир, вақф қилинганда “ه” билан «ал-жаннаҳ» деб тўхталади. Бу ҳоъ,  тоъ нинг ўрнига бадал бўлган, биз бу тоъ ни вақф қилганимизда ўқимаймиз. Бу тоъ га ишмом ва равм ҳам дохил бўлмайди, лекин тоъ мабсутаت  га тўхталадиган бўлса, ишмом ҳам ва равм ҳам жоиз бўлади.

Васл ҳолида, الْمُـسْـتـَقـِيـمَ  каби хоҳ эъроб, الَّذِينَ  каби хоҳ бино фатҳаси билан ҳаракатланган ҳарфларда (фатҳали танвинда эмас) вақф қилишда равм ҳам, ишмом ҳам дуруст эмас. Чунки  фатҳа ўзи енгил, яна бу фатҳа талаффузда тез айтиладики равм қилиб ундан қисқартириб бўлмайди.

Сокин ва равм билан тўхталаш мумкин, ишмом билан тўхташ мумкин бўлмаган ўрин. Бу ўрин васл ҳолатида касра билан келган калима, ҳоҳ бу эъробнинг касраси бўлсин الرَّحِيمِ каби, хоҳ  бинонинг касраси бўлсин  َؤُلَاء  каби.

Маҳз сукун билан, равм ва ишмом билан вақф қилиш дуруст бўлган ўринр. Бу ўрин васл  холатда, хоҳ эъробники бўлсин  الْحَكِيمُ  каби, хоҳ биноники бўлсин  يَاصَالِحُ  каби,заммали бўлган ҳарфдир. Бу ҳолатда уч хил (сокин, равм, ишмом) билан тўхташ мумкин.

Энди ғоиб музаккар исмдан киноя қилинган замир  هُ  нинг устида вақф қилиш етти хил бўлади.

1, олдида замма келган ҳолат, м: وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ

2, ўзидан илгари сокинли «вов» келади. Бу «вов» хоҳ олди заммали мад бўлиши, хоҳ олди фатҳали  лин бўлиши мумкин, масалан:                  مِنْ بَعْدِ مَا عَقَلُوهُ,   وَلِيَرْضَوْهُ

Учинчиси, олдида касра келган ҳолат, масалан  Бақара -  مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ 4,олдида хоҳ мад хоҳ лин бўлган  ى  ҳарфи келган ҳолат,               فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي وَلَا تَحْزَنِي. وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ إِحْسَانًا

5, олдида фатҳа келган ҳолат, мисол: وَأَصْلَحْنَا لَهُ زَوْجَهُ

6, олдида алиф келган ҳолат, масалан:                   وَهَدَاهُ وَاجْتَبَاهُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيم               

7, олдида сокинли саҳиҳ ҳарф келган ҳолат, масалан:  فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمْ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ . Бу ҳарф устида вақф қилиш хусусида аҳл адолар ихтилоф қилишиб уч мазҳабга бўлиндилар.

1.    Кўп олимлар бу замирда вақф қилишда сукун ҳам, равм ва ишмом ҳам дуруст дедилар.

2.    Баъзилар равм ва ишмомни мутлақо мамнуъ дедилар.

3.    Имоми Ибнул Жазарий ихтиёр қилган мазҳаб:

а) Агар замирнинг олдида замма ё касра ё و ёки ى бўлса равм ва ишмом дуруст эмас. б) Олдида фатҳа ё алиф ё сукунли саҳиҳ ҳарф бўлса иккаласи ҳам дуруст. Лаолил баён соҳиби шундай дейди:

 

 

31.Ҳазф ва исбот.

 

Бу иккисидан ҳарфи мадларнинг ҳазф қилиниши ёки ҳазф қилинмай исбот қилиб вақф қилишни тушунилади. Исбот билан ҳазф усмоний мусҳаф хусусиятларидан бўлиб, қоридан шу расмул мусҳафга мос равишда қироат қилишини талаб қилинади. Чунки вақф кўпинча “ расми мусҳаф”га тобеъ, лекин ривоят сабабли истисно қилинган вақфлар ҳам бўлади-ки, шулар ҳақида сўзлаймиз.

 Иллат ҳарфи билан тугаган калималар охиридаги

вақф тўрт хил суратда бўлади.

Биринчи сурат расмда (ёзувда) ва васл ҳолатда собит ҳарф; قَالَا رَبَّنَا إِنَّنَا , إِنِّي مَعَكُمْ  , قَالُوا خَيْرًا  бу суратда мад ҳарфларини исбот қилиб вақф қилинади.

Иккинчи, ҳарфи мад ёзувда ва васл ҳолатда ҳазф қилинган сурат. وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ ﴿,                     وَمِنْ آيَاتِهِ الْجَوَارِ ﴿ ,      ﴾ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ ﴿ . Бу суратда ҳазф билан вақф қилинади.

Учинчи расман собит ва васлан маҳзуф бўлган сурат.﴾ الظُّنُونَا هُنَالِكَ  ,﴾ نُنْجِي الْمُؤْمِنِينَ ﴿ , ﴾ مُرْسِلُوا النَّاقَةِ ﴿ бу суратда мад ҳарфини исбот қилиб тўхталади.

Тўртинчи расман маҳзуф, васлан собит бўлган сурат. ﴾ إِنَّه و هُوَ ﴿ , ﴾ بِهِ ى بَصِيرًا ﴿ бу суратда расмул

мусҳафга тобеъ қилиб ҳарфи мадни ҳазф қилиш билан вақф қилинади.

Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики мад ҳарфининг ҳазфи ёки исботи васл ҳолатига қарамайди, балки у расмул хатга тобеъ.

Бу қоидадан баъзи калималар мустасно. Масалан: сураи Даҳр-4 даги ﴾ سَلَاسِلًا ﴿ ва сураи Намл-36 даги ﴾ آتَانِى ﴿ калималари, биринчи калимада мад ҳарфи расман собит, иккинчи калимада эса расман маҳзуф, ҳолбуки Ҳафс қироатида ҳар икки важҳ, ҳазф ҳам исбот ҳам жоиз. Шунингдек  Ҳуд,  Фурқон, Анкабут,  Ан  Нажм  сураларидаги   ﴾ ﴿ َثَمُودَا калимасида ҳам алиф расман собит бўлсада, васл ва вақф ҳолатларида маҳзуфдир.Бунда фақат ривоятга суялинади.

Танбиҳ: Агар мад ҳарфи бир сабаб билан ҳазф қилинган бўлса унинг ҳазфи билан вақф қилинади. Бу ижтимои сокинайн сабабли ҳазф қилинган “ё” ҳарфида бўлади. قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِ الْمَوْتَى ﴿

  وَيُحْيِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا ﴿,إِنَّا نَحْنُ نُحْيِ الْمَوْتَى ﴿ ва ҳ.к. Аммо агар мад ҳарфи беиллат ҳазф қилинган бўлса ундан кичкина бир мад ҳарфини эваз қилинади. ﴾ إِنَّ اللَّهَ لَا يَسْتَحْىى أَنْ يَضْرِبَ مَثَلًا ﴿    

رَبِّي الَّذِي يُحْيِيى وَيُمِيتُ ﴿ قَالَ أَنَا أُحْيِيى وَأُمِيتُ ﴿ бу ҳолатда маҳзуф ҳарфи мадни исбот қилиб вақф қилинади, аммо ривоятда маҳзуфлигига нас келган бўлса ҳазф қилиниб тўхталади. ﴾ يَوْمَ يَأْتِ لَا تَكَلَّمُ نَفْسٌ إِلَّا بِإِذْنِهِ ﴿, чунки Ҳафс يَأْتِ  деб ى сиз ўқиганлар. Қуйида учала ҳарфи мад ҳолатларини батафсил кўриб чиқамиз:

а). Алиф учун бешта ҳолат бор.

Биринчи ҳолат расман, вақфан ва васлан собит ҳолати, алифни исботи билан вақф қилинади. ﴾ يَكَادُ سَنَا بَرْقِهِ ﴿

Иккинчи ҳолат расман ва вақфан собит лекин васлда маҳзуф, бу ҳолат саккиз хил бўлади.

1-илтиқои сокинайн сабабли ҳазф қилинган алиф, мисол: ﴾ فَإِنْ كَانَتَا اثْنَتَيْنِ ﴿,﴾ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ﴿,

﴾ وَتَخْشَى النَّاسَ ﴿,

مُوسَى الْكِتَابَ ﴿,ذِكْرَى الدَّارِ ﴿ ва ҳоказо исмларда ва феълларда бўлади.

2-Қуръоннинг ҳамма ерида келган  أيها сўзидаги алиф, исбот билан вақф қилинади, лекин бундан уч ўринда келганлари мустасно ва ҳазф билан тўхталади. ﴾ أَيُّهَ الثَّقَلَانِ ﴿, أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ ﴿, يَاأَيُّهَ السَّاحِرُ ﴿

3-баъзи оятларнинг охирларида келган алиф. Аҳзоб сурасидаги  السَبيلا * الرَسولا * الظُنونا калималари

ва Инсон сурасидаги биринчи  قَوَارِيرَا

4-нуни тавкиди хафифадан бадал қилинган алиф, икки ерда келади. وَلَيَكُونَا مِنَ الصَّاغِرِينَ,لَنَسْفَعَا بِالنَّاصِيَةِ

5-танвиндан бадал қилинган насб ҳолатдаги алиф. Мисол:    اهْبِطُوا مِصْرًا     إِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَحِيمًا.

6-танвинли  إذًا лафзидаги алиф. وَإِذًا لَا يَلْبَثُونَ  каби.

7-Қуръоннинг ҳамма жойидаги  أنا  лафзида воқеъ бўлган алиф.  إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدْنِي ва           إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ каби.

8-  لكِنا  лафзида воқеъ бўлган алиф. Масалан:  لَكِنَّا هُوَ اللَّهُ رَبِّي  бу алифлар васл ҳолатда маҳзуф бўлиб, расман ёзувда борлиги учун вақф ҳолатда собит бўлади.

Учинчи ҳолат. Ёзувда собит ва васл ҳолатда маҳзуф бўлган алиф, бу алифда икки иш, исбот ва ҳазф жоиз, ва у фақат Инсон-4  إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ سَلَاسِلًا  оятидаги سَلَاسِلًا  да воқеъ бўлган. Вақф ҳолатда исбот қилиб тўхташнинг важҳи, ёзувда собитлиги учундир, ҳазф қилинишининг важҳи эса васл ҳолатини риоя қилингани учундир, чунки у васл ҳолатда ҳазф қилиб ўқилади.

Тўртинчи ҳолат. Расман собит лекин қоидага хилоф равишда вақф ва васл ҳолатларида ҳазф қилинадиган алиф. Бу иккита лафзда келади. Биринчиси- ثمود  тўрт ўринда келади 

1- ﴾ أَلَا إِنَّ ثَمُودَ كَفَرُوا رَبَّهُمْ ﴿,  2- ﴾ وَعَادًا وَثَمُودَ ﴿,

3- ﴾ وَعَادًا وَثَمُودَ وَقَدْ تَبَيَّنَ لَكُمْ مِنْ مَسَاكِنِهِمْ ﴿,                           4- ﴾ وَثَمُودَ فَمَا أَبْقَى ﴿ . Иккинчиси  ﴾ قوارير ﴿, фақат бир ерда келади. قَوَارِيرَ مِنْ فِضَّةٍ

Бешинчи ҳолат. Ҳамма ҳолатда, вақф, васлҳо-

латларида ва ёзувда ҳам ҳазф қилинган алиф, м:

وَلَمْ يُؤْتَ سَعَةً مِنْ الْمَالِ  оятидаги يُؤْتَ лафзи каби.Бундаги алиф жазм ҳолатда бўлгани учун ҳазф қилинган.

وَانْهَ عَنْ الْمُنكَرِ  бу алиф ҳам жазм бўлгани учун ҳазф бўлган. فَنَاظِرَةٌ بِمَ يَرْجِعُ الْمُرْسَلُونَ  барча жар ҳарфи дохил бўлган ما  истифҳомийялардан тахфиф учун алиф ҳазф қилинган. Булар بم ‘لم‘فيم‘ عم ‘ مم    Аввалги учтасида сукун билан, кейинги иккитасида ташдид ва сукун билан вақф қилинади.

б) Мад ҳарфи бўлган ى. У икки хил бўлади, а) расмда собит бўлган ى , б) расмда маҳзуф бўлган ى. Расмда собит бўлган ى икки қисм бўлади. 1.Орқасидан ҳаракатли ҳарф келган ى. 2- орқасидан сукунли ҳарф келган ى.

Биринчи қисмдаги ى лар расман собит бўлгани учун вақф ва васл ҳолатларда ўқилади, бу Қуръони Каримда кўп учрайди. Қуйидаги жадвалларда ى ларнинг  қисмларига бир неча мисолларни ҳавола қиламиз.  Расман собит ( 17та), ва расман маҳзуф (16 та ) ى лар билан ҳам танишасиз...

 

 

 

 

 

 

 

 

Иккинчи қисм орқасидан сокин келадиган ى лар, вақф ҳолатида собит, васл ҳолатида ҳазф қилинади. Сокин ҳарф икки хил бўлади, таъриф алиф ломи билан бўлган васл ҳамзаси ва алиф ломсиз васл ҳамзаси. Биринчи навъи тўрт хил кўринишда бўлади.

Биринчи кўриниш жамъ музаккари солим сўнгида келадиган ى лар, булар олтита калимада бўлиб, етти ўринда келади. Қуйидаги жадвалга қаранг!

Иккинчи кўриниш масдар сўнгидан келадиган ى лар.

 قَالَ لَا يَنَالُ عَهْدِي الظَّالِمِينَ , وَمَا أَنْتَ بِهَادِي الْعُمْيِ عَنْ ضَلَالَتِهِمْ  каби.

Учинчи кўриниш феъл сўнгидан келадиган ى лар.

 وَيُرْبِي الصَّدَقَاتِوَمَا تُغْنِي الْآيَاتُ وَالنُّذُرُ عَنْ قَوْمٍ لَا يُؤْمِنُونَ каби.

Тўртинчи кўриниш исм сўнгидан келадиган ى

 

   ﴾ وَأَنَّ اللَّهَ مُخْزِي الْكَافِرِينَ ﴿ ﴾ يُخْرِبُونَ بُيُوتَهُمْ بِأَيْدِيهِمْ وَأَيْدِي الْمُؤْمِنِينَ ﴿ каби.

Иккинчи навъ таъриф ломисиз келган ى лар қуйидаги етти хил музофун илайҳ бўлган ى лардир.

 

Иккинчи ҳолат-расман маҳзуф бўлган ى лар. Бундай ى лар  уч қисм бўлади; 1 қисм уч навъ бўлади:

а) Ноқис исмлардан танвин сабабли расман маҳзуф бўлган ى лар.  وَالزَّانِيَةُ لَا يَنكِحُهَا إِلَّا زَان  أَلَيْسَ اللَّهُ بِكَافٍ عَبْدَهُ. Бундай ўринларда васлан ва вақфан ى ни ҳазф қилинади. б) Орқасидан таърифнинг васлийя ҳамзаси келган ва расман маҳзуф бўлган ى лар, булар ҳам уч суратда бўлади. 1 -  жазм  ҳолатдаги  феъли  музореъдан  ҳазф  қилинган  ى. وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ.  2 - амр сиғасидан ҳазф қилинган ى, يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ اتَّقِ اللَّهَ  3 - орқасидан таъриф ломининг васлийя ҳамзаси келган зоида ى лар. Булар Ҳафс қироатида ўнта калимада, ўн беш жойда келади ва расман маҳзуфлиги учун васлан  ва  вақфан  ҳазф  қилиб  ўқилади.  Бунга  Зумар - 17 فَبَشِّرْ عِبَادِ * الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ الْقَوْلَ  оятидаги  عِبَادِ калимаси ҳам қўшилади. Жадвалга қаранг.

 

 

в) Расман маҳзуф бўлган ى ларнинг 1- қисмининг учинчи навъи икки суратда бўлади: 1- мутакаллим ёсига музоф бўлган исмлардан ҳазф қилинган ى. Мисоллар:

﴾ رَبِّ ابْنِ لِي عِنْدَكَ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ ﴿ ﴾ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِ الْمَوْتَى ﴿

قُلْ يَاقَوْمِ اعْمَلُوا عَلَى مَكَانَتِكُمْ ﴿ قُلْ يَاعِبَادِ الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا رَبَّكُمْ ﴿. Булардан Зумар-53 ﴾ يَاعِبَادِي الَّذِينَ ﴿ ояти мустасно. Аммо сураи Зухруф-68  ﴾ يَعِبَادِ لَا خَوْفٌ عَلَيْكُمْ الْيَوْمَ ﴿ оятидаги ﴾يَعِبَادِ ﴿калимаси Маданий ва Шомий мусҳафларда ى нинг исботи билан ёзилган, бошқа мусҳафларда ҳазф қилиб ёзилган, шунинг учун қурролар вақфда ихтилоф қилишган, Имоми Ҳафс эса иккала ҳолатда ҳам ҳазф билан ўқувчилар томонидадир.

2-орқасидан ҳаракатли ҳарф келган, маҳзуф ва зоида (ى) лар, булар Қуръонда 121 ўринда келиб, баъзилари исмларда, баъзилари феълларда, баъзилари оятнинг охирида ва баъзилари ўрталарида келади. келганлари 35та бўлиб, баъзилари аслий ва баъзилари зоида бўлиб келади. قَالَ ذَلِكَ مَا كُنَّا نَبْغِ  , اتَّبِعُونِ أَهْدِكُمْ سَبِيلَ الرَّشَادِ, оятларнинг охирларида келганлари 86 та бўлиб, 5 таси аслий, 81 таси зоидадир. الْمُتَعَالِ   التَّلَاقِ   التَّنَادِ   بِالْوَادِ.

 وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ   فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ  каби.  Китобни қисқа  қилиш учун зоида ى ларни ҳаммасини зикр қилмадик, билишни истаган толиблар бошқа китобларга мурожаат қилишлари мумкин.

Расман маҳзуф бўлган ى ларнинг иккинчи қисми, васлан собит бўлиб вақфан ҳазф қилинадиган ى лар. Булар васл ҳолатида ҳои замирга мулҳақ бўлиб келади, ва васл ҳолатда ўқилиб, вақф ҳолатда туширилиб қолдирилади.    كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِى وَكُتُبِهِى وَرُسُلِهِى.

Учинчи қисм васлан собит бўлиб, вақф ҳолатида исботи ҳам, ҳазфи ҳам жоиз бўладиган расман маҳзуф   ى лар. Бу ى (آتان ) калимасига хос. ﴾ فَمَا آتَانِىَ اللَّهُ خَيْرٌ مِمَّا آتَاكُمْ ﴿ Ҳафс  васл ҳолатда фатҳали ى билан, вақф ҳолатда эса васл ҳолатини риоя қилиб ى нинг исботи билан, ёки ёзувни риоя қилиб ى ни ҳазф қилиб ўқийдилар.

в) Учинчи мад ҳарфи و . У бирликка ё кўпликка далолат қилади, ﴾ يَمْحُواْ ﴿ бирликка ﴾ كَاشِفُواْ ﴿ эса кўпликка мисол. Бу و учун икки ҳолат мавжуд, расман собит ва расман маҳзуф ҳолат. Биринчи ҳолатдаги вов икки қисм бўлади.

1-    Кетидан сокинли ҳарф келмайдиган, расман, вақфан ва васлан собит ўқиладиган вовлар:

 

يَوْمَ نَدْعُوا كُلَّ أُنَاسٍ بِإِمَامِهِمْ ﴿,﴾ الَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُمْ مُلَاقُواْ رَبِّهِمْ ﴿.

2-    Ўзидан кейин сокинли ҳарф келадиган, васлан маҳзуф, расман ва вақфан собит و лар:

 

 

وَاتَّبَعُواْ مَا تَتْلُواْ الشَّيَاطِينُ ﴿, وَثَمُودَ الَّذِينَ جَابُواْ الصَّخْرَ بِالْوَادِ ﴿   каби.

Иккинчи ҳолатдаги  расман маҳзуф  و   ҳам икки қисм бўлади.

1-                      Иккала ҳолатда - вақф ва васл ҳолатларида ҳазф қилинади,  бу  қоида расман маҳзуф барча و ларга тегишли. وَلَا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ ﴿ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ ﴿, бу икки мисолда  و  , жазм сабабли ҳазф қилинган, энди бесабаб ҳазф қилинган و лар, тўртта калимада беш жойда, учтаси феълда ва биттаси исмда келади.

 

وَيَدْعُ الْإِنسَانُ بِالشَّرِّ دُعَاءَهُ بِالْخَيْرِ ﴿,  يَوْمَ يَدْعُ الدَّاعِ إِلَى شَيْءٍ نُكُرٍ

وَيَمْحُ اللَّهُ الْبَاطِلَ ﴿, سَنَدْعُ الزَّبَانِيَةَ ﴿, وَصَالِحُ الْمُؤْمِنِينَ ﴿, охирги калима жамъ музаккари солим деб қаралганда  و  ҳазф бўлган бўлади. Бу و да ҳамиша ҳазф билан вақф қилинади.

2-Расман ва вақфан маҳзуф ва васлан собит бўлган و. Бу و музаккар ғоиб муфрад замирга хос ва унга сила бўлиб воқеъ бўлади.                             ﴾ لَا تَأْخُذُهُو سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ ﴿, لَهُو مَا فِي السَّمَاوَاتِ ﴿

У васл ҳолатда замирни улаш учун собит туради, аммо вақф ҳолатда замир сокин бўлганлиги учун ҳазф қилинади.

Қуйидаги остига чизилган калималарнинг ҳазф ва исбот қилиб ўқиш хусусидаги ҳукмларини баён қилинг! 

﴿ قُلْنَا احْمِلْ فِيهَا﴾ ﴿إِنَّهُو لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ ﴾ ﴿ عِنْدَ ذِي الْعَرْشِ مَكِينٍ﴾

)أَيُّهَ الثَّقَلَانِ﴾ ﴿  نُنْجِ الْمُؤْمِنِينَ ﴾ ﴿  وَتَظُنُّونَ بِاللَّهِ الظُّنُونَاْ  ﴾ سَنَدْعُ الزَّبَانِيَةَ

﴿ وَثَمُودَاْ فَمَا أَبْقَى   ﴿ الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُواْ عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ

وَتَخْشَى النَّاسَ ﴿ إِنَّا مُرْسِلُواْ النَّاقَةِ  ﴿  أَيَحْسَبُ أَنْ لَمْ يَرَهُوۤأَحَدٌ

©©©

32. «Ҳои» киноя.

 

Ҳои киноя, бу замирдир. Замир деганда шахс отлари (мен, сен, у) тушунилади. Таърифи, калиманинг биносидан бўлмаган зоида «ҳоъ»ни билдиради ва у ғоиби музаккари воҳиддан киноя қилинади. Ҳои замир  дейилишига сабаб аслий «ҳоъ»лар булар жумласига кирмайди, улар устида бундай қоида йўқ; масалан:     *يَنْتَهِ * وَجْهُ* نَفْقَهُ ﴿ даги ҳоълар аслийдир. 

Бундан ташқари муаннасликка, таснияликка, ғоиб музаккар ва ғоиб муаннас жамъларига далолат қилувчи,яъни ﴾ عليها*عليهما* عليهم* عليهن  ﴿ мисолларидаги “ҳоъ”лар ҳам бундан мустасно. Бу «ҳоъ»лар, замир бўлса ҳам ғоиб музаккар воҳиддан киноя бўлмаганлиги учун «ҳои» киноя дейилмайди.

Киноянинг фойдаси, қисқа ва осон қилишликдир.  «Ҳои» киноя, аслида ﴾ له*منه ﴿ каби заммага мабний бўлади, магар олди касра ﴾ به ﴿ каби, ёки сокинли «ى» бўлса ﴾ عليه ِ﴿ каби, уни касра қилинади. Касра билан ўқилиши унинг касра ёки сокинли «ى»га қўшни бўлганлиги учундир. Хафс ривоятга эргашиб, аслига хилоф равишда, ушбу ﴾ وَمَا أَنْسَانِيهُ إِلَّا الشَّيْطَانُ ﴿ Каҳф-61 ва ﴾ عَلَيْهُ اللَّهَ ﴿ Фатҳ-10 калималарида   замма билан ўқиган.

Бу «ҳоъ» исм, феъл ва ҳарфларда бўлади ва Оллоҳ  таолонинг ушбу ﴾ قَالَ لَهُ صَاحِبُهُ وَهُوَ يُحَاوِرُهُ ﴿ Каҳф-37  деган    сўзида барчасига мисол жамъланган.

Бу“ҳоъ”ларнинг ҳолатлари тўрт хил бўлади: 

1-иккита ҳаракатли ҳарфларнинг орасида келади, мисол:﴾ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا  ﴿  (Наср-3,)     ﴾  وَاللَّهُ عِنْدَهُ أَجْرٌ عَظِيمٌ ﴿ Тағобун-15 ﴾ يُضِلُّ بِهِ كَثِيرًا وَيَهْدِي بِهِ كَثِيرًا وَمَا يُضِلُّ بِهِ إِلَّا الْفَاسِقِينَ  ﴿ Бақара-26.

Ҳукми, заммали ҳолатида икки ҳаракатга тенг мад ҳарфи бўлган و миқдорича, касрали ҳолида эса икки ҳаракатга тенг “ё” миқдорича чўзилади. Бу, ўзидан кейин ҳамза келмаган ҳолати. Бас агар ўзидан кейин ҳамза келса юқоридаги икки оятдаги каби мад мунфасил бобидан бўлади.  Бу қоидадан  учта  калима  мустаснодир. 1-(أَرْجِهِ)      ﴾ قَالُوا أَرْجِهِ وَأَخَاهُ ﴿  Аъроф-111 ва ﴾ قَالُوا أَرْجِهِ وَأَخَاهُوَابْعَثْ ﴿ Шуаро-36. Шу икки ўринда «ҳоъ» сукун билан ўқилади.2-فَأَلْقِهِ  ﴾ اذْهَب بِكِتَابِي هَذَا فَأَلْقِهِ إِلَيْهِمْ ﴿  (Намл-28), бу ҳолатда ҳам сукун билан ўқилади. 3- يَرْضَهُ  ﴾ وَإِنْ تَشْكُرُوا يَرْضَهُ لَكُمْ ﴿ (Зумар-7), бу ҳолатда силасиз қисқа  ўқилади.Силадан мурод, сукунли мад ҳарфи و пайдо бўлсин учун заммани, ва сукунли мад ҳарфи “ё” ҳосил бўлиши учун касрани тўйғазиб талаффуз қилишликдир. Ва бу сила, васл ҳолатида собит бўлади, вақф ҳолатида эса ҳазф қилинади.

2 -  Иккита сокинли ҳарф орасида келади, масалан:  ﴾ شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ ﴿ (бақара-185)  ва яна шунингдек     ﴾ وَمَنْ أَوْفَى بِمَا عَاهَدَ عَلَيْهُ اللَّهَ ﴿ (фатх-10), бунинг ҳукми барча қорилар наздида хеч қандай силасиз ўқишдир.

3-Ўзидан аввалги ҳарф ҳаракатли ва кейингиси сокинли  бўлган ҳолат, мисол  الْمُلْكُ تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ  (Мулк-1) Бу ҳам юқоридаги каби, икки сокин бир жойда бўлиб қолмаслиги учун силасиз ўқилади.

4-Аввалгиси сокинли кейингиси ҳаракатли бўлган ҳолат, ﴾ ذَلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ ﴿ (Бақара – 2 )  ва  шунингдек ﴾ خُذُوهُ فَغُلُّوهُ ﴿(Алҳаққоту-30), бу ҳам Ҳафснинг қироатига кўра силасиз ўқилади, магар (Фурқон-69 )

يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِى مُهَانًا ﴿  оятидаги فِيه  нинг ه синигина сила билан ўқилади.Ва у Оллоҳнинг, бу сўзида    осийлар ҳолатининг хунуклигини баён қилиш  учун  сила билан ўқилади.

Мулоҳаза: сила билан ўқиладиган «ҳои» замирдан кейин, мадга далолат қилсин учун кичик و  ёки кичик ي, қўйилади,чунки ҳарфи мад ҳазф қилинган ва кичик ҳарф ундан эваз қилинган. Ушбу мисоллардаги ҳои кинояларнинг ҳукмларини баён қилинг!

﴾ وَاجْعَلْهُ رَبِّ رَضِيًّا ﴿, ﴾ فَلْيُلْقِهِ الْيَمُّ ﴿,  ﴾ إِنَّهُ و لَقَوْلٌ فَصْلٌ ﴿, 

﴾ فِيهِ يَمْتَرُونَ ﴿   ﴾ بِعِبَادِه ِى كَانَ بَصِيرًا ﴿,    ﴾ رَبِّه ِى الْأَعْلَى ﴿, 

فِيه ِى مُهَانًا ﴿ يَرْضَهُ لَكُمْ))

E

33. Вақф ва ибтидоъ.

Тўхташ ва бошлаш.

 

Шубҳасиз, Қуръони Каримни тиловат қилган қори, бир сура ё бир қиссани бир нафасда ўқиёлмайди, ҳолбуки бир калиманинг ўртасида ёки васл ҳолатда калималар орасида ҳам нафас олиш жоиз эмас.

Шунинг учун қори, нафас олиш ёки дам олиш учун вақф қиладиган жойни танлаши вожиб бўлади. Янги нафас билан бошлашда эса маъно ва тушунчага халал бермайдиган жойдан бошлаши таъйин топади, токи Қуръоннинг муъжизлиги зоҳир бўлсин.

Шу сабаб имомларимиз вақф ва ибтидоъ илмини

 

ўрганиб, тўла ўзлаштиришга тарғиб қилганлар.

Бунга Абу Мулайканинг Умми салама онамиздан қилган ривояти асосдир. Ундан Росулуллоҳнинг қироатлари ҳақида сўрашганда: “ Росулуллоҳ тўхтаб тўхтаб қироат қилар эдилар, الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ деб вақф қилиб, сўнг  الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ  да тўхтар, кейин مَلِكِ يَوْمِ الدِّينِ  да яна тўхтаб давом эттирар эдилар”- деб жавоб берганлар.

Росулуллоҳ t асҳобларидан ҳам худди шундай ўқиб беришларини талаб қилар ва уларга шундай таълим берар эдилар. Баъзи қироат имомлари вақф қилишни ўрганишни ҳатто вожиб деганлар. Бунга Алий Бин Аби Толиб t дан собит ривоят бўлган ҳадис далилдир. У кишидан وَرَتِّلْ الْقُرْآنَ تَرْتِيلا  даги тартилнинг маъносини сўрашганда: Тартил- вақф ўринларини билиш ва ҳарф талаффузларини комил адо этиш”-деб жавоб берганлар.

Дарҳақиқат вақф ўринларини билиш гўзал ва пухта қироат талаб қилган омиллардандир. Бунга Ҳоким ва

Байҳақий Абдуллоҳ Бин Умардан ривоят қилган ҳадис далил.

У зот: Биз Росулуллоҳ даврида андак замон яшадик. Баъзиларга Оллоҳ Таоло Қуръондан илгари иймонни бериб қўяр эди-да, кейин сура нозил бўлганда унинг нималарни ҳалол, нималарни ҳаром қилганини ва қаерларда вақф қилиш лозимлигини ўрганар эди. Яна шундай одамларни ҳам кўрганманки, уларга Оллоҳ Қуръонни бериб қўйган, уни фотиҳасидан бошлаб хотимасигача ўқир, лекин Қуръон нималарга буюриб, нималардан қайтарганини, унинг қаерларида тўхташ лозимлигини билмас ва уни худди айниган мевалар дарахт устидан беҳуда тўкилгани каби сўзларни тўкиб ўқир эдилар”-деб ҳикоя қилади. Абдуллоҳ y. уларнинг хатоларга тўла қироатларини айниб тўкилган меваларга ўхшатмоқдалар.

Ибнул Жазарий “ Ан Нашр” китобида: “ Алий y нинг сўзида вақфни ўрганиш вожиблигига, Абдуллоҳ y сўзида эса саҳобаларнинг бунга ижмоъ қилганлигига далил ва ҳужжат бор”- дейди.

Демак, вақф ва ибтидоъни ўз ўрнида қилиш Росулуллоҳ e ва саҳоба y ларнинг диққат марказида турган. Чунки ўқувчи учун ҳам, сомеъ учун ҳам Қуръон маъноларининг равшан бўлиши шунга боғлиқ. Бу эса қорининг вақф ўринларини кенг билим ва тўла маърифат билан ўзлаштирганда намоён бўлади.

Ўтган олимларимиз вақф ва ибтидоънинг аҳамияти зўр эканлигини идрок қилиб, бу тўғрида алоҳида китоблар таълиф қилганлар.

 

Вақф ва унинг қисмлари.

 

Вақф луғатда, тўхтамоқ ва тўхтатмоқ маъноларини билдиради. Қироат истилоҳида эса калиманинг охирида, яна қайтадан янги нафас билан бошлаш учун тўхташни айтилади. Вақф оятларнинг охирларида ва ўрталарида келади, шу билан бирга албатта бошқа нафас олиш лозим бўлади. Вақф, калиманинг ўртасида ва ёзувда жуфт ёзилган калималарнинг орасида  келмайди. Масалан Наҳл сурасидаги  أَيْنَمَا يُوَجِّهُّ  оятининг  أَيْنَ  калимасида тўхтаб бўлмайди, чунки у ما калимаси билан жуфт ёзилган.

Вақф қилиш, уни вожиб ёки манъ қиладиган сабаб йўқлигида ҳамиша жоиздир. Яъни, Қуръони Каримда вақф қилиш ёки қилмаслик гуноҳни вожиб қилиб қўядиган ўринлар йўқ. Балки вақфнинг вожиб ёки ҳаромлиги, оятдан мурод қилинган маъно ифода бўлиши ёки сомеънинг зеҳни бунинг аксига чопиб қолишига рожиъдир. Имоми Ибнул Жазарий бунга шундай ишора қилади:

 

وَ لَيْسَ  فِى  القُرْآنِ  مِنْ  وَقفٍ  وَجَبْ   وَ لا حَرامٍ  غَيْرَ   ما    لَه    سَبَبْ

 

Яъни, Қуръонда агар бир монеъ бўлмаса тўхташ вожиб бўлган, ёки аксинча тўхташ ҳаром бўлган ўрин йўқ.

Демак, агар васл, номурод маънони ваҳмга солса вақф қилиш, агар бунинг аксида, яъни вақф қилганда ғайри мақсуд маъно чиқиб қолишининг хавфи туғилса васл қилиш вожиб бўлади. Бу борада, мазкур Умми Салама онамизнинг ҳадисларига кўра оятларнинг охирларида тўхташ суннатдир. Бошқа ўринларда эса хилофи мақсуд ваҳмга келмаса вақф қилиш жоиздир.

Вақф тўрт қисмга бўлинади. 1- Ихтиборий, 2- Изтирорий, 3- Интизорий, 4- Ихтиёрий.

1.    Ихтиборий вақф бу, қорининг одатда тўхтамайдиган жойда, калиманинг охирини ҳазф қилиш ё исбот қилишни  таълим бериш ё имтиҳон қилиш учун тўхташидир. М: الأيْدى  калимасини  олсак,

وَاذْكُرْ عِبَادَنَا إبْرَاهِيمَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ أُوْلِي الْأَيْدِى

 

оятида ى ни исбот қилиб,  وَاذْكُرْ عَبْدَنَا دَاوُودَ ذَا الْأَيْدِ оятида эса ҳазф қилиб тўхталади. Ёки امْرَأة калимасини олайлик, اِمْرَأَتَ نُوحٍ وَاِمْرَأَتَ لُوطٍ оятида тои мабсута билан,  وَإِنْ امْرَأَةٌ خَافَتْ да ه  билан тўхталади. Бундай вақф ҳамиша жоиз бўлади ва нафас олгандан кейин бошлашга салоҳиятли калимадан бошланади.

2.   Изтирорий вақф, қорига қироат асносида бир зарурат, масалан йўтал, нафаснинг сиқиб қолиши ёки унутиши ё йиғи келиб қолганлиги сабабли мажбуран вақф қилишидир. Бундай вақф ҳам зарурат юзасидан қилингани учун жоиз бўлади ва агар салоҳиятли бўлса тўхтаган калимасидан, йўқса ундан авалги калималарнинг биридан бошлайди.

3.    Интизорий вақф, қорининг Қуръон калималаридан бирор калима устида, шу калиманинг қироатидаги бошқа ривоятларни  ҳам адо этиш учун тўхташидир. Бу вақф ҳам, қори тўхтаган калимасидаги ривоят хилофларини жамълаш учун жоиздир. Устоз, ўқиётган қори  бу ривоятларни комил қилиб адо этишини кутиб тургани учун бу вақфни интизорий деб аталди. Лекин қори тўхтаган калимасидаги ривоятларни айтиб битгандан кейин, агар бу калима ўзидан кейинги калималарга лафзан ва маънан боғланган бўлса уни васл қилиб кетиши зарур бўлади.

4.    Ихтиёрий вақф, қорининг Қуръон калималаридан бирида тўхташга мажбур қиладиган бирор узр кўндаланг бўлмаган ҳолда, ўз ихтиёри ва иродаси билан вақф қилишидир. Бу вақф ҳам жоиз, аммо ғайр мақсуд маъно хаёлга келиб қолишига сабаб бўлса васл қилиши вожиб бўлади.Ва кейин салоҳияти бўлса шу калимадан, бўлмаса ё олдидаги ё орқасидаги  калимадан бошлайди.

 

34. Ихтиёрий вақфнинг қисмлари.

 

Бу вақф тўрт қисмга том, кофий, ҳасан ва қабиҳ қисмларга бўлинади. Ибнул Жазарий буни шундай баён қилади.

 

1. Вақфи том. Мазмуни тугалланган, кейинги жумлаларга на лафзан ва на маънан боғланмаган каломнинг охирида тўхташни вақфи том дейилади. Бу вақф икки навъ бўлади.

1. Тўхташ ва кейинги калимадан бошлаш лозим

бўлган вақф, чунки агар васл қилинса ғайри мақсуд

маъно ҳосил бўлиб қолади, шунинг учун бу вақфни баъзилар лозим, баъзилар вожиб деб атайдилар. Мисоллар:

قَوْلُهُمْ  сўзида тўхташ лозим бўлади, чунки агар васл қилинса إِنَّا نَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ ( Зотан, Биз уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор қиладиган нарсаларини ҳам билурмиз.) жумласи, кофирларнинг сўзидан бўлиш эҳтимоли пайдо бўлиб қолади.  Яна бир мисол:

Яъни, албатта эшита оладиган зотларгина (Сизнинг даъватингизни) қабул қилурлар.    يَسْمَعُونَ  да тўхташ лозим бўлади, чунки агар васл қилинса, кейинги   وَالْمَوْتَى يَبْعَثُهُمْ اللَّهُ Ўликларни (кофирларни) эса (Қиёмат Кунида) Оллоҳ тирилтирур, деган   жумланинг мазмуни яъни ўликларнинг ҳам даъватга жавоб бериши ваҳмга тушиб қолади.

Бундай ўринларда вақф қилиб, кейинги сўздан бошлаш лозим бўлади, шу сабаб уни вақфи лозим дейилади. Унинг аломати вақф қилинган калиманинг устига кичкинагина думсиз ﻤ  қўйилади.

Баъзилар бу вақфни вақфул баён ҳам деб атайдилар, чунки у, шу вақфсиз тушунилмайдиган маънони баён қилади. М:  وَتُعَزِّرُوهُ وَتُوَقِّرُوهُ  бу оятда وتُوَقِّرُوهَُ даги замир Росулуллоҳ (r.) га, ундан кейинги  وَتُسَبِّحُوهُ даги замир Оллоҳ Таолога боради. Мана шу маънони айни وَتُوَقِّرُوهُ  даги вақф ифода қилмоқда.

2.    Тўхташ ва кейинги калимадан ибтидо қилиш чиройли саналган вақф.

Бу дегани тўхташ ҳам, тўхтамай васл қилиш ҳам жоиз деганидир. Кўпинча ҳар икки ҳолатда ҳам маънои муродга халал етмайди. М: فَدَلَّاهُمَا بِغُرُورٍ ٭  فَلَمَّا ذَاقَا الشَّجَرَةَ بَدَتْ  Баъзилар бу вақфни  “томми мутлақ” ҳам деб атайдилар.

Вақфи том кўпинча сура ёки оятларнинг охирида, қиссалар ёки муайян ҳукмлар ниҳоясида, баъзан оятнинг боши ёки ўртасида келади. Ва бу тўрт хил кўринишда бўлади. Мисоллар:

1.а) Оятнинг охирида келади. وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ  бу оят мўъминлар аҳволларига тегишли оятларнинг сўнгида келган, бундан кейинги оятлар эса кофирларга хос.

б)  وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ кейин янги калом اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ бошланади. в) وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ кейин мунофиқлар ҳолини баён қилувчи оят وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ  бошланади.

2.а) Оят тугаши олдида келади.

الَّذِينَ يُبَلِّغُونَ رِسَالاتِ اللَّهِ وَيَخْشَوْنَهُ وَلا يَخْشَوْنَ أَحَدًا إِلا اللَّهَ бу билан Оллоҳ Таоло ўз набийларининг саносини тугатади ва وَكَفَى بِاللَّهِ حَسِيبًا билан каломни тугатади.

б) وَجَعَلُوا أَعِزَّةَ أَهْلِهَا أَذِلَّةً  сўнгра  وَكَذَلِكَ يَفْعَلُونَ  деб Билқис ўз каломини тугатади.

3.    а) Вақф оятнинг ўртасида келади.

﴾ َلَقَدْ أَضَلَّنِي عَنْ الذِّكْرِ بَعْدَ إِذْ جَاءَنِي ﴿ бу золим сўзининг ниҳояси, кейин Оллоҳ    وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِلإِنسَانِ خَذُولا дейди.

б) وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِنْ نَفْعِهِمَا қимор билан майнинг ҳукми шу ерда тугайди ва ﴾ وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ ﴿деб бошқа калом бошланади.

4.    а) Вақфи том аввалги оятнинг охирида келмай, кейинги оятнинг бошида бир икки калимадан кейин келади.وَإِنَّكُمْ لَتَمُرُّونَ عَلَيْهِمْ مُصْبِحِينَ(137)وَبِاللَّيْلِ  гарчи  مُصْبِحِينَ оятнинг охири бўлса ҳам, калом  وَبِاللَّيْلِ  да тугайди.

б) وَسُرُرًا عَلَيْهَا يَتَّكِئُونَ(34)وَزُخْرُفًا  бунда ҳам юқоридаги мисолга ўхшаш калом  وَزُخْرُفًا  сўзи устида тугайди ва янги калом   وَإِنْ كُلُّ ذَلِكَ لَمَّا  билан бошланади.

Бу вақфнинг ҳукми шуки, жумла ўзидан кейинги каломга лафзда ҳам, маънода ҳам тааллуқли бўлмаганлиги учун у чиройли ва васлдан кўра авло ҳисобланади. Унинг аломати      дир.

Лафзий тааллуқ деганда кейинги жумланинг аввалги жумлага эъроб жиҳатдан боғланишини тушунилади, масалан олдинги калимага сифат , ё музофун илайҳ, ё маътуфун алайҳ, ё хабар ё мафъул ё мустасно ва шу кабилар. Бу жуфт калималарни шерикларидан айриб қироат қилиш чиройли бўлмайди.

Маънавий тааллуқ деганда вақфдан кейинги жумланинг, ундан олдинги жумлага фақат маънавий жиҳатдан боғлиқлигини тушунилади. Масалан Бақара сурасининг аввалидаги  муъминлар  ҳолидан  берилган  хабар  фақат الْمُفْلِحُونَ да тугайди, кофирлар ҳолидан берилган хабар, фақат  ﴾ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴿ да тугайди, мунофиқларнинг аҳволи ҳақидаги хабар эса           ﴾ إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ﴿ да тамом бўлади. Мана шунга ўхшаш ўринларда вақфдан кейинги жумланинг аввалги жумлага на лафзан ва на маънан боғлиқлиги қолмайди.

2.    Вақфи кофий. Ўзи тугал маъно ифодалайдиган, кейинги  жумлаларга лафзан эмас, фақат маънавий жиҳатдан боғланган каломнинг охирида тўхташни вақфи кофий дейилади.Масалан ﴾أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿ да тўхтаб

﴾ خَتَمَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ ﴿ дан бошласак, вақф қилган каломимиз тугалланган ва кейинги каломга лафзий боғланмаган, лекин маъно жиҳатдан унга боғлиқ, чунки ҳар мккала калом ҳам кофирлар ҳолини баён қилмоқда.Шунингдек  ﴾ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِنِينَ ﴿ да тўхтаб, кейин ﴾ يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا ﴿ дан ибтидо қилсак, аввалги калом том калом, кейингисига лафзда эмас, маънан алоқаси бор, чунки ҳар иккала калом ҳам мунофиқлар ҳолидан хабар беради. Вақфи кофий оятнинг ўртасида ҳам бўлади, масалан:﴾ يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَقْتُلُوا الصَّيْدَ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ ﴿ кейинги оят унга лафзан боғланмаган, ﴾ وَمَنْ قَتَلَهُ مِنْكُمْ مُتَعَمِّدًا ﴿,وَلَقَدْ هَمَّتْ بِهِ бу жумла том жумла, чунки кейинги  ﴾ وَهَمَّ بِهَا  ﴿ жумласига фақат маънан боғланган, чунки аввалги  َهَمَّ  кейинги ﴾ َهَمَّ  ﴿ дан фарқ қилади. Ва яна бир мисол, ﴾ الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمْ الطَّيِّبَاتُ ﴿ бу ерда ҳам вақф кофий ва калом лафзан том, кейинги ﴾ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ ﴿ жумласига маънан боғланади холос ва ҳ.к.

Вақф қилинган калом кейинги каломга эъроб жиҳатдан муҳтож бўлмагани учун бу вақфни кофий деб аталди.Мавқуфун алайҳ оятнинг охирига, тўхташ жоизлигини билдирадиган аломатини, ёки вақфдан васл авлолигини билдириш учун  صلى белгиси қўйилади. Аллома Ибнул Жазарий “ Ан Нашр” китобида, вақфи кофийлар баъзан бири биридан ортиқ ҳам бўлишига ишора қилган.Масалан: ﴾ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ  ﴿ вақфи кофий , فَزَادَهُمْ اللَّهُ مَرَضًا ﴿ ундан кофийроқ, وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُون даги вақф эса иккаласидан ҳам ортиқроқ. Бу вақфларнинг бир биридан афзаллиги кўпинча оятларнинг охирларида бўлади.М: ﴾ رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا ﴿ кофий, ﴾ إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ﴿        кофийроқ.

3.    Вақфи ҳасан. Ўзидан кейинги каломга бир фоидани ифода қилиш учун ҳам лафзий, ҳам маънавий боғланган калом устида тўхташни вақфи ҳасан дейилади. Масалан, мавқуфун алайҳ лафз мавсуф, кейингиси сифат ё маътуфун алайҳга маътуф, ё мубдалун минҳу, кейингиси бадал ёки мустаснога  мустасно минҳу  бўлиши мумкин ва ҳ.к. Вақфи ҳасанда тўхтамай васл қилиш мустаҳаб, лекин вақф қилинганда ибтидони кейинги лафздан қилишда уламолар унинг навъларига қараб ихтилоф қилдилар. У икки навъ бўлади.

1.Оятнинг орасида келган вақф, масалан ﴾ بِاِسْمِ اللَّهِ ﴿ устида ва ﴾ الْحَمْدُ لِلَّهِ ﴿ устида тўхтасак калом бутун, ва у саҳеҳ маънони ифода қилади, лекин кейинги каломга лафзан ва маънан туташган, чунки ﴾ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ ﴿ билан   ﴾ رَبِّ الْعَالَمِينَ ﴿ , اللَّهِ  лафзи жалоласига сифатдир. Бундай каломларнинг устида тўхташ ҳасан яъни чиройли ҳисоблансада, лекин яна бошлашда кейинги лафздан бошлаш бил-иттифоқ чиройли бўлмайди.

2.    Оятнинг охирида келган вақф ва у икки хил бўлади. а) Оят охиридаги вақф сомеъ зеҳнига ғайри мурод маънони солмайди,масалан ﴾ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ﴿ , ёки ﴾ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ ﴿ ва   ﴾ يَاأَيُّهَا الْمُزَّمِّلُ ﴿ устидаги вақфларга ўхшаш вақфларда машойихларимиз уч хил мазҳабга бўлинган.

Биринчи мазҳаб эгалари бу хил каломлар устида вақф қилиб, кейинги каломдан бошлаш мутлақо чиройли, чунки оят охиридаги вақф, Росулуллоҳ r. дан Умми Салама онамизнинг ривоятларида келганлиги учун суннат дейдилар. Бу кўпчилик уламоларнинг раъйи ва бу мазҳабга муҳаққиқ аллома Ибнул Жазарий ҳам қўшиладилар.

Иккинчи мазҳаб соҳиблари, бундай каломлар устида вақф қилиш ҳасан, лекин орқага қайтмай кейингисидан бошлаш, агар бир маънони ифода қилсагина чиройли бўлади, акс ҳолда эса чиройли ҳисобланмайди, масалан لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُون оятнинг охири, лекин кейинги ﴾ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ﴿, тугал маънони ифода қилмайди,шунинг учун бу лафздан бошлаш чиройли эмас ва қайтиб орқадан бошлаш мустаҳаб дейдилар. Яна бир мисол,  ﴾ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ ﴿ ни оятнинг охири деб ҳисоблаганлар мазҳабига кўра унинг   устида тўхташ чиройли, лекин истисно калимаси  غَيْرِ  дан бошлаш чиройли эмас.

Учинчи мазҳаб эгалари, бундай каломлар устида вақф қилиш чиройли, лекин яна бошлашда кейингисидан бошлаш мутлақо яхши эмас дейдилар, буларнинг наздида оятнинг охири ва ўртаси бир ҳукмдадир.

б) Иккинчи навънинг иккинчи хили, вақф оятнинг охирида бўлади, лекин ғайри мурод маънони ваҳмга солади, масалан ﴾ فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ  ﴿ устидаги вақф, бунда ҳам уламолар уч гуруҳга бўлинганлар.

Биринчи мазҳаб эгаларининг раъйига кўра бу калом устида тўхташ дуруст эмас, чунки “намоз ўқувчиларга вайл бўлсин” деган маъно ваҳмга келиб қолади, шу боис уни кейинги ﴾ الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ ﴿ оятига васл қилиб ўқиш вожиб бўлади. Бу ерда фақат мажбур бўлган ҳолатдагина тўхташ мумкин. Имом Ибнул Жазарий ва “Ниҳоятул қавлил муфид фи илмит тажвид” китобининг соҳиби ҳам шу мазҳабга юришган ва бу вақфни вақфи қабиҳ деб ҳисоблашган.

Иккинчи мазҳаб эгалари, ﴾ فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ ﴿ да  вақф қилишни жоиз кўришган, лекин кейингидан ибтидо қилишни, қори бошқа иш билан шуғулланиш учун қироатни тўхтатмасдан давом этиш шарти билангина жоизлигига юришган. Чунки улар оят охирида вақф қилишни эътиборга олиб, бошқасига қарамайдилар.

Учинчи мазҳаб соҳиблари ﴾ فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ ﴿ да вақф қилишни жоиз, лекин  орқага қайтмай кейинги оятдан бошлашни жоиз эмас дейдилар. Чунки қори оятнинг охирида нафасни янгилаб, яна орқага қайтиб, кейинги оятга улаб кетиш учун тўхтайди дейдилар.

Баъзан вақф ўзи ҳасан бўлиб кейингисидан бошлаб кетиш қабиҳ бўлади, масалан ﴾ يُخْرِجُونَ الرَّسُولَ ﴿ да вақф чиройли, лекин кейин  ﴾ وَإِيَّاكُمْ أَنْ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ ﴿  дан васл қилмай бошлаб кетиш, маъно фосидлиги учун қабиҳ ҳисобланади. Чунки аввалги каломнинг мъноси: ... улар пайғамбарни ҳайдаб чиқармоқдалар... Агар шу калом устида вақф қилинса, кейинги каломнинг маъноси: Раббиннгиз Оллоҳга иймон келтиришдан эҳтиёт бўлинг!, деган бўлиб қолади. (Оллоҳ сақласин). Ҳол буки бу оятнинг васл ҳолатдаги маъноси: ...Улар Пайғамбарни ҳам, сизларниҳам Оллоҳга-Парвардигорингизга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! ...эди.

Баъзан эса вақф, бир важҳдан ҳасан, бошқа важҳдан кофий, яна бошқа бир важҳдан эса вақф том бўлиши мумкин, ﴾ْ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ ﴿ даги вақф ҳасан бўлади, агар ﴾ الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ ﴿ ни  унга сифат деб қаралса, агар уни маҳзуф мубтадога хабар деб,  яъни тақдири  калом ﴾ الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ هُمُ ﴿ деб қаралса, ёки тақдири калом

﴾ أعْنى الذين ﴿ деб уни маҳзуф феълга мафъул деб қаралса, у ҳолда вақф кофий бўлади. Агар уни мубтадо деб,  ﴾ أُوْلَئِكَ عَلَى هُدًى مِنْ رَبِّهِمْ ﴿ ни  хабар  десак

вақфни том дейилади ва ҳ. к.

Баъзан вақфни, қасд қилинган маънони баёни учун қилиниб унинг вақфи ҳасанлиги таъйин топади, мисол учун ﴾ أَلَمْ تَرَ إِلَى الْمَلَإِ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ بَعْدِ مُوسَى ﴿ деб тўхтаб, кейин ﴾ إِذْ قَالُوا لِنَبِيٍّ لَهُمْ ابْعَثْ لَنَا مَلِكًا نُقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ﴿ дан бошлайсиз, ҳолбуки мусҳафларда ҳечқандай вақф белгиси қўйилмаган.

Энди вақфус суннаҳ ёки вақфу Жибрил деб аталган, яъни Жаброил u Росулуллоҳ u. га вақф қилиб ўқиб берган ўринлар билан танишинг.

 

оят

сура

оят

1

       فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ﴿

Бақара

148

2

      فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ﴿

Моида

48

3

         قُلْ صَدَقَ اللَّهُ ﴿

Оли Имрон

95

4

        مَا لَيْسَ لِي بِحَقٍّ ﴿

Моида

116

5

        أَنْ أَنْذِرْ النَّاسَ ﴿

Юнус

1

6

       وَلَا يَحْزُنْكَ قَوْلُهُمْ ﴿

Юнус

65

7

قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ ﴿

Юсуф

108

8

  كَذَلِكَ يَضْرِبُ اللَّهُ الْأَمْثَالَ ﴿

Роъд

17

9

        وَالْأَنْعَامَ خَلَقَهَا ﴿

Наҳл

5

10

        إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ ﴿

Наҳл

103

11

     يَابُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ ﴿

Луқмон

13

12

                كَمَنْ كَانَ فَاسِقًا ﴿

Сажда

18

13

أَنَّهُمْ أَصْحَابُ النَّارِ ﴿

Ғофир

6

14

فَحَشَرَ  ﴿

Ваннозиот

23

15

خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ ﴿

Қадр

3

16

مِنْ كُلِّ أَمْرٍ﴾  ﴿

Қадр

4

17

فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ ﴿

Наср

3

Эслатма:

Мазкурлардан маълум бўладики, юқоридаги вақф ўринларининг кўпчилиги оят охирларида эмас, оят охирида вақф қилиш эса суннат, лекин шуни билингки, баъзилар оят охири деб ҳисоблаган жойни, бошқалар ундай деб ҳисобламайдилар. Қуръон оятларини Куфалик олимлар  6236 оят, Басралик олимлар 6204 оят, Маккалик олимлар 6219 оят, Шомлик олимлар 6227 оят дейдилар. Яхшиси қори оятнинг охирида тўхтаб, кейинги оятдан бошлаш хунук бўлса, қайтадан васл қилиб  улаб кетгани чиройли бўлади.     

E

4.    Қабиҳ вақф. Ўз зотида тугалланмаган, кейинги жумлага лафзий ва маънавий жиҳатдан қаттиқ боғланиб саҳиҳ маънони англатмайдиган калом устида тўхташни қабиҳ вақф дейилади. Қори бундай вақфни қаттиқ заруратсиз қасд қилиши жоиз эмас.    Бунга Муслим,Абу Довуд ва бошқалар Адий Бин Ҳотимдан ривоят қилган ҳадис далил бўлади. У киши айтадилар, Набий u нинг ҳузурига икки киши келди. Улардан бири ташаҳҳудни айтиб бўлгандан сўнг “مَنْ يُطِعِ اللهَ وَ رَسولَهُ فَقَد رَشَدَ وَ مَنْ يَعْصِهِما  “, деб вақф қилиб тўхтаб қолди, шунда Росулуллоҳ u., “тур, кет! Жуда бемаъни нотиқ экансан” дедилар. Чунки у Оллоҳ ва Росулга итоат қилганлар билан исён қилганларни бир қолибга солиб тенглаштириб қўйди.

Унинг ﴾ مَنْ يُطِعِ اللهَ وَ رَسولَهُ فَقَد رَشَدَ ﴿  да вақф қилиб кейин      ﴾ وَ مَنْ يَعْصِهِما فَقَدْ غَوَى ﴿ дегани авло эди. Хулоса шуки бундай қилиш одамлар орасидаги жорий гапларда хунук ҳисобланар экан, Каломуллоҳда қабиҳроқ ва кароҳати қаттиқроқ ҳисобланади.

Қабиҳ вақф икки навъ бўлади.

Биринчи навъ маъно англаб бўлмайдиган калом устида тўхташ, мисол, ﴾ بِِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴿ дан بِِسْمِ ни ва ﴾ الْحَمْدُ لِلَّهِ ﴿ дан الْحَمْد  ни ажратиб тўхташ каби. Бу ўринларда қайтадан васл қилиб ўқиш зарурдир.

Иккинчи навъ Оллоҳ ирода қилмаган маънони ваҳмга туширадиган калом устида вақф қилиш, масалан:   

 ﴾ إِنَّ اللَّهَ لَا يَسْتَحْيِي ﴿,﴾ وَمَا مِنْ إِلَهٍ ﴿,﴾ وَمَا أَرْسَلْنَاكَ ﴿       ﴾ لَا تَقْرَبُوا الصَّلَاةَ ﴾ يُدْخِلُ مَنْ يَشَاءُ فِي رَحْمَتِهِ وَالظَّالِمِينَ ﴿ каби ўринларда тўхташ ниҳоятда қабиҳдир. Буни қасдан қилган одам қаттиқ гуноҳкор бўлади, балки кўпинча куфрга олиб боради. Оллоҳ сақласин! Агар шундай ўринларда тўхташга мажбур бўлиб қолса юқорида айтганимиздек,  орқага  қайтиб,  кейинги жумлаларга боғлаб, маънони равшан қилиб ва тиловатнинг ҳусни ва жамолини зоҳир қилиб ўқиши зарур бўлади.

                                                                                                                                                                                                                           

 кейинги сахифа...

 

Яндекс.Метрика МЕТА - Украина. Рейтинг сайтов